UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 17-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 17 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 17 ноября 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 17 November 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НАМУНАВИЙ НИЗОМ

НАМУНАВИЙ НИЗОМ

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

Умуммиллий бирдамлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида

Мамлакатда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, давлат ва жамият ўртасида таъсирчан ҳамда самарали мулоқотни йўлга қўйиш, давлат органлари фаолияти бўйича жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг мустаҳкам механизмларини ривожлантириш, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни кучайтириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 15 ноябрдаги ПФ-5876-сон Фармонида белгиланган миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлашга доир вазифаларни бажаришда давлат ташкилотлари билан миллий маданий марказлар, дўстлик жамиятлари, ижодий уюшмалар, нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини идоралараро мувофиқлаштиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Умуммиллий бирдамлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича жамоатчилик кенгашлари тўғрисидаги намунавий низом 1-иловага мувофиқ;

Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги Умуммиллий бирдамлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича жамоатчилик кенгашлари тўғрисидаги намунавий низом 2-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Умуммиллий бирдамлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича жамоатчилик кенгашларининг намунавий таркиби 3-иловага мувофиқ;

Туманлар (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги Умуммиллий бирдамлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича жамоатчилик кенгашларининг намунавий таркиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 ноябрдаги 723-сон қарорига 1-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Умуммиллий бирдамлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича жамоатчилик кенгашлари тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Намунавий низом Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Умуммиллий бирдамлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича жамоатчилик кенгашларининг (кейинги ўринларда — Жамоатчилик кенгаш) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Жамоатчилик кенгашлари ўз фаолиятини мустақил амалга оширувчи маслаҳат органи ҳисобланади.

Жамоатчилик кенгашлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида тузилади ҳамда унинг фаолияти белгиланган ҳудудга нисбатан татбиқ этилади.

2-боб. Жамоатчилик кенгашининг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари

3. Қуйидагилар Жамоатчилик кенгашининг асосий вазифалари ҳисобланади:

жойларда миллатлараро муносабатларни уйғунлаштириш, жамиятда дўстлик, ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва бирдамликни мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширилишига кўмаклашиш;

умуммиллий бирдамлик, ҳамжиҳатлик ва бағрикенгликни таъминлаш масалалари бўйича давлат органлари билан нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида самарали ҳамкорликни таъминлашда кўмаклашиш;

миллатлараро тотувлик, ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик соҳасида давлат сиёсатини ҳудудларда амалга оширилиши учун масъул бўлган давлат органлари фаолияти бўйича жамоатчилик назоратини олиб бориш;

ҳудудларда турли миллат ва элатларнинг ўзига хос хусусиятларини сақлаб қолиш мақсадида жойларда этнотуризмни ривожлантириш ишларида ҳамкорлик қилиш;

халқ дипломатияси механизмлари орқали хорижий мамлакатлар билан ижтимоий-маданий ва дўстлик алоқалари ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ижобий имижини мустаҳкамлашда иштирок этиш ва таклифлар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистоннинг ягона халқи ҳамда хориждаги ватандошларнинг жамиятнинг муштарак мақсадлари йўлида бирдамлиги, умуммиллий ҳамжиҳатлик масалаларини ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда таклифлар тайёрлаш.

4. Жамоатчилик кенгаши ўзининг асосий вазифаларига мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

умуммиллий тотувлик, ҳамжиҳатлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлашга қаратилган давлат сиёсатини ҳудудларда изчил амалга оширилишида кўмаклашади;

турли миллат вакиллари яшаётган ҳудудлар аҳолисининг маиший ва ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ўрганиб, таҳлил қилиб боради, уларнинг ечимлари бўйича таклифлар тайёрлайди;

жамиятда дўстлик, ўзаро ишонч ва тушуниш муҳитини асраб-авайлаш ҳамда мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;

давлат ташкилотлари ва нодавлат ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликда ёшларни умуммиллий қадриятлар атрофида бирлаштирувчи тарғибот тадбирларини амалга оширади;

миллатлараро тотувлик, ҳамжиҳатлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ижтимоий ташаббусларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

аҳоли орасида умуммиллий тотувлик, дўстлик, бирдамлик ва бағрикенгликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқишда иштирок этади, уни давлат ташкилотлари ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширишга кўмаклашади;

мамлакатдаги барча миллат ва элатларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, улар ўртасида ўзаро тушуниш ҳамда ёрдам ҳиссини кучайтиришга зарур шарт-шароит яратиш бўйича жойлардаги давлат органларининг фаолиятида жамоатчилик назоратини олиб боради;

юртимизда яшовчи турли миллат ва элатлар вакилларининг ўзига хос анъаналари, урф-одатлари ва расм-русумларини асраб-авайлашга кўмаклашади;

мамлакатимизга ишлаш, таълим олиш мақсадида узоқ муддатга келган хорижий фуқароларнинг маҳаллий шарт-шароитларга ва ижтимоий-маданий мослашувини таъминлаш ва умумий манфаатларни рўёбга чиқаришга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқишда ҳамда уни ўзаро ҳамкорликда амалга оширишда иштирок этади;

умуммиллий манфаатларга хизмат қилувчи маданий-маърифий тадбирларни ташкил этишда миллий маданий марказларга кўмаклашади;

хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини ривожлантириш бўйича дастурларни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда иштирок этади;

мамлакатимизда туғилган буюк олим ва мутафаккирларнинг барҳаёт меросини, уларнинг жаҳон илм-фани ва маданияти ривожига қўшган ҳиссасини кенг намоён этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

юртимиз ва хорижий мамлакатлар ҳудудлари ўртасида дўстлик, ўзаро ишонч ва биродарлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда ривожлантиришда манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади ва кўмаклашади;

жамиятда миллий, этник омиллар сабабли юзага келиши мумкин бўлган баҳсли ҳолатларнинг олдини олиш бўйича таклифлар тайёрлайди, бу борадаги ишларни ташкил этишга кўмаклашади;

хориждаги ватандошлар жамоалари билан ҳамкорликнинг янги «ўсиш нуқта»ларини белгилашга қаратилган мақсадли лойиҳа ва дастурлар ишлаб чиқишда иштирок этади;

хорижий мамлакатлардаги ватандошларни мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий, инвестициявий, туристик ва бошқа йўналишлардаги стартап лойиҳаларда фаол иштирок этишга жалб қилиш орқали уларда тарихий Ватани ривожига дахлдорлик туйғусини кучайтиришга қаратилган таклифларни ишлаб чиқади;

ўз вазифаларини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, шунингдек, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамда фуқаролар билан ҳамкорлик қилади;

соҳага оид мавжуд муаммоларнинг таъсирчан ечимини назарда тутувчи ташаббусли лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат ижтимоий буюртмасини қонунчиликка мувофиқ шакллантиришда Қўмитага кўмаклашади.

5. Жамоатчилик кенгаши ўзининг асосий вазифалари ва функцияларини бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ваколатлари доирасида давлат органларидан керакли ҳужжатларни, статистик ва таҳлилий маълумотларни сўраб олиш ва қабул қилиш;

Жамоатчилик кенгаши ваколатига тегишли масалаларни ҳал қилиш учун Жамоатчилик кенгаши аъзоларидан иборат жамоатчилик комиссияларини ташкил этиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишган ҳолда миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлашга бағишлаб ўтказиладиган йиғилишлар ва бошқа тадбирларда иштирок этиш;

турли миллат вакиллари ҳамда улар оила аъзоларининг конституциявий ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таҳлилий ўрганиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига Жамоатчилик кенгаши ваколатига тегишли масалалар бўйича таклифлар киритиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда Жамоатчилик кенгаши томонидан ташкил этиладиган тадбирларга давлат, жамоат, маданият ва санъат арбоблари, олимлар, мутахассислар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини жалб қилиш, шунингдек, улар билан ҳамкорликда тадбирлар ташкил қилиш;

Жамоатчилик кенгашининг фаолияти ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш.

Жамоатчилик кенгаши қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

6. Жамоатчилик кенгаши ўз фаолиятини амалга оширишда қуйидаги мажбуриятларга эга:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, вазирликлар ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, мазкур Низомга ва бошқа Қонун ҳужжатларига риоя қилиши;

давлат органи ва унинг мансабдор шахсларининг ўз ваколатлари доирасида амалга оширадиган фаолиятига аралашмаслиги;

давлат органи ва унинг мансабдор шахслари фаолият кўрсатиши учун тўсқинлик қилмаслиги;

фуқароларнинг ор-номуси ва қадр-қимматини таҳқирлашга, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўймаслиги;

жамоатчилик назоратини амалга ошириш давомида олинган ахборотнинг, агар бундай ахборотни тарқатиш қонун билан чекланган бўлса, махфийлигига риоя қилиши шарт.

Жамоатчилик кенгашига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.

3-боб. Жамоатчилик кенгашининг таркиби

7. Жамоатчилик кенгашининг таркибига унинг раиси, масъул котиб ва аъзолари киради. Жамоатчилик кенгаши ўз фаолиятини жамоатчилик асосида олиб боради.

8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ёки уларни вазифасини бажарувчи шахс Жамоатчилик кенгашининг раиси ҳисобланади.

Жамоатчилик кенгашининг намунавий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Жамоатчилик кенгашининг аъзоси бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг ўрнига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки унинг вазифасини бажариш зиммасига юкланган шахс киритилади.

Миллий маданий марказлар ҳамда дўстлик жамиятлари фахрийлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг бошқа фуқаролари Жамоатчилик кенгашининг таркибига киритилиши мумкин.

9. Қуйидаги ҳолатларда Жамоатчилик кенгашининг раиси, масъул котиби ва аъзолари унинг таркибидан чиқарилиши мумкин:

Жамоатчилик кенгашининг мажлисларида мунтазам равишда иштирок этмаганда, мазкур Низомда назарда тутилган мажбуриятларни бажармаганда;

уларга нисбатан чиқарилган суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;

вафот этганда, шунингдек, суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида улар муомалага лаёқатсиз, бедарак йўқолган ёки вафот этган деб топилганда.

10. Жамоатчилик кенгашининг таркиби тўғрисидаги маълумотлар ва унга киритилган ўзгартиришлар улар тасдиқланган пайтдан бошлаб 5 кун ичида Жамоатчилик кенгашининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

11. Жамоатчилик кенгашининг раиси Жамоатчилик кенгаши фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ҳамда қуйидаги ваколатларни амалга оширади:

Жамоатчилик кенгашининг шахсий таркибини тасдиқлаш;

Жамоатчилик кенгаши мажлисини чақириш, кун тартибини ва мажлисни олиб бориш тартибини белгилаш;

Жамоатчилик кенгаши мажлисига раислик қилиш;

Жамоатчилик кенгашининг иш режаси, Жамоатчилик кенгаши мажлисининг баённомаси ва Жамоатчилик кенгашининг иш юритувига оид бошқа ҳужжатларини тасдиқлаш;

Жамоатчилик кенгаши қарорларининг бажарилишини назорат қилиш;

Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг зиммасига юклатилган топшириқлар бажарилишини ва фаолиятини мувофиқлаштириш;

Вазирлар Маҳкамасига Жамоатчилик кенгашига кирувчи шахсларни унинг таркибидан чиқариш бўйича таклифлар киритиш;

Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг унинг фаолиятида иштирок этиш тартибини белгилаш;

Жамоатчилик кенгаши йиғилишларини ўтказиш муддатлари ва тартибини аниқлаш;

Жамоатчилик кенгаши доимий ишчи органининг иш тартибини белгилаш;

Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг ваколатларини тўхтатиш бўйича таклифлар киритиш;

Жамоатчилик кенгашида тадбирларга тайёргарлик кўриш ва тадбирларни ўтказиш тартибини белгилаш;

Жамоатчилик кенгашининг самарали ишини таъминлаш бўйича бошқа ваколатларни амалга ошириш.

12. Жамоатчилик кенгашининг масъул котиби:

Жамоатчилик кенгашининг мажлисига керакли ҳужжатлар ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;

Жамоатчилик кенгаши мажлисининг кун тартиби бўйича ўтишини ташкил этади;

Жамоатчилик кенгашининг раиси билан мажлисни ўтказиш муддати, жойи ҳамда таклиф қилинувчилар ҳақида келишади;

Жамоатчилик кенгаши аъзолари ва таклиф қилинган шахсларни мажлисни ўтказиш жойи, санаси ва вақти ҳақида хабардор қилади;

Жамоатчилик кенгаши қарорларининг бажарилиши мониторингини олиб боради ва унинг натижаларини Жамоатчилик кенгаши мажлисида кўриб чиқиш бўйича таклиф киритади;

Жамоатчилик кенгаши баённомасини расмийлаштиради ҳамда тасдиқланган баённомани Жамоатчилик кенгаши аъзоларига ва бошқа манфаатдор шахсларга юборилишини таъминлайди;

Жамоатчилик кенгашининг расмий веб-сайтида ва бошқа ресурсларда жойлаштириладиган Жамоатчилик кенгашининг фаолияти тўғрисидаги маълумотлар таркиби бўйича таклифлар киритади ва уни раис билан келишади;

Жамоатчилик кенгаши қарорларини бажариш масалалари юзасидан давлат органлари раҳбарлари билан ҳамкорлик қилади;

фуқароларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади ҳамда ариза, таклиф ва шикоятларни кўриб чиқиш ишларини ташкил этади;

қонун ҳужжатлари ва Жамоатчилик кенгаши қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

13. Жамоатчилик кенгашининг аъзолари:

Жамоатчилик кенгаши мажлисларида кўриладиган масалаларни ҳал қилиш ва муҳокама қилишда ўз ваколатларини бошқага бериш ҳуқуқисиз қатнашадилар. Жамоатчилик кенгаши аъзолари айрим ҳолларда унинг мажлисларида қатнаша олмаган тақдирда, ўз фикрларини ёзма тарзда Жамоатчилик кенгаши масъул котибига тақдим этишлари мумкин ва кўрсатиб ўтилган фикрлар мажлисда кўриб чиқилади ва овоз беришда ҳисобга олинади;

миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш борасидаги фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва давлат органлари ички идоравий ҳужжатларини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқадилар;

Жамоатчилик кенгашининг кун тартибига киритилган масалалар юзасидан таҳлилий материаллар тайёрлайдилар;

Жамоатчилик кенгашининг ваколатига кирадиган масалалар билан боғлиқ мурожаатларни кўриб чиқадилар ва натижалари бўйича тегишли ҳужжатларни тайёрлайдилар;

турли миллат вакиллари ва уларнинг оила аъзоларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича Жамоатчилик кенгашига таклифлар киритадилар.

4-боб. Жамоатчилик кенгашининг ишчи органи

14. Жамоатчилик кенгашининг ишчи органи таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарлари котибияти ҳамда Жамоатчилик кенгашининг аъзоларидан шакллантирилади.

15. Жамоатчилик кенгашининг ишчи органи:

Жамоатчилик кенгаши фаолиятининг методик, ташкилий-ҳуқуқий, ташкилий-техник таъминот масалаларини ҳал қилади;

Жамоатчилик кенгашининг иш режалари лойиҳаларини тайёрлайди, Жамоатчилик кенгашига кўриб чиқиш учун киритади ва тасдиқланган иш режасининг бажарилишини таъминлайди;

Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги мажлисига барча зарур ҳужжатларни тайёрлайди, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ходимларидан керакли ҳужжатлар ва маълумотларни сўраб олади;

Жамоатчилик кенгаши мажлисининг кун тартибидаги масалалар бўйича таҳлилий материаллар тайёрлайди;

Жамоатчилик кенгаши ваколатларига кирувчи мурожаатларни кўриб чиқади ва тегишли ҳужжатларни тайёрлайди;

Жамоатчилик кенгаши томонидан берилган бошқа вазифаларни амалга оширади.

5-боб. Жамоатчилик кенгаши фаолиятини ташкил қилиш

16. Жамоатчилик кенгаши ўзининг ваколатларига киритилган масалалар юзасидан, шунингдек, унинг ички фаолиятини ташкил этиш масалалари юзасидан қарорлар қабул қилади.

Жамоатчилик кенгаши фаолиятининг асосий масалалари Жамоатчилик кенгаши мажлисларида кўриб чиқилади. Жамоатчилик кенгаши мажлиси Жамоатчилик кенгашининг иш режаси асосида камида ҳар чоракда бир маротаба чақирилади.

Жамоатчилик кенгашининг раиси Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг камида учдан бир қисмининг ёзма мурожаати асосида навбатдан ташқари мажлис чақириши мумкин.

17. Жамоатчилик кенгаши мажлисларига миллий маданий марказлар, дўстлик жамиятлари, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари таклиф қилиниши шарт.

Жамоатчилик кенгаши мажлисига таклиф қилинувчи шахслар рўйхати Жамоатчилик кенгаши раиси билан келишган ҳолда жамоатчилик кенгаши масъул котиби томонидан шакллантирилади.

18. Жамоатчилик кенгаши мажлисининг кун тартиби лойиҳаси Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг таклифлари ва жамоатчилик кенгаши раиси топшириғи асосида унинг масъул котиби томонидан шакллантирилади.

19. Жамоатчилик кенгаши мажлислари унинг раиси томонидан олиб борилади.

Жамоатчилик кенгаши мажлисларида туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг ўринбосарлари ёки бошқа ходимлар иштирок этиши мумкин.

20. Жамоатчилик кенгаши мажлиси, агар унда Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг камида учдан икки қисми (кворум) иштирок этган тақдирда, ваколатли ҳисобланади.

Мажлисни ўтказиш учун кворум шаклланмаган тақдирда, Жамоатчилик кенгашининг янги мажлиси ўтказиладиган сана эълон қилинади.

Жамоатчилик кенгашининг аъзолари ўз мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал қилишда ўз ваколатини бошқаларга ўтказиш ҳуқуқига эга эмас.

21. Жамоатчилик кенгашининг қарори унинг мажлисида қатнашаётган аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Агар овозлар тенг келиб қолса, Жамоатчилик кенгаши раисининг овози ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.

22. Жамоатчилик кенгаши қарор қабул қилишда масалаларни эркин муҳокама қилиш, овоз бериш, жамоатчилик фикрини инобатга олиш, тенглик ва коллегиалликка асосланади.

23. Жамоатчилик кенгашининг ҳар бир аъзоси қабул қилинган қарорга ўзининг фикрларини ёзма тарзда билдириш ҳуқуқига эга. Бунда фикрлар Жамоатчилик кенгаши мажлиси баённомасига киритиб қўйилади.

24. Жамоатчилик кенгашининг қарори қабул қилинган кундан бошлаб уч иш кунидан кечикмасдан тегишли давлат органларига юборилади.

Жамоатчилик кенгашининг қарори тавсиявий хусусиятга эгадир. Агар қарор давлат органлари томонидан маъқулланмаса, улар қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўн кундан кечикмасдан Жамоатчилик кенгашига асослантирилган жавобини тақдим қилади.

25. Тезкор қарор қабул қилиш зарурати юзага келганда, Жамоатчилик кенгашининг қарори Жамоатчилик кенгаши раиси ташаббуси билан унинг аъзолари билан маслаҳатлашилган ҳолда сўров йўли билан қабул қилиниши мумкин.

26. Жамоатчилик кенгаши мажлисида қабул қилинган қарор мажлис баённомаси билан расмийлаштирилади. Баённома Жамоатчилик кенгаши котиби томонидан имзоланади, мажлисга раислик қилувчи томонидан тасдиқланади ҳамда уч кунлик муддатда Жамоатчилик кенгаши аъзоларига ва бошқа манфаатдор шахсларга юборилади.

27. Жамоатчилик кенгашининг ишчи органи ва масъул котиби Жамоатчилик кенгаши аъзолари билан биргаликда Жамоатчилик кенгаши қарорларини ижро этиш йўлларини тизимли ўрганади ва кўриб чиқади, зарур ҳолларда, Жамоатчилик кенгаши раисига таклифлар киритади.

28. Ишчи орган жамоатчилик кенгаши қарорларини ижро этиш натижалари ҳақида ҳар ойда Жамоатчилик кенгаши раисига маълумот тақдим этади.

6-боб. Якунловчи қоидалар

29. Жамоатчилик кенгашининг ташкилий-техник таъминоти Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

30. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Умуммиллий бирдамлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича жамоатчилик кенгашлари ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши билан ҳамкорлик қилади.

31. Жамоатчилик кенгашининг қарорлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги Умуммиллий бирдамлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича жамоатчилик кенгашларининг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ қарорлари юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 ноябрдаги 723-сон қарорига 2-ИЛОВА

Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги Умуммиллий бирдамлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича жамоатчилик кенгашлари тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Намунавий низом туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги Умуммиллий бирдамлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича жамоатчилик кенгашларининг (кейинги ўринларда — Жамоатчилик кенгаши) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Жамоатчилик кенгаши ўз фаолиятини мустақил амалга оширувчи маслаҳат органи ҳисобланади.

Жамоатчилик кенгаши туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузурида тузилади ҳамда унинг фаолияти белгиланган ҳудудга нисбатан татбиқ этилади.

2-боб. Жамоатчилик кенгашининг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари

3. Қуйидагилар Жамоатчилик кенгашининг асосий вазифалари ҳисобланади:

жойларда миллатлараро муносабатларни уйғунлаштириш, жамиятда дўстлик, ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва бирдамликни мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилишига кўмаклашиш;

умуммиллий бирдамлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш масалалари бўйича жойларда давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорлигини таъминлашда кўмаклашиш;

миллатлараро муносабатлар соҳасида давлат сиёсати амалга оширилиши учун жойларда масъул давлат органлари фаолияти бўйича жамоатчилик назоратини олиб бориш;

Ўзбекистоннинг ягона халқи ҳамда хориждаги ватандошларнинг ўзаро бирдамлиги, умуммиллий ҳамжиҳатлик масалаларини ўрганиш, таклифлар тайёрлаш.

4. Жамоатчилик кенгаши ўзининг асосий вазифаларига мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

жойларда умуммиллий тотувлик, ҳамжиҳатлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлашга қаратилган давлат сиёсатини изчил амалга оширилишида кўмаклашади;

турли миллат вакиллари яшаётган ҳудудлар аҳолисининг маиший ва ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ўрганиб, таҳлил қилиб боради, уларнинг ечимлари бўйича таклифлар тайёрлайди;

миллатлараро тотувлик, дўстлик ва ҳамжиҳатликни қарор топтиришга йўналтирилган ижтимоий ташаббусларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш юзасидан таклифлар тайёрлайди;

аҳоли орасида умуммиллий тотувлик, дўстлик, бирдамлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда иштирок этади, уни давлат ташкилотлари ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширишга кўмаклашади;

мамлакатдаги барча миллат ва элатларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, улар ўртасида ўзаро тушуниш ҳамда ёрдам ҳиссини кучайтиришга зарур шарт-шароит яратиш бўйича давлат органларининг фаолиятида жамоатчилик назоратини олиб боради;

ҳудудда яшовчи турли миллат ва элатлар вакилларининг ўзига хос анъаналари, урф-одатлари ва расм-русумларини асраб-авайлашга кўмаклашади;

мамлакатимизга ишлаш, таълим олиш мақсадида узоқ муддатга келган хорижий фуқароларнинг маҳаллий шарт-шароитларга ва ижтимоий-маданий мослашувига кўмаклашишга қаратилган тадбирларни амалга оширишда иштирок этади;

мамлакатимизда туғилган буюк олим ва мутафаккирларнинг барҳаёт меросини, уларнинг жаҳон илм-фани ва маданияти ривожига қўшган ҳиссасини кенг намоён этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

юртимиз ва хорижий мамлакатлар ҳудудлари ўртасида дўстлик, ўзаро ишонч ва биродарлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

хорижий мамлакатлардаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлашга, уларни Ўзбекистон тараққиётига дахлдорлик туйғусини кучайтиришга қаратилган таклифларни ишлаб чиқади;

ўз вазифаларини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, шунингдек, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамда фуқаролар билан ҳамкорлик қилади;

соҳага оид мавжуд муаммоларнинг таъсирчан ечимини назарда тутувчи ташаббусли лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат ижтимоий буюртмасини қонунчиликка мувофиқ шакллантиришда Қўмитага кўмаклашади.

5. Жамоатчилик кенгаши ўзининг асосий вазифалари ва функцияларини бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ваколатлари доирасида давлат органларидан керакли ҳужжатларни, статистик ва таҳлилий маълумотларни сўраб олиш ва қабул қилиш;

Жамоатчилик кенгаши ваколатига тегишли масалаларни ҳал қилиш учун Жамоатчилик кенгаши аъзоларидан иборат жамоатчилик комиссияларини ташкил этиш;

туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари билан келишган ҳолда миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлашга бағишлаб ўтказиладиган йиғилишлар ва бошқа тадбирларда иштирок этиш;

турли миллат вакиллари ҳамда улар оила аъзоларининг конституциявий ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таҳлилий ўрганиш;

туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига Жамоатчилик кенгаши ваколатига тегишли масалалар бўйича таклифлар киритиш;

туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳамда Жамоатчилик кенгаши томонидан ташкил этиладиган тадбирларга давлат, жамоат, маданият ва санъат арбоблари, олимлар, мутахассислар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини жалб қилиш, шунингдек, улар билан ҳамкорликда тадбирлар ташкил қилиш;

Жамоатчилик кенгашининг фаолияти ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш.

Жамоатчилик кенгаши қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

6. Жамоатчилик кенгаши ўз фаолиятини амалга оширишда қуйидаги мажбуриятларга эга:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, вазирликлар ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, мазкур Низомга ва бошқа Қонун ҳужжатларига риоя қилиши;

давлат органи ва унинг мансабдор шахсларининг ўз ваколатлари доирасида амалга оширадиган фаолиятига аралашмаслиги;

давлат органи ва унинг мансабдор шахслари фаолият кўрсатиши учун тўсқинлик қилмаслиги;

фуқароларнинг ор-номуси ва қадр-қимматини таҳқирлашга, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўймаслиги;

жамоатчилик назоратини амалга ошириш давомида олинган ахборотнинг, агар бундай ахборотни тарқатиш қонун билан чекланган бўлса, махфийлигига риоя қилиши шарт.

Жамоатчилик кенгашига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.

3-боб. Жамоатчилик кенгашининг таркиби

7. Жамоатчилик кенгашининг таркибига унинг раиси, масъул котиби ва аъзолари киради. Жамоатчилик кенгаши ўз фаолиятини жамоатчилик асосида олиб боради.

8. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ёки уларнинг вазифасини бажарувчи шахс Жамоатчилик кенгашининг раиси ҳисобланади.

Жамоатчилик кенгашининг намунавий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Жамоатчилик кенгаши аъзоси бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг ўрнига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки унинг вазифасини бажариш зиммасига юкланган шахс киритилади.

Миллий маданий марказлар ҳамда дўстлик жамиятлари фахрийлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг бошқа фуқаролари Жамоатчилик кенгашининг таркибига киритилиши мумкин.

9. Қуйидаги ҳолатларда Жамоатчилик кенгашининг раиси, масъул котиби ва аъзолари унинг таркибидан чиқарилиши мумкин:

Жамоатчилик кенгашининг мажлисларида мунтазам равишда иштирок этмаганда, мазкур Низомда назарда тутилган мажбуриятларни бажармаганда;

уларга нисбатан чиқарилган суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;

вафот этганда, шунингдек, суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида улар муомалага лаёқатсиз, бедарак йўқолган ёки вафот этган деб топилганда.

10. Жамоатчилик кенгашининг таркиби тўғрисидаги маълумотлар ва унга киритилган ўзгартиришлар улар тасдиқланган пайтдан бошлаб 5 кун ичида жамоатчилик кенгашининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

11. Жамоатчилик кенгашининг раиси Жамоатчилик кенгаши фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ҳамда қуйидаги ваколатларни амалга оширади:

Жамоатчилик кенгашининг шахсий таркибини тасдиқлаш;

Жамоатчилик кенгаши мажлисини чақириш, кун тартибини ва мажлисни олиб бориш тартибини белгилаш;

Жамоатчилик кенгаши мажлисига раислик қилиш;

Жамоатчилик кенгашининг иш режаси, Жамоатчилик кенгаши мажлисининг баённомаси ва Жамоатчилик кенгашининг иш юритувига оид бошқа ҳужжатларини тасдиқлаш;

Жамоатчилик кенгаши қарорларининг бажарилишини назорат қилиш;

Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг зиммасига юклатилган топшириқларни бажарилишини ва фаолиятини мувофиқлаштириш;

Вазирлар Маҳкамасига Жамоатчилик кенгашига кирувчи шахсларни унинг таркибидан чиқариш бўйича таклифларни киритиш;

Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг унинг фаолиятида иштирок этиши тартибини белгилаш;

Жамоатчилик кенгаши йиғилишларини ўтказиш муддатлари ва тартибини аниқлаш;

Жамоатчилик кенгаши доимий ишчи органининг иш тартибини белгилаш;

Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг ваколатларини тўхтатиш бўйича таклифлар киритиш;

Жамоатчилик кенгашида тадбирларга тайёргарлик кўриш ва тадбирларни ўтказиш тартибини белгилаш;

Жамоатчилик кенгашининг самарали ишини таъминлаш бўйича бошқа ваколатларни амалга ошириш.

12. Жамоатчилик кенгашининг масъул котиби:

Жамоатчилик кенгашининг мажлисига керакли ҳужжатлар ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;

Жамоатчилик кенгаши мажлисининг кун тартиби бўйича ўтишини ташкил этади;

Жамоатчилик кенгашининг раиси билан мажлисни ўтказиш муддати, жойи ҳамда таклиф қилинувчилар ҳақида келишади;

Жамоатчилик кенгаши аъзолари ва таклиф қилинган шахсларни мажлисни ўтказиш жойи, санаси ва вақти ҳақида хабардор қилади;

Жамоатчилик кенгаши қарорларининг бажарилиши мониторингини олиб боради ва унинг натижаларини Жамоатчилик кенгаши мажлисида кўриб чиқиш бўйича таклиф киритади;

Жамоатчилик кенгаши баённомасини расмийлаштиради ҳамда тасдиқланган баённомани Жамоатчилик кенгаши аъзоларига ва бошқа манфаатдор шахсларга юборилишини таъминлайди;

Жамоатчилик кенгашининг расмий веб-сайтида ва бошқа ресурсларда жойлаштириладиган Жамоатчилик кенгашининг фаолияти тўғрисидаги маълумотлар таркиби бўйича таклифлар киритади ва уни раис билан келишади;

Жамоатчилик кенгаши қарорларини бажариш масалалари юзасидан давлат органлари раҳбарлари билан ҳамкорлик қилади;

фуқароларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади ҳамда ариза, таклиф ва шикоятларни кўриб чиқиш ишларини ташкил этади;

қонун ҳужжатлари ва Жамоатчилик кенгаши қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

13. Жамоатчилик кенгашининг аъзолари:

Жамоатчилик кенгаши мажлисларида кўриладиган масалаларни ҳал қилиш ва муҳокама қилишда ўз ваколатларини бошқага бериш ҳуқуқисиз қатнашадилар. Жамоатчилик кенгаши аъзолари айрим ҳолларда унинг мажлисларида қатнаша олмаган тақдирда ўз фикрларини ёзма тарзда Жамоатчилик кенгаши масъул котибига тақдим этишлари мумкин. Кўрсатиб ўтилган фикрлар мажлисда кўриб чиқилади ва овоз беришда ҳисобга олинади;

миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш борасидаги фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва давлат органлари ички идоравий ҳужжатларини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқадилар;

Жамоатчилик кенгашининг кун тартибига киритилган масалалар юзасидан таҳлилий материаллар тайёрлайдилар;

Жамоатчилик кенгашининг ваколатига кирадиган масалалар билан боғлиқ мурожаатларни кўриб чиқадилар ва натижалари бўйича тегишли ҳужжатларни тайёрлайдилар;

турли миллат вакиллари ва уларнинг оила аъзоларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича жамоатчилик кенгашига таклифлар киритадилар.

4-боб. Жамоатчилик кенгашининг ишчи органи

14. Жамоатчилик кенгашининг ишчи органи таркиби туманлар (шаҳарлар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи аппаратининг тегишли бош мутахассиси ҳамда Жамоатчилик кенгашининг аъзоларидан шакллантирилади.

15. Жамоатчилик кенгашининг ишчи органи:

Жамоатчилик кенгаши фаолиятининг методик, ташкилий-ҳуқуқий, ташкилий-техник таъминот масалаларини ҳал қилади;

Жамоатчилик кенгашининг иш режалари лойиҳаларини тайёрлайди, жамоатчилик кенгашига кўриб чиқиш учун киритади ва тасдиқланган иш режасининг бажарилишини таъминлайди;

Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги мажлисига барча зарур ҳужжатларни тайёрлайди, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ходимларидан керакли ҳужжатлар ва маълумотларни сўраб олади;

Жамоатчилик кенгаши мажлиси кун тартибидаги масалалар бўйича таҳлилий материаллар тайёрлайди;

Жамоатчилик кенгаши ваколатларига кирувчи мурожаатларни кўриб чиқади ва тегишли ҳужжатларни тайёрлайди;

Жамоатчилик кенгаши томонидан берилган бошқа вазифаларни амалга оширади.

5-боб. Жамоатчилик кенгаши фаолиятини ташкил қилиш

16. Жамоатчилик кенгаши ўзининг ваколатларига киритилган масалалар юзасидан, шунингдек, унинг ички фаолиятини ташкил этиш масалалари юзасидан қарорлар қабул қилади.

Жамоатчилик кенгаши фаолиятининг асосий масалалари Жамоатчилик кенгаши мажлисларида кўриб чиқилади. Жамоатчилик кенгаши мажлиси Жамоатчилик кенгашининг иш режаси асосида камида ҳар чоракда бир маротаба чақирилади.

Жамоатчилик кенгашининг раиси Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг камида учдан бир қисмининг ёзма мурожаати асосида навбатдан ташқари мажлис чақириши мумкин.

17. Жамоатчилик кенгаши мажлисларига миллий маданий марказлар, дўстлик жамиятлари, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари таклиф қилиниши шарт.

Жамоатчилик кенгаши мажлисига таклиф қилинувчи шахслар рўйхати Жамоатчилик кенгаши раиси билан келишган ҳолда жамоатчилик кенгаши масъул котиби томонидан шакллантирилади.

18. Жамоатчилик кенгаши мажлисининг кун тартиби лойиҳаси Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг таклифлари ва жамоатчилик кенгаши раиси топшириғи асосида унинг масъул котиби томонидан шакллантирилади.

19. Жамоатчилик кенгаши мажлислари унинг раиси томонидан олиб борилади.

Жамоатчилик кенгаши мажлисларида туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг ўринбосарлари ёки бошқа ходимлар иштирок этиши мумкин.

20. Жамоатчилик кенгаши мажлиси, агар унда Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг камида учдан икки қисми (кворум) иштирок этган тақдирда, ваколатли ҳисобланади.

Мажлисни ўтказиш учун кворум шаклланмаган тақдирда, Жамоатчилик кенгашининг янги мажлиси ўтказиладиган сана эълон қилинади.

Жамоатчилик кенгашининг аъзолари ўз мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал қилишда ўз ваколатини бошқаларга ўтказиш ҳуқуқига эга эмас.

21. Жамоатчилик кенгашининг қарори унинг мажлисида қатнашаётган аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Агар овозлар тенг келиб қолса, Жамоатчилик кенгаши раисининг овози ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.

22. Жамоатчилик кенгаши қарор қабул қилишда масалаларни эркин муҳокама қилиш, овоз бериш, жамоатчилик фикрини инобатга олиш, тенглик ва коллегиалликка асосланади.

23. Жамоатчилик кенгашининг ҳар бир аъзоси қабул қилинган қарорга ўзининг фикрларини ёзма тарзда билдириш ҳуқуқига эга. Бунда фикрлар Жамоатчилик кенгаши мажлиси баённомасига киритиб қўйилади.

24. Жамоатчилик кенгашининг қарори қабул қилинган кундан бошлаб уч иш кунидан кечикмасдан тегишли давлат органларига юборилади.

Жамоатчилик кенгашининг қарори тавсиявий хусусиятга эгадир. Агар қарор давлат органлари томонидан маъқулланмаса, улар қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўн кундан кечикмасдан Жамоатчилик кенгашига асослантирилган жавобини тақдим қилади.

25. Тезкор қарор қабул қилиш зарурати юзага келганда, Жамоатчилик кенгашининг қарори Жамоатчилик кенгаши раиси ташаббуси билан унинг аъзолари билан маслаҳатлашилган ҳолда сўров йўли билан қабул қилиниши мумкин.

26. Жамоатчилик кенгаши мажлисида қабул қилинган қарор мажлис баённомаси билан расмийлаштирилади. Баённома Жамоатчилик кенгаши котиби томонидан имзоланади, мажлисга раислик қилувчи томонидан тасдиқланади ҳамда уч кунлик муддатда Жамоатчилик кенгаши аъзоларига ва бошқа манфаатдор шахсларга юборилади.

27. Жамоатчилик кенгашининг ишчи органи ва масъул котиби Жамоатчилик кенгаши аъзолари билан биргаликда Жамоатчилик кенгаши қарорларини ижро этиш йўлларини тизимли ўрганади ва кўриб чиқади, зарур ҳолларда, Жамоатчилик кенгаши раисига таклифлар киритади.

28. Ишчи орган жамоатчилик кенгаши қарорларини ижро этиш натижалари ҳақида ҳар ойда Жамоатчилик кенгаши раисига маълумот тақдим этади.

6-боб. Якунловчи қоидалар

29. Жамоатчилик кенгашининг ташкилий-техник таъминоти туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

30. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги Умуммиллий бирдамлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича жамоатчилик кенгашлари ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги Умуммиллий бирдамлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича жамоатчилик кенгашлари, Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши билан ҳамкорлик қилади.

31. Жамоатчилик кенгашининг қарорлари ҳамда туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги Умуммиллий бирдамлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича жамоатчилик кенгашларининг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ қарорлари юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 ноябрдаги 723-сон қарорига 3-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги Умуммиллий бирдамлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича жамоатчилик кенгашларининг

1. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари, Жамоатчилик кенгаши раиси 2. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, Жамоатчилик кенгаши раиси ўринбосари 3. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ўринбосарлари — оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари 4. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳри адлия бошқармалари бошлиқлари 5. Лавозимига кўра — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳудудий бошқармалари бошлиқлари 6. Лавозимига кўра — Ёшлар ишлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармалари бошлиқлари 7. Лавозимига кўра — Республика Маънавият ва маърифат марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўлимлари раҳбарлари 8. Лавозимига кўра — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг ҳудудий телерадиокомпаниялари раҳбарлари 9. Лавозимига кўра — Миллий маданий марказлар раҳбарлари ва фаоллари 10. Келишувга асосан — нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари 11. Келишувга асосан — фан ва маданият намояндалари 12. Келишувга асосан — фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари 13. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарлари, Жамоатчилик кенгаши котиби

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 ноябрдаги 723-сон қарорига 4-ИЛОВА

Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги Умуммиллий бирдамлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича жамоатчилик кенгашларининг

1. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) ҳокимлари, Жамоатчилик кенгаши раиси 2. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, Жамоатчилик кенгаши раиси ўринбосари 3. Лавозимига кўра — туман ҳокимининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиқлари 4. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) Адлия бўлими бошлиғи 5. Лавозимига кўра — Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи 6. Лавозимига кўра — Республика Маънавият ва маърифат марказининг туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари 7. Келишувга асосан — фан ва маданият намояндалари 8. Лавозимига кўра — Миллий маданий марказлар раҳбарлари ва фаоллари 9. Келишувга асосан — нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари 10. Келишувга асосан — фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари 11. Лавозимига кўра — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман (шаҳар) бўлими бошлиғи, Жамоатчилик кенгаши котиби

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 17 ноябрь,

723-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.11.2020 й., 09/20/723/1521-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон; 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон; 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NAMUNAVIY NIZOM

NAMUNAVIY NIZOM

NAMUNAVIY TARKIBI

NAMUNAVIY TARKIBI

Umummilliy birdamlik va hamjihatlikni taʼminlash boʻyicha jamoatchilik kengashlari faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida

Mamlakatda demokratik islohotlarni yanada chuqurlashtirish, davlat va jamiyat oʻrtasida taʼsirchan hamda samarali muloqotni yoʻlga qoʻyish, davlat organlari faoliyati boʻyicha jamoatchilik nazoratini amalga oshirishning mustahkam mexanizmlarini rivojlantirish, fuqarolik jamiyati institutlari bilan hamkorlikni kuchaytirish, shuningdek Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Millatlararo munosabatlar sohasida Oʻzbekiston Respublikasi davlat siyosati konsepsiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2019-yil 15-noyabrdagi PF-5876-son Farmonida belgilangan millatlararo totuvlik, bagʻrikenglik va hamjihatlikni taʼminlashga doir vazifalarni bajarishda davlat tashkilotlari bilan milliy madaniy markazlar, doʻstlik jamiyatlari, ijodiy uyushmalar, nodavlat notijorat tashkilotlarining faoliyatini idoralararo muvofiqlashtirishni taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari huzuridagi Umummilliy birdamlik va hamjihatlikni taʼminlash boʻyicha jamoatchilik kengashlari toʻgʻrisidagi namunaviy nizom 1-ilovaga muvofiq;

Tumanlar (shaharlar) hokimliklari huzuridagi Umummilliy birdamlik va hamjihatlikni taʼminlash boʻyicha jamoatchilik kengashlari toʻgʻrisidagi namunaviy nizom 2-ilovaga muvofiq;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari huzuridagi Umummilliy birdamlik va hamjihatlikni taʼminlash boʻyicha jamoatchilik kengashlarining namunaviy tarkibi 3-ilovaga muvofiq;

Tumanlar (shahar) hokimliklari huzuridagi Umummilliy birdamlik va hamjihatlikni taʼminlash boʻyicha jamoatchilik kengashlarining namunaviy tarkibi 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 17-noyabrdagi 723-son qaroriga 1-ILOVA

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari huzuridagi Umummilliy birdamlik va hamjihatlikni taʼminlash boʻyicha jamoatchilik kengashlari toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Namunaviy nizom Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari huzuridagi Umummilliy birdamlik va hamjihatlikni taʼminlash boʻyicha jamoatchilik kengashlarining (keyingi oʻrinlarda — Jamoatchilik kengash) asosiy vazifalari, funksiyalari, huquq va majburiyatlari, shuningdek, faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.

2. Jamoatchilik kengashlari oʻz faoliyatini mustaqil amalga oshiruvchi maslahat organi hisoblanadi.

Jamoatchilik kengashlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari huzurida tuziladi hamda uning faoliyati belgilangan hududga nisbatan tatbiq etiladi.

2-bob. Jamoatchilik kengashining asosiy vazifalari, funksiyalari, huquq va majburiyatlari

3. Quyidagilar Jamoatchilik kengashining asosiy vazifalari hisoblanadi:

joylarda millatlararo munosabatlarni uygʻunlashtirish, jamiyatda doʻstlik, oʻzaro hamjihatlik, bagʻrikenglik va birdamlikni mustahkamlashga qaratilgan chora-tadbirlarni amalga oshirilishiga koʻmaklashish;

umummilliy birdamlik, hamjihatlik va bagʻrikenglikni taʼminlash masalalari boʻyicha davlat organlari bilan nodavlat notijorat tashkilotlari va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlari oʻrtasida samarali hamkorlikni taʼminlashda koʻmaklashish;

millatlararo totuvlik, hamjihatlik va bagʻrikenglik sohasida davlat siyosatini hududlarda amalga oshirilishi uchun masʼul boʻlgan davlat organlari faoliyati boʻyicha jamoatchilik nazoratini olib borish;

hududlarda turli millat va elatlarning oʻziga xos xususiyatlarini saqlab qolish maqsadida joylarda etnoturizmni rivojlantirish ishlarida hamkorlik qilish;

xalq diplomatiyasi mexanizmlari orqali xorijiy mamlakatlar bilan ijtimoiy-madaniy va doʻstlik aloqalari hamda Oʻzbekistonning xalqaro maydondagi ijobiy imijini mustahkamlashda ishtirok etish va takliflar ishlab chiqish;

Oʻzbekistonning yagona xalqi hamda xorijdagi vatandoshlarning jamiyatning mushtarak maqsadlari yoʻlida birdamligi, umummilliy hamjihatlik masalalarini oʻrganish, tahlil qilish hamda takliflar tayyorlash.

4. Jamoatchilik kengashi oʻzining asosiy vazifalariga muvofiq quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:

umummilliy totuvlik, hamjihatlik va bagʻrikenglikni mustahkamlashga qaratilgan davlat siyosatini hududlarda izchil amalga oshirilishida koʻmaklashadi;

turli millat vakillari yashayotgan hududlar aholisining maishiy va ijtimoiy-iqtisodiy muammolarini oʻrganib, tahlil qilib boradi, ularning yechimlari boʻyicha takliflar tayyorlaydi;

jamiyatda doʻstlik, oʻzaro ishonch va tushunish muhitini asrab-avaylash hamda mustahkamlashga qaratilgan chora-tadbirlarni ishlab chiqish va amalga oshirishda ishtirok etadi;

davlat tashkilotlari va nodavlat tashkilotlar, fuqarolik jamiyati institutlari bilan hamkorlikda yoshlarni umummilliy qadriyatlar atrofida birlashtiruvchi targʻibot tadbirlarini amalga oshiradi;

millatlararo totuvlik, hamjihatlik va bagʻrikenglikni mustahkamlashga yoʻnaltirilgan ijtimoiy tashabbuslarni ragʻbatlantirish va qoʻllab-quvvatlash yuzasidan takliflar ishlab chiqadi;

aholi orasida umummilliy totuvlik, doʻstlik, birdamlik va bagʻrikenglikni taʼminlashga qaratilgan chora-tadbirlar dasturini ishlab chiqishda ishtirok etadi, uni davlat tashkilotlari va nodavlat tashkilotlar bilan hamkorlikda amalga oshirishga koʻmaklashadi;

mamlakatdagi barcha millat va elatlarning konstitutsiyaviy huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish, ular oʻrtasida oʻzaro tushunish hamda yordam hissini kuchaytirishga zarur shart-sharoit yaratish boʻyicha joylardagi davlat organlarining faoliyatida jamoatchilik nazoratini olib boradi;

yurtimizda yashovchi turli millat va elatlar vakillarining oʻziga xos anʼanalari, urf-odatlari va rasm-rusumlarini asrab-avaylashga koʻmaklashadi;

mamlakatimizga ishlash, taʼlim olish maqsadida uzoq muddatga kelgan xorijiy fuqarolarning mahalliy shart-sharoitlarga va ijtimoiy-madaniy moslashuvini taʼminlash va umumiy manfaatlarni roʻyobga chiqarishga qaratilgan chora-tadbirlar ishlab chiqishda hamda uni oʻzaro hamkorlikda amalga oshirishda ishtirok etadi;

umummilliy manfaatlarga xizmat qiluvchi madaniy-maʼrifiy tadbirlarni tashkil etishda milliy madaniy markazlarga koʻmaklashadi;

xorijiy mamlakatlar bilan doʻstlik aloqalarini rivojlantirish boʻyicha dasturlarni ishlab chiqishda va amalga oshirishda ishtirok etadi;

mamlakatimizda tugʻilgan buyuk olim va mutafakkirlarning barhayot merosini, ularning jahon ilm-fani va madaniyati rivojiga qoʻshgan hissasini keng namoyon etish boʻyicha chora-tadbirlarni ishlab chiqishda ishtirok etadi;

yurtimiz va xorijiy mamlakatlar hududlari oʻrtasida doʻstlik, oʻzaro ishonch va birodarlik aloqalarini oʻrnatish hamda rivojlantirishda manfaatdor tashkilotlar bilan hamkorlik qiladi va koʻmaklashadi;

jamiyatda milliy, etnik omillar sababli yuzaga kelishi mumkin boʻlgan bahsli holatlarning oldini olish boʻyicha takliflar tayyorlaydi, bu boradagi ishlarni tashkil etishga koʻmaklashadi;

xorijdagi vatandoshlar jamoalari bilan hamkorlikning yangi “oʻsish nuqta”larini belgilashga qaratilgan maqsadli loyiha va dasturlar ishlab chiqishda ishtirok etadi;

xorijiy mamlakatlardagi vatandoshlarni mamlakatimizda amalga oshirilayotgan iqtisodiy, investitsiyaviy, turistik va boshqa yoʻnalishlardagi startap loyihalarda faol ishtirok etishga jalb qilish orqali ularda tarixiy Vatani rivojiga daxldorlik tuygʻusini kuchaytirishga qaratilgan takliflarni ishlab chiqadi;

oʻz vazifalarini amalga oshirishda nodavlat notijorat tashkilotlari, ommaviy axborot vositalari, shuningdek, fuqarolik jamiyatining boshqa institutlari hamda fuqarolar bilan hamkorlik qiladi;

sohaga oid mavjud muammolarning taʼsirchan yechimini nazarda tutuvchi tashabbusli loyihalarni amalga oshirish uchun davlat ijtimoiy buyurtmasini qonunchilikka muvofiq shakllantirishda Qoʻmitaga koʻmaklashadi.

5. Jamoatchilik kengashi oʻzining asosiy vazifalari va funksiyalarini bajarish uchun quyidagi huquqlarga ega:

oʻz vakolatlari doirasida davlat organlaridan kerakli hujjatlarni, statistik va tahliliy maʼlumotlarni soʻrab olish va qabul qilish;

Jamoatchilik kengashi vakolatiga tegishli masalalarni hal qilish uchun Jamoatchilik kengashi aʼzolaridan iborat jamoatchilik komissiyalarini tashkil etish;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari bilan kelishgan holda millatlararo totuvlik, bagʻrikenglik va hamjihatlikni taʼminlashga bagʻishlab oʻtkaziladigan yigʻilishlar va boshqa tadbirlarda ishtirok etish;

turli millat vakillari hamda ular oila aʼzolarining konstitutsiyaviy huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlariga rioya etilishini tahliliy oʻrganish;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga Jamoatchilik kengashi vakolatiga tegishli masalalar boʻyicha takliflar kiritish;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari hamda Jamoatchilik kengashi tomonidan tashkil etiladigan tadbirlarga davlat, jamoat, madaniyat va sanʼat arboblari, olimlar, mutaxassislar, nodavlat notijorat tashkilotlari, ommaviy axborot vositalari va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlarini jalb qilish, shuningdek, ular bilan hamkorlikda tadbirlar tashkil qilish;

Jamoatchilik kengashining faoliyati haqida ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilish.

Jamoatchilik kengashi qonun hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

6. Jamoatchilik kengashi oʻz faoliyatini amalga oshirishda quyidagi majburiyatlarga ega:

Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va Qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, vazirliklar va idoralar tomonidan qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlarga, mazkur Nizomga va boshqa Qonun hujjatlariga rioya qilishi;

davlat organi va uning mansabdor shaxslarining oʻz vakolatlari doirasida amalga oshiradigan faoliyatiga aralashmasligi;

davlat organi va uning mansabdor shaxslari faoliyat koʻrsatishi uchun toʻsqinlik qilmasligi;

fuqarolarning or-nomusi va qadr-qimmatini tahqirlashga, ularning shaxsiy hayotiga aralashishga yoʻl qoʻymasligi;

jamoatchilik nazoratini amalga oshirish davomida olingan axborotning, agar bunday axborotni tarqatish qonun bilan cheklangan boʻlsa, maxfiyligiga rioya qilishi shart.

Jamoatchilik kengashiga qonun hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlar ham yuklanishi mumkin.

3-bob. Jamoatchilik kengashining tarkibi

7. Jamoatchilik kengashining tarkibiga uning raisi, masʼul kotib va aʼzolari kiradi. Jamoatchilik kengashi oʻz faoliyatini jamoatchilik asosida olib boradi.

8. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari yoki ularni vazifasini bajaruvchi shaxs Jamoatchilik kengashining raisi hisoblanadi.

Jamoatchilik kengashining namunaviy tarkibi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadi.

Jamoatchilik kengashining aʼzosi boshqa ishga oʻtgan taqdirda, uning oʻrniga ushbu lavozimga yangi tayinlangan yoki uning vazifasini bajarish zimmasiga yuklangan shaxs kiritiladi.

Milliy madaniy markazlar hamda doʻstlik jamiyatlari faxriylari, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasining boshqa fuqarolari Jamoatchilik kengashining tarkibiga kiritilishi mumkin.

9. Quyidagi holatlarda Jamoatchilik kengashining raisi, masʼul kotibi va aʼzolari uning tarkibidan chiqarilishi mumkin:

Jamoatchilik kengashining majlislarida muntazam ravishda ishtirok etmaganda, mazkur Nizomda nazarda tutilgan majburiyatlarni bajarmaganda;

ularga nisbatan chiqarilgan sudning ayblov hukmi qonuniy kuchga kirganda;

vafot etganda, shuningdek, sudning qonuniy kuchga kirgan hal qiluv qarori asosida ular muomalaga layoqatsiz, bedarak yoʻqolgan yoki vafot etgan deb topilganda.

10. Jamoatchilik kengashining tarkibi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar va unga kiritilgan oʻzgartirishlar ular tasdiqlangan paytdan boshlab 5 kun ichida Jamoatchilik kengashining rasmiy veb-saytida eʼlon qilinadi.

11. Jamoatchilik kengashining raisi Jamoatchilik kengashi faoliyatiga umumiy rahbarlik qiladi hamda quyidagi vakolatlarni amalga oshiradi:

Jamoatchilik kengashining shaxsiy tarkibini tasdiqlash;

Jamoatchilik kengashi majlisini chaqirish, kun tartibini va majlisni olib borish tartibini belgilash;

Jamoatchilik kengashi majlisiga raislik qilish;

Jamoatchilik kengashining ish rejasi, Jamoatchilik kengashi majlisining bayonnomasi va Jamoatchilik kengashining ish yurituviga oid boshqa hujjatlarini tasdiqlash;

Jamoatchilik kengashi qarorlarining bajarilishini nazorat qilish;

Jamoatchilik kengashi aʼzolarining zimmasiga yuklatilgan topshiriqlar bajarilishini va faoliyatini muvofiqlashtirish;

Vazirlar Mahkamasiga Jamoatchilik kengashiga kiruvchi shaxslarni uning tarkibidan chiqarish boʻyicha takliflar kiritish;

Jamoatchilik kengashi aʼzolarining uning faoliyatida ishtirok etish tartibini belgilash;

Jamoatchilik kengashi yigʻilishlarini oʻtkazish muddatlari va tartibini aniqlash;

Jamoatchilik kengashi doimiy ishchi organining ish tartibini belgilash;

Jamoatchilik kengashi aʼzolarining vakolatlarini toʻxtatish boʻyicha takliflar kiritish;

Jamoatchilik kengashida tadbirlarga tayyorgarlik koʻrish va tadbirlarni oʻtkazish tartibini belgilash;

Jamoatchilik kengashining samarali ishini taʼminlash boʻyicha boshqa vakolatlarni amalga oshirish.

12. Jamoatchilik kengashining masʼul kotibi:

Jamoatchilik kengashining majlisiga kerakli hujjatlar oʻz vaqtida tayyorlanishini taʼminlaydi;

Jamoatchilik kengashi majlisining kun tartibi boʻyicha oʻtishini tashkil etadi;

Jamoatchilik kengashining raisi bilan majlisni oʻtkazish muddati, joyi hamda taklif qilinuvchilar haqida kelishadi;

Jamoatchilik kengashi aʼzolari va taklif qilingan shaxslarni majlisni oʻtkazish joyi, sanasi va vaqti haqida xabardor qiladi;

Jamoatchilik kengashi qarorlarining bajarilishi monitoringini olib boradi va uning natijalarini Jamoatchilik kengashi majlisida koʻrib chiqish boʻyicha taklif kiritadi;

Jamoatchilik kengashi bayonnomasini rasmiylashtiradi hamda tasdiqlangan bayonnomani Jamoatchilik kengashi aʼzolariga va boshqa manfaatdor shaxslarga yuborilishini taʼminlaydi;

Jamoatchilik kengashining rasmiy veb-saytida va boshqa resurslarda joylashtiriladigan Jamoatchilik kengashining faoliyati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar tarkibi boʻyicha takliflar kiritadi va uni rais bilan kelishadi;

Jamoatchilik kengashi qarorlarini bajarish masalalari yuzasidan davlat organlari rahbarlari bilan hamkorlik qiladi;

fuqarolarni va yuridik shaxslarning vakillarini qabul qiladi hamda ariza, taklif va shikoyatlarni koʻrib chiqish ishlarini tashkil etadi;

qonun hujjatlari va Jamoatchilik kengashi qarorlariga muvofiq boshqa vakolatlarni amalga oshiradi.

13. Jamoatchilik kengashining aʼzolari:

Jamoatchilik kengashi majlislarida koʻriladigan masalalarni hal qilish va muhokama qilishda oʻz vakolatlarini boshqaga berish huquqisiz qatnashadilar. Jamoatchilik kengashi aʼzolari ayrim hollarda uning majlislarida qatnasha olmagan taqdirda, oʻz fikrlarini yozma tarzda Jamoatchilik kengashi masʼul kotibiga taqdim etishlari mumkin va koʻrsatib oʻtilgan fikrlar majlisda koʻrib chiqiladi va ovoz berishda hisobga olinadi;

millatlararo totuvlik, bagʻrikenglik va hamjihatlikni taʼminlash borasidagi faoliyatni tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlar va davlat organlari ichki idoraviy hujjatlarini yanada takomillashtirish boʻyicha takliflar ishlab chiqadilar;

Jamoatchilik kengashining kun tartibiga kiritilgan masalalar yuzasidan tahliliy materiallar tayyorlaydilar;

Jamoatchilik kengashining vakolatiga kiradigan masalalar bilan bogʻliq murojaatlarni koʻrib chiqadilar va natijalari boʻyicha tegishli hujjatlarni tayyorlaydilar;

turli millat vakillari va ularning oila aʼzolarining huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlarini taʼminlash boʻyicha Jamoatchilik kengashiga takliflar kiritadilar.

4-bob. Jamoatchilik kengashining ishchi organi

14. Jamoatchilik kengashining ishchi organi tarkibi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining jamoat va diniy tashkilotlar bilan aloqalar boʻyicha oʻrinbosarlari kotibiyati hamda Jamoatchilik kengashining aʼzolaridan shakllantiriladi.

15. Jamoatchilik kengashining ishchi organi:

Jamoatchilik kengashi faoliyatining metodik, tashkiliy-huquqiy, tashkiliy-texnik taʼminot masalalarini hal qiladi;

Jamoatchilik kengashining ish rejalari loyihalarini tayyorlaydi, Jamoatchilik kengashiga koʻrib chiqish uchun kiritadi va tasdiqlangan ish rejasining bajarilishini taʼminlaydi;

Jamoatchilik kengashining navbatdagi majlisiga barcha zarur hujjatlarni tayyorlaydi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari xodimlaridan kerakli hujjatlar va maʼlumotlarni soʻrab oladi;

Jamoatchilik kengashi majlisining kun tartibidagi masalalar boʻyicha tahliliy materiallar tayyorlaydi;

Jamoatchilik kengashi vakolatlariga kiruvchi murojaatlarni koʻrib chiqadi va tegishli hujjatlarni tayyorlaydi;

Jamoatchilik kengashi tomonidan berilgan boshqa vazifalarni amalga oshiradi.

5-bob. Jamoatchilik kengashi faoliyatini tashkil qilish

16. Jamoatchilik kengashi oʻzining vakolatlariga kiritilgan masalalar yuzasidan, shuningdek, uning ichki faoliyatini tashkil etish masalalari yuzasidan qarorlar qabul qiladi.

Jamoatchilik kengashi faoliyatining asosiy masalalari Jamoatchilik kengashi majlislarida koʻrib chiqiladi. Jamoatchilik kengashi majlisi Jamoatchilik kengashining ish rejasi asosida kamida har chorakda bir marotaba chaqiriladi.

Jamoatchilik kengashining raisi Jamoatchilik kengashi aʼzolarining kamida uchdan bir qismining yozma murojaati asosida navbatdan tashqari majlis chaqirishi mumkin.

17. Jamoatchilik kengashi majlislariga milliy madaniy markazlar, doʻstlik jamiyatlari, davlat va nodavlat notijorat tashkilotlari va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlari vakillari taklif qilinishi shart.

Jamoatchilik kengashi majlisiga taklif qilinuvchi shaxslar roʻyxati Jamoatchilik kengashi raisi bilan kelishgan holda jamoatchilik kengashi masʼul kotibi tomonidan shakllantiriladi.

18. Jamoatchilik kengashi majlisining kun tartibi loyihasi Jamoatchilik kengashi aʼzolarining takliflari va jamoatchilik kengashi raisi topshirigʻi asosida uning masʼul kotibi tomonidan shakllantiriladi.

19. Jamoatchilik kengashi majlislari uning raisi tomonidan olib boriladi.

Jamoatchilik kengashi majlislarida tumanlar (shaharlar) hokimlarining oʻrinbosarlari yoki boshqa xodimlar ishtirok etishi mumkin.

20. Jamoatchilik kengashi majlisi, agar unda Jamoatchilik kengashi aʼzolarining kamida uchdan ikki qismi (kvorum) ishtirok etgan taqdirda, vakolatli hisoblanadi.

Majlisni oʻtkazish uchun kvorum shakllanmagan taqdirda, Jamoatchilik kengashining yangi majlisi oʻtkaziladigan sana eʼlon qilinadi.

Jamoatchilik kengashining aʼzolari oʻz majlislarida koʻrib chiqiladigan masalalarni muhokama qilish va hal qilishda oʻz vakolatini boshqalarga oʻtkazish huquqiga ega emas.

21. Jamoatchilik kengashining qarori uning majlisida qatnashayotgan aʼzolarining koʻpchilik ovozi bilan qabul qilinadi. Agar ovozlar teng kelib qolsa, Jamoatchilik kengashi raisining ovozi hal qiluvchi ahamiyatga ega boʻladi.

22. Jamoatchilik kengashi qaror qabul qilishda masalalarni erkin muhokama qilish, ovoz berish, jamoatchilik fikrini inobatga olish, tenglik va kollegiallikka asoslanadi.

23. Jamoatchilik kengashining har bir aʼzosi qabul qilingan qarorga oʻzining fikrlarini yozma tarzda bildirish huquqiga ega. Bunda fikrlar Jamoatchilik kengashi majlisi bayonnomasiga kiritib qoʻyiladi.

24. Jamoatchilik kengashining qarori qabul qilingan kundan boshlab uch ish kunidan kechikmasdan tegishli davlat organlariga yuboriladi.

Jamoatchilik kengashining qarori tavsiyaviy xususiyatga egadir. Agar qaror davlat organlari tomonidan maʼqullanmasa, ular qaror qabul qilingan kundan boshlab oʻn kundan kechikmasdan Jamoatchilik kengashiga asoslantirilgan javobini taqdim qiladi.

25. Tezkor qaror qabul qilish zarurati yuzaga kelganda, Jamoatchilik kengashining qarori Jamoatchilik kengashi raisi tashabbusi bilan uning aʼzolari bilan maslahatlashilgan holda soʻrov yoʻli bilan qabul qilinishi mumkin.

26. Jamoatchilik kengashi majlisida qabul qilingan qaror majlis bayonnomasi bilan rasmiylashtiriladi. Bayonnoma Jamoatchilik kengashi kotibi tomonidan imzolanadi, majlisga raislik qiluvchi tomonidan tasdiqlanadi hamda uch kunlik muddatda Jamoatchilik kengashi aʼzolariga va boshqa manfaatdor shaxslarga yuboriladi.

27. Jamoatchilik kengashining ishchi organi va masʼul kotibi Jamoatchilik kengashi aʼzolari bilan birgalikda Jamoatchilik kengashi qarorlarini ijro etish yoʻllarini tizimli oʻrganadi va koʻrib chiqadi, zarur hollarda, Jamoatchilik kengashi raisiga takliflar kiritadi.

28. Ishchi organ jamoatchilik kengashi qarorlarini ijro etish natijalari haqida har oyda Jamoatchilik kengashi raisiga maʼlumot taqdim etadi.

6-bob. Yakunlovchi qoidalar

29. Jamoatchilik kengashining tashkiliy-texnik taʼminoti Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari tomonidan, shuningdek, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobiga amalga oshiriladi.

30. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari huzuridagi Umummilliy birdamlik va hamjihatlikni taʼminlash boʻyicha jamoatchilik kengashlari oʻz vakolatiga kiruvchi masalalar boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Millatlararo munosabatlar va xorijdagi vatandoshlar masalalari boʻyicha qoʻmitasi huzuridagi Jamoatchilik kengashi bilan hamkorlik qiladi.

31. Jamoatchilik kengashining qarorlari hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari huzuridagi Umummilliy birdamlik va hamjihatlikni taʼminlash boʻyicha jamoatchilik kengashlarining faoliyatini tashkil etish bilan bogʻliq qarorlari yuzasidan belgilangan tartibda shikoyat qilinishi mumkin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 17-noyabrdagi 723-son qaroriga 2-ILOVA

Tumanlar (shaharlar) hokimliklari huzuridagi Umummilliy birdamlik va hamjihatlikni taʼminlash boʻyicha jamoatchilik kengashlari toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Namunaviy nizom tumanlar (shaharlar) hokimliklari huzuridagi Umummilliy birdamlik va hamjihatlikni taʼminlash boʻyicha jamoatchilik kengashlarining (keyingi oʻrinlarda — Jamoatchilik kengashi) asosiy vazifalari, funksiyalari, huquq va majburiyatlari, shuningdek, faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.

2. Jamoatchilik kengashi oʻz faoliyatini mustaqil amalga oshiruvchi maslahat organi hisoblanadi.

Jamoatchilik kengashi tumanlar (shaharlar) hokimliklari huzurida tuziladi hamda uning faoliyati belgilangan hududga nisbatan tatbiq etiladi.

2-bob. Jamoatchilik kengashining asosiy vazifalari, funksiyalari, huquq va majburiyatlari

3. Quyidagilar Jamoatchilik kengashining asosiy vazifalari hisoblanadi:

joylarda millatlararo munosabatlarni uygʻunlashtirish, jamiyatda doʻstlik, oʻzaro hamjihatlik, bagʻrikenglik va birdamlikni mustahkamlashga qaratilgan chora-tadbirlar amalga oshirilishiga koʻmaklashish;

umummilliy birdamlik va hamjihatlikni taʼminlash masalalari boʻyicha joylarda davlat organlari, nodavlat notijorat tashkilotlari va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlari bilan samarali hamkorligini taʼminlashda koʻmaklashish;

millatlararo munosabatlar sohasida davlat siyosati amalga oshirilishi uchun joylarda masʼul davlat organlari faoliyati boʻyicha jamoatchilik nazoratini olib borish;

Oʻzbekistonning yagona xalqi hamda xorijdagi vatandoshlarning oʻzaro birdamligi, umummilliy hamjihatlik masalalarini oʻrganish, takliflar tayyorlash.

4. Jamoatchilik kengashi oʻzining asosiy vazifalariga muvofiq quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:

joylarda umummilliy totuvlik, hamjihatlik va bagʻrikenglikni mustahkamlashga qaratilgan davlat siyosatini izchil amalga oshirilishida koʻmaklashadi;

turli millat vakillari yashayotgan hududlar aholisining maishiy va ijtimoiy-iqtisodiy muammolarini oʻrganib, tahlil qilib boradi, ularning yechimlari boʻyicha takliflar tayyorlaydi;

millatlararo totuvlik, doʻstlik va hamjihatlikni qaror toptirishga yoʻnaltirilgan ijtimoiy tashabbuslarni ragʻbatlantirish va qoʻllab-quvvatlash yuzasidan takliflar tayyorlaydi;

aholi orasida umummilliy totuvlik, doʻstlik, birdamlik va bagʻrikenglikni mustahkamlashga qaratilgan chora-tadbirlarni ishlab chiqishda ishtirok etadi, uni davlat tashkilotlari va nodavlat tashkilotlar bilan hamkorlikda amalga oshirishga koʻmaklashadi;

mamlakatdagi barcha millat va elatlarning konstitutsiyaviy huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish, ular oʻrtasida oʻzaro tushunish hamda yordam hissini kuchaytirishga zarur shart-sharoit yaratish boʻyicha davlat organlarining faoliyatida jamoatchilik nazoratini olib boradi;

hududda yashovchi turli millat va elatlar vakillarining oʻziga xos anʼanalari, urf-odatlari va rasm-rusumlarini asrab-avaylashga koʻmaklashadi;

mamlakatimizga ishlash, taʼlim olish maqsadida uzoq muddatga kelgan xorijiy fuqarolarning mahalliy shart-sharoitlarga va ijtimoiy-madaniy moslashuviga koʻmaklashishga qaratilgan tadbirlarni amalga oshirishda ishtirok etadi;

mamlakatimizda tugʻilgan buyuk olim va mutafakkirlarning barhayot merosini, ularning jahon ilm-fani va madaniyati rivojiga qoʻshgan hissasini keng namoyon etish boʻyicha chora-tadbirlarni ishlab chiqishda ishtirok etadi;

yurtimiz va xorijiy mamlakatlar hududlari oʻrtasida doʻstlik, oʻzaro ishonch va birodarlik aloqalarini oʻrnatish hamda rivojlantirish boʻyicha takliflar tayyorlaydi;

xorijiy mamlakatlardagi vatandoshlar bilan aloqalarni mustahkamlashga, ularni Oʻzbekiston taraqqiyotiga daxldorlik tuygʻusini kuchaytirishga qaratilgan takliflarni ishlab chiqadi;

oʻz vazifalarini amalga oshirishda nodavlat notijorat tashkilotlari, ommaviy axborot vositalari, shuningdek, fuqarolik jamiyatining boshqa institutlari hamda fuqarolar bilan hamkorlik qiladi;

sohaga oid mavjud muammolarning taʼsirchan yechimini nazarda tutuvchi tashabbusli loyihalarni amalga oshirish uchun davlat ijtimoiy buyurtmasini qonunchilikka muvofiq shakllantirishda Qoʻmitaga koʻmaklashadi.

5. Jamoatchilik kengashi oʻzining asosiy vazifalari va funksiyalarini bajarish uchun quyidagi huquqlarga ega:

oʻz vakolatlari doirasida davlat organlaridan kerakli hujjatlarni, statistik va tahliliy maʼlumotlarni soʻrab olish va qabul qilish;

Jamoatchilik kengashi vakolatiga tegishli masalalarni hal qilish uchun Jamoatchilik kengashi aʼzolaridan iborat jamoatchilik komissiyalarini tashkil etish;

tumanlar (shaharlar) hokimlari bilan kelishgan holda millatlararo totuvlik, bagʻrikenglik va hamjihatlikni taʼminlashga bagʻishlab oʻtkaziladigan yigʻilishlar va boshqa tadbirlarda ishtirok etish;

turli millat vakillari hamda ular oila aʼzolarining konstitutsiyaviy huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlariga rioya etilishini tahliliy oʻrganish;

tumanlar (shaharlar) hokimliklariga Jamoatchilik kengashi vakolatiga tegishli masalalar boʻyicha takliflar kiritish;

tumanlar (shaharlar) hokimliklari hamda Jamoatchilik kengashi tomonidan tashkil etiladigan tadbirlarga davlat, jamoat, madaniyat va sanʼat arboblari, olimlar, mutaxassislar, nodavlat notijorat tashkilotlari, ommaviy axborot vositalari va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlarini jalb qilish, shuningdek, ular bilan hamkorlikda tadbirlar tashkil qilish;

Jamoatchilik kengashining faoliyati haqida ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilish.

Jamoatchilik kengashi qonun hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

6. Jamoatchilik kengashi oʻz faoliyatini amalga oshirishda quyidagi majburiyatlarga ega:

Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va Qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, vazirliklar va idoralar tomonidan qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlarga, mazkur Nizomga va boshqa Qonun hujjatlariga rioya qilishi;

davlat organi va uning mansabdor shaxslarining oʻz vakolatlari doirasida amalga oshiradigan faoliyatiga aralashmasligi;

davlat organi va uning mansabdor shaxslari faoliyat koʻrsatishi uchun toʻsqinlik qilmasligi;

fuqarolarning or-nomusi va qadr-qimmatini tahqirlashga, ularning shaxsiy hayotiga aralashishga yoʻl qoʻymasligi;

jamoatchilik nazoratini amalga oshirish davomida olingan axborotning, agar bunday axborotni tarqatish qonun bilan cheklangan boʻlsa, maxfiyligiga rioya qilishi shart.

Jamoatchilik kengashiga qonun hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlar ham yuklanishi mumkin.

3-bob. Jamoatchilik kengashining tarkibi

7. Jamoatchilik kengashining tarkibiga uning raisi, masʼul kotibi va aʼzolari kiradi. Jamoatchilik kengashi oʻz faoliyatini jamoatchilik asosida olib boradi.

8. Tumanlar (shaharlar) hokimlari yoki ularning vazifasini bajaruvchi shaxs Jamoatchilik kengashining raisi hisoblanadi.

Jamoatchilik kengashining namunaviy tarkibi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadi.

Jamoatchilik kengashi aʼzosi boshqa ishga oʻtgan taqdirda, uning oʻrniga ushbu lavozimga yangi tayinlangan yoki uning vazifasini bajarish zimmasiga yuklangan shaxs kiritiladi.

Milliy madaniy markazlar hamda doʻstlik jamiyatlari faxriylari, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasining boshqa fuqarolari Jamoatchilik kengashining tarkibiga kiritilishi mumkin.

9. Quyidagi holatlarda Jamoatchilik kengashining raisi, masʼul kotibi va aʼzolari uning tarkibidan chiqarilishi mumkin:

Jamoatchilik kengashining majlislarida muntazam ravishda ishtirok etmaganda, mazkur Nizomda nazarda tutilgan majburiyatlarni bajarmaganda;

ularga nisbatan chiqarilgan sudning ayblov hukmi qonuniy kuchga kirganda;

vafot etganda, shuningdek, sudning qonuniy kuchga kirgan hal qiluv qarori asosida ular muomalaga layoqatsiz, bedarak yoʻqolgan yoki vafot etgan deb topilganda.

10. Jamoatchilik kengashining tarkibi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar va unga kiritilgan oʻzgartirishlar ular tasdiqlangan paytdan boshlab 5 kun ichida jamoatchilik kengashining rasmiy veb-saytida eʼlon qilinadi.

11. Jamoatchilik kengashining raisi Jamoatchilik kengashi faoliyatiga umumiy rahbarlik qiladi hamda quyidagi vakolatlarni amalga oshiradi:

Jamoatchilik kengashining shaxsiy tarkibini tasdiqlash;

Jamoatchilik kengashi majlisini chaqirish, kun tartibini va majlisni olib borish tartibini belgilash;

Jamoatchilik kengashi majlisiga raislik qilish;

Jamoatchilik kengashining ish rejasi, Jamoatchilik kengashi majlisining bayonnomasi va Jamoatchilik kengashining ish yurituviga oid boshqa hujjatlarini tasdiqlash;

Jamoatchilik kengashi qarorlarining bajarilishini nazorat qilish;

Jamoatchilik kengashi aʼzolarining zimmasiga yuklatilgan topshiriqlarni bajarilishini va faoliyatini muvofiqlashtirish;

Vazirlar Mahkamasiga Jamoatchilik kengashiga kiruvchi shaxslarni uning tarkibidan chiqarish boʻyicha takliflarni kiritish;

Jamoatchilik kengashi aʼzolarining uning faoliyatida ishtirok etishi tartibini belgilash;

Jamoatchilik kengashi yigʻilishlarini oʻtkazish muddatlari va tartibini aniqlash;

Jamoatchilik kengashi doimiy ishchi organining ish tartibini belgilash;

Jamoatchilik kengashi aʼzolarining vakolatlarini toʻxtatish boʻyicha takliflar kiritish;

Jamoatchilik kengashida tadbirlarga tayyorgarlik koʻrish va tadbirlarni oʻtkazish tartibini belgilash;

Jamoatchilik kengashining samarali ishini taʼminlash boʻyicha boshqa vakolatlarni amalga oshirish.

12. Jamoatchilik kengashining masʼul kotibi:

Jamoatchilik kengashining majlisiga kerakli hujjatlar oʻz vaqtida tayyorlanishini taʼminlaydi;

Jamoatchilik kengashi majlisining kun tartibi boʻyicha oʻtishini tashkil etadi;

Jamoatchilik kengashining raisi bilan majlisni oʻtkazish muddati, joyi hamda taklif qilinuvchilar haqida kelishadi;

Jamoatchilik kengashi aʼzolari va taklif qilingan shaxslarni majlisni oʻtkazish joyi, sanasi va vaqti haqida xabardor qiladi;

Jamoatchilik kengashi qarorlarining bajarilishi monitoringini olib boradi va uning natijalarini Jamoatchilik kengashi majlisida koʻrib chiqish boʻyicha taklif kiritadi;

Jamoatchilik kengashi bayonnomasini rasmiylashtiradi hamda tasdiqlangan bayonnomani Jamoatchilik kengashi aʼzolariga va boshqa manfaatdor shaxslarga yuborilishini taʼminlaydi;

Jamoatchilik kengashining rasmiy veb-saytida va boshqa resurslarda joylashtiriladigan Jamoatchilik kengashining faoliyati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar tarkibi boʻyicha takliflar kiritadi va uni rais bilan kelishadi;

Jamoatchilik kengashi qarorlarini bajarish masalalari yuzasidan davlat organlari rahbarlari bilan hamkorlik qiladi;

fuqarolarni va yuridik shaxslarning vakillarini qabul qiladi hamda ariza, taklif va shikoyatlarni koʻrib chiqish ishlarini tashkil etadi;

qonun hujjatlari va Jamoatchilik kengashi qarorlariga muvofiq boshqa vakolatlarni amalga oshiradi.

13. Jamoatchilik kengashining aʼzolari:

Jamoatchilik kengashi majlislarida koʻriladigan masalalarni hal qilish va muhokama qilishda oʻz vakolatlarini boshqaga berish huquqisiz qatnashadilar. Jamoatchilik kengashi aʼzolari ayrim hollarda uning majlislarida qatnasha olmagan taqdirda oʻz fikrlarini yozma tarzda Jamoatchilik kengashi masʼul kotibiga taqdim etishlari mumkin. Koʻrsatib oʻtilgan fikrlar majlisda koʻrib chiqiladi va ovoz berishda hisobga olinadi;

millatlararo totuvlik, bagʻrikenglik va hamjihatlikni taʼminlash borasidagi faoliyatni tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlar va davlat organlari ichki idoraviy hujjatlarini yanada takomillashtirish boʻyicha takliflar ishlab chiqadilar;

Jamoatchilik kengashining kun tartibiga kiritilgan masalalar yuzasidan tahliliy materiallar tayyorlaydilar;

Jamoatchilik kengashining vakolatiga kiradigan masalalar bilan bogʻliq murojaatlarni koʻrib chiqadilar va natijalari boʻyicha tegishli hujjatlarni tayyorlaydilar;

turli millat vakillari va ularning oila aʼzolarining huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlarini taʼminlash boʻyicha jamoatchilik kengashiga takliflar kiritadilar.

4-bob. Jamoatchilik kengashining ishchi organi

14. Jamoatchilik kengashining ishchi organi tarkibi tumanlar (shaharlar) mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi boshligʻi apparatining tegishli bosh mutaxassisi hamda Jamoatchilik kengashining aʼzolaridan shakllantiriladi.

15. Jamoatchilik kengashining ishchi organi:

Jamoatchilik kengashi faoliyatining metodik, tashkiliy-huquqiy, tashkiliy-texnik taʼminot masalalarini hal qiladi;

Jamoatchilik kengashining ish rejalari loyihalarini tayyorlaydi, jamoatchilik kengashiga koʻrib chiqish uchun kiritadi va tasdiqlangan ish rejasining bajarilishini taʼminlaydi;

Jamoatchilik kengashining navbatdagi majlisiga barcha zarur hujjatlarni tayyorlaydi, tumanlar (shaharlar) hokimliklari xodimlaridan kerakli hujjatlar va maʼlumotlarni soʻrab oladi;

Jamoatchilik kengashi majlisi kun tartibidagi masalalar boʻyicha tahliliy materiallar tayyorlaydi;

Jamoatchilik kengashi vakolatlariga kiruvchi murojaatlarni koʻrib chiqadi va tegishli hujjatlarni tayyorlaydi;

Jamoatchilik kengashi tomonidan berilgan boshqa vazifalarni amalga oshiradi.

5-bob. Jamoatchilik kengashi faoliyatini tashkil qilish

16. Jamoatchilik kengashi oʻzining vakolatlariga kiritilgan masalalar yuzasidan, shuningdek, uning ichki faoliyatini tashkil etish masalalari yuzasidan qarorlar qabul qiladi.

Jamoatchilik kengashi faoliyatining asosiy masalalari Jamoatchilik kengashi majlislarida koʻrib chiqiladi. Jamoatchilik kengashi majlisi Jamoatchilik kengashining ish rejasi asosida kamida har chorakda bir marotaba chaqiriladi.

Jamoatchilik kengashining raisi Jamoatchilik kengashi aʼzolarining kamida uchdan bir qismining yozma murojaati asosida navbatdan tashqari majlis chaqirishi mumkin.

17. Jamoatchilik kengashi majlislariga milliy madaniy markazlar, doʻstlik jamiyatlari, davlat va nodavlat notijorat tashkilotlari va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlari vakillari taklif qilinishi shart.

Jamoatchilik kengashi majlisiga taklif qilinuvchi shaxslar roʻyxati Jamoatchilik kengashi raisi bilan kelishgan holda jamoatchilik kengashi masʼul kotibi tomonidan shakllantiriladi.

18. Jamoatchilik kengashi majlisining kun tartibi loyihasi Jamoatchilik kengashi aʼzolarining takliflari va jamoatchilik kengashi raisi topshirigʻi asosida uning masʼul kotibi tomonidan shakllantiriladi.

19. Jamoatchilik kengashi majlislari uning raisi tomonidan olib boriladi.

Jamoatchilik kengashi majlislarida tumanlar (shaharlar) hokimlarining oʻrinbosarlari yoki boshqa xodimlar ishtirok etishi mumkin.

20. Jamoatchilik kengashi majlisi, agar unda Jamoatchilik kengashi aʼzolarining kamida uchdan ikki qismi (kvorum) ishtirok etgan taqdirda, vakolatli hisoblanadi.

Majlisni oʻtkazish uchun kvorum shakllanmagan taqdirda, Jamoatchilik kengashining yangi majlisi oʻtkaziladigan sana eʼlon qilinadi.

Jamoatchilik kengashining aʼzolari oʻz majlislarida koʻrib chiqiladigan masalalarni muhokama qilish va hal qilishda oʻz vakolatini boshqalarga oʻtkazish huquqiga ega emas.

21. Jamoatchilik kengashining qarori uning majlisida qatnashayotgan aʼzolarining koʻpchilik ovozi bilan qabul qilinadi. Agar ovozlar teng kelib qolsa, Jamoatchilik kengashi raisining ovozi hal qiluvchi ahamiyatga ega boʻladi.

22. Jamoatchilik kengashi qaror qabul qilishda masalalarni erkin muhokama qilish, ovoz berish, jamoatchilik fikrini inobatga olish, tenglik va kollegiallikka asoslanadi.

23. Jamoatchilik kengashining har bir aʼzosi qabul qilingan qarorga oʻzining fikrlarini yozma tarzda bildirish huquqiga ega. Bunda fikrlar Jamoatchilik kengashi majlisi bayonnomasiga kiritib qoʻyiladi.

24. Jamoatchilik kengashining qarori qabul qilingan kundan boshlab uch ish kunidan kechikmasdan tegishli davlat organlariga yuboriladi.

Jamoatchilik kengashining qarori tavsiyaviy xususiyatga egadir. Agar qaror davlat organlari tomonidan maʼqullanmasa, ular qaror qabul qilingan kundan boshlab oʻn kundan kechikmasdan Jamoatchilik kengashiga asoslantirilgan javobini taqdim qiladi.

25. Tezkor qaror qabul qilish zarurati yuzaga kelganda, Jamoatchilik kengashining qarori Jamoatchilik kengashi raisi tashabbusi bilan uning aʼzolari bilan maslahatlashilgan holda soʻrov yoʻli bilan qabul qilinishi mumkin.

26. Jamoatchilik kengashi majlisida qabul qilingan qaror majlis bayonnomasi bilan rasmiylashtiriladi. Bayonnoma Jamoatchilik kengashi kotibi tomonidan imzolanadi, majlisga raislik qiluvchi tomonidan tasdiqlanadi hamda uch kunlik muddatda Jamoatchilik kengashi aʼzolariga va boshqa manfaatdor shaxslarga yuboriladi.

27. Jamoatchilik kengashining ishchi organi va masʼul kotibi Jamoatchilik kengashi aʼzolari bilan birgalikda Jamoatchilik kengashi qarorlarini ijro etish yoʻllarini tizimli oʻrganadi va koʻrib chiqadi, zarur hollarda, Jamoatchilik kengashi raisiga takliflar kiritadi.

28. Ishchi organ jamoatchilik kengashi qarorlarini ijro etish natijalari haqida har oyda Jamoatchilik kengashi raisiga maʼlumot taqdim etadi.

6-bob. Yakunlovchi qoidalar

29. Jamoatchilik kengashining tashkiliy-texnik taʼminoti tuman (shahar) hokimliklari tomonidan, shuningdek, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobiga amalga oshiriladi.

30. Tumanlar (shaharlar) hokimliklari huzuridagi Umummilliy birdamlik va hamjihatlikni taʼminlash boʻyicha jamoatchilik kengashlari oʻz vakolatiga kiruvchi masalalar boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari huzuridagi Umummilliy birdamlik va hamjihatlikni taʼminlash boʻyicha jamoatchilik kengashlari, Oʻzbekiston Respublikasi Millatlararo munosabatlar va xorijdagi vatandoshlar masalalari boʻyicha qoʻmitasi huzuridagi Jamoatchilik kengashi bilan hamkorlik qiladi.

31. Jamoatchilik kengashining qarorlari hamda tumanlar (shaharlar) hokimliklari huzuridagi Umummilliy birdamlik va hamjihatlikni taʼminlash boʻyicha jamoatchilik kengashlarining faoliyatini tashkil etish bilan bogʻliq qarorlari yuzasidan belgilangan tartibda shikoyat qilinishi mumkin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 17-noyabrdagi 723-son qaroriga 3-ILOVA

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari huzuridagi Umummilliy birdamlik va hamjihatlikni taʼminlash boʻyicha jamoatchilik kengashlarining

1. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlari, Jamoatchilik kengashi raisi 2. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlarining yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosarlari, Jamoatchilik kengashi raisi oʻrinbosari 3. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi oʻrinbosari — Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlari oʻrinbosarlari — oila va xotin-qizlar boshqarmalari boshliqlari 4. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi adliya vaziri, viloyatlar va Toshkent shahri adliya boshqarmalari boshliqlari 5. Lavozimiga koʻra — Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi hududiy boshqarmalari boshliqlari 6. Lavozimiga koʻra — Yoshlar ishlari agentligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri boshqarmalari boshliqlari 7. Lavozimiga koʻra — Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri boʻlimlari rahbarlari 8. Lavozimiga koʻra — Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasining hududiy teleradiokompaniyalari rahbarlari 9. Lavozimiga koʻra — Milliy madaniy markazlar rahbarlari va faollari 10. Kelishuvga asosan — nodavlat notijorat tashkilotlari va ommaviy axborot vositalarining vakillari 11. Kelishuvga asosan — fan va madaniyat namoyandalari 12. Kelishuvga asosan — fuqarolik jamiyati institutlarining vakillari 13. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlarining jamoat va diniy tashkilotlar bilan aloqalar boʻyicha oʻrinbosarlari, Jamoatchilik kengashi kotibi

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 17-noyabrdagi 723-son qaroriga 4-ILOVA

Tuman (shahar) hokimliklari huzuridagi Umummilliy birdamlik va hamjihatlikni taʼminlash boʻyicha jamoatchilik kengashlarining

1. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) hokimlari, Jamoatchilik kengashi raisi 2. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) hokimining yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari, Jamoatchilik kengashi raisi oʻrinbosari 3. Lavozimiga koʻra — tuman hokimining oʻrinbosari — Oila va xotin-qizlar boʻlimi boshliqlari 4. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) Adliya boʻlimi boshligʻi 5. Lavozimiga koʻra — Yoshlar ishlari agentligining tuman (shahar) boʻlimi boshligʻi 6. Lavozimiga koʻra — Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazining tuman (shahar) boʻlimlari rahbarlari 7. Kelishuvga asosan — fan va madaniyat namoyandalari 8. Lavozimiga koʻra — Milliy madaniy markazlar rahbarlari va faollari 9. Kelishuvga asosan — nodavlat notijorat tashkilotlari va ommaviy axborot vositalarining vakillari 10. Kelishuvga asosan — fuqarolik jamiyatining boshqa institutlari vakillari 11. Lavozimiga koʻra — Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi tuman (shahar) boʻlimi boshligʻi, Jamoatchilik kengashi kotibi

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 17-noyabr,

723-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 18.11.2020-y., 09/20/723/1521-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 10.08.2022-y., 09/22/438/0726-son; 11.12.2024-y., 09/24/833/1016-son; 26.11.2025-y., 09/25/740/1090-son)

lex.uz