📅 2020-yil 19-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 19-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 19 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 19 ноября 2020 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 19 November 2020 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Қурилиш соҳасида ахборот тизими ва географик ахборот технологияларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 20 сентябрдаги ПҚ-4464-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, идоралараро электрон ҳамкорликни ва қурилиш жараёнининг барча босқичларини рақамлаштиришни ташкил қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан:
«Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими (кейинги ўринларда — ахборот тизими) марказлаштирилган молиялаштириш манбалари ҳисобига барпо этилаётган Тошкент вилоятидаги объектларни қуриш жараёнида эксперимент тариқасида синаб кўрилганлиги;
давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш ва жамоатчиликка шаҳарсозлик ҳужжатлари ва ахборотни онлайн режимида тақдим этиш имконияти мавжуд бўлган «Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри» географик ахборот тизими (кейинги ўринларда — геопортал) ишга туширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
«Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
«Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри» географик ахборот тизими тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
«Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими ва «Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри» географик ахборот тизимини янада ривожлантириш ва унинг «Электрон ҳукумат» тизимига интеграциялашуви бўйича чора-тадбирлар режаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ахборот тизими ва геопорталнинг келгусида самарали ишлаши, шунингдек, «Электрон ҳукумат» тизимига интеграциялашуви учун масъул ваколатли орган этиб белгилансин.
4. Қуйидагилар ахборот тизимининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
объектларнинг манзилли дастури, тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилган объектларнинг йиллик манзилли рўйхати шакллантирилишини, маълумотлар базаси янги қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш объектлари бўйича турларга бўлиб юритилишини таъминлаш;
объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда ҳудудий ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компаниялари томонидан лойиҳаолди ишларининг амалга оширилиши, буюртмачи билан лойиҳа ташкилоти ўртасида шартнома тузилиши ва аванс маблағлари ажратилиши ҳамда ишлар тугалланганлиги тўғрисидаги аниқ ва ишончли маълумотларнинг мунтазам электрон базага киритиб борилиши ва юритилишини таъминлаш;
лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказишда буюртмачи ва экспертиза ташкилоти ўртасида тузилган шартномалар, кўрсатилган хизматларнинг молиялаштирилганлиги, тугалланган лойиҳа-смета ҳужжатларининг экспертизадан ўтказилганлигига оид электрон маълумотлар базасини шакллантириш;
объектлар қурилишини молиялаштиришда пудратчи билан буюртмачи ўртасида шартнома имзоланганлиги ва аванс маблағлари тўланганлиги, ойма-ой бажарилган ишларнинг ҳисоботини юритиш ва бажарилган ишларга нисбатан мутаносиб равишда молиялаштирилганлиги тўғрисидаги аниқ ва ишончли маълумотларнинг электрон базасини шакллантириш;
объектлар қурилишида иштирок этаётган барча пудратчилар ва ёрдамчи пудратчилар ҳақида маълумотларни йиғиш, бажарилган иш ҳажмлари асосида тўловларни ўз вақтида амалга ошириш, улар томонидан амалга оширилаётган иш турлари бўйича маълумотлар базаларини шакллантириш;
объектларда қурилиш жараёнларини назорат қилиш ва мониторинг олиб боришда уларни рўйхатга олиш, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий назорат қилиш инспекциялари томонидан амалга оширилаётган назорат текширувларини ва кўрсатиб ўтилган камчиликларни қайд этиш, уларни бартараф этиш бўйича маълумотлар базаларини шакллантириш;
кўп квартирали уйларни бошқариш ҳамда ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида олиб бориладиган назорат функцияларига оид электрон маълумотлар базасини шакллантириш.
5. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг геопорталнинг операторлик функцияларини «Қурилишда муҳандислик изланишлари, геоинформатика ва шаҳарсозлик кадастри лойиҳа илмий-тадқиқот институти» ДУКга юклаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги:
а) Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда қурилиш соҳасидаги хизматларни кўрсатиш тартиботларини хатловдан ўтказиб, талаб этиладиган маълумотларни оптималлаштириш ва давлат хизматлари кўрсатиш муддатларини қисқартиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини 2021 йил 1 январга қадар Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
б) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:
ахборот тизими ва геопортал узлуксиз ишлаши, маълумотлар ўз вақтида янгиланишини таъминлаш бўйича тегишли йўриқнома ва регламентни ишлаб чиқсин ҳамда бир ой муддатда тасдиқласин;
ахборот тизими ва геопортал доирасида давлатнинг бошқа органлари ва ташкилотлари билан ҳимояланган идоралараро электрон ҳамкорликни ташкил қилиш чораларини кўрсин;
в) ахборот тизимида қурилиш соҳасида лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бўйича белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган барча ташкилотлар томонидан қурилиш объектлари бўйича берилган экспертиза хулосалари тўғрисидаги маълумотлар ўз вақтида юритилиши тўлиқ тартибга солинишини таъминласин;
г) Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, мутасадди вазирликлар ва идоралар ҳамда ижро этувчи ҳокимият органларининг Ягона буюртмачи хизматлари билан биргаликда марказлаштирилган манбалар ҳисобига молиялаштириладиган қурилиш объектлари бўйича маълумотлар ахборот тизимида шакллантирилиши устидан тизимли мониторинг олиб борсин.
7. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ушбу қарорнинг мақсади ва вазифалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги 732-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими (кейинги ўринларда — ахборот тизими)нинг шаҳарсозлик фаолияти тўғрисидаги ахборотлардан фойдаланувчи субъектларнинг вазифалари, жавобгарлиги ҳамда ишлаши тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ахборот тизими — ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш ҳамда ундан фойдаланиш имконини берадиган, ташкилий жиҳатдан тартибга солинган ахборот ресурслари жамланмаси, ахборот технологиялари ва алоқа воситалари;
ахборот тизими фойдаланувчиси — қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ёки томонларнинг келишувига кўра ахборот тизимидаги ахборот ресурсларидан фойдаланувчи жисмоний ва юридик шахслар;
ахборот тизими иштирокчиси — идоравий маълумотлар базалари ахборот тизимига интеграция қилинган вазирликлар ва идоралар ҳамда ахборот тизимидан фойдаланувчилар;
ахборот хавфсизлиги — ахборот ва қўллаб-қувватловчи инфратузилманинг табиий ёки сунъий тусга эга, ахборот муносабатлари субъектларига жиддий зарар етказиши мумкин бўлган тасодифий ёки қасддан қилинадиган таъсирлардан муҳофаза қилинганлиги;
идоралараро интеграциялашув платформаси — электрон давлат хизматларини кўрсатиш ва электрон ўзаро ҳамкорликни ташкил қилиш доирасида «Электрон ҳукумат»нинг ахборот тизимларини интеграциялаш учун мўлжалланган ахборот-дастурий воситалар жамланмаси.
3. Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази (кейинги ўринларда — Марказ) ахборот тизимнинг оператори ҳисобланади.
Ахборот тизими доирасида идоралараро ахборот алмашинуви белгиланган тартибда бепул амалга оширилади.
4. Қуйидагилар ахборот тизими иштирокчилари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;
Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси;
ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари, туман ва шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари;
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий назорат қилиш инспекциялари;
экспертиза идоралари;
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда вазирликлар ва идоралар ҳузуридаги Буюртмачи хизмати инжиниринг компаниялари;
буюртмачи, лойиҳачи ва пудрат ташкилотлари ва бошқа шаҳарсозлик фаолияти субъектлари.
5. Ахборот тизимининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
объектларнинг манзилли дастури, тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилган объектларнинг йиллик манзилли рўйхати шакллантирилишини, маълумотлар базаси янги қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш объектлари бўйича турларга бўлиб юритилишини таъминлаш;
объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда ҳудудий ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компаниялари томонидан лойиҳаолди ишларининг амалга оширилиши, буюртмачи билан лойиҳа ташкилоти ўртасида шартнома тузилиши ва аванс маблағлари ажратилиши ҳамда ишлар тугалланганлиги тўғрисидаги аниқ ва ишончли маълумотларнинг мунтазам электрон базага киритиб борилиши ва юритилишини таъминлаш;
лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказишда буюртмачи ва экспертиза ташкилоти ўртасида тузилган шартномалар, кўрсатилган хизматларнинг молиялаштирилганлиги, тугалланган лойиҳа-смета ҳужжатларининг экспертизадан ўтказилганлигига оид электрон маълумотлар базасини шакллантириш;
объектлар қурилишини молиялаштиришда пудратчи билан буюртмачи ўртасида шартнома имзоланганлиги ва аванс маблағлари тўланганлиги, ойма-ой бажарилган ишларнинг ҳисоботини юритиш ва бажарилган ишларга нисбатан мутаносиб равишда молиялаштирилганлиги тўғрисидаги аниқ ва ишончли маълумотларнинг электрон базасини шакллантириш;
объектлар қурилишида иштирок этаётган барча пудратчилар ва ёрдамчи пудратчилар ҳақидаги маълумотларни йиғиш, бажарилган иш ҳажмлари асосида тўловларни ўз вақтида амалга ошириш, улар томонидан амалга оширилаётган иш турлари бўйича маълумотлар базаларини шакллантириш;
объектларда қурилиш жараёнларини назорат қилиш ва мониторинг олиб боришда уларни рўйхатга олиш, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий назорат қилиш инспекциялари томонидан амалга оширилаётган назорат текширувларини ва кўрсатиб ўтилган камчиликларни қайд этиш, уларни бартараф этиш бўйича маълумотлар базаларини шакллантириш;
Бунда биноларни, иншоотларни ёки бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашга тақиқлар белгиланган зоналарда ушбу ишларни бажариш ёки аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларига, уларни режалаштириш ва қуриш лойиҳаларига зид равишда бинолар ва иншоотларни лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш ва қуриш ҳолатлари, ўзбошимчалик билан бино ва иншоотларни қуриш ҳолатларини барвақт аниқлаш, уларга тегишли чоралар кўришга оид вазифалари «Е-YER NAZORAT» тизими орқали амалга оширилади.
2-боб. Ахборот тизими иштирокчиларининг вазифалари
6. Ахборот тизими таркибига кирувчи «Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш» ахборот тизимининг ишлаш схемаси ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакллантирилади ҳамда қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
ахборот тизими томонидан автоматик равишда архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш учун электрон шаклда тушган мурожаат тегишлилиги бўйича ҳудудий қурилиш бошқармасига юборилади;
ҳудудий қурилиш бошқармаси сўровномада қайд этилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини текширади;
ҳудудий қурилиш бошқармаси архитектура-режалаштириш топшириғини ахборот тизимида ишлаб чиқади, электрон шаклда расмийлаштиради ва ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди;
ҳудудий қурилиш бошқармаси архитектура-режалаштириш топшириғини мурожаат қилувчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақида уни ахборот-коммуникация тизимлари орқали хабардор қилади;
ахборот тизими автоматик равишда тасдиқланган архитектура-режалаштириш топшириғини ягона маълумотлар базасига жойлаштиради.
7. Ахборот тизими таркибига кирувчи «Лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш» ахборот тизимининг ишлаш схемаси ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакллантирилади ҳамда қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
ахборот тизими томонидан автоматик равишда лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бўйича тушган мурожаат топшириқни шакиллантириш учун «Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси» ДУК, унинг ҳудудий филиали ёки шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизасини амалга ошириш учун белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган тадбиркорлик субъектлари (кейинги ўринларда — экспертиза идораси) раҳбарига юборилади;
экспертиза идораси раҳбари лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бўйича электрон шаклда тушган мурожаатни кўриб чиқиш учун экспертиза идорасининг бош экспертига юборади;
экспертиза идорасининг бош эксперти лойиҳа-смета ҳужжатларининг тўлиқлигини кўриб чиқиш ва тўлиқ бўлган тақдирда, экспертиза бўйича шартномани тайёрлаш учун экспертиза идорасининг шартномалар бўлимига юборади;
экспертиза идорасининг шартномалар бўлими лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш учун шартномани тайёрлайди ва буюртмачига юборади ҳамда буюртмачи томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бўйича тўлов амалга оширилгандан сўнг бош экспертиза идорасининг бош экспертига ҳабарномани юборади;
экспертиза идорасининг бош эксперти тўлов амалга оширилганлиги тўғрисидаги ҳабарномани олгандан сўнг лойиҳа-смета ҳужжатини экспертизадан ўтказиш бўйича мурожаатни бажариш муддатини белгилаган ҳолда экспертиза идорасининг муайян экспертига юборади;
экспертиза идорасининг эксперти объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш ҳамда экспертиза натижаси бўйича маълумотларни ахборот тизимига киритиш ва экспертиза хулосасини тайёрлаш учун экспертиза идорасининг бош экспертига юборади;
экспертиза идорасининг бош эксперти экспертиза идорасининг эксперти томонидан тақдим этилган маълумотларни кўриб чиқади, уларга асосан экспертиза хулосасини тайёрлайди ҳамда экпертиза хулосасини тасдиқлаш учун экспертиза идорасининг раҳбарига юборади;
экспертиза идорасининг раҳбари экспертиза хулосасини ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди ва буюртмачига юборади;
ахборот тизим томонидан автоматик равишда экспертиза хулосаси ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатлари ягона электрон реестрга жойлаштирилади.
8. Ахборот тизими таркибига кирувчи «Қурилишда давлат назорати» ахборот тизимининг ишлаш схемаси ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакллантирилади ҳамда қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
ахборот тизими автоматик равишда объект қурилишини (реконструкциясини) бошлаш ҳақида электрон шаклда тушган ҳабарномани тегишлилиги бўйича Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий назорат қилиш инспекциясига юборади;
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий назорат қилиш инспекциясининг шартномалар бўлими қурилиш (реконструкция) объекти бўйича қурилиш ишлари назоратини олиб бориш учун шартномани тайёрлайди, объект тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимига киритади, объект бўйича буюртмачининг техник назорати, лойиҳачининг муаллифлик назорати ва пудратчининг ички назорат ходимларига ахборот тизимида шахсий кабинетларини рўйхатдан ўтказади ҳамда шартнома бўйича тўлов амалга оширилганидан сўнг қурилиш объекти топшириғини шакллантириш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий назорат қилиш инспекцияси раҳбарига юборади;
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий назорат қилиш инспекцияси раҳбари қурилиш объекти бўйича инспекция инспекторини бириктиради;
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий назорат қилиш инспекцияси инспектори қурилиш (реконструкция) объекти жойлашган ҳудудга чиққан ҳолда назорат ишларини олиб боради, назорат натижаларида қурилиш меъёрларини бузиш ҳолатлари аниқланса, ушбу ҳолатларни тасдиқловчи фотосуратларни бириктирган ҳолда ахборот тизимига киритади, қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларининг бажарилишида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича ёзма кўрсатмани расмийлаштиради ҳамда буюртмачининг техник назоратига, лойиҳачининг муаллифлик назоратига ва пудратчининг ички назоратига тақдим этади;
буюртмачи, лойиҳачи ёки пудрат ташкилоти аниқланган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан чора-тадбирларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ҳамда инспекция инспекторига тақдим этади, камчиликлар бартараф этилгандан сўнг тегишли далолатномани тузади ҳамда инспекция инспекторига тақдим этади;
инспекция инспектори буюртмачининг техник назорати, лойиҳачининг муаллифлик назорати ва пудратчининг ички назорати томонидан ахборот тизимига киритилган маълумотларни текширади, буюртмачининг техник назорати, лойиҳачининг муаллифлик назорати ва пудратчининг ички назорати фаолиятини назорат қилади.
8 1 . Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси урбанизация ва комплекс қурилиш тамойилларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида ахборот тизими орқали:
ахборот тизими таркибига кирувчи ахборот тизимларидаги маълумотлар, шу жумладан, тегишли ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашига (кейинги ўринларда — Кенгаш) келиб тушган лойиҳа ҳужжатлари билан танишади;
Кенгаш томонидан қабул қилинган қарорлар, хулосалар ва уларга илова қилинган материалларни таҳлил қилади;
таҳлил натижалари бўйича аниқланган қонун бузилиши ва бошқа ҳолатлар юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўради.
9. Ахборот тизими таркибига кирувчи «Инвестиция дастурига мувофиқ объектлар мониторингини олиб бориш» ахборот тизимининг ишлаш схемаси ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакллантирилади ҳамда қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
Қурилиш вазирлиги Инвестиция дастурига мувофиқ қурилиш объектларини ахборот тизимига киритади;
Қурилиш вазирлиги ахборот тизимига киритилган қурилиш объектлари бўйича ҳудудий ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияларининг шахсий кабинетларини очади;
Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компаниялари қурилиш объекти бўйича қурилиш жараёнида ишлаб чиқилган архитектура-режалаштириш топшириғини, лойиҳа-смета ҳужжатларини, тузилган шартномаларни ва бошқа тегишли ҳужжатларни ахборот тизимига юклайди;
Қурилиш вазирлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компаниялари томонидан киритилган маълумотлар ва ҳужжатларни назорат қилади ҳамда ахборот тизимига киритилган маълумотлардан фойдаланган ҳолда ахборот-таҳлилий маълумотларни тайёрлайди.
10. Буюртмачи ташкилотларнинг техник назорати, лойиҳа ташкилотларининг муаллифлик назорати ва пудрат ташкилотларининг ички назорат ходимлари объектларда қурилиш жараёнида аниқланган қоида бузилишлари тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимига киритиб боради.
11. Инжиниринг компаниялари:
белгиланган тартибда шакллантирилган йиллик манзилли рўйхатлар ва уларга киритилган ўзгартиришларни;
манзилли рўйхатларни келишиш учун зарур бўлган асословчи бирламчи ва келишиш ҳужжатларини;
қурилиш объектларида бажарилган ишлар ва молиялаштириш бўйича ойлик ҳисоботлар ва маълумотларни;
Инвестиция дастури мониторингини олиб бориш учун қурилишнинг барча босқичларида тегишли ҳужжатлар ва маълумотлар тўғрисидаги ахборотларни мунтазам равишда ахборот тизимига киритиб боради.
12. Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда манзилли рўйхатларни келишишда ваколатли органлар тасдиқлаган параметрлар асосида буюртмачи ташкилотлар томонидан шакллантирилган ёки киритилган ўзгартиришларнинг манзилли рўйхатларини ҳар бир объект бўйича белгиланган тартибда келишади.
13. Ахборот тизими иштирокчилари тегишли ахборот ва маълумотларни ахборот тизимига белгиланган тартибда ва муддатларда киритиб боради ҳамда уларнинг ишончлилиги ва тўлиқлиги учун жавобгар ҳисобланади.
3-боб. Ахборот тизимидан фойдаланиш имкониятини тақдим этиш
14. Ахборот тизими фойдаланувчиларига тизимдан фойдаланиш имкониятини тақдим этиш оператор томонидан амалга оширилади.
15. Фойдаланувчилар ахборот тизимидаги фаолиятни шахсий кабинетлари орқали амалга оширади.
16. Ахборот тизими фойдаланувчилари шахсий кабинетлардан фойдаланишга рухсат олиш учун операторга электрон тарзда сўров юборади.
17. Оператор икки иш куни мобайнида ахборот тизимидан фойдаланувчининг шахсий кабинетини рўйхатдан ўтказади.
4-боб. Ахборот тизимининг электрон ҳукумат билан интеграцияси
18. Ахборот тизими ўзининг функционал вазифаларининг давлат органлари ва ташкилотларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаси билан интеграциясини ҳамда маълумот алмашинувини таъминлайди.
19. Ахборот тизимининг давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаси, шу жумладан, «Электрон ҳукумат»нинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаси билан интеграцияси «Электрон ҳукумат»нинг идоралараро интеграция платформаси орқали амалга оширилади.
5-боб. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш
20. Ахборот тизими ва унинг таркибига кирувчи қуйи тизимда ва маълумотлар базасида ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
ахборотни сақлаш, қайта ишлаш ва узатиш жараёнида ахборот яхлитлигини сақлаш, шунингдек, фойдаланувчиларнинг ваколатлари доирасида ахборотдан фойдаланишни таъминлаш;
ахборотни йўқ қилиш, модификация қилиш, бузиш, кўпайтириш, блокировкалаш бўйича рухсатсиз ҳаракатларни, шунингдек, ахборот ресурсларига ноқонуний аралашишнинг бошқа шаклларининг олдини олиш;
иш жараёнига рухсатсиз таъсир этадиган ва зарар келтирадиган дастурлар киритилишидан, жумладан, компьютер вируслари киритилишидан муҳофаза қилишни таъминлаш;
фойдаланувчилар ҳаракатларининг мониторингини олиб бориш, таҳлил қилиш ва журналда рўйхатга олиш;
фойдаланувчилар хабарларни ўз вақтида ва ҳимояланган тарзда узатишини таъминлаш;
ахборот тизимининг узлуксиз ишлашини таъминлаш.
6-боб. Якунловчи қоида
21. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
«Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
«Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими таркибига кирувчи «Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш» ахборот тизимининг ишлаш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар 1-босқич Тизим томонидан автоматик равишда Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш учун электрон шаклда тушган мурожаатни тегишлилиги бўйича ҳудудий қурилиш бошқармасига юбориш. 2-босқич Ҳудудий қурилиш бошқармаси Сўровномада қайд этилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини текшириш. 3-босқич Ҳудудий қурилиш бошқармаси Архитектура-режалаштириш топшириғини ахборот тизимида ишлаб чиқиш, электрон шаклда расмийлаштириш ва ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаш. 4-босқич Ҳудудий қурилиш бошқармаси Архитектура-режалаштириш топшириғини мурожаат қилувчининг электрон манзилига юбориш ва бу ҳақида уни ахборот-коммуникация тизимлари орқали хабардор қилиш (тегишли ҳолларда). 5-босқич Тизим томонидан автоматик равишда Тасдиқланган архитектура-режалаштириш топшириғини ягона маълумотлар базасига жойлаштириш.
«Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими таркибига кирувчи «Лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш» ахборот тизимининг ишлаш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар 1-босқич Тизим томонидан автоматик равишда Лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бўйича тушган мурожаатни раҳбарга топшириқни шакллантириш учун юбориш. 2-босқич Раҳбар Лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бўйича электрон шаклда тушган мурожаатни кўриб чиқиш учун бош экспертга юбориш. 3-босқич Бош эксперт Лойиҳа-смета ҳужжатларининг тўлиқлигини кўриб чиқиш ва тўлиқ бўлган тақдирда экспертиза бўйича шартномани тайёрлаш учун шартномалар бўлимига юбориш. 4-босқич Шартномалар бўлими 1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш учун шартномани тайёрлаш ва буюртмачига юбориш. 2. Буюртмачи томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бўйича тўлов амалга оширилгандан сўнг бош экспертга ҳабарномани юбориш. 5-босқич Бош эксперт Тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида ҳабарномани олгандан сўнг лойиҳа-смета ҳужжатини экспертизадан ўтказиш бўйича мурожаатни экспертларга (бажариш муддатини белгилаган ҳолда) юбориш. 6-босқич Эксперт 1. Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш. 2. Экспертиза натижаси бўйича маълумотларни Тизимга киритиш ва экспертиза хулосасини тайёрлаш учун бош экспертга юбориш. 7-босқич Бош эксперт 1. Экспертлар томонидан тақдим этилган маълумотларни кўриб чиқиш ва уларга асосан экспертиза хулосасини тайёрлаш. 2. Экпертиза хулосасини тасдиқлаш учун раҳбарга юбориш. 8-босқич Раҳбар Экспертиза хулосасини ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаш ва буюртмачига юбориш. 9-босқич Тизим томонидан автоматик равишда Экспертиза хулосасини ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларини ягона электрон реестрга жойлаштириш.
«Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
«Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими таркибига кирувчи «Қурилишда давлат назорати» ахборот тизимининг ишлаш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар 1-босқич Тизим томонидан автоматик равишда Объект қурилишини (реконструкциясини) бошлаш ҳақида электрон шаклда тушган ҳабарномани тегишлилиги бўйича Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий назорат қилиш инспекциясига юбориш. 2-босқич Шартномалар бўлими 1. Қурилиш (реконструкция) объекти бўйича қурилиш ишлари назоратини олиб бориш учун шартнома тайёрлаш. 2. Қурилиш объекти бўйича маълумотларни ахборот тизимига киритиш. 3. Қурилиш объекти бўйича буюртмачининг техник назорати, лойиҳачининг муаллифлик назорати ва пудратчининг ички назорат ходимларига ахборот тизимда шахсий кабинетларини рўйхатдан ўтказиш. 4. Шартнома бўйича тўловлар амалга оширилганидан сўнг қурилш объекти топшириғини шакллантириш учун раҳбарга юбориш. 3-босқич Раҳбар Қурилиш объекти бўйича инспекторларни бириктириш. 4-босқич Инспектор 1. Қурилиш (реконструкция) объекти ҳудудига чиққан ҳолда ўрганиш ишларини олиб бориш. 2. Назорат натижалари бўйича объект қурилиши (реконструкцияси) ишларида белгиланган қурилиш меъёрларини бузиш ҳолатлари аниқланса, фотосуратларни бириктирган ҳолда ахборот тизимига киритиш. 3. Қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларининг бажарилишида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича ёзма кўрсатмани расмийлаштириш ҳамда буюртмачининг техник назорати, лойиҳачининг муаллифлик назорати ва пудратчининг ички назоратига тақдим этиш. 5-босқич Буюртмачи, лойиҳачи ёки пудрат ташкилоти 1. Аниқланган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди ҳамда инспекторга тақдим этади. 2. Камчиликлар бартараф этилгандан сўнг тегишли далолатномани тузади ҳамда инспекторга тақдим этади. 6-босқич Инспектор 1. Буюртмачининг техник назорати, лойиҳачининг муаллифлик назорати ва пудратчининг ички назорати томонидан ахборот тизимига киритилган маълумотларни текшириш. 2. Буюртмачининг техник назорати, лойиҳачининг муаллифлик назорати ва пудратчининг ички назорати фаолиятини назорат қилиш.
«Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
«Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими таркибига кирувчи «Инвестиция дастурига мувофиқ объектлар мониторингини олиб бориш» ахборот тизимининг ишлаш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар 1-босқич Қурилиш вазирлиги Инвестиция дастурига кирган қурилиш объектларини ахборот тизимига киритиш. 2-босқич Қурилиш вазирлиги Ахборот тизимига киритилган қурилиш объектлари бўйича ҳудудий ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияларининг шахсий кабинетларини очади. 3-босқич Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компаниялари Қурилиш объекти бўйича қурилиш жараёнида ишлаб чиқилган архитектура-режалаштириш топшириғини, лойиҳа-смета ҳужжатларини, тузилган шартномаларни ва бошқа тегишли ҳужжатларни ахборот тизимига юклайди. 4-босқич Қурилиш вазирлиги 1. Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компаниялари томонидан киритилган маълумотлар ва ҳужжатларни назорат қилади. 2. Ахборот тизимига киритилган маълумотлардан фойдаланган ҳолда ахборот-таҳлилий маълумотларни тайёрлайди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги 732-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри» географик ахборот тизими тўғрисида
1 боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Ўзбекистон Республикаси Давлат шаҳарсозлик кадастри» географик ахборот тизими (кейинги ўринларда — геопортал)нинг шаҳарсозлик фаолияти тўғрисидаги ахборотлардан фойдаланувчи субъектларни, уларнинг вазифалари, жавобгарлиги ҳамда ишлаш тартибини белгилайди.
2. Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
геопортал — жаҳон интернет ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ҳудудлар тўғрисидаги фазовий маълумотларга (очиқ географик ресурсларга, шаҳарсозлик режалаштириш натижаларига, ерни масофадан туриб зондлашнинг ҳудудий маълумотлар банкига) киришни таъминловчи ахборот тизими;
геопорталнинг ваколатли органи — Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги;
геопортал оператори — геоахборот тизимига техник хизмат кўрсатиш ва ишлашига, шунингдек, «Электрон ҳукумат» билан интеграллашувига масъул «Қурилишда муҳандислик изланишлари, геоинформатика ва шаҳарсозлик кадастри лойиҳа илмий-тадқиқот институти» ДУК;
геопортал иштирокчилари — шаҳарсозликка оид ахборот алмашинувида иштирок этувчи, геопортал маълумотларидан фойдаланувчи, шунингдек, тегишли фазовий маълумотлар ва метамаълумотларни тақдим этишни таъминлаб берувчи юридик шахслар;
геопортал фойдаланувчилари — геопорталдан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар;
фазовий маълумотлар — ҳудуддаги объектлар жойлашуви тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳамда муайян шаклда ва координаталар тизимида тақдим этилган ахборот;
метамаълумотлар — объектларни идентификациялаш, топиш, баҳолаш ва бошқаришга имкон берувчи ахборот ёки маълумотларларни тавсифловчи тузилмалардан иборат маълумотлар. Метамаълумотлар катта ахборот оқимларидан автоматик равишда қидириб топиш ва уларни бошқаришга рухсат берадиган муайян моҳиятларни тавсифловчи белгилар ва хусусиятлар тўғрисидаги маълумотларни очиб беради;
мавзуга оид фазовий маълумотлар — аниқ предметли соҳага тааллуқли фазовий маълумотлар;
қатлам — маълум ҳудуддаги объектлар тўплами учун умумий бўлган координаталар тизимида бир мавзуга (муҳандислик-коммуникация, автомобиль йўллари ва бошқалар) алоқадор бир тоифадаги фазовий объектларни рақамли ифодалаш мажмуи.
3. Геопортал шаҳарсозликка оид ахборотларни йиғиш, таҳлил қилиш, ишлов бериш, тизимлаштириш ва сақлашни таъминлайди ҳамда «Электрон ҳукумат» доирасида идоралараро ҳамкорликни амалга оширади.
Геопортал Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги шаҳарсозлик фаолиятига оид фазовий маълумотларни излаш, визуаллаштириш, баҳолаш ва яратиш имконини берувчи автоматик тизимдир.
2-боб. Геопорталнинг мақсади, функцияси ва вазифалари
4. Геопорталнинг мақсадлари қуйидагилардан иборат:
давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда жисмоний шахсларни шаҳарсозлик кадастри объектлари тўғрисидаги ишончли маълумотлар билан таъминлаш;
шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда идоралараро электрон ҳамкорликни такомиллаштириш;
ҳудудларни бошқариш, транспортга оид инфратузилмани ривожлантириш ва иқтисодиёт тармоқларига тегишли бошқа масалаларни самарали ҳал қилиш учун шарт-шароитлар яратиш.
5. Қуйидагилар геопорталнинг функциялари ҳисобланади:
шаҳарсозлик фаолияти тўғрисидаги фазовий маълумотларни марказлаштирилган тарзда сақлаш ва бошқариш;
шаҳарсозлик фаолияти тўғрисидаги фазовий маълумотлар жамланиши, сақланиши ва визуаллаштирилишининг тақсимланган тизимини ташкил қилиш;
бошқарувга оид қарорлар шаклланиши ва қабул қилинишининг ахборот таъминоти, жумладан, ахборотни излаш ва таҳлил қилиш ва фойдаланувчилар томонидан қўлланилиши учун қулай кўринишда тақдим этиш, шунингдек фазовий маълумотларнинг яхлитлиги, ишончлилиги, ҳимояланганлиги ва хавфсизлигини таъминлаш.
6. Қуйидагилар геопорталнинг вазифалари ҳисобланади:
ҳудудлардан амалда фойдаланиш, ҳудудларда қурилиш ишларини амалга ошириш ва ҳудудлар ҳамда шаҳарсозлик фаолияти объектларидан фойдаланиш бўйича регламентлар тўғрисидаги маълумотларни электрон тарзда юритиш;
шаҳарсозлик ҳужжатларидаги ўзгаришлар динамикасини ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш;
ҳудудда рўй бераётган ўзгаришларнинг ҳисобини юритиш ва уларнинг тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини таҳлил қилиш;
шаҳарсозлик вазифаларини ҳал қилиш учун давлат органлари ва ташкилотларини ҳамда жисмоний шахсларни геоахборот билан таъминлаш;
шаҳарсозлик фаолияти объектлари ҳисобини юритиш ва таҳлил қилиш;
ҳудудлар, кўчмас мулк объектлари, муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилма объектларининг манзилли реестрини шакллантириш;
шаҳарсозлик фаолияти объектларини лойиҳалаш ва қуриш мақсадлари учун бажарилган муҳандислик-техник қидирувлари (шу жумладан, қурилиши тугалланган объектларнинг ижро тасвирлари) материаллари ҳисобини юритиш;
шаҳарсозлик фаолияти объектларида амалга оширилаётган лойиҳа ҳужжатлари ҳисобини юритиш;
шаҳарсозлик фаолиятига оид техник жиҳатдан тартибга солувчи норматив базани юритиш.
шаҳарсозлик фаолияти тўғрисидаги фазовий маълумотларни марказлаштирилган тарзда сақлаш ва бошқариш;
шаҳарсозлик фаолияти тўғрисидаги фазовий маълумотлар жамланиши, сақланиши ва визуаллаштирилишининг тақсимланган тизимини ташкил қилиш;
бошқарувга оид қарорлар шакллантирилиши ва қабул қилинишининг ахборот таъминоти, жумладан, ахборотни излаш, таҳлил қилиш ва фойдаланувчилар учун қулай шаклда тақдим этиш, шунингдек, фазовий маълумотларнинг яхлитлиги, ишончлилиги, ҳимояланганлиги ва хавфсизлигини таъминлаш.
7. Геопорталнинг фазовий маълумотларидан фойдаланиш тартиби, технологик тузилмаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги билан келишган ҳолда Қурилиш вазирлиги томонидан белгиланади.
8. Геопорталдаги ахборот алмашинуви бўйича ҳамкорлик ва фазовий маълумотлар алмашинуви векторли ва семантик маълумотларни кўриб чиқиш режимида, шунингдек, сўровлар асосида амалга оширилади.
3-боб. Геопортал тизими иштирокчиларининг ахборот алмашинуви бўйича ҳамкорлик
9. Геопортал доирасида ахборот алмашинуви бўйича ҳамкорлик геопорталнинг ваколатли органи, геопорталнинг оператори ва геопорталнинг иштирокчилари сифатида — лойиҳа-қидирув ташкилотлари, «Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси» ДУК ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан амалга оширилади.
10. Геопортал ваколатли органи тизим иштирокчилари, таркиби, қатламлар шаклланиши ва долзарблаштирилиши муддатларининг ҳисобини юритади.
11. Геопортал доирасидаги ахборот алмашинуви бўйича ҳамкорлик белгиланган тартибда бепул амалга оширилади.
12. Геопортал иштирокчилари мавзуга оид фазовий маълумотлар ва улар тўғрисидаги маълумотлар долзарблигини таъминлаб, ушбу Низомда назарда тутилган тартибда геопортал операторига тақдим этади.
13. Ахборот алмашинуви бўйича ҳамкорлик геопортал оператори томонидан геопорталга жойлаштирилган ахборот алмашинуви объектларидан фойдаланиш ташкил қилиниши орқали амалга оширилади.
14. Геопортал доирасидаги ахборот алмашинуви WGS-84 координаталар тизимида амалга оширилади.
Геопорталнинг фазовий маълумотларини тарқатиш жаҳон интернет ахборот тармоғи орқали марказлаштирилган тарзда амалга оширилади.
15. Барча фазовий маълумотлар ва метамаълумотлар геопорталнинг ягона маълумотлар банкида ҳисобга олинади.
Геопорталнинг ягона маълумотлар банки ишлаб чиқилиши учун геопортал оператори масъул ҳисобланади.
16. Геопортал оператори қуйидагиларни:
геопортал маълумотларини жойлаштириш ва сақлашга рухсат бериш, рухсатсиз фойдаланишдан уларни ҳимоя қилишни;
геопорталнинг узлуксиз ишлашини;
фазовий маълумотлар алмашинувининг очиқ, умумий қабул қилинган форматларини қўллаб-қувватлашни;
геопортал фазовий маълумотларидан фойдаланиш ҳуқуқларини бошқаришни;
жаҳон интернет ахборот тармоғида эълон қилиш учун мўлжалланган очиқ ахборотдан кўриб чиқиш режимида фойдаланиш параметрларини созлашни;
геопортал ваколатли органининг геопортал ресурсларидан фойдаланиш бўйича йиғма ҳисоботини шакллантиришни таъминлайди.
17. Геопортал ваколатли органи геопорталнинг ягона маълумотлар банкини юритиш учун масъул ҳисобланади.
18. Геопортал иштирокчилари томонидан амалга ошириладиган вазифалар геопортал ваколатли органи томонидан белгиланади.
19. Ягона маълумотлар банкига киритиладиган ахборотлар долзарблиги ва ишончлилиги геопортал иштирокчиси томонидан таъминланади.
4-боб. Геопорталдан фойдаланишга рухсат олиш тартиби
20. Геопортал иштирокчиси геопортал оператори билан биргаликда геопортал фойдаланувчилари қатламлари таркибини ва геопортал фойдаланувчиларининг тегишли қатламларга кириш ваколатлари (очиқ ёки ёпиқ) даражасини белгилайди.
21. Геопортал функцияларидан фойдаланишга рухсат олиш учун барча иштирокчилар белгиланган тартибда авторизация ва идентификациядан ўтиши талаб этилади.
Геопорталнинг авторизация қилинмаган иштирокчилари геопорталнинг қўшимча функцияларидан фойдаланиш имкониятисиз унинг фақат очиқ ахборотидан эркин фойдаланиши мумкин.
22. Геопортал иштирокчилари ўз мутахассислари таркибидан ахборот алмашинув объектларининг геопорталда долзарблаштирилиши, тақдим этилиши ва жойлаштирилиши учун масъул шахсларни тайинлайди ва геопорталнинг ваколатли органига ушбу шахсларни геопорталда ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича рўйхатдан ўтказиш учун ариза жўнатади.
Аризада масъул ходимлар фамилияси, исми ва отасининг исми тўлиқ кўрсатилган ҳолда рўйхат тақдим этилади.
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
маълумотлар диспетчерлари, масъул ходимлар паспортларининг нусхалари;
ушбу ходимлар лавозимга тайинланганлиги ҳақидаги буйруқлар нусхалари;
ходимларнинг геопорталга тегишли маълумотларни киритиш бўйича функционал вазифалари тўғрисидаги маълумотлар.
Геопорталнинг ваколатли органи томонидан ижобий жавоб берилган тақдирда геопортал оператори икки иш куни мобайнида геопорталдан фойдаланишга рухсат олиш учун зарур бўлган рўйхатга олиш маълумотларини (фойдаланувчилар логини ва паролларини) тақдим этади.
Геопортал иштирокчисининг масъул шахсларини рўйхатдан ўтказиш схемаси ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ амалга оширилади.
23. Геопортал оператори ўз мутахассислари таркибидан геопортал иштирокчилари ўртасидаги ахборот алмашинувини таъминлайдиган масъул шахсларни тайинлайди.
24. Мазкур Низом талаблари геопортал иштирокчисининг масъул ходими томонидан бузилганида, геопортал оператори геопорталнинг ваколатли органи билан келишган ҳолда геопортал иштирокчиси масъул ходимини рўйхат олиш ёзувини ёпиб қўйиш ҳуқуқига эга.
25. Геопортал аъзосининг масъул ходими ёки унинг алоқа маълумотлари ўзгарганда, геопортал аъзоси бир иш куни мобайнида электрон почта манзили орқали операторга хабар беради ва бир иш кунида геопортал оператори вақтинча хизмат кўрсатишни тўхтатади.
Кўрсатилган шахс, шунингдек, геопортал иштирокчиси уч иш кунида геопортал операторига ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ёки геопорталдаги иштирокчи жавобгар шахсининг ҳисобга олиш маълумотларини ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ бекор қилиш учун ариза юборади.
26. Геопортал оператори уч иш куни ичида иштирокчи аризасига биноан геопортал иштирокчиси масъул ходимининг геопорталдан фойдаланиш имкониятини чеклаб қўяди ёки ўзгартиради.
Геопортал иштирокчиси масъул ходимининг геопорталдан фойдаланиш имкониятини чеклаб қўйиш ёки ўзгартириш ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ амалга оширилади.
27. Геопортал иштирокчиси ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ қатламларни яратиш ва уларга кириш ҳуқуқини тақдим этиш тўғрисидаги аризани геопортал ваколатли органига юборади.
Геопортал ваколатли органи геопортал оператори ва геопортал иштирокчиси масъул ходимларини хабардор қилиш орқали қатламларни яратиш ва уларга кириш ҳуқуқини рад этади.
28. Геопортал оператори геопорталнинг ваколатли органи томонидан тизимдаги қатламларни яратиш бўйича ариза ижобий кўриб чиқилиши натижалари асосида геопортал иштирокчисининг кейинги хабарномаси билан ўттиз иш куни ичида қатламлар яратади.
29. Геопортал оператори ахборот алмашинув объектларини жойлаштириш учун геопортал иштирокчилари геопорталдан фойдаланишини таъминлайди.
30. Геопортал оператори геопортал иштирокчилари масъул ходимлари ҳамда геопорталда рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар ҳисобини юритади, геопорталга кириш ва ундан фойдаланиш жараёнларини мувофиқлаштириб боради.
31. Геопортал операторидан рўйхатга олиш маълумотлари ва иштирокчиси учун қатламлар яратилганлиги ҳақидаги ёзма хабар олганидан кейин геопортал иштирокчиси фазовий маълумотларни киритиши, атрибутив ахборотнинг долзарблигини геопортал орқали амалга ошириши мумкин.
32. Геопортал иштирокчисининг фазовий маълумотлари киритилгандан ва/ёки долзарблаштирилгандан кейин геопорталнинг ваколатли органи бир иш кунида геопортал иштирокчисига хат жўнатиш йўли билан ахборот алмашинувининг ҳар бир объекти киритилганлигини тасдиқлайди ёки ахборот алмашинуви бўйича объектлар киритилишини сабабларини кўрсатган ҳолда рад этади.
Қатламларни яратиш ва уларга рухсат берилган киришни таъминлаш ушбу Низомга 8-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
33. Геопортал иштирокчиси томонидан қатламдаги фазовий объектларни бир хил услубда акс эттиришнинг имкони бўлмаса, геопортал иштирокчиси ушбу қатламни қатламлар тўплами сифатида тақдим этиб, геопорталнинг ваколатли органига ушбу Низомга 7-иловада келтирилган шаклга мувофиқ қатламларни яратиш ҳақида ариза жўнатиши талаб этилади.
34. Геопорталнинг бошқа иштирокчисига тегишли ёпиқ қатламларга киришга рухсат олиш зарурати туғилса, геопортал иштирокчиси геопорталнинг ваколатли органига ушбу Низомга 9-иловага мувофиқ кўрсатилган қатламлардан фойдаланиш заруратини асослаб берувчи ҳужжатлар илова қилинган аризани жўнатади.
35. Ёпиқ қатламлардан фойдаланиш бўйича геопортал иштирокчисидан ариза тушганда геопорталнинг ваколатли органи уч иш куни мобайнида:
геопортал оператори ва аризада кўрсатилган қатламларга бириктирилган геопортал иштирокчисига қатламлардан фойдаланишга рухсат бериш тўғрисидаги ариза;
қатламлардан фойдаланиш заруратини асослаб берувчи ҳужжатлар нусхаси илова этилган сўров жўнатади.
36. Сўров тушган кундан бошлаб ўн иш кунида сўровга масъул геопортал иштирокчиси ариза берган геопортал иштирокчисига қатламлардан фойдаланишга рухсат бериш ёки рад этиш ҳақидаги қарор тўғрисида, рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда, геопортал операторини электрон почта орқали хабардор қилади.
Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, геопортал оператори уч иш куни мобайнида геопортал иштирокчисининг масъул вакили учун кўрсатилган қатламлардан фойдаланиш имкониятини яратади.
Ёпиқ қатламлардан фойдаланишга рухсат олиш тартиби ушбу Низомга 10-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
37. Ёпиқ қатламлардан фойдаланишга рухсат олиш учун геопортал иштирокчилари геопорталнинг ваколатли органига мурожаат қилади.
Ўз ўрнида, геопорталнинг ваколатли органи геопортал иштирокчиларига 30 календарь кун мобайнида фойдаланиш бўйича тегишли рухсатни келишилишини таъминлайди.
5-боб. Фазовий маълумотларни йиғиш тартиби
38. Мавзуга оид фазовий маълумотларни (шу жумладан, муҳандислик-техник қидирувлари) геопорталдан фойдаланиб ягона веб-интерфейс орқали йиғиш ва жойлаштириш геопортал иштирокчилари томонидан амалга оширилади ва WGS-84 координаталар тизимида жойлаштирилади.
39. Геопортал иштирокчиси фазовий маълумотларнинг киритилиши ва/ёки долзарблаштирилишини ягона веб-интерфейс воситасида ушбу даврга мувофиқ амалга оширади.
6-боб. Фазовий маълумотларни қайта ишлаш тартиби
40. Мавзуга оид фазовий маълумотларни акс эттириш билан боғлиқ бўлган муайян ўзгартириш, геопортал иштирокчисининг буюртманомасига кўра геопортал оператори томонидан амалга оширилади.
41. Геопортал иштирокчиси томонидан бир ёки бир нечта ахборот қатламларни ўчириш ушбу Низомга 11-иловага мувофиқ амалга оширилади.
Геопорталнинг ваколатли органи беш иш куни ичида қатламни ўчириш тўғрисидаги қарорни қабул қилиб, бу ҳақида геопортал оператори ва иштирокчиларини хабардор қилади.
Геопортал оператори геопорталнинг ваколатли органи қабул қилган қарор натижаларига мувофиқ уч иш кунида кўрсатилган қатламни геопортал маълумотлар базасидан ушбу Низомга 12-иловага мувофиқ бутунлай ўчириб ташлайди.
42. Ўчирилган қатламни тиклаш зарурати туғилган тақдирда, қатлам иштирокчиси геопорталнинг ваколатли органига қатламни тиклаш асосларини кўрсатган ҳолда ушбу Низомга 13-иловага мувофиқ ариза юборади.
Геопорталнинг ваколатли органи қатламни тиклаш юзасидан беш иш куни мобайнида тегишли қарорни қабул қилади.
Геопортал оператори геопорталнинг ваколатли органи қарори асосида ўттиз иш куни мобайнида ўчирилган қатламни тиклайди ёки рад этилишини асослайди.
Ўчирилганлигига бир йилдан кўп бўлмаган қатламларгина тегишли тартибда тикланиши мумкин.
43. Агар геопортал иштирокчиси геопортални тўлдириш учун зарур ахборотга эга маълумотлар базаси ёки реестрни юритаётган бўлса, уни геопортал билан бирлаштириш ёки мавзуга оид фазовий маълумотларни геопортал маълумотлар базасига интеграция қилишни ташкил қилиш мумкин.
Геопортал иштирокчиси бу каби ахборот тизимларини бирлаштириш ёки мавзуга оид фазовий маълумотларни геопортал маълумотлар базасига интеграция қилиш имкониятини геопортал оператори билан келишади.
44. Қоғозда қайд этилган ахборот геопортал иштирокчиси томонидан рақамлаштирилиб, геопортал форматида векторланиши ва WGS84 координаталар тизимида келтирилиши талаб этилади.
45. Рақамланган фазовий маълумотлар геопортал маълумотлар базасига юкланишидан олдин геопортал иштирокчиси томонидан электрон жадваллар шаклига келтирилади.
7-боб. Фойдаланишнинг ёпиқ даражасидаги ахборотни рухсатсиз тарқатганлик учун жавобгарлик
46. Геопорталда фойдаланишнинг ёпиқ даражасидаги ахборотдан фойдаланиш ҳуқуқига эга геопортал иштирокчилари ва фойдаланувчилари мазкур ҳуқуқни учинчи шахсга тақдим этиши тақиқланади.
47. Геопорталнинг ваколатли органи, геопортал оператори, геопортал иштирокчилари ва геопортал фойдаланувчилари фойдаланишнинг ёпиқ даражасидаги ахборотлардан фойдаланиш ҳуқуқини белгиланган тартибларга зид равишда учинчи шахсга тақдим этса, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган тартибда жавоб беради.
48. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
8-боб. Якунловчи қоида
49. Геопортал фаолияти ваколатли орган таклифига асосан қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин.
«Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри» географик ахборот тизими тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Рўйхатдан ўтиш учун бериладиган ариза шакли ТАШКИЛОТ БЛАНКАСИДА Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига Рўйхатдан ўтиш учун ариза Ахборот билан тўлдириш ва маълумотлардан фойдаланиш ишларини амалга оширишни таъминлаш учун қуйидаги мутахассисларга «Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри» географик ахборот тизими геопорталининг қуйида санаб ўтилган геоахборот қатламларидан фойдаланиш учун рўйхатга олиш маълумотларини беришингизни сўрайман: Ф.И.О. Лавозими Хизмат телефони Электрон почта манзили Фойдаланиш имконияти таъминланиши сўралаётган геоахборот қатламлари ______________________ ______________________ ______________________ (раҳбарнинг лавозими) ( имзо) ( Ф.И.О) М.Ў. ______________
«Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри» географик ахборот тизими тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Геопортал иштирокчисининг масъул шахсларини рўйхатдан ўтказиш
СХЕМАСИ
Босқичлар Субъект лар Тадбирлар Ижро муддатлари 1-босқич Иштирокчи Геопортал мувофиқлаштирувчисига ўз мутахассисларини рўйхатдан ўтказиш учун ариза жўнатади. Ихтиёрига кўра 2-босқич Мувофиқлаштирувчи ( Қурилиш вазирлиги ) Геопорталга киришга рухсат бериш ёки рад этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиб, бу ҳақида геопортал оператори ва геопортал иштирокчи си масъул шахсларини хабардор қилади. 5 иш куни мобайнида 3-босқич Оператор Геопорталдан фойдаланишга рухсат олиш учун зарур бўлган рўйхат г а олиш маълумотларини тақдим этади . Гепортал иштирокчисининг маълумотлар диспетчери ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни (паспорт, хизмат гувоҳномаси) тақдим этиб, шахсан геопортал операторининг масъул шахсидан ўзининг рўйхатга олиш маълумотларини олади. Геопортал иштирокчисининг бошқа шахси паспорт ёки хизмат гувоҳномаси ва ишончномани тақдим этиб, геопортал масъул иштирокчисининг рўйхатга олиш маълумотларини олиши мумкин. 2 иш куни мобайнида
«Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри» географик ахборот тизими тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Рўйхатдан ўтиш маълумотларини олиш учун ишончнома шакли ТАШКИЛОТ БЛАНКАСИДА ___- сон И Ш О Н Ч Н О М А __________________________ (берилган сана) ____________________________________ (вилоят, шаҳар) ______________________________ асосида иш кўрувчи ____________________________________________ (ташкилот номи) номидан ___________________________________________________________________________________ (лавозими,фамилияси, исми, отасининг исми) ушбу ишончнома орқали корхонанинг ___________________________________________________________ (лавозими) _________________________________________________________________________________________ га (фамилияси, исми, отасининг исми) (паспорт серияси _________ № __________________, _______________________________ да (берилган санаси) __________________________________________________________________________ томонидан берилган, (ким томонидан берилган) _______________________________________________________________ манзили бўйича рўйхатга олинган (яшаш манзили) «Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри» географик ахборот тизими геопортали оператори – ____________________________________________ да бизнинг вакил сифатида, ташкилотимизнинг қуйидаги ходимларига геопорталга кириш ва ундан фойдаланиш учун рўйхатга олиш маълумотларини (фойдаланувчиларнинг логин ва пароллари) олиш, шунингдек, ушбу топшириқ билан боғлиқ бошқа ҳаракатларни амалга ошириш учун берилди: Ф.И.О. Лавозими Телефон рақами Ушбу ишончнома ваколатларни бошқа шахсга ўтказмаслик шарти билан 20___ й. «____»______________ гача берилди. ______________________ ______________________ ______________________ (раҳбарнинг лавозими) (имзо) (Ф.И.О) М.Ў.
«Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри» географик ахборот тизими тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Рўйхатга олиш маълумотларини ўзгартириш учун бериладиган ариза шакли ТАШКИЛОТ БЛАНКАСИДА Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига «ЎзГАШКЛИТИ» ДУК Рўйхатга олиш маълумотларини ўзгартириш учун АРИЗА 20__ й. «___» __________ __________________________________________ муносабати билан геопортал иштирокчиси масъул ходими Ф.И.О / лавозими / хизмат телефон рақами / электрон почта манзили маълумотларини ўзгартириб, «Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри» географик ахборот тизимининг қуйида санаб ўтилган қатламларидан фойдаланишни тақдим этишингизни (бекор қилишингизни) сўрайман. Ф.И.О. Лавозими Хизмат телефони Электрон почта манзили Фойдаланиш учун рўйхатга олиш маълумотлари ўзгартирилиши лозим бўлган геоахборот қатламлари __________________________ _____________ М.Ў. __________________________ (раҳбарнинг лавозими) (имзо) (Ф.И.О.)
«Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри» географик ахборот тизими тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Рўйхатга олиш маълумотларини ўчириш ва фойдаланиш ҳуқуқларини бекор қилиш учун АРИЗА ТАШКИЛОТ БЛАНКАСИДА Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига «ЎзГАШКЛИТИ» ДУК «Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри» географик ахборот тизими геопортали иштирокчисининг рўйхатга олиш маълумотларини ўчириш ва фойдаланиш ҳуқуқларини бекор қилиш учун АРИЗА 20__ й. «___» __________ _________________________ муносабати билан «Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри» географик ахборот тизимининг геопортали иштирокчисининг рўйхатга олиш маълумотларини ўчириб, геопорталнинг қуйида санаб ўтилган қатламларидан фойдаланиш ҳуқуқларини бекор қилишингизни сўрайман. Ф.И.О. Лавозими Хизмат телефони Электрон почта манзили Фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилиниши лозим бўлган геоахборот __________________________ _____________ М.Ў. __________________________ (раҳбарнинг лавозими) (имзо) (Ф.И.О.)
«Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри» географик ахборот тизими тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Геопортал иштирокчиларининг рўйхатга олиш маълумотларини ўзгартириш ёки бекор қилиш
Босқичлар Субъект лар Тадбирлар Ижро муддатлари 1- босқич Иштирокчи Масъул шахс алмашганда ёки у тўғрисидаги маълумотлар ўзгарганда геопортал иштирокчиси бу ҳақида геопортал операторини электрон почта орқали хабардор қилади. 1 иш куни давомида 2- босқич Оператор Геопортал иштирокчисининг кўрсатилган масъул шахсига хизмат кўрсатишни вақтинча тўхтатиб туради. 1 иш куни давомида 3 -босқич Иштирокчи Рўйхатга олиш маълумотларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун геопортал операторига ариза жўнатади. 3 иш куни давомида 4- босқич Оператор Рўйхатга олиш маълумотларини ўзгартириш ёки бекор қилишни амалга оширади. 3 иш куни давомида
«Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри» географик ахборот тизими тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
Қатламларни яратиш (таркибини ўзгартириш) учун бериладиган ариза шакли ТАШКИЛОТ БЛАНКАСИДА Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига Қатламларни яратиш (таркибини ўзгартириш) учун ариза 20 ___ й. «____» _____________ «Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри» географик ахборот тизими геопортали доирасида 20_ й. «___»________ -сон Ахборот алмашинуви тўғрисидаги келишувга мувофиқ _________________________ учун қуйидаги қатламларни яратиб (таркибини ўзгартириб) беришингизни сўрайман: (ташкилот номи) Мавзу бўйича бўлим Қатламнинг номланиши Қатламнинг фазовий маълумотлари (географик, атрибутик, семантик, график) Киритиладиган объектлар тури (нуқта, чизиқ, полигон) Киритиладиган объектлар кўриниши (ранги, ранг билан тўлдирилиши, шакли, штрихланиши ёки график белгиси) Қатлам объектларининг эҳтимолий кўрсаткичлари (график белгиларини яратиш учун) Қатламни шакллантириш муддати Қатламни долзарблашти-риш муддати ва (ёки) даврийлиги Қатламнинг оммавий кўриниши (ҳа / йўқ) _________________________ _________________ _________________ (раҳбарнинг лавозими) (имзо) М.Ў (Ф.И.О.)
«Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри» географик ахборот тизими тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА
Қатламларни яратиш (таркибини ўзгартириш) ва уларга рўйхатга олинган киришни ташкил этиш
Босқичлар Субъект лар Тадбирлар Ижро муддати 1- босқич Иштирокчи Геопортал мувофиқлаштирувчисига қатламлар яратиш (таркибини ўзгартириш) ва улардан авторизация қилинган фойдаланиш учун ариза жўнатади. Ихтиёрига кўра 2- босқич Мувофиқлаштирувчи ( Қурилиш вазирлиги ) Қатламлар яратиш (таркибини ўзгартириш) ва улардан авторизация қилинган фойдаланиш учун рухсат бериш ёки рад этиш ҳақидаги қарорни қабул қил ади ва бу ҳақида г еопортал оператори ва ге опортал иштирокчиларини хабардор қилади . 5 иш куни мобайнида 3- босқич Оператор Геопортал мувофиқлаштирувчиси томонидан ижобий кўриб чиқилиши натижалари бўйича геопортал қатламларини яратади (таркибини ўзгартиради) ва геопортал иштирокчиларини бу тўғри си да ёзма равишда хабардор қилади . 30 иш куни мобайнида 4- босқич Иштирокчи Фазовий маълумотларни киритишни, ахборот алмашинуви объектлари атрибутив ахборотни актуализациясини геопорталнинг ягона веб-интерфейси орқали қатламларни яратиш учун берилган аризада кўрсатилган актуализация даврига мувофиқ амалга ошир ади. Доимо 5- босқич Мувофиқлаштирувчи ( Қурилиш вазирлиги ) Ахборот алмашинувининг ҳар бир объекти киритилганини тасдиқлайди ёки ахборот алмашинуви бўйича қайсидир объектлар киритил ма гани сабабларини кўрсатган ҳолда рад эт иб, электрон почта орқали г еопортал иштирокчисига хат жўнатиш йўли билан хабардор қилади. 1 иш куни мобайнида
«Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри» географик ахборот тизими тўғрисидаги низомга 9-ИЛОВА
Геопортал бошқа иштирокчиларининг ёпиқ қатламларидан фойдаланишга рухсат олиш учун ариза шакли ТАШКИЛОТ БЛАНКАСИДА Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри» географик ахборот тизими геопортали бошқа иштирокчиларининг ёпиқ қатламларидан фойдаланишга рухсат олиш учун Ариза 20__ й. «___» __________ ______________________________________________________________________________ ижозати билан (ёпиқ қатлам эгаси бўлган иштирокчи, ташкилот номи) «Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри» географик ахборот тизими геопортали иштирокчиси бўлган ____________________________________________________________________________________ (ариза берувчи ташкилот номи) учун «Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри» географик ахборот тизими геопорталининг қуйида санаб ўтилган қатламларидан фойдаланишга рухсат беришингизни сўрайман: Ф.И.О. Лавозими Хизмат телефони Электрон почта манзили Фойдаланиш учун рухсат берилиши сўралаётган геоахборот қатламлари Рухсат тақдим этилиши учун асослар илова қилинади. __________________________ _____________ М.Ў. __________________________ (раҳбарнинг лавозими) (имзо) (Ф.И.О.)
«Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри» географик ахборот тизими тўғрисидаги низомга 10-ИЛОВА
Геопортал бошқа иштирокчисининг ёпиқ қатламларидан фойдаланишга рухсат олиш
Босқичлар Субъект лар Тадбир Ижро муддати 1- босқич Иштирокчи Геопортал бошқа иштирокчисининг кўрсатилган қатламларидан фойдаланишга рухсат берилишини асословчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда геопортал мувофиқлаштирувчисига ариза жўнатади. Ихтиёрий 2- босқич Мувофиқлаштирувчи ( Қурилиш вазирлиги ) Геопортал оператори ва аризада кўрсатилган, фойдаланиш учун ариза тақдим этилган қатламлар эгаси ҳисобланган геопорталнинг бошқа иштирокчисига кўрсатилган қатламлардан фойдаланишга рухсат бериш учун фойдаланишга рухсат берилишини асословчи ҳужжатларнинг нусхасини илова қилган ҳолда сўров жўнатади. 3 иш куни мобайнида 3- босқич Бошқа иштирокчи Ариза берган геопортал иштирокчисига қатламлардан фойдаланишга рухсат берилиши ёки рад этилиши ҳақидаги қарор ҳақида, рад этишнинг сабабларини кўрсатган ҳолда, г еопортал операторини ёзма равишда ёки электрон почта орқали хабардор қилади . 10 иш куни мобайнида 4- босқич Оператор Геопортал бошқа иштирокчисининг ижобий қарори натижаларига кўра кўрсатилган қатламлардан фойдаланиш имкониятини тақдим этади. 3 иш куни мобайнида
«Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри» географик ахборот тизими тўғрисидаги низомга 11-ИЛОВА
Қатлам (қатламлар)ни ўчириш учун бериладиган ариза шакли ТАШКИЛОТ БЛАНКАСИДА Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига Қатлам (қатламлар)ни ўчириш учун Ариза 20__ й. «___» __________ _________________________________________________________________ учун олдин яратилган қуйидаги (ташкилот номи) қатлам (қатламлар)ни ўчиришингизни сўрайман. Мавзуга оид бўлим Қатламнинг номланиши Қатламни ўчириш сабаби __________________________ _____________ М.Ў. __________________________ (раҳбарнинг лавозими) (имзо) (Ф.И.О.)
«Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри» географик ахборот тизими тўғрисидаги низомга 12-ИЛОВА
Геопортал иштирокчиси қатлами (қатламлари)ни ўчириш
Босқичлар Субъект лар Тадбирлар Ижро муддатлари 1 -босқич Иштирокчи Геопортал мувофиқлаштирувчисига сабабларини кўрсатган ҳолда қатламни ўчириш учун ариза жўнатади. Ихтиёрий 2 -босқич Мувофиқлаштирувчи ( Қурилиш вазирлиги ) Қатламни ўчириш ҳақида қарор қабул қилиб, геопортал оператори ва геопортал иштирокчисининг масъул шахсларини бу ҳақида хабардор қилади. 5 иш куни мобайнида 3 -босқич Оператор Геопортал мувофиқлаштирувчиси қарорининг натижаларига кўра кўрсатилган қатламни геопортал маълумотлар базасидан бутунлай ўчириб ташлайди. 3 иш куни мобайнида
«Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри» географик ахборот тизими тўғрисидаги низомга 13-ИЛОВА
Ўчириб юборилган объектлар (қатламлар)ни қайта тиклаш учун бериладиган ариза шакли ТАШКИЛОТ БЛАНКАСИДА Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига Ўчириб юборилган объектлар (қатламлар)ни қайта тиклаш учун ариза 20____ й. «____» _____________ ______________________________________________________________ учун қуйидаги ўчириб юборилган (ташкилот номи) объектлар (қатламлар)ни қайта тиклаб беришингизни сўрайман: Қатламнинг номи Объектнинг номи Манзил ва/ёки координатага боғлиқлиги (объектнинг координатаси, жойлашган манзили) Объект тўғрисидаги маълумотлар (географик, атрибутив, семантик, график маълумотлар) Киритиладиган объектлар тури (нуқта, чизиқ, полигон) Киритиладиган объектлар кўриниши (ранги, ранг билан тўлдирилиши, шакли, штрихланиши) ёки график белгиси) Бириктирилган файллар номи (агар мавжуд бўлган бўлса) Объектни қайта тиклашнинг асоси 1 2 3 4 5 6 7 ____________________________ ______________ ___________________ (раҳбарнинг лавозими) (имзо) М.Ў. (Ф.И.О.)
«Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри» географик ахборот тизими тўғрисидаги низомга 14-ИЛОВА
Ўчириб юборилган объектлар (қатламлар)ни қайта тиклаш
Босқичлар Субъект лар Тадбирлар Ижро муддатлари 1 -босқич Иштирокчи Г еопортал мувофиқлаштирувчисига сабабларини кўрсатган ҳолда, ўчирилган объектлар (қатламлар) ни қайта тиклашни сўраб мурожаат қилади . Ихтиёрига кўра 2 -босқич Мувофиқлаштирувчи ( Қурилиш вазирлиги ) Геопортал мувофиқлаштирувчиси ўчирилган объектлар (қатламлар) ни қайта тиклаш тўғрисидаги қарорни қабул қилиб, бу ҳақида геопортал оператори ва иштирокчиларини хабардор қилади . 5 иш куни мобайнида 3 -босқич Оператор Г еопортал мувофиқлаштирувчиси қабул қилган қарор натижаларига мувофиқ ўчирилган объектлар (қатламлар)ни қайта тиклаш ишларини бажаради ёки қайта тиклаш имкони мавжуд эмаслиги тўғрисида асосланган рад жавобини беради . 30 иш куни мобайнида
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги 732-сон қарорига 3-ИЛОВА
«Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими ва «Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри» географик ахборот тизимини янада ривожлантириш ва уларнинг «Электрон ҳукумат» тизимига интеграциялашуви бўйича
Т/р Чора-тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Ижро муддати Ижро учун масъуллар 1. «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими (кейинги ўринларда — ахборот тизими)ни республика ҳудудларида жорий этиш. 1. Ахборот тизимини республиканинг барча ҳудудларида тест режимида жорий этиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Республиканинг барча ҳудудларида ахборот тизимини тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ синов тариқасида ишга тушириш. 3. Ахборот тизимининг Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида реал вақт режимида ишлашини таъминлаш. 2020 йил декабрь 2020 йил октябрь — декабрь 2020 йил декабрь Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2. Тест режимидаги синов натижаларидан келиб чиққан ҳолда Ахборот тизимини такомиллаштириш. Синов эксплуатацияси давомида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш. 2020 йил 1 декабрга қадар Қурилиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 3. Геопортални жорий этиш. 1. Геопортални тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ синов тариқасида ишга тушириш. 2. Геопорталнинг реал вақт режимида ишлашини таъминлаш. Тасдиқланган режа-жадвалга асосан 2021 йил январь Қурилиш вазирлиги, «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК 4. Қурилиш вазирлиги туман ва шаҳар қурилиш бошқармаларини компьютер ва ташкилий техника билан таъминлаш. 1. Қурилиш вазирлигининг туман ва шаҳар қурилиш бошқармаларида компьютер ва ташкилий техникага бўлган эҳтиёжини ўрганиш. 2. Зарур компьютер ва ташкилий техника воситаларини харид қилиш ва Қурилиш вазирлигининг туман ва шаҳар қурилиш бошқармалари ўртасида тақсимлаш. 3. Қурилиш вазирлиги туман ва шаҳар қурилиш бошқармаларининг интернет тармоғига уланишини таъминлаш. 2020 йил 1 декабрга қадар Режа-жадвалга мувофиқ Режа-жадвалга мувофиқ Қурилиш вазирлиги 5. Ахборот тизиминининг бошқа ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан интеграциялашуви ҳамда ахборот алмашинуви бўйича ҳамкорликни таъминлаш. 1. Ахборот тизимининг бошқа ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан интеграциялашуви бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш. 2. Ахборот тизимининг «Электрон ҳукумат» тизимлари билан интеграциялашувини таъминлаш. 3. Ахборот тизимининг юридик шахсларнинг маълумотлар базалари билан интеграциялашувини таъминлаш. 4. Ахборот тизимининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Давлат хизматлари агентлиги тизими билан интеграциялашувини таъминлаш. 5. Ахборот тизимининг Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Давлат статистика қўмитаси ахборот тизимлари билан интеграциялашувини таъминлаш. 6. Ахборот тизимининг «Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри» географик ахборот тизими билан интеграциялашувини таъминлаш. 7. Ахборот тизимининг зарурат туғилганда бошқа ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан интеграциялашувини таъминлаш. 2020 йил 1 декабрга қадар 2021 йил 1 январга қадар 2021 йил 1 январга қадар 2021 йил 1 январга қадар 2021 йил 1 январга қадар 2021 йил 1 январга қадар 2021 йил 1 январга қадар Қурилиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Давлат хизматлари агентлиги, вазирликлар ва идоралар 6. Геопорталнинг бошқа ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан интеграциялашуви ҳамда ахборот алмашинуви бўйича ҳамкорлигини таъминлаш. 1. Геопорталнинг интеграциялашуви бўйича Техник йўриқномани ишлаб чиқиш. 2. Геопорталнинг «Давлат кадастрлари ягона тизими» ва «Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестри» электрон ахборот тизимлари билан интеграциялашуви ва ахборот алмашинуви бўйича ҳамкорлигини таъминлаш. 2020 йил декабрь 2021 йил январь Қурилиш вазирлиги, «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК, Кадастр агентлиги 7. Ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича Қурилиш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш. 1. Ахборот тизими фойдаланувчилар рўйхатини шакллантириш. 2. Ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича ўқув материаллари, йўриқномалар, видео материаллар ва бошқа қўлланмаларни тайёрлаш. 3. Ахборот тизими фойдаланувчилари малакасини ошириш бўйича ўқув семинарларини ташкил қилиш ва ўтказиш. 2020 йил декабрь 2021 йил 1 январга қадар 2021 йил давомида Қурилиш вазирлиги 8. Қурилиш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларини Геопорталдан фойдаланиш бўйича ўқитиш ва малакасини ошириш. 1. Геопортал фойдаланувчилари рўйхатини шакллантириш. 2. Геопорталдан фойдаланиш бўйича ўқув материаллари, йўриқномалар, видео материаллар ва бошқа қўлланмаларни тайёрлаш. 3. Геопортал фойдаланувчиларининг малакасини ошириш бўйича ўқув семинарларини ташкил қилиш ва ўтказиш. 2020 йил 1 декабрга қадар 2020 йил 1 декабрга қадар 2021 йил давомида Қурилиш вазирлиги 9. Ахборот тизими ҳамда Геопорталнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш. Ахборот тизими ҳамда Геопортални техник қўллаб-қуватлаш ва узлуксиз ишлаши бўйича техник ва ташкилий чоралар амалга оширилишини таъминлаш. Доимий равишда Қурилиш вазирлиги 10. Архитектура ва қурилиш соҳасига оид қуйидаги давлат хизматларини рақамлаштириш: объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсатнома бериш; объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш (Эскиз); якка тартибда уй-жой қуришга (реконструкция қилишга) лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш; қури?иши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш. 1. Архитектура ва қурилиш соҳасига оид давлат хизматларини хатловдан ўтказиш. 2. Архитектура ва қурилиш соҳасидаги давлат хизматларини автоматлаштириш ва рақамлаштириш мақсадида тегишли ахборот тизимларини ҳамда маълумотлар базаларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш. 3. Ишлаб чиқилган ахборот тизимларининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Давлат хизматлари агентлиги тизими билан интеграциялшувини таъминлаш. 2021 йил январь 2021 йил март 2021 йил апрель Қурилиш вазирлиги , Давлат хизматлари агентлиги 11. Ахборот тизими ҳамда Геопортални модернизациялаш ва янада такомиллаштириш. Ахборот тизими ҳамда Геопортални модернизациялаш ва янада такомиллаштириш бўйича техник ва ташкилий чоралар амалга оширилишини таъминлаш. Доимий равишда Қурилиш вазирлиги
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 19 ноябрь,
732-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
SXEMASI
SXEMASI
SXEMASI
NIZOM
SXEMASI
SXEMASI
SXEMASI
SXEMASI
SXEMASI
“YOʻL XARITASI”
Qurilish sohasida axborot tizimi va geografik axborot texnologiyalarini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qurilish sohasiga axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini keng joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 20-sentabrdagi PQ-4464-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, idoralararo elektron hamkorlikni va qurilish jarayonining barcha bosqichlarini raqamlashtirishni tashkil qilish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi tomonidan:
“Shaffof qurilish” milliy axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — axborot tizimi) markazlashtirilgan moliyalashtirish manbalari hisobiga barpo etilayotgan Toshkent viloyatidagi obyektlarni qurish jarayonida eksperiment tariqasida sinab koʻrilganligi;
davlat shaharsozlik kadastrini yuritish va jamoatchilikka shaharsozlik hujjatlari va axborotni onlayn rejimida taqdim etish imkoniyati mavjud boʻlgan “Oʻzbekiston Respublikasi davlat shaharsozlik kadastri” geografik axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — geoportal) ishga tushirilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilar:
“Shaffof qurilish” milliy axborot tizimi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;
“Oʻzbekiston Respublikasi davlat shaharsozlik kadastri” geografik axborot tizimi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq;
“Shaffof qurilish” milliy axborot tizimi va “Oʻzbekiston Respublikasi davlat shaharsozlik kadastri” geografik axborot tizimini yanada rivojlantirish va uning “Elektron hukumat” tizimiga integratsiyalashuvi boʻyicha chora-tadbirlar rejasi 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi axborot tizimi va geoportalning kelgusida samarali ishlashi, shuningdek, “Elektron hukumat” tizimiga integratsiyalashuvi uchun masʼul vakolatli organ etib belgilansin.
4. Quyidagilar axborot tizimining asosiy vazifalari etib belgilansin:
obyektlarning manzilli dasturi, tegishli vazirliklar va idoralar bilan birgalikda ishlab chiqilgan obyektlarning yillik manzilli roʻyxati shakllantirilishini, maʼlumotlar bazasi yangi qurilish, rekonstruksiya va mukammal taʼmirlash obyektlari boʻyicha turlarga boʻlib yuritilishini taʼminlash;
obyektlarning loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqishda hududiy yagona buyurtmachi xizmati injiniring kompaniyalari tomonidan loyihaoldi ishlarining amalga oshirilishi, buyurtmachi bilan loyiha tashkiloti oʻrtasida shartnoma tuzilishi va avans mablagʻlari ajratilishi hamda ishlar tugallanganligi toʻgʻrisidagi aniq va ishonchli maʼlumotlarning muntazam elektron bazaga kiritib borilishi va yuritilishini taʼminlash;
loyiha-smeta hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazishda buyurtmachi va ekspertiza tashkiloti oʻrtasida tuzilgan shartnomalar, koʻrsatilgan xizmatlarning moliyalashtirilganligi, tugallangan loyiha-smeta hujjatlarining ekspertizadan oʻtkazilganligiga oid elektron maʼlumotlar bazasini shakllantirish;
obyektlar qurilishini moliyalashtirishda pudratchi bilan buyurtmachi oʻrtasida shartnoma imzolanganligi va avans mablagʻlari toʻlanganligi, oyma-oy bajarilgan ishlarning hisobotini yuritish va bajarilgan ishlarga nisbatan mutanosib ravishda moliyalashtirilganligi toʻgʻrisidagi aniq va ishonchli maʼlumotlarning elektron bazasini shakllantirish;
obyektlar qurilishida ishtirok etayotgan barcha pudratchilar va yordamchi pudratchilar haqida maʼlumotlarni yigʻish, bajarilgan ish hajmlari asosida toʻlovlarni oʻz vaqtida amalga oshirish, ular tomonidan amalga oshirilayotgan ish turlari boʻyicha maʼlumotlar bazalarini shakllantirish;
obyektlarda qurilish jarayonlarini nazorat qilish va monitoring olib borishda ularni roʻyxatga olish, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining hududiy nazorat qilish inspeksiyalari tomonidan amalga oshirilayotgan nazorat tekshiruvlarini va koʻrsatib oʻtilgan kamchiliklarni qayd etish, ularni bartaraf etish boʻyicha maʼlumotlar bazalarini shakllantirish;
koʻp kvartirali uylarni boshqarish hamda ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish sohasida olib boriladigan nazorat funksiyalariga oid elektron maʼlumotlar bazasini shakllantirish.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligining geoportalning operatorlik funksiyalarini “Qurilishda muhandislik izlanishlari, geoinformatika va shaharsozlik kadastri loyiha ilmiy-tadqiqot instituti” DUKga yuklash toʻgʻrisidagi takliflariga rozilik berilsin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi:
a) Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi bilan birgalikda qurilish sohasidagi xizmatlarni koʻrsatish tartibotlarini xatlovdan oʻtkazib, talab etiladigan maʼlumotlarni optimallashtirish va davlat xizmatlari koʻrsatish muddatlarini qisqartirishni nazarda tutuvchi normativ-huquqiy hujjat loyihasini 2021-yil 1-yanvarga qadar Vazirlar Mahkamasiga kiritsin;
b) Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi bilan birgalikda:
axborot tizimi va geoportal uzluksiz ishlashi, maʼlumotlar oʻz vaqtida yangilanishini taʼminlash boʻyicha tegishli yoʻriqnoma va reglamentni ishlab chiqsin hamda bir oy muddatda tasdiqlasin;
axborot tizimi va geoportal doirasida davlatning boshqa organlari va tashkilotlari bilan himoyalangan idoralararo elektron hamkorlikni tashkil qilish choralarini koʻrsin;
v) axborot tizimida qurilish sohasida loyiha-smeta hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha belgilangan tartibda akkreditatsiyadan oʻtgan barcha tashkilotlar tomonidan qurilish obyektlari boʻyicha berilgan ekspertiza xulosalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar oʻz vaqtida yuritilishi toʻliq tartibga solinishini taʼminlasin;
g) Moliya vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, mutasaddi vazirliklar va idoralar hamda ijro etuvchi hokimiyat organlarining Yagona buyurtmachi xizmatlari bilan birgalikda markazlashtirilgan manbalar hisobiga moliyalashtiriladigan qurilish obyektlari boʻyicha maʼlumotlar axborot tizimida shakllantirilishi ustidan tizimli monitoring olib borsin.
7. Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi va Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi ushbu qarorning maqsadi va vazifalari ommaviy axborot vositalarida keng yoritilishini taʼminlasin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarini bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari A.J. Ramatov va Oʻzbekiston Respublikasi qurilish vaziri B.I. Zakirov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 19-noyabrdagi 732-son qaroriga 1-ILOVA
“Shaffof qurilish” milliy axborot tizimi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom “Shaffof qurilish” milliy axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — axborot tizimi)ning shaharsozlik faoliyati toʻgʻrisidagi axborotlardan foydalanuvchi subyektlarning vazifalari, javobgarligi hamda ishlashi tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
axborot tizimi — axborotni toʻplash, saqlash, izlash, unga ishlov berish hamda undan foydalanish imkonini beradigan, tashkiliy jihatdan tartibga solingan axborot resurslari jamlanmasi, axborot texnologiyalari va aloqa vositalari;
axborot tizimi foydalanuvchisi — qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda yoki tomonlarning kelishuviga koʻra axborot tizimidagi axborot resurslaridan foydalanuvchi jismoniy va yuridik shaxslar;
axborot tizimi ishtirokchisi — idoraviy maʼlumotlar bazalari axborot tizimiga integratsiya qilingan vazirliklar va idoralar hamda axborot tizimidan foydalanuvchilar;
axborot xavfsizligi — axborot va qoʻllab-quvvatlovchi infratuzilmaning tabiiy yoki sunʼiy tusga ega, axborot munosabatlari subyektlariga jiddiy zarar yetkazishi mumkin boʻlgan tasodifiy yoki qasddan qilinadigan taʼsirlardan muhofaza qilinganligi;
idoralararo integratsiyalashuv platformasi — elektron davlat xizmatlarini koʻrsatish va elektron oʻzaro hamkorlikni tashkil qilish doirasida “Elektron hukumat”ning axborot tizimlarini integratsiyalash uchun moʻljallangan axborot-dasturiy vositalar jamlanmasi.
3. Qurilish sohasida axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish markazi (keyingi oʻrinlarda — Markaz) axborot tizimning operatori hisoblanadi.
Axborot tizimi doirasida idoralararo axborot almashinuvi belgilangan tartibda bepul amalga oshiriladi.
4. Quyidagilar axborot tizimi ishtirokchilari hisoblanadi:
Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi;
Oʻzbekiston Respublikasi Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi;
hududiy qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmalari, tuman va shahar qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimlari;
Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi va uning hududiy nazorat qilish inspeksiyalari;
ekspertiza idoralari;
Iqtisodiyot va moliya vazirligi;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari hamda vazirliklar va idoralar huzuridagi Buyurtmachi xizmati injiniring kompaniyalari;
buyurtmachi, loyihachi va pudrat tashkilotlari va boshqa shaharsozlik faoliyati subyektlari.
5. Axborot tizimining asosiy vazifalari quyidagilardan iborat:
obyektlarning manzilli dasturi, tegishli vazirliklar va idoralar bilan birgalikda ishlab chiqilgan obyektlarning yillik manzilli roʻyxati shakllantirilishini, maʼlumotlar bazasi yangi qurilish, rekonstruksiya va mukammal taʼmirlash obyektlari boʻyicha turlarga boʻlib yuritilishini taʼminlash;
obyektlarning loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqishda hududiy yagona buyurtmachi xizmati injiniring kompaniyalari tomonidan loyihaoldi ishlarining amalga oshirilishi, buyurtmachi bilan loyiha tashkiloti oʻrtasida shartnoma tuzilishi va avans mablagʻlari ajratilishi hamda ishlar tugallanganligi toʻgʻrisidagi aniq va ishonchli maʼlumotlarning muntazam elektron bazaga kiritib borilishi va yuritilishini taʼminlash;
loyiha-smeta hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazishda buyurtmachi va ekspertiza tashkiloti oʻrtasida tuzilgan shartnomalar, koʻrsatilgan xizmatlarning moliyalashtirilganligi, tugallangan loyiha-smeta hujjatlarining ekspertizadan oʻtkazilganligiga oid elektron maʼlumotlar bazasini shakllantirish;
obyektlar qurilishini moliyalashtirishda pudratchi bilan buyurtmachi oʻrtasida shartnoma imzolanganligi va avans mablagʻlari toʻlanganligi, oyma-oy bajarilgan ishlarning hisobotini yuritish va bajarilgan ishlarga nisbatan mutanosib ravishda moliyalashtirilganligi toʻgʻrisidagi aniq va ishonchli maʼlumotlarning elektron bazasini shakllantirish;
obyektlar qurilishida ishtirok etayotgan barcha pudratchilar va yordamchi pudratchilar haqidagi maʼlumotlarni yigʻish, bajarilgan ish hajmlari asosida toʻlovlarni oʻz vaqtida amalga oshirish, ular tomonidan amalga oshirilayotgan ish turlari boʻyicha maʼlumotlar bazalarini shakllantirish;
obyektlarda qurilish jarayonlarini nazorat qilish va monitoring olib borishda ularni roʻyxatga olish, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining hududiy nazorat qilish inspeksiyalari tomonidan amalga oshirilayotgan nazorat tekshiruvlarini va koʻrsatib oʻtilgan kamchiliklarni qayd etish, ularni bartaraf etish boʻyicha maʼlumotlar bazalarini shakllantirish;
Bunda binolarni, inshootlarni yoki boshqa obyektlarni qurish, rekonstruksiya qilish va kapital taʼmirlashga taqiqlar belgilangan zonalarda ushbu ishlarni bajarish yoki aholi punktlarining tasdiqlangan bosh rejalariga, ularni rejalashtirish va qurish loyihalariga zid ravishda binolar va inshootlarni loyihalashtirish, rekonstruksiya qilish va qurish holatlari, oʻzboshimchalik bilan bino va inshootlarni qurish holatlarini barvaqt aniqlash, ularga tegishli choralar koʻrishga oid vazifalari “E-YER NAZORAT” tizimi orqali amalga oshiriladi.
2-bob. Axborot tizimi ishtirokchilarining vazifalari
6. Axborot tizimi tarkibiga kiruvchi “Arxitektura-rejalashtirish topshirigʻini ishlab chiqish” axborot tizimining ishlash sxemasi ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq shakllantiriladi hamda quyidagi bosqichlarda amalga oshiriladi:
axborot tizimi tomonidan avtomatik ravishda arxitektura-rejalashtirish topshirigʻini ishlab chiqish uchun elektron shaklda tushgan murojaat tegishliligi boʻyicha hududiy qurilish boshqarmasiga yuboriladi;
hududiy qurilish boshqarmasi soʻrovnomada qayd etilgan maʼlumotlarning haqqoniyligini tekshiradi;
hududiy qurilish boshqarmasi arxitektura-rejalashtirish topshirigʻini axborot tizimida ishlab chiqadi, elektron shaklda rasmiylashtiradi va oʻz elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlaydi;
hududiy qurilish boshqarmasi arxitektura-rejalashtirish topshirigʻini murojaat qiluvchining elektron manziliga yuboradi va bu haqida uni axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali xabardor qiladi;
axborot tizimi avtomatik ravishda tasdiqlangan arxitektura-rejalashtirish topshirigʻini yagona maʼlumotlar bazasiga joylashtiradi.
7. Axborot tizimi tarkibiga kiruvchi “Loyiha-smeta hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazish” axborot tizimining ishlash sxemasi ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shakllantiriladi hamda quyidagi bosqichlarda amalga oshiriladi:
axborot tizimi tomonidan avtomatik ravishda loyiha-smeta hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha tushgan murojaat topshiriqni shakillantirish uchun “Shaharsozlik hujjatlari ekspertizasi” DUK, uning hududiy filiali yoki shaharsozlik hujjatlari ekspertizasini amalga oshirish uchun belgilangan tartibda akkreditatsiyadan oʻtgan tadbirkorlik subyektlari (keyingi oʻrinlarda — ekspertiza idorasi) rahbariga yuboriladi;
ekspertiza idorasi rahbari loyiha-smeta hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha elektron shaklda tushgan murojaatni koʻrib chiqish uchun ekspertiza idorasining bosh ekspertiga yuboradi;
ekspertiza idorasining bosh eksperti loyiha-smeta hujjatlarining toʻliqligini koʻrib chiqish va toʻliq boʻlgan taqdirda, ekspertiza boʻyicha shartnomani tayyorlash uchun ekspertiza idorasining shartnomalar boʻlimiga yuboradi;
ekspertiza idorasining shartnomalar boʻlimi loyiha-smeta hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazish uchun shartnomani tayyorlaydi va buyurtmachiga yuboradi hamda buyurtmachi tomonidan loyiha-smeta hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha toʻlov amalga oshirilgandan soʻng bosh ekspertiza idorasining bosh ekspertiga habarnomani yuboradi;
ekspertiza idorasining bosh eksperti toʻlov amalga oshirilganligi toʻgʻrisidagi habarnomani olgandan soʻng loyiha-smeta hujjatini ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha murojaatni bajarish muddatini belgilagan holda ekspertiza idorasining muayyan ekspertiga yuboradi;
ekspertiza idorasining eksperti obyektning loyiha-smeta hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazish hamda ekspertiza natijasi boʻyicha maʼlumotlarni axborot tizimiga kiritish va ekspertiza xulosasini tayyorlash uchun ekspertiza idorasining bosh ekspertiga yuboradi;
ekspertiza idorasining bosh eksperti ekspertiza idorasining eksperti tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlarni koʻrib chiqadi, ularga asosan ekspertiza xulosasini tayyorlaydi hamda ekpertiza xulosasini tasdiqlash uchun ekspertiza idorasining rahbariga yuboradi;
ekspertiza idorasining rahbari ekspertiza xulosasini oʻz elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlaydi va buyurtmachiga yuboradi;
axborot tizim tomonidan avtomatik ravishda ekspertiza xulosasi hamda loyiha-smeta hujjatlari yagona elektron reyestrga joylashtiriladi.
8. Axborot tizimi tarkibiga kiruvchi “Qurilishda davlat nazorati” axborot tizimining ishlash sxemasi ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq shakllantiriladi hamda quyidagi bosqichlarda amalga oshiriladi:
axborot tizimi avtomatik ravishda obyekt qurilishini (rekonstruksiyasini) boshlash haqida elektron shaklda tushgan habarnomani tegishliligi boʻyicha Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining hududiy nazorat qilish inspeksiyasiga yuboradi;
Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining hududiy nazorat qilish inspeksiyasining shartnomalar boʻlimi qurilish (rekonstruksiya) obyekti boʻyicha qurilish ishlari nazoratini olib borish uchun shartnomani tayyorlaydi, obyekt toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni axborot tizimiga kiritadi, obyekt boʻyicha buyurtmachining texnik nazorati, loyihachining mualliflik nazorati va pudratchining ichki nazorat xodimlariga axborot tizimida shaxsiy kabinetlarini roʻyxatdan oʻtkazadi hamda shartnoma boʻyicha toʻlov amalga oshirilganidan soʻng qurilish obyekti topshirigʻini shakllantirish uchun Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining hududiy nazorat qilish inspeksiyasi rahbariga yuboradi;
Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining hududiy nazorat qilish inspeksiyasi rahbari qurilish obyekti boʻyicha inspeksiya inspektorini biriktiradi;
Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining hududiy nazorat qilish inspeksiyasi inspektori qurilish (rekonstruksiya) obyekti joylashgan hududga chiqqan holda nazorat ishlarini olib boradi, nazorat natijalarida qurilish meʼyorlarini buzish holatlari aniqlansa, ushbu holatlarni tasdiqlovchi fotosuratlarni biriktirgan holda axborot tizimiga kiritadi, qurilish meʼyorlari va qoidalari talablarining bajarilishida aniqlangan kamchiliklarni bartaraf qilish boʻyicha yozma koʻrsatmani rasmiylashtiradi hamda buyurtmachining texnik nazoratiga, loyihachining mualliflik nazoratiga va pudratchining ichki nazoratiga taqdim etadi;
buyurtmachi, loyihachi yoki pudrat tashkiloti aniqlangan kamchiliklarni bartaraf qilish yuzasidan chora-tadbirlarni ishlab chiqadi, tasdiqlaydi hamda inspeksiya inspektoriga taqdim etadi, kamchiliklar bartaraf etilgandan soʻng tegishli dalolatnomani tuzadi hamda inspeksiya inspektoriga taqdim etadi;
inspeksiya inspektori buyurtmachining texnik nazorati, loyihachining mualliflik nazorati va pudratchining ichki nazorati tomonidan axborot tizimiga kiritilgan maʼlumotlarni tekshiradi, buyurtmachining texnik nazorati, loyihachining mualliflik nazorati va pudratchining ichki nazorati faoliyatini nazorat qiladi.
8 1 . Oʻzbekiston Respublikasi Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi urbanizatsiya va kompleks qurilish tamoyillariga rioya etilishini taʼminlash maqsadida axborot tizimi orqali:
axborot tizimi tarkibiga kiruvchi axborot tizimlaridagi maʼlumotlar, shu jumladan, tegishli hududiy arxitektura-shaharsozlik kengashiga (keyingi oʻrinlarda — Kengash) kelib tushgan loyiha hujjatlari bilan tanishadi;
Kengash tomonidan qabul qilingan qarorlar, xulosalar va ularga ilova qilingan materiallarni tahlil qiladi;
tahlil natijalari boʻyicha aniqlangan qonun buzilishi va boshqa holatlar yuzasidan qonunchilikda belgilangan tartibda tegishli choralar koʻradi.
9. Axborot tizimi tarkibiga kiruvchi “Investitsiya dasturiga muvofiq obyektlar monitoringini olib borish” axborot tizimining ishlash sxemasi ushbu Nizomga 4-ilovaga muvofiq shakllantiriladi hamda quyidagi bosqichlarda amalga oshiriladi:
Qurilish vazirligi Investitsiya dasturiga muvofiq qurilish obyektlarini axborot tizimiga kiritadi;
Qurilish vazirligi axborot tizimiga kiritilgan qurilish obyektlari boʻyicha hududiy yagona buyurtmachi xizmati injiniring kompaniyalarining shaxsiy kabinetlarini ochadi;
Yagona buyurtmachi xizmati injiniring kompaniyalari qurilish obyekti boʻyicha qurilish jarayonida ishlab chiqilgan arxitektura-rejalashtirish topshirigʻini, loyiha-smeta hujjatlarini, tuzilgan shartnomalarni va boshqa tegishli hujjatlarni axborot tizimiga yuklaydi;
Qurilish vazirligi Yagona buyurtmachi xizmati injiniring kompaniyalari tomonidan kiritilgan maʼlumotlar va hujjatlarni nazorat qiladi hamda axborot tizimiga kiritilgan maʼlumotlardan foydalangan holda axborot-tahliliy maʼlumotlarni tayyorlaydi.
10. Buyurtmachi tashkilotlarning texnik nazorati, loyiha tashkilotlarining mualliflik nazorati va pudrat tashkilotlarining ichki nazorat xodimlari obyektlarda qurilish jarayonida aniqlangan qoida buzilishlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni axborot tizimiga kiritib boradi.
11. Injiniring kompaniyalari:
belgilangan tartibda shakllantirilgan yillik manzilli roʻyxatlar va ularga kiritilgan oʻzgartirishlarni;
manzilli roʻyxatlarni kelishish uchun zarur boʻlgan asoslovchi birlamchi va kelishish hujjatlarini;
qurilish obyektlarida bajarilgan ishlar va moliyalashtirish boʻyicha oylik hisobotlar va maʼlumotlarni;
Investitsiya dasturi monitoringini olib borish uchun qurilishning barcha bosqichlarida tegishli hujjatlar va maʼlumotlar toʻgʻrisidagi axborotlarni muntazam ravishda axborot tizimiga kiritib boradi.
12. Moliya vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi hamda manzilli roʻyxatlarni kelishishda vakolatli organlar tasdiqlagan parametrlar asosida buyurtmachi tashkilotlar tomonidan shakllantirilgan yoki kiritilgan oʻzgartirishlarning manzilli roʻyxatlarini har bir obyekt boʻyicha belgilangan tartibda kelishadi.
13. Axborot tizimi ishtirokchilari tegishli axborot va maʼlumotlarni axborot tizimiga belgilangan tartibda va muddatlarda kiritib boradi hamda ularning ishonchliligi va toʻliqligi uchun javobgar hisoblanadi.
3-bob. Axborot tizimidan foydalanish imkoniyatini taqdim etish
14. Axborot tizimi foydalanuvchilariga tizimdan foydalanish imkoniyatini taqdim etish operator tomonidan amalga oshiriladi.
15. Foydalanuvchilar axborot tizimidagi faoliyatni shaxsiy kabinetlari orqali amalga oshiradi.
16. Axborot tizimi foydalanuvchilari shaxsiy kabinetlardan foydalanishga ruxsat olish uchun operatorga elektron tarzda soʻrov yuboradi.
17. Operator ikki ish kuni mobaynida axborot tizimidan foydalanuvchining shaxsiy kabinetini roʻyxatdan oʻtkazadi.
4-bob. Axborot tizimining elektron hukumat bilan integratsiyasi
18. Axborot tizimi oʻzining funksional vazifalarining davlat organlari va tashkilotlarning axborot tizimlari va maʼlumotlar bazasi bilan integratsiyasini hamda maʼlumot almashinuvini taʼminlaydi.
19. Axborot tizimining davlat organlari va tashkilotlarining axborot tizimlari va maʼlumotlar bazasi, shu jumladan, “Elektron hukumat”ning axborot tizimlari va maʼlumotlar bazasi bilan integratsiyasi “Elektron hukumat”ning idoralararo integratsiya platformasi orqali amalga oshiriladi.
5-bob. Axborot xavfsizligini taʼminlash
20. Axborot tizimi va uning tarkibiga kiruvchi quyi tizimda va maʼlumotlar bazasida axborot xavfsizligini taʼminlashning asosiy vazifalari quyidagilar hisoblanadi:
axborotni saqlash, qayta ishlash va uzatish jarayonida axborot yaxlitligini saqlash, shuningdek, foydalanuvchilarning vakolatlari doirasida axborotdan foydalanishni taʼminlash;
axborotni yoʻq qilish, modifikatsiya qilish, buzish, koʻpaytirish, blokirovkalash boʻyicha ruxsatsiz harakatlarni, shuningdek, axborot resurslariga noqonuniy aralashishning boshqa shakllarining oldini olish;
ish jarayoniga ruxsatsiz taʼsir etadigan va zarar keltiradigan dasturlar kiritilishidan, jumladan, kompyuter viruslari kiritilishidan muhofaza qilishni taʼminlash;
foydalanuvchilar harakatlarining monitoringini olib borish, tahlil qilish va jurnalda roʻyxatga olish;
foydalanuvchilar xabarlarni oʻz vaqtida va himoyalangan tarzda uzatishini taʼminlash;
axborot tizimining uzluksiz ishlashini taʼminlash.
6-bob. Yakunlovchi qoida
21. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
“Shaffof qurilish” milliy axborot tizimi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
“Shaffof qurilish” milliy axborot tizimi tarkibiga kiruvchi “Arxitektura-rejalashtirish topshirigʻini ishlab chiqish” axborot tizimining ishlash
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar 1-bosqich Tizim tomonidan avtomatik ravishda Arxitektura-rejalashtirish topshirigʻini ishlab chiqish uchun elektron shaklda tushgan murojaatni tegishliligi boʻyicha hududiy qurilish boshqarmasiga yuborish. 2-bosqich Hududiy qurilish boshqarmasi Soʻrovnomada qayd etilgan maʼlumotlarning haqqoniyligini tekshirish. 3-bosqich Hududiy qurilish boshqarmasi Arxitektura-rejalashtirish topshirigʻini axborot tizimida ishlab chiqish, elektron shaklda rasmiylashtirish va oʻz elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlash. 4-bosqich Hududiy qurilish boshqarmasi Arxitektura-rejalashtirish topshirigʻini murojaat qiluvchining elektron manziliga yuborish va bu haqida uni axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali xabardor qilish (tegishli hollarda). 5-bosqich Tizim tomonidan avtomatik ravishda Tasdiqlangan arxitektura-rejalashtirish topshirigʻini yagona maʼlumotlar bazasiga joylashtirish.
“Shaffof qurilish” milliy axborot tizimi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Shaffof qurilish” milliy axborot tizimi tarkibiga kiruvchi “Loyiha-smeta hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazish” axborot tizimining ishlash
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar 1-bosqich Tizim tomonidan avtomatik ravishda Loyiha-smeta hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha tushgan murojaatni rahbarga topshiriqni shakllantirish uchun yuborish. 2-bosqich Rahbar Loyiha-smeta hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha elektron shaklda tushgan murojaatni koʻrib chiqish uchun bosh ekspertga yuborish. 3-bosqich Bosh ekspert Loyiha-smeta hujjatlarining toʻliqligini koʻrib chiqish va toʻliq boʻlgan taqdirda ekspertiza boʻyicha shartnomani tayyorlash uchun shartnomalar boʻlimiga yuborish. 4-bosqich Shartnomalar boʻlimi 1. Loyiha-smeta hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazish uchun shartnomani tayyorlash va buyurtmachiga yuborish. 2. Buyurtmachi tomonidan loyiha-smeta hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha toʻlov amalga oshirilgandan soʻng bosh ekspertga habarnomani yuborish. 5-bosqich Bosh ekspert Toʻlov amalga oshirilganligi toʻgʻrisida habarnomani olgandan soʻng loyiha-smeta hujjatini ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha murojaatni ekspertlarga (bajarish muddatini belgilagan holda) yuborish. 6-bosqich Ekspert 1. Obyektning loyiha-smeta hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazish. 2. Ekspertiza natijasi boʻyicha maʼlumotlarni Tizimga kiritish va ekspertiza xulosasini tayyorlash uchun bosh ekspertga yuborish. 7-bosqich Bosh ekspert 1. Ekspertlar tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlarni koʻrib chiqish va ularga asosan ekspertiza xulosasini tayyorlash. 2. Ekpertiza xulosasini tasdiqlash uchun rahbarga yuborish. 8-bosqich Rahbar Ekspertiza xulosasini oʻz elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlash va buyurtmachiga yuborish. 9-bosqich Tizim tomonidan avtomatik ravishda Ekspertiza xulosasini hamda loyiha-smeta hujjatlarini yagona elektron reyestrga joylashtirish.
“Shaffof qurilish” milliy axborot tizimi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
“Shaffof qurilish” milliy axborot tizimi tarkibiga kiruvchi “Qurilishda davlat nazorati” axborot tizimining ishlash
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar 1-bosqich Tizim tomonidan avtomatik ravishda Obyekt qurilishini (rekonstruksiyasini) boshlash haqida elektron shaklda tushgan habarnomani tegishliligi boʻyicha Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining hududiy nazorat qilish inspeksiyasiga yuborish. 2-bosqich Shartnomalar boʻlimi 1. Qurilish (rekonstruksiya) obyekti boʻyicha qurilish ishlari nazoratini olib borish uchun shartnoma tayyorlash. 2. Qurilish obyekti boʻyicha maʼlumotlarni axborot tizimiga kiritish. 3. Qurilish obyekti boʻyicha buyurtmachining texnik nazorati, loyihachining mualliflik nazorati va pudratchining ichki nazorat xodimlariga axborot tizimda shaxsiy kabinetlarini roʻyxatdan oʻtkazish. 4. Shartnoma boʻyicha toʻlovlar amalga oshirilganidan soʻng qurilsh obyekti topshirigʻini shakllantirish uchun rahbarga yuborish. 3-bosqich Rahbar Qurilish obyekti boʻyicha inspektorlarni biriktirish. 4-bosqich Inspektor 1. Qurilish (rekonstruksiya) obyekti hududiga chiqqan holda oʻrganish ishlarini olib borish. 2. Nazorat natijalari boʻyicha obyekt qurilishi (rekonstruksiyasi) ishlarida belgilangan qurilish meʼyorlarini buzish holatlari aniqlansa, fotosuratlarni biriktirgan holda axborot tizimiga kiritish. 3. Qurilish meʼyorlari va qoidalari talablarining bajarilishida aniqlangan kamchiliklarni bartaraf qilish boʻyicha yozma koʻrsatmani rasmiylashtirish hamda buyurtmachining texnik nazorati, loyihachining mualliflik nazorati va pudratchining ichki nazoratiga taqdim etish. 5-bosqich Buyurtmachi, loyihachi yoki pudrat tashkiloti 1. Aniqlangan kamchiliklarni bartaraf qilish yuzasidan chora-tadbirlarni ishlab chiqadi va tasdiqlaydi hamda inspektorga taqdim etadi. 2. Kamchiliklar bartaraf etilgandan soʻng tegishli dalolatnomani tuzadi hamda inspektorga taqdim etadi. 6-bosqich Inspektor 1. Buyurtmachining texnik nazorati, loyihachining mualliflik nazorati va pudratchining ichki nazorati tomonidan axborot tizimiga kiritilgan maʼlumotlarni tekshirish. 2. Buyurtmachining texnik nazorati, loyihachining mualliflik nazorati va pudratchining ichki nazorati faoliyatini nazorat qilish.
“Shaffof qurilish” milliy axborot tizimi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
“Shaffof qurilish” milliy axborot tizimi tarkibiga kiruvchi “Investitsiya dasturiga muvofiq obyektlar monitoringini olib borish” axborot tizimining ishlash
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar 1-bosqich Qurilish vazirligi Investitsiya dasturiga kirgan qurilish obyektlarini axborot tizimiga kiritish. 2-bosqich Qurilish vazirligi Axborot tizimiga kiritilgan qurilish obyektlari boʻyicha hududiy yagona buyurtmachi xizmati injiniring kompaniyalarining shaxsiy kabinetlarini ochadi. 3-bosqich Yagona buyurtmachi xizmati injiniring kompaniyalari Qurilish obyekti boʻyicha qurilish jarayonida ishlab chiqilgan arxitektura-rejalashtirish topshirigʻini, loyiha-smeta hujjatlarini, tuzilgan shartnomalarni va boshqa tegishli hujjatlarni axborot tizimiga yuklaydi. 4-bosqich Qurilish vazirligi 1. Yagona buyurtmachi xizmati injiniring kompaniyalari tomonidan kiritilgan maʼlumotlar va hujjatlarni nazorat qiladi. 2. Axborot tizimiga kiritilgan maʼlumotlardan foydalangan holda axborot-tahliliy maʼlumotlarni tayyorlaydi.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 19-noyabrdagi 732-son qaroriga 2-ILOVA
“Oʻzbekiston Respublikasi davlat shaharsozlik kadastri” geografik axborot tizimi toʻgʻrisida
1 bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom “Oʻzbekiston Respublikasi Davlat shaharsozlik kadastri” geografik axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — geoportal)ning shaharsozlik faoliyati toʻgʻrisidagi axborotlardan foydalanuvchi subyektlarni, ularning vazifalari, javobgarligi hamda ishlash tartibini belgilaydi.
2. Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
geoportal — jahon internet axborot tarmogʻidan foydalangan holda hududlar toʻgʻrisidagi fazoviy maʼlumotlarga (ochiq geografik resurslarga, shaharsozlik rejalashtirish natijalariga, yerni masofadan turib zondlashning hududiy maʼlumotlar bankiga) kirishni taʼminlovchi axborot tizimi;
geoportalning vakolatli organi — Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi;
geoportal operatori — geoaxborot tizimiga texnik xizmat koʻrsatish va ishlashiga, shuningdek, “Elektron hukumat” bilan integrallashuviga masʼul “Qurilishda muhandislik izlanishlari, geoinformatika va shaharsozlik kadastri loyiha ilmiy-tadqiqot instituti” DUK;
geoportal ishtirokchilari — shaharsozlikka oid axborot almashinuvida ishtirok etuvchi, geoportal maʼlumotlaridan foydalanuvchi, shuningdek, tegishli fazoviy maʼlumotlar va metamaʼlumotlarni taqdim etishni taʼminlab beruvchi yuridik shaxslar;
geoportal foydalanuvchilari — geoportaldan foydalanuvchi yuridik va jismoniy shaxslar;
fazoviy maʼlumotlar — hududdagi obyektlar joylashuvi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan hamda muayyan shaklda va koordinatalar tizimida taqdim etilgan axborot;
metamaʼlumotlar — obyektlarni identifikatsiyalash, topish, baholash va boshqarishga imkon beruvchi axborot yoki maʼlumotlarlarni tavsiflovchi tuzilmalardan iborat maʼlumotlar. Metamaʼlumotlar katta axborot oqimlaridan avtomatik ravishda qidirib topish va ularni boshqarishga ruxsat beradigan muayyan mohiyatlarni tavsiflovchi belgilar va xususiyatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni ochib beradi;
mavzuga oid fazoviy maʼlumotlar — aniq predmetli sohaga taalluqli fazoviy maʼlumotlar;
qatlam — maʼlum hududdagi obyektlar toʻplami uchun umumiy boʻlgan koordinatalar tizimida bir mavzuga (muhandislik-kommunikatsiya, avtomobil yoʻllari va boshqalar) aloqador bir toifadagi fazoviy obyektlarni raqamli ifodalash majmui.
3. Geoportal shaharsozlikka oid axborotlarni yigʻish, tahlil qilish, ishlov berish, tizimlashtirish va saqlashni taʼminlaydi hamda “Elektron hukumat” doirasida idoralararo hamkorlikni amalga oshiradi.
Geoportal Oʻzbekiston Respublikasi hududidagi shaharsozlik faoliyatiga oid fazoviy maʼlumotlarni izlash, vizuallashtirish, baholash va yaratish imkonini beruvchi avtomatik tizimdir.
2-bob. Geoportalning maqsadi, funksiyasi va vazifalari
4. Geoportalning maqsadlari quyidagilardan iborat:
davlat organlari va tashkilotlari hamda jismoniy shaxslarni shaharsozlik kadastri obyektlari toʻgʻrisidagi ishonchli maʼlumotlar bilan taʼminlash;
shaharsozlik faoliyatini amalga oshirishda idoralararo elektron hamkorlikni takomillashtirish;
hududlarni boshqarish, transportga oid infratuzilmani rivojlantirish va iqtisodiyot tarmoqlariga tegishli boshqa masalalarni samarali hal qilish uchun shart-sharoitlar yaratish.
5. Quyidagilar geoportalning funksiyalari hisoblanadi:
shaharsozlik faoliyati toʻgʻrisidagi fazoviy maʼlumotlarni markazlashtirilgan tarzda saqlash va boshqarish;
shaharsozlik faoliyati toʻgʻrisidagi fazoviy maʼlumotlar jamlanishi, saqlanishi va vizuallashtirilishining taqsimlangan tizimini tashkil qilish;
boshqaruvga oid qarorlar shakllanishi va qabul qilinishining axborot taʼminoti, jumladan, axborotni izlash va tahlil qilish va foydalanuvchilar tomonidan qoʻllanilishi uchun qulay koʻrinishda taqdim etish, shuningdek fazoviy maʼlumotlarning yaxlitligi, ishonchliligi, himoyalanganligi va xavfsizligini taʼminlash.
6. Quyidagilar geoportalning vazifalari hisoblanadi:
hududlardan amalda foydalanish, hududlarda qurilish ishlarini amalga oshirish va hududlar hamda shaharsozlik faoliyati obyektlaridan foydalanish boʻyicha reglamentlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni elektron tarzda yuritish;
shaharsozlik hujjatlaridagi oʻzgarishlar dinamikasini hisobga olish va tahlil qilish;
hududda roʻy berayotgan oʻzgarishlarning hisobini yuritish va ularning tasdiqlangan shaharsozlik hujjatlari talablariga muvofiqligini tahlil qilish;
shaharsozlik vazifalarini hal qilish uchun davlat organlari va tashkilotlarini hamda jismoniy shaxslarni geoaxborot bilan taʼminlash;
shaharsozlik faoliyati obyektlari hisobini yuritish va tahlil qilish;
hududlar, koʻchmas mulk obyektlari, muhandislik, transport va ijtimoiy infratuzilma obyektlarining manzilli reyestrini shakllantirish;
shaharsozlik faoliyati obyektlarini loyihalash va qurish maqsadlari uchun bajarilgan muhandislik-texnik qidiruvlari (shu jumladan, qurilishi tugallangan obyektlarning ijro tasvirlari) materiallari hisobini yuritish;
shaharsozlik faoliyati obyektlarida amalga oshirilayotgan loyiha hujjatlari hisobini yuritish;
shaharsozlik faoliyatiga oid texnik jihatdan tartibga soluvchi normativ bazani yuritish.
shaharsozlik faoliyati toʻgʻrisidagi fazoviy maʼlumotlarni markazlashtirilgan tarzda saqlash va boshqarish;
shaharsozlik faoliyati toʻgʻrisidagi fazoviy maʼlumotlar jamlanishi, saqlanishi va vizuallashtirilishining taqsimlangan tizimini tashkil qilish;
boshqaruvga oid qarorlar shakllantirilishi va qabul qilinishining axborot taʼminoti, jumladan, axborotni izlash, tahlil qilish va foydalanuvchilar uchun qulay shaklda taqdim etish, shuningdek, fazoviy maʼlumotlarning yaxlitligi, ishonchliligi, himoyalanganligi va xavfsizligini taʼminlash.
7. Geoportalning fazoviy maʼlumotlaridan foydalanish tartibi, texnologik tuzilmasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarni rivojlantirish vazirligi bilan kelishgan holda Qurilish vazirligi tomonidan belgilanadi.
8. Geoportaldagi axborot almashinuvi boʻyicha hamkorlik va fazoviy maʼlumotlar almashinuvi vektorli va semantik maʼlumotlarni koʻrib chiqish rejimida, shuningdek, soʻrovlar asosida amalga oshiriladi.
3-bob. Geoportal tizimi ishtirokchilarining axborot almashinuvi boʻyicha hamkorlik
9. Geoportal doirasida axborot almashinuvi boʻyicha hamkorlik geoportalning vakolatli organi, geoportalning operatori va geoportalning ishtirokchilari sifatida — loyiha-qidiruv tashkilotlari, “Shaharsozlik hujjatlari ekspertizasi” DUK va uning hududiy filiallari tomonidan amalga oshiriladi.
10. Geoportal vakolatli organi tizim ishtirokchilari, tarkibi, qatlamlar shakllanishi va dolzarblashtirilishi muddatlarining hisobini yuritadi.
11. Geoportal doirasidagi axborot almashinuvi boʻyicha hamkorlik belgilangan tartibda bepul amalga oshiriladi.
12. Geoportal ishtirokchilari mavzuga oid fazoviy maʼlumotlar va ular toʻgʻrisidagi maʼlumotlar dolzarbligini taʼminlab, ushbu Nizomda nazarda tutilgan tartibda geoportal operatoriga taqdim etadi.
13. Axborot almashinuvi boʻyicha hamkorlik geoportal operatori tomonidan geoportalga joylashtirilgan axborot almashinuvi obyektlaridan foydalanish tashkil qilinishi orqali amalga oshiriladi.
14. Geoportal doirasidagi axborot almashinuvi WGS-84 koordinatalar tizimida amalga oshiriladi.
Geoportalning fazoviy maʼlumotlarini tarqatish jahon internet axborot tarmogʻi orqali markazlashtirilgan tarzda amalga oshiriladi.
15. Barcha fazoviy maʼlumotlar va metamaʼlumotlar geoportalning yagona maʼlumotlar bankida hisobga olinadi.
Geoportalning yagona maʼlumotlar banki ishlab chiqilishi uchun geoportal operatori masʼul hisoblanadi.
16. Geoportal operatori quyidagilarni:
geoportal maʼlumotlarini joylashtirish va saqlashga ruxsat berish, ruxsatsiz foydalanishdan ularni himoya qilishni;
geoportalning uzluksiz ishlashini;
fazoviy maʼlumotlar almashinuvining ochiq, umumiy qabul qilingan formatlarini qoʻllab-quvvatlashni;
geoportal fazoviy maʼlumotlaridan foydalanish huquqlarini boshqarishni;
jahon internet axborot tarmogʻida eʼlon qilish uchun moʻljallangan ochiq axborotdan koʻrib chiqish rejimida foydalanish parametrlarini sozlashni;
geoportal vakolatli organining geoportal resurslaridan foydalanish boʻyicha yigʻma hisobotini shakllantirishni taʼminlaydi.
17. Geoportal vakolatli organi geoportalning yagona maʼlumotlar bankini yuritish uchun masʼul hisoblanadi.
18. Geoportal ishtirokchilari tomonidan amalga oshiriladigan vazifalar geoportal vakolatli organi tomonidan belgilanadi.
19. Yagona maʼlumotlar bankiga kiritiladigan axborotlar dolzarbligi va ishonchliligi geoportal ishtirokchisi tomonidan taʼminlanadi.
4-bob. Geoportaldan foydalanishga ruxsat olish tartibi
20. Geoportal ishtirokchisi geoportal operatori bilan birgalikda geoportal foydalanuvchilari qatlamlari tarkibini va geoportal foydalanuvchilarining tegishli qatlamlarga kirish vakolatlari (ochiq yoki yopiq) darajasini belgilaydi.
21. Geoportal funksiyalaridan foydalanishga ruxsat olish uchun barcha ishtirokchilar belgilangan tartibda avtorizatsiya va identifikatsiyadan oʻtishi talab etiladi.
Geoportalning avtorizatsiya qilinmagan ishtirokchilari geoportalning qoʻshimcha funksiyalaridan foydalanish imkoniyatisiz uning faqat ochiq axborotidan erkin foydalanishi mumkin.
22. Geoportal ishtirokchilari oʻz mutaxassislari tarkibidan axborot almashinuv obyektlarining geoportalda dolzarblashtirilishi, taqdim etilishi va joylashtirilishi uchun masʼul shaxslarni tayinlaydi va geoportalning vakolatli organiga ushbu shaxslarni geoportalda ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish uchun ariza joʻnatadi.
Arizada masʼul xodimlar familiyasi, ismi va otasining ismi toʻliq koʻrsatilgan holda roʻyxat taqdim etiladi.
Arizaga quyidagilar ilova qilinadi:
maʼlumotlar dispetcherlari, masʼul xodimlar pasportlarining nusxalari;
ushbu xodimlar lavozimga tayinlanganligi haqidagi buyruqlar nusxalari;
xodimlarning geoportalga tegishli maʼlumotlarni kiritish boʻyicha funksional vazifalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar.
Geoportalning vakolatli organi tomonidan ijobiy javob berilgan taqdirda geoportal operatori ikki ish kuni mobaynida geoportaldan foydalanishga ruxsat olish uchun zarur boʻlgan roʻyxatga olish maʼlumotlarini (foydalanuvchilar logini va parollarini) taqdim etadi.
Geoportal ishtirokchisining masʼul shaxslarini roʻyxatdan oʻtkazish sxemasi ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq amalga oshiriladi.
23. Geoportal operatori oʻz mutaxassislari tarkibidan geoportal ishtirokchilari oʻrtasidagi axborot almashinuvini taʼminlaydigan masʼul shaxslarni tayinlaydi.
24. Mazkur Nizom talablari geoportal ishtirokchisining masʼul xodimi tomonidan buzilganida, geoportal operatori geoportalning vakolatli organi bilan kelishgan holda geoportal ishtirokchisi masʼul xodimini roʻyxat olish yozuvini yopib qoʻyish huquqiga ega.
25. Geoportal aʼzosining masʼul xodimi yoki uning aloqa maʼlumotlari oʻzgarganda, geoportal aʼzosi bir ish kuni mobaynida elektron pochta manzili orqali operatorga xabar beradi va bir ish kunida geoportal operatori vaqtincha xizmat koʻrsatishni toʻxtatadi.
Koʻrsatilgan shaxs, shuningdek, geoportal ishtirokchisi uch ish kunida geoportal operatoriga ushbu Nizomga 4-ilovaga muvofiq oʻzgartirish yoki geoportaldagi ishtirokchi javobgar shaxsining hisobga olish maʼlumotlarini ushbu Nizomga 5-ilovaga muvofiq bekor qilish uchun ariza yuboradi.
26. Geoportal operatori uch ish kuni ichida ishtirokchi arizasiga binoan geoportal ishtirokchisi masʼul xodimining geoportaldan foydalanish imkoniyatini cheklab qoʻyadi yoki oʻzgartiradi.
Geoportal ishtirokchisi masʼul xodimining geoportaldan foydalanish imkoniyatini cheklab qoʻyish yoki oʻzgartirish ushbu Nizomga 6-ilovaga muvofiq amalga oshiriladi.
27. Geoportal ishtirokchisi ushbu Nizomga 7-ilovaga muvofiq qatlamlarni yaratish va ularga kirish huquqini taqdim etish toʻgʻrisidagi arizani geoportal vakolatli organiga yuboradi.
Geoportal vakolatli organi geoportal operatori va geoportal ishtirokchisi masʼul xodimlarini xabardor qilish orqali qatlamlarni yaratish va ularga kirish huquqini rad etadi.
28. Geoportal operatori geoportalning vakolatli organi tomonidan tizimdagi qatlamlarni yaratish boʻyicha ariza ijobiy koʻrib chiqilishi natijalari asosida geoportal ishtirokchisining keyingi xabarnomasi bilan oʻttiz ish kuni ichida qatlamlar yaratadi.
29. Geoportal operatori axborot almashinuv obyektlarini joylashtirish uchun geoportal ishtirokchilari geoportaldan foydalanishini taʼminlaydi.
30. Geoportal operatori geoportal ishtirokchilari masʼul xodimlari hamda geoportalda roʻyxatdan oʻtgan foydalanuvchilar hisobini yuritadi, geoportalga kirish va undan foydalanish jarayonlarini muvofiqlashtirib boradi.
31. Geoportal operatoridan roʻyxatga olish maʼlumotlari va ishtirokchisi uchun qatlamlar yaratilganligi haqidagi yozma xabar olganidan keyin geoportal ishtirokchisi fazoviy maʼlumotlarni kiritishi, atributiv axborotning dolzarbligini geoportal orqali amalga oshirishi mumkin.
32. Geoportal ishtirokchisining fazoviy maʼlumotlari kiritilgandan va/yoki dolzarblashtirilgandan keyin geoportalning vakolatli organi bir ish kunida geoportal ishtirokchisiga xat joʻnatish yoʻli bilan axborot almashinuvining har bir obyekti kiritilganligini tasdiqlaydi yoki axborot almashinuvi boʻyicha obyektlar kiritilishini sabablarini koʻrsatgan holda rad etadi.
Qatlamlarni yaratish va ularga ruxsat berilgan kirishni taʼminlash ushbu Nizomga 8-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
33. Geoportal ishtirokchisi tomonidan qatlamdagi fazoviy obyektlarni bir xil uslubda aks ettirishning imkoni boʻlmasa, geoportal ishtirokchisi ushbu qatlamni qatlamlar toʻplami sifatida taqdim etib, geoportalning vakolatli organiga ushbu Nizomga 7-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq qatlamlarni yaratish haqida ariza joʻnatishi talab etiladi.
34. Geoportalning boshqa ishtirokchisiga tegishli yopiq qatlamlarga kirishga ruxsat olish zarurati tugʻilsa, geoportal ishtirokchisi geoportalning vakolatli organiga ushbu Nizomga 9-ilovaga muvofiq koʻrsatilgan qatlamlardan foydalanish zaruratini asoslab beruvchi hujjatlar ilova qilingan arizani joʻnatadi.
35. Yopiq qatlamlardan foydalanish boʻyicha geoportal ishtirokchisidan ariza tushganda geoportalning vakolatli organi uch ish kuni mobaynida:
geoportal operatori va arizada koʻrsatilgan qatlamlarga biriktirilgan geoportal ishtirokchisiga qatlamlardan foydalanishga ruxsat berish toʻgʻrisidagi ariza;
qatlamlardan foydalanish zaruratini asoslab beruvchi hujjatlar nusxasi ilova etilgan soʻrov joʻnatadi.
36. Soʻrov tushgan kundan boshlab oʻn ish kunida soʻrovga masʼul geoportal ishtirokchisi ariza bergan geoportal ishtirokchisiga qatlamlardan foydalanishga ruxsat berish yoki rad etish haqidagi qaror toʻgʻrisida, rad etish sabablarini koʻrsatgan holda, geoportal operatorini elektron pochta orqali xabardor qiladi.
Ijobiy qaror qabul qilingan taqdirda, geoportal operatori uch ish kuni mobaynida geoportal ishtirokchisining masʼul vakili uchun koʻrsatilgan qatlamlardan foydalanish imkoniyatini yaratadi.
Yopiq qatlamlardan foydalanishga ruxsat olish tartibi ushbu Nizomga 10-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
37. Yopiq qatlamlardan foydalanishga ruxsat olish uchun geoportal ishtirokchilari geoportalning vakolatli organiga murojaat qiladi.
Oʻz oʻrnida, geoportalning vakolatli organi geoportal ishtirokchilariga 30 kalendar kun mobaynida foydalanish boʻyicha tegishli ruxsatni kelishilishini taʼminlaydi.
5-bob. Fazoviy maʼlumotlarni yigʻish tartibi
38. Mavzuga oid fazoviy maʼlumotlarni (shu jumladan, muhandislik-texnik qidiruvlari) geoportaldan foydalanib yagona veb-interfeys orqali yigʻish va joylashtirish geoportal ishtirokchilari tomonidan amalga oshiriladi va WGS-84 koordinatalar tizimida joylashtiriladi.
39. Geoportal ishtirokchisi fazoviy maʼlumotlarning kiritilishi va/yoki dolzarblashtirilishini yagona veb-interfeys vositasida ushbu davrga muvofiq amalga oshiradi.
6-bob. Fazoviy maʼlumotlarni qayta ishlash tartibi
40. Mavzuga oid fazoviy maʼlumotlarni aks ettirish bilan bogʻliq boʻlgan muayyan oʻzgartirish, geoportal ishtirokchisining buyurtmanomasiga koʻra geoportal operatori tomonidan amalga oshiriladi.
41. Geoportal ishtirokchisi tomonidan bir yoki bir nechta axborot qatlamlarni oʻchirish ushbu Nizomga 11-ilovaga muvofiq amalga oshiriladi.
Geoportalning vakolatli organi besh ish kuni ichida qatlamni oʻchirish toʻgʻrisidagi qarorni qabul qilib, bu haqida geoportal operatori va ishtirokchilarini xabardor qiladi.
Geoportal operatori geoportalning vakolatli organi qabul qilgan qaror natijalariga muvofiq uch ish kunida koʻrsatilgan qatlamni geoportal maʼlumotlar bazasidan ushbu Nizomga 12-ilovaga muvofiq butunlay oʻchirib tashlaydi.
42. Oʻchirilgan qatlamni tiklash zarurati tugʻilgan taqdirda, qatlam ishtirokchisi geoportalning vakolatli organiga qatlamni tiklash asoslarini koʻrsatgan holda ushbu Nizomga 13-ilovaga muvofiq ariza yuboradi.
Geoportalning vakolatli organi qatlamni tiklash yuzasidan besh ish kuni mobaynida tegishli qarorni qabul qiladi.
Geoportal operatori geoportalning vakolatli organi qarori asosida oʻttiz ish kuni mobaynida oʻchirilgan qatlamni tiklaydi yoki rad etilishini asoslaydi.
Oʻchirilganligiga bir yildan koʻp boʻlmagan qatlamlargina tegishli tartibda tiklanishi mumkin.
43. Agar geoportal ishtirokchisi geoportalni toʻldirish uchun zarur axborotga ega maʼlumotlar bazasi yoki reyestrni yuritayotgan boʻlsa, uni geoportal bilan birlashtirish yoki mavzuga oid fazoviy maʼlumotlarni geoportal maʼlumotlar bazasiga integratsiya qilishni tashkil qilish mumkin.
Geoportal ishtirokchisi bu kabi axborot tizimlarini birlashtirish yoki mavzuga oid fazoviy maʼlumotlarni geoportal maʼlumotlar bazasiga integratsiya qilish imkoniyatini geoportal operatori bilan kelishadi.
44. Qogʻozda qayd etilgan axborot geoportal ishtirokchisi tomonidan raqamlashtirilib, geoportal formatida vektorlanishi va WGS84 koordinatalar tizimida keltirilishi talab etiladi.
45. Raqamlangan fazoviy maʼlumotlar geoportal maʼlumotlar bazasiga yuklanishidan oldin geoportal ishtirokchisi tomonidan elektron jadvallar shakliga keltiriladi.
7-bob. Foydalanishning yopiq darajasidagi axborotni ruxsatsiz tarqatganlik uchun javobgarlik
46. Geoportalda foydalanishning yopiq darajasidagi axborotdan foydalanish huquqiga ega geoportal ishtirokchilari va foydalanuvchilari mazkur huquqni uchinchi shaxsga taqdim etishi taqiqlanadi.
47. Geoportalning vakolatli organi, geoportal operatori, geoportal ishtirokchilari va geoportal foydalanuvchilari foydalanishning yopiq darajasidagi axborotlardan foydalanish huquqini belgilangan tartiblarga zid ravishda uchinchi shaxsga taqdim etsa, Oʻzbekiston Respublikasi qonunchiligida nazarda tutilgan tartibda javob beradi.
48. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
8-bob. Yakunlovchi qoida
49. Geoportal faoliyati vakolatli organ taklifiga asosan qayta tashkil etilishi yoki tugatilishi mumkin.
“Oʻzbekiston Respublikasi davlat shaharsozlik kadastri” geografik axborot tizimi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Roʻyxatdan oʻtish uchun beriladigan ariza shakli TASHKILOT BLANKASIDA Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligiga Roʻyxatdan oʻtish uchun ariza Axborot bilan toʻldirish va maʼlumotlardan foydalanish ishlarini amalga oshirishni taʼminlash uchun quyidagi mutaxassislarga “Oʻzbekiston Respublikasi davlat shaharsozlik kadastri” geografik axborot tizimi geoportalining quyida sanab oʻtilgan geoaxborot qatlamlaridan foydalanish uchun roʻyxatga olish maʼlumotlarini berishingizni soʻrayman: F.I.O. Lavozimi Xizmat telefoni Elektron pochta manzili Foydalanish imkoniyati taʼminlanishi soʻralayotgan geoaxborot qatlamlari ______________________ ______________________ ______________________ (rahbarning lavozimi) ( imzo) ( F.I.O) M.Oʻ. ______________
“Oʻzbekiston Respublikasi davlat shaharsozlik kadastri” geografik axborot tizimi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Geoportal ishtirokchisining masʼul shaxslarini roʻyxatdan oʻtkazish
SXEMASI
Bosqichlar Subyekt lar Tadbirlar Ijro muddatlari 1-bosqich Ishtirokchi Geoportal muvofiqlashtiruvchisiga oʻz mutaxassislarini roʻyxatdan oʻtkazish uchun ariza joʻnatadi. Ixtiyoriga koʻra 2-bosqich Muvofiqlashtiruvchi ( Qurilish vazirligi ) Geoportalga kirishga ruxsat berish yoki rad etish toʻgʻrisidagi qarorni qabul qilib, bu haqida geoportal operatori va geoportal ishtirokchi si masʼul shaxslarini xabardor qiladi. 5 ish kuni mobaynida 3-bosqich Operator Geoportaldan foydalanishga ruxsat olish uchun zarur boʻlgan roʻyxat g a olish maʼlumotlarini taqdim etadi . Geportal ishtirokchisining maʼlumotlar dispetcheri oʻz shaxsini tasdiqlovchi hujjatlarni (pasport, xizmat guvohnomasi) taqdim etib, shaxsan geoportal operatorining masʼul shaxsidan oʻzining roʻyxatga olish maʼlumotlarini oladi. Geoportal ishtirokchisining boshqa shaxsi pasport yoki xizmat guvohnomasi va ishonchnomani taqdim etib, geoportal masʼul ishtirokchisining roʻyxatga olish maʼlumotlarini olishi mumkin. 2 ish kuni mobaynida
“Oʻzbekiston Respublikasi davlat shaharsozlik kadastri” geografik axborot tizimi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Roʻyxatdan oʻtish maʼlumotlarini olish uchun ishonchnoma shakli TASHKILOT BLANKASIDA ___- son I Sh O N Ch N O M A __________________________ (berilgan sana) ____________________________________ (viloyat, shahar) ______________________________ asosida ish koʻruvchi ____________________________________________ (tashkilot nomi) nomidan ___________________________________________________________________________________ (lavozimi,familiyasi, ismi, otasining ismi) ushbu ishonchnoma orqali korxonaning ___________________________________________________________ (lavozimi) _________________________________________________________________________________________ ga (familiyasi, ismi, otasining ismi) (pasport seriyasi _________ № __________________, _______________________________ da (berilgan sanasi) __________________________________________________________________________ tomonidan berilgan, (kim tomonidan berilgan) _______________________________________________________________ manzili boʻyicha roʻyxatga olingan (yashash manzili) “Oʻzbekiston Respublikasi davlat shaharsozlik kadastri” geografik axborot tizimi geoportali operatori – ____________________________________________ da bizning vakil sifatida, tashkilotimizning quyidagi xodimlariga geoportalga kirish va undan foydalanish uchun roʻyxatga olish maʼlumotlarini (foydalanuvchilarning login va parollari) olish, shuningdek, ushbu topshiriq bilan bogʻliq boshqa harakatlarni amalga oshirish uchun berildi: F.I.O. Lavozimi Telefon raqami Ushbu ishonchnoma vakolatlarni boshqa shaxsga oʻtkazmaslik sharti bilan 20___ y. “____”______________ gacha berildi. ______________________ ______________________ ______________________ (rahbarning lavozimi) (imzo) (F.I.O) M.Oʻ.
“Oʻzbekiston Respublikasi davlat shaharsozlik kadastri” geografik axborot tizimi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Roʻyxatga olish maʼlumotlarini oʻzgartirish uchun beriladigan ariza shakli TASHKILOT BLANKASIDA Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligiga “OʻzGASHKLITI” DUK Roʻyxatga olish maʼlumotlarini oʻzgartirish uchun ARIZA 20__ y. “___” __________ __________________________________________ munosabati bilan geoportal ishtirokchisi masʼul xodimi F.I.O / lavozimi / xizmat telefon raqami / elektron pochta manzili maʼlumotlarini oʻzgartirib, “Oʻzbekiston Respublikasi davlat shaharsozlik kadastri” geografik axborot tizimining quyida sanab oʻtilgan qatlamlaridan foydalanishni taqdim etishingizni (bekor qilishingizni) soʻrayman. F.I.O. Lavozimi Xizmat telefoni Elektron pochta manzili Foydalanish uchun roʻyxatga olish maʼlumotlari oʻzgartirilishi lozim boʻlgan geoaxborot qatlamlari __________________________ _____________ M.Oʻ. __________________________ (rahbarning lavozimi) (imzo) (F.I.O.)
“Oʻzbekiston Respublikasi davlat shaharsozlik kadastri” geografik axborot tizimi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
Roʻyxatga olish maʼlumotlarini oʻchirish va foydalanish huquqlarini bekor qilish uchun ARIZA TASHKILOT BLANKASIDA Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligiga “OʻzGASHKLITI” DUK “Oʻzbekiston Respublikasi davlat shaharsozlik kadastri” geografik axborot tizimi geoportali ishtirokchisining roʻyxatga olish maʼlumotlarini oʻchirish va foydalanish huquqlarini bekor qilish uchun ARIZA 20__ y. “___” __________ _________________________ munosabati bilan “Oʻzbekiston Respublikasi davlat shaharsozlik kadastri” geografik axborot tizimining geoportali ishtirokchisining roʻyxatga olish maʼlumotlarini oʻchirib, geoportalning quyida sanab oʻtilgan qatlamlaridan foydalanish huquqlarini bekor qilishingizni soʻrayman. F.I.O. Lavozimi Xizmat telefoni Elektron pochta manzili Foydalanish huquqi bekor qilinishi lozim boʻlgan geoaxborot __________________________ _____________ M.Oʻ. __________________________ (rahbarning lavozimi) (imzo) (F.I.O.)
“Oʻzbekiston Respublikasi davlat shaharsozlik kadastri” geografik axborot tizimi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA
Geoportal ishtirokchilarining roʻyxatga olish maʼlumotlarini oʻzgartirish yoki bekor qilish
Bosqichlar Subyekt lar Tadbirlar Ijro muddatlari 1- bosqich Ishtirokchi Masʼul shaxs almashganda yoki u toʻgʻrisidagi maʼlumotlar oʻzgarganda geoportal ishtirokchisi bu haqida geoportal operatorini elektron pochta orqali xabardor qiladi. 1 ish kuni davomida 2- bosqich Operator Geoportal ishtirokchisining koʻrsatilgan masʼul shaxsiga xizmat koʻrsatishni vaqtincha toʻxtatib turadi. 1 ish kuni davomida 3 -bosqich Ishtirokchi Roʻyxatga olish maʼlumotlarini oʻzgartirish yoki bekor qilish uchun geoportal operatoriga ariza joʻnatadi. 3 ish kuni davomida 4- bosqich Operator Roʻyxatga olish maʼlumotlarini oʻzgartirish yoki bekor qilishni amalga oshiradi. 3 ish kuni davomida
“Oʻzbekiston Respublikasi davlat shaharsozlik kadastri” geografik axborot tizimi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA
Qatlamlarni yaratish (tarkibini oʻzgartirish) uchun beriladigan ariza shakli TASHKILOT BLANKASIDA Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligiga Qatlamlarni yaratish (tarkibini oʻzgartirish) uchun ariza 20 ___ y. “____” _____________ “Oʻzbekiston Respublikasi davlat shaharsozlik kadastri” geografik axborot tizimi geoportali doirasida 20_ y. “___”________ -son Axborot almashinuvi toʻgʻrisidagi kelishuvga muvofiq _________________________ uchun quyidagi qatlamlarni yaratib (tarkibini oʻzgartirib) berishingizni soʻrayman: (tashkilot nomi) Mavzu boʻyicha boʻlim Qatlamning nomlanishi Qatlamning fazoviy maʼlumotlari (geografik, atributik, semantik, grafik) Kiritiladigan obyektlar turi (nuqta, chiziq, poligon) Kiritiladigan obyektlar koʻrinishi (rangi, rang bilan toʻldirilishi, shakli, shtrixlanishi yoki grafik belgisi) Qatlam obyektlarining ehtimoliy koʻrsatkichlari (grafik belgilarini yaratish uchun) Qatlamni shakllantirish muddati Qatlamni dolzarblashti-rish muddati va (yoki) davriyligi Qatlamning ommaviy koʻrinishi (ha / yoʻq) _________________________ _________________ _________________ (rahbarning lavozimi) (imzo) M.Oʻ (F.I.O.)
“Oʻzbekiston Respublikasi davlat shaharsozlik kadastri” geografik axborot tizimi toʻgʻrisidagi nizomga 8-ILOVA
Qatlamlarni yaratish (tarkibini oʻzgartirish) va ularga roʻyxatga olingan kirishni tashkil etish
Bosqichlar Subyekt lar Tadbirlar Ijro muddati 1- bosqich Ishtirokchi Geoportal muvofiqlashtiruvchisiga qatlamlar yaratish (tarkibini oʻzgartirish) va ulardan avtorizatsiya qilingan foydalanish uchun ariza joʻnatadi. Ixtiyoriga koʻra 2- bosqich Muvofiqlashtiruvchi ( Qurilish vazirligi ) Qatlamlar yaratish (tarkibini oʻzgartirish) va ulardan avtorizatsiya qilingan foydalanish uchun ruxsat berish yoki rad etish haqidagi qarorni qabul qil adi va bu haqida g yeoportal operatori va ge oportal ishtirokchilarini xabardor qiladi . 5 ish kuni mobaynida 3- bosqich Operator Geoportal muvofiqlashtiruvchisi tomonidan ijobiy koʻrib chiqilishi natijalari boʻyicha geoportal qatlamlarini yaratadi (tarkibini oʻzgartiradi) va geoportal ishtirokchilarini bu toʻgʻri si da yozma ravishda xabardor qiladi . 30 ish kuni mobaynida 4- bosqich Ishtirokchi Fazoviy maʼlumotlarni kiritishni, axborot almashinuvi obyektlari atributiv axborotni aktualizatsiyasini geoportalning yagona veb-interfeysi orqali qatlamlarni yaratish uchun berilgan arizada koʻrsatilgan aktualizatsiya davriga muvofiq amalga oshir adi. Doimo 5- bosqich Muvofiqlashtiruvchi ( Qurilish vazirligi ) Axborot almashinuvining har bir obyekti kiritilganini tasdiqlaydi yoki axborot almashinuvi boʻyicha qaysidir obyektlar kiritil ma gani sabablarini koʻrsatgan holda rad et ib, elektron pochta orqali g yeoportal ishtirokchisiga xat joʻnatish yoʻli bilan xabardor qiladi. 1 ish kuni mobaynida
“Oʻzbekiston Respublikasi davlat shaharsozlik kadastri” geografik axborot tizimi toʻgʻrisidagi nizomga 9-ILOVA
Geoportal boshqa ishtirokchilarining yopiq qatlamlaridan foydalanishga ruxsat olish uchun ariza shakli TASHKILOT BLANKASIDA Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligiga Oʻzbekiston Respublikasi davlat shaharsozlik kadastri” geografik axborot tizimi geoportali boshqa ishtirokchilarining yopiq qatlamlaridan foydalanishga ruxsat olish uchun Ariza 20__ y. “___” __________ ______________________________________________________________________________ ijozati bilan (yopiq qatlam egasi boʻlgan ishtirokchi, tashkilot nomi) “Oʻzbekiston Respublikasi davlat shaharsozlik kadastri” geografik axborot tizimi geoportali ishtirokchisi boʻlgan ____________________________________________________________________________________ (ariza beruvchi tashkilot nomi) uchun “Oʻzbekiston Respublikasi davlat shaharsozlik kadastri” geografik axborot tizimi geoportalining quyida sanab oʻtilgan qatlamlaridan foydalanishga ruxsat berishingizni soʻrayman: F.I.O. Lavozimi Xizmat telefoni Elektron pochta manzili Foydalanish uchun ruxsat berilishi soʻralayotgan geoaxborot qatlamlari Ruxsat taqdim etilishi uchun asoslar ilova qilinadi. __________________________ _____________ M.Oʻ. __________________________ (rahbarning lavozimi) (imzo) (F.I.O.)
“Oʻzbekiston Respublikasi davlat shaharsozlik kadastri” geografik axborot tizimi toʻgʻrisidagi nizomga 10-ILOVA
Geoportal boshqa ishtirokchisining yopiq qatlamlaridan foydalanishga ruxsat olish
Bosqichlar Subyekt lar Tadbir Ijro muddati 1- bosqich Ishtirokchi Geoportal boshqa ishtirokchisining koʻrsatilgan qatlamlaridan foydalanishga ruxsat berilishini asoslovchi hujjatlarni ilova qilgan holda geoportal muvofiqlashtiruvchisiga ariza joʻnatadi. Ixtiyoriy 2- bosqich Muvofiqlashtiruvchi ( Qurilish vazirligi ) Geoportal operatori va arizada koʻrsatilgan, foydalanish uchun ariza taqdim etilgan qatlamlar egasi hisoblangan geoportalning boshqa ishtirokchisiga koʻrsatilgan qatlamlardan foydalanishga ruxsat berish uchun foydalanishga ruxsat berilishini asoslovchi hujjatlarning nusxasini ilova qilgan holda soʻrov joʻnatadi. 3 ish kuni mobaynida 3- bosqich Boshqa ishtirokchi Ariza bergan geoportal ishtirokchisiga qatlamlardan foydalanishga ruxsat berilishi yoki rad etilishi haqidagi qaror haqida, rad etishning sabablarini koʻrsatgan holda, g yeoportal operatorini yozma ravishda yoki elektron pochta orqali xabardor qiladi . 10 ish kuni mobaynida 4- bosqich Operator Geoportal boshqa ishtirokchisining ijobiy qarori natijalariga koʻra koʻrsatilgan qatlamlardan foydalanish imkoniyatini taqdim etadi. 3 ish kuni mobaynida
“Oʻzbekiston Respublikasi davlat shaharsozlik kadastri” geografik axborot tizimi toʻgʻrisidagi nizomga 11-ILOVA
Qatlam (qatlamlar)ni oʻchirish uchun beriladigan ariza shakli TASHKILOT BLANKASIDA Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligiga Qatlam (qatlamlar)ni oʻchirish uchun Ariza 20__ y. “___” __________ _________________________________________________________________ uchun oldin yaratilgan quyidagi (tashkilot nomi) qatlam (qatlamlar)ni oʻchirishingizni soʻrayman. Mavzuga oid boʻlim Qatlamning nomlanishi Qatlamni oʻchirish sababi __________________________ _____________ M.Oʻ. __________________________ (rahbarning lavozimi) (imzo) (F.I.O.)
“Oʻzbekiston Respublikasi davlat shaharsozlik kadastri” geografik axborot tizimi toʻgʻrisidagi nizomga 12-ILOVA
Geoportal ishtirokchisi qatlami (qatlamlari)ni oʻchirish
Bosqichlar Subyekt lar Tadbirlar Ijro muddatlari 1 -bosqich Ishtirokchi Geoportal muvofiqlashtiruvchisiga sabablarini koʻrsatgan holda qatlamni oʻchirish uchun ariza joʻnatadi. Ixtiyoriy 2 -bosqich Muvofiqlashtiruvchi ( Qurilish vazirligi ) Qatlamni oʻchirish haqida qaror qabul qilib, geoportal operatori va geoportal ishtirokchisining masʼul shaxslarini bu haqida xabardor qiladi. 5 ish kuni mobaynida 3 -bosqich Operator Geoportal muvofiqlashtiruvchisi qarorining natijalariga koʻra koʻrsatilgan qatlamni geoportal maʼlumotlar bazasidan butunlay oʻchirib tashlaydi. 3 ish kuni mobaynida
“Oʻzbekiston Respublikasi davlat shaharsozlik kadastri” geografik axborot tizimi toʻgʻrisidagi nizomga 13-ILOVA
Oʻchirib yuborilgan obyektlar (qatlamlar)ni qayta tiklash uchun beriladigan ariza shakli TASHKILOT BLANKASIDA Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligiga Oʻchirib yuborilgan obyektlar (qatlamlar)ni qayta tiklash uchun ariza 20____ y. “____” _____________ ______________________________________________________________ uchun quyidagi oʻchirib yuborilgan (tashkilot nomi) obyektlar (qatlamlar)ni qayta tiklab berishingizni soʻrayman: Qatlamning nomi Obyektning nomi Manzil va/yoki koordinataga bogʻliqligi (obyektning koordinatasi, joylashgan manzili) Obyekt toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (geografik, atributiv, semantik, grafik maʼlumotlar) Kiritiladigan obyektlar turi (nuqta, chiziq, poligon) Kiritiladigan obyektlar koʻrinishi (rangi, rang bilan toʻldirilishi, shakli, shtrixlanishi) yoki grafik belgisi) Biriktirilgan fayllar nomi (agar mavjud boʻlgan boʻlsa) Obyektni qayta tiklashning asosi 1 2 3 4 5 6 7 ____________________________ ______________ ___________________ (rahbarning lavozimi) (imzo) M.Oʻ. (F.I.O.)
“Oʻzbekiston Respublikasi davlat shaharsozlik kadastri” geografik axborot tizimi toʻgʻrisidagi nizomga 14-ILOVA
Oʻchirib yuborilgan obyektlar (qatlamlar)ni qayta tiklash
Bosqichlar Subyekt lar Tadbirlar Ijro muddatlari 1 -bosqich Ishtirokchi G yeoportal muvofiqlashtiruvchisiga sabablarini koʻrsatgan holda, oʻchirilgan obyektlar (qatlamlar) ni qayta tiklashni soʻrab murojaat qiladi . Ixtiyoriga koʻra 2 -bosqich Muvofiqlashtiruvchi ( Qurilish vazirligi ) Geoportal muvofiqlashtiruvchisi oʻchirilgan obyektlar (qatlamlar) ni qayta tiklash toʻgʻrisidagi qarorni qabul qilib, bu haqida geoportal operatori va ishtirokchilarini xabardor qiladi . 5 ish kuni mobaynida 3 -bosqich Operator G yeoportal muvofiqlashtiruvchisi qabul qilgan qaror natijalariga muvofiq oʻchirilgan obyektlar (qatlamlar)ni qayta tiklash ishlarini bajaradi yoki qayta tiklash imkoni mavjud emasligi toʻgʻrisida asoslangan rad javobini beradi . 30 ish kuni mobaynida
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 19-noyabrdagi 732-son qaroriga 3-ILOVA
“Shaffof qurilish” milliy axborot tizimi va “Oʻzbekiston Respublikasi davlat shaharsozlik kadastri” geografik axborot tizimini yanada rivojlantirish va ularning “Elektron hukumat” tizimiga integratsiyalashuvi boʻyicha
T/r Chora-tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Ijro uchun masʼullar 1. “Shaffof qurilish” milliy axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — axborot tizimi)ni respublika hududlarida joriy etish. 1. Axborot tizimini respublikaning barcha hududlarida test rejimida joriy etish reja-jadvalini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Respublikaning barcha hududlarida axborot tizimini tasdiqlangan reja-jadvalga muvofiq sinov tariqasida ishga tushirish. 3. Axborot tizimining Oʻzbekiston Respublikasining barcha hududlarida real vaqt rejimida ishlashini taʼminlash. 2020-yil dekabr 2020-yil oktabr — dekabr 2020-yil dekabr Qurilish vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2. Test rejimidagi sinov natijalaridan kelib chiqqan holda Axborot tizimini takomillashtirish. Sinov ekspluatatsiyasi davomida aniqlangan kamchiliklarni bartaraf qilish. 2020-yil 1-dekabrga qadar Qurilish vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi 3. Geoportalni joriy etish. 1. Geoportalni tasdiqlangan reja-jadvalga muvofiq sinov tariqasida ishga tushirish. 2. Geoportalning real vaqt rejimida ishlashini taʼminlash. Tasdiqlangan reja-jadvalga asosan 2021-yil yanvar Qurilish vazirligi, “OʻzshaharsozlikLITI” DUK 4. Qurilish vazirligi tuman va shahar qurilish boshqarmalarini kompyuter va tashkiliy texnika bilan taʼminlash. 1. Qurilish vazirligining tuman va shahar qurilish boshqarmalarida kompyuter va tashkiliy texnikaga boʻlgan ehtiyojini oʻrganish. 2. Zarur kompyuter va tashkiliy texnika vositalarini xarid qilish va Qurilish vazirligining tuman va shahar qurilish boshqarmalari oʻrtasida taqsimlash. 3. Qurilish vazirligi tuman va shahar qurilish boshqarmalarining internet tarmogʻiga ulanishini taʼminlash. 2020-yil 1-dekabrga qadar Reja-jadvalga muvofiq Reja-jadvalga muvofiq Qurilish vazirligi 5. Axborot tiziminining boshqa axborot tizimlari va maʼlumotlar bazalari bilan integratsiyalashuvi hamda axborot almashinuvi boʻyicha hamkorlikni taʼminlash. 1. Axborot tizimining boshqa axborot tizimlari va maʼlumotlar bazalari bilan integratsiyalashuvi boʻyicha texnologik yoʻriqnomani ishlab chiqish. 2. Axborot tizimining “Elektron hukumat” tizimlari bilan integratsiyalashuvini taʼminlash. 3. Axborot tizimining yuridik shaxslarning maʼlumotlar bazalari bilan integratsiyalashuvini taʼminlash. 4. Axborot tizimining Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali hamda Davlat xizmatlari agentligi tizimi bilan integratsiyalashuvini taʼminlash. 5. Axborot tizimining Davlat soliq qoʻmitasi hamda Davlat statistika qoʻmitasi axborot tizimlari bilan integratsiyalashuvini taʼminlash. 6. Axborot tizimining “Oʻzbekiston Respublikasi davlat shaharsozlik kadastri” geografik axborot tizimi bilan integratsiyalashuvini taʼminlash. 7. Axborot tizimining zarurat tugʻilganda boshqa axborot tizimlari va maʼlumotlar bazalari bilan integratsiyalashuvini taʼminlash. 2020-yil 1-dekabrga qadar 2021-yil 1-yanvarga qadar 2021-yil 1-yanvarga qadar 2021-yil 1-yanvarga qadar 2021-yil 1-yanvarga qadar 2021-yil 1-yanvarga qadar 2021-yil 1-yanvarga qadar Qurilish vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Davlat soliq qoʻmitasi, Davlat statistika qoʻmitasi, Davlat xizmatlari agentligi, vazirliklar va idoralar 6. Geoportalning boshqa axborot tizimlari va maʼlumotlar bazalari bilan integratsiyalashuvi hamda axborot almashinuvi boʻyicha hamkorligini taʼminlash. 1. Geoportalning integratsiyalashuvi boʻyicha Texnik yoʻriqnomani ishlab chiqish. 2. Geoportalning “Davlat kadastrlari yagona tizimi” va “Koʻchmas mulk obyektlari manzillari yagona reyestri” elektron axborot tizimlari bilan integratsiyalashuvi va axborot almashinuvi boʻyicha hamkorligini taʼminlash. 2020-yil dekabr 2021-yil yanvar Qurilish vazirligi, “OʻzshaharsozlikLITI” DUK, Kadastr agentligi 7. Axborot tizimidan foydalanish boʻyicha Qurilish vazirligi va uning hududiy boʻlinmalari xodimlarini oʻqitish va malakasini oshirish. 1. Axborot tizimi foydalanuvchilar roʻyxatini shakllantirish. 2. Axborot tizimidan foydalanish boʻyicha oʻquv materiallari, yoʻriqnomalar, video materiallar va boshqa qoʻllanmalarni tayyorlash. 3. Axborot tizimi foydalanuvchilari malakasini oshirish boʻyicha oʻquv seminarlarini tashkil qilish va oʻtkazish. 2020-yil dekabr 2021-yil 1-yanvarga qadar 2021-yil davomida Qurilish vazirligi 8. Qurilish vazirligi va uning hududiy boʻlinmalari xodimlarini Geoportaldan foydalanish boʻyicha oʻqitish va malakasini oshirish. 1. Geoportal foydalanuvchilari roʻyxatini shakllantirish. 2. Geoportaldan foydalanish boʻyicha oʻquv materiallari, yoʻriqnomalar, video materiallar va boshqa qoʻllanmalarni tayyorlash. 3. Geoportal foydalanuvchilarining malakasini oshirish boʻyicha oʻquv seminarlarini tashkil qilish va oʻtkazish. 2020-yil 1-dekabrga qadar 2020-yil 1-dekabrga qadar 2021-yil davomida Qurilish vazirligi 9. Axborot tizimi hamda Geoportalning uzluksiz ishlashini taʼminlash. Axborot tizimi hamda Geoportalni texnik qoʻllab-quvatlash va uzluksiz ishlashi boʻyicha texnik va tashkiliy choralar amalga oshirilishini taʼminlash. Doimiy ravishda Qurilish vazirligi 10. Arxitektura va qurilish sohasiga oid quyidagi davlat xizmatlarini raqamlashtirish: obyektni qayta ixtisoslashtirish va rekonstruksiya qilishga ruxsatnoma berish; obyektlarning loyiha-smeta hujjatlarini kelishish (Eskiz); yakka tartibda uy-joy qurishga (rekonstruksiya qilishga) loyiha-smeta hujjatlarini kelishish; quri?ishi (rekonstruksiyasi) tugallangan bino va inshootlarni foydalanishga qabul qilish. 1. Arxitektura va qurilish sohasiga oid davlat xizmatlarini xatlovdan oʻtkazish. 2. Arxitektura va qurilish sohasidagi davlat xizmatlarini avtomatlashtirish va raqamlashtirish maqsadida tegishli axborot tizimlarini hamda maʼlumotlar bazalarini ishlab chiqish va amaliyotga tatbiq etish. 3. Ishlab chiqilgan axborot tizimlarining Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali hamda Davlat xizmatlari agentligi tizimi bilan integratsiyalshuvini taʼminlash. 2021-yil yanvar 2021-yil mart 2021-yil aprel Qurilish vazirligi , Davlat xizmatlari agentligi 11. Axborot tizimi hamda Geoportalni modernizatsiyalash va yanada takomillashtirish. Axborot tizimi hamda Geoportalni modernizatsiyalash va yanada takomillashtirish boʻyicha texnik va tashkiliy choralar amalga oshirilishini taʼminlash. Doimiy ravishda Qurilish vazirligi
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 19-noyabr,
732-son