UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 19-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 19 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 19 ноября 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 19 November 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг давлат намунасини тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон Фармонига мувофиқ ёшларни бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим билан қамраб олиш ҳамда уларни эгалланган касб ва мутахассисликлар бўйича давлат намунасидаги ҳужжатлар билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

2. Белгилаб қўйилсинки:

бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим (кейинги ўринларда — профессионал таълим) тўғрисидаги дипломлар ва уларнинг иловалари, сертификат бланкаларини тайёрлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш аниқ ҳисоб-китобларга асосан 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади;

профессионал таълим тўғрисидаги дипломлар ва уларнинг иловалари, сертификат бланкалари (дубликат бериш ҳолатлари бундан мустасно) битирувчиларга, академик маълумотномалар эса — ўқишдан четлатилган ўқувчиларга бепул берилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат унитар корхонаси профессионал таълим тўғрисидаги дипломлар, уларнинг иловалари, сертификат бланкалари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртмаси бўйича муҳофазаланган махсус қоғозларда шартнома асосида тайёрлаб берилишини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан профессионал таълим тўғрисидаги дипломлар ҳамда сертификат бланкаларига индивидуал QR-код қўйиш тизими ҳамда унинг дастурий таъминоти ишлаб чиқилишини таъминласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги 734-сон қарорига 5-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 25 июлдаги 283-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 7-сон, 42-модда) билан тасдиқланган Расмий давлат ҳужжатларини тайёрлашга буюртма бериш, уларни тайёрлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш тартиби тўғрисидаги низомга илованинг «IV. Маълумот тўғрисидаги ҳужжатлар» бўлими 3-бандидаги «Ўрта махсус ва касб-ҳунар маълумоти тўғрисида диплом» сўзлари «Ўрта махсус таълим ҳамда бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисида диплом» сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий маълумот тўғрисидаги бакалавр ва магистр дипломларининг давлат намуналарини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 19 июлдаги 607-сон қарорида :

а) 1-илова (Олий маълумот тўғрисидаги бакалавр ва магистр дипломларининг давлат намуналари ва уларнинг тавсифлари)да:

«I. Бакалавр дипломи» бўлимида :

учинчи — бешинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Диплом муқоваси ички қисми қалин, томонлари 145х200 мм ўлчамда сув белгили қоғозда офсет босма усулида беш хил: матн қисми қора ва тўқ ҳаворанг, тасвирий элементлар эса ҳаворанг ранг ва оч ҳаворангда босилади;

Саҳифа марказининг оқ қисмига томонлари 80x82 мм ўлчовли ўзига хос кўринишдаги ҳаворанг бўёқда туширилган Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби жойлаштирилади. Унинг атрофи нақшли растрдан ташкил топган оч ҳаворанг майда миллий нақшлик фондан иборат. Саҳифанинг юқори қисмида фон устидан 20 мм энликда ҳаворанг ҳошия туширилган ҳамда ҳошия устидан дипломнинг иккала саҳифасига «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI BAKALAVR DIPLOMI» ҳамда «REPUBLIС OF UZBEKISTAN BACНELOR'S DIPLOMA» сўзлари босилади;

Дипломнинг иккала саҳифалари ҳошияси тагидан В лотин ҳарфи ва саккиз хоналик сондан иборат бўлган рақам тўқ ҳаворангда босилади»;

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Ҳар бир саҳифанинг икки томонидан саккиз қиррали юлдузнинг олтин рангдаги тасвири жойлаштирилади. Саккиз қиррали юлдузлар томонлари 15х15 мм дан иборат бўлган квадратлар туширилиши орқали ташкил этилган. Шунингдек, диплом бланкасининг ўнг томони қуйи қисмида фонсиз 35х35 мм ўлчамда QR-код тизими жойлаштирилади»;

ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«4) махсус миллий орнамент нақши туширилган, зичлиги 120 г/м 2 бўлган сув белгили қоғоз ишлатиш»;

ўн тўртинчи ва ўн бешинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«6) саккиз қиррали юлдуз тасвирланган саккиз қиррали юлдузларни махсус товланувчи олтин бўёқларда тасвирлаш;

7) саккиз шаклли ўзгарадиган рақамдан фойдаланиш»;

«II. Магистр дипломи» бўлимида :

учинчи — олтинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Диплом муқовасининг ички қисми қалин томонлари 145х200 мм ўлчамда сув белгили қоғозда офсет босма усулида беш хил: матн қисми қора ва тўқ қизил рангда, тасвирий элементлар эса қаймоқранг ва оч қаймоқрангда босилади.

Саҳифа марказининг оқ қисмига томонлари 80x82 мм ўлчамли ўзига хос кўринишдаги қаймоқранг бўёқда туширилган Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири жойлаштирилади. Унинг атрофи нақшли растрдан ташкил топган оч қаймоқранг майда миллий нақшлик фондан иборат. Саҳифанинг юқори қисмида фон устидан 20 мм энликда қаймоқ рангдаги ҳошия туширилган ҳамда ҳошия устидан дипломнинг иккала саҳифасига «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI MAGISTR DIPLOMI» ҳамда «REPUBLIС OF UZBEKISTAN MASTER'S DIPLOMA» сўзлари босилади.

Дипломнинг иккала саҳифалари ҳошияси тагидан М лотин ҳарфи ва саккиз хоналик сондан иборат бўлган рақам тўқ қизил рангда босилади.

Ҳар бир саҳифанинг икки томонидан саккиз қиррали юлдузнинг олтин рангдаги тасвири жойлаштирилади. Саккиз қиррали юлдузлар томонлари 15х15 мм дан иборат бўлган квадратлар туширилиши орқали ташкил этилган. Шунингдек, диплом бланкасининг ўнг томони қуйи қисмида фонсиз 35х35 мм ўлчамда QR-код тизими жойлаштирилади»;

ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«4) махсус миллий орнамент нақши туширилган, зичлиги 120 г/м 2 бўлган сув белгили қоғоз ишлатиш»;

ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6) саккиз қиррали юлдуз тасвирланган саккиз қиррали юлдузларни махсус товланувчи олтин бўёқларда тасвирлаш;

7) саккиз шаклли ўзгарадиган рақамдан фойдаланиш»;

б) 3-илова (Олий таълим муассасаларида бериладиган академик маълумотноманинг давлат намунаси ва тавсифи)нинг «Академик маълумотнома тавсифи» бўлимида :

биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

иккинчи — ўнинчи хатбошилар тегишлича биринчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Академик маълумотнома сув белгили қоғозда офсет босма усулида, матн қисми қора рангда ва фон учун оч ҳаворангда босилади»;

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«3) махсус миллий орнамент нақши туширилган, зичлиги 120 г/м 2 бўлган сув белгили қоғоз ишлатиш»;

тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«5) етти шаклли ўзгарадиган рақамдан фойдаланиш».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 19 ноябрь,

734-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.11.2020 й., 09/20/734/1528-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2022 й., 09/22/408/0683-сон; 01.05.2026 й., 09/26/216/0441-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

Boshlangʻich, oʻrta va oʻrta maxsus professional taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlarning davlat namunasini tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Professional taʼlim tizimini yanada takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 6-sentabrdagi PF-5812-son Farmoniga muvofiq yoshlarni boshlangʻich, oʻrta va oʻrta maxsus professional taʼlim bilan qamrab olish hamda ularni egallangan kasb va mutaxassisliklar boʻyicha davlat namunasidagi hujjatlar bilan taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

2. Belgilab qoʻyilsinki:

boshlangʻich, oʻrta va oʻrta maxsus professional taʼlim (keyingi oʻrinlarda — professional taʼlim) toʻgʻrisidagi diplomlar va ularning ilovalari, sertifikat blankalarini tayyorlash bilan bogʻliq xarajatlarni moliyalashtirish aniq hisob-kitoblarga asosan 2021-yildan boshlab Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarida nazarda tutiladi;

professional taʼlim toʻgʻrisidagi diplomlar va ularning ilovalari, sertifikat blankalari (dublikat berish holatlari bundan mustasno) bitiruvchilarga, akademik maʼlumotnomalar esa — oʻqishdan chetlatilgan oʻquvchilarga bepul beriladi.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki huzuridagi “Davlat belgisi” davlat unitar korxonasi professional taʼlim toʻgʻrisidagi diplomlar, ularning ilovalari, sertifikat blankalari Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining buyurtmasi boʻyicha muhofazalangan maxsus qogʻozlarda shartnoma asosida tayyorlab berilishini taʼminlasin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi uch oy muddatda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligiga ajratiladigan mablagʻlar hisobidan professional taʼlim toʻgʻrisidagi diplomlar hamda sertifikat blankalariga individual QR-kod qoʻyish tizimi hamda uning dasturiy taʼminoti ishlab chiqilishini taʼminlasin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 5-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritilsin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayev hamda Oʻzbekiston Respublikasi oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri I.U. Madjidov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 19-noyabrdagi 734-son qaroriga 5-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. Vazirlar Mahkamasining 2000-yil 25-iyuldagi 283-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2000-y., 7-son, 42-modda) bilan tasdiqlangan Rasmiy davlat hujjatlarini tayyorlashga buyurtma berish, ularni tayyorlash, hisobga olish, saqlash va topshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ilovaning “IV. Maʼlumot toʻgʻrisidagi hujjatlar” boʻlimi 3-bandidagi “Oʻrta maxsus va kasb-hunar maʼlumoti toʻgʻrisida diplom” soʻzlari “Oʻrta maxsus taʼlim hamda boshlangʻich, oʻrta va oʻrta maxsus professional taʼlim toʻgʻrisida diplom” soʻzlari bilan almashtirilsin.

2. Vazirlar Mahkamasining “Oliy maʼlumot toʻgʻrisidagi bakalavr va magistr diplomlarining davlat namunalarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2019-yil 19-iyuldagi 607-son qarorida :

a) 1-ilova (Oliy maʼlumot toʻgʻrisidagi bakalavr va magistr diplomlarining davlat namunalari va ularning tavsiflari)da:

“I. Bakalavr diplomi” boʻlimida :

uchinchi — beshinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“Diplom muqovasi ichki qismi qalin, tomonlari 145x200 mm oʻlchamda suv belgili qogʻozda ofset bosma usulida besh xil: matn qismi qora va toʻq havorang, tasviriy elementlar esa havorang rang va och havorangda bosiladi;

Sahifa markazining oq qismiga tomonlari 80x82 mm oʻlchovli oʻziga xos koʻrinishdagi havorang boʻyoqda tushirilgan Oʻzbekiston Respublikasining Davlat gerbi joylashtiriladi. Uning atrofi naqshli rastrdan tashkil topgan och havorang mayda milliy naqshlik fondan iborat. Sahifaning yuqori qismida fon ustidan 20 mm enlikda havorang hoshiya tushirilgan hamda hoshiya ustidan diplomning ikkala sahifasiga “OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI BAKALAVR DIPLOMI” hamda “REPUBLIS OF UZBEKISTAN BACNELOR'S DIPLOMA” soʻzlari bosiladi;

Diplomning ikkala sahifalari hoshiyasi tagidan V lotin harfi va sakkiz xonalik sondan iborat boʻlgan raqam toʻq havorangda bosiladi”;

yettinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“Har bir sahifaning ikki tomonidan sakkiz qirrali yulduzning oltin rangdagi tasviri joylashtiriladi. Sakkiz qirrali yulduzlar tomonlari 15x15 mm dan iborat boʻlgan kvadratlar tushirilishi orqali tashkil etilgan. Shuningdek, diplom blankasining oʻng tomoni quyi qismida fonsiz 35x35 mm oʻlchamda QR-kod tizimi joylashtiriladi”;

oʻn ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“4) maxsus milliy ornament naqshi tushirilgan, zichligi 120 g/m 2 boʻlgan suv belgili qogʻoz ishlatish”;

oʻn toʻrtinchi va oʻn beshinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“6) sakkiz qirrali yulduz tasvirlangan sakkiz qirrali yulduzlarni maxsus tovlanuvchi oltin boʻyoqlarda tasvirlash;

7) sakkiz shaklli oʻzgaradigan raqamdan foydalanish”;

“II. Magistr diplomi” boʻlimida :

uchinchi — oltinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“Diplom muqovasining ichki qismi qalin tomonlari 145x200 mm oʻlchamda suv belgili qogʻozda ofset bosma usulida besh xil: matn qismi qora va toʻq qizil rangda, tasviriy elementlar esa qaymoqrang va och qaymoqrangda bosiladi.

Sahifa markazining oq qismiga tomonlari 80x82 mm oʻlchamli oʻziga xos koʻrinishdagi qaymoqrang boʻyoqda tushirilgan Oʻzbekiston Respublikasining Davlat gerbi tasviri joylashtiriladi. Uning atrofi naqshli rastrdan tashkil topgan och qaymoqrang mayda milliy naqshlik fondan iborat. Sahifaning yuqori qismida fon ustidan 20 mm enlikda qaymoq rangdagi hoshiya tushirilgan hamda hoshiya ustidan diplomning ikkala sahifasiga “OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI MAGISTR DIPLOMI” hamda “REPUBLIS OF UZBEKISTAN MASTER'S DIPLOMA” soʻzlari bosiladi.

Diplomning ikkala sahifalari hoshiyasi tagidan M lotin harfi va sakkiz xonalik sondan iborat boʻlgan raqam toʻq qizil rangda bosiladi.

Har bir sahifaning ikki tomonidan sakkiz qirrali yulduzning oltin rangdagi tasviri joylashtiriladi. Sakkiz qirrali yulduzlar tomonlari 15x15 mm dan iborat boʻlgan kvadratlar tushirilishi orqali tashkil etilgan. Shuningdek, diplom blankasining oʻng tomoni quyi qismida fonsiz 35x35 mm oʻlchamda QR-kod tizimi joylashtiriladi”;

oʻn birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“4) maxsus milliy ornament naqshi tushirilgan, zichligi 120 g/m 2 boʻlgan suv belgili qogʻoz ishlatish”;

oʻn uchinchi va oʻn toʻrtinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6) sakkiz qirrali yulduz tasvirlangan sakkiz qirrali yulduzlarni maxsus tovlanuvchi oltin boʻyoqlarda tasvirlash;

7) sakkiz shaklli oʻzgaradigan raqamdan foydalanish”;

b) 3-ilova (Oliy taʼlim muassasalarida beriladigan akademik maʼlumotnomaning davlat namunasi va tavsifi)ning “Akademik maʼlumotnoma tavsifi” boʻlimida :

birinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

ikkinchi — oʻninchi xatboshilar tegishlicha birinchi — toʻqqizinchi xatboshilar deb hisoblansin;

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“Akademik maʼlumotnoma suv belgili qogʻozda ofset bosma usulida, matn qismi qora rangda va fon uchun och havorangda bosiladi”;

yettinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“3) maxsus milliy ornament naqshi tushirilgan, zichligi 120 g/m 2 boʻlgan suv belgili qogʻoz ishlatish”;

toʻqqizinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“5) yetti shaklli oʻzgaradigan raqamdan foydalanish”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 19-noyabr,

734-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 20.11.2020-y., 09/20/734/1528-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 28.07.2022-y., 09/22/408/0683-son; 01.05.2026-y., 09/26/216/0441-son)

lex.uz