UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 20-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 20 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 20 ноября 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 20 November 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

ТАЛАБЛАР

НИЗОМ

БАНК ХАБАРНОМАСИ

НИЗОМ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

МАЪЛУМОТ

МАЪЛУМОТ

МАЪЛУМОТ

МАЪЛУМОТ

МАЪЛУМОТ

Солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ солиқ тўловчилар билан ўзаро ҳамкорликнинг замонавий рақамли шаклини жорий этиш, солиқлар ва йиғимларни ундиришда (тўлашда) солиқ органи ва банк тизими ўртасида электрон маълумот алмашинувини такомиллаштириш ҳамда назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини янада такомиллаштириш, шунингдек, давлат божи ва бошқа йиғимларни ундиришнинг ягона тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Солиқ мониторингини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Солиқ тўловчининг банк ҳисобварақлари билан боғлиқ операциялар бўйича солиқ органи ва банк тизими ўртасида электрон маълумот алмашиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ундирилган давлат божи ва бошқа йиғимларнинг бюджет тизимига тушумларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Солиқ органлари томонидан солиқ ҳисоботини шакллантириш ва тузиш тартиби тўғрисидаги низом 3 1 -иловага мувофиқ;

Қишлоқ хўжалиги мақсадларида ишлатилган сув ҳажми бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом 3 2 -иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сон қарорига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар 2021 йил 1 мартдан эътиборан кучга киради.

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Умидсиз солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2012 йил 24 октябрдаги 307-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги:

мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситаларида мунтазам ва кенг ёритсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сон қарорига 1-ИЛОВА

Солиқ мониторингини ўтказиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом солиқ органлари томонидан олдинги йил учун даромадлари йиллик молиявий ҳисобот маълумотларига кўра камида беш миллиард сўмни ташкил этган юридик шахсларда (кейинги ўринларда — солиқ тўловчи) солиқ мониторингини ўтказиш тартибини белгилайди.

2. Солиқ мониторингини ўтказиш тартиби ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

3. Солиқ органининг ваколатли мансабдор шахслари ва солиқ тўловчи солиқ мониторинги иштирокчилари ҳисобланади.

Солиқ мониторинги солиқ тўловчига нисбатан ихтиёрий бўлиб, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар солиқ бошқармалари томонидан, йирик солиқ тўловчиларга нисбатан эса — Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси томонидан ўтказилади.

2-боб. Солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисида ариза бериш ва ахборотга доир ҳамкорлик регламенти

4. Солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисида ариза солиқ тўловчи томонидан солиқ мониторинги ўтказиладиган даврдан олдинги йилнинг 1 июлидан кечиктирмай ҳисобда турган жойдаги солиқ органига ёзма ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон шаклда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда тақдим этилади.

5. Ҳисобда турган жойдаги солиқ органи солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисидаги аризани ва унга илова қилинган ҳужжатларни ариза олинган кундан бошлаб 3 кун мобайнида тегишлилиги бўйича юқори турувчи Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар солиқ бошқармаларига, йирик солиқ тўловчилар бўйича эса — Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекциясига кўриб чиқиш учун юборади.

6. Солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисидаги аризага Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (кейинги ўринларда — Солиқ кодекси) 171-моддасида белгиланган ҳужжатлар илова қилинади.

7. Ариза тақдим этган солиқ тўловчи солиқ органи томонидан солиқ мониторингини ўтказиш ёки уни ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилингунига қадар ўзининг аризасини ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклида ёзма ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон ариза асосида чақириб олиши мумкин. Мазкур ҳолатда солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисида ариза тақдим этилмаган деб ҳисобланади.

8. Солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисида ариза тақдим этган юридик шахсда бевосита ва (ёки) билвосита иштирок этадиган ҳамда бундай иштирок улуши 25 фоиздан ортиқни ташкил этадиган жисмоний ва юридик шахслар тўғрисидаги маълумотлар ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда тақдим этилади.

9. Солиқ мониторингида иштирок этувчи солиқ тўловчи ва солиқ органи ўртасида ахборотга доир ҳамкорлик регламент асосида амалга оширилади.

10. Ахборотга доир ҳамкорлик регламентининг шаклини ва унга доир талабларни Солиқ кодексининг 170-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда — Солиқ қўмитаси) томонидан тасдиқланади.

11. Солиқ мониторингини ўтказиш чоғида ахборотга доир ҳамкорлик қуйидаги усуллардан бири орқали амалга оширилади:

солиқ мониторинги иштирокчиси бўлган солиқ тўловчининг бухгалтерия ва солиқ ҳисобини юритиш тизимига масофадан кириш ҳуқуқини солиқ органига бериш;

солиқ тўловчининг бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисоби маълумотларини ўз ичига олган махсус сақлаш жойи — маълумотларнинг таҳлил витринасини нашр этиш. Маълумотларнинг таҳлил витринаси солиқ органига солиқ мониторинги доирасида керакли маълумотларни, шу жумладан, бирламчи ҳисоб ҳужжатларининг сканерланган нусхаларини мустақил равишда кўриш, таҳлил қилиш ва сўраб олиш имконини беради;

солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали маълумотларни юбориш.

3-боб. Солиқ мониторингини ўтказиш

12. Солиқ мониторингини ўтказиш (солиқ мониторингини ўтказишни рад этиш) тўғрисида қарор қабул қилгунга қадар солиқ органи томонидан солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисида аризада солиқ тўловчи томонидан кўрсатилган маълумотларнинг ва ҳужжатларнинг (ахборотнинг) тўлиқлиги баҳолаб чиқилади.

13. Солиқ мониторингини ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор ариза берилган йилнинг 1 ноябрига қадар ушбу Низомга 5 ва 6-иловаларга мувофиқ шаклларда қабул қилинади.

Солиқ мониторингини ўтказиш (солиқ мониторингини ўтказишни рад этиш) тўғрисидаги қарор устидан солиқ тўловчи Солиқ кодексининг 30-бобида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.

14. Солиқ мониторингини ўтказишга тайёргарлик кўриш босқичида солиқ органи томонидан тушунтириш иши ўтказилади, унинг доирасида солиқ тўловчига қонунчилик ҳужжатлари билан тасдиқланган талаблар ва солиқ мониторингини ўтказиш тартиби тушунтирилади.

15. Ҳар бир солиқ тўловчи фаолиятининг ва тузилмасининг ўзига хос жиҳатларини инобатга олган ҳолда солиқ органининг мансабдор шахслари солиқ тўловчининг ахборот тизимлари билан бирламчи танишиб чиқади, сўнгра солиқ мониторингини ўтказиш режасини ишлаб чиқади.

16. Солиқ органи режани ишлаб чиқиш жараёнида:

илгари аниқланган солиқ ҳақидаги қонунларни бузиш ҳолатлари статистикасини таҳлил қилади;

тармоқнинг хавфлари харитасини тузади;

солиқ мониторингини ўтказиш учун йўналишларни белгилайди.

17. Ваколатли мансабдор шахслар томонидан солиқ мониторингини ўтказиш жараёни қуйидагиларни ўз ичига олади:

реал вақт режимида солиқ тўловчининг операциялари ва ҳужжатларини масофадан туриб кузатиб бориш;

солиқлар ва йиғимлар бўйича ҳисоб-китобларнинг синтетик ва аналитик ҳисобини юритиш тартибини таҳлил қилиш;

ҳар бир операциянинг ҳужжатли тасдиғини текшириш;

солиқ базаси солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари нормаларига мувофиқ тўғри шакллантирилишини назорат қилиш;

солиқ мажбуриятларининг бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисоботида ўз вақтида, тўлиқ ва тўғри акс эттирилганлигини, шунингдек, уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

солиқ имтиёзларидан фойдаланишнинг асосланганлигини назорат қилиш.

18. Ваколатли мансабдор шахс томонидан солиқ мониторингини ўтказиш чоғида ҳар бир солиқ тўловчи бўйича электрон ишчи журнал юритилади, унда қуйидагилар кўрсатилади:

солиқ тўловчининг номи ва идентификация рақами;

солиқ мониторингини ўтказишнинг асоси ва даври;

солиқ мониторингининг бошланиши ва якунланиши вақти;

солиқ мониторинги иштирокчиларининг ваколатли мансабдор шахслари лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми;

солиқлар ва йиғимларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилишини ва тўланишини (ушлаб қолиниши ва ўтказиб берилишини) таҳлил қилиш ва унинг натижалари;

аниқланган тафовутлар ва хатоликлар;

ҳужжатларни (ахборотни) ва тушунтиришларни тақдим этиш тўғрисида юборилган талабномалар ҳисоби ва уларни бажариш натижалари;

асослантирилган фикрлар ҳисоби ва уларни бажариш натижалари.

19. Агар солиқ мониторингини ўтказиш чоғида тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар ўртасида тафовутлар ёхуд солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ва солиқ органида мавжуд бўлган маълумотлар ўртасида номувофиқликлар аниқланса, солиқ органи бу ҳақда зарур тушунтиришлар бериш ёки тегишли тузатишлар киритиш талаби билан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ тузилган шаклдаги талабнома билан хабар қилади.

20. Солиқ тўловчи томонидан тушунтиришлар талабнома олинган кундан эътиборан беш кун мобайнида ёзма ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон шаклда тақдим этилади, ўн кун мобайнида эса тузатишлар киритилади.

4-боб. Солиқ мониторингини ўтказиш чоғида ахборотга доир ҳамкорликни таъминлайдиган ҳужжатлар (ахборот), уларни тақдим этиш тартиби ва муддатлари

21. Солиқ органига тақдим этиладиган ва ахборотга доир ҳамкорликни таъминлайдиган ҳужжатларга (ахборотга) қуйидагилар киради:

ҳисобварақлар ишчи режасини илова қилган ҳолда солиқ мониторинги ўтказиладиган календарь йилга бухгалтерия ҳисоби мақсади учун ҳисоб сиёсати;

солиқ мониторинги ўтказиладиган календарь йилга солиқ ҳисоби мақсади учун ҳисоб сиёсати;

бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари бўйича айланма — қолдиқ қайдномалари;

бухгалтерия ҳисоби регистрлари, шу жумладан, бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларидан солиқларни ва бошқа йиғимларни ҳисоблаш билан боғлиқ операцияларнинг (ҳужжатларнинг) номи кўрсатилган батафсил кўчирмалар;

солиқ ҳисобининг таҳлилий регистрлари маълумотлари;

солиқ ҳисобининг регистрлари ва бухгалтерия ҳисоби регистрлари асосида шакллантириладиган солиқ ҳисоботлари (ҳисоб — китоблари) сатр кўрсаткичлари мазмуни;

агар солиқ тўловчи уларни тайёрлаш мажбуриятини олган бўлса, халқаро молиявий ҳисобот стандартлари талабларига мувофиқ тузиладиган молиявий ҳисобот ва консолидациялашган молиявий ҳисобот;

бирламчи ҳисоб ҳужжатлари;

солиқлар ва йиғимларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши (ушлаб қолиниши), тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши (ўтказиб берилиши) билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатлар (ахборот).

22. Талаб қилиб олинадиган ҳужжатлар (ахборот) ва тушунтиришлар солиқ органига солиқ тўловчи томонидан шахсан ёки унинг вакили орқали, буюртма хат билан почта орқали, телекоммуникация каналлари, солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон шаклда юборилиши мумкин.

23. Солиқ органига электрон шаклида тақдим этилаётган ҳужжатларнинг (ахборотнинг) форматлари:

бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисоби регистрлари: xls, xlsx, pdf;

бирламчи ҳисоб ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар учун: xls, xlsx, doc, docx, pdf, jpg, gif, jpeg, tif, tiff, xml.

24. Белгиланган форматлар бўйича электрон шаклда тузиладиган, шунингдек, талаб қилиб олинадиган ҳужжатлар солиқ тўловчининг электрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда — ЭРИ) билан имзоланади ва солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ органига юборилади.

25. Талаб қилиб олинадиган ҳужжатда (ахборотда) ҳужжатларни (ахборотни) тақдим этиш тўғрисида қабул қилинган талабноманинг реквизитлари бўлиши керак.

26. Ҳужжатларни қоғозда тақдим этиш солиқ тўловчи томонидан тасдиқланган нусхалар кўринишида амалга оширилади.

27. Солиқ органига (мансабдор шахсга) тақдим этилган ҳужжатлар нусхаларининг, қонунчилик ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, нотариал тасдиқланиши талаб қилинишига йўл қўйилмайди.

28. Ахборотга доир ҳамкорликни таъминлайдиган ҳужжатлар (ахборот) қуйидаги муддатларда тақдим этилади:

ҳисобварақлар ишчи режасини илова қилган ҳолда солиқ мониторинги ўтказиладиган календарь йилга бухгалтерия ҳисоби мақсади учун ҳисоб сиёсати, солиқ мониторинги ўтказиладиган календарь йилга солиқ ҳисоби мақсади учун ҳисоб сиёсати — солиқ мониторинги ўтказиладиган йилнинг 1 апрелига қадар;

бухгалтерия ҳисоби регистрлари — тегишли декларация (ҳисоб-китоб) тақдим этилган кундан бошлаб бир ой ичида;

бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари бўйича айланма-қолдиқ қайдномалари, солиқ ҳисобининг аналитик регистрлари — фойда солиғи ҳисоб-китоби тақдим этилган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмай;

солиқ декларациялари (ҳисоб-китоблари) сатрлари кўрсаткичларининг мазмуни — солиқ декларацияси (ҳисоб-китоби) тақдим этилган кундан бошлаб бир ой ичида;

талаб қилиб олинадиган ҳужжатлар (ахборот) ва тушунтиришларни, шу жумладан, бирламчи ҳисоб ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар (ахборот), ички назорат тизими (ички назорат тизими мавжуд бўлганда) иши натижаларидан иборат бўлган ҳужжатларни ва ички назоратнинг тегишли тартиб-таомили ўтказилганини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш муддати — тегишли талабнома олинган кундан бошлаб беш кун ичида.

29. Ҳужжатлар (ахборот) ахборот тизимларига кириш имконияти орқали тақдим этилганда, солиқ тўловчи солиқ мониторинги ўтказиладиган бутун давр мобайнида ҳужжатларга кириш имкониятини таъминлайди.

30. Ҳужжатларнинг асли билан танишиш имкониятини таъминлаш муддати — солиқ органи томонидан солиқ тўловчи хабардор қилинган кундан бошлаб ўн кунни ташкил этади.

31. Солиқ мониторингини ўтказиш давомида солиқ органи илгари тасдиқланган кўчирма нусхалар шаклида тақдим этилган ҳужжатларни талаб қилиб олишга ҳақли эмас.

5-боб. Ҳужжатларни (ахборотни) электрон шаклда тақдим этиш тўғрисида талабнома юбориш

32. Ҳужжатларни (ахборотни) телекоммуникация алоқа каналлари, солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон кўринишда тақдим этиш тўғрисида талабномани юбориш ва олиш ЭРИдан мажбурий фойдаланиш шарти билан амалга оширилади.

33. Солиқ мониторингининг иштирокчилари ҳужжатларни (ахборотларни) ҳамда талаб қилиб олинадиган ҳужжатларни (ахборотни) тақдим этиш учун юборилган ва қабул қилинган барча талабномаларнинг сақланишини таъминлайдилар.

34. Солиқ тўловчига ҳужжатларни (ахборотни) тақдим этиш тўғрисида талабномани юбориш санаси ёки солиқ органига талаб қилиб олинадиган ҳужжатни (ахборотни) электрон шаклда телекоммуникация алоқа каналлари, солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали тақдим этиш санаси бўлиб жўнатилган санани тасдиқлашда қайд этилган сана ҳисобланади.

35. Ҳужжатларни (ахборотни) тақдим этиш тўғрисида талабнома, солиқ тўловчи томонидан ўқиб чиқилганидан кейин, лекин ушбу талабнома жўнатилган санадан эътиборан уч кундан кечиктирмай, солиқ тўловчи томонидан олинган деб ҳисобланади.

36. Талаб қилиб олинадиган ҳужжат (ахборот) ушбу ҳужжат (ахборот) солиқ тўловчи томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали жўнатилган кун солиқ органи томонидан олинган деб ҳисобланади.

37. Ҳужжатларни (ахборотни) тақдим этиш тўғрисидаги талабнома солиқ тўловчи томонидан қуйидаги ҳолларда қабул қилинмаган деб ҳисобланади:

солиқ тўловчига хато юборилганда;

тасдиқланган шаклга мос келмаса;

солиқ органи мансабдор шахсининг ЭРИ йўқ бўлганда (мувофиқ келмаганда).

38. Талаб қилиб олинадиган ҳужжат (ахборот) солиқ органи томонидан қуйидаги ҳолларда қабул қилинмаган деб ҳисобланади:

солиқ органига хато юборилганда;

тасдиқланган форматга мос келмаса;

солиқ тўловчи ваколатли мансабдор шахсининг ЭРИ йўқ бўлганда (мувофиқ келмаганда).

39. Ҳужжатларни (ахборотни) тақдим этиш тўғрисида талабнома юбориш учун солиқ органининг ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштирилган ҳужжатларни (ахборотни) талаб қилиб олиш тўғрисидаги қарори ҳисобланади.

40. Ҳужжатларни (ахборотни) тақдим этиш тўғрисида талабнома кейинги иш кунидан кечиктирмасдан ушбу Низомга 9-иловага мувофиқ шаклда электрон шакллантирилади, солиқ органи ваколатли мансабдор шахсининг ЭРИ билан имзоланади ва рўйхатдан ўтказилиб, солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилади.

41. Солиқ органидан ҳужжатларни (ахборотни) электрон шаклда тақдим этиш тўғрисида талабнома келиб тушганда ва талабномани қабул қилишдан бош тортиш учун 37-бандда белгиланган асослар бўлмаса, солиқ тўловчи у олинган кундан эътиборан бир иш куни ичида қабул қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатни расмийлаштиради, ЭРИ билан имзолайди ва солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ органига юборади.

42. Ҳужжатларни (ахборотни) тақдим этиш тўғрисидаги талабномани қабул қилишдан бош тортиш учун 37-бандда белгиланган асослар мавжуд бўлса, солиқ тўловчи қабул қилишдан бош тортиш тўғрисида электрон шаклда хабарномани шакллантиради, ЭРИ билан имзолайди ва солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ органига юборади.

43. Қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги хабарномани олгандан сўнг солиқ органи ушбу хабарномада кўрсатилган хатоликларни бартараф қилади ва ҳужжатларни (ахборотни) тақдим этиш тўғрисидаги талабномани юбориш тартиб-таомилини такрорлайди.

44. Солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали талаб қилиб олинадиган ҳужжат (ахборот) электрон шаклда юборилган кундан кейинги иш куни давомида солиқ тўловчи қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқнома ёки солиқ органининг электрон рақамли имзоси билан имзоланган қабул қилиш рад этилганлиги тўғрисидаги хабарномани олиши керак.

45. Солиқ тўловчидан талаб қилиб олинадиган ҳужжат (ахборот) электрон шаклда олинганда ва кўрсатилган ҳужжатни қабул қилишдан бош тортиш учун 38-бандда белгиланган асослар бўлмаган тақдирда, солиқ органи у олинган пайтдан бошлаб бир иш куни ичида қабул қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатни расмийлаштиради, солиқ органининг ваколатли мансабдор шахсининг ЭРИ билан имзолайди ва солиқ тўловчига юборади.

46. Талаб қилиб олинадиган ҳужжатни (ахборотни) қабул қилишдан бош тортиш учун 38-бандда белгиланган асослар мавжуд бўлса, солиқ органи қабул қилиш рад этилганлиги тўғрисида хабарномани шакллантиради, солиқ органининг ваколатли мансабдор шахсининг электрон рақамли имзоси билан имзолайди ва солиқ тўловчига юборади.

47. Қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги хабарномани олгандан кейин солиқ тўловчи ушбу хабарномада кўрсатилган хатоликларни бартараф қилади ва талаб қилиб олинадиган ҳужжатни (ахборотни) юбориш тартиб-таомилини такрорлайди.

48. Агар талабномани белгиланган муддатда ижро этиш имкони бўлмаса, солиқ тўловчи талабнома олинган кундан кейинги иш куни давомида солиқ мониторингини ўтказадиган солиқ органи мансабдор шахсларининг уни ижро этиш имкони йўқлиги тўғрисида сабабларини ҳамда у талаб қилиб олинадиган ҳужжатларни (ахборотни) ва тушунтиришларни қайси муддатлар ичида тақдим этиши мумкин бўлса, ўша муддатларни кўрсатган ҳолда ёзма ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон шаклида хабардор қилади.

49. Талаб қилиб олинадиган ҳужжатларни (ахборотни) ва тушунтиришларни тақдим этишнинг имкони йўқлиги тўғрисида хабарнома солиқ тўловчи томонидан қуйидаги ҳолларда тузилиши ва солиқ органига юборилиши мумкин:

талаб қилиб олинадиган ҳужжатларни (ахборотни) топшириш муддатларини узайтириш зарурати бўлганда — ушбу Низомга 10-иловага мувофиқ шаклда;

талаб қилиб олинадиган ҳужжатлар (ахборот) йўқ бўлганда — ушбу Низомга 11-иловага мувофиқ шаклда;

талаб қилиб олинадиган ҳужжатлар (ахборот) илгари тақдим этилганда — ушбу Низомга 12-иловага мувофиқ шаклда.

50. Солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) мазкур хабарнома асосида у олинган кундан эътиборан икки кун ичида ҳужжатларни (ахборотни) ва тушунтиришларни тақдим этиш муддатларини узайтиради ёки узайтиришни рад этади ҳамда бу ҳақда алоҳида қарор чиқаради.

51. Ҳужжатларни (ахборотни) ва тушунтиришларни тақдим этиш муддатларини узайтириш ёки ҳужжатларни (ахборотни) ва тушунтиришларни тақдим этиш муддатларини узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор ушбу Низомга 13 ва 14-иловаларга мувофиқ шаклда қабул қилинади.

52. Ҳужжатларни (ахборотни) ва тушунтиришларни топшириш муддатини узайтириш тўғрисида қарор, шунингдек, ҳужжатларни (ахборотни) ва тушунтиришларни тақдим этиш муддатларини узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор солиқ тўловчига солиқ органининг ваколатли мансабдор шахси томонидан имзоланган кундан бошлаб бир кун ичида солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилади.

6-боб. Солиқ органининг асослантирилган фикри

53. Агар тақдим этилган тушунтиришлар, ҳужжатлар (ахборот) кўриб чиқилгандан кейин ёхуд улар мавжуд бўлмаганда, солиқ органи солиқлар ва йиғимлар нотўғри ҳисоблаб чиқарилганлиги (ушлаб қолинганлиги), тўлиқ ёки ўз вақтида тўланмаганлиги (ўтказиб берилмаганлиги) тўғрисида далолат берувчи фактни аниқласа, солиқ органи асослантирилган фикрни тузиши шарт.

54. Солиқ органининг асослантирилган фикри солиқ органининг солиқлар ва йиғимлар тўғри ҳисоблаб чиқарилганлиги (ушлаб қолинганлиги), тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлиги (ўтказиб берилганлиги) масалаларига доир нуқтаи назарини ифодалайди.

55. Солиқ органи солиқ мониторингини ўтказиш чоғида ўз ташаббусига кўра ёки солиқ тўловчининг сўровига биноан асослантирилган фикр тузади.

56. Асослантирилган фикр ушбу Низомга 15-иловага мувофиқ шаклда ва 16-иловада келтирилган талабларга мувофиқ тузилади ва солиқ органи раҳбарининг (раҳбар ўринбосари) имзоси билан солиқ тўловчига юборилади.

57. Солиқ органининг асослантирилган фикри солиқ тўловчига шахсан тақдим этилиши мумкин, буюртма почта орқали ва (ёки) электрон шаклда солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали, у тузилган кундан эътиборан беш кун ичида юборилиши мумкин.

58. Солиқ органининг асослантирилган фикри солиқ мониторингини ўтказиш муддати тугагунига қадар камида уч ой олдин тузилиши мумкин.

59. Асослантирилган фикр тақдим этиш тўғрисидаги сўров мазкур Низомга 17-иловага мувофиқ шаклда тузилади. Солиқ тўловчи солиқ органига хўжалик фаолиятининг содир этилган фактлари натижаларига кўра солиқ мониторинги ўтказиладиган давр учун солиқлар ва йиғимлар тўғри ҳисоблаб чиқарилганлигига (ушлаб қолинганлигига), тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлигига (ўтказилганлигига) нисбатан шубҳаси ёки ноаниқликлар бўлганда солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборади.

60. Солиқ органи асослантирилган фикрни юбориш муддатини узайтириш тўғрисида тегишли қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида солиқ тўловчига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон шаклда хабар қилади.

61. Солиқ тўловчи солиқ органининг асослантирилган фикрига розилиги тўғрисида шу асослантирилган фикрни тузган солиқ органини мазкур асослантирилган фикр бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда бир ой ичида ёзма ёки электрон шаклда солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали хабардор қилади.

62. Солиқ тўловчи асослантирилган фикрни унда солиқ органининг бухгалтерия (солиқ) ҳисоби ва солиқ ҳисоботи юзасидан баён этилган нуқтаи-назарини эътиборга олиш орқали, аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиш йўли билан ёки бошқа усулда бажаради.

63. Солиқ тўловчи солиқ органининг асослантирилган фикрига рози бўлмаган тақдирда, у олинган кундан эътиборан бир ой ичида солиқ органига ўз эътирозларини ёзма ёки электрон шаклда солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали тақдим этади.

64. Мазкур эътирозларни олган солиқ органи улар олинган кундан эътиборан уч кун ичида бу эътирозларни ўзида мавжуд бўлган барча материаллар билан бирга Солиқ қўмитасига ўзаро келишув тартиб-таомили ташаббуси билан чиқиш учун юбориши шарт.

65. Солиқ органи солиқ мониторинги тугаган санадан эътиборан икки ойдан кечиктирмай солиқ тўловчини солиқ мониторингини ўтказиш жараёнида ушбу солиқ тўловчига юборилган, бажарилмаган асослантирилган фикрлар мавжудлиги (мавжуд эмаслиги) тўғрисида ушбу Низомга 18-иловага мувофиқ шаклда солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали хабардор қилади.

66. Солиқ кодексининг 172-моддасига мувофиқ солиқ мониторинги муддатидан олдин тугатилган тақдирда, солиқ органи ёзма ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон шаклда ушбу Низомга 19-иловага мувофиқ шаклда хабарнома юборади.

7-боб. Ўзаро келишув тартиб-таомили

67. Солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 174-моддаси ўн бешинчи қисмига мувофиқ солиқ органи томонидан тақдим этилган эътирозлар ва материаллар олинганидан кейин ўзаро келишув тартиб-таомилини ўтказиш ташаббуси билан чиқади.

68. Ўзаро келишув тартиб-таомили солиқ органи томонидан тақдим этилган эътирозлар ва бошқа материаллар олинган кундан эътиборан бир ой ичида Солиқ қўмитаси раиси (раис ўринбосари) томонидан ўтказилади.

69. Ўзаро келишув тартиб-таомили иштирокчилари:

асослантирилган фикрни тузган солиқ органи;

эътирозларни тақдим этган солиқ тўловчи (унинг вакили).

70. Солиқ қўмитаси раиси (раис ўринбосари) буйруғи билан ўзаро келишув тартиб-таомилига солиқ органларининг таркибий бўлинмаларининг ваколатли мансабдор шахсларининг иштирок этишига йўл қўйилади.

71. Ўзаро келишув тартиб-таомили ўтказилганда баённома тузилади. Баённомада қуйидагилар кўрсатилади:

солиқ мониторингини ўтказиш асоси ва даври;

ўзаро келишув тартиб-таомил ўтказиладиган жой ва сана;

ўзаро келишув тартиб-таомилининг бошланиш ва тугатилиш вақти;

баённома тузган шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми;

унинг ўтказилишида иштирок этган ҳар бир шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми;

солиқ мониторинги иштирокчилари ўртасида келишмовчиликларни келтириб чиқарган асослантирилган фикрнинг рақами ва санаси;

ўзаро келишув тартиб-таомилини ўтказиш мазмуни ва кетма-кетлиги;

иш юритиш давомида аниқланган иш учун муҳим фактлар ва ҳолатлар;

ўзаро келишув тартиб-таомили натижалари бўйича хотималар ва хулосалар.

72. Баённома ўзаро келишув тартиб-таомили қатнашчилари ва барча иштирок этган шахсларга ўқиб эшиттирилади. Мазкур шахслар баённомага эътироз билдиришга ёки баённомага киритилиши лозим бўлган ҳолатлар ҳақида ўз мулоҳазаларини билдиришга ҳақлидир.

73. Баённома ўзаро келишув тартиб-таомилини ўтказиш жараёни қатнашчилари ва барча иштирок этган шахслар томонидан имзоланади.

74. Ўзаро келишув жараёнини ўтказиш учун асос бўлган барча материаллар баённомага илова қилинади.

75. Ўзаро келишув тартиб-таомиллари натижаларига кўра Солиқ қўмитасининг раиси (раҳбарнинг ўринбосари) асослантирилган фикрни ўзгартириш ёки уни ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида билдиришномани имзолайди.

Билдиришнома у тузилган кундан эътиборан уч кун ичида юридик шахсга берилади ёки юборилади.

76. Асослантирилган фикр ўзгартирилганлиги ёки ўзгаришсиз қолдирилганлиги тўғрисидаги билдиришнома ушбу Низомга 20-иловага мувофиқ шаклда тузилади ва Солиқ қўмитаси раиси (раис ўринбосари) томонидан имзоланади.

77. Билдиришнома, у тузилган кундан бошлаб уч кун ичида солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон шаклда солиқ тўловчига топширилади ёки юборилади.

78. Солиқ тўловчига ёзма ёки электрон шаклда юборилган сўров бўйича солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали сўралган асослантирилган фикрни ўзгартириш ёки уни ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарорнинг нусхаси тақдим этилиши ёки юборилиши мумкин.

79. Асослантирилган фикрни ўзгартириш ёки уни ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги билдиришнома олинган кундан эътиборан бир ой ичида солиқ тўловчи асослантирилган фикрни тузган солиқ органини асослантирилган фикрга рози эканлиги (рози эмаслиги) ҳақида мазкур асослантирилган фикр бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни (мавжуд бўлган тақдирда) илова қилган ҳолда хабардор қилади.

80. Солиқ тўловчи ўзаро келишув тартиб-таомили натижаларига кўра асослантирилган фикрни ўзгартириш ёки ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги билдиришнома бўйича солиқ органини асослантирилган фикрга рози эканлиги (рози эмаслиги) ҳақида мазкур асослантирилган фикр бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни (улар мавжуд бўлган тақдирда) илова қилган ҳолда белгиланган муддатда хабардор қилмаса, мазкур солиқ тўловчига нисбатан Солик кодексида белгиланган тартибда солиқ назорати тадбирлари ўтказилади.

81. Солиқ тўловчи ўзаро келишув тартиб-таомили жараёнини фото ва видеотасвирга туширишга ҳақли.

8-боб. Якунловчи қоидалар

82. Солиқ органларининг ушбу Низомга риоя этилишини назорат қилиш Солиқ қўмитаси томонидан амалга оширилади.

83. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Солиқ мониторингини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Солиқ мониторингини ўтказиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Солиқ тўловчи Хисобда турган жойдаги солиқ органига ёзма шаклда (почта орқали) ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон шаклда белгиланган тартибда ариза тақдим этади. Заруратга кўра (солиқ мониторинги ўтказиладиган даврдан олдинги йилнинг 1 июлидан кечиктирмай) 2-босқич Солиқ органи Аризани ва унга бириктирилган ҳужжатларни тегишлилиги бўйича юқори турувчи Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар солиқ бошқармаларига, йирик солиқ тўловчилар бўйича эса — Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекциясига (ЙСТБҲСИ) кўриб чиқиш учун юборади. Ариза қабул қилинган кундан бошлаб 3 кун мобайнида 3-босқич Солиқ бошқармаси, ЙСТБҲСИ 1. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни (ахборотни) кўриб чиқади ҳамда солиқ мониторингини ўтказиш ёки уни ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. 1. Ариза берилган йилнинг 1 ноябрига қадар 2. Қабул қилинган қарорни ариза берувчига ёзма равишда ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон шаклда юборади. 2. Қарор қабул қилинган кундан бошлаб 5 кун мобайнида 4-босқич Солиқ бошқармаси, ЙСТБҲСИ Солиқ мониторингини ўтказиш жараёнида: реал вақт режимида солиқ тўловчининг операциялари ва ҳужжатларини масофадан туриб кузатиб боради; солиқлар ва йиғимлар бўйича ҳисоб-китобларнинг синтетик ва аналитик ҳисобини юритиш тартибини таҳлил қилади; ҳар бир операциянинг ҳужжатли тасдиғини текширади; солиқ базаси солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари нормаларига мувофиқ тўғри шакллантирилишини назорат қилади; солиқ мажбуриятларининг бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисоботида ўз вақтида, тўлиқ ва тўғри акс эттирилганлигини, шунингдек, уларнинг бажарилишини назорат қилади; солиқ имтиёзларидан фойдаланишнинг асосланганлигини назорат қилади. Солиқ мониторингини ўтказиш даврида (солиқ мониторинги ўтказиладиган йилнинг 1 январидан кейинги йилнинг 1 июлига қадар) 5-босқич Солиқ бошқармаси, ЙСТБҲСИ Солиқ мониторингини ўтказиш даврида ёки мониторинг натижаси бўйича тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар ўртасида тафовутлар ёхуд солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ва солиқ органида мавжуд бўлган маълумотлар ўртасида номувофиқликлар аниқланган тақдирда, солиқ тўловчига ушбу ҳолатларга тушунтиришлар бериш ёки тегишли тузатишлар киритиш талаби билан ёзма шаклда ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон шаклда талабнома юборади. Заруратга кўра 6-босқич Солиқ тўловчи Солиқ органининг талабномасига биноан: 1. Ёзма ёки шахсий кабинети орқали электрон шаклда тушунтиришлар тақдим этади. 1. Талабнома олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида 2. Ҳужжатларга тегишли тузатишлар киритади. 2. Талабнома олинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида 7-босқич 1. Солиқ тўловчи Солиқ бошқармаси ёки ЙСТБҲСИга солиқ мониторинги даврида ёки мониторинг натижаси бўйича солиқ ва йиғимларнинг тўғри ҳисоблаб чиқилганлигига оид масалалар юзасидан асослантирилган фикрини олиш учун сўровнома юборади. 1. Заруратга кўра 2. Солиқ бошқармаси, ЙСТБҲСИ Солиқ тўловчининг сўровига биноан солиқ органининг асослантирилган фикрини тузади ва ёзма равишда ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон шаклда юборади. 2. Сўров олинган кундан бошлаб ўн беш кун мобайнида. (қўшимча ҳужжатлар талаб қилинса бир ой муддатда) 8-босқич Солиқ тўловчи 1. Солиқ бошқармаси, ЙСТБҲСИнинг асослантирилган фикрига розилиги тўғрисида ҳамда ушбу асослантирилган фикр бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ёзма ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон шаклда хабардор қилади. 2. Солиқ органининг асослантирилган фикрига рози бўлмаган тақдирда, солиқ органига ўз эътирозларини ёзма ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон шаклда тақдим этади. Асослантирилган фикр олинган кундан бошлаб бир ой мобайнида 9-босқич Солиқ бошқармаси, ЙСТБҲСИ Солиқ тўловчининг эътирозларини ўзида мавжуд бўлган барча материаллар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасига ўзаро келишув тартиб-таомили ташаббуси билан чиқиш учун юборади. Эътирозлар олинган кундан бошлаб уч кун мобайнида 10-босқич Солиқ қўмитаси 1. Солиқ мониторингини ўтказган Солиқ бошқармаси ёки ЙСТБҲСИ томонидан тақдим этилган эътирозлар ва бошқа материаллар асосида ўзаро келишув тартиб-таомилини ўтказади. 1. Материаллар олинган кундан бошлаб бир ой мобайнида 2. Асослантирилган фикр ўзгартирилганлиги ёки ўзгаришсиз қолдирилганлиги тўғрисидаги билдиришномани ариза берувчига юборади. 2. Билдиришнома тузилган кундан бошлаб уч кун мобайнида 11-босқич Солиқ тўловчи Асослантирилган фикрни ўзгартириш ёки уни ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги билдиришномага рози эканлиги (рози эмаслиги) ҳақида мазкур асослантирилган фикр бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни (мавжуд бўлган тақдирда) илова қилган ҳолда Солиқ бошқармаси ёки ЙСТБҲСИни хабардор қилади. Билдиришнома олинган кундан бошлаб бир ой мобайнида

Солиқ мониторингини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Солиқ мониторингини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Солиқ мониторингини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Солиқ мониторингини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

Солиқ мониторингини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА

Солиқ мониторингини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА

Солиқ мониторингини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА

Солиқ мониторингини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 9-ИЛОВА

Солиқ мониторингини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 10-ИЛОВА

Солиқ мониторингини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 11-ИЛОВА

Солиқ мониторингини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 12-ИЛОВА

Солиқ мониторингини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 13-ИЛОВА

Солиқ мониторингини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 14-ИЛОВА

Солиқ мониторингини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 15-ИЛОВА

Солиқ мониторингини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 16-ИЛОВА

Солиқ органининг асослантирилган фикрини тузишга доир

1. Ушбу талаблар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (кейинги ўринларда — Солиқ кодекси) 174-моддаси биринчи қисмига мувофиқ солиқ органлари томонидан солиқ мониторингини ўтказиш чоғида солиқлар, йиғимлар тўғри ҳисоблаб чиқарилганлиги (ушлаб қолинганлиги), тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлиги (ўтказилганлиги) масалаларига доир асослантирилган фикрни тузишга ягона талабларни белгилаш мақсадида ишлаб чиқилган.

2. Солиқ органининг асослантирилган фикри (кейинги ўринларда — асослантирилган фикр) ўз ташаббуси кўра ёки солиқ тўловчининг сўровига биноан тузилади.

3. Асослантирилган фикр белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда тузилади ва саҳифалари кетма-кет рақамланади.

4. Асослантирилган фикр уч қисмдан, яъни кириш, тавсиф ва якуний қисмдан иборат бўлиши керак:

1) асослантирилган фикрнинг кириш қисми ўзида ўтказиладиган солиқ мониторинги тўғрисида умумий маълумотларни акс эттиради.

Асослантирилган фикрнинг кириш қисмида қуйидагилар бўлиши керак:

асослантирилган фикрнинг рақами (асослантирилган фикр солиқ органида рўйхатдан ўтказилганда унга берилади);

солиқ мониторингини ўтказаётган солиқ органи раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан имзоланган санага тўғри келадиган асослантирилган фикрнинг санаси;

солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисида солиқ органи раҳбари (раҳбар ўринбосари) қарорининг санаси ва рақами;

солиқ мониторинги ўтказилаётган солиқ тўловчининг тўлиқ ва қисқартирилган номи;

солиқ тўловчининг идентификация рақами;

бошланиш ва тугаш санаси кўрсатилган ҳолда солиқ мониторинги ўтказиладиган давр;

асослантирилган фикрни тузиш учун асос;

2) солиқ органининг ташаббуси билан тузилган асослантирилган фикрнинг тавсиф қисмида ташкилот томонидан солиқ ва йиғимларнинг нотўғри ҳисобланганлиги (ушлаб қолинганлиги), тўлиқ ёки ўз вақтида тўланмаганлиги (ўтказилмаганлиги) тўғрисида гувоҳлик берадиган ҳужжатли тасдиқланган далилларнинг тизимли баёни акс эттирилади.

Солиқ тўловчининг сўровига биноан тузилган асослантирилган фикрнинг тавсиф қисмида солиқ тўловчининг хўжалик фаолиятида содир этилган фактлар баёни, жумладан, солиқлар ва йиғимлар тўғри ҳисобланиши (ушлаб қолиниши), тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши (ўтказилиши), тугалланган ёки режалаштирилган битим (операция) ёки жами ўзаро боғлиқ битимлар (операциялар), шунингдек, ушбу солиқ тўловчига нисбатан солиқ мониторингини ўтказиш даврида солиқ тўловчининг хўжалик фаолиятида содир этилган бошқа фактлар бўйича масалалар юзасидан унинг нуқтаи назарининг, шунингдек, кўрсатилган масалалар бўйича солиқ органининг нуқтаи назарининг мунтазам баёни акс эттирилади.

Солиқ органининг нуқтаи назарини асослаш учун асослантирилган фикрнинг тавсиф қисмида Ўзбекистон Республикасининг солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг тегишли нормаларига ҳаволалар бўлиши керак.

3) Солиқ органининг ташаббусига кўра тузилган асослантирилган фикрнинг якуний қисмида солиқ мониторингини ўтказаётган солиқ органининг ташкилот томонидан солиқлар ва йиғимлар нотўғри ҳисобланганлиги (ушлаб қолинганлиги), тўлиқ ёки ўз вақтида тўламаганлиги (ўтказилмаганлиги) тўғрисида гувоҳлик берадиган аниқланган фактлар бўйича хулосалари акс эттирилади.

Солиқ тўловчининг сўровига биноан тузилган асослантирилган фикрнинг якуний қисмида солиқ мониторингини ўтказаётган солиқ органининг тугалланган ёки режалаштирилган битим (операция) ёки ўзаро боғлиқ битимлар бўйича, шунингдек, солиқ тўловчининг хўжалик фаолиятида содир этилган фактлар натижалари бўйича ушбу солиқ тўловчига нисбатан солиқ мониторингини ўтказиш даври учун солиқлар ва йиғимлар тўғри ҳисобланиши (ушлаб қолиниши), тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши (ўтказилиши) масалалари бўйича хулосалари акс эттирилади.

5. Асослантирилган фикр солиқ мониторингини амалга ошираётган солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан имзоланади.

6. Асослантирилган фикр икки нусхада тузилади, улардан бири ушбу асослантирилган фикрни тузган солиқ органида сақланади, иккинчиси солиқ тўловчига юборилади.

Солиқ мониторингини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 17-ИЛОВА

Солиқ мониторингини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 18-ИЛОВА

Солиқ мониторингини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 19-ИЛОВА

Солиқ мониторингини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 20-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сон қарорига 2-ИЛОВА

Солиқ тўловчининг банк ҳисобварақлари билан боғлиқ операциялар бўйича солиқ органи ва банк тизими ўртасида электрон маълумот алмашиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом солиқ тўловчининг солиқ қарздорлигини ундиришда (тўлашда) ҳамда банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришда (тўхтатиб туришни бекор қилишда) солиқ органи ва банк тизими ўртасида электрон шаклда маълумотлар алмашиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низом қоидалари солиқ мажбуриятига эга бўлган юридик шахслар, чет эл юридик шахсининг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасаси ва якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан татбиқ этилади.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ва Марказий банки қонунчилик ҳужжатлари билан юклатилган ваколат ва вазифаларни бажариш мақсадида бошқа турдаги маълумотларни алмашиш бўйича ҳамкорлик қилишга ҳақли.

3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

тўлов топшириқномаси — мижознинг унга хизмат кўрсатувчи банкка ўз ҳисобварағидан топшириқномада белгиланган суммани маблағларни олувчининг ҳисобварағига ўтказиш тўғрисидаги топшириғи назарда тутилган тўлов ҳужжати;

инкассо топшириқномаси — унда кўрсатилган маблағларни тўловчининг банки ҳисобварағидан сўзсиз равишда ҳисобдан чиқариш бўйича маблағларни олувчининг топшириғи назарда тутилган тўлов ҳужжати;

банк хабарномаси — солиқ тўловчининг тўлов топшириқномаси ва солиқ органининг инкассо топшириқномаси бажарилиши юзасидан солиқ органига банк томонидан тақдим этиладиган электрон шаклдаги маълумот;

мажбуриятга эга шахс — солиқлар бўйича белгиланган муддатда тўланмаган қарздорлиги мавжуд юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор;

2-сон картотека — муддатида тўланмаган тўлов ҳужжатлари ҳисоби юритиладиган балансдан ташқари ҳисобварақ;

солиқ органи қарори — солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш ва тўхтатиб туришни бекор қилиш тўғрисида солиқ органининг қарорлари.

4. Инкассо топшириқномаси орқали солиқ тўловларига ортиқча ундирилган пул маблағлари учун солиқ органи жавобгар ҳисобланади.

5. Банклар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ солиқ органи ва банк тизими ўртасидаги маълумотлар алмашинувини таъминлаш мақсадида узатиладиган ва қабул қилинадиган маълумотларни Марказий банк ва Солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган техник ҳужжатларга мос ҳолда қабул қилиш, қайта ишлаш ва узатиш бўйича мажбуриятни ўз зиммасига олади.

2-боб. Банк хабарномаларига қўйиладиган талаблар

6. Банк томонидан солиқ тўловчи ҳисобварағида пул маблағи йўқлиги (етарли эмаслиги) сабабли қабул қилиб олинган тўлов топшириқномаси ёки солиқ органи инкассо топшириқномасининг бажарилмаганлиги (қисман бажарилганлиги) тўғрисида электрон кўринишдаги банк хабарномаси ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда кейинги кундан кечиктирмай солиқ органига юборилади.

7. Банк томонидан юборилган хабарнома маълумотлари Солиқ қўмитаси томонидан солиқ тўловчи шахсий карточкасининг тўлов топшириқномалари ёки инкассо топшириқномалари менюсига автоматик равишда ёзилади.

8. Тўлов ёки инкассо топшириқномаси тўлиқ ижро қилинган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмаган ҳолда банк томонидан солиқ органига электрон хабарнома юборилади.

3-боб. Тўлов ва инкассо топшириқномалари асосида солиқлар ва йиғимларни ундириш (тўлаш) тартиби

9. Солиқ тўловчилар солиқлар бўйича юзага келган мажбуриятини бажариш учун ўзининг банк ҳисобварағида пул маблағи бор-йўқлигидан қатъий назар Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида (кейинги ўринларда — Солиқ кодекси) белгиланган тўлов муддатидан кечиктирмасдан тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатувчи банкдаги асосий ҳисобварағига тақдим этиши шарт.

Инкассо топшириқномаларининг шакли ва таркиби Марказий банк ва Солиқ қўмитаси ўртасида тасдиқланадиган техник ҳужжат билан белгиланади.

10. Солиқ тўловчининг солиқларни тўлаш бўйича тўлов топшириқномаси хизмат кўрсатувчи банкка қоғоз ёки электрон шаклда, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтидаги шахсий кабинети орқали электрон шаклда ижро учун тақдим этилади.

11. Солиқ тўловчининг тўлов топшириқномаси фақат солиқ органининг электрон шаклдаги сўровномаси асосида 2-сон картотекадан чақириб олиниши мумкин. Бунда банк ижродан олинган тўлов топшириқномаси бўйича шу куннинг ўзида солиқ органига электрон шаклда хабарномани юборади.

12. Солиқ органи томонидан белгиланган шаклда инкассо топшириқномаси солиқ тўловчининг асосий банк ҳисобварағига электрон шаклда қўйилади.

13. Солиқ тўловчи белгиланган тўлов муддатига қадар солиқларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатувчи банкка тақдим этмаган тақдирда, солиқ органи томонидан Солиқ кодексида белгиланган тўлов муддати тугагач уч иш кунидан кечиктирмасдан инкассо топшириқномаси шакллантирилади ва электрон шаклда онлайн режимида мажбуриятга эга шахснинг асосий ҳисобварағи очилган банкка юборилади.

14. Солиқ органи томонидан инкассо топшириқномаси билан бир вақтнинг ўзида солиқ мажбуриятига эга шахснинг чет эл валютасидаги талаб қилиб олгунча депозит ҳисобварағига валюта маблағларини сотиш учун электрон топшириқнома юборилади. Бунда чет эл валютасини сотиш билан боғлиқ харажатлар шу мажбуриятга эга шахс ҳисобидан амалга оширилади.

15. Солиқ тўловчининг тўлов топшириқномаси ёки солиқ органининг инкассо топшириқномаси банк томонидан олинган кундан кейинги бир иш куни ичида, валюта ҳисобварақларидан ундиришда эса икки иш кунидан кечиктирмай бажарилиши шарт.

Қонунчилик ҳужжатлари талабларига мос келмайдиган ёки реквизитларида хатоликлар мавжуд бўлган тўлов ҳужжатларини ижросиз қолдириш бундан мустасно.

16. Солиқ тўловчининг тўлов топшириқномаси ёки солиқ органининг инкассо топшириқномаси унинг ҳисобварағида пул маблағлари етарли бўлмаганлиги сабабли бажарилмаган (қисман бажарилган) тақдирда, тўлов ёки инкассо топшириқномаси ижроси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ тўловчининг бошқа банк ҳисобварақларидаги маблағларига қаратилади.

Бунда муддатли депозитларга жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан солиқ қарзини тўлов ҳужжатлари асосида ундириш, уларнинг амал қилиш муддати тугагандан кейин амалга оширилади.

Муддатли депозит ҳисобварақларига 2-сон картотека шаклланганидан кейин тушган маблағлар асосий ҳисобвараққа ўтказилади ва солиқ қарздорликларини қоплашга йўналтирилади.

17. Тўлов ёки инкассо топшириқномалари асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағида шаклланган 2-сон картотекадан қисман ёки тўлиқ чақиртириб олинган тақдирда, шу миқдордаги суммани муддатли депозит, корпоратив карталар ҳамда чет эл валютасини сотиш тўғрисидаги топшириқномалар тўлиқ ёки қисман чақиртириб олинган деб ҳисобланади.

18. Солиқ органи томонидан инкассо топшириқномаси (солиқ тўловчининг тўлов топшириқномаси) Солиқ кодексида белгиланган тартибда ижросиз чақириб олинади.

19. Солиқ органи инкассо топшириқномаларини чақириб олиш тўғрисида банкка электрон топшириқнома юборади. Бунда банк солиқ органига инкассо топшириқномасини ижросиз қайтарганлиги тўғрисида шу куннинг ўзида электрон хабарнома юборади.

4-боб. Солиқ тўловчининг банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриши тартиби

20. Солиқ тўловчиларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриши солиқ органи томонидан ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги қарорга асосан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун Солиқ кодексининг 111-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Агар, солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриши тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун муддатда судга илтимоснома билан мурожаат этилмаган тақдирда, солиқ тўловчининг ҳисобварақалари бўйича операцияларни тўхтатилиши тижорат банклари томонидан бекор қилинади.

Бунда, солиқ органи томонидан судга юборилган илтимосноманинг нусхаси тегишли банкка Солиқ органларининг шахсий ҳисобварақларни юритиш тизими орқали электрон шаклда онлайн юборилиши шарт.

21. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриши тўғрисида солиқ органининг қарори тегишли банкка Солиқ органларининг шахсий ҳисобварақларни юритиш тизими орқали электрон шаклда онлайн юборилади ҳамда ушбу юборилган сана ва вақт банк томонидан ушбу қарор олинган сана ва вақт деб тушунилади.

Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги хабарнома бунинг сабаблари кўрсатилган ҳолда юборилади.

Агар, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорни тижорат банкига юбориш санаси қонунчиликда белгиланган тартибда дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса, у ҳолда солиқ органи қарорининг юборилган сана дам олиш кунидан ва (ёки) иш куни бўлмаган кундан кейинги иш куни ҳисобланади.

22. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида солиқ органининг қарори Солиқ кодексининг 112-моддаси биринчи қисмида белгиланган ҳолларда ва муддатларда солиқ органининг ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклдаги қарорига асосан бекор қилинади.

23. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришни бекор қилиш тўғрисидаги қарор Солиқ кодексининг 112-моддасига мувофиқ банкка электрон шаклда бундай қарор қабул қилинган кундан кейинги кундан кечиктирмай юборилади.

5-боб. Банклар томонидан солиқ органи қарорининг бажарилиши

24. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида солиқ органининг қарори қабул қилинганидан сўнг солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) номи ва (ёки) унинг солиқ органининг қарорига мувофиқ операциялар тўхтатиб турилган банкдаги ҳисобварағи реквизитлари ўзгарса, мазкур қарор банк томонидан ўз номини ўзгартирган солиқ тўловчига (солиқ агентига) ва реквизитлари ўзгартирилган ҳисобвараққа нисбатан ижро этилиши шарт.

25. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида солиқ органининг қарори олинганидан сўнг банклар ушбу солиқ тўловчига (солиқ агентига) янги ҳисобварақлар, омонатлар ва депозитлар очишга ҳақли эмас, бундан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ундирув йўл қўйилмайдиган ҳисобварақлар мустасно.

6-боб. Якуний қоида

26. Ушбу Низом талабларига риоя қилмаган айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Солиқ тўловчининг банк ҳисобварақлари билан боғлиқ операциялар бўйича солиқ органи ва банк тизими ўртасида электрон маълумот алмашиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Солиқ тўловчининг топшириқномаси ёки солиқ органи инкассо топшириқномасининг бажарилмаганлиги (қисман бажарилганлиги) тўғрисида

Солиқ тўловчининг банк ҳисобварақлари билан боғлиқ операциялар бўйича солиқ органи ва банк тизими ўртасида электрон маълумот алмашиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Солиқ тўловчининг банк ҳисобварақлари билан боғлиқ операциялар бўйича солиқ органи ва банк тизими ўртасида электрон маълумот алмашиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Солиқ тўловчининг банк ҳисобварақлари билан боғлиқ операциялар бўйича солиқ органи ва банк тизими ўртасида электрон маълумот алмашиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сон қарорига 3-ИЛОВА

Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ундирилган давлат божи ва бошқа йиғимларнинг бюджет тизимига тушумларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16 ва 17-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 89-моддасига мувофиқ давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ундирилган давлат божи ва бошқа йиғимларнинг бюджет тизимига тушумларини ҳисобга олиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан чет элда ундириладиган консуллик йиғимларига, божхона органлари томонидан хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун ундириладиган йиғимларга татбиқ этилмайди.

3. Давлат божи ва бошқа йиғимларни ундирадиган давлат органлари ва ташкилотлари (кейинги ўринларда — ваколатли орган) давлат божи ва бошқа йиғимларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва тўлиқ ундириб олинишини таъминлайдилар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ва ваколатли органларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ўз вақтида ўтказилиши устидан назоратни амалга оширадилар.

Бунда Давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматлари кўрсатишда давлат хизмати учун ваколатли орган давлат божлари ва йиғимларни ундиришга масъул ҳисобланади.

2-боб. Давлат божи ва бошқа йиғимлар тушумлари ҳисобини юритиш, тўлаш ва ҳисоботини тақдим этиш

4. Ваколатли органлар давлат божи ва бошқа йиғимлар бўйича тушумларнинг ҳисобини ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда Давлат божи ва бошқа йиғимлар тушумларини электрон ҳисобга олиш китобида ёки биллинг тизими орқали юритадилар. Бунда тушумларнинг ҳисобини юритиш бўйича белгиланган тартибда босқичма-босқич биллинг тизимига ўтилгандан сўнг мазкур китобни юритиш тўхтатилади.

5. Давлат божи ва бошқа йиғимлар тушумларини электрон ҳисобга олиш китоби ҳар куни иш куни охиригача ваколатли органнинг масъул ходими томонидан юритилади.

6. Давлат божи ва бошқа йиғимларнинг ҳар бир тушуми алоҳида сатрга киритилади.

7. Давлат божи ва бошқа йиғимлар тушумларини электрон ҳисобга олиш китоблари тегишли ҳисобот йили якунлангандан кейин беш йил сақланади.

8. Давлат божи ва бошқа йиғимлар тушумларини электрон ҳисобга олиш китобларига ёзувлар қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар асосида киритилади:

давлат божи ва бошқа йиғимлар нақд пулда ёки банк пластик карталаридан фойдаланган ҳолда тўланганда — банк томонидан тўловчига бериладиган белгиланган шаклдаги квитанция ёки тўловни амалга оширган мансабдор шахс ёхуд ваколатли органнинг кассаси томонидан тўловчига бериладиган ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги квитанция;

давлат божи ва бошқа йиғимлар нақд пулсиз шаклда тўланганда — банкнинг қоғоз ёки электрон шаклдаги тўлов ҳужжати.

9. Давлат божи ва бошқа йиғимлар нақд пулсиз ўтказилганлигига доир тўлов топшириқномалари, давлат божи ва бошқа йиғимларни тўлаш учун пул қабул қилиб олинганлиги тўғрисидаги квитанция давлат божи ва бошқа йиғимларни ундирадиган ваколатли органларда қоладиган тегишли материалларга қўшиб қўйилади.

10. Давлат божи ва бошқа йиғимлар тўлашдан озод этилган ҳолларда Давлат божи ва бошқа йиғимлар тушумларини ҳисобга олиш китобига имтиёзни тасдиқловчи ҳужжатларнинг номи, рақами, санаси ва тегишли моддаси тўғрисида белги қўйилади.

11. Тўловчининг давлат божи ва бошқа йиғимларни нақд пул шаклида тўлаганлиги факти банк томонидан тўловчига бериладиган белгиланган шаклдаги квитанция ёки биллинг системаси ёрдами билан тасдиқланади.

12. Давлат божи ва бошқа йиғимларнинг бир қисми ваколатли орган тасарруфида қолдирилган тақдирда, давлат божи ва бошқа йиғимлар ягона ҳисобварағига ўтказилиб, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳамда ваколатли орган ўртасида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тақсимланган ҳолда тўланади.

13. Давлат божи ва бошқа йиғимлар тушумлари бўйича ҳисобот ваколатли органлар томонидан ўзи жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмасдан тақдим этилади.

3-боб. Якунловчи қоида

14. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ундирилган давлат божи ва бошқа йиғимларларнинг бюджет тизимига тушумларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Давлат божи ва бошқа йиғимлар тушумларини электрон ҳисобга олиш китоби

_________________________________________ (давлат божи ёки бошқа йиғимнинг номи) сўм Т.р Юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О. СТИР Давлат божи ёки бошқа йиғимнинг ҳисобланиши Давлат божи ёки бошқа йиғимнинг тўланиши Давлат божи ёки бошқа йиғимни тўлашдан озод қилиниши (ёки камайтирилиши) Давлат божи ёки бошқа йиғимнинг қайтарилишига асос (ваколатли органнинг ҳужжати) ёзув санаси ставка миқдори суммаси тасдиқловчи ҳужжат Сумма Ҳисобварағи норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи, рақами, санаси ва тегишли моддаси сумма сана рақами сумма сана рақами Жами

Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ундирилган давлат божи ва бошқа йиғимларнинг бюджет тизимига тушумларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сон қарорига 3 1 -ИЛОВА

Солиқ органлари томонидан солиқ ҳисоботини шакллантириш ва тузиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ижтимоий солиқ, қўшилган қиймат солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботини (кейинги ўринларда — солиқ ҳисоботи) солиқ органи томонидан шакллантириш ва тузиш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом талаблари солиқ тўловчининг ташаббуси билан ёки солиқ текширувлари натижасида қайта аниқлаштирилган солиқ ҳисоботларини шакллантириш ва тақдим этиш ҳолатларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Солиқ тўловчининг ташаббуси билан ёки солиқ текширувлари натижасида қайта аниқлаштирилган солиқ ҳисоботларини шакллантириш ва тақдим этиш тартиби қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ички манбалар — солиқ тўловчилар тақдим этган солиқ ва молиявий ҳисоботлар, ўтказилган хронометраж, солиқ мониторинги, кўздан кечириш ва солиқ текшируви натижаларига оид солиқ органларининг ахборот тизимларида, шунингдек, электрон ҳисобварақ-фактура, онлайн назорат-касса техникаси, электрон тўлов чеклари, солиқ органларининг «E-imtiyoz» дастури ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан олинган маълумотлар;

ташқи манбалар — Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (кейинги ўринларда — Солиқ кодекси) ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ солиқ органларига маълумотлар тақдим этиш мажбурияти юкланган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг маълумотлари;

солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботи — ички ва ташқи манбалар асосида солиқ органлари томонидан автоматик равишда шакллантирилган, жорий солиқ даври учун солиқ тўловчилар ва солиқ агентларининг солиқ мажбуриятларини аниқлашга асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлар.

2-боб. Солиқ органлари томонидан солиқ ҳисоботини шакллантириш тартиби

3. Солиқ ҳисоботларининг кўрсаткичлари ички ва ташқи манбалар маълумотлари асосида солиқ турлари кесимида шакллантирилади.

Бунда мазкур Низомга иловада келтирилган схемада назарда тутилган муддатларга қадар ҳисоботни топширган солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетига қайта шакллантирилган ҳисобот юборилмайди.

4. Ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган манбалардан ташқари юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ижтимоий солиқ, қўшилган қиймат солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ, уларни шакллантириш учун зарур кўрсаткичлар солиқ тўловчилар томонидан уларнинг шахсий кабинетларидаги интерактив хизматлар орқали киритиладиган қуйидаги маълумотларни инобатга олган ҳолда шакллантирилади:

юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳисоботи ва бўнак тўловлари маълумотномаси — солиқ солинмайдиган, камайтирувчи коэффициент қўлланадиган, давлат рўйхатидан ўтказилмаган объектлар, объектнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати (қолдиқ қиймати) ҳамда мол-мулкни мустақил баҳолаш натижалари тўғрисидаги;

юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ҳисоботи — солиқ солинмайдиган, камайтирувчи коэффициент қўлланадиган ва давлат рўйхатидан ўтказилмаган ер участкалари тўғрисидаги;

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоботи — жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, шахсий идентификация рақами, лавозими, резидентлиги, ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар, меҳнат шартномаси тузилган сана, меҳнат шартномасининг тури, шакли ва ҳолати, иш режими (вақти), иш ўрни, жисмоний шахсларга ҳисобланган (тўланган) бошқа даромадлар (дивиденд ва фоиз кўринишидаги даромадлардан ташқари) ва уларнинг турлари, имтиёзлар ҳамда ҳисобланган солиқ тўғрисидаги;

қўшилган қиймат солиғи ҳисоботи — ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммасига тузатиш киритиш билан боғлиқ маълумотлар, солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат тури, рақами ва санаси, шу жумладан, имтиёз суммаси;

айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботи — солиқ солишда ҳисобга олинмайдиган даромадлар, солиқ солинадиган базани камайтирадиган чегирмалар, шунингдек, солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат тури, рақами ва санаси, шу жумладан, имтиёз суммаси.

4 1 . Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 465-моддаси тўртинчи қисмини қўллаш мақсадида айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқаришда якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг тўлов ташкилотлари рақамли платформалари орқали товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олган бир миллиард сўмгача бўлган даромадлари бўйича тўлов ташкилотлари солиқ агенти деб эътироф этилади.

4 2 . Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 465-моддаси бешинчи қисмини қўллаш мақсадида айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқаришда қуйидагилар солиқ агенти деб эътироф этилади:

юридик шахслар — ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича юридик шахслардан олган бир миллиард сўмгача бўлган даромадлари бўйича;

мижозларни излаш бўйича хизмат кўрсатувчи агрегатор ҳисобланган юридик шахслар — енгил автотранспорт воситасида йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро ташиш ҳамда буюртма асосида товарларни етказиб бериш (юк ташиш бундан мустасно) хизматларини кўрсатадиган ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг ушбу агрегатордан фойдаланиш орқали солиқ даврида хизматларни кўрсатишдан олган бир миллиард сўмгача бўлган даромадлари бўйича.

Бунда ўзини ўзи банд қилган шахслар тўлаши лозим бўлган айланмадан олинадиган солиқ юридик шахслар томонидан солиқ органларининг хабарномаси асосида тўлов манбаида ушлаб қолинади.

Ушбу банднинг тўртинчи хатбошисида кўрсатилган хабарнома солиқ органларида мавжуд бўлган ички ва ташқи манбалар маълумотлари асосида солиқ органлари томонидан шакллантирилади ва солиқ агенти бўлган юридик шахсларга ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг бешинчи кунидан кечиктирмай юборилади.

4 3 . Якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар тўлаши лозим бўлган айланмадан олинадиган солиқни ушлаб қолиш зиммасига юкланган солиқ агентлари учун солиқ ҳисоботлари ҳар бир якка тартибдаги тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс кесимида шакллантирилади ва тақдим этилади. Бунда ҳисобланган ва тўланган солиқ ҳисоби якка тартибдаги тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс солиқ тўловчи сифатида ҳисобда турган жойдаги солиқ органида солиқ тўловчининг шахсий ҳисобварағида юритилади.

5. Солиқ ҳисоботларида келтирилган сатр маълумотлари ҳамда ички ва ташқи манбалар маълумотлари асосида автоматик тарзда шаклланган кўрсаткич рақамлари формула орқали аниқланади.

6. Янги ташкил этилган юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан давлат рўйхатидан ўтказиш чоғида танлаган солиқ туридан келиб чиққан ҳолда, қўшилган қиймат солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботи солиқ органлари томонидан шакллантирилади.

7. Солиқ кодексининг 268-моддасига асосан ҳисобга ўтказилиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммаси солиқ тўловчининг танловига кўра алоҳида-алоҳида усулда ва (ёки) мутаносиб усулда аниқланади.

Бунда солиқ ҳисоботи мутаносиб усул бўйича солиқ органи томонидан автоматик равишда шакллантирилади ҳамда алоҳида-алоҳида усулни танлаш ва кўрсаткичларни киритиш имконияти яратилади.

8. Мол-мулк ва ер солиғи бўйича солиқ даврида солиқ базасида (ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси) ўзгариш бўлганда ёки солиқ бўйича мажбуриятлар юзага келганда, шунингдек, янги мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганда, юридик шахслар Солиқ кодексида белгиланган тартибда солиқ органига аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этади.

9. Мол-мулк ва ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботлари солиқ органлари томонидан ушбу солиқ турлари бўйича солиқ тўловчилар деб эътироф этилганлар учун шакллантирилади.

3-боб. Солиқ органи томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботини солиқ тўловчи томонидан тасдиқлаш тартиби

10. Солиқ ҳисоботларини солиқ органлари томонидан шакллантириш, солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юбориш (жойлаштириш) ушбу Низомга иловадаги схема бўйича амалга оширилади.

11. Солиқ тўловчи ёки унинг ваколатли вакили беш кун ичида, лекин тегишли солиқ ҳисоботини тақдим қилиш муддатидан кечиктирмасдан солиқ органлари томонидан шакллантирилган ҳамда унинг шахсий кабинетига юборилган (жойлаштирилган) юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ижтимоий солиқ, қўшилган қиймат солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботларининг тўғрилиги ва тўлиқлигини тасдиқлайди ёхуд эътирозлари мавжуд бўлса, солиқ ҳисоботига тузатиш киритади. Бунда солиқ тўловчи ёки унинг ваколатли вакили томонидан ушбу солиқ ҳисоботи тўғрилиги ва тўлиқлиги белгиланган муддатда тасдиқланмаганда ёхуд тузатишлар киритилмаганда, солиқ органлари томонидан шакллантирилган ҳисоботга солиқ тўловчининг розилигини билдиради.

Солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботи бўйича тегишли солиқ ҳисоботини тақдим қилиш муддатининг сўнгги кунига қадар солиқ тўловчи тузатиш киритмаган ва (ёки) уни тасдиқламаган тақдирда, ушбу солиқ ҳисоботини тақдим қилиш муддати тугаган кун ҳисобот тузилган ва тақдим этилган деб ҳисобланади.

4-боб. Солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботига ўзгартиришлар киритиш

12. Солиқ органлари томонидан ушбу Низомнинг 3-бандига асосан шакллантирилган солиқ ҳисоботида ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасининг камайишига (ўзгаришига) олиб келган ҳолатлар юзага келганда, нотўғри ёки тўлиқ бўлмаган маълумотлар ва (ёки) хатолар аниқланган, шунингдек, солиқ тўловчининг ҳисоб ҳужжатларига кўра солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларда ёки солиқ базасида фарқ юзага келган тақдирда, солиқ тўловчи томонидан ушбу солиқ ҳисоботига зарур тузатишлар киритилади ва ҳисобот солиқ органларига тақдим этилади.

13. Солиқ ҳисоботида кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлиги учун жавобгарлик солиқ тўловчининг ёки солиқ агентининг зиммасига юкланади.

Бунда солиқ органлари солиқ ҳисоботининг шакллантирилиши ҳамда расмийлаштирилиши юзасидан солиқ тўловчига батафсил тушунтириш бериши шарт.

14. Агар текширувдан олдинги таҳлил чоғида солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботи билан солиқ органидаги янгиланган маълумотлар ўртасида тафовутлар ва (ёки) хатолар аниқланса, солиқ тўловчи ушбу солиқ ҳисоботига зарур тузатишларни киритиши ва солиқ органларига аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёки аниқланган тафовутларнинг асосномасини тақдим этиши лозим.

5-боб. Солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари

15. Солиқ тўловчилар:

а) ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган манбалардан ташқари шахсий кабинетларидаги интерактив хизматлар орқали тегишли ҳудудларни кўрсатган ҳолда:

юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича ушбу Низомнинг 4-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган маълумотларни бўнак тўловлари маълумотномасини шакллантириш учун жорий солиқ даврининг 5 январидан кечиктирмай, солиқ ҳисоботини шакллантириш учун ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 февраль санасидан;

юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ҳисоботини шакллантириш учун ушбу Низомнинг 4-банди учинчи хатбошисида кўрсатилган маълумотларни қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича жорий солиқ даврининг 5 январидан кечиктирмай, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича жорий солиқ даврининг 1 апрелидан;

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоботини шакллантириш учун ушбу Низомнинг 4-банди тўртинчи хатбошисида кўрсатилган маълумотларни ҳисобот ойидан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса кейинги йилнинг 5 февралидан;

қўшилган қиймат солиғи ҳисоботини шакллантириш учун ушбу Низомнинг 4-банди бешинчи хатбошисида кўрсатилган маълумотларни ҳисобот ойидан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан;

айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботини шакллантириш учун ушбу Низомнинг 4-банди олтинчи хатбошисида кўрсатилган маълумотларни ҳисобот ойидан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса кейинги йилнинг 1 февралидан кечиктирмай киритиши лозим;

б) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган имтиёзлардан фойдаланиши учун солиқ имтиёзларини солиқ органларининг ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда, солиқ имтиёзларининг ҳар бир турига махсус идентификация коди асосида ҳисобга олиши лозим, товар (хизмат)ларга берилган имтиёзлар бундан мустасно;

в) солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботлари тўғрилиги ва тўлиқлиги бўйича тасдиқлагандан сўнг ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган ҳолатлар юзага келганда, зарур тузатишлар киритмаганликлари учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар ҳисобланади.

6-боб. Солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботини қабул қилиш тартиби

17. Солиқ тўловчиларга солиқ органлари томонидан тузилган солиқ ҳисоботлари қабул қилинганлигини шахсий кабинети орқали аниқлаш имконияти яратилади.

7-боб. Якунловчи қоидалар

18. Солиқ органлари солиқ тўловчилар томонидан солиқларнинг тўғри ҳисобланиши ва ўз муддатларида тўланишининг тўғрилигини назорат қилади.

19. Солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботлари ушбу Низомнинг 11-бандига асосан солиқ тўловчи томонидан белгиланган муддатларда тасдиқлаш ёки қайта ишланган солиқ ҳисоботини тақдим этиш таъминланмаган ҳолларда, солиқ тўловчини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган жавобгарликдан озод этмайди.

20. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Солиқ органлари томонидан солиқ ҳисоботини шакллантириш ва тузиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Солиқ органи томонидан солиқ ҳисоботини шакллантириш ва тузиш ҳамда солиқ тўловчилар томонидан солиқ ҳисоботини тасдиқлаш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Солиқ турлари Муддатлар 1-босқич Солиқ органлари Ички ва ташқи манбалар, шунингдек, солиқ тўловчи томонидан киритилган маълумотларни умумлаштиради. Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 1. Бўнак тўловлари маълумотномасини шакллантириш учун жорий солиқ даврининг 10 январидан кечиктирмай. 2. Солиқ ҳисоботини шакллантириш учун ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 февраль санасидан кечиктирмай. Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи 1. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича жорий солиқ даврининг 15 январидан кечиктирмай. 2. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича жорий солиқ даврининг 10 апрелидан кечиктирмай. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ Ҳисобот давридан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича кейинги йилнинг 10 февралидан кечиктирмай. Қўшилган қиймат солиғи Ҳисобот давридан кейинги ойнинг ўн бешинчи кунидан кечиктирмай. Айланмадан олинадиган солиқ Ҳисобот давридан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича кейинги йилнинг 1 февралидан кечиктирмай. 2-босқич Солиқ органлари Солиқ ҳисоботларини шакллантиради. Ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган солиқлар бўйича Маълумотлар умумлаштирилгандан сўнг 1 кун ичида. 3-босқич Солиқ органлари Шакллантирилган солиқ ҳисоботини солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборади (жойлаштиради). Ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган солиқлар бўйича Солиқ ҳисоботларини шакллантириш билан бир вақтда. 4-босқич Солиқ тўловчи Солиқ органи томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботини тасдиқлайди ёки унга тузатиш киритади. Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 1. Бўнак тўловлари маълумотномаси солиқ тўловчининг шахсий кабинетига келиб тушгандан (жойлаштирилгандан) сўнг 5 кун ичида, лекин тегишли бўнак тўловлари бўйича маълумотномани тақдим қилиш муддатидан кечиктирмасдан. 2. Солиқ ҳисоботи — ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 март санасига қадар. Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи 1. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича ҳисобот солиқ тўловчининг шахсий кабинетига келиб тушгандан (жойлаштирилгандан) сўнг 5 кун ичида, лекин тегишли солиқ ҳисоботини тақдим қилиш муддатидан кечиктирмасдан. 2. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича жорий солиқ даврининг 1 май санасига қадар. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ Солиқ ҳисоботи солиқ тўловчининг шахсий кабинетига жойлаштирилгандан сўнг 5 кун ичида, лекин тегишли солиқ ҳисоботини тақдим қилиш муддатидан кечиктирмасдан. Қўшилган қиймат солиғи Солиқ ҳисоботи солиқ тўловчининг шахсий кабинетига жойлаштирилгандан сўнг 5 кун ичида, лекин тегишли солиқ ҳисоботини тақдим қилиш муддатидан кечиктирмасдан. Айланмадан олинадиган солиқ Солиқ ҳисоботи солиқ тўловчининг шахсий кабинетига жойлаштирилгандан сўнг 5 кун ичида, лекин тегишли солиқ ҳисоботини тақдим қилиш муддатидан кечиктирмасдан.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сон қарорига 3 2 -ИЛОВА

Қишлоқ хўжалиги мақсадларида ишлатилган сув ҳажми бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом солиқ органи томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни суғориш ва балиқ етиштириш учун ишлатилган сув ҳажми бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоботини (кейинги ўринларда — солиқ ҳисоботи) шакллантириш, шу жумладан, деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга бўлган жисмоний шахслар учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни (кейинги ўринларда — солиқ) ҳисоблаш тартибини белгилайди.

Низом талаблари солиқ тўловчининг ташаббуси билан ёки солиқ текширувлари натижасида қайта аниқлаштирилган солиқ ҳисоботларини шакллантириш ва тақдим этиш ҳолатларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Солиқ тўловчининг ташаббуси билан ёки солиқ текширувлари натижасида қайта аниқлаштирилган солиқ ҳисоботларини шакллантириш ва тақдим этиш тартиби қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ички манбалар — солиқ тўловчилар тақдим этган солиқ ва молиявий ҳисоботлар, солиқ мониторинги, кўздан кечириш ва солиқ текшируви натижаларига оид солиқ органларининг ахборот тизимларидан, шунингдек, солиқ органларининг «E-imtiyoz» дастури ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан олинган маълумотлар;

солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботи — ички ва ташқи манбалар асосида солиқ органлари томонидан автоматик равишда шакллантирилган, жорий солиқ даври учун солиқ тўловчилар ва солиқ агентларининг солиқ мажбуриятларини аниқлашга асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлар;

сув истеъмолчилари — ўз эҳтиёжларини қондириш учун сув объектидан ёки сув хўжалиги объектидан сув ресурсларини белгиланган тартибда олувчи юридик ёки жисмоний шахслар;

сув истеъмоли меъёри (кейинги ўринларда — меъёр) — сув истеъмолчилари томонидан сув ресурсларидан сув ўлчаш воситаларисиз фойдаланилган ҳолларда, уларнинг экин майдонларига экилган экин турларини суғориш учун сувга бўлган эҳтиёжларини қондиришга етарли деб ҳисобланган сув ҳажми;

сув ўлчаш воситалари — сув истеъмолчилари экин майдонларининг сув кириш нуқталарига ўрнатилган сув сарфини ўлчаш (шунингдек, бошқариш) имконини берувчи стандарт ёки электрон қурилмалар;

ташқи манбалар — Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (кейинги ўринларда — Солиқ кодекси) ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ солиқ органларига маълумотларни тақдим этиш мажбурияти юкланган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг маълумотлари.

3. Қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланилган сув ҳажми бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида ҳисобланади.

2-боб. Солиқ органларига солиқни ҳисоблаш учун асос бўладиган маълумотларни тақдим этиш тартиби

4. Солиқ органларига солиқни ҳисоблаш учун асос бўладиган қуйидаги маълумотлар вазирлик ва идоралар томонидан ўзаро ахборот алмашинуви тизими, шунингдек, 2025 йил 1 январдан бошлаб «Сув ҳисоби» ахборот тизими орқали тақдим этиб борилади, жумладан:

а) «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда ҳар йили:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни суғориш ва балиқ етиштириш учун ишлатилган сув ресурслари ҳажми тўғрисидаги маълумотлар;

жорий солиқ даврининг 10 декабридан кечиктирмай, юридик шахслар томонидан истеъмол қилинган сув ресурслари тўғрисида 2-иловага мувофиқ маълумотлар;

ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 20 январидан кечиктирмасдан, деҳқон хўжаликлари томонидан истеъмол қилинган сув ресурслари ҳажми тўғрисида 3-илова мувофиқ маълумотлар;

ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 20 январидан кечиктирмасдан, тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар томонидан истеъмол қилинган сув ресурслари ҳажми тўғрисида 4-иловага мувофиқ маълумотлар;

ҳисобот йилининг 1 августига қадар қишлоқ хўжалиги экинлари турлари бўйича белгиланган йиллик сув олиш лимитлари тўғрисида 5-иловага мувофиқ маълумотлар;

онлайн сув ўлчаш воситалари асосида аниқланган сув ҳажми тўғрисида 2 — 5-иловаларга мувофиқ онлайн шаклдаги маълумотлар;

ҳисобот йилининг 20 апрелига қадар халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан қишлоқ хўжалиги экинларининг вегетация даври ва ҳисобот йилининг 20 октябрига қадар куз-қиш даври учун тасдиқланган сув олиш лимитлари тўғрисидаги маълумотлар;

б) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ҳар йили 6-иловага мувофиқ:

ҳисобот йилининг 10 майига қадар асосий экин майдонларига экиладиган экин турлари (пахта, ғалла, полиз, сабзавот, шоли ва бошқалар) тўғрисидаги маълумотлар;

ҳисобот йилининг 15 июлига қадар такрорий экин майдонларига экиладиган экин турлари тўғрисидаги маълумотлар.

5. Ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган маълумотларни «Сув ҳисоби» ахборот тизимига киритиш учун тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари жавобгар ҳисобланади.

3-боб. Солиқ органлари томонидан солиқ ҳисоботини шакллантириш тартиби

6. Солиқ ҳисоботларининг кўрсаткичлари ички ва ташқи манбалар маълумотлари асосида шакллантирилади.

Бунда мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схемада назарда тутилган муддатларда ҳисоботни топширган солиқ тўловчининг шахсий кабинетига қайта шакллантирилган ҳисобот юборилмайди.

7. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан тақдим этилган маълумотлар солиқ органларининг маълумотлар базасида электрон шаклда умумлаштирилиб, ушбу маълумотлар ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 445-моддасига мувофиқ сув ресурслари учун солиқ ставкалари асосида солиқ суммаси ҳисобланади.

8. Солиқ органлари солиққа оид маълумотлар базасидан ва белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиққан ҳолда, қуйидагилар учун солиқ суммасини аниқлайди:

деҳқон хўжаликлари учун;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга бўлган жисмоний шахслар учун;

тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар учун;

ҳар йили 1 октябрга қадар қишлоқ хўжалиги корхоналари учун — қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқ етиштириш учун улар томонидан аввалги солиқ даврида ишлатилган сув ҳажмининг 70 фоизи миқдорида. Бунда аввалги солиқ даврида қишлоқ хўжалиги корхонаси томонидан ишлатилган сув ҳажми тўғрисидаги ахборот мавжуд бўлмаганда, солиқ суммаси халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан тасдиқланган сув олиш лимитлари бўйича аниқланади;

ҳар йили 15 декабрга қадар қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқ етиштириш учун сув ресурсларидан фойдаланган юридик шахслар учун.

9. Ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган манбалардан ташқари, солиқ ҳисоботлари учун зарур бўладиган кўрсаткичлар солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги интерактив хизматлар орқали ҳам шакллантирилади.

10. Солиқ ҳисоботларида келтирилган сатр маълумотлари ҳамда ички ва ташқи манбалар маълумотлари асосида автоматик равишда шакллантириладиган кўрсаткичлар формула орқали аниқланади.

11. Қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқ етиштириш учун ишлатилган сув ҳажми бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоботлари солиқ органлари томонидан ушбу солиқ тури бўйича солиқ тўловчилар деб эътироф этилганлар учун шакллантирилади.

12. Истеъмол қилинган сув ҳажми ҳисобини юритмаган (юритишдан бош тортган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи юридик шахслар учун сув солиғи халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан тасдиқланган лимитларга нисбатан икки баравар оширилган ҳолда ҳисобланади.

4-боб. Солиқ органи томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботини солиқ тўловчи томонидан тасдиқлаш тартиби

13. Солиқ органлари томонидан солиқ ҳисоботларини шакллантириш ва уларни солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юбориш ишлари ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

14. Солиқ тўловчи ёки унинг ваколатли вакили солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботининг тўғрилиги ва тўлиқлигини тасдиқлайди ёхуд эътирозлари мавжуд бўлса, солиқ ҳисоботини қайта ишлайди ва ҳисобот тақдим этишнинг охирги муддатига қадар тегишли асосларни илова қилган ҳолда солиқ органларига тақдим этади.

5-боб. Солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботига ўзгартиришлар киритиш

15. Солиқ органлари томонидан ушбу Низомнинг 9-бандига асосан шакллантирилган солиқ ҳисоботида ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасининг ўзгаришига олиб келадиган ҳолатлар юзага келганда, нотўғри ёки тўлиқ бўлмаган маълумотлар ва(ёки) хатолар аниқланганда, шунингдек, солиқ тўловчининг ҳисоб ҳужжатларига кўра солиққа тортиш объектлари ва солиққа тортиш билан боғлиқ объектларда ёки солиқ базасида фарқлар юзага келганда, солиқ тўловчи томонидан ушбу солиқ ҳисоботига зарур тузатишлар киритилади ва ҳисобот солиқ органларига тақдим этилади.

16. Солиқ ҳисоботида кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгарлик солиқ тўловчи ёки унинг ваколатли вакили зиммасига юкланади.

17. Агар солиқ органлари томонидан текширувдан олдин шакллантирилган солиқ ҳисоботи билан янгиланган маълумотлар ўртасида тафовутлар ва (ёки) хатолар аниқланса, солиқ тўловчи ушбу солиқ ҳисоботига зарур тузатишларни киритиши ҳамда солиқ органларига аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёки аниқланган тафовутларнинг асосномасини тақдим этиши лозим.

18. Солиқ органлари томонидан ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси солиқ тўловчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаганда ёки рад этилмаганда, хабарномада кўрсатилган маълумотлар тўғрилиги ва тўлиқлиги тасдиқланган ҳисобланади ҳамда солиқ суммаси солиқ тўловчининг шахсий ҳисобварағига киритилади.

6-боб. Солиқ тўловчининг мажбуриятлари

19. Солиқ тўловчи:

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган солиқ имтиёзларидан фойдаланиш учун солиқ органининг «E-imtiyoz» ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда, солиқ имтиёзларини унинг ҳар бир турига махсус идентификация коди асосида ҳисобга олиши лозим;

ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган ҳолатлар юзага келганда, зарур тузатишлар киритмаганлиги учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар ҳисобланади.

7-боб. Солиқ тўловчининг ҳуқуқлари

20. Солиқ тўловчи:

солиқ органидан ва бошқа ваколатли органлардан (уларнинг ваколатлари доирасида) амалдаги солиқлар тўғрисида, солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларидаги ўзгаришлар, солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби ҳақидаги ахборотни, солиқ ҳисоботининг ва аризаларнинг шаклларини, шунингдек, уларни тўлдириш тартиби ҳақида тушунтиришларни бепул олиш;

ўз солиқ мажбурияти бажарилиши бўйича солиқ органларида ва бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган маълумотларни олиш ҳуқуқига эга.

8-боб. Солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботини қабул қилиш тартиби

21. Солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботлари солиқ тўловчилар томонидан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида солиқ ҳисоботини топширишнинг белгиланган муддатидан кечиктирилмаган ҳолда шахсий кабинет орқали тасдиқланиши лозим.

22. Солиқ тўловчи ўзининг шахсий кабинети орқали солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботи қабул қилинганлигини кузатиши мумкин.

9-боб. Солиқ органлари томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш тартиби

23. «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда истеъмол қилинган сув ҳажмлари бўйича тақдим этган маълумотлар солиқ органларининг маълумотлар базасига киритилади ва ушбу маълумотларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 445-моддасида белгиланган солиқ ставкаларига асосан солиқ суммаси ҳисоблаб чиқилади.

Ҳисобланган солиқ суммаси бўйича солиқ тўлаш тўғрисидаги тўлов хабарномаси деҳқон хўжаликлари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерларига ҳамда тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахсларга ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирилмасдан юборилади.

24. Истеъмол қилинган сув ҳажми ҳисобини юритмаган (юритишдан бош тортган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи жисмоний шахслар учун сув солиғи халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан тасдиқланган лимитларга нисбатан икки баравар оширилган ҳолда ҳисобланади.

10-боб. Якунловчи қоидалар

25. Солиқ органлари солиқ ҳисоботида солиқ суммалари тўғри ҳисобланганлигини ва уларнинг ўз муддатида тўланишини назорат қилади.

26. Солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда солиқ тўловчи томонидан тасдиқланмаганда ёки қайта ишланган солиқ ҳисоботи тақдим этилмаганда, солиқ тўловчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган жавобгарликдан озод этилмайди.

27. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Қишлоқ хўжалиги мақсадларида ишлатилган сув ҳажми бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Қишлоқ хўжалиги мақсадларида ишлатилган сув ҳажми бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Сув хўжалиги вазирлиги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда Солиқ органларига қуйидаги маълумотларни тақдим этади: а) қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқ етиштириш учун юридик шахслар томонидан фойдаланилиши кутилаётган сув ҳажми тўғрисида; Ҳар йили жорий солиқ даврининг 10 декабридан кечиктирмай б) деҳқон хўжаликлари ҳамда тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар томонидан фойдаланилган сув ҳажми тўғрисида; Ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 20 январидан кечиктирмасдан в) онлайн тартибда ишлайдиган сув ускуналарини ўрнатган сув истеъмолчилари тўғрисида; Онлайн шаклда г) халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан сув истеъмолчилари кесимида тасдиқланган сув олиш лимитлари тўғрисида; вегетация даври учун 20 апрелга қадар, куз-қиш даври учун 20 октябрга қадар д) жорий йилда экилган экин турлари учун вилоятлар ҳамда туман (шаҳар)лар кесимида белгиланган сув истеъмоли меъёрлари ва сув олиш лимитлари тўғрисида. Ҳар йили ҳисобот йилининг 1 августидан кечиктирмасдан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Солиқ органларига қуйидаги маълумотларни тақдим этади: а) асосий экин майдонларига экиладиган экин турлари (пахта, ғалла, полиз, сабзавот, шоли экинлари ва бошқалар) тўғрисида маълумотлар; Ҳар йили жорий солиқ даврининг 10 майига қадар б) такрорий экин майдонларига экиладиган экин турлари тўғрисидаги маълумотлар. Ҳар йили жорий солиқ даврининг 15 июлига қадар 2-босқич Солиқ органлари Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича қуйидаги тоифа солиқ тўловчилар бўйича ички ва ташқи манбалар асосида келиб тушган маълумотларни умумлаштиради: а) қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқ етиштириш учун сувдан фойдаланган юридик шахслар бўйича; Жорий солиқ даврининг 12 декабрига қадар б) деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга ҳамда тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар учун бўйича. Солиқ давридан кейинги йилнинг 25 январига қадар 3-босқич Солиқ органлари 1. Қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқ етиштириш учун сув ресурсларидан фойдаланган юридик шахслар бўйича солиқ ҳисоботларини автоматик равишда шакллантиради. 2. Деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга ҳамда тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар бўйича тўлов хабарномасини шакллантиради. Маълумотлар умумлаштирилгандан сўнг 1 кун муддат ичида 4-босқич Солиқ органлари 1. Қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқ етиштириш учун сув ресурсларидан фойдаланган юридик шахслар бўйича шакллантирилган солиқ ҳисоботини солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборади. Солиқ ҳисоботлари шакллантирилгандан сўнг 1 кун муддат ичида 2. Деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга ҳамда тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар бўйича шакллантирилган тўлов хабарномасини солиқ тўловчига етказади. Солиқ давридан кейинги йилнинг 1 мартига қадар 5-босқич Солиқ тўловчи 1. Солиқ органи шакллантирган солиқ ҳисоботини тасдиқлайди. 2. Солиқ ҳисоботи бўйича эътирозлар бўлганда, асосларни илова қилган ҳолда солиқ ҳисоботини қайта ишлайди ва солиқ органига тақдим этади. Ҳисобот даврининг 15 декабрига қадар 6-босқич Солиқ органлари Белгиланган муддатларда солиқ органлари томонидан ҳисоблаб чиқилган солиқ суммаси солиқ тўловчи томонидан тасдиқланмаган ёки рад этилмаган тақдирда, хабарномада кўрсатилган маълумотлар тўғрилиги ва тўлиқлиги тасдиқланган ҳисобланади ва солиқ суммасини шахсий ҳисобварағига киритади. Ҳисобот даврининг 15 декабрига қадар

Қишлоқ хўжалиги мақсадларида ишлатилган сув ҳажми бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

__________ вилоятида қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 20___ йилда истеъмол қилинган сув ресурслари ҳажми тўғрисида

Т/р Вилоят номи Туман номи СТИР / ЖШШИР Корхона номи Манзили (МФЙ, кўча, қишлоқ, овул номи) Ер майдони (гектар) Йиллик сув истеъмоли лимити (м.куб) Ҳақиқатда истеъмол қилинган сув ҳажми (м.куб) (8=9+10+11) Сув ресурсларининг шаклланиш манбалари (м.куб) шундан, солиққа тортиладиган жами сув ҳажми (м.куб) (12=13+14+15) жумладан, суғоришда фойдаланилган сув ҳажми (м.куб) Лимитдан ортиқча фойдаланилган сув ресурслари (м.куб) (16=8-7) шундан Шўр ювиш учун фойдаланилган сув ресурслари (м.куб) ер усти манбалари (канал, ариқ ва бошқалар) ер ости манбалари коллектор ва дренаж тармоғидан Тежайдиган технологиялар жорий қилмаган ҳамда сув ўлчаш ускуналарисиз аниқланган Тежайдиган технологиялар жорий қилган ҳамда сув ўлчаш ускуналари асосида аниқланган Тежайдиган технологиялар жорий қилган ёки сув ўлчаш ускуналари асосида аниқланган суғориш тармоғидан (м.куб) А 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 1. 2. 3. …

Қишлоқ хўжалиги мақсадларида ишлатилган сув ҳажми бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

___________ вилоятида деҳқон хўжаликлари томонидан 20___ йилда истеъмол қилинган сув ресурслари ҳажми тўғрисида

Т/р Вилоят номи Туман номи СТИР / ЖШШИР Кадастр коди Деҳқон хўжалиги номи Манзили (МФЙ, кўча, қишлоқ, овул номи) Ер майдони (гектар) Йиллик сув истеъмоли лимити (м.куб) Ҳақиқатда истеъмол қилинган сув ҳажми (м.куб) (9=10+11+ 12) Сув ресурсларининг шаклланиш манбалари (м.куб) Шундан, солиққа тортиладиган жами сув ҳажми (м.куб) (13=14+15+16) жумладан, суғоришда фойдаланилган сув ҳажми (м.куб) Лимитдан ортиқча фойдаланилган сув ресурслари (м.куб) (17=9-8) шундан Шўр ювиш учун фойдаланилган сув ресурслари (м.куб) ер усти манбалари (канал, ариқ ва бошқалар) ер ости манбалари коллектор ва дренаж тармоғидан Тежайдиган технологиялар жорий қилмаган ҳамда сув ўлчаш ускуналарисиз аниқланган Тежайдиган технологиялар жорий қилган ҳамда сув ўлчаш ускуналари асосида аниқланган Тежайдиган технологиялар жорий қилган ёки сув ўлчаш ускуналари асосида аниқланган суғориш тармоғидан (м.куб) А 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 1. 2. …

Қишлоқ хўжалиги мақсадларида ишлатилган сув ҳажми бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

____________ вилоятида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга ҳамда тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар томонидан 20____ йилда истеъмол қилинган сув ресурслари ҳажми тўғрисида

Т/р Вилоят номи Туман номи СТИР / ЖШШИР Кадастр коди Деҳқон хўжалиги номи Манзили (МФЙ, кўча, қишлоқ, овул номи) Ер майдони (гектар) Шундан: Йиллик сув истеъмоли лимити (м.куб) Ҳақиқатда истеъмол қилинган сув ҳажми (м.куб) (10 = 11 + 12 + 13 = 14 + 16) Сув ресурсларининг шаклланиш манбаи (м.куб) Сув ресурсларининг истеъмол мақсади (м.куб) Лимитдан ортиқча фойдаланилган сув ҳажми (м.куб) (18 = 10 - 9) Сув ўлчаш ускуналаридан жорий йилда сувни тежайдиган ускуналар асосида суғорилган ер майдони (гектар) ер усти манбалари (канал, ариқ ва бошқалар) ер ости манбалари коллектор ва дренаж тармоғи сувларидан экинларни суғориш учун шундан: шўр ювиш шундан: сув ўлчаш ускуналари асосида сув ўлчаш ускуналари асосида фойдаланиш бошланган сана фойдаланиш тўхтатилган сана А 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 1. 2. 3. …

Қишлоқ хўжалиги мақсадларида ишлатилган сув ҳажми бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

____________ вилоятида қишлоқ хўжалиги экинлари турлари бўйича 20____ йил учун белгиланган йиллик сув олиш лимитлари тўғрисида

T/р Вилоят номи Туман номи 1 гектар ер майдони учун экин турлари бўйича йиллик сув олиш лимитлари пахта беда маккажўхори картошка ва сабзавот полиз экинлари боғ ва узумзор донли экинлар дуккакли экинлар мойли экинлар гулчилик, манзарали экинлар шоли 1. 2. 3. …

Қишлоқ хўжалиги мақсадларида ишлатилган сув ҳажми бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА

___________ вилоятида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга 20____ йил учун экилган асосий ва такрорий экин турлари тўғрисида

Т/р Вилоят номи Туман номи Истеъмолчи тури (юридик шахс, жисмоний шахс, деҳқон хўжалиги) СТИР / ЖШШИР Субъект (фуқаро) номи Манзили (МФЙ, кўча, қишлоқ, овул номи) Жами ер майдони (гектар) Шундан, жорий йилда экиш режалаштирилган экин турлари ер майдони (гектар) пахта беда маккажўхори картошка ва сабзавот полиз экинлари боғ ва узумзор донли экинлар дуккакли экинлар мойли экинлар гулчилик, манзарали экинлар шоли 1. 2. 3. …

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сон қарорига 4-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг «Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 1-иловада :

а) 2-бандда :

ўн иккинчи хатбошидан «кунлик» сўзи чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

« электрон тижорат — Ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган, товарларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишга доир тадбиркорлик фаолияти»;

б) 7-банднинг ўн олтинчи — йигирманчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«харид учун тўловнинг қўшилган қиймат солиғи жами суммаси;

тўлов санаси ва вақти;

фискал модулнинг такрорланмайдиган рақами;

фискал белги;

берилган касса чекининг ҳақиқийлигини текшириш учун камида 30х30 миллиметр ўлчамдаги QR-код.

Операторга юбориладиган чекдаги товарлар ва хизматлар кодлари (улар мавжуд бўлган ҳолларда) халқаро «GS1» ёки бошқа глобал тизимлар асосида юритиладиган рақамлар билан бир хил бўлиши лозим.

Чекда қўшимча равишда бошқа реквизитлар ҳам кўрсатилиши мумкин»

в) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Махсус ахборот тизимидаги шахсий кабинетларга фойдаланувчининг электрон рақамли имзо калити орқали кирилади. ТХКМ, унинг филиаллари ёки шериклик асосидаги ҳамкорлари махсус ахборот тизимидан ёки ТХКМнинг махсус ахборот тизимига боғланган дастурий маҳсулотидан ўзларининг шахсий электрон рақамли имзо калити орқали фойдаланадилар»;

г) 16-бандда :

қуйидаги мазмундаги иккинчи-учинчи хатбошилар қўшилсин:

«Кўчма савдо фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан онлайн-НКМ ёки виртуал кассалар ўзлари рўйхатдан ўтган жой бўйича туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияларидан ушбу низом талаблари асосида рўйхатдан ўтказилади.

Агар, тадбиркорлик субъектига тегишли турғун савдо шохобчаси фаолияти тўхтатилиб, шохобчада ўрнатилган онлайн-НКМ ёки виртуал кассани кўчма савдо объектларида қўллаш зарурати юзага келган ҳолларда тадбиркорлик субъекти бу ҳақида фаолиятини бошлашидан олдин рўйхатдан ўтган жой бўйича давлат солиқ инспекцияларини кўчма савдони амалга ошириш жойи ва муддатини кўрсатган ҳолда хабардор қилади»;

иккинчи — олтинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи-саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

бешинчи хатбошидаги «турғун шаҳобча» сўзларидан кейин «(кўчма савдо объекти)» сўзлари қўшилсин,

еттинчи хатбошидаги «турғун савдо (хизмат кўрсатиш) шаҳобчаси» сўзларидан кейин «(кўчма савдо объекти)» сўзлари қўшилсин;

д) 18-бандда :

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

«Ариза, махсус ахборот тизимида қайд этилган вақтдан бошлаб давлат солиқ хизмати органи ходими томонидан саккиз иш соати ичида кўриб чиқилади ва мазкур Низомнинг 21-банди иккинчи — тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолатлар аниқланмаган тақдирда қабул қилинади»;

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

е) 33-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

«Онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал касса ТХКМ томонидан созлангандан ёки захирадаги ўрнатилгандан сўнг тадбиркорлик субъекти бир иш куни ичида махсус квитанция дафтари асосида амалга оширилган савдолар тўғрисидаги маълумотларни онлайн-НКМ ёки виртуал касса тизимига киритиши лозим»;

ж) 45-банддаги «уч» сўзи «ўн» сўзи билан алмаштирилсин;

з) 54-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«54. Оператор ваколатли орган билан биргаликда ТХКМга юкланган вазифалар тўлик бажарилишини назорат қилиб боради. ТХКМга юкланган талаблар бажарилмаган тақдирда, оператор марказга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган чораларни кўриш бўйича ваколатли органга таклиф киритади»;

и) 55-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

«Бунда оператор томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун тўловлар тадбиркорлик субъектлари томонидан нақд пулда ва нақд пулсиз кўринишда амалга оширилиши мумкин»;

й) Низомга 1-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ________________________________‎‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ (техник хизмат кўрсатиш маркази номи)‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎техник хизмат кўрсатиш марказига ‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ АРИЗА ‎ (Онлайн-НКМ ёки виртуал кассани турғун шохобча (кўчма савдо объекти) жойлашган жой бўйича давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида) ‎ ‎‎ ‎‎‎‎‎Сиздан, _____________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎(шохобча (кўчма савдо объекти) манзили) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎манзилида жойлашган,_________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (тадбиркорлик субъектининг номи) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(СТИР:________________)га қарашли,___________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(амалга ошириладиган фаолият тури) ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎савдо шохобчасида фойдаланиш учун, ____________________________________________________ русумли, ‎ завод рақами (версияси)________________________________________________бўлган онлайн-НКМ (виртуал ‎ касса) ва __________________________________________________________серия рақамли фискал модулни, ‎ _____________________________________________________давлат солиқ инспекциясида рўйхатга қўйишда ‎амалий ёрдам беришингизни сўрайман. ‎ ‎‎ Қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎‎1. Турғун шохобча (кўчма савдо объекти) мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг нусхалари (бино, иншоотнинг ёки унинг қисмининг ижара шартномаси ёки кадастр ҳужжатлари). ‎‎ ‎ ‎‎ 2. Турғун савдо (хизмат кўрсатиш) шохобчаси (кўчма савдо объекти) манзилининг харитадаги координатаси . ‎‎‎‎ __________________________ ‎ ‎ ____________‎‎ ‎ _________‎‎ ‎ (Тадбиркорлик субъекти раҳбарининг Ф.И.О.)‎‎ ‎ ‎ (имзо)‎‎ ‎ (сана)» ‎‎ ‎

к) Низомга 2-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

‎‎Онлайн-НКМ ёки виртуал касса давлат солиқ хизмати органларида ‎рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар ‎ Ушбу рўйхатга олинганлик тўғрисидаги маълумот__________________________________________________ ‎__________________________________________________________ (СТИР: _________________________)га ‎‎‎‎(тадбиркорлик субъекти номи) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎тегишли бўлган онлайн-НКМ ёки виртуал касса тизими махсус ахборот тизимида қайд этилганлиги тўғрисида берилди. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Реестр рақами‎‎ ‎‎Онлайн-НКМ ёки виртуал касса номи Завод (серия ёки лицензия) рақами‎‎ ‎‎Фискал модул серия рақами Онлайн-НКМ ёки виртуал касса жойлашган манзил‎‎ ‎‎Онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг ҳолати Сана‎‎ ‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎‎ ‎‎ ‎‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ________________________________________ ‎‎ (м.ў.) ‎‎ ‎‎___________ ‎ ‎‎ ____________ ‎‎(Давлат солиқ хизмати органи раҳбари Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎‎(имзо) ‎ ‎‎(сана) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ________________________________________ ‎ ‎ ‎‎‎‎___________ ‎ ‎‎‎‎____________ ‎‎(Рўйхатдан ўтказиш бўйича масъул ходим Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎(имзо) ‎ ‎‎‎‎(сана)»

л) Низомга 3-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ _________________________________‎‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ (техник хизмат кўрсатиш маркази номи)‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎‎‎техник хизмат кўрсатиш марказига ‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ АРИЗА ‎ (Онлайн-НКМ ёки виртуал касса тизимини турғун шохобча (кўчма савдо объекти) жойлашган жой бўйича давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан чиқариш тўғрисида) ‎ ‎‎ ‎‎‎‎‎Сиздан, мен фаолият юритаётган_________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎(шохобча (кўчма савдо объекти) манзили)‎‎‎‎‎ _________________________________________________________________________‎‎манзилида жойлашган, ‎‎‎_______________________________________________________________________(СТИР:____________)га‎ ‎‎‎(тадбиркорлик субъектининг номи) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎қарашли,_________________________________________________________‎‎савдо шохобчасида фойдаланиш ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎‎‎(шохобча (кўчма савдо объекти) манзили)‎‎‎ ‎‎учун ___________________________________________________________ русумли, завод рақами (версияси) ‎____________________________________________________________‎бўлган онлайн-НКМ (виртуал касса) ва ‎_________________________________________________________________серия рақамли фискал модулни, ‎ ___________________________________________________________________давлат солиқ инспекциясидан ‎‎ рўйхатдан чиқариш учун амалий ёрдам беришингизни сўрайман. ‎ Онлайн-НКМ (виртуал касса), __________________________________________________________________ ‎давлат солиқ инспекциясидан рўйхатдан чиқариш сабаби:_____________________________________________ ‎‎______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ ‎ ‎ Қуйидагилар илова қилинади: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎1. Фискал модул ____ дона. ‎2. Қўшимча ҳужжатлар. ‎ ‎ __________________________ ‎ ‎ ____________‎‎ ‎ _________‎‎ ‎ (Тадбиркорлик субъекти раҳбарининг Ф.И.О.)‎‎ ‎ ‎ (имзо)‎‎ ‎ (сана)»‎ ‎

2. 2-иловада :

а) 3-бандда :

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«техник жиҳатдан имконият бўлганда, чек маълумотлари билан жойлашган жойи бўйича геолакация (узунлик ва кенглик) маълумотларини операторга юбориш»;

ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«24 соат оффлайн режимида ишлагандан сўнг автоматик блоклаш тизимига ўтиш»;

ўн учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«мобиль алоқа операторининг интернет тармоғига 2G ва ундан юқори стандартлар асосида, шунингдек, СDMA ва Wi-Fi стандартлари орқали алоқа тармоғига боғланиш имкониятининг мавжудлиги;»;

ўн саккизинчи хатбошидаги «таъминлаш имкониятининг мавжудлиги» сўзлари «таъминлаши ёки вақт ва санани оператор серверидан олиш имкониятининг мавжудлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

«Онлайн-НКМга ўрнатилган дастурий маҳсулотга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

Фискал маълумотлар, шунингдек, уларни операторга юборишда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда оператор ва киберхавфсизлик марказидан қайта хулоса олиниши шарт»;

б) 6-бандда :

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«24 соат оффлайн режимида ишлагандан сўнг автоматик блоклаш тизимига ўтиш»;

ўн учинчи хатбошидаги «мослаштириш имкониятининг мавжудлиги» сўзлари «мослаштиришни таъминлаши ёки вақт ва санани оператор серверидан олиш имкониятининг мавжудлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

«Виртуал кассага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

Фискал маълумотлар, шунингдек, уларни операторга юборишда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда оператор ва киберхавфсизлик марказидан қайта хулоса олиниши шарт.

Товарларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатишни электрон тижорат орқали амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари фискал маълумотларни операторга узатишни Давлат солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган виртуал касса дастурий маҳсулоти орқали амалга ошириши мумкин».

3. 3-иловада :

а) 3-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Шунингдек, онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассага хизмат кўрсатишга талаб бўлган ҳудудларда ҳамда онлайн-НКМ ёки виртуал кассалар сони ўттизтадан кўп бўлган туманларда ТХКМ, унинг филиали ёки шериклик асосида ҳамкорлари ушбу ҳудудда онлайн-НКМ ва виртуал кассаларга техник хизмат кўрсатиш шаҳобчаларини очишлари шарт»;

б) 6-бандда :

биринчи хатбошидан «кўрикларни қайд этиш дафтарида ҳамда» сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

в) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«7. ТХКМ ўз фаолиятини амалга ошириш учун у томонидан хизмат кўрсатиладиган ҳамда ваколатли органда рўйхатга олинган онлайн-НКМлар ва виртуал кассаларнинг жами сони:

мингтагача бўлганда Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдорида;

мингтадан беш мингтагача бўлганда Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз баравари миқдорида;

беш мингтадан ўн мингтагача бўлганда Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз баравари миқдорида;

ўн мингтадан кўп бўлганда Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир минг баравари миқдорида маблағларни ваколатли органнинг махсус ҳисоб рақамига захирага қўйиши лозим.

Захира суммаси банк ёки суғурта ташкилотлари кафолат хати асосида олти ой ичида шакллантирилиши мумкин.

Захира суммаси банк кафолат хати асосида тадбиркорлик субъектининг ўз эҳтиёжида ҳам қолдирилиши мумкин.

Банклар ва уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатлар қонунчиликда белгиланган тартибда шартномалар асосида амалга оширилади»;

г) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«8. Махсус ҳисоб рақамига захирага қўйилган ҳамда банк кафолат хати асосида тадбиркорлик субъектининг ўз эҳтиёжида қолдирилган маблағлар ТХКМ, унинг ҳудудий филиаллари ёки шериклик асосида ҳамкорлари томонидан ўзи хизмат кўрсатаётган онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал касса дастурий маҳсулотининг функционал хусусиятларига ишлаб чиқарувчи ёки унинг ваколатли вакилининг рухсатисиз ўзгартириш киритиш ёки бошқача тарзда онлайн-НКМ ёки виртуал кассани қўллаш тартиби бузилиши натижасида операторга, тадбиркорлик субъектига ёки солиқлар нотўғри ҳисобланиши натижасида давлат бюджетига етказилган зарарларни қоплаш учун ишлатилади.

Етказилган зарарлар экспертиза хулосаси асосида аниқланади.

Етказилган зарарлар белгиланган тартибда суд орқали ундирилади.

Захира суммаси банк кафолат хати асосида тадбиркорлик субъектининг ўз эҳтиёжида қолдирилган тақдирда, ТХКМ томонидан етказилган зарар суммаси кафолат берган банкдан ундирилади»;

д) 9-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

«Шунингдек, тадбиркорлик субъекти банк кафолат хатини муддатидан ўн кун олдин янгилаши ёки махсус ҳисоб рақамига белгиланган миқдорда пул маблағларини шакллантириши лозим.

ТХКМ Давлат реестридан чиқарилган, тадбиркорлик субъекти тугатилган ёки белгиланган захира суммаси учун банк томонидан кафолат хати тақдим қилинган тақдирда (8-бандга мувофиқ қарздорлиги мавжуд бўлмаганда), захирага қўйилган пул маблағлари ТХКМнинг ҳисоб рақамига қайтарилади.

Бунда ТХКМ томонидан захира пулининг қайтарилиши бўйича ваколатли органга ариза тақдим қилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

Давлат реестридан чиқарилганлиги, тадбиркорлик субъекти тугатилганлиги тўғрисидаги ҳужжат ёки белгиланган захира суммаси учун банк томонидан берилган кафолат хати;

Оператор ва ТХКМ ўртасидаги шартномага мувофиқ юклатилган вазифалар тўлиқ бажарилганлиги тўғрисидаги операторнинг хулосаси.

Ваколатли орган олинган маълумотларни беш иш кун ичида ўрганиб чиқиб, ариза ва илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ ва ишончли бўлган тақдирда, ТХКМнинг захирадаги пул маблағларини унинг ҳисоб рақамига қайтаради.

Ариза ёки илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ва (ёки) ишончсиз ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда, асослантирилган камчиликлар ариза берувчига тақдим қилинади.

Ариза берувчи камчиликларни бартараф қилган ҳолда такроран мурожаат қилиши мумкин»;

е) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«12. ТХКМ давлат солиқ хизмати органлари биноларида жойлаштирилишига йўл қўйилмайди. Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги «Солиқ сервис» давлат унитар корхонаси бундан мустасно»;

ж) қуйидаги мазмундаги «18 1 » банд қўшилсин:

«18 1 . ТХКМ бир ой мобайнида ишлатилмаган фискал модуллар сонининг ишлатилаётган фискал модуллар сонига нисбатан ўттиз фоиз миқдоридан кўп бўлган қисмини операторга қайтаради. Бунда операторининг махсус ахборот тизимида ТХКМларга тақдим қилинган ва улар томонидан фойдаланувчиларга берилган (ишлатилаётган) фискал модуллар ҳисоби онлайн тарзда юритилади.»;

з) 19-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдоридаги маблағ ваколатли органнинг махсус ҳисоб рақамида захира қилинганлиги ҳақидаги маълумот ёки захира суммаси олти ой ичида шакллантирилиши тўғрисида банк ёки суғурта ташкилотларининг кафолат хати ёхуд етказилган зарарларни қоплаш учун банк томонидан берилган кафолат хати;»;

и) 40 ва 42-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

к) Талабларга илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассаларга техник хизмат кўрсатиш марказларининг давлат реестрини юритиш ҳамда уларга қўйиладиган алоҳида талабларга ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Давлат солиқ қўмитаси ‎раиси ______________га ‎‎АРИЗА ‎ (Онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассага техник хизмат кўрсатиш марказини Давлат реестрига киритиш тўғрисида) ‎‎Сиздан, ____________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ (ТХКМ жойлашган манзил)‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎манзилида жойлашган _________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(тадбиркорлик субъектининг номи) ‎ ‎ ‎ ‎‎(СТИР:____________) онлайн-НКМ, виртуал касса тизимига техник хизмат кўрсатиш марказини иловада келтирилган ҳужжатлар асосида Давлат реестрига киритишингизни сўрайман. ‎‎Қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎1. Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдоридаги маблағ ваколатли органнинг махсус ҳисоб рақамида захира қилинганлиги ҳақидаги маълумот ёки захира суммаси олти ой ичида шакллантирилиши тўғрисида банк ёки суғурта ташкилотларининг кафолат хати ёхуд етказилган зарарларни қоплаш учун банк томонидан берилган кафолат хати; ‎‎2. Онлайн-НКМ қурилмаси ва (ёки) виртуал касса дастурий маҳсулотининг ишлаб чиқарувчиси ёхуд унинг ваколатли вакили билан тузилган шартнома нусхаси; ‎‎3. ТХКМнинг фаолият юритиш жойи бўйича кўчмас мулкка ёки ундан фойдаланишга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат(лар); ‎‎4. «call-марказ»га эга эканлиги тўғрисидаги маълумот; ‎‎5. ТХКМда онлайн-НКМ қурилмаси ва (ёки) виртуал касса дастурий маҳсулотига кафолатли хизмат кўрсатиш бўйича малака сертификатига эга бўлган мутахассис(лар) мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар; ‎‎Илова: ___ варақда. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎____________________________________________ ‎ ‎‎__________ ‎ ‎‎ __________ ‎ ‎‎(Тадбиркорлик субъекти раҳбарининг Ф.И.О.) ‎ ‎‎(имзо) ‎‎(сана)» ‎

4. 4-иловада :

а) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«8. Ваколатли органда рўйхатга олинган онлайн-НКМ ва виртуал касса сони:

мингтагача бўлганда Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдорида;

мингтадан беш мингтагача бўлганда Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз баравари миқдорида;

беш мингтадан кўп бўлганда Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир минг баравари миқдорида маблағларни ваколатли органнинг махсус ҳисоб рақамига захирага қўйиши лозим.

Захира суммаси банк ёки суғурта ташкилотлари кафолат хати асосида олти ой ичида шакллантирилиши мумкин.

Захира суммаси банк кафолат хати асосида тадбиркорлик субъектининг ўз эҳтиёжида ҳам қолдирилиши мумкин.

Банклар ва уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатлар қонунчиликда белгиланган тартибда шартномалар асосида амалга оширилади»;

б) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«9. Махсус ҳисоб рақамига захирага қўйилган ҳамда банк кафолат хати асосида тадбиркорлик субъектининг ўз эҳтиёжида қолдирилган маблағлар солиқлар нотўғри ҳисобланиши натижасида давлат бюджетига, операторга ва тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарларни қоплаш учун ишлатилади.

Етказилган зарарлар ҳамда тадбиркорлик субъектлари ва операторга юборилган чеклар ўртасидаги номутаносибликлар экспертиза хулосаси асосида аниқланади.

Етказилган зарарлар белгиланган тартибда суд орқали ундирилади.

Захира суммаси банк кафолат хати асосида тадбиркорлик субъектининг ўз эҳтиёжида қолдирилган тақдирда етказилган зарар суммаси кафолат берган банкдан ундирилади.»;

в) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«10. Онлайн-НКМ ёки виртуал касса дастурий таъминотини давлат реестрига киритган тижорат ташкилоти захирага қўйилган маблағлар суммаси ушбу низомнинг 8-бандида кўрсатилган миқдордан камайган тақдирда, унинг етмаётган қисми ваколатли органнинг хабарномасини олган кундан эътиборан ўн иш кунида ваколатли органнинг махсус ҳисобварағига тушишини таъминлайди.

Онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал касса Давлат реестридан чиқарилганда, Давлат реестрига киритиш учун ариза берган тадбиркорлик субъекти тугатилганда ёки белгиланган захира суммаси учун банк томонидан кафолат хати тақдим қилинган тақдирда (9-бандга мувофиқ қарздорлиги мавжуд бўлмаганда), захирага қўйилган пул маблағлари Давлат реестрига киритиш учун ариза берган тадбиркорлик субъектининг ҳисоб рақамига қайтарилади.

Бунда Давлат реестрига киритиш учун ариза берган тадбиркорлик субъекти захира пулининг қайтарилиши бўйича ваколатли органга ариза тақдим қилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

Давлат реестридан чиқарилганлиги, Давлат реестрига киритиш учун ариза берган тадбиркорлик субъекти тугатилганлиги тўғрисидаги ҳужжат ёки белгиланган захира суммаси учун банк томонидан берилган кафолат хати;

ТХКМлар ва ишлаб чиқарувчи ёки унинг ваколатли вакили ўртасидаги шартномага мувофиқ юклатилган вазифалар тўлиқ бажарилганлиги тўғрисидаги ТХКМларнинг хулосалари.

Ваколатли орган олинган маълумотларни беш иш кун ичида ўрганиб чиқиб, ариза ва илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ ва ишончли бўлган тақдирда, Давлат реестрига киритиш учун ариза берган тадбиркорлик субъектининг захирадаги пул маблағларини унинг ҳисоб рақамига қайтаради.

Ариза ёки илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ва (ёки) ишончсиз ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда, асосланган камчиликларни ариза берувчига тақдим қилади.

Ариза берувчи камчиликларни бартараф қилган ҳолда такроран мурожаат қилиши мумкин.»;

г) 11-бандда :

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдоридаги маблағ ваколатли органнинг махсус ҳисоб рақамига захирага қўйилганлиги ҳақидаги маълумот ёки захира суммаси олти ой ичида шакллантирилиши мумкинлиги тўғрисида банк ёки суғурта ташкилотларининг кафолат хати ёхуд етказилган зарарларни қоплаш учун банк томонидан берилган кафолат хати»;

ўн биринчи хатбошидаги «техник кўмаклашиш маркази» сўзлари «Киберхавфсизлик маркази» ДУК сўзлари билан алмаштирилсин;

д) қуйидаги музмундаги 12 1 -банд қўшилсин:

«12 1 . Онлайн-НКМ ёки виртуал кассани Давлат реестрига киритиш тўғрисидаги ариза ва унга тегишли ҳужжатлар ваколатли орган томонидан Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ва «Ўзэлтехсаноат» уюшмасига юборилган санадан эътиборан беш иш кунида ушбу ташкилотлар Давлат реестрига киритиш ёки киритишни рад этиш ҳақидаги хулосани ваколатли органга тақдим этади»;

е) 16-банддаги «бир ой муддатда» сўзлари «йигирма иш кунида» сўзлари билан алмаштирилсин;

ж) Низомга 2-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланиши рухсат этилган онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассаларнинг Давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Давлат солиқ қўмитаси раиси ________________________га ‎‎АРИЗА ‎ (Онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассаларнинг Давлат реестрига киритиш тўғрисида) ‎‎___________________________________________________________________________________________ ‎ ‎‎‎СТИР___________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(тадбиркорлик субъекти номи) ‎ ‎ ‎ ‎‎_____________________________________манзилида жойлашган _________________________________га ‎ ‎‎(юридик манзили) ‎ ‎ ‎ ‎‎(мулкчилик шакли) ‎‎______________________________________________________ русумли онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг ‎ ____________________ версиясини иловада келтирилган ҳужжатлар асосида Давлат реестрига киритишингизни сўрайман. ‎‎Қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎1. Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдоридаги маблағ ваколатли органнинг махсус ҳисоб рақамига захирага қўйилганлиги ҳақидаги маълумот ёки захира суммаси олти ой ичида шакллантирилиши мумкинлиги тўғрисида банк ёки суғурта ташкилотларининг кафолат хати ёхуд етказилган зарарларни қоплаш учун банк томонидан берилган кафолат хати; ‎‎2. Онлайн-НКМ ёки виртуал касса дастурий маҳсулотининг техник ва функционал тавсифларига мувофиқлиги юзасидан операторнинг хулосаси; ‎‎3. Шакллантирилган касса чеклари намуналари; ‎‎4. Онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг эталон намунаси; ‎‎5. Онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг техник ва функционал тавсифлари батафсил кўрсатилган техник паспорт (ёки унга тенглаштирилган ҳужжат) ҳамда кафолат мажбуриятлари; 6. Фойдаланиш ҳужжатлари (фойдаланувчи учун қўлланма, ўрнатиш бўйича қўлланма ва солиқ инспектори йўриқномаси);‎‎ ‎‎7. Ариза берувчининг эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш тўғрисидаги кафолат хати; ‎‎8. Виртуал касса ёки онлайн-НКМ дастурий маҳсулотининг муаллифлик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат (патент). Бунда ҳужжат бошқа давлатдан олинган бўлса унинг манбаси кўрсатилади; ‎‎9. Виртуал касса ёки онлайн-НКМ дастурий маҳсулотига «Киберхавфсизлик маркази» ДУК томонидан берилган экспертиза хулосаси; ‎‎10. Онлайн-НКМга сертификатлаштириш органи томонидан берилган мувофиқлик сертификати. Илова: __ варақда. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎______________________________ ‎ ‎‎‎‎__________ ‎‎__________ ‎‎ ‎ (Юридик шахс мансабдор шахсининг Ф.И.О.) ‎‎‎ ‎ ‎‎(имзо) (сана)‎‎ ‎‎ ‎ ‎‎Телефон рақами:_____________ ‎ ‎‎Почта манзили:_____________».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 20 ноябрь,

736-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2020 й., 09/20/736/1529-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон; 20.10.2023 й., 09/23/548/0786-сон; 24.01.2025 й., 09/25/32/0700-сон; 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон; 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

TALABLAR

NIZOM

BANK XABARNOMASI

NIZOM

NIZOM

SXEMASI

NIZOM

SXEMASI

MAʼLUMOT

MAʼLUMOT

MAʼLUMOT

MAʼLUMOT

MAʼLUMOT

Soliq maʼmuriyatchiligini yanada takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksiga muvofiq soliq toʻlovchilar bilan oʻzaro hamkorlikning zamonaviy raqamli shaklini joriy etish, soliqlar va yigʻimlarni undirishda (toʻlashda) soliq organi va bank tizimi oʻrtasida elektron maʼlumot almashinuvini takomillashtirish hamda nazorat-kassa mashinalari va virtual kassa tizimi qoʻllanilishini yanada takomillashtirish, shuningdek, davlat boji va boshqa yigʻimlarni undirishning yagona tartibini belgilash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Soliq monitoringini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

Soliq toʻlovchining bank hisobvaraqlari bilan bogʻliq operatsiyalar boʻyicha soliq organi va bank tizimi oʻrtasida elektron maʼlumot almashish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq;

Davlat organlari va tashkilotlari tomonidan undirilgan davlat boji va boshqa yigʻimlarning budjet tizimiga tushumlarini hisobga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq;

Soliq organlari tomonidan soliq hisobotini shakllantirish va tuzish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3 1 -ilovaga muvofiq;

Qishloq xoʻjaligi maqsadlarida ishlatilgan suv hajmi boʻyicha suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliqni hisoblash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3 2 -ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Vazirlar Mahkamasining “Onlayn nazorat-kassa mashinalari va virtual kassa tizimi qoʻllanilishini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 23-noyabrdagi 943-son qaroriga 4-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

Mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalar 2021-yil 1-martdan eʼtiboran kuchga kiradi.

3. Vazirlar Mahkamasining “Umidsiz soliq qarzini hisobdan chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2012-yil 24-oktabrdagi 307-son qarori oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi va Moliya vazirligi:

mazkur qarorning mazmun-mohiyatini ommaviy axborot vositalarida muntazam va keng yoritsin;

manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda ikki oy muddatda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 20-noyabrdagi 736-son qaroriga 1-ILOVA

Soliq monitoringini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom soliq organlari tomonidan oldingi yil uchun daromadlari yillik moliyaviy hisobot maʼlumotlariga koʻra kamida besh milliard soʻmni tashkil etgan yuridik shaxslarda (keyingi oʻrinlarda — soliq toʻlovchi) soliq monitoringini oʻtkazish tartibini belgilaydi.

2. Soliq monitoringini oʻtkazish tartibi ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.

3. Soliq organining vakolatli mansabdor shaxslari va soliq toʻlovchi soliq monitoringi ishtirokchilari hisoblanadi.

Soliq monitoringi soliq toʻlovchiga nisbatan ixtiyoriy boʻlib, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahar va viloyatlar soliq boshqarmalari tomonidan, yirik soliq toʻlovchilarga nisbatan esa — Yirik soliq toʻlovchilar boʻyicha hududlararo soliq inspeksiyasi tomonidan oʻtkaziladi.

2-bob. Soliq monitoringini oʻtkazish toʻgʻrisida ariza berish va axborotga doir hamkorlik reglamenti

4. Soliq monitoringini oʻtkazish toʻgʻrisida ariza soliq toʻlovchi tomonidan soliq monitoringi oʻtkaziladigan davrdan oldingi yilning 1-iyulidan kechiktirmay hisobda turgan joydagi soliq organiga yozma yoki soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali elektron shaklda ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shaklda taqdim etiladi.

5. Hisobda turgan joydagi soliq organi soliq monitoringini oʻtkazish toʻgʻrisidagi arizani va unga ilova qilingan hujjatlarni ariza olingan kundan boshlab 3 kun mobaynida tegishliligi boʻyicha yuqori turuvchi Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahar va viloyatlar soliq boshqarmalariga, yirik soliq toʻlovchilar boʻyicha esa — Yirik soliq toʻlovchilar boʻyicha hududlararo soliq inspeksiyasiga koʻrib chiqish uchun yuboradi.

6. Soliq monitoringini oʻtkazish toʻgʻrisidagi arizaga Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining (keyingi oʻrinlarda — Soliq kodeksi) 171-moddasida belgilangan hujjatlar ilova qilinadi.

7. Ariza taqdim etgan soliq toʻlovchi soliq organi tomonidan soliq monitoringini oʻtkazish yoki uni oʻtkazishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilinguniga qadar oʻzining arizasini ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq shaklida yozma yoki soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali elektron ariza asosida chaqirib olishi mumkin. Mazkur holatda soliq monitoringini oʻtkazish toʻgʻrisida ariza taqdim etilmagan deb hisoblanadi.

8. Soliq monitoringini oʻtkazish toʻgʻrisida ariza taqdim etgan yuridik shaxsda bevosita va (yoki) bilvosita ishtirok etadigan hamda bunday ishtirok ulushi 25 foizdan ortiqni tashkil etadigan jismoniy va yuridik shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ushbu Nizomga 4-ilovaga muvofiq shaklda taqdim etiladi.

9. Soliq monitoringida ishtirok etuvchi soliq toʻlovchi va soliq organi oʻrtasida axborotga doir hamkorlik reglament asosida amalga oshiriladi.

10. Axborotga doir hamkorlik reglamentining shaklini va unga doir talablarni Soliq kodeksining 170-moddasiga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Soliq qoʻmitasi) tomonidan tasdiqlanadi.

11. Soliq monitoringini oʻtkazish chogʻida axborotga doir hamkorlik quyidagi usullardan biri orqali amalga oshiriladi:

soliq monitoringi ishtirokchisi boʻlgan soliq toʻlovchining buxgalteriya va soliq hisobini yuritish tizimiga masofadan kirish huquqini soliq organiga berish;

soliq toʻlovchining buxgalteriya hisobi va soliq hisobi maʼlumotlarini oʻz ichiga olgan maxsus saqlash joyi — maʼlumotlarning tahlil vitrinasini nashr etish. Maʼlumotlarning tahlil vitrinasi soliq organiga soliq monitoringi doirasida kerakli maʼlumotlarni, shu jumladan, birlamchi hisob hujjatlarining skanerlangan nusxalarini mustaqil ravishda koʻrish, tahlil qilish va soʻrab olish imkonini beradi;

soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali maʼlumotlarni yuborish.

3-bob. Soliq monitoringini oʻtkazish

12. Soliq monitoringini oʻtkazish (soliq monitoringini oʻtkazishni rad etish) toʻgʻrisida qaror qabul qilgunga qadar soliq organi tomonidan soliq monitoringini oʻtkazish toʻgʻrisida arizada soliq toʻlovchi tomonidan koʻrsatilgan maʼlumotlarning va hujjatlarning (axborotning) toʻliqligi baholab chiqiladi.

13. Soliq monitoringini oʻtkazish yoki oʻtkazishni rad etish toʻgʻrisida qaror ariza berilgan yilning 1-noyabriga qadar ushbu Nizomga 5 va 6-ilovalarga muvofiq shakllarda qabul qilinadi.

Soliq monitoringini oʻtkazish (soliq monitoringini oʻtkazishni rad etish) toʻgʻrisidagi qaror ustidan soliq toʻlovchi Soliq kodeksining 30-bobida belgilangan tartibda shikoyat qilishi mumkin.

14. Soliq monitoringini oʻtkazishga tayyorgarlik koʻrish bosqichida soliq organi tomonidan tushuntirish ishi oʻtkaziladi, uning doirasida soliq toʻlovchiga qonunchilik hujjatlari bilan tasdiqlangan talablar va soliq monitoringini oʻtkazish tartibi tushuntiriladi.

15. Har bir soliq toʻlovchi faoliyatining va tuzilmasining oʻziga xos jihatlarini inobatga olgan holda soliq organining mansabdor shaxslari soliq toʻlovchining axborot tizimlari bilan birlamchi tanishib chiqadi, soʻngra soliq monitoringini oʻtkazish rejasini ishlab chiqadi.

16. Soliq organi rejani ishlab chiqish jarayonida:

ilgari aniqlangan soliq haqidagi qonunlarni buzish holatlari statistikasini tahlil qiladi;

tarmoqning xavflari xaritasini tuzadi;

soliq monitoringini oʻtkazish uchun yoʻnalishlarni belgilaydi.

17. Vakolatli mansabdor shaxslar tomonidan soliq monitoringini oʻtkazish jarayoni quyidagilarni oʻz ichiga oladi:

real vaqt rejimida soliq toʻlovchining operatsiyalari va hujjatlarini masofadan turib kuzatib borish;

soliqlar va yigʻimlar boʻyicha hisob-kitoblarning sintetik va analitik hisobini yuritish tartibini tahlil qilish;

har bir operatsiyaning hujjatli tasdigʻini tekshirish;

soliq bazasi soliq toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari normalariga muvofiq toʻgʻri shakllantirilishini nazorat qilish;

soliq majburiyatlarining buxgalteriya hisobi va soliq hisobotida oʻz vaqtida, toʻliq va toʻgʻri aks ettirilganligini, shuningdek, ularning bajarilishini nazorat qilish;

soliq imtiyozlaridan foydalanishning asoslanganligini nazorat qilish.

18. Vakolatli mansabdor shaxs tomonidan soliq monitoringini oʻtkazish chogʻida har bir soliq toʻlovchi boʻyicha elektron ishchi jurnal yuritiladi, unda quyidagilar koʻrsatiladi:

soliq toʻlovchining nomi va identifikatsiya raqami;

soliq monitoringini oʻtkazishning asosi va davri;

soliq monitoringining boshlanishi va yakunlanishi vaqti;

soliq monitoringi ishtirokchilarining vakolatli mansabdor shaxslari lavozimi, familiyasi, ismi, otasining ismi;

soliqlar va yigʻimlarning toʻgʻri hisoblab chiqarilishini va toʻlanishini (ushlab qolinishi va oʻtkazib berilishini) tahlil qilish va uning natijalari;

aniqlangan tafovutlar va xatoliklar;

hujjatlarni (axborotni) va tushuntirishlarni taqdim etish toʻgʻrisida yuborilgan talabnomalar hisobi va ularni bajarish natijalari;

asoslantirilgan fikrlar hisobi va ularni bajarish natijalari.

19. Agar soliq monitoringini oʻtkazish chogʻida taqdim etilgan hujjatlardagi maʼlumotlar oʻrtasida tafovutlar yoxud soliq toʻlovchi tomonidan taqdim etilgan va soliq organida mavjud boʻlgan maʼlumotlar oʻrtasida nomuvofiqliklar aniqlansa, soliq organi bu haqda zarur tushuntirishlar berish yoki tegishli tuzatishlar kiritish talabi bilan soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali ushbu Nizomga 7-ilovaga muvofiq tuzilgan shakldagi talabnoma bilan xabar qiladi.

20. Soliq toʻlovchi tomonidan tushuntirishlar talabnoma olingan kundan eʼtiboran besh kun mobaynida yozma yoki soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali elektron shaklda taqdim etiladi, oʻn kun mobaynida esa tuzatishlar kiritiladi.

4-bob. Soliq monitoringini oʻtkazish chogʻida axborotga doir hamkorlikni taʼminlaydigan hujjatlar (axborot), ularni taqdim etish tartibi va muddatlari

21. Soliq organiga taqdim etiladigan va axborotga doir hamkorlikni taʼminlaydigan hujjatlarga (axborotga) quyidagilar kiradi:

hisobvaraqlar ishchi rejasini ilova qilgan holda soliq monitoringi oʻtkaziladigan kalendar yilga buxgalteriya hisobi maqsadi uchun hisob siyosati;

soliq monitoringi oʻtkaziladigan kalendar yilga soliq hisobi maqsadi uchun hisob siyosati;

buxgalteriya hisobi hisobvaraqlari boʻyicha aylanma — qoldiq qaydnomalari;

buxgalteriya hisobi registrlari, shu jumladan, buxgalteriya hisobi hisobvaraqlaridan soliqlarni va boshqa yigʻimlarni hisoblash bilan bogʻliq operatsiyalarning (hujjatlarning) nomi koʻrsatilgan batafsil koʻchirmalar;

soliq hisobining tahliliy registrlari maʼlumotlari;

soliq hisobining registrlari va buxgalteriya hisobi registrlari asosida shakllantiriladigan soliq hisobotlari (hisob — kitoblari) satr koʻrsatkichlari mazmuni;

agar soliq toʻlovchi ularni tayyorlash majburiyatini olgan boʻlsa, xalqaro moliyaviy hisobot standartlari talablariga muvofiq tuziladigan moliyaviy hisobot va konsolidatsiyalashgan moliyaviy hisobot;

birlamchi hisob hujjatlari;

soliqlar va yigʻimlarning toʻgʻri hisoblab chiqarilishi (ushlab qolinishi), toʻliq va oʻz vaqtida toʻlanishi (oʻtkazib berilishi) bilan bogʻliq boʻlgan boshqa hujjatlar (axborot).

22. Talab qilib olinadigan hujjatlar (axborot) va tushuntirishlar soliq organiga soliq toʻlovchi tomonidan shaxsan yoki uning vakili orqali, buyurtma xat bilan pochta orqali, telekommunikatsiya kanallari, soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali elektron shaklda yuborilishi mumkin.

23. Soliq organiga elektron shaklida taqdim etilayotgan hujjatlarning (axborotning) formatlari:

buxgalteriya hisobi va soliq hisobi registrlari: xls, xlsx, pdf;

birlamchi hisob hujjatlari va boshqa hujjatlar uchun: xls, xlsx, doc, docx, pdf, jpg, gif, jpeg, tif, tiff, xml.

24. Belgilangan formatlar boʻyicha elektron shaklda tuziladigan, shuningdek, talab qilib olinadigan hujjatlar soliq toʻlovchining elektron raqamli imzosi (keyingi oʻrinlarda — ERI) bilan imzolanadi va soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali soliq organiga yuboriladi.

25. Talab qilib olinadigan hujjatda (axborotda) hujjatlarni (axborotni) taqdim etish toʻgʻrisida qabul qilingan talabnomaning rekvizitlari boʻlishi kerak.

26. Hujjatlarni qogʻozda taqdim etish soliq toʻlovchi tomonidan tasdiqlangan nusxalar koʻrinishida amalga oshiriladi.

27. Soliq organiga (mansabdor shaxsga) taqdim etilgan hujjatlar nusxalarining, qonunchilik hujjatlarida boshqacha tartib nazarda tutilmagan boʻlsa, notarial tasdiqlanishi talab qilinishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

28. Axborotga doir hamkorlikni taʼminlaydigan hujjatlar (axborot) quyidagi muddatlarda taqdim etiladi:

hisobvaraqlar ishchi rejasini ilova qilgan holda soliq monitoringi oʻtkaziladigan kalendar yilga buxgalteriya hisobi maqsadi uchun hisob siyosati, soliq monitoringi oʻtkaziladigan kalendar yilga soliq hisobi maqsadi uchun hisob siyosati — soliq monitoringi oʻtkaziladigan yilning 1-apreliga qadar;

buxgalteriya hisobi registrlari — tegishli deklaratsiya (hisob-kitob) taqdim etilgan kundan boshlab bir oy ichida;

buxgalteriya hisobi hisobvaraqlari boʻyicha aylanma-qoldiq qaydnomalari, soliq hisobining analitik registrlari — foyda soligʻi hisob-kitobi taqdim etilgan kundan boshlab bir oydan kechiktirmay;

soliq deklaratsiyalari (hisob-kitoblari) satrlari koʻrsatkichlarining mazmuni — soliq deklaratsiyasi (hisob-kitobi) taqdim etilgan kundan boshlab bir oy ichida;

talab qilib olinadigan hujjatlar (axborot) va tushuntirishlarni, shu jumladan, birlamchi hisob hujjatlari va boshqa hujjatlar (axborot), ichki nazorat tizimi (ichki nazorat tizimi mavjud boʻlganda) ishi natijalaridan iborat boʻlgan hujjatlarni va ichki nazoratning tegishli tartib-taomili oʻtkazilganini tasdiqlovchi hujjatlarni taqdim etish muddati — tegishli talabnoma olingan kundan boshlab besh kun ichida.

29. Hujjatlar (axborot) axborot tizimlariga kirish imkoniyati orqali taqdim etilganda, soliq toʻlovchi soliq monitoringi oʻtkaziladigan butun davr mobaynida hujjatlarga kirish imkoniyatini taʼminlaydi.

30. Hujjatlarning asli bilan tanishish imkoniyatini taʼminlash muddati — soliq organi tomonidan soliq toʻlovchi xabardor qilingan kundan boshlab oʻn kunni tashkil etadi.

31. Soliq monitoringini oʻtkazish davomida soliq organi ilgari tasdiqlangan koʻchirma nusxalar shaklida taqdim etilgan hujjatlarni talab qilib olishga haqli emas.

5-bob. Hujjatlarni (axborotni) elektron shaklda taqdim etish toʻgʻrisida talabnoma yuborish

32. Hujjatlarni (axborotni) telekommunikatsiya aloqa kanallari, soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali elektron koʻrinishda taqdim etish toʻgʻrisida talabnomani yuborish va olish ERIdan majburiy foydalanish sharti bilan amalga oshiriladi.

33. Soliq monitoringining ishtirokchilari hujjatlarni (axborotlarni) hamda talab qilib olinadigan hujjatlarni (axborotni) taqdim etish uchun yuborilgan va qabul qilingan barcha talabnomalarning saqlanishini taʼminlaydilar.

34. Soliq toʻlovchiga hujjatlarni (axborotni) taqdim etish toʻgʻrisida talabnomani yuborish sanasi yoki soliq organiga talab qilib olinadigan hujjatni (axborotni) elektron shaklda telekommunikatsiya aloqa kanallari, soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali taqdim etish sanasi boʻlib joʻnatilgan sanani tasdiqlashda qayd etilgan sana hisoblanadi.

35. Hujjatlarni (axborotni) taqdim etish toʻgʻrisida talabnoma, soliq toʻlovchi tomonidan oʻqib chiqilganidan keyin, lekin ushbu talabnoma joʻnatilgan sanadan eʼtiboran uch kundan kechiktirmay, soliq toʻlovchi tomonidan olingan deb hisoblanadi.

36. Talab qilib olinadigan hujjat (axborot) ushbu hujjat (axborot) soliq toʻlovchi tomonidan soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali joʻnatilgan kun soliq organi tomonidan olingan deb hisoblanadi.

37. Hujjatlarni (axborotni) taqdim etish toʻgʻrisidagi talabnoma soliq toʻlovchi tomonidan quyidagi hollarda qabul qilinmagan deb hisoblanadi:

soliq toʻlovchiga xato yuborilganda;

tasdiqlangan shaklga mos kelmasa;

soliq organi mansabdor shaxsining ERI yoʻq boʻlganda (muvofiq kelmaganda).

38. Talab qilib olinadigan hujjat (axborot) soliq organi tomonidan quyidagi hollarda qabul qilinmagan deb hisoblanadi:

soliq organiga xato yuborilganda;

tasdiqlangan formatga mos kelmasa;

soliq toʻlovchi vakolatli mansabdor shaxsining ERI yoʻq boʻlganda (muvofiq kelmaganda).

39. Hujjatlarni (axborotni) taqdim etish toʻgʻrisida talabnoma yuborish uchun soliq organining ushbu Nizomga 8-ilovaga muvofiq shaklda rasmiylashtirilgan hujjatlarni (axborotni) talab qilib olish toʻgʻrisidagi qarori hisoblanadi.

40. Hujjatlarni (axborotni) taqdim etish toʻgʻrisida talabnoma keyingi ish kunidan kechiktirmasdan ushbu Nizomga 9-ilovaga muvofiq shaklda elektron shakllantiriladi, soliq organi vakolatli mansabdor shaxsining ERI bilan imzolanadi va roʻyxatdan oʻtkazilib, soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali yuboriladi.

41. Soliq organidan hujjatlarni (axborotni) elektron shaklda taqdim etish toʻgʻrisida talabnoma kelib tushganda va talabnomani qabul qilishdan bosh tortish uchun 37-bandda belgilangan asoslar boʻlmasa, soliq toʻlovchi u olingan kundan eʼtiboran bir ish kuni ichida qabul qilinganligini tasdiqlovchi hujjatni rasmiylashtiradi, ERI bilan imzolaydi va soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali soliq organiga yuboradi.

42. Hujjatlarni (axborotni) taqdim etish toʻgʻrisidagi talabnomani qabul qilishdan bosh tortish uchun 37-bandda belgilangan asoslar mavjud boʻlsa, soliq toʻlovchi qabul qilishdan bosh tortish toʻgʻrisida elektron shaklda xabarnomani shakllantiradi, ERI bilan imzolaydi va soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali soliq organiga yuboradi.

43. Qabul qilishni rad etish toʻgʻrisidagi xabarnomani olgandan soʻng soliq organi ushbu xabarnomada koʻrsatilgan xatoliklarni bartaraf qiladi va hujjatlarni (axborotni) taqdim etish toʻgʻrisidagi talabnomani yuborish tartib-taomilini takrorlaydi.

44. Soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali talab qilib olinadigan hujjat (axborot) elektron shaklda yuborilgan kundan keyingi ish kuni davomida soliq toʻlovchi qabul qilinganligi toʻgʻrisida tasdiqnoma yoki soliq organining elektron raqamli imzosi bilan imzolangan qabul qilish rad etilganligi toʻgʻrisidagi xabarnomani olishi kerak.

45. Soliq toʻlovchidan talab qilib olinadigan hujjat (axborot) elektron shaklda olinganda va koʻrsatilgan hujjatni qabul qilishdan bosh tortish uchun 38-bandda belgilangan asoslar boʻlmagan taqdirda, soliq organi u olingan paytdan boshlab bir ish kuni ichida qabul qilinganligini tasdiqlovchi hujjatni rasmiylashtiradi, soliq organining vakolatli mansabdor shaxsining ERI bilan imzolaydi va soliq toʻlovchiga yuboradi.

46. Talab qilib olinadigan hujjatni (axborotni) qabul qilishdan bosh tortish uchun 38-bandda belgilangan asoslar mavjud boʻlsa, soliq organi qabul qilish rad etilganligi toʻgʻrisida xabarnomani shakllantiradi, soliq organining vakolatli mansabdor shaxsining elektron raqamli imzosi bilan imzolaydi va soliq toʻlovchiga yuboradi.

47. Qabul qilishni rad etish toʻgʻrisidagi xabarnomani olgandan keyin soliq toʻlovchi ushbu xabarnomada koʻrsatilgan xatoliklarni bartaraf qiladi va talab qilib olinadigan hujjatni (axborotni) yuborish tartib-taomilini takrorlaydi.

48. Agar talabnomani belgilangan muddatda ijro etish imkoni boʻlmasa, soliq toʻlovchi talabnoma olingan kundan keyingi ish kuni davomida soliq monitoringini oʻtkazadigan soliq organi mansabdor shaxslarining uni ijro etish imkoni yoʻqligi toʻgʻrisida sabablarini hamda u talab qilib olinadigan hujjatlarni (axborotni) va tushuntirishlarni qaysi muddatlar ichida taqdim etishi mumkin boʻlsa, oʻsha muddatlarni koʻrsatgan holda yozma yoki soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali elektron shaklida xabardor qiladi.

49. Talab qilib olinadigan hujjatlarni (axborotni) va tushuntirishlarni taqdim etishning imkoni yoʻqligi toʻgʻrisida xabarnoma soliq toʻlovchi tomonidan quyidagi hollarda tuzilishi va soliq organiga yuborilishi mumkin:

talab qilib olinadigan hujjatlarni (axborotni) topshirish muddatlarini uzaytirish zarurati boʻlganda — ushbu Nizomga 10-ilovaga muvofiq shaklda;

talab qilib olinadigan hujjatlar (axborot) yoʻq boʻlganda — ushbu Nizomga 11-ilovaga muvofiq shaklda;

talab qilib olinadigan hujjatlar (axborot) ilgari taqdim etilganda — ushbu Nizomga 12-ilovaga muvofiq shaklda.

50. Soliq organining rahbari (rahbar oʻrinbosari) mazkur xabarnoma asosida u olingan kundan eʼtiboran ikki kun ichida hujjatlarni (axborotni) va tushuntirishlarni taqdim etish muddatlarini uzaytiradi yoki uzaytirishni rad etadi hamda bu haqda alohida qaror chiqaradi.

51. Hujjatlarni (axborotni) va tushuntirishlarni taqdim etish muddatlarini uzaytirish yoki hujjatlarni (axborotni) va tushuntirishlarni taqdim etish muddatlarini uzaytirishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror ushbu Nizomga 13 va 14-ilovalarga muvofiq shaklda qabul qilinadi.

52. Hujjatlarni (axborotni) va tushuntirishlarni topshirish muddatini uzaytirish toʻgʻrisida qaror, shuningdek, hujjatlarni (axborotni) va tushuntirishlarni taqdim etish muddatlarini uzaytirishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror soliq toʻlovchiga soliq organining vakolatli mansabdor shaxsi tomonidan imzolangan kundan boshlab bir kun ichida soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali yuboriladi.

6-bob. Soliq organining asoslantirilgan fikri

53. Agar taqdim etilgan tushuntirishlar, hujjatlar (axborot) koʻrib chiqilgandan keyin yoxud ular mavjud boʻlmaganda, soliq organi soliqlar va yigʻimlar notoʻgʻri hisoblab chiqarilganligi (ushlab qolinganligi), toʻliq yoki oʻz vaqtida toʻlanmaganligi (oʻtkazib berilmaganligi) toʻgʻrisida dalolat beruvchi faktni aniqlasa, soliq organi asoslantirilgan fikrni tuzishi shart.

54. Soliq organining asoslantirilgan fikri soliq organining soliqlar va yigʻimlar toʻgʻri hisoblab chiqarilganligi (ushlab qolinganligi), toʻliq va oʻz vaqtida toʻlanganligi (oʻtkazib berilganligi) masalalariga doir nuqtai nazarini ifodalaydi.

55. Soliq organi soliq monitoringini oʻtkazish chogʻida oʻz tashabbusiga koʻra yoki soliq toʻlovchining soʻroviga binoan asoslantirilgan fikr tuzadi.

56. Asoslantirilgan fikr ushbu Nizomga 15-ilovaga muvofiq shaklda va 16-ilovada keltirilgan talablarga muvofiq tuziladi va soliq organi rahbarining (rahbar oʻrinbosari) imzosi bilan soliq toʻlovchiga yuboriladi.

57. Soliq organining asoslantirilgan fikri soliq toʻlovchiga shaxsan taqdim etilishi mumkin, buyurtma pochta orqali va (yoki) elektron shaklda soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali, u tuzilgan kundan eʼtiboran besh kun ichida yuborilishi mumkin.

58. Soliq organining asoslantirilgan fikri soliq monitoringini oʻtkazish muddati tugaguniga qadar kamida uch oy oldin tuzilishi mumkin.

59. Asoslantirilgan fikr taqdim etish toʻgʻrisidagi soʻrov mazkur Nizomga 17-ilovaga muvofiq shaklda tuziladi. Soliq toʻlovchi soliq organiga xoʻjalik faoliyatining sodir etilgan faktlari natijalariga koʻra soliq monitoringi oʻtkaziladigan davr uchun soliqlar va yigʻimlar toʻgʻri hisoblab chiqarilganligiga (ushlab qolinganligiga), toʻliq va oʻz vaqtida toʻlanganligiga (oʻtkazilganligiga) nisbatan shubhasi yoki noaniqliklar boʻlganda soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali yuboradi.

60. Soliq organi asoslantirilgan fikrni yuborish muddatini uzaytirish toʻgʻrisida tegishli qaror qabul qilingan kundan eʼtiboran uch kun ichida soliq toʻlovchiga soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali elektron shaklda xabar qiladi.

61. Soliq toʻlovchi soliq organining asoslantirilgan fikriga roziligi toʻgʻrisida shu asoslantirilgan fikrni tuzgan soliq organini mazkur asoslantirilgan fikr bajarilganligini tasdiqlovchi hujjatlarni ilova qilgan holda bir oy ichida yozma yoki elektron shaklda soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali xabardor qiladi.

62. Soliq toʻlovchi asoslantirilgan fikrni unda soliq organining buxgalteriya (soliq) hisobi va soliq hisoboti yuzasidan bayon etilgan nuqtai-nazarini eʼtiborga olish orqali, aniqlashtirilgan soliq hisobotini taqdim etish yoʻli bilan yoki boshqa usulda bajaradi.

63. Soliq toʻlovchi soliq organining asoslantirilgan fikriga rozi boʻlmagan taqdirda, u olingan kundan eʼtiboran bir oy ichida soliq organiga oʻz eʼtirozlarini yozma yoki elektron shaklda soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali taqdim etadi.

64. Mazkur eʼtirozlarni olgan soliq organi ular olingan kundan eʼtiboran uch kun ichida bu eʼtirozlarni oʻzida mavjud boʻlgan barcha materiallar bilan birga Soliq qoʻmitasiga oʻzaro kelishuv tartib-taomili tashabbusi bilan chiqish uchun yuborishi shart.

65. Soliq organi soliq monitoringi tugagan sanadan eʼtiboran ikki oydan kechiktirmay soliq toʻlovchini soliq monitoringini oʻtkazish jarayonida ushbu soliq toʻlovchiga yuborilgan, bajarilmagan asoslantirilgan fikrlar mavjudligi (mavjud emasligi) toʻgʻrisida ushbu Nizomga 18-ilovaga muvofiq shaklda soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali xabardor qiladi.

66. Soliq kodeksining 172-moddasiga muvofiq soliq monitoringi muddatidan oldin tugatilgan taqdirda, soliq organi yozma yoki soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali elektron shaklda ushbu Nizomga 19-ilovaga muvofiq shaklda xabarnoma yuboradi.

7-bob. Oʻzaro kelishuv tartib-taomili

67. Soliq qoʻmitasi Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 174-moddasi oʻn beshinchi qismiga muvofiq soliq organi tomonidan taqdim etilgan eʼtirozlar va materiallar olinganidan keyin oʻzaro kelishuv tartib-taomilini oʻtkazish tashabbusi bilan chiqadi.

68. Oʻzaro kelishuv tartib-taomili soliq organi tomonidan taqdim etilgan eʼtirozlar va boshqa materiallar olingan kundan eʼtiboran bir oy ichida Soliq qoʻmitasi raisi (rais oʻrinbosari) tomonidan oʻtkaziladi.

69. Oʻzaro kelishuv tartib-taomili ishtirokchilari:

asoslantirilgan fikrni tuzgan soliq organi;

eʼtirozlarni taqdim etgan soliq toʻlovchi (uning vakili).

70. Soliq qoʻmitasi raisi (rais oʻrinbosari) buyrugʻi bilan oʻzaro kelishuv tartib-taomiliga soliq organlarining tarkibiy boʻlinmalarining vakolatli mansabdor shaxslarining ishtirok etishiga yoʻl qoʻyiladi.

71. Oʻzaro kelishuv tartib-taomili oʻtkazilganda bayonnoma tuziladi. Bayonnomada quyidagilar koʻrsatiladi:

soliq monitoringini oʻtkazish asosi va davri;

oʻzaro kelishuv tartib-taomil oʻtkaziladigan joy va sana;

oʻzaro kelishuv tartib-taomilining boshlanish va tugatilish vaqti;

bayonnoma tuzgan shaxsning lavozimi, familiyasi, ismi, otasining ismi;

uning oʻtkazilishida ishtirok etgan har bir shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi;

soliq monitoringi ishtirokchilari oʻrtasida kelishmovchiliklarni keltirib chiqargan asoslantirilgan fikrning raqami va sanasi;

oʻzaro kelishuv tartib-taomilini oʻtkazish mazmuni va ketma-ketligi;

ish yuritish davomida aniqlangan ish uchun muhim faktlar va holatlar;

oʻzaro kelishuv tartib-taomili natijalari boʻyicha xotimalar va xulosalar.

72. Bayonnoma oʻzaro kelishuv tartib-taomili qatnashchilari va barcha ishtirok etgan shaxslarga oʻqib eshittiriladi. Mazkur shaxslar bayonnomaga eʼtiroz bildirishga yoki bayonnomaga kiritilishi lozim boʻlgan holatlar haqida oʻz mulohazalarini bildirishga haqlidir.

73. Bayonnoma oʻzaro kelishuv tartib-taomilini oʻtkazish jarayoni qatnashchilari va barcha ishtirok etgan shaxslar tomonidan imzolanadi.

74. Oʻzaro kelishuv jarayonini oʻtkazish uchun asos boʻlgan barcha materiallar bayonnomaga ilova qilinadi.

75. Oʻzaro kelishuv tartib-taomillari natijalariga koʻra Soliq qoʻmitasining raisi (rahbarning oʻrinbosari) asoslantirilgan fikrni oʻzgartirish yoki uni oʻzgarishsiz qoldirish toʻgʻrisida bildirishnomani imzolaydi.

Bildirishnoma u tuzilgan kundan eʼtiboran uch kun ichida yuridik shaxsga beriladi yoki yuboriladi.

76. Asoslantirilgan fikr oʻzgartirilganligi yoki oʻzgarishsiz qoldirilganligi toʻgʻrisidagi bildirishnoma ushbu Nizomga 20-ilovaga muvofiq shaklda tuziladi va Soliq qoʻmitasi raisi (rais oʻrinbosari) tomonidan imzolanadi.

77. Bildirishnoma, u tuzilgan kundan boshlab uch kun ichida soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali elektron shaklda soliq toʻlovchiga topshiriladi yoki yuboriladi.

78. Soliq toʻlovchiga yozma yoki elektron shaklda yuborilgan soʻrov boʻyicha soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali soʻralgan asoslantirilgan fikrni oʻzgartirish yoki uni oʻzgarishsiz qoldirish toʻgʻrisidagi qarorning nusxasi taqdim etilishi yoki yuborilishi mumkin.

79. Asoslantirilgan fikrni oʻzgartirish yoki uni oʻzgarishsiz qoldirish toʻgʻrisidagi bildirishnoma olingan kundan eʼtiboran bir oy ichida soliq toʻlovchi asoslantirilgan fikrni tuzgan soliq organini asoslantirilgan fikrga rozi ekanligi (rozi emasligi) haqida mazkur asoslantirilgan fikr bajarilganligini tasdiqlovchi hujjatlarni (mavjud boʻlgan taqdirda) ilova qilgan holda xabardor qiladi.

80. Soliq toʻlovchi oʻzaro kelishuv tartib-taomili natijalariga koʻra asoslantirilgan fikrni oʻzgartirish yoki oʻzgarishsiz qoldirish toʻgʻrisidagi bildirishnoma boʻyicha soliq organini asoslantirilgan fikrga rozi ekanligi (rozi emasligi) haqida mazkur asoslantirilgan fikr bajarilganligini tasdiqlovchi hujjatlarni (ular mavjud boʻlgan taqdirda) ilova qilgan holda belgilangan muddatda xabardor qilmasa, mazkur soliq toʻlovchiga nisbatan Solik kodeksida belgilangan tartibda soliq nazorati tadbirlari oʻtkaziladi.

81. Soliq toʻlovchi oʻzaro kelishuv tartib-taomili jarayonini foto va videotasvirga tushirishga haqli.

8-bob. Yakunlovchi qoidalar

82. Soliq organlarining ushbu Nizomga rioya etilishini nazorat qilish Soliq qoʻmitasi tomonidan amalga oshiriladi.

83. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Soliq monitoringini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Soliq monitoringini oʻtkazish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Soliq toʻlovchi Xisobda turgan joydagi soliq organiga yozma shaklda (pochta orqali) yoki soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali elektron shaklda belgilangan tartibda ariza taqdim etadi. Zaruratga koʻra (soliq monitoringi oʻtkaziladigan davrdan oldingi yilning 1-iyulidan kechiktirmay) 2-bosqich Soliq organi Arizani va unga biriktirilgan hujjatlarni tegishliligi boʻyicha yuqori turuvchi Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahar va viloyatlar soliq boshqarmalariga, yirik soliq toʻlovchilar boʻyicha esa — Yirik soliq toʻlovchilar boʻyicha hududlararo soliq inspeksiyasiga (YSTBHSI) koʻrib chiqish uchun yuboradi. Ariza qabul qilingan kundan boshlab 3 kun mobaynida 3-bosqich Soliq boshqarmasi, YSTBHSI 1. Ariza va unga ilova qilingan hujjatlarni (axborotni) koʻrib chiqadi hamda soliq monitoringini oʻtkazish yoki uni oʻtkazishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. 1. Ariza berilgan yilning 1-noyabriga qadar 2. Qabul qilingan qarorni ariza beruvchiga yozma ravishda yoki soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali elektron shaklda yuboradi. 2. Qaror qabul qilingan kundan boshlab 5 kun mobaynida 4-bosqich Soliq boshqarmasi, YSTBHSI Soliq monitoringini oʻtkazish jarayonida: real vaqt rejimida soliq toʻlovchining operatsiyalari va hujjatlarini masofadan turib kuzatib boradi; soliqlar va yigʻimlar boʻyicha hisob-kitoblarning sintetik va analitik hisobini yuritish tartibini tahlil qiladi; har bir operatsiyaning hujjatli tasdigʻini tekshiradi; soliq bazasi soliq toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari normalariga muvofiq toʻgʻri shakllantirilishini nazorat qiladi; soliq majburiyatlarining buxgalteriya hisobi va soliq hisobotida oʻz vaqtida, toʻliq va toʻgʻri aks ettirilganligini, shuningdek, ularning bajarilishini nazorat qiladi; soliq imtiyozlaridan foydalanishning asoslanganligini nazorat qiladi. Soliq monitoringini oʻtkazish davrida (soliq monitoringi oʻtkaziladigan yilning 1-yanvaridan keyingi yilning 1-iyuliga qadar) 5-bosqich Soliq boshqarmasi, YSTBHSI Soliq monitoringini oʻtkazish davrida yoki monitoring natijasi boʻyicha taqdim etilgan hujjatlardagi maʼlumotlar oʻrtasida tafovutlar yoxud soliq toʻlovchi tomonidan taqdim etilgan va soliq organida mavjud boʻlgan maʼlumotlar oʻrtasida nomuvofiqliklar aniqlangan taqdirda, soliq toʻlovchiga ushbu holatlarga tushuntirishlar berish yoki tegishli tuzatishlar kiritish talabi bilan yozma shaklda yoki soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali elektron shaklda talabnoma yuboradi. Zaruratga koʻra 6-bosqich Soliq toʻlovchi Soliq organining talabnomasiga binoan: 1. Yozma yoki shaxsiy kabineti orqali elektron shaklda tushuntirishlar taqdim etadi. 1. Talabnoma olingan kundan boshlab besh kun mobaynida 2. Hujjatlarga tegishli tuzatishlar kiritadi. 2. Talabnoma olingan kundan boshlab oʻn kun mobaynida 7-bosqich 1. Soliq toʻlovchi Soliq boshqarmasi yoki YSTBHSIga soliq monitoringi davrida yoki monitoring natijasi boʻyicha soliq va yigʻimlarning toʻgʻri hisoblab chiqilganligiga oid masalalar yuzasidan asoslantirilgan fikrini olish uchun soʻrovnoma yuboradi. 1. Zaruratga koʻra 2. Soliq boshqarmasi, YSTBHSI Soliq toʻlovchining soʻroviga binoan soliq organining asoslantirilgan fikrini tuzadi va yozma ravishda yoki soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali elektron shaklda yuboradi. 2. Soʻrov olingan kundan boshlab oʻn besh kun mobaynida. (qoʻshimcha hujjatlar talab qilinsa bir oy muddatda) 8-bosqich Soliq toʻlovchi 1. Soliq boshqarmasi, YSTBHSIning asoslantirilgan fikriga roziligi toʻgʻrisida hamda ushbu asoslantirilgan fikr bajarilganligini tasdiqlovchi hujjatlarni ilova qilgan holda yozma yoki soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali elektron shaklda xabardor qiladi. 2. Soliq organining asoslantirilgan fikriga rozi boʻlmagan taqdirda, soliq organiga oʻz eʼtirozlarini yozma yoki soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali elektron shaklda taqdim etadi. Asoslantirilgan fikr olingan kundan boshlab bir oy mobaynida 9-bosqich Soliq boshqarmasi, YSTBHSI Soliq toʻlovchining eʼtirozlarini oʻzida mavjud boʻlgan barcha materiallar bilan birga Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasiga oʻzaro kelishuv tartib-taomili tashabbusi bilan chiqish uchun yuboradi. Eʼtirozlar olingan kundan boshlab uch kun mobaynida 10-bosqich Soliq qoʻmitasi 1. Soliq monitoringini oʻtkazgan Soliq boshqarmasi yoki YSTBHSI tomonidan taqdim etilgan eʼtirozlar va boshqa materiallar asosida oʻzaro kelishuv tartib-taomilini oʻtkazadi. 1. Materiallar olingan kundan boshlab bir oy mobaynida 2. Asoslantirilgan fikr oʻzgartirilganligi yoki oʻzgarishsiz qoldirilganligi toʻgʻrisidagi bildirishnomani ariza beruvchiga yuboradi. 2. Bildirishnoma tuzilgan kundan boshlab uch kun mobaynida 11-bosqich Soliq toʻlovchi Asoslantirilgan fikrni oʻzgartirish yoki uni oʻzgarishsiz qoldirish toʻgʻrisidagi bildirishnomaga rozi ekanligi (rozi emasligi) haqida mazkur asoslantirilgan fikr bajarilganligini tasdiqlovchi hujjatlarni (mavjud boʻlgan taqdirda) ilova qilgan holda Soliq boshqarmasi yoki YSTBHSIni xabardor qiladi. Bildirishnoma olingan kundan boshlab bir oy mobaynida

Soliq monitoringini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Soliq monitoringini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Soliq monitoringini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Soliq monitoringini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

Soliq monitoringini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA

Soliq monitoringini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA

Soliq monitoringini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 8-ILOVA

Soliq monitoringini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 9-ILOVA

Soliq monitoringini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 10-ILOVA

Soliq monitoringini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 11-ILOVA

Soliq monitoringini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 12-ILOVA

Soliq monitoringini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 13-ILOVA

Soliq monitoringini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 14-ILOVA

Soliq monitoringini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 15-ILOVA

Soliq monitoringini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 16-ILOVA

Soliq organining asoslantirilgan fikrini tuzishga doir

1. Ushbu talablar Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining (keyingi oʻrinlarda — Soliq kodeksi) 174-moddasi birinchi qismiga muvofiq soliq organlari tomonidan soliq monitoringini oʻtkazish chogʻida soliqlar, yigʻimlar toʻgʻri hisoblab chiqarilganligi (ushlab qolinganligi), toʻliq va oʻz vaqtida toʻlanganligi (oʻtkazilganligi) masalalariga doir asoslantirilgan fikrni tuzishga yagona talablarni belgilash maqsadida ishlab chiqilgan.

2. Soliq organining asoslantirilgan fikri (keyingi oʻrinlarda — asoslantirilgan fikr) oʻz tashabbusi koʻra yoki soliq toʻlovchining soʻroviga binoan tuziladi.

3. Asoslantirilgan fikr belgilangan shaklda qogʻoz yoki elektron shaklda tuziladi va sahifalari ketma-ket raqamlanadi.

4. Asoslantirilgan fikr uch qismdan, yaʼni kirish, tavsif va yakuniy qismdan iborat boʻlishi kerak:

1) asoslantirilgan fikrning kirish qismi oʻzida oʻtkaziladigan soliq monitoringi toʻgʻrisida umumiy maʼlumotlarni aks ettiradi.

Asoslantirilgan fikrning kirish qismida quyidagilar boʻlishi kerak:

asoslantirilgan fikrning raqami (asoslantirilgan fikr soliq organida roʻyxatdan oʻtkazilganda unga beriladi);

soliq monitoringini oʻtkazayotgan soliq organi rahbari (rahbar oʻrinbosari) tomonidan imzolangan sanaga toʻgʻri keladigan asoslantirilgan fikrning sanasi;

soliq monitoringini oʻtkazish toʻgʻrisida soliq organi rahbari (rahbar oʻrinbosari) qarorining sanasi va raqami;

soliq monitoringi oʻtkazilayotgan soliq toʻlovchining toʻliq va qisqartirilgan nomi;

soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami;

boshlanish va tugash sanasi koʻrsatilgan holda soliq monitoringi oʻtkaziladigan davr;

asoslantirilgan fikrni tuzish uchun asos;

2) soliq organining tashabbusi bilan tuzilgan asoslantirilgan fikrning tavsif qismida tashkilot tomonidan soliq va yigʻimlarning notoʻgʻri hisoblanganligi (ushlab qolinganligi), toʻliq yoki oʻz vaqtida toʻlanmaganligi (oʻtkazilmaganligi) toʻgʻrisida guvohlik beradigan hujjatli tasdiqlangan dalillarning tizimli bayoni aks ettiriladi.

Soliq toʻlovchining soʻroviga binoan tuzilgan asoslantirilgan fikrning tavsif qismida soliq toʻlovchining xoʻjalik faoliyatida sodir etilgan faktlar bayoni, jumladan, soliqlar va yigʻimlar toʻgʻri hisoblanishi (ushlab qolinishi), toʻliq va oʻz vaqtida toʻlanishi (oʻtkazilishi), tugallangan yoki rejalashtirilgan bitim (operatsiya) yoki jami oʻzaro bogʻliq bitimlar (operatsiyalar), shuningdek, ushbu soliq toʻlovchiga nisbatan soliq monitoringini oʻtkazish davrida soliq toʻlovchining xoʻjalik faoliyatida sodir etilgan boshqa faktlar boʻyicha masalalar yuzasidan uning nuqtai nazarining, shuningdek, koʻrsatilgan masalalar boʻyicha soliq organining nuqtai nazarining muntazam bayoni aks ettiriladi.

Soliq organining nuqtai nazarini asoslash uchun asoslantirilgan fikrning tavsif qismida Oʻzbekiston Respublikasining soliq toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarining tegishli normalariga havolalar boʻlishi kerak.

3) Soliq organining tashabbusiga koʻra tuzilgan asoslantirilgan fikrning yakuniy qismida soliq monitoringini oʻtkazayotgan soliq organining tashkilot tomonidan soliqlar va yigʻimlar notoʻgʻri hisoblanganligi (ushlab qolinganligi), toʻliq yoki oʻz vaqtida toʻlamaganligi (oʻtkazilmaganligi) toʻgʻrisida guvohlik beradigan aniqlangan faktlar boʻyicha xulosalari aks ettiriladi.

Soliq toʻlovchining soʻroviga binoan tuzilgan asoslantirilgan fikrning yakuniy qismida soliq monitoringini oʻtkazayotgan soliq organining tugallangan yoki rejalashtirilgan bitim (operatsiya) yoki oʻzaro bogʻliq bitimlar boʻyicha, shuningdek, soliq toʻlovchining xoʻjalik faoliyatida sodir etilgan faktlar natijalari boʻyicha ushbu soliq toʻlovchiga nisbatan soliq monitoringini oʻtkazish davri uchun soliqlar va yigʻimlar toʻgʻri hisoblanishi (ushlab qolinishi), toʻliq va oʻz vaqtida toʻlanishi (oʻtkazilishi) masalalari boʻyicha xulosalari aks ettiriladi.

5. Asoslantirilgan fikr soliq monitoringini amalga oshirayotgan soliq organining rahbari (rahbar oʻrinbosari) tomonidan imzolanadi.

6. Asoslantirilgan fikr ikki nusxada tuziladi, ulardan biri ushbu asoslantirilgan fikrni tuzgan soliq organida saqlanadi, ikkinchisi soliq toʻlovchiga yuboriladi.

Soliq monitoringini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 17-ILOVA

Soliq monitoringini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 18-ILOVA

Soliq monitoringini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 19-ILOVA

Soliq monitoringini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 20-ILOVA

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 20-noyabrdagi 736-son qaroriga 2-ILOVA

Soliq toʻlovchining bank hisobvaraqlari bilan bogʻliq operatsiyalar boʻyicha soliq organi va bank tizimi oʻrtasida elektron maʼlumot almashish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom soliq toʻlovchining soliq qarzdorligini undirishda (toʻlashda) hamda bank hisobvaraqlari boʻyicha operatsiyalarni toʻxtatib turishda (toʻxtatib turishni bekor qilishda) soliq organi va bank tizimi oʻrtasida elektron shaklda maʼlumotlar almashish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizom qoidalari soliq majburiyatiga ega boʻlgan yuridik shaxslar, chet el yuridik shaxsining Oʻzbekiston Respublikasidagi doimiy muassasasi va yakka tartibdagi tadbirkorlarga nisbatan tatbiq etiladi.

Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi va Markaziy banki qonunchilik hujjatlari bilan yuklatilgan vakolat va vazifalarni bajarish maqsadida boshqa turdagi maʼlumotlarni almashish boʻyicha hamkorlik qilishga haqli.

3. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

toʻlov topshiriqnomasi — mijozning unga xizmat koʻrsatuvchi bankka oʻz hisobvaragʻidan topshiriqnomada belgilangan summani mablagʻlarni oluvchining hisobvaragʻiga oʻtkazish toʻgʻrisidagi topshirigʻi nazarda tutilgan toʻlov hujjati;

inkasso topshiriqnomasi — unda koʻrsatilgan mablagʻlarni toʻlovchining banki hisobvaragʻidan soʻzsiz ravishda hisobdan chiqarish boʻyicha mablagʻlarni oluvchining topshirigʻi nazarda tutilgan toʻlov hujjati;

bank xabarnomasi — soliq toʻlovchining toʻlov topshiriqnomasi va soliq organining inkasso topshiriqnomasi bajarilishi yuzasidan soliq organiga bank tomonidan taqdim etiladigan elektron shakldagi maʼlumot;

majburiyatga ega shaxs — soliqlar boʻyicha belgilangan muddatda toʻlanmagan qarzdorligi mavjud yuridik shaxs yoki yakka tartibdagi tadbirkor;

2-son kartoteka — muddatida toʻlanmagan toʻlov hujjatlari hisobi yuritiladigan balansdan tashqari hisobvaraq;

soliq organi qarori — soliq toʻlovchining (soliq agentining) bankdagi hisobvaraqlari boʻyicha operatsiyalarni toʻxtatib turish va toʻxtatib turishni bekor qilish toʻgʻrisida soliq organining qarorlari.

4. Inkasso topshiriqnomasi orqali soliq toʻlovlariga ortiqcha undirilgan pul mablagʻlari uchun soliq organi javobgar hisoblanadi.

5. Banklar qonunchilik hujjatlariga muvofiq soliq organi va bank tizimi oʻrtasidagi maʼlumotlar almashinuvini taʼminlash maqsadida uzatiladigan va qabul qilinadigan maʼlumotlarni Markaziy bank va Soliq qoʻmitasi tomonidan tasdiqlangan texnik hujjatlarga mos holda qabul qilish, qayta ishlash va uzatish boʻyicha majburiyatni oʻz zimmasiga oladi.

2-bob. Bank xabarnomalariga qoʻyiladigan talablar

6. Bank tomonidan soliq toʻlovchi hisobvaragʻida pul mablagʻi yoʻqligi (yetarli emasligi) sababli qabul qilib olingan toʻlov topshiriqnomasi yoki soliq organi inkasso topshiriqnomasining bajarilmaganligi (qisman bajarilganligi) toʻgʻrisida elektron koʻrinishdagi bank xabarnomasi ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq shaklda keyingi kundan kechiktirmay soliq organiga yuboriladi.

7. Bank tomonidan yuborilgan xabarnoma maʼlumotlari Soliq qoʻmitasi tomonidan soliq toʻlovchi shaxsiy kartochkasining toʻlov topshiriqnomalari yoki inkasso topshiriqnomalari menyusiga avtomatik ravishda yoziladi.

8. Toʻlov yoki inkasso topshiriqnomasi toʻliq ijro qilingan kundan keyingi ish kunidan kechiktirmagan holda bank tomonidan soliq organiga elektron xabarnoma yuboriladi.

3-bob. Toʻlov va inkasso topshiriqnomalari asosida soliqlar va yigʻimlarni undirish (toʻlash) tartibi

9. Soliq toʻlovchilar soliqlar boʻyicha yuzaga kelgan majburiyatini bajarish uchun oʻzining bank hisobvaragʻida pul mablagʻi bor-yoʻqligidan qatʼiy nazar Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksida (keyingi oʻrinlarda — Soliq kodeksi) belgilangan toʻlov muddatidan kechiktirmasdan toʻlov topshiriqnomasini xizmat koʻrsatuvchi bankdagi asosiy hisobvaragʻiga taqdim etishi shart.

Inkasso topshiriqnomalarining shakli va tarkibi Markaziy bank va Soliq qoʻmitasi oʻrtasida tasdiqlanadigan texnik hujjat bilan belgilanadi.

10. Soliq toʻlovchining soliqlarni toʻlash boʻyicha toʻlov topshiriqnomasi xizmat koʻrsatuvchi bankka qogʻoz yoki elektron shaklda, Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali yoki Soliq qoʻmitasining rasmiy veb-saytidagi shaxsiy kabineti orqali elektron shaklda ijro uchun taqdim etiladi.

11. Soliq toʻlovchining toʻlov topshiriqnomasi faqat soliq organining elektron shakldagi soʻrovnomasi asosida 2-son kartotekadan chaqirib olinishi mumkin. Bunda bank ijrodan olingan toʻlov topshiriqnomasi boʻyicha shu kunning oʻzida soliq organiga elektron shaklda xabarnomani yuboradi.

12. Soliq organi tomonidan belgilangan shaklda inkasso topshiriqnomasi soliq toʻlovchining asosiy bank hisobvaragʻiga elektron shaklda qoʻyiladi.

13. Soliq toʻlovchi belgilangan toʻlov muddatiga qadar soliqlarni toʻlash uchun toʻlov topshiriqnomasini xizmat koʻrsatuvchi bankka taqdim etmagan taqdirda, soliq organi tomonidan Soliq kodeksida belgilangan toʻlov muddati tugagach uch ish kunidan kechiktirmasdan inkasso topshiriqnomasi shakllantiriladi va elektron shaklda onlayn rejimida majburiyatga ega shaxsning asosiy hisobvaragʻi ochilgan bankka yuboriladi.

14. Soliq organi tomonidan inkasso topshiriqnomasi bilan bir vaqtning oʻzida soliq majburiyatiga ega shaxsning chet el valyutasidagi talab qilib olguncha depozit hisobvaragʻiga valyuta mablagʻlarini sotish uchun elektron topshiriqnoma yuboriladi. Bunda chet el valyutasini sotish bilan bogʻliq xarajatlar shu majburiyatga ega shaxs hisobidan amalga oshiriladi.

15. Soliq toʻlovchining toʻlov topshiriqnomasi yoki soliq organining inkasso topshiriqnomasi bank tomonidan olingan kundan keyingi bir ish kuni ichida, valyuta hisobvaraqlaridan undirishda esa ikki ish kunidan kechiktirmay bajarilishi shart.

Qonunchilik hujjatlari talablariga mos kelmaydigan yoki rekvizitlarida xatoliklar mavjud boʻlgan toʻlov hujjatlarini ijrosiz qoldirish bundan mustasno.

16. Soliq toʻlovchining toʻlov topshiriqnomasi yoki soliq organining inkasso topshiriqnomasi uning hisobvaragʻida pul mablagʻlari yetarli boʻlmaganligi sababli bajarilmagan (qisman bajarilgan) taqdirda, toʻlov yoki inkasso topshiriqnomasi ijrosi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda soliq toʻlovchining boshqa bank hisobvaraqlaridagi mablagʻlariga qaratiladi.

Bunda muddatli depozitlarga joylashtirilgan mablagʻlar hisobidan soliq qarzini toʻlov hujjatlari asosida undirish, ularning amal qilish muddati tugagandan keyin amalga oshiriladi.

Muddatli depozit hisobvaraqlariga 2-son kartoteka shakllanganidan keyin tushgan mablagʻlar asosiy hisobvaraqqa oʻtkaziladi va soliq qarzdorliklarini qoplashga yoʻnaltiriladi.

17. Toʻlov yoki inkasso topshiriqnomalari asosiy talab qilib olinguncha depozit hisobvaragʻida shakllangan 2-son kartotekadan qisman yoki toʻliq chaqirtirib olingan taqdirda, shu miqdordagi summani muddatli depozit, korporativ kartalar hamda chet el valyutasini sotish toʻgʻrisidagi topshiriqnomalar toʻliq yoki qisman chaqirtirib olingan deb hisoblanadi.

18. Soliq organi tomonidan inkasso topshiriqnomasi (soliq toʻlovchining toʻlov topshiriqnomasi) Soliq kodeksida belgilangan tartibda ijrosiz chaqirib olinadi.

19. Soliq organi inkasso topshiriqnomalarini chaqirib olish toʻgʻrisida bankka elektron topshiriqnoma yuboradi. Bunda bank soliq organiga inkasso topshiriqnomasini ijrosiz qaytarganligi toʻgʻrisida shu kunning oʻzida elektron xabarnoma yuboradi.

4-bob. Soliq toʻlovchining bank hisobvaraqlari boʻyicha operatsiyalarni toʻxtatib turishi tartibi

20. Soliq toʻlovchilarning bankdagi hisobvaraqlari boʻyicha operatsiyalarni toʻxtatib turishi soliq organi tomonidan ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shakldagi qarorga asosan oʻn kundan koʻp boʻlmagan muddatga soliq toʻlovchilarning (soliq agentlarining) soliq majburiyatlari bajarilishini taʼminlash uchun Soliq kodeksining 111-moddasida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

Agar, soliq organi tomonidan soliq toʻlovchining (soliq agentining) bankdagi hisobvaraqlari boʻyicha operatsiyalarini toʻxtatib turishi toʻgʻrisidagi qaror qabul qilingan kundan eʼtiboran oʻn kun muddatda sudga iltimosnoma bilan murojaat etilmagan taqdirda, soliq toʻlovchining hisobvaraqalari boʻyicha operatsiyalarni toʻxtatilishi tijorat banklari tomonidan bekor qilinadi.

Bunda, soliq organi tomonidan sudga yuborilgan iltimosnomaning nusxasi tegishli bankka Soliq organlarining shaxsiy hisobvaraqlarni yuritish tizimi orqali elektron shaklda onlayn yuborilishi shart.

21. Soliq toʻlovchining (soliq agentining) bankdagi hisobvaraqlari boʻyicha operatsiyalarni toʻxtatib turishi toʻgʻrisida soliq organining qarori tegishli bankka Soliq organlarining shaxsiy hisobvaraqlarni yuritish tizimi orqali elektron shaklda onlayn yuboriladi hamda ushbu yuborilgan sana va vaqt bank tomonidan ushbu qaror olingan sana va vaqt deb tushuniladi.

Bir vaqtning oʻzida soliq organi tomonidan soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetiga uning bankdagi hisobvaraqlari boʻyicha operatsiyalar toʻxtatib turilishi toʻgʻrisida ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq shakldagi xabarnoma buning sabablari koʻrsatilgan holda yuboriladi.

Agar, soliq toʻlovchining (soliq agentining) bankdagi hisobvaraqlari boʻyicha operatsiyalarini oʻn kundan koʻp boʻlmagan muddatga toʻxtatib turish toʻgʻrisidagi qarorni tijorat bankiga yuborish sanasi qonunchilikda belgilangan tartibda dam olish va (yoki) ish kuni boʻlmagan kun deb eʼtirof etiladigan kunga toʻgʻri kelsa, u holda soliq organi qarorining yuborilgan sana dam olish kunidan va (yoki) ish kuni boʻlmagan kundan keyingi ish kuni hisoblanadi.

22. Soliq toʻlovchining (soliq agentining) bankdagi hisobvaraqlari boʻyicha operatsiyalarni toʻxtatib turish toʻgʻrisida soliq organining qarori Soliq kodeksining 112-moddasi birinchi qismida belgilangan hollarda va muddatlarda soliq organining ushbu Nizomga 4-ilovaga muvofiq shakldagi qaroriga asosan bekor qilinadi.

23. Soliq toʻlovchining (soliq agentining) bankdagi hisobvaraqlari boʻyicha operatsiyalarni toʻxtatib turishni bekor qilish toʻgʻrisidagi qaror Soliq kodeksining 112-moddasiga muvofiq bankka elektron shaklda bunday qaror qabul qilingan kundan keyingi kundan kechiktirmay yuboriladi.

5-bob. Banklar tomonidan soliq organi qarorining bajarilishi

24. Soliq toʻlovchining (soliq agentining) bankdagi hisobvaraqlari boʻyicha operatsiyalarni toʻxtatib turish toʻgʻrisida soliq organining qarori qabul qilinganidan soʻng soliq toʻlovchining (soliq agentining) nomi va (yoki) uning soliq organining qaroriga muvofiq operatsiyalar toʻxtatib turilgan bankdagi hisobvaragʻi rekvizitlari oʻzgarsa, mazkur qaror bank tomonidan oʻz nomini oʻzgartirgan soliq toʻlovchiga (soliq agentiga) va rekvizitlari oʻzgartirilgan hisobvaraqqa nisbatan ijro etilishi shart.

25. Soliq toʻlovchining (soliq agentining) bankdagi hisobvaraqlari boʻyicha operatsiyalarni toʻxtatib turish toʻgʻrisida soliq organining qarori olinganidan soʻng banklar ushbu soliq toʻlovchiga (soliq agentiga) yangi hisobvaraqlar, omonatlar va depozitlar ochishga haqli emas, bundan qonunchilik hujjatlariga muvofiq undiruv yoʻl qoʻyilmaydigan hisobvaraqlar mustasno.

6-bob. Yakuniy qoida

26. Ushbu Nizom talablariga rioya qilmagan aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Soliq toʻlovchining bank hisobvaraqlari bilan bogʻliq operatsiyalar boʻyicha soliq organi va bank tizimi oʻrtasida elektron maʼlumot almashish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Soliq toʻlovchining topshiriqnomasi yoki soliq organi inkasso topshiriqnomasining bajarilmaganligi (qisman bajarilganligi) toʻgʻrisida

Soliq toʻlovchining bank hisobvaraqlari bilan bogʻliq operatsiyalar boʻyicha soliq organi va bank tizimi oʻrtasida elektron maʼlumot almashish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Soliq toʻlovchining bank hisobvaraqlari bilan bogʻliq operatsiyalar boʻyicha soliq organi va bank tizimi oʻrtasida elektron maʼlumot almashish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Soliq toʻlovchining bank hisobvaraqlari bilan bogʻliq operatsiyalar boʻyicha soliq organi va bank tizimi oʻrtasida elektron maʼlumot almashish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 20-noyabrdagi 736-son qaroriga 3-ILOVA

Davlat organlari va tashkilotlari tomonidan undirilgan davlat boji va boshqa yigʻimlarning budjet tizimiga tushumlarini hisobga olish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom “Davlat boji toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 16 va 17-moddalari hamda Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 89-moddasiga muvofiq davlat organlari va tashkilotlari tomonidan undirilgan davlat boji va boshqa yigʻimlarning budjet tizimiga tushumlarini hisobga olish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi diplomatik vakolatxonalari va konsullik muassasalari tomonidan chet elda undiriladigan konsullik yigʻimlariga, bojxona organlari tomonidan xorijiy davlatlar avtotransport vositalarining Oʻzbekiston Respublikasi hududiga kirganligi va uning hududi orqali tranziti uchun undiriladigan yigʻimlarga tatbiq etilmaydi.

3. Davlat boji va boshqa yigʻimlarni undiradigan davlat organlari va tashkilotlari (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) davlat boji va boshqa yigʻimlarning toʻgʻri hisoblab chiqarilishi va toʻliq undirib olinishini taʼminlaydilar, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjetiga va vakolatli organlarning budjetdan tashqari jamgʻarmalariga oʻz vaqtida oʻtkazilishi ustidan nazoratni amalga oshiradilar.

Bunda Davlat xizmatlari markazlari va Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali davlat xizmatlari koʻrsatishda davlat xizmati uchun vakolatli organ davlat bojlari va yigʻimlarni undirishga masʼul hisoblanadi.

2-bob. Davlat boji va boshqa yigʻimlar tushumlari hisobini yuritish, toʻlash va hisobotini taqdim etish

4. Vakolatli organlar davlat boji va boshqa yigʻimlar boʻyicha tushumlarning hisobini ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq shaklda Davlat boji va boshqa yigʻimlar tushumlarini elektron hisobga olish kitobida yoki billing tizimi orqali yuritadilar. Bunda tushumlarning hisobini yuritish boʻyicha belgilangan tartibda bosqichma-bosqich billing tizimiga oʻtilgandan soʻng mazkur kitobni yuritish toʻxtatiladi.

5. Davlat boji va boshqa yigʻimlar tushumlarini elektron hisobga olish kitobi har kuni ish kuni oxirigacha vakolatli organning masʼul xodimi tomonidan yuritiladi.

6. Davlat boji va boshqa yigʻimlarning har bir tushumi alohida satrga kiritiladi.

7. Davlat boji va boshqa yigʻimlar tushumlarini elektron hisobga olish kitoblari tegishli hisobot yili yakunlangandan keyin besh yil saqlanadi.

8. Davlat boji va boshqa yigʻimlar tushumlarini elektron hisobga olish kitoblariga yozuvlar quyidagi tasdiqlovchi hujjatlar asosida kiritiladi:

davlat boji va boshqa yigʻimlar naqd pulda yoki bank plastik kartalaridan foydalangan holda toʻlanganda — bank tomonidan toʻlovchiga beriladigan belgilangan shakldagi kvitansiya yoki toʻlovni amalga oshirgan mansabdor shaxs yoxud vakolatli organning kassasi tomonidan toʻlovchiga beriladigan ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shakldagi kvitansiya;

davlat boji va boshqa yigʻimlar naqd pulsiz shaklda toʻlanganda — bankning qogʻoz yoki elektron shakldagi toʻlov hujjati.

9. Davlat boji va boshqa yigʻimlar naqd pulsiz oʻtkazilganligiga doir toʻlov topshiriqnomalari, davlat boji va boshqa yigʻimlarni toʻlash uchun pul qabul qilib olinganligi toʻgʻrisidagi kvitansiya davlat boji va boshqa yigʻimlarni undiradigan vakolatli organlarda qoladigan tegishli materiallarga qoʻshib qoʻyiladi.

10. Davlat boji va boshqa yigʻimlar toʻlashdan ozod etilgan hollarda Davlat boji va boshqa yigʻimlar tushumlarini hisobga olish kitobiga imtiyozni tasdiqlovchi hujjatlarning nomi, raqami, sanasi va tegishli moddasi toʻgʻrisida belgi qoʻyiladi.

11. Toʻlovchining davlat boji va boshqa yigʻimlarni naqd pul shaklida toʻlaganligi fakti bank tomonidan toʻlovchiga beriladigan belgilangan shakldagi kvitansiya yoki billing sistemasi yordami bilan tasdiqlanadi.

12. Davlat boji va boshqa yigʻimlarning bir qismi vakolatli organ tasarrufida qoldirilgan taqdirda, davlat boji va boshqa yigʻimlar yagona hisobvaragʻiga oʻtkazilib, keyinchalik Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti hamda vakolatli organ oʻrtasida qonunchilik hujjatlariga muvofiq taqsimlangan holda toʻlanadi.

13. Davlat boji va boshqa yigʻimlar tushumlari boʻyicha hisobot vakolatli organlar tomonidan oʻzi joylashgan yerdagi davlat soliq xizmati organlariga yilning har choragida, hisobot choragidan keyingi oyning 10-kunidan kechiktirmasdan taqdim etiladi.

3-bob. Yakunlovchi qoida

14. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Davlat organlari va tashkilotlari tomonidan undirilgan davlat boji va boshqa yigʻimlarlarning budjet tizimiga tushumlarini hisobga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Davlat boji va boshqa yigʻimlar tushumlarini elektron hisobga olish kitobi

_________________________________________ (davlat boji yoki boshqa yigʻimning nomi) soʻm T.r Yuridik shaxsning nomi yoki jismoniy shaxsning F.I.O. STIR Davlat boji yoki boshqa yigʻimning hisoblanishi Davlat boji yoki boshqa yigʻimning toʻlanishi Davlat boji yoki boshqa yigʻimni toʻlashdan ozod qilinishi (yoki kamaytirilishi) Davlat boji yoki boshqa yigʻimning qaytarilishiga asos (vakolatli organning hujjati) yozuv sanasi stavka miqdori summasi tasdiqlovchi hujjat Summa Hisobvaragʻi normativ-huquqiy hujjat nomi, raqami, sanasi va tegishli moddasi summa sana raqami summa sana raqami Jami

Davlat organlari va tashkilotlari tomonidan undirilgan davlat boji va boshqa yigʻimlarning budjet tizimiga tushumlarini hisobga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 20-noyabrdagi 736-son qaroriga 3 1 -ILOVA

Soliq organlari tomonidan soliq hisobotini shakllantirish va tuzish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom yuridik shaxslarning mol-mulkiga solinadigan soliq, yuridik shaxslardan olinadigan yer soligʻi, jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi, ijtimoiy soliq, qoʻshilgan qiymat soligʻi va aylanmadan olinadigan soliq hisobotini (keyingi oʻrinlarda — soliq hisoboti) soliq organi tomonidan shakllantirish va tuzish tartibini belgilaydi.

Mazkur Nizom talablari soliq toʻlovchining tashabbusi bilan yoki soliq tekshiruvlari natijasida qayta aniqlashtirilgan soliq hisobotlarini shakllantirish va taqdim etish holatlariga nisbatan tatbiq etilmaydi.

Soliq toʻlovchining tashabbusi bilan yoki soliq tekshiruvlari natijasida qayta aniqlashtirilgan soliq hisobotlarini shakllantirish va taqdim etish tartibi qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilanadi.

2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

ichki manbalar — soliq toʻlovchilar taqdim etgan soliq va moliyaviy hisobotlar, oʻtkazilgan xronometraj, soliq monitoringi, koʻzdan kechirish va soliq tekshiruvi natijalariga oid soliq organlarining axborot tizimlarida, shuningdek, elektron hisobvaraq-faktura, onlayn nazorat-kassa texnikasi, elektron toʻlov cheklari, soliq organlarining “E-imtiyoz” dasturi hamda qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalardan olingan maʼlumotlar;

tashqi manbalar — Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksi (keyingi oʻrinlarda — Soliq kodeksi) va boshqa qonunchilik hujjatlariga muvofiq soliq organlariga maʼlumotlar taqdim etish majburiyati yuklangan davlat organlari va boshqa tashkilotlarning maʼlumotlari;

soliq organlari tomonidan shakllantirilgan soliq hisoboti — ichki va tashqi manbalar asosida soliq organlari tomonidan avtomatik ravishda shakllantirilgan, joriy soliq davri uchun soliq toʻlovchilar va soliq agentlarining soliq majburiyatlarini aniqlashga asos boʻlib xizmat qiladigan hujjatlar.

2-bob. Soliq organlari tomonidan soliq hisobotini shakllantirish tartibi

3. Soliq hisobotlarining koʻrsatkichlari ichki va tashqi manbalar maʼlumotlari asosida soliq turlari kesimida shakllantiriladi.

Bunda mazkur Nizomga ilovada keltirilgan sxemada nazarda tutilgan muddatlarga qadar hisobotni topshirgan soliq toʻlovchilarning shaxsiy kabinetiga qayta shakllantirilgan hisobot yuborilmaydi.

4. Ushbu Nizomning 3-bandida koʻrsatilgan manbalardan tashqari yuridik shaxslarning mol-mulkiga solinadigan soliq, yuridik shaxslardan olinadigan yer soligʻi, jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi, ijtimoiy soliq, qoʻshilgan qiymat soligʻi va aylanmadan olinadigan soliq, ularni shakllantirish uchun zarur koʻrsatkichlar soliq toʻlovchilar tomonidan ularning shaxsiy kabinetlaridagi interaktiv xizmatlar orqali kiritiladigan quyidagi maʼlumotlarni inobatga olgan holda shakllantiriladi:

yuridik shaxslarning mol-mulkiga solinadigan soliq hisoboti va boʻnak toʻlovlari maʼlumotnomasi — soliq solinmaydigan, kamaytiruvchi koeffitsiyent qoʻllanadigan, davlat roʻyxatidan oʻtkazilmagan obyektlar, obyektning oʻrtacha yillik qoldiq qiymati (qoldiq qiymati) hamda mol-mulkni mustaqil baholash natijalari toʻgʻrisidagi;

yuridik shaxslardan olinadigan yer soligʻi hisoboti — soliq solinmaydigan, kamaytiruvchi koeffitsiyent qoʻllanadigan va davlat roʻyxatidan oʻtkazilmagan yer uchastkalari toʻgʻrisidagi;

jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi va ijtimoiy soliq hisoboti — jismoniy shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi, shaxsiy identifikatsiya raqami, lavozimi, rezidentligi, hisoblangan mehnatga haq toʻlash tarzidagi daromadlar, mehnat shartnomasi tuzilgan sana, mehnat shartnomasining turi, shakli va holati, ish rejimi (vaqti), ish oʻrni, jismoniy shaxslarga hisoblangan (toʻlangan) boshqa daromadlar (dividend va foiz koʻrinishidagi daromadlardan tashqari) va ularning turlari, imtiyozlar hamda hisoblangan soliq toʻgʻrisidagi;

qoʻshilgan qiymat soligʻi hisoboti — hisobga olinadigan qoʻshilgan qiymat soligʻi summasiga tuzatish kiritish bilan bogʻliq maʼlumotlar, soliq imtiyozlaridan foydalanish huquqini beruvchi normativ-huquqiy hujjat turi, raqami va sanasi, shu jumladan, imtiyoz summasi;

aylanmadan olinadigan soliq hisoboti — soliq solishda hisobga olinmaydigan daromadlar, soliq solinadigan bazani kamaytiradigan chegirmalar, shuningdek, soliq imtiyozlaridan foydalanish huquqini beruvchi normativ-huquqiy hujjat turi, raqami va sanasi, shu jumladan, imtiyoz summasi.

4 1 . Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 465-moddasi toʻrtinchi qismini qoʻllash maqsadida aylanmadan olinadigan soliqni hisoblab chiqarishda yakka tartibdagi tadbirkorlar va oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarning toʻlov tashkilotlari raqamli platformalari orqali tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilishdan olgan bir milliard soʻmgacha boʻlgan daromadlari boʻyicha toʻlov tashkilotlari soliq agenti deb eʼtirof etiladi.

4 2 . Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 465-moddasi beshinchi qismini qoʻllash maqsadida aylanmadan olinadigan soliqni hisoblab chiqarishda quyidagilar soliq agenti deb eʼtirof etiladi:

yuridik shaxslar — oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarning soliq davrida tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilish boʻyicha yuridik shaxslardan olgan bir milliard soʻmgacha boʻlgan daromadlari boʻyicha;

mijozlarni izlash boʻyicha xizmat koʻrsatuvchi agregator hisoblangan yuridik shaxslar — yengil avtotransport vositasida yoʻlovchilarni shahar, shahar atrofi va shaharlararo tashish hamda buyurtma asosida tovarlarni yetkazib berish (yuk tashish bundan mustasno) xizmatlarini koʻrsatadigan oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarning ushbu agregatordan foydalanish orqali soliq davrida xizmatlarni koʻrsatishdan olgan bir milliard soʻmgacha boʻlgan daromadlari boʻyicha.

Bunda oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar toʻlashi lozim boʻlgan aylanmadan olinadigan soliq yuridik shaxslar tomonidan soliq organlarining xabarnomasi asosida toʻlov manbaida ushlab qolinadi.

Ushbu bandning toʻrtinchi xatboshisida koʻrsatilgan xabarnoma soliq organlarida mavjud boʻlgan ichki va tashqi manbalar maʼlumotlari asosida soliq organlari tomonidan shakllantiriladi va soliq agenti boʻlgan yuridik shaxslarga har oyda hisobot davridan keyingi oyning beshinchi kunidan kechiktirmay yuboriladi.

4 3 . Yakka tartibdagi tadbirkorlar va oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar toʻlashi lozim boʻlgan aylanmadan olinadigan soliqni ushlab qolish zimmasiga yuklangan soliq agentlari uchun soliq hisobotlari har bir yakka tartibdagi tadbirkor yoki oʻzini oʻzi band qilgan shaxs kesimida shakllantiriladi va taqdim etiladi. Bunda hisoblangan va toʻlangan soliq hisobi yakka tartibdagi tadbirkor yoki oʻzini oʻzi band qilgan shaxs soliq toʻlovchi sifatida hisobda turgan joydagi soliq organida soliq toʻlovchining shaxsiy hisobvaragʻida yuritiladi.

5. Soliq hisobotlarida keltirilgan satr maʼlumotlari hamda ichki va tashqi manbalar maʼlumotlari asosida avtomatik tarzda shakllangan koʻrsatkich raqamlari formula orqali aniqlanadi.

6. Yangi tashkil etilgan yuridik shaxslar davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan kundan eʼtiboran davlat roʻyxatidan oʻtkazish chogʻida tanlagan soliq turidan kelib chiqqan holda, qoʻshilgan qiymat soligʻi yoki aylanmadan olinadigan soliq hisoboti soliq organlari tomonidan shakllantiriladi.

7. Soliq kodeksining 268-moddasiga asosan hisobga oʻtkazilishi lozim boʻlgan qoʻshilgan qiymat soligʻi summasi soliq toʻlovchining tanloviga koʻra alohida-alohida usulda va (yoki) mutanosib usulda aniqlanadi.

Bunda soliq hisoboti mutanosib usul boʻyicha soliq organi tomonidan avtomatik ravishda shakllantiriladi hamda alohida-alohida usulni tanlash va koʻrsatkichlarni kiritish imkoniyati yaratiladi.

8. Mol-mulk va yer soligʻi boʻyicha soliq davrida soliq bazasida (hisoblab chiqarilgan soliq summasi) oʻzgarish boʻlganda yoki soliq boʻyicha majburiyatlar yuzaga kelganda, shuningdek, yangi mulk huquqi davlat roʻyxatidan oʻtkazilganda, yuridik shaxslar Soliq kodeksida belgilangan tartibda soliq organiga aniqlashtirilgan soliq hisobotini taqdim etadi.

9. Mol-mulk va yer soligʻi boʻyicha soliq hisobotlari soliq organlari tomonidan ushbu soliq turlari boʻyicha soliq toʻlovchilar deb eʼtirof etilganlar uchun shakllantiriladi.

3-bob. Soliq organi tomonidan shakllantirilgan soliq hisobotini soliq toʻlovchi tomonidan tasdiqlash tartibi

10. Soliq hisobotlarini soliq organlari tomonidan shakllantirish, soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetiga yuborish (joylashtirish) ushbu Nizomga ilovadagi sxema boʻyicha amalga oshiriladi.

11. Soliq toʻlovchi yoki uning vakolatli vakili besh kun ichida, lekin tegishli soliq hisobotini taqdim qilish muddatidan kechiktirmasdan soliq organlari tomonidan shakllantirilgan hamda uning shaxsiy kabinetiga yuborilgan (joylashtirilgan) yuridik shaxslarning mol-mulkiga solinadigan soliq, yuridik shaxslardan olinadigan yer soligʻi, jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi, ijtimoiy soliq, qoʻshilgan qiymat soligʻi va aylanmadan olinadigan soliq hisobotlarining toʻgʻriligi va toʻliqligini tasdiqlaydi yoxud eʼtirozlari mavjud boʻlsa, soliq hisobotiga tuzatish kiritadi. Bunda soliq toʻlovchi yoki uning vakolatli vakili tomonidan ushbu soliq hisoboti toʻgʻriligi va toʻliqligi belgilangan muddatda tasdiqlanmaganda yoxud tuzatishlar kiritilmaganda, soliq organlari tomonidan shakllantirilgan hisobotga soliq toʻlovchining roziligini bildiradi.

Soliq organlari tomonidan shakllantirilgan soliq hisoboti boʻyicha tegishli soliq hisobotini taqdim qilish muddatining soʻnggi kuniga qadar soliq toʻlovchi tuzatish kiritmagan va (yoki) uni tasdiqlamagan taqdirda, ushbu soliq hisobotini taqdim qilish muddati tugagan kun hisobot tuzilgan va taqdim etilgan deb hisoblanadi.

4-bob. Soliq organlari tomonidan shakllantirilgan soliq hisobotiga oʻzgartirishlar kiritish

12. Soliq organlari tomonidan ushbu Nizomning 3-bandiga asosan shakllantirilgan soliq hisobotida hisoblab chiqarilgan soliq summasining kamayishiga (oʻzgarishiga) olib kelgan holatlar yuzaga kelganda, notoʻgʻri yoki toʻliq boʻlmagan maʼlumotlar va (yoki) xatolar aniqlangan, shuningdek, soliq toʻlovchining hisob hujjatlariga koʻra soliq solish obyektlari va soliq solish bilan bogʻliq obyektlarda yoki soliq bazasida farq yuzaga kelgan taqdirda, soliq toʻlovchi tomonidan ushbu soliq hisobotiga zarur tuzatishlar kiritiladi va hisobot soliq organlariga taqdim etiladi.

13. Soliq hisobotida koʻrsatilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligi va toʻliqligi uchun javobgarlik soliq toʻlovchining yoki soliq agentining zimmasiga yuklanadi.

Bunda soliq organlari soliq hisobotining shakllantirilishi hamda rasmiylashtirilishi yuzasidan soliq toʻlovchiga batafsil tushuntirish berishi shart.

14. Agar tekshiruvdan oldingi tahlil chogʻida soliq organlari tomonidan shakllantirilgan soliq hisoboti bilan soliq organidagi yangilangan maʼlumotlar oʻrtasida tafovutlar va (yoki) xatolar aniqlansa, soliq toʻlovchi ushbu soliq hisobotiga zarur tuzatishlarni kiritishi va soliq organlariga aniqlashtirilgan soliq hisobotini yoki aniqlangan tafovutlarning asosnomasini taqdim etishi lozim.

5-bob. Soliq toʻlovchilarning majburiyatlari

15. Soliq toʻlovchilar:

a) ushbu Nizomning 3-bandida nazarda tutilgan manbalardan tashqari shaxsiy kabinetlaridagi interaktiv xizmatlar orqali tegishli hududlarni koʻrsatgan holda:

yuridik shaxslarning mol-mulkiga solinadigan soliq boʻyicha ushbu Nizomning 4-bandi ikkinchi xatboshisida koʻrsatilgan maʼlumotlarni boʻnak toʻlovlari maʼlumotnomasini shakllantirish uchun joriy soliq davrining 5-yanvaridan kechiktirmay, soliq hisobotini shakllantirish uchun hisobot davridan keyingi yilning 1-fevral sanasidan;

yuridik shaxslardan olinadigan yer soligʻi hisobotini shakllantirish uchun ushbu Nizomning 4-bandi uchinchi xatboshisida koʻrsatilgan maʼlumotlarni qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yerlar boʻyicha joriy soliq davrining 5-yanvaridan kechiktirmay, qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar boʻyicha joriy soliq davrining 1-aprelidan;

jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi va ijtimoiy soliq hisobotini shakllantirish uchun ushbu Nizomning 4-bandi toʻrtinchi xatboshisida koʻrsatilgan maʼlumotlarni hisobot oyidan keyingi oyning oʻninchi kunidan kechiktirmay, yil yakunlari boʻyicha esa keyingi yilning 5-fevralidan;

qoʻshilgan qiymat soligʻi hisobotini shakllantirish uchun ushbu Nizomning 4-bandi beshinchi xatboshisida koʻrsatilgan maʼlumotlarni hisobot oyidan keyingi oyning oʻninchi kunidan;

aylanmadan olinadigan soliq hisobotini shakllantirish uchun ushbu Nizomning 4-bandi oltinchi xatboshisida koʻrsatilgan maʼlumotlarni hisobot oyidan keyingi oyning oʻninchi kunidan kechiktirmay, yil yakunlari boʻyicha esa keyingi yilning 1-fevralidan kechiktirmay kiritishi lozim;

b) qonunchilik hujjatlarida belgilangan imtiyozlardan foydalanishi uchun soliq imtiyozlarini soliq organlarining axborot tizimlaridan foydalangan holda, soliq imtiyozlarining har bir turiga maxsus identifikatsiya kodi asosida hisobga olishi lozim, tovar (xizmat)larga berilgan imtiyozlar bundan mustasno;

v) soliq organlari tomonidan shakllantirilgan soliq hisobotlari toʻgʻriligi va toʻliqligi boʻyicha tasdiqlagandan soʻng ushbu Nizomning 14-bandida nazarda tutilgan holatlar yuzaga kelganda, zarur tuzatishlar kiritmaganliklari uchun qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar hisoblanadi.

6-bob. Soliq organlari tomonidan shakllantirilgan soliq hisobotini qabul qilish tartibi

17. Soliq toʻlovchilarga soliq organlari tomonidan tuzilgan soliq hisobotlari qabul qilinganligini shaxsiy kabineti orqali aniqlash imkoniyati yaratiladi.

7-bob. Yakunlovchi qoidalar

18. Soliq organlari soliq toʻlovchilar tomonidan soliqlarning toʻgʻri hisoblanishi va oʻz muddatlarida toʻlanishining toʻgʻriligini nazorat qiladi.

19. Soliq organlari tomonidan shakllantirilgan soliq hisobotlari ushbu Nizomning 11-bandiga asosan soliq toʻlovchi tomonidan belgilangan muddatlarda tasdiqlash yoki qayta ishlangan soliq hisobotini taqdim etish taʼminlanmagan hollarda, soliq toʻlovchini qonunchilik hujjatlarida belgilangan javobgarlikdan ozod etmaydi.

20. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Soliq organlari tomonidan soliq hisobotini shakllantirish va tuzish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Soliq organi tomonidan soliq hisobotini shakllantirish va tuzish hamda soliq toʻlovchilar tomonidan soliq hisobotini tasdiqlash

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Soliq turlari Muddatlar 1-bosqich Soliq organlari Ichki va tashqi manbalar, shuningdek, soliq toʻlovchi tomonidan kiritilgan maʼlumotlarni umumlashtiradi. Yuridik shaxslarning mol-mulkiga solinadigan soliq 1. Boʻnak toʻlovlari maʼlumotnomasini shakllantirish uchun joriy soliq davrining 10-yanvaridan kechiktirmay. 2. Soliq hisobotini shakllantirish uchun hisobot davridan keyingi yilning 1-fevral sanasidan kechiktirmay. Yuridik shaxslardan olinadigan yer soligʻi 1. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yerlar boʻyicha joriy soliq davrining 15-yanvaridan kechiktirmay. 2. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar boʻyicha joriy soliq davrining 10-aprelidan kechiktirmay. Jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi va ijtimoiy soliq Hisobot davridan keyingi oyning oʻninchi kunidan kechiktirmay, yil yakunlari boʻyicha keyingi yilning 10-fevralidan kechiktirmay. Qoʻshilgan qiymat soligʻi Hisobot davridan keyingi oyning oʻn beshinchi kunidan kechiktirmay. Aylanmadan olinadigan soliq Hisobot davridan keyingi oyning oʻninchi kunidan kechiktirmay, yil yakunlari boʻyicha keyingi yilning 1-fevralidan kechiktirmay. 2-bosqich Soliq organlari Soliq hisobotlarini shakllantiradi. Ushbu Nizomning 1-bandida koʻrsatilgan soliqlar boʻyicha Maʼlumotlar umumlashtirilgandan soʻng 1 kun ichida. 3-bosqich Soliq organlari Shakllantirilgan soliq hisobotini soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetiga yuboradi (joylashtiradi). Ushbu Nizomning 1-bandida koʻrsatilgan soliqlar boʻyicha Soliq hisobotlarini shakllantirish bilan bir vaqtda. 4-bosqich Soliq toʻlovchi Soliq organi tomonidan shakllantirilgan soliq hisobotini tasdiqlaydi yoki unga tuzatish kiritadi. Yuridik shaxslarning mol-mulkiga solinadigan soliq 1. Boʻnak toʻlovlari maʼlumotnomasi soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetiga kelib tushgandan (joylashtirilgandan) soʻng 5 kun ichida, lekin tegishli boʻnak toʻlovlari boʻyicha maʼlumotnomani taqdim qilish muddatidan kechiktirmasdan. 2. Soliq hisoboti — hisobot davridan keyingi yilning 1-mart sanasiga qadar. Yuridik shaxslardan olinadigan yer soligʻi 1. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yerlar boʻyicha hisobot soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetiga kelib tushgandan (joylashtirilgandan) soʻng 5 kun ichida, lekin tegishli soliq hisobotini taqdim qilish muddatidan kechiktirmasdan. 2. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar boʻyicha joriy soliq davrining 1-may sanasiga qadar. Jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi va ijtimoiy soliq Soliq hisoboti soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetiga joylashtirilgandan soʻng 5 kun ichida, lekin tegishli soliq hisobotini taqdim qilish muddatidan kechiktirmasdan. Qoʻshilgan qiymat soligʻi Soliq hisoboti soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetiga joylashtirilgandan soʻng 5 kun ichida, lekin tegishli soliq hisobotini taqdim qilish muddatidan kechiktirmasdan. Aylanmadan olinadigan soliq Soliq hisoboti soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetiga joylashtirilgandan soʻng 5 kun ichida, lekin tegishli soliq hisobotini taqdim qilish muddatidan kechiktirmasdan.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 20-noyabrdagi 736-son qaroriga 3 2 -ILOVA

Qishloq xoʻjaligi maqsadlarida ishlatilgan suv hajmi boʻyicha suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliqni hisoblash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom soliq organi tomonidan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni sugʻorish va baliq yetishtirish uchun ishlatilgan suv hajmi boʻyicha suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliq hisobotini (keyingi oʻrinlarda — soliq hisoboti) shakllantirish, shu jumladan, dehqon xoʻjaliklari va qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarga ega boʻlgan jismoniy shaxslar uchun suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliqni (keyingi oʻrinlarda — soliq) hisoblash tartibini belgilaydi.

Nizom talablari soliq toʻlovchining tashabbusi bilan yoki soliq tekshiruvlari natijasida qayta aniqlashtirilgan soliq hisobotlarini shakllantirish va taqdim etish holatlariga nisbatan tatbiq etilmaydi.

Soliq toʻlovchining tashabbusi bilan yoki soliq tekshiruvlari natijasida qayta aniqlashtirilgan soliq hisobotlarini shakllantirish va taqdim etish tartibi qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilanadi.

2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

ichki manbalar — soliq toʻlovchilar taqdim etgan soliq va moliyaviy hisobotlar, soliq monitoringi, koʻzdan kechirish va soliq tekshiruvi natijalariga oid soliq organlarining axborot tizimlaridan, shuningdek, soliq organlarining “E-imtiyoz” dasturi hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalardan olingan maʼlumotlar;

soliq organlari tomonidan shakllantirilgan soliq hisoboti — ichki va tashqi manbalar asosida soliq organlari tomonidan avtomatik ravishda shakllantirilgan, joriy soliq davri uchun soliq toʻlovchilar va soliq agentlarining soliq majburiyatlarini aniqlashga asos boʻlib xizmat qiladigan hujjatlar;

suv isteʼmolchilari — oʻz ehtiyojlarini qondirish uchun suv obyektidan yoki suv xoʻjaligi obyektidan suv resurslarini belgilangan tartibda oluvchi yuridik yoki jismoniy shaxslar;

suv isteʼmoli meʼyori (keyingi oʻrinlarda — meʼyor) — suv isteʼmolchilari tomonidan suv resurslaridan suv oʻlchash vositalarisiz foydalanilgan hollarda, ularning ekin maydonlariga ekilgan ekin turlarini sugʻorish uchun suvga boʻlgan ehtiyojlarini qondirishga yetarli deb hisoblangan suv hajmi;

suv oʻlchash vositalari — suv isteʼmolchilari ekin maydonlarining suv kirish nuqtalariga oʻrnatilgan suv sarfini oʻlchash (shuningdek, boshqarish) imkonini beruvchi standart yoki elektron qurilmalar;

tashqi manbalar — Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksi (keyingi oʻrinlarda — Soliq kodeksi) va boshqa qonunchilik hujjatlariga muvofiq soliq organlariga maʼlumotlarni taqdim etish majburiyati yuklangan davlat organlari va boshqa tashkilotlarning maʼlumotlari.

3. Qishloq xoʻjaligi maqsadlarida foydalanilgan suv hajmi boʻyicha suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliq ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida hisoblanadi.

2-bob. Soliq organlariga soliqni hisoblash uchun asos boʻladigan maʼlumotlarni taqdim etish tartibi

4. Soliq organlariga soliqni hisoblash uchun asos boʻladigan quyidagi maʼlumotlar vazirlik va idoralar tomonidan oʻzaro axborot almashinuvi tizimi, shuningdek, 2025-yil 1-yanvardan boshlab “Suv hisobi” axborot tizimi orqali taqdim etib boriladi, jumladan:

a) “Suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasalari fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari bilan birgalikda har yili:

qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni sugʻorish va baliq yetishtirish uchun ishlatilgan suv resurslari hajmi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

joriy soliq davrining 10-dekabridan kechiktirmay, yuridik shaxslar tomonidan isteʼmol qilingan suv resurslari toʻgʻrisida 2-ilovaga muvofiq maʼlumotlar;

hisobot yilidan keyingi yilning 20-yanvaridan kechiktirmasdan, dehqon xoʻjaliklari tomonidan isteʼmol qilingan suv resurslari hajmi toʻgʻrisida 3-ilova muvofiq maʼlumotlar;

hisobot yilidan keyingi yilning 20-yanvaridan kechiktirmasdan, tadbirkorlik faoliyati va (yoki) daromad olish uchun moʻljallangan, yashash uchun moʻljallanmagan koʻchmas mulk obyektlariga ega boʻlgan jismoniy shaxslar tomonidan isteʼmol qilingan suv resurslari hajmi toʻgʻrisida 4-ilovaga muvofiq maʼlumotlar;

hisobot yilining 1-avgustiga qadar qishloq xoʻjaligi ekinlari turlari boʻyicha belgilangan yillik suv olish limitlari toʻgʻrisida 5-ilovaga muvofiq maʼlumotlar;

onlayn suv oʻlchash vositalari asosida aniqlangan suv hajmi toʻgʻrisida 2 — 5-ilovalarga muvofiq onlayn shakldagi maʼlumotlar;

hisobot yilining 20-apreliga qadar xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlari tomonidan qishloq xoʻjaligi ekinlarining vegetatsiya davri va hisobot yilining 20-oktabriga qadar kuz-qish davri uchun tasdiqlangan suv olish limitlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

b) Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi tomonidan har yili 6-ilovaga muvofiq:

hisobot yilining 10-mayiga qadar asosiy ekin maydonlariga ekiladigan ekin turlari (paxta, gʻalla, poliz, sabzavot, sholi va boshqalar) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

hisobot yilining 15-iyuliga qadar takroriy ekin maydonlariga ekiladigan ekin turlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar.

5. Ushbu Nizomning 4-bandida nazarda tutilgan maʼlumotlarni “Suv hisobi” axborot tizimiga kiritish uchun tegishliligi boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi va Qishloq xoʻjaligi vazirligi hamda ularning hududiy boʻlinmalari javobgar hisoblanadi.

3-bob. Soliq organlari tomonidan soliq hisobotini shakllantirish tartibi

6. Soliq hisobotlarining koʻrsatkichlari ichki va tashqi manbalar maʼlumotlari asosida shakllantiriladi.

Bunda mazkur Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxemada nazarda tutilgan muddatlarda hisobotni topshirgan soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetiga qayta shakllantirilgan hisobot yuborilmaydi.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi va Qishloq xoʻjaligi vazirligi hamda ularning hududiy boʻlinmalari tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlar soliq organlarining maʼlumotlar bazasida elektron shaklda umumlashtirilib, ushbu maʼlumotlar va Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 445-moddasiga muvofiq suv resurslari uchun soliq stavkalari asosida soliq summasi hisoblanadi.

8. Soliq organlari soliqqa oid maʼlumotlar bazasidan va belgilangan soliq stavkalaridan kelib chiqqan holda, quyidagilar uchun soliq summasini aniqlaydi:

dehqon xoʻjaliklari uchun;

qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarga ega boʻlgan jismoniy shaxslar uchun;

tadbirkorlik faoliyati va (yoki) daromad olish uchun moʻljallangan, yashash uchun moʻljallanmagan koʻchmas mulk obyektlariga ega boʻlgan jismoniy shaxslar uchun;

har yili 1-oktabrga qadar qishloq xoʻjaligi korxonalari uchun — qishloq xoʻjaligi yerlarini sugʻorish va baliq yetishtirish uchun ular tomonidan avvalgi soliq davrida ishlatilgan suv hajmining 70 foizi miqdorida. Bunda avvalgi soliq davrida qishloq xoʻjaligi korxonasi tomonidan ishlatilgan suv hajmi toʻgʻrisidagi axborot mavjud boʻlmaganda, soliq summasi xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlari tomonidan tasdiqlangan suv olish limitlari boʻyicha aniqlanadi;

har yili 15-dekabrga qadar qishloq xoʻjaligi yerlarini sugʻorish va baliq yetishtirish uchun suv resurslaridan foydalangan yuridik shaxslar uchun.

9. Ushbu Nizomning 4-bandida nazarda tutilgan manbalardan tashqari, soliq hisobotlari uchun zarur boʻladigan koʻrsatkichlar soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetidagi interaktiv xizmatlar orqali ham shakllantiriladi.

10. Soliq hisobotlarida keltirilgan satr maʼlumotlari hamda ichki va tashqi manbalar maʼlumotlari asosida avtomatik ravishda shakllantiriladigan koʻrsatkichlar formula orqali aniqlanadi.

11. Qishloq xoʻjaligi yerlarini sugʻorish va baliq yetishtirish uchun ishlatilgan suv hajmi boʻyicha suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliq hisobotlari soliq organlari tomonidan ushbu soliq turi boʻyicha soliq toʻlovchilar deb eʼtirof etilganlar uchun shakllantiriladi.

12. Isteʼmol qilingan suv hajmi hisobini yuritmagan (yuritishdan bosh tortgan) qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini ishlab chiqaruvchi yuridik shaxslar uchun suv soligʻi xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlari tomonidan tasdiqlangan limitlarga nisbatan ikki baravar oshirilgan holda hisoblanadi.

4-bob. Soliq organi tomonidan shakllantirilgan soliq hisobotini soliq toʻlovchi tomonidan tasdiqlash tartibi

13. Soliq organlari tomonidan soliq hisobotlarini shakllantirish va ularni soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetiga yuborish ishlari ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.

14. Soliq toʻlovchi yoki uning vakolatli vakili soliq organlari tomonidan shakllantirilgan soliq hisobotining toʻgʻriligi va toʻliqligini tasdiqlaydi yoxud eʼtirozlari mavjud boʻlsa, soliq hisobotini qayta ishlaydi va hisobot taqdim etishning oxirgi muddatiga qadar tegishli asoslarni ilova qilgan holda soliq organlariga taqdim etadi.

5-bob. Soliq organlari tomonidan shakllantirilgan soliq hisobotiga oʻzgartirishlar kiritish

15. Soliq organlari tomonidan ushbu Nizomning 9-bandiga asosan shakllantirilgan soliq hisobotida hisoblab chiqarilgan soliq summasining oʻzgarishiga olib keladigan holatlar yuzaga kelganda, notoʻgʻri yoki toʻliq boʻlmagan maʼlumotlar va(yoki) xatolar aniqlanganda, shuningdek, soliq toʻlovchining hisob hujjatlariga koʻra soliqqa tortish obyektlari va soliqqa tortish bilan bogʻliq obyektlarda yoki soliq bazasida farqlar yuzaga kelganda, soliq toʻlovchi tomonidan ushbu soliq hisobotiga zarur tuzatishlar kiritiladi va hisobot soliq organlariga taqdim etiladi.

16. Soliq hisobotida koʻrsatilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligi uchun javobgarlik soliq toʻlovchi yoki uning vakolatli vakili zimmasiga yuklanadi.

17. Agar soliq organlari tomonidan tekshiruvdan oldin shakllantirilgan soliq hisoboti bilan yangilangan maʼlumotlar oʻrtasida tafovutlar va (yoki) xatolar aniqlansa, soliq toʻlovchi ushbu soliq hisobotiga zarur tuzatishlarni kiritishi hamda soliq organlariga aniqlashtirilgan soliq hisobotini yoki aniqlangan tafovutlarning asosnomasini taqdim etishi lozim.

18. Soliq organlari tomonidan hisoblab chiqarilgan soliq summasi soliq toʻlovchi tomonidan belgilangan muddatda tasdiqlanmaganda yoki rad etilmaganda, xabarnomada koʻrsatilgan maʼlumotlar toʻgʻriligi va toʻliqligi tasdiqlangan hisoblanadi hamda soliq summasi soliq toʻlovchining shaxsiy hisobvaragʻiga kiritiladi.

6-bob. Soliq toʻlovchining majburiyatlari

19. Soliq toʻlovchi:

qonunchilik hujjatlarida belgilangan soliq imtiyozlaridan foydalanish uchun soliq organining “E-imtiyoz” axborot tizimidan foydalangan holda, soliq imtiyozlarini uning har bir turiga maxsus identifikatsiya kodi asosida hisobga olishi lozim;

ushbu Nizomning 15-bandida nazarda tutilgan holatlar yuzaga kelganda, zarur tuzatishlar kiritmaganligi uchun qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar hisoblanadi.

7-bob. Soliq toʻlovchining huquqlari

20. Soliq toʻlovchi:

soliq organidan va boshqa vakolatli organlardan (ularning vakolatlari doirasida) amaldagi soliqlar toʻgʻrisida, soliq toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlaridagi oʻzgarishlar, soliqlarni hisoblab chiqarish va toʻlash tartibi haqidagi axborotni, soliq hisobotining va arizalarning shakllarini, shuningdek, ularni toʻldirish tartibi haqida tushuntirishlarni bepul olish;

oʻz soliq majburiyati bajarilishi boʻyicha soliq organlarida va boshqa vakolatli organlarda mavjud boʻlgan maʼlumotlarni olish huquqiga ega.

8-bob. Soliq organlari tomonidan shakllantirilgan soliq hisobotini qabul qilish tartibi

21. Soliq organlari tomonidan shakllantirilgan soliq hisobotlari soliq toʻlovchilar tomonidan Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksida soliq hisobotini topshirishning belgilangan muddatidan kechiktirilmagan holda shaxsiy kabinet orqali tasdiqlanishi lozim.

22. Soliq toʻlovchi oʻzining shaxsiy kabineti orqali soliq organlari tomonidan shakllantirilgan soliq hisoboti qabul qilinganligini kuzatishi mumkin.

9-bob. Soliq organlari tomonidan suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliqni hisoblash tartibi

23. “Suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasalari fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari bilan birgalikda isteʼmol qilingan suv hajmlari boʻyicha taqdim etgan maʼlumotlar soliq organlarining maʼlumotlar bazasiga kiritiladi va ushbu maʼlumotlarga hamda Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 445-moddasida belgilangan soliq stavkalariga asosan soliq summasi hisoblab chiqiladi.

Hisoblangan soliq summasi boʻyicha soliq toʻlash toʻgʻrisidagi toʻlov xabarnomasi dehqon xoʻjaliklari, shuningdek, qishloq xoʻjaligi yerlariga hamda tadbirkorlik faoliyati va (yoki) daromad olish uchun moʻljallangan, yashash uchun moʻljallanmagan koʻchmas mulk obyektlariga ega boʻlgan jismoniy shaxslarga hisobot davridan keyingi yilning 1-martidan kechiktirilmasdan yuboriladi.

24. Isteʼmol qilingan suv hajmi hisobini yuritmagan (yuritishdan bosh tortgan) qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini ishlab chiqaruvchi jismoniy shaxslar uchun suv soligʻi xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlari tomonidan tasdiqlangan limitlarga nisbatan ikki baravar oshirilgan holda hisoblanadi.

10-bob. Yakunlovchi qoidalar

25. Soliq organlari soliq hisobotida soliq summalari toʻgʻri hisoblanganligini va ularning oʻz muddatida toʻlanishini nazorat qiladi.

26. Soliq organlari tomonidan shakllantirilgan soliq hisoboti belgilangan muddatda soliq toʻlovchi tomonidan tasdiqlanmaganda yoki qayta ishlangan soliq hisoboti taqdim etilmaganda, soliq toʻlovchi qonunchilik hujjatlarida belgilangan javobgarlikdan ozod etilmaydi.

27. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Qishloq xoʻjaligi maqsadlarida ishlatilgan suv hajmi boʻyicha suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliqni hisoblash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Qishloq xoʻjaligi maqsadlarida ishlatilgan suv hajmi boʻyicha suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliqni hisoblash

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Suv xoʻjaligi vazirligi fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari bilan birgalikda Soliq organlariga quyidagi maʼlumotlarni taqdim etadi: a) qishloq xoʻjaligi yerlarini sugʻorish va baliq yetishtirish uchun yuridik shaxslar tomonidan foydalanilishi kutilayotgan suv hajmi toʻgʻrisida; Har yili joriy soliq davrining 10-dekabridan kechiktirmay b) dehqon xoʻjaliklari hamda tadbirkorlik faoliyati va (yoki) daromad olish uchun moʻljallangan, yashash uchun moʻljallanmagan koʻchmas mulk obyektlariga ega boʻlgan jismoniy shaxslar tomonidan foydalanilgan suv hajmi toʻgʻrisida; Hisobot yilidan keyingi yilning 20-yanvaridan kechiktirmasdan v) onlayn tartibda ishlaydigan suv uskunalarini oʻrnatgan suv isteʼmolchilari toʻgʻrisida; Onlayn shaklda g) xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlari tomonidan suv isteʼmolchilari kesimida tasdiqlangan suv olish limitlari toʻgʻrisida; vegetatsiya davri uchun 20-aprelga qadar, kuz-qish davri uchun 20-oktabrga qadar d) joriy yilda ekilgan ekin turlari uchun viloyatlar hamda tuman (shahar)lar kesimida belgilangan suv isteʼmoli meʼyorlari va suv olish limitlari toʻgʻrisida. Har yili hisobot yilining 1-avgustidan kechiktirmasdan Qishloq xoʻjaligi vazirligi Soliq organlariga quyidagi maʼlumotlarni taqdim etadi: a) asosiy ekin maydonlariga ekiladigan ekin turlari (paxta, gʻalla, poliz, sabzavot, sholi ekinlari va boshqalar) toʻgʻrisida maʼlumotlar; Har yili joriy soliq davrining 10-mayiga qadar b) takroriy ekin maydonlariga ekiladigan ekin turlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar. Har yili joriy soliq davrining 15-iyuliga qadar 2-bosqich Soliq organlari Suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliq boʻyicha quyidagi toifa soliq toʻlovchilar boʻyicha ichki va tashqi manbalar asosida kelib tushgan maʼlumotlarni umumlashtiradi: a) qishloq xoʻjaligi yerlarini sugʻorish va baliq yetishtirish uchun suvdan foydalangan yuridik shaxslar boʻyicha; Joriy soliq davrining 12-dekabriga qadar b) dehqon xoʻjaliklari, qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarga hamda tadbirkorlik faoliyati va (yoki) daromad olish uchun moʻljallangan, yashash uchun moʻljallanmagan koʻchmas mulk obyektlariga ega boʻlgan jismoniy shaxslar uchun boʻyicha. Soliq davridan keyingi yilning 25-yanvariga qadar 3-bosqich Soliq organlari 1. Qishloq xoʻjaligi yerlarini sugʻorish va baliq yetishtirish uchun suv resurslaridan foydalangan yuridik shaxslar boʻyicha soliq hisobotlarini avtomatik ravishda shakllantiradi. 2. Dehqon xoʻjaliklari, qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarga hamda tadbirkorlik faoliyati va (yoki) daromad olish uchun moʻljallangan, yashash uchun moʻljallanmagan koʻchmas mulk obyektlariga ega boʻlgan jismoniy shaxslar boʻyicha toʻlov xabarnomasini shakllantiradi. Maʼlumotlar umumlashtirilgandan soʻng 1 kun muddat ichida 4-bosqich Soliq organlari 1. Qishloq xoʻjaligi yerlarini sugʻorish va baliq yetishtirish uchun suv resurslaridan foydalangan yuridik shaxslar boʻyicha shakllantirilgan soliq hisobotini soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetiga yuboradi. Soliq hisobotlari shakllantirilgandan soʻng 1 kun muddat ichida 2. Dehqon xoʻjaliklari, qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarga hamda tadbirkorlik faoliyati va (yoki) daromad olish uchun moʻljallangan, yashash uchun moʻljallanmagan koʻchmas mulk obyektlariga ega boʻlgan jismoniy shaxslar boʻyicha shakllantirilgan toʻlov xabarnomasini soliq toʻlovchiga yetkazadi. Soliq davridan keyingi yilning 1-martiga qadar 5-bosqich Soliq toʻlovchi 1. Soliq organi shakllantirgan soliq hisobotini tasdiqlaydi. 2. Soliq hisoboti boʻyicha eʼtirozlar boʻlganda, asoslarni ilova qilgan holda soliq hisobotini qayta ishlaydi va soliq organiga taqdim etadi. Hisobot davrining 15-dekabriga qadar 6-bosqich Soliq organlari Belgilangan muddatlarda soliq organlari tomonidan hisoblab chiqilgan soliq summasi soliq toʻlovchi tomonidan tasdiqlanmagan yoki rad etilmagan taqdirda, xabarnomada koʻrsatilgan maʼlumotlar toʻgʻriligi va toʻliqligi tasdiqlangan hisoblanadi va soliq summasini shaxsiy hisobvaragʻiga kiritadi. Hisobot davrining 15-dekabriga qadar

Qishloq xoʻjaligi maqsadlarida ishlatilgan suv hajmi boʻyicha suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliqni hisoblash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

__________ viloyatida qishloq xoʻjaligi korxonalari tomonidan 20___ yilda isteʼmol qilingan suv resurslari hajmi toʻgʻrisida

T/r Viloyat nomi Tuman nomi STIR / JSHSHIR Korxona nomi Manzili (MFY, koʻcha, qishloq, ovul nomi) Yer maydoni (gektar) Yillik suv isteʼmoli limiti (m.kub) Haqiqatda isteʼmol qilingan suv hajmi (m.kub) (8=9+10+11) Suv resurslarining shakllanish manbalari (m.kub) shundan, soliqqa tortiladigan jami suv hajmi (m.kub) (12=13+14+15) jumladan, sugʻorishda foydalanilgan suv hajmi (m.kub) Limitdan ortiqcha foydalanilgan suv resurslari (m.kub) (16=8-7) shundan Shoʻr yuvish uchun foydalanilgan suv resurslari (m.kub) yer usti manbalari (kanal, ariq va boshqalar) yer osti manbalari kollektor va drenaj tarmogʻidan Tejaydigan texnologiyalar joriy qilmagan hamda suv oʻlchash uskunalarisiz aniqlangan Tejaydigan texnologiyalar joriy qilgan hamda suv oʻlchash uskunalari asosida aniqlangan Tejaydigan texnologiyalar joriy qilgan yoki suv oʻlchash uskunalari asosida aniqlangan sugʻorish tarmogʻidan (m.kub) A 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 1. 2. 3. …

Qishloq xoʻjaligi maqsadlarida ishlatilgan suv hajmi boʻyicha suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliqni hisoblash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

___________ viloyatida dehqon xoʻjaliklari tomonidan 20___ yilda isteʼmol qilingan suv resurslari hajmi toʻgʻrisida

T/r Viloyat nomi Tuman nomi STIR / JSHSHIR Kadastr kodi Dehqon xoʻjaligi nomi Manzili (MFY, koʻcha, qishloq, ovul nomi) Yer maydoni (gektar) Yillik suv isteʼmoli limiti (m.kub) Haqiqatda isteʼmol qilingan suv hajmi (m.kub) (9=10+11+ 12) Suv resurslarining shakllanish manbalari (m.kub) Shundan, soliqqa tortiladigan jami suv hajmi (m.kub) (13=14+15+16) jumladan, sugʻorishda foydalanilgan suv hajmi (m.kub) Limitdan ortiqcha foydalanilgan suv resurslari (m.kub) (17=9-8) shundan Shoʻr yuvish uchun foydalanilgan suv resurslari (m.kub) yer usti manbalari (kanal, ariq va boshqalar) yer osti manbalari kollektor va drenaj tarmogʻidan Tejaydigan texnologiyalar joriy qilmagan hamda suv oʻlchash uskunalarisiz aniqlangan Tejaydigan texnologiyalar joriy qilgan hamda suv oʻlchash uskunalari asosida aniqlangan Tejaydigan texnologiyalar joriy qilgan yoki suv oʻlchash uskunalari asosida aniqlangan sugʻorish tarmogʻidan (m.kub) A 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 1. 2. …

Qishloq xoʻjaligi maqsadlarida ishlatilgan suv hajmi boʻyicha suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliqni hisoblash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

____________ viloyatida qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarga hamda tadbirkorlik faoliyati va (yoki) daromad olish uchun moʻljallangan, yashash uchun moʻljallanmagan koʻchmas mulk obyektlariga ega boʻlgan jismoniy shaxslar tomonidan 20____ yilda isteʼmol qilingan suv resurslari hajmi toʻgʻrisida

T/r Viloyat nomi Tuman nomi STIR / JSHSHIR Kadastr kodi Dehqon xoʻjaligi nomi Manzili (MFY, koʻcha, qishloq, ovul nomi) Yer maydoni (gektar) Shundan: Yillik suv isteʼmoli limiti (m.kub) Haqiqatda isteʼmol qilingan suv hajmi (m.kub) (10 = 11 + 12 + 13 = 14 + 16) Suv resurslarining shakllanish manbai (m.kub) Suv resurslarining isteʼmol maqsadi (m.kub) Limitdan ortiqcha foydalanilgan suv hajmi (m.kub) (18 = 10 - 9) Suv oʻlchash uskunalaridan joriy yilda suvni tejaydigan uskunalar asosida sugʻorilgan yer maydoni (gektar) yer usti manbalari (kanal, ariq va boshqalar) yer osti manbalari kollektor va drenaj tarmogʻi suvlaridan ekinlarni sugʻorish uchun shundan: shoʻr yuvish shundan: suv oʻlchash uskunalari asosida suv oʻlchash uskunalari asosida foydalanish boshlangan sana foydalanish toʻxtatilgan sana A 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 1. 2. 3. …

Qishloq xoʻjaligi maqsadlarida ishlatilgan suv hajmi boʻyicha suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliqni hisoblash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

____________ viloyatida qishloq xoʻjaligi ekinlari turlari boʻyicha 20____ yil uchun belgilangan yillik suv olish limitlari toʻgʻrisida

T/r Viloyat nomi Tuman nomi 1 gektar yer maydoni uchun ekin turlari boʻyicha yillik suv olish limitlari paxta beda makkajoʻxori kartoshka va sabzavot poliz ekinlari bogʻ va uzumzor donli ekinlar dukkakli ekinlar moyli ekinlar gulchilik, manzarali ekinlar sholi 1. 2. 3. …

Qishloq xoʻjaligi maqsadlarida ishlatilgan suv hajmi boʻyicha suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliqni hisoblash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA

___________ viloyatida qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarga 20____ yil uchun ekilgan asosiy va takroriy ekin turlari toʻgʻrisida

T/r Viloyat nomi Tuman nomi Isteʼmolchi turi (yuridik shaxs, jismoniy shaxs, dehqon xoʻjaligi) STIR / JSHSHIR Subyekt (fuqaro) nomi Manzili (MFY, koʻcha, qishloq, ovul nomi) Jami yer maydoni (gektar) Shundan, joriy yilda ekish rejalashtirilgan ekin turlari yer maydoni (gektar) paxta beda makkajoʻxori kartoshka va sabzavot poliz ekinlari bogʻ va uzumzor donli ekinlar dukkakli ekinlar moyli ekinlar gulchilik, manzarali ekinlar sholi 1. 2. 3. …

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 20-noyabrdagi 736-son qaroriga 4-ILOVA

Vazirlar Mahkamasining “Onlayn nazorat-kassa mashinalari va virtual kassa tizimi qoʻllanilishini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 23-noyabrdagi 943-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. 1-ilovada :

a) 2-bandda :

oʻn ikkinchi xatboshidan “kunlik” soʻzi chiqarib tashlansin;

quyidagi mazmundagi xatboshi qoʻshilsin:

“ elektron tijorat — Axborot tizimlaridan foydalangan holda amalga oshiriladigan, tovarlarni sotish, ishlarni bajarish va xizmatlar koʻrsatishga doir tadbirkorlik faoliyati”;

b) 7-bandning oʻn oltinchi — yigirmanchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“xarid uchun toʻlovning qoʻshilgan qiymat soligʻi jami summasi;

toʻlov sanasi va vaqti;

fiskal modulning takrorlanmaydigan raqami;

fiskal belgi;

berilgan kassa chekining haqiqiyligini tekshirish uchun kamida 30x30 millimetr oʻlchamdagi QR-kod.

Operatorga yuboriladigan chekdagi tovarlar va xizmatlar kodlari (ular mavjud boʻlgan hollarda) xalqaro “GS1” yoki boshqa global tizimlar asosida yuritiladigan raqamlar bilan bir xil boʻlishi lozim.

Chekda qoʻshimcha ravishda boshqa rekvizitlar ham koʻrsatilishi mumkin”

v) 15-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“Maxsus axborot tizimidagi shaxsiy kabinetlarga foydalanuvchining elektron raqamli imzo kaliti orqali kiriladi. TXKM, uning filiallari yoki sheriklik asosidagi hamkorlari maxsus axborot tizimidan yoki TXKMning maxsus axborot tizimiga bogʻlangan dasturiy mahsulotidan oʻzlarining shaxsiy elektron raqamli imzo kaliti orqali foydalanadilar”;

g) 16-bandda :

quyidagi mazmundagi ikkinchi-uchinchi xatboshilar qoʻshilsin:

“Koʻchma savdo faoliyatini amalga oshiruvchi tadbirkorlik subyektlari tomonidan onlayn-NKM yoki virtual kassalar oʻzlari roʻyxatdan oʻtgan joy boʻyicha tuman (shahar) davlat soliq inspeksiyalaridan ushbu nizom talablari asosida roʻyxatdan oʻtkaziladi.

Agar, tadbirkorlik subyektiga tegishli turgʻun savdo shoxobchasi faoliyati toʻxtatilib, shoxobchada oʻrnatilgan onlayn-NKM yoki virtual kassani koʻchma savdo obyektlarida qoʻllash zarurati yuzaga kelgan hollarda tadbirkorlik subyekti bu haqida faoliyatini boshlashidan oldin roʻyxatdan oʻtgan joy boʻyicha davlat soliq inspeksiyalarini koʻchma savdoni amalga oshirish joyi va muddatini koʻrsatgan holda xabardor qiladi”;

ikkinchi — oltinchi xatboshilar tegishlicha toʻrtinchi-sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin;

beshinchi xatboshidagi “turgʻun shahobcha” soʻzlaridan keyin “(koʻchma savdo obyekti)” soʻzlari qoʻshilsin,

yettinchi xatboshidagi “turgʻun savdo (xizmat koʻrsatish) shahobchasi” soʻzlaridan keyin “(koʻchma savdo obyekti)” soʻzlari qoʻshilsin;

d) 18-bandda :

quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi qoʻshilsin:

“Ariza, maxsus axborot tizimida qayd etilgan vaqtdan boshlab davlat soliq xizmati organi xodimi tomonidan sakkiz ish soati ichida koʻrib chiqiladi va mazkur Nizomning 21-bandi ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilarida koʻrsatilgan holatlar aniqlanmagan taqdirda qabul qilinadi”;

ikkinchi xatboshi uchinchi xatboshi deb hisoblansin;

e) 33-bandga quyidagi mazmundagi xatboshi qoʻshilsin:

“Onlayn-NKM va (yoki) virtual kassa TXKM tomonidan sozlangandan yoki zaxiradagi oʻrnatilgandan soʻng tadbirkorlik subyekti bir ish kuni ichida maxsus kvitansiya daftari asosida amalga oshirilgan savdolar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni onlayn-NKM yoki virtual kassa tizimiga kiritishi lozim”;

j) 45-banddagi “uch” soʻzi “oʻn” soʻzi bilan almashtirilsin;

z) 54-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“54. Operator vakolatli organ bilan birgalikda TXKMga yuklangan vazifalar toʻlik bajarilishini nazorat qilib boradi. TXKMga yuklangan talablar bajarilmagan taqdirda, operator markazga nisbatan qonun hujjatlarida belgilangan choralarni koʻrish boʻyicha vakolatli organga taklif kiritadi”;

i) 55-bandga quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi qoʻshilsin:

“Bunda operator tomonidan koʻrsatiladigan xizmatlar uchun toʻlovlar tadbirkorlik subyektlari tomonidan naqd pulda va naqd pulsiz koʻrinishda amalga oshirilishi mumkin”;

y) Nizomga 1-ilova quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“Aholi bilan pulli hisob-kitoblarni amalga oshirishda onlayn nazorat-kassa mashinalari va virtual kassa tizimini qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ________________________________‎‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ (texnik xizmat koʻrsatish markazi nomi)‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎texnik xizmat koʻrsatish markaziga ‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ARIZA ‎ (Onlayn-NKM yoki virtual kassani turgʻun shoxobcha (koʻchma savdo obyekti) joylashgan joy boʻyicha davlat soliq xizmati organlarida roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisida) ‎ ‎‎ ‎‎‎‎‎Sizdan, _____________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎(shoxobcha (koʻchma savdo obyekti) manzili) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎manzilida joylashgan,_________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (tadbirkorlik subyektining nomi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(STIR:________________)ga qarashli,___________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(amalga oshiriladigan faoliyat turi) ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎savdo shoxobchasida foydalanish uchun, ____________________________________________________ rusumli, ‎ zavod raqami (versiyasi)________________________________________________boʻlgan onlayn-NKM (virtual ‎ kassa) va __________________________________________________________seriya raqamli fiskal modulni, ‎ _____________________________________________________davlat soliq inspeksiyasida roʻyxatga qoʻyishda ‎amaliy yordam berishingizni soʻrayman. ‎ ‎‎ Quyidagi hujjatlar ilova qilinadi: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎‎1. Turgʻun shoxobcha (koʻchma savdo obyekti) mavjudligini tasdiqlaydigan hujjatlarning nusxalari (bino, inshootning yoki uning qismining ijara shartnomasi yoki kadastr hujjatlari). ‎‎ ‎ ‎‎ 2. Turgʻun savdo (xizmat koʻrsatish) shoxobchasi (koʻchma savdo obyekti) manzilining xaritadagi koordinatasi . ‎‎‎‎ __________________________ ‎ ‎ ____________‎‎ ‎ _________‎‎ ‎ (Tadbirkorlik subyekti rahbarining F.I.O.)‎‎ ‎ ‎ (imzo)‎‎ ‎ (sana)” ‎‎ ‎

k) Nizomga 2-ilova quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“Aholi bilan pulli hisob-kitoblarni amalga oshirishda onlayn-NKM va (yoki) virtual kassa tizimini qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

‎‎Onlayn-NKM yoki virtual kassa davlat soliq xizmati organlarida ‎roʻyxatga olinganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ‎ Ushbu roʻyxatga olinganlik toʻgʻrisidagi maʼlumot__________________________________________________ ‎__________________________________________________________ (STIR: _________________________)ga ‎‎‎‎(tadbirkorlik subyekti nomi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎tegishli boʻlgan onlayn-NKM yoki virtual kassa tizimi maxsus axborot tizimida qayd etilganligi toʻgʻrisida berildi. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Reyestr raqami‎‎ ‎‎Onlayn-NKM yoki virtual kassa nomi Zavod (seriya yoki litsenziya) raqami‎‎ ‎‎Fiskal modul seriya raqami Onlayn-NKM yoki virtual kassa joylashgan manzil‎‎ ‎‎Onlayn-NKM yoki virtual kassaning holati Sana‎‎ ‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎‎ ‎‎ ‎‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ________________________________________ ‎‎ (m.oʻ.) ‎‎ ‎‎___________ ‎ ‎‎ ____________ ‎‎(Davlat soliq xizmati organi rahbari F.I.O.) ‎ ‎ ‎‎(imzo) ‎ ‎‎(sana) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ________________________________________ ‎ ‎ ‎‎‎‎___________ ‎ ‎‎‎‎____________ ‎‎(Roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha masʼul xodim F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎(imzo) ‎ ‎‎‎‎(sana)”

l) Nizomga 3-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Aholi bilan pulli hisob-kitoblarni amalga oshirishda onlayn nazorat-kassa mashinalari va virtual kassa tizimini qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ _________________________________‎‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ (texnik xizmat koʻrsatish markazi nomi)‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎‎‎texnik xizmat koʻrsatish markaziga ‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ARIZA ‎ (Onlayn-NKM yoki virtual kassa tizimini turgʻun shoxobcha (koʻchma savdo obyekti) joylashgan joy boʻyicha davlat soliq xizmati organlarida roʻyxatdan chiqarish toʻgʻrisida) ‎ ‎‎ ‎‎‎‎‎Sizdan, men faoliyat yuritayotgan_________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎(shoxobcha (koʻchma savdo obyekti) manzili)‎‎‎‎‎ _________________________________________________________________________‎‎manzilida joylashgan, ‎‎‎_______________________________________________________________________(STIR:____________)ga‎ ‎‎‎(tadbirkorlik subyektining nomi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎qarashli,_________________________________________________________‎‎savdo shoxobchasida foydalanish ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎‎‎(shoxobcha (koʻchma savdo obyekti) manzili)‎‎‎ ‎‎uchun ___________________________________________________________ rusumli, zavod raqami (versiyasi) ‎____________________________________________________________‎boʻlgan onlayn-NKM (virtual kassa) va ‎_________________________________________________________________seriya raqamli fiskal modulni, ‎ ___________________________________________________________________davlat soliq inspeksiyasidan ‎‎ roʻyxatdan chiqarish uchun amaliy yordam berishingizni soʻrayman. ‎ Onlayn-NKM (virtual kassa), __________________________________________________________________ ‎davlat soliq inspeksiyasidan roʻyxatdan chiqarish sababi:_____________________________________________ ‎‎______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ ‎ ‎ Quyidagilar ilova qilinadi: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎1. Fiskal modul ____ dona. ‎2. Qoʻshimcha hujjatlar. ‎ ‎ __________________________ ‎ ‎ ____________‎‎ ‎ _________‎‎ ‎ (Tadbirkorlik subyekti rahbarining F.I.O.)‎‎ ‎ ‎ (imzo)‎‎ ‎ (sana)”‎ ‎

2. 2-ilovada :

a) 3-bandda :

yettinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“texnik jihatdan imkoniyat boʻlganda, chek maʼlumotlari bilan joylashgan joyi boʻyicha geolakatsiya (uzunlik va kenglik) maʼlumotlarini operatorga yuborish”;

oʻn birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“24 soat offlayn rejimida ishlagandan soʻng avtomatik bloklash tizimiga oʻtish”;

oʻn uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“mobil aloqa operatorining internet tarmogʻiga 2G va undan yuqori standartlar asosida, shuningdek, SDMA va Wi-Fi standartlari orqali aloqa tarmogʻiga bogʻlanish imkoniyatining mavjudligi;”;

oʻn sakkizinchi xatboshidagi “taʼminlash imkoniyatining mavjudligi” soʻzlari “taʼminlashi yoki vaqt va sanani operator serveridan olish imkoniyatining mavjudligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi xatboshilar qoʻshilsin:

“Onlayn-NKMga oʻrnatilgan dasturiy mahsulotga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilishi mumkin.

Fiskal maʼlumotlar, shuningdek, ularni operatorga yuborishda oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilgan taqdirda operator va kiberxavfsizlik markazidan qayta xulosa olinishi shart”;

b) 6-bandda :

oltinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“24 soat offlayn rejimida ishlagandan soʻng avtomatik bloklash tizimiga oʻtish”;

oʻn uchinchi xatboshidagi “moslashtirish imkoniyatining mavjudligi” soʻzlari “moslashtirishni taʼminlashi yoki vaqt va sanani operator serveridan olish imkoniyatining mavjudligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi xatboshilar qoʻshilsin:

“Virtual kassaga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilishi mumkin.

Fiskal maʼlumotlar, shuningdek, ularni operatorga yuborishda oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilgan taqdirda operator va kiberxavfsizlik markazidan qayta xulosa olinishi shart.

Tovarlarni sotish, ishlarni bajarish va xizmatlarni koʻrsatishni elektron tijorat orqali amalga oshiruvchi tadbirkorlik subyektlari fiskal maʼlumotlarni operatorga uzatishni Davlat soliq qoʻmitasi tomonidan ishlab chiqilgan virtual kassa dasturiy mahsuloti orqali amalga oshirishi mumkin”.

3. 3-ilovada :

a) 3-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“Shuningdek, onlayn-NKM va (yoki) virtual kassaga xizmat koʻrsatishga talab boʻlgan hududlarda hamda onlayn-NKM yoki virtual kassalar soni oʻttiztadan koʻp boʻlgan tumanlarda TXKM, uning filiali yoki sheriklik asosida hamkorlari ushbu hududda onlayn-NKM va virtual kassalarga texnik xizmat koʻrsatish shahobchalarini ochishlari shart”;

b) 6-bandda :

birinchi xatboshidan “koʻriklarni qayd etish daftarida hamda” soʻzlari chiqarib tashlansin;

ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

v) 7-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“7. TXKM oʻz faoliyatini amalga oshirish uchun u tomonidan xizmat koʻrsatiladigan hamda vakolatli organda roʻyxatga olingan onlayn-NKMlar va virtual kassalarning jami soni:

mingtagacha boʻlganda Oʻzbekiston Respublikasida belgilangan bazaviy hisoblash miqdorining yuz baravari miqdorida;

mingtadan besh mingtagacha boʻlganda Oʻzbekiston Respublikasida belgilangan bazaviy hisoblash miqdorining ikki yuz baravari miqdorida;

besh mingtadan oʻn mingtagacha boʻlganda Oʻzbekiston Respublikasida belgilangan bazaviy hisoblash miqdorining besh yuz baravari miqdorida;

oʻn mingtadan koʻp boʻlganda Oʻzbekiston Respublikasida belgilangan bazaviy hisoblash miqdorining bir ming baravari miqdorida mablagʻlarni vakolatli organning maxsus hisob raqamiga zaxiraga qoʻyishi lozim.

Zaxira summasi bank yoki sugʻurta tashkilotlari kafolat xati asosida olti oy ichida shakllantirilishi mumkin.

Zaxira summasi bank kafolat xati asosida tadbirkorlik subyektining oʻz ehtiyojida ham qoldirilishi mumkin.

Banklar va ularning mijozlari oʻrtasidagi munosabatlar qonunchilikda belgilangan tartibda shartnomalar asosida amalga oshiriladi”;

g) 8-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“8. Maxsus hisob raqamiga zaxiraga qoʻyilgan hamda bank kafolat xati asosida tadbirkorlik subyektining oʻz ehtiyojida qoldirilgan mablagʻlar TXKM, uning hududiy filiallari yoki sheriklik asosida hamkorlari tomonidan oʻzi xizmat koʻrsatayotgan onlayn-NKM va (yoki) virtual kassa dasturiy mahsulotining funksional xususiyatlariga ishlab chiqaruvchi yoki uning vakolatli vakilining ruxsatisiz oʻzgartirish kiritish yoki boshqacha tarzda onlayn-NKM yoki virtual kassani qoʻllash tartibi buzilishi natijasida operatorga, tadbirkorlik subyektiga yoki soliqlar notoʻgʻri hisoblanishi natijasida davlat budjetiga yetkazilgan zararlarni qoplash uchun ishlatiladi.

Yetkazilgan zararlar ekspertiza xulosasi asosida aniqlanadi.

Yetkazilgan zararlar belgilangan tartibda sud orqali undiriladi.

Zaxira summasi bank kafolat xati asosida tadbirkorlik subyektining oʻz ehtiyojida qoldirilgan taqdirda, TXKM tomonidan yetkazilgan zarar summasi kafolat bergan bankdan undiriladi”;

d) 9-bandga quyidagi mazmundagi xatboshilar qoʻshilsin:

“Shuningdek, tadbirkorlik subyekti bank kafolat xatini muddatidan oʻn kun oldin yangilashi yoki maxsus hisob raqamiga belgilangan miqdorda pul mablagʻlarini shakllantirishi lozim.

TXKM Davlat reyestridan chiqarilgan, tadbirkorlik subyekti tugatilgan yoki belgilangan zaxira summasi uchun bank tomonidan kafolat xati taqdim qilingan taqdirda (8-bandga muvofiq qarzdorligi mavjud boʻlmaganda), zaxiraga qoʻyilgan pul mablagʻlari TXKMning hisob raqamiga qaytariladi.

Bunda TXKM tomonidan zaxira pulining qaytarilishi boʻyicha vakolatli organga ariza taqdim qiladi.

Arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:

Davlat reyestridan chiqarilganligi, tadbirkorlik subyekti tugatilganligi toʻgʻrisidagi hujjat yoki belgilangan zaxira summasi uchun bank tomonidan berilgan kafolat xati;

Operator va TXKM oʻrtasidagi shartnomaga muvofiq yuklatilgan vazifalar toʻliq bajarilganligi toʻgʻrisidagi operatorning xulosasi.

Vakolatli organ olingan maʼlumotlarni besh ish kun ichida oʻrganib chiqib, ariza va ilova qilingan hujjatlar toʻliq va ishonchli boʻlgan taqdirda, TXKMning zaxiradagi pul mablagʻlarini uning hisob raqamiga qaytaradi.

Ariza yoki ilova qilingan hujjatlar toʻliq boʻlmagan va (yoki) ishonchsiz hujjatlar taqdim etilgan taqdirda, asoslantirilgan kamchiliklar ariza beruvchiga taqdim qilinadi.

Ariza beruvchi kamchiliklarni bartaraf qilgan holda takroran murojaat qilishi mumkin”;

e) 12-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“12. TXKM davlat soliq xizmati organlari binolarida joylashtirilishiga yoʻl qoʻyilmaydi. Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi “Soliq servis” davlat unitar korxonasi bundan mustasno”;

j) quyidagi mazmundagi “18 1 ” band qoʻshilsin:

“18 1 . TXKM bir oy mobaynida ishlatilmagan fiskal modullar sonining ishlatilayotgan fiskal modullar soniga nisbatan oʻttiz foiz miqdoridan koʻp boʻlgan qismini operatorga qaytaradi. Bunda operatorining maxsus axborot tizimida TXKMlarga taqdim qilingan va ular tomonidan foydalanuvchilarga berilgan (ishlatilayotgan) fiskal modullar hisobi onlayn tarzda yuritiladi.”;

z) 19-bandning uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“Oʻzbekiston Respublikasida belgilangan bazaviy hisoblash miqdorining yuz baravari miqdoridagi mablagʻ vakolatli organning maxsus hisob raqamida zaxira qilinganligi haqidagi maʼlumot yoki zaxira summasi olti oy ichida shakllantirilishi toʻgʻrisida bank yoki sugʻurta tashkilotlarining kafolat xati yoxud yetkazilgan zararlarni qoplash uchun bank tomonidan berilgan kafolat xati;”;

i) 40 va 42-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

k) Talablarga ilova quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“Onlayn-NKM va (yoki) virtual kassalarga texnik xizmat koʻrsatish markazlarining davlat reyestrini yuritish hamda ularga qoʻyiladigan alohida talablarga ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Davlat soliq qoʻmitasi ‎raisi ______________ga ‎‎ARIZA ‎ (Onlayn-NKM va (yoki) virtual kassaga texnik xizmat koʻrsatish markazini Davlat reyestriga kiritish toʻgʻrisida) ‎‎Sizdan, ____________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ (TXKM joylashgan manzil)‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎manzilida joylashgan _________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(tadbirkorlik subyektining nomi) ‎ ‎ ‎ ‎‎(STIR:____________) onlayn-NKM, virtual kassa tizimiga texnik xizmat koʻrsatish markazini ilovada keltirilgan hujjatlar asosida Davlat reyestriga kiritishingizni soʻrayman. ‎‎Quyidagi hujjatlar ilova qilinadi: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎1. Oʻzbekiston Respublikasida belgilangan bazaviy hisoblash miqdorining yuz baravari miqdoridagi mablagʻ vakolatli organning maxsus hisob raqamida zaxira qilinganligi haqidagi maʼlumot yoki zaxira summasi olti oy ichida shakllantirilishi toʻgʻrisida bank yoki sugʻurta tashkilotlarining kafolat xati yoxud yetkazilgan zararlarni qoplash uchun bank tomonidan berilgan kafolat xati; ‎‎2. Onlayn-NKM qurilmasi va (yoki) virtual kassa dasturiy mahsulotining ishlab chiqaruvchisi yoxud uning vakolatli vakili bilan tuzilgan shartnoma nusxasi; ‎‎3. TXKMning faoliyat yuritish joyi boʻyicha koʻchmas mulkka yoki undan foydalanishga boʻlgan huquqni tasdiqlovchi hujjat(lar); ‎‎4. “call-markaz”ga ega ekanligi toʻgʻrisidagi maʼlumot; ‎‎5. TXKMda onlayn-NKM qurilmasi va (yoki) virtual kassa dasturiy mahsulotiga kafolatli xizmat koʻrsatish boʻyicha malaka sertifikatiga ega boʻlgan mutaxassis(lar) mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar; ‎‎Ilova: ___ varaqda. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎____________________________________________ ‎ ‎‎__________ ‎ ‎‎ __________ ‎ ‎‎(Tadbirkorlik subyekti rahbarining F.I.O.) ‎ ‎‎(imzo) ‎‎(sana)” ‎

4. 4-ilovada :

a) 8-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“8. Vakolatli organda roʻyxatga olingan onlayn-NKM va virtual kassa soni:

mingtagacha boʻlganda Oʻzbekiston Respublikasida belgilangan bazaviy hisoblash miqdorining yuz baravari miqdorida;

mingtadan besh mingtagacha boʻlganda Oʻzbekiston Respublikasida belgilangan bazaviy hisoblash miqdorining besh yuz baravari miqdorida;

besh mingtadan koʻp boʻlganda Oʻzbekiston Respublikasida belgilangan bazaviy hisoblash miqdorining bir ming baravari miqdorida mablagʻlarni vakolatli organning maxsus hisob raqamiga zaxiraga qoʻyishi lozim.

Zaxira summasi bank yoki sugʻurta tashkilotlari kafolat xati asosida olti oy ichida shakllantirilishi mumkin.

Zaxira summasi bank kafolat xati asosida tadbirkorlik subyektining oʻz ehtiyojida ham qoldirilishi mumkin.

Banklar va ularning mijozlari oʻrtasidagi munosabatlar qonunchilikda belgilangan tartibda shartnomalar asosida amalga oshiriladi”;

b) 9-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“9. Maxsus hisob raqamiga zaxiraga qoʻyilgan hamda bank kafolat xati asosida tadbirkorlik subyektining oʻz ehtiyojida qoldirilgan mablagʻlar soliqlar notoʻgʻri hisoblanishi natijasida davlat budjetiga, operatorga va tadbirkorlik subyektlariga yetkazilgan zararlarni qoplash uchun ishlatiladi.

Yetkazilgan zararlar hamda tadbirkorlik subyektlari va operatorga yuborilgan cheklar oʻrtasidagi nomutanosibliklar ekspertiza xulosasi asosida aniqlanadi.

Yetkazilgan zararlar belgilangan tartibda sud orqali undiriladi.

Zaxira summasi bank kafolat xati asosida tadbirkorlik subyektining oʻz ehtiyojida qoldirilgan taqdirda yetkazilgan zarar summasi kafolat bergan bankdan undiriladi.”;

v) 10-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“10. Onlayn-NKM yoki virtual kassa dasturiy taʼminotini davlat reyestriga kiritgan tijorat tashkiloti zaxiraga qoʻyilgan mablagʻlar summasi ushbu nizomning 8-bandida koʻrsatilgan miqdordan kamaygan taqdirda, uning yetmayotgan qismi vakolatli organning xabarnomasini olgan kundan eʼtiboran oʻn ish kunida vakolatli organning maxsus hisobvaragʻiga tushishini taʼminlaydi.

Onlayn-NKM va (yoki) virtual kassa Davlat reyestridan chiqarilganda, Davlat reyestriga kiritish uchun ariza bergan tadbirkorlik subyekti tugatilganda yoki belgilangan zaxira summasi uchun bank tomonidan kafolat xati taqdim qilingan taqdirda (9-bandga muvofiq qarzdorligi mavjud boʻlmaganda), zaxiraga qoʻyilgan pul mablagʻlari Davlat reyestriga kiritish uchun ariza bergan tadbirkorlik subyektining hisob raqamiga qaytariladi.

Bunda Davlat reyestriga kiritish uchun ariza bergan tadbirkorlik subyekti zaxira pulining qaytarilishi boʻyicha vakolatli organga ariza taqdim qiladi.

Arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:

Davlat reyestridan chiqarilganligi, Davlat reyestriga kiritish uchun ariza bergan tadbirkorlik subyekti tugatilganligi toʻgʻrisidagi hujjat yoki belgilangan zaxira summasi uchun bank tomonidan berilgan kafolat xati;

TXKMlar va ishlab chiqaruvchi yoki uning vakolatli vakili oʻrtasidagi shartnomaga muvofiq yuklatilgan vazifalar toʻliq bajarilganligi toʻgʻrisidagi TXKMlarning xulosalari.

Vakolatli organ olingan maʼlumotlarni besh ish kun ichida oʻrganib chiqib, ariza va ilova qilingan hujjatlar toʻliq va ishonchli boʻlgan taqdirda, Davlat reyestriga kiritish uchun ariza bergan tadbirkorlik subyektining zaxiradagi pul mablagʻlarini uning hisob raqamiga qaytaradi.

Ariza yoki ilova qilingan hujjatlar toʻliq boʻlmagan va (yoki) ishonchsiz hujjatlar taqdim etilgan taqdirda, asoslangan kamchiliklarni ariza beruvchiga taqdim qiladi.

Ariza beruvchi kamchiliklarni bartaraf qilgan holda takroran murojaat qilishi mumkin.”;

g) 11-bandda :

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“Oʻzbekiston Respublikasida belgilangan bazaviy hisoblash miqdorining yuz baravari miqdoridagi mablagʻ vakolatli organning maxsus hisob raqamiga zaxiraga qoʻyilganligi haqidagi maʼlumot yoki zaxira summasi olti oy ichida shakllantirilishi mumkinligi toʻgʻrisida bank yoki sugʻurta tashkilotlarining kafolat xati yoxud yetkazilgan zararlarni qoplash uchun bank tomonidan berilgan kafolat xati”;

oʻn birinchi xatboshidagi “texnik koʻmaklashish markazi” soʻzlari “Kiberxavfsizlik markazi” DUK soʻzlari bilan almashtirilsin;

d) quyidagi muzmundagi 12 1 -band qoʻshilsin:

“12 1 . Onlayn-NKM yoki virtual kassani Davlat reyestriga kiritish toʻgʻrisidagi ariza va unga tegishli hujjatlar vakolatli organ tomonidan Oʻzbekiston standartlashtirish, metrologiya va sertifikatlashtirish agentligi va “Oʻzeltexsanoat” uyushmasiga yuborilgan sanadan eʼtiboran besh ish kunida ushbu tashkilotlar Davlat reyestriga kiritish yoki kiritishni rad etish haqidagi xulosani vakolatli organga taqdim etadi”;

e) 16-banddagi “bir oy muddatda” soʻzlari “yigirma ish kunida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

j) Nizomga 2-ilova quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi hududida qoʻllanishi ruxsat etilgan onlayn nazorat-kassa mashinalari va virtual kassalarning Davlat reyestrini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Davlat soliq qoʻmitasi raisi ________________________ga ‎‎ARIZA ‎ (Onlayn-NKM va (yoki) virtual kassalarning Davlat reyestriga kiritish toʻgʻrisida) ‎‎___________________________________________________________________________________________ ‎ ‎‎‎STIR___________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(tadbirkorlik subyekti nomi) ‎ ‎ ‎ ‎‎_____________________________________manzilida joylashgan _________________________________ga ‎ ‎‎(yuridik manzili) ‎ ‎ ‎ ‎‎(mulkchilik shakli) ‎‎______________________________________________________ rusumli onlayn-NKM yoki virtual kassaning ‎ ____________________ versiyasini ilovada keltirilgan hujjatlar asosida Davlat reyestriga kiritishingizni soʻrayman. ‎‎Quyidagi hujjatlar ilova qilinadi: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎1. Oʻzbekiston Respublikasida belgilangan bazaviy hisoblash miqdorining yuz baravari miqdoridagi mablagʻ vakolatli organning maxsus hisob raqamiga zaxiraga qoʻyilganligi haqidagi maʼlumot yoki zaxira summasi olti oy ichida shakllantirilishi mumkinligi toʻgʻrisida bank yoki sugʻurta tashkilotlarining kafolat xati yoxud yetkazilgan zararlarni qoplash uchun bank tomonidan berilgan kafolat xati; ‎‎2. Onlayn-NKM yoki virtual kassa dasturiy mahsulotining texnik va funksional tavsiflariga muvofiqligi yuzasidan operatorning xulosasi; ‎‎3. Shakllantirilgan kassa cheklari namunalari; ‎‎4. Onlayn-NKM yoki virtual kassaning etalon namunasi; ‎‎5. Onlayn-NKM yoki virtual kassaning texnik va funksional tavsiflari batafsil koʻrsatilgan texnik pasport (yoki unga tenglashtirilgan hujjat) hamda kafolat majburiyatlari; 6. Foydalanish hujjatlari (foydalanuvchi uchun qoʻllanma, oʻrnatish boʻyicha qoʻllanma va soliq inspektori yoʻriqnomasi);‎‎ ‎‎7. Ariza beruvchining ehtiyot qismlar bilan taʼminlash toʻgʻrisidagi kafolat xati; ‎‎8. Virtual kassa yoki onlayn-NKM dasturiy mahsulotining mualliflik huquqini tasdiqlovchi hujjat (patent). Bunda hujjat boshqa davlatdan olingan boʻlsa uning manbasi koʻrsatiladi; ‎‎9. Virtual kassa yoki onlayn-NKM dasturiy mahsulotiga “Kiberxavfsizlik markazi” DUK tomonidan berilgan ekspertiza xulosasi; ‎‎10. Onlayn-NKMga sertifikatlashtirish organi tomonidan berilgan muvofiqlik sertifikati. Ilova: __ varaqda. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎______________________________ ‎ ‎‎‎‎__________ ‎‎__________ ‎‎ ‎ (Yuridik shaxs mansabdor shaxsining F.I.O.) ‎‎‎ ‎ ‎‎(imzo) (sana)‎‎ ‎‎ ‎ ‎‎Telefon raqami:_____________ ‎ ‎‎Pochta manzili:_____________”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 20-noyabr,

736-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 21.11.2020-y., 09/20/736/1529-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son; 13.05.2022-y., 09/22/255/0412-son; 20.10.2023-y., 09/23/548/0786-son; 24.01.2025-y., 09/25/32/0700-son; 01.07.2025-y., 09/25/400/0556-son; 09.04.2026-y., 09/26/154/0331-son)

lex.uz