UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 21-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 21 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 21 ноября 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 21 November 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

НОРМАЛАРИ

НОРМАЛАРИ

СХЕМАСИ

РЎЙХАТИ

Етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 11 февралдаги ПҚ-4185-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳуқуқлари кафолатларининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг:

етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат тарбия, даволаш-соғломлаштириш, тиббий-ижтимоий муассасаларида ҳамда уларни тамомлагандан сўнг академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар ва олий таълим муассасаларида (кейинги ўринларда — таълим муассасалари) таълим-тарбия оладиган муддатда тўлиқ давлат таъминотида бўлиши;

таълим муассасаларида таълим олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уларнинг шахсий харажатлари учун ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида пул маблағлари тўланиши тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

2. Белгилансинки:

тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар таълим муассасаларини битириб, ишга қабул қилинаётганда кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар сотиб олиш учун нафақа тўлаш билан боғлиқ харажатлар давлат таълим муассасалари фаолиятини молиявий таъминлаш учун тегишли йилга назарда тутиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига қопланади;

тўлиқ давлат таъминоти пул нафақалари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар, шунингдек, транспортда юриш тўловидан иборат бўлади. Бунда таълим муассасаларида таълим олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга пул нафақалари 2026 йил 1 декабрга қадар нақд пул шаклида ёки банк карталари, шу жумладан ижтимоий карта орқали, 2026 йил 1 декабрдан бошлаб эса фақат ижтимоий карта орқали тўланади;

давлат таъминотига олинган болаларга (кейинги ўринларда — ўқувчи (талаба) улар таълим муассасасини битираётганда, ишга қабул қилинаётганда кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар сотиб олиш ҳамда йўл харажатлари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 35 баравари миқдорида пул нафақаси (кейинги ўринларда — битирув нафақаси) берилади.

2 1 . Мазкур қарорнинг 2-бандида назарда тутилган битирув нафақаси олий таълим муассасаларидан ўқишдан четлаштирилган (ўқишнинг бошқа таълим муассасасига кўчирилиши бундан мустасно) талабаларга ҳам улар меҳнат шартномаси асосида ўзларининг бандлигини таъминлаган ҳамда уч ойлик иш ҳақи олганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этганда берилади.

Мазкур бандда назарда тутилган талабаларга битирув нафақаси улар ўқишдан четлатилган таълим муассасаси томонидан берилади.

3. Қуйидагилар:

Умумий ўрта таълим муассасалари, академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларда таълим олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни пул нафақалари ҳамда озиқ-овқат, кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ.

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 ноябрдаги 739-сон қарорига 1-ИЛОВА

Умумий ўрта таълим муассасалари, академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар ҳамда олий таълим муассасаларида таълим олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни пул нафақалари ҳамда озиқ-овқат, кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом умумий ўрта таълим муассасалари, академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар ҳамда олий таълим муассасаларида (кейинги ўринларда — таълим муассасалари) таълим олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни пул нафақалари ҳамда озиқ-овқат, кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар билан таъминлаш тартибини белгилайди.

2. Давлат тарбия, даволаш-соғломлаштириш, тиббий-ижтимоий муассасаларига қабул қилинган, ушбу муассасаларни тамомлаб академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар, шунингдек, олий таълим муассасаларига ўқишга кирган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўқишга қабул қилинган кундан бошлаб ўқишни тамомлагунга қадар тўлиқ давлат таъминотида бўлади.

3. Ушбу Низом:

а) қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилади:

давлат тарбия, даволаш-соғломлаштириш, тиббий-ижтимоий муассасаларига қабул қилинган, ушбу муассасаларни тамомлаб таълим муассасаларида, шунингдек, олий таълим муассасаларида таълим олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга;

таълим муассасаларида таълим олаётган даврида етим ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлиб қолган ҳамда ҳомий тайинлашнинг имкони мавжуд бўлмаганлиги сабабли тўлиқ давлат таъминотига олинган болаларга (кейинги ўринларда — ўқувчи (талаба);

б) қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:

давлат тарбия, даволаш-соғломлаштириш, тиббий-ижтимоий муассасаларида тарбияланаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган болаларга;

васийлик ёки ҳомийлик белгиланган болаларга;

оилага тарбияга (патронат) олинган болаларга;

олий таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги таълим йўналиши, таълимнинг сиртқи шаклида таълим олаётган, шунингдек, магистратура мутахассислиги бўйича бакалавриат босқичини битирган йили ўқишга қабул қилинмаган талабаларга.

4. Тўлиқ давлат таъминоти пул нафақалари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар, шунингдек, транспортда юриш тўловидан иборат бўлади.

Ўқувчи (талаба)лар ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотлари билан, 2-иловага мувофиқ кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар билан таъминланади.

Шунингдек, ўқувчи (талаба)ларга улар таълим муассасасини битираётганда, ўқишдан четлаштирилганда (ўқишнинг бошқа таълим муассасасига кўчирилганлиги, суд қарорига кўра кириш имтиҳонларида белгиланган тартибни бузганлиги аниқланганлиги, вафот этганлиги муносабати билан ўқишдан четлатилганлик бундан мустасно), ишга қабул қилинаётганда кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар сотиб олиш ҳамда йўл харажатлари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 35 баравари миқдорида пул нафақаси (кейинги ўринларда — битирув нафақаси) берилади, ушбу Низомнинг 8-банди учинчи хатбошисида кўрсатилган ўқувчи (талаба)лар бундан мустасно.

5. Агар ўқувчи (талаба)нинг яшаш жойи у таълим олаётган таълим муассасаси жойлашган жойдан 3 километрдан ортиқ масофани ташкил этса, ўқувчи (талаба)лар транспортда юриш тўловлари билан таъминланади.

6. Таълим муассасасида таълим олаётган вақтида вояга етганлиги (18 ёшга тўлганлиги) муносабати билан васийлиги (ҳомийлиги), оилага тарбияга (патронат) берилганлиги тўҳтатилган ёки бекор қилинган ўқувчиларга шахсий харажатлари учун муассасани тамомлагунларига қадар ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида пул маблағлари бериб борилади.

Ушбу пул маблағи олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга тўланмайди.

7. Таълим муассасаларида таълим олаётган вақтида тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, ушбу муассасаларни тамомлаб, олий таълим муассасаларига ўқишга киргандан сўнг ҳам тўлиқ давлат таъминотида бўлади.

Олий таълим муассасаларида ўқиётган ушбу тоифадаги талабалар ушбу Низомга 1 ва 2-иловаларда назарда тутилган озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар билан таъминланади.

8. Таълим муассасасида таълим олаётган вақтда етим бўлиб қолган, ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган ўқувчи (талаба)ларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳомий тайинланади. Ҳомий тайинлашнинг имкони бўлмаган ҳолларда муассаса жойлашган ҳудуддаги туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан ушбу ўқувчи (талаба)ларга нисбатан улар таълим олаётган муассаса ўқувчи (талаба) муассасани тамомлагунга қадар ҳомий этиб тайинланади.

Туман (шаҳар) ҳокимининг қарори ўқувчи (талаба)нинг тўлиқ давлат таъминотида бўлган болалар тоифасига киришига асос ҳисобланади.

Ушбу тоифадаги ўқувчи (талаба)ларга таълим муассасасини битираётганда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан (кейинги ўринларда — бюджет) берилиши белгиланган бир йўла тўланадиган битирув нафақаси берилмайди.

8 1 . Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга улар таълим муассасаларида ўқиётган даврида ҳар ўқув йилида бир маротаба ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар) харид қилиш харажатлари учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида субсидиялар ажратилади.

2-боб. Ўқувчи (талаба)ларга пул нафақалари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар, шунингдек транспортда юриш тўловини бериш масаласини кўриб чиқиш тартиби

9. Таълим муассасасида ўқувчи (талаба)ларга пул нафақалари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар (кейинги ўринларда — ижтимоий таъминот ёрдами), шунингдек, транспортда юриш тўлови ҳамда битирув нафақасини бериш юзасидан мурожаатларни ўрганиш бўйича доимий фаолият юритувчи ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — ишчи гуруҳ) тузилади.

10. Ишчи гуруҳ таркибига муассасанинг тегишли ходимлари киритилади ва муассаса раҳбари томонидан тасдиқланади.

Ишчи гуруҳ камида етти кишидан иборат қуйидаги таркибда тузилади:

ишчи гуруҳ раҳбари — муассаса раҳбари;

ишчи гуруҳнинг масъул котиби — муассаса раҳбарининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари;

муассаса юрисконсульти;

муассаса бухгалтери;

тўлиқ давлат таъминотида бўлган боланинг гуруҳ раҳбари ёки мураббийи;

танлов асосида бир нафар педагог;

касаба уюшмаси қўмитаси раиси.

11. Ўқувчи (талаба)ларга ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш тўлови ҳамда битирув нафақасини бериш масаласини кўриб чиқиш тартиби ушбу Низомга 3-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

12. Ўқувчи (талаба)ларга ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш тўлови ҳамда битирув нафақасини бериш бўйича тегишли ҳужжатларни йиғиш ва расмийлаштириш ўқувчи (талаба)нинг гуруҳ раҳбари (мураббий) ёки ишчи гуруҳнинг бошқа масъули томонидан амалга оширилади.

Гуруҳ раҳбари ёки Ишчи гуруҳнинг бошқа масъули томонидан ўқувчи (талаба)ларга битирув нафақасини бериш бўйича тегишли ҳужжатларни йиғиш ва расмийлаштиришда ўқувчи (талаба)ларга муқаддам ушбу нафақа берилмаганлигини аниқлаш учун уларни бошқа таълим муассасаларини битирган ёки улардан ўқишдан четлатилганда «Олий таълим жараёнларини бошқариш (HEMIS)» ахборот тизими орқали текширилади.

13. Ўқувчи (талаба) ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш тўлови ҳамда битирув нафақаси олиш учун муассаса раҳбарига ариза билан мурожаат қилади.

14. Ўқувчи (талаба)га ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш тўлови ҳамда битирув нафақаси бериш масаласини ҳал қилиш учун гуруҳ раҳбари ёки Ишчи гуруҳнинг бошқа масъули томонидан ишчи гуруҳга ўқувчи (талаба)нинг мурожаатидан сўнг уч иш кунида қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) ўқувчи (талаба)нинг аризаси;

б) туман (шаҳар) ҳокимининг ўқувчи (талаба)ни давлат тарбия, даволаш-соғломлаштириш, тиббий-ижтимоий муассасаларга жойлаштириш ёки тўлиқ давлат таъминотига олиш ҳақидаги қарори нусхаси;

в) ўқувчи (талаба)нинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ёки паспорти нусхаси;

г) ўқишдан четлаштирилган талабанинг уч ой ишлаганлиги ҳамда иш ҳақи ва иш стажини тасдиқловчи маълумотнома;

д) ўқувчи (талаба)нинг етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар:

ота-онасининг ўлими ҳақидаги гувоҳнома нусхаси ёки суднинг ота-онани вафот этган деб топганлиги тўғрисидаги қарори нусхаси;

ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.

15. Ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн иш кунида ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилади.

16. Тушган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаси бўйича ўқувчи (талаба)га ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш тўлови ҳамда битирув нафақасининг берилиши ёки рад этилиши тўғрисида ишчи гуруҳнинг қарори қабул қилинади ва таълим муассасаси раҳбари томонидан тасдиқланган баённома билан расмийлаштирилади.

Ишчи гуруҳ томонидан барча ҳужжатлар тўлиқ, асосланган ҳолда тақдим этилганлиги аниқланганда ўқувчи (талаба)га ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш тўлови ҳамда битирув нафақасини бериш тўғрисида, аксинча тақдим этилган ҳужжатларда камчилик мавжудлиги, ҳужжатларнинг ҳақиқий эмаслиги аниқланганда нафақа берилишини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Ишчи гуруҳ томонидан қарор нусхаси уч иш кунида ўқувчи (талаба)га етказилади.

Ўқувчи (талаба) қарор нусхасини олган кундан бошлаб бир ой давомида тегишли камчиликларни бартараф этган ҳолда нафақа олиш бўйича ишчи гуруҳга қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

17. Ишчи гуруҳ раҳбари ва аъзолари ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш тўлови ҳамда битирув нафақасининг берилиши ёки рад этилиши тўғрисида ишчи гуруҳ қарорининг қонунийлиги ва унинг тўғри қабул қилинганлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

3-боб. Ўқувчи (талаба)га ижтимоий таъминот ёрдамини беришни расмийлаштириш тартиби

18. Ўқувчи (талаба)га ижтимоий таъминот ёрдами ишчи гуруҳнинг қарорига мувофиқ қабул қилинган таълим муассасаси раҳбарининг буйруғига асосан берилади.

19. Муассаса бухгалтери томонидан ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш тўлови ҳамда битирув нафақасини бериш бўйича ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда икки нусхада сўровнома тузилади.

20. Сўровноманинг бир нусхаси уч иш кунида тегишлилиги бўйича бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг молия-иқтисод бўлинмаларига (кейинги ўринларда — молия органлари) тақдим этилади.

21. Сўровнома муассасанинг биринчи босқичига қабул қилинган ўқувчи (талаба)лар учун ҳар йили 15 сентябргача, бошқа ўқувчи (талаба)ларга эса келгуси йил учун жорий йилнинг 15 декабрига қадар шакллантирилади.

Муассасада таълим олаётган даврида тўлиқ давлат таъминотига олинган ўқувчи (талаба)лар учун сўровнома у тўлиқ давлат таъминотига олингандан сўнг 15 кун ичида шакллантирилади.

22. Молия органлари томонидан сўровномага биноан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда муассасанинг харажатлар сметасига тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали маблағ ажратилади.

4-боб. Ўқувчи (талаба)ларга ижтимоий таъминот ёрдамини бериш тартиби

23. Ўқувчи (талаба)га ижтимоий таъминот ёрдамини бериш уларнинг ижтимоий картасига пул ўтказиш орқали амалга оширилади.

24. Ўқувчи (талаба)ларнинг хоҳишига кўра ижтимоий таъминот ёрдамини олиш учун тўланадиган пул маблағларининг ўрнига унга тенг миқдорда кийим-бош, пойабзал ва бошқа ашёвий таъминот буюмлари берилиши мумкин.

Кийим-бош, пойабзал ва бошқа ашёвий таъминот буюмлари ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ рўйхатда белгиланган ашёвий таъминот буюмлари орасидан ўзи истаган буюмларни кўрсатган ҳолда ўқувчи (талаба)нинг муассаса раҳбари номига ёзган аризасига биноан берилади.

25. Ўқувчи (талаба)га ижтимоий таъминот ёрдами шахсий имзоси қўйилган тарқатиш қайдномаси асосида берилади.

Ижтимоий таъминот ёрдами ўқувчи (талаба)ларнинг ижтимоий карталарига пул ўтказиш орқали берилганда тарқатиш қайдномасига уларнинг имзосини қўйдириш талаб этилмайди.

26. Айрим сабабларга кўра ўтган давр учун тўланмай қолган ижтимоий таъминот ёрдами кейинги тўловларга қўшиб тўланади.

5-боб. Ўқувчи (талаба)ларни транспортда юриш тўлови билан таъминлаш тартиби

27. Транспортда юриш тўлови умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташиш учун йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилган ҳудудларда ойлик тариф режалари асосида ўқувчи (талаба)нинг ижтимоий картаси орқали амалга оширилади. Бунда ижтимоий картада транспорт карта функциясини фаоллаштириш бепул амалга оширилади.

Агар ўқувчи (талаба) ўқийдиган туман (шаҳар)да ёки аҳоли пунктида бу турдаги автоматлаштирилган тизим бўлмаса, у ҳолда уларга жамоат транспортида юришлари учун тегишли ойлик тариф режаси миқдоридаги пул маблағи ўқувчи (талаба)нинг ижтимоий картасига пул ўтказиш орқали берилади.

28. Транспортда юриш тўлови муассасаларнинг харажатлар сметасига ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

29. Транспортда юриш тўлови муассасалар томонидан ўқувчи (талаба)нинг ижтимоий картасига пул ўтказиш йўли билан ўқиш даврида тариф амал қиладиган ойдан олдинги ой тугашига камида икки кун қолганида амалга оширилади.

30. Транспортда юриш тўлови ўқиш даври учун амалга оширилади.

6-боб. Ўқувчи (талаба)ларга битирув нафақасини бериш тартиби

31. Ўқувчи (талаба)ларга битирув нафақаси бир марта, улар таълим муассасасини битираётганда, ўқишдан четлаштирилганда, ишга қабул қилинаётганда ўзи таълим олган таълим муассасасидан берилади.

Давлат тарбия, даволаш-соғломлаштириш, тиббий-ижтимоий муассасалари битирувчиларига битирув нафақаси улар ишга қабул қилинаётганда, ушбу муассасалардан берилади.

Ўқишдан четлаштирилган талабаларга битирув нафақаси улар томонидан мазкур Низомнинг 14-бандининг «г» кичик бандида белгиланган ҳужжатларни тақдим этилган тақдирда берилади.

32. Агар ўқувчи (талаба) умумий ўрта таълим муассасасининг 11-синфини ёки муассасани битириб, олий таълим муассасасига ўқишга кирган тақдирда, унга битирув нафақаси ўзи таълим олаётган олий таълим муассасасини битираётганда, ўқишдан четлаштирилганда, ишга қабул қилинаётганда ушбу олий таълим муассасаси томонидан берилади.

33. Битирув нафақаси ҳар йили 1 сентябргача битирувчининг ижтимоий картасига пул ўтказиш орқали берилади.

Ўқишдан четлаштирилган талабаларга битирув нафақаси мазкур Низомнинг 14-бандининг «г» кичик бандида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этган кундан эътиборан уч ой ичида унинг ижтимоий картасига пул ўтказиш орқали берилади.

34. Ўқувчи (талаба)ларга битирув нафақаси шахсий имзоси қўйилган тарқатиш қайдномаси асосида берилади.

Битирув нафақаси ўқувчи (талаба)ларнинг ижтимоий карталарига пул ўтказиш орқали берилганда тарқатиш қайдномасига уларнинг имзосини қўйдириш талаб этилмайди.

35. Битирувчи ўз хоҳишига кўра битирув нафақаси ўрнига унга тенг миқдорда кийим-бош, пойабзал ва бошқа ашёвий таъминот буюмларини олиши мумкин.

6 1 -боб. Ўқувчи (талаба)ларнинг ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар)ни харид қилиш харажатларини қоплаб бериш тартиби

35 1 . Ўқувчи (талаба)га ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар) харид қилиш учун тегишли маблағларни ажратишни расмийлаштириш ва бериш тартиби ижтимоий таъминот ёрдами каби амалга оширилади.

35 2 . Ўқувчи (талаба)га ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар)ни харид қилиш учун маблағлар ишчи гуруҳнинг қарорига мувофиқ қабул қилинган таълим муассасалари раҳбарининг буйруғига асосан берилади.

35 3 . Ўқувчи (талаба)га ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар)ни харид қилиш учун маблағлар таълим муассасаларининг харажатлар сметасига ажратилган маблағлар ҳисобидан ажратилади.

35 4 . Ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар) харид қилиш учун тегишли маблағлар ўқувчи (талаба)нинг ижтимоий картасига пул ўтказиш орқали берилади.

35 5 . Ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар) харид қилиш учун тегишли маблағлар ўқувчи (талаба)га ўқув йили бошида лекин 1 октябрдан кечиктирилмаган ҳолда тўлаб берилади.

Бунда, ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар)ни харид қилиш жараёни (уларни саралаш, танлаш ва сотиб олиш) ўқувчи (талаба) ҳамда таълим муассасаси ёшлар етакчиси (Олий таълим муассасаларидаги Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилот етакчиси) билан биргаликда амалга оширилади.

35 6 . Мазкур бобда назарда тутилган тартиб таълим муассасаларида таҳсил олаётган ҳамда васийлик ва ҳомийликка олинган (берилган) етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ҳам татбиқ этилади.

7-боб. Ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш тўлови ҳамда битирув нафақасини молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи

36. Ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш тўлови ҳамда битирув нафақаларини молиялаштириш бюджет маблағлари ҳисобидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

37. Ўқувчи (талаба)ларга ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш тўлови ҳамда битирув нафақаси учун сарфланадиган харажатлар миқдори улар таълим олаётган муассасалар томонидан тақдим этилган сўровномаларга асосан муассасаларнинг харажатлар сметасида режалаштирилади.

38. Ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш тўлови ҳамда битирув нафақалари учун сарфланадиган маблағларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тегишли таълим муассасасининг бухгалтерияси томонидан амалга оширилади.

39. Муассасалар томонидан ҳар ўқув йили якунида ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича ҳисобот тайёрланади ҳамда иқтисодиёт ва молия органларига тақдим этилади.

Иқтисодиёт ва молия органлари томонидан ушбу ҳисоботлар асосида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳисобот тақдим этилади.

40. Асоссиз равишда тўланган ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш тўлови ҳамда битирув нафақалари белгиланган тартибда бюджетга қайтарилади.

8-боб. Якунловчи қоидалар

41. Муассасаларнинг ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш тўлови ҳамда битирув нафақаларини тўлаш билан боғлиқ фаолиятини назорат қилиш Давлат молиявий назорати инспекциясининг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

42. Шахсий жавобгарлик:

таълим муассасаси томонидан ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш тўловлари ҳамда битирув нафақаларини асосли тайинлаш ва тўлаш тартибига риоя қилинганлиги ва молиявий ҳисоботларнинг тўғрилиги бўйича ишчи гуруҳ раҳбарига;

ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш тўловлари ҳамда битирув нафақалари учун ажратилган маблағларнинг муассасаларга ўз вақтида ва тўлиқ ўтказиб берилиши бўйича иқтисодиёт ва молия органи раҳбарига;

таълим муассасаси томонидан ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш тўловлари ҳамда битирув нафақаларининг ўз вақтида ва тўлиқ тўлаб берилиши бўйича муассаса раҳбари ва бош бухгалтерга юклатилади.

43. Ушуб Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Умумий ўрта таълим муассасалари, академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларда таълим олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни пул нафақалари ҳамда озиқ-овқат, кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни озиқ-овқат билан таъминлаш

(бир киши ҳисобига кунига грамм (брутто) Т/р Озиқ-овқатмаҳсулотларинингноми 15 — 18 ёш 1. 1-сорт буғдой нон 600‎ 2. Буғдойуни * 35‎ 3. Картошка крахмали * 3‎ 4. Дуккаклиларёрмаси, макарон маҳсулотлари * 75‎ 5. Қанд-шакар 90‎ 6. Қандолатчиликмаҳсулотлари 25‎ 7. Сариёғ * 30‎ 8. Ўсимликёғи * 20‎ 9‎. Сут ва сутмаҳсулотлари 400‎ 10‎. Қаймоқ 10‎ 11‎. Сузма * 70‎ 12‎. Пишлоқ * 12‎ 13‎. Гўшт, паррандагўшти 200‎ 14‎. Пиширилган колбаса, сосискалар * 25‎ 15‎. Балиқ 35‎ 16‎. Тухум (дона) 1‎ 17‎. Картошка * 400‎ 18‎. Сабзавотлар, ошкўклар, тузламалар, шу жумладан, томат (3 г.) 455‎ 19‎. Ҳўлмевалар 250‎ 20‎. Мева, сабзавотшарбатлари 200‎ 21‎. Қуруқмевалар, шу жумладан, наъматак (5 г.) 15‎ 22‎. Чой 0,5‎ 23‎. Йодланган туз 8‎ 24‎. Ачитқилар * 1‎ 25‎. Зираворлар * 2‎

Умумий ўрта таълим муассасалари, академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларда таълим олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни пул нафақалари ҳамда озиқ-овқат, кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни кийим-бош, пойабзал ва бошқа ашёвий таъминот буюмлари билан таъминлаш

Т/р Кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар номи Ўлчов бирлиги Бир ўқувчи (талаба) ҳисобига Ў ғил болалар учун Қ из болалар учун сони ф ойдаланиш муддати (йил) сони фойдаланиш муддати (йил) Кийим-бош 1. Қ ишки пальто дона 1‎ 3‎ 1‎ 3‎ 2. М авсумий пальто, куртка дона ‎ 1‎ 2‎ 1‎ 2‎ 3. Ўқиш учун костюм: ‎ дона ‎ ‎1 2‎ ‎1 2‎ 4. Қ ишки тўплам 1‎ 1‎ 1‎ 1‎ 5. Ёзги тўплам 1‎ 1‎ 1‎ 1‎ 6. Ўқиш учун ип газламадан тикилган оқ кўйлаклар дона 2‎ 2‎ 2‎ 2‎ 7. С порт формаси ва ке та лар тўплам 2‎ 2‎ 2‎ 2‎ 8. Ў ғил болалар учу костюмлар тўплам 3‎ 2‎ ‎ ‎ 9. Қизлар учун кўйлаклар (юбкалар, блузкалар) дона ‎ ‎ 3‎ 2‎ 10. Қизлар учун уй халатлари дона 2‎ 2‎ 11. Ўғил болалар учун ип газламадан тикилган устки кўйлаклар дона 3‎ 1‎ 12. Б айрамлар учун қишки костюм ёки кўйлак дона 1‎ 2‎ 1‎ 2‎ 13. Б айрамлар учун ёзги костюм ёки кўйлак дона 1‎ 2‎ 1‎ 2‎ 14. Ж ун свитер (жемпер) дона 1‎ 2‎ 1‎ 2‎ 15. Қ излар учун рейтузалар дона ‎‎ 2‎ 1‎ 16. Ё зги бош кийим дона 1‎ 1‎ 1‎ 1‎ 17. Қ ишки бош кийим дона 1‎ 2‎ 1‎ 2‎ 18. Д астрўмол дона 4‎ 1‎ 4‎ 1‎ 19. У й шимлари (жинсилар) дона 1‎ 1‎ 1‎ 1‎ 20. Ўғил болалар учун шим камарлари дона 1‎ 1‎ 21. Я рим жун шарфлар дона 1‎ 3‎ 1‎ 3‎ 22. Қ ўлқоплар (панжасиз қўлқоплар) жуфт 1‎ 3‎ 1‎ 3‎ 23. Б юстгальтер дона ‎‎ 3‎ 1‎ 24. Қ излар учун трико дона 5‎ 1‎ 25. К алта спорт иштонлари дона 2‎ 1‎ ‎ ‎ 26. Ш ортилар дона 1‎ 1‎ 1‎ 1‎ 27. М айка дона 3‎ 1‎ ‎ ‎ 28. Ф утболка ‎ дона 2‎ 1‎ 2‎ 1‎ 29. И п газлама пайпоқлар, гольфлар жуфт 5‎ 1‎ 5‎ 1‎ 30. Т унги кўйлаклар, пижамалар та 2‎ 1‎ 2‎ 1‎ 31. К олготкалар жуфт ‎ ‎ 5‎ 1‎ 32. Ч ўмилиш кўйлаги, плавкилар та 1‎ 1‎ 1‎ 1‎ Пойабзал 33. Б отинкалар, туфлилар, кроссовкалар жуфт 3‎ 1‎ 3‎ 1‎ 34. Ш иппаклар жуфт 2‎ 1‎ 2‎ 1‎ 35. Э тиклар, қишки ботинкалар жуфт 1‎ 1‎ 1‎ 1‎ Ашёвий таъминот буюмлари 36. П ортфеллар, сумкалар дона 2‎ 3‎ 2‎ 3‎ 37. Ж омадон ‎ дона 1‎ 5‎ 1‎ 5‎ 38. Ч ойшаблар дона 3‎ 2‎ 3‎ 2‎ 39. К ўрпа чойшаблари дона 2‎ 3‎ 2‎ 3‎ 40. К ичик ёстиқ жилди дона 1‎ 4‎ 1‎ 4‎ 41. К а т та ёстиқ жилди дона 3‎ 3‎ 3‎ 3‎ 42. С очиқ дона 3‎ 2‎ 3‎ 2‎ 43. П ахмоқ сочиқ дона 3‎ 3‎ 3‎ 3‎ 44. Ж ун ёки момиқли адёл дона 1‎ 6‎ 1‎ 6‎ 45. П ахмоқ адёл дона 1‎ 4‎ 1‎ 4‎ 46. Т ўшак дона 1‎ 4‎ 1‎ 4‎ 47. Ё стиқ дона 1‎ 6‎ 1‎ 6‎ 48. Т ўшак қопламаси дона 1‎ 6‎ 1‎ 6‎ 49. К аравот олдига тўшаладиган гиламча дона 1‎ 6‎ 1‎ 6‎ Шахсий гигиена буюмлар 50. Тиш пастаси дона 12‎ 1‎ 12‎ 1‎ 51. Тиш чўткаси дона 3‎ 1‎ 3‎ 1‎ 52. Кир совун дона 12‎ 1‎ 12‎ 1‎ 53. Атирсовун дона 24‎ 1‎ 24‎ 1‎ 54. Кир ювиш порошоклари ўрам (400 г.)‎ 12‎ 1‎ 12‎ 1‎ 55. Соқол олиш буюмлари дона 12‎ 1‎ 5‎ 1‎ 56. Тароқ дона 2‎ 1‎ 2‎ 1‎ 57. Ҳожатхона қоғози ўрам 24‎ 1‎ 24‎ 1‎ 58. Шампунь дона (200 г.)‎ 12‎ 1‎ 12‎ 1‎ 59. Дезодорант (аэрозоль) дона 6‎ 1‎ 6‎ 1‎ 60. Гигиена қистирмалари ўрам (10 тадан) ‎ ‎ 12‎ 1‎ 61. Момиқ ўрам (200 г.) ‎ ‎ ‎ 4‎ 1‎ 62. Пойабзал мойи тюбик‎ 6‎ 1‎ 6‎ 1‎ 63. Соқол олингандан кейин ишлатиладиган лосьон флакон (100 — 150 г .) ‎ 6‎ 1‎ ‎ ‎ 64. Баданни ювиш учун губка дона 2‎ 1‎ 2‎ 1‎ 65. Тоғора дона 1‎ 3‎ 1‎ 3‎

Умумий ўрта таълим муассасалари, академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларда таълим олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни пул нафақалари ҳамда озиқ-овқат, кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Ўқувчи (талаба)ларга ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш тўлови ҳамда битирув нафақасини бериш масаласини кўриб чиқиш тартиби

Босқичлар Ижрочилар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Ўқувчи (талаба) Ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш тўлови ҳамда битирув нафақасини олиш учун муассаса раҳбарига ариза билан мурожаат қилади. Заруратга кўра 2-босқич Ўқувчи (талаба)нинг гуруҳ раҳбари ёки мураббийи Ўқувчи (талаба)га ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш тўлови ҳамда битирув нафақасини бериш масаласини ҳал қилиш учун мурожаатларни ўрганиш бўйича муассасада ташкил этиладиган доимий фаолият юритувчи ишчи гуруҳга ҳужжатларни тақдим этади. Ўқувчи (талаба)нинг мурожаатидан сўнг уч иш кунида 3-босқич Муассасада ташкил этилган доимий фаолият юритувчи ишчи гуруҳ 1. Ўқувчи (талаба)нинг гуруҳ раҳбари ёки мураббийи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади. 2. Тушган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаси бўйича ўқувчи (талаба)га ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш тўлови ҳамда битирув нафақасининг берилиши ёки рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилади. Ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн иш кунида 4-босқич Таълим муассасаси раҳбари Ишчи гуруҳнинг қарорини тасдиқлайди ва баённома билан расмийлаштирилишини таъминлайди. Ишчи гуруҳнинг қарори қабул қилинган кундан сўнг бир иш кунида 5-босқич Муассасада ташкил этилган доимий фаолият юритувчи ишчи гуруҳ Қарор нусхасини ўқувчи (талаба)га етказади. Уч иш кунида

Умумий ўрта таълим муассасалари, академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларда таълим олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни пул нафақалари ҳамда озиқ-овқат, кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш тўлови ҳамда битирув нафақалари учун бюджетдан маблағ ажратиш тўғрисида СЎРОВНОМА _______-сон Муассаса номи:_____________________________________________________ ________ Т/р Ўқувчи (талаба)нинг Ф.И.О. Ижтимоий таъминот ёрдами тури (сўм) Ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар) ни харид қилиш харажатлари (сўм) Асос Умумий миқдори (сўм) Нафақа Озиқ-овқат Кийим-бош ва пойабзал Шахсий гигиена буюмлари Ашёвий таъминот буюмлари Транспортда юриш тўлови Битирув нафақаси Таълим муассасаси раҳбари: _____________________ _____________ (Ф.И.О.) (имзо) Бош бухгалтер: _____________________ _____________ (Ф.И.О.) (имзо)

Умумий ўрта таълим муассасалари, академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларда таълим олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни пул нафақалари ҳамда озиқ-овқат, кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

Ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш тўлови ҳамда битирув ‎ нафақаларини тайинлаш ва тўлаш бўйича ‎ ‎ҲИСОБОТ ‎ ‎ ‎ ‎2‎0____ йил _____чорак учун ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Муассаса номи:_____________________________________________________ ‎____‎____ ‎ ‎Муассаса жойлашган туман (шаҳар) _____________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Т/р‎ Ижтимоий таъминот ёрдами тури ‎‎‎ Ўлчов бирлиги‎‎ Йил бошидан‎‎ 1.‎ Ижтимоий таъминот ёрдами учун муассасага ажратилган маблағлар миқдори‎‎ сўм‎‎ ‎‎ 2.‎ Қайдномага асосан берилган ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш тўлови ҳамда битирув нафақалари миқдори‎‎ сўм‎‎ ‎‎ 3.‎ Қайдномага асосан ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш тўлови ҳамда битирув нафақаларини олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган болалар сони‎‎ нафар‎‎ ‎‎ 4.‎ Ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш тўлови ҳамда битирув нафақаларини олиш юзасидан аризалар сони‎‎ нафар‎‎ ‎‎ 5.‎ Кўриб чиқилган аризалар сони‎‎ нафар‎‎ ‎‎ 6.‎ Ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш тўлови ҳамда битирув нафақаларини тайинлаш тўғрисидаги қарорлар сони‎‎ дона‎‎ ‎‎ 7.‎ Ижтимоий таъминот ёрдами, транспортда юриш тўлови ҳамда битирув нафақаларини тайинлашни рад этиш тўғрисидаги қарорлар сони ‎‎ дона‎‎ ‎‎ 8. Ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар)ни харид қилиш учун муассасага ажратилган маблағлар миқдори сўм 9. Қайдномага асосан берилган ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар)ни харид қилиш учун берилган маблағлар миқдори сўм 10. Қайдномага асосан ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар)ни харид қилиш учун маблағ олаётган ўқувчи (талаба)лар сони нафар ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Таълим муассасаси раҳбари: _____________________‎‎‎ _____________‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (Ф.И.О.) ‎‎ (имзо)‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Бош бухгалтер: ‎‎ _____________________‎‎‎ ‎‎ _____________‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(Ф.И.О.) ‎‎(имзо) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20____ йил «____» ______________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 ноябрдаги 739-сон қарорига 5-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 йил, 39-сон, 490-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги низомда :

а) 23-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

«болани фарзандликка ва оилага тарбияга олиш (патронат) истагини билдирган шахсларни ҳар томонлама ўрганади ва ўрганиш натижасида потенциал ота-оналарни аниқлайди»;

б) 53-банднинг олтинчи ва еттинчи хатбошиларидан «васийлигида ёки ҳомийлигида ва» сўзлари чиқариб ташлансин;

в) 56-банднинг олтинчи хатбошисидан «васийлигида ёки ҳомийлигида ва» сўзлари чиқариб ташлансин;

г) 70-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат тарбия, даволаш-соғломлаштириш, тиббий-ижтимоий муассасаларига, ушбу муассасаларни тамомлаб академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларга таълим-тарбияга берилган кундан эътиборан тўлиқ давлат таъминотида бўлади ҳамда уларга нисбатан васийлик ва ҳомийлик мажбуриятларини бажариш ушбу муассасалар томонидан амалга оширилади.

Академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларда таълим олаётган вақтда етим бўлиб қолган, ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳомий тайинланади. Ҳомий тайинлашнинг имкони мавжуд бўлмаган ҳолларда, муассаса жойлашган ҳудуддаги туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан ушбу болаларга нисбатан улар таълим олаётган муассаса бола муассасани тамомлагунга қадар ҳомий этиб тайинланади»;

д) 71-бандга қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:

«васий ёки ҳомий этиб тайинланишига тўсқинлик қиладиган касалликларга чалинган шахслар»;

е) олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

ж) Қуйидаги мазмундаги 71 1 -банд қўшилсин:

«71 1 . Қуйидагилар шахснинг васий ёки ҳомий этиб белгиланишига тўсқинлик қиладиган касалликлар ҳисобланади:

I, II, V гуруҳ диспансер ҳисобидаги барча жойлашинув шаклидаги сил касалликлари (фаол ва сурункали);

барча жойлашинувли ёмон сифатли онкологик касалликлар;

наркологик касалликлар (алкоголизм, наркомания, токсикомания);

ақли заифликнинг барча турлари;

таносил касалликларининг маиший йўл билан юқувчи турлари (захм, сўзак);

меҳнатга яроқлиликни инкор этувчи I ва II гуруҳ ногиронлигига олиб келувчи барча касалликлар ва жароҳатлар»;

з) 73-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«73. Ота-она яшаш жойида вақтинча бўлмаганда, агар бола улар томонидан олти ойдан ортиқ муддатга қариндошларининг ёки бошқа яқин кишиларининг назоратида қолдирилган бўлса, болага нисбатан васий ёки ҳомий белгиланади.

Ота-она яшаш жойида олти ойдан кам муддатда вақтинча бўлмаганда, агар бола улар томонидан қариндошларининг ёки бошқа яқин кишиларининг назоратида қолдирилган бўлса, васийлик ёки ҳомийлик, агар бу боланинг манфаатлари учун зарур бўлса белгиланади.

Ҳар икки ҳолатда ҳам боланинг ота-онасидан розилик аризаси талаб этилмайди».

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 йил, 50-сон, 566-модда) билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг 204-банди иккинчи хатбошисига «шунингдек ФҲДЁ органлари» сўзларидан кейин «васийлик ва ҳомийлик органлари» сўзлари қўшилсин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 ноябрдаги 739-сон қарорига 6-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 1999 йил 12 апрелдаги 171-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 4-сон, 18-модда).

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқиётган ҳамда тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган болаларни моддий таъминлаш нормаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2007 йил 29 ноябрдаги 247-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2007 й., 48-49-сон, 485-модда).

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ота-онасининг қаровисиз қолган ва тўлиқ давлат таъминотида бўлган болалар учун Болалар шаҳарчалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2008 йил 22 майдаги 104-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 22-23-сон, 199-модда).

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳрибонлик уйи тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2008 йил 17 октябрдаги 230-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 йил, 43-сон, 435-модда).

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 21 ноябрь,

739-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2020 й., 09/20/739/1522-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.10.2021 й., 09/21/656/0996-сон; 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 07.07.2022 й., 09/22/363/0600-сон; 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон; 28.12.2024 й., 09/24/893/1088-сон; 08.05.2025 й., 09/25/294/0419-сон; 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

NORMALARI

NORMALARI

SXEMASI

ROʻYXATI

Yetim bolalar va ota-onasining yoki boshqa qonuniy vakillarining qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarning ijtimoiy himoyasini yanada kuchaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarning ijtimoiy himoyasini kuchaytirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 11-fevraldagi PQ-4185-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, yetim bolalar va ota-onasining yoki boshqa qonuniy vakillarining qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar huquqlari kafolatlarining huquqiy asoslarini takomillashtirish, ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalarni qoʻllab-quvvatlash tizimini yanada kuchaytirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi hamda Moliya vazirligining:

yetim bolalar va ota-onasining yoki boshqa qonuniy vakillarining qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar davlat tarbiya, davolash-sogʻlomlashtirish, tibbiy-ijtimoiy muassasalarida hamda ularni tamomlagandan soʻng akademik litsey, kasb-hunar maktablari, kollejlar, texnikumlar va oliy taʼlim muassasalarida (keyingi oʻrinlarda — taʼlim muassasalari) taʼlim-tarbiya oladigan muddatda toʻliq davlat taʼminotida boʻlishi;

taʼlim muassasalarida taʼlim olayotgan toʻliq davlat taʼminotida boʻlgan yetim bolalar va ota-onasining yoki boshqa qonuniy vakillarining qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarga ularning shaxsiy xarajatlari uchun har oyda bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravari miqdorida pul mablagʻlari toʻlanishi toʻgʻrisidagi takliflariga rozilik berilsin.

2. Belgilansinki:

toʻliq davlat taʼminotida boʻlgan yetim bolalar va ota-onasining yoki boshqa qonuniy vakillarining qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar taʼlim muassasalarini bitirib, ishga qabul qilinayotganda kiyim-bosh, poyabzal va boshqa buyumlar sotib olish uchun nafaqa toʻlash bilan bogʻliq xarajatlar davlat taʼlim muassasalari faoliyatini moliyaviy taʼminlash uchun tegishli yilga nazarda tutiladigan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobiga qoplanadi;

toʻliq davlat taʼminoti pul nafaqalari hamda oziq-ovqat mahsulotlari, kiyim-bosh, poyabzal va boshqa buyumlar, shuningdek, transportda yurish toʻlovidan iborat boʻladi. Bunda taʼlim muassasalarida taʼlim olayotgan toʻliq davlat taʼminotida boʻlgan yetim bolalar va ota-onasining yoki boshqa qonuniy vakillarining qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarga pul nafaqalari 2026-yil 1-dekabrga qadar naqd pul shaklida yoki bank kartalari, shu jumladan ijtimoiy karta orqali, 2026-yil 1-dekabrdan boshlab esa faqat ijtimoiy karta orqali toʻlanadi;

davlat taʼminotiga olingan bolalarga (keyingi oʻrinlarda — oʻquvchi (talaba) ular taʼlim muassasasini bitirayotganda, ishga qabul qilinayotganda kiyim-bosh, poyabzal va boshqa buyumlar sotib olish hamda yoʻl xarajatlari uchun mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining 35 baravari miqdorida pul nafaqasi (keyingi oʻrinlarda — bitiruv nafaqasi) beriladi.

2 1 . Mazkur qarorning 2-bandida nazarda tutilgan bitiruv nafaqasi oliy taʼlim muassasalaridan oʻqishdan chetlashtirilgan (oʻqishning boshqa taʼlim muassasasiga koʻchirilishi bundan mustasno) talabalarga ham ular mehnat shartnomasi asosida oʻzlarining bandligini taʼminlagan hamda uch oylik ish haqi olganligini tasdiqlovchi hujjatlarni taqdim etganda beriladi.

Mazkur bandda nazarda tutilgan talabalarga bitiruv nafaqasi ular oʻqishdan chetlatilgan taʼlim muassasasi tomonidan beriladi.

3. Quyidagilar:

Umumiy oʻrta taʼlim muassasalari, akademik litsey, kasb-hunar maktablari, kollejlar va texnikumlarda taʼlim olayotgan toʻliq davlat taʼminotida boʻlgan yetim bolalar va ota-onasining yoki boshqa qonuniy vakillarining qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni pul nafaqalari hamda oziq-ovqat, kiyim-bosh, poyabzal va boshqa buyumlar bilan taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 5-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 6-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayev va Oʻzbekiston Respublikasi xalq taʼlimi vaziri Sh.X. Shermatov hamda oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri I.U. Madjidov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 21-noyabrdagi 739-son qaroriga 1-ILOVA

Umumiy oʻrta taʼlim muassasalari, akademik litsey, kasb-hunar maktablari, kollejlar va texnikumlar hamda oliy taʼlim muassasalarida taʼlim olayotgan toʻliq davlat taʼminotida boʻlgan yetim bolalar va ota-onasining yoki boshqa qonuniy vakillarining qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni pul nafaqalari hamda oziq-ovqat, kiyim-bosh, poyabzal va boshqa buyumlar bilan taʼminlash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom umumiy oʻrta taʼlim muassasalari, akademik litsey, kasb-hunar maktablari, kollejlar va texnikumlar hamda oliy taʼlim muassasalarida (keyingi oʻrinlarda — taʼlim muassasalari) taʼlim olayotgan toʻliq davlat taʼminotida boʻlgan yetim bolalar va ota-onasining yoki boshqa qonuniy vakillarining qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni pul nafaqalari hamda oziq-ovqat, kiyim-bosh, poyabzal va boshqa buyumlar bilan taʼminlash tartibini belgilaydi.

2. Davlat tarbiya, davolash-sogʻlomlashtirish, tibbiy-ijtimoiy muassasalariga qabul qilingan, ushbu muassasalarni tamomlab akademik litsey, kasb-hunar maktablari, kollejlar va texnikumlar, shuningdek, oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirgan yetim bolalar va ota-onasining yoki boshqa qonuniy vakillarining qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar oʻqishga qabul qilingan kundan boshlab oʻqishni tamomlagunga qadar toʻliq davlat taʼminotida boʻladi.

3. Ushbu Nizom:

a) quyidagilarga nisbatan tatbiq etiladi:

davlat tarbiya, davolash-sogʻlomlashtirish, tibbiy-ijtimoiy muassasalariga qabul qilingan, ushbu muassasalarni tamomlab taʼlim muassasalarida, shuningdek, oliy taʼlim muassasalarida taʼlim olayotgan toʻliq davlat taʼminotida boʻlgan yetim bolalar va ota-onasining yoki boshqa qonuniy vakillarining qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarga;

taʼlim muassasalarida taʼlim olayotgan davrida yetim va ota-onasining yoki boshqa qonuniy vakillarining qaramogʻidan mahrum boʻlib qolgan hamda homiy tayinlashning imkoni mavjud boʻlmaganligi sababli toʻliq davlat taʼminotiga olingan bolalarga (keyingi oʻrinlarda — oʻquvchi (talaba);

b) quyidagilarga nisbatan tatbiq etilmaydi:

davlat tarbiya, davolash-sogʻlomlashtirish, tibbiy-ijtimoiy muassasalarida tarbiyalanayotgan toʻliq davlat taʼminotida boʻlgan bolalarga;

vasiylik yoki homiylik belgilangan bolalarga;

oilaga tarbiyaga (patronat) olingan bolalarga;

oliy taʼlim muassasalarida ikkinchi va undan keyingi taʼlim yoʻnalishi, taʼlimning sirtqi shaklida taʼlim olayotgan, shuningdek, magistratura mutaxassisligi boʻyicha bakalavriat bosqichini bitirgan yili oʻqishga qabul qilinmagan talabalarga.

4. Toʻliq davlat taʼminoti pul nafaqalari hamda oziq-ovqat mahsulotlari, kiyim-bosh, poyabzal va boshqa buyumlar, shuningdek, transportda yurish toʻlovidan iborat boʻladi.

Oʻquvchi (talaba)lar ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq oziq-ovqat mahsulotlari bilan, 2-ilovaga muvofiq kiyim-bosh, poyabzal va boshqa buyumlar bilan taʼminlanadi.

Shuningdek, oʻquvchi (talaba)larga ular taʼlim muassasasini bitirayotganda, oʻqishdan chetlashtirilganda (oʻqishning boshqa taʼlim muassasasiga koʻchirilganligi, sud qaroriga koʻra kirish imtihonlarida belgilangan tartibni buzganligi aniqlanganligi, vafot etganligi munosabati bilan oʻqishdan chetlatilganlik bundan mustasno), ishga qabul qilinayotganda kiyim-bosh, poyabzal va boshqa buyumlar sotib olish hamda yoʻl xarajatlari uchun mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining 35 baravari miqdorida pul nafaqasi (keyingi oʻrinlarda — bitiruv nafaqasi) beriladi, ushbu Nizomning 8-bandi uchinchi xatboshisida koʻrsatilgan oʻquvchi (talaba)lar bundan mustasno.

5. Agar oʻquvchi (talaba)ning yashash joyi u taʼlim olayotgan taʼlim muassasasi joylashgan joydan 3 kilometrdan ortiq masofani tashkil etsa, oʻquvchi (talaba)lar transportda yurish toʻlovlari bilan taʼminlanadi.

6. Taʼlim muassasasida taʼlim olayotgan vaqtida voyaga yetganligi (18 yoshga toʻlganligi) munosabati bilan vasiyligi (homiyligi), oilaga tarbiyaga (patronat) berilganligi toʻhtatilgan yoki bekor qilingan oʻquvchilarga shaxsiy xarajatlari uchun muassasani tamomlagunlariga qadar har oyda bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravari miqdorida pul mablagʻlari berib boriladi.

Ushbu pul mablagʻi oliy taʼlim muassasalarida tahsil olayotgan talabalarga toʻlanmaydi.

7. Taʼlim muassasalarida taʼlim olayotgan vaqtida toʻliq davlat taʼminotida boʻlgan yetim bolalar va ota-onasining yoki boshqa qonuniy vakillarining qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar, ushbu muassasalarni tamomlab, oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirgandan soʻng ham toʻliq davlat taʼminotida boʻladi.

Oliy taʼlim muassasalarida oʻqiyotgan ushbu toifadagi talabalar ushbu Nizomga 1 va 2-ilovalarda nazarda tutilgan oziq-ovqat mahsulotlari, kiyim-bosh, poyabzal va boshqa buyumlar bilan taʼminlanadi.

8. Taʼlim muassasasida taʼlim olayotgan vaqtda yetim boʻlib qolgan, ota-onasining yoki boshqa qonuniy vakillarining qaramogʻidan mahrum boʻlgan oʻquvchi (talaba)larga nisbatan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda homiy tayinlanadi. Homiy tayinlashning imkoni boʻlmagan hollarda muassasa joylashgan hududdagi tuman (shahar) hokimining qarori bilan ushbu oʻquvchi (talaba)larga nisbatan ular taʼlim olayotgan muassasa oʻquvchi (talaba) muassasani tamomlagunga qadar homiy etib tayinlanadi.

Tuman (shahar) hokimining qarori oʻquvchi (talaba)ning toʻliq davlat taʼminotida boʻlgan bolalar toifasiga kirishiga asos hisoblanadi.

Ushbu toifadagi oʻquvchi (talaba)larga taʼlim muassasasini bitirayotganda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan (keyingi oʻrinlarda — budjet) berilishi belgilangan bir yoʻla toʻlanadigan bitiruv nafaqasi berilmaydi.

8 1 . Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarga ular taʼlim muassasalarida oʻqiyotgan davrida har oʻquv yilida bir marotaba oʻquv, ilmiy va badiiy adabiyotlar (kitoblar) xarid qilish xarajatlari uchun Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan bazaviy hisoblash miqdorining 5 baravari miqdorida subsidiyalar ajratiladi.

2-bob. Oʻquvchi (talaba)larga pul nafaqalari hamda oziq-ovqat mahsulotlari, kiyim-bosh, poyabzal va boshqa buyumlar, shuningdek transportda yurish toʻlovini berish masalasini koʻrib chiqish tartibi

9. Taʼlim muassasasida oʻquvchi (talaba)larga pul nafaqalari hamda oziq-ovqat mahsulotlari, kiyim-bosh, poyabzal va boshqa buyumlar (keyingi oʻrinlarda — ijtimoiy taʼminot yordami), shuningdek, transportda yurish toʻlovi hamda bitiruv nafaqasini berish yuzasidan murojaatlarni oʻrganish boʻyicha doimiy faoliyat yurituvchi ishchi guruh (keyingi oʻrinlarda — ishchi guruh) tuziladi.

10. Ishchi guruh tarkibiga muassasaning tegishli xodimlari kiritiladi va muassasa rahbari tomonidan tasdiqlanadi.

Ishchi guruh kamida yetti kishidan iborat quyidagi tarkibda tuziladi:

ishchi guruh rahbari — muassasa rahbari;

ishchi guruhning masʼul kotibi — muassasa rahbarining maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari;

muassasa yuriskonsulti;

muassasa buxgalteri;

toʻliq davlat taʼminotida boʻlgan bolaning guruh rahbari yoki murabbiyi;

tanlov asosida bir nafar pedagog;

kasaba uyushmasi qoʻmitasi raisi.

11. Oʻquvchi (talaba)larga ijtimoiy taʼminot yordami, transportda yurish toʻlovi hamda bitiruv nafaqasini berish masalasini koʻrib chiqish tartibi ushbu Nizomga 3-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

12. Oʻquvchi (talaba)larga ijtimoiy taʼminot yordami, transportda yurish toʻlovi hamda bitiruv nafaqasini berish boʻyicha tegishli hujjatlarni yigʻish va rasmiylashtirish oʻquvchi (talaba)ning guruh rahbari (murabbiy) yoki ishchi guruhning boshqa masʼuli tomonidan amalga oshiriladi.

Guruh rahbari yoki Ishchi guruhning boshqa masʼuli tomonidan oʻquvchi (talaba)larga bitiruv nafaqasini berish boʻyicha tegishli hujjatlarni yigʻish va rasmiylashtirishda oʻquvchi (talaba)larga muqaddam ushbu nafaqa berilmaganligini aniqlash uchun ularni boshqa taʼlim muassasalarini bitirgan yoki ulardan oʻqishdan chetlatilganda “Oliy taʼlim jarayonlarini boshqarish (HEMIS)” axborot tizimi orqali tekshiriladi.

13. Oʻquvchi (talaba) ijtimoiy taʼminot yordami, transportda yurish toʻlovi hamda bitiruv nafaqasi olish uchun muassasa rahbariga ariza bilan murojaat qiladi.

14. Oʻquvchi (talaba)ga ijtimoiy taʼminot yordami, transportda yurish toʻlovi hamda bitiruv nafaqasi berish masalasini hal qilish uchun guruh rahbari yoki Ishchi guruhning boshqa masʼuli tomonidan ishchi guruhga oʻquvchi (talaba)ning murojaatidan soʻng uch ish kunida quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:

a) oʻquvchi (talaba)ning arizasi;

b) tuman (shahar) hokimining oʻquvchi (talaba)ni davlat tarbiya, davolash-sogʻlomlashtirish, tibbiy-ijtimoiy muassasalarga joylashtirish yoki toʻliq davlat taʼminotiga olish haqidagi qarori nusxasi;

v) oʻquvchi (talaba)ning tugʻilganlik toʻgʻrisidagi guvohnomasi yoki pasporti nusxasi;

g) oʻqishdan chetlashtirilgan talabaning uch oy ishlaganligi hamda ish haqi va ish stajini tasdiqlovchi maʼlumotnoma;

d) oʻquvchi (talaba)ning yetim bolalar va ota-onasining yoki boshqa qonuniy vakillarining qaramogʻidan mahrum boʻlganligini tasdiqlovchi hujjatlar:

ota-onasining oʻlimi haqidagi guvohnoma nusxasi yoki sudning ota-onani vafot etgan deb topganligi toʻgʻrisidagi qarori nusxasi;

ota-onasining yoki boshqa qonuniy vakillarining qaramogʻidan mahrum boʻlganligini tasdiqlovchi hujjat nusxasi.

15. Hujjatlar taqdim etilgan kundan boshlab oʻn ish kunida ishchi guruh tomonidan koʻrib chiqiladi.

16. Tushgan hujjatlarni koʻrib chiqish natijasi boʻyicha oʻquvchi (talaba)ga ijtimoiy taʼminot yordami, transportda yurish toʻlovi hamda bitiruv nafaqasining berilishi yoki rad etilishi toʻgʻrisida ishchi guruhning qarori qabul qilinadi va taʼlim muassasasi rahbari tomonidan tasdiqlangan bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi.

Ishchi guruh tomonidan barcha hujjatlar toʻliq, asoslangan holda taqdim etilganligi aniqlanganda oʻquvchi (talaba)ga ijtimoiy taʼminot yordami, transportda yurish toʻlovi hamda bitiruv nafaqasini berish toʻgʻrisida, aksincha taqdim etilgan hujjatlarda kamchilik mavjudligi, hujjatlarning haqiqiy emasligi aniqlanganda nafaqa berilishini rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi.

Ishchi guruh tomonidan qaror nusxasi uch ish kunida oʻquvchi (talaba)ga yetkaziladi.

Oʻquvchi (talaba) qaror nusxasini olgan kundan boshlab bir oy davomida tegishli kamchiliklarni bartaraf etgan holda nafaqa olish boʻyicha ishchi guruhga qayta murojaat qilish huquqiga ega boʻladi.

17. Ishchi guruh rahbari va aʼzolari ijtimoiy taʼminot yordami, transportda yurish toʻlovi hamda bitiruv nafaqasining berilishi yoki rad etilishi toʻgʻrisida ishchi guruh qarorining qonuniyligi va uning toʻgʻri qabul qilinganligi uchun shaxsan javobgar hisoblanadi.

3-bob. Oʻquvchi (talaba)ga ijtimoiy taʼminot yordamini berishni rasmiylashtirish tartibi

18. Oʻquvchi (talaba)ga ijtimoiy taʼminot yordami ishchi guruhning qaroriga muvofiq qabul qilingan taʼlim muassasasi rahbarining buyrugʻiga asosan beriladi.

19. Muassasa buxgalteri tomonidan ijtimoiy taʼminot yordami, transportda yurish toʻlovi hamda bitiruv nafaqasini berish boʻyicha ushbu Nizomga 4-ilovaga muvofiq shaklda ikki nusxada soʻrovnoma tuziladi.

20. Soʻrovnomaning bir nusxasi uch ish kunida tegishliligi boʻyicha budjet mablagʻlarini taqsimlovchilarning moliya-iqtisod boʻlinmalariga (keyingi oʻrinlarda — moliya organlari) taqdim etiladi.

21. Soʻrovnoma muassasaning birinchi bosqichiga qabul qilingan oʻquvchi (talaba)lar uchun har yili 15-sentabrgacha, boshqa oʻquvchi (talaba)larga esa kelgusi yil uchun joriy yilning 15-dekabriga qadar shakllantiriladi.

Muassasada taʼlim olayotgan davrida toʻliq davlat taʼminotiga olingan oʻquvchi (talaba)lar uchun soʻrovnoma u toʻliq davlat taʼminotiga olingandan soʻng 15 kun ichida shakllantiriladi.

22. Moliya organlari tomonidan soʻrovnomaga binoan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda muassasaning xarajatlar smetasiga tegishli oʻzgartirishlar kiritish orqali mablagʻ ajratiladi.

4-bob. Oʻquvchi (talaba)larga ijtimoiy taʼminot yordamini berish tartibi

23. Oʻquvchi (talaba)ga ijtimoiy taʼminot yordamini berish ularning ijtimoiy kartasiga pul oʻtkazish orqali amalga oshiriladi.

24. Oʻquvchi (talaba)larning xohishiga koʻra ijtimoiy taʼminot yordamini olish uchun toʻlanadigan pul mablagʻlarining oʻrniga unga teng miqdorda kiyim-bosh, poyabzal va boshqa ashyoviy taʼminot buyumlari berilishi mumkin.

Kiyim-bosh, poyabzal va boshqa ashyoviy taʼminot buyumlari ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq roʻyxatda belgilangan ashyoviy taʼminot buyumlari orasidan oʻzi istagan buyumlarni koʻrsatgan holda oʻquvchi (talaba)ning muassasa rahbari nomiga yozgan arizasiga binoan beriladi.

25. Oʻquvchi (talaba)ga ijtimoiy taʼminot yordami shaxsiy imzosi qoʻyilgan tarqatish qaydnomasi asosida beriladi.

Ijtimoiy taʼminot yordami oʻquvchi (talaba)larning ijtimoiy kartalariga pul oʻtkazish orqali berilganda tarqatish qaydnomasiga ularning imzosini qoʻydirish talab etilmaydi.

26. Ayrim sabablarga koʻra oʻtgan davr uchun toʻlanmay qolgan ijtimoiy taʼminot yordami keyingi toʻlovlarga qoʻshib toʻlanadi.

5-bob. Oʻquvchi (talaba)larni transportda yurish toʻlovi bilan taʼminlash tartibi

27. Transportda yurish toʻlovi umumiy foydalaniladigan transportda yoʻlovchi tashish uchun yoʻlkira haqini toʻlashning avtomatlashtirilgan tizimi joriy etilgan hududlarda oylik tarif rejalari asosida oʻquvchi (talaba)ning ijtimoiy kartasi orqali amalga oshiriladi. Bunda ijtimoiy kartada transport karta funksiyasini faollashtirish bepul amalga oshiriladi.

Agar oʻquvchi (talaba) oʻqiydigan tuman (shahar)da yoki aholi punktida bu turdagi avtomatlashtirilgan tizim boʻlmasa, u holda ularga jamoat transportida yurishlari uchun tegishli oylik tarif rejasi miqdoridagi pul mablagʻi oʻquvchi (talaba)ning ijtimoiy kartasiga pul oʻtkazish orqali beriladi.

28. Transportda yurish toʻlovi muassasalarning xarajatlar smetasiga ajratilgan mablagʻlar hisobidan amalga oshiriladi.

29. Transportda yurish toʻlovi muassasalar tomonidan oʻquvchi (talaba)ning ijtimoiy kartasiga pul oʻtkazish yoʻli bilan oʻqish davrida tarif amal qiladigan oydan oldingi oy tugashiga kamida ikki kun qolganida amalga oshiriladi.

30. Transportda yurish toʻlovi oʻqish davri uchun amalga oshiriladi.

6-bob. Oʻquvchi (talaba)larga bitiruv nafaqasini berish tartibi

31. Oʻquvchi (talaba)larga bitiruv nafaqasi bir marta, ular taʼlim muassasasini bitirayotganda, oʻqishdan chetlashtirilganda, ishga qabul qilinayotganda oʻzi taʼlim olgan taʼlim muassasasidan beriladi.

Davlat tarbiya, davolash-sogʻlomlashtirish, tibbiy-ijtimoiy muassasalari bitiruvchilariga bitiruv nafaqasi ular ishga qabul qilinayotganda, ushbu muassasalardan beriladi.

Oʻqishdan chetlashtirilgan talabalarga bitiruv nafaqasi ular tomonidan mazkur Nizomning 14-bandining “g” kichik bandida belgilangan hujjatlarni taqdim etilgan taqdirda beriladi.

32. Agar oʻquvchi (talaba) umumiy oʻrta taʼlim muassasasining 11-sinfini yoki muassasani bitirib, oliy taʼlim muassasasiga oʻqishga kirgan taqdirda, unga bitiruv nafaqasi oʻzi taʼlim olayotgan oliy taʼlim muassasasini bitirayotganda, oʻqishdan chetlashtirilganda, ishga qabul qilinayotganda ushbu oliy taʼlim muassasasi tomonidan beriladi.

33. Bitiruv nafaqasi har yili 1-sentabrgacha bitiruvchining ijtimoiy kartasiga pul oʻtkazish orqali beriladi.

Oʻqishdan chetlashtirilgan talabalarga bitiruv nafaqasi mazkur Nizomning 14-bandining “g” kichik bandida nazarda tutilgan hujjatlarni taqdim etgan kundan eʼtiboran uch oy ichida uning ijtimoiy kartasiga pul oʻtkazish orqali beriladi.

34. Oʻquvchi (talaba)larga bitiruv nafaqasi shaxsiy imzosi qoʻyilgan tarqatish qaydnomasi asosida beriladi.

Bitiruv nafaqasi oʻquvchi (talaba)larning ijtimoiy kartalariga pul oʻtkazish orqali berilganda tarqatish qaydnomasiga ularning imzosini qoʻydirish talab etilmaydi.

35. Bitiruvchi oʻz xohishiga koʻra bitiruv nafaqasi oʻrniga unga teng miqdorda kiyim-bosh, poyabzal va boshqa ashyoviy taʼminot buyumlarini olishi mumkin.

6 1 -bob. Oʻquvchi (talaba)larning oʻquv, ilmiy va badiiy adabiyotlar (kitoblar)ni xarid qilish xarajatlarini qoplab berish tartibi

35 1 . Oʻquvchi (talaba)ga oʻquv, ilmiy va badiiy adabiyotlar (kitoblar) xarid qilish uchun tegishli mablagʻlarni ajratishni rasmiylashtirish va berish tartibi ijtimoiy taʼminot yordami kabi amalga oshiriladi.

35 2 . Oʻquvchi (talaba)ga oʻquv, ilmiy va badiiy adabiyotlar (kitoblar)ni xarid qilish uchun mablagʻlar ishchi guruhning qaroriga muvofiq qabul qilingan taʼlim muassasalari rahbarining buyrugʻiga asosan beriladi.

35 3 . Oʻquvchi (talaba)ga oʻquv, ilmiy va badiiy adabiyotlar (kitoblar)ni xarid qilish uchun mablagʻlar taʼlim muassasalarining xarajatlar smetasiga ajratilgan mablagʻlar hisobidan ajratiladi.

35 4 . Oʻquv, ilmiy va badiiy adabiyotlar (kitoblar) xarid qilish uchun tegishli mablagʻlar oʻquvchi (talaba)ning ijtimoiy kartasiga pul oʻtkazish orqali beriladi.

35 5 . Oʻquv, ilmiy va badiiy adabiyotlar (kitoblar) xarid qilish uchun tegishli mablagʻlar oʻquvchi (talaba)ga oʻquv yili boshida lekin 1-oktabrdan kechiktirilmagan holda toʻlab beriladi.

Bunda, oʻquv, ilmiy va badiiy adabiyotlar (kitoblar)ni xarid qilish jarayoni (ularni saralash, tanlash va sotib olish) oʻquvchi (talaba) hamda taʼlim muassasasi yoshlar yetakchisi (Oliy taʼlim muassasalaridagi Oʻzbekiston yoshlar ittifoqining boshlangʻich tashkilot yetakchisi) bilan birgalikda amalga oshiriladi.

35 6 . Mazkur bobda nazarda tutilgan tartib taʼlim muassasalarida tahsil olayotgan hamda vasiylik va homiylikka olingan (berilgan) yetim bolalar va ota-onasining yoki boshqa qonuniy vakillarining qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarga ham tatbiq etiladi.

7-bob. Ijtimoiy taʼminot yordami, transportda yurish toʻlovi hamda bitiruv nafaqasini moliyalashtirish, buxgalteriya hisobi va hisoboti

36. Ijtimoiy taʼminot yordami, transportda yurish toʻlovi hamda bitiruv nafaqalarini moliyalashtirish budjet mablagʻlari hisobidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

37. Oʻquvchi (talaba)larga ijtimoiy taʼminot yordami, transportda yurish toʻlovi hamda bitiruv nafaqasi uchun sarflanadigan xarajatlar miqdori ular taʼlim olayotgan muassasalar tomonidan taqdim etilgan soʻrovnomalarga asosan muassasalarning xarajatlar smetasida rejalashtiriladi.

38. Ijtimoiy taʼminot yordami, transportda yurish toʻlovi hamda bitiruv nafaqalari uchun sarflanadigan mablagʻlarning buxgalteriya hisobi va hisoboti tegishli taʼlim muassasasining buxgalteriyasi tomonidan amalga oshiriladi.

39. Muassasalar tomonidan har oʻquv yili yakunida ushbu Nizomga 5-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha hisobot tayyorlanadi hamda iqtisodiyot va moliya organlariga taqdim etiladi.

Iqtisodiyot va moliya organlari tomonidan ushbu hisobotlar asosida Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga hisobot taqdim etiladi.

40. Asossiz ravishda toʻlangan ijtimoiy taʼminot yordami, transportda yurish toʻlovi hamda bitiruv nafaqalari belgilangan tartibda budjetga qaytariladi.

8-bob. Yakunlovchi qoidalar

41. Muassasalarning ijtimoiy taʼminot yordami, transportda yurish toʻlovi hamda bitiruv nafaqalarini toʻlash bilan bogʻliq faoliyatini nazorat qilish Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasining hududiy boʻlinmalari tomonidan amalga oshiriladi.

42. Shaxsiy javobgarlik:

taʼlim muassasasi tomonidan ijtimoiy taʼminot yordami, transportda yurish toʻlovlari hamda bitiruv nafaqalarini asosli tayinlash va toʻlash tartibiga rioya qilinganligi va moliyaviy hisobotlarning toʻgʻriligi boʻyicha ishchi guruh rahbariga;

ijtimoiy taʼminot yordami, transportda yurish toʻlovlari hamda bitiruv nafaqalari uchun ajratilgan mablagʻlarning muassasalarga oʻz vaqtida va toʻliq oʻtkazib berilishi boʻyicha iqtisodiyot va moliya organi rahbariga;

taʼlim muassasasi tomonidan ijtimoiy taʼminot yordami, transportda yurish toʻlovlari hamda bitiruv nafaqalarining oʻz vaqtida va toʻliq toʻlab berilishi boʻyicha muassasa rahbari va bosh buxgalterga yuklatiladi.

43. Ushub Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Umumiy oʻrta taʼlim muassasalari, akademik litsey, kasb-hunar maktablari, kollejlar va texnikumlarda taʼlim olayotgan toʻliq davlat taʼminotida boʻlgan yetim bolalar va ota-onasining yoki boshqa qonuniy vakillarining qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni pul nafaqalari hamda oziq-ovqat, kiyim-bosh, poyabzal va boshqa buyumlar bilan taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Toʻliq davlat taʼminotida boʻlgan yetim bolalar va ota-onasining yoki boshqa qonuniy vakillarining qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni oziq-ovqat bilan taʼminlash

(bir kishi hisobiga kuniga gramm (brutto) T/r Oziq-ovqatmahsulotlariningnomi 15 — 18 yosh 1. 1-sort bugʻdoy non 600‎ 2. Bugʻdoyuni * 35‎ 3. Kartoshka kraxmali * 3‎ 4. Dukkaklilaryormasi, makaron mahsulotlari * 75‎ 5. Qand-shakar 90‎ 6. Qandolatchilikmahsulotlari 25‎ 7. Sariyogʻ * 30‎ 8. Oʻsimlikyogʻi * 20‎ 9‎. Sut va sutmahsulotlari 400‎ 10‎. Qaymoq 10‎ 11‎. Suzma * 70‎ 12‎. Pishloq * 12‎ 13‎. Goʻsht, parrandagoʻshti 200‎ 14‎. Pishirilgan kolbasa, sosiskalar * 25‎ 15‎. Baliq 35‎ 16‎. Tuxum (dona) 1‎ 17‎. Kartoshka * 400‎ 18‎. Sabzavotlar, oshkoʻklar, tuzlamalar, shu jumladan, tomat (3 g.) 455‎ 19‎. Hoʻlmevalar 250‎ 20‎. Meva, sabzavotsharbatlari 200‎ 21‎. Quruqmevalar, shu jumladan, naʼmatak (5 g.) 15‎ 22‎. Choy 0,5‎ 23‎. Yodlangan tuz 8‎ 24‎. Achitqilar * 1‎ 25‎. Ziravorlar * 2‎

Umumiy oʻrta taʼlim muassasalari, akademik litsey, kasb-hunar maktablari, kollejlar va texnikumlarda taʼlim olayotgan toʻliq davlat taʼminotida boʻlgan yetim bolalar va ota-onasining yoki boshqa qonuniy vakillarining qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni pul nafaqalari hamda oziq-ovqat, kiyim-bosh, poyabzal va boshqa buyumlar bilan taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Toʻliq davlat taʼminotida boʻlgan yetim bolalar va ota-onasining yoki boshqa qonuniy vakillarining qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni kiyim-bosh, poyabzal va boshqa ashyoviy taʼminot buyumlari bilan taʼminlash

T/r Kiyim-bosh, poyabzal va boshqa buyumlar nomi Oʻlchov birligi Bir oʻquvchi (talaba) hisobiga Oʻ gʻil bolalar uchun Q iz bolalar uchun soni f oydalanish muddati (yil) soni foydalanish muddati (yil) Kiyim-bosh 1. Q ishki palto dona 1‎ 3‎ 1‎ 3‎ 2. M avsumiy palto, kurtka dona ‎ 1‎ 2‎ 1‎ 2‎ 3. Oʻqish uchun kostum: ‎ dona ‎ ‎1 2‎ ‎1 2‎ 4. Q ishki toʻplam 1‎ 1‎ 1‎ 1‎ 5. Yozgi toʻplam 1‎ 1‎ 1‎ 1‎ 6. Oʻqish uchun ip gazlamadan tikilgan oq koʻylaklar dona 2‎ 2‎ 2‎ 2‎ 7. S port formasi va ke ta lar toʻplam 2‎ 2‎ 2‎ 2‎ 8. Oʻ gʻil bolalar uchu kostumlar toʻplam 3‎ 2‎ ‎ ‎ 9. Qizlar uchun koʻylaklar (yubkalar, bluzkalar) dona ‎ ‎ 3‎ 2‎ 10. Qizlar uchun uy xalatlari dona 2‎ 2‎ 11. Oʻgʻil bolalar uchun ip gazlamadan tikilgan ustki koʻylaklar dona 3‎ 1‎ 12. B ayramlar uchun qishki kostum yoki koʻylak dona 1‎ 2‎ 1‎ 2‎ 13. B ayramlar uchun yozgi kostum yoki koʻylak dona 1‎ 2‎ 1‎ 2‎ 14. J un sviter (jemper) dona 1‎ 2‎ 1‎ 2‎ 15. Q izlar uchun reytuzalar dona ‎‎ 2‎ 1‎ 16. Yo zgi bosh kiyim dona 1‎ 1‎ 1‎ 1‎ 17. Q ishki bosh kiyim dona 1‎ 2‎ 1‎ 2‎ 18. D astroʻmol dona 4‎ 1‎ 4‎ 1‎ 19. U y shimlari (jinsilar) dona 1‎ 1‎ 1‎ 1‎ 20. Oʻgʻil bolalar uchun shim kamarlari dona 1‎ 1‎ 21. Ya rim jun sharflar dona 1‎ 3‎ 1‎ 3‎ 22. Q oʻlqoplar (panjasiz qoʻlqoplar) juft 1‎ 3‎ 1‎ 3‎ 23. B yustgalter dona ‎‎ 3‎ 1‎ 24. Q izlar uchun triko dona 5‎ 1‎ 25. K alta sport ishtonlari dona 2‎ 1‎ ‎ ‎ 26. Sh ortilar dona 1‎ 1‎ 1‎ 1‎ 27. M ayka dona 3‎ 1‎ ‎ ‎ 28. F utbolka ‎ dona 2‎ 1‎ 2‎ 1‎ 29. I p gazlama paypoqlar, golflar juft 5‎ 1‎ 5‎ 1‎ 30. T ungi koʻylaklar, pijamalar ta 2‎ 1‎ 2‎ 1‎ 31. K olgotkalar juft ‎ ‎ 5‎ 1‎ 32. Ch oʻmilish koʻylagi, plavkilar ta 1‎ 1‎ 1‎ 1‎ Poyabzal 33. B otinkalar, tuflilar, krossovkalar juft 3‎ 1‎ 3‎ 1‎ 34. Sh ippaklar juft 2‎ 1‎ 2‎ 1‎ 35. E tiklar, qishki botinkalar juft 1‎ 1‎ 1‎ 1‎ Ashyoviy taʼminot buyumlari 36. P ortfellar, sumkalar dona 2‎ 3‎ 2‎ 3‎ 37. J omadon ‎ dona 1‎ 5‎ 1‎ 5‎ 38. Ch oyshablar dona 3‎ 2‎ 3‎ 2‎ 39. K oʻrpa choyshablari dona 2‎ 3‎ 2‎ 3‎ 40. K ichik yostiq jildi dona 1‎ 4‎ 1‎ 4‎ 41. K a t ta yostiq jildi dona 3‎ 3‎ 3‎ 3‎ 42. S ochiq dona 3‎ 2‎ 3‎ 2‎ 43. P axmoq sochiq dona 3‎ 3‎ 3‎ 3‎ 44. J un yoki momiqli adyol dona 1‎ 6‎ 1‎ 6‎ 45. P axmoq adyol dona 1‎ 4‎ 1‎ 4‎ 46. T oʻshak dona 1‎ 4‎ 1‎ 4‎ 47. Yo stiq dona 1‎ 6‎ 1‎ 6‎ 48. T oʻshak qoplamasi dona 1‎ 6‎ 1‎ 6‎ 49. K aravot oldiga toʻshaladigan gilamcha dona 1‎ 6‎ 1‎ 6‎ Shaxsiy gigiyena buyumlar 50. Tish pastasi dona 12‎ 1‎ 12‎ 1‎ 51. Tish choʻtkasi dona 3‎ 1‎ 3‎ 1‎ 52. Kir sovun dona 12‎ 1‎ 12‎ 1‎ 53. Atirsovun dona 24‎ 1‎ 24‎ 1‎ 54. Kir yuvish poroshoklari oʻram (400 g.)‎ 12‎ 1‎ 12‎ 1‎ 55. Soqol olish buyumlari dona 12‎ 1‎ 5‎ 1‎ 56. Taroq dona 2‎ 1‎ 2‎ 1‎ 57. Hojatxona qogʻozi oʻram 24‎ 1‎ 24‎ 1‎ 58. Shampun dona (200 g.)‎ 12‎ 1‎ 12‎ 1‎ 59. Dezodorant (aerozol) dona 6‎ 1‎ 6‎ 1‎ 60. Gigiyena qistirmalari oʻram (10 tadan) ‎ ‎ 12‎ 1‎ 61. Momiq oʻram (200 g.) ‎ ‎ ‎ 4‎ 1‎ 62. Poyabzal moyi tyubik‎ 6‎ 1‎ 6‎ 1‎ 63. Soqol olingandan keyin ishlatiladigan loson flakon (100 — 150 g .) ‎ 6‎ 1‎ ‎ ‎ 64. Badanni yuvish uchun gubka dona 2‎ 1‎ 2‎ 1‎ 65. Togʻora dona 1‎ 3‎ 1‎ 3‎

Umumiy oʻrta taʼlim muassasalari, akademik litsey, kasb-hunar maktablari, kollejlar va texnikumlarda taʼlim olayotgan toʻliq davlat taʼminotida boʻlgan yetim bolalar va ota-onasining yoki boshqa qonuniy vakillarining qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni pul nafaqalari hamda oziq-ovqat, kiyim-bosh, poyabzal va boshqa buyumlar bilan taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Oʻquvchi (talaba)larga ijtimoiy taʼminot yordami, transportda yurish toʻlovi hamda bitiruv nafaqasini berish masalasini koʻrib chiqish tartibi

Bosqichlar Ijrochilar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Oʻquvchi (talaba) Ijtimoiy taʼminot yordami, transportda yurish toʻlovi hamda bitiruv nafaqasini olish uchun muassasa rahbariga ariza bilan murojaat qiladi. Zaruratga koʻra 2-bosqich Oʻquvchi (talaba)ning guruh rahbari yoki murabbiyi Oʻquvchi (talaba)ga ijtimoiy taʼminot yordami, transportda yurish toʻlovi hamda bitiruv nafaqasini berish masalasini hal qilish uchun murojaatlarni oʻrganish boʻyicha muassasada tashkil etiladigan doimiy faoliyat yurituvchi ishchi guruhga hujjatlarni taqdim etadi. Oʻquvchi (talaba)ning murojaatidan soʻng uch ish kunida 3-bosqich Muassasada tashkil etilgan doimiy faoliyat yurituvchi ishchi guruh 1. Oʻquvchi (talaba)ning guruh rahbari yoki murabbiyi tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqadi. 2. Tushgan hujjatlarni koʻrib chiqish natijasi boʻyicha oʻquvchi (talaba)ga ijtimoiy taʼminot yordami, transportda yurish toʻlovi hamda bitiruv nafaqasining berilishi yoki rad etilishi toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. Hujjatlar taqdim etilgan kundan boshlab oʻn ish kunida 4-bosqich Taʼlim muassasasi rahbari Ishchi guruhning qarorini tasdiqlaydi va bayonnoma bilan rasmiylashtirilishini taʼminlaydi. Ishchi guruhning qarori qabul qilingan kundan soʻng bir ish kunida 5-bosqich Muassasada tashkil etilgan doimiy faoliyat yurituvchi ishchi guruh Qaror nusxasini oʻquvchi (talaba)ga yetkazadi. Uch ish kunida

Umumiy oʻrta taʼlim muassasalari, akademik litsey, kasb-hunar maktablari, kollejlar va texnikumlarda taʼlim olayotgan toʻliq davlat taʼminotida boʻlgan yetim bolalar va ota-onasining yoki boshqa qonuniy vakillarining qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni pul nafaqalari hamda oziq-ovqat, kiyim-bosh, poyabzal va boshqa buyumlar bilan taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Ijtimoiy taʼminot yordami, transportda yurish toʻlovi hamda bitiruv nafaqalari uchun budjetdan mablagʻ ajratish toʻgʻrisida SOʻROVNOMA _______-son Muassasa nomi:_____________________________________________________ ________ T/r Oʻquvchi (talaba)ning F.I.O. Ijtimoiy taʼminot yordami turi (soʻm) Oʻquv, ilmiy va badiiy adabiyotlar (kitoblar) ni xarid qilish xarajatlari (soʻm) Asos Umumiy miqdori (soʻm) Nafaqa Oziq-ovqat Kiyim-bosh va poyabzal Shaxsiy gigiyena buyumlari Ashyoviy taʼminot buyumlari Transportda yurish toʻlovi Bitiruv nafaqasi Taʼlim muassasasi rahbari: _____________________ _____________ (F.I.O.) (imzo) Bosh buxgalter: _____________________ _____________ (F.I.O.) (imzo)

Umumiy oʻrta taʼlim muassasalari, akademik litsey, kasb-hunar maktablari, kollejlar va texnikumlarda taʼlim olayotgan toʻliq davlat taʼminotida boʻlgan yetim bolalar va ota-onasining yoki boshqa qonuniy vakillarining qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni pul nafaqalari hamda oziq-ovqat, kiyim-bosh, poyabzal va boshqa buyumlar bilan taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

Ijtimoiy taʼminot yordami, transportda yurish toʻlovi hamda bitiruv ‎ nafaqalarini tayinlash va toʻlash boʻyicha ‎ ‎HISOBOT ‎ ‎ ‎ ‎2‎0____ yil _____chorak uchun ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Muassasa nomi:_____________________________________________________ ‎____‎____ ‎ ‎Muassasa joylashgan tuman (shahar) _____________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ T/r‎ Ijtimoiy taʼminot yordami turi ‎‎‎ Oʻlchov birligi‎‎ Yil boshidan‎‎ 1.‎ Ijtimoiy taʼminot yordami uchun muassasaga ajratilgan mablagʻlar miqdori‎‎ soʻm‎‎ ‎‎ 2.‎ Qaydnomaga asosan berilgan ijtimoiy taʼminot yordami, transportda yurish toʻlovi hamda bitiruv nafaqalari miqdori‎‎ soʻm‎‎ ‎‎ 3.‎ Qaydnomaga asosan ijtimoiy taʼminot yordami, transportda yurish toʻlovi hamda bitiruv nafaqalarini olayotgan toʻliq davlat taʼminotida boʻlgan bolalar soni‎‎ nafar‎‎ ‎‎ 4.‎ Ijtimoiy taʼminot yordami, transportda yurish toʻlovi hamda bitiruv nafaqalarini olish yuzasidan arizalar soni‎‎ nafar‎‎ ‎‎ 5.‎ Koʻrib chiqilgan arizalar soni‎‎ nafar‎‎ ‎‎ 6.‎ Ijtimoiy taʼminot yordami, transportda yurish toʻlovi hamda bitiruv nafaqalarini tayinlash toʻgʻrisidagi qarorlar soni‎‎ dona‎‎ ‎‎ 7.‎ Ijtimoiy taʼminot yordami, transportda yurish toʻlovi hamda bitiruv nafaqalarini tayinlashni rad etish toʻgʻrisidagi qarorlar soni ‎‎ dona‎‎ ‎‎ 8. Oʻquv, ilmiy va badiiy adabiyotlar (kitoblar)ni xarid qilish uchun muassasaga ajratilgan mablagʻlar miqdori soʻm 9. Qaydnomaga asosan berilgan oʻquv, ilmiy va badiiy adabiyotlar (kitoblar)ni xarid qilish uchun berilgan mablagʻlar miqdori soʻm 10. Qaydnomaga asosan oʻquv, ilmiy va badiiy adabiyotlar (kitoblar)ni xarid qilish uchun mablagʻ olayotgan oʻquvchi (talaba)lar soni nafar ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Taʼlim muassasasi rahbari: _____________________‎‎‎ _____________‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (F.I.O.) ‎‎ (imzo)‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Bosh buxgalter: ‎‎ _____________________‎‎‎ ‎‎ _____________‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(F.I.O.) ‎‎(imzo) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20____ yil “____” ______________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 21-noyabrdagi 739-son qaroriga 5-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

2. Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 22-sentabrdagi 269-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2014-yil, 39-son, 490-modda) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasida vasiylik va homiylik toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 23-bandga quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi qoʻshilsin:

“bolani farzandlikka va oilaga tarbiyaga olish (patronat) istagini bildirgan shaxslarni har tomonlama oʻrganadi va oʻrganish natijasida potensial ota-onalarni aniqlaydi”;

b) 53-bandning oltinchi va yettinchi xatboshilaridan “vasiyligida yoki homiyligida va” soʻzlari chiqarib tashlansin;

v) 56-bandning oltinchi xatboshisidan “vasiyligida yoki homiyligida va” soʻzlari chiqarib tashlansin;

g) 70-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“Yetim bolalar va ota-onasining yoki boshqa qonuniy vakillarining qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar davlat tarbiya, davolash-sogʻlomlashtirish, tibbiy-ijtimoiy muassasalariga, ushbu muassasalarni tamomlab akademik litsey, kasb-hunar maktablari, kollejlar va texnikumlarga taʼlim-tarbiyaga berilgan kundan eʼtiboran toʻliq davlat taʼminotida boʻladi hamda ularga nisbatan vasiylik va homiylik majburiyatlarini bajarish ushbu muassasalar tomonidan amalga oshiriladi.

Akademik litsey va kasb-hunar maktablari, kollejlar va texnikumlarda taʼlim olayotgan vaqtda yetim boʻlib qolgan, ota-onasining yoki boshqa qonuniy vakillarining qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarga nisbatan qonun hujjatlarida belgilangan tartibda homiy tayinlanadi. Homiy tayinlashning imkoni mavjud boʻlmagan hollarda, muassasa joylashgan hududdagi tuman (shahar) hokimining qarori bilan ushbu bolalarga nisbatan ular taʼlim olayotgan muassasa bola muassasani tamomlagunga qadar homiy etib tayinlanadi”;

d) 71-bandga quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi qoʻshilsin:

“vasiy yoki homiy etib tayinlanishiga toʻsqinlik qiladigan kasalliklarga chalingan shaxslar”;

e) oltinchi xatboshi yettinchi xatboshi deb hisoblansin;

j) Quyidagi mazmundagi 71 1 -band qoʻshilsin:

“71 1 . Quyidagilar shaxsning vasiy yoki homiy etib belgilanishiga toʻsqinlik qiladigan kasalliklar hisoblanadi:

I, II, V guruh dispanser hisobidagi barcha joylashinuv shaklidagi sil kasalliklari (faol va surunkali);

barcha joylashinuvli yomon sifatli onkologik kasalliklar;

narkologik kasalliklar (alkogolizm, narkomaniya, toksikomaniya);

aqli zaiflikning barcha turlari;

tanosil kasalliklarining maishiy yoʻl bilan yuquvchi turlari (zaxm, soʻzak);

mehnatga yaroqlilikni inkor etuvchi I va II guruh nogironligiga olib keluvchi barcha kasalliklar va jarohatlar”;

z) 73-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“73. Ota-ona yashash joyida vaqtincha boʻlmaganda, agar bola ular tomonidan olti oydan ortiq muddatga qarindoshlarining yoki boshqa yaqin kishilarining nazoratida qoldirilgan boʻlsa, bolaga nisbatan vasiy yoki homiy belgilanadi.

Ota-ona yashash joyida olti oydan kam muddatda vaqtincha boʻlmaganda, agar bola ular tomonidan qarindoshlarining yoki boshqa yaqin kishilarining nazoratida qoldirilgan boʻlsa, vasiylik yoki homiylik, agar bu bolaning manfaatlari uchun zarur boʻlsa belgilanadi.

Har ikki holatda ham bolaning ota-onasidan rozilik arizasi talab etilmaydi”.

3. Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 14-noyabrdagi 387-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2016-yil, 50-son, 566-modda) bilan tasdiqlangan Fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish qoidalarining 204-bandi ikkinchi xatboshisiga “shuningdek FHDY organlari” soʻzlaridan keyin “vasiylik va homiylik organlari” soʻzlari qoʻshilsin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 21-noyabrdagi 739-son qaroriga 6-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasining Oila kodeksini amalga oshirish uchun zarur boʻlgan meʼyoriy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 1999-yil 12-apreldagi 171-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 1999-y., 4-son, 18-modda).

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasalarida oʻqiyotgan hamda toʻliq davlat taʼminotida boʻlgan yetim va ota-onasining qarovisiz qolgan bolalarni moddiy taʼminlash normalarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2007-yil 29-noyabrdagi 247-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2007-y., 48-49-son, 485-modda).

3. Vazirlar Mahkamasining “Ota-onasining qarovisiz qolgan va toʻliq davlat taʼminotida boʻlgan bolalar uchun Bolalar shaharchalari toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2008-yil 22-maydagi 104-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2008-y., 22-23-son, 199-modda).

4. Vazirlar Mahkamasining “Mehribonlik uyi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2008-yil 17-oktabrdagi 230-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2008-yil, 43-son, 435-modda).

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 21-noyabr,

739-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 21.11.2020-y., 09/20/739/1522-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 26.10.2021-y., 09/21/656/0996-son; 27.12.2021-y., 09/21/774/1198-son, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son; 07.07.2022-y., 09/22/363/0600-son; 26.02.2024-y., 09/24/100/0152-son; 28.12.2024-y., 09/24/893/1088-son; 08.05.2025-y., 09/25/294/0419-son; 22.05.2026-y., 09/26/271/0529-son)

lex.uz