UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 21-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 21 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 21 ноября 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 21 November 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

МЕЪЁРЛАРИ

нормалари

намунавий штатлари

НИЗОМ

нормалари

нормалари

намунавий штатлари

НИЗОМ

намунавий штатлари

SOS Ўзбекистон болалар маҳаллалари уюшмасининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 11 февралдаги ПҚ-4185-сон қарорини ижро этиш, шунингдек, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштиришнинг оилавий шаклини ва бошқа муқобил шаклларини жорий қилиш, уларнинг ҳамжамиятга тезда ижтимоий мослашиши учун кенг имконият яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 12 августдаги 263-сон қарорига мувофиқ SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари уюшмасининг Тошкент, Самарқанд ва Урганч шаҳарларида жойлашган болалар маҳаллалари, ёшлар уйлари ва ижтимоий марказлари бюджет маблағлари ҳисобидан тўлиқ молиялаштиришга қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 11 февралдаги ПҚ-4185-сон қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, SOS Ўзбекистон болалар маҳаллалари уюшмаси бўлинмаларининг фаолиятини тўғри ифодалаш мақсадида:

болалар маҳаллалари — болаларни муқобил парвариш қилиш хизматлари;

ёшлар уйлари — ёшларга ҳамроҳлик қилиш хизматлари;

ижтимоий марказлар — ижтимоий етимликнинг олдини олиш хизматлари деб номлансин.

3. Қуйидагилар:

Болаларни муқобил парвариш қилиш хизматларининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ёшларга ҳамроҳлик қилиш хизматларининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Ижтимоий етимликнинг олдини олиш хизматларининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 12 августдаги 263-сон қарорининг 1-банди ва қарорга илованинг 4-позициясидаги «болалар маҳаллалари, ёшлар уйлари ва ижтимоий марказларнинг» сўзлари тегишлича «болаларни муқобил парвариш қилиш хизматлари, ёшларга ҳамроҳлик қилиш хизматлари ва ижтимоий етимликнинг олдини олиш хизматларининг» сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 ноябрдаги 738-сон қарорига 1-ИЛОВА

Болаларни муқобил парвариш қилиш хизматларининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган ва тўлиқ давлат таъминотидаги болалар (кейинги ўринларда — болалар) учун SOS Ўзбекистон болалар маҳаллалари уюшмасининг болаларни муқобил парвариш қилиш хизматларининг (кейинги ўринларда — хизмат) мақомини ва уларни ташкил қилиш тартибини белгилайди.

2. Хизмат SOS Ўзбекистон болалар маҳаллалари уюшмаси филиалининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади (кейинги ўринларда — филиал), унинг доирасида болалар оилада ёки оилага ўхшаш муҳитда, шунингдек, муқобил парвариш қилишнинг бошқа шаклларида тарбияланадилар.

3. Хизмат боланинг оилада яшаш, тарбияланиш, соғлиғини сақлаш, таълим олиш, маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбияланиш, меҳнат тарбиясига бўлган ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, болага нисбатан номуносиб муомалада бўлишдан ҳимоя қилиш ва жамиятга қўшиш мақсадида тузилади.

4. Хизматнинг асосий вазифалари қуйидагилардир:

оилада ёки оилага ўхшаш муҳитда, шунингдек, муқобил парвариш қилишнинг бошқа шаклларида болаларнинг ақлий, руҳий ва жисмоний жиҳатдан ривожланишига ёрдам берадиган қулай муҳитни яратиш;

болалар ҳаётини муҳофаза қилиш ва соғлиғини сақлашни таъминлаш;

умумий ўрта таълим олишларини таъминлаш;

болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни ва уларнинг жамиятга мослашувини таъминлаш;

болаларни миллий урф-одатлар асосида Ватанга муҳаббат, ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш;

болаларнинг меҳнат кўникмаларини шакллантириш, уларга ўз касбларини ўзлари танлашлари учун шароит яратиш;

муқобил парваришлаш ҳолатидаги боланинг ўз оиласи билан алоқа боғлашига кўмаклашиш;

болани ўз оиласига реинтеграция қилиш (қайтариш).

2-боб. Хизматни ташкил қилиш тартиби

5. Хизмат SOS Ўзбекистон болалар маҳаллалари уюшмаси (кейинги ўринларда — Уюшма) бошқарувининг қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан келишган ҳолда ташкил қилинади.

3-боб. Хизмат томонидан тарбиявий жараённи ташкил қилиш

6. Хизмат тарбиявий жараённи оилада ёки оилага ўхшаш муҳитда, шунингдек, муқобил парвариш қилишнинг бошқа шаклларида ташкил қилади. Хизмат оилага ўхшаш муҳитда тарбиявий жараённи таъминлаш учун тарбиячи бошчилигида (SOS она/ота-она) оила деб аталадиган гуруҳни ташкил қилади. Қоида тариқасида ҳар бир оилада турли ёш ва жинсдаги 4 нафардан 7 нафаргача бола тарбияланади. Айрим ҳолларда оилада 8 нафар бола тарбияланиши мумкин. Тарбиячилар (SOS она/ота-она) оилавий уйда доимий равишда яшайдилар.

«SOS — Киндердорф Интернешнл» халқаро жамиятининг ва Уюшманинг тегишли ҳужжатларида назарда тутилган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда оиладаги болалар сони тарбиячининг (SOS онанинг/ота-онанинг) пенсияга чиқиш режасини бажариш даврида уч йилгача бўлган муддатда белгиланганидан (4 нафар боладан) кам бўлиши мумкин.

7. Хизматдаги ҳар бир оила филиал ҳудудидаги алоҳида уйга жойлаштирилади ёки маҳалла ҳудудидаги якка тартибдаги уйга (квартирага) жойлаштирилади.

8. Хизмат камида 6 та оилани ташкил қилади.

9. Ўз оиласидан ажраб қолган ва қисқа муддатли муқобил парваришлашга эҳтиёжи бор бўлган болалар 8 ойгача муддатга қисқа муддатли муқобил парваришлашга қабул қилинади.

Қисқа муддатли муқобил парваришлаш филиал ҳудудидаги алоҳида уйда ёки маҳалла ҳудудидаги якка тартибдаги уйда (квартирада) ташкил қилиниши мумкин. Қисқа муддатли муқобил парваришлаш хизмати оилага тенглаштирилади.

10. Бола қисқа муддатли муқобил парваришда бўлган вақтида ушбу хизмат томонидан болани ўз оиласига реинтеграция қилиш ёки боланинг манфаатларига мос келадиган муқобил ечимни топиш ишлари олиб борилади (SOS оила, қондош оила, патронат оила ва муқобил парвариш қилишнинг бошқа шакллари).

11. Қисқа муддатли муқобил парваришлашнинг битта таркибий бўлинмасидаги болалар сони 8 тадан ошмайди.

12. Қисқа муддатли муқобил парваришлашда ишлайдиган тарбиячилар кеча-кундуз навбатчилик билан ишлайдилар.

13. Хизматда тарбияланишга қабул қилинган болаларнинг ёши, қоида тариқасида, 3 ёшдан бошлаб ва умумий ўрта таълим муассасасини тугатгунгача бўлган ёш ҳисобланади. Уч ёшдан кичик бўлган болалар катта акалари ва опаларидан ажралмаслик учун хизматга қабул қилинади. Уюшма билан келишган ҳолда болалар, агар қандайдир расмий тасдиқланган сабабларга кўра талабалар ётоқхонасида турар жой билан таъминланмаган бўлса ёки биологик қариндошлар уларга яшаш жойини беришдан бош тортган ҳолларда ўрта махсус таълим муассасасини тугатгунга қадар хизматда тарбияланиши мумкин.

14. Болани парвариш қилиш боланинг ривожланишидаги барча эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Шунингдек, боланинг ўз оиласидаги оилавий муносабатлари, унинг тугилиб ўсган оиласи тарихи ва ўтмишда унга нисбатан номуносиб муомалада бўлганлик тажрибаси ҳам эътиборга олинади.

15. Хизмат ходимлари болаларнинг ака-укалари ва опа-сингилларини, бошқа қариндошларини қидириб топишга, уларнинг муносабатларини қўллаб-қувватлашга кўмаклашишлари шарт, болаларнинг манфаатларига зид бўлган ҳолатлар бундан мустасно. Низоли ҳолларда болалар ва уларнинг ота-оналари ва/ёки қариндошлари ўртасидаги муносабатлар тартиби васийлик ва ҳомийлик органи томонидан белгиланади.

16. Филиал маъмурияти болаларнинг ота-оналари ва/ёки қариндошлари билан учрашиб туришларига кўмаклашиши ва уларнинг ота-оналик ҳуқуқлари тикланган тақдирда улар билан бирлашишларига ҳамда болаларнинг манфаатларига зид бўлмаган бошқа ҳолларда қаршилик кўрсатмаслиги керак.

17. Филиал маъмурияти болаларнинг ота-оналари ва/ёки қариндошлари билан учрашиб туришларига қаршилик кўрсатишлари (боланинг манфаатларига зид бўлган ҳолатлар бундан мустасно) мумкин эмас.

4-боб. Болаларни хизматга қабул қилиш тартиби

18. Болаларни хизматга қабул қилиш қонунчилик ҳужжатларида, ушбу Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Болаларни хизматга қабул қилиш тарбияланувчи яшайдиган жой бўйича «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг қарори ҳамда Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг йўлланмаси асосида амалга оширилади.

Хизматга 10 ёшдан катта болалар уларнинг розилиги билан қабул қилинади.

19. Хизматга юбориладиган ҳар бир бола учун «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

болани хизматга жойлаштириш ҳақидаги қарор ва йўлланма;

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

соғлиғи тўғрисидаги тиббий маълумотнома ва амбулатория картаси;

маълумоти тўғрисидаги ҳужжат (мактаб ёшидаги болалар учун);

ота-онаси тўғрисидаги ҳужжатлар (ўлим тўғрисидаги гувоҳноманинг, суднинг ҳукми ёки қарорининг нусхаси, ота-онасининг касаллиги тўғрисидаги, ота-онасининг қидирилаётганлиги тўғрисидаги маълумотнома, ота-онасининг йўқлигини ёки улар ўз фарзандларини тарбиялай олмаслигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатлар);

ака-ука ва опа-сингилларнинг мавжудлиги ва уларнинг турган жойи тўғрисидаги маълумотнома.

20. Тарбиялаш учун хизматга берилиши мумкин бўлган болалар сони филиал маъмурияти томонидан Уюшманинг ички ҳужжатларига мувофиқ ҳамда Агентликнинг тегишли ҳудудий бошқармаси билан келишилган ҳолда белгиланади.

21. Агар хизматга тарбиялаш учун берилган болаларда бошқа жойда турган мол-мулк мавжуд бўлса, у ҳолда ушбу мол-мулкни муҳофаза қилиш мол-мулк турган жойдаги ваколатли орган томонидан амалга оширилади.

22. Хизматдан чиқаришда тарбияланувчиларга қуйидаги ҳужжатлар берилади:

а) туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, 16 ёшга тўлганларга эса паспорт ҳам;

б) Хизматда бўлганлик ҳақида маълумотнома;

в) соғлиғи ҳақида маълумотнома (тиббий ҳужжатлар);

г) маълумоти тўғрисида ҳужжат (мактаб ёшидаги болалар учун);

д) ота-онаси ва бошқа яқин қариндошлари ҳақидаги маълумотлар.

23. Тарбияланувчиларнинг хизматдан чиқиши тўғрисида филиал директорининг буйруғи қабул қилинади.

24. Тарбияланувчиларнинг ота-оналарига қайтарилиши ушбу Низомнинг 23-бандига мувофиқ амалга оширилади. Болани Хизматга жойлаштирган «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг қарори тарбияланувчининг оиласига қайтиши учун асос ҳисобланади.

5-боб. Хизматдаги тарбияланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

25. Хизматда тарбияланаётган болалар Ўзбекистон Республикасининг Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга.

26. Хизматда тарбияланаётган болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Хизмат жойлашган ҳудуддаги «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази томонидан ҳимоя қилинади.

27. Хизматда тарбияланаётган болалар мерос ёки ҳадя тартибида, шунингдек, бошқа қонуний асосларга кўра ота-оналар, қариндошлар ёки бошқа шахслардан уларга ўтган мол-мулкка, турар жойга амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ эгалик қилиш ҳуқуқини сақлаб қоладилар.

28. Хизматда тарбияланаётган болалар унга берилиши керак бўлган алиментлар, ижтимоий нафақалар, пенсияга бўлган ҳуқуқни (боқувчисини йўқотганда, ногирон бўлиб қолганда) ҳамда ота-онасининг қаровисиз қолган болалар учун қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ижтимоий имтиёзлар ва кафолатларга ҳуқуқни ўзида сақлаб қолади. Ушбу тўловлар боланинг номига очилган банк ҳисоб рақамларига ўтказилиши керак.

29. Хизматда тарбияланаётган болалар ўзларига тегишли бўлган уй-жой ижарага берилишидан олинган даромадларга, ижодий, касбий, меҳнат фаолиятидан ва бошқа фаолиятдан олинган даромадларга бўлган ҳуқуқни сақлаб қоладилар.

30. Хизматда тарбияланувчиларга тиббий хизмат кўрсатиш филиал жойлашган ҳудуддаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан таъминланади.

31. Хизматда тарбияланаётган болалар мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида умумий асосларда таълим-тарбия оладилар.

Бунда болалар давлат мактабгача таълим ташкилотларида бўлган вақт учун тўлов ундирилмайди.

32. Хизмат томонидан болалар учун қўшимча таълим (тўгараклар, студиялар, спорт секциялари ва ҳоказолар) ташкил этиши мумкин.

33. Болаларнинг ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим муассасаларига бориши билан боғлиқ йўл ҳақи ва овқатланиш харажатлари болаларга тўланади.

34. Битирувчилар филиал маъмурияти билан келишган ҳолда улар ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлагунларига қадар, ушбу муассасада ётоқхона мавжуд бўлмаган ёки ётоқхонада бўш жой бўлмаган тақдирда оилада яшашлари мумкин.

Бунда уларнинг таъминоти учун харажатлар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқиётган ҳамда тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган болалар учун бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қопланади.

35. Урта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасасида таълим олаётган хизматнинг битирувчилари ўзлари таълим олаётган таълим муассасалари маъмурияти билан келишган ҳолда таътил даврида, дам олиш ва байрам кунларида яшаганлик учун ҳақ тўламасдан хизматда туришлари мумкин. Хизматда 2 кундан ортиқ вақт яшаётган ўқувчилар ва талабалар хизмат учун белгиланган нормалар бўйича ҳақ тўлаш шарти билан овқат билан таъминланадилар.

6-боб. Хизмат таъминоти ва уни моддий-техник жиҳатдан таъминлаш

36. Хизмат таъминоти ва уни моддий-техник жиҳатдан таъминлаш давлат бюджети маблағлари, муассислар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий хайрия маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширилади.

Ишчиларга тўланадиган иш ҳақи, ҳар бир оиланинг бюджети, коммунал хизматлар, бино ва иншоотларни сақлаш, уларни таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш, шунингдек, хизматнинг бошқа харажатлари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлиқ молиялаштирилади.

Хизмат юқорида санаб ўтилган харажатларга қўшимча сифатида муассислар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий хайрия маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига ҳам харажатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

37. Оилалар харажатларини қоплаш мақсадида ҳар бир тарбиячига болалар таъминоти учун белгиланган нормативларга мувофиқ ҳар ойлик пул маблағлари тўланади.

Ҳар бир алоҳида оила бюджетига қуйидагилар киради:

болалар ва тарбиячиларга озиқ-овқат маҳсулотлари учун харажатлар;

кийим-кечаклар, пойабзаллар, кўрпа-ёстиқлар, чойшаблар ва сочиқлар, кундалик хўжалик ва шахсий гигиена буюмлари учун харажатлар;

ўйинлар, ўйинчоқлар, китоблар, ўқув қуроллари, бошқа майда хўжалик буюмлари сотиб олиш харажатлари, шу жумладан, мактаб ёшидаги болалар учун кундалик майда харажатлар;

болаларнинг транспорт харажатлари учун тўловлар;

соғломлаштириш, таълим бериш ва маданий-оммавий тадбирлар учун харажатлар.

38. Тарбиячи томонидан оила бюджети маблағларидан тежаб қолинган пуллар оилавий байрамлар ва оиланинг бошқа мақсадлари учун ишлатилиши мумкин.

39. Ҳар бир оилани молиялаштиришга харажатлар ажратиш ушбу Низомнинг 1- , 2 ва 3-иловасида белгиланган меъёрларга мувофиқ амалга оширилади.

40. Мактаб ёшидаги болалар учун кундалик майда харажатларга ҳар бир бола учун ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг бешдан бири миқдорида маблағ ажратилади.

41. Хизматнинг молиявий бошқарув тизими ҳар бир оилада молиявий жавобгарлик ва ҳисобот беришга йўналтирилган.

Маъмурий-бошқарув механизмлари филиал раҳбарияти томонидан ҳар бир оиланинг табиий жараёнларига аралашишни камайтиришни назарда тутади.

7-боб. Хизмат штати ва бошқаруви

42. Хизмат ишини бошқариш филиал директорининг бевосита раҳбарлигида хизматнинг координатори томонидан амалга оширилади.

43. Хизмат ходимларининг сони 4-иловадаги Намунавий штатларга мувофиқ белгиланади.

44. SOS она/ота-оналар (кейинги ўринларда — тарбиячи) Уюшма томонидан белгиланадиган тартибда танлов асосида ишга қабул қилинади ва оила бошлиғи ҳисобланади.

46. Тарбиячи қуйидагиларга мажбур:

болаларни тарбиялаш, уларнинг соғлиғи, жисмоний, руҳий, ахлоқий-маънавий камол топиши тўғрисида ғамхўрлик қилиш;

болаларнинг қадр-қимматини таҳқирлаш, зулм қилиш, шафқатсизлик ва менсимаслик каби муносабатлардан холи бўлган мақбул педагогик усуллар билан болаларни тарбиялаш;

оилада ахлоқий-маънавий ва уй муҳитини яратиш;

ўз мажбуриятларини тарбияланувчиларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларига зарар етказган ҳолда бажармаслик;

бола учун ўзига берилган ҳужжатларнинг сақланишини таъминлаш;

ҳар олти ойда тиббий диспансер кўригидан ўтиш;

қонунчилик ҳужжатларига ва меҳнат шартномасига мувофиқ бошқа мажбуриятларни бажариш.

47. Тарбиячи ота-оналар (уларнинг ўрнини босадиган шахслар) учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради, алимент тўлаш мажбурияти бундан мустасно.

48. Тарбиячи хизмат томонидан ташкил қилинган турар жойлардаги оилаларда тарбиячилик иш фаолиятининг бутун муддати мобайнида яшайди.

49. Хизматнинг барча раҳбар, педагог ва бошқа ходимларига етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар билан ишлашнинг махсус шароитлари учун иш ҳақи ставкасига 50 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ белгиланади.

Тарбиячилар ва тарбиячининг ёрдамчиларига болалар билан кеча-кундуз, шу жумладан тунги вақтда ишлаганлиги учун иш ҳақи ставкасига 100 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ белгиланади. Тунги вақтда ишламаган кунлари учун уларга ушбу қўшимча ҳақ 50 фоиз миқдорида белгиланади.

50. Тарбияланувчиларни мустақил ҳаёт ва меҳнатга тайёрлаш мақсадида филиал маъмурияти ваколатли орган билан келишган ҳолда болаларни меҳнатга, тадбиркорликка ёки қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолиятга жалб қилиш ҳуқуқига эга.

51. Хизмат тарбияланувчиларининг таъминоти учун берилган маблағлар қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган барча нормалар ва имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда тўлиқ ҳажмда тўланиши лозим. Айрим сабабларга кўра ўтган молия йилида тўланмаган пул маблағлари кейинги молия йилида тўланади.

52. Филиалнинг барча молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисобини бош бухгалтер амалга оширади.

53. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

54. Барча тарбиячилар моддий жавобгар шахс ҳисобланади ва белгиланган тартибда ҳисобот топширади.

55. Хизмат тарбияланувчиларининг овқатланишини ташкил этиш тарбиячи томонидан амалга оширилади.

56. Озиқ-овқат маҳсулотларини ҳафтасига камида бир марта (тез айнийдиган озиқ-овқат маҳсулотларини ҳафтасига камида икки марта) сотиб олиш тарбиячи томонидан амалга оширилади.

Тарбиячи болаларнинг ёшига мувофиқ равишда балансланган овқатланишини таъминлайди.

Тарбиячи овқат пишириш учун зарур бўлган маҳсулотлардан сарфланган маҳсулотларни кейинчалик таомнома бўйича ҳисобдан чиқармасдан фойдаланади.

Оиладаги болаларнинг сифатли ва тўлақонли овқатланишининг ташкил этилганлиги болаларни мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказиш, умумий ривожланиши, ўсиши, вазнини мониторинг қилиш, шунингдек, врач ёки филиал маъмуриятининг танлаб назорат қилиши натижаларига кўра аниқланади.

57. Маҳсулотлар чакана савдо ташкилотларидан харид қилинганда тўлов чеклари сақлаб қўйилади, озиқ-овқат бозоридан нақд пулга харид қилинган маҳсулотлар учун эса далолатнома тузилади.

58. Озиқ-овқат маҳсулотларини ва бошқа товарларни ҳисобдан чиқариш тарбиячилар томонидан тақдим этилган чеклар ва далолатномалар асосида, филиалнинг доимий ишлайдиган комиссияси томонидан ойда бир марта амалга оширилади.

59. Доимий ишлайдиган комиссия таркиби филиал директори томонидан белгиланади ва унинг буйруғига асосан тасдиқланади.

60. Узоқ масофада жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида ўқиётган болаларга тарбиячи томонидан тушлик пул қийматидан ошмайдиган миқдорда тушликка нақд пул берилади.

61. Тушлик учун нақд пуллар нормативлари доимий ишлайдиган комиссия томонидан болаларнинг ёшига қараб тасдиқланади.

62. Хизмат врачи тарбиячиларга озиқ-овқат маҳсулотларини, кийим-кечаклар, пойабзаллар, кўрпа-ёстиқлар, чойшаблар ва сочиқлар, хўжалик ва шахсий гигиена буюмларини танлашда маслаҳат ёрдами беради ва овқатланишни ташкил этиш ва унинг сифатини танлаб назорат қилади.

Врач бухгалтерия ва тарбиячиларнинг дори-дармонлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечаклар, пойабзаллар, кўрпа-ёстиқлар, чойшаблар, сочиқлар, хўжалик ва шахсий гигиена буюмлари харид қилиш учун ишлатган маблағлари билан боғлиқ бўлган барча ҳисоб-китоб ёзишмаларини тўсқинликсиз олиш ҳуқуқига эга.

63. Хизматнинг (филиалнинг) молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш Уюшма томонидан ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.

8-боб. Якунловчи қоидалар

64. Хизматда тарбияланаётган болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг турмуш шароитлари ва тарбияланишини кузатиш ва мониторинг қилиш Хизмат жойлашган ҳудуддаги «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ва Агентликнинг ҳудудий бошқармаси томонидан амалга оширилади.

65. Низоларни ҳал қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

66. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Болаларни муқобил парвариш қилиш хизматларининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Хизматда тарбияланаётган болаларни озиқ-овқат билан таъминлаш меъёрлари (бир киши ҳисобига кунига граммда (брутто)

Т/р Озиқ-овқат маҳсулотининг номи Бир нафар болага Мактабгача ёшдаги Мактаб ёшидаги 1. 1- нав буғдой нон 240 600 2. 1 - нав буғдой уни 35 40 3. К арто шка уни (крахмал) 3 3 4. Ёрма , макарон маҳсулотлари 70 90 5. Қанд-шакар 60 90 6. Қандолат маҳсулотлари 15 25 7. Сариёғ 30 35 8. Ўсимлик ёғи 15 20 9. Сут-қатиқ маҳсулотлари 500 500 10. Сметана 20 20 11. Творог 40 50 12. Пишлоқ 10 15 13. Гўшт , па рранда гўшти 125 150 14. Колбас а маҳсулотлари 15 25 15. Балиқ 40 90 16. Тухум ( дона ) 1 1 17. Карто шка 250 400 18. Сабзавотлар, шу жумладан, томат паста си 350 455 19. Ҳўл мевалар , резаворлар , шарбатлар 200 250 20. Қуруқ мевалар , шу жумладан, наъматак 5 гр. 15 15 21. Ч о й 0,5 0,5 22. Какао 1 1 23. Й од ланган туз 10 12 24. Хамиртуруш 1 1

Болаларни муқобил парвариш қилиш хизматларининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Хизматда тарбияланаётган болаларни кийим-бош, пойабзал ва юмшоқ буюмлар билан таъминлаш

Т/р Кийим-бош , пойабзал ва юмшоқ буюм номи Ўлчов бирлиги Бир нафар болага Мактаб ёшидаги Мактабгача ёшдаги сони Фойдаланиш муддати ( йил ) сони Фойдаланиш муддати ( йил ) Ўғил болалар учун Қизлар учун Кийим-бошлар 1. Қишки п альто / куртка та 1 1 2 1 2 2. Мавсумий п альт о , куртка та 1 1 2 1 2 3. Мактаб форма си тўплам 1 1 1 - - 4. Ўғил болалар учун к остюм лар (галстук билан ) тўплам 2 - 2 2 2 5. Жун к остюм ( байрамлар учун ) тўплам 1 - 2 1 2 6. Ўғил болалар учун ип газламадан тикилган мактаб кўйлаклари та 3 - 1 - - 7. Ўғил болалар учун ип газламадан тикилган устки кўйлаклар та 3 - 1 3 1 8. Қизлар учун кўйлаклар (юбк алар , блузк алар ) та - 3 1 3 1 9. Қизлар учун х алат лар / уй кўйлаклари та - 2 1 2 1 10. Қишки кўйлаклар ( байрамлар учун ) та - 1 1 1 1 11. Жун с витер лар (жемпер лар ) та 2 2 2 2 2 12. Ёзги кўйлаклар ( байрамлар учун ) та - 3 1 3 1 13. Ёзги бош кийим та 1 1 1 1 1 14. Қишки бош кийим та 2 2 1 2 1 15. Қизлар учун т рико ва шимлар та - 4 1 4 1 16. Дастрўмол та 6 6 1 6 1 17. Ўғил болалар учун шим камарлари та 1 - 1 - - 18. Шарф та 1 1 2 1 2 19. Қўлқоплар ( бошмалдоқли қўлқоп ) жуфт 2 2 1 2 1 20. Ич кўйлак тўплам 4 4 2 5 2 21. С порт формаси , кроссовк алар тўплам 1 1 1 1 1 22. Бюстгальтер та - 3 1 - - 23. С порт трусиги та 2 2 1 1 1 24. Майк алар та 4 4 1 4 1 25. Пайпоқлар , ип газлама гольф илар жуфт 5 5 1 6 1 26. Пайпоқлар , жун гольф илар жуфт 5 5 1 6 1 27. Ботинк алар , туфли лар ( ш и ппак ) жуфт 3 3 1 3 1 28. Ш и ппаклар жуфт 2 2 1 2 1 29. Этиклар , қишки ботинк алар жуфт 1 1 1 1 1 30. Калишлар жуфт 1 1 1 1 1 31. С порт костюм и ( ярим жун ) та 1 1 1 1 1 32. Тунги пижам алар та 2 1 1 2 1 33. Колготк алар та - 5 1 6 1 34. Чўмилиш кўйлаги , плавки лар та 1 1 1 1 1 35. Резин а ш апка та 1 1 2 1 1 36. Иш кийими тўплам 1 1 2 1 1 37. Портфел лар , сумк алар та 1 1 1 - - 38. Рюкзак/ шахсий буюмларни сақлаш учун сумка та 1 1 3 1 5 Юмшоқ буюмлар 39. Чойшаблар та 3 1 5 1 40. Кўрпа чойшаблари та 2 1 2 1 41. Ёстиқ жилди та 3 1 4 1 42. Сочиқ та 2 1 2 1 43. Пахмоқ сочиқ та 2 1 2 1 44. Жун ёки момиқли адёл та 1 6 1 6 45. Пахмоқ адёл та 1 3 2 3 46. Тўшак та 1 4 2 3 47. Пар ёстиқлар та 1 6 2 4 48. Ўринга ёпиладиган чойшаб та 1 3 1 3 49. К ара в о т олдига тўшаладиган гиламча та 1 4 1 4

Болаларни муқобил парвариш қилиш хизматларининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Хизматда тарбияланаётган болаларни шахсий гигиена буюмлари билан таъминлаш

Т/р Шахсий гигиена буюмларининг номи Ўлчов бирлиги Бир нафар болага Мактабгача ёшдаги Мактаб ёшидаги Ўғил болалар учун Қизлар учун сони Фойдаланиш муддати ( йил ) сони Фойдаланиш муддати (йил) сони Фойдаланиш муддати (йил) 1. Тиш пастаси та 12 1 12 1 12 1 2. Тиш чўткаси та 3 1 3 1 3 1 3. Кир совун та 12 1 12 1 12 1 4. Атир совун та 24 1 24 1 24 1 5. Кир ювиш порошо клари п акет (400г.) 12 1 12 1 12 1 6. Соқол олиш буюмлари та - - 12 1 5 1 7. Тароқ та 2 1 2 1 2 1 8. Ҳожатхона қоғози рулон 24 1 24 1 24 1 9. Шампунь та (200 г.) 12 1 12 1 12 1 10. Дезодорант (аэрозоль) та 6 1 6 1 6 1 11. Гигиен а қистирмалари ўрам (10 тадан ) - - - - 12 1 12. Момиқ пахта ўрам (200 г.) - - - - 4 1 13. Пойабзал мойи тюбик 6 1 6 1 6 1 14. Соқол олингандан кейин ишлатиладиган л осьон флакон (100 — 150г.) - - 6 1 - - 15. Баданни ювиш учун г убка та 2 1 2 1 2 1 16. Т оғора та 1 3 1 3 1 3

Болаларни муқобил парвариш қилиш хизматларининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Болаларни муқобил парвариш қилиш хизматларининг

Т/р Лавозимлар номи Бир ўлчов бирликка Штат бирликлари сони ЯТС бўйича разряди 1. Филиал директори хизмат 1 «Меҳрибонлик» уйи директорининг базавий тариф ставкасига тенглаштирилади 2. Директор ёрдамчиси хизмат 1 5 3. Координатор хизмат 1 8 4. Тарбиячи (она) оила 1 Халқ таълими муассасаларидаги тарбиячининг базавий тариф ставкасига тенглаштирилади 5. Тарбиячининг ёрдамчиси оила 0,5 2 6. Психолог хизмат 1 Халқ таълими муассасаларидаги психологнинг базавий тариф ставкасига тенглаштирилади 7. Болалар ва ўсмирлар билан тарбиявий иш олиб борувчи педагог-ташкилотчи хизмат 1 Халқ таълими муассасаларидаги педагог-ташкилотчининг базавий тариф ставкасига тенглаштирилади 8. Ижтимоий ходим хизмат 3 6 9. Тўгараклар раҳбари хизмат 1 Халқ таълими муассасаларидаги тўгарак раҳбарининг базавий тариф ставкасига тенглаштирилади 10. Бош бухгалтер хизмат 1 10 11. Бухгалтер хизмат 1 6 12. Врач хизмат 1 * Амбулатор муассасалари врачларига белгиланган тармоқ тариф разрядлари қўлланилади 13. Логопед хизмат 0,5 Мактабгача таълим болалар муассасалари логопедининг базавий тариф ставкасига тенглаштирилади 14. Енгил автомобиль ҳайдовчиси хизмат 1 1 — 3 ** 15. Қоровул хизмат 4 1 16. Боғбон хизмат 1 2 17. Хўжалик мудири хизмат 1 4 18. Хизмат хоналари фарроши хизмат 1 1 Қисқа муддатли муқобил парвариш қилиш *** 19. Етакчи ижтимоий ходим таркибий бўлинма 1 7 21. Тарбиячи таркибий бўлинма 3 Халқ таълими муассасаларидаги педагог-ташкилотчининг базавий тариф ставкасига тенглаштирилади 22. Ошпаз таркибий бўлинма 1 4

Двигател нинг иш ҳажми (литр да ) Разряд 1,8 гача 1 1,8 д ан 3,5 гача 2 3,5 дан юқори 3

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 ноябрдаги 738-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ёшларга ҳамроҳлик қилиш хизматларининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тоифасига кирувчи шахслар (кейинги ўринларда — ёшлар) учун, SOS Ўзбекистон болалар маҳаллалари уюшмаси филиалининг (кейинги ўринларда — филиал) болаларни муқобил парвариш қилиш хизматлари, Меҳрибонлик уйлари битирувчилари, шунингдек, оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оила фарзандлари учун SOS Ўзбекистон болалар маҳаллалари уюшмасининг ёшларга ҳамроҳлик қилиш хизматларининг (кейинги ўринларда — хизмат) мақомини ва уларни ташкил қилиш тартибини белгилайди.

2. Хизмат SOS Ўзбекистон болалар маҳаллалари уюшмаси (кейинги ўринларда — Уюшма) бошқарувининг қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан келишган ҳолда ташкил қилинади ва филиалнинг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

3. Хизматда ёшларнинг ижтимоий-коммуникатив, ўзига хос кўникмаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, пухта билим олишлари, ақлан етук бўлиб етишишлари, уларни мустақил ҳаётга тайёрлаш учун қулай шароитлар яратилади. Хизмат таълим олишда, касб-ҳунарга эга бўлишда, барқарор даромадли иш топишда, ўзининг мустақил ҳаётини қуришда ижтимоий ва ҳаётий кўникмаларга эга бўлишда сифатли мураббийлик қилиб (кўмаклашишга) тўғри йўл-йўриқ кўрсатишга қаратилган.

4. Ёшларга ҳамроҳлик қилиш хизматнинг педагог ва бошқа ходимлари томонидан амалга оширилади. Педагог ва бошқа ходимларнинг функционал вазифалари ҳамда ёшларга хизмат кўрсатиш стандартлари уюшма томонидан тасдиқланади.

2-боб. Хизматнинг мақсад ва вазифалари

5. Хизматнинг мақсади ёшларга самарали ва сифатли ижтимоий ва психологик-педагогик ёрдам бериш ва уларни қўллаб-қувватлаш, уларда мустақиллик, эркинликни ва жамиятга яхши мослашиш кўникмаларини шакллантиришдан иборат.

6. Хизматнинг асосий вазифалари қуйидагилардир:

ёшларга психологик-педагогик ёрдам бериш, ўз келажаги учун масъулиятни ҳис қилиш, низоли вазиятларни бартараф этиш ва руҳий зарбаларга қаршилик кўрсатиш кўникмаларини ривожлантириш, шахсий ва оилавий бюджетни режалаштириш малакаларини ривожлантириш орқали уларнинг ижтимоий ҳимоясини ва жамиятга мослашувини таъминлаш;

ёшларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш, шахсий, оилавий ва турар жой гигиенасига риоя қилиш кўникмаларига ўргатиш;

ёшларда маънавий ва маданий қадриятларни, яхши хулқ-атворни, ватанпарварлик ва Ватанга муҳаббат туйғусини, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан муносабатда бўлишни тарбиялаш;

ёшларнинг меҳнат кўникмаларини шакллантириш, уларга ўз касбларини ўзлари танлашлари учун шароитлар яратиш, уларни ишга жойлашишларига кўмаклашиш;

қўшимча таълим олишга имкониятлар яратиш;

зарур ҳужжатларни тўплаш ва ваколатли органларга топшириш йўли билан ёшларни хусусий уй-жой олиш, турар жой олишга бўлган ҳуқуқларини тиклашга кўмаклашиш;

ёшларни мустақил ҳаёт кечириш босқичига қадам босишларида барча чора-тадбирлар мажмуини амалга ошириш орқали қўллаб-қувватлаш;

ёшларни ўз оиласи билан муносабатларини тиклашларига кўмаклашиш, шунингдек, ёшларни ўз оиласига бирлаштириш мақсадида манфаатдор тарафлар ва ҳамкорлар билан биргаликда ишларни олиб бориш;

ёшларни ўз оиласини қуришларида кўмаклашиш, оилани сақлашга ёрдам берадиган оилавий қадриятларни тарбиялаш;

ёшлар ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳаллий давлат органлари ва бошқа масъул ташкилотлар билан узвий ҳамкорлик қилиш;

ёшларни самарали ижтимоий интеграция ва реинтеграция қилиш учун шароитлар яратиш.

3-боб. Хизмат томонидан тарбиявий жараённи ташкил қилиш

7. Хизматдаги тарбиявий жараён педагог томонидан бажарилади. Ҳар бир педагог 3 дан 8 нафаргача бўлган ёшларга ҳамроҳлик қилади.

8. Филиалнинг болаларни муқобил парвариш қилиш хизмати битирувчиларини умумий ўрта таълим муассасасини тугатиши хизматга ўтказиш учун асос бўлади.

9. Меҳрибонлик уйлари битирувчиларини хизматга қабул қилиш қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:

умумий ўрта таълим муассасасини тугатганлик;

ёшларни яшайдиган жой бўйича «Инсон» ижтимоий хизматлари марказининг қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг йўлланмаси.

10. Оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оилалардаги ёшлар хизматга «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг мурожаати асосида қабул қилиниши мумкин.

11. Ёшларнинг хизматга қабул қилиниши учун эркин хоҳиш билдириши қабулнинг мажбурий шарти ҳисобланади.

Ёшларни хизматга қабул қилишда алоҳида ёндашув қўлланилади ва ёшларнинг вазияти эътиборга олинади.

12. Ёшларни хизматга қабул қилиш филиал директорининг буйруғи билан тасдиқланадиган Болаларни қабул қилиш бўйича комиссия томонидан кўриб чиқилади.

13. Тарбиялаш учун хизматга олиниши мумкин бўлган ёшлар сони филиал маъмурияти томонидан Уюшманинг ички ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

14. Хизмат ўз ишида қуйидаги тамойилларга амал қилади:

барча ҳаракатлар ва қарорлар хизматда тарбияланаётган ёшларнинг энг яхши манфаатлари йўлида қабул қилинади ҳамда уларнинг жинси, этник келиб чиқиши, ёши, соғлиғи, диний ва ижтимоий мақомидан қатъи назар, қўллаб-қувватланади;

хизматда тарбияланаётган ёшлар билан ишлашда хизмат ходимлари махфийлик, ёшларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш тамойилларига амал қиладилар.

15. Ёшлар ўз-ўзини таъминлашнинг куйидаги асосий мезонларига эришганларида хизматдан чиқариб юбориладилар:

ўз фаолиятидан ёки оила аъзосидан олинадиган барқарор ва етарли даромаднинг мавжудлиги;

ижтимоий алоқалар ва кўникмаларга эга бўлиш — жамиятда яшаш ва самарали ўзаро ҳаракат қилиш, бошқа одамлар билан яхши муносабатларни ўрнатиш, низоларни ҳал қилиш, ўз ҳуқуқларини амалга ошириш, мажбуриятларни бажариш, бошқа фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳурмат қилиш қобилиятини кўрсатиб берувчи ижтимоий мослашув даражаси;

ишга жойлашиш ёки тадбиркорлик, компьютер саводхонлиги кўникмаларига эга бўлиши, умумий ва касбий таълим, қўшимча таълим ва касбий тайёргарликнинг ёшларнинг шахсий манфаатлари ва қобилиятларига мувофиқ бўлиши, чет тилларини, ўз пул маблағларини бошқаришни билиши;

уй-жойнинг мавжудлиги — уй-жой билан таъминланган: хусусий уй-жойи бор ёки узоқ муддатли ижара шартлари асосида уй-жойни ижарага олган ёки қариндошларининг уйида яшаши.

Ёшлар ўз-ўзини таъминлашнинг қуйидаги қўшимча мезонларига эришиши ҳам мақсадга мувофиқдир:

ҳаётий кўникмаларга эга бўлиш — кундалик ҳаётда зарур бўлган амалий кўникмаларга эга бўлиш, ўз соғлиғига ғамхўрлик қилиш, уй ишларини олиб бориш, иш ва ўқиш билан бир қаторда ўз қизиқишларига вақт топиш;

ҳиссий барқарорлик — ҳаётга нисбатан ижобий қараш, ўз ўтмишини қабул қила олиши ва кимгадир керакли бўлиш туйғусини шакллантириши, шунингдек, ўзи ва бошқаларга ғамхўрлик қила олиши;

21 ёшга, айрим ҳолларда 23 ёшга тўлган бўлиши.

16. Агар ёшлар бирон-бир расмий равишда тасдиқланган сабабларга кўра талабалар ётоқхонасида турар жой билан таъминланмаган бўлса ёки биологик қариндошлар уларга яшаш жойини беришдан бош тортган ҳолларда ёки тиббий, психо-эмоционал эҳтиёжлар ва бошқалар мавжуд бўлса, улар хизмат биносида яшашлари мумкин.

17. Ёшларнинг келажакдаги ҳаёт йўлини кузатиб бориш ва уларга мушкул вазиятда психологик-педагогик ёрдам кўрсатиш мақсадида хизмат биноларидан ташқарида яшовчи ёшлар хизмат томонидан кузатиб борилади.

4-боб. Хизмат таъминоти ва уни моддий-техник жиҳатдан таъминлаш

18. Хизмат таъминоти ва уни моддий-техник жиҳатдан таъминлаш давлат бюджети маблағлари, муассислар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий хайрия маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширилади.

Ишчиларга тўланадиган иш ҳақи, коммунал хизматлар, бино ва иншоотларни сақлаш, уларни таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш, шунингдек, хизматнинг бошқа харажатлари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлиқ молиялаштирилади.

Хизмат юқорида санаб ўтилган харажатларга қўшимча сифатида муассислар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий хайрия маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига ҳам харажатларни амалга ошириши мумкин.

Хизмат биноларида яшайдиган ва таълим муассасаларидан стипендия олмайдиган ёки уларнинг ҳаёт таъминоти учун бошқа нафақалар тўланмайдиган ёшлар учун озиқ-овқат, кийим-кечаклар, пойабзаллар, кўрпа-ёстиқлар, чойшаблар ва сочиқлар, кундалик хўжалик ва шахсий гигиена буюмлари, китоблар ва ўқув қуроллари учун харажатлар давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

19. Хизмат биноларида яшайдиган ва таълим муассасаларидан стипендия олмайдиган ёки уларнинг ҳаёт таъминоти учун бошқа нафақалар тўланмайдиган ёшлар учун харажатлар миқдорини аниқлашда ушбу Низомга 1, 2 ва 3-иловаларга мувофиқ озиқ-овқат, кийим-кечак, пойабзал, юмшоқ буюмлар ва шахсий гигиена воситалари билан таъминлаш нормалари қўлланилади.

20. Хизмат биноларида яшайдиган ва таълим муассасаларидан стипендия олмайдиган ёки уларнинг ҳаёт таъминоти учун бошқа нафақалар тўланмайдиган ёшларнинг харажатларини қоплаш мақсадида уларнинг таъминоти учун ҳар ойда хизмат координаторига нормативларга мувофиқ ҳисоблаб чиқилган пул маблағлари тўланади.

21. Озиқ-овқат маҳсулотларини ҳафтасига камида бир марта (тез айнийдиган озиқ-овқат маҳсулотларини ҳафтасига камида икки марта) сотиб олиш хизмат координатори томонидан амалга оширилади.

Хизмат координатори ёшларнинг ёшига мувофиқ равишда балансланган овқатланишини таъминлайди. Ёшлар сифатли ва тўлақонли овқатланишининг ташкил этилганлиги уларнинг умумий ривожланишини мунтазам равишда мониторинг қилиш натижаларига ва соғлиғи кўрсаткичларига кўра аниқланади.

Овқат пишириш учун зарур бўлган маҳсулотлардан сарфланган маҳсулотларни кейинчалик таомнома бўйича ҳисобдан чиқармасдан фойдаланилади.

Маҳсулотлар чакана савдо ташкилотларидан харид қилинганда тўлов чеклари сақлаб қўйилади, озиқ-овқат бозоридан нақд пулга харид қилинган маҳсулотлар учун эса далолатнома тузилади.

Озиқ-овқат маҳсулотларини ва бошқа товарларни ҳисобдан чиқариш хизмат координатори томонидан тақдим этилган чеклар ва далолатномалар асосида ойда бир марта амалга оширилади.

5-боб. Хизмат штати ва бошқаруви

22. Хизмат ишини бошқариш филиал директорининг бевосита раҳбарлигида координатор томонидан амалга оширилади.

23. Хизмат ходимларининг сони 4-иловада келтирилган Намунавий штатларга мувофиқ белгиланади.

6-боб. Якунловчи қоидалар

24. Хизматга қабул қилинган ёшларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг турмуш шароитларини кузатиш ва мониторинг қилиш Хизмат жойлашган ҳудуддаги «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ва Агентликнинг ҳудудий бошқармаси томонидан амалга оширилади.

25. Низоларни ҳал қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

26. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Ёшларга ҳамроҳлик қилиш хизматларининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Хизматда тарбияланаётган болаларни озиқ-овқат билан таъминлаш меъёрлари (бир киши ҳисобига кунига граммда (брутто)

Т/р Озиқ-овқат маҳсулотининг номи Норма 1. 1- нав буғдой нон 600 2. 1 - нав буғдой уни 45 3. К арто шка уни (крахмал) 3 4. Ёрма , макарон маҳсулотлари 90 5. Қанд-шакар 90 6. Қандолат маҳсулотлари 25 7. Сариёғ 35 8. Ўсимлик ёғи 20 9. Сут-қатиқ маҳсулотлари 500 10. Сметана 20 11. Творог 50 12. Пишлоқ 15 13. Гўшт , па рранда гўшти 150 14. Колбас а маҳсулотлари 25 15. Балиқ 90 16. Тухум ( дона ) 1 17. Карто шка 400 18. Сабзавотлар, шу жумладан, томат паста си 455 19. Ҳўл мевалар , резаворлар , шарбатлар 250 20. Қуруқ мевалар , шу жумладан, наъматак 5 гр. 15 21. Ч о й 0,5 22. Какао 1 23. Й од ланган туз 12 24. Хамиртуруш 1

Ёшларга ҳамроҳлик қилиш хизматларининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Ёшларни кийим-бош, пойабзал ва юмшоқ буюмлар билан таъминлаш

Т/р Кийим-бош , пойабзал ва юмшоқ буюм номи Ўлчов бирлиги Сони Фойдаланиш муддати ( йил ) Ўғил болалар учун Қ излар учун Кийим-бошлар 1. Қишки п альто / куртка та 1 1 2 2. Мавсумий п альт о , куртка та 1 1 2 3. Мактаб форма си тўплам 1 1 1 4. Ўғил болалар учун к остюм лар (галстук билан ) тўплам 2 - 2 5. Жун к остюм ( байрамлар учун ) тўплам 1 - 2 6. Ўғил болалар учун ип газламадан тикилган мактаб кўйлаклари та 3 - 1 7. Ўғил болалар учун ип газламадан тикилган устки кўйлаклар та 3 - 1 8. Қизлар учун кўйлаклар (юбк алар , блузк алар ) та - 3 1 9. Қизлар учун х алат лар / уй кўйлаклари та - 2 1 10. Қишки кўйлаклар ( байрамлар учун ) та - 1 1 11. Жун с витер лар (жемпер лар ) та 2 2 2 12. Ёзги кўйлаклар ( байрамлар учун ) та - 3 1 13. Ёзги бош кийим та 1 1 1 14. Қишки бош кийим та 2 2 1 15. Қизлар учун т рико ва шимлар та - 4 1 16. Дастрўмол та 6 6 1 17. Ўғил болалар учун шим камарлари та 1 - 1 18. Шарф та 1 1 2 19. Қўлқоплар ( бошмалдоқли қўлқоп ) жуфт 2 2 1 20. Ич кўйлак тўплам 4 4 2 21. С порт формаси , кроссовк алар тўплам 1 1 1 22. Бюстгальтер та - 3 1 23. С порт трусиги та 2 2 1 24. Майк алар та 4 4 1 25. Пайпоқлар , ип газлама гольф илар жуфт 5 5 1 26. Пайпоқлар , жун гольф илар жуфт 5 5 1 27. Ботинк алар , туфли лар ( ш и ппак ) жуфт 3 3 1 28. Ш и ппаклар жуфт 2 2 1 29. Этиклар , қишки ботинк алар жуфт 1 1 1 30. Калишлар жуфт 1 1 1 31. С порт костюм и ( ярим жун ) та 1 1 1 32. Тунги пижам алар та 2 1 1 33. Колготк алар та - 5 1 34. Чўмилиш кўйлаги , плавки лар та 1 1 1 35. Резин а ш апка та 1 1 2 36. Иш кийими тўплам 1 1 2 37. Портфел лар , сумк алар та 1 1 1 38. Рюкзак/ шахсий буюмларни сақлаш учун сумка та 1 1 3 Юмшоқ буюмлар 39. Чойшаблар та 3 1 40. Кўрпа чойшаблари та 2 1 41. Ёстиқ жилди та 3 1 42. Сочиқ та 2 1 43. Пахмоқ сочиқ та 2 1 44. Жун ёки момиқли адёл та 1 6 45. Пахмоқ адёл та 1 3 46. Тўшак та 1 4 47. Пар ёстиқлар та 1 6 48. Ўринга ёпиладиган чойшаб та 1 3 49. К ара в о т олдига тўшаладиган гиламча та 1 4

Ёшларга ҳамроҳлик қилиш хизматларининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Ёшларни шахсий гигиена буюмлари билан таъминлаш

Т/р Шахсий гигиена буюмларининг номи Ўлчов бирлиги Бир нафар болага Ўғил болалар учун Қизлар учун Сони Фойдаланиш муддати (йил) Сони Фойдаланиш муддати (йил) 1. Тиш пастаси та 12 1 12 1 2. Тиш чўткаси та 3 1 3 1 3. Кир совун та 12 1 12 1 4. Атир совун та 24 1 24 1 5. Кир ювиш порошо клари п акет (400 г.) 12 1 12 1 6. Соқол олиш буюмлари та 12 1 5 1 7. Тароқ та 2 1 2 1 8. Ҳожатхона қоғози рулон 24 1 24 1 9. Шампунь та (200 г.) 12 1 12 1 10. Дезодорант (аэрозоль) та 6 1 6 1 11. Гигиен а қистирмалари ўрам (10 тадан ) - - 12 1 12. Момиқ пахта ўрам (200 г.) - 4 1 13. Пойабзал мойи тюбик 6 1 6 1 14. Соқол олингандан кейин ишлатиладиган л осьон флакон (100 — 150г.) 6 1 - - 15. Баданни ювиш учун г убка та 2 1 2 1 16. Т оғора та 1 3 1 3

Ёшларга ҳамроҳлик қилиш хизматларининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Ёшларга ҳамроҳлик қилиш хизматларининг

Т / р Лавозимлар номи Бир ўлчов бирликка Штат бирликлари сони Я ТС бўйича разряди 1 . Координатор хизмат 1 8 2 . Болалар ва ўсмирлар билан тарбиявий иш олиб борувчи педагог-ташкилотчи * хизмат 8 Халқ таълими муассасасидаги педагог- ташкилотчининг баз ави й тариф ставк асига тенглаштирилади 3. Хизмат хоналари фарроши хизмат 0,5 1

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 ноябрдаги 738-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ижтимоий етимликнинг олдини олиш хизматларининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган болалар ва оилалар учун SOS Узбекистон болалар маҳаллалари уюшмасининг ижтимоий етимликнинг олдини олиш хизматларини (кейинги ўринларда — хизмат) ташкил этиш, уларнинг мақоми ва фаолият тартибини белгилайди.

2. Хизмат SOS Ўзбекистон болалар маҳаллалари уюшмаси филиалининг (кейинги ўринларда — филиал) таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

Хизмат оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган болалар ҳамда оилаларнинг ҳаётини яхшилашга қаратилган ижтимоий хизматлар кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан келишган ҳолда SOS Ўзбекистон болалар маҳаллалари уюшмаси бошқарувининг қарорига асосан ташкил қилинади.

3. Хизмат ходимларининг функционал вазифалари ҳамда ижтимоий хизматлар турлари SOS Ўзбекистон болалар маҳаллалари уюшмаси (кейинги ўринларда — уюшма) томонидан тасдиқланади.

2-боб. Хизматнинг мақсад ва вазифалари

4. Хизматнинг мақсади оиладаги болаларнинг барча эҳтиёжларини қондира оладиган мустаҳкам оила фаолиятини шакллантириш орқали ижтимоий етимликни олдини олиш.

5. Хизматнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

болаларнинг оилада ўсиши ва ривожланиши учун қулай шароитлар яратиш орқали уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини рўёбга чиқариш;

оиланинг ички муносабатларида оиланинг барча аъзолари ўртасида самимийликни йўлга қўйиш;

болаларни тарбиялашда ота-оналарнинг билим даражасини ошириш ва ота-оналик кўникмаларини шакллантириш;

болалар ва оилаларнинг муаммоларини ижобий ҳал қилиш усуллари бўйича жамиятга кўмак кўрсатиш;

ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни жамиятга интеграциялаш, уларни жамиятдан ажратиш ва бошқа салбий стереотипларни бартараф қилиш;

болаларнинг ўз оилаларида яшаш ҳуқуқларини таъминлаш учун манфаатдор ташкилотлар ҳамкорлигини тузиш;

оилада болаларнинг ўсиши ва ривожланиши учун энг яхши муҳитни яратишга кўмаклашиш;

ижтимоий етимликнинг олдини олиш ва бартараф қилиш учун бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш.

3-боб. Хизмат фаолиятини ташкил қилиш тартиби

6. Хизмат болалар ва уларнинг оилаларига кенг миқёсда ижтимоий, психологик хизматлар кўрсатади ва уларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлайди.

7. Хизмат филиал ҳудудида ва/ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки бошқа ҳамкор ташкилотлар ҳудудида (ижарага олинган биноларда) ташкил этилади.

Хизмат оилаларга хизмат кўрсатадиган мутахассисларнинг мобил гуруҳларини ҳам йўлга қўйиши мумкин.

8. Кўрсатиладиган хизмат турлари, кўлами ва давомийлиги уюшма томонидан тасдиқланган ички ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.

9. Психологик хизматлар болалар ва ота-оналарнинг психологик барқарорлик даражасини ошириш, ҳаёт қийинчиликларига бардош бериш қобилиятини шакллантириш мақсадида уларнинг эҳтиёжларига мувофиқ якка тартибда ҳамда гуруҳ ҳолидаги маслаҳатлар, ташхислаш ва психологик коррекция чоралари шаклида кўрсатилади.

10. Хизмат ўзини ўзи ривожлантириш, ота-оналик кўникмалари, қаттиқ ҳаяжон ва ҳис-туйғуларни бошқариш, алоқа ўрнатиш, етакчилик, болаларни ривожлантириш психологияси, оиладаги низоларни бошқариш, ташқи дунё билан мулоқот қилиш кўникмаларини яхшилаш, жамиятга мослашиш қобилиятлари, шахсий гигиена кўникмалари, ўзини ўзи намоён этиш кўникмалари, соғлом турмуш тарзи ва бошқа ҳаётий кўникмалар бўйича тренинглар ташкил этади.

11. Хизмат болалар учун хизмат ҳиссий ва когнитив ривожланиш синфлари, мактабга тайёргарлик гуруҳлари, мактаб ёшидаги болалар учун куни узайтирилган гуруҳлар, мактабдан ташқари тадбирлар, компьютер саводхонлиги бўйича машғулотлар, шунингдек, мусиқа, рақс тўгаракларини ва бошқа тўгаракларни ташкиллаштириб беради.

12. Хизмат ёшларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, улар учун ўзига ўзи ёрдам гуруҳи, мунозара клублари, мавзули учрашувлар, ёшлар клублари ва бошқаларни ташкил этишда ёшларга кўмаклашади.

13. Хизмат болалар ва оилаларга тиббий ёрдам олишда, эмлаш, амбулаторияда, стационар, санаторийда даволаниш, тиббий реабилитация қилишда ёрдам беради. Бундан ташқари, дори-дармонлар, уй аптечкалари, махсус жиҳозлар ва шахсий фойдаланиш мосламалари (ногиронлиги бўлган шахслар аравачаси, эшитиш аппарати ва бошқалар) сотиб олишда ҳам ёрдам кўрсатади.

14. Хизматнинг ижтимоий ходимлари репродуктив саломатлик, жинсий йўл билан юқадиган касалликлар, ОИВ/ОИТС каби соҳаларда болалар ва катталарнинг хабардорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни ташкил этади.

15. Зарур ҳолларда хизмат болалар ва катталар билан саломатликка оид уларни қизиқтирадиган масалалар бўйича гуруҳ кўринишидаги махсус мунозараларни ўтказиш учун мутахассисларни таклиф қилади/ёллайди.

16. Давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда хизмат болалар учун ёзги оромгоҳ ва санаторийларга йўлланма олишда ёрдам беради.

17. Хизмат қуйидаги йўналишлар бўйича якка тартибда ва гуруҳ шаклидаги маслаҳатлар, тренинглар, семинарлар ва учрашувларни ташкил этади:

ота-оналик кўникмаларини ошириш;

болаларни тарбиялаш масалаларида маслаҳатларни тақдим этиш;

ота-оналарнинг болалар ҳуқуқ ва эҳтиёжлари соҳасидаги билимларини ошириш;

ота-оналарнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари соҳасидаги билимларни ошириш.

18. Хизмат тутинган ота-оналар ва васийларни (ҳомийларни) қўллаб-қувватлаш мақсадида, шунингдек, болалари институционал тарбия муассасаларидан (болалар уйлари, меҳрибонлик уйлари, ва ҳ.к.) қайтиб келган оилаларнинг ота-оналарига мавзули машғулотларни ташкил этади.

19. Болаларини мактабгача таълим ташкилотида қолдириш имконига эга бўлмаган ота-оналар, ишламайдиган ва болаларини парвариш қилаётган ёш оналар учун уларнинг бандлигини таъминлашга, бошқа масалаларни ҳал қилишга ёрдам бериш мақсадида болаларнинг тегишли хизмат хонасида кундузги вақтда қолиш имконияти ташкил этилади.

Болаларни кундузги вақтда парвариш қилиш ота-оналар билан хизмат ўртасида тузилган келишувга кўра амалга оширилади.

Хизматнинг ушбу тури 1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган. Гуруҳда бир вақтнинг ўзида 5 дан ортиқ бола бўлмаслиги керак. Болалар кундузги парвариш гуруҳида бўлган вақтида мутахассислар томонидан болаларнинг ёши ва ривожланиш хусусиятларига қараб билимларини ривожлантиришга қаратилган ишлар олиб борилиши мумкин.

20. Хизмат оилаларга йўқолган ҳужжатларини тиклаш, мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва тиклаш, ижтимоий нафақалар сўраб мурожаат қилиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш, алимент олиш ва тўлаш каби ҳуқуқий хусусиятдаги масалаларни ҳал қилишда ёрдам беради.

21. Давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда хизмат касб-ҳунарга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, янги касб-ҳунарларни ўзлаштириш, улар бўйича стажировка қилиш ва ишга жойлашишда кўмаклашади.

22. Хизмат ўсмирлар учун касбга йўналтириш бўйича чора-тадбирларни ташкил қилади.

23. Оилаларнинг турмуш шароитини яхшилаш мақсадида, шунингдек, оиладаги инқирозли вазиятларда хизмат болалар ва оилаларга моддий ёрдам, шу жумладан, озиқ-овқат солинган пакетлар, кийим-кечак ва бошқа энг зарур буюмларни тақдим этиши мумкин.

24. Хизмат жамият аъзоларига, болалар ва ота-оналар учун миллий ва халқаро байрамларга бағишланган ижтимоий тадбирларни ташкил этишда ёрдам беради. Шунингдек, хизмат болалар ва оилалар учун мавзуга оид танлов ва викториналар, байрам тадбирлари, маданий ҳордиқ чиқариш тадбирларини ташкил қилиши мумкин.

25. Болалар ва оилаларга ёрдам бериш учун хизмат штатдаги ва жалб қилинган мутахассислардан пулли асосда ёки жамоатчилик асосида фойдаланади.

26. Болалар ва оилалар ҳақида мутахассислар томонидан олинган маълумотлар махфийдир ва ошкор қилинмайди.

27. Хизмат ҳимояга муҳтож оилалар ва болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш вазифаларини бажаришга жалб қилинган ҳамкор ташкилот ходимларининг билим ва малакаларини оширишга кўмаклашади.

28. Хизматнинг ўз ресурслари етарли бўлмаган ҳолатларида хизмат ҳамкор ташкилотларнинг иштирокини таъминлайди.

4-боб. Хизматнинг мақсадли гуруҳи

29. Хизматнинг мақсадли гуруҳи 18 ёшгача бўлган қуйидаги тоифадаги болалардир:

ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлиш хавфи остидаги болалар;

ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар;

ота-оналари фарзандларига тегишли тарзда ғамхўрлик қилиш имконияти йўқ болалар;

кўп болали оила фарзандлари;

ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;

ўз оиласига реинтеграция қилиш имконига эга бўлган болалар.

30. Хизматга қабул қилинган болаларнинг ота-оналари ҳам хизматдан ёрдам олишлари мумкин.

31. Хизматга қабул қилинмаган мушкул вазиятга тушиб қолган болалар ёки оилалар зарур ёрдам олиш учун тегишли ваколатли органларга ёки жамоат ташкилотларига юборилади.

5-боб. Мақсадли гуруҳларни қабул қилиш ва чиқариш мезонлари

32. Хизматга қабул қилишда оила болаларнинг ота-она қарамоғидан маҳрум бўлиш хавфи мезонлари бўйича баҳоланади.

Хизматга оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган болалар ва оилаларни қабул қилиш «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг йўлланмаси асосида амалга оширилади.

33. Хизмат оилаларга 6 ойдан 18 ойгача ҳамроҳлик қилади. Бу вақт мобайнида хизматнинг саъй-ҳаракатлари оиланинг ўзини ўзи таъминлаш мезонларига эришишига қаратилади. Оила ўзини ўзи таъминлаш мезонларига эришганидан сўнг хизматнинг ҳамроҳлигидан чиқарилади.

Оиланинг ўзини ўзи таъминлаш мезонлари қуйидагилардир:

ота-оналарнинг болаларни сифатли парвариш қила олиши (улар ота-оналик кўникмаларига эга бўлиб, болалар ҳуқуқлари тўғрисида биладилар);

оиланинг етарли ресурсларга эга бўлиши (иқтисодий хавфсизлик, барқарор уй-жой, озиқ-овқат билан таъминланганлик);

болаларнинг асосий эҳтиёжлари қондирилиши (таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқалар).

Ушбу мезонларга эга бўлиш оилани ривожлантириш режасида белгиланган мақсадларга эришганлигини англатади.

34. Оилани ривожлантириш режаси ҳар 6 ойда оилани хизматдан чиқариш масаласини аниқлаш учун баҳоланади.

35. Оила ўз хоҳишига кўра хизматдан белгиланган муддатидан аввал чиқиши ёки ҳамкорлик қилмаслиги сабабига кўра хизматдан чиқарилиши мумкин.

36. Агар оила 18 ой давомида хизмат ҳамроҳлигида бўлиб, режалаштирилган мақсадларга эришмаса, бу оилага келгусида ҳамроҳлик қилиш мақсадга мувофиқ эмаслиги туфайли хизматдан чиқарилиши лозим. Ушбу қоиданинг ҳар бир истисноси уюшманинг ички ҳужжатларига мувофиқ қатъий асосланган бўлиши керак.

6-боб. Инфратузилма ва зарур ресурслар

37. Хизмат ушбу Низомда баён қилинган барча хизматларни тақдим этиш учун етарли хоналарга эга бўлиши керак.

38. Мутахассислар, алоҳида ва гуруҳ ҳолидаги маслаҳатлар, гуруҳ машғулотлари, тренинглар ва семинарлар иши учун хоналар, болаларнинг яшаш жойлари, ўйин хонаси, ресурс хонаси тегишли мебель, жиҳозлар, компьютер, офис ва мультимедиа техникаси, махсус асбоб-ускуналар ва анжомлар билан жиҳозланган бўлиши лозим.

39. Агар аҳоли пунктида касбий кўникмаларга эга бўлиш учун ўқув марказлари бўлмаса, хизматнинг махсус жиҳозланган хоналарида касбий кўникмаларга эга бўлиш учун шароит яратилади. Шу мақсадда хоналарда асбоб-ускуналар (тикувчилик, сартарошлик, ошпазлик ва бошқалар) ўрнатилади. Ушбу асбоб-ускуналар ва жиҳозлар тегишли шартнома тузилган ҳолда касб эгаллаш ва қонуний даромад олиш мақсадида вақтинча фойдаланиш учун оилаларга берилиши мумкин.

40. Агар хизмат атрофида қулай ҳудуд бўлса, унда жиҳозланган болалар ўйин майдончаси яратилиши мумкин. Қишлоқ жойларда хизмат атрофидаги ҳудуд жамоалар аҳолисининг иқтисодий фаровонлигини ошириш, яъни жамоалар аҳолиси томонидан нон ёпиш мақсадида миллий печларни (тандирларни) ўрнатиш, сабзавот ва мевали дарахтларни экиш учун ишлатилиши мумкин.

41. Мутахассисларнинг мобил гуруҳи ишини таъминлаш мақсадида хизмат болалар ва оилаларга қулай бўлган ҳудудда мобил гуруҳнинг кўчиб юриб хизмат кўрсатиши учун транспорт воситаси билан таъминланади.

7-боб. Хизмат таъминоти ва уни моддий-техник жиҳатдан таъминлаш

42. Хизмат таъминоти ва уни моддий-техник жиҳатдан таъминлаш давлат бюджети маблағлари, муассислар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий хайрия маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширилади.

Ишчиларга тўланадиган иш ҳақи, коммунал хизматлар харажатлари ва бошқа жорий харажатлар, бино ва иншоотларни сақлаш харажатлари, уларни таъмирлаш, уларга хизмат кўрсатиш ва бошқа хизмат харажатлари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлиқ молиялаштирилади.

Хизмат, шу жумладан, юқорида санаб ўтилган харажатларга қўшимча сифатида муассислар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий хайрия маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига бошқа харажатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

8-боб. Хизмат штати ва бошқаруви

43. Хизмат ишини бошқариш филиал директорининг бевосита раҳбарлигида координатори томонидан амалга оширилади.

44. Хизмат ходимларининг сони 1-иловада келтирилган Намунавий штатларга мувофиқ белгиланади.

9-боб. Якунловчи қоидалар

45. Хизматга қабул қилинган оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган болалар ва оилаларга кўрсатилаётган хизматларнинг мониторинги Хизмат жойлашган ҳудуддаги «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ва Агентликнинг ҳудудий бошқармаси томонидан олиб борилади.

46. Низоларни ҳал қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

47. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Ижтимоий етимликнинг олдини олиш хизматларининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Ижтимоий етимликнинг олдини олиш хизматларининг

Т / р Лавозимлар номи Штат бирликлари сони Я ТС бўйича разряди Т о шкент шаҳри Самар қ анд шаҳри Ург а нч шаҳри Ш о в о т тумани 1. Координатор 1 1 1 - 8 2. Координатор ёрдамчиси 1 - - - 5 3. Етакчи ижтимоий ходим 1 1 1 1 7 4. Ижтимоий ходим 4 4 2 2 6 5. Психолог 2 2 1 1 Халқ таълими муассаса лар идаги психолог нинг баз ави й тариф ставк асига тенглаштирилади 6. Хизмат хоналари фарроши 0,5 0,5 0,5 1 7. Юрисконсульт 0,5 0,5 0,5 - 8 8. Ишга жойлаштириш бўйича мутахассис 0 , 5 0,5 0,5 - 4 9. Қоровул - - - 2 1

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 21 ноябрь,

738-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2020 й., 09/20/738/1521-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 28.12.2024 й., 09/24/893/1088-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

MEʼYORLARI

normalari

namunaviy shtatlari

NIZOM

normalari

normalari

namunaviy shtatlari

NIZOM

namunaviy shtatlari

SOS Oʻzbekiston bolalar mahallalari uyushmasining faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yetim bolalar va ota-onasining qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni ijtimoiy himoya qilishni kuchaytirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 11-fevraldagi PQ-4185-son qarorini ijro etish, shuningdek, ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni joylashtirishning oilaviy shaklini va boshqa muqobil shakllarini joriy qilish, ularning hamjamiyatga tezda ijtimoiy moslashishi uchun keng imkoniyat yaratish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Ota-onasining qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash tizimini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2016-yil 12-avgustdagi 263-son qaroriga muvofiq SOS — Oʻzbekiston bolalar mahallalari uyushmasining Toshkent, Samarqand va Urganch shaharlarida joylashgan bolalar mahallalari, yoshlar uylari va ijtimoiy markazlari budjet mablagʻlari hisobidan toʻliq moliyalashtirishga qabul qilinganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yetim bolalar va ota-onasining qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni ijtimoiy himoya qilishni kuchaytirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 11-fevraldagi PQ-4185-son qarorida belgilangan vazifalardan kelib chiqib, SOS Oʻzbekiston bolalar mahallalari uyushmasi boʻlinmalarining faoliyatini toʻgʻri ifodalash maqsadida:

bolalar mahallalari — bolalarni muqobil parvarish qilish xizmatlari;

yoshlar uylari — yoshlarga hamrohlik qilish xizmatlari;

ijtimoiy markazlar — ijtimoiy yetimlikning oldini olish xizmatlari deb nomlansin.

3. Quyidagilar:

Bolalarni muqobil parvarish qilish xizmatlarining faoliyatini tashkil qilish toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

Yoshlarga hamrohlik qilish xizmatlarining faoliyatini tashkil qilish toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq;

Ijtimoiy yetimlikning oldini olish xizmatlarining faoliyatini tashkil qilish toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash tizimini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2016-yil 12-avgustdagi 263-son qarorining 1-bandi va qarorga ilovaning 4-pozitsiyasidagi “bolalar mahallalari, yoshlar uylari va ijtimoiy markazlarning” soʻzlari tegishlicha “bolalarni muqobil parvarish qilish xizmatlari, yoshlarga hamrohlik qilish xizmatlari va ijtimoiy yetimlikning oldini olish xizmatlarining” soʻzlari bilan almashtirilsin.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayev va Oʻzbekiston Respublikasi xalq taʼlimi vaziri Sh.X. Shermatov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 21-noyabrdagi 738-son qaroriga 1-ILOVA

Bolalarni muqobil parvarish qilish xizmatlarining faoliyatini tashkil qilish toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom yetim yoki ota-onasining qaramogʻidan mahrum boʻlgan va toʻliq davlat taʼminotidagi bolalar (keyingi oʻrinlarda — bolalar) uchun SOS Oʻzbekiston bolalar mahallalari uyushmasining bolalarni muqobil parvarish qilish xizmatlarining (keyingi oʻrinlarda — xizmat) maqomini va ularni tashkil qilish tartibini belgilaydi.

2. Xizmat SOS Oʻzbekiston bolalar mahallalari uyushmasi filialining tarkibiy boʻlinmasi hisoblanadi (keyingi oʻrinlarda — filial), uning doirasida bolalar oilada yoki oilaga oʻxshash muhitda, shuningdek, muqobil parvarish qilishning boshqa shakllarida tarbiyalanadilar.

3. Xizmat bolaning oilada yashash, tarbiyalanish, sogʻligʻini saqlash, taʼlim olish, maʼnaviy-axloqiy jihatdan tarbiyalanish, mehnat tarbiyasiga boʻlgan huquqlarini roʻyobga chiqarish, bolaga nisbatan nomunosib muomalada boʻlishdan himoya qilish va jamiyatga qoʻshish maqsadida tuziladi.

4. Xizmatning asosiy vazifalari quyidagilardir:

oilada yoki oilaga oʻxshash muhitda, shuningdek, muqobil parvarish qilishning boshqa shakllarida bolalarning aqliy, ruhiy va jismoniy jihatdan rivojlanishiga yordam beradigan qulay muhitni yaratish;

bolalar hayotini muhofaza qilish va sogʻligʻini saqlashni taʼminlash;

umumiy oʻrta taʼlim olishlarini taʼminlash;

bolalarni ijtimoiy himoya qilishni va ularning jamiyatga moslashuvini taʼminlash;

bolalarni milliy urf-odatlar asosida Vatanga muhabbat, vatanparvarlik, milliy va umuminsoniy qadriyatlarga hurmat bilan munosabatda boʻlish ruhida tarbiyalash;

bolalarning mehnat koʻnikmalarini shakllantirish, ularga oʻz kasblarini oʻzlari tanlashlari uchun sharoit yaratish;

muqobil parvarishlash holatidagi bolaning oʻz oilasi bilan aloqa bogʻlashiga koʻmaklashish;

bolani oʻz oilasiga reyintegratsiya qilish (qaytarish).

2-bob. Xizmatni tashkil qilish tartibi

5. Xizmat SOS Oʻzbekiston bolalar mahallalari uyushmasi (keyingi oʻrinlarda — Uyushma) boshqaruvining qarori asosida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimligi bilan kelishgan holda tashkil qilinadi.

3-bob. Xizmat tomonidan tarbiyaviy jarayonni tashkil qilish

6. Xizmat tarbiyaviy jarayonni oilada yoki oilaga oʻxshash muhitda, shuningdek, muqobil parvarish qilishning boshqa shakllarida tashkil qiladi. Xizmat oilaga oʻxshash muhitda tarbiyaviy jarayonni taʼminlash uchun tarbiyachi boshchiligida (SOS ona/ota-ona) oila deb ataladigan guruhni tashkil qiladi. Qoida tariqasida har bir oilada turli yosh va jinsdagi 4 nafardan 7 nafargacha bola tarbiyalanadi. Ayrim hollarda oilada 8 nafar bola tarbiyalanishi mumkin. Tarbiyachilar (SOS ona/ota-ona) oilaviy uyda doimiy ravishda yashaydilar.

“SOS — Kinderdorf Interneshnl” xalqaro jamiyatining va Uyushmaning tegishli hujjatlarida nazarda tutilgan xususiyatlarni hisobga olgan holda oiladagi bolalar soni tarbiyachining (SOS onaning/ota-onaning) pensiyaga chiqish rejasini bajarish davrida uch yilgacha boʻlgan muddatda belgilanganidan (4 nafar boladan) kam boʻlishi mumkin.

7. Xizmatdagi har bir oila filial hududidagi alohida uyga joylashtiriladi yoki mahalla hududidagi yakka tartibdagi uyga (kvartiraga) joylashtiriladi.

8. Xizmat kamida 6 ta oilani tashkil qiladi.

9. Oʻz oilasidan ajrab qolgan va qisqa muddatli muqobil parvarishlashga ehtiyoji bor boʻlgan bolalar 8 oygacha muddatga qisqa muddatli muqobil parvarishlashga qabul qilinadi.

Qisqa muddatli muqobil parvarishlash filial hududidagi alohida uyda yoki mahalla hududidagi yakka tartibdagi uyda (kvartirada) tashkil qilinishi mumkin. Qisqa muddatli muqobil parvarishlash xizmati oilaga tenglashtiriladi.

10. Bola qisqa muddatli muqobil parvarishda boʻlgan vaqtida ushbu xizmat tomonidan bolani oʻz oilasiga reyintegratsiya qilish yoki bolaning manfaatlariga mos keladigan muqobil yechimni topish ishlari olib boriladi (SOS oila, qondosh oila, patronat oila va muqobil parvarish qilishning boshqa shakllari).

11. Qisqa muddatli muqobil parvarishlashning bitta tarkibiy boʻlinmasidagi bolalar soni 8 tadan oshmaydi.

12. Qisqa muddatli muqobil parvarishlashda ishlaydigan tarbiyachilar kecha-kunduz navbatchilik bilan ishlaydilar.

13. Xizmatda tarbiyalanishga qabul qilingan bolalarning yoshi, qoida tariqasida, 3 yoshdan boshlab va umumiy oʻrta taʼlim muassasasini tugatgungacha boʻlgan yosh hisoblanadi. Uch yoshdan kichik boʻlgan bolalar katta akalari va opalaridan ajralmaslik uchun xizmatga qabul qilinadi. Uyushma bilan kelishgan holda bolalar, agar qandaydir rasmiy tasdiqlangan sabablarga koʻra talabalar yotoqxonasida turar joy bilan taʼminlanmagan boʻlsa yoki biologik qarindoshlar ularga yashash joyini berishdan bosh tortgan hollarda oʻrta maxsus taʼlim muassasasini tugatgunga qadar xizmatda tarbiyalanishi mumkin.

14. Bolani parvarish qilish bolaning rivojlanishidagi barcha ehtiyojlarini hisobga olgan holda amalga oshiriladi. Shuningdek, bolaning oʻz oilasidagi oilaviy munosabatlari, uning tugilib oʻsgan oilasi tarixi va oʻtmishda unga nisbatan nomunosib muomalada boʻlganlik tajribasi ham eʼtiborga olinadi.

15. Xizmat xodimlari bolalarning aka-ukalari va opa-singillarini, boshqa qarindoshlarini qidirib topishga, ularning munosabatlarini qoʻllab-quvvatlashga koʻmaklashishlari shart, bolalarning manfaatlariga zid boʻlgan holatlar bundan mustasno. Nizoli hollarda bolalar va ularning ota-onalari va/yoki qarindoshlari oʻrtasidagi munosabatlar tartibi vasiylik va homiylik organi tomonidan belgilanadi.

16. Filial maʼmuriyati bolalarning ota-onalari va/yoki qarindoshlari bilan uchrashib turishlariga koʻmaklashishi va ularning ota-onalik huquqlari tiklangan taqdirda ular bilan birlashishlariga hamda bolalarning manfaatlariga zid boʻlmagan boshqa hollarda qarshilik koʻrsatmasligi kerak.

17. Filial maʼmuriyati bolalarning ota-onalari va/yoki qarindoshlari bilan uchrashib turishlariga qarshilik koʻrsatishlari (bolaning manfaatlariga zid boʻlgan holatlar bundan mustasno) mumkin emas.

4-bob. Bolalarni xizmatga qabul qilish tartibi

18. Bolalarni xizmatga qabul qilish qonunchilik hujjatlarida, ushbu Nizomda belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

Bolalarni xizmatga qabul qilish tarbiyalanuvchi yashaydigan joy boʻyicha “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazining qarori hamda Agentlikning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalarining yoʻllanmasi asosida amalga oshiriladi.

Xizmatga 10 yoshdan katta bolalar ularning roziligi bilan qabul qilinadi.

19. Xizmatga yuboriladigan har bir bola uchun “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi tomonidan quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:

bolani xizmatga joylashtirish haqidagi qaror va yoʻllanma;

tugʻilganlik toʻgʻrisidagi guvohnoma;

sogʻligʻi toʻgʻrisidagi tibbiy maʼlumotnoma va ambulatoriya kartasi;

maʼlumoti toʻgʻrisidagi hujjat (maktab yoshidagi bolalar uchun);

ota-onasi toʻgʻrisidagi hujjatlar (oʻlim toʻgʻrisidagi guvohnomaning, sudning hukmi yoki qarorining nusxasi, ota-onasining kasalligi toʻgʻrisidagi, ota-onasining qidirilayotganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma, ota-onasining yoʻqligini yoki ular oʻz farzandlarini tarbiyalay olmasligini tasdiqlaydigan boshqa hujjatlar);

aka-uka va opa-singillarning mavjudligi va ularning turgan joyi toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma.

20. Tarbiyalash uchun xizmatga berilishi mumkin boʻlgan bolalar soni filial maʼmuriyati tomonidan Uyushmaning ichki hujjatlariga muvofiq hamda Agentlikning tegishli hududiy boshqarmasi bilan kelishilgan holda belgilanadi.

21. Agar xizmatga tarbiyalash uchun berilgan bolalarda boshqa joyda turgan mol-mulk mavjud boʻlsa, u holda ushbu mol-mulkni muhofaza qilish mol-mulk turgan joydagi vakolatli organ tomonidan amalga oshiriladi.

22. Xizmatdan chiqarishda tarbiyalanuvchilarga quyidagi hujjatlar beriladi:

a) tugʻilganlik toʻgʻrisidagi guvohnoma, 16 yoshga toʻlganlarga esa pasport ham;

b) Xizmatda boʻlganlik haqida maʼlumotnoma;

v) sogʻligʻi haqida maʼlumotnoma (tibbiy hujjatlar);

g) maʼlumoti toʻgʻrisida hujjat (maktab yoshidagi bolalar uchun);

d) ota-onasi va boshqa yaqin qarindoshlari haqidagi maʼlumotlar.

23. Tarbiyalanuvchilarning xizmatdan chiqishi toʻgʻrisida filial direktorining buyrugʻi qabul qilinadi.

24. Tarbiyalanuvchilarning ota-onalariga qaytarilishi ushbu Nizomning 23-bandiga muvofiq amalga oshiriladi. Bolani Xizmatga joylashtirgan “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazining qarori tarbiyalanuvchining oilasiga qaytishi uchun asos hisoblanadi.

5-bob. Xizmatdagi tarbiyalanuvchilarning huquq va majburiyatlari

25. Xizmatda tarbiyalanayotgan bolalar Oʻzbekiston Respublikasining Qonunchilik hujjatlariga muvofiq huquq va majburiyatlarga ega.

26. Xizmatda tarbiyalanayotgan bolalarning huquqlari va qonuniy manfaatlari qonunchilik hujjatlariga muvofiq Xizmat joylashgan hududdagi “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi tomonidan himoya qilinadi.

27. Xizmatda tarbiyalanayotgan bolalar meros yoki hadya tartibida, shuningdek, boshqa qonuniy asoslarga koʻra ota-onalar, qarindoshlar yoki boshqa shaxslardan ularga oʻtgan mol-mulkka, turar joyga amaldagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq egalik qilish huquqini saqlab qoladilar.

28. Xizmatda tarbiyalanayotgan bolalar unga berilishi kerak boʻlgan alimentlar, ijtimoiy nafaqalar, pensiyaga boʻlgan huquqni (boquvchisini yoʻqotganda, nogiron boʻlib qolganda) hamda ota-onasining qarovisiz qolgan bolalar uchun qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa ijtimoiy imtiyozlar va kafolatlarga huquqni oʻzida saqlab qoladi. Ushbu toʻlovlar bolaning nomiga ochilgan bank hisob raqamlariga oʻtkazilishi kerak.

29. Xizmatda tarbiyalanayotgan bolalar oʻzlariga tegishli boʻlgan uy-joy ijaraga berilishidan olingan daromadlarga, ijodiy, kasbiy, mehnat faoliyatidan va boshqa faoliyatdan olingan daromadlarga boʻlgan huquqni saqlab qoladilar.

30. Xizmatda tarbiyalanuvchilarga tibbiy xizmat koʻrsatish filial joylashgan hududdagi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan taʼminlanadi.

31. Xizmatda tarbiyalanayotgan bolalar maktabgacha va umumiy oʻrta taʼlim muassasalarida umumiy asoslarda taʼlim-tarbiya oladilar.

Bunda bolalar davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarida boʻlgan vaqt uchun toʻlov undirilmaydi.

32. Xizmat tomonidan bolalar uchun qoʻshimcha taʼlim (toʻgaraklar, studiyalar, sport seksiyalari va hokazolar) tashkil etishi mumkin.

33. Bolalarning oʻrta maxsus va kasb-hunar taʼlim muassasalariga borishi bilan bogʻliq yoʻl haqi va ovqatlanish xarajatlari bolalarga toʻlanadi.

34. Bitiruvchilar filial maʼmuriyati bilan kelishgan holda ular oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlim muassasasini tamomlagunlariga qadar, ushbu muassasada yotoqxona mavjud boʻlmagan yoki yotoqxonada boʻsh joy boʻlmagan taqdirda oilada yashashlari mumkin.

Bunda ularning taʼminoti uchun xarajatlar oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasalarida oʻqiyotgan hamda toʻliq davlat taʼminotida boʻlgan yetim va ota-onasining qarovisiz qolgan bolalar uchun budjetdan ajratiladigan mablagʻlar hisobidan qoplanadi.

35. Urta maxsus, kasb-hunar va oliy taʼlim muassasasida taʼlim olayotgan xizmatning bitiruvchilari oʻzlari taʼlim olayotgan taʼlim muassasalari maʼmuriyati bilan kelishgan holda taʼtil davrida, dam olish va bayram kunlarida yashaganlik uchun haq toʻlamasdan xizmatda turishlari mumkin. Xizmatda 2 kundan ortiq vaqt yashayotgan oʻquvchilar va talabalar xizmat uchun belgilangan normalar boʻyicha haq toʻlash sharti bilan ovqat bilan taʼminlanadilar.

6-bob. Xizmat taʼminoti va uni moddiy-texnik jihatdan taʼminlash

36. Xizmat taʼminoti va uni moddiy-texnik jihatdan taʼminlash davlat budjeti mablagʻlari, muassislar, yuridik va jismoniy shaxslarning ixtiyoriy xayriya mablagʻlari, shuningdek, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar hisobiga amalga oshiriladi.

Ishchilarga toʻlanadigan ish haqi, har bir oilaning budjeti, kommunal xizmatlar, bino va inshootlarni saqlash, ularni taʼmirlash va xizmat koʻrsatish, shuningdek, xizmatning boshqa xarajatlari davlat budjeti mablagʻlari hisobidan toʻliq moliyalashtiriladi.

Xizmat yuqorida sanab oʻtilgan xarajatlarga qoʻshimcha sifatida muassislar, yuridik va jismoniy shaxslarning ixtiyoriy xayriya mablagʻlari, shuningdek, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar hisobiga ham xarajatlarni ham amalga oshirishi mumkin.

37. Oilalar xarajatlarini qoplash maqsadida har bir tarbiyachiga bolalar taʼminoti uchun belgilangan normativlarga muvofiq har oylik pul mablagʻlari toʻlanadi.

Har bir alohida oila budjetiga quyidagilar kiradi:

bolalar va tarbiyachilarga oziq-ovqat mahsulotlari uchun xarajatlar;

kiyim-kechaklar, poyabzallar, koʻrpa-yostiqlar, choyshablar va sochiqlar, kundalik xoʻjalik va shaxsiy gigiyena buyumlari uchun xarajatlar;

oʻyinlar, oʻyinchoqlar, kitoblar, oʻquv qurollari, boshqa mayda xoʻjalik buyumlari sotib olish xarajatlari, shu jumladan, maktab yoshidagi bolalar uchun kundalik mayda xarajatlar;

bolalarning transport xarajatlari uchun toʻlovlar;

sogʻlomlashtirish, taʼlim berish va madaniy-ommaviy tadbirlar uchun xarajatlar.

38. Tarbiyachi tomonidan oila budjeti mablagʻlaridan tejab qolingan pullar oilaviy bayramlar va oilaning boshqa maqsadlari uchun ishlatilishi mumkin.

39. Har bir oilani moliyalashtirishga xarajatlar ajratish ushbu Nizomning 1- , 2 va 3-ilovasida belgilangan meʼyorlarga muvofiq amalga oshiriladi.

40. Maktab yoshidagi bolalar uchun kundalik mayda xarajatlarga har bir bola uchun oyiga bazaviy hisoblash miqdorining beshdan biri miqdorida mablagʻ ajratiladi.

41. Xizmatning moliyaviy boshqaruv tizimi har bir oilada moliyaviy javobgarlik va hisobot berishga yoʻnaltirilgan.

Maʼmuriy-boshqaruv mexanizmlari filial rahbariyati tomonidan har bir oilaning tabiiy jarayonlariga aralashishni kamaytirishni nazarda tutadi.

7-bob. Xizmat shtati va boshqaruvi

42. Xizmat ishini boshqarish filial direktorining bevosita rahbarligida xizmatning koordinatori tomonidan amalga oshiriladi.

43. Xizmat xodimlarining soni 4-ilovadagi Namunaviy shtatlarga muvofiq belgilanadi.

44. SOS ona/ota-onalar (keyingi oʻrinlarda — tarbiyachi) Uyushma tomonidan belgilanadigan tartibda tanlov asosida ishga qabul qilinadi va oila boshligʻi hisoblanadi.

46. Tarbiyachi quyidagilarga majbur:

bolalarni tarbiyalash, ularning sogʻligʻi, jismoniy, ruhiy, axloqiy-maʼnaviy kamol topishi toʻgʻrisida gʻamxoʻrlik qilish;

bolalarning qadr-qimmatini tahqirlash, zulm qilish, shafqatsizlik va mensimaslik kabi munosabatlardan xoli boʻlgan maqbul pedagogik usullar bilan bolalarni tarbiyalash;

oilada axloqiy-maʼnaviy va uy muhitini yaratish;

oʻz majburiyatlarini tarbiyalanuvchilarning huquqlari va manfaatlariga zarar yetkazgan holda bajarmaslik;

bola uchun oʻziga berilgan hujjatlarning saqlanishini taʼminlash;

har olti oyda tibbiy dispanser koʻrigidan oʻtish;

qonunchilik hujjatlariga va mehnat shartnomasiga muvofiq boshqa majburiyatlarni bajarish.

47. Tarbiyachi ota-onalar (ularning oʻrnini bosadigan shaxslar) uchun qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradi, aliment toʻlash majburiyati bundan mustasno.

48. Tarbiyachi xizmat tomonidan tashkil qilingan turar joylardagi oilalarda tarbiyachilik ish faoliyatining butun muddati mobaynida yashaydi.

49. Xizmatning barcha rahbar, pedagog va boshqa xodimlariga yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar bilan ishlashning maxsus sharoitlari uchun ish haqi stavkasiga 50 foiz miqdorida qoʻshimcha haq belgilanadi.

Tarbiyachilar va tarbiyachining yordamchilariga bolalar bilan kecha-kunduz, shu jumladan tungi vaqtda ishlaganligi uchun ish haqi stavkasiga 100 foiz miqdorida qoʻshimcha haq belgilanadi. Tungi vaqtda ishlamagan kunlari uchun ularga ushbu qoʻshimcha haq 50 foiz miqdorida belgilanadi.

50. Tarbiyalanuvchilarni mustaqil hayot va mehnatga tayyorlash maqsadida filial maʼmuriyati vakolatli organ bilan kelishgan holda bolalarni mehnatga, tadbirkorlikka yoki qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa faoliyatga jalb qilish huquqiga ega.

51. Xizmat tarbiyalanuvchilarining taʼminoti uchun berilgan mablagʻlar qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan barcha normalar va imtiyozlarni hisobga olgan holda toʻliq hajmda toʻlanishi lozim. Ayrim sabablarga koʻra oʻtgan moliya yilida toʻlanmagan pul mablagʻlari keyingi moliya yilida toʻlanadi.

52. Filialning barcha moliyaviy-xoʻjalik faoliyati buxgalteriya hisobini bosh buxgalter amalga oshiradi.

53. Buxgalteriya hisobi va hisobotini yuritish amaldagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.

54. Barcha tarbiyachilar moddiy javobgar shaxs hisoblanadi va belgilangan tartibda hisobot topshiradi.

55. Xizmat tarbiyalanuvchilarining ovqatlanishini tashkil etish tarbiyachi tomonidan amalga oshiriladi.

56. Oziq-ovqat mahsulotlarini haftasiga kamida bir marta (tez ayniydigan oziq-ovqat mahsulotlarini haftasiga kamida ikki marta) sotib olish tarbiyachi tomonidan amalga oshiriladi.

Tarbiyachi bolalarning yoshiga muvofiq ravishda balanslangan ovqatlanishini taʼminlaydi.

Tarbiyachi ovqat pishirish uchun zarur boʻlgan mahsulotlardan sarflangan mahsulotlarni keyinchalik taomnoma boʻyicha hisobdan chiqarmasdan foydalanadi.

Oiladagi bolalarning sifatli va toʻlaqonli ovqatlanishining tashkil etilganligi bolalarni muntazam ravishda tibbiy koʻrikdan oʻtkazish, umumiy rivojlanishi, oʻsishi, vaznini monitoring qilish, shuningdek, vrach yoki filial maʼmuriyatining tanlab nazorat qilishi natijalariga koʻra aniqlanadi.

57. Mahsulotlar chakana savdo tashkilotlaridan xarid qilinganda toʻlov cheklari saqlab qoʻyiladi, oziq-ovqat bozoridan naqd pulga xarid qilingan mahsulotlar uchun esa dalolatnoma tuziladi.

58. Oziq-ovqat mahsulotlarini va boshqa tovarlarni hisobdan chiqarish tarbiyachilar tomonidan taqdim etilgan cheklar va dalolatnomalar asosida, filialning doimiy ishlaydigan komissiyasi tomonidan oyda bir marta amalga oshiriladi.

59. Doimiy ishlaydigan komissiya tarkibi filial direktori tomonidan belgilanadi va uning buyrugʻiga asosan tasdiqlanadi.

60. Uzoq masofada joylashgan umumiy oʻrta taʼlim muassasalarida oʻqiyotgan bolalarga tarbiyachi tomonidan tushlik pul qiymatidan oshmaydigan miqdorda tushlikka naqd pul beriladi.

61. Tushlik uchun naqd pullar normativlari doimiy ishlaydigan komissiya tomonidan bolalarning yoshiga qarab tasdiqlanadi.

62. Xizmat vrachi tarbiyachilarga oziq-ovqat mahsulotlarini, kiyim-kechaklar, poyabzallar, koʻrpa-yostiqlar, choyshablar va sochiqlar, xoʻjalik va shaxsiy gigiyena buyumlarini tanlashda maslahat yordami beradi va ovqatlanishni tashkil etish va uning sifatini tanlab nazorat qiladi.

Vrach buxgalteriya va tarbiyachilarning dori-darmonlar, oziq-ovqat mahsulotlari, kiyim-kechaklar, poyabzallar, koʻrpa-yostiqlar, choyshablar, sochiqlar, xoʻjalik va shaxsiy gigiyena buyumlari xarid qilish uchun ishlatgan mablagʻlari bilan bogʻliq boʻlgan barcha hisob-kitob yozishmalarini toʻsqinliksiz olish huquqiga ega.

63. Xizmatning (filialning) moliya-xoʻjalik faoliyatini nazorat qilish Uyushma tomonidan va qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tegishli vakolatli organlar tomonidan amalga oshiriladi.

8-bob. Yakunlovchi qoidalar

64. Xizmatda tarbiyalanayotgan bolalarning huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish, ularning turmush sharoitlari va tarbiyalanishini kuzatish va monitoring qilish Xizmat joylashgan hududdagi “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi va Agentlikning hududiy boshqarmasi tomonidan amalga oshiriladi.

65. Nizolarni hal qilish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

66. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.

Bolalarni muqobil parvarish qilish xizmatlarining faoliyatini tashkil qilish toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Xizmatda tarbiyalanayotgan bolalarni oziq-ovqat bilan taʼminlash meʼyorlari (bir kishi hisobiga kuniga grammda (brutto)

T/r Oziq-ovqat mahsulotining nomi Bir nafar bolaga Maktabgacha yoshdagi Maktab yoshidagi 1. 1- nav bugʻdoy non 240 600 2. 1 - nav bugʻdoy uni 35 40 3. K arto shka uni (kraxmal) 3 3 4. Yorma , makaron mahsulotlari 70 90 5. Qand-shakar 60 90 6. Qandolat mahsulotlari 15 25 7. Sariyogʻ 30 35 8. Oʻsimlik yogʻi 15 20 9. Sut-qatiq mahsulotlari 500 500 10. Smetana 20 20 11. Tvorog 40 50 12. Pishloq 10 15 13. Goʻsht , pa rranda goʻshti 125 150 14. Kolbas a mahsulotlari 15 25 15. Baliq 40 90 16. Tuxum ( dona ) 1 1 17. Karto shka 250 400 18. Sabzavotlar, shu jumladan, tomat pasta si 350 455 19. Hoʻl mevalar , rezavorlar , sharbatlar 200 250 20. Quruq mevalar , shu jumladan, naʼmatak 5 gr. 15 15 21. Ch o y 0,5 0,5 22. Kakao 1 1 23. Y od langan tuz 10 12 24. Xamirturush 1 1

Bolalarni muqobil parvarish qilish xizmatlarining faoliyatini tashkil qilish toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Xizmatda tarbiyalanayotgan bolalarni kiyim-bosh, poyabzal va yumshoq buyumlar bilan taʼminlash

T/r Kiyim-bosh , poyabzal va yumshoq buyum nomi Oʻlchov birligi Bir nafar bolaga Maktab yoshidagi Maktabgacha yoshdagi soni Foydalanish muddati ( yil ) soni Foydalanish muddati ( yil ) Oʻgʻil bolalar uchun Qizlar uchun Kiyim-boshlar 1. Qishki p alto / kurtka ta 1 1 2 1 2 2. Mavsumiy p alt o , kurtka ta 1 1 2 1 2 3. Maktab forma si toʻplam 1 1 1 - - 4. Oʻgʻil bolalar uchun k ostyum lar (galstuk bilan ) toʻplam 2 - 2 2 2 5. Jun k ostyum ( bayramlar uchun ) toʻplam 1 - 2 1 2 6. Oʻgʻil bolalar uchun ip gazlamadan tikilgan maktab koʻylaklari ta 3 - 1 - - 7. Oʻgʻil bolalar uchun ip gazlamadan tikilgan ustki koʻylaklar ta 3 - 1 3 1 8. Qizlar uchun koʻylaklar (yubk alar , bluzk alar ) ta - 3 1 3 1 9. Qizlar uchun x alat lar / uy koʻylaklari ta - 2 1 2 1 10. Qishki koʻylaklar ( bayramlar uchun ) ta - 1 1 1 1 11. Jun s viter lar (jemper lar ) ta 2 2 2 2 2 12. Yozgi koʻylaklar ( bayramlar uchun ) ta - 3 1 3 1 13. Yozgi bosh kiyim ta 1 1 1 1 1 14. Qishki bosh kiyim ta 2 2 1 2 1 15. Qizlar uchun t riko va shimlar ta - 4 1 4 1 16. Dastroʻmol ta 6 6 1 6 1 17. Oʻgʻil bolalar uchun shim kamarlari ta 1 - 1 - - 18. Sharf ta 1 1 2 1 2 19. Qoʻlqoplar ( boshmaldoqli qoʻlqop ) juft 2 2 1 2 1 20. Ich koʻylak toʻplam 4 4 2 5 2 21. S port formasi , krossovk alar toʻplam 1 1 1 1 1 22. Byustgalter ta - 3 1 - - 23. S port trusigi ta 2 2 1 1 1 24. Mayk alar ta 4 4 1 4 1 25. Paypoqlar , ip gazlama golf ilar juft 5 5 1 6 1 26. Paypoqlar , jun golf ilar juft 5 5 1 6 1 27. Botink alar , tufli lar ( sh i ppak ) juft 3 3 1 3 1 28. Sh i ppaklar juft 2 2 1 2 1 29. Etiklar , qishki botink alar juft 1 1 1 1 1 30. Kalishlar juft 1 1 1 1 1 31. S port kostyum i ( yarim jun ) ta 1 1 1 1 1 32. Tungi pijam alar ta 2 1 1 2 1 33. Kolgotk alar ta - 5 1 6 1 34. Choʻmilish koʻylagi , plavki lar ta 1 1 1 1 1 35. Rezin a sh apka ta 1 1 2 1 1 36. Ish kiyimi toʻplam 1 1 2 1 1 37. Portfel lar , sumk alar ta 1 1 1 - - 38. Ryukzak/ shaxsiy buyumlarni saqlash uchun sumka ta 1 1 3 1 5 Yumshoq buyumlar 39. Choyshablar ta 3 1 5 1 40. Koʻrpa choyshablari ta 2 1 2 1 41. Yostiq jildi ta 3 1 4 1 42. Sochiq ta 2 1 2 1 43. Paxmoq sochiq ta 2 1 2 1 44. Jun yoki momiqli adyol ta 1 6 1 6 45. Paxmoq adyol ta 1 3 2 3 46. Toʻshak ta 1 4 2 3 47. Par yostiqlar ta 1 6 2 4 48. Oʻringa yopiladigan choyshab ta 1 3 1 3 49. K ara v o t oldiga toʻshaladigan gilamcha ta 1 4 1 4

Bolalarni muqobil parvarish qilish xizmatlarining faoliyatini tashkil qilish toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Xizmatda tarbiyalanayotgan bolalarni shaxsiy gigiyena buyumlari bilan taʼminlash

T/r Shaxsiy gigiyena buyumlarining nomi Oʻlchov birligi Bir nafar bolaga Maktabgacha yoshdagi Maktab yoshidagi Oʻgʻil bolalar uchun Qizlar uchun soni Foydalanish muddati ( yil ) soni Foydalanish muddati (yil) soni Foydalanish muddati (yil) 1. Tish pastasi ta 12 1 12 1 12 1 2. Tish choʻtkasi ta 3 1 3 1 3 1 3. Kir sovun ta 12 1 12 1 12 1 4. Atir sovun ta 24 1 24 1 24 1 5. Kir yuvish porosho klari p aket (400g.) 12 1 12 1 12 1 6. Soqol olish buyumlari ta - - 12 1 5 1 7. Taroq ta 2 1 2 1 2 1 8. Hojatxona qogʻozi rulon 24 1 24 1 24 1 9. Shampun ta (200 g.) 12 1 12 1 12 1 10. Dezodorant (aerozol) ta 6 1 6 1 6 1 11. Gigiyen a qistirmalari oʻram (10 tadan ) - - - - 12 1 12. Momiq paxta oʻram (200 g.) - - - - 4 1 13. Poyabzal moyi tyubik 6 1 6 1 6 1 14. Soqol olingandan keyin ishlatiladigan l oson flakon (100 — 150g.) - - 6 1 - - 15. Badanni yuvish uchun g ubka ta 2 1 2 1 2 1 16. T ogʻora ta 1 3 1 3 1 3

Bolalarni muqobil parvarish qilish xizmatlarining faoliyatini tashkil qilish toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Bolalarni muqobil parvarish qilish xizmatlarining

T/r Lavozimlar nomi Bir oʻlchov birlikka Shtat birliklari soni YTS boʻyicha razryadi 1. Filial direktori xizmat 1 “Mehribonlik” uyi direktorining bazaviy tarif stavkasiga tenglashtiriladi 2. Direktor yordamchisi xizmat 1 5 3. Koordinator xizmat 1 8 4. Tarbiyachi (ona) oila 1 Xalq taʼlimi muassasalaridagi tarbiyachining bazaviy tarif stavkasiga tenglashtiriladi 5. Tarbiyachining yordamchisi oila 0,5 2 6. Psixolog xizmat 1 Xalq taʼlimi muassasalaridagi psixologning bazaviy tarif stavkasiga tenglashtiriladi 7. Bolalar va oʻsmirlar bilan tarbiyaviy ish olib boruvchi pedagog-tashkilotchi xizmat 1 Xalq taʼlimi muassasalaridagi pedagog-tashkilotchining bazaviy tarif stavkasiga tenglashtiriladi 8. Ijtimoiy xodim xizmat 3 6 9. Toʻgaraklar rahbari xizmat 1 Xalq taʼlimi muassasalaridagi toʻgarak rahbarining bazaviy tarif stavkasiga tenglashtiriladi 10. Bosh buxgalter xizmat 1 10 11. Buxgalter xizmat 1 6 12. Vrach xizmat 1 * Ambulator muassasalari vrachlariga belgilangan tarmoq tarif razryadlari qoʻllaniladi 13. Logoped xizmat 0,5 Maktabgacha taʼlim bolalar muassasalari logopedining bazaviy tarif stavkasiga tenglashtiriladi 14. Yengil avtomobil haydovchisi xizmat 1 1 — 3 ** 15. Qorovul xizmat 4 1 16. Bogʻbon xizmat 1 2 17. Xoʻjalik mudiri xizmat 1 4 18. Xizmat xonalari farroshi xizmat 1 1 Qisqa muddatli muqobil parvarish qilish *** 19. Yetakchi ijtimoiy xodim tarkibiy boʻlinma 1 7 21. Tarbiyachi tarkibiy boʻlinma 3 Xalq taʼlimi muassasalaridagi pedagog-tashkilotchining bazaviy tarif stavkasiga tenglashtiriladi 22. Oshpaz tarkibiy boʻlinma 1 4

Dvigatel ning ish hajmi (litr da ) Razryad 1,8 gacha 1 1,8 d an 3,5 gacha 2 3,5 dan yuqori 3

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 21-noyabrdagi 738-son qaroriga 2-ILOVA

Yoshlarga hamrohlik qilish xizmatlarining faoliyatini tashkil qilish toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom yetim yoki ota-onasining qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar toifasiga kiruvchi shaxslar (keyingi oʻrinlarda — yoshlar) uchun, SOS Oʻzbekiston bolalar mahallalari uyushmasi filialining (keyingi oʻrinlarda — filial) bolalarni muqobil parvarish qilish xizmatlari, Mehribonlik uylari bitiruvchilari, shuningdek, ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolgan oila farzandlari uchun SOS Oʻzbekiston bolalar mahallalari uyushmasining yoshlarga hamrohlik qilish xizmatlarining (keyingi oʻrinlarda — xizmat) maqomini va ularni tashkil qilish tartibini belgilaydi.

2. Xizmat SOS Oʻzbekiston bolalar mahallalari uyushmasi (keyingi oʻrinlarda — Uyushma) boshqaruvining qarori asosida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimligi bilan kelishgan holda tashkil qilinadi va filialning tarkibiy boʻlinmasi hisoblanadi.

3. Xizmatda yoshlarning ijtimoiy-kommunikativ, oʻziga xos koʻnikmalarini qoʻllab-quvvatlash va rivojlantirish, puxta bilim olishlari, aqlan yetuk boʻlib yetishishlari, ularni mustaqil hayotga tayyorlash uchun qulay sharoitlar yaratiladi. Xizmat taʼlim olishda, kasb-hunarga ega boʻlishda, barqaror daromadli ish topishda, oʻzining mustaqil hayotini qurishda ijtimoiy va hayotiy koʻnikmalarga ega boʻlishda sifatli murabbiylik qilib (koʻmaklashishga) toʻgʻri yoʻl-yoʻriq koʻrsatishga qaratilgan.

4. Yoshlarga hamrohlik qilish xizmatning pedagog va boshqa xodimlari tomonidan amalga oshiriladi. Pedagog va boshqa xodimlarning funksional vazifalari hamda yoshlarga xizmat koʻrsatish standartlari uyushma tomonidan tasdiqlanadi.

2-bob. Xizmatning maqsad va vazifalari

5. Xizmatning maqsadi yoshlarga samarali va sifatli ijtimoiy va psixologik-pedagogik yordam berish va ularni qoʻllab-quvvatlash, ularda mustaqillik, erkinlikni va jamiyatga yaxshi moslashish koʻnikmalarini shakllantirishdan iborat.

6. Xizmatning asosiy vazifalari quyidagilardir:

yoshlarga psixologik-pedagogik yordam berish, oʻz kelajagi uchun masʼuliyatni his qilish, nizoli vaziyatlarni bartaraf etish va ruhiy zarbalarga qarshilik koʻrsatish koʻnikmalarini rivojlantirish, shaxsiy va oilaviy budjetni rejalashtirish malakalarini rivojlantirish orqali ularning ijtimoiy himoyasini va jamiyatga moslashuvini taʼminlash;

yoshlarning hayoti va sogʻligʻini muhofaza qilish, sogʻlom turmush tarzi, toʻgʻri ovqatlanish, shaxsiy, oilaviy va turar joy gigiyenasiga rioya qilish koʻnikmalariga oʻrgatish;

yoshlarda maʼnaviy va madaniy qadriyatlarni, yaxshi xulq-atvorni, vatanparvarlik va Vatanga muhabbat tuygʻusini, ularni milliy va umuminsoniy qadriyatlarga hurmat bilan munosabatda boʻlishni tarbiyalash;

yoshlarning mehnat koʻnikmalarini shakllantirish, ularga oʻz kasblarini oʻzlari tanlashlari uchun sharoitlar yaratish, ularni ishga joylashishlariga koʻmaklashish;

qoʻshimcha taʼlim olishga imkoniyatlar yaratish;

zarur hujjatlarni toʻplash va vakolatli organlarga topshirish yoʻli bilan yoshlarni xususiy uy-joy olish, turar joy olishga boʻlgan huquqlarini tiklashga koʻmaklashish;

yoshlarni mustaqil hayot kechirish bosqichiga qadam bosishlarida barcha chora-tadbirlar majmuini amalga oshirish orqali qoʻllab-quvvatlash;

yoshlarni oʻz oilasi bilan munosabatlarini tiklashlariga koʻmaklashish, shuningdek, yoshlarni oʻz oilasiga birlashtirish maqsadida manfaatdor taraflar va hamkorlar bilan birgalikda ishlarni olib borish;

yoshlarni oʻz oilasini qurishlarida koʻmaklashish, oilani saqlashga yordam beradigan oilaviy qadriyatlarni tarbiyalash;

yoshlar va ularning oila aʼzolarini qoʻllab-quvvatlash maqsadida mahalliy davlat organlari va boshqa masʼul tashkilotlar bilan uzviy hamkorlik qilish;

yoshlarni samarali ijtimoiy integratsiya va reyintegratsiya qilish uchun sharoitlar yaratish.

3-bob. Xizmat tomonidan tarbiyaviy jarayonni tashkil qilish

7. Xizmatdagi tarbiyaviy jarayon pedagog tomonidan bajariladi. Har bir pedagog 3 dan 8 nafargacha boʻlgan yoshlarga hamrohlik qiladi.

8. Filialning bolalarni muqobil parvarish qilish xizmati bitiruvchilarini umumiy oʻrta taʼlim muassasasini tugatishi xizmatga oʻtkazish uchun asos boʻladi.

9. Mehribonlik uylari bitiruvchilarini xizmatga qabul qilish quyidagi mezonlar asosida amalga oshiriladi:

umumiy oʻrta taʼlim muassasasini tugatganlik;

yoshlarni yashaydigan joy boʻyicha “Inson” ijtimoiy xizmatlari markazining qarori va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalarining yoʻllanmasi.

10. Ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolgan oilalardagi yoshlar xizmatga “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazining murojaati asosida qabul qilinishi mumkin.

11. Yoshlarning xizmatga qabul qilinishi uchun erkin xohish bildirishi qabulning majburiy sharti hisoblanadi.

Yoshlarni xizmatga qabul qilishda alohida yondashuv qoʻllaniladi va yoshlarning vaziyati eʼtiborga olinadi.

12. Yoshlarni xizmatga qabul qilish filial direktorining buyrugʻi bilan tasdiqlanadigan Bolalarni qabul qilish boʻyicha komissiya tomonidan koʻrib chiqiladi.

13. Tarbiyalash uchun xizmatga olinishi mumkin boʻlgan yoshlar soni filial maʼmuriyati tomonidan Uyushmaning ichki hujjatlariga muvofiq belgilanadi.

14. Xizmat oʻz ishida quyidagi tamoyillarga amal qiladi:

barcha harakatlar va qarorlar xizmatda tarbiyalanayotgan yoshlarning eng yaxshi manfaatlari yoʻlida qabul qilinadi hamda ularning jinsi, etnik kelib chiqishi, yoshi, sogʻligʻi, diniy va ijtimoiy maqomidan qatʼi nazar, qoʻllab-quvvatlanadi;

xizmatda tarbiyalanayotgan yoshlar bilan ishlashda xizmat xodimlari maxfiylik, yoshlarning huquqlarini hurmat qilish tamoyillariga amal qiladilar.

15. Yoshlar oʻz-oʻzini taʼminlashning kuyidagi asosiy mezonlariga erishganlarida xizmatdan chiqarib yuboriladilar:

oʻz faoliyatidan yoki oila aʼzosidan olinadigan barqaror va yetarli daromadning mavjudligi;

ijtimoiy aloqalar va koʻnikmalarga ega boʻlish — jamiyatda yashash va samarali oʻzaro harakat qilish, boshqa odamlar bilan yaxshi munosabatlarni oʻrnatish, nizolarni hal qilish, oʻz huquqlarini amalga oshirish, majburiyatlarni bajarish, boshqa fuqarolarning huquq va manfaatlarini hurmat qilish qobiliyatini koʻrsatib beruvchi ijtimoiy moslashuv darajasi;

ishga joylashish yoki tadbirkorlik, kompyuter savodxonligi koʻnikmalariga ega boʻlishi, umumiy va kasbiy taʼlim, qoʻshimcha taʼlim va kasbiy tayyorgarlikning yoshlarning shaxsiy manfaatlari va qobiliyatlariga muvofiq boʻlishi, chet tillarini, oʻz pul mablagʻlarini boshqarishni bilishi;

uy-joyning mavjudligi — uy-joy bilan taʼminlangan: xususiy uy-joyi bor yoki uzoq muddatli ijara shartlari asosida uy-joyni ijaraga olgan yoki qarindoshlarining uyida yashashi.

Yoshlar oʻz-oʻzini taʼminlashning quyidagi qoʻshimcha mezonlariga erishishi ham maqsadga muvofiqdir:

hayotiy koʻnikmalarga ega boʻlish — kundalik hayotda zarur boʻlgan amaliy koʻnikmalarga ega boʻlish, oʻz sogʻligʻiga gʻamxoʻrlik qilish, uy ishlarini olib borish, ish va oʻqish bilan bir qatorda oʻz qiziqishlariga vaqt topish;

hissiy barqarorlik — hayotga nisbatan ijobiy qarash, oʻz oʻtmishini qabul qila olishi va kimgadir kerakli boʻlish tuygʻusini shakllantirishi, shuningdek, oʻzi va boshqalarga gʻamxoʻrlik qila olishi;

21 yoshga, ayrim hollarda 23 yoshga toʻlgan boʻlishi.

16. Agar yoshlar biron-bir rasmiy ravishda tasdiqlangan sabablarga koʻra talabalar yotoqxonasida turar joy bilan taʼminlanmagan boʻlsa yoki biologik qarindoshlar ularga yashash joyini berishdan bosh tortgan hollarda yoki tibbiy, psixo-emotsional ehtiyojlar va boshqalar mavjud boʻlsa, ular xizmat binosida yashashlari mumkin.

17. Yoshlarning kelajakdagi hayot yoʻlini kuzatib borish va ularga mushkul vaziyatda psixologik-pedagogik yordam koʻrsatish maqsadida xizmat binolaridan tashqarida yashovchi yoshlar xizmat tomonidan kuzatib boriladi.

4-bob. Xizmat taʼminoti va uni moddiy-texnik jihatdan taʼminlash

18. Xizmat taʼminoti va uni moddiy-texnik jihatdan taʼminlash davlat budjeti mablagʻlari, muassislar, yuridik va jismoniy shaxslarning ixtiyoriy xayriya mablagʻlari, shuningdek, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar hisobiga amalga oshiriladi.

Ishchilarga toʻlanadigan ish haqi, kommunal xizmatlar, bino va inshootlarni saqlash, ularni taʼmirlash va xizmat koʻrsatish, shuningdek, xizmatning boshqa xarajatlari davlat budjeti mablagʻlari hisobidan toʻliq moliyalashtiriladi.

Xizmat yuqorida sanab oʻtilgan xarajatlarga qoʻshimcha sifatida muassislar, yuridik va jismoniy shaxslarning ixtiyoriy xayriya mablagʻlari, shuningdek, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar hisobiga ham xarajatlarni amalga oshirishi mumkin.

Xizmat binolarida yashaydigan va taʼlim muassasalaridan stipendiya olmaydigan yoki ularning hayot taʼminoti uchun boshqa nafaqalar toʻlanmaydigan yoshlar uchun oziq-ovqat, kiyim-kechaklar, poyabzallar, koʻrpa-yostiqlar, choyshablar va sochiqlar, kundalik xoʻjalik va shaxsiy gigiyena buyumlari, kitoblar va oʻquv qurollari uchun xarajatlar davlat budjeti mablagʻlari hisobidan qoplanadi.

19. Xizmat binolarida yashaydigan va taʼlim muassasalaridan stipendiya olmaydigan yoki ularning hayot taʼminoti uchun boshqa nafaqalar toʻlanmaydigan yoshlar uchun xarajatlar miqdorini aniqlashda ushbu Nizomga 1, 2 va 3-ilovalarga muvofiq oziq-ovqat, kiyim-kechak, poyabzal, yumshoq buyumlar va shaxsiy gigiyena vositalari bilan taʼminlash normalari qoʻllaniladi.

20. Xizmat binolarida yashaydigan va taʼlim muassasalaridan stipendiya olmaydigan yoki ularning hayot taʼminoti uchun boshqa nafaqalar toʻlanmaydigan yoshlarning xarajatlarini qoplash maqsadida ularning taʼminoti uchun har oyda xizmat koordinatoriga normativlarga muvofiq hisoblab chiqilgan pul mablagʻlari toʻlanadi.

21. Oziq-ovqat mahsulotlarini haftasiga kamida bir marta (tez ayniydigan oziq-ovqat mahsulotlarini haftasiga kamida ikki marta) sotib olish xizmat koordinatori tomonidan amalga oshiriladi.

Xizmat koordinatori yoshlarning yoshiga muvofiq ravishda balanslangan ovqatlanishini taʼminlaydi. Yoshlar sifatli va toʻlaqonli ovqatlanishining tashkil etilganligi ularning umumiy rivojlanishini muntazam ravishda monitoring qilish natijalariga va sogʻligʻi koʻrsatkichlariga koʻra aniqlanadi.

Ovqat pishirish uchun zarur boʻlgan mahsulotlardan sarflangan mahsulotlarni keyinchalik taomnoma boʻyicha hisobdan chiqarmasdan foydalaniladi.

Mahsulotlar chakana savdo tashkilotlaridan xarid qilinganda toʻlov cheklari saqlab qoʻyiladi, oziq-ovqat bozoridan naqd pulga xarid qilingan mahsulotlar uchun esa dalolatnoma tuziladi.

Oziq-ovqat mahsulotlarini va boshqa tovarlarni hisobdan chiqarish xizmat koordinatori tomonidan taqdim etilgan cheklar va dalolatnomalar asosida oyda bir marta amalga oshiriladi.

5-bob. Xizmat shtati va boshqaruvi

22. Xizmat ishini boshqarish filial direktorining bevosita rahbarligida koordinator tomonidan amalga oshiriladi.

23. Xizmat xodimlarining soni 4-ilovada keltirilgan Namunaviy shtatlarga muvofiq belgilanadi.

6-bob. Yakunlovchi qoidalar

24. Xizmatga qabul qilingan yoshlarning huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish, ularning turmush sharoitlarini kuzatish va monitoring qilish Xizmat joylashgan hududdagi “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi va Agentlikning hududiy boshqarmasi tomonidan amalga oshiriladi.

25. Nizolarni hal qilish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

26. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.

Yoshlarga hamrohlik qilish xizmatlarining faoliyatini tashkil qilish toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Xizmatda tarbiyalanayotgan bolalarni oziq-ovqat bilan taʼminlash meʼyorlari (bir kishi hisobiga kuniga grammda (brutto)

T/r Oziq-ovqat mahsulotining nomi Norma 1. 1- nav bugʻdoy non 600 2. 1 - nav bugʻdoy uni 45 3. K arto shka uni (kraxmal) 3 4. Yorma , makaron mahsulotlari 90 5. Qand-shakar 90 6. Qandolat mahsulotlari 25 7. Sariyogʻ 35 8. Oʻsimlik yogʻi 20 9. Sut-qatiq mahsulotlari 500 10. Smetana 20 11. Tvorog 50 12. Pishloq 15 13. Goʻsht , pa rranda goʻshti 150 14. Kolbas a mahsulotlari 25 15. Baliq 90 16. Tuxum ( dona ) 1 17. Karto shka 400 18. Sabzavotlar, shu jumladan, tomat pasta si 455 19. Hoʻl mevalar , rezavorlar , sharbatlar 250 20. Quruq mevalar , shu jumladan, naʼmatak 5 gr. 15 21. Ch o y 0,5 22. Kakao 1 23. Y od langan tuz 12 24. Xamirturush 1

Yoshlarga hamrohlik qilish xizmatlarining faoliyatini tashkil qilish toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Yoshlarni kiyim-bosh, poyabzal va yumshoq buyumlar bilan taʼminlash

T/r Kiyim-bosh , poyabzal va yumshoq buyum nomi Oʻlchov birligi Soni Foydalanish muddati ( yil ) Oʻgʻil bolalar uchun Q izlar uchun Kiyim-boshlar 1. Qishki p alto / kurtka ta 1 1 2 2. Mavsumiy p alt o , kurtka ta 1 1 2 3. Maktab forma si toʻplam 1 1 1 4. Oʻgʻil bolalar uchun k ostyum lar (galstuk bilan ) toʻplam 2 - 2 5. Jun k ostyum ( bayramlar uchun ) toʻplam 1 - 2 6. Oʻgʻil bolalar uchun ip gazlamadan tikilgan maktab koʻylaklari ta 3 - 1 7. Oʻgʻil bolalar uchun ip gazlamadan tikilgan ustki koʻylaklar ta 3 - 1 8. Qizlar uchun koʻylaklar (yubk alar , bluzk alar ) ta - 3 1 9. Qizlar uchun x alat lar / uy koʻylaklari ta - 2 1 10. Qishki koʻylaklar ( bayramlar uchun ) ta - 1 1 11. Jun s viter lar (jemper lar ) ta 2 2 2 12. Yozgi koʻylaklar ( bayramlar uchun ) ta - 3 1 13. Yozgi bosh kiyim ta 1 1 1 14. Qishki bosh kiyim ta 2 2 1 15. Qizlar uchun t riko va shimlar ta - 4 1 16. Dastroʻmol ta 6 6 1 17. Oʻgʻil bolalar uchun shim kamarlari ta 1 - 1 18. Sharf ta 1 1 2 19. Qoʻlqoplar ( boshmaldoqli qoʻlqop ) juft 2 2 1 20. Ich koʻylak toʻplam 4 4 2 21. S port formasi , krossovk alar toʻplam 1 1 1 22. Byustgalter ta - 3 1 23. S port trusigi ta 2 2 1 24. Mayk alar ta 4 4 1 25. Paypoqlar , ip gazlama golf ilar juft 5 5 1 26. Paypoqlar , jun golf ilar juft 5 5 1 27. Botink alar , tufli lar ( sh i ppak ) juft 3 3 1 28. Sh i ppaklar juft 2 2 1 29. Etiklar , qishki botink alar juft 1 1 1 30. Kalishlar juft 1 1 1 31. S port kostyum i ( yarim jun ) ta 1 1 1 32. Tungi pijam alar ta 2 1 1 33. Kolgotk alar ta - 5 1 34. Choʻmilish koʻylagi , plavki lar ta 1 1 1 35. Rezin a sh apka ta 1 1 2 36. Ish kiyimi toʻplam 1 1 2 37. Portfel lar , sumk alar ta 1 1 1 38. Ryukzak/ shaxsiy buyumlarni saqlash uchun sumka ta 1 1 3 Yumshoq buyumlar 39. Choyshablar ta 3 1 40. Koʻrpa choyshablari ta 2 1 41. Yostiq jildi ta 3 1 42. Sochiq ta 2 1 43. Paxmoq sochiq ta 2 1 44. Jun yoki momiqli adyol ta 1 6 45. Paxmoq adyol ta 1 3 46. Toʻshak ta 1 4 47. Par yostiqlar ta 1 6 48. Oʻringa yopiladigan choyshab ta 1 3 49. K ara v o t oldiga toʻshaladigan gilamcha ta 1 4

Yoshlarga hamrohlik qilish xizmatlarining faoliyatini tashkil qilish toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Yoshlarni shaxsiy gigiyena buyumlari bilan taʼminlash

T/r Shaxsiy gigiyena buyumlarining nomi Oʻlchov birligi Bir nafar bolaga Oʻgʻil bolalar uchun Qizlar uchun Soni Foydalanish muddati (yil) Soni Foydalanish muddati (yil) 1. Tish pastasi ta 12 1 12 1 2. Tish choʻtkasi ta 3 1 3 1 3. Kir sovun ta 12 1 12 1 4. Atir sovun ta 24 1 24 1 5. Kir yuvish porosho klari p aket (400 g.) 12 1 12 1 6. Soqol olish buyumlari ta 12 1 5 1 7. Taroq ta 2 1 2 1 8. Hojatxona qogʻozi rulon 24 1 24 1 9. Shampun ta (200 g.) 12 1 12 1 10. Dezodorant (aerozol) ta 6 1 6 1 11. Gigiyen a qistirmalari oʻram (10 tadan ) - - 12 1 12. Momiq paxta oʻram (200 g.) - 4 1 13. Poyabzal moyi tyubik 6 1 6 1 14. Soqol olingandan keyin ishlatiladigan l oson flakon (100 — 150g.) 6 1 - - 15. Badanni yuvish uchun g ubka ta 2 1 2 1 16. T ogʻora ta 1 3 1 3

Yoshlarga hamrohlik qilish xizmatlarining faoliyatini tashkil qilish toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Yoshlarga hamrohlik qilish xizmatlarining

T / r Lavozimlar nomi Bir oʻlchov birlikka Shtat birliklari soni Ya TS boʻyicha razryadi 1 . Koordinator xizmat 1 8 2 . Bolalar va oʻsmirlar bilan tarbiyaviy ish olib boruvchi pedagog-tashkilotchi * xizmat 8 Xalq taʼlimi muassasasidagi pedagog- tashkilotchining baz avi y tarif stavk asiga tenglashtiriladi 3. Xizmat xonalari farroshi xizmat 0,5 1

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 21-noyabrdagi 738-son qaroriga 3-ILOVA

Ijtimoiy yetimlikning oldini olish xizmatlarining faoliyatini tashkil qilish toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolgan bolalar va oilalar uchun SOS Uzbekiston bolalar mahallalari uyushmasining ijtimoiy yetimlikning oldini olish xizmatlarini (keyingi oʻrinlarda — xizmat) tashkil etish, ularning maqomi va faoliyat tartibini belgilaydi.

2. Xizmat SOS Oʻzbekiston bolalar mahallalari uyushmasi filialining (keyingi oʻrinlarda — filial) tarkibiy boʻlinmasi hisoblanadi.

Xizmat ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolgan bolalar hamda oilalarning hayotini yaxshilashga qaratilgan ijtimoiy xizmatlar koʻrsatish maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimligi bilan kelishgan holda SOS Oʻzbekiston bolalar mahallalari uyushmasi boshqaruvining qaroriga asosan tashkil qilinadi.

3. Xizmat xodimlarining funksional vazifalari hamda ijtimoiy xizmatlar turlari SOS Oʻzbekiston bolalar mahallalari uyushmasi (keyingi oʻrinlarda — uyushma) tomonidan tasdiqlanadi.

2-bob. Xizmatning maqsad va vazifalari

4. Xizmatning maqsadi oiladagi bolalarning barcha ehtiyojlarini qondira oladigan mustahkam oila faoliyatini shakllantirish orqali ijtimoiy yetimlikni oldini olish.

5. Xizmatning asosiy vazifalari quyidagilardan iborat:

bolalarning oilada oʻsishi va rivojlanishi uchun qulay sharoitlar yaratish orqali ularning huquq va manfaatlarini roʻyobga chiqarish;

oilaning ichki munosabatlarida oilaning barcha aʼzolari oʻrtasida samimiylikni yoʻlga qoʻyish;

bolalarni tarbiyalashda ota-onalarning bilim darajasini oshirish va ota-onalik koʻnikmalarini shakllantirish;

bolalar va oilalarning muammolarini ijobiy hal qilish usullari boʻyicha jamiyatga koʻmak koʻrsatish;

ijtimoiy himoyaga muhtoj oilalarni jamiyatga integratsiyalash, ularni jamiyatdan ajratish va boshqa salbiy stereotiplarni bartaraf qilish;

bolalarning oʻz oilalarida yashash huquqlarini taʼminlash uchun manfaatdor tashkilotlar hamkorligini tuzish;

oilada bolalarning oʻsishi va rivojlanishi uchun eng yaxshi muhitni yaratishga koʻmaklashish;

ijtimoiy yetimlikning oldini olish va bartaraf qilish uchun boshqa chora-tadbirlarni amalga oshirish.

3-bob. Xizmat faoliyatini tashkil qilish tartibi

6. Xizmat bolalar va ularning oilalariga keng miqyosda ijtimoiy, psixologik xizmatlar koʻrsatadi va ularni har taraflama qoʻllab-quvvatlaydi.

7. Xizmat filial hududida va/yoki fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari yoki boshqa hamkor tashkilotlar hududida (ijaraga olingan binolarda) tashkil etiladi.

Xizmat oilalarga xizmat koʻrsatadigan mutaxassislarning mobil guruhlarini ham yoʻlga qoʻyishi mumkin.

8. Koʻrsatiladigan xizmat turlari, koʻlami va davomiyligi uyushma tomonidan tasdiqlangan ichki hujjatlarga muvofiq belgilanadi.

9. Psixologik xizmatlar bolalar va ota-onalarning psixologik barqarorlik darajasini oshirish, hayot qiyinchiliklariga bardosh berish qobiliyatini shakllantirish maqsadida ularning ehtiyojlariga muvofiq yakka tartibda hamda guruh holidagi maslahatlar, tashxislash va psixologik korreksiya choralari shaklida koʻrsatiladi.

10. Xizmat oʻzini oʻzi rivojlantirish, ota-onalik koʻnikmalari, qattiq hayajon va his-tuygʻularni boshqarish, aloqa oʻrnatish, yetakchilik, bolalarni rivojlantirish psixologiyasi, oiladagi nizolarni boshqarish, tashqi dunyo bilan muloqot qilish koʻnikmalarini yaxshilash, jamiyatga moslashish qobiliyatlari, shaxsiy gigiyena koʻnikmalari, oʻzini oʻzi namoyon etish koʻnikmalari, sogʻlom turmush tarzi va boshqa hayotiy koʻnikmalar boʻyicha treninglar tashkil etadi.

11. Xizmat bolalar uchun xizmat hissiy va kognitiv rivojlanish sinflari, maktabga tayyorgarlik guruhlari, maktab yoshidagi bolalar uchun kuni uzaytirilgan guruhlar, maktabdan tashqari tadbirlar, kompyuter savodxonligi boʻyicha mashgʻulotlar, shuningdek, musiqa, raqs toʻgaraklarini va boshqa toʻgaraklarni tashkillashtirib beradi.

12. Xizmat yoshlarning ehtiyojidan kelib chiqib, ular uchun oʻziga oʻzi yordam guruhi, munozara klublari, mavzuli uchrashuvlar, yoshlar klublari va boshqalarni tashkil etishda yoshlarga koʻmaklashadi.

13. Xizmat bolalar va oilalarga tibbiy yordam olishda, emlash, ambulatoriyada, statsionar, sanatoriyda davolanish, tibbiy reabilitatsiya qilishda yordam beradi. Bundan tashqari, dori-darmonlar, uy aptechkalari, maxsus jihozlar va shaxsiy foydalanish moslamalari (nogironligi boʻlgan shaxslar aravachasi, eshitish apparati va boshqalar) sotib olishda ham yordam koʻrsatadi.

14. Xizmatning ijtimoiy xodimlari reproduktiv salomatlik, jinsiy yoʻl bilan yuqadigan kasalliklar, OIV/OITS kabi sohalarda bolalar va kattalarning xabardorligini oshirish boʻyicha chora-tadbirlarni tashkil etadi.

15. Zarur hollarda xizmat bolalar va kattalar bilan salomatlikka oid ularni qiziqtiradigan masalalar boʻyicha guruh koʻrinishidagi maxsus munozaralarni oʻtkazish uchun mutaxassislarni taklif qiladi/yollaydi.

16. Davlat va jamoat tashkilotlari bilan hamkorlikda xizmat bolalar uchun yozgi oromgoh va sanatoriylarga yoʻllanma olishda yordam beradi.

17. Xizmat quyidagi yoʻnalishlar boʻyicha yakka tartibda va guruh shaklidagi maslahatlar, treninglar, seminarlar va uchrashuvlarni tashkil etadi:

ota-onalik koʻnikmalarini oshirish;

bolalarni tarbiyalash masalalarida maslahatlarni taqdim etish;

ota-onalarning bolalar huquq va ehtiyojlari sohasidagi bilimlarini oshirish;

ota-onalarning huquqlari va majburiyatlari sohasidagi bilimlarni oshirish.

18. Xizmat tutingan ota-onalar va vasiylarni (homiylarni) qoʻllab-quvvatlash maqsadida, shuningdek, bolalari institutsional tarbiya muassasalaridan (bolalar uylari, mehribonlik uylari, va h.k.) qaytib kelgan oilalarning ota-onalariga mavzuli mashgʻulotlarni tashkil etadi.

19. Bolalarini maktabgacha taʼlim tashkilotida qoldirish imkoniga ega boʻlmagan ota-onalar, ishlamaydigan va bolalarini parvarish qilayotgan yosh onalar uchun ularning bandligini taʼminlashga, boshqa masalalarni hal qilishga yordam berish maqsadida bolalarning tegishli xizmat xonasida kunduzgi vaqtda qolish imkoniyati tashkil etiladi.

Bolalarni kunduzgi vaqtda parvarish qilish ota-onalar bilan xizmat oʻrtasida tuzilgan kelishuvga koʻra amalga oshiriladi.

Xizmatning ushbu turi 1 yoshdan 6 yoshgacha boʻlgan bolalar uchun moʻljallangan. Guruhda bir vaqtning oʻzida 5 dan ortiq bola boʻlmasligi kerak. Bolalar kunduzgi parvarish guruhida boʻlgan vaqtida mutaxassislar tomonidan bolalarning yoshi va rivojlanish xususiyatlariga qarab bilimlarini rivojlantirishga qaratilgan ishlar olib borilishi mumkin.

20. Xizmat oilalarga yoʻqolgan hujjatlarini tiklash, mulk huquqlarini himoya qilish va tiklash, ijtimoiy nafaqalar soʻrab murojaat qilish uchun hujjatlarni rasmiylashtirish, aliment olish va toʻlash kabi huquqiy xususiyatdagi masalalarni hal qilishda yordam beradi.

21. Davlat va jamoat tashkilotlari bilan hamkorlikda xizmat kasb-hunarga tayyorlash va qayta tayyorlash, yangi kasb-hunarlarni oʻzlashtirish, ular boʻyicha stajirovka qilish va ishga joylashishda koʻmaklashadi.

22. Xizmat oʻsmirlar uchun kasbga yoʻnaltirish boʻyicha chora-tadbirlarni tashkil qiladi.

23. Oilalarning turmush sharoitini yaxshilash maqsadida, shuningdek, oiladagi inqirozli vaziyatlarda xizmat bolalar va oilalarga moddiy yordam, shu jumladan, oziq-ovqat solingan paketlar, kiyim-kechak va boshqa eng zarur buyumlarni taqdim etishi mumkin.

24. Xizmat jamiyat aʼzolariga, bolalar va ota-onalar uchun milliy va xalqaro bayramlarga bagʻishlangan ijtimoiy tadbirlarni tashkil etishda yordam beradi. Shuningdek, xizmat bolalar va oilalar uchun mavzuga oid tanlov va viktorinalar, bayram tadbirlari, madaniy hordiq chiqarish tadbirlarini tashkil qilishi mumkin.

25. Bolalar va oilalarga yordam berish uchun xizmat shtatdagi va jalb qilingan mutaxassislardan pulli asosda yoki jamoatchilik asosida foydalanadi.

26. Bolalar va oilalar haqida mutaxassislar tomonidan olingan maʼlumotlar maxfiydir va oshkor qilinmaydi.

27. Xizmat himoyaga muhtoj oilalar va bolalarni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash va himoya qilish vazifalarini bajarishga jalb qilingan hamkor tashkilot xodimlarining bilim va malakalarini oshirishga koʻmaklashadi.

28. Xizmatning oʻz resurslari yetarli boʻlmagan holatlarida xizmat hamkor tashkilotlarning ishtirokini taʼminlaydi.

4-bob. Xizmatning maqsadli guruhi

29. Xizmatning maqsadli guruhi 18 yoshgacha boʻlgan quyidagi toifadagi bolalardir:

ota-onasining qaramogʻidan mahrum boʻlish xavfi ostidagi bolalar;

ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalar;

ota-onalari farzandlariga tegishli tarzda gʻamxoʻrlik qilish imkoniyati yoʻq bolalar;

koʻp bolali oila farzandlari;

ota-onasining qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar;

oʻz oilasiga reyintegratsiya qilish imkoniga ega boʻlgan bolalar.

30. Xizmatga qabul qilingan bolalarning ota-onalari ham xizmatdan yordam olishlari mumkin.

31. Xizmatga qabul qilinmagan mushkul vaziyatga tushib qolgan bolalar yoki oilalar zarur yordam olish uchun tegishli vakolatli organlarga yoki jamoat tashkilotlariga yuboriladi.

5-bob. Maqsadli guruhlarni qabul qilish va chiqarish mezonlari

32. Xizmatga qabul qilishda oila bolalarning ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlish xavfi mezonlari boʻyicha baholanadi.

Xizmatga ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolgan bolalar va oilalarni qabul qilish “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazining yoʻllanmasi asosida amalga oshiriladi.

33. Xizmat oilalarga 6 oydan 18 oygacha hamrohlik qiladi. Bu vaqt mobaynida xizmatning saʼy-harakatlari oilaning oʻzini oʻzi taʼminlash mezonlariga erishishiga qaratiladi. Oila oʻzini oʻzi taʼminlash mezonlariga erishganidan soʻng xizmatning hamrohligidan chiqariladi.

Oilaning oʻzini oʻzi taʼminlash mezonlari quyidagilardir:

ota-onalarning bolalarni sifatli parvarish qila olishi (ular ota-onalik koʻnikmalariga ega boʻlib, bolalar huquqlari toʻgʻrisida biladilar);

oilaning yetarli resurslarga ega boʻlishi (iqtisodiy xavfsizlik, barqaror uy-joy, oziq-ovqat bilan taʼminlanganlik);

bolalarning asosiy ehtiyojlari qondirilishi (taʼlim, sogʻliqni saqlash va boshqalar).

Ushbu mezonlarga ega boʻlish oilani rivojlantirish rejasida belgilangan maqsadlarga erishganligini anglatadi.

34. Oilani rivojlantirish rejasi har 6 oyda oilani xizmatdan chiqarish masalasini aniqlash uchun baholanadi.

35. Oila oʻz xohishiga koʻra xizmatdan belgilangan muddatidan avval chiqishi yoki hamkorlik qilmasligi sababiga koʻra xizmatdan chiqarilishi mumkin.

36. Agar oila 18 oy davomida xizmat hamrohligida boʻlib, rejalashtirilgan maqsadlarga erishmasa, bu oilaga kelgusida hamrohlik qilish maqsadga muvofiq emasligi tufayli xizmatdan chiqarilishi lozim. Ushbu qoidaning har bir istisnosi uyushmaning ichki hujjatlariga muvofiq qatʼiy asoslangan boʻlishi kerak.

6-bob. Infratuzilma va zarur resurslar

37. Xizmat ushbu Nizomda bayon qilingan barcha xizmatlarni taqdim etish uchun yetarli xonalarga ega boʻlishi kerak.

38. Mutaxassislar, alohida va guruh holidagi maslahatlar, guruh mashgʻulotlari, treninglar va seminarlar ishi uchun xonalar, bolalarning yashash joylari, oʻyin xonasi, resurs xonasi tegishli mebel, jihozlar, kompyuter, ofis va multimedia texnikasi, maxsus asbob-uskunalar va anjomlar bilan jihozlangan boʻlishi lozim.

39. Agar aholi punktida kasbiy koʻnikmalarga ega boʻlish uchun oʻquv markazlari boʻlmasa, xizmatning maxsus jihozlangan xonalarida kasbiy koʻnikmalarga ega boʻlish uchun sharoit yaratiladi. Shu maqsadda xonalarda asbob-uskunalar (tikuvchilik, sartaroshlik, oshpazlik va boshqalar) oʻrnatiladi. Ushbu asbob-uskunalar va jihozlar tegishli shartnoma tuzilgan holda kasb egallash va qonuniy daromad olish maqsadida vaqtincha foydalanish uchun oilalarga berilishi mumkin.

40. Agar xizmat atrofida qulay hudud boʻlsa, unda jihozlangan bolalar oʻyin maydonchasi yaratilishi mumkin. Qishloq joylarda xizmat atrofidagi hudud jamoalar aholisining iqtisodiy farovonligini oshirish, yaʼni jamoalar aholisi tomonidan non yopish maqsadida milliy pechlarni (tandirlarni) oʻrnatish, sabzavot va mevali daraxtlarni ekish uchun ishlatilishi mumkin.

41. Mutaxassislarning mobil guruhi ishini taʼminlash maqsadida xizmat bolalar va oilalarga qulay boʻlgan hududda mobil guruhning koʻchib yurib xizmat koʻrsatishi uchun transport vositasi bilan taʼminlanadi.

7-bob. Xizmat taʼminoti va uni moddiy-texnik jihatdan taʼminlash

42. Xizmat taʼminoti va uni moddiy-texnik jihatdan taʼminlash davlat budjeti mablagʻlari, muassislar, yuridik va jismoniy shaxslarning ixtiyoriy xayriya mablagʻlari, shuningdek, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar hisobiga amalga oshiriladi.

Ishchilarga toʻlanadigan ish haqi, kommunal xizmatlar xarajatlari va boshqa joriy xarajatlar, bino va inshootlarni saqlash xarajatlari, ularni taʼmirlash, ularga xizmat koʻrsatish va boshqa xizmat xarajatlari davlat budjeti mablagʻlari hisobidan toʻliq moliyalashtiriladi.

Xizmat, shu jumladan, yuqorida sanab oʻtilgan xarajatlarga qoʻshimcha sifatida muassislar, yuridik va jismoniy shaxslarning ixtiyoriy xayriya mablagʻlari, shuningdek, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar hisobiga boshqa xarajatlarni ham amalga oshirishi mumkin.

8-bob. Xizmat shtati va boshqaruvi

43. Xizmat ishini boshqarish filial direktorining bevosita rahbarligida koordinatori tomonidan amalga oshiriladi.

44. Xizmat xodimlarining soni 1-ilovada keltirilgan Namunaviy shtatlarga muvofiq belgilanadi.

9-bob. Yakunlovchi qoidalar

45. Xizmatga qabul qilingan ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolgan bolalar va oilalarga koʻrsatilayotgan xizmatlarning monitoringi Xizmat joylashgan hududdagi “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi va Agentlikning hududiy boshqarmasi tomonidan olib boriladi.

46. Nizolarni hal qilish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

47. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.

Ijtimoiy yetimlikning oldini olish xizmatlarining faoliyatini tashkil qilish toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Ijtimoiy yetimlikning oldini olish xizmatlarining

T / r Lavozimlar nomi Shtat birliklari soni Ya TS boʻyicha razryadi T o shkent shahri Samar q and shahri Urg a nch shahri Sh o v o t tumani 1. Koordinator 1 1 1 - 8 2. Koordinator yordamchisi 1 - - - 5 3. Yetakchi ijtimoiy xodim 1 1 1 1 7 4. Ijtimoiy xodim 4 4 2 2 6 5. Psixolog 2 2 1 1 Xalq taʼlimi muassasa lar idagi psixolog ning baz avi y tarif stavk asiga tenglashtiriladi 6. Xizmat xonalari farroshi 0,5 0,5 0,5 1 7. Yuriskonsult 0,5 0,5 0,5 - 8 8. Ishga joylashtirish boʻyicha mutaxassis 0 , 5 0,5 0,5 - 4 9. Qorovul - - - 2 1

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 21-noyabr,

738-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 21.11.2020-y., 09/20/738/1521-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 08.02.2022-y., 09/22/62/0111-son, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son; 28.12.2024-y., 09/24/893/1088-son)

lex.uz