📅 2020-yil 25-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 25-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 25 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 25 ноября 2020 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 25 November 2020 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Республика ҳудудларида ўрмонзорлар, шунингдек, Орол денгизи ва Оролбўйи ҳудудларида «яшил қопламалар» барпо этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 6 октябрдаги ПҚ-4850-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, мамлакатимизда экологик ҳолатни яхшилаш, чўл ва тоғолди ҳудудларда, Орол денгизининг суви қуриган тубида ва Оролбўйи ҳудудларида «яшил қопламалар» барпо этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг республика ҳудудларида ўрмонзорлар, шунингдек, Орол денгизининг суви қуриган тубида ва Оролбўйи ҳудудларида «яшил қопламалар» барпо этиш (кейинги ўринларда — республика ҳудудларида ўрмонзорлар барпо этиш) ишларини давом эттириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларида 2021 йилда ўрмонзорлар, шунингдек, Орол денгизининг суви қуриган тубида ва Оролбўйи ҳудудларида «яшил қопламалар» барпо этиш ҳажмлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Бунда республика бўйича жами ўрмонзор барпо этилиши режалаштирилган 560 минг гектар ер майдонининг 375 минг гектари — Қорақалпоғистон Республикасидаги ўрмон фонди ерлари ва Орол денгизининг суви қуриган ҳудудларида, 172 минг гектари — Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларидаги Оролбўйи ҳудудларида ҳамда 13 минг гектари — бошқа ҳудудлардаги ўрмон фондининг тоғ, водий ва тўқай ерларида барпо этилиши белгилансин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда республика ҳудудларида ўрмонзорлар барпо этиладиган майдонларни белгиланган тартибда хатловдан ўтказсин, бунда:
бир ой муддатда 2021 йил давомида республика ҳудудларида барпо этиладиган ўрмонзорлар учун тегишли майдонлар ҳудудлар кесимида аниқланишини ва уларнинг харитаси ишлаб чиқилишини;
ўрмонзорлар барпо этиш учун зарур бўлган қўшимча ер майдонларининг доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида давлат ўрмон фондига ажратилишини;
ушбу қарорга иловада кўрсатилган ҳудудлар ва белгиланган ҳажмларда ўрмонзорлар, шунингдек, «яшил қопламалар» ўз муддатида ва сифатли барпо этилишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси:
республика ҳудудларида ўрмонзорларнинг ўз муддатида барпо этилиши бўйича доимий мониторинг юритсин ва унинг бажарилишини мувофиқлаштириб борсин;
Орол денгизининг суви қуриган тубида ва Оролбўйи ҳудудларида «яшил қопламалар» барпо этиш учун талаб этиладиган чўл ўсимликларининг уруғлари сифатли тайёрланишини ташкил этсин;
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда республика ҳудудларида ўрмонзорлар барпо этишга мўлжалланган лойиҳалар юзасидан аниқ таклифларни ишлаб чиқиб, Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст жамғармаси маблағларини жалб этиш чораларини кўрсин.
5. Қуйидагилар Орол денгизининг суви қуриган тубида ва Оролбўйи ҳудудларида «яшил қопламалар» барпо этишни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари маҳаллий бюджетларининг прогнозга нисбатан ошириб бажарилган қисми ҳисобига ажратиладиган маблағлар;
юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;
Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст жамғармаси маблағлари;
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Орол денгизи тубидаги суви қуриган ҳудудларда «яшил қопламалар» — ҳимоя ўрмонзорлари барпо этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 15 февралдаги 132-сон қарорига асосан «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти томонидан Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига ажратилиши белгиланган 100 млрд сўм маблағдан 57 млрд сўм ўтказиб берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
«Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти юқорида қайд этилган қарорда назарда тутилган маблағларнинг қолдиқ қисми бўлган 43 млрд сўм мақсадли маблағлар ўн кун муддатда график асосида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ҳисобварағига ўтказиб берилишини таъминласин.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Хоразм ва Навоий вилоятлари ҳокимликлари Орол денгизининг суви қуриган туби ва Оролбўйи ҳудудларида «яшил қопламалар» барпо этиш учун:
қўшимча ишчи-ходимларнинг жалб этиш, уларни озиқ-овқат, махсус кийим-кечаклар ва ичимлик суви билан узлуксиз таъминлаш, чўл ўсимликлари уруғлари захирасини жамғариш ва экиш учун узлуксиз етказиб бериш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш воситалари билан таъминлаш, вақтинчалик бино ва иншоотлар қуриш, авиация, алоқа ва бошқа хизматларини жалб этишни ҳамда зарур техника ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш ва бошқа тадбирларни ташкил этсин;
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги билан биргаликда заруратга кўра, қўниш майдончалари ташкил этилишини, ишчи-ходимларни ҳудуддаги яшаш жойидан «яшил қопламалар» барпо этиш жойигача бўлган масофага ташиш учун тадбиркорлик субъектларидан шартнома асосида зарур автобус ва уруғ ташиш учун юк ташишга мўлжалланган транспорт воситалари ажратилишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Орол денгизининг суви қуриган тубида ва Оролбўйи ҳудудларида «яшил қопламалар» барпо этиш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида ерларни ўзлаштириш, ер майдонларини томчилатиб суғориш тизимини яратиш ишларига ўз куч ва воситаларини жалб этсин.
9. «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамияти Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги тегишли ўрмон хўжаликларига Орол денгизининг суви қуриган тубида ва Оролбўйи ҳудудларида «яшил қопламалар» барпо этиш учун жалб этилган ишчи-ходимлар жойлашган вақтинчалик яшаш масканларини, истисно тариқасида, ажратилган ҳажмлар доирасида ва аҳолига белгиланган нарх асосида мавсум давомида суюлтирилган углеводород гази билан таъминлаш чораларини кўрсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг мурожаатига асосан Орол денгизининг суви қуриган тубида ва Оролбўйи ҳудудларида белгиланган тартибда зарур алоқа воситаларидан фойдаланиш имкониятини яратишда кўмаклашсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ танлов эълон қилинган муддатларда Орол фожиасининг салбий оқибатларини камайтириш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини самарали муҳофаза қилиш ҳамда ўрмон хўжалигини ривожлантириш муаммоларини ҳал этишга қаратилган илмий лойиҳаларни танловлар асосида ташкил этилишини таъминласин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж. Бакиров, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 ноябрдаги 745-сон қарорига ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларида 2021 йилда ўрмонзорлар, шунингдек, Орол денгизининг суви қуриган тубида ва Оролбўйи ҳудудларида «яшил қопламалар» барпо этиш ҳажмлари
гектарда Т/р Ҳудудлар номи Жами ўрмон барпо қилиш Шу жумладан: Орол денгизининг қуриган туби ва Оролбўйи ҳудудида Ёнғоқ мевалилар Бошқа дарахт турлари жами шундан павловния 1 . Қорақалпоғистон Республикаси 374645 374598 47 2 . Андижон 321 255 66 18 3 . Бухоро 96178 96140 38 6 4 . Жиззах 1849 1550 299 12 5 . Қашқадарё 3017 1517 1500 18 6 . Навоий 63075 61000 1898 177 6 7 . Наманган 860 588 272 24 8 . Самарқанд 1327 1067 260 25 9 . Сурхондарё 2360 1851 509 12 10 . Сирдарё 70 70 5 11 . Тошкент 976 827 149 24 12 . Фарғона 172 93 79 18 13 . Хоразм 15150 15150 Жами: 560000 546888 9646 3466 168
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 25 ноябрь,
745-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
Respublika hududlarida oʻrmonzorlar, shuningdek, Orol dengizi va Orolboʻyi hududlarida “yashil qoplamalar” barpo etish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasida oʻrmon xoʻjaligi tizimini 2030-yilgacha rivojlantirish konsepsiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2020-yil 6-oktabrdagi PQ-4850-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, mamlakatimizda ekologik holatni yaxshilash, choʻl va togʻoldi hududlarda, Orol dengizining suvi qurigan tubida va Orolboʻyi hududlarida “yashil qoplamalar” barpo etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklarining respublika hududlarida oʻrmonzorlar, shuningdek, Orol dengizining suvi qurigan tubida va Orolboʻyi hududlarida “yashil qoplamalar” barpo etish (keyingi oʻrinlarda — respublika hududlarida oʻrmonzorlar barpo etish) ishlarini davom ettirish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.
2. Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar hududlarida 2021-yilda oʻrmonzorlar, shuningdek, Orol dengizining suvi qurigan tubida va Orolboʻyi hududlarida “yashil qoplamalar” barpo etish hajmlari ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
Bunda respublika boʻyicha jami oʻrmonzor barpo etilishi rejalashtirilgan 560 ming gektar yer maydonining 375 ming gektari — Qoraqalpogʻiston Respublikasidagi oʻrmon fondi yerlari va Orol dengizining suvi qurigan hududlarida, 172 ming gektari — Xorazm, Buxoro va Navoiy viloyatlaridagi Orolboʻyi hududlarida hamda 13 ming gektari — boshqa hududlardagi oʻrmon fondining togʻ, vodiy va toʻqay yerlarida barpo etilishi belgilansin.
3. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi va Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi bilan birgalikda respublika hududlarida oʻrmonzorlar barpo etiladigan maydonlarni belgilangan tartibda xatlovdan oʻtkazsin, bunda:
bir oy muddatda 2021-yil davomida respublika hududlarida barpo etiladigan oʻrmonzorlar uchun tegishli maydonlar hududlar kesimida aniqlanishini va ularning xaritasi ishlab chiqilishini;
oʻrmonzorlar barpo etish uchun zarur boʻlgan qoʻshimcha yer maydonlarining doimiy foydalanish huquqi asosida davlat oʻrmon fondiga ajratilishini;
ushbu qarorga ilovada koʻrsatilgan hududlar va belgilangan hajmlarda oʻrmonzorlar, shuningdek, “yashil qoplamalar” oʻz muddatida va sifatli barpo etilishini taʼminlasin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi:
respublika hududlarida oʻrmonzorlarning oʻz muddatida barpo etilishi boʻyicha doimiy monitoring yuritsin va uning bajarilishini muvofiqlashtirib borsin;
Orol dengizining suvi qurigan tubida va Orolboʻyi hududlarida “yashil qoplamalar” barpo etish uchun talab etiladigan choʻl oʻsimliklarining urugʻlari sifatli tayyorlanishini tashkil etsin;
Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi bilan birgalikda respublika hududlarida oʻrmonzorlar barpo etishga moʻljallangan loyihalar yuzasidan aniq takliflarni ishlab chiqib, Orolboʻyi mintaqasi uchun Inson xavfsizligi boʻyicha koʻp tomonlama sheriklik trast jamgʻarmasi mablagʻlarini jalb etish choralarini koʻrsin.
5. Quyidagilar Orol dengizining suvi qurigan tubida va Orolboʻyi hududlarida “yashil qoplamalar” barpo etishni moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:
Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining, Buxoro, Navoiy va Xorazm viloyatlari hokimliklari mahalliy budjetlarining prognozga nisbatan oshirib bajarilgan qismi hisobiga ajratiladigan mablagʻlar;
yuridik va jismoniy shaxslarning, shu jumladan Oʻzbekiston Respublikasi norezidentlarining homiylik xayriyalari;
Orolboʻyi mintaqasi uchun Inson xavfsizligi boʻyicha koʻp tomonlama sheriklik trast jamgʻarmasi mablagʻlari;
qonun hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Orol dengizi tubidagi suvi qurigan hududlarda “yashil qoplamalar” — himoya oʻrmonzorlari barpo etishni jadallashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 15-fevraldagi 132-son qaroriga asosan “Oʻzbekneftgaz” aksiyadorlik jamiyati tomonidan Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasiga ajratilishi belgilangan 100 mlrd soʻm mablagʻdan 57 mlrd soʻm oʻtkazib berilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
“Oʻzbekneftgaz” aksiyadorlik jamiyati yuqorida qayd etilgan qarorda nazarda tutilgan mablagʻlarning qoldiq qismi boʻlgan 43 mlrd soʻm maqsadli mablagʻlar oʻn kun muddatda grafik asosida Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasining hisobvaragʻiga oʻtkazib berilishini taʼminlasin.
7. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Buxoro, Xorazm va Navoiy viloyatlari hokimliklari Orol dengizining suvi qurigan tubi va Orolboʻyi hududlarida “yashil qoplamalar” barpo etish uchun:
qoʻshimcha ishchi-xodimlarning jalb etish, ularni oziq-ovqat, maxsus kiyim-kechaklar va ichimlik suvi bilan uzluksiz taʼminlash, choʻl oʻsimliklari urugʻlari zaxirasini jamgʻarish va ekish uchun uzluksiz yetkazib berish, kasallik va zararkunandalarga qarshi kurashish vositalari bilan taʼminlash, vaqtinchalik bino va inshootlar qurish, aviatsiya, aloqa va boshqa xizmatlarini jalb etishni hamda zarur texnika va asbob-uskunalarni sotib olish va boshqa tadbirlarni tashkil etsin;
Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi bilan birgalikda zaruratga koʻra, qoʻnish maydonchalari tashkil etilishini, ishchi-xodimlarni hududdagi yashash joyidan “yashil qoplamalar” barpo etish joyigacha boʻlgan masofaga tashish uchun tadbirkorlik subyektlaridan shartnoma asosida zarur avtobus va urugʻ tashish uchun yuk tashishga moʻljallangan transport vositalari ajratilishini taʼminlasin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi Orol dengizining suvi qurigan tubida va Orolboʻyi hududlarida “yashil qoplamalar” barpo etish hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi hududida yerlarni oʻzlashtirish, yer maydonlarini tomchilatib sugʻorish tizimini yaratish ishlariga oʻz kuch va vositalarini jalb etsin.
9. “Hududgaztaʼminot” aksiyadorlik jamiyati Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Buxoro, Navoiy va Xorazm viloyatlari hokimliklari bilan birgalikda Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi tizimidagi tegishli oʻrmon xoʻjaliklariga Orol dengizining suvi qurigan tubida va Orolboʻyi hududlarida “yashil qoplamalar” barpo etish uchun jalb etilgan ishchi-xodimlar joylashgan vaqtinchalik yashash maskanlarini, istisno tariqasida, ajratilgan hajmlar doirasida va aholiga belgilangan narx asosida mavsum davomida suyultirilgan uglevodorod gazi bilan taʼminlash choralarini koʻrsin.
10. Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasining murojaatiga asosan Orol dengizining suvi qurigan tubida va Orolboʻyi hududlarida belgilangan tartibda zarur aloqa vositalaridan foydalanish imkoniyatini yaratishda koʻmaklashsin.
11. Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi ilmiy-tadqiqot ishlariga davlat buyurtmasi talablariga muvofiq tanlov eʼlon qilingan muddatlarda Orol fojiasining salbiy oqibatlarini kamaytirish, oʻsimlik va hayvonot dunyosini samarali muhofaza qilish hamda oʻrmon xoʻjaligini rivojlantirish muammolarini hal etishga qaratilgan ilmiy loyihalarni tanlovlar asosida tashkil etilishini taʼminlasin.
12. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari Sh.M. Gʻaniyev, Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi raisi N.J. Bakirov, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi va viloyatlar hokimlari zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 25-noyabrdagi 745-son qaroriga ILOVA
Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar hududlarida 2021-yilda oʻrmonzorlar, shuningdek, Orol dengizining suvi qurigan tubida va Orolboʻyi hududlarida “yashil qoplamalar” barpo etish hajmlari
gektarda T/r Hududlar nomi Jami oʻrmon barpo qilish Shu jumladan: Orol dengizining qurigan tubi va Orolboʻyi hududida Yongʻoq mevalilar Boshqa daraxt turlari jami shundan pavlovniya 1 . Qoraqalpogʻiston Respublikasi 374645 374598 47 2 . Andijon 321 255 66 18 3 . Buxoro 96178 96140 38 6 4 . Jizzax 1849 1550 299 12 5 . Qashqadaryo 3017 1517 1500 18 6 . Navoiy 63075 61000 1898 177 6 7 . Namangan 860 588 272 24 8 . Samarqand 1327 1067 260 25 9 . Surxondaryo 2360 1851 509 12 10 . Sirdaryo 70 70 5 11 . Toshkent 976 827 149 24 12 . Fargʻona 172 93 79 18 13 . Xorazm 15150 15150 Jami: 560000 546888 9646 3466 168
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 25-noyabr,
745-son