UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 25-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 25 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 25 ноября 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 25 November 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

ЖУРНАЛИ

Табиий офатлар оқибатида аҳолига етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури ижросини таъминлаш, шунингдек, аҳолига табиий офатлар оқибатида етказилган зарарни қоплаш тартибини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Табиий офатлар оқибатида аҳолига етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

табиий офат оқибатида етказилган зарарни аниқлаш ва баҳолашишларини ташкил этиш ва амалга ошириш;

табиий офат оқибатида жабрланган шахсларга eтказилган зарарни қоплаш;

табиий офат оқибатида ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзоларига ҳамда тан жароҳати олган фуқароларга бир марталик моддий ёрдам бериш.

2. Белгилансинки:

юзага келган табиий офатларнинг кўламига қараб (локал, маҳаллий, республика ва трансчегаравий) аҳолига етказилган зарар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 1 июндаги ПФ-5066-сон Фармони билан ташкил этилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда шаҳар ва туманлар фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳудудий комиссияларининг тақдимномаларига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар (туманлар ва шаҳарлар) ҳокимларининг қарорлари ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши асосида қопланади;

Ўзбекистон Республикасининг бюджет қонунчилигига мувофиқ табиий офатлар оқибатида жабрланган аҳолига етказилган зарарни қоплаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ёки Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари суғурталовчи ташкилотлар билан биргаликда аҳолининг мол-мулк ва яшаш жойларини табиий офатлардан суғурта қилиш бўйича тарғибот ишларини амалга оширсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари табиий офатлар содир бўлиш хавфи юқори бўлган, шунингдек, техноген хавфли ҳудудларда бино ва иншоотлар қурилишининг олдини олиш бўйича тегишли мансабдор шахсларнинг масъулиятини кучайтирсин ҳамда зарур профилактика чораларини кўрсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда жойларда табиий офатлар юзага келиши мумкин бўлган ҳудудларда яшовчи аҳоли билан профилактика тадбирларини мунтазам ўтказиб борсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи Т.А. Худайбергенов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 ноябрдаги 747-сон қарорига 1-ИЛОВА

Табиий офатлар оқибатида аҳолига етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Табиий офатлар оқибатида аҳолига eтказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда — Низом) жисмоний шахслар соғлиғи ва мол-мулкига табиий офатлар оқибатида етказилган зарарни қоплаш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

бирламчи зарурий воситалар — ижтимоий яшаш меъёри доирасида ҳаёт фаолияти учун зарур миқдорда умумий майдонга эга бўлган, санитария талабларига жавоб берадиган турар жойлар ва оилада ишлатиладиган ноозиқ-овқат маҳсулотлари тўплами;

жабрланган шахс — табиий хусусиятли фавқулодда вазият манбаи натижасида жароҳат олган ёки моддий зарар кўрган шахс;

ноозиқ-овқат маҳсулотлари тўплами — кундалик турмушда фойдаланиладиган озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ва тайёрлаш ҳамда аҳолини хабардор қилиш воситалари;

табиий офат — маълум бир ҳудуддаги ёки сув зонасидаги табиий фавқулодда вазият манбаи пайдо бўлиши натижасида юзага келадиган, одамларнинг қурбон бўлишига, соғлиғи ва атроф-муҳитга зарар етишига, жиддий моддий йўқотишларга ва одамлар яшаш шароитларининг бузилишига олиб келган табиий хусусиятли фавқулодда вазият;

фавқулодда вазият — одамлар қурбон бўлишига, уларнинг соғлиғи ёки атроф табиий муҳитга зарар етишига, жиддий моддий талафотлар келтириб чиқаришга ҳамда одамларнинг ҳаёт фаолияти шароитининг издан чиқишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган авария, ҳалокат, хавфли табиий ҳодиса, табиий ёки бошқа офат натижасида муайян ҳудудда юзага келган ҳолат.

3. Мазкур Низом табиий офат юзага келган ҳудудда ўзбошимчалик билан қурилган ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилмаган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулклар, шунингдек, қимматбаҳо металларга татбиқ этилмайди.

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилмаган, аммо эгалик қилиш ҳуқуқини юзага келтирувчи муддат туфайли мулк ҳуқуқини олиш ҳуқуқига эга бўлган, шунингдек, иморат қурилган ер участкасининг мулкдори бўлган, унга умрбод мерос сифатида эгалик қилаётган, доимий эгалик қилаётган ва фойдаланаётган шахсларга ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга нисбатан мулк ҳуқуқи суд томонидан эътироф этилиши мумкин.

4. Суғурта объекти ҳисобланган бадиий қийматга эга буюмлар ҳамда мол-мулкка табиий офат натижасида етказилган зарар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигига мувофиқ суғурталовчи ташкилот ҳисобидан қопланади.

5. Табиий офатлар оқибатида жабрланган шахсларга (кейинги ўринларда — жабрланган шахслар) етказилган зарарни қоплаш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Табиий офатлар оқибатида eтказилган зарарни аниқлаш ва баҳолаш ишларини ташкил этиш

6. Табиий офатнинг кўламига кўра (локал, маҳаллий, республика ва трансчегаравий) фавқулодда вазият юзага келган кунда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри (шаҳарлар ва туманлар) фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳудудий комиссиялари (кейинги ўринларда — ҳудудий комиссиялар) ёки Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда — Ҳукумат комиссияси) томонидан фавқулодда вазиятни эътироф этиш ва бартараф этиш тўғрисида тегишли қарорлар қабул қилинади ҳамда Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими куч ва воситаларини жалб қилган ҳолда унинг ижросини таъминлаш юзасидан белгиланган тадбирлар бажарилиши ташкил этилади.

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси ва ҳудудий комиссиялар Вазирлар Маҳкамасининг «Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси ва ҳудудий комиссиялар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 19 июлдаги 525-сон қарорига мувофиқ фаолият юритади.

7. Табиий офатлар оқибатида жабрланган шахсларга eтказилган зарарни аниқлаш ва баҳолаш ишларини ташкил қилиш фавқулодда вазият юзага келган кундан бошлаб икки кун муддатда унинг кўламига қараб (локал, маҳаллий, республика ва трансчегаравий) тегишли ҳудудий комиссия ёки Ҳукумат комиссиясининг қарорига асосан, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги ҳамда Бош прокуратура ёхуд уларнинг ҳудудий тузилмалари вакилларидан иборат Табиий офатлар оқибатида жабрланган шахсларга eтказилган зарарни аниқлаш ва баҳолаш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) тузилади.

8. Қуйидагилар Ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

жабрланган шахсларнинг ариза ва ҳужжатларини қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва белгиланган тартибда кўриб чиқиш;

табиий офат ҳудудида зарар кўрган уй-жойлар, бинолар, иншоотлар ва бошқа мол-мулкларни хатловдан ўтказиш ҳамда далолатнома расмийлаштириш;

етказилган зарарни баҳолашни ташкил этиш ва назорат қилиш.

3-боб. Етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш

9. Жабрланган шахслар табиий офат юзага келган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги аризани тўлдирган ҳолда тегишли Ишчи гуруҳга тақдим этадилар.

Жабрланган шахснинг шахсан мурожаат қилиши имкони бўлмаганда, унинг яқин қариндошлари ёки қонуний вакиллари (агар жабрланган шахс вояга етмаган бўлса) етказилган зарар миқдорини қоплаш бўйича ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

10. Етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади:

жабрланган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (фавқулодда вазият оқибатида ушбу ҳужжат йўқотилганда ёхуд яроқсиз ҳолатга келганда — Ички ишлар вазирлиги ҳамда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги органлари томонидан бериладиган вақтинчалик шахсни тасдиқловчи ҳужжат ёки маълумотнома);

кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги ҳужжат (фавқулодда вазият оқибатида ушбу ҳужжат йўқотилганда ёхуд яроқсиз ҳолатга келганда — Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тегишли тузилмалари томонидан электрон шаклда тақдим этилади);

табиий офат оқибатида жабрланган шахснинг яроқсиз ҳолатга келган ва йўқотилган мол-мулкининг рўйхати;

аризани имзолаш ваколатини тасдиқловчи ҳужжат, агар ариза қонуний вакил томонидан имзоланган бўлса.

11. Ишчи гуруҳ ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги «Табиий офатлар оқибатида жабрланган шахсларга етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги аризаларни қайд этиш журнали»га киритган ҳолда ариза қабул қилинган кун давомида жабрланган шахсга ҳужжатлар қабул қилинганлигини тасдиқловчи тилхат беради.

Жабрланган шахс томонидан тақдим этилган аризага илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган тақдирда, Ишчи гуруҳ ушбу ҳужжатларни ариза қабул қилинган кундан бошлаб беш кун муддатда тегишли органлардан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали сўраб олади.

4-боб. Етказилган зарарни аниқлаш ва баҳолаш

12. Ишчи гуруҳ жабрланган шахс томонидан тақдим этилган аризани қабул қилган кундан бошлаб ўн кун муддатда кўриб чиқади ҳамда бир вақтнинг ўзида ушбу жабрланган шахсга тегишли бўлган, табиий офат ҳудудида зарар кўрган уй-жойлар, бинолар, иншоотлар ва бошқа мол-мулкларни хатловдан ўтказиб, далолатнома расмийлаштиради.

Далолатнома расмийлаштирилган кундан бошлаб ўн кун муддатда Ишчи гуруҳ жабрланган шахс (унинг яқин қариндоши ёки қонуний вакили) ва баҳоловчи ташкилот (кейинги ўринларда — баҳоловчи) иштирокида етказилган зарарни баҳолашни ташкил этади.

13. Етказилган зарар миқдорини баҳолаш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

жабрланган шахс (унинг яқин қариндоши ёки қонуний вакили) томонидан баҳоловчини танлаш, икки томонлама шартнома имзолаш ҳамда бу ҳақида Ишчи гуруҳни хабардор этиш;

Ишчи гуруҳ вакиллари иштирокида жабрланган шахсга тегишли уй-жойлар, бинолар, иншоотлар ҳамда мол-мулкка етказилган зарарни баҳолаш;

баҳолаш якунлари бўйича уч нусхада умумий ҳисобот тайёрлаш (умумий ҳисоботнинг бир нусхаси жабрланган шахс, бир нусхаси Ишчи гуруҳ, бир нусхаси баҳоловчи учун).

14. Баҳолаш ишлари билан боғлиқ харажатлар давлат томонидан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қопланади.

15. Баҳолашни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнида шаффофлик ҳамда қонунийлик тўлиқ таъминланиши лозим.

16. Баҳоловчи томонидан жабрланган шахсга етказилган зарар миқдори аниқланиб, хулоса чиқарилгандан сўнг Ишчи гуруҳ томонидан уч кун муддатда тўлиқ ҳужжатлар тегишли ҳудудий комиссияга тақдим қилинади.

17. Жабрланган шахслар Ишчи гуруҳ томонидан уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижаларидан норози бўлган тақдирда, тегишли ҳудудий комиссия ёки Ҳукумат комиссиясига, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилишлари мумкин.

Жабрланган шахсларнинг шикоятлари тегишли ҳудудий комиссия ёки Ҳукумат комиссияси томонидан «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқилади, шикоятни кўриб чиқиш натижалари ҳақида жабрланган шахс белгиланган тартибда хабардор қилинади.

5-боб. Жабрланган шахсларга eтказилган зарарни қоплаш

18. Табиий офат натижасида бирламчи зарурий воситалар, ноозиқ-овқат маҳсулотлари тўпламининг қисман ёки тўлиқ йўқотилиши билан боғлиқ зарарни қоплаш мақсадида туманлар ва шаҳарлар ҳудудий комиссиялари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига, шунингдек, моддий ва молиявий ресурслари етарли бўлмаган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий комиссиялари Вазирлар Маҳкамасига қуйидагилар юзасидан тақдимномалар киритади:

зарар кўрган, бузилган бино ёки иншоотни таъмирлаш ёхуд қуриш учун зарур миқдорда пул маблағларини ажратиш;

турар жойнинг ижтимоий нормасига асосан бошқа турар жой ажратиш;

янги турар жой қуриш;

зарар кўрган турар жойни таъмирлаш учун қурилиш материаллари ажратиш ва хизматларни амалга ошириш;

якка тартибда уй-жой қуриш учун 0,04 гектаргача ва ушбу ҳажм доирасидаги ер участкаларини электрон-онлайн аукцион орқали сотиб олиш харажатларини қоплаб бериш;

ноозиқ-овқат маҳсулотлари тўпламини ажратиш.

19. Жабрланган шахсларга етказилган зарар билан боғлиқ тўловлар ўттиз кун муддатда тегишли ҳудудий комиссияларнинг тақдимномаларига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари асосида тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ёки Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Етказилган зарар билан боғлиқ тўловларни амалга ошириш учун молиявий ресурлар етарли бўлмаган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан ёки Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан маблағ ажратилиши юзасидан асосланган буюртма билан Вазирлар Маҳкамасига мурожаат қилишлари мумкин.

20. Жабрланган шахслар янги турар жой қурилиши даврида вақтинчалик уй-жой билан таъминланиш ёки турар жой ижараси учун товон пули олиш ҳуқуқига эга.

21. Турар жой шикастланганда ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келганда қуйидаги тартибда товон пули тўланади:

ҳудуднинг хусусиятларига кўра санитария талабларига жавоб берадиган, зарур яшаш шароитлари билан таъминлаган ҳолда турар жойни табиий офат юз бергунга қадар бўлган ҳолатига келтириш билан боғлиқ харажатлар учун уй-жойнинг эгаси томонидан таъмирлаш ишларини амалга ошириш мақсадида ўтказиб берилади;

мол-мулк билан бирга янги яшаш жойига кўчиб ўтиш харажатлари қоплаб берилади.

22. Жабрланган шахсга қурилиш материаллари ва хизматлари тақдим этилганда, уларнинг қиймати етказилган зарарни қоплаш миқдоридан ушлаб қолинади.

23. Товон пули жабрланган шахснинг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб берилади.

24. Тўланган товон пулининг ҳисобини юритиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.

25. Янги турар жой қурилиши жараёнида ёки компенсация тўловлари амалга оширилишига қадар жабрланган шахс вафот этса, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари меросхўрларига тенг улушда ўтказилади.

Меросхўрларнинг доираси ва уларнинг мерос улушлари мерос ҳуқуқини тасдиқлаш асосида, келишмовчилик юзага келганда эса — суд тартибида белгиланади.

26. Етказилган зарар миқдори қоплангандан сўнг аризаларни рўйхатдан ўтказиш журналига зарарни қоплаш бўйича тўловнинг санаси, миқдори ва тўлов ҳужжатининг рақами ёзилади.

27. Қуйидаги шахсларга Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети маблағлари ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам тўлаб берилади:

табиий офат оқибатида ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи, болалари, ота-оналари ва қарамоғидаги шахслар) учун ҳар бир оила аъзосига тенг улушда базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари;

табиий офат оқибатида оғиртан жароҳати олган фуқароларга — базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари, ўртача оғирликдаги тан жароҳати олган фуқароларга — базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баравари ҳамда енгил тан жароҳати олган фуқароларга — базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида.

6-боб. Якунловчи қоидалар

28. Табиий офатлар оқибатида жабрланган шахсларга етказилган зарарни қоплаш бўйича йиғилган барча ҳужжатлар (ариза, далолатнома, баҳолаш ҳисоботлари, тўлов варақалари ва бошқалар) ҳамда «Табиий офатлар оқибатида жабрланган шахсларга етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги аризаларни қайд этиш журнали» белгиланган тартибда тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар)ларнинг архивига 75 йил муддатга сақлаш учун топширилади.

29. Жабрланган шахсларга етказилган зарарни қоплашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

30. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Табиий офатлар оқибатида аҳолига етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Табиий офатлар оқибатида жабрланган шахсларга етказилган зарарни қоплаш

Босқичлар Масъул ижрочилар Амалга ошириладиган тадбирлар Ижро муддати Табиий офатлар оқибатида eтказилган зарарни аниқлаш ва баҳолаш ишларини ташкил этиш Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳудудий комиссия ёки Ҳукумат комиссияси 1. Фавқулодда вазиятни эътироф этиш ва бартараф этиш тўғрисида тегишли қарорлар қабул қилади ҳамда Фавқулодда вазиятларнинг олдини олишва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими куч ва воситаларини жалб қилган ҳолда унинг ижросини таъминлаш юзасидан белгиланган тадбирлар бажарилишини ташкил этади. Фавқулодда вазият юзага келган кун давомида 2. Табиий офатлар оқибатида жабрланган шахсларга (кейинги ўринларда — жабрланган шахслар) eтказилган зарарни аниқлаш ва баҳолаш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) тузади ҳамда унинг вазифаларини тақсимлайди. Фавқулодда вазият юзага келган кундан бошлаб икки кун муддатда Етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш Жабрланган шахс (унинг яқин қариндошлари ёки қонуний вакили) Табиий офат оқибатида жабрланган шахсларга eтказилган зарарни қоплаш тўғрисида тасдиқланган шаклдаги аризани, белгиланган ҳужжатларни илова қилган ҳолда тегишли Ишчи гуруҳга тақдим этади. Табиий офат юзага келган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида Ишчи гуруҳ 1. Жабрланган шахсларнинг ариза ва ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиб, жабрланган шахсларга ҳужжатлар қабул қилинганлигини тасдиқловчи тилхатлар беради. Ариза қабул қилинган кунда 2. Жабрланган шахслар томонидан тақдим этилган аризага илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган тақдирда, ушбу ҳужжатларни тегишли органлардан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали сўраб олади. Ариза қабул қилинган кундан бошлаб беш кун муддатда Eтказилган зарарни аниқлаш ва баҳолаш Ишчи гуруҳ 1 . Жабрланган шахс томонидан тақдим этилган аризани кўриб чиқади ҳамда бир вақтнинг ўзида ушбу жабрланган шахсга тегишли бўлган, табиий офат ҳудудида зарар кўрган уй- жойлар, бино лар, иншоотлар ва бошқа мол-мулкларни хатловдан ўтказиб, далолатнома расмийлаштиради. Ариза қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун муддатда 2. Жабрланган шахс (унинг яқин қариндошлари ёки қонуний вакили) ва баҳоловчи ташкилот (кейинги ўринларда — баҳоловчи) иштирокида етказилган зарарни баҳолашни ташкил этади. Далолатнома расмийлаштирилган кундан бошлаб ўн кун муддатда 3. Баҳоловчи томонидан тақдим этилган жабрланган шахсларга етказилган зарар миқдорлари тўғрисидаги тўлиқ ҳужжатларни тегишли ҳудудий комиссияга тақдим қилади. Баҳолаш якунлангандан сўнг уч кун муддатда Жабрланган шахсларга етказилган зарарни қоплаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Жабрланган шахсларга етказилган зарар билан боғлиқ тўловлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари асосида амалга оширилади. Тегишли ҳудудий комиссия томонидан тақдимнома киритилгандан сўнг ўттиз кун муддатда

Табиий офатлар оқибатида аҳолига етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ Кимга _______________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ (ҳудудий ва/ёки Ҳукумат комиссияси ‎ раисининг Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Фуқаро ______________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _____________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (яшаш манзили) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ___________________________________________ томонидан ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ тел.: _________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Табиий офат оқибатида жабрланган шахсларга етказилган ‎зарарни қоплаш тўғрисида ‎АРИЗА Менга табиий офат оқибатида етказилган зарарнинг қопланишини сўрайман ____________________________________________________________________________ (табиий офат тури ёзилади) Табиий офат оқибатида йўқотилган мол-мулк кўрсатилади ____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________‎ Бузилган (вайрон бўлган) турар жойда доимий рўйхатдан ўтган фуқаролар кўрсатилади 1.___________________________________________________________________________ (Ф.И.О., туғилган йили, қариндошлик даражаси) 2.___________________________________________________________________________ (Ф.И.О., туғилган йили, қариндошлик даражаси) ………………………………………………………………………………….........…………… 3.___________________________________________________________________________ Сиздан қуйидаги манзилдаги мол-мулкка етказилган зарарни қоплашингизни сўрайман ____________________________________________________________________________ (вилоят, туман, шаҳар, яшаш манзили) Банк бўлинмаси номи _________________________________________________________ Филиал МФО рақами _________________________________________________________ Банкдаги ҳисобварағи ёки пластик карта рақами __________________________________ Номига (Ф.И.О.)______________________________________________________________ Олувчининг СТИР рақами _____________________________________________________ Аризага қуйидаги ҳужжатларни илова қиламан: 1. __________________________________________________________________________ 2. __________________________________________________________________________ 3. __________________________________________________________________________ 4. __________________________________________________________________________ 5. __________________________________________________________________________ 20____й. «____» _________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ___________________________________ ___________________________________ (ариза берувчининг Ф.И.О.) (имзо) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Табиий офатлар оқибатида аҳолига етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Табиий офатлар оқибатида жабрланган шахсларга етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги аризаларни қайд этиш

Т/р Табиий офатлар оқибатида жабрланган фуқаронинг Ф.И.О. Келиб тушган санаси, кириш рақами Яшаш манзили Зарарни қоплаш учун сабаб (табиий офат вақти, жойи ва турининг қисқача тавсифи) Моддий зарар миқдори Берилган моддий ёрдам учун тўлов топшириқномаси рақами ва санаси (рўйхатдан ўтказувчининг имзоси) 1. 2. 3. ...

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 ноябрдаги 747-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 525-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 7-сон, 151-модда) билан тасдиқланган Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳудудий комиссиялар тўғрисидаги низомда :

а) 8-бандда :

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши қўшилсин:

«табиий офатлар оқибатида жабрланган шахсларга етказилган зарарни қоплаш бўйича белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тақдимномалар киритадилар»;

тўққизинчи — ўн иккинчи хатбошилар тегишли равишда ўнинчи — ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

б) 9-бандда :

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши қўшилсин:

«табиий офатлар оқибатида жабрланган шахсларга етказилган зарарни қоплаш бўйича белгиланган тартибда тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдимномалар киритадилар»;

еттинчи-саккизинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи-тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 25 ноябрь,

747-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.11.2020 й., 09/20/747/1561-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/543/0830-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон; 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон; 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

JURNALI

Tabiiy ofatlar oqibatida aholiga yetkazilgan zararni qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 2-martdagi PF-5953-son Farmoni bilan tasdiqlangan 2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha Harakatlar strategiyasini “Ilm, maʼrifat va raqamli iqtisodiyotni rivojlantirish yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturi ijrosini taʼminlash, shuningdek, aholiga tabiiy ofatlar oqibatida yetkazilgan zararni qoplash tartibini joriy etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Tabiiy ofatlar oqibatida aholiga yetkazilgan zararni qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

tabiiy ofat oqibatida yetkazilgan zararni aniqlash va baholashishlarini tashkil etish va amalga oshirish;

tabiiy ofat oqibatida jabrlangan shaxslarga etkazilgan zararni qoplash;

tabiiy ofat oqibatida halok boʻlgan fuqarolarning oila aʼzolariga hamda tan jarohati olgan fuqarolarga bir martalik moddiy yordam berish.

2. Belgilansinki:

yuzaga kelgan tabiiy ofatlarning koʻlamiga qarab (lokal, mahalliy, respublika va transchegaraviy) aholiga yetkazilgan zarar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etish tizimi samaradorligini tubdan oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 1-iyundagi PF-5066-son Farmoni bilan tashkil etilgan Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri hamda shahar va tumanlar favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etish boʻyicha hududiy komissiyalarining taqdimnomalariga muvofiq Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar (tumanlar va shaharlar) hokimlarining qarorlari yoki Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining farmoyishi asosida qoplanadi;

Oʻzbekiston Respublikasining budjet qonunchiligiga muvofiq tabiiy ofatlar oqibatida jabrlangan aholiga yetkazilgan zararni qoplash Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining, Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining, viloyatlar viloyat budjetlarining va Toshkent shahri shahar budjetining, tumanlar va shaharlar budjetlarining zaxira jamgʻarmalari, jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari yoki Oʻzbekiston Respublikasining qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan amalga oshiriladi.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari sugʻurtalovchi tashkilotlar bilan birgalikda aholining mol-mulk va yashash joylarini tabiiy ofatlardan sugʻurta qilish boʻyicha targʻibot ishlarini amalga oshirsin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tabiiy ofatlar sodir boʻlish xavfi yuqori boʻlgan, shuningdek, texnogen xavfli hududlarda bino va inshootlar qurilishining oldini olish boʻyicha tegishli mansabdor shaxslarning masʼuliyatini kuchaytirsin hamda zarur profilaktika choralarini koʻrsin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi, Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi huzuridagi Gidrometeorologiya xizmati agentligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bilan birgalikda joylarda tabiiy ofatlar yuzaga kelishi mumkin boʻlgan hududlarda yashovchi aholi bilan profilaktika tadbirlarini muntazam oʻtkazib borsin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari A.J. Ramatov hamda Oʻzbekiston Respublikasi favqulodda vaziyatlar vaziri vazifasini bajaruvchi T.A. Xudaybergenov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 25-noyabrdagi 747-son qaroriga 1-ILOVA

Tabiiy ofatlar oqibatida aholiga yetkazilgan zararni qoplash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Tabiiy ofatlar oqibatida aholiga etkazilgan zararni qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizom (keyingi oʻrinlarda — Nizom) jismoniy shaxslar sogʻligʻi va mol-mulkiga tabiiy ofatlar oqibatida yetkazilgan zararni qoplash tartibini belgilaydi.

2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

birlamchi zaruriy vositalar — ijtimoiy yashash meʼyori doirasida hayot faoliyati uchun zarur miqdorda umumiy maydonga ega boʻlgan, sanitariya talablariga javob beradigan turar joylar va oilada ishlatiladigan nooziq-ovqat mahsulotlari toʻplami;

jabrlangan shaxs — tabiiy xususiyatli favqulodda vaziyat manbai natijasida jarohat olgan yoki moddiy zarar koʻrgan shaxs;

nooziq-ovqat mahsulotlari toʻplami — kundalik turmushda foydalaniladigan oziq-ovqat mahsulotlarini saqlash va tayyorlash hamda aholini xabardor qilish vositalari;

tabiiy ofat — maʼlum bir hududdagi yoki suv zonasidagi tabiiy favqulodda vaziyat manbai paydo boʻlishi natijasida yuzaga keladigan, odamlarning qurbon boʻlishiga, sogʻligʻi va atrof-muhitga zarar yetishiga, jiddiy moddiy yoʻqotishlarga va odamlar yashash sharoitlarining buzilishiga olib kelgan tabiiy xususiyatli favqulodda vaziyat;

favqulodda vaziyat — odamlar qurbon boʻlishiga, ularning sogʻligʻi yoki atrof tabiiy muhitga zarar yetishiga, jiddiy moddiy talafotlar keltirib chiqarishga hamda odamlarning hayot faoliyati sharoitining izdan chiqishiga olib kelishi mumkin boʻlgan yoki olib kelgan avariya, halokat, xavfli tabiiy hodisa, tabiiy yoki boshqa ofat natijasida muayyan hududda yuzaga kelgan holat.

3. Mazkur Nizom tabiiy ofat yuzaga kelgan hududda oʻzboshimchalik bilan qurilgan hamda davlat roʻyxatidan oʻtkazilmagan uy-joy, boshqa bino, inshoot yoki oʻzga koʻchmas mulklar, shuningdek, qimmatbaho metallarga tatbiq etilmaydi.

Koʻchmas mulk obyektlariga boʻlgan huquqi davlat roʻyxatidan oʻtkazilmagan, ammo egalik qilish huquqini yuzaga keltiruvchi muddat tufayli mulk huquqini olish huquqiga ega boʻlgan, shuningdek, imorat qurilgan yer uchastkasining mulkdori boʻlgan, unga umrbod meros sifatida egalik qilayotgan, doimiy egalik qilayotgan va foydalanayotgan shaxslarga oʻzboshimchalik bilan qurilgan imoratlarga nisbatan mulk huquqi sud tomonidan eʼtirof etilishi mumkin.

4. Sugʻurta obyekti hisoblangan badiiy qiymatga ega buyumlar hamda mol-mulkka tabiiy ofat natijasida yetkazilgan zarar Oʻzbekiston Respublikasining fuqarolik qonunchiligiga muvofiq sugʻurtalovchi tashkilot hisobidan qoplanadi.

5. Tabiiy ofatlar oqibatida jabrlangan shaxslarga (keyingi oʻrinlarda — jabrlangan shaxslar) yetkazilgan zararni qoplash ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

2-bob. Tabiiy ofatlar oqibatida etkazilgan zararni aniqlash va baholash ishlarini tashkil etish

6. Tabiiy ofatning koʻlamiga koʻra (lokal, mahalliy, respublika va transchegaraviy) favqulodda vaziyat yuzaga kelgan kunda tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri (shaharlar va tumanlar) favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etish boʻyicha hududiy komissiyalari (keyingi oʻrinlarda — hududiy komissiyalar) yoki Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etish boʻyicha Hukumat komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — Hukumat komissiyasi) tomonidan favqulodda vaziyatni eʼtirof etish va bartaraf etish toʻgʻrisida tegishli qarorlar qabul qilinadi hamda Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bunday vaziyatlarda harakat qilish davlat tizimi kuch va vositalarini jalb qilgan holda uning ijrosini taʼminlash yuzasidan belgilangan tadbirlar bajarilishi tashkil etiladi.

Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etish boʻyicha Hukumat komissiyasi va hududiy komissiyalar Vazirlar Mahkamasining “Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etish boʻyicha Hukumat komissiyasi va hududiy komissiyalar toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2017-yil 19-iyuldagi 525-son qaroriga muvofiq faoliyat yuritadi.

7. Tabiiy ofatlar oqibatida jabrlangan shaxslarga etkazilgan zararni aniqlash va baholash ishlarini tashkil qilish favqulodda vaziyat yuzaga kelgan kundan boshlab ikki kun muddatda uning koʻlamiga qarab (lokal, mahalliy, respublika va transchegaraviy) tegishli hududiy komissiya yoki Hukumat komissiyasining qaroriga asosan, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi, Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi huzuridagi Gidrometeorologiya xizmati agentligi hamda Bosh prokuratura yoxud ularning hududiy tuzilmalari vakillaridan iborat Tabiiy ofatlar oqibatida jabrlangan shaxslarga etkazilgan zararni aniqlash va baholash boʻyicha ishchi guruh (keyingi oʻrinlarda — Ishchi guruh) tuziladi.

8. Quyidagilar Ishchi guruhning asosiy vazifalari hisoblanadi:

jabrlangan shaxslarning ariza va hujjatlarini qabul qilish, roʻyxatdan oʻtkazish va belgilangan tartibda koʻrib chiqish;

tabiiy ofat hududida zarar koʻrgan uy-joylar, binolar, inshootlar va boshqa mol-mulklarni xatlovdan oʻtkazish hamda dalolatnoma rasmiylashtirish;

yetkazilgan zararni baholashni tashkil etish va nazorat qilish.

3-bob. Yetkazilgan zararni qoplash toʻgʻrisidagi arizalarni qabul qilish

9. Jabrlangan shaxslar tabiiy ofat yuzaga kelgan kundan boshlab oʻttiz kun mobaynida ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shakldagi arizani toʻldirgan holda tegishli Ishchi guruhga taqdim etadilar.

Jabrlangan shaxsning shaxsan murojaat qilishi imkoni boʻlmaganda, uning yaqin qarindoshlari yoki qonuniy vakillari (agar jabrlangan shaxs voyaga yetmagan boʻlsa) yetkazilgan zarar miqdorini qoplash boʻyicha ariza bilan murojaat qilishlari mumkin.

10. Yetkazilgan zararni qoplash toʻgʻrisidagi arizaga quyidagilar ilova qilinadi:

jabrlangan shaxsning shaxsini tasdiqlovchi hujjat nusxasi (favqulodda vaziyat oqibatida ushbu hujjat yoʻqotilganda yoxud yaroqsiz holatga kelganda — Ichki ishlar vazirligi hamda Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi organlari tomonidan beriladigan vaqtinchalik shaxsni tasdiqlovchi hujjat yoki maʼlumotnoma);

koʻchmas mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarning davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi haqidagi hujjat (favqulodda vaziyat oqibatida ushbu hujjat yoʻqotilganda yoxud yaroqsiz holatga kelganda — Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi tegishli tuzilmalari tomonidan elektron shaklda taqdim etiladi);

tabiiy ofat oqibatida jabrlangan shaxsning yaroqsiz holatga kelgan va yoʻqotilgan mol-mulkining roʻyxati;

arizani imzolash vakolatini tasdiqlovchi hujjat, agar ariza qonuniy vakil tomonidan imzolangan boʻlsa.

11. Ishchi guruh ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq shakldagi “Tabiiy ofatlar oqibatida jabrlangan shaxslarga yetkazilgan zararni qoplash toʻgʻrisidagi arizalarni qayd etish jurnali”ga kiritgan holda ariza qabul qilingan kun davomida jabrlangan shaxsga hujjatlar qabul qilinganligini tasdiqlovchi tilxat beradi.

Jabrlangan shaxs tomonidan taqdim etilgan arizaga ilova qilingan hujjatlar toʻliq boʻlmagan taqdirda, Ishchi guruh ushbu hujjatlarni ariza qabul qilingan kundan boshlab besh kun muddatda tegishli organlardan idoralararo elektron hamkorlik orqali soʻrab oladi.

4-bob. Yetkazilgan zararni aniqlash va baholash

12. Ishchi guruh jabrlangan shaxs tomonidan taqdim etilgan arizani qabul qilgan kundan boshlab oʻn kun muddatda koʻrib chiqadi hamda bir vaqtning oʻzida ushbu jabrlangan shaxsga tegishli boʻlgan, tabiiy ofat hududida zarar koʻrgan uy-joylar, binolar, inshootlar va boshqa mol-mulklarni xatlovdan oʻtkazib, dalolatnoma rasmiylashtiradi.

Dalolatnoma rasmiylashtirilgan kundan boshlab oʻn kun muddatda Ishchi guruh jabrlangan shaxs (uning yaqin qarindoshi yoki qonuniy vakili) va baholovchi tashkilot (keyingi oʻrinlarda — baholovchi) ishtirokida yetkazilgan zararni baholashni tashkil etadi.

13. Yetkazilgan zarar miqdorini baholash quyidagi bosqichlarni oʻz ichiga oladi:

jabrlangan shaxs (uning yaqin qarindoshi yoki qonuniy vakili) tomonidan baholovchini tanlash, ikki tomonlama shartnoma imzolash hamda bu haqida Ishchi guruhni xabardor etish;

Ishchi guruh vakillari ishtirokida jabrlangan shaxsga tegishli uy-joylar, binolar, inshootlar hamda mol-mulkka yetkazilgan zararni baholash;

baholash yakunlari boʻyicha uch nusxada umumiy hisobot tayyorlash (umumiy hisobotning bir nusxasi jabrlangan shaxs, bir nusxasi Ishchi guruh, bir nusxasi baholovchi uchun).

14. Baholash ishlari bilan bogʻliq xarajatlar davlat tomonidan mahalliy budjet mablagʻlari hisobidan qoplanadi.

15. Baholashni tashkil etish va oʻtkazish jarayonida shaffoflik hamda qonuniylik toʻliq taʼminlanishi lozim.

16. Baholovchi tomonidan jabrlangan shaxsga yetkazilgan zarar miqdori aniqlanib, xulosa chiqarilgandan soʻng Ishchi guruh tomonidan uch kun muddatda toʻliq hujjatlar tegishli hududiy komissiyaga taqdim qilinadi.

17. Jabrlangan shaxslar Ishchi guruh tomonidan ularning murojaatlarini koʻrib chiqish natijalaridan norozi boʻlgan taqdirda, tegishli hududiy komissiya yoki Hukumat komissiyasiga, shuningdek, qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda sudga shikoyat qilishlari mumkin.

Jabrlangan shaxslarning shikoyatlari tegishli hududiy komissiya yoki Hukumat komissiyasi tomonidan “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga muvofiq koʻrib chiqiladi, shikoyatni koʻrib chiqish natijalari haqida jabrlangan shaxs belgilangan tartibda xabardor qilinadi.

5-bob. Jabrlangan shaxslarga etkazilgan zararni qoplash

18. Tabiiy ofat natijasida birlamchi zaruriy vositalar, nooziq-ovqat mahsulotlari toʻplamining qisman yoki toʻliq yoʻqotilishi bilan bogʻliq zararni qoplash maqsadida tumanlar va shaharlar hududiy komissiyalari tegishli ravishda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga, shuningdek, moddiy va moliyaviy resurslari yetarli boʻlmagan taqdirda, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri hududiy komissiyalari Vazirlar Mahkamasiga quyidagilar yuzasidan taqdimnomalar kiritadi:

zarar koʻrgan, buzilgan bino yoki inshootni taʼmirlash yoxud qurish uchun zarur miqdorda pul mablagʻlarini ajratish;

turar joyning ijtimoiy normasiga asosan boshqa turar joy ajratish;

yangi turar joy qurish;

zarar koʻrgan turar joyni taʼmirlash uchun qurilish materiallari ajratish va xizmatlarni amalga oshirish;

yakka tartibda uy-joy qurish uchun 0,04 gektargacha va ushbu hajm doirasidagi yer uchastkalarini elektron-onlayn auksion orqali sotib olish xarajatlarini qoplab berish;

nooziq-ovqat mahsulotlari toʻplamini ajratish.

19. Jabrlangan shaxslarga yetkazilgan zarar bilan bogʻliq toʻlovlar oʻttiz kun muddatda tegishli hududiy komissiyalarning taqdimnomalariga muvofiq Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining qarorlari asosida tegishli ravishda Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining, viloyatlar viloyat budjetlarining va Toshkent shahri shahar budjetining, tumanlar va shaharlar budjetlarining zaxira jamgʻarmalari, jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari yoki Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan amalga oshiriladi.

Yetkazilgan zarar bilan bogʻliq toʻlovlarni amalga oshirish uchun moliyaviy resurlar yetarli boʻlmagan taqdirda, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Vazirlar Mahkamasining zaxira jamgʻarmasidan yoki Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan mablagʻ ajratilishi yuzasidan asoslangan buyurtma bilan Vazirlar Mahkamasiga murojaat qilishlari mumkin.

20. Jabrlangan shaxslar yangi turar joy qurilishi davrida vaqtinchalik uy-joy bilan taʼminlanish yoki turar joy ijarasi uchun tovon puli olish huquqiga ega.

21. Turar joy shikastlanganda yoki foydalanishga yaroqsiz holatga kelganda quyidagi tartibda tovon puli toʻlanadi:

hududning xususiyatlariga koʻra sanitariya talablariga javob beradigan, zarur yashash sharoitlari bilan taʼminlagan holda turar joyni tabiiy ofat yuz bergunga qadar boʻlgan holatiga keltirish bilan bogʻliq xarajatlar uchun uy-joyning egasi tomonidan taʼmirlash ishlarini amalga oshirish maqsadida oʻtkazib beriladi;

mol-mulk bilan birga yangi yashash joyiga koʻchib oʻtish xarajatlari qoplab beriladi.

22. Jabrlangan shaxsga qurilish materiallari va xizmatlari taqdim etilganda, ularning qiymati yetkazilgan zararni qoplash miqdoridan ushlab qolinadi.

23. Tovon puli jabrlangan shaxsning bankdagi hisobvaragʻiga oʻtkazib beriladi.

24. Toʻlangan tovon pulining hisobini yuritish Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahri, tumanlar (shaharlar) hokimliklari tomonidan amalga oshiriladi.

25. Yangi turar joy qurilishi jarayonida yoki kompensatsiya toʻlovlari amalga oshirilishiga qadar jabrlangan shaxs vafot etsa, uning huquq va majburiyatlari merosxoʻrlariga teng ulushda oʻtkaziladi.

Merosxoʻrlarning doirasi va ularning meros ulushlari meros huquqini tasdiqlash asosida, kelishmovchilik yuzaga kelganda esa — sud tartibida belgilanadi.

26. Yetkazilgan zarar miqdori qoplangandan soʻng arizalarni roʻyxatdan oʻtkazish jurnaliga zararni qoplash boʻyicha toʻlovning sanasi, miqdori va toʻlov hujjatining raqami yoziladi.

27. Quyidagi shaxslarga Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjeti, viloyatlarning viloyat budjetlari va Toshkent shahrining shahar budjeti mablagʻlari hisobidan bir martalik moddiy yordam toʻlab beriladi:

tabiiy ofat oqibatida halok boʻlgan fuqarolarning oila aʼzolari (turmush oʻrtogʻi, bolalari, ota-onalari va qaramogʻidagi shaxslar) uchun har bir oila aʼzosiga teng ulushda bazaviy hisoblash miqdorining 500 baravari;

tabiiy ofat oqibatida ogʻirtan jarohati olgan fuqarolarga — bazaviy hisoblash miqdorining 200 baravari, oʻrtacha ogʻirlikdagi tan jarohati olgan fuqarolarga — bazaviy hisoblash miqdorining 150 baravari hamda yengil tan jarohati olgan fuqarolarga — bazaviy hisoblash miqdorining 100 baravari miqdorida.

6-bob. Yakunlovchi qoidalar

28. Tabiiy ofatlar oqibatida jabrlangan shaxslarga yetkazilgan zararni qoplash boʻyicha yigʻilgan barcha hujjatlar (ariza, dalolatnoma, baholash hisobotlari, toʻlov varaqalari va boshqalar) hamda “Tabiiy ofatlar oqibatida jabrlangan shaxslarga yetkazilgan zararni qoplash toʻgʻrisidagi arizalarni qayd etish jurnali” belgilangan tartibda tegishliligi boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahar, tuman (shahar)larning arxiviga 75 yil muddatga saqlash uchun topshiriladi.

29. Jabrlangan shaxslarga yetkazilgan zararni qoplashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.

30. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Tabiiy ofatlar oqibatida aholiga yetkazilgan zararni qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Tabiiy ofatlar oqibatida jabrlangan shaxslarga yetkazilgan zararni qoplash

Bosqichlar Masʼul ijrochilar Amalga oshiriladigan tadbirlar Ijro muddati Tabiiy ofatlar oqibatida etkazilgan zararni aniqlash va baholash ishlarini tashkil etish Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etish boʻyicha hududiy komissiya yoki Hukumat komissiyasi 1. Favqulodda vaziyatni eʼtirof etish va bartaraf etish toʻgʻrisida tegishli qarorlar qabul qiladi hamda Favqulodda vaziyatlarning oldini olishva bunday vaziyatlarda harakat qilish davlat tizimi kuch va vositalarini jalb qilgan holda uning ijrosini taʼminlash yuzasidan belgilangan tadbirlar bajarilishini tashkil etadi. Favqulodda vaziyat yuzaga kelgan kun davomida 2. Tabiiy ofatlar oqibatida jabrlangan shaxslarga (keyingi oʻrinlarda — jabrlangan shaxslar) etkazilgan zararni aniqlash va baholash boʻyicha ishchi guruh (keyingi oʻrinlarda — Ishchi guruh) tuzadi hamda uning vazifalarini taqsimlaydi. Favqulodda vaziyat yuzaga kelgan kundan boshlab ikki kun muddatda Yetkazilgan zararni qoplash toʻgʻrisidagi arizalarni qabul qilish Jabrlangan shaxs (uning yaqin qarindoshlari yoki qonuniy vakili) Tabiiy ofat oqibatida jabrlangan shaxslarga etkazilgan zararni qoplash toʻgʻrisida tasdiqlangan shakldagi arizani, belgilangan hujjatlarni ilova qilgan holda tegishli Ishchi guruhga taqdim etadi. Tabiiy ofat yuzaga kelgan kundan boshlab oʻttiz kun mobaynida Ishchi guruh 1. Jabrlangan shaxslarning ariza va hujjatlarini roʻyxatdan oʻtkazib, jabrlangan shaxslarga hujjatlar qabul qilinganligini tasdiqlovchi tilxatlar beradi. Ariza qabul qilingan kunda 2. Jabrlangan shaxslar tomonidan taqdim etilgan arizaga ilova qilingan hujjatlar toʻliq boʻlmagan taqdirda, ushbu hujjatlarni tegishli organlardan idoralararo elektron hamkorlik orqali soʻrab oladi. Ariza qabul qilingan kundan boshlab besh kun muddatda Etkazilgan zararni aniqlash va baholash Ishchi guruh 1 . Jabrlangan shaxs tomonidan taqdim etilgan arizani koʻrib chiqadi hamda bir vaqtning oʻzida ushbu jabrlangan shaxsga tegishli boʻlgan, tabiiy ofat hududida zarar koʻrgan uy- joylar, bino lar, inshootlar va boshqa mol-mulklarni xatlovdan oʻtkazib, dalolatnoma rasmiylashtiradi. Ariza qabul qilingan kundan boshlab oʻn kun muddatda 2. Jabrlangan shaxs (uning yaqin qarindoshlari yoki qonuniy vakili) va baholovchi tashkilot (keyingi oʻrinlarda — baholovchi) ishtirokida yetkazilgan zararni baholashni tashkil etadi. Dalolatnoma rasmiylashtirilgan kundan boshlab oʻn kun muddatda 3. Baholovchi tomonidan taqdim etilgan jabrlangan shaxslarga yetkazilgan zarar miqdorlari toʻgʻrisidagi toʻliq hujjatlarni tegishli hududiy komissiyaga taqdim qiladi. Baholash yakunlangandan soʻng uch kun muddatda Jabrlangan shaxslarga yetkazilgan zararni qoplash Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Jabrlangan shaxslarga yetkazilgan zarar bilan bogʻliq toʻlovlar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining qarorlari asosida amalga oshiriladi. Tegishli hududiy komissiya tomonidan taqdimnoma kiritilgandan soʻng oʻttiz kun muddatda

Tabiiy ofatlar oqibatida aholiga yetkazilgan zararni qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ Kimga _______________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ (hududiy va/yoki Hukumat komissiyasi ‎ raisining F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Fuqaro ______________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _____________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (yashash manzili) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ___________________________________________ tomonidan ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ tel.: _________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Tabiiy ofat oqibatida jabrlangan shaxslarga yetkazilgan ‎zararni qoplash toʻgʻrisida ‎ARIZA Menga tabiiy ofat oqibatida yetkazilgan zararning qoplanishini soʻrayman ____________________________________________________________________________ (tabiiy ofat turi yoziladi) Tabiiy ofat oqibatida yoʻqotilgan mol-mulk koʻrsatiladi ____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________‎ Buzilgan (vayron boʻlgan) turar joyda doimiy roʻyxatdan oʻtgan fuqarolar koʻrsatiladi 1.___________________________________________________________________________ (F.I.O., tugʻilgan yili, qarindoshlik darajasi) 2.___________________________________________________________________________ (F.I.O., tugʻilgan yili, qarindoshlik darajasi) ………………………………………………………………………………….........…………… 3.___________________________________________________________________________ Sizdan quyidagi manzildagi mol-mulkka yetkazilgan zararni qoplashingizni soʻrayman ____________________________________________________________________________ (viloyat, tuman, shahar, yashash manzili) Bank boʻlinmasi nomi _________________________________________________________ Filial MFO raqami _________________________________________________________ Bankdagi hisobvaragʻi yoki plastik karta raqami __________________________________ Nomiga (F.I.O.)______________________________________________________________ Oluvchining STIR raqami _____________________________________________________ Arizaga quyidagi hujjatlarni ilova qilaman: 1. __________________________________________________________________________ 2. __________________________________________________________________________ 3. __________________________________________________________________________ 4. __________________________________________________________________________ 5. __________________________________________________________________________ 20____y. “____” _________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ___________________________________ ___________________________________ (ariza beruvchining F.I.O.) (imzo) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Tabiiy ofatlar oqibatida aholiga yetkazilgan zararni qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Tabiiy ofatlar oqibatida jabrlangan shaxslarga yetkazilgan zararni qoplash toʻgʻrisidagi arizalarni qayd etish

T/r Tabiiy ofatlar oqibatida jabrlangan fuqaroning F.I.O. Kelib tushgan sanasi, kirish raqami Yashash manzili Zararni qoplash uchun sabab (tabiiy ofat vaqti, joyi va turining qisqacha tavsifi) Moddiy zarar miqdori Berilgan moddiy yordam uchun toʻlov topshiriqnomasi raqami va sanasi (roʻyxatdan oʻtkazuvchining imzosi) 1. 2. 3. ...

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 25-noyabrdagi 747-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim hujjatlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 19-iyuldagi 525-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 7-son, 151-modda) bilan tasdiqlangan Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etish boʻyicha hududiy komissiyalar toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 8-bandda :

quyidagi mazmundagi toʻqqizinchi xatboshi qoʻshilsin:

“tabiiy ofatlar oqibatida jabrlangan shaxslarga yetkazilgan zararni qoplash boʻyicha belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga taqdimnomalar kiritadilar”;

toʻqqizinchi — oʻn ikkinchi xatboshilar tegishli ravishda oʻninchi — oʻn uchinchi xatboshilar deb hisoblansin.

b) 9-bandda :

quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi qoʻshilsin:

“tabiiy ofatlar oqibatida jabrlangan shaxslarga yetkazilgan zararni qoplash boʻyicha belgilangan tartibda tegishliligi boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashiga, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga taqdimnomalar kiritadilar”;

yettinchi-sakkizinchi xatboshilar tegishli ravishda sakkizinchi-toʻqqizinchi xatboshilar deb hisoblansin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 25-noyabr,

747-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 26.11.2020-y., 09/20/747/1561-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 28.08.2021-y., 09/21/543/0830-son; 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son, 08.07.2022-y., 09/22/375/0618-son; 10.08.2022-y., 09/22/438/0726-son; 26.02.2024-y., 09/24/100/0152-son)

lex.uz