UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 2-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 2 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 2 декабря 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 2 December 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

СТАВКАЛАРИ

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказишда уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда мазкур соҳада қонун бузилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2017 й., 2-сон, 5-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Ушбу қарор эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 763-сон қарорига ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Қарорга 1-иловада (Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда):

а) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган ставкалар бўйича давлат божлари тўланади.

Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан маълумотлар бериш учун тегишлича ушбу Низомга 2-иловада назарда тутилган ставкалар бўйича йиғимлар тўланади.

Давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш ушбу Низомга 3-иловада назарда тутилган муддатларда амалга оширилади.

Давлат божлари ва йиғимлар электрон тўлов тизимлари орқали тўланганда, ариза берувчидан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотлар ҳамкорлик регламентида белгиланган тартибда мутаносиб равишда тақсимланадиган тўлов суммасининг бир фоизи миқдорида воситачилик ҳақи ушлаб қолинади»;

б) 14-банднинг биринчи хатбошидаги «ушбу Низомга 2-иловага» сўзлари ««Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 19-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

«Банклар Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳнинг (ФАТФ) талабларидан келиб чиқиб, ариза берувчиларни масофадан туриб идентификация қилиш учун зарур бўлган шарт-шароитлар мавжуд бўлганда,муассислари Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида уларга миллий ва чет эл валютасидаги банк ҳисобварақларини масофадан туриб очиши мумкин.

Банк ҳисобварағи Тизимда жойлаштирилган банк ҳисобварағи шартнома офертасини акцептлаш йўли билан очилади.

Бунда мазкур тадбиркорлик субъектлари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда ва шаклда имзолар намуналари қўйилган икки дона варақча ҳамда улар номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга бўлган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт ёки уни ўрнини босадиган ҳужжат) тўловлар амалга оширилишидан олдин банкка исталган вақтда тақдим этилиши мумкин. Шахсни тасдиқловчи ҳужжатдан нусха олиниб, асли қайтариб берилади»;

г) 20-банддаги «Кичик тадбиркорлик» сўзлари «Тадбиркорлик» сўзи билан алмаштирилсин;

д) 21-банднинг тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«тадбиркорлик субъекти — юридик шахс иштирокчилари томонидан қўшимча ҳиссалар ва учинчи шахслар томонидан тўла миқдордаги ҳиссалар киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (пул маблағлари ўтказилганлиги тўғрисида банкнинг маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига мол-мулк олиб кирганлигини тасдиқловчи божхона ҳужжати, мол-мулкнинг олди-берди далолатномаси, киритилаётган мол-мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ва бошқалар) — устав фонди миқдори оширилганда;

улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат (шартнома, хат, ҳуқуқий ворислик, мерос, суд қарори ва шу кабилар) — улуш (ҳисса) бошқа шахсга ўтганда. Бунда улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчаларни қайта рўйхатдан ўтказишда, муассисларнинг сўровномада кўрсатилган электрон почта манзилига Тизим томонидан юборилган хабарнома ва уларнинг муассислигини Ягона идентификациялаш тизими орқали идентификациялашни тасдиқлаш йўли билан ҳар бир муассиснинг розилиги мавжуд бўлиши керак»;

е) 30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«30. Ариза берувчилар давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун тегишли рўйхатдан ўтказувчи органга ўзлари келиб мурожаат қилиш ҳуқуқига эга»;

ж) 31-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган ставка бўйича давлат божи тўланади. Бунда давлат божи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисобварағига тўланади»;

з) 40-бандда :

учинчи хатбошидаги «5-бобида» сўзлари «29-бандида» сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошига «устав фонди миқдори оширилган» сўзларидан кейин «(камайтирилганда)» сўзи қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

«юридик шахснинг манзилини ўзгартириш билан боғлиқ қайта рўйхатдан ўтказишда юридик шахснинг базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан ортиқ солиқ қарзи мавжудлиги ёки амалга оширилган товар айланма ёхуд товарлар импорти бўйича реализация ҳажмининг солиқ ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилмаганлиги, шунингдек, солиқ ҳисоботларини белгиланган муддатларда топширмаганлиги;

улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчаларни қайта рўйхатдан ўтказишда, муассиснинг муассислар рўйхати ўзгаришига розилиги мавжуд эмаслиги»;

и) 41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«41. Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхонани давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун ушбу Низомнинг 40-бандида кўрсатилган асосларга қўшимча равишда таъсис ҳужжатларида кўрсатилган хорижий инвестициялар улуши миқдорининг хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун қонун ҳужжатларида белгиланган улуши миқдорига номувофиқлиги асос бўлади»;

к) Низомга 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан маълумотлар берилганлиги учун ундириладиган йиғимлар

Т/р Амалга ошириладиган ҳаракатлар Йиғимлар миқдорлари ўзи келиб Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали I. Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида янги намунадаги гувоҳномани бериш* 1. Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида янги намунадаги гувоҳномани бериш Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида Базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари миқдорида II. Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан маълумотларни бериш, махфий ахборот бундан мустасно 2. Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан тадбиркорлик субъектининг ўзи тўғрисида кўчирма Бепул Бепул 3. Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан кўчирма, махфий ахборот бундан мустасно Базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари миқдорида Базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,25 баравари миқдорида 4. Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан тадбиркорлик субъектининг ўзига нисбатан битта ҳужжатни бериш Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи миқдорида Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 фоизи миқдорида 5. Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан сўралаётган ахборот ва (ёки) ҳужжат мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш Базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари миқдорида Базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,25 баравари миқдорида 6. Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан тадбиркорлик субъектлари рўйхатини электрон шаклда бериш, олиш имконияти қонун ҳужжатлари билан чекланган маълумотлар бундан мустасно Бир қатори — базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 фоизи миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг 10,0 бараваридан ошмаган миқдорда

л) Низомга 4-илованинг 6-изоҳи матнидаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ бадиий ҳунармандчиликлари ва амалий санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 28 мартдаги ПФ-3588-сон Фармони» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 17 ноябрдаги ПФ-5242-сон Фармони» сўзлари билан алмаштирилсин;

м) Низомга 5-иловада :

қуйидаги мазмундаги 1-19-3 позиция қўшилсин:

« 1-19-3. Жинси: аёл эркак » ;

қуйидаги мазмундаги 1-20-1 ва 1-20-2-позициялар қўшилсин:

« 1-20-1. Ихтиёрий асосда қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатга олиш (фақат янги ташкил этилаётган юридик шахслар учун): ҳа йўқ 1-20-2. янги ташкил этилаётган юридик шахслар учун электрон рақамли имзо олиш: ҳа йўқ » ;

қуйидаги мазмундаги III 1 бўлим қўшилсин:

«III 1 . Мижознинг бенефициар мулкдори тўғрисида сўровнома

бенефициар мулкдор — таъсис этилаётган юридик шахс мол-мулкининг ҳақиқий эгаси ёки ариза берувчини ҳақиқатда назорат қилувчи ёхуд манфаати кўзланган ҳолда пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операция амалга оширилаётган жисмоний шахс;

юқори мансабдор шахс — хорижий давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий ёки суд органида ёхуд халқаро ташкилотда доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ташкилий-бошқарув вазифаларини бажарадиган ва юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни содир этишга ваколат берилган шахс.

Мижознинг номи Мижознинг СТИР Мижознинг бенефициар мулкдори тўғрисида Фамилияси, исми ва отасининг исми Туғилган санаси* Фуқаролиги* Яшаш жойи* Шахсини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумотлар* Номи Ҳужжат серияси ва рақами Берилган санаси СТИР* Алоқа учун телефон рақамлари* Электрон почта манзили*

Юқори мансабдор шахс ҳисобланасизми? Ҳа □ Йўқ □ Яқин қариндошларингиз орасида юқори мансабдор шахс ҳисобланадиганлар борми? Ҳа □ Йўқ □ Сизга яқин шахслар ёки дўстларингиз орасида юқори мансабдор шахс ҳисобланадиганлар борми? Ҳа □ Йўқ □ Юқорида қайд этилган бенефциар мулкдор юқори мансабдор шахс ҳисобланадими? Ҳа □ Йўқ □ Агар юқорида келтирилган саволларнинг бирига ҲА деб жавоб берган бўлсангиз, ушбу жавобга қисқача ойдинлик киритинг:____________________________________ Сиз томондан банк операцияларини учинчи шахс манфаатлари учун амалга ошириладими? Ҳа □ Йўқ □ Агар олдинги саволга ҲА деб жавоб берган бўлсангиз, номингизга расмийлаштирилган ишончнома борми? Ҳа □ Йўқ □ Агар олдинги саволга ЙЎҚ деб жавоб берган бўлсангиз, ушбу жавобга қисқача ойдинлик киритинг: ______________________________________

Сўровномада келтирилган барча маълумотлар тўғри ва ҳаққонийдир, агар бенефициар мулкдор ўзгарганда, маълумот тақдим этилади»;

қуйидаги мазмундаги VII 1 бўлим қўшилсин:

«VII 1 . Ходимларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш (Ихтиёрий асосда тўлдирилади. Ҳар бир ходим учун алоҳида тўлдирилиши лозим):

1. Фамилияси: » ; 2. Исми: 3. Отасининг исми: 4. Жинси: 5. Туғилган санаси: Кун ой йил 6. Туғилган жойи: 6.1. Вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри): 6.2. Туман (шаҳар): 6.3. Аҳоли пункти: 7. Сўровнома тўлдирилган санада яшаш (доимий яшаш жойи) жойи: 7.1. Вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри) 7.2. Туман (шаҳар) 7.3. Аҳоли пункти: 7.4. Кўча: 7.5. Уй рақами: 7.6. Хонадон рақами: 8. Паспорт маълумотлари: 8.1. Серияси: 8.2. Рақам 8.3. Берилган вақти: кун ой йил 8.4. Берилган жойи:

н) Низомга 6 ва 6а-иловалардаги «Фаолиятни амалга ошириш жойининг манзили» сўзларидан кейин «(вилоят туман/шаҳар)» сўзлари қўшилсин;

о) Низомга 8-илованинг 5-изоҳи матнидаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ бадиий ҳунармандчиликлари ва амалий санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 28 мартдаги ПФ-3588-сон Фармони» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 17 ноябрдаги ПФ-5242-сон Фармони» сўзлари билан алмаштирилсин;

п) Низомга 11-илованинг «Устав фондининг энг кам миқдори» устунида:

1 — 3 ва 9-позициялар матни чиқариб ташлансин;

14-позициядаги «600» рақами «400» рақами билан алмаштирилсин.

2. Қарорга 2-иловада (Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомда):

а) 5-банднинг «а» кичик бандида :

ўн еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўн саккизинчи — йигирма учинчи хатбошилар тегишлича ўн еттинчи — йигирма иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

«кўчар мулкларда лизинг мажбуриятлари, тақиқ ёки бошқа чекловлар, мажбуриятлар рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар»;

б) 13-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Қарорга 3-иловада (Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги регламентида):

а) қуйидаги мазмундаги 15 1 -банд қўшилсин:

«15 1 . Рўйхатдан ўтказувчи органлар ҳар чоракда ўзи келган ҳолда ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали Тизим воситасида келиб тушган мурожаатларнинг, шу жумладан республика миқёсида рўйхатдан ўтказилган масъулияти чекланган жамият ва акциядорлик жамиятларининг ҳудудлар кесимидаги сонини Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида эълон қилиб боради»;

б) 19-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

в) 40-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

г) Регламентга иловада :

34 ва 35-позициялар чиқариб ташлансин;

36-позиция тегишли равишда 34-позиция деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги 34 1 -позиция қўшилсин:

« 34 1 . Кўчар мулкларда лизинг мажбуриятлари, тақиқ ёки бошқа чекловлар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотлар (нотариал сирни ташкил этувчи маълумотлар бундан мустасно) Нотариал идоралар, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, «Гаров реестри» ДУК, «Давтехназорат» инспекцияси Маълумот тайёрлангандан сўнг, лекин у ариза берувчига берилишидан кечиктирмасдан » .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 2 декабрь,

763-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/763/1585-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

STAVKALARI

Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va hisobga qoʻyish tizimini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2016-yil 28-oktabrdagi PQ-2646-son qarorini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 9-fevraldagi 66-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida

Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va qayta roʻyxatdan oʻtkazishda ularning huquq va qonuniy manfaatlarini himoya qilish hamda mazkur sohada qonun buzilish holatlarining oldini olish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va hisobga qoʻyish tizimini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2016-yil 28-oktabrdagi PQ-2646-son qarorini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 9-fevraldagi 66-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT., 2017-y., 2-son, 5-modda) ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

3. Ushbu qaror eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri R.K. Davletov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 2-dekabrdagi 763-son qaroriga ILOVA

Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va hisobga qoʻyish tizimini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2016-yil 28-oktabrdagi PQ-2646-son qarorini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 9-fevraldagi 66-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Qarorga 1-ilovada (Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda):

a) 5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish, qayta roʻyxatdan oʻtkazish uchun “Davlat boji toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunida nazarda tutilgan stavkalar boʻyicha davlat bojlari toʻlanadi.

Tadbirkorlik subyektlari yagona davlat reyestridan maʼlumotlar berish uchun tegishlicha ushbu Nizomga 2-ilovada nazarda tutilgan stavkalar boʻyicha yigʻimlar toʻlanadi.

Davlat roʻyxatidan oʻtkazish va qayta roʻyxatdan oʻtkazish ushbu Nizomga 3-ilovada nazarda tutilgan muddatlarda amalga oshiriladi.

Davlat bojlari va yigʻimlar elektron toʻlov tizimlari orqali toʻlanganda, ariza beruvchidan Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazishda roʻyxatdan oʻtkazuvchi organlar va vakolatli tashkilotlar hamkorlik reglamentida belgilangan tartibda mutanosib ravishda taqsimlanadigan toʻlov summasining bir foizi miqdorida vositachilik haqi ushlab qolinadi”;

b) 14-bandning birinchi xatboshidagi “ushbu Nizomga 2-ilovaga” soʻzlari ““Davlat boji toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 19-bandga quyidagi mazmundagi xatboshilar qoʻshilsin:

“Banklar Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga qarshi kurashish boʻyicha moliyaviy choralar ishlab chiquvchi guruhning (FATF) talablaridan kelib chiqib, ariza beruvchilarni masofadan turib identifikatsiya qilish uchun zarur boʻlgan shart-sharoitlar mavjud boʻlganda,muassislari Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlari boʻlgan yuridik shaxslar hamda yakka tartibdagi tadbirkorlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish jarayonida ularga milliy va chet el valyutasidagi bank hisobvaraqlarini masofadan turib ochishi mumkin.

Bank hisobvaragʻi Tizimda joylashtirilgan bank hisobvaragʻi shartnoma ofertasini akseptlash yoʻli bilan ochiladi.

Bunda mazkur tadbirkorlik subyektlari tomonidan qonunchilikda belgilangan tartibda va shaklda imzolar namunalari qoʻyilgan ikki dona varaqcha hamda ular nomidan pul-hisob-kitob hujjatlarini imzolash vakolatiga ega boʻlgan shaxsning shaxsini tasdiqlovchi hujjati (pasport yoki uni oʻrnini bosadigan hujjat) toʻlovlar amalga oshirilishidan oldin bankka istalgan vaqtda taqdim etilishi mumkin. Shaxsni tasdiqlovchi hujjatdan nusxa olinib, asli qaytarib beriladi”;

g) 20-banddagi “Kichik tadbirkorlik” soʻzlari “Tadbirkorlik” soʻzi bilan almashtirilsin;

d) 21-bandning toʻqqizinchi va oʻninchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“tadbirkorlik subyekti — yuridik shaxs ishtirokchilari tomonidan qoʻshimcha hissalar va uchinchi shaxslar tomonidan toʻla miqdordagi hissalar kiritilganligini tasdiqlovchi hujjatlar (pul mablagʻlari oʻtkazilganligi toʻgʻrisida bankning maʼlumotnomasi, Oʻzbekiston Respublikasi hududiga mol-mulk olib kirganligini tasdiqlovchi bojxona hujjati, mol-mulkning oldi-berdi dalolatnomasi, kiritilayotgan mol-mulkka egalik huquqini tasdiqlovchi hujjat va boshqalar) — ustav fondi miqdori oshirilganda;

ulushning (hissaning) boshqa shaxsga oʻtganligini tasdiqlovchi hujjat (shartnoma, xat, huquqiy vorislik, meros, sud qarori va shu kabilar) — ulush (hissa) boshqa shaxsga oʻtganda. Bunda ulushning (hissaning) boshqa shaxsga oʻtishi bilan bogʻliq oʻzgartirish va qoʻshimchalarni qayta roʻyxatdan oʻtkazishda, muassislarning soʻrovnomada koʻrsatilgan elektron pochta manziliga Tizim tomonidan yuborilgan xabarnoma va ularning muassisligini Yagona identifikatsiyalash tizimi orqali identifikatsiyalashni tasdiqlash yoʻli bilan har bir muassisning roziligi mavjud boʻlishi kerak”;

e) 30-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“30. Ariza beruvchilar davlat roʻyxatidan oʻtkazish, qayta roʻyxatdan oʻtkazish uchun tegishli roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga oʻzlari kelib murojaat qilish huquqiga ega”;

j) 31-bandning uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Davlat roʻyxatidan oʻtkazish, qayta roʻyxatdan oʻtkazish uchun “Davlat boji toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunida nazarda tutilgan stavka boʻyicha davlat boji toʻlanadi. Bunda davlat boji Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligining budjetdan tashqari jamgʻarmasi shaxsiy hisobvaragʻiga toʻlanadi”;

z) 40-bandda :

uchinchi xatboshidagi “5-bobida” soʻzlari “29-bandida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

beshinchi xatboshiga “ustav fondi miqdori oshirilgan” soʻzlaridan keyin “(kamaytirilganda)” soʻzi qoʻshilsin;

quyidagi mazmundagi xatboshilar qoʻshilsin:

“yuridik shaxsning manzilini oʻzgartirish bilan bogʻliq qayta roʻyxatdan oʻtkazishda yuridik shaxsning bazaviy hisoblash miqdorining uch yuz baravaridan ortiq soliq qarzi mavjudligi yoki amalga oshirilgan tovar aylanma yoxud tovarlar importi boʻyicha realizatsiya hajmining soliq hisobotlarida toʻliq aks ettirilmaganligi, shuningdek, soliq hisobotlarini belgilangan muddatlarda topshirmaganligi;

ulushning (hissaning) boshqa shaxsga oʻtishi bilan bogʻliq oʻzgartirish va qoʻshimchalarni qayta roʻyxatdan oʻtkazishda, muassisning muassislar roʻyxati oʻzgarishiga roziligi mavjud emasligi”;

i) 41-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“41. Xorijiy investitsiyalar ishtirokidagi korxonani davlat roʻyxatidan oʻtkazishni, qayta roʻyxatdan oʻtkazishni rad etish uchun ushbu Nizomning 40-bandida koʻrsatilgan asoslarga qoʻshimcha ravishda taʼsis hujjatlarida koʻrsatilgan xorijiy investitsiyalar ulushi miqdorining xorijiy investitsiyalar ishtirokidagi korxonalar uchun qonun hujjatlarida belgilangan ulushi miqdoriga nomuvofiqligi asos boʻladi”;

k) Nizomga 2-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Tadbirkorlik subyektlari yagona davlat reyestridan maʼlumotlar berilganligi uchun undiriladigan yigʻimlar

T/r Amalga oshiriladigan harakatlar Yigʻimlar miqdorlari oʻzi kelib Internet jahon axborot tarmogʻi orqali I. Davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida yangi namunadagi guvohnomani berish* 1. Davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida yangi namunadagi guvohnomani berish Bazaviy hisoblash miqdorining 1 baravari miqdorida Bazaviy hisoblash miqdorining 0,5 baravari miqdorida II. Tadbirkorlik subyektlari yagona davlat reyestridan maʼlumotlarni berish, maxfiy axborot bundan mustasno 2. Tadbirkorlik subyektlari yagona davlat reyestridan tadbirkorlik subyektining oʻzi toʻgʻrisida koʻchirma Bepul Bepul 3. Tadbirkorlik subyektlari yagona davlat reyestridan koʻchirma, maxfiy axborot bundan mustasno Bazaviy hisoblash miqdorining 0,5 baravari miqdorida Bazaviy hisoblash miqdorining 0,25 baravari miqdorida 4. Tadbirkorlik subyektlari yagona davlat reyestridan tadbir�orlik subyektining oʻziga nisbatan bitta hujjatni berish Bazaviy hisoblash miqdorining 5 foizi miqdorida Bazaviy hisoblash miqdorining 2,5 foizi miqdorida 5. Tadbirkorlik subyektlari yagona davlat reyestridan soʻralayotgan axborot va (yoki) hujjat mavjud emasligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma berish Bazaviy hisoblash miqdorining 0,5 baravari miqdorida Bazaviy hisoblash miqdorining 0,25 baravari miqdorida 6. Tadbirkorlik subyektlari yagona davlat reyestridan tadbirkorlik subyektlari roʻyxatini elektron shaklda berish, olish imkoniyati qonun hujjatlari bilan cheklangan maʼlumotlar bundan mustasno Bir qatori — bazaviy hisoblash miqdorining 0,5 foizi miqdorida, lekin bazaviy hisoblash miqdorining 10,0 baravaridan oshmagan miqdorda

l) Nizomga 4-ilovaning 6-izohi matnidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Xalq badiiy hunarmandchiliklari va amaliy sanʼatini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2005-yil 28-martdagi PF-3588-son Farmoni” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Hunarmandchilikni yanada rivojlantirish va hunarmandlarni har tomonlama qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 17-noyabrdagi PF-5242-son Farmoni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

m) Nizomga 5-ilovada :

quyidagi mazmundagi 1-19-3 pozitsiya qoʻshilsin:

“ 1-19-3. Jinsi: ayol erkak ” ;

quyidagi mazmundagi 1-20-1 va 1-20-2-pozitsiyalar qoʻshilsin:

“ 1-20-1. Ixtiyoriy asosda qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchisi sifatida roʻyxatga olish (faqat yangi tashkil etilayotgan yuridik shaxslar uchun): ha yoʻq 1-20-2. yangi tashkil etilayotgan yuridik shaxslar uchun elektron raqamli imzo olish: ha yoʻq ” ;

quyidagi mazmundagi III 1 boʻlim qoʻshilsin:

“III 1 . Mijozning benefitsiar mulkdori toʻgʻrisida soʻrovnoma

benefitsiar mulkdor — taʼsis etilayotgan yuridik shaxs mol-mulkining haqiqiy egasi yoki ariza beruvchini haqiqatda nazorat qiluvchi yoxud manfaati koʻzlangan holda pul mablagʻlari yoki boshqa mol-mulk bilan bogʻliq operatsiya amalga oshirilayotgan jismoniy shaxs;

yuqori mansabdor shaxs — xorijiy davlatning qonun chiqaruvchi, ijro etuvchi, maʼmuriy yoki sud organida yoxud xalqaro tashkilotda doimiy, vaqtincha yoki maxsus vakolat boʻyicha tayinlanadigan yoki saylanadigan, tashkiliy-boshqaruv vazifalarini bajaradigan va yuridik ahamiyatga ega boʻlgan harakatlarni sodir etishga vakolat berilgan shaxs.

Mijozning nomi Mijozning STIR Mijozning benefitsiar mulkdori toʻgʻrisida Familiyasi, ismi va otasining ismi Tugʻilgan sanasi* Fuqaroligi* Yashash joyi* Shaxsini tasdiqlovchi hujjat toʻgʻrisida maʼlumotlar* Nomi Hujjat seriyasi va raqami Berilgan sanasi STIR* Aloqa uchun telefon raqamlari* Elektron pochta manzili*

Yuqori mansabdor shaxs hisoblanasizmi? Ha □ Yoʻq □ Yaqin qarindoshlaringiz orasida yuqori mansabdor shaxs hisoblanadiganlar bormi? Ha □ Yoʻq □ Sizga yaqin shaxslar yoki doʻstlaringiz orasida yuqori mansabdor shaxs hisoblanadiganlar bormi? Ha □ Yoʻq □ Yuqorida qayd etilgan benefsiar mulkdor yuqori mansabdor shaxs hisoblanadimi? Ha □ Yoʻq □ Agar yuqorida keltirilgan savollarning biriga HA deb javob bergan boʻlsangiz, ushbu javobga qisqacha oydinlik kiriting:____________________________________ Siz tomondan bank operatsiyalarini uchinchi shaxs manfaatlari uchun amalga oshiriladimi? Ha □ Yoʻq □ Agar oldingi savolga HA deb javob bergan boʻlsangiz, nomingizga rasmiylashtirilgan ishonchnoma bormi? Ha □ Yoʻq □ Agar oldingi savolga YOʻQ deb javob bergan boʻlsangiz, ushbu javobga qisqacha oydinlik kiriting: ______________________________________

Soʻrovnomada keltirilgan barcha maʼlumotlar toʻgʻri va haqqoniydir, agar benefitsiar mulkdor oʻzgarganda, maʼlumot taqdim etiladi”;

quyidagi mazmundagi VII 1 boʻlim qoʻshilsin:

“VII 1 . Xodimlarni jamgʻarib boriladigan pensiya tizimida hisobga qoʻyish (Ixtiyoriy asosda toʻldiriladi. Har bir xodim uchun alohida toʻldirilishi lozim):

1. Familiyasi: ” ; 2. Ismi: 3. Otasining ismi: 4. Jinsi: 5. Tugʻilgan sanasi: Kun oy yil 6. Tugʻilgan joyi: 6.1. Viloyat (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahri): 6.2. Tuman (shahar): 6.3. Aholi punkti: 7. Soʻrovnoma toʻldirilgan sanada yashash (doimiy yashash joyi) joyi: 7.1. Viloyat (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahri) 7.2. Tuman (shahar) 7.3. Aholi punkti: 7.4. Koʻcha: 7.5. Uy raqami: 7.6. Xonadon raqami: 8. Pasport maʼlumotlari: 8.1. Seriyasi: 8.2. Raqam 8.3. Berilgan vaqti: kun oy yil 8.4. Berilgan joyi:

n) Nizomga 6 va 6a-ilovalardagi “Faoliyatni amalga oshirish joyining manzili” soʻzlaridan keyin “(viloyat tuman/shahar)” soʻzlari qoʻshilsin;

o) Nizomga 8-ilovaning 5-izohi matnidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Xalq badiiy hunarmandchiliklari va amaliy sanʼatini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2005-yil 28-martdagi PF-3588-son Farmoni” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Hunarmandchilikni yanada rivojlantirish va hunarmandlarni har tomonlama qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 17-noyabrdagi PF-5242-son Farmoni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

p) Nizomga 11-ilovaning “Ustav fondining eng kam miqdori” ustunida:

1 — 3 va 9-pozitsiyalar matni chiqarib tashlansin;

14-pozitsiyadagi “600” raqami “400” raqami bilan almashtirilsin.

2. Qarorga 2-ilovada (Tadbirkorlik subyektlarining yagona davlat reyestrini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda):

a) 5-bandning “a” kichik bandida :

oʻn yettinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

oʻn sakkizinchi — yigirma uchinchi xatboshilar tegishlicha oʻn yettinchi — yigirma ikkinchi xatboshilar deb hisoblansin;

quyidagi mazmundagi xatboshi qoʻshilsin:

“koʻchar mulklarda lizing majburiyatlari, taqiq yoki boshqa cheklovlar, majburiyatlar roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar”;

b) 13-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

3. Qarorga 3-ilovada (Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazishda roʻyxatdan oʻtkazuvchi organlar va vakolatli tashkilotlarning oʻzaro hamkorligi reglamentida):

a) quyidagi mazmundagi 15 1 -band qoʻshilsin:

“15 1 . Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organlar har chorakda oʻzi kelgan holda yoki Internet jahon axborot tarmogʻi orqali Tizim vositasida kelib tushgan murojaatlarning, shu jumladan respublika miqyosida roʻyxatdan oʻtkazilgan masʼuliyati cheklangan jamiyat va aksiyadorlik jamiyatlarining hududlar kesimidagi sonini Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida eʼlon qilib boradi”;

b) 19-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

v) 40-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

g) Reglamentga ilovada :

34 va 35-pozitsiyalar chiqarib tashlansin;

36-pozitsiya tegishli ravishda 34-pozitsiya deb hisoblansin;

quyidagi mazmundagi 34 1 -pozitsiya qoʻshilsin:

“ 34 1 . Koʻchar mulklarda lizing majburiyatlari, taqiq yoki boshqa cheklovlar mavjud yoki mavjud emasligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (notarial sirni tashkil etuvchi maʼlumotlar bundan mustasno) Notarial idoralar, Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi, “Garov reyestri” DUK, “Davtexnazorat” inspeksiyasi Maʼlumot tayyorlangandan soʻng, lekin u ariza beruvchiga berilishidan kechiktirmasdan ” .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 2-dekabr,

763-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 03.12.2020-y., 09/20/763/1585-son)

lex.uz