UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 2-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 2 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 2 декабря 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 2 December 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ТАРКИБИ

Тошкент шаҳрида Япония рақамли университетини ташкил этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 декабрдаги ПҚ-4553-сон қарорида белгиланган вазифалар ҳамда олий таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва таълим жараёнига илғор хорижий тажрибани татбиқ этиш, умумэътироф этилган халқаро стандартлар асосида эҳтиёж юқори бўлган йўналишларда олий маълумотли малакали мутахассисларни тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети билан «Digital Knowledge Co., Ltd.» компанияси (Япония) ўртасида 2020 йил 17 апрелда «JDU — Japan Digital Universities» сателлит кампусини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома (кейинги ўринларда — Шартнома) имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда муассис сифатидаги «Digital Knowledge Co., Ltd.» компаниясининг (Япония) Тошкент шаҳрида Япония рақамли университетини (кейинги ўринларда — Университет) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

3. Қуйидагилар Университетнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:

ахборот-коммуникация технологиялари, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизими ва компьютер тармоқларини бошқариш ҳамда иқтисодиётнинг эҳтиёж юқори бўлган бошқа соҳалари бўйича олий маълумотли рақобатбардош кадрларни халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш;

республиканинг олий таълим тизимига ўқув жараёнини замонавий таълим технологиялари асосида ташкил этиш бўйича илғор хорижий тажрибани жорий этиш, очиқ ахборот-таълим муҳитининг ривожланишига кўмаклашиш;

ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга оширишда, шунингдек, илм-фан ва ишлаб чиқариш соҳаларидаги долзарб муаммоларни ҳал этишга йўналтирилган илмий-амалий тадқиқотлар олиб боришда республика ва хорижий етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик қилиш;

Университетда етакчи хорижий олий таълим муассасаларининг таълим дастурларини жорий этиш;

кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш ҳамда модернизация қилишга йўналтирилган янги таълим дастурлари, ўқитишнинг масофавий шаклларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

таълим ва илм-фан соҳаларида хорижий мамлакатларнинг, хусусан Япониянинг етакчи олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари ҳамда бизнес ҳамжамиятлари билан узоқ муддатли алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш.

4. Белгилаб қўйилсинки:

Университет нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади;

Университетда ўқитиш Япониянинг Отемае университети, Токио онлайн университети ва бошқа нуфузли олий таълим муассасалари (кейинги ўринларда — Япония университетлари) ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари талаблари инобатга олинган, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда Университет томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва фан дастурларига мувофиқ япон ва ўзбек тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади;

Университетда бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кундузги ва масофавий таълим шаклларида кадрлар тайёрлаш амалга оширилади;

Университетга абитуриентларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш «Digital Knowledge Co., Ltd.» компанияси (кейинги ўринларда — Муассис) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда Университет томонидан белгиланадиган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади;

Шартнома шартларига мувофиқ Университет битирувчиларига олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Япония университетлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг белгиланган намунадаги дипломлари берилади;

Университет ректори Муассис томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади;

Университетда талабалар ўқиши учун тўлов-контракт маблағлари миқдори Муассис томонидан белгиланади;

Университетга белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясидан лицензия олингандан сўнг таълим фаолияти билан шуғулланишга рухсат этилади.

5. Муассиснинг қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олиши тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин:

Университетнинг моддий-техник ва ўқув базасини шакллантириш бўйича ташкилий тадбирларни, шу жумладан таъмирлаш-тиклаш ишларини олиб бориш;

Университетни замонавий лаборатория ускуналари, ўқув ва илмий адабиётлар, мебель, компьютер техникаси билан таъминлаш ҳамда ўқув жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

Университетни танлов асосида малакали профессор-ўқитувчилар таркиби билан тўлдириш ҳамда Япония университетлари таълим дастурлари асосида сифатли таълим жараёнини таъминлаш;

ҳар йили ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли, иқтидорли ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган фарзандлари орасидан танлов асосида бепул (Университет гранти асосида) 10 нафардан кам бўлмаган абитуриентларни ўқишга қабул қилиш.

6. Тошкент шаҳридаги Япония рақамли университетининг Васийлик кенгаши таркиби иловага мувофиқ маъқуллансин.

Васийлик кенгаши қуйидаги йўналишлар бўйича Университет фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашувчи жамоатчилик органи эканлиги инобатга олинсин:

Университет фаолиятини ташкил этишни таъминлаш, тўлақонли йўлга қўйиш билан боғлиқ ташкилий, молиявий, ҳуқуқий, иқтисодий, ўқув-методик, моддий-техник ва бошқа масалаларни ҳал этиш;

Университетни моддий-техник жиҳатдан таъминлаш учун молиявий ёрдам ташкил этиш, бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш;

Университетнинг тузилмасини тасдиқлаш;

зарур лойиҳа, қурилиш-монтаж ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш, Университетни жиҳозлаш, унинг инфратузилмасини яратиш, моддий-техник таъминлашга доир тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

Университет фаолиятини ташкил этиш бўйича тасдиқланган тармоқ жадвалларида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан мунтазам назорат ва мониторинг олиб бориш;

таълим жараёнини, талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётини Япония ва Ўзбекистондаги тегишли ташкилотларда самарали ташкил этиш ва такомиллаштириш, бакалавриат таълим йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрлаш сифатини тизимли равишда ошириш, Университет битирувчиларини ишга жойлаштириш, меҳнат бозорининг кейинги ривожини ҳисобга олган ҳолда мутахассислар ва илмий-техник кадрлар тайёрлашнинг истиқболли йўналишларини белгилашда кўмаклашиш;

ижтимоий-иқтисодий соҳанинг юқори малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёжларидан келиб чиқиб, 2020/2021 ўқув йили ҳамда кейинги ўқув йилларида Университетга қабул қилиш параметрларини Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда белгилаш;

Университет фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлаш учун ҳомийлик ҳайриялари, техник кўмак маблағларини (грантларни) ва бошқа бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш;

Университетнинг моддий-техник, ўқув-методик базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан уни замонавий ахборот-коммунникация воситалари ва жиҳозлари, ўқув-лаборатория ускуналари ҳамда ўқув-методик адабиётлар билан таъминлашга, Университет инфратузилмасини яхшилашга кўмаклашиш;

таълим дастури асосида Япониядаги етакчи университетларда талабалар ўқишини давом эттиришни, шунингдек, махсус стипендиялар бериш орқали хориждаги бошқа етакчи таълим муассасаларига малакавий амалиёт ўташга юбориш учун иқтидорли талабаларни танлов асосида саралаб олишни ташкил этиш.

7. Белгилаб қўйилсинки, «Муҳандис-дастурчи» бакалавриат таълим йўналиши бўйича Университетга талабаларни қабул қилиш 2020/2021 ўқув йилидан, «Компьютер графикаси ва дизайн» бакалавриат таълим йўналиши бўйича — кейинги ўқув йилидан бошлаб амалга оширилади.

Бунда, келгуси йилларда, республика иқтисодиёт тармоқларининг юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда, Университетда Васийлик кенгаши қарорига асосан зарур янги бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрланади.

8. Университет Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Кичик халқа йўли кўчаси, 21-а уй манзилидаги 3-ўқув биносининг биринчи қаватига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.

Бунда, мазкур бино ва иншоотлар ҳамда унга тегишли ҳудудни сақлаш билан боғлиқ барча харажатлар, жумладан, коммунал тўловлар Университет маблағлари ҳисобига қопланади.

9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети билан биргаликда Университетда япон тили, инглиз тили, Ўзбекистон тарихи ва бошқа фанлар бўйича назарий ва амалий машғулотлар олиб бориш учун республика олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг юқори малакали ўқитувчилари ва мутахассисларини жалб этсин ҳамда истиқболда уларнинг стажировка ўташи ва малака оширишини ташкил этсин.

10. Университет фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Муассис маблағлари;

тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;

хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия ташкилотларининг грантлари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

11. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Муассисга:

Университет уставини тасдиқлаш ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказишда;

Университет тузилмасини тасдиқлашда;

Университетни танлов асосида малакали профессор-ўқитувчилар таркиби билан таъминлашда зарур ёрдам кўрсатсин.

12. Университетга ўқув ва илмий-тадқиқот ишларига таклиф қилинадиган хорижий профессор-ўқитувчиларнинг яшаш ҳамда транспорт харажатларини тузиладиган шартномалар асосида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган тарифларда тўлашга рухсат берилсин.

13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Университетда таълим сифатини таъминлаш ҳамда қонунчиликка риоя этилишини белгиланган тартибда назорат қилсин.

14. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 762-сон қарорига ИЛОВА

Тошкент шаҳридаги Япония рақамли университетининг Васийлик кенгаши

1. Х. Хага — «Digital Knowledge Co., Ltd.» акциядорлик жамияти (Япония) президенти, Васийлик кенгаши раиси 2. У. Бегимкулов — Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари 3. О. Пекось — Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари 4. У. Азизов — Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори 5. С. Бабаходжаев — Тошкент ахборот технологиялари университети ректори 6. Ч. Кобаяши — «Digital Knowledge Co., Ltd.» акциядорлик жамияти (Япония) лойиҳа менежери (келишув асосида) 7. Х. Торигое — Отемае университети (Япония) президенти (келишув асосида) 8. Ё. Мураока — Токио онлайн университети (Япония) президенти (келишув асосида) 9. лавозими бўйича — Тошкент шаҳридаги Япония рақамли университети ректори, Васийлик кенгаши котиби

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 2 декабрь,

762-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/762/1584-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

TARKIBI

Toshkent shahrida Yaponiya raqamli universitetini tashkil etish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi va Yaponiya oʻrtasida ikki tomonlama hamkorlikni yanada kengaytirish va mustahkamlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 28-dekabrdagi PQ-4553-son qarorida belgilangan vazifalar hamda oliy taʼlim sohasida xalqaro hamkorlikni kengaytirish va taʼlim jarayoniga ilgʻor xorijiy tajribani tatbiq etish, umumeʼtirof etilgan xalqaro standartlar asosida ehtiyoj yuqori boʻlgan yoʻnalishlarda oliy maʼlumotli malakali mutaxassislarni tayyorlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Oʻzbekiston davlat jahon tillari universiteti bilan “Digital Knowledge Co., Ltd.” kompaniyasi (Yaponiya) oʻrtasida 2020-yil 17-aprelda “JDU — Japan Digital Universities” satellit kampusini tashkil etish boʻyicha hamkorlik toʻgʻrisidagi shartnoma (keyingi oʻrinlarda — Shartnoma) imzolanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi hamda muassis sifatidagi “Digital Knowledge Co., Ltd.” kompaniyasining (Yaponiya) Toshkent shahrida Yaponiya raqamli universitetini (keyingi oʻrinlarda — Universitet) tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.

3. Quyidagilar Universitetning asosiy vazifalari va faoliyati yoʻnalishlari etib belgilansin:

axborot-kommunikatsiya texnologiyalari, dasturiy taʼminotni ishlab chiqish, axborot tizimi va kompyuter tarmoqlarini boshqarish hamda iqtisodiyotning ehtiyoj yuqori boʻlgan boshqa sohalari boʻyicha oliy maʼlumotli raqobatbardosh kadrlarni xalqaro standartlar darajasida sifatli tayyorlashni taʼminlash;

respublikaning oliy taʼlim tizimiga oʻquv jarayonini zamonaviy taʼlim texnologiyalari asosida tashkil etish boʻyicha ilgʻor xorijiy tajribani joriy etish, ochiq axborot-taʼlim muhitining rivojlanishiga koʻmaklashish;

oʻquv va ilmiy loyihalarni amalga oshirishda, shuningdek, ilm-fan va ishlab chiqarish sohalaridagi dolzarb muammolarni hal etishga yoʻnaltirilgan ilmiy-amaliy tadqiqotlar olib borishda respublika va xorijiy yetakchi oliy taʼlim va ilmiy-tadqiqot muassasalari bilan hamkorlik qilish;

Universitetda yetakchi xorijiy oliy taʼlim muassasalarining taʼlim dasturlarini joriy etish;

kadrlar tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tizimini takomillashtirish hamda modernizatsiya qilishga yoʻnaltirilgan yangi taʼlim dasturlari, oʻqitishning masofaviy shakllarini ishlab chiqish va joriy etish;

taʼlim va ilm-fan sohalarida xorijiy mamlakatlarning, xususan Yaponiyaning yetakchi oliy taʼlim muassasalari, ilmiy-tadqiqot markazlari hamda biznes hamjamiyatlari bilan uzoq muddatli aloqalarni rivojlantirish va mustahkamlash.

4. Belgilab qoʻyilsinki:

Universitet nodavlat oliy taʼlim tashkiloti hisoblanadi;

Universitetda oʻqitish Yaponiyaning Otemaye universiteti, Tokio onlayn universiteti va boshqa nufuzli oliy taʼlim muassasalari (keyingi oʻrinlarda — Yaponiya universitetlari) hamda Oʻzbekiston Respublikasi davlat taʼlim standartlari talablari inobatga olingan, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi bilan kelishilgan holda Universitet tomonidan tasdiqlanadigan oʻquv rejalari va fan dasturlariga muvofiq yapon va oʻzbek tillarida toʻlov-kontrakt asosida amalga oshiriladi;

Universitetda bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha kunduzgi va masofaviy taʼlim shakllarida kadrlar tayyorlash amalga oshiriladi;

Universitetga abituriyentlarni qabul qilish va bitiruvchilarni attestatsiyadan oʻtkazish “Digital Knowledge Co., Ltd.” kompaniyasi (keyingi oʻrinlarda — Muassis) hamda Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi bilan kelishilgan holda Universitet tomonidan belgilanadigan talablar, tartib va muddatlarga muvofiq amalga oshiriladi;

Shartnoma shartlariga muvofiq Universitet bitiruvchilariga oliy taʼlim toʻgʻrisidagi hujjat sifatida tan olinadigan Yaponiya universitetlari hamda Oʻzbekiston Respublikasining belgilangan namunadagi diplomlari beriladi;

Universitet rektori Muassis tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimidan ozod qilinadi;

Universitetda talabalar oʻqishi uchun toʻlov-kontrakt mablagʻlari miqdori Muassis tomonidan belgilanadi;

Universitetga belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasidan litsenziya olingandan soʻng taʼlim faoliyati bilan shugʻullanishga ruxsat etiladi.

5. Muassisning quyidagi majburiyatlarni oʻz zimmasiga olishi toʻgʻrisidagi takliflari maʼqullansin:

Universitetning moddiy-texnik va oʻquv bazasini shakllantirish boʻyicha tashkiliy tadbirlarni, shu jumladan taʼmirlash-tiklash ishlarini olib borish;

Universitetni zamonaviy laboratoriya uskunalari, oʻquv va ilmiy adabiyotlar, mebel, kompyuter texnikasi bilan taʼminlash hamda oʻquv jarayoniga axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etish;

Universitetni tanlov asosida malakali professor-oʻqituvchilar tarkibi bilan toʻldirish hamda Yaponiya universitetlari taʼlim dasturlari asosida sifatli taʼlim jarayonini taʼminlash;

har yili ijtimoiy himoyaga muhtoj oilalarning qobiliyatli, iqtidorli hamda oʻzlashtirish koʻrsatkichlari yuqori boʻlgan farzandlari orasidan tanlov asosida bepul (Universitet granti asosida) 10 nafardan kam boʻlmagan abituriyentlarni oʻqishga qabul qilish.

6. Toshkent shahridagi Yaponiya raqamli universitetining Vasiylik kengashi tarkibi ilovaga muvofiq maʼqullansin.

Vasiylik kengashi quyidagi yoʻnalishlar boʻyicha Universitet faoliyatini rivojlantirishga koʻmaklashuvchi jamoatchilik organi ekanligi inobatga olinsin:

Universitet faoliyatini tashkil etishni taʼminlash, toʻlaqonli yoʻlga qoʻyish bilan bogʻliq tashkiliy, moliyaviy, huquqiy, iqtisodiy, oʻquv-metodik, moddiy-texnik va boshqa masalalarni hal etish;

Universitetni moddiy-texnik jihatdan taʼminlash uchun moliyaviy yordam tashkil etish, budjetdan tashqari mablagʻlarni jalb etish;

Universitetning tuzilmasini tasdiqlash;

zarur loyiha, qurilish-montaj va taʼmirlash ishlarini amalga oshirish, Universitetni jihozlash, uning infratuzilmasini yaratish, moddiy-texnik taʼminlashga doir tarmoq jadvallarini ishlab chiqish va tasdiqlash;

Universitet faoliyatini tashkil etish boʻyicha tasdiqlangan tarmoq jadvallarida belgilangan vazifalarning bajarilishi yuzasidan muntazam nazorat va monitoring olib borish;

taʼlim jarayonini, talabalarning ishlab chiqarish amaliyotini Yaponiya va Oʻzbekistondagi tegishli tashkilotlarda samarali tashkil etish va takomillashtirish, bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha mutaxassislar tayyorlash sifatini tizimli ravishda oshirish, Universitet bitiruvchilarini ishga joylashtirish, mehnat bozorining keyingi rivojini hisobga olgan holda mutaxassislar va ilmiy-texnik kadrlar tayyorlashning istiqbolli yoʻnalishlarini belgilashda koʻmaklashish;

ijtimoiy-iqtisodiy sohaning yuqori malakali mutaxassislarga boʻlgan ehtiyojlaridan kelib chiqib, 2020/2021 oʻquv yili hamda keyingi oʻquv yillarida Universitetga qabul qilish parametrlarini Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi bilan kelishilgan holda belgilash;

Universitet faoliyatining jadal rivojlanishini taʼminlash uchun homiylik hayriyalari, texnik koʻmak mablagʻlarini (grantlarni) va boshqa budjetdan tashqari mablagʻlarni jalb etish;

Universitetning moddiy-texnik, oʻquv-metodik bazasini mustahkamlash, shu jumladan uni zamonaviy axborot-kommunnikatsiya vositalari va jihozlari, oʻquv-laboratoriya uskunalari hamda oʻquv-metodik adabiyotlar bilan taʼminlashga, Universitet infratuzilmasini yaxshilashga koʻmaklashish;

taʼlim dasturi asosida Yaponiyadagi yetakchi universitetlarda talabalar oʻqishini davom ettirishni, shuningdek, maxsus stipendiyalar berish orqali xorijdagi boshqa yetakchi taʼlim muassasalariga malakaviy amaliyot oʻtashga yuborish uchun iqtidorli talabalarni tanlov asosida saralab olishni tashkil etish.

7. Belgilab qoʻyilsinki, “Muhandis-dasturchi” bakalavriat taʼlim yoʻnalishi boʻyicha Universitetga talabalarni qabul qilish 2020/2021 oʻquv yilidan, “Kompyuter grafikasi va dizayn” bakalavriat taʼlim yoʻnalishi boʻyicha — keyingi oʻquv yilidan boshlab amalga oshiriladi.

Bunda, kelgusi yillarda, respublika iqtisodiyot tarmoqlarining yuqori malakali kadrlarga boʻlgan ehtiyojidan kelib chiqqan holda, Universitetda Vasiylik kengashi qaroriga asosan zarur yangi bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha kadrlar tayyorlanadi.

8. Universitet Oʻzbekiston davlat jahon tillari universitetining Toshkent shahar, Uchtepa tumani, Kichik xalqa yoʻli koʻchasi, 21-a uy manzilidagi 3-oʻquv binosining birinchi qavatiga tekin foydalanish huquqi asosida joylashtirilsin.

Bunda, mazkur bino va inshootlar hamda unga tegishli hududni saqlash bilan bogʻliq barcha xarajatlar, jumladan, kommunal toʻlovlar Universitet mablagʻlari hisobiga qoplanadi.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Oʻzbekiston davlat jahon tillari universiteti bilan birgalikda Universitetda yapon tili, ingliz tili, Oʻzbekiston tarixi va boshqa fanlar boʻyicha nazariy va amaliy mashgʻulotlar olib borish uchun respublika oliy taʼlim va ilmiy-tadqiqot muassasalarining yuqori malakali oʻqituvchilari va mutaxassislarini jalb etsin hamda istiqbolda ularning stajirovka oʻtashi va malaka oshirishini tashkil etsin.

10. Universitet faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib quyidagilar belgilansin:

Muassis mablagʻlari;

toʻlov-kontrakt asosida oʻqitishdan tushadigan mablagʻlar;

xoʻjalik faoliyatidan va shartnoma asosida xizmatlar koʻrsatishdan tushadigan tushumlar;

yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari;

xalqaro moliya tashkilotlarining grantlari;

qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.

11. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Muassisga:

Universitet ustavini tasdiqlash hamda belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazishda;

Universitet tuzilmasini tasdiqlashda;

Universitetni tanlov asosida malakali professor-oʻqituvchilar tarkibi bilan taʼminlashda zarur yordam koʻrsatsin.

12. Universitetga oʻquv va ilmiy-tadqiqot ishlariga taklif qilinadigan xorijiy professor-oʻqituvchilarning yashash hamda transport xarajatlarini tuziladigan shartnomalar asosida Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari uchun belgilangan tariflarda toʻlashga ruxsat berilsin.

13. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi Universitetda taʼlim sifatini taʼminlash hamda qonunchilikka rioya etilishini belgilangan tartibda nazorat qilsin.

14. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

15. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayev hamda Oʻzbekiston Respublikasi oliy va oʻrta maxsus taʼlimi vaziri I.U. Madjidov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 2-dekabrdagi 762-son qaroriga ILOVA

Toshkent shahridagi Yaponiya raqamli universitetining Vasiylik kengashi

1. X. Xaga — “Digital Knowledge Co., Ltd.” aksiyadorlik jamiyati (Yaponiya) prezidenti, Vasiylik kengashi raisi 2. U. Begimkulov — Oʻzbekiston Respublikasi oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirining fan va innovatsiyalar boʻyicha oʻrinbosari, Vasiylik kengashi raisi oʻrinbosari 3. O. Pekos — Oʻzbekiston Respublikasi axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirining birinchi oʻrinbosari 4. U. Azizov — Oʻzbekiston davlat jahon tillari universiteti rektori 5. S. Babaxodjayev — Toshkent axborot texnologiyalari universiteti rektori 6. Ch. Kobayashi — “Digital Knowledge Co., Ltd.” aksiyadorlik jamiyati (Yaponiya) loyiha menejeri (kelishuv asosida) 7. X. Torigoye — Otemaye universiteti (Yaponiya) prezidenti (kelishuv asosida) 8. Yo. Muraoka — Tokio onlayn universiteti (Yaponiya) prezidenti (kelishuv asosida) 9. lavozimi boʻyicha — Toshkent shahridagi Yaponiya raqamli universiteti rektori, Vasiylik kengashi kotibi

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 2-dekabr,

762-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 03.12.2020-y., 09/20/762/1584-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son)

lex.uz