📅 2020-yil 7-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 7-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 7 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 7 декабря 2020 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 7 December 2020 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармони)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармони ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Т. Маматов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 декабрдаги 772-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 апрелдаги 101-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 4-сон, 25-модда) билан тасдиқланган Дафн этиш жойларини сақлаш ва ободонлаштиришга юридик ва жисмоний шахсларнинг хайр-эҳсонларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-бандидаги «фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи (маҳалла қўмитаси) вакилидан» сўзлари «масжид имом хатиби» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июлдаги 202-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 7-сон, 64-модда) билан тасдиқланган Аҳоли пунктларида итлар ва мушукларни сақлаш қоидалари 21-бандининг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини тўплаш ва уларни утилизация қилишни ташкил этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 21 сентябрдаги 266-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 9-сон, 79-модда) 8-банди учинчи хатбошисидаги «ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари» сўзлари чиқариб ташлансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика аҳолиси ва бюджет ташкилотларига кўмир маҳсулотлари етказиб бериш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 30 декабрдаги 422-сон қарорининг 5-банди олтинчи хатбошидаги «фуқаролар йиғинлари раислари ички ишлар органлари ва давлат солиқ инспекциялари билан биргаликда» сўзлари «ички ишлар органлари ва давлат солиқ инспекциялари» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 96-модда) билан тасдиқланган «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 14 1 -банднинг иккинчи хатбошидаги «профилактика инспектори» сўзлари чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбошидаги «Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси вакиллари» сўзлари «фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари, фуқаролар йиғини раисининг Кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиси» сўзлари билан алмаштирилсин.
б) 37-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ва ички ишлар органларининг профилактика инспектори» сўзлари чиқариб ташлансин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 681-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 8-сон, 190-модда) билан тасдиқланган «Касаначиликни қўллаб-қувватлаш бўйича Консорциум» МЧЖ томонидан заём бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 29-бандидаги «фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ходими иштирокида» сўзлари чиқариб ташлансин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 мартдаги 205-сон қарори билан тасдиқланган Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 4-банднинг иккинчи хатбошидаги «профилактика инспектори» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 11-банднинг биринчи хатбошидаги «ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар Кенгашга ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ маълумот тақдим этади» сўзлари «маълумотларни умумлаштириб, маҳалла паспортига киритади ва ҳар олти ойда ушбу маълумотларни янгилаб боради» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 272-сон қарори билан тасдиқланган Мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситаларининг ҳисобини юритиш, уларнинг ҳолатини аниқлаш, шунингдек, фойдаланишга яроқсиз, утилизацияга топшириладиган ёки реализация қилиш мақсадида қисмларга бўлинадиган транспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-банди тўртинчи хатбошисидаги «Профилактика инспектори гуруҳ раҳбари ҳисобланади» сўзлари чиқариб ташлансин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 апрелдаги 228-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 20120 й., 4-сон, 85-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги «Обод ва хавфсиз маҳалла» жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандига қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи — ўн тўртинчи хатбошилар қўшилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш;
Вазирликнинг эксперт-таҳлил гуруҳи фаолиятини ташкил этиш, эксперт-таҳлил гуруҳ таркибига киритилган мутахассисларга шартнома асосида ҳақ тўлаш, маҳаллий ва хорижий илмий муассасалар, олим ва мутахассисларни, илмий-тадқиқот ташкилотлари, олий таълим муассасалари ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахсларни шартнома асосида жалб қилиш;
Вазирликнинг аҳоли муаммоларининг масофадан тезкор қабул қилишнинг ва кўриб чиқилишини мувофиқлаштириб борувчи Саll-маркази ходимлари меҳнатига шартнома асосида ҳақ тўлаш».
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2020 йил 14 августдаги 485-сон қарорида :
а) 3-бандининг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«йил якуни натижалари бўйича «намунали» деб топилган фуқаролар йиғинлари ходимлари ва жамоатчилик асосида фаолият юритаётган шахсларга республика ҳудудидаги санаторийлардан бирида соғлиғини тиклаш учун бир маротабалик бепул йўлланма бериш амалиёти сақлаб қолинади ҳамда тегишли талабларга жавоб берувчи фуқаролар йиғинлари ходимлари рағбатлантириш тариқасида давлат органлари ва ташкилотларига кадрлар захирасига киритиш бўйича тавсия этилади»;
б) иловага қуйидаги таҳрирдаги 23 1 -банд қўшилсин:
«23 1 . «Намунали» деб топилган ва тегишли талабларга жавоб берувчи фуқаролар йиғинлари ходимларини йил якуни натижалари бўйича рағбатлантириш тариқасида улар белгиланган тартибга мувофиқ давлат органлари ва ташкилотларига кадрлар захирасига киритиш бўйича тавсия этилиши мумкин».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 7 декабрь,
772-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jamiyatda ijtimoiy-maʼnaviy muhitni sogʻlomlashtirish, mahalla institutini yanada qoʻllab-quvvatlash hamda oila va xotin-qizlar bilan ishlash tizimini yangi darajaga olib chiqish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 18-fevraldagi PF-5938-son Farmoni)
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jamiyatda ijtimoiy-maʼnaviy muhitni sogʻlomlashtirish, mahalla institutini yanada qoʻllab-quvvatlash hamda oila va xotin-qizlar bilan ishlash tizimini yangi darajaga olib chiqish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 18-fevraldagi PF-5938-son Farmoni ijrosi yuzasidan Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayev hamda Oʻzbekiston Respublikasi mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vaziri R.T. Mamatov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 7-dekabrdagi 772-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining 2011-yil 4-apreldagi 101-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2011-y., 4-son, 25-modda) bilan tasdiqlangan Dafn etish joylarini saqlash va obodonlashtirishga yuridik va jismoniy shaxslarning xayr-ehsonlaridan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 7-bandidagi “fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organi (mahalla qoʻmitasi) vakilidan” soʻzlari “masjid imom xatibi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
2. Vazirlar Mahkamasining 2011-yil 8-iyuldagi 202-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2011-y., 7-son, 64-modda) bilan tasdiqlangan Aholi punktlarida itlar va mushuklarni saqlash qoidalari 21-bandining ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin.
3. Vazirlar Mahkamasining “Simobli lampalarning ishlatilib boʻlgan resurslarini toʻplash va ularni utilizatsiya qilishni tashkil etish toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2011-yil 21-sentabrdagi 266-son qarorining (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2011-y., 9-son, 79-modda) 8-bandi uchinchi xatboshisidagi “va fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari” soʻzlari chiqarib tashlansin.
4. Vazirlar Mahkamasining “Respublika aholisi va budjet tashkilotlariga koʻmir mahsulotlari yetkazib berish mexanizmini takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2016-yil 30-dekabrdagi 422-son qarorining 5-bandi oltinchi xatboshidagi “fuqarolar yigʻinlari raislari ichki ishlar organlari va davlat soliq inspeksiyalari bilan birgalikda” soʻzlari “ichki ishlar organlari va davlat soliq inspeksiyalari” soʻzlari bilan almashtirilsin.
5. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 7-iyundagi 364-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 6-son, 96-modda) bilan tasdiqlangan “Haj” va “Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 14 1 -bandning ikkinchi xatboshidagi “profilaktika inspektori” soʻzlari chiqarib tashlansin;
ikkinchi xatboshidagi “Xotin-qizlar qoʻmitasi va Oʻzbekiston faxriylarini ijtimoiy faoliyatini qoʻllab-quvvatlash “Nuroniy” jamgʻarmasi vakillari” soʻzlari “fuqarolar yigʻini raisining oila, xotin-qizlar va ijtimoiy-maʼnaviy masalalar boʻyicha oʻrinbosari, fuqarolar yigʻini raisining Keksalar va faxriylar ishlari boʻyicha maslahatchisi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
b) 37-bandning ikkinchi xatboshisidagi “va ichki ishlar organlarining profilaktika inspektori” soʻzlari chiqarib tashlansin.
7. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 29-avgustdagi 681-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2017-y., 8-son, 190-modda) bilan tasdiqlangan “Kasanachilikni qoʻllab-quvvatlash boʻyicha Konsorsium” MCHJ tomonidan zayom berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 29-bandidagi “fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organi xodimi ishtirokida” soʻzlari chiqarib tashlansin.
8. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 18-martdagi 205-son qarori bilan tasdiqlangan Dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer uchastkalaridan samarali foydalanishni tashkil etish va monitoringini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 4-bandning ikkinchi xatboshidagi “profilaktika inspektori” soʻzlari chiqarib tashlansin;
b) 11-bandning birinchi xatboshidagi “har oy yakuni boʻyicha keyingi oyning 5-sanasiga qadar Kengashga ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq maʼlumot taqdim etadi” soʻzlari “maʼlumotlarni umumlashtirib, mahalla pasportiga kiritadi va har olti oyda ushbu maʼlumotlarni yangilab boradi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 3-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
9. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 30-martdagi 272-son qarori bilan tasdiqlangan Majburiy texnik koʻrikka taqdim etilmagan avtomototransport vositalarining hisobini yuritish, ularning holatini aniqlash, shuningdek, foydalanishga yaroqsiz, utilizatsiyaga topshiriladigan yoki realizatsiya qilish maqsadida qismlarga boʻlinadigan transport vositalarini hisobdan chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 7-bandi toʻrtinchi xatboshisidagi “Profilaktika inspektori guruh rahbari hisoblanadi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
11. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 15-apreldagi 228-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 20120-y., 4-son, 85-modda) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi huzuridagi “Obod va xavfsiz mahalla” jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 6-bandiga quyidagi mazmundagi oʻn ikkinchi — oʻn toʻrtinchi xatboshilar qoʻshilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining hujjatlari va topshiriqlarida belgilangan vazifalarni amalga oshirish;
Vazirlikning ekspert-tahlil guruhi faoliyatini tashkil etish, ekspert-tahlil guruh tarkibiga kiritilgan mutaxassislarga shartnoma asosida haq toʻlash, mahalliy va xorijiy ilmiy muassasalar, olim va mutaxassislarni, ilmiy-tadqiqot tashkilotlari, oliy taʼlim muassasalari hamda boshqa yuridik va jismoniy shaxslarni shartnoma asosida jalb qilish;
Vazirlikning aholi muammolarining masofadan tezkor qabul qilishning va koʻrib chiqilishini muvofiqlashtirib boruvchi Sall-markazi xodimlari mehnatiga shartnoma asosida haq toʻlash”.
12. Vazirlar Mahkamasining “Fuqarolar yigʻinlari faoliyati samaradorligini baholashning reyting tizimini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2020-yil 14-avgustdagi 485-son qarorida :
a) 3-bandining toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“yil yakuni natijalari boʻyicha “namunali” deb topilgan fuqarolar yigʻinlari xodimlari va jamoatchilik asosida faoliyat yuritayotgan shaxslarga respublika hududidagi sanatoriylardan birida sogʻligʻini tiklash uchun bir marotabalik bepul yoʻllanma berish amaliyoti saqlab qolinadi hamda tegishli talablarga javob beruvchi fuqarolar yigʻinlari xodimlari ragʻbatlantirish tariqasida davlat organlari va tashkilotlariga kadrlar zaxirasiga kiritish boʻyicha tavsiya etiladi”;
b) ilovaga quyidagi tahrirdagi 23 1 -band qoʻshilsin:
“23 1 . “Namunali” deb topilgan va tegishli talablarga javob beruvchi fuqarolar yigʻinlari xodimlarini yil yakuni natijalari boʻyicha ragʻbatlantirish tariqasida ular belgilangan tartibga muvofiq davlat organlari va tashkilotlariga kadrlar zaxirasiga kiritish boʻyicha tavsiya etilishi mumkin”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 7-dekabr,
772-son