UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 27-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 27 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 27 августа 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 27 August 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Ихтисослашган болалар кўнгилочар-маърифий телеканалини ташкил этиш тўғрисида

Таълим-тарбия жараёнига болаларнинг ҳар томонлама интеллектуал, маънавий-эстетик ва жисмоний ривожланишини таъминловчи замонавий таълим дастурлари ва технологияларини жорий этиш, мактабга тайёргарлик даражасини тубдан ошириш мақсадида уларнинг атрофдаги дунёни билиш, замонавий ахборот технологияларини ҳамда хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқишларини рағбатлантириш, шунингдек, мавжуд болалар аудиториясига мўлжалланган телеузатиш инфратузилмасини жадал технологик ва техникавий ривожлантиришга замонавий ечимларни жалб этиш, бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, болалар учун таълим контентини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда соҳадаги энг илғор жаҳон тажрибаларининг қўлланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Ихтисослашган болалар кўнгилочар-маърифий «Aqlvoy» телеканалини (кейинги ўринларда — болалар телеканали) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Қуйидагилар болалар телеканалининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

маълумотни қизиқарли ва тушунарли шаклда тақдим этиш орқали болаларнинг билим олиш фаоллигини рағбатлантириш, интеллектуал ва ижодий кўникмаларини ривожлантириш (edutainment);

телекўрсатувларни ташкил қилиш тизимига замонавий техник ечимларни ва илғор хорижий тажрибани татбиқ этиш, рақамли ва мультимедиа технологияларини ривожлантириш;

болалар телекўрсатувлари инфратузилмасини кенгайтириш, миллий маънавият, маданий-аҳлоқий анъаналар ва замонавий инновациялар уйғунлашган, билим берувчи ва кўнгилочар болалар контенти ривожланишини рағбатлантириш;

Ўзбекистон Республикасида тасдиқланган талаблар, стандартлар ва ўқув-таълим дастурларига мувофиқ болаларнинг ёш хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда таълим берувчи, ривожлантирувчи ва ўйин элементларини ўзида мужассам этган телекўрсатувлар ва мультимедиа контентини яратиш;

болаларда Ватанга муҳаббат туйғусини шакллантириш, уларни жонажон ўлка маданияти ва тарихи, қадриятлари, анъана ва урф-одатлари билан таништириш;

болаларда креатив-ижодий фикрлашни ривожлантириш ҳамда уларда бадиий ва эстетик дидни тарбиялаш;

болаларда соғлом турмуш тарзига оид билимларни шакллантириш, спорт билан шуғулланишга қизиқишни ошириш, зарур санитар-гигиеник кўникмаларни шакллантириш, уларни хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этишга ўргатиш;

болаларда табиатга бўлган қизиқиш ва меҳрни, атроф-муҳитга ғамхўрлик билан муносабатда бўлишни шакллантириш, уларни экологик руҳда тарбиялаш;

ижтимоий-ҳиссий кўникмаларни ривожлантириш, ташаббускорлик ва мустақил фикрлашни рағбатлантириш ҳамда маънавий жиҳатдан тарбиялаш;

жаҳон маданиятидан баҳраманд бўлишларини таъминлаш ва жаҳон маданий мероси билан таништириш;

барча болалар учун турар жойидан ва оиласининг даромадлари даражасидан қатъий назар ўқув-таълим ва ривожлантирувчи контентдан фойдаланиш имкониятини яратиш;

турли платформалар орқали жорий этиш учун таълимга оид миллий контент, шу жумладан мобил дастурлар, видеодарслар, интерфаол ўқитувчи дастурлар ва бошқа турдаги, қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган ривожлантирувчи маҳсулотларни яратиш;

болалар контентини шакллантиришга юқори малакали мутахассислар, педагоглар ва психологларни кенг жалб қилиш.

3. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги қошида «Ахборот ва педагогика технологиялари инновацион маркази» масъулияти чекланган жамиятининг (кейинги ўринларда — Инновацион марказ) улуши иштирокида «Edumedia Corporation» МЧЖ таъсис этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

4. Белгилансинки, болалар телеканали:

«Edumedia Corporation» МЧЖ қошида юридик шахс ташкил этмасдан таъсис этилади;

республиканинг барча ҳудудларида етказиладиган умумфойдаланишдаги ижтимоий рақамли телеэшиттиришлар пакети таркибига киритилади;

бюджетга тушадиган юкни камайтириш ва рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида ўзини-ўзи молиялаш принциплари асосида, шу жумладан ҳомийлик тушумлари ҳисобига ва эфирда вояга етмаганлар томонидан сотиб олиниши ёки истеъмол қилиниши тақиқланмаган товар ва хизматларнинг пуллик рекламасини жойлаштириш орқали фаолият юритади;

меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорини, кўрсатиладиган хизматлар учун тарифларни, ишлаб чиқариладиган маҳсулот учун нархларни мустақил белгилайди;

ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун хорижий мутахассислар ва маслаҳатчиларни жалб этиш ҳуқуқига эга.

5. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги:

болалар телеканалини жойлаштириш учун берилаётган хоналар ва биноларнинг Инновацион марказ маблағлари ҳисобидан таъмирланишини ташкил қилсин ҳамда кейинчалик Инновацион марказнинг «Edumedia Corporation» МЧЖ устав фондидаги улушини қилинган харажатлар суммаси миқдорида оширсин;

болалар телеканалини юқори малакали, ижодий фикрловчи ва ташаббускор мутахассислар, шу жумладан болалар педагогикаси ва психологияси соҳаларида амалий тажрибага эга, хорижий тилларни мукаммал эгаллаган мутахассислар билан бутлашда кўмаклашсин.

5 1 . Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент шаҳрининг Миробод тумани Янги Замон 3-тор кўчасидаги 1-уй манзилида жойлашган бинонинг муайян қисмини Инновацион марказга ҳамда телеканалга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида 2024 йил 1 июлга қадар белгиланган тартибда жойлаштиришни таъминласин.

Телеканал Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг буюртмасига кўра ойлик эфир вақтининг 7 фоиз қисмига ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ҳамда телеканал йўналишига зид бўлмаган бошқа ижтимоий ахборот ҳисобланадиган роликларни бепул жойлаштирилишини таъминласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда барча маҳаллий телеканаллар орқали эфирга узатилаётган контентда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига зид келадиган ҳолатларни аниқлаш ва олдини олиш бўйича мунтазам мониторинг қилиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси 2020 йил 1 сентябргача илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда болалар аудиториясига мўлжалланган кўрсатувларда реклама жойлаштиришга оид чекловларни тизимли ўрганиш асосида уларни юмшатиш, болалар телекўрсатувларида вояга етмаган шахслар томонидан сотиб олиш ёки истеъмол қилиш тақиқланмаган товар ва хизматлар рекламасини жойлаштиришга рухсат бериш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Edumedia Corporation» МЧЖга белгиланган тартибда теледастурларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқлари хизматларини кўрсатишга лицензия бериш бўйича зарур чораларни таъминласин.

9. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги болалар телеканалига берилган Инновацион марказнинг бино ва хоналарида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётган даврда болалар телеканали вақтинча фаолиятини бошлаб, телевизион дастурларни узатиши ва трансляция қилиши учун марказни зарур техник жиҳозлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 27 август,

518-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.08.2020 й., 09/20/518/1617-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 25.06.2024 й., 09/24/350/0441-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

Ixtisoslashgan bolalar koʻngilochar-maʼrifiy telekanalini tashkil etish toʻgʻrisida

Taʼlim-tarbiya jarayoniga bolalarning har tomonlama intellektual, maʼnaviy-estetik va jismoniy rivojlanishini taʼminlovchi zamonaviy taʼlim dasturlari va texnologiyalarini joriy etish, maktabga tayyorgarlik darajasini tubdan oshirish maqsadida ularning atrofdagi dunyoni bilish, zamonaviy axborot texnologiyalarini hamda xorijiy tillarni oʻrganishga boʻlgan qiziqishlarini ragʻbatlantirish, shuningdek, mavjud bolalar auditoriyasiga moʻljallangan teleuzatish infratuzilmasini jadal texnologik va texnikaviy rivojlantirishga zamonaviy yechimlarni jalb etish, budjet mablagʻlaridan foydalanish samaradorligini oshirish, bolalar uchun taʼlim kontentini ishlab chiqish va amaliyotga tatbiq etish ehtiyojini hisobga olgan holda sohadagi eng ilgʻor jahon tajribalarining qoʻllanishini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi, Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligining Ixtisoslashgan bolalar koʻngilochar-maʼrifiy “Aqlvoy” telekanalini (keyingi oʻrinlarda — bolalar telekanali) tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.

2. Quyidagilar bolalar telekanalining asosiy vazifalari va faoliyat yoʻnalishlari etib belgilansin:

maʼlumotni qiziqarli va tushunarli shaklda taqdim etish orqali bolalarning bilim olish faolligini ragʻbatlantirish, intellektual va ijodiy koʻnikmalarini rivojlantirish (edutainment);

telekoʻrsatuvlarni tashkil qilish tizimiga zamonaviy texnik yechimlarni va ilgʻor xorijiy tajribani tatbiq etish, raqamli va multimedia texnologiyalarini rivojlantirish;

bolalar telekoʻrsatuvlari infratuzilmasini kengaytirish, milliy maʼnaviyat, madaniy-ahloqiy anʼanalar va zamonaviy innovatsiyalar uygʻunlashgan, bilim beruvchi va koʻngilochar bolalar kontenti rivojlanishini ragʻbatlantirish;

Oʻzbekiston Respublikasida tasdiqlangan talablar, standartlar va oʻquv-taʼlim dasturlariga muvofiq bolalarning yosh xususiyatlaridan kelib chiqqan holda taʼlim beruvchi, rivojlantiruvchi va oʻyin elementlarini oʻzida mujassam etgan telekoʻrsatuvlar va multimedia kontentini yaratish;

bolalarda Vatanga muhabbat tuygʻusini shakllantirish, ularni jonajon oʻlka madaniyati va tarixi, qadriyatlari, anʼana va urf-odatlari bilan tanishtirish;

bolalarda kreativ-ijodiy fikrlashni rivojlantirish hamda ularda badiiy va estetik didni tarbiyalash;

bolalarda sogʻlom turmush tarziga oid bilimlarni shakllantirish, sport bilan shugʻullanishga qiziqishni oshirish, zarur sanitar-gigiyenik koʻnikmalarni shakllantirish, ularni xavfsizlik qoidalariga qatʼiy rioya etishga oʻrgatish;

bolalarda tabiatga boʻlgan qiziqish va mehrni, atrof-muhitga gʻamxoʻrlik bilan munosabatda boʻlishni shakllantirish, ularni ekologik ruhda tarbiyalash;

ijtimoiy-hissiy koʻnikmalarni rivojlantirish, tashabbuskorlik va mustaqil fikrlashni ragʻbatlantirish hamda maʼnaviy jihatdan tarbiyalash;

jahon madaniyatidan bahramand boʻlishlarini taʼminlash va jahon madaniy merosi bilan tanishtirish;

barcha bolalar uchun turar joyidan va oilasining daromadlari darajasidan qatʼiy nazar oʻquv-taʼlim va rivojlantiruvchi kontentdan foydalanish imkoniyatini yaratish;

turli platformalar orqali joriy etish uchun taʼlimga oid milliy kontent, shu jumladan mobil dasturlar, videodarslar, interfaol oʻqituvchi dasturlar va boshqa turdagi, qonunchilik hujjatlariga zid boʻlmagan rivojlantiruvchi mahsulotlarni yaratish;

bolalar kontentini shakllantirishga yuqori malakali mutaxassislar, pedagoglar va psixologlarni keng jalb qilish.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi qoshida “Axborot va pedagogika texnologiyalari innovatsion markazi” masʼuliyati cheklangan jamiyatining (keyingi oʻrinlarda — Innovatsion markaz) ulushi ishtirokida “Edumedia Corporation” MChJ taʼsis etilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

4. Belgilansinki, bolalar telekanali:

“Edumedia Corporation” MChJ qoshida yuridik shaxs tashkil etmasdan taʼsis etiladi;

respublikaning barcha hududlarida yetkaziladigan umumfoydalanishdagi ijtimoiy raqamli teleeshittirishlar paketi tarkibiga kiritiladi;

budjetga tushadigan yukni kamaytirish va raqobat muhitini shakllantirish maqsadida oʻzini-oʻzi moliyalash prinsiplari asosida, shu jumladan homiylik tushumlari hisobiga va efirda voyaga yetmaganlar tomonidan sotib olinishi yoki isteʼmol qilinishi taqiqlanmagan tovar va xizmatlarning pullik reklamasini joylashtirish orqali faoliyat yuritadi;

mehnatga haq toʻlash miqdorini, koʻrsatiladigan xizmatlar uchun tariflarni, ishlab chiqariladigan mahsulot uchun narxlarni mustaqil belgilaydi;

oʻziga yuklatilgan vazifalarni bajarish uchun xorijiy mutaxassislar va maslahatchilarni jalb etish huquqiga ega.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi:

bolalar telekanalini joylashtirish uchun berilayotgan xonalar va binolarning Innovatsion markaz mablagʻlari hisobidan taʼmirlanishini tashkil qilsin hamda keyinchalik Innovatsion markazning “Edumedia Corporation” MChJ ustav fondidagi ulushini qilingan xarajatlar summasi miqdorida oshirsin;

bolalar telekanalini yuqori malakali, ijodiy fikrlovchi va tashabbuskor mutaxassislar, shu jumladan bolalar pedagogikasi va psixologiyasi sohalarida amaliy tajribaga ega, xorijiy tillarni mukammal egallagan mutaxassislar bilan butlashda koʻmaklashsin.

5 1 . Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi Toshkent shahrining Mirobod tumani Yangi Zamon 3-tor koʻchasidagi 1-uy manzilida joylashgan binoning muayyan qismini Innovatsion markazga hamda telekanalga tekin foydalanish huquqi asosida 2024-yil 1-iyulga qadar belgilangan tartibda joylashtirishni taʼminlasin.

Telekanal Ijtimoiy himoya milliy agentligining buyurtmasiga koʻra oylik efir vaqtining 7 foiz qismiga ijtimoiy himoya sohasidagi hamda telekanal yoʻnalishiga zid boʻlmagan boshqa ijtimoiy axborot hisoblanadigan roliklarni bepul joylashtirilishini taʼminlasin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi bilan birgalikda ikki oy muddatda barcha mahalliy telekanallar orqali efirga uzatilayotgan kontentda Oʻzbekiston Respublikasining qonun hujjatlariga zid keladigan holatlarni aniqlash va oldini olish boʻyicha muntazam monitoring qilish yuzasidan Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi 2020-yil 1-sentabrgacha ilgʻor xalqaro tajribani hisobga olgan holda bolalar auditoriyasiga moʻljallangan koʻrsatuvlarda reklama joylashtirishga oid cheklovlarni tizimli oʻrganish asosida ularni yumshatish, bolalar telekoʻrsatuvlarida voyaga yetmagan shaxslar tomonidan sotib olish yoki isteʼmol qilish taqiqlanmagan tovar va xizmatlar reklamasini joylashtirishga ruxsat berish boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritsin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi “Edumedia Corporation” MChJga belgilangan tartibda teledasturlarni tarqatish (translatsiya qilish) tarmoqlari xizmatlarini koʻrsatishga litsenziya berish boʻyicha zarur choralarni taʼminlasin.

9. Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi va Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarni rivojlantirish vazirligi bolalar telekanaliga berilgan Innovatsion markazning bino va xonalarida qurilish-montaj ishlari olib borilayotgan davrda bolalar telekanali vaqtincha faoliyatini boshlab, televizion dasturlarni uzatishi va translatsiya qilishi uchun markazni zarur texnik jihozlar bilan taʼminlash choralarini koʻrsin.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi, Adliya vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda ikki oy muddatda qonun hujjatlariga mazkur qarordan kelib chiqadigan oʻzgartirish va qoʻshimchalar toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritsin.

11. Mazkur qarorning ijrosini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayev va Oʻzbekiston Respublikasi maktabgacha taʼlim vaziri A.V. Shin zimmasiga yuklansin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 27-avgust,

518-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 28.08.2020-y., 09/20/518/1617-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son; 25.06.2024-y., 09/24/350/0441-son)

lex.uz