📅 2020-yil 14-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 14-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 14 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 14 декабря 2020 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 14 December 2020 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МИЛЛИЙ ДАСТУРИ
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
2020 — 2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
2020 — 2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастури (кейинги ўринларда — Дастур) 1-иловага мувофиқ;
2020 — 2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини 2020-2021 йилларда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар Дастурни амалга оширишнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
аҳоли, аввало, ёшларнинг маънавий-маърифий, бадиий-эстетик талабларига жавоб берадиган китобларни юксак сифат билан чоп этиш, нашриётлар ва ижодкорлар фаолиятига кўмаклашиш, болаларга мўлжалланган адабиётларни чоп этишни қўллаб-қувватлаш;
миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини таржима қилиш, мутолаа маданиятини юксалтириш, республиканинг олис ҳудудларида ва ёшга доир китобхонлик маданиятини ривожлантириш;
китоб савдосини ташкил этиш тартибларини соддалаштириш, янги нашр этилган китобларни етказиш ва ахборот манбаларини тарқатиш тизимини такомиллаштириш;
китоб етказиб берувчиларни замонавий ижтимоий эҳтиёжларга мослаштириш, инфратузилмани яхшилаш, ахборот-кутубхона марказларини чоп этиладиган босма нашрлар ва уларнинг электрон нусхалари билан тўлдириб бориш, электрон китоблар яратиш, китобларни рақамлаштириш ва электрон каталогларни тузиш ҳамда тизимли равишда янгилаб бориш;
аҳолининг китобхонлик даражаси ва китобга қизиқишини тизимли ўрганиб бориш, китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган лойиҳа ва танловларни ташкил этиш, кутубхоначи кадрлар салоҳиятини ошириш;
хорижий асарларга онлайн буюртма бериш, уларни республика ҳудудига олиб келиш ва тарқатиш тизимини ҳамда китобхонлик маданиятини ривожлантириш бўйича халқаро ҳамкорликни кенгайтириш.
3. Белгилансинки, Дастур қуйидагиларни назарда тутувчи уч босқичда амалга оширилади:
биринчи босқич — 2020-2021 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш бўйича ташкилий-ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
иккинчи босқич — 2022-2023 йилларда китобхонликка оид инфратузилмани мустаҳкамлаш;
учинчи босқич — 2024-2025 йилларда ёшларнинг китобхонлик маданиятини жадал ривожлантириш, уларнинг интеллектуал салоҳияти ўсиши ҳисобига инсон капитали сифатини яхшилаш.
4. Қуйидагилар Дастур ижросини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
масъул ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молия ташкилотлари, хорижий давлатлар ва бошқа донорлар кредитлари (қарзлари), грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
5. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Дастурни амалга ошириш бўйича кейинги йилларга (ҳар икки йилда) мўлжалланган «йўл хариталари»ни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиб борсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият вазирлиги ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Ўзбекистон Республикасида 2021 йилдан бошлаб ҳар йили апрель ойининг биринчи ҳафтасини «Китобхонлик ҳафталиги» этиб белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
7. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Дастурда белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
8. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда ҳар йили харажатлар сметасини шакллантиришда ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида Дастурни амалга ошириш учун маблағлар назарда тутилишини таъминласин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 781-сон қарорига 1-ИЛОВА
2020 — 2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш
Ўзбекистон «Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари» тамойили асосида тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйди. Янги давр шиддати жамият ҳаётида эзгу қадрият ва анъаналарни қарор топтиришга, хусусан, халқимиз, айниқса, ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтиришда, она Ватани ва халқига муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол шахсни тарбиялашда китобхонлик маданиятини ошириш алоҳида аҳамият касб этмоқда.
Ёшларда китоб ўқиш кўникмаси шаклланса, камолоти йўлида қолган барча амалларни китобнинг ўзи ўргатади.
2020 — 2025 йилларга мўлжалланган китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастури (кейинги ўринларда — Дастур) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси , « Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида », « Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида »ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва Ҳукумат қарорлари ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умумэътроф этилган нормаларига мувофиқ тайёрланган.
Дастурда китобхонлик соҳасидаги миллий ва илғор хорижий тажриба таҳлили асосида Ўзбекистонда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқиш, китоб маҳсулотини яратиш, чоп этиш, етказиб бериш, китобхонликни оммалаштириш, илмий-методик таъминлаш, кадрлар тайёрлаш, китобхонлик инфратузилмасини бошқариш билан боғлиқ масалалар қамраб олинган.
Дастурнинг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши, аҳоли, айниқса ўсиб келаётган ёш авлоднинг таълим-тарбияси, дунёқараши, китобхонлик маданияти шаклланишида катта аҳамият касб этиб, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг муҳим омили сифатида хизмат қилади.
1-боб. Дастурнинг мақсадлари, вазифалари ва асосий тамойиллари
Дастурнинг мақсади — китобхонлик маданиятини ривожлантириш, ижодкорлар, ноширлар ва китоб тарқатувчилар фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини изчил ва самарали ташкил этиш орқали фаол китобхонлар сафини кенгайтириш, аҳоли, айниқса, ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини оширишдан иборат.
Дастурни амалга оширишда қуйидаги асосий вазифалар белгилаб олинди:
китобхонликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг тармоқлараро илмий-методик асосларини ишлаб чиқиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базасини такомиллаштириш;
китобхонлик соҳасидаги инфратузилмани (кутубхоналар, ахборот-ресурс марказлари, китоб дўконларини) ривожлантириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш, янги асарларни яратиш, таржима қилиш ва муаллифларни рағбатлантиришнинг комплекс чора-тадбирларини амалга ошириш;
ноширлик, матбаа, ахборот-кутубхона ва китоб савдоси ташкилотларининг самарали фаолияти учун қулай шароитларни таъминлаш ҳамда уларга имтиёз, преференциялар беришнинг иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш;
ижтимоий аҳамиятга эга бўлган китобларни, айниқса, болалар адабиёти, брайл алифбосига асосланган адабиётлар чоп этилиши, электрон ва аудио китоблар яратилишини қўллаб-қувватлаш;
республика бўйлаб китобларни тарқатиш ва хорижий мамлакатлар билан китоб алмашиш учун шарт-шароитлар яратиш, турли мулкчилик шаклларидаги китобларни сотиш тармоқларини ривожлантириш;
ёш авлоднинг ўқишга бўлган қизиқишини янада кучайтириш, китобхонларни маънавий ва моддий рағбатлантириш, фаол китобхонлар сафини кенгайтириш;
китобхонликни ривожлантириш инфратузилмасига кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини изчил ошириб бориш;
китобхонлик маданиятини қўллаб-қувватлашда хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш.
2-боб. Дастурнинг долзарблиги, китобхонлик маданияти шаклланиши ва ривожланишидаги муаммолар
Республикада китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида 2017 — 2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг 5 та қарори қабул қилинди, китобхонлик маданиятини ривожлантириш давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан 2019 йил 19 март куни ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, улар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган бешта муҳим ташаббус илгари сурилди. Ушбу бешта ташаббуснинг тўртинчиси, яъни аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини оширишга хизмат қилади.
Мамлакатда 11 092 та кутубхона ва ахборот ресурс марказлари мавжуд, шундан, 9911 таси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим мактабларида, 981 та олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида, 14 таси ҳудудларда, 186 таси туман (шаҳар)ларда фаолият кўрсатади.
2018-2019 йилларда нашриётларда дарсликлардан ташқари 1 587 номда 21 640 мингдан ортиқ нусхада китоб чоп этилган.
2017 — 2019 йилларда Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан нашриётларга 16 018 та (2017 йилда 4911 та, 2018 йилда 5334 та, 2019 йилда 5773 та) ISBN (International Standard Book number) китобнинг халқаро стандарт тартиб рақами тақдим этилган.
Республикадаги жами мактабларда бадиий адабиётлар сони ҳар бир ўқувчига ўртача 3 тадан, таълим қардош тилда олиб борилаётган мактабларда эса 1,7 тадан тўғри келади. Таълим қардош тилларда олиб борилаётган мактаблар кутубхоналарининг жами адабиётлар фонди 1,6 млн. нусхадан иборат бўлиб, шундан қардош тиллардаги бадиий адабиётлар сони 320 мингтани (жами адабиётлар фондининг 20 фоизини) ташкил этади ва ҳар бир ўқувчига 0,4 та китобдан тўғри келади.
Биринчи марта 2019 йил 2 — 4 октябрь кунлари мамлакатимизда ихтисослашган «Tashkent book fest — 2019» I Халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси ташкил этилиб, унда Буюк Британия, Германия, Жанубий Корея, Россия, Туркия, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларининг 20 га яқин ва 30 дан ортиқ маҳаллий нашриётлар, 15 минг нафардан ортиқ соҳа мутахассислари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этди.
«Маърифат карвони» тадбирлари доирасида 3 миллиондан ортиқ китоб ёшларга етказиб берилди, «Ёшлар кутубхонаси» рукни остида 59 та номда 590 минг та бадиий адабиёт чоп этилиб, республикамиздаги барча таълим муассасалари кутубхоналарига тарқатилди.
Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Ёш китобхон» танлови билан 2017 — 2019 йиллар давомида 2 млн 170 мингдан ортиқ ёшлар қамраб олиниб, 9 нафар танлов ғолиблари бўлган ёш китобхонлар Президент совғаси «Спарк» автомашинаси совриндори бўлди.
Бугунги кунда китобхонлик маданиятининг шаклланиши ва ривожланишида қуйидаги муаммолар мавжуд:
китобхонликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолаш тизими мавжуд эмас;
бадиий, маърифий, илмий-оммабоп, тарбиявий, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган адабиётларни чоп этиш, улар билан таълим муассасаларини таъминлаш, миллий ва жаҳон адабиёти намояндаларининг етук асарларини саралаш, таржима қилиш ишлари пухта ўйланган тизим асосида ташкил этилмаган;
чоп этиладиган китобларни нашриётлардан ҳудудларга арзон нархларда етказиш, онлайн буюртма бериш ва манзилга етказиш тизими суст ривожланган, шунингдек, аҳолига хизмат кўрсатишда электрон китоб шаклларидан кенг фойдаланиш яхши йўлга қўйилмаган;
таълим ва маданият муассасалари учун китоб харид қилишга маблағлар етарли даражада мавжуд бўлган манбалар ҳисобидан жалб этилмаяпти, китоб сотишга ихтисослашган корхоналар томонидан таълим муассасалари, кутубхоналар ва маҳаллаларда янги китоблар тақдимотини ўтказиш, мутолаа маданиятини ошириш, шу жумладан, оммавий-ахборот воситалари орқали тарғибот-ташвиқот қилишга қаратилган тадбирлар етарли эмас;
аҳоли, айниқса, ёшлар орасида бадиий жиҳатдан юксак, интеллектуал савияни ўстиришга хизмат қиладиган китобларга бўлган талаб чуқур таҳлиллар асосида ўрганилмаган;
китобларни чоп этиш ҳамда аҳолига етказиб беришни ўз ичига олган бошқарув тизимининг, шунингдек, жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини ўзбек тилига ва ўзбек адабиётининг энг яхши асарларини чет тилларига таржима қилиш ишлари тизимли йўлга қўйилмаган;
китоб тарқатиш тизимини янада ривожлантириш ва аҳолининг кенг қатламини қамраб олиш, китоб маҳсулотларининг нархини шакллантириш ва сотиш бўйича аниқ механизмлар ишлаб чиқилмаган;
мавжуд ахборот-кутубхона муассасалари аҳолининг кенг қатламларига хизмат кўрсатиш учун замонавий ахборот коммуникация технологиялари билан етарли даражада таъминланмаган;
чоп этилаётган китобларни аҳоли ўртасида оммавий ахборот воситалари орқали тарғиб қилиш, таълим муассасалари, кутубхоналар, маҳаллаларда китоб муаллифлари билан ижодий учрашувларни ташкил этиш ҳамда таълим муассасалари, айниқса, мактабгача ва бошланғич таълимда ўқиш маданияти ва мутолаа кўникмаларини шакллантириш тизимли йўлга қўйилмаган;
ёшларнинг маънавий-маърифий, бадиий-эстетик талабларига жавоб берадиган китобларни юксак сифат билан чоп этиш, жойларга, таълим муассасаларига вақтида ва мақбул нархларда етказиш, миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини таржима қилиш, ёшларда болаликдан бошлаб китоб, жумладан, электрон китоб ўқиш кўникмасини шакллантириш, жамиятда мутолаа маданиятини юксалтиришнинг комплекс чора-тадбирлари ишлаб чиқилмаган.
3-боб. Дастурни амалга оширишнинг устувор йўналишлари
Дастурни амалга оширишнинг устувор йўналишлари қуйидагилардан иборат:
аҳоли, аввало, ёшларнинг маънавий-маърифий, бадиий-эстетик талабларига жавоб берадиган китобларни юксак сифат билан чоп этиш бўйича ташкилий чора-тадбирларни белгилаш;
ноширлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва янада ривожлантириш, соғлом рақобатга асосланган босма ва электрон китоблар бозорини ривожлантириш;
жойларга, таълим муассасаларига мақбул нархларда янги нашр этилган китобларни етказиш тизимини тубдан такомиллаштириш чораларини кўриш;
миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини таржима қилиш, мутолаа маданиятини юксалтириш билан боғлиқ ишларни ташкил этишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш;
китоб савдосини ташкил этиш чора-тадбирларини белгиловчи мезонларни соддалаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базасини яратиш;
ахборот манбаларини (китоблар, газеталар, журналлар, қоғоз ва электрон ҳужжатлар оммавий ахборот воситаларини) тарқатиш тизимини такомиллаштириш;
ёшга доир китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган манзилли чора-тадбирларни белгилаш, мактабгача таълим, мактаб, профессионал таълим, олий таълим ва корхоналар, ташкилотлар, муассасаларда китобхонликни ривожлантиришга қаратилган манзилли дастурларни ишлаб чиқиш;
китобхонлик маданиятини ривожлантириш бўйича моддий-техник базани (кутубхоналар ҳолати, китоблар билан таъминлаш, соҳалар бўйича китобларни кўпайтириш) такомиллаштириш;
вилоят, туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказлари фондларини ҳудудда чоп этиладиган барча босма нашрларнинг (китоб, журнал, газета ва бошқа нашрларнинг) мажбурий босма ва электрон нусхалари билан тўлдириб бориш тизимини йўлга қўйиш;
ўқувчиларнинг китобхонлик даражаси ва китобга қизиқишини турли социологик сўровлар орқали ўрганиш, натижаларни эълон қилиш орқали ижодкорлар ва нашриётлар фаолиятига кўмаклашиш;
кутубхоначи кадрлар салоҳиятини ошириш;
китоб ишлаб чиқарувчи инфратузилмани ривожлантириш ва уларнинг замонавий ижтимоий эҳтиёжларга мувофиқлигини таъминлаш;
аҳолининг китоб маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондиришда қулайлик яратиш мақсадида муаллифлик ҳуқуқларини бузмаган ҳолда электрон китоблар яратиш тизимини такомиллаштириш;
мамлакатимиз нашриётларида мавжуд китобларнинг электрон каталогини яратиш ва тизимли равишда янгилаб бориш;
хорижий асарларга онлайн буюртма бериш, уларни республика ҳудудига олиб келиш ва тарқатиш тизимини жорий қилиш;
болаларга мўлжалланган адабиётларни чоп этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
республиканинг чекка ҳудудларида китобхонлик маданиятини ривожлантириш ҳамда чоп этилган китобларни рақамлаштириш;
китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган лойиҳа ва танловларни ташкил этиш;
китобхонлик маданиятини ривожлантириш бўйича халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш.
4-боб. Дастурни амалга ошириш
Дастур қуйидаги чора-тадбирлардан иборат 3 та босқичда амалга оширилади:
а) биринчи босқичда (2020-2021 йиллар) ташкилий-ҳуқуқий механизмлар яратишга қаратилган чора-тадбилар:
китобхонликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолаш тизимини йўлга қўйиш;
муаммоларнинг тизимли-таҳлилий тавсифи, Ўзбекистонда китобхонлик ривожланишининг ҳозирги ҳолати ва кейинги босқичларининг мақсадли ҳамда устувор йўналишларини белгилаб олиш;
халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда инфратузилма мустаҳкамланишининг самарали механизмларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;
Дастурни муваффақиятли амалга ошириш ва китобхонликни ривожлантириш инфратузилмасининг доимий ишлаши учун ташкилий шарт-шароитлар яратиш;
Дастурнинг ўрта ва узоқ муддатли мақсадлари ва механизмларини аниқлаштириш, мавжуд ижобий тажрибани умумлаштириш;
ҳудудлар бўйича танлов асосида илғор механизмлар, долзарб лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шу жумладан, уларни амалга ошириш натижаларини таҳлил қилиш;
Дастурни муваффақиятли амалга ошириш учун илмий, методик асосларни ва ахборот билан таъминлаш, шу жумладан, ахборот алмашиш тизимининг муҳим элементларини яратиш;
б) иккинчи босқич (2022-2023 йиллар) китобхонликка оид инфратузилмани мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар:
китобхонлик билан боғлиқ мавжуд инфратузилмаларни мустаҳкамлаш ва янгиларини тизимли равишда барпо этишни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш;
китобхонликни ривожлантириш бўйича инфратузилмаларни бошқариш тизимини яратиш;
китобхонлик маданиятини ривожлантириш бўйича асосий мақсадлар мониторингини олиб бориш тизимини мунтазам равишда такомиллаштириб бориш;
в) учинчи босқич (2024-2025 йиллар) ёшларнинг китобхонлик маданиятини жадал ривожлантириш, уларнинг маданий саводхонлиги ўсиши ҳисобига инсон капитали сифатини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар:
Дастурнинг асосий натижаларига эришиш, мақсадли параметрлари кўрсатилган инсон капиталини етакчи ривожланган мамлакатларда қабул қилинган мезонларга мувофиқ баҳолаш мезонларига ўтиш;
китоб ва ўқиш маданиятини ошириш, аҳолининг маданий баркамоллигини ривожлантириш учун индикаторларни яратиш.
5-боб. Дастурни қўллаб-қувватлаш ва маблағ билан таъминлаш
Дастур қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:
масъул ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молия ташкилотлари, хорижий давлатлар ва бошқа донорлар кредитлари (қарзлари), грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
6-боб. Кутилаётган натижалар
Дастурнинг амалга оширилиши келгусида қуйидаги натижаларга олиб келиши кутилмоқда:
аҳоли, айниқса, ёшлар орасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, улар орасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, китобхонлик маданиятини ривожланган давлатлар билан таққосланадиган даражага кўтариш ҳамда ёшларнинг китобхонлик маданиятини жадал ривожлантиришга, уларнинг маданий саводхонлиги ўсиши орқали инсон капитали сифатини яхшилашга эришилади;
китобхонликни оммалаштириш, инфратузилма ва ўқув тизими, китобхонлик билан боғлиқ муаммоларни илмий-методик ўрганиш тизими яратилади;
китобхонликни ривожлантириш, инфратузилма, шунингдек, муассасалар ва бошқарув тизими ўртасида тегишли ижтимоий-маданий маконни тартибга солишни таъминлайдиган самарали ахборот алмашиш тизими яратилади;
китобхонлик маданияти ривожланган ва фаол ривожланаётган мамлакатлар билан таққосланадиган даражага кўтарилади;
аҳолининг ўқиётган, фаол ўқиётган китобхонлар улушининг доимий мониторинги йўлга қўйилади;
китобхонликни тарғиб қилиш бўйича тарғибот тадбирларида иштирок этадиган фуқаролар улуши ортади;
кутубхоналар фаолияти такомиллаштирилади;
китобхонлик маданиятини ривожлантириш муаммолари илмий ўрганилади ва тарғиб қилиш усуллари ишлаб чиқилади;
китобхонликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолаш тизими яратилади;
китобхонликни ривожлантириш инфратузилмасининг доимий ишлаши учун шарт-шароитлар яратилади;
Дастурни муваффақиятли амалга ошириш учун илмий, методик асослар ва ахборот билан таъминлаш, шу жумладан, ахборот алмашиш тизимининг муҳим элементлари яратилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 781-сон қарорига 2-ИЛОВА
2020 — 2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини 2020-2021 йилларда амалга ошириш бўйича
Т/р Чора-тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Ижро муддати Молиялаштириш манбаи Масъул ижрочилар 1. «Китобхонлик ҳафталиги» доирасида тадбирлар ташкил этиш. Ҳафталик доирасида китоб харид қилган шахсларга ўша кун давомида жамоат транспортларидан бепул фойдаланиш имкониятини яратиш. 1. Ишчи гуруҳ тузиш. 2. Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. 3. «Китобхонлик ҳафталиги» доирасида тадбирлар ташкил этиш. 202 0 йил декабрь 2021 йил январь 2021 йил март-апрель Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Халқ таълими вазирлиги, Транспорт вазирлиги 2. Нашриётлар томонидан ёзувчиларга ажратиладиган гонорар масаласи ни такомиллаштириш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. 1. Ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2021 йил август - Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси 3. Китоб нашр этиш соҳасида рассом, дизайнер ва бадиий муҳаррирларни моддий рағбатлантиришни тартибга солиш. «Босма маҳсулотлар учун бадиий-графика ва фотосурат ишларига муаллифлик ҳақини тўлаш тартиби ва ставкалари тўғрисидаги низом» лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2021 йил июнь - Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Бадиий академия, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги 4. Китобхонликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш, «Энг яхши китобхон ҳудуд», «Энг яхши китобхон маҳалла», «Энг яхши китобхон таълим муассасаси» рейтинги ни жорий этиш. 1. Экспертлар жамоасини шакллантириш. 2. Баҳолаш тизимини яратиш. 3. Баҳолаш тизими асосида ҳудудлар рейтингини аниқлаб бориш. 4. Рейтинг натижаларини эълон қилиб бориш. 2020 йил декабрь 2021 йил январь ҳар ярим йилликда доимо - Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қуввватлаш вазирлиги 5. Ўзбекистонда китобхонлик ривожланишининг мавжуд ҳолатини аниқлаш бўйича анъанавий сўровнома ўтказиш (йилда бир марта). 1. Сўровнома объектини белгилаб олиш. 2. Сўровнома матнини шакллантириш. 3. Сўровномани аҳоли орасида ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали амалга ошириш. 4. Сўровнома н атижалари бўйича таҳлилий маълумот тайёрлаш. 2021 йил январь 2021 йил февраль 2021 йил апрель доимо Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, МТРК, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 6. Китобхонлик йўналишида учрайдиган муаммоларни муҳокама қилиб борувчи «Китобхонлар кенгаши» фаолиятини йўлга қўйиш. 1. Кенгаш аъзолари таркибини шакллантириш. 2. Китобхонлар кенгашини тузиш. 3. Кенгаш йиғилишларида китобхонлик билан боғлиқ муаммолар ва уларнинг ечимларини муҳокама қилиб бориш. 2021 йил январь 2021 йил февраль ҳар чоракда доимо - Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги 7. «Ёш китобхон» республика танловини ўтказиш. 1. Танлов низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Танловнинг саралаш босқичларини ўтказиш. 3. Танловнинг маҳаллий босқичларини ўтказиш. 4. Танловнинг ҳудудий босқичларини ўтказиш. 5. Танловнинг республика босқичини ўтказиш. 2021 йил январь 2021 йил январь 2021 йил февраль 2021 йил февраль-март март Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази 8. Аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида оилавий китоб ўқиш анъанасини йўлга қўйиш мақсадида «Энг яхши китобхон оила» республика танловини ўтказиш. 1. Танлов низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Танловнинг саралаш босқичларини ўтказиш. 3. Танловнинг маҳаллий босқичларини ўтказиш. 4. Танловнинг ҳудудий босқичларини ўтказиш. 5. Танловнинг республика босқичини ўтказиш. 2020 йил декабрь 2021 йил февраль апрель май июнь Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Республика Маънавият ва Маърифат маркази, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди 9. «Китоб мутолаасидаги энг кўп тингловчи аудиториясини йиғиш» лойиҳасини амалга ошириш. 1. Ишчи гуруҳни тузиш. 2. Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 3. Лойиҳани амалга ошириш. 2021 йил февраль 2021 йил II чорак 2021 йил июль Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Халқ таълими вазирлиги 10. «Инсон ҳаёти давомида ўқиши лозим бўлган 100 китоб» лойиҳаси. 1. Экспертлар жамоасини шакллантириш. 2. Китоблар рўйхатини шакллантириш. 3. Лойиҳа доирасида асарларнинг электрон версияси ни турли форматларда (матнли, овозли) аудиокитоб, аудиоэртак тайёрлаш. 4. Асарларнинг махсус мобил иловалари ни яратиш. 2021 йил январь 2021 йил февраль 2021 йил февраль 2021 йил февраль-март Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Халқ таълими вазирлиги 11. Умумтаълим мактаби бошланғич синф ўқувчилари ўртасида «Ўқиш олимпиадаси» ни ташкил этиш 1. Ишчи гуруҳни тузиш. 2. Олимпиада низомини ишлаб чиқиш. 3. Олимпиадани ўтказиш. 2021 йил октябрь 2021 йил ноябрь 2021-2022 ўқув йили давомида Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари Халқ таълими вазирлиги 12. Олий таълим муассасаларида «Келажак кутубхонаси» лойиҳасини амалга ошириш. 1. Ишчи гуруҳни тузиш. 2. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш. 3. Лойиҳани амалга ошириш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. 4. Лойиҳани амалга ошириш. 2021 йил январь 2021 йил февраль 2020-2021 ўқув йилида доимо Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар 13. Ҳарбий қисм ва муассасаларда хизмат қилаётган ёш ҳарбий хизматчилар ўртасида «Жалолиддин Мангуберди», «Алпомиш», «Темур тузуклари билимдони» каби танловларни ўтказиш. 1. Вазирликлар ва идораларнинг қўшма қарорини имзолаш. 2. Танловнинг саралаш, ҳудудий ва республика босқичларини ўтказиш. 2020 йил декабрь 2021 йил мобайнида Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, ФВВ, Давлат божхона қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги 14. «Китобхонлик бекатлари» лойиҳасини амалга ошириш 1. Китобларни юклаб олиш имконини берувчи QR кодлар ёзилган плакатларни тайёрлаш. 2. Плакатларни темир йўл ва автобус бекатларига жойлаштириш. 2021 йил мобайнида 2021 йилда Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ва маҳаллий бюджет маблағлари Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, маҳаллий ҳокимликлар 15. Китобхонлик маданиятини оширишда давлат ва жамоат арбоблари, Ҳукумат аъзолари ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёзувчи ва шоирлар, спортчилар ва эстрада хонандаларини кенг жалб қилган ҳолда реклама роликлари ни тайёрлаш. 1. Ишчи гуруҳни тузиш. 2. Реклама роликлари сценарийсини тайёрлаш. 3. Реклама роликларини тасвирга олиш. 4. Роликларни ОАВ ва ижтимоий тармоқларда мунтазам ёритиб бориш. 2021 йил январь 2021 йил январь 2021 йил I чорак 2021 йил мобайнида Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари МТРК, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 14 декабрь,
781-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MILLIY DASTURI
“YOʻL XARITASI”
2020 — 2025-yillarda kitobxonlik madaniyatini rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash milliy dasturini tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 2-martdagi PF-5953-son Farmoni bilan tasdiqlangan 2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha Harakatlar strategiyasini “Ilm, maʼrifat va raqamli iqtisodiyotni rivojlantirish yili”da amalga oshirishga oid Davlat dasturi ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
2020 — 2025-yillarda kitobxonlik madaniyatini rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash milliy dasturi (keyingi oʻrinlarda — Dastur) 1-ilovaga muvofiq;
2020 — 2025-yillarda kitobxonlik madaniyatini rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash milliy dasturini 2020-2021-yillarda amalga oshirish boʻyicha “yoʻl xaritasi” 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Quyidagilar Dasturni amalga oshirishning ustuvor yoʻnalishlari etib belgilansin:
aholi, avvalo, yoshlarning maʼnaviy-maʼrifiy, badiiy-estetik talablariga javob beradigan kitoblarni yuksak sifat bilan chop etish, nashriyotlar va ijodkorlar faoliyatiga koʻmaklashish, bolalarga moʻljallangan adabiyotlarni chop etishni qoʻllab-quvvatlash;
milliy va jahon adabiyotining eng sara namunalarini tarjima qilish, mutolaa madaniyatini yuksaltirish, respublikaning olis hududlarida va yoshga doir kitobxonlik madaniyatini rivojlantirish;
kitob savdosini tashkil etish tartiblarini soddalashtirish, yangi nashr etilgan kitoblarni yetkazish va axborot manbalarini tarqatish tizimini takomillashtirish;
kitob yetkazib beruvchilarni zamonaviy ijtimoiy ehtiyojlarga moslashtirish, infratuzilmani yaxshilash, axborot-kutubxona markazlarini chop etiladigan bosma nashrlar va ularning elektron nusxalari bilan toʻldirib borish, elektron kitoblar yaratish, kitoblarni raqamlashtirish va elektron kataloglarni tuzish hamda tizimli ravishda yangilab borish;
aholining kitobxonlik darajasi va kitobga qiziqishini tizimli oʻrganib borish, kitobxonlik madaniyatini rivojlantirishga qaratilgan loyiha va tanlovlarni tashkil etish, kutubxonachi kadrlar salohiyatini oshirish;
xorijiy asarlarga onlayn buyurtma berish, ularni respublika hududiga olib kelish va tarqatish tizimini hamda kitobxonlik madaniyatini rivojlantirish boʻyicha xalqaro hamkorlikni kengaytirish.
3. Belgilansinki, Dastur quyidagilarni nazarda tutuvchi uch bosqichda amalga oshiriladi:
birinchi bosqich — 2020-2021-yillarda kitobxonlik madaniyatini rivojlantirish boʻyicha tashkiliy-huquqiy mexanizmlarni takomillashtirish chora-tadbirlarini amalga oshirish;
ikkinchi bosqich — 2022-2023-yillarda kitobxonlikka oid infratuzilmani mustahkamlash;
uchinchi bosqich — 2024-2025-yillarda yoshlarning kitobxonlik madaniyatini jadal rivojlantirish, ularning intellektual salohiyati oʻsishi hisobiga inson kapitali sifatini yaxshilash.
4. Quyidagilar Dastur ijrosini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:
masʼul ijrochilarning budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari;
jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;
xalqaro moliya tashkilotlari, xorijiy davlatlar va boshqa donorlar kreditlari (qarzlari), grantlari va texnik koʻmaklashish mablagʻlari;
qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi hamda manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda Dasturni amalga oshirish boʻyicha keyingi yillarga (har ikki yilda) moʻljallangan “yoʻl xaritalari”ni tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritib borsin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, Yoshlar ishlari agentligi, Madaniyat vazirligi va Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasining Oʻzbekiston Respublikasida 2021-yildan boshlab har yili aprel oyining birinchi haftasini “Kitobxonlik haftaligi” etib belgilash toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.
7. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi va boshqa ommaviy axborot vositalariga Dasturda belgilangan chora-tadbirlarning amalga oshirilishini keng yoritib borish tavsiya etilsin.
8. Manfaatdor vazirliklar va idoralar Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi bilan birgalikda har yili xarajatlar smetasini shakllantirishda ajratiladigan budjet mablagʻlari doirasida Dasturni amalga oshirish uchun mablagʻlar nazarda tutilishini taʼminlasin.
9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 14-dekabrdagi 781-son qaroriga 1-ILOVA
2020 — 2025-yillarda kitobxonlik madaniyatini rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash
Oʻzbekiston “Milliy tiklanishdan — milliy yuksalish sari” tamoyili asosida taraqqiyotning yangi bosqichiga qadam qoʻydi. Yangi davr shiddati jamiyat hayotida ezgu qadriyat va anʼanalarni qaror toptirishga, xususan, xalqimiz, ayniqsa, yosh avlodning maʼnaviy-intellektual salohiyati, ongu tafakkuri va dunyoqarashini yuksaltirishda, ona Vatani va xalqiga muhabbat va sadoqat tuygʻusi bilan yashaydigan barkamol shaxsni tarbiyalashda kitobxonlik madaniyatini oshirish alohida ahamiyat kasb etmoqda.
Yoshlarda kitob oʻqish koʻnikmasi shakllansa, kamoloti yoʻlida qolgan barcha amallarni kitobning oʻzi oʻrgatadi.
2020 — 2025-yillarga moʻljallangan kitobxonlik madaniyatini rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash milliy dasturi (keyingi oʻrinlarda — Dastur) Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi , “ Yoshlarga oid davlat siyosati toʻgʻrisida ”, “ Axborot-kutubxona faoliyati toʻgʻrisida ”gi Oʻzbekiston Respublikasi qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va Hukumat qarorlari hamda boshqa qonun hujjatlari hamda xalqaro huquqning umumeʼtrof etilgan normalariga muvofiq tayyorlangan.
Dasturda kitobxonlik sohasidagi milliy va ilgʻor xorijiy tajriba tahlili asosida Oʻzbekistonda kitobxonlik madaniyatini rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlashni yangi bosqichga olib chiqish, kitob mahsulotini yaratish, chop etish, yetkazib berish, kitobxonlikni ommalashtirish, ilmiy-metodik taʼminlash, kadrlar tayyorlash, kitobxonlik infratuzilmasini boshqarish bilan bogʻliq masalalar qamrab olingan.
Dasturning ishlab chiqilishi va amalga oshirilishi, aholi, ayniqsa oʻsib kelayotgan yosh avlodning taʼlim-tarbiyasi, dunyoqarashi, kitobxonlik madaniyati shakllanishida katta ahamiyat kasb etib, mamlakatni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanishining muhim omili sifatida xizmat qiladi.
1-bob. Dasturning maqsadlari, vazifalari va asosiy tamoyillari
Dasturning maqsadi — kitobxonlik madaniyatini rivojlantirish, ijodkorlar, noshirlar va kitob tarqatuvchilar faoliyatini qoʻllab-quvvatlash tizimini izchil va samarali tashkil etish orqali faol kitobxonlar safini kengaytirish, aholi, ayniqsa, yosh avlodning intellektual salohiyatini oshirishdan iborat.
Dasturni amalga oshirishda quyidagi asosiy vazifalar belgilab olindi:
kitobxonlikni rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlashning tarmoqlararo ilmiy-metodik asoslarini ishlab chiqish, normativ-huquqiy hujjatlar bazasini takomillashtirish;
kitobxonlik sohasidagi infratuzilmani (kutubxonalar, axborot-resurs markazlari, kitob doʻkonlarini) rivojlantirish, moddiy-texnika bazasini mustahkamlash;
kitob mahsulotlarini chop etish va tarqatish, yangi asarlarni yaratish, tarjima qilish va mualliflarni ragʻbatlantirishning kompleks chora-tadbirlarini amalga oshirish;
noshirlik, matbaa, axborot-kutubxona va kitob savdosi tashkilotlarining samarali faoliyati uchun qulay sharoitlarni taʼminlash hamda ularga imtiyoz, preferensiyalar berishning iqtisodiy asoslarini ishlab chiqish va tatbiq etish;
ijtimoiy ahamiyatga ega boʻlgan kitoblarni, ayniqsa, bolalar adabiyoti, brayl alifbosiga asoslangan adabiyotlar chop etilishi, elektron va audio kitoblar yaratilishini qoʻllab-quvvatlash;
respublika boʻylab kitoblarni tarqatish va xorijiy mamlakatlar bilan kitob almashish uchun shart-sharoitlar yaratish, turli mulkchilik shakllaridagi kitoblarni sotish tarmoqlarini rivojlantirish;
yosh avlodning oʻqishga boʻlgan qiziqishini yanada kuchaytirish, kitobxonlarni maʼnaviy va moddiy ragʻbatlantirish, faol kitobxonlar safini kengaytirish;
kitobxonlikni rivojlantirish infratuzilmasiga kadrlar tayyorlash va ularning malakasini izchil oshirib borish;
kitobxonlik madaniyatini qoʻllab-quvvatlashda xorijiy tashkilotlar bilan hamkorlikni rivojlantirish.
2-bob. Dasturning dolzarbligi, kitobxonlik madaniyati shakllanishi va rivojlanishidagi muammolar
Respublikada kitobxonlik madaniyatini rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlashning huquqiy asoslarini mustahkamlash maqsadida 2017 — 2020-yillarda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Hukumatning 5 ta qarori qabul qilindi, kitobxonlik madaniyatini rivojlantirish davlat siyosatining ustuvor yoʻnalishi etib belgilandi.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Sh.M. Mirziyoyev tomonidan 2019-yil 19-mart kuni yoshlarni madaniyat, sanʼat, jismoniy tarbiya va sportga keng jalb etish, yoshlarda axborot texnologiyalaridan foydalanish koʻnikmalarini shakllantirish, ular oʻrtasida kitobxonlikni targʻib qilish, xotin-qizlar bandligini oshirishga qaratilgan beshta muhim tashabbus ilgari surildi. Ushbu beshta tashabbusning toʻrtinchisi, yaʼni aholi, ayniqsa, yoshlar maʼnaviyatini yuksaltirish, ular oʻrtasida kitobxonlikni keng targʻib qilish yosh avlodning intellektual salohiyatini oshirishga xizmat qiladi.
Mamlakatda 11 092 ta kutubxona va axborot resurs markazlari mavjud, shundan, 9911 tasi Xalq taʼlimi vazirligi tizimidagi umumtaʼlim maktablarida, 981 ta oliy va oʻrta maxsus taʼlim muassasalarida, 14 tasi hududlarda, 186 tasi tuman (shahar)larda faoliyat koʻrsatadi.
2018-2019-yillarda nashriyotlarda darsliklardan tashqari 1 587 nomda 21 640 mingdan ortiq nusxada kitob chop etilgan.
2017 — 2019-yillarda Oʻzbekiston Milliy kutubxonasi tomonidan nashriyotlarga 16 018 ta (2017-yilda 4911 ta, 2018-yilda 5334 ta, 2019-yilda 5773 ta) ISBN (International Standard Book number) kitobning xalqaro standart tartib raqami taqdim etilgan.
Respublikadagi jami maktablarda badiiy adabiyotlar soni har bir oʻquvchiga oʻrtacha 3 tadan, taʼlim qardosh tilda olib borilayotgan maktablarda esa 1,7 tadan toʻgʻri keladi. Taʼlim qardosh tillarda olib borilayotgan maktablar kutubxonalarining jami adabiyotlar fondi 1,6 mln. nusxadan iborat boʻlib, shundan qardosh tillardagi badiiy adabiyotlar soni 320 mingtani (jami adabiyotlar fondining 20 foizini) tashkil etadi va har bir oʻquvchiga 0,4 ta kitobdan toʻgʻri keladi.
Birinchi marta 2019-yil 2 — 4-oktabr kunlari mamlakatimizda ixtisoslashgan “Tashkent book fest — 2019” I Xalqaro kitob koʻrgazma-yarmarkasi tashkil etilib, unda Buyuk Britaniya, Germaniya, Janubiy Koreya, Rossiya, Turkiya, Qozogʻiston va Qirgʻiziston davlatlarining 20 ga yaqin va 30 dan ortiq mahalliy nashriyotlar, 15 ming nafardan ortiq soha mutaxassislari, keng jamoatchilik vakillari hamda yoshlar ishtirok etdi.
“Maʼrifat karvoni” tadbirlari doirasida 3 milliondan ortiq kitob yoshlarga yetkazib berildi, “Yoshlar kutubxonasi” rukni ostida 59 ta nomda 590 ming ta badiiy adabiyot chop etilib, respublikamizdagi barcha taʼlim muassasalari kutubxonalariga tarqatildi.
Anʼanaviy tarzda oʻtkazib kelinayotgan “Yosh kitobxon” tanlovi bilan 2017 — 2019-yillar davomida 2 mln 170 mingdan ortiq yoshlar qamrab olinib, 9 nafar tanlov gʻoliblari boʻlgan yosh kitobxonlar Prezident sovgʻasi “Spark” avtomashinasi sovrindori boʻldi.
Bugungi kunda kitobxonlik madaniyatining shakllanishi va rivojlanishida quyidagi muammolar mavjud:
kitobxonlikni rivojlantirish borasida amalga oshirilayotgan chora-tadbirlar samaradorligini baholash tizimi mavjud emas;
badiiy, maʼrifiy, ilmiy-ommabop, tarbiyaviy, yoshlarning intellektual salohiyatini oshirishga qaratilgan adabiyotlarni chop etish, ular bilan taʼlim muassasalarini taʼminlash, milliy va jahon adabiyoti namoyandalarining yetuk asarlarini saralash, tarjima qilish ishlari puxta oʻylangan tizim asosida tashkil etilmagan;
chop etiladigan kitoblarni nashriyotlardan hududlarga arzon narxlarda yetkazish, onlayn buyurtma berish va manzilga yetkazish tizimi sust rivojlangan, shuningdek, aholiga xizmat koʻrsatishda elektron kitob shakllaridan keng foydalanish yaxshi yoʻlga qoʻyilmagan;
taʼlim va madaniyat muassasalari uchun kitob xarid qilishga mablagʻlar yetarli darajada mavjud boʻlgan manbalar hisobidan jalb etilmayapti, kitob sotishga ixtisoslashgan korxonalar tomonidan taʼlim muassasalari, kutubxonalar va mahallalarda yangi kitoblar taqdimotini oʻtkazish, mutolaa madaniyatini oshirish, shu jumladan, ommaviy-axborot vositalari orqali targʻibot-tashviqot qilishga qaratilgan tadbirlar yetarli emas;
aholi, ayniqsa, yoshlar orasida badiiy jihatdan yuksak, intellektual saviyani oʻstirishga xizmat qiladigan kitoblarga boʻlgan talab chuqur tahlillar asosida oʻrganilmagan;
kitoblarni chop etish hamda aholiga yetkazib berishni oʻz ichiga olgan boshqaruv tizimining, shuningdek, jahon adabiyotining eng sara namunalarini oʻzbek tiliga va oʻzbek adabiyotining eng yaxshi asarlarini chet tillariga tarjima qilish ishlari tizimli yoʻlga qoʻyilmagan;
kitob tarqatish tizimini yanada rivojlantirish va aholining keng qatlamini qamrab olish, kitob mahsulotlarining narxini shakllantirish va sotish boʻyicha aniq mexanizmlar ishlab chiqilmagan;
mavjud axborot-kutubxona muassasalari aholining keng qatlamlariga xizmat koʻrsatish uchun zamonaviy axborot kommunikatsiya texnologiyalari bilan yetarli darajada taʼminlanmagan;
chop etilayotgan kitoblarni aholi oʻrtasida ommaviy axborot vositalari orqali targʻib qilish, taʼlim muassasalari, kutubxonalar, mahallalarda kitob mualliflari bilan ijodiy uchrashuvlarni tashkil etish hamda taʼlim muassasalari, ayniqsa, maktabgacha va boshlangʻich taʼlimda oʻqish madaniyati va mutolaa koʻnikmalarini shakllantirish tizimli yoʻlga qoʻyilmagan;
yoshlarning maʼnaviy-maʼrifiy, badiiy-estetik talablariga javob beradigan kitoblarni yuksak sifat bilan chop etish, joylarga, taʼlim muassasalariga vaqtida va maqbul narxlarda yetkazish, milliy va jahon adabiyotining eng sara namunalarini tarjima qilish, yoshlarda bolalikdan boshlab kitob, jumladan, elektron kitob oʻqish koʻnikmasini shakllantirish, jamiyatda mutolaa madaniyatini yuksaltirishning kompleks chora-tadbirlari ishlab chiqilmagan.
3-bob. Dasturni amalga oshirishning ustuvor yoʻnalishlari
Dasturni amalga oshirishning ustuvor yoʻnalishlari quyidagilardan iborat:
aholi, avvalo, yoshlarning maʼnaviy-maʼrifiy, badiiy-estetik talablariga javob beradigan kitoblarni yuksak sifat bilan chop etish boʻyicha tashkiliy chora-tadbirlarni belgilash;
noshirlik faoliyatini qoʻllab-quvvatlash va yanada rivojlantirish, sogʻlom raqobatga asoslangan bosma va elektron kitoblar bozorini rivojlantirish;
joylarga, taʼlim muassasalariga maqbul narxlarda yangi nashr etilgan kitoblarni yetkazish tizimini tubdan takomillashtirish choralarini koʻrish;
milliy va jahon adabiyotining eng sara namunalarini tarjima qilish, mutolaa madaniyatini yuksaltirish bilan bogʻliq ishlarni tashkil etishning huquqiy asoslarini yaratish;
kitob savdosini tashkil etish chora-tadbirlarini belgilovchi mezonlarni soddalashtirishga qaratilgan normativ-huquqiy hujjatlar bazasini yaratish;
axborot manbalarini (kitoblar, gazetalar, jurnallar, qogʻoz va elektron hujjatlar ommaviy axborot vositalarini) tarqatish tizimini takomillashtirish;
yoshga doir kitobxonlik madaniyatini rivojlantirishga qaratilgan manzilli chora-tadbirlarni belgilash, maktabgacha taʼlim, maktab, professional taʼlim, oliy taʼlim va korxonalar, tashkilotlar, muassasalarda kitobxonlikni rivojlantirishga qaratilgan manzilli dasturlarni ishlab chiqish;
kitobxonlik madaniyatini rivojlantirish boʻyicha moddiy-texnik bazani (kutubxonalar holati, kitoblar bilan taʼminlash, sohalar boʻyicha kitoblarni koʻpaytirish) takomillashtirish;
viloyat, tuman (shahar) axborot-kutubxona markazlari fondlarini hududda chop etiladigan barcha bosma nashrlarning (kitob, jurnal, gazeta va boshqa nashrlarning) majburiy bosma va elektron nusxalari bilan toʻldirib borish tizimini yoʻlga qoʻyish;
oʻquvchilarning kitobxonlik darajasi va kitobga qiziqishini turli sotsiologik soʻrovlar orqali oʻrganish, natijalarni eʼlon qilish orqali ijodkorlar va nashriyotlar faoliyatiga koʻmaklashish;
kutubxonachi kadrlar salohiyatini oshirish;
kitob ishlab chiqaruvchi infratuzilmani rivojlantirish va ularning zamonaviy ijtimoiy ehtiyojlarga muvofiqligini taʼminlash;
aholining kitob mahsulotlariga boʻlgan ehtiyojini qondirishda qulaylik yaratish maqsadida mualliflik huquqlarini buzmagan holda elektron kitoblar yaratish tizimini takomillashtirish;
mamlakatimiz nashriyotlarida mavjud kitoblarning elektron katalogini yaratish va tizimli ravishda yangilab borish;
xorijiy asarlarga onlayn buyurtma berish, ularni respublika hududiga olib kelish va tarqatish tizimini joriy qilish;
bolalarga moʻljallangan adabiyotlarni chop etishni davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash;
respublikaning chekka hududlarida kitobxonlik madaniyatini rivojlantirish hamda chop etilgan kitoblarni raqamlashtirish;
kitobxonlik madaniyatini rivojlantirishga qaratilgan loyiha va tanlovlarni tashkil etish;
kitobxonlik madaniyatini rivojlantirish boʻyicha xalqaro hamkorlikni yoʻlga qoʻyish.
4-bob. Dasturni amalga oshirish
Dastur quyidagi chora-tadbirlardan iborat 3 ta bosqichda amalga oshiriladi:
a) birinchi bosqichda (2020-2021-yillar) tashkiliy-huquqiy mexanizmlar yaratishga qaratilgan chora-tadbilar:
kitobxonlikni rivojlantirish borasida amalga oshirilayotgan chora-tadbirlar samaradorligini baholash tizimini yoʻlga qoʻyish;
muammolarning tizimli-tahliliy tavsifi, Oʻzbekistonda kitobxonlik rivojlanishining hozirgi holati va keyingi bosqichlarining maqsadli hamda ustuvor yoʻnalishlarini belgilab olish;
xalqaro tajribani hisobga olgan holda infratuzilma mustahkamlanishining samarali mexanizmlarini ishlab chiqish va amaliyotga joriy etish;
Dasturni muvaffaqiyatli amalga oshirish va kitobxonlikni rivojlantirish infratuzilmasining doimiy ishlashi uchun tashkiliy shart-sharoitlar yaratish;
Dasturning oʻrta va uzoq muddatli maqsadlari va mexanizmlarini aniqlashtirish, mavjud ijobiy tajribani umumlashtirish;
hududlar boʻyicha tanlov asosida ilgʻor mexanizmlar, dolzarb loyihalarni ishlab chiqish va amalga oshirish, shu jumladan, ularni amalga oshirish natijalarini tahlil qilish;
Dasturni muvaffaqiyatli amalga oshirish uchun ilmiy, metodik asoslarni va axborot bilan taʼminlash, shu jumladan, axborot almashish tizimining muhim elementlarini yaratish;
b) ikkinchi bosqich (2022-2023-yillar) kitobxonlikka oid infratuzilmani mustahkamlashga qaratilgan chora-tadbirlar:
kitobxonlik bilan bogʻliq mavjud infratuzilmalarni mustahkamlash va yangilarini tizimli ravishda barpo etishni qoʻllab-quvvatlash va rivojlantirish;
kitobxonlikni rivojlantirish boʻyicha infratuzilmalarni boshqarish tizimini yaratish;
kitobxonlik madaniyatini rivojlantirish boʻyicha asosiy maqsadlar monitoringini olib borish tizimini muntazam ravishda takomillashtirib borish;
v) uchinchi bosqich (2024-2025-yillar) yoshlarning kitobxonlik madaniyatini jadal rivojlantirish, ularning madaniy savodxonligi oʻsishi hisobiga inson kapitali sifatini yaxshilashga qaratilgan chora-tadbirlar:
Dasturning asosiy natijalariga erishish, maqsadli parametrlari koʻrsatilgan inson kapitalini yetakchi rivojlangan mamlakatlarda qabul qilingan mezonlarga muvofiq baholash mezonlariga oʻtish;
kitob va oʻqish madaniyatini oshirish, aholining madaniy barkamolligini rivojlantirish uchun indikatorlarni yaratish.
5-bob. Dasturni qoʻllab-quvvatlash va mablagʻ bilan taʼminlash
Dastur quyidagi manbalar hisobidan moliyalashtiriladi:
masʼul ijrochilarning budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari;
jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;
xalqaro moliya tashkilotlari, xorijiy davlatlar va boshqa donorlar kreditlari (qarzlari), grantlari va texnik koʻmaklashish mablagʻlari;
qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.
6-bob. Kutilayotgan natijalar
Dasturning amalga oshirilishi kelgusida quyidagi natijalarga olib kelishi kutilmoqda:
aholi, ayniqsa, yoshlar orasida kitobxonlik madaniyatini yuksaltirish, ular orasida kitobxonlikni keng targʻib qilish, kitobxonlik madaniyatini rivojlangan davlatlar bilan taqqoslanadigan darajaga koʻtarish hamda yoshlarning kitobxonlik madaniyatini jadal rivojlantirishga, ularning madaniy savodxonligi oʻsishi orqali inson kapitali sifatini yaxshilashga erishiladi;
kitobxonlikni ommalashtirish, infratuzilma va oʻquv tizimi, kitobxonlik bilan bogʻliq muammolarni ilmiy-metodik oʻrganish tizimi yaratiladi;
kitobxonlikni rivojlantirish, infratuzilma, shuningdek, muassasalar va boshqaruv tizimi oʻrtasida tegishli ijtimoiy-madaniy makonni tartibga solishni taʼminlaydigan samarali axborot almashish tizimi yaratiladi;
kitobxonlik madaniyati rivojlangan va faol rivojlanayotgan mamlakatlar bilan taqqoslanadigan darajaga koʻtariladi;
aholining oʻqiyotgan, faol oʻqiyotgan kitobxonlar ulushining doimiy monitoringi yoʻlga qoʻyiladi;
kitobxonlikni targʻib qilish boʻyicha targʻibot tadbirlarida ishtirok etadigan fuqarolar ulushi ortadi;
kutubxonalar faoliyati takomillashtiriladi;
kitobxonlik madaniyatini rivojlantirish muammolari ilmiy oʻrganiladi va targʻib qilish usullari ishlab chiqiladi;
kitobxonlikni rivojlantirish borasida amalga oshirilayotgan chora-tadbirlar samaradorligini baholash tizimi yaratiladi;
kitobxonlikni rivojlantirish infratuzilmasining doimiy ishlashi uchun shart-sharoitlar yaratiladi;
Dasturni muvaffaqiyatli amalga oshirish uchun ilmiy, metodik asoslar va axborot bilan taʼminlash, shu jumladan, axborot almashish tizimining muhim elementlari yaratiladi.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 14-dekabrdagi 781-son qaroriga 2-ILOVA
2020 — 2025-yillarda kitobxonlik madaniyatini rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash milliy dasturini 2020-2021-yillarda amalga oshirish boʻyicha
T/r Chora-tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Moliyalashtirish manbai Masʼul ijrochilar 1. “Kitobxonlik haftaligi” doirasida tadbirlar tashkil etish. Haftalik doirasida kitob xarid qilgan shaxslarga oʻsha kun davomida jamoat transportlaridan bepul foydalanish imkoniyatini yaratish. 1. Ishchi guruh tuzish. 2. Chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqish. 3. “Kitobxonlik haftaligi” doirasida tadbirlar tashkil etish. 202 0 yil dekabr 2021-yil yanvar 2021-yil mart-aprel Ijrochilarning budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, Yoshlar ishlari agentligi, Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Xalq taʼlimi vazirligi, Transport vazirligi 2. Nashriyotlar tomonidan yozuvchilarga ajratiladigan gonorar masalasi ni takomillashtirish yuzasidan normativ-huquqiy hujjat loyihasini ishlab chiqish. 1. Hujjat loyihasini ishlab chiqish va Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2021-yil avgust - Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi 3. Kitob nashr etish sohasida rassom, dizayner va badiiy muharrirlarni moddiy ragʻbatlantirishni tartibga solish. “Bosma mahsulotlar uchun badiiy-grafika va fotosurat ishlariga mualliflik haqini toʻlash tartibi va stavkalari toʻgʻrisidagi nizom” loyihasini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2021-yil iyun - Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, Badiiy akademiya, Adliya vazirligi, Moliya vazirligi 4. Kitobxonlikni rivojlantirish borasida amalga oshirilayotgan chora-tadbirlar samaradorligini baholash tizimini ishlab chiqish, “Eng yaxshi kitobxon hudud”, “Eng yaxshi kitobxon mahalla”, “Eng yaxshi kitobxon taʼlim muassasasi” reytingi ni joriy etish. 1. Ekspertlar jamoasini shakllantirish. 2. Baholash tizimini yaratish. 3. Baholash tizimi asosida hududlar reytingini aniqlab borish. 4. Reyting natijalarini eʼlon qilib borish. 2020-yil dekabr 2021-yil yanvar har yarim yillikda doimo - Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, Yoshlar ishlari agentligi, Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Mahalla va oilani qoʻllab-quvvvatlash vazirligi 5. Oʻzbekistonda kitobxonlik rivojlanishining mavjud holatini aniqlash boʻyicha anʼanaviy soʻrovnoma oʻtkazish (yilda bir marta). 1. Soʻrovnoma obyektini belgilab olish. 2. Soʻrovnoma matnini shakllantirish. 3. Soʻrovnomani aholi orasida OAV hamda ijtimoiy tarmoqlar orqali amalga oshirish. 4. Soʻrovnoma n atijalari boʻyicha tahliliy maʼlumot tayyorlash. 2021-yil yanvar 2021-yil fevral 2021-yil aprel doimo Ijrochilarning budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari “Ijtimoiy fikr” respublika jamoatchilik fikrini oʻrganish markazi, Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, MTRK, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 6. Kitobxonlik yoʻnalishida uchraydigan muammolarni muhokama qilib boruvchi “Kitobxonlar kengashi” faoliyatini yoʻlga qoʻyish. 1. Kengash aʼzolari tarkibini shakllantirish. 2. Kitobxonlar kengashini tuzish. 3. Kengash yigʻilishlarida kitobxonlik bilan bogʻliq muammolar va ularning yechimlarini muhokama qilib borish. 2021-yil yanvar 2021-yil fevral har chorakda doimo - Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi 7. “Yosh kitobxon” respublika tanlovini oʻtkazish. 1. Tanlov nizomini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Tanlovning saralash bosqichlarini oʻtkazish. 3. Tanlovning mahalliy bosqichlarini oʻtkazish. 4. Tanlovning hududiy bosqichlarini oʻtkazish. 5. Tanlovning respublika bosqichini oʻtkazish. 2021-yil yanvar 2021-yil yanvar 2021-yil fevral 2021-yil fevral-mart mart Ijrochilarning budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari Yoshlar ishlari agentligi, Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi, Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi 8. Aholi, ayniqsa, yoshlar oʻrtasida oilaviy kitob oʻqish anʼanasini yoʻlga qoʻyish maqsadida “Eng yaxshi kitobxon oila” respublika tanlovini oʻtkazish. 1. Tanlov nizomini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Tanlovning saralash bosqichlarini oʻtkazish. 3. Tanlovning mahalliy bosqichlarini oʻtkazish. 4. Tanlovning hududiy bosqichlarini oʻtkazish. 5. Tanlovning respublika bosqichini oʻtkazish. 2020-yil dekabr 2021-yil fevral aprel may iyun Ijrochilarning budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi, Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, Yoshlar ishlari agentligi, Respublika Maʼnaviyat va Maʼrifat markazi, “Mahalla” xayriya jamoat fondi 9. “Kitob mutolaasidagi eng koʻp tinglovchi auditoriyasini yigʻish” loyihasini amalga oshirish. 1. Ishchi guruhni tuzish. 2. Chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqish va tasdiqlash. 3. Loyihani amalga oshirish. 2021-yil fevral 2021-yil II chorak 2021-yil iyul Ijrochilarning budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari Yoshlar ishlari agentligi, Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi, Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Xalq taʼlimi vazirligi 10. “Inson hayoti davomida oʻqishi lozim boʻlgan 100 kitob” loyihasi. 1. Ekspertlar jamoasini shakllantirish. 2. Kitoblar roʻyxatini shakllantirish. 3. Loyiha doirasida asarlarning elektron versiyasi ni turli formatlarda (matnli, ovozli) audiokitob, audioertak tayyorlash. 4. Asarlarning maxsus mobil ilovalari ni yaratish. 2021-yil yanvar 2021-yil fevral 2021-yil fevral 2021-yil fevral-mart Ijrochilarning budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Yozuvchilar uyushmasi, Yoshlar ishlari agentligi, Xalq taʼlimi vazirligi 11. Umumtaʼlim maktabi boshlangʻich sinf oʻquvchilari oʻrtasida “Oʻqish olimpiadasi” ni tashkil etish 1. Ishchi guruhni tuzish. 2. Olimpiada nizomini ishlab chiqish. 3. Olimpiadani oʻtkazish. 2021-yil oktabr 2021-yil noyabr 2021-2022 oʻquv yili davomida Ijrochilarning budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari Xalq taʼlimi vazirligi 12. Oliy taʼlim muassasalarida “Kelajak kutubxonasi” loyihasini amalga oshirish. 1. Ishchi guruhni tuzish. 2. Loyiha konsepsiyasini ishlab chiqish. 3. Loyihani amalga oshirish yuzasidan normativ-huquqiy hujjat loyihasini ishlab chiqish. 4. Loyihani amalga oshirish. 2021-yil yanvar 2021-yil fevral 2020-2021 oʻquv yilida doimo Ijrochilarning budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, tasarrufida oliy taʼlim muassasalari boʻlgan vazirliklar 13. Harbiy qism va muassasalarda xizmat qilayotgan yosh harbiy xizmatchilar oʻrtasida “Jaloliddin Manguberdi”, “Alpomish”, “Temur tuzuklari bilimdoni” kabi tanlovlarni oʻtkazish. 1. Vazirliklar va idoralarning qoʻshma qarorini imzolash. 2. Tanlovning saralash, hududiy va respublika bosqichlarini oʻtkazish. 2020-yil dekabr 2021-yil mobaynida Ijrochilarning budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Milliy gvardiya, FVV, Davlat bojxona qoʻmitasi, Yoshlar ishlari agentligi 14. “Kitobxonlik bekatlari” loyihasini amalga oshirish 1. Kitoblarni yuklab olish imkonini beruvchi QR kodlar yozilgan plakatlarni tayyorlash. 2. Plakatlarni temir yoʻl va avtobus bekatlariga joylashtirish. 2021-yil mobaynida 2021-yilda Ijrochilarning budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari va mahalliy budjet mablagʻlari Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, mahalliy hokimliklar 15. Kitobxonlik madaniyatini oshirishda davlat va jamoat arboblari, Hukumat aʼzolari va jamoat tashkilotlari vakillari, yozuvchi va shoirlar, sportchilar va estrada xonandalarini keng jalb qilgan holda reklama roliklari ni tayyorlash. 1. Ishchi guruhni tuzish. 2. Reklama roliklari ssenariysini tayyorlash. 3. Reklama roliklarini tasvirga olish. 4. Roliklarni OAV va ijtimoiy tarmoqlarda muntazam yoritib borish. 2021-yil yanvar 2021-yil yanvar 2021-yil I chorak 2021-yil mobaynida Ijrochilarning budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari MTRK, Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi, Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, Yoshlar ishlari agentligi
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 14-dekabr,
781-son