📅 2020-yil 14-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 14-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 14 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 14 декабря 2020 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 14 December 2020 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЎЙХАТИ
Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсати тубдан такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 26 мартдаги ПФ-5975-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда унинг тизим ташкилотлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида» 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4653-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 777-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 сентябрдаги 401-сон қарори билан тасдиқланган Фойдаланилмаётган асосий воситаларни, қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-банди «а» кичик бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «Иқтисодиёт» сўзи «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 9 августдаги 189-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатлардаги савдо инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«8. Давлат божхона қўмитаси хўжалик юритувчи субъектларнинг маҳсулотларни чет элдаги корхона орқали экспорт қилиниши ҳисобини юритиш мақсадида ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Давлат статистика қўмитасига тегишли статистик маълумотларни белгиланган тартибда тақдим этади».
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Касаначиликни ташкил этишни такомиллаштириш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг уни ривожлантириш параметрлари бажарилиши юзасидан жавобгарлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 1 июлдаги 146-сон қарорида :
а) 1-иловада :
10-банднинг олтинчи хатбошидаги «Иқтисодиёт» сўзи «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-илованинг 7 — 9-позициялари «Ахборот қаерга тақдим этилади» устунидаги ҳамда 10-позицияси «Ахборот берувчи орган (субъект)» устунидаги «Иқтисодиёт» сўзи «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг 3-банди олтинчи хатбошидаги «иқтисодиёт» сўзи «иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарларини, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 48-бандидаги «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги» сўзлари «Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Осиё тараққиёт банки иштирокида «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш» лойиҳасини амалга оширишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низомда :
3-банднинг биринчи — учинчи хатбошиларидаги , 11 , 12 , 14-бандларидаги , 15-банднинг учинчи хатбошидаги , 16-банднинг иккинчи хатбошидаги , 17-банднинг «б» кичик бандидаги «Иқтисодиёт» сўзи «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«13. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамасига ҳар ойда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой объектларини қуришнинг сифатини назорат қилиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ахборот тақдим этади.»;
18-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«18. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига қурилаётган уй-жой мавзеларида электр таъминоти ва газ таъминоти объектлари қуриш тўғрисидаги ахборотни ҳар ойда тақдим этадилар.».
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 октябрдаги 295-сон қарори билан тасдиқланган Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат ҳисоби ва назоратини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-банди бешинчи хатбошидаги «Иқтисодиёт» сўзи «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари билан алмаштирилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 февралдаги 32-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги танлови тўғрисидаги низомнинг 1-банди иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактабига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабига» сўзлари билан алмаштирилсин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 мартдаги 36-сон қарори билан тасдиқланган Магистратура тўғрисидаги низомнинг 1-банди учинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактабига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабига» сўзлари билан алмаштирилсин.
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 17 августдаги 241-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш Давлат комиссияси тўғрисидаги низомда:
8-бандда:
учинчи хатбошидаги «Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги» сўзлари «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «Иқтисодиёт» сўзи «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-банднинг 1-кичик бандидаги «Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги» сўзлари «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Шифокорларни мунтазам аттестациядан ўтказиш ва олий тиббиёт таълим муассасаларига қабул квоталарини белгилаш тизимини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 21 январдаги 14-сон қарори 6-банднинг иккинчи хатбошидаги «Иқтисодиёт» сўзи «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари билан алмаштирилсин.
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Электрон тижоратда битимларни амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 2 июндаги 185-сон қарорининг 3-банди иккинчи хатбошидаги «Иқтисодиёт» сўзи «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари билан алмаштирилсин.
17. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 апрелдаги 243-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш учун пудрат ташкилотларини ҳамда қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарни етказиб берувчиларни аниқлаш юзасидан танлов савдолари ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда :
7-банднинг учинчи хатбошидаги «Иқтисодиёт» сўзи «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«давлат қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияларининг, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси вилоятлари иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаларининг;»;
54-банднинг бешинчи хатбошидаги «Иқтисодиёт» сўзи «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари билан алмаштирилсин.
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 июлдаги 479-сон қарорининг 8-бандидаги «Иқтисодиёт» сўзи «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари билан алмаштирилсин.
21. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўрмон хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарорининг 3-бандидаги «Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси» сўзлари «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
22. Вазирлар Маҳкамасининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида Дерматовенерология хизматини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 31 июлдаги 563-сон қарорининг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда — Чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш учун чет давлатларнинг, халқаро молиявий институтларнинг имтиёзли кредитлари (қарзлари) ва грантларини ҳамда бюджетдан ташқари бошқа маблағларни жалб этиш бўйича зарур чоралар кўрсин.».
23. Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнат бозорининг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олиб иш ўринларини ташкил этиш ва кадрлар тайёрлаш давлат буюртмасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 28 октябрдаги 877-сон қарорида :
а) 2-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «Иқтисодиёт» сўзи «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-илованинг 8 , 9 , 14 , 21 , 25-бандларидаги , 28-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги , 33-бандидаги «Иқтисодиёт» сўзи «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари билан алмаштирилсин.
24. Вазирлар Маҳкамасининг «2017 — 2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 11 декабрдаги 975-сон қарори 5-бандининг биринчи хатбошидаги «Иқтисодиёт» сўзи «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари билан алмаштирилсин.
26. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарори билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда уларга тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда юбориладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатида :
1-бўлимнинг 10-бандидаги «Иқтисодиёт ва саноат» сўзлари «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-бўлимнинг 17-бандидаги «Иқтисодиёт» сўзи «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари билан алмаштирилсин.
27. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 декабрдаги 1036-сон қарори билан тасдиқланган Янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлашда фаол иштирок этаётган иш берувчиларнинг рейтингини аниқлаш, шунингдек, уларга ижтимоий рағбатлантириш чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 20-бандидаги «Иқтисодиёт» сўзи «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари билан алмаштирилсин.
29. Вазирлар Маҳкамасининг «Адлия органлари ва муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 15 февралдаги 124-сон қарорининг 5-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда» сўзлари чиқариб ташлансин.
30. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегараси орқали айрим ўтказиш пунктларининг фаолиятини қайта тиклаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 21 февралдаги 133-сон қарорининг 7-бандидаги «Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги» сўзлари «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
32. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 320-сон қарори билан тасдиқланган Фермер хўжаликларининг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-бандидаги «Иқтисодиёт вазирлиги ва «Ўзбекэнерго» АЖ» сўзлари Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Энергетика вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
33. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июндаги 422-сон қарори билан тасдиқланган Суғориладиган ерларнинг шамол эрозиясига ҳамда сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 20-бандидаги «Иқтисодиёт» сўзи «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари билан алмаштирилсин.
35. Вазирлар Маҳкамасининг «Ветеринария дори воситалари ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 23 июлдаги 564-сон қарорининг 4-бандидаги «Иқтисодиёт» сўзи «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари билан алмаштирилсин.
36. Вазирлар Маҳкамасининг «Навоий вилоятида ўрмон хўжаликларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 24 июлдаги 568-сон қарорининг 10-банди биринчи хатбошидаги «Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги» сўзлари «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
37. Вазирлар Маҳкамасининг «Инвестицияларни жалб қилиш, хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринларини ташкил этиш борасидаги фаолият учун давлат органлари ҳамда ташкилотлари раҳбарларини моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 16 августдаги 668-сон қарорида :
а) 3-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда танлов ғолиблари рейтинги ҳар йили 1 майгача оммавий ахборот воситаларида чоп этилишини ва уларга тегишли сертификатлар ҳамда пул мукофотлари топширилишини таъминласин»;
б) илованинг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«8. Комиссия таркибига, одатда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси вакиллари киритилади».
38. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 августдаги 671-сон қарори билан тасдиқланган Истироҳат боғлари ва яшил зоналарни ташкил этиш методологияси тўғрисидаги низомда :
а) 24-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«24. Таркибига Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ҳудудий органлари (ёки ваколатлар улар томонидан туман (шаҳар) бўғинларига чегараланади), шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакиллари кирадиган танлов комиссияси камида икки иштирокчидан ариза тушганда танлов ўтказади.»
б) 1-илованинг иккинчи позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«лавозими бўйича — туман (шаҳар) иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи».
39. Вазирлар Маҳкамасининг «Бухоро-агро» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 октябрдаги 803-сон қарорида :
а) 5-банддаги «Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги» сўзлари «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-илованинг 20-банди иккинчи хатбошидаги ва 21-банддаги «Иқтисодиёт» сўзи «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари билан алмаштирилсин.
42. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 январдаги 2-сон қарори билан тасдиқланган Республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 6-банддаги «Иқтисодиёт» сўзи «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) илованинг «Масъуллар» устунидаги 1 ва 2-босқичларида «Иқтисодиёт» сўзи «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари билан алмаштирилсин.
43. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрида замонавий заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 10 январдаги 16-сон қарорининг 5-бандидаги «Иқтисодиёт» сўзи «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари билан алмаштирилсин.
45. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сон қарори билан тасдиқланган Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби» сўзлари билан алмаштирилсин.
46. Вазирлар Маҳкамасининг «2019 — 2022 йилларда Андижон вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 24 июлдаги 622-сон қарорида :
а) 14-банднинг тўртинчи хатбошидаги «Иқтисодиёт ва саноат вазири Б. Хўжаев» сўзлари «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж. Қўчқоров» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 6-илованинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«4. А.Ж. Ортиков — Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари».
47. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 сентябрдаги 765-сон қарори билан тасдиқланган Суд бошқарувчиси аттестатини олиш учун талабгорларни ўқитиш ва суд бошқарувчилари малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 4-банднинг биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-иловани номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВАЗИРЛИГИ ХУЗУРИДАГИ БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИК ОЛИЙ МАКТАБИ ГУВОҲНОМА»;
в) 3-иловани номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВАЗИРЛИГИ ХУЗУРИДАГИ БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИК ОЛИЙ МАКТАБИ СЕРТИФИКАТ».
48. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Айрим ҳудудларда ер ости сувларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 октябрдаги 855-сон қарорида :
а) 2-банднинг учинчи хатбошидаги «Иқтисодиёт ва саноат» сўзлари «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) рус тилидаги матнда берилган илованинг 3.1-позициясида «Мероприятия» устунидаги «Минэкономпром (Каримов У.)» сўзлари «Минэкономразвития (Абдиназаров Б.)» сўзлари билан ҳамда «ответственные за контроль» устунидаги «Минэкономпром (Ходжаев Б.)» сўзлари «Минэкономразвития (Ортиков А.)» сўзлари билан алмаштирилсин.
51. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомнинг Ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш бўйича методикага 1-илова 17-позициясининг «Маълумотларни киритиш учун масъул вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар» устунидаги «Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
52. Вазирлар Маҳкамасининг «Нодавлат нотариал фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 16 мартдаги 156-сон қарорининг 3-банди иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда» сўзлари чиқариб талансин.
53. Вазирлар Маҳкамасининг «Товар хом ашё биржалари фаолиятига илғор ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва электрон тижорат фаолиятини изчил ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 18 мартдаги 170-сон қарорида :
а) 1-илованинг «Масъул ижрочилар» устунидаги 4 ва 16-позициялардаги «Иқтисодиёт ва саноат» сўзлари «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-иловада :
5-банддаги «Иқтисодиёт ва саноат» сўзлари «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 1-иловада :
«Тадбирлар» устунининг 1-позициясидаги ҳамда «Субъектлар» устунининг 2 ва 3-позицияларидаги «Иқтисодиёт ва саноат» сўзлари «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари билан алмаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 777-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Фарғона вилоятининг Тошлоқ шаҳарчасида «ДЭУ Текстиль Компани» тўқимачилик комбинатини ишга тушириш тўғрисида» 1997 йил 18 июндаги 311-сон қарорининг 2-банди .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1998 йил 9 сентябрдаги 387-сон қарорининг 3-банди .
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Чиноз тўқимачи ЛТД» Ўзбекистон — Япония — Туркия қўшма корхонаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1999 йил 29 январдаги 44-сон қарорининг 7-банди .
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ойим текстиль» Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2001 йил 7 мартдаги 114-сон қарорининг 8-банди .
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Бестекс» қўшма корхонаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2001 йил 6 сентябрдаги 363-сон қарорининг 3-банди .
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини ватанимизда ишлаб чиқарилган ун ва нон маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 25 мартдаги 155-сон қарори .
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 18 сентябрдаги 199-сон қарори билан тасдиқланган Пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналарида пахта чигитини ишлаб чиқариш, ҳаракати, сақлаш ҳамда қайта ишлашда дастлабки ҳисобга олишни ташкил этиш тартиби тўғрисида низомнинг 48-банди .
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Урбанизация агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 31 майдаги 450-сон қарори .
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2020 йил 20 январдаги 36-сон қарорига илованинг 5-банди .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 14 декабрь,
777-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
ROʻYXATI
Iqtisodiyotni rivojlantirish va kambagʻallikni qisqartirishga oid davlat siyosati tubdan takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Iqtisodiyotni rivojlantirish va kambagʻallikni qisqartirishga oid davlat siyosatini tubdan yangilash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 26-martdagi PF-5975-son Farmoniga va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi hamda uning tizim tashkilotlari faoliyatini tubdan takomillashtirish toʻgʻrisida” 2020-yil 26-martdagi PQ-4653-son qaroriga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 1-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritilsin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 14-dekabrdagi 777-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar
2. Vazirlar Mahkamasining 2003-yil 16-sentabrdagi 401-son qarori bilan tasdiqlangan Foydalanilmayotgan asosiy vositalarni, qurilishi tugallanmagan obyektlarni konservatsiya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 6-bandi “a” kichik bandining birinchi va ikkinchi xatboshilaridagi “Iqtisodiyot” soʻzi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish” soʻzlari bilan almashtirilsin.
3. Vazirlar Mahkamasining 2005-yil 9-avgustdagi 189-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining xoʻjalik yurituvchi subyektlari tomonidan xorijiy mamlakatlardagi ular tashkil etgan savdo uylari, vakolatxonalar, korxonalar orqali, shuningdek Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasining xorijiy mamlakatlardagi savdo investitsiya uylari orqali olib chiqilayotgan tovarlarni bojxonada rasmiylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 8-bandi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“8. Davlat bojxona qoʻmitasi xoʻjalik yurituvchi subyektlarning mahsulotlarni chet eldagi korxona orqali eksport qilinishi hisobini yuritish maqsadida har oyda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Davlat soliq qoʻmitasi hamda Davlat statistika qoʻmitasiga tegishli statistik maʼlumotlarni belgilangan tartibda taqdim etadi”.
6. Vazirlar Mahkamasining “Kasanachilikni tashkil etishni takomillashtirish hamda mahalliy davlat hokimiyati va xoʻjalik boshqaruvi organlari rahbarlarining uni rivojlantirish parametrlari bajarilishi yuzasidan javobgarligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2008-yil 1-iyuldagi 146-son qarorida :
a) 1-ilovada :
10-bandning oltinchi xatboshidagi “Iqtisodiyot” soʻzi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish” soʻzlari bilan almashtirilsin;
2-ilovaning 7 — 9-pozitsiyalari “Axborot qayerga taqdim etiladi” ustunidagi hamda 10-pozitsiyasi “Axborot beruvchi organ (subyekt)” ustunidagi “Iqtisodiyot” soʻzi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 2-ilovaning 3-bandi oltinchi xatboshidagi “iqtisodiyot” soʻzi “iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish” soʻzlari bilan almashtirilsin.
7. Vazirlar Mahkamasining 2011-yil 25-maydagi 146-son qarori bilan tasdiqlangan Yer uchastkalari egalari, foydalanuvchilari, ijarachilari va mulkdorlarining koʻrgan zararlarini, shuningdek qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarining oʻrnini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 48-bandidagi “Yergeodezkadastr” davlat qoʻmitasi, Iqtisodiyot vazirligi” soʻzlari “Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
8. Vazirlar Mahkamasining 2012-yil 6-martdagi 62-son qarori bilan tasdiqlangan Osiyo taraqqiyot banki ishtirokida “Qishloq joylarda uy-joy qurilishini rivojlantirish” loyihasini amalga oshirishda davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari hamda boshqa tashkilotlarning oʻzaro hamkorligi tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
3-bandning birinchi — uchinchi xatboshilaridagi , 11 , 12 , 14-bandlaridagi , 15-bandning uchinchi xatboshidagi , 16-bandning ikkinchi xatboshidagi , 17-bandning “b” kichik bandidagi “Iqtisodiyot” soʻzi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
13-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“13. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi va Vazirlar Mahkamasiga har oyda namunaviy loyihalar boʻyicha uy-joy obyektlarini qurishning sifatini nazorat qilish boʻyicha amalga oshirilayotgan chora-tadbirlar toʻgʻrisida axborot taqdim etadi.”;
18-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“18. Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga va Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligiga qurilayotgan uy-joy mavzelarida elektr taʼminoti va gaz taʼminoti obyektlari qurish toʻgʻrisidagi axborotni har oyda taqdim etadilar.”.
10. Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 27-oktabrdagi 295-son qarori bilan tasdiqlangan Chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish sohasida davlat hisobi va nazoratini olib borish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 17-bandi beshinchi xatboshidagi “Iqtisodiyot” soʻzi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish” soʻzlari bilan almashtirilsin.
11. Vazirlar Mahkamasining 2015-yil 24-fevraldagi 32-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy taʼlim muassasasining eng yaxshi pedagogi tanlovi toʻgʻrisidagi nizomning 1-bandi ikkinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Loyiha boshqaruvi milliy agentligi qoshidagi Abu Rayhon Beruniy nomidagi Biznes va boshqaruv respublika oliy maktabiga” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi huzuridagi Biznes va tadbirkorlik oliy maktabiga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
12. Vazirlar Mahkamasining 2015-yil 2-martdagi 36-son qarori bilan tasdiqlangan Magistratura toʻgʻrisidagi nizomning 1-bandi uchinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Loyiha boshqaruvi milliy agentligi qoshidagi Abu Rayhon Beruniy nomidagi Biznes va boshqaruv respublika oliy maktabiga” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi huzuridagi Biznes va tadbirkorlik oliy maktabiga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
14. Vazirlar Mahkamasining 2015-yil 17-avgustdagi 241-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish Davlat komissiyasi toʻgʻrisidagi nizomda:
8-bandda:
uchinchi xatboshidagi “Iqtisodiyot vazirligi tomonidan Mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi tomonidan Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshidagi “Iqtisodiyot” soʻzi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish” soʻzlari bilan almashtirilsin;
10-bandning 1-kichik bandidagi “Iqtisodiyot vazirligi, Mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
15. Vazirlar Mahkamasining “Shifokorlarni muntazam attestatsiyadan oʻtkazish va oliy tibbiyot taʼlim muassasalariga qabul kvotalarini belgilash tizimini shakllantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2016-yil 21-yanvardagi 14-son qarori 6-bandning ikkinchi xatboshidagi “Iqtisodiyot” soʻzi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish” soʻzlari bilan almashtirilsin.
16. Vazirlar Mahkamasining “Elektron tijoratda bitimlarni amalga oshirish tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2016-yil 2-iyundagi 185-son qarorining 3-bandi ikkinchi xatboshidagi “Iqtisodiyot” soʻzi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish” soʻzlari bilan almashtirilsin.
17. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 26-apreldagi 243-son qarori bilan tasdiqlangan Qishloq joylarda yangilangan namunaviy loyihalar boʻyicha arzon uy-joylar qurish uchun pudrat tashkilotlarini hamda qurilish materiallari va asbob-uskunalarni yetkazib beruvchilarni aniqlash yuzasidan tanlov savdolari oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
7-bandning uchinchi xatboshidagi “Iqtisodiyot” soʻzi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish” soʻzlari bilan almashtirilsin;
13-bandning uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“davlat qurilish sohasida hududiy nazorat inspeksiyalarining, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligining, Oʻzbekiston Respublikasi viloyatlari iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish bosh boshqarmalarining;”;
54-bandning beshinchi xatboshidagi “Iqtisodiyot” soʻzi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish” soʻzlari bilan almashtirilsin.
20. Vazirlar Mahkamasining “Toshkent davlat agrar universiteti Termiz filiali faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 10-iyuldagi 479-son qarorining 8-bandidagi “Iqtisodiyot” soʻzi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish” soʻzlari bilan almashtirilsin.
21. Vazirlar Mahkamasining “Oʻrmon xoʻjaligini boshqarish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 19-iyuldagi 530-son qarorining 3-bandidagi “Iqtisodiyot vazirligi, Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
22. Vazirlar Mahkamasining “2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasida Dermatovenerologiya xizmatini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 31-iyuldagi 563-son qarorining 8-bandi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“8. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi Tashqi ishlar vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi hamda Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi bilan birgalikda — Chora-tadbirlar dasturini amalga oshirish uchun chet davlatlarning, xalqaro moliyaviy institutlarning imtiyozli kreditlari (qarzlari) va grantlarini hamda budjetdan tashqari boshqa mablagʻlarni jalb etish boʻyicha zarur choralar koʻrsin.”.
23. Vazirlar Mahkamasining “Mehnat bozorining joriy va istiqboldagi ehtiyojlarini hisobga olib ish oʻrinlarini tashkil etish va kadrlar tayyorlash davlat buyurtmasini shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2017-yil 28-oktabrdagi 877-son qarorida :
a) 2-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilaridagi “Iqtisodiyot” soʻzi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 1-ilovaning 8 , 9 , 14 , 21 , 25-bandlaridagi , 28-bandining ikkinchi va uchinchi xatboshilaridagi , 33-bandidagi “Iqtisodiyot” soʻzi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish” soʻzlari bilan almashtirilsin.
24. Vazirlar Mahkamasining “2017 — 2027-yillarda davlat muzeylari faoliyatini takomillashtirish va moddiy-texnik bazasini mustahkamlash boʻyicha kompleks chora-tadbirlar dasturini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2017-yil 11-dekabrdagi 975-son qarori 5-bandining birinchi xatboshidagi “Iqtisodiyot” soʻzi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish” soʻzlari bilan almashtirilsin.
26. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 22-dekabrdagi 1013-son qarori bilan tasdiqlangan Normativ-huquqiy hujjatlar matnlari hamda zarur boʻlgan taqdirda ularga tegishli axborot-tahliliy materiallar elektron shaklda yuboriladigan davlat organlari va boshqa tashkilotlar roʻyxatida :
1-boʻlimning 10-bandidagi “Iqtisodiyot va sanoat” soʻzlari “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish” soʻzlari bilan almashtirilsin;
2-boʻlimning 17-bandidagi “Iqtisodiyot” soʻzi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish” soʻzlari bilan almashtirilsin.
27. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 29-dekabrdagi 1036-son qarori bilan tasdiqlangan Yangi ish oʻrinlari tashkil etish va aholini ish bilan taʼminlashda faol ishtirok etayotgan ish beruvchilarning reytingini aniqlash, shuningdek, ularga ijtimoiy ragʻbatlantirish choralarini qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 20-bandidagi “Iqtisodiyot” soʻzi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish” soʻzlari bilan almashtirilsin.
29. Vazirlar Mahkamasining “Adliya organlari va muassasalarining moddiy-texnika bazasini mustahkamlash chora tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 15-fevraldagi 124-son qarorining 5-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi bilan kelishilgan holda” soʻzlari chiqarib tashlansin.
30. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston-Tojikiston davlat chegarasi orqali ayrim oʻtkazish punktlarining faoliyatini qayta tiklash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 21-fevraldagi 133-son qarorining 7-bandidagi “Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi, Iqtisodiyot vazirligi” soʻzlari “Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
32. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 3-maydagi 320-son qarori bilan tasdiqlangan Fermer xoʻjaliklarining nasos agregatlari va sugʻorish quduqlari isteʼmol qiladigan elektr energiyasi qiymatini qoplash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan subsidiyalar ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 12-bandidagi “Iqtisodiyot vazirligi va “Oʻzbekenergo” AJ” soʻzlari Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi va Energetika vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
33. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 5-iyundagi 422-son qarori bilan tasdiqlangan Sugʻoriladigan yerlarning shamol eroziyasiga hamda suv xoʻjaligi obyektlarini qum bosishiga qarshi ihota daraxtzorlarini barpo etish va rekonstruksiya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 20-bandidagi “Iqtisodiyot” soʻzi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish” soʻzlari bilan almashtirilsin.
35. Vazirlar Mahkamasining “Veterinariya dori vositalari ishlab chiqarishni yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 23-iyuldagi 564-son qarorining 4-bandidagi “Iqtisodiyot” soʻzi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish” soʻzlari bilan almashtirilsin.
36. Vazirlar Mahkamasining “Navoiy viloyatida oʻrmon xoʻjaliklarini rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 24-iyuldagi 568-son qarorining 10-bandi birinchi xatboshidagi “Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi Moliya vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi” soʻzlari “Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi Moliya vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
37. Vazirlar Mahkamasining “Investitsiyalarni jalb qilish, xorijiy investorlar bilan hamkorlikni rivojlantirish, yangi ishlab chiqarishlar va ish oʻrinlarini tashkil etish borasidagi faoliyat uchun davlat organlari hamda tashkilotlari rahbarlarini moddiy ragʻbatlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 16-avgustdagi 668-son qarorida :
a) 3-bandi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“3. Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi Moliya vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi hamda Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi bilan birgalikda tanlov gʻoliblari reytingi har yili 1-maygacha ommaviy axborot vositalarida chop etilishini va ularga tegishli sertifikatlar hamda pul mukofotlari topshirilishini taʼminlasin”;
b) ilovaning 8-bandi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“8. Komissiya tarkibiga, odatda, Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi hamda Savdo-sanoat palatasi vakillari kiritiladi”.
38. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 17-avgustdagi 671-son qarori bilan tasdiqlangan Istirohat bogʻlari va yashil zonalarni tashkil etish metodologiyasi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 24-bandi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“24. Tarkibiga Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Moliya vazirligi, Qurilish vazirligi, Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligining hududiy organlari (yoki vakolatlar ular tomonidan tuman (shahar) boʻgʻinlariga chegaralanadi), shuningdek, mahalliy davlat hokimiyati organlari vakillari kiradigan tanlov komissiyasi kamida ikki ishtirokchidan ariza tushganda tanlov oʻtkazadi.”
b) 1-ilovaning ikkinchi pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“lavozimi boʻyicha — tuman (shahar) iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish boʻlimi boshligʻi”.
39. Vazirlar Mahkamasining “Buxoro-agro” erkin iqtisodiy zonasi direksiyasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 6-oktabrdagi 803-son qarorida :
a) 5-banddagi “Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi Iqtisodiyot vazirligi” soʻzlari “Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 3-ilovaning 20-bandi ikkinchi xatboshidagi va 21-banddagi “Iqtisodiyot” soʻzi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish” soʻzlari bilan almashtirilsin.
42. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 2-yanvardagi 2-son qarori bilan tasdiqlangan Respublika hududlarida paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishi va klasterlariga berilgan maydonlarda urugʻlik paxta xom ashyosi yetishtirishni moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 6-banddagi “Iqtisodiyot” soʻzi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) ilovaning “Masʼullar” ustunidagi 1 va 2-bosqichlarida “Iqtisodiyot” soʻzi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish” soʻzlari bilan almashtirilsin.
43. Vazirlar Mahkamasining “Toshkent shahrida zamonaviy zargarlik buyumlari ishlab chiqarishni tashkil etish” investitsiya loyihasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 10-yanvardagi 16-son qarorining 5-bandidagi “Iqtisodiyot” soʻzi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish” soʻzlari bilan almashtirilsin.
45. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 7-iyundagi 470-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat taʼlim muassasalari hamda nodavlat taʼlim tashkilotlarini attestatsiyadan va davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 1-bandi ikkinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Loyiha boshqaruvi milliy agentligi qoshidagi Abu Rayhon Beruniy nomidagi Biznes va boshqaruv respublika oliy maktabi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi huzuridagi Biznes va tadbirkorlik oliy maktabi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
46. Vazirlar Mahkamasining “2019 — 2022-yillarda Andijon viloyatining sanoat salohiyatini rivojlantirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 24-iyuldagi 622-son qarorida :
a) 14-bandning toʻrtinchi xatboshidagi “Iqtisodiyot va sanoat vaziri B. Xoʻjayev” soʻzlari “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J. Qoʻchqorov” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 6-ilovaning 4-bandi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“4. A.J. Ortikov — Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirining birinchi oʻrinbosari”.
47. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 12-sentabrdagi 765-son qarori bilan tasdiqlangan Sud boshqaruvchisi attestatini olish uchun talabgorlarni oʻqitish va sud boshqaruvchilari malakasini oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 4-bandning birinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi loyiha boshqaruvi milliy agentligi qoshidagi Abu Rayhon Beruniy nomidagi Biznes va boshqaruv respublika oliy maktabi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi huzuridagi Biznes va tadbirkorlik oliy maktabi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 2-ilovani nomi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI IQTISODIY TARAQQIYOT VA KAMBAGʻALLIKNI QISQARTIRISH VAZIRLIGI XUZURIDAGI BIZNES VA TADBIRKORLIK OLIY MAKTABI GUVOHNOMA”;
v) 3-ilovani nomi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI IQTISODIY TARAQQIYOT VA KAMBAGʻALLIKNI QISQARTIRISH VAZIRLIGI XUZURIDAGI BIZNES VA TADBIRKORLIK OLIY MAKTABI SERTIFIKAT”.
48. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Ayrim hududlarda yer osti suvlaridan oqilona foydalanishni taʼminlash boʻyicha amaliy chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 9-oktabrdagi 855-son qarorida :
a) 2-bandning uchinchi xatboshidagi “Iqtisodiyot va sanoat” soʻzlari “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) rus tilidagi matnda berilgan ilovaning 3.1-pozitsiyasida “Meropriyatiya” ustunidagi “Minekonomprom (Karimov U.)” soʻzlari “Minekonomrazvitiya (Abdinazarov B.)” soʻzlari bilan hamda “otvetstvennie za kontrol” ustunidagi “Minekonomprom (Xodjayev B.)” soʻzlari “Minekonomrazvitiya (Ortikov A.)” soʻzlari bilan almashtirilsin.
51. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 8-yanvardagi 8-son qarori bilan tasdiqlangan Respublika hududlarida tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasini baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning Hududlarda tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasini baholash boʻyicha metodikaga 1-ilova 17-pozitsiyasining “Maʼlumotlarni kiritish uchun masʼul vazirliklar, idoralar va boshqa tashkilotlar” ustunidagi “Kichik biznes va tadbirkorlikni rivojlantirish agentligi” soʻzlari “Tadbirkorlikni rivojlantirish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
52. Vazirlar Mahkamasining “Nodavlat notarial faoliyatni tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2020-yil 16-martdagi 156-son qarorining 3-bandi ikkinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi bilan kelishilgan holda” soʻzlari chiqarib talansin.
53. Vazirlar Mahkamasining “Tovar xom ashyo birjalari faoliyatiga ilgʻor axborot texnologiyalarini keng joriy etish va elektron tijorat faoliyatini izchil rivojlantirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 18-martdagi 170-son qarorida :
a) 1-ilovaning “Masʼul ijrochilar” ustunidagi 4 va 16-pozitsiyalardagi “Iqtisodiyot va sanoat” soʻzlari “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 2-ilovada :
5-banddagi “Iqtisodiyot va sanoat” soʻzlari “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish” soʻzlari bilan almashtirilsin;
Nizomga 1-ilovada :
“Tadbirlar” ustunining 1-pozitsiyasidagi hamda “Subyektlar” ustunining 2 va 3-pozitsiyalaridagi “Iqtisodiyot va sanoat” soʻzlari “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish” soʻzlari bilan almashtirilsin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 14-dekabrdagi 777-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan ayrim qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Fargʻona viloyatining Toshloq shaharchasida “DEU Tekstil Kompani” toʻqimachilik kombinatini ishga tushirish toʻgʻrisida” 1997-yil 18-iyundagi 311-son qarorining 2-bandi .
2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy saylov komissiyasi faoliyatini tashkil etish masalalari toʻgʻrisida” 1998-yil 9-sentabrdagi 387-son qarorining 3-bandi .
3. Vazirlar Mahkamasining “Chinoz toʻqimachi LTD” Oʻzbekiston — Yaponiya — Turkiya qoʻshma korxonasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 1999-yil 29-yanvardagi 44-son qarorining 7-bandi .
4. Vazirlar Mahkamasining “Oyim tekstil” Oʻzbekiston-Xitoy qoʻshma korxonasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2001-yil 7-martdagi 114-son qarorining 8-bandi .
5. Vazirlar Mahkamasining “Besteks” qoʻshma korxonasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2001-yil 6-sentabrdagi 363-son qarorining 3-bandi .
7. Vazirlar Mahkamasining “Aholini vatanimizda ishlab chiqarilgan un va non mahsulotlari bilan taʼminlashni yaxshilash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2003-yil 25-martdagi 155-son qarori .
8. Vazirlar Mahkamasining 2006-yil 18-sentabrdagi 199-son qarori bilan tasdiqlangan Paxta tozalash va yogʻ-moy korxonalarida paxta chigitini ishlab chiqarish, harakati, saqlash hamda qayta ishlashda dastlabki hisobga olishni tashkil etish tartibi toʻgʻrisida nizomning 48-bandi .
9. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va sanoat vazirligi huzuridagi Urbanizatsiya agentligi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 31-maydagi 450-son qarori .
10. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2020-yil 20-yanvardagi 36-son qaroriga ilovaning 5-bandi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 14-dekabr,
777-son