UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 1-dekabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Xalq taʼlimi vazirligi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazi

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 1 декабрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Халқ таълими вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 1 декабря 2020 г. · Документы министерств и ведомств · Министерства народного образования Государственный центр тестирования при Кабинете Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 1 December 2020 · Ministry and agency documents · Xalq taʼlimi vazirligi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazi

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг

Қарори

Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 октябрдаги 789-сон « Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган тасдиқловчи ҳужжатлар турларини тубдан қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида »ги, 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сон « Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 5 сентябрдаги ПФ-5538-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Президент мактабларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 20 февралдаги ПҚ-4199-сон қарори) »ги ҳамда 2019 йил 17 октябрдаги 880-сон « Республика ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида »ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2011 йил 26 декабрдаги 38 ва 42 қ/қ-сон қарори (рўйхат рақами 2321, 2012 йил 1 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 5-сон, 55-модда) билан тасдиқланган Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 1 декабрдаги 14-мҳ-сон ва Давлат тест марказининг 2020 йил 30 ноябрдаги 04-ҚҚ-сон қарорига ИЛОВА

Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча

1. Муқаддиманинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 августдаги 173-сон «Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфлари (бундан буён матнда ихтисослаштирилган синф деб юритилади), давлат ихтисослаштирилган мактаблари ва мактаб-интернатларига (бундан буён матнда ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси деб юритилади) ўқувчилар қабул қилиш ва уларни ушбу ихтисослаштирилган синф ҳамда ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасидан ўқишдан четлатиш тартибини белгилайди.».

2. 1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида ҳужжатларни қабул қилиш, расмийлаштириш ва тегишли фанлардан тест синовларини ўтказиш ҳамда ота-оналарнинг мурожаатларини кўриб чиқиш Комиссияси тузилади (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади).

Комиссия таркиби 5 нафардан кам бўлмаган тоқ миқдорда ташкил этилиб, таркибига ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси (ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим мактаб) директори, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими вакили, умумтаълим муассасаси ўқитувчилари ҳамда ота-оналарнинг вакиллари киритилади.

Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси (ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим мактаби) директори Комиссия раиси ҳисобланади.

Бевосита республика ёки вилоят халқ таълимини бошқариш ҳудудий органлари тасарруфидаги ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида ташкил этилган Комиссия таркибига тегишли бошқариш органи вакили киритилади.

Фарзандлари ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасига қабул қилиш бўйича синовда қатнашаётган шахслар комиссия таркибига киритилмайди.

2. Ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг 5-синфига ўқув йили тамом бўлгандан кейин 4-синф ўқувчилари, ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг (мактаб-интернатнинг) 7-синфига ўқув йили тамом бўлгандан кейин 6-синф ўқувчилари танлов асосида қабул қилинади.».

3. 4 — 6-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Комиссия томонидан ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасига ҳужжатлар ҳар йили 1 — 30 июнь кунлари қабул қилинади.

Ўқувчиларни қабул қилиш бўйича танловга буюртма ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳужжатларни қабул қилиш жараёни якунланган кундан бошлаб 5 кун муддат ичида Давлат тест марказига тақдим этилади.

5. Танловда иштирок этиш учун ўқувчилардан қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:

ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси (ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим мактаби) директори номига ариза;

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

3 х 4 ҳажмдаги 2 та фотосурат.

6. Ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг 5-синфи ҳамда ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг (мактаб-интернатнинг) 7-синфи учун танловлар Давлат тест маркази томонидан Халқ таълими вазирлиги билан келишилган муддатда ўтказилади.».

4. 8 — 15-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.

5. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«16. Тест синови материаллари ва методикаси Давлат тест маркази томонидан шакллантирилади. Тест саволларининг мураккаблик даражаси тегишлилиги бўйича таълим дастурларидан келиб чиқиб белгиланади.».

6. 18-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«18. Ўқувчиларни ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг 5 ва 7-синфларига қабул қилиш бўйича тест синовлари учун 60 дақиқа вақт берилади.».

7. 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«19. Ўқувчиларни 5 ва 7-синфга қабул қилиш учун Давлат тест маркази томонидан қуйидаги фанларнинг тегишлилиги бўйича биттасидан тест синовлари ўтказилади:

филология — муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 20 та, математикадан 10 та, жами 30 та тест саволи;

ижтимоий фанлар — муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 20 та, математикадан 10 та, жами 30 та тест саволи;

аниқ фанлар — математикадан 20 та, муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи;

табиий фанлар — математикадан 20 та, муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи;

хорижий тиллар — муассасада таълим олиб бориладиган хорижий тил (инглиз, немис, француз)дан 20 та, она тили ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи;

технология — математикадан 20 та, муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи.».

8. 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«21. Тест синовлари натижаларига кўра ўқувчилар баллар кетма-кетлиги бўйича белгиланган квотага мувофиқ қабул қилинади.».

9. 23-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Президент мактабларига саралаш танловларида қатнашиб, ажратилган қабул квотасидан кейинги энг юқори натижа кўрсатган ўқувчилар орасидан баллар кетма-кетлиги асосида ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабларининг 5-синфига ва мактаб-интернатларининг 7-синфига қўшимча қабул квотаси доирасида ўқувчилар саралаш тест синовлари ўтказилмасдан қабул қилинади.

Ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар назоратисиз ва қаровисиз қолган, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган оилаларда яшаётган, шунингдек давлат ва жамоатчилик ёрдамига муҳтож бўлган бошқа вояга етмаганлар уларнинг хулқ-атвори, психологик портрети, ёши, иқтидори, қобилияти, қизиқишлари ва бошқа омилларни инобатга олган ҳолда, вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар тавсиясига асосан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг йўлланмаси асосида айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларига жойлаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар тавсиясига асосан юборилаётган вояга етмаганлар учун айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларига қабул квотасидан ташқари 5 фоизгача қўшимча квоталар ажратади.».

10. 26-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.

11. 30-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«30. Ихтисослаштирилган синф ёки ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида бўшаб қолган ўринларга танловда иштирок этиб, тегишли фанлардан юқори натижа кўрсатган ўқувчилар баллар рейтинги бўйича кетма-кетликда қабул қилинади.»;

учинчи хатбошидаги «2» ва «5» рақамлари тегишли равишда «5» ва «7» рақамлари билан алмаштирилсин.

12. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.

Халқ таълими вазири Ш.Х. ШЕРМАТОВ

Давлат тест маркази директори М.М. КАРИМОВ

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А.Ш. ИНОЯТОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 1 декабрь,

Тошкент ш.,

2020 йил 30 ноябрь,

Тошкент ш.,

2020 йил 27 ноябрь

14-мҳ-сон

04-КҚ-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.12.2020 й., 10/20/2321-1/1627-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazining

Qarori

Ayrim fanlar chuqur oʻrganiladigan davlat umumtaʼlim muassasalarining ixtisoslashtirilgan sinflariga, davlat ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim muassasalariga oʻquvchilar qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 3-oktabrdagi 789-son “ Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari tomonidan beriladigan tasdiqlovchi hujjatlar turlarini tubdan qisqartirish boʻyicha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ”gi, 2019-yil 30-sentabrdagi 822-son “ Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Xalq taʼlimini boshqarish tizimini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 5-sentabrdagi PF-5538-son Farmoni, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Xalq taʼlimi tizimiga boshqaruvning yangi tamoyillarini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 5-sentabrdagi PQ-3931-son va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Prezident maktablarini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 20-fevraldagi PQ-4199-son qarori) ”gi hamda 2019-yil 17-oktabrdagi 880-son “ Respublika oʻquv-tarbiya muassasalari faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi qarorlariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi va Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi va Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazining 2011-yil 26-dekabrdagi 38 va 42 q/q-son qarori (roʻyxat raqami 2321, 2012-yil 1-fevral) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2012-y., 5-son, 55-modda) bilan tasdiqlangan Ayrim fanlar chuqur oʻrganiladigan davlat umumtaʼlim muassasalarining ixtisoslashtirilgan sinflariga, davlat ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim muassasalariga oʻquvchilar qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritilsin.

2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligining 2020-yil 1-dekabrdagi 14-mh-son va Davlat test markazining 2020-yil 30-noyabrdagi 04-QQ-son qaroriga ILOVA

Ayrim fanlar chuqur oʻrganiladigan davlat umumtaʼlim muassasalarining ixtisoslashtirilgan sinflariga, davlat ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim muassasalariga oʻquvchilar qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirishlar va qoʻshimcha

1. Muqaddimaning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2008-yil 7-avgustdagi 173-son “Ayrim fanlar chuqur oʻrganiladigan davlat ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim muassasalari faoliyatini takomillashtirish toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq davlat umumtaʼlim muassasalarining ixtisoslashtirilgan sinflari (bundan buyon matnda ixtisoslashtirilgan sinf deb yuritiladi), davlat ixtisoslashtirilgan maktablari va maktab-internatlariga (bundan buyon matnda ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim muassasasi deb yuritiladi) oʻquvchilar qabul qilish va ularni ushbu ixtisoslashtirilgan sinf hamda ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim muassasasidan oʻqishdan chetlatish tartibini belgilaydi.”.

2. 1 va 2-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Ixtisoslashtirilgan sinf va ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim muassasasida hujjatlarni qabul qilish, rasmiylashtirish va tegishli fanlardan test sinovlarini oʻtkazish hamda ota-onalarning murojaatlarini koʻrib chiqish Komissiyasi tuziladi (bundan buyon matnda Komissiya deb yuritiladi).

Komissiya tarkibi 5 nafardan kam boʻlmagan toq miqdorda tashkil etilib, tarkibiga ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim muassasasi (ixtisoslashtirilgan sinfi mavjud umumtaʼlim maktab) direktori, tuman (shahar) xalq taʼlimi boʻlimi vakili, umumtaʼlim muassasasi oʻqituvchilari hamda ota-onalarning vakillari kiritiladi.

Ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim muassasasi (ixtisoslashtirilgan sinfi mavjud umumtaʼlim maktabi) direktori Komissiya raisi hisoblanadi.

Bevosita respublika yoki viloyat xalq taʼlimini boshqarish hududiy organlari tasarrufidagi ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim muassasalarida tashkil etilgan Komissiya tarkibiga tegishli boshqarish organi vakili kiritiladi.

Farzandlari ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim muassasasiga qabul qilish boʻyicha sinovda qatnashayotgan shaxslar komissiya tarkibiga kiritilmaydi.

2. Ixtisoslashtirilgan sinf va ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim muassasasining 5-sinfiga oʻquv yili tamom boʻlgandan keyin 4-sinf oʻquvchilari, ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim muassasasining (maktab-internatning) 7-sinfiga oʻquv yili tamom boʻlgandan keyin 6-sinf oʻquvchilari tanlov asosida qabul qilinadi.”.

3. 4 — 6-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Komissiya tomonidan ixtisoslashtirilgan sinf va ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim muassasasiga hujjatlar har yili 1 — 30-iyun kunlari qabul qilinadi.

Oʻquvchilarni qabul qilish boʻyicha tanlovga buyurtma har yili Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi tomonidan hujjatlarni qabul qilish jarayoni yakunlangan kundan boshlab 5 kun muddat ichida Davlat test markaziga taqdim etiladi.

5. Tanlovda ishtirok etish uchun oʻquvchilardan quyidagi hujjatlar qabul qilinadi:

ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim muassasasi (ixtisoslashtirilgan sinfi mavjud umumtaʼlim maktabi) direktori nomiga ariza;

tugʻilganlik toʻgʻrisidagi guvohnomaning nusxasi;

3 x 4 hajmdagi 2 ta fotosurat.

6. Ixtisoslashtirilgan sinf va ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim muassasasining 5-sinfi hamda ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim muassasasining (maktab-internatning) 7-sinfi uchun tanlovlar Davlat test markazi tomonidan Xalq taʼlimi vazirligi bilan kelishilgan muddatda oʻtkaziladi.”.

4. 8 — 15-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.

5. 16-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“16. Test sinovi materiallari va metodikasi Davlat test markazi tomonidan shakllantiriladi. Test savollarining murakkablik darajasi tegishliligi boʻyicha taʼlim dasturlaridan kelib chiqib belgilanadi.”.

6. 18-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“18. Oʻquvchilarni ixtisoslashtirilgan sinf va ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim muassasasining 5 va 7-sinflariga qabul qilish boʻyicha test sinovlari uchun 60 daqiqa vaqt beriladi.”.

7. 19-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“19. Oʻquvchilarni 5 va 7-sinfga qabul qilish uchun Davlat test markazi tomonidan quyidagi fanlarning tegishliligi boʻyicha bittasidan test sinovlari oʻtkaziladi:

filologiya — muassasada taʼlim olib boriladigan til va adabiyotdan 20 ta, matematikadan 10 ta, jami 30 ta test savoli;

ijtimoiy fanlar — muassasada taʼlim olib boriladigan til va adabiyotdan 20 ta, matematikadan 10 ta, jami 30 ta test savoli;

aniq fanlar — matematikadan 20 ta, muassasada taʼlim olib boriladigan til va adabiyotdan 10 ta, jami 30 ta test savoli;

tabiiy fanlar — matematikadan 20 ta, muassasada taʼlim olib boriladigan til va adabiyotdan 10 ta, jami 30 ta test savoli;

xorijiy tillar — muassasada taʼlim olib boriladigan xorijiy til (ingliz, nemis, fransuz)dan 20 ta, ona tili va adabiyotdan 10 ta, jami 30 ta test savoli;

texnologiya — matematikadan 20 ta, muassasada taʼlim olib boriladigan til va adabiyotdan 10 ta, jami 30 ta test savoli.”.

8. 21-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“21. Test sinovlari natijalariga koʻra oʻquvchilar ballar ketma-ketligi boʻyicha belgilangan kvotaga muvofiq qabul qilinadi.”.

9. 23-band quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Prezident maktablariga saralash tanlovlarida qatnashib, ajratilgan qabul kvotasidan keyingi eng yuqori natija koʻrsatgan oʻquvchilar orasidan ballar ketma-ketligi asosida ixtisoslashtirilgan davlat umumtaʼlim maktablarining 5-sinfiga va maktab-internatlarining 7-sinfiga qoʻshimcha qabul kvotasi doirasida oʻquvchilar saralash test sinovlari oʻtkazilmasdan qabul qilinadi.

Ota-ona yoki ota-ona oʻrnini bosuvchi shaxslar nazoratisiz va qarovisiz qolgan, ijtimoiy jihatdan xavfli ahvolda boʻlgan oilalarda yashayotgan, shuningdek davlat va jamoatchilik yordamiga muhtoj boʻlgan boshqa voyaga yetmaganlar ularning xulq-atvori, psixologik portreti, yoshi, iqtidori, qobiliyati, qiziqishlari va boshqa omillarni inobatga olgan holda, voyaga yetmaganlar ishlari boʻyicha hududiy idoralararo komissiyalar tavsiyasiga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi, Toshkent shahar xalq taʼlimi bosh boshqarmasi, viloyatlar xalq taʼlimi boshqarmalarining yoʻllanmasi asosida ayrim fanlar chuqur oʻrganiladigan davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internatlariga joylashtiriladi.

Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi voyaga yetmaganlar ishlari boʻyicha hududiy idoralararo komissiyalar tavsiyasiga asosan yuborilayotgan voyaga yetmaganlar uchun ayrim fanlar chuqur oʻrganiladigan davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internatlariga qabul kvotasidan tashqari 5 foizgacha qoʻshimcha kvotalar ajratadi.”.

10. 26-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.

11. 30-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“30. Ixtisoslashtirilgan sinf yoki ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim muassasalarida boʻshab qolgan oʻrinlarga tanlovda ishtirok etib, tegishli fanlardan yuqori natija koʻrsatgan oʻquvchilar ballar reytingi boʻyicha ketma-ketlikda qabul qilinadi.”;

uchinchi xatboshidagi “2” va “5” raqamlari tegishli ravishda “5” va “7” raqamlari bilan almashtirilsin.

12. Mazkur oʻzgartirishlar va qoʻshimcha Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi bilan kelishilgan.

Xalq taʼlimi vaziri Sh.X. ShERMATOV

Davlat test markazi direktori M.M. KARIMOV

Sogʻliqni saqlash vazirining birinchi oʻrinbosari A.Sh. INOYATOV

Toshkent sh.,

2020-yil 1-dekabr,

Toshkent sh.,

2020-yil 30-noyabr,

Toshkent sh.,

2020-yil 27-noyabr

14-mh-son

04-KQ-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 15.12.2020-y., 10/20/2321-1/1627-son)

lex.uz