UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 15-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 15 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 15 декабря 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 15 December 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Аграр таълим тизимининг 2030 йилгача инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аграр таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 30 июлдаги ПҚ-4795-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги олий таълимини модернизациялашнинг устувор йўналишларини белгилаш, илғор таълим технологияларига асосланган ҳолда замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатга эга бўлган юқори малакали мутахассис кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

а) Аграр таълим тизимининг 2030 йилгача бўлган инновацион ривожланиш стратегияси (кейинги ўринларда — Стратегия) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Стратегия қуйидаги устувор вазифаларнинг амалга оширилишини назарда тутади:

қишлоқ хўжалиги соҳасини модернизация қилиш, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан барқарор ривожлантириш учун юқори малакали мутахассис кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, инсон капиталини меҳнат бозори талаблари асосида ривожлантириш;

қишлоқ хўжалигида инновацион ресурс тежайдиган технологияларни қўллаш, «Ақлли қишлоқ хўжалиги» (Smart agriculture) ва рақамли технологияларни жорий қилиш;

стартап-лойиҳаларни амалга ошириш орқали қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш;

илмий тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишлар натижаларини кенг жорий этиш учун амалдаги таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси механизмини такомиллаштириш;

қишлоқ хўжалиги йўналишида халқаро стандартлар асосида юқори малакали, креатив ва тизимли фикрлайдиган, мустақил қарор қабул қила оладиган замонавий кадрлар тайёрлаш, уларнинг интеллектуал қобилиятларини намоён этиши ва маънавий баркамол шахс сифатида шаклланиши учун зарур шароитлар яратиш;

битирувчиларни ўз йўналишлари бўйича тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйиш мақсадида агробизнес билан шуғулланишига амалий ёрдам кўрсатиш;

қишлоқ хўжалиги олий таълим соҳасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, унинг жозибадорлигини ошириш ва жаҳон миқёсидаги рақобатбардошлигини таъминлаш.

б) Аграр таълим тизимининг 2030 йилгача инновацион ривожланиш стратегиясининг мақсадли кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;

в) Аграр таълим тизимининг 2030 йилгача инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича 2020/2021 ўқув йилига мўлжалланган чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда — чора-тадбирлар дастури) 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки, Стратегия тегишли даврга мўлжалланган мақсадли параметрлар ва ҳар йили тасдиқланадиган чора-тадбирлар дастурига мувофиқ босқичма-босқич амалга оширилади.

2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Сурхондарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда:

Аграр таълим тизимидаги олий таълим муассасаларини 2030 йилгача дунёнинг нуфузли 1 000 та олий таълим муассасалари рўйхати (QS рейтинг тизими)га киритиш чораларини кўрсин;

якунланаётган ўқув йили бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини пухта ўрганиш асосида ҳар йили 25 июлга қадар Стратегиянинг келгуси ўқув йиллари учун чора-тадбирлар дастури лойиҳасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

мазкур қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурида белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминласин.

3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, қишлоқ хўжалиги соҳасида фан, таълим ва ишлаб чиқаришни интеграциялаш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси Ш.М. Ғаниев — масъул вазирликлар ва идоралар томонидан Стратегия ҳамда чора-тадбирлар дастурида белгиланган тадбирларнинг бажарилишида ўзаро ҳамкорлигини самарали ташкил этиш ҳамда чора-тадбирлар дастурининг бажарилишини мониторинг қилиш жараёнида аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўрсин.

4. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Ж. Тешаевга ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Б.А. Сулаймоновга — Стратегиянинг мақсадли кўрсаткичларига эришиш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 декабрдаги 788-сон қарорига 1-ИЛОВА

Аграр таълим тизимининг 2030 йилгача инновацион ривожланиш стратегияси

1-боб. Умумий қоидалар

Аграр таълим тизимининг 2030 йилгача бўлган инновацион ривожланиш стратегияси (кейинги ўринларда — Стратегия) қишлоқ хўжалиги олий таълим тизимини ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, фан-таълим ва ишлаб чиқаришнинг мустаҳкам интеграциясини таъминлаш асосида таълим сифатини яхшилаш, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, илмий ва инновацион фаолиятни самарали ташкил этиш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аграр таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 30 июлдаги ПҚ-4795-сон қарори ижроси юзасидан ишлаб чиқилган.

Стратегия Ўзбекистон Республикасининг аграр таълим тизимидаги олий таълим муассасаларини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари, устувор йўналишлари, вазифалари, ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги босқичларини белгилайди ҳамда соҳага оид дастурлар ва комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун асос бўлади.

2-боб. Қишлоқ хўжалиги олий таълим тизимининг жорий ҳолати ва мавжуд муаммолар

Бугунги кунда республикамизда қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича Тошкент давлат аграр университети ва унинг Самарқанд филиали, Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, шунингдек, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти (кейинги ўринларда — Олий таълим муассасалари) мавжуд. Сўнгги 3 йилда янги 2 та филиал ташкил этилди.

Кадрлар буюртмачилари таклифлари асосида Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлган малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида 2018/2019 ўқув йилида 10 та бакалавриат таълим йўналиши ва 6 та магистратура мутахассислиги ташкил этилган бўлса, 2020/2021 ўқув йилидан 10 та бакалавриат таълим йўналишлари ва 11 та магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилди.

2019/2020 ўқув йилида 16 та бакалавриат таълим йўналишлари бўйича сиртқи таълим, АҚШ, Россия, Польшанинг 7 та олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда икки томонлама тан олинадиган қўшма таълим дастурлари асосида 7 та бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда 6 та магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш тизими жорий этилди.

Университет ва унинг филиалларида таҳсил олаётган талабалар сони бакалавриат таълим йўналиши бўйича 13 541 нафар, магистратура мутахассислиги бўйича эса 454 нафарни ташкил қилиб, сўнгги 3 йилда талабалар сони 1,3 бараварга ошди.

Талабаларнинг 88,5 фоизи қишлоқ ва сув хўжалиги, 10,0 фоизи ижтимоий соҳа, иқтисод ва ҳуқуқ, 1,2 фоизи гуманитар, 0,3 фоизи хизмат кўрсатиш билим соҳаларига оид таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича таҳсил олмоқда.

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Олий таълим муассасаларида магистратура мутахассисликларига қабул тўлиқ давлат гранти асосида амалга оширилиб келинмоқда. Шунингдек, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб магистратура мутахассисликларида қишлоқ хўжалигидаги агротехник тадбирларнинг мавсумийлигини инобатга олиб ҳамда илмий диссертацияларда икки йиллик илмий-амалий дала тажрибаси натижаларини қамраб олиш мақсадида ўқув жараёнини январь ойидан бошлаш йўлга қўйилди.

2019/2020 ўқув йили учун талабаларни ўқишга қабул қилиш параметрлари 3 255 нафарни ташкил этди ва ўтган йилга нисбатан 34,4 фоизга, 2016 йилга нисбатан эса 27,6 фоизга ошди.

2018/2019 ўқув йилидан Германиянинг Лейбниц номидаги Марказий Осиёда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш институти билан ҳамкорликда «Халқаро қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» кафедраси филиали ташкил этилди. Мазкур филиалда 3 нафар докторант ва 2 нафар магистр таҳсил олмоқда. Бундан ташқари, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Белоруссия Республикасининг Гродно давлат аграр университети билан ҳамкорликда «Ўзбек-Беларусь қишлоқ хўжалиги» қўшма факультети ташкил этилди ҳамда 2 та бакалавриат таълим йўналиши бўйича ҳамкорлик қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш фаолияти йўлга қўйилди.

Университет ва унинг Самарқанд филиали, Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ҳамда Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтида қишлоқ хўжалиги билимларини тарғиб этиш бўйича «Ахборот-маслаҳат маркази» (Extension center) фаолияти йўлга қўйилди.

Агрокластерлар ва кооперациялар учун Тошкент давлат аграр университети қошида республика олий таълим муассасаларининг иқтидорли талабалари таркибидан танлаб олинган ёшлар учун «Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини инновацион ривожлантириш ва уни рақамли трансформациялаш» лойиҳасини амалга ошириш доирасида махсус факультет ташкил этилди.

Шунингдек, 2030 йилгача республикамизнинг мева-сабзавотчиликка ихтисослаштирилган 54 та туманида «Ахборот-маслаҳат марказ» (Extension center)лари ташкил этилиши режалаштирилган.

Бугунги кунда, Тошкент давлат аграр университетида илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар сони 2 тани ташкил этиб, 10 та ихтисослик бўйича докторлик диссертациялари ҳимоя қилинмоқда (2017 йилда 1 та кенгаш 5 та ихтисослик фаолият олиб борган). Сўнгги 3 йилда 163 нафар профессор-ўқитувчи докторлик диссертациясини ҳимоя қилиши натижасида Олий таълим муассасаларида илмий даражага эга педагог ходимлар сони 510 нафарга етди (шундан 105 нафари фан доктори (DSc), 405 нафари фан номзоди (PhD)) ҳамда илмий салоҳияти 6,1 фоизга ошишига эришилди.

Сўнгги 3 йилда Олий таълим муассасаларида 336 нафар профессор-ўқитувчиларнинг хорижий олий таълим муассасаларида стажировка ўташи ва малака ошириши таъминланди. Халқаро ҳамкорлик доирасида хорижий олий таълим муассасалари ва илмий тадқиқот ташкилотларининг магистратура мутахассислигига 26 нафар, докторантурасига 6 нафар ёшлар таълим олишга қабул қилинди.

2019 йилда «Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали 26 нафар профессор-ўқитувчининг АҚШ, Германия, Австрия, Хитой ва Россия давлатларида стажировка ўтаб келишди.

2017 — 2019 йилларда таълим жараёнига 51 нафар хорижлик юқори малакали педагог ва олимлар жалб этилди (АҚШдан 4 нафар, Европа мамлакатларидан 8 нафар, Осиё мамлакатларидан 21 нафар, МДҲ мамлакатларидан 18 нафар).

Нуфузли халқаро илмий журнал ва конференцияларларда чоп этилган мақолалар сони 2017 йилда 1 208 та, 2018 йилда 2 456 тага бўлган бўлса, 2019 йилда 4 356 тага етган.

Олий таълим муассасаларида фан доктори илмий даражасига эга профессорларнинг базавий лавозим маошлари 2016 йилга нисбатан 3,1 бараварга оширилди.

Юқори малакали кадрлар тайёрлаш борасида олий таълим тизими олдида бугунги кунда ўз ечимини кутаётган бир қатор долзарб муаммо ва камчиликлар сақланиб қолмоқда. Жумладан:

а) олий таълим билан қамров ва таълим сифатини таъминлаш соҳасида:

Олий таълим муассасаларида ўқув ва касбий тайёргарлик курслари, таълим тизими, шакли ва ўқитиш усуллари замон талабларига жавоб бермайди. Меҳнат бозори талабларини ўрганиш ва янги мутахассисликларни жорий этиш учун тармоқлараро ва идоралараро мувофиқлаштириш тизимини яратиш талаб этилади;

қишлоқ хўжалиги таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг малака талаблари, ўқув режа ҳамда дастурлари мазмун жиҳатидан битирувчиларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида замонавий агротехнологияларни қўллаш бўйича кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилмаган;

ўқув режаларида номутахассислик фанларининг улуши юқорилигича қолмоқда;

кадрлар буюртмачилари билан ўзаро ҳамкорликда мақсадли кадрлар тайёрлаш бўйича ишлар йўлга қўйилмаган;

талабаларда танқидий фикрлаш, ахборотни мустақил излаш ва таҳлил қилиш кўникмалари етарли даражада шакллантирилмаган;

замонавий технологияларга эга ишлаб чиқариш корхоналарида амалий машғулотларни ўтказиш ва кафедра филиалларининг фаолияти самарали ташкил этилмаган;

профессор-ўқитувчиларнинг хорижий тиллар ва ахборот-коммуникация технологияларини ўзлаштириш даражаси пастлиги сабабли хорижий тажрибаларни ўрганишда бугунги кун талабларидан ортда қолмоқда;

илмий-ўқув адабиётлар етишмовчилиги ҳалигача сақланиб қолмоқда, мавжудларининг аксарият қисми замон талабларига жавоб бермайди, ўқув адабиётлари сифатини яхшилаш, хорижий адабиётлардан қўшимча ёки муқобил ўқув адабиётлари сифатида фойдаланиш ишлари етарли даражада ташкил этилмаган;

қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фан олимпиадаларини доимий ўтказилмаслиги натижасида талабаларни тайёрлаш, олимпиадалар ғолиблари ва қатнашчиларини рағбатлантириш тизимли равишда йўлга қўйилмаган;

умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва коллежларда таҳсил олаётган қишлоқ ёшлари ўртасида касбга йўналтириш тадбирлари тизимли ташкил этилмаганлиги оқибатида уларнинг орасидан иқтидорли ёшларни Университет ва унинг филиалларига саралаб олиш механизмлари мавжуд эмас;

Олий таълим муассасалари талабаларида миллий қадриятларга ҳурмат, инсонпарварлик ва юксак маънавий ғоялар асосида ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий ғоя ва мафкураларимизга қарши ёт бўлган фикрларга нисбатан кучли иммунитетни мустаҳкамлаш борасидаги ишларни янада ривожлантириш зарурати мавжуд;

б) илмий тадқиқот ва инновацион фаолият соҳасида:

илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасида ўзаро алоқаларнинг самарали механизмлари мавжуд эмаслиги давлат томонидан молиялаштирилган илмий тадқиқотлар натижаларини амалиётга жорий қилишни сезиларли даражада чеклаб қўймоқда;

Олий таълим муассасаларининг илмий тадқиқот фаолияти аграр соҳадаги муаммоларнинг ечимларига қисман қаратилган, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболларидан келиб чиққан ҳолда ташкил этилмаган ва таҳлиллар асосида инновацион ривожланишни прогнозлаштириш фаолияти йўлга қўйилмаган;

қишлоқ хўжалиги соҳаси ва унинг тармоқларига илмий тадқиқот натижаларини кенг жорий этиш, илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, илмий тадқиқотчиларни рағбатлантириш, иқтидорли ёшларни жалб этиш ишлари тизимли ташкил этилмаган, таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг узвий интеграцияси таъминланмаган;

Олий таълим муассасаларидаги илмий салоҳият ўртача 44,1 фоизни ташкил этмоқда (ТДАУ — 49,4 фоиз, АндҚХАИ — 35,6 фоиз, ҚҚХАИ — 35,5 фоиз, ТАИРИ — 33,5 фоиз);

илмий даражага эга ходимларнинг ёши ўртача 57 ёшни (фан докторлари — 63 ёш, фалсафа докторлари ва фан номзодлари — 53 ёш) ташкил қилиб, бу кўрсаткич нисбатан юқори ҳисобланади. Фан докторлари орасида нафақа ёшидаги педагог-ўқитувчилар сони юқорилигича қолмоқда, фан докторлари орасида нафақа ёшидагиларнинг улуши 35 фоизни ташкил этмоқда;

илмий тадқиқот ишлари билан шуғулланаётган профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар ва ёш олимлар фаолиятини рағбатлантиришнинг таъсирчан механизмлари яратилмаган;

олий таълимдан кейинги таълим институтини тамомлаб, докторлик диссертацияларини ҳимоя қилиш ва олинган натижаларни ишлаб чиқаришга татбиқ этилмаслиги даражаси пастлигича қолмоқда;

қишлоқ хўжалиги экинларининг маҳаллий навлари ҳосилдорлиги паст ҳамда ташқи бозор талабларига жавоб бермайди. Импорт қилинаётган қиммат ва маҳаллий шароитларга мослашмаган қишлоқ хўжалиги экинлари навларига қарамлик янада ортиб бормоқда;

ҳозирги вақтда мамлакатимизда қишлоқ хўжалигига оид билим ва ахборотлар тарқатиш учун замонавий хусусий тузилмалар мавжуд эмас.

Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат таъминоти, таълим, қайта тайёрлаш ва малака ошириш ва ахборот-маслаҳат хизматлари соҳаларида замонавий, интеграциялашган ҳамда мослашувчан тизимни яратиш мазкур устувор йўналишнинг асосий мақсади бўлиб ҳисобланади.

Қуйидагилар қишлоқ хўжалиги соҳасида ушбу мақсадларга эришиш учун устувор вазифалар этиб белгиланади:

илмий тадқиқот ташкилотлари фаолияти ва илм-фан соҳасини тубдан ислоҳ қилиш;

донор ташкилотларнинг техник кўмагида кадрларнинг таълим ва касбий тайёргарлик тизимини ислоҳ қилиш;

агробизнес субъектлари учун мўлжалланган давлат хизматлари ва тизимларнинг кучли ва заиф томонларини аниқлаш мақсадида мавжуд маъмурий тизимларни аудитдан ўтказиш, шунингдек, таркибий қайта тузиш ва соддалаштириш режаларини ишлаб чиқиш;

экологик хавфсиз усуллар ҳамда қишлоқ хўжалиги амалиётлари ва технологиялари, иқлим ўзгариши таъсирини юмшатиш ва унга мослашиш борасидаги ахборот-маслаҳат хизматларини мувофиқлаштириш марказини ташкил этиш;

мамлакатнинг барча ҳудудларида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ахборот-маслаҳат марказларини ташкил этиш;

замонавий агротехнологиялар бўйича ахборот-маслаҳат марказларига махсус ходимларни тайёрлаш;

в) Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш соҳасида:

талабалар турар жойлари, спорт соғломлаштириш ва ижтимоий инфратузилма объектлари мавжуд эҳтиёжни тўлиқ қаноатлантирмайди, ўқув-лабораторияларининг аксарият қисми бугунги кун талабига жавоб берадиган замонавий моддий-техника базаси билан жиҳозланмаган;

Олий таълим муассасаларида илмий лабораториялар мавжуд эмас, халқаро стандартларга жавоб берадиган ўқув лаборатория ускуналарининг салмоғи атиги 45 фоизни ташкил этади, шу билан бирга, ўқув жараёни лаборатория материаллари (реактивлар, кимёвий идиш, бутловчи, биологик материаллар ва бошқа объектлар) билан етарлича таъминланмаган;

Олий таълим муассасаларида молиявий харажатларнинг асосий қисми иш ҳақи ва коммунал тўловларга сарфланиб, ўқув ҳамда илмий лабораторияларни янгилаш, бино ва иншоотларни таъмирлаш, замонавий ўқув адабиётларини харид қилиш ва чоп этишга етарли маблағ йўналтиришнинг имконияти йўқ;

г) таълим соҳасидаги жозибадорликни ошириш, халқаро миқёсда рақобатбардошликни таъминлаш соҳасида:

Олий таълим муассасалари халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингининг 1 000 та олий таълим муассасалари рўйхатига кирмаган (АндҚХАИ — 13 279 ўринда, ТДАУ — 19 010 ўринда, ҚҚХАИ — 21 279 ўринда, ТАИРИ — 28 431 ўринда);

таълим дастурлари ва талабалар билимини баҳолаш тизими халқаро стандартларга, талабаларнинг мавжуд турар жойлари ва ижтимоий инфратузилма объектлари хорижий талабаларнинг эҳтиёжларига мослаштирилмаган;

хорижий фуқароларни мамлакатимизда таълим олишга кенг жалб қилиш борасидаги тарғибот ишлари, жумладан PR-лойиҳалар (Ўзбекистон олий таълим муассасалари кунларини ташкил қилиш, тақдимотлар ўтказиш ва бошқалар) етарли даражада ташкил қилинмаган, бу борада интерактив виртуал платформа мавжуд эмас.

3-боб. Олий таълим муассасаларини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари ва устувор йўналишлари

Қишлоқ хўжалиги олий таълим тизимининг ривожланиши мазкур Стратегия иловасида белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришишга асосланади.

Қуйидагилар аграр олий таълим тизимини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари ҳисобланади:

қишлоқ хўжалиги соҳаси учун юқори малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлаш;

қишлоқ хўжалигида инновацион ресурс тежамкор технологияларни қўллаш, «Ақлли қишлоқ хўжалиги» (Smart agriculture) ва рақамли технологияларни жорий қилиш;

стартап-лойиҳаларни амалга ошириш орқали қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш;

илмий тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишлар натижаларни кенг жорий этиш учун амалдаги таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси механизмини такомиллаштириш;

мамлакатни қишлоқ хўжалиги соҳасини модернизация қилиш, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан барқарор ривожлантириш учун юқори малакали мутахассис кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, инсон капиталини меҳнат бозори талаблари асосида ривожлантириш;

қишлоқ хўжалиги йўналишида халқаро стандартлар асосида юқори малакали, креатив ва тизимли фикрлайдиган, мустақил қарор қабул қила оладиган замонавий кадрлар тайёрлаш, уларнинг интеллектуал қобилиятларини намоён этиши ва маънавий баркамол шахс сифатида шаклланиши учун зарур шароитлар яратиш;

Олий таълим муассасалари битирувчиларини ўзларининг йўналишлари бўйича тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйиш мақсадида агробизнес билан шуғулланишига амалий ёрдам кўрсатиш;

қишлоқ хўжалиги олий таълим соҳасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, унинг жозибадорлигини ошириш ва жаҳон миқёсидаги рақобатбардошлигини таъминлаш.

Узоқ истиқболдаги мақсадли вазифалардан келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалиги олий таълим тизимини ривожлантириш қуйидаги устувор йўналишлар асосида амалга оширилади:

таълим жараёнига кредит-модуль тизимини, рақамли технологиялар, «Ақлли қишлоқ хўжалиги» (Smart agriculture) ва замонавий усулларни кенг жорий этиш;

илмий тадқиқот ишлари натижадорлигини ошириш, иқтидорли ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш, илм-фаннинг инновацион инфратузилмасини шакллантириш;

маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар таъсирчанлигини ошириш;

олий маълумотли, юқори малакали мутахассислар тайёрлаш, агросаноат мажмуи таркибидаги вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг раҳбар ва мутахассис кадрларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш жараёнига кадрлар буюртмачиларини фаол жалб этиш;

Олий таълим муассасаларини молиявий мустақиллиги ҳамда барқарорлигини таъминлаш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш орқали уларни тизимли ривожлантириш ва бошқарув фаолиятини такомиллаштириш;

коррупцияга қарши тизимли курашиш ва бу борада шаффофликни таъминлашнинг таъсирчан механизмларини амалиётга жорий этиш;

Олий таълим муассасаларини инвестициявий жозибадорлигини ошириш, халқаро миқёсда танилиши ва рақобатбардошлигини таъминлаш.

4-боб. Қишлоқ хўжалиги соҳаси учун олий маълумотли мутахассис кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш

Қишлоқ хўжалиги соҳаси учун олий маълумотли мутахассис кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш мақсадида қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:

ёшларни қишлоқ хўжалиги соҳасига қизиқишларини ошириш учун Олий таълим муассасалари билан ўрта ва профессионал таълим муассасалари ўртасида ўзаро узвий ва мувофиқлашган ҳамкорлик фаолиятини кучайтириш;

мамлакатимиз ҳудудларидаги Олий таълим муассасаларида мева-сабзавотчилик ва узумчилик, замонавий иссиқхоналарда мева-сабзавот экинларини етиштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида Тошкент давлат аграр университетининг ихтисослашган кафедралари филиалларини ташкил этиш;

«Цитрус, субтропик ва тропик ўсимлик етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар» уюшмаси билан ҳамкорликда Тошкент давлат аграр университети ҳузурида цитрус, субтропик ўсимликларни етиштириш бўйича кичик инновацион корхонани ташкил этиш;

Олий таълим муассасаларини илғор хорижий тажрибаларга асосланган ҳолда юқори малакали, замонавий билимларга эга, мустақил фикрлайдиган, ватанпарвар, профессионал мутахассис кадрларни тайёрловчи, қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича дунёда етакчи таълим ва илм-фан марказига айлантириш;

Олий таълим муассасаларининг қуввати, илмий салоҳияти ва бошқа асосий кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда қабул параметрларини мутахассис кадрларга бўлган эҳтиёжни буюртмачилар билан ҳамкорликда мустақил белгилаш тизимини босқичма-босқич жорий этиш;

Олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда магистратура мутахассисликларида ўқитишнинг кредит-модуль тизимини босқичма-босқич жорий этиш;

талабаларда мустақил таълим олиш, танқидий ва ижодий фикрлаш, тизимли таҳлил қилиш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, ўқув жараёнида ваколатларни кучайтиришга қаратилган замонавий таълим технологияларини жорий этиш, ўқув жараёнини амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтириш, бу борада ўқув жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган илғор педагогик технологиялар, ўқув дастурлари ва ўқув-услубий маълумотларни кенг жорий этиш;

талабалар билимини баҳолаш тизимини шаффофлигини таъминлаш;

ўқув режаларида фанлар сонини номутахассислик фанлари ҳисобига босқичма-босқич камайтириш ҳамда туташликдаги фанларни танлов ва қўшимча фанлар рўйхатига киритиш;

қишлоқ хўжалигида инновацион ресурс тежайдиган технологияларни қўллаш, «Ақлли қишлоқ хўжалиги» (Smart agriculture) ва рақамли технологиялар бўйича мутахассис кадрларни тайёрлашда сифатга алоҳида эътиборни кучайтириш;

таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича хорижий тилларда ўқитиладиган мутахассислик фанлар салмоғини ошириб бориш;

магистратура талабаларининг юқори савияда илмий изланишлар олиб бориш, педагогик фаолият юритиш, бошқарув, танқидий фикрлаш ва тизимли таҳлил қилиш қобилиятига эга бўлиши учун мазкур таълим босқичи ўқув режа ва дастурларини қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни инобатга олган ҳолда мунтазам такомиллаштириб бориш;

ўқув адабиётлари сифатини яхшилаш, замонавий ўқув адабиётларини яратиш тартибини соддалаштириш, энг янги хорижий ўқув адабиётларини харид қилиш ва таржима қилиш ишларини жадаллаштириш, хорижий адабиётлардан қўшимча ёки муқобил ўқув адабиётлари сифатида фойдаланишни, электрон адабиётларни яратишни кенгайтириш, ахборот-ресурс марказлари фондини мунтазам равишда янгилаб бориш;

танлов асосида аниқланган ва ўқув адабиётларига муаллифлик қилаётган профессор-ўқитувчиларнинг йиллик ўқув юкламасини тақсимлаш механизмини такомиллаштириш, бунда уларнинг умумий йиллик юкламаларида ўқув адабиётларини яратиш учун ажратилган вақтни дарс ўтиш юкламаси вақти ҳисобидан оширишни назарда тутиш, шунингдек, муаллифларни моддий рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш;

имконияти чекланган талабаларга кўрсатиладиган таълим хизматлари турларини кўпайтириш ва уларнинг сифатини яхшилаш, таълимда инклюзив жараёнларни ривожлантириш, адаптив технологияларни жорий этиш;

Олий таълим муассасаларида дарс машғулотлари бўйича талабалар фикрини ўрганиш (feedback) ҳамда ўзаро ташриф (peer review) тизимини ўқув жараёнига татбиқ этиш ва шу асосда талабаларга таълим хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаб бориш;

хорижий мамлакатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда талаба ёшларнинг академик фаолияти, муаммолари ва турмуш тарзи, ўқув жараёни ҳамда яратилган шароитлар бўйича фикр-мулоҳазаларини ўрганиш мақсадида улар ўртасида ҳар йили ижтимоий сўровномалар ўтказиш;

юқори малакали профессор-ўқитувчилар, олимларни, шунингдек, ишлаб чиқариш соҳасида катта тажрибага эга бўлган мутахассисларни таълим жараёнига жалб қилишнинг самарали механизмларини яратиш, муайян кўрсаткичлар асосида уларнинг фаолиятини баҳолаш тизимини ривожлантириш;

Олий таълим муассасаларида миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимларининг сертификатларига эга бўлган, хорижий тилларни мукаммал ўзлаштирган профессор-ўқитувчилар ва талабалар сонини ошириб бориш;

«Эл-юрт умиди» жамғармаси кўмагида ҳамда халқаро молия институтларининг грантлари асосида профессор-ўқитувчиларни хорижий мамлакатларда малака ошириш, стажировка ўташ, магистратура ва докторантурада ўқитиш орқали уларнинг касбий маҳоратини доимий ошириб бориш;

профессор-ўқитувчилар соҳанинг тегишли корхона ва ташкилотларида стажировка ўташларини тизимли ташкил этиш ҳамда стажировка ўташнинг самарали механизмларини яратиш;

қишлоқ хўжалиги соҳасининг тармоқлари мутахассислари учун узлуксиз малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимларини жорий этишнинг меъёрий-ҳуқуқий ва ўқув-методик асосларини яратиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш ва бу борада масофавий таълим имкониятларидан кенг фойдаланиш;

Олий таълим муассасаларида талабаларнинг ишдан ажралмаган ҳолда ўқишини таъминлаш мақсадида сиртқи ва кечки, дуал таълим шаклларида кадрлар тайёрлашни ривожлантириш, бунда рақамли технологияларга асосланган замонавий таълим технологияларини жорий этиш;

иқтисодиётнинг замонавий талабларига мувофиқликни таъминлаш мақсадида Олий таълим муассасалари таянч ҳисобланган таълим соҳалари бўйича давлат таълим стандартлари, таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини доимий такомиллаштириб бориш;

талабаларнинг ўқув-ишлаб чиқариш ва бошқа турдаги амалиётларини самарали ташкил этиш ва ривожлантириш;

турдош олий таълим муассасалари билан ички академик мобиллик дастурларини, ўзаро тажриба алмашиш механизмларини амалиётга татбиқ этиш;

хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлигида профессор-ўқитувчилар ва докторантларнинг академик мобиллиги дастурларини ривожлантириш;

Олий таълим муассасаларида қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фан олимпиадаларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш, шаффофликни таъминлаш, баҳолаш механизмларини халқаро олимпиада ва танловлар мезонларига мослаштириш.

5-боб. Таълим жараёнига рақамли технологиялар, замонавий ахборот-коммуникацион технологиялари ва усулларини жорий этиш

Таълим жараёнига қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш технологиялари ва замонавий усулларини жорий этиш мақсадида қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб барча бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида таълимнинг кредит-модуль тизимини босқичма-босқич жорий этиш;

қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш бўйича юқори малакали мутахассис кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш;

замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва таълим технологияларининг узвий интеграциясини таъминлаш, бу борада педагог кадрларнинг касбий маҳоратини узлуксиз ривожлантириб бориш учун қўшимча шароитлар яратиш;

таълим жараёнларини рақамли технологиялар асосида индивидуаллаштириш, масофавий таълим хизматларини ривожлантириш, вебинар, «онлайн», «blended learning», «flipped classroom» технологияларини амалиётга кенг жорий этиш;

маъруза ва амалий машғулотлар ҳамда семинарларни «онлайн» кузатиш ва ўзлаштириш имконини берувчи, шунингдек, уларни электрон ахборот сақловчиларга юкловчи «E-MINBAR» платформасини амалиётга жорий этиш, таълим жараёнларида «булутли технологиялар»дан фойдаланиш;

масофадан туриб фойдаланиш имконини берувчи электрон кутубхона тизимини жорий этиш;

электрон таълим ресурслари яратилишини жадаллаштириш, таълим жараёнида электрон ресурслар салмоғини босқичма-босқич ошириб бориш, электрон ўқув адабиётларини яратиш, уларни мобил қурилмаларга юклаб ва кўчириб олиш мақсадида Ахборот-ресурс марказларида QR-код ёрдамида электрон ресурслар ҳақидаги ахборотларни жойлаштириш тизимини яратиш;

Олий таълим муассасаларида конференция материаллари, битирув-малакавий ишлари, магистрлик ва докторлик диссертацияларидан иборат илмий-техник маълумотлар электрон базасини яратиш, илмий-техник маълумотлар янгилигини таъминлаш мақсадида антиплагиат тизимидан фойдаланишни кенг жорий этиш;

қишлоқ хўжалиги таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда таълим жараёнларида халқаро миқёсда кенг қўлланиладиган замонавий дастурий маҳсулотлардан фойдаланишни ривожлантириш;

бошқарув тизими ва ўқув жараёнлари, кутубхона ва ҳужжатлар айланмасини электронлаштиришни таъминловчи «Электрон университет» платформасига босқичма-босқич ўтиш, таълим жараёни иштирокчилари фаолияти самарадорлигини мониторинг қилишнинг электрон тизимини жорий этиш;

Олий таълим муассасаларининг педагог-ходимлари, бакалавриат, магистратура талабалари ва докторантларига оид маълумотларни ўзида акс эттирувчи ва мунтазам янгиланиб борувчи электрон база (Student Record System) юритилишини йўлга қўйиш.

6-боб. Олий таълим муассасаларида илмий тадқиқот ишлари натижадорлигини ошириш, ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш, илм-фаннинг инновацион инфратузилмасини шакллантириш

Олий таълим муассасаларида илмий тадқиқот ишлари натижадорлигини ошириш, ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш, илм-фаннинг инновацион инфратузилмасини шакллантириш мақсадида қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:

Олий таълим муассасаларини қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича дунёда етакчи олий таълим муассасасига айлантириш ва ривожлантириш бўйича таълим, фан, инновация ва илмий тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштиришнинг узвий боғлиқлигини назарда тутувчи «Университет 3.0» концепциясини босқичма-босқич жорий этиш;

Олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, илмий тадқиқотчилари, магистратура мутахассисликлари ва бакалавриат таълим йўналишлари талабаларини «Ахборот-маслаҳат марказ» (Extension center)лари ва технопаркларда илмий ва инновацион фаолият олиб бориши учун кенг жалб этиш;

Олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари таркибини илмий даража ва унвонларга эга ходимлар билан ёшартириб бориш;

инновацион фаолият инфратузилмасини такомиллаштириш мақсадида «Экофизиологик тадқиқотлар» йўналиши бўйича олий таълим муассасалариаро илмий тадқиқот лабораториясини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ҳамда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тасарруфидаги илмий-тадқиқот муассасаларининг моддий-техника базасидан фойдаланиш, етакчи олимларни таълим жараёнига ва илмий раҳбарликка жалб қилиш, магистратура ва докторантура босқичларидаги илмий ишларни илмий тадқиқот ташкилотларида олиб бориши ҳамда ҳимоя қилиши учун шароит яратиб бериш;

Олий таълим муассасалари таркибида «Ахборот-маслаҳат марказ» (Extension center)лари, технопарк, инновацион кластер ва стартап марказларни ташкил этиш ҳамда уларни қишлоқ хўжалиги соҳаси ва тармоқлари, шунингдек, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини тадқиқ қилиш ва прогнозлаштириш бўйича фаолият олиб боришини таъминлаш;

тижоратлаштириш салоҳияти юқори бўлган янги маҳсулотлар ва техника-технологияларни яратиш орқали Олий таълим муассасалари ҳузурида илмий тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш билан шуғулланувчи давлат хусусий-шериклик шартлари асосида кичик инновацион корхоналарни ташкил этиш;

халқаро SсiVal ахборот-таҳлил тизими ёрдамида жаҳондаги илмий тадқиқот натижаларини таҳлил қилиб бориш асосида илм-фаннинг илғор ютуқлари билан уйғунлашган ҳолда ривожланишини таъминлаш;

нуфузли халқаро илмий журналларда мақолалар чоп этиш фаолиятини қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш;

Тошкент давлат аграр университетининг «Аграр фани хабарномаси» илмий журналини Scopus, Science Direct ва бошқа халқаро илмий-техник маълумотлар базаларига босқичма-босқич киритилишини таъминлаш;

Олий таълим муассасаларида конференция материаллари, битирув малакавий иши, магистрлик ва докторлик диссертацияларидан иборат илмий-техник маълумотларни электрон базасини яратиш ҳамда антиплагиат тизимини жорий этиш;

жаҳон илмий тадқиқотлар бозори тенденцияларидан келиб чиқиб, Университет ва унинг филиалларида (факультет, кафедра ва лабораторияларда) илмий тадқиқот ишларини аниқ ва фанлар туташлигидаги соҳаларга ихтисослаштириш, уларни ишлаб чиқариш ва ҳудудий ривожланиш эҳтиёжларига мослаштириш, қиёсий устунликка эга бўлган истиқболли илмий йўналишларни белгилаш, ушбу йўналишларда юқори малакали профессор-ўқитувчилар ва талабалар сонини ошириш;

илм-фан соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, менторлик модели асосида нуфузли хорижий олий таълим ва илмий тадқиқот ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;

илмий фаолият нуфузини кўтариш мақсадида докторлик диссертациялари илмий натижаларининг амалиётга тезкор жорий этилишини таъминлаш, ёшларнинг илмий фаолиятга қизиқишларини ошириш ва рағбатлантириш, докторлик (таянч докторлик) илмий даражасини берадиган бинар (иккиталик) ҳимояларни кўпайтириш;

мустақил таълим соатлари улушини ошириш ҳисобига профессор-ўқитувчиларнинг ўқув юкламасини камайтириш, юритилиши лозим бўлган турли журнал ва ўқув-услубий ҳужжатлар сонини қатъий қисқартириш орқали уларни илмий фаолиятга йўналтириш;

Олий таълим муассасаларида докторантларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, жумладан уларнинг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида «Докторантлар уйлари»ни барпо этиш ва оила аъзолари учун қўшимча шароитлар яратиш;

иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларни ҳудудлардаги Агротехнологиялар техникумларига жалб қилиш, Олий таълим муассасаларига саралаб олиш, чуқурлаштирилган таълим дастурлари асосида ўқитиш, фан олимпиадаларидаги иштирокини кенгайтириш, илмий фаолиятга бўлган қизиқишини ошириш, «устоз-шогирд» тизими асосида соҳада юқори натижаларга эришган малакали мутахассисларга бириктириш ва бу йўналишда маълумотларнинг электрон базасини яратиш;

Олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини ошириш, мақсадли докторантура орқали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш;

нуфузли хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма илмий даража бериш дастурларини ишлаб чиқиш;

олий ўқув юртидан кейинги таълим институтлари фаолиятини хорижий тажриба асосида такомиллаштириш, илмий кенгашлар ва ҳимоялар тизимини халқаро тажрибага мувофиқлаштириш;

илмий даража ва унвонлар бериш ваколатини Олий таълим муассасаларига бериш;

илмий даража ва унвонлар берувчи илмий кенгашлар мажлисларини ҳудудлардаги филиаллардан туриб «онлайн» кузатиш платформасини яратиш.

7-боб. Юқори малакали мутахассислар тайёрлаш жараёнига кадрлар буюртмачиларини фаол жалб этиш

Юқори малакали мутахассислар тайёрлаш жараёнига кадрлар буюртмачиларини фаол жалб этиш мақсадида қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:

кадрлар буюртмачилари билан ўзаро ҳамкорликда мақсадли кадрлар тайёрлаш тизимини жорий этиш;

битирув ва битирув олди курс талабалари учун буюртмачилари бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарларининг дарс машғулотларини ташкил этиш;

кадрлар буюртмачилари бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан ўтказиладиган дарс машғулотларининг мазмунидан келиб чиққан ҳолда талабаларнинг иш берувчиларнинг муаммоларини ҳал этишга йўналтирилган гуруҳий лойиҳа ишларини ташкил этиш;

кадрлар буюртмачилари бўлган йирик иш берувчилар, хўжалик бирлашмалари, агрокластерлар ва кооперацияларда мутахассислик кафедраларининг филиалларини ташкил этиш;

кадрлар буюртмачилари базаларида талабаларнинг ишлаб чиқариш малакавий амалиётини ташкил этиш ҳамда уларнинг ишга жойлашишини таъминлаш мақсадида уч томонлама шартномалар тузиш;

қишлоқ хўжалиги соҳасидаги таълим йўналишлари ва мутахассисликлари ўқув режалари ва дастурларининг мазмуни ҳамда мутахассислик фанлари бўйича ўқув юкламалари тақсимотини кадрлар буюртмачилари билан ҳамкорликда шакллантириш;

битирув-малакавий ишлар, магистрлик ва докторлик диссертациялари мавзуларини иш берувчиларнинг муаммоларидан келиб чиққан ҳолда шакллантириш ҳамда мавзуларни тор қамровда чуқур тадқиқ қилишга йўналтириш;

Олий таълим муассасаларида чорвачилик, балиқчилик маҳсулотлари, мева-сабзавот, мойли экинлар, доривор ўсимликларни қайта ишлаш ва қадоқлаш бўйича замонавий мини цехларни давлат-хусусий шериклик шартлари ҳамда даромадлар маблағларини жалб этган ҳолда ташкил этиш, ишлаб чиқариш корхоналарини имтиёзли шартлар асосида кластер усулида фаолият юритишини ташкил этиш.

8-боб. Олий таълим муассасаларининг молиявий мустақиллиги ва барқарорлигини таъминлаш, моддий-техника таъминотини мустаҳкамлаш

Олий таълим муассасаларининг молиявий мустақиллиги ҳамда барқарорлигини таъминлаш, моддий-техника таъминотини мустаҳкамлаш бўйича қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:

Олий таълим муассасаларини босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш, молиявий барқарорликни таъминлаш, меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш, молиялаштиришнинг самарали ва шаффоф механизмларини жорий этиш;

Олий таълим муассасаларининг таълим хизматлари ва қўшимча хизматлар кўрсатиш бўйича фаолиятини ривожлантириш;

қурилиш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларини замон талаблари асосида ташкил этиш ва ушбу жараёнда инновацион технологияларга асосланган, ресурс тежайдиган ҳамда тез барпо этиладиган енгил конструкцияли материаллардан фойдаланиш орқали илғор муҳандислик ечимларини қўллаш;

Олий таълим муассасаларини замонавий дастурий маҳсулотлар билан таъминлаш, ўқув ва илмий жараёнларини замонавий лаборатория ускуналари, шунингдек, лаборатория материаллари (реактивлар, кимёвий идиш, бутловчи, биологик материаллар ва бошқа объектлар) билан мунтазам равишда таъминлаб боришнинг самарали механизмини яратиш;

талабаларнинг турар жойлари, ахборот-ресурс маркази, ўқув устахоналари, лабораториялар, спорт соғломлаштириш ва ижтимоий инфратузилма объектларига бўлган эҳтиёжни ўз вақтида таъминлаш ва замон талаблари асосида уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаб бориш;

Олий таълим муассасаларида хорижий фуқароларнинг истиқомат қилиши ва таълим олишлари учун қулай шароитлар яратиш;

Олий таълим муассасаларини юқори тезликдаги интернет билан узлуксиз таъминлаш, талабаларнинг мустақил таълим олиши учун инфратузилма имкониятларини кенгайтириш;

талабалар, ўқитувчилар ва ёш тадқиқотчиларнинг электрон таълим ресурслари, замонавий илмий адабиётларнинг электрон каталоглари ва маълумотлар базаларидан бепул фойдаланиш имкониятини ошириш;

имконияти чекланган талабаларга факультетлар ва талабалар турар жойларида қўшимча шароитлар яратиш ва уларни зарур ўқув адабиётлари, методик қўлланмалар билан таъминлаш чораларини кўриш;

ўқув бинолари ва бошқа ижтимоий иншоотларни иситиш тизими ва совуқ сув учун сарфланадиган тўловларни иқтисод қилиш мақсадида замонавий қозонхона ва ер остидан сув чиқариш иншоотларини қуриш;

Олий таълим муассасаларини ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилиши натижасида иқтисод қилиб қолинадиган давлат бюджети маблағларини таълим тизимига йўналтириш.

9-боб. Олий таълим муассасаларини тизимли ривожлантириш ва бошқарув фаолиятини такомиллаштириш

Олий таълим муассасаларини тизимли ривожлантириш ва бошқарув фаолиятини такомиллаштириш мақсадида қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:

а) кадрлар тайёрлаш сифати ва кўламини инобатга олган ҳолда факультет, кафедралар ва марказларни қуйидаги тоифаларга ажратиш ҳамда уларни ривожлантириш стратегияларини белгилаш:

биринчи тоифа — флагман факультет ва кафедралар;

иккинчи тоифа — илм-фан ва инновацион марказ функциясини бажарувчи Олий таълим муассасаларидаги «Ахборот-маслаҳат марказ» (Extension center)лари;

б) Тошкент давлат аграр университетининг Нукус, Термиз ва Самарқанд филиалларини университет таркибидан чиқариш ҳамда мустақил фаолият юритадиган институтга айлантириш;

в) қишлоқ хўжалиги олий таълимини ривожлантириш бўйича ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва муҳокама этишда «Қишлоқ хўжалиги соҳасида фан, таълим ва ишлаб чиқаришни интеграциялаш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш» нуфузи ва фаоллигини ошириш, Олий таълим муассасаларида жамоатчилик назоратининг замонавий механизмларини жорий этиш;

г) олий таълим тизимида бошқарув жараёнларини ахборот-коммуникация технологиялари асосида мақбуллаштириш, давлат интерактив хизматларидан фойдаланиш кўламини кенгайтириш;

д) Олий таълим муассасаларини ривожлантиришда стратегик режалаштириш тамойилларини жорий этиш ва бунда васийлик кенгашлари масъулияти ва ролини ошириш;

е) таълим сифатини баҳолашнинг янги механизмларини жорий этиш, кадрлар буюртмачилари ва талабалар ўртасида ўтказилган сўров натижаларини чуқур таҳлил қилиш орқали муаммоларни бартараф этиш, битирувчилар талабаларнинг сифати ва уларни ихтисослиги бўйича ишга жойлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш;

ж) таълим сифатини назорат қилиш, факультет ва кафедраларнинг рейтингини юритиш бўйича зарур чора-тадбирларни белгилаш;

з) Олий таълим муассасаларида, техникумларда, шунингдек, факультет ва кафедраларда раҳбарлик лавозимларига тайинлашда гендер тенглиги тамойилларига риоя қилиш;

и) Олий таълим муассасаларида, техникумларда раҳбарлик лавозимларига захира кадрларни шакллантириш, шунингдек, агросаноат мажмуи учун «Агробизнес ва бошқарув» йўналишида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази фаолиятини такомиллаштириш;

к) Олий таълим муассасалари ва техникумларда раҳбар ходимларни ротация қилиш механизмини жорий қилиш;

л) фермер хўжаликлари ва агрокластерлар раҳбарлари ҳамда ва томорқа ер эгаларининг қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш, экспорт қилиш бўйича малакаларини ошириш учун Олий таълим муассасаларидаги «Ахборот-маслаҳат марказ» (Extension center)ларида семинар-тренингларни ташкил этиш.

10-боб. Олий таълим муассасаларини инвестициявий жозибадорлигини ошириш, халқаро миқёсда танилиши ва рақобатбардошлигини таъминлаш

Олий таълим муассасаларини инвестициявий жозибадорлигини ошириш, халқаро миқёсда танилиши ва рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:

Олий таълим муассасаларини халқаро эътироф этилган ташкилотлар (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education, Academic Ranking of World Universities) рейтингининг 1 000 та олий таълим муассасалари рўйхатига киритиш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;

2030 йилга қадар Тошкент давлат аграр университетини халқаро эътироф этилган ташкилотлар (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education, Academic Ranking of World Universities) рейтингининг 1 000 та олий таълим муассасалари рўйхатига киритиш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш;

Олий таълим муассасаларини қишлоқ хўжалиги соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича миллий ва халқаро имиджини шакллантиришдаги иштироки ва фаоллигини ошириш;

дарс машғулотлари хорижий тилларда олиб бориладиган ихтисослик ва мутахассислик фанларида иштирок этадиган талабалар салмоғини ошириш;

хорижий фуқароларни Олий таълим муассасалари томонидан белгиланадиган тартибда ўтказиладиган суҳбат асосида бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура мутахассисликлари ва докторантурага қабул қилиш бўйича ишларни тизимли йўлга қўйиш;

нуфузли хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда таълим хизматларини ривожлантириш ва уларнинг меъёрий-ҳуқуқий нормаларини татбиқ қилиш;

таълимда бренд ва илмий анъаналар тизимини яратиш орқали Олий таълим муассасалари имиджини шакллантириш бўйича чора-тадбирлар дастурини қабул қилиш;

қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича халқаро фан олимпиадаларини ташкил этиш;

Олий таълим муассасалари расмий веб-сайтларининг Webometrics ташкилоти рейтинг тизимида эгаллаган ўрнини мунтазам яхшилаб бориш;

нуфузли хорижий олий таълим муассасалари билан биргаликдаги қўшма таълим дастурлари асосида малакали кадрлар тайёрлашни кенгайтириш, ҳамкорликда ўтказиладиган илмий конференциялар ва семинарлар сонини кўпайтириш, халқаро илмий ва таълим лойиҳаларини амалга ошириш;

Олий таълим муассасаларини халқаро даражада обрўсини ошириш учун иқтидорли битирувчи талабалар имкониятларидан самарали фойдаланиш.

11-боб. Стратегияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар

Стратегия доирасида белгиланган вазифаларни бажариш ҳамда қишлоқ хўжалиги олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш орқали қуйидаги натижаларга эришиш назарда тутилмоқда:

Аграр таълим тизимидаги Олий таълим муассасаларни 2030 йилгача дунёнинг нуфузли 1000 та олий таълим муассасалари рўйхати (QS рейтинг тизими)га киритилади;

Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнига босқичма-босқич таълимнинг кредит-модуль тизими жорий этилади;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ва кадрлар буюртмачиларининг таклифлари асосида 2030 йилгача қишлоқ хўжалигида инновацион ресурс тежайдиган технологияларни қўллаш, «Ақлли қишлоқ хўжалиги» (Smart agriculture) ва рақамлаштирилган агротехнологияларни жорий қилиш орқали кадрлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилади;

Олий таълим муассасаларида қишлоқ хўжалиги соҳасида таълим, фан, инновация ва илмий тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш фаолиятининг узвий боғлиқлигини назарда тутувчи «Университет 3.0» концепцияси босқичма-босқич жорий этилади;

Олий таълим муассасаларида «Ахборот-маслаҳат маркази» (Extension center)лари, технопарклар, стартап марказлари ташкил этилади ва улар қишлоқ хўжалиги соҳаси ва унинг тармоқлари, шунингдек, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини тадқиқ этувчи ва прогнозлаштирувчи илмий-амалий муассасалари даражасига олиб чиқилади;

илмий тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш ҳамда профессор-ўқитувчилар ва илмий тадқиқотчиларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш, кафедраларнинг моддий техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида давлат хусусий-шериклик шартлари асосида мутахассислик кафедралар ҳузурида кичик инновацион корхоналар ташкил этилади;

Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, илмий изланувчилари, докторантлари, бакалавриат ва магистратура талабаларининг юқори импакт-факторга эга нуфузли халқаро илмий журналларда мақолалар чоп этишига ва мақолаларга иқтибослик кўрсаткичлари ошишига имконият яратилади, шунингдек, «Аграр фани хабарномаси» илмий журналини Scopus, Science Direct ва бошқа халқаро илмий-техник маълумотлар базаларига босқичма-босқич киритилади;

Олий таълим муассасаларида олий таълимнинг инвестициявий жозибадорлиги оширилади, хорижий таълим технологиялари жалб этилади;

қишлоқ хўжалигининг олий таълим мазмуни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилади, соҳа ва унинг тармоқларининг барқарор ривожланишига муносиб ҳисса қўшадиган, меҳнат бозорида ўз ўрнини топа оладиган юқори малакали мутахассис кадрлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилади;

Олий таълим муассасаларининг инфратузилмаси ҳамда моддий-техника базаси яхшиланади ва босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилади ҳамда молиявий барқарорлиги таъминланади;

Олий таълим муассасаларининг академик мустақиллиги таъминланади, жумладан, Тошкент давлат аграр университетининг Нукус, Термиз ва Самарқанд филиаллари институтга айлантирилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 декабрдаги 788-сон қарорига 2-ИЛОВА

Аграр таълим тизимининг 2030 йилгача инновацион ривожланиш стратегиясининг

Т/р Кўрсаткичлар номи Ўлчов бирлиги йиллар 2019 2020 2023 2025 2030 I. Қишлоқ хўжалиги соҳаси учун олий маълумотли мутахассис кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш 1. Хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ташкил этилган қўшма таълим дастурлари қўшма таълим дастурлари сони 13 15 20 25 30 2. Хорижий олий таълим муассасалари дастурлари асосида ўқитишни ташкил қилиш хорижий дастурлар асосида ташкил этилган олий таълим муассасалари сони - 1 1 2 2 3. Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида таълим олаётган талабалар талабалар сони (минг киши) 13,9 15,0 18,0 20,0 25,0 4. шу жумладан, давлат гранти асосида таҳсил олувчи талабалар талабалар сони (минг киши) 2,8 3,0 3,6 4,0 5,0 5. Бакалавриат таълим йўналишлари битирувчиларидан магистратура мутахассисликларига қабул қилинган талабалар фоизда (бакалавриат таълим йўналиши битирувчиларига нисбатан) 8,7 10 15 17 20 6. Ўқув жараёни ва малака ошириш курсларига жалб қилинган хорижий профессор-ўқитувчилар улуши фоизда (профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан) 1 2 7 10 15 7. Хорижда малака оширган ёки стажировка ўтаган профессор-ўқитувчилар улуши фоизда (профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан) 2 3 10 15 20 8. Малака ошириш курсларида дарс берувчи хорижда малака оширган профессор-ўқитувчилар улуши фоизда (малака ошириш курсларида дарс берувчи профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан) 10 15 20 30 50 9. Кредит-модуль тизими жорий этиладиган бакалавриат таълим йўналишлари фоизда (бакалавриат таълим йўналишлари сонига нисбатан) 10 43,7 100 100 100 10. Ўқув режа ва дастурларни хорижий тажрибалар асосида такомиллаштириш фоизда (ўқув режа ва дастурлар сонига нисбатан) 10 100 100 100 100 11. Ўқув режаларида амалий кўникмаларни оширишга қаратилган мутахассислик фанлари бўйича амалий машғулотлар улуши фоизда (машғулотлар сонига нисбатан) 29 35 50 60 70 II. Таълим жараёнига рақамли технологиялар ва замонавий усулларни жорий этиш 12. Ўқув ва илмий адабиётлар ҳамда ўқув-услубий мажмуаларнинг электрон шаклидан фойдаланиш фоизда (ўқув, илмий адабиётлар ва ўқув-услубий мажмуалар сонига нисбатан) 10 20 35 50 70 13. Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиаллари ҳамда Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизимининг жорий этилиши фоизда (олий таълим муассасалари сонига нисбатан) - 25 75 100 100 14. Таълим сифатини таъминлаш жараёнларини электрон таълим бошқаруви тизими орқали назорат қилиш фоизда (олий таълим муассасалари сонига нисбатан) - 25 50 100 100 15. Ўқитишда рақамли технологиялар, шу жумладан «E-MINBAR » электрон платформаси, онлайн, вебинар технологияларини жорий этиш фоизда (олий таълим муассасалари сонига нисбатан) - 25 50 100 100 III. Олий таълим муассасаларида илмий-тадқиқот ишлари натижадорлигини ошириш, ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш, илм-фаннинг инновацион инфратузилмасини шакллантириш 16. Олий таълим муассасаларининг илмий салоҳияти фоизда (профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан) 44,1 50 55 60 65 17. Хорижда магистратура ва докторантурада таҳсил олган профессор-ўқитувчилар улуши профессор-ўқитувчилар сони 3 5 8 10 12 18. Битта ўқитувчига нисбатан илмий-тадқиқот ишлари натижаларини тижоратлаштиришдан тушадиган молиявий маблағларнинг ўсиш динамикаси фоизда (аввалги йилдаги тижоратлаштиришдан тушган маблағларга нисбатан) 9 15 20 25 30 19. Илмий-техникавий тадқиқот ишлари натижаларини нашр этиш фоизда (ёқланган илмий-техникавий тадқиқот ишлари сонига нисбатан) 10 22 28 40 45 20. Кафедралар қошида давлат хусусий-шериклик шартлари асосида илмий-тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш билан шуғулланувчи кичик инновацион корхоналарни ташкил этиш корхоналар сони 5 10 15 20 30 21. Магистратура битирувчиларини илмий фаолиятга йўналтириш фоизда (магистратура мутахассислиги битирувчилари сонига нисбатан) 15 30 35 40 45 22. Илмий унвонга эга профессор-ўқитувчиларнинг илмий даражага эга ўқитувчиларга нисбатан улуши фоизда (илмий даражага эга профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан) 30 40 45 50 55 23. Импакт фактори 0,5 дан юқори бўлган илмий журналларда чиқарилган мақолаларнинг юз нафар профессор-ўқитувчига нисбати мақолалар сони 0,5 2 5 10 15 24. « Scopus», «ScienceDirect», «Web of Science » ва импакт фактори кўрсаткичларига эга ҳамда бошқа халқаро илмий-техник маълумотлар базасида индексланувчи мақолалар индексланувчи мақолалар сони 230 300 400 500 700 25. Халқаро миқёсда эътироф этилган илмий журналлар илмий журналлар сони - - 1 1 1 26. Олий таълим муассасалари педагог кадрлари таркибидан халқаро миқёсда эътироф этилганлар улуши фоизда (педагог кадрлар сонига нисбатан) - 0,5 1 1,5 2 IV. Олий таълим муассасаларининг молиявий мустақиллиги ва барқарорлигини таъминлаш, моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш 27. Олий таълим муассасалари умумий йиллик харажатларида бюджетдан ташқари маблағлар улуши фоизда (харажатлар миқдорига нисбатан) 60 62 65 68 75 28. Олий таълим муассасаларини босқичма-босқич ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига босқичма-босқич ўтиш олий таълим муассасалари сони - - - - 1 29. Олий таълим муассасаларида талабаларни талабалар турар жойлари билан таъминланганлик даражаси фоизда (талабалар сонига нисбатан) 20,5 22 25 30 40 V. Олий таълим муассасаларини тизимли ривожлантириш ва бошқарув фаолиятини такомиллаштириш 30. Қишлоқ хўжалиги соҳасида кўрсатиладиган интерактив хизматлари интерактив хизматлари сони 1 5 10 15 20 31. Агросаноат мажмуи учун мутахассис ва раҳбар кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш фоизда (бошқарув кадрлар захирасидаги ходимлар сонига нисбатан - 10 20 30 40 V I. Олий таълим тизимида коррупцияга қарши курашиш, шаффофликни таъминлашнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш 32. Олий таълим муассасаларида очиқ ахборот тизимларини жорий этиш фоизда (олий таълим муассасалари сонига нисбатан) - 25 50 75 100 33. Олий таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш бўйича аноним сўровномалар ўтказиш аноним сўровномалар сони - 8 12 16 20 34. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар, Олий таълим муассасалари, техникумларда коррупцияга қарши кураш бўйича ўтказиладиган семинар ва тадбирлар (аноним сўровномалардан ташқари) семинар ва тадбирлар сони 30 40 50 60 70 V II. Олий таълим тизимининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, халқаро миқёсда танилиши ва рақобатбардошлигини таъминлаш 35. Хорижий талабаларнинг улуши фоизда (жами талабалар сонига нисбатан) 0,3 1 2 3 5 36. Хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда амалга оширилган лойиҳалар улуши фоизда (жами лойиҳалар сонига нисбатан) 15 15 20 25 30 37. Профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг академик алмашинуви фоизда (профессор-ўқитувчилар ва талабалар сонига нисбатан) 1,5 2 4 7 10

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 декабрдаги 788-сон қарорига 3-ИЛОВА

Аграр таълим тизимининг 2030 йилгача инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича 2020/2021 ўқув йилига мўлжалланган

Т/р Тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Молиялаштириш манбаи Ижро муддати Масъул ижрочилар I. Ўқув жараёни 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аграр таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 30 июлдаги ПҚ-4795-сонли қарорига асосан 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб бакалавриат таълим йўналишлари таълимнинг кредит-модуль тизимини жорий этиш ҳамда 2021/2022 ўқув йилида Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиалида янгидан ташкил этиладиган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича ўқув жараёнини ташкил этиш. 1. Б акалавриат таълим йўналишларида 2020/2021 ўқув йилидан босқичма-босқич таълимнинг кредит-модуль тизимини жорий этиш мақсадида малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини хорижий тажрибалар асосида ишлаб чиқиш ҳамда ўрнатилган тартибда тасдиқлаш. - 2021 йил январь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Эл-юрт умиди» жамғармаси, Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиаллари, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти 2. Янги таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича дарс машғулотларини олиб борувчи 20 нафар профессор-ўқитувчиларни қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировка ўташ учун хорижий давлатларга юбориш. Бюджетдан ташқари маблағлар, халқаро молия институтлари грантлари, «Эл-юрт умиди» жамғармаси 2020/2021 ўқув йили давомида 3. Талабларни янгидан киритилган фанлар бўйича ўқув адабиётлари билан таъминлаш чораларини кўриш. 2021 йил январь 2. 2020/2021 ўқув йилидан бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида таълимнинг кредит-модуль тизимини жорий этиш. 1. 2020/2021 ўқув йилида 1-курсга қабул қилинган 25 та бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда 33 та магистратура мутахассисликларида таълимнинг кредит-модуль тизимини жорий этиш. 2021 йил январь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиаллари, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти 2. Кредит-модуль тизими жорий этилган таълим йўналишлари ва мутахассисликларига профессор-ўқитувчилар томонидан электрон платформа учун фанлар бўйича маълумотлар базасини яратиш. 2021 йил февраль 3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 январдаги ПҚ-4575-сон қарорига асосан олий таълим муассасаларида ташкил этиладиган ихтисослашган кафедра филиалларининг мутахассислик фанлари бўйича таълим берувчи педагог-кадрлар билан таъминлаш ҳамда ўқув-услубий ёрдам кўрсатиш. 1. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ихтисослашган кафедра филиаллари ташкил этиладиган олий таълим муассасалари рўйхатини аниқлаш. - 2021 йил январь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиаллари 2. Мевачилик ва узумчилик, сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик, иссиқхона хўжалигини ташкил этиш ва юритиш таълим йўналишлари қабул квоталарини белгилаш. - 2021 йил март 3. Ихтисослашган кафедра филиалларини бакалавриат таълим йўналишларининг малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурлари, ўқув адабиётлари билан таъминлаш. - 2021 йил январь 4. Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиаллари ҳамда Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти (кейинги ўринларда — Олий таълим муассасалари деб юритилади)га хорижий фуқароларни, умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ҳамда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини кенгроқ жалб этиш. 1. Хорижий давлатларда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш учун университет ва унинг филиаллари фаолиятини акс эттирувчи видеороликлар, буклетлар, постер, журналлар тайёрлаш, университетнинг www.tdau.uz сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ёритиб бориш. Бюджетдан ташқари маблағлар Белгиланган муддатларда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, олий таълим муассасалари 5. Таълим жараёни учун ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш, хорижий адабиётларни харид қилиш ҳамда ахборот-ресурс марказлари фондларини мунтазам янгилаб бориш. 1. Янгидан ташкил этилган бакалавриат таълим йўналишлари ва мутахассисликлари учун 118 та фан бўйича ўқув адабиётларини яратиш бўйича муаллифлар гуруҳини шакллантириш ҳамда ўқув адабиётларини яратиш режа-графигини ишлаб чиқиш. Бюджетдан ташқари маблағлар, ҳомийлик маблағлари 2021 йил январь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, олий таълим муассасалари 2. Университет харажатлар сметасида хорижий ўқув адабиётларини харид қилиш ҳамда чоп этиш учун 200 млн.сўм маблағ ажратишни назарда тутиш. Бюджетдан ташқари маблағлар, ҳомийлик маблағлари 2021 йил январь II. Бошқарув кадрлар салоҳияти ва педагог кадрлар сифат таркиби 6. Агросаноат мажмуи таркибидаги ташкилотлар, муассасалар ва агрокластерлар раҳбар ҳамда мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш мақсадида «Агробизнес ва бошқарув» йўналишида марказ фаолиятини такомиллаштириш. 1. «Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга номзодларни тавсия этиш бўйича вазирлик, идоралар рўйхатини шакллантириш ва қабул квоталарини белгилаш. Бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтлари грантлари 2021 йил март Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, Тошкент давлат аграр университети 2. Агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларининг ўқув режа, дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда ўрнатилган тартибда тасдиқлаш. 2021 йил апрель 7. Профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳиятини 55 — 60 фоизга етказиш, янги ихтисосликлар бўйича илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш. 1. Университетдаги мавжуд ихтисосликлар сонини 18 тадан 21 тагача ошириш. Давлат бюджети маблағлари 2021 йил май Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий таълим муассасалари 2. Таянч докторантура, докторантура ва стажёр тадқиқотчилик институтига қабул квоталарини ошириш. - 2021 йил июнь 3. Илмий даражага эга бўлган малакали ходимларни педагогик фаолиятга жалб этиш. - 2021 йил июнь 8. Хорижий давлатларда профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва магистрларни малака ошириш ва стажировка ўташларини ташкил этиш. 1. Ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган хорижий олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот ташкилотларига малака ошириш ва стажировка ўташ учун юбориладиган профессор-ўқитувчилар ҳамда иқтидорли талабалар рўйхатини шакллантириш. - 2021 йил май Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Эл-юрт умиди» жамғармаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий таълим муассасалари 2. Профессор-ўқитувчиларни тор ихтисосликлар бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси ҳамда халқаро молия институтларининг грантлари орқали хорижий давлатларга малака ошириш ва стажировкага юбориш. «Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари, халқаро молия институтлари грантлари 2021 йил сентябрь 9. Профессор-ўқитувчиларнинг хорижий тиллар ва ахборот-коммуникация технологияларини ўзлаштириш ҳамда касбий маҳоратини ошириб бориш. 1. Профессор-ўқитувчилар учун хорижий тиллар ва ахборот-коммуникацион технологиялари бўйича қисқа муддатли курсларни ташкил этиш. Бюджетдан ташқари маблағлар 2021 йил май Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий таълим муассасалари 2. Янги педагогик технологиялар бўйича маҳорат дарсларини ташкил этиш. Бюджетдан ташқари маблағлар 2021 йил апрель III. Илмий-тадқиқот ишлари самарадорлигини ошириш 10. Қишлоқ хўжалиги соҳасининг долзарб йўналишлари ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган халқаро ва республика миқёсидаги анжуманларни ўтказиш. 1. Қишлоқ хўжалигининг долзарб муаммолари ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган 4 та республика ҳамда 4 та халқаро миқёсда илмий анжуманларни ташкил этиш. Бюджетдан ташқари маблағлар, ҳомийлик маблағлари, халқаро молия институтларининг грантлари Тасдиқланган режа-график асосида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари, Олий таълим муассасалари 2. Илмий анжуманларни оммавий-ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш, анжуман материалларини халқаро эътироф этилган базаларга жойлаштириш чораларини кўриш. 11. Давлат илмий-техник дастурлари доирасида бажариладиган илмий-тадқиқотлар ҳамда хўжалик шартномалари асосида университетга бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш самарадорлигини ошириш. 1. Давлат илмий-техник дастурлари доирасида эълон қилинган лойиҳалар танловларида профессор-ўқитувчиларнинг лойиҳалар билан иштирок этиш даражасини ошириш. - Доимий Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий таълим муассасалари 2. Илмий-тадқиқот натижаларини ишлаб чиқаришга кенг татбиқ этиш ҳамда тижоратлаштириш чораларини кўриш. Хўжалик шартномалари асосида 2021 — 2030 йиллар давомида 12. Профессор-ўқитувчилар ва илмий-тадқиқотчиларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш ҳамда илмий-тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш. 1. Давлат хусусий шериклик шартлари асосида кичик инновацион корхоналар сонини 10 тага етказиш. Ташаббускорлар маблағлари ҳисобига 2021 йил давомида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий таълим муассасалари 2. Бюджетдан ташқари маблағлар тушумини ошириш мақсадида хўжалик шартномаларини тузиш. Хўжалик шартномаларидан тушган маблағлар 2020-2021 йиллар давомида 13. Илмий-тадқиқотлар самарадорлигини ошириш мақсадида илмий лаборатория ташкил этиш. 1. Олий таълим муассасалариаро «Экофизиологик тадқиқотлар» илмий лабораториясини ташкил этиш. Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия институтлари грантлари Тасдиқланган режа график асосида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий таълим муассасалари 2. «Экофизиологик тадқиқотлар» илмий лабораториясида фаолият олиб борадиган мутахассислар рўйхатини шакллантириш ва уларни хорижий давлатларга қисқа муддатли малака ошириш ва стажировкалар ўташ учун юбориш. 2021 йил ноябрь-декабрь 14. «Ўзбекистон аграр фани хабарномаси» журнали нуфузини ошириш. 1. «Ўзбекистон аграр фани хабарномаси» журналига мақолаларни қабул қилиш талабларини халқаро талабларга мослаштириш ҳамда https:// uzjournals.edu.uz электрон платформасига киритиш. Бюджетдан ташқари маблағлар, халқаро молия институтлари грантлари 2021 йил сентябрь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети 2. «Ўзбекистон аграр фани хабарномаси» журналини Scopus базасига жойлаштириш учун « Elsevier » компанияси томонидан сўралган маълумотларни тақдим этиш. 2021 йил май 3. «Ўзбекистон аграр фани хабарномаси» журнали таҳрир ҳайъатига халқаро экспертларни жалб этиш. 2021 йил июль 15. Соҳа буюртмачилари маблағлари ҳисобига бажариладиган хўжалик шартномалари миқдорини ва натижадорлиги ошириш. 1. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича долзарб муаммолар ечимларига қаратилган лойиҳалар рўйхатини шакллантириш. Бюджетдан ташқари маблағлар Доимий Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий таълим муассасалари 2. Соҳа буюртмачилари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик шартномаларини тузиш ҳамда тушган маблағларни университетнинг моддий-техника базаси ва профессор-ўқитувчилар моддий манфатдорлигини оширишга йўналтириш. Хўжалик шартномаларидан тушган маблағлар Доимий IV. Бешта ташаббусни ўзида мужассам этган маънавий-маърифий фаолият 16. Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича республика миқёсида фан олимпиадаларини ташкил этиш. 1. Фан олимпиадаларига иқтидорли талабаларни танлаб олиш сифатини ошириш. Давлат бюджети маблағлари 2021 йил август Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий таълим муассасалари 2. Танлаб олинган талабаларни тажрибали профессор-ўқитувчиларга «устоз-шогирд» анъаналари асосида бириктириш. - 2021 йил сентябрь 3. Қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича республика миқёсида фан олимпиадасини ўтказиш. Давлат бюджети маблағлари 2021 йил декабрь 17. Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли тадбирларни ташкил этиш. 1. Университетнинг «Ахборот ресурс маркази» фондини жаҳон ва республикада нашр этилган янги бадиий адабиётлар билан бойитиш ҳамда уни доимий равишда тўлдириб бориш. Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар Доимий Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий таълим муассасалари 2. Ҳар бир факультетда «Энг яхши китобхон» кўрик-танловини ўтказиш, ғолиб жамоаларни муносиб рағбатлантириш. Ҳомийлик маблағлари ҳисобидан 2021 йил декабрь 3. Университет ҳудудида китоб ярмаркаларини ташкил этиш. - Тасдиқланган режа график асосида 18. Талаба қизларнинг машғулотлардан бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил этилган ижодий тўгараклар фаолиятини янада кучайтириш. 1. Талаба-қизларни турли ижодий тўгаракларга жалб этиш. - Тасдиқланган режа-график асосида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий таълим муассасалари 2. Хотин-қизлар қўмитаси томонидан турли мавзуларда тадбирлар, учрашувлар ва давра суҳбатларини ташкил этиб бориш. Бюджетдан ташқари маблағлар Ҳар ойда бир марта режа-график асосида V. Моддий-техник таъминотни таъминлаш ва модернизация қилиш 19. Таълим сифатини ва илмий тадқиқотлар натижадорлигини ошириш мақсадида университетнинг ўқув-лабораторияларини замонавий жиҳозлар билан таъминлаш. 1. Тошкент давлат аграр университетининг 7 та, Нукус филиалининг 11 та, Термиз филиалининг 10 та ва Самарқанд филиалининг 9 та ўқув лабораториялари бўйича техник талаб (паспорт)ларни ишлаб чиқиш. Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия институтлари грантлари, ҳомийлик маблағлари 2021 йил февраль Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий таълим муассасалари 2. Ўқув лабораторияларини харид қилиш ҳамда ўқув аудиторияларига жойлаштириш. Тасдиқланган режа-график асосида 3. Ўқув лабораторияларидан фойдаланиш бўйича педагог-ходимлар ва талабалар учун услубий кўрсатмалар тайёрлаш. 2021 йил март 20. Тошкент давлат аграр университетининг иссиқ сув, ичимлик суви ва иситиш тизимидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида университет ҳудудида замонавий 7 та қозонхона ҳамда 4 та ер остидан сув чиқариш иншоотларини қуриш ишларини 2021-2022 йиллар Инвестиция дастурига киритиш. 1. Замонавий қозонхоналар ҳамда ер ости сувларини чиқариш иншоотларини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда экспертизадан ўтказиш. - 2021 йил февраль Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети 2. Қозонхона ва ер ости сувларини чиқариш иншоотларини қуриш ишларини 2021-2022 йиллар Инвестиция дастурига киритиш. - 2021 йил март-апрель VI. АКТ ва ўқитишнинг замонавий воситаларини жорий қилиниши 21. Олий таълим муассасалари талабаларини ўқитишда рақамли технологиялар, шу жумладан «E-MINBAR» электрон платформаси, онлайн вебинар технологиялардан кенг фойдаланиш. 1. М аҳаллий ва хорижий олий таълим муассасаларининг «E-MI N BAR» электрон платформаси, онлайн, вебинар технологияларни татбиқ этиш бўйича илғор тажрибаларини ўрганиш. Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия институтлари грантлари, ҳомийлик маблағлари 2021 йил май Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий таълим муассасалари 2. Олий таълим муассасаларида «E-MI N BAR» электрон платформасини яратиш бўйича техник топшириқ ишлаб чиқиш ва жорий этиш. 2021 йил июль 22. Олий таълим муассасалари нинг конференция материаллари, БМИ, МД дан иборат илмий-техник маълумотлар электрон базасини яратиш ҳамда антиплагиат тизимини жорий этиш. 1. Илмий-техник маълумотлар электрон базасини яратиш ҳамда маълумотлар билан бойитиб бориш. Бюджетдан ташқари маблағлар 2021 йил давомида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий таълим муассасалари 2. Антиплагиат дастурини сотиб олиш. 2021 йил июнь 3. Антиплагиат тизимини қўллаш бўйича семинар ташкил этиш. 2021 йил сентябрь 23. RFID технологияси асосида «Ахборот-ресурс маркази» фондини рўйхатга олиш, ҳисобига қўшиш, тарқатиш ва ҳимоялаш тизимини яратиш. 1. Ахборот-ресурс марказидаги мавжуд ўқув адабиётларини QR code тизими орқали рақамлаштириш. Бюджетдан ташқари маблағлар, халқаро молия институтлари грантлари 2021 йил ноябрь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий таълим муассасалари 2. Университет ва унинг филиалларида «АРМАТ++» электрон платформасини маълумотлар базаси билан тўлдириш. Доимий 24. Талабаларнинг сифатли таълим олиш имкониятларини кенгайтириш. 1. Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида талабалар учун масофавий таълим дастурлари платформасини жорий этиш. Бюджетдан ташқари маблағлар, халқаро молия институтлари грантлари 2021 йил декабрь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий таълим муассасалари 2. Юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш ва Wi-Fi қамровини кенгайтириш. 2021 йил май 3. Ўқув аудиторияларини замонавий ахборот-коммуникация технологиялари воситалари билан таъминлаш ва «Smart ўқув хонаси»ни ташкил этиш. 2021 йил март VII. Халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш 25. Олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича таҳсил олаётган талабаларни келишув асосида Германия, Корея Республикаси, Хитой ва Россия каби ривожланган давлатларнинг олий таълим муассасалари ва халқаро молия ташкилотлари орқали хорижий давлатларга ишлаб чиқариш амалиётларини ҳамда стажировкаларни ўташ учун юбориш. 1. Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида таҳсил олаётган талабалар орасидан чет тилларини биладиган талабалар рўйхатини шакллантириш. PRAXX, Agroimpuls, A-Z Germany ва халқаро молия институтлари грантлари 2021 йил июнь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий таълим муассасалари 2. Талабаларни Германия, Жанубий Корея, Хитой ва Россия каби ривожланган давлатларнинг олий таълим муассасалари ва халқаро молия ташкилотлари орқали хорижий давлатларга ишлаб чиқариш амалиётларини ҳамда стажировкаларни ўташ учун юбориш тўғрисидаги маълумотларни университетнинг веб-сайтига жойлаштириш ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш. Ўқув жараёни жадвали асосида 26. Рейтинги юқори бўлган энг яхши хорижий олий таълим муассасаларининг малакали профессор-ўқитувчилари ва мутахассисларини ўқув жараёни ва малака ошириш курсларига жалб этиш. 1. Қишлоқ хўжалиги йўналишларига мос келувчи хорижий олий таълим муассасалари рўйхатини шакллантириш. Ҳомийлик маблағлари, халқаро молия институтлари грантлари 2021 йил март Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари, Олий таълим муассасалари 2. Хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш. ҳамда илмий-педагогик фаолият бўйича ҳамкорлик шартномаларини тузиш. 2021 йил май 3. Хорижий олий таълим муассасаларидан ўқув жараёни ва малака ошириш курсларига жалб этиладиган педагог-ходимлар ва мутахассислар иштирокида «онлайн» видеосеминарлар ва вебинарлар ташкил этиш. Ҳомийлик маблағлари, халқаро молия институтлари грантлари 2021 йил келишув асосида 27. Тошкент давлат аграр университетининг ректори маслаҳатчиси лавозимига хорижий мутахассисни жалб этиш. 1. Жанубий Кореянинг «KOPIA» ташкилоти раҳбарини ректор маслаҳатчиси лавозимига жалб этиш. KOPIA , N RF дастурлари доирасида 2021 йил февраль Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети 2. «KOPIA» ташкилоти билан биргаликда республикамизда ноанъанавий сабзавот экинларини етиштириш бўйича илмий-тадқиқот лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. 2021 йил апрель 28. Тошкент давлат аграр университетини 2030 йилга қадар дунёнинг нуфузли 1 000 та олий таълим муассасалари рўйхати (QS рейтинг тизими)га киритиш. 1. QS рейтинг тизими ҳамда бошқа халқаро рейтинг кўрсаткичлари индикаторларини ўрганиш. Бюджетдан ташқари маблағлар, халқаро молия институтлари грантлари 2021 йил март Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиаллари 2. Тошкент давлат аграр университетини дунёнинг нуфузли 1 000 та олий таълим муассасалари рўйхатига (QS рейтинг тизими) киритиш бўйича 2021 — 2025 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш. 2021 йил апрель VIII. Кадрлар буюртмачилари билан ишлаш (интеграция жараёни) 29. Кадрлар буюртмачилари билан ўзаро ҳамкорликда кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш. 1. Асосий кадрлар истеъмолчилари ҳисобланган вазирлик, идора ва ташкилотларда кафедра филиалларини ташкил этиш. Бюджетдан ташқари маблағлар, ҳомийлик маблағлари 2021 йил сентябрь Манфаатдор вазирлик ва идоралар, Олий таълим муассасалари 2. Ташкилотлар ҳамда илмий-тадқиқот институтларининг етакчи мутахассисларини ўқув жараёнига жалб этиш. 2021 йил сентябрь 30. Талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётларини кадрлар буюртмачилари ҳисобланган вазирлик, идора, ташкилотлар, агрокластерлар ва фермер хўжаликлари базаларида ташкил этиш. 1. Талабалар малакавий амалиётини бевосита уларнинг бўлғуси иш жойларида ташкил этиш мақсадида уч томонлама шартномалар тузиш. - 2021 йил март Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, Олий таълим муассасалари 2. Талабаларнинг малакавий амалиётлар ўтказишини ва иш билан таъминланишини мониторинг қилиш. - Ўқув жараёни жадвали асосида

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 15 декабрь,

788-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2020 й., 09/20/788/1634-сон; 05.05.2021 й., 09/21/274/0414-сон; 26.03.2022 й., 09/22/135/0242-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

MAQSADLI KOʻRSATKICHLARI

CHORA-TADBIRLAR DASTURI

Agrar taʼlim tizimining 2030-yilgacha innovatsion rivojlanish strategiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Agrar taʼlim tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 30-iyuldagi PQ-4795-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi oliy taʼlimini modernizatsiyalashning ustuvor yoʻnalishlarini belgilash, ilgʻor taʼlim texnologiyalariga asoslangan holda zamonaviy bilim va yuksak maʼnaviy-axloqiy fazilatga ega boʻlgan yuqori malakali mutaxassis kadrlar tayyorlash jarayonini sifat jihatidan yangi bosqichga koʻtarish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

a) Agrar taʼlim tizimining 2030-yilgacha boʻlgan innovatsion rivojlanish strategiyasi (keyingi oʻrinlarda — Strategiya) 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin. Strategiya quyidagi ustuvor vazifalarning amalga oshirilishini nazarda tutadi:

qishloq xoʻjaligi sohasini modernizatsiya qilish, ijtimoiy-iqtisodiy jihatdan barqaror rivojlantirish uchun yuqori malakali mutaxassis kadrlar tayyorlash sifatini oshirish, inson kapitalini mehnat bozori talablari asosida rivojlantirish;

qishloq xoʻjaligida innovatsion resurs tejaydigan texnologiyalarni qoʻllash, “Aqlli qishloq xoʻjaligi” (Smart agriculture) va raqamli texnologiyalarni joriy qilish;

startap-loyihalarni amalga oshirish orqali qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishini rivojlantirish;

ilmiy tadqiqot, tajriba-konstruktorlik va texnologik ishlar natijalarini keng joriy etish uchun amaldagi taʼlim, fan va ishlab chiqarish integratsiyasi mexanizmini takomillashtirish;

qishloq xoʻjaligi yoʻnalishida xalqaro standartlar asosida yuqori malakali, kreativ va tizimli fikrlaydigan, mustaqil qaror qabul qila oladigan zamonaviy kadrlar tayyorlash, ularning intellektual qobiliyatlarini namoyon etishi va maʼnaviy barkamol shaxs sifatida shakllanishi uchun zarur sharoitlar yaratish;

bitiruvchilarni oʻz yoʻnalishlari boʻyicha tadbirkorlik faoliyatlarini yoʻlga qoʻyish maqsadida agrobiznes bilan shugʻullanishiga amaliy yordam koʻrsatish;

qishloq xoʻjaligi oliy taʼlim sohasida sogʻlom raqobat muhitini shakllantirish, uning jozibadorligini oshirish va jahon miqyosidagi raqobatbardoshligini taʼminlash.

b) Agrar taʼlim tizimining 2030-yilgacha innovatsion rivojlanish strategiyasining maqsadli koʻrsatkichlari 2-ilovaga muvofiq;

v) Agrar taʼlim tizimining 2030-yilgacha innovatsion rivojlanish strategiyasini amalga oshirish boʻyicha 2020/2021 oʻquv yiliga moʻljallangan chora-tadbirlar dasturi (keyingi oʻrinlarda — chora-tadbirlar dasturi) 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

Belgilab qoʻyilsinki, Strategiya tegishli davrga moʻljallangan maqsadli parametrlar va har yili tasdiqlanadigan chora-tadbirlar dasturiga muvofiq bosqichma-bosqich amalga oshiriladi.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Andijon, Surxondaryo, Samarqand va Toshkent viloyatlari hokimliklari bilan birgalikda:

Agrar taʼlim tizimidagi oliy taʼlim muassasalarini 2030-yilgacha dunyoning nufuzli 1 000 ta oliy taʼlim muassasalari roʻyxati (QS reyting tizimi)ga kiritish choralarini koʻrsin;

yakunlanayotgan oʻquv yili boʻyicha tasdiqlangan chora-tadbirlar dasturida belgilangan vazifalarning bajarilishini puxta oʻrganish asosida har yili 25-iyulga qadar Strategiyaning kelgusi oʻquv yillari uchun chora-tadbirlar dasturi loyihasini ishlab chiqsin va tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritsin;

mazkur qaror bilan tasdiqlangan chora-tadbirlar dasturida belgilangan tadbirlarning oʻz vaqtida va sifatli amalga oshirilishini taʼminlasin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari, qishloq xoʻjaligi sohasida fan, taʼlim va ishlab chiqarishni integratsiyalash boʻyicha muvofiqlashtiruvchi kengash raisi Sh.M. Gʻaniyev — masʼul vazirliklar va idoralar tomonidan Strategiya hamda chora-tadbirlar dasturida belgilangan tadbirlarning bajarilishida oʻzaro hamkorligini samarali tashkil etish hamda chora-tadbirlar dasturining bajarilishini monitoring qilish jarayonida aniqlangan kamchiliklarni oʻz vaqtida bartaraf etish choralarini koʻrsin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vazirining birinchi oʻrinbosari Sh.J. Teshayevga va Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vaziri oʻrinbosari B.A. Sulaymonovga — Strategiyaning maqsadli koʻrsatkichlariga erishish yuzasidan shaxsiy javobgarlik yuklansin.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari Sh.M. Gʻaniyev va Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vaziri J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 15-dekabrdagi 788-son qaroriga 1-ILOVA

Agrar taʼlim tizimining 2030-yilgacha innovatsion rivojlanish strategiyasi

1-bob. Umumiy qoidalar

Agrar taʼlim tizimining 2030-yilgacha boʻlgan innovatsion rivojlanish strategiyasi (keyingi oʻrinlarda — Strategiya) qishloq xoʻjaligi oliy taʼlim tizimini ijtimoiy soha va iqtisodiyot tarmoqlari ehtiyojlaridan kelib chiqqan holda, fan-taʼlim va ishlab chiqarishning mustahkam integratsiyasini taʼminlash asosida taʼlim sifatini yaxshilash, raqobatbardosh kadrlar tayyorlash, ilmiy va innovatsion faoliyatni samarali tashkil etish, xalqaro hamkorlikni rivojlantirish maqsadida, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Agrar taʼlim tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 30-iyuldagi PQ-4795-son qarori ijrosi yuzasidan ishlab chiqilgan.

Strategiya Oʻzbekiston Respublikasining agrar taʼlim tizimidagi oliy taʼlim muassasalarini rivojlantirishning strategik maqsadlari, ustuvor yoʻnalishlari, vazifalari, oʻrta va uzoq muddatli istiqboldagi bosqichlarini belgilaydi hamda sohaga oid dasturlar va kompleks chora-tadbirlarni ishlab chiqish uchun asos boʻladi.

2-bob. Qishloq xoʻjaligi oliy taʼlim tizimining joriy holati va mavjud muammolar

Bugungi kunda respublikamizda qishloq xoʻjaligi sohasi boʻyicha Toshkent davlat agrar universiteti va uning Samarqand filiali, Qoraqalpogʻiston qishloq xoʻjaligi va agrotexnologiyalar instituti, Andijon qishloq xoʻjaligi va agrotexnologiyalar instituti, shuningdek, Termiz agrotexnologiyalar va innovatsion rivojlanish instituti (keyingi oʻrinlarda — Oliy taʼlim muassasalari) mavjud. Soʻnggi 3 yilda yangi 2 ta filial tashkil etildi.

Kadrlar buyurtmachilari takliflari asosida Oliy taʼlim yoʻnalishlari va mutaxassisliklari klassifikatoriga qishloq xoʻjaligi sohasi boʻyicha zamonaviy bilim va koʻnikmalarga ega boʻlgan malakali kadrlar tayyorlash maqsadida 2018/2019 oʻquv yilida 10 ta bakalavriat taʼlim yoʻnalishi va 6 ta magistratura mutaxassisligi tashkil etilgan boʻlsa, 2020/2021 oʻquv yilidan 10 ta bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari va 11 ta magistratura mutaxassisliklari boʻyicha kadrlar tayyorlash tizimi yoʻlga qoʻyildi.

2019/2020 oʻquv yilida 16 ta bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha sirtqi taʼlim, AQSH, Rossiya, Polshaning 7 ta oliy taʼlim muassasalari bilan hamkorlikda ikki tomonlama tan olinadigan qoʻshma taʼlim dasturlari asosida 7 ta bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari hamda 6 ta magistratura mutaxassisliklari boʻyicha kadrlar tayyorlash tizimi joriy etildi.

Universitet va uning filiallarida tahsil olayotgan talabalar soni bakalavriat taʼlim yoʻnalishi boʻyicha 13 541 nafar, magistratura mutaxassisligi boʻyicha esa 454 nafarni tashkil qilib, soʻnggi 3 yilda talabalar soni 1,3 baravarga oshdi.

Talabalarning 88,5 foizi qishloq va suv xoʻjaligi, 10,0 foizi ijtimoiy soha, iqtisod va huquq, 1,2 foizi gumanitar, 0,3 foizi xizmat koʻrsatish bilim sohalariga oid taʼlim yoʻnalishlari va mutaxassisliklari boʻyicha tahsil olmoqda.

2018/2019 oʻquv yilidan boshlab Oliy taʼlim muassasalarida magistratura mutaxassisliklariga qabul toʻliq davlat granti asosida amalga oshirilib kelinmoqda. Shuningdek, 2019/2020 oʻquv yilidan boshlab magistratura mutaxassisliklarida qishloq xoʻjaligidagi agrotexnik tadbirlarning mavsumiyligini inobatga olib hamda ilmiy dissertatsiyalarda ikki yillik ilmiy-amaliy dala tajribasi natijalarini qamrab olish maqsadida oʻquv jarayonini yanvar oyidan boshlash yoʻlga qoʻyildi.

2019/2020 oʻquv yili uchun talabalarni oʻqishga qabul qilish parametrlari 3 255 nafarni tashkil etdi va oʻtgan yilga nisbatan 34,4 foizga, 2016-yilga nisbatan esa 27,6 foizga oshdi.

2018/2019 oʻquv yilidan Germaniyaning Leybnits nomidagi Markaziy Osiyoda qishloq xoʻjaligini rivojlantirish instituti bilan hamkorlikda “Xalqaro qishloq xoʻjaligi iqtisodiyoti” kafedrasi filiali tashkil etildi. Mazkur filialda 3 nafar doktorant va 2 nafar magistr tahsil olmoqda. Bundan tashqari, 2019/2020 oʻquv yilidan boshlab Belorussiya Respublikasining Grodno davlat agrar universiteti bilan hamkorlikda “Oʻzbek-Belarus qishloq xoʻjaligi” qoʻshma fakulteti tashkil etildi hamda 2 ta bakalavriat taʼlim yoʻnalishi boʻyicha hamkorlik qoʻshma taʼlim dasturlari asosida kadrlar tayyorlash faoliyati yoʻlga qoʻyildi.

Universitet va uning Samarqand filiali, Qoraqalpogʻiston qishloq xoʻjaligi va agrotexnologiyalar instituti hamda Termiz agrotexnologiyalar va innovatsion rivojlanish institutida qishloq xoʻjaligi bilimlarini targʻib etish boʻyicha “Axborot-maslahat markazi” (Extension center) faoliyati yoʻlga qoʻyildi.

Agroklasterlar va kooperatsiyalar uchun Toshkent davlat agrar universiteti qoshida respublika oliy taʼlim muassasalarining iqtidorli talabalari tarkibidan tanlab olingan yoshlar uchun “Oʻzbekistonda qishloq xoʻjaligini innovatsion rivojlantirish va uni raqamli transformatsiyalash” loyihasini amalga oshirish doirasida maxsus fakultet tashkil etildi.

Shuningdek, 2030-yilgacha respublikamizning meva-sabzavotchilikka ixtisoslashtirilgan 54 ta tumanida “Axborot-maslahat markaz” (Extension center)lari tashkil etilishi rejalashtirilgan.

Bugungi kunda, Toshkent davlat agrar universitetida ilmiy darajalar beruvchi ilmiy kengashlar soni 2 tani tashkil etib, 10 ta ixtisoslik boʻyicha doktorlik dissertatsiyalari himoya qilinmoqda (2017-yilda 1 ta kengash 5 ta ixtisoslik faoliyat olib borgan). Soʻnggi 3 yilda 163 nafar professor-oʻqituvchi doktorlik dissertatsiyasini himoya qilishi natijasida Oliy taʼlim muassasalarida ilmiy darajaga ega pedagog xodimlar soni 510 nafarga yetdi (shundan 105 nafari fan doktori (DSc), 405 nafari fan nomzodi (PhD)) hamda ilmiy salohiyati 6,1 foizga oshishiga erishildi.

Soʻnggi 3 yilda Oliy taʼlim muassasalarida 336 nafar professor-oʻqituvchilarning xorijiy oliy taʼlim muassasalarida stajirovka oʻtashi va malaka oshirishi taʼminlandi. Xalqaro hamkorlik doirasida xorijiy oliy taʼlim muassasalari va ilmiy tadqiqot tashkilotlarining magistratura mutaxassisligiga 26 nafar, doktoranturasiga 6 nafar yoshlar taʼlim olishga qabul qilindi.

2019-yilda “El-yurt umidi” jamgʻarmasi orqali 26 nafar professor-oʻqituvchining AQSH, Germaniya, Avstriya, Xitoy va Rossiya davlatlarida stajirovka oʻtab kelishdi.

2017 — 2019-yillarda taʼlim jarayoniga 51 nafar xorijlik yuqori malakali pedagog va olimlar jalb etildi (AQSHdan 4 nafar, Yevropa mamlakatlaridan 8 nafar, Osiyo mamlakatlaridan 21 nafar, MDH mamlakatlaridan 18 nafar).

Nufuzli xalqaro ilmiy jurnal va konferensiyalarlarda chop etilgan maqolalar soni 2017-yilda 1 208 ta, 2018-yilda 2 456 taga boʻlgan boʻlsa, 2019-yilda 4 356 taga yetgan.

Oliy taʼlim muassasalarida fan doktori ilmiy darajasiga ega professorlarning bazaviy lavozim maoshlari 2016-yilga nisbatan 3,1 baravarga oshirildi.

Yuqori malakali kadrlar tayyorlash borasida oliy taʼlim tizimi oldida bugungi kunda oʻz yechimini kutayotgan bir qator dolzarb muammo va kamchiliklar saqlanib qolmoqda. Jumladan:

a) oliy taʼlim bilan qamrov va taʼlim sifatini taʼminlash sohasida:

Oliy taʼlim muassasalarida oʻquv va kasbiy tayyorgarlik kurslari, taʼlim tizimi, shakli va oʻqitish usullari zamon talablariga javob bermaydi. Mehnat bozori talablarini oʻrganish va yangi mutaxassisliklarni joriy etish uchun tarmoqlararo va idoralararo muvofiqlashtirish tizimini yaratish talab etiladi;

qishloq xoʻjaligi taʼlim yoʻnalishlari va mutaxassisliklarining malaka talablari, oʻquv reja hamda dasturlari mazmun jihatidan bitiruvchilarda qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishida zamonaviy agrotexnologiyalarni qoʻllash boʻyicha koʻnikmalarni shakllantirishga yoʻnaltirilmagan;

oʻquv rejalarida nomutaxassislik fanlarining ulushi yuqoriligicha qolmoqda;

kadrlar buyurtmachilari bilan oʻzaro hamkorlikda maqsadli kadrlar tayyorlash boʻyicha ishlar yoʻlga qoʻyilmagan;

talabalarda tanqidiy fikrlash, axborotni mustaqil izlash va tahlil qilish koʻnikmalari yetarli darajada shakllantirilmagan;

zamonaviy texnologiyalarga ega ishlab chiqarish korxonalarida amaliy mashgʻulotlarni oʻtkazish va kafedra filiallarining faoliyati samarali tashkil etilmagan;

professor-oʻqituvchilarning xorijiy tillar va axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini oʻzlashtirish darajasi pastligi sababli xorijiy tajribalarni oʻrganishda bugungi kun talablaridan ortda qolmoqda;

ilmiy-oʻquv adabiyotlar yetishmovchiligi haligacha saqlanib qolmoqda, mavjudlarining aksariyat qismi zamon talablariga javob bermaydi, oʻquv adabiyotlari sifatini yaxshilash, xorijiy adabiyotlardan qoʻshimcha yoki muqobil oʻquv adabiyotlari sifatida foydalanish ishlari yetarli darajada tashkil etilmagan;

qishloq xoʻjaligi fanlari boʻyicha fan olimpiadalarini doimiy oʻtkazilmasligi natijasida talabalarni tayyorlash, olimpiadalar gʻoliblari va qatnashchilarini ragʻbatlantirish tizimli ravishda yoʻlga qoʻyilmagan;

umumiy oʻrta taʼlim maktablari, akademik litsey va kollejlarda tahsil olayotgan qishloq yoshlari oʻrtasida kasbga yoʻnaltirish tadbirlari tizimli tashkil etilmaganligi oqibatida ularning orasidan iqtidorli yoshlarni Universitet va uning filiallariga saralab olish mexanizmlari mavjud emas;

Oliy taʼlim muassasalari talabalarida milliy qadriyatlarga hurmat, insonparvarlik va yuksak maʼnaviy gʻoyalar asosida vatanparvarlik ruhida tarbiyalash, milliy gʻoya va mafkuralarimizga qarshi yot boʻlgan fikrlarga nisbatan kuchli immunitetni mustahkamlash borasidagi ishlarni yanada rivojlantirish zarurati mavjud;

b) ilmiy tadqiqot va innovatsion faoliyat sohasida:

ilm-fan va ishlab chiqarish oʻrtasida oʻzaro aloqalarning samarali mexanizmlari mavjud emasligi davlat tomonidan moliyalashtirilgan ilmiy tadqiqotlar natijalarini amaliyotga joriy qilishni sezilarli darajada cheklab qoʻymoqda;

Oliy taʼlim muassasalarining ilmiy tadqiqot faoliyati agrar sohadagi muammolarning yechimlariga qisman qaratilgan, hududlarning ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish istiqbollaridan kelib chiqqan holda tashkil etilmagan va tahlillar asosida innovatsion rivojlanishni prognozlashtirish faoliyati yoʻlga qoʻyilmagan;

qishloq xoʻjaligi sohasi va uning tarmoqlariga ilmiy tadqiqot natijalarini keng joriy etish, ilmiy ishlanmalarni tijoratlashtirish, ilmiy tadqiqotchilarni ragʻbatlantirish, iqtidorli yoshlarni jalb etish ishlari tizimli tashkil etilmagan, taʼlim, fan va ishlab chiqarishning uzviy integratsiyasi taʼminlanmagan;

Oliy taʼlim muassasalaridagi ilmiy salohiyat oʻrtacha 44,1 foizni tashkil etmoqda (TDAU — 49,4 foiz, AndQXAI — 35,6 foiz, QQXAI — 35,5 foiz, TAIRI — 33,5 foiz);

ilmiy darajaga ega xodimlarning yoshi oʻrtacha 57 yoshni (fan doktorlari — 63 yosh, falsafa doktorlari va fan nomzodlari — 53 yosh) tashkil qilib, bu koʻrsatkich nisbatan yuqori hisoblanadi. Fan doktorlari orasida nafaqa yoshidagi pedagog-oʻqituvchilar soni yuqoriligicha qolmoqda, fan doktorlari orasida nafaqa yoshidagilarning ulushi 35 foizni tashkil etmoqda;

ilmiy tadqiqot ishlari bilan shugʻullanayotgan professor-oʻqituvchilar, ilmiy xodimlar va yosh olimlar faoliyatini ragʻbatlantirishning taʼsirchan mexanizmlari yaratilmagan;

oliy taʼlimdan keyingi taʼlim institutini tamomlab, doktorlik dissertatsiyalarini himoya qilish va olingan natijalarni ishlab chiqarishga tatbiq etilmasligi darajasi pastligicha qolmoqda;

qishloq xoʻjaligi ekinlarining mahalliy navlari hosildorligi past hamda tashqi bozor talablariga javob bermaydi. Import qilinayotgan qimmat va mahalliy sharoitlarga moslashmagan qishloq xoʻjaligi ekinlari navlariga qaramlik yanada ortib bormoqda;

hozirgi vaqtda mamlakatimizda qishloq xoʻjaligiga oid bilim va axborotlar tarqatish uchun zamonaviy xususiy tuzilmalar mavjud emas.

Qishloq xoʻjaligi, oziq-ovqat taʼminoti, taʼlim, qayta tayyorlash va malaka oshirish va axborot-maslahat xizmatlari sohalarida zamonaviy, integratsiyalashgan hamda moslashuvchan tizimni yaratish mazkur ustuvor yoʻnalishning asosiy maqsadi boʻlib hisoblanadi.

Quyidagilar qishloq xoʻjaligi sohasida ushbu maqsadlarga erishish uchun ustuvor vazifalar etib belgilanadi:

ilmiy tadqiqot tashkilotlari faoliyati va ilm-fan sohasini tubdan isloh qilish;

donor tashkilotlarning texnik koʻmagida kadrlarning taʼlim va kasbiy tayyorgarlik tizimini isloh qilish;

agrobiznes subyektlari uchun moʻljallangan davlat xizmatlari va tizimlarning kuchli va zaif tomonlarini aniqlash maqsadida mavjud maʼmuriy tizimlarni auditdan oʻtkazish, shuningdek, tarkibiy qayta tuzish va soddalashtirish rejalarini ishlab chiqish;

ekologik xavfsiz usullar hamda qishloq xoʻjaligi amaliyotlari va texnologiyalari, iqlim oʻzgarishi taʼsirini yumshatish va unga moslashish borasidagi axborot-maslahat xizmatlarini muvofiqlashtirish markazini tashkil etish;

mamlakatning barcha hududlarida davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida axborot-maslahat markazlarini tashkil etish;

zamonaviy agrotexnologiyalar boʻyicha axborot-maslahat markazlariga maxsus xodimlarni tayyorlash;

v) Oliy taʼlim muassasalarining moddiy-texnika bazasini mustahkamlash sohasida:

talabalar turar joylari, sport sogʻlomlashtirish va ijtimoiy infratuzilma obyektlari mavjud ehtiyojni toʻliq qanoatlantirmaydi, oʻquv-laboratoriyalarining aksariyat qismi bugungi kun talabiga javob beradigan zamonaviy moddiy-texnika bazasi bilan jihozlanmagan;

Oliy taʼlim muassasalarida ilmiy laboratoriyalar mavjud emas, xalqaro standartlarga javob beradigan oʻquv laboratoriya uskunalarining salmogʻi atigi 45 foizni tashkil etadi, shu bilan birga, oʻquv jarayoni laboratoriya materiallari (reaktivlar, kimyoviy idish, butlovchi, biologik materiallar va boshqa obyektlar) bilan yetarlicha taʼminlanmagan;

Oliy taʼlim muassasalarida moliyaviy xarajatlarning asosiy qismi ish haqi va kommunal toʻlovlarga sarflanib, oʻquv hamda ilmiy laboratoriyalarni yangilash, bino va inshootlarni taʼmirlash, zamonaviy oʻquv adabiyotlarini xarid qilish va chop etishga yetarli mablagʻ yoʻnaltirishning imkoniyati yoʻq;

g) taʼlim sohasidagi jozibadorlikni oshirish, xalqaro miqyosda raqobatbardoshlikni taʼminlash sohasida:

Oliy taʼlim muassasalari xalqaro eʼtirof etilgan tashkilotlar reytingining 1 000 ta oliy taʼlim muassasalari roʻyxatiga kirmagan (AndQXAI — 13 279 oʻrinda, TDAU — 19 010 oʻrinda, QQXAI — 21 279 oʻrinda, TAIRI — 28 431 oʻrinda);

taʼlim dasturlari va talabalar bilimini baholash tizimi xalqaro standartlarga, talabalarning mavjud turar joylari va ijtimoiy infratuzilma obyektlari xorijiy talabalarning ehtiyojlariga moslashtirilmagan;

xorijiy fuqarolarni mamlakatimizda taʼlim olishga keng jalb qilish borasidagi targʻibot ishlari, jumladan PR-loyihalar (Oʻzbekiston oliy taʼlim muassasalari kunlarini tashkil qilish, taqdimotlar oʻtkazish va boshqalar) yetarli darajada tashkil qilinmagan, bu borada interaktiv virtual platforma mavjud emas.

3-bob. Oliy taʼlim muassasalarini rivojlantirishning strategik maqsadlari va ustuvor yoʻnalishlari

Qishloq xoʻjaligi oliy taʼlim tizimining rivojlanishi mazkur Strategiya ilovasida belgilangan maqsadli koʻrsatkichlarga erishishga asoslanadi.

Quyidagilar agrar oliy taʼlim tizimini rivojlantirishning strategik maqsadlari hisoblanadi:

qishloq xoʻjaligi sohasi uchun yuqori malakali raqobatbardosh kadrlar tayyorlash;

qishloq xoʻjaligida innovatsion resurs tejamkor texnologiyalarni qoʻllash, “Aqlli qishloq xoʻjaligi” (Smart agriculture) va raqamli texnologiyalarni joriy qilish;

startap-loyihalarni amalga oshirish orqali qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishini rivojlantirish;

ilmiy tadqiqot, tajriba-konstruktorlik va texnologik ishlar natijalarni keng joriy etish uchun amaldagi taʼlim, fan va ishlab chiqarish integratsiyasi mexanizmini takomillashtirish;

mamlakatni qishloq xoʻjaligi sohasini modernizatsiya qilish, ijtimoiy-iqtisodiy jihatdan barqaror rivojlantirish uchun yuqori malakali mutaxassis kadrlar tayyorlash sifatini oshirish, inson kapitalini mehnat bozori talablari asosida rivojlantirish;

qishloq xoʻjaligi yoʻnalishida xalqaro standartlar asosida yuqori malakali, kreativ va tizimli fikrlaydigan, mustaqil qaror qabul qila oladigan zamonaviy kadrlar tayyorlash, ularning intellektual qobiliyatlarini namoyon etishi va maʼnaviy barkamol shaxs sifatida shakllanishi uchun zarur sharoitlar yaratish;

Oliy taʼlim muassasalari bitiruvchilarini oʻzlarining yoʻnalishlari boʻyicha tadbirkorlik faoliyatlarini yoʻlga qoʻyish maqsadida agrobiznes bilan shugʻullanishiga amaliy yordam koʻrsatish;

qishloq xoʻjaligi oliy taʼlim sohasida sogʻlom raqobat muhitini shakllantirish, uning jozibadorligini oshirish va jahon miqyosidagi raqobatbardoshligini taʼminlash.

Uzoq istiqboldagi maqsadli vazifalardan kelib chiqqan holda qishloq xoʻjaligi oliy taʼlim tizimini rivojlantirish quyidagi ustuvor yoʻnalishlar asosida amalga oshiriladi:

taʼlim jarayoniga kredit-modul tizimini, raqamli texnologiyalar, “Aqlli qishloq xoʻjaligi” (Smart agriculture) va zamonaviy usullarni keng joriy etish;

ilmiy tadqiqot ishlari natijadorligini oshirish, iqtidorli yoshlarni ilmiy faoliyatga keng jalb etish, ilm-fanning innovatsion infratuzilmasini shakllantirish;

maʼnaviy-maʼrifiy va tarbiyaviy ishlar taʼsirchanligini oshirish;

oliy maʼlumotli, yuqori malakali mutaxassislar tayyorlash, agrosanoat majmui tarkibidagi vazirliklar, idoralar va tashkilotlarning rahbar va mutaxassis kadrlarini qayta tayyorlash hamda ularning malakasini oshirish jarayoniga kadrlar buyurtmachilarini faol jalb etish;

Oliy taʼlim muassasalarini moliyaviy mustaqilligi hamda barqarorligini taʼminlash, moddiy-texnika bazasini mustahkamlash orqali ularni tizimli rivojlantirish va boshqaruv faoliyatini takomillashtirish;

korrupsiyaga qarshi tizimli kurashish va bu borada shaffoflikni taʼminlashning taʼsirchan mexanizmlarini amaliyotga joriy etish;

Oliy taʼlim muassasalarini investitsiyaviy jozibadorligini oshirish, xalqaro miqyosda tanilishi va raqobatbardoshligini taʼminlash.

4-bob. Qishloq xoʻjaligi sohasi uchun oliy maʼlumotli mutaxassis kadrlar tayyorlash sifatini oshirish

Qishloq xoʻjaligi sohasi uchun oliy maʼlumotli mutaxassis kadrlar tayyorlash sifatini oshirish maqsadida quyidagi tadbirlar amalga oshiriladi:

yoshlarni qishloq xoʻjaligi sohasiga qiziqishlarini oshirish uchun Oliy taʼlim muassasalari bilan oʻrta va professional taʼlim muassasalari oʻrtasida oʻzaro uzviy va muvofiqlashgan hamkorlik faoliyatini kuchaytirish;

mamlakatimiz hududlaridagi Oliy taʼlim muassasalarida meva-sabzavotchilik va uzumchilik, zamonaviy issiqxonalarda meva-sabzavot ekinlarini yetishtirish, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini saqlash va qayta ishlash boʻyicha yuqori malakali kadrlar tayyorlash maqsadida Toshkent davlat agrar universitetining ixtisoslashgan kafedralari filiallarini tashkil etish;

“Sitrus, subtropik va tropik oʻsimlik yetishtiruvchilar va eksport qiluvchilar” uyushmasi bilan hamkorlikda Toshkent davlat agrar universiteti huzurida sitrus, subtropik oʻsimliklarni yetishtirish boʻyicha kichik innovatsion korxonani tashkil etish;

Oliy taʼlim muassasalarini ilgʻor xorijiy tajribalarga asoslangan holda yuqori malakali, zamonaviy bilimlarga ega, mustaqil fikrlaydigan, vatanparvar, professional mutaxassis kadrlarni tayyorlovchi, qishloq xoʻjaligi sohasi boʻyicha dunyoda yetakchi taʼlim va ilm-fan markaziga aylantirish;

Oliy taʼlim muassasalarining quvvati, ilmiy salohiyati va boshqa asosiy koʻrsatkichlaridan kelib chiqqan holda qabul parametrlarini mutaxassis kadrlarga boʻlgan ehtiyojni buyurtmachilar bilan hamkorlikda mustaqil belgilash tizimini bosqichma-bosqich joriy etish;

Oliy taʼlim muassasalarida bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari hamda magistratura mutaxassisliklarida oʻqitishning kredit-modul tizimini bosqichma-bosqich joriy etish;

talabalarda mustaqil taʼlim olish, tanqidiy va ijodiy fikrlash, tizimli tahlil qilish, tadbirkorlik koʻnikmalarini shakllantirish, oʻquv jarayonida vakolatlarni kuchaytirishga qaratilgan zamonaviy taʼlim texnologiyalarini joriy etish, oʻquv jarayonini amaliy koʻnikmalarni shakllantirishga yoʻnaltirish, bu borada oʻquv jarayoniga xalqaro taʼlim standartlariga asoslangan ilgʻor pedagogik texnologiyalar, oʻquv dasturlari va oʻquv-uslubiy maʼlumotlarni keng joriy etish;

talabalar bilimini baholash tizimini shaffofligini taʼminlash;

oʻquv rejalarida fanlar sonini nomutaxassislik fanlari hisobiga bosqichma-bosqich kamaytirish hamda tutashlikdagi fanlarni tanlov va qoʻshimcha fanlar roʻyxatiga kiritish;

qishloq xoʻjaligida innovatsion resurs tejaydigan texnologiyalarni qoʻllash, “Aqlli qishloq xoʻjaligi” (Smart agriculture) va raqamli texnologiyalar boʻyicha mutaxassis kadrlarni tayyorlashda sifatga alohida eʼtiborni kuchaytirish;

taʼlim yoʻnalishlari va mutaxassisliklari boʻyicha xorijiy tillarda oʻqitiladigan mutaxassislik fanlar salmogʻini oshirib borish;

magistratura talabalarining yuqori saviyada ilmiy izlanishlar olib borish, pedagogik faoliyat yuritish, boshqaruv, tanqidiy fikrlash va tizimli tahlil qilish qobiliyatiga ega boʻlishi uchun mazkur taʼlim bosqichi oʻquv reja va dasturlarini qishloq xoʻjaligi sohasida olib borilayotgan islohotlarni inobatga olgan holda muntazam takomillashtirib borish;

oʻquv adabiyotlari sifatini yaxshilash, zamonaviy oʻquv adabiyotlarini yaratish tartibini soddalashtirish, eng yangi xorijiy oʻquv adabiyotlarini xarid qilish va tarjima qilish ishlarini jadallashtirish, xorijiy adabiyotlardan qoʻshimcha yoki muqobil oʻquv adabiyotlari sifatida foydalanishni, elektron adabiyotlarni yaratishni kengaytirish, axborot-resurs markazlari fondini muntazam ravishda yangilab borish;

tanlov asosida aniqlangan va oʻquv adabiyotlariga mualliflik qilayotgan professor-oʻqituvchilarning yillik oʻquv yuklamasini taqsimlash mexanizmini takomillashtirish, bunda ularning umumiy yillik yuklamalarida oʻquv adabiyotlarini yaratish uchun ajratilgan vaqtni dars oʻtish yuklamasi vaqti hisobidan oshirishni nazarda tutish, shuningdek, mualliflarni moddiy ragʻbatlantirish mexanizmlarini ishlab chiqish;

imkoniyati cheklangan talabalarga koʻrsatiladigan taʼlim xizmatlari turlarini koʻpaytirish va ularning sifatini yaxshilash, taʼlimda inklyuziv jarayonlarni rivojlantirish, adaptiv texnologiyalarni joriy etish;

Oliy taʼlim muassasalarida dars mashgʻulotlari boʻyicha talabalar fikrini oʻrganish (feedback) hamda oʻzaro tashrif (peer review) tizimini oʻquv jarayoniga tatbiq etish va shu asosda talabalarga taʼlim xizmatlari koʻrsatish sifatini yaxshilab borish;

xorijiy mamlakatlar tajribasidan kelib chiqqan holda talaba yoshlarning akademik faoliyati, muammolari va turmush tarzi, oʻquv jarayoni hamda yaratilgan sharoitlar boʻyicha fikr-mulohazalarini oʻrganish maqsadida ular oʻrtasida har yili ijtimoiy soʻrovnomalar oʻtkazish;

yuqori malakali professor-oʻqituvchilar, olimlarni, shuningdek, ishlab chiqarish sohasida katta tajribaga ega boʻlgan mutaxassislarni taʼlim jarayoniga jalb qilishning samarali mexanizmlarini yaratish, muayyan koʻrsatkichlar asosida ularning faoliyatini baholash tizimini rivojlantirish;

Oliy taʼlim muassasalarida milliy hamda xalqaro baholash tizimlarining sertifikatlariga ega boʻlgan, xorijiy tillarni mukammal oʻzlashtirgan professor-oʻqituvchilar va talabalar sonini oshirib borish;

“El-yurt umidi” jamgʻarmasi koʻmagida hamda xalqaro moliya institutlarining grantlari asosida professor-oʻqituvchilarni xorijiy mamlakatlarda malaka oshirish, stajirovka oʻtash, magistratura va doktoranturada oʻqitish orqali ularning kasbiy mahoratini doimiy oshirib borish;

professor-oʻqituvchilar sohaning tegishli korxona va tashkilotlarida stajirovka oʻtashlarini tizimli tashkil etish hamda stajirovka oʻtashning samarali mexanizmlarini yaratish;

qishloq xoʻjaligi sohasining tarmoqlari mutaxassislari uchun uzluksiz malaka oshirish va qayta tayyorlash tizimlarini joriy etishning meʼyoriy-huquqiy va oʻquv-metodik asoslarini yaratish hamda amaliyotga tatbiq etish va bu borada masofaviy taʼlim imkoniyatlaridan keng foydalanish;

Oliy taʼlim muassasalarida talabalarning ishdan ajralmagan holda oʻqishini taʼminlash maqsadida sirtqi va kechki, dual taʼlim shakllarida kadrlar tayyorlashni rivojlantirish, bunda raqamli texnologiyalarga asoslangan zamonaviy taʼlim texnologiyalarini joriy etish;

iqtisodiyotning zamonaviy talablariga muvofiqlikni taʼminlash maqsadida Oliy taʼlim muassasalari tayanch hisoblangan taʼlim sohalari boʻyicha davlat taʼlim standartlari, taʼlim yoʻnalishlari va mutaxassisliklarining malaka talablari, oʻquv rejalari va fan dasturlarini doimiy takomillashtirib borish;

talabalarning oʻquv-ishlab chiqarish va boshqa turdagi amaliyotlarini samarali tashkil etish va rivojlantirish;

turdosh oliy taʼlim muassasalari bilan ichki akademik mobillik dasturlarini, oʻzaro tajriba almashish mexanizmlarini amaliyotga tatbiq etish;

xorijiy oliy taʼlim muassasalari bilan hamkorligida professor-oʻqituvchilar va doktorantlarning akademik mobilligi dasturlarini rivojlantirish;

Oliy taʼlim muassasalarida qishloq xoʻjaligi fanlari boʻyicha fan olimpiadalarini oʻtkazish tartibini takomillashtirish, shaffoflikni taʼminlash, baholash mexanizmlarini xalqaro olimpiada va tanlovlar mezonlariga moslashtirish.

5-bob. Taʼlim jarayoniga raqamli texnologiyalar, zamonaviy axborot-kommunikatsion texnologiyalari va usullarini joriy etish

Taʼlim jarayoniga qishloq xoʻjaligini raqamlashtirish texnologiyalari va zamonaviy usullarini joriy etish maqsadida quyidagi tadbirlar amalga oshiriladi:

2020/2021 oʻquv yilidan boshlab barcha bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklarida taʼlimning kredit-modul tizimini bosqichma-bosqich joriy etish;

qishloq xoʻjaligini raqamlashtirish boʻyicha yuqori malakali mutaxassis kadrlar tayyorlash tizimini yoʻlga qoʻyish;

zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalari va taʼlim texnologiyalarining uzviy integratsiyasini taʼminlash, bu borada pedagog kadrlarning kasbiy mahoratini uzluksiz rivojlantirib borish uchun qoʻshimcha sharoitlar yaratish;

taʼlim jarayonlarini raqamli texnologiyalar asosida individuallashtirish, masofaviy taʼlim xizmatlarini rivojlantirish, vebinar, “onlayn”, “blended learning”, “flipped classroom” texnologiyalarini amaliyotga keng joriy etish;

maʼruza va amaliy mashgʻulotlar hamda seminarlarni “onlayn” kuzatish va oʻzlashtirish imkonini beruvchi, shuningdek, ularni elektron axborot saqlovchilarga yuklovchi “E-MINBAR” platformasini amaliyotga joriy etish, taʼlim jarayonlarida “bulutli texnologiyalar”dan foydalanish;

masofadan turib foydalanish imkonini beruvchi elektron kutubxona tizimini joriy etish;

elektron taʼlim resurslari yaratilishini jadallashtirish, taʼlim jarayonida elektron resurslar salmogʻini bosqichma-bosqich oshirib borish, elektron oʻquv adabiyotlarini yaratish, ularni mobil qurilmalarga yuklab va koʻchirib olish maqsadida Axborot-resurs markazlarida QR-kod yordamida elektron resurslar haqidagi axborotlarni joylashtirish tizimini yaratish;

Oliy taʼlim muassasalarida konferensiya materiallari, bitiruv-malakaviy ishlari, magistrlik va doktorlik dissertatsiyalaridan iborat ilmiy-texnik maʼlumotlar elektron bazasini yaratish, ilmiy-texnik maʼlumotlar yangiligini taʼminlash maqsadida antiplagiat tizimidan foydalanishni keng joriy etish;

qishloq xoʻjaligi taʼlim yoʻnalishlari va mutaxassisliklarining oʻziga xosligidan kelib chiqqan holda taʼlim jarayonlarida xalqaro miqyosda keng qoʻllaniladigan zamonaviy dasturiy mahsulotlardan foydalanishni rivojlantirish;

boshqaruv tizimi va oʻquv jarayonlari, kutubxona va hujjatlar aylanmasini elektronlashtirishni taʼminlovchi “Elektron universitet” platformasiga bosqichma-bosqich oʻtish, taʼlim jarayoni ishtirokchilari faoliyati samaradorligini monitoring qilishning elektron tizimini joriy etish;

Oliy taʼlim muassasalarining pedagog-xodimlari, bakalavriat, magistratura talabalari va doktorantlariga oid maʼlumotlarni oʻzida aks ettiruvchi va muntazam yangilanib boruvchi elektron baza (Student Record System) yuritilishini yoʻlga qoʻyish.

6-bob. Oliy taʼlim muassasalarida ilmiy tadqiqot ishlari natijadorligini oshirish, yoshlarni ilmiy faoliyatga keng jalb etish, ilm-fanning innovatsion infratuzilmasini shakllantirish

Oliy taʼlim muassasalarida ilmiy tadqiqot ishlari natijadorligini oshirish, yoshlarni ilmiy faoliyatga keng jalb etish, ilm-fanning innovatsion infratuzilmasini shakllantirish maqsadida quyidagi tadbirlar amalga oshiriladi:

Oliy taʼlim muassasalarini qishloq xoʻjaligi sohasi boʻyicha dunyoda yetakchi oliy taʼlim muassasasiga aylantirish va rivojlantirish boʻyicha taʼlim, fan, innovatsiya va ilmiy tadqiqotlar natijalarini tijoratlashtirishning uzviy bogʻliqligini nazarda tutuvchi “Universitet 3.0” konsepsiyasini bosqichma-bosqich joriy etish;

Oliy taʼlim muassasalarining professor-oʻqituvchilari, ilmiy tadqiqotchilari, magistratura mutaxassisliklari va bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari talabalarini “Axborot-maslahat markaz” (Extension center)lari va texnoparklarda ilmiy va innovatsion faoliyat olib borishi uchun keng jalb etish;

Oliy taʼlim muassasalarining professor-oʻqituvchilari tarkibini ilmiy daraja va unvonlarga ega xodimlar bilan yoshartirib borish;

innovatsion faoliyat infratuzilmasini takomillashtirish maqsadida “Ekofiziologik tadqiqotlar” yoʻnalishi boʻyicha oliy taʼlim muassasalariaro ilmiy tadqiqot laboratoriyasini tashkil etish;

Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar Akademiyasi hamda Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi tasarrufidagi ilmiy-tadqiqot muassasalarining moddiy-texnika bazasidan foydalanish, yetakchi olimlarni taʼlim jarayoniga va ilmiy rahbarlikka jalb qilish, magistratura va doktorantura bosqichlaridagi ilmiy ishlarni ilmiy tadqiqot tashkilotlarida olib borishi hamda himoya qilishi uchun sharoit yaratib berish;

Oliy taʼlim muassasalari tarkibida “Axborot-maslahat markaz” (Extension center)lari, texnopark, innovatsion klaster va startap markazlarni tashkil etish hamda ularni qishloq xoʻjaligi sohasi va tarmoqlari, shuningdek, hududlarning ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanishini tadqiq qilish va prognozlashtirish boʻyicha faoliyat olib borishini taʼminlash;

tijoratlashtirish salohiyati yuqori boʻlgan yangi mahsulotlar va texnika-texnologiyalarni yaratish orqali Oliy taʼlim muassasalari huzurida ilmiy tadqiqot natijalarini amaliyotga joriy etish bilan shugʻullanuvchi davlat xususiy-sheriklik shartlari asosida kichik innovatsion korxonalarni tashkil etish;

xalqaro SsiVal axborot-tahlil tizimi yordamida jahondagi ilmiy tadqiqot natijalarini tahlil qilib borish asosida ilm-fanning ilgʻor yutuqlari bilan uygʻunlashgan holda rivojlanishini taʼminlash;

nufuzli xalqaro ilmiy jurnallarda maqolalar chop etish faoliyatini qoʻllab-quvvatlash mexanizmlarini joriy etish;

Toshkent davlat agrar universitetining “Agrar fani xabarnomasi” ilmiy jurnalini Scopus, Science Direct va boshqa xalqaro ilmiy-texnik maʼlumotlar bazalariga bosqichma-bosqich kiritilishini taʼminlash;

Oliy taʼlim muassasalarida konferensiya materiallari, bitiruv malakaviy ishi, magistrlik va doktorlik dissertatsiyalaridan iborat ilmiy-texnik maʼlumotlarni elektron bazasini yaratish hamda antiplagiat tizimini joriy etish;

jahon ilmiy tadqiqotlar bozori tendensiyalaridan kelib chiqib, Universitet va uning filiallarida (fakultet, kafedra va laboratoriyalarda) ilmiy tadqiqot ishlarini aniq va fanlar tutashligidagi sohalarga ixtisoslashtirish, ularni ishlab chiqarish va hududiy rivojlanish ehtiyojlariga moslashtirish, qiyosiy ustunlikka ega boʻlgan istiqbolli ilmiy yoʻnalishlarni belgilash, ushbu yoʻnalishlarda yuqori malakali professor-oʻqituvchilar va talabalar sonini oshirish;

ilm-fan sohasida xalqaro hamkorlikni rivojlantirish, mentorlik modeli asosida nufuzli xorijiy oliy taʼlim va ilmiy tadqiqot tashkilotlari bilan hamkorlikni yoʻlga qoʻyish;

ilmiy faoliyat nufuzini koʻtarish maqsadida doktorlik dissertatsiyalari ilmiy natijalarining amaliyotga tezkor joriy etilishini taʼminlash, yoshlarning ilmiy faoliyatga qiziqishlarini oshirish va ragʻbatlantirish, doktorlik (tayanch doktorlik) ilmiy darajasini beradigan binar (ikkitalik) himoyalarni koʻpaytirish;

mustaqil taʼlim soatlari ulushini oshirish hisobiga professor-oʻqituvchilarning oʻquv yuklamasini kamaytirish, yuritilishi lozim boʻlgan turli jurnal va oʻquv-uslubiy hujjatlar sonini qatʼiy qisqartirish orqali ularni ilmiy faoliyatga yoʻnaltirish;

Oliy taʼlim muassasalarida doktorantlarning ijtimoiy himoyasini kuchaytirish, jumladan ularning yashash sharoitlarini yaxshilash maqsadida “Doktorantlar uylari”ni barpo etish va oila aʼzolari uchun qoʻshimcha sharoitlar yaratish;

iqtidorli yoshlarni aniqlash, ularni hududlardagi Agrotexnologiyalar texnikumlariga jalb qilish, Oliy taʼlim muassasalariga saralab olish, chuqurlashtirilgan taʼlim dasturlari asosida oʻqitish, fan olimpiadalaridagi ishtirokini kengaytirish, ilmiy faoliyatga boʻlgan qiziqishini oshirish, “ustoz-shogird” tizimi asosida sohada yuqori natijalarga erishgan malakali mutaxassislarga biriktirish va bu yoʻnalishda maʼlumotlarning elektron bazasini yaratish;

Oliy taʼlim muassasalarining ilmiy salohiyatini oshirish, maqsadli doktorantura orqali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlar tayyorlash tizimini rivojlantirish;

nufuzli xorijiy oliy taʼlim muassasalari bilan hamkorlikda qoʻshma ilmiy daraja berish dasturlarini ishlab chiqish;

oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim institutlari faoliyatini xorijiy tajriba asosida takomillashtirish, ilmiy kengashlar va himoyalar tizimini xalqaro tajribaga muvofiqlashtirish;

ilmiy daraja va unvonlar berish vakolatini Oliy taʼlim muassasalariga berish;

ilmiy daraja va unvonlar beruvchi ilmiy kengashlar majlislarini hududlardagi filiallardan turib “onlayn” kuzatish platformasini yaratish.

7-bob. Yuqori malakali mutaxassislar tayyorlash jarayoniga kadrlar buyurtmachilarini faol jalb etish

Yuqori malakali mutaxassislar tayyorlash jarayoniga kadrlar buyurtmachilarini faol jalb etish maqsadida quyidagi tadbirlar amalga oshiriladi:

kadrlar buyurtmachilari bilan oʻzaro hamkorlikda maqsadli kadrlar tayyorlash tizimini joriy etish;

bitiruv va bitiruv oldi kurs talabalari uchun buyurtmachilari boʻlgan vazirliklar, idoralar va tashkilotlar rahbarlarining dars mashgʻulotlarini tashkil etish;

kadrlar buyurtmachilari boʻlgan vazirliklar, idoralar va tashkilotlar rahbarlari tomonidan oʻtkaziladigan dars mashgʻulotlarining mazmunidan kelib chiqqan holda talabalarning ish beruvchilarning muammolarini hal etishga yoʻnaltirilgan guruhiy loyiha ishlarini tashkil etish;

kadrlar buyurtmachilari boʻlgan yirik ish beruvchilar, xoʻjalik birlashmalari, agroklasterlar va kooperatsiyalarda mutaxassislik kafedralarining filiallarini tashkil etish;

kadrlar buyurtmachilari bazalarida talabalarning ishlab chiqarish malakaviy amaliyotini tashkil etish hamda ularning ishga joylashishini taʼminlash maqsadida uch tomonlama shartnomalar tuzish;

qishloq xoʻjaligi sohasidagi taʼlim yoʻnalishlari va mutaxassisliklari oʻquv rejalari va dasturlarining mazmuni hamda mutaxassislik fanlari boʻyicha oʻquv yuklamalari taqsimotini kadrlar buyurtmachilari bilan hamkorlikda shakllantirish;

bitiruv-malakaviy ishlar, magistrlik va doktorlik dissertatsiyalari mavzularini ish beruvchilarning muammolaridan kelib chiqqan holda shakllantirish hamda mavzularni tor qamrovda chuqur tadqiq qilishga yoʻnaltirish;

Oliy taʼlim muassasalarida chorvachilik, baliqchilik mahsulotlari, meva-sabzavot, moyli ekinlar, dorivor oʻsimliklarni qayta ishlash va qadoqlash boʻyicha zamonaviy mini sexlarni davlat-xususiy sheriklik shartlari hamda daromadlar mablagʻlarini jalb etgan holda tashkil etish, ishlab chiqarish korxonalarini imtiyozli shartlar asosida klaster usulida faoliyat yuritishini tashkil etish.

8-bob. Oliy taʼlim muassasalarining moliyaviy mustaqilligi va barqarorligini taʼminlash, moddiy-texnika taʼminotini mustahkamlash

Oliy taʼlim muassasalarining moliyaviy mustaqilligi hamda barqarorligini taʼminlash, moddiy-texnika taʼminotini mustahkamlash boʻyicha quyidagi tadbirlar amalga oshiriladi:

Oliy taʼlim muassasalarini bosqichma-bosqich oʻzini oʻzi moliyalashtirish tizimiga oʻtkazish, moliyaviy barqarorlikni taʼminlash, mehnatga haq toʻlash tizimini takomillashtirish, moliyalashtirishning samarali va shaffof mexanizmlarini joriy etish;

Oliy taʼlim muassasalarining taʼlim xizmatlari va qoʻshimcha xizmatlar koʻrsatish boʻyicha faoliyatini rivojlantirish;

qurilish, rekonstruksiya qilish va kapital taʼmirlash ishlarini zamon talablari asosida tashkil etish va ushbu jarayonda innovatsion texnologiyalarga asoslangan, resurs tejaydigan hamda tez barpo etiladigan yengil konstruksiyali materiallardan foydalanish orqali ilgʻor muhandislik yechimlarini qoʻllash;

Oliy taʼlim muassasalarini zamonaviy dasturiy mahsulotlar bilan taʼminlash, oʻquv va ilmiy jarayonlarini zamonaviy laboratoriya uskunalari, shuningdek, laboratoriya materiallari (reaktivlar, kimyoviy idish, butlovchi, biologik materiallar va boshqa obyektlar) bilan muntazam ravishda taʼminlab borishning samarali mexanizmini yaratish;

talabalarning turar joylari, axborot-resurs markazi, oʻquv ustaxonalari, laboratoriyalar, sport sogʻlomlashtirish va ijtimoiy infratuzilma obyektlariga boʻlgan ehtiyojni oʻz vaqtida taʼminlash va zamon talablari asosida ularning moddiy-texnika bazasini mustahkamlab borish;

Oliy taʼlim muassasalarida xorijiy fuqarolarning istiqomat qilishi va taʼlim olishlari uchun qulay sharoitlar yaratish;

Oliy taʼlim muassasalarini yuqori tezlikdagi internet bilan uzluksiz taʼminlash, talabalarning mustaqil taʼlim olishi uchun infratuzilma imkoniyatlarini kengaytirish;

talabalar, oʻqituvchilar va yosh tadqiqotchilarning elektron taʼlim resurslari, zamonaviy ilmiy adabiyotlarning elektron kataloglari va maʼlumotlar bazalaridan bepul foydalanish imkoniyatini oshirish;

imkoniyati cheklangan talabalarga fakultetlar va talabalar turar joylarida qoʻshimcha sharoitlar yaratish va ularni zarur oʻquv adabiyotlari, metodik qoʻllanmalar bilan taʼminlash choralarini koʻrish;

oʻquv binolari va boshqa ijtimoiy inshootlarni isitish tizimi va sovuq suv uchun sarflanadigan toʻlovlarni iqtisod qilish maqsadida zamonaviy qozonxona va yer ostidan suv chiqarish inshootlarini qurish;

Oliy taʼlim muassasalarini oʻzini oʻzi moliyalashtirish tizimiga oʻtkazilishi natijasida iqtisod qilib qolinadigan davlat budjeti mablagʻlarini taʼlim tizimiga yoʻnaltirish.

9-bob. Oliy taʼlim muassasalarini tizimli rivojlantirish va boshqaruv faoliyatini takomillashtirish

Oliy taʼlim muassasalarini tizimli rivojlantirish va boshqaruv faoliyatini takomillashtirish maqsadida quyidagi tadbirlar amalga oshiriladi:

a) kadrlar tayyorlash sifati va koʻlamini inobatga olgan holda fakultet, kafedralar va markazlarni quyidagi toifalarga ajratish hamda ularni rivojlantirish strategiyalarini belgilash:

birinchi toifa — flagman fakultet va kafedralar;

ikkinchi toifa — ilm-fan va innovatsion markaz funksiyasini bajaruvchi Oliy taʼlim muassasalaridagi “Axborot-maslahat markaz” (Extension center)lari;

b) Toshkent davlat agrar universitetining Nukus, Termiz va Samarqand filiallarini universitet tarkibidan chiqarish hamda mustaqil faoliyat yuritadigan institutga aylantirish;

v) qishloq xoʻjaligi oliy taʼlimini rivojlantirish boʻyicha hujjat loyihalarini ishlab chiqish va muhokama etishda “Qishloq xoʻjaligi sohasida fan, taʼlim va ishlab chiqarishni integratsiyalash boʻyicha muvofiqlashtiruvchi kengash” nufuzi va faolligini oshirish, Oliy taʼlim muassasalarida jamoatchilik nazoratining zamonaviy mexanizmlarini joriy etish;

g) oliy taʼlim tizimida boshqaruv jarayonlarini axborot-kommunikatsiya texnologiyalari asosida maqbullashtirish, davlat interaktiv xizmatlaridan foydalanish koʻlamini kengaytirish;

d) Oliy taʼlim muassasalarini rivojlantirishda strategik rejalashtirish tamoyillarini joriy etish va bunda vasiylik kengashlari masʼuliyati va rolini oshirish;

e) taʼlim sifatini baholashning yangi mexanizmlarini joriy etish, kadrlar buyurtmachilari va talabalar oʻrtasida oʻtkazilgan soʻrov natijalarini chuqur tahlil qilish orqali muammolarni bartaraf etish, bitiruvchilar talabalarning sifati va ularni ixtisosligi boʻyicha ishga joylashtirish masalalariga alohida eʼtibor qaratish;

j) taʼlim sifatini nazorat qilish, fakultet va kafedralarning reytingini yuritish boʻyicha zarur chora-tadbirlarni belgilash;

z) Oliy taʼlim muassasalarida, texnikumlarda, shuningdek, fakultet va kafedralarda rahbarlik lavozimlariga tayinlashda gender tengligi tamoyillariga rioya qilish;

i) Oliy taʼlim muassasalarida, texnikumlarda rahbarlik lavozimlariga zaxira kadrlarni shakllantirish, shuningdek, agrosanoat majmui uchun “Agrobiznes va boshqaruv” yoʻnalishida kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish markazi faoliyatini takomillashtirish;

k) Oliy taʼlim muassasalari va texnikumlarda rahbar xodimlarni rotatsiya qilish mexanizmini joriy qilish;

l) fermer xoʻjaliklari va agroklasterlar rahbarlari hamda va tomorqa yer egalarining qishloq xoʻjaligi ekinlarini yetishtirish, saqlash va qayta ishlash, eksport qilish boʻyicha malakalarini oshirish uchun Oliy taʼlim muassasalaridagi “Axborot-maslahat markaz” (Extension center)larida seminar-treninglarni tashkil etish.

10-bob. Oliy taʼlim muassasalarini investitsiyaviy jozibadorligini oshirish, xalqaro miqyosda tanilishi va raqobatbardoshligini taʼminlash

Oliy taʼlim muassasalarini investitsiyaviy jozibadorligini oshirish, xalqaro miqyosda tanilishi va raqobatbardoshligini taʼminlash maqsadida quyidagi tadbirlar amalga oshiriladi:

Oliy taʼlim muassasalarini xalqaro eʼtirof etilgan tashkilotlar (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Nigher Education, Academic Ranking of World Universities) reytingining 1 000 ta oliy taʼlim muassasalari roʻyxatiga kiritish boʻyicha tizimli ishlarni amalga oshirish;

2030-yilga qadar Toshkent davlat agrar universitetini xalqaro eʼtirof etilgan tashkilotlar (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Nigher Education, Academic Ranking of World Universities) reytingining 1 000 ta oliy taʼlim muassasalari roʻyxatiga kiritish boʻyicha “Yoʻl xaritasi”ni ishlab chiqish;

Oliy taʼlim muassasalarini qishloq xoʻjaligi sohasida kadrlar tayyorlash boʻyicha milliy va xalqaro imidjini shakllantirishdagi ishtiroki va faolligini oshirish;

dars mashgʻulotlari xorijiy tillarda olib boriladigan ixtisoslik va mutaxassislik fanlarida ishtirok etadigan talabalar salmogʻini oshirish;

xorijiy fuqarolarni Oliy taʼlim muassasalari tomonidan belgilanadigan tartibda oʻtkaziladigan suhbat asosida bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari, magistratura mutaxassisliklari va doktoranturaga qabul qilish boʻyicha ishlarni tizimli yoʻlga qoʻyish;

nufuzli xorijiy oliy taʼlim muassasalari bilan hamkorlikda taʼlim xizmatlarini rivojlantirish va ularning meʼyoriy-huquqiy normalarini tatbiq qilish;

taʼlimda brend va ilmiy anʼanalar tizimini yaratish orqali Oliy taʼlim muassasalari imidjini shakllantirish boʻyicha chora-tadbirlar dasturini qabul qilish;

qishloq xoʻjaligi fanlari boʻyicha xalqaro fan olimpiadalarini tashkil etish;

Oliy taʼlim muassasalari rasmiy veb-saytlarining Webometrics tashkiloti reyting tizimida egallagan oʻrnini muntazam yaxshilab borish;

nufuzli xorijiy oliy taʼlim muassasalari bilan birgalikdagi qoʻshma taʼlim dasturlari asosida malakali kadrlar tayyorlashni kengaytirish, hamkorlikda oʻtkaziladigan ilmiy konferensiyalar va seminarlar sonini koʻpaytirish, xalqaro ilmiy va taʼlim loyihalarini amalga oshirish;

Oliy taʼlim muassasalarini xalqaro darajada obroʻsini oshirish uchun iqtidorli bitiruvchi talabalar imkoniyatlaridan samarali foydalanish.

11-bob. Strategiyani amalga oshirishdan kutilayotgan natijalar

Strategiya doirasida belgilangan vazifalarni bajarish hamda qishloq xoʻjaligi oliy taʼlim tizimini 2030-yilgacha rivojlantirish orqali quyidagi natijalarga erishish nazarda tutilmoqda:

Agrar taʼlim tizimidagi Oliy taʼlim muassasalarni 2030-yilgacha dunyoning nufuzli 1000 ta oliy taʼlim muassasalari roʻyxati (QS reyting tizimi)ga kiritiladi;

Oliy taʼlim muassasalarida oʻquv jarayoniga bosqichma-bosqich taʼlimning kredit-modul tizimi joriy etiladi;

hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish dasturlari va kadrlar buyurtmachilarining takliflari asosida 2030-yilgacha qishloq xoʻjaligida innovatsion resurs tejaydigan texnologiyalarni qoʻllash, “Aqlli qishloq xoʻjaligi” (Smart agriculture) va raqamlashtirilgan agrotexnologiyalarni joriy qilish orqali kadrlar tayyorlash tizimi yoʻlga qoʻyiladi;

Oliy taʼlim muassasalarida qishloq xoʻjaligi sohasida taʼlim, fan, innovatsiya va ilmiy tadqiqotlar natijalarini tijoratlashtirish faoliyatining uzviy bogʻliqligini nazarda tutuvchi “Universitet 3.0” konsepsiyasi bosqichma-bosqich joriy etiladi;

Oliy taʼlim muassasalarida “Axborot-maslahat markazi” (Extension center)lari, texnoparklar, startap markazlari tashkil etiladi va ular qishloq xoʻjaligi sohasi va uning tarmoqlari, shuningdek, hududlarning ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanishini tadqiq etuvchi va prognozlashtiruvchi ilmiy-amaliy muassasalari darajasiga olib chiqiladi;

ilmiy tadqiqot natijalarini tijoratlashtirish hamda professor-oʻqituvchilar va ilmiy tadqiqotchilarning moddiy manfaatdorligini oshirish, kafedralarning moddiy texnika bazasini mustahkamlash maqsadida davlat xususiy-sheriklik shartlari asosida mutaxassislik kafedralar huzurida kichik innovatsion korxonalar tashkil etiladi;

Oliy taʼlim muassasalari professor-oʻqituvchilari, ilmiy izlanuvchilari, doktorantlari, bakalavriat va magistratura talabalarining yuqori impakt-faktorga ega nufuzli xalqaro ilmiy jurnallarda maqolalar chop etishiga va maqolalarga iqtiboslik koʻrsatkichlari oshishiga imkoniyat yaratiladi, shuningdek, “Agrar fani xabarnomasi” ilmiy jurnalini Scopus, Science Direct va boshqa xalqaro ilmiy-texnik maʼlumotlar bazalariga bosqichma-bosqich kiritiladi;

Oliy taʼlim muassasalarida oliy taʼlimning investitsiyaviy jozibadorligi oshiriladi, xorijiy taʼlim texnologiyalari jalb etiladi;

qishloq xoʻjaligining oliy taʼlim mazmuni sifat jihatidan yangi bosqichga koʻtariladi, soha va uning tarmoqlarining barqaror rivojlanishiga munosib hissa qoʻshadigan, mehnat bozorida oʻz oʻrnini topa oladigan yuqori malakali mutaxassis kadrlar tayyorlash tizimi yoʻlga qoʻyiladi;

Oliy taʼlim muassasalarining infratuzilmasi hamda moddiy-texnika bazasi yaxshilanadi va bosqichma-bosqich oʻzini oʻzi moliyalashtirish tizimiga oʻtkaziladi hamda moliyaviy barqarorligi taʼminlanadi;

Oliy taʼlim muassasalarining akademik mustaqilligi taʼminlanadi, jumladan, Toshkent davlat agrar universitetining Nukus, Termiz va Samarqand filiallari institutga aylantiriladi.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 15-dekabrdagi 788-son qaroriga 2-ILOVA

Agrar taʼlim tizimining 2030-yilgacha innovatsion rivojlanish strategiyasining

T/r Koʻrsatkichlar nomi Oʻlchov birligi yillar 2019 2020 2023 2025 2030 I. Qishloq xoʻjaligi sohasi uchun oliy maʼlumotli mutaxassis kadrlar tayyorlash sifatini oshirish 1. Xorijiy oliy taʼlim muassasalari bilan hamkorlikda tashkil etilgan qoʻshma taʼlim dasturlari qoʻshma taʼlim dasturlari soni 13 15 20 25 30 2. Xorijiy oliy taʼlim muassasalari dasturlari asosida oʻqitishni tashkil qilish xorijiy dasturlar asosida tashkil etilgan oliy taʼlim muassasalari soni - 1 1 2 2 3. Bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklarida taʼlim olayotgan talabalar talabalar soni (ming kishi) 13,9 15,0 18,0 20,0 25,0 4. shu jumladan, davlat granti asosida tahsil oluvchi talabalar talabalar soni (ming kishi) 2,8 3,0 3,6 4,0 5,0 5. Bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari bitiruvchilaridan magistratura mutaxassisliklariga qabul qilingan talabalar foizda (bakalavriat taʼlim yoʻnalishi bitiruvchilariga nisbatan) 8,7 10 15 17 20 6. Oʻquv jarayoni va malaka oshirish kurslariga jalb qilingan xorijiy professor-oʻqituvchilar ulushi foizda (professor-oʻqituvchilar soniga nisbatan) 1 2 7 10 15 7. Xorijda malaka oshirgan yoki stajirovka oʻtagan professor-oʻqituvchilar ulushi foizda (professor-oʻqituvchilar soniga nisbatan) 2 3 10 15 20 8. Malaka oshirish kurslarida dars beruvchi xorijda malaka oshirgan professor-oʻqituvchilar ulushi foizda (malaka oshirish kurslarida dars beruvchi professor-oʻqituvchilar soniga nisbatan) 10 15 20 30 50 9. Kredit-modul tizimi joriy etiladigan bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari foizda (bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari soniga nisbatan) 10 43,7 100 100 100 10. Oʻquv reja va dasturlarni xorijiy tajribalar asosida takomillashtirish foizda (oʻquv reja va dasturlar soniga nisbatan) 10 100 100 100 100 11. Oʻquv rejalarida amaliy koʻnikmalarni oshirishga qaratilgan mutaxassislik fanlari boʻyicha amaliy mashgʻulotlar ulushi foizda (mashgʻulotlar soniga nisbatan) 29 35 50 60 70 II. Taʼlim jarayoniga raqamli texnologiyalar va zamonaviy usullarni joriy etish 12. Oʻquv va ilmiy adabiyotlar hamda oʻquv-uslubiy majmualarning elektron shaklidan foydalanish foizda (oʻquv, ilmiy adabiyotlar va oʻquv-uslubiy majmualar soniga nisbatan) 10 20 35 50 70 13. Toshkent davlat agrar universiteti va uning filiallari hamda Andijon qishloq xoʻjaligi va agrotexnologiyalar institutida taʼlim jarayonlarini boshqarish axborot tizimining joriy etilishi foizda (oliy taʼlim muassasalari soniga nisbatan) - 25 75 100 100 14. Taʼlim sifatini taʼminlash jarayonlarini elektron taʼlim boshqaruvi tizimi orqali nazorat qilish foizda (oliy taʼlim muassasalari soniga nisbatan) - 25 50 100 100 15. Oʻqitishda raqamli texnologiyalar, shu jumladan “E-MINBAR ” elektron platformasi, onlayn, vebinar texnologiyalarini joriy etish foizda (oliy taʼlim muassasalari soniga nisbatan) - 25 50 100 100 III. Oliy taʼlim muassasalarida ilmiy-tadqiqot ishlari natijadorligini oshirish, yoshlarni ilmiy faoliyatga keng jalb etish, ilm-fanning innovatsion infratuzilmasini shakllantirish 16. Oliy taʼlim muassasalarining ilmiy salohiyati foizda (professor-oʻqituvchilar soniga nisbatan) 44,1 50 55 60 65 17. Xorijda magistratura va doktoranturada tahsil olgan professor-oʻqituvchilar ulushi professor-oʻqituvchilar soni 3 5 8 10 12 18. Bitta oʻqituvchiga nisbatan ilmiy-tadqiqot ishlari natijalarini tijoratlashtirishdan tushadigan moliyaviy mablagʻlarning oʻsish dinamikasi foizda (avvalgi yildagi tijoratlashtirishdan tushgan mablagʻlarga nisbatan) 9 15 20 25 30 19. Ilmiy-texnikaviy tadqiqot ishlari natijalarini nashr etish foizda (yoqlangan ilmiy-texnikaviy tadqiqot ishlari soniga nisbatan) 10 22 28 40 45 20. Kafedralar qoshida davlat xususiy-sheriklik shartlari asosida ilmiy-tadqiqot natijalarini amaliyotga joriy etish bilan shugʻullanuvchi kichik innovatsion korxonalarni tashkil etish korxonalar soni 5 10 15 20 30 21. Magistratura bitiruvchilarini ilmiy faoliyatga yoʻnaltirish foizda (magistratura mutaxassisligi bitiruvchilari soniga nisbatan) 15 30 35 40 45 22. Ilmiy unvonga ega professor-oʻqituvchilarning ilmiy darajaga ega oʻqituvchilarga nisbatan ulushi foizda (ilmiy darajaga ega professor-oʻqituvchilar soniga nisbatan) 30 40 45 50 55 23. Impakt faktori 0,5 dan yuqori boʻlgan ilmiy jurnallarda chiqarilgan maqolalarning yuz nafar professor-oʻqituvchiga nisbati maqolalar soni 0,5 2 5 10 15 24. “ Scopus”, “ScienceDirect”, “Web of Science ” va impakt faktori koʻrsatkichlariga ega hamda boshqa xalqaro ilmiy-texnik maʼlumotlar bazasida indekslanuvchi maqolalar indekslanuvchi maqolalar soni 230 300 400 500 700 25. Xalqaro miqyosda eʼtirof etilgan ilmiy jurnallar ilmiy jurnallar soni - - 1 1 1 26. Oliy taʼlim muassasalari pedagog kadrlari tarkibidan xalqaro miqyosda eʼtirof etilganlar ulushi foizda (pedagog kadrlar soniga nisbatan) - 0,5 1 1,5 2 IV. Oliy taʼlim muassasalarining moliyaviy mustaqilligi va barqarorligini taʼminlash, moddiy-texnik taʼminotini mustahkamlash 27. Oliy taʼlim muassasalari umumiy yillik xarajatlarida budjetdan tashqari mablagʻlar ulushi foizda (xarajatlar miqdoriga nisbatan) 60 62 65 68 75 28. Oliy taʼlim muassasalarini bosqichma-bosqich oʻzini-oʻzi moliyalashtirish tizimiga bosqichma-bosqich oʻtish oliy taʼlim muassasalari soni - - - - 1 29. Oliy taʼlim muassasalarida talabalarni talabalar turar joylari bilan taʼminlanganlik darajasi foizda (talabalar soniga nisbatan) 20,5 22 25 30 40 V. Oliy taʼlim muassasalarini tizimli rivojlantirish va boshqaruv faoliyatini takomillashtirish 30. Qishloq xoʻjaligi sohasida koʻrsatiladigan interaktiv xizmatlari interaktiv xizmatlari soni 1 5 10 15 20 31. Agrosanoat majmui uchun mutaxassis va rahbar kadrlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirish foizda (boshqaruv kadrlar zaxirasidagi xodimlar soniga nisbatan - 10 20 30 40 V I. Oliy taʼlim tizimida korrupsiyaga qarshi kurashish, shaffoflikni taʼminlashning taʼsirchan mexanizmlarini joriy etish 32. Oliy taʼlim muassasalarida ochiq axborot tizimlarini joriy etish foizda (oliy taʼlim muassasalari soniga nisbatan) - 25 50 75 100 33. Oliy taʼlim muassasalarida korrupsiyaga qarshi kurashish boʻyicha anonim soʻrovnomalar oʻtkazish anonim soʻrovnomalar soni - 8 12 16 20 34. Qishloq xoʻjaligi vazirligi va uning tizimidagi tashkilotlar, Oliy taʼlim muassasalari, texnikumlarda korrupsiyaga qarshi kurash boʻyicha oʻtkaziladigan seminar va tadbirlar (anonim soʻrovnomalardan tashqari) seminar va tadbirlar soni 30 40 50 60 70 V II. Oliy taʼlim tizimining investitsiyaviy jozibadorligini oshirish, xalqaro miqyosda tanilishi va raqobatbardoshligini taʼminlash 35. Xorijiy talabalarning ulushi foizda (jami talabalar soniga nisbatan) 0,3 1 2 3 5 36. Xorijiy oliy taʼlim muassasalari bilan hamkorlikda amalga oshirilgan loyihalar ulushi foizda (jami loyihalar soniga nisbatan) 15 15 20 25 30 37. Professor-oʻqituvchilar va talabalarning akademik almashinuvi foizda (professor-oʻqituvchilar va talabalar soniga nisbatan) 1,5 2 4 7 10

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 15-dekabrdagi 788-son qaroriga 3-ILOVA

Agrar taʼlim tizimining 2030-yilgacha innovatsion rivojlanish strategiyasini amalga oshirish boʻyicha 2020/2021 oʻquv yiliga moʻljallangan

T/r Tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Moliyalashtirish manbai Ijro muddati Masʼul ijrochilar I. Oʻquv jarayoni 1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Agrar taʼlim tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 30-iyuldagi PQ-4795-sonli qaroriga asosan 2020/2021 oʻquv yilidan boshlab bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari taʼlimning kredit-modul tizimini joriy etish hamda 2021/2022 oʻquv yilida Andijon qishloq xoʻjaligi va agrotexnologiyalar instituti, Toshkent davlat agrar universitetining Samarqand filialida yangidan tashkil etiladigan bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklari boʻyicha oʻquv jarayonini tashkil etish. 1. B akalavriat taʼlim yoʻnalishlarida 2020/2021 oʻquv yilidan bosqichma-bosqich taʼlimning kredit-modul tizimini joriy etish maqsadida malaka talablari, oʻquv rejalari va fan dasturlarini xorijiy tajribalar asosida ishlab chiqish hamda oʻrnatilgan tartibda tasdiqlash. - 2021-yil yanvar Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, “El-yurt umidi” jamgʻarmasi, Toshkent davlat agrar universiteti va uning filiallari, Andijon qishloq xoʻjaligi va agrotexnologiyalar instituti 2. Yangi taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklari boʻyicha dars mashgʻulotlarini olib boruvchi 20 nafar professor-oʻqituvchilarni qayta tayyorlash, malaka oshirish va stajirovka oʻtash uchun xorijiy davlatlarga yuborish. Budjetdan tashqari mablagʻlar, xalqaro moliya institutlari grantlari, “El-yurt umidi” jamgʻarmasi 2020/2021 oʻquv yili davomida 3. Talablarni yangidan kiritilgan fanlar boʻyicha oʻquv adabiyotlari bilan taʼminlash choralarini koʻrish. 2021-yil yanvar 2. 2020/2021 oʻquv yilidan bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklarida taʼlimning kredit-modul tizimini joriy etish. 1. 2020/2021 oʻquv yilida 1-kursga qabul qilingan 25 ta bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari hamda 33 ta magistratura mutaxassisliklarida taʼlimning kredit-modul tizimini joriy etish. 2021-yil yanvar Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Toshkent davlat agrar universiteti va uning filiallari, Andijon qishloq xoʻjaligi va agrotexnologiyalar instituti 2. Kredit-modul tizimi joriy etilgan taʼlim yoʻnalishlari va mutaxassisliklariga professor-oʻqituvchilar tomonidan elektron platforma uchun fanlar boʻyicha maʼlumotlar bazasini yaratish. 2021-yil fevral 3. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligini rivojlantirishning 2020 — 2030-yillarga moʻljallangan strategiyasida belgilangan vazifalarni 2020-yilda amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 28-yanvardagi PQ-4575-son qaroriga asosan oliy taʼlim muassasalarida tashkil etiladigan ixtisoslashgan kafedra filiallarining mutaxassislik fanlari boʻyicha taʼlim beruvchi pedagog-kadrlar bilan taʼminlash hamda oʻquv-uslubiy yordam koʻrsatish. 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlarda ixtisoslashgan kafedra filiallari tashkil etiladigan oliy taʼlim muassasalari roʻyxatini aniqlash. - 2021-yil yanvar Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Toshkent davlat agrar universiteti va uning filiallari 2. Mevachilik va uzumchilik, sabzavotchilik, polizchilik va kartoshkachilik, issiqxona xoʻjaligini tashkil etish va yuritish taʼlim yoʻnalishlari qabul kvotalarini belgilash. - 2021-yil mart 3. Ixtisoslashgan kafedra filiallarini bakalavriat taʼlim yoʻnalishlarining malaka talablari, oʻquv rejalari va fan dasturlari, oʻquv adabiyotlari bilan taʼminlash. - 2021-yil yanvar 4. Toshkent davlat agrar universiteti va uning filiallari hamda Andijon qishloq xoʻjaligi va agrotexnologiyalar instituti (keyingi oʻrinlarda — Oliy taʼlim muassasalari deb yuritiladi)ga xorijiy fuqarolarni, umumiy oʻrta taʼlim maktablari, akademik litsey hamda kasb-hunar kollejlari bitiruvchilarini kengroq jalb etish. 1. Xorijiy davlatlarda targʻibot-tashviqot ishlarini olib borish uchun universitet va uning filiallari faoliyatini aks ettiruvchi videoroliklar, bukletlar, poster, jurnallar tayyorlash, universitetning www.tdau.uz sayti hamda ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarida yoritib borish. Budjetdan tashqari mablagʻlar Belgilangan muddatlarda Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlim vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari, oliy taʼlim muassasalari 5. Taʼlim jarayoni uchun oʻquv adabiyotlarining yangi avlodini yaratish, xorijiy adabiyotlarni xarid qilish hamda axborot-resurs markazlari fondlarini muntazam yangilab borish. 1. Yangidan tashkil etilgan bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari va mutaxassisliklari uchun 118 ta fan boʻyicha oʻquv adabiyotlarini yaratish boʻyicha mualliflar guruhini shakllantirish hamda oʻquv adabiyotlarini yaratish reja-grafigini ishlab chiqish. Budjetdan tashqari mablagʻlar, homiylik mablagʻlari 2021-yil yanvar Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, oliy taʼlim muassasalari 2. Universitet xarajatlar smetasida xorijiy oʻquv adabiyotlarini xarid qilish hamda chop etish uchun 200 mln.soʻm mablagʻ ajratishni nazarda tutish. Budjetdan tashqari mablagʻlar, homiylik mablagʻlari 2021-yil yanvar II. Boshqaruv kadrlar salohiyati va pedagog kadrlar sifat tarkibi 6. Agrosanoat majmui tarkibidagi tashkilotlar, muassasalar va agroklasterlar rahbar hamda mutaxassislarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish maqsadida “Agrobiznes va boshqaruv” yoʻnalishida markaz faoliyatini takomillashtirish. 1. “Agrobiznes va boshqaruv” yoʻnalishi boʻyicha rahbar va mutaxassis kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirishga nomzodlarni tavsiya etish boʻyicha vazirlik, idoralar roʻyxatini shakllantirish va qabul kvotalarini belgilash. Budjetdan tashqari mablagʻlari, xalqaro moliya institutlari grantlari 2021-yil mart Qishloq xoʻjaligi vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar, Toshkent davlat agrar universiteti 2. Agrosanoat majmui uchun rahbar va mutaxassis kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish kurslarining oʻquv reja, dasturlarini ishlab chiqish hamda oʻrnatilgan tartibda tasdiqlash. 2021-yil aprel 7. Professor-oʻqituvchilarning ilmiy salohiyatini 55 — 60 foizga yetkazish, yangi ixtisosliklar boʻyicha ilmiy-pedagogik kadrlar tayyorlashni yoʻlga qoʻyish. 1. Universitetdagi mavjud ixtisosliklar sonini 18 tadan 21 tagacha oshirish. Davlat budjeti mablagʻlari 2021-yil may Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, Oliy taʼlim muassasalari 2. Tayanch doktorantura, doktorantura va stajyor tadqiqotchilik institutiga qabul kvotalarini oshirish. - 2021-yil iyun 3. Ilmiy darajaga ega boʻlgan malakali xodimlarni pedagogik faoliyatga jalb etish. - 2021-yil iyun 8. Xorijiy davlatlarda professor-oʻqituvchilar, doktorantlar va magistrlarni malaka oshirish va stajirovka oʻtashlarini tashkil etish. 1. Hamkorlik aloqalari oʻrnatilgan xorijiy oliy taʼlim muassasalari va ilmiy-tadqiqot tashkilotlariga malaka oshirish va stajirovka oʻtash uchun yuboriladigan professor-oʻqituvchilar hamda iqtidorli talabalar roʻyxatini shakllantirish. - 2021-yil may Qishloq xoʻjaligi vazirligi, “El-yurt umidi” jamgʻarmasi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Oliy taʼlim muassasalari 2. Professor-oʻqituvchilarni tor ixtisosliklar boʻyicha “El-yurt umidi” jamgʻarmasi hamda xalqaro moliya institutlarining grantlari orqali xorijiy davlatlarga malaka oshirish va stajirovkaga yuborish. “El-yurt umidi” jamgʻarmasi mablagʻlari, xalqaro moliya institutlari grantlari 2021-yil sentabr 9. Professor-oʻqituvchilarning xorijiy tillar va axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini oʻzlashtirish hamda kasbiy mahoratini oshirib borish. 1. Professor-oʻqituvchilar uchun xorijiy tillar va axborot-kommunikatsion texnologiyalari boʻyicha qisqa muddatli kurslarni tashkil etish. Budjetdan tashqari mablagʻlar 2021-yil may Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oliy taʼlim muassasalari 2. Yangi pedagogik texnologiyalar boʻyicha mahorat darslarini tashkil etish. Budjetdan tashqari mablagʻlar 2021-yil aprel III. Ilmiy-tadqiqot ishlari samaradorligini oshirish 10. Qishloq xoʻjaligi sohasining dolzarb yoʻnalishlari hamda hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishga qaratilgan xalqaro va respublika miqyosidagi anjumanlarni oʻtkazish. 1. Qishloq xoʻjaligining dolzarb muammolari va hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishga qaratilgan 4 ta respublika hamda 4 ta xalqaro miqyosda ilmiy anjumanlarni tashkil etish. Budjetdan tashqari mablagʻlar, homiylik mablagʻlari, xalqaro moliya institutlarining grantlari Tasdiqlangan reja-grafik asosida Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyat hokimliklari, Oliy taʼlim muassasalari 2. Ilmiy anjumanlarni ommaviy-axborot vositalari hamda ijtimoiy tarmoqlarda keng yoritish, anjuman materiallarini xalqaro eʼtirof etilgan bazalarga joylashtirish choralarini koʻrish. 11. Davlat ilmiy-texnik dasturlari doirasida bajariladigan ilmiy-tadqiqotlar hamda xoʻjalik shartnomalari asosida universitetga budjetdan tashqari mablagʻlarni jalb etish samaradorligini oshirish. 1. Davlat ilmiy-texnik dasturlari doirasida eʼlon qilingan loyihalar tanlovlarida professor-oʻqituvchilarning loyihalar bilan ishtirok etish darajasini oshirish. - Doimiy Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, Oliy taʼlim muassasalari 2. Ilmiy-tadqiqot natijalarini ishlab chiqarishga keng tatbiq etish hamda tijoratlashtirish choralarini koʻrish. Xoʻjalik shartnomalari asosida 2021 — 2030-yillar davomida 12. Professor-oʻqituvchilar va ilmiy-tadqiqotchilarning moddiy manfaatdorligini oshirish hamda ilmiy-tadqiqot natijalarini tijoratlashtirish. 1. Davlat xususiy sheriklik shartlari asosida kichik innovatsion korxonalar sonini 10 taga yetkazish. Tashabbuskorlar mablagʻlari hisobiga 2021-yil davomida Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oliy taʼlim muassasalari 2. Budjetdan tashqari mablagʻlar tushumini oshirish maqsadida xoʻjalik shartnomalarini tuzish. Xoʻjalik shartnomalaridan tushgan mablagʻlar 2020-2021-yillar davomida 13. Ilmiy-tadqiqotlar samaradorligini oshirish maqsadida ilmiy laboratoriya tashkil etish. 1. Oliy taʼlim muassasalariaro “Ekofiziologik tadqiqotlar” ilmiy laboratoriyasini tashkil etish. Davlat budjeti mablagʻlari, xalqaro moliya institutlari grantlari Tasdiqlangan reja grafik asosida Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, Moliya vazirligi, Oliy taʼlim muassasalari 2. “Ekofiziologik tadqiqotlar” ilmiy laboratoriyasida faoliyat olib boradigan mutaxassislar roʻyxatini shakllantirish va ularni xorijiy davlatlarga qisqa muddatli malaka oshirish va stajirovkalar oʻtash uchun yuborish. 2021-yil noyabr-dekabr 14. “Oʻzbekiston agrar fani xabarnomasi” jurnali nufuzini oshirish. 1. “Oʻzbekiston agrar fani xabarnomasi” jurnaliga maqolalarni qabul qilish talablarini xalqaro talablarga moslashtirish hamda https:// uzjournals.edu.uz elektron platformasiga kiritish. Budjetdan tashqari mablagʻlar, xalqaro moliya institutlari grantlari 2021-yil sentabr Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, Toshkent davlat agrar universiteti 2. “Oʻzbekiston agrar fani xabarnomasi” jurnalini Scopus bazasiga joylashtirish uchun “ Elsevier ” kompaniyasi tomonidan soʻralgan maʼlumotlarni taqdim etish. 2021-yil may 3. “Oʻzbekiston agrar fani xabarnomasi” jurnali tahrir hayʼatiga xalqaro ekspertlarni jalb etish. 2021-yil iyul 15. Soha buyurtmachilari mablagʻlari hisobiga bajariladigan xoʻjalik shartnomalari miqdorini va natijadorligi oshirish. 1. Hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha dolzarb muammolar yechimlariga qaratilgan loyihalar roʻyxatini shakllantirish. Budjetdan tashqari mablagʻlar Doimiy Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, Oliy taʼlim muassasalari 2. Soha buyurtmachilari bilan oʻzaro manfaatli hamkorlik shartnomalarini tuzish hamda tushgan mablagʻlarni universitetning moddiy-texnika bazasi va professor-oʻqituvchilar moddiy manfatdorligini oshirishga yoʻnaltirish. Xoʻjalik shartnomalaridan tushgan mablagʻlar Doimiy IV. Beshta tashabbusni oʻzida mujassam etgan maʼnaviy-maʼrifiy faoliyat 16. Oliy taʼlim muassasalari talabalari oʻrtasida qishloq xoʻjaligi fanlari boʻyicha respublika miqyosida fan olimpiadalarini tashkil etish. 1. Fan olimpiadalariga iqtidorli talabalarni tanlab olish sifatini oshirish. Davlat budjeti mablagʻlari 2021-yil avgust Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Oliy taʼlim muassasalari 2. Tanlab olingan talabalarni tajribali professor-oʻqituvchilarga “ustoz-shogird” anʼanalari asosida biriktirish. - 2021-yil sentabr 3. Qishloq xoʻjaligi fanlari boʻyicha respublika miqyosida fan olimpiadasini oʻtkazish. Davlat budjeti mablagʻlari 2021-yil dekabr 17. Yoshlar maʼnaviyatini yuksaltirish va ular oʻrtasida kitobxonlikni keng targʻib qilish boʻyicha tizimli tadbirlarni tashkil etish. 1. Universitetning “Axborot resurs markazi” fondini jahon va respublikada nashr etilgan yangi badiiy adabiyotlar bilan boyitish hamda uni doimiy ravishda toʻldirib borish. Davlat budjeti mablagʻlari, budjetdan tashqari mablagʻlar Doimiy Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Oliy taʼlim muassasalari 2. Har bir fakultetda “Eng yaxshi kitobxon” koʻrik-tanlovini oʻtkazish, gʻolib jamoalarni munosib ragʻbatlantirish. Homiylik mablagʻlari hisobidan 2021-yil dekabr 3. Universitet hududida kitob yarmarkalarini tashkil etish. - Tasdiqlangan reja grafik asosida 18. Talaba qizlarning mashgʻulotlardan boʻsh vaqtlarini mazmunli oʻtkazish maqsadida tashkil etilgan ijodiy toʻgaraklar faoliyatini yanada kuchaytirish. 1. Talaba-qizlarni turli ijodiy toʻgaraklarga jalb etish. - Tasdiqlangan reja-grafik asosida Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oliy taʼlim muassasalari 2. Xotin-qizlar qoʻmitasi tomonidan turli mavzularda tadbirlar, uchrashuvlar va davra suhbatlarini tashkil etib borish. Budjetdan tashqari mablagʻlar Har oyda bir marta reja-grafik asosida V. Moddiy-texnik taʼminotni taʼminlash va modernizatsiya qilish 19. Taʼlim sifatini va ilmiy tadqiqotlar natijadorligini oshirish maqsadida universitetning oʻquv-laboratoriyalarini zamonaviy jihozlar bilan taʼminlash. 1. Toshkent davlat agrar universitetining 7 ta, Nukus filialining 11 ta, Termiz filialining 10 ta va Samarqand filialining 9 ta oʻquv laboratoriyalari boʻyicha texnik talab (pasport)larni ishlab chiqish. Davlat budjeti mablagʻlari, xalqaro moliya institutlari grantlari, homiylik mablagʻlari 2021-yil fevral Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Oliy taʼlim muassasalari 2. Oʻquv laboratoriyalarini xarid qilish hamda oʻquv auditoriyalariga joylashtirish. Tasdiqlangan reja-grafik asosida 3. Oʻquv laboratoriyalaridan foydalanish boʻyicha pedagog-xodimlar va talabalar uchun uslubiy koʻrsatmalar tayyorlash. 2021-yil mart 20. Toshkent davlat agrar universitetining issiq suv, ichimlik suvi va isitish tizimidan foydalanish samaradorligini oshirish maqsadida universitet hududida zamonaviy 7 ta qozonxona hamda 4 ta yer ostidan suv chiqarish inshootlarini qurish ishlarini 2021-2022-yillar Investitsiya dasturiga kiritish. 1. Zamonaviy qozonxonalar hamda yer osti suvlarini chiqarish inshootlarini qurish boʻyicha loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish hamda ekspertizadan oʻtkazish. - 2021-yil fevral Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Toshkent davlat agrar universiteti 2. Qozonxona va yer osti suvlarini chiqarish inshootlarini qurish ishlarini 2021-2022-yillar Investitsiya dasturiga kiritish. - 2021-yil mart-aprel VI. AKT va oʻqitishning zamonaviy vositalarini joriy qilinishi 21. Oliy taʼlim muassasalari talabalarini oʻqitishda raqamli texnologiyalar, shu jumladan “E-MINBAR” elektron platformasi, onlayn vebinar texnologiyalardan keng foydalanish. 1. M ahalliy va xorijiy oliy taʼlim muassasalarining “E-MI N BAR” elektron platformasi, onlayn, vebinar texnologiyalarni tatbiq etish boʻyicha ilgʻor tajribalarini oʻrganish. Davlat budjeti mablagʻlari, xalqaro moliya institutlari grantlari, homiylik mablagʻlari 2021-yil may Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Oliy taʼlim muassasalari 2. Oliy taʼlim muassasalarida “E-MI N BAR” elektron platformasini yaratish boʻyicha texnik topshiriq ishlab chiqish va joriy etish. 2021-yil iyul 22. Oliy taʼlim muassasalari ning konferensiya materiallari, BMI, MD dan iborat ilmiy-texnik maʼlumotlar elektron bazasini yaratish hamda antiplagiat tizimini joriy etish. 1. Ilmiy-texnik maʼlumotlar elektron bazasini yaratish hamda maʼlumotlar bilan boyitib borish. Budjetdan tashqari mablagʻlar 2021-yil davomida Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oliy taʼlim muassasalari 2. Antiplagiat dasturini sotib olish. 2021-yil iyun 3. Antiplagiat tizimini qoʻllash boʻyicha seminar tashkil etish. 2021-yil sentabr 23. RFID texnologiyasi asosida “Axborot-resurs markazi” fondini roʻyxatga olish, hisobiga qoʻshish, tarqatish va himoyalash tizimini yaratish. 1. Axborot-resurs markazidagi mavjud oʻquv adabiyotlarini QR code tizimi orqali raqamlashtirish. Budjetdan tashqari mablagʻlar, xalqaro moliya institutlari grantlari 2021-yil noyabr Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oliy taʼlim muassasalari 2. Universitet va uning filiallarida “ARMAT++” elektron platformasini maʼlumotlar bazasi bilan toʻldirish. Doimiy 24. Talabalarning sifatli taʼlim olish imkoniyatlarini kengaytirish. 1. Zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalari asosida talabalar uchun masofaviy taʼlim dasturlari platformasini joriy etish. Budjetdan tashqari mablagʻlar, xalqaro moliya institutlari grantlari 2021-yil dekabr Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Moliya vazirligi, Oliy taʼlim muassasalari 2. Yuqori tezlikdagi internet bilan taʼminlash va Wi-Fi qamrovini kengaytirish. 2021-yil may 3. Oʻquv auditoriyalarini zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalari vositalari bilan taʼminlash va “Smart oʻquv xonasi”ni tashkil etish. 2021-yil mart VII. Xalqaro hamkorlik aloqalarini rivojlantirish 25. Oliy taʼlim muassasalarida bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklari boʻyicha tahsil olayotgan talabalarni kelishuv asosida Germaniya, Koreya Respublikasi, Xitoy va Rossiya kabi rivojlangan davlatlarning oliy taʼlim muassasalari va xalqaro moliya tashkilotlari orqali xorijiy davlatlarga ishlab chiqarish amaliyotlarini hamda stajirovkalarni oʻtash uchun yuborish. 1. Bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklarida tahsil olayotgan talabalar orasidan chet tillarini biladigan talabalar roʻyxatini shakllantirish. PRAXX, Agroimpuls, A-Z Germany va xalqaro moliya institutlari grantlari 2021-yil iyun Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Oliy taʼlim muassasalari 2. Talabalarni Germaniya, Janubiy Koreya, Xitoy va Rossiya kabi rivojlangan davlatlarning oliy taʼlim muassasalari va xalqaro moliya tashkilotlari orqali xorijiy davlatlarga ishlab chiqarish amaliyotlarini hamda stajirovkalarni oʻtash uchun yuborish toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni universitetning veb-saytiga joylashtirish va ijtimoiy tarmoqlarda keng yoritish. Oʻquv jarayoni jadvali asosida 26. Reytingi yuqori boʻlgan eng yaxshi xorijiy oliy taʼlim muassasalarining malakali professor-oʻqituvchilari va mutaxassislarini oʻquv jarayoni va malaka oshirish kurslariga jalb etish. 1. Qishloq xoʻjaligi yoʻnalishlariga mos keluvchi xorijiy oliy taʼlim muassasalari roʻyxatini shakllantirish. Homiylik mablagʻlari, xalqaro moliya institutlari grantlari 2021-yil mart Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyat hokimliklari, Oliy taʼlim muassasalari 2. Xorijiy oliy taʼlim muassasalari bilan hamkorlik aloqalarini oʻrnatish. hamda ilmiy-pedagogik faoliyat boʻyicha hamkorlik shartnomalarini tuzish. 2021-yil may 3. Xorijiy oliy taʼlim muassasalaridan oʻquv jarayoni va malaka oshirish kurslariga jalb etiladigan pedagog-xodimlar va mutaxassislar ishtirokida “onlayn” videoseminarlar va vebinarlar tashkil etish. Homiylik mablagʻlari, xalqaro moliya institutlari grantlari 2021-yil kelishuv asosida 27. Toshkent davlat agrar universitetining rektori maslahatchisi lavozimiga xorijiy mutaxassisni jalb etish. 1. Janubiy Koreyaning “KOPIA” tashkiloti rahbarini rektor maslahatchisi lavozimiga jalb etish. KOPIA , N RF dasturlari doirasida 2021-yil fevral Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Toshkent davlat agrar universiteti 2. “KOPIA” tashkiloti bilan birgalikda respublikamizda noanʼanaviy sabzavot ekinlarini yetishtirish boʻyicha ilmiy-tadqiqot loyihalarini ishlab chiqish va amalga oshirish. 2021-yil aprel 28. Toshkent davlat agrar universitetini 2030-yilga qadar dunyoning nufuzli 1 000 ta oliy taʼlim muassasalari roʻyxati (QS reyting tizimi)ga kiritish. 1. QS reyting tizimi hamda boshqa xalqaro reyting koʻrsatkichlari indikatorlarini oʻrganish. Budjetdan tashqari mablagʻlar, xalqaro moliya institutlari grantlari 2021-yil mart Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Toshkent davlat agrar universiteti va uning filiallari 2. Toshkent davlat agrar universitetini dunyoning nufuzli 1 000 ta oliy taʼlim muassasalari roʻyxatiga (QS reyting tizimi) kiritish boʻyicha 2021 — 2025-yillarga moʻljallangan chora-tadbirlar dasturini ishlab chiqish. 2021-yil aprel VIII. Kadrlar buyurtmachilari bilan ishlash (integratsiya jarayoni) 29. Kadrlar buyurtmachilari bilan oʻzaro hamkorlikda kadrlar tayyorlash tizimini yanada takomillashtirish. 1. Asosiy kadrlar isteʼmolchilari hisoblangan vazirlik, idora va tashkilotlarda kafedra filiallarini tashkil etish. Budjetdan tashqari mablagʻlar, homiylik mablagʻlari 2021-yil sentabr Manfaatdor vazirlik va idoralar, Oliy taʼlim muassasalari 2. Tashkilotlar hamda ilmiy-tadqiqot institutlarining yetakchi mutaxassislarini oʻquv jarayoniga jalb etish. 2021-yil sentabr 30. Talabalarning ishlab chiqarish amaliyotlarini kadrlar buyurtmachilari hisoblangan vazirlik, idora, tashkilotlar, agroklasterlar va fermer xoʻjaliklari bazalarida tashkil etish. 1. Talabalar malakaviy amaliyotini bevosita ularning boʻlgʻusi ish joylarida tashkil etish maqsadida uch tomonlama shartnomalar tuzish. - 2021-yil mart Qishloq xoʻjaligi vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar, Oliy taʼlim muassasalari 2. Talabalarning malakaviy amaliyotlar oʻtkazishini va ish bilan taʼminlanishini monitoring qilish. - Oʻquv jarayoni jadvali asosida

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 15-dekabr,

788-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 16.12.2020-y., 09/20/788/1634-son; 05.05.2021-y., 09/21/274/0414-son; 26.03.2022-y., 09/22/135/0242-son)

lex.uz