UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 17-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 17 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 17 декабря 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 17 December 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида инструментал сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тизимини жорий этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 30 июлдаги ПҚ-4794-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида инструментал сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академияси, Сув хўжалиги вазирлигининг республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида инструментал сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тизимини босқичма-босқич жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. Республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида инструментал сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖ:

а) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази билан биргаликда 2023 йил 1 августдан бошлаб:

республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тизимини босқичма-босқич жорий этсин ва такомиллаштириб борсин;

сув омборларида сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тизимини босқичма-босқич жорий этиш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини, шунингдек, тадқиқотлар учун зарур бўладиган барча маълумотлар белгиланган тартибда тақдим этилишини назоратга олсин;

шартнома асосида сейсмологик кузатувлар ташкил этилиши, фаолият юритиши ва такомиллаштирилишига амалий ёрдам кўрсатсин;

б) Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тизими жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда, «Электрон ҳукумат» тизимини такомиллаштирсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, Фанлар академияси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги икки ой муддатда республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тизимини босқичма-босқич ташкил этиш ва такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги сейсмологик кузатув олиб бориладиган объектлар ўртасида белгиланган тартибда ҳимояланган ахборот алмашинуви тармоғини ташкил этсин ва узлуксиз ишлашини таъминласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари А.Х. Қўлдошев ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б.С. Юлдашев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 декабрдаги 792-сон қарорига ИЛОВА

Республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида инструментал сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тизими (кейинги ўринларда — сейсмологик кузатув тизими) тартибини белгилайди.

2. Сейсмологик кузатув тизими сув омборларининг сейсмик ҳолатига таъсир кўрсатувчи омиллар тўғрисидаги ахборотларни тизимли равишда тўплаб бориш, қайта ишлаш ҳамда таҳлил қилиш, сув омборларига сувни йиғиш ва чиқариш, шунингдек, сув омборларидан фойдаланиш жараёнидаги сейсмик режим ўзгаришини баҳолаш ва тегишли тавсияларни беришни ўз ичига олади.

3. Сейсмологик кузатув тизими атроф табиий муҳит давлат мониторинги комплекс тизимининг таркибий қисми ҳисобланади.

2-боб. Сейсмологик кузатув тизимининг мақсади ва вазифалари

4. Республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборлари (кейинги ўринларда — сув омборлари) сейсмологик кузатув тизимининг объектлари ҳисобланади.

5. Сув омборларида сейсмологик кузатувларни тизимли равишда амалга ошириш, уларнинг тўғонлари, қирғоқ нишабликлари ва бошқа алоҳида иншоотларининг сейсмик мустаҳкамлигини доимий назорат қилиш, сув омборларига сувни йиғиш ва чиқариш, шунингдек, сув омборларидан фойдаланиш жараёнида юзага келадиган зилзилаларни мониторинг қилиш сейсмологик кузатув тизимининг асосий мақсади ҳисобланади.

6. Қуйидагилар сейсмологик кузатув тизимининг вазифалари ҳисобланади:

сув омборларида мунтазам равишда сейсмологик кузатув ишларини ташкил этиш;

сув омборларида махсус сейсмик тадқиқотлар олиб бориш, жумладан, сув омборларига сувни йиғиш ва чиқариш, шунингдек, сув омборларидан фойдаланиш жараёнида юзага келадиган зилзилаларни мониторинг қилиш;

сув омборлари, уларнинг тўғонлари, қирғоқ нишабликлари (қияликлари) ва бошқа алоҳида иншоотлари, асос қисмлари ва сув ўзанларини турли жадалликдаги зилзилалар вақтидаги ҳолати тўғрисида сейсмологик кузатувлар бўйича маълумотларни тўплаш;

сейсмологик кузатув маълумотлари асосида сув омборлари тўғонларининг динамик хоссаларини ўрганиш ва кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолаш;

сув омборларида сейсмологик кузатувларни олиб бориш бўйича фойдаланувчи ташкилотлар раҳбарлари ва ходимларининг малакасини оширишни ташкил қилиш.

6 1 . Сейсмологик ва сейсмометрик кузатувлар йўлга қўйилган сув омборлари тўғонларида МСК-64 шкаласи бўйича 5 ва ундан юқори балли зилзила қайд этилганда қуйидаги маълумотлар «Сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга ошириш электрон платформаси»га (кейинги ўринларда — электрон платформаси) киритиб борилади:

сейсмологик ва сейсмометрик кузатув маълумотлар;

чўкиш, силжиш, ёриқлар пайдо бўлиши, фильтрация режими ўзгариши каби зилзиланинг салбий оқибатлари бўйича маълумотлар;

сув омборлари тўғонларининг динамик хоссалари, уларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолати бўйича маълумотлар ва хулосалар.

3-боб. Сейсмологик кузатув тизими

7. Сейсмологик кузатув тизими сув омборида сейсмологик кузатувларни доимий амалга оширишни назарда тутади.

8. Сейсмологик кузатув тизими қуйидагилардан иборат:

сув омборларида доимий сейсмологик кузатув ишларини ташкил этиш;

сув омборлари ва уларнинг ҳудудида махсус сейсмологик тадқиқотлар олиб бориш ва уларга сувни йиғиш ҳамда улардан фойдаланишда юзага келадиган зилзилаларни мониторинг қилиш;

сув омборларида, уларнинг алоҳида иншоотларида турли жадалликдаги зилзилалар вақтидаги ҳолат тўғрисида сейсмологик кузатувлар бўйича маълумотларни тўплаш;

сув омборларининг сейсмологик ва сейсмик мустаҳкамлик ҳолатини баҳолаш ҳамда тегишли таклифларни бериш.

9. Сув омборларида сейсмологик кузатувлар уларнинг тўғонлари динамик хоссаларини ўрганиш ва кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолаш мақсадида амалга оширилади.

10. Сув омборларини тўлдириш билан боғлиқ зилзилалар мониторинги сув омборларини тўлдириш ва улардан фойдаланиш жараёнида сейсмик режимнинг ўзгаришини ўрганиш мақсадида амалга оширилади.

4-боб. Сейсмологик кузатув тизими фаолиятини ташкил этиш ва унинг фаолият олиб бориш тартиби

11. Сейсмологик кузатув тизими Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг ер қаъри мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 12 майдаги 119-сон қарори ҳамда мазкур Низом талаблари асосида амалга оширилади.

12. Сейсмологик кузатув тизими сув омборларидан фойдаланиш шарт-шароитларини ҳисобга олган ҳолда, сув омборларини ишга тушириш режаларига ва ер қаърининг тегишли участкасидаги фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.

13. Сейсмологик кузатувлар ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

14. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖ Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази ҳамда Фанлар академиясининг Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти билан келишган ҳолда, сув омборларида олиб бориладиган доимий сейсмологик кузатув натижалари ва сув омборлари тўғонларининг динамик хоссалари, уларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолаш натижалари тўғрисидаги маълумотларни мунтазам олиш мақсадида ҳар йили 10 январга қадар шартнома тузади.

15. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази томонидан сув омборларида олиб бориладиган доимий кузатув натижалари ва сув омборлари тўғонларининг динамик хоссалари, уларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолаш тўғрисидаги маълумотлар мунтазам равишда Вазирлар Маҳкамасига киритиб борилади.

20. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари сув омборларида сейсмологик кузатув тизимини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини, сейсмологик кузатув ишлари олиб борилишини, шунингдек, тадқиқотлар учун зарур бўладиган барча маълумотлар белгиланган тартибда тақдим этилишини ҳамда сув омборига сейсмологик кузатувлар учун ўрнатилган асбоб-ускуналарни хавфсиз сақланишини таъминлайди.

21. Сейсмологик кузатувлар натижалари асосида тўғонда ҳосил бўладиган жараёнларни ўрганиш ва солиштириш учун керак бўлган маълумотлар сув омборларига масъул бўлган ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази, Фанлар академиясининг Сейсмология институти ҳамда Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтига тақдим этилади.

22. Сув омборларида сейсмологик кузатув тизимини амалга ошириш ишлари шартномалар асосида сув омборларига масъул бўлган ташкилотлар ҳисобидан молиялаштирилади.

23. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖ белгиланган ҳудудларда доимий сейсмологик кузатув тизими Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази ходимлари томонидан амалга оширилади.

24. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази сув омборлари тўғонларида сейсмологик ва сейсмометрик кузатувларни амалга оширади ва сейсмик режимнинг ўзгаришини баҳолаб боради.

25. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти электрон платформага киритилган маълумотлар асосида сув омборлари тўғонларининг динамик хоссаларини ўрганиб, уларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолайди ҳамда сейсмологик ва сейсмометрик кузатувлар ҳақида берилган маълумотларда сейсмик режимнинг ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда сув омборлари тўғонларининг динамик ҳолати тўғрисидаги маълумотлар ҳамда тегишли чоралар кўриш учун хулосалар тайёрлайди ва электрон платформага киритади.

26. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти тўғонларнинг сейсмик мустаҳкамлигини доимий назорат қилиш услубларини ишлаб чиқади.

27. Электрон платформага киритилган хулосаларда фавқулодда вазиятларнинг келиб чиқиш ҳолатлари кўрсатилганда, сув омборларига масъул бўлган ташкилотлар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академияси ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда зудлик билан тегишли чора-тадбирлар ва ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиб, амалга оширади.

27 1 . Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Фанлар академияси томонидан сув омборларида фаолият юритувчи масъул ходимларнинг сейсмологик ва сейсмометрик кузатувларни амалга ошириш ва бирламчи таҳлил қилиш бўйича ҳар икки йилда малакасини ошириб боради.

5-боб. Якунловчи қоидалар

28. Сейсмологик кузатувлар билан боғлиқ маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тақдим этиш тақиқланмайди, давлат сирлари билан боғлиқ бўлган маълумотлар бундан мустасно.

Давлат сирларига оид мониторинг маълумотларини умумлаштириш ва бериш тартиби ҳамда шартлари «Давлат сирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган тартибда амалга оширилади.

29. Давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари, шунингдек, сув омборларидан фойдаланувчи ташкилотлар мониторинг натижаларининг таҳлили ва улар билан солиштириш учун керак бўладиган сув омборлари эксплуатацияси бўйича маълумотларнинг тўғрилиги учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ масъулдирлар.

30. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида инструментал сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тизими тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида инструментал сейсмологик кузатувларни амалга ошириш

Босқичлар Масъуллар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази ҳамда Фанлар академиясининг Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти билан келишган ҳолда, сув омборларида доимий сейсмологик кузатувларни олиб бориш, асбоб-ускуналарни созлаш (калибровка), маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш, электрон платформага киритилган маълумотлар асосида сув омборлари тўғонларининг динамик хоссаларини ўрганиб, уларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолаш натижалари тўғрисидаги маълумотларни олиш мақсадида шартнома тузиш. Ҳар йили 10 январга қадар 2-босқич Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази 1. Сув омборлари тўғонларида сейсмологик ва сейсмометрик кузатувларни олиб бориш. 2. Сув омборлари тўғонларида сейсмик режимнинг ўзгаришини баҳолаб бориш. Доимий 3-босқич Фанлар академияси 1. Электрон платформага киритилган маълумотлар асосида сув омборлари тўғонларининг динамик хоссаларини ўрганиб, уларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолаш. Доимий, 2. Сейсмологик ва сейсмометрик кузатувлар ҳақида берилган маълумотларда сейсмик режимнинг ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда, сув омборлари тўғонларининг динамик ҳолати тўғрисидаги маълумотлар ҳамда тегишли чоралар кўриш учун хулосалар тайёрлаш ва электрон платформага киритиш. МСК-64 шкаласи бўйича 5 ва ундан юқори балли зилзила қайд этилганда зудлик билан 4-босқич Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ Чўкиш, силжиш, ёриқлар пайдо бўлиши, фильтрация режими ўзгариши каби зилзиланинг салбий оқибатларини аниқлаб, маълумотларни электрон платформага киритиб бориш. Доимий, МСК-64 шкаласи бўйича 5 ва ундан юқори балли зилзила қайд этилганда зудлик билан 5-босқич Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академияси ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари Электрон платформага киритилган хулосаларда фавқулодда вазиятларнинг келиб чиқиш ҳолатлари кўрсатилганда, тегишли чора-тадбирлар ва ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Зудлик билан 6-босқич Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академияси Сув омборларида фаолият юритувчи масъул ходимларнинг сейсмологик ва сейсмометрик кузатувларни олиб бориш ва бирламчи таҳлил қилиш бўйича малакасини ошириш. Ҳар икки йилда

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 17 декабрь,

792-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.12.2020 й., 09/20/792/1636-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 20.09.2023 й., 09/23/479/0714-сон; 28.09.2023 й., 09/23/500/0732-сон; 08.08.2025 й., 09/25/504/0707-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

Respublikaning seysmik faol hududlarida joylashgan suv omborlarida instrumental seysmologik kuzatuvlarni doimiy amalga oshirish tizimini joriy etish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi aholisi va hududining seysmik xavfsizligini taʼminlash tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 30-iyuldagi PQ-4794-son qarori ijrosini taʼminlash hamda respublikaning seysmik faol hududlarida joylashgan suv omborlarida instrumental seysmologik kuzatuvlarni doimiy amalga oshirish tizimini joriy etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Fanlar akademiyasi, Suv xoʻjaligi vazirligining respublikaning seysmik faol hududlarida joylashgan suv omborlarida instrumental seysmologik kuzatuvlarni doimiy amalga oshirish tizimini bosqichma-bosqich joriy etish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.

2. Respublikaning seysmik faol hududlarida joylashgan suv omborlarida instrumental seysmologik kuzatuvlarni doimiy amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi va “Oʻzbekgidroenergo” AJ:

a) Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligining Seysmoprognostik monitoring respublika markazi bilan birgalikda 2023-yil 1-avgustdan boshlab:

respublikaning seysmik faol hududlarida joylashgan suv omborlarida seysmologik kuzatuvlarni doimiy amalga oshirish tizimini bosqichma-bosqich joriy etsin va takomillashtirib borsin;

suv omborlarida seysmologik kuzatuvlarni doimiy amalga oshirish tizimini bosqichma-bosqich joriy etish uchun zarur shart-sharoitlar yaratilishini, shuningdek, tadqiqotlar uchun zarur boʻladigan barcha maʼlumotlar belgilangan tartibda taqdim etilishini nazoratga olsin;

shartnoma asosida seysmologik kuzatuvlar tashkil etilishi, faoliyat yuritishi va takomillashtirilishiga amaliy yordam koʻrsatsin;

b) Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda seysmologik kuzatuvlarni doimiy amalga oshirish tizimi joriy etilishini hisobga olgan holda, “Elektron hukumat” tizimini takomillashtirsin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi, “Oʻzbekgidroenergo” AJ, Fanlar akademiyasi va Favqulodda vaziyatlar vazirligi ikki oy muddatda respublikaning seysmik faol hududlarida joylashgan suv omborlarida seysmologik kuzatuvlarni doimiy amalga oshirish tizimini bosqichma-bosqich tashkil etish va takomillashtirish boʻyicha kompleks chora-tadbirlar dasturini ishlab chiqsin va tasdiqlasin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi seysmologik kuzatuv olib boriladigan obyektlar oʻrtasida belgilangan tartibda himoyalangan axborot almashinuvi tarmogʻini tashkil etsin va uzluksiz ishlashini taʼminlasin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining maslahatchisi — IT-texnologiyalar, telekommunikatsiyalar va innovatsion faoliyatni rivojlantirish masalalari departamenti boshligʻi O.M. Umarov, Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirining birinchi oʻrinbosari A.X. Qoʻldoshev va Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi prezidenti B.S. Yuldashev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 17-dekabrdagi 792-son qaroriga ILOVA

Respublikaning seysmik faol hududlarida joylashgan suv omborlarida instrumental seysmologik kuzatuvlarni doimiy amalga oshirish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom respublikaning seysmik faol hududlarida joylashgan suv omborlarida seysmologik kuzatuvlarni doimiy amalga oshirish tizimi (keyingi oʻrinlarda — seysmologik kuzatuv tizimi) tartibini belgilaydi.

2. Seysmologik kuzatuv tizimi suv omborlarining seysmik holatiga taʼsir koʻrsatuvchi omillar toʻgʻrisidagi axborotlarni tizimli ravishda toʻplab borish, qayta ishlash hamda tahlil qilish, suv omborlariga suvni yigʻish va chiqarish, shuningdek, suv omborlaridan foydalanish jarayonidagi seysmik rejim oʻzgarishini baholash va tegishli tavsiyalarni berishni oʻz ichiga oladi.

3. Seysmologik kuzatuv tizimi atrof tabiiy muhit davlat monitoringi kompleks tizimining tarkibiy qismi hisoblanadi.

2-bob. Seysmologik kuzatuv tizimining maqsadi va vazifalari

4. Respublikaning seysmik faol hududlarida joylashgan suv omborlari (keyingi oʻrinlarda — suv omborlari) seysmologik kuzatuv tizimining obyektlari hisoblanadi.

5. Suv omborlarida seysmologik kuzatuvlarni tizimli ravishda amalga oshirish, ularning toʻgʻonlari, qirgʻoq nishabliklari va boshqa alohida inshootlarining seysmik mustahkamligini doimiy nazorat qilish, suv omborlariga suvni yigʻish va chiqarish, shuningdek, suv omborlaridan foydalanish jarayonida yuzaga keladigan zilzilalarni monitoring qilish seysmologik kuzatuv tizimining asosiy maqsadi hisoblanadi.

6. Quyidagilar seysmologik kuzatuv tizimining vazifalari hisoblanadi:

suv omborlarida muntazam ravishda seysmologik kuzatuv ishlarini tashkil etish;

suv omborlarida maxsus seysmik tadqiqotlar olib borish, jumladan, suv omborlariga suvni yigʻish va chiqarish, shuningdek, suv omborlaridan foydalanish jarayonida yuzaga keladigan zilzilalarni monitoring qilish;

suv omborlari, ularning toʻgʻonlari, qirgʻoq nishabliklari (qiyaliklari) va boshqa alohida inshootlari, asos qismlari va suv oʻzanlarini turli jadallikdagi zilzilalar vaqtidagi holati toʻgʻrisida seysmologik kuzatuvlar boʻyicha maʼlumotlarni toʻplash;

seysmologik kuzatuv maʼlumotlari asosida suv omborlari toʻgʻonlarining dinamik xossalarini oʻrganish va kuchlanganlik-deformatsiyalanganlik holatini baholash;

suv omborlarida seysmologik kuzatuvlarni olib borish boʻyicha foydalanuvchi tashkilotlar rahbarlari va xodimlarining malakasini oshirishni tashkil qilish.

6 1 . Seysmologik va seysmometrik kuzatuvlar yoʻlga qoʻyilgan suv omborlari toʻgʻonlarida MSK-64 shkalasi boʻyicha 5 va undan yuqori balli zilzila qayd etilganda quyidagi maʼlumotlar “Suv omborlarida seysmologik kuzatuvlarni amalga oshirish elektron platformasi”ga (keyingi oʻrinlarda — elektron platformasi) kiritib boriladi:

seysmologik va seysmometrik kuzatuv maʼlumotlar;

choʻkish, siljish, yoriqlar paydo boʻlishi, filtratsiya rejimi oʻzgarishi kabi zilzilaning salbiy oqibatlari boʻyicha maʼlumotlar;

suv omborlari toʻgʻonlarining dinamik xossalari, ularning kuchlanganlik-deformatsiyalanganlik holati boʻyicha maʼlumotlar va xulosalar.

3-bob. Seysmologik kuzatuv tizimi

7. Seysmologik kuzatuv tizimi suv omborida seysmologik kuzatuvlarni doimiy amalga oshirishni nazarda tutadi.

8. Seysmologik kuzatuv tizimi quyidagilardan iborat:

suv omborlarida doimiy seysmologik kuzatuv ishlarini tashkil etish;

suv omborlari va ularning hududida maxsus seysmologik tadqiqotlar olib borish va ularga suvni yigʻish hamda ulardan foydalanishda yuzaga keladigan zilzilalarni monitoring qilish;

suv omborlarida, ularning alohida inshootlarida turli jadallikdagi zilzilalar vaqtidagi holat toʻgʻrisida seysmologik kuzatuvlar boʻyicha maʼlumotlarni toʻplash;

suv omborlarining seysmologik va seysmik mustahkamlik holatini baholash hamda tegishli takliflarni berish.

9. Suv omborlarida seysmologik kuzatuvlar ularning toʻgʻonlari dinamik xossalarini oʻrganish va kuchlanganlik-deformatsiyalanganlik holatini baholash maqsadida amalga oshiriladi.

10. Suv omborlarini toʻldirish bilan bogʻliq zilzilalar monitoringi suv omborlarini toʻldirish va ulardan foydalanish jarayonida seysmik rejimning oʻzgarishini oʻrganish maqsadida amalga oshiriladi.

4-bob. Seysmologik kuzatuv tizimi faoliyatini tashkil etish va uning faoliyat olib borish tartibi

11. Seysmologik kuzatuv tizimi Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasining yer qaʼri monitoringini olib borish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2014-yil 12-maydagi 119-son qarori hamda mazkur Nizom talablari asosida amalga oshiriladi.

12. Seysmologik kuzatuv tizimi suv omborlaridan foydalanish shart-sharoitlarini hisobga olgan holda, suv omborlarini ishga tushirish rejalariga va yer qaʼrining tegishli uchastkasidagi faoliyatni tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarga muvofiq amalga oshiriladi.

13. Seysmologik kuzatuvlar ushbu Nizomga ilovadagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

14. Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi va “Oʻzbekgidroenergo” AJ Favqulodda vaziyatlar vazirligining Seysmoprognostik monitoring respublika markazi hamda Fanlar akademiyasining Mexanika va inshootlar seysmik mustahkamligi instituti bilan kelishgan holda, suv omborlarida olib boriladigan doimiy seysmologik kuzatuv natijalari va suv omborlari toʻgʻonlarining dinamik xossalari, ularning kuchlanganlik-deformatsiyalanganlik holatini baholash natijalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni muntazam olish maqsadida har yili 10-yanvarga qadar shartnoma tuzadi.

15. Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligining Seysmoprognostik monitoring respublika markazi tomonidan suv omborlarida olib boriladigan doimiy kuzatuv natijalari va suv omborlari toʻgʻonlarining dinamik xossalari, ularning kuchlanganlik-deformatsiyalanganlik holatini baholash toʻgʻrisidagi maʼlumotlar muntazam ravishda Vazirlar Mahkamasiga kiritib boriladi.

20. Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi, “Oʻzbekgidroenergo” AJ hamda mahalliy davlat hokimiyati organlari suv omborlarida seysmologik kuzatuv tizimini amalga oshirish uchun zarur shart-sharoitlar yaratilishini, seysmologik kuzatuv ishlari olib borilishini, shuningdek, tadqiqotlar uchun zarur boʻladigan barcha maʼlumotlar belgilangan tartibda taqdim etilishini hamda suv omboriga seysmologik kuzatuvlar uchun oʻrnatilgan asbob-uskunalarni xavfsiz saqlanishini taʼminlaydi.

21. Seysmologik kuzatuvlar natijalari asosida toʻgʻonda hosil boʻladigan jarayonlarni oʻrganish va solishtirish uchun kerak boʻlgan maʼlumotlar suv omborlariga masʼul boʻlgan tashkilotlar tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi Seysmoprognostik monitoring respublika markazi, Fanlar akademiyasining Seysmologiya instituti hamda Mexanika va inshootlar seysmik mustahkamligi institutiga taqdim etiladi.

22. Suv omborlarida seysmologik kuzatuv tizimini amalga oshirish ishlari shartnomalar asosida suv omborlariga masʼul boʻlgan tashkilotlar hisobidan moliyalashtiriladi.

23. Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi va “Oʻzbekgidroenergo” AJ belgilangan hududlarda doimiy seysmologik kuzatuv tizimi Favqulodda vaziyatlar vazirligining Seysmoprognostik monitoring respublika markazi xodimlari tomonidan amalga oshiriladi.

24. Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi Seysmoprognostik monitoring respublika markazi suv omborlari toʻgʻonlarida seysmologik va seysmometrik kuzatuvlarni amalga oshiradi va seysmik rejimning oʻzgarishini baholab boradi.

25. Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining Mexanika va inshootlar seysmik mustahkamligi instituti elektron platformaga kiritilgan maʼlumotlar asosida suv omborlari toʻgʻonlarining dinamik xossalarini oʻrganib, ularning kuchlanganlik-deformatsiyalanganlik holatini baholaydi hamda seysmologik va seysmometrik kuzatuvlar haqida berilgan maʼlumotlarda seysmik rejimning oʻzgarishlarini hisobga olgan holda suv omborlari toʻgʻonlarining dinamik holati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar hamda tegishli choralar koʻrish uchun xulosalar tayyorlaydi va elektron platformaga kiritadi.

26. Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining Mexanika va inshootlar seysmik mustahkamligi instituti toʻgʻonlarning seysmik mustahkamligini doimiy nazorat qilish uslublarini ishlab chiqadi.

27. Elektron platformaga kiritilgan xulosalarda favqulodda vaziyatlarning kelib chiqish holatlari koʻrsatilganda, suv omborlariga masʼul boʻlgan tashkilotlar Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Fanlar akademiyasi va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari bilan birgalikda zudlik bilan tegishli chora-tadbirlar va harakatlar dasturini ishlab chiqib, amalga oshiradi.

27 1 . Favqulodda vaziyatlar vazirligi va Fanlar akademiyasi tomonidan suv omborlarida faoliyat yurituvchi masʼul xodimlarning seysmologik va seysmometrik kuzatuvlarni amalga oshirish va birlamchi tahlil qilish boʻyicha har ikki yilda malakasini oshirib boradi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

28. Seysmologik kuzatuvlar bilan bogʻliq maʼlumotlarni Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi, “Oʻzbekgidroenergo” AJ hamda mahalliy davlat hokimiyati organlariga taqdim etish taqiqlanmaydi, davlat sirlari bilan bogʻliq boʻlgan maʼlumotlar bundan mustasno.

Davlat sirlariga oid monitoring maʼlumotlarini umumlashtirish va berish tartibi hamda shartlari “Davlat sirlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonunida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

29. Davlat organlari va tashkilotlarining rahbarlari, shuningdek, suv omborlaridan foydalanuvchi tashkilotlar monitoring natijalarining tahlili va ular bilan solishtirish uchun kerak boʻladigan suv omborlari ekspluatatsiyasi boʻyicha maʼlumotlarning toʻgʻriligi uchun qonunchilik hujjatlariga muvofiq masʼuldirlar.

30. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Respublikaning seysmik faol hududlarida joylashgan suv omborlarida instrumental seysmologik kuzatuvlarni doimiy amalga oshirish tizimi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Respublikaning seysmik faol hududlarida joylashgan suv omborlarida instrumental seysmologik kuzatuvlarni amalga oshirish

Bosqichlar Masʼullar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Suv xoʻjaligi vazirligi, “Oʻzbekgidroenergo” AJ Favqulodda vaziyatlar vazirligining Seysmoprognostik monitoring respublika markazi hamda Fanlar akademiyasining Mexanika va inshootlar seysmik mustahkamligi instituti bilan kelishgan holda, suv omborlarida doimiy seysmologik kuzatuvlarni olib borish, asbob-uskunalarni sozlash (kalibrovka), maʼlumotlarni qayta ishlash va tahlil qilish, elektron platformaga kiritilgan maʼlumotlar asosida suv omborlari toʻgʻonlarining dinamik xossalarini oʻrganib, ularning kuchlanganlik-deformatsiyalanganlik holatini baholash natijalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni olish maqsadida shartnoma tuzish. Har yili 10-yanvarga qadar 2-bosqich Favqulodda vaziyatlar vazirligining Seysmoprognostik monitoring respublika markazi 1. Suv omborlari toʻgʻonlarida seysmologik va seysmometrik kuzatuvlarni olib borish. 2. Suv omborlari toʻgʻonlarida seysmik rejimning oʻzgarishini baholab borish. Doimiy 3-bosqich Fanlar akademiyasi 1. Elektron platformaga kiritilgan maʼlumotlar asosida suv omborlari toʻgʻonlarining dinamik xossalarini oʻrganib, ularning kuchlanganlik-deformatsiyalanganlik holatini baholash. Doimiy, 2. Seysmologik va seysmometrik kuzatuvlar haqida berilgan maʼlumotlarda seysmik rejimning oʻzgarishlarini hisobga olgan holda, suv omborlari toʻgʻonlarining dinamik holati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar hamda tegishli choralar koʻrish uchun xulosalar tayyorlash va elektron platformaga kiritish. MSK-64 shkalasi boʻyicha 5 va undan yuqori balli zilzila qayd etilganda zudlik bilan 4-bosqich Suv xoʻjaligi vazirligi, “Oʻzbekgidroenergo” AJ Choʻkish, siljish, yoriqlar paydo boʻlishi, filtratsiya rejimi oʻzgarishi kabi zilzilaning salbiy oqibatlarini aniqlab, maʼlumotlarni elektron platformaga kiritib borish. Doimiy, MSK-64 shkalasi boʻyicha 5 va undan yuqori balli zilzila qayd etilganda zudlik bilan 5-bosqich Suv xoʻjaligi vazirligi, “Oʻzbekgidroenergo” AJ, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Fanlar akademiyasi va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari Elektron platformaga kiritilgan xulosalarda favqulodda vaziyatlarning kelib chiqish holatlari koʻrsatilganda, tegishli chora-tadbirlar va harakatlar dasturini ishlab chiqish va amalga oshirish. Zudlik bilan 6-bosqich Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Fanlar akademiyasi Suv omborlarida faoliyat yurituvchi masʼul xodimlarning seysmologik va seysmometrik kuzatuvlarni olib borish va birlamchi tahlil qilish boʻyicha malakasini oshirish. Har ikki yilda

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 17-dekabr,

792-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 18.12.2020-y., 09/20/792/1636-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son; 20.09.2023-y., 09/23/479/0714-son; 28.09.2023-y., 09/23/500/0732-son; 08.08.2025-y., 09/25/504/0707-son)

lex.uz