📅 2020-yil 17-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 17-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 17 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 17 декабря 2020 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 17 December 2020 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
СТРАТЕГИЯСИ
кўрсаткичлари ва индикаторлари
ДАСТУРИ
ДАСТУРИ
ДАСТУРИ
РЎЙХАТИ
РЎЙХАТ
Ўзбекистон Республикаси агросаноат мажмуи ва қишлоқ хўжалигида рақамлаштириш тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ««Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармони ҳамда «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4699-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, қишлоқ ва сув хўжалигида рақамли ва геоахборот технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси аграр соҳасини рақамлаштиришнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва экинлар ҳолатини назорат қилишнинг идоравий ва идоралараро ахборот тизимларини жорий этиш;
агросаноат мажмуидаги ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган хизматларни, шу жумладан, давлат хизматларини тўлиқ электрон шаклга ўтказиш;
қишлоқ хўжалиги соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш учун давлат-хусусий шериклик шартлари асосида мақсадли лойиҳаларни амалга ошириш;
сув омборлари ва ирригация тизимларида сув ресурсларидан фойдаланишни «онлайн» режимида назорат қилиш технологияларини жорий этиш;
сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли ҳисобини юритиш ҳамда маълумотлар базасини шакллантириш;
бизнес-стартап лойиҳаларни амалга ошириш ва инновацион фаолият натижаларини тижоратлаштириш учун аграр соҳадаги тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш;
қишлоқ хўжалиги соҳасида тадбиркорлик субъектлари ўртасида рақамлашган шартномавий муносабатларини ривожлантиришга кўмаклашиш, бунда ягона электрон ҳужжат айланиш тизимини жорий этиш.
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» МЧЖни (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2 1 . Рақамлаштириш лойиҳаларини такомиллаштириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича харажатларни Давлат бюджети параметрларида қуйидаги ишларни амалга ошириш учун ажратилган маблағлар доирасида мазкур ишларни ижрочи ташкилотлар томонидан «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» МЧЖга шартнома асосида тўлашга рухсат берилсин:
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг норматив қийматини аниқлаш;
яйлов ва пичанзорларда ўсимлик турлари бўйича геоботаник тадқиқотлар ўтказиш;
табиий яйловлар мониторинги ва қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ҳамда тупроқ бонитировкаси ва суғориладиган ерларда агрокимёвий ва тупроқ шўрланиш картограммаларини тузиш;
тупроқ (ерлар) мониторингини ўтказиш;
қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи туманларнинг 2025 — 2030 йилларга мўлжалланган ва лойиҳалаштиришдан олдин амалга ошириладиган ер тузиш чизмаларини ишлаб чиқиш ишлари.
3. Белгилансинки:
Марказ агросаноат мажмуида «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ахборот тизимининг юритилиши учун масъул ташкилот сифатида фаолият кўрсатади;
«Рақамли қишлоқ хўжалиги» ахборот тизими давлат органларининг ахборот тизимлари таркибига киради ҳамда Ўзбекистон Республикаси миллий ахборот тизимининг таркибий қисми ҳисобланади;
«Рақамли қишлоқ хўжалиги» ахборот тизими қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар, таъминотчилар ҳамда қайта ишлаш ташкилотлари ўртасида ўзаро иқтисодий ҳамкорликни амалга ошириш имкониятини берувчи платформа бўлиб хизмат қилади;
Марказ қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш йўналишида малакали маҳаллий ва хорижий мутахассисларни ишга ёллаш ва уларга муносиб ҳақ тўлаш учун меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорларини ўз даромадларидан келиб чиқиб, мустақил белгилайди.
4. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
«Рақамли қишлоқ хўжалиги» ахборот тизимида ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимида дастурий маҳсулотларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш;
агросаноат ва озиқ-овқат соҳасига оид маълумотлар базасини яратиш;
агросаноат мажмуидаги барча вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг маълумотлар узатиш тармоғини лойиҳалаштириш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сотиш жараёнига электрон тижорат амалиётини жорий этиш;
агросаноат мажмуидаги вазирлик, идора ва ташкилотларга интерактив давлат хизматларидан, жумладан, интернет жаҳон ахборот тармоғидаги шахсий кабинет орқали фойдаланишда кўмаклашиш;
«Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини жорий этиш учун технологик шароитлар яратиш;
агросаноат мажмуи учун махсус дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш, интеграциялашган ягона ахборот тизими иш фаолиятини ташкил этиш ҳамда белгиланган тартибда очиқ турдаги маълумотлардан фойдаланишни таъминлаш;
ахборот хавфсизлигини таъминлаш доирасида қўлланиладиган махсус дастурий маҳсулотларни жорий этиш. Бунда Марказнинг мавжуд ички ахборот тизимларидан ва «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ахборот тизимидан фойдаланишда ахборот хавфсизлиги хавфларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш чораларини кўриш;
агросаноат мажмуидаги вазирлик, идора ва ташкилотларга ҳисоблаш ва алоқа воситаларини таъмирлаш ҳамда тиклаш бўйича техник хизмат кўрсатиш.
5. Қуйидагилар:
«Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ривожлантириш стратегияси 1-иловага мувофиқ;
«Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича 2021 — 2023 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ;
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари статистикасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури 3-иловага мувофиқ;
2021-2022 йилларда аграр соҳада замонавий ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни кенг жорий қилиш бўйича чора-тадбирлар дастури 4-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан маълумотлар алмашишни йўлга қўядиган ташкилотлар рўйхати 5-иловага мувофиқ;
2021 йилда «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини республика ҳудудларига жорий қилиш бўйича манзилли рўйхат 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишган ҳолда, интеграциялашган ягона ахборот тизимига агросаноат ва озиқ-овқат соҳасига оид маълумотларни тақдим этиш қоидаларини белгилаш ваколати берилсин.
7. Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари;
шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлардан тушадиган маблағлар;
халқаро ташкилотлар ва молия институтлари маблағлари ҳамда хорижий ташкилотларнинг грантлари;
Рақамли қишлоқ хўжалиги» ахборот тизимидаги барча рақамли хизмат ва сервислардан фойдаланиш истагини билдирган пахта ва ғаллачиликка ихтисослашган қишлоқ хўжалиги ташкилотлари учун йиллик тўлов Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Рақобатни ривожлантириш қўмитаси билан келишилган ҳолда белгиланади;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
8. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:
2021 йил 1 майга қадар йирик гидроузел ва ирригация тизимини рақамли технологиялар асосида автоматлаштириш бўйича тажриба лойиҳаси амалга оширилишини таъминласин;
тажриба лойиҳаси якуни билан республиканинг барча йирик гидроузел ва ирригация тизимини рақамли технологиялар асосида автоматлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ерни масофадан зондлаш маълумотларидан фойдаланиш бўйича амалга оширилган ва оширилаётган тажриба лойиҳаларининг натижалари бўйича ҳисоботларни уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги билан биргаликда қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида фаолият юритаётган мутахассислар учун «онлайн» режимида ўқув машғулотлари, семинарлари ва тренингларни доимий равишда ташкил этиб борсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Тошкент давлат аграр университети ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Талабаларнинг аграр соҳадаги бизнес-стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш бўйича инновацион ташкилотларни (кейинги ўринларда — Инновацион ташкилотлар) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Инновацион ташкилотлар фаолиятини ташкил этиш вазифаси Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлигига зиммасига юклансин.
11. Қуйидагилар Инновацион ташкилотларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
талаба ва ёш олимларнинг аграр ва сув хўжалиги йўналишида инновацион ресурс тежайдиган технологияларни қўллаш, «Ақлли қишлоқ хўжалиги» (Smart agriculture) ва рақамлаштирилган агротехнологияларни жорий қилиш бўйича бизнес-стартап лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда инновацион фаолият натижаларини тижоратлаштиришга, шу жумладан, венчур молиялаштириш асосида кўмаклашиш;
бизнес-стартап лойиҳаларга маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб қилишга ҳамда замонавий технологиялар ва дастурий маҳсулотлар трансферини амалга оширишга кўмаклашиш;
етакчи компаниялар ва мутахассислар иштирокида ахборот технологиялари соҳасида маҳорат дарслари, тренинглар ва малака ошириш курслари, шунингдек, илмий-амалий конференциялар ва семинарлар ўтказиш.
12. Марказ Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Университет кўчаси, 2-уй манзилига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
бир ой муддатда Марказнинг тузилмаси ва устави тасдиқланишини ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
икки ой муддатда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 декабрдаги 794-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ривожлантириш
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикасида «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ривожлантириш стратегияси (кейинги ўринларда — Стратегия) Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида » 2019 йил 23 октябрдаги ПФ-5853-сон ҳамда « «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармонлари, « Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2020 йил 28 январдаги ПҚ-4575-сон ҳамда « Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида » 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4699-сон қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан ишлаб чиқилган.
2. Стратегия «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ривожлантиришнинг қуйидаги узоқ муддатли асосий йўналишларини белгилаб беради:
қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишда рақамли ва геоахборот технологияларини жорий этиш;
замонавий компьютер технологияларини татбиқ этиш орқали сув ресурсларини бошқариш ва ундан фойдаланиш;
интенсив боғларни ташкил этиш ва боғдорчилик маҳсулотларини етиштиришда автоматлаштирилган бошқариш технологияларини жорий этиш;
иссиқхона хўжаликларида автоматлаштирилган, компьютерлаштирилган интеллектуал технологияларни жорий этиш;
чорвачилик ва паррандачилик соҳасига автоматлаштирилган технологияларни татбиқ этиш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш жараёнларига замонавий технологияларни жорий этиш, замонавий ахборот ва коммуникация технологиялари билан жиҳозланган логистика ва савдо марказларини ташкил этиш;
қишлоқ хўжалигининг барча йўналишлари учун «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологиялари бўйича малакали кадрлар тайёрлаш ва кадрлар малакасини ошириб бориш;
«Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини жорий этишнинг норматив-ҳуқуқий базасини шакллантириш.
3. Ушбу Стратегияда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
агробиоценоз — қишлоқ хўжалиги экинлари майдонларида тарқалган организмлар йиғиндиси;
буюмлар интернети — ахборот жамияти учун белгиланган, мавжуд ва ривожланадиган, функционал жиҳатдан мос ахборот-коммуникация технологиялари асосида (моддий ва виртуал) буюмларни бир-бири билан боғлаш йўли билан, бирмунча мураккаброқ хизматлар тақдим этилиши имкониятини таъминлайдиган глобал инфратузилма;
платформа — турли хил ҳисоблаш тизимлари учун мўлжалланган электрон дастурлар мажмуаси;
рақамли технологиялар — маълум бир кетма-кетлик ва частоталарда кодли импульсларни ёзиш учун қўлланиладиган электрон ҳисоблаш машиналаридан фойдаланиладиган технологиялар.
2-боб. Қишлоқ хўжалиги ривожланишининг жорий ҳолати ва мавжуд муаммолар
4. Қишлоқ хўжалиги тизими фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш, моддий-техника ресурсларини етказиб бериш билан шуғулланувчи, механизациялашган ишларни бажарувчи, хўжаликларга сервис, агрокимё, агротехника хизматлари ва хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан боғлиқ бошқа хизматлар кўрсатувчи тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотларини қамраб олади.
5. Кейинги йилларда эришилган ютуқларга қарамасдан, агросаноат соҳасининг бозор ва экспортга йўналтирилган рақобатбардошлигини таъминлашда, фермерлар даромадини оширишда, янги иш ўринларини яратишда, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ҳамда табиий ресурслардан барқарор фойдаланишда ёрдам берувчи, жаҳонда янги термин остида мужассамлашган «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларининг кенг имкониятларидан фойдаланишни тақозо этади ва уни алоҳида самарали тармоқ сифатида шакллантириш вазифаси долзарб бўлиб турибди.
6. Қишлоқ хўжалигида эришилган ижобий натижалар билан биргаликда мавжуд имкониятларни юзага чиқаришда бир қатор муаммолар мавжуд, жумладан:
а) қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда:
суғориладиган экин ерларидаги тупроқда фойдали моддалар миқдори ўртача даражадан пасайиб кетган;
суғориладиган ерларнинг қарийб 40 фоизидан ортиғи шўрланган ва кучли шўрланган ерлар ҳисобланади;
қишлоқ хўжалигини техника ва агрегатлар билан таъминлаш даражаси паст ва мавжуд техникаларнинг аксарият қисми 15 йилдан ортиқ муддатда фойдаланилмоқда;
пахта ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилининг асосий қисми қўл меҳнати ёрдамида йиғиб-териб олинади;
аксарият қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ишлаб чиқарувчилари ўз қишлоқ хўжалиги ерларида агрокимёвий тупроқ таҳлили ҳақида маълумотларга эга эмас;
қишлоқ хўжалиги ерларида зараркунанда ва касалликларнинг ривожланишини олдиндан автоматик тарзда аниқлаш тизими мавжуд эмас;
қишлоқ хўжалиги экинларининг авлодли (репродуктив) уруғлик материалларининг сифати пасайиб кетган;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ишлаб чиқарувчилари томонидан ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш учун молиявий маблағлар ажратилиши талаб этилмоқда;
рақамли технологиялар ва платформали ечимларни жорий этиш учун қишлоқ жойларда инфратузилмаларни ривожлантириш лозим;
б) сув ресурсларидан фойдаланишда:
ер ости сув ресурслари, янги сув манбаларини қуриш ва фойдаланишдан чиқиб кетган ер майдонларидаги мелиорация ва ирригация тармоқларини реконструкция қилиш ҳисобига жами 1,1 млн гектар ер майдонини ўзлаштириш талаб этилади;
каналлар ва суғориш тизимларида сув йўқотилишининг олдини олиш лозим;
сув хўжалиги ташкилотларидаги сув ўлчагичларнинг етарли эмаслиги сув ресурсларидан самарали фойдаланишга тўсқинлик қилмоқда;
в) иссиқхона хўжаликларини ташкил қилиш ва боғдорчиликни ривожлантиришда:
эски боғларни янгилаш ва янги боғларни ташкил қилишда жаҳон андозаларига мос мева етиштиришни талаб этмоқда ҳамда ҳосилдорликни янада ошириш лозим;
мева-сабзавот экинларининг маҳаллий навларини интенсив технологияларга мослаштиришга етарлича эътибор берилмаяпти;
иссиқхоналарда сувни тежайдиган замонавий технологиялардан фойдаланиш даражасини оширишга эътибор қаратиш лозим;
мавжуд иссиқхоналарда энергияни тежайдиган замонавий технологиялардан фойдаланиш зарурати мавжуд;
г) чорвачиликни ривожлантиришда:
бир соғин сигирдан йилига соғиб олинадиган сут миқдори республика бўйича ўртача 2 300 килограммни ташкил этади ва бу кўрсаткич Россия, Исроил, Нидерландия мамлакатларига нисбатан сезиларли даражада пастлигича қолмоқда;
чорвачиликда насл сифати пастлиги, озуқа экинларини етиштириш майдонларининг етишмаслиги сабабли фермер хўжаликларининг чорва моллари озуқасига бўлган талаби атиги 35 фоизи ички имкониятлардан қопланмоқда;
йиллар мобайнида 560 минг гектар майдондаги табиий кўлларнинг шўрланиш даражасининг кўтарилиши оқибатида балиқлар захираси камайиб, балиқ овлаш ҳосилдорлиги гектаридан 45-50 килограммгача тушиб кетган;
д) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, логистика ва сотиш тизимларини ташкил этишда:
халқаро стандартлаштирилган қишлоқ хўжалиги амалиёти (Organic, Global G.A.P.) талаблари бўйича тупроқ, суғориш сувлари, хомашё ва маҳсулотлар хавфсизлиги ҳамда сифатини тадқиқ қиладиган синов лабораторияларини ташкил этиш ва жиҳозлаш ҳамда улардан кенг фойдаланишни талаб этмоқда;
халқаро қишлоқ хўжалиги амалиёти талаблари бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришдан уни реализация қилишгача бўлган жараённи назорат қилиш тизимини такомиллаштириш лозим;
қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини Кодекс Алиментарус Комиссияси талаблари бўйича ишлаб чиқариш ҳамда реализация қилиш учун CODEX дастурларини амалга оширишга доир қисқа ва узоқ муддатли стратегик режаларни ишлаб чиқиш керак бўлади;
логистика, маҳсулотларни сақлаш ва истеъмолчиларга етказиб бериш тизимлари ривожланмаганлиги сабабли ишлаб чиқаришда харажатлар миқдори ошиб кетмоқда;
е) қишлоқ хўжалигининг барча йўналишлари учун кадрлар тайёрлашда:
қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчилар ва фермер хўжаликлари раҳбарларида экин ер майдонларидан самарали фойдаланиш, замонавий техника ва илғор фан ютуқлари бўйича билим ва малака етишмайди;
қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим муассасаларида «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологиялари ва қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш бўйича кадрлар тайёрлаш ва мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича тизим мавжуд эмас;
шунингдек, қишлоқ хўжалигида ахборот технологияларини ўзлаштиришнинг норматив-ҳуқуқий базасини ишлаб чиқиш талаб этилади.
3-боб. Стратегиянинг мақсади ва ривожланиш йўналишлари
7. «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини жорий этиш тизимининг ривожланиши ушбу Стратегияда белгиланган мақсадли кўрсаткичлар ва индикаторларга эришилишига асосланади.
8. Ушбу Стратегиянинг асосий мақсади — қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ва чорва моллари маҳсулдорлигини оширишга эътибор қаратган ҳолда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришга юқори технологияларни жорий этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ҳисобланади. Жумладан:
бошқарув самарадорлигини ошириш;
ресурс тежайдиган технологиялар, хусусан, аниқ уялаб экадиган сеялкалар, GPS ускуналар билан жиҳозланган қишлоқ хўжалиги техникаларини қўллаш;
сув ресурслари, минерал ўғитлардан самарали фойдаланишни назарда тутувчи сувни тежайдиган, автоматлаштирилган суғориш технологияларини қўллаш;
чорва молларини парваришлаш ва сут соғиш бўйича автоматлаштирилган технологияларни жорий қилиш;
қишлоқ хўжалигига замонавий касбий билимга эга ходимларни жалб этиш;
рақамли шаклдаги маълумотлар алмашинувига ўтиш, ҳисобот турларини қисқартириш орқали иштирокчилар ўртасида ва давлат билан ўзаро ҳамкорлик самарадорлигини ошириш;
қишлоқ хўжалиги соҳасининг қуйи тармоқлари ва ҳудудлари учун умумфойдаланишга қаратилган билим ва технологиялар базасини яратиш;
қишлоқ хўжалиги экинларининг иқлим ўзгаришига мосланувчанлиги ва чидамлилигини ошириш;
ички бозор ва экспортга йўналтирилган рақобатбардош қишлоқ хўжалигини шакллантириш;
озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишни кучайтириш;
давлат-хусусий шериклик шартлари асосида давлат харажатлари самарадорлигини ошириш;
хорижий аналогларга мос келадиган «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини режа асосида жорий этиб бориш;
инновацион ечимларни жорий этиш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларнинг логистика инфратузилмаси самарадорлигини ошириш.
9. Узоқ истиқболдаги мақсадли вазифалардан келиб чиққан ҳолда, «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини жорий этиш тизимини ривожлантириш қуйидаги устувор йўналишларга асосан амалга оширилади:
а) қишлоқ хўжалиги ерларидан ва сувдан самарали фойдаланишда рақамли технологияларни жорий этиш:
рақамли қишлоқ хўжалигига ўтиш ҳамда рақамли технологиялардан фаол ва кенг фойдаланиш орқали меҳнат унумдорлигини ошириш;
қишлоқ хўжалиги ерлари мониторинги олиб борилишини таъминловчи ва фойдали микроорганизмлар, ўсимликлар, чорва моллари ҳақидаги рақамли маълумотларни йиғувчи технологияларни ҳамда тупроқнинг агрокимёвий картограммасини тузиш ва янгилаб боришнинг рақамли усулларини яратиш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва роботлаштириш технологияларини ва техник воситаларни яратиш;
қишлоқ хўжалигида рақамли технологияларни жорий этишни қўллаб-қувватлаш механизмлари ва чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳаракати кузатувчанлигини таъминлаш (белгилар, чиплар, идентификаторлар, технологиялар, қурилмалар ва тизимлар орқали);
рақамли очиқ платформаларга киришни таъминлайдиган маҳаллий ишланмаларни рағбатлантириш (рақамли дала, рақамли пода, техника, иссиқхоналарни бошқариш ва бошқалар);
қишлоқ жойларда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш учун қулай муҳит яратиш;
рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда, қишлоқ хўжалиги ерларида навигация тизимини ривожлантириш, шу жумладан, фермер хўжаликларига очиқ ахборотни тақдим этиш, рақамли технологиялар тизимини жорий этишни жадаллаштириш;
«Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияси республиканинг барча ҳудудларини тўлиқ қамраб олишини режалаштириш ва уни амалга ошириш;
хўжалик юритувчи субъектларда маблағлар айланишини тезлаштириш орқали давлат хизматларини кўрсатиш муддатларини қисқартириш;
маҳсулот ишлаб чиқаришда самарадорликни ошириш, назорат қилиш ва кузатишни таъминлайдиган ахборот ресурслари, платформа ва технологияларни (аниқ деҳқончилик, вегетация даврини назорат қилиш, рақамли дала, рақамли пода ва бошқалар) жорий этиш, бошқарувни самарали таъминловчи (ишлаб чиқариш ва истеъмол баланси, экспорт, турли даражадаги бозор конъюнктураси таҳлили) ҳамда маҳсулот ишлаб чиқарувчи ўз маҳсулотини истеъмолчига самарали сотиш занжирини яратиш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни прогнозлаштириш платформаси, қишлоқ хўжалиги техникасини бошқариш, об-ҳаво прогнози ва ўсимликлар вегетациясини назорат қилиш воситалари, ишлаб чиқаришни режалаштириш ва бошқариш элементлари ҳамда қишлоқ хўжалиги рақамли платформасини рақамли иқтисодиёт жараёнлари билан интеграциялаш;
қишлоқ хўжалиги рентабеллигини оширадиган ва иқтисодий асосланган илғор технологиялар ва амалий тажрибаларни, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда «дала-пештахта» тамойилини жорий этиш;
қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун зарур ресурслардан самарали фойдаланиш имконини берадиган «Самарали гектар», чорва маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари учун «Самарали пода» платформасини ишга тушириш, машина-трактор паркларининг қувватларидан самарали фойдаланиш, ишлаб чиқаришнинг даромад кўрсаткичлари, рентабеллик ва харажатлар, маҳсулот таннархи ва сотиш прогнозлари, ички ва ташқи бозор учун фьючерс шартнома асосида сотиб олинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархларининг динамик шаклланишини таъминлаш;
ернинг сунъий йўлдошлари ва учувчисиз учиш аппаратларининг сигналлари асосида маҳаллий аппаратура ва ускуналар учун функционал талабларни ишлаб чиқиш;
тупроқ ҳолати, таркиби ва тузилишини таҳлил қилишнинг рақамли технологиясини қўллаш, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигининг мониторингини юритиш, ҳосилдорликка зараркунандалар ва касалликлар ҳамда бошқа омилларнинг зарарли таъсирини олдиндан таҳлил қилиб бориш;
минерал ўғит ва кимёвий воситаларни дифференциялашган ҳолда тупроққа бериш бўйича маҳаллий аппаратларнинг техник талабларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш ҳамда «Аниқ деҳқончилик» платформаси учун тупроқнинг рақамли агрокимёвий картограммаларида ҳар бир қишлоқ хўжалиги ерларининг алоҳида хусусиятлари кўрсатилишини таъминлаш;
илғор тажрибага асосланган илмий салоҳиятдан фойдаланиш орқали юқори сифатли, экологик жиҳатдан хавфсиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун республика ҳудудлари бўйича рақамли ечимлар матрицасини яратиш;
маълумотларни таҳлил қилиш орқали ер ва сув ресурсларидан фойдаланишни назорат қилиш ва мониторингини олиб бориш, таҳлилий рақамли воситаларни ва тартибга солувчи ечимларни интеграциялаш;
сув ресурслари ва минерал ўғитлардан самарали фойдаланишни назарда тутувчи сувни тежайдиган ва автоматлаштирилган суғориш технологияларини кенг жорий этиш;
б) интенсив боғ ташкил этиш, боғларни автоматик тарзда бошқариш технологияларини жорий этиш:
робототехника, ҳайдовчисиз машина, агрегатларни қўллаган ҳолда, боғдорчилик маҳсулотларини етиштиришнинг барча технологик жараёнларини амалга оширувчи ва назорат қилувчи «Ақлли боғ» тизимини ишлаб чиқиш;
кам ҳосилли ва эски боғлар ўрнига интенсив технологияларга асосланган мевали боғ майдонлари ҳажмини кўпайтириш;
в) иссиқхона хўжаликларида автоматлаштирилган ва компьютерлаштирилган интеллектуал технологияларни жорий этиш:
қишлоқ хўжалиги техникаси, иссиқхоналар, асбоб-ускуналар, фойдаланиладиган маълумотлар оқими ва ишлаб чиқаришнинг энергия самарадорлигини оширишнинг ҳамда кузатув тизимларини бошқаришнинг «буюмлар интернети» (кибер-физик тизимлар) платформасини жорий этиш;
иссиқхона хўжаликларида автоматлаштирилган ва компьютерлаштирилган ҳамда энергия ва бошқа ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш;
г) чорвачилик ва паррандачиликда роботлаштирилган, автоматлаштирилган ва компьютерлаштирилган технологиялардан кенг фойдаланиш:
чорва молларини кузатиш ва идентификация қилиш ҳамда чорва маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг рақамли занжирини тўлиқ қамраб олиш учун хўжалик юритувчи субъектларнинг бизнес бошқаруви тизимига назорат тизимини узлуксиз интеграциялаш мақсадида давлат карантини ҳамда ветеринария хизматлари ахборот тизимларининг рақамли платформасини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида яратиш;
чорвачилик соҳасини рақамлаштириш, «Рақамли пода» технологияларидан фойдаланиш, чорва молларини сақлаш шароитларини назорат қилиш ва бошқариш, чорва молларини ўтлоқда боқишда ҳаракат жараёнларини кузатиш, шу жумладан, чорва маҳсулотларини «Яшил йўлаклар» орқали экспорт қилиш;
чорва молларининг маҳаллий зотдорлиги ва генетикаси бўйича рақамли технологияларни ишлаб чиқиш, ҳудудларда уруғчилик марказлари фаолиятини такомиллаштириш, ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитига мос ўсимлик ва чорва моллари зотини ва турини кўпайтириш ҳамда ишлаб чиқаришни жадаллаштириш;
д) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш жараёнларига замонавий технологияларни жорий этиш, замонавий ахборот коммуникациялари билан жиҳозланган логистика ва савдо марказларини ташкил этиш:
мамлакатимизни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи етакчи давлатлар қаторига олиб чиқиш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ишлаб чиқариш жараёнлари ва стандартларини халқаро талабларга мослаштириш;
маҳсулотларнинг биржа ва омборхоналарда мавжудлиги (пахта, ғалла, ёғ, шакар, гуруч ва бошқалар) ҳамда улардан мавсумий савдо талаби ва таклифи мувозанатини молиявий ростловчи бошқарув воситалари сифатида фойдаланиш;
бозор иштирокчилари ва давлат ўртасида ўзаро рақамли шаклдаги алоқани кучайтириш, ахборот ресурсларини интеграциялаш ҳамда ахборотдан тезкор ва эркин фойдаланиш имкониятини яратиш;
қишлоқ хўжалигида масофавий таълимнинг рақамли муҳитини ва профессионал агроконсалтинг бозорини ривожлантириш;
қишлоқ хўжалигида транспорт ва логистика инфратузилмасининг холисона мониторингини олиб бориш ва бошқарув платформаларини жорий қилиш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда етакчи хорижий технологияларни импорт ўрнини босувчи маҳаллий технологияларга босқичма-босқич алмаштириш мақсадида қўлланилаётган стандарт ва техник талабларни халқаро талабларга мослаштириш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг барча босқичларидаги технологик жараёнларда қўлланиладиган рақамли бошқариш технологияларини (ишлаб чиқаришни биологизациялаш) синовдан ўтказиш, таҳлил қилиш ва жорий этиш (дифференциал минерал ўғит бериш, бошқариладиган ва назорат транспорт воситалари, ҳосилнинг самарали ўрим-йиғими ва ўрим-йиғимдан кейинги логистика);
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни бошқариш бўйича ахборот тизимлари ўртасидаги маълумотлар алмашинувининг халқаро стандартлар билан мувофиқлигини таъминлаш мақсадида рақамли ечимлар асосида етакчи провайдерларнинг рақобатбардошлигини ошириш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш, экспорт ва импортини бошқариш бўйича ахборот тизимларини яратиш учун маълумотлар базасини шакллантириш;
бозор иштирокчилари ва давлат ахборот тизимларини интеграциялаш, қишлоқ хўжалигида инновацион технологияларнинг экологик ва иқтисодий самарадорлиги, барча ишчи тизимлар, шу жумладан, кузатув тизимлари, уруғ ва генетик ресурслар фонди ҳамда минерал ўғитларни етказиб берувчилар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш;
е) қишлоқ хўжалигининг барча йўналишлари учун малакали кадрлар тайёрлаш ва кадрларнинг касбий билимларини ошириб бориш, «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини жорий этиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш:
қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ўқув-методик қўлланмаларни (стандартлар, ўқув дастури методикаси) халқаро стандартларга мослаштириш;
қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш жозибадорлигини ошириш, қишлоқ жойларда аҳоли даромадини кўпайтириш;
қишлоқ хўжалиги соҳасига оид янги технологияларни жорий этиш ва бошқаришга ўқитиш бўйича тажриба майдончаси сифатида инновацион хўжаликларни ташкил қилиш;
рақамли деҳқончилик технологияларига оид янги ўқув дастурларини ва стандартларини ҳамда агросаноат мажмуидаги кадрлар малакасини ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
«Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини жорий этиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш.
Стратегия қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ишлаб чиқарувчилари учун рақамли платформа ва дастурларни ишлаб чиқиш ва агроконсалтинг бўйича хизматларни кенг жалб этишга шароит яратади.
4-боб. «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини жорий этиш ва амалга ошириш бўйича лойиҳаларнинг асосий йўналишлари
4.1. «Агросаноат мажмуининг бошқариш тизимида рақамли технологиялар» йўналиши
10. Ушбу йўналиш қуйидаги таҳлилий восита ва маълумотлар базасини ишлаб чиқишни ўз ичига олади:
а) таҳлилий воситалар:
қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари бозорини таҳлил қилиш ва прогнозлаштириш модели;
қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноатини жойлаштиришни мақбуллаштириш модели;
аграр сиёсатнинг қишлоқ хўжалиги ривожланиши, истеъмолчилар фаровонлиги, озиқ-овқат маҳсулотлари ва қишлоқ хўжалиги хомашёси ташқи савдосига таъсирини ўрганиш учун бозор мувозанати модели;
б) маълумотлар базаси:
қишлоқ хўжалиги корхоналарининг йиллик ҳисоботлари бўйича маълумотлар базаси;
агросаноаткластерлар, фермер хўжаликлари ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг йиллик ҳисоботлари бўйича маълумотлар базаси;
маҳаллий ҳокимликлар аграсаноат бошқаруви органларининг ҳисоботлари бўйича маълумотлар базаси;
қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари бозорларининг ҳолати (нархлар, баланслар ва бошқалар) бўйича маълумотлар базаси;
қишлоқ хўжалиги йўналишидаги илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг илмий фаолияти натижалари бўйича маълумотлар базаси.
11. Қуйидагилар йўналишлар бўйича ишлар натижалари ҳисобланади:
асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари бозорларининг ҳолати тўғрисида ўрта муддатли прогнозлар;
қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноатининг жойлашиш схемаси;
аграр сиёсатнинг қишлоқ хўжалиги ҳолати, истеъмолчилар даромади, озиқ-овқат маҳсулотлари ва қишлоқ хўжалиги хомашёси ташқи савдосининг динамикасига таъсирини баҳолаш;
қишлоқ хўжалиги фани ва илмий-тадқиқот ишларининг ҳолати ва ривожланиш тенденциялари мониторинги.
4.2. Ақлли деҳқончилик
12. «Ақлли деҳқончилик» рақамли технологиялари — автоматлаштирилган интеллектуал тизим бўлиб, маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш, тупроқ ва ер ресурслари майдонларининг ҳолати бўйича маълумотларни янгилаш, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, қишлоқ хўжалиги ерларини тақсимлаш, алмашлаб экишни қўллаш, экинларни етиштириш агротехнологиялари, қишлоқ хўжалиги ерларини автоматлаштирилган тарзда баҳолаш, ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш ва адаптив-ландшафт деҳқончилиги тизимининг фаолияти ва самарадорлигини назорат қилиш ва мониторингини олиб боришни ўз ичига олади.
Бунда рақамли, масофавий, геоахборот технологиялар ва компьютер моделлаштиришнинг усуллари асосида фаолият кўрсатаётган турли даражадаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда агроландшафтларни режалаштириш ва мақбуллаштириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишнинг интеллектуал тизимлари ишлаб чиқилади ва жорий этилади.
13. «Ақлли деҳқончилик» йўналишидаги технологик ечимларни жорий этиш қуйидагиларни назарда тутади:
қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишда автоматлаштирилган режалаштириш тизимидан фойдаланиш;
қишлоқ хўжалиги ерларининг ҳолати бўйича маълумотларни йиғиш, янгилаш ва сақлаш тизимини жорий этиш;
қишлоқ хўжалиги ерларининг ҳолати ва улардан фойдаланиш бўйича мониторинг юритиш, ерларнинг яроқлилигини мақсадли баҳолаш ва юқори ҳосилдорликни моделлаштириш;
қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини прогнозлаштириш;
қишлоқ хўжалиги экин майдонларини тақсимлаш ва экин турларини жойлаштириш;
деҳқончиликнинг рақамли агротехнологиялар ва техник-иқтисодий асослашни лойиҳалаш тизимини ишлаб чиқиш;
қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишнинг рақамли тизими ҳамда мутахассислар тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ваколатли марказларни ташкил этиш.
4.3. Ақлли дала
14. «Ақлли дала» рақамли технологияларини жорий этиш, тупроқ, атроф-муҳит ва ўсимликлар тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш ва тизимли қўллаш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмининг барқарор ўсишини таъминлашдан иборат.
15. «Ақлли дала» йўналишидаги технологик ечимларни жорий этиш қуйидагиларни назарда тутади:
ўсимлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнларини бошқаришнинг рақамли технологияларини ишлаб чиқиш ва мониторингини олиб бориш, илмий, илмий-техник фаолиятни ривожлантириш учун шароитлар яратиш;
дастурий воситаларни қўллаган ҳолда тупроқ, ўсимлик ва атроф-муҳитнинг ҳолати бўйича ўта юқори аниқликдаги маълумотларни йиғиш;
ўсимлик ҳосилдорлигига таъсир этувчи ёки уни чекловчи омилларни камайтиришни таъминлайдиган роботлаштирилган технологияларни ишлаб чиқиш.
4.4. Ақлли боғ
16. «Ақлли боғ» рақамли технологиялари — роботлаштирилган ҳамда ҳайдовчисиз машина, агрегатларни қўллаган ҳолда боғдорчилик маҳсулотларини етиштиришнинг барча технологик жараёнларини амалга оширувчи ва назорат қилувчи интеллектуал тизимдан иборат.
Бунда маълумотлар базаси асосида қишлоқ хўжалиги ерларининг тупроқ-иқлим шароитлари таҳлил қилинади, маҳсулот етиштириш учун мақбул экин турлари танланади, органик ва минерал ўғитлар илмий асосланган ҳолда қўлланилади, зараркунанда ва касалликларга қарши курашиш тадбирларининг ва ҳудуд аҳолиси (республика, вилоят) талабининг иқтисодий ҳисоби амалга оширилади ҳамда маҳсулот ишлаб чиқариш рентабеллиги аниқланади.
17. Роботлаштирилган техник воситалар ёрдамида технологик жараёнларни бошқариш бўйича қарорларни қабул қилиш орқали боғ агробиоценози ҳолати бўйича маълумотларни автоматик режимда таҳлил қилишни таъминлайдиган интеллектуал тизим ишлаб чиқилади.
18. «Ақлли боғ» йўналишидаги технологик ечимларни жорий этиш қуйидагиларни назарда тутади:
дастурий воситаларни қўллаган ҳолда тупроқ, ўсимлик ва атроф-муҳитнинг ҳолати бўйича ўта юқори аниқликдаги маълумотларни йиғиш;
ахборот тизимлари ва техник воситалар (датчиклар, метеостанциялар, намуналар олувчи воситалар, учувчисиз учиш аппаратлари ва бошқалар) ёрдамида боғ ва атроф-муҳит ҳолатининг ўзгариши тўғрисидаги маълумотларни тезкор қабул қилиш ва мониторингни олиб бориш;
техник воситалар ёрдамида технологик жараёнларни бошқариш бўйича қарорларни қабул қилиш ва маълумотларни автоматик режимда таҳлил қилишни таъминлайдиган интеллектуал тизимни ишлаб чиқиш.
4.5. Ақлли иссиқхона
19. «Ақлли иссиқхона» рақамли технологиялари — автоматик режимда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда оператор, агроном ва муҳандислар иштирокини максимал даражада камайтирадиган, роботлаштирилган ва ташқи таъсирдан ҳимояланган қишлоқ хўжалиги объекти ҳисобланади.
20. Тизим харажат ва истеъмол фаолиятини ҳисобга олган ҳолда объектнинг иқтисодиётини мақбуллаштиради, шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинларининг нав ва дурагайларини агроэкологик баҳолаш, тупроқ таҳлилини ўтказиш ва бошқа тадбирларда экологик ва санитария-гигиеник регламентларга риоя қилган ҳолда рақамли технологияларни қўллашни ўз ичига олади.
21. «Ақлли иссиқхона» йўналишидаги технологик ечимларни жорий этиш қуйидагиларни назарда тутади:
ёпиқ тизимлар учун дастурий воситалар ва роботлаштирилган интеллектуал технологияларни ишлаб чиқиш ва уларни амалиётда қўллаш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ва иш унумдорлигини ошириш;
иссиқхона хўжаликларида буюмлар интернетини (ҳимояланган тармоқдан, сенсорлар ва аналитик тизимгача олиб борувчи қурилма) қўллашга асосланган замонавий ва тугалланган технологияларни жорий этиш;
иссиқхона хўжаликларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳажмининг барқарор ўсишини таъминлаш ҳамда назорат усулларини қўллаш орқали маҳсулот сифатини ошириш;
ёпиқ тизимда сифатли ва халқаро стандартларга жавоб берадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳажмларини ошириш;
иссиқхона хўжаликларида қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлиги бўйича мониторинг олиб бориш;
маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш ҳамда симсиз сенсор, сигналларни қайта ишлаш ва юборишнинг рақамли шаклдаги микроэлектрон тизими қўлланиладиган иссиқхона хўжаликларини масофавий бошқариш тизимини ишлаб чиқиш;
мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва «Ақлли иссиқхона» технологияларини ривожлантириш бўйича бизнес-стартап лойиҳаларини амалга ошириш имконини берувчи марказларни ташкил этиш.
4.6. Ақлли чорвачилик
22. «Ақлли чорвачилик» технологиялари — инсон иштирокини талаб қилмайдиган, тўлиқ автоматлаштирилган режимда чорва молларини парваришлашга мўлжалланган объект ҳисобланади.
23. Чорвачилик хўжалиги рақамли технологияларни (буюмлар интернети, маълумотлар, алоқа ва бошқалар) қўллаган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқаришнинг мақсадга мувофиқлиги, истеъмолчилар фаоллиги ва бошқа иқтисодий кўрсаткичлар бўйича таҳлилларни амалга оширади.
24. Хўжалик таҳлиллар асосида чорва молларининг қайси зотини (белгиланган сифат ва миқдор кўрсаткичлари) етиштириш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилади.
25. «Ақлли чорвачилик» йўналишидаги технологик ечимларни жорий этиш қуйидагиларни назарда тутади:
а) чорва молларининг мониторинг тизимини яратишда йирик шохли қорамоллар сони мониторингини олиб бориш технологияси қуйидагиларни назарда тутади:
чорва моллари бонитировкасини ўтказиш учун автоматлаштирилган технология ва ускуналарни жорий этиш;
чорва моллари ҳаракатини мониторинг қилиш учун масофали бошқариш бўйича ускуна ва технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
б) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш бошқарувининг интеллектуал ахборот тизими қуйидагиларни назарда тутади:
чорвачилик хўжаликлари учун автоматлаштирилган ва марказлаштирилган бошқарув тизимини ишлаб чиқиш;
озуқа ишлаб чиқариш, чорва моллари сонини кўпайтириш ва зооветеринария хизматларини кўрсатиш бўйича автоматлаштирилган кичик тизимни ишлаб чиқиш;
ишлаб чиқарилган чорвачилик маҳсулотларини қайд этиш тизимини жорий этиш;
технологик жараёнларни бошқаришнинг маҳаллий кичик тизимларини (соғиш, озиқлантириш, микроиқлим, гўнг йиғиш ва бошқалар) жорий этиш;
чорвачилик маҳсулотлари сифатини баҳолаш бўйича ахборот-таҳлил блокларини ташкил этиш;
в) автоматлаштирилган инновацион технологиялар ва техник воситалар қуйидагиларни назарда тутади:
озуқа экинларини ўриб-йиғиб олиш ишларини ташкил этиш, ўрим даврида озуқа сифати ва таркибини ўрганган ҳолда, озуқа аралашмаси рационига тузатишлар киритиш имконини берадиган автоматлаштирилган баҳолаш технологиясини ишлаб чиқиш;
юқори градиентли механик ва ферментатив таъсир асосида озуқанинг ҳазм бўлиш жараёнини анъанавий технологияларга нисбатан 1,5-2 бараварга оширадиган озуқа дон тайёрлаш бўйича автоматлаштирилган технологияни жорий этиш;
чорва молларининг турли жинс ва ёшдаги гуруҳларига алоҳида қувватга эга озуқа аралашмасини тайёрлаш имконини берадиган роботлаштирилган воситаларни жорий қилиш ва чорва молларини сақлаш учун қулай шароит яратиш;
ихтиёрий равишда сут соғиш тизимини қўллаш ва мавжуд сут соғиш жойларини техник қайта жиҳозлаш учун тўрт табақали сут соғиш ҳамда сут сифати ва чорва молларининг физиологик ҳолати мониторингини олиб борадиган автоматлаштирилган ва роботлаштирилган сут соғиш модулларини жорий қилиш;
сигирлар мастит касаллиги билан касалланишини 25 — 30 фоизга камайтириш;
сут қувури билан жиҳозланган чизиқли соғиш ускуналари учун автоматлаштирилган соғиш аппаратларини жорий этиш.
5-боб. Стратегияни амалга ошириш механизми
27. Ўзбекистон Республикасида «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ривожлантириш стратегиясининг чора-тадбирлар режасида белгиланган тадбирларни ўз муддатида, тўлиқ ва сифатли амалга ошириш орқали Стратегиянинг бажарилиши таъминланади.
28. Қишлоқ хўжалиги инфратузилмаси, транспорт логистикаси ва бошқа тезкор хизматлар «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологиялари билан интеграциялаш орқали мувофиқлаштириб борилади.
29. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини жорий этишга оид илмий ишланмаларни яратиш ва такомиллаштириш учун илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар танловлари белгиланган тартибда эълон қилиб борилишини таъминлайди.
30. Ўзбекистони Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
халқаро ташкилотлар ва хорижий инвесторларни жалб этиш учун зарур шароитлар яратилишини;
Стратегиянинг чора-тадбирлар режасида белгиланган тадбирларни амалга ошириш бўйича мониторинг олиб борилишини;
республиканинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ошириш учун «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологиялари ишланмалари жорий этилишини қўллаб-қувватланишини;
«Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ривожлантириш бўйича тизимли тадбирларни амалга оширилишини таъминлайди.
31. Стратегиянинг чора-тадбирлар режасида белгиланган тадбирларни бажарилишида масъул ижрочилар:
Стратегияни амалга оширишга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилиши;
белгиланган тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши;
Стратегиянинг чора-тадбирлар режасида белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун мўлжалланган молиявий маблағларнинг мақсадли йўналтирилиши ва улардан самарали фойдаланилиши;
ҳар чоракда Стратегиянинг чора-тадбирлар режасида белгиланган тадбирларнинг бажарилиши тўғрисидаги батафсил ахборот Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига киритилиши учун жавоб беради.
32. Стратегияда белгиланган чора-тадбирларни амалга оширишни молиялаштириш учун молиявий, технологик, бошқарув ресурслари ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида шахсий сектор ресурслари жалб этилади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари ва кредитлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг хайриялари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентлари, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар Стратегияни амалга оширишнинг молиявий манбалари ҳисобланади.
6-боб. Стратегияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар
33. Ушбу Стратегияни амалга ошириш натижасида қуйидаги натижаларга эришиш назарда тутилган:
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортининг ҳажми ошади;
ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги яхшиланади;
хўжалик юритувчи субъектларда бизнес жараёнларни «рақамлаштириш» орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг таннархини пасайтириш учун шароитлар яратилади;
хўжалик юритувчи субъектлар ва истеъмолчиларга агробозорнинг шаффофлиги таъминланади;
озиқ-овқат хавфсизлиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, савдо ҳамда агросаноат мажмуини бошқариш учун ягона маълумотлар бошқаруви манзили яратилади;
замонавий таҳлил усуллари ва маълумотлар, интеллектуал воситалар билан ишлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва унинг савдо бозорини узоқ ва қисқа муддатли прогнозлаштириш орқали озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланади ва бошқарув қарорларини қабул қилиш сифати ва тезкорлиги ошади;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватланиши таъминланади;
агросаноат мажмуидаги маълумотлар кўрсаткичларини соддалаштириш ва мақбуллаштириш, маълумотларни ҳақиқий ҳолатда таҳлил қилиш орқали истеъмолчига етказиш муддати қисқаради;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар тўғрисидаги маълумотларнинг ишончлилиги ошади;
гидрометеорологик, фитосанитар ва эпизоотик ҳамда ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни олиш муддати қисқаради;
замонавий илмий усуллардан фойдаланган ҳолда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг узоқ ва қисқа муддатли прогноз кўрсаткичларини шакллантириш асосида Ўзбекистонда озиқ-овқат таъминотида юзага келадиган муаммо ва таҳдидларга тезкор жавоб қайтарилиши таъминланади;
қишлоқ хўжалиги ерларининг ҳолатини ва улардан фойдаланишни назорат қилиш даражаси ошади;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда мулкчиликнинг барча шаклларидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга давлат хизматларини кўрсатиш ва ахборот сервисларини электрон шаклда тақдим этиш кўламининг максимал даражада кенгайишини таъминлайди;
фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилик асосида агросаноат мажмуига оид маълумотларни олиши учун шароит яратилади;
агросаноат мажмуига оид илмий асосланган билим ва амалий тавсияларни кенг жорий этилиши таъминланади.
«Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ривожлантириш стратегиясига ИЛОВА
«Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ривожлантириш стратегиясининг мақсадли
Т/р Кўрсаткичлар/индикаторлар Ўлчов бирлиги Йиллар 2028 йилгача эришиладиган натижа 2021 йил 2022 йил 2023 йил 1. Агросанот мажмуини бошқаришнинг рақамли технологияси 1. Қишлоқ хўжалиги соҳасини бошқариш учун очиқ ахборот оқимини ва маълумотларни жамлаш ва ўзаро боғлаш. - Қишлоқ хўжалиги ва шу мақсадларда фойдаланиш учун берилган бошқа тоифадаги ерларнинг интеграциялашган ягона ахборот тизими яратилади. «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ахборот тизимини жорий этиш бўйича «йўл харитаси» ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар томонидан агрегатлашган ахборотларни қабул қилиш тажриба лойиҳаси амалга оширилади. «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ахборот тизими хўжалик юритувчи субъектлар, банклар ва суғурта компаниялари иштирокида ишлайди. Экспортни ташкил этиш платформаси ва бошқа интернет тармоқлари (техникаларни бошқариш) платформаси фаолияти йўлга қўйилади. «Рақамли дала», «Рақамли боғ» ва «Рақамли пода» каби бир нечта платформа иловалари ишлайди. «Ижтимоий турдаги озиқ-овқат» платформаси яратилади. «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ахборот тизими қонунчилик ҳужжатлари доирасида очиқ маълумотлар асосида фаолият юритади. Барча турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича маълумотлар базаси яратилади. Озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланади. 2. Рақамли технологияларни стандартлаш, тажриба ва синовдан ўтказиш, кенг кўламда қўллаш. - Чора-тадбирлар ишлаб чиқиш доирасида фойдаланишга мўлжалланган стандартларнинг устуворлиги уларнинг мослашувчанлигини эътиборга олган ҳолда белгиланади. Тажриба синовларининг очиқ тизимлари рўйхати шакллантирилади. Олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари ва бозор иштирокчиларини жалб этган ҳолда лойиҳалар тажриба-синовидан ўтказилиб, техникаларни бошқариш (интернет тармоқлари) платформаларининг рақамли прототиплари яратилади. Олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари ва бозор иштирокчиларини жалб этган ҳолда лойиҳалар тажриба-синовидан ўтказилади, рақамли дала ва пода платформаларининг рақамли прототиплари яратилади. Маълумотларнинг тизимли таҳлили, тупроқнинг агрокимёвий таҳлили, вегетация кўрсаткичлари ва бошқаларни ўрганиш орқали маҳсулот ишлаб чиқариш платформалари жойларда кенг кўламда жорий этилади. Товар етказиб берувчилар ва хизмат кўрсатувчиларга ускуна ва жиҳозлардан фойдаланиш учун халқаро стандартларга мос равишда дастурий таъминот етказиб берилади ва қўллаб-қувватланади. 3. Алоҳида маҳсулот турларини кузатиб борувчи тизимларни яратиш. - Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларини ишлаб чиқариш жараёнларини кузатиб бориш тизими яратилади. Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнларини кузатиб бориш тизими яратилади. Экологик тоза, ҳалол маҳсулотларни ишлаб чиқариш тизимлари учун чорва молларини, ҳимоя қилиш воситалари ва минерал ўғитларни ишлаб чиқариш жараёнларини кузатиб бориш тизими яратилади. Гўшт ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш ташкилотлари фаолиятининг 10 фоизга назорат қилиш тизими жорий қилинади. «Ишлаб чиқаришдан дўконгача» бўлган кузатув тизими 50 фоизга жорий қилинади. 4. Агросаноат мажмуидаги ташкилотларнинг интернет тармоқлари, «Ақлли деҳқончилик», «Рақамли пода», «Ақлли иссиқхона» технологияларини қўллаш борасидаги улушлари. фоиз 1 10 20 60 5. Қишлоқ хўжалиги ерларини алоқа технологиялари билан қамраб олинганлиги. фоиз 10 15 20 60 6. Агросаноат мажмуидаги ташкилотларнинг субсидияларни электрон кўринишда олиш учун маълумотларни узатиш ва холисона назорат қилиш воситалари билан жиҳозланганлиги. фоиз 10 25 50 100 7. Электрон савдо майдонларида сотилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари миқдори. фоиз 10 25 50 100 8. Агросанот мажмуидаги кичик ва йирик компаниялар томонидан «Транспорт ва логистика» платформасига уланган ҳолда ташилган юк ҳажми. фоиз 10 20 40 80 9. Ахборот технологиялари, маълумотлар билан ишлаш ва кибер-физика тизимлари (интернет тармоқлари) бўйича қишлоқлардаги иш ўрнининг фоиздаги улуши. фоиз 1 4 8 20 2. «Ақлли деҳқончилик» 10. Геоахборот, агроландшафтларни оптималлаштириш тизимларини жорий этган ердан фойдаланувчилар улуши. фоиз 1 10 40 80 3. «Ақлли дала» 11. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг даромадини ошириш. фоиз - 10 30 50 12. Маълумотлар узатиш ва дала ўсимликшунослиги жараёнларини интернет тармоғи билан қамраб олинганлиги. фоиз - 5 20 50 13. Атроф-муҳит, ўсимликлар ва тупроқ ҳолати бўйича маълумотларни йиғувчи рақамли воситалар билан қамраб олинган майдонлар. минг гектар - 10 100 500 4. «Ақлли боғ» 14. Ягона геоахборот тизимида кўп йиллик мевали дарахтларнинг рақамлашган шаклдаги майдонлари. фоиз - 10 30 90 15. Ягона геоахборот тизимига уланган мониторинг тизими билан жиҳозланган мобил техник воситалар сони. фоиз - 10 30 70 16. Инсон иштирокисиз, автоном режимда ишлайдиган техник роботлашган воситалар сони. фоиз - 1 5 20 17. Абиотик омилларга чидамли, серҳосил, ташиш учун қулай, биоактив моддаларга бой, истеъмол сифати юқори бўлган қишлоқ хўжалиги экинлари навларини яратиш. фоиз - 5 20 100 18. Ҳосилни йўқотиш даражасини камайтириш. фоиз - 5 10 20 19. Меҳнат унумдорлигини ошириш. фоиз - 5 10 30 20. Органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш. фоиз - 5 20 50 5. «Ақлли иссиқхона» 21. «Ақлли иссиқхона» технологиясини ёпиқ тизимларда қўллаш орқали озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш. фоиз - 5 10 15 22. «Ақлли иссиқхона» тизимини қўллаган ҳолда қайта жиҳозланган ёки «Ақлли иссиқхона» технологияси бўйича лойиҳалаштирилган объектлар сони. дона - 10 100 500 6. «Ақлли чорвачилик» 23. Чорва молларининг мастит касаллиги билан касалланиш даражасини камайтириш. фоиз - 10 30 70 24. Сут маҳсулотлари сифатини ошириш. фоиз - 5 10 40 25. «Ақлли чорвачилик» технологияси жорий этилган корхоналарда маҳсулот тайёрлаш рентабеллигини ошириш. фоиз - 5 10 40
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 декабрдаги 794-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича 2021 — 2023 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар
Т/р Тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Амалга ошириш муддати Молиялаштириш манбалари Масъул ижрочилар I. «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини жорий этишнинг норматив-ҳуқуқий асосларини шакллантириш 1. «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ривожлантириш тизимини ва унинг самарадорлигини баҳолаш усулини халқаро стандартлар талабларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш. «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш самарадорлигини баҳолаш усули ва воситаларини белгиловчи халқаро стандартлар асосида давлат стандартларини ишлаб чиқиш. 2022 йил I чорак Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Фанлар академияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш билан боғлиқ норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш. «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ривожлантириш стратегиясини амалга оширишда натижаларга эришишга кўмаклашувчи норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш. 2022 йил II чорак Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, манфаатдор вазирлик ва идоралар 3. Қишлоқ хўжалиги ерларидан унумли фойдаланиш ва тупроқ унумдорлигини ошириш. Қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш ва тупроқ унумдорлигини ошириш тўғрисидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишда «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ривожлантириш лойиҳаси талабларини инобатга олиш. 2022 йил III чорак Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги 4. Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва сув тежайдиган технологияларни кенг жорий қилиш. Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва сув тежайдиган технологияларни кенг жорий қилиш тўғрисидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишда «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ривожлантириш лойиҳаси талабларини инобатга олиш. 2022 йил II чорак Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги 5. Чорва озуқа базасини ривожлантириш ва чорва ҳайвонларини парваришлаш билан боғлиқ фаолиятни оптималлаштириш. Ҳудудларнинг иқлими, геологик, географик шароитларини инобатга олган ҳолда, чорва озуқа экинларини жойлаштириш ҳамда чорва моллари ва парранда турларини ушбу талаблар асосида кўпайтириш тадбирларини ташкил этиш. 2021 йил IV чорак Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 6. «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ривожлантириш лойиҳасининг самарадорлигини ҳисоблаш. 1. «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ривожлантириш лойиҳасининг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш. 2022 йил II чорак Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги 2. «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ривожлантириш лойиҳасининг ижтимоий самарадорлигини аниқлаш. 2022 йил III чорак II. «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича илмий-тадқиқот ва инновация ишларини амалга ошириш 7. «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича илмий тадқиқот ва инновация ишларини амалга ошириш. 1. «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ишлаб чиқишга оид долзарб мавзулардаги илмий лойиҳалар рўйхатини шакллантириш. 2. «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича илмий лойиҳалар танловларини эълон қилиш. 3. Илмий лойиҳалар танловлари натижаларига кўра уларни молиялаштириш. 4. «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича илмий лойиҳаларнинг бажарилишини таъминлаш. 2021 — 2023 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан илмий фаолиятга оид давлат дастурларини амалга ошириш учун ажратилган маблағлар , халқаро ташкилотларнинг грантлари ва маблағлари Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар 8. «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ривожлантириш лойиҳасининг илғор намунасини ўрганиш ва амалиётга татбиқ этиш мақсадида ёш олимларни нуфузли хорижий олий таълим муассасаларига ва илмий ташкилотларга стажировкага юбориш. 1. Нуфузли хорижий олий таълим муассасаларида ва илмий ташкилотларда стажировкадан ўтадиган ёш олим ва мутахассислар рўйхатини шакллантириш. 2021 йил IV чорак Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги 2. Ёш олим ва мутахассислар стажировкадан ўтадиган нуфузли хорижий университет ва илмий ташкилотларни аниқлаш. 2022 йил I чорак 3. Ёш олим ва мутахассисларнинг нуфузли хорижий университет ва илмий ташкилотларда стажировкасини ташкил этиш. 2022 йил III чорак 9. Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сувдан самарали фойдаланиш мақсадида смарт технологияли (мини ўлчов станциялари ва «ақлли таёқча») лойиҳаларини амалга ошириш. 1. Сув истеъмолчиларига етказиб берилган сувни улар ўртасида оптимал тақсимлаш бўйича ҳар бир ҳудудда биттадан тажриба лойиҳасини амалга ошириш. 2022 йил IV чорак Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги 2. Сув тақсимлаш иншоотларида сув ҳажмини ўлчаш, экин тури ва ҳудудлар жойлашувига қараб сувни тақсимлаш бўйича ускуна ва қурилмаларни ўрнатиш. 2023 йил I чорак 10. Қишлоқ ва сув хўжалиги ташкилотларининг олий таълим ва илмий муассасалар билан ўзаро интеграциясини кучайтириш, илм-фан ютуқларини амалиётга татбиқ этиш. 1. «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш учун қишлоқ ва сув хўжалиги ташкилотлари мутахассисларини олий таълим ва илмий муассасаларида қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини ташкил этиш. 2022 йил II чорак Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги 2. Илғор илм-фан ютуқларини қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига жорий қилиш тадбирларини белгилаш. 2022 йил IV чорак 11. Боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликлари йўналишларида мобил иловалар яратиш мақсадида танловлар ташкил этиш. «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ривожлантириш лойиҳаси доирасида долзарб йўналишларни аниқлаш, соҳаларнинг муҳимлигини инобатга олган ҳолда иловаларга бўлган талабни ишлаб чиқиш. 2022 йил III чорак Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги III. «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ривожлантиришнинг технологик ечимларини жорий этиш 3.1. «Ақлли деҳқончилик» 12. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида ер майдонларидан фойдаланишнинг рақамли, масофали геоахборот технологиялари ва компьютерлашган усулларини қамраб олувчи режалаштириш ва мақбуллаштиришнинг интеллектуал тизимини яратиш. «Ақлли деҳқончилик» технологияси доирасида автоматик режимда ҳудудларнинг тупроқ ва ер ресурслари ҳолати бўйича ахборот йиғувчи, уни таҳлил этувчи ва янгилаб борувчи ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, алмашлаб экиш, экинларни етиштириш агротехнологияларини автоматик усулда баҳоловчи, ердан фойдаланишнинг самарали назорати ва мониторингини юритувчи дастурни ишлаб чиқиш. 2022 йил III чорак Бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида, халқаро ташкилотларнинг грантлари ва маблағлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги , Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Фанлар академияси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши , манфаатдор вазирликлар ва идоралар 3.2. «Ақлли дала» 13. Тупроқ, ўсимлик ва атроф-муҳит ҳолати бўйича маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва фойдаланишнинг интеллектуал тизимини яратиш. 1. Рақамли технологиялар асосида маълумотларни таҳлил қилиш ва қайта ишлаш натижасида илмий асосланган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатишда агросаноат мажмуининг рақобатбардошлиги ва барқарорлигини таъминлаш юзасидан дастурни ишлаб чиқиш. 2022 йил II чорак Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги 2. Даладаги ўсимликларнинг ҳолати бўйича унификациялашган воситалар ёрдамида ахборотни узатадиган ва юқори даражадаги тафсилотли маълумотлар асосида бошқарув қарорларини қабул қиладиган автоматлаштирилган дастурни ишлаб чиқиш. 2022 йил III чорак 3.3. «Ақлли боғ» 14. Робототехника, учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланган ҳолда, боғдорчилик маҳсулотларини етиштириш жараёнларини назорат қилиш тизимини яратиш. Робототехника, учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланган ҳолда, тупроқ-иқлим шароитлари тўғрисидаги маълумотлар асосида экиш учун мақбул кўчат турини аниқлаш, органик ва минерал ўғитлар билан озиқлантириш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш тадбирларни ўтказиш, шунингдек, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг рентабеллиги бўйича иқтисодий ҳисоб-китоблар, аҳолининг боғдорчилик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш масалаларини қамраб олган дастурни ишлаб чиқиш. 2022 йил II чорак Ташаббускорлар маблағлари, тижорат банклари кредитлари, халқаро ташкилотларнинг грантлари ва маблағлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши 3.4. «Ақлли иссиқхона» 15. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини автоматик режимда етиштирадиган роботлаштирилган ва ташқи муҳит таъсиридан ҳимояланган, оператор, агроном, муҳандис ва бошқаларнинг иштироки максимал даражада камайтирилган объект лойиҳасини ишлаб чиқиш. Иссиқхоналарда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ва меҳнат унумдорлигини ошириш имкониятини берувчи дастурий аппарат ечимини қамраб олган ва роботлаштирилган технологияларни яратиш. 2023 йил III чорак Ташаббускорлар маблағлари, тижорат банклари кредитлари, халқаро ташкилотларнинг грантлари ва молиявий маблағлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги , Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Фанлар академияси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши , Инновацион ривожланиш вазирлиги 3.5. «Ақлли чорвачилик» 16. Инсон (оператор, чорвадор, ветеринар ва бошқалар) иштирокисиз чорва моллари (гўшт, сут ва бошқа йўналишдаги) тури/зотини автоматик режимда етиштирадиган роботлаштирилган объект лойиҳасини ишлаб чиқиш. Рақамли технологиялардан (интернет воситалари, зарур маълумотлар ва бошқалар) фойдаланган ҳолда, чорва маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг иқтисодий мувофиқлигини, истеъмолчиларнинг фаоллигини, ҳудуд аҳолиси соғлиғини ва бошқа иқтисодий кўрсаткичларни таҳлил қиладиган замонавий «Ақлли чорвачилик» технологиясини амалга ошириш дастурини ишлаб чиқиш. 2022 йил IV чорак Ташаббускорлар маблағлари, тижорат банклари кредитлари, халқаро ташкилотларнинг грантлари ва маблағлари Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Фанлар академияси IV. «Ақлли қишлоқ хўжалиги» мажмуасининг техник воситалари ва бошқа таркибий қисмларини ишлаб чиқиш 17. «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларининг техник воситалари ва бошқа таркибий қисмларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш имкониятини ўрганиш. Хорижий тажрибаларга асосланган ҳолда, «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларининг техник воситалари ва бошқа таркибий қисмларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш. 2022 йил III чорак Инновацион ривожланиш вазирлиги , Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги , Фанлар академияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар V. «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ривожлантириш Давлат дастури юзасидан аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш ҳамда уни илгари суриш ва тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирларни ташкил этиш 18. «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ривожлантириш стратегиясини аҳоли ўртасида тарғиб қилиш. 1. «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ривожлантиришстратегиясининг режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2021 йил I чорак Қишлоқ хўжалиги вазирлиги , Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2. Оммавий ахборот воситаларида телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар, ижтимоий видеороликлар, таҳлилий мақолалар тайёрлаш, ижтимоий тармоқларга тегишли материалларни жойлаштириш. Доимий
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 декабрдаги 794-сон қарорига 3-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари статистикасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар
Т/р Тадбирлар номи Амалга ошириш муддати Масъул ижрочилар I. Агросаноат мажмуида интеграциялашган ягона ахборот тизимини яратиш 1. «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ахборот тизимини учун «e-agriculture.gov.uz» доменни ажратиб бериш. 2021 йил январь Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2. Республикада етиштирилган пахта хомашёси ҳисоб-китобини юритадиган «Ўзпахта» автоматлаштирилган тизимни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳисобига ўтказиш чораларини кўриш. 2020-2021 йиллар «Ўзпахтасаноат» АЖ тугатиш комиссияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 3. «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ахборот тизимида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ташкилот ва жисмоний шахсларнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотларнинг электрон алмашиш хизматини ташкил этиш. 2021 йил июль Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 4. «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ахборот тизимида маъмурий-ҳудудий бирликлар ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг амалдаги чегаралари тўғрисидаги маълумотларни электрон алмашиш хизматини ташкил этиш. 2021 йил август Кадастр агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги 5. «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ахборот тизимида қишлоқ хўжалиги техникаларига кўрсатилаётган механизация ва сервис хизматларини online режимда кузатиб боришни йўлга қўйиш . 2021-2022 йиллар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 6. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Агросаноатни рақамлаштириш маркази»нинг сервер қурилмаларини узлуксиз ишлашини таъминлаш. Доимий Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 7. Сув хўжалиги соҳасидаги барча жараёнларни ўзида қамраб олган вазиятлар маркази ахборот тизимини яратиш. 2022 йил декабрь Сув хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 8. Қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришдан маҳсулотларни сотишгача бўлган жараёнларни тўлиқ қамраб олган рақамлаштириш тизимини жорий этиш. 2023 йил июнь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 9. «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини жорий этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун халқаро молия ташкилотлари маблағларини жалб этиш. 2021 йил май Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги II. Қишлоқ хўжалиги соҳасида қўлланилаётган ахборот-коммуникация технологиялари, рақамли хизматлар ва маълумотлар базалари бўйича баҳолаш ишларини олиб бориш 10. Идоралараро ишчи гуруҳни тузиш. 2020 йил декабрь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфатдор вазирлик ва идоралар 11. Агросаноат мажмудаги ташкилотлар фойдаланаётган рақамли технологиялар рўйхатини шакллантириш. 2021 йил январь Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 12. Агросаноат мажмуидаги ташкилотлар фойдаланаётган рақамли технологияларнинг ҳолати бўйича баҳолаш ишларини олиб бориш. 2021 йил давомида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 13. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари соҳасида қўлланилаётган ахборот-коммуникация технологиялари, рақамли хизматлар ва маълумотлар базаларини баҳолаш. 2021 йил давомида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 14. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари соҳасида фаолият кўрсатаётган ташкилотларда фойдаланилаётган рақамли технологиялар бўйича ҳисобот тайёрлаш. 2021 йил ноябрь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 15. Агросанот мажмуида рақамли технологияларни интеграциялаш ва ривожлантириш бўйича иш режани тасдиқлаш. 2022 йил январь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги III. Қишлоқ хўжалиги ерларини масофадан (космик) зондлаш технологияларини ривожлантириш 16. Хорижий компанияларнинг ерни масофадан (космик) зондлаш технологиялари асосида тажриба лойиҳаларини жорий этиш тартибини белгилаш, шу жумладан, хорижий компания ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида тажриба лойиҳаси доирасида маълумотлар алмашиш жараёнида рухсат этилган маълумотлар таркиби ва регламентини ишлаб чиқиш. 2020 йил декабрь «Ўзбеккосмос» агентлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Мудофаа вазирлиги 17. Ерни масофадан зондлаш технологиялари маълумотларини таҳлил қилувчи платформалар асосида тажриба лойиҳаларини амалга ошириш. 2021 — 2023 йилларда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, IT-парк, «Ўзбеккосмос» агентлиги 18. Мамлакатимизда ерни масофадан зондлаш технологияларини кенг жорий этиш мақсадида бу борада илғор тажрибага эга хорижий компанияларни жалб қилиш. 2021-2022 йиллар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги 19. Ерни масофадан зондлаш технологияларини самарали татбиқ қилиш учун бугунги кунда республикада мавжуд илмий салоҳиятни ўрганиш. 2021 йил март Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги 20. Ерни масофадан зондлаш технологиялари бўйича республикада фаолият юритаётган мутахассислар, шу жумладан, чет элда ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари рўйхатини шакллантириш. 2021 йил февраль Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги 21. Ўзбекистоннинг сунъий йўлдош расмлари, шу жумладан, пулли ва бепул манбалар, уларнинг сифатли таркибини баҳолаган ҳолда маълумотлар манбалари рўйхатини шакллантириш. 2021 йил март Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, «Ўзбеккосмос» агентлиги 22. Маамлакатимиз қишлоқ хўжалиги ерларини масофадан зондлаш ҳолати тўғрисидаги таҳлилий маълумотларни тайёрлаш. 2021 йил апрель Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги 23. Республикада ерни масофадан зондлаш технологиялари жорий қилиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги таҳлилий маълумотларни ҳар чоракда Вазирлар Маҳқамасига киритиб бориш. 2021-2022 йиллар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги IV. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари статистикасининг шаффоф тизимини ривожлантириш 24. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари статистикасини юритишнинг интеграциялашган тизими тамойилларини ишлаб чиқиш. 2021 йил май Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси 25. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича амалдаги давлат статистика ҳисобот шаклларида мавжуд кўрсаткичларни халқаро ташкилотлар кўрсаткичлари билан таққослаш ҳамда давлат статистика ҳисобот шаклларини такомиллаштириш. 2021 йил июнь Давлат статистика қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 26. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари статистикасини юритиш учун масъул идоралар фаолиятини белгилаш ва институционал ўзгаришлар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. 2021 йил декабрь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 27. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари статистикасида қўлланилаётган ахборот-коммуникация технологиялари, рақамли хизматлар ва маълумотлар базаси бўйича баҳолаш ишларини олиб бориш. 2021 йил давомида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 28. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари статистикаси бўйича йиллик ҳисоботни (Annual agriculture report) чоп этиб бориш. Ҳар йили Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси 29. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари статистикасини ривожлантириш режаси тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш, аграр статистикага оид видео-ролик ва инфографикалар яратиш. 2021 йил ноябрь Давлат статистика қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 декабрдаги 794-сон қарорига 4-ИЛОВА
2021-2022 йилларда аграр соҳада замонавий ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни кенг жорий қилиш бўйича чора-тадбирлар
Т/р Тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Амалга ошириш муддати Молиялаштириш манбалари Масъул ижрочилар I. Қишлоқ хўжалиги соҳасини рақамлаштириш 1. Агросаноат мажмуида интеграциялашган ягона ахборот тизимини яратиш. 1. «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ахборот тизимини жорий қилиш ва юритишга масъул бўлган ташкилотни белгилаш. 2021 йил январь Халқаро ташкилотларнинг грантлари ва кредитлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Хорижий ва маҳаллий ташкилотларни жалб қилган ҳолда, «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ахборот тизимини яратиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш. 2021 йил декабрь 3. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ваколатли органларда экспертизадан ўтказиш. 2022 йил февраль 4. «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ахборот тизимини ишлаб чиқувчи ташкилотни аниқлаш бўйича тендер (конкурс) савдоларини ташкил этиш ва ғолиблар билан шартнома тузиш. 2022 йил апрель-май 5. «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ахборот тизимини ишлаб чиқиш. 2022 йил июнь 2. Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида субсидиялар ажратиш жараёнини электрон шаклда амалга ошириш бўйича ягона ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. 1. Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратилаётган субсидиялар турларини хатловдан ўтказиш. 2021 йил май Ижрочилар маблағлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги 2. Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида субсидиялар ажратиш жараёнини электрон шаклда амалга ошириш бўйича ягона ахборот тизимини ишлаб чиқиш. 2022 йил январь 3. Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратилаётган субсидияларни ажратиш бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг ариза бериш жараёнининг ягона ахборот тизимини ишлаб чиқиш. 2022 йил май 4. Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида субсидиялар ажратиш жараёнини электрон шаклга ўтказиш лойиҳасини босқичма-босқич жорий этиш ва электрон ҳукумат ахборот тизимлари билан интеграция қилиш. 2022 йил декабрь 3. Қишлоқ хўжалигида ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ва ҳисобини юритиш, қишлоқ хўжалиги экинлари мониторингини амалга ошириш имконини берувчи ArcGIS геоахборот тизимини жорий этиш. 1. ArcGIS геоахборот тизимини ишлаб чиқарувчи ташкилотлар билан музокаралар ўтказиш, тўғридан-тўғри шартномалар имзолаш. 2021 йил июнь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маблағлари, халқаро ташкилотларнинг грантлари ва кредитлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятига ArcGIS геоахборот тизимини жорий этиш. 2022 йил январь 4. Пахта хомашёси ҳисоб-китобини юритувчи «Ўзпахта» автоматлаштирилган ахборот тизимини такомиллаштириш. 1. «Ўзпахта» автоматлаштирилган ахборот тизимид а тегишли товар-моддий бойликларни хатловдан ўтказиш. 2021 йил февраль Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маблағлари, халқаро ташкилотларнинг грантлари ва кредитлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзпахтасаноат» АЖнинг тугатиш комиссияси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2. «Ўзпахта» автоматлаштирилган ахборот тизимида ахборот хавфсизлиги аудитини ўтказиш. 2021 йил апрель 4. «Ўзпахта» автоматлаштирилган ахборот тизимини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тасарруфига ўтказиш. 2021 йил март 5. «Ўзпахта» автоматлаштирилган ахборот тизими дан фойдаланиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқиш. 2021 йил июль 6. «Ўзпахта» автоматлаштирилган тизимини такомиллаштириш ҳамда амалиётга жорий этиш ва идораларда ундан фойдаланишни ташкил этиш. 2021 йил сентябрь II. Сув хўжалиги объектларида сув ресурсларини бошқариш, мониторинг қилиш ва уларнинг ҳисобини юритиш жараёнларини автоматлаштириш 5. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти методикаси асосида қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари учун суғориш меъёрларини ҳисоблаш бўйича дастурий таъминот ишлаб чиқиш. 1. Қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари учун суғориш меъёрларини ҳисоблаш бўйича дастурий таъминотни жорий қилиш ҳамда юритишга масъул бўлган ташкилотни белгилаш. 2021 йил май Бюджет маблағлари Сув хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2. Суғориш меъёрларини ҳисоблаш бўйича дастурий таъминотни яратиш юзасидан лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш. 2021 йил август 3. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ваколатли органларда экспертизадан ўтказиш. 2021 йил ноябрь 4. Суғориш меъёрларини ҳисоблаш бўйича дастурий таъминотни ишлаб чиқувчи ташкилотни аниқлаш учун тендер (конкурс) савдоларини ташкил этиш ва ғолиблар билан шартнома тузиш. 2022 йил январь-февраль 5. Суғориш меъёрларини ҳисоблаш бўйича дастурий таъминотни ишлаб чиқиш. 2021 йил октябрь 6. «Ўзгидромет» марказининг Сурхондарё вилояти гидрометеорология бошқармасига тегишли бўлган Амударё дарёсидаги (Термиз ш.) гидрологик постни автоматлаштирилган ускуна ва қурилмаларни ўрнатиш орқали такомиллаштириш. 1. Гидрологик постни автоматлаштириш учун зарур бўлган ускуна ва қурилмаларни харид қилиш. 2. Ускуна ва қурилмаларни ўрнатиш орқали гидрологик постни автоматлаштириш. 2021 йил август Бюджет маблағлари ҳисобидан «Ўзгидромет» маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги 7. «Ўзгидромет» марказининг Тошкент вилояти гидрометеорология бошқармасига тегишли бўлган Сирдарё дарёсидаги (Чиноз ш. ва Надеждинский қ.) гидрологик постларни автоматлаштирилган ускуна ва қурилмаларни ўрнатиш орқали такомиллаштириш. 1. Гидрологик постларни автоматлаштириш учун зарур бўлган ускуна ва қурилмаларни харид қилиш. 2. Ускуна ва қурилмаларни ўрнатиш орқали гидрологик постларни автоматлаштириш. 2021 йил декабрь Бюджет маблағлари ҳисобидан «Ўзгидромет» маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги 8. «Ўзгидромет» марказининг Тошкент вилояти гидрометеорология бошқармасига тегишли бўлган Коксу дарёсидаги (Бирчмулла қ.) ҳамда Пскем дарёсидаги (Пскем қ.) гидрологик постларни қайта барпо этиш ҳамда автоматлаштирилган ускуна ва қурилмаларни ўрнатиш орқали такомиллаштириш. 1. Гидрологик постларни қайта барпо этиш бўйича ишларни амалга ошириш. 2. Гидрологик постларни автоматлаштириш учун зарур бўлган ускуна ва қурилмаларни харид қилиш. 3. Ускуна ва қурилмаларни ўрнатиш орқали гидрологик постларни автоматлаштириш. 2022 йил май Бюджет маблағлари ҳисобидан «Ўзгидромет» маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги 9. «Ўзгидромет» марказининг Наманган вилояти гидрометеорология бошқармасига тегишли бўлган Сирдарё дарёсидаги (Каль қ.) гидрологик постини автоматлаштирилган ускуна ва қурилмаларни ўрнатиш орқали такомиллаштириш. 1. Гидрологик постни автоматлаштириш учун зарур бўлган ускуна ва қурилмаларни харид қилиш. 2. Ускуна ва қурилмаларни ўрнатиш орқали гидрологик постни автоматлаштириш. 2022 йил август Бюджет маблағлари ҳисобидан «Ўзгидромет» маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги 10. «Ўзгидромет» марказининг Наманган вилояти гидрометеорология бошқармасига тегишли бўлган Сирдарё дарёсидаги (Пунган қ.) гидрологик постни қайта барпо этиш ҳамда автоматлаштирилган ускуна ва қурилмаларни ўрнатиш орқали такомиллаштириш. 1. Гидрологик постни қайта барпо этиш бўйича ишларни амалга ошириш. 2. Гидрологик постни автоматлаштириш учун зарур бўлган ускуна ва қурилмаларни харид қилиш. 3. Ускуна ва қурилмаларни ўрнатиш орқали гидрологик постни автоматлаштириш. 2022 йил сентябрь Бюджет маблағлари ҳисобидан «Ўзгидромет» маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги 11. «Ўзгидромет» марказининг Тошкент вилояти гидрометеорология бошқармасига тегишли бўлган Чотқол дарёсидаги (пастки-чотқол ГЭС) гидрологик постни қайта барпо этиш ҳамда автоматлаштирилган ускуна ва қурилмаларни ўрнатиш орқали такомиллаштириш. 1. Гидрологик постни қайта барпо этиш бўйича ишларни амалга ошириш. 2. Гидрологик постни автоматлаштириш учун зарур бўлган ускуна ва қурилмаларни харид қилиш. 3. Ускуна ва қурилмаларни ўрнатиш орқали гидрологик постни автоматлаштириш. 2022 йил октябрь Бюджет маблағлари ҳисобидан «Ўзгидромет» маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги III. Аграр соҳадаги бизнес-стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш 12. Талабаларнинг аграр соҳадаги бизнес-стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида иннновацион корхоналарни ташкил этиш. 1. Тошкент давлат аграр университети ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти талабаларининг бизнес-стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида иннновацион корхоналарни ташкил этиш мақсадида зарур майдонлар ажратиш. 2021 йил апрель Ижрочилар маблағлари Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2. Иннновацион корхоналарни замонавий компьютер техникаси ва инвентарлар билан жиҳозлаш. жадвал асосида
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 декабрдаги 794-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан маълумотлар алмашишни йўлга қўядиган ташкилотлар
Т/р Маълумотни тақдим қилувчи идоралар Маълумот номи 1. Сув хўжалиги вазирлиги Сув сарфининг самарадорлиги бўйича таҳлилий ишларни олиб боришга оид маълумотлар. 2. Кадастр агентлиги Маъмурий-ҳудудий бирликлар ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг амалдаги чегаралари тўғрисидаги маълумотлар. 3. Адлия вазирлиги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ташкилот ва жисмоний шахсларнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар. 4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга ажратилаётган субсидиялар тўғрисидаги маълумотлар. 5. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси Чорвачилик хўжаликлари ва уларга тегишли ер майдонлари, экилган экин турлари (гектар кўрсатилган ҳолда), барча хўжаликлардаги чорва ҳайвонлари реестри, гўшт ва сутни қайта ишловчилар, чорва ҳайвонларини сўйишга ихтисослашган корхоналар (қушхоналар) тўғрисидаги маълумотлар. 6. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Фитосанитария хизматлари, ўсимликлар карантини хизматлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт (импорт) қилувчилар реестри, лабораториялар ва берилган сертификатлар тўғрисидаги маълумотлар. 7. Ўрмон хўжалиги агентлиги Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари статистикасига оид маълумотлар. 8. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси 9. «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси 10. «Паррандасаноат» уюшмаси 11. «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси 12. «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси 13. «Ўзёғмойсаноат» уюшмаси 14. «Ўздонмаҳсулот» АК 15. «Ўзагросервис» АЖ 16. Агросаноатни ривожлантириш агентлиги 17. «Томорқа хизмати» МЧЖ Аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликларига ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш кўрсаткичлари (ажратилган ер майдони, ҳосилдорлик ва бошқалар), ички ва ташқи бозорнинг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаби тўғрисидаги маълумотлар. 18. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши 19. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 декабрдаги 794-сон қарорига 6-ИЛОВА
2021 йилда «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини республика ҳудудларига жорий қилиш бўйича манзилли
Т/р Лойиҳанинг номи Масъул ижрочилар 1. Андижон вилоятида қишлоқ хўжалиги ерларини масофадан зондлаш орқали маълумотларни таҳлил қилувчи «Monterra» (IT-park резиденти) электрон платформаси лойиҳаси. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, IТ-парк, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2. Бухоро вилоятининг иккита туманида қишлоқ хўжалиги ерларини масофадан зондлаш орқали маълумотларни таҳлил қилувчи Airbus компаниясининг ( «Ўзбеккосмос» агентлиги ҳамкори ) электрон платформаси лойиҳаси. «Ўзбеккосмос» агентлиги , Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 3. Сирдарё, Қибрай ва Қарши туманларида қишлоқ хўжалиги ерларини масофадан зондлаш орқали маълумотларни таҳлил қилувчи Тошкент давлат ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги Геоинформацион марказининг амалий ишланмалари лойиҳаси. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги 4. Тўрткўл ва Ғаллаорол туманларида қишлоқ хўжалиги ерларини масофадан зондлаш орқали маълумотларни таҳлил қилувчи «Экомониторинг» (Россия Федерацияси) компаниясининг амалий ишланмалари лойиҳаси. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 5. Қибрай туманида қишлоқ хўжалиги ерларини масофадан зондлашда дронлардан фойдаланиш бўйича Германиянинг Лейбниц институтининг амалий ишланмалари лойиҳаси. Тошкент давлат аграр университети, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 17 декабрь,
794-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
STRATEGIYASI
koʻrsatkichlari va indikatorlari
DASTURI
DASTURI
DASTURI
ROʻYXATI
ROʻYXAT
Oʻzbekiston Respublikasi agrosanoat majmui va qishloq xoʻjaligida raqamlashtirish tizimini rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining ““Raqamli Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini tasdiqlash va uni samarali amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 5-oktabrdagi PF-6079-son Farmoni hamda “Raqamli iqtisodiyot va elektron hukumatni keng joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 28-apreldagi PQ-4699-son qaroriga muvofiq, shuningdek, qishloq va suv xoʻjaligida raqamli va geoaxborot texnologiyalaridan foydalanish samaradorligini oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar Oʻzbekiston Respublikasi agrar sohasini raqamlashtirishning ustuvor yoʻnalishlari etib belgilansin:
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan, suv resurslaridan samarali foydalanish va ekinlar holatini nazorat qilishning idoraviy va idoralararo axborot tizimlarini joriy etish;
agrosanoat majmuidagi tashkilotlar tomonidan koʻrsatiladigan xizmatlarni, shu jumladan, davlat xizmatlarini toʻliq elektron shaklga oʻtkazish;
qishloq xoʻjaligi sohasida zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etish uchun davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida maqsadli loyihalarni amalga oshirish;
suv omborlari va irrigatsiya tizimlarida suv resurslaridan foydalanishni “onlayn” rejimida nazorat qilish texnologiyalarini joriy etish;
suv resurslarini boshqarish tizimini takomillashtirish, suvdan foydalanish va suv isteʼmoli hisobini yuritish hamda maʼlumotlar bazasini shakllantirish;
biznes-startap loyihalarni amalga oshirish va innovatsion faoliyat natijalarini tijoratlashtirish uchun agrar sohadagi tadbirkorlik subyektlariga koʻmaklashish;
qishloq xoʻjaligi sohasida tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida raqamlashgan shartnomaviy munosabatlarini rivojlantirishga koʻmaklashish, bunda yagona elektron hujjat aylanish tizimini joriy etish.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi hamda Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashining Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzurida “Agrosanoatni raqamlashtirish markazi” MCHJni (keyingi oʻrinlarda — Markaz) tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.
2 1 . Raqamlashtirish loyihalarini takomillashtirish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha xarajatlarni Davlat budjeti parametrlarida quyidagi ishlarni amalga oshirish uchun ajratilgan mablagʻlar doirasida mazkur ishlarni ijrochi tashkilotlar tomonidan “Agrosanoatni raqamlashtirish markazi” MCHJga shartnoma asosida toʻlashga ruxsat berilsin:
qishloq xoʻjaligi tovar ishlab chiqaruvchilarining normativ qiymatini aniqlash;
yaylov va pichanzorlarda oʻsimlik turlari boʻyicha geobotanik tadqiqotlar oʻtkazish;
tabiiy yaylovlar monitoringi va qishloq xoʻjaligi ekinlarini joylashtirish hamda tuproq bonitirovkasi va sugʻoriladigan yerlarda agrokimyoviy va tuproq shoʻrlanish kartogrammalarini tuzish;
tuproq (yerlar) monitoringini oʻtkazish;
qishloq xoʻjaligi bilan shugʻullanuvchi tumanlarning 2025 — 2030-yillarga moʻljallangan va loyihalashtirishdan oldin amalga oshiriladigan yer tuzish chizmalarini ishlab chiqish ishlari.
3. Belgilansinki:
Markaz agrosanoat majmuida “Raqamli qishloq xoʻjaligi” axborot tizimining yuritilishi uchun masʼul tashkilot sifatida faoliyat koʻrsatadi;
“Raqamli qishloq xoʻjaligi” axborot tizimi davlat organlarining axborot tizimlari tarkibiga kiradi hamda Oʻzbekiston Respublikasi milliy axborot tizimining tarkibiy qismi hisoblanadi;
“Raqamli qishloq xoʻjaligi” axborot tizimi qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtiruvchilar, taʼminotchilar hamda qayta ishlash tashkilotlari oʻrtasida oʻzaro iqtisodiy hamkorlikni amalga oshirish imkoniyatini beruvchi platforma boʻlib xizmat qiladi;
Markaz qishloq xoʻjaligini raqamlashtirish yoʻnalishida malakali mahalliy va xorijiy mutaxassislarni ishga yollash va ularga munosib haq toʻlash uchun mehnatga haq toʻlash miqdorlarini oʻz daromadlaridan kelib chiqib, mustaqil belgilaydi.
4. Quyidagilar Markazning asosiy vazifalari etib belgilansin:
“Raqamli qishloq xoʻjaligi” axborot tizimida va Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi tizimida dasturiy mahsulotlarning uzluksiz ishlashini taʼminlash;
agrosanoat va oziq-ovqat sohasiga oid maʼlumotlar bazasini yaratish;
agrosanoat majmuidagi barcha vazirlik, idora va tashkilotlar hamda xoʻjalik yurituvchi subyektlarning maʼlumotlar uzatish tarmogʻini loyihalashtirish;
qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirish va sotish jarayoniga elektron tijorat amaliyotini joriy etish;
agrosanoat majmuidagi vazirlik, idora va tashkilotlarga interaktiv davlat xizmatlaridan, jumladan, internet jahon axborot tarmogʻidagi shaxsiy kabinet orqali foydalanishda koʻmaklashish;
“Aqlli qishloq xoʻjaligi” texnologiyalarini joriy etish uchun texnologik sharoitlar yaratish;
agrosanoat majmui uchun maxsus dasturiy mahsulotlarni ishlab chiqish va tatbiq etish, integratsiyalashgan yagona axborot tizimi ish faoliyatini tashkil etish hamda belgilangan tartibda ochiq turdagi maʼlumotlardan foydalanishni taʼminlash;
axborot xavfsizligini taʼminlash doirasida qoʻllaniladigan maxsus dasturiy mahsulotlarni joriy etish. Bunda Markazning mavjud ichki axborot tizimlaridan va “Raqamli qishloq xoʻjaligi” axborot tizimidan foydalanishda axborot xavfsizligi xavflarini aniqlash va ularning oldini olish choralarini koʻrish;
agrosanoat majmuidagi vazirlik, idora va tashkilotlarga hisoblash va aloqa vositalarini taʼmirlash hamda tiklash boʻyicha texnik xizmat koʻrsatish.
5. Quyidagilar:
“Aqlli qishloq xoʻjaligi” texnologiyalarini rivojlantirish strategiyasi 1-ilovaga muvofiq;
“Aqlli qishloq xoʻjaligi” texnologiyalarini rivojlantirish strategiyasini amalga oshirish boʻyicha 2021 — 2023-yillarga moʻljallangan chora-tadbirlar dasturi 2-ilovaga muvofiq;
Qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat mahsulotlari statistikasini rivojlantirish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi 3-ilovaga muvofiq;
2021-2022-yillarda agrar sohada zamonaviy axborot tizimlari va dasturiy mahsulotlarni keng joriy qilish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi 4-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi bilan maʼlumotlar almashishni yoʻlga qoʻyadigan tashkilotlar roʻyxati 5-ilovaga muvofiq;
2021-yilda “Aqlli qishloq xoʻjaligi” texnologiyalarini respublika hududlariga joriy qilish boʻyicha manzilli roʻyxat 6-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligiga Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi bilan kelishgan holda, integratsiyalashgan yagona axborot tizimiga agrosanoat va oziq-ovqat sohasiga oid maʼlumotlarni taqdim etish qoidalarini belgilash vakolati berilsin.
7. Markaz faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib quyidagilar belgilansin:
Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining hamda manfaatdor vazirlik va idoralarning budjetdan tashqari mablagʻlari;
shartnoma asosida koʻrsatiladigan xizmatlardan tushadigan mablagʻlar;
xalqaro tashkilotlar va moliya institutlari mablagʻlari hamda xorijiy tashkilotlarning grantlari;
Raqamli qishloq xoʻjaligi” axborot tizimidagi barcha raqamli xizmat va servislardan foydalanish istagini bildirgan paxta va gʻallachilikka ixtisoslashgan qishloq xoʻjaligi tashkilotlari uchun yillik toʻlov Qishloq xoʻjaligi vazirligi tomonidan Raqobatni rivojlantirish qoʻmitasi bilan kelishilgan holda belgilanadi;
qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi:
2021-yil 1-mayga qadar yirik gidrouzel va irrigatsiya tizimini raqamli texnologiyalar asosida avtomatlashtirish boʻyicha tajriba loyihasi amalga oshirilishini taʼminlasin;
tajriba loyihasi yakuni bilan respublikaning barcha yirik gidrouzel va irrigatsiya tizimini raqamli texnologiyalar asosida avtomatlashtirish boʻyicha takliflar ishlab chiqsin.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi:
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari bilan birgalikda yerni masofadan zondlash maʼlumotlaridan foydalanish boʻyicha amalga oshirilgan va oshirilayotgan tajriba loyihalarining natijalari boʻyicha hisobotlarni uch oy muddatda Vazirlar Mahkamasiga kiritsin;
Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi Kosmik tadqiqotlar va texnologiyalar agentligi bilan birgalikda qishloq va suv xoʻjaligi sohalarida faoliyat yuritayotgan mutaxassislar uchun “onlayn” rejimida oʻquv mashgʻulotlari, seminarlari va treninglarni doimiy ravishda tashkil etib borsin.
10. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi va Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligining Toshkent davlat agrar universiteti hamda Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari institutida Talabalarning agrar sohadagi biznes-startap loyihalarini qoʻllab-quvvatlash boʻyicha innovatsion tashkilotlarni (keyingi oʻrinlarda — Innovatsion tashkilotlar) tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.
Innovatsion tashkilotlar faoliyatini tashkil etish vazifasi Dasturiy mahsulotlar va axborot texnologiyalari texnologik parkiga hamda Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi va Suv xoʻjaligi vazirligiga zimmasiga yuklansin.
11. Quyidagilar Innovatsion tashkilotlarning asosiy vazifalari etib belgilansin:
talaba va yosh olimlarning agrar va suv xoʻjaligi yoʻnalishida innovatsion resurs tejaydigan texnologiyalarni qoʻllash, “Aqlli qishloq xoʻjaligi” (Smart agriculture) va raqamlashtirilgan agrotexnologiyalarni joriy qilish boʻyicha biznes-startap loyihalarini amalga oshirish hamda innovatsion faoliyat natijalarini tijoratlashtirishga, shu jumladan, venchur moliyalashtirish asosida koʻmaklashish;
biznes-startap loyihalarga mahalliy va xorijiy investorlarni jalb qilishga hamda zamonaviy texnologiyalar va dasturiy mahsulotlar transferini amalga oshirishga koʻmaklashish;
yetakchi kompaniyalar va mutaxassislar ishtirokida axborot texnologiyalari sohasida mahorat darslari, treninglar va malaka oshirish kurslari, shuningdek, ilmiy-amaliy konferensiyalar va seminarlar oʻtkazish.
12. Markaz Toshkent viloyati, Qibray tumani, Universitet koʻchasi, 2-uy manziliga tekin foydalanish huquqi asosida joylashtirilsin.
13. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi:
bir oy muddatda Markazning tuzilmasi va ustavi tasdiqlanishini hamda belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini taʼminlasin;
ikki oy muddatda boshqa manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
14. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining maslahatchisi — IT-texnologiyalar, telekommunikatsiyalar va innovatsion faoliyatni rivojlantirish masalalari departamenti boshligʻi O.M. Umarov hamda Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vaziri J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 17-dekabrdagi 794-son qaroriga 1-ILOVA
“Aqlli qishloq xoʻjaligi” texnologiyalarini rivojlantirish
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Oʻzbekiston Respublikasida “Aqlli qishloq xoʻjaligi” texnologiyalarini rivojlantirish strategiyasi (keyingi oʻrinlarda — Strategiya) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligini rivojlantirishning 2020 — 2030-yillarga moʻljallangan strategiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida ” 2019-yil 23-oktabrdagi PF-5853-son hamda “ “Raqamli Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini tasdiqlash va uni samarali amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2020-yil 5-oktabrdagi PF-6079-son Farmonlari, “ Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligini rivojlantirishning 2020 — 2030-yillarga moʻljallangan strategiyasida belgilangan vazifalarni 2020-yilda amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2020-yil 28-yanvardagi PQ-4575-son hamda “ Raqamli iqtisodiyot va elektron hukumatni keng joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2020-yil 28-apreldagi PQ-4699-son qarorlari ijrosini taʼminlash yuzasidan ishlab chiqilgan.
2. Strategiya “Aqlli qishloq xoʻjaligi” texnologiyalarini rivojlantirishning quyidagi uzoq muddatli asosiy yoʻnalishlarini belgilab beradi:
qishloq xoʻjaligi yerlaridan foydalanishda raqamli va geoaxborot texnologiyalarini joriy etish;
zamonaviy kompyuter texnologiyalarini tatbiq etish orqali suv resurslarini boshqarish va undan foydalanish;
intensiv bogʻlarni tashkil etish va bogʻdorchilik mahsulotlarini yetishtirishda avtomatlashtirilgan boshqarish texnologiyalarini joriy etish;
issiqxona xoʻjaliklarida avtomatlashtirilgan, kompyuterlashtirilgan intellektual texnologiyalarni joriy etish;
chorvachilik va parrandachilik sohasiga avtomatlashtirilgan texnologiyalarni tatbiq etish;
qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini saqlash va qayta ishlash jarayonlariga zamonaviy texnologiyalarni joriy etish, zamonaviy axborot va kommunikatsiya texnologiyalari bilan jihozlangan logistika va savdo markazlarini tashkil etish;
qishloq xoʻjaligining barcha yoʻnalishlari uchun “Aqlli qishloq xoʻjaligi” texnologiyalari boʻyicha malakali kadrlar tayyorlash va kadrlar malakasini oshirib borish;
“Aqlli qishloq xoʻjaligi” texnologiyalarini joriy etishning normativ-huquqiy bazasini shakllantirish.
3. Ushbu Strategiyada quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
agrobiotsenoz — qishloq xoʻjaligi ekinlari maydonlarida tarqalgan organizmlar yigʻindisi;
buyumlar interneti — axborot jamiyati uchun belgilangan, mavjud va rivojlanadigan, funksional jihatdan mos axborot-kommunikatsiya texnologiyalari asosida (moddiy va virtual) buyumlarni bir-biri bilan bogʻlash yoʻli bilan, birmuncha murakkabroq xizmatlar taqdim etilishi imkoniyatini taʼminlaydigan global infratuzilma;
platforma — turli xil hisoblash tizimlari uchun moʻljallangan elektron dasturlar majmuasi;
raqamli texnologiyalar — maʼlum bir ketma-ketlik va chastotalarda kodli impulslarni yozish uchun qoʻllaniladigan elektron hisoblash mashinalaridan foydalaniladigan texnologiyalar.
2-bob. Qishloq xoʻjaligi rivojlanishining joriy holati va mavjud muammolar
4. Qishloq xoʻjaligi tizimi fermer xoʻjaliklari, dehqon xoʻjaliklari va qishloq xoʻjaligi faoliyatini amalga oshiruvchi tashkilotlar, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini tayyorlash, qayta ishlash, moddiy-texnika resurslarini yetkazib berish bilan shugʻullanuvchi, mexanizatsiyalashgan ishlarni bajaruvchi, xoʻjaliklarga servis, agrokimyo, agrotexnika xizmatlari va xoʻjaliklarga qishloq xoʻjaligi mahsulotlari yetishtirish bilan bogʻliq boshqa xizmatlar koʻrsatuvchi tayyorlov, xizmat koʻrsatish tashkilotlarini qamrab oladi.
5. Keyingi yillarda erishilgan yutuqlarga qaramasdan, agrosanoat sohasining bozor va eksportga yoʻnaltirilgan raqobatbardoshligini taʼminlashda, fermerlar daromadini oshirishda, yangi ish oʻrinlarini yaratishda, oziq-ovqat xavfsizligini taʼminlashda hamda tabiiy resurslardan barqaror foydalanishda yordam beruvchi, jahonda yangi termin ostida mujassamlashgan “Aqlli qishloq xoʻjaligi” texnologiyalarining keng imkoniyatlaridan foydalanishni taqozo etadi va uni alohida samarali tarmoq sifatida shakllantirish vazifasi dolzarb boʻlib turibdi.
6. Qishloq xoʻjaligida erishilgan ijobiy natijalar bilan birgalikda mavjud imkoniyatlarni yuzaga chiqarishda bir qator muammolar mavjud, jumladan:
a) qishloq xoʻjaligi yerlaridan foydalanish va qishloq xoʻjaligi ekinlarini yetishtirishda:
sugʻoriladigan ekin yerlaridagi tuproqda foydali moddalar miqdori oʻrtacha darajadan pasayib ketgan;
sugʻoriladigan yerlarning qariyb 40 foizidan ortigʻi shoʻrlangan va kuchli shoʻrlangan yerlar hisoblanadi;
qishloq xoʻjaligini texnika va agregatlar bilan taʼminlash darajasi past va mavjud texnikalarning aksariyat qismi 15 yildan ortiq muddatda foydalanilmoqda;
paxta va boshqa qishloq xoʻjaligi ekinlari hosilining asosiy qismi qoʻl mehnati yordamida yigʻib-terib olinadi;
aksariyat qishloq xoʻjaligi mahsulotlarining ishlab chiqaruvchilari oʻz qishloq xoʻjaligi yerlarida agrokimyoviy tuproq tahlili haqida maʼlumotlarga ega emas;
qishloq xoʻjaligi yerlarida zararkunanda va kasalliklarning rivojlanishini oldindan avtomatik tarzda aniqlash tizimi mavjud emas;
qishloq xoʻjaligi ekinlarining avlodli (reproduktiv) urugʻlik materiallarining sifati pasayib ketgan;
qishloq xoʻjaligi mahsulotlarining ishlab chiqaruvchilari tomonidan axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini keng joriy etish uchun moliyaviy mablagʻlar ajratilishi talab etilmoqda;
raqamli texnologiyalar va platformali yechimlarni joriy etish uchun qishloq joylarda infratuzilmalarni rivojlantirish lozim;
b) suv resurslaridan foydalanishda:
yer osti suv resurslari, yangi suv manbalarini qurish va foydalanishdan chiqib ketgan yer maydonlaridagi melioratsiya va irrigatsiya tarmoqlarini rekonstruksiya qilish hisobiga jami 1,1 mln gektar yer maydonini oʻzlashtirish talab etiladi;
kanallar va sugʻorish tizimlarida suv yoʻqotilishining oldini olish lozim;
suv xoʻjaligi tashkilotlaridagi suv oʻlchagichlarning yetarli emasligi suv resurslaridan samarali foydalanishga toʻsqinlik qilmoqda;
v) issiqxona xoʻjaliklarini tashkil qilish va bogʻdorchilikni rivojlantirishda:
eski bogʻlarni yangilash va yangi bogʻlarni tashkil qilishda jahon andozalariga mos meva yetishtirishni talab etmoqda hamda hosildorlikni yanada oshirish lozim;
meva-sabzavot ekinlarining mahalliy navlarini intensiv texnologiyalarga moslashtirishga yetarlicha eʼtibor berilmayapti;
issiqxonalarda suvni tejaydigan zamonaviy texnologiyalardan foydalanish darajasini oshirishga eʼtibor qaratish lozim;
mavjud issiqxonalarda energiyani tejaydigan zamonaviy texnologiyalardan foydalanish zarurati mavjud;
g) chorvachilikni rivojlantirishda:
bir sogʻin sigirdan yiliga sogʻib olinadigan sut miqdori respublika boʻyicha oʻrtacha 2 300 kilogrammni tashkil etadi va bu koʻrsatkich Rossiya, Isroil, Niderlandiya mamlakatlariga nisbatan sezilarli darajada pastligicha qolmoqda;
chorvachilikda nasl sifati pastligi, ozuqa ekinlarini yetishtirish maydonlarining yetishmasligi sababli fermer xoʻjaliklarining chorva mollari ozuqasiga boʻlgan talabi atigi 35 foizi ichki imkoniyatlardan qoplanmoqda;
yillar mobaynida 560 ming gektar maydondagi tabiiy koʻllarning shoʻrlanish darajasining koʻtarilishi oqibatida baliqlar zaxirasi kamayib, baliq ovlash hosildorligi gektaridan 45-50 kilogrammgacha tushib ketgan;
d) qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini saqlash, logistika va sotish tizimlarini tashkil etishda:
xalqaro standartlashtirilgan qishloq xoʻjaligi amaliyoti (Organic, Global G.A.P.) talablari boʻyicha tuproq, sugʻorish suvlari, xomashyo va mahsulotlar xavfsizligi hamda sifatini tadqiq qiladigan sinov laboratoriyalarini tashkil etish va jihozlash hamda ulardan keng foydalanishni talab etmoqda;
xalqaro qishloq xoʻjaligi amaliyoti talablari boʻyicha mahsulot ishlab chiqarishdan uni realizatsiya qilishgacha boʻlgan jarayonni nazorat qilish tizimini takomillashtirish lozim;
qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat mahsulotlarini Kodeks Alimentarus Komissiyasi talablari boʻyicha ishlab chiqarish hamda realizatsiya qilish uchun CODEX dasturlarini amalga oshirishga doir qisqa va uzoq muddatli strategik rejalarni ishlab chiqish kerak boʻladi;
logistika, mahsulotlarni saqlash va isteʼmolchilarga yetkazib berish tizimlari rivojlanmaganligi sababli ishlab chiqarishda xarajatlar miqdori oshib ketmoqda;
e) qishloq xoʻjaligining barcha yoʻnalishlari uchun kadrlar tayyorlashda:
qishloq xoʻjaligi yerlaridan foydalanuvchilar va fermer xoʻjaliklari rahbarlarida ekin yer maydonlaridan samarali foydalanish, zamonaviy texnika va ilgʻor fan yutuqlari boʻyicha bilim va malaka yetishmaydi;
qishloq xoʻjaligi yoʻnalishidagi oliy taʼlim muassasalarida “Aqlli qishloq xoʻjaligi” texnologiyalari va qishloq xoʻjaligini raqamlashtirish boʻyicha kadrlar tayyorlash va mutaxassislarning malakasini oshirish boʻyicha tizim mavjud emas;
shuningdek, qishloq xoʻjaligida axborot texnologiyalarini oʻzlashtirishning normativ-huquqiy bazasini ishlab chiqish talab etiladi.
3-bob. Strategiyaning maqsadi va rivojlanish yoʻnalishlari
7. “Aqlli qishloq xoʻjaligi” texnologiyalarini joriy etish tizimining rivojlanishi ushbu Strategiyada belgilangan maqsadli koʻrsatkichlar va indikatorlarga erishilishiga asoslanadi.
8. Ushbu Strategiyaning asosiy maqsadi — qishloq xoʻjaligi ekinlari hosildorligini va chorva mollari mahsuldorligini oshirishga eʼtibor qaratgan holda, qishloq xoʻjaligi mahsulotlari ishlab chiqarishga yuqori texnologiyalarni joriy etish boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshirish hisoblanadi. Jumladan:
boshqaruv samaradorligini oshirish;
resurs tejaydigan texnologiyalar, xususan, aniq uyalab ekadigan seyalkalar, GPS uskunalar bilan jihozlangan qishloq xoʻjaligi texnikalarini qoʻllash;
suv resurslari, mineral oʻgʻitlardan samarali foydalanishni nazarda tutuvchi suvni tejaydigan, avtomatlashtirilgan sugʻorish texnologiyalarini qoʻllash;
chorva mollarini parvarishlash va sut sogʻish boʻyicha avtomatlashtirilgan texnologiyalarni joriy qilish;
qishloq xoʻjaligiga zamonaviy kasbiy bilimga ega xodimlarni jalb etish;
raqamli shakldagi maʼlumotlar almashinuviga oʻtish, hisobot turlarini qisqartirish orqali ishtirokchilar oʻrtasida va davlat bilan oʻzaro hamkorlik samaradorligini oshirish;
qishloq xoʻjaligi sohasining quyi tarmoqlari va hududlari uchun umumfoydalanishga qaratilgan bilim va texnologiyalar bazasini yaratish;
qishloq xoʻjaligi ekinlarining iqlim oʻzgarishiga moslanuvchanligi va chidamliligini oshirish;
ichki bozor va eksportga yoʻnaltirilgan raqobatbardosh qishloq xoʻjaligini shakllantirish;
oziq-ovqat xavfsizligini mustahkamlash va atrof-muhitni muhofaza qilishni kuchaytirish;
davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida davlat xarajatlari samaradorligini oshirish;
xorijiy analoglarga mos keladigan “Aqlli qishloq xoʻjaligi” texnologiyalarini reja asosida joriy etib borish;
innovatsion yechimlarni joriy etish orqali qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini ishlab chiqaruvchilarning logistika infratuzilmasi samaradorligini oshirish.
9. Uzoq istiqboldagi maqsadli vazifalardan kelib chiqqan holda, “Aqlli qishloq xoʻjaligi” texnologiyalarini joriy etish tizimini rivojlantirish quyidagi ustuvor yoʻnalishlarga asosan amalga oshiriladi:
a) qishloq xoʻjaligi yerlaridan va suvdan samarali foydalanishda raqamli texnologiyalarni joriy etish:
raqamli qishloq xoʻjaligiga oʻtish hamda raqamli texnologiyalardan faol va keng foydalanish orqali mehnat unumdorligini oshirish;
qishloq xoʻjaligi yerlari monitoringi olib borilishini taʼminlovchi va foydali mikroorganizmlar, oʻsimliklar, chorva mollari haqidagi raqamli maʼlumotlarni yigʻuvchi texnologiyalarni hamda tuproqning agrokimyoviy kartogrammasini tuzish va yangilab borishning raqamli usullarini yaratish;
qishloq xoʻjaligi mahsulotlari ishlab chiqarishni avtomatlashtirish va robotlashtirish texnologiyalarini va texnik vositalarni yaratish;
qishloq xoʻjaligida raqamli texnologiyalarni joriy etishni qoʻllab-quvvatlash mexanizmlari va chora-tadbirlarini ishlab chiqish;
qishloq xoʻjaligi mahsulotlarining harakati kuzatuvchanligini taʼminlash (belgilar, chiplar, identifikatorlar, texnologiyalar, qurilmalar va tizimlar orqali);
raqamli ochiq platformalarga kirishni taʼminlaydigan mahalliy ishlanmalarni ragʻbatlantirish (raqamli dala, raqamli poda, texnika, issiqxonalarni boshqarish va boshqalar);
qishloq joylarda axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etish uchun qulay muhit yaratish;
raqamli texnologiyalardan foydalangan holda, qishloq xoʻjaligi yerlarida navigatsiya tizimini rivojlantirish, shu jumladan, fermer xoʻjaliklariga ochiq axborotni taqdim etish, raqamli texnologiyalar tizimini joriy etishni jadallashtirish;
“Aqlli qishloq xoʻjaligi” texnologiyasi respublikaning barcha hududlarini toʻliq qamrab olishini rejalashtirish va uni amalga oshirish;
xoʻjalik yurituvchi subyektlarda mablagʻlar aylanishini tezlashtirish orqali davlat xizmatlarini koʻrsatish muddatlarini qisqartirish;
mahsulot ishlab chiqarishda samaradorlikni oshirish, nazorat qilish va kuzatishni taʼminlaydigan axborot resurslari, platforma va texnologiyalarni (aniq dehqonchilik, vegetatsiya davrini nazorat qilish, raqamli dala, raqamli poda va boshqalar) joriy etish, boshqaruvni samarali taʼminlovchi (ishlab chiqarish va isteʼmol balansi, eksport, turli darajadagi bozor konyunkturasi tahlili) hamda mahsulot ishlab chiqaruvchi oʻz mahsulotini isteʼmolchiga samarali sotish zanjirini yaratish;
qishloq xoʻjaligi mahsulotlari ishlab chiqaruvchilarni prognozlashtirish platformasi, qishloq xoʻjaligi texnikasini boshqarish, ob-havo prognozi va oʻsimliklar vegetatsiyasini nazorat qilish vositalari, ishlab chiqarishni rejalashtirish va boshqarish elementlari hamda qishloq xoʻjaligi raqamli platformasini raqamli iqtisodiyot jarayonlari bilan integratsiyalash;
qishloq xoʻjaligi rentabelligini oshiradigan va iqtisodiy asoslangan ilgʻor texnologiyalar va amaliy tajribalarni, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini ishlab chiqarishda “dala-peshtaxta” tamoyilini joriy etish;
qishloq xoʻjaligi ekinlarini yetishtirish uchun zarur resurslardan samarali foydalanish imkonini beradigan “Samarali gektar”, chorva mahsulotlari ishlab chiqaruvchilari uchun “Samarali poda” platformasini ishga tushirish, mashina-traktor parklarining quvvatlaridan samarali foydalanish, ishlab chiqarishning daromad koʻrsatkichlari, rentabellik va xarajatlar, mahsulot tannarxi va sotish prognozlari, ichki va tashqi bozor uchun fyuchers shartnoma asosida sotib olinadigan qishloq xoʻjaligi mahsulotlari narxlarining dinamik shakllanishini taʼminlash;
yerning sunʼiy yoʻldoshlari va uchuvchisiz uchish apparatlarining signallari asosida mahalliy apparatura va uskunalar uchun funksional talablarni ishlab chiqish;
tuproq holati, tarkibi va tuzilishini tahlil qilishning raqamli texnologiyasini qoʻllash, qishloq xoʻjaligi ekinlari hosildorligining monitoringini yuritish, hosildorlikka zararkunandalar va kasalliklar hamda boshqa omillarning zararli taʼsirini oldindan tahlil qilib borish;
mineral oʻgʻit va kimyoviy vositalarni differensiyalashgan holda tuproqqa berish boʻyicha mahalliy apparatlarning texnik talablarini ishlab chiqish va joriy etish hamda “Aniq dehqonchilik” platformasi uchun tuproqning raqamli agrokimyoviy kartogrammalarida har bir qishloq xoʻjaligi yerlarining alohida xususiyatlari koʻrsatilishini taʼminlash;
ilgʻor tajribaga asoslangan ilmiy salohiyatdan foydalanish orqali yuqori sifatli, ekologik jihatdan xavfsiz qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini ishlab chiqarish uchun respublika hududlari boʻyicha raqamli yechimlar matritsasini yaratish;
maʼlumotlarni tahlil qilish orqali yer va suv resurslaridan foydalanishni nazorat qilish va monitoringini olib borish, tahliliy raqamli vositalarni va tartibga soluvchi yechimlarni integratsiyalash;
suv resurslari va mineral oʻgʻitlardan samarali foydalanishni nazarda tutuvchi suvni tejaydigan va avtomatlashtirilgan sugʻorish texnologiyalarini keng joriy etish;
b) intensiv bogʻ tashkil etish, bogʻlarni avtomatik tarzda boshqarish texnologiyalarini joriy etish:
robototexnika, haydovchisiz mashina, agregatlarni qoʻllagan holda, bogʻdorchilik mahsulotlarini yetishtirishning barcha texnologik jarayonlarini amalga oshiruvchi va nazorat qiluvchi “Aqlli bogʻ” tizimini ishlab chiqish;
kam hosilli va eski bogʻlar oʻrniga intensiv texnologiyalarga asoslangan mevali bogʻ maydonlari hajmini koʻpaytirish;
v) issiqxona xoʻjaliklarida avtomatlashtirilgan va kompyuterlashtirilgan intellektual texnologiyalarni joriy etish:
qishloq xoʻjaligi texnikasi, issiqxonalar, asbob-uskunalar, foydalaniladigan maʼlumotlar oqimi va ishlab chiqarishning energiya samaradorligini oshirishning hamda kuzatuv tizimlarini boshqarishning “buyumlar interneti” (kiber-fizik tizimlar) platformasini joriy etish;
issiqxona xoʻjaliklarida avtomatlashtirilgan va kompyuterlashtirilgan hamda energiya va boshqa resurslarni tejaydigan texnologiyalarni joriy etish;
g) chorvachilik va parrandachilikda robotlashtirilgan, avtomatlashtirilgan va kompyuterlashtirilgan texnologiyalardan keng foydalanish:
chorva mollarini kuzatish va identifikatsiya qilish hamda chorva mahsulotlari ishlab chiqarishning raqamli zanjirini toʻliq qamrab olish uchun xoʻjalik yurituvchi subyektlarning biznes boshqaruvi tizimiga nazorat tizimini uzluksiz integratsiyalash maqsadida davlat karantini hamda veterinariya xizmatlari axborot tizimlarining raqamli platformasini davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida yaratish;
chorvachilik sohasini raqamlashtirish, “Raqamli poda” texnologiyalaridan foydalanish, chorva mollarini saqlash sharoitlarini nazorat qilish va boshqarish, chorva mollarini oʻtloqda boqishda harakat jarayonlarini kuzatish, shu jumladan, chorva mahsulotlarini “Yashil yoʻlaklar” orqali eksport qilish;
chorva mollarining mahalliy zotdorligi va genetikasi boʻyicha raqamli texnologiyalarni ishlab chiqish, hududlarda urugʻchilik markazlari faoliyatini takomillashtirish, hududlarning tuproq-iqlim sharoitiga mos oʻsimlik va chorva mollari zotini va turini koʻpaytirish hamda ishlab chiqarishni jadallashtirish;
d) qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini saqlash va qayta ishlash jarayonlariga zamonaviy texnologiyalarni joriy etish, zamonaviy axborot kommunikatsiyalari bilan jihozlangan logistika va savdo markazlarini tashkil etish:
mamlakatimizni qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini eksport qiluvchi yetakchi davlatlar qatoriga olib chiqish uchun qishloq xoʻjaligi mahsulotlarining ishlab chiqarish jarayonlari va standartlarini xalqaro talablarga moslashtirish;
mahsulotlarning birja va omborxonalarda mavjudligi (paxta, gʻalla, yogʻ, shakar, guruch va boshqalar) hamda ulardan mavsumiy savdo talabi va taklifi muvozanatini moliyaviy rostlovchi boshqaruv vositalari sifatida foydalanish;
bozor ishtirokchilari va davlat oʻrtasida oʻzaro raqamli shakldagi aloqani kuchaytirish, axborot resurslarini integratsiyalash hamda axborotdan tezkor va erkin foydalanish imkoniyatini yaratish;
qishloq xoʻjaligida masofaviy taʼlimning raqamli muhitini va professional agrokonsalting bozorini rivojlantirish;
qishloq xoʻjaligida transport va logistika infratuzilmasining xolisona monitoringini olib borish va boshqaruv platformalarini joriy qilish;
qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini ishlab chiqarishda yetakchi xorijiy texnologiyalarni import oʻrnini bosuvchi mahalliy texnologiyalarga bosqichma-bosqich almashtirish maqsadida qoʻllanilayotgan standart va texnik talablarni xalqaro talablarga moslashtirish;
qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini ishlab chiqarishning barcha bosqichlaridagi texnologik jarayonlarda qoʻllaniladigan raqamli boshqarish texnologiyalarini (ishlab chiqarishni biologizatsiyalash) sinovdan oʻtkazish, tahlil qilish va joriy etish (differensial mineral oʻgʻit berish, boshqariladigan va nazorat transport vositalari, hosilning samarali oʻrim-yigʻimi va oʻrim-yigʻimdan keyingi logistika);
qishloq xoʻjaligi mahsulotlari ishlab chiqarishni boshqarish boʻyicha axborot tizimlari oʻrtasidagi maʼlumotlar almashinuvining xalqaro standartlar bilan muvofiqligini taʼminlash maqsadida raqamli yechimlar asosida yetakchi provayderlarning raqobatbardoshligini oshirish;
qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini xarid qilish, eksport va importini boshqarish boʻyicha axborot tizimlarini yaratish uchun maʼlumotlar bazasini shakllantirish;
bozor ishtirokchilari va davlat axborot tizimlarini integratsiyalash, qishloq xoʻjaligida innovatsion texnologiyalarning ekologik va iqtisodiy samaradorligi, barcha ishchi tizimlar, shu jumladan, kuzatuv tizimlari, urugʻ va genetik resurslar fondi hamda mineral oʻgʻitlarni yetkazib beruvchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bazasini shakllantirish;
e) qishloq xoʻjaligining barcha yoʻnalishlari uchun malakali kadrlar tayyorlash va kadrlarning kasbiy bilimlarini oshirib borish, “Aqlli qishloq xoʻjaligi” texnologiyalarini joriy etish boʻyicha normativ-huquqiy bazani takomillashtirish:
qishloq xoʻjaligi sohasidagi oʻquv-metodik qoʻllanmalarni (standartlar, oʻquv dasturi metodikasi) xalqaro standartlarga moslashtirish;
qishloq xoʻjaligi sohasida ishlash jozibadorligini oshirish, qishloq joylarda aholi daromadini koʻpaytirish;
qishloq xoʻjaligi sohasiga oid yangi texnologiyalarni joriy etish va boshqarishga oʻqitish boʻyicha tajriba maydonchasi sifatida innovatsion xoʻjaliklarni tashkil qilish;
raqamli dehqonchilik texnologiyalariga oid yangi oʻquv dasturlarini va standartlarini hamda agrosanoat majmuidagi kadrlar malakasini oshirish boʻyicha chora-tadbirlarni ishlab chiqish;
“Aqlli qishloq xoʻjaligi” texnologiyalarini joriy etish boʻyicha normativ-huquqiy bazani takomillashtirish.
Strategiya qishloq xoʻjaligi mahsulotlarining ishlab chiqaruvchilari uchun raqamli platforma va dasturlarni ishlab chiqish va agrokonsalting boʻyicha xizmatlarni keng jalb etishga sharoit yaratadi.
4-bob. “Aqlli qishloq xoʻjaligi” texnologiyalarini joriy etish va amalga oshirish boʻyicha loyihalarning asosiy yoʻnalishlari
4.1. “Agrosanoat majmuining boshqarish tizimida raqamli texnologiyalar” yoʻnalishi
10. Ushbu yoʻnalish quyidagi tahliliy vosita va maʼlumotlar bazasini ishlab chiqishni oʻz ichiga oladi:
a) tahliliy vositalar:
qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat mahsulotlari bozorini tahlil qilish va prognozlashtirish modeli;
qishloq xoʻjaligi va qayta ishlash sanoatini joylashtirishni maqbullashtirish modeli;
agrar siyosatning qishloq xoʻjaligi rivojlanishi, isteʼmolchilar farovonligi, oziq-ovqat mahsulotlari va qishloq xoʻjaligi xomashyosi tashqi savdosiga taʼsirini oʻrganish uchun bozor muvozanati modeli;
b) maʼlumotlar bazasi:
qishloq xoʻjaligi korxonalarining yillik hisobotlari boʻyicha maʼlumotlar bazasi;
agrosanoatklasterlar, fermer xoʻjaliklari va yakka tartibdagi tadbirkorlarning yillik hisobotlari boʻyicha maʼlumotlar bazasi;
mahalliy hokimliklar agrasanoat boshqaruvi organlarining hisobotlari boʻyicha maʼlumotlar bazasi;
qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat mahsulotlari bozorlarining holati (narxlar, balanslar va boshqalar) boʻyicha maʼlumotlar bazasi;
qishloq xoʻjaligi yoʻnalishidagi ilmiy-tadqiqot va oliy taʼlim muassasalarining ilmiy faoliyati natijalari boʻyicha maʼlumotlar bazasi.
11. Quyidagilar yoʻnalishlar boʻyicha ishlar natijalari hisoblanadi:
asosiy turdagi qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat mahsulotlari bozorlarining holati toʻgʻrisida oʻrta muddatli prognozlar;
qishloq xoʻjaligi va qayta ishlash sanoatining joylashish sxemasi;
agrar siyosatning qishloq xoʻjaligi holati, isteʼmolchilar daromadi, oziq-ovqat mahsulotlari va qishloq xoʻjaligi xomashyosi tashqi savdosining dinamikasiga taʼsirini baholash;
qishloq xoʻjaligi fani va ilmiy-tadqiqot ishlarining holati va rivojlanish tendensiyalari monitoringi.
4.2. Aqlli dehqonchilik
12. “Aqlli dehqonchilik” raqamli texnologiyalari — avtomatlashtirilgan intellektual tizim boʻlib, maʼlumotlarni yigʻish, tahlil qilish, tuproq va yer resurslari maydonlarining holati boʻyicha maʼlumotlarni yangilash, qishloq xoʻjaligi ekinlarini joylashtirish boʻyicha tavsiyalar ishlab chiqish, qishloq xoʻjaligi yerlarini taqsimlash, almashlab ekishni qoʻllash, ekinlarni yetishtirish agrotexnologiyalari, qishloq xoʻjaligi yerlarini avtomatlashtirilgan tarzda baholash, yer va suv resurslaridan foydalanish va adaptiv-landshaft dehqonchiligi tizimining faoliyati va samaradorligini nazorat qilish va monitoringini olib borishni oʻz ichiga oladi.
Bunda raqamli, masofaviy, geoaxborot texnologiyalar va kompyuter modellashtirishning usullari asosida faoliyat koʻrsatayotgan turli darajadagi qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini ishlab chiqarishda agrolandshaftlarni rejalashtirish va maqbullashtirish, shuningdek, qishloq xoʻjaligi yerlaridan foydalanishning intellektual tizimlari ishlab chiqiladi va joriy etiladi.
13. “Aqlli dehqonchilik” yoʻnalishidagi texnologik yechimlarni joriy etish quyidagilarni nazarda tutadi:
qishloq xoʻjaligi yerlaridan foydalanishda avtomatlashtirilgan rejalashtirish tizimidan foydalanish;
qishloq xoʻjaligi yerlarining holati boʻyicha maʼlumotlarni yigʻish, yangilash va saqlash tizimini joriy etish;
qishloq xoʻjaligi yerlarining holati va ulardan foydalanish boʻyicha monitoring yuritish, yerlarning yaroqliligini maqsadli baholash va yuqori hosildorlikni modellashtirish;
qishloq xoʻjaligi ekinlarining hosildorligini prognozlashtirish;
qishloq xoʻjaligi ekin maydonlarini taqsimlash va ekin turlarini joylashtirish;
dehqonchilikning raqamli agrotexnologiyalar va texnik-iqtisodiy asoslashni loyihalash tizimini ishlab chiqish;
qishloq xoʻjaligi yerlaridan foydalanishning raqamli tizimi hamda mutaxassislar tayyorlash va malakasini oshirish boʻyicha vakolatli markazlarni tashkil etish.
4.3. Aqlli dala
14. “Aqlli dala” raqamli texnologiyalarini joriy etish, tuproq, atrof-muhit va oʻsimliklar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tahlil qilish va tizimli qoʻllash orqali qishloq xoʻjaligi mahsulotlari hajmining barqaror oʻsishini taʼminlashdan iborat.
15. “Aqlli dala” yoʻnalishidagi texnologik yechimlarni joriy etish quyidagilarni nazarda tutadi:
oʻsimlik mahsulotlari ishlab chiqarish jarayonlarini boshqarishning raqamli texnologiyalarini ishlab chiqish va monitoringini olib borish, ilmiy, ilmiy-texnik faoliyatni rivojlantirish uchun sharoitlar yaratish;
dasturiy vositalarni qoʻllagan holda tuproq, oʻsimlik va atrof-muhitning holati boʻyicha oʻta yuqori aniqlikdagi maʼlumotlarni yigʻish;
oʻsimlik hosildorligiga taʼsir etuvchi yoki uni cheklovchi omillarni kamaytirishni taʼminlaydigan robotlashtirilgan texnologiyalarni ishlab chiqish.
4.4. Aqlli bogʻ
16. “Aqlli bogʻ” raqamli texnologiyalari — robotlashtirilgan hamda haydovchisiz mashina, agregatlarni qoʻllagan holda bogʻdorchilik mahsulotlarini yetishtirishning barcha texnologik jarayonlarini amalga oshiruvchi va nazorat qiluvchi intellektual tizimdan iborat.
Bunda maʼlumotlar bazasi asosida qishloq xoʻjaligi yerlarining tuproq-iqlim sharoitlari tahlil qilinadi, mahsulot yetishtirish uchun maqbul ekin turlari tanlanadi, organik va mineral oʻgʻitlar ilmiy asoslangan holda qoʻllaniladi, zararkunanda va kasalliklarga qarshi kurashish tadbirlarining va hudud aholisi (respublika, viloyat) talabining iqtisodiy hisobi amalga oshiriladi hamda mahsulot ishlab chiqarish rentabelligi aniqlanadi.
17. Robotlashtirilgan texnik vositalar yordamida texnologik jarayonlarni boshqarish boʻyicha qarorlarni qabul qilish orqali bogʻ agrobiotsenozi holati boʻyicha maʼlumotlarni avtomatik rejimda tahlil qilishni taʼminlaydigan intellektual tizim ishlab chiqiladi.
18. “Aqlli bogʻ” yoʻnalishidagi texnologik yechimlarni joriy etish quyidagilarni nazarda tutadi:
dasturiy vositalarni qoʻllagan holda tuproq, oʻsimlik va atrof-muhitning holati boʻyicha oʻta yuqori aniqlikdagi maʼlumotlarni yigʻish;
axborot tizimlari va texnik vositalar (datchiklar, meteostansiyalar, namunalar oluvchi vositalar, uchuvchisiz uchish apparatlari va boshqalar) yordamida bogʻ va atrof-muhit holatining oʻzgarishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tezkor qabul qilish va monitoringni olib borish;
texnik vositalar yordamida texnologik jarayonlarni boshqarish boʻyicha qarorlarni qabul qilish va maʼlumotlarni avtomatik rejimda tahlil qilishni taʼminlaydigan intellektual tizimni ishlab chiqish.
4.5. Aqlli issiqxona
19. “Aqlli issiqxona” raqamli texnologiyalari — avtomatik rejimda qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirishda operator, agronom va muhandislar ishtirokini maksimal darajada kamaytiradigan, robotlashtirilgan va tashqi taʼsirdan himoyalangan qishloq xoʻjaligi obyekti hisoblanadi.
20. Tizim xarajat va isteʼmol faoliyatini hisobga olgan holda obyektning iqtisodiyotini maqbullashtiradi, shuningdek, qishloq xoʻjaligi ekinlarining nav va duragaylarini agroekologik baholash, tuproq tahlilini oʻtkazish va boshqa tadbirlarda ekologik va sanitariya-gigiyenik reglamentlarga rioya qilgan holda raqamli texnologiyalarni qoʻllashni oʻz ichiga oladi.
21. “Aqlli issiqxona” yoʻnalishidagi texnologik yechimlarni joriy etish quyidagilarni nazarda tutadi:
yopiq tizimlar uchun dasturiy vositalar va robotlashtirilgan intellektual texnologiyalarni ishlab chiqish va ularni amaliyotda qoʻllash orqali qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini ishlab chiqarish xarajatlarini kamaytirish va ish unumdorligini oshirish;
issiqxona xoʻjaliklarida buyumlar internetini (himoyalangan tarmoqdan, sensorlar va analitik tizimgacha olib boruvchi qurilma) qoʻllashga asoslangan zamonaviy va tugallangan texnologiyalarni joriy etish;
issiqxona xoʻjaliklarida qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirish hajmining barqaror oʻsishini taʼminlash hamda nazorat usullarini qoʻllash orqali mahsulot sifatini oshirish;
yopiq tizimda sifatli va xalqaro standartlarga javob beradigan qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirish hajmlarini oshirish;
issiqxona xoʻjaliklarida qishloq xoʻjaligi ekinlarining hosildorligi boʻyicha monitoring olib borish;
maʼlumotlarni yigʻish va tahlil qilish hamda simsiz sensor, signallarni qayta ishlash va yuborishning raqamli shakldagi mikroelektron tizimi qoʻllaniladigan issiqxona xoʻjaliklarini masofaviy boshqarish tizimini ishlab chiqish;
mutaxassislarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish, taʼlim dasturlarini ishlab chiqish va “Aqlli issiqxona” texnologiyalarini rivojlantirish boʻyicha biznes-startap loyihalarini amalga oshirish imkonini beruvchi markazlarni tashkil etish.
4.6. Aqlli chorvachilik
22. “Aqlli chorvachilik” texnologiyalari — inson ishtirokini talab qilmaydigan, toʻliq avtomatlashtirilgan rejimda chorva mollarini parvarishlashga moʻljallangan obyekt hisoblanadi.
23. Chorvachilik xoʻjaligi raqamli texnologiyalarni (buyumlar interneti, maʼlumotlar, aloqa va boshqalar) qoʻllagan holda mahsulot ishlab chiqarishning maqsadga muvofiqligi, isteʼmolchilar faolligi va boshqa iqtisodiy koʻrsatkichlar boʻyicha tahlillarni amalga oshiradi.
24. Xoʻjalik tahlillar asosida chorva mollarining qaysi zotini (belgilangan sifat va miqdor koʻrsatkichlari) yetishtirish zarurligi toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.
25. “Aqlli chorvachilik” yoʻnalishidagi texnologik yechimlarni joriy etish quyidagilarni nazarda tutadi:
a) chorva mollarining monitoring tizimini yaratishda yirik shoxli qoramollar soni monitoringini olib borish texnologiyasi quyidagilarni nazarda tutadi:
chorva mollari bonitirovkasini oʻtkazish uchun avtomatlashtirilgan texnologiya va uskunalarni joriy etish;
chorva mollari harakatini monitoring qilish uchun masofali boshqarish boʻyicha uskuna va texnologiyalarni ishlab chiqish va joriy etish;
b) qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini ishlab chiqarish boshqaruvining intellektual axborot tizimi quyidagilarni nazarda tutadi:
chorvachilik xoʻjaliklari uchun avtomatlashtirilgan va markazlashtirilgan boshqaruv tizimini ishlab chiqish;
ozuqa ishlab chiqarish, chorva mollari sonini koʻpaytirish va zooveterinariya xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha avtomatlashtirilgan kichik tizimni ishlab chiqish;
ishlab chiqarilgan chorvachilik mahsulotlarini qayd etish tizimini joriy etish;
texnologik jarayonlarni boshqarishning mahalliy kichik tizimlarini (sogʻish, oziqlantirish, mikroiqlim, goʻng yigʻish va boshqalar) joriy etish;
chorvachilik mahsulotlari sifatini baholash boʻyicha axborot-tahlil bloklarini tashkil etish;
v) avtomatlashtirilgan innovatsion texnologiyalar va texnik vositalar quyidagilarni nazarda tutadi:
ozuqa ekinlarini oʻrib-yigʻib olish ishlarini tashkil etish, oʻrim davrida ozuqa sifati va tarkibini oʻrgangan holda, ozuqa aralashmasi ratsioniga tuzatishlar kiritish imkonini beradigan avtomatlashtirilgan baholash texnologiyasini ishlab chiqish;
yuqori gradiyentli mexanik va fermentativ taʼsir asosida ozuqaning hazm boʻlish jarayonini anʼanaviy texnologiyalarga nisbatan 1,5-2 baravarga oshiradigan ozuqa don tayyorlash boʻyicha avtomatlashtirilgan texnologiyani joriy etish;
chorva mollarining turli jins va yoshdagi guruhlariga alohida quvvatga ega ozuqa aralashmasini tayyorlash imkonini beradigan robotlashtirilgan vositalarni joriy qilish va chorva mollarini saqlash uchun qulay sharoit yaratish;
ixtiyoriy ravishda sut sogʻish tizimini qoʻllash va mavjud sut sogʻish joylarini texnik qayta jihozlash uchun toʻrt tabaqali sut sogʻish hamda sut sifati va chorva mollarining fiziologik holati monitoringini olib boradigan avtomatlashtirilgan va robotlashtirilgan sut sogʻish modullarini joriy qilish;
sigirlar mastit kasalligi bilan kasallanishini 25 — 30 foizga kamaytirish;
sut quvuri bilan jihozlangan chiziqli sogʻish uskunalari uchun avtomatlashtirilgan sogʻish apparatlarini joriy etish.
5-bob. Strategiyani amalga oshirish mexanizmi
27. Oʻzbekiston Respublikasida “Aqlli qishloq xoʻjaligi” texnologiyalarini rivojlantirish strategiyasining chora-tadbirlar rejasida belgilangan tadbirlarni oʻz muddatida, toʻliq va sifatli amalga oshirish orqali Strategiyaning bajarilishi taʼminlanadi.
28. Qishloq xoʻjaligi infratuzilmasi, transport logistikasi va boshqa tezkor xizmatlar “Aqlli qishloq xoʻjaligi” texnologiyalari bilan integratsiyalash orqali muvofiqlashtirib boriladi.
29. Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi Qishloq xoʻjaligi vazirligi bilan birgalikda “Aqlli qishloq xoʻjaligi” texnologiyalarini joriy etishga oid ilmiy ishlanmalarni yaratish va takomillashtirish uchun ilmiy faoliyatga oid davlat dasturlari doirasida fundamental, amaliy va innovatsion loyihalar tanlovlari belgilangan tartibda eʼlon qilib borilishini taʼminlaydi.
30. Oʻzbekistoni Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi:
xalqaro tashkilotlar va xorijiy investorlarni jalb etish uchun zarur sharoitlar yaratilishini;
Strategiyaning chora-tadbirlar rejasida belgilangan tadbirlarni amalga oshirish boʻyicha monitoring olib borilishini;
respublikaning qishloq xoʻjaligi mahsulotlarining eksport salohiyatini oshirish uchun “Aqlli qishloq xoʻjaligi” texnologiyalari ishlanmalari joriy etilishini qoʻllab-quvvatlanishini;
“Aqlli qishloq xoʻjaligi” texnologiyalarini rivojlantirish boʻyicha tizimli tadbirlarni amalga oshirilishini taʼminlaydi.
31. Strategiyaning chora-tadbirlar rejasida belgilangan tadbirlarni bajarilishida masʼul ijrochilar:
Strategiyani amalga oshirishga yoʻnaltirilgan normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari oʻz vaqtida va sifatli ishlab chiqilishi;
belgilangan tadbirlar oʻz vaqtida va sifatli bajarilishi;
Strategiyaning chora-tadbirlar rejasida belgilangan tadbirlarni amalga oshirish uchun moʻljallangan moliyaviy mablagʻlarning maqsadli yoʻnaltirilishi va ulardan samarali foydalanilishi;
har chorakda Strategiyaning chora-tadbirlar rejasida belgilangan tadbirlarning bajarilishi toʻgʻrisidagi batafsil axborot Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligiga kiritilishi uchun javob beradi.
32. Strategiyada belgilangan chora-tadbirlarni amalga oshirishni moliyalashtirish uchun moliyaviy, texnologik, boshqaruv resurslari hamda davlat-xususiy sheriklik asosida shaxsiy sektor resurslari jalb etiladi.
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari, xalqaro moliya institutlari va xorijiy tashkilotlarning grantlari va kreditlari, jismoniy va yuridik shaxslarning xayriyalari, shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasi norezidentlari, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar Strategiyani amalga oshirishning moliyaviy manbalari hisoblanadi.
6-bob. Strategiyani amalga oshirishdan kutilayotgan natijalar
33. Ushbu Strategiyani amalga oshirish natijasida quyidagi natijalarga erishish nazarda tutilgan:
qishloq xoʻjaligi mahsulotlari eksportining hajmi oshadi;
yer va suv resurslaridan foydalanish samaradorligi yaxshilanadi;
xoʻjalik yurituvchi subyektlarda biznes jarayonlarni “raqamlashtirish” orqali qishloq xoʻjaligi mahsulotlarining tannarxini pasaytirish uchun sharoitlar yaratiladi;
xoʻjalik yurituvchi subyektlar va isteʼmolchilarga agrobozorning shaffofligi taʼminlanadi;
oziq-ovqat xavfsizligi, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini ishlab chiqarish, savdo hamda agrosanoat majmuini boshqarish uchun yagona maʼlumotlar boshqaruvi manzili yaratiladi;
zamonaviy tahlil usullari va maʼlumotlar, intellektual vositalar bilan ishlash, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini ishlab chiqarish va uning savdo bozorini uzoq va qisqa muddatli prognozlashtirish orqali oziq-ovqat xavfsizligi taʼminlanadi va boshqaruv qarorlarini qabul qilish sifati va tezkorligi oshadi;
qishloq xoʻjaligi mahsulotlari ishlab chiqaruvchilarni davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlanishi taʼminlanadi;
agrosanoat majmuidagi maʼlumotlar koʻrsatkichlarini soddalashtirish va maqbullashtirish, maʼlumotlarni haqiqiy holatda tahlil qilish orqali isteʼmolchiga yetkazish muddati qisqaradi;
qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini ishlab chiqaruvchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning ishonchliligi oshadi;
gidrometeorologik, fitosanitar va epizootik hamda yer resurslarining holati toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni olish muddati qisqaradi;
zamonaviy ilmiy usullardan foydalangan holda, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini ishlab chiqarishning uzoq va qisqa muddatli prognoz koʻrsatkichlarini shakllantirish asosida Oʻzbekistonda oziq-ovqat taʼminotida yuzaga keladigan muammo va tahdidlarga tezkor javob qaytarilishi taʼminlanadi;
qishloq xoʻjaligi yerlarining holatini va ulardan foydalanishni nazorat qilish darajasi oshadi;
mahalliy davlat hokimiyati organlari hamda mulkchilikning barcha shakllaridagi qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini ishlab chiqaruvchilarga davlat xizmatlarini koʻrsatish va axborot servislarini elektron shaklda taqdim etish koʻlamining maksimal darajada kengayishini taʼminlaydi;
fuqarolarning teng huquqlilik asosida agrosanoat majmuiga oid maʼlumotlarni olishi uchun sharoit yaratiladi;
agrosanoat majmuiga oid ilmiy asoslangan bilim va amaliy tavsiyalarni keng joriy etilishi taʼminlanadi.
“Aqlli qishloq xoʻjaligi” texnologiyalarini rivojlantirish strategiyasiga ILOVA
“Aqlli qishloq xoʻjaligi” texnologiyalarini rivojlantirish strategiyasining maqsadli
T/r Koʻrsatkichlar/indikatorlar Oʻlchov birligi Yillar 2028-yilgacha erishiladigan natija 2021-yil 2022-yil 2023-yil 1. Agrosanot majmuini boshqarishning raqamli texnologiyasi 1. Qishloq xoʻjaligi sohasini boshqarish uchun ochiq axborot oqimini va maʼlumotlarni jamlash va oʻzaro bogʻlash. - Qishloq xoʻjaligi va shu maqsadlarda foydalanish uchun berilgan boshqa toifadagi yerlarning integratsiyalashgan yagona axborot tizimi yaratiladi. “Raqamli qishloq xoʻjaligi” axborot tizimini joriy etish boʻyicha “yoʻl xaritasi” ishlab chiqiladi va tasdiqlanadi. Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini ishlab chiqaruvchilar tomonidan agregatlashgan axborotlarni qabul qilish tajriba loyihasi amalga oshiriladi. “Raqamli qishloq xoʻjaligi” axborot tizimi xoʻjalik yurituvchi subyektlar, banklar va sugʻurta kompaniyalari ishtirokida ishlaydi. Eksportni tashkil etish platformasi va boshqa internet tarmoqlari (texnikalarni boshqarish) platformasi faoliyati yoʻlga qoʻyiladi. “Raqamli dala”, “Raqamli bogʻ” va “Raqamli poda” kabi bir nechta platforma ilovalari ishlaydi. “Ijtimoiy turdagi oziq-ovqat” platformasi yaratiladi. “Raqamli qishloq xoʻjaligi” axborot tizimi qonunchilik hujjatlari doirasida ochiq maʼlumotlar asosida faoliyat yuritadi. Barcha turdagi qishloq xoʻjaligi mahsulotlari boʻyicha maʼlumotlar bazasi yaratiladi. Oziq-ovqat xavfsizligi taʼminlanadi. 2. Raqamli texnologiyalarni standartlash, tajriba va sinovdan oʻtkazish, keng koʻlamda qoʻllash. - Chora-tadbirlar ishlab chiqish doirasida foydalanishga moʻljallangan standartlarning ustuvorligi ularning moslashuvchanligini eʼtiborga olgan holda belgilanadi. Tajriba sinovlarining ochiq tizimlari roʻyxati shakllantiriladi. Oliy taʼlim muassasalari, ilmiy-tadqiqot institutlari va bozor ishtirokchilarini jalb etgan holda loyihalar tajriba-sinovidan oʻtkazilib, texnikalarni boshqarish (internet tarmoqlari) platformalarining raqamli prototiplari yaratiladi. Oliy taʼlim muassasalari, ilmiy-tadqiqot institutlari va bozor ishtirokchilarini jalb etgan holda loyihalar tajriba-sinovidan oʻtkaziladi, raqamli dala va poda platformalarining raqamli prototiplari yaratiladi. Maʼlumotlarning tizimli tahlili, tuproqning agrokimyoviy tahlili, vegetatsiya koʻrsatkichlari va boshqalarni oʻrganish orqali mahsulot ishlab chiqarish platformalari joylarda keng koʻlamda joriy etiladi. Tovar yetkazib beruvchilar va xizmat koʻrsatuvchilarga uskuna va jihozlardan foydalanish uchun xalqaro standartlarga mos ravishda dasturiy taʼminot yetkazib beriladi va qoʻllab-quvvatlanadi. 3. Alohida mahsulot turlarini kuzatib boruvchi tizimlarni yaratish. - Qishloq xoʻjaligi ekinlari urugʻliklarini ishlab chiqarish jarayonlarini kuzatib borish tizimi yaratiladi. Chorvachilik mahsulotlarini ishlab chiqarish jarayonlarini kuzatib borish tizimi yaratiladi. Ekologik toza, halol mahsulotlarni ishlab chiqarish tizimlari uchun chorva mollarini, himoya qilish vositalari va mineral oʻgʻitlarni ishlab chiqarish jarayonlarini kuzatib borish tizimi yaratiladi. Goʻsht va sut mahsulotlarini qayta ishlash tashkilotlari faoliyatining 10 foizga nazorat qilish tizimi joriy qilinadi. “Ishlab chiqarishdan doʻkongacha” boʻlgan kuzatuv tizimi 50 foizga joriy qilinadi. 4. Agrosanoat majmuidagi tashkilotlarning internet tarmoqlari, “Aqlli dehqonchilik”, “Raqamli poda”, “Aqlli issiqxona” texnologiyalarini qoʻllash borasidagi ulushlari. foiz 1 10 20 60 5. Qishloq xoʻjaligi yerlarini aloqa texnologiyalari bilan qamrab olinganligi. foiz 10 15 20 60 6. Agrosanoat majmuidagi tashkilotlarning subsidiyalarni elektron koʻrinishda olish uchun maʼlumotlarni uzatish va xolisona nazorat qilish vositalari bilan jihozlanganligi. foiz 10 25 50 100 7. Elektron savdo maydonlarida sotilgan qishloq xoʻjaligi mahsulotlari miqdori. foiz 10 25 50 100 8. Agrosanot majmuidagi kichik va yirik kompaniyalar tomonidan “Transport va logistika” platformasiga ulangan holda tashilgan yuk hajmi. foiz 10 20 40 80 9. Axborot texnologiyalari, maʼlumotlar bilan ishlash va kiber-fizika tizimlari (internet tarmoqlari) boʻyicha qishloqlardagi ish oʻrnining foizdagi ulushi. foiz 1 4 8 20 2. “Aqlli dehqonchilik” 10. Geoaxborot, agrolandshaftlarni optimallashtirish tizimlarini joriy etgan yerdan foydalanuvchilar ulushi. foiz 1 10 40 80 3. “Aqlli dala” 11. Qishloq xoʻjaligi mahsulotlari ishlab chiqaruvchilarning daromadini oshirish. foiz - 10 30 50 12. Maʼlumotlar uzatish va dala oʻsimlikshunosligi jarayonlarini internet tarmogʻi bilan qamrab olinganligi. foiz - 5 20 50 13. Atrof-muhit, oʻsimliklar va tuproq holati boʻyicha maʼlumotlarni yigʻuvchi raqamli vositalar bilan qamrab olingan maydonlar. ming gektar - 10 100 500 4. “Aqlli bogʻ” 14. Yagona geoaxborot tizimida koʻp yillik mevali daraxtlarning raqamlashgan shakldagi maydonlari. foiz - 10 30 90 15. Yagona geoaxborot tizimiga ulangan monitoring tizimi bilan jihozlangan mobil texnik vositalar soni. foiz - 10 30 70 16. Inson ishtirokisiz, avtonom rejimda ishlaydigan texnik robotlashgan vositalar soni. foiz - 1 5 20 17. Abiotik omillarga chidamli, serhosil, tashish uchun qulay, bioaktiv moddalarga boy, isteʼmol sifati yuqori boʻlgan qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini yaratish. foiz - 5 20 100 18. Hosilni yoʻqotish darajasini kamaytirish. foiz - 5 10 20 19. Mehnat unumdorligini oshirish. foiz - 5 10 30 20. Organik qishloq xoʻjaligi mahsulotlari ishlab chiqarishni koʻpaytirish. foiz - 5 20 50 5. “Aqlli issiqxona” 21. “Aqlli issiqxona” texnologiyasini yopiq tizimlarda qoʻllash orqali oziq-ovqat mahsulotlarini ishlab chiqarish xarajatlarini kamaytirish. foiz - 5 10 15 22. “Aqlli issiqxona” tizimini qoʻllagan holda qayta jihozlangan yoki “Aqlli issiqxona” texnologiyasi boʻyicha loyihalashtirilgan obyektlar soni. dona - 10 100 500 6. “Aqlli chorvachilik” 23. Chorva mollarining mastit kasalligi bilan kasallanish darajasini kamaytirish. foiz - 10 30 70 24. Sut mahsulotlari sifatini oshirish. foiz - 5 10 40 25. “Aqlli chorvachilik” texnologiyasi joriy etilgan korxonalarda mahsulot tayyorlash rentabelligini oshirish. foiz - 5 10 40
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 17-dekabrdagi 794-son qaroriga 2-ILOVA
“Aqlli qishloq xoʻjaligi” texnologiyalarini rivojlantirish strategiyasini amalga oshirish boʻyicha 2021 — 2023-yillarga moʻljallangan chora-tadbirlar
T/r Tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Amalga oshirish muddati Moliyalashtirish manbalari Masʼul ijrochilar I. “Aqlli qishloq xoʻjaligi” texnologiyalarini joriy etishning normativ-huquqiy asoslarini shakllantirish 1. “Aqlli qishloq xoʻjaligi” texnologiyalarini rivojlantirish tizimini va uning samaradorligini baholash usulini xalqaro standartlar talablarini hisobga olgan holda ishlab chiqish. “Aqlli qishloq xoʻjaligi” texnologiyalarini rivojlantirish strategiyasini amalga oshirish samaradorligini baholash usuli va vositalarini belgilovchi xalqaro standartlar asosida davlat standartlarini ishlab chiqish. 2022-yil I chorak Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Fanlar akademiyasi, manfaatdor vazirlik va idoralar 2. “Aqlli qishloq xoʻjaligi” texnologiyalarini rivojlantirish strategiyasini amalga oshirish bilan bogʻliq normativ hujjatlar loyihalarini ishlab chiqish. “Aqlli qishloq xoʻjaligi” texnologiyalarini rivojlantirish strategiyasini amalga oshirishda natijalarga erishishga koʻmaklashuvchi normativ hujjatlar loyihalarini ishlab chiqish. 2022-yil II chorak Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi, manfaatdor vazirlik va idoralar 3. Qishloq xoʻjaligi yerlaridan unumli foydalanish va tuproq unumdorligini oshirish. Qishloq xoʻjaligi yerlaridan samarali foydalanish va tuproq unumdorligini oshirish toʻgʻrisidagi normativ hujjatlarni ishlab chiqishda “Aqlli qishloq xoʻjaligi” texnologiyalarini rivojlantirish loyihasi talablarini inobatga olish. 2022-yil III chorak Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Moliya vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi 4. Suv resurslaridan samarali foydalanish va suv tejaydigan texnologiyalarni keng joriy qilish. Suv resurslaridan samarali foydalanish va suv tejaydigan texnologiyalarni keng joriy qilish toʻgʻrisidagi normativ hujjatlarni ishlab chiqishda “Aqlli qishloq xoʻjaligi” texnologiyalarini rivojlantirish loyihasi talablarini inobatga olish. 2022-yil II chorak Suv xoʻjaligi vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Moliya vazirligi 5. Chorva ozuqa bazasini rivojlantirish va chorva hayvonlarini parvarishlash bilan bogʻliq faoliyatni optimallashtirish. Hududlarning iqlimi, geologik, geografik sharoitlarini inobatga olgan holda, chorva ozuqa ekinlarini joylashtirish hamda chorva mollari va parranda turlarini ushbu talablar asosida koʻpaytirish tadbirlarini tashkil etish. 2021-yil IV chorak Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi 6. “Aqlli qishloq xoʻjaligi” texnologiyalarini rivojlantirish loyihasining samaradorligini hisoblash. 1. “Aqlli qishloq xoʻjaligi” texnologiyalarini rivojlantirish loyihasining iqtisodiy samaradorligini aniqlash. 2022-yil II chorak Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi, Moliya vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi 2. “Aqlli qishloq xoʻjaligi” texnologiyalarini rivojlantirish loyihasining ijtimoiy samaradorligini aniqlash. 2022-yil III chorak II. “Aqlli qishloq xoʻjaligi” texnologiyalarini ishlab chiqish va joriy etish boʻyicha ilmiy-tadqiqot va innovatsiya ishlarini amalga oshirish 7. “Aqlli qishloq xoʻjaligi” texnologiyalarini ishlab chiqish va joriy etish boʻyicha ilmiy tadqiqot va innovatsiya ishlarini amalga oshirish. 1. “Aqlli qishloq xoʻjaligi” texnologiyalarini ishlab chiqishga oid dolzarb mavzulardagi ilmiy loyihalar roʻyxatini shakllantirish. 2. “Aqlli qishloq xoʻjaligi” texnologiyalarini ishlab chiqish va joriy etish boʻyicha ilmiy loyihalar tanlovlarini eʼlon qilish. 3. Ilmiy loyihalar tanlovlari natijalariga koʻra ularni moliyalashtirish. 4. “Aqlli qishloq xoʻjaligi” texnologiyalarini ishlab chiqish va joriy etish boʻyicha ilmiy loyihalarning bajarilishini taʼminlash. 2021 — 2023-yillar davomida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan ilmiy faoliyatga oid davlat dasturlarini amalga oshirish uchun ajratilgan mablagʻlar , xalqaro tashkilotlarning grantlari va mablagʻlari Innovatsion rivojlanish vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Fanlar akademiyasi, manfaatdor vazirliklar va idoralar 8. “Aqlli qishloq xoʻjaligi” texnologiyalarini rivojlantirish loyihasining ilgʻor namunasini oʻrganish va amaliyotga tatbiq etish maqsadida yosh olimlarni nufuzli xorijiy oliy taʼlim muassasalariga va ilmiy tashkilotlarga stajirovkaga yuborish. 1. Nufuzli xorijiy oliy taʼlim muassasalarida va ilmiy tashkilotlarda stajirovkadan oʻtadigan yosh olim va mutaxassislar roʻyxatini shakllantirish. 2021-yil IV chorak Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Moliya vazirligi 2. Yosh olim va mutaxassislar stajirovkadan oʻtadigan nufuzli xorijiy universitet va ilmiy tashkilotlarni aniqlash. 2022-yil I chorak 3. Yosh olim va mutaxassislarning nufuzli xorijiy universitet va ilmiy tashkilotlarda stajirovkasini tashkil etish. 2022-yil III chorak 9. Qishloq xoʻjaligi ekinlarini yetishtirishda suvdan samarali foydalanish maqsadida smart texnologiyali (mini oʻlchov stansiyalari va “aqlli tayoqcha”) loyihalarini amalga oshirish. 1. Suv isteʼmolchilariga yetkazib berilgan suvni ular oʻrtasida optimal taqsimlash boʻyicha har bir hududda bittadan tajriba loyihasini amalga oshirish. 2022-yil IV chorak Suv xoʻjaligi vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Moliya vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi 2. Suv taqsimlash inshootlarida suv hajmini oʻlchash, ekin turi va hududlar joylashuviga qarab suvni taqsimlash boʻyicha uskuna va qurilmalarni oʻrnatish. 2023-yil I chorak 10. Qishloq va suv xoʻjaligi tashkilotlarining oliy taʼlim va ilmiy muassasalar bilan oʻzaro integratsiyasini kuchaytirish, ilm-fan yutuqlarini amaliyotga tatbiq etish. 1. “Aqlli qishloq xoʻjaligi” texnologiyalarini rivojlantirish loyihasini amalga oshirish uchun qishloq va suv xoʻjaligi tashkilotlari mutaxassislarini oliy taʼlim va ilmiy muassasalarida qayta tayyorlash va malakasini oshirish ishlarini tashkil etish. 2022-yil II chorak Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi 2. Ilgʻor ilm-fan yutuqlarini qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishiga joriy qilish tadbirlarini belgilash. 2022-yil IV chorak 11. Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaliklari yoʻnalishlarida mobil ilovalar yaratish maqsadida tanlovlar tashkil etish. “Aqlli qishloq xoʻjaligi” texnologiyalarini rivojlantirish loyihasi doirasida dolzarb yoʻnalishlarni aniqlash, sohalarning muhimligini inobatga olgan holda ilovalarga boʻlgan talabni ishlab chiqish. 2022-yil III chorak Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi, Moliya vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi III. “Aqlli qishloq xoʻjaligi” texnologiyalarini rivojlantirishning texnologik yechimlarini joriy etish 3.1. “Aqlli dehqonchilik” 12. Qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishida yer maydonlaridan foydalanishning raqamli, masofali geoaxborot texnologiyalari va kompyuterlashgan usullarini qamrab oluvchi rejalashtirish va maqbullashtirishning intellektual tizimini yaratish. “Aqlli dehqonchilik” texnologiyasi doirasida avtomatik rejimda hududlarning tuproq va yer resurslari holati boʻyicha axborot yigʻuvchi, uni tahlil etuvchi va yangilab boruvchi hamda qishloq xoʻjaligi ekinlarini joylashtirish, almashlab ekish, ekinlarni yetishtirish agrotexnologiyalarini avtomatik usulda baholovchi, yerdan foydalanishning samarali nazorati va monitoringini yurituvchi dasturni ishlab chiqish. 2022-yil III chorak Budjetdan ajratilgan mablagʻlar doirasida, xalqaro tashkilotlarning grantlari va mablagʻlari Qishloq xoʻjaligi vazirligi , Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Fanlar akademiyasi, Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi , manfaatdor vazirliklar va idoralar 3.2. “Aqlli dala” 13. Tuproq, oʻsimlik va atrof-muhit holati boʻyicha maʼlumotlarni yigʻish, tahlil qilish va foydalanishning intellektual tizimini yaratish. 1. Raqamli texnologiyalar asosida maʼlumotlarni tahlil qilish va qayta ishlash natijasida ilmiy asoslangan holda mahsulot ishlab chiqarish, xizmat koʻrsatishda agrosanoat majmuining raqobatbardoshligi va barqarorligini taʼminlash yuzasidan dasturni ishlab chiqish. 2022-yil II chorak Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi 2. Daladagi oʻsimliklarning holati boʻyicha unifikatsiyalashgan vositalar yordamida axborotni uzatadigan va yuqori darajadagi tafsilotli maʼlumotlar asosida boshqaruv qarorlarini qabul qiladigan avtomatlashtirilgan dasturni ishlab chiqish. 2022-yil III chorak 3.3. “Aqlli bogʻ” 14. Robototexnika, uchuvchisiz uchish apparatlaridan foydalangan holda, bogʻdorchilik mahsulotlarini yetishtirish jarayonlarini nazorat qilish tizimini yaratish. Robototexnika, uchuvchisiz uchish apparatlaridan foydalangan holda, tuproq-iqlim sharoitlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar asosida ekish uchun maqbul koʻchat turini aniqlash, organik va mineral oʻgʻitlar bilan oziqlantirish, kasallik va zararkunandalarga qarshi kurashish tadbirlarni oʻtkazish, shuningdek, mahsulot ishlab chiqarishning rentabelligi boʻyicha iqtisodiy hisob-kitoblar, aholining bogʻdorchilik mahsulotlariga boʻlgan ehtiyojini qondirish masalalarini qamrab olgan dasturni ishlab chiqish. 2022-yil II chorak Tashabbuskorlar mablagʻlari, tijorat banklari kreditlari, xalqaro tashkilotlarning grantlari va mablagʻlari Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi 3.4. “Aqlli issiqxona” 15. Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini avtomatik rejimda yetishtiradigan robotlashtirilgan va tashqi muhit taʼsiridan himoyalangan, operator, agronom, muhandis va boshqalarning ishtiroki maksimal darajada kamaytirilgan obyekt loyihasini ishlab chiqish. Issiqxonalarda qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini ishlab chiqarish xarajatlarini kamaytirish va mehnat unumdorligini oshirish imkoniyatini beruvchi dasturiy apparat yechimini qamrab olgan va robotlashtirilgan texnologiyalarni yaratish. 2023-yil III chorak Tashabbuskorlar mablagʻlari, tijorat banklari kreditlari, xalqaro tashkilotlarning grantlari va moliyaviy mablagʻlari Qishloq xoʻjaligi vazirligi , Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Fanlar akademiyasi, Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi , Innovatsion rivojlanish vazirligi 3.5. “Aqlli chorvachilik” 16. Inson (operator, chorvador, veterinar va boshqalar) ishtirokisiz chorva mollari (goʻsht, sut va boshqa yoʻnalishdagi) turi/zotini avtomatik rejimda yetishtiradigan robotlashtirilgan obyekt loyihasini ishlab chiqish. Raqamli texnologiyalardan (internet vositalari, zarur maʼlumotlar va boshqalar) foydalangan holda, chorva mahsulotlarini ishlab chiqarishning iqtisodiy muvofiqligini, isteʼmolchilarning faolligini, hudud aholisi sogʻligʻini va boshqa iqtisodiy koʻrsatkichlarni tahlil qiladigan zamonaviy “Aqlli chorvachilik” texnologiyasini amalga oshirish dasturini ishlab chiqish. 2022-yil IV chorak Tashabbuskorlar mablagʻlari, tijorat banklari kreditlari, xalqaro tashkilotlarning grantlari va mablagʻlari Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Axborot texnologiyalari vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Fanlar akademiyasi IV. “Aqlli qishloq xoʻjaligi” majmuasining texnik vositalari va boshqa tarkibiy qismlarini ishlab chiqish 17. “Aqlli qishloq xoʻjaligi” texnologiyalarining texnik vositalari va boshqa tarkibiy qismlarini ishlab chiqarishni mahalliylashtirish imkoniyatini oʻrganish. Xorijiy tajribalarga asoslangan holda, “Aqlli qishloq xoʻjaligi” texnologiyalarining texnik vositalari va boshqa tarkibiy qismlarini ishlab chiqarishni mahalliylashtirishni tashkil etish boʻyicha chora-tadbirlar dasturini ishlab chiqish. 2022-yil III chorak Innovatsion rivojlanish vazirligi , Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi , Fanlar akademiyasi, manfaatdor vazirlik va idoralar V. “Aqlli qishloq xoʻjaligi” texnologiyalarini rivojlantirish Davlat dasturi yuzasidan aholi oʻrtasida keng tushuntirish ishlarini olib borish hamda uni ilgari surish va targʻib qilish boʻyicha chora-tadbirlarni tashkil etish 18. “Aqlli qishloq xoʻjaligi” texnologiyalarini rivojlantirish strategiyasini aholi oʻrtasida targʻib qilish. 1. “Aqlli qishloq xoʻjaligi” texnologiyalarini rivojlantirishstrategiyasining reja-jadvalini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2021-yil I chorak Qishloq xoʻjaligi vazirligi , Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi 2. Ommaviy axborot vositalarida telekoʻrsatuvlar va radioeshittirishlar, ijtimoiy videoroliklar, tahliliy maqolalar tayyorlash, ijtimoiy tarmoqlarga tegishli materiallarni joylashtirish. Doimiy
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 17-dekabrdagi 794-son qaroriga 3-ILOVA
Qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat mahsulotlari statistikasini rivojlantirish boʻyicha chora-tadbirlar
T/r Tadbirlar nomi Amalga oshirish muddati Masʼul ijrochilar I. Agrosanoat majmuida integratsiyalashgan yagona axborot tizimini yaratish 1. “Raqamli qishloq xoʻjaligi” axborot tizimini uchun “e-agriculture.gov.uz” domenni ajratib berish. 2021-yil yanvar Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi 2. Respublikada yetishtirilgan paxta xomashyosi hisob-kitobini yuritadigan “Oʻzpaxta” avtomatlashtirilgan tizimni Qishloq xoʻjaligi vazirligi hisobiga oʻtkazish choralarini koʻrish. 2020-2021-yillar “Oʻzpaxtasanoat” AJ tugatish komissiyasi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi 3. “Raqamli qishloq xoʻjaligi” axborot tizimida qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini ishlab chiqaruvchi tashkilot va jismoniy shaxslarning davlat roʻyxatidan oʻtganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning elektron almashish xizmatini tashkil etish. 2021-yil iyul Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Davlat xizmatlari agentligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi 4. “Raqamli qishloq xoʻjaligi” axborot tizimida maʼmuriy-hududiy birliklar va qishloq xoʻjaligi korxonalarining amaldagi chegaralari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni elektron almashish xizmatini tashkil etish. 2021-yil avgust Kadastr agentligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarni rivojlantirish vazirligi 5. “Raqamli qishloq xoʻjaligi” axborot tizimida qishloq xoʻjaligi texnikalariga koʻrsatilayotgan mexanizatsiya va servis xizmatlarini online rejimda kuzatib borishni yoʻlga qoʻyish . 2021-2022-yillar Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi 6. Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi “Agrosanoatni raqamlashtirish markazi”ning server qurilmalarini uzluksiz ishlashini taʼminlash. Doimiy Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi 7. Suv xoʻjaligi sohasidagi barcha jarayonlarni oʻzida qamrab olgan vaziyatlar markazi axborot tizimini yaratish. 2022-yil dekabr Suv xoʻjaligi vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi 8. Qishloq xoʻjaligi ekinlarini joylashtirishdan mahsulotlarni sotishgacha boʻlgan jarayonlarni toʻliq qamrab olgan raqamlashtirish tizimini joriy etish. 2023-yil iyun Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi 9. “Aqlli qishloq xoʻjaligi” texnologiyalarini joriy etishga qaratilgan chora-tadbirlarni amalga oshirish uchun xalqaro moliya tashkilotlari mablagʻlarini jalb etish. 2021-yil may Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi II. Qishloq xoʻjaligi sohasida qoʻllanilayotgan axborot-kommunikatsiya texnologiyalari, raqamli xizmatlar va maʼlumotlar bazalari boʻyicha baholash ishlarini olib borish 10. Idoralararo ishchi guruhni tuzish. 2020-yil dekabr Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, manfatdor vazirlik va idoralar 11. Agrosanoat majmudagi tashkilotlar foydalanayotgan raqamli texnologiyalar roʻyxatini shakllantirish. 2021-yil yanvar Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi 12. Agrosanoat majmuidagi tashkilotlar foydalanayotgan raqamli texnologiyalarning holati boʻyicha baholash ishlarini olib borish. 2021-yil davomida Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi 13. Qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat mahsulotlari sohasida qoʻllanilayotgan axborot-kommunikatsiya texnologiyalari, raqamli xizmatlar va maʼlumotlar bazalarini baholash. 2021-yil davomida Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi 14. Qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat mahsulotlari sohasida faoliyat koʻrsatayotgan tashkilotlarda foydalanilayotgan raqamli texnologiyalar boʻyicha hisobot tayyorlash. 2021-yil noyabr Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi 15. Agrosanot majmuida raqamli texnologiyalarni integratsiyalash va rivojlantirish boʻyicha ish rejani tasdiqlash. 2022-yil yanvar Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi III. Qishloq xoʻjaligi yerlarini masofadan (kosmik) zondlash texnologiyalarini rivojlantirish 16. Xorijiy kompaniyalarning yerni masofadan (kosmik) zondlash texnologiyalari asosida tajriba loyihalarini joriy etish tartibini belgilash, shu jumladan, xorijiy kompaniya va Qishloq xoʻjaligi vazirligi oʻrtasida tajriba loyihasi doirasida maʼlumotlar almashish jarayonida ruxsat etilgan maʼlumotlar tarkibi va reglamentini ishlab chiqish. 2020-yil dekabr “Oʻzbekkosmos” agentligi, Axborot texnologiyalari vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Mudofaa vazirligi 17. Yerni masofadan zondlash texnologiyalari maʼlumotlarini tahlil qiluvchi platformalar asosida tajriba loyihalarini amalga oshirish. 2021 — 2023-yillarda Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, IT-park, “Oʻzbekkosmos” agentligi 18. Mamlakatimizda yerni masofadan zondlash texnologiyalarini keng joriy etish maqsadida bu borada ilgʻor tajribaga ega xorijiy kompaniyalarni jalb qilish. 2021-2022-yillar Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi 19. Yerni masofadan zondlash texnologiyalarini samarali tatbiq qilish uchun bugungi kunda respublikada mavjud ilmiy salohiyatni oʻrganish. 2021-yil mart Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oliy taʼlim vazirligi, Fanlar akademiyasi, Innovatsion rivojlanish vazirligi 20. Yerni masofadan zondlash texnologiyalari boʻyicha respublikada faoliyat yuritayotgan mutaxassislar, shu jumladan, chet elda ishlayotgan Oʻzbekiston fuqarolari roʻyxatini shakllantirish. 2021-yil fevral Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Fanlar akademiyasi, Innovatsion rivojlanish vazirligi 21. Oʻzbekistonning sunʼiy yoʻldosh rasmlari, shu jumladan, pulli va bepul manbalar, ularning sifatli tarkibini baholagan holda maʼlumotlar manbalari roʻyxatini shakllantirish. 2021-yil mart Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Fanlar akademiyasi, “Oʻzbekkosmos” agentligi 22. Maamlakatimiz qishloq xoʻjaligi yerlarini masofadan zondlash holati toʻgʻrisidagi tahliliy maʼlumotlarni tayyorlash. 2021-yil aprel Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi 23. Respublikada yerni masofadan zondlash texnologiyalari joriy qilish boʻyicha amalga oshirilgan ishlar toʻgʻrisidagi tahliliy maʼlumotlarni har chorakda Vazirlar Mahqamasiga kiritib borish. 2021-2022-yillar Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi IV. Qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat mahsulotlari statistikasining shaffof tizimini rivojlantirish 24. Qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat mahsulotlari statistikasini yuritishning integratsiyalashgan tizimi tamoyillarini ishlab chiqish. 2021-yil may Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Davlat statistika qoʻmitasi 25. Qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat mahsulotlari boʻyicha amaldagi davlat statistika hisobot shakllarida mavjud koʻrsatkichlarni xalqaro tashkilotlar koʻrsatkichlari bilan taqqoslash hamda davlat statistika hisobot shakllarini takomillashtirish. 2021-yil iyun Davlat statistika qoʻmitasi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi 26. Qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat mahsulotlari statistikasini yuritish uchun masʼul idoralar faoliyatini belgilash va institutsional oʻzgarishlar boʻyicha takliflar ishlab chiqish. 2021-yil dekabr Qishloq xoʻjaligi vazirligi 27. Qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat mahsulotlari statistikasida qoʻllanilayotgan axborot-kommunikatsiya texnologiyalari, raqamli xizmatlar va maʼlumotlar bazasi boʻyicha baholash ishlarini olib borish. 2021-yil davomida Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Davlat statistika qoʻmitasi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi 28. Qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat mahsulotlari statistikasi boʻyicha yillik hisobotni (Annual agriculture report) chop etib borish. Har yili Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Davlat statistika qoʻmitasi 29. Qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat mahsulotlari statistikasini rivojlantirish rejasi toʻgʻrisida keng jamoatchilikni xabardor qilish, agrar statistikaga oid video-rolik va infografikalar yaratish. 2021-yil noyabr Davlat statistika qoʻmitasi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 17-dekabrdagi 794-son qaroriga 4-ILOVA
2021-2022-yillarda agrar sohada zamonaviy axborot tizimlari va dasturiy mahsulotlarni keng joriy qilish boʻyicha chora-tadbirlar
T/r Tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Amalga oshirish muddati Moliyalashtirish manbalari Masʼul ijrochilar I. Qishloq xoʻjaligi sohasini raqamlashtirish 1. Agrosanoat majmuida integratsiyalashgan yagona axborot tizimini yaratish. 1. “Raqamli qishloq xoʻjaligi” axborot tizimini joriy qilish va yuritishga masʼul boʻlgan tashkilotni belgilash. 2021-yil yanvar Xalqaro tashkilotlarning grantlari va kreditlari Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi hamda manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Xorijiy va mahalliy tashkilotlarni jalb qilgan holda, “Raqamli qishloq xoʻjaligi” axborot tizimini yaratish boʻyicha loyiha-smeta hujjatlarini tayyorlash. 2021-yil dekabr 3. Loyiha-smeta hujjatlarini vakolatli organlarda ekspertizadan oʻtkazish. 2022-yil fevral 4. “Raqamli qishloq xoʻjaligi” axborot tizimini ishlab chiquvchi tashkilotni aniqlash boʻyicha tender (konkurs) savdolarini tashkil etish va gʻoliblar bilan shartnoma tuzish. 2022-yil aprel-may 5. “Raqamli qishloq xoʻjaligi” axborot tizimini ishlab chiqish. 2022-yil iyun 2. Qishloq xoʻjaligini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash maqsadida subsidiyalar ajratish jarayonini elektron shaklda amalga oshirish boʻyicha yagona axborot tizimini ishlab chiqish va joriy etish. 1. Qishloq xoʻjaligini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash maqsadida ajratilayotgan subsidiyalar turlarini xatlovdan oʻtkazish. 2021-yil may Ijrochilar mablagʻlari Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Moliya vazirligi 2. Qishloq xoʻjaligini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash maqsadida subsidiyalar ajratish jarayonini elektron shaklda amalga oshirish boʻyicha yagona axborot tizimini ishlab chiqish. 2022-yil yanvar 3. Davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash maqsadida ajratilayotgan subsidiyalarni ajratish boʻyicha qishloq xoʻjaligi mahsulotlari ishlab chiqaruvchilarning ariza berish jarayonining yagona axborot tizimini ishlab chiqish. 2022-yil may 4. Qishloq xoʻjaligini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash maqsadida subsidiyalar ajratish jarayonini elektron shaklga oʻtkazish loyihasini bosqichma-bosqich joriy etish va elektron hukumat axborot tizimlari bilan integratsiya qilish. 2022-yil dekabr 3. Qishloq xoʻjaligida yer resurslaridan samarali foydalanish va hisobini yuritish, qishloq xoʻjaligi ekinlari monitoringini amalga oshirish imkonini beruvchi ArcGIS geoaxborot tizimini joriy etish. 1. ArcGIS geoaxborot tizimini ishlab chiqaruvchi tashkilotlar bilan muzokaralar oʻtkazish, toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar imzolash. 2021-yil iyun Qishloq xoʻjaligi vazirligi mablagʻlari, xalqaro tashkilotlarning grantlari va kreditlari Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi 2. Qishloq xoʻjaligi vazirligi faoliyatiga ArcGIS geoaxborot tizimini joriy etish. 2022-yil yanvar 4. Paxta xomashyosi hisob-kitobini yurituvchi “Oʻzpaxta” avtomatlashtirilgan axborot tizimini takomillashtirish. 1. “Oʻzpaxta” avtomatlashtirilgan axborot tizimid a tegishli tovar-moddiy boyliklarni xatlovdan oʻtkazish. 2021-yil fevral Qishloq xoʻjaligi vazirligi mablagʻlari, xalqaro tashkilotlarning grantlari va kreditlari Qishloq xoʻjaligi vazirligi, “Oʻzpaxtasanoat” AJning tugatish komissiyasi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi 2. “Oʻzpaxta” avtomatlashtirilgan axborot tizimida axborot xavfsizligi auditini oʻtkazish. 2021-yil aprel 4. “Oʻzpaxta” avtomatlashtirilgan axborot tizimini Qishloq xoʻjaligi vazirligi tasarrufiga oʻtkazish. 2021-yil mart 5. “Oʻzpaxta” avtomatlashtirilgan axborot tizimi dan foydalanish boʻyicha yoʻriqnoma ishlab chiqish. 2021-yil iyul 6. “Oʻzpaxta” avtomatlashtirilgan tizimini takomillashtirish hamda amaliyotga joriy etish va idoralarda undan foydalanishni tashkil etish. 2021-yil sentabr II. Suv xoʻjaligi obyektlarida suv resurslarini boshqarish, monitoring qilish va ularning hisobini yuritish jarayonlarini avtomatlashtirish 5. Birlashgan Millatlar Tashkilotining Oziq-ovqat va qishloq xoʻjaligi tashkiloti metodikasi asosida qishloq xoʻjaligi ekinlarining turlari uchun sugʻorish meʼyorlarini hisoblash boʻyicha dasturiy taʼminot ishlab chiqish. 1. Qishloq xoʻjaligi ekinlarining turlari uchun sugʻorish meʼyorlarini hisoblash boʻyicha dasturiy taʼminotni joriy qilish hamda yuritishga masʼul boʻlgan tashkilotni belgilash. 2021-yil may Budjet mablagʻlari Suv xoʻjaligi vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi 2. Sugʻorish meʼyorlarini hisoblash boʻyicha dasturiy taʼminotni yaratish yuzasidan loyiha-smeta hujjatlarini tayyorlash. 2021-yil avgust 3. Loyiha-smeta hujjatlarini vakolatli organlarda ekspertizadan oʻtkazish. 2021-yil noyabr 4. Sugʻorish meʼyorlarini hisoblash boʻyicha dasturiy taʼminotni ishlab chiquvchi tashkilotni aniqlash uchun tender (konkurs) savdolarini tashkil etish va gʻoliblar bilan shartnoma tuzish. 2022-yil yanvar-fevral 5. Sugʻorish meʼyorlarini hisoblash boʻyicha dasturiy taʼminotni ishlab chiqish. 2021-yil oktabr 6. “Oʻzgidromet” markazining Surxondaryo viloyati gidrometeorologiya boshqarmasiga tegishli boʻlgan Amudaryo daryosidagi (Termiz sh.) gidrologik postni avtomatlashtirilgan uskuna va qurilmalarni oʻrnatish orqali takomillashtirish. 1. Gidrologik postni avtomatlashtirish uchun zarur boʻlgan uskuna va qurilmalarni xarid qilish. 2. Uskuna va qurilmalarni oʻrnatish orqali gidrologik postni avtomatlashtirish. 2021-yil avgust Budjet mablagʻlari hisobidan “Oʻzgidromet” markazi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi 7. “Oʻzgidromet” markazining Toshkent viloyati gidrometeorologiya boshqarmasiga tegishli boʻlgan Sirdaryo daryosidagi (Chinoz sh. va Nadejdinskiy q.) gidrologik postlarni avtomatlashtirilgan uskuna va qurilmalarni oʻrnatish orqali takomillashtirish. 1. Gidrologik postlarni avtomatlashtirish uchun zarur boʻlgan uskuna va qurilmalarni xarid qilish. 2. Uskuna va qurilmalarni oʻrnatish orqali gidrologik postlarni avtomatlashtirish. 2021-yil dekabr Budjet mablagʻlari hisobidan “Oʻzgidromet” markazi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi 8. “Oʻzgidromet” markazining Toshkent viloyati gidrometeorologiya boshqarmasiga tegishli boʻlgan Koksu daryosidagi (Birchmulla q.) hamda Pskem daryosidagi (Pskem q.) gidrologik postlarni qayta barpo etish hamda avtomatlashtirilgan uskuna va qurilmalarni oʻrnatish orqali takomillashtirish. 1. Gidrologik postlarni qayta barpo etish boʻyicha ishlarni amalga oshirish. 2. Gidrologik postlarni avtomatlashtirish uchun zarur boʻlgan uskuna va qurilmalarni xarid qilish. 3. Uskuna va qurilmalarni oʻrnatish orqali gidrologik postlarni avtomatlashtirish. 2022-yil may Budjet mablagʻlari hisobidan “Oʻzgidromet” markazi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi 9. “Oʻzgidromet” markazining Namangan viloyati gidrometeorologiya boshqarmasiga tegishli boʻlgan Sirdaryo daryosidagi (Kal q.) gidrologik postini avtomatlashtirilgan uskuna va qurilmalarni oʻrnatish orqali takomillashtirish. 1. Gidrologik postni avtomatlashtirish uchun zarur boʻlgan uskuna va qurilmalarni xarid qilish. 2. Uskuna va qurilmalarni oʻrnatish orqali gidrologik postni avtomatlashtirish. 2022-yil avgust Budjet mablagʻlari hisobidan “Oʻzgidromet” markazi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi 10. “Oʻzgidromet” markazining Namangan viloyati gidrometeorologiya boshqarmasiga tegishli boʻlgan Sirdaryo daryosidagi (Pungan q.) gidrologik postni qayta barpo etish hamda avtomatlashtirilgan uskuna va qurilmalarni oʻrnatish orqali takomillashtirish. 1. Gidrologik postni qayta barpo etish boʻyicha ishlarni amalga oshirish. 2. Gidrologik postni avtomatlashtirish uchun zarur boʻlgan uskuna va qurilmalarni xarid qilish. 3. Uskuna va qurilmalarni oʻrnatish orqali gidrologik postni avtomatlashtirish. 2022-yil sentabr Budjet mablagʻlari hisobidan “Oʻzgidromet” markazi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi 11. “Oʻzgidromet” markazining Toshkent viloyati gidrometeorologiya boshqarmasiga tegishli boʻlgan Chotqol daryosidagi (pastki-chotqol GES) gidrologik postni qayta barpo etish hamda avtomatlashtirilgan uskuna va qurilmalarni oʻrnatish orqali takomillashtirish. 1. Gidrologik postni qayta barpo etish boʻyicha ishlarni amalga oshirish. 2. Gidrologik postni avtomatlashtirish uchun zarur boʻlgan uskuna va qurilmalarni xarid qilish. 3. Uskuna va qurilmalarni oʻrnatish orqali gidrologik postni avtomatlashtirish. 2022-yil oktabr Budjet mablagʻlari hisobidan “Oʻzgidromet” markazi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi III. Agrar sohadagi biznes-startap loyihalarni qoʻllab-quvvatlash 12. Talabalarning agrar sohadagi biznes-startap loyihalarini qoʻllab-quvvatlash maqsadida innnovatsion korxonalarni tashkil etish. 1. Toshkent davlat agrar universiteti hamda Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti talabalarining biznes-startap loyihalarini qoʻllab-quvvatlash maqsadida innnovatsion korxonalarni tashkil etish maqsadida zarur maydonlar ajratish. 2021-yil aprel Ijrochilar mablagʻlari Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 2. Innnovatsion korxonalarni zamonaviy kompyuter texnikasi va inventarlar bilan jihozlash. jadval asosida
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 17-dekabrdagi 794-son qaroriga 5-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi bilan maʼlumotlar almashishni yoʻlga qoʻyadigan tashkilotlar
T/r Maʼlumotni taqdim qiluvchi idoralar Maʼlumot nomi 1. Suv xoʻjaligi vazirligi Suv sarfining samaradorligi boʻyicha tahliliy ishlarni olib borishga oid maʼlumotlar. 2. Kadastr agentligi Maʼmuriy-hududiy birliklar va qishloq xoʻjaligi korxonalarining amaldagi chegaralari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar. 3. Adliya vazirligi Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini ishlab chiqaruvchi tashkilot va jismoniy shaxslarning davlat roʻyxatidan oʻtganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar. 4. Iqtisodiyot va moliya vazirligi Oziq-ovqat mahsulotlarini ishlab chiqaruvchilarga ajratilayotgan subsidiyalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar. 5. Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi Chorvachilik xoʻjaliklari va ularga tegishli yer maydonlari, ekilgan ekin turlari (gektar koʻrsatilgan holda), barcha xoʻjaliklardagi chorva hayvonlari reyestri, goʻsht va sutni qayta ishlovchilar, chorva hayvonlarini soʻyishga ixtisoslashgan korxonalar (qushxonalar) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar. 6. Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi Fitosanitariya xizmatlari, oʻsimliklar karantini xizmatlari, qishloq xoʻjaligi mahsulotlari va oziq-ovqat mahsulotlarini eksport (import) qiluvchilar reyestri, laboratoriyalar va berilgan sertifikatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar. 7. Oʻrmon xoʻjaligi agentligi Qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat mahsulotlari statistikasiga oid maʼlumotlar. 8. Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi 9. “Oʻzbekbaliqsanoat” uyushmasi 10. “Parrandasanoat” uyushmasi 11. “Oʻzbekipaksanoat” uyushmasi 12. “Oʻztoʻqimachiliksanoat” uyushmasi 13. “Oʻzyogʻmoysanoat” uyushmasi 14. “Oʻzdonmahsulot” AK 15. “Oʻzagroservis” AJ 16. Agrosanoatni rivojlantirish agentligi 17. “Tomorqa xizmati” MCHJ Aholi tomorqalari va dehqon xoʻjaliklariga ajratilgan yer maydonlaridan samarali foydalanish koʻrsatkichlari (ajratilgan yer maydoni, hosildorlik va boshqalar), ichki va tashqi bozorning oziq-ovqat mahsulotlariga boʻlgan talabi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar. 18. Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi 19. Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 17-dekabrdagi 794-son qaroriga 6-ILOVA
2021-yilda “Aqlli qishloq xoʻjaligi” texnologiyalarini respublika hududlariga joriy qilish boʻyicha manzilli
T/r Loyihaning nomi Masʼul ijrochilar 1. Andijon viloyatida qishloq xoʻjaligi yerlarini masofadan zondlash orqali maʼlumotlarni tahlil qiluvchi “Monterra” (IT-park rezidenti) elektron platformasi loyihasi. Qishloq xoʻjaligi vazirligi, IT-park, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi 2. Buxoro viloyatining ikkita tumanida qishloq xoʻjaligi yerlarini masofadan zondlash orqali maʼlumotlarni tahlil qiluvchi Airbus kompaniyasining ( “Oʻzbekkosmos” agentligi hamkori ) elektron platformasi loyihasi. “Oʻzbekkosmos” agentligi , Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi 3. Sirdaryo, Qibray va Qarshi tumanlarida qishloq xoʻjaligi yerlarini masofadan zondlash orqali maʼlumotlarni tahlil qiluvchi Toshkent davlat irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti huzuridagi Geoinformatsion markazining amaliy ishlanmalari loyihasi. Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi 4. Toʻrtkoʻl va Gʻallaorol tumanlarida qishloq xoʻjaligi yerlarini masofadan zondlash orqali maʼlumotlarni tahlil qiluvchi “Ekomonitoring” (Rossiya Federatsiyasi) kompaniyasining amaliy ishlanmalari loyihasi. Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi 5. Qibray tumanida qishloq xoʻjaligi yerlarini masofadan zondlashda dronlardan foydalanish boʻyicha Germaniyaning Leybnits institutining amaliy ishlanmalari loyihasi. Toshkent davlat agrar universiteti, Innovatsion rivojlanish vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 17-dekabr,
794-son