UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 22-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 22 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 22 декабря 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 22 December 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

ТАВСИФИ

ТАВСИФИ

ТАРКИБИ

«Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 7 июндаги ПҚ-4354-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантиришга, аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатишнинг янги тизимини яратишга, кутубхоналарда сақланаётган миллий маданий меросни асраб-авайлаш ва бойитиш ишларига муносиб ҳисса қўшган, жамиятда мутолаа маданияти, китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва ёш мутахассис кадрлар тайёрлаш борасида самарали меҳнат қилган ҳамда бу йўналишда юқори натижаларга эришган фуқароларни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. «Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони таъсис этилсин.

2. Қуйидагилар:

«Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

«Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тавсифлари тегишлича 2 ва 3-иловаларга мувофиқ;

«Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш учун тақдим этилган номзодларни кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» ишлаб чиқариш бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг буюртмасига асосан белгиланган тартибда «Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тайёрланишини таъминласин.

4. «Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши инобатга олинсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги 803-сон қарорига 1-ИЛОВА

«Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом «Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони (кейинги ўринларда — кўкрак нишони) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.

2. Кўкрак нишони билан ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантиришга, аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатишнинг янги тизимини яратишга, кутубхоналарда сақланаётган миллий маданий меросни асраб-авайлаш ва бойитиш ишларига муносиб ҳисса қўшган, жамиятда мутолаа маданияти, китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва ёш мутахассис кадрларни тайёрлаш борасида самарали меҳнат қилган ва мазкур йўналишда юқори натижаларга эришган фуқаролар тақдирланади.

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

3. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби ушбу Низомга илова қилинган схемага мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш

4. Туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказлари кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказларига ҳар йили 10 мартга қадар тақдим этади.

5. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказлари номзодлар бўйича таклифларни белгиланган тартибда кўриб чиқади ҳамда ҳар йили 1 апрелга қадар Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига (кейинги ўринларда — Миллий кутубхона) тақдим этади.

6. Вазирликлар ва идоралар ҳамда бошқа ташкилотлар ахборот-кутубхона тизими вакилларини кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни ҳар йили 1 апрелга қадар Миллий кутубхонага тақдим этади.

7. Миллий кутубхона тақдим этилган номзодларни ўрганиб чиқиб энг муносибларини ҳар йили 20 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) тақдим этади.

8. Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун тақдим этилган номзодларни кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ йиғилишида номзодларнинг ҳужжатлари ўрганилиб, ҳар йили 1 майга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилинади.

9. Агентлик директорининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи ҳар йили 10 майга қадар чиқарилади.

3-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш

10. Кўкрак нишони Агентлик директори (ёки унинг топшириғига биноан бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали вазиятда топширилади.

11. Кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар меҳнатга ҳақ тўлаш базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти олади.

Бирйўла тўланадиган пул мукофотлари Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

12. Кўкрак нишони билан тақдирлаш, Агентлик директорининг буйруғига асосан алоҳида ҳолатларда ҳам амалга оширилиши мумкин.

13. Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади.

14. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

15. Агентлик ушбу Низомга мувофиқ кўкрак нишонига тавсия этилган номзодлар ҳужжатларининг холис кўриб чиқилиши учун бевосита масъулдир.

16. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

«Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низомга ИЛОВА

«Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш

Босқичлар Масъуллар Тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказлари Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказларига тақдим этади Ҳар йили 10 мартга қадар 2-босқич 1. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказлари 2. Вазирликлар ва идоралар Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни белгиланган тартибда кўриб чиқади ва Миллий кутубхонага тақдим этади Ҳар йили 1 апрелга қадар 3-босқич Миллий кутубхона Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига тақдим этади Ҳар йили 20 апрелга қадар 4-босқич «Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш учун тақдим этилган номзодларни кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ Номзодлар бўйича ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва энг муносиб номзодлар юзасидан якуний хулоса қабул қилади Ҳар йили 1 майга қадар 5-босқич Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги 1. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида Агентликнинг буйруғини чиқаради. 1. Ҳар йили 10 майга қадар 2. Кўкрак нишони билан тақдирлайди. 2. Ҳар йили май ойининг учинчи ўн кунлиги

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги 803-сон қарорига 2-ИЛОВА

«Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишонининг

«Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони диаметри 34,0 миллиметрли доира шаклда бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.

Кўкрак нишонининг четки қисмида айлана бўлиб, оч тилла ранг фонда 14 та қизил рангли эмаль жойлаштирилган.

Кўкрак нишонининг олд юқори қисмида зарҳал ҳошия билан ўралган оқ рангдаги эмаль доира ичида «AXBOROT-KUTUBXONA AʼLOCНISI» сўзлари ёзилган. Ҳарфларнинг баландлиги 2 миллиметр бўлиб, ёзувлар зарҳалланган. Унинг пастки қисми марказида фахр-ифтихор ва шараф маъноларини ифода этувчи иккита дафна япроғи тасвирланган.

Кўкрак нишонининг марказий қисмида очиқ ҳолда тасвирланган китоб варақлари акс эттирилган. Китоб варақларининг икки ён томонида яшил рангда япроқ тасвирланган. Китоб варақларининг марказида Ҳумо қушининг бош қисми тасвирланган. Ҳумо қушининг қанотлари китоб тасвири билан уйғунлашган. Ҳумо қушининг орқа томонидан қуёш нур сочган тарзда акс эттирилган.

Кўкрак нишонининг қалинлиги 2,2 миллиметр.

Кўкрак нишонининг орқа томонида қавариқ айлана марказининг биринчи қаторида «AXBOROT-KUTUBXONA», иккинчи қаторда «SOНASIDAGI SAMARALI», учинчи қаторда «MEНNATLARI UCНUN» сўзлари ёзилган. Ҳарфларнинг баландлиги 2 миллиметр. Тасвирлар ва ёзувлар қавариқдир.

Кўкрак нишони илгакчалар ва ҳалқача ёрдамида тўртбурчак шаклидаги қадағичга уланган бўлиб, қадағичнинг пастки қисмида тилла рангида дафна япроқлари тасвири ўрнатилган.

Қадағичнинг юқори қисми уч қиррали қавариқ ёйсимон кўринишида тасвирланган.

Қадағичнинг эни — 25 миллиметр, бўйи — 40 миллиметр. Қадағич эни 20 миллиметрли кўк рангдаги шойи лента билан қопланган. Шойи лентанинг ўртасидан оқ рангли йўл вертикал ҳолатда ўтган.

Қадағичнинг орқа томонига кўкрак нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги 803-сон қарорига 3-ИЛОВА

«Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони гувоҳномасининг

«Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони гувоҳномаси (кейинги ўринларда — гувоҳнома) 160х110 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, 240 г/кв.м. қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.

Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) кўк рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.

Гувоҳноманинг биринчи бети эни 7,5 миллиметрли, ички бурчаклари айлана шаклида бўлган тўқ кўк рангли ҳошия билан ўралган.

Гувоҳноманинг юқори чеккасидан (биринчи бети) 35 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 3,5 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «AXBOROT-KUTUBXONA», иккинчи сатрда «AʼLOCНISI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 14 кегль), учинчи сатрда «koʻkrak nishoni» («Times new Roman Bolt» шрифти, 14 кегль) сўзлари ёзилган. Ундан 6 миллиметр пастда «GUVOНNOMASI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 17 кегль) сўзи ёзилган.

Ёзувлар тўқ кўк рангда акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) «Тангир» тасвири туширилган оч ҳаво рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.

Ички томонининг чап қисмида (иккинчи бети), марказда, кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда, «GUVOНNOMA» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзи ҳамда гувоҳноманинг тартиб рақами учун «N» белгиси ва 15 миллиметрли чизиқ жойлашган.

«GUVOНNOMA» сўзидан 10 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган.

Пастки чизиқдан 6 миллиметр қуйида, марказда, оралиғи 2 миллиметрли тўрт сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Oʼzbekiston Respublikasi Prezidenti», иккинчи сатрда «Administratsiyasi huzuridagi», учинчи сатрда «Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar», тўртинчи сатрда «agentligi» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 5 миллиметр пастда оралиғи 4 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «20__-y. «___» «________» dagi», иккинчи сатрда «___-sonli buyrugʻiga asosan» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 5 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 5 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «AXBOROT-KUTUBXONA», иккинчи сатрда «AʼLOCНISI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 12 кегль), учинчи сатрда «koʻkrak nishoni bilan mukofotlandi» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.

Сўнгги сўзлардан 9 миллиметр пастда, чап томонда, «Direktor» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзи ёзилган.

«Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони гувоҳномаси

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги 803-сон қарорига 4-ИЛОВА

«Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш учун тақдим этилган номзодларни кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ

1. А. Ходжаев — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори, Ишчи гуруҳ раҳбари 2. У. Тешабаева — Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари 3. К. Акилова — Ўзбекистон Республикаси маданият вазири ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари 4. Ғ. Бозоров — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари 5. Б. Юсупалиев — Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи 6. У. Бегимқулов — Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари 7. Д. Кенжаев — Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири ўринбосари 8. Б. Абдуҳалимов — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти 9. Б. Маҳмадалиев — Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосари 10. С. Бобохўжаев — Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот-технологиялари университети ректори 11. И. Юлдашев — Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори 12. Қ. Турсунов — Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директорининг ўринбосари 13. М. Юнусходжаева — Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг кадрлар бўйича бош мутахассиси

«Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони

«Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони

ГУВОҲНОМАСИ

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 22 декабрь,

803-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2020 й., 09/20/803/1659-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

TAVSIFI

TAVSIFI

TARKIBI

“Axborot-kutubxona aʼlochisi” koʻkrak nishonini taʼsis etish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi aholisiga axborot-kutubxona xizmati koʻrsatishni yanada takomillashtirish toʻgʻrisida” 2019-yil 7-iyundagi PQ-4354-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, axborot-kutubxona sohasini rivojlantirishga, aholiga axborot-kutubxona xizmatlari koʻrsatishning yangi tizimini yaratishga, kutubxonalarda saqlanayotgan milliy madaniy merosni asrab-avaylash va boyitish ishlariga munosib hissa qoʻshgan, jamiyatda mutolaa madaniyati, kitobxonlikni keng targʻib qilish va yosh mutaxassis kadrlar tayyorlash borasida samarali mehnat qilgan hamda bu yoʻnalishda yuqori natijalarga erishgan fuqarolarni ragʻbatlantirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. “Axborot-kutubxona aʼlochisi” koʻkrak nishoni taʼsis etilsin.

2. Quyidagilar:

“Axborot-kutubxona aʼlochisi” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

“Axborot-kutubxona aʼlochisi” koʻkrak nishoni va uning guvohnomasi tavsiflari tegishlicha 2 va 3-ilovalarga muvofiq;

“Axborot-kutubxona aʼlochisi” koʻkrak nishoni bilan taqdirlash uchun taqdim etilgan nomzodlarni koʻrib chiqish boʻyicha ishchi guruh tarkibi 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki huzuridagi “Davlat belgisi” ishlab chiqarish birlashmasi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligining buyurtmasiga asosan belgilangan tartibda “Axborot-kutubxona aʼlochisi” koʻkrak nishoni va uning guvohnomasi tayyorlanishini taʼminlasin.

4. “Axborot-kutubxona aʼlochisi” koʻkrak nishoni va uning guvohnomasini tayyorlash hamda mukofotlanganlarni taqdirlash bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasining axborot sohasi va ommaviy kommunikatsiyalarini rivojlantirishni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoplanishi inobatga olinsin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi boshqa manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 22-dekabrdagi 803-son qaroriga 1-ILOVA

“Axborot-kutubxona aʼlochisi” koʻkrak nishoni toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom “Axborot-kutubxona aʼlochisi” koʻkrak nishoni (keyingi oʻrinlarda — koʻkrak nishoni) bilan taqdirlash tartibini belgilaydi.

2. Koʻkrak nishoni bilan axborot-kutubxona sohasini rivojlantirishga, aholiga axborot-kutubxona xizmatlari koʻrsatishning yangi tizimini yaratishga, kutubxonalarda saqlanayotgan milliy madaniy merosni asrab-avaylash va boyitish ishlariga munosib hissa qoʻshgan, jamiyatda mutolaa madaniyati, kitobxonlikni keng targʻib qilish va yosh mutaxassis kadrlarni tayyorlash borasida samarali mehnat qilgan va mazkur yoʻnalishda yuqori natijalarga erishgan fuqarolar taqdirlanadi.

Koʻkrak nishoni bilan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi boʻlmagan shaxslar ham taqdirlanishi mumkin.

3. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash tartibi ushbu Nizomga ilova qilingan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

2-bob. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash uchun hujjatlarni taqdim etish va koʻrib chiqish

4. Tuman (shahar) axborot-kutubxona markazlari koʻkrak nishoni bilan taqdirlash boʻyicha takliflarni tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar axborot-kutubxona markazlariga har yili 10-martga qadar taqdim etadi.

5. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar axborot-kutubxona markazlari nomzodlar boʻyicha takliflarni belgilangan tartibda koʻrib chiqadi hamda har yili 1-aprelga qadar Alisher Navoiy nomidagi Oʻzbekiston Milliy kutubxonasiga (keyingi oʻrinlarda — Milliy kutubxona) taqdim etadi.

6. Vazirliklar va idoralar hamda boshqa tashkilotlar axborot-kutubxona tizimi vakillarini koʻkrak nishoni bilan taqdirlash boʻyicha takliflarni har yili 1-aprelga qadar Milliy kutubxonaga taqdim etadi.

7. Milliy kutubxona taqdim etilgan nomzodlarni oʻrganib chiqib eng munosiblarini har yili 20-aprelga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligiga (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) taqdim etadi.

8. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash uchun taqdim etilgan nomzodlarni koʻrib chiqish boʻyicha ishchi guruh yigʻilishida nomzodlarning hujjatlari oʻrganilib, har yili 1-mayga qadar eng munosib nomzodlar boʻyicha yakuniy xulosa qabul qilinadi.

9. Agentlik direktorining koʻkrak nishoni bilan taqdirlash toʻgʻrisidagi buyrugʻi har yili 10-mayga qadar chiqariladi.

3-bob. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash

10. Koʻkrak nishoni Agentlik direktori (yoki uning topshirigʻiga binoan boshqa masʼul shaxslar) tomonidan tantanali vaziyatda topshiriladi.

11. Koʻkrak nishoni bilan mukofotlangan shaxslar mehnatga haq toʻlash bazaviy hisoblash miqdorining toʻrt baravari miqdorida biryoʻla toʻlanadigan pul mukofoti oladi.

Biryoʻla toʻlanadigan pul mukofotlari Oʻzbekiston Respublikasining axborot sohasi va ommaviy kommunikatsiyalarni rivojlantirishni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.

12. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash, Agentlik direktorining buyrugʻiga asosan alohida holatlarda ham amalga oshirilishi mumkin.

13. Bir shaxs koʻkrak nishoni bilan bir marta mukofotlanadi.

14. Koʻkrak nishoni davlat mukofotlaridan keyin koʻkrakning chap tomoniga taqiladi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

15. Agentlik ushbu Nizomga muvofiq koʻkrak nishoniga tavsiya etilgan nomzodlar hujjatlarining xolis koʻrib chiqilishi uchun bevosita masʼuldir.

16. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

“Axborot-kutubxona aʼlochisi” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

“Axborot-kutubxona aʼlochisi” koʻkrak nishoni bilan taqdirlash

Bosqichlar Masʼullar Tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Tuman (shahar) axborot-kutubxona markazlari Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash boʻyicha takliflarni tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar axborot-kutubxona markazlariga taqdim etadi Har yili 10-martga qadar 2-bosqich 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar axborot-kutubxona markazlari 2. Vazirliklar va idoralar Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash boʻyicha takliflarni belgilangan tartibda koʻrib chiqadi va Milliy kutubxonaga taqdim etadi Har yili 1-aprelga qadar 3-bosqich Milliy kutubxona Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash boʻyicha takliflarni Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligiga taqdim etadi Har yili 20-aprelga qadar 4-bosqich “Axborot-kutubxona aʼlochisi” koʻkrak nishoni bilan taqdirlash uchun taqdim etilgan nomzodlarni koʻrib chiqish boʻyicha ishchi guruh Nomzodlar boʻyicha hujjatlarni oʻrganib chiqadi va eng munosib nomzodlar yuzasidan yakuniy xulosa qabul qiladi Har yili 1-mayga qadar 5-bosqich Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi 1. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash toʻgʻrisida Agentlikning buyrugʻini chiqaradi. 1. Har yili 10-mayga qadar 2. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlaydi. 2. Har yili may oyining uchinchi oʻn kunligi

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 22-dekabrdagi 803-son qaroriga 2-ILOVA

“Axborot-kutubxona aʼlochisi” koʻkrak nishonining

“Axborot-kutubxona aʼlochisi” koʻkrak nishoni diametri 34,0 millimetrli doira shaklda boʻlib, mis qotishmasidan tayyorlanadi.

Koʻkrak nishonining chetki qismida aylana boʻlib, och tilla rang fonda 14 ta qizil rangli emal joylashtirilgan.

Koʻkrak nishonining old yuqori qismida zarhal hoshiya bilan oʻralgan oq rangdagi emal doira ichida “AXBOROT-KUTUBXONA AʼLOCNISI” soʻzlari yozilgan. Harflarning balandligi 2 millimetr boʻlib, yozuvlar zarhallangan. Uning pastki qismi markazida faxr-iftixor va sharaf maʼnolarini ifoda etuvchi ikkita dafna yaprogʻi tasvirlangan.

Koʻkrak nishonining markaziy qismida ochiq holda tasvirlangan kitob varaqlari aks ettirilgan. Kitob varaqlarining ikki yon tomonida yashil rangda yaproq tasvirlangan. Kitob varaqlarining markazida Humo qushining bosh qismi tasvirlangan. Humo qushining qanotlari kitob tasviri bilan uygʻunlashgan. Humo qushining orqa tomonidan quyosh nur sochgan tarzda aks ettirilgan.

Koʻkrak nishonining qalinligi 2,2 millimetr.

Koʻkrak nishonining orqa tomonida qavariq aylana markazining birinchi qatorida “AXBOROT-KUTUBXONA”, ikkinchi qatorda “SONASIDAGI SAMARALI”, uchinchi qatorda “MENNATLARI UCNUN” soʻzlari yozilgan. Harflarning balandligi 2 millimetr. Tasvirlar va yozuvlar qavariqdir.

Koʻkrak nishoni ilgakchalar va halqacha yordamida toʻrtburchak shaklidagi qadagʻichga ulangan boʻlib, qadagʻichning pastki qismida tilla rangida dafna yaproqlari tasviri oʻrnatilgan.

Qadagʻichning yuqori qismi uch qirrali qavariq yoysimon koʻrinishida tasvirlangan.

Qadagʻichning eni — 25 millimetr, boʻyi — 40 millimetr. Qadagʻich eni 20 millimetrli koʻk rangdagi shoyi lenta bilan qoplangan. Shoyi lentaning oʻrtasidan oq rangli yoʻl vertikal holatda oʻtgan.

Qadagʻichning orqa tomoniga koʻkrak nishonini kiyimga taqib qoʻyish uchun toʻgʻnogʻich koʻrinishidagi moslama oʻrnatilgan.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 22-dekabrdagi 803-son qaroriga 3-ILOVA

“Axborot-kutubxona aʼlochisi” koʻkrak nishoni guvohnomasining

“Axborot-kutubxona aʼlochisi” koʻkrak nishoni guvohnomasi (keyingi oʻrinlarda — guvohnoma) 160x110 millimetr oʻlchamdagi kitobcha shaklida boʻlib, 240 g/kv.m. qalinlikdagi ofset qogʻozdan tayyorlanadi.

Guvohnomaning tashqi tomoni (birinchi va toʻrtinchi betlari) koʻk rangda boʻlib, plyonka bilan qoplangan.

Guvohnomaning birinchi beti eni 7,5 millimetrli, ichki burchaklari aylana shaklida boʻlgan toʻq koʻk rangli hoshiya bilan oʻralgan.

Guvohnomaning yuqori chekkasidan (birinchi beti) 35 millimetr pastda, markazda, oraligʻi 3,5 millimetrli uch satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “AXBOROT-KUTUBXONA”, ikkinchi satrda “AʼLOCNISI” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 14 kegl), uchinchi satrda “koʻkrak nishoni” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 14 kegl) soʻzlari yozilgan. Undan 6 millimetr pastda “GUVONNOMASI” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 17 kegl) soʻzi yozilgan.

Yozuvlar toʻq koʻk rangda aks ettirilgan.

Guvohnomaning ichki tomoni (ikkinchi va uchinchi betlari) “Tangir” tasviri tushirilgan och havo rangda boʻlib, ofset usulida chop etilgan.

Ichki tomonining chap qismida (ikkinchi beti), markazda, koʻkrak nishonining asliga teng oʻlchamdagi rangli tasviri aks ettirilgan.

Guvohnomaning ichki oʻng tomoni (uchinchi beti) yuqori chekkasidan 8 millimetr pastda, markazda, “GUVONNOMA” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzi hamda guvohnomaning tartib raqami uchun “N” belgisi va 15 millimetrli chiziq joylashgan.

“GUVONNOMA” soʻzidan 10 millimetr pastda mukofotlangan shaxsning familiyasi, ismi va otasining ismini qayd etish uchun oraligʻi 8 millimetrli uchta chiziq tortilgan.

Pastki chiziqdan 6 millimetr quyida, markazda, oraligʻi 2 millimetrli toʻrt satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “Oʼzbekiston Respublikasi Prezidenti”, ikkinchi satrda “Administratsiyasi huzuridagi”, uchinchi satrda “Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar”, toʻrtinchi satrda “agentligi” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzlari yozilgan.

Undan 5 millimetr pastda oraligʻi 4 millimetr boʻlgan ikki satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “20__-y. “___” “________” dagi”, ikkinchi satrda “___-sonli buyrugʻiga asosan” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzlari yozilgan.

Undan 5 millimetr pastda, markazda, oraligʻi 5 millimetrli uch satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “AXBOROT-KUTUBXONA”, ikkinchi satrda “AʼLOCNISI” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 12 kegl), uchinchi satrda “koʻkrak nishoni bilan mukofotlandi” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzlari yozilgan.

Soʻnggi soʻzlardan 9 millimetr pastda, chap tomonda, “Direktor” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzi yozilgan.

“Axborot-kutubxona aʼlochisi” koʻkrak nishoni guvohnomasi

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 22-dekabrdagi 803-son qaroriga 4-ILOVA

“Axborot-kutubxona aʼlochisi” koʻkrak nishoni bilan taqdirlash uchun taqdim etilgan nomzodlarni koʻrib chiqish boʻyicha ishchi guruh

1. A. Xodjayev — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi direktori, Ishchi guruh rahbari 2. U. Teshabayeva — Alisher Navoiy nomidagi Oʻzbekiston Milliy kutubxonasi direktori, Ishchi guruh rahbari oʻrinbosari 3. K. Akilova — Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vaziri oʻrinbosari, Ishchi guruh rahbari oʻrinbosari 4. Gʻ. Bozorov — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi direktori oʻrinbosari 5. B. Yusupaliyev — Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vazirining oʻrinbosari — Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi xizmati boshligʻi 6. U. Begimqulov — Oʻzbekiston Respublikasi oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri oʻrinbosari 7. D. Kenjayev — Oʻzbekiston Respublikasi xalq taʼlimi vaziri oʻrinbosari 8. B. Abduhalimov — Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi vitse-prezidenti 9. B. Mahmadaliyev — Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashi raisi oʻrinbosari 10. S. Boboxoʻjayev — Muhammad al-Xorazmiy nomidagi Toshkent axborot-texnologiyalari universiteti rektori 11. I. Yuldashev — Oʻzbekiston davlat sanʼat va madaniyat instituti rektori 12. Q. Tursunov — Alisher Navoiy nomidagi Oʻzbekiston Milliy kutubxonasi direktorining oʻrinbosari 13. M. Yunusxodjayeva — Alisher Navoiy nomidagi Oʻzbekiston Milliy kutubxonasining kadrlar boʻyicha bosh mutaxassisi

“Axborot-kutubxona aʼlochisi” koʻkrak nishoni

“Axborot-kutubxona aʼlochisi” koʻkrak nishoni

GUVOHNOMASI

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 22-dekabr,

803-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 23.12.2020-y., 09/20/803/1659-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son)

lex.uz