📅 2020-yil 30-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 30-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 30 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 30 декабря 2020 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 30 December 2020 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси ҳузуридаги «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги нИзомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 9 сентябрдаги ПҚ-4820-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 9 сентябрдаги ПҚ-4820-сон қарорининг 1-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси ҳузуридаги «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасини ривожлантириш жамғармасининг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган музейлар, уларнинг филиал ва бўлимлари рўйхатига 2-иловага мувофиқ қўшимча киритилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Курбанов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 декабрдаги 818-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси ҳузуридаги «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси ҳузуридаги «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш, Жамғарма маблағларини бошқариш, шунингдек, ҳисоб ва ҳисоботини юритиш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасининг (кейинги ўринларда — Мажмуа) бюджетдан ташқари маблағларини сақлаш учун депозит ҳисобварағида жамланади ҳамда ушбу Низомда белгиланган мақсадларга сарфланади.
3. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг маданий ишлар бўйича маслаҳатчиси — «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси бошлиғи томонидан тасдиқланган ва Тошкент ҳарбий округи молия хизматида белгиланган тартибда рўйхатга олинадиган йиллик даромадлар ва харажатлар сметаси асосида амалга оширилади.
4. Жамғарма фаолиятини бошқариш ва назорат қилиш Мажмуа бошлиғи томонидан амалга оширилади.
5. Йил охирида Жамғарма маблағларининг қолдиқлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадига киритилмайди ва келгуси молия йили учун Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасини тузишда ҳисобга олинади.
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш
6. Жамғарма маблағлари қуйидагилар ҳисобига шакллантирилади:
Мажмуага ва унинг объектларига кириш учун чипталар сотишдан тушган маблағлар;
Мажмуа мулкини белгиланган тартибда ижарага беришдан тушган маблағлар;
тижорат банкларининг депозит ҳисобварақларига жойлаштирилган вақтинчалик бўш турган маблағларга ҳисобланган фоизлардан тушган даромадлар;
белгиланган тартибда тузиладиган шартномаларга мувофиқ кўргазмалар ташкил этишдан ва бошқа хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар;
юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан амалга оширилган ҳомийлик хайриялари;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Мажмуа мулкини ижарага беришдан тушган маблағлар тўлиқ Мажмуанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга йўналтирилади.
Мажмуа таркибий бўлинмалари томонидан ўтказиладиган тадбирларда қатнашиш, Мажмуа ҳудудига ва музейга кириш учун чипталар нархи, шунингдек, Мажмуа ҳудудида жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўтказиладиган тадбирлар учун тариф Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан тегишли ҳудуддаги музейлар ва бошқа маданият муассасалари (ташкилотлар) томонидан кўрсатиладиган ўхшаш хизматлар учун белгиланган ўртача нархларни қўллаган ҳолда шакллантирилади.
7. Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда:
а) 75 фоиздан кам бўлмаган миқдорда:
Мажмуанинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тадбирлари учун, шу жумладан:
модернизация қилиш, жорий ва мукаммал таъмирлаш ҳамда харид қилиш бўйича тадбирларни молиялаштириш учун;
хўжалик ва техник (ташкилий) мол-мулкни, мебель, компьютер техникаси, илмий ва махсус адабиётлар ҳамда бошқа моддий-техник восита (мулк)ларни харид қилишни, адабиётлар чоп этишни, тегишли режалар доирасида ўтказиладиган тадбирларни, халқаро ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик тадбирларини молиялаштириш учун;
байрам тадбирларини, кўнгилочар ва маданий тадбирларни молиялаштириш учун;
Мажмуанинг фаолиятини амалга оширувчи таркибий бўлинмаларга юкланган функцияларни амалга ошириш ва вазифаларни бажаришга йўналтирилган бошқа қўшимча тадбирлар учун;
б) 25 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда:
ҳарбий хизматчилар (ходимлар), Қуролли Кучлар ишчи ва хизматчиларини моддий рағбатлантириш бўйича тадбирларни молиялаштириш учун, шу жумладан:
ҳарбий хизматчилар (ходимлар), Қуролли Кучлар ишчи ва хизматчилари, бошқа давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ҳамда хорижий давлатлар вакилларини тақдирлаш учун гулчамбарлар, гулдасталар, эсдалик совғалари, қимматбаҳо совғалар ва ҳоказолар харид қилиш учун;
Мажмуанинг фаолиятини амалга оширувчи таркибий бўлинмаларига юкланган функцияларни амалга ошириш ва вазифаларни бажаришга йўналтирилган бошқа қўшимча тадбирлар учун фойдаланилади.
3-боб. Жамғарма маблағлари бўйича даромад сметасини тасдиқлаш ва сарфлаш
8. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг маданий ишлар бўйича маслаҳатчиси — «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси бошлиғи томонидан тасдиқланади ва Тошкент ҳарбий округи молия хизматида белгиланган тартибда рўйхатга олинади.
9. Жамғармадан маблағлар ажратиш ва уларни сарфлаш даромадлар ва харажатлар сметаси Тошкент ҳарбий округи молия хизматида рўйхатга олинганидан сўнг амалга оширилади.
10. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасига киритиладиган ўзгартиришлар белгиланган тартибда Тошкент ҳарбий округи молия хизматида рўйхатга олинади.
11. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан кўрсатилган ҳомийлик хайрияларининг тўлиқ суммаси, агар ҳомий билан аниқ мақсадлар учун йўналтирилиши келишилмаган бўлса, Мажмуанинг фаолиятини амалга оширувчи таркибий бўлинмаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун сарфланади.
12. Жамғарманинг касса харажатлари тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасининг параметрлари доирасида амалга оширилади.
4-боб. Жамғарма маблағлари бўйича ҳисоб ва ҳисобот бериш
13. Жамғарма маблағларини ҳисобга олиш белгиланган тартибда ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари рўйхати асосида юритилади.
14. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисобот белгиланган тартибда Мажмуа бошлиғи томонидан Тошкент ҳарбий округи молия хизматига тақдим этилади.
15. Мажмуа бошлиғи ва молия бўлими бошлиғи қуйидагилар учун жавобгар ҳисобланадилар:
Жамғарма маблағларининг қонуний ва мақсадли йўналтирилиши;
Жамғарма маблағларининг тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасига қатъий мувофиқ равишда сарфланиши;
Жамғарма маблағлари бўйича харажатларнинг тўғри ҳисобга олиниши;
Жамғарма маблағларидан оқилона фойдаланилиши;
юридик ва жисмоний шахслар (етказиб берувчилар) билан тузиладиган шартномаларнинг асосли ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилиши ва тузилиши;
товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берилишини тасдиқлайдиган бирламчи ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг ишончлилиги.
5-боб. Якунловчи қоидалар
16. Жамғарма маблағларининг тўғри шакллантирилиши ва улардан фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Молия-иқтисод бош бошқармаси ва Назорат-тафтиш бошқармаси, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа назорат органлари томонидан амалга оширилади.
17. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 декабрдаги 818-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган музейлар, уларнинг филиал ва бўлимлари рўйхатига киритилаётган қўшимча
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган музейлар, уларнинг филиал ва бўлимлари рўйхатига қуйидаги мазмундаги 12 ва 13-позициялар қўшилсин:
« 12. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси Тошкент шаҳри » . 13. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуаси таркибидаги «Шон-шараф» давлат музейи Тошкент шаҳри
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 30 декабрь,
818-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi huzuridagi “Gʻalaba bogʻi” yodgorlik majmuasi huzuridagi “Gʻalaba bogʻi” yodgorlik majmuasini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nIzomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Gʻalaba bogʻi” yodgorlik majmuasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 9-sentabrdagi PQ-4820-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Gʻalaba bogʻi” yodgorlik majmuasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 9-sentabrdagi PQ-4820-son qarorining 1-bandiga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi huzuridagi “Gʻalaba bogʻi” yodgorlik majmuasi huzurida yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan “Gʻalaba bogʻi” yodgorlik majmuasini rivojlantirish jamgʻarmasi tashkil etilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi huzuridagi “Gʻalaba bogʻi” yodgorlik majmuasi huzuridagi “Gʻalaba bogʻi” yodgorlik majmuasini rivojlantirish jamgʻarmasining mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 11-dekabrdagi 975-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti hisobidan moliyalashtiriladigan muzeylar, ularning filial va boʻlimlari roʻyxatiga 2-ilovaga muvofiq qoʻshimcha kiritilsin.
4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov va Oʻzbekiston Respublikasi mudofaa vaziri B.N. Kurbanov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 30-dekabrdagi 818-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi huzuridagi “Gʻalaba bogʻi” yodgorlik majmuasi huzuridagi “Gʻalaba bogʻi” yodgorlik majmuasini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi huzuridagi “Gʻalaba bogʻi” yodgorlik majmuasi huzuridagi “Gʻalaba bogʻi” yodgorlik majmuasini rivojlantirish jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish, Jamgʻarma mablagʻlarini boshqarish, shuningdek, hisob va hisobotini yuritish tartibini belgilaydi.
2. Jamgʻarma yuridik shaxs hisoblanmaydi va uning mablagʻlari Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi huzuridagi “Gʻalaba bogʻi” yodgorlik majmuasining (keyingi oʻrinlarda — Majmua) budjetdan tashqari mablagʻlarini saqlash uchun depozit hisobvaragʻida jamlanadi hamda ushbu Nizomda belgilangan maqsadlarga sarflanadi.
3. Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanish Oʻzbekiston Respublikasi mudofaa vazirining madaniy ishlar boʻyicha maslahatchisi — “Gʻalaba bogʻi” yodgorlik majmuasi boshligʻi tomonidan tasdiqlangan va Toshkent harbiy okrugi moliya xizmatida belgilangan tartibda roʻyxatga olinadigan yillik daromadlar va xarajatlar smetasi asosida amalga oshiriladi.
4. Jamgʻarma faoliyatini boshqarish va nazorat qilish Majmua boshligʻi tomonidan amalga oshiriladi.
5. Yil oxirida Jamgʻarma mablagʻlarining qoldiqlari Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti daromadiga kiritilmaydi va kelgusi moliya yili uchun Jamgʻarmaning daromadlar va xarajatlar smetasini tuzishda hisobga olinadi.
2-bob. Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish
6. Jamgʻarma mablagʻlari quyidagilar hisobiga shakllantiriladi:
Majmuaga va uning obyektlariga kirish uchun chiptalar sotishdan tushgan mablagʻlar;
Majmua mulkini belgilangan tartibda ijaraga berishdan tushgan mablagʻlar;
tijorat banklarining depozit hisobvaraqlariga joylashtirilgan vaqtinchalik boʻsh turgan mablagʻlarga hisoblangan foizlardan tushgan daromadlar;
belgilangan tartibda tuziladigan shartnomalarga muvofiq koʻrgazmalar tashkil etishdan va boshqa xizmatlar koʻrsatishdan tushgan mablagʻlar;
yuridik va jismoniy shaxslar, shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasi norezidentlari tomonidan amalga oshirilgan homiylik xayriyalari;
qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.
Majmua mulkini ijaraga berishdan tushgan mablagʻlar toʻliq Majmuaning moddiy-texnik bazasini mustahkamlash va rivojlantirishga yoʻnaltiriladi.
Majmua tarkibiy boʻlinmalari tomonidan oʻtkaziladigan tadbirlarda qatnashish, Majmua hududiga va muzeyga kirish uchun chiptalar narxi, shuningdek, Majmua hududida jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan oʻtkaziladigan tadbirlar uchun tarif Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi tomonidan tegishli hududdagi muzeylar va boshqa madaniyat muassasalari (tashkilotlar) tomonidan koʻrsatiladigan oʻxshash xizmatlar uchun belgilangan oʻrtacha narxlarni qoʻllagan holda shakllantiriladi.
7. Jamgʻarma mablagʻlaridan quyidagi maqsadlarda:
a) 75 foizdan kam boʻlmagan miqdorda:
Majmuaning moddiy-texnika bazasini mustahkamlash tadbirlari uchun, shu jumladan:
modernizatsiya qilish, joriy va mukammal taʼmirlash hamda xarid qilish boʻyicha tadbirlarni moliyalashtirish uchun;
xoʻjalik va texnik (tashkiliy) mol-mulkni, mebel, kompyuter texnikasi, ilmiy va maxsus adabiyotlar hamda boshqa moddiy-texnik vosita (mulk)larni xarid qilishni, adabiyotlar chop etishni, tegishli rejalar doirasida oʻtkaziladigan tadbirlarni, xalqaro harbiy va harbiy-texnik hamkorlik tadbirlarini moliyalashtirish uchun;
bayram tadbirlarini, koʻngilochar va madaniy tadbirlarni moliyalashtirish uchun;
Majmuaning faoliyatini amalga oshiruvchi tarkibiy boʻlinmalarga yuklangan funksiyalarni amalga oshirish va vazifalarni bajarishga yoʻnaltirilgan boshqa qoʻshimcha tadbirlar uchun;
b) 25 foizdan koʻp boʻlmagan miqdorda:
harbiy xizmatchilar (xodimlar), Qurolli Kuchlar ishchi va xizmatchilarini moddiy ragʻbatlantirish boʻyicha tadbirlarni moliyalashtirish uchun, shu jumladan:
harbiy xizmatchilar (xodimlar), Qurolli Kuchlar ishchi va xizmatchilari, boshqa davlat organlari va tashkilotlari xodimlari hamda xorijiy davlatlar vakillarini taqdirlash uchun gulchambarlar, guldastalar, esdalik sovgʻalari, qimmatbaho sovgʻalar va hokazolar xarid qilish uchun;
Majmuaning faoliyatini amalga oshiruvchi tarkibiy boʻlinmalariga yuklangan funksiyalarni amalga oshirish va vazifalarni bajarishga yoʻnaltirilgan boshqa qoʻshimcha tadbirlar uchun foydalaniladi.
3-bob. Jamgʻarma mablagʻlari boʻyicha daromad smetasini tasdiqlash va sarflash
8. Jamgʻarmaning daromadlar va xarajatlar smetasi Oʻzbekiston Respublikasi mudofaa vazirining madaniy ishlar boʻyicha maslahatchisi — “Gʻalaba bogʻi” yodgorlik majmuasi boshligʻi tomonidan tasdiqlanadi va Toshkent harbiy okrugi moliya xizmatida belgilangan tartibda roʻyxatga olinadi.
9. Jamgʻarmadan mablagʻlar ajratish va ularni sarflash daromadlar va xarajatlar smetasi Toshkent harbiy okrugi moliya xizmatida roʻyxatga olinganidan soʻng amalga oshiriladi.
10. Jamgʻarmaning daromadlar va xarajatlar smetasiga kiritiladigan oʻzgartirishlar belgilangan tartibda Toshkent harbiy okrugi moliya xizmatida roʻyxatga olinadi.
11. Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan koʻrsatilgan homiylik xayriyalarining toʻliq summasi, agar homiy bilan aniq maqsadlar uchun yoʻnaltirilishi kelishilmagan boʻlsa, Majmuaning faoliyatini amalga oshiruvchi tarkibiy boʻlinmalarning moddiy-texnika bazasini mustahkamlash uchun sarflanadi.
12. Jamgʻarmaning kassa xarajatlari tasdiqlangan daromadlar va xarajatlar smetasining parametrlari doirasida amalga oshiriladi.
4-bob. Jamgʻarma mablagʻlari boʻyicha hisob va hisobot berish
13. Jamgʻarma mablagʻlarini hisobga olish belgilangan tartibda va Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligining budjetdan tashqari mablagʻlari roʻyxati asosida yuritiladi.
14. Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanish yuzasidan hisobot belgilangan tartibda Majmua boshligʻi tomonidan Toshkent harbiy okrugi moliya xizmatiga taqdim etiladi.
15. Majmua boshligʻi va moliya boʻlimi boshligʻi quyidagilar uchun javobgar hisoblanadilar:
Jamgʻarma mablagʻlarining qonuniy va maqsadli yoʻnaltirilishi;
Jamgʻarma mablagʻlarining tasdiqlangan daromadlar va xarajatlar smetasiga qatʼiy muvofiq ravishda sarflanishi;
Jamgʻarma mablagʻlari boʻyicha xarajatlarning toʻgʻri hisobga olinishi;
Jamgʻarma mablagʻlaridan oqilona foydalanilishi;
yuridik va jismoniy shaxslar (yetkazib beruvchilar) bilan tuziladigan shartnomalarning asosli va qonunchilik hujjatlariga muvofiq rasmiylashtirilishi va tuzilishi;
tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib berilishini tasdiqlaydigan birlamchi hujjatlar va boshqa hujjatlarning ishonchliligi.
5-bob. Yakunlovchi qoidalar
16. Jamgʻarma mablagʻlarining toʻgʻri shakllantirilishi va ulardan foydalanilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligining Moliya-iqtisod bosh boshqarmasi va Nazorat-taftish boshqarmasi, shuningdek, qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa nazorat organlari tomonidan amalga oshiriladi.
17. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 30-dekabrdagi 818-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti hisobidan moliyalashtiriladigan muzeylar, ularning filial va boʻlimlari roʻyxatiga kiritilayotgan qoʻshimcha
Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 11-dekabrdagi 975-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti hisobidan moliyalashtiriladigan muzeylar, ularning filial va boʻlimlari roʻyxatiga quyidagi mazmundagi 12 va 13-pozitsiyalar qoʻshilsin:
“ 12. Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi huzuridagi “Gʻalaba bogʻi” yodgorlik majmuasi Toshkent shahri ” . 13. Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi huzuridagi Gʻalaba bogʻi yodgorlik majmuasi tarkibidagi “Shon-sharaf” davlat muzeyi Toshkent shahri
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 30-dekabr,
818-son