UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 31-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 31 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 31 декабря 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 31 December 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Истеъмолчиларга сифатли мобил қурилмалардан фойдаланиш имкониятини яратиш, ички бозорни контрафакт маҳсулотларнинг олиб кирилиши ва сотилишидан ҳимоя қилиш ҳамда телекоммуникация бозорида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 сентябрдаги 778-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й., 9-сон, 221-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 828-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 2-бандда :

а) иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«GSMA (Global System for Mobile Communication Association) — халқаро мобил аппарат идентификаторини яратиш учун ишлатиладиган ТАC кодини тақсимлаш бўйича глобал бошқарувчи. Уюшма ТАC рақамларининг расмий интервалларини 3GPP мос келувчи барча қурилма ишлаб чиқарувчиларига тарқатади ва ушбу интервалларни ва қурилма модели маълумотларини маълумотлар базасига ёзиб олади. Ушбу маълумотлар базасига асосланиб қурилмани қидириш ва идентификация қилишга ваколатли ташкилотларга IMEI орқали мобил қурилма ишлаб чиқарувчиси ва моделини аниқ идентификациялаш имконини беради;

IMEI (International Mobile Equipment Identifier) — ҳар бир мобил қурилма учун ўзига хос бўлган 15 рақамдан иборат халқаро мобил қурилмалар идентификатори (кейин ўринларда — IMEI коди). Асосий идентификатор GSMA томонидан белгиланган махсус ТАC ҳисобланади. GSM/UMTS ва бошқа мобил қурилмаларни идентификациялаш учун қўлланилади. Мобил қурилма бир ёки ундан ортиқ IMEI коддан иборат бўлиши мумкин»;

б) тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«импорт қилувчи — мобил қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига белгиланган тартибда тегишли божхона режимига расмийлаштирган ҳолда олиб кирадиган жисмоний ва юридик шахс;

IMEI-кодлар маълумотлар базаси — тизимда рўйхатдан ўтган ва ҳисобга олинган барча IMEI кодлари тўпламидир. IMEI кодларининг маълумотлар базаси оқ, қора, кулранг ва боғланган-оқ рўйхатлардаги мобил қурилмалар IMEI-кодларидан иборат»;

в) ўн бешинчи — ўн еттинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«қора рўйхат — тизимда рўйхатдан ўтмаган, клонланган, IMEI коди аниқланмаган, GSMAнинг қора рўйхатида бўлган мобил қурилмалар IMEI кодлари (роумингдаги мобил қурилмаларни ҳам ўз ичига олади).

Қора рўйхатга киритилган мобил қурилма IMEI-коди мобил алоқа хизматларидан фойдаланиши чекланиб (бир вақтнинг ўзида боғланган оқ рўйхатда жойлашган мобил қурилмаларнинг IMEI-кодлари бундан мустасно), абонентга қора рўйхатга киритилганлиги сабаби ҳақида SMS огоҳлантириш юборилади.

Мобил алоқа хизматларидан фойдаланиш чеклови, мобил қурилма IMEI-коди орқали қора рўйхатга олинган ҳолатда барча телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш имконияти мавжуд эмаслигини англатади»;

г) ўттиз учинчи ва ўттиз тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«фуқаролиги бўлмаган шахслар — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшовчи, Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган ва хорижий давлатнинг фуқаролигига тегишли эканлигини исботламаган шахслар;

чет давлат фуқароси — Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига эга бўлмаган, бошқа давлат фуқаролигига ва ўзининг бошқа давлат фуқаролигига мансублигига доир далилга эга бўлган шахс»;

д) қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

«TAC (Type Allocation Code) — симсиз қурилмаларни ўзига хос идентификациялаш учун ишлатиладиган IMEI идентификаторининг дастлабки саккиз хонали қисмидир. ТАC IMEIдан фойдаланган ҳолда GSM, UMTS ёки бошқа симсиз қурилмаларни аниқ моделини идентификациялайди;

яшаш гувоҳномаси — фуқаролиги бўлмаган шахснинг ёки чет давлат фуқаросининг шахсини тасдиқлайдиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшашга рухсат этилганлигининг тасдиғи сифатида берилган ҳужжат».

2. 5-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Тизим операторидан барча SMS-хабарлар ва абонентлардан мобил қурилманинг IMEI-кодини рўйхатдан ўтказиш ва текшириш тартиби билан боғлиқ SMS/USSD сўровлари мобил операторлар тармоқлари орқали бепул амалга оширилади».

3. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилаётган ва фойдаланилаётган мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш мажбурийдир. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида роумингда бўлиб, маҳаллий оператор тармоғида илгари тармоқ ҳодисаси қайд этилмаган мобил қурилмалар бундан мустасно».

4. Қуйидаги мазмундаги 6 1 -банд қўшилсин:

«6 1 . Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мобил қурилмалар чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари мобил қурилмаларни республика ҳудудига олиб кириш санасидан қатъий назар, уларни рўйхатдан ўтказиш учун жавобгар бўладилар».

5. 8-банднинг иккинчи хатбошисидаги «4, 5 ва 6-бобларида» сўзлари «4 ва 5-бобларида» сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Қуйидаги мазмундаги 10 1 ва 10 2 -бандлар қўшилсин:

«10 1 . Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотлар (кейинги ўринларда — дипломатик ваколатхоналар) мобил қурилмалари IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюросига мазкур Низомнинг 3а-иловасига мувофиқ тўлдирилган аризани илова қилган ҳолда мурожаат қилади. Бунда дипломатик ваколатхоналар томонидан мобил қурилмалар дипломатик почта орқали олинмаган тақдирда аризага божхона юк декларацияси (кейинги ўринларда — БЮД) ёки божхона кирим ордери тақдим этилади.

Тизим оператори Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюроси берган аризага мувофиқ IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказишни ариза олинган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида тўлов асосида амалга оширади.

10 2 . Суд қарорига кўра давлат эгалигига ўтказилган мобил қурилмалар IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш учун давлат ижрочиси томонидан мазкур Низомнинг 3б-иловасига мувофиқ тўлдирилган анкета ва суд қарорининг нусхасини тизим операторига тақдим этади.

Тизим оператори давлат ижрочиси томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида мобил қурилмалар IMEI-кодларини ариза келиб тушган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида рўйхатдан ўтказади.

Тизим оператори билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ўртасида суд қарорига кўра давлат эгалигига ўтказилган мобил қурилмалар бўйича электрон ахборот алмашинуви амалга оширилади.».

7. 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«14. Мобил қурилмаларни рўйхатга олиш учун ариза берувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудига/ҳудудида олиб кирилган/ишлаб чиқарилган мобил қурилмаларнинг тегишли равишда ариза берувчининг турига қараб, ушбу Низомга 3в ёки 3г-иловалардаги шаклга мувофиқ тўлдирилган анкетани тақдим этади.

Импорт қилувчилар анкетада олиб кирилган қурилмалар партияси учун «эркин муомалага чиқариш» (ИМ-40) божхона режимига расмийлаштирилган БЮДнинг рўйхатга олинган божхона пости, санаси ва рақамини кўрсатади. Агар импорт қилувчи томонидан анкетада кўрсатилган ахборот БЮД ёки божхона кирим ордерида акс эттирилган ахборотга мос келмаса, қурилмаларнинг бутун товар партияси рўйхатга олинмайди.

Бунда, четдан келтириладиган мобил қурилмаларнинг IMEI-кодлари тўғрисидаги электрон маълумот импорт қилувчилар томонидан мажбурий тартибда БЮДнинг 31-устунида кўрсатилган бўлиши лозим.

Мобил қурилмалар IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш учун ишлаб чиқарувчи ташкилотлар қурилма ишлаб чиқариш учун тегишли рухсатномаларни, шунингдек, ваколатли органнинг маҳаллий ишлаб чиқарувчиси ҳақидаги маълумотларни (GSMA ассоциациясининг ТАC сертификатлари ва бошқа рухсатномалар) тақдим этиши керак.

Бунда мобил қурилмаларнинг маркаси, модели, сони тўғрисидаги маълумотлар ва улар IMEI-кодларининг рўйхати ариза берувчилар томонидан электрон кўринишда тақдим этилади».

8. 23-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи — тўққизинчи хатбошилар қўшилсин:

«Агар мобил қурилманинг бир слотига тегишли IMEI-коди 2019 йил 1 ноябргача автоматик рўйхатдан ўтган ва базага киритилган бўлса, унинг бошқа слотидаги IMEI-коди қурилма эгаси томонидан қуйидаги ҳаракатлар бажарилганидан сўнг Тизим оператори томонидан 3 иш соати мобайнида бепул равишда амалга оширилади:

мобил қурилма эгасининг Тизим оператори ёки Тизим рўйхатга олувчисига шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан шахсан мурожаат қилиши;

ушбу IMEI кодининг ушбу мобил қурилмага ҳақиқий эканлигини тасдиқлаш (мобил қурилма клавиатурасида *#06# кодини ёзиб олинган IMEI кодининг экран тасвирини тақдим этиш);

ушбу Низомнинг 5а-иловасига мувофиқ тўлдирилган анкетани тақдим этиши.

Агар мобил қурилманинг бир слотига тегишли IMEI-коди 2019 йил 1 ноябрдан кейин аризага асосан рўйхатга олинган бўлса, ушбу қурилманинг бошқа слоти IMEI кодини рўйхатдан ўтказиш қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилганида 3 соат иш вақтида тўлов асосида амалга оширилади:

мобил қурилма эгасининг Тизим оператори ёки Тизим рўйхатга олувчисига шахсан мурожаат қилган ҳолда шахсни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим қилиши;

ушбу IMEI кодининг ушбу мобил қурилмага ҳақиқий эканлигини тасдиқлаш (мобил қурилма клавиатурасида *#06# кодини ёзиб олинган IMEI кодининг экран тасвирини тақдим этиш);

IMEI-кодини рўйхатдан ўтказиш учун анкета ушбу Низомнинг 5а-иловасига мувофиқ, 2019 йил 1 ноябрдан сўнг рўйхатдан ўтказилган мобил қурилмаларнинг маркаси, модели, сони ва IMEI-кодлари кўрсатилган ҳолда тўлдирилади».

9. 27-бандда :

а) биринчи хатбошидаги «Мобил алоқа» сўзлари «Тизим» сўзи билан алмаштирилсин;

б) иккинчи хатбошидаги «тилларида» сўзидан сўнг «мобил алоқа операторлари тармоқлари орқали Тизим оператори томонидан» сўзлари қўшилсин.

10. 28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«28. Ўзбекистон Республикаси фуқароси томонидан мобил қурилмалар IMEI-кодларини рўйхатга олиш:

Тизим оператори ёки Тизим рўйхатга олувчисига шахсан келиб мурожаат қилиш йўли билан, Ўзбекистон Республикаси фуқароси учун фуқаролик паспорти ва ушбу Низомнинг 5б-иловасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасига олиб кирилган мобил қурилманинг IMEI-кодлари, сони, модели ва маркаси кўрсатилган анкетани тўлдирган ҳолда;

Мобил алоқа тизимлари орқали (SMS ва/ёки USSD сўровлар):

SMS орқали — абонент махсус рақамга рўйхатдан ўтказилаётган мобил қурилманинг IMEI-коди, шахсий паспорт рақами ҳамда ЖШШИР киритилган SMS-хабарнома юборади;

USSD сўров орқали — абонент махсус USSD меню орқали рўйхатдан ўтказилаётган мобил қурилманинг IMEI-коди, шахсий паспорт рақами ҳамда ЖШШИР киритилган сўров юборади.

ЯИДХП орқали — жисмоний шахснинг электрон рақамли имзоси ёрдамида;

Тизим операторининг веб сайти орқали — рўйхатдан ўтказилаётган мобил қурилманинг IMEI-коди, шахсий паспорт рақами ҳамда ЖШШИР ва абонент рақамини киритиш билан амалга оширилади».

11. Қуйидаги мазмундаги 28 1 -банд қўшилсин:

«28 1 . Чет давлат фуқароси, Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга чет давлат фуқароси, Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан мобил қурилмалар IMEI-кодларини рўйхатга олиш:

Тизим оператори ёки Тизим рўйхатга олувчисига шахсан мурожаат қилиш йўли билан ушбу Низомнинг 5б-иловасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасига олиб кирилган мобил қурилманинг IMEI-кодлари, сони, модели ва маркаси кўрсатилган анкетани тўлдириш ва қуйидагиларни тақдим этган ҳолда:

чет давлат фуқароси учун Ўзбекистон Республикасига кириб келиши қайд этилган шахсни тасдиқловчи ҳужжати;

Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга чет давлат фуқароси учун Ўзбекистон Республикасига кириб келиши қайд этилган шахсни тасдиқловчи ҳужжати ҳамда яшаш учун гувоҳномаси;

Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга фуқаролиги бўлмаган шахс учун биометрик ҳаракатланиш ҳужжатининг нусхаси ҳамда яшаш учун гувоҳномасини тақдим қилиш орқали.

ЯИДХП орқали — жисмоний шахснинг электрон рақамли имзоси ёрдамида;

Тизим операторининг веб сайти орқали — рўйхатдан ўтказилаётган мобил қурилманинг IMEI-коди, шахсий абонент рақами ва қуйидагиларни тақдим этган ҳолда:

чет давлат фуқароси учун Ўзбекистон Республикасига кириб келиши қайд этилган шахсни тасдиқловчи ҳужжат рақами;

Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга чет давлат фуқароси учун Ўзбекистон Республикасига кириб келиши қайд этилган шахсни тасдиқловчи ҳужжатининг ҳамда яшаш учун гувоҳномасининг рақамлари;

Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга фуқаролиги бўлмаган шахс учун яшаш учун гувоҳномасининг ҳамда биометрик ҳаракатланиш ҳужжатининг рақамлари ҳамда ЖШШИР киритиш билан амалга оширилади».

12. 30-банднинг иккинчи хатбошисидаги «рўйхатга олиш тўғрисидаги» сўзлари «IMEI-кодлари,» сўзлари билан алмаштирилсин.

13. 31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«31. Жисмоний шахслар томонидан халқаро почта ёки курьерлик жўнатмалари орқали олиб киритилган мобил қурилмалар Тизим оператори ёки Тизим рўйхатга олувчисига шахсан мурожаат этиш йўли билан, шунингдек, тизим операторининг сайти орқали, мос равишда почта идентификаторининг штрих коди, календарь штемпели бўлган конверт ва жўнатма олувчининг паспортини кўрсатган ҳолда амалга оширилади.

Жисмоний шахслар томонидан рўйхатга олиш учун кўрсатилган мобил қурилмалар олиб кирилган, шу жумладан халқаро почта ёки курьерлик жўнатмалари орқали келтирилган мобил қурилмалар сони жисмоний шахслар учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган божхона чегараси орқали товарларни божсиз олиб киришнинг чекланган нормаларидан ошмаслиги лозим.

Божсиз олиб кириш меъёрларидан ортиқча қисми бўйича божхона тўловлари тўланганлигини тасдиқловчи божхона кирим ордери (кейинги ўринларда — БКО) тақдим этилади.

Бунда, мобил қурилмаларнинг IMEI-кодлари тўғрисидаги маълумотлар БКОнинг 11-устунида кўрсатилган бўлиши керак».

14. Қуйидаги мазмундаги 31 1 -банд қўшилсин:

«31 1 . Жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар (сана, усул ва бошқа) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази билан электрон ахборот алмашиш орқали мурожаат этилган сана ва паспорт маълумотларини қайд этилган ҳолда текширилади.

Халқаро почта жўнатмалари маълумотлари текшируви «Ўзбекистон почтаси» АЖ, курьерлик жўнатмалари ва БКО бўйича маълумотлари текшируви Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан электрон ахборот алмашинуви орқали амалга оширилади.

Божхона чегарасидан товарларни божсиз олиб кириш нормаларига риоя қилинмаган ҳолда олиб кирилган мобил қурилмалар, улар учун импорт қилувчи сифатида божхона тўловлари тўлангандан сўнг IMEI-кодлари рўйхатдан ўтказилади.

Жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасини охирги марта кесиб ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар (сана, усул ва бошқа) ҳисобга олинади».

15. 32 ва 33-бандлардаги «Низомнинг 29 ва 31-бандларида« сўзлари «Низомда» сўзи билан алмаштирилсин.

16. 38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«38. Рўйхатга олиш тўғрисидаги Анкетани кўриб чиқиш даврида, IMEI-коднинг биринчи тармоқ ҳодисаси содир этилган вақтидан кейин 30 кун ичида мурожаат қилинган бўлса, жисмоний шахснинг мобил қурилмаси алоқа хизматларини чекламасдан, кулранг рўйхатда туради».

17. 6-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6-боб. Мобил қурилмаларда клонланган IMEI-кодлар аниқланганида тизимнинг ишлаш тартиби».

18. 39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«39. Мобил қурилмаларда клонланган IMEI-кодлар аниқланган тақдирда, тизим томонидан автоматик тарзда таҳлил қилинади ва «қора рўйхат»га киритилади».

19. 40 ва 41-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

20. 45-бандга қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши қўшилсин:

«тақдим қилинган паспорт маълумотлари тўғри келмаган, учинчи шахсларнинг паспорт маълумотлари тақдим қилинган ҳолларда IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказишни рад этиш».

21. Қуйидаги мазмундаги 49 1 ва 49 2 -бандлар қўшилсин:

«49 1 . Тизим оператори Тизимдан фойдаланиш йўли билан шартнома асосида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида тақиқланмаган хизматларни тақдим қилиш ҳуқуқига эга.

49 2 . Ушбу Низом талаблари бузилиши аниқланган ҳолатлар ҳақида шахслардан келиб тушган мурожаатлар бўйича рўйхатдан ўтказиш бекор қилинади ва амалга оширилган тўловлар қайтарилмайди».

22. Низомнинг 3а ва 3б-иловалари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойданилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 3а-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(Намуна) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Тизим ‎Операторига/Рўйхатга олувчисига ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ АНКЕТА ‎(дипломатик корпус, элчихоналар, консуллик идоралари томонидан мобил қурилмаларни рўйхатга олиш учун) ‎ Ўзбекистон Республикаси ҳудудига дипломатик почта орқали олиб кирилган ______ дона мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатга олишингизни сўрайман: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Т/р‎ Мобил қурилмани ишлаб чиқарувчи‎‎‎ Мобил қурилма модели ‎‎ 1-IMEI ‎‎ IMEI №‎‎ 1.‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ 2.‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ 3.‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ...‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Хабар бериш усули: ‎+998 _______________________ номерига SMS юбориш;‎ ‎___________________@___________________ электрон почта манзилига хабар юбориш;‎‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Ариза берувчининг реквизитлари ‎ ‎Ташкилот номи:__________________________ ‎ Манзил: _______________________________ ‎Почта индекси: __________________________ ‎ Ташкилот СТИР:_________________________ ‎ҳ/р: ____________________________________ ‎ Банк: __________________________________ ‎ МФО: _________________________________ ‎ ИФУТ: ________________________________ ‎ҚҚС:___________________________________ ‎ Телефон:_______________________________ ‎ Масъул шахснинг Ф.И.О.__________________ ‎ ______________________________________ ‎ ____________ 20 ____ й. «____» __________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(имзо) ‎ ‎‎(тўлдирилган сана) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (МЎ)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойданилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 3б-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(Намуна) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Тизим ‎Операторига/Рўйхатга олувчисига ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ АНКЕТА ‎(Суд қарори асосида давлат эгалигига мобил қурилмаларни рўйхатга олиш учун) ‎ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш учун мўлжалланган ___________ дона мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини 20 _____ й. «_____» ___________ ___________-сон Суд қарорига асосан рўйхатга олишингизни сўрайман: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Т/р‎ Мобил қурилмани ишлаб чиқарувчи‎‎‎ Мобил қурилма модели ‎‎ 1-IMEI ‎‎ IMEI №‎‎ 1.‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ 2.‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ 3.‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ...‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Хабар бериш усули: ‎+998 _______________________ номерига SMS юбориш;‎ ‎___________________@___________________ электрон почта манзилига хабар юбориш;‎‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Ариза берувчининг реквизитлари ‎ ‎Ташкилот номи:__________________________ ‎ Манзил: _______________________________ ‎Почта индекси: __________________________ ‎ Ташкилот СТИР:_________________________ ‎ҳ/р: ____________________________________ ‎ Банк: __________________________________ ‎ МФО: _________________________________ ‎ ИФУТ: ________________________________ ‎ҚҚС:___________________________________ ‎ Телефон:_______________________________ ‎ Масъул шахснинг Ф.И.О.__________________ ‎ ______________________________________ ‎ ____________ 20 ____ й. «____» __________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(имзо) ‎ ‎‎(тўлдирилган сана) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (МЎ)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ».‎

23. Қуйидаги мазмундаги 3в ва 3г-иловалар қўшилсин:

«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойданилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 3в-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(Намуна) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Тизим ‎Операторига/Рўйхатга олувчисига ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ АНКЕТА ‎ (ишлаб чиқарувчи ташкилот томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотишга мўлжалланган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш учун) ‎ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган ___________________________ дона мобил қурилмалар учун IMEI-кодларини рўйхатга олишингизни сўрайман: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Т/р‎ Мобил қурилмани ишлаб чиқарувчи‎‎‎ Мобил қурилма модели ‎‎ 1-IMEI ‎‎ IMEI №‎‎ 1.‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ 2.‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ 3.‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ...‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Хабар бериш усули: ‎+998 _______________________ номерига SMS юбориш;‎ ‎___________________@___________________ электрон почта манзилига хабар юбориш;‎‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Ариза берувчининг реквизитлари ‎ ‎Ташкилот номи:__________________________ ‎ Манзил: _______________________________ ‎Почта индекси: __________________________ ‎ Ташкилот СТИР:_________________________ ‎ҳ/р: ____________________________________ ‎ Банк: __________________________________ ‎ МФО: _________________________________ ‎ ИФУТ: ________________________________ ‎ҚҚС:___________________________________ ‎ Телефон:_______________________________ ‎ Масъул шахснинг Ф.И.О.__________________ ‎ ______________________________________ ‎ ____________ 20 ____ й. «____» __________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(имзо) ‎ ‎‎(тўлдирилган сана) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (МЎ)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойданилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 3г-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(Намуна) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Тизим ‎Операторига/Рўйхатга олувчисига ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ АНКЕТА ‎(импорт қилувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш учун) ‎ Ўзбекистон Республикаси ҳудудига «______/__ __ 20__/________» — сон (божхона пости/сана/рақам) БЮДга мувофиқ олиб кирилган __________________ бирликдаги мобил қурилмалар учун IMEI-кодларини рўйхатга олишингизни сўрайман: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Т/р‎ Мобил қурилмани ишлаб чиқарувчи‎‎‎ Мобил қурилма модели ‎‎ 1-IMEI ‎‎ IMEI №‎‎ 1.‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ 2.‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ 3.‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ...‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Хабар бериш усули: ‎+998 _______________________ номерига SMS юбориш;‎ ‎___________________@___________________ электрон почта манзилига хабар юбориш;‎‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Ариза берувчининг реквизитлари ‎ ‎Ташкилот номи:__________________________ ‎ Манзил: _______________________________ ‎Почта индекси: __________________________ ‎ Ташкилот СТИР:_________________________ ‎ҳ/р: ____________________________________ ‎ Банк: __________________________________ ‎ МФО: _________________________________ ‎ ИФУТ: ________________________________ ‎ҚҚС:___________________________________ ‎ Телефон:_______________________________ ‎ Масъул шахснинг Ф.И.О.__________________ ‎ ______________________________________ ‎ ____________ 20 ____ й. «____» __________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(имзо) ‎ ‎‎(тўлдирилган сана) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (МЎ)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ».‎

24. Низомга 4-илованинг «Тадбирлар» устунидаги «(ушбу Низомнинг 29 ва 31-бандларига мувофиқ)» сўзлари «(ушбу Низомга мувофиқ)» сўзлари билан алмаштирилсин.

25. Низомга 5-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойданилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(Намуна) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Тизим ‎Операторига/Рўйхатга олувчисига ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ АНКЕТА ‎ (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 2019 йил 1 ноябрга қадар/буён биринчи IMEI-кодлари рўйхатга олинган мобил қурилмаларнинг қўшимча IMEI-кодларини рўйхатга олиш учун) ‎ Ўзбекистон Республикасида шахсий фойдаланиш учун мобил қурилмаларнинг қўшимча IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказишингизни сўрайман. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Т/р‎ Мобил қурилмани ишлаб чиқарувчи‎‎‎ Мобил қурилма модели ‎‎ 1-IMEI ‎‎ IMEI №‎‎ 1.‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ 2.‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ 3.‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ...‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Хабар бериш усули: ‎+998 _______________________ номерига SMS юбориш;‎ ‎___________________@___________________ электрон почта манзилига хабар юбориш;‎‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Ариза берувчининг реквизитлари ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎__________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎(жисмоний шахснинг Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Паспорт серияси _____ №_________________ ‎______________________________________ ‎‎Ким томонидан ва қачон берилган ______________________________________‎ ______________________________________ ‎ ‎__________ 20____ й. «_____» ____________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(имзо) ‎ ‎‎(тўлдирилган сана) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ».‎

26. Қуйидаги таҳрирдаги 5а-илова қўшилсин:

«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойданилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 5а-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(Намуна) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Тизим ‎Операторига/Рўйхатга олувчисига ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ АНКЕТА ‎ (жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш учун) ‎ Шахсий фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикасига олиб кирилган мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказишингизни сўрайман: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Т/р‎ Мобил қурилмани ишлаб чиқарувчи‎‎‎ Мобил қурилма модели ‎‎ 1-IMEI ‎‎ IMEI №‎‎ 1.‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ 2.‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ 3.‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ...‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Хабар бериш усули: ‎+998 _______________________ номерига SMS юбориш;‎ ‎___________________@___________________ электрон почта манзилига хабар юбориш;‎‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Ариза берувчининг реквизитлари ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎__________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎(жисмоний шахснинг Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Паспорт серияси _____ №_________________ ‎______________________________________ ‎‎Ким томонидан ва қачон берилган ______________________________________‎ ______________________________________ ‎ ‎__________ 20____ й. «_____» ____________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(имзо) ‎ ‎‎(тўлдирилган сана) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ».‎

27. Низомга 6-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойданилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА

Мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатга олиш учун тўлов МИҚДОРЛАРИ

Т/р Ариза берувчи Мобил қурилманинг битта IMEI-кодини рўйхатга олиш учун тўлов миқдори Изоҳ 1. Импорт қилувчи БҲМ*нинг 20% 2. Ишлаб чиқарувчи** БҲМнинг 10% 3. Жисмоний шахс БҲМнинг 20% Дастлабки тармоқ ҳодисаси пайтидан бошлаб 30 календарь куни мобайнида рўйхатга олиш шарти билан БҲМнинг 25% Дастлабки тармоқ ҳодисаси пайтидан бошлаб 30 календарь куни ўтгандан кейин рўйхатга олинганда 4. Роуминг хизматидан фойдаланаётган абонент мобил қурилмасидан фойдаланиш Бепул Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган шартлар бажарилганда 5. Дипломатик корпус, элчихона, консуллик идораси БҲМнинг 20% 6. Суд қарори асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотишни амалга оширувчи ташкилот

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 31 декабрь,

828-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/828/1692-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

Oʻzbekiston Respublikasi hududida foydalanilayotgan, sotish yoki shaxsiy foydalanish uchun olib kiriladigan va ishlab chiqariladigan mobil qurilmalarni roʻyxatga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida

Isteʼmolchilarga sifatli mobil qurilmalardan foydalanish imkoniyatini yaratish, ichki bozorni kontrafakt mahsulotlarning olib kirilishi va sotilishidan himoya qilish hamda telekommunikatsiya bozorida sogʻlom raqobat muhitini shakllantirish, foydalanilayotgan, sotish yoki shaxsiy foydalanish uchun olib kiriladigan va ishlab chiqariladigan mobil qurilmalarni roʻyxatga olish tartibini takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 17-sentabrdagi 778-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2019-y., 9-son, 221-modda) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi hududida foydalanilayotgan, sotish yoki shaxsiy foydalanish uchun olib kiriladigan va ishlab chiqariladigan mobil qurilmalarni roʻyxatga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining maslahatchisi — IT-texnologiyalar, telekommunikatsiyalar va innovatsion faoliyatni rivojlantirish masalalari departamenti boshligʻi O.M. Umarov hamda Oʻzbekiston Respublikasi axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vaziri Sh.M. Sadikov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 31-dekabrdagi 828-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi hududida foydalanilayotgan, sotish yoki shaxsiy foydalanish uchun olib kiriladigan va ishlab chiqariladigan mobil qurilmalarni roʻyxatga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. 2-bandda :

a) ikkinchi va uchinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“GSMA (Global System for Mobile Communication Association) — xalqaro mobil apparat identifikatorini yaratish uchun ishlatiladigan TAC kodini taqsimlash boʻyicha global boshqaruvchi. Uyushma TAC raqamlarining rasmiy intervallarini 3GPP mos keluvchi barcha qurilma ishlab chiqaruvchilariga tarqatadi va ushbu intervallarni va qurilma modeli maʼlumotlarini maʼlumotlar bazasiga yozib oladi. Ushbu maʼlumotlar bazasiga asoslanib qurilmani qidirish va identifikatsiya qilishga vakolatli tashkilotlarga IMEI orqali mobil qurilma ishlab chiqaruvchisi va modelini aniq identifikatsiyalash imkonini beradi;

IMEI (International Mobile Equipment Identifier) — har bir mobil qurilma uchun oʻziga xos boʻlgan 15 raqamdan iborat xalqaro mobil qurilmalar identifikatori (keyin oʻrinlarda — IMEI kodi). Asosiy identifikator GSMA tomonidan belgilangan maxsus TAC hisoblanadi. GSM/UMTS va boshqa mobil qurilmalarni identifikatsiyalash uchun qoʻllaniladi. Mobil qurilma bir yoki undan ortiq IMEI koddan iborat boʻlishi mumkin”;

b) toʻqqizinchi va oʻninchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“import qiluvchi — mobil qurilmalarni Oʻzbekiston Respublikasi hududiga belgilangan tartibda tegishli bojxona rejimiga rasmiylashtirgan holda olib kiradigan jismoniy va yuridik shaxs;

IMEI-kodlar maʼlumotlar bazasi — tizimda roʻyxatdan oʻtgan va hisobga olingan barcha IMEI kodlari toʻplamidir. IMEI kodlarining maʼlumotlar bazasi oq, qora, kulrang va bogʻlangan-oq roʻyxatlardagi mobil qurilmalar IMEI-kodlaridan iborat”;

v) oʻn beshinchi — oʻn yettinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“qora roʻyxat — tizimda roʻyxatdan oʻtmagan, klonlangan, IMEI kodi aniqlanmagan, GSMAning qora roʻyxatida boʻlgan mobil qurilmalar IMEI kodlari (roumingdagi mobil qurilmalarni ham oʻz ichiga oladi).

Qora roʻyxatga kiritilgan mobil qurilma IMEI-kodi mobil aloqa xizmatlaridan foydalanishi cheklanib (bir vaqtning oʻzida bogʻlangan oq roʻyxatda joylashgan mobil qurilmalarning IMEI-kodlari bundan mustasno), abonentga qora roʻyxatga kiritilganligi sababi haqida SMS ogohlantirish yuboriladi.

Mobil aloqa xizmatlaridan foydalanish cheklovi, mobil qurilma IMEI-kodi orqali qora roʻyxatga olingan holatda barcha telekommunikatsiya xizmatlaridan foydalanish imkoniyati mavjud emasligini anglatadi”;

g) oʻttiz uchinchi va oʻttiz toʻrtinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“fuqaroligi boʻlmagan shaxslar — Oʻzbekiston Respublikasi hududida yashovchi, Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi boʻlmagan va xorijiy davlatning fuqaroligiga tegishli ekanligini isbotlamagan shaxslar;

chet davlat fuqarosi — Oʻzbekiston Respublikasining fuqaroligiga ega boʻlmagan, boshqa davlat fuqaroligiga va oʻzining boshqa davlat fuqaroligiga mansubligiga doir dalilga ega boʻlgan shaxs”;

d) quyidagi mazmundagi xatboshilar qoʻshilsin:

“TAC (Type Allocation Code) — simsiz qurilmalarni oʻziga xos identifikatsiyalash uchun ishlatiladigan IMEI identifikatorining dastlabki sakkiz xonali qismidir. TAC IMEIdan foydalangan holda GSM, UMTS yoki boshqa simsiz qurilmalarni aniq modelini identifikatsiyalaydi;

yashash guvohnomasi — fuqaroligi boʻlmagan shaxsning yoki chet davlat fuqarosining shaxsini tasdiqlaydigan, Oʻzbekiston Respublikasi hududida doimiy yashashga ruxsat etilganligining tasdigʻi sifatida berilgan hujjat”.

2. 5-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Tizim operatoridan barcha SMS-xabarlar va abonentlardan mobil qurilmaning IMEI-kodini roʻyxatdan oʻtkazish va tekshirish tartibi bilan bogʻliq SMS/USSD soʻrovlari mobil operatorlar tarmoqlari orqali bepul amalga oshiriladi”.

3. 6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6. Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirilgan, Oʻzbekiston Respublikasi hududida ishlab chiqarilayotgan va foydalanilayotgan mobil qurilmalarni roʻyxatdan oʻtkazish majburiydir. Oʻzbekiston Respublikasi hududida roumingda boʻlib, mahalliy operator tarmogʻida ilgari tarmoq hodisasi qayd etilmagan mobil qurilmalar bundan mustasno”.

4. Quyidagi mazmundagi 6 1 -band qoʻshilsin:

“6 1 . Oʻzbekiston Respublikasi hududida mobil qurilmalar chakana savdosi bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlari mobil qurilmalarni respublika hududiga olib kirish sanasidan qatʼiy nazar, ularni roʻyxatdan oʻtkazish uchun javobgar boʻladilar”.

5. 8-bandning ikkinchi xatboshisidagi “4, 5 va 6-boblarida” soʻzlari “4 va 5-boblarida” soʻzlari bilan almashtirilsin.

6. Quyidagi mazmundagi 10 1 va 10 2 -bandlar qoʻshilsin:

“10 1 . Xorijiy davlatlarning Oʻzbekiston Respublikasida akkreditatsiyadan oʻtgan diplomatik vakolatxonalari, konsullik muassasalari va ularga tenglashtirilgan tashkilotlar (keyingi oʻrinlarda — diplomatik vakolatxonalar) mobil qurilmalari IMEI-kodlarini roʻyxatdan oʻtkazish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi huzuridagi Diplomatik korpusga xizmat koʻrsatish byurosiga mazkur Nizomning 3a-ilovasiga muvofiq toʻldirilgan arizani ilova qilgan holda murojaat qiladi. Bunda diplomatik vakolatxonalar tomonidan mobil qurilmalar diplomatik pochta orqali olinmagan taqdirda arizaga bojxona yuk deklaratsiyasi (keyingi oʻrinlarda — BYD) yoki bojxona kirim orderi taqdim etiladi.

Tizim operatori Diplomatik korpusga xizmat koʻrsatish byurosi bergan arizaga muvofiq IMEI-kodlarini roʻyxatdan oʻtkazishni ariza olingan kundan boshlab 3 ish kuni mobaynida toʻlov asosida amalga oshiradi.

10 2 . Sud qaroriga koʻra davlat egaligiga oʻtkazilgan mobil qurilmalar IMEI-kodlarini roʻyxatdan oʻtkazish uchun davlat ijrochisi tomonidan mazkur Nizomning 3b-ilovasiga muvofiq toʻldirilgan anketa va sud qarorining nusxasini tizim operatoriga taqdim etadi.

Tizim operatori davlat ijrochisi tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlar asosida mobil qurilmalar IMEI-kodlarini ariza kelib tushgan kundan boshlab 3 ish kuni mobaynida roʻyxatdan oʻtkazadi.

Tizim operatori bilan Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Majburiy ijro byurosi oʻrtasida sud qaroriga koʻra davlat egaligiga oʻtkazilgan mobil qurilmalar boʻyicha elektron axborot almashinuvi amalga oshiriladi.”.

7. 14-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“14. Mobil qurilmalarni roʻyxatga olish uchun ariza beruvchi Oʻzbekiston Respublikasi hududiga/hududida olib kirilgan/ishlab chiqarilgan mobil qurilmalarning tegishli ravishda ariza beruvchining turiga qarab, ushbu Nizomga 3v yoki 3g-ilovalardagi shaklga muvofiq toʻldirilgan anketani taqdim etadi.

Import qiluvchilar anketada olib kirilgan qurilmalar partiyasi uchun “erkin muomalaga chiqarish” (IM-40) bojxona rejimiga rasmiylashtirilgan BYDning roʻyxatga olingan bojxona posti, sanasi va raqamini koʻrsatadi. Agar import qiluvchi tomonidan anketada koʻrsatilgan axborot BYD yoki bojxona kirim orderida aks ettirilgan axborotga mos kelmasa, qurilmalarning butun tovar partiyasi roʻyxatga olinmaydi.

Bunda, chetdan keltiriladigan mobil qurilmalarning IMEI-kodlari toʻgʻrisidagi elektron maʼlumot import qiluvchilar tomonidan majburiy tartibda BYDning 31-ustunida koʻrsatilgan boʻlishi lozim.

Mobil qurilmalar IMEI-kodlarini roʻyxatdan oʻtkazish uchun ishlab chiqaruvchi tashkilotlar qurilma ishlab chiqarish uchun tegishli ruxsatnomalarni, shuningdek, vakolatli organning mahalliy ishlab chiqaruvchisi haqidagi maʼlumotlarni (GSMA assotsiatsiyasining TAC sertifikatlari va boshqa ruxsatnomalar) taqdim etishi kerak.

Bunda mobil qurilmalarning markasi, modeli, soni toʻgʻrisidagi maʼlumotlar va ular IMEI-kodlarining roʻyxati ariza beruvchilar tomonidan elektron koʻrinishda taqdim etiladi”.

8. 23-bandga quyidagi mazmundagi ikkinchi — toʻqqizinchi xatboshilar qoʻshilsin:

“Agar mobil qurilmaning bir slotiga tegishli IMEI-kodi 2019-yil 1-noyabrgacha avtomatik roʻyxatdan oʻtgan va bazaga kiritilgan boʻlsa, uning boshqa slotidagi IMEI-kodi qurilma egasi tomonidan quyidagi harakatlar bajarilganidan soʻng Tizim operatori tomonidan 3 ish soati mobaynida bepul ravishda amalga oshiriladi:

mobil qurilma egasining Tizim operatori yoki Tizim roʻyxatga oluvchisiga shaxsni tasdiqlovchi hujjat bilan shaxsan murojaat qilishi;

ushbu IMEI kodining ushbu mobil qurilmaga haqiqiy ekanligini tasdiqlash (mobil qurilma klaviaturasida *#06# kodini yozib olingan IMEI kodining ekran tasvirini taqdim etish);

ushbu Nizomning 5a-ilovasiga muvofiq toʻldirilgan anketani taqdim etishi.

Agar mobil qurilmaning bir slotiga tegishli IMEI-kodi 2019-yil 1-noyabrdan keyin arizaga asosan roʻyxatga olingan boʻlsa, ushbu qurilmaning boshqa sloti IMEI kodini roʻyxatdan oʻtkazish quyidagi harakatlar amalga oshirilganida 3 soat ish vaqtida toʻlov asosida amalga oshiriladi:

mobil qurilma egasining Tizim operatori yoki Tizim roʻyxatga oluvchisiga shaxsan murojaat qilgan holda shaxsni tasdiqlovchi hujjatni taqdim qilishi;

ushbu IMEI kodining ushbu mobil qurilmaga haqiqiy ekanligini tasdiqlash (mobil qurilma klaviaturasida *#06# kodini yozib olingan IMEI kodining ekran tasvirini taqdim etish);

IMEI-kodini roʻyxatdan oʻtkazish uchun anketa ushbu Nizomning 5a-ilovasiga muvofiq, 2019-yil 1-noyabrdan soʻng roʻyxatdan oʻtkazilgan mobil qurilmalarning markasi, modeli, soni va IMEI-kodlari koʻrsatilgan holda toʻldiriladi”.

9. 27-bandda :

a) birinchi xatboshidagi “Mobil aloqa” soʻzlari “Tizim” soʻzi bilan almashtirilsin;

b) ikkinchi xatboshidagi “tillarida” soʻzidan soʻng “mobil aloqa operatorlari tarmoqlari orqali Tizim operatori tomonidan” soʻzlari qoʻshilsin.

10. 28-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“28. Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi tomonidan mobil qurilmalar IMEI-kodlarini roʻyxatga olish:

Tizim operatori yoki Tizim roʻyxatga oluvchisiga shaxsan kelib murojaat qilish yoʻli bilan, Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi uchun fuqarolik pasporti va ushbu Nizomning 5b-ilovasiga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirilgan mobil qurilmaning IMEI-kodlari, soni, modeli va markasi koʻrsatilgan anketani toʻldirgan holda;

Mobil aloqa tizimlari orqali (SMS va/yoki USSD soʻrovlar):

SMS orqali — abonent maxsus raqamga roʻyxatdan oʻtkazilayotgan mobil qurilmaning IMEI-kodi, shaxsiy pasport raqami hamda JSHSHIR kiritilgan SMS-xabarnoma yuboradi;

USSD soʻrov orqali — abonent maxsus USSD menyu orqali roʻyxatdan oʻtkazilayotgan mobil qurilmaning IMEI-kodi, shaxsiy pasport raqami hamda JSHSHIR kiritilgan soʻrov yuboradi.

YIDXP orqali — jismoniy shaxsning elektron raqamli imzosi yordamida;

Tizim operatorining veb sayti orqali — roʻyxatdan oʻtkazilayotgan mobil qurilmaning IMEI-kodi, shaxsiy pasport raqami hamda JSHSHIR va abonent raqamini kiritish bilan amalga oshiriladi”.

11. Quyidagi mazmundagi 28 1 -band qoʻshilsin:

“28 1 . Chet davlat fuqarosi, Oʻzbekiston Respublikasida yashash guvohnomasiga ega chet davlat fuqarosi, Oʻzbekiston Respublikasida yashash guvohnomasiga ega fuqaroligi boʻlmagan shaxs tomonidan mobil qurilmalar IMEI-kodlarini roʻyxatga olish:

Tizim operatori yoki Tizim roʻyxatga oluvchisiga shaxsan murojaat qilish yoʻli bilan ushbu Nizomning 5b-ilovasiga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirilgan mobil qurilmaning IMEI-kodlari, soni, modeli va markasi koʻrsatilgan anketani toʻldirish va quyidagilarni taqdim etgan holda:

chet davlat fuqarosi uchun Oʻzbekiston Respublikasiga kirib kelishi qayd etilgan shaxsni tasdiqlovchi hujjati;

Oʻzbekiston Respublikasida yashash guvohnomasiga ega chet davlat fuqarosi uchun Oʻzbekiston Respublikasiga kirib kelishi qayd etilgan shaxsni tasdiqlovchi hujjati hamda yashash uchun guvohnomasi;

Oʻzbekiston Respublikasida yashash guvohnomasiga ega fuqaroligi boʻlmagan shaxs uchun biometrik harakatlanish hujjatining nusxasi hamda yashash uchun guvohnomasini taqdim qilish orqali.

YIDXP orqali — jismoniy shaxsning elektron raqamli imzosi yordamida;

Tizim operatorining veb sayti orqali — roʻyxatdan oʻtkazilayotgan mobil qurilmaning IMEI-kodi, shaxsiy abonent raqami va quyidagilarni taqdim etgan holda:

chet davlat fuqarosi uchun Oʻzbekiston Respublikasiga kirib kelishi qayd etilgan shaxsni tasdiqlovchi hujjat raqami;

Oʻzbekiston Respublikasida yashash guvohnomasiga ega chet davlat fuqarosi uchun Oʻzbekiston Respublikasiga kirib kelishi qayd etilgan shaxsni tasdiqlovchi hujjatining hamda yashash uchun guvohnomasining raqamlari;

Oʻzbekiston Respublikasida yashash guvohnomasiga ega fuqaroligi boʻlmagan shaxs uchun yashash uchun guvohnomasining hamda biometrik harakatlanish hujjatining raqamlari hamda JSHSHIR kiritish bilan amalga oshiriladi”.

12. 30-bandning ikkinchi xatboshisidagi “roʻyxatga olish toʻgʻrisidagi” soʻzlari “IMEI-kodlari,” soʻzlari bilan almashtirilsin.

13. 31-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“31. Jismoniy shaxslar tomonidan xalqaro pochta yoki kuryerlik joʻnatmalari orqali olib kiritilgan mobil qurilmalar Tizim operatori yoki Tizim roʻyxatga oluvchisiga shaxsan murojaat etish yoʻli bilan, shuningdek, tizim operatorining sayti orqali, mos ravishda pochta identifikatorining shtrix kodi, kalendar shtempeli boʻlgan konvert va joʻnatma oluvchining pasportini koʻrsatgan holda amalga oshiriladi.

Jismoniy shaxslar tomonidan roʻyxatga olish uchun koʻrsatilgan mobil qurilmalar olib kirilgan, shu jumladan xalqaro pochta yoki kuryerlik joʻnatmalari orqali keltirilgan mobil qurilmalar soni jismoniy shaxslar uchun Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlarida belgilangan bojxona chegarasi orqali tovarlarni bojsiz olib kirishning cheklangan normalaridan oshmasligi lozim.

Bojsiz olib kirish meʼyorlaridan ortiqcha qismi boʻyicha bojxona toʻlovlari toʻlanganligini tasdiqlovchi bojxona kirim orderi (keyingi oʻrinlarda — BKO) taqdim etiladi.

Bunda, mobil qurilmalarning IMEI-kodlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar BKOning 11-ustunida koʻrsatilgan boʻlishi kerak”.

14. Quyidagi mazmundagi 31 1 -band qoʻshilsin:

“31 1 . Jismoniy shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasi bojxona chegarasini kesib oʻtganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (sana, usul va boshqa) Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat personallashtirish markazi bilan elektron axborot almashish orqali murojaat etilgan sana va pasport maʼlumotlarini qayd etilgan holda tekshiriladi.

Xalqaro pochta joʻnatmalari maʼlumotlari tekshiruvi “Oʻzbekiston pochtasi” AJ, kuryerlik joʻnatmalari va BKO boʻyicha maʼlumotlari tekshiruvi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasi bilan elektron axborot almashinuvi orqali amalga oshiriladi.

Bojxona chegarasidan tovarlarni bojsiz olib kirish normalariga rioya qilinmagan holda olib kirilgan mobil qurilmalar, ular uchun import qiluvchi sifatida bojxona toʻlovlari toʻlangandan soʻng IMEI-kodlari roʻyxatdan oʻtkaziladi.

Jismoniy shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasi bojxona chegarasini oxirgi marta kesib oʻtganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (sana, usul va boshqa) hisobga olinadi”.

15. 32 va 33-bandlardagi “Nizomning 29 va 31-bandlarida“ soʻzlari “Nizomda” soʻzi bilan almashtirilsin.

16. 38-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“38. Roʻyxatga olish toʻgʻrisidagi Anketani koʻrib chiqish davrida, IMEI-kodning birinchi tarmoq hodisasi sodir etilgan vaqtidan keyin 30 kun ichida murojaat qilingan boʻlsa, jismoniy shaxsning mobil qurilmasi aloqa xizmatlarini cheklamasdan, kulrang roʻyxatda turadi”.

17. 6-bobning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6-bob. Mobil qurilmalarda klonlangan IMEI-kodlar aniqlanganida tizimning ishlash tartibi”.

18. 39-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“39. Mobil qurilmalarda klonlangan IMEI-kodlar aniqlangan taqdirda, tizim tomonidan avtomatik tarzda tahlil qilinadi va “qora roʻyxat”ga kiritiladi”.

19. 40 va 41-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

20. 45-bandga quyidagi mazmundagi sakkizinchi xatboshi qoʻshilsin:

“taqdim qilingan pasport maʼlumotlari toʻgʻri kelmagan, uchinchi shaxslarning pasport maʼlumotlari taqdim qilingan hollarda IMEI-kodlarni roʻyxatdan oʻtkazishni rad etish”.

21. Quyidagi mazmundagi 49 1 va 49 2 -bandlar qoʻshilsin:

“49 1 . Tizim operatori Tizimdan foydalanish yoʻli bilan shartnoma asosida Oʻzbekiston Respublikasi qonunchiligida taqiqlanmagan xizmatlarni taqdim qilish huquqiga ega.

49 2 . Ushbu Nizom talablari buzilishi aniqlangan holatlar haqida shaxslardan kelib tushgan murojaatlar boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish bekor qilinadi va amalga oshirilgan toʻlovlar qaytarilmaydi”.

22. Nizomning 3a va 3b-ilovalari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi hududida foydanilayotgan, sotish yoki shaxsiy foydalanish uchun olib kiriladigan va ishlab chiqariladigan mobil qurilmalarni roʻyxatga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3a-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(Namuna) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Tizim ‎Operatoriga/Roʻyxatga oluvchisiga ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ANKETA ‎(diplomatik korpus, elchixonalar, konsullik idoralari tomonidan mobil qurilmalarni roʻyxatga olish uchun) ‎ Oʻzbekiston Respublikasi hududiga diplomatik pochta orqali olib kirilgan ______ dona mobil qurilmalarning IMEI-kodlarini roʻyxatga olishingizni soʻrayman: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ T/r‎ Mobil qurilmani ishlab chiqaruvchi‎‎‎ Mobil qurilma modeli ‎‎ 1-IMEI ‎‎ IMEI №‎‎ 1.‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ 2.‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ 3.‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ...‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Xabar berish usuli: ‎+998 _______________________ nomeriga SMS yuborish;‎ ‎___________________@___________________ elektron pochta manziliga xabar yuborish;‎‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Ariza beruvchining rekvizitlari ‎ ‎Tashkilot nomi:__________________________ ‎ Manzil: _______________________________ ‎Pochta indeksi: __________________________ ‎ Tashkilot STIR:_________________________ ‎h/r: ____________________________________ ‎ Bank: __________________________________ ‎ MFO: _________________________________ ‎ IFUT: ________________________________ ‎QQS:___________________________________ ‎ Telefon:_______________________________ ‎ Masʼul shaxsning F.I.O.__________________ ‎ ______________________________________ ‎ ____________ 20 ____ y. “____” __________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(imzo) ‎ ‎‎(toʻldirilgan sana) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (MOʻ)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Oʻzbekiston Respublikasi hududida foydanilayotgan, sotish yoki shaxsiy foydalanish uchun olib kiriladigan va ishlab chiqariladigan mobil qurilmalarni roʻyxatga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3b-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(Namuna) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Tizim ‎Operatoriga/Roʻyxatga oluvchisiga ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ANKETA ‎(Sud qarori asosida davlat egaligiga mobil qurilmalarni roʻyxatga olish uchun) ‎ Oʻzbekiston Respublikasi hududida sotish uchun moʻljallangan ___________ dona mobil qurilmalarning IMEI-kodlarini 20 _____ y. “_____” ___________ ___________-son Sud qaroriga asosan roʻyxatga olishingizni soʻrayman: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ T/r‎ Mobil qurilmani ishlab chiqaruvchi‎‎‎ Mobil qurilma modeli ‎‎ 1-IMEI ‎‎ IMEI №‎‎ 1.‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ 2.‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ 3.‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ...‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Xabar berish usuli: ‎+998 _______________________ nomeriga SMS yuborish;‎ ‎___________________@___________________ elektron pochta manziliga xabar yuborish;‎‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Ariza beruvchining rekvizitlari ‎ ‎Tashkilot nomi:__________________________ ‎ Manzil: _______________________________ ‎Pochta indeksi: __________________________ ‎ Tashkilot STIR:_________________________ ‎h/r: ____________________________________ ‎ Bank: __________________________________ ‎ MFO: _________________________________ ‎ IFUT: ________________________________ ‎QQS:___________________________________ ‎ Telefon:_______________________________ ‎ Masʼul shaxsning F.I.O.__________________ ‎ ______________________________________ ‎ ____________ 20 ____ y. “____” __________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(imzo) ‎ ‎‎(toʻldirilgan sana) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (MOʻ)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ”.‎

23. Quyidagi mazmundagi 3v va 3g-ilovalar qoʻshilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi hududida foydanilayotgan, sotish yoki shaxsiy foydalanish uchun olib kiriladigan va ishlab chiqariladigan mobil qurilmalarni roʻyxatga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3v-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(Namuna) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Tizim ‎Operatoriga/Roʻyxatga oluvchisiga ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ANKETA ‎ (ishlab chiqaruvchi tashkilot tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi hududida sotishga moʻljallangan mobil qurilmalarni roʻyxatga olish uchun) ‎ Oʻzbekiston Respublikasi hududida ishlab chiqarilgan ___________________________ dona mobil qurilmalar uchun IMEI-kodlarini roʻyxatga olishingizni soʻrayman: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ T/r‎ Mobil qurilmani ishlab chiqaruvchi‎‎‎ Mobil qurilma modeli ‎‎ 1-IMEI ‎‎ IMEI №‎‎ 1.‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ 2.‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ 3.‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ...‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Xabar berish usuli: ‎+998 _______________________ nomeriga SMS yuborish;‎ ‎___________________@___________________ elektron pochta manziliga xabar yuborish;‎‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Ariza beruvchining rekvizitlari ‎ ‎Tashkilot nomi:__________________________ ‎ Manzil: _______________________________ ‎Pochta indeksi: __________________________ ‎ Tashkilot STIR:_________________________ ‎h/r: ____________________________________ ‎ Bank: __________________________________ ‎ MFO: _________________________________ ‎ IFUT: ________________________________ ‎QQS:___________________________________ ‎ Telefon:_______________________________ ‎ Masʼul shaxsning F.I.O.__________________ ‎ ______________________________________ ‎ ____________ 20 ____ y. “____” __________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(imzo) ‎ ‎‎(toʻldirilgan sana) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (MOʻ)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Oʻzbekiston Respublikasi hududida foydanilayotgan, sotish yoki shaxsiy foydalanish uchun olib kiriladigan va ishlab chiqariladigan mobil qurilmalarni roʻyxatga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3g-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(Namuna) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Tizim ‎Operatoriga/Roʻyxatga oluvchisiga ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ANKETA ‎(import qiluvchilar tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirilgan mobil qurilmalarni roʻyxatga olish uchun) ‎ Oʻzbekiston Respublikasi hududiga “______/__ __ 20__/________” — son (bojxona posti/sana/raqam) BYDga muvofiq olib kirilgan __________________ birlikdagi mobil qurilmalar uchun IMEI-kodlarini roʻyxatga olishingizni soʻrayman: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ T/r‎ Mobil qurilmani ishlab chiqaruvchi‎‎‎ Mobil qurilma modeli ‎‎ 1-IMEI ‎‎ IMEI №‎‎ 1.‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ 2.‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ 3.‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ...‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Xabar berish usuli: ‎+998 _______________________ nomeriga SMS yuborish;‎ ‎___________________@___________________ elektron pochta manziliga xabar yuborish;‎‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Ariza beruvchining rekvizitlari ‎ ‎Tashkilot nomi:__________________________ ‎ Manzil: _______________________________ ‎Pochta indeksi: __________________________ ‎ Tashkilot STIR:_________________________ ‎h/r: ____________________________________ ‎ Bank: __________________________________ ‎ MFO: _________________________________ ‎ IFUT: ________________________________ ‎QQS:___________________________________ ‎ Telefon:_______________________________ ‎ Masʼul shaxsning F.I.O.__________________ ‎ ______________________________________ ‎ ____________ 20 ____ y. “____” __________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(imzo) ‎ ‎‎(toʻldirilgan sana) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (MOʻ)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ”.‎

24. Nizomga 4-ilovaning “Tadbirlar” ustunidagi “(ushbu Nizomning 29 va 31-bandlariga muvofiq)” soʻzlari “(ushbu Nizomga muvofiq)” soʻzlari bilan almashtirilsin.

25. Nizomga 5-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi hududida foydanilayotgan, sotish yoki shaxsiy foydalanish uchun olib kiriladigan va ishlab chiqariladigan mobil qurilmalarni roʻyxatga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(Namuna) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Tizim ‎Operatoriga/Roʻyxatga oluvchisiga ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ANKETA ‎ (Oʻzbekiston Respublikasi hududida 2019-yil 1-noyabrga qadar/buyon birinchi IMEI-kodlari roʻyxatga olingan mobil qurilmalarning qoʻshimcha IMEI-kodlarini roʻyxatga olish uchun) ‎ Oʻzbekiston Respublikasida shaxsiy foydalanish uchun mobil qurilmalarning qoʻshimcha IMEI-kodlarini roʻyxatdan oʻtkazishingizni soʻrayman. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ T/r‎ Mobil qurilmani ishlab chiqaruvchi‎‎‎ Mobil qurilma modeli ‎‎ 1-IMEI ‎‎ IMEI №‎‎ 1.‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ 2.‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ 3.‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ...‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Xabar berish usuli: ‎+998 _______________________ nomeriga SMS yuborish;‎ ‎___________________@___________________ elektron pochta manziliga xabar yuborish;‎‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Ariza beruvchining rekvizitlari ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎__________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎(jismoniy shaxsning F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Pasport seriyasi _____ №_________________ ‎______________________________________ ‎‎Kim tomonidan va qachon berilgan ______________________________________‎ ______________________________________ ‎ ‎__________ 20____ y. “_____” ____________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(imzo) ‎ ‎‎(toʻldirilgan sana) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ”.‎

26. Quyidagi tahrirdagi 5a-ilova qoʻshilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi hududida foydanilayotgan, sotish yoki shaxsiy foydalanish uchun olib kiriladigan va ishlab chiqariladigan mobil qurilmalarni roʻyxatga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5a-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(Namuna) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Tizim ‎Operatoriga/Roʻyxatga oluvchisiga ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ANKETA ‎ (jismoniy shaxslar tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirilgan mobil qurilmalarni roʻyxatga olish uchun) ‎ Shaxsiy foydalanish uchun Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirilgan mobil qurilmalarning IMEI-kodlarini roʻyxatdan oʻtkazishingizni soʻrayman: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ T/r‎ Mobil qurilmani ishlab chiqaruvchi‎‎‎ Mobil qurilma modeli ‎‎ 1-IMEI ‎‎ IMEI №‎‎ 1.‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ 2.‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ 3.‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ...‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Xabar berish usuli: ‎+998 _______________________ nomeriga SMS yuborish;‎ ‎___________________@___________________ elektron pochta manziliga xabar yuborish;‎‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Ariza beruvchining rekvizitlari ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎__________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎(jismoniy shaxsning F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Pasport seriyasi _____ №_________________ ‎______________________________________ ‎‎Kim tomonidan va qachon berilgan ______________________________________‎ ______________________________________ ‎ ‎__________ 20____ y. “_____” ____________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(imzo) ‎ ‎‎(toʻldirilgan sana) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ”.‎

27. Nizomga 6-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi hududida foydanilayotgan, sotish yoki shaxsiy foydalanish uchun olib kiriladigan va ishlab chiqariladigan mobil qurilmalarni roʻyxatga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA

Mobil qurilmalarning IMEI-kodlarini roʻyxatga olish uchun toʻlov MIQDORLARI

T/r Ariza beruvchi Mobil qurilmaning bitta IMEI-kodini roʻyxatga olish uchun toʻlov miqdori Izoh 1. Import qiluvchi BHM*ning 20% 2. Ishlab chiqaruvchi** BHMning 10% 3. Jismoniy shaxs BHMning 20% Dastlabki tarmoq hodisasi paytidan boshlab 30 kalendar kuni mobaynida roʻyxatga olish sharti bilan BHMning 25% Dastlabki tarmoq hodisasi paytidan boshlab 30 kalendar kuni oʻtgandan keyin roʻyxatga olinganda 4. Rouming xizmatidan foydalanayotgan abonent mobil qurilmasidan foydalanish Bepul Ushbu Nizomning 6-bandida koʻrsatilgan shartlar bajarilganda 5. Diplomatik korpus, elchixona, konsullik idorasi BHMning 20% 6. Sud qarori asosida Oʻzbekiston Respublikasi hududida sotishni amalga oshiruvchi tashkilot

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 31-dekabr,

828-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 31.12.2020-y., 09/20/828/1692-son)

lex.uz