📅 2020-yil 31-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 31-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 31 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 31 декабря 2020 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 31 December 2020 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт фаолиятини молиялаштириш ва суғурта ҳимояси механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 24 майдаги ПҚ-4337-сон қарорига мувофиқ экспорт фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини янада такомиллаштириш ва соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи:
а) Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:
экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатишнинг асосий йўналишлари;
молиявий ёрдам олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар;
экспорт қилувчи ташкилотларнинг аризаларини кўриб чиқиш тартиби;
мақсадли молиявий ёрдам йўналишлари ва предмети;
молиявий ёрдам миқдори ва шартлари;
молиявий ёрдам кўрсатишни рад этиш тартиби;
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағлар ажратиш ва улардан фойдаланиш тартиби;
б) Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро аккредитация идорасидан аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар;
мувофиқликни баҳолаш органларининг аризаларини кўриб чиқиш тартиби;
халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш миқдори ва шартлари;
халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб беришни рад этиш тартиби;
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағлар ажратиш ва улардан фойдаланиш тартиби.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 11 сентябрдаги 756-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 826-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида молиявий ёрдам кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
бизнес-тренинг — маълум бир йўналишда тадбиркорлар, уларнинг ходимларининг (ишчиларининг) билим ва кўникмаларини ҳамда фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган ўқитиш шакли, шу жумладан, онлайн ўқитиш шакли;
бизнес-форум — бизнес вакилларининг маълум бир йўналиш, соҳа ва тармоқдаги бизнес масалаларини муҳокама қилишга бағишланган йиғилиши, шу жумладан, онлайн йиғилиши;
кўргазма-ярмарка тадбирлари — хорижда ва Ўзбекистон Республикасида ташкил этиладиган халқаро, минтақалараро, ҳудудлараро кўргазмалар, конфренциялар, фестиваллар, ярмаркалар ва тадбиркорлик субъектларининг экспорт имкониятларини ривожлантиришга қаратилган бошқа тадбирлар, шу жумладан, онлайн тадбирлар;
бизнес-семинарлар — тадбиркорлик фаолиятига оид тажриба, билим ва маълумотлар билан алмашиш мақсадида ўтказиладиган интерфаол ўқув-амалий тадбир шакли, шу жумладан, онлайн интерфаол ўқув-амалий тадбир шакли;
экспорт қилувчи ташкилотлар — Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган ва экспорт фаолиятини амалга ошираётган ёки уни бошлаш истагидаги тадбиркорлик субъектлари;
реклама кампанияси (тақдимот) — маълум бир даврга ва бозорга мўлжалланган, экспорт ҳажмини ошириш бўйича маркетинг мақсадларига эришишга, хусусан, маҳсулотлар (хизматлар) билан таништириш, уларни таклиф этиш ва харидорларни жалб қилишга қаратилган кенг қамровли тадбирларни амалга ошириш;
стандартлар — стандартлаш бўйича ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартлар ҳамда хорижий давлатларнинг миллий стандартлари;
мувофиқлик сертификати — сертификатланган маҳсулотнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш учун сертификатлаштириш тизими қоидаларига биноан берилган ҳужжат;
савдо миссиялари — экспорт қилувчи ташкилотлар билан салоҳиятли хорижий харидорлар ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш, шунингдек, маҳсулот тақдимотларини ўтказиб, салоҳиятли хорижий харидорлар билан келгусида тузиладиган экспорт шартномаларининг шартларини муҳокама қилиш ва шартномалар тузиш мақсадида ташкил этиладиган тадбирлар.
3. Агентлик томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатишнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
стандартларни жорий қилиш ва мувофиқлик сертификатларини олиш;
маҳаллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) ташқи бозорларга олиб чиқиш мақсадида тақдимотлар ва реклама кампанияларини ўтказиш;
халқаро тендер ва танловларда иштирок этиш;
хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) рўйхатдан ўтказиш;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида тадбиркорлар учун экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида маҳаллий ва хорижий компанияларни, мутахассисларни жалб қилган ҳолда бизнес-семинарлар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес-форумлар ташкил этиш;
хорижий мамлакатлардаги бизнес-семинарлар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес-форумларда иштирок этиш;
кўргазма-ярмарка тадбирларида иштирок этиш;
маҳсулотлар намуналарини таништириш мақсадида хорижий харидорларга, экспорт қилувчи ташкилотларнинг ташқи савдо уйлари ва шоу-румларига, шу жумладан, харидор топишда кўмак олиш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарига юбориш;
савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларни қисман қоплаб бериш.
Бунда экспорт қилувчи ташкилотларнинг вакили қатнашиши талаб этиладиган йўналишларда кўрсатиладиган молиявий ёрдам экспорт қилувчи ташкилотларнинг бир нафар вакили ҳисобга олинган ҳолда қоплаб берилади.
4. Экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ кўрсатилади.
2-боб. Молиявий ёрдам олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
5. Молиявий ёрдам олиш учун экспорт қилувчи ташкилотлар томонидан Агентликка ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларда келтирилган шаклларга мувофиқ ариза ва буюртманома-анкета тўлдирилиб, қуйидаги ҳужжатлар билан биргаликда тақдим этилади:
а) стандартларни жорий қилиш ва мувофиқлик сертификатларини олиш йўналишларида:
стандарт (сертификат) жорий қилиш (олиш) режалаштирилган маҳсулот, жой, объект (ер) майдони ҳажми, ишловчилар сони, ишлаб чиқариш қувватлари тўғрисида маълумотнома;
экспорт қилувчи ташкилотларнинг ихтиёрига кўра товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан тўғридан-тўғри шартнома тузилиб, стандартлар жорий қилинган ва (ёки) мувофиқлик сертификатлари олинган ҳолатларда, харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар (шартнома, ҳисоб-фактура, далолатнома, тўлов топшириғи ва (ёки) солиштирма далолатнома нусхалари);
б) маҳаллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) ташқи бозорларга олиб чиқиш мақсадида тақдимотлар ва реклама кампанияларини ўтказиш, кўргазма-ярмарка тадбирларида иштирок этиш ҳамда бизнес-семинарлар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес-форумларда иштирок этиш йўналишларида — маҳсулотларнинг тақдимот материаллари, тарқатма материаллар (тақдимот, видеоролик, брошюра, буклет, ташриф қоғози ва бошқалар — экспорт қилувчи ташкилот танловига кўра);
в) халқаро тендер ва танловларда иштирок этиш ҳамда хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) рўйхатдан ўтказиш йўналишларида — экспорт қилувчи ташкилотларнинг, уларнинг маҳсулотлари ва брендларининг (товар белгиларининг) тендер, танлов ёки хорижий ваколатли орган талабларига мувофиқ келиши бўйича солиштирма жадвал шаклидаги маълумот;
г) маҳсулотлар намуналарини таништириш мақсадида хорижий харидорларга, экспорт қилувчи ташкилотларнинг ташқи савдо уйлари ва шоу-румларига, шу жумладан, харидор топишда кўмак олиш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарига юбориш йўналишида — маҳсулотларнинг техник кўрсаткичлари, ишлаб чиқариш қувватларидан келиб чиққан ҳолда етказиб бериш имкониятлари ва шартларини ўзида акс эттирган инглиз, рус ёки экспорт қилувчи ташкилотнинг ихтиёрига кўра бошқа зарур хорижий тилда тайёрланган тижорат таклифлари.
Қайта ташкил этиш, тўловга қобилиятсизлик ва (ёки) тугатиш ҳолатидаги Экспорт қилувчи ташкилотларнинг аризалари кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди;
д) савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларни қисман қоплаб бериш йўналишларида — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан юритиладиган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари томонидан чет элда ташкилотлар ташкил этиш ёки уларнинг устав фонди (капитали)да улуш билан иштирок этиш реестрига киритилганлиги ҳақидаги маълумот.
6. Экспорт қилувчи ташкилотлардан ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
7. Экспорт қилувчи ташкилотлар томонидан ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар Агентликка бевосита, почта алоқа воситаси орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан, Ташқи иқтисодий маълумотлар портали орқали тақдим этилади.
8. Экспорт қилувчи ташкилотлар томонидан ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар Агентликка бевосита тақдим қилинганда, аризанинг нусхаси дарҳол ҳужжатлар қабул қилинган сана белгиси билан экспорт қилувчи ташкилотга берилади.
9. Тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилиги учун жавобгарлик экспорт қилувчи ташкилотларга юкланади.
3-боб. Экспорт қилувчи ташкилотларнинг аризаларини кўриб чиқиш тартиби
10. Ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар Агентлик томонидан ариза қабул қилинган кундан бошлаб 7 иш куни давомида кўриб чиқилади.
11. Агентлик аризани унга илова қилинадиган ҳужжатлар билан биргаликда белгиланган тартибда рўйхатга олади.
12. Агентлик тақдим этилган ҳужжатлар ва уларда кўрсатилган маълумотларнинг тўлиқлиги, ишончлилиги, молиявий ёрдам кўрсатиш йўналишлари, шартлари ва мақсадларига ҳамда молиявий ёрдам миқдорининг ушбу Низом 18-бандида белгиланган юқори чегараларга, шунингдек, экспорт операциялари бўйича мавжуд муддати ўтган қарздорликнинг мазкур Низомда белгиланган миқдорларга мувофиқлиги нуқтаи назардан кўриб чиқади.
Бунда экспорт қилувчи ташкилотларнинг экспорт операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги миқдори (дебитор қарздорликни ундириш бўйича суд қарори мавжуд бўлган дебитор қарздорлик миқдори бундан мустасно) сўнгги 12 ойда амалга оширилган экспорт ҳажмининг 30 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларни қисман қоплаб бериш йўналишидаги молиявий ёрдамдан фойдаланаётган экспорт қилувчи ташкилотнинг камида 51 фоиз улуши иштирокида 2021 йил 1 апрелдан кейин ташкил этилган савдо уйи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 ноябрдаги ПФ-5587-сон Фармони билан тасдиқланган рўйхатдаги хом ашё товарларидан бошқа товарлар экспортига ихтисослашган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан юритиладиган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари томонидан чет элда ташкилотлар ташкил этиш ёки уларнинг устав фонди (капитали)да улуш билан иштирок этиш реестрига киритилган бўлиши керак.
13. Молиявий ёрдам тўғрисидаги қарор Агентлик томонидан қабул қилинади.
Агентлик 1 иш куни давомида почта алоқа воситаси орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан, Ташқи иқтисодий маълумотлар портали орқали қабул қилинган қарор тўғрисида экспорт қилувчи ташкилотларга билдиришнома юборади.
Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва молиявий ёрдам бериш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун йиғим ундирилмайди.
14. Агентлик молиявий ёрдам кўрсатиш белгиланган аризалар бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалар тузиш тадбирларини (тендер, конкурс ва бошқалар) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширади.
15. Молиявий ёрдам ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, тўловлар Агентлик томонидан белгиланган тартибда тузилган шартномаларга мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиларнинг банк ҳисобварағига, амалга оширилган харажатлар бўйича эса — қарор қабул қилинган кундан бошлаб 5 иш куни ичида экспорт қилувчи ташкилотларнинг банк ҳисобварағига ўтказиб берилади.
16. Агентлик томонидан ўтказиладиган мониторинг натижаларига кўра Агентлик билан экспорт қилувчи ташкилотлар ва товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар ўртасида тузилган шартнома ижроси шартномада кўрсатилган муддатларда таъминланмаганлиги аниқланган тақдирда, тегишли маблағлар Агентлик томонидан юборилган ёзма билдиришнома қабул қилинган санадан бошлаб 10 иш куни давомида айбдор томонидан қайтарилиши керак.
Экспорт қилувчи ташкилотлар, товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар ва Агентлик ўртасида тузилган шартнома шартларининг бузилиши билан боғлиқ низолар суд тартибида ҳал этилади.
16 1. Агентлик томонидан молиявий ёрдам кўрсатилган экспорт қилувчи ташкилот молиявий ёрдам кўрсатилган кундан бошлаб қуйидаги муддат ва ҳажмларда экспортни амалга оширмаган тақдирда, ушбу экспорт қилувчи ташкилотга келгусида молиявий ёрдам тақдим қилинмайди:
маҳаллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) ташқи бозорларга олиб чиқиш мақсадида тақдимотлар ва реклама кампанияларини ўтказиш, хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) рўйхатдан ўтказиш, кўргазма-ярмарка тадбирларида иштирок этиш, маҳсулотлар намуналарини таништириш мақсадида хорижий харидорларга, экспорт қилувчи ташкилотларнинг ташқи савдо уйлари ва шоу-румларига, шу жумладан, харидор топишда кўмак олиш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарига юбориш йўналишларида — 6 ой муддатда;
савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларни қисман қоплаб бериш йўналишида — 3 ой муддатда, қоплаб берилган харажатларнинг камида 10 баробари миқдорида экспорт амалга оширилмаганда.
Бунда объектив сабаблар ва аниқ шартномалар бўлган тақдирда юқоридаги мажбуриятларни бажариш муддати Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан 12 ойгача муддатга узайтирилиши мумкин.
16 2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳар ойнинг якуни билан Агентликка Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари томонидан чет элда ташкилотлар ташкил этиш ёки уларнинг устав фонди (капитали)да улуш билан иштирок этиш реестрига киритилган савдо уйлари тўғрисидаги маълумотни тақдим этиб боради.
4-боб. Мақсадли молиявий ёрдам йўналишлари ва предмети
17. Молиявий ёрдам қуйидагилар билан боғлиқ харажатларни тўлаб бериш учун кўрсатилади:
1) стандартларни жорий қилиш ва мувофиқлик сертификатларини олиш йўналишида:
стандартларни жорий қилиш ва мувофиқлик сертификатларини олиш;
республикада ва хорижда маҳсулотларни сертификатлаш;
мувофиқликни баҳолаш;
омологация;
республикада ва хорижда халқаро стандартлаш ва сертификатлаш тизимларини жорий этиш талабларини ишлаб чиқиш;
маҳсулот намуналарини хорижда ва (ёки) Ўзбекистон Республикасидаги лабораторияларда текшириш, синовдан ўтказиш, хулосалар олиш, хориждаги лабораторияларга маҳсулот намуналарини етказиб бериш, сақлаш ва (ёки) йўқ қилиш, шу жумладан, хорижий харидорларнинг талабларини бажариш ва экспорт шартномалари ижросини таъминлаш;
2) маҳаллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) ташқи бозорларга олиб чиқиш мақсадида тақдимотлар ва реклама кампаниялари ўтказиш йўналишида:
реклама баннерлари, интерактив ва ёруғлик диодли кўча экранларини, шу жумладан, аэропорт терминалларида ўрнатиш, тарқатма материалларни тайёрлаш;
қидирув машиналари асосида сайтни оптималлаштириш хизматларидан фойдаланиш (Search Engine Optimization — SEO);
қидирув маркетингини ўтказиш (Search Engine Marketing — SEM);
материалларни жамоатчилик ҳамжамиятлар, форумлар, ижтимоий тармоқлар, шу жумладан, хештеггингда нашр этиш орқали ижтимоий хизматларда сайтни тарғиб қилиш;
рақамли рекламани тайёрлаш ҳамда хорижий телевидение ва радиода, ижтимоий тармоқлар, мобиль иловалар, мессенжерлар, онлайн ўйинларда жойлаштириш, шунингдек, чет элдаги газеталарда, бизнес журналларда ва каталогларда нашр қилиш;
маҳсулот ва хизматларни халқаро электрон савдо майдончаларига, шу жумладан, уларда рўйхатдан ўтиш ва аъзо бўлиш орқали жойлаштириш;
3) халқаро тендер ва танловларда иштирок этиш йўналишида:
рўйхатга олиш йиғимларини тўлаш;
тендер ҳужжатларини олиш;
4) хорижий ваколатли органларда маҳаллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) рўйхатдан ўтказиш йўналишида:
рўйхатдан ўтказиш учун тўловлар;
рўйхатдан ўтказилиши зарур бўлган маҳсулотлар ва брендлар (товар белгилари) ҳужжатлари ва намуналарини тегишли хорижий ваколатли органларга етказиб бериш;
рўйхатдан ўтказишда хорижий давлатдаги ташкилотлардан талаб этиладиган қўшимча ҳужжатларни олиш;
5) Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида тадбиркорлар учун экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида маҳаллий ва хорижий компанияларни, мутахассисларни жалб қилган ҳолда бизнес-семинарлар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес-форумлар ташкил этиш йўналишида:
биноларни ижарага олиш;
техник таъминот;
қўшимча ускуналарни ўрнатиш ва демонтаж қилиш;
ўтказиладиган тадбир ҳақида ахборотни тарқатиш мақсадида оммавий ахборот воситаларининг хизматларидан фойдаланиш;
хорижий компаниялар ва (ёки) мутахассислар (мураббийлар) хизматларидан фойдаланиш (хизмат ҳақи, уй ижараси, меҳмонхона тўлови, транспорт харажатлари, вакиллик харажатлари, эсдалик совғалар учун харажатлар);
таржимонлик хизмати;
ахборот-тақдимот материаллари, буклетлар тайёрлаш;
кофе-брейкларни ташкил қилиш;
маҳаллий тадбиркорларни жалб қилиш, уларнинг иштирокини таъминлаш (транспорт харажатлари);
аутсорсинг хизматларидан фойдаланиш;
6) хорижий мамлакатлардаги бизнес-семинарлар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес-форумларда иштирок этиш йўналишида:
бизнес-семинарлар, тренинглар ва форумларда иштирок этиш (қатнашиш тўлови, транспорт харажати — эконом класс учун, меҳмонхона харажати — стандарт номер учун);
савдо миссияларини ташкил этиш (транспорт ва меҳмонхона харажатлари, хорижий компаниялар, мутахассисларнинг хизмат ҳақи, бинони ижарага олиш, техник таъминот, ахборот-тақдимот материалларини тайёрлаш, эсдалик совғалари олиш, кофе-брейклар ташкил этиш, вакиллик харажатлари, аутсорсинг хизматларидан фойдаланиш, делегацияга чет элда ҳамроҳлик қилиш бўйича хизматлар ҳақи, учрашув, трансфер, кузатиш, таржимон, гид хизматлари ва бошқалар);
7) кўргазма-ярмарка тадбирларида иштирок этиш йўналишида (экспорт қилувчи ташкилотлар алоҳида ўзи шахсан ижарага олган майдонда қатнашган ҳолатлардан ташқари):
рўйхатга олиш йиғимлари;
кўргазма майдонларини (шу жумладан, стендларни жойлаштиришнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда) ҳамда кўргазма стенди ва жиҳозларини ижарага олиш;
стендларни ишлаб чиқариш, монтаж ва демонтаж қилиш, қўшимча кўргазма ускуналари ва мебелларни ижарага олиш, фриз ёзуви хизмати, стенд дизайнини яратиш, аутсорсинг хизматлари;
электр таъминоти манбаларига уланиш, шу жумладан, электр энергиясидан фойдаланиш;
маҳсулотлар намуналари ва бошқа кўргазма экспонатларини хорижий давлатдаги кўргазма-ярмарка тадбирлари майдонига етказиб бериш ва Ўзбекистон Республикасига қайтариб олиб келиш;
қўшимча кўргазма хизматларидан фойдаланиш (стендни тозалаш, қўриқлаш, алоқа воситаларини улаш ва бошқалар);
салоҳиятли импорт қилувчи харидорларни топиш учун ихтисослашган хорижий компаниялар хизматларидан фойдаланиш;
тақдимот материаллари, тарқатиш учун материаллар (брошюралар, ташриф қоғозлари, буклетлар ва бошқалар) тайёрлаш;
8) маҳсулотлар намуналарини таништириш мақсадида хорижий харидорларга, экспорт қилувчи ташкилотларнинг ташқи савдо уйлари ва шоу-румларига, шу жумладан, харидор топишда кўмак олиш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарига юбориш йўналишида:
маҳсулот намуналарини почта ва курьерлик хизматларидан фойдаланган ҳолда етказиб бериш ва Ўзбекистон Республикасига қайтариб олиб келиш;
маҳсулот намуналарини транспорт компаниялари хизматларидан фойдаланган ҳолда етказиб бериш ва Ўзбекистон Республикасига қайтариб олиб келиш;
маҳсулот намуналарини хорижий давлатда импортга расмийлаштириш (хорижий давлат қонунчилигига мувофиқ намуна сифатида юборилган маҳсулотларни импорт қилишда тўловлар ундирилиши белгиланган ҳолларда).
9) савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларни қисман қоплаб бериш йўналишида:
рўйхатга олиш йиғимлари;
офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш;
электр таъминоти манбаларига уланиш, шу жумладан, электр энергиясидан фойдаланиш ва коммунал хизматлар учун тўловлар;
реклама кампанияларини ташкил қилиш.
5-боб. Молиявий ёрдам миқдори ва шартлари
18. Агентлик томонидан бериладиган молиявий ёрдам ушбу Низомнинг 17-бандида кўрсатилган йўналишларга мувофиқ қуйидаги миқдорларда тақдим этилади:
стандартларни жорий қилиш ва мувофиқлик сертификатларини олиш йўналишида — 100 фоиз, бироқ битта халқаро стандартни жорий қилиш ва сертификатни олиш учун 20 000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда. Экспорт қилувчи ташкилотларнинг ихтиёрига кўра товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан тўғридан-тўғри шартнома тузилиб, стандартлар жорий қилинган ва (ёки) мувофиқлик сертификатлари олинган ҳолатларда шартнома қийматининг 80 фоизи, бироқ ушбу йўналиш учун белгиланган сумманинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда (электротехника саноати маҳсулотлари учун Европа Иттифоқи давлатларида талаб этиладиган стандарт ва сертификатларни жорий этиш бўйича чекловларсиз ҳақиқатда амалга оширилган харажатлар қоплаб берилади) молиявий ёрдам кўрсатилади;
маҳаллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) ташқи бозорларга олиб чиқиш мақсадида тақдимотлар ва реклама кампаниялари ўтказиш йўналишида — 100 фоиз миқдорда, лекин бир экспорт қилувчи ташкилот учун бир календарь йилида 20 000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда;
халқаро тендер ва танловларда иштирок этиш йўналишида — 100 фоиз миқдорда;
хорижий ваколатли органларда маҳаллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) рўйхатдан ўтказиш йўналишида — 100 фоиз, лекин бир экспорт қилувчи ташкилот учун 10 000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда;
хорижий мамлакатлардаги бизнес-семинарлар, тренинглар ва бизнес-форумларда иштирок этиш, хорижий давлатларга савдо миссиялари ташкил этиш, шу жумладан, бундай тадбирларни Ўзбекистон Республикасида ташкил этиш йўналишида — 100 фоиз миқдорда ҳақиқий харажатлар бўйича;
кўргазма-ярмарка тадбирларида иштирок этиш йўналишида — 100 фоиз миқдорда Агентликнинг ҳақиқий харажатлари бўйича чекланмаган миқдорда. Кўргазма-ярмарка тадбирларида ўз маблағи ҳисобидан иштирок этган тадбиркорларнинг харажатлари Агентлик томонидан қоплаб берилмайди;
маҳсулотлар намуналарини таништириш мақсадида хорижий харидорларга, экспорт қилувчи ташкилотларнинг ташқи савдо уйлари ва шоу-румларига, шу жумладан, харидор топишда кўмак олиш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарига юбориш йўналишида — 100 фоиз миқдорда, лекин бир экспорт қилувчи ташкилот учун бир календарь йилида жами 2000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда;
савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларни қисман қоплаб бериш йўналишида — 50 фоиз миқдорда. Шу билан бирга, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш харажатлари учун — 50 фоиз миқдорда, лекин 4-иловага мувофиқ савдо уйлари учун офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш харажатлари бўйича Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан тўлаб бериладиган бир ойлик қатъий миқдорлардан кўп бўлмаган миқдорда, битта экспорт қилувчи ташкилот учун жами 100 квадрат метргача (омборхоналар учун 500 квадрат метргача) бўлган майдон ҳисобига тўлаб берилади.
Бунда тўловлар Агентлик томонидан тузиладиган шартномаларга асосан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчи тегишли ташкилотларга тўғридан-тўғри амалга оширилади.
Мазкур банднинг иккинчи хатбошига мувофиқ экспорт қилувчи ташкилотлар томонидан тўловлар амалга оширилган ҳолатларда, хорижий валютадаги харажатлар бўйича кўрсатиладиган молиявий ёрдам миқдори экспорт қилувчи ташкилотлар тўловларни амалга оширган санада Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада ҳисобланади.
6-боб. Молиявий ёрдам кўрсатишни рад этиш тартиби
19. Қуйидагилар молиявий ёрдам кўрсатишни рад этиш учун асос бўлади:
экспорт қилувчи ташкилотлар томонидан мазкур Низомга мувофиқ белгиланган ҳужжатларни тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганлиги;
экспорт қилувчи ташкилотлар томонидан сўралаётган молиявий ёрдамнинг мазкур Низомда белгиланган тартиб ва талабларга номувофиқлиги;
экспорт операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик мавжудлиги (экспорт қилувчи ташкилотларнинг экспорт операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги миқдори сўнгги 12 ойдаги экспорт ҳажмининг 30 фоизидан ортиқ бўлмаган ва дебитор қарздорликни ундириш бўйича суд қарори мавжуд бўлган ҳолатлар бундан мустасно);
экспорт қилувчи ташкилотлар тақдим этган ҳужжатларда ноаниқ ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги.
20. Бошқа сабабларга кўра молиявий ёрдам кўрсатишни рад этишга йўл қўйилмайди.
21. Рад этиш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда, Агентлик бир иш куни давомида экспорт қилувчи ташкилотларга Агентликнинг мансабдор шахслари томонидан имзоланган рад этиш сабаблари, шунингдек, экспорт қилувчи ташкилотлар кўрсатилган сабабларни бартараф этган ҳолда ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун топшириш муддати кўрсатилган ҳолда асосли хулосани юборади.
22. Экспорт қилувчи ташкилотлар молиявий ёрдам кўрсатишни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этиб, белгиланган муддатда ушбу Низомда назарда тутилган ҳужжатларни, шу жумладан, рад этишнинг илгари кўрсатилган сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун Агентликка топшириш ҳуқуқига эга.
23. Экспорт қилувчи ташкилот белгиланган муддатда молиявий ёрдам кўрсатишни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этган тақдирда, ҳужжатлар Агентлик томонидан рад этилган сабабларни бартараф этиш учун ариза олинган кундан бошлаб уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатда қайта кўриб чиқилади.
24. Аризани қайта кўриб чиқишда Агентлик томонидан рад этишнинг илгари ёзма равишда айтилмаган сабабларини кўрсатишга йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари бундан мустасно.
25. Белгиланган муддатдан кейин берилган ҳужжатлар янги топширилган деб ҳисобланади ва умумий асосларда кўриб чиқилади.
26. Экспорт қилувчи ташкилотлар молиявий ёрдам кўрсатишни рад этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек, Агентликнинг мансабдор шахслари ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
7-боб. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағлар ажратиш ва улардан фойдаланиш тартиби
27. Экспорт қилувчи ташкилотларга харажатларни қоплаш бўйича кўрсатиладиган молиявий ёрдам билан боғлиқ Агентликнинг харажатлари Агентлик учун назарда тутилган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади.
Молиявий йил давомида тадбиркорлик субъектларининг тақдим этган аризаларига мувофиқ молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда, тасдиқланган базавий сметага ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
28. Ҳар бир молиявий йил бошида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспортга кўмаклашиш ва уни рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 20 декабрдаги ПҚ-4069-сон қарорига мувофиқ Агентликнинг тасдиқланган смета бўйича буюртманомаси олинган кундан бошлаб уч банк иш куни мобайнида Агентликни молиялаштиради.
29. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида харажатлар Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ молиялаштирилади.
30. Хориждаги шартномалар бўйича харажатлар Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг чет эл валютасидаги маблағларини самарали бошқариш тўғрисида» 2020 йил 23 майдаги 329-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.
31. Молия йили якуни бўйича Агентлик шахсий ғазна ҳисобварағида фойдаланилмай қолган бюджет маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилади.
8-боб. Якунловчи қоидалар
32. Ушбу Низом қоидаларини бузган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
33. Бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш учун жавобгарлик Агентликка юкланади.
34. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги экспорт қилувчи ташкилотларга ушбу Низомга мувофиқ молиявий ёрдам кўрсатиш бўйича Агентлик фаолиятининг самарадорлигини мониторинг қилади.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш
Босқичлар Масъул ижрочилар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Экспорт қилувчи ташкилотлар Ариза, буюртманома-анкета ва бошқа зарур ҳужжатларни тайёрлаш ҳамда тўғридан-тўғри, почта алоқа воситаси орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан, Ташқи иқтисодий маълумотлар портали орқали тақдим этиш. Экспорт қилувчи ташкилотларнинг ихтиёрига кўра 2-босқич Экспортни рағбатлантириш агентлиги Аризаларни кўриб чиқиш ва молиявий ёрдам кўрсатиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш. Ариза қабул қилинган кундан бошлаб 7 иш кунида 3-босқич Экспортни рағбатлантириш агентлиги Экспорт қилувчи ташкилотларга қабул қилинган қарор тўғрисида билдиришнома юбориш. Қарор қабул қилинган кундан бошлаб 1 иш кунида Молиявий ёрдам кўрсатиш белгиланган аризалар бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалар тузиш тадбирларини (тендер, конкурс ва бошқалар) амалга ошириш. қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда 4-босқич Экспортни рағбатлантириш агентлиги Молиявий ёрдам кўрсатиш бўйича тўловларни амалга ошириш: а) Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан белгиланган тартибда тузилган шартномалар бўйича; Шартномада белгиланган муддатда б) амалга оширилган харажатлар бўйича. Қарор қабул қилинган кундан бошлаб 5 иш куни ичида 5-босқич Экспортни рағбатлантириш агентлиги Экспортни рағбатлантириш агентлиги билан экспорт қилувчи ташкилот ва товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчи ўртасида тузилган шартнома ижросини мониторинг қилиш. Доимий равишда
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги Молиявий ёрдам олиш тўғрисида ариза ________________________________________________(экспорт қилувчи ташкилотнинг номи) қуйидагиларда молиявий ёрдам кўрсатишингизни сўраймиз*: _________________________________________стандартини жорий қилиш (мувофиқлик сертификати олиш) (стандарт, сертификат номи) тақдимот ва реклама кампаниялари ўтказиш (талаб қилинадиган хизматлар (ишлар) тўғрисидаги маълумотлар илова қилиниши зарур) ________________________________________________________________________ халқаро тендер ва танловларда иштирок этиш (қатнашиладиган тендер ва танлов ҳақидаги маълумотлар илова қилиниши зарур) _____________________________________________________________________________ ______________________________ маҳсулотини (брендини, товар белгисини) ______________________даги (маҳсулот номи) (давлат номи) __________________________________________________________________________да рўйхатдан ўтказиш (ваколатли орган номи) _________________________________да бўлиб ўтадиган бизнес-семинарда (бизнес-тренинг, савдо миссияси, (давлат номи) бизнес-форумда) иштирок этиш (тадбир ҳақида маълумот, ўтказиш санаси бўйича маълумотлар илова қилиниши зарур) _________________________ да бўлиб ўтадиган _________________________ _______________ хорижий (давлат номи) (кўргазма, ярмарка номи) кўргазмасида (ярмаркада) иштирок этиш (кўргазма, ярмарка тўғрисида маълумотлар илова қилиниши зарур) маҳсулотлар намуналарини _______________________________________________________даги хорижий (давлат номи) харидорга (ташқи савдо уйига, шоу-румга, Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхонасига) юбориш (маҳсулотлар номлари, миқдори, ўлчамлари, қиймати тўғрисида маълумотлар, расмлари ва тижорат таклифи илова қилиниши зарур) ____________________________________да савдо уйини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини (давлат номи) ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан юритиладиган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари томонидан чет элда ташкилотлар ташкил этиш ёки уларнинг устав фонди (капитали)да улуш билан иштирок этиш реестрига киритилганлиги ҳақидаги маълумот илова қилиниши зарур) *) Юқоридаги бандлардан бирининг танланиши ва шу бандда сўралган зарур маълумотлар илова қилиниши зарур. 1. Анкета; 2. (Низомга мувофиқ илова қилинадиган бошқа ҳужжатлар номи кўрсатилади); 3. ... _________________________________ раҳбари _____________________ (экспорт қилувчи ташкилот номи) (Ф.И.О.)
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Буюртманома-анкета 1. Экспорт қилувчи ташкилотнинг номи: 2. Мурожаат қилувчи шахс (Ф.И.О., лавозими): 3. Боғланиш учун маълумотлар (телефон, e-mail): 4. Экспорт қилувчи ташкилот веб-сайти: (агар мавжуд бўлса) 5. Экспорт қилувчи ташкилотнинг ташкил топган йили: 6. Экспорт қилувчи ташкилотнинг жойлашган ери (почта манзили): 7. Штат (ишчилар сони): 8. Сўнгги ҳисобот йилида маҳсулот турлари бўйича ишлаб чиқариш ҳажми (миқдори ва қиймати) : 1. 2. ... (агар мавжуд бўлса) 9. Сўнгги ҳисобот йилида маҳсулот турлари бўйича экспорт ҳажми (миқдори ва қиймати, минг долларда): 1. 2. ... (агар мавжуд бўлса) 10. Сўнгги ҳисобот йилида маҳсулотлар экспорт қилинган давлатлар номи ва экспорт ҳажми (минг долларда) (агар мавжуд бўлса) 11. Жорий қилинган (олинган) стандарт (сертификат) номи, шу жумладан, Экспортни рағбатлантириш агентлигининг молиявий ёрдами ҳисобидан (стандарт (сертификат) номи, йили, молиявий ёрдам миқдори — минг долларда) (агар мавжуд бўлса) 12. Жорий қилиш (олиш) режалаштирилган стандарт (сертификат) номи* 13. Стандарт (сертификат) жорий қилингандан (олингандан) сўнг режалаштирилган йиллик ўртача ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажми (минг долларда) — келгуси 2 йил учун, экспорт қилиш режалаштирилган давлатлар номи * 14. Сўнгги икки йилда тақдимотлар ва реклама кампаниялари ўтказилган давлатлар (оммавий ахборот воситалари ва бошқалар) номи, шу жумладан, Экспортни рағбатлантириш агентлигининг молиявий ёрдами ҳисобидан (мурожаатлар сони, давлатлар номи, йили, молиявий ёрдам миқдори — минг долларда) (агар мавжуд бўлса) 15. Тақдимотлар ва реклама кампаниялари ўтказиш режалаштирилган давлатлар ва оммавий ахборот воситалари номи ** 16. Сўнгги икки йилда иштирок этилган халқаро тендерлар ва танловлар (сони, давлати), эришилган шартномалар қиймати, шу жумладан, Экспортни рағбатлантириш агентлигининг молиявий ёрдами ҳисобидан (сони, давлати, йили, молиявий ёрдам миқдори — минг долларда) (агар мавжуд бўлса) 17. Хорижий ваколатли органларда рўйхатдан ўтказилган маҳсулотлар (номи, давлати, йили), шу жумладан, Экспортни рағбатлантириш агентлигининг молиявий ёрдами ҳисобидан (маҳсулот ва давлат номи, йили, молиявий ёрдам миқдори — минг долларда) (агар мавжуд бўлса) 18. Сўнгги икки йилда иштирок этилган бизнес-семинарлар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес-форумлар (номи, давлати), шу жумладан, Экспортни рағбатлантириш агентлигининг молиявий ёрдами ҳисобидан (номи, давлати, йили, молиявий ёрдам миқдори — минг долларда) (агар мавжуд бўлса) 19. Сўнгги икки йилда иштирок этилган кўргазма-ярмарка тадбирлари (номи, давлати, йили), эришилган экспорт шартномалари (сони ва қиймати — минг долларда), шу жумладан, Экспортни рағбатлантириш агентлигининг молиявий ёрдами ҳисобидан (номи, давлати, йили, тузилган меморандум, келишув ёки экспорт шартномалари сони ва уларнинг умумий қиймати — минг долларда, молиявий ёрдам миқдори — минг долларда) (агар мавжуд бўлса) 20. Иштирок этиш режалаштирилган кўргазма-ярмарка тадбири номи, ўтказилиш жойи (давлати), санаси, намойиш этиладиган маҳсулотлар номи *** 21. Маҳсулотлар намуналари юборилган давлатлар ва маҳсулотлар номи, эришилган экспорт ҳажми, шу жумладан, Экспортни рағбатлантириш агентлигининг молиявий ёрдами ҳисобидан (давлатлар ва маҳсулот номи, мурожаатлар сони, молиявий ёрдам миқдори ва йиллар кесимида эришилган экспорт ҳажми — минг долларда) (агар мавжуд бўлса) 22. Намуналари юбориш режалаштирилган маҳсулотлар, давлатлар, харидорлар, ташқи савдо уйлари ва шоу-румлар, Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари номи, маҳсулотлар оғирлиги (кг), имзоланиши кутилаётган шартнома ҳажми — минг долларда ****
______________________________ раҳбари (экспорт қилувчи ташкилот номи) _______________ (имзо) _________________ (Ф.И.О.)
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Савдо уйлари учун офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш харажатлари бўйича Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан тўлаб бериладиган бир ойлик қатъий миқдорлар
1 квадрат метр учун АҚШ долларида Харажат номи Қўшни давлатлар Россия Федерацияси Кавказ давлатлари (Озарбайжон, Арманистон, Грузия), Беларусь, Укараина, Молдова ва Туркия Осиё қитъаси Европа қитъаси Америка қитъаси Африка қитъаси Бошқалар (Австралия ва орол давлатлар) Яқин Шарқ ва бошқа Осиё давлатлари Осиё-Тинч океани давлатлари Офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш харажатлари* 6 20 8 8 26 31 26 6 26
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 826-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро аккредитация идорасидан аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом 2022 йил 1 апрелдан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро ILAC/IAF ташкилотлари аъзоси ҳисобланган аккредитация идораси томонидан аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
аккредитация — мувофиқликни баҳолаш органининг муайян аккредитация доирасида мувофиқликни баҳолаш ишларини бажаришга ваколатининг аккредитация органи томонидан расман тасдиқланиши;
аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар — аккредитациядан ўтказиш жараёнида ҳужжатлар экспертизаси ҳамда жойида баҳолаш учун сарфланадиган харажатлар;
мувофиқликни баҳолаш органи — Ўзбекистон Республикаси резиденти — юридик шахс бўлган, мувофиқликни баҳолашга доир ишларни бажариш учун белгиланган тартибда аккредитация қилинган инспекция органи, синов ва калибрлаш лабораториялари (марказлари), маҳсулотлар, хизматлар, менежмент тизимлари ҳамда ходимларни сертификатлаш органи;
ILAC (International Laboratory Accreditation Cooperation) — Лабораториялар аккредитацияси бўйича халқаро ташкилот;
IAF (International Accreditation Forum) — Аккредитация бўйича халқаро форум.
3. Агентлик томонидан мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро ILAC/IAF ташкилотлари аъзоси ҳисобланган аккредитация идораси томонидан аккредитациядан ўтказиш (кейинги ўринларда — халқаро аккредитациядан ўтказиш) билан боғлиқ харажатларни қоплаб беришнинг асосий шарти ушбу мувофиқликни баҳолаш органларининг халқаро стандартлар талаблари асосида халқаро аккредитациядан ўтганлигидир.
4. Мувофиқликни баҳолаш органларининг халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлари ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ қоплаб берилади.
2-боб. Халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
5. Халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш учун мувофиқликни баҳолаш органи томонидан Агентликка ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларда келтирилган шаклларга мувофиқ ариза ва буюртманома-анкета тўлдирилиб, қуйидаги ҳужжатлар билан биргаликда тақдим этилади:
мувофиқликни баҳолаш органининг аввал Агентлик томонидан халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлари қоплаб берилган аккредитация гувоҳномасининг амал қилиш муддатида ўтказиладиган даврий баҳолашлар натижалари (агар мавжуд бўлса);
мувофиқликни баҳолаш органининг халқаро аккредитациядан ўтказиш учун сарфланган харажатларини тасдиқловчи ҳужжатлар (шартнома, ҳисоб-фактура, далолатнома, тўлов топшириқномаси) нусхалари.
6. Халқаро аккредитациядан ўтган мувофиқликни баҳолаш органидан ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган ҳужжатлардан бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
7. Халқаро аккредитациядан ўтган мувофиқликни баҳолаш органи томонидан ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар Агентликка бевосита, почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан, Агентликнинг веб-сайти орқали тақдим этилади.
8. Халқаро аккредитациядан ўтган мувофиқликни баҳолаш органи томонидан ариза ҳамда унга илова қилинадиган ҳужжатлар Агентликка бевосита тақдим қилинганда, аризанинг нусхаси дарҳол ҳужжатлар қабул қилинган сана белгиси билан ариза топширувчига берилади.
9. Тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилиги учун жавобгарлик халқаро аккредитациядан ўтган мувофиқликни баҳолаш органига юкланади.
3-боб. Мувофиқликни баҳолаш органларининг аризаларини кўриб чиқиш тартиби
10. Ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар Агентлик томонидан ариза қабул қилинган кундан бошлаб етти иш куни давомида кўриб чиқилади.
11. Агентлик аризани унга илова қилинадиган ҳужжатлар билан бирга белгиланган тартибда рўйхатга олади.
12. Агентлик тақдим этилган ҳужжатлар ва уларда кўрсатилган маълумотларнинг тўлиқлиги, ишончлилиги, халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш шартлари ва мақсадларига ҳамда халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш миқдорининг ушбу Низомда белгиланган миқдорларга мувофиқлиги нуқтаи назардан кўриб чиқади.
13. Халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тўғрисидаги қарор Агентлик томонидан қабул қилинади.
Агентлик қабул қилинган қарор тўғрисида бир иш куни давомида почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан, расмий веб-сайти орқали халқаро аккредитациядан ўтган мувофиқликни баҳолаш органига билдиришнома юборади.
Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун йиғим ундирилмайди.
14. Халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда, тўловлар Агентлик томонидан белгиланган тартибда қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни ичида мувофиқликни баҳолаш органининг банк ҳисобварағига ўтказиб берилади.
15. Агентлик томонидан халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар қоплаб берилган мувофиқликни баҳолаш органининг аккредитация гувоҳномаси амал қилиш муддатида ўтказиладиган даврий баҳолашларда аккредитацияси бекор қилинса, ушбу органга келгусида халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар қоплаб берилмайди.
4-боб. Халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш миқдори ва шартлари
16. Халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар мувофиқликни баҳолаш органига ҳақиқатда аниқланган тавсифлар (параметрлар) ёки амалга ошириладиган ишлардан келиб чиққан ҳолда қоплаб берилади. Бунда харажатлар мувофиқликни баҳолаш органининг аккредитация доираси тўғрисидаги маълумотномасида акс эттирилган, аниқланган тавсифлар (параметрлар) ёки амалга ошириладиган ишларнинг ҳар бир бирлиги учун эквивалентда 200 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда миллий валютада қоплаб берилади.
Хорижий валютадаги халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар миқдори мувофиқликни баҳолаш органи тўловларни амалга оширган санада Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада ҳисобланади.
5-боб. Халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб беришни рад этиш тартиби
17. Қуйидагилар халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб беришни рад этиш учун асос бўлади:
халқаро аккредитациядан ўтган мувофиқликни баҳолаш органи томонидан мазкур Низомнинг 5-бандида белгиланган ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганлиги;
халқаро аккредитациядан ўтган мувофиқликни баҳолаш органи томонидан сўралаётган халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг мазкур Низомда белгиланган тартиб ва талабларга номувофиқлиги;
мувофиқликни баҳолаш органининг халқаро аккредитация гувоҳномаси амал қилиш муддатида ўтказиладиган даврий баҳолашларда аккредитацияси бекор қилиниши;
халқаро аккредитациядан ўтган мувофиқликни баҳолаш органи тақдим этган ҳужжатларда ноаниқ ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги.
18. Бошқа сабабларга кўра халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
19. Рад этиш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда, Агентлик бир иш куни давомида мувофиқликни баҳолаш органига Агентликнинг мансабдор шахслари томонидан имзоланган ёки электрон рақамли имзо ёрдамида имзоланган рад этиш сабаблари ва уларни бартараф этган ҳолда ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун топшириш муддати кўрсатилган асосли хулосани юборади.
20. Мувофиқликни баҳолаш органи халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб беришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этиб, ўн иш кунида ушбу Низомда назарда тутилган ҳужжатларни, шу жумладан, рад этишнинг илгари кўрсатилган сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун Агентликка топшириш ҳуқуқига эга.
21. Мувофиқликни баҳолаш органи белгиланган муддатда халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб беришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этган тақдирда, ҳужжатлар Агентлик томонидан рад этилган сабабларни бартараф этиш учун ариза олинган кундан бошлаб уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатда қайта кўриб чиқилади.
22. Аризани қайта кўриб чиқишда рад этишнинг аввал ёзма равишда берилмаган сабабларини кўрсатишга йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари бундан мустасно.
23. Белгиланган муддатдан кейин берилган ҳужжатлар янги топширилган деб ҳисобланади ва умумий асосларда кўриб чиқилади.
24. Мувофиқликни баҳолаш органи халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб беришни рад этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек, Агентликнинг мансабдор шахслари ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
6-боб. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағлар ажратиш ва улардан фойдаланиш тартиби
25. Мувофиқликни баҳолаш органининг халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш бўйича Агентликнинг харажатлари Агентлик учун назарда тутилган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади.
Молиявий йил давомида тадбиркорлик субъектларининг тақдим этган аризаларига мувофиқ молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда тасдиқланган базавий сметага ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
26. Ҳар бир молиявий йил бошида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспортга кўмаклашиш ва уни рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 20 декабрдаги ПҚ-4069-сон қарорига мувофиқ тасдиқланган смета бўйича Агентликнинг буюртманомаси олинган кундан бошлаб уч банк иш куни мобайнида Агентликни молиялаштиради.
7-боб. Якунловчи қоидалар
27. Ушбу Низом қоидаларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
28. Ариза топширган ва халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлари қоплаб берилган мувофиқликни баҳолаш органларининг реестри Агентлик томонидан электрон шаклда юритилади.
29. Бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш учун жавобгарлик Агентликка юкланади.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро аккредитация идорасидан аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш
Босқичлар Масъул ижрочилар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Мувофиқликни баҳолаш органи Ариза, буюртманома-анкета ва бошқа белгиланган ҳужжатларни тайёрлаш ҳамда тўғридан-тўғри, почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан, Экспортни рағбатлантириш агентлигининг веб-сайти орқали тақдим этиш. Мувофиқликни баҳолаш органининг ихтиёрига кўра 2-босқич Экспортни рағбатлантириш агентлиги Ариза ва ҳужжатларни кўриб чиқиш ҳамда халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш ёки қоплаб беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш. Ариза қабул қилинган кундан бошлаб етти иш кунида 3-босқич Экспортни рағбатлантириш агентлиги Мувофиқликни баҳолаш органига қабул қилинган қарор тўғрисида билдиришнома юбориш. Қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунида 4-босқич Экспортни рағбатлантириш агентлиги Халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш бўйича тўловларни амалга ошириш. Қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни ичида
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро аккредитация идорасидан аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги
Ариза __________________________________ (мувофиқликни баҳолаш органининг номи) лабораторияларини халқаро ILAC/IAF ташкилотлари аъзоси ҳисобланган аккредитация идораси томонидан аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш масаласини кўриб чиқишингизни ва тегишли компенсация тўловини ______________________банкидаги ______________________ ҳисобварағига ўтказиб беришингизни сўрайман. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинмоқда: 1. Буюртманома-анкета; 2. (Низомга мувофиқ илова қилинадиган бошқа ҳужжатлар номи кўрсатилади); 3. ... __________________ _______ ______ раҳбари (мувофиқликни баҳолаш органи номи) _______________ (имзо) _________________ (Ф.И.О.) Боғланиш учун телефон: +998 (___)_________
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро аккредитация идорасидан аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Буюртманома-анкета 1. Мувофиқликни баҳолаш органининг номи: 2. Мурожаат қилувчи шахс (Ф.И.О., лавозими): 3. Боғланиш учун маълумотлар (телефон, e-mail): 4. Мувофиқликни баҳолаш органи ташкил этилган йил: 5. Мувофиқликни баҳолаш органи жойлашган жой (почта манзили): 6. Штат (ходимлар сони): 7. Мувофиқликни баҳолаш органининг сўнгги ҳисобот йилида мувофиқликни баҳолаш бўйича амалга оширилган ишлари ҳажми (миқдори ва қиймати): 1. 2. ... 8. Мувофиқликни баҳолаш органи томонидан жорий қилинган стандарт (сертификат) номи, шу жумладан, Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб берилган харажатлар ҳисобидан (стандарт (сертификат) номи, олинган йили, қоплаб берилган харажат миқдори, минг долларда) (агар мавжуд бўлса) 9. Мувофиқликни баҳолаш органи томонидан жорий қилиниши режалаштирилган стандарт (сертификат) сони 10. Мувофиқликни баҳолаш органининг халқаро аккредитациядан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар ___________ ______ _____________ раҳбари (мувофиқликни баҳолаш органи номи) _______________ (имзо) _________________ (Ф.И.О.)
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 31 декабрь,
826-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
NIZOM
SXEMASI
Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi Eksportni ragʻbatlantirish agentligi tomonidan eksport qiluvchi tashkilotlarga moliyaviy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Eksport faoliyatini moliyalashtirish va sugʻurta himoyasi mexanizmlarini kengaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 24-maydagi PQ-4337-son qaroriga muvofiq eksport faoliyatini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash mexanizmlarini yanada takomillashtirish va soddalashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi:
a) Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi Eksportni ragʻbatlantirish agentligi tomonidan eksport qiluvchi tashkilotlarga moliyaviy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq:
eksport qiluvchi tashkilotlarga moliyaviy yordam koʻrsatishning asosiy yoʻnalishlari;
moliyaviy yordam olish uchun taqdim etiladigan hujjatlar;
eksport qiluvchi tashkilotlarning arizalarini koʻrib chiqish tartibi;
maqsadli moliyaviy yordam yoʻnalishlari va predmeti;
moliyaviy yordam miqdori va shartlari;
moliyaviy yordam koʻrsatishni rad etish tartibi;
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan mablagʻlar ajratish va ulardan foydalanish tartibi;
b) Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi Eksportni ragʻbatlantirish agentligi tomonidan muvofiqlikni baholash organlarini xalqaro akkreditatsiya idorasidan akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish uchun taqdim etiladigan hujjatlar;
muvofiqlikni baholash organlarining arizalarini koʻrib chiqish tartibi;
xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish miqdori va shartlari;
xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berishni rad etish tartibi;
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan mablagʻlar ajratish va ulardan foydalanish tartibi.
2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi Eksportni ragʻbatlantirish agentligi tomonidan eksport qiluvchi tashkilotlarga moliyaviy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2019-yil 11-sentabrdagi 756-son qarori oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining investitsiyalar va tashqi iqtisodiy aloqalar masalalari boʻyicha oʻrinbosari — investitsiyalar va tashqi savdo vaziri S.U. Umurzakov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 31-dekabrdagi 826-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi Eksportni ragʻbatlantirish agentligi tomonidan eksport qiluvchi tashkilotlarga moliyaviy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi Eksportni ragʻbatlantirish agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tomonidan eksport qiluvchi tashkilotlarga eksport faoliyatini qoʻllab-quvvatlash maqsadida moliyaviy yordam koʻrsatish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
biznes-trening — maʼlum bir yoʻnalishda tadbirkorlar, ularning xodimlarining (ishchilarining) bilim va koʻnikmalarini hamda faoliyati samaradorligini oshirishga qaratilgan oʻqitish shakli, shu jumladan, onlayn oʻqitish shakli;
biznes-forum — biznes vakillarining maʼlum bir yoʻnalish, soha va tarmoqdagi biznes masalalarini muhokama qilishga bagʻishlangan yigʻilishi, shu jumladan, onlayn yigʻilishi;
koʻrgazma-yarmarka tadbirlari — xorijda va Oʻzbekiston Respublikasida tashkil etiladigan xalqaro, mintaqalararo, hududlararo koʻrgazmalar, konfrensiyalar, festivallar, yarmarkalar va tadbirkorlik subyektlarining eksport imkoniyatlarini rivojlantirishga qaratilgan boshqa tadbirlar, shu jumladan, onlayn tadbirlar;
biznes-seminarlar — tadbirkorlik faoliyatiga oid tajriba, bilim va maʼlumotlar bilan almashish maqsadida oʻtkaziladigan interfaol oʻquv-amaliy tadbir shakli, shu jumladan, onlayn interfaol oʻquv-amaliy tadbir shakli;
eksport qiluvchi tashkilotlar — Oʻzbekiston Respublikasida roʻyxatdan oʻtgan va eksport faoliyatini amalga oshirayotgan yoki uni boshlash istagidagi tadbirkorlik subyektlari;
reklama kampaniyasi (taqdimot) — maʼlum bir davrga va bozorga moʻljallangan, eksport hajmini oshirish boʻyicha marketing maqsadlariga erishishga, xususan, mahsulotlar (xizmatlar) bilan tanishtirish, ularni taklif etish va xaridorlarni jalb qilishga qaratilgan keng qamrovli tadbirlarni amalga oshirish;
standartlar — standartlash boʻyicha tashkilotlar tomonidan ishlab chiqilgan xalqaro (davlatlararo, mintaqaviy) standartlar hamda xorijiy davlatlarning milliy standartlari;
muvofiqlik sertifikati — sertifikatlangan mahsulotning belgilangan talablarga muvofiqligini tasdiqlash uchun sertifikatlashtirish tizimi qoidalariga binoan berilgan hujjat;
savdo missiyalari — eksport qiluvchi tashkilotlar bilan salohiyatli xorijiy xaridorlar oʻrtasida sheriklik aloqalarini oʻrnatish, shuningdek, mahsulot taqdimotlarini oʻtkazib, salohiyatli xorijiy xaridorlar bilan kelgusida tuziladigan eksport shartnomalarining shartlarini muhokama qilish va shartnomalar tuzish maqsadida tashkil etiladigan tadbirlar.
3. Agentlik tomonidan eksport qiluvchi tashkilotlarga moliyaviy yordam koʻrsatishning asosiy yoʻnalishlari quyidagilardan iborat:
standartlarni joriy qilish va muvofiqlik sertifikatlarini olish;
mahalliy mahsulotlar va brendlarni (tovar belgilarini) tashqi bozorlarga olib chiqish maqsadida taqdimotlar va reklama kampaniyalarini oʻtkazish;
xalqaro tender va tanlovlarda ishtirok etish;
xorijiy vakolatli organlarda milliy mahsulotlar va brendlarni (tovar belgilarini) roʻyxatdan oʻtkazish;
Oʻzbekiston Respublikasi hududlarida tadbirkorlar uchun eksport salohiyatini oshirish maqsadida mahalliy va xorijiy kompaniyalarni, mutaxassislarni jalb qilgan holda biznes-seminarlar, treninglar, savdo missiyalari va biznes-forumlar tashkil etish;
xorijiy mamlakatlardagi biznes-seminarlar, treninglar, savdo missiyalari va biznes-forumlarda ishtirok etish;
koʻrgazma-yarmarka tadbirlarida ishtirok etish;
mahsulotlar namunalarini tanishtirish maqsadida xorijiy xaridorlarga, eksport qiluvchi tashkilotlarning tashqi savdo uylari va shou-rumlariga, shu jumladan, xaridor topishda koʻmak olish uchun Oʻzbekiston Respublikasining chet eldagi diplomatik vakolatxonalariga yuborish;
savdo uylarini ochish va saqlash, ofis, savdo va ombor binolarini ijaraga olish, shu bilan birga, reklama kampaniyalarini tashkil qilish bilan bogʻliq chet eldagi xarajatlarni qisman qoplab berish.
Bunda eksport qiluvchi tashkilotlarning vakili qatnashishi talab etiladigan yoʻnalishlarda koʻrsatiladigan moliyaviy yordam eksport qiluvchi tashkilotlarning bir nafar vakili hisobga olingan holda qoplab beriladi.
4. Eksport qiluvchi tashkilotlarga moliyaviy yordam ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq koʻrsatiladi.
2-bob. Moliyaviy yordam olish uchun taqdim etiladigan hujjatlar
5. Moliyaviy yordam olish uchun eksport qiluvchi tashkilotlar tomonidan Agentlikka ushbu Nizomga 2 va 3-ilovalarda keltirilgan shakllarga muvofiq ariza va buyurtmanoma-anketa toʻldirilib, quyidagi hujjatlar bilan birgalikda taqdim etiladi:
a) standartlarni joriy qilish va muvofiqlik sertifikatlarini olish yoʻnalishlarida:
standart (sertifikat) joriy qilish (olish) rejalashtirilgan mahsulot, joy, obyekt (yer) maydoni hajmi, ishlovchilar soni, ishlab chiqarish quvvatlari toʻgʻrisida maʼlumotnoma;
eksport qiluvchi tashkilotlarning ixtiyoriga koʻra tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchilar bilan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma tuzilib, standartlar joriy qilingan va (yoki) muvofiqlik sertifikatlari olingan holatlarda, xarajatlarni tasdiqlovchi hujjatlar (shartnoma, hisob-faktura, dalolatnoma, toʻlov topshirigʻi va (yoki) solishtirma dalolatnoma nusxalari);
b) mahalliy mahsulotlar va brendlarni (tovar belgilarini) tashqi bozorlarga olib chiqish maqsadida taqdimotlar va reklama kampaniyalarini oʻtkazish, koʻrgazma-yarmarka tadbirlarida ishtirok etish hamda biznes-seminarlar, treninglar, savdo missiyalari va biznes-forumlarda ishtirok etish yoʻnalishlarida — mahsulotlarning taqdimot materiallari, tarqatma materiallar (taqdimot, videorolik, broshyura, buklet, tashrif qogʻozi va boshqalar — eksport qiluvchi tashkilot tanloviga koʻra);
v) xalqaro tender va tanlovlarda ishtirok etish hamda xorijiy vakolatli organlarda milliy mahsulotlar va brendlarni (tovar belgilarini) roʻyxatdan oʻtkazish yoʻnalishlarida — eksport qiluvchi tashkilotlarning, ularning mahsulotlari va brendlarining (tovar belgilarining) tender, tanlov yoki xorijiy vakolatli organ talablariga muvofiq kelishi boʻyicha solishtirma jadval shaklidagi maʼlumot;
g) mahsulotlar namunalarini tanishtirish maqsadida xorijiy xaridorlarga, eksport qiluvchi tashkilotlarning tashqi savdo uylari va shou-rumlariga, shu jumladan, xaridor topishda koʻmak olish uchun Oʻzbekiston Respublikasining chet eldagi diplomatik vakolatxonalariga yuborish yoʻnalishida — mahsulotlarning texnik koʻrsatkichlari, ishlab chiqarish quvvatlaridan kelib chiqqan holda yetkazib berish imkoniyatlari va shartlarini oʻzida aks ettirgan ingliz, rus yoki eksport qiluvchi tashkilotning ixtiyoriga koʻra boshqa zarur xorijiy tilda tayyorlangan tijorat takliflari.
Qayta tashkil etish, toʻlovga qobiliyatsizlik va (yoki) tugatish holatidagi Eksport qiluvchi tashkilotlarning arizalari koʻrib chiqish uchun qabul qilinmaydi;
d) savdo uylarini ochish va saqlash, ofis, savdo va ombor binolarini ijaraga olish, shu bilan birga, reklama kampaniyalarini tashkil qilish bilan bogʻliq chet eldagi xarajatlarni qisman qoplab berish yoʻnalishlarida — Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi tomonidan yuritiladigan Oʻzbekiston Respublikasi yuridik shaxslari tomonidan chet elda tashkilotlar tashkil etish yoki ularning ustav fondi (kapitali)da ulush bilan ishtirok etish reyestriga kiritilganligi haqidagi maʼlumot.
6. Eksport qiluvchi tashkilotlardan ushbu Nizomning 5-bandida nazarda tutilmagan hujjatlarni taqdim etishni talab qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.
7. Eksport qiluvchi tashkilotlar tomonidan ariza va unga ilova qilinadigan hujjatlar Agentlikka bevosita, pochta aloqa vositasi orqali yoki elektron shaklda, shu jumladan, Tashqi iqtisodiy maʼlumotlar portali orqali taqdim etiladi.
8. Eksport qiluvchi tashkilotlar tomonidan ariza va unga ilova qilinadigan hujjatlar Agentlikka bevosita taqdim qilinganda, arizaning nusxasi darhol hujjatlar qabul qilingan sana belgisi bilan eksport qiluvchi tashkilotga beriladi.
9. Taqdim etilgan hujjatlarning ishonchliligi uchun javobgarlik eksport qiluvchi tashkilotlarga yuklanadi.
3-bob. Eksport qiluvchi tashkilotlarning arizalarini koʻrib chiqish tartibi
10. Ariza va unga ilova qilinadigan hujjatlar Agentlik tomonidan ariza qabul qilingan kundan boshlab 7 ish kuni davomida koʻrib chiqiladi.
11. Agentlik arizani unga ilova qilinadigan hujjatlar bilan birgalikda belgilangan tartibda roʻyxatga oladi.
12. Agentlik taqdim etilgan hujjatlar va ularda koʻrsatilgan maʼlumotlarning toʻliqligi, ishonchliligi, moliyaviy yordam koʻrsatish yoʻnalishlari, shartlari va maqsadlariga hamda moliyaviy yordam miqdorining ushbu Nizom 18-bandida belgilangan yuqori chegaralarga, shuningdek, eksport operatsiyalari boʻyicha mavjud muddati oʻtgan qarzdorlikning mazkur Nizomda belgilangan miqdorlarga muvofiqligi nuqtai nazardan koʻrib chiqadi.
Bunda eksport qiluvchi tashkilotlarning eksport operatsiyalari boʻyicha muddati oʻtgan debitor qarzdorligi miqdori (debitor qarzdorlikni undirish boʻyicha sud qarori mavjud boʻlgan debitor qarzdorlik miqdori bundan mustasno) soʻnggi 12 oyda amalga oshirilgan eksport hajmining 30 foizidan ortiq boʻlmasligi kerak.
Savdo uylarini ochish va saqlash, ofis, savdo va ombor binolarini ijaraga olish, shu bilan birga, reklama kampaniyalarini tashkil qilish bilan bogʻliq chet eldagi xarajatlarni qisman qoplab berish yoʻnalishidagi moliyaviy yordamdan foydalanayotgan eksport qiluvchi tashkilotning kamida 51 foiz ulushi ishtirokida 2021-yil 1-apreldan keyin tashkil etilgan savdo uyi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 29-noyabrdagi PF-5587-son Farmoni bilan tasdiqlangan roʻyxatdagi xom ashyo tovarlaridan boshqa tovarlar eksportiga ixtisoslashgan hamda Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi tomonidan yuritiladigan Oʻzbekiston Respublikasi yuridik shaxslari tomonidan chet elda tashkilotlar tashkil etish yoki ularning ustav fondi (kapitali)da ulush bilan ishtirok etish reyestriga kiritilgan boʻlishi kerak.
13. Moliyaviy yordam toʻgʻrisidagi qaror Agentlik tomonidan qabul qilinadi.
Agentlik 1 ish kuni davomida pochta aloqa vositasi orqali yoki elektron shaklda, shu jumladan, Tashqi iqtisodiy maʼlumotlar portali orqali qabul qilingan qaror toʻgʻrisida eksport qiluvchi tashkilotlarga bildirishnoma yuboradi.
Taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqish va moliyaviy yordam berish toʻgʻrisidagi qarorni qabul qilish uchun yigʻim undirilmaydi.
14. Agentlik moliyaviy yordam koʻrsatish belgilangan arizalar boʻyicha tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchilar bilan shartnomalar tuzish tadbirlarini (tender, konkurs va boshqalar) qonun hujjatlarida belgilangan tartibda va muddatlarda amalga oshiradi.
15. Moliyaviy yordam ajratish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganda, toʻlovlar Agentlik tomonidan belgilangan tartibda tuzilgan shartnomalarga muvofiq tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchilarning bank hisobvaragʻiga, amalga oshirilgan xarajatlar boʻyicha esa — qaror qabul qilingan kundan boshlab 5 ish kuni ichida eksport qiluvchi tashkilotlarning bank hisobvaragʻiga oʻtkazib beriladi.
16. Agentlik tomonidan oʻtkaziladigan monitoring natijalariga koʻra Agentlik bilan eksport qiluvchi tashkilotlar va tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchilar oʻrtasida tuzilgan shartnoma ijrosi shartnomada koʻrsatilgan muddatlarda taʼminlanmaganligi aniqlangan taqdirda, tegishli mablagʻlar Agentlik tomonidan yuborilgan yozma bildirishnoma qabul qilingan sanadan boshlab 10 ish kuni davomida aybdor tomonidan qaytarilishi kerak.
Eksport qiluvchi tashkilotlar, tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchilar va Agentlik oʻrtasida tuzilgan shartnoma shartlarining buzilishi bilan bogʻliq nizolar sud tartibida hal etiladi.
16 1. Agentlik tomonidan moliyaviy yordam koʻrsatilgan eksport qiluvchi tashkilot moliyaviy yordam koʻrsatilgan kundan boshlab quyidagi muddat va hajmlarda eksportni amalga oshirmagan taqdirda, ushbu eksport qiluvchi tashkilotga kelgusida moliyaviy yordam taqdim qilinmaydi:
mahalliy mahsulotlar va brendlarni (tovar belgilarini) tashqi bozorlarga olib chiqish maqsadida taqdimotlar va reklama kampaniyalarini oʻtkazish, xorijiy vakolatli organlarda milliy mahsulotlar va brendlarni (tovar belgilarini) roʻyxatdan oʻtkazish, koʻrgazma-yarmarka tadbirlarida ishtirok etish, mahsulotlar namunalarini tanishtirish maqsadida xorijiy xaridorlarga, eksport qiluvchi tashkilotlarning tashqi savdo uylari va shou-rumlariga, shu jumladan, xaridor topishda koʻmak olish uchun Oʻzbekiston Respublikasining chet eldagi diplomatik vakolatxonalariga yuborish yoʻnalishlarida — 6 oy muddatda;
savdo uylarini ochish va saqlash, ofis, savdo va ombor binolarini ijaraga olish, shu bilan birga, reklama kampaniyalarini tashkil qilish bilan bogʻliq chet eldagi xarajatlarni qisman qoplab berish yoʻnalishida — 3 oy muddatda, qoplab berilgan xarajatlarning kamida 10 barobari miqdorida eksport amalga oshirilmaganda.
Bunda obyektiv sabablar va aniq shartnomalar boʻlgan taqdirda yuqoridagi majburiyatlarni bajarish muddati Tashqi savdo, investitsiyalar, mahalliy sanoatni rivojlantirish va texnik jihatdan tartibga solish masalalari boʻyicha Hukumat komissiyasi tomonidan 12 oygacha muddatga uzaytirilishi mumkin.
16 2. Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi har oyning yakuni bilan Agentlikka Oʻzbekiston Respublikasi yuridik shaxslari tomonidan chet elda tashkilotlar tashkil etish yoki ularning ustav fondi (kapitali)da ulush bilan ishtirok etish reyestriga kiritilgan savdo uylari toʻgʻrisidagi maʼlumotni taqdim etib boradi.
4-bob. Maqsadli moliyaviy yordam yoʻnalishlari va predmeti
17. Moliyaviy yordam quyidagilar bilan bogʻliq xarajatlarni toʻlab berish uchun koʻrsatiladi:
1) standartlarni joriy qilish va muvofiqlik sertifikatlarini olish yoʻnalishida:
standartlarni joriy qilish va muvofiqlik sertifikatlarini olish;
respublikada va xorijda mahsulotlarni sertifikatlash;
muvofiqlikni baholash;
omologatsiya;
respublikada va xorijda xalqaro standartlash va sertifikatlash tizimlarini joriy etish talablarini ishlab chiqish;
mahsulot namunalarini xorijda va (yoki) Oʻzbekiston Respublikasidagi laboratoriyalarda tekshirish, sinovdan oʻtkazish, xulosalar olish, xorijdagi laboratoriyalarga mahsulot namunalarini yetkazib berish, saqlash va (yoki) yoʻq qilish, shu jumladan, xorijiy xaridorlarning talablarini bajarish va eksport shartnomalari ijrosini taʼminlash;
2) mahalliy mahsulotlar va brendlarni (tovar belgilarini) tashqi bozorlarga olib chiqish maqsadida taqdimotlar va reklama kampaniyalari oʻtkazish yoʻnalishida:
reklama bannerlari, interaktiv va yorugʻlik diodli koʻcha ekranlarini, shu jumladan, aeroport terminallarida oʻrnatish, tarqatma materiallarni tayyorlash;
qidiruv mashinalari asosida saytni optimallashtirish xizmatlaridan foydalanish (Search Engine Optimization — SEO);
qidiruv marketingini oʻtkazish (Search Engine Marketing — SEM);
materiallarni jamoatchilik hamjamiyatlar, forumlar, ijtimoiy tarmoqlar, shu jumladan, xeshteggingda nashr etish orqali ijtimoiy xizmatlarda saytni targʻib qilish;
raqamli reklamani tayyorlash hamda xorijiy televideniye va radioda, ijtimoiy tarmoqlar, mobil ilovalar, messenjerlar, onlayn oʻyinlarda joylashtirish, shuningdek, chet eldagi gazetalarda, biznes jurnallarda va kataloglarda nashr qilish;
mahsulot va xizmatlarni xalqaro elektron savdo maydonchalariga, shu jumladan, ularda roʻyxatdan oʻtish va aʼzo boʻlish orqali joylashtirish;
3) xalqaro tender va tanlovlarda ishtirok etish yoʻnalishida:
roʻyxatga olish yigʻimlarini toʻlash;
tender hujjatlarini olish;
4) xorijiy vakolatli organlarda mahalliy mahsulotlar va brendlarni (tovar belgilarini) roʻyxatdan oʻtkazish yoʻnalishida:
roʻyxatdan oʻtkazish uchun toʻlovlar;
roʻyxatdan oʻtkazilishi zarur boʻlgan mahsulotlar va brendlar (tovar belgilari) hujjatlari va namunalarini tegishli xorijiy vakolatli organlarga yetkazib berish;
roʻyxatdan oʻtkazishda xorijiy davlatdagi tashkilotlardan talab etiladigan qoʻshimcha hujjatlarni olish;
5) Oʻzbekiston Respublikasi hududlarida tadbirkorlar uchun eksport salohiyatini oshirish maqsadida mahalliy va xorijiy kompaniyalarni, mutaxassislarni jalb qilgan holda biznes-seminarlar, treninglar, savdo missiyalari va biznes-forumlar tashkil etish yoʻnalishida:
binolarni ijaraga olish;
texnik taʼminot;
qoʻshimcha uskunalarni oʻrnatish va demontaj qilish;
oʻtkaziladigan tadbir haqida axborotni tarqatish maqsadida ommaviy axborot vositalarining xizmatlaridan foydalanish;
xorijiy kompaniyalar va (yoki) mutaxassislar (murabbiylar) xizmatlaridan foydalanish (xizmat haqi, uy ijarasi, mehmonxona toʻlovi, transport xarajatlari, vakillik xarajatlari, esdalik sovgʻalar uchun xarajatlar);
tarjimonlik xizmati;
axborot-taqdimot materiallari, bukletlar tayyorlash;
kofe-breyklarni tashkil qilish;
mahalliy tadbirkorlarni jalb qilish, ularning ishtirokini taʼminlash (transport xarajatlari);
autsorsing xizmatlaridan foydalanish;
6) xorijiy mamlakatlardagi biznes-seminarlar, treninglar, savdo missiyalari va biznes-forumlarda ishtirok etish yoʻnalishida:
biznes-seminarlar, treninglar va forumlarda ishtirok etish (qatnashish toʻlovi, transport xarajati — ekonom klass uchun, mehmonxona xarajati — standart nomer uchun);
savdo missiyalarini tashkil etish (transport va mehmonxona xarajatlari, xorijiy kompaniyalar, mutaxassislarning xizmat haqi, binoni ijaraga olish, texnik taʼminot, axborot-taqdimot materiallarini tayyorlash, esdalik sovgʻalari olish, kofe-breyklar tashkil etish, vakillik xarajatlari, autsorsing xizmatlaridan foydalanish, delegatsiyaga chet elda hamrohlik qilish boʻyicha xizmatlar haqi, uchrashuv, transfer, kuzatish, tarjimon, gid xizmatlari va boshqalar);
7) koʻrgazma-yarmarka tadbirlarida ishtirok etish yoʻnalishida (eksport qiluvchi tashkilotlar alohida oʻzi shaxsan ijaraga olgan maydonda qatnashgan holatlardan tashqari):
roʻyxatga olish yigʻimlari;
koʻrgazma maydonlarini (shu jumladan, stendlarni joylashtirishning oʻziga xos xususiyatlarini hisobga olgan holda) hamda koʻrgazma stendi va jihozlarini ijaraga olish;
stendlarni ishlab chiqarish, montaj va demontaj qilish, qoʻshimcha koʻrgazma uskunalari va mebellarni ijaraga olish, friz yozuvi xizmati, stend dizaynini yaratish, autsorsing xizmatlari;
elektr taʼminoti manbalariga ulanish, shu jumladan, elektr energiyasidan foydalanish;
mahsulotlar namunalari va boshqa koʻrgazma eksponatlarini xorijiy davlatdagi koʻrgazma-yarmarka tadbirlari maydoniga yetkazib berish va Oʻzbekiston Respublikasiga qaytarib olib kelish;
qoʻshimcha koʻrgazma xizmatlaridan foydalanish (stendni tozalash, qoʻriqlash, aloqa vositalarini ulash va boshqalar);
salohiyatli import qiluvchi xaridorlarni topish uchun ixtisoslashgan xorijiy kompaniyalar xizmatlaridan foydalanish;
taqdimot materiallari, tarqatish uchun materiallar (broshyuralar, tashrif qogʻozlari, bukletlar va boshqalar) tayyorlash;
8) mahsulotlar namunalarini tanishtirish maqsadida xorijiy xaridorlarga, eksport qiluvchi tashkilotlarning tashqi savdo uylari va shou-rumlariga, shu jumladan, xaridor topishda koʻmak olish uchun Oʻzbekiston Respublikasining chet eldagi diplomatik vakolatxonalariga yuborish yoʻnalishida:
mahsulot namunalarini pochta va kuryerlik xizmatlaridan foydalangan holda yetkazib berish va Oʻzbekiston Respublikasiga qaytarib olib kelish;
mahsulot namunalarini transport kompaniyalari xizmatlaridan foydalangan holda yetkazib berish va Oʻzbekiston Respublikasiga qaytarib olib kelish;
mahsulot namunalarini xorijiy davlatda importga rasmiylashtirish (xorijiy davlat qonunchiligiga muvofiq namuna sifatida yuborilgan mahsulotlarni import qilishda toʻlovlar undirilishi belgilangan hollarda).
9) savdo uylarini ochish va saqlash, ofis, savdo va ombor binolarini ijaraga olish, shu bilan birga, reklama kampaniyalarini tashkil qilish bilan bogʻliq chet eldagi xarajatlarni qisman qoplab berish yoʻnalishida:
roʻyxatga olish yigʻimlari;
ofis, savdo va ombor binolarini ijaraga olish;
elektr taʼminoti manbalariga ulanish, shu jumladan, elektr energiyasidan foydalanish va kommunal xizmatlar uchun toʻlovlar;
reklama kampaniyalarini tashkil qilish.
5-bob. Moliyaviy yordam miqdori va shartlari
18. Agentlik tomonidan beriladigan moliyaviy yordam ushbu Nizomning 17-bandida koʻrsatilgan yoʻnalishlarga muvofiq quyidagi miqdorlarda taqdim etiladi:
standartlarni joriy qilish va muvofiqlik sertifikatlarini olish yoʻnalishida — 100 foiz, biroq bitta xalqaro standartni joriy qilish va sertifikatni olish uchun 20 000 AQSH dollaridan koʻp boʻlmagan miqdorda. Eksport qiluvchi tashkilotlarning ixtiyoriga koʻra tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchilar bilan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma tuzilib, standartlar joriy qilingan va (yoki) muvofiqlik sertifikatlari olingan holatlarda shartnoma qiymatining 80 foizi, biroq ushbu yoʻnalish uchun belgilangan summaning 50 foizidan ortiq boʻlmagan miqdorda (elektrotexnika sanoati mahsulotlari uchun Yevropa Ittifoqi davlatlarida talab etiladigan standart va sertifikatlarni joriy etish boʻyicha cheklovlarsiz haqiqatda amalga oshirilgan xarajatlar qoplab beriladi) moliyaviy yordam koʻrsatiladi;
mahalliy mahsulotlar va brendlarni (tovar belgilarini) tashqi bozorlarga olib chiqish maqsadida taqdimotlar va reklama kampaniyalari oʻtkazish yoʻnalishida — 100 foiz miqdorda, lekin bir eksport qiluvchi tashkilot uchun bir kalendar yilida 20 000 AQSH dollaridan koʻp boʻlmagan miqdorda;
xalqaro tender va tanlovlarda ishtirok etish yoʻnalishida — 100 foiz miqdorda;
xorijiy vakolatli organlarda mahalliy mahsulotlar va brendlarni (tovar belgilarini) roʻyxatdan oʻtkazish yoʻnalishida — 100 foiz, lekin bir eksport qiluvchi tashkilot uchun 10 000 AQSH dollaridan koʻp boʻlmagan miqdorda;
xorijiy mamlakatlardagi biznes-seminarlar, treninglar va biznes-forumlarda ishtirok etish, xorijiy davlatlarga savdo missiyalari tashkil etish, shu jumladan, bunday tadbirlarni Oʻzbekiston Respublikasida tashkil etish yoʻnalishida — 100 foiz miqdorda haqiqiy xarajatlar boʻyicha;
koʻrgazma-yarmarka tadbirlarida ishtirok etish yoʻnalishida — 100 foiz miqdorda Agentlikning haqiqiy xarajatlari boʻyicha cheklanmagan miqdorda. Koʻrgazma-yarmarka tadbirlarida oʻz mablagʻi hisobidan ishtirok etgan tadbirkorlarning xarajatlari Agentlik tomonidan qoplab berilmaydi;
mahsulotlar namunalarini tanishtirish maqsadida xorijiy xaridorlarga, eksport qiluvchi tashkilotlarning tashqi savdo uylari va shou-rumlariga, shu jumladan, xaridor topishda koʻmak olish uchun Oʻzbekiston Respublikasining chet eldagi diplomatik vakolatxonalariga yuborish yoʻnalishida — 100 foiz miqdorda, lekin bir eksport qiluvchi tashkilot uchun bir kalendar yilida jami 2000 AQSH dollaridan koʻp boʻlmagan miqdorda;
savdo uylarini ochish va saqlash, ofis, savdo va ombor binolarini ijaraga olish, shu bilan birga, reklama kampaniyalarini tashkil qilish bilan bogʻliq chet eldagi xarajatlarni qisman qoplab berish yoʻnalishida — 50 foiz miqdorda. Shu bilan birga, ofis, savdo va ombor binolarini ijaraga olish xarajatlari uchun — 50 foiz miqdorda, lekin 4-ilovaga muvofiq savdo uylari uchun ofis, savdo va ombor binolarini ijaraga olish xarajatlari boʻyicha Eksportni ragʻbatlantirish agentligi tomonidan toʻlab beriladigan bir oylik qatʼiy miqdorlardan koʻp boʻlmagan miqdorda, bitta eksport qiluvchi tashkilot uchun jami 100 kvadrat metrgacha (omborxonalar uchun 500 kvadrat metrgacha) boʻlgan maydon hisobiga toʻlab beriladi.
Bunda toʻlovlar Agentlik tomonidan tuziladigan shartnomalarga asosan tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchi tegishli tashkilotlarga toʻgʻridan-toʻgʻri amalga oshiriladi.
Mazkur bandning ikkinchi xatboshiga muvofiq eksport qiluvchi tashkilotlar tomonidan toʻlovlar amalga oshirilgan holatlarda, xorijiy valyutadagi xarajatlar boʻyicha koʻrsatiladigan moliyaviy yordam miqdori eksport qiluvchi tashkilotlar toʻlovlarni amalga oshirgan sanada Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan belgilangan kurs boʻyicha milliy valyutada hisoblanadi.
6-bob. Moliyaviy yordam koʻrsatishni rad etish tartibi
19. Quyidagilar moliyaviy yordam koʻrsatishni rad etish uchun asos boʻladi:
eksport qiluvchi tashkilotlar tomonidan mazkur Nizomga muvofiq belgilangan hujjatlarni toʻliq hajmda taqdim etilmaganligi;
eksport qiluvchi tashkilotlar tomonidan soʻralayotgan moliyaviy yordamning mazkur Nizomda belgilangan tartib va talablarga nomuvofiqligi;
eksport operatsiyalari boʻyicha muddati oʻtgan debitor qarzdorlik mavjudligi (eksport qiluvchi tashkilotlarning eksport operatsiyalari boʻyicha muddati oʻtgan debitor qarzdorligi miqdori soʻnggi 12 oydagi eksport hajmining 30 foizidan ortiq boʻlmagan va debitor qarzdorlikni undirish boʻyicha sud qarori mavjud boʻlgan holatlar bundan mustasno);
eksport qiluvchi tashkilotlar taqdim etgan hujjatlarda noaniq yoki buzib koʻrsatilgan maʼlumotlarning mavjudligi.
20. Boshqa sabablarga koʻra moliyaviy yordam koʻrsatishni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.
21. Rad etish uchun asoslar mavjud boʻlgan taqdirda, Agentlik bir ish kuni davomida eksport qiluvchi tashkilotlarga Agentlikning mansabdor shaxslari tomonidan imzolangan rad etish sabablari, shuningdek, eksport qiluvchi tashkilotlar koʻrsatilgan sabablarni bartaraf etgan holda hujjatlarni takroran koʻrib chiqish uchun topshirish muddati koʻrsatilgan holda asosli xulosani yuboradi.
22. Eksport qiluvchi tashkilotlar moliyaviy yordam koʻrsatishni rad etish uchun asos boʻlgan sabablarni bartaraf etib, belgilangan muddatda ushbu Nizomda nazarda tutilgan hujjatlarni, shu jumladan, rad etishning ilgari koʻrsatilgan sabablari bartaraf etilganligini tasdiqlovchi hujjatlarni qayta koʻrib chiqish uchun Agentlikka topshirish huquqiga ega.
23. Eksport qiluvchi tashkilot belgilangan muddatda moliyaviy yordam koʻrsatishni rad etish uchun asos boʻlgan sabablarni bartaraf etgan taqdirda, hujjatlar Agentlik tomonidan rad etilgan sabablarni bartaraf etish uchun ariza olingan kundan boshlab uch ish kunidan koʻp boʻlmagan muddatda qayta koʻrib chiqiladi.
24. Arizani qayta koʻrib chiqishda Agentlik tomonidan rad etishning ilgari yozma ravishda aytilmagan sabablarini koʻrsatishga yoʻl qoʻyilmaydi, ilgari koʻrsatilgan sabablar bartaraf etilganligini tasdiqlovchi hujjatlar bilan bogʻliq rad etish sabablari bundan mustasno.
25. Belgilangan muddatdan keyin berilgan hujjatlar yangi topshirilgan deb hisoblanadi va umumiy asoslarda koʻrib chiqiladi.
26. Eksport qiluvchi tashkilotlar moliyaviy yordam koʻrsatishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror, shuningdek, Agentlikning mansabdor shaxslari harakati (harakatsizligi) yuzasidan belgilangan tartibda shikoyat qilish huquqiga ega.
7-bob. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan mablagʻlar ajratish va ulardan foydalanish tartibi
27. Eksport qiluvchi tashkilotlarga xarajatlarni qoplash boʻyicha koʻrsatiladigan moliyaviy yordam bilan bogʻliq Agentlikning xarajatlari Agentlik uchun nazarda tutilgan budjet mablagʻlari doirasida amalga oshiriladi.
Moliyaviy yil davomida tadbirkorlik subyektlarining taqdim etgan arizalariga muvofiq moliyalashtirish zarurligidan kelib chiqqan holda, tasdiqlangan bazaviy smetaga oʻzgartirishlar kiritilishi mumkin.
28. Har bir moliyaviy yil boshida Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Eksportga koʻmaklashish va uni ragʻbatlantirishni kuchaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 20-dekabrdagi PQ-4069-son qaroriga muvofiq Agentlikning tasdiqlangan smeta boʻyicha buyurtmanomasi olingan kundan boshlab uch bank ish kuni mobaynida Agentlikni moliyalashtiradi.
29. Oʻzbekiston Respublikasi hududida xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi qonunlariga muvofiq moliyalashtiriladi.
30. Xorijdagi shartnomalar boʻyicha xarajatlar Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi budjet tizimi budjetlarining chet el valyutasidagi mablagʻlarini samarali boshqarish toʻgʻrisida” 2020-yil 23-maydagi 329-son qaroriga muvofiq amalga oshiriladi.
31. Moliya yili yakuni boʻyicha Agentlik shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida foydalanilmay qolgan budjet mablagʻlari Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga qaytariladi.
8-bob. Yakunlovchi qoidalar
32. Ushbu Nizom qoidalarini buzgan shaxslar qonun hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
33. Budjet mablagʻlaridan maqsadli foydalanish uchun javobgarlik Agentlikka yuklanadi.
34. Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi eksport qiluvchi tashkilotlarga ushbu Nizomga muvofiq moliyaviy yordam koʻrsatish boʻyicha Agentlik faoliyatining samaradorligini monitoring qiladi.
Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi Eksportni ragʻbatlantirish agentligi tomonidan eksport qiluvchi tashkilotlarga moliyaviy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Eksport qiluvchi tashkilotlarga moliyaviy yordam koʻrsatish
Bosqichlar Masʼul ijrochilar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Eksport qiluvchi tashkilotlar Ariza, buyurtmanoma-anketa va boshqa zarur hujjatlarni tayyorlash hamda toʻgʻridan-toʻgʻri, pochta aloqa vositasi orqali yoki elektron shaklda, shu jumladan, Tashqi iqtisodiy maʼlumotlar portali orqali taqdim etish. Eksport qiluvchi tashkilotlarning ixtiyoriga koʻra 2-bosqich Eksportni ragʻbatlantirish agentligi Arizalarni koʻrib chiqish va moliyaviy yordam koʻrsatish yoki rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilish. Ariza qabul qilingan kundan boshlab 7 ish kunida 3-bosqich Eksportni ragʻbatlantirish agentligi Eksport qiluvchi tashkilotlarga qabul qilingan qaror toʻgʻrisida bildirishnoma yuborish. Qaror qabul qilingan kundan boshlab 1 ish kunida Moliyaviy yordam koʻrsatish belgilangan arizalar boʻyicha tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchilar bilan shartnomalar tuzish tadbirlarini (tender, konkurs va boshqalar) amalga oshirish. qonun hujjatlarida belgilangan tartibda va muddatlarda 4-bosqich Eksportni ragʻbatlantirish agentligi Moliyaviy yordam koʻrsatish boʻyicha toʻlovlarni amalga oshirish: a) Eksportni ragʻbatlantirish agentligi tomonidan belgilangan tartibda tuzilgan shartnomalar boʻyicha; Shartnomada belgilangan muddatda b) amalga oshirilgan xarajatlar boʻyicha. Qaror qabul qilingan kundan boshlab 5 ish kuni ichida 5-bosqich Eksportni ragʻbatlantirish agentligi Eksportni ragʻbatlantirish agentligi bilan eksport qiluvchi tashkilot va tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchi oʻrtasida tuzilgan shartnoma ijrosini monitoring qilish. Doimiy ravishda
Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi Eksportni ragʻbatlantirish agentligi tomonidan eksport qiluvchi tashkilotlarga moliyaviy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi Eksportni ragʻbatlantirish agentligi Moliyaviy yordam olish toʻgʻrisida ariza ________________________________________________(eksport qiluvchi tashkilotning nomi) quyidagilarda moliyaviy yordam koʻrsatishingizni soʻraymiz*: _________________________________________standartini joriy qilish (muvofiqlik sertifikati olish) (standart, sertifikat nomi) taqdimot va reklama kampaniyalari oʻtkazish (talab qilinadigan xizmatlar (ishlar) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ilova qilinishi zarur) ________________________________________________________________________ xalqaro tender va tanlovlarda ishtirok etish (qatnashiladigan tender va tanlov haqidagi maʼlumotlar ilova qilinishi zarur) _____________________________________________________________________________ ______________________________ mahsulotini (brendini, tovar belgisini) ______________________dagi (mahsulot nomi) (davlat nomi) __________________________________________________________________________da roʻyxatdan oʻtkazish (vakolatli organ nomi) _________________________________da boʻlib oʻtadigan biznes-seminarda (biznes-trening, savdo missiyasi, (davlat nomi) biznes-forumda) ishtirok etish (tadbir haqida maʼlumot, oʻtkazish sanasi boʻyicha maʼlumotlar ilova qilinishi zarur) _________________________ da boʻlib oʻtadigan _________________________ _______________ xorijiy (davlat nomi) (koʻrgazma, yarmarka nomi) koʻrgazmasida (yarmarkada) ishtirok etish (koʻrgazma, yarmarka toʻgʻrisida maʼlumotlar ilova qilinishi zarur) mahsulotlar namunalarini _______________________________________________________dagi xorijiy (davlat nomi) xaridorga (tashqi savdo uyiga, shou-rumga, Oʻzbekiston Respublikasining diplomatik vakolatxonasiga) yuborish (mahsulotlar nomlari, miqdori, oʻlchamlari, qiymati toʻgʻrisida maʼlumotlar, rasmlari va tijorat taklifi ilova qilinishi zarur) ____________________________________da savdo uyini ochish va saqlash, ofis, savdo va ombor binolarini (davlat nomi) ijaraga olish, shu bilan birga, reklama kampaniyalarini tashkil qilish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash (Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi tomonidan yuritiladigan Oʻzbekiston Respublikasi yuridik shaxslari tomonidan chet elda tashkilotlar tashkil etish yoki ularning ustav fondi (kapitali)da ulush bilan ishtirok etish reyestriga kiritilganligi haqidagi maʼlumot ilova qilinishi zarur) *) Yuqoridagi bandlardan birining tanlanishi va shu bandda soʻralgan zarur maʼlumotlar ilova qilinishi zarur. 1. Anketa; 2. (Nizomga muvofiq ilova qilinadigan boshqa hujjatlar nomi koʻrsatiladi); 3. ... _________________________________ rahbari _____________________ (eksport qiluvchi tashkilot nomi) (F.I.O.)
Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi Eksportni ragʻbatlantirish agentligi tomonidan eksport qiluvchi tashkilotlarga moliyaviy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Buyurtmanoma-anketa 1. Eksport qiluvchi tashkilotning nomi: 2. Murojaat qiluvchi shaxs (F.I.O., lavozimi): 3. Bogʻlanish uchun maʼlumotlar (telefon, e-mail): 4. Eksport qiluvchi tashkilot veb-sayti: (agar mavjud boʻlsa) 5. Eksport qiluvchi tashkilotning tashkil topgan yili: 6. Eksport qiluvchi tashkilotning joylashgan yeri (pochta manzili): 7. Shtat (ishchilar soni): 8. Soʻnggi hisobot yilida mahsulot turlari boʻyicha ishlab chiqarish hajmi (miqdori va qiymati) : 1. 2. ... (agar mavjud boʻlsa) 9. Soʻnggi hisobot yilida mahsulot turlari boʻyicha eksport hajmi (miqdori va qiymati, ming dollarda): 1. 2. ... (agar mavjud boʻlsa) 10. Soʻnggi hisobot yilida mahsulotlar eksport qilingan davlatlar nomi va eksport hajmi (ming dollarda) (agar mavjud boʻlsa) 11. Joriy qilingan (olingan) standart (sertifikat) nomi, shu jumladan, Eksportni ragʻbatlantirish agentligining moliyaviy yordami hisobidan (standart (sertifikat) nomi, yili, moliyaviy yordam miqdori — ming dollarda) (agar mavjud boʻlsa) 12. Joriy qilish (olish) rejalashtirilgan standart (sertifikat) nomi* 13. Standart (sertifikat) joriy qilingandan (olingandan) soʻng rejalashtirilgan yillik oʻrtacha ishlab chiqarish va eksport hajmi (ming dollarda) — kelgusi 2 yil uchun, eksport qilish rejalashtirilgan davlatlar nomi * 14. Soʻnggi ikki yilda taqdimotlar va reklama kampaniyalari oʻtkazilgan davlatlar (ommaviy axborot vositalari va boshqalar) nomi, shu jumladan, Eksportni ragʻbatlantirish agentligining moliyaviy yordami hisobidan (murojaatlar soni, davlatlar nomi, yili, moliyaviy yordam miqdori — ming dollarda) (agar mavjud boʻlsa) 15. Taqdimotlar va reklama kampaniyalari oʻtkazish rejalashtirilgan davlatlar va ommaviy axborot vositalari nomi ** 16. Soʻnggi ikki yilda ishtirok etilgan xalqaro tenderlar va tanlovlar (soni, davlati), erishilgan shartnomalar qiymati, shu jumladan, Eksportni ragʻbatlantirish agentligining moliyaviy yordami hisobidan (soni, davlati, yili, moliyaviy yordam miqdori — ming dollarda) (agar mavjud boʻlsa) 17. Xorijiy vakolatli organlarda roʻyxatdan oʻtkazilgan mahsulotlar (nomi, davlati, yili), shu jumladan, Eksportni ragʻbatlantirish agentligining moliyaviy yordami hisobidan (mahsulot va davlat nomi, yili, moliyaviy yordam miqdori — ming dollarda) (agar mavjud boʻlsa) 18. Soʻnggi ikki yilda ishtirok etilgan biznes-seminarlar, treninglar, savdo missiyalari va biznes-forumlar (nomi, davlati), shu jumladan, Eksportni ragʻbatlantirish agentligining moliyaviy yordami hisobidan (nomi, davlati, yili, moliyaviy yordam miqdori — ming dollarda) (agar mavjud boʻlsa) 19. Soʻnggi ikki yilda ishtirok etilgan koʻrgazma-yarmarka tadbirlari (nomi, davlati, yili), erishilgan eksport shartnomalari (soni va qiymati — ming dollarda), shu jumladan, Eksportni ragʻbatlantirish agentligining moliyaviy yordami hisobidan (nomi, davlati, yili, tuzilgan memorandum, kelishuv yoki eksport shartnomalari soni va ularning umumiy qiymati — ming dollarda, moliyaviy yordam miqdori — ming dollarda) (agar mavjud boʻlsa) 20. Ishtirok etish rejalashtirilgan koʻrgazma-yarmarka tadbiri nomi, oʻtkazilish joyi (davlati), sanasi, namoyish etiladigan mahsulotlar nomi *** 21. Mahsulotlar namunalari yuborilgan davlatlar va mahsulotlar nomi, erishilgan eksport hajmi, shu jumladan, Eksportni ragʻbatlantirish agentligining moliyaviy yordami hisobidan (davlatlar va mahsulot nomi, murojaatlar soni, moliyaviy yordam miqdori va yillar kesimida erishilgan eksport hajmi — ming dollarda) (agar mavjud boʻlsa) 22. Namunalari yuborish rejalashtirilgan mahsulotlar, davlatlar, xaridorlar, tashqi savdo uylari va shou-rumlar, Oʻzbekiston Respublikasining chet eldagi diplomatik vakolatxonalari nomi, mahsulotlar ogʻirligi (kg), imzolanishi kutilayotgan shartnoma hajmi — ming dollarda ****
______________________________ rahbari (eksport qiluvchi tashkilot nomi) _______________ (imzo) _________________ (F.I.O.)
Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi Eksportni ragʻbatlantirish agentligi tomonidan eksport qiluvchi tashkilotlarga moliyaviy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Savdo uylari uchun ofis, savdo va ombor binolarini ijaraga olish xarajatlari boʻyicha Eksportni ragʻbatlantirish agentligi tomonidan toʻlab beriladigan bir oylik qatʼiy miqdorlar
1 kvadrat metr uchun AQSH dollarida Xarajat nomi Qoʻshni davlatlar Rossiya Federatsiyasi Kavkaz davlatlari (Ozarbayjon, Armaniston, Gruziya), Belarus, Ukaraina, Moldova va Turkiya Osiyo qitʼasi Yevropa qitʼasi Amerika qitʼasi Afrika qitʼasi Boshqalar (Avstraliya va orol davlatlar) Yaqin Sharq va boshqa Osiyo davlatlari Osiyo-Tinch okeani davlatlari Ofis, savdo va ombor binolarini ijaraga olish xarajatlari* 6 20 8 8 26 31 26 6 26
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 31-dekabrdagi 826-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi Eksportni ragʻbatlantirish agentligi tomonidan muvofiqlikni baholash organlarini xalqaro akkreditatsiya idorasidan akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom 2022-yil 1-apreldan Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi Eksportni ragʻbatlantirish agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlari boʻlgan muvofiqlikni baholash organlarini xalqaro ILAC/IAF tashkilotlari aʼzosi hisoblangan akkreditatsiya idorasi tomonidan akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
akkreditatsiya — muvofiqlikni baholash organining muayyan akkreditatsiya doirasida muvofiqlikni baholash ishlarini bajarishga vakolatining akkreditatsiya organi tomonidan rasman tasdiqlanishi;
akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlar — akkreditatsiyadan oʻtkazish jarayonida hujjatlar ekspertizasi hamda joyida baholash uchun sarflanadigan xarajatlar;
muvofiqlikni baholash organi — Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti — yuridik shaxs boʻlgan, muvofiqlikni baholashga doir ishlarni bajarish uchun belgilangan tartibda akkreditatsiya qilingan inspeksiya organi, sinov va kalibrlash laboratoriyalari (markazlari), mahsulotlar, xizmatlar, menejment tizimlari hamda xodimlarni sertifikatlash organi;
ILAC (International Laboratory Accreditation Cooperation) — Laboratoriyalar akkreditatsiyasi boʻyicha xalqaro tashkilot;
IAF (International Accreditation Forum) — Akkreditatsiya boʻyicha xalqaro forum.
3. Agentlik tomonidan muvofiqlikni baholash organlarini xalqaro ILAC/IAF tashkilotlari aʼzosi hisoblangan akkreditatsiya idorasi tomonidan akkreditatsiyadan oʻtkazish (keyingi oʻrinlarda — xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish) bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berishning asosiy sharti ushbu muvofiqlikni baholash organlarining xalqaro standartlar talablari asosida xalqaro akkreditatsiyadan oʻtganligidir.
4. Muvofiqlikni baholash organlarining xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlari ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq qoplab beriladi.
2-bob. Xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish uchun taqdim etiladigan hujjatlar
5. Xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish uchun muvofiqlikni baholash organi tomonidan Agentlikka ushbu Nizomga 2 va 3-ilovalarda keltirilgan shakllarga muvofiq ariza va buyurtmanoma-anketa toʻldirilib, quyidagi hujjatlar bilan birgalikda taqdim etiladi:
muvofiqlikni baholash organining avval Agentlik tomonidan xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlari qoplab berilgan akkreditatsiya guvohnomasining amal qilish muddatida oʻtkaziladigan davriy baholashlar natijalari (agar mavjud boʻlsa);
muvofiqlikni baholash organining xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish uchun sarflangan xarajatlarini tasdiqlovchi hujjatlar (shartnoma, hisob-faktura, dalolatnoma, toʻlov topshiriqnomasi) nusxalari.
6. Xalqaro akkreditatsiyadan oʻtgan muvofiqlikni baholash organidan ushbu Nizomning 5-bandida nazarda tutilgan hujjatlardan boshqa hujjatlarni taqdim etishni talab qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.
7. Xalqaro akkreditatsiyadan oʻtgan muvofiqlikni baholash organi tomonidan ariza va unga ilova qilinadigan hujjatlar Agentlikka bevosita, pochta aloqasi vositasi orqali yoki elektron shaklda, shu jumladan, Agentlikning veb-sayti orqali taqdim etiladi.
8. Xalqaro akkreditatsiyadan oʻtgan muvofiqlikni baholash organi tomonidan ariza hamda unga ilova qilinadigan hujjatlar Agentlikka bevosita taqdim qilinganda, arizaning nusxasi darhol hujjatlar qabul qilingan sana belgisi bilan ariza topshiruvchiga beriladi.
9. Taqdim etilgan hujjatlarning ishonchliligi uchun javobgarlik xalqaro akkreditatsiyadan oʻtgan muvofiqlikni baholash organiga yuklanadi.
3-bob. Muvofiqlikni baholash organlarining arizalarini koʻrib chiqish tartibi
10. Ariza va unga ilova qilinadigan hujjatlar Agentlik tomonidan ariza qabul qilingan kundan boshlab yetti ish kuni davomida koʻrib chiqiladi.
11. Agentlik arizani unga ilova qilinadigan hujjatlar bilan birga belgilangan tartibda roʻyxatga oladi.
12. Agentlik taqdim etilgan hujjatlar va ularda koʻrsatilgan maʼlumotlarning toʻliqligi, ishonchliligi, xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish shartlari va maqsadlariga hamda xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish miqdorining ushbu Nizomda belgilangan miqdorlarga muvofiqligi nuqtai nazardan koʻrib chiqadi.
13. Xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish toʻgʻrisidagi qaror Agentlik tomonidan qabul qilinadi.
Agentlik qabul qilingan qaror toʻgʻrisida bir ish kuni davomida pochta aloqasi vositasi orqali yoki elektron shaklda, shu jumladan, rasmiy veb-sayti orqali xalqaro akkreditatsiyadan oʻtgan muvofiqlikni baholash organiga bildirishnoma yuboradi.
Taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqish va xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish toʻgʻrisidagi qarorni qabul qilish uchun yigʻim undirilmaydi.
14. Xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganda, toʻlovlar Agentlik tomonidan belgilangan tartibda qaror qabul qilingan kundan boshlab besh ish kuni ichida muvofiqlikni baholash organining bank hisobvaragʻiga oʻtkazib beriladi.
15. Agentlik tomonidan xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlar qoplab berilgan muvofiqlikni baholash organining akkreditatsiya guvohnomasi amal qilish muddatida oʻtkaziladigan davriy baholashlarda akkreditatsiyasi bekor qilinsa, ushbu organga kelgusida xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlar qoplab berilmaydi.
4-bob. Xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish miqdori va shartlari
16. Xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlar muvofiqlikni baholash organiga haqiqatda aniqlangan tavsiflar (parametrlar) yoki amalga oshiriladigan ishlardan kelib chiqqan holda qoplab beriladi. Bunda xarajatlar muvofiqlikni baholash organining akkreditatsiya doirasi toʻgʻrisidagi maʼlumotnomasida aks ettirilgan, aniqlangan tavsiflar (parametrlar) yoki amalga oshiriladigan ishlarning har bir birligi uchun ekvivalentda 200 AQSH dollaridan koʻp boʻlmagan miqdorda milliy valyutada qoplab beriladi.
Xorijiy valyutadagi xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlar miqdori muvofiqlikni baholash organi toʻlovlarni amalga oshirgan sanada Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan belgilangan kurs boʻyicha milliy valyutada hisoblanadi.
5-bob. Xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berishni rad etish tartibi
17. Quyidagilar xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berishni rad etish uchun asos boʻladi:
xalqaro akkreditatsiyadan oʻtgan muvofiqlikni baholash organi tomonidan mazkur Nizomning 5-bandida belgilangan hujjatlar toʻliq hajmda taqdim etilmaganligi;
xalqaro akkreditatsiyadan oʻtgan muvofiqlikni baholash organi tomonidan soʻralayotgan xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarning mazkur Nizomda belgilangan tartib va talablarga nomuvofiqligi;
muvofiqlikni baholash organining xalqaro akkreditatsiya guvohnomasi amal qilish muddatida oʻtkaziladigan davriy baholashlarda akkreditatsiyasi bekor qilinishi;
xalqaro akkreditatsiyadan oʻtgan muvofiqlikni baholash organi taqdim etgan hujjatlarda noaniq yoki buzib koʻrsatilgan maʼlumotlarning mavjudligi.
18. Boshqa sabablarga koʻra xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berishni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.
19. Rad etish uchun asoslar mavjud boʻlgan taqdirda, Agentlik bir ish kuni davomida muvofiqlikni baholash organiga Agentlikning mansabdor shaxslari tomonidan imzolangan yoki elektron raqamli imzo yordamida imzolangan rad etish sabablari va ularni bartaraf etgan holda hujjatlarni takroran koʻrib chiqish uchun topshirish muddati koʻrsatilgan asosli xulosani yuboradi.
20. Muvofiqlikni baholash organi xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berishni rad etish uchun asos boʻlgan sabablarni bartaraf etib, oʻn ish kunida ushbu Nizomda nazarda tutilgan hujjatlarni, shu jumladan, rad etishning ilgari koʻrsatilgan sabablari bartaraf etilganligini tasdiqlovchi hujjatlarni qayta koʻrib chiqish uchun Agentlikka topshirish huquqiga ega.
21. Muvofiqlikni baholash organi belgilangan muddatda xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berishni rad etish uchun asos boʻlgan sabablarni bartaraf etgan taqdirda, hujjatlar Agentlik tomonidan rad etilgan sabablarni bartaraf etish uchun ariza olingan kundan boshlab uch ish kunidan koʻp boʻlmagan muddatda qayta koʻrib chiqiladi.
22. Arizani qayta koʻrib chiqishda rad etishning avval yozma ravishda berilmagan sabablarini koʻrsatishga yoʻl qoʻyilmaydi, avval koʻrsatilgan sabablar bartaraf etilganligini tasdiqlovchi hujjatlar bilan bogʻliq rad etish sabablari bundan mustasno.
23. Belgilangan muddatdan keyin berilgan hujjatlar yangi topshirilgan deb hisoblanadi va umumiy asoslarda koʻrib chiqiladi.
24. Muvofiqlikni baholash organi xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror, shuningdek, Agentlikning mansabdor shaxslari harakati (harakatsizligi) yuzasidan belgilangan tartibda shikoyat qilish huquqiga ega.
6-bob. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan mablagʻlar ajratish va ulardan foydalanish tartibi
25. Muvofiqlikni baholash organining xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarini qoplab berish boʻyicha Agentlikning xarajatlari Agentlik uchun nazarda tutilgan budjet mablagʻlari doirasida amalga oshiriladi.
Moliyaviy yil davomida tadbirkorlik subyektlarining taqdim etgan arizalariga muvofiq moliyalashtirish zarurligidan kelib chiqqan holda tasdiqlangan bazaviy smetaga oʻzgartirishlar kiritilishi mumkin.
26. Har bir moliyaviy yil boshida Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Eksportga koʻmaklashish va uni ragʻbatlantirishni kuchaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 20-dekabrdagi PQ-4069-son qaroriga muvofiq tasdiqlangan smeta boʻyicha Agentlikning buyurtmanomasi olingan kundan boshlab uch bank ish kuni mobaynida Agentlikni moliyalashtiradi.
7-bob. Yakunlovchi qoidalar
27. Ushbu Nizom qoidalarini buzgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
28. Ariza topshirgan va xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlari qoplab berilgan muvofiqlikni baholash organlarining reyestri Agentlik tomonidan elektron shaklda yuritiladi.
29. Budjet mablagʻlaridan maqsadli foydalanish uchun javobgarlik Agentlikka yuklanadi.
Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi Eksportni ragʻbatlantirish agentligi tomonidan muvofiqlikni baholash organlarini xalqaro akkreditatsiya idorasidan akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Muvofiqlikni baholash organlarini xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarini qoplab berish
Bosqichlar Masʼul ijrochilar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Muvofiqlikni baholash organi Ariza, buyurtmanoma-anketa va boshqa belgilangan hujjatlarni tayyorlash hamda toʻgʻridan-toʻgʻri, pochta aloqasi vositasi orqali yoki elektron shaklda, shu jumladan, Eksportni ragʻbatlantirish agentligining veb-sayti orqali taqdim etish. Muvofiqlikni baholash organining ixtiyoriga koʻra 2-bosqich Eksportni ragʻbatlantirish agentligi Ariza va hujjatlarni koʻrib chiqish hamda xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish yoki qoplab berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilish. Ariza qabul qilingan kundan boshlab yetti ish kunida 3-bosqich Eksportni ragʻbatlantirish agentligi Muvofiqlikni baholash organiga qabul qilingan qaror toʻgʻrisida bildirishnoma yuborish. Qaror qabul qilingan kundan boshlab bir ish kunida 4-bosqich Eksportni ragʻbatlantirish agentligi Xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish boʻyicha toʻlovlarni amalga oshirish. Qaror qabul qilingan kundan boshlab besh ish kuni ichida
Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi Eksportni ragʻbatlantirish agentligi tomonidan muvofiqlikni baholash organlarini xalqaro akkreditatsiya idorasidan akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi Eksportni ragʻbatlantirish agentligi
Ariza __________________________________ (muvofiqlikni baholash organining nomi) laboratoriyalarini xalqaro ILAC/IAF tashkilotlari aʼzosi hisoblangan akkreditatsiya idorasi tomonidan akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarini qoplab berish masalasini koʻrib chiqishingizni va tegishli kompensatsiya toʻlovini ______________________bankidagi ______________________ hisobvaragʻiga oʻtkazib berishingizni soʻrayman. Arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinmoqda: 1. Buyurtmanoma-anketa; 2. (Nizomga muvofiq ilova qilinadigan boshqa hujjatlar nomi koʻrsatiladi); 3. ... __________________ _______ ______ rahbari (muvofiqlikni baholash organi nomi) _______________ (imzo) _________________ (F.I.O.) Bogʻlanish uchun telefon: +998 (___)_________
Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi Eksportni ragʻbatlantirish agentligi tomonidan muvofiqlikni baholash organlarini xalqaro akkreditatsiya idorasidan akkreditatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Buyurtmanoma-anketa 1. Muvofiqlikni baholash organining nomi: 2. Murojaat qiluvchi shaxs (F.I.O., lavozimi): 3. Bogʻlanish uchun maʼlumotlar (telefon, e-mail): 4. Muvofiqlikni baholash organi tashkil etilgan yil: 5. Muvofiqlikni baholash organi joylashgan joy (pochta manzili): 6. Shtat (xodimlar soni): 7. Muvofiqlikni baholash organining soʻnggi hisobot yilida muvofiqlikni baholash boʻyicha amalga oshirilgan ishlari hajmi (miqdori va qiymati): 1. 2. ... 8. Muvofiqlikni baholash organi tomonidan joriy qilingan standart (sertifikat) nomi, shu jumladan, Eksportni ragʻbatlantirish agentligi tomonidan qoplab berilgan xarajatlar hisobidan (standart (sertifikat) nomi, olingan yili, qoplab berilgan xarajat miqdori, ming dollarda) (agar mavjud boʻlsa) 9. Muvofiqlikni baholash organi tomonidan joriy qilinishi rejalashtirilgan standart (sertifikat) soni 10. Muvofiqlikni baholash organining xalqaro akkreditatsiyadan oʻtganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ___________ ______ _____________ rahbari (muvofiqlikni baholash organi nomi) _______________ (imzo) _________________ (F.I.O.)
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 31-dekabr,
826-son