📅 2020-yil 31-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 31-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 31 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 31 декабря 2020 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 31 December 2020 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
МЕЗОНИ
Умумий ўрта таълим муассасаларида «Замонавий мактаб» талаблари асосида лойиҳаларни ишлаб чиқиш, келишиш ҳамда қурилиш-монтаж ишларини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Замонавий мактаб»ларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 26 ноябрдаги ПҚ-4537-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Умумий ўрта таълим муассасаларида «Замонавий мактаб» талаблари асосида лойиҳаларни ишлаб чиқиш, келишиш ҳамда қурилиш-монтаж ишларини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов ва Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 832-сон қарорига ИЛОВА
Умумий ўрта таълим муассасаларида «Замонавий мактаб» талаблари асосида лойиҳаларни ишлаб чиқиш, келишиш ҳамда қурилиш-монтаж ишларини назорат қилиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом умумий ўрта таълим муассасаларини (кейинги ўринларда — умумтаълим объектлари) янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш жараёнида қурилиш-монтаж ишларининг «Замонавий мактаб» талаблари асосида амалга оширилишида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги «Халқ таълими соҳасида лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва қурилиш объектлари сифатини мониторинг қилиш бўйича инжиниринг компанияси» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда — «Инжиниринг компанияси» ДУК) томонидан олиб бориладиган сифат назорати ва якуний назорат тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
сифат назорати — умумтаълим объектларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш жараёнида қурилиш-пудрат ташкилотлари томонидан бажарилган иш ҳажмларининг «Замонавий мактаб» талаблари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларига мос равишда сифатли бажарилганлиги юзасидан олиб бориладиган назорат;
якуний назорат — умумтаълим объектларида қурилиш-монтаж ишлари якунлангани тўғрисида огоҳлантириш тақдим қилинган пайтдан бошлаб 10 иш кунидан кечикмасдан «Инжиниринг компанияси» ДУК томонидан буюртмачи ташкилот, қурилиш-пудрат (ёрдамчи пудратчи), лойиҳачи ташкилотлар вакиллари иштирокида бажарилган ишларнинг якуний назорати.
3. Умумтаълим объектларида «Замонавий мактаб» талаблари асосида лойиҳаларни ишлаб чиқиш, келишиш ҳамда қурилиш-монтаж ишларининг назорати ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
4. Ушбу Низом қоидалари молиялаштириш манбаидан қатъи назар янгидан қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва мукаммал таъмирланадиган барча давлат умумтаълим объектларида амалга ошириладиган лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишлари учун мажбурийдир.
Умумтаълим объектларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш жараёнида қурилиш-монтаж ишларининг ушбу Низомга мувофиқ сифат ҳамда якуний назоратининг амалга оширилиши умумтаълим объектларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекциялари томонидан амалга ошириладиган назорат, муаллифлик ва техник назорат, шунингдек назорат ўлчовининг ўтказилишини истисно этмайди.
5. Умумтаълим объектларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш жараёнида қурилиш-монтаж ишларининг «Замонавий мактаб» талаблари асосида амалга оширилишининг сифат назорати қуйидаги асосий тамойиллар асосида амалга оширилади:
сифат назоратини амалга оширишнинг холислиги ва ошкоралиги;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига дахл қилмаслик;
хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмаслик.
2-боб. Лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби
6. Умумтаълим объектларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш жараёнида лойиҳалаш ишлари «Замонавий мактаб» намунавий лойиҳалари асосида амалга оширилади.
7. Умумтаълим объектларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш жараёнида тегишли лойиҳалар «Инжиниринг компанияси» ДУК томонидан буюртмачи вазифасини амалга оширувчи ташкилотлар (кейинги ўринларда — буюртмачи ташкилотлар) мурожаатига кўра шартнома асосида тайёрланадиган техник топшириқларга мувофиқ ишлаб чиқилади.
8. Умумтаълим объектларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашда буюртмачи ташкилотлар ҳар йили октябрь ойининг охирги кунига қадар кейинги йилда амалга ошириладиган янги қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари учун лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқларни ишлаб чиқиш юзасидан «Инжиниринг компанияси» ДУК билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш учун мурожаат қиладилар. Шартнома қиймати ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ мезон асосида аниқланади.
9. Тўғридан-тўғри тузиладиган шартномалар қиймати доирасида «Инжиниринг компанияси» ДУК томонидан лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқлар ишлаб чиқилади.
10. Буюртмачи ташкилотлар умумтаълим объектларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш юзасидан «Инжиниринг компанияси» ДУК техник топшириқларига асосан тайёрланган лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган тартибда экспертизадан ўтказишдан олдин «Инжиниринг компанияси» ДУК билан келишилишини таъминлайди.
«Инжиниринг компанияси» ДУК билан келишилган лойиҳа-смета ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришлар қўшимча равишда келишилиши лозим.
Лойиҳа-смета ҳужжатларининг, шунингдек уларга киритиладиган ўзгартиришларнинг келишуви бепул амалга оширилади.
11. «Инжиниринг компанияси» ДУК техник топшириқларига асосан тайёрланган лойиҳа-смета ҳужжатларини, шунингдек уларга киритиладиган ўзгартиришлар белгиланган тартибда келишилишини таъминлаш учун буюртмачи ташкилотлар масъул ҳисобланади.
12. «Инжиниринг компанияси» ДУК томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари қабул қилиб олинган кундан бошлаб 7 иш кунида келишилади. Келишув лойиҳа-смета ҳужжатларининг асл нусхаларига «Инжиниринг компанияси» ДУКнинг «Келишилди» штампи ҳамда масъул шахснинг имзосини қўйиш орқали расмийлаштирилади.
13. Ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларида «Инжиниринг компанияси» ДУКнинг техник топшириқларидаги қуйидаги талабларнинг инобатга олинмаганлиги уларнинг келишуви рад этилиши учун асос бўлиши мумкин:
конструктив ечимлар, асосий қурилиш конструкциялари ва материалларига бўлган талаблар;
муҳандислик-технологик ускуналарга, муҳандислик тармоқлари билан таъминлаш лойиҳаларига бўлган талаблар;
ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига бўлган талаблар;
фавқулодда вазиятдан огоҳлантириш бўйича муҳандислик-техник чора-тадбирларини ишлаб чиқишга доир талаблар.
Бунда, «Инжиниринг компанияси» ДУК томонидан ушбу Низомнинг 12-бандида кўрсатилган муддат ичида асослантирилган ёзма хулоса тақдим этилади.
3-боб. Қурилиш-монтаж ишлари даврида сифат назоратини амалга ошириш тартиби
14. «Инжиниринг компанияси» ДУК умумтаълим объектларини «Замонавий мактаб» намунавий лойиҳалари асосида янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш жараёнида сифат назоратини амалга оширади.
15. «Инжиниринг компанияси» ДУК буюртмачи ташкилотлар томонидан умумтаълим объектларида қурилиш-монтаж ишлари бошланганлиги тўғрисида ёзма огоҳлантириш хати тақдим этилган вақтдан бошлаб 15 кун ичида сифат назоратини амалга оширишга киришади. Ёзма огоҳлантириш хати қурилиш-монтаж ишлари бошланган вақтдан бошлаб 3 иш куни ичида тақдим этилиши лозим. Умумтаълим объектида қурилиш-монтаж ишлари бошланганлиги тўғрисида ёзма (электрон) огоҳлантиришнинг ўз вақтида тақдим этилмаганлиги учун жавобгарлик буюртмачи ташкилотлар зиммасига юкланади.
16. Умумтаълим объектларида қурилиш-пудрат ташкилотлари томонидан иш ҳажмларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳамда «Инжиниринг компанияси» ДУК томонидан ишлаб чиқилган техник топшириқларга мос равишда бажарилганлиги устидан сифат назорати бевосита жойларга чиққан ҳолда амалга оширилади.
17. Сифат назоратини амалга ошириш жараёнида бино ва иншоотларнинг сифатига таъсир қилувчи, тасдиқланган лойиҳадан четга чиқиш аниқланган ҳолатларда ҳамда бино ва иншоотларнинг сифатига таъсир қилувчи бартараф этиш мумкин бўлмаган лойиҳадан четга чиқиш ҳолатлари аниқланганда далолатнома, ушбу Низом 18-бандининг тўртинчи , бешинчи ва олтинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолда тақдимнома расмийлаштирилиши мумкин.
18. Сифат назоратини амалга ошириш жараёнида «Инжиниринг компанияси» ДУК мутахассислари қуйидаги ваколатларга эга:
буюртмачи ташкилотлар томонидан қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилаётган умумтаълим объектларидаги қурилиш-пудрат ташкилотлари, улар томонидан бажарилган иш ҳажмлари ва сифат назоратини амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар тақдим этилишини талаб қилиш;
қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилаётган умумтаълим объектига қурилиш-пудрат ташкилоти вакили, буюртмачининг техник назоратчиси, лойиҳачининг муаллифлик назорати ходимини чақиртириш ва тушунтириш (оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда) олиш;
бино ва иншоотларнинг сифатига таъсир қилувчи, тасдиқланган лойиҳадан четга чиқиш аниқланган ҳолатларда қурилиш-монтаж ишларини 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ҳамда номувофиқликлар (камчиликлар)нинг бартараф этилишини таъминлаш бўйича тегишли қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекциясига тақдимнома киритиш;
бино ва иншоотларнинг сифатига таъсир қилувчи бартараф этиш мумкин бўлмаган лойиҳадан четга чиқиш ҳолатлари аниқланганда, демонтаж ишларини амалга оширишни таъминлаш бўйича тегишли қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекциясига тақдимнома киритиш;
қурилиш-монтаж ишлари бажарилишида лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган сифатсиз амалга оширилган ҳолатлар аниқланган тақдирда, белгиланган тартибда сифатсиз ишлар ҳажмини умумий иш ҳажмидан чегириб ташлаш юзасидан буюртмачи ташкилотга ёзма кўрсатма бериш.
4-боб. Қурилиши тугалланган умумтаълим объектларида якуний назоратни амалга ошириш тартиби
19. Буюртмачи ташкилотлар «Инжиниринг компанияси» ДУКни умумтаълим объектларида янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари якунланган вақтдан бошлаб 3 кун ичида бу тўғрисида ёзма равишда огоҳлантириши шарт.
20. Умумтаълим объектларида қурилиш-монтаж ишлари якунлангани тўғрисида огоҳлантириш тақдим қилинган пайтдан бошлаб 10 иш кунидан кечикмасдан «Инжиниринг компанияси» ДУК томонидан буюртмачи ташкилот, қурилиш-пудрат (ёрдамчи пудратчи), лойиҳачи ташкилотлар вакиллари иштирокида бажарилган ишларнинг якуний назоратини амалга оширишга киришилади. Якуний назорат давомийлиги амалга оширилган ишлар ҳажми, бино-иншоотларнинг мураккаблик даражасидан келиб чиққан ҳолда, лекин 30 кундан ошмаган муддатда амалга оширилади.
21. Якуний назорат «Инжиниринг компанияси» ДУКнинг бир ёки бир неча мутахассислари томонидан, зарур ҳолларда тўғридан-тўғри тузиладиган шартномалар асосида жалб қилинадиган малакали мутахассислар томонидан амалга оширилиши мумкин.
22. Буюртмачи ташкилот якуний назоратни амалга ошириш учун «Инжиниринг компанияси» ДУК талаб этган барча зарур ҳужжатларни тақдим этилишига масъул ҳисобланади.
23. Қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланган умумтаълим объектларини фойдаланишга қабул қилишга якуний назорат натижалари юзасидан расмийлаштириладиган далолатноманинг «Инжиниринг компанияси» ДУК томонидан имзоланганидан кейингина йўл қўйилади.
24. Якуний назорат натижалари уч нусхада далолатнома тузиш орқали расмийлаштирилади. Далолатномаларнинг бир нусхаси «Инжиниринг компанияси» ДУКда сақланади, иккинчи ва учинчи нусхалари тегишлича буюртмачи ташкилот ва бош пудратчига тақдим этилади.
25. «Инжиниринг компанияси» ДУК томонидан амалга оширилган якуний назорат натижасига кўра умумтаълим объектларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш жараёнида лойиҳа-смета ҳужжатларига мос бўлмаган, «Замонавий мактаб» талаблари бузиб бажарилган ҳолатлар аниқланган тақдирда, буюртмачи қурилиш-пудрат ва лойиҳачи ташкилотлар билан биргаликда ушбу аниқланган камчилик ва нуқсонларни 15 кундан ошмаган муддатда бартараф этишлари юзасидан ёзма кўрсатма расмийлаштирилиши лозим.
Аниқланган камчилик ва нуқсонларни бартараф этиш имкони мавжуд бўлмаган тақдирда, сифатсиз ва белгиланган техник талабларга мос келмаган ҳолда бажарилган ҳамда ортиқча ҳажмда кўрсатилган қурилиш-монтаж ишлари қийматини суд орқали ундириш бўйича даъво аризалари киритилиши мумкин.
26. Умумтаълим объектларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш жараёнида сифатсиз бажарилган, белгиланган техник талабларга мос келмаган ҳолда бажарилган ҳамда ортиқча ҳажмда кўрсатилган қурилиш-монтаж ишлари бўйича ундирилган суммаларнинг 90 фоизи тегишли умумтаълим объектларида аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун бўйсунувига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг махсус шахсий ғазна ҳисобварақларига, 10 фоизи эса «Инжиниринг компанияси» ДУКнинг махсус ҳисобварағига йўналтирилади.
5-боб. Якуний қоида
27. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Умумий ўрта таълим муассасаларида «Замонавий мактаб» талаблари асосида амалга ошириладиган қурилиш-монтаж ишларини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Умумтаълим объектларида «Замонавий мактаб» талаблари асосида лойиҳаларни ишлаб чиқиш, келишиш ҳамда қурилиш-монтаж ишларининг назоратини амалга ошириш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич (лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва келишиш) Буюртмачи ташкилотлар «Инжиниринг компанияси» ДУКга тўғридан-тўғри шартнома тузиш мақсадида мурожаат қиладилар. Лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқларни ишлаб чиқиш мақсадида «Инжиниринг компанияси» ДУК билан тўғридан-тўғри шартномалар тузадилар. Келгуси йил учун жорий йил октябрь ойининг охирги кунига қадар «Инжиниринг компанияси» ДУК Шартнома асосида лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқларни ишлаб чиқади. Шартномада белгиланган муддатларда Буюртмачи ташкилотлар «Инжиниринг компанияси» ДУК техник топшириқларига асосан тайёрланган лойиҳа-смета ҳужжатларини «Иижиниринг компанияси» ДУК билан келишилишини таъминлайди. Лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказишдан олдин «Инжиниринг компанияси» ДУК «Келишилди» штампи ҳамда масъул шахснинг имзоси қўйилган ҳолда лойиҳа-смета ҳужжатларининг келишувини амалга оширади ёки келишувни рад этиш тўғрисида буюртмачи ташкилотга асослантирилган ёзма хулосасини тақдим қилади. Лойиҳа-смета ҳужжатлари қабул қилиб олинган кундан бошлаб 7 иш куни ичида 2-босқич (сифат назоратини амалга ошириш) «Инжиниринг компанияси» ДУК Умумтаълим объектларини «Замонавий мактаб» намунавий лойиҳалари асосида янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш жараёнида сифат назоратини амалга оширади. Қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилиши давомида доимий Буюртмачи ташкилотлар «Инжиниринг компанияси» ДУКни умумтаълим объектларида қурилиш-монтаж ишлари бошланганлиги тўғрисида ёзма равишда огоҳлантиради. Қурилиш-монтаж ишлари бошланган вақтдан бошлаб 3 кун ичида «Инжиниринг компанияси» ДУК Сифат назоратини амалга оширишга киришади. Қурилиш-монтаж ишлари бошланганлиги тўғрисида ёзма огоҳлантириш олинган вақтдан бошлаб 15 кун ичида 3-босқич (якуний назоратни амалга ошириш) Буюртмачи ташкилотлар «Инжиниринг компанияси» ДУКни умумтаълим объектларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари якунланганлиги тўғрисида ёзма равишда огоҳлантиради. Қурилиш-монтаж ишлари якунланган вақтдан бошлаб 3 кун ичида «Инжиниринг компанияси» ДУК Буюртмачи, қурилиш-пудрат (ёрдамчи пудратчи), лойиҳачи ташкилотлар вакиллари иштирокида бажарилган ишларнинг якуний назоратини амалга оширишга киришади. Якуний назорат давомийлиги амалга оширилган ишлар ҳажми, бино-иншоотларнинг мураккаблик даражасидан келиб чиққан ҳолда, лекин 30 кундан ошмаган муддатда амалга оширилади. Қурилиш-монтаж ишлари якунланганлиги тўғрисида ёзма огоҳлантириш олинган вақтдан бошлаб 10 иш куни ичида Буюртмачи ташкилотлар Якуний назоратни амалга ошириш учун «Инжиниринг компанияси» ДУК талаб этган барча зарур ҳужжатларни тақдим этади. «Инжиниринг компанияси» ДУКнинг биринчи талабига мувофиқ «Инжиниринг компанияси» ДУК Якуний назорат натижалари асосида 3 нусхада далолатнома расмийлаштиради. Умумтаълим объектларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш жараёнида лойиҳа-смета ҳужжатларига мос бўлмаган, «Замонавий мактаб» техник талабларини бузиб бажарилган, сифатсиз ҳолатлар аниқланган тақдирда, буюртмачига қурилиш-пудрат ташкилотлари ва лойиҳачилар билан биргаликда аниқланган камчилик ва нуқсонларни бартараф этиш тўғрисида ёзма кўрсатма беради. Якуний назорат натижалари асосида Буюртмачи ва қурилиш-пудрат ташкилотлари Лойиҳачилар билан биргаликда аниқланган камчилик ва нуқсонларни бартараф этиш чораларини кўради. «Инжиниринг компанияси»нинг ёзма кўрсатмасини олган кундан бошлаб 15 кун ичида «Инжиниринг компанияси» ДУК Аниқланган камчилик ва нуқсонлар 15 кунлик муддатда бартараф этилмаган ёки уларни бартараф этиш имкони мавжуд бўлмаган тақдирда, сифатсиз ва белгиланган техник талабларга мос келмаган ҳолда бажарилган ҳамда ортиқча ҳажмда кўрсатилган қурилиш-монтаж ишлари қийматини иқтисодий судлар орқали ундириш бўйича даъво аризалари киритади. Белгиланган муддатларда
Умумий ўрта таълим муассасаларида «Замонавий мактаб» талаблари асосида амалга ошириладиган қурилиш-монтаж ишларини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқларни ишлаб чиқиш, сифат назорати ҳамда якуний назоратни амалга ошириш қийматини ҳисоблаш
Т/р Умумтаълим объектларини янги қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш учун назарда тутилган капитал қўйилмаларнинг лимит қиймати Умумтаълим объектларини янги қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш учун назарда тутилган капитал қўйилмаларнинг лимит қийматига нисбатан % ҳисобида 1. Базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 000 бараваригача 0,5% (бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан кам бўлмаган қийматда) 2. Базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 000 баравари ва ундан ортиқ 0,3% (бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан кам бўлмаган қийматда)
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 31 декабрь,
832-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
MEZONI
Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarida “Zamonaviy maktab” talablari asosida loyihalarni ishlab chiqish, kelishish hamda qurilish-montaj ishlarini nazorat qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Zamonaviy maktab”larni tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 26-noyabrdagi PQ-4537-son qarori ijrosini taʼminlash yuzasidan Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarida “Zamonaviy maktab” talablari asosida loyihalarni ishlab chiqish, kelishish hamda qurilish-montaj ishlarini nazorat qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayev, Oʻzbekiston Respublikasi xalq taʼlimi vaziri Sh.X. Shermatov va Oʻzbekiston Respublikasi qurilish vaziri B.I. Zakirov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 31-dekabrdagi 832-son qaroriga ILOVA
Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarida “Zamonaviy maktab” talablari asosida loyihalarni ishlab chiqish, kelishish hamda qurilish-montaj ishlarini nazorat qilish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom umumiy oʻrta taʼlim muassasalarini (keyingi oʻrinlarda — umumtaʼlim obyektlari) yangidan qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash jarayonida qurilish-montaj ishlarining “Zamonaviy maktab” talablari asosida amalga oshirilishida Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi huzuridagi “Xalq taʼlimi sohasida loyiha hujjatlariga texnik topshiriqlarni ishlab chiqish va qurilish obyektlari sifatini monitoring qilish boʻyicha injiniring kompaniyasi” davlat unitar korxonasi (keyingi oʻrinlarda — “Injiniring kompaniyasi” DUK) tomonidan olib boriladigan sifat nazorati va yakuniy nazorat tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
sifat nazorati — umumtaʼlim obyektlarini yangidan qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash jarayonida qurilish-pudrat tashkilotlari tomonidan bajarilgan ish hajmlarining “Zamonaviy maktab” talablari boʻyicha loyiha-smeta hujjatlariga mos ravishda sifatli bajarilganligi yuzasidan olib boriladigan nazorat;
yakuniy nazorat — umumtaʼlim obyektlarida qurilish-montaj ishlari yakunlangani toʻgʻrisida ogohlantirish taqdim qilingan paytdan boshlab 10 ish kunidan kechikmasdan “Injiniring kompaniyasi” DUK tomonidan buyurtmachi tashkilot, qurilish-pudrat (yordamchi pudratchi), loyihachi tashkilotlar vakillari ishtirokida bajarilgan ishlarning yakuniy nazorati.
3. Umumtaʼlim obyektlarida “Zamonaviy maktab” talablari asosida loyihalarni ishlab chiqish, kelishish hamda qurilish-montaj ishlarining nazorati ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.
4. Ushbu Nizom qoidalari moliyalashtirish manbaidan qatʼi nazar yangidan quriladigan, rekonstruksiya qilinadigan va mukammal taʼmirlanadigan barcha davlat umumtaʼlim obyektlarida amalga oshiriladigan loyihalash va qurilish-montaj ishlari uchun majburiydir.
Umumtaʼlim obyektlarini yangidan qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash jarayonida qurilish-montaj ishlarining ushbu Nizomga muvofiq sifat hamda yakuniy nazoratining amalga oshirilishi umumtaʼlim obyektlarida belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi huzuridagi qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish hududiy inspeksiyalari tomonidan amalga oshiriladigan nazorat, mualliflik va texnik nazorat, shuningdek nazorat oʻlchovining oʻtkazilishini istisno etmaydi.
5. Umumtaʼlim obyektlarini yangidan qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash jarayonida qurilish-montaj ishlarining “Zamonaviy maktab” talablari asosida amalga oshirilishining sifat nazorati quyidagi asosiy tamoyillar asosida amalga oshiriladi:
sifat nazoratini amalga oshirishning xolisligi va oshkoraligi;
yuridik va jismoniy shaxslarning huquqlari hamda qonuniy manfaatlariga daxl qilmaslik;
xoʻjalik yurituvchi subyektlarning moliyaviy-xoʻjalik faoliyatiga aralashmaslik.
2-bob. Loyihalarni ishlab chiqish va kelishish tartibi
6. Umumtaʼlim obyektlarini yangidan qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash jarayonida loyihalash ishlari “Zamonaviy maktab” namunaviy loyihalari asosida amalga oshiriladi.
7. Umumtaʼlim obyektlarini yangidan qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash jarayonida tegishli loyihalar “Injiniring kompaniyasi” DUK tomonidan buyurtmachi vazifasini amalga oshiruvchi tashkilotlar (keyingi oʻrinlarda — buyurtmachi tashkilotlar) murojaatiga koʻra shartnoma asosida tayyorlanadigan texnik topshiriqlarga muvofiq ishlab chiqiladi.
8. Umumtaʼlim obyektlarini yangidan qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlashda buyurtmachi tashkilotlar har yili oktabr oyining oxirgi kuniga qadar keyingi yilda amalga oshiriladigan yangi qurilish, rekonstruksiya va mukammal taʼmirlash ishlari uchun loyiha hujjatlariga texnik topshiriqlarni ishlab chiqish yuzasidan “Injiniring kompaniyasi” DUK bilan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma tuzish uchun murojaat qiladilar. Shartnoma qiymati ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq mezon asosida aniqlanadi.
9. Toʻgʻridan-toʻgʻri tuziladigan shartnomalar qiymati doirasida “Injiniring kompaniyasi” DUK tomonidan loyiha hujjatlariga texnik topshiriqlar ishlab chiqiladi.
10. Buyurtmachi tashkilotlar umumtaʼlim obyektlarini yangidan qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash yuzasidan “Injiniring kompaniyasi” DUK texnik topshiriqlariga asosan tayyorlangan loyiha-smeta hujjatlarini belgilangan tartibda ekspertizadan oʻtkazishdan oldin “Injiniring kompaniyasi” DUK bilan kelishilishini taʼminlaydi.
“Injiniring kompaniyasi” DUK bilan kelishilgan loyiha-smeta hujjatlariga kiritiladigan oʻzgartirishlar qoʻshimcha ravishda kelishilishi lozim.
Loyiha-smeta hujjatlarining, shuningdek ularga kiritiladigan oʻzgartirishlarning kelishuvi bepul amalga oshiriladi.
11. “Injiniring kompaniyasi” DUK texnik topshiriqlariga asosan tayyorlangan loyiha-smeta hujjatlarini, shuningdek ularga kiritiladigan oʻzgartirishlar belgilangan tartibda kelishilishini taʼminlash uchun buyurtmachi tashkilotlar masʼul hisoblanadi.
12. “Injiniring kompaniyasi” DUK tomonidan loyiha-smeta hujjatlari qabul qilib olingan kundan boshlab 7 ish kunida kelishiladi. Kelishuv loyiha-smeta hujjatlarining asl nusxalariga “Injiniring kompaniyasi” DUKning “Kelishildi” shtampi hamda masʼul shaxsning imzosini qoʻyish orqali rasmiylashtiriladi.
13. Ishlab chiqilgan loyiha-smeta hujjatlarida “Injiniring kompaniyasi” DUKning texnik topshiriqlaridagi quyidagi talablarning inobatga olinmaganligi ularning kelishuvi rad etilishi uchun asos boʻlishi mumkin:
konstruktiv yechimlar, asosiy qurilish konstruksiyalari va materiallariga boʻlgan talablar;
muhandislik-texnologik uskunalarga, muhandislik tarmoqlari bilan taʼminlash loyihalariga boʻlgan talablar;
obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish ishlariga boʻlgan talablar;
favqulodda vaziyatdan ogohlantirish boʻyicha muhandislik-texnik chora-tadbirlarini ishlab chiqishga doir talablar.
Bunda, “Injiniring kompaniyasi” DUK tomonidan ushbu Nizomning 12-bandida koʻrsatilgan muddat ichida asoslantirilgan yozma xulosa taqdim etiladi.
3-bob. Qurilish-montaj ishlari davrida sifat nazoratini amalga oshirish tartibi
14. “Injiniring kompaniyasi” DUK umumtaʼlim obyektlarini “Zamonaviy maktab” namunaviy loyihalari asosida yangidan qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash jarayonida sifat nazoratini amalga oshiradi.
15. “Injiniring kompaniyasi” DUK buyurtmachi tashkilotlar tomonidan umumtaʼlim obyektlarida qurilish-montaj ishlari boshlanganligi toʻgʻrisida yozma ogohlantirish xati taqdim etilgan vaqtdan boshlab 15 kun ichida sifat nazoratini amalga oshirishga kirishadi. Yozma ogohlantirish xati qurilish-montaj ishlari boshlangan vaqtdan boshlab 3 ish kuni ichida taqdim etilishi lozim. Umumtaʼlim obyektida qurilish-montaj ishlari boshlanganligi toʻgʻrisida yozma (elektron) ogohlantirishning oʻz vaqtida taqdim etilmaganligi uchun javobgarlik buyurtmachi tashkilotlar zimmasiga yuklanadi.
16. Umumtaʼlim obyektlarida qurilish-pudrat tashkilotlari tomonidan ish hajmlarining loyiha-smeta hujjatlari hamda “Injiniring kompaniyasi” DUK tomonidan ishlab chiqilgan texnik topshiriqlarga mos ravishda bajarilganligi ustidan sifat nazorati bevosita joylarga chiqqan holda amalga oshiriladi.
17. Sifat nazoratini amalga oshirish jarayonida bino va inshootlarning sifatiga taʼsir qiluvchi, tasdiqlangan loyihadan chetga chiqish aniqlangan holatlarda hamda bino va inshootlarning sifatiga taʼsir qiluvchi bartaraf etish mumkin boʻlmagan loyihadan chetga chiqish holatlari aniqlanganda dalolatnoma, ushbu Nizom 18-bandining toʻrtinchi , beshinchi va oltinchi xatboshilarida koʻrsatilgan holda taqdimnoma rasmiylashtirilishi mumkin.
18. Sifat nazoratini amalga oshirish jarayonida “Injiniring kompaniyasi” DUK mutaxassislari quyidagi vakolatlarga ega:
buyurtmachi tashkilotlar tomonidan qurilish-taʼmirlash ishlari amalga oshirilayotgan umumtaʼlim obyektlaridagi qurilish-pudrat tashkilotlari, ular tomonidan bajarilgan ish hajmlari va sifat nazoratini amalga oshirish uchun zarur boʻlgan boshqa maʼlumotlar taqdim etilishini talab qilish;
qurilish-taʼmirlash ishlari amalga oshirilayotgan umumtaʼlim obyektiga qurilish-pudrat tashkiloti vakili, buyurtmachining texnik nazoratchisi, loyihachining mualliflik nazorati xodimini chaqirtirish va tushuntirish (ogʻzaki, yozma yoki elektron shaklda) olish;
bino va inshootlarning sifatiga taʼsir qiluvchi, tasdiqlangan loyihadan chetga chiqish aniqlangan holatlarda qurilish-montaj ishlarini 30 kundan ortiq boʻlmagan muddatga toʻxtatib turish hamda nomuvofiqliklar (kamchiliklar)ning bartaraf etilishini taʼminlash boʻyicha tegishli qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida hududiy nazorat inspeksiyasiga taqdimnoma kiritish;
bino va inshootlarning sifatiga taʼsir qiluvchi bartaraf etish mumkin boʻlmagan loyihadan chetga chiqish holatlari aniqlanganda, demontaj ishlarini amalga oshirishni taʼminlash boʻyicha tegishli qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida hududiy nazorat inspeksiyasiga taqdimnoma kiritish;
qurilish-montaj ishlari bajarilishida loyiha-smeta hujjatlariga muvofiq boʻlmagan sifatsiz amalga oshirilgan holatlar aniqlangan taqdirda, belgilangan tartibda sifatsiz ishlar hajmini umumiy ish hajmidan chegirib tashlash yuzasidan buyurtmachi tashkilotga yozma koʻrsatma berish.
4-bob. Qurilishi tugallangan umumtaʼlim obyektlarida yakuniy nazoratni amalga oshirish tartibi
19. Buyurtmachi tashkilotlar “Injiniring kompaniyasi” DUKni umumtaʼlim obyektlarida yangidan qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash ishlari yakunlangan vaqtdan boshlab 3 kun ichida bu toʻgʻrisida yozma ravishda ogohlantirishi shart.
20. Umumtaʼlim obyektlarida qurilish-montaj ishlari yakunlangani toʻgʻrisida ogohlantirish taqdim qilingan paytdan boshlab 10 ish kunidan kechikmasdan “Injiniring kompaniyasi” DUK tomonidan buyurtmachi tashkilot, qurilish-pudrat (yordamchi pudratchi), loyihachi tashkilotlar vakillari ishtirokida bajarilgan ishlarning yakuniy nazoratini amalga oshirishga kirishiladi. Yakuniy nazorat davomiyligi amalga oshirilgan ishlar hajmi, bino-inshootlarning murakkablik darajasidan kelib chiqqan holda, lekin 30 kundan oshmagan muddatda amalga oshiriladi.
21. Yakuniy nazorat “Injiniring kompaniyasi” DUKning bir yoki bir necha mutaxassislari tomonidan, zarur hollarda toʻgʻridan-toʻgʻri tuziladigan shartnomalar asosida jalb qilinadigan malakali mutaxassislar tomonidan amalga oshirilishi mumkin.
22. Buyurtmachi tashkilot yakuniy nazoratni amalga oshirish uchun “Injiniring kompaniyasi” DUK talab etgan barcha zarur hujjatlarni taqdim etilishiga masʼul hisoblanadi.
23. Qurilish-taʼmirlash ishlari yakunlangan umumtaʼlim obyektlarini foydalanishga qabul qilishga yakuniy nazorat natijalari yuzasidan rasmiylashtiriladigan dalolatnomaning “Injiniring kompaniyasi” DUK tomonidan imzolanganidan keyingina yoʻl qoʻyiladi.
24. Yakuniy nazorat natijalari uch nusxada dalolatnoma tuzish orqali rasmiylashtiriladi. Dalolatnomalarning bir nusxasi “Injiniring kompaniyasi” DUKda saqlanadi, ikkinchi va uchinchi nusxalari tegishlicha buyurtmachi tashkilot va bosh pudratchiga taqdim etiladi.
25. “Injiniring kompaniyasi” DUK tomonidan amalga oshirilgan yakuniy nazorat natijasiga koʻra umumtaʼlim obyektlarini yangidan qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash jarayonida loyiha-smeta hujjatlariga mos boʻlmagan, “Zamonaviy maktab” talablari buzib bajarilgan holatlar aniqlangan taqdirda, buyurtmachi qurilish-pudrat va loyihachi tashkilotlar bilan birgalikda ushbu aniqlangan kamchilik va nuqsonlarni 15 kundan oshmagan muddatda bartaraf etishlari yuzasidan yozma koʻrsatma rasmiylashtirilishi lozim.
Aniqlangan kamchilik va nuqsonlarni bartaraf etish imkoni mavjud boʻlmagan taqdirda, sifatsiz va belgilangan texnik talablarga mos kelmagan holda bajarilgan hamda ortiqcha hajmda koʻrsatilgan qurilish-montaj ishlari qiymatini sud orqali undirish boʻyicha daʼvo arizalari kiritilishi mumkin.
26. Umumtaʼlim obyektlarini yangidan qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash jarayonida sifatsiz bajarilgan, belgilangan texnik talablarga mos kelmagan holda bajarilgan hamda ortiqcha hajmda koʻrsatilgan qurilish-montaj ishlari boʻyicha undirilgan summalarning 90 foizi tegishli umumtaʼlim obyektlarida aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish uchun boʻysunuviga koʻra Qoraqalpogʻiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi va viloyatlar xalq taʼlimi boshqarmalarining maxsus shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga, 10 foizi esa “Injiniring kompaniyasi” DUKning maxsus hisobvaragʻiga yoʻnaltiriladi.
5-bob. Yakuniy qoida
27. Ushbu Nizom talablarini buzgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradi.
Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarida “Zamonaviy maktab” talablari asosida amalga oshiriladigan qurilish-montaj ishlarini nazorat qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Umumtaʼlim obyektlarida “Zamonaviy maktab” talablari asosida loyihalarni ishlab chiqish, kelishish hamda qurilish-montaj ishlarining nazoratini amalga oshirish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich (loyihalarni ishlab chiqish va kelishish) Buyurtmachi tashkilotlar “Injiniring kompaniyasi” DUKga toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma tuzish maqsadida murojaat qiladilar. Loyiha hujjatlariga texnik topshiriqlarni ishlab chiqish maqsadida “Injiniring kompaniyasi” DUK bilan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar tuzadilar. Kelgusi yil uchun joriy yil oktabr oyining oxirgi kuniga qadar “Injiniring kompaniyasi” DUK Shartnoma asosida loyiha hujjatlariga texnik topshiriqlarni ishlab chiqadi. Shartnomada belgilangan muddatlarda Buyurtmachi tashkilotlar “Injiniring kompaniyasi” DUK texnik topshiriqlariga asosan tayyorlangan loyiha-smeta hujjatlarini “Iijiniring kompaniyasi” DUK bilan kelishilishini taʼminlaydi. Loyiha-smeta hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazishdan oldin “Injiniring kompaniyasi” DUK “Kelishildi” shtampi hamda masʼul shaxsning imzosi qoʻyilgan holda loyiha-smeta hujjatlarining kelishuvini amalga oshiradi yoki kelishuvni rad etish toʻgʻrisida buyurtmachi tashkilotga asoslantirilgan yozma xulosasini taqdim qiladi. Loyiha-smeta hujjatlari qabul qilib olingan kundan boshlab 7 ish kuni ichida 2-bosqich (sifat nazoratini amalga oshirish) “Injiniring kompaniyasi” DUK Umumtaʼlim obyektlarini “Zamonaviy maktab” namunaviy loyihalari asosida yangidan qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash jarayonida sifat nazoratini amalga oshiradi. Qurilish-montaj ishlari amalga oshirilishi davomida doimiy Buyurtmachi tashkilotlar “Injiniring kompaniyasi” DUKni umumtaʼlim obyektlarida qurilish-montaj ishlari boshlanganligi toʻgʻrisida yozma ravishda ogohlantiradi. Qurilish-montaj ishlari boshlangan vaqtdan boshlab 3 kun ichida “Injiniring kompaniyasi” DUK Sifat nazoratini amalga oshirishga kirishadi. Qurilish-montaj ishlari boshlanganligi toʻgʻrisida yozma ogohlantirish olingan vaqtdan boshlab 15 kun ichida 3-bosqich (yakuniy nazoratni amalga oshirish) Buyurtmachi tashkilotlar “Injiniring kompaniyasi” DUKni umumtaʼlim obyektlarini yangidan qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash ishlari yakunlanganligi toʻgʻrisida yozma ravishda ogohlantiradi. Qurilish-montaj ishlari yakunlangan vaqtdan boshlab 3 kun ichida “Injiniring kompaniyasi” DUK Buyurtmachi, qurilish-pudrat (yordamchi pudratchi), loyihachi tashkilotlar vakillari ishtirokida bajarilgan ishlarning yakuniy nazoratini amalga oshirishga kirishadi. Yakuniy nazorat davomiyligi amalga oshirilgan ishlar hajmi, bino-inshootlarning murakkablik darajasidan kelib chiqqan holda, lekin 30 kundan oshmagan muddatda amalga oshiriladi. Qurilish-montaj ishlari yakunlanganligi toʻgʻrisida yozma ogohlantirish olingan vaqtdan boshlab 10 ish kuni ichida Buyurtmachi tashkilotlar Yakuniy nazoratni amalga oshirish uchun “Injiniring kompaniyasi” DUK talab etgan barcha zarur hujjatlarni taqdim etadi. “Injiniring kompaniyasi” DUKning birinchi talabiga muvofiq “Injiniring kompaniyasi” DUK Yakuniy nazorat natijalari asosida 3 nusxada dalolatnoma rasmiylashtiradi. Umumtaʼlim obyektlarini yangidan qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash jarayonida loyiha-smeta hujjatlariga mos boʻlmagan, “Zamonaviy maktab” texnik talablarini buzib bajarilgan, sifatsiz holatlar aniqlangan taqdirda, buyurtmachiga qurilish-pudrat tashkilotlari va loyihachilar bilan birgalikda aniqlangan kamchilik va nuqsonlarni bartaraf etish toʻgʻrisida yozma koʻrsatma beradi. Yakuniy nazorat natijalari asosida Buyurtmachi va qurilish-pudrat tashkilotlari Loyihachilar bilan birgalikda aniqlangan kamchilik va nuqsonlarni bartaraf etish choralarini koʻradi. “Injiniring kompaniyasi”ning yozma koʻrsatmasini olgan kundan boshlab 15 kun ichida “Injiniring kompaniyasi” DUK Aniqlangan kamchilik va nuqsonlar 15 kunlik muddatda bartaraf etilmagan yoki ularni bartaraf etish imkoni mavjud boʻlmagan taqdirda, sifatsiz va belgilangan texnik talablarga mos kelmagan holda bajarilgan hamda ortiqcha hajmda koʻrsatilgan qurilish-montaj ishlari qiymatini iqtisodiy sudlar orqali undirish boʻyicha daʼvo arizalari kiritadi. Belgilangan muddatlarda
Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarida “Zamonaviy maktab” talablari asosida amalga oshiriladigan qurilish-montaj ishlarini nazorat qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Loyiha hujjatlariga texnik topshiriqlarni ishlab chiqish, sifat nazorati hamda yakuniy nazoratni amalga oshirish qiymatini hisoblash
T/r Umumtaʼlim obyektlarini yangi qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash uchun nazarda tutilgan kapital qoʻyilmalarning limit qiymati Umumtaʼlim obyektlarini yangi qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash uchun nazarda tutilgan kapital qoʻyilmalarning limit qiymatiga nisbatan % hisobida 1. Bazaviy hisoblash miqdorining 500 000 baravarigacha 0,5% (biroq bazaviy hisoblash miqdorining 200 baravaridan kam boʻlmagan qiymatda) 2. Bazaviy hisoblash miqdorining 500 000 baravari va undan ortiq 0,3% (biroq bazaviy hisoblash miqdorining 200 baravaridan kam boʻlmagan qiymatda)
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 31-dekabr,
832-son