📅 2020-yil 31-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 31-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 31 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 31 декабря 2020 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 31 December 2020 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Умумий ўрта таълим муассасаларида таълим сифатини оширишга қаратилган тадбирларнинг таъсирчанлигини ҳамда мактаблар раҳбарлари ва педагогик жамоаларнинг масъулиятини янада ошириш, умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимлари фаолиятининг натижадорлиги асосида уларни рағбатлантиришнинг шаффоф тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й., 9-сон, 231-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 831-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Қуйидаги мазмундаги 2 1 -банд қўшилсин:
«2 1 . Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази якунланган ўқув йилида умумий ўрта таълим муассасаларининг олий таълим, ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган 11-синф битирувчилари рўйхатини ҳар календарь йилининг IV чораги якунига қадар Халқ таълими вазирлигига тақдим этиб борсин».
2. Қарорга 1-илова (Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом)да:
а) 4-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган педагог (улар умумий сонининг кўпи билан 50 фоизи), психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш йўли билан уларни моддий рағбатлантириш»;
б) 12-бандда :
«а» кичик бандда :
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгиланган педагог ходимлар сони умумтаълим муассасасида фаолият кўрсатаётган жами педагог ходимлар умумий сонининг 50 фоизидан ошиб кетмаслигини назорат қилади»;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«ўқув йили давомида базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгиланган педагог, психолог ва кутубхона ходимлари фаолиятининг натижадорлиги бўйича ушбу Низомга 2, 2а, 2б-иловалар билан тасдиқланган шакллар асосида тизимли ички мониторинг юритади»;
«б» кичик банднинг биринчи хатбошидаги «ўқитувчилар» сўзи «педагог, психолог» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 15-банднинг биринчи хатбошидаги «ота-оналар қўмитаси» сўзлари «кузатув кенгаши ва ўқувчилар ота-оналари» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 16-банднинг тўртинчи хатбошидаги ва 17-банддаги «мукофотлаш» сўзи «ходимларни мукофотлаш» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 25-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«25. Умумтаълим муассасасининг педагог ходимлари фаолияти давомида халқаро баҳолаш дастурлари бўйича халқаро тадқиқотларга ўқувчиларни тайёрлаб бориш ишларига муносиб ҳисса қўшган педагог ходимларга мазкур Низомнинг 21-бандида кўрсатилган устамалар ўрнига базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 100 фоиз бўлган устама ҳақ тўланади.
Ҳар ойлик базавий тариф ставкаларига нисбатан 100 фоизлик устама ҳақ олишга даъвогар педагог ходимлар рўйхати Ишчи гуруҳнинг қарори асосида халқаро баҳолаш тадқиқотлари туркумига кирувчи фанлар доирасида шакллантирилади ҳамда умумтаълим муассасаси директори томонидан туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига ҳар йили 1 мартга қадар тақдим этилади.
100 фоизлик устама ҳақ олишга даъвогар педагог ходимларнинг машғулот олиб борадиган фанлари бўйича ўқувчиларининг билимлари халқаро баҳолаш дастурлари интеграция қилинган назорат материаллари асосида ўтказиладиган синовлар натижаларига кўра аниқланади.
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг ташқи мониторинг натижаларига кўра, ўқувчилар ўртача 80 фоиздан кам бўлмаган кўрсаткичга эга бўлганда, Ишчи гуруҳ томонидан ўқитувчига янги ўқув йилидан бошлаб базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 100 фоиз устама ҳақ белгиланади»;
е) қуйидаги мазмундаги 25 1 -банд қўшилсин:
«25 1 . Халқаро баҳолаш дастурлари интеграция қилинган назорат материаллари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳузуридаги Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази билан ҳамкорликда Республика таълим маркази томонидан тайёрланади.
Республика таълим маркази томонидан тайёрланган назорат материаллари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари томонидан 100 фоизлик устама ҳақ олишга даъвогар педагог ходимларнинг машғулот олиб борадиган фанлари бўйича ўқувчиларининг билимлари ташқи мониторинг тарзида ўқув йили якунига қадар баҳоланади ҳамда 100 фоизлик устама ҳақ олиш ҳуқуқини қўлга киритган педагог ходимлар (устама олиш даврида) шартли равишда «Аъло даражали» педагоглар деб юритилади.
Даъвогар ўқитувчи дарс машғулотлари олиб борадиган синфларнинг 30 фоизи туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг ташқи мониторинг жараёнида қамраб олиниши шарт»;
ж) 26-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«26. Умумтаълим муассасасида ўқув-тарбия жараёни сифатини янада яхшилаш, фанлараро интеграцияни кучайтириш, таълим ва тарбия жараёнини замонавий педагогик технологиялар асосида ташкил этиш, STEAM ёндашувини самарали татбиқ этиш, таълим жараёнида педагог ходимларга ўз вақтида методик ёрдамни ташкил этиш, уларнинг касбий ва методик маҳоратини ҳамда малакасини оширишда фаоллиги учун Ишчи гуруҳнинг қарори билан (мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган ўқитувчилар умумий сонининг 50 фоизидан ташқари) умумтаълим муассасасининг фан йўналишлари бўйича услубий бирлашмалари раҳбарлари базавий тариф ставкаларига 10 фоиз ҳар ойлик устама ҳақ белгиланиши мумкин»;
з) 27-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«27. Умумтаълим муассасасининг раҳбар ходимларига (директор, директорнинг ўқув ишлари ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари) ва ўз фаолиятини соатбай ҳақ тўлаш асосида амалга оширадиган ўқитувчиларига мазкур ҳар ойлик устамалар белгиланмайди, Халқаро математика олимпиадаси — International Mathematical Olympiad (IMO), Халқаро физика олимпиадаси — International Physics Olympiad (IPhO), Халқаро кимё олимпиадаси — International Chemistry Olympiad (IChO), Халқаро биология олимпиадаси — International Biology Olympiad (IBO), Халқаро информатика олимпиадаси — International Olympiad in Informatics (IOI) — фан олимпиадаларида ўқувчилари ғолибликни қўлга киритган мактаб раҳбари (директор) бундан мустасно»;
и) 30-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«30. Халқаро математика олимпиадаси — International Mathematical Olympiad (IMO), Халқаро физика олимпиадаси — International Physics Olympiad (IPhO), Халқаро кимё олимпиадаси — International Chemistry Olympiad (IChO), Халқаро биология олимпиадаси — International Biology Olympiad (IBO), Халқаро информатика олимпиадаси — International Olympiad in Informatics (IOI) ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва таълим муассасаси директорларига навбатдаги ўқув йили учун Жамғарма маблағлари ҳисобидан олтин, кумуш ва бронза медалларига қараб тегишинча қўшимча 200, 175 ва 150 фоизлик устама ҳақ тўланади»;
к) қуйидаги мазмундаги 30 1 ва 30 2 -бандлар қўшилсин:
«30 1 . Умумтаълим муассасалари битирувчиларининг олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга кириш ҳамда ишга жойлашиш кўрсаткичлари асосида ҳар йили 1 февралга қадар ўтган йилги эришилган натижалардан келиб чиқиб, Жамғарма маблағлари ҳисобидан умумтаълим муассасалари раҳбар ходимлари қуйидаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида рағбатлантирилади:
ўқувчиларининг 90 фоизи ва ундан ортиқ қисми олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ва (ёки) ишга жойлашган умумтаълим муассасаларининг директорлари — 12 баравар, директори ўринбосарлари — 6 баравардан;
ўқувчиларининг 85 — 89 фоиз қисми олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ва (ёки) ишга жойлашган умумтаълим муассасаларининг директорлари — 9 баравар, директор ўринбосарлари — 4,5 баравардан;
ўқувчиларининг 80 — 84 фоиз қисми олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ва (ёки) ишга жойлашган умумтаълим муассасаларининг директорлари — 6 баравар, директор ўринбосарлари — 3 баравардан.
30 2 . Мазкур Низомнинг 30 1 -бандида назарда тутилган пул мукофотларини тайинлаш туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг мурожаатига кўра ҳудудий халқ таълими бошқармаларининг тегишли буйруғи асосида амалга оширилади.
Бунда:
ўқувчиларнинг умумий сонини ҳисоблаганда, муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ўқувчилар ҳисобга олинмайди;
умумтаълим муассасалари битирувчиларининг ишга жойлашиш кўрсаткичлари улар мактабни тамомлаган вақтдан бошлаб жорий йил якунига қадар бўлган даврда 3 ойдан ортиқ вақт давомида фаолият юритган ҳолларда шахсий жамғариб бориладиган пенсия тизими ёки «Ягона миллий меҳнат тизими» маълумотлари асосида шакллантирилади;
олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ўқувчилар сони ушбу Низомнинг 30 1 -банди иккинчи — тўртинчи хатбошиларида белгиланган фоиз қисмининг камида учдан бир қисмини ташкил этиши лозим;
туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ўз мурожаатида мазкур Низомнинг 30 1 -бандида қайд этилган кўрсаткичларни асословчи ҳужжатлар билан биргаликда тасдиқланган ҳолда тегишли ҳудудий халқ таълими бошқармаларига тақдим этади;
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари эришилган кўрсаткичларнинг ҳаққонийлигини текшириб кўради ҳамда тасдиқланган маълумотлар асосида мактаб директори ва директор ўринбосарларини мукофотлаш бўйича тегишли буйруқ қабул қилади ва ушбу буйруқ мукофотларни тўлаш учун асос ҳисобланади»;
л) 32 ва 33-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«32. Президент мактабларига танлов асосида қабул қилинган ҳар бир ўқувчи учун тегишли умумтаълим муассасасининг мос (танлов, мусобақа, имтиҳон фанлари) фан ўқитувчиси мазкур Низомнинг 29-бандидан ташқари Жамғарма маблағлари ҳисобидан базавий тариф ставкасининг икки баравари миқдорида бир йўла мукофот пули тўлаш йўли билан рағбатлантирилиши мумкин.
33. Умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам уларнинг мурожаатига кўра ёки умумтаълим муассасаси касаба уюшмаси ташкилотининг ташаббуси бўйича фавқулодда ҳолларда, яъни яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) вафот этганда, ходим ва унинг яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) оғир жароҳат олганда, оғир касалликка чалинганда, ходим табиий офатдан зарар кўрганда кўрсатилади»;
м) Низомга 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг фаолиятини
БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ
1. Умумтаълим муассасаларидаги ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар уларнинг касбий маҳорати, маънавий-ахлоқий, тарбиявий ва синфдан ташқари ишлари учун қуйидаги мезонлар асосида белгиланади:
Т/р Кўрсаткичлар Амалга оширилган аниқ ишларнинг қисқача таърифи, унинг натижалари (самарадорлиги), қўлланилаётган шакли ва услуби, ўтказилган машғулотларнинг сони, ўқувчилар қамровининг ўртача сони Рейтинг баҳоси Максимал балл Фаолият натижаларига кўра қўйиладиган баллар Кўрсаткичлар 1. Ўқувчиларнинг чораклик баҳоларининг ўртача қиймати Ўқитувчи дарс ўтаётган синфлардаги ўқувчиларнинг чораклик ўртача баҳолари ўзлаштиришнинг сифат («4» ва «5» баҳо) кўрсаткичи асосида аниқланади 5 3 Сифат кўрсаткичи умумий ўқувчилар сонининг 56 — 70 фоизини, шу жумладан, мураккаб фанлар (она тили, рус тили, чет тили, математика, физика, кимё, биология) йўналишларида 56 — 65 фоизини ташкил этганда 4 Сифат кўрсаткичи умумий ўқувчилар сонининг 71 — 85 фоизини, шу жумладан, мураккаб фанлар (она тили, рус тили, чет тили, математика, физика, кимё, биология) йўналишларида 66 — 80 фоизини ташкил этганда 5 Сифат кўрсаткичи умумий ўқувчилар сонининг 86 фоизи ва ундан юқорини, шу жумладан, мураккаб фанлар (она тили, рус тили, чет тили, математика, физика, кимё, биология) йўналишларида 81 фоиздан юқорини ташкил этганда 2. * «Фан олимпиадаси» ва бошқа кўрик танловлар, мусобақаларнинг туман (шаҳар) босқичида ўқувчисининг иштироки Ўқувчиларининг олимпиада, танловлар, мусобақалар ва бошқа тадбирлардаги иштироки ва натижалари асосида баҳоланади 30 10 Туман (шаҳар) миқёсидаги олимпиада, танлов ва бошқа тадбирларда қатнашиб, ўқувчилари энг қуйи ғолиб кўрсаткичининг 55 фоизидан юқори натижаларни кўрсатганда 20 Туман (шаҳар) миқёсидаги олимпиада, танлов ва бошқа тадбирларда қатнашиб, ўқувчилари энг қуйи ғолиб кўрсаткичининг 70 фоизидан юқори натижаларни кўрсатганда 30 Туман (шаҳар) миқёсидаги олимпиада, танлов ва бошқа тадбирларда қатнашган ўқувчилари 1-, 2-, 3-ўринларни эгаллаганда 3. ** Танлов ва бошқа тадбирларда бошланғич синф ўқувчиларининг иштироки Бошланғич синф ўқувчиларининг мактаб миқёсидаги танлов ва бошқа тадбирлардаги иштироки натижалари асосида баҳоланади 30 10 Мактаб миқёсидаги танлов ва бошқа тадбирларда қатнашган ўқувчилари тўплаши мумкин бўлган максимал баллнинг улуши 55 — 70 фоизни ташкил этганда 20 Мактаб миқёсидаги танлов ва бошқа тадбирларда қатнашган ўқувчилари тўплаши мумкин бўлган максимал баллнинг улуши 71 — 85 фоизни ташкил этганда 30 Мактаб миқёсидаги танлов ва бошқа тадбирларда қатнашган ўқувчилари тўплаши мумкин бўлган максимал баллнинг улуши 86 — 100 фоизни ташкил этганда 4. Ўқитувчи иш тажрибасининг оммалаштирилганлиги Ўқитувчи иш фаолияти мактаб, туман (шаҳар), вилоят ва республика миқёсида оммалаштирилади (ўқитувчининг фаолияти баҳолаш даврига нисбатан сўнгги 3 йилликда оммалаштирилганлиги) 15 7 Иш тажрибаси мактаб миқёсида оммалаштирилганда 10 Иш тажрибаси туман (шаҳар) миқёсида оммалаштирилганда 12 Иш тажрибаси вилоят миқёсида оммалаштирилганда 15 Иш тажрибаси республика миқёсида оммалаштирилганда 5. Педагогик иш стажи Таълим муассасаларидаги педагог ходимнинг иш стажига қараб баҳоланади 10 4 педагогик иш стажи 1 йилдан 5 йилгача 7 педагогик иш стажи 5 йилдан 10 йилгача 10 педагогик иш стажи 10 йил ва ундан юқори 6. Синф раҳбарлиги Синф раҳбарлиги юклатилганлиги 5 0 Синф раҳбарлиги юклатилмаган бўлса 5 Синф раҳбарлиги юклатилган бўлса 7. Малака ошириш курсларидан ўтганлиги Режа асосида 10 0 Ўз вақтида малака ошириш курсларида қатнашмаган бўлса 2 Малака ошириш курслари якунига кўра якуний аттестациядан ўта олмаган ва тегишли сертификатга эга бўлмаса 10 Ўз вақтида малака ошириш курсларидан ўтиб, тегишли сертификатга эга бўлса *** 8. Синфдан ташқари ишлар Ўқувчиларнинг дунёқарашини кенгайтириш, ижодкорлик ва санъатга қаратилган қўшимча машғулотлар олиб бориш 15 5 Креативликни рағбатлантиришга қаратилган тадбирларни (фотокўргазмалар, ҳунармандчилик, мусиқа ва театр саҳналари каби) ташкил этган бўлса 10 Ўқувчиларни фикрлашга ўргатувчи ва дунёқарашини кенгайтирувчи, янги кўникмалар берувчи қўшимча машғулотлар (дебат ва ҳикоя қилиш клублари, мактаб радиоси/газетаси/веб-сайти, ахборот таҳлилий машғулотлари) олиб борса 15 Ўқувчиларни изланишга ундовчи ишларни (иқтидорли ва бўш ўзлаштирувчи ўқувчилар билан қўшимча машғулотлар ўтказиш, нутқ санъати тадбирлари) олиб борса 9. Ўқитувчининг педагоглик фаолияти баҳоси Ўқитувчининг педагогик фаолиятига ўқувчилар ( ўқитувчи дарс берадиган синфлардаги ўқувчиларнинг камида 60 фоизи ўртасида ) ва баҳолашда қатнашган Кузатув кенгаши аъзолари ўртасида ўтказиладиган сўровнома натижалари ( ижобий фикрлари ) асосида аниқланади 5 0 Сўровномада қатнашганлар Кенгаш аъзолари сонига нисбатан «ижобий фикр» билдирганлар улуши 50 фоиздан паст бўлса 5 Сўровномада қатнашганлар Кенгаш аъзолари сонига нисбатан «ижобий фикр» билдирганлар улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлса 5 0 Сўровномада қатнашганлар ўқувчилар сонига нисбатан «ижобий фикр» билдирганлар улуши 60 фоиздан паст бўлса 5 Сўровномада қатнашганлар ўқувчилар сонига нисбатан «ижобий фикр» билдирганлар улуши 60 фоиз ва ундан юқори бўлса МАКСИМАЛ БАЛЛ: 100
2. Умумтаълим муассасаларидаги кутубхона ходимларининг фаолияти 100 баллик тизимда қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:
Т/р Мезонлар Максимал балл Фаолият натижаларига кўра қўйиладиган баллар Кўрсаткичлар 1. Кутубхона бўйича мутахассислик маълумотига эга бўлиши 10 балл 0 Номутахассислар 10 Ўрта махсус ёки олий маълумотли мутахассис бўлса 2. Малака оширишдан ўтганлиги 10 0 Ўз вақтида малака ошириш курсларида қатнашмаган бўлса 2 Малака ошириш курслари якунига кўра якуний аттестациядан ўта олмаган ва тегишли маълумотнома ёки сертификатга эга бўлмаса 10 Ўз вақтида малака ошириш курсларидан ўтиб, тегишли маълумотнома ёки сертификатга эга бўлса 3. Кутубхоначи лавозимидаги иш стажи 20 5 Кутубхоначиликка оид иш стажи 1 йилдан 5 йилгача 10 Кутубхоначиликка оид иш стажи 5 йилдан 10 йилгача 20 Кутубхоначиликка оид иш стажи 10 йил ва ундан юқори 4. Мактабда эҳтиёжга кўра дарсликлар бўйича буюртмаларнинг тўғри шакллантирилганлиги 30 0 Буюртмаларни шакллантиришда 10 фоиздан ортиқ хатоликлар мавжуд бўлса ва дарсликлар билан таъминланганлик 80 фоиздан паст бўлса 10 Буюртмаларни шакллантиришда 10 фоизгача хатоликлар мавжуд бўлса ва дарсликлар билан таъминланганлик 80 — 89 фоизни ташкил этса 20 Буюртмаларни шакллантиришда 5 фоизгача хатоликлар мавжуд бўлса ва дарсликлар билан таъминланганлик 90 — 95 фоизни ташкил этса 30 Буюртмалар тўғри шакллантирилган ва дарсликлар билан таъминланганлик 96 — 100 фоизни ташкил этса 5. Ўқувчиларнинг кутубхонага жалб қилиниши 30 10 Ҳар ойда умумий ўқувчиларнинг 1 фоиздан 30 фоизгача жалб қилинган бўлса 20 Ҳар ойда умумий ўқувчиларнинг 30 фоиздан 50 фоизгача жалб қилинган бўлса 30 Ҳар ойда умумий ўқувчиларнинг 50 ва ундан юқори фоизи жалб қилинган бўлса МАКСИМАЛ БАЛЛ: 100
3. Умумтаълим муассасаларидаги психолог ходимларнинг фаолияти 100 баллик тизимда қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:
Т/р Мезонлар Максимал балл Фаолият натижаларига кўра қўйиладиган баллар Кўрсаткичлар 1 . Психология бўйича мутахассислик маълумотига эга бўлиши 10 5 Олий маълумотли мутахассиснинг (ёки қайта тайёрловдан ўтган мутахассис) соҳадаги иш стажи 1 йилдан 5 йилгача бўлса 10 Олий маълумотли мутахассиснинг (ёки қайта тайёрловдан ўтган мутахассис) соҳадаги иш стажи 5 йил ва ундан юқори бўлса 2 . Малака оширишдан ўтганлиги 10 0 Ўз вақтида малака ошириш курсларида қатнашмаган бўлса 10 Ўз вақтида малака ошириш курсларидан ўтиб, тегишли сертификат (ҳужжат)га эга бўлса 3 . Синфдан ташқари профилактика, касбга йўналтириш ишларини олиб бориш ҳамда коррекцион ва ривожлантирувчи машғулотлар 45 15 Коррекцион-ривожлантирувчи машғулотларга муҳтож бўлган ўқувчиларни тўлиқ қамраб олиш юзасидан иш олиб борилганлиги ҳамда 7-синфдан интерактив сўровномалар ўтказиш ва шу асосда касб-ҳунарга бўлган қизиқишини аниқланлиги ва уларнинг маълумотлар базаси яратилганлиги 30 Эмоционал-ҳиссий зўриқишлар, хавотирлик даражаси юқори ва ўзига ишончи паст бўлган болалар учун коррекцион-ривожлантирувчи машғулотлар ташкил этиш, ўқувчиларни касбга йўналтириш мақсадида семинар-тренинглар ҳамда соҳа мутахассислари билан давра суҳбатларини ўтказганлиги, шунингдек, касбий мойиллиги бўйича келгусида аниқ ишчи касблар бўйича профессионал таълим олиши мумкин бўлган ўқувчилар ўртасида касбга йўналтириш ишлари олиб борилганлиги 45 Мактаб битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичига тўғри йўналтириш юзасидан ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борганлиги ҳамда таълимнинг кейинги босқичига қамраб олиш бўйича статистик маълумотлар жамланганлиги, коррекцион-ривожлантирувчи машғулотларга муҳтож бўлган ўқувчиларни, ота-оналар ва педагоглар тўлиқ қамраб олингани ва ўқувчи-ёшлар ўртасида девиант хулқ атвор кўринишларининг (зўравонлик, ўз жонига қасд қилиш, эрта туғруқ) мавжуд эмаслиги 4 . Ижодий ишлар 20 10 Конференция ва семинарларда маъруза ёки тезислар билан иштироки (камида 2 марта) 20 Ишлаб чиқилган методик тавсиялар ҳамда қўлланмалар ёки илмий мақола ва тезислари чоп этилганлиги (камида 2 марта) 5 . Умумтаълим муассасаси Кузатув кенгаши ва ўқувчиларнинг психолог фаолиятига берган баҳоси 5 0 Сўровномада қатнашганлар Кузатув кенгаши аъзолари сонига нисбатан «Ижобий фикр» билдирганлар улуши 70 фоиздан паст бўлса 5 Сўровномада қатнашганлар Кузатув кенгаши аъзолари сонига нисбатан «Ижобий фикр» билдирганлар улуши 70 фоиз ва ундан юқори бўлса 5 0 Сўровномада қатнашганлар Педагогик кенгаш аъзолари сонига нисбатан «Ижобий фикр» билдирганлар улуши 70 фоиздан паст бўлса 5 Сўровномада қатнашганлар Педагогик кенгаш аъзолари сонига нисбатан «Ижобий фикр» билдирганлар улуши 70 фоиз ва ундан юқори бўлса 5 0 Сўровномада қатнашган ўқувчилар сонига нисбатан «Ижобий фикр» билдирганлар улуши 70 фоиздан паст бўлса 5 Сўровномада қатнашган ўқувчилар сонига нисбатан «Ижобий фикр» билдирганлар улуши 70 фоиз ва ундан юқори бўлса МАКСИМАЛ БАЛЛ: 100
»;
н) Низомга 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
___________ вилояти __________ тумани (шаҳри) _____-сон мактабнинг _______________________ фани ўқитувчиси ________________________________________ нинг 20__-20 ___ ўқув йилидаги фаолиятига Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом асосида берилган БАҲОЛАР Т/р Кўрсаткичлар Максимал балл Ўқитувчи фаолиятининг қисқача таснифи Фаолият натижаларига кўра қўйилган балл 1 . Ўқувчиларнинг чораклик баҳоларининг ўртача қиймати 5 2 . *«Фан олимпиадаси» ва бошқа кўрик танловлар, мусобақаларнинг туман (шаҳар) босқичида ўқувчисининг иштироки 30 3 . **Танлов ва бошқа тадбирларда бошланғич синф ўқувчиларининг иштироки 4 . Ўқитувчи иш тажрибасининг оммалаштирилганлиги 15 5 . Педагогик иш стажи 10 6 . Синф раҳбарлиги юклатилганлиги 5 7 . ***Малака ошириш курсларидан ўтганлиги 10 8 . Синфдан ташқари ишлари 15 9 . Кузатув кенгаши аъзоларининг ўқитувчининг педагогик фаолиятига берган баҳоси 5 Ўқитувчи дарс берадиган синфлардаги ўқувчиларнинг ўқитувчининг педагогик фаолиятига берган баҳоси 5 ЖАМИ: 100
Ишчи гуруҳ раиси: __________________ __________ Ишчи гуруҳ аъзолари: __________________ __________, _________________ _______ ____________________ _________, ___________________ _______, _____________ » ;
о) Низомга 2а-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
« ___________ вилояти __________ тумани (шаҳри) _____-сон мактабнинг кутубхона ходими ________________________________________ нинг 20__ -20 ___ ўқув йилидаги фаолиятига Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом асосида берилган БАҲОЛАР Т/р Кўрсаткичлар Максимал балл Фаолиятнинг қисқача таснифи Фаолият натижаларига кўра қўйилган балл 1 . Кутубхона бўйича мутахассислик маълумотига эга бўлиши 10 2 . Малака оширишдан ўтганлиги 10 3 . Кутубхоначи лавозимидаги иш стажи 20 4 . Мактабда эҳтиёжга кўра дарсликлар бўйича буюртмаларнинг тўғри шакллантирилганлиги 30 5 . Ўқувчиларнинг кутубхонага жалб қилиниши 30 ЖАМИ: 100 Ишчи гуруҳ раиси: __________________ __________ Ишчи гуруҳ аъзолари: _________________ ___ _ ______ __ ____, ____________ ___ ________ _____ __ ____, __________________ _____ _ _______, _____________ ____ _______ _ _________ _________»;
л) Низомга 2б-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
« ___________ вилояти __________ тумани (шаҳри) _____-сон мактабнинг психолог ходими ________________________________________ нинг 20__ -20 ___ ўқув йилидаги фаолиятига Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом асосида берилган БАҲОЛАР Т/р Кўрсаткичлар Максимал балл Психолог фаолиятининг қисқача таснифи Фаолият натижаларига кўра қўйилган балл 1 . Психология бўйича мутахассислик маълумотига эга бўлиши 10 2 . Малака оширишдан ўтганлиги 10 3 . Синфдан ташқари профилактика, коррекцион ва ривожлантирувчи машғулотлар 45 4 . Ижодий ишлар 20 5 . Умумтаълим муассасаси Кузатув кенгаши ва ўқувчиларнинг психолог фаолиятига берган баҳоси 5 5 5 ЖАМИ: 100 Ишчи гуруҳ раиси: __________________ __________ Ишчи гуруҳ аъзолари: __________________ __________, ____________________ _________, ___________________ _______, ____________________ __________ » .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 31 декабрь,
831-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
Vazirlar Mahkamasining “Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining oʻrnak koʻrsatgan xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2019-yil 30-sentabrdagi 823-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida
Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarida taʼlim sifatini oshirishga qaratilgan tadbirlarning taʼsirchanligini hamda maktablar rahbarlari va pedagogik jamoalarning masʼuliyatini yanada oshirish, umumtaʼlim muassasalarining oʻrnak koʻrsatgan xodimlari faoliyatining natijadorligi asosida ularni ragʻbatlantirishning shaffof tizimini joriy etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Vazirlar Mahkamasining “Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining oʻrnak koʻrsatgan xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2019-yil 30-sentabrdagi 823-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2019-y., 9-son, 231-modda) ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayev va Oʻzbekiston Respublikasi xalq taʼlimi vaziri Sh.X. Shermatov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 31-dekabrdagi 831-son qaroriga ILOVA
Vazirlar Mahkamasining “Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining oʻrnak koʻrsatgan xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2019-yil 30-sentabrdagi 823-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Quyidagi mazmundagi 2 1 -band qoʻshilsin:
“2 1 . Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazi yakunlangan oʻquv yilida umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining oliy taʼlim, oʻrta maxsus taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilingan 11-sinf bitiruvchilari roʻyxatini har kalendar yilining IV choragi yakuniga qadar Xalq taʼlimi vazirligiga taqdim etib borsin”.
2. Qarorga 1-ilova (Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining oʻrnak koʻrsatgan xodimlarini ragʻbatlantirishning direktor jamgʻarmasini tashkil etish va uning mablagʻlaridan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizom)da:
a) 4-bandning ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“umumtaʼlim muassasalarining oʻrnak koʻrsatgan pedagog (ular umumiy sonining koʻpi bilan 50 foizi), psixolog va kutubxona xodimlarining bazaviy tarif stavkasiga har oylik ustama belgilash yoʻli bilan ularni moddiy ragʻbatlantirish”;
b) 12-bandda :
“a” kichik bandda :
ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“bazaviy tarif stavkasiga har oylik ustama belgilangan pedagog xodimlar soni umumtaʼlim muassasasida faoliyat koʻrsatayotgan jami pedagog xodimlar umumiy sonining 50 foizidan oshib ketmasligini nazorat qiladi”;
toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“oʻquv yili davomida bazaviy tarif stavkasiga har oylik ustama belgilangan pedagog, psixolog va kutubxona xodimlari faoliyatining natijadorligi boʻyicha ushbu Nizomga 2, 2a, 2b-ilovalar bilan tasdiqlangan shakllar asosida tizimli ichki monitoring yuritadi”;
“b” kichik bandning birinchi xatboshidagi “oʻqituvchilar” soʻzi “pedagog, psixolog” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 15-bandning birinchi xatboshidagi “ota-onalar qoʻmitasi” soʻzlari “kuzatuv kengashi va oʻquvchilar ota-onalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) 16-bandning toʻrtinchi xatboshidagi va 17-banddagi “mukofotlash” soʻzi “xodimlarni mukofotlash” soʻzlari bilan almashtirilsin;
d) 25-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“25. Umumtaʼlim muassasasining pedagog xodimlari faoliyati davomida xalqaro baholash dasturlari boʻyicha xalqaro tadqiqotlarga oʻquvchilarni tayyorlab borish ishlariga munosib hissa qoʻshgan pedagog xodimlarga mazkur Nizomning 21-bandida koʻrsatilgan ustamalar oʻrniga bazaviy tarif stavkasiga nisbatan har oylik 100 foiz boʻlgan ustama haq toʻlanadi.
Har oylik bazaviy tarif stavkalariga nisbatan 100 foizlik ustama haq olishga daʼvogar pedagog xodimlar roʻyxati Ishchi guruhning qarori asosida xalqaro baholash tadqiqotlari turkumiga kiruvchi fanlar doirasida shakllantiriladi hamda umumtaʼlim muassasasi direktori tomonidan tuman (shahar) xalq taʼlimi boʻlimiga har yili 1-martga qadar taqdim etiladi.
100 foizlik ustama haq olishga daʼvogar pedagog xodimlarning mashgʻulot olib boradigan fanlari boʻyicha oʻquvchilarining bilimlari xalqaro baholash dasturlari integratsiya qilingan nazorat materiallari asosida oʻtkaziladigan sinovlar natijalariga koʻra aniqlanadi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi, Toshkent shahar xalq taʼlimi bosh boshqarmasi va viloyatlar xalq taʼlimi boshqarmalarining tashqi monitoring natijalariga koʻra, oʻquvchilar oʻrtacha 80 foizdan kam boʻlmagan koʻrsatkichga ega boʻlganda, Ishchi guruh tomonidan oʻqituvchiga yangi oʻquv yilidan boshlab bazaviy tarif stavkasiga nisbatan har oylik 100 foiz ustama haq belgilanadi”;
e) quyidagi mazmundagi 25 1 -band qoʻshilsin:
“25 1 . Xalqaro baholash dasturlari integratsiya qilingan nazorat materiallari Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi huzuridagi Taʼlim sifatini baholash boʻyicha xalqaro tadqiqotlarni amalga oshirish milliy markazi bilan hamkorlikda Respublika taʼlim markazi tomonidan tayyorlanadi.
Respublika taʼlim markazi tomonidan tayyorlangan nazorat materiallari asosida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi, Toshkent shahar xalq taʼlimi bosh boshqarmasi va viloyatlar xalq taʼlimi boshqarmalari tomonidan 100 foizlik ustama haq olishga daʼvogar pedagog xodimlarning mashgʻulot olib boradigan fanlari boʻyicha oʻquvchilarining bilimlari tashqi monitoring tarzida oʻquv yili yakuniga qadar baholanadi hamda 100 foizlik ustama haq olish huquqini qoʻlga kiritgan pedagog xodimlar (ustama olish davrida) shartli ravishda “Aʼlo darajali” pedagoglar deb yuritiladi.
Daʼvogar oʻqituvchi dars mashgʻulotlari olib boradigan sinflarning 30 foizi tuman (shahar) xalq taʼlimi boʻlimlarining tashqi monitoring jarayonida qamrab olinishi shart”;
j) 26-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“26. Umumtaʼlim muassasasida oʻquv-tarbiya jarayoni sifatini yanada yaxshilash, fanlararo integratsiyani kuchaytirish, taʼlim va tarbiya jarayonini zamonaviy pedagogik texnologiyalar asosida tashkil etish, STEAM yondashuvini samarali tatbiq etish, taʼlim jarayonida pedagog xodimlarga oʻz vaqtida metodik yordamni tashkil etish, ularning kasbiy va metodik mahoratini hamda malakasini oshirishda faolligi uchun Ishchi guruhning qarori bilan (mazkur Nizomning 4-bandida belgilangan oʻqituvchilar umumiy sonining 50 foizidan tashqari) umumtaʼlim muassasasining fan yoʻnalishlari boʻyicha uslubiy birlashmalari rahbarlari bazaviy tarif stavkalariga 10 foiz har oylik ustama haq belgilanishi mumkin”;
z) 27-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“27. Umumtaʼlim muassasasining rahbar xodimlariga (direktor, direktorning oʻquv ishlari hamda maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosarlari) va oʻz faoliyatini soatbay haq toʻlash asosida amalga oshiradigan oʻqituvchilariga mazkur har oylik ustamalar belgilanmaydi, Xalqaro matematika olimpiadasi — International Mathematical Olympiad (IMO), Xalqaro fizika olimpiadasi — International Physics Olympiad (IPhO), Xalqaro kimyo olimpiadasi — International Chemistry Olympiad (IChO), Xalqaro biologiya olimpiadasi — International Biology Olympiad (IBO), Xalqaro informatika olimpiadasi — International Olympiad in Informatics (IOI) — fan olimpiadalarida oʻquvchilari gʻoliblikni qoʻlga kiritgan maktab rahbari (direktor) bundan mustasno”;
i) 30-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“30. Xalqaro matematika olimpiadasi — International Mathematical Olympiad (IMO), Xalqaro fizika olimpiadasi — International Physics Olympiad (IPhO), Xalqaro kimyo olimpiadasi — International Chemistry Olympiad (IChO), Xalqaro biologiya olimpiadasi — International Biology Olympiad (IBO), Xalqaro informatika olimpiadasi — International Olympiad in Informatics (IOI) gʻoliblarini tayyorlagan oʻqituvchilar va taʼlim muassasasi direktorlariga navbatdagi oʻquv yili uchun Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan oltin, kumush va bronza medallariga qarab tegishincha qoʻshimcha 200, 175 va 150 foizlik ustama haq toʻlanadi”;
k) quyidagi mazmundagi 30 1 va 30 2 -bandlar qoʻshilsin:
“30 1 . Umumtaʼlim muassasalari bitiruvchilarining oliy hamda professional taʼlim tashkilotlariga oʻqishga kirish hamda ishga joylashish koʻrsatkichlari asosida har yili 1-fevralga qadar oʻtgan yilgi erishilgan natijalardan kelib chiqib, Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan umumtaʼlim muassasalari rahbar xodimlari quyidagi mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorida ragʻbatlantiriladi:
oʻquvchilarining 90 foizi va undan ortiq qismi oliy hamda professional taʼlim tashkilotlariga oʻqishga qabul qilingan va (yoki) ishga joylashgan umumtaʼlim muassasalarining direktorlari — 12 baravar, direktori oʻrinbosarlari — 6 baravardan;
oʻquvchilarining 85 — 89 foiz qismi oliy hamda professional taʼlim tashkilotlariga oʻqishga qabul qilingan va (yoki) ishga joylashgan umumtaʼlim muassasalarining direktorlari — 9 baravar, direktor oʻrinbosarlari — 4,5 baravardan;
oʻquvchilarining 80 — 84 foiz qismi oliy hamda professional taʼlim tashkilotlariga oʻqishga qabul qilingan va (yoki) ishga joylashgan umumtaʼlim muassasalarining direktorlari — 6 baravar, direktor oʻrinbosarlari — 3 baravardan.
30 2 . Mazkur Nizomning 30 1 -bandida nazarda tutilgan pul mukofotlarini tayinlash tuman (shahar) xalq taʼlimi boʻlimlarining murojaatiga koʻra hududiy xalq taʼlimi boshqarmalarining tegishli buyrugʻi asosida amalga oshiriladi.
Bunda:
oʻquvchilarning umumiy sonini hisoblaganda, muddatli harbiy xizmatni oʻtayotgan oʻquvchilar hisobga olinmaydi;
umumtaʼlim muassasalari bitiruvchilarining ishga joylashish koʻrsatkichlari ular maktabni tamomlagan vaqtdan boshlab joriy yil yakuniga qadar boʻlgan davrda 3 oydan ortiq vaqt davomida faoliyat yuritgan hollarda shaxsiy jamgʻarib boriladigan pensiya tizimi yoki “Yagona milliy mehnat tizimi” maʼlumotlari asosida shakllantiriladi;
oliy hamda professional taʼlim tashkilotlariga oʻqishga qabul qilingan oʻquvchilar soni ushbu Nizomning 30 1 -bandi ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilarida belgilangan foiz qismining kamida uchdan bir qismini tashkil etishi lozim;
tuman (shahar) xalq taʼlimi boʻlimlari oʻz murojaatida mazkur Nizomning 30 1 -bandida qayd etilgan koʻrsatkichlarni asoslovchi hujjatlar bilan birgalikda tasdiqlangan holda tegishli hududiy xalq taʼlimi boshqarmalariga taqdim etadi;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi, Toshkent shahar xalq taʼlimi bosh boshqarmasi va viloyatlar xalq taʼlimi boshqarmalari erishilgan koʻrsatkichlarning haqqoniyligini tekshirib koʻradi hamda tasdiqlangan maʼlumotlar asosida maktab direktori va direktor oʻrinbosarlarini mukofotlash boʻyicha tegishli buyruq qabul qiladi va ushbu buyruq mukofotlarni toʻlash uchun asos hisoblanadi”;
l) 32 va 33-bandlar quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“32. Prezident maktablariga tanlov asosida qabul qilingan har bir oʻquvchi uchun tegishli umumtaʼlim muassasasining mos (tanlov, musobaqa, imtihon fanlari) fan oʻqituvchisi mazkur Nizomning 29-bandidan tashqari Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan bazaviy tarif stavkasining ikki baravari miqdorida bir yoʻla mukofot puli toʻlash yoʻli bilan ragʻbatlantirilishi mumkin.
33. Umumtaʼlim muassasalari xodimlariga moddiy yordam ularning murojaatiga koʻra yoki umumtaʼlim muassasasi kasaba uyushmasi tashkilotining tashabbusi boʻyicha favqulodda hollarda, yaʼni yaqin qarindoshi (otasi, onasi, turmush oʻrtogʻi, farzandi) vafot etganda, xodim va uning yaqin qarindoshi (otasi, onasi, turmush oʻrtogʻi, farzandi) ogʻir jarohat olganda, ogʻir kasallikka chalinganda, xodim tabiiy ofatdan zarar koʻrganda koʻrsatiladi”;
m) Nizomga 1-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Pedagog, psixolog va kutubxona xodimlarining faoliyatini
BAHOLASh MEZONLARI
1. Umumtaʼlim muassasalaridagi oʻqituvchilarning bazaviy tarif stavkalariga har oylik ustamalar ularning kasbiy mahorati, maʼnaviy-axloqiy, tarbiyaviy va sinfdan tashqari ishlari uchun quyidagi mezonlar asosida belgilanadi:
T/r Koʻrsatkichlar Amalga oshirilgan aniq ishlarning qisqacha taʼrifi, uning natijalari (samaradorligi), qoʻllanilayotgan shakli va uslubi, oʻtkazilgan mashgʻulotlarning soni, oʻquvchilar qamrovining oʻrtacha soni Reyting bahosi Maksimal ball Faoliyat natijalariga koʻra qoʻyiladigan ballar Koʻrsatkichlar 1. Oʻquvchilarning choraklik baholarining oʻrtacha qiymati Oʻqituvchi dars oʻtayotgan sinflardagi oʻ�uvchilarning choraklik oʻrtacha baholari oʻzlashtirishning sifat (“4” va “5” baho) koʻrsatkichi asosida aniqlanadi 5 3 Sifat koʻrsatkichi umumiy oʻquvchilar sonining 56 — 70 foizini, shu jumladan, murakkab fanlar (ona tili, rus tili, chet tili, matematika, fizika, kimyo, biologiya) yoʻnalishlarida 56 — 65 foizini tashkil etganda 4 Sifat koʻrsatkichi umumiy oʻquvchilar sonining 71 — 85 foizini, shu jumladan, murakkab fanlar (ona tili, rus tili, chet tili, matematika, fizika, kimyo, biologiya) yoʻnalishlarida 66 — 80 foizini tashkil etganda 5 Sifat koʻrsatkichi umumiy oʻquvchilar sonining 86 foizi va undan yuqorini, shu jumladan, murakkab fanlar (ona tili, rus tili, chet tili, matematika, fizika, kimyo, biologiya) yoʻnalishlarida 81 foizdan yuqorini tashkil etganda 2. * “Fan olimpiadasi” va boshqa koʻrik tanlovlar, musobaqalarning tuman (shahar) bosqichida oʻquvchisining ishtiroki Oʻquvchilarining olimpiada, tanlovlar, musobaqalar va boshqa tadbirlardagi ishtiroki va natijalari asosida baholanadi 30 10 Tuman (shahar) miqyosidagi olimpiada, tanlov va boshqa tadbirlarda qatnashib, oʻquvchilari eng quyi gʻolib koʻrsatkichining 55 foizidan yuqori natijalarni koʻrsatganda 20 Tuman (shahar) miqyosidagi olimpiada, tanlov va boshqa tadbirlarda qatnashib, oʻquvchilari eng quyi gʻolib koʻrsatkichining 70 foizidan yuqori natijalarni koʻrsatganda 30 Tuman (shahar) miqyosidagi olimpiada, tanlov va boshqa tadbirlarda qatnashgan oʻquvchilari 1-, 2-, 3-oʻrinlarni egallaganda 3. ** Tanlov va boshqa tadbirlarda boshlangʻich sinf oʻquvchilarining ishtiroki Boshlangʻich sinf oʻquvchilarining maktab miqyosidagi tanlov va boshqa tadbirlardagi ishtiroki natijalari asosida baholanadi 30 10 Maktab miqyosidagi tanlov va boshqa tadbirlarda qatnashgan oʻquvchilari toʻplashi mumkin boʻlgan maksimal ballning ulushi 55 — 70 foizni tashkil etganda 20 Maktab miqyosidagi tanlov va boshqa tadbirlarda qatnashgan oʻquvchilari toʻplashi mumkin boʻlgan maksimal ballning ulushi 71 — 85 foizni tashkil etganda 30 Maktab miqyosidagi tanlov va boshqa tadbirlarda qatnashgan oʻquvchilari toʻplashi mumkin boʻlgan maksimal ballning ulushi 86 — 100 foizni tashkil etganda 4. Oʻqituvchi ish tajribasining ommalashtirilganligi Oʻqituvchi ish faoliyati maktab, tuman (shahar), viloyat va respublika miqyosida ommalashtiriladi (oʻqituvchining faoliyati baholash davriga nisbatan soʻnggi 3 yillikda ommalashtirilganligi) 15 7 Ish tajribasi maktab miqyosida ommalashtirilganda 10 Ish tajribasi tuman (shahar) miqyosida ommalashtirilganda 12 Ish tajribasi viloyat miqyosida ommalashtirilganda 15 Ish tajribasi respublika miqyosida ommalashtirilganda 5. Pedagogik ish staji Taʼlim muassasalaridagi pedagog xodimning ish stajiga qarab baholanadi 10 4 pedagogik ish staji 1 yildan 5 yilgacha 7 pedagogik ish staji 5 yildan 10 yilgacha 10 pedagogik ish staji 10 yil va undan yuqori 6. Sinf rahbarligi Sinf rahbarligi yuklatilganligi 5 0 Sinf rahbarligi yuklatilmagan boʻlsa 5 Sinf rahbarligi yuklatilgan boʻlsa 7. Malaka oshirish kurslaridan oʻtganligi Reja asosida 10 0 Oʻz vaqtida malaka oshirish kurslarida qatnashmagan boʻlsa 2 Malaka oshirish kurslari yakuniga koʻra yakuniy attestatsiyadan oʻta olmagan va tegishli sertifikatga ega boʻlmasa 10 Oʻz vaqtida malaka oshirish kurslaridan oʻtib, tegishli sertifikatga ega boʻlsa *** 8. Sinfdan tashqari ishlar Oʻquvchilarning dunyoqarashini kengaytirish, ijodkorlik va sanʼatga qaratilgan qoʻshimcha mashgʻulotlar olib borish 15 5 Kreativlikni ragʻbatlantirishga qaratilgan tadbirlarni (fotokoʻrgazmalar, hunarmandchilik, musiqa va teatr sahnalari kabi) tashkil etgan boʻlsa 10 Oʻquvchilarni fikrlashga oʻrgatuvchi va dunyoqarashini kengaytiruvchi, yangi koʻnikmalar beruvchi qoʻshimcha mashgʻulotlar (debat va hikoya qilish klublari, maktab radiosi/gazetasi/veb-sayti, axborot tahliliy mashgʻulotlari) olib borsa 15 Oʻquvchilarni izlanishga undovchi ishlarni (iqtidorli va boʻsh oʻzlashtiruvchi oʻquvchilar bilan qoʻshimcha mashgʻulotlar oʻtkazish, nutq sanʼati tadbirlari) olib borsa 9. Oʻqituvchining pedagoglik faoliyati bahosi Oʻqituvchining pedagogik faoliyatiga oʻquvchilar ( oʻqituvchi dars beradigan sinflardagi oʻquvchilarning kamida 60 foizi oʻrtasida ) va baholashda qatnashgan Kuzatuv kengashi aʼzolari oʻrtasida oʻtkaziladigan soʻrovnoma natijalari ( ijobiy fikrlari ) asosida aniqlanadi 5 0 Soʻrovnomada qatnashganlar Kengash aʼzolari soniga nisbatan “ijobiy fikr” bildirganlar ulushi 50 foizdan past boʻlsa 5 Soʻrovnomada qatnashganlar Kengash aʼzolari soniga nisbatan “ijobiy fikr” bildirganlar ulushi 50 foiz va undan yuqori boʻlsa 5 0 Soʻrovnomada qatnashganlar oʻquvchilar soniga nisbatan “ijobiy fikr” bildirganlar ulushi 60 foizdan past boʻlsa 5 Soʻrovnomada qatnashganlar oʻquvchilar soniga nisbatan “ijobiy fikr” bildirganlar ulushi 60 foiz va undan yuqori boʻlsa MAKSIMAL BALL: 100
2. Umumtaʼlim muassasalaridagi kutubxona xodimlarining faoliyati 100 ballik tizimda quyidagi mezonlar asosida baholanadi:
T/r Mezonlar Maksimal ball Faoliyat natijalariga koʻra qoʻyiladigan ballar Koʻrsatkichlar 1. Kutubxona boʻyicha mutaxassislik maʼlumotiga ega boʻlishi 10 ball 0 Nomutaxassislar 10 Oʻrta maxsus yoki oliy maʼlumotli mutaxassis boʻlsa 2. Malaka oshirishdan oʻtganligi 10 0 Oʻz vaqtida malaka oshirish kurslarida qatnashmagan boʻlsa 2 Malaka oshirish kurslari yakuniga koʻra yakuniy attestatsiyadan oʻta olmagan va tegishli maʼlumotnoma yoki sertifikatga ega boʻlmasa 10 Oʻz vaqtida malaka oshirish kurslaridan oʻtib, tegishli maʼlumotnoma yoki sertifikatga ega boʻlsa 3. Kutubxonachi lavozimidagi ish staji 20 5 Kutubxonachilikka oid ish staji 1 yildan 5 yilgacha 10 Kutubxonachilikka oid ish staji 5 yildan 10 yilgacha 20 Kutubxonachilikka oid ish staji 10 yil va undan yuqori 4. Maktabda ehtiyojga koʻra darsliklar boʻyicha buyurtmalarning toʻgʻri shakllantirilganligi 30 0 Buyurtmalarni shakllantirishda 10 foizdan ortiq xatoliklar mavjud boʻlsa va darsliklar bilan taʼminlanganlik 80 foizdan past boʻlsa 10 Buyurtmalarni shakllantirishda 10 foizgacha xatoliklar mavjud boʻlsa va darsliklar bilan taʼminlanganlik 80 — 89 foizni tashkil etsa 20 Buyurtmalarni shakllantirishda 5 foizgacha xatoliklar mavjud boʻlsa va darsliklar bilan taʼminlanganlik 90 — 95 foizni tashkil etsa 30 Buyurtmalar toʻgʻri shakllantirilgan va darsliklar bilan taʼminlanganlik 96 — 100 foizni tashkil etsa 5. Oʻquvchilarning kutubxonaga jalb qilinishi 30 10 Har oyda umumiy oʻquvchilarning 1 foizdan 30 foizgacha jalb qilingan boʻlsa 20 Har oyda umumiy oʻquvchilarning 30 foizdan 50 foizgacha jalb qilingan boʻlsa 30 Har oyda umumiy oʻquvchilarning 50 va undan yuqori foizi jalb qilingan boʻlsa MAKSIMAL BALL: 100
3. Umumtaʼlim muassasalaridagi psixolog xodimlarning faoliyati 100 ballik tizimda quyidagi mezonlar asosida baholanadi:
T/r Mezonlar Maksimal ball Faoliyat natijalariga koʻra qoʻyiladigan ballar Koʻrsatkichlar 1 . Psixologiya boʻyicha mutaxassislik maʼlumotiga ega boʻlishi 10 5 Oliy maʼlumotli mutaxassisning (yoki qayta tayyorlovdan oʻtgan mutaxassis) sohadagi ish staji 1 yildan 5 yilgacha boʻlsa 10 Oliy maʼlumotli mutaxassisning (yoki qayta tayyorlovdan oʻtgan mutaxassis) sohadagi ish staji 5 yil va undan yuqori boʻlsa 2 . Malaka oshirishdan oʻtganligi 10 0 Oʻz vaqtida malaka oshirish kurslarida qatnashmagan boʻlsa 10 Oʻz vaqtida malaka oshirish kurslaridan oʻtib, tegishli sertifikat (hujjat)ga ega boʻlsa 3 . Sinfdan tashqari profilaktika, kasbga yoʻnaltirish ishlarini olib borish hamda korreksion va rivojlantiruvchi mashgʻulotlar 45 15 Korreksion-rivojlantiruvchi mashgʻulotlarga muhtoj boʻlgan oʻquvchilarni toʻliq qamrab olish yuzasidan ish olib borilganligi hamda 7-sinfdan interaktiv soʻrovnomalar oʻtkazish va shu asosda kasb-hunarga boʻlgan qiziqishini aniqlanligi va ularning maʼlumotlar bazasi yaratilganligi 30 Emotsional-hissiy zoʻriqishlar, xavotirlik darajasi yuqori va oʻziga ishonchi past boʻlgan bolalar uchun korreksion-rivojlantiruvchi mashgʻulotlar tashkil etish, oʻquvchilarni kasbga yoʻnaltirish maqsadida seminar-treninglar hamda soha mutaxassislari bilan davra suhbatlarini oʻtkazganligi, shuningdek, kasbiy moyilligi boʻyicha kelgusida aniq ishchi kasblar boʻyicha professional taʼlim olishi mumkin boʻlgan oʻquvchilar oʻrtasida kasbga yoʻnaltirish ishlari olib borilganligi 45 Maktab bitiruvchilarini taʼlimning keyingi bosqichiga toʻgʻri yoʻnaltirish yuzasidan oʻquvchilar va ularning ota-onalari oʻrtasida targʻibot-tashviqot ishlarini olib borganligi hamda taʼlimning keyingi bosqichiga qamrab olish boʻyicha statistik maʼlumotlar jamlanganligi, korreksion-rivojlantiruvchi mashgʻulotlarga muhtoj boʻlgan oʻquvchilarni, ota-onalar va pedagoglar toʻliq qamrab olingani va oʻquvchi-yoshlar oʻrtasida deviant xulq atvor koʻrinishlarining (zoʻravonlik, oʻz joniga qasd qilish, erta tugʻruq) mavjud emasligi 4 . Ijodiy ishlar 20 10 Konferensiya va seminarlarda maʼruza yoki tezislar bilan ishtiroki (kamida 2-marta) 20 Ishlab chiqilgan metodik tavsiyalar hamda qoʻllanmalar yoki ilmiy maqola va tezislari chop etilganligi (kamida 2-marta) 5 . Umumtaʼlim muassasasi Kuzatuv kengashi va oʻquvchilarning psixolog faoliyatiga bergan bahosi 5 0 Soʻrovnomada qatnashganlar Kuzatuv kengashi aʼzolari soniga nisbatan “Ijobiy fikr” bildirganlar ulushi 70 foizdan past boʻlsa 5 Soʻrovnomada qatnashganlar Kuzatuv kengashi aʼzolari soniga nisbatan “Ijobiy fikr” bildirganlar ulushi 70 foiz va undan yuqori boʻlsa 5 0 Soʻrovnomada qatnashganlar Pedagogik kengash aʼzolari soniga nisbatan “Ijobiy fikr” bildirganlar ulushi 70 foizdan past boʻlsa 5 Soʻrovnomada qatnashganlar Pedagogik kengash aʼzolari soniga nisbatan “Ijobiy fikr” bildirganlar ulushi 70 foiz va undan yuqori boʻlsa 5 0 Soʻrovnomada qatnashgan oʻquvchilar soniga nisbatan “Ijobiy fikr” bildirganlar ulushi 70 foizdan past boʻlsa 5 Soʻrovnomada qatnashgan oʻquvchilar soniga nisbatan “Ijobiy fikr” bildirganlar ulushi 70 foiz va undan yuqori boʻlsa MAKSIMAL BALL: 100
”;
n) Nizomga 2-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
___________ viloyati __________ tumani (shahri) _____-son maktabning _______________________ fani oʻqituvchisi ________________________________________ ning 20__-20 ___ oʻquv yilidagi faoliyatiga Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining oʻrnak koʻrsatgan xodimlarini ragʻbatlantirishning direktor jamgʻarmasini tashkil etish va uning mablagʻlaridan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizom asosida berilgan BAHOLAR T/r Koʻrsatkichlar Maksimal ball Oʻqituvchi faoliyatining qisqacha tasnifi Faoliyat natijalariga koʻra qoʻyilgan ball 1 . Oʻquvchilarning choraklik baholarining oʻrtacha qiymati 5 2 . *“Fan olimpiadasi” va boshqa koʻrik tanlovlar, musobaqalarning tuman (shahar) bosqichida oʻquvchisining ishtiroki 30 3 . **Tanlov va boshqa tadbirlarda boshlangʻich sinf oʻquvchilarining ishtiroki 4 . Oʻqituvchi ish tajribasining ommalashtirilganligi 15 5 . Pedagogik ish staji 10 6 . Sinf rahbarligi yuklatilganligi 5 7 . ***Malaka oshirish kurslaridan oʻtganligi 10 8 . Sinfdan tashqari ishlari 15 9 . Kuzatuv kengashi aʼzolarining oʻqituvchining pedagogik faoliyatiga bergan bahosi 5 Oʻqituvchi dars beradigan sinflardagi oʻquvchilarning oʻqituvchining pedagogik faoliyatiga bergan bahosi 5 JAMI: 100
Ishchi guruh raisi: __________________ __________ Ishchi guruh aʼzolari: __________________ __________, _________________ _______ ____________________ _________, ___________________ _______, _____________ ” ;
o) Nizomga 2a-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“ ___________ viloyati __________ tumani (shahri) _____-son maktabning kutubxona xodimi ________________________________________ ning 20__ -20 ___ oʻquv yilidagi faoliyatiga Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining oʻrnak koʻrsatgan xodimlarini ragʻbatlantirishning direktor jamgʻarmasini tashkil etish va uning mablagʻlaridan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizom asosida berilgan BAHOLAR T/r Koʻrsatkichlar Maksimal ball Faoliyatning qisqacha tasnifi Faoliyat natijalariga koʻra qoʻyilgan ball 1 . Kutubxona boʻyicha mutaxassislik maʼlumotiga ega boʻlishi 10 2 . Malaka oshirishdan oʻtganligi 10 3 . Kutubxonachi lavozimidagi ish staji 20 4 . Maktabda ehtiyojga koʻra darsliklar boʻyicha buyurtmalarning toʻgʻri shakllantirilganligi 30 5 . Oʻquvchilarning kutubxonaga jalb qilinishi 30 JAMI: 100 Ishchi guruh raisi: __________________ __________ Ishchi guruh aʼzolari: _________________ ___ _ ______ __ ____, ____________ ___ ________ _____ __ ____, __________________ _____ _ _______, _____________ ____ _______ _ _________ _________”;
l) Nizomga 2b-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“ ___________ viloyati __________ tumani (shahri) _____-son maktabning psixolog xodimi ________________________________________ ning 20__ -20 ___ oʻquv yilidagi faoliyatiga Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining oʻrnak koʻrsatgan xodimlarini ragʻbatlantirishning direktor jamgʻarmasini tashkil etish va uning mablagʻlaridan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizom asosida berilgan BAHOLAR T/r Koʻrsatkichlar Maksimal ball Psixolog faoliyatining qisqacha tasnifi Faoliyat natijalariga koʻra qoʻyilgan ball 1 . Psixologiya boʻyicha mutaxassislik maʼlumotiga ega boʻlishi 10 2 . Malaka oshirishdan oʻtganligi 10 3 . Sinfdan tashqari profilaktika, korreksion va rivojlantiruvchi mashgʻulotlar 45 4 . Ijodiy ishlar 20 5 . Umumtaʼlim muassasasi Kuzatuv kengashi va oʻquvchilarning psixolog faoliyatiga bergan bahosi 5 5 5 JAMI: 100 Ishchi guruh raisi: __________________ __________ Ishchi guruh aʼzolari: __________________ __________, ____________________ _________, ___________________ _______, ____________________ __________ ” .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 31-dekabr,
831-son