📅 2021-yil 8-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 8-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 8 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 8 января 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 8 January 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
ТАРКИБИ
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 21 апрелдаги ПҚ-4688-сон қарори ижросини таъминлаш, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти (кейинги ўринларда — Институт) фаолиятини янада такомиллаштиришнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
тасвирий ва амалий санъат, дизайн, санъатшунослик, музейшунослик соҳаларида замон талабига жавоб берадиган юқори малакали кадрларни тайёрлаш тизимини шакллантиришга қаратилган стратегияни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
кадрлар тайёрлашнинг мақсадли тизимини шакллантириш, муваффақиятли фаолият кўрсатиб келаётган атоқли ижодкор-рассомларнинг «ўқув-ижодий устахонаси» тизимини жорий этиш;
бадиий таълим соҳасида юқори малакали кадрларни тайёрлаш тизимини илғор хорижий тажриба ва халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш, ўқув жараёнига таълимнинг инновацион усуллари ҳамда замонавий педагогик ва ахборот технологияларини кенг жорий этиш;
таълим сифатини ошириш, нуфузли хорижий олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари иштирокида онлайн курслар, маърузалар ва маҳорат дарсларини ташкил этиш;
ўқув-тарбиявий ва илмий жараённи самарали бошқариш мақсадида кадрлар захирасини мақсадли тайёрлаш, Институтнинг илмий ва ижодий салоҳиятини ошириб бориш, босқичма-босқич ўзини ўзи бошқариш, молиялаштириш, фаолиятини тижоратлаштиришнинг асослари ва тамойилларини шакллантириш;
талабаларда маънавий-ахлоқий жиҳатларни шакллантириш, уларда ёт ғоя ва мафкураларга нисбатан иммунитет ва тафаккурни мустаҳкамлаш бўйича кенг кўламли маърифий ва тарбиявий ишларни мунтазам олиб бориш;
Институтнинг ўқув ҳамда илмий-лаборатория бино ва корпусларини қуриш, мукаммал таъмирлаш, ўқув-илмий лабораториялар, ўқув устахоналарини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.
2. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда — Дастур) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилансинки, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Институтда фаолият юритиб келаётган профессор-ўқитувчиларнинг ижодий фаолияти натижалари қуйидагиларга тенглаштирилади:
«Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби», «Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми», «Ўзбекистон Бадиий академиясининг ҳақиқий аъзоси» фахрий унвонлари — профессор илмий унвонига;
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвонлари — доцент илмий унвонига.
4. Ўзбекистон Бадиий академияси Институт билан биргаликда 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:
бадиий таълим соҳасидаги илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатларининг ўқув режаси ва дастурлари, ўқув-методик таъминоти, таълим-тарбия жараёни Институтнинг таълим жараёни билан узвий боғланишини таъминлаган ҳолда ишлаб чиқилиши ва жорий этилишини;
Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ва мактаб-интернатларнинг таълим жараёнига Институт профессор-ўқитувчилари белгиланган тартибда ҳақ тўланган ҳолда жалб этилишини таъминласин.
5. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг васийлик кенгаши (кейинги ўринларда — Васийлик кенгаши) таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Қуйидагилар Васийлик кенгашининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
ташкилий, молиявий, ўқув-методик ва моддий-техник базани мустаҳкамлаш, шу жумладан, инфратузилмани яхшилаш, замонавий ўқув-лаборатория ускуналари ҳамда жиҳозлари билан таъминлашни амалий қўллаб-қувватлаш;
тасвирий ва амалий санъат, санъатшунослик, музейшунослик ҳамда дизайн соҳасидаги ташкилотлар билан ҳамкорликда талабаларнинг амалиётларини тегишли соҳа ташкилотларида ташкил этиш;
битирувчиларни иш билан таъминлаш бўйича мақсадли ҳамкорликни йўлга қўйиш, илмий-педагог кадрлар тайёрлашнинг истиқболли йўналишларини белгилашда кўмаклашиш;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, техник кўмак маблағлари (грантлар)ни ва бошқа бюджетдан ташқари маблағларни жалб қилиш;
хорижий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказларидан етакчи мутахассисларни таълим жараёнига жалб қилишда кўмаклашиш;
талабалар турар жойлари шароитини яхшилаш, талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш, уларнинг дам олиши учун шарт-шароитлар яратишга кўмаклашиш.
белгиланган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан мунтазам мониторинг олиб бориш.
6. Ўзбекистон Бадиий академияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Дастурда белгиланган чора-тадбирларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини 2022 йил ва кейинги йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурида назарда тутиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига таклиф киритсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.В. Нуридинов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги 8-сон қарорига 1-ИЛОВА
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича
Т/р Чора-тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Бажариш муддати Молиялаштириш манбалари Масъул ижрочилар I. Тасвирий ва амалий санъат, дизайн, санъатшунослик, музейшунослик соҳаларида таълимнинг янги педагогик технологиялари ва ўқитиш методларини жорий этиш ва битирувчилар бандлигини таъминлаш 1. Меҳнат бозорининг ривожланиш истиқболлари ва талабларига мувофиқ ўқув юкламалари ва фан блоклари ҳажмини қайта кўриб чиқиш, шунингдек, камида 4 йиллик даврга жорий этиладиган, етакчи хорижий институтлар тажрибаси асосида янги ўқув режалари ва дастурларини яратиш. 1. Ишчи гуруҳлар тузиш. 2021 йил март Институт маблағлари Бадиий академия (А. Нуридинов) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (У. Бегимкулов) 2. Ишчи гуруҳлар томонидан давлат таълим стандартлари асосида ўқув юкламалари ва фан блоклари ҳажмини қайта кўриб чиқиш, замонавий талабларга жавоб берадиган ўқув режаси ва фан дастурларини ишлаб чиқиш. 2021 йил май 3. Ишлаб чиқилган ўқув режаси ва фан дастурларини белгиланган тартибда тасдиқлаш. 2021 йил август 4. Тасдиқланган ўқув режаси ва фан дастурларини ўқув жараёнига жорий қилиш. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб 2. Ўқув, ўқув-методик ва илмий-методик адабиётлар муаллифларини моддий рағбатлантириш ва улар учун тегишли шарт-шароитлар яратиш. 1. Ўқув адабиётлари муаллифларига иш жойи, ёрдамчи ходим бериш, кутубхона фондидан эркин фойдаланиш имкониятини яратиш. 2. Муаллифнинг ўқув юкламасини шакллантиришда муаллифлик фаолиятини ҳисобга олиш. 2021 йилдан бошлаб доимо Институтнинг мазкур мақсадлар учун ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари Бадиий академия (А. Нуридинов) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (У. Бегимкулов, С. Бузрукхонов) , Молия вазирлиги (А. Хайдаров) 3. Тасвирий ва амалий санъат, дизайн, санъатшунослик, музейшунослик соҳалари бўйича бўш (вакант) иш ўринлари, шунингдек, истиқболдаги эҳтиёжларнинг очиқ ахборот базасини ишлаб чиқиш. 1. Минтақалар, иқтисодиёт тармоқлари, фан ва ижтимоий соҳаларни ривожлантиришнинг истиқболли эҳтиёжларини ўрганиш. 2021 йил февраль Ижрочилар маблағлари Бадиий академия (А. Нуридинов) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (У. Бегимкулов) , Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э. Мухитдинов) 2. Ўрганиш натижалари асосида бўш (вакант) иш ўринлари ва лавозимлар, шунингдек, истиқболда кадрларга бўлган эҳтиёжнинг электрон базасини шакллантириш. 2021 йил апрель 3. Ҳар йили ахборот базасини янгилаб, тўлдириб бориш. мунтазам 4. Битирувчининг таълим йўналишлари бўйича иш берувчиларнинг замонавий талабларига жавоб берадиган, зарур билим, малака ва кўникмаларни акс эттирувчи малака талабларини ишлаб чиқиш. 1. Малака талабларини ишлаб чиқиш бўйича Ишчи гуруҳ тузиш. 2021 йил февраль — Бадиий академия (А. Нуридинов) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (У. Бегимкулов) , Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э. Мухитдинов) 2. Ишчи гуруҳ томонидан малака талабларини ишлаб чиқиш. 2021 йил март 3. Малака талабларидан келиб чиққан ҳолда фан дастурларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ва ўқув жараёнига татбиқ этиш. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб II. Бадиий таълимнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни такомиллаштириш, профессор-ўқитувчиларнинг бу борада фаоллигини ошириш, ёшларни илмий ишларга тизимли жалб қилиш 5. Институтнинг профессор-ўқитувчилари, докторант ва магистрантлари ўртасида илмий соҳада халқаро тажрибани кенг тарғиб қилиш. 1. Институтнинг профессор-ўқитувчилари, докторант ва талабаларини халқаро илмий-техник ахборотлар маълумотлар базасига киришини босқичма-босқич таъминлаш. режа асосида Институт маблағлари Бадиий академия (А. Нуридинов) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (У. Бегимкулов) , Инновацион ривожланиш вазирлиги (О. Тўйчиев) 2. Халқаро тан олинган нашрларда чоп этиш учун илмий мақола ёзиш ва расмийлаштириш бўйича семинар-тренинглар ўтказиш режа-графиги ва ўқув дастурини яратиш. 2021 йил март 6. Институт профессор-ўқитувчиларининг халқаро нуфузли илмий-амалий конференция ва ижодий кўргазма танловларида иштирокини кенгайтириш, хорижий ҳамкорлар билан илмий нашрлар тайёрлашни кўпайтириш. 1. Хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликда халқаро конференциялар ўтказиш бўйича таклифларни шакллантириш ва Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этиш. 2021 йил январь Институтнинг мазкур мақсадлар учун ажратилган бюджетдан ташқари маблағлари Бадиий академия (А. Нуридинов) , Инновацион ривожланиш вазирлиги (О. Тўйчиев) 2. Илмий-тадқиқот лойиҳаларининг харажатлар сметасига халқаро конференцияларда иштирок этиш билан боғлиқ харажатларни киритиш бўйича Инновацион ривожланиш вазирлигига таклифлар киритиш. 2021 йил январь 3. Хорижий олий таълим муассасалари ва илмий марказлар билан ҳамкорликда илмий мақолалар, монография ва бошқа босма материалларни тайёрлаш ҳамда чоп этиш. 2021 йилдан бошлаб мунтазам 4. Хорижий олимлар билан ҳамкорликда нашрлар тайёрлаш орқали Институт олимлари мақолаларидан иқтибос келтириш даражасини ошириб бориш. мунтазам 7. Институтни халқаро рейтингларга киритиш мақсадида Times Нigher Education ва QS халқаро рейтинг агентликлари билан ҳамкорлик битимини имзолаш. 1. Рейтинг агентликларининг талабларини ўрганиб чиқиш ва битим лойиҳасини шакллантириш. 2021 йил май Институтнинг мазкур мақсадлар учун ажратилган бюджетдан ташқари маблағлари Бадиий академия (А. Нуридинов) , Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (Х. Кетмонов) 2. Рейтинг агентликлари мезонлари асосида институт фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш. 2021 йил август 3. Битим ва низом асосида тегишли тадбирларни амалга ошириш. режа асосида 8. Институтнинг илмий ишлар ва инновацияларни бошқариш бўлинмалари ходимлари етакчи хорижий илмий ва олий таълим марказларида малака оширишини ташкил қилиш. 1. Етакчи хорижий илмий ва олий таълим марказларида малака оширишга бўлган эҳтиёжини аниқлаш. 2021 йил май Институтнинг мазкур мақсадлар учун ажратилган бюджетдан ташқари маблағлари Бадиий академия (А. Нуридинов) , «Эл-юрт умиди» жамғармаси (О. Саттаров) 2. Малака ошириш режалаштирилган етакчи хорижий илмий ва таълим марказлари рўйхатини шакллантириш. 2021 йил июнь 3. Етакчи хорижий илмий ва олий таълим марказлари билан тегишли шартномалар тузиш ҳамда режа асосида малака оширишни йўлга қўйиш. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб 4. «Эл-юрт умиди» жамғармаси очиқ стипендия танловлари ғолибларининг илғор хорижий мамлакатларда магистратура ва докторантурада таълим олиши, стажировкадан ўтиши ва малакасини оширишни таъминлаш. мунтазам 9. Институтнинг илмий салоҳиятини босқичма-босқич ошириш мақсадида докторантурага ҳар йилги қабул квотасини кўпайтириш ва иқтидорли ёш педагогларни хорижий мақсадли докторантурага юбориш. 1. Мавжуд илмий салоҳиятни таҳлил қилиш. 2021 йил ноябрь Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, «Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари Бадиий академия (А. Нуридинов) , Инновацион ривожланиш вазирлиги (О. Тўйчиев) , «Эл-юрт умиди» жамғармаси (О. Саттаров) 2. Илмий салоҳиятни ошириш бўйича 2021 — 2025 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. 2021 йил декабрь 3. Ҳар йилги қабул квоталарини кўпайтириш ва хорижий мақсадли докторантурага ёш ўқитувчиларни юборишни мунтазам амалга ошириш. 2021 — 2025 йиллар давомида 4. Институт профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимларининг «Эл-юрт умиди» жамғармаси таълим дастурлари бўйича очиқ стипендия танловларида иштирок этишини таъминлаш. мунтазам III. Талаба-ёшлар ўртасида амалга оширилаётган маънавий-маърифий ишларни янги сифат босқичига олиб чиқиш, миллий ғоя, жамият барқарорлиги, умуминсоний ва миллий қадриятларни тарғиб этиш 10. Бешта муҳим ташаббус доирасида талаба ва уюшмаган ёшлар билан ишлаш тизимини йўлга қўйиш. 1. Институт доирасида уюшмаган ёшларни аниқлаш ва уларни ижодий фаолиятга жалб этиш. 2020 — 2025 йиллар давомида Институтнинг мазкур мақсадлар учун ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари Бадиий академия (А. Нуридинов) , Республика Маънавият ва маърифат маркази (М. Ходжиматов) , Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев) , Молия вазирлиги (А. Хайдаров) , Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши (Х. Саттаров) 2. Институт талабалари орасида кўргазма ва ижодий танловларни ўтказишни ташкил этиш. 3. Талабалар ва уюшмаган ёшларнинг фестиваль, биеннале ва бошқа лойиҳаларда иштирокини таъминлаш. 4. Талабаларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш. 5. Талабаларнинг ахборот-коммуникация технологиялари бўйича ижодий ва илмий изланишларини қўллаб-қувватлаш. 6. Талабаларни бадиий адабиётга қизиқтириш, «Нотиқлик санъати», «Reading club», «Мунозаралар-дебат», «Ёш китобхонлар» клубларини ташкил этиш. 7. Талаба қизларнинг илмий ва ижодий фаолиятини рағбатлантириш юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. мунтазам IV. Институт инфратузилмаси ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ўқув, илмий ва тарбиявий фаолиятни амалга ошириш учун мустаҳкам замин яратиш 11. Ўқув аудиторияларини замонавий ахборот-коммуникация технологиялари воситалари билан таъминлаш. 1. Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари воситалари билан таъминлаш бўйича смета лойиҳаларини тузиш ва Ўзбекистон Бадиий академиясига тақдим этиш. 2021 йил январь Институт маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари Бадиий академия (А. Нуридинов) , Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Пекось) 2. Ўқув аудиторияларини замонавий ахборот-коммуникация технологиялари воситалари билан таъминлаш. 2021 йил апрель 12. Институтнинг Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Аския кўчаси, 27-уй манзилида жойлашган ўқув биносини мукаммал таъмирлаш. 1. Бинони мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш учун маблағ ажратиш юзасидан таклифлар тайёрлаш. 2021 йил февраль Инвестиция дастури доирасидаги маблағлар, Институт маблағлари Бадиий академия (А. Нуридинов) , Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Бобоев) , Молия вазирлиги (А. Хайдаров) 2. Бинони мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, давлат экспертизасидан ўтказиш ҳамда 2022 йил ва кейинги йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига киритиш. 2021 йил апрель 3. Таъмирлаш ишларини амалга ошириш ва фойдаланишга топшириш. 2022-2023 йиллар 13. Дизайн таълим йўналишида таҳсил оладиган талабалар замонавий дарс усуллари асосида билим олишлари, дарсларни амалиёт билан уйғунликда тайёрлашга қаратилган фотопавильон ва видеомонтаж студияларини ташкил этиш. 1. Студияни қуриш ва жиҳозлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ҳамда Бадиий академияга тақдим этиш. 2021 йил февраль Инвестиция дастури доирасидаги маблағлар Бадиий академия (А. Нуридинов) , Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Бобоев), Молия вазирлиги (А. Хайдаров) 2. Студияни қуриш ҳамда жиҳозлаш ишларини 2022 йил ва кейинги йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига киритиш. 2021 йил апрель 3. Студияни замон талабларига жавоб берадиган ва махсус дастурларда ишлашга мўлжалланган жиҳозлар билан таъминлаш. 2022-2023 йиллар 14. Реклама ва амалий графика ҳамда дастгоҳ ва китоб графикаси таълим йўналишларида таълим жараёнини бевосита амалиёт билан боғлаш мақсадида Институтда босмахона, нашриёт ва багет ишлаб чиқариш цехини ташкил этиш. 1. Босмахона, нашриёт ва багет цехини қуриш, жиҳозлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ҳамда Бадиий академияга тақдим этиш. 2021 йил февраль Инвестиция дастури доирасидаги маблағлар Бадиий академия (А. Нуридинов) , Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Бобоев), Молия вазирлиги (А. Хайдаров) 2. Босмахона, нашриёт ҳамда багет цехини қуриш, жиҳозлаш ишларини 2022 йил ва кейинги йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига киритиш. 2021 йил апрель 3. Босмахона, нашриёт ва багет цехини зарур ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш. 2022-2023 йиллар 15. Хаттотлик ва миниатюра таълим йўналишларида дарс жараёнини бевосита амалиёт билан боғлаш, миллий қадрият ва анъаналарни ўрганиш, сақлаш ва давом эттириш мақсадида миниатюра ашёларида ишлаш ҳамда қўлда тайёрланадиган қоғоз ўқув ишлаб чиқариш устахоналарини ташкил этиш. 1. Устахоналарни қуриш ва жиҳозлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ҳамда Бадиий академияга тақдим этиш. 2021 йил февраль Инвестиция дастури доирасидаги маблағлар Бадиий академия (А. Нуридинов) , Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Бобоев), Молия вазирлиги (А. Хайдаров) 2. Устахоналарни қуриш ҳамда жиҳозлаш ишларини 2022 йил ва кейинги йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига киритиш. 2021 йил апрель 3. Устахоналарни зарур ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш. 2022-2023 йиллар 16. Дастгоҳли рангтасвир таълим йўналишлари талабалари учун дарс жараёнларини замон талабларида олиб бориш мақсадида таъмирлаш ва грунтлаш ўқув лаборатория-сини ташкил этиш. 1. Лабораторияни ташкил этиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ҳамда Ўзбекистон Бадиий академиясига киритиш. 2021 йил февраль Инвестиция дастури доирасидаги маблағлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари Бадиий академия (А. Нуридинов) , Молия вазирлиги (А. Хайдаров) 2. Лабораторияни жиҳозлаш ишларини 2022 йил ва кейинги йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига киритиш. 2021 йил апрель 3. Лабораторияни зарур ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш. 2022-2023 йиллар 17. Маҳобатли рангтасвир таълим йўналишларида талабалар учун ашёда ишлаш ўқув хонаси ва мозаика, роспись, сграффито, витраж ўқув устахоналарини ташкил этиш ва жиҳозлаш. 1. Ўқув хонаси ва устахонасини зарур ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш. 2022 йил февраль Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари Бадиий академия (А. Нуридинов) , Молия вазирлиги (А. Хайдаров) 2. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ўқув жараёнида фойдаланишни йўлга қўйиш. 2022 йил апрель 18. Институтнинг Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Мироншоҳ кўчаси, 123-уй манзилида жойлашган ўқув биносини жорий таъмирлаш ва зарур ускуналар билан жиҳозлаш. 1. Ўқув биносини жорий таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича сметаларни ишлаб чиқиш, 2022 йил ва кейинги йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига киритиш. 2021 йил апрель Инвестиция дастури доирасидаги маблағлар, Институт маблағлари Бадиий академия (А. Нуридинов) , Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Бобоев) , Молия вазирлиги (А. Хайдаров) 2. Ўқув театри ва ўқув хоналарини жорий таъмирлаш ҳамда замонавий ускуналар билан жиҳозлаш. 3. Ўқув биносининг коммуникация тизимларини таъмирлаш. 2022-2023 йиллар 19. Институтда «Санъат асарларининг физик-кимёвий экспертизаси» ўқув фаолияти лабораториясини йўлга қўйиш. 1. Ўқув фаолияти лабораториясини зарур жиҳозлар билан таъминлаш. 2021 йил апрель Институт маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари Бадиий академия (А. Нуридинов) , Молия вазирлиги (А. Хайдаров) 2. Санъатшунослик факультетида лаборатория хонасини ташкил этиш ва зарур жиҳозлар билан таъминлаш. 2021 йил август 20. Бадиий кулолчилик таълим йўналиши талабаларини билим, кўникма ва малакасини ошириш учун кенг имкониятлар яратиш, ўқув устахоналарнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш. 1. Кафедра бадиий кулолчилик устахонасини зарур асбоб-ускуналар (муфель печи, катта хумдон (вагонетка), хомашё ва бошқалар) билан таъминлаш. 2021 йил апрель Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари Бадиий академия (А. Нуридинов) , Молия вазирлиги (А. Хайдаров) 2. 2021/2022 ўқув йилида замон талабларига мос ўқув ускуналари билан жиҳозлаш. 2021 йил август 21. Мультфильм ва компьютер мультипликацияси ихтисослиги талабаларида мустақил таълим кўникмаларини шакллантириш, ўқув жараёнини бевосита амалиёт билан боғлаш мақсадида Мультфильм анимация ўқув студиясини ташкил қилиш. 1. Студияни зарур жиҳозлар билан таъминлаш. 2021 йил апрель Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари Бадиий академия (А. Нуридинов) , Молия вазирлиги (А. Хайдаров) 2. Тасвирий санъат факультетида ўқув студия хонасини ташкил этиш ва зарур жиҳозлар билан таъминлаш. 2021 йил август 22. Тасвирий ва амалий санъат, дизайн санъати соҳасида фаолият юритаётган мутахассисларни қўллаб-қувватлаш, кадрлар қўнимсизлигининг олдини олиш мақсадида ижодий ходимлар меҳнатини рағбатлантириш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш. 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1995 йил 20 октябрдаги ПФ-1280-сон Фармонига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1995 йил 28 октябрдаги 415-сон қарорига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш. 2022 йил январь Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Институт маблағлари Бадиий академия (А. Нуридинов) , Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Бобоев) , Молия вазирлиги (А. Хайдаров) 2. Таклифларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2022 йил март
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги 8-сон қарорига 2-ИЛОВА
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг васийлик кенгаши
1. А.В. Нуридинов — Ўзбекистон Бадиий академияси раиси, Васийлик кенгаши раиси 2. Ж.Ш. Носиров — маданият вазирининг биринчи ўринбосари 3. У.Ш. Бегимкулов — олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари 4. О .А. Тўйчиев — инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари 5. Ш.И. Асадов — ташқи ишлар вазирининг ўринбосари 6. Ф.У. Давруков — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари 7. Б.А. Абдухалимов — Фанлар академияси вице-президенти 8. Ф.Ф. Абдухаликов — «Ўзбеккино» Миллий агентлиги бош директори 9. Ш.Ш. Миноваров — Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори 10. Ф.Ш. Махмудов — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари 11. А.Т. Юсупов — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раиси 12. Ф.А. Абиджанова — Ўзбекистон Бадиий академияси Бош илмий котиби 13. И.Ў. Хайдаров — «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раиси 14. Ф.Ж. Пулатов — «Ўздонмаҳсулот» АК бошқаруви раиси 15. Ж.Х. Ризаев — Ўзбекистон ижодкорларини қўллаб-қувватлаш «Илҳом» жамоат фонди ижрочи директори 16. Р.Р. Хакимов — Тошкент архитектура-қурилиш институти ректори 17. А.А. Хакимов — Фанлар академияси Санъатшунослик илмий-тадқиқот институтининг Тасвирий ва амалий санъат бўлими мудири, академик 18. В.И. Бурмакин — Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий академиясининг ҳақиқий аъзоси 19. А.Т. Икрамджанов — Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий академиясининг ҳақиқий аъзоси 20. С.Г. Рахметов — Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий академиясининг ҳақиқий аъзоси 21. Д.Б. Тошев — Бухоро вилояти «Уста Даврон» миниатюра маркази директори 22. Ш.М. Эркабоев — «Ziynat dizayn» МЧЖ бош директори 23. Н.Б. Сайфуллаев — Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори, Васийлик кенгаши котиби
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 8 январь,
8-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
CHORA-TADBIRLAR DASTURI
TARKIBI
Kamoliddin Behzod nomidagi Milliy rassomlik va dizayn instituti faoliyatini yanada takomillashtirish hamda moddiy-texnika bazasini mustahkamlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tasviriy va amaliy sanʼat sohasi samaradorligini yanada oshirishga doir chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 21-apreldagi PQ-4688-son qarori ijrosini taʼminlash, Kamoliddin Behzod nomidagi Milliy rassomlik va dizayn instituti faoliyatini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar Kamoliddin Behzod nomidagi Milliy rassomlik va dizayn instituti (keyingi oʻrinlarda — Institut) faoliyatini yanada takomillashtirishning asosiy vazifalari etib belgilansin:
tasviriy va amaliy sanʼat, dizayn, sanʼatshunoslik, muzeyshunoslik sohalarida zamon talabiga javob beradigan yuqori malakali kadrlarni tayyorlash tizimini shakllantirishga qaratilgan strategiyani ishlab chiqish va amalga oshirish;
kadrlar tayyorlashning maqsadli tizimini shakllantirish, muvaffaqiyatli faoliyat koʻrsatib kelayotgan atoqli ijodkor-rassomlarning “oʻquv-ijodiy ustaxonasi” tizimini joriy etish;
badiiy taʼlim sohasida yuqori malakali kadrlarni tayyorlash tizimini ilgʻor xorijiy tajriba va xalqaro standartlar asosida takomillashtirish, oʻquv jarayoniga taʼlimning innovatsion usullari hamda zamonaviy pedagogik va axborot texnologiyalarini keng joriy etish;
taʼlim sifatini oshirish, nufuzli xorijiy oliy taʼlim muassasalarining professor-oʻqituvchilari ishtirokida onlayn kurslar, maʼruzalar va mahorat darslarini tashkil etish;
oʻquv-tarbiyaviy va ilmiy jarayonni samarali boshqarish maqsadida kadrlar zaxirasini maqsadli tayyorlash, Institutning ilmiy va ijodiy salohiyatini oshirib borish, bosqichma-bosqich oʻzini oʻzi boshqarish, moliyalashtirish, faoliyatini tijoratlashtirishning asoslari va tamoyillarini shakllantirish;
talabalarda maʼnaviy-axloqiy jihatlarni shakllantirish, ularda yot gʻoya va mafkuralarga nisbatan immunitet va tafakkurni mustahkamlash boʻyicha keng koʻlamli maʼrifiy va tarbiyaviy ishlarni muntazam olib borish;
Institutning oʻquv hamda ilmiy-laboratoriya bino va korpuslarini qurish, mukammal taʼmirlash, oʻquv-ilmiy laboratoriyalar, oʻquv ustaxonalarini zamonaviy asbob-uskunalar bilan jihozlash.
2. Kamoliddin Behzod nomidagi Milliy rassomlik va dizayn instituti faoliyatini yanada takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi (keyingi oʻrinlarda — Dastur) 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Belgilansinki, 2021/2022 oʻquv yilidan boshlab Institutda faoliyat yuritib kelayotgan professor-oʻqituvchilarning ijodiy faoliyati natijalari quyidagilarga tenglashtiriladi:
“Oʻzbekiston Respublikasi sanʼat arbobi”, “Oʻzbekiston Respublikasi xalq rassomi”, “Oʻzbekiston Badiiy akademiyasining haqiqiy aʼzosi” faxriy unvonlari — professor ilmiy unvoniga;
“Oʻzbekiston Respublikasida xizmat koʻrsatgan yoshlar murabbiyi”, “Oʻzbekiston Respublikasida xizmat koʻrsatgan madaniyat xodimi” faxriy unvonlari — dotsent ilmiy unvoniga.
4. Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi Institut bilan birgalikda 2021/2022 oʻquv yilidan boshlab:
badiiy taʼlim sohasidagi ilgʻor xorijiy tajribani oʻrgangan holda Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi tizimidagi ixtisoslashtirilgan sanʼat maktablari hamda maktab-internatlarining oʻquv rejasi va dasturlari, oʻquv-metodik taʼminoti, taʼlim-tarbiya jarayoni Institutning taʼlim jarayoni bilan uzviy bogʻlanishini taʼminlagan holda ishlab chiqilishi va joriy etilishini;
Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi tizimidagi ixtisoslashtirilgan sanʼat maktablari va maktab-internatlarning taʼlim jarayoniga Institut professor-oʻqituvchilari belgilangan tartibda haq toʻlangan holda jalb etilishini taʼminlasin.
5. Kamoliddin Behzod nomidagi Milliy rassomlik va dizayn institutining vasiylik kengashi (keyingi oʻrinlarda — Vasiylik kengashi) tarkibi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
Quyidagilar Vasiylik kengashining asosiy vazifalari etib belgilansin:
tashkiliy, moliyaviy, oʻquv-metodik va moddiy-texnik bazani mustahkamlash, shu jumladan, infratuzilmani yaxshilash, zamonaviy oʻquv-laboratoriya uskunalari hamda jihozlari bilan taʼminlashni amaliy qoʻllab-quvvatlash;
tasviriy va amaliy sanʼat, sanʼatshunoslik, muzeyshunoslik hamda dizayn sohasidagi tashkilotlar bilan hamkorlikda talabalarning amaliyotlarini tegishli soha tashkilotlarida tashkil etish;
bitiruvchilarni ish bilan taʼminlash boʻyicha maqsadli hamkorlikni yoʻlga qoʻyish, ilmiy-pedagog kadrlar tayyorlashning istiqbolli yoʻnalishlarini belgilashda koʻmaklashish;
yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari, texnik koʻmak mablagʻlari (grantlar)ni va boshqa budjetdan tashqari mablagʻlarni jalb qilish;
xorijiy taʼlim muassasalari va ilmiy-tadqiqot markazlaridan yetakchi mutaxassislarni taʼlim jarayoniga jalb qilishda koʻmaklashish;
talabalar turar joylari sharoitini yaxshilash, talabalarning boʻsh vaqtini mazmunli tashkil qilish, ularning dam olishi uchun shart-sharoitlar yaratishga koʻmaklashish.
belgilangan vazifalarning bajarilishi yuzasidan muntazam monitoring olib borish.
6. Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda bir oy muddatda Dasturda belgilangan chora-tadbirlarning loyiha-smeta hujjatlarini 2022-yil va keyingi yillarga moʻljallangan Investitsiya dasturida nazarda tutish boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligiga taklif kiritsin.
7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayev va Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi raisi A.V. Nuridinov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 8-yanvardagi 8-son qaroriga 1-ILOVA
Kamoliddin Behzod nomidagi Milliy rassomlik va dizayn instituti faoliyatini yanada takomillashtirish boʻyicha
T/r Chora-tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Bajarish muddati Moliyalashtirish manbalari Masʼul ijrochilar I. Tasviriy va amaliy sanʼat, dizayn, sanʼatshunoslik, muzeyshunoslik sohalarida taʼlimning yangi pedagogik texnologiyalari va oʻqitish metodlarini joriy etish va bitiruvchilar bandligini taʼminlash 1. Mehnat bozorining rivojlanish istiqbollari va talablariga muvofiq oʻquv yuklamalari va fan bloklari hajmini qayta koʻrib chiqish, shuningdek, kamida 4 yillik davrga joriy etiladigan, yetakchi xorijiy institutlar tajribasi asosida yangi oʻquv rejalari va dasturlarini yaratish. 1. Ishchi guruhlar tuzish. 2021-yil mart Institut mablagʻlari Badiiy akademiya (A. Nuridinov) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (U. Begimkulov) 2. Ishchi guruhlar tomonidan davlat taʼlim standartlari asosida oʻquv yuklamalari va fan bloklari hajmini qayta koʻrib chiqish, zamonaviy talablarga javob beradigan oʻquv rejasi va fan dasturlarini ishlab chiqish. 2021-yil may 3. Ishlab chiqilgan oʻquv rejasi va fan dasturlarini belgilangan tartibda tasdiqlash. 2021-yil avgust 4. Tasdiqlangan oʻquv rejasi va fan dasturlarini oʻquv jarayoniga joriy qilish. 2021/2022 oʻquv yilidan boshlab 2. Oʻquv, oʻquv-metodik va ilmiy-metodik adabiyotlar mualliflarini moddiy ragʻbatlantirish va ular uchun tegishli shart-sharoitlar yaratish. 1. Oʻquv adabiyotlari mualliflariga ish joyi, yordamchi xodim berish, kutubxona fondidan erkin foydalanish imkoniyatini yaratish. 2. Muallifning oʻquv yuklamasini shakllantirishda mualliflik faoliyatini hisobga olish. 2021-yildan boshlab doimo Institutning mazkur maqsadlar uchun ajratilgan budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari Badiiy akademiya (A. Nuridinov) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (U. Begimkulov, S. Buzrukxonov) , Moliya vazirligi (A. Xaydarov) 3. Tasviriy va amaliy sanʼat, dizayn, sanʼatshunoslik, muzeyshunoslik sohalari boʻyicha boʻsh (vakant) ish oʻrinlari, shuningdek, istiqboldagi ehtiyojlarning ochiq axborot bazasini ishlab chiqish. 1. Mintaqalar, iqtisodiyot tarmoqlari, fan va ijtimoiy sohalarni rivojlantirishning istiqbolli ehtiyojlarini oʻrganish. 2021-yil fevral Ijrochilar mablagʻlari Badiiy akademiya (A. Nuridinov) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (U. Begimkulov) , Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi (E. Muxitdinov) 2. Oʻrganish natijalari asosida boʻsh (vakant) ish oʻrinlari va lavozimlar, shuningdek, istiqbolda kadrlarga boʻlgan ehtiyojning elektron bazasini shakllantirish. 2021-yil aprel 3. Har yili axborot bazasini yangilab, toʻldirib borish. muntazam 4. Bitiruvchining taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha ish beruvchilarning zamonaviy talablariga javob beradigan, zarur bilim, malaka va koʻnikmalarni aks ettiruvchi malaka talablarini ishlab chiqish. 1. Malaka talablarini ishlab chiqish boʻyicha Ishchi guruh tuzish. 2021-yil fevral — Badiiy akademiya (A. Nuridinov) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (U. Begimkulov) , Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi (E. Muxitdinov) 2. Ishchi guruh tomonidan malaka talablarini ishlab chiqish. 2021-yil mart 3. Malaka talablaridan kelib chiqqan holda fan dasturlariga tegishli oʻzgartirishlar kiritish va oʻquv jarayoniga tatbiq etish. 2021/2022 oʻquv yilidan boshlab II. Badiiy taʼlimning oʻziga xos xususiyatlarini hisobga olgan holda ilmiy-tadqiqot va innovatsion faoliyatni takomillashtirish, professor-oʻqituvchilarning bu borada faolligini oshirish, yoshlarni ilmiy ishlarga tizimli jalb qilish 5. Institutning professor-oʻqituvchilari, doktorant va magistrantlari oʻrtasida ilmiy sohada xalqaro tajribani keng targʻib qilish. 1. Institutning professor-oʻqituvchilari, doktorant va talabalarini xalqaro ilmiy-texnik axborotlar maʼlumotlar bazasiga kirishini bosqichma-bosqich taʼminlash. reja asosida Institut mablagʻlari Badiiy akademiya (A. Nuridinov) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (U. Begimkulov) , Innovatsion rivojlanish vazirligi (O. Toʻychiyev) 2. Xalqaro tan olingan nashrlarda chop etish uchun ilmiy maqola yozish va rasmiylashtirish boʻyicha seminar-treninglar oʻtkazish reja-grafigi va oʻquv dasturini yaratish. 2021-yil mart 6. Institut professor-oʻqituvchilarining xalqaro nufuzli ilmiy-amaliy konferensiya va ijodiy koʻrgazma tanlovlarida ishtirokini kengaytirish, xorijiy hamkorlar bilan ilmiy nashrlar tayyorlashni koʻpaytirish. 1. Xorijiy tashkilotlar bilan hamkorlikda xalqaro konferensiyalar oʻtkazish boʻyicha takliflarni shakllantirish va Innovatsion rivojlanish vazirligiga taqdim etish. 2021-yil yanvar Institutning mazkur maqsadlar uchun ajratilgan budjetdan tashqari mablagʻlari Badiiy akademiya (A. Nuridinov) , Innovatsion rivojlanish vazirligi (O. Toʻychiyev) 2. Ilmiy-tadqiqot loyihalarining xarajatlar smetasiga xalqaro konferensiyalarda ishtirok etish bilan bogʻliq xarajatlarni kiritish boʻyicha Innovatsion rivojlanish vazirligiga takliflar kiritish. 2021-yil yanvar 3. Xorijiy oliy taʼlim muassasalari va ilmiy markazlar bilan hamkorlikda ilmiy maqolalar, monografiya va boshqa bosma materiallarni tayyorlash hamda chop etish. 2021-yildan boshlab muntazam 4. Xorijiy olimlar bilan hamkorlikda nashrlar tayyorlash orqali Institut olimlari maqolalaridan iqtibos keltirish darajasini oshirib borish. muntazam 7. Institutni xalqaro reytinglarga kiritish maqsadida Times Nigher Education va QS xalqaro reyting agentliklari bilan hamkorlik bitimini imzolash. 1. Reyting agentliklarining talablarini oʻrganib chiqish va bitim loyihasini shakllantirish. 2021-yil may Institutning mazkur maqsadlar uchun ajratilgan budjetdan tashqari mablagʻlari Badiiy akademiya (A. Nuridinov) , Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi (X. Ketmonov) 2. Reyting agentliklari mezonlari asosida institut faoliyatini baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizom loyihasini ishlab chiqish va belgilangan tartibda tasdiqlash. 2021-yil avgust 3. Bitim va nizom asosida tegishli tadbirlarni amalga oshirish. reja asosida 8. Institutning ilmiy ishlar va innovatsiyalarni boshqarish boʻlinmalari xodimlari yetakchi xorijiy ilmiy va oliy taʼlim markazlarida malaka oshirishini tashkil qilish. 1. Yetakchi xorijiy ilmiy va oliy taʼlim markazlarida malaka oshirishga boʻlgan ehtiyojini aniqlash. 2021-yil may Institutning mazkur maqsadlar uchun ajratilgan budjetdan tashqari mablagʻlari Badiiy akademiya (A. Nuridinov) , “El-yurt umidi” jamgʻarmasi (O. Sattarov) 2. Malaka oshirish rejalashtirilgan yetakchi xorijiy ilmiy va taʼlim markazlari roʻyxatini shakllantirish. 2021-yil iyun 3. Yetakchi xorijiy ilmiy va oliy taʼlim markazlari bilan tegishli shartnomalar tuzish hamda reja asosida malaka oshirishni yoʻlga qoʻyish. 2021/2022 oʻquv yilidan boshlab 4. “El-yurt umidi” jamgʻarmasi ochiq stipendiya tanlovlari gʻoliblarining ilgʻor xorijiy mamlakatlarda magistratura va doktoranturada taʼlim olishi, stajirovkadan oʻtishi va malakasini oshirishni taʼminlash. muntazam 9. Institutning ilmiy salohiyatini bosqichma-bosqich oshirish maqsadida doktoranturaga har yilgi qabul kvotasini koʻpaytirish va iqtidorli yosh pedagoglarni xorijiy maqsadli doktoranturaga yuborish. 1. Mavjud ilmiy salohiyatni tahlil qilish. 2021-yil noyabr Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari, “El-yurt umidi” jamgʻarmasi mablagʻlari Badiiy akademiya (A. Nuridinov) , Innovatsion rivojlanish vazirligi (O. Toʻychiyev) , “El-yurt umidi” jamgʻarmasi (O. Sattarov) 2. Ilmiy salohiyatni oshirish boʻyicha 2021 — 2025-yillarga moʻljallangan chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqish. 2021-yil dekabr 3. Har yilgi qabul kvotalarini koʻpaytirish va xorijiy maqsadli doktoranturaga yosh oʻqituvchilarni yuborishni muntazam amalga oshirish. 2021 — 2025-yillar davomida 4. Institut professor-oʻqituvchilari va ilmiy xodimlarining “El-yurt umidi” jamgʻarmasi taʼlim dasturlari boʻyicha ochiq stipendiya tanlovlarida ishtirok etishini taʼminlash. muntazam III. Talaba-yoshlar oʻrtasida amalga oshirilayotgan maʼnaviy-maʼrifiy ishlarni yangi sifat bosqichiga olib chiqish, milliy gʻoya, jamiyat barqarorligi, umuminsoniy va milliy qadriyatlarni targʻib etish 10. Beshta muhim tashabbus doirasida talaba va uyushmagan yoshlar bilan ishlash tizimini yoʻlga qoʻyish. 1. Institut doirasida uyushmagan yoshlarni aniqlash va ularni ijodiy faoliyatga jalb etish. 2020 — 2025-yillar davomida Institutning mazkur maqsadlar uchun ajratilgan budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari Badiiy akademiya (A. Nuridinov) , Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi (M. Xodjimatov) , Jismoniy tarbiya va sport vazirligi (D. Nabiyev) , Moliya vazirligi (A. Xaydarov) , Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi Markaziy Kengashi (X. Sattarov) 2. Institut talabalari orasida koʻrgazma va ijodiy tanlovlarni oʻtkazishni tashkil etish. 3. Talabalar va uyushmagan yoshlarning festival, biyennale va boshqa loyihalarda ishtirokini taʼminlash. 4. Talabalarni jismoniy tarbiya va sportga keng jalb etish. 5. Talabalarning axborot-kommunikatsiya texnologiyalari boʻyicha ijodiy va ilmiy izlanishlarini qoʻllab-quvvatlash. 6. Talabalarni badiiy adabiyotga qiziqtirish, “Notiqlik sanʼati”, “Reading club”, “Munozaralar-debat”, “Yosh kitobxonlar” klublarini tashkil etish. 7. Talaba qizlarning ilmiy va ijodiy faoliyatini ragʻbatlantirish yuzasidan chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqish va amalga oshirish. muntazam IV. Institut infratuzilmasi va moddiy-texnika bazasini mustahkamlash, oʻquv, ilmiy va tarbiyaviy faoliyatni amalga oshirish uchun mustahkam zamin yaratish 11. Oʻquv auditoriyalarini zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalari vositalari bilan taʼminlash. 1. Zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalari vositalari bilan taʼminlash boʻyicha smeta loyihalarini tuzish va Oʻzbekiston Badiiy akademiyasiga taqdim etish. 2021-yil yanvar Institut mablagʻlari, yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari Badiiy akademiya (A. Nuridinov) , Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (O. Pekos) 2. Oʻquv auditoriyalarini zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalari vositalari bilan taʼminlash. 2021-yil aprel 12. Institutning Toshkent shahar, Yakkasaroy tumani, Askiya koʻchasi, 27-uy manzilida joylashgan oʻquv binosini mukammal taʼmirlash. 1. Binoni mukammal taʼmirlash va jihozlash uchun mablagʻ ajratish yuzasidan takliflar tayyorlash. 2021-yil fevral Investitsiya dasturi doirasidagi mablagʻlar, Institut mablagʻlari Badiiy akademiya (A. Nuridinov) , Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi (A. Boboyev) , Moliya vazirligi (A. Xaydarov) 2. Binoni mukammal taʼmirlash va jihozlash boʻyicha loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish, davlat ekspertizasidan oʻtkazish hamda 2022-yil va keyingi yillarga moʻljallangan Investitsiya dasturiga kiritish. 2021-yil aprel 3. Taʼmirlash ishlarini amalga oshirish va foydalanishga topshirish. 2022-2023-yillar 13. Dizayn taʼlim yoʻnalishida tahsil oladigan talabalar zamonaviy dars usullari asosida bilim olishlari, darslarni amaliyot bilan uygʻunlikda tayyorlashga qaratilgan fotopavilyon va videomontaj studiyalarini tashkil etish. 1. Studiyani qurish va jihozlash boʻyicha loyiha-smeta hujjatlarini tayyorlash hamda Badiiy akademiyaga taqdim etish. 2021-yil fevral Investitsiya dasturi doirasidagi mablagʻlar Badiiy akademiya (A. Nuridinov) , Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi (A. Boboyev), Moliya vazirligi (A. Xaydarov) 2. Studiyani qurish hamda jihozlash ishlarini 2022-yil va keyingi yillarga moʻljallangan Investitsiya dasturiga kiritish. 2021-yil aprel 3. Studiyani zamon talablariga javob beradigan va maxsus dasturlarda ishlashga moʻljallangan jihozlar bilan taʼminlash. 2022-2023-yillar 14. Reklama va amaliy grafika hamda dastgoh va kitob grafikasi taʼlim yoʻnalishlarida taʼlim jarayonini bevosita amaliyot bilan bogʻlash maqsadida Institutda bosmaxona, nashriyot va baget ishlab chiqarish sexini tashkil etish. 1. Bosmaxona, nashriyot va baget sexini qurish, jihozlash boʻyicha loyiha-smeta hujjatlarini tayyorlash hamda Badiiy akademiyaga taqdim etish. 2021-yil fevral Investitsiya dasturi doirasidagi mablagʻlar Badiiy akademiya (A. Nuridinov) , Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi (A. Boboyev), Moliya vazirligi (A. Xaydarov) 2. Bosmaxona, nashriyot hamda baget sexini qurish, jihozlash ishlarini 2022-yil va keyingi yillarga moʻljallangan Investitsiya dasturiga kiritish. 2021-yil aprel 3. Bosmaxona, nashriyot va baget sexini zarur uskuna va jihozlar bilan taʼminlash. 2022-2023-yillar 15. Xattotlik va miniatura taʼlim yoʻnalishlarida dars jarayonini bevosita amaliyot bilan bogʻlash, milliy qadriyat va anʼanalarni oʻrganish, saqlash va davom ettirish maqsadida miniatura ashyolarida ishlash hamda qoʻlda tayyorlanadigan qogʻoz oʻquv ishlab chiqarish ustaxonalarini tashkil etish. 1. Ustaxonalarni qurish va jihozlash boʻyicha loyiha-smeta hujjatlarini tayyorlash hamda Badiiy akademiyaga taqdim etish. 2021-yil fevral Investitsiya dasturi doirasidagi mablagʻlar Badiiy akademiya (A. Nuridinov) , Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi (A. Boboyev), Moliya vazirligi (A. Xaydarov) 2. Ustaxonalarni qurish hamda jihozlash ishlarini 2022-yil va keyingi yillarga moʻljallangan Investitsiya dasturiga kiritish. 2021-yil aprel 3. Ustaxonalarni zarur uskuna va jihozlar bilan taʼminlash. 2022-2023-yillar 16. Dastgohli rangtasvir taʼlim yoʻnalishlari talabalari uchun dars jarayonlarini zamon talablarida olib borish maqsadida taʼmirlash va gruntlash oʻquv laboratoriya-sini tashkil etish. 1. Laboratoriyani tashkil etish boʻyicha loyiha-smeta hujjatlarini tayyorlash hamda Oʻzbekiston Badiiy akademiyasiga kiritish. 2021-yil fevral Investitsiya dasturi doirasidagi mablagʻlar, yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari Badiiy akademiya (A. Nuridinov) , Moliya vazirligi (A. Xaydarov) 2. Laboratoriyani jihozlash ishlarini 2022-yil va keyingi yillarga moʻljallangan Investitsiya dasturiga kiritish. 2021-yil aprel 3. Laboratoriyani zarur uskuna va jihozlar bilan taʼminlash. 2022-2023-yillar 17. Mahobatli rangtasvir taʼlim yoʻnalishlarida talabalar uchun ashyoda ishlash oʻquv xonasi va mozaika, rospis, sgraffito, vitraj oʻquv ustaxonalarini tashkil etish va jihozlash. 1. Oʻquv xonasi va ustaxonasini zarur uskuna va jihozlar bilan taʼminlash. 2022-yil fevral Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari, yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari Badiiy akademiya (A. Nuridinov) , Moliya vazirligi (A. Xaydarov) 2. 2021/2022 oʻquv yilidan boshlab oʻquv jarayonida foydalanishni yoʻlga qoʻyish. 2022-yil aprel 18. Institutning Toshkent shahar, Mirobod tumani, Mironshoh koʻchasi, 123-uy manzilida joylashgan oʻquv binosini joriy taʼmirlash va zarur uskunalar bilan jihozlash. 1. Oʻquv binosini joriy taʼmirlash va jihozlash boʻyicha smetalarni ishlab chiqish, 2022-yil va keyingi yillarga moʻljallangan Investitsiya dasturiga kiritish. 2021-yil aprel Investitsiya dasturi doirasidagi mablagʻlar, Institut mablagʻlari Badiiy akademiya (A. Nuridinov) , Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi (A. Boboyev) , Moliya vazirligi (A. Xaydarov) 2. Oʻquv teatri va oʻquv xonalarini joriy taʼmirlash hamda zamonaviy uskunalar bilan jihozlash. 3. Oʻquv binosining kommunikatsiya tizimlarini taʼmirlash. 2022-2023-yillar 19. Institutda “Sanʼat asarlarining fizik-kimyoviy ekspertizasi” oʻquv faoliyati laboratoriyasini yoʻlga qoʻyish. 1. Oʻquv faoliyati laboratoriyasini zarur jihozlar bilan taʼminlash. 2021-yil aprel Institut mablagʻlari, yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari Badiiy akademiya (A. Nuridinov) , Moliya vazirligi (A. Xaydarov) 2. Sanʼatshunoslik fakultetida laboratoriya xonasini tashkil etish va zarur jihozlar bilan taʼminlash. 2021-yil avgust 20. Badiiy kulolchilik taʼlim yoʻnalishi talabalarini bilim, koʻnikma va malakasini oshirish uchun keng imkoniyatlar yaratish, oʻquv ustaxonalarning moddiy-texnik bazasini mustahkamlash. 1. Kafedra badiiy kulolchilik ustaxonasini zarur asbob-uskunalar (mufel pechi, katta xumdon (vagonetka), xomashyo va boshqalar) bilan taʼminlash. 2021-yil aprel Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari, yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari Badiiy akademiya (A. Nuridinov) , Moliya vazirligi (A. Xaydarov) 2. 2021/2022 oʻquv yilida zamon talablariga mos oʻquv uskunalari bilan jihozlash. 2021-yil avgust 21. Multfilm va kompyuter multiplikatsiyasi ixtisosligi talabalarida mustaqil taʼlim koʻnikmalarini shakllantirish, oʻquv jarayonini bevosita amaliyot bilan bogʻlash maqsadida Multfilm animatsiya oʻquv studiyasini tashkil qilish. 1. Studiyani zarur jihozlar bilan taʼminlash. 2021-yil aprel Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari Badiiy akademiya (A. Nuridinov) , Moliya vazirligi (A. Xaydarov) 2. Tasviriy sanʼat fakultetida oʻquv studiya xonasini tashkil etish va zarur jihozlar bilan taʼminlash. 2021-yil avgust 22. Tasviriy va amaliy sanʼat, dizayn sanʼati sohasida faoliyat yuritayotgan mutaxassislarni qoʻllab-quvvatlash, kadrlar qoʻnimsizligining oldini olish maqsadida ijodiy xodimlar mehnatini ragʻbatlantirish va ularni ijtimoiy himoya qilishni taʼminlash. 1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekistonda teatr va musiqa sanʼatini yanada rivojlantirishni qoʻllab-quvvatlash va ragʻbatlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 1995-yil 20-oktabrdagi PF-1280-son Farmoniga va Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekistonda teatr va musiqa sanʼatini yanada rivojlantirishni qoʻllab-quvvatlash va ragʻbatlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 1995-yil 28-oktabrdagi 415-son qaroriga tegishli oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish boʻyicha takliflar tayyorlash. 2022-yil yanvar Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari, Institut mablagʻlari Badiiy akademiya (A. Nuridinov) , Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi (A. Boboyev) , Moliya vazirligi (A. Xaydarov) 2. Takliflarni belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2022-yil mart
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 8-yanvardagi 8-son qaroriga 2-ILOVA
Kamoliddin Behzod nomidagi Milliy rassomlik va dizayn institutining vasiylik kengashi
1. A.V. Nuridinov — Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi raisi, Vasiylik kengashi raisi 2. J.Sh. Nosirov — madaniyat vazirining birinchi oʻrinbosari 3. U.Sh. Begimkulov — oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirining oʻrinbosari 4. O .A. Toʻychiyev — innovatsion rivojlanish vazirining oʻrinbosari 5. Sh.I. Asadov — tashqi ishlar vazirining oʻrinbosari 6. F.U. Davrukov — Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi raisi oʻrinbosari 7. B.A. Abduxalimov — Fanlar akademiyasi vitse-prezidenti 8. F.F. Abduxalikov — “Oʻzbekkino” Milliy agentligi bosh direktori 9. Sh.Sh. Minovarov — Oʻzbekistondagi Islom sivilizatsiyasi markazi direktori 10. F.Sh. Maxmudov — Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi raisining birinchi oʻrinbosari 11. A.T. Yusupov — Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi raisi 12. F.A. Abidjanova — Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi Bosh ilmiy kotibi 13. I.Oʻ. Xaydarov — “Oʻztoʻqimachiliksanoat” uyushmasi raisi 14. F.J. Pulatov — “Oʻzdonmahsulot” AK boshqaruvi raisi 15. J.X. Rizayev — Oʻzbekiston ijodkorlarini qoʻllab-quvvatlash “Ilhom” jamoat fondi ijrochi direktori 16. R.R. Xakimov — Toshkent arxitektura-qurilish instituti rektori 17. A.A. Xakimov — Fanlar akademiyasi Sanʼatshunoslik ilmiy-tadqiqot institutining Tasviriy va amaliy sanʼat boʻlimi mudiri, akademik 18. V.I. Burmakin — Oʻzbekiston xalq rassomi, Oʻzbekiston Badiiy akademiyasining haqiqiy aʼzosi 19. A.T. Ikramdjanov — Oʻzbekiston xalq rassomi, Oʻzbekiston Badiiy akademiyasining haqiqiy aʼzosi 20. S.G. Raxmetov — Oʻzbekiston xalq rassomi, Oʻzbekiston Badiiy akademiyasining haqiqiy aʼzosi 21. D.B. Toshev — Buxoro viloyati “Usta Davron” miniatura markazi direktori 22. Sh.M. Erkaboyev — “Ziynat dizayn” MCHJ bosh direktori 23. N.B. Sayfullayev — Kamoliddin Behzod nomidagi Milliy rassomlik va dizayn instituti rektori, Vasiylik kengashi kotibi
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 8-yanvar,
8-son