UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 8-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 8 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 8 января 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 8 January 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

ПАСПОРТИ

РЎЙХАТИ

Ер ости сувларидан фойдаланишга оид рухсат этувчи ҳужжатларни бериш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исламов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги 9-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Регламент ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома (кейинги ўринларда — рухсатнома) бериш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Регламентнинг асосий мақсади ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш билан боғлиқ жараёнларни тартибга солиш, ер ости сувларидан оқилона фойдаланиш, ер ости сувлари захираларининг камайиб кетиши ёки сатҳининг кўтарилиб кетишининг олдини олиш, сув олиш миқдори ва сифатини назорат қилиб бориш ҳамда ер ости сувларидан фойдаланувчилар ёки уларни истеъмол қилувчилар ҳисобини юритишдан иборат.

3. Рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» ДМ (кейинги ўринларда — Ер қаъридан фойдаланиш маркази) томонидан Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг ҳудудий гидрогеология станциялари (кейинги ўринларда — гидрогеология станциялари) хулосасини инобатга олган ҳолда «Лицензия» ахборот тизими» ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали берилади.

4. Икки ва ундан ортиқ сув олиш иншоотлари (бурғи қудуғи, қудуқ, галерея, булоқ ва бошқалар) битта тизимга уланганда ва бир объектнинг сув таъминоти учун ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун ишлатилганда, ягона рухсатнома расмийлаштирилади. Агар жисмоний ва юридик шахсларнинг сув олиш иншоотлари бир тизимга уланмаган ҳолларда ёки икки ва ундан ортиқ объектларнинг сув таъминоти учун ишлатилганда, алоҳида рухсатномалар олинади.

Ушбу Регламент талаблари коммунал сув қувурлари ва канализациянинг марказлаштирилган тармоқларидан фойдаланишга, жисмоний шахслар томонидан чуқурлиги 25 (йигирма беш) метргача бўлган қудуқлардан суткасига 5 (беш) куб метр ҳажмдаги ер ости сувларидан умумий фойдаланилганда татбиқ этилмайди (бунда қудуқда ўрнатилган асбоб-ускуналарнинг техник қуввати кўрсаткичлари асос қилиб олинади).

5. Рухсатнома олмасдан ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш қатъиян тақиқланади, бунда зах қочириш (дренаж) мақсадлари учун рухсатнома олиш талаб қилинмайди (зах қочириш учун ишлатиладиган бурғи қудуқлари сувидан маълум мақсадларда фойдаланиш бундан мустасно).

Рухсатнома қонунчилик ҳужжатлари билан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ ер ости сувларининг кўп йиллик ўртача сатҳига нисбатан сув сатҳи 5 метрдан ортиқ пасайиб кетган ҳудудларда мавжуд қудуқлардан ерларни суғориш учун сув тежовчи технологиялар жорий этилганда берилади.

6. Рухсатноманинг амал қилиш муддати ер ости сувларини олиш технологияси ва лимити, санитария-гигиена ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилган ҳолда, якка қудуқлар ёки захиралари тасдиқланган гуруҳли сув олиш иншоотлари, шу жумладан, галерея, булоқ ва термоминерал сув қудуқлари учун 5 йил (бунда ер ости сувлари захиралари баҳоланмаган ҳолларда 2 йил) муддатга берилади.

Гуруҳли сув олиш иншоотлари, шу жумладан, галерея, булоқ ва термоминерал сув қудуқлари бўйича ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун 2 йил муддатда ер ости сувлари захираларини баҳолаш мажбурийдир.

7. Рухсатнома мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида берилади.

2-боб. Рухсатнома бериш тартиби

8. Жисмоний ва юридик шахслар (кейинги ўринларда — ариза берувчилар) рухсатномалар олиш учун «Лицензия» ахборот тизими ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

9. «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса ариза берувчи мустақил равишда мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги аризани электрон шаклда тўлдиради.

Аризага мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ маълумотлар илова қилинади.

Ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб этиш тақиқланади.

10. Аризага зарур маълумотлар расмийлаштирилиб, киритилгандан сўнг ариза берувчи уни ўз электрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда — ЭРИ) ёки Мобил-ID тизими орқали тасдиқлайди.

11. Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

12. Давлат хизматларини кўрсатиш учун ундирилган йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) «Лицензия» ахборот тизими орқали мурожаат этилганда:

20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига;

0,5 фоизи — Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига;

11,25 фоизи — Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи Ваколатли органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланади.

13. Ариза берувчилар Давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этганда, ундириладиган йиғимнинг 90 фоизи миқдори тўланади.

14. Ариза ва иловаларда нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши, ҳужжатларнинг тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги, рухсатнома бериш талаблари ва шартларининг бузилиши ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

15. Ариза берувчилар давлат хизматларидан фойдаланишда уларни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг аризаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

16. Ариза берувчи томонидан ариза тасдиқлангандан сўнг ушбу Регламентнинг 9-бандида назарда тутилган маълумотлар илова қилинган ҳолда, автоматик тарзда Ер қаъридан фойдаланиш марказига электрон шаклда юборилади.

17. Ер қаъридан фойдаланиш маркази бир иш куни мобайнида ариза, рухсатнома лойиҳалари ва ҳужжатларни гидрогеология станцияларига уларда келтирилган маълумотларни ўрганиб чиқиш учун, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари билан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ ер ости сувларининг кўп йиллик ўртача сатҳига нисбатан сув сатҳи 5 метрдан ортиқ пасайиб кетган ҳудудларда:

қишлоқ хўжалиги экин майдонларини суғориш мақсадлари учун — сув тежовчи технологияларни жорий этиш шарти билан сув олиш лимитларини белгилаб бериш мақсадида Сув хўжалиги вазирлигига;

ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун — ҳудудий ривожлантириш дастурлари ва сувдан тежамли фойдаланиш шартлари билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига келишиш учун юборади.

18. Гидрогеология станциялари, Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тўрт иш куни мобайнида ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш мақсадидан келиб чиққан ҳолда ўрганиб чиқади, келишиб беради ва тегишли маълумот тайёрлаб, Ер қаъридан фойдаланиш марказига электрон шаклда юборади.

Зарур ҳолларда (аризада келтирилган маълумотларни солиштириш, илова қилинган ҳужжатлардаги маълумотларни аниқлаштириш, йиллик сув олиш ҳажми ёки сув олиш мақсадини белгилаб олиш) гидрогеология станциялари ва келишувчи органлар аризага ижобий жавоб бериш мақсадида ариза берувчилар билан телефон орқали қайта алоқа ўрнатишлари мумкин.

19. Ер қаъридан фойдаланиш маркази гидрогеология станциялари ва Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тегишли маълумотлари асосида бир иш куни мобайнида рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш бўйича хулоса тайёрлаб, рухсатномани мазкур Регламентга 4-иловага мувофиқ шаклда QR-код (матрик штрихли код) қўйиб расмийлаштиради ва уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди ҳамда «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали юборади.

20. Рухсатнома бериш рад этилганда, ариза берувчига рад этиш сабаблари кўрсатилган тегишли билдиришнома илова қилинади.

Ариза берувчилар ўн иш куни давомида келтирилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали тақдим этиши мумкин.

Ариза берувчилар рухсатнома бериш рад этилишига асос бўлган камчиликларни бартараф қилиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этганда такроран пул ундирилмайди.

Камчиликлар бартараф этилганлиги ҳақидаги ариза олинган кундан бошлаб уч иш куни давомида тақдим этилган ҳужжатлар Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан такроран кўриб чиқилади.

Рухсатнома бериш бўйича ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда Давлат геология қўмитаси томонидан аввалги рад этиш учун асосларда баён этилмаган сабаблар келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.

21. Рухсатнома «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали автоматик тарзда электрон шаклда ариза берувчининг электрон манзилига юборилади.

22. Рухсатномага унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ва ушбу Регламентнинг 3-бобига мувофиқ талаб ва шартларга амал қилиниши ҳақида ариза берувчининг мажбуриятлари тўғрисидаги ҳужжатлар илова қилинади.

3-боб. Рухсатнома бериш талаблари ва шартлари

23. Рухсатнома олган ер ости сувларидан фойдаланувчилар ёки уларни истеъмол қилувчилар рухсат беришнинг қуйидаги талаб ва шартларига риоя қилиши шарт:

сув объектларидан рухсатномада келтирилган мақсадларда фойдаланиши;

белгиланган ер ости сув олиш лимитларига риоя этиши;

ифлослантирувчи моддалар мавжуд бўлган оқова сувларни сув объектларига чиқариб юборилишини бутунлай тугатиш чора-тадбирларини кўриши;

сув объектлари техник қурилмаларини техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаши, уларни ишлатиш сифатини яхшилаши ҳамда улардан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларига риоя этиши;

сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақалари ва санитария муҳофазаси зоналарини сақлашнинг белгиланган режимига риоя қилиши;

ер ости сувларининг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этадиган фавқулодда вазиятлар юзага келганлиги тўғрисида гидрогеология корхоналари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларини ўз вақтида хабардор қилиши, уларнинг оқибатларини бартараф этиш ишларини амалга оширишда, шунингдек, сув объектларида таъмирлаш ва тиклаш ишларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иштирок этиши;

ер ости сувларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг вакилларини ўз сув хўжалиги объектларига белгиланган тартибда киритиши ҳамда уларга зарур ахборотни тақдим этиши;

ер ости сувларини олиш ва беришда сув миқдори ҳисобини юритиши, шунингдек, гидрогеология корхоналарига ва солиқ органларига ҳисоботни ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 5 санасига қадар мазкур Регламентга 5-иловага мувофиқ шаклда тақдим этиши.

4-боб. Рухсатномани қайта расмийлаштириш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш

24. Рухсатнома қуйидаги ҳолларда қайта расмийлаштирилади:

сув олиш объекти бошқа ер ости сувларидан фойдаланувчига ёки истеъмол қилувчига берилганда;

юридик шахснинг номи ўзгарганда ёки қайта ташкил қилинганда, жойлашган манзили (почта манзили) ўзгарганда;

сув олиш объектларининг сони ёки ҳолати, шунингдек, сув олиш ҳажмлари ва мақсадлари ўзгарганда;

сув олиш объекти жойлашган манзилнинг номи ўзгарганда.

Юқорида келтирилган ҳолларда ер ости сувларидан фойдаланувчи ёки уларни истеъмол қилувчи етти иш куни мобайнида рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХПга ариза топшириши шарт.

Сув олиш объектининг янги эгасига рухсатнома ушбу Регламентнинг 2-бобида келтирилган тартибда қайта расмийлаштирилади.

Қайта расмийлаштириш учун йиғим ушбу Регламентнинг 11-бандига мувофиқ ундирилади.

25. Рухсатномани ариза олинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан қайта расмийлаштирилади.

26. Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, шунингдек, уни бекор қилиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

27. Рухсатнома олмасдан ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш бўйича Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси давлат назоратини юритади ва ер ости сувларидан оқилона фойдаланишни ва уларнинг муҳофаза этилишини таъминлаш мақсадида ўрнатилган тартибда маъмурий жавобгарлик чораларини кўради.

5-боб. Якунловчи қоидалар

28. Адлия вазирлиги ва давлат хизматини кўрсатиш жараёнида иштирок этувчи ваколатли органлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

29. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари мазкур Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат қилади ва мониторинг олиб боради.

30. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.

31. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилишга рухсатнома олиш учун «Лицензия» ахборот тизими ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади. Хоҳишга кўра 2-босқич 1. «Лицензия» ахборот тизими. 2. ЯИДХП. Сўровномани электрон шаклда тўлдириб, ҳужжатларни илова қилган ҳолда Ер қаъридан фойдаланиш марказига юборади. 1. 10 дақиқада. 2. Аниқ вақт режимида. 3-босқич Ер қаъридан фойдаланиш маркази Ариза, рухсатнома лойиҳалари ва ҳужжатларни ўрганиб чиқиш учун Гидрогеология станциялари ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига келишиш учун юборади. 1 кун Қонунчилик ҳужжатлари билан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ ер ости сувларининг кўп йиллик ўртача сатҳига нисбатан сув сатҳи 5 метргача пасайган ҳудудлар бўйича: Сув хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги экин майдонларини суғориш мақсадлари учун — сув тежовчи технологияларни жорий этиш шартлари билан сув олиш лимитларини белгилаб бериш мақсадида келишиб беради. 4 кун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун — ҳудудий ривожлантириш дастурлари ва сувдан тежамли фойдаланиш шартларига асосан келишиб беради. 4-босқич Ер қаъридан фойдаланиш маркази Тайёрланган маълумот асосида рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш бўйича хулоса тайёрлаб, QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсатномани расмийлаштиради ва уни ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди ҳамда «Лицензия» ахборот тизимига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборади. 1 кун 5-босқич «Лицензия» ахборот тизими Рухсатномани ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. 1. 10 дақиқада

Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

_____________________ __________________ сана рақам Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилишга рухсатнома олиш учун АРИЗА Ариза берувчи тўғрисида маълумот: 1. Тўлиқ номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли: (юридик шахслар учун) Ф.И.О. (жисмоний шахслар учун) 2. Манзили, телефон рақами, электрон почтаси: 3. Реквизитлари (СТИР рақами, МФО, ОКЭД, ҳисоб рақами ): (юридик шахслар учун) Ф.И.О., СТИР рақами: (жисмоний шахслар учун) 4. Сув олиш объектининг жойлашган жойи (вилоят, туман, ҚФЙ, МФЙ, кўча, уй): 5. Сув олишдан мақсад: (керакли қаторга белги қўйилади) хўжалик-ичимлик ишлаб чиқариш-техник (саноат) қишлоқ хўжалиги (суғориш) кўкаламзорлаштириш (суғориш) даволаш-балнеологик энергетика (гидроэнергетика ва иссиқлик энергетикаси) балиқчилик қадоқлаш, шахтадан сув чиқариш ва шу кабилар 6. Жами йиллик сув олиш ҳажми (минг.м3/йил): 7. Сув объект(лар)ининг ҳисобга олинган тартиб рақами

Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА

Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун маълумотлар 1. Ер ости сувларидан фойдаланувчи ёки уларни истеъмол қилувчининг номи_______________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________________ 2. Почта манзили, телефон рақами, факс, электрон почтаси, СТИР рақами ___________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________________ 3. Сув олиш иншооти (бурғи қудуғи, қудуқ, галерея, булоқ ва бошқалар) жойлашуви (вилоят, туман, ҚФЙ, МФЙ, кўча, уй) _______________________________________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________________________________ 4. Сув олиш мақсадларига қараб тавсифлар: а) хўжалик-ичимлик ва ишлаб чиқариш техник (саноат) мақсадлари учун (хўжалик фаолияти тури, ишлаб чиқариш қуввати, ишчи-ходимлар сони, корхонанинг бир йилдаги фаолият кунлари сони, маиший шароити, ободонлаштириладиган ер майдонлари кабилар): _______________________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________________ б) қишлоқ хўжалиги (суғориш) мақсадлари учун (қишлоқ хўжалиги ихтисослиги, қишлоқ хўжалигининг умумий ер майдони (га), шундан ер ости сувлари ҳисобидан суғориладиган майдон (га), экиладиган экин турлари, суғориш усули ва сув бериш тартиби (режими)): _____________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________________ в) ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадлари учун (умумий майдон, га), шундан мелиоратив ҳолати яхшиланадиган майдон (га), вертикал дренаж қудуқларининг ишлаш тартиби (режими):__________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________________ г) даволаш-балнеологик мақсадлар учун (ишчи-ходимлар ва даволанувчилар сони, минерал сувнинг шифобахшлик хусусиятлари, корхонанинг бир йилдаги фаолият кунлари сони): ____________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________________ 5. Йиллик сув ҳажми (фойдаланиш мақсадидан келиб чиқадиган сув истеъмолининг ҳисоб-китоби): __________________________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________________ 6. Сув олиш объектларининг тури (бурғи қудуғи, булоқ ва бошқалар) ва уларнинг сони: _______________________________________ __________________________________________________________________________________________________________________ 7. Сув олиш объектларининг (бурғи қудуғи, қудуқ, галерея, булоқ ва бошқалар) рўйхати:

Т/р Сув олиш объектларининг рўйхатга олинган рақами ва географик координатаси Бурғи қудуғининг чуқурлиги, м Эксплуатация қилинаётган оралиқ, м Насос маркаси ва қуввати, м 3 /соат Олинадиган ёки чиқариб ташланадиган сувнинг ҳажми м 3 /кун минг.м 3 /йил 1. 2. 3.

8. Фойдаланиладиган ер ости сувларининг сифати:

Т/р Сув олиш объектларининг рўйхатга олинган рақами Сув таҳлили ўтказилган сана Сувнинг кимёвий таҳлил натижалари рН Сувнинг минерализацияси, мг/л Сувнинг умумий қаттиқлиги, мг-экв/л Ичимлик ва балнеология учун сувнинг бактериологик таҳлили Катион, мг/л Анион, мг/л Са Мg Na K SO 4 CL NO 3 HCO 3 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15

9. Бошқа сувдан фойдаланувчи ёки сувни истеъмол қилувчига берилган сувнинг ҳажми (м 3 /сут, минг.м 3 /йилига), __________________ __________________________________________________________________________________________________________________ 10. Сув олиш объектларида сув ўлчовчи асбобларнинг ўрнатилганлиги (тури ва маркаси) ва техник ҳолати тўғрисида маълумотлар ___________________________________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________________________________ 11. Сув олиш объектлари ва уларнинг атрофида санитария-муҳофаза зоналари мавжудлиги ва ҳолати ____________________________ ___________________________________________________________________________________________________________________ 12. Сувдан иккиламчи (айланма) фойдаланиш бўйича маълумотлар (ҳовуз орқали сувни қайта ишлатиш тизими) ___________________ ___________________________________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________________________________ 13. Сувни истеъмол қилишнинг ҳажмлари ва турлари:

Кўрсаткичлар номи Сув истеъмоли: ҳисоб-китоб бўйича амалда м 3 /кун минг.м 3 /йил м 3 /кун минг.м 3 /йил Жами: Ўз эҳтиёжи учун сувдан фойдаланиш Хўжалик ичимлик эҳтиёжлари учун Суғориш учун Зах қочириш учун Ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун Бошқа юридик ёки жисмоний шахсларга сув бериш Айланма сув тизимларидаги сув сарфи Ҳисобга олинмаган сув сарфи

Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА

‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI ‎ DAVLAT GEOLOGIYA VA MINERAL RESURSLAR QOʻMITASI ________________________________________________________________________________‎‎‎ (gidrogeologiya korxonasining nomi)‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Yer osti suvlaridan maxsus foydalanush yoki maxsus isteʻmol qilish uchun ‎‎‎RUXSATNOMA ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎seriya ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎raqam ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 1. Ushbu ruxsatnoma__________________________________________________________________________ ga ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(jismoniy yoki yuridik shaxsning nomi) ‎___‎_____________________________________________________________________________ (loyiha qudugʻining joylashishi, viloyat, tuman/shahar, qishloq/ovul/koʻcha) ‎‎‎________________________________________________________________________________ da joylashgan suv olish obʻyektidan __________________________________________________maqsadlarda yer osti suvlaridan ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(suvdan foydalanish maqsadlari) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎maxsus foydalanish yoki maxsus isteʻmol qilish uchun berildi ‎ ‎2. Pochta manzili, telefon raqami, faks, electron pochtasi, STIR raqami _______________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎ ‎3. Suv olish maqsadlariga qarab tavsiflar _____________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎ ‎4. Yillik suv olish hajmi ____________________________________mimg.m 3 /yil. ‎ ‎5. Suv olish obʻyektlari turi (burgʻi qudugʻi, buloq va boshqalar) va ularning soni: _____________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎ ‎6. Boshqa suvdan foydalanuvchiga yoki isteʻmolchisiga berilgan suvning hajmi (m3/kun, ming.m 3 /yil) ‎____________________________________________________________________________________________ ‎ ‎7. Suv olish obʻyektlarida suv oʻlchovchi asboblarning oʻrnatilganligi (turi va markasi) va texnik holati toʻgʻrisida maʻlumotlar ___________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎ ‎8. Suv olish obʻyektlari va ularning atrofida sanitariya-muhofaza zonalari mavjudligi va holati ______________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎ ‎9. Аylanma (ikkilamchi) suv isteʻmoli va suvdan foydalanish boʻyicha maʻlumotlar ______________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎ ‎10. Ruxsatnomaning amal qilish muddati 20____ yil «____» ____________ gacha. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 20____ yil «____» ____________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎QR kod ‎ ‎ ‎

Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 5-ИЛОВА

_____________________________________________________________________ томонидан 20____ йил учун ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш тўғрисида (сувдан фойдаланувчи ёки сувни истеъмол қилувчининг номи) Ҳ И С О Б О Т 1. Сувдан фойдаланувчи ёки сувни истеъмол қилувчининг манзили ______________________________________________________________________, телефон рақами _______________________, СТИР _______________________. 2. Сув олиш объектлари тўғрисида маълумот Т/р Сув олиш иншооти номи (қудуқ, булоқ ва бошқалар), уларнинг рақами ва жойлашуви Ишга туширилган йили Сув олиш усули (ўзи чиқувчи, насос русуми, қуввати ва бошқалар) Сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш мақсади (ХИ, ИЧТ, ҚХ, ДБ, Б, Қ, ШСЧ*) Изоҳ (сув олиш объектларининг умумий сони, улардан ишлайдиганлари ва бошқа маълумотлар) 3. Ер ости сувларини олиш тўғрисида маълумот

Сув олиш иншооти номи 20__йилда олинган сув ҳажми, минг м 3 Шу жумладан, ойлар бўйича, минг м 3 Изоҳ I II III IV V VI VII VIII IX X XI XII 4. Сув объектидан олинган сувнинг сифати тўғрисида маълумот

Сув олиш объектининг рақами ва номи Таҳлил ўтказилган сана Лаборатория номи Сувнинг кимёвий таҳлили натижаси рН Сувнинг минерализацияси, мг/л Сувнинг умумий қаттиқлиги, мг-экв/л Изоҳ Катионлар, мг/л Анионлар, мг/л Са Мg Na K SO 4 CL NO 3 HCO 3 Ҳисоботни тайёрлади ва топширди:__________________________________________________________ Ҳисоботни кўриб чиқди ва қабул қилди: ____________________________________________________________ М.Ў. (имзо, Ф.И.О.) М.Ў. (имзо, Ф.И.О.) Сана:_________ Сана:_________

Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 6-ИЛОВА

Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш

1. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш. 2. Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш. 3. Ариза берувчилар тоифаси: Жисмоний ва юридик шахс. 4. Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимидаги гидрогеология корхоналари. 5. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: Маъмурий регламентга 3-иловага мувофиқ маълумотлар. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: Йиғим ундирилмайди. 7. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдори. 8. Аризани кўриб чиқиш муддати: 6 иш куни. 9. Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: Рухсатнома олган ер ости сувларидан фойдаланувчилар ёки уларни истеъмол қилувчилар рухсат беришнинг қуйидаги талаб ва шартларига риоя қилиши шарт: сув объектларидан рухсатномада келтирилган мақсадларда фойдаланиши; белгиланган ер ости сув олиш лимитларига риоя этиши; ифлослантирувчи моддалар мавжуд бўлган оқова сувларнинг сув объектларига чиқариб юборилишини бутунлай тугатиш чораларини кўриши; сув объектлари техник қурилмаларини техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаши, уларни ишлатиш сифатини яхшилаши ҳамда улардан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларига риоя этиши; сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳилбўйи минтақалари ва санитария муҳофазаси зоналарини сақлашнинг белгиланган режимига риоя қилиши; ер ости сувларининг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этадиган фавқулодда вазиятлар юзага келганлиги тўғрисида гидрогеология корхоналари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларини ўз вақтида хабардор қилиши, уларнинг оқибатларини бартараф этиш ишларини амалга оширишда, шунингдек, сув объектларида таъмирлаш ва тиклаш ишларида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда иштирок этиши; ер ости сувларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг вакилларини ўз сув хўжалиги объектларига белгиланган тартибда киритиши ҳамда уларга зарур ахборотни тақдим этиши; ер ости сувларини олиш ва беришда сув миқдори ҳисобини юритиши, шунингдек, гидрогеология корхоналарига ва солиқ органларига ҳисоботни ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 5 санасига қадар Маъмурий регламентга 5-иловага мувофиқ шаклда тақдим этиши. 10. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг ҳудудий гидрогеология станциялари. Қонунчилик ҳужжатлари билан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ ер ости сувларининг кўп йиллик ўртача сатҳга нисбатан сув сатҳи 5 метргача пасайган ҳудудларда: қишлоқ хўжалиги экин майдонларини суғориш мақсадлари учун Сув хўжалиги вазирлиги; ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари. 11. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: Рухсатноманинг амал қилиш муддати ер ости сувларини олиш технологияси ва лимити, санитария-гигиена ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилган ҳолда, якка қудуқлар ёки захиралари тасдиқланган гуруҳли сув олиш иншоотлари учун 5 йил (бунда ер ости сувлари захиралари баҳоланмаган ҳолларда 2 йил) муддатга берилади. Гуруҳли сув олиш иншоотлари бўйича ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун 2 йил муддатда ер ости сувлари захираларини баҳолаш мажбурийдир. 12. Изоҳ: Рухсатнома беришнинг асосий мақсади ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш билан боғлиқ жараёнларни тартибга солиш, ер ости сувларидан оқилона фойдаланиш, ер ости сувлари захираларининг камайиб кетиши ёки сатҳининг кўтарилиб кетишининг олдини олиш, сув олиш миқдори ва сифатини назорат қилиб бориш ҳамда ер ости сувларидан фойдаланувчилар ёки уларни истеъмол қилувчилар ҳисобини юритишдан иборат. Икки ва ундан ортиқ сув олиш объектлари битта тизимга уланганда ва бир объектнинг сув таъминоти учун ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун ишлатилганда, ягона рухсатнома расмийлаштирилади. Агар жисмоний ва юридик шахсларнинг сув олиш иншоотлари бир тизимга уланмаган ҳолларда ёки икки ва ундан ортиқ объектларнинг сув таъминоти учун ишлатилганда, алоҳида рухсатномалар олинади. Ушбу Регламент талаблари коммунал сув қувурлари ва канализациянинг марказлаштирилган тармоқларидан фойдаланишга, жисмоний шахслар томонидан чуқурлиги 25 (йигирма беш) метргача бўлган қудуқлардан суткасига 5 (беш) куб метр ҳажмдаги ер ости сувларидан умумий фойдаланилганда татбиқ этилмайди (бунда қудуқда ўрнатилган асбоб-ускуналарнинг техник қуввати кўрсаткичлари асос қилиб олинади). Рухсатнома олмасдан ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш қатъиян тақиқланади, бунда зах қочириш (дренаж) мақсадлари учун рухсатнома олиш талаб қилинмайди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги 9-сон қарорига 4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 255-сон қарори билан тасдиқланган Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида :

а) 1 1 -бандда :

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи — саккизинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

б) 4-банднинг «а» кичик бандидаги «геология ва минерал ресурслар бўйича органлар (ер ости сувларидан фойдаланилганида ёки истеъмол қилинганида),» сўзлари чиқариб ташлансин;

в) 15-банддаги «Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ёхуд» сўзлари чиқариб ташлансин;

г) 3и-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сон қарори билан тасдиқланган Давлат экологик экспертизаси амалга ошириладиган фаолият турлари рўйхатининг «Атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг III-тоифасига кирадиган (паст даражада хавфли) фаолият турлари» бўлими 6-бандидаги «, шунингдек, сув чиқариш қудуқларини бурғилаш» сўзлари чиқариб ташлансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги 9-сон қарорига 5-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш жараёнини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 августдаги 672-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2020 йил 27 мартдаги 184-сон қарорига илованинг 8-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 8 январь,

9-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2021 й., 09/21/9/0007-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон; 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон, 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон; 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон; 02.04.2024 й., 09/24/169/0260-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

PASPORTI

ROʻYXATI

Yer osti suvlaridan foydalanishga oid ruxsat etuvchi hujjatlarni berish tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Litsenziyalash va ruxsat berish tartib-taomillarini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 24-avgustdagi PF-6044-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Yer osti suvlaridan maxsus foydalanish yoki ularni maxsus isteʼmol qilish uchun ruxsatnoma berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 4-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritilsin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 5-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat geologiya va mineral resurslar qoʻmitasi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining maslahatchisi — Sanoat va uning bazaviy tarmoqlarini hamda kooperatsiya aloqalarini rivojlantirish masalalari departamenti boshligʻi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat geologiya va mineral resurslar qoʻmitasi raisi B.F. Islamov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 8-yanvardagi 9-son qaroriga 3-ILOVA

Yer osti suvlaridan maxsus foydalanish yoki ularni maxsus isteʼmol qilish uchun ruxsatnoma berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Reglament yer osti suvlaridan maxsus foydalanish yoki ularni maxsus isteʼmol qilish uchun ruxsatnoma (keyingi oʻrinlarda — ruxsatnoma) berish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Reglamentning asosiy maqsadi yer osti suvlaridan maxsus foydalanish yoki ularni maxsus isteʼmol qilish bilan bogʻliq jarayonlarni tartibga solish, yer osti suvlaridan oqilona foydalanish, yer osti suvlari zaxiralarining kamayib ketishi yoki sathining koʻtarilib ketishining oldini olish, suv olish miqdori va sifatini nazorat qilib borish hamda yer osti suvlaridan foydalanuvchilar yoki ularni isteʼmol qiluvchilar hisobini yuritishdan iborat.

3. Ruxsatnoma Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi “Yer qaʼridan foydalanish markazi” DM (keyingi oʻrinlarda — Yer qaʼridan foydalanish markazi) tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligining hududiy gidrogeologiya stansiyalari (keyingi oʻrinlarda — gidrogeologiya stansiyalari) xulosasini inobatga olgan holda “Litsenziya” axborot tizimi” yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali beriladi.

4. Ikki va undan ortiq suv olish inshootlari (burgʻi qudugʻi, quduq, galereya, buloq va boshqalar) bitta tizimga ulanganda va bir obyektning suv taʼminoti uchun yer osti suvlaridan maxsus foydalanish yoki ularni maxsus isteʼmol qilish uchun ishlatilganda, yagona ruxsatnoma rasmiylashtiriladi. Agar jismoniy va yuridik shaxslarning suv olish inshootlari bir tizimga ulanmagan hollarda yoki ikki va undan ortiq obyektlarning suv taʼminoti uchun ishlatilganda, alohida ruxsatnomalar olinadi.

Ushbu Reglament talablari kommunal suv quvurlari va kanalizatsiyaning markazlashtirilgan tarmoqlaridan foydalanishga, jismoniy shaxslar tomonidan chuqurligi 25 (yigirma besh) metrgacha boʻlgan quduqlardan sutkasiga 5 (besh) kub metr hajmdagi yer osti suvlaridan umumiy foydalanilganda tatbiq etilmaydi (bunda quduqda oʻrnatilgan asbob-uskunalarning texnik quvvati koʻrsatkichlari asos qilib olinadi).

5. Ruxsatnoma olmasdan yer osti suvlaridan maxsus foydalanish yoki ularni maxsus isteʼmol qilish qatʼiyan taqiqlanadi, bunda zax qochirish (drenaj) maqsadlari uchun ruxsatnoma olish talab qilinmaydi (zax qochirish uchun ishlatiladigan burgʻi quduqlari suvidan maʼlum maqsadlarda foydalanish bundan mustasno).

Ruxsatnoma qonunchilik hujjatlari bilan tasdiqlangan roʻyxatga muvofiq yer osti suvlarining koʻp yillik oʻrtacha sathiga nisbatan suv sathi 5 metrdan ortiq pasayib ketgan hududlarda mavjud quduqlardan yerlarni sugʻorish uchun suv tejovchi texnologiyalar joriy etilganda beriladi.

6. Ruxsatnomaning amal qilish muddati yer osti suvlarini olish texnologiyasi va limiti, sanitariya-gigiyena va atrof-muhitni muhofaza qilish talablariga rioya qilgan holda, yakka quduqlar yoki zaxiralari tasdiqlangan guruhli suv olish inshootlari, shu jumladan, galereya, buloq va termomineral suv quduqlari uchun 5 yil (bunda yer osti suvlari zaxiralari baholanmagan hollarda 2 yil) muddatga beriladi.

Guruhli suv olish inshootlari, shu jumladan, galereya, buloq va termomineral suv quduqlari boʻyicha yer osti suvlaridan maxsus foydalanish yoki ularni maxsus isteʼmol qilish uchun 2 yil muddatda yer osti suvlari zaxiralarini baholash majburiydir.

7. Ruxsatnoma mazkur Reglamentga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida beriladi.

2-bob. Ruxsatnoma berish tartibi

8. Jismoniy va yuridik shaxslar (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchilar) ruxsatnomalar olish uchun “Litsenziya” axborot tizimi yoki davlat xizmatlaridan elektron tarzda foydalanish uchun YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi.

9. “Litsenziya” axborot tizimi yoki YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda esa ariza beruvchi mustaqil ravishda mazkur Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shakldagi arizani elektron shaklda toʻldiradi.

Arizaga mazkur Reglamentga 3-ilovaga muvofiq maʼlumotlar ilova qilinadi.

Ariza beruvchilardan ushbu bandda koʻrsatilmagan maʼlumotlarni, shuningdek, boshqa hujjatlarni taqdim etishni talab etish taqiqlanadi.

10. Arizaga zarur maʼlumotlar rasmiylashtirilib, kiritilgandan soʻng ariza beruvchi uni oʻz elektron raqamli imzosi (keyingi oʻrinlarda — ERI) yoki Mobil-ID tizimi orqali tasdiqlaydi.

11. Davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun bazaviy hisoblash miqdorining 30 foizi miqdorida yigʻim undiriladi.

12. Davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun undirilgan yigʻim summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:

a) “Litsenziya” axborot tizimi orqali murojaat etilganda:

20 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasi shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga;

0,5 foizi — Raqamli texnologiyalarni rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga;

b) YIDXP orqali murojaat etilganda:

10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasi shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga;

11,25 foizi — Raqamli texnologiyalarni rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga;

qolgan mablagʻlar toʻliq ruxsatnoma beruvchi Vakolatli organning budjetdan tashqari jamgʻarmasiga oʻtkaziladi.

Davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun yigʻim toʻlanganligi Yagona billing tizimi orqali tasdiqlanadi.

13. Ariza beruvchilar Davlat xizmatlaridan foydalanish uchun YIDXP orqali murojaat etganda, undiriladigan yigʻimning 90 foizi miqdori toʻlanadi.

14. Ariza va ilovalarda notoʻgʻri maʼlumotlarning koʻrsatilishi, hujjatlarning toʻliq boʻlmagan hajmda taqdim etilganligi, ruxsatnoma berish talablari va shartlarining buzilishi hamda davlat xizmatlari koʻrsatish uchun yigʻimni toʻlamaslik davlat xizmati koʻrsatishni rad etish uchun asos hisoblanadi.

Davlat xizmatlarini koʻrsatishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.

15. Ariza beruvchilar davlat xizmatlaridan foydalanishda ularni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Ariza beruvchi davlat xizmatlaridan foydalanishdan bosh tortganda, uning arizasi koʻrib chiqilmasdan qoldiriladi va toʻlangan yigʻim summasi qaytarilmaydi.

16. Ariza beruvchi tomonidan ariza tasdiqlangandan soʻng ushbu Reglamentning 9-bandida nazarda tutilgan maʼlumotlar ilova qilingan holda, avtomatik tarzda Yer qaʼridan foydalanish markaziga elektron shaklda yuboriladi.

17. Yer qaʼridan foydalanish markazi bir ish kuni mobaynida ariza, ruxsatnoma loyihalari va hujjatlarni gidrogeologiya stansiyalariga ularda keltirilgan maʼlumotlarni oʻrganib chiqish uchun, shuningdek, qonunchilik hujjatlari bilan tasdiqlangan roʻyxatga muvofiq yer osti suvlarining koʻp yillik oʻrtacha sathiga nisbatan suv sathi 5 metrdan ortiq pasayib ketgan hududlarda:

qishloq xoʻjaligi ekin maydonlarini sugʻorish maqsadlari uchun — suv tejovchi texnologiyalarni joriy etish sharti bilan suv olish limitlarini belgilab berish maqsadida Suv xoʻjaligi vazirligiga;

ishlab chiqarish ehtiyojlari uchun — hududiy rivojlantirish dasturlari va suvdan tejamli foydalanish shartlari bilan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga kelishish uchun yuboradi.

18. Gidrogeologiya stansiyalari, Suv xoʻjaligi vazirligi hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari toʻrt ish kuni mobaynida yer osti suvlaridan maxsus foydalanish yoki ularni maxsus isteʼmol qilish maqsadidan kelib chiqqan holda oʻrganib chiqadi, kelishib beradi va tegishli maʼlumot tayyorlab, Yer qaʼridan foydalanish markaziga elektron shaklda yuboradi.

Zarur hollarda (arizada keltirilgan maʼlumotlarni solishtirish, ilova qilingan hujjatlardagi maʼlumotlarni aniqlashtirish, yillik suv olish hajmi yoki suv olish maqsadini belgilab olish) gidrogeologiya stansiyalari va kelishuvchi organlar arizaga ijobiy javob berish maqsadida ariza beruvchilar bilan telefon orqali qayta aloqa oʻrnatishlari mumkin.

19. Yer qaʼridan foydalanish markazi gidrogeologiya stansiyalari va Suv xoʻjaligi vazirligi hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining tegishli maʼlumotlari asosida bir ish kuni mobaynida ruxsatnoma berish yoki berishni rad etish boʻyicha xulosa tayyorlab, ruxsatnomani mazkur Reglamentga 4-ilovaga muvofiq shaklda QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyib rasmiylashtiradi va uni oʻz ERIsi bilan tasdiqlaydi hamda “Litsenziya” axborot tizimi yoki YIDXP orqali yuboradi.

20. Ruxsatnoma berish rad etilganda, ariza beruvchiga rad etish sabablari koʻrsatilgan tegishli bildirishnoma ilova qilinadi.

Ariza beruvchilar oʻn ish kuni davomida keltirilgan sabablarni bartaraf etib, hujjatlarni qayta koʻrib chiqish uchun “Litsenziya” axborot tizimi yoki YIDXP orqali taqdim etishi mumkin.

Ariza beruvchilar ruxsatnoma berish rad etilishiga asos boʻlgan kamchiliklarni bartaraf qilib, hujjatlarni qayta koʻrib chiqish uchun taqdim etganda takroran pul undirilmaydi.

Kamchiliklar bartaraf etilganligi haqidagi ariza olingan kundan boshlab uch ish kuni davomida taqdim etilgan hujjatlar Yer qaʼridan foydalanish markazi tomonidan takroran koʻrib chiqiladi.

Ruxsatnoma berish boʻyicha hujjatlarni takroran koʻrib chiqishda Davlat geologiya qoʻmitasi tomonidan avvalgi rad etish uchun asoslarda bayon etilmagan sabablar keltirilishiga yoʻl qoʻyilmaydi, avval koʻrsatilgan sabablar bartaraf etilganligini tasdiqlovchi maʼlumotlar bilan bogʻliq rad etish sabablari keltirilishi bundan mustasno.

21. Ruxsatnoma “Litsenziya” axborot tizimi yoki YIDXP orqali avtomatik tarzda elektron shaklda ariza beruvchining elektron manziliga yuboriladi.

22. Ruxsatnomaga uning ajralmas qismi hisoblanadigan va ushbu Reglamentning 3-bobiga muvofiq talab va shartlarga amal qilinishi haqida ariza beruvchining majburiyatlari toʻgʻrisidagi hujjatlar ilova qilinadi.

3-bob. Ruxsatnoma berish talablari va shartlari

23. Ruxsatnoma olgan yer osti suvlaridan foydalanuvchilar yoki ularni isteʼmol qiluvchilar ruxsat berishning quyidagi talab va shartlariga rioya qilishi shart:

suv obyektlaridan ruxsatnomada keltirilgan maqsadlarda foydalanishi;

belgilangan yer osti suv olish limitlariga rioya etishi;

ifloslantiruvchi moddalar mavjud boʻlgan oqova suvlarni suv obyektlariga chiqarib yuborilishini butunlay tugatish chora-tadbirlarini koʻrishi;

suv obyektlari texnik qurilmalarini texnik jihatdan soz holatda saqlashi, ularni ishlatish sifatini yaxshilashi hamda ulardan foydalanishning belgilangan qoidalariga rioya etishi;

suv obyektlarining suvni muhofaza qilish zonalari, sohil boʻyi mintaqalari va sanitariya muhofazasi zonalarini saqlashning belgilangan rejimiga rioya qilishi;

yer osti suvlarining va suv obyektlarining holatiga taʼsir etadigan favqulodda vaziyatlar yuzaga kelganligi toʻgʻrisida gidrogeologiya korxonalari va mahalliy davlat hokimiyati organlarini oʻz vaqtida xabardor qilishi, ularning oqibatlarini bartaraf etish ishlarini amalga oshirishda, shuningdek, suv obyektlarida taʼmirlash va tiklash ishlarida qonun hujjatlarida belgilangan tartibda ishtirok etishi;

yer osti suvlaridan foydalanish va ularni muhofaza qilish boʻyicha davlat nazoratini amalga oshiruvchi organlarning vakillarini oʻz suv xoʻjaligi obyektlariga belgilangan tartibda kiritishi hamda ularga zarur axborotni taqdim etishi;

yer osti suvlarini olish va berishda suv miqdori hisobini yuritishi, shuningdek, gidrogeologiya korxonalariga va soliq organlariga hisobotni har chorak yakuni boʻyicha keyingi oyning 5 sanasiga qadar mazkur Reglamentga 5-ilovaga muvofiq shaklda taqdim etishi.

4-bob. Ruxsatnomani qayta rasmiylashtirish, uning amal qilishini toʻxtatib turish yoki bekor qilish

24. Ruxsatnoma quyidagi hollarda qayta rasmiylashtiriladi:

suv olish obyekti boshqa yer osti suvlaridan foydalanuvchiga yoki isteʼmol qiluvchiga berilganda;

yuridik shaxsning nomi oʻzgarganda yoki qayta tashkil qilinganda, joylashgan manzili (pochta manzili) oʻzgarganda;

suv olish obyektlarining soni yoki holati, shuningdek, suv olish hajmlari va maqsadlari oʻzgarganda;

suv olish obyekti joylashgan manzilning nomi oʻzgarganda.

Yuqorida keltirilgan hollarda yer osti suvlaridan foydalanuvchi yoki ularni isteʼmol qiluvchi yetti ish kuni mobaynida ruxsatnomani qayta rasmiylashtirish toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tasdiqlovchi hujjatlarni ilova qilgan holda, “Litsenziya” axborot tizimi yoki YIDXPga ariza topshirishi shart.

Suv olish obyektining yangi egasiga ruxsatnoma ushbu Reglamentning 2-bobida keltirilgan tartibda qayta rasmiylashtiriladi.

Qayta rasmiylashtirish uchun yigʻim ushbu Reglamentning 11-bandiga muvofiq undiriladi.

25. Ruxsatnomani ariza olingan kundan boshlab besh ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatda Yer qaʼridan foydalanish markazi tomonidan qayta rasmiylashtiriladi.

26. Ruxsatnomaning amal qilishini toʻxtatib turish va toʻxtatish, shuningdek, uni bekor qilish Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

27. Ruxsatnoma olmasdan yer osti suvlaridan maxsus foydalanish yoki ularni maxsus isteʼmol qilish boʻyicha Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasi davlat nazoratini yuritadi va yer osti suvlaridan oqilona foydalanishni va ularning muhofaza etilishini taʼminlash maqsadida oʻrnatilgan tartibda maʼmuriy javobgarlik choralarini koʻradi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

28. Adliya vazirligi va davlat xizmatini koʻrsatish jarayonida ishtirok etuvchi vakolatli organlar oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.

29. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari mazkur Reglament talablari ijrosi boʻyicha davlat organlari va boshqa tashkilotlar faoliyatini, shu jumladan, YIDXP orqali doimiy nazorat qiladi va monitoring olib boradi.

30. Ariza beruvchilar davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining harakati (harakatsizligi) yuzasidan qonun hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishlari mumkin.

31. Ushbu Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Yer osti suvlaridan maxsus foydalanish yoki ularni maxsus isteʼmol qilish uchun ruxsatnoma berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Yer osti suvlaridan maxsus foydalanish yoki ularni maxsus isteʼmol qilish uchun ruxsatnoma berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi Yer osti suvlaridan maxsus foydalanish yoki ularni maxsus isteʼmol qilishga ruxsatnoma olish uchun “Litsenziya” axborot tizimi yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali murojaat qiladi. Xohishga koʻra 2-bosqich 1. “Litsenziya” axborot tizimi. 2. YIDXP. Soʻrovnomani elektron shaklda toʻldirib, hujjatlarni ilova qilgan holda Yer qaʼridan foydalanish markaziga yuboradi. 1. 10 daqiqada. 2. Aniq vaqt rejimida. 3-bosqich Yer qaʼridan foydalanish markazi Ariza, ruxsatnoma loyihalari va hujjatlarni oʻrganib chiqish uchun Gidrogeologiya stansiyalari hamda Suv xoʻjaligi vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga kelishish uchun yuboradi. 1 kun Qonunchilik hujjatlari bilan tasdiqlangan roʻyxatga muvofiq yer osti suvlarining koʻp yillik oʻrtacha sathiga nisbatan suv sathi 5 metrgacha pasaygan hududlar boʻyicha: Suv xoʻjaligi vazirligi Qishloq xoʻjaligi ekin maydonlarini sugʻorish maqsadlari uchun — suv tejovchi texnologiyalarni joriy etish shartlari bilan suv olish limitlarini belgilab berish maqsadida kelishib beradi. 4 kun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari Ishlab chiqarish ehtiyojlari uchun — hududiy rivojlantirish dasturlari va suvdan tejamli foydalanish shartlariga asosan kelishib beradi. 4-bosqich Yer qaʼridan foydalanish markazi Tayyorlangan maʼlumot asosida ruxsatnoma berish yoki berishni rad etish boʻyicha xulosa tayyorlab, QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan ruxsatnomani rasmiylashtiradi va uni oʻz elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlaydi hamda “Litsenziya” axborot tizimiga yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali yuboradi. 1 kun 5-bosqich “Litsenziya” axborot tizimi Ruxsatnomani ariza beruvchining elektron manziliga yuboradi va ariza beruvchini bu haqda axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. 1. 10 daqiqada

Yer osti suvlaridan maxsus foydalanish yoki ularni maxsus isteʼmol qilish uchun ruxsatnoma berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

_____________________ __________________ sana raqam Yer osti suvlaridan maxsus foydalanish yoki ularni maxsus isteʼmol qilishga ruxsatnoma olish uchun ARIZA Ariza beruvchi toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Toʻliq nomi va tashkiliy-huquqiy shakli: (yuridik shaxslar uchun) F.I.O. (jismoniy shaxslar uchun) 2. Manzili, telefon raqami, elektron pochtasi: 3. Rekvizitlari (STIR raqami, MFO, OKED, hisob raqami ): (yuridik shaxslar uchun) F.I.O., STIR raqami: (jismoniy shaxslar uchun) 4. Suv olish obyektining joylashgan joyi (viloyat, tuman, QFY, MFY, koʻcha, uy): 5. Suv olishdan maqsad: (kerakli qatorga belgi qoʻyiladi) xoʻjalik-ichimlik ishlab chiqarish-texnik (sanoat) qishloq xoʻjaligi (sugʻorish) koʻkalamzorlashtirish (sugʻorish) davolash-balneologik energetika (gidroenergetika va issiqlik energetikasi) baliqchilik qadoqlash, shaxtadan suv chiqarish va shu kabilar 6. Jami yillik suv olish hajmi (ming.m3/yil): 7. Suv obyekt(lar)ining hisobga olingan tartib raqami

Yer osti suvlaridan maxsus foydalanish yoki ularni maxsus isteʼmol qilish uchun ruxsatnoma berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA

Yer osti suvlaridan maxsus foydalanish yoki ularni maxsus isteʼmol qilish uchun maʼlumotlar 1. Yer osti suvlaridan foydalanuvchi yoki ularni isteʼmol qiluvchining nomi_______________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________________ 2. Pochta manzili, telefon raqami, faks, elektron pochtasi, STIR raqami ___________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________________ 3. Suv olish inshooti (burgʻi qudugʻi, quduq, galereya, buloq va boshqalar) joylashuvi (viloyat, tuman, QFY, MFY, koʻcha, uy) _______________________________________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________________________________ 4. Suv olish maqsadlariga qarab tavsiflar: a) xoʻjalik-ichimlik va ishlab chiqarish texnik (sanoat) maqsadlari uchun (xoʻjalik faoliyati turi, ishlab chiqarish quvvati, ishchi-xodimlar soni, korxonaning bir yildagi faoliyat kunlari soni, maishiy sharoiti, obodonlashtiriladigan yer maydonlari kabilar): _______________________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________________ b) qishloq xoʻjaligi (sugʻorish) maqsadlari uchun (qishloq xoʻjaligi ixtisosligi, qishloq xoʻjaligining umumiy yer maydoni (ga), shundan yer osti suvlari hisobidan sugʻoriladigan maydon (ga), ekiladigan ekin turlari, sugʻorish usuli va suv berish tartibi (rejimi)): _____________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________________ v) yerlarning meliorativ holatini yaxshilash maqsadlari uchun (umumiy maydon, ga), shundan meliorativ holati yaxshilanadigan maydon (ga), vertikal drenaj quduqlarining ishlash tartibi (rejimi):__________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________________ g) davolash-balneologik maqsadlar uchun (ishchi-xodimlar va davolanuvchilar soni, mineral suvning shifobaxshlik xususiyatlari, korxonaning bir yildagi faoliyat kunlari soni): ____________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________________ 5. Yillik suv hajmi (foydalanish maqsadidan kelib chiqadigan suv isteʼmolining hisob-kitobi): __________________________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________________ 6. Suv olish obyektlarining turi (burgʻi qudugʻi, buloq va boshqalar) va ularning soni: _______________________________________ __________________________________________________________________________________________________________________ 7. Suv olish obyektlarining (burgʻi qudugʻi, quduq, galereya, buloq va boshqalar) roʻyxati:

T/r Suv olish obyektlarining roʻyxatga olingan raqami va geografik koordinatasi Burgʻi qudugʻining chuqurligi, m Ekspluatatsiya qilinayotgan oraliq, m Nasos markasi va quvvati, m 3 /soat Olinadigan yoki chiqarib tashlanadigan suvning hajmi m 3 /kun ming.m 3 /yil 1. 2. 3.

8. Foydalaniladigan yer osti suvlarining sifati:

T/r Suv olish obyektlarining roʻyxatga olingan raqami Suv tahlili oʻtkazilgan sana Suvning kimyoviy tahlil natijalari rN Suvning mineralizatsiyasi, mg/l Suvning umumiy qattiqligi, mg-ekv/l Ichimlik va balneologiya uchun suvning bakteriologik tahlili Kation, mg/l Anion, mg/l Sa Mg Na K SO 4 CL NO 3 HCO 3 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15

9. Boshqa suvdan foydalanuvchi yoki suvni isteʼmol qiluvchiga berilgan suvning hajmi (m 3 /sut, ming.m 3 /yiliga), __________________ __________________________________________________________________________________________________________________ 10. Suv olish obyektlarida suv oʻlchovchi asboblarning oʻrnatilganligi (turi va markasi) va texnik holati toʻgʻrisida maʼlumotlar ___________________________________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________________________________ 11. Suv olish obyektlari va ularning atrofida sanitariya-muhofaza zonalari mavjudligi va holati ____________________________ ___________________________________________________________________________________________________________________ 12. Suvdan ikkilamchi (aylanma) foydalanish boʻyicha maʼlumotlar (hovuz orqali suvni qayta ishlatish tizimi) ___________________ ___________________________________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________________________________ 13. Suvni isteʼmol qilishning hajmlari va turlari:

Koʻrsatkichlar nomi Suv isteʼmoli: hisob-kitob boʻyicha amalda m 3 /kun ming.m 3 /yil m 3 /kun ming.m 3 /yil Jami: Oʻz ehtiyoji uchun suvdan foydalanish Xoʻjalik ichimlik ehtiyojlari uchun Sugʻorish uchun Zax qochirish uchun Ishlab chiqarish ehtiyojlari uchun Boshqa yuridik yoki jismoniy shaxslarga suv berish Aylanma suv tizimlaridagi suv sarfi Hisobga olinmagan suv sarfi

Yer osti suvlaridan maxsus foydalanish yoki ularni maxsus isteʼmol qilish uchun ruxsatnoma berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA

‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI ‎ DAVLAT GEOLOGIYA VA MINERAL RESURSLAR QOʻMITASI ________________________________________________________________________________‎‎‎ (gidrogeologiya korxonasining nomi)‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Yer osti suvlaridan maxsus foydalanush yoki maxsus isteʻmol qilish uchun ‎‎‎RUXSATNOMA ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎seriya ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎raqam ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 1. Ushbu ruxsatnoma__________________________________________________________________________ ga ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(jismoniy yoki yuridik shaxsning nomi) ‎___‎_____________________________________________________________________________ (loyiha qudugʻining joylashishi, viloyat, tuman/shahar, qishloq/ovul/koʻcha) ‎‎‎________________________________________________________________________________ da joylashgan suv olish obʻyektidan __________________________________________________maqsadlarda yer osti suvlaridan ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(suvdan foydalanish maqsadlari) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎maxsus foydalanish yoki maxsus isteʻmol qilish uchun berildi ‎ ‎2. Pochta manzili, telefon raqami, faks, electron pochtasi, STIR raqami _______________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎ ‎3. Suv olish maqsadlariga qarab tavsiflar _____________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎ ‎4. Yillik suv olish hajmi ____________________________________mimg.m 3 /yil. ‎ ‎5. Suv olish obʻyektlari turi (burgʻi qudugʻi, buloq va boshqalar) va ularning soni: _____________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎ ‎6. Boshqa suvdan foydalanuvchiga yoki isteʻmolchisiga berilgan suvning hajmi (m3/kun, ming.m 3 /yil) ‎____________________________________________________________________________________________ ‎ ‎7. Suv olish obʻyektlarida suv oʻlchovchi asboblarning oʻrnatilganligi (turi va markasi) va texnik holati toʻgʻrisida maʻlumotlar ___________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎ ‎8. Suv olish obʻyektlari va ularning atrofida sanitariya-muhofaza zonalari mavjudligi va holati ______________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎ ‎9. Aylanma (ikkilamchi) suv isteʻmoli va suvdan foydalanish boʻyicha maʻlumotlar ______________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎ ‎10. Ruxsatnomaning amal qilish muddati 20____ yil “____” ____________ gacha. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 20____ yil “____” ____________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎QR kod ‎ ‎ ‎

Yer osti suvlaridan maxsus foydalanish yoki ularni maxsus isteʼmol qilish uchun ruxsatnoma berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 5-ILOVA

_____________________________________________________________________ tomonidan 20____ yil uchun yer osti suvlaridan maxsus foydalanish yoki ularni maxsus isteʼmol qilish toʻgʻrisida (suvdan foydalanuvchi yoki suvni isteʼmol qiluvchining nomi) H I S O B O T 1. Suvdan foydalanuvchi yoki suvni isteʼmol qiluvchining manzili ______________________________________________________________________, telefon raqami _______________________, STIR _______________________. 2. Suv olish obyektlari toʻgʻrisida maʼlumot T/r Suv olish inshooti nomi (quduq, buloq va boshqalar), ularning raqami va joylashuvi Ishga tushirilgan yili Suv olish usuli (oʻzi chiquvchi, nasos rusumi, quvvati va boshqalar) Suvdan foydalanish yoki suvni isteʼmol qilish maqsadi (XI, ICHT, QX, DB, B, Q, SHSCH*) Izoh (suv olish obyektlarining umumiy soni, ulardan ishlaydiganlari va boshqa maʼlumotlar) 3. Yer osti suvlarini olish toʻgʻrisida maʼlumot

Suv olish inshooti nomi 20__yilda olingan suv hajmi, ming m 3 Shu jumladan, oylar boʻyicha, ming m 3 Izoh I II III IV V VI VII VIII IX X XI XII 4. Suv obyektidan olingan suvning sifati toʻgʻrisida maʼlumot

Suv olish obyektining raqami va nomi Tahlil oʻtkazilgan sana Laboratoriya nomi Suvning kimyoviy tahlili natijasi rN Suvning mineralizatsiyasi, mg/l Suvning umumiy qattiqligi, mg-ekv/l Izoh Kationlar, mg/l Anionlar, mg/l Sa Mg Na K SO 4 CL NO 3 HCO 3 Hisobotni tayyorladi va topshirdi:__________________________________________________________ Hisobotni koʻrib chiqdi va qabul qildi: ____________________________________________________________ M.Oʻ. (imzo, F.I.O.) M.Oʻ. (imzo, F.I.O.) Sana:_________ Sana:_________

Yer osti suvlaridan maxsus foydalanish yoki ularni maxsus isteʼmol qilish uchun ruxsatnoma berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 6-ILOVA

Yer osti suvlaridan maxsus foydalanish yoki ularni maxsus isteʼmol qilish uchun ruxsatnoma berish

1. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatning nomi: Yer osti suvlaridan maxsus foydalanish yoki ularni maxsus isteʼmol qilish uchun ruxsatnoma berish. 2. Amalga oshirilishi uchun ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni olish talab etiladigan faoliyat (harakatlar): Yer osti suvlaridan maxsus foydalanish yoki ularni maxsus isteʼmol qilish. 3. Ariza beruvchilar toifasi: Jismoniy va yuridik shaxs. 4. Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organ: Oʻzbekiston Respublikasi Davlat geologiya va mineral resurslar qoʻmitasi tizimidagi gidrogeologiya korxonalari. 5. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: Maʼmuriy reglamentga 3-ilovaga muvofiq maʼlumotlar. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Yigʻim undirilmaydi. 7. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjat berilganligi uchun undiriladigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 30 foizi miqdori. 8. Arizani koʻrib chiqish muddati: 6 ish kuni. 9. Ruxsat etishga oid talab va shartlar: Ruxsatnoma olgan yer osti suvlaridan foydalanuvchilar yoki ularni isteʼmol qiluvchilar ruxsat berishning quyidagi talab va shartlariga rioya qilishi shart: suv obyektlaridan ruxsatnomada keltirilgan maqsadlarda foydalanishi; belgilangan yer osti suv olish limitlariga rioya etishi; ifloslantiruvchi moddalar mavjud boʻlgan oqova suvlarning suv obyektlariga chiqarib yuborilishini butunlay tugatish choralarini koʻrishi; suv obyektlari texnik qurilmalarini texnik jihatdan soz holatda saqlashi, ularni ishlatish sifatini yaxshilashi hamda ulardan foydalanishning belgilangan qoidalariga rioya etishi; suv obyektlarining suvni muhofaza qilish zonalari, sohilboʻyi mintaqalari va sanitariya muhofazasi zonalarini saqlashning belgilangan rejimiga rioya qilishi; yer osti suvlarining va suv obyektlarining holatiga taʼsir etadigan favqulodda vaziyatlar yuzaga kelganligi toʻgʻrisida gidrogeologiya korxonalari va mahalliy davlat hokimiyati organlarini oʻz vaqtida xabardor qilishi, ularning oqibatlarini bartaraf etish ishlarini amalga oshirishda, shuningdek, suv obyektlarida taʼmirlash va tiklash ishlarida qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda ishtirok etishi; yer osti suvlaridan foydalanish va ularni muhofaza qilish boʻyicha davlat nazoratini amalga oshiruvchi organlarning vakillarini oʻz suv xoʻjaligi obyektlariga belgilangan tartibda kiritishi hamda ularga zarur axborotni taqdim etishi; yer osti suvlarini olish va berishda suv miqdori hisobini yuritishi, shuningdek, gidrogeologiya korxonalariga va soliq organlariga hisobotni har chorak yakuni boʻyicha keyingi oyning 5 sanasiga qadar Maʼmuriy reglamentga 5-ilovaga muvofiq shaklda taqdim etishi. 10. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni berishda kelishiladigan organlar: Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligining hududiy gidrogeologiya stansiyalari. Qonunchilik hujjatlari bilan tasdiqlangan roʻyxatga muvofiq yer osti suvlarining koʻp yillik oʻrtacha sathga nisbatan suv sathi 5 metrgacha pasaygan hududlarda: qishloq xoʻjaligi ekin maydonlarini sugʻorish maqsadlari uchun Suv xoʻjaligi vazirligi; ishlab chiqarish ehtiyojlari uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari. 11. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatning amal qilish muddati: Ruxsatnomaning amal qilish muddati yer osti suvlarini olish texnologiyasi va limiti, sanitariya-gigiyena va atrof muhitni muhofaza qilish talablariga rioya qilgan holda, yakka quduqlar yoki zaxiralari tasdiqlangan guruhli suv olish inshootlari uchun 5 yil (bunda yer osti suvlari zaxiralari baholanmagan hollarda 2 yil) muddatga beriladi. Guruhli suv olish inshootlari boʻyicha yer osti suvlaridan maxsus foydalanish yoki ularni maxsus isteʼmol qilish uchun 2 yil muddatda yer osti suvlari zaxiralarini baholash majburiydir. 12. Izoh: Ruxsatnoma berishning asosiy maqsadi yer osti suvlaridan maxsus foydalanish yoki ularni maxsus isteʼmol qilish bilan bogʻliq jarayonlarni tartibga solish, yer osti suvlaridan oqilona foydalanish, yer osti suvlari zaxiralarining kamayib ketishi yoki sathining koʻtarilib ketishining oldini olish, suv olish miqdori va sifatini nazorat qilib borish hamda yer osti suvlaridan foydalanuvchilar yoki ularni isteʼmol qiluvchilar hisobini yuritishdan iborat. Ikki va undan ortiq suv olish obyektlari bitta tizimga ulanganda va bir obyektning suv taʼminoti uchun yer osti suvlaridan maxsus foydalanish yoki ularni maxsus isteʼmol qilish uchun ishlatilganda, yagona ruxsatnoma rasmiylashtiriladi. Agar jismoniy va yuridik shaxslarning suv olish inshootlari bir tizimga ulanmagan hollarda yoki ikki va undan ortiq obyektlarning suv taʼminoti uchun ishlatilganda, alohida ruxsatnomalar olinadi. Ushbu Reglament talablari kommunal suv quvurlari va kanalizatsiyaning markazlashtirilgan tarmoqlaridan foydalanishga, jismoniy shaxslar tomonidan chuqurligi 25 (yigirma besh) metrgacha boʻlgan quduqlardan sutkasiga 5 (besh) kub metr hajmdagi yer osti suvlaridan umumiy foydalanilganda tatbiq etilmaydi (bunda quduqda oʻrnatilgan asbob-uskunalarning texnik quvvati koʻrsatkichlari asos qilib olinadi). Ruxsatnoma olmasdan yer osti suvlaridan maxsus foydalanish yoki ularni maxsus isteʼmol qilish qatʼiyan taqiqlanadi, bunda zax qochirish (drenaj) maqsadlari uchun ruxsatnoma olish talab qilinmaydi.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 8-yanvardagi 9-son qaroriga 4-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 31-martdagi 255-son qarori bilan tasdiqlangan Suvdan maxsus foydalanish yoki suvni maxsus isteʼmol qilishga ruxsatnoma berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentida :

a) 1 1 -bandda :

toʻrtinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

beshinchi — sakkizinchi xatboshilar tegishli ravishda toʻrtinchi — yettinchi xatboshilar deb hisoblansin;

b) 4-bandning “a” kichik bandidagi “geologiya va mineral resurslar boʻyicha organlar (yer osti suvlaridan foydalanilganida yoki isteʼmol qilinganida),” soʻzlari chiqarib tashlansin;

v) 15-banddagi “Davlat geologiya va mineral resurslar qoʻmitasi yoxud” soʻzlari chiqarib tashlansin;

g) 3i-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

2. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 7-sentabrdagi 541-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat ekologik ekspertizasi amalga oshiriladigan faoliyat turlari roʻyxatining “Atrof-muhitga taʼsir koʻrsatishning III-toifasiga kiradigan (past darajada xavfli) faoliyat turlari” boʻlimi 6-bandidagi “, shuningdek, suv chiqarish quduqlarini burgʻilash” soʻzlari chiqarib tashlansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 8-yanvardagi 9-son qaroriga 5-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Yer osti suvlariga quduqlarni burgʻulash uchun ruxsatnoma berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish jarayonini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 14-avgustdagi 672-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Suvdan maxsus foydalanish yoki suvni maxsus isteʼmol qilishga ruxsatnoma berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2020-yil 27-martdagi 184-son qaroriga ilovaning 8-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 8-yanvar,

9-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 09.01.2021-y., 09/21/9/0007-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 26.03.2022-y., 09/22/133/0237-son; 06.08.2022-y., 09/22/431/0716-son; 29.09.2022-y., 09/22/541/0859-son, 29.12.2023-y., 09/23/688/0996-son; 29.12.2023-y., 09/23/685/1010-son; 02.04.2024-y., 09/24/169/0260-son)

lex.uz