UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 8-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 8 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 8 января 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 8 January 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 26 майдаги ПФ-6000-сон Фармони ва «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 26 майдаги ПҚ-4730-сон қарори)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 26 майдаги ПФ-6000-сон Фармонига ва «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 26 майдаги ПҚ-4730-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Белгилансинки, ушбу қарорнинг қабул қилиниши билан боғлиқ қўшимча харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ҳар йили маданият соҳасига ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги 7-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонни амалга ошириш масалалари ҳақида» 1995 йил 28 октябрдаги 415-сон қарорида :

а) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

« Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 20 октябрдаги ПФ-1280-сон Фармони татбиқ этиладиган республика театр-концерт ташкилотлари, таълим ва бошқа маданий-маърифий муассасалар

Қорақалпоғистон Республикаси

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри

Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри

Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри

«Айқулаш жулдузлари» Қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли

«Аму тўлқини» Қорақалпоқ давлат фольклор-этнографик ансамбли

«Гулзор» Қорақалпоқ давлат фольклор ансамбли

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Нукус филиали

Қорақалпоғистон Республикаси кўзи ожизлар кутубхонаси

Ўзбекистон давлат филармонияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар

Қорақалпоғистон Республикаси кўчма цирки (шапито, дорбозлар гуруҳлари)

Қорақалпоғистон Республикаси ҳайвонот боғи

Тошкент шаҳри

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри

Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри

Ўзбек Миллий академик драма театри

Ўзбекистон давлат драма театри

Ўзбекистон давлат сатира театри

Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри

Ўзбекистон давлат ёшлар театри

Ўзбекистон давлат академик рус драма театри

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри

Ўзбек Миллий қўғирчоқ театри

Ўзбекистон давлат консерваторияси

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти

Ўзбекистон давлат хореография академияси

Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти

Республика мусиқа ва санъат коллежи

Карим Зарипов номидаги Республика эстрада ва цирк коллежи

Р. Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби

В. Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби

Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернати

«Дийдор» ёшлар экспериментал театр-студияси» давлат муассасаси

«Томоша» болалар мусиқий театр-студияси» давлат муассасаси

Тошкент давлат консерваторияси ҳузуридаги мусиқали театр-студия

Ўзбек миллий мақом санъати маркази

Мукаррама Турғунбоева номидаги «Баҳор» давлат рақс ансамбли

Республика кўзи ожизлар кутубхонаси

«Ўзбекистон давлат цирки» давлат бирлашмаси

Тошкент зоология парки

«Халқлар дўстлиги» саройи

Ўзбекистон давлат филармонияси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар*

«Турон» ҳарбий театри давлат муассасаси

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари марказий ашула ва рақс ансамбли

Андижон вилояти

Андижон вилояти мусиқали драма театри

Андижон вилояти ёшлар театри

Андижон вилояти қўғирчоқ театри

Андижон вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари

Ўзбекистон давлат филармонияси Андижон вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар

Андижон вилояти кўчма цирки (шапито, дорбозлар гуруҳлари)

Андижон вилояти ҳайвонот боғи

Бухоро вилояти

Бухоро вилояти мусиқали драма театри

Бухоро вилояти қўғирчоқ театри

Бухоро вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари

Ўзбекистон давлат филармонияси Бухоро вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар

Бухоро вилояти кўчма цирки (шапито, дорбозлар гуруҳлари)

Бухоро вилояти ҳайвонот боғи

Жиззах вилояти

Жиззах вилояти мусиқали драма театри

Жиззах вилояти қўғирчоқ театри

Жиззах вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари

Ўзбекистон давлат филармонияси Жиззах вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар

Жиззах вилояти кўчма цирки (шапито, дорбозлар гуруҳлари)

Жиззах вилояти ҳайвонот боғи

Қашқадарё вилояти

Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри

Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театри

Қашқадарё вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари

Ўзбекистон давлат филармонияси Қашқадарё вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар

Қашқадарё вилояти кўчма цирки (шапито, дорбозлар гуруҳлари)

Қашқадарё вилояти ҳайвонот боғи

Навоий вилояти

Навоий вилояти мусиқали драма театри

Навоий вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари

Навоий вилояти қўғирчоқ театри

Ўзбекистон давлат филармонияси Навоий вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар

Навоий вилояти кўчма цирки (шапито, дорбозлар гуруҳлари)

Навоий вилояти ҳайвонот боғи

Наманган вилояти

Наманган вилояти мусиқали драма театри

Наманган вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари

Ўзбекистон давлат филармонияси Наманган вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар

Наманган вилояти кўчма цирки (шапито, дорбозлар гуруҳлари)

Наманган вилояти ҳайвонот боғи

Наманган вилояти қўғирчоқ театри

Самарқанд вилояти

Самарқанд вилояти мусиқали драма театри

Самарқанд вилояти рус драма театри

Самарқанд вилояти қўғирчоқ театри

Каттақўрғон шаҳар драма театри

Самарқанд вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари

Самарқанд зоология боғи

Ўзбекистон давлат филармонияси Самарқанд вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар

Самарқанд вилояти кўчма цирки (шапито, дорбозлар гуруҳлари)

Самарқанд вилояти ҳайвонот боғи

Сирдарё вилояти

Сирдарё вилояти мусиқали драма театри

Сирдарё вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси

Ўзбекистон давлат филармонияси Сирдарё вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар

Сирдарё вилояти кўчма цирки (шапито, дорбозлар гуруҳлари)

Сирдарё вилояти ҳайвонот боғи

Сирдарё вилояти қўғирчоқ театри

Сурхондарё вилояти

Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри

Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театри

Сурхондарё вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари

Термиз ҳайвонот боғи

«Сурхондарё санъат саройи» давлат муассасаси

Ўзбекистон давлат филармонияси Сурхондарё вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар

Республика бахшичилик санъати маркази

Сурхондарё вилояти кўчма цирки (шапито, дорбозлар гуруҳлари)

Тошкент вилояти

Тошкент вилояти мусиқали драма театри

Тошкент вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари

Тошкент вилояти қўғирчоқ театри

Ўзбекистон давлат филармонияси Тошкент вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар

Тошкент вилояти кўчма цирки (шапито, дорбозлар гуруҳлари)

Тошкент вилояти ҳайвонот боғи

Фарғона вилояти

Фарғона вилояти мусиқали драма театри

Фарғона вилояти рус драма театри

Фарғона вилояти қўғирчоқ театри

Қўқон шаҳар мусиқали драма театри

Ислом Каримов номидаги Фарғона вилояти театр-концерт саройи

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона вилояти филиали

Фарғона вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари

Фарғона ҳайвонот боғи

Ўзбекистон давлат филармонияси Фарғона вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар

«Ўзбек миллий мақом санъати маркази ҳузуридаги Марғилон шаҳар мусиқали мақом театри» давлат муассасаси

Фарғона вилояти кўчма цирки (шапито, дорбозлар гуруҳлари)

Хоразм вилояти

Хоразм вилояти мусиқали драма театри

Хоразм вилояти қўғирчоқ театри

Хоразм вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари

Ўзбекистон давлат филармонияси Хоразм вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар

Хоразм вилояти кўчма цирки (шапито, дорбозлар гуруҳлари)

Хоразм вилояти ҳайвонот боғи»;

б) 2-илованинг VII бўлими 1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«1. Ўзбекистон давлат консерваторияси, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳамда унинг филиаллари, Ўзбекистон давлат хореография академиясининг ректорлари, проректорлари, деканлари, концертмейстерлари ва профессор-ўқитувчилари, Р. Глиэр ва В. Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби, Карим Зарипов номидаги Республика эстрада ва цирк, Республика мусиқа ва санъат коллежи, Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернати директорлари, директор ўринбосарлари, ўқитувчи ва концертмейстерлари таркиби».

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 12 апрелдаги 68-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 109-модда) билан тасдиқланган Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомнинг 5 1 -банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«5 1 . Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш учун ҳар йилнинг 2 — 8 сентябрь кунлари ўтказиладиган «Музейлар ҳафталиги» доирасида ҳамда ҳар ойнинг биринчи якшанбаси «очиқ эшиклар куни» доирасида аҳоли давлат музейларига бепул киритилади».

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 32-сон, 398-модда) билан тасдиқланган Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларининг 6-бандига қуйидаги мазмундаги иккинчи — тўртинчи хатбошилар қўшилсин:

«Кўчма цирклар (шапито, дорбозлар гуруҳлари) томонидан ўтказиладиган томоша тадбирларига оммавий тадбир ўтказиш учун рухсатнома ва рухсат бериш хусусиятига эга бошқа ҳужжатларни олиш талаб этилмайди, бунда тадбир ташкилотчилари уни ўтказиш жойи ва вақти тўғрисида ички ишлар органларини камида 10 кун олдин ёзма равишда хабардор қилади.

Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги органлари кўчма цирклар (шапито, дорбозлар гуруҳлари) томонидан ўтказиладиган томоша тадбирларида жамоат тартиби ва ёнғин хавфсизлигини тўлов ундирилмаган ҳолда таъминлайди.

Давлат органлари ва ташкилотлари тизимидаги маданият ва истироҳат боғлари, спорт иншоотлари, сайилгоҳлар ва бошқа очиқ ҳудудларда кўчма цирклар (шапито, дорбозлар гуруҳлари) томонидан томоша тадбирлари ўтказиш учун ижара тўлови ва бошқа турдаги тўловлар ундирилмайди».

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 49-сон, 613-модда) қуйидаги мазмундаги 6 1 -банд қўшилсин:

«6 1 . Давлат органлари ва ташкилотлари тизимидаги концерт, маданият саройлари ва бошқа муассасаларда тўлиқ жонли ижро асосида ўтказилган концерт дастурлари учун ижара тўловидан 50 фоиз чегирма берилади».

7. Вазирлар Маҳкамасининг «2017 — 2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 11 декабрдаги 975-сон қарори 7-бандидаги «Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича буюртмачи хизмати» сўзлари «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси» сўзлари билан алмаштирилсин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 19 июндаги 458-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2018 йил, 25-сон, 500-модда):

а) 1-илованинг «Изоҳ» қисмига «Ўзбек Миллий академик драма театри» сўзларидан кейин «Ўзбек Миллий қўғирчоқ театри» сўзлари қўшилсин;

б) 2-илованинг «Изоҳ» қисмига «Ўзбек Миллий академик драма театри» сўзларидан кейин «Ўзбек Миллий қўғирчоқ театри» сўзлари қўшилсин;

в) 4-илованинг «Изоҳ» қисмига «Ўзбекистон Давлат филармонияси ижодий жамоалари» сўзларидан кейин «Мукаррама Турғунбоева номидаги «Баҳор» давлат рақс ансамбли» сўзлари қўшилсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Бадиий экспертлар кенгаши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 25 июндаги 474-сон қарорида :

а) 1-илова (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Бадиий экспертлар кенгаши таркиби)нинг 12-позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

« 12. Лавозимига кўра — Маданий мерос департаментининг Миллий музей фонди ва маданий бойликларни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи, Бадиий экспертлар кенгашининг масъул котиби »;

б) 2-илова (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Бадиий экспертлар кенгаши тўғрисида низом)нинг 10-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Музейлар ва кутубхоналарни ривожлантириш бошқармаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин.

11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатларнинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 9 январдаги 9-сон қарорида :

а) 2-банднинг учинчи хатбошиси ва 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

б) 1-илова (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлар тўғрисида низом)нинг 18-банди «а» кичик бандида :

олтинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«5-синфдан (Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернатига)».

12. Вазирлар Маҳкамасининг «Маданият марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 30 мартдаги 263-сон қарорининг 8-бандидаги «Марказлашган инвестициялар ҳисобидан молиялаштирилувчи объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича буюртмачи хизмати» сўзлари «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси» сўзлари билан алмаштирилсин.

13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти фаолиятини ташкил этиш ҳамда моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишга оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 30 мартдаги 265-сон қарорининг 4-банди «в» кичик бандидаги «Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича буюртмачи хизмати» сўзлари «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси» сўзлари билан алмаштирилсин.

14. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги 846-сон қарори билан тасдиқланган Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатининг «Тошкент шаҳар» бўлимида:

а) 301-позициянинг «Объект тўлиқ номи» устунидаги «Эстрада ва цирк коллежи» сўзлари «Карим Зарипов номидаги Республика эстрада ва цирк коллежи» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 311-позициянинг «Объект тўлиқ номи» устунидаги «Республика қўғирчоқ театри» сўзлари «Ўзбек Миллий қўғирчоқ театри» сўзлари билан алмаштирилсин.

15. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 майдаги 385-сон қарори билан тасдиқланган Оммавий ижрога мўлжалланган драматик, мусиқали ва мусиқали-драматик асарлар яратганлиги учун муаллифлик ҳақини тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 4-бандидаги «Репертуар-таҳририят шуъбаси» сўзлари «Театр ва цирк санъатини ривожлантириш бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

16. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 273-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг чет элда жойлашган давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш ва уларни бошқариш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандидаги «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари «Маданият вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 8 январь,

7-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2021 й., 09/21/7/0005-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.09.2021 й., 09/21/558/0854-сон; 03.02.2022 й., 07/22/112/0099-сон; 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

ROʻYXATI

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Madaniyat va sanʼat sohasining jamiyat hayotidagi oʻrni va taʼsirini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 26-maydagi PF-6000-son Farmoni va “Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi faoliyatini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 26-maydagi PQ-4730-son qarori)

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Madaniyat va sanʼat sohasining jamiyat hayotidagi oʻrni va taʼsirini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 26-maydagi PF-6000-son Farmoniga va “Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi faoliyatini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 26-maydagi PQ-4730-son qaroriga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Belgilansinki, ushbu qarorning qabul qilinishi bilan bogʻliq qoʻshimcha xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan har yili madaniyat sohasiga ajratiladigan mablagʻlar doirasida amalga oshiriladi.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 8-yanvardagi 7-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim hujjatlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekistonda teatr va musiqa sanʼatini yanada rivojlantirishni qoʻllab-quvvatlash va ragʻbatlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmonni amalga oshirish masalalari haqida” 1995-yil 28-oktabrdagi 415-son qarorida :

a) 1-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“ Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 1995-yil 20-oktabrdagi PF-1280-son Farmoni tatbiq etiladigan respublika teatr-konsert tashkilotlari, taʼlim va boshqa madaniy-maʼrifiy muassasalar

Qoraqalpogʻiston Respublikasi

Berdaq nomidagi Qoraqalpoq davlat akademik musiqali teatri

Qoraqalpoq davlat yosh tomoshabinlar teatri

Qoraqalpoq davlat qoʻgʻirchoq teatri

“Ayqulash julduzlari” Qoraqalpoq davlat milliy folklor ansambli

“Amu toʻlqini” Qoraqalpoq davlat folklor-etnografik ansambli

“Gulzor” Qoraqalpoq davlat folklor ansambli

Oʻzbekiston davlat sanʼat va madaniyat institutining Nukus filiali

Qoraqalpogʻiston Respublikasi koʻzi ojizlar kutubxonasi

Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi Qoraqalpogʻiston Respublikasi boʻlinmasi va uning tarkibiga kiruvchi jamoalar

Qoraqalpogʻiston Respublikasi koʻchma sirki (shapito, dorbozlar guruhlari)

Qoraqalpogʻiston Respublikasi hayvonot bogʻi

Toshkent shahri

Alisher Navoiy nomidagi Oʻzbekiston davlat akademik katta teatri

Oʻzbekiston davlat musiqali komediya (operetta) teatri

Oʻzbek Milliy akademik drama teatri

Oʻzbekiston davlat drama teatri

Oʻzbekiston davlat satira teatri

Oʻzbekiston davlat yosh tomoshabinlar teatri

Oʻzbekiston davlat yoshlar teatri

Oʻzbekiston davlat akademik rus drama teatri

Muqimiy nomidagi Oʻzbekiston davlat musiqali teatri

Oʻzbek Milliy qoʻgʻirchoq teatri

Oʻzbekiston davlat konservatoriyasi

Oʻzbekiston davlat sanʼat va madaniyat instituti

Oʻzbekiston davlat xoreografiya akademiyasi

Yunus Rajabiy nomidagi Oʻzbek milliy musiqa sanʼati instituti

Respublika musiqa va sanʼat kolleji

Karim Zaripov nomidagi Respublika estrada va sirk kolleji

R. Glier nomidagi Respublika ixtisoslashtirilgan musiqa maktabi

V. Uspenskiy nomidagi Respublika ixtisoslashtirilgan musiqa maktabi

Respublika xoreografiyaga ixtisoslashtirilgan maktab-internati

“Diydor” yoshlar eksperimental teatr-studiyasi” davlat muassasasi

“Tomosha” bolalar musiqiy teatr-studiyasi” davlat muassasasi

Toshkent davlat konservatoriyasi huzuridagi musiqali teatr-studiya

Oʻzbek milliy maqom sanʼati markazi

Mukarrama Turgʻunboyeva nomidagi “Bahor” davlat raqs ansambli

Respublika koʻzi ojizlar kutubxonasi

“Oʻzbekiston davlat sirki” davlat birlashmasi

Toshkent zoologiya parki

“Xalqlar doʻstligi” saroyi

Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi va uning tarkibiga kiruvchi jamoalar*

“Turon” harbiy teatri davlat muassasasi

Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari markaziy ashula va raqs ansambli

Andijon viloyati

Andijon viloyati musiqali drama teatri

Andijon viloyati yoshlar teatri

Andijon viloyati qoʻgʻirchoq teatri

Andijon viloyati koʻzi ojizlar kutubxonasi va uning filiallari

Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi Andijon viloyati boʻlinmasi va uning tarkibiga kiruvchi jamoalar

Andijon viloyati koʻchma sirki (shapito, dorbozlar guruhlari)

Andijon viloyati hayvonot bogʻi

Buxoro viloyati

Buxoro viloyati musiqali drama teatri

Buxoro viloyati qoʻgʻirchoq teatri

Buxoro viloyati koʻzi ojizlar kutubxonasi va uning filiallari

Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi Buxoro viloyati boʻlinmasi va uning tarkibiga kiruvchi jamoalar

Buxoro viloyati koʻchma sirki (shapito, dorbozlar guruhlari)

Buxoro viloyati hayvonot bogʻi

Jizzax viloyati

Jizzax viloyati musiqali drama teatri

Jizzax viloyati qoʻgʻirchoq teatri

Jizzax viloyati koʻzi ojizlar kutubxonasi va uning filiallari

Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi Jizzax viloyati boʻlinmasi va uning tarkibiga kiruvchi jamoalar

Jizzax viloyati koʻchma sirki (shapito, dorbozlar guruhlari)

Jizzax viloyati hayvonot bogʻi

Qashqadaryo viloyati

Qashqadaryo viloyati musiqali drama teatri

Qashqadaryo viloyati qoʻgʻirchoq teatri

Qashqadaryo viloyati koʻzi ojizlar kutubxonasi va uning filiallari

Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi Qashqadaryo viloyati boʻlinmasi va uning tarkibiga kiruvchi jamoalar

Qashqadaryo viloyati koʻchma sirki (shapito, dorbozlar guruhlari)

Qashqadaryo viloyati hayvonot bogʻi

Navoiy viloyati

Navoiy viloyati musiqali drama teatri

Navoiy viloyati koʻzi ojizlar kutubxonasi va uning filiallari

Navoiy viloyati qoʻgʻirchoq teatri

Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi Navoiy viloyati boʻlinmasi va uning tarkibiga kiruvchi jamoalar

Navoiy viloyati koʻchma sirki (shapito, dorbozlar guruhlari)

Navoiy viloyati hayvonot bogʻi

Namangan viloyati

Namangan viloyati musiqali drama teatri

Namangan viloyati koʻzi ojizlar kutubxonasi va uning filiallari

Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi Namangan viloyati boʻlinmasi va uning tarkibiga kiruvchi jamoalar

Namangan viloyati koʻchma sirki (shapito, dorbozlar guruhlari)

Namangan viloyati hayvonot bogʻi

Namangan viloyati qoʻgʻirchoq teatri

Samarqand viloyati

Samarqand viloyati musiqali drama teatri

Samarqand viloyati rus drama teatri

Samarqand viloyati qoʻgʻirchoq teatri

Kattaqoʻrgʻon shahar drama teatri

Samarqand viloyati koʻzi ojizlar kutubxonasi va uning filiallari

Samarqand zoologiya bogʻi

Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi Samarqand viloyati boʻlinmasi va uning tarkibiga kiruvchi jamoalar

Samarqand viloyati koʻchma sirki (shapito, dorbozlar guruhlari)

Samarqand viloyati hayvonot bogʻi

Sirdaryo viloyati

Sirdaryo viloyati musiqali drama teatri

Sirdaryo viloyati koʻzi ojizlar kutubxonasi

Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi Sirdaryo viloyati boʻlinmasi va uning tarkibiga kiruvchi jamoalar

Sirdaryo viloyati koʻchma sirki (shapito, dorbozlar guruhlari)

Sirdaryo viloyati hayvonot bogʻi

Sirdaryo viloyati qoʻgʻirchoq teatri

Surxondaryo viloyati

Surxondaryo viloyati musiqali drama teatri

Surxondaryo viloyati qoʻgʻirchoq teatri

Surxondaryo viloyati koʻzi ojizlar kutubxonasi va uning filiallari

Termiz hayvonot bogʻi

“Surxondaryo sanʼat saroyi” davlat muassasasi

Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi Surxondaryo viloyati boʻlinmasi va uning tarkibiga kiruvchi jamoalar

Respublika baxshichilik sanʼati markazi

Surxondaryo viloyati koʻchma sirki (shapito, dorbozlar guruhlari)

Toshkent viloyati

Toshkent viloyati musiqali drama teatri

Toshkent viloyati koʻzi ojizlar kutubxonasi va uning filiallari

Toshkent viloyati qoʻgʻirchoq teatri

Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi Toshkent viloyati boʻlinmasi va uning tarkibiga kiruvchi jamoalar

Toshkent viloyati koʻchma sirki (shapito, dorbozlar guruhlari)

Toshkent viloyati hayvonot bogʻi

Fargʻona viloyati

Fargʻona viloyati musiqali drama teatri

Fargʻona viloyati rus drama teatri

Fargʻona viloyati qoʻgʻirchoq teatri

Qoʻqon shahar musiqali drama teatri

Islom Karimov nomidagi Fargʻona viloyati teatr-konsert saroyi

Oʻzbekiston davlat sanʼat va madaniyat institutining Fargʻona viloyati filiali

Fargʻona viloyati koʻzi ojizlar kutubxonasi va uning filiallari

Fargʻona hayvonot bogʻi

Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi Fargʻona viloyati boʻlinmasi va uning tarkibiga kiruvchi jamoalar

“Oʻzbek milliy maqom sanʼati markazi huzuridagi Margʻilon shahar musiqali maqom teatri” davlat muassasasi

Fargʻona viloyati koʻchma sirki (shapito, dorbozlar guruhlari)

Xorazm viloyati

Xorazm viloyati musiqali drama teatri

Xorazm viloyati qoʻgʻirchoq teatri

Xorazm viloyati koʻzi ojizlar kutubxonasi va uning filiallari

Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi Xorazm viloyati boʻlinmasi va uning tarkibiga kiruvchi jamoalar

Xorazm viloyati koʻchma sirki (shapito, dorbozlar guruhlari)

Xorazm viloyati hayvonot bogʻi”;

b) 2-ilovaning VII boʻlimi 1-bandi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“1. Oʻzbekiston davlat konservatoriyasi, Oʻzbekiston davlat sanʼat va madaniyat instituti hamda uning filiallari, Oʻzbekiston davlat xoreografiya akademiyasining rektorlari, prorektorlari, dekanlari, konsertmeysterlari va professor-oʻqituvchilari, R. Glier va V. Uspenskiy nomidagi Respublika ixtisoslashtirilgan musiqa maktabi, Karim Zaripov nomidagi Respublika estrada va sirk, Respublika musiqa va sanʼat kolleji, Respublika xoreografiyaga ixtisoslashtirilgan maktab-internati direktorlari, direktor oʻrinbosarlari, oʻqituvchi va konsertmeysterlari tarkibi”.

2. Vazirlar Mahkamasining 2010-yil 12-apreldagi 68-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2010-y., 14-15-son, 109-modda) bilan tasdiqlangan Milliy muzey fondi tarkibiga kiritilgan muzey ashyolari va muzey kolleksiyalarini kirib koʻrish tartibi va shartlari toʻgʻrisidagi nizomning 5 1 -bandi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“5 1 . Milliy muzey fondi tarkibiga kiritilgan muzey ashyolari va muzey kolleksiyalarini kirib koʻrish uchun har yilning 2 — 8-sentabr kunlari oʻtkaziladigan “Muzeylar haftaligi” doirasida hamda har oyning birinchi yakshanbasi “ochiq eshiklar kuni” doirasida aholi davlat muzeylariga bepul kiritiladi”.

3. Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 29-iyuldagi 205-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2014-y., 32-son, 398-modda) bilan tasdiqlangan Ommaviy tadbirlarni oʻtkazish qoidalarining 6-bandiga quyidagi mazmundagi ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilar qoʻshilsin:

“Koʻchma sirklar (shapito, dorbozlar guruhlari) tomonidan oʻtkaziladigan tomosha tadbirlariga ommaviy tadbir oʻtkazish uchun ruxsatnoma va ruxsat berish xususiyatiga ega boshqa hujjatlarni olish talab etilmaydi, bunda tadbir tashkilotchilari uni oʻtkazish joyi va vaqti toʻgʻrisida ichki ishlar organlarini kamida 10 kun oldin yozma ravishda xabardor qiladi.

Ichki ishlar vazirligi, Milliy gvardiya va Favqulodda vaziyatlar vazirligi organlari koʻchma sirklar (shapito, dorbozlar guruhlari) tomonidan oʻtkaziladigan tomosha tadbirlarida jamoat tartibi va yongʻin xavfsizligini toʻlov undirilmagan holda taʼminlaydi.

Davlat organlari va tashkilotlari tizimidagi madaniyat va istirohat bogʻlari, sport inshootlari, sayilgohlar va boshqa ochiq hududlarda koʻchma sirklar (shapito, dorbozlar guruhlari) tomonidan tomosha tadbirlari oʻtkazish uchun ijara toʻlovi va boshqa turdagi toʻlovlar undirilmaydi”.

4. Vazirlar Mahkamasining “Konsert-tomosha faoliyatini amalga oshirish tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2015-yil 9-dekabrdagi 354-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2015-y., 49-son, 613-modda) quyidagi mazmundagi 6 1 -band qoʻshilsin:

“6 1 . Davlat organlari va tashkilotlari tizimidagi konsert, madaniyat saroylari va boshqa muassasalarda toʻliq jonli ijro asosida oʻtkazilgan konsert dasturlari uchun ijara toʻlovidan 50 foiz chegirma beriladi”.

7. Vazirlar Mahkamasining “2017 — 2027-yillarda davlat muzeylari faoliyatini takomillashtirish va moddiy-texnik bazasini mustahkamlash boʻyicha kompleks chora-tadbirlar dasturini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2017-yil 11-dekabrdagi 975-son qarori 7-bandidagi “Obyektlarni qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal va joriy taʼmirlash boʻyicha buyurtmachi xizmati” soʻzlari “Yagona buyurtmachi xizmati” injiniring kompaniyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

9. Vazirlar Mahkamasining “Davlat madaniyat muassasalari va davlat arxivlari xodimlari mehnatiga haq toʻlash va ularni moddiy ragʻbatlantirishning takomillashtirilgan tizimini tasdiqlash haqida” 2018-yil 19-iyundagi 458-son qarorida (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2018-yil, 25-son, 500-modda):

a) 1-ilovaning “Izoh” qismiga “Oʻzbek Milliy akademik drama teatri” soʻzlaridan keyin “Oʻzbek Milliy qoʻgʻirchoq teatri” soʻzlari qoʻshilsin;

b) 2-ilovaning “Izoh” qismiga “Oʻzbek Milliy akademik drama teatri” soʻzlaridan keyin “Oʻzbek Milliy qoʻgʻirchoq teatri” soʻzlari qoʻshilsin;

v) 4-ilovaning “Izoh” qismiga “Oʻzbekiston Davlat filarmoniyasi ijodiy jamoalari” soʻzlaridan keyin “Mukarrama Turgʻunboyeva nomidagi “Bahor” davlat raqs ansambli” soʻzlari qoʻshilsin.

10. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi huzuridagi Badiiy ekspertlar kengashi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2018-yil 25-iyundagi 474-son qarorida :

a) 1-ilova (Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi huzuridagi Badiiy ekspertlar kengashi tarkibi)ning 12-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“ 12. Lavozimiga koʻra — Madaniy meros departamentining Milliy muzey fondi va madaniy boyliklarni muhofaza qilish boʻlimi boshligʻi, Badiiy ekspertlar kengashining masʼul kotibi ”;

b) 2-ilova (Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi huzuridagi Badiiy ekspertlar kengashi toʻgʻrisida nizom)ning 10-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligining Muzeylar va kutubxonalarni rivojlantirish boshqarmasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi huzuridagi Madaniy meros departamenti” soʻzlari bilan almashtirilsin.

11. Vazirlar Mahkamasining “Ixtisoslashtirilgan sanʼat va madaniyat maktablari hamda maktab-internatlarning faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2019-yil 9-yanvardagi 9-son qarorida :

a) 2-bandning uchinchi xatboshisi va 2-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

b) 1-ilova (Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi tizimidagi ixtisoslashtirilgan sanʼat va madaniyat maktablari hamda maktab-internatlar toʻgʻrisida nizom)ning 18-bandi “a” kichik bandida :

oltinchi xatboshi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

yettinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“5-sinfdan (Respublika xoreografiyaga ixtisoslashtirilgan maktab-internatiga)”.

12. Vazirlar Mahkamasining “Madaniyat markazlari faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 30-martdagi 263-son qarorining 8-bandidagi “Markazlashgan investitsiyalar hisobidan moliyalashtiriluvchi obyektlarni qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal va joriy taʼmirlash boʻyicha buyurtmachi xizmati” soʻzlari “Yagona buyurtmachi xizmati” injiniring kompaniyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

13. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi huzuridagi Madaniy meros departamenti faoliyatini tashkil etish hamda moddiy madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish va ulardan foydalanishga oid ayrim normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2019-yil 30-martdagi 265-son qarorining 4-bandi “v” kichik bandidagi “Obyektlarni qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal va joriy taʼmirlash boʻyicha buyurtmachi xizmati” soʻzlari “Yagona buyurtmachi xizmati” injiniring kompaniyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

14. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 4-oktabrdagi 846-son qarori bilan tasdiqlangan Moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlari milliy roʻyxatining “Toshkent shahar” boʻlimida:

a) 301-pozitsiyaning “Obyekt toʻliq nomi” ustunidagi “Estrada va sirk kolleji” soʻzlari “Karim Zaripov nomidagi Respublika estrada va sirk kolleji” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 311-pozitsiyaning “Obyekt toʻliq nomi” ustunidagi “Respublika qoʻgʻirchoq teatri” soʻzlari “Oʻzbek Milliy qoʻgʻirchoq teatri” soʻzlari bilan almashtirilsin.

15. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 8-maydagi 385-son qarori bilan tasdiqlangan Ommaviy ijroga moʻljallangan dramatik, musiqali va musiqali-dramatik asarlar yaratganligi uchun mualliflik haqini toʻlash tartibi toʻgʻrisida nizomning 4-bandidagi “Repertuar-tahririyat shuʼbasi” soʻzlari “Teatr va sirk sanʼatini rivojlantirish boshqarmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

16. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 8-maydagi 273-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining chet elda joylashgan davlat mulki obyektlarining hisobini yuritish va ularni boshqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 6-bandidagi “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari “Madaniyat vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 8-yanvar,

7-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 09.01.2021-y., 09/21/7/0005-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 08.09.2021-y., 09/21/558/0854-son; 03.02.2022-y., 07/22/112/0099-son; 07.05.2024-y., 09/24/266/0329-son)

lex.uz