📅 2021-yil 7-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 7-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 7 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 7 января 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 7 January 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
НИЗОМ
НИЗОМ
РЎЙХАТИ
Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6098-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Солиқ хавфини бошқариш ва юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига мансуб солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчилар фаолиятида амалга ошириладиган солиқ назорати тадбирини видеотасвирга олиш тартиби тўғрисидаги низом 2 1 -иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорлари 4-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:
солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлигини кўрсатувчи фактларни аниқлаш ва солиққа оид ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларга нисбатан қонуний чораларни қўллаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишни кучайтиришга қаратилган ўз вақтида чораларни кўрсин;
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан «Soliq hamkor» автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқишни ва жорий этилишини таъминласин;
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситаларида мунтазам ва кенг ёритиб борсин;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарорига 1-ИЛОВА
Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва уларни солиқ хавфи даражаси бўйича тоифалаш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1 Ушбу Низом солиқ органларида солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва уларни солиқ хавфи даражаси бўйича тоифалаш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
аниқланган солиқ хавфи — «Солиқ хавфини аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш» автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда — Тизим) орқали аниқланадиган солиққа оид ҳуқуқбузарлик аломатлари;
потенциал солиқ хавфи — аниқланмаган, бироқ унинг юзага келиши учун шароитлар мавжуд бўлган солиқ хавфи;
солиқ мажбурияти — солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари билан солиқ тўловчиларга юкланган солиқ ва йиғимларни тўғри ҳисоблаб чиқариш ҳамда ўз вақтида тўлаш мажбурияти; солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари билан солиқ агентлари томонидан солиқларни тўғри ҳисоблаб чиқариш, солиқ тўловчилардан ушлаб қолиш ва ўз вақтида ўтказиш мажбурияти;
солиқ тўловчиларни сегментлаш — солиқ мажбуриятларини бажармаслик ёки тўлиқ бажармаслик хавф даражасига қараб солиқ тўловчиларни муайян тоифаларга ажратиш;
солиқ хавфи — бюджет тизимига солиқ ва йиғимлар (кейинги ўринларда — солиқлар) тўланмаслиги ёки тўлиқ тўланмаслигига олиб келиши мумкин бўлган, солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ мажбуриятларини бажармаслик ёки тўлиқ бажармаслик эҳтимоли;
солиқ хавфи даражаси — хавфнинг юзага келиш эҳтимолига ва унинг бўлиши мумкин бўлган оқибатларига боғлиқ тарзда аниқланадиган хавфнинг ҳолати;
солиқ хавфи даражаси мезонлари — солиқ мажбуриятларини бажармаслик ёки тўлиқ бажармаслик хавфини баҳолаш ва кейинчалик солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) хавф даражасига қараб тоифаларга ажратиш имконини берувчи мезонлар мажмуи;
солиқ хавфи таҳлили — солиқ органларида мавжуд бўлган ахборотдан хавфнинг юзага келиши ҳолатлари ва шарт-шароитларини аниқлаш, уларни идентификациялаш ва солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилмаслигининг эҳтимол тутилган оқибатларини баҳолаш мақсадида мунтазам равишда фойдаланиш;
солиқ хавфини баҳолаш — хавфнинг юзага келиши эҳтимолини ва у юзага келганда солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши оқибатларини мунтазам равишда аниқлаб бориш;
солиқ хавфини бошқариш — хавфнинг олдини олиш, бартараф этиш ва уларни имкон қадар камайтириш, уларнинг қўлланилиш самарадорлигини баҳолаш, шунингдек, солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бажарилиши устидан назорат қилиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалда бажаришни, солиқ органларида мавжуд ахборот узлуксиз янгиланишини, таҳлил этилишини ва қайта кўриб чиқилишини назарда тутувчи тизим.
3. Қуйидагилар солиқ органлари томонидан хавфни бошқариш тизимини қўллаш мақсадлари ҳисобланади:
юқори хавфга эга бўлган соҳаларга эътиборни жамлаш ва солиқ органлари тасарруфидаги мавжуд ресурслардан самарали фойдаланилишини таъминлаш;
солиқ солиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш имкониятларини ошириш;
фаолияти бўйича солиқ хавфи паст деб аниқланган солиқ тўловчиларга (солиқ агентларига) (кейинги ўринларда — солиқ тўловчилар) нисбатан солиқ назоратини минималлаштириш;
солиққа оид ҳуқуқбузарликларни, шунингдек, солиқ текширувларини ўтказишга танлаб олинадиган солиқ тўловчиларни инсон омилисиз автоматлаштирилган дастурий маҳсулот орқали аниқлаш имкониятларини янада кенгайтириш;
солиқ хавфи даражасидан келиб чиқиб солиқ тўловчиларга нисбатан солиқ текширувлари шаклларини белгилаш.
4. Солиқ хавфини бошқариш тизимини жорий этиш ва такомиллаштириш, унинг стратегия ва тактикасини ишлаб чиқиш, ахборотни тўплаш ва қайта ишлаш, солиқ хавфини таҳлил қилиш ва баҳолаш, солиқ хавфини бошқаришга доир чора-тадбирларни, солиқ хавфи мезонларини ва текширувчи ходимлар юкламасини ишлаб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 140-моддаси бешинчи қисми бўйича солиқ тўловчиларни аниқлашга доир шартларни белгилаш Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда — Солиқ қўмитаси) томонидан амалга оширилади.
2-боб. Солиқ хавфини таҳлил қилиш тартиби
5. Солиқ хавфини таҳлил қилиш ва натижаларини баҳолаш Тизим орқали амалга оширилади.
6. Солиқ хавфини таҳлил қилиш мақсадида ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган манбалардан олинган маълумотлар асосида қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади:
харажатлар ва даромадлар миқдори, уларнинг динамикаси, солиқ мажбуриятлари ўз вақтида бажарилиши, жорий солиқ даврида ҳисобланган солиқларнинг аввалги солиқ даврларида ҳисобланган солиқлар миқдорига мувофиқлиги (камайиши, кўпайиши);
давлат органлари ва ташкилотлар томонидан солиқ органларига тақдим этилган маълумотлардаги кўрсаткичларнинг солиқ тўловчиларнинг солиқ ва молиявий ҳисоботларидаги кўрсаткичларига мувофиқлиги;
фойдаланилган солиқ имтиёзларининг солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги;
соф фойданинг соф тушумга (товарлар ва хизматлар реализация қилишда олинган даромад акциз ва қўшилган қиймат солиғисиз ҳисобланган сумма) нисбати сифатида аниқланадиган рентабеллик кўрсаткичи ҳамда соф фойданинг харажатларга нисбати каби рентабеллик кўрсаткичи.
7. Солиқ хавфи қуйидаги манбалардан олинган маълумотлар асосида таҳлил қилинади:
солиқ тўловчилар томонидан тақдим этилган солиқ ва молиявий ҳисоботлар, шунингдек, солиқ тўловчиларнинг шахсий карточкаларида акс эттирилган маълумотлар;
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (кейинги ўринларда — Солиқ кодекси), Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6098-сон Фармони ҳамда «Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати идоралари ахборот-коммуникация тизими фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 30 октябрдаги ПҚ-1843-сон қарорига асосан давлат органлари, муассасалар ва ташкилотлар томонидан солиқ органларига тақдим этилган маълумотлар;
хорижий мамлакатларнинг ваколатли органлари томонидан ўзаро ахборот алмашиш борасида тузилган битимлар доирасида тақдим этилган маълумотлар;
оммавий ахборот воситаларидан олинган маълумотлар;
ўтказилган солиқ текширувлари материалларидаги маълумотлар;
суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича аниқланган маълумотлар (ҳукм, қарор, ажрим, ҳал қилув қарори ва бошқа ҳужжатлар);
солиққа оид ҳуқуқбузарлик фактлари тўғрисида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари;
статистика органларидан олинган маълумотлар;
мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатлари юзасидан олинган маълумотлар;
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан олинган маълумотлар.
3-боб. Солиқ хавфи даражасини аниқлаш мезонлари ва солиқ тўловчиларни тоифаларга ажратиш тартиби
8. Солиқ тўловчилар солиқ хавфи даражасига қараб паст, ўрта ва юқори хавфли тоифаларга ажратилади.
9. Солиқ хавфи даражаси мезонлари Солиқ қўмитаси томонидан қуйидагиларни инобатга олган ҳолда белгиланади ва солиқ хавфидан келиб чиқиб доимий равишда такомиллаштириб борилади:
солиқ юки;
илгари тақдим этилган солиқ ҳисоботларига бир неча бор (бир ҳисобот даври учун уч ва ундан ортиқ марта) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши;
солиқ ҳисоботида бир неча солиқ давридаги (икки ва ундан ортиқ) зарарлар акс эттирилиши;
солиқ даври давомида солиқ тўловчининг жойлашган жойи бир неча бор (икки ва ундан ортиқ марта) ўзгартирилиши ва кейинчалик қайта рўйхатдан ўтказилиши;
қўшилган қиймат солиғи бўйича гувоҳномаси бекор қилинган (рўйхатдан чиқарилиб ташланган), шунингдек, тугатилган, фаолиятини амалга оширмаётган, банкрот деб топилган шахслар билан амалга оширилган битимлар (операциялар);
соф фойданинг харажатларга нисбати сифатида аниқланадиган рентабеллик кўрсаткичи паст даражада бўлиши;
солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботидаги операциялар тўғрисидаги маълумотларнинг, ушбу операциялар бўйича бошқа солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботидаги маълумотларга мос келмаслиги;
Солиқ кодексига асосан махсус солиқ режимларини қўллаш ҳуқуқини берадиган оборотларини бир неча йил давомида бир миллиард сўмдан паст миқдорда солиқ ҳисоботларини тақдим этиши;
ўтказилган солиқ текширувлари натижалари.
Солиқ юки, қуйидаги тартибда аниқланади:
B = T х 100% / In
Бунда:
B — солиқ юки;
T — солиқ даври давомида тўланиши лозим бўлган солиқлар суммаси;
In — солиқ даврида товарларни (хизматларни) сотишдан тушган даромад.
Солиқ юки кўрсаткичи иқтисодий фаолият турлари бўйича аниқланади. Иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача солиқ юки кўрсаткичи Солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида ҳар йили эълон қилиниб борилиши шарт.
10. Қурилиш соҳасида фаолият юритадиган солиқ тўловчиларнинг хавф даражаси қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:
қурилиш ишларини амалга ошириш учун лозим даражада ходимлар, омбор, транспорт ва ускуналар билан таъминланмаганлиги;
ишларни бажариш учун солиқ ҳисоботларида зарур харажатларнинг акс этмаслиги;
битта объектда, қурилиш ишларини олиб борувчи шахсларнинг ўзаро боғлиқлиги;
қурилиш ишларини амалга оширувчи янги ташкил этилган солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига йирик миқдордаги маблағ келиб тушиши;
хом ашё ва материалларни сотиб олиш учун ажратилган маблағларнинг қурилиш ҳажмига нисбатан номутаносиблиги;
тугалланган қурилиш объектларининг таннархига яқин нархларда сотилиши;
марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш объектларида харажатларнинг тўлақонли акс эттирилмаганлиги.
11. Солиқ хавфи даражаси ўрганиладиган маълумотлар асосида шакллантирилган кўрсаткичлар ва мезонларга тадбиркорлик субъекти фаолиятининг мувофиқлиги «балл» тизимида баҳоланади.
Автоматлаштирилган тизим орқали солиқ тўловчиларнинг солиқ хавфлари тадбиркорлик субъектлари тоифаси бўйича сегментланган ҳолда аниқланади.
Солиқ хавфи мезонлари келиб чиқиш сабабларига қараб, ҳуқуқбузарлик аломатлари ҳақида хабар берувчи 4 та асосий, яъни рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритиш, солиқ ҳисоботларини топширмаслик, солиқларни тўламаслик ёки солиқ базасини яшириш хавф гуруҳлари таркибига киритилади.
Ҳар бир хавф гуруҳи, ўз навбатида, кичик хавф гуруҳларидан, кичик хавф гуруҳлари эса хавфлар реестридан, хавфлар реестри солиқ хавфи мезонларидан таркиб топади.
Солиқ хавфи мезонлари солиқ хавфини аниқлаш натижаларига кўра «суммали» ва «суммасиз» турларга ажратилади.
Солиқ хавфи мезонлари турлари бўйича ажратилган баллар автоматик равишда улар таркибига кирувчи хавф гуруҳлари ўртасида, ҳар бир хавф гуруҳи учун ажратилган баллар эса ушбу гуруҳ таркибидаги солиқ хавфи мезонлари ўртасида аниқланган умумий солиқ хавфи суммасига (субъектлар сонига) мутаносиб тарзда тақсимланади.
12. Солиқ хавфи даражасига қараб солиқ тўловчилар Тизим орқали солиқ хавфи даражасини аниқлаш мезонига белгиланган баллар ва потенциал солиқ хавфи асосида баҳоланади ҳамда тоифаларга ажратилади.
13. Тадбиркорлик субъектлари солиқ хавфи даражасини баҳолашда тоифаларга ажратилади.
Автоматлаштирилган тизимда солиқ тўловчилар томонидан тўпланган баллар инсон омилисиз умумлаштирилиб, тадбиркорлик субъектлари тоифаси бўйича (баллар миқдори тенг бўлганда тўланмаган солиқ суммаси бўйича) юқоридан камайиш тартибида сараланади.
Амалга оширилган баҳолаш натижасида аниқланган хавф даражасининг умумий баллари асосида солиқ тўловчи томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи қуйидаги уч хил тоифага таснифланади:
хавфи юқори — Тизим орқали солиқ тўловчиларни сегментлашда тадбиркорлик субъектлари тоифаси бўйича баҳоланган тадбиркорлик субъекти баллари умумий йиғиндисининг 10 фоиз қисмини ташкил этувчи энг юқори хавф даражаси балларига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари;
хавфи ўртача — Тизим орқали солиқ тўловчиларни сегментлашда тадбиркорлик субъектлари тоифаси бўйича баҳоланган тадбиркорлик субъекти баллари умумий йиғиндисининг хавфи юқори бўлган 10 фоиз қисмини истисно этган ҳолда, 40 фоиз қисмини ташкил этувчи энг юқори хавф даражаси балларига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари;
хавфи паст — баҳоланган тадбиркорлик субъектининг хавф даражаси баллари паст бўлган тадбиркорлик субъектлари.
14. Солиқ хавфи даражаси юқори бўлган солиқ тўловчиларга нисбатан солиқ аудити тайинланади. Бунда маҳсулотларни идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузганлиги натижасида юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига мансуб бўлган солиқ тўловчига (солиқ агентига) нисбатан масофавий солиқ текшируви ўтказилиши мумкин. Солиқ хавфи даражаси ўрта ва паст бўлган солиқ тўловчиларга нисбатан солиқ органлари томонидан Солиқ кодексида назарда тутилган бошқа солиқ маъмурчилиги тадбирлари қўлланади.
Тизим маълумотлари асосида жорий солиқ даври учун ҳар бир текшириш тури бўйича текширувларнинг чегаравий сони ва солиқ текширувлари режаси Солиқ қўмитаси томонидан белгиланади ҳамда шу асосда солиқ текширувлари тайинланади.
Солиқ хавфи ўрта бўлган солиқ тўловчиларга аниқланган хавфлар тўғрисида хабарнома уларнинг шахсий кабинетига юборилади. Бунда камчиликлар бир ой ичида бартараф этилса, солиқ текшируви ўтказилмайди.
4-боб. Солиқ хавфи даражасини аниқлаш даврийлиги
15. Солиқ тўловчининг солиқ хавфи даражаси солиқ хавфини бошқариш тизими асосида бир йилда камида бир маротаба аниқланади.
16. Солиқ хавф даражаси юқори бўлмаган солиқ тўловчилар томонидан ўттиз календарь кундан ортиқ солиқ қарздорлиги тўланмаган тақдирда солиқ хавфи даражаси ҳар чоракда бир марта аниқланиши шарт.
5-боб. Солиқ тўловчини аниқланган солиқ хавфи даражаси мезонлари ҳақида хабардор қилиш тартиби ва муддатлари
17. Солиқ хавфи даражаси мезонлари рўйхати очиқ ҳолатда Солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
18. Солиқ тўловчилар зарур ҳолларда солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ органларига солиқ хавфи даражаси мезонлари бўйича тушунтиришлар юборишга ҳақли.
19. Ушбу Низомнинг 18-бандида назарда тутилган солиқ органлари томонидан олинган солиқ тўловчиларнинг тушунтиришлари, солиқ хавфини бошқариш тизимини қўллашда ва солиқ хавфини тузатишда ҳисобга олиниши мумкин.
19 1 . Солиқ маслаҳатчилари томонидан солиқ тўловчиларга солиқ ҳисобини юритиш бўйича хизматлар доирасида тақдим этилган солиқ маслаҳатига оид хулоса солиқ таваккалчилигини баҳолаш чоғида солиқ органлари томонидан қабул қилинади
6-боб. Якунловчи қоида
20. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарорига 2-ИЛОВА
Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида
I БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Солиқ текширувлари солиқ тўловчилар, йиғимларни тўловчилар ва солиқ агентлари томонидан солиқ тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш мақсадида ўтказилади.
Солиқ текшируви солиқ тўловчи тўғрисида солиқ органларида мавжуд бўлган маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида амалга оширилади.
Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги бўйича «ААА» тоифадаги тадбиркорлик субъектларида (давлат корхоналари ҳамда устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахслар бундан мустасно) солиқ текширувлари ўтказилмайди (жиноий ишлар доирасида ўтказиладиган текширувлар бундан мустасно).
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
далолатнома — текширув материалларини кўриб чиқиш натижалари бўйича қарор қабул қилиш учун асослардан бири бўлиб ҳисобланадиган, солиқ текширувини ўтказиш жараёнида ёки унинг натижаси бўйича солиқ органларининг ваколатли мансабдор шахслари томонидан тузиладиган ҳужжат;
расмий огоҳлантириш — солиқ тўловчининг солиққа оид ҳуқуқбузарликни содир этишга мойил бўлган ҳаракатларини давом эттиришига йўл қўйиб бўлмаслиги тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда тақдим этиладиган тушунтириш, шунингдек, содир этилган ушбу ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик белгиланганлиги ҳақида огоҳлантириш;
солиқ ҳисоботидаги тафовутлар — солиқ тўловчи томонидан солиқ тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ солиқ ҳисоботларида акс эттирилиши лозим бўлган кўрсаткичлар ёки маълумотлар билан солиқ ҳисоботида акс эттирилган кўрсаткичлар ёки маълумотлар орасидаги фарқ ёки номувофиқликлар;
солиқ ҳисоботидаги хатолар — солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботида нотўғри маълумотлар ёки кўрсаткичлар акс эттирилиши;
солиқ тўғрисидаги қонунчилик бузилишини видеотасвирга олиш — фуқаролар ёки солиқ органлари мансабдор шахслари томонидан видеокамера ва бошқа видеоёзиш қурилмаларидан фойдаланган ҳолда тасвирга олиш йўли билан олинган солиқ тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳолатлари ҳақидаги видеоматериаллар;
талабнома — камерал солиқ текшируви якуни билан тақдим этилган солиқ ҳисоботида тафовутлар ва (ёки) хатолар аниқланганда, солиқ ҳисоботига тузатишлар киритиш зарурлиги ҳақида кўрсатма мавжуд бўлган, солиқ органи томонидан солиқ тўловчига юбориладиган ҳужжат;
тафовутларнинг асосномаси — солиқ тўловчи томонидан тақдим этиладиган солиқ органининг талабномасига жавобан аниқланган тафовутларга асос бўладиган тушунтиришлар ва ҳужжатлар;
хронометраж кўздан кечириш — ишлаб чиқаришнинг (хизматлар кўрсатишнинг) ҳақиқий ҳажмларини аниқлашга доир солиқ назорати тадбири.
хулоса — камерал солиқ текшируви доирасида амалга оширилган ҳаракатлар, солиқ текширувини ўтказиш учун асос бўлган ҳолатларнинг солиқ текширувида тасдиғини топганлиги ёки қисман тасдиғини топганлиги ёхуд тасдиғини топмаганлиги тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган текширувни ўтказган мансабдор шахс томонидан текширув натижаси бўйича тузиладиган ҳужжат.
4. Солиқ текширувлари доирасида ҳужжатлар алмашиш қуйидагича амалга оширилади:
солиқ тўловчига ҳужжатлар электрон шаклда солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилади. Юборилган ҳужжатлар солиқ тўловчи томонидан ўқиб чиқилганидан кейин, бироқ ушбу ҳужжат жўнатилган санадан эътиборан уч кундан кечиктирмай олинган деб ҳисобланади;
солиқ тўловчида солиқ тўловчининг шахсий кабинети мавжуд бўлмаса, ҳужжатлар буюртма хат қилиб почта орқали юборилади ва улар жўнатилганидан сўнг беш кундан кейин олинган деб ҳисобланади;
ҳужжатлар солиқ тўловчига ёки унинг вакилига шахсан мазкур ҳужжатлар олинган сана кўрсатилган ҳолда имзо қўйдириб топширилиши мумкин.
2-боб. Солиқ текширувларининг турлари ва хусусиятлари
5. Солиқ органлари солиқ текширувларининг қуйидаги турларини ўтказади:
камерал солиқ текшируви;
сайёр солиқ текшируви;
солиқ аудити;
масофавий солиқ текшируви.
6. Камерал солиқ текшируви — солиқ тўловчилар (солиқ агентлари) томонидан солиқлар ва йиғимлар (кейинги ўринларда — солиқлар) тўғри ҳисобланишини, ўз вақтида ва тўлиқ бюджет тизимига тўланишини текшириш мақсадида солиқ тўловчи, солиқ агентлари (кейинги ўринларда — солиқ тўловчи деб юритилади) томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботларини ва (ёки) солиқ органида мавжуд бўлган солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисидаги бошқа маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида солиқ органи томонидан ўтказиладиган текширув ҳисобланади.
Камерал солиқ текширувида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида тақиқланган солиқ назорати тадбирлари ўтказилмайди.
Қўшилган қиймат солиғини қоплаш билан боғлиқ бўлган камерал солиқ текшируви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом асосида белгиланади.
7. Сайёр солиқ текшируви — солиқ органлари томонидан солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш соҳасида солиқ тўловчиларнинг айрим мажбуриятларини, шунингдек, солиқ тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган бошқа мажбуриятларини бажариш бўйича ўтказиладиган текширув бўлиб, унда ҳисобга олиш ҳужжатларининг, товар-моддий қимматликлар ва пул маблағлари ҳаракатининг, шунингдек, солиқ тўловчининг фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа ахборотнинг таҳлили ўтказилади.
8. Солиқ аудити — солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) муайян даврдаги молия ва солиқ ҳисоботларининг солиқ тўғрисидаги қонунчиликка барча жиҳатлардан мувофиқлиги ва ҳаққонийлигини, солиқ солиш мақсадларида бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида ҳисобга олишда солиқ мажбуриятларининг тўғри шакллантирилиши ва акс эттирилишини солиқ органи томонидан ўтказиладиган ўрганиш орқали солиқларни тўғри ҳисоблаш ва тўлашнинг тўғрилигини текширишдир.
8 1 . Масофавий солиқ текшируви — мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки реализация қилиш соҳасида солиқ тўловчилар (солиқ агентлари) томонидан ўз мажбуриятларини бажариши ёки бажарилмаслиги тўғрисида солиқ органида мавжуд бўлган маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида солиқ органи томонидан ўтказиладиган текширув ҳисобланади.
9. Сайёр солиқ текшируви ва солиқ аудити Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор қилган ҳолда амалга оширилади, давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахсларни текшириш бундан мустасно. Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 февралдаги ПҚ-78-сон қарори билан тасдиқланган Солиқ органлари ходимлари томонидан уларга бириктирилган корхоналар ёки маҳаллалардаги тадбиркорлик субъектларида ўтказиладиган текширувлар рўйхатида келтирилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича сайёр солиқ текширувлари ушбу текширувлар бошлангандан сўнг 24 соат ичида «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартибида амалга оширилади.
Солиқ тўловчиларда ўтказилган текширув натижалари солиқ органлари томонидан текширув тугатилганидан кейин уч кун ичида Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига киритилади.
3-боб. Солиқ текширувлари иштирокчилари, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
10. Солиқ текширувини ўтказувчи солиқ органининг мансабдор шахси, солиқ тўловчи ва унинг вакиллари солиқ текширувининг иштирокчилари ҳисобланади.
11. Солиқ текширувларига зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (кейинги ўринларда — Солиқ кодекси) 149 — 153-моддаларида белгиланган тартибда гувоҳ, эксперт, мутахассис, таржимон ва холислар жалб этилиши, шунингдек, экспертиза тайинланиши мумкин.
12. Эксперт, мутахассис ва таржимонни жалб қилиш учун солиқ органи томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотларига мурожаат қилинади.
Мустақил эксперт, мутахассис ва таржимонлар шартнома асосида солиқ органининг маблағлари ҳисобидан жалб қилиниши мумкин, маблағ ажратиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда — Солиқ қўмитаси) томонидан тасдиқланади.
13. Солиқ назоратини амалга ошириш учун аҳамиятга эга бирор-бир ҳолатлар ўзига маълум бўлган ҳар қандай вояга етган жисмоний шахс кўрсатмалар бериш учун гувоҳ сифатида чақирилиши мумкин.
Солиқ текшируви давомида кўрсатмалар олишдан аввал солиқ органининг мансабдор шахси гувоҳни кўрсатмалар беришни рад этганлик ёки бундан бош тортганлик ёхуд била туриб ёлғон кўрсатмалар берганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантиради.
Гувоҳнинг кўрсатмалари ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда тузиладиган баённомада қайд этилади.
14. Экспертиза тайинлаш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда солиқ текширувини ўтказадиган солиқ органи мансабдор шахсининг илтимосномаси асосида қабул қилинади.
15. Солиқ текширувини ўтказувчи солиқ органининг мансабдор шахси солиқ тўловчини экспертиза тайинланганлиги тўғрисидаги қарор билан таништиради ва ҳуқуқларини тушунтириб, бу ҳақида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда баённома тузади.
16. Холислар камида икки нафар киши миқдорида жалб этилади.
Ишнинг натижасидан манфаатдор бўлмаган ҳар қандай вояга етган жисмоний шахслар холислар сифатида жалб этилиши мумкин.
Солиқ органлари мансабдор шахсларининг холислар сифатида иштирок этишига йўл қўйилмайди.
Холислар ўз иштирокида амалга оширилган ҳаракатлар факти, мазмуни ва натижаларини баённомада тасдиқлаши шарт. Улар амалга оширилган ҳаракатлар юзасидан баённомага киритилиши лозим бўлган фикр-мулоҳазалар билдиришга ҳақли. Зарур бўлган тақдирда, холислар кўрсатилган ҳолатлар юзасидан сўроқ қилиниши мумкин.
17. Солиқ текширувларини ўтказишда солиқ тўловчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
солиқ органлари мансабдор шахсларининг текширув масалаларига алоқаси бўлмаган талабларини бажармаслик;
солиқ текширувларини ўтказишда шахсан ёки ўз вакили орқали иштирок этиш;
солиқ текширувини амалга оширувчи солиқ органларига солиқ тўғрисидаги қонунчиликнинг ижросига тааллуқли масалалар бўйича тушунтиришлар бериш;
солиқ тўловчи талаб қилиб олинаётган ҳужжатларни солиқ органига тақдим этмасликка ҳақли, агар ушбу ҳужжатлар ёки уларнинг нусхалари олдин солиқ органларига олдинги ўтказилган камерал ёки сайёр солиқ текширувларида ёхуд солиқ мониторингини ўтказиш жараёнида тақдим этилган бўлса;
экспертни рад этиш ва экспертни ўзи кўрсатган шахслар орасидан тайинлаш тўғрисида илтимос қилиш;
солиқ органи мансабдор шахсининг рухсати билан экспертиза ўтказишда иштирок этиш ва экспертга тушунтиришлар бериш, экспертнинг хулосаси билан танишиш;
солиқ текшируви материаллари билан танишиш ва текширув далолатномасини олиш;
солиқ органлари мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан шикоят қилиш;
солиқ текширувини ўтказиш чоғида ёки унинг натижаси бўйича асоснома сифатида солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг солиқ маслаҳатига оид ҳисоботини ва/ёки хулосасини тақдим этиш;
Сайёр солиқ текширувлари ёки солиқ аудитини ўтказишда солиқ тўловчилар қуйидаги ҳолларда солиқ органи мансабдор шахсларини солиқ текширувини ўтказиш учун ҳудудга ва жойларга қўймасликка ҳақли, агар:
сайёр солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги буйруқ белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган ва буйруқ нусхаси солиқ тўловчига берилмаган бўлса, солиқ тўловчи уни олишдан бош тортган ҳоллар бундан мустасно;
текширувчи мансабдор шахс текширувни тайинлаш тўғрисидаги буйруқда кўрсатилмаган, ўз хизмат гувоҳномасини кўрсатмаган бўлса;
солиқ текширувини ўтказишнинг буйруқда кўрсатилган муддатлари бошланмаган ёки ўтиб кетган бўлса.
Солиқ тўловчилар қонунчиликда белгиланган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.
18. Солиқ текширувларини ўтказишда солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари:
солиқ органларининг текшириш билан боғлиқ қонуний талабларини бажариш, улар мансабдор шахсларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилмаслик.
текширувни ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор шахсларига текширув билан боғлиқ, шу жумладан, электрон ахборот жисмларида сақланадиган, ҳужжатлар ва ахборотни ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш имкониятини таъминлаш;
текширувни ўтказувчи мансабдор шахснинг талабига кўра солиқ тўловчи электрон шаклда тузилган ҳужжатларнинг қоғоздаги кўчирма нусхаларини тақдим этиши шарт, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида рўйхатга олинган электрон ҳисобварақ-фактуралар бундан мустасно;
камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабнома олинган кундан бошлаб беш кун ичида тегишли солиқлар бўйича аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёхуд аниқланган тафовутларнинг асосларини тасдиқловчи ҳужжатлар билан тақдим этиш;
солиқ аудити бошлангунга қадар солиқ аудитини ўтказиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотларни тайёрлаб қўйиш.
Солиқ тўловчилар қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.
19. Солиқ текширувларини ўтказишда солиқ органлари мансабдор шахсларининг ҳуқуқлари:
камерал солиқ текширувини ўтказишда:
товарларнинг (хизматларнинг) битимдаги нархи бозор нархидан паст ёки юқори бўлган ҳолларда, тегишли солиқлар бўйича солиқ базасига тузатиш киритиш;
сайёр солиқ текширувини ўтказишда:
солиқ тўловчилар томонидан аҳоли билан ҳисоб-китобларни амалга оширишда савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилишини, шу жумладан, назорат-касса техникаси ва ҳисоб-китоб терминалларининг қўлланилишини текшириш;
мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича аниқланган қалбаки ва контрафакт ҳолатлар ҳамда маркировкалаш қоидалари бузилганлиги юзасидан текширувларни тадбиркорлик субъектларини хабардор қилмасдан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни текшириш кунида хабардор қилган ҳолда ўтказиш;
мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларнинг чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига нисбатан солиқ текширувларини ўтказиш;
профилактика тадбирларини ўтказиш;
солиқ тўловчининг текширув билан боғлиқ, шу жумладан, электрон ахборот жисмларида сақланадиган ҳисоб ҳужжатлари ва ахборотни талаб қилиб олиш ва ўрганиш;
солиқ тўловчининг ҳудудлари ва биноларини, шунингдек, ҳужжатлар ва буюмларини, шу жумладан, солиқ тўловчи даромад олиш учун фойдаланадиган ёхуд солиқ солиш объектларини сақлаш билан боғлиқ жойларни ушбу Низомнинг 6-боби 3-параграфида белгиланган тартибда кўздан кечириш;
видеотасвирга олиш мосламаларидан мажбурий фойдаланган ҳолда мустақил равишда назорат харидини амалга ошириш;
асосий воситалар, товар-моддий бойликлар, пул маблағлари ва ҳисоб-китобларни инвентаризациядан ўтказиш;
солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектлар ҳисобга қўйилиши устидан солиқ назоратини амалга ошириш;
хронометраж кўздан кечиришни ўтказиш;
сотилаётган товарлар нархини ва кўрсатилаётган хизматлар ҳақини сунъий равишда ошириш ёки пасайтиришни текшириш;
солиқ тўловчи ишчи-ходимлари ҳақиқий сонининг уларнинг солиқ ҳисоботидаги акс эттирилган сонига мувофиқлигини текшириш;
бозорлар, савдо комплекслари ҳудудларида ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида солиқ тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини текшириш;
ер қаъридан фойдаланувчи солиқ тўловчилар томонидан ҳақиқатда қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажмини текшириш;
банклар томонидан солиқ тўловчиларнинг тўлов топшириқномалари ва солиқ органларининг инкассо топшириқномалари ўз вақтида бажарилишини текшириш;
валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонунчиликка резидентлар ва норезидентлар томонидан риоя этилиши юзасидан текширувларни амалга ошириш;
активлар ва мажбуриятларни инвентаризациядан ўтказиш;
автотранспорт воситаларида ташилаётган товарларга белгиланган тартибда расмийлаштирилган товар-кузатув ҳужжатлари мавжудлигини текшириш;
жисмоний шахсларнинг солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида мурожаатлари бўйича улар тўғрисида қонунчилик ҳужжатларида мукофот тўлаш назарда тутилган бўлса, солиқ тўловчи томонидан солиқ қонунчилигида белгиланган бошқа мажбуриятларнинг бажарилишини текширмаслик, агар улар сайёр солиқ текшируви предмети ҳисобланмаса ва солиқ органининг ушбу текширишни тайинлаш тўғрисидаги буйруғида кўрсатилмаган бўлса;
солиқ аудитини ўтказишда:
кўрсатилган объектлар тўғрисидаги аниқ маълумотларнинг текширилаётган шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатларга асосланган маълумотларга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида текширилаётган шахснинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун фойдаланиладиган ҳудудларини ёки биносини ёхуд солиқ солиш объектларини кўздан кечириш;
текширилаётган шахсдан солиқ текшируви учун зарур бўлган ҳужжатларни талаб қилиб олиш;
солиқ текширувларини ўтказувчи шахс солиқ тўловчининг фаолиятига тааллуқли ҳужжатларга (ахборотга) эга бўлган контрагентдан ёки бошқа шахслардан ушбу ҳужжатларни (ахборотни) талаб қилиб олиш;
солиқларни ҳисоблаб чиқариш билан боғлиқ ҳужжатларни, буюмларни ва электрон ахборот сақловчи жисмларни (солиққа оид ахборотни сақловчи мосламалар, шу жумладан, компьютернинг қаттиқ диски, ноутбуклар ва бошқалар) Солиқ кодексининг 148-моддасида белгиланган тартибда олиб қўйиш;
агар битимнинг нархи товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан паст ёки юқори бўлса, тегишли солиқлар бўйича солиқ базасига тузатиш киритиш.
масофавий солиқ текширувида солиқ тўловчилар томонидан идентификация воситалари орқали рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларни импорт қилиш, ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки реализация қилиш қоидаларига риоя этилиши текширилади.
Солиқ органлари қонунга мувофиқ бошқа ҳуқуқларни ҳам амалга ошириши мумкин.
20. Солиқ текширувларини ўтказишда солиқ органлари мансабдор шахслари қуйидагиларга мажбур:
камерал солиқ текширувида солиқ тўловчи томонидан солиқ органининг солиқ ҳисоботларига тузатиш киритиш тўғрисидаги талабномасига жавобан тақдим этилган тафовутларнинг асосларини, шу жумладан, уларни тасдиқловчи ҳужжатларни кўриб чиқиш;
сайёр солиқ текширувини ўтказишда:
солиқ тўловчига ўз хизмат гувоҳномасини кўрсатиш;
солиқ тўловчини солиқ текшируви мақсади, унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари билан таништириш;
солиқ текширувини тайинлаш тўғрисидаги буйруқнинг бир нусхасини солиқ тўловчига тақдим этиши;
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда солиқ текширувини видеотасвирга олиш қурилмаларидан фойдаланган ҳолда ўтказиш;
ўтказилган солиқ текшируви натижалари бўйича солиқ текшируви далолатномасини тузиш ва бир нусхасини солиқ тўловчига тақдим этиш;
ўтказилган солиқ текширувларининг натижалари текширув тамомлангандан кейин уч кун ичида Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига киритилишини таъминлаш;
солиқ аудити бошлангунга қадар:
солиқ тўловчини ёки унинг вакилини солиқ текшируви мақсади билан таништириш, унга ўз хизмат гувоҳномаси кўрсатиш;
солиқ текширувини тайинлаш тўғрисидаги буйруқнинг бир нусхасини солиқ тўловчига тақдим этиш;
солиқ тўловчининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш.
масофавий солиқ текшируви бошлангунга қадар:
солиқ тўловчини ёки унинг вакилини мажбурий рақамли маркировалаш қоидаларининг бузилгани ҳамда ушбу қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида огоҳлантириш бериш;
Солиқ органлари мансабдор шахсларининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
II БЎЛИМ. СОЛИҚ ТЕКШИРУВЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ
4-боб. Камерал солиқ текширувини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
1-§. Камерал солиқ текширувини ташкил этиш
21. Камерал солиқ текшируви қуйидаги ҳолларда ўтказилади:
текширувдан олдинги таҳлил натижаларида аниқланган тафовутлар бўйича солиқ тўловчига солиқ органи томонидан юборилган хабарномага жавобан хабарнома олинган кундан эътиборан ўн кун муддатда солиқ тўловчи томонидан аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи ёхуд асослантиришлар тақдим этилмаганда;
солиқ хавфини бошқариш тизими асосида аниқланган солиқ тўғрисидаги қонунчилик бузилиши содир этилганлиги хавфи мавжудлигида;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда;
солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботида тафовутлар ёки хатолар аниқланганда.
Солиқ органлари қуйидаги ҳолларда ҳам камерал солиқ текширувини ўтказишга ҳақли:
солиқ тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилиши ҳолатлари ҳақида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари солиқ органига тушганда;
солиқ тўловчи томонидан олдин тақдим этилган солиқ ҳисоботига нисбатан тўланиши лозим бўлган солиқ суммасини камайтирадиган ёки кўрилган зарар суммасини кўпайтирадиган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этилганда.
21 1 . Солиқ органлари камерал солиқ текшируви ўтказилиши бошлангунига қадар текширувдан олдинги таҳлилни ўтказиши мумкин. Бунда солиқ аудити ўтказилган ёки ўтказилаётган солиқ даври учун текширувдан олдинги таҳлил ўтказилмайди.
Текширувдан олдинги таҳлил тақдим этилган солиқ ҳисоботи ва солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисидаги бошқа ахборотнинг солиқ органлари томонидан ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда, солиқ тўловчининг иштирокисиз ўтказиладиган автоматлаштирилган таҳлилини ифода этади.
21 2 . Текширувдан олдинги таҳлил солиқ органи раҳбарининг (раҳбар ўринбосарининг) буйруғисиз ва солиқ тўловчини жалб қилмаган ҳолда амалга оширилади.
21 3 . Агар текширувдан олдинги таҳлил чоғида солиқ органи томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботида солиқ органида мавжуд бўлган маълумотлар билан тафовутлар ва (ёки) хатолар аниқланса, солиқ тўловчига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ ҳисоботига тегишли тузатишлар киритиш тўғрисида 3-а-иловага мувофиқ шаклда хабарнома юборилади.
Солиқ тўловчи кўрсатилган хабарномани олган кундан эътиборан ўн кун муддатда аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёки аниқланган тафовутларнинг асосномасини тақдим этиши шарт.
21 4 . Текширувдан олдинги таҳлил аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи ёки аниқланган тафовутлар асосномаси солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ёхуд камерал солиқ текшируви тайинлаган санадан эътиборан якунланган ҳисобланади.
22. Камерал солиқ текшируви Солиқ кодексининг 88-моддасида белгиланган даъво муддати ўтмаган солиқ даврларига нисбатан ўтказилиши мумкин. Бунда айнан битта солиқ (ҳисобот) даври учун айнан бир хил солиқлар бўйича қайта камерал солиқ текширувини ўтказиш мумкин эмас, камерал солиқ текширувини ўтказиш чоғида солиқ органига маълум бўлмаган янги ҳолатлар аниқланган ҳоллар бундан мустасно.
Агар солиқ (ҳисобот) даври учун солиқ мониторинги ўтказилаётган бўлса, бундай давр учун камерал солиқ текшируви ўтказилмайди. Кўрсатилган қоида солиқ мониторинги муддатидан олдин тугатилганда қўлланилмайди.
Қайта камерал солиқ текширувини ўтказиш учун қуйидагилар янги ҳолатлар сифатида эътироф этилади:
солиқ суммалари камайишига ёки зарар суммасининг кўпайишига олиб келадиган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим қилиниши;
Солиқ кодексида назарда тутилган тартибда қўшимча ёки тузатилган ҳисобварақ-фактура тақдим этилиши шарт бўлган ҳолатда унинг тақдим этилмаслиги;
бирламчи ҳисобга олиш ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилиши;
битимларнинг ёки иқтисодий муносабатларнинг юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши уларнинг ҳақиқатдаги иқтисодий мазмунига мувофиқ эмаслиги, солиқларнинг суммаларини камайтиришга оид схема ёки ҳуқуқни суиистеъмол қилиш ҳолатлари аниқланиши;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларида солиққа оид ҳуқуқбузарликларнинг мавжудлиги;
суд ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг солиқ ҳуқуқбузарликларига оид маълумотлари (ҳукм, ажрим, қарор ёки кузатув хатлари) мавжудлиги;
ташқи манба маълумотлари асосида солиқ мажбурияти ва (ёки) солиқ хавфининг юзага келиши;
текширувдан олдинги таҳлилда янги тафовутларнинг аниқланиши.
23. Камерал солиқ текшируви солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатувчи солиқ органи жойлашган жойда ўтказилади.
24. Агар солиқ тўловчи томонидан аввал ҳисобланган солиқ суммаси ўзгартирилиб, камерал солиқ текшируви тугагунга қадар беш кун олдин аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этилса, камерал солиқ текшируви ушбу тақдим этилган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ҳисобга олган ҳолда ўтказилади.
2-§. Камерал солиқ текширувини ўтказиш
25. Камерал солиқ текшируви солиқ органи раҳбарининг (раҳбар ўринбосарининг) ушбу Низомга 4-иловада келтирилган шаклда расмийлаштириладиган буйруғи асосида ўтказилади.
26. Камерал солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги буйруқ асосида фақат битта солиқ тўловчи текширувдан ўтказилади.
27. Камерал солиқ текширувини тайинлаш тўғрисидаги буйруқда солиқ тўловчининг номи ва идентификация рақами, текширувчи шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими, камерал солиқ текширувини ўтказиш муддатлари, текширилаётган давр, текширилаётган солиқлар ва йиғимларнинг турлари кўрсатилади.
28. Камерал солиқ текширувида солиқ органининг икки ва ундан ортиқ текширувчи мансабдор шахслари қатнашганда, текшириш жараёнини бошқариш ва натижаларини умумлаштиришга буйруқда фамилияси биринчи кўрсатилган текширувчи жавобгар шахс ҳисобланади.
29. Камерал солиқ текширувини ўтказиш муддати камерал солиқ текширувини тайинлаш тўғрисидаги буйруқда кўрсатилган санадан бошланади.
Камерал солиқ текширувининг умумий муддати олтмиш кундан ошиши мумкин эмас.
32. Камерал солиқ текшируви жараёнида солиқ органи солиқ тўловчининг фаолиятига тааллуқли ҳужжатларга (ахборотга) эга бўлган учинчи шахслардан Солиқ кодексининг 147-моддасида белгиланган тартибда ҳужжатларни (ахборотни) талаб қилиб олиши мумкин.
35. Камерал солиқ текшируви натижалари бўйича текширувни ўтказувчи мансабдор шахс ушбу Низомга 6-иловада келтирилган шаклга мувофиқ хулоса тузади.
Хулосада камерал солиқ текширувини бошлаш ташаббуси учун асос бўлиб хизмат қилган маълумотлар кўрсатилиб, солиққа оид ҳуқуқбузарликларнинг аниқланганлиги ёки аниқланмаганлиги, қисман тасдиғини топганлиги ёки топмаганлиги, солиқ ҳисоботларидаги тафовутлар ёки хатолар баён этилади.
Шунингдек, хулосада, агар бундай ҳаракатлар камерал солиқ текшируви доирасида амалга оширилган бўлса, солиқ тўловчидан ёки учинчи шахслардан талаб қилиб олинган ёхуд солиқ тўловчининг ҳудудларини ва биноларини кўздан кечиришда ҳамда ўтказилган сайёр солиқ текширувларида олинган ахборотни (ҳужжатларни) ўрганиш ва таҳлил қилиш натижалари ҳам кўрсатилади.
36. Камерал солиқ текшируви юзасидан тузилган хулоса солиқ органи раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан икки кун ичида кўриб чиқилади ва тасдиқланади.
37. Камерал солиқ текшируви материаллари, шу жумладан, солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги далолатнома, текшириш якунларига кўра тафовутлар аниқланганлиги ёки солиқ тўғрисидаги қонунчилик бузилиши мавжуд эмаслиги тўғрисида тузилган хулоса Солиқ кодексининг 135-моддаси олтинчи қисмига мувофиқ солиқ органида рўйхатдан ўтказилиши керак.
3-§. Камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномани юбориш
38. Камерал солиқ текшируви натижалари бўйича тасдиқланган хулосага кўра солиқ ҳисоботидаги тафовутлар ёки хатолар аниқланган ҳолатлар юзасидан солиқ органи томонидан икки кун муддатда солиқ тўловчига уларни бартараф этиш тўғрисида ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шаклда талабнома юборилади.
Талабнома юборилган сана камерал солиқ текшируви тугатилган сана ҳисобланади. Тақдим этилган солиқ ҳисоботларини ўрганиш ва таҳлил қилиш натижалари бўйича тафовутлар ёки хатолар аниқланмаган бўлса ҳам камерал солиқ текшируви якунланган деб ҳисобланади ва бу ҳақида солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига тегишли хабарнома юборилади.
39. Солиқ тўловчи талабнома олинган кундан бошлаб беш кун ичида тегишли солиқлар бўйича аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёхуд аниқланган тафовутларнинг асосларини тасдиқловчи ҳужжатлар билан солиқ органига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали тақдим этиши шарт.
Солиқ тўловчининг тақдим этган асосномаси тегишли ҳужжатлар (асосномалар) олинган кундан эътиборан ўн беш кун ичида солиқ органининг раҳбари (раҳбари ўринбосари) томонидан кўриб чиқилади.
Солиқ органи кўриб чиқиш натижалари бўйича солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар (асосномалар), шу жумладан, аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи инобатга олинганлиги ёки қисман инобатга олинганлиги ёхуд асослар етарли эмас деб топилганлиги тўғрисида унинг шахсий кабинетига мазкур Низомга 7а, 7б, 7в, 7г-иловаларга мувофиқ хабарнома юборади.
40. Солиқ тўловчи талабномада кўрсатилган тафовутларнинг асосномаси сифатида солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг хулосасини тақдим этишга ҳақли. Ушбу асосномани солиқ тўловчининг номидан солиқ маслаҳатчилари ташкилоти мустақил равишда солиқ тўловчи билан тузилган шартномага асосан тақдим этиши мумкин.
42. Аниқланган тафовутлар бўйича тақдим этилган асосномаларга тўлиқ ёки қисман розилик берилган тақдирда, солиқ органи олдин юборилган талабнома бекор қилинганлиги тўғрисидаги хабарномани мазкур Низомга 7д, 7е-иловаларга мувофиқ ёхуд солиқ ҳисоботига тузатишлар киритиш тўғрисидаги аниқлаштирилган талабномани уч кун ичида солиқ тўловчига юборади.
43. Агар солиқ тўловчи аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этмаса ёки аниқланган тафовутлар бўйича асосномаларни тақдим этмаса ёхуд тақдим этган асосномалар етарли эмас деб топилса солиқ органи солиқ тўловчига солиқ аудитини тайинлашга ҳақли. Бунда солиқ аудити ушбу Низомнинг 6-бобида белгиланган тартибда ўтказилади.
4-§. Камерал солиқ текширувда аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича иш юритиш
44. Агар камерал солиқ текшируви пайтида солиқ тўловчи томонидан Солиқ кодексининг 28-бобига мувофиқ жавобгарлик белгиланган солиққа оид ҳуқуқбузарликнинг содир этилганлиги ҳолати аниқланса, камерал солиқ текширувини ўтказган мансабдор шахс солиқ тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги ҳолатларини қайд этувчи далолатномани тузади.
45. Далолатнома ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ шаклда солиққа оид ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланган кундан эътиборан ўн кун ичида, бироқ камерал солиқ текшируви муддати тугаши кунидан кечиктирмай тузилади. Мазкур далолатнома ушбу Низомнинг 35-бандида кўрсатилган хулоса тузилишидан олдин тузилиши керак.
Далолатнома камерал солиқ текширувини ўтказган мансабдор шахс ва солиқ тўловчи томонидан имзоланади.
46. Камерал солиқ текширувини ўтказган солиқ органи раҳбари (раҳбар ўринбосари) далолатномани ва камерал солиқ текширувининг бошқа материалларини ушбу далолатнома тузилган кундан эътиборан ўн кун ўтгач, бироқ ўн беш кундан кечиктирмасдан кўриб чиқади.
47. Солиқ органи мансабдор шахси томонидан солиқ текширувида олинган фотосуратлар, видеоёзувлар ва текширишда олинган бошқа материаллар хулосага ёки солиққа оид ҳуқуқбузарлик далолатномасига илова қилинади.
48. Солиққа оид ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар Солиқ кодексининг 165-моддаси еттинчи — ўн тўққизинчи қисмларида назарда тутилган тартибда кўриб чиқилади ва кўриб чиқиш натижалари бўйича қарор Солиқ кодексининг 166-моддасида назарда тутилган тартибда қабул қилинади.
49. Солиққа оид ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги далолатнома ва камерал солиқ текширувининг бошқа материаллари кўриб чиқилганидан кейин натижалари бўйича беш кун ичида солиқ органи раҳбари (раҳбар ўринбосари) қўшимча солиқлар ва пеня ҳисоблаш ёки уларни рад этишни назарда тутувчи қарор қабул қилади.
50. Солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун солиқ тўловчига нисбатан қўшимча солиқларни ва пеняни ҳисоблаш тўғрисидаги қарор, у қабул қилинган кундан кейин икки кун ичида юборилади.
52. Солиқ органининг қарорининг бажарилиши солиқ органи ва солиқ тўловчи томонидан солиқ органининг қарори олинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач амалга оширилади.
53. Солиқ тўловчи камерал солиқ текшируви натижалари бўйича қабул қилинган қарорни ихтиёрий бажармаган тақдирда, солиқ қарзини ундириш Солиқ кодексининг 120 — 124-моддаларида назарда тутилган тартибда солиқ органи томонидан мустақил равишда амалга оширилади.
54. Солиқ органлари томонидан ўтказилган камерал солиқ текшируви натижасида қўшимча ундирилган суммалар бўйича пенялар ҳамда солиқ қонунчилигини бузганлик учун қўлланилган молиявий жазо чоралари, тегишли маъмурий ҳуқуқбузарлик учун қўлланилган жарималар суммаларининг 80 фоизи давлат бюджетига, 20 фоизи Солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармасига йўналтирилади.
Агар камерал солиқ текшируви Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан берилган маълумотлар асосида ўтказилган бўлса, камерал солиқ текшируви натижасида кўп ва жуда кўп миқдорда солиқлар ва йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш ҳолатлари бўйича қўшимча ундирилган суммалар бўйича пенялар ҳамда солиқ қонунчилигини бузганлик учун қўлланилган молиявий жазо чоралари, тегишли маъмурий ҳуқуқбузарлик учун қўлланилган жарималар суммаларининг 10 фоизи Солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси ҳамда 10 фоизи Департаментнинг махсус бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади.
Бунда, солиқ текширувлари натижасида аниқланган ва ўз вақтида бюджетга ўтказилмаган солиқлар тўлиқ давлат бюджетга йўналтирилади.
Содир этилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш ва ундирилган маблағларни тақсимлаш тартиби Солиқ қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан келишган ҳолда тасдиқланади.
Агар камерал солиқ текшируви Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан берилган маълумотлар асосида ўтказилган бўлса, камерал солиқ текшируви натижасида ундирилган пенялар суммаларининг 12 фоизи Солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси ҳамда 8 фоизи Ҳисоб палатасининг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади.
Бунда ундирилган маблағларни тақсимлаш тартиби Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
55. Солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича қабул қилган қарори устидан юқори турувчи солиқ органига ёки судга шикоят қилиш мумкин.
Солиқ қўмитасининг қарори устидан судга шикоят қилиш мумкин.
56. Юқори турувчи солиқ органига тушган шикоятларни кўриб чиқиш Солиқ кодексининг 30-бобида белгиланган тартибда амалга оширилади.
5-боб. Сайёр солиқ текширувини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
1-§. Сайёр солиқ текширувини ташкил этиш
57. Сайёр солиқ текширувини ўтказиш учун қуйидагилар асос бўлади:
солиқ хавфини бошқариш тизими орқали аниқланган, солиқ тўғрисидаги қонунчиликни бузиш хавфи мавжудлиги;
жисмоний ёки юридик шахсларнинг солиқ ёхуд валюта тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатлари, шу жумладан, товарлар ва хизматларнинг нархини асоссиз ошириб юбориш ҳолатлари тўғрисида, йўловчиларни енгил автотранспорт воситалари билан ташиш бўйича ноқонуний тадбиркорлик фаолияти;
оммавий ахборот воситаларида солиққа ва валютага оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинганда;
ўтказилаётган камерал солиқ текширувини холисона амалга ошириш мақсадида қўшимча маълумотлар олиш зарурати юзага келганда;
қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш жараёнида қўшимча солиқ назорати тадбирларини ўтказиш зарур бўлганда;
валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш жараёнида солиқ органи юборган сўровномага солиқ тўловчи томонидан ҳужжатлар ёки ахборот тақдим этилмаган ёхуд тўлиқ тақдим этилмаганда;
суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шунингдек, бошқа давлат органлари ва ташкилотларидан солиқ ва валютага оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида далолат берувчи ахборот тушганда;
солиқ инспекторлари томонидан ўз хизмат вазифаларини амалга ошириш жараёнида мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича қалбаки ва контрафакт ҳолатлар ҳамда маркировкалаш қоидалари бузилгани ҳамда хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари бузилганлиги, аниқланганда, шунингдек, жисмоний шахслар томонидан тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга ошириш ҳолатларини аниқлашда;
импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотларининг тўққиз ой (гўшт ва ҳўл мева-сабзавотларнинг уч ой) давомида сотилмаганлиги ва қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз бараваридан ортиқ бўлган ушбу маҳсулотлар қолдиқда турганлиги ҳолати аниқланганда;
солиқ органлари ходимлари томонидан ўз хизмат вазифаларини амалга ошириш жараёнида қуйидаги солиққа оид ҳуқуқбузарлик ёки ҳолатлар расмий огоҳлантиришдан сўнг уч кун муддатда бартараф этилмаганлиги ёхуд такроран аниқланганда:
назорат-касса техникасини ва (ёки) ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш тартибини бузиш;
меҳнат фаолиятини амалга оширувчи ходимларни ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фондини солиқ ҳисоботида акс эттирмаслик;
ер майдонларидан ҳужжатларсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланиш;
фойдали қазилмаларни ноқонуний қазиб олиш ёки қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажмини солиқ ҳисоботида тўлиқ акс эттирмаслик.
Ушбу банднинг ўнинчи хатбошисида назарда тутилган солиққа оид ҳуқуқбузарлик ёки ҳолатларни биринчи марта содир этган солиқ тўловчилар расмий огоҳлантирилади. Мазкур ҳуқуқбузарлик ёки ҳолатлар расмий огоҳлантиришдан сўнг уч кун муддатда бартараф этилмаган ва (ёки) қайта содир этилганлиги аниқланганда ушбу солиқ тўловчида сайёр солиқ текширувлари ўтказилади.
Ушбу банднинг ўнинчи хатбошисида назарда тутилган солиққа оид ҳуқуқбузарлик ёки ҳолатлар жойида аниқланганлиги фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувлар орқали қайд қилиниши мумкин.
Кўрсатилган солиққа оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ва уларни содир этган жисмоний шахсларнинг мурожаати солиқ органларига аввал келиб тушган ва унинг асосида солиқ органлари томонидан сайёр солиқ текшируви ўтказаётган ёки сайёр солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш натижалари бўйича солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан тегишли қарор қабул қилинаётган бўлса, солиқ органлари қонунчилик ҳужжатларида эвазига ҳақ тўланиши назарда тутилган солиққа оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ва уларни содир этган шахслар тўғрисида такрор келиб тушган хабарлар асосида сайёр солиқ текширувларини ўтказмаслик ҳуқуқига эга.
58. Сайёр солиқ текшируви ўн кундан кўп бўлмаган муддатда фақатгина боди-камерадан фойдаланган ҳолда ўтказилади.
59. Сайёр солиқ текшируви солиқ органи раҳбарининг (ўринбосарининг) буйруғи асосида ўтказилади.
Сайёр солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги буйруқда солиқ тўловчининг номи, текширувчи шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ҳамда лавозими, текширувларни ўтказиш муддати ва мақсадлари, Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимидаги рўйхатга олиш рақами кўрсатилади.
Давлат рўйхатидан ўтмасдан, ноқонуний фаолият юритаётган жисмоний шахслар фаолияти бўйича сайёр солиқ текшируви ўтказиш тўғрисидаги буйруқда солиқ тўловчининг номи ва Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимидаги рўйхатга олиш рақами кўрсатилмайди.
60. Агар сайёр солиқ текширувида солиқ органининг икки ёки ундан ортиқ текширувчи мансабдор шахслари қатнашганда, буйруқда фамилияси биринчи кўрсатилган текширувчи текшириш жараёнини бошқариш ва натижаларини умумлаштиришга жавобгар шахс ҳисобланади.
61. Сайёр солиқ текширувини тайинлаш тўғрисидаги буйруқда кўрсатилган сана ушбу текширувни ўтказиш муддатининг бошланиши деб ҳисобланади.
62. Сайёр солиқ текширувини ўтказишда солиқ тўловчилардан сайёр солиқ текшируви предметига алоқадор бўлмаган ҳужжатларни (ахборотни) талаб қилишга йўл қўйилмайди.
63. Солиқ тўловчилар томонидан савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилиши, шу жумладан, улар томонидан назорат-касса техникаси ва ҳисоб-китоб терминаллари қўлланилиши бўйича сайёр солиқ текширувларини ташкил этиш Солиқ қўмитасининг «Soliq hamkor» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади.
Фуқаролардан тушган мурожаатлар ва ўтказилган солиқ текширувлари тўғрисидаги маълумотлар Солиқ қўмитасининг ахборотларни қайта ишлаш маркази тизимида жойлаштирилади.
«Soliq hamkor» автоматлаштирилган ахборот тизимини қайта ишлаш, ҳар йилги сақлаш ва модернизациялаш Солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
64. Солиқ тўловчилар томонидан назорат-касса техникаси ва ҳисоб-китоб терминаллари қўлланилиши масалалари бўйича сайёр солиқ текширувлари солиқ органлари томонидан хавфни бошқариш тизими маълумотларидан фойдаланган ҳолда чораклик режа-жадвал асосида амалга оширилиши мумкин.
65. Автотранспорт воситаларида ташилаётган товарларга белгиланган тартибда расмийлаштирилган товар-кузатув ҳужжатлари мавжудлигининг сайёр солиқ текширувлари солиқ органлари мансабдор шахслари томонидан блок-постларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа назорат органлари билан ҳамкорликда амалга оширилади. Мазкур текширишлар солиқ органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органлари ҳамда бошқа назорат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан келишган ҳолда амалга оширилади.
66. Сайёр солиқ текшируви жараёнида солиқ органи мансабдор шахслари ушбу Низомнинг 6-боби 3 ва 6-параграфларида белгиланган тартибда солиқ тўловчининг биноларини ва ҳудудини кўздан кечиришга ҳамда ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйишга ҳақли. Мазкур тадбирлар видеотасвирга олиш қурилмаларидан фойдаланиш воситасида амалга оширилади, бундай имконият мавжуд бўлмаганда эса — холислар иштирокида амалга оширилади.
2-§. Солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларнинг ҳисобга қўйилиши устидан солиқ назоратини амалга ошириш
67. Солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги ахборотни аниқлаштириш сайёр солиқ текширувлари чоғида, кейинчалик солиқ солинадиган базага тузатишлар киритиш мақсадида ҳудудлар ва биноларни кўздан кечириш йўли билан амалга оширилади.
68. Солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги ахборотни аниқлаштиришда қуйидагилар текширилади:
давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар, фаолият тури ва жойининг солиқ тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқлиги;
солиқ тўловчига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулк негизида, шунингдек, ушбу мол-мулкка эгалик қилиш ва (ёки) ундан фойдаланишга йўл қўядиган ўзга ашёвий ҳуқуқ асосида мол-мулкка ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлиги.
69. Солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги ахборотни аниқлаштириш натижасида олинган маълумотлар сайёр солиқ текшируви далолатномасида қайд этилади.
3-§. Хронометраж кўздан кечиришни ўтказиш
70. Хронометраж кўздан кечириш солиқ тўловчиларнинг фаолият турлари бўйича ҳақиқий ишлаб чиқариш (ишлар, хизматлар) ҳажмларини, шунингдек, ҳақиқий харажатларини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
71. Хронометраж кўздан кечириш солиқ тўловчининг фаолиятини тўхтатмасдан, унинг иш кунини тўлиқ қамраб олган ҳолда, унга тегишли бўлган барча объектларда, уларнинг жойлашган жойидан қатъи назар бир вақтнинг ўзида ўтказилади.
72. Хронометраж кўздан кечириш солиқ тўловчиларнинг текширишгача тасдиқланган иш режимидан келиб чиқиб, бироқ кетма-кет етти календарь кундан кам бўлмаган муддатда ўтказилади.
73. Агар солиқ тўловчининг турли ҳудудларда жойлашган (туман, шаҳар) бир нечта объектлари мавжуд бўлса, солиқ органи уларда хронометраж кўздан кечириш ўтказиш юзасидан объект жойлашган ҳудудий солиқ органига хронометраж кўздан кечириш бошланишидан камида бир кун олдин режалаштирилган хронометраж кўздан кечиришнинг аниқ санасини кўрсатган ҳолда ёзма хабарнома юборади.
Хронометраж кўздан кечириш натижаси бўйича расмийлаштирилган маълумотлар хронометраж кўздан кечириш якунланганидан сўнг ҳудудий солиқ органлари томонидан солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига бир кун ичида юборилиши шарт.
74. Хронометраж кўздан кечириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар (бажарилаётган ишлар, кўрсатилаётган хизматлар) тури ва миқдорини аниқлаш;
тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш учун фойдаланилаётган хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар ҳажмини, ускуналарнинг ишлаб чиқариш қувватларини қайд этиш;
тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватлари учун сарфланаётган ресурслар (газ, электр энергияси, сув, ёқилғи-мойлаш материаллари ва бошқалар) ҳажмининг ишлаб чиқариш ҳажмига мувофиқлигини аниқлаш;
ишлаб чиқарилган маҳсулотларни (бажарилаётган ишларни, кўрсатилаётган хизматларни) реализация қилиш усулларини аниқлаш;
солиқ тўловчининг ҳақиқий харажатларини аниқлаш.
75. Хронометраж кўздан кечириш натижаси баённомаси икки нусхада расмийлаштирилади. Баённоманинг бир нусхаси текширилаётган шахсга баённома нусхасини олганлигини тасдиқловчи имзо қўйдирган ҳолда берилади.
Солиқ тўловчи баённомага имзо чекишдан ва (ёки) унинг бир нусхасини олишдан бош тортган ҳолларда сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахс томонидан бу ҳақида баённомага тегишли ёзув киритилади.
76. Хронометраж кўздан кечириш натижаси сайёр ва камерал солиқ текширувлари жараёнида солиқ тўловчиларга солиқлар ва йиғимларни қўшимча ҳисоблаш учун асос бўлиши мумкин.
4-§. Назорат касса техникаси ва ҳисоб-китоб терминаллари қўлланилишини текшириш
77. Назорат-касса техникаси ва ҳисоб-китоб терминаллари қўлланилишини текшириш бевосита солиқ тўловчи савдо ёки хизматлар амалга оширилаётган жойда ўтказилади.
Назорат-касса техникаси ва ҳисоб-китоб терминаллари қўлланилишини текшириш назорат харидини амалга ошириш йўли билан ҳам ўтказилиши мумкин.
78. Назорат-касса техникаси ва (ёки) ҳисоб-китоб терминаллари қўлланилиши назоратини амалга оширишда, жумладан, қуйидагилар текширилади:
солиқ тўловчи томонидан фойдаланилаётган назорат-касса техникаси ва ҳисоб-китоб терминали тегишли қонунчилик талабларига мувофиқлиги;
харидорларга назорат-касса техникаси чеки ёки унга тенглаштирилган бошқа ҳужжатлар берилиши;
банк карталари орқали тўловлар қабул қилиниши, харидорларга ҳисоб-китоб терминаллари чеки ва назорат-касса техникаси чеки берилиши;
сотилаётган товарлар нархини ҳамда кўрсатилаётган ҳақини нақд пул маблағлари ёки банк карталар бўйича тўлаш шаклига қараб уларни сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш масалалари.
79. Назорат харидини амалга оширишда қуйидаги шахслар жалб қилиниши мумкин:
солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги тўғрисида мурожаат қилган жисмоний шахс (юридик шахснинг вакили);
«холис харидор» хизматини кўрсатувчи юридик шахс ишчи-ходимлари;
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда фуқаролик тусидаги шартномалар асосида солиқ органлари томонидан жалб қилинган жисмоний шахслар;
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси вакиллари.
Сайёр солиқ текширувини ўтказишда назорат-касса техникаси ва ҳисоб-китоб терминаллари қўлланилиши бўйича кўрсатма бериш учун товар ёки хизматни харид қилган, текширув натижасидан манфаатдор бўлмаган ҳар қандай мустақил вояга етган ва солиқ назоратини амалга ошириш учун аҳамиятга эга ҳолатлар ўзига маълум бўлган шахслар жалб қилиниши мумкин.
80. Сайёр солиқ текширувида солиқ органларининг текширувчи мансабдор шахслари томонидан назорат хариди жараёнини видеотасвирга олиш учун видеотасвирга олиш мосламаларидан мажбурий фойдаланиш шарти билан мустақил равишда назорат хариди амалга оширилиши мумкин.
81. Назорат харидини амалга оширган шахслар сотиб олинган товарларни назорат хариди якунланиши билан солиқ органининг сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахсларига топшириши шарт.
82. Ўтказилган назорат хариди натижаси бўйича ушбу Низомга 9-иловага мувофиқ шаклда баённома расмийлаштирилади ва сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахс, назорат харидини амалга оширган шахс ва текширилаётган шахс томонидан имзоланади.
Назорат харидини ўтказиш баённомасининг бир нусхаси солиқ тўловчига баённома нусхасини олганлигини тасдиқловчи имзо қўйдирган ҳолда берилади. Бунда солиқ тўловчи назорат харидини ўтказиш баённомасига имзо чекишдан ва (ёки) унинг нусхасини олишдан бош тортган ҳолларда, сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахс томонидан баённомага бу ҳақида тегишли ёзув киритилади.
83. Назорат харидини ўтказишда нақд пул маблағлари ва банк пластик карталаридаги маблағлардан ҳам фойдаланиш мумкин.
Назорат харидини ўтказишда фойдаланиш учун нақд пул маблағлари Солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилади.
Сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахс назорат харидини ўтказиш учун нақд пул маблағларини тегишли солиқ органи кассасидан олади.
Нақд пул маблағларини сайёр солиқ текширувини ўтказиш учун мансабдор шахсга беришда уларнинг қиймати, банкнота серияси ва рақамлари алоҳида варақда қайд этилиб, чиқим касса ордерига илова қилинади. Мазкур варақ нусхаси сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахсга берилади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси тижорат банкларида корпоратив банк карталарини очиш ва сайёр солиқ текширувларини ўтказишда назорат харидларини амалга ошириш учун улардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Банк карталаридан фойдаланган ҳолда назорат харидини амалга ошириш пайтида жисмоний шахснинг шахсий банк картасидан ёки Солиқ қўмитаси томонидан тижорат банкларида очилган корпоратив банк карталаридан фойдаланилади.
Солиқ органлари томонидан корпоратив банк карталаридан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган назорат харидлари Солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Назорат харидларини амалга ошириш учун Солиқ қўмитаси томонидан тижорат банкларида очилган корпоратив банк карталарини сақлаш функцияларини бажарувчи ваколатли шахслар сайёр солиқ текширувларини ўтказишни амалга оширувчи бўлинмаларнинг раҳбарлари (раҳбар ўринбосарлари) ҳисобланади.
Назорат харидларини амалга ошириш учун олинган маблағларнинг мақсадли сарфланиши учун солиқ органларининг сайёр солиқ текширувларини ўтказадиган бўлинмаларининг раҳбарлари (раҳбар ўринбосарлари) шахсан жавобгардир.
Корпоратив банк карталаридан фойдаланган ҳолда назорат харидларини амалга ошириш учун зарур бўлган маблағлар миқдори Солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.
Назорат хариди жараёнида банк карталаридан фойдаланилган пул маблағларини қайтариб бериш вазифаси назорат хариди ўтказилган солиқ тўловчи зиммасига юкланади.
84. Назорат хариди ўтказилиб ва ўзаро ҳисоб-китоблар якунлангач назорат харидини ўтказишда фойдаланилган пул маблағлари текширилган солиқ тўловчи (унинг вакили) томонидан сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахсга қайтарилади, харид қилинган товарлар солиқ тўловчига (унинг вакили) қайтариб берилиши шарт, бундан қайтариш имкони бўлмаган ҳамда қонунчиликка мувофиқ олиб қўйилиши лозим бўлган назорат хариди предметлари мустасно.
Сайёр солиқ текшируви якунлангандан сўнг назорат харидини ўтказишда фойдаланиш учун олинган нақд пул маблағлари бир кун ичида тегишли солиқ органи кассасига тўлиқ ҳажмда топширилади. Пул маблағларининг қиймати, банкнота серияси ва рақамлари ёзилган варақ нусхаси кирим касса ордерига илова қилинади.
85. Солиқ органларига назорат-касса техникаси ёки ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш билан боғлиқ солиқ тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳақида жисмоний шахслардан тушган мурожаатларга видеоёзувлар илова қилинганда назорат харидини амалга ошириш талаб қилинмайди.
Жисмоний шахслардан тушган видеоёзувлар илова қилинган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари солиқ органи томонидан сайёр солиқ текшируви натижаси бўйича тузиладиган далолатномада акс эттирилади, бунда ушбу Низомнинг 82-бандида кўрсатиб ўтилган баённома тузилмайди.
86. Жисмоний шахслар томонидан солиқ органларига тақдим қилинган солиқ тўловчилар томонидан солиқ тўғрисидаги қонунчилик бузилиши тўғрисидаги видеоёзувлар қуйидаги талабларга мос бўлиши керак:
видеофайлнинг намойиш этиш имконияти 720×480 пикселдан кам бўлмаслиги;
видеоёзув давомийлиги 30 секунддан кам бўлмаслиги ва 10 дақиқадан ошмаслиги;
видеоёзув маълумотларида сана ва вақт кўрсатилиши.
Солиқ органлари жисмоний шахслар томонидан амалга оширилган видеотасвирларни солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ҳолати аниқланган кундан бошлаб ўн кундан кечиктирмай кўриб чиқиш учун қабул қилади.
Ўзгартириш киритилган видеоёзувлар кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди, бевосита солиқ тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳолатларини акс эттириш юзасидан ҳажмини қисқартириш мақсадида ажратиб олинган ҳоллар бундан мустасно.
87. Сайёр солиқ текшируви жараёнида солиқ тўловчининг кассасида мавжуд нақд пул қолдиғи саноқдан ўтказилади ва ушбу Низомга 10-иловага мувофиқ шаклда нақд пул қолдиғини саноқдан ўтказиш далолатномаси тузилади.
Солиқ тўловчининг кассасидаги нақд пул қолдиғи суммасини назорат-касса техникасида акс эттирилган пул тушумлари суммаси билан солиштириш натижалари сайёр солиқ текшируви далолатномасига киритилади.
88. Солиқ тўловчи томонидан бошқа солиқ тўловчига тегишли назорат-касса техникаси ёки ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланиш ҳолати аниқланган тақдирда, сайёр солиқ текшируви далолатномасида уларнинг русуми ва завод рақами тўғрисидаги маълумот акс эттирилади, шунингдек, харид чеки илова қилинади.
89. Техник талабларга жавоб бермайдиган назорат-касса техникаси мавжудлиги аниқланган тақдирда, сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахс томонидан белгиланган тартибда баённома тузилади ва ушбу назорат-касса техникаси экспертизадан ўтказиш учун вақтинча олиб қўйилади.
5-§. Солиқ тўловчи ишчи-ходимларининг ҳақиқий сони ва солиқ ҳисоботидаги акс эттирилган ишчи-ходимлар сонига мувофиқлигини текшириш
90. Сайёр солиқ текшируви доирасида солиқ тўловчи — юридик шахслар ишчи-ходимларининг ҳақиқий сони ва солиқ ҳисоботдаги акс эттирилган ишчи-ходимлар сонига мувофиқлиги текшируви амалга оширилиши мумкин. Мазкур текширув қуйидагиларни ўз ичига олади:
солиқ тўловчининг ҳақиқатда фаолият юритаётган ишчи-ходимлари сонини аниқлаш ва ушбу Низомга 11-иловага мувофиқ шаклда баённома тузиш;
текширувда аниқланган солиқ тўловчининг ҳақиқатда фаолият юритаётган ишчи-ходимлари охирги ҳисобот даври учун солиқ органига тақдим этган солиқ ҳисоботларида акс эттирилган ишчи-ходимлар билан солиштирилади;
солиқ ҳисоботларида мавжуд бўлмаган ишчи-ходимлардан уларнинг ишлаш даври ҳамда олаётган даромадлари суммаси (иш ҳақи) тўғрисида ёзма равишда тушунтиришлар олинади.
91. Солиқ тўловчи ишчи-ходимларининг ҳақиқий сони ва солиқ ҳисоботида акс эттирилган ишчи-ходимлар сонига мувофиқлиги текшируви натижалари сайёр солиқ текшируви далолатномасида акс эттирилади.
92. Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёлланган ходимлар билан меҳнат шартномалари ва (ёки) ёлланган ходимни ҳисобга қўйиш карточкалари мавжуд бўлмаган ҳолатлар аниқланганда, ушбу қоидабузарликлар сайёр солиқ текшируви далолатномасида акс эттирилади.
6-§. Бозорлар, савдо комплекслари ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларининг тўхташ жойларида солиқ тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини текшириш
93. Бозорлар, савдо комплекслари ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларининг тўхташ жойларида солиқ тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини текшириш қуйидагиларни ўз ичига олади:
бир марталик йиғимларнинг тўлиқ ва ўз вақтида ундирилиши ҳамда уларни тўлашда назорат-касса техникаси қўлланилишини назорат қилиш;
бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида сотувчи ва харидорларга кўрсатилган хизматлар учун тўловларнинг ҳамда бино ва иншоотларни, шунингдек, буюмларни ижарага бериш бўйича ижара тўловларининг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини назорат қилиш;
савдо ва хизматлар кўрсатиш қоидаларига риоя этилишини текшириш.
94. Бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларининг тўхташ жойларида солиқ тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини текшириш натижалари сайёр солиқ текшируви далолатномасида акс эттирилади.
7-§. Савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилишини текшириш
95. Савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилишини назорат қилишда, шу жумладан, қуйидагилар текширилади:
алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш ҳамда маркировка қилиш қоидаларига риоя этилганлиги ва тегишли рухсатнома ёки лиценциялар мавжудлиги;
ҳисоб-китоб терминали, назорат-касса техникалари мавжудлиги ҳамда солиқ тўловчининг номига расмийлаштирилганлиги;
савдо шохобчасида сотувчи — юридик шахс тўғрисидаги маълумотлар, яъни корхонанинг номи, унинг жойлашган ери (почта манзили), иш режими, солиқ тўловчининг идентификация рақами, агар сотувчи якка тартибдаги тадбиркор бўлса, унинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ва рўйхатдан ўтказган органнинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами тўғрисидаги маълумотлар харидорлар танишиши учун қулай тарзда жойлаштирилганлиги;
сақланаётган, фойдаланилаётган ва реализация қилинаётган товарларга уларнинг қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлиги;
агар солиқ тўловчи амалга оширадиган фаолият лицензияланиши шарт бўлса, лицензиянинг тартиб рақами ва амал қилиш муддати тўғрисидаги, шунингдек, уни берган орган ҳақидаги маълумотлар харидорлар (истеъмолчилар) танишиши учун қулай тарзда жойлаштирилганлиги;
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ҳамда бошқа буюмлар билан савдони амалга оширадиган сотувчи томонидан қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни сотиш қоидаларига риоя этилиши, заргарлик буюмларининг асиллик даражаси белгиланганлиги ва тамғаланганлиги;
умумий овқатланиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) ва сотиш қоидаларига риоя этилиши;
алкоголь маҳсулотлари реализациясини амалга оширишни бошлаш тўғрисида солиқ органлари хабардор қилинганлиги, шунингдек, қонунчиликда белгиланган алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдони ва умумий овқатланишни амалга ошириш шартларига мувофиқлик текширилади.
Рақамли маркировкаланган маҳсулотлар чакана савдосини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан онлайн назорат-касса машинаси ва виртуал кассага уланган, штрих-кодлар ва рақамли маркировка кодларини тўғри ўқишни ва аниқлашни таъминловчи 2D-сканерлар, маълумотларни йиғувчи терминаллар ёки бошқа турдаги махсус қурилмалардан фойдаланмаган ҳолда, товар сотиш ҳолатлари солиқ органлари базаси маълумотлари асосида аниқланганда, ушбу тадбиркорлик субъектлари шахсий кабинети орқали ҳолат юзасидан огоҳлантирилади;
икки марта огоҳлантиришдан сўнг қонун бузилиши бир ой ичида қайта такрорланган тақдирда, тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқбузарлик содир этилган чоракдаги фаолият юзасидан солиқ текшируви тайинланади;
солиққа оид ҳуқуқбузарлик солиқ текшируви якунлангач бир ойдан кейин қайта такрорланганда, тадбиркорлик субъектлари хабардор қилинмасдан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил текшириш кунида хабардор қилинган ҳолда солиқ текшируви тайинланади;
мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларнинг чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари орасидан ҳар бир ҳудуд кесимида ҳар чоракда инсон омилисиз автоматик тарзда камида 10 фоизи танлаб олинади ва уларда назорат тадбирлари ўтказилади.
Солиққа оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган субъектлар фаолияти кейинги уч чорак давомида назорат қилиб борилади.
96. Савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилишини текшириш натижалари сайёр солиқ текшируви далолатномасида акс эттирилади.
8-§. Ер қаъридан фойдаланувчи солиқ тўловчилар томонидан ҳақиқатда қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажмини текшириш
97. Ер қаъридан фойдаланувчи солиқ тўловчилар томонидан ҳақиқатда қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмалар ҳажмини текшириш солиқ органлари мансабдор шахслари томонидан кончилик муносабатлари соҳасидаги ваколатли давлат органлари мутахассисларини жалб қилган ҳолда ўтказилади.
98. Ер қаъридан фойдаланувчиларнинг геологик, маркшейдерлик ёки техник хизматларидан олинган хулосалар солиқ органлари томонидан ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ базасини аниқлашда фойдаланилади.
99. Солиқ органлари томонидан ер қаъридан фойдаланувчилар ҳақиқатда қазиб олган (ажратиб олган) фойдали қазилмалар ҳажмини текшириш ва ер ости бойликлари ва техноген минерал ҳосилалардан ўзбошимчалик билан фойдаланишнинг олдини олиш учун кончилик муносабатлари соҳасидаги ваколатли давлат органлари мутахассислари, шунингдек, маркшейдерлик хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар билан тўғридан-тўғри шартнома тузган ҳолда уларнинг мутахассислари жалб қилиниши мумкин.
Бунда маркшейдерлик хизматини кўрсатувчи ташкилотларга ўлчов ишлари якуни бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш шартномага мувофиқ амалга оширилади.
9-§. Солиқ тўловчиларнинг тўлов топшириқномалари ва солиқ органларининг инкассо топшириқномалари банклар томонидан ўз вақтида бажарилишини текшириш
100. Солиқ тўловчиларнинг тўлов топшириқномалари ва солиқ органларининг инкассо топшириқномалари банклар томонидан ўз вақтида бажарилишини текшириш қуйидагиларни ўз ичига олади, жумладан:
солиқ тўловчининг пул маблағлари ҳисобидан солиқни бюджет тизимига ўтказишга доир тўлов топшириқномаси банклар томонидан унинг банкдаги ҳисобварағида мавжуд пул маблағлари ҳисобидан ўз вақтида бажарилишини текшириш;
солиқ органининг солиқни бюджет тизимига ўтказишга доир инкассо топшириқномаси банклар томонидан солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағида мавжуд пул маблағлари ҳисобидан ўз вақтида бажарилишини текшириш.
101. Текширишда солиқ тўловчининг топшириқномалари ва солиқ органининг инкассо топшириқномалари банк томонидан фуқаролик қонунчиликда белгиланган навбат бўйича бажарилиши ўрганилади, жумладан:
солиқдан қарздор мижознинг банк ҳисобварағида пул маблағлари мавжуд бўлганда солиқ органларининг инкассо топшириқномалари, солиқ тўловчиларнинг тўлов топшириқномалари банклар томонидан ижро қилинишини текшириш;
солиқ тўловчининг ҳисобварақларидаги миллий валютадаги маблағлар тўланиши лозим бўлган талабларни қондириш учун етарли бўлмаганда солиқ органларининг тақдимномасига асосан мижозларининг чет эл валютасидаги ҳисобварағида мавжуд бўлган маблағларнинг инкассо талабномаларини қондириш учун етарли бўлган миқдордаги қисми банк томонидан Республика валюта биржасига сотувга чиқарилганлигини текшириш;
мижознинг пул маблағлари етарли бўлмаганда тижорат банклари томонидан ижро тўлов ҳужжатлари бўйича мутаносиб равишда ҳисобдан чиқариш тартибига риоя қилинаётганлигини текшириш.
102. Солиқ органининг инкассо топшириқномаси ҳамда солиқ тўловчиларнинг тўлов топшириқномаси тижорат банклари томонидан бажарилишини текшириш натижалари сайёр солиқ текшируви далолатномасида акс эттирилади.
10-§. Валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонунчиликка резидентлар ва норезидентлар томонидан риоя этилишини текшириш
103. Валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонунчиликка резидентлар ва норезидентлар томонидан риоя этилиши юзасидан текширув қуйидагиларни ўз ичига олади, жумладан:
валюта операциясини амалга ошириш учун асос бўлган ҳужжатлар (шартномалар), ушбу ҳужжатлар (шартномалар) асосида амалга оширилган барча операцияларни тасдиқловчи ҳужжатлар текширилади;
экспорт-импорт операциялари бўйича муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарздорликлар мавжудлиги текширилади.
104. Валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонунчиликка резидентлар ва норезидентлар томонидан риоя этилиши юзасидан текширув натижалари сайёр солиқ текшируви далолатномасида акс эттирилади.
11-§. Активлар ва мажбуриятларни инвентаризациядан ўтказиш
105. Асосий воситалар, товар-моддий бойликлар, пул маблағлари ва ҳисоб-китобларни инвентаризациядан ўтказиш мол-мулкнинг ҳақиқатда мавжудлигини аниқлаш, ҳақиқатда мавжуд мол-мулкни бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан солиштириш, мажбуриятлар ҳисобда тўғри акс эттирилганлигини текшириш мақсадида ўтказилади.
106. Сайёр солиқ текширувларини ўтказишда солиқ тўловчининг актив ва мажбуриятларини инвентаризациядан ўтказиш ушбу Низомнинг 6-боби 7-параграфида белгиланган тартибда амалга оширилади.
107. Активлар ва мажбуриятларни инвентаризациядан ўтказиш натижалари сайёр солиқ текшируви далолатномасида акс эттирилади.
12-§. Ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйиш
108. Ҳужжатлар ва (ёки) буюмларни олиб қўйиш улар солиққа оид ҳуқуқбузарлик предмети бўлган ҳолларда сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахс томонидан қабул қилинган қарор асосида амалга оширилиши мумкин. Мазкур қарор ушбу Низомга 12-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштирилади.
109. Сайёр солиқ текшируви жараёнида ҳужжатлар ва (ёки) буюмларни тунги вақтларда (соат 23.00 дан 06.00 га қадар бўлган вақт оралиғида) олиб қўйишга йўл қўйилмайди.
110. Ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйиш ҳужжатлари ва буюмларини олиб қўйиш амалга оширилаётган шахслар иштирокида видеотасвирга олиш қурилмаларидан фойдаланиш воситасида амалга оширилади, бундай имконият мавжуд бўлмаганда эса — холислар иштирокида амалга оширилади. Зарур бўлган ҳолларда олиб қўйишни амалга оширишда иштирок этиш учун мутахассис таклиф этилади.
111. Ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйиш бошлангунига қадар сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахс солиқ тўловчига ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйишни амалга ошириш тўғрисидаги қарорни тақдим этади ҳамда унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиради.
Сайёр солиқ текширувида солиқ тўловчининг фаолиятининг тўхтаб қолишига олиб келадиган ҳужжатлар ва буюмларни (нусхалари, шунингдек, асл нусхалари), шу жумладан электрон ҳужжатлари, предметларини (товарлар, буюмлар, хом ашёлар, материаллар ва ярим тайёр маҳсулотлар намуналари) олиб қўйиш фақат суд қарори асосида амалга оширилади.
112. Сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахс ҳужжатлари ва (ёки) буюмлари олиб қўйилаётган шахсга уларни ўз ихтиёри билан топширишни таклиф этади, таклиф рад этилган тақдирда эса — олиб қўйишни мажбурий тарзда амалга оширади.
Ўзига нисбатан олиб қўйиш амалга оширилаётган шахс олиб қўйилиши лозим бўлган ҳужжатлар ва буюмлар сақланиши мумкин бўлган биноларни ёки бошқа жойларни очишдан бош тортганда, сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахс тамбаларга, эшикларга ва бошқа буюмларга зарурат сабабли имкон қадар шикаст етказмаган ҳолда олиб қўйишни мустақил тарзда бажаришга ҳақли.
113. Сайёр солиқ текшируви жараёнида ҳужжатлар ва буюмларни олишда ушбу Низомга 13-иловага мувофиқ шаклда икки нусхада ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйиш тўғрисида баённома расмийлаштирилади.
Ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйиш тўғрисидаги баённоманинг бир нусхаси солиқ тўловчига имзо қўйдириб топширилади.
Солиқ тўловчи ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйиш тўғрисидаги баённомани имзолаш ва (ёки) олишдан бош тортган ҳолларда бу ҳақида баённомага тегишли ёзув киритилади ва солиқ тўловчига почта орқали буюртма хат билан юборилади.
114. Солиқ тўловчи талаб қилинган ҳужжатлар ва буюмларни тақдим этишдан, биноларни ёки бошқа жойларни очишдан бош тортган тақдирда, бу ҳақида сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахс томонидан тузилган ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйиш тўғрисида баённомада қайд этилади.
Солиқ органлари томонидан сайёр солиқ текшируви жараёнида олиб қўйилган буюмларни ҳисобга олиш, сақлаш, баҳолаш ва сотиш, шунингдек, йўқ қилиб ташлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарори билан белгиланган тартибда амалга оширилади.
13-§. Сайёр солиқ текшируви натижаларини расмийлаштириш
115. Сайёр солиқ текширувида солиқ тўловчи томонидан сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахснинг ҳудуди ва биноларига киришига тўсқинлик қилинган тақдирда, сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахс томонидан ушбу Низомга 14-иловага мувофиқ шаклда далолатнома тузилади.
Бундай далолатнома асосида солиқ органи текширилаётган шахс тўғрисида ўзида мавжуд бўлган маълумотлар ёки худди шундай солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлар асосида тўланиши лозим бўлган солиқ суммасини мустақил тарзда аниқлашга ҳақли. Далолатнома сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахс ва текширилаётган шахс томонидан имзоланади. Текширилаётган шахс кўрсатилган далолатномани имзолашни рад этган тақдирда, мазкур далолатномага бу ҳақида тегишли ёзув киритилади.
116. Сайёр солиқ текшируви натижалари бўйича сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахс томонидан ушбу Низомга 15-иловага мувофиқ шаклда сайёр солиқ текшируви далолатномаси тузилади.
117. Сайёр солиқ текшируви далолатномаси икки нусхада тузилади ва солиқ органи мансабдор шахслари ҳамда солиқ тўловчи томонидан имзоланади.
Сайёр солиқ текшируви далолатномасининг бир нусхаси солиқ тўловчига далолатнома билан танишиб чиқиб, уни олганлиги ва санаси кўрсатилган имзоси орқали топширилади.
Сайёр солиқ текшируви доирасидаги ҳаракатлар амалга оширилганлигини тасдиқловчи далолатнома ва бошқа ҳужжатлар мобил телефон, планшет ёки компьютер техникаси ёрдамида электрон рақамли имзодан (бармоқ изи ёки график имзо) ёхуд Face-ID ва қонунчиликка мувофиқ бошқа электрон тасдиқлаш усулидан фойдаланган ҳолда электрон шаклда тузилиши мумкин.
Агар электрон шаклдаги солиқ текшируви ҳужжатларида махсус QR-код мавжуд бўлса, бу ҳужжатлар қоғоз шаклидаги ҳужжатларга тенглаштирилади.
Электрон шаклда тузилган далолатнома текшириш кунидан кечиктирмай солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ тўловчига юборилади. Агар солиқ тўловчининг шахсий кабинетининг ҳолати фаол бўлмаган тақдирда, далолатнома қоғоз кўринишида почта орқали юборилади.
118. Солиқ тўловчи сайёр солиқ текшируви далолатномасини олишдан бош тортганда, солиқ текшируви далолатномасига тегишли ёзув киритилади ва унинг бир нусхаси солиқ тўловчига солиқ тўловчининг шахсий кабинети ёки почта орқали буюртма хат билан юборилади.
119. Сайёр солиқ текшируви далолатномаси солиқ тўловчига топширилган кун ёки унга юборилган кун солиқ текшируви якунланган кун ҳисобланади.
120. Сайёр солиқ текширувини ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатларнинг нусхалари, текширув давомида расмийлаштирилган ҳужжатлар, эксперт ва мутахассислар хулосалари, сайёр солиқ текшируви давомида олинган материаллар, шунингдек, сайёр солиқ текшируви доирасидаги ҳаракатларнинг бажарилишини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар сайёр солиқ текшируви далолатномасига илова қилинади.
121. Сайёр солиқ текшируви давомида солиқ тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда, аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича иш юритиш Солиқ кодексида белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда молиявий санкциялар Солиқ кодексининг 28 ва 29-бобларида назарда тутилган миқдорларда белгиланади ва пул ундириш (жарималар) тарзида қўлланилади.
121 1 . Солиқ органининг сайёр солиқ текшируви натижалари бўйича қабул қилган қарори устидан юқори турувчи солиқ органига ёки судга шикоят қилиш мумкин.
121 2 . Юқори турувчи солиқ органига тушган шикоятлар Солиқ кодексининг 30-бобида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
6-боб. Солиқ аудитини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
1-§. Солиқ аудитини ташкил этиш
122. Солиқ аудити қуйидаги солиқ тўловчиларда ўтказилади:
солиқ таваккалчилигининг юқори тоифасига мансуб бўлган;
камерал солиқ текшируви натижаси бўйича солиқ тўловчи аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этмаса (шу жумладан, аниқлаштирилган талабномадан кейин), ёхуд аниқланган тафовутлар бўйича асосномаларни тақдим этмаса, ёки у тақдим этган асосномалар етарли эмас деб топилган ҳолларда;
ихтиёрий тугатилаётган юридик шахсларда (солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг солиқлар бўйича хулосалари мавжуд бўлган ҳамда ушбу Низомнинг 143-бандида назарда тутилган солиқ тўловчилар бундан мустасно);
солиқ тўловчиларнинг жиноий ишлар бўйича молия-хўжалик фаолияти тафтиш қилиниши доирасида;
фаолиятини тўхтатган якка тартибдаги тадбиркорлар, қатъий белгиланган миқдорда ёки декларация асосида жисмоний шахслардан даромад солиғини тўлайдиганлардан ташқари.
Давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан фақат солиқ ва валюта тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя қилишга доир текширувларни ўтказиш учун ҳафтасига 16 иш соатидан кўп бўлмаган муддатга жалб қилиниши мумкин.
123. Солиқ органлари солиқ аудити ўтказилиши бошланишидан камида ўттиз календарь кун олдин солиқ тўловчига солиқ аудити ўтказилиши тўғрисида хабарнома юборади.
Агар солиқларни тўлашдан бўйин товлаш белгилари мавжуд бўлса, солиқ органи Солиқ қўмитаси билан келишган ҳолда солиқ тўловчини олдиндан хабардор этмасдан солиқ аудитини бошлашга ҳақлидир.
124. Солиқ аудитини ўтказиш учун солиқ органи раҳбарининг (раҳбар ўринбосарининг) буйруғи солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботларини ва (ёки) солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида солиқ органида мавжуд бошқа маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида солиқ аудитини ўтказиш дастури тайёрлангандан кейин чиқарилади.
Солиқ аудитини ўтказиш тўғрисидаги буйруқ билан уни ўтказиш дастури ҳам тасдиқланади.
Жиноят иши юзасидан буйруқ терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахсининг, суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими солиқ органига тушган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида чиқарилади.
125. Ихтиёрий тугатилаётган юридик шахслар (ушбу Низомнинг 143-бандида назарда тутилган солиқ тўловчилар бундан мустасно) ва фаолиятини тўхтатган якка тартибдаги тадбиркорлар бўйича рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан солиқ органи хабардор қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида солиқ аудитини амалга оширишга киришилади.
Доимий муассаса орқали фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезидентларида солиқ аудити уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолияти тугаган кундан бошлаб уч иш куни ичида бошланиши лозим.
126. Солиқ аудити солиқ органи томонидан амалга оширилади.
Солиқ аудитида иштирок этиш учун Солиқ қўмитаси билан келишилган ҳолда бошқа солиқ органларининг мансабдор шахслари жалб этилиши мумкин.
127. Солиқ аудитини ўтказиш тўғрисидаги буйруқда қуйидагилар кўрсатилади:
солиқ аудити ўтказиш учун асослар.
солиқ тўловчининг номи ва идентификация рақами;
солиқ аудитини ўтказувчи шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими;
солиқ аудитининг мақсади (текшириладиган битта ёки бир нечта солиқ турлари);
солиқ аудитини ўтказиш муддати;
солиқ аудити ўтказиш даври;
Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимидаги рўйхатга олиш рақами.
128. Солиқ аудити ўтказилаётган даврда текширилаётган даврнинг солиқ ҳисоботига солиқ тўловчи томонидан ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилишига йўл қўйилмайди.
Солиқ аудитини ўтказиш муддати ўтказилган солиқ аудити тўғрисида далолатнома тузилган (имзоланган) кунда тугайди.
Солиқ аудитида икки ва ундан ортиқ текширувчилар қатнашганда текшириш жараёнини бошқариш ва натижаларини умумлаштириш мақсадида буйруқда биринчи кўрсатилган текширувчи гуруҳ раҳбари ҳисобланади.
Солиқ аудитини ўтказиш жараёнида солиқ аудитида қатнашиш учун қўшимча равишда текширувчи ходимлар жалб этилиши, текширувчилар алмаштирилиши, шунингдек, текширувчини буйруқдан чиқариш зарурати туғилганда олдинги буйруқнинг рўйхатга олиш рақами ва санаси кўрсатилган ҳолда солиқ органи раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан қўшимча буйруқ чиқарилади.
129. Солиқ органи солиқ аудити бошланишидан олдин солиқ тўловчига солиқ аудити ўтказилиши тўғрисида ушбу Низомга 16-иловага мувофиқ шаклда хабарнома юборади, бундан солиқдан бўйин товлаш белгилари мавжуд бўлган, ихтиёрий тугатилаётган юридик шахслар ва фаолиятини ўз ташаббуси билан тўхтатган якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда жиноят иши доирасида тафтиш ўтказиладиган солиқ тўловчилар мустасно.
Хабарномада солиқ аудитининг бошланиш санаси, текширилиши лозим бўлган масалаларнинг рўйхати, зарур ҳужжатларнинг дастлабки рўйхати, шунингдек, солиқ аудитини ўтказиш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар кўрсатилади.
Солиқ тўловчи солиқ аудити бошлангунга қадар хабарномада кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотларни тайёрлаб қўйишга мажбурдир.
130. Солиқ тўловчига солиқ аудити ўтказилиши тўғрисидаги хабарнома солиқ тўловчининг шахсий кабинети ёки буюртма хат қилиб почта орқали юборилади.
131. Солиқ аудити фақат Солиқ кодексининг 88-моддасида белгиланган даъво қилиш муддати ўтмаган охирги солиқ аудитидан кейинги даврни қамраб олиши мумкин.
132. Солиқ органлари солиқ тўловчининг айнан битта давр учун айнан бир хил солиқлар бўйича бир мартадан ортиқ солиқ аудитини ўтказишга ҳақли эмас, бундан солиқ аудитини ўтказиш чоғида солиқ органига маълум бўлмаган янги ҳолатлар аниқланган ҳоллар мустасно. Янги ҳолатлар аниқланган тақдирда солиқ органи такрорий солиқ аудитини тайинлашга ҳақли.
133. Солиқ аудитини ўтказиш муддати ўттиз иш кунини ташкил қилади, бундан ушбу Низомнинг 134-бандида назарда тутилган ҳолатлар мустасно.
134. Қуйидаги ҳолларда солиқ аудитини ўтказиш муддати икки ойдан олти ойгача узайтирилиши мумкин:
солиқ аудити жараёнида текширилиши лозим бўлган ҳужжатлар ҳажмининг кўплиги сабабли солиқ аудитини ўтказиш учун буйруқда кўрсатилган муддатнинг етарли эмаслиги;
яроқсиз ҳолга келган ҳужжатларнинг ҳамда солиқларни ҳисоблаб чиқариш билан боғлиқ электрон ахборотни сақловчи жисмлар қайта тикланиши;
мутахассис фикри олиниши;
эксперт жалб қилиниши;
табиий офат ёки бошқа фавқулодда ва бартараф этиб бўлмайдиган ҳолатлар.
Солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) солиқ аудити ўтказилишини қуйидаги ҳолларда ҳам узайтиришга ҳақли:
талаб қилинган ҳужжатлар (ахборот) беш иш куни ичида тақдим қилинмаслиги (узайтириш ҳужжатлар талаб қилинаётган ҳар бир шахс бўйича кўпи билан бир марта йўл қўйилади);
чет эл давлат органларидан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари доирасида ахборот олиниши;
экспертизалар ўтказиш;
чет тилида тақдим этилган ҳужжатларни таржима қилиш.
135. Солиқ аудитини ўтказишнинг умумий муддати олти ойдан ошиши мумкин эмас.
136. Солиқ аудитининг муддатини узайтириш солиқ аудитини ўтказувчи шахснинг илтимосномасига асосан амалга оширилади. Бунда илтимоснома солиқ аудитининг муддати тугашидан беш иш кун олдин берилиши керак.
137. Солиқ аудитининг муддати узайтирилганда олдинги буйруқнинг рўйхатга олиш рақами ва санаси кўрсатилган ҳолда солиқ органи раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан қўшимча буйруқ чиқарилади.
138. Солиқ аудитини ўтказиш муддати солиқ тўловчига (солиқ агентига) солиқ аудитини тайинлаш тўғрисидаги буйруқ топширилган кунда бошланади.
139. Солиқ аудитини тайинлаш тўғрисидаги буйруқ нусхаси солиқ тўловчига ёки унинг вакилига буйруқнинг иккинчи нусхасига уни олганлиги тўғрисида имзо қўйдирган ҳолда топширилади.
Текширув бошланишидан олдин текширувни амалга оширувчи мансабдор шахс томонидан солиқ тўловчининг ваколатли вакилига унинг текширувда иштирок этиш учун юридик хизмат вакилларини ва (ёки) адвокатни жалб этиш ёки уларнинг иштирокини рад этиш ҳуқуқи ёзма шаклда тушунтирилиб, бу ҳақида баённома тузилади. Бунда адвокат хизматларини рад этганлик солиқ тўловчи томонидан адвокатни текширувнинг кейинги босқичларида жалб этиш учун монелик қилмайди.
Агар солиқ тўловчи маълум қилган манзилида жойлашмаганлиги ёки бошқа сабабларга кўра буйруқни тақдим қилишнинг имкони бўлмаганда, буйруқ электрон ҳужжат шаклида солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилади.
Солиқ тўловчининг шахсий кабинети мавжуд бўлмаса, буйруқ нусхаси буюртма хат қилиб почта орқали юборилади.
140. Солиқ аудити натижалари солиқ органлари томонидан текширув тамомлангандан кейин уч иш кун ичида Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига киритилади.
141. Солиқ аудитини солиқ тўловчининг ҳудудида ўтказишнинг имкони бўлмаганида, солиқ аудити солиқ органи жойлашган жойда ўтказилади. Бунда солиқ аудитини ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатлар солиқ тўловчи томонидан солиқ органига тақдим этилади.
2-§. Ихтиёрий тугатилаётган юридик шахслар ва фаолиятини тўхтатган якка тартибдаги тадбиркорларда солиқ аудитини ўтказиш хусусиятлари
142. Ихтиёрий равишда тугатилаётган юридик шахслар, ваколатхоналар ва якка тартибдаги тадбиркорларда солиқ аудити рўйхатдан ўтказувчи органнинг хабарномаси асосида амалга оширилади.
Солиқ органида солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйилган Ўзбекистон Республикаси норезидентининг доимий муассасасида солиқ аудити унинг солиқ органида ҳисобга қўйилишига асос бўлган аризада ёки унга илова қилинган шартномада кўрсатилган муддат тугаганда ўтказилади.
143. Давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган ҳамда солиқ қарзи мавжуд бўлмаган, охирги уч йилда товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромади ўн миллиард сўмдан ошмаган ҳамда «Солиқ хавфини аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш» автоматлаштирилган дастурида солиқ хавфи даражаси паст бўлган тижорат ташкилотларида солиқ аудити ўтказилмайди.
144. Ихтиёрий равишда тугатилаётган солиқ тўловчида солиқ аудити охирги солиқ аудитидан кейинги солиқ даврини, бироқ солиқ аудити ўтказилаётган йилдан олдинги уч йилдан ошмаган даврни қамраб олиши мумкин.
3-§. Ҳудуд ва биноларни кўздан кечириш
145. Солиқ органларининг бевосита солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахслари кўрсатилган объектлар тўғрисидаги аниқ маълумотларнинг текширилаётган шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатларга асосланган маълумотларга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида текширилаётган шахснинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун фойдаланиладиган ҳудудларини ёки биносини ёхуд солиқ солиш объектларини кўздан кечириш мумкин.
Кўздан кечириш давомида суратга олиш ва видеоёзувлар амалга оширилади, ҳужжатлардан нусха олинади ёки текшириш билан боғлик бошқа ҳаракатлар амалга оширилади.
Солиқ тўловчининг талабига биноан кўздан кечириш холислар иштирокида амалга оширилади.
146. Бевосита солиқ аудитини ўтказувчи солиқ органлари мансабдор шахсларининг текширилаётган шахснинг ҳудудига ёки биносига кириши ушбу мансабдор шахслар томонидан хизмат гувоҳномалари кўрсатилган ва солиқ органи раҳбарининг (раҳбари ўринбосарининг) ушбу шахснинг солиқ аудитини ўтказиш тўғрисидаги буйруғи тақдим этилган тақдирда амалга оширилади.
Солиқ органларининг солиқ аудитини ўтказувчи мансабдор шахсларига мазкур ҳудудларга ёки биноларга (бундан турар жой бинолари мустасно) киришига тўсқинлик қилинган тақдирда, солиқ органининг мансабдор шахси ўзи ва текширилаётган шахс томонидан имзоланадиган далолатномани ушбу Низомга 17-иловага мувофиқ шаклда тузади. Бундай далолатнома асосида солиқ органи текширилаётган шахс тўғрисида ўзида мавжуд бўлган маълумотлар ёки худди шундай солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлар асосида тўланиши лозим бўлган солиқ суммасини мустақил тарзда аниқлашга ҳақли.
147. Солиқларни ҳисоблаш учун бухгалтерия ҳужжатлари йўқотилган ёки йўқ қилинган тақдирда, биринчи навбатда, солиқ органларида мавжуд бўлган ва солиқ тўловчидан олинган маълумотлар ўрганилади.
Бундай ахборотга қуйидагилар киради:
солиқ тўловчининг ўтган даврлар учун тақдим этилган солиқ ва молиявий ҳисоботи;
солиқ тўловчи тўғрисидаги ҳисоб маълумотлари;
давлат солиқ хизмати органларига қонунчиликда белгиланган тартибда ахборот тақдим этадиган органлар ва ташкилотлардан олинган маълумотлар.
148. Агар солиқ тўловчи томонидан солиқлар ҳисоблаш учун зарур бўлган бухгалтерия ҳужжатлари йўқотилган ёки йўқ қилинган ёхуд ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда солиқ органлари мустақил равишда солиқларни ялпи ҳудудий маҳсулот дефлятори миқдорида мос даврига нисбатан ҳисоблайди.
Мол-мулк солиғининг ҳисоб-китоби мол-мулкнинг қиймати тўғрисидаги маълумотлар, амортизация нормалари ва белгиланган ставкалар асосида амалга оширилади.
Ер солиғи суммасининг ҳисоб-китоби ер участкасининг майдони тўғрисидаги маълумотлар ва белгиланган ставкалар асосида амалга оширилади.
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китоби фойдаланилган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотлар ва белгиланган ставкалар асосида амалга оширилади.
149. Солиқ тўловчи давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб бир йил ўтмаган тақдирда, солиқларни ҳисоб-китоб қилиш орқали ҳисоблаб чиқариш солиқ органларида мавжуд бўлган маълумотлар асосида амалга оширилади. Бундай ахборотга қуйидагилар киради:
солиқ органларига қонунчиликда белгиланган тартибда ахборот тақдим этадиган органлар ва ташкилотлардан олинган маълумотлар;
солиқ ҳисоботини мунтазам тақдим этадиган ва ўхшаш фаолият билан шуғулланадиган солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлар.
150. Қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа ваколатли органлар ва ташкилотлардан олинган маълумотлар асосида солиқларни ҳисоблаб чиқариш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
солиқ органлари олинган маълумотлар асосида солиқларнинг ҳисобот даврига белгиланган ставкаларини қўллаган ҳолда солиқ солиш объектини ва солиқ солинадиган базани аниқлайди;
агар олинган маълумотлар асосида солиқ солиш объектини ва солиқ солинадиган базани аниқлаш имконияти бўлмаган тақдирда, солиқлар солиқ ҳисоботини мунтазам тақдим этадиган ва ўхшаш фаолият билан шуғулланадиган солиқ тўловчилар тўғрисидаги ахборот асосида ҳисоблаб чиқарилади.
Шунга асосан солиқ тўловчиларнинг ўхшаш фаолияти қуйидаги ўхшаш кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда аниқланади:
фаолият тури;
фойдали қазилмаларнинг рўйхати ва кавлаб чиқариш ҳажмлари;
ишлаб чиқариладиган товарларнинг (хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш) рўйхати ва ҳажмлари, товар айланмаси ҳажмлари;
хизмат кўрсатиладиган мижозлар, ўқитилган шахслар (битирувчилар), амалга ошириладиган битимларда жалб этилган шахслар сони;
меҳнат шартномалари бўйича, фуқаролик ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишлаётган шахслар сони, шунингдек, ўртача ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди;
маҳсулот ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш учун ресурслар ва хом ашё истеъмоли ҳажми;
соф фойданинг соф тушумга (товарлар ва хизматларни реализация қилишда олинган даромад акциз ва қўшилган қиймат солиғисиз ҳисобланган сумма) нисбати сифатида аниқланадиган рентабеллик кўрсаткичи ёки соф фойданинг харажатларга нисбати каби рентабеллик кўрсаткичлари;
солиқ тўловчининг жойлашган жойи.
151. Солиқ тўловчи фақат нақд пулсиз тартибда товарларни (хизматларни) реализация қилиш билан шуғулланган тақдирда, солиқларни ҳисоб-китоб қилиш орқали ҳисоблаб чиқариш реализация қилинган товарлар (хизматлар) учун тушган маблағлар қисмида солиқ тўловчининг банк ҳисобварақлари бўйича пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги хизмат кўрсатувчи банкнинг ахбороти асосида амалга оширилади.
152. Фақат чакана савдо, умумий овқатланиш ва нақд пулга хизматлар кўрсатиш билан шуғулланадиган солиқ тўловчилар учун солиқ органлари олинган даромадларни хизмат кўрсатувчи банкларнинг ҳисобварақларига тушган нақд пул тушуми маълумотлари асосида аниқлайди.
153. Меҳнатга ҳақ тўлаш фондини ҳисоб-китоб қилиш орқали аниқлаш молиявий-хўжалик фаолияти натижаларидан қатъи назар, ўхшаш солиқ тўловчиларда ишчи-ходимлар сони ва таркиб топган ўртача ойлик иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар асосида амалга оширилади.
154. Текширилаётган шахс кўрсатилган далолатномани имзолашни рад этган тақдирда, мазкур далолатномага тегишли қайд киритилади.
Солиқ аудитини ўтказувчи шахсга ҳудудларга ёки биноларга (бундан турар жой бинолари мустасно) киришига тўсқинлик қилинган ёки солиқ тўловчи рўйхатга олиш маълумотларида кўрсатилган манзилида жойлашмаган тақдирда, солиқ органлари Солиқ кодексининг 111-моддасига мувофиқ солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриши мумкин.
155. Ҳудуд ва биноларни кўздан кечириш учун уларга киришга тўсқинлик қилинган ҳолат бўйича далолатнома тузилганидан кейин солиқ тўловчи томонидан ҳудуд ва биноларга киришга рухсат берилган тақдирда, солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор бекор қилинади ҳамда кўздан кечириш белгиланган тартибда амалга оширилади.
156. Ҳудуд ва биноларни кўздан кечириш натижасида ушбу Низомга 18-иловага мувофиқ шаклда баённома тузилади.
157. Агар мазкур солиқ солиш билан боғлиқ объектлар бошқа вилоят ҳудудида жойлашган тақдирда, ушбу объектларни кўздан кечириш, мол-мулкни инвентаризациядан ўтказиш ҳамда савдо қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш солиқ текширувини ўтказувчи солиқ органи мансабдор шахсининг мурожаати асосида объект жойлашган жойдаги солиқ органи раҳбарининг (ўринбосарининг) буйруғига биноан амалга оширилади.
4-§. Ҳужжатларни талаб қилиб олиш
158. Солиқ аудитини ўтказувчи шахс солиқ тўловчидан солиқ аудити учун зарур бўлган ҳужжатларни талаб қилиб олишга ҳақли. Бунда солиқ тўловчига ушбу Низомга 19-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштирилган ҳужжатларни тақдим этиш тўғрисидаги талабнома юборилади.
Талабнома солиқ тўловчига (унинг вакилига) шахсан имзо қўйдирган ҳолда топширилади. Агар талабномани мазкур усулда топшириш имкони бўлмаса, солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилади ёки почта орқали буюртма хат билан жўнатилади.
159. Солиқ аудити давомида талаб қилинган ҳужжатлар талабнома олинган кундан эътиборан беш иш куни мобайнида тақдим этилади. Агар текширилаётган шахс талаб қилинаётган ҳужжатларни ушбу муддатда тақдим этиш имконига эга бўлмаса, у солиқ аудитини ўтказувчи шахсни бу ҳақида ёзма равишда хабардор қилади.
Солиқ тўловчи талаб қилинган ҳужжатларни белгиланган муддатларда тақдим этишнинг имкони йўқлиги тўғрисида унинг сабаблари кўрсатилган ёзма шаклдаги хабарномани талабнома олинган кундан кейинги кун давомида юбориши керак. Ушбу хабарномада солиқ тўловчи талаб қилинган ҳужжатларни тақдим эта олиши мумкин бўлган муддатлар кўрсатилиши лозим.
160. Солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) солиқ тўловчидан хабарномани олган кундан эътиборан икки кун мобайнида ушбу хабарнома асосида ҳужжатларни тақдим этиш муддатларини узайтириш ёки муддатларни узайтиришни рад этишга ҳақли бўлиб, бу ҳақида алоҳида қарор чиқаради.
161. Текширилаётган шахснинг талаб қилинаётган ҳужжатларни тақдим этишни рад этганлиги солиқ органининг мансабдор шахси томонидан ушбу Низомга 20-иловага мувофиқ шаклда тузиладиган баённомада қайд этилади.
Текширилаётган шахс баённомани имзолашни рад этган тақдирда, бу ҳақида тегишли қайд киритилади. Кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этиш солиқ тўловчи томонидан рад этилганлиги ёки белгиланган муддатларда тақдим этилмаганлиги ушбу ҳужжатларни олиб қўйиш учун асос бўлади.
162. Солиқ аудити жараёнида солиқ органларига текширилаётган шахснинг камерал ёки сайёр солиқ текширувлари ўтказилганда олдин тақдим этилган ҳужжатларни, шунингдек, солиқ мониторингини ўтказиш жараёнида тасдиқланган кўчирма нусхалар шаклида тақдим этилган ҳужжатларни текширилаётган шахсдан талаб қилиб олишга ҳақли эмас.
Агар ҳужжатлар олдин солиқ органига асл нусхалар тарзида тақдим этилиб, кейинчалик текширилаётган шахсга қайтарилган бўлса, шунингдек, солиқ органига тақдим этилиб, бартараф этиб бўлмайдиган куч ҳолатлари оқибатида йўқотилган тақдирда, ҳужжатлар текширилаётган шахсдан қайта талаб қилиб олиниши мумкин.
5-§. Учинчи шахслардан ҳужжатларни (ахборотни) талаб қилиб олиш
163. Солиқ текширувини ўтказувчи шахс солиқ тўловчининг фаолиятига тааллуқли ҳужжатларга (ахборотга) эга бўлган контрагентдан ёки бошқа шахслардан ушбу ҳужжатларни (ахборотни) талаб қилиб олишга ҳақли.
164. Агар текширилаётган солиқ тўловчининг фаолиятига тааллуқли ҳужжатларни (ахборотни) бошқа ҳудудда ҳисобда турган солиқ тўловчидан (учинчи шахсдан) олиш талаб этилса, солиқ текширувини ўтказувчи солиқ органи тегишли ҳужжатларни (ахборотни) талаб қилиб олиш тўғрисида солиқ тўловчи (учинчи шахс) ҳисобда турган жойдаги солиқ органига топшириқнома юборади. Бунда топшириқномада солиқ назоратининг қайси тадбирини ўтказиш чоғида ҳужжатларни (ахборотни) тақдим этиш зарурати юзага келганлиги кўрсатилади, муайян битимга тааллуқли ахборот талаб қилиб олинаётганда эса ушбу битимни идентификациялаш имконини берувчи маълумотлар кўрсатилади.
Топшириқнома олинган кундан эътиборан уч иш куни мобайнида ҳужжатлар (ахборот) қайси шахсдан талаб қилинаётган бўлса, ўша шахснинг ҳисобда турган жойидаги солиқ органи томонидан учинчи шахсга талабнома юборилади.
Талабномага ҳужжатларни (ахборотни) талаб қилиб олиш тўғрисидаги топшириқноманинг кўчирма нусхаси илова қилинади.
165. Талабномани олган шахс талабнома олинган кундан эътиборан беш иш куни мобайнида уни бажаради ёки талаб қилиб олинаётган ҳужжатларга (ахборотга) эга эмаслигини хабар қилади.
Агар талаб этиладиган ҳужжатларни (ахборотни) мазкур муддатда тақдим этиш имкони бўлмаса, солиқ органи учинчи шахснинг илтимосномасига кўра ушбу ҳужжатларни (ахборотни) тақдим этиш муддатини узайтиришга ҳақли.
6-§. Ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйиш
166. Солиқ аудитини ўтказувчи шахс солиқларни ҳисоблаб чиқариш билан боғлиқ ҳужжатларни, буюмларни ва электрон ахборотни сақловчи жисмларни (солиққа оид ахборотни сақловчи мосламалар, шу жумладан, компьютернинг қаттиқ диски, ноутбуклар ва бошқалар) Солиқ кодексининг 148-моддасида белгиланган тартибда олиб қўйишга ҳақли.
167. Ҳужжатлар, буюмлар ва электрон ахборотни сақловчи жисмлар қуйидаги ҳолларда олиб қўйилади:
солиқ аудитини ўтказиш жараёнида ҳужжатларни тақдим этиш солиқ тўловчи томонидан рад этилган ёки белгиланган муддатларда тақдим этилмаганда;
ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари етарли бўлмаса ҳамда солиқ органларида ҳужжатларнинг асл нусхалари йўқ қилиниши, яширилиши, ўзгартирилиши ёки алмаштириб қўйилиши мумкинлиги тўғрисида тахмин қилиш учун етарлича асослар мавжуд бўлганда.
168. Олиб қўйилган ҳужжатлар, буюмлар ва электрон ахборотни сақловчи жисмлар сақлаш зарурати тугагунга қадар сақлаб турилади.
Солиқ аудити учун аҳамияти бўлмаган ҳужжатлар, буюмлар ва электрон ахборотни сақловчи жисмлар солиқ аудитини ўтказувчи шахс томонидан кўздан кечириб бўлганидан кейин эгаларига дарҳол қайтариб берилади.
Қайтарилган ҳужжатлар, буюмлар ва электрон ахборотни сақловчи жисмлар солиқ тўловчидан қабул қилиб олганлигини тўғрисида тилхат олинади.
169. Ҳужжатларнинг асл нусхалари олиб қўйилганда солиқ органлари уларнинг сақланишини таъминлаши шарт.
170. Ҳужжатлар, буюмлар ва электрон ахборотни сақловчи жисмларни олиб қўйиш ушбу Низомга 21-иловага мувофиқ шаклдаги солиқ аудитини ўтказувчи шахснинг асосланган қарори асосида амалга оширилади.
171. Ҳужжатлар ва электрон ахборотни сақловчи жисмларни тунги пайтда (соат 23.00 дан 06.00 га қадар бўлган вақт оралиғида) олиб қўйишга йўл қўйилмайди.
Солиқ текшируви предметига алоқаси бўлмаган ҳужжатлар ва буюмлар олиб қўйилмайди.
172. Ҳужжатлар, буюмлар ва электрон ахборотни сақловчи жисмларни олиб қўйиш ҳужжатлари ва электрон ахборотни сақловчи жисмлари олиб қўйилаётган шахслар иштирокида видеотасвирга олиш қурилмаларидан фойдаланиш воситасида амалга оширилади, бундай имконият мавжуд бўлмаганда эса — холислар иштирокида амалга оширилади. Барча олиб қўйиладиган ҳужжатлар, буюмлар ва электрон ахборотни сақловчи жисмлар холисларга ҳамда олиб қўйишда иштирок этувчи бошқа шахсларга кўрсатилади ва зарур бўлган тақдирда олиб қўйилган жойда ўралади.
173. Ҳужжатлар, буюмлар ва электрон ахборотни сақловчи жисмларни олиб қўйиш тўғрисида ушбу Низомга 22-иловага мувофиқ шаклда баённома тузилади ва унинг кўчирма нусхаси солиқ тўловчига имзо қўйдирилган ҳолда тақдим этилади.
174. Солиқ тўловчи баённомани олишдан бош тортса, баённомага тегишли ёзув киритилади ва бир нусхаси солиқ тўловчининг шахсий кабинетига ёки почта орқали буюртма хат билан юборилади.
7-§. Инвентаризацияни ўтказиш тартиби
175. Текширилаётган солиқ тўловчида солиқ аудитини ўтказиш жараёнида солиқ органларининг мансабдор шахслари мол-мулкнинг ҳақиқатда мавжудлигини аниқлаш, ҳақиқатда мавжуд мол-мулкни бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан қиёслаш, мажбуриятлар ҳисобда тўғри акс эттирилганлиги юзасидан инвентаризация тайинлаш ва ўтказиш ҳуқуқига эга.
176. Жойлашган жойи ва барча турдаги молиявий мажбуриятларидан қатъи назар, солиқ тўловчининг барча мол-мулки инвентаризация қилиниши керак.
Шунингдек, ишлаб чиқариш захиралари ва солиқ тўловчига қарашли бўлмаган, бироқ бухгалтерия ҳисобида қайд этилган (масъулиятли сақлашда бўлган, ижарага олинган, қайта ишлаш учун олинган) бошқа турдаги мол-мулк, шунингдек, бирор-бир сабабга кўра ҳисобга олинмаган мол-мулк инвентаризация қилиниши лозим.
177. Инвентаризацияни ўтказиш учун солиқ органи раҳбари (раҳбар ўринбосари) ушбу Низомга 23-иловага мувофиқ шаклда буйруқ чиқаради, унда уни амалга ошириш учун асослар ва махсус инвентаризация комиссиясининг таркиби, шу жумладан, солиқ органларининг мансабдор шахслари, жалб қилинган мутахассислар ва солиқ тўловчининг ишчи-ходимлари (келишилган холда) кўрсатилади.
178. Махсус инвентаризация комиссияси аъзолари қуйидагилар учун жавобгар:
а) инвентаризацияни ўз вақтида ўтказиш ва уни ўтказиш тартибига риоя қилишга;
б) ҳисоб-китобларда текширилаётган асосий воситалар, товар-моддий бойликлар, пул маблағлари ва воситаларнинг ҳақиқатдаги қолдиқлари тўғрисидаги маълумотлар рўйхатга тўлиқ ва аниқ қайд этилишига;
в) товар-моддий бойликларнинг улар нархи белгиланадиган фарқловчи белгилари (тури, нави, русуми, ҳажми, прейскурант бўйича тартиб рақами, артикули ва ҳ.к.) рўйхатда тўғри кўрсатилишига;
г) белгиланган тартибга мувофиқ инвентаризация материаллари тўғри ва ўз вақтида расмийлаштирилишига.
Мол-мулкнинг ҳақиқатда мавжудлигини текширишни бошлашдан олдин инвентаризация комиссияси инвентаризация пайтидаги энг сўнгги кирим-чиқим ҳужжатларини ёки моддий воситалар ва пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботларни олиши керак.
Солиқ тўловчининг мансабдор шахси ҳисоботларга илова қилинган барча кирим-чиқим ҳужжатларига «инвентаризациягача ...да (сана)» деб кўрсатган ҳолда виза қўяди, бу эса ҳисоб маълумотлари бўйича инвентаризацияни бошлаш пайтида мол-мулк қолдиқларини аниқлаш учун асос бўлиб хизмат қилиши лозим.
Солиқ тўловчининг моддий жавобгар шахслари инвентаризация бошланишига қадар мол-мулкка доир барча кирим-чиқим ҳужжатлари бухгалтерия ёки комиссияга топширилгани ва улар жавобгарлигига олинган барча бойликлар кирим қилингани, чиқиб кетганлари эса чиқимга ҳисобдан ўчирилгани тўғрисида тилхат берадилар. Мол-мулкни сотиб олишга ҳисобот бериладиган суммалари ёки уни олиш учун ишончномалари бўлган шахслар ҳам шундай тилхат берадилар.
179. Агар мол-мулкни инвентаризация қилиш бир неча кун мобайнида ўтказилса, моддий бойликлар сақланаётган хона махсус инвентаризация комиссияси кетаётганида муҳрланиши керак. Махсус инвентаризация комиссиялари ишида танаффус бўлганда (тушлик вақти, тунда, бошқа сабабларга кўра) рўйхатлар инвентаризация ўтказилаётган ёпиқ хонадаги яшикда (жавон, сейфда) сақланиши шарт.
180. Товар-моддий бойликларнинг ҳақиқатда мавжудлигини текширишга киришишдан олдин махсус инвентаризация комиссияси:
ёрдамчи бинолар, ертўлалар ва бойликлар сақланадиган, алоҳида кириш-чиқиш эшиклари бўлган бошқа жойларни пломбалаши;
оғирликни ўлчайдиган барча асбоблар созланганини текшириши ва уларни тамғалашнинг белгиланган муддатларига риоя қилиши шарт.
181. Тўсатдан ўтказиладиган инвентаризацияда барча товар-моддий бойликлар махсус инвентаризация комиссияси ҳозирлигида, қолган ҳолларда эса — олдиндан тайёрлаб қўйилади. Бойликлар гуруҳларга бўлиниши, навларга ажратилиши ва улар миқдорини санаш учун қулай бўлган маълум тартибда номлари, навлари, ҳажмлари бўйича жойлаштирилиши керак.
182. Асосий воситалар, хом ашё, материаллар, тайёр маҳсулот, товарлар, пул маблағлари ва бошқа бойликларни инвентаризация қилиш уларнинг ҳар бир жойлашган жойи ва ана шу бойликларни сақлаётган жавобгар шахс бўйича ўтказилади.
Ҳақиқатдаги қолдиқларни текшириш солиқ тўловчининг моддий жавобгар шахсларининг (кассирлар, хўжалик, савдо корхонаси, омборхона, тайёрлов пункти ва ҳоказолар мудирлари) албатта иштирок этиши билан амалга оширилади.
Инвентаризация пайтида бойликларнинг мавжудлиги албатта санаш, тарозида тортиш, ўлчаш йўли билан аниқланади.
Етказиб берувчининг очилмаган ўрамида сақланаётган материаллар ва товарлар бўйича ушбу бойликлар миқдори, истисно тариқасида, ҳужжатлар асосида, ушбу бойликлар бир қисмини албатта натурада (танлаб олиб) текшириш билан аниқланиши мумкин. Қопланмаган маҳсулотлар оғирлиги (ёки ҳажми)ни ўлчаш ва техник ҳисоб-китоблар асосида аниқлашга йўл қўйилади; ўлчаш далолатномалари ва ҳисоб-китоблар рўйхатга илова қилинади. Тарозида тортиладиган кўп миқдордаги товарларни инвентаризация қилиш тарозида тортиш қайдномаларини ишчи инвентаризация комиссиясининг аъзоларидан бири ва моддий жавобгар шахс юритади. Иш куни охирида (ёки тарозида тортиш тугагач) ана шу қайдномалар маълумотлари солиштирилади ва чиқарилган якун инвентаризация рўйхатига қайд этилади. Тарозида тортиш қайдномалари рўйхатга илова қилинади.
183. Инвентаризация қилинадиган бойликлар ва объектларнинг номлари ва уларнинг миқдори рўйхатларда номенклатура бўйича ва ҳисобда қабул қилинган ўлчов бирликларида кўрсатилади.
184. Рўйхатларга махсус инвентаризация комиссиясининг барча аъзолари ва моддий жавобгар шахслар имзо чекадилар. Рўйхат охирида моддий жавобгар шахслар комиссия бойликларни уларнинг ҳозирлигида текширганини, комиссия аъзоларига нисбатан ҳеч қандай даъволар йўқлиги ва рўйхатда саналган бойликлар масъулиятли сақлашга қабул қилинганини тасдиқлайдиган тилхатга имзо чекадилар.
Бойликларнинг ҳақиқатда мавжудлигини текшириш пайтида моддий жавобгар шахслар ўзгарган тақдирда бойликларни қабул қилган шахс инвентаризация рўйхатларига уларни олганлиги, топширган шахслар эса уларни топширганлиги хусусида имзо чекадилар.
Хўжаликка тегишли бўлмаган, бироқ унда жойлашган бойликларга алоҳида рўйхатлар тузилади.
185. Инвентаризация рўйхатлари техник воситалар, ахборот тизими ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ҳамда қўлда тўлдирилиши мумкин.
186. Махсус инвентаризация комиссияси товар-моддий бойликларни инвентаризация қилиш билан бир вақтда хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерияси тегишли барча счётлар бўйича ёзувларни корреспонденцияланувчи счётлар билан қиёслаган ҳолда текшириши керак.
Масалан, асосий воситалар бўйича (капитал маблағларнинг тегишли счётлари билан солиштирилган ҳолда) фойдаланишга қабул қилинган барча объектлар ҳисобга олинган-олинмагани; товар-моддий бойликлар бўйича — барча келиб тушган бойликлар кирим қилинган-қилинмагани, чиқиб кетганлари эса ҳисобдан ўчирилгани ва унда акс эттирилгани, тугалланмаган ишлаб чиқариш бўйича — барча харажатлар чиқарилган маҳсулотга ҳисобдан ўчирилган-ўчирилмагани ва ҳоказолар аниқланиши зарур.
187. Асосий воситаларни инвентаризация қилишдан ўтказаётганда комиссия мажбурий тартибда объектларни натурада кўздан кечиради ва инвентаризация рўйхатларига уларнинг тўлиқ номи, вазифаси, инвентарь рақамлари ва асосий техник ёки фойдаланиш кўрсаткичларини қайд этади.
Ҳисобга қабул қилинмаган объектлар, шунингдек, ҳисоб регистрларида уларни тавсифлайдиган маълумотлар бўлмаган ёки нотўғри маълумотлар кўрсатилган объектлар аниқланган тақдирда, комиссия инвентаризация рўйхатига ана шу объектлар бўйича етишмайдиган ёки тўғри маълумотларни ва техник кўрсаткичларни киритиши керак, масалан: бинолар бўйича — уларнинг вазифаси, уларни қуришда ишлатилган асосий материаллар, ҳажми (ташқи ёки ички томондан ўлчаб), майдони (умумий фойдали майдони), қаватлар сони (ертўла, ярим ертўла ва ҳоказоларсиз), қурилган йили ва ҳоказолар; каналлар бўйича — узунлиги, чуқурлиги ва эни (туби ва юзаси бўйича), сунъий иншоотлар, туби ва ёнларини маҳкамлаш материаллари, кўприклар бўйича — жойлашган жойи, материаллар тури ва асосий ўлчамлари; йўллар бўйича — йўл тури (тош йўл, профилли йўл), узунлиги, қоплаш материаллари ва машина қатнайдиган эни ва ҳоказолар кўрсатилиши керак.
Инвентаризацияда аниқланган ҳисобга олинмаган объектларни баҳолаш жорий қиймат бўйича ўтказилиши, эскириш эса объектларнинг ҳақиқий техник ҳолати бўйича белгиланиши, бунда баҳолаш ва эскириш тўғрисидаги маълумотлар тегишли далолатномалар билан расмийлаштирилиши керак.
Махсус инвентаризация комиссияси инвентаризация вақтида аниқланган ҳисобга олинмаган объектлар қачон ва кимнинг фармойиши билан барпо этилганини, уларни барпо этиш харажатлари ҳисобдан чиқарилганини аниқлаши ва буни баённомада акс эттириши шарт.
Асосий воситалар рўйхатга объектнинг асосий вазифасига мувофиқ номлари бўйича қайд этилади. Агар объект тикланган, таъмирланган, кенгайтирилган ёки қайта жиҳозланган ва бунинг оқибатида унинг асосий вазифаси ўзгарган бўлса, у рўйхатга янги вазифасига мувофиқ келадиган ном билан киритилади.
Агар махсус инвентаризация комиссияси капитал тусда қилинган ишлар (қават қуриш, янги хоналар қуриш ва ҳоказолар) ёки иморат ва иншоотларни қисман тугатиш (айрим конструктив унсурларни бузиш) бухгалтерия ҳисобида акс эттирилмаган деб топса, у тегишли ҳужжатлар бўйича объект дастлабки қийматининг кўпайиш ёки камайиш суммасини аниқлаши ва рўйхатда қилинган ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни келтириши керак.
188. Машиналар, ускуналар ва куч қурилмалари инвентаризация рўйхатларига якка тартибда, инвентарь рақами, тайёрлаган заводи, чиқарилган йили, вазифаси, қувватлари ва ҳоказолар кўрсатилган ҳолда киритилади.
Бир вақтда бир цех ёки бўлимга жойлаштирилган ва гуруҳ ҳисобининг намунавий инвентарь варақчасида қайд этиладиган бир хил қийматдаги хўжалик анжомлари, асбоблар, дастгоҳлар ва ҳоказо бир турдаги буюмлар инвентаризация рўйхатларида номлари бўйича келтирилиб, ушбу буюмлар миқдори кўрсатилади.
Асосий воситаларнинг инвентарь объектларига берилган рақамлар, қоидага кўра, ўзгармаслиги керак. Объектлар ўзларининг техник-ишлаб чиқариш вазифасига кўра киритилиши керак бўлган асосий воситалар гуруҳидан бошқа гуруҳга хато равишда киритилган ҳолларда, шунингдек, нотўғри рақам қўйилганлиги аниқланган ҳолларда рақамлар ўзгартирилиши мумкин.
189. Фойдаланишга яроқсиз ва тиклаб бўлмайдиган асосий воситалар инвентаризация рўйхатига киритилмайди. Ана шу объектларга инвентаризация комиссияси алоҳида рўйхат тузиб, уларни фойдаланишга топшириш вақти ва ушбу объектларни яроқсиз ҳолга келтирган сабаблар (шикастланиш, тўлиқ эскириш ва ҳоказолар) кўрсатилади. Бундай объектларни ҳисобдан чиқариш умумий белгиланган тартибда амалга оширилади.
190. Ўзининг асосий воситаларини инвентаризация қилиш билан бир қаторда ижарага олинган ва масъулиятли сақлашда бўлган асосий воситалар ҳам текширилади.
Кўрсатилган объектлар бўйича алоҳида рўйхат тузилади, унда ана шу объектлар масъулиятли сақлаш ёки ижарага қабул қилинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларга ҳавола берилади.
191. Номоддий активларни инвентаризация қилишда қуйидагилар текширилиши зарур:
солиқ тўловчининг улардан фойдаланишга доир ҳуқуқларини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг мавжудлиги;
номоддий активлар балансда тўғри ва ўз вақтида акс эттирилганлиги.
192. Молиявий қўйилмаларни инвентаризация қилишда қимматли қоғозларга доир ҳақиқатдаги харажатлар ва бошқа солиқ тўловчининг устав капиталлари, шунингдек, бошқа солиқ тўловчиларга берилган қарзлар текширилади.
193. Қимматли қоғозларнинг ҳақиқатда мавжудлиги текширилганда қуйидагилар аниқланади:
қимматли қоғозлар тўғри расмийлаштирилгани;
қимматли қоғозлар бутлиги;
қимматли қоғозлар бўйича олинган даромадларнинг бухгалтерия ҳисобида ўз вақтида ва тўлиқ акс эттирилиши.
194. Солиқ тўловчида қимматли қоғозлар сақланганида уларни инвентаризация қилиш кассадаги пул маблағларини инвентаризация қилиш билан бир вақтда ўтказилади.
195. Қимматли қоғозларни инвентаризация қилиш алоҳида эмитентлар бўйича ўтказилиб, далолатномада номи, серияси, рақами, номинал ва ҳақиқий қиймати, узиш муддатлари ва умумий суммаси кўрсатилади.
196. Махсус ташкилотларга (депозитарий банк — қимматли қоғозларни сақлайдиган махсус жой ва ҳ.к.) сақлаш учун топширилган қимматли қоғозларни инвентаризация қилиш солиқ тўловчининг бухгалтерия ҳисобида тегишли счётларида қайд этилган суммалар қолдиқларини ушбу махсус ташкилотлар кўчирмалари маълумотлари билан солиштиришдан иборат бўлади.
197. Бошқа ташкилотларнинг устав капиталларига молиявий қўйилмалар, шунингдек, бошқа хўжалик юритувчи субъектларга берилган қарзлар инвентаризация пайтида ҳужжатлар билан тасдиқланиши керак.
198. Товар-моддий бойликларни инвентаризация қилиш, қоидага кўра, мазкур хонада бойликларнинг жойлашиш тартибида бажарилиши керак. Инвентаризация вақтида бир турдаги товар-моддий бойликлардан бошқасига тартибсиз ўтишга йўл қўйиб бўлмайди.
Товар-моддий бойликлар турли алоҳида хоналарда битта моддий жавобгар шахсда сақланганда инвентаризация қилиш сақлаш жойлари бўйича кетма-кетликда ўтказилади. Бойликлар текширилганидан кейин хона эшиги пломбаланади ва комиссия ишлаш учун кейинги хонага ўтади.
199. Товар-моддий бойликлар инвентаризация рўйхатига ҳар бир ном бўйича киритилади, бунда номенклатура рақами, тури, гуруҳи, артикули, нави ва миқдори кўрсатилади.
200. Махсус инвентаризация комиссияси раиси ёки унинг топшириғига кўра комиссия аъзолари омбор (омборхона) мудири ва бошқа моддий жавобгар шахслар ҳозирлигида товар-моддий бойликларнинг ҳақиқатда мавжудлигини уларни албатта санаш, тарозида тортиш ёки қайта ўлчаш йўли билан текширадилар. Рўйхатларга бойликлар қолдиғи ҳақидаги маълумотларни моддий жавобгар шахслар оғзидан ёки ҳақиқатда мавжудлигини текширмасдан туриб ҳисоб маълумотлари бўйича қайд этиш қатъиян тақиқланади.
201. Инвентаризация вақтида олинадиган товар-моддий бойликлар моддий жавобгар шахслар томонидан инвентаризация комиссияси аъзолари ҳозирлигида қабул қилинади ва инвентаризациядан сўнг реестр ёки товар ҳисоботи бўйича кирим қилинади. Ушбу товар-моддий бойликлар «Инвентаризация пайтида тушган товар-моддий бойликлар» номи билан алоҳида рўйхатга киритилади. Рўйхатда улар қачон, кимдан тушгани, кирим ҳужжатининг санаси ва рақами, номи, миқдори, нархи ва суммаси кўрсатилади. Айни вақтда кирим ҳужжатида инвентаризация комиссияси раисининг имзоси билан ана шу бойликлар қайд этилган рўйхат санасига ҳавола қилган ҳолда «инвентаризациядан сўнг» белгиси қўйилади.
202. Инвентаризация узоқ вақт ўтказилган тақдирда фавқулодда ҳолларда ва фақат хўжалик юритувчи субъект раҳбари ва бош бухгалтерининг ёзма рухсати билан инвентаризация жараёнида товар-моддий бойликлар моддий жавобгар шахсларга инвентаризация комиссияси аъзолари ҳозирлигида берилиши мумкин.
Ушбу бойликлар «Инвентаризация пайтида берилган товар-моддий бойликлар» деб номланган алоҳида инвентарь рўйхатига киритилади. Бу ёзув инвентаризация пайтида тушган товар-моддий бойликларга оид ҳужжатларга ўхшаб расмийлаштирилиши керак. Чиқим ҳужжатларида инвентаризация комиссияси раисининг имзоси билан белги қўйилади.
203. Бошқа хўжалик юритувчи субъектларга тегишли бўлган ва масъулиятли сақланишда бўлган товар-моддий бойликлар ўзининг товар-моддий бойликлари билан бир вақтда инвентаризация қилинади. Ана шу бойликларга алоҳида инвентаризация рўйхати тузилади, унда ушбу бойликларни масъулиятли сақлашга қабул қилингани тасдиқланадиган тегишли ҳужжатларга ҳавола берилади.
204. Йўлда бўлган, юклаб жўнатилган, харидорлар томонидан ҳақи муддатида тўланмаган, бошқа хўжалик юритувчи субъектлар омборларида бўлган товар-моддий бойликларни инвентаризация қилиш тегишли счётларда кўрсатилган суммаларнинг асослилигини синчиклаб текширишни ўз ичига олади.
Ушбу товар-моддий бойликларни (йўлдаги, юклаб жўнатилган ва ҳоказо товарлар) ҳисобга олиш счётларида тегишлича расмийлаштирилган ҳужжатлар билан тасдиқланган суммаларгина қолиши мумкин:
йўлда бўлганлари бўйича — товар етказиб берувчиларнинг счёт — тўлов талабномалари ёки уларнинг ўрнини босадиган ҳужжатлар билан;
юклаб жўнатилганлари бўйича — харидорлар тақдим этган ҳисобварақ-фактуралар нусхалари ва тўлов талабномалари нусхалари билан;
тўлаш муддати ўтган ҳужжатлар бўйича эса — банк муассасасининг картотекаларда тўлов талабномалари мавжудлигини албатта тасдиқлаши билан;
бошқа ташкилотларнинг омборларида жойлашганлари бўйича — инвентаризация қилиш санасига яқин бўлган санага қайта расмийлаштирилган сақланган тилхатлар билан;
битта шаҳардаги товар етказиб берувчиларнинг омборларида бўлганлари бўйича — инвентаризация қилишни ўтказиш санасида қайта расмийлаштирилган сақланган тилхатлар билан.
Ушбу счётлар (талабномалар) бошқа корреспонденцияланувчи счётлар билан олдиндан солиштирилиши керак.
205. Йўлда бўлган, юклаб жўнатилган, харидорлар томонидан муддатида тўланмаган ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг омборларида бўлган товар-моддий бойликларга алоҳида-алоҳида инвентаризация рўйхатлари (далолатномалар) тузилади.
Йўлда бўлган товар-моддий бойликларга доир рўйхатларда ҳар бир жўнатма бўйича қуйидаги маълумотлар келтирилади: номи (ҳужжат бўйича), миқдори ва қиймати (ҳисоб маълумотларига биноан), юклаб жўнатиш санаси, шунингдек, ушбу бойликлар тегишли счётларда ҳисобга олинишига асос бўлган ҳужжатларнинг рўйхати ва рақамлари. Бунда белгиланган муддатда тушмаган ҳамда ҳисобда йўлдаги материаллар ва товарлар сифатида қайд этилган юклар бўйича уларни қидириб топиш учун қандай чоралар кўрилганлигини текшириш зарур.
206. Юклаб жўнатилган ва харидорлар ҳақини муддатида тўламаган товар-моддий бойликларга доир рўйхатларда ҳар бир алоҳида жўнатма бўйича харидорнинг номи, товар-моддий бойликларнинг номи, юклаб жўнатиш санаси, ҳисобварақ-фактура ёзилган сана, ҳисобварақ-фактуранинг рақами ва ҳисобварақ-фактурага доир сумма келтирилади.
207. Хўжалик юритувчи бошқа субъектларнинг омборларида сақланаётган товар-моддий бойликлар рўйхатларга ушбу бойликлар масъулиятли сақлашга топширилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида киритилади. Ушбу бойликларга доир рўйхатларда уларнинг номи, миқдори, нави, ҳақиқатдаги қиймати (ҳисоб ҳужжатлари бўйича), юкни сақлашга қабул қилиш санаси, сақлаш жойи, ҳужжатларнинг рақамлари ва санаси кўрсатилади.
Ушбу бойликлар масъулиятли сақланишида бўлган хўжалик юритувчи субъектлардан инвентаризация рўйхатларининг нусхалари олинганда комиссия бойликларнинг ҳақиқатда мавжудлигини (инвентаризация рўйхатлари нусхаларининг маълумотлари асосида) ҳужжатларга биноан белгиланган миқдор билан таққослайди.
208. Бошқа хўжалик юритувчи субъектларда қайта ишлашда бўлган товар-моддий бойликларга доир рўйхатларда қайта ишловчи корхонанинг номи, бойликлар номи, миқдори, ҳисоб маълумотлари бўйича ҳақиқий қиймати, бойликларни қайта ишлашга бериш санаси, ҳужжатларнинг рақамлари ва санаси кўрсатилади.
209. Фойдаланишда бўлган арзон баҳоли ва тез эскирувчан буюмлар улар жойлашган жой ва масъулиятли сақланишида бўлган шахслар бўйича инвентаризация қилинади.
Инвентаризация қилиш ҳар бир буюмни кўздан кечириш йўли билан ўтказилади. Инвентаризация рўйхатларига арзон баҳоли ва тез эскирувчан буюмлар бухгалтерия ҳисобида қабул қилинган номенклатурага мувофиқ номлари бўйича киритилади.
Шахсан фойдаланиш учун ходимларга берилган арзон баҳо ва тез эскирувчан буюмлар инвентаризация қилинганда гуруҳли инвентаризация рўйхатларини тузишга йўл қўйилади, уларда ушбу буюмлар учун масъул бўлган, уларга шахсий варақчалар очилган шахслар кўрсатилиб, рўйхатларда тилхатга имзо чектирилади.
Рўйхатларда буюмларнинг дастлабки қиймати кўрсатилади.
Ювиш ва тузатишга юборилган махсус кийим (коржома) ва сочиқ-дастурхонлар инвентаризация рўйхатига маиший хизмат кўрсатиш корхоналарининг қайднома-юкхатлари ёки квитанциялари асосида ёзилиши керак.
Яроқсиз ҳолга келган ва ҳисобдан ўчирилмаган арзонбаҳо ва тез эскирувчан буюмларга ишчи инвентаризация комиссияси томонидан белгиланган шаклда далолатномалар тузилиб, фойдаланиш вақти, яроқсиз бўлиш сабаблари, ушбу буюмлардан хўжалик мақсадларида фойдаланиш имкониятлари кўрсатилади.
210. Идиш рўйхатларга турлари, мақсадли вазифаси ва сифат ҳолатига (янги, ишлатилган, тузатишни тақозо этадиган ва ҳ.к.) биноан киритилади.
Текшириш олдидан бўш идиш (тара) турлари бўйича танланиши керак, яъни:
ёғоч идишлар (яшиклар, бочкалар);
картон идишлар;
металл идишлар (флягалар, барабанлар);
тўқимачилик идишлари (қоплар).
Яроқсиз ҳолга келган идишларга ишчи инвентаризация комиссияси томонидан далолатнома тузилиб, сабаблари ва идиш учун масъул шахслар кўрсатилади.
211. Тугалланмаган ишлаб чиқаришни инвентаризация қилиш унинг ҳажмлари ва ҳақиқий таннархини Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби тўғрисидаги низом билан белгиланган тартибга ва унинг асосида ишлаб чиқилган тармоқ йўриқномаларига мувофиқ белгилашни тақозо этади.
212. Инвентаризация бошланишидан олдин цехлар учун зарур бўлмаган барча металлар, харид қилинган деталлар, шунингдек, ишлов берилиши мазкур босқичда тугалланган барча деталлар, узеллар ва агрегатлар омборларга топширилиши лозим.
Цехларда бўлган тугалланмаган ишлаб чиқариш захиралари ва ярим тайёр маҳсулотлар уларнинг миқдорини тўғри ва қулай усулда санашни таъминлайдиган тартибга келтирилиши керак.
213. Тугалланмаган ишлаб чиқариш захиралари (деталлар, узеллар, агрегатлар) қолдиғини текшириш амалда санаш, тарозида тортиш, ўлчаш йўли билан амалга оширилади.
Рўйхатлар:
ҳар бир цех (участка, бўлим) бўйича — захиралар номи, уларнинг тайёрлик босқичи ёки даражаси, миқдори ёки ҳажмини кўрсатиб;
қурилиш-монтаж ишлари бўйича — уларга доир ҳисоб-китоблар уларга доир ишлар тўла тугалланганидан кейин, оралиқ тўловларсиз амалга ошириладиган тугалланмаган корхоналар, уларнинг навбатлари, объектлари, ишга тушириладиган мажмуалар бўйича ишлар ҳажмини кўрсатиб конструктив элементлар ва иш турларининг тугалланмаган қисмлари бўйича тузилади.
Иш жойларида бўлган, ишлов берилмаган хом ашё, материаллар ва харид қилинадиган ярим тайёр маҳсулотлар тугалланмаган ишлаб чиқариш рўйхатига киритилмайди, балки алоҳида инвентаризация қилинади ва алоҳида рўйхатларда қайд этилади.
Узил-кесил брак қилинган деталлар тугалланмаган ишлаб чиқариш таркибига киритилмайди.
214. Бир хилдаги масса бўлмаган ёки аралашма бўлган (тегишли саноат тармоқларида) тугалланмаган ишлаб чиқариш бўйича инвентаризация рўйхатларида, шунингдек, солиштириш қайдномаларида иккита миқдорий кўрсаткич келтирилади: ана шу масса ёки аралашма миқдори ва унинг таркибига кирадиган хом ашё ёхуд материаллар (алоҳида номлар бўйича) миқдори. Хом ашё ёки материаллар миқдори техник ҳисоб-китоблар билан тармоқ йўриқномаларида белгиланган тартибда белгиланади.
215. Тугалланмаган капитал қурилишнинг мавжудлиги ва ҳажми инвентаризация пайтида унинг тўланган қисмини натурада текшириш йўли билан белгиланади. Инвентаризация далолатномаларида объект номи ва ана шу объектга доир бажарилган ишлар ҳажми ҳар бир алоҳида иш тури, конструктив унсурлар, ускуналар ва ҳоказолар бўйича кўрсатилади.
Инвентаризация комиссияси қуйидагиларни:
тугалланмаган капитал қурилиш таркибида монтажга берилган, бироқ ҳақиқатда монтажи бошланмаган ускуна бор-йўқлигини;
консервацияланган ва вақтинча қурилиши тўхтатилган объектларнинг ҳолатини текшириши керак.
Ана шу объектлар бўйича, хусусан, уларни консервациялаш учун сабаблар ва асосни аниқлаш зарур.
216. Қабул қилиниши ва фойдаланишга топширилиши тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштирилмаган, қурилиши тугалланган, тўлиқ ёки қисман амалда фойдаланишга топширилган объектларга алоҳида далолатномалар тузилади. Тугалланган, бироқ нимагадир фойдаланишга топширилмаган объектларга ҳам алоҳида далолатномалар тузилади. Далолатномаларда кўрсатилган объектларни фойдаланишга топширишни расмийлаштириш нимага чўзилганлиги сабабларини ҳам кўрсатиш лозим.
217. Қурилиши тугалланган объектларга, шунингдек, амалга оширилмаган, балансдан ўчирилиши керак бўлган қурилиш бўйича лойиҳалаш-тадқиқот ишларига далолатномалар тузилади, уларда қурилишни тўхтатиш сабаблари кўрсатилган ҳолда бажарилган ишлар хусусияти ва уларнинг қиймати тўғрисида маълумотлар келтирилади.
Бунинг учун тегишли техник ҳужжатлар, ишлар, босқичларни топшириш далолатномаларидан, қурилиш объектларида бажарилган ишларни ҳисобга олиш журналлари ва бошқа ҳужжатлардан фойдаланилиши керак.
218. Бинолар, иншоотлар, машиналар, ускуналар, энергетик қурилмалар ва бошқа объектларнинг тугалланмаган капитал таъмирларини инвентаризация қилиш натурада ишлар ҳолатини текшириш йўли билан амалга оширилади.
Тугалланмаган капитал таъмирга далолатнома тузилади, унда таъмирланаётган объект номи, ишлар номи ва бажариш фоизи, бажарилган ишларнинг сметадаги ва ҳақиқий қийматлари кўрсатилади.
219. Ҳайвонлар ва ёш ҳайвонларни инвентаризация қилиш вақтида катта ёшли маҳсулдор ва иш ҳайвонлари инвентаризация рўйхатларида қайд этилади, уларда: ҳайвоннинг рақами (бирка, тамғаси), ҳайвоннинг лақаби, туғилган йили, насли, семизлиги, ҳайвоннинг тирик вазни (оғирлиги) (вазни (оғирлиги) кўрсатилмайдиган отлар, туялар, хачирлар, буғулардан ташқари) ва дастлабки қиймати кўрсатилади.
Ҳайвоннинг насли уни бонитировкалаш маълумотлари асосида кўрсатилади.
Қорамол, иш ҳайвони, чўчқалар (урғочи чўчқа ва эркак чўчқалар), қўй ва бошқа ҳайвонларнинг алоҳида қимматли нусхалари (наслдор ўзаги) рўйхатларга якка тартибда киритилади. Гуруҳ тартибида ҳисобга олинадиган асосий поданинг бошқа ҳайвонлари рўйхатларга ёш ва жинс гуруҳлари бўйича киритилиб, ҳар бир гуруҳ бўйича туёқлар сони ва жонли вазни (оғирлиги) кўрсатилади.
220. Ёш қорамоллар, ёш наслдор отлар ва иш ҳайвонлари инвентаризация рўйхатларига якка тартибда киритилиб, инвентарь рақамлари, лақаблари, жинси, насли ва ҳоказолар кўрсатилади.
Сўқимга боқиладиган ҳайвонлар, ёш чўчқалар, қўй ва эчкилар, парранда ҳамда гуруҳ тартибида ҳисобга олинадиган бошқа хил ҳайвонлар рўйхатларга ҳисоб регистрларида қабул қилинган номенклатурага кўра киритилиб, ҳар бир гуруҳ бўйича туёқлар сони ва жонли вазн (оғирлик) кўрсатилади.
Рўйхатлар ҳайвон турлари бўйича цехлар, фермалар, бўлимлар, бригадалар бўйича, ҳисоб гуруҳлари ва моддий жавобгар шахсларга ажратиб тузилади.
221. Касса инвентаризация қилинганда пул маблағлари ва кассада бўлган бошқа бойликларнинг ҳақиқатда мавжудлиги текширилади. Қатъий ҳисобдаги бланкалар ҳам текширувдан ўтказилади.
Кассада пул маблағларининг ҳақиқатда мавжудлиги ҳисоб-китоб қилинганда пул белгилари, почта маркалари ва давлат божи маркалари ҳисобга қабул қилинади.
Ҳеч қандай ҳужжатлар ёки тилхатлар кассадаги нақд пул қолдиғига киритилмайди. Кассирнинг кассада мазкур хўжалик юритувчи субъектга тегишли бўлмаган пул маблағлари ва бошқа бойликлар борлиги тўғрисидаги баёнотлари эътиборга олинмайди.
222. Нақд пул маблағларини инвентаризация қилиш далолатномасида бойликлар қолдиғи инвентаризация кунида натурада ва ҳисоб маълумотлари бўйича кўрсатилади ва инвентаризация натижаси белгиланади.
Қатъий ҳисобдаги бланкаларнинг ҳақиқатда мавжудлигини текшириш бланк турлари бўйича у ёки бу бланкаларнинг бошланғич ва охирги рақамларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Мазкур текшириш натижалари махсус рўйхат билан расмийлаштирилади.
223. Йўлдаги пул маблағларини инвентаризация қилиш бухгалтерия ҳисоби счётларида қайд этилган суммаларни банк муассасалари, почта бўлими ва ҳоказоларнинг квитанциялари маълумотлари билан солиштириш воситасида амалга оширилади.
224. Банкда ҳисоб-китоб ва жорий счётлар, аккредитивлар, махсус, алоҳида ва бошқа счётларда бўлган пул маблағларини инвентаризация қилиш хўжалик юритувчи субъект бухгалтериясининг маълумотлари бўйича тегишли счётларда қайд этилган суммалар қолдиғини банк кўчирмасидаги маълумотлар билан солиштириш орқали амалга оширилади.
225. Банклар билан ссудалар бўйича, бюджет, харидорлар, товар етказиб берувчилар, ҳисобдор шахслар, ишчи ва хизматчилар, депонентлар ҳамда бошқа дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китобларни инвентаризация қилиш тегишли ҳужжатлар бўйича қолдиқларни аниқлаш ва бухгалтерия ҳисоби счётларида қайд этилган суммаларнинг асослилигини синчиклаб текширишга асосланади. Комиссия дебитор ва кредиторлар счётлари бўйича қарзларнинг пайдо бўлиши, уларнинг реаллиги ва шундай бўлган тақдирда, даъво этиш муддатларини ўтказиб юборишда айбдор шахсларни аниқлайди.
«Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар» счётининг йўлдаги товарлар ва фактура қилинмаган товарлар бўйича товар етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоблар суммаларига доир қисми алоҳида синчиклаб текширилиши керак. У ҳужжатлар бўйича, шунингдек, корреспонденцияланувчи счётлар билан солиштирилган ҳолда текширилади. Бунда фактура қилинмаган товарлар таркибида тўланиши «Турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар» счётида акс эттирилган суммалар ёки ҳақиқатда тўланган ва олинган, бироқ йўлда деб ҳисобланувчи материаллар ва товарлар суммалари акс эттирилгани ёки эттирилмагани аниқлаштирилади.
Товар етказиб берувчиларнинг счётларида фактура қилинмаган товарлар бўйича қолган суммаларга, ана шу счёт бухгалтерия томонидан текширилгач, товар етказиб берувчилардан ҳисобварақ-фактуралар талаб қилиниши керак. Товар етказиб берувчилар харидорларга ҳисобварақ-фактуралар тақдим этишлари ёки уларни тақдим этмаслик сабабларини маълум қилишлари шарт. Агар товар етказиб берувчида қарз бўлмаса, у буни харидорга маълум қилиши керак.
226. Ишчи ва хизматчиларга қарзлар бўйича ўз вақтида талаб қилиб олинмаган, депонентлар счётига ўтказилиши керак бўлган иш ҳақи суммалари, шунингдек, ишчи ва хизматчиларга ортиқча тўлашлар суммалари ва бунинг пайдо бўлиш сабаблари аниқланиши керак.
227. Ҳисобот бериладиган суммалар инвентаризация қилинганда мақсадли фойдаланилишини ҳисобга олган ҳолда ҳисобдор шахсларнинг берилган бўнаклар бўйича ҳисоботлари, шунингдек, ҳар бир ҳисобдор шахс бўйича берилган бўнаклар суммалари, уларни бериш саналари ва мақсадли фойдаланилиши текширилади.
228. Махсус инвентаризация комиссияси ҳужжатли текшириш йўли билан қуйидагиларни ҳам аниқлаши керак:
банклар, хўжалик юритувчи субъект қисмлари билан ҳисоб-китобларнинг айнанлиги;
баланс бўйича қайд этилган камомад ва ўғриликларга доир қарз суммалари тўғрилиги ва асослилиги ҳамда ана шу қарзни ундириш учун қабул қилинган чоралар;
баланс бўйича қайд этилган дебиторлик, кредиторлик ва депонентлик қарзлари суммаларининг тўғрилиги ва асослангани, шунингдек, дебиторлик қарзини мажбурий тартибда ундиришга даъволар тақдим этилган ёки этилмагани;
муддати ўтган дебиторлик қарзи мавжудлиги сабаблари.
229. Солиштириш қайдномалари инвентаризация пайтида ҳисоб маълумотларида тафовутлар аниқланган бойликлар бўйича тузилади.
Солиштириш қайдномаларида инвентаризация натижалари, яъни бухгалтерия ҳисоби маълумотлари бўйича кўрсаткичлар ва инвентаризация рўйхатлари (далолатномалари) маълумотлари ўртасидаги тафовутлар акс эттирилади.
Ортиқча ва кам чиққан товар-моддий бойликларнинг қиймати солиштириш қайдномаларида уларнинг бухгалтерия ҳисобидаги баҳосига мувофиқ келтирилади.
Инвентаризация натижаларини расмийлаштириш учун ягона регистрлар қўлланиши мумкин, уларда инвентаризация рўйхатлари (далолатномалари) ва солиштириш қайдномаларининг кўрсаткичлари бирлаштирилади.
Корхонага тегишли бўлмаган, бироқ бухгалтерия ҳисобида қайд этилган (масъулиятли сақланишда бўлган, ижарага олинган, қайта ишлаш учун олинган) бойликларга алоҳида солиштириш қайдномалари тузилади.
Солиштириш қайдномалари ҳисоблаш ва бошқа техника воситаларидан фойдаланиб, шунингдек, қўлда тузилиши мумкин.
230. Қайта навларга ажратиш натижасида ортиқча чиқиш ва камомадларнинг ўзаро ҳисобга олинишига биргина текширилаётган давр учун, биргина текширилаётган шахсда, биргина номдаги товар-моддий бойликларга нисбатан ва ишончли шахс рухсатига кўра айнан бир хил миқдорларда истисно тарзида йўл қўйилиши мумкин.
8-§. Солиқ аудити натижаларини расмийлаштириш
231. Солиқ аудити натижасига кўра солиқ аудитини ўтказувчи шахс томонидан ушбу Низомга 24-иловага мувофиқ шаклда уч нусхада солиқ аудити далолатномаси тузилади.
232. Солиқ аудити далолатномасига текшириш давомида аниқланган солиқ тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишлари ҳолатларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
Агар солиқ аудити натижасида солиқ тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишлари аниқланмаган бўлса, бу ҳақида солиқ аудити далолатномасида қайд этилади.
233. Солиқ аудити далолатномасининг барча нусхалари солиқ аудитини ўтказувчи шахслар томонидан имзоланади. Солиқ аудити далолатномасининг бир нусхаси солиқ тўловчига солиқ аудити тугаганидан кейин уч иш кун ичида топширилади.
234. Солиқ тўловчининг солиқ аудити далолатномасидаги имзоси унинг солиқ аудити натижаларига розилигини билдирмайди.
235. Солиқ тўловчи солиқ аудити далолатномасини олишдан бош тортган тақдирда, солиқ аудитини ўтказувчи шахс бу ҳақда солиқ аудити далолатномасига тегишли ёзувни киритади.
Бундай ҳолда солиқ аудити далолатномасининг бир нусхаси солиқ тўловчига почта орқали буюртма хат билан юборилади.
236. Солиқ аудити ўтказилган шахс (унинг вакили) солиқ текшируви далолатномасида баён этилган ҳолатларга ва (ёки) текширувчиларнинг хулосалари ҳамда таклифларига рози бўлмаган тақдирда, солиқ аудити далолатномасини олган кундан эътиборан ўн кун ичида тегишли солиқ органига мазкур далолатнома бўйича умуман ёки унинг айрим ҳолатлари юзасидан ёзма эътирозларини тақдим этишга ҳақли.
237. Солиқ тўловчи ўз эътирозларининг асосланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни (уларнинг тасдиқланган кўчирма нусхаларини) ёзма эътирозларга илова қилишга ёки келишилган муддатда солиқ органига топширишга ҳақли.
238. Солиқ аудити материаллари солиқ тўловчи ҳисобда турган жойдаги солиқ органига юборилади ҳамда солиқ аудити тугаган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай рўйхатдан ўтказилади. Солиқ аудити натижаси бўйича маълумотлар солиқ текширувлари ҳисобини юритиш ахборот тизимига киритилади.
239. Солиқ аудити материалларини кўриб чиқиш ва натижаси бўйича қарор қабул қилиш Солиқ кодексида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Жиноий иш доирасида ўтказилган солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш ва натижаси бўйича қарор қабул қилиш учун солиқ тўловчи рўйхатдан ўтган солиқ органига юборилади.
9-§. Ҳуқуқни суиистеъмол қилган ёки сохта битимларга асосан қўшилган қиймат солиғини ҳисобга оладиган, аммо тўламайдиган солиқ тўловчиларда текширишларни амалга ошириш
240. Солиқ аудитини ўтказиш жараёнида солиқ тўловчининг мақсади асоссиз солиқ нафи олишга ёхуд тўланиши лозим бўлган солиқ суммасини камайтиришга қаратилган операцияларни амалга ошириш эканлиги аниқланган тақдирда, бундай ҳаракатлар ҳуқуқни суиистеъмол қилиш сифатида баҳоланади.
Солиқ аудити натижасида солиқ тўловчи томонидан қонунчилик билан берилган ҳуқуқ суиистеъмол қилинганлиги ва (ёки) битимнинг сохталиги, яъни қўшилган қиймат солиғини ҳисобга оладиган, аммо тўламайдиган корхоналар аниқланган тақдирда, қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ базаси товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан келиб чиқиб аниқланади.
241. Қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ базасини аниқлаш мақсадида товарларнинг (хизматларнинг) бозор қиймати деганда товарларнинг (хизматларнинг) эҳтимолга энг яқин ва адолатли қиймати, шу жумладан, ваколатли органлар, баҳолаш ташкилотлари томонидан аниқланадиган ва (ёки) белгиланган, бу ёки бошқа товар ёхуд товарлар (хизматлар) бозорида реализация қилиниши (кўрсатилиши) мумкин бўлган қиймат тушунилади.
Солиқ органлари ҚҚС тўлиқ ҳисобланишини назорат қилиш чоғида битимлар (операциялар) бўйича товарларнинг (хизматларнинг) қиймати тўғри қўлланилганини қуйидагилар асосида аниқлаши мумкин:
ўзининг нархга доир маълумотлари (прайс-варақлар);
ахборот-нарх агентликлари маълумотлари;
оммавий ахборот воситаларидан олинган маълумотлар;
Солиқ қўмитаси веб-сайтида нархлар тўғрисида маълумотлар;
биржа хабарлари;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан тузилиб, ҳар ойда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинадиган импорт қилинадиган товарларга нарх маълумотлари бюллетени;
статистика органларининг ёхуд қонунчиликда белгиланган ҳолларда нархларни белгилаш учун нормативларни белгилайдиган ваколатли органларнинг маълумотлари;
сайёр солиқ текширувларида ўтказилган хронометраж кўздан кечириш маълумотлари.
Ўтказилган солиқ аудити материаллари ҳар ойда солиқ органининг ваколатли бўлинмаси томонидан таҳлил қилинади ва умумлаштирилади. Солиқ тўловчи томонидан қонунчилик билан берилган ҳуқуқ суиистеъмол қилинганлиги ва (ёки) битимнинг сохталиги, яъни қўшилган қиймат солиғини ноқонуний равишда ҳисобга олган солиқ тўловчилар аниқланган тақдирда, ушбу маълумотлардан кейинчалик солиқ хавфини бошқариш тизимида таҳлил қилишда фойдаланилади.
241 1 . Солиқ органининг солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилган қарори устидан юқори турувчи солиқ органига ёки судга шикоят қилиш мумкин.
241 2 . Юқори турувчи солиқ органига тушган шикоятлар Солиқ кодексининг 30-бобида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
7-боб. Масофавий солиқ текширувини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
1-§. Масофавий солиқ текширувини ўтказиш
241 3 . Масофавий солиқ текшируви мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатлари солиқ органларининг ахборот тизими орқали аниқланганда ўтказилади.
241 4 . Масофавий солиқ текшируви беш кундан кўп бўлмаган муддатда ўтказилади.
241 5 . Масофавий солиқ текшируви солиқ органи раҳбарининг (ўринбосарининг) буйруғи асосида ўтказилади.
241 6 . Масофавий солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги буйруқда солиқ тўловчининг номи, текширувчи шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ҳамда лавозими, текширувларни ўтказиш муддати ва мақсадлари кўрсатилади.
Масофавий солиқ текшируви тадбиркорлик субъектларини хабардор қилмасдан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни текшириш кунида хабардор қилган ҳолда ўтказилади.
241 7 . Масофавий солиқ текширувини тайинлаш тўғрисидаги буйруқда кўрсатилган сана ушбу текширувни ўтказиш муддатининг бошланиши деб ҳисобланади.
241 8 . Солиқ тўловчилар томонидан маҳсулотларни идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш қоидаларига риоя этилиши бўйича масофавий солиқ текширувлари солиқ органларининг ахборот тизимида ташкил этилади.
Ўтказилган масофавий солиқ текширувлари тўғрисидаги маълумотлар Солиқ қўмитасининг ахборотларни қайта ишлаш маркази тизимида жойлаштирилади.
2-§. Масофавий солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича иш юритиш
241 9 . Агар масофавий солиқ текшируви пайтида солиқ тўловчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 227 1 -моддасига мувофиқ жавобгарлик белгиланган мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолати аниқланса, текширувни ўтказган мансабдор шахс томонидан ушбу Низомга 25-иловага мувофиқ шаклда мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузилганлиги ҳолатларини қайд этувчи масофавий солиқ текшируви далолатномаси тузилади.
Далолатнома масофавий солиқ текшируви бошланган кундан эътиборан уч иш куни ичида, бироқ масофавий солиқ текшируви муддати тугаши кунидан кечиктирмай планшет ёки компьютер техникаси ёрдамида электрон рақамли имзодан (бармоқ изи ёки график имзо) фойдаланган ҳолда электрон шаклда тузилади.
241 10 . Масофавий солиқ текшируви далолатномасининг электрон нусхаси барча илова қилинадиган ҳужжатлар билан бирга солиқ тўловчига унинг шахсий кабинети орқали масофавий солиқ текшируви далолатномаси тузилган кундан кейинги кун, бироқ масофавий солиқ текшируви муддати тугаш кунидан кечиктирмай юборилади.
Агар электрон шаклдаги солиқ текшируви ҳужжатларида махсус QR-код мавжуд бўлса, бу ҳужжатлар қоғоз шаклидаги ҳужжатларга тенглаштирилади.
241 11 . Солиқ тўловчи масофавий солиқ текшируви далолатномасининг электрон шаклини олган кундан эътиборан беш кун ичида масофавий солиқ текшируви далолатномаси юзасидан ўз муносабатини шахсий кабинети орқали розилик ёки рад этиш тугмасини босиш орқали билдириши лозим.
241 12 . Солиқ тўловчи томонидан масофавий солиқ текшируви далолатномаси юзасидан муносабат белгиланган муддатларда билдирилмаган тақдирда, ушбу далолатнома бўйича розилиги ифодаланган деб ҳисобланади.
Агар солиқ тўловчи шахсий кабинетининг ҳолати фаол бўлмаган тақдирда, далолатнома қоғоз кўринишида почта орқали юборилади. Бунда солиқ тўловчи ушбу далолатномани олган кунидан эътиборан беш иш куни ичида мазкур далолатнома юзасидан ўз муносабатини солиқ текширувини ўтказган солиқ органига почта орқали тақдим этиши лозим.
241 13 . Масофавий солиқ текшируви далолатномасининг электрон шакли солиқ тўловчига унинг шахсий кабинети орқали юборилган (агар солиқ тўловчининг шахсий кабинетининг ҳолати фаол бўлмаган тақдирда, далолатнома қоғоз кўринишида почта орқали юборилган) кун солиқ текшируви якунланган кун ҳисобланади.
241 14 . Масофавий солиқ текшируви пайтида солиқ тўловчи томонидан мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузганлик ҳолати бўйича Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда иш юритилади.
241 15 . Масофавий солиқ текшируви бўйича тузилган далолатнома асосида солиқ текширувини ўтказган солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузганлик учун молиявий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги қарор ушбу солиқ текшируви далолатномаси тузилган кундан эътиборан уч иш куни ўтгач, бироқ беш иш кунидан кечиртирмай қабул қилинади.
241 16 . Мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузганлик учун солиқ тўловчига нисбатан молиявий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан кейинги кун солиқ тўловчига унинг шахсий кабинети орқали юборилади.
241 17 . Солиқ органининг солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун молиявий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги қарори солиқ тўловчи томонидан солиқ органининг қарори олинган санадан бошлаб бир ой муддатдан кечиктирилмасдан бажарилади.
241 18 . Солиқ тўловчи масофавий солиқ текшируви натижалари бўйича қабул қилинган қарорни ихтиёрий бажармаган тақдирда, солиқ қарзи Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 120 — 124-моддаларида назарда тутилган тартибда солиқ органи томонидан мустақил равишда ундирилади.
241 19 . Солиқ органлари томонидан ўтказилган масофавий солиқ текшируви натижасида мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузганлик учун қўлланилган молиявий жазо чоралари суммаларининг 80 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, 20 фоизи Солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармасига йўналтирилади.
Йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган юридик шахсларда ўтказилган масофавий солиқ текшируви натижасида мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузганлик учун қўлланилган молиявий жазо чоралари суммаларининг 60 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, 40 фоизи Солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармасига йўналтирилади.
241 20 . Солиқ органининг масофавий солиқ текшируви натижалари бўйича қабул қилган қарори устидан белгиланган тартибда юқори турувчи солиқ органига ёки судга шикоят қилиш мумкин.
Солиқ қўмитасининг қарори устидан судга шикоят қилиш мумкин.
241 21 . Юқори турувчи солиқ органига тушган шикоятлар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 30-бобида белгиланган тартибда қўриб чиқилади»;
3-БЎЛИМ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
242. Солиқ текширувлари натижалари бўйича текширув материаллари давлат солиқ хизмати органи раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан кўриб чиқилади ва кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат солиқ хизмати органи томонидан Солиқ кодексида белгиланган тартибда ва муддатларда ижро қилиниши юзасидан тегишли қарор қабул қилади.
Солик тўловчи солиқ текшируви натижасида қабул қилинган қарорни ихтиёрий тартибда бажармаган ҳолларда солиқ органи томонидан мустақил равишда Солиқ кодексининг 120 — 124-моддаларида назарда тутилган тартибда солиқ қарзларини ундириш амалга оширилади.
243. Қайси қоидабузарликлар учун жисмоний шахслар ёки юридик шахсларнинг мансабдор шахслари маъмурий жавобгарликка тортилиши лозим бўлса, солиқ органи томонидан аниқланган шундай қоидабузарликлар юзасидан солиқ органининг солиқ текширувини ўтказган ваколатли мансабдор шахси ўз ваколатлари доирасида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади.
244. Мазкур Низом талабларига асосан ўтказилган сайёр солиқ текширувлари натижалари бўйича солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида солиқ органларига маълумот берган шахсларни рағбатлантириш тартиби Солиқ қўмитасининг буйруғи асосида белгиланади.
245. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Гувоҳлар кўрсатмаси тўғрисида БАЁННОМА 20_____ йил «_____» _______________ _____________________________ (кун) (ой) (тузилган жойи) ________________________________________________________________________ (солиқ хизмати органининг номи) ________________________________________________________________________ (мансабдор шахснинг Ф.И.О., кўрсаткичларни қайд қилувчи солиқ органи) ________________________________________________________________________ (гувоҳлар Ф.И.О., ишлаб чиқариш кўрсаткичларини топширишда жалб этилганлар ________________________________________________________________________ (солиқ назоратини амалга ошириш билан бўлган боғлиқ маълумотлар) ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ___________________________________ __________ ______________ (Солиқ органи номи, мансабдор шахсининг лавозими) (имзо) (Ф.И.О.) ________________________________________________________________________ (Гувоҳни кўрсатма беришдан бош тортганлик, ёлғон кўрсатма берганлик шунингдек, била туриб ёлғон кўрсатма берганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантириш) Баённома билан танишиб чиқдим: ________________________________________________________________________ (Ф.И.О., гувоҳнинг яшаш манзили) ________________________________________________________________________ ___________ ___________ (сана) (имзо)
Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Экспертиза тайинлаш тўғрисида ҚАРОР 20___йил «____» ____________ ______________________________ (кун) (ой) (тузилган жойи) ______________________________________________________________ (солиқ органи номи, мансабдор шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми) ______________________________________________________________ (солиқ органи номи) раҳбар ( раҳбар ўринбосари) _____________________________________________ нинг ____________йилдаги ____-сон (Ф.И.О.) (сана) буйруғига асосан тайинланган: ___________________________________________________________________________ да (солиқ тўловчининг номи, СТИР) солиқ ўтказиш давомида АНИҚЛАДИМ: _____________________________________________________________________________ (ҳолатлар баёни, экспертиза тайинлаш учун асос) Ўзбекистан Республикаси Солиқ кодексининг 150-моддасига асосан ҚАРОР ҚИЛДИМ: ________________________________________________________ экспертиза тайинлансин (экспертиза номи) ва экспертизани ўтказиш ____________________________________________га топширилсин. (ташкилот номи ёки эксперт исм-шарифи) _____________________________________________________________________________ (экспертиза ўтказилиши лозим бўлган солиқ тўловчи номи) эксперт олдига қуйидаги саволлар қўйилсин: 1. ______________________________________________________________ 2. ______________________________________________________________ экспертга қуйидаги материаллар тақдим қилинсин: 1. ______________________________________________________________ 2. ______________________________________________________________ ____________________________ ________ _____________________ (Солиқ органи мансабдор шахсининг лавозими) (имзо) (Ф.И.О.) Экспертиза тайинлаш тўғрисидаги қарор билан танишдим: ____________________________ ________ ________ (ташкилот раҳбарининг лавозими, Ф.И.О.) (сана) (имзо)
Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Экспертиза тайинланганда амалга ошириладиган ҳаракатлар тўғрисидаги БАЁННОМА 20__ йил «_____» _______________ ______________________________ (кун) (ой) (тузилган жойи) ______ санадаги ____ сон қарорига асосан __________________________________________ (қарор қабул қилган шахснинг, лавозими, Ф.И.О., солиқ органи номи) Тайинланди _________________________________ ишониб топширилган экспертиза, (экспертиза номи) ________________________________________________________________________________________________ (экспертнинг Ф.И.О.) _____________________________________________________________________________ (экспертиза ўтказилиши лозим бўлган солиқ тўловчининг номи) Экспертизадан ўтказилиши керак бўлган масалалар: 1. ______________________________________________________________________ 2. ______________________________________________________________________ Экспертизадан ўтказилиши керак бўлган материаллар: 1. ______________________________________________________________________ 2. ______________________________________________________________________ Солиқ кодексининг 150-моддасига муфовиқ экспертиза тайинлаш ва ўтказиш жараёнида текширилаётган шахс: 1) экспертни рад этиш; 2) экспертни ўзи кўрсатган шахслар орасидан тайинлаш тўғрисида илтимос қилиш; 3) қўшимча саволларни тақдим этиб, улар юзасидан эксперт хулосасини олиш; 4) солиқ органи мансабдор шахсининг рухсати билан экспертиза ўтказишда иштирок этиш ва экспертга тушунтиришлар бериш; 5) экспертнинг хулосаси билан танишиш; 6) экспертнинг хулосаси юзасидан асосланган фикр билдириш ҳуқуқига эга. ____________________________ (Инспектор лавозими, солиқ органи номи) (имзо) (Ф.И.О.) Баённома билан танишдим: ____________________________________________________________________________________________ (солиқ тўловчи лавозими Ф.И.О.) ____________________________________________________________________________________________ (солиқ тўловчининг эътирозлари) ____________________________________________________________________________________________ __________ __________ (сана) (имзо)
Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-а-ИЛОВА
____________________________________ га солиқ тўловчининг номи СТИР ________________________________ солиқ тўловчининг идентификация рақами ______________________________________ жойлашган манзили (почта манзили) СОЛИҚ ҲИСОБОТИГА ТУЗАТИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА ХАБАРНОМА Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 21-моддасига мувофиқ солиқ тўловчи солиқ солиш объектларини ҳисобга олишда, солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашда ўзи йўл қўйган хатоларни мустақил равишда тузатиш ҳуқуқига эга. Солиқ кодексининг 138-моддасига асосан ўтказилган текширувдан олдинги таҳлилда солиқ ҳисоботларингизда жами ____________ сўм тафовут ва (ёки) хатолар мавжудлиги аниқланди. Жумладан: Т/р Мезон рақами Тафовут ва хатонинг келиб чиқиш сабаби Солиқ тури коди Солиқ тури Солиқ даври Тафовут суммаси (сўмда) Ушбу хабарнома олинган кундан эътиборан 10 кун муддатда аниқлаштирилган солиқ ҳисоботларини ёки тафовутларнинг асосномасини солиқ органига тақдим этишингиз шарт. Тафовутларни асословчи ҳужжатлар ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаслик, солиқ органи томонидан солиқ тўловчида камерал солиқ текширувининг ўтказилишига асос бўлади. Мазкур хабарнома Солиқ қўмитасининг марказий маълумотлар базаси ахборотлари асосида автоматик шакллантирилган.
Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Камерал солиқ текширувини ўтказиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 138-моддасига асосан камерал солиқ текширувини ўтказиш мақсадида Б У Ю Р А М А Н: 1. ________________________________________________________________________да (солиқ тўловчи (солиқ агенти) номи, СТИР) __________________________даври фаолиятида _______________________________нинг (текширилаётган давр) (текширилаётган солиқлар ва йиғимларнинг турлари) тўғри ҳисоблаб чиқарилиши (ушлаб қолиниши) ва бюджет тизимига тўланиши (ўтказилиши) юзасидан камерал солиқ текшируви ўтказилсин. 2. Текширувни солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари асосида ўтказиш __________ ________________________________________ зиммасига юклансин. (солиқ органининг мансабдор шахси Ф.И.О.) 3. Камерал солиқ текширувини ўтказиш муддати _________________________________дан (йил / кун / ой) _____________________ гача этиб белгилансин. (йил / кун / ой) 4. Ушбу буйруқ ижросини назорат қилиш__________________________________________ (солиқ органининг мансабдор шахси, Ф.И.О.) зиммасига юклансин. Асос: _______________________________________________________________ (камерал солиқ текширувини ўтказиш учун асос) Бошлиқ _______________________ (Солиқ органи бошлиғининг Ф.И.О.)
Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
«ТАСДИҚЛАЙМАН» ___________________________________ ___________________________________ ___________________________________ (солиқ органи номи, солиқ органи раҳбарининг (ўринбосарининг) Ф.И.О., тасдиқланган сана) _________________________________________________________________ да солиқ тўловчи ҳисобда турувчи (ҳудудий солиқ органи номи) __________________________________________________________________________________ да ўтказилган (солиқ тўловчи (солиқ агенти) номи) солиқ текшируви натижалари юзасидан ХУЛОСА ________________________________ нинг _________ йил _________ __________даги ______ (ҳудудий солиқ органи номи) _____________ (йил) __________ (кун) _______ (ой) ________________-сон буйруғига асосан ________________________________ манзилда жойлашган юқорида номи келтирилган солиқ тўловчида жорий йилнинг _________________________________________________ кунларида ўтказилган камерал солиқ текширувида қуйидагилар аниқланди. Текширувда қуйидагилар амалга оширилди: 1. Ўрганилган солиқ ва йигим тури — ___________________ 2. Қамраб олинган солиқ даври — ______________________ 3. __________________________нинг ______ йил «_____» ______________даги _____-сон ____ (ҳудудий солиқ органи номи) ________ (йил) ______ (кун) _______ (ой) сўровномаси асосида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 147-моддасига асосан учинчи шахслардан ҳужжатлар (ахборот) талаб қилиб олинди. 4. Текширув жараёнида учинчи шахслардан талаб қилиб олинган ҳамда ўтказилган сайёр солиқ текширувларида олинган ахборотни (ҳужжатларни) ўрганиш ва таҳлил қилиш натижалари ҳам кўрсатилади: 5. Тўпланган ҳужжатлар ва ахборот асосида ўтказилган текширувда қуйидаги камчиликлар аниқланди. Жумладан: а) ___________________________________________________________________________________________ (солиқ ҳисоботлари тўғри тўлдирилиши бўйича) б) ___________________________________________________________________________________________ (солиқ имтиёзларининг тўғри қўлланилиши бўйича) в) ___________________________________________________________________________________________ (солиқ ставкаларини тўғри белгилаш ва солиқларни ҳисоблаб чиқаришда) г) ____________________________________________________________________________________________ (бошқа тафовут ва хатолар) Юқоридагиларга асосан солиқ тўловчи томонидан бир вақтнинг ўзида тафовут ва хатоларни тузатиш билан: а) _____________________ бўйича _____________ йилнинг ____________________ ________ (солиқ тури) __________________ (йил) ___________________ (солиқ даври) учун қайта ҳисобот топширган ҳолда __________________ сўм; б) _____________________ бўйича _____________ йилнинг ____________________ ________ (солиқ тури) __________________ (йил) ___________________ (солиқ даври) учун қайта ҳисобот топширган ҳолда _________________________________ сўм, жами ___________________ сўм миқдордаги солиқлар тўлаб берилиши лозимлиги аниқланди. 6. Текшириш жараёнида солиқ тўловчи томонидан солиқ тўловларидан қочиш ёки солиқларни камроқ тўлаш мақсадини англатувчи турли схемалардан фойдаланганлигини билдирувчи ҳолатлар аниқланди / аниқланмади, хусусан: ______________________________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________________________ 7. Камерал солиқ текшируви натижасида солиқ ҳисоботида тафовутлар ва хатолар аниқланди / аниқланмади. Юқорида келтирилганларга асосланиб ХУЛОСА ҚИЛИНДИ: ____________________________________________да ўтказилган камерал солиқ текширувида _____________ (солиқ тўловчи номи) аниқланган тафовут ва хатоларни бартараф этиш бўйича солиқ тўловчига белгиланган тартибда талабнома юборилиши (ёки камерал солиқ текшируви натижасида солиқ ҳисоботида тафовут ва хатолар ҳамда солиққа оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланмаганлигини инобатга олиб, ушбу солиқ текшируви якунланган деб ҳисобланиши) лозим. _____________________________________________________ __ _______ __ _______________ __ (ҳудудий солиқ органи ва текширувни ўтказган масъул ходим лавозими) ____ (сана) ____ (ходимнинг Ф.И.О.)
Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
СОЛИҚ ҲИСОБОТИГА ТУЗАТИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА Т А Л А Б Н О М А Солиқ кодексининг 138-моддасига мувофиқ ва__________________________нинг (солиқ органи номи) ____йил «___» ___________ даги ___-сон буйруғига асосан камерал солиқ текшируви ўтказилган. Солиқ ҳисоботларида қуйидаги тафовутлар ва (ёки) хатолар аниқланди: Ҳисобот тури Ҳисобот даври Фарқ суммаси аниқланган тафовутлар: 1. 2. 3. ... аниқланган хатолар: 1. 2. 3. ... Батафсил маълумот ҳаволадаги* иловада келтирилган. Ушбу талабнома олинган кундан эътиборан, 10 кун муддат давомида аниқланган тафовутлар ёки хатоларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда асослашингиз ёки аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этишингиз лозим. Огоҳлантириш! Тафовутлар ёки хатоларни асословчи ҳужжатлар ёки аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаган тақдирда, солиқ органи Солиқ кодексининг 111-моддасига асосан солиқ тўловчининг банк ҳисоб рақамларидаги операцияларини тўхтатиб туришга ва (ёки) Солиқ кодексининг 140-моддасига асосан солиқ аудитини тайинлашга ҳақли. ________________________ ________ (солиқ органи номи кўрсатилади) (Ф.И.О.) Бошлиқ (бошлиқ ўринбосари)
Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 7а-ИЛОВА
НАМУНА ______________________ ______________________ Солиқ тўловчисининг номи СТИР, юридик манзили Камерал солиқ текшируви натижаси бўйича талабномага тақдим этилган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи ёки тафовутларнинг асосномасини кўриб чиқиш натижаси тўғрисида ХАБАРНОМА ________________________________________ солиқ органи номи 20_ _ _ йил «__ _ _» __________даги _____-сон буйруғига мувофиқ ________________________ ______________________________________________________________ (солиқ тўловчисининг номи) (СТИР:_______)да Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 138-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида» 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарорига асосан камерал солиқ текшируви ўтказилди. Текширув натижаси бўйича 20___ йил «____» ________даги ______-сонли солиқ ҳисоботига тузатишлар киритиш тўғрисидаги талабнома юзасидан 20___ йил «___» ________да ______-сонли жавоб хати орқали тақдим этилган тафовутларнинг асосномаси ўрганиб чиқилди ва тўлиқ (қисман) асосли (асосли эмас) деб топилди. _______________________ ________ Солиқ органининг раҳбари (раҳбари ўринбосари) имзо Ижрочи: _________________ Телефон рақами: __________ ID: ________ Сана: ____________________
Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 7б-ИЛОВА
НАМУНА ______________________ ______________________ Солиқ тўловчисининг номи, СТИР, юридик манзили Камерал солиқ текшируви натижаси бўйича талабномага тақдим этилган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи ёки тафовутларнинг асосномасини кўриб чиқиш натижаси тўғрисида ХАБАРНОМА ________________________________________ солиқ органи номи 20_ _ _ йил «_ _ __» __________даги _____-сон буйруғига мувофиқ _________________________ _____________________________________________________________ (солиқ тўловчисининг номи) (СТИР:_______)да Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 138-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида» 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарорига асосан камерал солиқ текшируви ўтказилди. Текширув натижаси бўйича 20___ йил «___» _________даги ______-сонли солиқ ҳисоботига тузатишлар киритиш тўғрисидаги талабнома юзасидан тақдим этилган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи ҳамда қолган қисми бўйича тафовутларнинг асосномаси инобатга олинди. _______________________ ________ Солиқ органининг раҳбари (раҳбари ўринбосари) имзо Ижрочи: _________________ Телефон рақами: __________ ID: ________ Сана: ____________________
Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 7в-ИЛОВА
НАМУНА ______________________ ______________________ Солиқ тўловчисининг номи, СТИР, юридик манзили Камерал солиқ текшируви натижаси бўйича талабномага тақдим этилган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи ёки тафовутларнинг асосномасини кўриб чиқиш натижаси тўғрисида ХАБАРНОМА ________________________________________ солиқ органи номи 20_ _ _ йил «_ _ __» __________даги ______-сон буйруғига мувофиқ ________________________ _____________________________________________________________ (солиқ тўловчисининг номи) (СТИР:_______)да Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 138-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида» 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарорига асосан камерал солиқ текшируви ўтказилди. Текширув натижаси бўйича 20___ йил «____» ________даги ______-сонли солиқ ҳисоботига тузатишлар киритиш тўғрисидаги талабнома юзасидан тақдим этилган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи ўрганиб чиқилди ва тўлиқ инобатга олинди. _______________________ ________ Солиқ органининг раҳбари (раҳбари ўринбосари) имзо Ижрочи: _________________ Телефон рақами: __________ ID: ________ Сана: ____________________
Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 7г-ИЛОВА
НАМУНА ______________________ ______________________ Солиқ тўловчисининг номи, СТИР, юридик манзили Камерал солиқ текшируви натижаси бўйича талабномага аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи ёки тафовутларнинг асосномаси тақдим этилмаганлиги тўғрисида ХАБАРНОМА ________________________________________ солиқ органи номи 20_ _ _ йил «_ _ __» __________даги ______-сон буйруғига мувофиқ ______________________ _____________________________________________________________ (солиқ тўловчисининг номи) (СТИР:_______)да Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 138-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида» 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарорига асосан камерал солиқ текшируви ўтказилди. Текширув натижаси бўйича 20___ йил «____» ________даги ______-сонли солиқ ҳисоботига тузатишлар киритиш тўғрисидаги талабнома юзасидан аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи ёки аниқланган тафовутларнинг асосномаси тақдим этилмади. _______________________ ________ Солиқ органининг раҳбари (раҳбари ўринбосари) имзо Ижрочи: _________________ Телефон рақами: __________ ID: ________ Сана: ____________________
Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 7д-ИЛОВА
НАМУНА ______________________ ______________________ Солиқ тўловчисининг номи, СТИР, юридик манзили Камерал солиқ текшируви натижаси бўйича аниқлаштирилган талабномага тақдим этилган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи ёки тафовутларнинг асосномасини кўриб чиқиш натижаси тўғрисида ХАБАРНОМА ________________________________________ солиқ органи номи 20___ йил «___» ___________даги ______-сон буйруғига мувофиқ _____ _ _________________ ______________________________________________________________ (солиқ тўловчисининг номи) (СТИР:_______)да Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 138-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида» 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарорига асосан камерал солиқ текшируви ўтказилди. Текширув натижаси бўйича 20___ йил «___» _________даги ______-сонли солиқ ҳисоботига тузатишлар киритиш тўғрисидаги аниқлаштирилган талабномага жавобан тақдим этилган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи ўрганиб чиқилди ва тўлиқ инобатга олинди (қисман инобатга олинди ва қолган қисми бўйича бартараф этилмаган сифатида белгиланди). _______________________ ________ Солиқ органининг раҳбари (раҳбари ўринбосари) имзо Ижрочи: _________________ Телефон рақами: __________ ID: ________ Сана: ____________________
Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 7е-ИЛОВА
НАМУНА ______________________ ______________________ Солиқ тўловчисининг номи, СТИР, юридик манзили Камерал солиқ текшируви натижаси бўйича аниқлаштирилган талабномага аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи ёки тафовутларнинг асосномаси тақдим этилмаганлиги тўғрисида ХАБАРНОМА ________________________________________ солиқ органи номи 20__ йил «___» __________даги ______-сон буйруғига мувофиқ ___ __ _____________________ (солиқ тўловчисининг номи) (СТИР:_______)да Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 138-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида» 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарорига асосан камерал солиқ текшируви ўтказилди. Текширув натижаси бўйича 20__ йил «___» _________даги ______-сонли солиқ ҳисоботига тузатишлар киритиш тўғрисидаги аниқлаштирилган талабнома юзасидан аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи ёки аниқланган тафовутларнинг асосномаси тақдим этилмади. _______________________ ________ Солиқ органининг раҳбари (раҳбари ўринбосари) имзо Ижрочи: _________________ Телефон рақами: __________ ID: ________ Сана: ____________________
Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА
Камерал солиқ текширувида аниқланган солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилишлари тўғрисида _________-сон ДАЛОЛАТНОМА «____» ___________ 20___ йил _____________________________ (вилоят, туман, шаҳар) 1. Ўтказилган камерал солиқ текшируви тўғрисида маълумотлар: 1. Солиқ тўловчининг номи 2. СТИР 3. Мулкчилик шакли 4. Раҳбарнинг Ф.И.О. 5. Жойлашган манзили 6. Текширувни ўтказган солиқ органи номи 7. Текширувчи мансабдор шахснинг лавозими, Ф.И.О. 8. Камерал солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги буйруқ санаси, рақами ҳамда текширув бошланган ва тугатилган сана 9. Текширилган солиқлар (йиғимлар) тури ва қамраб олинган солиқ даври 2. Текшириш учун солиқ тўловчидан талаб қилинган ҳужжатлар тўғрисида (ўзининг ҳудудида жойлашган ёки бошқа ҳудудда жойлашган учинчи шахсдан) маълумотлар 1. Ҳужжатлар (ахборот) тури 2. Сўровнома санаси ва рақами 3. Тақдим этилганлиги тўғрисида маълумот 4. Тақдим этиш муддатининг ўзгартирилиши тўғрисида маълумот 3. Текширувга жалб қилинган шахслар тўғрисида маълумот 1. Гувоҳнинг Ф.И.О. 2. Мутахассиснинг Ф.И.О. 3. Экспертнинг Ф.И.О. 4. Таржимоннинг Ф.И.О. 5. Бошқа шахснинг лавозими ва Ф.И.О. 4. Ташкил этилган камерал солиқ текшируви тўғрисида маълумотлар 1. Камерал солиқ текшируви бошланган ва тугатилган сана 2. Қўшимча олиниши лозим бўлган маълумотлар тури/номи 5. Солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш ҳолатлари 1. Солиқлар (йиғимлар) тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузиш бўйича ҳужжатлаштирилган фактлар 2. Солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик 3. Солиққа оид ҳуқуқбузарлик бўйича бошқа ҳолатлар 6. Камерал солиқ текшируви далолатномаси бўйича хулосалар 1. _________________________ бўйича ______________ сўм қўшимча ҳисобланди; (солиқ номи) _________________________ бўйича ______________ сўм қўшимча ҳисобланди; (солиқ номи) _________________________ бўйича ______________ сўм қўшимча ҳисобланди. (солиқ номи) 2. Камерал солиқ текширувида аниқланган бошқа солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилишлари_______________________________________________ __________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ __ Агар солиқ тўловчи далолатномада баён қилинган ҳолатларга ёки далолатнома бўйича хулосага рози бўлмаса, далолатнома олинган кундан эътиборан 10 кун ичида тегишли солиқ органига эътирозларини тақдим этишга ҳақли. ____________________________ _______________ ________________________ Солиқ органи номи ва далолатнома тузган масъул ходим лавозими (имзо) Ф.И.О . Танишдим: ____________________________ _______________ ________________________ солиқ тўловчининг номи ва раҳбари (имзо) Ф.И.О. Солиқ тўловчи (унинг вакили) мазкур далолатномани имзолашни рад этди. ____________________________________________________________________________ ____________________________ _______________ ________________________ Солиқ органи номи ва далолатнома тузган масъул ходим лавозими (имзо) Ф.И.О.
Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 9-ИЛОВА
Назорат харидини ўтказиш БАЁННОМАСИ ____- сон (баённома тузилган сана) (баённома тузилган жой) (солиқ органининг номи) (солиқ органи масъул ходимларининг Ф.И.О. ва лавозими) иштирокида 20__ йил «____»_______________ куни соат _____да _____________________ (шаҳар, туман) (солиқ тўловчининг фаолиятини амалга ошириш манзили) (солиқ тўловчининг номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О., яшаш жойи, туғилган йили) назорат харидини ўтказдик. Назорат харидини ўтказиш вақтида қуйидагилар АНИҚЛАНДИ: (харидорнинг Ф.И.О.) ______________________________________________________________________________________ нинг (солиқ тўловчининг номи) _________________________________________________________________________________________ га (жисмоний шахснинг Ф.И.О., яшаш жойи, туғилган йили) мурожаат қилиб ___________________________________________________________________________ (харид қилинган товарларнинг (хизматларнинг) номи, миқдори ва қиймати) ______________________________________________________________________________ харид қилган ва солиқ тўловчига (вакилига) ___________________________________________________ (банкноталар серияси, рақами ва қиймати) жами _________________________________________________________________ берган. (пул маблағининг миқдори рақам ва сўз билан ёзилади) Солиқ тўловчи (вакили) харидорга у сўраган товарларни бериб (хизматлар кўрсатиб) _____________________________________________________________ қайтим қайтарган. (қайтим миқдори рақам ва сўз билан ёзилади) Солиқ тўловчи (вакили) ёки жисмоний шахс товар (хизмат) учун харидор (мижоз) томонидан тўланган ҳақни олиб _________________________________________________ _____________________________________________________________________________. (солиқ тўловчининг (вакилининг) хатти-ҳаракатлари) (орқа томони) Ҳисоб-китоб қилингандан сўнг текширув ўтказилиши ҳақида эълон қилинди. Текшириш вақтида қуйидагилар АНИҚЛАНДИ: (аниқланган ҳолатлар тавсифи) Назорат хариди ўтказилиб, ўзаро ҳисоб-китоблар якунлангач назорат харидини ўтказишда фойдаланилган пул маблағлари текширилган солиқ тўловчи (вакили) томонидан солиқ органининг мансабдор шахсига, харид қилинган товарлар (назорат хариди предметлари) эса — солиқ органининг мансабдор шахслари томонидан солиқ тўловчига (унинг вакилига) қайтариб берилди. Баённома билан танишдим ва ўтказилган назорат хариди ва баённома мазмуни бўйича қуйидагиларни билдираман: _____________________________________________________________________________. (солиқ тўловчининг (унинг вакилининг) фикр-мулоҳазалари) Мазкур баённома учта бир хил нусхада тузилди ва унинг бир нусхаси солиқ тўловчига (унинг вакилига) берилди ҳамда назорат харидини ўтказишда иштирок этган барча шахсларга овоз чиқариб ўқиб эшиттирилди. Баённомани тузган шахс * (имзо) (Ф.И.О., лавозими) Харидор (жалб этилганда) (имзо) (Ф.И.О, яшаш жойи, туғилган йили) Солиқ тўловчи (унинг вакили) (имзо) (Ф.И.О, яшаш жойи, туғилган йили)
Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 10-ИЛОВА
Нақд пул қолдиғини саноқдан ўтказиш ДАЛОЛАТНОМАСИ 20__ йил «___» ________ ______________________ (далолатнома тузилган жой) Бизлар, _____________________________________________________________________ (солиқ органи ходимларининг Ф.И.О.) ___________________________________________________________________________ харидор ____________________________________________________________________ (харидорнинг Ф.И.О.) __________________________________________________________________ иштирокида ______________________________ нинг 20__ йил «___»____________ даги ________ -сон (солиқ органи номи) буйруғи асосида ____________________________________________________________ __________________________________________________________________________ _______________________________________________________ да текшириш ўтказдик. Текшириш _________________________________________________________________ __________________________________________________________________________ _______________________________________________________ иштирокида ўтказилди. Текшириш давомида солиқ тўловчининг кассасида мавжуд бўлган савдодан (хизмат кўрсатишдан) тушган нақд пул қолдиғи саноқдан ўтказилди ва қуйидаги купюраларда нақд пул борлиги аниқланди: 1) 100000 сўмлик х ______дона = _________ сўм; 2) 50000 сўмлик х ______дона = _________ сўм; 3) 10000 сўмлик х ______дона = _________ сўм; 4) 5000 сўмлик х ______дона = _________ сўм; 5) 1000 сўмлик х ______дона = _________ сўм; 6) танга пуллар х ______дона = _________ сўм; 7) хориж валютаси: ____________________________________. Жами: _______________сўм, __________________ миқдорида чет эл валютаси. Ушбу далолатнома шу ҳақда тузилди ва иштирокчиларга ўқиб эшиттирилди. _______________ ходимлари: _________ ________________________ (солиқ органи номи) (имзо) (Ф.И.О., лавозими) _________ ________________________ (имзо) (Ф.И.О., лавозими) Харидор: _________ ________________________ (имзо) (Ф.И.О.) Солиқ тўловчи: _________ ________________________ (имзо) (Ф.И.О.) _________ ________________________ (имзо) (Ф.И.О.)
Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 11-ИЛОВА
Солиқ тўловчининг ҳақиқатда ишлаётган ишчи-ходимлари сонини текшириш БАЁННОМАСИ 20___ йил «_ __» __________ _________________________ (йил, кун, ой) (баённома тузилган жой) _______________ да, СТ ИР___________, _________________________________________нинг (солиқ тўловчининг номи) (солиқ органи номи) 20__ йил «___» ___________даги ______-сон буйруғига асосан тузилди. Т/р СТИР Ишчи-ходимнинг Ф.И.О. Лавозими Бир ойда оладиган ўртача даромади(иш ҳақи) суммаси (сўмда) Паспорт маълумотлари Ҳақиқатда ишга қабул қилинган Телефон рақами Солиқ ҳисоботида акс эттирилиши (бор/йўқ) серияси рақами кун йил 1. 2. 3. 4 5 ... Текшириш соат____да бошланиб соат____да тугалланди. Баённомани тузган шахслар ____________ ______________________ (имзо) (Ф.И.О., лавозими) ____________ ______________________ (имзо) (Ф.И.О., лавозими) Солиқ тўловчи (унинг вакили) _____________ ______________________ (имзо) (Ф.И.О, яшаш жойи, туғилган йили) Бир нусхасини олдим _____________ _____________ (имзо) (сана)
Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 12-ИЛОВА
Ҳужжатлар ва буюмлар олиб қўйилиши тўғрисидаги ҚАРОР __________________________ ________________ (тузилиш жойи) (сана) ______________________________________________________________________________ (қарор чиқарган шахснинг лавозими, Ф.И.О, солиқ органи номи) ___________________________________ да солиқ аудитини ўтказиш давомида (солиқ тўловчи номи, СТИР) АНИҚЛАДИМ: ______________________________________________________________________________ (ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйишга асос бўлган вазиятлар баёни (олиб қўйиш сабаблари) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 26 , 146 , 148-моддаларига асосан ҚАРОР ҚИЛДИМ: ______________________________________________________________________________ (солиқ тўловчи номи, СТИР) _______________________дан олиб қўйилсин. Қуйидаги ҳужжатлар ва буюмлар: 1. ____________________________________________________________________ 2. ____________________________________________________________________ 3. ____________________________________________________________________ 4. ____________________________________________________________________ ___________________________ (солиқ органи номи) _______________________________: __________________ _______________ (лавозими) (Имзо) (Ф.И.О.) Ҳужжатлар ва буюмлар олиб қўйилиши тўғрисидаги қарор билан танишдим: ______________________________________________________________________________ (солиқ тўловчи (вакили), лавозими, Ф.И.О.) _____________________ ________________ (сана) (имзо)
Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 13-ИЛОВА
Ҳужжатлар ва (ёки) буюмларни олиб қўйиш тўғрисида БАЁННОМА _______-сон 20 __ йил « ___ » ________ ____________________ ( баённома тузилган жой ) ___________________________________________________________________________ да (текширилаётган солиқ тўловчининг номи) _________________________________________________________________________нинг (солиқ органи номи) 20 __ йил «___» _______ _даги ____ -сон сайёр солиқ текшируви ўтказиш ҳақидаги буйруғига асосан солиқ тўловчи текширилиб _____________________________________________да (савдо шохобчаси, омбори, даромад олиш билан боғлиқ бошқа объектлари) _____________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________ _______________________________________________________________ олиб қўйилди. Олиб қўйиш соат ____ да бошланиб соат ____ да тугалланди. Олиб қўйиш ____________________________________________ томонидан амалга (сайёр солиқ текширувини ўтказувчи шахснинг Ф.И.О.) оширилди. Олиб қўйиш жараёнида __________________________________ иштирок этди. (Ф.И.О.) Солиқ тўловчига ҳужжатларни ва (ёки) буюмларни олиб қўйиш тўғрисидаги қарор тақдим этилди ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди. Ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйиш тўғрисидаги қарорга асосан солиқ тўловчидан (ихтиёрий равишда топширилган ёки бош тортганлиги учун) қуйидаги: _____________________________________________________________________________ (ҳужжатлар ва (ёки) буюмларнинг номи, миқдори, ўзига хос хусусиятлари, қиймати) _______________________________________________________ мажбуран олиб қўйилди. Олиб қўйиш жараёни _____________________________________ воситасида фотосуратга (аппарат номи, русуми) олинди ва (ёки) видеоёзувга туширилди, фотосуратлар, видеоёзувлар илова қилинади. ______________________________ _________ _______________ (солиқ органи ходими лавозими) (имзо) (Ф.И.О.) _________ _______________ (имзо) (Ф.И.О.) Иштирок этган шахслар: 1. _____________________________ _________ _______________ (солиқ тўловчи) (имзо) (Ф.И.О.) 2. _____________________________ _________ _______________ (имзо) (Ф.И.О.) Баённоманинг бир нусхасини 20 ___ йил «___» _______ куни олдим: _________ ________________
Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 14-ИЛОВА
Сайёр солиқ текшируви давомида солиқ органи ходимларининг солиқ тўловчи томонидан ҳудудга ёки биноларга (турар жойлардан ташқари) киришига тўсқинлик қилинганлик тўғрисида ДАЛОЛАТНОМА 20___йил «___» _______________ __________________________ (кун) (ой) (тузилган жойи) Мен, ____________________________________________________________________ (далолатнома тузган мансабдор шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми ) _____________________________________________________________________________ (солиқ органи буйруғи рақами, санаси) _____________________________________________________________________________ (сайёр солиқ текшируви ўтказилиши лозим бўлган солиқ тўловчининг номи, стир, жойлашган манзили) қуйидаги ҳуқуқбузарликни содир этган:___________________________________________ _____________________________________________________________________________ (ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақти, бу ҳуқуқбузарликнинг мазмуни, агар солиқ тўғрисидаги _____________________________________________________________________________ қонун ҳужжатлари бузилган бўлса, талаби бузилган Солиқ кодексининг моддалари ёки _____________________ Солиқ кодексининг 111-моддаси ва 145-моддаси __________ _____________________________________________________________________________ бошқа қонун ҳужжатларининг номи, моддаси, банди) _____________________________________________________________________________ Мазкур далолатномага ва Солиқ кодексининг 111-моддасига мувофиқ солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туришга ҳақли эканлиги маълум қилинади. Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг тушунтириши ёки далолатномани имзолашдан бош тортганлиги: _____________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________ (ҳуқуқбузарлик тафсилотлари тўғрисида қисқача маълумот, содир этган ҳаракат(ҳаракатсизлик)лари баёни) _____________________________________________________________________________ Далолатномага қўшимчалар ва иловалар: _____________________________________________________________________________ (видео ва фотосуратлар, гувоҳлар Ф.И.О. ва бошқалар) Ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга Солиқ кодексининг 21 ва 22-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди: _____________________________________________ ________________ (ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг Ф.И.О.) (имзо) Далолатномани туздим: _____________________________________________ ________________ (лавозими ва Ф.И.О.) (имзо)
Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 15-ИЛОВА
САЙЁР СОЛИҚ ТЕКШИРУВИ ДАЛОЛАТНОМАСИ №___________ 20 __ йил « ___ » ________ ______ _________________ (кун) (ой) (ҳудуд номи) ____________________________________________________________________ (текширувни амалга оширган солиқ органи мансабдор шахсларининг __________________________________________________________________________ лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми) _______________________________________________________________ томонидан ___________________________ нинг 20 ___ йил « ___ » ___________ даги _______ -сон (солиқ органи номи) (буйруқ санаси ва рақами) текширув ўтказиш тўғрисидаги буйруғига асосан __________________________________ __________________________________________________________________________ (текширилаётган солиқ тўловчининг номи, СТИР, манзили) ___________________________ текширилди. (текширув ўтказиш муддати) Текширув _________________________________________________________ (текширувда иштирок этган солиқ тўловчи ва бошқалар) ________________________________________________________________________ _______________________________________________лар иштирокида ўтказилди. Текширув давомида қуйидагилар аниқланди: ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ Текширув далолатномаси «___» нусхада тузилди. ________________________________ _________ _______________ (солиқ органи масъул ходими(лари) лавозими) (имзо) (Ф.И.О.) _________ _______________ (имзо) (Ф.И.О.) Иштирок этган шахслар: 1. ______________________________ _________ _______________ (солиқ тўловчи, лавозими) (имзо) (Ф.И.О.) 2. ______________________________ _________ _______________ (имзо) (Ф.И.О.) Далолатноманинг бир нусхасини 20 ___ йил «___» _______ куни олдим: (кун) (ой) _________ _______________ (имзо) (Ф.И.О.)
Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 16-ИЛОВА
___________________________________ ___________________________________ (солиқ тўловчи номи, СТИР, манзили) Солиқ аудитини ўтказиш тўғрисида хабарнома _______________ (сана) _____________________________________________________________________________ (солиқ органи номи) шуни маълум қиладики, солиқ тўловчиларни танлаб олиш натижасида олинган хавф омилларини таҳлил қилиш натижаларига кўра _____________________________________ (солиқ тўловчи номи) юқори таваккалчиликка мансуб бўлган солиқ тўловчи сифатида тавсифланди. Солиқ аудити солиқ тўловчининг 20__-20__ йиллардаги фаолияти бўйича барча турдаги солиқ ва йиғимлари ёки ____________________________________ солиғи бўйича (аниқ солиқ тури кўрсатилади) ҳисоб-китобларнинг тўғри ҳисобланиши юзасидан ўтказилади. Солиқ аудити 20__ йил «____» _________ да бошланади. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 140-моддаси талабларига мувофиқ солиқ тўловчи солиқ аудити бошлангунига қадар қуйидаги ҳужжатлар тайёрлаб қўйиш лозим: _____________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________ Солиқ тўловчи рўйхатга олинган манзилида жойлашмаган тақдирда, хабарнома юборилган кундан эътиборан беш иш куни мобайнида солиқ тўловчи ҳақиқатда жойлашган жойи бўйича тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари илова қилинган ҳолда хабарнома юборган солиқ органига маълумот бериши лозим. Қуйидагилар солиқ тўловчи жойлашган жойни тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади: кўчмас мулкка бўлган эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат (ундан фойдаланиш) нусхаси; кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқи мавжуд бўлган шахс билан тузилган ижара шартномаси нусхаси. Солиқ тўловчининг раҳбари (вақтинча раҳбар вазифасини бажарувчи шахс ёки имзо чекиш ҳуқуқига эга бўлган ўринбосари) солиқ тўловчининг рўйхатга олинган (ёки жойлашган) манзилида бўлиб солиқ аудити жараёнида иштирок этишини таъминласин. _____________________________________ ____________ ________________ (солиқ органи номи, лавозими) (имзо) (Ф.И.О.) Ижрочи: ______________________________________________________________________ (лавозими, Ф.И.О. ва телефон рақами)
Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 17-ИЛОВА
Солиқ органларининг солиқ аудитини ўтказувчи мансабдор шахсларига мазкур ҳудудларга ёки биноларга (бундан турар-жой бинолари мустасно) киришига тўсқинлик қилинганлик тўғрисидаги ДАЛОЛАТНОМА 20___йил «_____»______________ ____________________________ (кун) (ой) (тузилган жойи) Мен,___________________________________________________________________ (далолатнома тузган мансабдор шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми ) _____________________________________________________________________________ (солиқ органи буйруғи рақами, санаси) _____________________________________________________________________________ (солиқ аудити ўтказилиши лозим бўлган солиқ тўловчининг номи, СТИР, жойлашган манзили) қуйидаги хуқуқбузарликни содир этганлигини: _____________________________________ _____________________________________________________________________________ (ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақти, бу хуқуқбузарликнинг мазмуни) _____________________________________________________________________________ (солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган бўлса, талаби бузилган Солиқ кодексининг моддалари ) _____________________________________________________________________________ (бошқа солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги бўлса, талаби бузилган қонун ҳужжатининг номи, моддалари ) аниқладим. Мазкур далолатномани тузилиши солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туришга ҳамда солиқ органи текширилаётган шахс тўғрисида ўзида мавжуд бўлган маълумотлар ёки худди шундай солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлар асосида тўланиши лозим бўлган солиқ суммасини мустақил тарзда аниқлашга сабаб бўлиши маълум қилинади. Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг тушунтириши ёки далолатномани имзолашдан бош торганлиги: _____________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________ (ҳуқуқбузарлик тафсилотлари тўғрисида қисқача маълумот, содир этган ҳаракат (ҳаракатсизлик)лар баёни) Далолатномага қўшимчалар ва иловалар: _____________________________________________________________________________ (видео ва фотосуратлар, гувоҳлар Ф.И.О.) ва бошқалар) _____________________________________________________________________________ Ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга Солиқ кодексининг 21 ва 22-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди: ______________________________________________________ ________________ (ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг Ф.И.О.) (имзо) ______________________________________________________ ________________ (гувоҳларнинг Ф.И.О.) (имзо) ______________________________________________________ ________________ (гувоҳларнинг Ф.И.О.) (имзо) Далолатнома туздим: _______________________________________________ ________________ (лавозими ва Ф.И.О.) (имзо)
Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 18-ИЛОВА
Текширилаётган шахснинг ҳудудлари ва биноларини, шунингдек, ҳужжатлар ва буюмларни кўздан кечириш БАЁННОМАСИ 20____ йил «___» __________ _______________________ (кун) (ой) (ҳудуд номи) _____________________________________________________________________________ (солиқ органи номи, буйруқ рақами ва санаси) _____________________________________________________________________________ (текширилаётган шахснинг ҳудудлари ва биноларини, шунингдек, ҳужжатлар ва буюмларни кўздан кечириш) _____________________________________________________________________________ (текширилаётган тадбиркорлик субъектининг номи) _____________________________________________________________________________ (ҳаракатни амалга оширган солиқ органи ходимининг Ф.И.О.) Кўздан кечириш бошланди ___________ тугалланди _____________ да (вақт) (вақт) Кўздан кечириш жараёнида, _____________________________________________ (кўздан кечириш кўздан кечириш чоғида фотосуратга олиш ва видеоёзувга тушириш амалга оширилади, ҳужжатлардан кўчирма нусхалар олинади ёки кўздан кечириш билан боғлиқ бошқа ҳаракатлар) Жараёнида иштирок этган ва (ёки) ҳозир бўлган шахслар ____________________________ _____________________________________________________________________________ ( фамилияси, исми, отасининг исми, зарур ҳолларда манзиллари) _____________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________ Солиқ тўловчига ҳамда кўздан кечириш жараёнида иштирок этаётган шахсларга ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди. Кўздан кечириш жараёни ________________________________________________ (аппарат номи, русуми) воситасида фотосуратга олинди ва (ёки) видеоёзувга туширилди, фотосуратлар, видеоёзувлар илова қилинади. ______________________________ _________ _______________ (солиқ органи масъул ходими лавозими) (имзо) (Ф.И.О.) _________ _______________ (имзо) (Ф.И.О.) Иштирок этган шахслар: 1. ______________________________ _________ _______________ (тадбиркорлик субъекти, лавозими) (имзо) (Ф.И.О.) 2. ______________________________ _________ _______________ (имзо) (Ф.И.О.) 3. ______________________________ _________ _______________ (вакил) (имзо) (Ф.И.О.) Баённоманинг бир нусхасини олдим 20___ «____» ________ ______ ______________ (кун) (ой) (имзо) (Ф.И.О.)
Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 19-ИЛОВА
Ҳужжатлар (ахборотни) олиш тўғрисида ТАЛАБНОМА _____________________________ нинг 20____ йил ___ __________ даги ____-сон (солиқ органи номи) буйруғига асосан _______________________________________________________ да (солиқ аудити ўтказилаётган солиқ тўловчи номи) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 140-моддасида белгиланган тартибда солиқ аудити ўтказилмоқда. Текшириш учун зарур бўлган қуйидаги ҳужжатларни (ахборотни) ушбу талабнома олинган кундан эътиборан беш кун ичида __________________________________ га (солиқ органи номи) тақдим этишингиз сўралади: 1. _______________________________________________________________________ 2. _______________________________________________________________________ 3. _______________________________________________________________________ 4. _______________________________________________________________________ (текширув ўтказаётган солиқ органи мансабдор шахси лавозими) (имзо) (Ф.И.О.)
Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 20-ИЛОВА
Солиқ аудити ўтказилиши давомида ҳужжатларни тақдим этиш рад этилганлиги ёки белгиланган муддатларда тақдим этилмаганлиги тўғрисида БАЁННОМА 20___йил «_____» _______________ _____________________________ (кун) (ой) (тузилган жойи) (далолатнома тузган мансабдор шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми ) (солиқ органи буйруғи рақами, санаси) (солиқ аудити ўтказилиши лозим бўлган солиқ тўловчининг номи, СТИР, жойлашган манзили) қуйидаги ҳуқуқбузарликни содир этган: ___________________________________________________ (ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақти, ҳуқуқбузарликнинг мазмуни) (Солиқ кодексининг талаби бузилган моддаси, банди) ёки________________________________________________________________________________________ (бошқа қонун ҳужжатларининг номи, моддаси, банди) Мазкур далолатномани тузилиши солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туришга ҳамда солиқ органи текширилаётган шахс тўғрисида ўзида мавжуд бўлган маълумотлар ёки худди шундай солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлар асосида тўланиши лозим бўлган солиқ суммасини мустақил тарзда аниқлашга сабаб бўлиши маълум қилинади. Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг тушунтириш беришдан ёки далолатномани имзолашдан бош тортганлиги: (ҳуқуқбузарлик тафсилотлари тўғрисида қисқача маълумот, содир этилган ҳаракат (ҳаракатсизлик)лар баёни) Далолатномага қўшимчалар ва иловалар: (видео ва фотосуратлар, гувоҳлар Ф.И.О.) ва бошқалар) Ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга Солиқ кодексининг 21 ва 22-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди: (ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг Ф.И.О.) (имзо) (гувоҳларнинг Ф.И.О.) (имзо) (гувоҳларнинг Ф.И.О.) (имзо) Баённомани туздим: (лавозими ва Ф.И.О.) (имзо)
Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 21-ИЛОВА
Солиқ аудити ўтказаётган мансабдор шахснинг ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйиш тўғрисидаги ҚАРОРИ 20___йил «_______» _______________ _____________________________ (кун) (ой) (тузилган жойи) (солиқ аудитини ўтказаётган мансабдор шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми) (солиқ органи номи, раҳбар ( раҳбар ўринбосари) томонидан тайинланган буйруқ санаси, рақами) _________________________________________________________________ ____ ________ _ _ да (солиқ тўловчининг номи, СТИР) солиқ аудитини ўтказиш давомида АНИҚЛАДИМ: (ҳолатлар баёни: солиққа оид ҳуқуқбузарликни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхасини ёки ҳужжатларнинг ўзгартирилиши ёки алмаштириб қўйилиши мумкинлигининг олдини олиш мақсадида ҳужжатлар аслини олиб қўйиш) Ўзбекистан Республикаси Солиқ кодексининг 26 , 146 ва 148-моддаларига асосан ҚАРОР ҚИЛДИМ: __________________________________________________________________ ________ __ нинг (солиқ тўловчининг номи, СТИР) қуйидаги нусхаларини ёки аслини олиб қуйиш: 1. __________________________________________________________________ 2 . __________________________________________________________________ 3 . __________________________________________________________________ 4 . __________________________________________________________________ (Солиқ органи мансабдор шахсининг лавозими) (имзо) (Ф.И.О.) Ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйиш тўғрисидаги қарор билан танишдим: (солиқ тўловчи раҳбари ёки вакилининг Ф.И.О.) ___________________ _________________ (сана) (имзо)
Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 22-ИЛОВА
Ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйиш БАЁНИ (тузилиш жойи) (сана) (қарор чиқарган шахснинг лавозими, Ф.И.О, солиқ органи номи ) _____________________________________________ да солиқ аудитини ўтказиш давомида (солиқ тўловчи номи, СТИР) АНИҚЛАДИМ: (ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйишга асос бўлган вазиятлар баёни (олиб қўйиш сабаблари)) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 26 , 146 , 148-моддаларига асосан ҚАРОР ҚИЛДИМ: (солиқ тўловчи номи, СТИР) _______________________ дан олиб қўйилсин. Қуйидаги ҳужжат ва буюмлар: 1. _______________________ _ ______________________ 2 . ______________________________________________ 3 . ____________________ _ _________________________ 4. ______________________________________________ ____________________ (солиқ органи номи) _______________________: ____________ ________________ (лавозими) (имзо) (Ф.И.О.) Ҳужжатлар ва буюмлар олиб қўйилиши тўғрисидаги қарор билан танишдим: (солиқ тўловчи (вакили), лавозими, Ф.И.О.) ___________________ _________________ (сана) (имзо)
Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 23-ИЛОВА
_____________________________________________________________________ бўйича (ташкилотнинг номи) 20____ й. «_____» _____________ даги __________-сон БУЙРУҚ (қарор, фармойиш) __________________________________да инвентаризацияни ўтказиш учун қуйидаги таркибдаги махсус инвентаризация комиссияси (доимий ҳаракатдаги, ишчи) тайинланади: 1. Раис (лавозими, Ф.И.О.) ________________________________________ 2. Комиссия аъзолари (лавозими, Ф.И.О.) ____________________________ Инвентарланиши керак ___________________________________________ (мол-мулк ва молиявий мажбуриятлар) Инвентарлашга киришилсин _______________________________________ (сана) ва тугатилсин _______________________________________________________ (сана) Инвентарлашга сабаб ____________________________________________ (назорат текшируви, моддий жавобгар шахснинг ўзгариши, қайта баҳолаш ва ҳ.к.) Инвентарлаш бўйича маълумотлар 20___й. ____________________дан кечиктирмай __________________________ бухгалтерияга топширилсин. Раҳбар
Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 24-ИЛОВА
СОЛИҚ АУДИТИ ДАЛОЛАТНОМАСИ 20 __ йил « ___ » ________ _________________ ( далолатнома тузилган жой ) I. Кириш қисми. 1) (солиқ аудитини ўтказиш буйруғи рақами ва санаси, имзолаган солиқ органи раҳбари (ўринбосари) Ф.И.О.) 2) (текширувчи мансабдор шахсларнинг Ф.И.О., лавозими ва улар ишлаётган солиқ органи номи) 3) (солиқ тўловчининг тўлиқ ва қисқартирилган номи ҳамда идентификация рақами) 4) (солиқ аудити ўтказилган солиқ даври) 5) (солиқ аудитини бошланиш ва тугатиш санаси) 6) (солиқ аудити электрон тарзда рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар, агар бунинг имкони мавжуд бўлмаса, текширувларни рўйхатдан ўтказиш китобига киритилган сана ва рақами) 7) (солиқ аудитини ўтказиш буйруғини ҳамда текширишга тақдим қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар ва маълумотлар рўйхати солиқ тўловчининг раҳбари ёки унинг вакилига (Ф.И.О.) тақдим этилган сана) 8) (солиқ тўловчига уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, солиқ органларининг ҳуқуқлари тушунтирилганлиги изоҳи) 9) (текширилаётган давр учун солиқ тўловчининг молиявий ҳужжатларга биринчи ва иккинчи имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотлар) 10) (солиқ тўловчини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари, давлат органларида рўйхатдан ўтганлиги) 11) (солиқ тўловчининг давлат реестрига киритилганлиги тўғрисидаги гувоҳномадаги маълумотлар) 12) (солиқ тўловчининг фаолияти турлари тўғрисида маълумот) 13) (устав жамғармасининг шаклланиши, муассислар таркиби ва устав жамғармасидаги улуши) 14) ( кадастр ҳужжатлари тўғрисида маълумотлар) 15) (солиқ тўловчининг филиаллари ва бошқа алоҳида бўлинмалари, ваколатхоналари жойлашган жой (уларнинг манзили), асосий ҳудудидан бошқа манзилларда жойлашган ишлаб чиқариш, омборхона, савдо шохобчаларининг жойлашиши, ижарага олинган ёки солиқ тўловчида эгалик ҳуқуқида бўлган ер майдонлари тўғрисида маълумот) 16) (лицензия ва гувоҳномалар тўғрисида маълумот) 17) (бошқа корхоналарга киритилган инвестициялар тўғрисида маълумот) 18) (банк ҳисобварақлари тўғрисида маълумот) 19) (олдинги ўтказилган солиқ ҳамда аудиторлик ташкилотлари текширувлари тўғрисида маълумот) II. Асосий қисми. 20) (солиқ тўловчининг ҳисоботда акс эттирилган солиқ ва йиғимларнинг шахсий ҳисобварағига ўтказилганлиги) 21) (солиқ тўловчининг даромадлари турлари ва суммалари тўғрисида йиллар бўйича маълумот) 22) (қўшимча (камайтиришга) ҳисобланган солиқ ва йиғимлар суммаларининг келиб чиқиши сабаблари, қонунчилик меъёрларига ҳаволалар) 23) (ҳудудлар ва бинолар кўздан кечирилганлиги, солиқ тўловчида инвентаризация, экспертиза ўтказилганлиги, ҳужжатлар ва буюмлар олиб қўйилганлиги, сайёр солиқ текшируви ва солиқ аудитини ўтказишда амалга оширилган бошқа ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотлар) 24) (солиқ органларига юклатилган қонунчилик ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда (НКМ, терминал, нақд пул топширилиши, валюта ҳамда ташқи иқтисодий фаолият тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши ва бошқалар) ушбу фактлар ҳам далолатномада акс эттирилиши лозим) 25) (солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши аниқланган ҳолатлар бўйича жадваллар ва бошқа материалларнинг далолатномага илова қилинганлиги) 26) (солиқ тўловчининг бирламчи ҳужжатлари қамраб олинишига қараб уларни ўрганиш усули тўғрисида маълумот ва қайси йўналиш ҳужжатлари тўлиқ, қайси ҳужжатлар эса танлов йўли билан ўрганилганлиги акс эттириш) 27) (солиқ тўловчи солиқ аудитини ўтказаётган солиқ органининг мансабдор шахси томонидан сўралган, талаб қилинган ҳужжатларни тақдим қилмаган, тўлиқ тақдим қилмаган тақдирда, далолатномада тақдим этилмаган ҳужжатлар рўйхатини акс эттириш) III. Далолатноманинг якуний қисми. 28) (солиқ тўғрисидаги ва бошқа қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши фактлари мавжудлиги тўғрисида хулосалар. Ушбу хулосалар содир этилган қонун бузилиши турини ва мазкур қонун бузилиши учун Солиқ кодексининг жавобгарликни назарда тутувчи меъёрларига ҳаволаларни ўз ичига олиши лозим) 29) (далолатнома иловаларининг сони кўрсатилиши лозим)
Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 25-ИЛОВА
Масофавий солиқ текширувида аниқланган мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларининг бузилиши тўғрисида ДАЛОЛАТНОМА _________-сон 20_ _ _ йил «____» ___ ____ ___ ___________________ (вилоят, туман, шаҳар) 1. Ўтказилган масофавий солиқ текшируви тўғрисида маълумотлар: 1. Солиқ тўловчининг номи 2. СТИР 3. Раҳбарнинг Ф.И.О. 4. Жойлашган манзили 5. Текширувни ўтказган солиқ органи номи 6. Текширувчи мансабдор шахснинг лавозими, Ф.И.О. 7. Масофавий солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги буйруқнинг мақсади, санаси, рақами ҳамда текширув бошланган ва тугатилган сана 2. Солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш ҳолатлари 1. Маҳсулотларни маркировкалаш қоидаларининг бузилиши юзасидан аниқлаштирилган ҳолатлар (юборилган огоҳлантириш хатлари санаси) 2. Солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик 3. Масофавий солиқ текшируви далолатномаси бўйича хулоса Масофавий солиқ текширувида аниқланган мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларининг бузилиши _________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________ Агар солиқ тўловчи далолатномада баён қилинган ҳолатларга ёки далолатнома бўйича хулосага рози бўлмаса, далолатнома электрон шаклда олинган кундан эътиборан 3 иш куни (қоғоз кўринишда почта орқали олинган кундан эътиборан 5 иш куни) ичида тегишли солиқ органига эътирозларини тақдим этишга ҳақли. ____________________________ _____________ ____________ солиқ органи номи ва далолатнома тузган масъул ходим лавозими (имзо) Ф.И.О . Розиман: Рад этилди. (рад этиш сабаби) _______________ _______ ____ _______________ _______ ____ солиқ тўловчининг номи ва раҳбари Ф.И.О. солиқ тўловчининг номи ва раҳбари Ф.И.О.
Солиқ тўловчи томонидан масофавий солиқ текшируви далолатномаси юзасидан муносабат белгиланган муддатларда билдирилмаган тақдирда, ушбу далолатнома бўйича розилиги ифодаланган деб ҳисобланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарорига 2 1 -ИЛОВА
Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчилар фаолиятида амалга ошириладиган солиқ назорати тадбирини видеотасвирга олиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом давлат солиқ хизмати органлари (кейинги ўринларда — солиқ органи) томонидан солиқ тўловчилар фаолиятида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шаклларда амалга ошириладиган солиқ назорати тадбирини видеотасвирга олиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
видеотасвирга олиш — солиқ органи раҳбари ёки раҳбар ўринбосарининг буйруғига асосан иштирокчилар томонидан солиқ тўловчилар фаолиятида амалга ошириладиган назорат тадбири жараёнини видеотасвирга олиш мосламаларидан фойдаланган ҳолда кузатиш ва қайд этиш (тасвирга олиш);
видеотасвирга олиш жараёнининг иштирокчилари (кейинги ўринларда — иштирокчилар) — солиқ органининг ходимлари, солиқ тўловчилар ҳамда уларнинг вакиллари ва бошқа шахслар (назорат тадбирига жалб қилинган мутахассислар, экспертлар, таржимонлар, зарур ҳолларда холислар ва харидорлар);
видеотасвирга олиш мосламалари — видеотасвирга олиш қурилмалари, жумладан, видеокамералар ва видеотасвирга олиш имконини берувчи бошқа қурилмалар;
солиқ назорати тадбири (кейинги ўринларда — назорат тадбири) — Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ ўтказиладиган сайёр солиқ текшируви ҳамда солиқ аудити.
3. Солиқ органлари томонидан солиқ тўловчилар фаолиятида амалга ошириладиган солиқ назорати жараёнини, далилларни қайд этиш учун назорат тадбирлари жараёни видеотасвирга олинади.
4. Солиқ органлари томонидан солиқ тўловчи тўғрисида олинган ҳар қандай маълумот солиқ сирини ташкил этади. Солиқ органига келиб тушган, солиқ сирини ташкил этувчи маълумотлар сақлаш ва фойдаланишнинг махсус режимига эга бўлади.
2-боб. Видеотасвирга олиш жараёни иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
5. Назорат тадбирини видеотасвирга олиш жараёнида солиқ тўловчилар ва уларнинг вакиллари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
солиқ органининг назорат тадбирини ўтказиш тўғрисидаги буйруғи билан танишиш;
назорат тадбири якуни бўйича олинган видеотасвир маълумотларидан нусха олиш;
солиқ органлари мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш;
солиқ органлари мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари туфайли етказилган зарарнинг ўрни қопланишини талаб қилиш;
солиқ органи томонидан амалга ошириладиган назорат тадбири жараёнини видеотасвирга олиш.
6. Назорат тадбирини видеотасвирга олиш жараёнида солиқ тўловчилар ва уларнинг вакиллари қуйидаги мажбуриятларга эга:
назорат тадбирини солиқ органи томонидан видеотасвирга олиш учун шароит яратиши;
солиқ органи мансабдор шахсларининг назорат тадбирини видеотасвирга олишига тўсқинлик қилмаслиги шарт.
7. Видеотасвирга олиш жараёнида солиқ органининг мансабдор шахслари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
солиқ органи томонидан амалга ошириладиган назорат тадбири жараёнини солиқ тўловчи ёки унинг вакиллари ва бошқа шахслар иштирокида видеотасвирга олиш;
солиқ тўловчидан видеотасвирга олиш жараёнининг тўлиқ амалга оширилишига тўсқинлик қилаётган ҳолатларни бартараф этишни талаб қилиш.
8. Видеотасвирга олиш жараёнида солиқ органининг мансабдор шахслари қуйидаги мажбуриятларга эга:
иштирокчиларни назорат тадбирини ўтказиш тўғрисидаги буйруқ билан таништириши;
назорат тадбири жараёнида солиқ тўловчи ҳамда унинг вакиллари ва бошқа шахсларга видеотасвирга олиш билан боғлиқ ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши;
солиқ тўловчи ёки унинг вакиллари талабига кўра солиқ назорати тадбири якуни бўйича олинган видеотасвир маълумотларидан нусха бериши;
солиқ тўловчи ва унинг вакиллари фаолиятига алоқадор ахборотларни бошқа шахсларга ошкор этмаслиги;
солиқ тўловчи ва унинг вакилларининг назорат тадбирини видеотасвирга олишига тўсқинлик қилмаслиги шарт.
9. Иштирокчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
видеотасвирга олиш жараёнининг сабаблари билан танишиш;
видеотасвирга олиниши юзасидан ўз эътирозларини билдириш.
10. Иштирокчилар қуйидаги мажбуриятларга эга:
солиқ органи мансабдор шахсларининг назорат тадбирини видеотасвирга олишига тўсқинлик қилмаслиги;
назорат тадбири жараёнида ўзига маълум бўлган солиқ тўловчи ва унинг вакиллари фаолиятига алоқадор ахборотларни бошқа шахсларга ошкор этмаслиги шарт.
3-боб. Назорат тадбирларини видеотасвирга олиш
11. Назорат тадбирлари жараёни солиқ органи раҳбари ёки раҳбар ўринбосарининг солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги буйруғи асосида видеотасвирга олинади.
12. Солиқ органи томонидан ўтказиладиган назорат тадбирларида қуйидагилар видеотасвирга олинади:
солиқ солиш объектларини ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларни ҳисобга олиш;
хронометражни кўздан кечириш;
солиқ тўловчи ишчи ва ходимларининг ҳақиқий сони ҳамда солиқ ҳисоботидаги акс эттирилган ишчи ва ходимлар сонига мувофиқлигини текшириш;
бозорлар, савдо комплекслари ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларининг тўхташ жойларида солиқ тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини текшириш;
назорат касса техникаси ва ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш;
савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилиши;
ер қаъридан фойдаланувчи солиқ тўловчилар томонидан ҳақиқатда қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажмини текшириш;
активлар ва мажбуриятларни хатловдан ўтказиш;
ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйиш;
ҳудуд ва биноларни кўздан кечириш.
13. Амалга ошириладиган назорат тадбирида қуйидаги жараёнлар видеотасвирга олинади:
солиқ тўловчи томонидан даромадлар олиш учун фойдаланилаётган ёки солиқ солиш объектлари билан боғлиқ ҳудудларни, ишлаб чиқариш, омборхона, савдо ҳамда бошқа биноларини, шу жумладан, жойларни кўздан кечириш, шунингдек, солиқ тўловчининг мол-мулкини хатловдан ўтказишда;
солиқ тўловчи ёки унинг вакиллари томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатини қайд этишда;
назорат хариди билан бошланадиган текширишларда харид кузатувининг амалга оширилиши, назорат-касса техникаси ҳамда тўлов терминаллари кўрсаткичи бўйича ҳисоботлар олиниши ҳамда кассадаги маблағлар саноқдан ўтказилиши жараёнини кузатишда;
солиқ тўловчи ёки унинг вакиллари томонидан текшириш билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
солиқ тўловчи ёки унинг вакиллари томонидан текшириш ҳужжатларига имзо қўйишдан бош тортилганда;
солиқ тўловчи ҳамда унинг вакиллари ва бошқа шахслар томонидан солиқ назоратининг амалга оширилишига тўсқинлик қилинганда;
солиққа оид ҳуқуқбузарлик предметлари (буюм ва ҳужжатлар), иш бўйича далиллар олиб қўйилганда;
солиқ тўловчи ёки унинг вакилларининг талабларига кўра;
зарур бўлганда ҳужжатлар нусхаларини тайёрлашда ҳамда иш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатларда.
14. Назорат тадбири солиқ тўловчиларнинг қонуний фаолиятини тўхтатиб қўймайдиган ва фаолият кўрсатишига зиён етказмайдиган тарзда видеотасвирга олинади.
15. Назорат тадбирида солиқ тўловчи томонидан даромадлар олиш учун фойдаланилаётган ёки солиқ солиш объектлари билан боғлиқ ҳудудларни, ишлаб чиқариш, омборхона, савдо ҳамда бошқа биноларни, шу жумладан, жойларни кўздан кечириш, шунингдек, солиқ тўловчининг мол-мулкини хатловдан ўтказиш, ишга доир далилларни, предметларни (буюм ва ҳужжатларни) олиш жараёни давомийлигида видеотасвирга олинади.
16. Агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ органи томонидан солиқ тўловчилар фаолиятида амалга ошириладиган назорат тадбири жараёнини видеотасвирга олишда холисларнинг иштирок этиши талаб этилмайди.
17. Назорат тадбири натижаси бўйича тузилган далолатномада (баённомада, маълумотномада) тадбир жараёнини видеотасвирга олиш мосламаси (қурилманинг русуми ва серия рақами), видеотасвирга олинган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.
18. Солиқ органи томонидан амалга оширилаётган назорат тадбири жараёнини видеотасвирга олишда солиқ тўловчи ёки унинг вакиллари, шунингдек, бошқа шахслар томонидан тўсқинлик қилинганда ва қаршилик кўрсатилганда солиқ органи ходими мазкур ҳолат юзасидан далолатномани (баённомани) расмийлаштириб, тегишлилиги бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакилларини назорат тадбирида иштирок этишга жалб қилиши мумкин.
4-боб. Назорат тадбирларида олинган видеотасвир маълумотларидан фойдаланиш
19. Солиқ органлари томонидан солиқ тўловчилар фаолиятида амалга оширилган назорат тадбири жараёнида олинган видеотасвир маълумотлари назорат тадбирлари натижаси бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар билан бирга алоҳида сақланади.
20. Иштирокчилар томонидан солиқ тўловчиларнинг фаолиятида амалга оширилган назорат тадбири жараёнида олинган видеотасвир маълумотларидан ушбу назорат тадбирлари натижаларини кўриб чиқиш, солиқ органлари томонидан қарор қабул қилиш, шунингдек, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда кўриб чиқишда фойдаланиш мумкин.
21. Назорат тадбирларида олинган видеотасвир маълумотларидан хизматдан ташқари мақсадларда фойдаланиш, ижтимоий тармоқларга жойлаштириш, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилишига олиб келадиган тарзда тарқатиш тақиқланади, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат тадбирларида олинган видеотасвир маълумотларидан профилактика мақсадларда солиқ тўловчига нисбатан қонуний чора кўрилгандан сўнг оммавий ахборот воситаларида ёритиш бундан мустасно.
5-боб. Якунловчи қоида
22. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори билан тасдиқланган Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 20-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«20. Чакана савдони амалга оширувчи юридик шахслар қуйидагиларга мажбур:
ўз корхонасининг тўлиқ номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) тўғрисидаги маълумотларни харидорнинг танишиши учун қулай жойларда (асосан ўзаро ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган жойларда) жойлаштириши;
товарларнинг сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлиши;
қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолда сотиш жойларида сотилаётган товарларнинг мувофиқлик сертификатларига эга бўлиши.
Сотиладиган товарлар витриналарга қўйилган бўлиши ва келиб чиққан мамлакати, ишлаб чиқарувчиси ва нархи кўрсатилган нархномаларга эга бўлиши керак. Яроқлилик муддатига эга бўлган товарларни сотиш чоғида нархномаларда яроқлилик муддати ҳам кўрсатилган бўлиши керак»;
б) 32-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«32. Чакана савдони амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар қуйидагиларга мажбур:
давлат рўйхатидан ўтказилганлик ва рўйхатдан ўтказган органнинг номи, шунингдек, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) тўғрисидаги маълумотларни харидорнинг танишиши учун қулай жойларда (асосан ўзаро ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган жойларда) жойлаштириши;
товарларнинг сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлиши;
қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолда сотиш жойларида сотилаётган товарларнинг мувофиқлик сертификатларига эга бўлиши.
Сотиладиган товарлар витриналарга қўйилган бўлиши ва келиб чиққан мамлакати, ишлаб чиқарувчиси ва нархи кўрсатилган нархномаларга эга бўлиши керак. Яроқлилик муддатига эга бўлган товарларни сотиш чоғида нархномаларда яроқлилик муддати ҳам кўрсатилган бўлиши керак».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорида :
а) 1-иловада :
13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«13. Харидорнинг танишиши учун қулай жойларда (асосан ўзаро ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган жойларда) қуйидаги маълумотлар жойлаштирилиши керак:
сотувчи — юридик шахс тўғрисидаги маълумотлар — ўз корхонасининг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), шунингдек, унинг жойлашган жойи (почта манзили ва иш режими);
сотувчи — якка тартибдаги тадбиркор тўғрисидаги маълумотлар — давлат рўйхатидан ўтказилганлик ва рўйхатдан ўтказган органнинг номи, шунингдек, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР).
Агар сотувчи амалга оширадиган фаолият лицензияланиши керак бўлса, у лицензиянинг тартиб рақами ва амал қилиш муддати тўғрисидаги, шунингдек, уни берган орган ҳақидаги маълумотни тақдим этиши керак»;
189-бандга қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши қўшилсин:
«мазкур Қоидаларнинг 13-бандида кўрсатилган сотувчи ҳақидаги маълумотларни жойлаштириш тартибига»;
ўн биринчи — йигирма бешинчи хатбошилар тегишлича ўн иккинчи — йигирма олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
190-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«корхонанинг номи ва солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), унинг иш режими тўғрисидаги маълумотлар бўлмаганда, харидорга ушбу Қоидаларда назарда тутилган маълумотларни бериш рад этилганда»;
б) 2-иловада :
8-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«8. Умумий овқатланиш субъекти истеъмолчиларга ўзининг тўлиқ номи ва солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), иш режими, тавсия этиладиган маҳсулотлар, товарлар ва кўрсатиладиган хизматлар тўғрисидаги зарур ва ишончли маълумотларни кўргазмали ва қулай шаклда етказиши шарт, маълумотларда тўғри танлаш имкониятини таъминлайдиган камида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак»;
26-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«корхонанинг номи ва солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), унинг иш режими тўғрисидаги маълумотлар бўлмаганда, харидорга ушбу Қоидаларда назарда тутилган маълумотларни беришдан бош тортганда».
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-илованинг 1-20-позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
« 1- 20. Солиқ солиш тизими: Айланмадан олинадиган солиқ Қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи » .
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 октябрдаги 811-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси тўғрисидаги низомда :
а) 12-бандда :
«а» кичик банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«иш участкасининг мураккаблиги ва муҳимлигини ҳисобга олиб, шунингдек, мамлакат иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида шахсий ҳиссасини қўшган, меҳнатда юқори натижаларга эришган, хизмат вазифаларини сидқидилдан ва самарали бажараётган раҳбар ва ходимларга лавозим маошининг беш баравари миқдоригача шахсий устамалар бериш»;
«б» кичик банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун ходимларга бир йилда бир марта меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг беш баравари миқдоригача моддий ёрдам бериш»;
б) 14-бандга қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
«Махсус жамғарма маблағларидан давлат солиқ хизмати органлари раҳбарлари бошчилик қиладиган секторларга юклатилган ҳудудларни ҳар томонлама ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида сарфланиши мумкин».
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон қарорида :
а) 1-иловада :
9-бандда :
олтинчи хатбошидаги «Малака ошириш маркази» сўзлари «Фискал институти» сўзлари билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошидаги «коллежлари» сўзи «техникумлари» сўзи билан алмаштирилсин;
10-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги , 11-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошисидаги , «б» кичик бандининг биринчи , тўртинчи ва олтинчи хатбошиларидаги , «г» кичик бандининг учинчи ва еттинчи хатбошиларидаги , «ж» кичик бандининг учинчи хатбошисидаги , «з» кичик бандининг тўртинчи хатбошисидаги , «к» кичик бандининг иккинчи ва бешинчи хатбошиларидаги , 14-банднинг 9-кичик бандидаги , 11-кичик бандининг бешинчи хатбошисидаги , 15 , 20 , 21 ва 22-кичик бандларидаги , 17-банднинг учинчи хатбошисидаги , 19-банднинг 4-кичик бандидаги , 22-банднинг 3-кичик бандидаги , 23-банднинг 1-кичик бандидаги , 28-банддаги , 55-банднинг учинчи ва бешинчи хатбошиларидаги , 62-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги , 64-банддаги «бошқа мажбурий тўловлар» сўзлари «йиғимлар» сўзи билан алмаштирилсин;
11-бандда :
«б» кичик банднинг учинчи хатбошисидаги «камерал назорат» сўзлари «камерал солиқ текшируви» сўзлари билан алмаштирилсин»;
«в» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«в) солиқ тўловчилар ва солиқ солиш объектларининг ўз вақтида ҳамда ишончли ҳисобга олинишини таъминлаш, уларнинг тўлиқ қамраб олиниши механизмларини солиқ маъмуриятчилиги жараёнига маълумотларни тўлиқ йиғиш ва қайта ишлашни таъминлайдиган замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва илғор автоматлаштирилган таҳлил усулларини кенг жорий этиш орқали такомиллаштириш соҳасида:
солиқ тўловчилар, солиқ солинадиган база, шунингдек, солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ бўлган объектларнинг тўлиқ, ўз вақтида ва ишончли ҳисобга олинишини таъминлайди;
юридик ва жисмоний шахсларга, уларни солиқ тўловчининг идентификация рақамлари берилган ҳолда солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйиш тўғрисида ҳужжатлар берилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил қилади;
келгусида товар ва хизматларнинг мажбурий таснифланишини жорий қилган ҳолда электрон ҳисобварақ-фактуралари тўлиқ киритилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрини шакллантиради ва юритади;
солиқ органларининг ягона интеграциялаштирилган ахборот ресурс базасида солиқ тўловчилар бўйича солиқлар ва йиғимларнинг ҳисоблаб чиқилиши ва амалдаги тушумлари ҳисобини юритади;
солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳисобини юритади;
банклар томонидан тегишли ахборот тақдим этилишига кўра банк ҳисобварақлари бўйича тўққиз ой мобайнида пул операцияларини амалга оширган ҳолда молия-хўжалик фаолиятини юритмаётган, шунингдек, тўққиз ой давомида солиқ ҳисоботларини тақдим қилмаган корхоналарни аниқлайди;
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахсларнинг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга туришдан бўйин товлаш механизмларини ўрганади, аниқлайди ва бартараф этади;
ахборот хавфсизлиги таъминланишини ҳисобга олган ҳолда барча солиқ тўловчилар ва солиқ тушумлари бўйича солиқ органларининг ягона интеграциялаштирилган ахборот ресурс базасини яратади;
солиқ ахборотларини қабул қилиб олиш, қайта ишлаш, узатиш ва сақлаш жараёнларини автоматлаштириш чораларини кўради;
давлат солиқ хизмати органларида ахборот хавфсизлигини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда ягона ахборот, дастурий-техник ва телекоммуникация тизими жорий этилишини ташкил қилади;
солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш жараёнида давлат солиқ хизмати органлари ишига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этади ҳамда харажатларни мақбуллаштириш ва ресурс таъминотини ривожлантириш учун уларни технологик жараёнларни юритишнинг замонавий тизимлари ва бошқаришнинг тезкор воситалари билан жиҳозлайди;
давлат солиқ хизмати органларининг бутун вертикал бўйлаб бизнес жараёнларини қайта ташкил этиш ва уларни параллель равишда рақамлаштириш ҳамда келгусида автоматлаштириш билан амалга оширади ва шу асосда инсон омили таъсирини камайтиради»;
«г» кичик бандга қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши қўшилсин:
«аниқ мақсад параметрларини белгилаш билан яширин иқтисодиёт даражасини пасайтириш стратегияси, концепцияси ва дастурларини ишлаб чиқади»;
ўн иккинчи хатбоши ўн учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
«д» кичик банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«тадбиркорлик субъектларида, шунингдек, бозорлар ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида кўрсатилган хизматлар учун ижара тўловларининг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилиши, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидалари бажарилиши, нақд пул маблағлари ёки пластик карточкалар бўйича тўлов шаклига қараб нархларнинг сунъий равишда оширилиши ёки пасайтирилиши, назорат-касса техникаларининг ёки виртуал кассаларнинг, тўлов терминалларининг қўлланилиши, шунингдек, белгиланган тартибда талон ва чекларнинг берилиши, нақд пул тушумининг ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда инкассация қилиниши (банкларга топширилиши) масалалари бўйича белгиланган тартибда сайёр солиқ текширувларини амалга оширади»;
«н» кичик бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда давлат солиқ хизмати органларининг иштирокини фаоллаштиради»;
иккинчи — тўртинчи хатбошилар тегишлича учинчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
14-бандда :
10-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«10) ўтказилаётган камерал солиқ текширувини холисона амалга ошириш мақсадида қўшимча маълумотлар олиш зарурати юзага келганда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сайёр солиқ текширувларини амалга ошириш»;
23-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«23) солиқ текширувини ўтказишга солиқ тўловчи томонидан тўсқинлик қилинганда ёки ҳудудларни, биноларни, шу жумладан, солиқ тўловчи томонидан даромадлар олиш учун фойдаланилаётган ёхуд солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ жойларни текшириш учун давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахсларини киритиш рад этилганда, солиқ тўловчи маълум қилинган манзилда бўлмаганда, шунингдек, солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот, камерал солиқ текшируви натижалари бўйича тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаган ҳолатларда банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган тартибда тўхтатиб туриш»;
19-бандда :
27-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«27) зарур ҳолларда марказий аппарат ва ҳудудий бўлинмалар, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясининг тасдиқланган тузилмаларига бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони ва иш ҳақи фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш»;
қуйидаги мазмундаги 39-кичик банд қўшилсин:
«39) бўйсунувчи ташкилотларнинг ходимлари сонини аниқлаш, уларнинг тузилмаси, штат бирлиги, шу жумладан, бошқарув ходимлари, иш ҳақи фонди, харажатлар сметаси, транспорт воситаларининг меъёрларини тасдиқлаш, шунингдек, уларнинг мол-мулкини тасарруф этиш»;
24-банднинг 8-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«8) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институти ва солиқ техникумлари фаолияти самарали ташкил этилиши»;
55-банднинг учинчи хатбошисидаги «камерал назорат» сўзлари «камерал солиқ текшируви» сўзлари билан алмаштирилсин;
59-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«59. Давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш фонди қуйидагилардан иборат:
а) лавозим маоши (давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг лавозим маошини белгилашда Ягона тариф жадвалига мувофиқ тасдиқланган иш ҳақи бўйича разрядлар асосида тариф коеффициенти 1,7 баравар кўпайтирилган ҳолда қўлланилади);
б) қуйидаги миқдордаги ойлик устамалар:
марказий аппарат ва Ҳудудлараро инспекция ходимларига (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари), алоҳида меҳнат шароитлари учун лавозим иш ҳақига (тариф ставкасига) 20 фоиз. Мазкур устамалар қонун ҳужжатларида белгиланган рағбатлантирувчи қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблашда давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг лавозим маоши таркибига киритилади;
иш ҳақи фондининг 25 фоизи (бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармасидан шаклланадиган);
лавозим маошига нисбатан 40 фоиз (меҳнатни рағбатлантириш коеффициенти);
махсус унвон учун 0,15 дан 0,65 гача (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентда);
узоқ муддат узлуксиз хизмати учун 0,05 дан 0,6 гача (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентда);
в) рағбатлантирувчи тўловлар;
бошқа тўловлар, шу жумладан:
овқатланиш харажатларини қоплаш учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдоридаги ойлик тўловлар;
давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг транспорт ҳаражатларини қоплаш учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравар миқдорида ойлик тўловлар (хизмат транспорти воситалари ажратилган ходимлардан ташқари);
йилига бир марта ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида моддий ёрдам кўрсатиш;
д) ходимнинг асослантирилган аризасига асосан юқори турувчи тузилма раҳбарининг розилиги билан меҳнатга ҳақ тўлаш фондига ажратилган маблағлар доирасида қуйидаги ҳолларда қўшимча тарзда моддий ёрдам кўрсатилиши мумкин:
яқин қариндошлари вафот этганда — ўлим тўғрисидаги гувоҳнома нусхасига асосан;
алоҳида муҳтожлик ҳолатида (бахтсиз ҳодиса, тўй ва бошқа маросимлар муносабати билан, узоқ муддатли касаллик сабабли махсус даволаниш ва соғлиқни қайта тиклаш учун, шунингдек, оиладаги оғир моддий аҳвол сабабли ва бошқа ҳолатлар);
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлар.
Махсус унвон ва кўп йиллик хизмати учун бериладиган устама миқдорини ҳисоблашда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан тўланадиган лавозим маоши ва ойлик устамаларнинг биргаликдаги суммалари ҳисобга олинади.
Қўмита ходимлари лавозим маошларига ҳар ойлик устамалар ва қўшимча тўловлар Қўмита раиси томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ амалга оширилади»;
қуйидаги мазмундаги 59 1 ва 60 1 -бандлар қўшилсин:
«59 1 . Давлат солиқ хизмати органлари ходимларига бошқа тўловларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий муҳофаза, солиқ органларини ривожлантириш ҳамда кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
60 1 . Қўмита раисининг маслаҳатчилари (шу жумладан, Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси бошлиғи) меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартларига кўра Қўмита раисининг ўринбосарига тенглаштирилади»;
62-банддаги «камерал назорат» сўзлари «камерал солиқ текшируви» сўзлари билан алмаштирилсин;
64-бандга «ходимларини» сўзидан кейин «ҳамда мутахассисларни (ишлаб чиқариш ходимлари)» сўзлари қўшилсин;
б) 2-иловада :
10-банд иккинчи хатбошисидаги , 11-банднинг «а» кичик бандининг биринчи , еттинчи ва саккизинчи хатбошиларидаги , «в» кичик бандининг учинчи , бешинчи ва еттинчи хатбошиларидаги , 12-банднинг 6 , 8 , 11 ва 18-кичик бандларидаги , 13-банднинг учинчи хатбошисидаги «бошқа мажбурий тўловлар» сўзлари «йиғимлар» сўзи билан алмаштирилсин;
11-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«ўтказилаётган камерал солиқ текширувини холисона амалга ошириш мақсадида қўшимча маълумотлар олиш зарурати юзага келганда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сайёр солиқ текширувларини амалга оширади»;
12-бандда :
4-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«4) йирик солиқ тўловчиларда ўтказилаётган камерал солиқ текширувини холисона амалга ошириш мақсадида қўшимча маълумотлар олиш зарурати юзага келганда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сайёр солиқ текширувларини амалга ошириш»;
12-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«12) йирик солиқ тўловчилар қайд этилган манзилда бўлмаганда, шунингдек, солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот, камерал солиқ текширувлари натижалари бўйича тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаганда уларнинг банкдаги ҳисобрақамлари бўйича операцияларини Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган тартибда тўхтатиш»;
15-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«15) йирик солиқ тўловчилар томонидан камерал солиқ текшируви натижалари бўйича аниқланган тафовутларнинг асослари тақдим этилмаган тақдирда солиқлар ва йиғимларни суд тартибида ундириш»;
21-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«21. Ҳудудлараро инспекциянинг штатдаги ходимлари сони Қўмита раиси томонидан тасдиқланади»;
23-банднинг иккинчи хатбошисидаги «икки» сўзи «уч» сўзи билан алмаштирилсин»;
35-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«35. Ҳудудлараро инспекция ходимларини моддий рағбатлантириш, мукофотлаш тартиби ва турлари Қўмита раиси томонидан тасдиқланадиган тартибга асосан белгиланади»;
в) 3-иловада :
3-бандга қуйидаги мазмундаги ўн учинчи — йигирма иккинчи хатбошилар қўшилсин:
«Ишлаб чиқариш ходимларига техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар тоифасига мансуб бўлмаган солиқ органларида штат лавозимларини эгаллаб турган мутахассислар киради.
Мутахассисларнинг (ишлаб чиқариш ходимларининг) штатлар сони қуйидаги тартибда белгиланади:
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўлими (шуъбаси):
100 минг нафар аҳолига ҳисоблаб чиққанда 1 штат бирлиги — туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияларида;
2 штат бирлиги — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларида;
2 штат бирлиги — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг (кейинги ўринларда — Қўмита) марказий аппаратида;
навбатчи қисм ва идоравий қўриқлаш:
15 штат бирлиги — Қўмита марказий аппаратида;
3 штат бирлиги — Қўмитанинг ҳудудий тузилмалари ҳамда Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясида;
солиқ тўловчиларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш хизматида (туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияларида) — 2 штат бирлиги»;
5-бандда :
биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита)» сўзлари «Қўмита» сўзи билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Қўмита марказий аппаратининг ушбу банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида санаб ўтилмаган мансабдор шахслари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бўлимлари (шуъбалари) бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари Ички аудит бошқармаси ва Ўз хавфсизлиги ва комплаенс-назорат бошқармаси бўлимлари мансабдор шахслари, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ва бошлиқ ўринбосарлари, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси бўлимлари (шуъбалари) бошлиқлари, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси Ўз хавфсизлиги ва комплаенс-назорат бошқармаси бўлимлари мансабдор шахслари, туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари белгиланган тартибда Қўмита раисининг буйруғи билан тайинланадилар»;
6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«6. Солиқ органларининг инспекторлар ва ишлаб чиқариш ходимлари таркиби лавозимлари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими даражасидан кам бўлмаган иқтисодиёт, ҳуқуқ, компьютер технологиялари ва информатика таълими соҳасидаги йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича маълумотга эга бўлган шахслар томонидан танлов асосида эгалланади.
Айрим ҳолларда солиқ органларига хизматга бошқа соҳаларда олий маълумотга эга бўлган, корхоналар ва алоҳида тармоқларга солиқ солиш ва уларнинг молиявий фаолиятини таҳлил қилиш соҳасида зарур билимларга эга бўлган ходимлар қабул қилиниши мумкин.
Солиқ органларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиганлардан ташқари, раҳбарлик лавозимлари танлов асосида мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган таълим соҳасидаги йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича олий маълумотга эга бўлган шахслар томонидан эгалланади.
Танловлар ўтказиш, хизматга қабул қилиш ва бошқа доимий ишга ўтказиш тартиби меҳнатга оид қонун ҳужжатларига мувофиқ Қўмита томонидан белгиланади»;
7-банднинг учинчи хатбошисига «қатъи назар» сўзларидан кейин «(эҳтиётсизлик орқасида, шу жумладан, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ бўлмаган жиноят содир этганлиги учун судланган фуқаролар бундан мустасно)» сўзлари қўшилсин»;
17 ва 18-бандлардаги «Малака ошириш марказида» сўзлари «Фискал институтида» сўзлари билан алмаштирилсин;
24-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«24. Мансабдор шахслар Солиқ органларининг ички меҳнат тартиби қоидаларига, шунингдек, Қўмита томонидан тасдиқланган кийим-бош кийиб юриш қоидаларига риоя этишга мажбурдирлар»;
31-бандда :
«Штатдаги лавозим» устунида:
олтинчи — ўнинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари, раис маслаҳатчиси
Департамент директори ва унинг биринчи ўринбосари, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институти ректори
Департамент директори ўринбосари, бошқарма бошлиғи ва унинг ўринбосари, мустақил бўлим бошлиғи, раис котибияти мудири, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари ва унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институти проректорлари, солиқ техникумлари директорлари
Департамент ва бошқарма бўлими бошлиғи, навбатчи қисм ва идоравий қўриқлаш бошлиғи, бошқарма бўлими бошлиғи ўринбосари, раис ёрдамчиси ва раиснинг биринчи ўринбосари ёрдамчиси, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институти кафедра мудирлари, профессорлари ва доцентлари, бўлим бошлиқлари, солиқ техникумлари директорлари ўринбосарлари, давлат солиқ бош инспектори, шуъба бошлиқлари, бош юрисконсульт, бош иқтисодчи, бош мутахассис
Етакчи мутахассис, давлат солиқ катта инспектори, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институти, шунингдек, солиқ техникумлари бош бухгалтери, бош иқтисодчиси, бош муҳандиси, бош мутахассиси, методисти, ўқитувчилари»;
қуйидаги мазмундаги йигирма учинчи хатбоши қўшилсин:
«Махсус унвонга тайинлаш учун мансабдор шахсларнинг малака талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун Қўмита ва давлат солиқ бошқармаларида махсус комиссия ташкил этилади»;
32-бандда :
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«солиқ хизматининг I, II, III даражали маслаҳатчиси махсус унвонлари, шу жумладан, Қўмита марказий аппарати ходимларига махсус унвонлар (ушбу банднинг иккинчи хатбошисида келтирилган махсус унвонлар бундан мустасно) — Қўмита раиси томонидан»;
тўртинчи хатбошидаги «II ва III даражали» сўзлари «I, II ва III даражали» сўзлари билан алмаштирилсин;
39-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«39. Қўмита марказий аппарати таркибий тузилмаси, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси, ҳудудий солиқ органи ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ўз ходимларининг махсус унвондаги хизмат муддати тугагач бир ой муддатда навбатдаги унвон бериш бўйича тақдимномани тақдим этишга мажбурдир»;
46-банд қуйидаги таҳрирда баён етилсин:
«46. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институтига ва солиқ техникумларига ишга қабул қилинган ва ўтказилган мансабдор шахсларда уларнинг илгариги махсус унвони, шунингдек, махсус унвон ва узоқ муддат узлуксиз хизмати учун устамалар тўлаш тартиби сақланиб қолади. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институтида ва солиқ техникумларида ишланган вақт давлат солиқ хизмати органларига хизматга қайтиб келинганда махсус унвондаги хизмат муддатига қўшилади»;
г) 4-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
« Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш РАЗРЯДЛАРИ Лавозим номи Разрядлар Раис 19 Раиснинг биринчи ўринбосари 18 Раис ўринбосари, матбуот котиби, раис маслаҳатчиси 17 Департамент директори* Департамент директорининг биринчи ўринбосари** Департамент директори ўринбосари 16 Бошқарма бошлиғи 16 Котибият мудири, Бошқарма бошлиғи ўринбосари 15 Раис ёрдамчиси ва раиснинг биринчи ўринбосари ёрдамчиси, Бўлим бошлиғи, Протокол хизмати бошлиғи, Навбатчи қисм ва идоравий қўриқлаш бошлиғи 14 Бўлим бошлиғи ўринбосари*** Шуъба ва канцелярия бошлиғи**** Давлат солиқ бош инспектори, Давлат солиқ бош инспектори-тафтишчи, Бош юрисконсульт, Катта референт 13 Давлат солиқ катта инспектори, Давлат солиқ катта инспектори-тафтишчи, Етакчи юрисконсульт, Катта бухгалтер, Бош иқтисодчи, Бош мутахассис, Навбатчи 12 Давлат солиқ инспектори, Давлат солиқ инспектори-тафтишчи, Етакчи мутахассис, Етакчи бухгалтер, Навбатчи ёрдамчиси 11 I тоифали мутахассис 10 II тоифали мутахассис 9 Мутахассис 8 Раҳбар котиби 6 * Департамент директорига раис ўринбосари ставкасидан 2% кам миқдорда белгиланади. ** Департамент директорининг биринчи ўринбосарига раис ўринбосари ставкасидан 4% кам миқдорда белгиланади. *** Бўлим бошлиғи ўринбосарига бўлим бошлиғи ставкасидан 3% кам миқдорда. **** Шуъба ва канцелярия бошлиғига бўлим бошлиғи ставкасидан 5% кам миқдорда. ».
д) 6 ва 7-иловаларнинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
« Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш РАЗРЯДЛАРИ Лавозим номи Разрядлар Бошқарма бошлиғи 15 Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари* Бошқарма бошлиғи ўринбосари** Бўлим бошлиғи, Бош бухгалтер 13 Бўлим бошлиғи ўринбосари*** Шуъба бошлиғи****, Шуъба бошлиғи ўринбосари*****, Навбатчи қисм ва идоравий қўриқлаш бошлиғи**** Давлат солиқ бош инспектори, Давлат солиқ бош инспектори-тафтишчи, Бош юрисконсульт 12 Давлат солиқ катта инспектори, Давлат солиқ катта инспектори- тафтишчи, Етакчи юрисконсульт, Бош иқтисодчи, Бош мутахассис, Навбатчи 11 Давлат солиқ инспектори, Давлат солиқ инспектори-тафтишчи, Етакчи мутахассис, Етакчи бухгалтер, Юрисконсульт, Навбатчи ёрдамчиси 10 I тоифали мутахассис 9 II тоифали мутахассис 8 Мутахассис 7 Раҳбар котиби 6 * Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосарига бошқарма бошлиғи ставкасидан 3% кам миқдорда. ** Бошқарма бошлиғи ўринбосарига бошқарма бошлиғи ставкасидан 5% кам миқдорда. *** Бўлим бошлиғи ўринбосарига бўлим бошлиғи ставкасидан 3% кам миқдорда. **** Шуъба бошлиғига ва навбатчи қисм ва идоравий қўриқлаш бошлиғи бўлим бошлиғи ставкасидан 4% кам миқдорда. ***** Шуъба бошлиғи ўринбосари бўлим бошлиғи ставкасидан 5% кам миқдорда. Туман (шаҳар)лар давлат солиқ инспекциялари ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш РАЗРЯДЛАРИ Лавозим номи Разрядлар Инспекция бошлиғи 13 Инспекция бошлиғининг биринчи ўринбосари* Инспекция бошлиғи ўринбосари** Бўлим бошлиғи, Бош бухгалтер 11 Бўлим бошлиғи ўринбосари*** Шуъба бошлиғи**** Давлат солиқ бош инспектори, Давлат солиқ бош инспектори-тафтишчи 10 Давлат солиқ катта инспектори*****, Давлат солиқ катта инспектори-тафтишчи******, Бош мутахассис*******, Навбатчи******* Давлат солиқ инспектори, Давлат солиқ инспектори-тафтишчи, Етакчи мутахассис, Етакчи бухгалтер 9 I тоифали мутахассис 8 II тоифали мутахассис 7 Раҳбар котиби 5 * Инспекция бошлиғининг биринчи ўринбосарига инспекция бошлиғи ставкасидан 3% кам миқдорда. ** Инспекция бошлиғи ўринбосарига инспекция бошлиғи ставкасидан 5% кам миқдорда. *** Бўлим бошлиғи ўринбосарига бўлим бошлиғи ставкасидан 3% кам миқдорда. **** Шуъба бошлиғига бўлим бошлиғи ставкасидан 5% кам миқдорда. ***** Давлат солиқ катта инспекторига давлат солиқ бош инспектори ставкасидан 3% кам миқдорда. ****** Давлат солиқ катта инспектори-тафтишчи давлат солиқ бош инспектори-тафтишчи ставкасидан 3% кам миқдорда. ******* Бош мутахассис ва навбатчига давлат солиқ бош инспектори ставкасидан 3% кам миқдорда. ».
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги 522-сон қарори билан тасдиқланган Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандидан еттинчи ва саккизинчи хатбошилар чиқариб ташлансин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби ҳамда Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарорида :
а) 1-илованинг 18-банди «а» кичик банди учинчи хатбошисидаги , 19-банди «в» кичик бандидаги , 21 ва 31-бандларининг учинчи хатбошиларидаги , 32-бандининг иккинчи хатбошисидаги , 33 , 40 , 42-бандларидаги ҳамда Низомга илованинг «Тадбирлар» устуни 9-позициясидаги, шунингдек, Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-банди «а» кичик банди олтинчи хатбошисидаги , 9 ва 18-бандларидаги ҳамда Низомга 1-илованинг «Тадбирлар» устунининг 5-позициясидаги «бошқа мажбурий тўловлар», «мажбурий тўловлар» сўзлари «йиғимлар» сўзи билан алмаштирилсин;
б) 2-иловада :
7-банд биринчи хатбошисининг рус тили матнидаги «от» сўзи «из» сўзи билан алмаштирилсин;
8-банднинг «д» кичик бандидаги «камерал назорат» сўзлари «камерал солиқ текшируви» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 13 1 -банд қўшилсин:
«13 1 . Тижорат ташкилоти фаолият кўрсатмаётган корхоналар тоифасига ўтказилгандан кейин давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ ҳисоботларини қабул қилиш тўхтатилади».
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 мартдаги 143-сон қарори билан тасдиқланган Республика ҳудудлари бўйича бадминтон спорт турига бириктирилаётган спорт объектлари рўйхатининг «Объект номи» устуни 18-бандидаги «коллежи» сўзи «техникуми» сўзи билан алмаштирилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарорида :
а) 1-иловада :
20-банддаги «бойликларни ўрганиш, кўздан кечириш ҳамда учинчи шахслардан тегишли ҳужжатлар ва маълумотларни (ахборотни) талаб қилиб олиш мақсадида» сўзлари «бойликлари қолдиғини кўздан кечириш, зарур ҳолларда сайёр солиқ текширувини ташкил этган ҳолда инвентаризациядан ўтказиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
25-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«25. Солиқ суммасини қоплашни рад этишни (тўлиқ ёки қисман) ўз ичига олган қарор қуйидаги ҳолатларда қабул қилинади:
солиқ суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда;
товарлар (хизматлар) харид қилинишида ҳисобварақ-фактуралар электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида расмийлаштирилмаганда;
солиқ тўловчи томонидан реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш тўлиқ электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизими орқали амалга оширилмаганлиги аниқланганда;
ҳуқуқни суиистеъмол қилиш, қалбаки ёки кўзбўямачилик учун битимлар тузиш (операциялар амалга ошириш) орқали солиқни тўламаслик ёки тўлиқ тўламаслик ҳолатлари аниқланганда;
ҳуқуқни суиистеъмол қилиш, шу жумладан, солиқ тўловчи томонидан ҳисобга олинадиган солиқ суммасини қонунга хилоф равишда ошириш ёки тўланадиган солиқ суммасини камайтириш схемаларининг қўлланиши натижасида асоссиз солиқ нафи олинганлик ҳолатлари аниқланганда;
солиқ тўловчи томонидан иқтисодий мазмунига мос келмайдиган хўжалик операциялари ҳисоботда акс эттирилиши ва (ёки) контрагентни танлашда лозим даражада эҳтиёткорлик қилиш бўйича мажбурият бажарилмаслиги натижасида асоссиз солиқ нафи олиниши ҳолатлари аниқланганда;
солиқ тўловчи томонидан амалга оширилган битим (операция)нинг асосий мақсади солиқ суммасини тўламаслик (тўлиқ тўламаслик) ва (ёки) ҳисобга олиш бўлган ҳамда битим (операция) бўйича мажбурият солиқ тўловчи билан тузилган шартноманинг тарафи бўлмаган шахс ёки битимни (операцияни) бажариш мажбурияти шартнома ёки қонун бўйича юклатилмаган шахс томонидан бажарилган ҳолатлар аниқланганда;
битимлар (операциялар) ҳақиқий эмас ва тадбиркорлик фаолияти доирасида даромад олишга қаратилмаган ёки (ва) иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламаган деб топилганда;
солиқ тўловчи томонидан сўралган ҳужжатлар тақдим этилмаган ёки сохта ҳужжатлар тақдим этилганда, шунингдек, ҳудудни, ишлаб чиқариш, омборхона, шу жумладан, солиқ тўловчи даромад олиш учун фойдаланадиган ёки солиқ солиш объектларини сақлаш билан боғлиқ жойларни кўздан кечиришга, сайёр солиқ текширувини ўтказишга тўсқинлик қилинганда;
солиқ тўловчи ва унга товарларни (хизматларни) етказиб бериш бўйича операциялар кетма-кетлигида иштирок этган контрагентлар томонидан қўшилган қиймат солиғи ҳисобланмаганда (тўлиқ ҳисобланмаганда);
ҳисобга олиш ҳуқуқини берувчи товарлар (хизматлар)ни харид қилиш ва сотиш бўйича операциялар кетма-кетлигида иштирок этган етказиб берувчиларда (контрагентларда) ушбу товарларнинг қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда;
солиқ тўловчи томонидан асоссиз солиқдан наф олинишига олиб келадиган, товарларни (хизматларни) етказиб бериш занжиридаги битимлар (операциялар) иштирокчи шахсларнинг ўзаро боғлиқлиги (ҳукуқий, иқтисодий ва бошқа назорат остидаги) аниқланганда»;
32-бандга қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши қўшилсин:
«ушбу Низомнинг 25-банди бешинчи — ўн учинчи хатбошиларда қайд этилган ҳолатлар аниқланган тақдирда, салбий фарқнинг асосланмаган қисми доирасида»;
33-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Ушбу Низомнинг 32-бандига мувофиқ солиқ суммасини қоплашнинг тезлаштирилган тартиби татбиқ этилмайдиган ҳолларда солиқ суммаси асосланганлиги юзасидан ушбу Низомнинг 4-бобида белгиланган тартибда камерал солиқ текшируви ўтказилади ва камерал солиқ текшируви якуни бўйича солиқ суммасини қоплаш (тўлиқ ёки қисман) ёки қоплашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.»;
б) 2-иловада :
15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«15. Ҳисобварақ-фактура ушбу Низомга 1-иловада келтирилган шаклга мувофиқ қуйидаги тартибда тўлдирилади:
1-устунда — товарлар (хизматлар) номи;
2-устунда — товарларнинг (хизматларнинг) Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди;
3-устунда — товарлар (хизматлар) штрих коди;
4-устунда — товар (хизмат) ўлчов бирликлари. Кўрсаткич мавжуд бўлмаганда устун тўлдирилмайди;
5-устунда — ўлчов бирлигидан келиб чиқиб реализация қилинган товарлар миқдори (кўрсатилган хизматлар ҳажми). Кўрсаткич мавжуд бўлмаганда устун тўлдирилмайди;
6-устунда — ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда товар (хизмат) ўлчов бирлигига тўғри келадиган нарх (тариф);
7-устунда — реализация қилинган товарлар, кўрсатилган хизматлар жами сонининг (ҳажмининг) акциз солиғини қўшган ҳолдаги (ҚҚСсиз) қиймати;
8-устунда — ҚҚС ставкаси;
9-устунда — товарларни (хизматларни) сотиб олувчига тақдим этиладиган ҚҚС суммаси.
ҚҚС тўловчилари ҳисобланмаган ёки реализация қилиш бўйича айланмаси ҚҚСдан озод этиладиган товарларни (хизматларни) реализация қилувчилар томонидан 9-устунда «Қўшилган қиймат солиғисиз» ёки «ҚҚСсиз» ёзуви қайд этилади;
10-устунда — реализация қилинган товарларнинг (хизматларнинг) ҚҚСни қўшган ҳолдаги жами қиймати.
Якунловчи сатрда — 7, 9 ва 10-устунлар бўйича суммалар жамланади.
Маркировкаланадиган товарлар реализация қилинганда ҳисобварақ-фактурада маркировкалаш коди кўрсатилиши шарт.
Акциз солиғи тўловчилари ҳисобварақ-фактурада акциз солиғи ставкаси ва акциз солиғи суммасини кўрсатишлари шарт.
Товарлар (хизматлар) бюджет ташкилотларига етказиб берилганда ҳисобварақ-фактурада биржа савдосининг лот рақами кўрсатилиши шарт»;
17-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«17. Ҳисобварақ-фактура қуйидаги тартибда тўлдирилади:
1-устунда — товарлар номи;
2-устунда — товарларнинг (хизматларнинг) Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди;
3-устунда — товарлар (хизматлар) штрих коди;
4-устунда — товарларнинг серияси;
5-устунда — товар ўлчов бирликлари;
6-устунда — дори воситаларни ёки тиббий буюмларни ҳар бир ўлчов бирлигига сотиб олиш нархи (базавий нарх) ёки сотишнинг асосий баҳоси (ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда);
7-устунда — асосий баҳодан ўсиб борувчи якун билан фоиз кўринишидаги савдо қўшимчаси (устамаси). Агар бир нечта улгуржи савдо ташкилотлари дори воситалари ва тиббий буюмларни етказиб беришда иштирок этаётган бўлса, савдо қўшимчаси (устамаси) умумий ҳолда аниқланади;
8-устунда — ўлчов бирлигидан келиб чиқиб миқдор (ҳажм);
9-устунда — ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда савдо қўшимчасини (устамасини) ҳисобга олган ҳолда товарнинг нархи;
10-устунда — реализация қилинган товарлар, кўрсатилган хизматлар жами сонининг (ҳажмининг) акциз солиғини қўшган ҳолдаги (ҚҚСсиз) қиймати.
11-устунда — ҚҚС ставкаси;
12-устунда — товарларни сотиб олувчига тақдим этиладиган ҚҚС суммаси;
ҚҚС тўловчилари ҳисобланмаган ёки реализация қилиш бўйича айланмаси ҚҚСдан озод этиладиган товарларни реализация қилувчилар томонидан 12-устунда «Қўшилган қиймат солиғисиз» ёки «ҚҚСсиз» ёзуви қайд этилади;
13-устунда — реализация қилинган товарларнинг ҚҚСни қўшган ҳолдаги жами қиймати;
якунловчи сатрда — 10, 12 ва 13-устунлар бўйича суммалар жамланади.
Маркировкаланадиган товарлар реализация қилинганда ҳисобварақ-фактурада маркировкалаш коди кўрсатилади.
Товарлар (хизматлар) бюджет ташкилотларига етказиб берилганда ҳисобварақ-фактурада биржа савдосининг лот рақами кўрсатилиши шарт»;
1 ва 2-иловалар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
20__ йил «___» ____________ даги ____-сон шартномага 20__ йил «___» ____________ даги ____-сон ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРА Етказиб берувчи ______________________ Манзил: _____________________________ Етказиб берувчининг идентификация рақами (СТИР) _______________________ ҚҚС рўйхат рақами____________________ Банк ҳисобварағи _____________________ Банк МФО ___________________________ Сотиб олувчи ______________________ Манзил: ________________________ Сотиб олувчининг идентификация рақами (СТИР) ______________ ҚҚС рўйхат рақами ____________ Банк ҳисобварағи______________ Банк МФО _________________________ Т/р Товар (хизмат)лар номи Товар (хизмат)ларнинг Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди Товар/ хизмат штрих коди Ўлчов бирлиги Миқдори Нархи Етказиб бериш қиймати ҚҚС Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати ставка сумма 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 1 2 Жами Раҳбар________________________ Олдим ________________ 20__ йил «___» ______даги _____-сон ишончнома бўйича Товарни бердим _______________ (етказиб берувчи масъул шахсининг имзоси)
Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
20__ йил «___» ____________ даги ____-сон шартномага 20__ йил «___» ____________ даги ____-сон ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРА (қатъий белгиланган устамаларда реализация қилинадиган дори воситаларива тиббий буюмлар учун) Етказиб берувчи _________________________ Манзил: _______________________________ ________________________________________ Етказиб берувчининг идентификация рақами (СТИР) ________________________________________ ҚҚС рўйхат рақами _______________________ Банк ҳисобварағи________________________ Банк МФО ______________________________ Сотиб олувчи __________________________ Манзил: ______________________________ _______________________________________ Сотиб олувчининг идентификация рақами (СТИР) _______________________________________ ҚҚС рўйхат рақами ______________________ Банк ҳисобварағи________________________ Банк МФО _____________________________ Т/р Товарлар номи Товар (хизмат)ларнинг Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди Товар/ хизмат штрих коди Серия Ўлчов бирлиги Сотиб олиш қиймати (базавий нарх) Савдо қўшимчаси (устама) фоизда Миқдори Нархи Етказиб бериш қиймати ҚҚС Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати ставка суммаси 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 1. 2. Жами Раҳбар________________________ Олдим ________________ Товарни бердим _______________ 20__ йил «___» __ ____ ____ даги (етказиб берувчи масъул шахсининг имзоси) _____-сон ишончнома бўйича ».
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат солиқ хизмати органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 30 августдаги 704-сон қарори .
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат солиқ хизмати органлари томонидан мавзуга оид ва экспресс-ўрганишларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 27 ноябрдаги 965-сон қарори .
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 14-банди 24-кичик банди , 19-банднинг 28 ва 29-кичик бандлари , 60 ва 61-бандлар .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 7 январь,
1-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
NIZOM
NIZOM
ROʻYXATI
Soliq xavfini boshqarish, soliq xavfi mavjud soliq toʻlovchilarni (soliq agentlarini) aniqlash va soliq tekshiruvlarini tashkil etish va oʻtkazish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksi va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yashirin iqtisodiyotni qisqartirish va soliq organlari faoliyati samaradorligini oshirish boʻyicha tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 30-oktabrdagi PF-6098-son Farmoniga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Soliq xavfini boshqarish va yuqori darajadagi tavakkalchilik toifasiga mansub soliq toʻlovchilarni (soliq agentlarini) aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;
Soliq tekshiruvlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq;
Davlat soliq xizmati organlari tomonidan soliq toʻlovchilar faoliyatida amalga oshiriladigan soliq nazorati tadbirini videotasvirga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2 1 -ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga 3-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining baʼzi qarorlari 4-ilovaga muvofiq oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi:
soliq toʻgʻrisidagi qonun hujjatlari buzilganligini koʻrsatuvchi faktlarni aniqlash va soliqqa oid huquqbuzarliklarni sodir etgan shaxslarga nisbatan qonuniy choralarni qoʻllash boʻyicha kompleks chora-tadbirlarni amalga oshirishni kuchaytirishga qaratilgan oʻz vaqtida choralarni koʻrsin;
bir oy muddatda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining Moddiy yordam, ijtimoiy himoya, soliq organlarini rivojlantirish va koʻzda tutilmagan xarajatlar maxsus jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan “Soliq hamkor” avtomatlashtirilgan axborot tizimini ishlab chiqishni va joriy etilishini taʼminlasin;
Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi bilan birgalikda ushbu qarorning mazmun-mohiyatini ommaviy axborot vositalarida muntazam va keng yoritib borsin;
manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda ikki oy muddatda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
5. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov, Oʻzbekiston Respublikasi moliya vaziri T.A. Ishmetov va Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi raisi Sh.D. Kudbiyev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 7-yanvardagi 1-son qaroriga 1-ILOVA
Soliq xavfini boshqarish, soliq xavfi mavjud soliq toʻlovchilarni (soliq agentlarini) aniqlash va ularni soliq xavfi darajasi boʻyicha toifalash tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1 Ushbu Nizom soliq organlarida soliq xavfini boshqarish, soliq xavfi mavjud soliq toʻlovchilarni (soliq agentlarini) aniqlash va ularni soliq xavfi darajasi boʻyicha toifalash tartibini belgilaydi.
2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
aniqlangan soliq xavfi — “Soliq xavfini aniqlash, tahlil qilish va baholash” avtomatlashtirilgan tizimi (keyingi oʻrinlarda — Tizim) orqali aniqlanadigan soliqqa oid huquqbuzarlik alomatlari;
potensial soliq xavfi — aniqlanmagan, biroq uning yuzaga kelishi uchun sharoitlar mavjud boʻlgan soliq xavfi;
soliq majburiyati — soliq toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari bilan soliq toʻlovchilarga yuklangan soliq va yigʻimlarni toʻgʻri hisoblab chiqarish hamda oʻz vaqtida toʻlash majburiyati; soliq toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari bilan soliq agentlari tomonidan soliqlarni toʻgʻri hisoblab chiqarish, soliq toʻlovchilardan ushlab qolish va oʻz vaqtida oʻtkazish majburiyati;
soliq toʻlovchilarni segmentlash — soliq majburiyatlarini bajarmaslik yoki toʻliq bajarmaslik xavf darajasiga qarab soliq toʻlovchilarni muayyan toifalarga ajratish;
soliq xavfi — budjet tizimiga soliq va yigʻimlar (keyingi oʻrinlarda — soliqlar) toʻlanmasligi yoki toʻliq toʻlanmasligiga olib kelishi mumkin boʻlgan, soliq toʻlovchi (soliq agenti) tomonidan soliq majburiyatlarini bajarmaslik yoki toʻliq bajarmaslik ehtimoli;
soliq xavfi darajasi — xavfning yuzaga kelish ehtimoliga va uning boʻlishi mumkin boʻlgan oqibatlariga bogʻliq tarzda aniqlanadigan xavfning holati;
soliq xavfi darajasi mezonlari — soliq majburiyatlarini bajarmaslik yoki toʻliq bajarmaslik xavfini baholash va keyinchalik soliq toʻlovchilarni (soliq agentlarini) xavf darajasiga qarab toifalarga ajratish imkonini beruvchi mezonlar majmui;
soliq xavfi tahlili — soliq organlarida mavjud boʻlgan axborotdan xavfning yuzaga kelishi holatlari va shart-sharoitlarini aniqlash, ularni identifikatsiyalash va soliq toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga rioya etilmasligining ehtimol tutilgan oqibatlarini baholash maqsadida muntazam ravishda foydalanish;
soliq xavfini baholash — xavfning yuzaga kelishi ehtimolini va u yuzaga kelganda soliq toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarining buzilishi oqibatlarini muntazam ravishda aniqlab borish;
soliq xavfini boshqarish — xavfning oldini olish, bartaraf etish va ularni imkon qadar kamaytirish, ularning qoʻllanilish samaradorligini baholash, shuningdek, soliq toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari bajarilishi ustidan nazorat qilish boʻyicha chora-tadbirlarni ishlab chiqish va amalda bajarishni, soliq organlarida mavjud axborot uzluksiz yangilanishini, tahlil etilishini va qayta koʻrib chiqilishini nazarda tutuvchi tizim.
3. Quyidagilar soliq organlari tomonidan xavfni boshqarish tizimini qoʻllash maqsadlari hisoblanadi:
yuqori xavfga ega boʻlgan sohalarga eʼtiborni jamlash va soliq organlari tasarrufidagi mavjud resurslardan samarali foydalanilishini taʼminlash;
soliq solish sohasidagi huquqbuzarliklarni aniqlash imkoniyatlarini oshirish;
faoliyati boʻyicha soliq xavfi past deb aniqlangan soliq toʻlovchilarga (soliq agentlariga) (keyingi oʻrinlarda — soliq toʻlovchilar) nisbatan soliq nazoratini minimallashtirish;
soliqqa oid huquqbuzarliklarni, shuningdek, soliq tekshiruvlarini oʻtkazishga tanlab olinadigan soliq toʻlovchilarni inson omilisiz avtomatlashtirilgan dasturiy mahsulot orqali aniqlash imkoniyatlarini yanada kengaytirish;
soliq xavfi darajasidan kelib chiqib soliq toʻlovchilarga nisbatan soliq tekshiruvlari shakllarini belgilash.
4. Soliq xavfini boshqarish tizimini joriy etish va takomillashtirish, uning strategiya va taktikasini ishlab chiqish, axborotni toʻplash va qayta ishlash, soliq xavfini tahlil qilish va baholash, soliq xavfini boshqarishga doir chora-tadbirlarni, soliq xavfi mezonlarini va tekshiruvchi xodimlar yuklamasini ishlab chiqish, Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 140-moddasi beshinchi qismi boʻyicha soliq toʻlovchilarni aniqlashga doir shartlarni belgilash Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Soliq qoʻmitasi) tomonidan amalga oshiriladi.
2-bob. Soliq xavfini tahlil qilish tartibi
5. Soliq xavfini tahlil qilish va natijalarini baholash Tizim orqali amalga oshiriladi.
6. Soliq xavfini tahlil qilish maqsadida ushbu Nizomning 7-bandida nazarda tutilgan manbalardan olingan maʼlumotlar asosida quyidagi koʻrsatkichlardan foydalaniladi:
xarajatlar va daromadlar miqdori, ularning dinamikasi, soliq majburiyatlari oʻz vaqtida bajarilishi, joriy soliq davrida hisoblangan soliqlarning avvalgi soliq davrlarida hisoblangan soliqlar miqdoriga muvofiqligi (kamayishi, koʻpayishi);
davlat organlari va tashkilotlar tomonidan soliq organlariga taqdim etilgan maʼlumotlardagi koʻrsatkichlarning soliq toʻlovchilarning soliq va moliyaviy hisobotlaridagi koʻrsatkichlariga muvofiqligi;
foydalanilgan soliq imtiyozlarining soliq toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga muvofiqligi;
sof foydaning sof tushumga (tovarlar va xizmatlar realizatsiya qilishda olingan daromad aksiz va qoʻshilgan qiymat soligʻisiz hisoblangan summa) nisbati sifatida aniqlanadigan rentabellik koʻrsatkichi hamda sof foydaning xarajatlarga nisbati kabi rentabellik koʻrsatkichi.
7. Soliq xavfi quyidagi manbalardan olingan maʼlumotlar asosida tahlil qilinadi:
soliq toʻlovchilar tomonidan taqdim etilgan soliq va moliyaviy hisobotlar, shuningdek, soliq toʻlovchilarning shaxsiy kartochkalarida aks ettirilgan maʼlumotlar;
Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksi (keyingi oʻrinlarda — Soliq kodeksi), Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yashirin iqtisodiyotni qisqartirish va soliq organlari faoliyati samaradorligini oshirish boʻyicha tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 30-oktabrdagi PF-6098-son Farmoni hamda “Oʻzbekiston Respublikasi davlat soliq xizmati idoralari axborot-kommunikatsiya tizimi faoliyati samaradorligini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2012-yil 30-oktabrdagi PQ-1843-son qaroriga asosan davlat organlari, muassasalar va tashkilotlar tomonidan soliq organlariga taqdim etilgan maʼlumotlar;
xorijiy mamlakatlarning vakolatli organlari tomonidan oʻzaro axborot almashish borasida tuzilgan bitimlar doirasida taqdim etilgan maʼlumotlar;
ommaviy axborot vositalaridan olingan maʼlumotlar;
oʻtkazilgan soliq tekshiruvlari materiallaridagi maʼlumotlar;
sud va huquqni muhofaza qiluvchi organlar tomonidan soliqqa oid huquqbuzarliklar boʻyicha aniqlangan maʼlumotlar (hukm, qaror, ajrim, hal qiluv qarori va boshqa hujjatlar);
soliqqa oid huquqbuzarlik faktlari toʻgʻrisida jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari;
statistika organlaridan olingan maʼlumotlar;
majburiy raqamli markirovkalash qoidalarini buzish holatlari yuzasidan olingan maʼlumotlar;
qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalardan olingan maʼlumotlar.
3-bob. Soliq xavfi darajasini aniqlash mezonlari va soliq toʻlovchilarni toifalarga ajratish tartibi
8. Soliq toʻlovchilar soliq xavfi darajasiga qarab past, oʻrta va yuqori xavfli toifalarga ajratiladi.
9. Soliq xavfi darajasi mezonlari Soliq qoʻmitasi tomonidan quyidagilarni inobatga olgan holda belgilanadi va soliq xavfidan kelib chiqib doimiy ravishda takomillashtirib boriladi:
soliq yuki;
ilgari taqdim etilgan soliq hisobotlariga bir necha bor (bir hisobot davri uchun uch va undan ortiq marta) oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilishi;
soliq hisobotida bir necha soliq davridagi (ikki va undan ortiq) zararlar aks ettirilishi;
soliq davri davomida soliq toʻlovchining joylashgan joyi bir necha bor (ikki va undan ortiq marta) oʻzgartirilishi va keyinchalik qayta roʻyxatdan oʻtkazilishi;
qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha guvohnomasi bekor qilingan (roʻyxatdan chiqarilib tashlangan), shuningdek, tugatilgan, faoliyatini amalga oshirmayotgan, bankrot deb topilgan shaxslar bilan amalga oshirilgan bitimlar (operatsiyalar);
sof foydaning xarajatlarga nisbati sifatida aniqlanadigan rentabellik koʻrsatkichi past darajada boʻlishi;
soliq toʻlovchi tomonidan taqdim etilgan qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha soliq hisobotidagi operatsiyalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning, ushbu operatsiyalar boʻyicha boshqa soliq toʻlovchi tomonidan taqdim etilgan soliq hisobotidagi maʼlumotlarga mos kelmasligi;
Soliq kodeksiga asosan maxsus soliq rejimlarini qoʻllash huquqini beradigan oborotlarini bir necha yil davomida bir milliard soʻmdan past miqdorda soliq hisobotlarini taqdim etishi;
oʻtkazilgan soliq tekshiruvlari natijalari.
Soliq yuki, quyidagi tartibda aniqlanadi:
B = T x 100% / In
Bunda:
B — soliq yuki;
T — soliq davri davomida toʻlanishi lozim boʻlgan soliqlar summasi;
In — soliq davrida tovarlarni (xizmatlarni) sotishdan tushgan daromad.
Soliq yuki koʻrsatkichi iqtisodiy faoliyat turlari boʻyicha aniqlanadi. Iqtisodiy faoliyat turlari boʻyicha oʻrtacha soliq yuki koʻrsatkichi Soliq qoʻmitasining rasmiy veb-saytida har yili eʼlon qilinib borilishi shart.
10. Qurilish sohasida faoliyat yuritadigan soliq toʻlovchilarning xavf darajasi quyidagi mezonlar asosida baholanadi:
qurilish ishlarini amalga oshirish uchun lozim darajada xodimlar, ombor, transport va uskunalar bilan taʼminlanmaganligi;
ishlarni bajarish uchun soliq hisobotlarida zarur xarajatlarning aks etmasligi;
bitta obyektda, qurilish ishlarini olib boruvchi shaxslarning oʻzaro bogʻliqligi;
qurilish ishlarini amalga oshiruvchi yangi tashkil etilgan soliq toʻlovchining bankdagi hisobvaragʻiga yirik miqdordagi mablagʻ kelib tushishi;
xom ashyo va materiallarni sotib olish uchun ajratilgan mablagʻlarning qurilish hajmiga nisbatan nomutanosibligi;
tugallangan qurilish obyektlarining tannarxiga yaqin narxlarda sotilishi;
markazlashtirilgan manbalar hisobidan moliyalashtiriladigan qurilish obyektlarida xarajatlarning toʻlaqonli aks ettirilmaganligi.
11. Soliq xavfi darajasi oʻrganiladigan maʼlumotlar asosida shakllantirilgan koʻrsatkichlar va mezonlarga tadbirkorlik subyekti faoliyatining muvofiqligi “ball” tizimida baholanadi.
Avtomatlashtirilgan tizim orqali soliq toʻlovchilarning soliq xavflari tadbirkorlik subyektlari toifasi boʻyicha segmentlangan holda aniqlanadi.
Soliq xavfi mezonlari kelib chiqish sabablariga qarab, huquqbuzarlik alomatlari haqida xabar beruvchi 4 ta asosiy, yaʼni roʻyxatdan oʻtmasdan faoliyat yuritish, soliq hisobotlarini topshirmaslik, soliqlarni toʻlamaslik yoki soliq bazasini yashirish xavf guruhlari tarkibiga kiritiladi.
Har bir xavf guruhi, oʻz navbatida, kichik xavf guruhlaridan, kichik xavf guruhlari esa xavflar reyestridan, xavflar reyestri soliq xavfi mezonlaridan tarkib topadi.
Soliq xavfi mezonlari soliq xavfini aniqlash natijalariga koʻra “summali” va “summasiz” turlarga ajratiladi.
Soliq xavfi mezonlari turlari boʻyicha ajratilgan ballar avtomatik ravishda ular tarkibiga kiruvchi xavf guruhlari oʻrtasida, har bir xavf guruhi uchun ajratilgan ballar esa ushbu guruh tarkibidagi soliq xavfi mezonlari oʻrtasida aniqlangan umumiy soliq xavfi summasiga (subyektlar soniga) mutanosib tarzda taqsimlanadi.
12. Soliq xavfi darajasiga qarab soliq toʻlovchilar Tizim orqali soliq xavfi darajasini aniqlash mezoniga belgilangan ballar va potensial soliq xavfi asosida baholanadi hamda toifalarga ajratiladi.
13. Tadbirkorlik subyektlari soliq xavfi darajasini baholashda toifalarga ajratiladi.
Avtomatlashtirilgan tizimda soliq toʻlovchilar tomonidan toʻplangan ballar inson omilisiz umumlashtirilib, tadbirkorlik subyektlari toifasi boʻyicha (ballar miqdori teng boʻlganda toʻlanmagan soliq summasi boʻyicha) yuqoridan kamayish tartibida saralanadi.
Amalga oshirilgan baholash natijasida aniqlangan xavf darajasining umumiy ballari asosida soliq toʻlovchi tomonidan huquqbuzarlik sodir etish xavfi quyidagi uch xil toifaga tasniflanadi:
xavfi yuqori — Tizim orqali soliq toʻlovchilarni segmentlashda tadbirkorlik subyektlari toifasi boʻyicha baholangan tadbirkorlik subyekti ballari umumiy yigʻindisining 10 foiz qismini tashkil etuvchi eng yuqori xavf darajasi ballariga ega boʻlgan tadbirkorlik subyektlari;
xavfi oʻrtacha — Tizim orqali soliq toʻlovchilarni segmentlashda tadbirkorlik subyektlari toifasi boʻyicha baholangan tadbirkorlik subyekti ballari umumiy yigʻindisining xavfi yuqori boʻlgan 10 foiz qismini istisno etgan holda, 40 foiz qismini tashkil etuvchi eng yuqori xavf darajasi ballariga ega boʻlgan tadbirkorlik subyektlari;
xavfi past — baholangan tadbirkorlik subyektining xavf darajasi ballari past boʻlgan tadbirkorlik subyektlari.
14. Soliq xavfi darajasi yuqori boʻlgan soliq toʻlovchilarga nisbatan soliq auditi tayinlanadi. Bunda mahsulotlarni identifikatsiya vositalari orqali majburiy raqamli markirovkalash qoidalarini buzganligi natijasida yuqori darajadagi tavakkalchilik toifasiga mansub boʻlgan soliq toʻlovchiga (soliq agentiga) nisbatan masofaviy soliq tekshiruvi oʻtkazilishi mumkin. Soliq xavfi darajasi oʻrta va past boʻlgan soliq toʻlovchilarga nisbatan soliq organlari tomonidan Soliq kodeksida nazarda tutilgan boshqa soliq maʼmurchiligi tadbirlari qoʻllanadi.
Tizim maʼlumotlari asosida joriy soliq davri uchun har bir tekshirish turi boʻyicha tekshiruvlarning chegaraviy soni va soliq tekshiruvlari rejasi Soliq qoʻmitasi tomonidan belgilanadi hamda shu asosda soliq tekshiruvlari tayinlanadi.
Soliq xavfi oʻrta boʻlgan soliq toʻlovchilarga aniqlangan xavflar toʻgʻrisida xabarnoma ularning shaxsiy kabinetiga yuboriladi. Bunda kamchiliklar bir oy ichida bartaraf etilsa, soliq tekshiruvi oʻtkazilmaydi.
4-bob. Soliq xavfi darajasini aniqlash davriyligi
15. Soliq toʻlovchining soliq xavfi darajasi soliq xavfini boshqarish tizimi asosida bir yilda kamida bir marotaba aniqlanadi.
16. Soliq xavf darajasi yuqori boʻlmagan soliq toʻlovchilar tomonidan oʻttiz kalendar kundan ortiq soliq qarzdorligi toʻlanmagan taqdirda soliq xavfi darajasi har chorakda bir marta aniqlanishi shart.
5-bob. Soliq toʻlovchini aniqlangan soliq xavfi darajasi mezonlari haqida xabardor qilish tartibi va muddatlari
17. Soliq xavfi darajasi mezonlari roʻyxati ochiq holatda Soliq qoʻmitasining rasmiy veb-saytida joylashtiriladi.
18. Soliq toʻlovchilar zarur hollarda soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali soliq organlariga soliq xavfi darajasi mezonlari boʻyicha tushuntirishlar yuborishga haqli.
19. Ushbu Nizomning 18-bandida nazarda tutilgan soliq organlari tomonidan olingan soliq toʻlovchilarning tushuntirishlari, soliq xavfini boshqarish tizimini qoʻllashda va soliq xavfini tuzatishda hisobga olinishi mumkin.
19 1 . Soliq maslahatchilari tomonidan soliq toʻlovchilarga soliq hisobini yuritish boʻyicha xizmatlar doirasida taqdim etilgan soliq maslahatiga oid xulosa soliq tavakkalchiligini baholash chogʻida soliq organlari tomonidan qabul qilinadi
6-bob. Yakunlovchi qoida
20. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 7-yanvardagi 1-son qaroriga 2-ILOVA
Soliq tekshiruvlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida
I BOʻLIM. UMUMIY QOIDALAR
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom soliq tekshiruvlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibini belgilaydi.
2. Soliq tekshiruvlari soliq toʻlovchilar, yigʻimlarni toʻlovchilar va soliq agentlari tomonidan soliq toʻgʻrisidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazorat qilish maqsadida oʻtkaziladi.
Soliq tekshiruvi soliq toʻlovchi toʻgʻrisida soliq organlarida mavjud boʻlgan maʼlumotlarni oʻrganish va tahlil qilish asosida amalga oshiriladi.
Tadbirkorlik subyektlarining barqarorlik reytingi boʻyicha “AAA” toifadagi tadbirkorlik subyektlarida (davlat korxonalari hamda ustav kapitalida 50 foiz va undan ortiq miqdorda davlat ulushi mavjud boʻlgan yuridik shaxslar bundan mustasno) soliq tekshiruvlari oʻtkazilmaydi (jinoiy ishlar doirasida oʻtkaziladigan tekshiruvlar bundan mustasno).
3. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
dalolatnoma — tekshiruv materiallarini koʻrib chiqish natijalari boʻyicha qaror qabul qilish uchun asoslardan biri boʻlib hisoblanadigan, soliq tekshiruvini oʻtkazish jarayonida yoki uning natijasi boʻyicha soliq organlarining vakolatli mansabdor shaxslari tomonidan tuziladigan hujjat;
rasmiy ogohlantirish — soliq toʻlovchining soliqqa oid huquqbuzarlikni sodir etishga moyil boʻlgan harakatlarini davom ettirishiga yoʻl qoʻyib boʻlmasligi toʻgʻrisida yozma yoki elektron shaklda taqdim etiladigan tushuntirish, shuningdek, sodir etilgan ushbu huquqbuzarlik uchun javobgarlik belgilanganligi haqida ogohlantirish;
soliq hisobotidagi tafovutlar — soliq toʻlovchi tomonidan soliq toʻgʻrisidagi qonunchilik talablariga muvofiq soliq hisobotlarida aks ettirilishi lozim boʻlgan koʻrsatkichlar yoki maʼlumotlar bilan soliq hisobotida aks ettirilgan koʻrsatkichlar yoki maʼlumotlar orasidagi farq yoki nomuvofiqliklar;
soliq hisobotidagi xatolar — soliq toʻlovchi tomonidan soliq hisobotida notoʻgʻri maʼlumotlar yoki koʻrsatkichlar aks ettirilishi;
soliq toʻgʻrisidagi qonunchilik buzilishini videotasvirga olish — fuqarolar yoki soliq organlari mansabdor shaxslari tomonidan videokamera va boshqa videoyozish qurilmalaridan foydalangan holda tasvirga olish yoʻli bilan olingan soliq toʻgʻrisidagi qonunchilik buzilishi holatlari haqidagi videomateriallar;
talabnoma — kameral soliq tekshiruvi yakuni bilan taqdim etilgan soliq hisobotida tafovutlar va (yoki) xatolar aniqlanganda, soliq hisobotiga tuzatishlar kiritish zarurligi haqida koʻrsatma mavjud boʻlgan, soliq organi tomonidan soliq toʻlovchiga yuboriladigan hujjat;
tafovutlarning asosnomasi — soliq toʻlovchi tomonidan taqdim etiladigan soliq organining talabnomasiga javoban aniqlangan tafovutlarga asos boʻladigan tushuntirishlar va hujjatlar;
xronometraj koʻzdan kechirish — ishlab chiqarishning (xizmatlar koʻrsatishning) haqiqiy hajmlarini aniqlashga doir soliq nazorati tadbiri.
xulosa — kameral soliq tekshiruvi doirasida amalga oshirilgan harakatlar, soliq tekshiruvini oʻtkazish uchun asos boʻlgan holatlarning soliq tekshiruvida tasdigʻini topganligi yoki qisman tasdigʻini topganligi yoxud tasdigʻini topmaganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan tekshiruvni oʻtkazgan mansabdor shaxs tomonidan tekshiruv natijasi boʻyicha tuziladigan hujjat.
4. Soliq tekshiruvlari doirasida hujjatlar almashish quyidagicha amalga oshiriladi:
soliq toʻlovchiga hujjatlar elektron shaklda soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetiga yuboriladi. Yuborilgan hujjatlar soliq toʻlovchi tomonidan oʻqib chiqilganidan keyin, biroq ushbu hujjat joʻnatilgan sanadan eʼtiboran uch kundan kechiktirmay olingan deb hisoblanadi;
soliq toʻlovchida soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti mavjud boʻlmasa, hujjatlar buyurtma xat qilib pochta orqali yuboriladi va ular joʻnatilganidan soʻng besh kundan keyin olingan deb hisoblanadi;
hujjatlar soliq toʻlovchiga yoki uning vakiliga shaxsan mazkur hujjatlar olingan sana koʻrsatilgan holda imzo qoʻydirib topshirilishi mumkin.
2-bob. Soliq tekshiruvlarining turlari va xususiyatlari
5. Soliq organlari soliq tekshiruvlarining quyidagi turlarini oʻtkazadi:
kameral soliq tekshiruvi;
sayyor soliq tekshiruvi;
soliq auditi;
masofaviy soliq tekshiruvi.
6. Kameral soliq tekshiruvi — soliq toʻlovchilar (soliq agentlari) tomonidan soliqlar va yigʻimlar (keyingi oʻrinlarda — soliqlar) toʻgʻri hisoblanishini, oʻz vaqtida va toʻliq budjet tizimiga toʻlanishini tekshirish maqsadida soliq toʻlovchi, soliq agentlari (keyingi oʻrinlarda — soliq toʻlovchi deb yuritiladi) tomonidan taqdim etilgan soliq hisobotlarini va (yoki) soliq organida mavjud boʻlgan soliq toʻlovchining faoliyati toʻgʻrisidagi boshqa maʼlumotlarni oʻrganish va tahlil qilish asosida soliq organi tomonidan oʻtkaziladigan tekshiruv hisoblanadi.
Kameral soliq tekshiruvida Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksida taqiqlangan soliq nazorati tadbirlari oʻtkazilmaydi.
Qoʻshilgan qiymat soligʻini qoplash bilan bogʻliq boʻlgan kameral soliq tekshiruvi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 14-avgustdagi 489-son qarori bilan tasdiqlangan Qoʻshilgan qiymat soligʻi summasi oʻrnini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizom asosida belgilanadi.
7. Sayyor soliq tekshiruvi — soliq organlari tomonidan soliqlarni hisoblab chiqarish va toʻlash sohasida soliq toʻlovchilarning ayrim majburiyatlarini, shuningdek, soliq toʻgʻrisidagi qonunchilikda belgilangan boshqa majburiyatlarini bajarish boʻyicha oʻtkaziladigan tekshiruv boʻlib, unda hisobga olish hujjatlarining, tovar-moddiy qimmatliklar va pul mablagʻlari harakatining, shuningdek, soliq toʻlovchining faoliyati bilan bogʻliq boʻlgan boshqa axborotning tahlili oʻtkaziladi.
8. Soliq auditi — soliq toʻlovchining (soliq agentining) muayyan davrdagi moliya va soliq hisobotlarining soliq toʻgʻrisidagi qonunchilikka barcha jihatlardan muvofiqligi va haqqoniyligini, soliq solish maqsadlarida buxgalteriya hisobi va soliq solish maqsadlarida hisobga olishda soliq majburiyatlarining toʻgʻri shakllantirilishi va aks ettirilishini soliq organi tomonidan oʻtkaziladigan oʻrganish orqali soliqlarni toʻgʻri hisoblash va toʻlashning toʻgʻriligini tekshirishdir.
8 1 . Masofaviy soliq tekshiruvi — majburiy raqamli markirovkalanishi lozim boʻlgan mahsulotlarni ishlab chiqarish, tayyorlash, olish, saqlash, tashish yoki realizatsiya qilish sohasida soliq toʻlovchilar (soliq agentlari) tomonidan oʻz majburiyatlarini bajarishi yoki bajarilmasligi toʻgʻrisida soliq organida mavjud boʻlgan maʼlumotlarni oʻrganish va tahlil qilish asosida soliq organi tomonidan oʻtkaziladigan tekshiruv hisoblanadi.
9. Sayyor soliq tekshiruvi va soliq auditi Tekshiruvlarni elektron roʻyxatga olish yagona tizimi orqali Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakilni xabardor qilgan holda amalga oshiriladi, davlat roʻyxatidan oʻtmasdan tadbirkorlik faoliyatini amalga oshiruvchi jismoniy shaxslarni tekshirish bundan mustasno. Bunda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 27-fevraldagi PQ-78-son qarori bilan tasdiqlangan Soliq organlari xodimlari tomonidan ularga biriktirilgan korxonalar yoki mahallalardagi tadbirkorlik subyektlarida oʻtkaziladigan tekshiruvlar roʻyxatida keltirilgan soliqqa oid huquqbuzarliklar boʻyicha sayyor soliq tekshiruvlari ushbu tekshiruvlar boshlangandan soʻng 24 soat ichida “Yagona davlat nazorati” axborot tizimida roʻyxatga olish orqali Biznes-ombudsmanni xabardor etish tartibida amalga oshiriladi.
Soliq toʻlovchilarda oʻtkazilgan tekshiruv natijalari soliq organlari tomonidan tekshiruv tugatilganidan keyin uch kun ichida Tekshiruvlarni elektron roʻyxatga olish yagona tizimiga kiritiladi.
3-bob. Soliq tekshiruvlari ishtirokchilari, ularning huquqlari va majburiyatlari
10. Soliq tekshiruvini oʻtkazuvchi soliq organining mansabdor shaxsi, soliq toʻlovchi va uning vakillari soliq tekshiruvining ishtirokchilari hisoblanadi.
11. Soliq tekshiruvlariga zarur hollarda Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining (keyingi oʻrinlarda — Soliq kodeksi) 149 — 153-moddalarida belgilangan tartibda guvoh, ekspert, mutaxassis, tarjimon va xolislar jalb etilishi, shuningdek, ekspertiza tayinlanishi mumkin.
12. Ekspert, mutaxassis va tarjimonni jalb qilish uchun soliq organi tomonidan tegishli davlat organlari va tashkilotlariga murojaat qilinadi.
Mustaqil ekspert, mutaxassis va tarjimonlar shartnoma asosida soliq organining mablagʻlari hisobidan jalb qilinishi mumkin, mablagʻ ajratish tartibi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Soliq qoʻmitasi) tomonidan tasdiqlanadi.
13. Soliq nazoratini amalga oshirish uchun ahamiyatga ega biror-bir holatlar oʻziga maʼlum boʻlgan har qanday voyaga yetgan jismoniy shaxs koʻrsatmalar berish uchun guvoh sifatida chaqirilishi mumkin.
Soliq tekshiruvi davomida koʻrsatmalar olishdan avval soliq organining mansabdor shaxsi guvohni koʻrsatmalar berishni rad etganlik yoki bundan bosh tortganlik yoxud bila turib yolgʻon koʻrsatmalar berganlik uchun javobgarlik toʻgʻrisida ogohlantiradi.
Guvohning koʻrsatmalari ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq shaklda tuziladigan bayonnomada qayd etiladi.
14. Ekspertiza tayinlash toʻgʻrisidagi qaror soliq organining rahbari (rahbar oʻrinbosari) tomonidan ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shaklda soliq tekshiruvini oʻtkazadigan soliq organi mansabdor shaxsining iltimosnomasi asosida qabul qilinadi.
15. Soliq tekshiruvini oʻtkazuvchi soliq organining mansabdor shaxsi soliq toʻlovchini ekspertiza tayinlanganligi toʻgʻrisidagi qaror bilan tanishtiradi va huquqlarini tushuntirib, bu haqida ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq shaklda bayonnoma tuzadi.
16. Xolislar kamida ikki nafar kishi miqdorida jalb etiladi.
Ishning natijasidan manfaatdor boʻlmagan har qanday voyaga yetgan jismoniy shaxslar xolislar sifatida jalb etilishi mumkin.
Soliq organlari mansabdor shaxslarining xolislar sifatida ishtirok etishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
Xolislar oʻz ishtirokida amalga oshirilgan harakatlar fakti, mazmuni va natijalarini bayonnomada tasdiqlashi shart. Ular amalga oshirilgan harakatlar yuzasidan bayonnomaga kiritilishi lozim boʻlgan fikr-mulohazalar bildirishga haqli. Zarur boʻlgan taqdirda, xolislar koʻrsatilgan holatlar yuzasidan soʻroq qilinishi mumkin.
17. Soliq tekshiruvlarini oʻtkazishda soliq toʻlovchilar quyidagi huquqlarga ega:
soliq organlari mansabdor shaxslarining tekshiruv masalalariga aloqasi boʻlmagan talablarini bajarmaslik;
soliq tekshiruvlarini oʻtkazishda shaxsan yoki oʻz vakili orqali ishtirok etish;
soliq tekshiruvini amalga oshiruvchi soliq organlariga soliq toʻgʻrisidagi qonunchilikning ijrosiga taalluqli masalalar boʻyicha tushuntirishlar berish;
soliq toʻlovchi talab qilib olinayotgan hujjatlarni soliq organiga taqdim etmaslikka haqli, agar ushbu hujjatlar yoki ularning nusxalari oldin soliq organlariga oldingi oʻtkazilgan kameral yoki sayyor soliq tekshiruvlarida yoxud soliq monitoringini oʻtkazish jarayonida taqdim etilgan boʻlsa;
ekspertni rad etish va ekspertni oʻzi koʻrsatgan shaxslar orasidan tayinlash toʻgʻrisida iltimos qilish;
soliq organi mansabdor shaxsining ruxsati bilan ekspertiza oʻtkazishda ishtirok etish va ekspertga tushuntirishlar berish, ekspertning xulosasi bilan tanishish;
soliq tekshiruvi materiallari bilan tanishish va tekshiruv dalolatnomasini olish;
soliq organlari mansabdor shaxslarining noqonuniy xatti-harakatlari yuzasidan shikoyat qilish;
soliq tekshiruvini oʻtkazish chogʻida yoki uning natijasi boʻyicha asosnoma sifatida soliq maslahatchilari tashkilotining soliq maslahatiga oid hisobotini va/yoki xulosasini taqdim etish;
Sayyor soliq tekshiruvlari yoki soliq auditini oʻtkazishda soliq toʻlovchilar quyidagi hollarda soliq organi mansabdor shaxslarini soliq tekshiruvini oʻtkazish uchun hududga va joylarga qoʻymaslikka haqli, agar:
sayyor soliq tekshiruvini oʻtkazish toʻgʻrisidagi buyruq belgilangan tartibda rasmiylashtirilmagan va buyruq nusxasi soliq toʻlovchiga berilmagan boʻlsa, soliq toʻlovchi uni olishdan bosh tortgan hollar bundan mustasno;
tekshiruvchi mansabdor shaxs tekshiruvni tayinlash toʻgʻrisidagi buyruqda koʻrsatilmagan, oʻz xizmat guvohnomasini koʻrsatmagan boʻlsa;
soliq tekshiruvini oʻtkazishning buyruqda koʻrsatilgan muddatlari boshlanmagan yoki oʻtib ketgan boʻlsa.
Soliq toʻlovchilar qonunchilikda belgilangan boshqa huquqlarga ham ega.
18. Soliq tekshiruvlarini oʻtkazishda soliq toʻlovchilarning majburiyatlari:
soliq organlarining tekshirish bilan bogʻliq qonuniy talablarini bajarish, ular mansabdor shaxslarining qonuniy faoliyatiga toʻsqinlik qilmaslik.
tekshiruvni oʻtkazayotgan soliq organlarining mansabdor shaxslariga tekshiruv bilan bogʻliq, shu jumladan, elektron axborot jismlarida saqlanadigan, hujjatlar va axborotni oʻrganish hamda tahlil qilish imkoniyatini taʼminlash;
tekshiruvni oʻtkazuvchi mansabdor shaxsning talabiga koʻra soliq toʻlovchi elektron shaklda tuzilgan hujjatlarning qogʻozdagi koʻchirma nusxalarini taqdim etishi shart, elektron hisobvaraq-fakturalarning axborot tizimida roʻyxatga olingan elektron hisobvaraq-fakturalar bundan mustasno;
kameral soliq tekshiruvi natijalari boʻyicha talabnoma olingan kundan boshlab besh kun ichida tegishli soliqlar boʻyicha aniqlashtirilgan soliq hisobotini yoxud aniqlangan tafovutlarning asoslarini tasdiqlovchi hujjatlar bilan taqdim etish;
soliq auditi boshlangunga qadar soliq auditini oʻtkazish toʻgʻrisidagi xabarnomada koʻrsatilgan hujjatlar va maʼlumotlarni tayyorlab qoʻyish.
Soliq toʻlovchilar qonunchilikka muvofiq boshqa majburiyatlarni ham olishi mumkin.
19. Soliq tekshiruvlarini oʻtkazishda soliq organlari mansabdor shaxslarining huquqlari:
kameral soliq tekshiruvini oʻtkazishda:
tovarlarning (xizmatlarning) bitimdagi narxi bozor narxidan past yoki yuqori boʻlgan hollarda, tegishli soliqlar boʻyicha soliq bazasiga tuzatish kiritish;
sayyor soliq tekshiruvini oʻtkazishda:
soliq toʻlovchilar tomonidan aholi bilan hisob-kitoblarni amalga oshirishda savdo va xizmat koʻrsatish qoidalariga rioya etilishini, shu jumladan, nazorat-kassa texnikasi va hisob-kitob terminallarining qoʻllanilishini tekshirish;
majburiy raqamli markirovkalanishi lozim boʻlgan mahsulotlar boʻyicha aniqlangan qalbaki va kontrafakt holatlar hamda markirovkalash qoidalari buzilganligi yuzasidan tekshiruvlarni tadbirkorlik subyektlarini xabardor qilmasdan hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakilni tekshirish kunida xabardor qilgan holda oʻtkazish;
majburiy raqamli markirovkalanishi lozim boʻlgan mahsulotlarning chakana savdosi bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlariga nisbatan soliq tekshiruvlarini oʻtkazish;
profilaktika tadbirlarini oʻtkazish;
soliq toʻlovchining tekshiruv bilan bogʻliq, shu jumladan, elektron axborot jismlarida saqlanadigan hisob hujjatlari va axborotni talab qilib olish va oʻrganish;
soliq toʻlovchining hududlari va binolarini, shuningdek, hujjatlar va buyumlarini, shu jumladan, soliq toʻlovchi daromad olish uchun foydalanadigan yoxud soliq solish obyektlarini saqlash bilan bogʻliq joylarni ushbu Nizomning 6-bobi 3-paragrafida belgilangan tartibda koʻzdan kechirish;
videotasvirga olish moslamalaridan majburiy foydalangan holda mustaqil ravishda nazorat xaridini amalga oshirish;
asosiy vositalar, tovar-moddiy boyliklar, pul mablagʻlari va hisob-kitoblarni inventarizatsiyadan oʻtkazish;
soliq solish obyektlari va soliq solish bilan bogʻliq obyektlar hisobga qoʻyilishi ustidan soliq nazoratini amalga oshirish;
xronometraj koʻzdan kechirishni oʻtkazish;
sotilayotgan tovarlar narxini va koʻrsatilayotgan xizmatlar haqini sunʼiy ravishda oshirish yoki pasaytirishni tekshirish;
soliq toʻlovchi ishchi-xodimlari haqiqiy sonining ularning soliq hisobotidagi aks ettirilgan soniga muvofiqligini tekshirish;
bozorlar, savdo komplekslari hududlarida va ularga tutash boʻlgan avtotransport vositalarini vaqtincha saqlash joylarida soliq toʻgʻrisidagi qonunchilikka rioya etilishini tekshirish;
yer qaʼridan foydalanuvchi soliq toʻlovchilar tomonidan haqiqatda qazib olingan foydali qazilmalar hajmini tekshirish;
banklar tomonidan soliq toʻlovchilarning toʻlov topshiriqnomalari va soliq organlarining inkasso topshiriqnomalari oʻz vaqtida bajarilishini tekshirish;
valyutani tartibga solish toʻgʻrisidagi qonunchilikka rezidentlar va norezidentlar tomonidan rioya etilishi yuzasidan tekshiruvlarni amalga oshirish;
aktivlar va majburiyatlarni inventarizatsiyadan oʻtkazish;
avtotransport vositalarida tashilayotgan tovarlarga belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan tovar-kuzatuv hujjatlari mavjudligini tekshirish;
jismoniy shaxslarning soliqqa oid huquqbuzarliklar toʻgʻrisida murojaatlari boʻyicha ular toʻgʻrisida qonunchilik hujjatlarida mukofot toʻlash nazarda tutilgan boʻlsa, soliq toʻlovchi tomonidan soliq qonunchiligida belgilangan boshqa majburiyatlarning bajarilishini tekshirmaslik, agar ular sayyor soliq tekshiruvi predmeti hisoblanmasa va soliq organining ushbu tekshirishni tayinlash toʻgʻrisidagi buyrugʻida koʻrsatilmagan boʻlsa;
soliq auditini oʻtkazishda:
koʻrsatilgan obyektlar toʻgʻrisidagi aniq maʼlumotlarning tekshirilayotgan shaxs tomonidan taqdim etilgan hujjatlarga asoslangan maʼlumotlarga muvofiqligini aniqlash maqsadida tekshirilayotgan shaxsning tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirish uchun foydalaniladigan hududlarini yoki binosini yoxud soliq solish obyektlarini koʻzdan kechirish;
tekshirilayotgan shaxsdan soliq tekshiruvi uchun zarur boʻlgan hujjatlarni talab qilib olish;
soliq tekshiruvlarini oʻtkazuvchi shaxs soliq toʻlovchining faoliyatiga taalluqli hujjatlarga (axborotga) ega boʻlgan kontragentdan yoki boshqa shaxslardan ushbu hujjatlarni (axborotni) talab qilib olish;
soliqlarni hisoblab chiqarish bilan bogʻliq hujjatlarni, buyumlarni va elektron axborot saqlovchi jismlarni (soliqqa oid axborotni saqlovchi moslamalar, shu jumladan, kompyuterning qattiq diski, noutbuklar va boshqalar) Soliq kodeksining 148-moddasida belgilangan tartibda olib qoʻyish;
agar bitimning narxi tovarlarning (xizmatlarning) bozor qiymatidan past yoki yuqori boʻlsa, tegishli soliqlar boʻyicha soliq bazasiga tuzatish kiritish.
masofaviy soliq tekshiruvida soliq toʻlovchilar tomonidan identifikatsiya vositalari orqali raqamli markirovkalanishi lozim boʻlgan mahsulotlarni import qilish, ishlab chiqarish, tayyorlash, olish, saqlash, tashish yoki realizatsiya qilish qoidalariga rioya etilishi tekshiriladi.
Soliq organlari qonunga muvofiq boshqa huquqlarni ham amalga oshirishi mumkin.
20. Soliq tekshiruvlarini oʻtkazishda soliq organlari mansabdor shaxslari quyidagilarga majbur:
kameral soliq tekshiruvida soliq toʻlovchi tomonidan soliq organining soliq hisobotlariga tuzatish kiritish toʻgʻrisidagi talabnomasiga javoban taqdim etilgan tafovutlarning asoslarini, shu jumladan, ularni tasdiqlovchi hujjatlarni koʻrib chiqish;
sayyor soliq tekshiruvini oʻtkazishda:
soliq toʻlovchiga oʻz xizmat guvohnomasini koʻrsatish;
soliq toʻlovchini soliq tekshiruvi maqsadi, uning huquqlari va majburiyatlari bilan tanishtirish;
soliq tekshiruvini tayinlash toʻgʻrisidagi buyruqning bir nusxasini soliq toʻlovchiga taqdim etishi;
Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksida belgilangan tartibda soliq tekshiruvini videotasvirga olish qurilmalaridan foydalangan holda oʻtkazish;
oʻtkazilgan soliq tekshiruvi natijalari boʻyicha soliq tekshiruvi dalolatnomasini tuzish va bir nusxasini soliq toʻlovchiga taqdim etish;
oʻtkazilgan soliq tekshiruvlarining natijalari tekshiruv tamomlangandan keyin uch kun ichida Tekshiruvlarni elektron roʻyxatga olish yagona tizimiga kiritilishini taʼminlash;
soliq auditi boshlangunga qadar:
soliq toʻlovchini yoki uning vakilini soliq tekshiruvi maqsadi bilan tanishtirish, unga oʻz xizmat guvohnomasi koʻrsatish;
soliq tekshiruvini tayinlash toʻgʻrisidagi buyruqning bir nusxasini soliq toʻlovchiga taqdim etish;
soliq toʻlovchining huquq va majburiyatlarini tushuntirish.
masofaviy soliq tekshiruvi boshlangunga qadar:
soliq toʻlovchini yoki uning vakilini majburiy raqamli markirovalash qoidalarining buzilgani hamda ushbu qoidabuzarliklarni bartaraf etish toʻgʻrisida ogohlantirish berish;
Soliq organlari mansabdor shaxslarining zimmasida qonunchilikka muvofiq boshqa majburiyatlar ham boʻlishi mumkin.
II BOʻLIM. SOLIQ TEKSHIRUVLARINI OʻTKAZISH TARTIBI
4-bob. Kameral soliq tekshiruvini tashkil etish va oʻtkazish tartibi
1-§. Kameral soliq tekshiruvini tashkil etish
21. Kameral soliq tekshiruvi quyidagi hollarda oʻtkaziladi:
tekshiruvdan oldingi tahlil natijalarida aniqlangan tafovutlar boʻyicha soliq toʻlovchiga soliq organi tomonidan yuborilgan xabarnomaga javoban xabarnoma olingan kundan eʼtiboran oʻn kun muddatda soliq toʻlovchi tomonidan aniqlashtirilgan soliq hisoboti yoxud asoslantirishlar taqdim etilmaganda;
soliq xavfini boshqarish tizimi asosida aniqlangan soliq toʻgʻrisidagi qonunchilik buzilishi sodir etilganligi xavfi mavjudligida;
qonunchilik hujjatlarida belgilangan hollarda;
soliq toʻlovchi tomonidan taqdim etilgan soliq hisobotida tafovutlar yoki xatolar aniqlanganda.
Soliq organlari quyidagi hollarda ham kameral soliq tekshiruvini oʻtkazishga haqli:
soliq toʻgʻrisidagi qonunchilik talablarining buzilishi holatlari haqida jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari soliq organiga tushganda;
soliq toʻlovchi tomonidan oldin taqdim etilgan soliq hisobotiga nisbatan toʻlanishi lozim boʻlgan soliq summasini kamaytiradigan yoki koʻrilgan zarar summasini koʻpaytiradigan aniqlashtirilgan soliq hisoboti taqdim etilganda.
21 1 . Soliq organlari kameral soliq tekshiruvi oʻtkazilishi boshlanguniga qadar tekshiruvdan oldingi tahlilni oʻtkazishi mumkin. Bunda soliq auditi oʻtkazilgan yoki oʻtkazilayotgan soliq davri uchun tekshiruvdan oldingi tahlil oʻtkazilmaydi.
Tekshiruvdan oldingi tahlil taqdim etilgan soliq hisoboti va soliq toʻlovchining faoliyati toʻgʻrisidagi boshqa axborotning soliq organlari tomonidan axborot tizimlaridan foydalangan holda, soliq toʻlovchining ishtirokisiz oʻtkaziladigan avtomatlashtirilgan tahlilini ifoda etadi.
21 2 . Tekshiruvdan oldingi tahlil soliq organi rahbarining (rahbar oʻrinbosarining) buyrugʻisiz va soliq toʻlovchini jalb qilmagan holda amalga oshiriladi.
21 3 . Agar tekshiruvdan oldingi tahlil chogʻida soliq organi tomonidan taqdim etilgan soliq hisobotida soliq organida mavjud boʻlgan maʼlumotlar bilan tafovutlar va (yoki) xatolar aniqlansa, soliq toʻlovchiga soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali soliq hisobotiga tegishli tuzatishlar kiritish toʻgʻrisida 3-a-ilovaga muvofiq shaklda xabarnoma yuboriladi.
Soliq toʻlovchi koʻrsatilgan xabarnomani olgan kundan eʼtiboran oʻn kun muddatda aniqlashtirilgan soliq hisobotini yoki aniqlangan tafovutlarning asosnomasini taqdim etishi shart.
21 4 . Tekshiruvdan oldingi tahlil aniqlashtirilgan soliq hisoboti yoki aniqlangan tafovutlar asosnomasi soliq toʻlovchi tomonidan taqdim etilgan yoxud kameral soliq tekshiruvi tayinlagan sanadan eʼtiboran yakunlangan hisoblanadi.
22. Kameral soliq tekshiruvi Soliq kodeksining 88-moddasida belgilangan daʼvo muddati oʻtmagan soliq davrlariga nisbatan oʻtkazilishi mumkin. Bunda aynan bitta soliq (hisobot) davri uchun aynan bir xil soliqlar boʻyicha qayta kameral soliq tekshiruvini oʻtkazish mumkin emas, kameral soliq tekshiruvini oʻtkazish chogʻida soliq organiga maʼlum boʻlmagan yangi holatlar aniqlangan hollar bundan mustasno.
Agar soliq (hisobot) davri uchun soliq monitoringi oʻtkazilayotgan boʻlsa, bunday davr uchun kameral soliq tekshiruvi oʻtkazilmaydi. Koʻrsatilgan qoida soliq monitoringi muddatidan oldin tugatilganda qoʻllanilmaydi.
Qayta kameral soliq tekshiruvini oʻtkazish uchun quyidagilar yangi holatlar sifatida eʼtirof etiladi:
soliq summalari kamayishiga yoki zarar summasining koʻpayishiga olib keladigan aniqlashtirilgan soliq hisoboti taqdim qilinishi;
Soliq kodeksida nazarda tutilgan tartibda qoʻshimcha yoki tuzatilgan hisobvaraq-faktura taqdim etilishi shart boʻlgan holatda uning taqdim etilmasligi;
birlamchi hisobga olish hujjatlariga oʻzgartirishlar kiritilishi;
bitimlarning yoki iqtisodiy munosabatlarning yuridik jihatdan rasmiylashtirilishi ularning haqiqatdagi iqtisodiy mazmuniga muvofiq emasligi, soliqlarning summalarini kamaytirishga oid sxema yoki huquqni suiisteʼmol qilish holatlari aniqlanishi;
jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarida soliqqa oid huquqbuzarliklarning mavjudligi;
sud yoki huquqni muhofaza qiluvchi organlarning soliq huquqbuzarliklariga oid maʼlumotlari (hukm, ajrim, qaror yoki kuzatuv xatlari) mavjudligi;
tashqi manba maʼlumotlari asosida soliq majburiyati va (yoki) soliq xavfining yuzaga kelishi;
tekshiruvdan oldingi tahlilda yangi tafovutlarning aniqlanishi.
23. Kameral soliq tekshiruvi soliq toʻlovchilarga xizmat koʻrsatuvchi soliq organi joylashgan joyda oʻtkaziladi.
24. Agar soliq toʻlovchi tomonidan avval hisoblangan soliq summasi oʻzgartirilib, kameral soliq tekshiruvi tugagunga qadar besh kun oldin aniqlashtirilgan soliq hisoboti taqdim etilsa, kameral soliq tekshiruvi ushbu taqdim etilgan aniqlashtirilgan soliq hisobotini hisobga olgan holda oʻtkaziladi.
2-§. Kameral soliq tekshiruvini oʻtkazish
25. Kameral soliq tekshiruvi soliq organi rahbarining (rahbar oʻrinbosarining) ushbu Nizomga 4-ilovada keltirilgan shaklda rasmiylashtiriladigan buyrugʻi asosida oʻtkaziladi.
26. Kameral soliq tekshiruvini oʻtkazish toʻgʻrisidagi buyruq asosida faqat bitta soliq toʻlovchi tekshiruvdan oʻtkaziladi.
27. Kameral soliq tekshiruvini tayinlash toʻgʻrisidagi buyruqda soliq toʻlovchining nomi va identifikatsiya raqami, tekshiruvchi shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi va lavozimi, kameral soliq tekshiruvini oʻtkazish muddatlari, tekshirilayotgan davr, tekshirilayotgan soliqlar va yigʻimlarning turlari koʻrsatiladi.
28. Kameral soliq tekshiruvida soliq organining ikki va undan ortiq tekshiruvchi mansabdor shaxslari qatnashganda, tekshirish jarayonini boshqarish va natijalarini umumlashtirishga buyruqda familiyasi birinchi koʻrsatilgan tekshiruvchi javobgar shaxs hisoblanadi.
29. Kameral soliq tekshiruvini oʻtkazish muddati kameral soliq tekshiruvini tayinlash toʻgʻrisidagi buyruqda koʻrsatilgan sanadan boshlanadi.
Kameral soliq tekshiruvining umumiy muddati oltmish kundan oshishi mumkin emas.
32. Kameral soliq tekshiruvi jarayonida soliq organi soliq toʻlovchining faoliyatiga taalluqli hujjatlarga (axborotga) ega boʻlgan uchinchi shaxslardan Soliq kodeksining 147-moddasida belgilangan tartibda hujjatlarni (axborotni) talab qilib olishi mumkin.
35. Kameral soliq tekshiruvi natijalari boʻyicha tekshiruvni oʻtkazuvchi mansabdor shaxs ushbu Nizomga 6-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq xulosa tuzadi.
Xulosada kameral soliq tekshiruvini boshlash tashabbusi uchun asos boʻlib xizmat qilgan maʼlumotlar koʻrsatilib, soliqqa oid huquqbuzarliklarning aniqlanganligi yoki aniqlanmaganligi, qisman tasdigʻini topganligi yoki topmaganligi, soliq hisobotlaridagi tafovutlar yoki xatolar bayon etiladi.
Shuningdek, xulosada, agar bunday harakatlar kameral soliq tekshiruvi doirasida amalga oshirilgan boʻlsa, soliq toʻlovchidan yoki uchinchi shaxslardan talab qilib olingan yoxud soliq toʻlovchining hududlarini va binolarini koʻzdan kechirishda hamda oʻtkazilgan sayyor soliq tekshiruvlarida olingan axborotni (hujjatlarni) oʻrganish va tahlil qilish natijalari ham koʻrsatiladi.
36. Kameral soliq tekshiruvi yuzasidan tuzilgan xulosa soliq organi rahbari (rahbar oʻrinbosari) tomonidan ikki kun ichida koʻrib chiqiladi va tasdiqlanadi.
37. Kameral soliq tekshiruvi materiallari, shu jumladan, soliqqa oid huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi dalolatnoma, tekshirish yakunlariga koʻra tafovutlar aniqlanganligi yoki soliq toʻgʻrisidagi qonunchilik buzilishi mavjud emasligi toʻgʻrisida tuzilgan xulosa Soliq kodeksining 135-moddasi oltinchi qismiga muvofiq soliq organida roʻyxatdan oʻtkazilishi kerak.
3-§. Kameral soliq tekshiruvi natijalari boʻyicha talabnomani yuborish
38. Kameral soliq tekshiruvi natijalari boʻyicha tasdiqlangan xulosaga koʻra soliq hisobotidagi tafovutlar yoki xatolar aniqlangan holatlar yuzasidan soliq organi tomonidan ikki kun muddatda soliq toʻlovchiga ularni bartaraf etish toʻgʻrisida ushbu Nizomga 7-ilovaga muvofiq shaklda talabnoma yuboriladi.
Talabnoma yuborilgan sana kameral soliq tekshiruvi tugatilgan sana hisoblanadi. Taqdim etilgan soliq hisobotlarini oʻrganish va tahlil qilish natijalari boʻyicha tafovutlar yoki xatolar aniqlanmagan boʻlsa ham kameral soliq tekshiruvi yakunlangan deb hisoblanadi va bu haqida soliq organi tomonidan soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetiga tegishli xabarnoma yuboriladi.
39. Soliq toʻlovchi talabnoma olingan kundan boshlab besh kun ichida tegishli soliqlar boʻyicha aniqlashtirilgan soliq hisobotini yoxud aniqlangan tafovutlarning asoslarini tasdiqlovchi hujjatlar bilan soliq organiga soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali taqdim etishi shart.
Soliq toʻlovchining taqdim etgan asosnomasi tegishli hujjatlar (asosnomalar) olingan kundan eʼtiboran oʻn besh kun ichida soliq organining rahbari (rahbari oʻrinbosari) tomonidan koʻrib chiqiladi.
Soliq organi koʻrib chiqish natijalari boʻyicha soliq toʻlovchi tomonidan taqdim etilgan hujjatlar (asosnomalar), shu jumladan, aniqlashtirilgan soliq hisoboti inobatga olinganligi yoki qisman inobatga olinganligi yoxud asoslar yetarli emas deb topilganligi toʻgʻrisida uning shaxsiy kabinetiga mazkur Nizomga 7a, 7b, 7v, 7g-ilovalarga muvofiq xabarnoma yuboradi.
40. Soliq toʻlovchi talabnomada koʻrsatilgan tafovutlarning asosnomasi sifatida soliq maslahatchilari tashkilotining xulosasini taqdim etishga haqli. Ushbu asosnomani soliq toʻlovchining nomidan soliq maslahatchilari tashkiloti mustaqil ravishda soliq toʻlovchi bilan tuzilgan shartnomaga asosan taqdim etishi mumkin.
42. Aniqlangan tafovutlar boʻyicha taqdim etilgan asosnomalarga toʻliq yoki qisman rozilik berilgan taqdirda, soliq organi oldin yuborilgan talabnoma bekor qilinganligi toʻgʻrisidagi xabarnomani mazkur Nizomga 7d, 7e-ilovalarga muvofiq yoxud soliq hisobotiga tuzatishlar kiritish toʻgʻrisidagi aniqlashtirilgan talabnomani uch kun ichida soliq toʻlovchiga yuboradi.
43. Agar soliq toʻlovchi aniqlashtirilgan soliq hisobotini taqdim etmasa yoki aniqlangan tafovutlar boʻyicha asosnomalarni taqdim etmasa yoxud taqdim etgan asosnomalar yetarli emas deb topilsa soliq organi soliq toʻlovchiga soliq auditini tayinlashga haqli. Bunda soliq auditi ushbu Nizomning 6-bobida belgilangan tartibda oʻtkaziladi.
4-§. Kameral soliq tekshiruvda aniqlangan soliqqa oid huquqbuzarliklar boʻyicha ish yuritish
44. Agar kameral soliq tekshiruvi paytida soliq toʻlovchi tomonidan Soliq kodeksining 28-bobiga muvofiq javobgarlik belgilangan soliqqa oid huquqbuzarlikning sodir etilganligi holati aniqlansa, kameral soliq tekshiruvini oʻtkazgan mansabdor shaxs soliq toʻgʻrisidagi qonunchilik buzilganligi holatlarini qayd etuvchi dalolatnomani tuzadi.
45. Dalolatnoma ushbu Nizomga 8-ilovaga muvofiq shaklda soliqqa oid huquqbuzarlik holati aniqlangan kundan eʼtiboran oʻn kun ichida, biroq kameral soliq tekshiruvi muddati tugashi kunidan kechiktirmay tuziladi. Mazkur dalolatnoma ushbu Nizomning 35-bandida koʻrsatilgan xulosa tuzilishidan oldin tuzilishi kerak.
Dalolatnoma kameral soliq tekshiruvini oʻtkazgan mansabdor shaxs va soliq toʻlovchi tomonidan imzolanadi.
46. Kameral soliq tekshiruvini oʻtkazgan soliq organi rahbari (rahbar oʻrinbosari) dalolatnomani va kameral soliq tekshiruvining boshqa materiallarini ushbu dalolatnoma tuzilgan kundan eʼtiboran oʻn kun oʻtgach, biroq oʻn besh kundan kechiktirmasdan koʻrib chiqadi.
47. Soliq organi mansabdor shaxsi tomonidan soliq tekshiruvida olingan fotosuratlar, videoyozuvlar va tekshirishda olingan boshqa materiallar xulosaga yoki soliqqa oid huquqbuzarlik dalolatnomasiga ilova qilinadi.
48. Soliqqa oid huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi ishlar Soliq kodeksining 165-moddasi yettinchi — oʻn toʻqqizinchi qismlarida nazarda tutilgan tartibda koʻrib chiqiladi va koʻrib chiqish natijalari boʻyicha qaror Soliq kodeksining 166-moddasida nazarda tutilgan tartibda qabul qilinadi.
49. Soliqqa oid huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi dalolatnoma va kameral soliq tekshiruvining boshqa materiallari koʻrib chiqilganidan keyin natijalari boʻyicha besh kun ichida soliq organi rahbari (rahbar oʻrinbosari) qoʻshimcha soliqlar va penya hisoblash yoki ularni rad etishni nazarda tutuvchi qaror qabul qiladi.
50. Soliqqa oid huquqbuzarlik sodir etganlik uchun soliq toʻlovchiga nisbatan qoʻshimcha soliqlarni va penyani hisoblash toʻgʻrisidagi qaror, u qabul qilingan kundan keyin ikki kun ichida yuboriladi.
52. Soliq organining qarorining bajarilishi soliq organi va soliq toʻlovchi tomonidan soliq organining qarori olingan sanadan boshlab bir oy muddat oʻtgach amalga oshiriladi.
53. Soliq toʻlovchi kameral soliq tekshiruvi natijalari boʻyicha qabul qilingan qarorni ixtiyoriy bajarmagan taqdirda, soliq qarzini undirish Soliq kodeksining 120 — 124-moddalarida nazarda tutilgan tartibda soliq organi tomonidan mustaqil ravishda amalga oshiriladi.
54. Soliq organlari tomonidan oʻtkazilgan kameral soliq tekshiruvi natijasida qoʻshimcha undirilgan summalar boʻyicha penyalar hamda soliq qonunchiligini buzganlik uchun qoʻllanilgan moliyaviy jazo choralari, tegishli maʼmuriy huquqbuzarlik uchun qoʻllanilgan jarimalar summalarining 80 foizi davlat budjetiga, 20 foizi Soliq qoʻmitasining Moddiy yordam, ijtimoiy himoya, soliq organlarini rivojlantirish va koʻzda tutilmagan xarajatlar maxsus jamgʻarmasiga yoʻnaltiriladi.
Agar kameral soliq tekshiruvi Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti tomonidan berilgan maʼlumotlar asosida oʻtkazilgan boʻlsa, kameral soliq tekshiruvi natijasida koʻp va juda koʻp miqdorda soliqlar va yigʻimlarni toʻlashdan boʻyin tovlash holatlari boʻyicha qoʻshimcha undirilgan summalar boʻyicha penyalar hamda soliq qonunchiligini buzganlik uchun qoʻllanilgan moliyaviy jazo choralari, tegishli maʼmuriy huquqbuzarlik uchun qoʻllanilgan jarimalar summalarining 10 foizi Soliq qoʻmitasining Moddiy yordam, ijtimoiy himoya, soliq organlarini rivojlantirish va koʻzda tutilmagan xarajatlar maxsus jamgʻarmasi hamda 10 foizi Departamentning maxsus budjetdan tashqari jamgʻarmasiga yoʻnaltiriladi.
Bunda, soliq tekshiruvlari natijasida aniqlangan va oʻz vaqtida budjetga oʻtkazilmagan soliqlar toʻliq davlat budjetga yoʻnaltiriladi.
Sodir etilgan soliqqa oid huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni taqdim etish va undirilgan mablagʻlarni taqsimlash tartibi Soliq qoʻmitasi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti bilan kelishgan holda tasdiqlanadi.
Agar kameral soliq tekshiruvi Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasi tomonidan berilgan maʼlumotlar asosida oʻtkazilgan boʻlsa, kameral soliq tekshiruvi natijasida undirilgan penyalar summalarining 12 foizi Soliq qoʻmitasining Moddiy yordam, ijtimoiy himoya, soliq organlarini rivojlantirish va koʻzda tutilmagan xarajatlar maxsus jamgʻarmasi hamda 8 foizi Hisob palatasining budjetdan tashqari jamgʻarmasiga yoʻnaltiriladi.
Bunda undirilgan mablagʻlarni taqsimlash tartibi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasi bilan kelishilgan holda tasdiqlanadi.
55. Soliq organining kameral soliq tekshiruvi natijalari boʻyicha qabul qilgan qarori ustidan yuqori turuvchi soliq organiga yoki sudga shikoyat qilish mumkin.
Soliq qoʻmitasining qarori ustidan sudga shikoyat qilish mumkin.
56. Yuqori turuvchi soliq organiga tushgan shikoyatlarni koʻrib chiqish Soliq kodeksining 30-bobida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
5-bob. Sayyor soliq tekshiruvini tashkil etish va oʻtkazish tartibi
1-§. Sayyor soliq tekshiruvini tashkil etish
57. Sayyor soliq tekshiruvini oʻtkazish uchun quyidagilar asos boʻladi:
soliq xavfini boshqarish tizimi orqali aniqlangan, soliq toʻgʻrisidagi qonunchilikni buzish xavfi mavjudligi;
jismoniy yoki yuridik shaxslarning soliq yoxud valyuta toʻgʻrisidagi qonunchilik buzilishi holatlari toʻgʻrisidagi murojaatlari, shu jumladan, tovarlar va xizmatlarning narxini asossiz oshirib yuborish holatlari toʻgʻrisida, yoʻlovchilarni yengil avtotransport vositalari bilan tashish boʻyicha noqonuniy tadbirkorlik faoliyati;
ommaviy axborot vositalarida soliqqa va valyutaga oid huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar eʼlon qilinganda;
oʻtkazilayotgan kameral soliq tekshiruvini xolisona amalga oshirish maqsadida qoʻshimcha maʼlumotlar olish zarurati yuzaga kelganda;
qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchilarini soliq organlarida qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha maxsus roʻyxatdan oʻtkazish jarayonida qoʻshimcha soliq nazorati tadbirlarini oʻtkazish zarur boʻlganda;
valyuta operatsiyalari amalga oshirilishining asoslanganligi yuzasidan monitoring olib borish jarayonida soliq organi yuborgan soʻrovnomaga soliq toʻlovchi tomonidan hujjatlar yoki axborot taqdim etilmagan yoxud toʻliq taqdim etilmaganda;
sud, huquqni muhofaza qiluvchi organlar, shuningdek, boshqa davlat organlari va tashkilotlaridan soliq va valyutaga oid huquqbuzarliklar toʻgʻrisida dalolat beruvchi axborot tushganda;
soliq inspektorlari tomonidan oʻz xizmat vazifalarini amalga oshirish jarayonida majburiy raqamli markirovkalanishi lozim boʻlgan mahsulotlar boʻyicha qalbaki va kontrafakt holatlar hamda markirovkalash qoidalari buzilgani hamda xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatning talablari va shartlari buzilganligi, aniqlanganda, shuningdek, jismoniy shaxslar tomonidan tadbirkorlik faoliyatini davlat roʻyxatidan oʻtmasdan amalga oshirish holatlarini aniqlashda;
import qilingan oziq-ovqat mahsulotlarining toʻqqiz oy (goʻsht va hoʻl meva-sabzavotlarning uch oy) davomida sotilmaganligi va qiymati bazaviy hisoblash miqdorining besh yuz baravaridan ortiq boʻlgan ushbu mahsulotlar qoldiqda turganligi holati aniqlanganda;
soliq organlari xodimlari tomonidan oʻz xizmat vazifalarini amalga oshirish jarayonida quyidagi soliqqa oid huquqbuzarlik yoki holatlar rasmiy ogohlantirishdan soʻng uch kun muddatda bartaraf etilmaganligi yoxud takroran aniqlanganda:
nazorat-kassa texnikasini va (yoki) hisob-kitob terminallarini qoʻllash tartibini buzish;
mehnat faoliyatini amalga oshiruvchi xodimlarni hamda mehnatga haq toʻlash fondini soliq hisobotida aks ettirmaslik;
yer maydonlaridan hujjatlarsiz yoxud yer uchastkasiga boʻlgan huquqni tasdiqlovchi hujjatlarda koʻrsatilganidan kattaroq hajmda foydalanish;
foydali qazilmalarni noqonuniy qazib olish yoki qazib olingan foydali qazilmalar hajmini soliq hisobotida toʻliq aks ettirmaslik.
Ushbu bandning oʻninchi xatboshisida nazarda tutilgan soliqqa oid huquqbuzarlik yoki holatlarni birinchi marta sodir etgan soliq toʻlovchilar rasmiy ogohlantiriladi. Mazkur huquqbuzarlik yoki holatlar rasmiy ogohlantirishdan soʻng uch kun muddatda bartaraf etilmagan va (yoki) qayta sodir etilganligi aniqlanganda ushbu soliq toʻlovchida sayyor soliq tekshiruvlari oʻtkaziladi.
Ushbu bandning oʻninchi xatboshisida nazarda tutilgan soliqqa oid huquqbuzarlik yoki holatlar joyida aniqlanganligi fotosuratlar va (yoki) videoyozuvlar orqali qayd qilinishi mumkin.
Koʻrsatilgan soliqqa oid huquqbuzarlik holatlari va ularni sodir etgan jismoniy shaxslarning murojaati soliq organlariga avval kelib tushgan va uning asosida soliq organlari tomonidan sayyor soliq tekshiruvi oʻtkazayotgan yoki sayyor soliq tekshiruvi materiallarini koʻrib chiqish natijalari boʻyicha soliq organining rahbari (rahbar oʻrinbosari) tomonidan tegishli qaror qabul qilinayotgan boʻlsa, soliq organlari qonunchilik hujjatlarida evaziga haq toʻlanishi nazarda tutilgan soliqqa oid huquqbuzarlik holatlari va ularni sodir etgan shaxslar toʻgʻrisida takror kelib tushgan xabarlar asosida sayyor soliq tekshiruvlarini oʻtkazmaslik huquqiga ega.
58. Sayyor soliq tekshiruvi oʻn kundan koʻp boʻlmagan muddatda faqatgina bodi-kameradan foydalangan holda oʻtkaziladi.
59. Sayyor soliq tekshiruvi soliq organi rahbarining (oʻrinbosarining) buyrugʻi asosida oʻtkaziladi.
Sayyor soliq tekshiruvini oʻtkazish toʻgʻrisidagi buyruqda soliq toʻlovchining nomi, tekshiruvchi shaxslarning familiyasi, ismi, otasining ismi hamda lavozimi, tekshiruvlarni oʻtkazish muddati va maqsadlari, Tekshiruvlarni elektron roʻyxatga olish yagona tizimidagi roʻyxatga olish raqami koʻrsatiladi.
Davlat roʻyxatidan oʻtmasdan, noqonuniy faoliyat yuritayotgan jismoniy shaxslar faoliyati boʻyicha sayyor soliq tekshiruvi oʻtkazish toʻgʻrisidagi buyruqda soliq toʻlovchining nomi va Tekshiruvlarni elektron roʻyxatga olish yagona tizimidagi roʻyxatga olish raqami koʻrsatilmaydi.
60. Agar sayyor soliq tekshiruvida soliq organining ikki yoki undan ortiq tekshiruvchi mansabdor shaxslari qatnashganda, buyruqda familiyasi birinchi koʻrsatilgan tekshiruvchi tekshirish jarayonini boshqarish va natijalarini umumlashtirishga javobgar shaxs hisoblanadi.
61. Sayyor soliq tekshiruvini tayinlash toʻgʻrisidagi buyruqda koʻrsatilgan sana ushbu tekshiruvni oʻtkazish muddatining boshlanishi deb hisoblanadi.
62. Sayyor soliq tekshiruvini oʻtkazishda soliq toʻlovchilardan sayyor soliq tekshiruvi predmetiga aloqador boʻlmagan hujjatlarni (axborotni) talab qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.
63. Soliq toʻlovchilar tomonidan savdo va xizmat koʻrsatish qoidalariga rioya etilishi, shu jumladan, ular tomonidan nazorat-kassa texnikasi va hisob-kitob terminallari qoʻllanilishi boʻyicha sayyor soliq tekshiruvlarini tashkil etish Soliq qoʻmitasining “Soliq hamkor” avtomatlashtirilgan axborot tizimi orqali amalga oshiriladi.
Fuqarolardan tushgan murojaatlar va oʻtkazilgan soliq tekshiruvlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Soliq qoʻmitasining axborotlarni qayta ishlash markazi tizimida joylashtiriladi.
“Soliq hamkor” avtomatlashtirilgan axborot tizimini qayta ishlash, har yilgi saqlash va modernizatsiyalash Soliq qoʻmitasining Moddiy yordam, ijtimoiy himoya, soliq organlarini rivojlantirish va koʻzda tutilmagan xarajatlar maxsus jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.
64. Soliq toʻlovchilar tomonidan nazorat-kassa texnikasi va hisob-kitob terminallari qoʻllanilishi masalalari boʻyicha sayyor soliq tekshiruvlari soliq organlari tomonidan xavfni boshqarish tizimi maʼlumotlaridan foydalangan holda choraklik reja-jadval asosida amalga oshirilishi mumkin.
65. Avtotransport vositalarida tashilayotgan tovarlarga belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan tovar-kuzatuv hujjatlari mavjudligining sayyor soliq tekshiruvlari soliq organlari mansabdor shaxslari tomonidan blok-postlarda huquqni muhofaza qiluvchi va boshqa nazorat organlari bilan hamkorlikda amalga oshiriladi. Mazkur tekshirishlar soliq organlari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi organlari hamda boshqa nazorat va huquqni muhofaza qiluvchi organlar bilan kelishgan holda amalga oshiriladi.
66. Sayyor soliq tekshiruvi jarayonida soliq organi mansabdor shaxslari ushbu Nizomning 6-bobi 3 va 6-paragraflarida belgilangan tartibda soliq toʻlovchining binolarini va hududini koʻzdan kechirishga hamda hujjatlar va buyumlarni olib qoʻyishga haqli. Mazkur tadbirlar videotasvirga olish qurilmalaridan foydalanish vositasida amalga oshiriladi, bunday imkoniyat mavjud boʻlmaganda esa — xolislar ishtirokida amalga oshiriladi.
2-§. Soliq solish obyektlari va soliq solish bilan bogʻliq obyektlarning hisobga qoʻyilishi ustidan soliq nazoratini amalga oshirish
67. Soliq solish obyektlari va soliq solish bilan bogʻliq obyektlar toʻgʻrisidagi axborotni aniqlashtirish sayyor soliq tekshiruvlari chogʻida, keyinchalik soliq solinadigan bazaga tuzatishlar kiritish maqsadida hududlar va binolarni koʻzdan kechirish yoʻli bilan amalga oshiriladi.
68. Soliq solish obyektlari va soliq solish bilan bogʻliq obyektlar toʻgʻrisidagi axborotni aniqlashtirishda quyidagilar tekshiriladi:
davlat roʻyxatidan oʻtganligi toʻgʻrisidagi hujjatlar, faoliyat turi va joyining soliq toʻgʻrisidagi qonunchilikka muvofiqligi;
soliq toʻlovchiga mulk huquqi asosida tegishli boʻlgan mol-mulk negizida, shuningdek, ushbu mol-mulkka egalik qilish va (yoki) undan foydalanishga yoʻl qoʻyadigan oʻzga ashyoviy huquq asosida mol-mulkka va yer uchastkalariga boʻlgan huquqni tasdiqlovchi hujjatlar mavjudligi.
69. Soliq solish obyektlari va soliq solish bilan bogʻliq obyektlar toʻgʻrisidagi axborotni aniqlashtirish natijasida olingan maʼlumotlar sayyor soliq tekshiruvi dalolatnomasida qayd etiladi.
3-§. Xronometraj koʻzdan kechirishni oʻtkazish
70. Xronometraj koʻzdan kechirish soliq toʻlovchilarning faoliyat turlari boʻyicha haqiqiy ishlab chiqarish (ishlar, xizmatlar) hajmlarini, shuningdek, haqiqiy xarajatlarini aniqlash maqsadida oʻtkaziladi.
71. Xronometraj koʻzdan kechirish soliq toʻlovchining faoliyatini toʻxtatmasdan, uning ish kunini toʻliq qamrab olgan holda, unga tegishli boʻlgan barcha obyektlarda, ularning joylashgan joyidan qatʼi nazar bir vaqtning oʻzida oʻtkaziladi.
72. Xronometraj koʻzdan kechirish soliq toʻlovchilarning tekshirishgacha tasdiqlangan ish rejimidan kelib chiqib, biroq ketma-ket yetti kalendar kundan kam boʻlmagan muddatda oʻtkaziladi.
73. Agar soliq toʻlovchining turli hududlarda joylashgan (tuman, shahar) bir nechta obyektlari mavjud boʻlsa, soliq organi ularda xronometraj koʻzdan kechirish oʻtkazish yuzasidan obyekt joylashgan hududiy soliq organiga xronometraj koʻzdan kechirish boshlanishidan kamida bir kun oldin rejalashtirilgan xronometraj koʻzdan kechirishning aniq sanasini koʻrsatgan holda yozma xabarnoma yuboradi.
Xronometraj koʻzdan kechirish natijasi boʻyicha rasmiylashtirilgan maʼlumotlar xronometraj koʻzdan kechirish yakunlanganidan soʻng hududiy soliq organlari tomonidan soliq toʻlovchi hisobga olingan joydagi soliq organiga bir kun ichida yuborilishi shart.
74. Xronometraj koʻzdan kechirish quyidagi tartibda amalga oshiriladi:
ishlab chiqarilayotgan mahsulotlar (bajarilayotgan ishlar, koʻrsatilayotgan xizmatlar) turi va miqdorini aniqlash;
tayyor mahsulot ishlab chiqarish uchun foydalanilayotgan xom ashyo va yarim tayyor mahsulotlar hajmini, uskunalarning ishlab chiqarish quvvatlarini qayd etish;
tayyor mahsulot ishlab chiqarish quvvatlari uchun sarflanayotgan resurslar (gaz, elektr energiyasi, suv, yoqilgʻi-moylash materiallari va boshqalar) hajmining ishlab chiqarish hajmiga muvofiqligini aniqlash;
ishlab chiqarilgan mahsulotlarni (bajarilayotgan ishlarni, koʻrsatilayotgan xizmatlarni) realizatsiya qilish usullarini aniqlash;
soliq toʻlovchining haqiqiy xarajatlarini aniqlash.
75. Xronometraj koʻzdan kechirish natijasi bayonnomasi ikki nusxada rasmiylashtiriladi. Bayonnomaning bir nusxasi tekshirilayotgan shaxsga bayonnoma nusxasini olganligini tasdiqlovchi imzo qoʻydirgan holda beriladi.
Soliq toʻlovchi bayonnomaga imzo chekishdan va (yoki) uning bir nusxasini olishdan bosh tortgan hollarda sayyor soliq tekshiruvini oʻtkazuvchi mansabdor shaxs tomonidan bu haqida bayonnomaga tegishli yozuv kiritiladi.
76. Xronometraj koʻzdan kechirish natijasi sayyor va kameral soliq tekshiruvlari jarayonida soliq toʻlovchilarga soliqlar va yigʻimlarni qoʻshimcha hisoblash uchun asos boʻlishi mumkin.
4-§. Nazorat kassa texnikasi va hisob-kitob terminallari qoʻllanilishini tekshirish
77. Nazorat-kassa texnikasi va hisob-kitob terminallari qoʻllanilishini tekshirish bevosita soliq toʻlovchi savdo yoki xizmatlar amalga oshirilayotgan joyda oʻtkaziladi.
Nazorat-kassa texnikasi va hisob-kitob terminallari qoʻllanilishini tekshirish nazorat xaridini amalga oshirish yoʻli bilan ham oʻtkazilishi mumkin.
78. Nazorat-kassa texnikasi va (yoki) hisob-kitob terminallari qoʻllanilishi nazoratini amalga oshirishda, jumladan, quyidagilar tekshiriladi:
soliq toʻlovchi tomonidan foydalanilayotgan nazorat-kassa texnikasi va hisob-kitob terminali tegishli qonunchilik talablariga muvofiqligi;
xaridorlarga nazorat-kassa texnikasi cheki yoki unga tenglashtirilgan boshqa hujjatlar berilishi;
bank kartalari orqali toʻlovlar qabul qilinishi, xaridorlarga hisob-kitob terminallari cheki va nazorat-kassa texnikasi cheki berilishi;
sotilayotgan tovarlar narxini hamda koʻrsatilayotgan haqini naqd pul mablagʻlari yoki bank kartalar boʻyicha toʻlash shakliga qarab ularni sunʼiy ravishda oshirish yoki pasaytirish masalalari.
79. Nazorat xaridini amalga oshirishda quyidagi shaxslar jalb qilinishi mumkin:
soliqqa oid huquqbuzarlik sodir etilganligi toʻgʻrisida murojaat qilgan jismoniy shaxs (yuridik shaxsning vakili);
“xolis xaridor” xizmatini koʻrsatuvchi yuridik shaxs ishchi-xodimlari;
Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi tomonidan belgilangan tartibda fuqarolik tusidagi shartnomalar asosida soliq organlari tomonidan jalb qilingan jismoniy shaxslar;
Isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish jamiyatlari federatsiyasi vakillari.
Sayyor soliq tekshiruvini oʻtkazishda nazorat-kassa texnikasi va hisob-kitob terminallari qoʻllanilishi boʻyicha koʻrsatma berish uchun tovar yoki xizmatni xarid qilgan, tekshiruv natijasidan manfaatdor boʻlmagan har qanday mustaqil voyaga yetgan va soliq nazoratini amalga oshirish uchun ahamiyatga ega holatlar oʻziga maʼlum boʻlgan shaxslar jalb qilinishi mumkin.
80. Sayyor soliq tekshiruvida soliq organlarining tekshiruvchi mansabdor shaxslari tomonidan nazorat xaridi jarayonini videotasvirga olish uchun videotasvirga olish moslamalaridan majburiy foydalanish sharti bilan mustaqil ravishda nazorat xaridi amalga oshirilishi mumkin.
81. Nazorat xaridini amalga oshirgan shaxslar sotib olingan tovarlarni nazorat xaridi yakunlanishi bilan soliq organining sayyor soliq tekshiruvini oʻtkazuvchi mansabdor shaxslariga topshirishi shart.
82. Oʻtkazilgan nazorat xaridi natijasi boʻyicha ushbu Nizomga 9-ilovaga muvofiq shaklda bayonnoma rasmiylashtiriladi va sayyor soliq tekshiruvini oʻtkazuvchi mansabdor shaxs, nazorat xaridini amalga oshirgan shaxs va tekshirilayotgan shaxs tomonidan imzolanadi.
Nazorat xaridini oʻtkazish bayonnomasining bir nusxasi soliq toʻlovchiga bayonnoma nusxasini olganligini tasdiqlovchi imzo qoʻydirgan holda beriladi. Bunda soliq toʻlovchi nazorat xaridini oʻtkazish bayonnomasiga imzo chekishdan va (yoki) uning nusxasini olishdan bosh tortgan hollarda, sayyor soliq tekshiruvini oʻtkazuvchi mansabdor shaxs tomonidan bayonnomaga bu haqida tegishli yozuv kiritiladi.
83. Nazorat xaridini oʻtkazishda naqd pul mablagʻlari va bank plastik kartalaridagi mablagʻlardan ham foydalanish mumkin.
Nazorat xaridini oʻtkazishda foydalanish uchun naqd pul mablagʻlari Soliq qoʻmitasining Moddiy yordam, ijtimoiy himoya, soliq organlarini rivojlantirish va koʻzda tutilmagan xarajatlar maxsus jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan ajratiladi.
Sayyor soliq tekshiruvini oʻtkazuvchi mansabdor shaxs nazorat xaridini oʻtkazish uchun naqd pul mablagʻlarini tegishli soliq organi kassasidan oladi.
Naqd pul mablagʻlarini sayyor soliq tekshiruvini oʻtkazish uchun mansabdor shaxsga berishda ularning qiymati, banknota seriyasi va raqamlari alohida varaqda qayd etilib, chiqim kassa orderiga ilova qilinadi. Mazkur varaq nusxasi sayyor soliq tekshiruvini oʻtkazuvchi mansabdor shaxsga beriladi.
Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi tijorat banklarida korporativ bank kartalarini ochish va sayyor soliq tekshiruvlarini oʻtkazishda nazorat xaridlarini amalga oshirish uchun ulardan foydalanish huquqiga ega.
Bank kartalaridan foydalangan holda nazorat xaridini amalga oshirish paytida jismoniy shaxsning shaxsiy bank kartasidan yoki Soliq qoʻmitasi tomonidan tijorat banklarida ochilgan korporativ bank kartalaridan foydalaniladi.
Soliq organlari tomonidan korporativ bank kartalaridan foydalangan holda oʻtkaziladigan nazorat xaridlari Soliq qoʻmitasining Moddiy yordam, ijtimoiy himoya, soliq organlarini rivojlantirish va koʻzda tutilmagan xarajatlar maxsus jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.
Nazorat xaridlarini amalga oshirish uchun Soliq qoʻmitasi tomonidan tijorat banklarida ochilgan korporativ bank kartalarini saqlash funksiyalarini bajaruvchi vakolatli shaxslar sayyor soliq tekshiruvlarini oʻtkazishni amalga oshiruvchi boʻlinmalarning rahbarlari (rahbar oʻrinbosarlari) hisoblanadi.
Nazorat xaridlarini amalga oshirish uchun olingan mablagʻlarning maqsadli sarflanishi uchun soliq organlarining sayyor soliq tekshiruvlarini oʻtkazadigan boʻlinmalarining rahbarlari (rahbar oʻrinbosarlari) shaxsan javobgardir.
Korporativ bank kartalaridan foydalangan holda nazorat xaridlarini amalga oshirish uchun zarur boʻlgan mablagʻlar miqdori Soliq qoʻmitasi tomonidan belgilanadi.
Nazorat xaridi jarayonida bank kartalaridan foydalanilgan pul mablagʻlarini qaytarib berish vazifasi nazorat xaridi oʻtkazilgan soliq toʻlovchi zimmasiga yuklanadi.
84. Nazorat xaridi oʻtkazilib va oʻzaro hisob-kitoblar yakunlangach nazorat xaridini oʻtkazishda foydalanilgan pul mablagʻlari tekshirilgan soliq toʻlovchi (uning vakili) tomonidan sayyor soliq tekshiruvini oʻtkazuvchi mansabdor shaxsga qaytariladi, xarid qilingan tovarlar soliq toʻlovchiga (uning vakili) qaytarib berilishi shart, bundan qaytarish imkoni boʻlmagan hamda qonunchilikka muvofiq olib qoʻyilishi lozim boʻlgan nazorat xaridi predmetlari mustasno.
Sayyor soliq tekshiruvi yakunlangandan soʻng nazorat xaridini oʻtkazishda foydalanish uchun olingan naqd pul mablagʻlari bir kun ichida tegishli soliq organi kassasiga toʻliq hajmda topshiriladi. Pul mablagʻlarining qiymati, banknota seriyasi va raqamlari yozilgan varaq nusxasi kirim kassa orderiga ilova qilinadi.
85. Soliq organlariga nazorat-kassa texnikasi yoki hisob-kitob terminallarini qoʻllash bilan bogʻliq soliq toʻgʻrisidagi qonunchilik buzilishi haqida jismoniy shaxslardan tushgan murojaatlarga videoyozuvlar ilova qilinganda nazorat xaridini amalga oshirish talab qilinmaydi.
Jismoniy shaxslardan tushgan videoyozuvlar ilova qilingan murojaatlarni koʻrib chiqish natijalari soliq organi tomonidan sayyor soliq tekshiruvi natijasi boʻyicha tuziladigan dalolatnomada aks ettiriladi, bunda ushbu Nizomning 82-bandida koʻrsatib oʻtilgan bayonnoma tuzilmaydi.
86. Jismoniy shaxslar tomonidan soliq organlariga taqdim qilingan soliq toʻlovchilar tomonidan soliq toʻgʻrisidagi qonunchilik buzilishi toʻgʻrisidagi videoyozuvlar quyidagi talablarga mos boʻlishi kerak:
videofaylning namoyish etish imkoniyati 720×480 pikseldan kam boʻlmasligi;
videoyozuv davomiyligi 30 sekunddan kam boʻlmasligi va 10 daqiqadan oshmasligi;
videoyozuv maʼlumotlarida sana va vaqt koʻrsatilishi.
Soliq organlari jismoniy shaxslar tomonidan amalga oshirilgan videotasvirlarni soliqqa oid huquqbuzarliklar holati aniqlangan kundan boshlab oʻn kundan kechiktirmay koʻrib chiqish uchun qabul qiladi.
Oʻzgartirish kiritilgan videoyozuvlar koʻrib chiqish uchun qabul qilinmaydi, bevosita soliq toʻgʻrisidagi qonunchilik buzilishi holatlarini aks ettirish yuzasidan hajmini qisqartirish maqsadida ajratib olingan hollar bundan mustasno.
87. Sayyor soliq tekshiruvi jarayonida soliq toʻlovchining kassasida mavjud naqd pul qoldigʻi sanoqdan oʻtkaziladi va ushbu Nizomga 10-ilovaga muvofiq shaklda naqd pul qoldigʻini sanoqdan oʻtkazish dalolatnomasi tuziladi.
Soliq toʻlovchining kassasidagi naqd pul qoldigʻi summasini nazorat-kassa texnikasida aks ettirilgan pul tushumlari summasi bilan solishtirish natijalari sayyor soliq tekshiruvi dalolatnomasiga kiritiladi.
88. Soliq toʻlovchi tomonidan boshqa soliq toʻlovchiga tegishli nazorat-kassa texnikasi yoki hisob-kitob terminallaridan foydalanish holati aniqlangan taqdirda, sayyor soliq tekshiruvi dalolatnomasida ularning rusumi va zavod raqami toʻgʻrisidagi maʼlumot aks ettiriladi, shuningdek, xarid cheki ilova qilinadi.
89. Texnik talablarga javob bermaydigan nazorat-kassa texnikasi mavjudligi aniqlangan taqdirda, sayyor soliq tekshiruvini oʻtkazuvchi mansabdor shaxs tomonidan belgilangan tartibda bayonnoma tuziladi va ushbu nazorat-kassa texnikasi ekspertizadan oʻtkazish uchun vaqtincha olib qoʻyiladi.
5-§. Soliq toʻlovchi ishchi-xodimlarining haqiqiy soni va soliq hisobotidagi aks ettirilgan ishchi-xodimlar soniga muvofiqligini tekshirish
90. Sayyor soliq tekshiruvi doirasida soliq toʻlovchi — yuridik shaxslar ishchi-xodimlarining haqiqiy soni va soliq hisobotdagi aks ettirilgan ishchi-xodimlar soniga muvofiqligi tekshiruvi amalga oshirilishi mumkin. Mazkur tekshiruv quyidagilarni oʻz ichiga oladi:
soliq toʻlovchining haqiqatda faoliyat yuritayotgan ishchi-xodimlari sonini aniqlash va ushbu Nizomga 11-ilovaga muvofiq shaklda bayonnoma tuzish;
tekshiruvda aniqlangan soliq toʻlovchining haqiqatda faoliyat yuritayotgan ishchi-xodimlari oxirgi hisobot davri uchun soliq organiga taqdim etgan soliq hisobotlarida aks ettirilgan ishchi-xodimlar bilan solishtiriladi;
soliq hisobotlarida mavjud boʻlmagan ishchi-xodimlardan ularning ishlash davri hamda olayotgan daromadlari summasi (ish haqi) toʻgʻrisida yozma ravishda tushuntirishlar olinadi.
91. Soliq toʻlovchi ishchi-xodimlarining haqiqiy soni va soliq hisobotida aks ettirilgan ishchi-xodimlar soniga muvofiqligi tekshiruvi natijalari sayyor soliq tekshiruvi dalolatnomasida aks ettiriladi.
92. Yakka tartibdagi tadbirkorlar tomonidan yollangan xodimlar bilan mehnat shartnomalari va (yoki) yollangan xodimni hisobga qoʻyish kartochkalari mavjud boʻlmagan holatlar aniqlanganda, ushbu qoidabuzarliklar sayyor soliq tekshiruvi dalolatnomasida aks ettiriladi.
6-§. Bozorlar, savdo komplekslari va ularga tutash boʻlgan avtotransport vositalarining toʻxtash joylarida soliq toʻgʻrisidagi qonunchilikka rioya etilishini tekshirish
93. Bozorlar, savdo komplekslari va ularga tutash boʻlgan avtotransport vositalarining toʻxtash joylarida soliq toʻgʻrisidagi qonunchilikka rioya etilishini tekshirish quyidagilarni oʻz ichiga oladi:
bir martalik yigʻimlarning toʻliq va oʻz vaqtida undirilishi hamda ularni toʻlashda nazorat-kassa texnikasi qoʻllanilishini nazorat qilish;
bozorlar, savdo komplekslari va ularning filiallarida sotuvchi va xaridorlarga koʻrsatilgan xizmatlar uchun toʻlovlarning hamda bino va inshootlarni, shuningdek, buyumlarni ijaraga berish boʻyicha ijara toʻlovlarining oʻz vaqtida va toʻliq undirilishini nazorat qilish;
savdo va xizmatlar koʻrsatish qoidalariga rioya etilishini tekshirish.
94. Bozorlar, savdo komplekslari, ularga tutash boʻlgan avtotransport vositalarining toʻxtash joylarida soliq toʻgʻrisidagi qonunchilikka rioya etilishini tekshirish natijalari sayyor soliq tekshiruvi dalolatnomasida aks ettiriladi.
7-§. Savdo va xizmat koʻrsatish qoidalariga rioya etilishini tekshirish
95. Savdo va xizmat koʻrsatish qoidalariga rioya etilishini nazorat qilishda, shu jumladan, quyidagilar tekshiriladi:
alkogol va tamaki mahsulotlarini sotish hamda markirovka qilish qoidalariga rioya etilganligi va tegishli ruxsatnoma yoki litsensiyalar mavjudligi;
hisob-kitob terminali, nazorat-kassa texnikalari mavjudligi hamda soliq toʻlovchining nomiga rasmiylashtirilganligi;
savdo shoxobchasida sotuvchi — yuridik shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, yaʼni korxonaning nomi, uning joylashgan yeri (pochta manzili), ish rejimi, soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami, agar sotuvchi yakka tartibdagi tadbirkor boʻlsa, uning davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi va roʻyxatdan oʻtkazgan organning nomi, soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami toʻgʻrisidagi maʼlumotlar xaridorlar tanishishi uchun qulay tarzda joylashtirilganligi;
saqlanayotgan, foydalanilayotgan va realizatsiya qilinayotgan tovarlarga ularning qonuniy kelib chiqishini tasdiqlovchi hujjatlar mavjudligi;
agar soliq toʻlovchi amalga oshiradigan faoliyat litsenziyalanishi shart boʻlsa, litsenziyaning tartib raqami va amal qilish muddati toʻgʻrisidagi, shuningdek, uni bergan organ haqidagi maʼlumotlar xaridorlar (isteʼmolchilar) tanishishi uchun qulay tarzda joylashtirilganligi;
qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlardan yasalgan zargarlik buyumlari hamda boshqa buyumlar bilan savdoni amalga oshiradigan sotuvchi tomonidan qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlardan yasalgan buyumlarni sotish qoidalariga rioya etilishi, zargarlik buyumlarining asillik darajasi belgilanganligi va tamgʻalanganligi;
umumiy ovqatlanish mahsulotlarini ishlab chiqarish (xizmatlar koʻrsatish) va sotish qoidalariga rioya etilishi;
alkogol mahsulotlari realizatsiyasini amalga oshirishni boshlash toʻgʻrisida soliq organlari xabardor qilinganligi, shuningdek, qonunchilikda belgilangan alkogolli mahsulotlar bilan chakana savdoni va umumiy ovqatlanishni amalga oshirish shartlariga muvofiqlik tekshiriladi.
Raqamli markirovkalangan mahsulotlar chakana savdosini amalga oshiruvchi tadbirkorlik subyektlari tomonidan onlayn nazorat-kassa mashinasi va virtual kassaga ulangan, shtrix-kodlar va raqamli markirovka kodlarini toʻgʻri oʻqishni va aniqlashni taʼminlovchi 2D-skanerlar, maʼlumotlarni yigʻuvchi terminallar yoki boshqa turdagi maxsus qurilmalardan foydalanmagan holda, tovar sotish holatlari soliq organlari bazasi maʼlumotlari asosida aniqlanganda, ushbu tadbirkorlik subyektlari shaxsiy kabineti orqali holat yuzasidan ogohlantiriladi;
ikki marta ogohlantirishdan soʻng qonun buzilishi bir oy ichida qayta takrorlangan taqdirda, tadbirkorlik subyektlariga nisbatan huquqbuzarlik sodir etilgan chorakdagi faoliyat yuzasidan soliq tekshiruvi tayinlanadi;
soliqqa oid huquqbuzarlik soliq tekshiruvi yakunlangach bir oydan keyin qayta takrorlanganda, tadbirkorlik subyektlari xabardor qilinmasdan hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil tekshirish kunida xabardor qilingan holda soliq tekshiruvi tayinlanadi;
majburiy raqamli markirovkalanishi lozim boʻlgan mahsulotlarning chakana savdosi bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlari orasidan har bir hudud kesimida har chorakda inson omilisiz avtomatik tarzda kamida 10 foizi tanlab olinadi va ularda nazorat tadbirlari oʻtkaziladi.
Soliqqa oid huquqbuzarlik holatlari aniqlangan subyektlar faoliyati keyingi uch chorak davomida nazorat qilib boriladi.
96. Savdo va xizmat koʻrsatish qoidalariga rioya etilishini tekshirish natijalari sayyor soliq tekshiruvi dalolatnomasida aks ettiriladi.
8-§. Yer qaʼridan foydalanuvchi soliq toʻlovchilar tomonidan haqiqatda qazib olingan foydali qazilmalar hajmini tekshirish
97. Yer qaʼridan foydalanuvchi soliq toʻlovchilar tomonidan haqiqatda qazib olingan (ajratib olingan) foydali qazilmalar hajmini tekshirish soliq organlari mansabdor shaxslari tomonidan konchilik munosabatlari sohasidagi vakolatli davlat organlari mutaxassislarini jalb qilgan holda oʻtkaziladi.
98. Yer qaʼridan foydalanuvchilarning geologik, marksheyderlik yoki texnik xizmatlaridan olingan xulosalar soliq organlari tomonidan yer qaʼridan foydalanganlik uchun soliq bazasini aniqlashda foydalaniladi.
99. Soliq organlari tomonidan yer qaʼridan foydalanuvchilar haqiqatda qazib olgan (ajratib olgan) foydali qazilmalar hajmini tekshirish va yer osti boyliklari va texnogen mineral hosilalardan oʻzboshimchalik bilan foydalanishning oldini olish uchun konchilik munosabatlari sohasidagi vakolatli davlat organlari mutaxassislari, shuningdek, marksheyderlik xizmatlarini koʻrsatuvchi tashkilotlar bilan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma tuzgan holda ularning mutaxassislari jalb qilinishi mumkin.
Bunda marksheyderlik xizmatini koʻrsatuvchi tashkilotlarga oʻlchov ishlari yakuni boʻyicha mehnatga haq toʻlash shartnomaga muvofiq amalga oshiriladi.
9-§. Soliq toʻlovchilarning toʻlov topshiriqnomalari va soliq organlarining inkasso topshiriqnomalari banklar tomonidan oʻz vaqtida bajarilishini tekshirish
100. Soliq toʻlovchilarning toʻlov topshiriqnomalari va soliq organlarining inkasso topshiriqnomalari banklar tomonidan oʻz vaqtida bajarilishini tekshirish quyidagilarni oʻz ichiga oladi, jumladan:
soliq toʻlovchining pul mablagʻlari hisobidan soliqni budjet tizimiga oʻtkazishga doir toʻlov topshiriqnomasi banklar tomonidan uning bankdagi hisobvaragʻida mavjud pul mablagʻlari hisobidan oʻz vaqtida bajarilishini tekshirish;
soliq organining soliqni budjet tizimiga oʻtkazishga doir inkasso topshiriqnomasi banklar tomonidan soliq toʻlovchining bankdagi hisobvaragʻida mavjud pul mablagʻlari hisobidan oʻz vaqtida bajarilishini tekshirish.
101. Tekshirishda soliq toʻlovchining topshiriqnomalari va soliq organining inkasso topshiriqnomalari bank tomonidan fuqarolik qonunchilikda belgilangan navbat boʻyicha bajarilishi oʻrganiladi, jumladan:
soliqdan qarzdor mijozning bank hisobvaragʻida pul mablagʻlari mavjud boʻlganda soliq organlarining inkasso topshiriqnomalari, soliq toʻlovchilarning toʻlov topshiriqnomalari banklar tomonidan ijro qilinishini tekshirish;
soliq toʻlovchining hisobvaraqlaridagi milliy valyutadagi mablagʻlar toʻlanishi lozim boʻlgan talablarni qondirish uchun yetarli boʻlmaganda soliq organlarining taqdimnomasiga asosan mijozlarining chet el valyutasidagi hisobvaragʻida mavjud boʻlgan mablagʻlarning inkasso talabnomalarini qondirish uchun yetarli boʻlgan miqdordagi qismi bank tomonidan Respublika valyuta birjasiga sotuvga chiqarilganligini tekshirish;
mijozning pul mablagʻlari yetarli boʻlmaganda tijorat banklari tomonidan ijro toʻlov hujjatlari boʻyicha mutanosib ravishda hisobdan chiqarish tartibiga rioya qilinayotganligini tekshirish.
102. Soliq organining inkasso topshiriqnomasi hamda soliq toʻlovchilarning toʻlov topshiriqnomasi tijorat banklari tomonidan bajarilishini tekshirish natijalari sayyor soliq tekshiruvi dalolatnomasida aks ettiriladi.
10-§. Valyutani tartibga solish toʻgʻrisidagi qonunchilikka rezidentlar va norezidentlar tomonidan rioya etilishini tekshirish
103. Valyutani tartibga solish toʻgʻrisidagi qonunchilikka rezidentlar va norezidentlar tomonidan rioya etilishi yuzasidan tekshiruv quyidagilarni oʻz ichiga oladi, jumladan:
valyuta operatsiyasini amalga oshirish uchun asos boʻlgan hujjatlar (shartnomalar), ushbu hujjatlar (shartnomalar) asosida amalga oshirilgan barcha operatsiyalarni tasdiqlovchi hujjatlar tekshiriladi;
eksport-import operatsiyalari boʻyicha muddati oʻtgan debitorlik va kreditorlik qarzdorliklar mavjudligi tekshiriladi.
104. Valyutani tartibga solish toʻgʻrisidagi qonunchilikka rezidentlar va norezidentlar tomonidan rioya etilishi yuzasidan tekshiruv natijalari sayyor soliq tekshiruvi dalolatnomasida aks ettiriladi.
11-§. Aktivlar va majburiyatlarni inventarizatsiyadan oʻtkazish
105. Asosiy vositalar, tovar-moddiy boyliklar, pul mablagʻlari va hisob-kitoblarni inventarizatsiyadan oʻtkazish mol-mulkning haqiqatda mavjudligini aniqlash, haqiqatda mavjud mol-mulkni buxgalteriya hisobi maʼlumotlari bilan solishtirish, majburiyatlar hisobda toʻgʻri aks ettirilganligini tekshirish maqsadida oʻtkaziladi.
106. Sayyor soliq tekshiruvlarini oʻtkazishda soliq toʻlovchining aktiv va majburiyatlarini inventarizatsiyadan oʻtkazish ushbu Nizomning 6-bobi 7-paragrafida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
107. Aktivlar va majburiyatlarni inventarizatsiyadan oʻtkazish natijalari sayyor soliq tekshiruvi dalolatnomasida aks ettiriladi.
12-§. Hujjatlar va buyumlarni olib qoʻyish
108. Hujjatlar va (yoki) buyumlarni olib qoʻyish ular soliqqa oid huquqbuzarlik predmeti boʻlgan hollarda sayyor soliq tekshiruvini oʻtkazuvchi mansabdor shaxs tomonidan qabul qilingan qaror asosida amalga oshirilishi mumkin. Mazkur qaror ushbu Nizomga 12-ilovaga muvofiq shaklda rasmiylashtiriladi.
109. Sayyor soliq tekshiruvi jarayonida hujjatlar va (yoki) buyumlarni tungi vaqtlarda (soat 23.00 dan 06.00 ga qadar boʻlgan vaqt oraligʻida) olib qoʻyishga yoʻl qoʻyilmaydi.
110. Hujjatlar va buyumlarni olib qoʻyish hujjatlari va buyumlarini olib qoʻyish amalga oshirilayotgan shaxslar ishtirokida videotasvirga olish qurilmalaridan foydalanish vositasida amalga oshiriladi, bunday imkoniyat mavjud boʻlmaganda esa — xolislar ishtirokida amalga oshiriladi. Zarur boʻlgan hollarda olib qoʻyishni amalga oshirishda ishtirok etish uchun mutaxassis taklif etiladi.
111. Hujjatlar va buyumlarni olib qoʻyish boshlanguniga qadar sayyor soliq tekshiruvini oʻtkazuvchi mansabdor shaxs soliq toʻlovchiga hujjatlar va buyumlarni olib qoʻyishni amalga oshirish toʻgʻrisidagi qarorni taqdim etadi hamda uning huquq va majburiyatlarini tushuntiradi.
Sayyor soliq tekshiruvida soliq toʻlovchining faoliyatining toʻxtab qolishiga olib keladigan hujjatlar va buyumlarni (nusxalari, shuningdek, asl nusxalari), shu jumladan elektron hujjatlari, predmetlarini (tovarlar, buyumlar, xom ashyolar, materiallar va yarim tayyor mahsulotlar namunalari) olib qoʻyish faqat sud qarori asosida amalga oshiriladi.
112. Sayyor soliq tekshiruvini oʻtkazuvchi mansabdor shaxs hujjatlari va (yoki) buyumlari olib qoʻyilayotgan shaxsga ularni oʻz ixtiyori bilan topshirishni taklif etadi, taklif rad etilgan taqdirda esa — olib qoʻyishni majburiy tarzda amalga oshiradi.
Oʻziga nisbatan olib qoʻyish amalga oshirilayotgan shaxs olib qoʻyilishi lozim boʻlgan hujjatlar va buyumlar saqlanishi mumkin boʻlgan binolarni yoki boshqa joylarni ochishdan bosh tortganda, sayyor soliq tekshiruvini oʻtkazuvchi mansabdor shaxs tambalarga, eshiklarga va boshqa buyumlarga zarurat sababli imkon qadar shikast yetkazmagan holda olib qoʻyishni mustaqil tarzda bajarishga haqli.
113. Sayyor soliq tekshiruvi jarayonida hujjatlar va buyumlarni olishda ushbu Nizomga 13-ilovaga muvofiq shaklda ikki nusxada hujjatlar va buyumlarni olib qoʻyish toʻgʻrisida bayonnoma rasmiylashtiriladi.
Hujjatlar va buyumlarni olib qoʻyish toʻgʻrisidagi bayonnomaning bir nusxasi soliq toʻlovchiga imzo qoʻydirib topshiriladi.
Soliq toʻlovchi hujjatlar va buyumlarni olib qoʻyish toʻgʻrisidagi bayonnomani imzolash va (yoki) olishdan bosh tortgan hollarda bu haqida bayonnomaga tegishli yozuv kiritiladi va soliq toʻlovchiga pochta orqali buyurtma xat bilan yuboriladi.
114. Soliq toʻlovchi talab qilingan hujjatlar va buyumlarni taqdim etishdan, binolarni yoki boshqa joylarni ochishdan bosh tortgan taqdirda, bu haqida sayyor soliq tekshiruvini oʻtkazuvchi mansabdor shaxs tomonidan tuzilgan hujjatlar va buyumlarni olib qoʻyish toʻgʻrisida bayonnomada qayd etiladi.
Soliq organlari tomonidan sayyor soliq tekshiruvi jarayonida olib qoʻyilgan buyumlarni hisobga olish, saqlash, baholash va sotish, shuningdek, yoʻq qilib tashlash Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Davlat daromadiga oʻtkaziladigan mol-mulkni olib qoʻyish, sotish yoki yoʻq qilib tashlash tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2009-yil 15-iyuldagi 200-son qarori bilan belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
13-§. Sayyor soliq tekshiruvi natijalarini rasmiylashtirish
115. Sayyor soliq tekshiruvida soliq toʻlovchi tomonidan sayyor soliq tekshiruvini oʻtkazuvchi mansabdor shaxsning hududi va binolariga kirishiga toʻsqinlik qilingan taqdirda, sayyor soliq tekshiruvini oʻtkazuvchi mansabdor shaxs tomonidan ushbu Nizomga 14-ilovaga muvofiq shaklda dalolatnoma tuziladi.
Bunday dalolatnoma asosida soliq organi tekshirilayotgan shaxs toʻgʻrisida oʻzida mavjud boʻlgan maʼlumotlar yoki xuddi shunday soliq toʻlovchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar asosida toʻlanishi lozim boʻlgan soliq summasini mustaqil tarzda aniqlashga haqli. Dalolatnoma sayyor soliq tekshiruvini oʻtkazuvchi mansabdor shaxs va tekshirilayotgan shaxs tomonidan imzolanadi. Tekshirilayotgan shaxs koʻrsatilgan dalolatnomani imzolashni rad etgan taqdirda, mazkur dalolatnomaga bu haqida tegishli yozuv kiritiladi.
116. Sayyor soliq tekshiruvi natijalari boʻyicha sayyor soliq tekshiruvini oʻtkazuvchi mansabdor shaxs tomonidan ushbu Nizomga 15-ilovaga muvofiq shaklda sayyor soliq tekshiruvi dalolatnomasi tuziladi.
117. Sayyor soliq tekshiruvi dalolatnomasi ikki nusxada tuziladi va soliq organi mansabdor shaxslari hamda soliq toʻlovchi tomonidan imzolanadi.
Sayyor soliq tekshiruvi dalolatnomasining bir nusxasi soliq toʻlovchiga dalolatnoma bilan tanishib chiqib, uni olganligi va sanasi koʻrsatilgan imzosi orqali topshiriladi.
Sayyor soliq tekshiruvi doirasidagi harakatlar amalga oshirilganligini tasdiqlovchi dalolatnoma va boshqa hujjatlar mobil telefon, planshet yoki kompyuter texnikasi yordamida elektron raqamli imzodan (barmoq izi yoki grafik imzo) yoxud Face-ID va qonunchilikka muvofiq boshqa elektron tasdiqlash usulidan foydalangan holda elektron shaklda tuzilishi mumkin.
Agar elektron shakldagi soliq tekshiruvi hujjatlarida maxsus QR-kod mavjud boʻlsa, bu hujjatlar qogʻoz shaklidagi hujjatlarga tenglashtiriladi.
Elektron shaklda tuzilgan dalolatnoma tekshirish kunidan kechiktirmay soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali soliq toʻlovchiga yuboriladi. Agar soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetining holati faol boʻlmagan taqdirda, dalolatnoma qogʻoz koʻrinishida pochta orqali yuboriladi.
118. Soliq toʻlovchi sayyor soliq tekshiruvi dalolatnomasini olishdan bosh tortganda, soliq tekshiruvi dalolatnomasiga tegishli yozuv kiritiladi va uning bir nusxasi soliq toʻlovchiga soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti yoki pochta orqali buyurtma xat bilan yuboriladi.
119. Sayyor soliq tekshiruvi dalolatnomasi soliq toʻlovchiga topshirilgan kun yoki unga yuborilgan kun soliq tekshiruvi yakunlangan kun hisoblanadi.
120. Sayyor soliq tekshiruvini oʻtkazish uchun asos boʻlgan hujjatlarning nusxalari, tekshiruv davomida rasmiylashtirilgan hujjatlar, ekspert va mutaxassislar xulosalari, sayyor soliq tekshiruvi davomida olingan materiallar, shuningdek, sayyor soliq tekshiruvi doirasidagi harakatlarning bajarilishini tasdiqlovchi boshqa hujjatlar sayyor soliq tekshiruvi dalolatnomasiga ilova qilinadi.
121. Sayyor soliq tekshiruvi davomida soliq toʻgʻrisidagi qonunchilikning buzilishi holatlari aniqlangan taqdirda, aniqlangan soliqqa oid huquqbuzarliklar boʻyicha ish yuritish Soliq kodeksida belgilangan tartibda amalga oshiriladi. Bunda moliyaviy sanksiyalar Soliq kodeksining 28 va 29-boblarida nazarda tutilgan miqdorlarda belgilanadi va pul undirish (jarimalar) tarzida qoʻllaniladi.
121 1 . Soliq organining sayyor soliq tekshiruvi natijalari boʻyicha qabul qilgan qarori ustidan yuqori turuvchi soliq organiga yoki sudga shikoyat qilish mumkin.
121 2 . Yuqori turuvchi soliq organiga tushgan shikoyatlar Soliq kodeksining 30-bobida belgilangan tartibda koʻrib chiqiladi.
6-bob. Soliq auditini tashkil etish va oʻtkazish tartibi
1-§. Soliq auditini tashkil etish
122. Soliq auditi quyidagi soliq toʻlovchilarda oʻtkaziladi:
soliq tavakkalchiligining yuqori toifasiga mansub boʻlgan;
kameral soliq tekshiruvi natijasi boʻyicha soliq toʻlovchi aniqlashtirilgan soliq hisobotini taqdim etmasa (shu jumladan, aniqlashtirilgan talabnomadan keyin), yoxud aniqlangan tafovutlar boʻyicha asosnomalarni taqdim etmasa, yoki u taqdim etgan asosnomalar yetarli emas deb topilgan hollarda;
ixtiyoriy tugatilayotgan yuridik shaxslarda (soliq maslahatchilari tashkilotlarining soliqlar boʻyicha xulosalari mavjud boʻlgan hamda ushbu Nizomning 143-bandida nazarda tutilgan soliq toʻlovchilar bundan mustasno);
soliq toʻlovchilarning jinoiy ishlar boʻyicha moliya-xoʻjalik faoliyati taftish qilinishi doirasida;
faoliyatini toʻxtatgan yakka tartibdagi tadbirkorlar, qatʼiy belgilangan miqdorda yoki deklaratsiya asosida jismoniy shaxslardan daromad soligʻini toʻlaydiganlardan tashqari.
Davlat soliq xizmati organlarining mansabdor shaxslari nazorat qiluvchi va huquqni muhofaza qiluvchi organlar tomonidan faqat soliq va valyuta toʻgʻrisidagi qonunchilik talablariga rioya qilishga doir tekshiruvlarni oʻtkazish uchun haftasiga 16 ish soatidan koʻp boʻlmagan muddatga jalb qilinishi mumkin.
123. Soliq organlari soliq auditi oʻtkazilishi boshlanishidan kamida oʻttiz kalendar kun oldin soliq toʻlovchiga soliq auditi oʻtkazilishi toʻgʻrisida xabarnoma yuboradi.
Agar soliqlarni toʻlashdan boʻyin tovlash belgilari mavjud boʻlsa, soliq organi Soliq qoʻmitasi bilan kelishgan holda soliq toʻlovchini oldindan xabardor etmasdan soliq auditini boshlashga haqlidir.
124. Soliq auditini oʻtkazish uchun soliq organi rahbarining (rahbar oʻrinbosarining) buyrugʻi soliq toʻlovchi tomonidan taqdim etilgan soliq hisobotlarini va (yoki) soliq toʻlovchining faoliyati toʻgʻrisida soliq organida mavjud boshqa maʼlumotlarni oʻrganish va tahlil qilish asosida soliq auditini oʻtkazish dasturi tayyorlangandan keyin chiqariladi.
Soliq auditini oʻtkazish toʻgʻrisidagi buyruq bilan uni oʻtkazish dasturi ham tasdiqlanadi.
Jinoyat ishi yuzasidan buyruq tergovga qadar tekshiruvni amalga oshiruvchi organ mansabdor shaxsining, surishtiruvchining, tergovchining, prokurorning qarori yoki sudning ajrimi soliq organiga tushgan kundan boshlab ikki ish kuni mobaynida chiqariladi.
125. Ixtiyoriy tugatilayotgan yuridik shaxslar (ushbu Nizomning 143-bandida nazarda tutilgan soliq toʻlovchilar bundan mustasno) va faoliyatini toʻxtatgan yakka tartibdagi tadbirkorlar boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tomonidan soliq organi xabardor qilingan kundan boshlab uch ish kuni mobaynida soliq auditini amalga oshirishga kirishiladi.
Doimiy muassasa orqali faoliyatini amalga oshirayotgan Oʻzbekiston Respublikasining norezidentlarida soliq auditi ularning Oʻzbekiston Respublikasi hududida faoliyati tugagan kundan boshlab uch ish kuni ichida boshlanishi lozim.
126. Soliq auditi soliq organi tomonidan amalga oshiriladi.
Soliq auditida ishtirok etish uchun Soliq qoʻmitasi bilan kelishilgan holda boshqa soliq organlarining mansabdor shaxslari jalb etilishi mumkin.
127. Soliq auditini oʻtkazish toʻgʻrisidagi buyruqda quyidagilar koʻrsatiladi:
soliq auditi oʻtkazish uchun asoslar.
soliq toʻlovchining nomi va identifikatsiya raqami;
soliq auditini oʻtkazuvchi shaxslarning familiyasi, ismi, otasining ismi va lavozimi;
soliq auditining maqsadi (tekshiriladigan bitta yoki bir nechta soliq turlari);
soliq auditini oʻtkazish muddati;
soliq auditi oʻtkazish davri;
Tekshiruvlarni elektron roʻyxatga olish yagona tizimidagi roʻyxatga olish raqami.
128. Soliq auditi oʻtkazilayotgan davrda tekshirilayotgan davrning soliq hisobotiga soliq toʻlovchi tomonidan oʻzgartirishlar va qoʻshimchalar kiritilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
Soliq auditini oʻtkazish muddati oʻtkazilgan soliq auditi toʻgʻrisida dalolatnoma tuzilgan (imzolangan) kunda tugaydi.
Soliq auditida ikki va undan ortiq tekshiruvchilar qatnashganda tekshirish jarayonini boshqarish va natijalarini umumlashtirish maqsadida buyruqda birinchi koʻrsatilgan tekshiruvchi guruh rahbari hisoblanadi.
Soliq auditini oʻtkazish jarayonida soliq auditida qatnashish uchun qoʻshimcha ravishda tekshiruvchi xodimlar jalb etilishi, tekshiruvchilar almashtirilishi, shuningdek, tekshiruvchini buyruqdan chiqarish zarurati tugʻilganda oldingi buyruqning roʻyxatga olish raqami va sanasi koʻrsatilgan holda soliq organi rahbari (rahbar oʻrinbosari) tomonidan qoʻshimcha buyruq chiqariladi.
129. Soliq organi soliq auditi boshlanishidan oldin soliq toʻlovchiga soliq auditi oʻtkazilishi toʻgʻrisida ushbu Nizomga 16-ilovaga muvofiq shaklda xabarnoma yuboradi, bundan soliqdan boʻyin tovlash belgilari mavjud boʻlgan, ixtiyoriy tugatilayotgan yuridik shaxslar va faoliyatini oʻz tashabbusi bilan toʻxtatgan yakka tartibdagi tadbirkorlar hamda jinoyat ishi doirasida taftish oʻtkaziladigan soliq toʻlovchilar mustasno.
Xabarnomada soliq auditining boshlanish sanasi, tekshirilishi lozim boʻlgan masalalarning roʻyxati, zarur hujjatlarning dastlabki roʻyxati, shuningdek, soliq auditini oʻtkazish uchun zarur boʻlgan boshqa maʼlumotlar koʻrsatiladi.
Soliq toʻlovchi soliq auditi boshlangunga qadar xabarnomada koʻrsatilgan hujjatlar va maʼlumotlarni tayyorlab qoʻyishga majburdir.
130. Soliq toʻlovchiga soliq auditi oʻtkazilishi toʻgʻrisidagi xabarnoma soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti yoki buyurtma xat qilib pochta orqali yuboriladi.
131. Soliq auditi faqat Soliq kodeksining 88-moddasida belgilangan daʼvo qilish muddati oʻtmagan oxirgi soliq auditidan keyingi davrni qamrab olishi mumkin.
132. Soliq organlari soliq toʻlovchining aynan bitta davr uchun aynan bir xil soliqlar boʻyicha bir martadan ortiq soliq auditini oʻtkazishga haqli emas, bundan soliq auditini oʻtkazish chogʻida soliq organiga maʼlum boʻlmagan yangi holatlar aniqlangan hollar mustasno. Yangi holatlar aniqlangan taqdirda soliq organi takroriy soliq auditini tayinlashga haqli.
133. Soliq auditini oʻtkazish muddati oʻttiz ish kunini tashkil qiladi, bundan ushbu Nizomning 134-bandida nazarda tutilgan holatlar mustasno.
134. Quyidagi hollarda soliq auditini oʻtkazish muddati ikki oydan olti oygacha uzaytirilishi mumkin:
soliq auditi jarayonida tekshirilishi lozim boʻlgan hujjatlar hajmining koʻpligi sababli soliq auditini oʻtkazish uchun buyruqda koʻrsatilgan muddatning yetarli emasligi;
yaroqsiz holga kelgan hujjatlarning hamda soliqlarni hisoblab chiqarish bilan bogʻliq elektron axborotni saqlovchi jismlar qayta tiklanishi;
mutaxassis fikri olinishi;
ekspert jalb qilinishi;
tabiiy ofat yoki boshqa favqulodda va bartaraf etib boʻlmaydigan holatlar.
Soliq organining rahbari (rahbar oʻrinbosari) soliq auditi oʻtkazilishini quyidagi hollarda ham uzaytirishga haqli:
talab qilingan hujjatlar (axborot) besh ish kuni ichida taqdim qilinmasligi (uzaytirish hujjatlar talab qilinayotgan har bir shaxs boʻyicha koʻpi bilan bir marta yoʻl qoʻyiladi);
chet el davlat organlaridan Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalari doirasida axborot olinishi;
ekspertizalar oʻtkazish;
chet tilida taqdim etilgan hujjatlarni tarjima qilish.
135. Soliq auditini oʻtkazishning umumiy muddati olti oydan oshishi mumkin emas.
136. Soliq auditining muddatini uzaytirish soliq auditini oʻtkazuvchi shaxsning iltimosnomasiga asosan amalga oshiriladi. Bunda iltimosnoma soliq auditining muddati tugashidan besh ish kun oldin berilishi kerak.
137. Soliq auditining muddati uzaytirilganda oldingi buyruqning roʻyxatga olish raqami va sanasi koʻrsatilgan holda soliq organi rahbari (rahbar oʻrinbosari) tomonidan qoʻshimcha buyruq chiqariladi.
138. Soliq auditini oʻtkazish muddati soliq toʻlovchiga (soliq agentiga) soliq auditini tayinlash toʻgʻrisidagi buyruq topshirilgan kunda boshlanadi.
139. Soliq auditini tayinlash toʻgʻrisidagi buyruq nusxasi soliq toʻlovchiga yoki uning vakiliga buyruqning ikkinchi nusxasiga uni olganligi toʻgʻrisida imzo qoʻydirgan holda topshiriladi.
Tekshiruv boshlanishidan oldin tekshiruvni amalga oshiruvchi mansabdor shaxs tomonidan soliq toʻlovchining vakolatli vakiliga uning tekshiruvda ishtirok etish uchun yuridik xizmat vakillarini va (yoki) advokatni jalb etish yoki ularning ishtirokini rad etish huquqi yozma shaklda tushuntirilib, bu haqida bayonnoma tuziladi. Bunda advokat xizmatlarini rad etganlik soliq toʻlovchi tomonidan advokatni tekshiruvning keyingi bosqichlarida jalb etish uchun monelik qilmaydi.
Agar soliq toʻlovchi maʼlum qilgan manzilida joylashmaganligi yoki boshqa sabablarga koʻra buyruqni taqdim qilishning imkoni boʻlmaganda, buyruq elektron hujjat shaklida soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetiga yuboriladi.
Soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti mavjud boʻlmasa, buyruq nusxasi buyurtma xat qilib pochta orqali yuboriladi.
140. Soliq auditi natijalari soliq organlari tomonidan tekshiruv tamomlangandan keyin uch ish kun ichida Tekshiruvlarni elektron roʻyxatga olish yagona tizimiga kiritiladi.
141. Soliq auditini soliq toʻlovchining hududida oʻtkazishning imkoni boʻlmaganida, soliq auditi soliq organi joylashgan joyda oʻtkaziladi. Bunda soliq auditini oʻtkazish uchun zarur boʻlgan hujjatlar soliq toʻlovchi tomonidan soliq organiga taqdim etiladi.
2-§. Ixtiyoriy tugatilayotgan yuridik shaxslar va faoliyatini toʻxtatgan yakka tartibdagi tadbirkorlarda soliq auditini oʻtkazish xususiyatlari
142. Ixtiyoriy ravishda tugatilayotgan yuridik shaxslar, vakolatxonalar va yakka tartibdagi tadbirkorlarda soliq auditi roʻyxatdan oʻtkazuvchi organning xabarnomasi asosida amalga oshiriladi.
Soliq organida soliq toʻlovchi sifatida hisobga qoʻyilgan Oʻzbekiston Respublikasi norezidentining doimiy muassasasida soliq auditi uning soliq organida hisobga qoʻyilishiga asos boʻlgan arizada yoki unga ilova qilingan shartnomada koʻrsatilgan muddat tugaganda oʻtkaziladi.
143. Davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan vaqtdan boshlab moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirmagan hamda soliq qarzi mavjud boʻlmagan, oxirgi uch yilda tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilishdan olingan jami daromadi oʻn milliard soʻmdan oshmagan hamda “Soliq xavfini aniqlash, tahlil qilish va baholash” avtomatlashtirilgan dasturida soliq xavfi darajasi past boʻlgan tijorat tashkilotlarida soliq auditi oʻtkazilmaydi.
144. Ixtiyoriy ravishda tugatilayotgan soliq toʻlovchida soliq auditi oxirgi soliq auditidan keyingi soliq davrini, biroq soliq auditi oʻtkazilayotgan yildan oldingi uch yildan oshmagan davrni qamrab olishi mumkin.
3-§. Hudud va binolarni koʻzdan kechirish
145. Soliq organlarining bevosita soliq tekshiruvini oʻtkazuvchi mansabdor shaxslari koʻrsatilgan obyektlar toʻgʻrisidagi aniq maʼlumotlarning tekshirilayotgan shaxs tomonidan taqdim etilgan hujjatlarga asoslangan maʼlumotlarga muvofiqligini aniqlash maqsadida tekshirilayotgan shaxsning tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirish uchun foydalaniladigan hududlarini yoki binosini yoxud soliq solish obyektlarini koʻzdan kechirish mumkin.
Koʻzdan kechirish davomida suratga olish va videoyozuvlar amalga oshiriladi, hujjatlardan nusxa olinadi yoki tekshirish bilan bogʻlik boshqa harakatlar amalga oshiriladi.
Soliq toʻlovchining talabiga binoan koʻzdan kechirish xolislar ishtirokida amalga oshiriladi.
146. Bevosita soliq auditini oʻtkazuvchi soliq organlari mansabdor shaxslarining tekshirilayotgan shaxsning hududiga yoki binosiga kirishi ushbu mansabdor shaxslar tomonidan xizmat guvohnomalari koʻrsatilgan va soliq organi rahbarining (rahbari oʻrinbosarining) ushbu shaxsning soliq auditini oʻtkazish toʻgʻrisidagi buyrugʻi taqdim etilgan taqdirda amalga oshiriladi.
Soliq organlarining soliq auditini oʻtkazuvchi mansabdor shaxslariga mazkur hududlarga yoki binolarga (bundan turar joy binolari mustasno) kirishiga toʻsqinlik qilingan taqdirda, soliq organining mansabdor shaxsi oʻzi va tekshirilayotgan shaxs tomonidan imzolanadigan dalolatnomani ushbu Nizomga 17-ilovaga muvofiq shaklda tuzadi. Bunday dalolatnoma asosida soliq organi tekshirilayotgan shaxs toʻgʻrisida oʻzida mavjud boʻlgan maʼlumotlar yoki xuddi shunday soliq toʻlovchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar asosida toʻlanishi lozim boʻlgan soliq summasini mustaqil tarzda aniqlashga haqli.
147. Soliqlarni hisoblash uchun buxgalteriya hujjatlari yoʻqotilgan yoki yoʻq qilingan taqdirda, birinchi navbatda, soliq organlarida mavjud boʻlgan va soliq toʻlovchidan olingan maʼlumotlar oʻrganiladi.
Bunday axborotga quyidagilar kiradi:
soliq toʻlovchining oʻtgan davrlar uchun taqdim etilgan soliq va moliyaviy hisoboti;
soliq toʻlovchi toʻgʻrisidagi hisob maʼlumotlari;
davlat soliq xizmati organlariga qonunchilikda belgilangan tartibda axborot taqdim etadigan organlar va tashkilotlardan olingan maʼlumotlar.
148. Agar soliq toʻlovchi tomonidan soliqlar hisoblash uchun zarur boʻlgan buxgalteriya hujjatlari yoʻqotilgan yoki yoʻq qilingan yoxud hujjatlar taqdim etilmagan taqdirda soliq organlari mustaqil ravishda soliqlarni yalpi hududiy mahsulot deflyatori miqdorida mos davriga nisbatan hisoblaydi.
Mol-mulk soligʻining hisob-kitobi mol-mulkning qiymati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, amortizatsiya normalari va belgilangan stavkalar asosida amalga oshiriladi.
Yer soligʻi summasining hisob-kitobi yer uchastkasining maydoni toʻgʻrisidagi maʼlumotlar va belgilangan stavkalar asosida amalga oshiriladi.
Suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliqning hisob-kitobi foydalanilgan suv hajmi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar va belgilangan stavkalar asosida amalga oshiriladi.
149. Soliq toʻlovchi davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan kundan boshlab bir yil oʻtmagan taqdirda, soliqlarni hisob-kitob qilish orqali hisoblab chiqarish soliq organlarida mavjud boʻlgan maʼlumotlar asosida amalga oshiriladi. Bunday axborotga quyidagilar kiradi:
soliq organlariga qonunchilikda belgilangan tartibda axborot taqdim etadigan organlar va tashkilotlardan olingan maʼlumotlar;
soliq hisobotini muntazam taqdim etadigan va oʻxshash faoliyat bilan shugʻullanadigan soliq toʻlovchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar.
150. Qonunchilikda belgilangan tartibda boshqa vakolatli organlar va tashkilotlardan olingan maʼlumotlar asosida soliqlarni hisoblab chiqarish quyidagi tartibda amalga oshiriladi:
soliq organlari olingan maʼlumotlar asosida soliqlarning hisobot davriga belgilangan stavkalarini qoʻllagan holda soliq solish obyektini va soliq solinadigan bazani aniqlaydi;
agar olingan maʼlumotlar asosida soliq solish obyektini va soliq solinadigan bazani aniqlash imkoniyati boʻlmagan taqdirda, soliqlar soliq hisobotini muntazam taqdim etadigan va oʻxshash faoliyat bilan shugʻullanadigan soliq toʻlovchilar toʻgʻrisidagi axborot asosida hisoblab chiqariladi.
Shunga asosan soliq toʻlovchilarning oʻxshash faoliyati quyidagi oʻxshash koʻrsatkichlardan kelib chiqqan holda aniqlanadi:
faoliyat turi;
foydali qazilmalarning roʻyxati va kavlab chiqarish hajmlari;
ishlab chiqariladigan tovarlarning (xizmatlar koʻrsatish, ishlarni bajarish) roʻyxati va hajmlari, tovar aylanmasi hajmlari;
xizmat koʻrsatiladigan mijozlar, oʻqitilgan shaxslar (bitiruvchilar), amalga oshiriladigan bitimlarda jalb etilgan shaxslar soni;
mehnat shartnomalari boʻyicha, fuqarolik huquqiy tusdagi shartnomalar boʻyicha ishlayotgan shaxslar soni, shuningdek, oʻrtacha oylik mehnatga haq toʻlash fondi;
mahsulot ishlab chiqarish, xizmatlar koʻrsatish va ishlarni bajarish uchun resurslar va xom ashyo isteʼmoli hajmi;
sof foydaning sof tushumga (tovarlar va xizmatlarni realizatsiya qilishda olingan daromad aksiz va qoʻshilgan qiymat soligʻisiz hisoblangan summa) nisbati sifatida aniqlanadigan rentabellik koʻrsatkichi yoki sof foydaning xarajatlarga nisbati kabi rentabellik koʻrsatkichlari;
soliq toʻlovchining joylashgan joyi.
151. Soliq toʻlovchi faqat naqd pulsiz tartibda tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilish bilan shugʻullangan taqdirda, soliqlarni hisob-kitob qilish orqali hisoblab chiqarish realizatsiya qilingan tovarlar (xizmatlar) uchun tushgan mablagʻlar qismida soliq toʻlovchining bank hisobvaraqlari boʻyicha pul mablagʻlarining harakati toʻgʻrisidagi xizmat koʻrsatuvchi bankning axboroti asosida amalga oshiriladi.
152. Faqat chakana savdo, umumiy ovqatlanish va naqd pulga xizmatlar koʻrsatish bilan shugʻullanadigan soliq toʻlovchilar uchun soliq organlari olingan daromadlarni xizmat koʻrsatuvchi banklarning hisobvaraqlariga tushgan naqd pul tushumi maʼlumotlari asosida aniqlaydi.
153. Mehnatga haq toʻlash fondini hisob-kitob qilish orqali aniqlash moliyaviy-xoʻjalik faoliyati natijalaridan qatʼi nazar, oʻxshash soliq toʻlovchilarda ishchi-xodimlar soni va tarkib topgan oʻrtacha oylik ish haqi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar asosida amalga oshiriladi.
154. Tekshirilayotgan shaxs koʻrsatilgan dalolatnomani imzolashni rad etgan taqdirda, mazkur dalolatnomaga tegishli qayd kiritiladi.
Soliq auditini oʻtkazuvchi shaxsga hududlarga yoki binolarga (bundan turar joy binolari mustasno) kirishiga toʻsqinlik qilingan yoki soliq toʻlovchi roʻyxatga olish maʼlumotlarida koʻrsatilgan manzilida joylashmagan taqdirda, soliq organlari Soliq kodeksining 111-moddasiga muvofiq soliq toʻlovchining bankdagi hisobvaraqlari boʻyicha operatsiyalarni oʻn ish kunidan koʻp boʻlmagan muddatga toʻxtatib turishi mumkin.
155. Hudud va binolarni koʻzdan kechirish uchun ularga kirishga toʻsqinlik qilingan holat boʻyicha dalolatnoma tuzilganidan keyin soliq toʻlovchi tomonidan hudud va binolarga kirishga ruxsat berilgan taqdirda, soliq toʻlovchining banklardagi hisobvaraqlari boʻyicha operatsiyalarni toʻxtatib turish toʻgʻrisidagi qaror bekor qilinadi hamda koʻzdan kechirish belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
156. Hudud va binolarni koʻzdan kechirish natijasida ushbu Nizomga 18-ilovaga muvofiq shaklda bayonnoma tuziladi.
157. Agar mazkur soliq solish bilan bogʻliq obyektlar boshqa viloyat hududida joylashgan taqdirda, ushbu obyektlarni koʻzdan kechirish, mol-mulkni inventarizatsiyadan oʻtkazish hamda savdo qoidalariga rioya qilinishini nazorat qilish soliq tekshiruvini oʻtkazuvchi soliq organi mansabdor shaxsining murojaati asosida obyekt joylashgan joydagi soliq organi rahbarining (oʻrinbosarining) buyrugʻiga binoan amalga oshiriladi.
4-§. Hujjatlarni talab qilib olish
158. Soliq auditini oʻtkazuvchi shaxs soliq toʻlovchidan soliq auditi uchun zarur boʻlgan hujjatlarni talab qilib olishga haqli. Bunda soliq toʻlovchiga ushbu Nizomga 19-ilovaga muvofiq shaklda rasmiylashtirilgan hujjatlarni taqdim etish toʻgʻrisidagi talabnoma yuboriladi.
Talabnoma soliq toʻlovchiga (uning vakiliga) shaxsan imzo qoʻydirgan holda topshiriladi. Agar talabnomani mazkur usulda topshirish imkoni boʻlmasa, soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetiga yuboriladi yoki pochta orqali buyurtma xat bilan joʻnatiladi.
159. Soliq auditi davomida talab qilingan hujjatlar talabnoma olingan kundan eʼtiboran besh ish kuni mobaynida taqdim etiladi. Agar tekshirilayotgan shaxs talab qilinayotgan hujjatlarni ushbu muddatda taqdim etish imkoniga ega boʻlmasa, u soliq auditini oʻtkazuvchi shaxsni bu haqida yozma ravishda xabardor qiladi.
Soliq toʻlovchi talab qilingan hujjatlarni belgilangan muddatlarda taqdim etishning imkoni yoʻqligi toʻgʻrisida uning sabablari koʻrsatilgan yozma shakldagi xabarnomani talabnoma olingan kundan keyingi kun davomida yuborishi kerak. Ushbu xabarnomada soliq toʻlovchi talab qilingan hujjatlarni taqdim eta olishi mumkin boʻlgan muddatlar koʻrsatilishi lozim.
160. Soliq organining rahbari (rahbar oʻrinbosari) soliq toʻlovchidan xabarnomani olgan kundan eʼtiboran ikki kun mobaynida ushbu xabarnoma asosida hujjatlarni taqdim etish muddatlarini uzaytirish yoki muddatlarni uzaytirishni rad etishga haqli boʻlib, bu haqida alohida qaror chiqaradi.
161. Tekshirilayotgan shaxsning talab qilinayotgan hujjatlarni taqdim etishni rad etganligi soliq organining mansabdor shaxsi tomonidan ushbu Nizomga 20-ilovaga muvofiq shaklda tuziladigan bayonnomada qayd etiladi.
Tekshirilayotgan shaxs bayonnomani imzolashni rad etgan taqdirda, bu haqida tegishli qayd kiritiladi. Koʻrsatilgan hujjatlarni taqdim etish soliq toʻlovchi tomonidan rad etilganligi yoki belgilangan muddatlarda taqdim etilmaganligi ushbu hujjatlarni olib qoʻyish uchun asos boʻladi.
162. Soliq auditi jarayonida soliq organlariga tekshirilayotgan shaxsning kameral yoki sayyor soliq tekshiruvlari oʻtkazilganda oldin taqdim etilgan hujjatlarni, shuningdek, soliq monitoringini oʻtkazish jarayonida tasdiqlangan koʻchirma nusxalar shaklida taqdim etilgan hujjatlarni tekshirilayotgan shaxsdan talab qilib olishga haqli emas.
Agar hujjatlar oldin soliq organiga asl nusxalar tarzida taqdim etilib, keyinchalik tekshirilayotgan shaxsga qaytarilgan boʻlsa, shuningdek, soliq organiga taqdim etilib, bartaraf etib boʻlmaydigan kuch holatlari oqibatida yoʻqotilgan taqdirda, hujjatlar tekshirilayotgan shaxsdan qayta talab qilib olinishi mumkin.
5-§. Uchinchi shaxslardan hujjatlarni (axborotni) talab qilib olish
163. Soliq tekshiruvini oʻtkazuvchi shaxs soliq toʻlovchining faoliyatiga taalluqli hujjatlarga (axborotga) ega boʻlgan kontragentdan yoki boshqa shaxslardan ushbu hujjatlarni (axborotni) talab qilib olishga haqli.
164. Agar tekshirilayotgan soliq toʻlovchining faoliyatiga taalluqli hujjatlarni (axborotni) boshqa hududda hisobda turgan soliq toʻlovchidan (uchinchi shaxsdan) olish talab etilsa, soliq tekshiruvini oʻtkazuvchi soliq organi tegishli hujjatlarni (axborotni) talab qilib olish toʻgʻrisida soliq toʻlovchi (uchinchi shaxs) hisobda turgan joydagi soliq organiga topshiriqnoma yuboradi. Bunda topshiriqnomada soliq nazoratining qaysi tadbirini oʻtkazish chogʻida hujjatlarni (axborotni) taqdim etish zarurati yuzaga kelganligi koʻrsatiladi, muayyan bitimga taalluqli axborot talab qilib olinayotganda esa ushbu bitimni identifikatsiyalash imkonini beruvchi maʼlumotlar koʻrsatiladi.
Topshiriqnoma olingan kundan eʼtiboran uch ish kuni mobaynida hujjatlar (axborot) qaysi shaxsdan talab qilinayotgan boʻlsa, oʻsha shaxsning hisobda turgan joyidagi soliq organi tomonidan uchinchi shaxsga talabnoma yuboriladi.
Talabnomaga hujjatlarni (axborotni) talab qilib olish toʻgʻrisidagi topshiriqnomaning koʻchirma nusxasi ilova qilinadi.
165. Talabnomani olgan shaxs talabnoma olingan kundan eʼtiboran besh ish kuni mobaynida uni bajaradi yoki talab qilib olinayotgan hujjatlarga (axborotga) ega emasligini xabar qiladi.
Agar talab etiladigan hujjatlarni (axborotni) mazkur muddatda taqdim etish imkoni boʻlmasa, soliq organi uchinchi shaxsning iltimosnomasiga koʻra ushbu hujjatlarni (axborotni) taqdim etish muddatini uzaytirishga haqli.
6-§. Hujjatlar va buyumlarni olib qoʻyish
166. Soliq auditini oʻtkazuvchi shaxs soliqlarni hisoblab chiqarish bilan bogʻliq hujjatlarni, buyumlarni va elektron axborotni saqlovchi jismlarni (soliqqa oid axborotni saqlovchi moslamalar, shu jumladan, kompyuterning qattiq diski, noutbuklar va boshqalar) Soliq kodeksining 148-moddasida belgilangan tartibda olib qoʻyishga haqli.
167. Hujjatlar, buyumlar va elektron axborotni saqlovchi jismlar quyidagi hollarda olib qoʻyiladi:
soliq auditini oʻtkazish jarayonida hujjatlarni taqdim etish soliq toʻlovchi tomonidan rad etilgan yoki belgilangan muddatlarda taqdim etilmaganda;
hujjatlarning koʻchirma nusxalari yetarli boʻlmasa hamda soliq organlarida hujjatlarning asl nusxalari yoʻq qilinishi, yashirilishi, oʻzgartirilishi yoki almashtirib qoʻyilishi mumkinligi toʻgʻrisida taxmin qilish uchun yetarlicha asoslar mavjud boʻlganda.
168. Olib qoʻyilgan hujjatlar, buyumlar va elektron axborotni saqlovchi jismlar saqlash zarurati tugagunga qadar saqlab turiladi.
Soliq auditi uchun ahamiyati boʻlmagan hujjatlar, buyumlar va elektron axborotni saqlovchi jismlar soliq auditini oʻtkazuvchi shaxs tomonidan koʻzdan kechirib boʻlganidan keyin egalariga darhol qaytarib beriladi.
Qaytarilgan hujjatlar, buyumlar va elektron axborotni saqlovchi jismlar soliq toʻlovchidan qabul qilib olganligini toʻgʻrisida tilxat olinadi.
169. Hujjatlarning asl nusxalari olib qoʻyilganda soliq organlari ularning saqlanishini taʼminlashi shart.
170. Hujjatlar, buyumlar va elektron axborotni saqlovchi jismlarni olib qoʻyish ushbu Nizomga 21-ilovaga muvofiq shakldagi soliq auditini oʻtkazuvchi shaxsning asoslangan qarori asosida amalga oshiriladi.
171. Hujjatlar va elektron axborotni saqlovchi jismlarni tungi paytda (soat 23.00 dan 06.00 ga qadar boʻlgan vaqt oraligʻida) olib qoʻyishga yoʻl qoʻyilmaydi.
Soliq tekshiruvi predmetiga aloqasi boʻlmagan hujjatlar va buyumlar olib qoʻyilmaydi.
172. Hujjatlar, buyumlar va elektron axborotni saqlovchi jismlarni olib qoʻyish hujjatlari va elektron axborotni saqlovchi jismlari olib qoʻyilayotgan shaxslar ishtirokida videotasvirga olish qurilmalaridan foydalanish vositasida amalga oshiriladi, bunday imkoniyat mavjud boʻlmaganda esa — xolislar ishtirokida amalga oshiriladi. Barcha olib qoʻyiladigan hujjatlar, buyumlar va elektron axborotni saqlovchi jismlar xolislarga hamda olib qoʻyishda ishtirok etuvchi boshqa shaxslarga koʻrsatiladi va zarur boʻlgan taqdirda olib qoʻyilgan joyda oʻraladi.
173. Hujjatlar, buyumlar va elektron axborotni saqlovchi jismlarni olib qoʻyish toʻgʻrisida ushbu Nizomga 22-ilovaga muvofiq shaklda bayonnoma tuziladi va uning koʻchirma nusxasi soliq toʻlovchiga imzo qoʻydirilgan holda taqdim etiladi.
174. Soliq toʻlovchi bayonnomani olishdan bosh tortsa, bayonnomaga tegishli yozuv kiritiladi va bir nusxasi soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetiga yoki pochta orqali buyurtma xat bilan yuboriladi.
7-§. Inventarizatsiyani oʻtkazish tartibi
175. Tekshirilayotgan soliq toʻlovchida soliq auditini oʻtkazish jarayonida soliq organlarining mansabdor shaxslari mol-mulkning haqiqatda mavjudligini aniqlash, haqiqatda mavjud mol-mulkni buxgalteriya hisobi maʼlumotlari bilan qiyoslash, majburiyatlar hisobda toʻgʻri aks ettirilganligi yuzasidan inventarizatsiya tayinlash va oʻtkazish huquqiga ega.
176. Joylashgan joyi va barcha turdagi moliyaviy majburiyatlaridan qatʼi nazar, soliq toʻlovchining barcha mol-mulki inventarizatsiya qilinishi kerak.
Shuningdek, ishlab chiqarish zaxiralari va soliq toʻlovchiga qarashli boʻlmagan, biroq buxgalteriya hisobida qayd etilgan (masʼuliyatli saqlashda boʻlgan, ijaraga olingan, qayta ishlash uchun olingan) boshqa turdagi mol-mulk, shuningdek, biror-bir sababga koʻra hisobga olinmagan mol-mulk inventarizatsiya qilinishi lozim.
177. Inventarizatsiyani oʻtkazish uchun soliq organi rahbari (rahbar oʻrinbosari) ushbu Nizomga 23-ilovaga muvofiq shaklda buyruq chiqaradi, unda uni amalga oshirish uchun asoslar va maxsus inventarizatsiya komissiyasining tarkibi, shu jumladan, soliq organlarining mansabdor shaxslari, jalb qilingan mutaxassislar va soliq toʻlovchining ishchi-xodimlari (kelishilgan xolda) koʻrsatiladi.
178. Maxsus inventarizatsiya komissiyasi aʼzolari quyidagilar uchun javobgar:
a) inventarizatsiyani oʻz vaqtida oʻtkazish va uni oʻtkazish tartibiga rioya qilishga;
b) hisob-kitoblarda tekshirilayotgan asosiy vositalar, tovar-moddiy boyliklar, pul mablagʻlari va vositalarning haqiqatdagi qoldiqlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar roʻyxatga toʻliq va aniq qayd etilishiga;
v) tovar-moddiy boyliklarning ular narxi belgilanadigan farqlovchi belgilari (turi, navi, rusumi, hajmi, preyskurant boʻyicha tartib raqami, artikuli va h.k.) roʻyxatda toʻgʻri koʻrsatilishiga;
g) belgilangan tartibga muvofiq inventarizatsiya materiallari toʻgʻri va oʻz vaqtida rasmiylashtirilishiga.
Mol-mulkning haqiqatda mavjudligini tekshirishni boshlashdan oldin inventarizatsiya komissiyasi inventarizatsiya paytidagi eng soʻnggi kirim-chiqim hujjatlarini yoki moddiy vositalar va pul mablagʻlari harakati toʻgʻrisidagi hisobotlarni olishi kerak.
Soliq toʻlovchining mansabdor shaxsi hisobotlarga ilova qilingan barcha kirim-chiqim hujjatlariga “inventarizatsiyagacha ...da (sana)” deb koʻrsatgan holda viza qoʻyadi, bu esa hisob maʼlumotlari boʻyicha inventarizatsiyani boshlash paytida mol-mulk qoldiqlarini aniqlash uchun asos boʻlib xizmat qilishi lozim.
Soliq toʻlovchining moddiy javobgar shaxslari inventarizatsiya boshlanishiga qadar mol-mulkka doir barcha kirim-chiqim hujjatlari buxgalteriya yoki komissiyaga topshirilgani va ular javobgarligiga olingan barcha boyliklar kirim qilingani, chiqib ketganlari esa chiqimga hisobdan oʻchirilgani toʻgʻrisida tilxat beradilar. Mol-mulkni sotib olishga hisobot beriladigan summalari yoki uni olish uchun ishonchnomalari boʻlgan shaxslar ham shunday tilxat beradilar.
179. Agar mol-mulkni inventarizatsiya qilish bir necha kun mobaynida oʻtkazilsa, moddiy boyliklar saqlanayotgan xona maxsus inventarizatsiya komissiyasi ketayotganida muhrlanishi kerak. Maxsus inventarizatsiya komissiyalari ishida tanaffus boʻlganda (tushlik vaqti, tunda, boshqa sabablarga koʻra) roʻyxatlar inventarizatsiya oʻtkazilayotgan yopiq xonadagi yashikda (javon, seyfda) saqlanishi shart.
180. Tovar-moddiy boyliklarning haqiqatda mavjudligini tekshirishga kirishishdan oldin maxsus inventarizatsiya komissiyasi:
yordamchi binolar, yertoʻlalar va boyliklar saqlanadigan, alohida kirish-chiqish eshiklari boʻlgan boshqa joylarni plombalashi;
ogʻirlikni oʻlchaydigan barcha asboblar sozlanganini tekshirishi va ularni tamgʻalashning belgilangan muddatlariga rioya qilishi shart.
181. Toʻsatdan oʻtkaziladigan inventarizatsiyada barcha tovar-moddiy boyliklar maxsus inventarizatsiya komissiyasi hozirligida, qolgan hollarda esa — oldindan tayyorlab qoʻyiladi. Boyliklar guruhlarga boʻlinishi, navlarga ajratilishi va ular miqdorini sanash uchun qulay boʻlgan maʼlum tartibda nomlari, navlari, hajmlari boʻyicha joylashtirilishi kerak.
182. Asosiy vositalar, xom ashyo, materiallar, tayyor mahsulot, tovarlar, pul mablagʻlari va boshqa boyliklarni inventarizatsiya qilish ularning har bir joylashgan joyi va ana shu boyliklarni saqlayotgan javobgar shaxs boʻyicha oʻtkaziladi.
Haqiqatdagi qoldiqlarni tekshirish soliq toʻlovchining moddiy javobgar shaxslarining (kassirlar, xoʻjalik, savdo korxonasi, omborxona, tayyorlov punkti va hokazolar mudirlari) albatta ishtirok etishi bilan amalga oshiriladi.
Inventarizatsiya paytida boyliklarning mavjudligi albatta sanash, tarozida tortish, oʻlchash yoʻli bilan aniqlanadi.
Yetkazib beruvchining ochilmagan oʻramida saqlanayotgan materiallar va tovarlar boʻyicha ushbu boyliklar miqdori, istisno tariqasida, hujjatlar asosida, ushbu boyliklar bir qismini albatta naturada (tanlab olib) tekshirish bilan aniqlanishi mumkin. Qoplanmagan mahsulotlar ogʻirligi (yoki hajmi)ni oʻlchash va texnik hisob-kitoblar asosida aniqlashga yoʻl qoʻyiladi; oʻlchash dalolatnomalari va hisob-kitoblar roʻyxatga ilova qilinadi. Tarozida tortiladigan koʻp miqdordagi tovarlarni inventarizatsiya qilish tarozida tortish qaydnomalarini ishchi inventarizatsiya komissiyasining aʼzolaridan biri va moddiy javobgar shaxs yuritadi. Ish kuni oxirida (yoki tarozida tortish tugagach) ana shu qaydnomalar maʼlumotlari solishtiriladi va chiqarilgan yakun inventarizatsiya roʻyxatiga qayd etiladi. Tarozida tortish qaydnomalari roʻyxatga ilova qilinadi.
183. Inventarizatsiya qilinadigan boyliklar va obyektlarning nomlari va ularning miqdori roʻyxatlarda nomenklatura boʻyicha va hisobda qabul qilingan oʻlchov birliklarida koʻrsatiladi.
184. Roʻyxatlarga maxsus inventarizatsiya komissiyasining barcha aʼzolari va moddiy javobgar shaxslar imzo chekadilar. Roʻyxat oxirida moddiy javobgar shaxslar komissiya boyliklarni ularning hozirligida tekshirganini, komissiya aʼzolariga nisbatan hech qanday daʼvolar yoʻqligi va roʻyxatda sanalgan boyliklar masʼuliyatli saqlashga qabul qilinganini tasdiqlaydigan tilxatga imzo chekadilar.
Boyliklarning haqiqatda mavjudligini tekshirish paytida moddiy javobgar shaxslar oʻzgargan taqdirda boyliklarni qabul qilgan shaxs inventarizatsiya roʻyxatlariga ularni olganligi, topshirgan shaxslar esa ularni topshirganligi xususida imzo chekadilar.
Xoʻjalikka tegishli boʻlmagan, biroq unda joylashgan boyliklarga alohida roʻyxatlar tuziladi.
185. Inventarizatsiya roʻyxatlari texnik vositalar, axborot tizimi va axborot texnologiyalaridan foydalangan holda hamda qoʻlda toʻldirilishi mumkin.
186. Maxsus inventarizatsiya komissiyasi tovar-moddiy boyliklarni inventarizatsiya qilish bilan bir vaqtda xoʻjalik yurituvchi subyektning buxgalteriyasi tegishli barcha schyotlar boʻyicha yozuvlarni korrespondensiyalanuvchi schyotlar bilan qiyoslagan holda tekshirishi kerak.
Masalan, asosiy vositalar boʻyicha (kapital mablagʻlarning tegishli schyotlari bilan solishtirilgan holda) foydalanishga qabul qilingan barcha obyektlar hisobga olingan-olinmagani; tovar-moddiy boyliklar boʻyicha — barcha kelib tushgan boyliklar kirim qilingan-qilinmagani, chiqib ketganlari esa hisobdan oʻchirilgani va unda aks ettirilgani, tugallanmagan ishlab chiqarish boʻyicha — barcha xarajatlar chiqarilgan mahsulotga hisobdan oʻchirilgan-oʻchirilmagani va hokazolar aniqlanishi zarur.
187. Asosiy vositalarni inventarizatsiya qilishdan oʻtkazayotganda komissiya majburiy tartibda obyektlarni naturada koʻzdan kechiradi va inventarizatsiya roʻyxatlariga ularning toʻliq nomi, vazifasi, inventar raqamlari va asosiy texnik yoki foydalanish koʻrsatkichlarini qayd etadi.
Hisobga qabul qilinmagan obyektlar, shuningdek, hisob registrlarida ularni tavsiflaydigan maʼlumotlar boʻlmagan yoki notoʻgʻri maʼlumotlar koʻrsatilgan obyektlar aniqlangan taqdirda, komissiya inventarizatsiya roʻyxatiga ana shu obyektlar boʻyicha yetishmaydigan yoki toʻgʻri maʼlumotlarni va texnik koʻrsatkichlarni kiritishi kerak, masalan: binolar boʻyicha — ularning vazifasi, ularni qurishda ishlatilgan asosiy materiallar, hajmi (tashqi yoki ichki tomondan oʻlchab), maydoni (umumiy foydali maydoni), qavatlar soni (yertoʻla, yarim yertoʻla va hokazolarsiz), qurilgan yili va hokazolar; kanallar boʻyicha — uzunligi, chuqurligi va eni (tubi va yuzasi boʻyicha), sunʼiy inshootlar, tubi va yonlarini mahkamlash materiallari, koʻpriklar boʻyicha — joylashgan joyi, materiallar turi va asosiy oʻlchamlari; yoʻllar boʻyicha — yoʻl turi (tosh yoʻl, profilli yoʻl), uzunligi, qoplash materiallari va mashina qatnaydigan eni va hokazolar koʻrsatilishi kerak.
Inventarizatsiyada aniqlangan hisobga olinmagan obyektlarni baholash joriy qiymat boʻyicha oʻtkazilishi, eskirish esa obyektlarning haqiqiy texnik holati boʻyicha belgilanishi, bunda baholash va eskirish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar tegishli dalolatnomalar bilan rasmiylashtirilishi kerak.
Maxsus inventarizatsiya komissiyasi inventarizatsiya vaqtida aniqlangan hisobga olinmagan obyektlar qachon va kimning farmoyishi bilan barpo etilganini, ularni barpo etish xarajatlari hisobdan chiqarilganini aniqlashi va buni bayonnomada aks ettirishi shart.
Asosiy vositalar roʻyxatga obyektning asosiy vazifasiga muvofiq nomlari boʻyicha qayd etiladi. Agar obyekt tiklangan, taʼmirlangan, kengaytirilgan yoki qayta jihozlangan va buning oqibatida uning asosiy vazifasi oʻzgargan boʻlsa, u roʻyxatga yangi vazifasiga muvofiq keladigan nom bilan kiritiladi.
Agar maxsus inventarizatsiya komissiyasi kapital tusda qilingan ishlar (qavat qurish, yangi xonalar qurish va hokazolar) yoki imorat va inshootlarni qisman tugatish (ayrim konstruktiv unsurlarni buzish) buxgalteriya hisobida aks ettirilmagan deb topsa, u tegishli hujjatlar boʻyicha obyekt dastlabki qiymatining koʻpayish yoki kamayish summasini aniqlashi va roʻyxatda qilingan oʻzgarishlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni keltirishi kerak.
188. Mashinalar, uskunalar va kuch qurilmalari inventarizatsiya roʻyxatlariga yakka tartibda, inventar raqami, tayyorlagan zavodi, chiqarilgan yili, vazifasi, quvvatlari va hokazolar koʻrsatilgan holda kiritiladi.
Bir vaqtda bir sex yoki boʻlimga joylashtirilgan va guruh hisobining namunaviy inventar varaqchasida qayd etiladigan bir xil qiymatdagi xoʻjalik anjomlari, asboblar, dastgohlar va hokazo bir turdagi buyumlar inventarizatsiya roʻyxatlarida nomlari boʻyicha keltirilib, ushbu buyumlar miqdori koʻrsatiladi.
Asosiy vositalarning inventar obyektlariga berilgan raqamlar, qoidaga koʻra, oʻzgarmasligi kerak. Obyektlar oʻzlarining texnik-ishlab chiqarish vazifasiga koʻra kiritilishi kerak boʻlgan asosiy vositalar guruhidan boshqa guruhga xato ravishda kiritilgan hollarda, shuningdek, notoʻgʻri raqam qoʻyilganligi aniqlangan hollarda raqamlar oʻzgartirilishi mumkin.
189. Foydalanishga yaroqsiz va tiklab boʻlmaydigan asosiy vositalar inventarizatsiya roʻyxatiga kiritilmaydi. Ana shu obyektlarga inventarizatsiya komissiyasi alohida roʻyxat tuzib, ularni foydalanishga topshirish vaqti va ushbu obyektlarni yaroqsiz holga keltirgan sabablar (shikastlanish, toʻliq eskirish va hokazolar) koʻrsatiladi. Bunday obyektlarni hisobdan chiqarish umumiy belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
190. Oʻzining asosiy vositalarini inventarizatsiya qilish bilan bir qatorda ijaraga olingan va masʼuliyatli saqlashda boʻlgan asosiy vositalar ham tekshiriladi.
Koʻrsatilgan obyektlar boʻyicha alohida roʻyxat tuziladi, unda ana shu obyektlar masʼuliyatli saqlash yoki ijaraga qabul qilinganligini tasdiqlaydigan hujjatlarga havola beriladi.
191. Nomoddiy aktivlarni inventarizatsiya qilishda quyidagilar tekshirilishi zarur:
soliq toʻlovchining ulardan foydalanishga doir huquqlarini tasdiqlaydigan hujjatlarning mavjudligi;
nomoddiy aktivlar balansda toʻgʻri va oʻz vaqtida aks ettirilganligi.
192. Moliyaviy qoʻyilmalarni inventarizatsiya qilishda qimmatli qogʻozlarga doir haqiqatdagi xarajatlar va boshqa soliq toʻlovchining ustav kapitallari, shuningdek, boshqa soliq toʻlovchilarga berilgan qarzlar tekshiriladi.
193. Qimmatli qogʻozlarning haqiqatda mavjudligi tekshirilganda quyidagilar aniqlanadi:
qimmatli qogʻozlar toʻgʻri rasmiylashtirilgani;
qimmatli qogʻozlar butligi;
qimmatli qogʻozlar boʻyicha olingan daromadlarning buxgalteriya hisobida oʻz vaqtida va toʻliq aks ettirilishi.
194. Soliq toʻlovchida qimmatli qogʻozlar saqlanganida ularni inventarizatsiya qilish kassadagi pul mablagʻlarini inventarizatsiya qilish bilan bir vaqtda oʻtkaziladi.
195. Qimmatli qogʻozlarni inventarizatsiya qilish alohida emitentlar boʻyicha oʻtkazilib, dalolatnomada nomi, seriyasi, raqami, nominal va haqiqiy qiymati, uzish muddatlari va umumiy summasi koʻrsatiladi.
196. Maxsus tashkilotlarga (depozitariy bank — qimmatli qogʻozlarni saqlaydigan maxsus joy va h.k.) saqlash uchun topshirilgan qimmatli qogʻozlarni inventarizatsiya qilish soliq toʻlovchining buxgalteriya hisobida tegishli schyotlarida qayd etilgan summalar qoldiqlarini ushbu maxsus tashkilotlar koʻchirmalari maʼlumotlari bilan solishtirishdan iborat boʻladi.
197. Boshqa tashkilotlarning ustav kapitallariga moliyaviy qoʻyilmalar, shuningdek, boshqa xoʻjalik yurituvchi subyektlarga berilgan qarzlar inventarizatsiya paytida hujjatlar bilan tasdiqlanishi kerak.
198. Tovar-moddiy boyliklarni inventarizatsiya qilish, qoidaga koʻra, mazkur xonada boyliklarning joylashish tartibida bajarilishi kerak. Inventarizatsiya vaqtida bir turdagi tovar-moddiy boyliklardan boshqasiga tartibsiz oʻtishga yoʻl qoʻyib boʻlmaydi.
Tovar-moddiy boyliklar turli alohida xonalarda bitta moddiy javobgar shaxsda saqlanganda inventarizatsiya qilish saqlash joylari boʻyicha ketma-ketlikda oʻtkaziladi. Boyliklar tekshirilganidan keyin xona eshigi plombalanadi va komissiya ishlash uchun keyingi xonaga oʻtadi.
199. Tovar-moddiy boyliklar inventarizatsiya roʻyxatiga har bir nom boʻyicha kiritiladi, bunda nomenklatura raqami, turi, guruhi, artikuli, navi va miqdori koʻrsatiladi.
200. Maxsus inventarizatsiya komissiyasi raisi yoki uning topshirigʻiga koʻra komissiya aʼzolari ombor (omborxona) mudiri va boshqa moddiy javobgar shaxslar hozirligida tovar-moddiy boyliklarning haqiqatda mavjudligini ularni albatta sanash, tarozida tortish yoki qayta oʻlchash yoʻli bilan tekshiradilar. Roʻyxatlarga boyliklar qoldigʻi haqidagi maʼlumotlarni moddiy javobgar shaxslar ogʻzidan yoki haqiqatda mavjudligini tekshirmasdan turib hisob maʼlumotlari boʻyicha qayd etish qatʼiyan taqiqlanadi.
201. Inventarizatsiya vaqtida olinadigan tovar-moddiy boyliklar moddiy javobgar shaxslar tomonidan inventarizatsiya komissiyasi aʼzolari hozirligida qabul qilinadi va inventarizatsiyadan soʻng reyestr yoki tovar hisoboti boʻyicha kirim qilinadi. Ushbu tovar-moddiy boyliklar “Inventarizatsiya paytida tushgan tovar-moddiy boyliklar” nomi bilan alohida roʻyxatga kiritiladi. Roʻyxatda ular qachon, kimdan tushgani, kirim hujjatining sanasi va raqami, nomi, miqdori, narxi va summasi koʻrsatiladi. Ayni vaqtda kirim hujjatida inventarizatsiya komissiyasi raisining imzosi bilan ana shu boyliklar qayd etilgan roʻyxat sanasiga havola qilgan holda “inventarizatsiyadan soʻng” belgisi qoʻyiladi.
202. Inventarizatsiya uzoq vaqt oʻtkazilgan taqdirda favqulodda hollarda va faqat xoʻjalik yurituvchi subyekt rahbari va bosh buxgalterining yozma ruxsati bilan inventarizatsiya jarayonida tovar-moddiy boyliklar moddiy javobgar shaxslarga inventarizatsiya komissiyasi aʼzolari hozirligida berilishi mumkin.
Ushbu boyliklar “Inventarizatsiya paytida berilgan tovar-moddiy boyliklar” deb nomlangan alohida inventar roʻyxatiga kiritiladi. Bu yozuv inventarizatsiya paytida tushgan tovar-moddiy boyliklarga oid hujjatlarga oʻxshab rasmiylashtirilishi kerak. Chiqim hujjatlarida inventarizatsiya komissiyasi raisining imzosi bilan belgi qoʻyiladi.
203. Boshqa xoʻjalik yurituvchi subyektlarga tegishli boʻlgan va masʼuliyatli saqlanishda boʻlgan tovar-moddiy boyliklar oʻzining tovar-moddiy boyliklari bilan bir vaqtda inventarizatsiya qilinadi. Ana shu boyliklarga alohida inventarizatsiya roʻyxati tuziladi, unda ushbu boyliklarni masʼuliyatli saqlashga qabul qilingani tasdiqlanadigan tegishli hujjatlarga havola beriladi.
204. Yoʻlda boʻlgan, yuklab joʻnatilgan, xaridorlar tomonidan haqi muddatida toʻlanmagan, boshqa xoʻjalik yurituvchi subyektlar omborlarida boʻlgan tovar-moddiy boyliklarni inventarizatsiya qilish tegishli schyotlarda koʻrsatilgan summalarning asosliligini sinchiklab tekshirishni oʻz ichiga oladi.
Ushbu tovar-moddiy boyliklarni (yoʻldagi, yuklab joʻnatilgan va hokazo tovarlar) hisobga olish schyotlarida tegishlicha rasmiylashtirilgan hujjatlar bilan tasdiqlangan summalargina qolishi mumkin:
yoʻlda boʻlganlari boʻyicha — tovar yetkazib beruvchilarning schyot — toʻlov talabnomalari yoki ularning oʻrnini bosadigan hujjatlar bilan;
yuklab joʻnatilganlari boʻyicha — xaridorlar taqdim etgan hisobvaraq-fakturalar nusxalari va toʻlov talabnomalari nusxalari bilan;
toʻlash muddati oʻtgan hujjatlar boʻyicha esa — bank muassasasining kartotekalarda toʻlov talabnomalari mavjudligini albatta tasdiqlashi bilan;
boshqa tashkilotlarning omborlarida joylashganlari boʻyicha — inventarizatsiya qilish sanasiga yaqin boʻlgan sanaga qayta rasmiylashtirilgan saqlangan tilxatlar bilan;
bitta shahardagi tovar yetkazib beruvchilarning omborlarida boʻlganlari boʻyicha — inventarizatsiya qilishni oʻtkazish sanasida qayta rasmiylashtirilgan saqlangan tilxatlar bilan.
Ushbu schyotlar (talabnomalar) boshqa korrespondensiyalanuvchi schyotlar bilan oldindan solishtirilishi kerak.
205. Yoʻlda boʻlgan, yuklab joʻnatilgan, xaridorlar tomonidan muddatida toʻlanmagan va boshqa xoʻjalik yurituvchi subyektlarning omborlarida boʻlgan tovar-moddiy boyliklarga alohida-alohida inventarizatsiya roʻyxatlari (dalolatnomalar) tuziladi.
Yoʻlda boʻlgan tovar-moddiy boyliklarga doir roʻyxatlarda har bir joʻnatma boʻyicha quyidagi maʼlumotlar keltiriladi: nomi (hujjat boʻyicha), miqdori va qiymati (hisob maʼlumotlariga binoan), yuklab joʻnatish sanasi, shuningdek, ushbu boyliklar tegishli schyotlarda hisobga olinishiga asos boʻlgan hujjatlarning roʻyxati va raqamlari. Bunda belgilangan muddatda tushmagan hamda hisobda yoʻldagi materiallar va tovarlar sifatida qayd etilgan yuklar boʻyicha ularni qidirib topish uchun qanday choralar koʻrilganligini tekshirish zarur.
206. Yuklab joʻnatilgan va xaridorlar haqini muddatida toʻlamagan tovar-moddiy boyliklarga doir roʻyxatlarda har bir alohida joʻnatma boʻyicha xaridorning nomi, tovar-moddiy boyliklarning nomi, yuklab joʻnatish sanasi, hisobvaraq-faktura yozilgan sana, hisobvaraq-fakturaning raqami va hisobvaraq-fakturaga doir summa keltiriladi.
207. Xoʻjalik yurituvchi boshqa subyektlarning omborlarida saqlanayotgan tovar-moddiy boyliklar roʻyxatlarga ushbu boyliklar masʼuliyatli saqlashga topshirilganligini tasdiqlaydigan hujjatlar asosida kiritiladi. Ushbu boyliklarga doir roʻyxatlarda ularning nomi, miqdori, navi, haqiqatdagi qiymati (hisob hujjatlari boʻyicha), yukni saqlashga qabul qilish sanasi, saqlash joyi, hujjatlarning raqamlari va sanasi koʻrsatiladi.
Ushbu boyliklar masʼuliyatli saqlanishida boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyektlardan inventarizatsiya roʻyxatlarining nusxalari olinganda komissiya boyliklarning haqiqatda mavjudligini (inventarizatsiya roʻyxatlari nusxalarining maʼlumotlari asosida) hujjatlarga binoan belgilangan miqdor bilan taqqoslaydi.
208. Boshqa xoʻjalik yurituvchi subyektlarda qayta ishlashda boʻlgan tovar-moddiy boyliklarga doir roʻyxatlarda qayta ishlovchi korxonaning nomi, boyliklar nomi, miqdori, hisob maʼlumotlari boʻyicha haqiqiy qiymati, boyliklarni qayta ishlashga berish sanasi, hujjatlarning raqamlari va sanasi koʻrsatiladi.
209. Foydalanishda boʻlgan arzon baholi va tez eskiruvchan buyumlar ular joylashgan joy va masʼuliyatli saqlanishida boʻlgan shaxslar boʻyicha inventarizatsiya qilinadi.
Inventarizatsiya qilish har bir buyumni koʻzdan kechirish yoʻli bilan oʻtkaziladi. Inventarizatsiya roʻyxatlariga arzon baholi va tez eskiruvchan buyumlar buxgalteriya hisobida qabul qilingan nomenklaturaga muvofiq nomlari boʻyicha kiritiladi.
Shaxsan foydalanish uchun xodimlarga berilgan arzon baho va tez eskiruvchan buyumlar inventarizatsiya qilinganda guruhli inventarizatsiya roʻyxatlarini tuzishga yoʻl qoʻyiladi, ularda ushbu buyumlar uchun masʼul boʻlgan, ularga shaxsiy varaqchalar ochilgan shaxslar koʻrsatilib, roʻyxatlarda tilxatga imzo chektiriladi.
Roʻyxatlarda buyumlarning dastlabki qiymati koʻrsatiladi.
Yuvish va tuzatishga yuborilgan maxsus kiyim (korjoma) va sochiq-dasturxonlar inventarizatsiya roʻyxatiga maishiy xizmat koʻrsatish korxonalarining qaydnoma-yukxatlari yoki kvitansiyalari asosida yozilishi kerak.
Yaroqsiz holga kelgan va hisobdan oʻchirilmagan arzonbaho va tez eskiruvchan buyumlarga ishchi inventarizatsiya komissiyasi tomonidan belgilangan shaklda dalolatnomalar tuzilib, foydalanish vaqti, yaroqsiz boʻlish sabablari, ushbu buyumlardan xoʻjalik maqsadlarida foydalanish imkoniyatlari koʻrsatiladi.
210. Idish roʻyxatlarga turlari, maqsadli vazifasi va sifat holatiga (yangi, ishlatilgan, tuzatishni taqozo etadigan va h.k.) binoan kiritiladi.
Tekshirish oldidan boʻsh idish (tara) turlari boʻyicha tanlanishi kerak, yaʼni:
yogʻoch idishlar (yashiklar, bochkalar);
karton idishlar;
metall idishlar (flyagalar, barabanlar);
toʻqimachilik idishlari (qoplar).
Yaroqsiz holga kelgan idishlarga ishchi inventarizatsiya komissiyasi tomonidan dalolatnoma tuzilib, sabablari va idish uchun masʼul shaxslar koʻrsatiladi.
211. Tugallanmagan ishlab chiqarishni inventarizatsiya qilish uning hajmlari va haqiqiy tannarxini Vazirlar Mahkamasining 1999-yil 5-fevraldagi 54-sonli qarori bilan tasdiqlangan Mahsulot (ishlar, xizmatlar) ishlab chiqarish va sotish xarajatlari tarkibi toʻgʻrisidagi nizom bilan belgilangan tartibga va uning asosida ishlab chiqilgan tarmoq yoʻriqnomalariga muvofiq belgilashni taqozo etadi.
212. Inventarizatsiya boshlanishidan oldin sexlar uchun zarur boʻlmagan barcha metallar, xarid qilingan detallar, shuningdek, ishlov berilishi mazkur bosqichda tugallangan barcha detallar, uzellar va agregatlar omborlarga topshirilishi lozim.
Sexlarda boʻlgan tugallanmagan ishlab chiqarish zaxiralari va yarim tayyor mahsulotlar ularning miqdorini toʻgʻri va qulay usulda sanashni taʼminlaydigan tartibga keltirilishi kerak.
213. Tugallanmagan ishlab chiqarish zaxiralari (detallar, uzellar, agregatlar) qoldigʻini tekshirish amalda sanash, tarozida tortish, oʻlchash yoʻli bilan amalga oshiriladi.
Roʻyxatlar:
har bir sex (uchastka, boʻlim) boʻyicha — zaxiralar nomi, ularning tayyorlik bosqichi yoki darajasi, miqdori yoki hajmini koʻrsatib;
qurilish-montaj ishlari boʻyicha — ularga doir hisob-kitoblar ularga doir ishlar toʻla tugallanganidan keyin, oraliq toʻlovlarsiz amalga oshiriladigan tugallanmagan korxonalar, ularning navbatlari, obyektlari, ishga tushiriladigan majmualar boʻyicha ishlar hajmini koʻrsatib konstruktiv elementlar va ish turlarining tugallanmagan qismlari boʻyicha tuziladi.
Ish joylarida boʻlgan, ishlov berilmagan xom ashyo, materiallar va xarid qilinadigan yarim tayyor mahsulotlar tugallanmagan ishlab chiqarish roʻyxatiga kiritilmaydi, balki alohida inventarizatsiya qilinadi va alohida roʻyxatlarda qayd etiladi.
Uzil-kesil brak qilingan detallar tugallanmagan ishlab chiqarish tarkibiga kiritilmaydi.
214. Bir xildagi massa boʻlmagan yoki aralashma boʻlgan (tegishli sanoat tarmoqlarida) tugallanmagan ishlab chiqarish boʻyicha inventarizatsiya roʻyxatlarida, shuningdek, solishtirish qaydnomalarida ikkita miqdoriy koʻrsatkich keltiriladi: ana shu massa yoki aralashma miqdori va uning tarkibiga kiradigan xom ashyo yoxud materiallar (alohida nomlar boʻyicha) miqdori. Xom ashyo yoki materiallar miqdori texnik hisob-kitoblar bilan tarmoq yoʻriqnomalarida belgilangan tartibda belgilanadi.
215. Tugallanmagan kapital qurilishning mavjudligi va hajmi inventarizatsiya paytida uning toʻlangan qismini naturada tekshirish yoʻli bilan belgilanadi. Inventarizatsiya dalolatnomalarida obyekt nomi va ana shu obyektga doir bajarilgan ishlar hajmi har bir alohida ish turi, konstruktiv unsurlar, uskunalar va hokazolar boʻyicha koʻrsatiladi.
Inventarizatsiya komissiyasi quyidagilarni:
tugallanmagan kapital qurilish tarkibida montajga berilgan, biroq haqiqatda montaji boshlanmagan uskuna bor-yoʻqligini;
konservatsiyalangan va vaqtincha qurilishi toʻxtatilgan obyektlarning holatini tekshirishi kerak.
Ana shu obyektlar boʻyicha, xususan, ularni konservatsiyalash uchun sabablar va asosni aniqlash zarur.
216. Qabul qilinishi va foydalanishga topshirilishi tegishli hujjatlar bilan rasmiylashtirilmagan, qurilishi tugallangan, toʻliq yoki qisman amalda foydalanishga topshirilgan obyektlarga alohida dalolatnomalar tuziladi. Tugallangan, biroq nimagadir foydalanishga topshirilmagan obyektlarga ham alohida dalolatnomalar tuziladi. Dalolatnomalarda koʻrsatilgan obyektlarni foydalanishga topshirishni rasmiylashtirish nimaga choʻzilganligi sabablarini ham koʻrsatish lozim.
217. Qurilishi tugallangan obyektlarga, shuningdek, amalga oshirilmagan, balansdan oʻchirilishi kerak boʻlgan qurilish boʻyicha loyihalash-tadqiqot ishlariga dalolatnomalar tuziladi, ularda qurilishni toʻxtatish sabablari koʻrsatilgan holda bajarilgan ishlar xususiyati va ularning qiymati toʻgʻrisida maʼlumotlar keltiriladi.
Buning uchun tegishli texnik hujjatlar, ishlar, bosqichlarni topshirish dalolatnomalaridan, qurilish obyektlarida bajarilgan ishlarni hisobga olish jurnallari va boshqa hujjatlardan foydalanilishi kerak.
218. Binolar, inshootlar, mashinalar, uskunalar, energetik qurilmalar va boshqa obyektlarning tugallanmagan kapital taʼmirlarini inventarizatsiya qilish naturada ishlar holatini tekshirish yoʻli bilan amalga oshiriladi.
Tugallanmagan kapital taʼmirga dalolatnoma tuziladi, unda taʼmirlanayotgan obyekt nomi, ishlar nomi va bajarish foizi, bajarilgan ishlarning smetadagi va haqiqiy qiymatlari koʻrsatiladi.
219. Hayvonlar va yosh hayvonlarni inventarizatsiya qilish vaqtida katta yoshli mahsuldor va ish hayvonlari inventarizatsiya roʻyxatlarida qayd etiladi, ularda: hayvonning raqami (birka, tamgʻasi), hayvonning laqabi, tugʻilgan yili, nasli, semizligi, hayvonning tirik vazni (ogʻirligi) (vazni (ogʻirligi) koʻrsatilmaydigan otlar, tuyalar, xachirlar, bugʻulardan tashqari) va dastlabki qiymati koʻrsatiladi.
Hayvonning nasli uni bonitirovkalash maʼlumotlari asosida koʻrsatiladi.
Qoramol, ish hayvoni, choʻchqalar (urgʻochi choʻchqa va erkak choʻchqalar), qoʻy va boshqa hayvonlarning alohida qimmatli nusxalari (nasldor oʻzagi) roʻyxatlarga yakka tartibda kiritiladi. Guruh tartibida hisobga olinadigan asosiy podaning boshqa hayvonlari roʻyxatlarga yosh va jins guruhlari boʻyicha kiritilib, har bir guruh boʻyicha tuyoqlar soni va jonli vazni (ogʻirligi) koʻrsatiladi.
220. Yosh qoramollar, yosh nasldor otlar va ish hayvonlari inventarizatsiya roʻyxatlariga yakka tartibda kiritilib, inventar raqamlari, laqablari, jinsi, nasli va hokazolar koʻrsatiladi.
Soʻqimga boqiladigan hayvonlar, yosh choʻchqalar, qoʻy va echkilar, parranda hamda guruh tartibida hisobga olinadigan boshqa xil hayvonlar roʻyxatlarga hisob registrlarida qabul qilingan nomenklaturaga koʻra kiritilib, har bir guruh boʻyicha tuyoqlar soni va jonli vazn (ogʻirlik) koʻrsatiladi.
Roʻyxatlar hayvon turlari boʻyicha sexlar, fermalar, boʻlimlar, brigadalar boʻyicha, hisob guruhlari va moddiy javobgar shaxslarga ajratib tuziladi.
221. Kassa inventarizatsiya qilinganda pul mablagʻlari va kassada boʻlgan boshqa boyliklarning haqiqatda mavjudligi tekshiriladi. Qatʼiy hisobdagi blankalar ham tekshiruvdan oʻtkaziladi.
Kassada pul mablagʻlarining haqiqatda mavjudligi hisob-kitob qilinganda pul belgilari, pochta markalari va davlat boji markalari hisobga qabul qilinadi.
Hech qanday hujjatlar yoki tilxatlar kassadagi naqd pul qoldigʻiga kiritilmaydi. Kassirning kassada mazkur xoʻjalik yurituvchi subyektga tegishli boʻlmagan pul mablagʻlari va boshqa boyliklar borligi toʻgʻrisidagi bayonotlari eʼtiborga olinmaydi.
222. Naqd pul mablagʻlarini inventarizatsiya qilish dalolatnomasida boyliklar qoldigʻi inventarizatsiya kunida naturada va hisob maʼlumotlari boʻyicha koʻrsatiladi va inventarizatsiya natijasi belgilanadi.
Qatʼiy hisobdagi blankalarning haqiqatda mavjudligini tekshirish blank turlari boʻyicha u yoki bu blankalarning boshlangʻich va oxirgi raqamlarini hisobga olgan holda amalga oshiriladi. Mazkur tekshirish natijalari maxsus roʻyxat bilan rasmiylashtiriladi.
223. Yoʻldagi pul mablagʻlarini inventarizatsiya qilish buxgalteriya hisobi schyotlarida qayd etilgan summalarni bank muassasalari, pochta boʻlimi va hokazolarning kvitansiyalari maʼlumotlari bilan solishtirish vositasida amalga oshiriladi.
224. Bankda hisob-kitob va joriy schyotlar, akkreditivlar, maxsus, alohida va boshqa schyotlarda boʻlgan pul mablagʻlarini inventarizatsiya qilish xoʻjalik yurituvchi subyekt buxgalteriyasining maʼlumotlari boʻyicha tegishli schyotlarda qayd etilgan summalar qoldigʻini bank koʻchirmasidagi maʼlumotlar bilan solishtirish orqali amalga oshiriladi.
225. Banklar bilan ssudalar boʻyicha, budjet, xaridorlar, tovar yetkazib beruvchilar, hisobdor shaxslar, ishchi va xizmatchilar, deponentlar hamda boshqa debitor va kreditorlar bilan hisob-kitoblarni inventarizatsiya qilish tegishli hujjatlar boʻyicha qoldiqlarni aniqlash va buxgalteriya hisobi schyotlarida qayd etilgan summalarning asosliligini sinchiklab tekshirishga asoslanadi. Komissiya debitor va kreditorlar schyotlari boʻyicha qarzlarning paydo boʻlishi, ularning realligi va shunday boʻlgan taqdirda, daʼvo etish muddatlarini oʻtkazib yuborishda aybdor shaxslarni aniqlaydi.
“Mol yetkazib beruvchilar va pudratchilar bilan hisob-kitoblar” schyotining yoʻldagi tovarlar va faktura qilinmagan tovarlar boʻyicha tovar yetkazib beruvchilar bilan hisob-kitoblar summalariga doir qismi alohida sinchiklab tekshirilishi kerak. U hujjatlar boʻyicha, shuningdek, korrespondensiyalanuvchi schyotlar bilan solishtirilgan holda tekshiriladi. Bunda faktura qilinmagan tovarlar tarkibida toʻlanishi “Turli debitor va kreditorlar bilan hisob-kitoblar” schyotida aks ettirilgan summalar yoki haqiqatda toʻlangan va olingan, biroq yoʻlda deb hisoblanuvchi materiallar va tovarlar summalari aks ettirilgani yoki ettirilmagani aniqlashtiriladi.
Tovar yetkazib beruvchilarning schyotlarida faktura qilinmagan tovarlar boʻyicha qolgan summalarga, ana shu schyot buxgalteriya tomonidan tekshirilgach, tovar yetkazib beruvchilardan hisobvaraq-fakturalar talab qilinishi kerak. Tovar yetkazib beruvchilar xaridorlarga hisobvaraq-fakturalar taqdim etishlari yoki ularni taqdim etmaslik sabablarini maʼlum qilishlari shart. Agar tovar yetkazib beruvchida qarz boʻlmasa, u buni xaridorga maʼlum qilishi kerak.
226. Ishchi va xizmatchilarga qarzlar boʻyicha oʻz vaqtida talab qilib olinmagan, deponentlar schyotiga oʻtkazilishi kerak boʻlgan ish haqi summalari, shuningdek, ishchi va xizmatchilarga ortiqcha toʻlashlar summalari va buning paydo boʻlish sabablari aniqlanishi kerak.
227. Hisobot beriladigan summalar inventarizatsiya qilinganda maqsadli foydalanilishini hisobga olgan holda hisobdor shaxslarning berilgan boʻnaklar boʻyicha hisobotlari, shuningdek, har bir hisobdor shaxs boʻyicha berilgan boʻnaklar summalari, ularni berish sanalari va maqsadli foydalanilishi tekshiriladi.
228. Maxsus inventarizatsiya komissiyasi hujjatli tekshirish yoʻli bilan quyidagilarni ham aniqlashi kerak:
banklar, xoʻjalik yurituvchi subyekt qismlari bilan hisob-kitoblarning aynanligi;
balans boʻyicha qayd etilgan kamomad va oʻgʻriliklarga doir qarz summalari toʻgʻriligi va asosliligi hamda ana shu qarzni undirish uchun qabul qilingan choralar;
balans boʻyicha qayd etilgan debitorlik, kreditorlik va deponentlik qarzlari summalarining toʻgʻriligi va asoslangani, shuningdek, debitorlik qarzini majburiy tartibda undirishga daʼvolar taqdim etilgan yoki etilmagani;
muddati oʻtgan debitorlik qarzi mavjudligi sabablari.
229. Solishtirish qaydnomalari inventarizatsiya paytida hisob maʼlumotlarida tafovutlar aniqlangan boyliklar boʻyicha tuziladi.
Solishtirish qaydnomalarida inventarizatsiya natijalari, yaʼni buxgalteriya hisobi maʼlumotlari boʻyicha koʻrsatkichlar va inventarizatsiya roʻyxatlari (dalolatnomalari) maʼlumotlari oʻrtasidagi tafovutlar aks ettiriladi.
Ortiqcha va kam chiqqan tovar-moddiy boyliklarning qiymati solishtirish qaydnomalarida ularning buxgalteriya hisobidagi bahosiga muvofiq keltiriladi.
Inventarizatsiya natijalarini rasmiylashtirish uchun yagona registrlar qoʻllanishi mumkin, ularda inventarizatsiya roʻyxatlari (dalolatnomalari) va solishtirish qaydnomalarining koʻrsatkichlari birlashtiriladi.
Korxonaga tegishli boʻlmagan, biroq buxgalteriya hisobida qayd etilgan (masʼuliyatli saqlanishda boʻlgan, ijaraga olingan, qayta ishlash uchun olingan) boyliklarga alohida solishtirish qaydnomalari tuziladi.
Solishtirish qaydnomalari hisoblash va boshqa texnika vositalaridan foydalanib, shuningdek, qoʻlda tuzilishi mumkin.
230. Qayta navlarga ajratish natijasida ortiqcha chiqish va kamomadlarning oʻzaro hisobga olinishiga birgina tekshirilayotgan davr uchun, birgina tekshirilayotgan shaxsda, birgina nomdagi tovar-moddiy boyliklarga nisbatan va ishonchli shaxs ruxsatiga koʻra aynan bir xil miqdorlarda istisno tarzida yoʻl qoʻyilishi mumkin.
8-§. Soliq auditi natijalarini rasmiylashtirish
231. Soliq auditi natijasiga koʻra soliq auditini oʻtkazuvchi shaxs tomonidan ushbu Nizomga 24-ilovaga muvofiq shaklda uch nusxada soliq auditi dalolatnomasi tuziladi.
232. Soliq auditi dalolatnomasiga tekshirish davomida aniqlangan soliq toʻgʻrisidagi qonunchilikning buzilishlari holatlarini tasdiqlovchi hujjatlar ilova qilinadi.
Agar soliq auditi natijasida soliq toʻgʻrisidagi qonunchilikning buzilishlari aniqlanmagan boʻlsa, bu haqida soliq auditi dalolatnomasida qayd etiladi.
233. Soliq auditi dalolatnomasining barcha nusxalari soliq auditini oʻtkazuvchi shaxslar tomonidan imzolanadi. Soliq auditi dalolatnomasining bir nusxasi soliq toʻlovchiga soliq auditi tugaganidan keyin uch ish kun ichida topshiriladi.
234. Soliq toʻlovchining soliq auditi dalolatnomasidagi imzosi uning soliq auditi natijalariga roziligini bildirmaydi.
235. Soliq toʻlovchi soliq auditi dalolatnomasini olishdan bosh tortgan taqdirda, soliq auditini oʻtkazuvchi shaxs bu haqda soliq auditi dalolatnomasiga tegishli yozuvni kiritadi.
Bunday holda soliq auditi dalolatnomasining bir nusxasi soliq toʻlovchiga pochta orqali buyurtma xat bilan yuboriladi.
236. Soliq auditi oʻtkazilgan shaxs (uning vakili) soliq tekshiruvi dalolatnomasida bayon etilgan holatlarga va (yoki) tekshiruvchilarning xulosalari hamda takliflariga rozi boʻlmagan taqdirda, soliq auditi dalolatnomasini olgan kundan eʼtiboran oʻn kun ichida tegishli soliq organiga mazkur dalolatnoma boʻyicha umuman yoki uning ayrim holatlari yuzasidan yozma eʼtirozlarini taqdim etishga haqli.
237. Soliq toʻlovchi oʻz eʼtirozlarining asoslanganligini tasdiqlovchi hujjatlarni (ularning tasdiqlangan koʻchirma nusxalarini) yozma eʼtirozlarga ilova qilishga yoki kelishilgan muddatda soliq organiga topshirishga haqli.
238. Soliq auditi materiallari soliq toʻlovchi hisobda turgan joydagi soliq organiga yuboriladi hamda soliq auditi tugagan kundan keyingi ish kunidan kechiktirmay roʻyxatdan oʻtkaziladi. Soliq auditi natijasi boʻyicha maʼlumotlar soliq tekshiruvlari hisobini yuritish axborot tizimiga kiritiladi.
239. Soliq auditi materiallarini koʻrib chiqish va natijasi boʻyicha qaror qabul qilish Soliq kodeksida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
Jinoiy ish doirasida oʻtkazilgan soliq tekshiruvi materiallarini koʻrib chiqish va natijasi boʻyicha qaror qabul qilish uchun soliq toʻlovchi roʻyxatdan oʻtgan soliq organiga yuboriladi.
9-§. Huquqni suiisteʼmol qilgan yoki soxta bitimlarga asosan qoʻshilgan qiymat soligʻini hisobga oladigan, ammo toʻlamaydigan soliq toʻlovchilarda tekshirishlarni amalga oshirish
240. Soliq auditini oʻtkazish jarayonida soliq toʻlovchining maqsadi asossiz soliq nafi olishga yoxud toʻlanishi lozim boʻlgan soliq summasini kamaytirishga qaratilgan operatsiyalarni amalga oshirish ekanligi aniqlangan taqdirda, bunday harakatlar huquqni suiisteʼmol qilish sifatida baholanadi.
Soliq auditi natijasida soliq toʻlovchi tomonidan qonunchilik bilan berilgan huquq suiisteʼmol qilinganligi va (yoki) bitimning soxtaligi, yaʼni qoʻshilgan qiymat soligʻini hisobga oladigan, ammo toʻlamaydigan korxonalar aniqlangan taqdirda, qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha soliq bazasi tovarlarning (xizmatlarning) bozor qiymatidan kelib chiqib aniqlanadi.
241. Qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha soliq bazasini aniqlash maqsadida tovarlarning (xizmatlarning) bozor qiymati deganda tovarlarning (xizmatlarning) ehtimolga eng yaqin va adolatli qiymati, shu jumladan, vakolatli organlar, baholash tashkilotlari tomonidan aniqlanadigan va (yoki) belgilangan, bu yoki boshqa tovar yoxud tovarlar (xizmatlar) bozorida realizatsiya qilinishi (koʻrsatilishi) mumkin boʻlgan qiymat tushuniladi.
Soliq organlari QQS toʻliq hisoblanishini nazorat qilish chogʻida bitimlar (operatsiyalar) boʻyicha tovarlarning (xizmatlarning) qiymati toʻgʻri qoʻllanilganini quyidagilar asosida aniqlashi mumkin:
oʻzining narxga doir maʼlumotlari (prays-varaqlar);
axborot-narx agentliklari maʼlumotlari;
ommaviy axborot vositalaridan olingan maʼlumotlar;
Soliq qoʻmitasi veb-saytida narxlar toʻgʻrisida maʼlumotlar;
birja xabarlari;
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi hamda Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi tomonidan tuzilib, har oyda ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilinadigan import qilinadigan tovarlarga narx maʼlumotlari byulleteni;
statistika organlarining yoxud qonunchilikda belgilangan hollarda narxlarni belgilash uchun normativlarni belgilaydigan vakolatli organlarning maʼlumotlari;
sayyor soliq tekshiruvlarida oʻtkazilgan xronometraj koʻzdan kechirish maʼlumotlari.
Oʻtkazilgan soliq auditi materiallari har oyda soliq organining vakolatli boʻlinmasi tomonidan tahlil qilinadi va umumlashtiriladi. Soliq toʻlovchi tomonidan qonunchilik bilan berilgan huquq suiisteʼmol qilinganligi va (yoki) bitimning soxtaligi, yaʼni qoʻshilgan qiymat soligʻini noqonuniy ravishda hisobga olgan soliq toʻlovchilar aniqlangan taqdirda, ushbu maʼlumotlardan keyinchalik soliq xavfini boshqarish tizimida tahlil qilishda foydalaniladi.
241 1 . Soliq organining soliq auditi natijalari boʻyicha qabul qilgan qarori ustidan yuqori turuvchi soliq organiga yoki sudga shikoyat qilish mumkin.
241 2 . Yuqori turuvchi soliq organiga tushgan shikoyatlar Soliq kodeksining 30-bobida belgilangan tartibda koʻrib chiqiladi.
7-bob. Masofaviy soliq tekshiruvini tashkil etish va oʻtkazish tartibi
1-§. Masofaviy soliq tekshiruvini oʻtkazish
241 3 . Masofaviy soliq tekshiruvi majburiy raqamli markirovkalash qoidalarini buzish holatlari soliq organlarining axborot tizimi orqali aniqlanganda oʻtkaziladi.
241 4 . Masofaviy soliq tekshiruvi besh kundan koʻp boʻlmagan muddatda oʻtkaziladi.
241 5 . Masofaviy soliq tekshiruvi soliq organi rahbarining (oʻrinbosarining) buyrugʻi asosida oʻtkaziladi.
241 6 . Masofaviy soliq tekshiruvini oʻtkazish toʻgʻrisidagi buyruqda soliq toʻlovchining nomi, tekshiruvchi shaxslarning familiyasi, ismi, otasining ismi hamda lavozimi, tekshiruvlarni oʻtkazish muddati va maqsadlari koʻrsatiladi.
Masofaviy soliq tekshiruvi tadbirkorlik subyektlarini xabardor qilmasdan hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakilni tekshirish kunida xabardor qilgan holda oʻtkaziladi.
241 7 . Masofaviy soliq tekshiruvini tayinlash toʻgʻrisidagi buyruqda koʻrsatilgan sana ushbu tekshiruvni oʻtkazish muddatining boshlanishi deb hisoblanadi.
241 8 . Soliq toʻlovchilar tomonidan mahsulotlarni identifikatsiya vositalari orqali raqamli markirovkalash qoidalariga rioya etilishi boʻyicha masofaviy soliq tekshiruvlari soliq organlarining axborot tizimida tashkil etiladi.
Oʻtkazilgan masofaviy soliq tekshiruvlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Soliq qoʻmitasining axborotlarni qayta ishlash markazi tizimida joylashtiriladi.
2-§. Masofaviy soliq tekshiruvida aniqlangan soliqqa oid huquqbuzarliklar boʻyicha ish yuritish
241 9 . Agar masofaviy soliq tekshiruvi paytida soliq toʻlovchi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 227 1 -moddasiga muvofiq javobgarlik belgilangan majburiy raqamli markirovkalash qoidalarini buzish holati aniqlansa, tekshiruvni oʻtkazgan mansabdor shaxs tomonidan ushbu Nizomga 25-ilovaga muvofiq shaklda majburiy raqamli markirovkalash qoidalarini buzilganligi holatlarini qayd etuvchi masofaviy soliq tekshiruvi dalolatnomasi tuziladi.
Dalolatnoma masofaviy soliq tekshiruvi boshlangan kundan eʼtiboran uch ish kuni ichida, biroq masofaviy soliq tekshiruvi muddati tugashi kunidan kechiktirmay planshet yoki kompyuter texnikasi yordamida elektron raqamli imzodan (barmoq izi yoki grafik imzo) foydalangan holda elektron shaklda tuziladi.
241 10 . Masofaviy soliq tekshiruvi dalolatnomasining elektron nusxasi barcha ilova qilinadigan hujjatlar bilan birga soliq toʻlovchiga uning shaxsiy kabineti orqali masofaviy soliq tekshiruvi dalolatnomasi tuzilgan kundan keyingi kun, biroq masofaviy soliq tekshiruvi muddati tugash kunidan kechiktirmay yuboriladi.
Agar elektron shakldagi soliq tekshiruvi hujjatlarida maxsus QR-kod mavjud boʻlsa, bu hujjatlar qogʻoz shaklidagi hujjatlarga tenglashtiriladi.
241 11 . Soliq toʻlovchi masofaviy soliq tekshiruvi dalolatnomasining elektron shaklini olgan kundan eʼtiboran besh kun ichida masofaviy soliq tekshiruvi dalolatnomasi yuzasidan oʻz munosabatini shaxsiy kabineti orqali rozilik yoki rad etish tugmasini bosish orqali bildirishi lozim.
241 12 . Soliq toʻlovchi tomonidan masofaviy soliq tekshiruvi dalolatnomasi yuzasidan munosabat belgilangan muddatlarda bildirilmagan taqdirda, ushbu dalolatnoma boʻyicha roziligi ifodalangan deb hisoblanadi.
Agar soliq toʻlovchi shaxsiy kabinetining holati faol boʻlmagan taqdirda, dalolatnoma qogʻoz koʻrinishida pochta orqali yuboriladi. Bunda soliq toʻlovchi ushbu dalolatnomani olgan kunidan eʼtiboran besh ish kuni ichida mazkur dalolatnoma yuzasidan oʻz munosabatini soliq tekshiruvini oʻtkazgan soliq organiga pochta orqali taqdim etishi lozim.
241 13 . Masofaviy soliq tekshiruvi dalolatnomasining elektron shakli soliq toʻlovchiga uning shaxsiy kabineti orqali yuborilgan (agar soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetining holati faol boʻlmagan taqdirda, dalolatnoma qogʻoz koʻrinishida pochta orqali yuborilgan) kun soliq tekshiruvi yakunlangan kun hisoblanadi.
241 14 . Masofaviy soliq tekshiruvi paytida soliq toʻlovchi tomonidan majburiy raqamli markirovkalash qoidalarini buzganlik holati boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksida belgilangan tartibda ish yuritiladi.
241 15 . Masofaviy soliq tekshiruvi boʻyicha tuzilgan dalolatnoma asosida soliq tekshiruvini oʻtkazgan soliq organining rahbari (rahbar oʻrinbosari) tomonidan majburiy raqamli markirovkalash qoidalarini buzganlik uchun moliyaviy jazo choralarini qoʻllash toʻgʻrisidagi qaror ushbu soliq tekshiruvi dalolatnomasi tuzilgan kundan eʼtiboran uch ish kuni oʻtgach, biroq besh ish kunidan kechirtirmay qabul qilinadi.
241 16 . Majburiy raqamli markirovkalash qoidalarini buzganlik uchun soliq toʻlovchiga nisbatan moliyaviy jazo choralarini qoʻllash toʻgʻrisidagi qaror qabul qilingan kundan keyingi kun soliq toʻlovchiga uning shaxsiy kabineti orqali yuboriladi.
241 17 . Soliq organining soliqqa oid huquqbuzarlik sodir etganlik uchun moliyaviy jazo choralarini qoʻllash toʻgʻrisidagi qarori soliq toʻlovchi tomonidan soliq organining qarori olingan sanadan boshlab bir oy muddatdan kechiktirilmasdan bajariladi.
241 18 . Soliq toʻlovchi masofaviy soliq tekshiruvi natijalari boʻyicha qabul qilingan qarorni ixtiyoriy bajarmagan taqdirda, soliq qarzi Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 120 — 124-moddalarida nazarda tutilgan tartibda soliq organi tomonidan mustaqil ravishda undiriladi.
241 19 . Soliq organlari tomonidan oʻtkazilgan masofaviy soliq tekshiruvi natijasida majburiy raqamli markirovkalash qoidalarini buzganlik uchun qoʻllanilgan moliyaviy jazo choralari summalarining 80 foizi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga, 20 foizi Soliq qoʻmitasining Moddiy yordam, ijtimoiy himoya, soliq organlarini rivojlantirish va koʻzda tutilmagan xarajatlar maxsus jamgʻarmasiga yoʻnaltiriladi.
Yirik soliq toʻlovchilar toifasiga kiritilgan yuridik shaxslarda oʻtkazilgan masofaviy soliq tekshiruvi natijasida majburiy raqamli markirovkalash qoidalarini buzganlik uchun qoʻllanilgan moliyaviy jazo choralari summalarining 60 foizi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga, 40 foizi Soliq qoʻmitasining Moddiy yordam, ijtimoiy himoya, soliq organlarini rivojlantirish va koʻzda tutilmagan xarajatlar maxsus jamgʻarmasiga yoʻnaltiriladi.
241 20 . Soliq organining masofaviy soliq tekshiruvi natijalari boʻyicha qabul qilgan qarori ustidan belgilangan tartibda yuqori turuvchi soliq organiga yoki sudga shikoyat qilish mumkin.
Soliq qoʻmitasining qarori ustidan sudga shikoyat qilish mumkin.
241 21 . Yuqori turuvchi soliq organiga tushgan shikoyatlar Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 30-bobida belgilangan tartibda qoʻrib chiqiladi”;
3-BOʻLIM. YAKUNLOVCHI QOIDALAR
242. Soliq tekshiruvlari natijalari boʻyicha tekshiruv materiallari davlat soliq xizmati organi rahbari yoki uning oʻrinbosari tomonidan koʻrib chiqiladi va koʻrib chiqish natijalari boʻyicha davlat soliq xizmati organi tomonidan Soliq kodeksida belgilangan tartibda va muddatlarda ijro qilinishi yuzasidan tegishli qaror qabul qiladi.
Solik toʻlovchi soliq tekshiruvi natijasida qabul qilingan qarorni ixtiyoriy tartibda bajarmagan hollarda soliq organi tomonidan mustaqil ravishda Soliq kodeksining 120 — 124-moddalarida nazarda tutilgan tartibda soliq qarzlarini undirish amalga oshiriladi.
243. Qaysi qoidabuzarliklar uchun jismoniy shaxslar yoki yuridik shaxslarning mansabdor shaxslari maʼmuriy javobgarlikka tortilishi lozim boʻlsa, soliq organi tomonidan aniqlangan shunday qoidabuzarliklar yuzasidan soliq organining soliq tekshiruvini oʻtkazgan vakolatli mansabdor shaxsi oʻz vakolatlari doirasida maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisida bayonnoma tuzadi.
244. Mazkur Nizom talablariga asosan oʻtkazilgan sayyor soliq tekshiruvlari natijalari boʻyicha soliqqa oid huquqbuzarliklar toʻgʻrisida soliq organlariga maʼlumot bergan shaxslarni ragʻbatlantirish tartibi Soliq qoʻmitasining buyrugʻi asosida belgilanadi.
245. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda javob beradilar.
Soliq tekshiruvlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Guvohlar koʻrsatmasi toʻgʻrisida BAYONNOMA 20_____ yil “_____” _______________ _____________________________ (kun) (oy) (tuzilgan joyi) ________________________________________________________________________ (soliq xizmati organining nomi) ________________________________________________________________________ (mansabdor shaxsning F.I.O., koʻrsatkichlarni qayd qiluvchi soliq organi) ________________________________________________________________________ (guvohlar F.I.O., ishlab chiqarish koʻrsatkichlarini topshirishda jalb etilganlar ________________________________________________________________________ (soliq nazoratini amalga oshirish bilan boʻlgan bogʻliq maʼlumotlar) ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ___________________________________ __________ ______________ (Soliq organi nomi, mansabdor shaxsining lavozimi) (imzo) (F.I.O.) ________________________________________________________________________ (Guvohni koʻrsatma berishdan bosh tortganlik, yolgʻon koʻrsatma berganlik shuningdek, bila turib yolgʻon koʻrsatma berganlik uchun javobgarlik toʻgʻrisida ogohlantirish) Bayonnoma bilan tanishib chiqdim: ________________________________________________________________________ (F.I.O., guvohning yashash manzili) ________________________________________________________________________ ___________ ___________ (sana) (imzo)
Soliq tekshiruvlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Ekspertiza tayinlash toʻgʻrisida QAROR 20___yil “____” ____________ ______________________________ (kun) (oy) (tuzilgan joyi) ______________________________________________________________ (soliq organi nomi, mansabdor shaxsning lavozimi, familiyasi, ismi, otasining ismi) ______________________________________________________________ (soliq organi nomi) rahbar ( rahbar oʻrinbosari) _____________________________________________ ning ____________yildagi ____-son (F.I.O.) (sana) buyrugʻiga asosan tayinlangan: ___________________________________________________________________________ da (soliq toʻlovchining nomi, STIR) soliq oʻtkazish davomida ANIQLADIM: _____________________________________________________________________________ (holatlar bayoni, ekspertiza tayinlash uchun asos) Oʻzbekistan Respublikasi Soliq kodeksining 150-moddasiga asosan QAROR QILDIM: ________________________________________________________ ekspertiza tayinlansin (ekspertiza nomi) va ekspertizani oʻtkazish ____________________________________________ga topshirilsin. (tashkilot nomi yoki ekspert ism-sharifi) _____________________________________________________________________________ (ekspertiza oʻtkazilishi lozim boʻlgan soliq toʻlovchi nomi) ekspert oldiga quyidagi savollar qoʻyilsin: 1. ______________________________________________________________ 2. ______________________________________________________________ ekspertga quyidagi materiallar taqdim qilinsin: 1. ______________________________________________________________ 2. ______________________________________________________________ ____________________________ ________ _____________________ (Soliq organi mansabdor shaxsining lavozimi) (imzo) (F.I.O.) Ekspertiza tayinlash toʻgʻrisidagi qaror bilan tanishdim: ____________________________ ________ ________ (tashkilot rahbarining lavozimi, F.I.O.) (sana) (imzo)
Soliq tekshiruvlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Ekspertiza tayinlanganda amalga oshiriladigan harakatlar toʻgʻrisidagi BAYONNOMA 20__ yil “_____” _______________ ______________________________ (kun) (oy) (tuzilgan joyi) ______ sanadagi ____ son qaroriga asosan __________________________________________ (qaror qabul qilgan shaxsning, lavozimi, F.I.O., soliq organi nomi) Tayinlandi _________________________________ ishonib topshirilgan ekspertiza, (ekspertiza nomi) ________________________________________________________________________________________________ (ekspertning F.I.O.) _____________________________________________________________________________ (ekspertiza oʻtkazilishi lozim boʻlgan soliq toʻlovchining nomi) Ekspertizadan oʻtkazilishi kerak boʻlgan masalalar: 1. ______________________________________________________________________ 2. ______________________________________________________________________ Ekspertizadan oʻtkazilishi kerak boʻlgan materiallar: 1. ______________________________________________________________________ 2. ______________________________________________________________________ Soliq kodeksining 150-moddasiga mufoviq ekspertiza tayinlash va oʻtkazish jarayonida tekshirilayotgan shaxs: 1) ekspertni rad etish; 2) ekspertni oʻzi koʻrsatgan shaxslar orasidan tayinlash toʻgʻrisida iltimos qilish; 3) qoʻshimcha savollarni taqdim etib, ular yuzasidan ekspert xulosasini olish; 4) soliq organi mansabdor shaxsining ruxsati bilan ekspertiza oʻtkazishda ishtirok etish va ekspertga tushuntirishlar berish; 5) ekspertning xulosasi bilan tanishish; 6) ekspertning xulosasi yuzasidan asoslangan fikr bildirish huquqiga ega. ____________________________ (Inspektor lavozimi, soliq organi nomi) (imzo) (F.I.O.) Bayonnoma bilan tanishdim: ____________________________________________________________________________________________ (soliq toʻlovchi lavozimi F.I.O.) ____________________________________________________________________________________________ (soliq toʻlovchining eʼtirozlari) ____________________________________________________________________________________________ __________ __________ (sana) (imzo)
Soliq tekshiruvlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-a-ILOVA
____________________________________ ga soliq toʻlovchining nomi STIR ________________________________ soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami ______________________________________ joylashgan manzili (pochta manzili) SOLIQ HISOBOTIGA TUZATISHLAR KIRITISH HAQIDA XABARNOMA Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 21-moddasiga muvofiq soliq toʻlovchi soliq solish obyektlarini hisobga olishda, soliqlarni hisoblab chiqarish va toʻlashda oʻzi yoʻl qoʻygan xatolarni mustaqil ravishda tuzatish huquqiga ega. Soliq kodeksining 138-moddasiga asosan oʻtkazilgan tekshiruvdan oldingi tahlilda soliq hisobotlaringizda jami ____________ soʻm tafovut va (yoki) xatolar mavjudligi aniqlandi. Jumladan: T/r Mezon raqami Tafovut va xatoning kelib chiqish sababi Soliq turi kodi Soliq turi Soliq davri Tafovut summasi (soʻmda) Ushbu xabarnoma olingan kundan eʼtiboran 10 kun muddatda aniqlashtirilgan soliq hisobotlarini yoki tafovutlarning asosnomasini soliq organiga taqdim etishingiz shart. Tafovutlarni asoslovchi hujjatlar yoxud aniqlashtirilgan soliq hisobotini belgilangan muddatda taqdim etmaslik, soliq organi tomonidan soliq toʻlovchida kameral soliq tekshiruvining oʻtkazilishiga asos boʻladi. Mazkur xabarnoma Soliq qoʻmitasining markaziy maʼlumotlar bazasi axborotlari asosida avtomatik shakllantirilgan.
Soliq tekshiruvlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Kameral soliq tekshiruvini oʻtkazish haqida Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 138-moddasiga asosan kameral soliq tekshiruvini oʻtkazish maqsadida B U Yu R A M A N: 1. ________________________________________________________________________da (soliq toʻlovchi (soliq agenti) nomi, STIR) __________________________davri faoliyatida _______________________________ning (tekshirilayotgan davr) (tekshirilayotgan soliqlar va yigʻimlarning turlari) toʻgʻri hisoblab chiqarilishi (ushlab qolinishi) va budjet tizimiga toʻlanishi (oʻtkazilishi) yuzasidan kameral soliq tekshiruvi oʻtkazilsin. 2. Tekshiruvni soliq toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablari asosida oʻtkazish __________ ________________________________________ zimmasiga yuklansin. (soliq organining mansabdor shaxsi F.I.O.) 3. Kameral soliq tekshiruvini oʻtkazish muddati _________________________________dan (yil / kun / oy) _____________________ gacha etib belgilansin. (yil / kun / oy) 4. Ushbu buyruq ijrosini nazorat qilish__________________________________________ (soliq organining mansabdor shaxsi, F.I.O.) zimmasiga yuklansin. Asos: _______________________________________________________________ (kameral soliq tekshiruvini oʻtkazish uchun asos) Boshliq _______________________ (Soliq organi boshligʻining F.I.O.)
Soliq tekshiruvlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA
“TASDIQLAYMAN” ___________________________________ ___________________________________ ___________________________________ (soliq organi nomi, soliq organi rahbarining (oʻrinbosarining) F.I.O., tasdiqlangan sana) _________________________________________________________________ da soliq toʻlovchi hisobda turuvchi (hududiy soliq organi nomi) __________________________________________________________________________________ da oʻtkazilgan (soliq toʻlovchi (soliq agenti) nomi) soliq tekshiruvi natijalari yuzasidan XULOSA ________________________________ ning _________ yil _________ __________dagi ______ (hududiy soliq organi nomi) _____________ (yil) __________ (kun) _______ (oy) ________________-son buyrugʻiga asosan ________________________________ manzilda joylashgan yuqorida nomi keltirilgan soliq toʻlovchida joriy yilning _________________________________________________ kunlarida oʻtkazilgan kameral soliq tekshiruvida quyidagilar aniqlandi. Tekshiruvda quyidagilar amalga oshirildi: 1. Oʻrganilgan soliq va yigim turi — ___________________ 2. Qamrab olingan soliq davri — ______________________ 3. __________________________ning ______ yil “_____” ______________dagi _____-son ____ (hududiy soliq organi nomi) ________ (yil) ______ (kun) _______ (oy) soʻrovnomasi asosida Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 147-moddasiga asosan uchinchi shaxslardan hujjatlar (axborot) talab qilib olindi. 4. Tekshiruv jarayonida uchinchi shaxslardan talab qilib olingan hamda oʻtkazilgan sayyor soliq tekshiruvlarida olingan axborotni (hujjatlarni) oʻrganish va tahlil qilish natijalari ham koʻrsatiladi: 5. Toʻplangan hujjatlar va axborot asosida oʻtkazilgan tekshiruvda quyidagi kamchiliklar aniqlandi. Jumladan: a) ___________________________________________________________________________________________ (soliq hisobotlari toʻgʻri toʻldirilishi boʻyicha) b) ___________________________________________________________________________________________ (soliq imtiyozlarining toʻgʻri qoʻllanilishi boʻyicha) v) ___________________________________________________________________________________________ (soliq stavkalarini toʻgʻri belgilash va soliqlarni hisoblab chiqarishda) g) ____________________________________________________________________________________________ (boshqa tafovut va xatolar) Yuqoridagilarga asosan soliq toʻlovchi tomonidan bir vaqtning oʻzida tafovut va xatolarni tuzatish bilan: a) _____________________ boʻyicha _____________ yilning ____________________ ________ (soliq turi) __________________ (yil) ___________________ (soliq davri) uchun qayta hisobot topshirgan holda __________________ soʻm; b) _____________________ boʻyicha _____________ yilning ____________________ ________ (soliq turi) __________________ (yil) ___________________ (soliq davri) uchun qayta hisobot topshirgan holda _________________________________ soʻm, jami ___________________ soʻm miqdordagi soliqlar toʻlab berilishi lozimligi aniqlandi. 6. Tekshirish jarayonida soliq toʻlovchi tomonidan soliq toʻlovlaridan qochish yoki soliqlarni kamroq toʻlash maqsadini anglatuvchi turli sxemalardan foydalanganligini bildiruvchi holatlar aniqlandi / aniqlanmadi, xususan: ______________________________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________________________ 7. Kameral soliq tekshiruvi natijasida soliq hisobotida tafovutlar va xatolar aniqlandi / aniqlanmadi. Yuqorida keltirilganlarga asoslanib XULOSA QILINDI: ____________________________________________da oʻtkazilgan kameral soliq tekshiruvida _____________ (soliq toʻlovchi nomi) aniqlangan tafovut va xatolarni bartaraf etish boʻyicha soliq toʻlovchiga belgilangan tartibda talabnoma yuborilishi (yoki kameral soliq tekshiruvi natijasida soliq hisobotida tafovut va xatolar hamda soliqqa oid huquqbuzarlik holatlari aniqlanmaganligini inobatga olib, ushbu soliq tekshiruvi yakunlangan deb hisoblanishi) lozim. _____________________________________________________ __ _______ __ _______________ __ (hududiy soliq organi va tekshiruvni oʻtkazgan masʼul xodim lavozimi) ____ (sana) ____ (xodimning F.I.O.)
Soliq tekshiruvlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA
SOLIQ HISOBOTIGA TUZATISHLAR KIRITISH HAQIDA T A L A B N O M A Soliq kodeksining 138-moddasiga muvofiq va__________________________ning (soliq organi nomi) ____yil “___” ___________ dagi ___-son buyrugʻiga asosan kameral soliq tekshiruvi oʻtkazilgan. Soliq hisobotlarida quyidagi tafovutlar va (yoki) xatolar aniqlandi: Hisobot turi Hisobot davri Farq summasi aniqlangan tafovutlar: 1. 2. 3. ... aniqlangan xatolar: 1. 2. 3. ... Batafsil maʼlumot havoladagi* ilovada keltirilgan. Ushbu talabnoma olingan kundan eʼtiboran, 10 kun muddat davomida aniqlangan tafovutlar yoki xatolarni tasdiqlovchi hujjatlarni ilova qilgan holda asoslashingiz yoki aniqlashtirilgan soliq hisobotini taqdim etishingiz lozim. Ogohlantirish! Tafovutlar yoki xatolarni asoslovchi hujjatlar yoki aniqlashtirilgan soliq hisoboti belgilangan muddatda taqdim etilmagan taqdirda, soliq organi Soliq kodeksining 111-moddasiga asosan soliq toʻlovchining bank hisob raqamlaridagi operatsiyalarini toʻxtatib turishga va (yoki) Soliq kodeksining 140-moddasiga asosan soliq auditini tayinlashga haqli. ________________________ ________ (soliq organi nomi koʻrsatiladi) (F.I.O.) Boshliq (boshliq oʻrinbosari)
Soliq tekshiruvlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7a-ILOVA
NAMUNA ______________________ ______________________ Soliq toʻlovchisining nomi STIR, yuridik manzili Kameral soliq tekshiruvi natijasi boʻyicha talabnomaga taqdim etilgan aniqlashtirilgan soliq hisoboti yoki tafovutlarning asosnomasini koʻrib chiqish natijasi toʻgʻrisida XABARNOMA ________________________________________ soliq organi nomi 20_ _ _ yil “__ _ _” __________dagi _____-son buyrugʻiga muvofiq ________________________ ______________________________________________________________ (soliq toʻlovchisining nomi) (STIR:_______)da Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 138-moddasi va Vazirlar Mahkamasining “Soliq xavfini boshqarish, soliq xavfi mavjud soliq toʻlovchilarni (soliq agentlarini) aniqlash va soliq tekshiruvlarini tashkil etish va oʻtkazish toʻgʻrisida” 2021-yil 7-yanvardagi 1-son qaroriga asosan kameral soliq tekshiruvi oʻtkazildi. Tekshiruv natijasi boʻyicha 20___ yil “____” ________dagi ______-sonli soliq hisobotiga tuzatishlar kiritish toʻgʻrisidagi talabnoma yuzasidan 20___ yil “___” ________da ______-sonli javob xati orqali taqdim etilgan tafovutlarning asosnomasi oʻrganib chiqildi va toʻliq (qisman) asosli (asosli emas) deb topildi. _______________________ ________ Soliq organining rahbari (rahbari oʻrinbosari) imzo Ijrochi: _________________ Telefon raqami: __________ ID: ________ Sana: ____________________
Soliq tekshiruvlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7b-ILOVA
NAMUNA ______________________ ______________________ Soliq toʻlovchisining nomi, STIR, yuridik manzili Kameral soliq tekshiruvi natijasi boʻyicha talabnomaga taqdim etilgan aniqlashtirilgan soliq hisoboti yoki tafovutlarning asosnomasini koʻrib chiqish natijasi toʻgʻrisida XABARNOMA ________________________________________ soliq organi nomi 20_ _ _ yil “_ _ __” __________dagi _____-son buyrugʻiga muvofiq _________________________ _____________________________________________________________ (soliq toʻlovchisining nomi) (STIR:_______)da Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 138-moddasi va Vazirlar Mahkamasining “Soliq xavfini boshqarish, soliq xavfi mavjud soliq toʻlovchilarni (soliq agentlarini) aniqlash va soliq tekshiruvlarini tashkil etish va oʻtkazish toʻgʻrisida” 2021-yil 7-yanvardagi 1-son qaroriga asosan kameral soliq tekshiruvi oʻtkazildi. Tekshiruv natijasi boʻyicha 20___ yil “___” _________dagi ______-sonli soliq hisobotiga tuzatishlar kiritish toʻgʻrisidagi talabnoma yuzasidan taqdim etilgan aniqlashtirilgan soliq hisoboti hamda qolgan qismi boʻyicha tafovutlarning asosnomasi inobatga olindi. _______________________ ________ Soliq organining rahbari (rahbari oʻrinbosari) imzo Ijrochi: _________________ Telefon raqami: __________ ID: ________ Sana: ____________________
Soliq tekshiruvlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7v-ILOVA
NAMUNA ______________________ ______________________ Soliq toʻlovchisining nomi, STIR, yuridik manzili Kameral soliq tekshiruvi natijasi boʻyicha talabnomaga taqdim etilgan aniqlashtirilgan soliq hisoboti yoki tafovutlarning asosnomasini koʻrib chiqish natijasi toʻgʻrisida XABARNOMA ________________________________________ soliq organi nomi 20_ _ _ yil “_ _ __” __________dagi ______-son buyrugʻiga muvofiq ________________________ _____________________________________________________________ (soliq toʻlovchisining nomi) (STIR:_______)da Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 138-moddasi va Vazirlar Mahkamasining “Soliq xavfini boshqarish, soliq xavfi mavjud soliq toʻlovchilarni (soliq agentlarini) aniqlash va soliq tekshiruvlarini tashkil etish va oʻtkazish toʻgʻrisida” 2021-yil 7-yanvardagi 1-son qaroriga asosan kameral soliq tekshiruvi oʻtkazildi. Tekshiruv natijasi boʻyicha 20___ yil “____” ________dagi ______-sonli soliq hisobotiga tuzatishlar kiritish toʻgʻrisidagi talabnoma yuzasidan taqdim etilgan aniqlashtirilgan soliq hisoboti oʻrganib chiqildi va toʻliq inobatga olindi. _______________________ ________ Soliq organining rahbari (rahbari oʻrinbosari) imzo Ijrochi: _________________ Telefon raqami: __________ ID: ________ Sana: ____________________
Soliq tekshiruvlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7g-ILOVA
NAMUNA ______________________ ______________________ Soliq toʻlovchisining nomi, STIR, yuridik manzili Kameral soliq tekshiruvi natijasi boʻyicha talabnomaga aniqlashtirilgan soliq hisoboti yoki tafovutlarning asosnomasi taqdim etilmaganligi toʻgʻrisida XABARNOMA ________________________________________ soliq organi nomi 20_ _ _ yil “_ _ __” __________dagi ______-son buyrugʻiga muvofiq ______________________ _____________________________________________________________ (soliq toʻlovchisining nomi) (STIR:_______)da Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 138-moddasi va Vazirlar Mahkamasining “Soliq xavfini boshqarish, soliq xavfi mavjud soliq toʻlovchilarni (soliq agentlarini) aniqlash va soliq tekshiruvlarini tashkil etish va oʻtkazish toʻgʻrisida” 2021-yil 7-yanvardagi 1-son qaroriga asosan kameral soliq tekshiruvi oʻtkazildi. Tekshiruv natijasi boʻyicha 20___ yil “____” ________dagi ______-sonli soliq hisobotiga tuzatishlar kiritish toʻgʻrisidagi talabnoma yuzasidan aniqlashtirilgan soliq hisoboti yoki aniqlangan tafovutlarning asosnomasi taqdim etilmadi. _______________________ ________ Soliq organining rahbari (rahbari oʻrinbosari) imzo Ijrochi: _________________ Telefon raqami: __________ ID: ________ Sana: ____________________
Soliq tekshiruvlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7d-ILOVA
NAMUNA ______________________ ______________________ Soliq toʻlovchisining nomi, STIR, yuridik manzili Kameral soliq tekshiruvi natijasi boʻyicha aniqlashtirilgan talabnomaga taqdim etilgan aniqlashtirilgan soliq hisoboti yoki tafovutlarning asosnomasini koʻrib chiqish natijasi toʻgʻrisida XABARNOMA ________________________________________ soliq organi nomi 20___ yil “___” ___________dagi ______-son buyrugʻiga muvofiq _____ _ _________________ ______________________________________________________________ (soliq toʻlovchisining nomi) (STIR:_______)da Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 138-moddasi va Vazirlar Mahkamasining “Soliq xavfini boshqarish, soliq xavfi mavjud soliq toʻlovchilarni (soliq agentlarini) aniqlash va soliq tekshiruvlarini tashkil etish va oʻtkazish toʻgʻrisida” 2021-yil 7-yanvardagi 1-son qaroriga asosan kameral soliq tekshiruvi oʻtkazildi. Tekshiruv natijasi boʻyicha 20___ yil “___” _________dagi ______-sonli soliq hisobotiga tuzatishlar kiritish toʻgʻrisidagi aniqlashtirilgan talabnomaga javoban taqdim etilgan aniqlashtirilgan soliq hisoboti oʻrganib chiqildi va toʻliq inobatga olindi (qisman inobatga olindi va qolgan qismi boʻyicha bartaraf etilmagan sifatida belgilandi). _______________________ ________ Soliq organining rahbari (rahbari oʻrinbosari) imzo Ijrochi: _________________ Telefon raqami: __________ ID: ________ Sana: ____________________
Soliq tekshiruvlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7e-ILOVA
NAMUNA ______________________ ______________________ Soliq toʻlovchisining nomi, STIR, yuridik manzili Kameral soliq tekshiruvi natijasi boʻyicha aniqlashtirilgan talabnomaga aniqlashtirilgan soliq hisoboti yoki tafovutlarning asosnomasi taqdim etilmaganligi toʻgʻrisida XABARNOMA ________________________________________ soliq organi nomi 20__ yil “___” __________dagi ______-son buyrugʻiga muvofiq ___ __ _____________________ (soliq toʻlovchisining nomi) (STIR:_______)da Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 138-moddasi va Vazirlar Mahkamasining “Soliq xavfini boshqarish, soliq xavfi mavjud soliq toʻlovchilarni (soliq agentlarini) aniqlash va soliq tekshiruvlarini tashkil etish va oʻtkazish toʻgʻrisida” 2021-yil 7-yanvardagi 1-son qaroriga asosan kameral soliq tekshiruvi oʻtkazildi. Tekshiruv natijasi boʻyicha 20__ yil “___” _________dagi ______-sonli soliq hisobotiga tuzatishlar kiritish toʻgʻrisidagi aniqlashtirilgan talabnoma yuzasidan aniqlashtirilgan soliq hisoboti yoki aniqlangan tafovutlarning asosnomasi taqdim etilmadi. _______________________ ________ Soliq organining rahbari (rahbari oʻrinbosari) imzo Ijrochi: _________________ Telefon raqami: __________ ID: ________ Sana: ____________________
Soliq tekshiruvlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 8-ILOVA
Kameral soliq tekshiruvida aniqlangan soliq toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarining buzilishlari toʻgʻrisida _________-son DALOLATNOMA “____” ___________ 20___ yil _____________________________ (viloyat, tuman, shahar) 1. Oʻtkazilgan kameral soliq tekshiruvi toʻgʻrisida maʼlumotlar: 1. Soliq toʻlovchining nomi 2. STIR 3. Mulkchilik shakli 4. Rahbarning F.I.O. 5. Joylashgan manzili 6. Tekshiruvni oʻtkazgan soliq organi nomi 7. Tekshiruvchi mansabdor shaxsning lavozimi, F.I.O. 8. Kameral soliq tekshiruvini oʻtkazish toʻgʻrisidagi buyruq sanasi, raqami hamda tekshiruv boshlangan va tugatilgan sana 9. Tekshirilgan soliqlar (yigʻimlar) turi va qamrab olingan soliq davri 2. Tekshirish uchun soliq toʻlovchidan talab qilingan hujjatlar toʻgʻrisida (oʻzining hududida joylashgan yoki boshqa hududda joylashgan uchinchi shaxsdan) maʼlumotlar 1. Hujjatlar (axborot) turi 2. Soʻrovnoma sanasi va raqami 3. Taqdim etilganligi toʻgʻrisida maʼlumot 4. Taqdim etish muddatining oʻzgartirilishi toʻgʻrisida maʼlumot 3. Tekshiruvga jalb qilingan shaxslar toʻgʻrisida maʼlumot 1. Guvohning F.I.O. 2. Mutaxassisning F.I.O. 3. Ekspertning F.I.O. 4. Tarjimonning F.I.O. 5. Boshqa shaxsning lavozimi va F.I.O. 4. Tashkil etilgan kameral soliq tekshiruvi toʻgʻrisida maʼlumotlar 1. Kameral soliq tekshiruvi boshlangan va tugatilgan sana 2. Qoʻshimcha olinishi lozim boʻlgan maʼlumotlar turi/nomi 5. Soliqqa oid huquqbuzarlik sodir etish holatlari 1. Soliqlar (yigʻimlar) toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarini buzish boʻyicha hujjatlashtirilgan faktlar 2. Soliqqa oid huquqbuzarlik uchun javobgarlik 3. Soliqqa oid huquqbuzarlik boʻyicha boshqa holatlar 6. Kameral soliq tekshiruvi dalolatnomasi boʻyicha xulosalar 1. _________________________ boʻyicha ______________ soʻm qoʻshimcha hisoblandi; (soliq nomi) _________________________ boʻyicha ______________ soʻm qoʻshimcha hisoblandi; (soliq nomi) _________________________ boʻyicha ______________ soʻm qoʻshimcha hisoblandi. (soliq nomi) 2. Kameral soliq tekshiruvida aniqlangan boshqa soliq toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarining buzilishlari_______________________________________________ __________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ __ Agar soliq toʻlovchi dalolatnomada bayon qilingan holatlarga yoki dalolatnoma boʻyicha xulosaga rozi boʻlmasa, dalolatnoma olingan kundan eʼtiboran 10 kun ichida tegishli soliq organiga eʼtirozlarini taqdim etishga haqli. ____________________________ _______________ ________________________ Soliq organi nomi va dalolatnoma tuzgan masʼul xodim lavozimi (imzo) F.I.O . Tanishdim: ____________________________ _______________ ________________________ soliq toʻlovchining nomi va rahbari (imzo) F.I.O. Soliq toʻlovchi (uning vakili) mazkur dalolatnomani imzolashni rad etdi. ____________________________________________________________________________ ____________________________ _______________ ________________________ Soliq organi nomi va dalolatnoma tuzgan masʼul xodim lavozimi (imzo) F.I.O.
Soliq tekshiruvlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 9-ILOVA
Nazorat xaridini oʻtkazish BAYONNOMASI ____- son (bayonnoma tuzilgan sana) (bayonnoma tuzilgan joy) (soliq organining nomi) (soliq organi masʼul xodimlarining F.I.O. va lavozimi) ishtirokida 20__ yil “____”_______________ kuni soat _____da _____________________ (shahar, tuman) (soliq toʻlovchining faoliyatini amalga oshirish manzili) (soliq toʻlovchining nomi yoki jismoniy shaxsning F.I.O., yashash joyi, tugʻilgan yili) nazorat xaridini oʻtkazdik. Nazorat xaridini oʻtkazish vaqtida quyidagilar ANIQLANDI: (xaridorning F.I.O.) ______________________________________________________________________________________ ning (soliq toʻlovchining nomi) _________________________________________________________________________________________ ga (jismoniy shaxsning F.I.O., yashash joyi, tugʻilgan yili) murojaat qilib ___________________________________________________________________________ (xarid qilingan tovarlarning (xizmatlarning) nomi, miqdori va qiymati) ______________________________________________________________________________ xarid qilgan va soliq toʻlovchiga (vakiliga) ___________________________________________________ (banknotalar seriyasi, raqami va qiymati) jami _________________________________________________________________ bergan. (pul mablagʻining miqdori raqam va soʻz bilan yoziladi) Soliq toʻlovchi (vakili) xaridorga u soʻragan tovarlarni berib (xizmatlar koʻrsatib) _____________________________________________________________ qaytim qaytargan. (qaytim miqdori raqam va soʻz bilan yoziladi) Soliq toʻlovchi (vakili) yoki jismoniy shaxs tovar (xizmat) uchun xaridor (mijoz) tomonidan toʻlangan haqni olib _________________________________________________ _____________________________________________________________________________. (soliq toʻlovchining (vakilining) xatti-harakatlari) (orqa tomoni) Hisob-kitob qilingandan soʻng tekshiruv oʻtkazilishi haqida eʼlon qilindi. Tekshirish vaqtida quyidagilar ANIQLANDI: (aniqlangan holatlar tavsifi) Nazorat xaridi oʻtkazilib, oʻzaro hisob-kitoblar yakunlangach nazorat xaridini oʻtkazishda foydalanilgan pul mablagʻlari tekshirilgan soliq toʻlovchi (vakili) tomonidan soliq organining mansabdor shaxsiga, xarid qilingan tovarlar (nazorat xaridi predmetlari) esa — soliq organining mansabdor shaxslari tomonidan soliq toʻlovchiga (uning vakiliga) qaytarib berildi. Bayonnoma bilan tanishdim va oʻtkazilgan nazorat xaridi va bayonnoma mazmuni boʻyicha quyidagilarni bildiraman: _____________________________________________________________________________. (soliq toʻlovchining (uning vakilining) fikr-mulohazalari) Mazkur bayonnoma uchta bir xil nusxada tuzildi va uning bir nusxasi soliq toʻlovchiga (uning vakiliga) berildi hamda nazorat xaridini oʻtkazishda ishtirok etgan barcha shaxslarga ovoz chiqarib oʻqib eshittirildi. Bayonnomani tuzgan shaxs * (imzo) (F.I.O., lavozimi) Xaridor (jalb etilganda) (imzo) (F.I.O, yashash joyi, tugʻilgan yili) Soliq toʻlovchi (uning vakili) (imzo) (F.I.O, yashash joyi, tugʻilgan yili)
Soliq tekshiruvlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 10-ILOVA
Naqd pul qoldigʻini sanoqdan oʻtkazish DALOLATNOMASI 20__ yil “___” ________ ______________________ (dalolatnoma tuzilgan joy) Bizlar, _____________________________________________________________________ (soliq organi xodimlarining F.I.O.) ___________________________________________________________________________ xaridor ____________________________________________________________________ (xaridorning F.I.O.) __________________________________________________________________ ishtirokida ______________________________ ning 20__ yil “___”____________ dagi ________ -son (soliq organi nomi) buyrugʻi asosida ____________________________________________________________ __________________________________________________________________________ _______________________________________________________ da tekshirish oʻtkazdik. Tekshirish _________________________________________________________________ __________________________________________________________________________ _______________________________________________________ ishtirokida oʻtkazildi. Tekshirish davomida soliq toʻlovchining kassasida mavjud boʻlgan savdodan (xizmat koʻrsatishdan) tushgan naqd pul qoldigʻi sanoqdan oʻtkazildi va quyidagi kupyuralarda naqd pul borligi aniqlandi: 1) 100000 soʻmlik x ______dona = _________ soʻm; 2) 50000 soʻmlik x ______dona = _________ soʻm; 3) 10000 soʻmlik x ______dona = _________ soʻm; 4) 5000 soʻmlik x ______dona = _________ soʻm; 5) 1000 soʻmlik x ______dona = _________ soʻm; 6) tanga pullar x ______dona = _________ soʻm; 7) xorij valyutasi: ____________________________________. Jami: _______________soʻm, __________________ miqdorida chet el valyutasi. Ushbu dalolatnoma shu haqda tuzildi va ishtirokchilarga oʻqib eshittirildi. _______________ xodimlari: _________ ________________________ (soliq organi nomi) (imzo) (F.I.O., lavozimi) _________ ________________________ (imzo) (F.I.O., lavozimi) Xaridor: _________ ________________________ (imzo) (F.I.O.) Soliq toʻlovchi: _________ ________________________ (imzo) (F.I.O.) _________ ________________________ (imzo) (F.I.O.)
Soliq tekshiruvlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 11-ILOVA
Soliq toʻlovchining haqiqatda ishlayotgan ishchi-xodimlari sonini tekshirish BAYONNOMASI 20___ yil “_ __” __________ _________________________ (yil, kun, oy) (bayonnoma tuzilgan joy) _______________ da, ST IR___________, _________________________________________ning (soliq toʻlovchining nomi) (soliq organi nomi) 20__ yil “___” ___________dagi ______-son buyrugʻiga asosan tuzildi. T/r STIR Ishchi-xodimning F.I.O. Lavozimi Bir oyda oladigan oʻrtacha daromadi(ish haqi) summasi (soʻmda) Pasport maʼlumotlari Haqiqatda ishga qabul qilingan Telefon raqami Soliq hisobotida aks ettirilishi (bor/yoʻq) seriyasi raqami kun yil 1. 2. 3. 4 5 ... Tekshirish soat____da boshlanib soat____da tugallandi. Bayonnomani tuzgan shaxslar ____________ ______________________ (imzo) (F.I.O., lavozimi) ____________ ______________________ (imzo) (F.I.O., lavozimi) Soliq toʻlovchi (uning vakili) _____________ ______________________ (imzo) (F.I.O, yashash joyi, tugʻilgan yili) Bir nusxasini oldim _____________ _____________ (imzo) (sana)
Soliq tekshiruvlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 12-ILOVA
Hujjatlar va buyumlar olib qoʻyilishi toʻgʻrisidagi QAROR __________________________ ________________ (tuzilish joyi) (sana) ______________________________________________________________________________ (qaror chiqargan shaxsning lavozimi, F.I.O, soliq organi nomi) ___________________________________ da soliq auditini oʻtkazish davomida (soliq toʻlovchi nomi, STIR) ANIQLADIM: ______________________________________________________________________________ (hujjatlar va buyumlarni olib qoʻyishga asos boʻlgan vaziyatlar bayoni (olib qoʻyish sabablari) Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 26 , 146 , 148-moddalariga asosan QAROR QILDIM: ______________________________________________________________________________ (soliq toʻlovchi nomi, STIR) _______________________dan olib qoʻyilsin. Quyidagi hujjatlar va buyumlar: 1. ____________________________________________________________________ 2. ____________________________________________________________________ 3. ____________________________________________________________________ 4. ____________________________________________________________________ ___________________________ (soliq organi nomi) _______________________________: __________________ _______________ (lavozimi) (Imzo) (F.I.O.) Hujjatlar va buyumlar olib qoʻyilishi toʻgʻrisidagi qaror bilan tanishdim: ______________________________________________________________________________ (soliq toʻlovchi (vakili), lavozimi, F.I.O.) _____________________ ________________ (sana) (imzo)
Soliq tekshiruvlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 13-ILOVA
Hujjatlar va (yoki) buyumlarni olib qoʻyish toʻgʻrisida BAYONNOMA _______-son 20 __ yil “ ___ ” ________ ____________________ ( bayonnoma tuzilgan joy ) ___________________________________________________________________________ da (tekshirilayotgan soliq toʻlovchining nomi) _________________________________________________________________________ning (soliq organi nomi) 20 __ yil “___” _______ _dagi ____ -son sayyor soliq tekshiruvi oʻtkazish haqidagi buyrugʻiga asosan soliq toʻlovchi tekshirilib _____________________________________________da (savdo shoxobchasi, ombori, daromad olish bilan bogʻliq boshqa obyektlari) _____________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________ _______________________________________________________________ olib qoʻyildi. Olib qoʻyish soat ____ da boshlanib soat ____ da tugallandi. Olib qoʻyish ____________________________________________ tomonidan amalga (sayyor soliq tekshiruvini oʻtkazuvchi shaxsning F.I.O.) oshirildi. Olib qoʻyish jarayonida __________________________________ ishtirok etdi. (F.I.O.) Soliq toʻlovchiga hujjatlarni va (yoki) buyumlarni olib qoʻyish toʻgʻrisidagi qaror taqdim etildi hamda huquq va majburiyatlari tushuntirildi. Hujjatlar va buyumlarni olib qoʻyish toʻgʻrisidagi qarorga asosan soliq toʻlovchidan (ixtiyoriy ravishda topshirilgan yoki bosh tortganligi uchun) quyidagi: _____________________________________________________________________________ (hujjatlar va (yoki) buyumlarning nomi, miqdori, oʻziga xos xususiyatlari, qiymati) _______________________________________________________ majburan olib qoʻyildi. Olib qoʻyish jarayoni _____________________________________ vositasida fotosuratga (apparat nomi, rusumi) olindi va (yoki) videoyozuvga tushirildi, fotosuratlar, videoyozuvlar ilova qilinadi. ______________________________ _________ _______________ (soliq organi xodimi lavozimi) (imzo) (F.I.O.) _________ _______________ (imzo) (F.I.O.) Ishtirok etgan shaxslar: 1. _____________________________ _________ _______________ (soliq toʻlovchi) (imzo) (F.I.O.) 2. _____________________________ _________ _______________ (imzo) (F.I.O.) Bayonnomaning bir nusxasini 20 ___ yil “___” _______ kuni oldim: _________ ________________
Soliq tekshiruvlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 14-ILOVA
Sayyor soliq tekshiruvi davomida soliq organi xodimlarining soliq toʻlovchi tomonidan hududga yoki binolarga (turar joylardan tashqari) kirishiga toʻsqinlik qilinganlik toʻgʻrisida DALOLATNOMA 20___yil “___” _______________ __________________________ (kun) (oy) (tuzilgan joyi) Men, ____________________________________________________________________ (dalolatnoma tuzgan mansabdor shaxsning lavozimi, familiyasi, ismi, otasining ismi ) _____________________________________________________________________________ (soliq organi buyrugʻi raqami, sanasi) _____________________________________________________________________________ (sayyor soliq tekshiruvi oʻtkazilishi lozim boʻlgan soliq toʻlovchining nomi, stir, joylashgan manzili) quyidagi huquqbuzarlikni sodir etgan:___________________________________________ _____________________________________________________________________________ (huquqbuzarlik sodir etilgan joy, vaqti, bu huquqbuzarlikning mazmuni, agar soliq toʻgʻrisidagi _____________________________________________________________________________ qonun hujjatlari buzilgan boʻlsa, talabi buzilgan Soliq kodeksining moddalari yoki _____________________ Soliq kodeksining 111-moddasi va 145-moddasi __________ _____________________________________________________________________________ boshqa qonun hujjatlarining nomi, moddasi, bandi) _____________________________________________________________________________ Mazkur dalolatnomaga va Soliq kodeksining 111-moddasiga muvofiq soliq toʻlovchining bankdagi hisobvaraqlari boʻyicha operatsiyalarini toʻxtatib turishga haqli ekanligi maʼlum qilinadi. Holat yuzasidan huquqbuzarlik sodir etgan shaxsning tushuntirishi yoki dalolatnomani imzolashdan bosh tortganligi: _____________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________ (huquqbuzarlik tafsilotlari toʻgʻrisida qisqacha maʼlumot, sodir etgan harakat(harakatsizlik)lari bayoni) _____________________________________________________________________________ Dalolatnomaga qoʻshimchalar va ilovalar: _____________________________________________________________________________ (video va fotosuratlar, guvohlar F.I.O. va boshqalar) Huquqbuzarlik sodir etgan shaxsga Soliq kodeksining 21 va 22-moddalarida nazarda tutilgan huquq va majburiyatlari tushuntirildi: _____________________________________________ ________________ (huquqbuzarlik sodir etgan shaxsning F.I.O.) (imzo) Dalolatnomani tuzdim: _____________________________________________ ________________ (lavozimi va F.I.O.) (imzo)
Soliq tekshiruvlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 15-ILOVA
SAYYOR SOLIQ TEKSHIRUVI DALOLATNOMASI №___________ 20 __ yil “ ___ ” ________ ______ _________________ (kun) (oy) (hudud nomi) ____________________________________________________________________ (tekshiruvni amalga oshirgan soliq organi mansabdor shaxslarining __________________________________________________________________________ lavozimi, familiyasi, ismi, otasining ismi) _______________________________________________________________ tomonidan ___________________________ ning 20 ___ yil “ ___ ” ___________ dagi _______ -son (soliq organi nomi) (buyruq sanasi va raqami) tekshiruv oʻtkazish toʻgʻrisidagi buyrugʻiga asosan __________________________________ __________________________________________________________________________ (tekshirilayotgan soliq toʻlovchining nomi, STIR, manzili) ___________________________ tekshirildi. (tekshiruv oʻtkazish muddati) Tekshiruv _________________________________________________________ (tekshiruvda ishtirok etgan soliq toʻlovchi va boshqalar) ________________________________________________________________________ _______________________________________________lar ishtirokida oʻtkazildi. Tekshiruv davomida quyidagilar aniqlandi: ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ Tekshiruv dalolatnomasi “___” nusxada tuzildi. ________________________________ _________ _______________ (soliq organi masʼul xodimi(lari) lavozimi) (imzo) (F.I.O.) _________ _______________ (imzo) (F.I.O.) Ishtirok etgan shaxslar: 1. ______________________________ _________ _______________ (soliq toʻlovchi, lavozimi) (imzo) (F.I.O.) 2. ______________________________ _________ _______________ (imzo) (F.I.O.) Dalolatnomaning bir nusxasini 20 ___ yil “___” _______ kuni oldim: (kun) (oy) _________ _______________ (imzo) (F.I.O.)
Soliq tekshiruvlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 16-ILOVA
___________________________________ ___________________________________ (soliq toʻlovchi nomi, STIR, manzili) Soliq auditini oʻtkazish toʻgʻrisida xabarnoma _______________ (sana) _____________________________________________________________________________ (soliq organi nomi) shuni maʼlum qiladiki, soliq toʻlovchilarni tanlab olish natijasida olingan xavf omillarini tahlil qilish natijalariga koʻra _____________________________________ (soliq toʻlovchi nomi) yuqori tavakkalchilikka mansub boʻlgan soliq toʻlovchi sifatida tavsiflandi. Soliq auditi soliq toʻlovchining 20__-20__ yillardagi faoliyati boʻyicha barcha turdagi soliq va yigʻimlari yoki ____________________________________ soligʻi boʻyicha (aniq soliq turi koʻrsatiladi) hisob-kitoblarning toʻgʻri hisoblanishi yuzasidan oʻtkaziladi. Soliq auditi 20__ yil “____” _________ da boshlanadi. Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 140-moddasi talablariga muvofiq soliq toʻlovchi soliq auditi boshlanguniga qadar quyidagi hujjatlar tayyorlab qoʻyish lozim: _____________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________ Soliq toʻlovchi roʻyxatga olingan manzilida joylashmagan taqdirda, xabarnoma yuborilgan kundan eʼtiboran besh ish kuni mobaynida soliq toʻlovchi haqiqatda joylashgan joyi boʻyicha tasdiqlovchi hujjatlar nusxalari ilova qilingan holda xabarnoma yuborgan soliq organiga maʼlumot berishi lozim. Quyidagilar soliq toʻlovchi joylashgan joyni tasdiqlovchi hujjat hisoblanadi: koʻchmas mulkka boʻlgan egalik huquqini tasdiqlovchi hujjat (undan foydalanish) nusxasi; koʻchmas mulkka egalik huquqi mavjud boʻlgan shaxs bilan tuzilgan ijara shartnomasi nusxasi. Soliq toʻlovchining rahbari (vaqtincha rahbar vazifasini bajaruvchi shaxs yoki imzo chekish huquqiga ega boʻlgan oʻrinbosari) soliq toʻlovchining roʻyxatga olingan (yoki joylashgan) manzilida boʻlib soliq auditi jarayonida ishtirok etishini taʼminlasin. _____________________________________ ____________ ________________ (soliq organi nomi, lavozimi) (imzo) (F.I.O.) Ijrochi: ______________________________________________________________________ (lavozimi, F.I.O. va telefon raqami)
Soliq tekshiruvlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 17-ILOVA
Soliq organlarining soliq auditini oʻtkazuvchi mansabdor shaxslariga mazkur hududlarga yoki binolarga (bundan turar-joy binolari mustasno) kirishiga toʻsqinlik qilinganlik toʻgʻrisidagi DALOLATNOMA 20___yil “_____”______________ ____________________________ (kun) (oy) (tuzilgan joyi) Men,___________________________________________________________________ (dalolatnoma tuzgan mansabdor shaxsning lavozimi, familiyasi, ismi, otasining ismi ) _____________________________________________________________________________ (soliq organi buyrugʻi raqami, sanasi) _____________________________________________________________________________ (soliq auditi oʻtkazilishi lozim boʻlgan soliq toʻlovchining nomi, STIR, joylashgan manzili) quyidagi xuquqbuzarlikni sodir etganligini: _____________________________________ _____________________________________________________________________________ (huquqbuzarlik sodir etilgan joy, vaqti, bu xuquqbuzarlikning mazmuni) _____________________________________________________________________________ (soliq toʻgʻrisidagi qonun hujjatlari buzilgan boʻlsa, talabi buzilgan Soliq kodeksining moddalari ) _____________________________________________________________________________ (boshqa soliq toʻgʻrisidagi qonun hujjatlari buzilganligi boʻlsa, talabi buzilgan qonun hujjatining nomi, moddalari ) aniqladim. Mazkur dalolatnomani tuzilishi soliq toʻlovchining bankdagi hisobvaraqlari boʻyicha operatsiyalarini oʻn kundan koʻp boʻlmagan muddatga toʻxtatib turishga hamda soliq organi tekshirilayotgan shaxs toʻgʻrisida oʻzida mavjud boʻlgan maʼlumotlar yoki xuddi shunday soliq toʻlovchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar asosida toʻlanishi lozim boʻlgan soliq summasini mustaqil tarzda aniqlashga sabab boʻlishi maʼlum qilinadi. Holat yuzasidan huquqbuzarlik sodir etgan shaxsning tushuntirishi yoki dalolatnomani imzolashdan bosh torganligi: _____________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________ (huquqbuzarlik tafsilotlari toʻgʻrisida qisqacha maʼlumot, sodir etgan harakat (harakatsizlik)lar bayoni) Dalolatnomaga qoʻshimchalar va ilovalar: _____________________________________________________________________________ (video va fotosuratlar, guvohlar F.I.O.) va boshqalar) _____________________________________________________________________________ Huquqbuzarlik sodir etgan shaxsga Soliq kodeksining 21 va 22-moddalarida nazarda tutilgan huquq va majburiyatlari tushuntirildi: ______________________________________________________ ________________ (huquqbuzarlik sodir etgan shaxsning F.I.O.) (imzo) ______________________________________________________ ________________ (guvohlarning F.I.O.) (imzo) ______________________________________________________ ________________ (guvohlarning F.I.O.) (imzo) Dalolatnoma tuzdim: _______________________________________________ ________________ (lavozimi va F.I.O.) (imzo)
Soliq tekshiruvlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 18-ILOVA
Tekshirilayotgan shaxsning hududlari va binolarini, shuningdek, hujjatlar va buyumlarni koʻzdan kechirish BAYONNOMASI 20____ yil “___” __________ _______________________ (kun) (oy) (hudud nomi) _____________________________________________________________________________ (soliq organi nomi, buyruq raqami va sanasi) _____________________________________________________________________________ (tekshirilayotgan shaxsning hududlari va binolarini, shuningdek, hujjatlar va buyumlarni koʻzdan kechirish) _____________________________________________________________________________ (tekshirilayotgan tadbirkorlik subyektining nomi) _____________________________________________________________________________ (harakatni amalga oshirgan soliq organi xodimining F.I.O.) Koʻzdan kechirish boshlandi ___________ tugallandi _____________ da (vaqt) (vaqt) Koʻzdan kechirish jarayonida, _____________________________________________ (koʻzdan kechirish koʻzdan kechirish chogʻida fotosuratga olish va videoyozuvga tushirish amalga oshiriladi, hujjatlardan koʻchirma nusxalar olinadi yoki koʻzdan kechirish bilan bogʻliq boshqa harakatlar) Jarayonida ishtirok etgan va (yoki) hozir boʻlgan shaxslar ____________________________ _____________________________________________________________________________ ( familiyasi, ismi, otasining ismi, zarur hollarda manzillari) _____________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________ Soliq toʻlovchiga hamda koʻzdan kechirish jarayonida ishtirok etayotgan shaxslarga huquq va majburiyatlari tushuntirildi. Koʻzdan kechirish jarayoni ________________________________________________ (apparat nomi, rusumi) vositasida fotosuratga olindi va (yoki) videoyozuvga tushirildi, fotosuratlar, videoyozuvlar ilova qilinadi. ______________________________ _________ _______________ (soliq organi masʼul xodimi lavozimi) (imzo) (F.I.O.) _________ _______________ (imzo) (F.I.O.) Ishtirok etgan shaxslar: 1. ______________________________ _________ _______________ (tadbirkorlik subyekti, lavozimi) (imzo) (F.I.O.) 2. ______________________________ _________ _______________ (imzo) (F.I.O.) 3. ______________________________ _________ _______________ (vakil) (imzo) (F.I.O.) Bayonnomaning bir nusxasini oldim 20___ “____” ________ ______ ______________ (kun) (oy) (imzo) (F.I.O.)
Soliq tekshiruvlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 19-ILOVA
Hujjatlar (axborotni) olish toʻgʻrisida TALABNOMA _____________________________ ning 20____ yil ___ __________ dagi ____-son (soliq organi nomi) buyrugʻiga asosan _______________________________________________________ da (soliq auditi oʻtkazilayotgan soliq toʻlovchi nomi) Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 140-moddasida belgilangan tartibda soliq auditi oʻtkazilmoqda. Tekshirish uchun zarur boʻlgan quyidagi hujjatlarni (axborotni) ushbu talabnoma olingan kundan eʼtiboran besh kun ichida __________________________________ ga (soliq organi nomi) taqdim etishingiz soʻraladi: 1. _______________________________________________________________________ 2. _______________________________________________________________________ 3. _______________________________________________________________________ 4. _______________________________________________________________________ (tekshiruv oʻtkazayotgan soliq organi mansabdor shaxsi lavozimi) (imzo) (F.I.O.)
Soliq tekshiruvlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 20-ILOVA
Soliq auditi oʻtkazilishi davomida hujjatlarni taqdim etish rad etilganligi yoki belgilangan muddatlarda taqdim etilmaganligi toʻgʻrisida BAYONNOMA 20___yil “_____” _______________ _____________________________ (kun) (oy) (tuzilgan joyi) (dalolatnoma tuzgan mansabdor shaxsning lavozimi, familiyasi, ismi, otasining ismi ) (soliq organi buyrugʻi raqami, sanasi) (soliq auditi oʻtkazilishi lozim boʻlgan soliq toʻlovchining nomi, STIR, joylashgan manzili) quyidagi huquqbuzarlikni sodir etgan: ___________________________________________________ (huquqbuzarlik sodir etilgan joy, vaqti, huquqbuzarlikning mazmuni) (Soliq kodeksining talabi buzilgan moddasi, bandi) yoki________________________________________________________________________________________ (boshqa qonun hujjatlarining nomi, moddasi, bandi) Mazkur dalolatnomani tuzilishi soliq toʻlovchining bankdagi hisobvaraqlari boʻyicha operatsiyalarini oʻn kundan koʻp boʻlmagan muddatga toʻxtatib turishga hamda soliq organi tekshirilayotgan shaxs toʻgʻrisida oʻzida mavjud boʻlgan maʼlumotlar yoki xuddi shunday soliq toʻlovchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar asosida toʻlanishi lozim boʻlgan soliq summasini mustaqil tarzda aniqlashga sabab boʻlishi maʼlum qilinadi. Holat yuzasidan huquqbuzarlik sodir etgan shaxsning tushuntirish berishdan yoki dalolatnomani imzolashdan bosh tortganligi: (huquqbuzarlik tafsilotlari toʻgʻrisida qisqacha maʼlumot, sodir etilgan harakat (harakatsizlik)lar bayoni) Dalolatnomaga qoʻshimchalar va ilovalar: (video va fotosuratlar, guvohlar F.I.O.) va boshqalar) Huquqbuzarlik sodir etgan shaxsga Soliq kodeksining 21 va 22-moddalarida nazarda tutilgan huquq va majburiyatlari tushuntirildi: (huquqbuzarlik sodir etgan shaxsning F.I.O.) (imzo) (guvohlarning F.I.O.) (imzo) (guvohlarning F.I.O.) (imzo) Bayonnomani tuzdim: (lavozimi va F.I.O.) (imzo)
Soliq tekshiruvlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 21-ILOVA
Soliq auditi oʻtkazayotgan mansabdor shaxsning hujjatlar va buyumlarni olib qoʻyish toʻgʻrisidagi QARORI 20___yil “_______” _______________ _____________________________ (kun) (oy) (tuzilgan joyi) (soliq auditini oʻtkazayotgan mansabdor shaxsning lavozimi, familiyasi, ismi, otasining ismi) (soliq organi nomi, rahbar ( rahbar oʻrinbosari) tomonidan tayinlangan buyruq sanasi, raqami) _________________________________________________________________ ____ ________ _ _ da (soliq toʻlovchining nomi, STIR) soliq auditini oʻtkazish davomida ANIQLADIM: (holatlar bayoni: soliqqa oid huquqbuzarlikni tasdiqlovchi hujjatlar nusxasini yoki hujjatlarning oʻzgartirilishi yoki almashtirib qoʻyilishi mumkinligining oldini olish maqsadida hujjatlar aslini olib qoʻyish) Oʻzbekistan Respublikasi Soliq kodeksining 26 , 146 va 148-moddalariga asosan QAROR QILDIM: __________________________________________________________________ ________ __ ning (soliq toʻlovchining nomi, STIR) quyidagi nusxalarini yoki aslini olib quyish: 1. __________________________________________________________________ 2 . __________________________________________________________________ 3 . __________________________________________________________________ 4 . __________________________________________________________________ (Soliq organi mansabdor shaxsining lavozimi) (imzo) (F.I.O.) Hujjatlar va buyumlarni olib qoʻyish toʻgʻrisidagi qaror bilan tanishdim: (soliq toʻlovchi rahbari yoki vakilining F.I.O.) ___________________ _________________ (sana) (imzo)
Soliq tekshiruvlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 22-ILOVA
Hujjatlar va buyumlarni olib qoʻyish BAYONI (tuzilish joyi) (sana) (qaror chiqargan shaxsning lavozimi, F.I.O, soliq organi nomi ) _____________________________________________ da soliq auditini oʻtkazish davomida (soliq toʻlovchi nomi, STIR) ANIQLADIM: (hujjatlar va buyumlarni olib qoʻyishga asos boʻlgan vaziyatlar bayoni (olib qoʻyish sabablari)) Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 26 , 146 , 148-moddalariga asosan QAROR QILDIM: (soliq toʻlovchi nomi, STIR) _______________________ dan olib qoʻyilsin. Quyidagi hujjat va buyumlar: 1. _______________________ _ ______________________ 2 . ______________________________________________ 3 . ____________________ _ _________________________ 4. ______________________________________________ ____________________ (soliq organi nomi) _______________________: ____________ ________________ (lavozimi) (imzo) (F.I.O.) Hujjatlar va buyumlar olib qoʻyilishi toʻgʻrisidagi qaror bilan tanishdim: (soliq toʻlovchi (vakili), lavozimi, F.I.O.) ___________________ _________________ (sana) (imzo)
Soliq tekshiruvlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 23-ILOVA
_____________________________________________________________________ boʻyicha (tashkilotning nomi) 20____ y. “_____” _____________ dagi __________-son BUYRUQ (qaror, farmoyish) __________________________________da inventarizatsiyani oʻtkazish uchun quyidagi tarkibdagi maxsus inventarizatsiya komissiyasi (doimiy harakatdagi, ishchi) tayinlanadi: 1. Rais (lavozimi, F.I.O.) ________________________________________ 2. Komissiya aʼzolari (lavozimi, F.I.O.) ____________________________ Inventarlanishi kerak ___________________________________________ (mol-mulk va moliyaviy majburiyatlar) Inventarlashga kirishilsin _______________________________________ (sana) va tugatilsin _______________________________________________________ (sana) Inventarlashga sabab ____________________________________________ (nazorat tekshiruvi, moddiy javobgar shaxsning oʻzgarishi, qayta baholash va h.k.) Inventarlash boʻyicha maʼlumotlar 20___y. ____________________dan kechiktirmay __________________________ buxgalteriyaga topshirilsin. Rahbar
Soliq tekshiruvlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 24-ILOVA
SOLIQ AUDITI DALOLATNOMASI 20 __ yil “ ___ ” ________ _________________ ( dalolatnoma tuzilgan joy ) I. Kirish qismi. 1) (soliq auditini oʻtkazish buyrugʻi raqami va sanasi, imzolagan soliq organi rahbari (oʻrinbosari) F.I.O.) 2) (tekshiruvchi mansabdor shaxslarning F.I.O., lavozimi va ular ishlayotgan soliq organi nomi) 3) (soliq toʻlovchining toʻliq va qisqartirilgan nomi hamda identifikatsiya raqami) 4) (soliq auditi oʻtkazilgan soliq davri) 5) (soliq auditini boshlanish va tugatish sanasi) 6) (soliq auditi elektron tarzda roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, agar buning imkoni mavjud boʻlmasa, tekshiruvlarni roʻyxatdan oʻtkazish kitobiga kiritilgan sana va raqami) 7) (soliq auditini oʻtkazish buyrugʻini hamda tekshirishga taqdim qilinishi lozim boʻlgan hujjatlar va maʼlumotlar roʻyxati soliq toʻlovchining rahbari yoki uning vakiliga (F.I.O.) taqdim etilgan sana) 8) (soliq toʻlovchiga ularning huquq va majburiyatlari, shuningdek, soliq organlarining huquqlari tushuntirilganligi izohi) 9) (tekshirilayotgan davr uchun soliq toʻlovchining moliyaviy hujjatlarga birinchi va ikkinchi imzo qoʻyish huquqiga ega boʻlgan shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar) 10) (soliq toʻlovchini tashkil etishning huquqiy asoslari, davlat organlarida roʻyxatdan oʻtganligi) 11) (soliq toʻlovchining davlat reyestriga kiritilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomadagi maʼlumotlar) 12) (soliq toʻlovchining faoliyati turlari toʻgʻrisida maʼlumot) 13) (ustav jamgʻarmasining shakllanishi, muassislar tarkibi va ustav jamgʻarmasidagi ulushi) 14) ( kadastr hujjatlari toʻgʻrisida maʼlumotlar) 15) (soliq toʻlovchining filiallari va boshqa alohida boʻlinmalari, vakolatxonalari joylashgan joy (ularning manzili), asosiy hududidan boshqa manzillarda joylashgan ishlab chiqarish, omborxona, savdo shoxobchalarining joylashishi, ijaraga olingan yoki soliq toʻlovchida egalik huquqida boʻlgan yer maydonlari toʻgʻrisida maʼlumot) 16) (litsenziya va guvohnomalar toʻgʻrisida maʼlumot) 17) (boshqa korxonalarga kiritilgan investitsiyalar toʻgʻrisida maʼlumot) 18) (bank hisobvaraqlari toʻgʻrisida maʼlumot) 19) (oldingi oʻtkazilgan soliq hamda auditorlik tashkilotlari tekshiruvlari toʻgʻrisida maʼlumot) II. Asosiy qismi. 20) (soliq toʻlovchining hisobotda aks ettirilgan soliq va yigʻimlarning shaxsiy hisobvaragʻiga oʻtkazilganligi) 21) (soliq toʻlovchining daromadlari turlari va summalari toʻgʻrisida yillar boʻyicha maʼlumot) 22) (qoʻshimcha (kamaytirishga) hisoblangan soliq va yigʻimlar summalarining kelib chiqishi sabablari, qonunchilik meʼyorlariga havolalar) 23) (hududlar va binolar koʻzdan kechirilganligi, soliq toʻlovchida inventarizatsiya, ekspertiza oʻtkazilganligi, hujjatlar va buyumlar olib qoʻyilganligi, sayyor soliq tekshiruvi va soliq auditini oʻtkazishda amalga oshirilgan boshqa harakatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar) 24) (soliq organlariga yuklatilgan qonunchilik hujjatlari buzilishi holatlari aniqlangan taqdirda (NKM, terminal, naqd pul topshirilishi, valyuta hamda tashqi iqtisodiy faoliyat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari buzilishi va boshqalar) ushbu faktlar ham dalolatnomada aks ettirilishi lozim) 25) (soliq toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarining buzilishi aniqlangan holatlar boʻyicha jadvallar va boshqa materiallarning dalolatnomaga ilova qilinganligi) 26) (soliq toʻlovchining birlamchi hujjatlari qamrab olinishiga qarab ularni oʻrganish usuli toʻgʻrisida maʼlumot va qaysi yoʻnalish hujjatlari toʻliq, qaysi hujjatlar esa tanlov yoʻli bilan oʻrganilganligi aks ettirish) 27) (soliq toʻlovchi soliq auditini oʻtkazayotgan soliq organining mansabdor shaxsi tomonidan soʻralgan, talab qilingan hujjatlarni taqdim qilmagan, toʻliq taqdim qilmagan taqdirda, dalolatnomada taqdim etilmagan hujjatlar roʻyxatini aks ettirish) III. Dalolatnomaning yakuniy qismi. 28) (soliq toʻgʻrisidagi va boshqa qonunchilik hujjatlarining buzilishi faktlari mavjudligi toʻgʻrisida xulosalar. Ushbu xulosalar sodir etilgan qonun buzilishi turini va mazkur qonun buzilishi uchun Soliq kodeksining javobgarlikni nazarda tutuvchi meʼyorlariga havolalarni oʻz ichiga olishi lozim) 29) (dalolatnoma ilovalarining soni koʻrsatilishi lozim)
Soliq tekshiruvlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 25-ILOVA
Masofaviy soliq tekshiruvida aniqlangan majburiy raqamli markirovkalash qoidalarining buzilishi toʻgʻrisida DALOLATNOMA _________-son 20_ _ _ yil “____” ___ ____ ___ ___________________ (viloyat, tuman, shahar) 1. Oʻtkazilgan masofaviy soliq tekshiruvi toʻgʻrisida maʼlumotlar: 1. Soliq toʻlovchining nomi 2. STIR 3. Rahbarning F.I.O. 4. Joylashgan manzili 5. Tekshiruvni oʻtkazgan soliq organi nomi 6. Tekshiruvchi mansabdor shaxsning lavozimi, F.I.O. 7. Masofaviy soliq tekshiruvini oʻtkazish toʻgʻrisidagi buyruqning maqsadi, sanasi, raqami hamda tekshiruv boshlangan va tugatilgan sana 2. Soliqqa oid huquqbuzarlik sodir etish holatlari 1. Mahsulotlarni markirovkalash qoidalarining buzilishi yuzasidan aniqlashtirilgan holatlar (yuborilgan ogohlantirish xatlari sanasi) 2. Soliqqa oid huquqbuzarlik uchun javobgarlik 3. Masofaviy soliq tekshiruvi dalolatnomasi boʻyicha xulosa Masofaviy soliq tekshiruvida aniqlangan majburiy raqamli markirovkalash qoidalarining buzilishi _________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________ Agar soliq toʻlovchi dalolatnomada bayon qilingan holatlarga yoki dalolatnoma boʻyicha xulosaga rozi boʻlmasa, dalolatnoma elektron shaklda olingan kundan eʼtiboran 3 ish kuni (qogʻoz koʻrinishda pochta orqali olingan kundan eʼtiboran 5 ish kuni) ichida tegishli soliq organiga eʼtirozlarini taqdim etishga haqli. ____________________________ _____________ ____________ soliq organi nomi va dalolatnoma tuzgan masʼul xodim lavozimi (imzo) F.I.O . Roziman: Rad etildi. (rad etish sababi) _______________ _______ ____ _______________ _______ ____ soliq toʻlovchining nomi va rahbari F.I.O. soliq toʻlovchining nomi va rahbari F.I.O.
Soliq toʻlovchi tomonidan masofaviy soliq tekshiruvi dalolatnomasi yuzasidan munosabat belgilangan muddatlarda bildirilmagan taqdirda, ushbu dalolatnoma boʻyicha roziligi ifodalangan deb hisoblanadi.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 7-yanvardagi 1-son qaroriga 2 1 -ILOVA
Davlat soliq xizmati organlari tomonidan soliq toʻlovchilar faoliyatida amalga oshiriladigan soliq nazorati tadbirini videotasvirga olish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom davlat soliq xizmati organlari (keyingi oʻrinlarda — soliq organi) tomonidan soliq toʻlovchilar faoliyatida qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda va shakllarda amalga oshiriladigan soliq nazorati tadbirini videotasvirga olish tartibini belgilaydi.
2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
videotasvirga olish — soliq organi rahbari yoki rahbar oʻrinbosarining buyrugʻiga asosan ishtirokchilar tomonidan soliq toʻlovchilar faoliyatida amalga oshiriladigan nazorat tadbiri jarayonini videotasvirga olish moslamalaridan foydalangan holda kuzatish va qayd etish (tasvirga olish);
videotasvirga olish jarayonining ishtirokchilari (keyingi oʻrinlarda — ishtirokchilar) — soliq organining xodimlari, soliq toʻlovchilar hamda ularning vakillari va boshqa shaxslar (nazorat tadbiriga jalb qilingan mutaxassislar, ekspertlar, tarjimonlar, zarur hollarda xolislar va xaridorlar);
videotasvirga olish moslamalari — videotasvirga olish qurilmalari, jumladan, videokameralar va videotasvirga olish imkonini beruvchi boshqa qurilmalar;
soliq nazorati tadbiri (keyingi oʻrinlarda — nazorat tadbiri) — Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksiga muvofiq oʻtkaziladigan sayyor soliq tekshiruvi hamda soliq auditi.
3. Soliq organlari tomonidan soliq toʻlovchilar faoliyatida amalga oshiriladigan soliq nazorati jarayonini, dalillarni qayd etish uchun nazorat tadbirlari jarayoni videotasvirga olinadi.
4. Soliq organlari tomonidan soliq toʻlovchi toʻgʻrisida olingan har qanday maʼlumot soliq sirini tashkil etadi. Soliq organiga kelib tushgan, soliq sirini tashkil etuvchi maʼlumotlar saqlash va foydalanishning maxsus rejimiga ega boʻladi.
2-bob. Videotasvirga olish jarayoni ishtirokchilarining huquq va majburiyatlari
5. Nazorat tadbirini videotasvirga olish jarayonida soliq toʻlovchilar va ularning vakillari quyidagi huquqlarga ega:
soliq organining nazorat tadbirini oʻtkazish toʻgʻrisidagi buyrugʻi bilan tanishish;
nazorat tadbiri yakuni boʻyicha olingan videotasvir maʼlumotlaridan nusxa olish;
soliq organlari mansabdor shaxslarining harakatlari (harakatsizligi) ustidan belgilangan tartibda shikoyat qilish;
soliq organlari mansabdor shaxslarining qonunga xilof harakatlari tufayli yetkazilgan zararning oʻrni qoplanishini talab qilish;
soliq organi tomonidan amalga oshiriladigan nazorat tadbiri jarayonini videotasvirga olish.
6. Nazorat tadbirini videotasvirga olish jarayonida soliq toʻlovchilar va ularning vakillari quyidagi majburiyatlarga ega:
nazorat tadbirini soliq organi tomonidan videotasvirga olish uchun sharoit yaratishi;
soliq organi mansabdor shaxslarining nazorat tadbirini videotasvirga olishiga toʻsqinlik qilmasligi shart.
7. Videotasvirga olish jarayonida soliq organining mansabdor shaxslari quyidagi huquqlarga ega:
soliq organi tomonidan amalga oshiriladigan nazorat tadbiri jarayonini soliq toʻlovchi yoki uning vakillari va boshqa shaxslar ishtirokida videotasvirga olish;
soliq toʻlovchidan videotasvirga olish jarayonining toʻliq amalga oshirilishiga toʻsqinlik qilayotgan holatlarni bartaraf etishni talab qilish.
8. Videotasvirga olish jarayonida soliq organining mansabdor shaxslari quyidagi majburiyatlarga ega:
ishtirokchilarni nazorat tadbirini oʻtkazish toʻgʻrisidagi buyruq bilan tanishtirishi;
nazorat tadbiri jarayonida soliq toʻlovchi hamda uning vakillari va boshqa shaxslarga videotasvirga olish bilan bogʻliq huquq va majburiyatlarini tushuntirishi;
soliq toʻlovchi yoki uning vakillari talabiga koʻra soliq nazorati tadbiri yakuni boʻyicha olingan videotasvir maʼlumotlaridan nusxa berishi;
soliq toʻlovchi va uning vakillari faoliyatiga aloqador axborotlarni boshqa shaxslarga oshkor etmasligi;
soliq toʻlovchi va uning vakillarining nazorat tadbirini videotasvirga olishiga toʻsqinlik qilmasligi shart.
9. Ishtirokchilar quyidagi huquqlarga ega:
videotasvirga olish jarayonining sabablari bilan tanishish;
videotasvirga olinishi yuzasidan oʻz eʼtirozlarini bildirish.
10. Ishtirokchilar quyidagi majburiyatlarga ega:
soliq organi mansabdor shaxslarining nazorat tadbirini videotasvirga olishiga toʻsqinlik qilmasligi;
nazorat tadbiri jarayonida oʻziga maʼlum boʻlgan soliq toʻlovchi va uning vakillari faoliyatiga aloqador axborotlarni boshqa shaxslarga oshkor etmasligi shart.
3-bob. Nazorat tadbirlarini videotasvirga olish
11. Nazorat tadbirlari jarayoni soliq organi rahbari yoki rahbar oʻrinbosarining soliq tekshiruvini oʻtkazish toʻgʻrisidagi buyrugʻi asosida videotasvirga olinadi.
12. Soliq organi tomonidan oʻtkaziladigan nazorat tadbirlarida quyidagilar videotasvirga olinadi:
soliq solish obyektlarini va soliq solish bilan bogʻliq obyektlarni hisobga olish;
xronometrajni koʻzdan kechirish;
soliq toʻlovchi ishchi va xodimlarining haqiqiy soni hamda soliq hisobotidagi aks ettirilgan ishchi va xodimlar soniga muvofiqligini tekshirish;
bozorlar, savdo komplekslari va ularga tutash boʻlgan avtotransport vositalarining toʻxtash joylarida soliq toʻgʻrisidagi qonunchilikka rioya etilishini tekshirish;
nazorat kassa texnikasi va hisob-kitob terminallarini qoʻllash;
savdo va xizmat koʻrsatish qoidalariga rioya etilishi;
yer qaʼridan foydalanuvchi soliq toʻlovchilar tomonidan haqiqatda qazib olingan foydali qazilmalar hajmini tekshirish;
aktivlar va majburiyatlarni xatlovdan oʻtkazish;
hujjatlar va buyumlarni olib qoʻyish;
hudud va binolarni koʻzdan kechirish.
13. Amalga oshiriladigan nazorat tadbirida quyidagi jarayonlar videotasvirga olinadi:
soliq toʻlovchi tomonidan daromadlar olish uchun foydalanilayotgan yoki soliq solish obyektlari bilan bogʻliq hududlarni, ishlab chiqarish, omborxona, savdo hamda boshqa binolarini, shu jumladan, joylarni koʻzdan kechirish, shuningdek, soliq toʻlovchining mol-mulkini xatlovdan oʻtkazishda;
soliq toʻlovchi yoki uning vakillari tomonidan sodir etilgan huquqbuzarlik holatini qayd etishda;
nazorat xaridi bilan boshlanadigan tekshirishlarda xarid kuzatuvining amalga oshirilishi, nazorat-kassa texnikasi hamda toʻlov terminallari koʻrsatkichi boʻyicha hisobotlar olinishi hamda kassadagi mablagʻlar sanoqdan oʻtkazilishi jarayonini kuzatishda;
soliq toʻlovchi yoki uning vakillari tomonidan tekshirish bilan bogʻliq boʻlgan hujjatlar taqdim etilmaganda;
soliq toʻlovchi yoki uning vakillari tomonidan tekshirish hujjatlariga imzo qoʻyishdan bosh tortilganda;
soliq toʻlovchi hamda uning vakillari va boshqa shaxslar tomonidan soliq nazoratining amalga oshirilishiga toʻsqinlik qilinganda;
soliqqa oid huquqbuzarlik predmetlari (buyum va hujjatlar), ish boʻyicha dalillar olib qoʻyilganda;
soliq toʻlovchi yoki uning vakillarining talablariga koʻra;
zarur boʻlganda hujjatlar nusxalarini tayyorlashda hamda ish uchun ahamiyatli boʻlgan boshqa holatlarda.
14. Nazorat tadbiri soliq toʻlovchilarning qonuniy faoliyatini toʻxtatib qoʻymaydigan va faoliyat koʻrsatishiga ziyon yetkazmaydigan tarzda videotasvirga olinadi.
15. Nazorat tadbirida soliq toʻlovchi tomonidan daromadlar olish uchun foydalanilayotgan yoki soliq solish obyektlari bilan bogʻliq hududlarni, ishlab chiqarish, omborxona, savdo hamda boshqa binolarni, shu jumladan, joylarni koʻzdan kechirish, shuningdek, soliq toʻlovchining mol-mulkini xatlovdan oʻtkazish, ishga doir dalillarni, predmetlarni (buyum va hujjatlarni) olish jarayoni davomiyligida videotasvirga olinadi.
16. Agar qonunchilik hujjatlarida boshqacha qoida nazarda tutilmagan boʻlsa, soliq organi tomonidan soliq toʻlovchilar faoliyatida amalga oshiriladigan nazorat tadbiri jarayonini videotasvirga olishda xolislarning ishtirok etishi talab etilmaydi.
17. Nazorat tadbiri natijasi boʻyicha tuzilgan dalolatnomada (bayonnomada, maʼlumotnomada) tadbir jarayonini videotasvirga olish moslamasi (qurilmaning rusumi va seriya raqami), videotasvirga olingan holatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar aks ettiriladi.
18. Soliq organi tomonidan amalga oshirilayotgan nazorat tadbiri jarayonini videotasvirga olishda soliq toʻlovchi yoki uning vakillari, shuningdek, boshqa shaxslar tomonidan toʻsqinlik qilinganda va qarshilik koʻrsatilganda soliq organi xodimi mazkur holat yuzasidan dalolatnomani (bayonnomani) rasmiylashtirib, tegishliligi boʻyicha huquqni muhofaza qilish organlari vakillarini nazorat tadbirida ishtirok etishga jalb qilishi mumkin.
4-bob. Nazorat tadbirlarida olingan videotasvir maʼlumotlaridan foydalanish
19. Soliq organlari tomonidan soliq toʻlovchilar faoliyatida amalga oshirilgan nazorat tadbiri jarayonida olingan videotasvir maʼlumotlari nazorat tadbirlari natijasi boʻyicha rasmiylashtirilgan hujjatlar bilan birga alohida saqlanadi.
20. Ishtirokchilar tomonidan soliq toʻlovchilarning faoliyatida amalga oshirilgan nazorat tadbiri jarayonida olingan videotasvir maʼlumotlaridan ushbu nazorat tadbirlari natijalarini koʻrib chiqish, soliq organlari tomonidan qaror qabul qilish, shuningdek, sud va huquqni muhofaza qiluvchi organlarda koʻrib chiqishda foydalanish mumkin.
21. Nazorat tadbirlarida olingan videotasvir maʼlumotlaridan xizmatdan tashqari maqsadlarda foydalanish, ijtimoiy tarmoqlarga joylashtirish, shuningdek, yuridik va jismoniy shaxslarning huquqlari va qonuniy manfaatlari buzilishiga olib keladigan tarzda tarqatish taqiqlanadi, qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda nazorat tadbirlarida olingan videotasvir maʼlumotlaridan profilaktika maqsadlarda soliq toʻlovchiga nisbatan qonuniy chora koʻrilgandan soʻng ommaviy axborot vositalarida yoritish bundan mustasno.
5-bob. Yakunlovchi qoida
22. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda javobgarlikka tortiladi.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 7-yanvardagi 1-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining 2002-yil 26-noyabrdagi 407-son qarori bilan tasdiqlangan Ulgurji va chakana savdo faoliyatini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 20-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“20. Chakana savdoni amalga oshiruvchi yuridik shaxslar quyidagilarga majbur:
oʻz korxonasining toʻliq nomi, soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR) toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni xaridorning tanishishi uchun qulay joylarda (asosan oʻzaro hisob-kitoblar amalga oshiriladigan joylarda) joylashtirishi;
tovarlarning sotib olinganligini tasdiqlovchi hujjatlarga ega boʻlishi;
qonun hujjatlarida belgilangan holda sotish joylarida sotilayotgan tovarlarning muvofiqlik sertifikatlariga ega boʻlishi.
Sotiladigan tovarlar vitrinalarga qoʻyilgan boʻlishi va kelib chiqqan mamlakati, ishlab chiqaruvchisi va narxi koʻrsatilgan narxnomalarga ega boʻlishi kerak. Yaroqlilik muddatiga ega boʻlgan tovarlarni sotish chogʻida narxnomalarda yaroqlilik muddati ham koʻrsatilgan boʻlishi kerak”;
b) 32-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“32. Chakana savdoni amalga oshiruvchi yakka tartibdagi tadbirkorlar quyidagilarga majbur:
davlat roʻyxatidan oʻtkazilganlik va roʻyxatdan oʻtkazgan organning nomi, shuningdek, soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR) toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni xaridorning tanishishi uchun qulay joylarda (asosan oʻzaro hisob-kitoblar amalga oshiriladigan joylarda) joylashtirishi;
tovarlarning sotib olinganligini tasdiqlovchi hujjatlarga ega boʻlishi;
qonun hujjatlarida belgilangan holda sotish joylarida sotilayotgan tovarlarning muvofiqlik sertifikatlariga ega boʻlishi.
Sotiladigan tovarlar vitrinalarga qoʻyilgan boʻlishi va kelib chiqqan mamlakati, ishlab chiqaruvchisi va narxi koʻrsatilgan narxnomalarga ega boʻlishi kerak. Yaroqlilik muddatiga ega boʻlgan tovarlarni sotish chogʻida narxnomalarda yaroqlilik muddati ham koʻrsatilgan boʻlishi kerak”.
2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida chakana savdo qoidalarini hamda Oʻzbekiston Respublikasida umumiy ovqatlanish mahsulotlarini (xizmatlarini) ishlab chiqarish va sotish qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2003-yil 13-fevraldagi 75-son qarorida :
a) 1-ilovada :
13-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“13. Xaridorning tanishishi uchun qulay joylarda (asosan oʻzaro hisob-kitoblar amalga oshiriladigan joylarda) quyidagi maʼlumotlar joylashtirilishi kerak:
sotuvchi — yuridik shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlar — oʻz korxonasining nomi, soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR), shuningdek, uning joylashgan joyi (pochta manzili va ish rejimi);
sotuvchi — yakka tartibdagi tadbirkor toʻgʻrisidagi maʼlumotlar — davlat roʻyxatidan oʻtkazilganlik va roʻyxatdan oʻtkazgan organning nomi, shuningdek, soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR).
Agar sotuvchi amalga oshiradigan faoliyat litsenziyalanishi kerak boʻlsa, u litsenziyaning tartib raqami va amal qilish muddati toʻgʻrisidagi, shuningdek, uni bergan organ haqidagi maʼlumotni taqdim etishi kerak”;
189-bandga quyidagi mazmundagi oʻn birinchi xatboshi qoʻshilsin:
“mazkur Qoidalarning 13-bandida koʻrsatilgan sotuvchi haqidagi maʼlumotlarni joylashtirish tartibiga”;
oʻn birinchi — yigirma beshinchi xatboshilar tegishlicha oʻn ikkinchi — yigirma oltinchi xatboshilar deb hisoblansin;
190-bandning toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“korxonaning nomi va soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR), uning ish rejimi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar boʻlmaganda, xaridorga ushbu Qoidalarda nazarda tutilgan maʼlumotlarni berish rad etilganda”;
b) 2-ilovada :
8-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“8. Umumiy ovqatlanish subyekti isteʼmolchilarga oʻzining toʻliq nomi va soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR), ish rejimi, tavsiya etiladigan mahsulotlar, tovarlar va koʻrsatiladigan xizmatlar toʻgʻrisidagi zarur va ishonchli maʼlumotlarni koʻrgazmali va qulay shaklda yetkazishi shart, maʼlumotlarda toʻgʻri tanlash imkoniyatini taʼminlaydigan kamida quyidagi maʼlumotlar boʻlishi kerak”;
26-bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“korxonaning nomi va soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR), uning ish rejimi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar boʻlmaganda, xaridorga ushbu Qoidalarda nazarda tutilgan maʼlumotlarni berishdan bosh tortganda”.
5. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 9-fevraldagi 66-son qarori bilan tasdiqlangan Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ilovaning 1-20-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“ 1- 20. Soliq solish tizimi: Aylanmadan olinadigan soliq Qoʻshilgan qiymat soligʻi va foyda soligʻi ” .
6. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 9-oktabrdagi 811-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining Moddiy yordam, ijtimoiy himoya, soliq organlarini rivojlantirish va koʻzda tutilmagan xarajatlar maxsus jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 12-bandda :
“a” kichik bandning beshinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“ish uchastkasining murakkabligi va muhimligini hisobga olib, shuningdek, mamlakat iqtisodiy manfaatlarini himoya qilish borasida shaxsiy hissasini qoʻshgan, mehnatda yuqori natijalarga erishgan, xizmat vazifalarini sidqidildan va samarali bajarayotgan rahbar va xodimlarga lavozim maoshining besh baravari miqdorigacha shaxsiy ustamalar berish”;
“b” kichik bandning yettinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini xarid qilish uchun xodimlarga bir yilda bir marta mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining besh baravari miqdorigacha moddiy yordam berish”;
b) 14-bandga quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi qoʻshilsin:
“Maxsus jamgʻarma mablagʻlaridan davlat soliq xizmati organlari rahbarlari boshchilik qiladigan sektorlarga yuklatilgan hududlarni har tomonlama ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish maqsadida sarflanishi mumkin”.
7. Vazirlar Mahkamasining “Davlat soliq xizmati organlari faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 17-apreldagi 320-son qarorida :
a) 1-ilovada :
9-bandda :
oltinchi xatboshidagi “Malaka oshirish markazi” soʻzlari “Fiskal instituti” soʻzlari bilan almashtirilsin;
yettinchi xatboshidagi “kollejlari” soʻzi “texnikumlari” soʻzi bilan almashtirilsin;
10-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilaridagi , 11-band “a” kichik bandining ikkinchi xatboshisidagi , “b” kichik bandining birinchi , toʻrtinchi va oltinchi xatboshilaridagi , “g” kichik bandining uchinchi va yettinchi xatboshilaridagi , “j” kichik bandining uchinchi xatboshisidagi , “z” kichik bandining toʻrtinchi xatboshisidagi , “k” kichik bandining ikkinchi va beshinchi xatboshilaridagi , 14-bandning 9-kichik bandidagi , 11-kichik bandining beshinchi xatboshisidagi , 15 , 20 , 21 va 22-kichik bandlaridagi , 17-bandning uchinchi xatboshisidagi , 19-bandning 4-kichik bandidagi , 22-bandning 3-kichik bandidagi , 23-bandning 1-kichik bandidagi , 28-banddagi , 55-bandning uchinchi va beshinchi xatboshilaridagi , 62-bandning toʻqqizinchi xatboshisidagi , 64-banddagi “boshqa majburiy toʻlovlar” soʻzlari “yigʻimlar” soʻzi bilan almashtirilsin;
11-bandda :
“b” kichik bandning uchinchi xatboshisidagi “kameral nazorat” soʻzlari “kameral soliq tekshiruvi” soʻzlari bilan almashtirilsin”;
“v” kichik band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“v) soliq toʻlovchilar va soliq solish obyektlarining oʻz vaqtida hamda ishonchli hisobga olinishini taʼminlash, ularning toʻliq qamrab olinishi mexanizmlarini soliq maʼmuriyatchiligi jarayoniga maʼlumotlarni toʻliq yigʻish va qayta ishlashni taʼminlaydigan zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalari va ilgʻor avtomatlashtirilgan tahlil usullarini keng joriy etish orqali takomillashtirish sohasida:
soliq toʻlovchilar, soliq solinadigan baza, shuningdek, soliq solish obyektlari va soliq solish bilan bogʻliq boʻlgan obyektlarning toʻliq, oʻz vaqtida va ishonchli hisobga olinishini taʼminlaydi;
yuridik va jismoniy shaxslarga, ularni soliq toʻlovchining identifikatsiya raqamlari berilgan holda soliq toʻlovchilar sifatida hisobga qoʻyish toʻgʻrisida hujjatlar berilishini qonun hujjatlarida belgilangan tartibda tashkil qiladi;
kelgusida tovar va xizmatlarning majburiy tasniflanishini joriy qilgan holda elektron hisobvaraq-fakturalari toʻliq kiritilishini taʼminlaydi;
Oʻzbekiston Respublikasi soliq toʻlovchilarining yagona reyestrini shakllantiradi va yuritadi;
soliq organlarining yagona integratsiyalashtirilgan axborot resurs bazasida soliq toʻlovchilar boʻyicha soliqlar va yigʻimlarning hisoblab chiqilishi va amaldagi tushumlari hisobini yuritadi;
soliqlar va yigʻimlar boʻyicha imtiyozlar hisobini yuritadi;
banklar tomonidan tegishli axborot taqdim etilishiga koʻra bank hisobvaraqlari boʻyicha toʻqqiz oy mobaynida pul operatsiyalarini amalga oshirgan holda moliya-xoʻjalik faoliyatini yuritmayotgan, shuningdek, toʻqqiz oy davomida soliq hisobotlarini taqdim qilmagan korxonalarni aniqlaydi;
tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirayotgan yuridik va jismoniy shaxslarning davlat soliq xizmati organlarida hisobga turishdan boʻyin tovlash mexanizmlarini oʻrganadi, aniqlaydi va bartaraf etadi;
axborot xavfsizligi taʼminlanishini hisobga olgan holda barcha soliq toʻlovchilar va soliq tushumlari boʻyicha soliq organlarining yagona integratsiyalashtirilgan axborot resurs bazasini yaratadi;
soliq axborotlarini qabul qilib olish, qayta ishlash, uzatish va saqlash jarayonlarini avtomatlashtirish choralarini koʻradi;
davlat soliq xizmati organlarida axborot xavfsizligini taʼminlashni hisobga olgan holda yagona axborot, dasturiy-texnik va telekommunikatsiya tizimi joriy etilishini tashkil qiladi;
soliq maʼmuriyatchiligini takomillashtirish jarayonida davlat soliq xizmati organlari ishiga zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etadi hamda xarajatlarni maqbullashtirish va resurs taʼminotini rivojlantirish uchun ularni texnologik jarayonlarni yuritishning zamonaviy tizimlari va boshqarishning tezkor vositalari bilan jihozlaydi;
davlat soliq xizmati organlarining butun vertikal boʻylab biznes jarayonlarini qayta tashkil etish va ularni parallel ravishda raqamlashtirish hamda kelgusida avtomatlashtirish bilan amalga oshiradi va shu asosda inson omili taʼsirini kamaytiradi”;
“g” kichik bandga quyidagi mazmundagi oʻn ikkinchi xatboshi qoʻshilsin:
“aniq maqsad parametrlarini belgilash bilan yashirin iqtisodiyot darajasini pasaytirish strategiyasi, konsepsiyasi va dasturlarini ishlab chiqadi”;
oʻn ikkinchi xatboshi oʻn uchinchi xatboshi deb hisoblansin;
“d” kichik bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“tadbirkorlik subyektlarida, shuningdek, bozorlar va savdo komplekslarida bir martalik yigʻimlar, bozorlar, savdo komplekslari va ularning filiallarida koʻrsatilgan xizmatlar uchun ijara toʻlovlarining oʻz vaqtida va toʻliq undirilishi, savdo va xizmat koʻrsatish qoidalari bajarilishi, naqd pul mablagʻlari yoki plastik kartochkalar boʻyicha toʻlov shakliga qarab narxlarning sunʼiy ravishda oshirilishi yoki pasaytirilishi, nazorat-kassa texnikalarining yoki virtual kassalarning, toʻlov terminallarining qoʻllanilishi, shuningdek, belgilangan tartibda talon va cheklarning berilishi, naqd pul tushumining oʻz vaqtida va toʻliq hajmda inkassatsiya qilinishi (banklarga topshirilishi) masalalari boʻyicha belgilangan tartibda sayyor soliq tekshiruvlarini amalga oshiradi”;
“n” kichik bandga quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi qoʻshilsin:
“hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish va kambagʻallikni qisqartirish boʻyicha loyihalarni amalga oshirishda davlat soliq xizmati organlarining ishtirokini faollashtiradi”;
ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilar tegishlicha uchinchi — beshinchi xatboshilar deb hisoblansin;
14-bandda :
10-kichik band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“10) oʻtkazilayotgan kameral soliq tekshiruvini xolisona amalga oshirish maqsadida qoʻshimcha maʼlumotlar olish zarurati yuzaga kelganda qonun hujjatlarida belgilangan tartibda sayyor soliq tekshiruvlarini amalga oshirish”;
23-kichik band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“23) soliq tekshiruvini oʻtkazishga soliq toʻlovchi tomonidan toʻsqinlik qilinganda yoki hududlarni, binolarni, shu jumladan, soliq toʻlovchi tomonidan daromadlar olish uchun foydalanilayotgan yoxud soliq solish obyektini saqlash bilan bogʻliq joylarni tekshirish uchun davlat soliq xizmati organi mansabdor shaxslarini kiritish rad etilganda, soliq toʻlovchi maʼlum qilingan manzilda boʻlmaganda, shuningdek, soliq toʻlovchi tomonidan soliq hisoboti va (yoki) moliyaviy hisobot, kameral soliq tekshiruvi natijalari boʻyicha tafovutlarning asoslari yoxud aniqlashtirilgan soliq hisoboti belgilangan muddatda taqdim etilmagan holatlarda bank hisobvaraqlari boʻyicha operatsiyalarni Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksida belgilangan tartibda toʻxtatib turish”;
19-bandda :
27-kichik band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“27) zarur hollarda markaziy apparat va hududiy boʻlinmalar, Yirik soliq toʻlovchilar boʻyicha hududlararo davlat soliq inspeksiyasining tasdiqlangan tuzilmalariga boshqaruv xodimlarining umumiy cheklangan soni va ish haqi fondi doirasida oʻzgartirishlar kiritish”;
quyidagi mazmundagi 39-kichik band qoʻshilsin:
“39) boʻysunuvchi tashkilotlarning xodimlari sonini aniqlash, ularning tuzilmasi, shtat birligi, shu jumladan, boshqaruv xodimlari, ish haqi fondi, xarajatlar smetasi, transport vositalarining meʼyorlarini tasdiqlash, shuningdek, ularning mol-mulkini tasarruf etish”;
24-bandning 8-kichik bandi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“8) Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Fiskal instituti va soliq texnikumlari faoliyati samarali tashkil etilishi”;
55-bandning uchinchi xatboshisidagi “kameral nazorat” soʻzlari “kameral soliq tekshiruvi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
59-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“59. Davlat soliq xizmati organlari xodimlarining mehnatga haq toʻlash fondi quyidagilardan iborat:
a) lavozim maoshi (davlat soliq xizmati organlari xodimlarining lavozim maoshini belgilashda Yagona tarif jadvaliga muvofiq tasdiqlangan ish haqi boʻyicha razryadlar asosida tarif koyeffitsiyenti 1,7 baravar koʻpaytirilgan holda qoʻllaniladi);
b) quyidagi miqdordagi oylik ustamalar:
markaziy apparat va Hududlararo inspeksiya xodimlariga (texnik va xizmat koʻrsatuvchi xodimlardan tashqari), alohida mehnat sharoitlari uchun lavozim ish haqiga (tarif stavkasiga) 20 foiz. Mazkur ustamalar qonun hujjatlarida belgilangan ragʻbatlantiruvchi qoʻshimcha haq va ustamalarni hisoblashda davlat soliq xizmati organlari xodimlarining lavozim maoshi tarkibiga kiritiladi;
ish haqi fondining 25 foizi (budjet muassasalari va tashkilotlari xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish maxsus jamgʻarmasidan shakllanadigan);
lavozim maoshiga nisbatan 40 foiz (mehnatni ragʻbatlantirish koyeffitsiyenti);
maxsus unvon uchun 0,15 dan 0,65 gacha (ragʻbatlantirish koeffitsiyentini hisobga olgan holda lavozim maoshiga nisbatan koeffitsiyentda);
uzoq muddat uzluksiz xizmati uchun 0,05 dan 0,6 gacha (ragʻbatlantirish koeffitsiyentini hisobga olgan holda lavozim maoshiga nisbatan koeffitsiyentda);
v) ragʻbatlantiruvchi toʻlovlar;
boshqa toʻlovlar, shu jumladan:
ovqatlanish xarajatlarini qoplash uchun eng kam oylik ish haqining ikki baravari miqdoridagi oylik toʻlovlar;
davlat soliq xizmati organlari xodimlarining transport harajatlarini qoplash uchun eng kam oylik ish haqining ikki baravar miqdorida oylik toʻlovlar (xizmat transporti vositalari ajratilgan xodimlardan tashqari);
yiliga bir marta oylik mehnatga haq toʻlash fondi miqdorida moddiy yordam koʻrsatish;
d) xodimning asoslantirilgan arizasiga asosan yuqori turuvchi tuzilma rahbarining roziligi bilan mehnatga haq toʻlash fondiga ajratilgan mablagʻlar doirasida quyidagi hollarda qoʻshimcha tarzda moddiy yordam koʻrsatilishi mumkin:
yaqin qarindoshlari vafot etganda — oʻlim toʻgʻrisidagi guvohnoma nusxasiga asosan;
alohida muhtojlik holatida (baxtsiz hodisa, toʻy va boshqa marosimlar munosabati bilan, uzoq muddatli kasallik sababli maxsus davolanish va sogʻliqni qayta tiklash uchun, shuningdek, oiladagi ogʻir moddiy ahvol sababli va boshqa holatlar);
qonun hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa toʻlovlar.
Maxsus unvon va koʻp yillik xizmati uchun beriladigan ustama miqdorini hisoblashda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti hisobidan toʻlanadigan lavozim maoshi va oylik ustamalarning birgalikdagi summalari hisobga olinadi.
Qoʻmita xodimlari lavozim maoshlariga har oylik ustamalar va qoʻshimcha toʻlovlar Qoʻmita raisi tomonidan tasdiqlanadigan nizomga muvofiq amalga oshiriladi”;
quyidagi mazmundagi 59 1 va 60 1 -bandlar qoʻshilsin:
“59 1 . Davlat soliq xizmati organlari xodimlariga boshqa toʻlovlarni moliyalashtirish Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining Moddiy yordam, ijtimoiy muhofaza, soliq organlarini rivojlantirish hamda koʻzda tutilmagan xarajatlar maxsus jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.
60 1 . Qoʻmita raisining maslahatchilari (shu jumladan, Jamoatchilik bilan aloqalar va huquqiy axborot boshqarmasi boshligʻi) mehnatga haq toʻlash, tibbiy va transport xizmati koʻrsatish shartlariga koʻra Qoʻmita raisining oʻrinbosariga tenglashtiriladi”;
62-banddagi “kameral nazorat” soʻzlari “kameral soliq tekshiruvi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
64-bandga “xodimlarini” soʻzidan keyin “hamda mutaxassislarni (ishlab chiqarish xodimlari)” soʻzlari qoʻshilsin;
b) 2-ilovada :
10-band ikkinchi xatboshisidagi , 11-bandning “a” kichik bandining birinchi , yettinchi va sakkizinchi xatboshilaridagi , “v” kichik bandining uchinchi , beshinchi va yettinchi xatboshilaridagi , 12-bandning 6 , 8 , 11 va 18-kichik bandlaridagi , 13-bandning uchinchi xatboshisidagi “boshqa majburiy toʻlovlar” soʻzlari “yigʻimlar” soʻzi bilan almashtirilsin;
11-band “b” kichik bandining ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“oʻtkazilayotgan kameral soliq tekshiruvini xolisona amalga oshirish maqsadida qoʻshimcha maʼlumotlar olish zarurati yuzaga kelganda qonun hujjatlarida belgilangan tartibda sayyor soliq tekshiruvlarini amalga oshiradi”;
12-bandda :
4-kichik band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“4) yirik soliq toʻlovchilarda oʻtkazilayotgan kameral soliq tekshiruvini xolisona amalga oshirish maqsadida qoʻshimcha maʼlumotlar olish zarurati yuzaga kelganda qonun hujjatlarida belgilangan tartibda sayyor soliq tekshiruvlarini amalga oshirish”;
12-kichik band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“12) yirik soliq toʻlovchilar qayd etilgan manzilda boʻlmaganda, shuningdek, soliq hisoboti va (yoki) moliyaviy hisobot, kameral soliq tekshiruvlari natijalari boʻyicha tafovutlarning asoslari yoxud aniqlashtirilgan soliq hisoboti belgilangan muddatda taqdim etilmaganda ularning bankdagi hisobraqamlari boʻyicha operatsiyalarini Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksida belgilangan tartibda toʻxtatish”;
15-kichik band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“15) yirik soliq toʻlovchilar tomonidan kameral soliq tekshiruvi natijalari boʻyicha aniqlangan tafovutlarning asoslari taqdim etilmagan taqdirda soliqlar va yigʻimlarni sud tartibida undirish”;
21-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“21. Hududlararo inspeksiyaning shtatdagi xodimlari soni Qoʻmita raisi tomonidan tasdiqlanadi”;
23-bandning ikkinchi xatboshisidagi “ikki” soʻzi “uch” soʻzi bilan almashtirilsin”;
35-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“35. Hududlararo inspeksiya xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish, mukofotlash tartibi va turlari Qoʻmita raisi tomonidan tasdiqlanadigan tartibga asosan belgilanadi”;
v) 3-ilovada :
3-bandga quyidagi mazmundagi oʻn uchinchi — yigirma ikkinchi xatboshilar qoʻshilsin:
“Ishlab chiqarish xodimlariga texnik va xizmat koʻrsatuvchi xodimlar toifasiga mansub boʻlmagan soliq organlarida shtat lavozimlarini egallab turgan mutaxassislar kiradi.
Mutaxassislarning (ishlab chiqarish xodimlarining) shtatlar soni quyidagi tartibda belgilanadi:
Tadbirkorlikni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi (shuʼbasi):
100 ming nafar aholiga hisoblab chiqqanda 1 shtat birligi — tuman (shahar) davlat soliq inspeksiyalarida;
2 shtat birligi — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar davlat soliq boshqarmalarida;
2 shtat birligi — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining (keyingi oʻrinlarda — Qoʻmita) markaziy apparatida;
navbatchi qism va idoraviy qoʻriqlash:
15 shtat birligi — Qoʻmita markaziy apparatida;
3 shtat birligi — Qoʻmitaning hududiy tuzilmalari hamda Yirik soliq toʻlovchilar boʻyicha hududlararo davlat soliq inspeksiyasida;
soliq toʻlovchilarning buxgalteriya hisobini yuritish va huquqiy qoʻllab-quvvatlash xizmatida (tuman (shahar) davlat soliq inspeksiyalarida) — 2 shtat birligi”;
5-bandda :
birinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Qoʻmita)” soʻzlari “Qoʻmita” soʻzi bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Qoʻmita markaziy apparatining ushbu bandning birinchi va ikkinchi xatboshilarida sanab oʻtilmagan mansabdor shaxslari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar davlat soliq boshqarmalari boshliqlari oʻrinbosarlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar davlat soliq boshqarmalari boʻlimlari (shuʼbalari) boshliqlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar davlat soliq boshqarmalari Ichki audit boshqarmasi va Oʻz xavfsizligi va komplayens-nazorat boshqarmasi boʻlimlari mansabdor shaxslari, Yirik soliq toʻlovchilar boʻyicha hududlararo davlat soliq inspeksiyasi boshligʻi va boshliq oʻrinbosarlari, Yirik soliq toʻlovchilar boʻyicha hududlararo davlat soliq inspeksiyasi boʻlimlari (shuʼbalari) boshliqlari, Yirik soliq toʻlovchilar boʻyicha hududlararo davlat soliq inspeksiyasi Oʻz xavfsizligi va komplayens-nazorat boshqarmasi boʻlimlari mansabdor shaxslari, tumanlar (shaharlar) davlat soliq inspeksiyalari boshliqlari belgilangan tartibda Qoʻmita raisining buyrugʻi bilan tayinlanadilar”;
6-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“6. Soliq organlarining inspektorlar va ishlab chiqarish xodimlari tarkibi lavozimlari oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi darajasidan kam boʻlmagan iqtisodiyot, huquq, kompyuter texnologiyalari va informatika taʼlimi sohasidagi yoʻnalishlar va mutaxassisliklar boʻyicha maʼlumotga ega boʻlgan shaxslar tomonidan tanlov asosida egallanadi.
Ayrim hollarda soliq organlariga xizmatga boshqa sohalarda oliy maʼlumotga ega boʻlgan, korxonalar va alohida tarmoqlarga soliq solish va ularning moliyaviy faoliyatini tahlil qilish sohasida zarur bilimlarga ega boʻlgan xodimlar qabul qilinishi mumkin.
Soliq organlarining, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan tayinlanadiganlardan tashqari, rahbarlik lavozimlari tanlov asosida mazkur bandning birinchi xatboshisida koʻrsatilgan taʼlim sohasidagi yoʻnalishlar va mutaxassisliklar boʻyicha oliy maʼlumotga ega boʻlgan shaxslar tomonidan egallanadi.
Tanlovlar oʻtkazish, xizmatga qabul qilish va boshqa doimiy ishga oʻtkazish tartibi mehnatga oid qonun hujjatlariga muvofiq Qoʻmita tomonidan belgilanadi”;
7-bandning uchinchi xatboshisiga “qatʼi nazar” soʻzlaridan keyin “(ehtiyotsizlik orqasida, shu jumladan, mansab mavqeyini suiisteʼmol qilish bilan bogʻliq boʻlmagan jinoyat sodir etganligi uchun sudlangan fuqarolar bundan mustasno)” soʻzlari qoʻshilsin”;
17 va 18-bandlardagi “Malaka oshirish markazida” soʻzlari “Fiskal institutida” soʻzlari bilan almashtirilsin;
24-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“24. Mansabdor shaxslar Soliq organlarining ichki mehnat tartibi qoidalariga, shuningdek, Qoʻmita tomonidan tasdiqlangan kiyim-bosh kiyib yurish qoidalariga rioya etishga majburdirlar”;
31-bandda :
“Shtatdagi lavozim” ustunida:
oltinchi — oʻninchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi raisining oʻrinbosari, rais maslahatchisi
Departament direktori va uning birinchi oʻrinbosari, Yirik soliq toʻlovchilar boʻyicha hududlararo davlat soliq inspeksiyasi boshligʻi va Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Fiskal instituti rektori
Departament direktori oʻrinbosari, boshqarma boshligʻi va uning oʻrinbosari, mustaqil boʻlim boshligʻi, rais kotibiyati mudiri, Yirik soliq toʻlovchilar boʻyicha hududlararo davlat soliq inspeksiyasi boshligʻining birinchi oʻrinbosari va uning oʻrinbosarlari, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Fiskal instituti prorektorlari, soliq texnikumlari direktorlari
Departament va boshqarma boʻlimi boshligʻi, navbatchi qism va idoraviy qoʻriqlash boshligʻi, boshqarma boʻlimi boshligʻi oʻrinbosari, rais yordamchisi va raisning birinchi oʻrinbosari yordamchisi, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Fiskal instituti kafedra mudirlari, professorlari va dotsentlari, boʻlim boshliqlari, soliq texnikumlari direktorlari oʻrinbosarlari, davlat soliq bosh inspektori, shuʼba boshliqlari, bosh yuriskonsult, bosh iqtisodchi, bosh mutaxassis
Yetakchi mutaxassis, davlat soliq katta inspektori, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Fiskal instituti, shuningdek, soliq texnikumlari bosh buxgalteri, bosh iqtisodchisi, bosh muhandisi, bosh mutaxassisi, metodisti, oʻqituvchilari”;
quyidagi mazmundagi yigirma uchinchi xatboshi qoʻshilsin:
“Maxsus unvonga tayinlash uchun mansabdor shaxslarning malaka talablariga muvofiqligini baholash uchun Qoʻmita va davlat soliq boshqarmalarida maxsus komissiya tashkil etiladi”;
32-bandda :
uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“soliq xizmatining I, II, III darajali maslahatchisi maxsus unvonlari, shu jumladan, Qoʻmita markaziy apparati xodimlariga maxsus unvonlar (ushbu bandning ikkinchi xatboshisida keltirilgan maxsus unvonlar bundan mustasno) — Qoʻmita raisi tomonidan”;
toʻrtinchi xatboshidagi “II va III darajali” soʻzlari “I, II va III darajali” soʻzlari bilan almashtirilsin;
39-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“39. Qoʻmita markaziy apparati tarkibiy tuzilmasi, Yirik soliq toʻlovchilar boʻyicha hududlararo davlat soliq inspeksiyasi, hududiy soliq organi hamda idoraviy mansub tashkilotlar rahbarlari oʻz xodimlarining maxsus unvondagi xizmat muddati tugagach bir oy muddatda navbatdagi unvon berish boʻyicha taqdimnomani taqdim etishga majburdir”;
46-band quyidagi tahrirda bayon yetilsin:
“46. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Fiskal institutiga va soliq texnikumlariga ishga qabul qilingan va oʻtkazilgan mansabdor shaxslarda ularning ilgarigi maxsus unvoni, shuningdek, maxsus unvon va uzoq muddat uzluksiz xizmati uchun ustamalar toʻlash tartibi saqlanib qoladi. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Fiskal institutida va soliq texnikumlarida ishlangan vaqt davlat soliq xizmati organlariga xizmatga qaytib kelinganda maxsus unvondagi xizmat muddatiga qoʻshiladi”;
g) 4-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“ Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi markaziy apparati xodimlarining Yagona tarif setkasi boʻyicha mehnatga haq toʻlash RAZRYADLARI Lavozim nomi Razryadlar Rais 19 Raisning birinchi oʻrinbosari 18 Rais oʻrinbosari, matbuot kotibi, rais maslahatchisi 17 Departament direktori* Departament direktorining birinchi oʻrinbosari** Departament direktori oʻrinbosari 16 Boshqarma boshligʻi 16 Kotibiyat mudiri, Boshqarma boshligʻi oʻrinbosari 15 Rais yordamchisi va raisning birinchi oʻrinbosari yordamchisi, Boʻlim boshligʻi, Protokol xizmati boshligʻi, Navbatchi qism va idoraviy qoʻriqlash boshligʻi 14 Boʻlim boshligʻi oʻrinbosari*** Shuʼba va kanselyariya boshligʻi**** Davlat soliq bosh inspektori, Davlat soliq bosh inspektori-taftishchi, Bosh yuriskonsult, Katta referent 13 Davlat soliq katta inspektori, Davlat soliq katta inspektori-taftishchi, Yetakchi yuriskonsult, Katta buxgalter, Bosh iqtisodchi, Bosh mutaxassis, Navbatchi 12 Davlat soliq inspektori, Davlat soliq inspektori-taftishchi, Yetakchi mutaxassis, Yetakchi buxgalter, Navbatchi yordamchisi 11 I toifali mutaxassis 10 II toifali mutaxassis 9 Mutaxassis 8 Rahbar kotibi 6 * Departament direktoriga rais oʻrinbosari stavkasidan 2% kam miqdorda belgilanadi. ** Departament direktorining birinchi oʻrinbosariga rais oʻrinbosari stavkasidan 4% kam miqdorda belgilanadi. *** Boʻlim boshligʻi oʻrinbosariga boʻlim boshligʻi stavkasidan 3% kam miqdorda. **** Shuʼba va kanselyariya boshligʻiga boʻlim boshligʻi stavkasidan 5% kam miqdorda. ”.
d) 6 va 7-ilovalarning matni quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“ Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar davlat soliq boshqarmalari xodimlarining Yagona tarif setkasi boʻyicha mehnatga haq toʻlash RAZRYADLARI Lavozim nomi Razryadlar Boshqarma boshligʻi 15 Boshqarma boshligʻining birinchi oʻrinbosari* Boshqarma boshligʻi oʻrinbosari** Boʻlim boshligʻi, Bosh buxgalter 13 Boʻlim boshligʻi oʻrinbosari*** Shuʼba boshligʻi****, Shuʼba boshligʻi oʻrinbosari*****, Navbatchi qism va idoraviy qoʻriqlash boshligʻi**** Davlat soliq bosh inspektori, Davlat soliq bosh inspektori-taftishchi, Bosh yuriskonsult 12 Davlat soliq katta inspektori, Davlat soliq katta inspektori- taftishchi, Yetakchi yuriskonsult, Bosh iqtisodchi, Bosh mutaxassis, Navbatchi 11 Davlat soliq inspektori, Davlat soliq inspektori-taftishchi, Yetakchi mutaxassis, Yetakchi buxgalter, Yuriskonsult, Navbatchi yordamchisi 10 I toifali mutaxassis 9 II toifali mutaxassis 8 Mutaxassis 7 Rahbar kotibi 6 * Boshqarma boshligʻining birinchi oʻrinbosariga boshqarma boshligʻi stavkasidan 3% kam miqdorda. ** Boshqarma boshligʻi oʻrinbosariga boshqarma boshligʻi stavkasidan 5% kam miqdorda. *** Boʻlim boshligʻi oʻrinbosariga boʻlim boshligʻi stavkasidan 3% kam miqdorda. **** Shuʼba boshligʻiga va navbatchi qism va idoraviy qoʻriqlash boshligʻi boʻlim boshligʻi stavkasidan 4% kam miqdorda. ***** Shuʼba boshligʻi oʻrinbosari boʻlim boshligʻi stavkasidan 5% kam miqdorda. Tuman (shahar)lar davlat soliq inspeksiyalari xodimlarining Yagona tarif setkasi boʻyicha mehnatga haq toʻlash RAZRYADLARI Lavozim nomi Razryadlar Inspeksiya boshligʻi 13 Inspeksiya boshligʻining birinchi oʻrinbosari* Inspeksiya boshligʻi oʻrinbosari** Boʻlim boshligʻi, Bosh buxgalter 11 Boʻlim boshligʻi oʻrinbosari*** Shuʼba boshligʻi**** Davlat soliq bosh inspektori, Davlat soliq bosh inspektori-taftishchi 10 Davlat soliq katta inspektori*****, Davlat soliq katta inspektori-taftishchi******, Bosh mutaxassis*******, Navbatchi******* Davlat soliq inspektori, Davlat soliq inspektori-taftishchi, Yetakchi mutaxassis, Yetakchi buxgalter 9 I toifali mutaxassis 8 II toifali mutaxassis 7 Rahbar kotibi 5 * Inspeksiya boshligʻining birinchi oʻrinbosariga inspeksiya boshligʻi stavkasidan 3% kam miqdorda. ** Inspeksiya boshligʻi oʻrinbosariga inspeksiya boshligʻi stavkasidan 5% kam miqdorda. *** Boʻlim boshligʻi oʻrinbosariga boʻlim boshligʻi stavkasidan 3% kam miqdorda. **** Shuʼba boshligʻiga boʻlim boshligʻi stavkasidan 5% kam miqdorda. ***** Davlat soliq katta inspektoriga davlat soliq bosh inspektori stavkasidan 3% kam miqdorda. ****** Davlat soliq katta inspektori-taftishchi davlat soliq bosh inspektori-taftishchi stavkasidan 3% kam miqdorda. ******* Bosh mutaxassis va navbatchiga davlat soliq bosh inspektori stavkasidan 3% kam miqdorda. ”.
8. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 25-iyundagi 522-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzaro hisob-kitoblar tizimida elektron shakldagi hisobvaraq-fakturalardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 3-bandidan yettinchi va sakkizinchi xatboshilar chiqarib tashlansin.
9. Vazirlar Mahkamasining “Tadbirkorlik subyektlarini ixtiyoriy tugatish va ularning faoliyatini toʻxtatish tartibi hamda Moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirmayotgan tadbirkorlik subyektlarini davlat reyestridan chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2019-yil 21-avgustdagi 704-son qarorida :
a) 1-ilovaning 18-bandi “a” kichik bandi uchinchi xatboshisidagi , 19-bandi “v” kichik bandidagi , 21 va 31-bandlarining uchinchi xatboshilaridagi , 32-bandining ikkinchi xatboshisidagi , 33 , 40 , 42-bandlaridagi hamda Nizomga ilovaning “Tadbirlar” ustuni 9-pozitsiyasidagi, shuningdek, Moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirmayotgan tadbirkorlik subyektlarini davlat reyestridan chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 8-bandi “a” kichik bandi oltinchi xatboshisidagi , 9 va 18-bandlaridagi hamda Nizomga 1-ilovaning “Tadbirlar” ustunining 5-pozitsiyasidagi “boshqa majburiy toʻlovlar”, “majburiy toʻlovlar” soʻzlari “yigʻimlar” soʻzi bilan almashtirilsin;
b) 2-ilovada :
7-band birinchi xatboshisining rus tili matnidagi “ot” soʻzi “iz” soʻzi bilan almashtirilsin;
8-bandning “d” kichik bandidagi “kameral nazorat” soʻzlari “kameral soliq tekshiruvi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi 13 1 -band qoʻshilsin:
“13 1 . Tijorat tashkiloti faoliyat koʻrsatmayotgan korxonalar toifasiga oʻtkazilgandan keyin davlat soliq xizmati organlari tomonidan soliq hisobotlarini qabul qilish toʻxtatiladi”.
10. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 11-martdagi 143-son qarori bilan tasdiqlangan Respublika hududlari boʻyicha badminton sport turiga biriktirilayotgan sport obyektlari roʻyxatining “Obyekt nomi” ustuni 18-bandidagi “kolleji” soʻzi “texnikumi” soʻzi bilan almashtirilsin.
11. Vazirlar Mahkamasining “Qoʻshilgan qiymat soligʻi hamda chet el yuridik shaxslari bilan bogʻliq soliq maʼmurchiligini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 14-avgustdagi 489-son qarorida :
a) 1-ilovada :
20-banddagi “boyliklarni oʻrganish, koʻzdan kechirish hamda uchinchi shaxslardan tegishli hujjatlar va maʼlumotlarni (axborotni) talab qilib olish maqsadida” soʻzlari “boyliklari qoldigʻini koʻzdan kechirish, zarur hollarda sayyor soliq tekshiruvini tashkil etgan holda inventarizatsiyadan oʻtkazish” soʻzlari bilan almashtirilsin;
25-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“25. Soliq summasini qoplashni rad etishni (toʻliq yoki qisman) oʻz ichiga olgan qaror quyidagi holatlarda qabul qilinadi:
soliq summasini hisobga olish huquqini tasdiqlovchi hujjatlar mavjud boʻlmaganda;
tovarlar (xizmatlar) xarid qilinishida hisobvaraq-fakturalar elektron hisobvaraq-fakturalarning axborot tizimida rasmiylashtirilmaganda;
soliq toʻlovchi tomonidan realizatsiya qilingan tovarlar (xizmatlar) boʻyicha hisobvaraq-fakturalarni rasmiylashtirish toʻliq elektron hisobvaraq-fakturalarning axborot tizimi orqali amalga oshirilmaganligi aniqlanganda;
huquqni suiisteʼmol qilish, qalbaki yoki koʻzboʻyamachilik uchun bitimlar tuzish (operatsiyalar amalga oshirish) orqali soliqni toʻlamaslik yoki toʻliq toʻlamaslik holatlari aniqlanganda;
huquqni suiisteʼmol qilish, shu jumladan, soliq toʻlovchi tomonidan hisobga olinadigan soliq summasini qonunga xilof ravishda oshirish yoki toʻlanadigan soliq summasini kamaytirish sxemalarining qoʻllanishi natijasida asossiz soliq nafi olinganlik holatlari aniqlanganda;
soliq toʻlovchi tomonidan iqtisodiy mazmuniga mos kelmaydigan xoʻjalik operatsiyalari hisobotda aks ettirilishi va (yoki) kontragentni tanlashda lozim darajada ehtiyotkorlik qilish boʻyicha majburiyat bajarilmasligi natijasida asossiz soliq nafi olinishi holatlari aniqlanganda;
soliq toʻlovchi tomonidan amalga oshirilgan bitim (operatsiya)ning asosiy maqsadi soliq summasini toʻlamaslik (toʻliq toʻlamaslik) va (yoki) hisobga olish boʻlgan hamda bitim (operatsiya) boʻyicha majburiyat soliq toʻlovchi bilan tuzilgan shartnomaning tarafi boʻlmagan shaxs yoki bitimni (operatsiyani) bajarish majburiyati shartnoma yoki qonun boʻyicha yuklatilmagan shaxs tomonidan bajarilgan holatlar aniqlanganda;
bitimlar (operatsiyalar) haqiqiy emas va tadbirkorlik faoliyati doirasida daromad olishga qaratilmagan yoki (va) iqtisodiy jihatdan oʻzini oqlamagan deb topilganda;
soliq toʻlovchi tomonidan soʻralgan hujjatlar taqdim etilmagan yoki soxta hujjatlar taqdim etilganda, shuningdek, hududni, ishlab chiqarish, omborxona, shu jumladan, soliq toʻlovchi daromad olish uchun foydalanadigan yoki soliq solish obyektlarini saqlash bilan bogʻliq joylarni koʻzdan kechirishga, sayyor soliq tekshiruvini oʻtkazishga toʻsqinlik qilinganda;
soliq toʻlovchi va unga tovarlarni (xizmatlarni) yetkazib berish boʻyicha operatsiyalar ketma-ketligida ishtirok etgan kontragentlar tomonidan qoʻshilgan qiymat soligʻi hisoblanmaganda (toʻliq hisoblanmaganda);
hisobga olish huquqini beruvchi tovarlar (xizmatlar)ni xarid qilish va sotish boʻyicha operatsiyalar ketma-ketligida ishtirok etgan yetkazib beruvchilarda (kontragentlarda) ushbu tovarlarning qonuniy kelib chiqishini tasdiqlovchi hujjatlar mavjud boʻlmaganda;
soliq toʻlovchi tomonidan asossiz soliqdan naf olinishiga olib keladigan, tovarlarni (xizmatlarni) yetkazib berish zanjiridagi bitimlar (operatsiyalar) ishtirokchi shaxslarning oʻzaro bogʻliqligi (hukuqiy, iqtisodiy va boshqa nazorat ostidagi) aniqlanganda”;
32-bandga quyidagi mazmundagi oʻn birinchi xatboshi qoʻshilsin:
“ushbu Nizomning 25-bandi beshinchi — oʻn uchinchi xatboshilarda qayd etilgan holatlar aniqlangan taqdirda, salbiy farqning asoslanmagan qismi doirasida”;
33-bandga quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi qoʻshilsin:
“Ushbu Nizomning 32-bandiga muvofiq soliq summasini qoplashning tezlashtirilgan tartibi tatbiq etilmaydigan hollarda soliq summasi asoslanganligi yuzasidan ushbu Nizomning 4-bobida belgilangan tartibda kameral soliq tekshiruvi oʻtkaziladi va kameral soliq tekshiruvi yakuni boʻyicha soliq summasini qoplash (toʻliq yoki qisman) yoki qoplashni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi.”;
b) 2-ilovada :
15-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“15. Hisobvaraq-faktura ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq quyidagi tartibda toʻldiriladi:
1-ustunda — tovarlar (xizmatlar) nomi;
2-ustunda — tovarlarning (xizmatlarning) Yagona elektron milliy katalogi boʻyicha identifikatsiya kodi;
3-ustunda — tovarlar (xizmatlar) shtrix kodi;
4-ustunda — tovar (xizmat) oʻlchov birliklari. Koʻrsatkich mavjud boʻlmaganda ustun toʻldirilmaydi;
5-ustunda — oʻlchov birligidan kelib chiqib realizatsiya qilingan tovarlar miqdori (koʻrsatilgan xizmatlar hajmi). Koʻrsatkich mavjud boʻlmaganda ustun toʻldirilmaydi;
6-ustunda — QQSni hisobga olmagan holda tovar (xizmat) oʻlchov birligiga toʻgʻri keladigan narx (tarif);
7-ustunda — realizatsiya qilingan tovarlar, koʻrsatilgan xizmatlar jami sonining (hajmining) aksiz soligʻini qoʻshgan holdagi (QQSsiz) qiymati;
8-ustunda — QQS stavkasi;
9-ustunda — tovarlarni (xizmatlarni) sotib oluvchiga taqdim etiladigan QQS summasi.
QQS toʻlovchilari hisoblanmagan yoki realizatsiya qilish boʻyicha aylanmasi QQSdan ozod etiladigan tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qiluvchilar tomonidan 9-ustunda “Qoʻshilgan qiymat soligʻisiz” yoki “QQSsiz” yozuvi qayd etiladi;
10-ustunda — realizatsiya qilingan tovarlarning (xizmatlarning) QQSni qoʻshgan holdagi jami qiymati.
Yakunlovchi satrda — 7, 9 va 10-ustunlar boʻyicha summalar jamlanadi.
Markirovkalanadigan tovarlar realizatsiya qilinganda hisobvaraq-fakturada markirovkalash kodi koʻrsatilishi shart.
Aksiz soligʻi toʻlovchilari hisobvaraq-fakturada aksiz soligʻi stavkasi va aksiz soligʻi summasini koʻrsatishlari shart.
Tovarlar (xizmatlar) budjet tashkilotlariga yetkazib berilganda hisobvaraq-fakturada birja savdosining lot raqami koʻrsatilishi shart”;
17-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“17. Hisobvaraq-faktura quyidagi tartibda toʻldiriladi:
1-ustunda — tovarlar nomi;
2-ustunda — tovarlarning (xizmatlarning) Yagona elektron milliy katalogi boʻyicha identifikatsiya kodi;
3-ustunda — tovarlar (xizmatlar) shtrix kodi;
4-ustunda — tovarlarning seriyasi;
5-ustunda — tovar oʻlchov birliklari;
6-ustunda — dori vositalarni yoki tibbiy buyumlarni har bir oʻlchov birligiga sotib olish narxi (bazaviy narx) yoki sotishning asosiy bahosi (QQSni hisobga olmagan holda);
7-ustunda — asosiy bahodan oʻsib boruvchi yakun bilan foiz koʻrinishidagi savdo qoʻshimchasi (ustamasi). Agar bir nechta ulgurji savdo tashkilotlari dori vositalari va tibbiy buyumlarni yetkazib berishda ishtirok etayotgan boʻlsa, savdo qoʻshimchasi (ustamasi) umumiy holda aniqlanadi;
8-ustunda — oʻlchov birligidan kelib chiqib miqdor (hajm);
9-ustunda — QQSni hisobga olmagan holda savdo qoʻshimchasini (ustamasini) hisobga olgan holda tovarning narxi;
10-ustunda — realizatsiya qilingan tovarlar, koʻrsatilgan xizmatlar jami sonining (hajmining) aksiz soligʻini qoʻshgan holdagi (QQSsiz) qiymati.
11-ustunda — QQS stavkasi;
12-ustunda — tovarlarni sotib oluvchiga taqdim etiladigan QQS summasi;
QQS toʻlovchilari hisoblanmagan yoki realizatsiya qilish boʻyicha aylanmasi QQSdan ozod etiladigan tovarlarni realizatsiya qiluvchilar tomonidan 12-ustunda “Qoʻshilgan qiymat soligʻisiz” yoki “QQSsiz” yozuvi qayd etiladi;
13-ustunda — realizatsiya qilingan tovarlarning QQSni qoʻshgan holdagi jami qiymati;
yakunlovchi satrda — 10, 12 va 13-ustunlar boʻyicha summalar jamlanadi.
Markirovkalanadigan tovarlar realizatsiya qilinganda hisobvaraq-fakturada markirovkalash kodi koʻrsatiladi.
Tovarlar (xizmatlar) budjet tashkilotlariga yetkazib berilganda hisobvaraq-fakturada birja savdosining lot raqami koʻrsatilishi shart”;
1 va 2-ilovalar quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Hisobvaraq-fakturalarning shakllari hamda ularni toʻldirish, taqdim etish va qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
20__ yil “___” ____________ dagi ____-son shartnomaga 20__ yil “___” ____________ dagi ____-son HISOBVARAQ-FAKTURA Yetkazib beruvchi ______________________ Manzil: _____________________________ Yetkazib beruvchining identifikatsiya raqami (STIR) _______________________ QQS roʻyxat raqami____________________ Bank hisobvaragʻi _____________________ Bank MFO ___________________________ Sotib oluvchi ______________________ Manzil: ________________________ Sotib oluvchining identifikatsiya raqami (STIR) ______________ QQS roʻyxat raqami ____________ Bank hisobvaragʻi______________ Bank MFO _________________________ T/r Tovar (xizmat)lar nomi Tovar (xizmat)larning Yagona elektron milliy katalogi boʻyicha identifikatsiya kodi Tovar/ xizmat shtrix kodi Oʻlchov birligi Miqdori Narxi Yetkazib berish qiymati QQS Yetkazib berishning QQSni hisobga olgan holda qiymati stavka summa 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 1 2 Jami Rahbar________________________ Oldim ________________ 20__ yil “___” ______dagi _____-son ishonchnoma boʻyicha Tovarni berdim _______________ (yetkazib beruvchi masʼul shaxsining imzosi)
Hisobvaraq-fakturalarning shakllari hamda ularni toʻldirish, taqdim etish va qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
20__ yil “___” ____________ dagi ____-son shartnomaga 20__ yil “___” ____________ dagi ____-son HISOBVARAQ-FAKTURA (qatʼiy belgilangan ustamalarda realizatsiya qilinadigan dori vositalariva tibbiy buyumlar uchun) Yetkazib beruvchi _________________________ Manzil: _______________________________ ________________________________________ Yetkazib beruvchining identifikatsiya raqami (STIR) ________________________________________ QQS roʻyxat raqami _______________________ Bank hisobvaragʻi________________________ Bank MFO ______________________________ Sotib oluvchi __________________________ Manzil: ______________________________ _______________________________________ Sotib oluvchining identifikatsiya raqami (STIR) _______________________________________ QQS roʻyxat raqami ______________________ Bank hisobvaragʻi________________________ Bank MFO _____________________________ T/r Tovarlar nomi Tovar (xizmat)larning Yagona elektron milliy katalogi boʻyicha identifikatsiya kodi Tovar/ xizmat shtrix kodi Seriya Oʻlchov birligi Sotib olish qiymati (bazaviy narx) Savdo qoʻshimchasi (ustama) foizda Miqdori Narxi Yetkazib berish qiymati QQS Yetkazib berishning QQSni hisobga olgan holda qiymati stavka summasi 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 1. 2. Jami Rahbar________________________ Oldim ________________ Tovarni berdim _______________ 20__ yil “___” __ ____ ____ dagi (yetkazib beruvchi masʼul shaxsining imzosi) _____-son ishonchnoma boʻyicha ”.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 7-yanvardagi 1-son qaroriga 4-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari
2. Vazirlar Mahkamasining “Davlat soliq xizmati organlari xodimlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 30-avgustdagi 704-son qarori .
3. Vazirlar Mahkamasining “Davlat soliq xizmati organlari tomonidan mavzuga oid va ekspress-oʻrganishlarni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2018-yil 27-noyabrdagi 965-son qarori .
4. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 17-apreldagi 320-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi toʻgʻrisidagi nizomning 14-bandi 24-kichik bandi , 19-bandning 28 va 29-kichik bandlari , 60 va 61-bandlar .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 7-yanvar,
1-son