UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 15-dekabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Maktabgacha taʼlim vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 15 декабрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Мактабгача таълим вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 15 декабря 2020 г. · Документы министерств и ведомств · Министр дошкольного образования

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 15 December 2020 · Ministry and agency documents · Maktabgacha taʼlim vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирининг

буйруғи

«Мактабгача таълим муассасасининг кузатув кенгаши ҳақидаги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сон «Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирининг 2018 йил 21 ноябрдаги 2-мҳ-сон «Мактабгача таълим муассасасининг кузатув кенгаши ҳақидаги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3094, 2018 йил 3 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2018 й., 10/18/3094/2265-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирининг 2020 йил 15 декабрдаги 199-сон буйруғига ИЛОВА

«Мактабгача таълим муассасасининг кузатув кенгаши ҳақидаги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар

1. Қарорда :

а) номи ва 1-банддаги «муассасасининг» деган сўз «ташкилотининг» деган сўз билан алмаштирилсин;

б) муқаддимадаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сон «Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сон «Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2. Намунавий низомда :

а) номидаги «муассасасининг» деган сўз «ташкилотининг» деган сўз билан алмаштирилсин;

б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мазкур Намунавий низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сон «Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ мактабгача таълим ташкилоти кузатув кенгашининг (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) мақсади, вазифалари, ваколатлари ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.»;

в) 1-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Мазкур Низом давлат мактабгача таълим ташкилотларига (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) татбиқ этилади.»;

г) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги «муассасани» деган сўз «ташкилотни» деган сўз билан алмаштирилсин;

д) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Кенгашнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

ташкилотнинг устувор вазифаларини белгилаш;

туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими (бундан буён матнда ҳудудий бўлим деб юритилади) томонидан тавсия этилган номзодлар таркибидан хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш принципларига мувофиқ мактабгача таълим ташкилоти директорини сайлаш;

ташкилотнинг мақсадлари ва вазифаларини ҳамда уларга эришиш режаларини тасдиқлаш;

ташкилотда амалга оширилиши белгиланган вазифаларнинг бажарилиши ва мақсадли кўрсаткичларга эришилиши устидан назорат олиб бориш.»;

е) 4 ва 30-бандлардаги «муассасанинг» деган сўз «ташкилотнинг» деган сўз билан алмаштирилсин.

ж) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Кенгашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

ҳудудий бўлим томонидан тавсия этилган номзодлар таркибидан ташкилот директорини сайлаш, шунингдек уни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ҳақида таклифлар киритиш;

ташкилотни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш;

ташкилот директорининг ушбу ташкилот фаолиятини такомиллаштириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар, молия-хўжалик ҳолати, даромадлар ва харажатлар, бюджет маблағларидан, бюджетдан ташқари, ҳомийлик ва бошқа маблағлардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш;

ташкилотнинг йиллик молиявий режаларини, кўрсатилаётган пуллик хизматлар нархининг миқдорларини ва ташкилот мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақи миқдорини, шу жумладан аукциондаги бошланғич нархни ташкилот директорининг иштирокида танишиб чиқиш ва таклифлар бериш;

ташкилот директорининг ва бошқа ходимларининг фаолиятига тааллуқли ижтимоий сўровлар ўтказиш;

ташкилотда тарбияланувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларни яхшилаш бўйича ота-оналар, жамоатчилик ташкилотлари ва ҳомийлар билан ҳамкорлик қилишда амалий ёрдам кўрсатиш;

ташкилотни ривожлантиришга доир устувор йўналишларни белгилаш бўйича таълим ташкилоти директорининг дастур ва режалари юзасидан ҳудудий бўлимга таклифлар киритиш;

ташкилотнинг ходимларини рағбатлантириш бўйича ҳудудий бўлимга таклифлар бериш.

Кенгаш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга ошириши мумкин.»;

з) 6 — 8-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6. Ташкилотда болаларнинг сифатли таълим олишлари, уларга тегишли шарт-шароитлар яратиш ҳамда таълим-тарбия жараёнларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкилот директорига кўмаклашиш учун ҳар бир ташкилотда Кенгаш ташкил этилади.

7. Кенгаш 11 кишидан кам бўлмаган тоқ сондан иборат таркибда тузилади. Бунда, Кенгаш таркибига ташкилотнинг педагоглари орасидан 2 нафар, тарбиячи ёрдамчилари орасидан 2 нафар, ташкилот маъмуриятидан 1 нафар, тегишли ҳудудий бўлимдан 1 нафар, жамоат ташкилотлари ва ҳомийлар орасидан 2 нафар ҳамда ҳар бир гуруҳида тарбияланувчиларнинг ота-оналаридан камида 3 нафар, аъзо киритилади.

Кенгаш аъзоларининг сони чекланмайди.

8. Кузатув кенгаши ҳар бир гуруҳдаги тарбияланувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўринини босувчи шахслар, педагоглар, тарбиячилар ёрдамчилари, ташкилот маъмурияти, ҳудудий бўлим ходимлари орасидан шакллантирилади.»;

и) 11 ва 13-бандлардаги «муассасада» деган сўз «ташкилотда» деган сўз билан алмаштирилсин;

к) 12-банддаги «муассаса» деган сўз «ташкилот» деган сўз билан алмаштирилсин;

л) 14-банддаги «Муассаса» ва «муассаса» деган сўзлар тегишлича «Ташкилот» ва «ташкилот» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

м) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«15. Кенгаш аъзолигига ҳудудий бўлим вакили тегишли ҳудудий бўлим бошлиғининг буйруғи билан тайинланади.»;

н) 16-банддаги «Муассасанинг раҳбари» деган сўзлар «Ташкилотнинг директори» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

о) 18 ва 26-бандлардаги «муассаса раҳбари» деган сўзлар «ташкилот директори» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

п) 25-банддаги «муассаса» ва «бўлинма» деган cўзлар тегишлича «ташкилот» ва «бўлим» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

р) 29-бандда «Муассаса раҳбари» ва «муассаса» деган сўзлар тегишлича «Ташкилот раҳбари» ва «ташкилот» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

с) 31-банддаги «бўлинмага» деган сўз «бўлимга» деган сўз билан алмаштирилсин;

т) 32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«32. Кенгаш ўзига юклатилган вазифаларни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ташкилотнинг тегишли даврдаги фаолияти бўйича ташкилот директоридан маълумотлар сўраш ва олиш;

ташкилотнинг молиявий ҳисоботлари билан танишиш;

ҳомийлик ва хайрия маблағларининг кирим қилиниши ва сарфланиши ҳақидаги маълумотлар билан танишиш;

ташкилот педагог ходимларининг шаъни, қадр-қиммати, обрўсини ҳимоя қилиш бўйича таклифлар киритиш.»;

у) 33 ва 34-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«33. Кенгашнинг фаолиятига ташкилот директори, ҳудудий бўлим, маҳаллий ҳокимликлар ва бошқа ташкилотларнинг аралашувига йўл қўйилмайди.

34. Ташкилотда тарбияланувчилар ва уларнинг ота-оналаридан турли хил сабаблар билан ташкилот директори, Кенгаш аъзолари ва бошқа ходимлари томонидан пул маблағларини йиғиш қатъиян тақиқланади.».

3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.

Мактабгача таълим вазири А. ШИН

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н. ХУСАНОВ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси К. РАФИКОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 15 декабрь,

Тошкент ш.,

2020 йил 3 декабрь

Тошкент ш.,

2020 йил 9 декабрь

199-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2021 й., 10/21/3094-1/0009-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi maktabgacha taʼlim vazirining

buyrugʻi

“Maktabgacha taʼlim muassasasining kuzatuv kengashi haqidagi namunaviy nizomni tasdiqlash toʻgʻrisida”gi buyruqqa oʻzgartirishlar kiritish haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “Maktabgacha taʼlim va tarbiya toʻgʻrisida”gi Qonuni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 30-sentabrdagi PQ-3955-son “Maktabgacha taʼlim tizimini boshqarishni takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Oʻzbekiston Respublikasi maktabgacha taʼlim vazirining 2018-yil 21-noyabrdagi 2-mh-son “Maktabgacha taʼlim muassasasining kuzatuv kengashi haqidagi namunaviy nizomni tasdiqlash toʻgʻrisida”gi buyrugʻiga (roʻyxat raqami 3094, 2018-yil 3-dekabr) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 04.12.2018-y., 10/18/3094/2265-son) ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.

2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi maktabgacha taʼlim vazirining 2020-yil 15-dekabrdagi 199-son buyrugʻiga ILOVA

“Maktabgacha taʼlim muassasasining kuzatuv kengashi haqidagi namunaviy nizomni tasdiqlash toʻgʻrisida”gi buyruqqa kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. Qarorda :

a) nomi va 1-banddagi “muassasasining” degan soʻz “tashkilotining” degan soʻz bilan almashtirilsin;

b) muqaddimadagi “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 30-sentabrdagi PQ-3955-son “Maktabgacha taʼlim tizimini boshqarishni takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasining “Maktabgacha taʼlim va tarbiya toʻgʻrisida”gi Qonuni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 30-sentabrdagi PQ-3955-son “Maktabgacha taʼlim tizimini boshqarishni takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2. Namunaviy nizomda :

a) nomidagi “muassasasining” degan soʻz “tashkilotining” degan soʻz bilan almashtirilsin;

b) muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mazkur Namunaviy nizom (bundan buyon matnda Nizom deb yuritiladi) Oʻzbekiston Respublikasining “Maktabgacha taʼlim va tarbiya toʻgʻrisida”gi Qonuni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 30-sentabrdagi PQ-3955-son “Maktabgacha taʼlim tizimini boshqarishni takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq maktabgacha taʼlim tashkiloti kuzatuv kengashining (bundan buyon matnda Kengash deb yuritiladi) maqsadi, vazifalari, vakolatlari hamda faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.”;

v) 1-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Mazkur Nizom davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga (bundan buyon matnda tashkilot deb yuritiladi) tatbiq etiladi.”;

g) 2-bandning ikkinchi xatboshisidagi “muassasani” degan soʻz “tashkilotni” degan soʻz bilan almashtirilsin;

d) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. Kengashning asosiy maqsadlari quyidagilardan iborat:

tashkilotning ustuvor vazifalarini belgilash;

tuman (shahar) maktabgacha taʼlim boʻlimi (bundan buyon matnda hududiy boʻlim deb yuritiladi) tomonidan tavsiya etilgan nomzodlar tarkibidan xotin-qizlar va erkaklar uchun teng huquq hamda imkoniyatlar kafolatlarini taʼminlash prinsiplariga muvofiq maktabgacha taʼlim tashkiloti direktorini saylash;

tashkilotning maqsadlari va vazifalarini hamda ularga erishish rejalarini tasdiqlash;

tashkilotda amalga oshirilishi belgilangan vazifalarning bajarilishi va maqsadli koʻrsatkichlarga erishilishi ustidan nazorat olib borish.”;

e) 4 va 30-bandlardagi “muassasaning” degan soʻz “tashkilotning” degan soʻz bilan almashtirilsin.

j) 5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Kengashning asosiy vazifalari quyidagilardan iborat:

hududiy boʻlim tomonidan tavsiya etilgan nomzodlar tarkibidan tashkilot direktorini saylash, shuningdek uni egallab turgan lavozimidan ozod etish haqida takliflar kiritish;

tashkilotni rivojlantirishning ustuvor yoʻnalishlarini belgilash;

tashkilot direktorining ushbu tashkilot faoliyatini takomillashtirish yuzasidan koʻrilayotgan chora-tadbirlar, moliya-xoʻjalik holati, daromadlar va xarajatlar, budjet mablagʻlaridan, budjetdan tashqari, homiylik va boshqa mablagʻlardan foydalanish toʻgʻrisidagi hisobotlarini eshitish;

tashkilotning yillik moliyaviy rejalarini, koʻrsatilayotgan pullik xizmatlar narxining miqdorlarini va tashkilot mulkidan foydalanganlik uchun ijara haqi miqdorini, shu jumladan auksiondagi boshlangʻich narxni tashkilot direktorining ishtirokida tanishib chiqish va takliflar berish;

tashkilot direktorining va boshqa xodimlarining faoliyatiga taalluqli ijtimoiy soʻrovlar oʻtkazish;

tashkilotda tarbiyalanuvchilar uchun qulay shart-sharoitlar yaratish hamda ularni yaxshilash boʻyicha ota-onalar, jamoatchilik tashkilotlari va homiylar bilan hamkorlik qilishda amaliy yordam koʻrsatish;

tashkilotni rivojlantirishga doir ustuvor yoʻnalishlarni belgilash boʻyicha taʼlim tashkiloti direktorining dastur va rejalari yuzasidan hududiy boʻlimga takliflar kiritish;

tashkilotning xodimlarini ragʻbatlantirish boʻyicha hududiy boʻlimga takliflar berish.

Kengash qonun hujjatlariga muvofiq boshqa vazifalarni amalga oshirishi mumkin.”;

z) 6 — 8-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6. Tashkilotda bolalarning sifatli taʼlim olishlari, ularga tegishli shart-sharoitlar yaratish hamda taʼlim-tarbiya jarayonlarini qoʻllab-quvvatlash maqsadida tashkilot direktoriga koʻmaklashish uchun har bir tashkilotda Kengash tashkil etiladi.

7. Kengash 11 kishidan kam boʻlmagan toq sondan iborat tarkibda tuziladi. Bunda, Kengash tarkibiga tashkilotning pedagoglari orasidan 2 nafar, tarbiyachi yordamchilari orasidan 2 nafar, tashkilot maʼmuriyatidan 1 nafar, tegishli hududiy boʻlimdan 1 nafar, jamoat tashkilotlari va homiylar orasidan 2 nafar hamda har bir guruhida tarbiyalanuvchilarning ota-onalaridan kamida 3 nafar, aʼzo kiritiladi.

Kengash aʼzolarining soni cheklanmaydi.

8. Kuzatuv kengashi har bir guruhdagi tarbiyalanuvchilarning ota-onalari yoki ularning oʻrinini bosuvchi shaxslar, pedagoglar, tarbiyachilar yordamchilari, tashkilot maʼmuriyati, hududiy boʻlim xodimlari orasidan shakllantiriladi.”;

i) 11 va 13-bandlardagi “muassasada” degan soʻz “tashkilotda” degan soʻz bilan almashtirilsin;

k) 12-banddagi “muassasa” degan soʻz “tashkilot” degan soʻz bilan almashtirilsin;

l) 14-banddagi “Muassasa” va “muassasa” degan soʻzlar tegishlicha “Tashkilot” va “tashkilot” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

m) 15-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“15. Kengash aʼzoligiga hududiy boʻlim vakili tegishli hududiy boʻlim boshligʻining buyrugʻi bilan tayinlanadi.”;

n) 16-banddagi “Muassasaning rahbari” degan soʻzlar “Tashkilotning direktori” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

o) 18 va 26-bandlardagi “muassasa rahbari” degan soʻzlar “tashkilot direktori” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

p) 25-banddagi “muassasa” va “boʻlinma” degan coʻzlar tegishlicha “tashkilot” va “boʻlim” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

r) 29-bandda “Muassasa rahbari” va “muassasa” degan soʻzlar tegishlicha “Tashkilot rahbari” va “tashkilot” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

s) 31-banddagi “boʻlinmaga” degan soʻz “boʻlimga” degan soʻz bilan almashtirilsin;

t) 32-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“32. Kengash oʻziga yuklatilgan vazifalarni amalga oshirishda quyidagi huquqlarga ega:

tashkilotning tegishli davrdagi faoliyati boʻyicha tashkilot direktoridan maʼlumotlar soʻrash va olish;

tashkilotning moliyaviy hisobotlari bilan tanishish;

homiylik va xayriya mablagʻlarining kirim qilinishi va sarflanishi haqidagi maʼlumotlar bilan tanishish;

tashkilot pedagog xodimlarining shaʼni, qadr-qimmati, obroʻsini himoya qilish boʻyicha takliflar kiritish.”;

u) 33 va 34-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“33. Kengashning faoliyatiga tashkilot direktori, hududiy boʻlim, mahalliy hokimliklar va boshqa tashkilotlarning aralashuviga yoʻl qoʻyilmaydi.

34. Tashkilotda tarbiyalanuvchilar va ularning ota-onalaridan turli xil sabablar bilan tashkilot direktori, Kengash aʼzolari va boshqa xodimlari tomonidan pul mablagʻlarini yigʻish qatʼiyan taqiqlanadi.”.

3. Mazkur oʻzgartirishlar Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi hamda Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashi bilan kelishilgan.

Maktabgacha taʼlim vaziri A. ShIN

Bandlik va mehnat munosabatlari vaziri N. XUSANOV

Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasi raisi K. RAFIKOV

Toshkent sh.,

2020-yil 15-dekabr,

Toshkent sh.,

2020-yil 3-dekabr

Toshkent sh.,

2020-yil 9-dekabr

199-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 11.01.2021-y., 10/21/3094-1/0009-son)

lex.uz