UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 14-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 14 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 14 января 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 14 January 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

СХЕМАСИ

Тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш механизмларини жорий этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури ижроси юзасидан, шунингдек, тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш механизмларини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Белгилансинки:

2022 йил 1 январдан бошлаб тиббиёт ташкилотларини ихтиёрий аккредитациядан ўтказиш механизми жорий этилади;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш ва соғлиқни сақлаш соҳасида экспертларни сертификатлаш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Тиббиёт ташкилотларини ихтиёрий аккредитациядан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин:

тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш талаблари ва шартлари;

тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш тартиби;

тиббиёт ташкилотларининг аккредитация соҳасини кенгайтириш ва қисқартириш тартиби;

аккредитациядан ўтказилган тиббиёт ташкилотлари фаолияти устидан инспекция назорати;

аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома амал қилишини тўхтатиб туриш (тиклаш), тугатиш тартиби;

аккредитация тўғрисидаги гувоҳномани қайта расмийлаштириш тартиби;

аккредитацияловчи органнинг аккредитация соҳасидаги хизматларига ҳақ тўлаш тартиби;

аккредитация ёки инспекция назорати бўйича қабул қилинган қарор юзасидан апелляцияларни кўриб чиқиш тартиби.

3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2021 йил 1 ноябрга қадар:

а) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

тиббиёт ташкилотларини ихтиёрий аккредитациядан ўтказиш стандартларини ва уларни қўллаш тартибини;

тиббиёт ташкилотларини ихтиёрий аккредитациядан ўтказиш бўйича мустақил экспертларни жалб қилиш ва ҳақ тўлаш тартибини тасдиқласин;

б) тасдиқланган тиббий ихтисослик турлари номенклатурасига мувофиқ халқаро талабларни инобатга олган ҳолда, мавжуд диагностика ва даволаш стандартларини қайта кўриб чиқсин ва бутласин, шунингдек, ушбу стандартлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтларида эълон қилиб борилишини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2022 йил 1 январга қадар:

а) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:

аккредитациядан ўтказилган тиббиёт ташкилотларининг электрон базасини шакллантириш орқали тиббиёт ташкилотлари аккредитацияси ҳамда аккредитация талаблари ва шартларига риоя қилиниши бўйича ўтказиладиган инспекция назорати натижаларини рақамли қайта ишлайдиган;

тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказадиган мустақил экспертлар ва техник экспертлар реестрини сақловчи;

«Соғлиқни сақлашни рақамлаштириш» ахборот комплекс тизимини яратиш ва ривожлантириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали, ягона йиғим ва давлат божлари ҳисоботи биллинг тизими, шунингдек, электрон соғлиқни сақлаш ахборот тизимларига интеграцияни назарда тутувчи тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимини ишлаб чиқсин ҳамда жорий этсин;

б) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда тиббиёт ташкилотларига давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали аккредитациядан ўтказишда давлат хизматларидан фойдаланиш бўйича зарур шароитларни яратсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва кейинги кузатувининг буюртмачиси этиб белгилансин.

6. Ушбу қарорда назарда тутилган тиббиёт ташкилотларини аккредитациясидан ўтказиш стандартларини, тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимини ишлаб чиқиш, кейинги кузатувини таъминлаш ва ривожлантириш Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Ривожлантириш ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси, вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтларининг кредитлари ва грантлари, давлат-хусусий шериклик, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.М. Хаджибаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 январдаги 16-сон қарорига ИЛОВА

Тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Регламент Тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш бўйича ваколатли давлат органи (кейинги ўринларда — аккредитацияловчи орган) ҳисобланади.

3. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

аккредитация комиссияси (кейинги ўринларда — Комиссия) ихтиёрий аккредитация ва инспекция назорати бўйича ишлар натижаларини кўриб чиқиш ҳамда ушбу Регламентда назарда тутилган тегишли қарорларни қабул қилиш асосий вазифаси ҳисобланган экспертлар, жалб қилинадиган техник экспертлар, шу жумладан, баҳолашда иштирок этмаган халқаро экспертлардан иборат аккредитацияловчи орган ҳузурида ташкил этиладиган комиссия;

аккредитация объекти — тиббиёт ташкилоти;

аккредитация соҳаси — тиббиёт ташкилотининг фаолият соҳаси, кўрсатиладиган тиббий ёрдам тури ва ҳажми, шунингдек, тиббиёт ташкилоти тури;

апелляция комиссияси — аккредитация комиссиясининг қарорлари бўйича апелляцияларни кўриб чиқиш асосий вазифаси ҳисобланган, тиббиёт ташкилотини ташқи комплекс баҳолашда иштирок этмаган ҳамда аккредитация комиссияси таркибида бўлмаган экспертлар, жалб қилинадиган техник экспертлар, шу жумладан, халқаро экспертлардан иборат аккредитацияловчи орган томонидан ташкил этиладиган комиссия;

ариза берувчи — ихтиёрий аккредитациядан ўтказиш учун тегишли ариза билан аккредитацияловчи органга мурожаат қилган юридик шахс ёки у томонидан белгиланган тартибда ваколат берилган шахс;

баҳолаш — аккредитацияловчи орган томонидан тиббиёт ташкилотини аккредитациядан ўтказиш жараёни;

инспекция назорати — аккредитацияловчи орган томонидан аккредитацияланган тиббиёт ташкилоти билан келишилган ҳолда жойнинг ўзида, ихтиёрий аккредитация даврида белгиланган талабларга мувофиқликни тасдиқлаш учун олиб бориладиган мажбурий даврий ташқи комплекс баҳолаш тартиб-таомили;

ишчи орган — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази;

режадан ташқари инспекция назорати — қонунбузарликларга йўл қўйилганлигини тасдиқлаш ёки аниқлик киритиш мақсадида тиббиёт ташкилотининг ҳужжатларини таҳлил қилиш ва (ёки) тиббиёт ташкилотига ташриф буюриш орқали ўтказиладиган баҳолаш;

ташқи комплекс баҳолаш — эксперт гуруҳи томонидан тиббиёт ташкилотида унинг фаолиятини ихтиёрий аккредитациялаш стандартларига мувофиқлиги юзасидан ўтказиладиган баҳолаш тартиб-таомили;

техник эксперт — сўралган соҳа йўналишига мувофиқ техник эксперт ихтисослиги бўйича олий, ўрта ва қўшимча касбий маълумотга эга бўлган, аккредитацияловчи орган томонидан аккредитация объектини ташқи комплекс баҳолаш ва инспекция назоратини ўтказиш учун жалб қилинадиган ва тайинланадиган жисмоний шахс;

тиббиёт ташкилоти — қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ тиббий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахс;

тиббиёт ташкилотининг тури — куну-тун кузатувга эҳтиёжи бўлмаган беморларга даволаш-диагностика ёрдами кўрсатиладиган амбулатор ҳамда куну-тун кузатувга эҳтиёжи бўлган беморларга даволаш-диагностика ёрдами кўрсатиладиган стационар ташкилот;

тиббиёт ташкилотини аккредитациядан ўтказиш стандартлари — халқаро амалиёт асосида ишлаб чиқилган ва ваколатли орган томонидан тасдиқланган, тиббиёт ташкилотининг фаолиятига тегишли бўлган, тиббий ёрдам кўрсатишнинг сифати ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган умумий принциплар, тавсифлар, талаблар ва усуллар белгилаб қўйиладиган меъёрий ҳужжатлар;

тиббиёт ташкилотини ихтиёрий аккредитациядан ўтказиш — аккредитацияловчи орган томонидан тиббиёт ташкилотининг соғлиқни сақлаш соҳасидаги аккредитация стандартлари талабларига мослигини расман тан олиш;

тиббий ёрдам кўрсатиш соҳасида аккредитациядан ўтганлик ҳақида гувоҳнома — тиббиёт ташкилотининг соғлиқни сақлаш соҳасидаги аккредитация стандартлари асосида сифатли тиббий хизматларни кўрсатишини тасдиқловчи ҳужжат;

тиббий ёрдам ҳажми — тиббий ихтисослик тури доирасида кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг муайян қисми;

трейсер — беморга тиббий ёрдам кўрсатишнинг турли босқичларини (бемор маршрутини) мақсадга йўналтирилган тарзда кузатиш ёки тизимнинг ўзаро боғлиқ жараёнларини баҳолаш бўлиб, унга тиббиёт ташкилотининг турли бўлинмалари ходимлари жалб этилади;

ўзини ўзи баҳолаш — тиббиёт ташкилоти томонидан мустақил ёки мустақил экспертларни жалб қилган ҳолда ўтказиладиган тиббиёт ташкилотини аккредитациядан ўтказиш стандартларига мувофиқлигини баҳолаш тартиб-таомили;

эксперт — тиббиёт ташкилотини аккредитациядан ўтказишда иштирок этиш ҳуқуқи учун ўрнатилган тартибда аттестациядан ўтган, тиббиёт ташкилотини (аккредитация объектини) мустақил ёки эксперт гуруҳи таркибида ташқи комплекс баҳолаш учун аккредитациялови орган томонидан тайинланган шахс;

эксперт гуруҳи — тиббиёт ташкилотининг аккредитация стандартларига мувофиқлиги юзасидан ташқи комплекс баҳолашни ўтказиш учун жалб қилинадиган экспертлар ва техник экспертлар гуруҳи;

эксперт гуруҳи раҳбари — аккредитацияловчи орган томонидан зиммасига ташқи комплекс баҳолаш жараёнига раҳбарлик қилиш учун умумий масъулият юкланган ваколатли эксперт.

4. Аккредитация ихтиёрий бўлиб, аккредитация объекти маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

5. Аккредитацияловчи орган тиббиёт ташкилотини аккредитациядан ўтказиш бўйича комиссияни ташкил этади, шунингдек, аккредитациядан ўтган соғлиқни сақлаш ташкилотлари, экспертлар ва техник экспертлар реестрини шакллантиради.

6. Ишчи орган доимий асосда аккредитацияловчи органнинг расмий веб-сайтида:

аккредитациядан ўтган тиббиёт ташкилотлари реестри;

аккредитация талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан инспекция назорати натижалари;

тиббиёт ташкилотни аккредитациядан ўтказиш бўйича аттестациядан ўтган экспертлар ва техник экспертлар реестри нашр этилишини таъминлайди.

2-боб. Тиббиёт ташкилотларини аккредитация талаблари ва шартлари

7. Қуйидагилар аккредитациянинг умумий талаблари ва шартлари ҳисобланади:

тиббий фаолиятни қонунчилик ҳужжатларига қатъий риоя этган ҳолда амалга ошириш;

аккредитациядан ўтказиш учун ариза берувчининг ваколати ва баҳолашга белгиланган, тиббиёт ташкилотини аккредитациядан ўтказишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мажбурий риоя қилиш;

аккредитация объектининг самарали фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган, уларга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ (шу жумладан, ижара ҳуқуқи) асосида тегишли бўлган бино ва иншоотлар, ускуналар ва бошқа техник воситалар, шунингдек, тиббий техниканинг мавжудлиги;

жорий этилган ва амалдаги сифат менежменти тизимининг мавжудлиги ҳамда аккредитация объекти фаолиятида унинг талабларига риоя этиш;

сўралган аккредитация соҳаси бўйича малакали ходимларнинг штатда мавжудлиги ва уларнинг ўзаро алмашинувчанлигини таъминлаш;

аккредитациянинг ариза берилган соҳасига мувофиқ техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатларнинг мавжудлиги;

аккредитация объекти томонидан аккредитацияловчи орган хизматлари ҳақининг тўланиши;

аккредитациядан ўтишда тиббиёт ташкилоти учун мажбурий бўлган айрим клиник, параклиник ва ёрдамчи функцияларини бажариш юзасидан бошқа тиббиёт ташкилотлари билан шартномаларнинг тузилганлиги;

белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган тиббий лабораториянинг ёки аккредитациядан ўтган тиббий лаборатория билан шартноманинг мавжудлиги.

3-боб. Тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш тартиби

8. Тиббиёт ташкилотлари аккредитациядан ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ ўтказилади.

9. Тиббиёт ташкилотларини аккредитациялаш қуйидаги босқичлардан иборат:

ўзини ўзи баҳолаш ва баҳолаш натижаларини тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига киритиш;

жойнинг ўзида ташқи комплекс баҳолаш;

инспекция назорати.

10. Аккредитацияловчи органга ариза беришдан олдин тиббиёт ташкилоти фаолиятининг аккредитация стандартларига мувофиқлик юзасидан ўзини ўзи баҳолайди.

11. Аккредитациядан ўтиш учун тиббиёт ташкилотлари аккредитацияловчи органга Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мазкур Маъмурий регламентга 2-иловага мувофиқ электрон шаклдаги аризани тақдим этади ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида тўлов тўлайди.

12. Ариза келиб тушгандан сўнг ишчи орган икки иш куни ичида ариза берувчини ариза рўйхатга олинганлиги ҳақида Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали хабардор қилади ҳамда тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига кириш учун логин ва паролни, шунингдек, ўзини ўзи баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш ва аккредитация стандартларида назарда тутилган ҳужжатлар экспертизасини ўтказиш ҳақида шартномани тақдим этади.

Ўзини ўзи баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш ва ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловлар миқдори қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда, тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг ҳажми ва ташкилий тузилмасидан келиб чиққан ҳолда, аккредитациядан ўтказиш жараёнида кўрсатиладиган хизматлар қийматини ҳисоблаш орқали белгиланади.

Ўзини ўзи баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш ва аккредитация стандартларида назарда тутилган ҳужжатлар экспертизасини ўтказиш учун тўловлар миқдорини ҳисоблаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланади.

13. Ариза берувчи шартномага мувофиқ ўн иш куни ичида ўзини ўзи баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш ва ҳужжатлар экспертизаси нархининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорини олдиндан тўлаши ҳамда аккредитация стандартларида назарда тутилган ҳужжатлар нусхаларини бириктирган ҳолда ўзини ўзи баҳолаш натижаларини тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига киритиши лозим.

Ўзини ўзи баҳолаш натижалари тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига киритилмаган ёки белгиланган муддатда олдиндан тўлов амалга оширилмаган тақдирда ариза бекор қилинади, киритилган аванс миқдори қайтарилмайди.

14. Ишчи орган ўн беш иш куни ичида ўзини ўзи баҳолаш натижаларини ва уларга бириктирилган, тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизими орқали келиб тушган ҳужжатларни уларнинг аккредитация стандартларига мувофиқлиги юзасидан ўрганади.

Ўзини ўзи баҳолаш натижалари ва уларга бириктирилган ҳужжатлар нусхаларининг мувофиқлиги ҳамда тўлиқлиги аниқланганда, ишчи орган Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП портал орқали ўзини ўзи баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш ва ҳужжатлар экспертизасини ўтказиш учун якуний тўловни амалга ошириш зарурлиги ҳақида аккредитация объектини хабардор қилади.

Ариза берувчи ўзини ўзи баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш ва ҳужжатлар экспертизаси учун якуний тўловни амалга оширгандан сўнг ишчи орган ариза берувчига Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали умумий хизмат қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорини олдиндан тўлаш шарти билан, ташқи комплекс баҳолашни ўтказиш ҳақидаги электрон шартномани юборади.

Ариза берувчи томонидан тақдим этилган ўзини ўзи баҳолаш натижаларининг номувофиқлиги ва тўлиқ эмаслиги аниқланганда, ишчи орган Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига бир ой муддатда қайта ишланган ўзини ўзи баҳолаш натижаларини тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига қайтадан киритиш зарурлигини маълум қилади.

Қайта ишлангач, тузатилган ва тўлдирилган маълумотларни ариза берувчи тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига киритади.

Қайта ишланган ўзини ўзи баҳолаш натижалари белгиланган муддатда тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига киритилмаса, ариза бекор қилинади.

15. Ташқи комплекс баҳолашни ўтказиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловлар миқдори қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда, тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг ҳажми ва ташкилий тузилмасидан келиб чиққан ҳолда, аккредитациядан ўтказиш жараёнида кўрсатиладиган хизматлар қийматини ҳисоблаш орқали белгиланади.

Ташқи комплекс баҳолашни ўтказиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловлар миқдорини ҳисоблаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланади.

16. Аккредитацияловчи орган ариза берувчи томонидан ташқи комплекс баҳолашни ўтказиш учун 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан тўловни амалга оширгандан сўнг уч иш куни давомида буйруқ билан тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказадиган мустақил экспертлар ва техник экспертлар реестридан раҳбарини кўрсатган ҳолда экспертлар гуруҳини тасдиқлайди.

Экспертлар гуруҳи ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклда тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига жойлаштириладиган тиббиёт ташкилотини ташқи комплекс баҳолаш дастурини тузади.

Экспертлар гуруҳи таркибига аккредитацияловчи орган мутахассислари ва йўналишлар бўйича тиббий мутахассислар, тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказишда қатнашиш ҳуқуқи учун ўрнатилган тартибда аттестациядан ўтган техник экспертлар ва халқаро экспертлар киритилиши мумкин.

17. Экспертлар, техник экспертлар ва халқаро баҳоловчилар хизматига ҳақ тўлаш тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказишдан келиб тушган маблағлар ҳисобидан ўрнатилган тартибда амалга оширилади.

18. Аккредитация объекти жойнинг ўзида ташқи комплекс баҳолаш ўтказиш учун шарт-шароитларни таъминлайди, шу жумладан, эксперт гуруҳига зарур маълумот, ёзувлар ва ҳужжатлардан (шу жумладан, ички аудит натижаларидан) фойдаланиш, биноларга кириш имкониятини яратади.

19. Жойнинг ўзида ташқи комплекс баҳолашни ўтказиш учун шарт-шароитлар таъминланмаган тақдирда, эксперт комиссияси раҳбари аккредитацияловчи органга тегишли мазмундаги билдиргини тақдим этади, унинг асосида аккредитацияловчи орган жойнинг ўзида ташқи комплекс баҳолаш ишларини бир ойдан ошмаган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилади.

Аккредитация объекти кўрсатилган муддатда жойнинг ўзида баҳолаш ўтказиш учун шарт-шароит яратиб бермаса, аккредитациядан ўтказишга берилган ариза бекор қилинади.

20. Тиббиёт ташкилотларининг аккредитация стандартларига мувофиқлиги бўйича ташқи комплекс баҳолаш экспертнинг жойга чиққан ҳолда ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ шаклда баҳолаш варақаларини тўлдиришдан иборат бўлиб, қуйидаги принципларда амалга оширилади:

стандарт талабларга мувофиқ;

стандарт талабларга номувофиқ;

«қўллаб бўлмайди».

21. Аккредитация стандартларининг бажарилиши эксперт гуруҳи томонидан:

ҳужжатларни кўриб чиқиш;

кузатув;

ходимлар ўртасида сўров ўтказиш;

трейсерлар асосида баҳоланади.

22. Ҳужжатларни кўриб чиқиш экспертлар учун ажратилган махсус хонада, ҳужжатлар бўйича саволларга жавоб ёки изоҳ бериш мақсадида тиббиёт ташкилотининг бир ёки бир неча ходимлари иштирокида ўтказилади. Тақдим этилган ҳужжатлар асосида эксперт гуруҳи етарли бўлмаган маълумотларни аниқлайди ҳамда якуний баҳолашга эришиш учун ходимлар ўртасида сўров ўтказиш ва (ёки) кузатув орқали етишмаётган маълумотларни тўлдиради.

23. Кузатувда экспертлар томонидан ҳужжатларни кўриб чиқиш ва (ёки) ходимлар ўртасида сўров ўтказишда олинган маълумотларнинг аниқлиги ўрганилади.

24. Ходимлар сўрови тиббиёт ва техник ходимларни ўз функционал вазифаларини қанчалик бажараётгани ва ихтисослиги бўйича тегишли стандартларга риоя этаётганини сўраш усулида олиб борилади.

Ходимлар сўрови, шунингдек, тиббиёт ташкилоти раҳбариятидан сўров ўтказишни ҳам ўз ичига олади. Экспертлар тиббиёт ташкилотининг раҳбари ва (ёки) унинг ўринбосарини сўровдан ўтказади. Тиббиёт ташкилоти раҳбарини сўровдан ўтказиш тиббиёт ташкилотининг умумий фаолиятини ташкил этиш, шунингдек, зарурат бўлганда, аккредитация стандартлари талабларига мувофиқлик масалаларини ўз ичига олади.

Эксперт гуруҳи аъзолари ҳужжатларни кўриб чиқишда олинган маълумотларни тасдиқлаш ёки уларга аниқлик киритиш мақсадида тиббиёт ташкилотининг фаолият йўналишидан келиб чиқиб ходимлар сўровини ўтказишади.

25. Уч турдаги трейсерлар қўлланилади:

якка тартибда;

тизимли;

ихтисослик бўйича.

26. Битта трейсер бир соатдан уч соатгача давом этади.

Трейсер усули билан кузатув олиб бориладиган беморларнинг сони тиббиёт ташкилотининг тури ва қуввати, кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг тури ва ҳажми, шунингдек, аккредитация баҳолашининг давомийлигига боғлиқ бўлади.

27. Якка тартибдаги трейсер давомида муайян беморни даволаш ва парваришлашнинг барча босқичлари тиббий ҳужжатларни ўрганиш ҳамда уни парваришлашга жалб қилинган тиббиёт ташкилоти ходимларидан сўраш орқали кузатилади. Эксперт баҳолаш учун беморни мақсадли танлаш усули (энг мураккаб ёки энг атипик ҳолат) асосида танлаб олади ва унинг тиббий харитаси тиббиёт ташкилотида кўрсатилаётган хизматларни кузатиш учун асос бўлади. Беморга тиббий ёрдам кўрсатишда у иштирок этган барча даволаш, ташхис қўйиш жараёнлари ва тиббий бўлмаган жараёнлар баҳоланади, яъни баҳолаш беморнинг «йўналиши» бўйича олиб борилади. Ташқи комплекс баҳолашни ўтказиш давомида эксперт гуруҳи беморнинг камида учта якка тартибдаги трейсерини олиб боради.

Тизимли трейсерда аккредитация стандартига мувофиқ инфекция назорати, мутахассислар малакаси, дори воситалари билан ишлаш, жиҳозланганлик даражаси, сифат бошқаруви ва бино хавфсизлиги тизимларининг барча босқичлари текширилади.

Тизимли трейсер усулида ахборот тўплаш ва ташкил этишни баҳолаш ходимлардан сўраш, шахсий кузатув, беморлар ҳужжатлари ва (ёки) тиббий хариталарини ўрганишни ўз ичига олади.

Ихтисослик бўйича трейсер давомида аккредитация соҳаси доирасида ташхис қўйиш ва даволаш стандартларига риоя этилиши баҳоланади. Шунингдек, ушбу трейсер тури экспертлар томонидан баҳоланаётган тиббиёт ташкилотининг ноёб тавсифлари ва долзарб масалаларини таҳлил қилиш учун ҳам қўлланилади. Ихтисослик бўйича трейсернинг мақсади кўрсатилаётган тиббий ёрдамнинг турли босқичларида бемор хавфсизлиги муаммоларини аниқлашдан иборат.

28. Тиббиёт ташкилоти фаолиятининг ўзига хослиги боис стандартнинг алоҳида мезонини баҳолаш учун қўллаб бўлмаган тақдирда баҳолаш варақасининг тегишли устунига «стандарт мезонини мазкур ташкилот учун қўллаб бўлмайди» деган ёзув киритилади. Стандарт бўйича ўртача баҳони ҳисоблашда ушбу мезон инобатга олинмайди.

29. Ташқи комплекс баҳолаш тугагандан сўнг тиббиёт ташкилотининг ходимлари иштирокида якуний йиғилиш ўтказилади, унда эксперт гуруҳи ташқи комплекс баҳолаш натижалари бўйича дастлабки ҳисоботни тақдим этади.

30. Ташқи комплекс баҳолаш якунлангандан сўнг маълумотлар экспертлар томонидан тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига тиббиёт ташкилотининг бошқа манзилда жойлашган ҳар бир таркибий бўлинмаси, шу жумладан, филиаллари бўйича алоҳида-алоҳида киритилади.

Маълумотлар тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига киритилгандан кейин эксперт гуруҳи аъзолари стандартлар бўлимлари (блоклари) бўйича тўлдирилган баҳолаш варақаларини эксперт гуруҳининг раҳбарига топширадилар.

31. Олиб борилган ташқи комплекс баҳолаш натижалари бўйича аккредитация стандартлари талабларига номувофиқликлар аниқланганда, экспертлар гуруҳи аккредитация объектига уларни бартараф этиш учун уч ойгача муддат беради.

Тиббиёт ташкилоти ушбу Регламентга 6-иловага мувофиқ шаклда аниқланган номувофиқликларни бартараф этиш чора-тадбирлари режасини тузади.

Белгиланган муддатларда номувофиқликлар бартараф этилгандан сўнг тиббиёт ташкилоти эксперт гуруҳига улар бартараф этилганлиги ҳақидаги ахборотни тақдим этади, унга мувофиқ эксперт баҳолаш варақасини тўлдиради ва маълумотларни тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига киритади.

32. Аккредитация объектини ташқи комплекс баҳолашни ўтказиш муддати беш иш кунидан ошмаслиги керак.

33. Эксперт гуруҳининг раҳбари икки иш куни ичида баҳолаш натижалари асосида тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимида шаклланган йиғма ҳисоботни ушбу Регламент 5-иловага мувофиқ ишчи органга юборади.

34. Ишчи орган икки иш куни ичида Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП портал орқали аккредитация объектини ташқи комплекс баҳолашни ўтказиш учун тўлиқ тўловни амалга ошириш кераклиги ҳақида хабардор қилади.

35. Баҳолаш давомида олинган тиббиёт ташкилоти фаолияти, беморлар ва ходимлар ҳақидаги маълумотларни бошқа шахсга беришга (шу жумладан, стандартлар бўлимлари (блоки) бўйича ахборотларни тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизими га киритиш ҳуқуқини беришга) йўл қўйилмайди.

36. Ишчи орган ариза берувчи ташқи комплекс баҳолаш учун тўловни тўлиқ амалга оширгандан сўнг икки иш куни ичида унинг натижаларини Комиссия йиғилишига киритади. Комиссия йиғилишининг якунига кўра аккредитацияловчи орган аккредитация тўғрисидаги гувоҳномани бериш ёки уни беришни рад этиш ҳақидаги қарорни тасдиқлайди.

37. Аккредитация гувоҳномасини бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинган тақдирда тиббиёт ташкилотига аккредитация стандартларига мувофиқлиги даражасига қараб қуйидаги тоифалар берилиши мумкин:

иккинчи аккредитация тоифаси — стандартларга мувофиқлиги камида 75 фоиз бўлганда;

биринчи аккредитация тоифаси — стандартларга мувофиқлиги камида 85 фоиз бўлганда;

олий аккредитация тоифаси — стандартларга мувофиқлиги камида 95 фоиз бўлганда.

Аккредитация стандартларига мувофиқлик даражаси қўлланилган аккредитация стандартлари умумий талаблари сонининг мувофиқ бўлган улушига нисбати билан белгиланади.

38. Қуйидагилар аккредитацияни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун асос ҳисобланади:

аккредитация объекти у баҳоланаётганда зарур маълумотларни тақдим этишни рад этиши;

аккредитация объекти томонидан кўрсатилган маълумотларда ишончсиз ёки ёлғон маълумотлар мавжудлиги;

аккредитация объектининг аккредитация талаблари ва шартларига номувофиқлиги;

аниқланган номувофиқликларни белгиланган муддатларда бартараф этмаслик;

ташқи комплекс баҳолаш натижаси аккредитациянинг иккинчи тоифаси учун белгиланган энг паст чегара даражасидан пастлиги;

тиббий фаолиятни тақиқлаш ҳақида қонуний кучга кирган суд қарори (ҳукми)нинг мавжудлиги;

томонлар ўртасида тузилган шартномаларда назарда тутилган тўловларнинг ариза берувчи томонидан амалга оширилмаганлиги.

Аккредитацияни бошқа асослар, шу жумладан мақсадга мувофиқсизлик сабаблари билан рад этиш бўйича қарор қабул қилишга йўл қўйилмайди.

39. Ишчи орган икки иш куни давомида аккредитация объектини Комиссиянинг аккредитация гувоҳномасини бериш тўғрисидаги қарори ҳақида хабардор этади ҳамда инспекция назорати тўлови бўйича аккредитацияловчи орган ва тиббиёт ташкилоти ўртасида тузиладиган электрон шартномани Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали юборади.

40. Инспекция назоратини ўтказиш бўйича шартнома тузилгандан сўнг ишчи орган томонидан икки иш куни ичида аккредитация объектига Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали ушбу Регламентга 7-иловага мувофиқ электрон шаклда аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома юборилади.

41. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати аккредитациялаш ҳақида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан беш йилни ташкил қилади.

42. Аккредитациядан ўтказиш муддати аккредитациядан ўтиш ҳақидаги ариза рўйхатга олинган пайтдан бошлаб аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома берилгунга қадар номувофиқликларни бартараф этиш учун ариза берувчига белгиланган вақт ҳисобга олинмаган холда қирқ беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатни ташкил этади.

43. Комиссиянинг салбий қарори қабул қилинганда, ишчи орган рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда ариза берувчини Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали хабардор этади.

44. Аккредитация объекти Комиссиянинг аккредитациядан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарори бўйича аккредитацияловчи орган ҳузуридаги апелляция комиссиясига ёки белгиланган тартибда судга мурожаат қилиши мумкин.

4-боб. Тиббиёт ташкилотларининг аккредитация соҳасини кенгайтириш ва қисқартириш

45. Аккредитация соҳасини кенгайтириш аккредитация объектининг аризаси асосида аккредитация соҳасининг кенгайтирилаётган қисми бўйича тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш тартибида амалга оширилади.

46. Аккредитация объектининг аккредитация соҳаси Комиссиянинг қарори билан қуйидаги асослар бўлганда қисқартирилади:

аккредитация соҳасини қисқартириш тўғрисида аккредитация объектининг аризаси;

аккредитация объекти фаолиятининг инспекция назорати натижаларига кўра.

47. Аккредитация соҳаси қисқартирилса, ишчи орган томонидан тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига тегишли ўзгартиришлар киритилади.

Аккредитация соҳасини қисқартириш учун ҳақ олинмайди.

5-боб. Инспекция назорати

48. Инспекция назорати инспекция назорати тўғрисидаги шартнома асосида жойнинг ўзига бориб, ушбу Регламентга 8-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

Биринчи инспекция назорати аккредитация санасидан кейин олти ойдан кечикмай ўтказилади. Кейинги инспекция назорати ҳар йили аккредитацияловчи орган раҳбари томонидан тасдиқланадиган инспекция назорати бўйича даврий равишда режа-жадвалига мувофиқ, бироқ йилда камида бир марта ўтказилади.

49. Аккредитация объекти фаолиятининг режадан ташқари инспекция назорати аккредитацияловчи органга аккредитация талаблари ва шартлари бузилганлигини ҳужжатлар билан тасдиқловчи далиллари бўлган ёзма мурожаат келиб тушганда ўтказилади.

50. Инспекция назорати ташқи комплекс баҳолашни амалга ошириш тартибида ўтказилади.

6-боб. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш (тиклаш)

51. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин:

аккредитация объекти аккредитация тўғрисидаги гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш бўйича ариза билан мурожаат қилганда;

инспекция назорати вақтида аккредитация талаблари ва шартлари бузилиши аниқланганда;

аккредитация объекти инспекция назорати бўйича шартнома қоидаларига риоя қилмаганда.

тиббий фаолиятга берилган лицензиянинг амал қилиши тўхтатилганда.

52. Ушбу Регламентнинг 51-банди учинчи , тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда аккредитацияловчи орган томонидан Комиссия қарорига мувофиқ аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши олти ой муддатга тўхтатилади.

Ушбу Регламент 51-бандининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолда аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш аккредитацияловчи орган томонидан амалга оширилади.

Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги маълумот қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунидан кечикмай, тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига киритилади ва аккредитация объектига ёзма равишда хабар юборилади.

Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш Комиссияси қарорининг тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига киритилган санадан бошланади.

53. Ушбу Регламентнинг 51-банди учинчи , тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда аккредитация объекти мавжуд номувофиқликларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлар режасини ишлаб чиқади ва аккредитацияловчи органга тақдим этади. Бунда номувофиқликларни бартараф этиш муддати аккредитацияловчи орган томонидан Комиссия қарорига асосан белгиланган муддатдан ошмаслиги керак.

54. Аккредитация объекти томонидан белгиланган муддатда ҳаракатлар режаси бажарилганлиги ҳақидаги маълумот ҳамда номувофиқликлар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаганда, эксперт гуруҳи раҳбари аккредитацияловчи органга аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш тўғрисида билдирги тақдим этади.

55. Номувофиқликлар бартараф этилганлиги ҳолатларини ўрганиш, ташқи комплекс баҳолашни ўтказиш тартибида амалга оширилади.

56. Ҳисобот тақдим этилгандан сўнг ишчи орган тегишли қарорни қабул қилиш учун беш иш куни ичида унинг Комиссия мажлисида кўриб чиқилишини таъминлайди.

57. Комиссия қарори у қабул қилинган кундан эътиборан уч иш кунидан кечикмай аккредитацияловчи орган томонидан аккредитация объектига етказилади.

58. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклаш тўғрисидаги маълумотлар аккредитация соҳасидаги тегишли давлат реестрларига ва тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига киритилиши лозим.

7-боб. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш

59. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилиши мумкин:

аккредитация объектининг аккредитация тўғрисидаги гувоҳномасининг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги аризасига биноан;

юридик шахс (аккредитация объекти) тугатилганда;

аккредитация объектининг гувоҳнома амал қилишини тўхтатиб туришига сабаб бўлган ҳолатларни аккредитацияловчи орган белгиланган муддатда бартараф этмаганда;

аккредитация соҳаси бузилганда;

гувоҳнома сохта ҳужжатлар ва маълумотлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги аниқланганда;

тиббий фаолият билан шуғулланишга берилган лицензиянинг амал қилиши тўхтатилганда.

60. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш Комиссиянинг қарорига кўра аккредитацияловчи орган томонидан амалга оширилади.

Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тугатилганлиги тўғрисидаги маълумот қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунидан кечикмай тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига киритилади ва аккредитация объектига ёзма равишда хабар юборилади.

Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши Комиссия қарори тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига киритилган санадан бошлаб тугатилади.

Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тугатилгандан кейин аккредитация учун такрорий ариза ушбу Регламент 59-бандининг тўртинчи — еттинчи хатбошиларига мувофиқ камида олти ойдан кейин берилиши мумкин.

8-боб. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳномани қайта расмийлаштириш

61. Аккредитация объектининг номи, юридик (почта) манзили ёки ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарган тақдирда, у йигирма иш куни мобайнида мазкур ўзгаришлар ҳақида олдин берилган (амалдаги) аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг реквизитларини кўрсатиб, уни қайта расмийлаштириш учун аккредитацияловчи органни ёзма равишда хабардор этиши шарт.

62. Аккредитацияловчи орган номи, юридик (почта) манзили ёки ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжат ва ариза берилган кундан бошлаб беш иш куни давомида аккредитация тўғрисидаги гувоҳномани қайта расмийлаштиради ҳамда тегишли маълумотларни аккредитациядан ўтган тиббиёт ташкилотлари тўғрисидаги маълумотлар банкига киритади.

9-боб. Аккредитацияловчи органнинг аккредитация соҳасидаги хизматларига ҳақ тўлаш тартиби

63. Аккредитацияловчи орган томонидан аккредитация соҳасидаги қуйидаги хизматлар учун ҳақ ундирилади:

аризани кўриб чиқиш учун;

ўзини ўзи баҳолаш натижалари ва ҳужжатлар экспертизасини ўтказиш учун;

аккредитация объектини ташқи комплекс баҳолаш учун;

тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ аккредитация объектида ўтказилган инспекция назорати учун.

Аккредитацияловчи органнинг аккредитация соҳасидаги хизматларига ҳақ тўлаш уларнинг натижаларидан қатъи назар, аккредитация объектлари томонидан амалга оширилади.

64. Аризани кўриб чиқиш учун олинган сумма қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат қилинган тақдирда:

20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

қолган маблағлар ваколатли органнинг махсус банк ҳисобрақамига.

б) ЯИДХП орқали мурожаат қилинган тақдирда:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;

11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобрақамига;

қолган маблағлар ваколатли органнинг махсус банк ҳисобрақамига ўтказилади.

65. Аккредитацияловчи орган томонидан аккредитация соҳасидаги қуйидаги хизмат турлари учун ҳақ ундирилмайди:

олдин берилган (амалдаги) аккредитация тўғрисидаги гувоҳномани қайта расмийлаштириш;

аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш (тиклаш) ва тугатиш;

аккредитация соҳасини қисқартириш;

аккредитация объекти фаолиятининг режадан ташқари инспекция назоратини амалга ошириш учун.

10-боб. Апелляцияларни кўриб чиқиш

66. Аккредитация ёки инспекция назорати натижалари бўйича Комиссиянинг салбий қарори чиқарилган аккредитация объекти Комиссиянинг қарорини олган санадан бошлаб ўн календарь куни мобайнида аккредитацияловчи органга ёзма шаклда апелляция бериш ҳуқуқига эга.

Апелляция комиссиясининг қарори қабул қилинган санадан сўнг ўн календарь кунидан ортиқ муддатда берилган апелляциялар кўриб чиқилмайди.

67. Апелляция комиссияси ҳар бир аниқ апелляцияни кўриб чиқиш учун заруратга қараб шакллантирилади. Апелляция комиссияси таркиби аккредитацияловчи орган раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади.

Апелляция комиссияси таркибини шакллантириш ва тасдиқлаш муддатлари апелляция олинган кундан бошлаб уч кундан ортиқ бўлмаслиги керак.

68. Апелляция комиссиясининг таркиби апелляция берган аккредитация объектини баҳолашда иштирок этмаган ва аккредитация комиссияси таркибида бўлмаган аккредитацияловчи орган вакиллари, экспертлар ва техник экспертлар, шу жумладан, халқаро экспертлар орасидан шакллантирилади. Бунда комиссия аъзоларининг сони уч кишидан кам бўлмаслиги керак.

69. Аккредитацияловчи орган апелляция берган аккредитация объектини ҳамда эксперт гуруҳи раҳбарини апелляция кўриб чиқиладиган сана ҳақида хабардор қилади. Апелляция берган аккредитация объекти вакили ҳамда эксперт гуруҳи раҳбари апелляцияни кўриб чиқишда иштирок этиши мумкин.

70. Апелляция комиссияси берилган апелляцияни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисида аккредитация объектини ёзма равишда хабардор этади. Апелляцияни кўриб чиқиш муддати у берилган санадан бошлаб ўн календарь кунидан ошмаслиги керак.

71. Апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича апелляция комиссияси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

аккредитация комиссиясининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш;

апелляцияни қаноатлантириш.

72. Аккредитация комиссиясининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги қарор, агар:

апелляция ушбу Регламент талаблари бузилган ҳолда тақдим этилган бўлса;

апелляцияда келтирилган сабаблар тасдиқланмаса қабул қилинади.

73. Апелляцияни қаноатлантириш тўғрисида қарор қабул қилинганда, аккредитацияловчи орган томонидан аккредитация тўғрисидаги гувоҳномани бериш ёки аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилинади.

74. Аккредитацияловчи орган икки иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинган қарор тўғрисидаги хабарномани апелляция берган аккредитация объектига ёзма шаклда юборади.

75. Айнан бир масала бўйича апелляцияни такроран беришга йўл қўйилмайди.

76. Апелляция комиссиясининг қарори юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиш мумкин.

11-боб. Якунловчи қоида

77. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари I босқич Тиббиёт ташкилоти Аккредитация стандартларига мувофиқлигини мустақил равишда ёки мустақил экспертлар кўмагида ўз-ўзини баҳолайди. Тиббиёт ташкилотининг хоҳишига кўра II босқич Ариза берувчи Ишчи орган Аккредитация қилувчи органга Марказлар ёки Ягона портал орқали электрон шаклда мурожаат қилади. Ариза берувчи Марказлар ёки Ягона портал орқали аризаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида хабардор қилади ҳамда ўзини-ўзи баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш ва ҳужжатлар экспертизасини ўтказиш учун электрон шаклдаги шартномани юборади. Ҳужжатлар нусхаларини илова қилиш билан ўзини-ўзи баҳолаш натижаларини тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига киритиш учун имконият яратади. Ариза берувчининг хоҳишига кўра 2 иш кунида III босқич Ариза берувчи Ўзини-ўзи баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш ва ҳужжатлар экспертизасини ўтказиш учун тўланадиган хизмат нархининг камида 15 фоизи миқдорида аванс тўлайди ва аккредитация стандартларида кўзда тутилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда, ўзини-ўзи баҳолаш натижаларини тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига киритади. 10 иш кунида IV босқич Ишчи орган 1. Тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизими орқали келиб тушган ўзини-ўзи баҳолаш натижалари ва уларга бириктирилган ҳужжатларнинг аккредитация стандартларига мувофиқлигини ва тўлиқлигини ўрганади: а) агар ўзини-ўзи баҳолаш натижалари ва уларга бириктирилган ҳужжатлар нусхалари изчил ва тўлиқ бўлса, Ишчи орган ўзини-ўзи баҳолаш ва ҳужжатларни текшириш натижаларини кўриб чиқиш учун хизмат нархини тўлиқ тўлаш зарурлиги тўғрисида Марказлар ёки Ягона портал орқали аккредитация объектини хабардор қилади. Ариза берувчи томонидан тўлов тўлиқ амалга оширилганидан сўнг мурожаат этувчига Марказлар ёки Ягона портал орқали ташқи комплекс баҳолашни ўтказиш учун хизмат умумий нархининг камида 15 фоизини олдиндан тўлаш шарти билан электрон шаклдаги шартномани юборади; б) ариза берувчи томонидан тақдим этилган ўзини-ўзи баҳолаш натижалар тўлиқсиз ва номувофиқ бўлганда, ишчи орган ўзини-ўзи баҳолаш натижалари қайта кўриб чиқилгандан сўнг тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига қайта киритилиши тўғрисида Марказлар ёки Ягона портал орқали мурожаат этувчини хабардор қилади в) қайта кўриб чиқилгандан сўнг ариза берувчи тўғриланган ва тўлдирилган маълумотларни тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига киритади. 15 иш кунида 1 ой муддат ичида V босқич Ишчи орган 2. Ариза берувчи томонидан олдиндан тўлов амалга оширганидан сўнг Аккредитация органи раҳбарини кўрсатган ҳолда экспертлар гуруҳининг таркибини буйруқ билан тасдиқлайди, шунингдек, тиббиёт ташкилотининг тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига жойлаштириладиган ташқи комплекс баҳолаш дастурини тузади. 3 иш кунида VI босқич Эксперт гуруҳи Эксперт гуруҳи раҳбари 1. Жойида ташқи комплекс баҳолашни ўтказади ва ташкилотнинг бошқа манзилида жойлашган ҳар бир таркибий бўлинмаси, шу жумладан, филиаллари бўйича натижаларини тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига алоҳида-алоҳида киритади. Маълумотлар тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига киритилганидан сўнг стандарт (блок)лар бўйича тўлдирилган баҳолаш варақалари эксперт гуруҳи аъзолари томонидан эксперт гуруҳи раҳбарига топширилади. 2. Агар ўтказилган ташқи комплекс баҳолаш натижалари бўйича аккредитация стандартлари талабларига номувофиқликлар аниқланганда, аккредитация объектига уларни бартараф этиш учун қўшимча муддат берилади. Ишчи органга баҳолаш натижалари бўйича тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимида шакллантирилган якуний ҳисоботни юборади. 5 иш кунида 3 ой муддат ичида 3 ой муддат ичида 2 иш кунида VII босқич Ишчи орган Аккредитация органи 1. Аккредитация объектини ташқи комплекс баҳолаш учун тўлиқ тўловни амалга ошириш зарурлиги тўғрисида Марказлар ёки Ягона портал орқали хабардор қилади. 2. Ташқи комплекс баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш учун Комиссия муҳокамасига киритади. Комиссия йиғилишидан сўнг аккредитацияловчи орган аккредитация тўғрисидаги гувоҳномани бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни тасдиқлайди. 2 иш кунида 2 иш кунида VIII босқич Ишчи орган 1. Комиссиянинг аккредитация гувоҳномасини бериш тўғрисидаги қарори ҳақида аккредитация объектини хабардор қилади ва аккредитация органи билан тиббиёт ташкилоти ўртасидаги инспекция назоратини амалга ошириш бўйича шартномани Марказлар орқали ёки Ягона портал орқали электрон шаклда юборади. 2 иш кунида 2. Инспекция назоратини амалга ошириш бўйича шартнома имзоланганидан сўнг, ишчи орган Низомга 7-иловага мувофиқ аккредитация тўғрисидаги гувоҳномани Марказлар ёки Ягона портал орқали аккредитация объектига электрон шаклда юборади. 2 иш кунида

Тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

________________ ‎(сана)‎ ‎ ‎ ‎ ________________ ‎(рақам)‎ ‎АРИЗА ‎I. Ариза мазмуни: ‎ 1. Аккредитацияни ўтказиш. ‎2. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш. ‎3. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳномани қайта расмийлаштириш (Ташкилотнинг номи, почта манзили, ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарган тақдирда). ‎4. Аккредитация соҳасини кенгайтириш. ‎5. Аккредитация соҳасини қисқартириш. ‎6. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш (тиклаш). ‎7. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш.‎‎ ‎‎ ‎II. Тиббиёт ташкилоти тўғрисида маълумот: ‎ ‎‎1. Юридик шахс номи. ‎2. Юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли. ‎3. Почта манзили. ‎4. Тиббий фаолият манзили. ‎5. Электрон почтаси. ‎6. Телефон рақами. ‎7. Банк муассасасининг номи. ‎8. Банкдаги ҳисобрақами. ‎9. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (ИНН). ‎‎ ‎III. Илова қилинадиган маълумотлар рўйхати: ‎ ‎‎1. Тиббий фаолиятни амалга ошириш учун берилган лицензиянинг амал қилиш муддати: (бунда лицензиянинг амал қилиш муддати 1 йилдан кам бўлмаслиги керак). ‎2. Илгари берилган (амалда бўлган) аккредитация гувоҳномаси бўйича маълумотлар (узайтирилган, қайта расмийлаштирилган, кенгайган, қисқартирган, тўхтатиб турилган, бекор қилган). ‎3. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳномани қайта расмийлаштириш учун асос бўладиган ҳужжатлар. ‎4. Аккредитация соҳаси. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Ариза берувчининг аккредитация қилувчи органнинг тиббий хизмат сифатини бошқариш ахборот тизимига ўзини-ўзи баҳолаш натижаларини киритишга розилиги, шунингдек, аккредитация талаблари ва шартларига мувофиқлиги. Юридик шахснинг электрон имзоси.

Тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА

Тиббиёт ташкилотини ташқи комплекс баҳолаш дастури

Сана, вақт _______ дан _______ гача. Амалга оширилган чоралар Эксперт фамилияси, исми, отасининг исми Тиббиёт ходимини жалб қилиш (лавозими кўрсатилади) Талаб қилинадиган ҳужжатлар

Тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА

‎Аккредитация стандартларига мувофиқлигини баҳолаш варағи ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Тиббиёт ташкилотининг номи:__________________________________________________________________ ‎ ‎Почта ва тиббий фаолият манзили: _______________________________________________________________ ‎ ‎Баҳолашни ўтказиш вақти ________________________________дан _______________________________гача ‎ ‎Аккредитация соҳаси__________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Стандарт номи ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Стандарт бўлими _____________________________________________________________________________ ‎ Т/р‎ Бандлари‎‎ Мувофиқ‎‎ Номувофиқ‎‎ Қўлланилмайди‎‎ 1.‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎‎ 2.‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ 3.‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ... ‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Баҳолашни ўтказиш натижаси фоизларда___________________________________________________________ ‎ ‎Баҳоловчининг фамилияси ва исми_______________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Имзо_________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 5-ИЛОВА

‎‎Тиббиёт ташкилотини аккредитациядан ўтказиш ҳисоботи ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Тиббиёт ташкилотининг номи:___________________________________________________________________ ‎ ‎Аккредитацияни ўтказиш оралиғи________________________________________________________________ ‎ ‎Тиббиёт ташкилотининг манзили_________________________________________________________________ ‎ ‎Тиббиёт ташкилотининг раҳбари_________________________________________________________________ ‎ ‎Эксперт Ф.И.О._______________________________________________________________________________ ‎ ‎Ташқи комплекс баҳолаш натижаси:______________________________________________________________ ‎ ‎Хулоса:_____________________________________________________________________________________ ‎ ‎Таклиф:_____________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎‎Эксперт гуруҳи раҳбари Ф.И.О. ва имзоси__________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20 йил «____» «_____________» ‎

Тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 6-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎«ТАСДИҚЛАЙМАН» ‎‎Тиббиёт ташкилоти раҳбари ‎ ____________________________________ ‎‎(Ф.И.О.) ‎ ‎имзо______________________________ ‎ ‎ 20___й. «___»_____________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Ташқи комплекс баҳолашда аниқланган аккредитация стандартлари ‎талабларига номувофиқликларни бартараф этиш ‎ҲАРАКАТЛАР РЕЖАСИ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Т/р‎ Аккредитация стандартлари талабларига номувофиқликлар‎‎ ‎‎Бартараф этиш чоралари ‎‎Реализация қилиш механизмлари ‎‎Масъул шахслар 1.‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎‎ 2.‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ 3.‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ... ‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

Тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 7-ИЛОВА

‎‎Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ‎ ‎Аккредитация гувоҳномаси ‎ ‎ ‎ ‎‎__________________________________________________________________________________жойлашган ‎ (тиббиёт ташкилотининг почта манзили)‎ ‎ ‎‎________________________________________________________________________________ ‎(тиббиёт ташкилотининг номи) ‎‎ташқи комплекс баҳолаш натижалари ҳамда Аккредитация комиссиясининг 20___йил «____» _____________даги __________ ‎қарори_________________билан тоифасини бериш билан 5 йил муддатга аккредитациядан ўтган деб тан олинади. ‎Ушбу гувоҳнома тиббиёт ташкилотининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш соҳасидаги аккредитация стандартларига мувофиқликни тасдиқлайди ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Раҳбар_______________________‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Гувоҳномани бериш санаси 20 ___ « ___ » ______________ ‎ ‎Регистрация рақами №______________________________. ‎ ‎ ‎ ‎ QR — код‎ ‎ ‎

Тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 8-ИЛОВА

Инспекция назоратини амалга ошириш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари I босқич Аккредитация органи Баҳолаш бўйича экспертлар гуруҳининг таркиби ва баҳолашни ўтказиш вақтини кўрсатиб, инспекция назоратини ўтказиш тўғрисидаги буйруқни чиқаради; инспекция назоратини ўтказиш режасини тасдиқлайди. Режа-жадвалга мувофиқ II босқич Эксперт гуруҳи 1. Жойида баҳолашни ўтказади. 2. Натижалар асосида ташқи комплекс баҳолаш тўғрисида ҳисобот тайёрлайди ва ишчи органга тақдим этади. 10 иш кунида 3 иш кунида III босқич Ишчи орган 1. Баҳолаш натижаларини тегишли қарор қабул қилиш учун аккредитация комиссиясининг йиғилишида кўриб чиқилишини таъминлайди. 2. Аккредитация комиссиясининг қарорини аккредитация объектига етказади. 3 иш кунида давомида

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 14 январь,

16-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2021 й., 09/21/16/0037-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон; 25.07.2024 й., 09/24/444/0546-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

SXEMASI

Tibbiyot tashkilotlarini akkreditatsiyadan oʻtkazish mexanizmlarini joriy etish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 2-martdagi PF-5953-son Farmoni bilan tasdiqlangan 2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha Harakatlar strategiyasini “Ilm, maʼrifat va raqamli iqtisodiyotni rivojlantirish yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturi ijrosi yuzasidan, shuningdek, tibbiyot tashkilotlarini akkreditatsiyadan oʻtkazish mexanizmlarini joriy etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Belgilansinki:

2022-yil 1-yanvardan boshlab tibbiyot tashkilotlarini ixtiyoriy akkreditatsiyadan oʻtkazish mexanizmi joriy etiladi;

Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tibbiyot tashkilotlarini akkreditatsiyadan oʻtkazish va sogʻliqni saqlash sohasida ekspertlarni sertifikatlash boʻyicha vakolatli davlat organi hisoblanadi.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Tibbiyot tashkilotlarini ixtiyoriy akkreditatsiyadan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

tibbiyot tashkilotlarini akkreditatsiyadan oʻtkazish talablari va shartlari;

tibbiyot tashkilotlarini akkreditatsiyadan oʻtkazish tartibi;

tibbiyot tashkilotlarining akkreditatsiya sohasini kengaytirish va qisqartirish tartibi;

akkreditatsiyadan oʻtkazilgan tibbiyot tashkilotlari faoliyati ustidan inspeksiya nazorati;

akkreditatsiya toʻgʻrisidagi guvohnoma amal qilishini toʻxtatib turish (tiklash), tugatish tartibi;

akkreditatsiya toʻgʻrisidagi guvohnomani qayta rasmiylashtirish tartibi;

akkreditatsiyalovchi organning akkreditatsiya sohasidagi xizmatlariga haq toʻlash tartibi;

akkreditatsiya yoki inspeksiya nazorati boʻyicha qabul qilingan qaror yuzasidan apellyatsiyalarni koʻrib chiqish tartibi.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi 2021-yil 1-noyabrga qadar:

a) manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda:

tibbiyot tashkilotlarini ixtiyoriy akkreditatsiyadan oʻtkazish standartlarini va ularni qoʻllash tartibini;

tibbiyot tashkilotlarini ixtiyoriy akkreditatsiyadan oʻtkazish boʻyicha mustaqil ekspertlarni jalb qilish va haq toʻlash tartibini tasdiqlasin;

b) tasdiqlangan tibbiy ixtisoslik turlari nomenklaturasiga muvofiq xalqaro talablarni inobatga olgan holda, mavjud diagnostika va davolash standartlarini qayta koʻrib chiqsin va butlasin, shuningdek, ushbu standartlar Sogʻliqni saqlash vazirligining rasmiy veb-saytlarida eʼlon qilib borilishini taʼminlasin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi 2022-yil 1-yanvarga qadar:

a) Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi bilan birgalikda:

akkreditatsiyadan oʻtkazilgan tibbiyot tashkilotlarining elektron bazasini shakllantirish orqali tibbiyot tashkilotlari akkreditatsiyasi hamda akkreditatsiya talablari va shartlariga rioya qilinishi boʻyicha oʻtkaziladigan inspeksiya nazorati natijalarini raqamli qayta ishlaydigan;

tibbiyot tashkilotlarini akkreditatsiyadan oʻtkazadigan mustaqil ekspertlar va texnik ekspertlar reyestrini saqlovchi;

“Sogʻliqni saqlashni raqamlashtirish” axborot kompleks tizimini yaratish va rivojlantirish doirasida Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali, yagona yigʻim va davlat bojlari hisoboti billing tizimi, shuningdek, elektron sogʻliqni saqlash axborot tizimlariga integratsiyani nazarda tutuvchi tibbiy xizmatlar sifatini boshqarish axborot tizimini ishlab chiqsin hamda joriy etsin;

b) Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi va Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi bilan birgalikda tibbiyot tashkilotlariga davlat xizmatlari markazlari yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali akkreditatsiyadan oʻtkazishda davlat xizmatlaridan foydalanish boʻyicha zarur sharoitlarni yaratsin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tibbiy xizmatlar sifatini boshqarish axborot tizimini ishlab chiqish va keyingi kuzatuvining buyurtmachisi etib belgilansin.

6. Ushbu qarorda nazarda tutilgan tibbiyot tashkilotlarini akkreditatsiyasidan oʻtkazish standartlarini, tibbiy xizmatlar sifatini boshqarish axborot tizimini ishlab chiqish, keyingi kuzatuvini taʼminlash va rivojlantirish Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Rivojlantirish va sogʻliqni saqlashni boshqarish organlari xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish jamgʻarmasi, vazirlikning budjetdan tashqari mablagʻlari, xalqaro moliya institutlarining kreditlari va grantlari, davlat-xususiy sheriklik, shuningdek, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan moliyalashtiriladi.

7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayev va Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vaziri A.M. Xadjibayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 14-yanvardagi 16-son qaroriga ILOVA

Tibbiyot tashkilotlarini akkreditatsiyadan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Reglament Tibbiyot tashkilotlarini akkreditatsiyadan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tibbiyot tashkilotlarini akkreditatsiyadan oʻtkazish boʻyicha vakolatli davlat organi (keyingi oʻrinlarda — akkreditatsiyalovchi organ) hisoblanadi.

3. Ushbu Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

akkreditatsiya komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — Komissiya) ixtiyoriy akkreditatsiya va inspeksiya nazorati boʻyicha ishlar natijalarini koʻrib chiqish hamda ushbu Reglamentda nazarda tutilgan tegishli qarorlarni qabul qilish asosiy vazifasi hisoblangan ekspertlar, jalb qilinadigan texnik ekspertlar, shu jumladan, baholashda ishtirok etmagan xalqaro ekspertlardan iborat akkreditatsiyalovchi organ huzurida tashkil etiladigan komissiya;

akkreditatsiya obyekti — tibbiyot tashkiloti;

akkreditatsiya sohasi — tibbiyot tashkilotining faoliyat sohasi, koʻrsatiladigan tibbiy yordam turi va hajmi, shuningdek, tibbiyot tashkiloti turi;

apellyatsiya komissiyasi — akkreditatsiya komissiyasining qarorlari boʻyicha apellyatsiyalarni koʻrib chiqish asosiy vazifasi hisoblangan, tibbiyot tashkilotini tashqi kompleks baholashda ishtirok etmagan hamda akkreditatsiya komissiyasi tarkibida boʻlmagan ekspertlar, jalb qilinadigan texnik ekspertlar, shu jumladan, xalqaro ekspertlardan iborat akkreditatsiyalovchi organ tomonidan tashkil etiladigan komissiya;

ariza beruvchi — ixtiyoriy akkreditatsiyadan oʻtkazish uchun tegishli ariza bilan akkreditatsiyalovchi organga murojaat qilgan yuridik shaxs yoki u tomonidan belgilangan tartibda vakolat berilgan shaxs;

baholash — akkreditatsiyalovchi organ tomonidan tibbiyot tashkilotini akkreditatsiyadan oʻtkazish jarayoni;

inspeksiya nazorati — akkreditatsiyalovchi organ tomonidan akkreditatsiyalangan tibbiyot tashkiloti bilan kelishilgan holda joyning oʻzida, ixtiyoriy akkreditatsiya davrida belgilangan talablarga muvofiqlikni tasdiqlash uchun olib boriladigan majburiy davriy tashqi kompleks baholash tartib-taomili;

ishchi organ — Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Tibbiyot tashkilotlarini litsenziyalash va akkreditatsiyalash markazi;

rejadan tashqari inspeksiya nazorati — qonunbuzarliklarga yoʻl qoʻyilganligini tasdiqlash yoki aniqlik kiritish maqsadida tibbiyot tashkilotining hujjatlarini tahlil qilish va (yoki) tibbiyot tashkilotiga tashrif buyurish orqali oʻtkaziladigan baholash;

tashqi kompleks baholash — ekspert guruhi tomonidan tibbiyot tashkilotida uning faoliyatini ixtiyoriy akkreditatsiyalash standartlariga muvofiqligi yuzasidan oʻtkaziladigan baholash tartib-taomili;

texnik ekspert — soʻralgan soha yoʻnalishiga muvofiq texnik ekspert ixtisosligi boʻyicha oliy, oʻrta va qoʻshimcha kasbiy maʼlumotga ega boʻlgan, akkreditatsiyalovchi organ tomonidan akkreditatsiya obyektini tashqi kompleks baholash va inspeksiya nazoratini oʻtkazish uchun jalb qilinadigan va tayinlanadigan jismoniy shaxs;

tibbiyot tashkiloti — qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiq tibbiy faoliyatni amalga oshirish huquqiga ega boʻlgan yuridik shaxs;

tibbiyot tashkilotining turi — kunu-tun kuzatuvga ehtiyoji boʻlmagan bemorlarga davolash-diagnostika yordami koʻrsatiladigan ambulator hamda kunu-tun kuzatuvga ehtiyoji boʻlgan bemorlarga davolash-diagnostika yordami koʻrsatiladigan statsionar tashkilot;

tibbiyot tashkilotini akkreditatsiyadan oʻtkazish standartlari — xalqaro amaliyot asosida ishlab chiqilgan va vakolatli organ tomonidan tasdiqlangan, tibbiyot tashkilotining faoliyatiga tegishli boʻlgan, tibbiy yordam koʻrsatishning sifati va xavfsizligini taʼminlashga qaratilgan umumiy prinsiplar, tavsiflar, talablar va usullar belgilab qoʻyiladigan meʼyoriy hujjatlar;

tibbiyot tashkilotini ixtiyoriy akkreditatsiyadan oʻtkazish — akkreditatsiyalovchi organ tomonidan tibbiyot tashkilotining sogʻliqni saqlash sohasidagi akkreditatsiya standartlari talablariga mosligini rasman tan olish;

tibbiy yordam koʻrsatish sohasida akkreditatsiyadan oʻtganlik haqida guvohnoma — tibbiyot tashkilotining sogʻliqni saqlash sohasidagi akkreditatsiya standartlari asosida sifatli tibbiy xizmatlarni koʻrsatishini tasdiqlovchi hujjat;

tibbiy yordam hajmi — tibbiy ixtisoslik turi doirasida koʻrsatiladigan tibbiy yordamning muayyan qismi;

treyser — bemorga tibbiy yordam koʻrsatishning turli bosqichlarini (bemor marshrutini) maqsadga yoʻnaltirilgan tarzda kuzatish yoki tizimning oʻzaro bogʻliq jarayonlarini baholash boʻlib, unga tibbiyot tashkilotining turli boʻlinmalari xodimlari jalb etiladi;

oʻzini oʻzi baholash — tibbiyot tashkiloti tomonidan mustaqil yoki mustaqil ekspertlarni jalb qilgan holda oʻtkaziladigan tibbiyot tashkilotini akkreditatsiyadan oʻtkazish standartlariga muvofiqligini baholash tartib-taomili;

ekspert — tibbiyot tashkilotini akkreditatsiyadan oʻtkazishda ishtirok etish huquqi uchun oʻrnatilgan tartibda attestatsiyadan oʻtgan, tibbiyot tashkilotini (akkreditatsiya obyektini) mustaqil yoki ekspert guruhi tarkibida tashqi kompleks baholash uchun akkreditatsiyalovi organ tomonidan tayinlangan shaxs;

ekspert guruhi — tibbiyot tashkilotining akkreditatsiya standartlariga muvofiqligi yuzasidan tashqi kompleks baholashni oʻtkazish uchun jalb qilinadigan ekspertlar va texnik ekspertlar guruhi;

ekspert guruhi rahbari — akkreditatsiyalovchi organ tomonidan zimmasiga tashqi kompleks baholash jarayoniga rahbarlik qilish uchun umumiy masʼuliyat yuklangan vakolatli ekspert.

4. Akkreditatsiya ixtiyoriy boʻlib, akkreditatsiya obyekti mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.

5. Akkreditatsiyalovchi organ tibbiyot tashkilotini akkreditatsiyadan oʻtkazish boʻyicha komissiyani tashkil etadi, shuningdek, akkreditatsiyadan oʻtgan sogʻliqni saqlash tashkilotlari, ekspertlar va texnik ekspertlar reyestrini shakllantiradi.

6. Ishchi organ doimiy asosda akkreditatsiyalovchi organning rasmiy veb-saytida:

akkreditatsiyadan oʻtgan tibbiyot tashkilotlari reyestri;

akkreditatsiya talablari va shartlariga rioya etilishi ustidan inspeksiya nazorati natijalari;

tibbiyot tashkilotni akkreditatsiyadan oʻtkazish boʻyicha attestatsiyadan oʻtgan ekspertlar va texnik ekspertlar reyestri nashr etilishini taʼminlaydi.

2-bob. Tibbiyot tashkilotlarini akkreditatsiya talablari va shartlari

7. Quyidagilar akkreditatsiyaning umumiy talablari va shartlari hisoblanadi:

tibbiy faoliyatni qonunchilik hujjatlariga qatʼiy rioya etgan holda amalga oshirish;

akkreditatsiyadan oʻtkazish uchun ariza beruvchining vakolati va baholashga belgilangan, tibbiyot tashkilotini akkreditatsiyadan oʻtkazishni tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlar talablariga majburiy rioya qilish;

akkreditatsiya obyektining samarali faoliyatni amalga oshirish uchun zarur boʻlgan, ularga mulk huquqi yoki boshqa ashyoviy huquq (shu jumladan, ijara huquqi) asosida tegishli boʻlgan bino va inshootlar, uskunalar va boshqa texnik vositalar, shuningdek, tibbiy texnikaning mavjudligi;

joriy etilgan va amaldagi sifat menejmenti tizimining mavjudligi hamda akkreditatsiya obyekti faoliyatida uning talablariga rioya etish;

soʻralgan akkreditatsiya sohasi boʻyicha malakali xodimlarning shtatda mavjudligi va ularning oʻzaro almashinuvchanligini taʼminlash;

akkreditatsiyaning ariza berilgan sohasiga muvofiq texnik jihatdan tartibga solish sohasida normativ hujjatlarning mavjudligi;

akkreditatsiya obyekti tomonidan akkreditatsiyalovchi organ xizmatlari haqining toʻlanishi;

akkreditatsiyadan oʻtishda tibbiyot tashkiloti uchun majburiy boʻlgan ayrim klinik, paraklinik va yordamchi funksiyalarini bajarish yuzasidan boshqa tibbiyot tashkilotlari bilan shartnomalarning tuzilganligi;

belgilangan tartibda akkreditatsiyadan oʻtgan tibbiy laboratoriyaning yoki akkreditatsiyadan oʻtgan tibbiy laboratoriya bilan shartnomaning mavjudligi.

3-bob. Tibbiyot tashkilotlarini akkreditatsiyadan oʻtkazish tartibi

8. Tibbiyot tashkilotlari akkreditatsiyadan ushbu Reglamentga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq oʻtkaziladi.

9. Tibbiyot tashkilotlarini akkreditatsiyalash quyidagi bosqichlardan iborat:

oʻzini oʻzi baholash va baholash natijalarini tibbiy xizmatlar sifatini boshqarish axborot tizimiga kiritish;

joyning oʻzida tashqi kompleks baholash;

inspeksiya nazorati.

10. Akkreditatsiyalovchi organga ariza berishdan oldin tibbiyot tashkiloti faoliyatining akkreditatsiya standartlariga muvofiqlik yuzasidan oʻzini oʻzi baholaydi.

11. Akkreditatsiyadan oʻtish uchun tibbiyot tashkilotlari akkreditatsiyalovchi organga Davlat xizmatlari markazlari yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali mazkur Maʼmuriy reglamentga 2-ilovaga muvofiq elektron shakldagi arizani taqdim etadi hamda bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravari miqdorida toʻlov toʻlaydi.

12. Ariza kelib tushgandan soʻng ishchi organ ikki ish kuni ichida ariza beruvchini ariza roʻyxatga olinganligi haqida Davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP orqali xabardor qiladi hamda tibbiy xizmatlar sifatini boshqarish axborot tizimiga kirish uchun login va parolni, shuningdek, oʻzini oʻzi baholash natijalarini koʻrib chiqish va akkreditatsiya standartlarida nazarda tutilgan hujjatlar ekspertizasini oʻtkazish haqida shartnomani taqdim etadi.

Oʻzini oʻzi baholash natijalarini koʻrib chiqish va hujjatlarni ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha koʻrsatilgan xizmatlar uchun toʻlovlar miqdori qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda, tibbiyot tashkilotlari tomonidan koʻrsatilayotgan xizmatlarning hajmi va tashkiliy tuzilmasidan kelib chiqqan holda, akkreditatsiyadan oʻtkazish jarayonida koʻrsatiladigan xizmatlar qiymatini hisoblash orqali belgilanadi.

Oʻzini oʻzi baholash natijalarini koʻrib chiqish va akkreditatsiya standartlarida nazarda tutilgan hujjatlar ekspertizasini oʻtkazish uchun toʻlovlar miqdorini hisoblash tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan Moliya vazirligi bilan kelishgan holda tasdiqlanadi.

13. Ariza beruvchi shartnomaga muvofiq oʻn ish kuni ichida oʻzini oʻzi baholash natijalarini koʻrib chiqish va hujjatlar ekspertizasi narxining 15 foizidan kam boʻlmagan miqdorini oldindan toʻlashi hamda akkreditatsiya standartlarida nazarda tutilgan hujjatlar nusxalarini biriktirgan holda oʻzini oʻzi baholash natijalarini tibbiy xizmatlar sifatini boshqarish axborot tizimiga kiritishi lozim.

Oʻzini oʻzi baholash natijalari tibbiy xizmatlar sifatini boshqarish axborot tizimiga kiritilmagan yoki belgilangan muddatda oldindan toʻlov amalga oshirilmagan taqdirda ariza bekor qilinadi, kiritilgan avans miqdori qaytarilmaydi.

14. Ishchi organ oʻn besh ish kuni ichida oʻzini oʻzi baholash natijalarini va ularga biriktirilgan, tibbiy xizmatlar sifatini boshqarish axborot tizimi orqali kelib tushgan hujjatlarni ularning akkreditatsiya standartlariga muvofiqligi yuzasidan oʻrganadi.

Oʻzini oʻzi baholash natijalari va ularga biriktirilgan hujjatlar nusxalarining muvofiqligi hamda toʻliqligi aniqlanganda, ishchi organ Davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP portal orqali oʻzini oʻzi baholash natijalarini koʻrib chiqish va hujjatlar ekspertizasini oʻtkazish uchun yakuniy toʻlovni amalga oshirish zarurligi haqida akkreditatsiya obyektini xabardor qiladi.

Ariza beruvchi oʻzini oʻzi baholash natijalarini koʻrib chiqish va hujjatlar ekspertizasi uchun yakuniy toʻlovni amalga oshirgandan soʻng ishchi organ ariza beruvchiga Davlat xizmatlari markazlari va YIDXP orqali umumiy xizmat qiymatining 15 foizidan kam boʻlmagan miqdorini oldindan toʻlash sharti bilan, tashqi kompleks baholashni oʻtkazish haqidagi elektron shartnomani yuboradi.

Ariza beruvchi tomonidan taqdim etilgan oʻzini oʻzi baholash natijalarining nomuvofiqligi va toʻliq emasligi aniqlanganda, ishchi organ Davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP orqali ariza beruvchiga bir oy muddatda qayta ishlangan oʻzini oʻzi baholash natijalarini tibbiy xizmatlar sifatini boshqarish axborot tizimiga qaytadan kiritish zarurligini maʼlum qiladi.

Qayta ishlangach, tuzatilgan va toʻldirilgan maʼlumotlarni ariza beruvchi tibbiy xizmatlar sifatini boshqarish axborot tizimiga kiritadi.

Qayta ishlangan oʻzini oʻzi baholash natijalari belgilangan muddatda tibbiy xizmatlar sifatini boshqarish axborot tizimiga kiritilmasa, ariza bekor qilinadi.

15. Tashqi kompleks baholashni oʻtkazish boʻyicha koʻrsatilgan xizmatlar uchun toʻlovlar miqdori qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda, tibbiyot tashkilotlari tomonidan koʻrsatilayotgan xizmatlarning hajmi va tashkiliy tuzilmasidan kelib chiqqan holda, akkreditatsiyadan oʻtkazish jarayonida koʻrsatiladigan xizmatlar qiymatini hisoblash orqali belgilanadi.

Tashqi kompleks baholashni oʻtkazish boʻyicha koʻrsatilgan xizmatlar uchun toʻlovlar miqdorini hisoblash tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan Moliya vazirligi bilan kelishgan holda tasdiqlanadi.

16. Akkreditatsiyalovchi organ ariza beruvchi tomonidan tashqi kompleks baholashni oʻtkazish uchun 15 foizidan kam boʻlmagan miqdorda oldindan toʻlovni amalga oshirgandan soʻng uch ish kuni davomida buyruq bilan tibbiyot tashkilotlarini akkreditatsiyadan oʻtkazadigan mustaqil ekspertlar va texnik ekspertlar reyestridan rahbarini koʻrsatgan holda ekspertlar guruhini tasdiqlaydi.

Ekspertlar guruhi ushbu Reglamentga 3-ilovaga muvofiq shaklda tibbiy xizmatlar sifatini boshqarish axborot tizimiga joylashtiriladigan tibbiyot tashkilotini tashqi kompleks baholash dasturini tuzadi.

Ekspertlar guruhi tarkibiga akkreditatsiyalovchi organ mutaxassislari va yoʻnalishlar boʻyicha tibbiy mutaxassislar, tibbiyot tashkilotlarini akkreditatsiyadan oʻtkazishda qatnashish huquqi uchun oʻrnatilgan tartibda attestatsiyadan oʻtgan texnik ekspertlar va xalqaro ekspertlar kiritilishi mumkin.

17. Ekspertlar, texnik ekspertlar va xalqaro baholovchilar xizmatiga haq toʻlash tibbiyot tashkilotlarini akkreditatsiyadan oʻtkazishdan kelib tushgan mablagʻlar hisobidan oʻrnatilgan tartibda amalga oshiriladi.

18. Akkreditatsiya obyekti joyning oʻzida tashqi kompleks baholash oʻtkazish uchun shart-sharoitlarni taʼminlaydi, shu jumladan, ekspert guruhiga zarur maʼlumot, yozuvlar va hujjatlardan (shu jumladan, ichki audit natijalaridan) foydalanish, binolarga kirish imkoniyatini yaratadi.

19. Joyning oʻzida tashqi kompleks baholashni oʻtkazish uchun shart-sharoitlar taʼminlanmagan taqdirda, ekspert komissiyasi rahbari akkreditatsiyalovchi organga tegishli mazmundagi bildirgini taqdim etadi, uning asosida akkreditatsiyalovchi organ joyning oʻzida tashqi kompleks baholash ishlarini bir oydan oshmagan muddatga toʻxtatib turish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.

Akkreditatsiya obyekti koʻrsatilgan muddatda joyning oʻzida baholash oʻtkazish uchun shart-sharoit yaratib bermasa, akkreditatsiyadan oʻtkazishga berilgan ariza bekor qilinadi.

20. Tibbiyot tashkilotlarining akkreditatsiya standartlariga muvofiqligi boʻyicha tashqi kompleks baholash ekspertning joyga chiqqan holda ushbu Reglamentga 4-ilovaga muvofiq shaklda baholash varaqalarini toʻldirishdan iborat boʻlib, quyidagi prinsiplarda amalga oshiriladi:

standart talablarga muvofiq;

standart talablarga nomuvofiq;

“qoʻllab boʻlmaydi”.

21. Akkreditatsiya standartlarining bajarilishi ekspert guruhi tomonidan:

hujjatlarni koʻrib chiqish;

kuzatuv;

xodimlar oʻrtasida soʻrov oʻtkazish;

treyserlar asosida baholanadi.

22. Hujjatlarni koʻrib chiqish ekspertlar uchun ajratilgan maxsus xonada, hujjatlar boʻyicha savollarga javob yoki izoh berish maqsadida tibbiyot tashkilotining bir yoki bir necha xodimlari ishtirokida oʻtkaziladi. Taqdim etilgan hujjatlar asosida ekspert guruhi yetarli boʻlmagan maʼlumotlarni aniqlaydi hamda yakuniy baholashga erishish uchun xodimlar oʻrtasida soʻrov oʻtkazish va (yoki) kuzatuv orqali yetishmayotgan maʼlumotlarni toʻldiradi.

23. Kuzatuvda ekspertlar tomonidan hujjatlarni koʻrib chiqish va (yoki) xodimlar oʻrtasida soʻrov oʻtkazishda olingan maʼlumotlarning aniqligi oʻrganiladi.

24. Xodimlar soʻrovi tibbiyot va texnik xodimlarni oʻz funksional vazifalarini qanchalik bajarayotgani va ixtisosligi boʻyicha tegishli standartlarga rioya etayotganini soʻrash usulida olib boriladi.

Xodimlar soʻrovi, shuningdek, tibbiyot tashkiloti rahbariyatidan soʻrov oʻtkazishni ham oʻz ichiga oladi. Ekspertlar tibbiyot tashkilotining rahbari va (yoki) uning oʻrinbosarini soʻrovdan oʻtkazadi. Tibbiyot tashkiloti rahbarini soʻrovdan oʻtkazish tibbiyot tashkilotining umumiy faoliyatini tashkil etish, shuningdek, zarurat boʻlganda, akkreditatsiya standartlari talablariga muvofiqlik masalalarini oʻz ichiga oladi.

Ekspert guruhi aʼzolari hujjatlarni koʻrib chiqishda olingan maʼlumotlarni tasdiqlash yoki ularga aniqlik kiritish maqsadida tibbiyot tashkilotining faoliyat yoʻnalishidan kelib chiqib xodimlar soʻrovini oʻtkazishadi.

25. Uch turdagi treyserlar qoʻllaniladi:

yakka tartibda;

tizimli;

ixtisoslik boʻyicha.

26. Bitta treyser bir soatdan uch soatgacha davom etadi.

Treyser usuli bilan kuzatuv olib boriladigan bemorlarning soni tibbiyot tashkilotining turi va quvvati, koʻrsatiladigan tibbiy yordamning turi va hajmi, shuningdek, akkreditatsiya baholashining davomiyligiga bogʻliq boʻladi.

27. Yakka tartibdagi treyser davomida muayyan bemorni davolash va parvarishlashning barcha bosqichlari tibbiy hujjatlarni oʻrganish hamda uni parvarishlashga jalb qilingan tibbiyot tashkiloti xodimlaridan soʻrash orqali kuzatiladi. Ekspert baholash uchun bemorni maqsadli tanlash usuli (eng murakkab yoki eng atipik holat) asosida tanlab oladi va uning tibbiy xaritasi tibbiyot tashkilotida koʻrsatilayotgan xizmatlarni kuzatish uchun asos boʻladi. Bemorga tibbiy yordam koʻrsatishda u ishtirok etgan barcha davolash, tashxis qoʻyish jarayonlari va tibbiy boʻlmagan jarayonlar baholanadi, yaʼni baholash bemorning “yoʻnalishi” boʻyicha olib boriladi. Tashqi kompleks baholashni oʻtkazish davomida ekspert guruhi bemorning kamida uchta yakka tartibdagi treyserini olib boradi.

Tizimli treyserda akkreditatsiya standartiga muvofiq infeksiya nazorati, mutaxassislar malakasi, dori vositalari bilan ishlash, jihozlanganlik darajasi, sifat boshqaruvi va bino xavfsizligi tizimlarining barcha bosqichlari tekshiriladi.

Tizimli treyser usulida axborot toʻplash va tashkil etishni baholash xodimlardan soʻrash, shaxsiy kuzatuv, bemorlar hujjatlari va (yoki) tibbiy xaritalarini oʻrganishni oʻz ichiga oladi.

Ixtisoslik boʻyicha treyser davomida akkreditatsiya sohasi doirasida tashxis qoʻyish va davolash standartlariga rioya etilishi baholanadi. Shuningdek, ushbu treyser turi ekspertlar tomonidan baholanayotgan tibbiyot tashkilotining noyob tavsiflari va dolzarb masalalarini tahlil qilish uchun ham qoʻllaniladi. Ixtisoslik boʻyicha treyserning maqsadi koʻrsatilayotgan tibbiy yordamning turli bosqichlarida bemor xavfsizligi muammolarini aniqlashdan iborat.

28. Tibbiyot tashkiloti faoliyatining oʻziga xosligi bois standartning alohida mezonini baholash uchun qoʻllab boʻlmagan taqdirda baholash varaqasining tegishli ustuniga “standart mezonini mazkur tashkilot uchun qoʻllab boʻlmaydi” degan yozuv kiritiladi. Standart boʻyicha oʻrtacha bahoni hisoblashda ushbu mezon inobatga olinmaydi.

29. Tashqi kompleks baholash tugagandan soʻng tibbiyot tashkilotining xodimlari ishtirokida yakuniy yigʻilish oʻtkaziladi, unda ekspert guruhi tashqi kompleks baholash natijalari boʻyicha dastlabki hisobotni taqdim etadi.

30. Tashqi kompleks baholash yakunlangandan soʻng maʼlumotlar ekspertlar tomonidan tibbiy xizmatlar sifatini boshqarish axborot tizimiga tibbiyot tashkilotining boshqa manzilda joylashgan har bir tarkibiy boʻlinmasi, shu jumladan, filiallari boʻyicha alohida-alohida kiritiladi.

Maʼlumotlar tibbiy xizmatlar sifatini boshqarish axborot tizimiga kiritilgandan keyin ekspert guruhi aʼzolari standartlar boʻlimlari (bloklari) boʻyicha toʻldirilgan baholash varaqalarini ekspert guruhining rahbariga topshiradilar.

31. Olib borilgan tashqi kompleks baholash natijalari boʻyicha akkreditatsiya standartlari talablariga nomuvofiqliklar aniqlanganda, ekspertlar guruhi akkreditatsiya obyektiga ularni bartaraf etish uchun uch oygacha muddat beradi.

Tibbiyot tashkiloti ushbu Reglamentga 6-ilovaga muvofiq shaklda aniqlangan nomuvofiqliklarni bartaraf etish chora-tadbirlari rejasini tuzadi.

Belgilangan muddatlarda nomuvofiqliklar bartaraf etilgandan soʻng tibbiyot tashkiloti ekspert guruhiga ular bartaraf etilganligi haqidagi axborotni taqdim etadi, unga muvofiq ekspert baholash varaqasini toʻldiradi va maʼlumotlarni tibbiy xizmatlar sifatini boshqarish axborot tizimiga kiritadi.

32. Akkreditatsiya obyektini tashqi kompleks baholashni oʻtkazish muddati besh ish kunidan oshmasligi kerak.

33. Ekspert guruhining rahbari ikki ish kuni ichida baholash natijalari asosida tibbiy xizmatlar sifatini boshqarish axborot tizimida shakllangan yigʻma hisobotni ushbu Reglament 5-ilovaga muvofiq ishchi organga yuboradi.

34. Ishchi organ ikki ish kuni ichida Davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP portal orqali akkreditatsiya obyektini tashqi kompleks baholashni oʻtkazish uchun toʻliq toʻlovni amalga oshirish kerakligi haqida xabardor qiladi.

35. Baholash davomida olingan tibbiyot tashkiloti faoliyati, bemorlar va xodimlar haqidagi maʼlumotlarni boshqa shaxsga berishga (shu jumladan, standartlar boʻlimlari (bloki) boʻyicha axborotlarni tibbiy xizmatlar sifatini boshqarish axborot tizimi ga kiritish huquqini berishga) yoʻl qoʻyilmaydi.

36. Ishchi organ ariza beruvchi tashqi kompleks baholash uchun toʻlovni toʻliq amalga oshirgandan soʻng ikki ish kuni ichida uning natijalarini Komissiya yigʻilishiga kiritadi. Komissiya yigʻilishining yakuniga koʻra akkreditatsiyalovchi organ akkreditatsiya toʻgʻrisidagi guvohnomani berish yoki uni berishni rad etish haqidagi qarorni tasdiqlaydi.

37. Akkreditatsiya guvohnomasini berish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilingan taqdirda tibbiyot tashkilotiga akkreditatsiya standartlariga muvofiqligi darajasiga qarab quyidagi toifalar berilishi mumkin:

ikkinchi akkreditatsiya toifasi — standartlarga muvofiqligi kamida 75 foiz boʻlganda;

birinchi akkreditatsiya toifasi — standartlarga muvofiqligi kamida 85 foiz boʻlganda;

oliy akkreditatsiya toifasi — standartlarga muvofiqligi kamida 95 foiz boʻlganda.

Akkreditatsiya standartlariga muvofiqlik darajasi qoʻllanilgan akkreditatsiya standartlari umumiy talablari sonining muvofiq boʻlgan ulushiga nisbati bilan belgilanadi.

38. Quyidagilar akkreditatsiyani rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilish uchun asos hisoblanadi:

akkreditatsiya obyekti u baholanayotganda zarur maʼlumotlarni taqdim etishni rad etishi;

akkreditatsiya obyekti tomonidan koʻrsatilgan maʼlumotlarda ishonchsiz yoki yolgʻon maʼlumotlar mavjudligi;

akkreditatsiya obyektining akkreditatsiya talablari va shartlariga nomuvofiqligi;

aniqlangan nomuvofiqliklarni belgilangan muddatlarda bartaraf etmaslik;

tashqi kompleks baholash natijasi akkreditatsiyaning ikkinchi toifasi uchun belgilangan eng past chegara darajasidan pastligi;

tibbiy faoliyatni taqiqlash haqida qonuniy kuchga kirgan sud qarori (hukmi)ning mavjudligi;

tomonlar oʻrtasida tuzilgan shartnomalarda nazarda tutilgan toʻlovlarning ariza beruvchi tomonidan amalga oshirilmaganligi.

Akkreditatsiyani boshqa asoslar, shu jumladan maqsadga muvofiqsizlik sabablari bilan rad etish boʻyicha qaror qabul qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.

39. Ishchi organ ikki ish kuni davomida akkreditatsiya obyektini Komissiyaning akkreditatsiya guvohnomasini berish toʻgʻrisidagi qarori haqida xabardor etadi hamda inspeksiya nazorati toʻlovi boʻyicha akkreditatsiyalovchi organ va tibbiyot tashkiloti oʻrtasida tuziladigan elektron shartnomani Davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP orqali yuboradi.

40. Inspeksiya nazoratini oʻtkazish boʻyicha shartnoma tuzilgandan soʻng ishchi organ tomonidan ikki ish kuni ichida akkreditatsiya obyektiga Davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP orqali ushbu Reglamentga 7-ilovaga muvofiq elektron shaklda akkreditatsiya toʻgʻrisidagi guvohnoma yuboriladi.

41. Akkreditatsiya toʻgʻrisidagi guvohnomaning amal qilish muddati akkreditatsiyalash haqida qaror qabul qilingan paytdan eʼtiboran besh yilni tashkil qiladi.

42. Akkreditatsiyadan oʻtkazish muddati akkreditatsiyadan oʻtish haqidagi ariza roʻyxatga olingan paytdan boshlab akkreditatsiya toʻgʻrisidagi guvohnoma berilgunga qadar nomuvofiqliklarni bartaraf etish uchun ariza beruvchiga belgilangan vaqt hisobga olinmagan xolda qirq besh ish kunidan koʻp boʻlmagan muddatni tashkil etadi.

43. Komissiyaning salbiy qarori qabul qilinganda, ishchi organ rad etish sabablarini koʻrsatgan holda ariza beruvchini Davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP orqali xabardor etadi.

44. Akkreditatsiya obyekti Komissiyaning akkreditatsiyadan oʻtkazishni rad etish toʻgʻrisidagi qarori boʻyicha akkreditatsiyalovchi organ huzuridagi apellyatsiya komissiyasiga yoki belgilangan tartibda sudga murojaat qilishi mumkin.

4-bob. Tibbiyot tashkilotlarining akkreditatsiya sohasini kengaytirish va qisqartirish

45. Akkreditatsiya sohasini kengaytirish akkreditatsiya obyektining arizasi asosida akkreditatsiya sohasining kengaytirilayotgan qismi boʻyicha tibbiyot tashkilotlarini akkreditatsiyadan oʻtkazish tartibida amalga oshiriladi.

46. Akkreditatsiya obyektining akkreditatsiya sohasi Komissiyaning qarori bilan quyidagi asoslar boʻlganda qisqartiriladi:

akkreditatsiya sohasini qisqartirish toʻgʻrisida akkreditatsiya obyektining arizasi;

akkreditatsiya obyekti faoliyatining inspeksiya nazorati natijalariga koʻra.

47. Akkreditatsiya sohasi qisqartirilsa, ishchi organ tomonidan tibbiy xizmatlar sifatini boshqarish axborot tizimiga tegishli oʻzgartirishlar kiritiladi.

Akkreditatsiya sohasini qisqartirish uchun haq olinmaydi.

5-bob. Inspeksiya nazorati

48. Inspeksiya nazorati inspeksiya nazorati toʻgʻrisidagi shartnoma asosida joyning oʻziga borib, ushbu Reglamentga 8-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

Birinchi inspeksiya nazorati akkreditatsiya sanasidan keyin olti oydan kechikmay oʻtkaziladi. Keyingi inspeksiya nazorati har yili akkreditatsiyalovchi organ rahbari tomonidan tasdiqlanadigan inspeksiya nazorati boʻyicha davriy ravishda reja-jadvaliga muvofiq, biroq yilda kamida bir marta oʻtkaziladi.

49. Akkreditatsiya obyekti faoliyatining rejadan tashqari inspeksiya nazorati akkreditatsiyalovchi organga akkreditatsiya talablari va shartlari buzilganligini hujjatlar bilan tasdiqlovchi dalillari boʻlgan yozma murojaat kelib tushganda oʻtkaziladi.

50. Inspeksiya nazorati tashqi kompleks baholashni amalga oshirish tartibida oʻtkaziladi.

6-bob. Akkreditatsiya toʻgʻrisidagi guvohnomaning amal qilishini toʻxtatib turish (tiklash)

51. Akkreditatsiya toʻgʻrisidagi guvohnomaning amal qilishi quyidagi hollarda toʻxtatib turilishi mumkin:

akkreditatsiya obyekti akkreditatsiya toʻgʻrisidagi guvohnomasining amal qilishini toʻxtatib turish boʻyicha ariza bilan murojaat qilganda;

inspeksiya nazorati vaqtida akkreditatsiya talablari va shartlari buzilishi aniqlanganda;

akkreditatsiya obyekti inspeksiya nazorati boʻyicha shartnoma qoidalariga rioya qilmaganda.

tibbiy faoliyatga berilgan litsenziyaning amal qilishi toʻxtatilganda.

52. Ushbu Reglamentning 51-bandi uchinchi , toʻrtinchi va beshinchi xatboshilarida nazarda tutilgan hollarda akkreditatsiyalovchi organ tomonidan Komissiya qaroriga muvofiq akkreditatsiya toʻgʻrisidagi guvohnomaning amal qilishi olti oy muddatga toʻxtatiladi.

Ushbu Reglament 51-bandining ikkinchi xatboshisida nazarda tutilgan holda akkreditatsiya toʻgʻrisidagi guvohnomaning amal qilishini toʻxtatib turish akkreditatsiyalovchi organ tomonidan amalga oshiriladi.

Akkreditatsiya toʻgʻrisidagi guvohnomaning amal qilishini toʻxtatib turish toʻgʻrisidagi maʼlumot qaror qabul qilingan kundan boshlab bir ish kunidan kechikmay, tibbiy xizmatlar sifatini boshqarish axborot tizimiga kiritiladi va akkreditatsiya obyektiga yozma ravishda xabar yuboriladi.

Akkreditatsiya toʻgʻrisidagi guvohnomaning amal qilishini toʻxtatib turish Komissiyasi qarorining tibbiy xizmatlar sifatini boshqarish axborot tizimiga kiritilgan sanadan boshlanadi.

53. Ushbu Reglamentning 51-bandi uchinchi , toʻrtinchi va beshinchi xatboshilarida nazarda tutilgan hollarda akkreditatsiya obyekti mavjud nomuvofiqliklarni bartaraf etish boʻyicha harakatlar rejasini ishlab chiqadi va akkreditatsiyalovchi organga taqdim etadi. Bunda nomuvofiqliklarni bartaraf etish muddati akkreditatsiyalovchi organ tomonidan Komissiya qaroriga asosan belgilangan muddatdan oshmasligi kerak.

54. Akkreditatsiya obyekti tomonidan belgilangan muddatda harakatlar rejasi bajarilganligi haqidagi maʼlumot hamda nomuvofiqliklar bartaraf etilganligini tasdiqlovchi hujjatlar taqdim etilmaganda, ekspert guruhi rahbari akkreditatsiyalovchi organga akkreditatsiya toʻgʻrisidagi guvohnomaning amal qilishini tugatish toʻgʻrisida bildirgi taqdim etadi.

55. Nomuvofiqliklar bartaraf etilganligi holatlarini oʻrganish, tashqi kompleks baholashni oʻtkazish tartibida amalga oshiriladi.

56. Hisobot taqdim etilgandan soʻng ishchi organ tegishli qarorni qabul qilish uchun besh ish kuni ichida uning Komissiya majlisida koʻrib chiqilishini taʼminlaydi.

57. Komissiya qarori u qabul qilingan kundan eʼtiboran uch ish kunidan kechikmay akkreditatsiyalovchi organ tomonidan akkreditatsiya obyektiga yetkaziladi.

58. Akkreditatsiya toʻgʻrisidagi guvohnomaning amal qilishini toʻxtatib turish va tiklash toʻgʻrisidagi maʼlumotlar akkreditatsiya sohasidagi tegishli davlat reyestrlariga va tibbiy xizmatlar sifatini boshqarish axborot tizimiga kiritilishi lozim.

7-bob. Akkreditatsiya toʻgʻrisidagi guvohnomaning amal qilishini tugatish

59. Akkreditatsiya toʻgʻrisidagi guvohnomaning amal qilishi quyidagi hollarda tugatilishi mumkin:

akkreditatsiya obyektining akkreditatsiya toʻgʻrisidagi guvohnomasining amal qilishini tugatish toʻgʻrisidagi arizasiga binoan;

yuridik shaxs (akkreditatsiya obyekti) tugatilganda;

akkreditatsiya obyektining guvohnoma amal qilishini toʻxtatib turishiga sabab boʻlgan holatlarni akkreditatsiyalovchi organ belgilangan muddatda bartaraf etmaganda;

akkreditatsiya sohasi buzilganda;

guvohnoma soxta hujjatlar va maʼlumotlardan foydalangan holda olinganligi aniqlanganda;

tibbiy faoliyat bilan shugʻullanishga berilgan litsenziyaning amal qilishi toʻxtatilganda.

60. Akkreditatsiya toʻgʻrisidagi guvohnomaning amal qilishini tugatish Komissiyaning qaroriga koʻra akkreditatsiyalovchi organ tomonidan amalga oshiriladi.

Akkreditatsiya toʻgʻrisidagi guvohnomaning amal qilishi tugatilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumot qaror qabul qilingan kundan boshlab bir ish kunidan kechikmay tibbiy xizmatlar sifatini boshqarish axborot tizimiga kiritiladi va akkreditatsiya obyektiga yozma ravishda xabar yuboriladi.

Akkreditatsiya toʻgʻrisidagi guvohnomaning amal qilishi Komissiya qarori tibbiy xizmatlar sifatini boshqarish axborot tizimiga kiritilgan sanadan boshlab tugatiladi.

Akkreditatsiya toʻgʻrisidagi guvohnomaning amal qilishi tugatilgandan keyin akkreditatsiya uchun takroriy ariza ushbu Reglament 59-bandining toʻrtinchi — yettinchi xatboshilariga muvofiq kamida olti oydan keyin berilishi mumkin.

8-bob. Akkreditatsiya toʻgʻrisidagi guvohnomani qayta rasmiylashtirish

61. Akkreditatsiya obyektining nomi, yuridik (pochta) manzili yoki tashkiliy-huquqiy shakli oʻzgargan taqdirda, u yigirma ish kuni mobaynida mazkur oʻzgarishlar haqida oldin berilgan (amaldagi) akkreditatsiya toʻgʻrisidagi guvohnomaning rekvizitlarini koʻrsatib, uni qayta rasmiylashtirish uchun akkreditatsiyalovchi organni yozma ravishda xabardor etishi shart.

62. Akkreditatsiyalovchi organ nomi, yuridik (pochta) manzili yoki tashkiliy-huquqiy shakli oʻzgarganligini tasdiqlovchi hujjat va ariza berilgan kundan boshlab besh ish kuni davomida akkreditatsiya toʻgʻrisidagi guvohnomani qayta rasmiylashtiradi hamda tegishli maʼlumotlarni akkreditatsiyadan oʻtgan tibbiyot tashkilotlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bankiga kiritadi.

9-bob. Akkreditatsiyalovchi organning akkreditatsiya sohasidagi xizmatlariga haq toʻlash tartibi

63. Akkreditatsiyalovchi organ tomonidan akkreditatsiya sohasidagi quyidagi xizmatlar uchun haq undiriladi:

arizani koʻrib chiqish uchun;

oʻzini oʻzi baholash natijalari va hujjatlar ekspertizasini oʻtkazish uchun;

akkreditatsiya obyektini tashqi kompleks baholash uchun;

tasdiqlangan reja-jadvalga muvofiq akkreditatsiya obyektida oʻtkazilgan inspeksiya nazorati uchun.

Akkreditatsiyalovchi organning akkreditatsiya sohasidagi xizmatlariga haq toʻlash ularning natijalaridan qatʼi nazar, akkreditatsiya obyektlari tomonidan amalga oshiriladi.

64. Arizani koʻrib chiqish uchun olingan summa quyidagi tartibda taqsimlanadi:

a) Davlat xizmatlari markazlariga oʻzi kelib murojaat qilingan taqdirda:

20 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;

qolgan mablagʻlar vakolatli organning maxsus bank hisobraqamiga.

b) YIDXP orqali murojaat qilingan taqdirda:

10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga oʻtkaziladi;

11,25 foizi — Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobraqamiga;

qolgan mablagʻlar vakolatli organning maxsus bank hisobraqamiga oʻtkaziladi.

65. Akkreditatsiyalovchi organ tomonidan akkreditatsiya sohasidagi quyidagi xizmat turlari uchun haq undirilmaydi:

oldin berilgan (amaldagi) akkreditatsiya toʻgʻrisidagi guvohnomani qayta rasmiylashtirish;

akkreditatsiya toʻgʻrisidagi guvohnomaning amal qilishini toʻxtatib turish (tiklash) va tugatish;

akkreditatsiya sohasini qisqartirish;

akkreditatsiya obyekti faoliyatining rejadan tashqari inspeksiya nazoratini amalga oshirish uchun.

10-bob. Apellyatsiyalarni koʻrib chiqish

66. Akkreditatsiya yoki inspeksiya nazorati natijalari boʻyicha Komissiyaning salbiy qarori chiqarilgan akkreditatsiya obyekti Komissiyaning qarorini olgan sanadan boshlab oʻn kalendar kuni mobaynida akkreditatsiyalovchi organga yozma shaklda apellyatsiya berish huquqiga ega.

Apellyatsiya komissiyasining qarori qabul qilingan sanadan soʻng oʻn kalendar kunidan ortiq muddatda berilgan apellyatsiyalar koʻrib chiqilmaydi.

67. Apellyatsiya komissiyasi har bir aniq apellyatsiyani koʻrib chiqish uchun zaruratga qarab shakllantiriladi. Apellyatsiya komissiyasi tarkibi akkreditatsiyalovchi organ rahbarining buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.

Apellyatsiya komissiyasi tarkibini shakllantirish va tasdiqlash muddatlari apellyatsiya olingan kundan boshlab uch kundan ortiq boʻlmasligi kerak.

68. Apellyatsiya komissiyasining tarkibi apellyatsiya bergan akkreditatsiya obyektini baholashda ishtirok etmagan va akkreditatsiya komissiyasi tarkibida boʻlmagan akkreditatsiyalovchi organ vakillari, ekspertlar va texnik ekspertlar, shu jumladan, xalqaro ekspertlar orasidan shakllantiriladi. Bunda komissiya aʼzolarining soni uch kishidan kam boʻlmasligi kerak.

69. Akkreditatsiyalovchi organ apellyatsiya bergan akkreditatsiya obyektini hamda ekspert guruhi rahbarini apellyatsiya koʻrib chiqiladigan sana haqida xabardor qiladi. Apellyatsiya bergan akkreditatsiya obyekti vakili hamda ekspert guruhi rahbari apellyatsiyani koʻrib chiqishda ishtirok etishi mumkin.

70. Apellyatsiya komissiyasi berilgan apellyatsiyani koʻrib chiqadi va qabul qilingan qaror toʻgʻrisida akkreditatsiya obyektini yozma ravishda xabardor etadi. Apellyatsiyani koʻrib chiqish muddati u berilgan sanadan boshlab oʻn kalendar kunidan oshmasligi kerak.

71. Apellyatsiyani koʻrib chiqish natijalari boʻyicha apellyatsiya komissiyasi quyidagi qarorlardan birini qabul qiladi:

akkreditatsiya komissiyasining qarorini oʻzgarishsiz qoldirish va apellyatsiyani qanoatlantirishni rad etish;

apellyatsiyani qanoatlantirish.

72. Akkreditatsiya komissiyasining qarorini oʻzgarishsiz qoldirish va apellyatsiyani qanoatlantirishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror, agar:

apellyatsiya ushbu Reglament talablari buzilgan holda taqdim etilgan boʻlsa;

apellyatsiyada keltirilgan sabablar tasdiqlanmasa qabul qilinadi.

73. Apellyatsiyani qanoatlantirish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganda, akkreditatsiyalovchi organ tomonidan akkreditatsiya toʻgʻrisidagi guvohnomani berish yoki akkreditatsiya toʻgʻrisidagi guvohnomaning amal qilishini tasdiqlash haqida qaror qabul qilinadi.

74. Akkreditatsiyalovchi organ ikki ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatda qabul qilingan qaror toʻgʻrisidagi xabarnomani apellyatsiya bergan akkreditatsiya obyektiga yozma shaklda yuboradi.

75. Aynan bir masala boʻyicha apellyatsiyani takroran berishga yoʻl qoʻyilmaydi.

76. Apellyatsiya komissiyasining qarori yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda sudga shikoyat qilish mumkin.

11-bob. Yakunlovchi qoida

77. Ushbu Reglament talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Tibbiyot tashkilotlarini akkreditatsiyadan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Tibbiyot tashkilotlarini akkreditatsiyadan oʻtkazish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari I bosqich Tibbiyot tashkiloti Akkreditatsiya standartlariga muvofiqligini mustaqil ravishda yoki mustaqil ekspertlar koʻmagida oʻz-oʻzini baholaydi. Tibbiyot tashkilotining xohishiga koʻra II bosqich Ariza beruvchi Ishchi organ Akkreditatsiya qiluvchi organga Markazlar yoki Yagona portal orqali elektron shaklda murojaat qiladi. Ariza beruvchi Markazlar yoki Yagona portal orqali arizasi roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida xabardor qiladi hamda oʻzini-oʻzi baholash natijalarini koʻrib chiqish va hujjatlar ekspertizasini oʻtkazish uchun elektron shakldagi shartnomani yuboradi. Hujjatlar nusxalarini ilova qilish bilan oʻzini-oʻzi baholash natijalarini tibbiy xizmatlar sifatini boshqarish axborot tizimiga kiritish uchun imkoniyat yaratadi. Ariza beruvchining xohishiga koʻra 2 ish kunida III bosqich Ariza beruvchi Oʻzini-oʻzi baholash natijalarini koʻrib chiqish va hujjatlar ekspertizasini oʻtkazish uchun toʻlanadigan xizmat narxining kamida 15 foizi miqdorida avans toʻlaydi va akkreditatsiya standartlarida koʻzda tutilgan hujjatlarni ilova qilgan holda, oʻzini-oʻzi baholash natijalarini tibbiy xizmatlar sifatini boshqarish axborot tizimiga kiritadi. 10 ish kunida IV bosqich Ishchi organ 1. Tibbiy xizmatlar sifatini boshqarish axborot tizimi orqali kelib tushgan oʻzini-oʻzi baholash natijalari va ularga biriktirilgan hujjatlarning akkreditatsiya standartlariga muvofiqligini va toʻliqligini oʻrganadi: a) agar oʻzini-oʻzi baholash natijalari va ularga biriktirilgan hujjatlar nusxalari izchil va toʻliq boʻlsa, Ishchi organ oʻzini-oʻzi baholash va hujjatlarni tekshirish natijalarini koʻrib chiqish uchun xizmat narxini toʻliq toʻlash zarurligi toʻgʻrisida Markazlar yoki Yagona portal orqali akkreditatsiya obyektini xabardor qiladi. Ariza beruvchi tomonidan toʻlov toʻliq amalga oshirilganidan soʻng murojaat etuvchiga Markazlar yoki Yagona portal orqali tashqi kompleks baholashni oʻtkazish uchun xizmat umumiy narxining kamida 15 foizini oldindan toʻlash sharti bilan elektron shakldagi shartnomani yuboradi; b) ariza beruvchi tomonidan taqdim etilgan oʻzini-oʻzi baholash natijalar toʻliqsiz va nomuvofiq boʻlganda, ishchi organ oʻzini-oʻzi baholash natijalari qayta koʻrib chiqilgandan soʻng tibbiy xizmatlar sifatini boshqarish axborot tizimiga qayta kiritilishi toʻgʻrisida Markazlar yoki Yagona portal orqali murojaat etuvchini xabardor qiladi v) qayta koʻrib chiqilgandan soʻng ariza beruvchi toʻgʻrilangan va toʻldirilgan maʼlumotlarni tibbiy xizmatlar sifatini boshqarish axborot tizimiga kiritadi. 15 ish kunida 1 oy muddat ichida V bosqich Ishchi organ 2. Ariza beruvchi tomonidan oldindan toʻlov amalga oshirganidan soʻng Akkreditatsiya organi rahbarini koʻrsatgan holda ekspertlar guruhining tarkibini buyruq bilan tasdiqlaydi, shuningdek, tibbiyot tashkilotining tibbiy xizmatlar sifatini boshqarish axborot tizimiga joylashtiriladigan tashqi kompleks baholash dasturini tuzadi. 3 ish kunida VI bosqich Ekspert guruhi Ekspert guruhi rahbari 1. Joyida tashqi kompleks baholashni oʻtkazadi va tashkilotning boshqa manzilida joylashgan har bir tarkibiy boʻlinmasi, shu jumladan, filiallari boʻyicha natijalarini tibbiy xizmatlar sifatini boshqarish axborot tizimiga alohida-alohida kiritadi. Maʼlumotlar tibbiy xizmatlar sifatini boshqarish axborot tizimiga kiritilganidan soʻng standart (blok)lar boʻyicha toʻldirilgan baholash varaqalari ekspert guruhi aʼzolari tomonidan ekspert guruhi rahbariga topshiriladi. 2. Agar oʻtkazilgan tashqi kompleks baholash natijalari boʻyicha akkreditatsiya standartlari talablariga nomuvofiqliklar aniqlanganda, akkreditatsiya obyektiga ularni bartaraf etish uchun qoʻshimcha muddat beriladi. Ishchi organga baholash natijalari boʻyicha tibbiy xizmatlar sifatini boshqarish axborot tizimida shakllantirilgan yakuniy hisobotni yuboradi. 5 ish kunida 3 oy muddat ichida 3 oy muddat ichida 2 ish kunida VII bosqich Ishchi organ Akkreditatsiya organi 1. Akkreditatsiya obyektini tashqi kompleks baholash uchun toʻliq toʻlovni amalga oshirish zarurligi toʻgʻrisida Markazlar yoki Yagona portal orqali xabardor qiladi. 2. Tashqi kompleks baholash natijalarini koʻrib chiqish uchun Komissiya muhokamasiga kiritadi. Komissiya yigʻilishidan soʻng akkreditatsiyalovchi organ akkreditatsiya toʻgʻrisidagi guvohnomani berish yoki berishni rad etish toʻgʻrisidagi qarorni tasdiqlaydi. 2 ish kunida 2 ish kunida VIII bosqich Ishchi organ 1. Komissiyaning akkreditatsiya guvohnomasini berish toʻgʻrisidagi qarori haqida akkreditatsiya obyektini xabardor qiladi va akkreditatsiya organi bilan tibbiyot tashkiloti oʻrtasidagi inspeksiya nazoratini amalga oshirish boʻyicha shartnomani Markazlar orqali yoki Yagona portal orqali elektron shaklda yuboradi. 2 ish kunida 2. Inspeksiya nazoratini amalga oshirish boʻyicha shartnoma imzolanganidan soʻng, ishchi organ Nizomga 7-ilovaga muvofiq akkreditatsiya toʻgʻrisidagi guvohnomani Markazlar yoki Yagona portal orqali akkreditatsiya obyektiga elektron shaklda yuboradi. 2 ish kunida

Tibbiyot tashkilotlarini akkreditatsiyadan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

________________ ‎(sana)‎ ‎ ‎ ‎ ________________ ‎(raqam)‎ ‎ARIZA ‎I. Ariza mazmuni: ‎ 1. Akkreditatsiyani oʻtkazish. ‎2. Akkreditatsiya toʻgʻrisidagi guvohnomaning amal qilish muddatini uzaytirish. ‎3. Akkreditatsiya toʻgʻrisidagi guvohnomani qayta rasmiylashtirish (Tashkilotning nomi, pochta manzili, tashkiliy-huquqiy shakli oʻzgargan taqdirda). ‎4. Akkreditatsiya sohasini kengaytirish. ‎5. Akkreditatsiya sohasini qisqartirish. ‎6. Akkreditatsiya toʻgʻrisidagi guvohnomaning amal qilish muddatini toʻxtatib turish (tiklash). ‎7. Akkreditatsiya toʻgʻrisidagi guvohnomaning amal qilishini tugatish.‎‎ ‎‎ ‎II. Tibbiyot tashkiloti toʻgʻrisida maʼlumot: ‎ ‎‎1. Yuridik shaxs nomi. ‎2. Yuridik shaxsning tashkiliy-huquqiy shakli. ‎3. Pochta manzili. ‎4. Tibbiy faoliyat manzili. ‎5. Elektron pochtasi. ‎6. Telefon raqami. ‎7. Bank muassasasining nomi. ‎8. Bankdagi hisobraqami. ‎9. Soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (INN). ‎‎ ‎III. Ilova qilinadigan maʼlumotlar roʻyxati: ‎ ‎‎1. Tibbiy faoliyatni amalga oshirish uchun berilgan litsenziyaning amal qilish muddati: (bunda litsenziyaning amal qilish muddati 1 yildan kam boʻlmasligi kerak). ‎2. Ilgari berilgan (amalda boʻlgan) akkreditatsiya guvohnomasi boʻyicha maʼlumotlar (uzaytirilgan, qayta rasmiylashtirilgan, kengaygan, qisqartirgan, toʻxtatib turilgan, bekor qilgan). ‎3. Akkreditatsiya toʻgʻrisidagi guvohnomani qayta rasmiylashtirish uchun asos boʻladigan hujjatlar. ‎4. Akkreditatsiya sohasi. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Ariza beruvchining akkreditatsiya qiluvchi organning tibbiy xizmat sifatini boshqarish axborot tizimiga oʻzini-oʻzi baholash natijalarini kiritishga roziligi, shuningdek, akkreditatsiya talablari va shartlariga muvofiqligi. Yuridik shaxsning elektron imzosi.

Tibbiyot tashkilotlarini akkreditatsiyadan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA

Tibbiyot tashkilotini tashqi kompleks baholash dasturi

Sana, vaqt _______ dan _______ gacha. Amalga oshirilgan choralar Ekspert familiyasi, ismi, otasining ismi Tibbiyot xodimini jalb qilish (lavozimi koʻrsatiladi) Talab qilinadigan hujjatlar

Tibbiyot tashkilotlarini akkreditatsiyadan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA

‎Akkreditatsiya standartlariga muvofiqligini baholash varagʻi ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Tibbiyot tashkilotining nomi:__________________________________________________________________ ‎ ‎Pochta va tibbiy faoliyat manzili: _______________________________________________________________ ‎ ‎Baholashni oʻtkazish vaqti ________________________________dan _______________________________gacha ‎ ‎Akkreditatsiya sohasi__________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Standart nomi ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Standart boʻlimi _____________________________________________________________________________ ‎ T/r‎ Bandlari‎‎ Muvofiq‎‎ Nomuvofiq‎‎ Qoʻllanilmaydi‎‎ 1.‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎‎ 2.‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ 3.‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ... ‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Baholashni oʻtkazish natijasi foizlarda___________________________________________________________ ‎ ‎Baholovchining familiyasi va ismi_______________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Imzo_________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Tibbiyot tashkilotlarini akkreditatsiyadan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 5-ILOVA

‎‎Tibbiyot tashkilotini akkreditatsiyadan oʻtkazish hisoboti ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Tibbiyot tashkilotining nomi:___________________________________________________________________ ‎ ‎Akkreditatsiyani oʻtkazish oraligʻi________________________________________________________________ ‎ ‎Tibbiyot tashkilotining manzili_________________________________________________________________ ‎ ‎Tibbiyot tashkilotining rahbari_________________________________________________________________ ‎ ‎Ekspert F.I.O._______________________________________________________________________________ ‎ ‎Tashqi kompleks baholash natijasi:______________________________________________________________ ‎ ‎Xulosa:_____________________________________________________________________________________ ‎ ‎Taklif:_____________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎‎Ekspert guruhi rahbari F.I.O. va imzosi__________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20 yil “____” “_____________” ‎

Tibbiyot tashkilotlarini akkreditatsiyadan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 6-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎“TASDIQLAYMAN” ‎‎Tibbiyot tashkiloti rahbari ‎ ____________________________________ ‎‎(F.I.O.) ‎ ‎imzo______________________________ ‎ ‎ 20___y. “___”_____________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Tashqi kompleks baholashda aniqlangan akkreditatsiya standartlari ‎talablariga nomuvofiqliklarni bartaraf etish ‎HARAKATLAR REJASI ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ T/r‎ Akkreditatsiya standartlari talablariga nomuvofiqliklar‎‎ ‎‎Bartaraf etish choralari ‎‎Realizatsiya qilish mexanizmlari ‎‎Masʼul shaxslar 1.‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎‎ 2.‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ 3.‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ... ‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

Tibbiyot tashkilotlarini akkreditatsiyadan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 7-ILOVA

‎‎Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi ‎ ‎Akkreditatsiya guvohnomasi ‎ ‎ ‎ ‎‎__________________________________________________________________________________joylashgan ‎ (tibbiyot tashkilotining pochta manzili)‎ ‎ ‎‎________________________________________________________________________________ ‎(tibbiyot tashkilotining nomi) ‎‎tashqi kompleks baholash natijalari hamda Akkreditatsiya komissiyasining 20___yil “____” _____________dagi __________ ‎qarori_________________bilan toifasini berish bilan 5 yil muddatga akkreditatsiyadan oʻtgan deb tan olinadi. ‎Ushbu guvohnoma tibbiyot tashkilotining faoliyati Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash sohasidagi akkreditatsiya standartlariga muvofiqlikni tasdiqlaydi ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Rahbar_______________________‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Guvohnomani berish sanasi 20 ___ “ ___ ” ______________ ‎ ‎Registratsiya raqami №______________________________. ‎ ‎ ‎ ‎ QR — kod‎ ‎ ‎

Tibbiyot tashkilotlarini akkreditatsiyadan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 8-ILOVA

Inspeksiya nazoratini amalga oshirish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari I bosqich Akkreditatsiya organi Baholash boʻyicha ekspertlar guruhining tarkibi va baholashni oʻtkazish vaqtini koʻrsatib, inspeksiya nazoratini oʻtkazish toʻgʻrisidagi buyruqni chiqaradi; inspeksiya nazoratini oʻtkazish rejasini tasdiqlaydi. Reja-jadvalga muvofiq II bosqich Ekspert guruhi 1. Joyida baholashni oʻtkazadi. 2. Natijalar asosida tashqi kompleks baholash toʻgʻrisida hisobot tayyorlaydi va ishchi organga taqdim etadi. 10 ish kunida 3 ish kunida III bosqich Ishchi organ 1. Baholash natijalarini tegishli qaror qabul qilish uchun akkreditatsiya komissiyasining yigʻilishida koʻrib chiqilishini taʼminlaydi. 2. Akkreditatsiya komissiyasining qarorini akkreditatsiya obyektiga yetkazadi. 3 ish kunida davomida

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 14-yanvar,

16-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 15.01.2021-y., 09/21/16/0037-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 27.12.2021-y., 09/21/774/1198-son, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son, 14.07.2022-y., 09/22/385/0643-son; 25.07.2024-y., 09/24/444/0546-son)

lex.uz