UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 9-dekabr · Markaziy bank hujjatlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 9 декабрь · Марказий банк ҳужжатлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 9 декабря 2020 г. · Документы Центрального банка

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 9 December 2020 · Central Bank documents

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг

Қарори

Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Марказий банки бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/18-сон қарори (рўйхат рақами 3030, 2018 йил 2 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 27-сон, 553-модда) билан тасдиқланган Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 9 декабрдаги 26/7-сон қарорига ИЛОВА

Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 1-банднинг учинчи хатбошиси «веб-сайтида» деган сўзлардан кейин «, интернет-банкинг тизимида ва/ёки мобиль иловасида» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

2. 3-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Банк хизматлари банк ва истеъмолчи ўртасида тузилган шартнома, шу жумладан оммавий оферта тарзидаги шартнома асосида кўрсатилади.»;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Шартномаларнинг матни давлат тилида тузилади. Истеъмолчи ва банкнинг ўзаро келишувига мувофиқ шартнома матни бошқа тилда ҳам тузилиши мумкин.».

3. 6 1 -банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Банк хизматлари масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали кўрсатилганда, банк истеъмолчига шартнома тузилишидан олдин мазкур тизим орқали шартнома шартлари билан танишиб чиқиш ва ундан нусха олиш имкониятини яратиб бериши лозим.».

4. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«7. Банк ўзининг молиявий хизматлари тўғрисидаги маълумотларни истеъмолчиларга давлат тилида етказиши лозим. Банкнинг молиявий хизматлари тўғрисидаги маълумотлар қўшимча равишда бошқа тилларда ҳам тақдим этилиши мумкин.

Банк хизматлари тўғрисидаги маълумотларнинг матни лўнда, оддий ва равон тилда баён этилиши керак.».

5. 12-банддаги «ўн» деган сўз «беш» деган сўз билан алмаштирилсин.

6. 12 1 -банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Агарда шартнома масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали тузилганда, банк истеъмолчига ушбу шартнома тузилган кунда, мазкур тизимлар орқали шартномадан фойдаланиш ва ундан нусха олиш имкониятини яратиши шарт.».

7. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«18. Банк ўзининг расмий веб-сайтида, интернет-банкинг тизимида ва/ёки мобиль иловасида истеъмолчи учун шахсий кабинет яратиш ва ундан фойдаланиш имкониятини таъминлаб бериши лозим.

Банк истеъмолчига унинг шахсий кабинетида:

кредит шартномаси бўйича истеъмолчи билан тузилган шартнома ва унга киритилган ўзгартиришлар ҳамда мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатилган маълумотлардан;

омонат (депозит) шартномаси бўйича истеъмолчи билан тузилган шартнома ва унга киритилган ўзгартиришлар ҳамда омонат қолдиғи, омонат бўйича кирим-чиқим операцияларига доир маълумотлардан фойдаланиш имкониятини таъминлаб бериши шарт.».

8. 23-бандда :

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«истеъмолчиларга банк хизматларини кўрсатиш тартиби, шартлари ва қиймати, шу жумладан банк хизмати бўйича намунавий шартномалар матни (фақат расмий веб-сайтда);»;

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«чет эл валюталарини сотиш ва сотиб олиш курслари, чет эл валюталарини алмаштириш курслари, шунингдек валюта айирбошлаш операциялари учун ундириладиган воситачилик ҳақи миқдорлари (агарда мавжуд бўлса);»;

9. Қуйидаги мазмундаги 24 2 — 24 5 -бандлар билан тўлдирилсин:

«24 2 . Банк омонати (депозити) шартномаси ёзма шаклда тузилиши лозим. Бунда шартнома масофавий хизмат кўрсатиш тизимларидан фойдаланилган ҳолда тузилганда, уни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда офертани акцептлаш орқали ҳам расмийлаштириш мумкин.

24 3 . Банк ва омонатчилар ўртасида банк омонати (депозити) шартномаси, омонат суммаси банк кассасига қабул қилинган ёки омонат ҳисобварағига тегишли маблағ нақд пулсиз шаклда келиб тушган кундан бошлаб тузилган ҳисобланади.

24 4 . Банк омонатчига унинг пул маблағлари омонатга қабул қилинганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжатни ёзма шаклда ёки масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали электрон тарзда тасдиқлаб бериши лозим.

24 5 . Фуқароларнинг банкдаги омонатлари Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ кафолатланган бўлса, банк омонати (депозити) шартномасида бу ҳақда маълумот акс эттирилиши шарт.».

10. 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«26. Банк омонати (депозит) шартномаси тузилгунга қадар банк истеъмолчига оғзаки тарзда қуйидаги ахборотни тақдим этади:

омонат (депозит) тури (талаб қилиб олгунча, муддатли, жамғарма);

омонат (депозит) муддати (мавжуд бўлганда);

омонатнинг (депозитнинг) энг кам суммаси;

мукофот ставкалари;

қўшимча битим тузмаган ҳолда омонат (депозит) муддатини узайтириш шартлари;

омонатни (депозитни) тўлдириш имконияти;

омонатни (депозитни) тўлиқ ёки қисман муддатидан олдин қайтариб олиш шартлари;

фоиз ставкалари;

омонат (депозит) бўйича асосий сумма ва фоизли даромадларни тўлаб бериш тартиби;

омонатга (депозитга) қўшимча маблағ киритиш имконияти;

омонатга (депозитга) нақд пулларни кирим қилиш қандай ҳужжат билан расмийлаштирилиши;

омонатга (депозитга) қўйиш мақсадида банк кассасига нақд пулларни топшириш ёки банк ҳисобварағига маблағларни ўтказишдан аввал банк билан депозит шартномасини расмийлаштириш шартлиги;

банк омонати (депозити) шартномаси бўйича назарда тутилган банк ва истеъмолчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларнинг жавобгарлиги тўғрисида.

Банк омонати (депозит) шартномаси масофавий хизмат кўрсатиш тизими орқали тузилганда, банк мазкур тизим орқали истеъмолчига шартнома тузилишидан олдин мазкур бандда кўрсатилган маълумотлар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб бериши лозим.».

11. 35 1 -банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«35 1 . Тижорат банкларига:

микроқарз шартномалари бўйича йиллик қарз суммасининг ярмидан кўп миқдорида фоизлар ҳисоблаш, комиссия ва неустойка (жарима, пеня) ундириш, жавобгарликнинг бошқа чораларини қўллаш;

кредит буюртмаларини кўриб чиқиш, ссуда ҳисоб рақамларига хизмат кўрсатиш, кредитлар ажратиш учун тўловлар, шунингдек, жисмоний шахслар ва кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан кредитлар (микроқарзлар)ни муддатидан илгари қоплаш учун неустойка (жарима, пеня) ундириш;

жисмоний шахсларга хорижий валютада кредитлар (қарзлар) бериш ва кредитлар (қарзлар) бўйича уларнинг мажбуриятларини хорижий валютада ҳисобга олиш;

илгари олинган кредитлар (қарзлар) бўйича сўндирилмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда жисмоний шахсларга янги микромолиявий хизматлар кўрсатиш тақиқланади.».

12. Қуйидаги мазмундаги 35 2 -банд билан тўлдирилсин:

«35 2 . Банкнинг дастурий таъминотида юзага келган носозликлар истеъмолчиларнинг мажбуриятларини ортишига ва уларнинг қонуний манфаатларига зарар етишига олиб келмаслиги лозим.».

13. 37-банднинг иккинчи хатбошиси учинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Хабарномани қўлга топшириш ҳамда у ҳақида телефон воситалари орқали оғзаки эслатмалар қилиш маҳаллий вақт билан соат 20:00 дан 8:00 гача йўл қўйилмайди.».

14. 37 3 -банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«37 3 . Қарз олувчи-юридик шахснинг хорижий валютада кредит олишга бўлган танлови ва бундай танловга кўра хорижий валюта курсининг ўзгариши натижасида хорижий валютада олинган кредит бўйича миллий валютадаги қарз юкининг ошиши билан боғлиқ равишда келиб чиқадиган оқибатлар қарз олувчининг таваккалчилиги ҳисобланиши ҳақидаги шарт банк ва қарз олувчи ўртасида тузилган кредит шартномасида акс эттирилиши лозим.».

15. Қуйидаги мазмундаги 37 5 -банд билан тўлдирилсин:

«37 5 . Банк кредит бўйича тузиладиган гаров шартномасида банкнинг гаров таъминотига қўйилган талаблардан келиб чиққан ҳолда қарз олувчининг кредитнинг қопланмаган қисмидан ортиқ суммада гаров таъминоти суммасини камайтириш ҳуқуқини, шунингдек гаров таъминотини камайтириш тартиби ва усулларини акс эттириши шарт.».

16. Қуйидаги мазмундаги 38 4 -банд билан тўлдирилсин:

«38 4 . Банк ўз филиали ёки унинг таркибий тузилмасида терминал орқали тўловларни амалга ошириш ёки банк картасидаги пул маблағини нақдлаштириш бўйича хизмат кўрсатганда банк картасини тақдим этувчига (банк карта эгаси ёки картани ишлатиш ваколати берилган шахс) ушбу картанинг «PIN-код»ини мустақил теришга имкон яратиб бериши лозим.».

17. Қуйидаги мазмундаги 40 1 -банд билан тўлдирилсин:

«40 1 . Банк томонидан истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда аниқ тартиб ва қўлланмалар кўрсатилган, шу жумладан мижозлар билан мулоқотга киришиш, эҳтиёжларини аниқлаш, маҳсулот/хизматни тақдим этиш, таклиф шакллантириш, эътирозлар билан ишлаш ва мулоқотни якунлаш жараёнида банк ходимларининг хулқ-атвори ва касбий одоб-ахлоқ қоидаларини назарда тутувчи мижозларга хизмат кўрсатиш стандартлари жорий этилиши шарт.».

18. 44-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«44. Банк йўллайдиган талабномада қуйидаги ахборот кўрсатилган бўлиши керак:

банк номи ва уни идентификациялаш учун етарли маълумотлар;

талабнома расмийлаштирилган санадаги истеъмолчининг жорий қарзи миқдори ва таркиби;

қарзни тўлаш усул(лар)и;

истеъмолчи ўз мажбуриятларини бажариши лозим бўлган муддат (ўн кундан кам бўлмаслиги лозим);

талабномада кўрсатилган муддатгача истеъмолчи ўз мажбуриятларини бажармаслиги оқибатлари;

низони судгача ҳал қилиш усуллари.».

19. 45-банддаги «ҳал қилишнинг суддан ташқари» деган сўзлар «судгача ҳал қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

20. 46-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«46. Истеъмолчи низони судгача ҳал қилиш юзасидан талабномада белгиланган муддатда кўрсатилган талабларни лозим даражада бажармаганда, банк судга даъво билан мурожаат этишга ҳақли.».

21. 6-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« Якуний қоидалар ».

22. Қуйидаги мазмундаги 60-банд билан тўлдирилсин:

«60. Банк ўз ходимининг хизмат вазифасини бажариши давомида йўл қўйган ножўя хатти-ҳаракатлари натижасида омонатчига етказилган зарарлар бўйича жавобгардир.».

Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 9 декабрь,

26/7-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.01.2021 й., 10/21/3030-6/0039-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki Boshqaruvining

Qarori

Bank xizmatlari isteʼmolchilari bilan oʻzaro munosabatlarni amalga oshirishda tijorat banklarining faoliyatiga qoʻyiladigan minimal talablar toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq Markaziy banki boshqaruvi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2018-yil 28-apreldagi 16/18-son qarori (roʻyxat raqami 3030, 2018-yil 2-iyul) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2018-y., 27-son, 553-modda) bilan tasdiqlangan Bank xizmatlari isteʼmolchilari bilan oʻzaro munosabatlarni amalga oshirishda tijorat banklarining faoliyatiga qoʻyiladigan minimal talablar toʻgʻrisidagi nizomga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oydan keyin kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2020-yil 9-dekabrdagi 26/7-son qaroriga ILOVA

Bank xizmatlari isteʼmolchilari bilan oʻzaro munosabatlarni amalga oshirishda tijorat banklarining faoliyatiga qoʻyiladigan minimal talablar toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. 1-bandning uchinchi xatboshisi “veb-saytida” degan soʻzlardan keyin “, internet-banking tizimida va/yoki mobil ilovasida” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.

2. 3-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. Bank xizmatlari bank va isteʼmolchi oʻrtasida tuzilgan shartnoma, shu jumladan ommaviy oferta tarzidagi shartnoma asosida koʻrsatiladi.”;

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Shartnomalarning matni davlat tilida tuziladi. Isteʼmolchi va bankning oʻzaro kelishuviga muvofiq shartnoma matni boshqa tilda ham tuzilishi mumkin.”.

3. 6 1 -band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bank xizmatlari masofaviy xizmat koʻrsatish tizimlari orqali koʻrsatilganda, bank isteʼmolchiga shartnoma tuzilishidan oldin mazkur tizim orqali shartnoma shartlari bilan tanishib chiqish va undan nusxa olish imkoniyatini yaratib berishi lozim.”.

4. 7-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“7. Bank oʻzining moliyaviy xizmatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni isteʼmolchilarga davlat tilida yetkazishi lozim. Bankning moliyaviy xizmatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar qoʻshimcha ravishda boshqa tillarda ham taqdim etilishi mumkin.

Bank xizmatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning matni loʻnda, oddiy va ravon tilda bayon etilishi kerak.”.

5. 12-banddagi “oʻn” degan soʻz “besh” degan soʻz bilan almashtirilsin.

6. 12 1 -band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Agarda shartnoma masofaviy xizmat koʻrsatish tizimlari orqali tuzilganda, bank isteʼmolchiga ushbu shartnoma tuzilgan kunda, mazkur tizimlar orqali shartnomadan foydalanish va undan nusxa olish imkoniyatini yaratishi shart.”.

7. 18-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“18. Bank oʻzining rasmiy veb-saytida, internet-banking tizimida va/yoki mobil ilovasida isteʼmolchi uchun shaxsiy kabinet yaratish va undan foydalanish imkoniyatini taʼminlab berishi lozim.

Bank isteʼmolchiga uning shaxsiy kabinetida:

kredit shartnomasi boʻyicha isteʼmolchi bilan tuzilgan shartnoma va unga kiritilgan oʻzgartirishlar hamda mazkur Nizomning 9-bandida koʻrsatilgan maʼlumotlardan;

omonat (depozit) shartnomasi boʻyicha isteʼmolchi bilan tuzilgan shartnoma va unga kiritilgan oʻzgartirishlar hamda omonat qoldigʻi, omonat boʻyicha kirim-chiqim operatsiyalariga doir maʼlumotlardan foydalanish imkoniyatini taʼminlab berishi shart.”.

8. 23-bandda :

toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“isteʼmolchilarga bank xizmatlarini koʻrsatish tartibi, shartlari va qiymati, shu jumladan bank xizmati boʻyicha namunaviy shartnomalar matni (faqat rasmiy veb-saytda);”;

quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“chet el valyutalarini sotish va sotib olish kurslari, chet el valyutalarini almashtirish kurslari, shuningdek valyuta ayirboshlash operatsiyalari uchun undiriladigan vositachilik haqi miqdorlari (agarda mavjud boʻlsa);”;

9. Quyidagi mazmundagi 24 2 — 24 5 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“24 2 . Bank omonati (depoziti) shartnomasi yozma shaklda tuzilishi lozim. Bunda shartnoma masofaviy xizmat koʻrsatish tizimlaridan foydalanilgan holda tuzilganda, uni qonun hujjatlarida belgilangan tartibda ofertani akseptlash orqali ham rasmiylashtirish mumkin.

24 3 . Bank va omonatchilar oʻrtasida bank omonati (depoziti) shartnomasi, omonat summasi bank kassasiga qabul qilingan yoki omonat hisobvaragʻiga tegishli mablagʻ naqd pulsiz shaklda kelib tushgan kundan boshlab tuzilgan hisoblanadi.

24 4 . Bank omonatchiga uning pul mablagʻlari omonatga qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi tegishli hujjatni yozma shaklda yoki masofaviy xizmat koʻrsatish tizimlari orqali elektron tarzda tasdiqlab berishi lozim.

24 5 . Fuqarolarning bankdagi omonatlari Oʻzbekiston Respublikasining “Fuqarolarning banklardagi omonatlarini himoyalash kafolatlari toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq kafolatlangan boʻlsa, bank omonati (depoziti) shartnomasida bu haqda maʼlumot aks ettirilishi shart.”.

10. 26-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“26. Bank omonati (depozit) shartnomasi tuzilgunga qadar bank isteʼmolchiga ogʻzaki tarzda quyidagi axborotni taqdim etadi:

omonat (depozit) turi (talab qilib olguncha, muddatli, jamgʻarma);

omonat (depozit) muddati (mavjud boʻlganda);

omonatning (depozitning) eng kam summasi;

mukofot stavkalari;

qoʻshimcha bitim tuzmagan holda omonat (depozit) muddatini uzaytirish shartlari;

omonatni (depozitni) toʻldirish imkoniyati;

omonatni (depozitni) toʻliq yoki qisman muddatidan oldin qaytarib olish shartlari;

foiz stavkalari;

omonat (depozit) boʻyicha asosiy summa va foizli daromadlarni toʻlab berish tartibi;

omonatga (depozitga) qoʻshimcha mablagʻ kiritish imkoniyati;

omonatga (depozitga) naqd pullarni kirim qilish qanday hujjat bilan rasmiylashtirilishi;

omonatga (depozitga) qoʻyish maqsadida bank kassasiga naqd pullarni topshirish yoki bank hisobvaragʻiga mablagʻlarni oʻtkazishdan avval bank bilan depozit shartnomasini rasmiylashtirish shartligi;

bank omonati (depoziti) shartnomasi boʻyicha nazarda tutilgan bank va isteʼmolchining huquq va majburiyatlari, ularning javobgarligi toʻgʻrisida.

Bank omonati (depozit) shartnomasi masofaviy xizmat koʻrsatish tizimi orqali tuzilganda, bank mazkur tizim orqali isteʼmolchiga shartnoma tuzilishidan oldin mazkur bandda koʻrsatilgan maʼlumotlar bilan tanishib chiqish imkoniyatini yaratib berishi lozim.”.

11. 35 1 -band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“35 1 . Tijorat banklariga:

mikroqarz shartnomalari boʻyicha yillik qarz summasining yarmidan koʻp miqdorida foizlar hisoblash, komissiya va neustoyka (jarima, penya) undirish, javobgarlikning boshqa choralarini qoʻllash;

kredit buyurtmalarini koʻrib chiqish, ssuda hisob raqamlariga xizmat koʻrsatish, kreditlar ajratish uchun toʻlovlar, shuningdek, jismoniy shaxslar va kichik tadbirkorlik subyektlari tomonidan kreditlar (mikroqarzlar)ni muddatidan ilgari qoplash uchun neustoyka (jarima, penya) undirish;

jismoniy shaxslarga xorijiy valyutada kreditlar (qarzlar) berish va kreditlar (qarzlar) boʻyicha ularning majburiyatlarini xorijiy valyutada hisobga olish;

ilgari olingan kreditlar (qarzlar) boʻyicha soʻndirilmagan muddati oʻtgan qarzdorlik mavjud boʻlgan taqdirda jismoniy shaxslarga yangi mikromoliyaviy xizmatlar koʻrsatish taqiqlanadi.”.

12. Quyidagi mazmundagi 35 2 -band bilan toʻldirilsin:

“35 2 . Bankning dasturiy taʼminotida yuzaga kelgan nosozliklar isteʼmolchilarning majburiyatlarini ortishiga va ularning qonuniy manfaatlariga zarar yetishiga olib kelmasligi lozim.”.

13. 37-bandning ikkinchi xatboshisi uchinchi jumlasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Xabarnomani qoʻlga topshirish hamda u haqida telefon vositalari orqali ogʻzaki eslatmalar qilish mahalliy vaqt bilan soat 20:00 dan 8:00 gacha yoʻl qoʻyilmaydi.”.

14. 37 3 -band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“37 3 . Qarz oluvchi-yuridik shaxsning xorijiy valyutada kredit olishga boʻlgan tanlovi va bunday tanlovga koʻra xorijiy valyuta kursining oʻzgarishi natijasida xorijiy valyutada olingan kredit boʻyicha milliy valyutadagi qarz yukining oshishi bilan bogʻliq ravishda kelib chiqadigan oqibatlar qarz oluvchining tavakkalchiligi hisoblanishi haqidagi shart bank va qarz oluvchi oʻrtasida tuzilgan kredit shartnomasida aks ettirilishi lozim.”.

15. Quyidagi mazmundagi 37 5 -band bilan toʻldirilsin:

“37 5 . Bank kredit boʻyicha tuziladigan garov shartnomasida bankning garov taʼminotiga qoʻyilgan talablardan kelib chiqqan holda qarz oluvchining kreditning qoplanmagan qismidan ortiq summada garov taʼminoti summasini kamaytirish huquqini, shuningdek garov taʼminotini kamaytirish tartibi va usullarini aks ettirishi shart.”.

16. Quyidagi mazmundagi 38 4 -band bilan toʻldirilsin:

“38 4 . Bank oʻz filiali yoki uning tarkibiy tuzilmasida terminal orqali toʻlovlarni amalga oshirish yoki bank kartasidagi pul mablagʻini naqdlashtirish boʻyicha xizmat koʻrsatganda bank kartasini taqdim etuvchiga (bank karta egasi yoki kartani ishlatish vakolati berilgan shaxs) ushbu kartaning “PIN-kod”ini mustaqil terishga imkon yaratib berishi lozim.”.

17. Quyidagi mazmundagi 40 1 -band bilan toʻldirilsin:

“40 1 . Bank tomonidan isteʼmolchilar bilan oʻzaro munosabatlarni amalga oshirishda aniq tartib va qoʻllanmalar koʻrsatilgan, shu jumladan mijozlar bilan muloqotga kirishish, ehtiyojlarini aniqlash, mahsulot/xizmatni taqdim etish, taklif shakllantirish, eʼtirozlar bilan ishlash va muloqotni yakunlash jarayonida bank xodimlarining xulq-atvori va kasbiy odob-axloq qoidalarini nazarda tutuvchi mijozlarga xizmat koʻrsatish standartlari joriy etilishi shart.”.

18. 44-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“44. Bank yoʻllaydigan talabnomada quyidagi axborot koʻrsatilgan boʻlishi kerak:

bank nomi va uni identifikatsiyalash uchun yetarli maʼlumotlar;

talabnoma rasmiylashtirilgan sanadagi isteʼmolchining joriy qarzi miqdori va tarkibi;

qarzni toʻlash usul(lar)i;

isteʼmolchi oʻz majburiyatlarini bajarishi lozim boʻlgan muddat (oʻn kundan kam boʻlmasligi lozim);

talabnomada koʻrsatilgan muddatgacha isteʼmolchi oʻz majburiyatlarini bajarmasligi oqibatlari;

nizoni sudgacha hal qilish usullari.”.

19. 45-banddagi “hal qilishning suddan tashqari” degan soʻzlar “sudgacha hal qilish” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

20. 46-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“46. Isteʼmolchi nizoni sudgacha hal qilish yuzasidan talabnomada belgilangan muddatda koʻrsatilgan talablarni lozim darajada bajarmaganda, bank sudga daʼvo bilan murojaat etishga haqli.”.

21. 6-bobning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ Yakuniy qoidalar ”.

22. Quyidagi mazmundagi 60-band bilan toʻldirilsin:

“60. Bank oʻz xodimining xizmat vazifasini bajarishi davomida yoʻl qoʻygan nojoʻya xatti-harakatlari natijasida omonatchiga yetkazilgan zararlar boʻyicha javobgardir.”.

Markaziy bank raisi M. NURMURATOV

Toshkent sh.,

2020-yil 9-dekabr,

26/7-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 14.01.2021-y., 10/21/3030-6/0039-son)

lex.uz