📅 2021-yil 18-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 18-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 18 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 18 января 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 18 January 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
КОНЦЕПЦИЯСИ
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
НИЗОМ
РЎЙХАТИ
НИЗОМ
РЎЙХАТИ
НИЗОМ
РЎЙХАТИ
СХЕМАСИ
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Миллий кинология марказида кинологларни тайёрлаш, хизмат итларини ўргатиш ва сотиш, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларга ветеринария соҳасида пуллик хизмат кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни ҳуқуқий тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
божхона органларида кинология хизматини такомиллаштириш, Марказда наслчилик ишлари самарадорлигини тубдан ошириш, кинологлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, хизмат итларини тайёрлаш ҳамда ушбу йўналишда кадрлар салоҳиятини юксалтириш, шунингдек, мазкур соҳада самарали халқаро ҳамкорликни амалга ошириш бўйича биринчи галдаги устувор вазифаларни назарда тутувчи 2021 — 2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш концепцияси 1-иловага мувофиқ;
2021 — 2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси Миллий кинология маркази фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштириш концепциясини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Миллий кинология марказида кинологларни тайёрлаш, итларни ўргатиш ва сотиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Миллий кинология марказидаги хизматга яроқсиз итларни сотиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази томонидан жисмоний ва юридик шахсларга ветеринария даволаш-профилактика ва лаборатория-диагностика ишлари бўйича пуллик хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки, Марказ томонидан жисмоний ва юридик шахсларга ветеринария даволаш-профилактика ва лаборатория-диагностика ишлари бўйича пулли хизматларни кўрсатиш Марказ ҳудудида алоҳида ташкил этиладиган ветеринария клиникаси орқали амалга оширилади.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 18 декабрдаги 1029-сон қарорига 6-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 январдаги 21-сон қарорига 1-ИЛОВА
2021 — 2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси Миллий кинология маркази фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштириш
1-боб. Умумий қоидалар
1. 2021 — 2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси Миллий кинология маркази фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштириш концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сон Фармони ижроси юзасидан ишлаб чиқилган.
2. Концепцияни тайёрлашда чет давлатларнинг кинология хизматлари ютуқлари ҳамда ушбу соҳани ривожлантириш бўйича илғор тажриба ўрганиб чиқилди.
3. Концепциянинг асосий мақсад ва вазифаларида Марказ фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш белгиланган.
2-боб. Миллий кинология маркази фаолиятининг жорий ҳолати ва мавжуд камчиликлар
4. Сўнгги йилларда Марказ фаолиятини ислоҳ этиш, хизмат итлари ёрдамида самарали божхона назоратини амалга ошириш, контрабанда ва божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишига қарши курашишда хизмат итларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, соҳага ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилди. Жумладан:
бугунги кунда халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда Марказда гиёҳвандлик воситаларини қидириш, қурол-яроғ, ўқ-дори ва портловчи моддаларни қидириш, ҳимоя-қоровул, қидирув-қутқарув хизмати, мина қидирув, из-қидирув ва терроризмга қарши йўналишларда кинологларни тайёрлаш ва хизмат итларини ўргатиш тизимли ташкил этилган;
божхона постлари орқали валюта қимматликлари ҳамда тамаки маҳсулотларини ноқонуний олиб ўтилишининг олдини олиш учун хизмат итлари ўргатиб келинмоқда;
божхона органлари учун хизмат сифатлари юқори бўлган ҳамда зот стандарт талабларига жавоб берадиган кучук болаларини етиштириш, зотдор хизмат итларини кўпайтириш борасида Ўзбекистон Республикасининг кинология йўналишидаги жамоат ташкилотлари ҳамда кинология хизматлари билан ҳамкорлик қилиш ишлари йўлга қўйилди;
божхона постларида хизмат итлари ёрдамида ўтказилган божхона кўриклари, аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари ва кинология хизмати йўналишида бошқа амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумотларни йиғиш, уларни реал вақт ичида таҳлил қилиб бориш учун «Кинология хизмати» автоматлаштирилган ахборот дастури амалиётга татбиқ этилди;
божхона органлари ҳисобидаги хизмат итларининг ҳисобини юритиш, рўйхатга олиш, ветеринария тадбирлари ўтказилишини назорат қилиш ва наслчилик ишларини юқори даражада ташкил этиш учун хизмат итларига микрочиплар ўрнатилиши йўлга қўйилди.
Шунга қарамай, божхона органларида Марказ фаолиятини самарали ташкил этишда бир қатор тизимли муаммо ва камчиликлар мавжуд.
Жумладан:
Марказ мутахассислари ва кинологларнинг чет давлатларда малакасини ошириш ишлари ташкил этилмаган;
ташқи иқтисодий фаолият ва чегара божхона постларида товар ва транспорт воситаларини божхона назоратидан ўтказиш ҳамда турли жиноий усуллар ёрдамида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларни (гиёҳвандлик воситалари, портловчи моддалар, валюта қимматликлари, тамаки маҳсулотлари) аниқлашда кинологлар ва хизмат итларининг самарадорлиги паст даражада;
Марказ томонидан ветеринария хизмати кўрсатиш ишлари ҳамда итларда учрайдиган турли касалликларнинг барвақт олдини олиш, аниқлаш ишларида таҳлил ва мониторинг олиб бориш тизимли ташкил этилмаган;
зотдор хизмат итларини кўпайтириш, насл олиш ишлари хорижий давлатларнинг илғор тажрибаси асосида такомиллаштирилмаган;
ўқув-ўргатиш технологиялари янгиланмаган, соҳага доир илмий изланишлар олиб бориш, методик қўлланмалар тайёрлаш ишлари етарли даражада эмас;
божхона органларида хизмат итларини кунлик озиқлантириш рациони бўйича (маҳсулот турлари, тайёр қуруқ озуқа) ажратиладиган компенсация тўловларини тўғри сарф-харажат қилишнинг электрон-назорат механизми ишлаб чиқилмаган;
хизмат итлари касаллигини аниқлаш, тўғри ташхис қўйиш, даволаш, ветеринария тадбирларини сифатли олиб бориш учун Ихтисослаштирилган ветеринария хизмати моддий-техника базаси замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланмаган.
3-боб. Концепциянинг асосий мақсади ва вазифалари
5. Концепциянинг асосий мақсади — Марказ фаолиятининг республика ҳамда халқаро миқёсдаги обрўсини ошириш ва юқори даражали муассасага айлантириш.
Концепциянинг асосий вазифалари — Марказнинг ўқув жараёни самарадорлигини ошириш, хизмат итлари билан машқ ўтказишнинг илғор усулларини амалиётга кенг татбиқ этиш, фаолиятга замонавий ахборот тизимларини кенг жорий этиш, зотдор итларни кўпайтириш, ветеринария хизматини юқори даражада кўрсатиш, кинология соҳасида халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш.
6. 2021 — 2023 йилларда Марказ фаолиятини такомиллаштиришнинг асосий устувор йўналишлар қуйидагилардан иборат:
божхона органларида кинология хизматини тубдан такомиллаштириш;
кинология хизматига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш;
Марказда наслчилик ишларини самарали олиб бориш ҳамда хизмат итларини ўргатишнинг янги усулларини жорий этиш;
ихтисослаштирилган ветеринария хизмати фаолиятини такомиллаштириш;
кинологлар ва хизмат итларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва бу борада кадрлар салоҳиятини юксалтириш;
кинология ва ветеринария хизматлари бўйича ўзаро манфаатли халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.
1-§. Божхона органларида кинология хизматини тубдан такомиллаштириш
7. Божхона органларида кинология хизматини тубдан такомиллаштириш борасида амалга ошириладиган тадбирлар:
божхона органларида хизмат олиб бораётган кинологларнинг фаолиятини таҳлил қилиш, амалиётда учраётган муаммоларни ўрганиш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича асосланган тавсияларни ишлаб чиқиш;
божхона органлари кинологларнинг тажрибаси, билими, касбга садоқати, хизмат фаолиятида эришган ютуқлари, хизмат ва ижро интизомига риоя этиш каби хислатларини эътиборга олган ҳолда кинология хизматини сифатли ташкил этиш мақсадида ходимларни рағбатлантириш ва хизмат итига бўлган муносабатни кучайтириш учун кинологларга 1, 2, 3-даражали кинолог кўкрак нишонларини жорий этиш;
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар кинология хизмати ходимлари ўртасида республика идоралараро «Энг яхши кинолог» кўрик-танлови учун божхона органлари кинология хизмати соҳасидаги малакали мутахассис-кинологларни саралаш ҳамда иш қобилияти юқори бўлган хизмат итларини тайёрлаш;
илғор халқаро тажриба асосида овчилик, тоғ-чўл чорвачилиги, ўсимликлар карантини, ўрмон хўжалиги, қўриқлаш хизматлари учун итларни тайёрлаш;
кинология, ветеринария ва итчилик йўналишларида вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат ташкилотлари ҳамда итчилик клублари билан ҳамкорлик ўрнатиш;
турдош муассасалар, республикадаги ихтисослаштирилган илмий марказ ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ветеринария ва кинология соҳасига доир адабиётлар, ўқув-методик қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва нашр қилиш;
Марказда Ўзбекистон Республикаси ва чет давлатлар кинологларини ўқитиш ва хизмат итларини тайёрлашда замон талаблари асосида кинология соҳасида янги йўналишлар бўйича ишлар олиб бориш;
хизмат итлари ёрдамида самарали фаолиятни амалга ошириш мақсадида хизмат итларини турли йўналишлар бўйича тайёрлашда янги ўқув-ўргатиш усулларини яратиш ҳамда амалиётга жорий этиш.
2-§. Кинология хизматига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш
8. Марказ фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш соҳага замонавий ва илғор ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишни тақозо этмоқда.
Шу сабабли қуйидаги тадбирларни амалга ошириш назарда тутилмоқда:
божхона хизмати органлари ҳисобидаги зотдор итларнинг келиб чиқиши (шажараси) бўйича таҳлил ишларини олиб бориш учун «Кинология хизмати» автоматлаштирилган ахборот тизимида алоҳида дастур яратиш;
божхона органлари кинология соҳасида хизмат итларини кунлик озиқлантириш рациони бўйича (маҳсулот турлари, тайёр қуруқ озуқа) ажратиладиган компенсация тўловларини тўғри сарф-харажат қилиш электрон-назорат механизмини йўлга қўйиш;
кинологларни ўқитиш ва малакасини оширишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда машғулотларни ташкил этиш бўйича ўқув методикаларини янгилаш;
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (кейинги ўринларда Божхона қўмитаси) расмий веб-сайтида «Кинология» рукнини ташкил этиш ва унда фуқаролар ва ит боқишга қизиқувчилар учун умумий аҳамиятга эга бўлган маълумотлар ва видео роликлар базасини шакллантириш;
фуқаролар ва ит боқувчиларга тавсиялар бериш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш мақсадида онлайн режимида ишловчи «Ветеринария хизмати» интерактив хизматини йўлга қўйиш.
3-§. Марказда наслчилик ишларини самарали олиб бориш ҳамда хизмат итларини ўргатишнинг янги усулларини жорий этиш
9. Марказнинг асосий вазифаси мавжуд маҳаллий ва хорижий тажриба асосида турли йўналишларда хизмат итларини тайёрлаш, наслчилик ишларининг самарали тизимини яратишдир.
Бунда куйидаги тадбирларни амалга ошириш зарур:
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг хизмат итлари питомниклари, итчилик клублари, шунингдек, чет давлатлар кинология хизматлари билан зотдор итларни айирбошлаш борасидаги фаолиятни кенгайтириш;
божхона органлари ва бошқа идоралар кинология хизмати учун зотдор хизмат итларини кўпайтириш, насл олиш тизимини кинология ва наслчилик соҳаси ривожланган давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганган ҳолда такомиллаштириш;
илғор халқаро тажриба асосида кинология соҳасида янги йўналишлар (CITES) ва хизмат итларини ўргатишнинг янги усуллари бўйича ишлар олиб бориш;
хизмат итларининг қобилиятини оширишда илғор ўқитиш ва ўргатиш методологияларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш;
халқаро ва миллий кўргазмалар, мусобақаларда божхона органлари кинология хизмати мутахассисларининг фаол иштирок этишини таъминлаш ва юқори натижаларга эришиш ҳамда Марказ мутахассислари малакасини ошириш учун хорижий давлатларда махсус ўқув курсларида (экстерьер, хизмат итларининг ишчанлик қобилияти, мусобақаларга тайёрлаш бўйича ҳакамлик қилиш) ўқитиш.
4-§. Ихтисослаштирилган ветеринария хизматини такомиллаштириш
10. Итларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, касалликларнинг барвақт олдини олиш, уларни аниқлаш ва даволашнинг самарали тизимини йўлга қўйиш ҳамда Марказ томонидан кўрсатиладиган хизматларни кенгайтириш мақсадида қуйидагиларни амалга ошириш талаб этилади:
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, вазирликлар ва идоралар ҳамда ташкилотлар, итчилик клублари, шунингдек, чет давлатлар кинология хизматлари билан:
итлардаги турли хил касалликларни барвақт аниқлаш, ветеринария даволаш-профилактика ва лаборатория-диагностика ишлари бўйича;
ветеринария соҳасида қўшма тадқиқот, конференция, семинар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш;
итларда учрайдиган турли касалликларнинг доимий мониторингини олиб бориш ва замонавий усулларда даволаш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Марказда фаолият олиб бораётган мутахассисларни Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институти ва лабораторияларда амалиёт ўташни ташкил этиш;
ветеринария тадбирларини олиб бориш сифатини янада ошириш учун зарур шароитлар яратиш мақсадида Ихтисослаштирилган ветеринария хизматини халқаро стандартлар ва талабларга жавоб берадиган замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш;
итларда учрайдиган турли касалликларнинг доимий мониторингини олиб бориш ва замонавий усулларда даволашни жорий қилиш;
республикада ветеринария ва кинология соҳасида чоп этиладиган оммабоп журналларда кинология рукни остида мақолалар чоп этиш;
республика ва чет давлатлар ветеринария хизматлари мутахассислари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;
Марказда малакали ходимлар томонидан ветеринария хизмати бўйича илмий изланишлар олиб бориш, адабиёт ва қўлланмалар яратишни йўлга қўйиш;
кинология ва ветеринария хизмати бўйича Марказда аҳоли учун пулли ўқув курсларини ташкил этиш;
божхона органлари хизматида фойдаланилмайдиган ит зотларини (Ўрта Осиё ва Кавказ овчаркаси, Сибирь хаскиси, Акита-ину ва бошқа) Марказда кўпайтириш ва аҳолига сотиш ишларини ташкил этиш.
5-§. Кинологлар ва хизмат итларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва уларнинг салоҳиятини кучайтириш
11. Марказ фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштиришда ҳамда кенг ислоҳотларни амалга оширишда, аввало, малакали, тажрибали ва ташаббускор кадрларнинг роли каттадир.
Шу сабабли, қуйидаги тадбирларни амалга ошириш талаб этилади:
ўқув-методик базани халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш;
кадрларни танлаб олиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва уларнинг салоҳиятини янада юксалтириш механизмини тубдан ўзгартириш;
божхона чегараси орқали контрабанда ашёлари, товар-моддий бойликлар олиб ўтилишини ҳамда божхона назоратида янги ҳуқуқбузарлик объектини аниқлаш бўйича кинологларнинг билим ва кўникмаларини янада ошириш;
хизмат итлари билан вербал усуллар асосида ўтказилаётган ўқув-амалий машғулотлар жараёни бўйича тайёрланадиган видеолавҳаларни божхона органлари масофавий таълим тизимига жойлаштириш;
хорижий давлатларнинг божхона органлари кинология хизмати фаолиятини ўрганиш ва амалиётга татбиқ этиш;
турдош муассасалар, республикадаги ихтисослаштирилган илмий марказлари ва олий таълим муассасалари юртлари билан ҳамкорликда ветеринария ва кинология соҳасига доир адабиётлар, ўқув-методик қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва нашр этиш;
Марказ инструкторларининг хорижий давлатларда малакасини ошириш;
божхона органлари масофавий таълим тизими орқали кинолог-мутахассисларнинг назарий билимларини мустаҳкамлаш ҳамда касбий тайёргарлигини ошириш;
кинология соҳасидаги илмий ишланмалар натижаларини ўқув жараёни ва божхона органлари кинология хизмати фаолиятига татбиқ этиш;
ўқув жараёнига олий таълим муассасалари, Божхона қўмитасининг Божхона институти мутахассисларини жалб этган ҳолда ўқитиш ва ўргатиш жараёнлари тубдан такомиллаштириш;
божхона органларида кинология хизмати фаолияти натижадорлигини (касбий таълим тизими ҳамда ўқув-ўргатиш методологияси) баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш;
ёшларда кинология соҳасига қизиқиш уйғотиш, Ватанга хизмат қилишдек шарафли касб эгаси бўлишдек ватанпарварлик туйғусини шакллантириш мақсадида Марказда кинология хизмати тарихи музейини ташкил этиш.
6-§. Кинология ва ветеринария хизматлари бўйича ўзаро манфаатли халқаро ҳамкорликни ривожлантириш
12. Халқаро ташкилотлар ва чет давлатларнинг кинология хизматлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, халқаро майдонда кинология фаолияти соҳасида республиканинг барқарор ўрнини мустаҳкамлаш мақсадида қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:
республика ва хорижий турдош муассасаларнинг илғор тажрибасини ўрганиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш;
чет давлатлар ва Жаҳон божхона ташкилотининг минтақавий кинология марказлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш.
Бунда:
илғор ва етакчи хорижий давлатларнинг кинология соҳасидаги назарий ва илмий йўналишдаги тажрибасини ўрганиш ва шу асосда ўқув дастурларини такомиллаштириш;
Жаҳон божхона ташкилоти экспертларини жалб этган ҳолда Марказда халқаро ўқув-амалий семинар тренинглар ташкил этиш;
хорижий мутахассисларни амалдаги қонун ҳужжатлари асосида ўқув-ўргатиш жараёнига жалб этиш;
ўқув қўлланмалари ва амалий қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва нашр этиш, шунингдек, кинология соҳасидаги хорижий ўқув материалларини ўзбек тилига таржима қилиш;
Жаҳон божхона ташкилотининг босма ва электрон нашрларида Марказ фаолиятини кенг ёритиш;
хорижий грантлар асосида замонавий асбоб-ускуналар, жиҳозлар ва зотдор хизмат итларини сотиб олиш.
4-боб. Концепцияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар
13. Мазкур Концепцияда белгиланган вазифаларни амалга ошириш орқали қуйидаги кўрсаткичларга эришиш назарда тутилмоқда:
божхона чегараси орқали контрабанда ашёлари, товар-моддий бойликларни ноқонуний олиб ўтишнинг олдини олиш бўйича кинологларнинг махсус билимлари ошишига эришилади;
Марказ фаолиятига рақамли технологиялар ва ахборот тизимларини кенг жорий этиш орқали янги ахборот тизимлари ва интерактив хизматлар ишлаб чиқилади;
Марказ томонидан кинология ва ветеринария хизматлари бўйича вазирликлар ва идораларга ҳамда аҳолига ва ит боқишга қизиқувчиларга пулли хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади;
кинология, ветеринария ва итчилик йўналишларида вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа ташкилотлар ҳамда итчилик клублари билан яқиндан амалий ҳамкорлик ўрнатилади;
Марказнинг моддий-техника базаси мустаҳкамланади, замон талаби асосида кинология соҳасида янги йўналишлар бўйича ишлар олиб борилади;
ўқув-методик базани халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш, янги технологиялар, методикалар, республика ва хорижий турдош муассасаларнинг илғор тажрибасини амалиётга татбиқ этиш йўлга қўйилади;
турдош муассасалар, республикадаги ихтисослаштирилган илмий марказ ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ветеринария ва кинология соҳасига доир янги адабиётлар, ўқув-методик қўлланмалар ишлаб чиқилади;
халқаро майдонда Марказнинг нуфузини янада ошириш бўйича зарур барча чора-тадбирлар амалга оширилади.
13. Мазкур Концепцияда белгиланган вазифаларни амалга ошириш орқали қуйидаги кўрсаткичларга эришиш назарда тутилмоқда:
божхона чегараси орқали контрабанда ашёлари, товар-моддий бойликларни ноқонуний олиб ўтишнинг олдини олиш бўйича кинологларнинг махсус билимлари ошишига эришилади;
Марказ фаолиятига рақамли технологиялар ва ахборот тизимларини кенг жорий этиш орқали янги ахборот тизимлари ва интерактив хизматлар ишлаб чиқилади;
Марказ томонидан кинология ва ветеринария хизматлари бўйича вазирликлар ва идораларга ҳамда аҳолига ва ит боқишга қизиқувчиларга пулли хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади;
кинология, ветеринария ва итчилик йўналишларида вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа ташкилотлар ҳамда итчилик клублари билан яқиндан амалий ҳамкорлик ўрнатилади;
Марказнинг моддий-техника базаси мустаҳкамланади, замон талаби асосида кинология соҳасида янги йўналишлар бўйича ишлар олиб борилади;
ўқув-методик базани халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш, янги технологиялар, методикалар, республика ва хорижий турдош муассасаларнинг илғор тажрибасини амалиётга татбиқ этиш йўлга қўйилади;
турдош муассасалар, республикадаги ихтисослаштирилган илмий марказ ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ветеринария ва кинология соҳасига доир янги адабиётлар, ўқув-методик қўлланмалар ишлаб чиқилади;
халқаро майдонда Марказнинг нуфузини янада ошириш бўйича зарур барча чора-тадбирлар амалга оширилади.
5-боб. Концепцияни амалга ошириш устидан мониторинг олиб бориш
14. Концепцияни амалга ошириш устидан тизимли мониторинг олиб бориш, умумий мувофиқлаштириш, кинология фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини оширишга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни тезкорлик билан кўриб чиқиш ва ҳал этиш Божхона қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 январдаги 21-сон қарорига 2-ИЛОВА
2021 — 2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси Миллий кинология маркази фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштириш концепциясини амалга ошириш бўйича
Т/р Чора-тадбирлар номи Амалга ошириш шакли Амалга ошириш муддатлари Масъул ижрочилар I. Божхона органларида кинология хизматини тубдан такомиллаштириш 1. Божхона органлари кинологларининг тажрибаси, билими, касбга садоқати, хизмат фаолиятида эришган ютуқлари, хизмат ва ижро интизомига риоя этиш каби хислатларини эътиборга олган кинология хизматини сифатли ташкил этиш мақсадида ходимларни рағбатлантириш ва хизмат итига бўлган муносабатни кучайтириш учун кинологларга 1, 2, 3-даражали кинолог кўкрак нишонларини жорий этиш. Идоравий ҳужжат 2021 йил 1 декабрь Божхона қўмитаси 2. Кинология, ветеринария ва итчилик йўналишларида вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат ташкилотлари ҳамда итчилик клублари билан ҳамкорлик ўрнатиш. Меморандумлар 2021 йил давомида Божхона қўмитаси, манфатдор вазирликлар ва идоралар 3. Илғор халқаро тажриба асосида овчилик, тоғ-чўл чорвачилиги, ўсимликлар карантини, ўрмон хўжалиги, қўриқлаш хизматлари учун итларни тайёрлаш. Буюртма асосида Доимо Божхона қўмитаси 4. Божхона органларида хизмат қилаётган кинологларнинг фаолиятини таҳлил қилиш, амалиётда учраётган муаммоларни ўрганиш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича асосланган тавсияларни ишлаб чиқиш. Алоҳида тасдиқланган режа асосида Доимо Божхона қўмитаси 5. Турдош муассасалар, республикадаги ихтисослаштирилган илмий марказ ва олий таълим муассасаси билан ҳамкорликда ветеринария ва кинология соҳасига доир адабиётлар, ўқув-методик қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва чоп эттириш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021 йил давомида Божхона қўмитаси, Тошкент давлат аграр университети, Самарқанд ветеринария медицинаси институти 6. Хизмат итлари ёрдамида самарали фаолиятни амалга ошириш мақсадида хизмат итларини турли йўналишлар бўйича тайёрлашда янги ўқув-ўргатиш услубларини яратиш ҳамда амалиётга жорий этиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021 — 2023 йиллар Божхона қўмитаси II. Кинология хизматига замонавий ва илғор ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш 7. Божхона хизмати органлари ҳисобидаги зотдор итларнинг келиб чиқиши (шажараси) бўйича таҳлилий ишларни олиб бориш учун «Кинология хизмати» автоматлаштирилган ахборот тизимида алоҳида дастур яратиш. Техник-топшириқни ишлаб чиқиш 2022 йил 1 январь Божхона қўмитаси 8. Божхона органларининг кинология соҳасида хизмат итларини кунлик озиқлантириш рациони бўйича (маҳсулот турлари, тайёр қуруқ озуқа) ажратиладиган компенсация тўловларини тўғри сарф-харажат қилиш электрон-назорат механизмини жорий этиш. Ички идоравий ҳужжат 2022 йил 1 февраль Божхона қўмитаси 9. Кинологларни ўқитиш ва малакасини оширишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда машғулотларни ташкил этишда ўқув методикаларини янгилаб бориш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021 — 2023 йиллар Божхона қўмитаси 10. ДБҚ веб-сайтида «Кинология» рукнини ташкил этиш ва унда фуқаролар ва ит боқишга қизиқувчилар учун умумий аҳамиятга эга бўлган маълумотлар ва видео роликлар базасини шакллантириш. Ташкилий чора-тадбирлар Доимо Божхона қўмитаси 11. Фуқаролар ва итбоқувчиларга тавсиялар бериш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш мақсадида онлайн режимида ишловчи «Ветеринария хизмати» интерактив хизматини йўлга қўйиш. Ички идоравий ҳужжат 2021 йил 1 октябрь Божхона қўмитаси III. Марказда наслчилик ишларини самарали олиб бориш ҳамда хизмат итларини ўргатишнинг янги усулларини жорий этиш 12. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар хизмат итлари питомниклари, итчилик клублари, шунингдек, хорижий давлатлар кинология хизматлари билан зотдор итларни айирбошлаш борасидаги фаолиятни кенгайтириш. Ҳамкорлик меморандумлари асосида 2021 — 2023 йиллар Божхона қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар 13. Божхона органлари ва бошқа идораларнинг кинология хизмати учун зотдор хизмат итларини кўпайтириш, насл олиш тизимини кинология ва наслчилик соҳаси ривожланган давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганган ҳолда такомиллаштириш. Ҳамкорлик меморандумлари асосида 2021 — 2023 йиллар Божхона қўмитаси 14. Илғор халқаро тажриба асосида кинология соҳасида янги йўналишлар (CITES) ва хизмат итларини ўргатишнинг янги усуллари бўйича ишлар олиб бориш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021 — 2023 йиллар Божхона қўмитаси 15. Хизмат итларининг қобилиятини оширишда илғор ўқитиш ва ўргатиш методологиялардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021 — 2023 йиллар Божхона қўмитаси 16. Халқаро ва миллий кўргазмалар, мусобақаларда божхона органлари кинология хизмати мутахассисларининг фаол иштирок этишини таъминлаш ва юқори натижаларга эришиш ҳамда Марказ мутахассислари малакасини ошириш учун хорижий давлатларда махсус ўқув курсларида (экстерьер, хизмат итларининг ишчанлик қобилияти, мусобақаларга тайёрлаш бўйича ҳакамлик қилиш) ўқитиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021-2022 йиллар Божхона қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги IV. Ихтисослаштирилган ветеринария хизматини такомиллаштириш 17. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, вазирликлар ва идоралар ҳамда ташкилотлар, итчилик клублари, шунингдек, хорижий давлатлар кинология хизматлари билан: итлардаги турли хил касалликларни барвақт аниқлаш, ветеринария даволаш-профилактика ва лаборатория-диагностика ишлари бўйича; ветеринария соҳасида қўшма тадқиқот, конференция, семинар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш; итларда учрайдиган турли касалликларнинг доимий мониторингини олиб бориш ва замонавий усулларда даволаш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш ишларини йўлга қўйиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021-2022 йиллар Божхона қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Тошкент давлат аграр университети, Самарқанд ветеринария медицинаси институти, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар 18. Марказда фаолият олиб бораётган мутахассисларнинг Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институти ва лабораторияларда амалиёт ўташи. Ҳамкорлик меморандумлари асосида 2021 йил давомида Божхона қўмитаси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси 19. Ветеринария тадбирларини олиб бориш сифатини янада ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ихтисослаштирилган ветеринария хизматини халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган замонавий асбоб-ускуналар харид қилиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021-2022 йиллар Божхона қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги 20. Итларда учрайдиган турли касалликларнинг доимий мониторингини олиб бориш ва замонавий усулларда даволашни жорий қилиш. Ташкилий чора-тадбирлар Доимо Божхона қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар 21. Республикада ветеринария ва кинология соҳасида чоп этиладиган оммабоп журналларда кинология рукни остида мақолалар чоп этиш. Ташкилий чора-тадбирлар Доимо Божхона қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар 22. Республика ва хорижий давлатларнинг ветеринария хизматлари мутахассислари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва соҳада эришилаётган ютуқлар ва тажрибани ўрганиб бориш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021 йил давомида Божхона қўмитаси 23. Марказда малакали ходимлар томонидан ветеринария хизмати бўйича илмий изланишлар олиб бориш, адабиёт ва қўлланмаларни ишлаб чиқиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021 йил давомида Божхона қўмитаси, Тошкент давлат аграр университети, Самарқанд ветеринария медицинаси институти 24. Марказда божхона органлари хизматида фойдаланилмайдиган ит зотларини (Ўрта Осиё ва Кавказ овчаркаси, Сибирь хаскиси, Акита-ину ва бошқа) кўпайтириш ва аҳолига сотиш ишларини ташкил этиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021 — 2023 йиллар Божхона қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар V. Кинологлар ва хизмат итларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва бу борада кадрлар салоҳиятини юксалтириш 25. Ўқув-методик базани халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021-2022 йиллар Божхона қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар 26. Кадрларни танлаб олиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва кадрлар салоҳиятини янада юксалтириш механизмини тубдан ўзгартириш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021-2022 йиллар Божхона қўмитаси 27. Божхона чегараси орқали контрабанда ашёлари, товар-моддий бойликлар ҳамда божхона назоратида янги ҳуқуқбузарлик объектини аниқлаш бўйича кинологларнинг билим ва кўникмаларини янада ошириш. Ташкилий чора-тадбирлар Доимо Божхона қўмитаси 28. Хизмат итлари билан вербал усуллар асосида ўтказилаётган ўқув-амалий машғулотлар жараёни бўйича тайёрланадиган видеолавҳаларни божхона органлари масофавий таълим тизимга жойлаштириб бориш. Ташкилий чора-тадбирлар Доимо Божхона қўмитаси 29. Марказ инструкторларининг хорижий давлатларда малакасини ошириш, хорижий давлатларнинг божхона органлари кинология хизмати фаолиятини ўрганиш ва амалиётга татбиқ этиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021-2022 йиллар Божхона қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги 30. Турдош муассасалар, республикадаги ихтисослаштирилган илмий марказлари ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ветеринария ва кинология соҳасига доир адабиётлар, ўқув-методик қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва нашр этиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021-2022 йиллар Божхона қўмитаси 31. Божхона органлари масофавий таълим тизими орқали кинолог-мутахассисларнинг назарий билимларини мустаҳкамлаш ҳамда касбий тайёргарлигини ошириш. Ташкилий чора-тадбирлар Доимо Божхона қўмитаси 32. Кинология соҳасидаги илмий ишланмалар натижаларини ўқув жараёни ва божхона органлари кинология хизмати фаолиятига татбиқ этиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021-2022 йиллар Божхона қўмитаси 33. Ўқув жараёнига олий таълим муассасалари, Божхона институти мутахассисларини жалб этган ҳолда ўқитиш ва ўргатиш жараёнларини тубдан такомиллаштириш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021-2022 йиллар Божхона қўмитаси 34. Божхона органларида кинология хизмати фаолияти натижадорлигини (касбий таълим тизими ҳамда ўқув-ўргатиш методологияси) баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш. Ички идоравий ҳужжат 2022 йил 1 январь Божхона қўмитаси 35. Ёшларда кинология соҳасига қизиқиш уйғотиш, Ватанга хизмат қилишдек шарафли касб эгаси бўлишдек ватанпарварлик туйғусини шакллантириш мақсадида Марказда кинология хизмати тарихи музейини ташкил этиш. Ички идоравий ҳужжат 2022 йил 1 март Божхона қўмитаси VI. Кинология ва ветеринария хизматлари бўйича ўзаро манфаатли халқаро ҳамкорликни ривожлантириш 36. Хорижий давлатлар ҳамда Жаҳон божхона ташкилотининг минтақавий кинология марказлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш. Бунда: ўқув қўлланмалари ва амалий қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва нашр этиш, шунингдек, кинология соҳасидаги хорижий ўқув материалларини ўзбек тилига таржима қилиш; Жаҳон божхона ташкилотининг босма ва электрон нашрларида Марказ фаолиятини кенг ёритиш; Жаҳон божхона ташкилоти минтақавий кинология марказларидан экспертларни жалб этган ҳолда Марказда халқаро ўқув-амалий семинар тренинглар ташкил этиш; хорижий грантлар асосида замонавий асбоб-ускуналар, жиҳозлар ва зотдор хизмат итларини сотиб олиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021 — 2023 йиллар Божхона қўмитаси , Ташқи ишлар вазирлиги , вазирликлар ва идоралар 37. Республика ва хорижий турдош муассасаларнинг илғор тажрибасини ўрганиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021-2022 йиллар Божхона қўмитаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 январдаги 21-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Миллий кинология марказида кинологларни тайёрлаш, итларни ўргатиш ва сотиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Миллий кинология марказида (кейинги ўринларда — Марказ) кинологларни тайёрлаш, итларни ўргатиш ва сотиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
буюртмачи — Марказга кинологларни тайёрлаш, хизмат итларини ўргатиш ва итларни сотиб олиш учун буюртма берган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, вазирлик ва идоралар, чет давлатларнинг кинология хизматлари, шунингдек, итларни ўргатиш учун буюртма берган Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари;
умумий машқ курси — итни бошқариш, йўналтириш ва бирор ҳолатни қабул қилиши учун зарур бўлган умумий бўйсуниш кўникмаларини ҳосил қилиш курси;
тест-синов — итнинг ўқув-ўргатув курсларига мойиллигини аниқлаш учун аппортировка (буюмларни олиб келиш), қидирув реакциясини яққол намоён қилиши, эгасига яхши муносабатда бўлиши ва унга бўйсуниши, ҳаракатчанлиги (тўсиқларни енгиб ўтишда), ҳид билиши ривожланганлиги, ўзига нисбатан таҳдидли ҳаракатларга жаҳлдорликни юзага чиқариши, отилган ўқ овози ва бошқа кучли қўзғатувчиларга нисбатан хотиржам муносабатда бўлиши каби кўрсатгичлар бўйича итнинг иш қобилиятини текшириш;
хизмат ити — Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ёки чет давлатларнинг кинология хизматларига тегишли бўлган, махсус идентификация белгисига эга, умумий ва махсус йўналишлар бўйича тайёрланган ит;
ўқув-ўргатув курси — Марказда кинологларни ва хизмат итларини гиёҳвандлик воситалари, тамаки маҳсулотлари, қурол-яроғ, ўқ-дори, портловчи моддалар, валюта қимматликларини қидириб топиш, шунингдек, қидирув-қутқарув, ҳимоя-қоровул, из-қидирув хизмати, терроризмга қарши курашиш ва бошқа йўналишлар бўйича тўрт ойгача тайёрлаш курси.
2-боб. Марказда буюртмачиларнинг итлари, кинологларини ва уларга тегишли хизмат итларини қабул қилиш
3. Буюртмачи кинологларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, уларга тегишли хизмат итларини ўргатиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари томонидан итларни умумий машқ курси кўникмалари, ҳимоя-қоровул хизмати талаблари бўйича тайёрлаш юзасидан Марказга эркин шаклдаги буюртманома (ариза, хат, илтимоснома, сўровнома) билан мурожаат қилади.
Буюртманомада буюртмачи ҳақидаги маълумотлар, ўқув курсларининг йўналиши, ит зоти, кинологлар ва итлар сони кўрсатилади.
4. Буюртманома Марказга берилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида:
Марказ билан буюртмачи ўртасида шартнома тузилади;
кинологлар хизмат итлари билан бирга юборилаётганда ёки Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларининг итларини қабул қилишда буюртмачига итни Марказнинг ихтисослаштирилган ветеринария хизматида дастлабки клиник кўрикдан ўтказиш учун олиб келиш санаси маълум қилинади.
5. Ўқув курсларига клиник соғлом, саккиз ойдан ошган мазкур Низомга 1-иловада кўрсатилган ит зотлари Марказ мутахассисларидан иборат таркибдаги комиссия (кейинги ўринларда — комиссия) хулосаси асосида қабул қилинади.
Агар буюртмачи томонидан тақдим этилган ит ушбу Низомга 1-иловада кўрсатилган ит зотлари тоифасига кирмаган тақдирда, комиссия томонидан қўшимча тест синови ва ўрганиш ўтказилгандан сўнг уларнинг ижобий хулосаси асосида ўқув курслари йўналишига лойиқ деб топилиши ва истисно тариқасида қабул қилиниши мумкин.
6. Буюртмачи томонидан олиб келинган ит паспорти ва бошқа ҳудуд (вилоят, туман (шаҳар)дан олиб келинса, қонун ҳужжатлари талаблари асосида юқумли касалликлар йўқлиги ҳақидаги маълумотномалар тақдим этилади. Мазкур ҳужжатда қутуриш, ўлат ва бошқа юқумли касалликларга қарши эмлаш, гижжасизлантириш тадбирлари ўз вақтида ўтказилганлиги бўйича маълумот кўрсатилиши лозим.
Эмлаш тадбирлари буюртмачи томонидан итни Марказга олиб келишдан камида йигирма бир кун олдин ёки ўн бир ойдан ошмаган ҳолда амалга оширилган бўлиши шарт.
7. Буюртмачининг ити Марказнинг ихтисослаштирилган ветеринария хизматида дастлабки клиник кўрикдан ўтказилади ва натижаси бўйича мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда ветеринария хулосаси тузилади.
Ветеринария хулосасига кўра:
ит соғлом деб топилса, буюртмачи билан Марказ ўртасида шартнома тузилади ва ит қабул қилинади;
ит носоғлом деб топилса, у Марказ томонидан қабул қилинмайди.
8. Марказга қабул қилинган итлар ўттиз кун давомида дастлабки ветеринария ва карантин назоратида сақланади.
9. Буюртманома асосида қабул қилинган итнинг тегишли ўқув йўналишига лаёқатлилигини аниқлаш учун дастлабки ветеринария ва карантин назорати якуни бўйича итнинг тегишли ўқув йўналишига лаёқатлилиги тест синовидан ўтказилади.
Тест синови натижаси бўйича мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ итни қабул қилиш ёки рад этиш (четлаштириш) тўғрисида далолатнома тузилади.
10. Қабул қилиш пайтида итда юқумли касалликлар яширин (инкубацион) даврида бўлиб, карантин ёки кейинги даврда юқумли касаллик белгилари юзага чиққанда Марказнинг ихтисослаштирилган ветеринария хизмати томонидан хулоса тузилади ва шунга асосан ит буюртмачига қайтарилади.
11. Ўқув курсларига қабул қилинмаган ёки ундан четлаштирилган итлар учун тўланган маблағлар Марказ томонидан сарфланган озуқа ва дори-дармон харажатлари чегирилган ҳолда буюртмачига қайтарилади.
3-боб. Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар, шунингдек, чет давлатлар кинология хизматлари буюртманомалари бўйича кинологларни тайёрлаш ҳамда уларга тегишли хизмат итларини ўргатиш
12. Ўқув-ўргатиш курсларида кинологлар хизмат итлари билан бирга ўргатилади.
13. Гиёҳвандлик воситалари, қурол-яроғ, ўқ-дори ва портловчи моддалар, мина қидирув, из-қидирув, терроризмга қарши курашиш, қидирув-қутқарув хизмати йўналишларида Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг ҳамда чет давлатлар кинология хизматларининг кинологлари ўргатилади.
14. Кинологни тайёрлаш, шунингдек, уларга тегишли хизмат итларини ўргатиш бўйича Марказ билан буюртмачи (чет давлатларнинг кинология хизматлари бундан мустасно) ўртасида шартнома тузилади.
15. Чет давлатларнинг кинология хизматлари буюртманомалари асосида икки ёхуд кўп томонлама ташқи савдо шартномаси тузилади.
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида кинологларни тайёрлаш, шунингдек, уларга тегишли хизмат итларини ўргатиш бўйича келишувлар назарда тутилган бўлса, Марказ томонидан алоҳида шартнома тузилмайди.
16. Марказ томонидан буюртманомалар асосида кинологларни тайёрлаш, шунингдек, уларга тегишли итларни ўргатиш учун тўловлар мазкур Низомга 4-иловада келтирилган калькуляция асосида белгиланади ва ундирилади.
17. Чет давлатларнинг кинология хизматлари буюртмалари асосида кинологларни тайёрлаш ва хизмат итларини ўргатиш учун тўловлар мазкур Низомга 4-иловада келтирилган калькуляциянинг икки баравари миқдорида белгиланади.
18. Ўқув-ўргатиш курси якуни бўйича кинологлар буюртмачининг вакили иштирокида синовдан ўтказилади ва синовдан муваффақиятли ўтган кинологларга сертификат берилади.
Ўқув-ўргатиш курси якуни бўйича ўтказилган синовда қониқарсиз баҳо олган кинологларга бир марта қайта синов топшириш имконияти берилади.
19. Кинолог якуний синовдан ўтмаган тақдирда, буюртмачи томонидан шартнома асосида тўланган тўловлар қайтарилмайди.
4-боб. Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларининг итларини умумий машқ ҳамда ҳимоя-қоровул хизмати курслари бўйича ўргатиш
20. Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларининг итларини умумий машқ ҳамда ҳимоя-қоровул хизмати курслари бўйича тайёрлаш учун улар ушбу Низомнинг 4 — 11-бандлари талаблари асосида қабул қилинади ва шартнома тузилади.
21. Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларининг итларини умумий машқ ҳамда ҳимоя-қоровул хизмати курслари бўйича ўргатиш учун тўловлар мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ белгиланади ва ундирилади.
22. Ўргатиш курслари якуни бўйича буюртмачи итнинг кўникмаларини текшириб, уни далолатнома асосида қабул қилиб олади.
Қабул қилиш-топшириш жараёни видео тасвирга олиниб, бир йил давомида Марказда сақланади.
23. Итни белгиланган курслар бўйича ўргатиб, эгасига муваффақиятли топширган ходим Марказнинг ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан қўшимча рағбатлантирилади.
24. Мазкур Низомнинг 10-бандида кўрсатилганидан бошқа ҳолларда итни ўргатиш жараёнида ит шикастланса ёки нобуд бўлса, етказилган зарар Марказ томонидан қопланади.
Марказ томонидан қопланган харажатлар, мазкур ҳолатга аниқлик киритилиб, айбдор деб топилган шахсдан регресс тартибида ундирилади.
25. Итни ўргатиш бўйича шартнома тузилгандан кейин базавий ҳисоблаш миқдори ўзгарганда, янги тариф бўйича қайта ҳисоб-китоб қилинмайди ҳамда қўшимча тўловлар ундирилмайди.
5-боб. Марказ томонидан хизмат итларини сотиш
26. Марказ томонидан хизмат итларини ва кучукчаларини Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, вазирликлар ва идораларга ҳамда чет давлатларнинг кинология хизматларига сотиш шартнома асосида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ва норезидентларига хизмат итлари сотилмайди.
27. Чет давлатлар кинология хизматлари буюртмасига асосан хизмат итларини ва кучукчаларини сотиш икки ёки кўп томонлама тузиладиган ташқи савдо шартномасига мувофиқ амалга оширилади.
28. Марказ томонидан сотиладиган хизмат итлари ва кучукчалари тегишли лицензияга эга бўлган баҳоловчи ташкилотлар томонидан баҳоланади.
29. Марказ томонидан сотилаётган хизмат итлари ва кучукчаларига юқумли касалликларга қарши ветеринария профилактика тадбирлари ўтказилади.
6-боб. Якунловчи қоида
30. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Миллий кинология марказида кинологларни тайёрлаш, итларни ўргатиш ва сотиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Миллий кинология марказида ўргатиш учун қабул қилинадиган ит зотлари
Т/р Итнинг зоти I. Ўрта зотли итлар 1 . Рус спаниели 2. Инглиз коккер спаниели 3. Америка коккер спаниели 4. Вельш-терьер 5. Ягдтерьер 6. Бигль 7. Фокс-терьер II. Йирик зотли итлар 8. Немис овчаркаси 9. Бельгия овчаркаси 10. Шарқий Европа овчаркаси 11. Ўрта Осиё овчаркаси 12. Кавказ овчаркаси 13. Лабрадор 14. Ротвейлер 15. Курцхаар 16. Доберман 17. Ризеншнауцер
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Миллий кинология марказида кинологларни тайёрлаш, итларни ўргатиш ва сотиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
_______-сонли ветеринария хулосаси 20__ йил «__» ________ Тошкент ш. Биз, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази ихтисослаштирилган ветеринария хизмати бошлиғи_______________________________, Ихтисослаштирилган ветеринария хизматининг масъул ходимлари___________________, 20__ йил «__» _________ куни Марказга_______________________________________ _______________________________________________________________ томонидан (ит эгасининг Ф.И.О. ва паспорт маълумотлари, агар юридик шахс бўлса, унинг тўлиқ номи ва раҳбарининг Ф.И.О. кўрсатилади) ____________________________ курсига қабул қилиш учун ______________ лақабли, ____________ зотига мансуб бўлган, ________ йилда туғилган, ранги _________, жинси ____________ бўлган итни ветеринария кўриги, клиник ва лаборатория текширувларидан ўтказиб, қуйидагиларни аниқладик: а) итнинг семизлиги _____________; б) кўзларида ўзгаришлар _____________; в) тишлари _____________; г) тана ҳарорати _____________.; д) юнги ялтироқлигида ўзгариш _____________; е) эшитиш қобилияти _____________; ж) итнинг қон таҳлили кўрсаткичи _____________. Юқоридагиларга асосланиб, итнинг клиник аҳволи ихтисослаштирилган ветеринария хизмати ходимлари томонидан ______________ деб топилди. Ихтисослаштирилган ветеринария хизмати бошлиғи _________ __________________ (имзо) (Ф.И.О.) Ихтисослаштирилган ветеринария хизмати масъул ходимлари _________ _________ __________________ (имзо) (Ф.И.О.) _________ __________________ (имзо) (Ф.И.О.) _________ __________________ (имзо) (Ф.И.О.)
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Миллий кинология марказида кинологларни тайёрлаш, итларни ўргатиш ва сотиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Итни қабул қилиш ёки рад этиш (четлаштириш) тўғрисида ДАЛОЛАТНОМА 20__ йил «___»_________ Тошкент ш. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Миллий кинология марказида тузилган итнинг тегишли ўқув йўналишига лаёқатлилигини аниқловчи комиссия Раиси ___________________________________________________________________ (Ф.И.О., лавозими, унвони) ва комиссия аъзолари ______________________________________________________ (Ф.И.О., лавозими, унвони) ______________________________________________________лар томонидан итнинг ________________________________________________________________________ (умумий машқ курси кўникмалари ҳимоя-қоровул хизмати) хизматларга яроқлилигини аниқлаш мақсадида: __________________________________ (ит эгасининг Ф.И.О. ва паспортдаги маълумотлар, агар юридик шахс бўлса, унинг тўлиқ номи ва раҳбарнинг Ф.И.О.кўрсатилади) ________________да яшовчи _____________________________________________га тегишли ит иш қобилияти текширувидан ўтказилди. Комиссия тест синови натижаларига мувофиқ қуйидагиларни аниқлади: __________ лақабли, ____________ зотига мансуб бўлган, _________ йилда туғилган, ранги ____________, жинси _________________ бўлган ит иш қобилияти _______________________________________________________________ ўргатишга (умумий машқ курси кўникмалари ҳимоя-қоровул хизмати) лойиқ/нолойиқ деб топилиб, қабул/рад қилинди. Комиссия раиси _____________________________ Комиссия раиси ўринбосари _____________________________ Комиссия аъзолари _____________________________ Топширди _____________________________ Қабул қилди _____________________________
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Миллий кинология марказида кинологларни тайёрлаш, итларни ўргатиш ва сотиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
«КЕЛИШИЛДИ» «ТАСДИҚЛАЙМАН» ________________________________ ________________________________ ________________________________ ________________________________ ________________________________ ________________________________ ________________________________ ________________________________ ________________________________ ________________________________ ________________________________ ________________________________ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Миллий кинология марказида бир нафар кинолог ва унга тегишли хизмат ити учун ўқитиш харажатларининг К А Л Ь К У Л Я Ц И Я С И Т/р Хизмат тури Харажатлар * бир ой учун (30 кун) Курс давомийлиги 1. Ходим(инспектор)нинг иш ҳақи/10 ** 2. Ётоқхона ва коммунал харажатлар 3. Бир бош хизмат итини озиқлантириш 4. Бир бош хизмат ити учун ўтказиладиган ветеринария тадбирлари 5. Бино ва иншоотларнинг амортизацияси 6. Бошқа харажатлар (махсус анжомлар, сертификат ва ҳоказо) 7. Рентабиллик 20 % Жами
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Миллий кинология марказида кинологларни тайёрлаш, итларни ўргатиш ва сотиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси резиденти ва норезидентларининг итларини умумий машқ курси кўникмалари ҳамда ҳимоя-қоровул хизмати талаблари бўйича тайёрлаш хизматларини кўрсатиш учун тарифлар *
(Тариф коэффициенти белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан белгиланади)
Т\р Хизмат тури Тарифларни кўпайтириш коэффициенти Ўрта зотли ит Йирик зотли ит 1. Умумий машқ курси 10,5 11,6 2. Ҳимоя-қоровул хизмати 18,2 19,3
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 январдаги 21-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Миллий кинология марказидаги хизматга яроқсиз итларни сотиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Миллий кинология марказидаги (кейинги ўринларда — Марказ) хизматга яроқсиз итларни сотиш тартибини белгилайди.
2. Итларнинг хизматга яроқсизлиги Марказ раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланадиган Марказдаги итларнинг хизматга яроқсизлигини аниқловчи комиссия (кейинги ўринларда — комиссия) томонидан аниқланади.
3. Марказ томонидан хизматга яроқсиз итларни сотиш Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси , «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Итларнинг хизматга яроқсизлигини аниқлаш
4. Комиссия итларни кўздан кечириш ва ўрганиш давомида мазкур Низомга 1-иловада келтирилган жисмоний камчилиги, касаллиги ва нуқсонлари мавжуд бўлган итларни хизматга яроқсиз деб топади.
5. Ўлат ва бошқа юқумли касалликларга чалинганлиги оқибатида итлар хизматга яроқсиз деб топилган тақдирда, комиссия томонидан ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда далолатнома тузилади ҳамда итлар йўқ қилиш учун туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимига топширилади.
6. Клиник соғлом, жисмоний нуқсонсиз, лекин феъл-атворида тахминий-жинсий ва суст-мудофаа реакциясининг устунлиги ҳамда асаб фаолияти асосий типологик хусусиятларининг камчиликлари ўта юқори ёки жуда паст қўзғалувчанлиги мавжуд бўлган итлар комиссия томонидан хизматга яроқсиз деб топилади ҳамда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда далолатнома тузилиб, сотувга қўйилади.
3-боб. Итларни баҳолаш ва сотиш тўғрисида эълон бериш
7. Марказ томонидан мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилган итлар тегишли лицензияга эга бўлган баҳоловчи ташкилотлар томонидан баҳоланади.
8. Баҳоловчи ташкилотлар томонидан итнинг баҳоланганлиги бўйича ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида Марказ оммавий ахборот воситаларига итни сотиш бўйича эълон беради.
Эълонда сотувга қўйилган итнинг фотосурати ва лақаби, ёши, зоти, жинси, нархи, шунингдек, тўловларни амалга ошириш учун Марказнинг банк реквизитлари ҳамда қўшимча маълумотлар учун телефон рақами, ит сотиб олиш учун мурожаат этишнинг охирги муддати (кун ва соат) ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади.
9. Хизматга яроқсиз итни сотиб олиш юзасидан йигирма беш иш куни ичида мурожаат тушмаса, ит сотилмаган деб ҳисобланади ва белгиланган тартибда Марказ кинологларига бепул берилади.
4-боб. Итларни сотиб олиш учун мурожаат қилиш ва уларни кўриб чиқиш
10. Итни сотиб олиш учун Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ва норезидентлари қуйидаги маълумотларни кўрсатган ҳамда илова қилган ҳолда Марказга мурожаат қиладилар:
жисмоний шахслар учун — фамилияси, исми ва отасининг исми;
юридик шахслар учун — ташкилотнинг тўлиқ номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами ва жойлашган жойи (почта манзили);
алоқага чиқиш учун маълумотлар (электрон почта манзили, телефон (факс) рақами (мавжуд бўлганда);
сотиб олмоқчи бўлган ит тўғрисидаги маълумотлар;
тўловни қайтариш учун банк ҳисобварағи.
11. Марказ томонидан итни сотиб олиш бўйича тушган мурожаат уч иш куни ичида кўриб чиқилади, мурожаатда кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги текширилади, сотиб олувчига итни сотиб олиш учун шартнома тузиш ёки шартнома тузишни рад этиш тўғрисида рад этиш асосларини аниқ кўрсатган ҳолда хабар берилади.
Ит сотувга қўйилгандан сўнг нобуд бўлганда ёки касал бўлиб қолганда ёхуд тан жароҳати олганда сотиб олувчи билан шартнома тузиш рад этилади.
12. Марказ итни сотиб олиш тўғрисидаги мурожаат асосида сотиб олувчи билан олди-сотди шартномасини тузади.
5-боб. Итларни сотиш
13. Ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ хизматга яроқсиз деб топилган итлар шартнома асосида нақд ёки пул ўтказиш йўли билан сотилади.
14. Сотиб олувчи шартнома имзолангунга қадар сотувга қўйилган итни кўздан кечириши мумкин.
15. Сотиб олувчи хизматга яроқсиз деб топилган итни сотиб олиш бўйича қароридан қайтган тақдирда, у Марказ депозит ҳисобварағига ўтказилган пул маблағини қайтариб олиши мумкин. Бунда сотиб олувчи пул маблағини қайтариб олиш тўғрисида Марказга мурожаат қилади.
Тўланган пул маблағлари тегишли мурожаат тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида Марказ томонидан қайтарилиши лозим.
16. Сотилаётган итларда Марказ томонидан барча юқумли касалликларга қарши ветеринария профилактика тадбирлари ўтказилади ва ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда «Ёш ит карточкаси» берилади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
17. Итларни сотишда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
18. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Миллий кинология марказидаги хизматга яроқсиз итларни сотиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Хизмат итлари болаларини ўстириш ва хизмат итларидан фойдаланишни тақиқловчи жисмоний камчиликлар, касалликлар ва нуқсонлар
1. Скелет ва мушакларнинг умумий жисмоний ўсишдан тўхтаб қолганлиги, нозиклиги, кичиклиги, жуда семизлиги ёки озғин (ориқ)лиги.
2. Ташқи кўринишининг (экстерьер) асосий ва яққол кўзга ташланадиган камчиликлари:
а) тишларнинг эмаль қатлами бутунлай емирилганлиги, жағдаги битта ёки иккита тишларнинг йўқлиги;
б) ингичка, заиф мушакли бўйин ёки бурмакли, осилиб тушган терили бўйин;
в) ҳаддан ташқари осилиб турган ёки букри қомат;
г) синиб турган ёки букри (эгик), ингичка, етилмаган мушакли бел;
д) жуда қийшайган сағри;
е) думалоқ, бўртма, эгри-бугри қовурғали, олд томонидан номутаносиб, кенг ёки жуда тор ёхуд кичкина кўкрак қафаси;
ж) осилиб қолган ёки ҳаддан ташқари ичига ботиб кетган қорин;
з) олдинги оёқларнинг тор вазияти (ҳолати), ташқарига ёки ичкарига қийшайган тирсаклар, яққол кўзга ташланадиган маймоқлик ёки оёқларнинг жуда кенг қўйилиши, орқа оёқларнинг қиличсимон вазияти, сакраб юришига ёрдам берувчи бўғинларнинг яқинлашуви ёки қийшайганлиги, ясси, ёйилган оёқ панжалари.
3. Ҳаракатнинг издан чиқишига сабаб бўлувчи марказий асаб тизимининг (мия ва унинг пардалари) бузилиши ва зарарланиши.
4. Аъзоларнинг тузалмайдиган функционал бузилишини келтириб чиқарувчи периферик (сиртқи) асаб касалликлари.
5. Елка ва сон мушакларининг қуриши (атрофияси) оқибатида пайдо бўлган чўлоқлик. Пай, пайчалар ва бўғинларнинг сурункали яллиғланиши.
6. Оғир, сурункали касалликлар, заҳарланишлар оқибатида пайдо бўладиган ҳазм қилиш аъзоларининг узоқ давом этадиган, яққол кўзга ташланадиган, даволанмайдиган бузилишлари (касалликлар).
7. Нафас қисиш, йўтал, хириллаш, шиллиқ пардаларнинг циапози каби аниқ ташқи белгиларга эга бўлган нафас йўллари, ўпка, ўпка пардасининг сурункали касалликлари. Бурун шиллиқ пардаси ёки янги пайдо бўлган нарсаларнинг ўзгариши, айниши оқибатида нафас олишнинг бузилиши.
8. Юрак ва йирик қон томирларининг сурункали касалликлари.
9. Қаттиқ оғриқ, оқсоқлик ва ҳаракатларнинг йўқолиши билан кечадиган мушаклар ва бўғинларнинг сурункали ревматизми.
10. Эркин ҳаракатга тўсқинлик қилувчи бўғинлар, пайлар ва юмшоқ тўқималарнинг деформацияси (шаклининг ўзгариши).
11. Йиринглаш, тешик оқма яраларни келтириб чиқарувчи лимфатик безларнинг сурункали шикастланиши.
12. Ҳаракатларни чеклаб қўювчи нотўғри битган суяклар.
13. Бўйинбоғ ва белтасма кийдиришни қийинлаштирадиган, йўқотиб бўлмайдиган ўсмалар, шишлар ёки сурункали, зўраядиган касалликлар.
14. Хавфли ўсмалар, шишлар (саратон-рак).
15. Чурранинг (дабба) ичак-човоқлар ва қорин билан тушиб кетиши.
16. Эркин ҳаракатланиш имконини йўққа чиқарувчи бармоқлар ва тирноқларнинг бедаво касаллиги.
17. Эшитиш қобилиятини қисман йўқотиш билан кечадиган қулоқ ички қисми (лабиринти) ва пардаси функциясини ўзгартириб юборадиган қулоқнинг сурункали йирингли яллиғланиши.
18. Кучсиз сезиш қобилияти.
19. Кўз шиш қопчиғи ва шиллиқ пардасининг сурункали яллиғланиши, кўз ёши оқмаяраси, кўздан доимий равишда ёш оқиши, кўриш қобилиятининг қисман йўқолиши.
20. Бичилган (ахта қилинган) итлар.
21. Иш қобилияти бутунлай йўқолишига сабаб бўладиган ва даволаниш учун сарфланадиган харажатларни оқламайдиган травматик касалликлар (яралар, жароҳатлар, урилган, лат еган жойлар ва бошқа) рўйхатда кўрсатилмаган касалликлар).
22. Даволанмайдиган, сурункали паразитар касалликлар (қирма темиратики, мой хўрак, қўтир) тананинг асосий қисмига тарқалган чилла яра (экзема).
23. Хизмат итларидан самарали фойдаланишга имкон бермайдиган ва йўл қўймайдиган бошқа жисмоний камчилик, касаллик ва нуқсонлар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Миллий кинология марказидаги хизматга яроқсиз итларни сотиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
«ТАСДИҚЛАЙМАН» Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази директори ____________________________ Хизмат итининг яроқсизлиги ҳақида ДАЛОЛАТНОМА 20___ йил «___»__________ Тошкент шаҳри Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Миллий кинология марказидаги итларнинг хизматга яроқсизлигини аниқловчи комиссия раиси ______________________ ________________________________________________________________________ (лавозими, Ф.И.О.) ва қуйидаги аъзолар _____________________________________________________ дан (лавозими, Ф.И.О.) иборат комиссия, кинолог ____________________________________ га бириктирилган, (Ф.И.О.) «__________________» лақабли, _________________ зотли, _______________ жинсига мансуб, _____________ да туғилган, _______________ рангли хизмат итини текширувдан (сана) ўтказиб, қуйидагиларни аниқлади:_____________________________________________ ________________________________________________________________________ (итнинг камчилиги ёки касалликлари кўрсатиб ўтилади) Комиссия хулосаси «______________» лақабли хизмат ити Хизмат итлари болаларини ўстириш ва хизмат итларидан фойдаланишни тақиқловчи жисмоний камчиликлар, касалликлар ва нуқсонлар рўйхатининг _______-бандига мувофиқ: белгиланган тартибда йўқ қилинсин; сотувга қўйилсин. Комиссия раиси: Комиссия аъзолари:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Миллий кинология марказидаги хизматга яроқсиз итларни сотиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 январдаги 21-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази томонидан жисмоний ва юридик шахсларга ветеринария даволаш-профилактика ва лаборатория-диагностика ишлари бўйича пулли хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом жисмоний ва юридик шахсларга (кейинги ўринларда — истеъмолчилар) ветеринария даволаш-профилактика ва лаборатория-диагностика ишлари бўйича пулли хизмат (кейинги ўринларда — ветеринария хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази (кейинги ўринларда — Марказ) ветеринария хизматларини кўрсатишни « Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида »ги ва « Ветеринария тўғрисида »ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари талаблари асосида ташкил этади.
3. Марказ ветеринария хизматини кўрсатишни Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасини белгиланган тартибда хабардор қилганидан сўнг амалга оширади.
4. Марказ томонидан ветеринария хизматлари ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ Марказ ҳудудида алоҳида ташкил этиладиган ветеринария клиникаси (кейинги ўринларда — клиника) орқали шартнома асосида юридик ва жисмоний шахсларга тегишли итларга кўрсатилади.
5. Клиника фаолиятини молиялаштириш қуйидаги манбалар ҳисобидан амалга оширилади:
ветеринария хизматларини кўрсатишдан тушган маблағлар;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг (кейинги ўринларда Божхона қўмитаси) бюджетдан ташқари маблағлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
6. Клиникада Марказнинг ихтисослаштирилган ветеринария хизмати ходимлари фаолият кўрсатади.
7. Истеъмолчилардан ушбу Низомга 1-иловада келтирилган ветеринария хизматларини кўрсатиш учун тўлов ундирилади.
Истеъмолчиларга кўрсатиладиган ветеринария хизматлари прейскуранти (нархлари) Божхона қўмитаси томонидан Молия вазирлиги ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда белгиланади.
8. Истеъмолчиларга ветеринария хизматини кўрсатиш мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Ветеринария хизматини кўрсатиш тартиби
9. Истеъмолчилар ветеринария хизматларидан фойдаланиш юзасидан клиникага тўғридан-тўғри ёки «Ягона дарча» божхона ахборот тизим орқали мурожаат қиладилар.
10. Мурожаат тегишли клиника томонидан қабул қилинади, рўйхатдан ўтказилади ва танланган ветеринария хизмати юзасидан тегишли шартнома тузилади.
Тузилган шартнома бўйича белгиланган тўловлар тўланганлиги ҳақида истеъмолчи томонидан клиникага ёзма ёки электрон тарзда маълумот тақдим этилади.
11. Клиникага қабул қилишда:
итлар клиник кўрик ва заруратга кўра лабаратория-ташхис текширувларидан ўтказилади;
итларни сақлаш, парваришлаш, озиқлантириш ҳамда кўпайтириш масалалари бўйича маслаҳат ва тавсиялар берилади;
итларга истеъмолчининг розилиги асосида касаллик ҳолатининг оғирлик даражасидан келиб чиққан ҳолда изоляторда даволаш муолажалари ўтказилади;
хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда итнинг соғлиғини тиклаш бўйича белгиланган ветеринария тадбирлари кўрсатилади.
12. Ветеринария хизматлари кўрсатилаётган вақтда истеъмолчиларнинг итига уларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан боғлиқ бўлмаган ҳолда зарар етказилса, етказилган зарар Марказ томонидан қопланади.
Бунда истеъмолчиларнинг итига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ харажатлар айбдор шахсдан регресс тартибида ундирилади.
13. Марказ томонидан итларни профилактика қилиш, диагностика ва даволашда соғлиғига салбий таъсир кўрсатадиган восита ва усуллар қўлланилмайди.
14. Итлар ўта хавфли юқумли касалликларга чалинганлиги бўйича шубҳа мавжуд бўлганда, бу тўғрисида зудлик билан Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига хабар қилиниши ҳамда касаллик доирасининг кенгайиб кетмаслиги юзасидан барча зарур чора-тадбирлар кўрилиши лозим.
3-боб. Ветеринария хизматини кўрсатишда Марказнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
15. Марказ ветеринария хизматини кўрсатишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
«Ветеринария тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари асосида ветеринария даволаш-профилактика ва лаборатория-диагностика тадбирларини амалга ошириш;
итларнинг касаллигини аниқлаб, ташхис қўйиш ва уларни даволаш билан шуғулланиш;
ўзига тегишли бўлган асбоб-ускуна ва бошқа жиҳозлардан фойдаланиш;
ўзига тегишли бўлган дори воситаларидан фойдаланилган ҳолда ветеринария хизматларини кўрсатиш;
шартномада назарда тутуган ҳолда Марказ ихтиёрида мавжуд бўлмаган дори воситалари истеъмолчи томонидан олиб келинишини талаб қилиш;
итларни касалланишдан сақлаш мақсадида эмлаш тадбирлари ўтказиш, шунингдек, итларнинг эгаларига маслаҳат бериш;
хизмат кўрсатиш давомида ветеринария хизматлари мутахассисларини жалб этиш;
Марказнинг ветеринария соҳасидаги мутахассисларининг Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг олий таълим муассасаси, илмий-тадқиқот институтлари ва лабораторияларида малакасини ошириш.
16. Марказ ветеринария хизматларини кўрсатишда:
пулли хизматдан фойдаланиш юзасидан истеъмолчилар мурожаатларини кўриб чиқиши;
истеъмолчиларга сифатли ветеринария хизматларини кўрсатиши;
юқумли касаллик мавжудлиги хусусида шубҳа мавжуд бўлган тақдирда, бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига зудлик билан хабар бериши ҳамда касаллик доираси кенгайиб кетмаслиги юзасидан барча зарур чораларни кўриши;
клиниканинг доимий фаолият олиб боришини таъминлаши;
хизмат кўрсатиш давомида йўл қўйилган камчиликларни қўшимча тўловларсиз бартараф этиши;
истеъмолчиларни ветеринария хизматлари рўйхати ва прейскуранти (нархлари) билан таништириши;
шартномада белгилаб олинган хизматлардан ташқари зарур бўлмаган бошқа хизматларни таклиф этмаслик ва улар учун ҳақ олмаслиги;
даволаш учун изоляторда олиб қолинган итларни Марказга қарашли хизмат итларидан алоҳида сақлаши ва хавфсизлигини таъминлаши;
истеъмолчиларга кўрсатилган ветеринария хизматлари бўйича маълумот тақдим этиши;
ветеринария хизматини кўрсатишда фаолиятга алоқадор бўлмаган вазиятда итнинг умумий клиник аҳволи оғирлашганда кўрилган чоралар тўғрисида истеъмолчиларни ўз вақтида хабардор қилиши;
эпизоотия пайдо бўлган тақдирда, давлат ветеринария хизматининг кўрсатмаларига биноан ветеринария тадбирларини ўтказиши;
нобуд бўлган ит жасадини хулоса асосида истеъмолчини хабардор қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий бўлинмасига топшириши лозим.
4-боб. Ветеринария хизматидан фойдаланишда истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
17. Истеъмолчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Марказга ветеринария хизматларидан фойдаланиш учун мурожаат қилиш;
ветеринария хизмати кўрсатилиши тўғрисида Марказ билан шартнома тузиш;
ветеринария хизматларини клиникада олиш;
клиникада яратилган мавжуд шароитлар билан танишиш;
кўрсатилаётган ветеринария хизматлари турлари ва прейскуранти (нарх)лари тўғрисидаги маълумотлар билан танишиш;
итнинг ҳолати, касаллиги ва ўтказилган муолажалар ҳақида маълумот олиш;
итнинг касаллик ҳолатидан келиб чиқиб, уни изоляторда даволашга қолдириш;
тақдим этилган ит нобуд бўлганда, унинг жасадини Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий тузилмасидан олиб кетиш;
белгиланган тартибда шикоят қилиш.
18. Истеъмолчилар:
клиникага итни кўрикдан ўтказиш учун тақдим этиши;
ит ўтказган касалликлар, эмланганлиги ҳақида ҳамда саломатлиги билан боғлиқ бошқа зарур бўлган маълумотларни тақдим этиши;
кўрсатилган ветеринария хизматлари учун прейскурант (нарх) бўйича тўловларни амалга ошириши;
изоляторда даволанаётган итни сақлаш ва озиқлантириш харажатларини қоплаши;
клиника мутахассисларининг тавсиялари асосида зоогигиеник талабларга мувофиқ итларни сақлаши ва озиқлантириши ҳамда даволаш-профилактика тадбирларини ўз вақтида амалга ошириши;
ветеринария-санитария қоидаларига тўлиқ риоя этиши шарт.
5-боб. Кўрсатилган хизматлар учун тўловларни амалга ошириш
19. Ветеринария хизматларини кўрсатишдан тушадиган маблағлар тўлиқ ҳажмда Марказни ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ходимларни моддий рағбатлантириш учун белгиланган тартибда сарфланади.
20. Ветеринария хизматларини кўрсатиш босқичма-босқич амалга ошириладиган бўлса, кўрсатилган хизматлардан келиб чиққан ҳолда тўловлар бўлиб-бўлиб тўланиши мумкин.
21. Итни даволаш жараёнида бошқа касалликлар аниқланганда, уларни бартараф этиш ва соғломлаштириш харажатлари қўшимча равишда истеъмолчи ҳисобидан амалга оширилади.
22. Истеъмолчилар томонидан ветеринария хизматлари кўрсатишдан фойдаланиш рад этилган тақдирда, хизмат кўрсатилмаган қисми учун тўланган маблағлар қайтариб берилади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
23. Ветеринария хизматларини кўрсатишда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
24. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази томонидан жисмоний ва юридик шахсларга ветеринария даволаш-профилактика ва лаборатория-диагностика ишлари бўйича пулли хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази томонидан жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган ветеринария даволаш-профилактика ва лаборатория диагностика ишлари бўйича пулли хизматлар
Т/р Марказ томонидан жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган пулли хизмат тури Пулли хизмат учун тўлов миқдори 1 . Истеъмолчиларга маслаҳат бериш ва рецепт ёзиш БҲМнинг 10 фоизи 2 . Доривор моддаларни тери ичига, тери остига, мушак ичига юбориш БҲМнинг 5 фоизи 3 . Кесилган ва йиртилган жароҳатларни тикиш ва даволаш БҲМнинг 40 фоизи 4 . Ит томоғидан ёт нарсаларни олиш БҲМнинг 10 фоизи 5 . Туғишга ёрдам бериш БҲМнинг 50 фоизи 6 . Бачадонга доривор моддаларни юбориш ва ҳуқна қилиш БҲМнинг 10 фоизи 7 . Ўсма ва абцессларни олиш БҲМнинг 20 фоизи 8 . Жароҳатларга боғлама қўйиш БҲМнинг 20 фоизи 9 . Итнинг думини кесиш БҲМнинг 20 фоизи 10 . Итнинг қулоғини кесиш БҲМнинг 30 фоизи 11 . Итнинг қулоғини тозалаш БҲМнинг 10 фоизи 12 . Синган жойга шина қўйиш БҲМнинг 10 фоизи 13 . Синган жойни гипс қилиш БҲМнинг 20 фоизи 14 . Кесаров усулида кесиш БҲМнинг 30 фоизи 15 . Бўғозликка текшириш БҲМнинг 20 фоизи 16 . Ошқозон бўлимларини даволаш БҲМнинг 10 фоизи 17 . Озуқадан заҳарланишни даволаш БҲМнинг 20 фоизи 18 . Итларда модда алмашинуви бузилиши касалликларини даволаш БҲМнинг 20 фоизи Лаборатория текширишлари 19 . Микроскоп ёрдамида текширувлар БҲМнинг 10 фоизи 20 . Қоннинг биохимик текширувлари БҲМнинг 10 фоизи 21 . Қоннинг клиник текширувлари БҲМнинг 10 фоизи Диагностик текширувлари 22 . Ультра товуш текширувлари (УЗИ) БҲМнинг 10 фоизи 23 . Рентгент текширувлари БҲМнинг 20 фоизи 24 . Итнинг физиологик етилишини аниқлаш БҲМнинг 10 фоизи Махсус тадбирлар 25 . Дегельминтизация БҲМнинг 10 фоизи 26 . Эктопаразитларга қарши ишлов бериш БҲМнинг 10 фоизи 27 . Ўлат ва бошқа юқумли касалликларга қарши эмлаш БҲМнинг 10 фоизи
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази томонидан жисмоний ва юридик шахсларга ветеринария даволаш-профилактика ва лаборатория-диагностика ишлари бўйича пулли хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази томонидан жисмоний ва юридик шахсларга ветеринария даволаш-профилактика ва лаборатория-диагностика ишлари бўйича пулли хизмат кўрсатиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1- босқич Истеъмолчи Марказга ветеринария хизматларидан фойдаланиш учун мурожаат қи лади («Ягона дарча» божхона ахборот тизим орқали юборади). Зарур бўлганда 2- босқич Миллий кинология маркази ходимлари 1. Тақдим этилган мурожаатларни қабул қилади ва рўйхатдан ўтказади. 2. Истеъмолчиларни ветеринария хизматлари рўйхати ва прейскуранти (нархлари) билан таништиради. 3. Танланган ветеринария хизматлари бўйича истеъмолчи билан шартнома тузади. Мурожаат тушганда 3- босқич Истеъмолчи 1. Клиникага итни кўрикдан ўтказиш учун тақдим этади. 2. Кўр сатилган ветеринария хизматлари учун прейскурант (нарх) бўйича тўловларни амалга оширади. 3. Изоляторда даволанаётган итни сақлаш ва озиқлантириш билан боғли қ харажатларни қоплайди. Шартнома тузилгандан сўнг 4- босқич Марказнинг ихтисослаштирилган ветеринария хизмати ходимлари 1. Истеъмолчиларга сифатли ветеринария хизматларини кўрсатади. 2. Юқумли касаллик борлиги хусусида шубҳа мавжуд бўлган тақдирда, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасини зудлик билан хабардор қилади. 3. Кўрсатилган ветеринария хизматлари юзасидан истеъмолчиларга маълумот тақдим этади. Шартнома тузилгандан сўнг
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 январдаги 21-сон қарорига 6-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 18 декабрдаги 1029-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 3-бандда :
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:
«жисмоний ва юридик шахсларга ветеринария даволаш-профилактика ва лаборатория-диагностика ишлари бўйича пулли хизмат кўрсатиш»;
олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
2. 4-бандда :
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши қўшилсин:
«жисмоний ва юридик шахсларга ветеринария даволаш-профилактика ва лаборатория-диагностика ишлари бўйича пулли хизмат кўрсатиш»;
еттинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 18 январь,
21-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
KONSEPSIYASI
“YOʻL XARITASI”
NIZOM
ROʻYXATI
NIZOM
ROʻYXATI
NIZOM
ROʻYXATI
SXEMASI
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining Milliy kinologiya markazi faoliyatini yanada rivojlantirish va takomillashtirish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Bojxona maʼmuriyatchiligini isloh etish va Oʻzbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlari faoliyatini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2020-yil 5-iyundagi PF-6005-son Farmoniga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining Milliy kinologiya markazida kinologlarni tayyorlash, xizmat itlarini oʻrgatish va sotish, shuningdek, jismoniy va yuridik shaxslarga veterinariya sohasida pullik xizmat koʻrsatish sohasidagi faoliyatni huquqiy tartibga solish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
bojxona organlarida kinologiya xizmatini takomillashtirish, Markazda naslchilik ishlari samaradorligini tubdan oshirish, kinologlar tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish, xizmat itlarini tayyorlash hamda ushbu yoʻnalishda kadrlar salohiyatini yuksaltirish, shuningdek, mazkur sohada samarali xalqaro hamkorlikni amalga oshirish boʻyicha birinchi galdagi ustuvor vazifalarni nazarda tutuvchi 2021 — 2023-yillarda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining Milliy kinologiya markazi faoliyatini yanada rivojlantirish va takomillashtirish konsepsiyasi 1-ilovaga muvofiq;
2021 — 2023-yillarda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi Milliy kinologiya markazi faoliyatini rivojlantirish va takomillashtirish konsepsiyasini amalga oshirish boʻyicha “yoʻl xaritasi” 2-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining Milliy kinologiya markazida kinologlarni tayyorlash, itlarni oʻrgatish va sotish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining Milliy kinologiya markazidagi xizmatga yaroqsiz itlarni sotish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 4-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining Milliy kinologiya markazi tomonidan jismoniy va yuridik shaxslarga veterinariya davolash-profilaktika va laboratoriya-diagnostika ishlari boʻyicha pullik xizmatlar koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 5-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Belgilansinki, Markaz tomonidan jismoniy va yuridik shaxslarga veterinariya davolash-profilaktika va laboratoriya-diagnostika ishlari boʻyicha pulli xizmatlarni koʻrsatish Markaz hududida alohida tashkil etiladigan veterinariya klinikasi orqali amalga oshiriladi.
3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining Milliy kinologiya markazi faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 18-dekabrdagi 1029-son qaroriga 6-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi raisi M.B. Azimov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 18-yanvardagi 21-son qaroriga 1-ILOVA
2021 — 2023-yillarda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi Milliy kinologiya markazi faoliyatini rivojlantirish va takomillashtirish
1-bob. Umumiy qoidalar
1. 2021 — 2023-yillarda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi Milliy kinologiya markazi faoliyatini rivojlantirish va takomillashtirish konsepsiyasi (keyingi oʻrinlarda — Konsepsiya) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Bojxona maʼmuriyatchiligini isloh etish va Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona xizmati organlari faoliyatini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2020-yil 5-iyundagi PF-6005-son Farmoni ijrosi yuzasidan ishlab chiqilgan.
2. Konsepsiyani tayyorlashda chet davlatlarning kinologiya xizmatlari yutuqlari hamda ushbu sohani rivojlantirish boʻyicha ilgʻor tajriba oʻrganib chiqildi.
3. Konsepsiyaning asosiy maqsad va vazifalarida Markaz faoliyatini yanada rivojlantirish va takomillashtirish belgilangan.
2-bob. Milliy kinologiya markazi faoliyatining joriy holati va mavjud kamchiliklar
4. Soʻnggi yillarda Markaz faoliyatini isloh etish, xizmat itlari yordamida samarali bojxona nazoratini amalga oshirish, kontrabanda va bojxona toʻgʻrisidagi qonun hujjatlari buzilishiga qarshi kurashishda xizmat itlaridan foydalanish samaradorligini oshirish, sohaga axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini tatbiq etish boʻyicha keng qamrovli ishlar amalga oshirildi. Jumladan:
bugungi kunda xalqaro standartlarni hisobga olgan holda Markazda giyohvandlik vositalarini qidirish, qurol-yarogʻ, oʻq-dori va portlovchi moddalarni qidirish, himoya-qorovul, qidiruv-qutqaruv xizmati, mina qidiruv, iz-qidiruv va terrorizmga qarshi yoʻnalishlarda kinologlarni tayyorlash va xizmat itlarini oʻrgatish tizimli tashkil etilgan;
bojxona postlari orqali valyuta qimmatliklari hamda tamaki mahsulotlarini noqonuniy olib oʻtilishining oldini olish uchun xizmat itlari oʻrgatib kelinmoqda;
bojxona organlari uchun xizmat sifatlari yuqori boʻlgan hamda zot standart talablariga javob beradigan kuchuk bolalarini yetishtirish, zotdor xizmat itlarini koʻpaytirish borasida Oʻzbekiston Respublikasining kinologiya yoʻnalishidagi jamoat tashkilotlari hamda kinologiya xizmatlari bilan hamkorlik qilish ishlari yoʻlga qoʻyildi;
bojxona postlarida xizmat itlari yordamida oʻtkazilgan bojxona koʻriklari, aniqlangan qonun buzilish holatlari va kinologiya xizmati yoʻnalishida boshqa amalga oshirilayotgan ishlar boʻyicha maʼlumotlarni yigʻish, ularni real vaqt ichida tahlil qilib borish uchun “Kinologiya xizmati” avtomatlashtirilgan axborot dasturi amaliyotga tatbiq etildi;
bojxona organlari hisobidagi xizmat itlarining hisobini yuritish, roʻyxatga olish, veterinariya tadbirlari oʻtkazilishini nazorat qilish va naslchilik ishlarini yuqori darajada tashkil etish uchun xizmat itlariga mikrochiplar oʻrnatilishi yoʻlga qoʻyildi.
Shunga qaramay, bojxona organlarida Markaz faoliyatini samarali tashkil etishda bir qator tizimli muammo va kamchiliklar mavjud.
Jumladan:
Markaz mutaxassislari va kinologlarning chet davlatlarda malakasini oshirish ishlari tashkil etilmagan;
tashqi iqtisodiy faoliyat va chegara bojxona postlarida tovar va transport vositalarini bojxona nazoratidan oʻtkazish hamda turli jinoiy usullar yordamida sodir etiladigan huquqbuzarliklarni (giyohvandlik vositalari, portlovchi moddalar, valyuta qimmatliklari, tamaki mahsulotlari) aniqlashda kinologlar va xizmat itlarining samaradorligi past darajada;
Markaz tomonidan veterinariya xizmati koʻrsatish ishlari hamda itlarda uchraydigan turli kasalliklarning barvaqt oldini olish, aniqlash ishlarida tahlil va monitoring olib borish tizimli tashkil etilmagan;
zotdor xizmat itlarini koʻpaytirish, nasl olish ishlari xorijiy davlatlarning ilgʻor tajribasi asosida takomillashtirilmagan;
oʻquv-oʻrgatish texnologiyalari yangilanmagan, sohaga doir ilmiy izlanishlar olib borish, metodik qoʻllanmalar tayyorlash ishlari yetarli darajada emas;
bojxona organlarida xizmat itlarini kunlik oziqlantirish ratsioni boʻyicha (mahsulot turlari, tayyor quruq ozuqa) ajratiladigan kompensatsiya toʻlovlarini toʻgʻri sarf-xarajat qilishning elektron-nazorat mexanizmi ishlab chiqilmagan;
xizmat itlari kasalligini aniqlash, toʻgʻri tashxis qoʻyish, davolash, veterinariya tadbirlarini sifatli olib borish uchun Ixtisoslashtirilgan veterinariya xizmati moddiy-texnika bazasi zamonaviy asbob-uskunalar bilan jihozlanmagan.
3-bob. Konsepsiyaning asosiy maqsadi va vazifalari
5. Konsepsiyaning asosiy maqsadi — Markaz faoliyatining respublika hamda xalqaro miqyosdagi obroʻsini oshirish va yuqori darajali muassasaga aylantirish.
Konsepsiyaning asosiy vazifalari — Markazning oʻquv jarayoni samaradorligini oshirish, xizmat itlari bilan mashq oʻtkazishning ilgʻor usullarini amaliyotga keng tatbiq etish, faoliyatga zamonaviy axborot tizimlarini keng joriy etish, zotdor itlarni koʻpaytirish, veterinariya xizmatini yuqori darajada koʻrsatish, kinologiya sohasida xalqaro aloqalarni mustahkamlash va rivojlantirish.
6. 2021 — 2023-yillarda Markaz faoliyatini takomillashtirishning asosiy ustuvor yoʻnalishlar quyidagilardan iborat:
bojxona organlarida kinologiya xizmatini tubdan takomillashtirish;
kinologiya xizmatiga zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini keng joriy etish;
Markazda naslchilik ishlarini samarali olib borish hamda xizmat itlarini oʻrgatishning yangi usullarini joriy etish;
ixtisoslashtirilgan veterinariya xizmati faoliyatini takomillashtirish;
kinologlar va xizmat itlarini tayyorlash, qayta tayyorlash, malakasini oshirish va bu borada kadrlar salohiyatini yuksaltirish;
kinologiya va veterinariya xizmatlari boʻyicha oʻzaro manfaatli xalqaro hamkorlikni rivojlantirish.
1-§. Bojxona organlarida kinologiya xizmatini tubdan takomillashtirish
7. Bojxona organlarida kinologiya xizmatini tubdan takomillashtirish borasida amalga oshiriladigan tadbirlar:
bojxona organlarida xizmat olib borayotgan kinologlarning faoliyatini tahlil qilish, amaliyotda uchrayotgan muammolarni oʻrganish hamda ularni bartaraf etish boʻyicha asoslangan tavsiyalarni ishlab chiqish;
bojxona organlari kinologlarning tajribasi, bilimi, kasbga sadoqati, xizmat faoliyatida erishgan yutuqlari, xizmat va ijro intizomiga rioya etish kabi xislatlarini eʼtiborga olgan holda kinologiya xizmatini sifatli tashkil etish maqsadida xodimlarni ragʻbatlantirish va xizmat itiga boʻlgan munosabatni kuchaytirish uchun kinologlarga 1, 2, 3-darajali kinolog koʻkrak nishonlarini joriy etish;
huquqni muhofaza qiluvchi organlar kinologiya xizmati xodimlari oʻrtasida respublika idoralararo “Eng yaxshi kinolog” koʻrik-tanlovi uchun bojxona organlari kinologiya xizmati sohasidagi malakali mutaxassis-kinologlarni saralash hamda ish qobiliyati yuqori boʻlgan xizmat itlarini tayyorlash;
ilgʻor xalqaro tajriba asosida ovchilik, togʻ-choʻl chorvachiligi, oʻsimliklar karantini, oʻrmon xoʻjaligi, qoʻriqlash xizmatlari uchun itlarni tayyorlash;
kinologiya, veterinariya va itchilik yoʻnalishlarida vazirliklar, davlat qoʻmitalari va davlat tashkilotlari hamda itchilik klublari bilan hamkorlik oʻrnatish;
turdosh muassasalar, respublikadagi ixtisoslashtirilgan ilmiy markaz va oliy taʼlim muassasalari bilan hamkorlikda veterinariya va kinologiya sohasiga doir adabiyotlar, oʻquv-metodik qoʻllanmalarni ishlab chiqish va nashr qilish;
Markazda Oʻzbekiston Respublikasi va chet davlatlar kinologlarini oʻqitish va xizmat itlarini tayyorlashda zamon talablari asosida kinologiya sohasida yangi yoʻnalishlar boʻyicha ishlar olib borish;
xizmat itlari yordamida samarali faoliyatni amalga oshirish maqsadida xizmat itlarini turli yoʻnalishlar boʻyicha tayyorlashda yangi oʻquv-oʻrgatish usullarini yaratish hamda amaliyotga joriy etish.
2-§. Kinologiya xizmatiga zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini keng joriy etish
8. Markaz faoliyatining samaradorligini yanada oshirish sohaga zamonaviy va ilgʻor axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini keng joriy etishni taqozo etmoqda.
Shu sababli quyidagi tadbirlarni amalga oshirish nazarda tutilmoqda:
bojxona xizmati organlari hisobidagi zotdor itlarning kelib chiqishi (shajarasi) boʻyicha tahlil ishlarini olib borish uchun “Kinologiya xizmati” avtomatlashtirilgan axborot tizimida alohida dastur yaratish;
bojxona organlari kinologiya sohasida xizmat itlarini kunlik oziqlantirish ratsioni boʻyicha (mahsulot turlari, tayyor quruq ozuqa) ajratiladigan kompensatsiya toʻlovlarini toʻgʻri sarf-xarajat qilish elektron-nazorat mexanizmini yoʻlga qoʻyish;
kinologlarni oʻqitish va malakasini oshirishda zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalangan holda mashgʻulotlarni tashkil etish boʻyicha oʻquv metodikalarini yangilash;
Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda Bojxona qoʻmitasi) rasmiy veb-saytida “Kinologiya” ruknini tashkil etish va unda fuqarolar va it boqishga qiziquvchilar uchun umumiy ahamiyatga ega boʻlgan maʼlumotlar va video roliklar bazasini shakllantirish;
fuqarolar va it boquvchilarga tavsiyalar berish hamda ularga xizmat koʻrsatish maqsadida onlayn rejimida ishlovchi “Veterinariya xizmati” interaktiv xizmatini yoʻlga qoʻyish.
3-§. Markazda naslchilik ishlarini samarali olib borish hamda xizmat itlarini oʻrgatishning yangi usullarini joriy etish
9. Markazning asosiy vazifasi mavjud mahalliy va xorijiy tajriba asosida turli yoʻnalishlarda xizmat itlarini tayyorlash, naslchilik ishlarining samarali tizimini yaratishdir.
Bunda kuyidagi tadbirlarni amalga oshirish zarur:
huquqni muhofaza qiluvchi organlarning xizmat itlari pitomniklari, itchilik klublari, shuningdek, chet davlatlar kinologiya xizmatlari bilan zotdor itlarni ayirboshlash borasidagi faoliyatni kengaytirish;
bojxona organlari va boshqa idoralar kinologiya xizmati uchun zotdor xizmat itlarini koʻpaytirish, nasl olish tizimini kinologiya va naslchilik sohasi rivojlangan davlatlarning ilgʻor tajribasini oʻrgangan holda takomillashtirish;
ilgʻor xalqaro tajriba asosida kinologiya sohasida yangi yoʻnalishlar (CITES) va xizmat itlarini oʻrgatishning yangi usullari boʻyicha ishlar olib borish;
xizmat itlarining qobiliyatini oshirishda ilgʻor oʻqitish va oʻrgatish metodologiyalaridan samarali foydalanishni yoʻlga qoʻyish;
xalqaro va milliy koʻrgazmalar, musobaqalarda bojxona organlari kinologiya xizmati mutaxassislarining faol ishtirok etishini taʼminlash va yuqori natijalarga erishish hamda Markaz mutaxassislari malakasini oshirish uchun xorijiy davlatlarda maxsus oʻquv kurslarida (eksteryer, xizmat itlarining ishchanlik qobiliyati, musobaqalarga tayyorlash boʻyicha hakamlik qilish) oʻqitish.
4-§. Ixtisoslashtirilgan veterinariya xizmatini takomillashtirish
10. Itlarning hayoti va sogʻligʻini muhofaza qilish, kasalliklarning barvaqt oldini olish, ularni aniqlash va davolashning samarali tizimini yoʻlga qoʻyish hamda Markaz tomonidan koʻrsatiladigan xizmatlarni kengaytirish maqsadida quyidagilarni amalga oshirish talab etiladi:
huquqni muhofaza qiluvchi organlar, vazirliklar va idoralar hamda tashkilotlar, itchilik klublari, shuningdek, chet davlatlar kinologiya xizmatlari bilan:
itlardagi turli xil kasalliklarni barvaqt aniqlash, veterinariya davolash-profilaktika va laboratoriya-diagnostika ishlari boʻyicha;
veterinariya sohasida qoʻshma tadqiqot, konferensiya, seminar va boshqa tadbirlarni tashkil etish;
itlarda uchraydigan turli kasalliklarning doimiy monitoringini olib borish va zamonaviy usullarda davolash boʻyicha oʻzaro hamkorlik qilish;
Markazda faoliyat olib borayotgan mutaxassislarni Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasining oliy taʼlim muassasalari, ilmiy-tadqiqot instituti va laboratoriyalarda amaliyot oʻtashni tashkil etish;
veterinariya tadbirlarini olib borish sifatini yanada oshirish uchun zarur sharoitlar yaratish maqsadida Ixtisoslashtirilgan veterinariya xizmatini xalqaro standartlar va talablarga javob beradigan zamonaviy asbob-uskunalar bilan jihozlash;
itlarda uchraydigan turli kasalliklarning doimiy monitoringini olib borish va zamonaviy usullarda davolashni joriy qilish;
respublikada veterinariya va kinologiya sohasida chop etiladigan ommabop jurnallarda kinologiya rukni ostida maqolalar chop etish;
respublika va chet davlatlar veterinariya xizmatlari mutaxassislari bilan hamkorlikni yoʻlga qoʻyish;
Markazda malakali xodimlar tomonidan veterinariya xizmati boʻyicha ilmiy izlanishlar olib borish, adabiyot va qoʻllanmalar yaratishni yoʻlga qoʻyish;
kinologiya va veterinariya xizmati boʻyicha Markazda aholi uchun pulli oʻquv kurslarini tashkil etish;
bojxona organlari xizmatida foydalanilmaydigan it zotlarini (Oʻrta Osiyo va Kavkaz ovcharkasi, Sibir xaskisi, Akita-inu va boshqa) Markazda koʻpaytirish va aholiga sotish ishlarini tashkil etish.
5-§. Kinologlar va xizmat itlarni tayyorlash, qayta tayyorlash, malakasini oshirish va ularning salohiyatini kuchaytirish
11. Markaz faoliyatini rivojlantirish va takomillashtirishda hamda keng islohotlarni amalga oshirishda, avvalo, malakali, tajribali va tashabbuskor kadrlarning roli kattadir.
Shu sababli, quyidagi tadbirlarni amalga oshirish talab etiladi:
oʻquv-metodik bazani xalqaro standartlar asosida takomillashtirish;
kadrlarni tanlab olish, tayyorlash, qayta tayyorlash, malakasini oshirish va ularning salohiyatini yanada yuksaltirish mexanizmini tubdan oʻzgartirish;
bojxona chegarasi orqali kontrabanda ashyolari, tovar-moddiy boyliklar olib oʻtilishini hamda bojxona nazoratida yangi huquqbuzarlik obyektini aniqlash boʻyicha kinologlarning bilim va koʻnikmalarini yanada oshirish;
xizmat itlari bilan verbal usullar asosida oʻtkazilayotgan oʻquv-amaliy mashgʻulotlar jarayoni boʻyicha tayyorlanadigan videolavhalarni bojxona organlari masofaviy taʼlim tizimiga joylashtirish;
xorijiy davlatlarning bojxona organlari kinologiya xizmati faoliyatini oʻrganish va amaliyotga tatbiq etish;
turdosh muassasalar, respublikadagi ixtisoslashtirilgan ilmiy markazlari va oliy taʼlim muassasalari yurtlari bilan hamkorlikda veterinariya va kinologiya sohasiga doir adabiyotlar, oʻquv-metodik qoʻllanmalarni ishlab chiqish va nashr etish;
Markaz instruktorlarining xorijiy davlatlarda malakasini oshirish;
bojxona organlari masofaviy taʼlim tizimi orqali kinolog-mutaxassislarning nazariy bilimlarini mustahkamlash hamda kasbiy tayyorgarligini oshirish;
kinologiya sohasidagi ilmiy ishlanmalar natijalarini oʻquv jarayoni va bojxona organlari kinologiya xizmati faoliyatiga tatbiq etish;
oʻquv jarayoniga oliy taʼlim muassasalari, Bojxona qoʻmitasining Bojxona instituti mutaxassislarini jalb etgan holda oʻqitish va oʻrgatish jarayonlari tubdan takomillashtirish;
bojxona organlarida kinologiya xizmati faoliyati natijadorligini (kasbiy taʼlim tizimi hamda oʻquv-oʻrgatish metodologiyasi) baholash mezonlarini ishlab chiqish;
yoshlarda kinologiya sohasiga qiziqish uygʻotish, Vatanga xizmat qilishdek sharafli kasb egasi boʻlishdek vatanparvarlik tuygʻusini shakllantirish maqsadida Markazda kinologiya xizmati tarixi muzeyini tashkil etish.
6-§. Kinologiya va veterinariya xizmatlari boʻyicha oʻzaro manfaatli xalqaro hamkorlikni rivojlantirish
12. Xalqaro tashkilotlar va chet davlatlarning kinologiya xizmatlari bilan oʻzaro manfaatli hamkorlikni yanada rivojlantirish, xalqaro maydonda kinologiya faoliyati sohasida respublikaning barqaror oʻrnini mustahkamlash maqsadida quyidagi tadbirlar amalga oshiriladi:
respublika va xorijiy turdosh muassasalarning ilgʻor tajribasini oʻrganish hamda amaliyotga tatbiq etish;
chet davlatlar va Jahon bojxona tashkilotining mintaqaviy kinologiya markazlari bilan oʻzaro manfaatli hamkorlikni rivojlantirish.
Bunda:
ilgʻor va yetakchi xorijiy davlatlarning kinologiya sohasidagi nazariy va ilmiy yoʻnalishdagi tajribasini oʻrganish va shu asosda oʻquv dasturlarini takomillashtirish;
Jahon bojxona tashkiloti ekspertlarini jalb etgan holda Markazda xalqaro oʻquv-amaliy seminar treninglar tashkil etish;
xorijiy mutaxassislarni amaldagi qonun hujjatlari asosida oʻquv-oʻrgatish jarayoniga jalb etish;
oʻquv qoʻllanmalari va amaliy qoʻllanmalarni ishlab chiqish va nashr etish, shuningdek, kinologiya sohasidagi xorijiy oʻquv materiallarini oʻzbek tiliga tarjima qilish;
Jahon bojxona tashkilotining bosma va elektron nashrlarida Markaz faoliyatini keng yoritish;
xorijiy grantlar asosida zamonaviy asbob-uskunalar, jihozlar va zotdor xizmat itlarini sotib olish.
4-bob. Konsepsiyani amalga oshirishdan kutilayotgan natijalar
13. Mazkur Konsepsiyada belgilangan vazifalarni amalga oshirish orqali quyidagi koʻrsatkichlarga erishish nazarda tutilmoqda:
bojxona chegarasi orqali kontrabanda ashyolari, tovar-moddiy boyliklarni noqonuniy olib oʻtishning oldini olish boʻyicha kinologlarning maxsus bilimlari oshishiga erishiladi;
Markaz faoliyatiga raqamli texnologiyalar va axborot tizimlarini keng joriy etish orqali yangi axborot tizimlari va interaktiv xizmatlar ishlab chiqiladi;
Markaz tomonidan kinologiya va veterinariya xizmatlari boʻyicha vazirliklar va idoralarga hamda aholiga va it boqishga qiziquvchilarga pulli xizmat koʻrsatish yoʻlga qoʻyiladi;
kinologiya, veterinariya va itchilik yoʻnalishlarida vazirliklar, davlat qoʻmitalari va boshqa tashkilotlar hamda itchilik klublari bilan yaqindan amaliy hamkorlik oʻrnatiladi;
Markazning moddiy-texnika bazasi mustahkamlanadi, zamon talabi asosida kinologiya sohasida yangi yoʻnalishlar boʻyicha ishlar olib boriladi;
oʻquv-metodik bazani xalqaro standartlar asosida takomillashtirish, yangi texnologiyalar, metodikalar, respublika va xorijiy turdosh muassasalarning ilgʻor tajribasini amaliyotga tatbiq etish yoʻlga qoʻyiladi;
turdosh muassasalar, respublikadagi ixtisoslashtirilgan ilmiy markaz va oliy taʼlim muassasalari bilan hamkorlikda veterinariya va kinologiya sohasiga doir yangi adabiyotlar, oʻquv-metodik qoʻllanmalar ishlab chiqiladi;
xalqaro maydonda Markazning nufuzini yanada oshirish boʻyicha zarur barcha chora-tadbirlar amalga oshiriladi.
13. Mazkur Konsepsiyada belgilangan vazifalarni amalga oshirish orqali quyidagi koʻrsatkichlarga erishish nazarda tutilmoqda:
bojxona chegarasi orqali kontrabanda ashyolari, tovar-moddiy boyliklarni noqonuniy olib oʻtishning oldini olish boʻyicha kinologlarning maxsus bilimlari oshishiga erishiladi;
Markaz faoliyatiga raqamli texnologiyalar va axborot tizimlarini keng joriy etish orqali yangi axborot tizimlari va interaktiv xizmatlar ishlab chiqiladi;
Markaz tomonidan kinologiya va veterinariya xizmatlari boʻyicha vazirliklar va idoralarga hamda aholiga va it boqishga qiziquvchilarga pulli xizmat koʻrsatish yoʻlga qoʻyiladi;
kinologiya, veterinariya va itchilik yoʻnalishlarida vazirliklar, davlat qoʻmitalari va boshqa tashkilotlar hamda itchilik klublari bilan yaqindan amaliy hamkorlik oʻrnatiladi;
Markazning moddiy-texnika bazasi mustahkamlanadi, zamon talabi asosida kinologiya sohasida yangi yoʻnalishlar boʻyicha ishlar olib boriladi;
oʻquv-metodik bazani xalqaro standartlar asosida takomillashtirish, yangi texnologiyalar, metodikalar, respublika va xorijiy turdosh muassasalarning ilgʻor tajribasini amaliyotga tatbiq etish yoʻlga qoʻyiladi;
turdosh muassasalar, respublikadagi ixtisoslashtirilgan ilmiy markaz va oliy taʼlim muassasalari bilan hamkorlikda veterinariya va kinologiya sohasiga doir yangi adabiyotlar, oʻquv-metodik qoʻllanmalar ishlab chiqiladi;
xalqaro maydonda Markazning nufuzini yanada oshirish boʻyicha zarur barcha chora-tadbirlar amalga oshiriladi.
5-bob. Konsepsiyani amalga oshirish ustidan monitoring olib borish
14. Konsepsiyani amalga oshirish ustidan tizimli monitoring olib borish, umumiy muvofiqlashtirish, kinologiya faoliyatini yanada takomillashtirish va samaradorligini oshirishga toʻsqinlik qilayotgan muammoli masalalarni tezkorlik bilan koʻrib chiqish va hal etish Bojxona qoʻmitasi tomonidan amalga oshiriladi.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 18-yanvardagi 21-son qaroriga 2-ILOVA
2021 — 2023-yillarda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi Milliy kinologiya markazi faoliyatini rivojlantirish va takomillashtirish konsepsiyasini amalga oshirish boʻyicha
T/r Chora-tadbirlar nomi Amalga oshirish shakli Amalga oshirish muddatlari Masʼul ijrochilar I. Bojxona organlarida kinologiya xizmatini tubdan takomillashtirish 1. Bojxona organlari kinologlarining tajribasi, bilimi, kasbga sadoqati, xizmat faoliyatida erishgan yutuqlari, xizmat va ijro intizomiga rioya etish kabi xislatlarini eʼtiborga olgan kinologiya xizmatini sifatli tashkil etish maqsadida xodimlarni ragʻbatlantirish va xizmat itiga boʻlgan munosabatni kuchaytirish uchun kinologlarga 1, 2, 3-darajali kinolog koʻkrak nishonlarini joriy etish. Idoraviy hujjat 2021-yil 1-dekabr Bojxona qoʻmitasi 2. Kinologiya, veterinariya va itchilik yoʻnalishlarida vazirliklar, davlat qoʻmitalari va davlat tashkilotlari hamda itchilik klublari bilan hamkorlik oʻrnatish. Memorandumlar 2021-yil davomida Bojxona qoʻmitasi, manfatdor vazirliklar va idoralar 3. Ilgʻor xalqaro tajriba asosida ovchilik, togʻ-choʻl chorvachiligi, oʻsimliklar karantini, oʻrmon xoʻjaligi, qoʻriqlash xizmatlari uchun itlarni tayyorlash. Buyurtma asosida Doimo Bojxona qoʻmitasi 4. Bojxona organlarida xizmat qilayotgan kinologlarning faoliyatini tahlil qilish, amaliyotda uchrayotgan muammolarni oʻrganish hamda ularni bartaraf etish boʻyicha asoslangan tavsiyalarni ishlab chiqish. Alohida tasdiqlangan reja asosida Doimo Bojxona qoʻmitasi 5. Turdosh muassasalar, respublikadagi ixtisoslashtirilgan ilmiy markaz va oliy taʼlim muassasasi bilan hamkorlikda veterinariya va kinologiya sohasiga doir adabiyotlar, oʻquv-metodik qoʻllanmalarni ishlab chiqish va chop ettirish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021-yil davomida Bojxona qoʻmitasi, Toshkent davlat agrar universiteti, Samarqand veterinariya meditsinasi instituti 6. Xizmat itlari yordamida samarali faoliyatni amalga oshirish maqsadida xizmat itlarini turli yoʻnalishlar boʻyicha tayyorlashda yangi oʻquv-oʻrgatish uslublarini yaratish hamda amaliyotga joriy etish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021 — 2023-yillar Bojxona qoʻmitasi II. Kinologiya xizmatiga zamonaviy va ilgʻor axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini keng joriy etish 7. Bojxona xizmati organlari hisobidagi zotdor itlarning kelib chiqishi (shajarasi) boʻyicha tahliliy ishlarni olib borish uchun “Kinologiya xizmati” avtomatlashtirilgan axborot tizimida alohida dastur yaratish. Texnik-topshiriqni ishlab chiqish 2022-yil 1-yanvar Bojxona qoʻmitasi 8. Bojxona organlarining kinologiya sohasida xizmat itlarini kunlik oziqlantirish ratsioni boʻyicha (mahsulot turlari, tayyor quruq ozuqa) ajratiladigan kompensatsiya toʻlovlarini toʻgʻri sarf-xarajat qilish elektron-nazorat mexanizmini joriy etish. Ichki idoraviy hujjat 2022-yil 1-fevral Bojxona qoʻmitasi 9. Kinologlarni oʻqitish va malakasini oshirishda zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalangan holda mashgʻulotlarni tashkil etishda oʻquv metodikalarini yangilab borish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021 — 2023-yillar Bojxona qoʻmitasi 10. DBQ veb-saytida “Kinologiya” ruknini tashkil etish va unda fuqarolar va it boqishga qiziquvchilar uchun umumiy ahamiyatga ega boʻlgan maʼlumotlar va video roliklar bazasini shakllantirish. Tashkiliy chora-tadbirlar Doimo Bojxona qoʻmitasi 11. Fuqarolar va itboquvchilarga tavsiyalar berish hamda ularga xizmat koʻrsatish maqsadida onlayn rejimida ishlovchi “Veterinariya xizmati” interaktiv xizmatini yoʻlga qoʻyish. Ichki idoraviy hujjat 2021-yil 1-oktabr Bojxona qoʻmitasi III. Markazda naslchilik ishlarini samarali olib borish hamda xizmat itlarini oʻrgatishning yangi usullarini joriy etish 12. Huquqni muhofaza qiluvchi organlar xizmat itlari pitomniklari, itchilik klublari, shuningdek, xorijiy davlatlar kinologiya xizmatlari bilan zotdor itlarni ayirboshlash borasidagi faoliyatni kengaytirish. Hamkorlik memorandumlari asosida 2021 — 2023-yillar Bojxona qoʻmitasi, manfaatdor vazirliklar va idoralar 13. Bojxona organlari va boshqa idoralarning kinologiya xizmati uchun zotdor xizmat itlarini koʻpaytirish, nasl olish tizimini kinologiya va naslchilik sohasi rivojlangan davlatlarning ilgʻor tajribasini oʻrgangan holda takomillashtirish. Hamkorlik memorandumlari asosida 2021 — 2023-yillar Bojxona qoʻmitasi 14. Ilgʻor xalqaro tajriba asosida kinologiya sohasida yangi yoʻnalishlar (CITES) va xizmat itlarini oʻrgatishning yangi usullari boʻyicha ishlar olib borish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021 — 2023-yillar Bojxona qoʻmitasi 15. Xizmat itlarining qobiliyatini oshirishda ilgʻor oʻqitish va oʻrgatish metodologiyalardan samarali foydalanishni yoʻlga qoʻyish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021 — 2023-yillar Bojxona qoʻmitasi 16. Xalqaro va milliy koʻrgazmalar, musobaqalarda bojxona organlari kinologiya xizmati mutaxassislarining faol ishtirok etishini taʼminlash va yuqori natijalarga erishish hamda Markaz mutaxassislari malakasini oshirish uchun xorijiy davlatlarda maxsus oʻquv kurslarida (eksteryer, xizmat itlarining ishchanlik qobiliyati, musobaqalarga tayyorlash boʻyicha hakamlik qilish) oʻqitish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021-2022-yillar Bojxona qoʻmitasi, Tashqi ishlar vazirligi IV. Ixtisoslashtirilgan veterinariya xizmatini takomillashtirish 17. Huquqni muhofaza qiluvchi organlar, vazirliklar va idoralar hamda tashkilotlar, itchilik klublari, shuningdek, xorijiy davlatlar kinologiya xizmatlari bilan: itlardagi turli xil kasalliklarni barvaqt aniqlash, veterinariya davolash-profilaktika va laboratoriya-diagnostika ishlari boʻyicha; veterinariya sohasida qoʻshma tadqiqot, konferensiya, seminar va boshqa tadbirlarni tashkil etish; itlarda uchraydigan turli kasalliklarning doimiy monitoringini olib borish va zamonaviy usullarda davolash boʻyicha oʻzaro hamkorlik qilish ishlarini yoʻlga qoʻyish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021-2022-yillar Bojxona qoʻmitasi, Ichki ishlar vazirligi, Mudofaa vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Toshkent davlat agrar universiteti, Samarqand veterinariya meditsinasi instituti, manfaatdor vazirliklar, idoralar va tashkilotlar 18. Markazda faoliyat olib borayotgan mutaxassislarning Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasining oliy taʼlim muassasalari, ilmiy-tadqiqot instituti va laboratoriyalarda amaliyot oʻtashi. Hamkorlik memorandumlari asosida 2021-yil davomida Bojxona qoʻmitasi, Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi 19. Veterinariya tadbirlarini olib borish sifatini yanada oshirish uchun zarur shart-sharoitlar yaratish maqsadida Ixtisoslashtirilgan veterinariya xizmatini xalqaro standartlar talablariga javob beradigan zamonaviy asbob-uskunalar xarid qilish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021-2022-yillar Bojxona qoʻmitasi, Tashqi ishlar vazirligi 20. Itlarda uchraydigan turli kasalliklarning doimiy monitoringini olib borish va zamonaviy usullarda davolashni joriy qilish. Tashkiliy chora-tadbirlar Doimo Bojxona qoʻmitasi, manfaatdor vazirliklar va idoralar 21. Respublikada veterinariya va kinologiya sohasida chop etiladigan ommabop jurnallarda kinologiya rukni ostida maqolalar chop etish. Tashkiliy chora-tadbirlar Doimo Bojxona qoʻmitasi, manfaatdor vazirliklar va idoralar 22. Respublika va xorijiy davlatlarning veterinariya xizmatlari mutaxassislari bilan hamkorlikni yoʻlga qoʻyish va sohada erishilayotgan yutuqlar va tajribani oʻrganib borish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021-yil davomida Bojxona qoʻmitasi 23. Markazda malakali xodimlar tomonidan veterinariya xizmati boʻyicha ilmiy izlanishlar olib borish, adabiyot va qoʻllanmalarni ishlab chiqish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021-yil davomida Bojxona qoʻmitasi, Toshkent davlat agrar universiteti, Samarqand veterinariya meditsinasi instituti 24. Markazda bojxona organlari xizmatida foydalanilmaydigan it zotlarini (Oʻrta Osiyo va Kavkaz ovcharkasi, Sibir xaskisi, Akita-inu va boshqa) koʻpaytirish va aholiga sotish ishlarini tashkil etish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021 — 2023-yillar Bojxona qoʻmitasi, manfaatdor vazirliklar va idoralar V. Kinologlar va xizmat itlarini tayyorlash, qayta tayyorlash, malakasini oshirish va bu borada kadrlar salohiyatini yuksaltirish 25. Oʻquv-metodik bazani xalqaro standartlar asosida takomillashtirish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021-2022-yillar Bojxona qoʻmitasi manfaatdor vazirliklar va idoralar 26. Kadrlarni tanlab olish, tayyorlash, qayta tayyorlash, malakasini oshirish va kadrlar salohiyatini yanada yuksaltirish mexanizmini tubdan oʻzgartirish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021-2022-yillar Bojxona qoʻmitasi 27. Bojxona chegarasi orqali kontrabanda ashyolari, tovar-moddiy boyliklar hamda bojxona nazoratida yangi huquqbuzarlik obyektini aniqlash boʻyicha kinologlarning bilim va koʻnikmalarini yanada oshirish. Tashkiliy chora-tadbirlar Doimo Bojxona qoʻmitasi 28. Xizmat itlari bilan verbal usullar asosida oʻtkazilayotgan oʻquv-amaliy mashgʻulotlar jarayoni boʻyicha tayyorlanadigan videolavhalarni bojxona organlari masofaviy taʼlim tizimga joylashtirib borish. Tashkiliy chora-tadbirlar Doimo Bojxona qoʻmitasi 29. Markaz instruktorlarining xorijiy davlatlarda malakasini oshirish, xorijiy davlatlarning bojxona organlari kinologiya xizmati faoliyatini oʻrganish va amaliyotga tatbiq etish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021-2022-yillar Bojxona qoʻmitasi, Tashqi ishlar vazirligi 30. Turdosh muassasalar, respublikadagi ixtisoslashtirilgan ilmiy markazlari va oliy taʼlim muassasalari bilan hamkorlikda veterinariya va kinologiya sohasiga doir adabiyotlar, oʻquv-metodik qoʻllanmalarni ishlab chiqish va nashr etish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021-2022-yillar Bojxona qoʻmitasi 31. Bojxona organlari masofaviy taʼlim tizimi orqali kinolog-mutaxassislarning nazariy bilimlarini mustahkamlash hamda kasbiy tayyorgarligini oshirish. Tashkiliy chora-tadbirlar Doimo Bojxona qoʻmitasi 32. Kinologiya sohasidagi ilmiy ishlanmalar natijalarini oʻquv jarayoni va bojxona organlari kinologiya xizmati faoliyatiga tatbiq etish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021-2022-yillar Bojxona qoʻmitasi 33. Oʻquv jarayoniga oliy taʼlim muassasalari, Bojxona instituti mutaxassislarini jalb etgan holda oʻqitish va oʻrgatish jarayonlarini tubdan takomillashtirish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021-2022-yillar Bojxona qoʻmitasi 34. Bojxona organlarida kinologiya xizmati faoliyati natijadorligini (kasbiy taʼlim tizimi hamda oʻquv-oʻrgatish metodologiyasi) baholash mezonlarini ishlab chiqish. Ichki idoraviy hujjat 2022-yil 1-yanvar Bojxona qoʻmitasi 35. Yoshlarda kinologiya sohasiga qiziqish uygʻotish, Vatanga xizmat qilishdek sharafli kasb egasi boʻlishdek vatanparvarlik tuygʻusini shakllantirish maqsadida Markazda kinologiya xizmati tarixi muzeyini tashkil etish. Ichki idoraviy hujjat 2022-yil 1-mart Bojxona qoʻmitasi VI. Kinologiya va veterinariya xizmatlari boʻyicha oʻzaro manfaatli xalqaro hamkorlikni rivojlantirish 36. Xorijiy davlatlar hamda Jahon bojxona tashkilotining mintaqaviy kinologiya markazlari bilan oʻzaro manfaatli hamkorlikni rivojlantirish. Bunda: oʻquv qoʻllanmalari va amaliy qoʻllanmalarni ishlab chiqish va nashr etish, shuningdek, kinologiya sohasidagi xorijiy oʻquv materiallarini oʻzbek tiliga tarjima qilish; Jahon bojxona tashkilotining bosma va elektron nashrlarida Markaz faoliyatini keng yoritish; Jahon bojxona tashkiloti mintaqaviy kinologiya markazlaridan ekspertlarni jalb etgan holda Markazda xalqaro oʻquv-amaliy seminar treninglar tashkil etish; xorijiy grantlar asosida zamonaviy asbob-uskunalar, jihozlar va zotdor xizmat itlarini sotib olish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021 — 2023-yillar Bojxona qoʻmitasi , Tashqi ishlar vazirligi , vazirliklar va idoralar 37. Respublika va xorijiy turdosh muassasalarning ilgʻor tajribasini oʻrganish hamda amaliyotga tatbiq etish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021-2022-yillar Bojxona qoʻmitasi
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 18-yanvardagi 21-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining Milliy kinologiya markazida kinologlarni tayyorlash, itlarni oʻrgatish va sotish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining Milliy kinologiya markazida (keyingi oʻrinlarda — Markaz) kinologlarni tayyorlash, itlarni oʻrgatish va sotish tartibini belgilaydi.
2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
buyurtmachi — Markazga kinologlarni tayyorlash, xizmat itlarini oʻrgatish va itlarni sotib olish uchun buyurtma bergan huquqni muhofaza qiluvchi organlar, vazirlik va idoralar, chet davlatlarning kinologiya xizmatlari, shuningdek, itlarni oʻrgatish uchun buyurtma bergan Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlari va norezidentlari;
umumiy mashq kursi — itni boshqarish, yoʻnaltirish va biror holatni qabul qilishi uchun zarur boʻlgan umumiy boʻysunish koʻnikmalarini hosil qilish kursi;
test-sinov — itning oʻquv-oʻrgatuv kurslariga moyilligini aniqlash uchun apportirovka (buyumlarni olib kelish), qidiruv reaksiyasini yaqqol namoyon qilishi, egasiga yaxshi munosabatda boʻlishi va unga boʻysunishi, harakatchanligi (toʻsiqlarni yengib oʻtishda), hid bilishi rivojlanganligi, oʻziga nisbatan tahdidli harakatlarga jahldorlikni yuzaga chiqarishi, otilgan oʻq ovozi va boshqa kuchli qoʻzgʻatuvchilarga nisbatan xotirjam munosabatda boʻlishi kabi koʻrsatgichlar boʻyicha itning ish qobiliyatini tekshirish;
xizmat iti — Oʻzbekiston Respublikasining huquqni muhofaza qiluvchi organlari yoki chet davlatlarning kinologiya xizmatlariga tegishli boʻlgan, maxsus identifikatsiya belgisiga ega, umumiy va maxsus yoʻnalishlar boʻyicha tayyorlangan it;
oʻquv-oʻrgatuv kursi — Markazda kinologlarni va xizmat itlarini giyohvandlik vositalari, tamaki mahsulotlari, qurol-yarogʻ, oʻq-dori, portlovchi moddalar, valyuta qimmatliklarini qidirib topish, shuningdek, qidiruv-qutqaruv, himoya-qorovul, iz-qidiruv xizmati, terrorizmga qarshi kurashish va boshqa yoʻnalishlar boʻyicha toʻrt oygacha tayyorlash kursi.
2-bob. Markazda buyurtmachilarning itlari, kinologlarini va ularga tegishli xizmat itlarini qabul qilish
3. Buyurtmachi kinologlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirish, ularga tegishli xizmat itlarini oʻrgatish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlari va norezidentlari tomonidan itlarni umumiy mashq kursi koʻnikmalari, himoya-qorovul xizmati talablari boʻyicha tayyorlash yuzasidan Markazga erkin shakldagi buyurtmanoma (ariza, xat, iltimosnoma, soʻrovnoma) bilan murojaat qiladi.
Buyurtmanomada buyurtmachi haqidagi maʼlumotlar, oʻquv kurslarining yoʻnalishi, it zoti, kinologlar va itlar soni koʻrsatiladi.
4. Buyurtmanoma Markazga berilgan kundan boshlab oʻn besh kun ichida:
Markaz bilan buyurtmachi oʻrtasida shartnoma tuziladi;
kinologlar xizmat itlari bilan birga yuborilayotganda yoki Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlari va norezidentlarining itlarini qabul qilishda buyurtmachiga itni Markazning ixtisoslashtirilgan veterinariya xizmatida dastlabki klinik koʻrikdan oʻtkazish uchun olib kelish sanasi maʼlum qilinadi.
5. Oʻquv kurslariga klinik sogʻlom, sakkiz oydan oshgan mazkur Nizomga 1-ilovada koʻrsatilgan it zotlari Markaz mutaxassislaridan iborat tarkibdagi komissiya (keyingi oʻrinlarda — komissiya) xulosasi asosida qabul qilinadi.
Agar buyurtmachi tomonidan taqdim etilgan it ushbu Nizomga 1-ilovada koʻrsatilgan it zotlari toifasiga kirmagan taqdirda, komissiya tomonidan qoʻshimcha test sinovi va oʻrganish oʻtkazilgandan soʻng ularning ijobiy xulosasi asosida oʻquv kurslari yoʻnalishiga loyiq deb topilishi va istisno tariqasida qabul qilinishi mumkin.
6. Buyurtmachi tomonidan olib kelingan it pasporti va boshqa hudud (viloyat, tuman (shahar)dan olib kelinsa, qonun hujjatlari talablari asosida yuqumli kasalliklar yoʻqligi haqidagi maʼlumotnomalar taqdim etiladi. Mazkur hujjatda quturish, oʻlat va boshqa yuqumli kasalliklarga qarshi emlash, gijjasizlantirish tadbirlari oʻz vaqtida oʻtkazilganligi boʻyicha maʼlumot koʻrsatilishi lozim.
Emlash tadbirlari buyurtmachi tomonidan itni Markazga olib kelishdan kamida yigirma bir kun oldin yoki oʻn bir oydan oshmagan holda amalga oshirilgan boʻlishi shart.
7. Buyurtmachining iti Markazning ixtisoslashtirilgan veterinariya xizmatida dastlabki klinik koʻrikdan oʻtkaziladi va natijasi boʻyicha mazkur Nizomga 2-ilovaga muvofiq shaklda veterinariya xulosasi tuziladi.
Veterinariya xulosasiga koʻra:
it sogʻlom deb topilsa, buyurtmachi bilan Markaz oʻrtasida shartnoma tuziladi va it qabul qilinadi;
it nosogʻlom deb topilsa, u Markaz tomonidan qabul qilinmaydi.
8. Markazga qabul qilingan itlar oʻttiz kun davomida dastlabki veterinariya va karantin nazoratida saqlanadi.
9. Buyurtmanoma asosida qabul qilingan itning tegishli oʻquv yoʻnalishiga layoqatliligini aniqlash uchun dastlabki veterinariya va karantin nazorati yakuni boʻyicha itning tegishli oʻquv yoʻnalishiga layoqatliligi test sinovidan oʻtkaziladi.
Test sinovi natijasi boʻyicha mazkur Nizomga 3-ilovaga muvofiq itni qabul qilish yoki rad etish (chetlashtirish) toʻgʻrisida dalolatnoma tuziladi.
10. Qabul qilish paytida itda yuqumli kasalliklar yashirin (inkubatsion) davrida boʻlib, karantin yoki keyingi davrda yuqumli kasallik belgilari yuzaga chiqqanda Markazning ixtisoslashtirilgan veterinariya xizmati tomonidan xulosa tuziladi va shunga asosan it buyurtmachiga qaytariladi.
11. Oʻquv kurslariga qabul qilinmagan yoki undan chetlashtirilgan itlar uchun toʻlangan mablagʻlar Markaz tomonidan sarflangan ozuqa va dori-darmon xarajatlari chegirilgan holda buyurtmachiga qaytariladi.
3-bob. Oʻzbekiston Respublikasi huquqni muhofaza qiluvchi organlari hamda boshqa vazirliklar va idoralar, shuningdek, chet davlatlar kinologiya xizmatlari buyurtmanomalari boʻyicha kinologlarni tayyorlash hamda ularga tegishli xizmat itlarini oʻrgatish
12. Oʻquv-oʻrgatish kurslarida kinologlar xizmat itlari bilan birga oʻrgatiladi.
13. Giyohvandlik vositalari, qurol-yarogʻ, oʻq-dori va portlovchi moddalar, mina qidiruv, iz-qidiruv, terrorizmga qarshi kurashish, qidiruv-qutqaruv xizmati yoʻnalishlarida Oʻzbekiston Respublikasi huquqni muhofaza qiluvchi organlarining hamda chet davlatlar kinologiya xizmatlarining kinologlari oʻrgatiladi.
14. Kinologni tayyorlash, shuningdek, ularga tegishli xizmat itlarini oʻrgatish boʻyicha Markaz bilan buyurtmachi (chet davlatlarning kinologiya xizmatlari bundan mustasno) oʻrtasida shartnoma tuziladi.
15. Chet davlatlarning kinologiya xizmatlari buyurtmanomalari asosida ikki yoxud koʻp tomonlama tashqi savdo shartnomasi tuziladi.
Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalarida kinologlarni tayyorlash, shuningdek, ularga tegishli xizmat itlarini oʻrgatish boʻyicha kelishuvlar nazarda tutilgan boʻlsa, Markaz tomonidan alohida shartnoma tuzilmaydi.
16. Markaz tomonidan buyurtmanomalar asosida kinologlarni tayyorlash, shuningdek, ularga tegishli itlarni oʻrgatish uchun toʻlovlar mazkur Nizomga 4-ilovada keltirilgan kalkulyatsiya asosida belgilanadi va undiriladi.
17. Chet davlatlarning kinologiya xizmatlari buyurtmalari asosida kinologlarni tayyorlash va xizmat itlarini oʻrgatish uchun toʻlovlar mazkur Nizomga 4-ilovada keltirilgan kalkulyatsiyaning ikki baravari miqdorida belgilanadi.
18. Oʻquv-oʻrgatish kursi yakuni boʻyicha kinologlar buyurtmachining vakili ishtirokida sinovdan oʻtkaziladi va sinovdan muvaffaqiyatli oʻtgan kinologlarga sertifikat beriladi.
Oʻquv-oʻrgatish kursi yakuni boʻyicha oʻtkazilgan sinovda qoniqarsiz baho olgan kinologlarga bir marta qayta sinov topshirish imkoniyati beriladi.
19. Kinolog yakuniy sinovdan oʻtmagan taqdirda, buyurtmachi tomonidan shartnoma asosida toʻlangan toʻlovlar qaytarilmaydi.
4-bob. Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlari va norezidentlarining itlarini umumiy mashq hamda himoya-qorovul xizmati kurslari boʻyicha oʻrgatish
20. Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlari va norezidentlarining itlarini umumiy mashq hamda himoya-qorovul xizmati kurslari boʻyicha tayyorlash uchun ular ushbu Nizomning 4 — 11-bandlari talablari asosida qabul qilinadi va shartnoma tuziladi.
21. Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlari va norezidentlarining itlarini umumiy mashq hamda himoya-qorovul xizmati kurslari boʻyicha oʻrgatish uchun toʻlovlar mazkur Nizomga 5-ilovaga muvofiq belgilanadi va undiriladi.
22. Oʻrgatish kurslari yakuni boʻyicha buyurtmachi itning koʻnikmalarini tekshirib, uni dalolatnoma asosida qabul qilib oladi.
Qabul qilish-topshirish jarayoni video tasvirga olinib, bir yil davomida Markazda saqlanadi.
23. Itni belgilangan kurslar boʻyicha oʻrgatib, egasiga muvaffaqiyatli topshirgan xodim Markazning rivojlantirish jamgʻarmasi hisobidan qoʻshimcha ragʻbatlantiriladi.
24. Mazkur Nizomning 10-bandida koʻrsatilganidan boshqa hollarda itni oʻrgatish jarayonida it shikastlansa yoki nobud boʻlsa, yetkazilgan zarar Markaz tomonidan qoplanadi.
Markaz tomonidan qoplangan xarajatlar, mazkur holatga aniqlik kiritilib, aybdor deb topilgan shaxsdan regress tartibida undiriladi.
25. Itni oʻrgatish boʻyicha shartnoma tuzilgandan keyin bazaviy hisoblash miqdori oʻzgarganda, yangi tarif boʻyicha qayta hisob-kitob qilinmaydi hamda qoʻshimcha toʻlovlar undirilmaydi.
5-bob. Markaz tomonidan xizmat itlarini sotish
26. Markaz tomonidan xizmat itlarini va kuchukchalarini Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Milliy gvardiya, Davlat xavfsizlik xizmati, Davlat xavfsizlik xizmati Chegara qoʻshinlari, vazirliklar va idoralarga hamda chet davlatlarning kinologiya xizmatlariga sotish shartnoma asosida amalga oshiriladi.
Oʻzbekiston Respublikasining rezidentlari va norezidentlariga xizmat itlari sotilmaydi.
27. Chet davlatlar kinologiya xizmatlari buyurtmasiga asosan xizmat itlarini va kuchukchalarini sotish ikki yoki koʻp tomonlama tuziladigan tashqi savdo shartnomasiga muvofiq amalga oshiriladi.
28. Markaz tomonidan sotiladigan xizmat itlari va kuchukchalari tegishli litsenziyaga ega boʻlgan baholovchi tashkilotlar tomonidan baholanadi.
29. Markaz tomonidan sotilayotgan xizmat itlari va kuchukchalariga yuqumli kasalliklarga qarshi veterinariya profilaktika tadbirlari oʻtkaziladi.
6-bob. Yakunlovchi qoida
30. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining Milliy kinologiya markazida kinologlarni tayyorlash, itlarni oʻrgatish va sotish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining Milliy kinologiya markazida oʻrgatish uchun qabul qilinadigan it zotlari
T/r Itning zoti I. Oʻrta zotli itlar 1 . Rus spaniyeli 2. Ingliz kokker spaniyeli 3. Amerika kokker spaniyeli 4. Velsh-teryer 5. Yagdteryer 6. Bigl 7. Foks-teryer II. Yirik zotli itlar 8. Nemis ovcharkasi 9. Belgiya ovcharkasi 10. Sharqiy Yevropa ovcharkasi 11. Oʻrta Osiyo ovcharkasi 12. Kavkaz ovcharkasi 13. Labrador 14. Rotveyler 15. Kursxaar 16. Doberman 17. Rizenshnautser
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining Milliy kinologiya markazida kinologlarni tayyorlash, itlarni oʻrgatish va sotish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
_______-sonli veterinariya xulosasi 20__ yil “__” ________ Toshkent sh. Biz, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining Milliy kinologiya markazi ixtisoslashtirilgan veterinariya xizmati boshligʻi_______________________________, Ixtisoslashtirilgan veterinariya xizmatining masʼul xodimlari___________________, 20__ yil “__” _________ kuni Markazga_______________________________________ _______________________________________________________________ tomonidan (it egasining F.I.O. va pasport maʼlumotlari, agar yuridik shaxs boʻlsa, uning toʻliq nomi va rahbarining F.I.O. koʻrsatiladi) ____________________________ kursiga qabul qilish uchun ______________ laqabli, ____________ zotiga mansub boʻlgan, ________ yilda tugʻilgan, rangi _________, jinsi ____________ boʻlgan itni veterinariya koʻrigi, klinik va laboratoriya tekshiruvlaridan oʻtkazib, quyidagilarni aniqladik: a) itning semizligi _____________; b) koʻzlarida oʻzgarishlar _____________; v) tishlari _____________; g) tana harorati _____________.; d) yungi yaltiroqligida oʻzgarish _____________; e) eshitish qobiliyati _____________; j) itning qon tahlili koʻrsatkichi _____________. Yuqoridagilarga asoslanib, itning klinik ahvoli ixtisoslashtirilgan veterinariya xizmati xodimlari tomonidan ______________ deb topildi. Ixtisoslashtirilgan veterinariya xizmati boshligʻi _________ __________________ (imzo) (F.I.O.) Ixtisoslashtirilgan veterinariya xizmati masʼul xodimlari _________ _________ __________________ (imzo) (F.I.O.) _________ __________________ (imzo) (F.I.O.) _________ __________________ (imzo) (F.I.O.)
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining Milliy kinologiya markazida kinologlarni tayyorlash, itlarni oʻrgatish va sotish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Itni qabul qilish yoki rad etish (chetlashtirish) toʻgʻrisida DALOLATNOMA 20__ yil “___”_________ Toshkent sh. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining Milliy kinologiya markazida tuzilgan itning tegishli oʻquv yoʻnalishiga layoqatliligini aniqlovchi komissiya Raisi ___________________________________________________________________ (F.I.O., lavozimi, unvoni) va komissiya aʼzolari ______________________________________________________ (F.I.O., lavozimi, unvoni) ______________________________________________________lar tomonidan itning ________________________________________________________________________ (umumiy mashq kursi koʻnikmalari himoya-qorovul xizmati) xizmatlarga yaroqliligini aniqlash maqsadida: __________________________________ (it egasining F.I.O. va pasportdagi maʼlumotlar, agar yuridik shaxs boʻlsa, uning toʻliq nomi va rahbarning F.I.O.koʻrsatiladi) ________________da yashovchi _____________________________________________ga tegishli it ish qobiliyati tekshiruvidan oʻtkazildi. Komissiya test sinovi natijalariga muvofiq quyidagilarni aniqladi: __________ laqabli, ____________ zotiga mansub boʻlgan, _________ yilda tugʻilgan, rangi ____________, jinsi _________________ boʻlgan it ish qobiliyati _______________________________________________________________ oʻrgatishga (umumiy mashq kursi koʻnikmalari himoya-qorovul xizmati) loyiq/noloyiq deb topilib, qabul/rad qilindi. Komissiya raisi _____________________________ Komissiya raisi oʻrinbosari _____________________________ Komissiya aʼzolari _____________________________ Topshirdi _____________________________ Qabul qildi _____________________________
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining Milliy kinologiya markazida kinologlarni tayyorlash, itlarni oʻrgatish va sotish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
“KELISHILDI” “TASDIQLAYMAN” ________________________________ ________________________________ ________________________________ ________________________________ ________________________________ ________________________________ ________________________________ ________________________________ ________________________________ ________________________________ ________________________________ ________________________________ Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining Milliy kinologiya markazida bir nafar kinolog va unga tegishli xizmat iti uchun oʻqitish xarajatlarining K A L K U L Ya S I Ya S I T/r Xizmat turi Xarajatlar * bir oy uchun (30 kun) Kurs davomiyligi 1. Xodim(inspektor)ning ish haqi/10 ** 2. Yotoqxona va kommunal xarajatlar 3. Bir bosh xizmat itini oziqlantirish 4. Bir bosh xizmat iti uchun oʻtkaziladigan veterinariya tadbirlari 5. Bino va inshootlarning amortizatsiyasi 6. Boshqa xarajatlar (maxsus anjomlar, sertifikat va hokazo) 7. Rentabillik 20 % Jami
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining Milliy kinologiya markazida kinologlarni tayyorlash, itlarni oʻrgatish va sotish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti va norezidentlarining itlarini umumiy mashq kursi koʻnikmalari hamda himoya-qorovul xizmati talablari boʻyicha tayyorlash xizmatlarini koʻrsatish uchun tariflar *
(Tarif koeffitsiyenti belgilangan bazaviy hisoblash miqdoriga nisbatan belgilanadi)
T\r Xizmat turi Tariflarni koʻpaytirish koeffitsiyenti Oʻrta zotli it Yirik zotli it 1. Umumiy mashq kursi 10,5 11,6 2. Himoya-qorovul xizmati 18,2 19,3
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 18-yanvardagi 21-son qaroriga 4-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining Milliy kinologiya markazidagi xizmatga yaroqsiz itlarni sotish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining Milliy kinologiya markazidagi (keyingi oʻrinlarda — Markaz) xizmatga yaroqsiz itlarni sotish tartibini belgilaydi.
2. Itlarning xizmatga yaroqsizligi Markaz rahbarining buyrugʻi bilan tasdiqlanadigan Markazdagi itlarning xizmatga yaroqsizligini aniqlovchi komissiya (keyingi oʻrinlarda — komissiya) tomonidan aniqlanadi.
3. Markaz tomonidan xizmatga yaroqsiz itlarni sotish Oʻzbekiston Respublikasi Fuqarolik kodeksi , “Xoʻjalik yurituvchi subyektlar faoliyatining shartnomaviy-huquqiy bazasi toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni va boshqa normativ-huquqiy hujjatlarga muvofiq amalga oshiriladi.
2-bob. Itlarning xizmatga yaroqsizligini aniqlash
4. Komissiya itlarni koʻzdan kechirish va oʻrganish davomida mazkur Nizomga 1-ilovada keltirilgan jismoniy kamchiligi, kasalligi va nuqsonlari mavjud boʻlgan itlarni xizmatga yaroqsiz deb topadi.
5. Oʻlat va boshqa yuqumli kasalliklarga chalinganligi oqibatida itlar xizmatga yaroqsiz deb topilgan taqdirda, komissiya tomonidan ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shaklda dalolatnoma tuziladi hamda itlar yoʻq qilish uchun tuman veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish boʻlimiga topshiriladi.
6. Klinik sogʻlom, jismoniy nuqsonsiz, lekin feʼl-atvorida taxminiy-jinsiy va sust-mudofaa reaksiyasining ustunligi hamda asab faoliyati asosiy tipologik xususiyatlarining kamchiliklari oʻta yuqori yoki juda past qoʻzgʻaluvchanligi mavjud boʻlgan itlar komissiya tomonidan xizmatga yaroqsiz deb topiladi hamda ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shaklda dalolatnoma tuzilib, sotuvga qoʻyiladi.
3-bob. Itlarni baholash va sotish toʻgʻrisida eʼlon berish
7. Markaz tomonidan mazkur Nizomning 6-bandida nazarda tutilgan itlar tegishli litsenziyaga ega boʻlgan baholovchi tashkilotlar tomonidan baholanadi.
8. Baholovchi tashkilotlar tomonidan itning baholanganligi boʻyicha hujjatlar qabul qilingan kundan boshlab uch ish kuni ichida Markaz ommaviy axborot vositalariga itni sotish boʻyicha eʼlon beradi.
Eʼlonda sotuvga qoʻyilgan itning fotosurati va laqabi, yoshi, zoti, jinsi, narxi, shuningdek, toʻlovlarni amalga oshirish uchun Markazning bank rekvizitlari hamda qoʻshimcha maʼlumotlar uchun telefon raqami, it sotib olish uchun murojaat etishning oxirgi muddati (kun va soat) haqidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi.
9. Xizmatga yaroqsiz itni sotib olish yuzasidan yigirma besh ish kuni ichida murojaat tushmasa, it sotilmagan deb hisoblanadi va belgilangan tartibda Markaz kinologlariga bepul beriladi.
4-bob. Itlarni sotib olish uchun murojaat qilish va ularni koʻrib chiqish
10. Itni sotib olish uchun Oʻzbekiston Respublikasining rezidentlari va norezidentlari quyidagi maʼlumotlarni koʻrsatgan hamda ilova qilgan holda Markazga murojaat qiladilar:
jismoniy shaxslar uchun — familiyasi, ismi va otasining ismi;
yuridik shaxslar uchun — tashkilotning toʻliq nomi, soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami va joylashgan joyi (pochta manzili);
aloqaga chiqish uchun maʼlumotlar (elektron pochta manzili, telefon (faks) raqami (mavjud boʻlganda);
sotib olmoqchi boʻlgan it toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
toʻlovni qaytarish uchun bank hisobvaragʻi.
11. Markaz tomonidan itni sotib olish boʻyicha tushgan murojaat uch ish kuni ichida koʻrib chiqiladi, murojaatda koʻrsatilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligi tekshiriladi, sotib oluvchiga itni sotib olish uchun shartnoma tuzish yoki shartnoma tuzishni rad etish toʻgʻrisida rad etish asoslarini aniq koʻrsatgan holda xabar beriladi.
It sotuvga qoʻyilgandan soʻng nobud boʻlganda yoki kasal boʻlib qolganda yoxud tan jarohati olganda sotib oluvchi bilan shartnoma tuzish rad etiladi.
12. Markaz itni sotib olish toʻgʻrisidagi murojaat asosida sotib oluvchi bilan oldi-sotdi shartnomasini tuzadi.
5-bob. Itlarni sotish
13. Ushbu Nizomning 6-bandiga muvofiq xizmatga yaroqsiz deb topilgan itlar shartnoma asosida naqd yoki pul oʻtkazish yoʻli bilan sotiladi.
14. Sotib oluvchi shartnoma imzolangunga qadar sotuvga qoʻyilgan itni koʻzdan kechirishi mumkin.
15. Sotib oluvchi xizmatga yaroqsiz deb topilgan itni sotib olish boʻyicha qaroridan qaytgan taqdirda, u Markaz depozit hisobvaragʻiga oʻtkazilgan pul mablagʻini qaytarib olishi mumkin. Bunda sotib oluvchi pul mablagʻini qaytarib olish toʻgʻrisida Markazga murojaat qiladi.
Toʻlangan pul mablagʻlari tegishli murojaat tushgan kundan boshlab besh ish kuni ichida Markaz tomonidan qaytarilishi lozim.
16. Sotilayotgan itlarda Markaz tomonidan barcha yuqumli kasalliklarga qarshi veterinariya profilaktika tadbirlari oʻtkaziladi va ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq shaklda “Yosh it kartochkasi” beriladi.
6-bob. Yakunlovchi qoidalar
17. Itlarni sotishda yuzaga keladigan nizolar qonun hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
18. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining Milliy kinologiya markazidagi xizmatga yaroqsiz itlarni sotish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Xizmat itlari bolalarini oʻstirish va xizmat itlaridan foydalanishni taqiqlovchi jismoniy kamchiliklar, kasalliklar va nuqsonlar
1. Skelet va mushaklarning umumiy jismoniy oʻsishdan toʻxtab qolganligi, nozikligi, kichikligi, juda semizligi yoki ozgʻin (oriq)ligi.
2. Tashqi koʻrinishining (eksteryer) asosiy va yaqqol koʻzga tashlanadigan kamchiliklari:
a) tishlarning emal qatlami butunlay yemirilganligi, jagʻdagi bitta yoki ikkita tishlarning yoʻqligi;
b) ingichka, zaif mushakli boʻyin yoki burmakli, osilib tushgan terili boʻyin;
v) haddan tashqari osilib turgan yoki bukri qomat;
g) sinib turgan yoki bukri (egik), ingichka, yetilmagan mushakli bel;
d) juda qiyshaygan sagʻri;
e) dumaloq, boʻrtma, egri-bugri qovurgʻali, old tomonidan nomutanosib, keng yoki juda tor yoxud kichkina koʻkrak qafasi;
j) osilib qolgan yoki haddan tashqari ichiga botib ketgan qorin;
z) oldingi oyoqlarning tor vaziyati (holati), tashqariga yoki ichkariga qiyshaygan tirsaklar, yaqqol koʻzga tashlanadigan maymoqlik yoki oyoqlarning juda keng qoʻyilishi, orqa oyoqlarning qilichsimon vaziyati, sakrab yurishiga yordam beruvchi boʻgʻinlarning yaqinlashuvi yoki qiyshayganligi, yassi, yoyilgan oyoq panjalari.
3. Harakatning izdan chiqishiga sabab boʻluvchi markaziy asab tizimining (miya va uning pardalari) buzilishi va zararlanishi.
4. Aʼzolarning tuzalmaydigan funksional buzilishini keltirib chiqaruvchi periferik (sirtqi) asab kasalliklari.
5. Yelka va son mushaklarining qurishi (atrofiyasi) oqibatida paydo boʻlgan choʻloqlik. Pay, paychalar va boʻgʻinlarning surunkali yalligʻlanishi.
6. Ogʻir, surunkali kasalliklar, zaharlanishlar oqibatida paydo boʻladigan hazm qilish aʼzolarining uzoq davom etadigan, yaqqol koʻzga tashlanadigan, davolanmaydigan buzilishlari (kasalliklar).
7. Nafas qisish, yoʻtal, xirillash, shilliq pardalarning siapozi kabi aniq tashqi belgilarga ega boʻlgan nafas yoʻllari, oʻpka, oʻpka pardasining surunkali kasalliklari. Burun shilliq pardasi yoki yangi paydo boʻlgan narsalarning oʻzgarishi, aynishi oqibatida nafas olishning buzilishi.
8. Yurak va yirik qon tomirlarining surunkali kasalliklari.
9. Qattiq ogʻriq, oqsoqlik va harakatlarning yoʻqolishi bilan kechadigan mushaklar va boʻgʻinlarning surunkali revmatizmi.
10. Erkin harakatga toʻsqinlik qiluvchi boʻgʻinlar, paylar va yumshoq toʻqimalarning deformatsiyasi (shaklining oʻzgarishi).
11. Yiringlash, teshik oqma yaralarni keltirib chiqaruvchi limfatik bezlarning surunkali shikastlanishi.
12. Harakatlarni cheklab qoʻyuvchi notoʻgʻri bitgan suyaklar.
13. Boʻyinbogʻ va beltasma kiydirishni qiyinlashtiradigan, yoʻqotib boʻlmaydigan oʻsmalar, shishlar yoki surunkali, zoʻrayadigan kasalliklar.
14. Xavfli oʻsmalar, shishlar (saraton-rak).
15. Churraning (dabba) ichak-chovoqlar va qorin bilan tushib ketishi.
16. Erkin harakatlanish imkonini yoʻqqa chiqaruvchi barmoqlar va tirnoqlarning bedavo kasalligi.
17. Eshitish qobiliyatini qisman yoʻqotish bilan kechadigan quloq ichki qismi (labirinti) va pardasi funksiyasini oʻzgartirib yuboradigan quloqning surunkali yiringli yalligʻlanishi.
18. Kuchsiz sezish qobiliyati.
19. Koʻz shish qopchigʻi va shilliq pardasining surunkali yalligʻlanishi, koʻz yoshi oqmayarasi, koʻzdan doimiy ravishda yosh oqishi, koʻrish qobiliyatining qisman yoʻqolishi.
20. Bichilgan (axta qilingan) itlar.
21. Ish qobiliyati butunlay yoʻqolishiga sabab boʻladigan va davolanish uchun sarflanadigan xarajatlarni oqlamaydigan travmatik kasalliklar (yaralar, jarohatlar, urilgan, lat yegan joylar va boshqa) roʻyxatda koʻrsatilmagan kasalliklar).
22. Davolanmaydigan, surunkali parazitar kasalliklar (qirma temiratiki, moy xoʻrak, qoʻtir) tananing asosiy qismiga tarqalgan chilla yara (ekzema).
23. Xizmat itlaridan samarali foydalanishga imkon bermaydigan va yoʻl qoʻymaydigan boshqa jismoniy kamchilik, kasallik va nuqsonlar.
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining Milliy kinologiya markazidagi xizmatga yaroqsiz itlarni sotish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
“TASDIQLAYMAN” Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining Milliy kinologiya markazi direktori ____________________________ Xizmat itining yaroqsizligi haqida DALOLATNOMA 20___ yil “___”__________ Toshkent shahri Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining Milliy kinologiya markazidagi itlarning xizmatga yaroqsizligini aniqlovchi komissiya raisi ______________________ ________________________________________________________________________ (lavozimi, F.I.O.) va quyidagi aʼzolar _____________________________________________________ dan (lavozimi, F.I.O.) iborat komissiya, kinolog ____________________________________ ga biriktirilgan, (F.I.O.) “__________________” laqabli, _________________ zotli, _______________ jinsiga mansub, _____________ da tugʻilgan, _______________ rangli xizmat itini tekshiruvdan (sana) oʻtkazib, quyidagilarni aniqladi:_____________________________________________ ________________________________________________________________________ (itning kamchiligi yoki kasalliklari koʻrsatib oʻtiladi) Komissiya xulosasi “______________” laqabli xizmat iti Xizmat itlari bolalarini oʻstirish va xizmat itlaridan foydalanishni taqiqlovchi jismoniy kamchiliklar, kasalliklar va nuqsonlar roʻyxatining _______-bandiga muvofiq: belgilangan tartibda yoʻq qilinsin; sotuvga qoʻyilsin. Komissiya raisi: Komissiya aʼzolari:
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining Milliy kinologiya markazidagi xizmatga yaroqsiz itlarni sotish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 18-yanvardagi 21-son qaroriga 5-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining Milliy kinologiya markazi tomonidan jismoniy va yuridik shaxslarga veterinariya davolash-profilaktika va laboratoriya-diagnostika ishlari boʻyicha pulli xizmatlar koʻrsatish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom jismoniy va yuridik shaxslarga (keyingi oʻrinlarda — isteʼmolchilar) veterinariya davolash-profilaktika va laboratoriya-diagnostika ishlari boʻyicha pulli xizmat (keyingi oʻrinlarda — veterinariya xizmati) koʻrsatish tartibini belgilaydi.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining Milliy kinologiya markazi (keyingi oʻrinlarda — Markaz) veterinariya xizmatlarini koʻrsatishni “ Isteʼmolchilarning huquqlarini himoya qilish toʻgʻrisida ”gi va “ Veterinariya toʻgʻrisida ”gi Oʻzbekiston Respublikasi qonunlari hamda boshqa qonun hujjatlari talablari asosida tashkil etadi.
3. Markaz veterinariya xizmatini koʻrsatishni Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasini belgilangan tartibda xabardor qilganidan soʻng amalga oshiradi.
4. Markaz tomonidan veterinariya xizmatlari ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq Markaz hududida alohida tashkil etiladigan veterinariya klinikasi (keyingi oʻrinlarda — klinika) orqali shartnoma asosida yuridik va jismoniy shaxslarga tegishli itlarga koʻrsatiladi.
5. Klinika faoliyatini moliyalashtirish quyidagi manbalar hisobidan amalga oshiriladi:
veterinariya xizmatlarini koʻrsatishdan tushgan mablagʻlar;
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining (keyingi oʻrinlarda Bojxona qoʻmitasi) budjetdan tashqari mablagʻlari;
jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;
xalqaro moliya institutlari va xorijiy tashkilotlarning grantlari;
qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.
6. Klinikada Markazning ixtisoslashtirilgan veterinariya xizmati xodimlari faoliyat koʻrsatadi.
7. Isteʼmolchilardan ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan veterinariya xizmatlarini koʻrsatish uchun toʻlov undiriladi.
Isteʼmolchilarga koʻrsatiladigan veterinariya xizmatlari preyskuranti (narxlari) Bojxona qoʻmitasi tomonidan Moliya vazirligi hamda Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi bilan kelishgan holda belgilanadi.
8. Isteʼmolchilarga veterinariya xizmatini koʻrsatish mazkur Nizomga 2-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.
2-bob. Veterinariya xizmatini koʻrsatish tartibi
9. Isteʼmolchilar veterinariya xizmatlaridan foydalanish yuzasidan klinikaga toʻgʻridan-toʻgʻri yoki “Yagona darcha” bojxona axborot tizim orqali murojaat qiladilar.
10. Murojaat tegishli klinika tomonidan qabul qilinadi, roʻyxatdan oʻtkaziladi va tanlangan veterinariya xizmati yuzasidan tegishli shartnoma tuziladi.
Tuzilgan shartnoma boʻyicha belgilangan toʻlovlar toʻlanganligi haqida isteʼmolchi tomonidan klinikaga yozma yoki elektron tarzda maʼlumot taqdim etiladi.
11. Klinikaga qabul qilishda:
itlar klinik koʻrik va zaruratga koʻra labaratoriya-tashxis tekshiruvlaridan oʻtkaziladi;
itlarni saqlash, parvarishlash, oziqlantirish hamda koʻpaytirish masalalari boʻyicha maslahat va tavsiyalar beriladi;
itlarga isteʼmolchining roziligi asosida kasallik holatining ogʻirlik darajasidan kelib chiqqan holda izolyatorda davolash muolajalari oʻtkaziladi;
xavfsizlik choralarini koʻrgan holda itning sogʻligʻini tiklash boʻyicha belgilangan veterinariya tadbirlari koʻrsatiladi.
12. Veterinariya xizmatlari koʻrsatilayotgan vaqtda isteʼmolchilarning itiga ularning harakatlari (harakatsizligi) bilan bogʻliq boʻlmagan holda zarar yetkazilsa, yetkazilgan zarar Markaz tomonidan qoplanadi.
Bunda isteʼmolchilarning itiga yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash bilan bogʻliq xarajatlar aybdor shaxsdan regress tartibida undiriladi.
13. Markaz tomonidan itlarni profilaktika qilish, diagnostika va davolashda sogʻligʻiga salbiy taʼsir koʻrsatadigan vosita va usullar qoʻllanilmaydi.
14. Itlar oʻta xavfli yuqumli kasalliklarga chalinganligi boʻyicha shubha mavjud boʻlganda, bu toʻgʻrisida zudlik bilan Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasiga xabar qilinishi hamda kasallik doirasining kengayib ketmasligi yuzasidan barcha zarur chora-tadbirlar koʻrilishi lozim.
3-bob. Veterinariya xizmatini koʻrsatishda Markazning huquq va majburiyatlari
15. Markaz veterinariya xizmatini koʻrsatishda quyidagi huquqlarga ega:
“Veterinariya toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni hamda boshqa qonun hujjatlari asosida veterinariya davolash-profilaktika va laboratoriya-diagnostika tadbirlarini amalga oshirish;
itlarning kasalligini aniqlab, tashxis qoʻyish va ularni davolash bilan shugʻullanish;
oʻziga tegishli boʻlgan asbob-uskuna va boshqa jihozlardan foydalanish;
oʻziga tegishli boʻlgan dori vositalaridan foydalanilgan holda veterinariya xizmatlarini koʻrsatish;
shartnomada nazarda tutugan holda Markaz ixtiyorida mavjud boʻlmagan dori vositalari isteʼmolchi tomonidan olib kelinishini talab qilish;
itlarni kasallanishdan saqlash maqsadida emlash tadbirlari oʻtkazish, shuningdek, itlarning egalariga maslahat berish;
xizmat koʻrsatish davomida veterinariya xizmatlari mutaxassislarini jalb etish;
Markazning veterinariya sohasidagi mutaxassislarining Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasining oliy taʼlim muassasasi, ilmiy-tadqiqot institutlari va laboratoriyalarida malakasini oshirish.
16. Markaz veterinariya xizmatlarini koʻrsatishda:
pulli xizmatdan foydalanish yuzasidan isteʼmolchilar murojaatlarini koʻrib chiqishi;
isteʼmolchilarga sifatli veterinariya xizmatlarini koʻrsatishi;
yuqumli kasallik mavjudligi xususida shubha mavjud boʻlgan taqdirda, bu haqida Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasiga zudlik bilan xabar berishi hamda kasallik doirasi kengayib ketmasligi yuzasidan barcha zarur choralarni koʻrishi;
klinikaning doimiy faoliyat olib borishini taʼminlashi;
xizmat koʻrsatish davomida yoʻl qoʻyilgan kamchiliklarni qoʻshimcha toʻlovlarsiz bartaraf etishi;
isteʼmolchilarni veterinariya xizmatlari roʻyxati va preyskuranti (narxlari) bilan tanishtirishi;
shartnomada belgilab olingan xizmatlardan tashqari zarur boʻlmagan boshqa xizmatlarni taklif etmaslik va ular uchun haq olmasligi;
davolash uchun izolyatorda olib qolingan itlarni Markazga qarashli xizmat itlaridan alohida saqlashi va xavfsizligini taʼminlashi;
isteʼmolchilarga koʻrsatilgan veterinariya xizmatlari boʻyicha maʼlumot taqdim etishi;
veterinariya xizmatini koʻrsatishda faoliyatga aloqador boʻlmagan vaziyatda itning umumiy klinik ahvoli ogʻirlashganda koʻrilgan choralar toʻgʻrisida isteʼmolchilarni oʻz vaqtida xabardor qilishi;
epizootiya paydo boʻlgan taqdirda, davlat veterinariya xizmatining koʻrsatmalariga binoan veterinariya tadbirlarini oʻtkazishi;
nobud boʻlgan it jasadini xulosa asosida isteʼmolchini xabardor qilgan holda Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasining tegishli hududiy boʻlinmasiga topshirishi lozim.
4-bob. Veterinariya xizmatidan foydalanishda isteʼmolchilarning huquq va majburiyatlari
17. Isteʼmolchilar quyidagi huquqlarga ega:
Markazga veterinariya xizmatlaridan foydalanish uchun murojaat qilish;
veterinariya xizmati koʻrsatilishi toʻgʻrisida Markaz bilan shartnoma tuzish;
veterinariya xizmatlarini klinikada olish;
klinikada yaratilgan mavjud sharoitlar bilan tanishish;
koʻrsatilayotgan veterinariya xizmatlari turlari va preyskuranti (narx)lari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bilan tanishish;
itning holati, kasalligi va oʻtkazilgan muolajalar haqida maʼlumot olish;
itning kasallik holatidan kelib chiqib, uni izolyatorda davolashga qoldirish;
taqdim etilgan it nobud boʻlganda, uning jasadini Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasining tegishli hududiy tuzilmasidan olib ketish;
belgilangan tartibda shikoyat qilish.
18. Isteʼmolchilar:
klinikaga itni koʻrikdan oʻtkazish uchun taqdim etishi;
it oʻtkazgan kasalliklar, emlanganligi haqida hamda salomatligi bilan bogʻliq boshqa zarur boʻlgan maʼlumotlarni taqdim etishi;
koʻrsatilgan veterinariya xizmatlari uchun preyskurant (narx) boʻyicha toʻlovlarni amalga oshirishi;
izolyatorda davolanayotgan itni saqlash va oziqlantirish xarajatlarini qoplashi;
klinika mutaxassislarining tavsiyalari asosida zoogigiyenik talablarga muvofiq itlarni saqlashi va oziqlantirishi hamda davolash-profilaktika tadbirlarini oʻz vaqtida amalga oshirishi;
veterinariya-sanitariya qoidalariga toʻliq rioya etishi shart.
5-bob. Koʻrsatilgan xizmatlar uchun toʻlovlarni amalga oshirish
19. Veterinariya xizmatlarini koʻrsatishdan tushadigan mablagʻlar toʻliq hajmda Markazni rivojlantirish jamgʻarmasiga yoʻnaltiriladi va uning moddiy-texnika bazasini mustahkamlash hamda xodimlarni moddiy ragʻbatlantirish uchun belgilangan tartibda sarflanadi.
20. Veterinariya xizmatlarini koʻrsatish bosqichma-bosqich amalga oshiriladigan boʻlsa, koʻrsatilgan xizmatlardan kelib chiqqan holda toʻlovlar boʻlib-boʻlib toʻlanishi mumkin.
21. Itni davolash jarayonida boshqa kasalliklar aniqlanganda, ularni bartaraf etish va sogʻlomlashtirish xarajatlari qoʻshimcha ravishda isteʼmolchi hisobidan amalga oshiriladi.
22. Isteʼmolchilar tomonidan veterinariya xizmatlari koʻrsatishdan foydalanish rad etilgan taqdirda, xizmat koʻrsatilmagan qismi uchun toʻlangan mablagʻlar qaytarib beriladi.
6-bob. Yakunlovchi qoidalar
23. Veterinariya xizmatlarini koʻrsatishda yuzaga keladigan nizolar qonun hujjatlarida belgilangan tartibda koʻrib chiqiladi.
24. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining Milliy kinologiya markazi tomonidan jismoniy va yuridik shaxslarga veterinariya davolash-profilaktika va laboratoriya-diagnostika ishlari boʻyicha pulli xizmatlar koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining Milliy kinologiya markazi tomonidan jismoniy va yuridik shaxslarga koʻrsatiladigan veterinariya davolash-profilaktika va laboratoriya diagnostika ishlari boʻyicha pulli xizmatlar
T/r Markaz tomonidan jismoniy va yuridik shaxslarga koʻrsatiladigan pulli xizmat turi Pulli xizmat uchun toʻlov miqdori 1 . Isteʼmolchilarga maslahat berish va retsept yozish BHMning 10 foizi 2 . Dorivor moddalarni teri ichiga, teri ostiga, mushak ichiga yuborish BHMning 5 foizi 3 . Kesilgan va yirtilgan jarohatlarni tikish va davolash BHMning 40 foizi 4 . It tomogʻidan yot narsalarni olish BHMning 10 foizi 5 . Tugʻishga yordam berish BHMning 50 foizi 6 . Bachadonga dorivor moddalarni yuborish va huqna qilish BHMning 10 foizi 7 . Oʻsma va absesslarni olish BHMning 20 foizi 8 . Jarohatlarga bogʻlama qoʻyish BHMning 20 foizi 9 . Itning dumini kesish BHMning 20 foizi 10 . Itning qulogʻini kesish BHMning 30 foizi 11 . Itning qulogʻini tozalash BHMning 10 foizi 12 . Singan joyga shina qoʻyish BHMning 10 foizi 13 . Singan joyni gips qilish BHMning 20 foizi 14 . Kesarov usulida kesish BHMning 30 foizi 15 . Boʻgʻozlikka tekshirish BHMning 20 foizi 16 . Oshqozon boʻlimlarini davolash BHMning 10 foizi 17 . Ozuqadan zaharlanishni davolash BHMning 20 foizi 18 . Itlarda modda almashinuvi buzilishi kasalliklarini davolash BHMning 20 foizi Laboratoriya tekshirishlari 19 . Mikroskop yordamida tekshiruvlar BHMning 10 foizi 20 . Qonning bioximik tekshiruvlari BHMning 10 foizi 21 . Qonning klinik tekshiruvlari BHMning 10 foizi Diagnostik tekshiruvlari 22 . Ultra tovush tekshiruvlari (UZI) BHMning 10 foizi 23 . Rentgent tekshiruvlari BHMning 20 foizi 24 . Itning fiziologik yetilishini aniqlash BHMning 10 foizi Maxsus tadbirlar 25 . Degelmintizatsiya BHMning 10 foizi 26 . Ektoparazitlarga qarshi ishlov berish BHMning 10 foizi 27 . Oʻlat va boshqa yuqumli kasalliklarga qarshi emlash BHMning 10 foizi
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining Milliy kinologiya markazi tomonidan jismoniy va yuridik shaxslarga veterinariya davolash-profilaktika va laboratoriya-diagnostika ishlari boʻyicha pulli xizmatlar koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining Milliy kinologiya markazi tomonidan jismoniy va yuridik shaxslarga veterinariya davolash-profilaktika va laboratoriya-diagnostika ishlari boʻyicha pulli xizmat koʻrsatish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1- bosqich Isteʼmolchi Markazga veterinariya xizmatlaridan foydalanish uchun murojaat qi ladi (“Yagona darcha” bojxona axborot tizim orqali yuboradi). Zarur boʻlganda 2- bosqich Milliy kinologiya markazi xodimlari 1. Taqdim etilgan murojaatlarni qabul qiladi va roʻyxatdan oʻtkazadi. 2. Isteʼmolchilarni veterinariya xizmatlari roʻyxati va preyskuranti (narxlari) bilan tanishtiradi. 3. Tanlangan veterinariya xizmatlari boʻyicha isteʼmolchi bilan shartnoma tuzadi. Murojaat tushganda 3- bosqich Isteʼmolchi 1. Klinikaga itni koʻrikdan oʻtkazish uchun taqdim etadi. 2. Koʻr satilgan veterinariya xizmatlari uchun preyskurant (narx) boʻyicha toʻlovlarni amalga oshiradi. 3. Izolyatorda davolanayotgan itni saqlash va oziqlantirish bilan bogʻli q xarajatlarni qoplaydi. Shartnoma tuzilgandan soʻng 4- bosqich Markazning ixtisoslashtirilgan veterinariya xizmati xodimlari 1. Isteʼmolchilarga sifatli veterinariya xizmatlarini koʻrsatadi. 2. Yuqumli kasallik borligi xususida shubha mavjud boʻlgan taqdirda, Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasini zudlik bilan xabardor qiladi. 3. Koʻrsatilgan veterinariya xizmatlari yuzasidan isteʼmolchilarga maʼlumot taqdim etadi. Shartnoma tuzilgandan soʻng
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 18-yanvardagi 21-son qaroriga 6-ILOVA
Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining Milliy kinologiya markazi faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 18-dekabrdagi 1029-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. 3-bandda :
quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi qoʻshilsin:
“jismoniy va yuridik shaxslarga veterinariya davolash-profilaktika va laboratoriya-diagnostika ishlari boʻyicha pulli xizmat koʻrsatish”;
oltinchi xatboshi yettinchi xatboshi deb hisoblansin.
2. 4-bandda :
quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi qoʻshilsin:
“jismoniy va yuridik shaxslarga veterinariya davolash-profilaktika va laboratoriya-diagnostika ishlari boʻyicha pulli xizmat koʻrsatish”;
yettinchi xatboshi sakkizinchi xatboshi deb hisoblansin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 18-yanvar,
21-son