📅 2021-yil 22-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 22-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 22 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 22 января 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 22 January 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Ўзбекистон давлат хореография академиясининг Урганч филиалини ташкил этиш тўғрисида
Миллий рақс санъати соҳасида малакали мутахассислар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, Хоразмнинг қадимий рақси «Лазги»ни асраб-авайлаш, уни илмий ўрганиш, жаҳон миқёсида кенг тарғиб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлигининг:
Ўзбекистон давлат хореография академиясининг давлат таълим муассасаси шаклидаги Урганч филиалини (кейинги ўринларда — Филиал) ташкил этиш;
Филиал таркибида «Лазги» ижрочилигини янада ривожлантириш бўлимини (кейинги ўринларда — «Лазги» бўлими) очиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Филиал ва «Лазги» бўлимининг асосий вазифалари этиб тегишли равишда қуйидагилар белгилансин, жумладан:
а) Филиалнинг асосий вазифалари:
кадрлар тайёрлаш жараёнига соҳанинг етук ва малакали мутахассисларини жалб қилиш орқали илм-фан ва таълимнинг ўзаро интеграциясини таъминлаш;
рақс санъати бўйича юқори малакали бакалавр ва магистрларни, шунингдек, ушбу соҳада чуқур тадқиқотлар олиб бориш салоҳиятига эга илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш;
илмий тадқиқотлар натижалари бўйича маънавий-маърифий ва илмий-оммабоп адабиётларни тайёрлаш ва нашр қилиш;
талаба ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳаллий ва халқаро грантларни жалб этган ҳолда уларнинг хорижда таълим олиши, илмий-ижодий ишлар олиб боришини самарали ташкил этиш, ҳамкорликдаги концерт дастурларини мунтазам асосда йўлга қўйиш;
кадрлар илмий салоҳиятини ошириш, илмий-ижодий фаолиятни янада ривожлантириш, иқтидорли талаба ёшларни ушбу йўналишга кенг жалб этиш;
соҳа мутахассисларининг хорижий турдош олий таълим муассасаларида қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, стажировка ўташларини тизимли ташкил этиш;
б) «Лазги» бўлимининг асосий вазифалари:
«Лазги» ижрочилигини янада ривожлантириш, бу борада шаклланган ижро ва ижодий мактаблар фаолиятини қўллаб-қувватлаш;
фан-таълим ва ижрочиликнинг интеграциялашувини таъминлаш;
«Лазги» ижро йўли намуналари «Олтин фонди»ни яратиш;
анъанавий «Лазги» ижро йўлини асраб-авайлаш, уни замонавий ижро услублари намуналари билан янада такомиллаштириш, рақснинг ижтимоий-тарихий илдизлари, илмий-назарий негизлари, миллий ва умумбашарий қадриятлар билан боғлиқ жиҳатларини олимлар ва ижрочи мутахассислар иштирокида чуқур ўрганиш;
«Лазги» ижро йўлини кенг тарғиб қилиш бўйича халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш;
«Лазги» ижро намуналарини оммавий ахборот воситалари ҳамда Интернет ахборот тармоғи орқали чет элларда кенг тарғиб қилиш.
3. Ўзбекистон давлат хореография академиясининг Урганч филиали ҳамда унинг таркибидаги «Лазги» ижрочилигини янада ривожлантириш бўлими фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Филиалнинг самарали фаолият кўрсатиши учун тегишли чора-тадбирларни амалга оширсин ҳамда уч ой муддатда Филиал ҳузурида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан доимий асосда фаолият кўрсатувчи:
«Лазги»нинг яратилиш тарихи ва ривожланиш даврини қамраб олган доимий экспозиция;
«Лазги» ижро йўлида яратилган ижод намуналарининг фонотекаси;
«Лазги»га оид либослар намуналари галереяси, кўргазмалар зали ҳамда артистик кафеси;
«Лазги» болалар ҳаваскорлик театр-студиясини ташкил этсин.
5. Белгилансинки:
Филиалда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади;
Филиалга талабаларни бакалавриат таълим йўналишлари бўйича қабул кўрсаткичлари ҳар йили белгиланган тартибда тасдиқланадиган олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш параметрларидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади;
«Лазги» бўлими бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони 10 нафар этиб белгиланади.
6. Қуйидагилар Филиални молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;
тўлов-контракт асосида талабалар ўқитишдан тушадиган маблағлар;
хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида кўрсатилган хизматлардан тушадиган маблағлар;
таълим хизматлари кўрсатиш, илмий-ўқув, ўқув-методик, илмий-ижодий ва ахборот-таҳлилий маҳсулотларни ишлаб чиқишдан, концерт-томоша ва бошқа фаолият турларини амалга оширишдан олинган даромадлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик ва хайрия маблағлари;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
7. Хоразм вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Филиалга унинг фаолиятини самарали ташкил этиш учун Урганч шаҳридан оператив бошқарув ҳуқуқи асосида мақбул бино ажратилишини таъминласин.
8. Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарорда назарда тутилган харажатларни молиялаштириш 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида, 2022 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
9. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги қуйидагиларни таъминлаш учун зарур чора-тадбирларни амалга оширсин:
а) 2021 йил 1 мартга қадар Филиал уставини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш;
б) 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:
Филиалнинг илмий-педагог кадрлар таркибини олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимида фаолият олиб бораётган, шу жумладан, хорижий таълим ва илмий муассасаларда малакасини ошириб келган профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимлар, шунингдек, соҳадаги салоҳиятли амалиётчи мутахассислар қаторидан шакллантириш;
хореография ва миллий рақснинг ижодий, илмий-методик ва ижро анъаналарини пухта ўзлаштириш ва муносиб давом эттириш мақсадида Филиалга миллий рақс санъати, шу жумладан, «Лазги» ижро йўли усталарини жалб этиш;
Филиалнинг таълим йўналишларини Давлат таълим стандартлари ҳамда тегишли малака талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган ўқув режалари, фан дастурлари ва ўқув-методик адабиётлар билан таъминлаш;
Филиални ўқув-лаборатория жиҳозлари ва компьютер техникаси билан таъминлаш, ўқув-методик жараёнларни ташкил этиш, штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 январдаги 31-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон давлат хореография академиясининг Урганч филиали ҳамда унинг таркибидаги «Лазги» ижрочилигини янада ривожлантириш бўлими фаолиятини ташкил этиш бўйича
Т/р Чора-тадбирлар Амалга ошириш механизми Ижро муддати Молиялаштириш манбалари Масъул ижрочилар I. Ўзбекистон давлат хореография академиясининг Урганч филиали ҳамда унинг таркибидаги «Лазги» ижрочилигини янада ривожлантириш бўлими фаолиятини ташкил этиш 1. Ўзбекистон давлат хореография академияси Урганч филиали (кейинги ўринларда — Филиал) уставини ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлаш. 1. Филиал устави лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Уставни белгиланган тартибда тасдиқлаш. 2021 йил март - Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) 2. Филиални юқори малакали кадрлар билан таъминлаш. 1. Юқори малакали ва тажрибали профессор-ўқитувчи ва ходимларни ишга қабул қилиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш. 2. Хореография санъатининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда Профессор-ўқитувчи ва ходимларнинг таркибини танлов асосида шакллантириш. 2021 йил август - Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) 3. Филиалнинг Васийлик кенгаши таркибини тасдиқлаш, унга кадрларнинг истеъмолчилари бўлган маданият ва санъат муассасалари, вазирликлар ва идоралар, бошқа ташкилотлар вакилларини киритиш. 1. Васийлик кенгашини ташкил этиш, унинг таркибини шакллантириш. 2. Васийлик кенгашининг иш режасини ишлаб чиқиш ва фаолиятини йўлга қўйиш. 2021 йил август - Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) 4. «Лазги» ижрочилигини янада ривожлантириш бўлимида (кейинги ўринларда — «Лазги» бўлими) фаолият олиб борадиган мутахассис ходимлар таркибини шакллантириш ҳамда ходимларнинг лавозим йўриқномасини ишлаб чиқиш. 1. Бўлимда фаолият олиб борадиган соҳанинг етук, малакали мутахассисларидан иборат ходимлар таркибини шакллантириш. 2. Бўлим ходимларининг фаолият йўналишлари ва функционал вазифаларини белгилаш бўйича лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш. 2021 йил август - Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) II. Филиалда таълим дастурлари доирасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш 5. 2021/2022 ўқув йили ва кейинги йиллар учун Филиалга ўқишга қабул қилиш параметрларини истиқболда ҳудудларни ривожлантириш билан боғлиқ дастурларни ҳамда рақс соҳаси бўйича мутахассисларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш. 1. Маданият соҳасида меҳнат ресурсларига бўлган талаб прогнозини таҳлил қилиш. 2. Таҳлил натижаси бўйича эҳтиёжни олий таълим муассасаларига квота ажратиш режасига киритиш. 2021 йил март ҳар йили апрель - Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) , Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Ортиқов) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов) 6. Кўп асрлик рақс ижодкорлиги анъаналарини ўзлаштирган, ўзининг истеъдоди ва салоҳияти орқали уларни замон руҳи билан бойитиб, «устоз-шогирд» анъаналарига мувофиқ ёш авлодга ўргатиб келаётган таниқли рақс усталари ва хореографларни Филиал фаолиятига жалб этиш. 1. Юқори натижаларга эришган ёш ижодкорларни тарбиялаб келаётган рақс усталарини аниқлаш. 2. Рақс усталарини уларнинг амалий фаолияти натижаларига кўра Филиал билан ҳамкорликка жалб этиб бориш. доимий - Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) 7. Филиалда ахборот ва мутахассисларнинг тажриба алмашувини йўлга қўйиш. Маҳорат дарслари ва махсус машғулотларни ўтказиш учун етакчи хорижий таълим ва илмий муассасаларнинг юқори малакали олимлари ва санъат арбобларини таклиф этиш. 1. Филиалнинг ахборот маълумотларини бойитиш мақсадида маҳаллий ва хорижий ахборот-ресурс марказлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш. 2. Етакчи турдош хорижий олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва тажрибали мутахассисларининг маҳорат дарсларини ташкил этиш. 3. Конференция ва илмий семинарларга ҳамда илмий ишлар муҳокамаларига малакали олим ва санъат арбобларини таклиф этиш. доимий Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) 8. Иш берувчилар кадрлар малакасига қўяётган талаблар ҳамда Филиалда мутахассис тайёрлаш дастурларининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш. 1. Иш берувчи ташкилотларнинг талабаларда амалий ва ижодий кўникмаларни шакллантиришдаги иштироки ва масъулиятини ошириш механизмини ишлаб чиқиш. 2. Филиалда самарадор маркетинг хизмати фаолиятини йўлга қўйиш. 3. Битирувчининг иш берувчилар қўяётган замонавий талабларга жавоб берадиган, меҳнат бозорида зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларини акс эттирувчи малака талаб-мезонларини ишлаб чиқиш. 2021 йил август - Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) III. Филиалда таълим жараёни сифатини янада яхшилаш ва ўқитишнинг илғор услубларини жорий этиш 9. Миллий рақс санъатини тарғиб этишда хорижий мамлакатлар билан ижодий тажриба алмашиш мақсадида ёш ва иқтидорли хореограф ҳамда санъатшунос олимларни хизмат сафарларига юбориш, уларга халқаро миқёсдаги илмий анжуманларда қатнашиш имконини яратиш. 1. Ёш ва иқтидорли хореограф ҳамда санъатшунос олимлар номзодларини саралаш механизмларини ишлаб чиқиш. 2. Саралаб олинган хореограф ва санъатшунос олимларни хорижий мамлакатларга касбий-ижодий тажриба алмашиш мақсадида хизмат сафарларига юбориш. 3. Халқаро миқёсдаги илмий-амалий анжуманларда қатнашиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш. 2021-2022 йиллар Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) 10. «Лазги» ижрочилиги тартиботини амалга ошириш мақсадида шарқ халқлари мусиқа санъати намуналари ва етук намояндалари билан ҳамкорлик қилиш, маҳорат дарслари ва концерт дастурларини ўтказиш. 1. Хорижий давлатларнинг илмий-ижодий ва бадиий жамоалари билан илмий-ижодий ҳамкорлик тўғрисида ўзаро манфаатли шартномалар тузиш. 2. Ҳамкорлик шартномалари асосида ижодий концерт дастурлари яратиш ҳамда уларни республика ва хорижий саҳналарда намойиш этиш. 3. Хорижий мамлакатларда «Лазги» ижро услубини кенг тартиб қилиш ҳамда «Лазги» ансамблининг концерт дастурлари ва маҳорат дарсларини ташкил этиш. Доимий Ҳамкор ташкилотларнинг маблағлари, халқаро грантлар ва иштирокчиларнинг маблағлари Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) 11. «Лазги» ривожига муносиб ҳисса қўшган устоз санъаткорлар ҳаёти ва ижодига доир оммабоп ва махсус илмий китоблар, нота тўпламлари ва аннотацияли нота альбомларни нашр этиш, бу борада турли конференция ва семинарлар ташкил қилиш. 1. Хоразмнинг устоз санъаткорлари ҳаёти ва ижодига доир маълумотларни тўплаш. 2. Оммабоп ва махсус илмий китоблар, нота тўпламлари ва аннотацияли нота альбомларини нашр этиш, шу борада турли таълим ва бошқа маданият муассасаларида конференция ва семинарлар ўтказиш. 2021 йилдан бошлаб доимий Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, маҳаллий бюджет маблағлари Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) , Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ф. Эрманов) IV. Филиалнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш 12. Филиалнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида уни зарур мебель, инвентарь, ускуна ҳамда рақсга оид турли махсус пойабзал ва либослар билан таъминлаш. 1. Мебель, инвентарь ва ускуналар рўйхатини шакллантириш ҳамда техник параметрларини ишлаб чиқиш. 2. Зарур жиҳозлар билан таъминлаш. 3. Ўқув машғулотлари ва ижодий дастурлар намойиши учун зарур бўлган махсус рақс либослари ва пойабзалга бўлган эҳтиёжни аниқлаш. 4. Рақс либослари ва пойабзал билан таъминлаш. 2021 йил июль Ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) 13. Филиални ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминлаш. 1. Ахборот-коммуникация технологияларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш. 2. Эҳтиёждан келиб чиқиб, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминлаш. 2021 йил август Ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан Маданият вазирлиги (О. Назарбеков)
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 22 январь,
31-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
ChORA-TADBIRLAR DASTURI
Oʻzbekiston davlat xoreografiya akademiyasining Urganch filialini tashkil etish toʻgʻrisida
Milliy raqs sanʼati sohasida malakali mutaxassislar tayyorlash tizimini yanada takomillashtirish, Xorazmning qadimiy raqsi “Lazgi”ni asrab-avaylash, uni ilmiy oʻrganish, jahon miqyosida keng targʻib qilish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Fanlar akademiyasi hamda Xorazm viloyati hokimligining:
Oʻzbekiston davlat xoreografiya akademiyasining davlat taʼlim muassasasi shaklidagi Urganch filialini (keyingi oʻrinlarda — Filial) tashkil etish;
Filial tarkibida “Lazgi” ijrochiligini yanada rivojlantirish boʻlimini (keyingi oʻrinlarda — “Lazgi” boʻlimi) ochish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.
2. Filial va “Lazgi” boʻlimining asosiy vazifalari etib tegishli ravishda quyidagilar belgilansin, jumladan:
a) Filialning asosiy vazifalari:
kadrlar tayyorlash jarayoniga sohaning yetuk va malakali mutaxassislarini jalb qilish orqali ilm-fan va taʼlimning oʻzaro integratsiyasini taʼminlash;
raqs sanʼati boʻyicha yuqori malakali bakalavr va magistrlarni, shuningdek, ushbu sohada chuqur tadqiqotlar olib borish salohiyatiga ega ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlarni tayyorlash;
ilmiy tadqiqotlar natijalari boʻyicha maʼnaviy-maʼrifiy va ilmiy-ommabop adabiyotlarni tayyorlash va nashr qilish;
talaba yoshlarni qoʻllab-quvvatlash maqsadida mahalliy va xalqaro grantlarni jalb etgan holda ularning xorijda taʼlim olishi, ilmiy-ijodiy ishlar olib borishini samarali tashkil etish, hamkorlikdagi konsert dasturlarini muntazam asosda yoʻlga qoʻyish;
kadrlar ilmiy salohiyatini oshirish, ilmiy-ijodiy faoliyatni yanada rivojlantirish, iqtidorli talaba yoshlarni ushbu yoʻnalishga keng jalb etish;
soha mutaxassislarining xorijiy turdosh oliy taʼlim muassasalarida qayta tayyorlash va malakasini oshirish, shuningdek, stajirovka oʻtashlarini tizimli tashkil etish;
b) “Lazgi” boʻlimining asosiy vazifalari:
“Lazgi” ijrochiligini yanada rivojlantirish, bu borada shakllangan ijro va ijodiy maktablar faoliyatini qoʻllab-quvvatlash;
fan-taʼlim va ijrochilikning integratsiyalashuvini taʼminlash;
“Lazgi” ijro yoʻli namunalari “Oltin fondi”ni yaratish;
anʼanaviy “Lazgi” ijro yoʻlini asrab-avaylash, uni zamonaviy ijro uslublari namunalari bilan yanada takomillashtirish, raqsning ijtimoiy-tarixiy ildizlari, ilmiy-nazariy negizlari, milliy va umumbashariy qadriyatlar bilan bogʻliq jihatlarini olimlar va ijrochi mutaxassislar ishtirokida chuqur oʻrganish;
“Lazgi” ijro yoʻlini keng targʻib qilish boʻyicha xalqaro hamkorlikni yoʻlga qoʻyish;
“Lazgi” ijro namunalarini ommaviy axborot vositalari hamda Internet axborot tarmogʻi orqali chet ellarda keng targʻib qilish.
3. Oʻzbekiston davlat xoreografiya akademiyasining Urganch filiali hamda uning tarkibidagi “Lazgi” ijrochiligini yanada rivojlantirish boʻlimi faoliyatini tashkil etish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi Xorazm viloyati hokimligi bilan birgalikda Filialning samarali faoliyat koʻrsatishi uchun tegishli chora-tadbirlarni amalga oshirsin hamda uch oy muddatda Filial huzurida budjetdan tashqari mablagʻlar hisobidan doimiy asosda faoliyat koʻrsatuvchi:
“Lazgi”ning yaratilish tarixi va rivojlanish davrini qamrab olgan doimiy ekspozitsiya;
“Lazgi” ijro yoʻlida yaratilgan ijod namunalarining fonotekasi;
“Lazgi”ga oid liboslar namunalari galereyasi, koʻrgazmalar zali hamda artistik kafesi;
“Lazgi” bolalar havaskorlik teatr-studiyasini tashkil etsin.
5. Belgilansinki:
Filialda oʻquv jarayoni 2021/2022 oʻquv yilidan boshlanadi;
Filialga talabalarni bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha qabul koʻrsatkichlari har yili belgilangan tartibda tasdiqlanadigan oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish parametrlaridan kelib chiqqan holda shakllantiriladi;
“Lazgi” boʻlimi boshqaruv xodimlarining cheklangan umumiy soni 10 nafar etib belgilanadi.
6. Quyidagilar Filialni moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari;
Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi tomonidan oʻtkaziladigan tanlovlar natijalari boʻyicha ajratiladigan grantlar;
toʻlov-kontrakt asosida talabalar oʻqitishdan tushadigan mablagʻlar;
xoʻjalik faoliyatidan va shartnoma asosida koʻrsatilgan xizmatlardan tushadigan mablagʻlar;
taʼlim xizmatlari koʻrsatish, ilmiy-oʻquv, oʻquv-metodik, ilmiy-ijodiy va axborot-tahliliy mahsulotlarni ishlab chiqishdan, konsert-tomosha va boshqa faoliyat turlarini amalga oshirishdan olingan daromadlar;
jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik va xayriya mablagʻlari;
qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.
7. Xorazm viloyati hokimligi Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi bilan birgalikda bir oy muddatda Filialga uning faoliyatini samarali tashkil etish uchun Urganch shahridan operativ boshqaruv huquqi asosida maqbul bino ajratilishini taʼminlasin.
8. Belgilab qoʻyilsinki, ushbu qarorda nazarda tutilgan xarajatlarni moliyalashtirish 2021-yilda Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligiga ajratiladigan mablagʻlar doirasida, 2022-yildan boshlab esa Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarida nazarda tutiladi.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi quyidagilarni taʼminlash uchun zarur chora-tadbirlarni amalga oshirsin:
a) 2021-yil 1-martga qadar Filial ustavini ishlab chiqish va belgilangan tartibda tasdiqlash;
b) 2021/2022 oʻquv yilidan boshlab:
Filialning ilmiy-pedagog kadrlar tarkibini oliy taʼlim va ilmiy-tadqiqot muassasalarida hamda Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi tizimida faoliyat olib borayotgan, shu jumladan, xorijiy taʼlim va ilmiy muassasalarda malakasini oshirib kelgan professor-oʻqituvchilar va ilmiy xodimlar, shuningdek, sohadagi salohiyatli amaliyotchi mutaxassislar qatoridan shakllantirish;
xoreografiya va milliy raqsning ijodiy, ilmiy-metodik va ijro anʼanalarini puxta oʻzlashtirish va munosib davom ettirish maqsadida Filialga milliy raqs sanʼati, shu jumladan, “Lazgi” ijro yoʻli ustalarini jalb etish;
Filialning taʼlim yoʻnalishlarini Davlat taʼlim standartlari hamda tegishli malaka talablariga muvofiq ishlab chiqilgan oʻquv rejalari, fan dasturlari va oʻquv-metodik adabiyotlar bilan taʼminlash;
Filialni oʻquv-laboratoriya jihozlari va kompyuter texnikasi bilan taʼminlash, oʻquv-metodik jarayonlarni tashkil etish, shtatlar jadvali va xarajatlar smetasini tasdiqlash.
10. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayev va Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vaziri O.A. Nazarbekov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 22-yanvardagi 31-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston davlat xoreografiya akademiyasining Urganch filiali hamda uning tarkibidagi “Lazgi” ijrochiligini yanada rivojlantirish boʻlimi faoliyatini tashkil etish boʻyicha
T/r Chora-tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Moliyalashtirish manbalari Masʼul ijrochilar I. Oʻzbekiston davlat xoreografiya akademiyasining Urganch filiali hamda uning tarkibidagi “Lazgi” ijrochiligini yanada rivojlantirish boʻlimi faoliyatini tashkil etish 1. Oʻzbekiston davlat xoreografiya akademiyasi Urganch filiali (keyingi oʻrinlarda — Filial) ustavini ishlab chiqish hamda belgilangan tartibda tasdiqlash. 1. Filial ustavi loyihasini ishlab chiqish. 2. Ustavni belgilangan tartibda tasdiqlash. 2021-yil mart - Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov) 2. Filialni yuqori malakali kadrlar bilan taʼminlash. 1. Yuqori malakali va tajribali professor-oʻqituvchi va xodimlarni ishga qabul qilish boʻyicha ishchi guruh tuzish. 2. Xoreografiya sanʼatining oʻziga xos xususiyatlarini hisobga olgan holda Professor-oʻqituvchi va xodimlarning tarkibini tanlov asosida shakllantirish. 2021-yil avgust - Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov) 3. Filialning Vasiylik kengashi tarkibini tasdiqlash, unga kadrlarning isteʼmolchilari boʻlgan madaniyat va sanʼat muassasalari, vazirliklar va idoralar, bo�qa tashkilotlar vakillarini kiritish. 1. Vasiylik kengashini tashkil etish, uning tarkibini shakllantirish. 2. Vasiylik kengashining ish rejasini ishlab chiqish va faoliyatini yoʻlga qoʻyish. 2021-yil avgust - Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov) 4. “Lazgi” ijrochiligini yanada rivojlantirish boʻlimida (keyingi oʻrinlarda — “Lazgi” boʻlimi) faoliyat olib boradigan mutaxassis xodimlar tarkibini shakllantirish hamda xodimlarning lavozim yoʻriqnomasini ishlab chiqish. 1. Boʻlimda faoliyat olib boradigan sohaning yetuk, malakali mutaxassislaridan iborat xodimlar tarkibini shakllantirish. 2. Boʻlim xodimlarining faoliyat yoʻnalishlari va funksional vazifalarini belgilash boʻyicha lavozim yoʻriqnomalarini ishlab chiqish va belgilangan tartibda tasdiqlash. 2021-yil avgust - Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov) II. Filialda taʼlim dasturlari doirasida kadrlar tayyorlash tizimini takomillashtirish 5. 2021/2022 oʻquv yili va keyingi yillar uchun Filialga oʻqishga qabul qilish parametrlarini istiqbolda hududlarni rivojlantirish bilan bogʻliq dasturlarni hamda raqs sohasi boʻyicha mutaxassislarga boʻlgan ehtiyojni hisobga olgan holda ishlab chiqish. 1. Madaniyat sohasida mehnat resurslariga boʻlgan talab prognozini tahlil qilish. 2. Tahlil natijasi boʻyicha ehtiyojni oliy taʼlim muassasalariga kvota ajratish rejasiga kiritish. 2021-yil mart har yili aprel - Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov) , Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi (A. Ortiqov) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Madjidov) 6. Koʻp asrlik raqs ijodkorligi anʼanalarini oʻzlashtirgan, oʻzining isteʼdodi va salohiyati orqali ularni zamon ruhi bilan boyitib, “ustoz-shogird” anʼanalariga muvofiq yosh avlodga oʻrgatib kelayotgan taniqli raqs ustalari va xoreograflarni Filial faoliyatiga jalb etish. 1. Yuqori natijalarga erishgan yosh ijodkorlarni tarbiyalab kelayotgan raqs ustalarini aniqlash. 2. Raqs ustalarini ularning amaliy faoliyati natijalariga koʻra Filial bilan hamkorlikka jalb etib borish. doimiy - Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov) 7. Filialda axborot va mutaxassislarning tajriba almashuvini yoʻlga qoʻyish. Mahorat darslari va maxsus mashgʻulotlarni oʻtkazish uchun yetakchi xorijiy taʼlim va ilmiy muassasalarning yuqori malakali olimlari va sanʼat arboblarini taklif etish. 1. Filialning axborot maʼlumotlarini boyitish maqsadida mahalliy va xorijiy axborot-resurs markazlari bilan hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. 2. Yetakchi turdosh xorijiy oliy taʼlim muassasalari professor-oʻqituvch�lari va tajribali mutaxassislarining mahorat darslarini tashkil etish. 3. Konferensiya va ilmiy seminarlarga hamda ilmiy ishlar muhokamalariga malakali olim va sanʼat arboblarini taklif etish. doimiy Madaniyat vazirligi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari, yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov) 8. Ish beruvchilar kadrlar malakasiga qoʻyayotgan talablar hamda Filialda mutaxassis tayyorlash dasturlarining oʻzaro muvofiqligini taʼminlash. 1. Ish beruvchi tashkilotlarning talabalarda amaliy va ijodiy koʻnikmalarni shakllantirishdagi ishtiroki va masʼuliyatini oshirish mexanizmini ishlab chiqish. 2. Filialda samarador marketing xizmati faoliyatini yoʻlga qoʻyish. 3. Bitiruvchining ish beruvchilar qoʻyayotgan zamonaviy talablarga javob beradigan, mehnat bozorida zarur boʻlgan bilim, koʻnikma va malakalarini aks ettiruvchi malaka talab-mezonlarini ishlab chiqish. 2021-yil avgust - Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov) III. Filialda taʼlim jarayoni sifatini yanada yaxshilash va oʻqitishning ilgʻor uslublarini joriy etish 9. Milliy raqs sanʼatini targʻib etishda xorijiy mamlakatlar bilan ijodiy tajriba almashish maqsadida yosh va iqtidorli xoreograf hamda sanʼatshunos olimlarni xizmat safarlariga yuborish, ularga xalqaro miqyosdagi ilmiy anjumanlarda qatnashish imkonini yaratish. 1. Yosh va iqtidorli xoreograf hamda sanʼatshunos olimlar nomzodlarini saralash mexanizmlarini ishlab chiqish. 2. Saralab olingan xoreograf va sanʼatshunos olimlarni xorijiy mamlakatlarga kasbiy-ijodiy tajriba almashish maqsadida xizmat safarlariga yuborish. 3. Xalqaro miqyosdagi ilmiy-amaliy anjumanlarda qatnashish uchun zarur shart-sharoitlar yaratish. 2021-2022-yillar Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari, yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov) 10. “Lazgi” ijrochiligi tartibotini amalga oshirish maqsadida sharq xalqlari musiqa sanʼati namunalari va yetuk namoyandalari bilan hamkorlik qilish, mahorat darslari va konsert dasturlarini oʻtkazish. 1. Xorijiy davlatlarning ilmiy-ijodiy va badiiy jamoalari bilan ilmiy-ijodiy hamkorlik toʻgʻrisida oʻzaro manfaatli shartnomalar tuzish. 2. Hamkorlik shartnomalari asosida ijodiy konsert dasturlari yaratish hamda ularni respublika va xorijiy sahnalarda namoyish etish. 3. Xorijiy mamlakatlarda “Lazgi” ijro uslubini keng tartib qilish hamda “Lazgi” ansamblining konsert dasturlari va mahorat darslarini tashkil etish. Doimiy Hamkor tashkilotlarning mablagʻlari, xalqaro grantlar va ishtirokchilarning mablagʻlari Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov) 11. “Lazgi” rivojiga munosib hissa qoʻshgan ustoz sanʼatkorlar hayoti va ijodiga doir ommabop va maxsus ilmiy kitoblar, nota toʻplamlari va annotatsiyali nota albomlarni nashr etish, bu borada turli konferensiya va seminarlar tashkil qilish. 1. Xorazmning ustoz sanʼatkorlari hayoti va ijodiga doir maʼlumotlarni toʻplash. 2. Ommabop va maxsus ilmiy kitoblar, nota toʻplamlari va annotatsiyali nota albomlarini nashr etish, shu borada turli taʼlim va boshqa madaniyat muassasalarida konferensiya va seminarlar oʻtkazish. 2021-yildan boshlab doimiy Madaniyat vazirligi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari, mahalliy budjet mablagʻlari Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov) , Xorazm viloyati hokimligi (F. Ermanov) IV. Filialning moddiy-texnik bazasini yanada mustahkamlash 12. Filialning moddiy-texnik bazasini mustahkamlash maqsadida uni zarur mebel, inventar, uskuna hamda raqsga oid turli maxsus poyabzal va liboslar bilan taʼminlash. 1. Mebel, inventar va uskunalar roʻyxatini shakllantirish hamda texnik parametrlarini ishlab chiqish. 2. Zarur jihozlar bilan taʼminlash. 3. Oʻquv mashgʻulotlari va ijodiy dasturlar namoyishi uchun zarur boʻlgan ma�sus raqs liboslari va poyabzalga boʻlgan ehtiyojni aniqlash. 4. Raqs liboslari va poyabzal bilan taʼminlash. 2021-yil iyul Ajratilgan budjet va budjetdan tashqari mablagʻlar hisobidan Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov) 13. Filialni axborot-kommunikatsiya texnologiyalari bilan taʼminlash. 1. Axborot-kommunikatsiya texnologiyalariga boʻlgan ehtiyojni aniqlash. 2. Ehtiyojdan kelib chiqib, zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalari bilan taʼminlash. 2021-yil avgust Ajratilgan budjet va budjetdan tashqari mablagʻlar hisobidan Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov)
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 22-yanvar,
31-son