UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 22-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 22 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 22 января 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 22 January 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг юритиш ва фитосанитар дала назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

«Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ, шунингдек, ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг ва фитосанитар дала назорати тизимини такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг юритиш ва фитосанитар дала назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 30 августдаги ПҚ-3249-сон қарори билан карантин остидаги маҳсулотларнинг намуналари тўлов асосида лаборатория экспертизасидан ўтказилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси:

карантин остидаги маҳсулотларнинг намуналарини лаборатория экспертизасидан ўтказиш учун қилинган ҳақиқий харажатлардан келиб чиқиб, хизматлар нархларини белгиласин ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда 2021 йил 1 мартга қадар тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қайтариб олиб кирилган (реимпорт) карантин остидаги маҳсулотлар фитосанитария сертификати асосида карантин текширувидан ўтказилишини таъминласин;

аҳоли, шу жумладан, тадбиркорлик субъектлари орасида мунтазам равишда ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг ва фитосанитар дала назорати тартиби билан таништириш ва уларни тушунтириш юзасидан тизимли тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб борсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғи И.К. Эргашев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 январдаги 32-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг юритиш ва фитосанитар дала назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг юритиш ва фитосанитар дала назоратини амалга ошириш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:

мониторинг юритиш — ўсимликлар карантини объектларини аниқлаш, кузатиш, таҳлил қилиш, баҳолаш ва уларнинг тарқалишини прогноз қилиш;

прогноз — ўсимликлар дунёсига зарар етказувчи зарарли организмларни (зараркунанда, касаллик қўзғатувчилар ва бегона ўтлар) пайдо бўлиши, тарқалиши, миқдори ва ривожланишини илмий асосланган ҳолда мутахассислар томонидан узоқ ва қисқа муддатли прогноз қилиш жараёни;

фитосанитар дала назорати — ўсимликларнинг ва ўсимлик маҳсулотининг фитосанитар тозалигини таъминлаш, уларда ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш мақсадида амалга ошириладиган жараён;

феромон тутқич — табиатда ҳашаротларнинг қишлашдан чиқишини, ривожланиш босқичининг бошланишини ва фенологиясини аниқлашда ҳамда уларга қарши курашишни тўғри ташкиллаштиришда фойдаланиладиган восита;

ўсимликлар карантини объекти — дунёда карантин аҳамиятига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мавжуд бўлмаган ёки чекланган тарзда тарқалган зарарли организмлар;

ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати тизими — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти;

3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўсимликлар карантини соҳасидаги мониторинг ва фитосанитар дала назорати «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига , ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

4. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг юритиш ва фитосанитар дала назоратини амалга ошириш доирасида ўсимликлар карантини объектларини аниқлаш, кузатиш, таҳлил қилиш, баҳолаш ва уларнинг тарқалишини прогноз қилишнинг ягона тизимини юритади ва унга раҳбарлик қилишда ваколатли давлат органи ҳисобланади.

2-боб. Ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг юритиш тартиби

5. Ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман (шаҳар) бўлимлари (кейинги ўринларда — туман бўлимлари) томонидан юритилади.

6. Ўсимликлар карантини давлат инспекторлари ўсимликлар карантини соҳасида мониторингни юритиш доирасида ўсимликлар карантини объектларининг ўчоқларини аниқлаш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келиш йўлларини, тарқалган ҳудудларни ҳамда биоэкологик хусусиятларга таъсир кўрсатишига кўмаклашувчи омилларни аниқлаш ва баҳолаш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳудудига монеликсиз кириш ва бир кундан ошмаган ҳолда дастлабки ўрганишни амалга ошириш ҳуқуқига эга.

Бунда, мазкур ўрганиш жараёнида берилган хулосалардан келиб чиқиб, камчиликларнинг бартараф этилишини назорат қилиш юзасидан текшириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон Фармонида назарда тутилган тартибда Агентлик томонидан ваколатли органни фақат хабардор этиш тартибида амалга оширилади.

7. Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати томонидан ўсимликлар карантини тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига асосан ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг:

ўсимликлар карантини объектларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келишига, тарқалишига ҳамда биоэкологик хусусиятларига таъсир кўрсатишига кўмаклашувчи омилларни аниқлаш ва баҳолаш;

ўсимликлар карантини объектларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келиш йўллари ва тарқалган ҳудудлари ҳамда ўчоқларини аниқлаш;

фитосанитар хавфни аниқлаш ва таҳлил қилиш;

ўсимликлар карантини объектларини баҳолаш ва уларнинг тарқалишини прогноз қилиш;

ўсимликлар карантини объектларига қарши курашиш;

зарарли организмлар ўсимликларга иқтисодий зарар етказишининг олдини олиш мақсадида юритилади.

8. Ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмларнинг тарқалиши улар аниқланган ҳудудларга нисбатан баҳоланади.

9. Баҳолашда қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:

хўжаликдаги етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги экинлари турлари, кўп йиллик дарахтзорлар, яйлов, пичанзорлар, сув ости ва ер усти йўлларига қараб йўналишларини танлаш;

баҳолаш ўтказилаётган юридик ва жисмоний шахснинг манзили, эгалик шакли ва уларнинг ихтиёридаги мавжуд қишлоқ хўжалиги экин ерлари, кўп йиллик дарахтзорлар, яйлов, пичанзорлар, сув ости ва ер усти йўллари ҳамда у ерда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги экинлари тўғрисидаги маълумотларни олиш ва ўрганиш;

ўсимликларнинг зараркунанда, касаллик ва бегона ўтларни аниқлаш ва уларга қарши курашиш бўйича ўтказилган тадбирлар тўғрисида маълумотлар билан танишиш;

баҳолаш аниқ бўлиши учун маълумотда ўсимлик турини, миқдорини, ҳажмини, ўсимликлар карантинидаги ҳамда бошқа зараркунанда, касаллик ва бегона ўтлар мавжудлигини ёки зарарланиш ҳолатини кўрсатиш.

Баҳолаш якунида тўпланган маълумотлар таҳлил қилиниб, ҳудудий бошқармалар ва туман бўлимлари томонидан карантин чораларини белгилаш ёки белгиламаслик бўйича хулоса қилинади.

10. Ўсимликлар карантини объектларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келиш йўллари ва тарқалган ҳудудлар ҳамда ўчоқларни аниқлашда қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:

ўсимликлар карантини чегара масканлари ва қўриқланадиган давлат чегараларига 3 км радиусда феромон тутқичлар қўйиб назорат олиб бориш;

импорт қилинган карантин остидаги маҳсулотларни бирламчи ва иккиламчи назоратдан ўтказиш;

карантин остидаги маҳсулотларни карантин лабораторияларида экспертизадан ўтказиш;

метеостанциялар маълумотларини олиш;

ўсимликлар карантини давлат инспекторларига бириктирилган ҳудудларидаги барча юридик ва жисмоний шахсларнинг экин майдонларида карантин объектларининг ривожланиши ҳамда тарқалиши бўйича мунтазам мониторинг юритиш;

ўсимликлар карантини давлат инспекторларига бириктирилган ҳудудларда ҳар йили ўсимликлар карантини объектлари миқдорининг ўзгариши ҳамда ушбу ҳудудларга мос равишда улардаги ўсимликлар карантини объектлари ривожланиши тўғрисидаги ҳисоботни юритиш;

аввал белгиланган йўналиш (маршрут) бўйича кузатиш ишларини олиб бориш.

11. Ўзбекистон Республикаси билан чегарадош давлатлар билан чегара ҳудудларида, халқаро почтамт ва аэропортларда, темир йўл станцияларида, дарё портларида ҳамда импорт юк келиб тушадиган масканларда 3 кмгача жойлашган ташкилотлар, шахсий томорқалар ва транспорт бирликларида ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг қуйидаги тартибда юритилади:

йил бошидан мазкур субъектларнинг рўйхати шакллантирилиб, мониторинг юритиш бўйича йиллик иш режалар тузилади;

назорат давомида карантиндаги ва бошқа хавфли объектлар аниқланган тақдирда, белгиланган зарарсизлантириш чоралари амалга оширилади, аниқланмаган тақдирда, универсал феромон тутқичлардан фойдаланилади;

ўсимликлар мавжуд бўлган майдонларда ўсимликлар карантини объектларини аниқлаш бўйича экин майдонларнинг контурлари кесимида мониторинг юритилади;

ўсимликлар карантини давлат инспекторлари олиб борган дала мониторинги тўғрисида ҳисоботлар топширади;

ҳисоботлар асосида мониторинг натижалари таҳлил қилиниб, ҳудудлар зарарли организмлар миқдори кам бўлган ёки зарарли организмлардан холи бўлган ҳудудларга ажратилади.

12. Ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг очиқ ва ёпиқ майдонларда қуйидаги тартибда юритилади:

дала мониторингини юритиш учун йил бошида йиллик иш режалар тузилади;

ўсимликлар карантини давлат инспекторлари томонидан ташкилотлар, шахсий томорқалар, очиқ ва ёпиқ иссиқхоналар, кластер, деҳқон ва фермер хўжаликлари далалари, ўрмон хўжалиги фонди ерларида, ободонлаштириш бошқармаси назоратидаги ерларда, уруғчилик хўжаликларида, нав синаш участкаларида, кўчатхоналарда, илмий-текшириш муассасаларида, савдо ва тайёрлов ташкилотларида зарарли организмларни аниқлаш бўйича мониторинг олиб борилади;

ўсимликлар мавжуд бўлган майдонларда ўсимликлар карантини объектларини аниқлаш бўйича хўжаликларнинг контурлари кесимида таҳлил юритилади;

ўсимликлар карантини давлат инспекторлари олиб борилган дала мониторинги тўғрисида ҳисоботлар топширади;

ҳисоботлар асосида мониторинг натижалари таҳлил қилиниб, ҳудудлар фитосанитар тоза ва зарарли организмлар миқдори кам бўлган ёки зарарли организмлардан холи бўлган ҳудудларга ажратилади.

13. Ўсимлик маҳсулотлари қайта ишланадиган ва реализация қилинадиган жойлар ҳамда омборхоналар мониторинги қуйидаги тартибда юритилади:

ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг юритиш учун йил бошидан ташкилотлар рўйхати шакллантирилиб, йиллик иш режалар тузилади;

ўсимликлар карантини давлат инспекторлари томонидан ўсимлик маҳсулотлари қайта ишланадиган ва реализация қилинадиган жойларда ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлар уларнинг биоэкологик хусусиятларидан келиб чиқиб аниқланади ва мониторинг юритилади, шунингдек ҳисоботлар топшириб борилади;

ҳисоботлар асосида мониторинг натижалари таҳлил қилиниб, ўсимлик маҳсулотлари қайта ишланадиган ва реализация қилинадиган жойлар фитосанитар тоза ва зарарли организмлар миқдори кам бўлган ёки зарарли организмлардан холи бўлган ҳудудларга ажратилади.

14. Ўсимликлар карантини ташқи мониторинги ўсимликлар карантини объектларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келишига, тарқалишига ҳамда ўсимликлар карантини объектларига қарши курашишда лозим бўлган тегишли чора-тадбирларни ўз ичига олади ва улар қуйидагилардан иборат:

ўсимликлар карантини давлат инспекторлари томонидан қўшни давлатлар билан чегара ҳудудларида, халқаро почтамт ва аэропортларда, темир йўл станцияларида, дарё портларида ҳамда импорт юк келиб тушадиган масканларда 3 кмгача радиусда жойлашган ташкилотлар ва шахсий томорқаларда, кластер, деҳқон ва фермер хўжаликлари далаларида, ўрмон хўжалиги фонди ерларида, уруғчилик хўжаликларида, нав синаш майдонларида, кўчатхоналарда, савдо ва тайёрлов ташкилотлари ҳудудларида ўсимликлар карантини объектларини аниқлаш бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси учун карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организмлар рўйхатидаги ўсимликлар карантини объектлари бўйича таҳлил олиб бориш;

Ўзбекистон Республикаси ва чет давлатлар ҳудудлари фитосанитар ҳолати тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш;

экспортёр давлатнинг фитосанитар сертификатини таҳлил қилиш;

чет мамлакатлардан келтирилиб, республика ҳудудида экилган кўп йиллик экиш материалларининг фитосанитар ҳолати бўйича беш йилгача кузатув ишларини олиб бориш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинаётган карантин остидаги маҳсулотларнинг фитосанитар ҳолатини ўсимликлар карантини давлат инспекторлари томонидан жойига бориб ўрганиб келганлиги тўғрисидаги ҳисоботлари асосида таҳлил қилиш;

импорт қилинаётган карантин остидаги маҳсулотларни Агентлик тизимидаги ўсимликлар карантини лабораториялари хулосалари асосида таҳлил қилиш.

Агентлик томонидан ушбу ташқи мониторинг натижалари асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ўсимликлар карантини объектлари кириб келиши ва тарқалиш йўллари ҳамда уларга қарши курашиш чора-тадбирлари белгилаб борилади.

15. Қишлоқ хўжалиги ўсимликлари, доривор ўсимликлар, дарахт ва буталар етиштириш, ўсимликларнинг янги навлари селекцияси билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар ўсимликлар карантини объектларини ўз вақтида аниқлаш мақсадида экинлар ва дарахтларни тизимли равишда кузатиб боришни амалга ошириши, улар аниқланган тақдирда эса бу ҳақда маҳаллий давлат ҳокимияти органларини, ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматини дарҳол хабардор қилиши, шунингдек аниқланган ўсимликлар карантини объектларини бартараф этиш бўйича чоралар кўриши шарт.

16. Илмий-текшириш муассасалари томонидан тегишли вазирлик, идора ва туман, вилоят, республика даражасидаги бошқа ташкилотлар ходимлари билан келишилган ҳолда (прогноз гуруҳлари) ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлар, касалликлар ва бегона ўтларнинг тарқалиши бўйича прогноз тузилади.

Прогнозни ҳисобга олган ҳолда, келгусида бундай зарарли организмлар қай даражада тарқалишидан қатъи назар, уларга қарши профилактик ишловлар (уруғ ва экиш материалларини экишдан аввал дорилаш, дарахтларга ва дала чеккаларига эрта баҳорда ишлов бериш ва бошқалар) бериш режалаштирилади.

17. Ўсимликлар карантини объектлари аниқланган ҳолларда туман (шаҳар) ўсимликлар карантини давлат инспекторининг тақдимномасига кўра маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари билан фермер ва деҳқон хўжаликларининг, ўрмон хўжаликларининг ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкалари, темир йўл станциялари, аэропортлар, дарё портлари, шаҳарчалар, посёлкалар, қишлоқлар, овуллар, шунингдек уларга туташ ҳудудлар ўсимликлар карантини остида деб эълон қилинади ёки уларда зарур карантин чекловлари ўрнатилади.

Туманлар ва шаҳарларни ўсимликлар карантини остида деб эълон қилиш ёки карантин чекловларини ўрнатиш тегишли ўсимликлар карантини бош давлат инспекторларининг тақдимномасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари билан амалга оширилади.

Қорақалпоғистон Республикасининг, вилоятларнинг ва Тошкент шаҳрининг ҳудудларини ўсимликлар карантини остида деб эълон қилиш ёки карантин чекловини ўрнатиш Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекторининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан амалга оширилади.

Ўсимликлар карантини остида деб эълон қилинган ҳудудда ўсимликлар карантини ўчоғининг тарқалишига йўл қўйилмайди, унга туташ ҳудудларда ўсимликлар карантини объектлари тарқалишининг олдини олишга ва уларни йўқ қилишга қаратилган ўсимликлар карантинига доир тадбирлар ўтказилади.

3-боб.Фитосанитар дала назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш

18. Ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг юритиш ва фитосанитар дала назоратини амалга ошириш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

19. Фитосанитар дала назорати ўсимликларнинг ва ўсимлик маҳсулотининг фитосанитар тозалигини таъминлаш, уларда ўсимликлар карантини объектларининг мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш мақсадида амалга оширилади.

20. Мониторинг натижалари асосида чораклик режалар тузилади ва ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан фитосанитар дала назорати амалга оширилади.

21. Ўзбекистон Республикаси учун ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмларни дала назоратида аниқлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирилаётган майдонлардаги тупроқда зарарли организмларни аниқлашда зарарли организм ривожланишидан ва тупроқда учратилишидан келиб чиқиб, тупроқнинг турли чуқурликларидан намуналар олинади ва дала шароитида энтомологик элак, қисқич, лупа, бинокуляр ва бошқа анжомлар орқали кузатиш усули билан назоратдан ўтказилади ёки тупроқни энтомологик экспертизадан ўтказиш мақсадида ўсимликлар карантини лабораторияларига юборилади;

ўсимликларни сақлаш, реализация қилиш жойларида ва вегетация даврига қараб ўсув (вегетатив) нуқтаси, илдизи, пояси, гули, меваси ҳамда уруғида зарарли организмларни аниқлашда лупа, махсус қайчи, пичоқ, қисқич, ҳашарот солгич ва бошқа анжомлар орқали кузатиш усули билан назоратдан ўтказилади;

карантин остидаги маҳсулотларда флотацион (дондаги зараркунандаларни аниқлаш мақсадида ўтказиладиган усул) ва бошқа усуллар орқали дон, дуккакли экин ва бошқаларда яширин зарарланганликни аниқлашда намуналарни тузли сувга солиб, натижада юзага қалқиб чиққан зарарланган донларни ажратиб олиш ва улардан зараркунандалар турини аниқлаш амалга оширилади;

ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотларини қайта ишлайдиган корхоналарда, омборхоналарда, реализация қилиш жойларида, очиқ ва ёпиқ турдаги далаларда феромон ва бошқа турдаги ҳашарот тутқичлардан фойдаланиб зарарли организмларнинг ўчоқлари аниқланади.

22. Ўсимликларнинг карантинидаги бегона ўтларни ва уларнинг уруғларини аниқлаш қуйидагича амалга оширилади:

ўсимликлар карантинидаги бегона ўтларни морфологик белгиларидан келиб чиқиб, кузатиш усули билан турлари аниқланади;

ўсимликлар карантинидаги бегона ўтларнинг уруғларини ажратиб-кузатиш ва таққослаш усули орқали уруғлар қисмларга ажратилиб, текшириладиган махсус юзали мосламада бир текис ёйилади ва турли хил ўлчамдаги элаклар, бинокуляр микроскоп, лупа ва бошқа анжомлар ёрдамида бегона ўт уруғлари ажратиб олиниб, турларга бўлинади;

фитосанитар дала назорати даврида аниқлаш имкони бўлмаган ўсимликлар карантинидаги бегона ўтлар ва уларнинг уруғларини турига аниқлик киритиш мақсадида ўсимликлар карантини лабораторияларига юборилади.

23. Ўсимликлар карантини давлат инспектори ўз фаолиятининг қонунийлиги, холислиги ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тўғри ташкил қилиниши ҳамда амалга оширилиши учун жавоб беради.

24. Фитосанитар дала назорати амалга оширилишига ёки уни амалга оширувчи ўсимликлар карантини давлат инспекторига ҳар қандай шаклда таъсир ўтказиш, унинг фаолиятига тўсқинлик қилиш тақиқланади.

25. Қонуний талабларни бажармаганликда, ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан хизмат мажбуриятлари бажарилишига тўсқинлик қилувчи айбдор шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.

26. Фитосанитар дала назорати олиб борилаётганда, ўсимликлар карантини давлат инспектори қуйидаги ваколатларга эга:

а) карантин остидаги маҳсулотни етиштириш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳудудига монеликсиз кириш;

б) карантин лаборатория текширувлари ва тегишли экспертиза ўтказиш учун карантин остидаги маҳсулотдан юридик ва жисмоний шахслар ёки уларнинг вакиллари иштирокида намуналар олиш;

в) ўсимликлар карантини қоидалари ва фитосанитария талабларининг бузилиши ҳолатларини уч кунлик муддатда бартараф қилиш бўйича юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан далолатнома расмийлаштириш;

г) ўсимликлар карантини қоидалари ва фитосанитария талабларини бузган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги материалларни судларга юбориш;

д) қуйидагиларни:

лаборатория тадқиқотлари ва таҳлиллари учун зарур бўлган намуна ва нусхаларни олиш далолатномаларини;

юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўсимликлар карантини бўйича қонунчилик ҳужжатлари талабларига амал қилиниши, давлат дастурлари ва бошқа фитосанитар дастурларининг амалга оширилиши бўйича ўтказилган текшириш натижаларига кўра далолатномалар ёки маълумотномалар;

ўз ваколатларига мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар тузиш.

Фитосанитар дала назорати ўтказилганидан кейин далолатнома тузилади ҳамда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирлар белгиланади.

27. Карантин лаборатория текширувлари ва тегишли экспертиза ўтказиш билан боғлиқ харажатлар юридик ва жисмоний шахслар ҳисобидан қопланади.

28. Ўсимликлар карантини давлат инспектори:

текшириладиган хўжалик юритувчи субъектларга текшириш ўтказиш ҳуқуқи учун зарур бўлган ҳужжатларни кўрсатишга;

хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига тўсқинлик қилмасликка;

давлат сирлари, тижорат сирлари ва бошқа сирларни ошкор қилмасликка;

текширишлар натижасини далолатнома билан расмийлаштиришга, унинг бир нусхаси текшириш тамом бўлган кунда текширилган хўжалик юритувчи субъектда қолдиришга;

ўсимликлар карантини давлат инспекторлари фарқлаш белгили формали кийим-бошларини иш фаолияти давомида мавсумий кийишга мажбурдир.

29. Ўсимликлар карантини объектлари фитосанитар дала назорати вақтида, шунингдек, ўсимликлар маҳсулотлари қайта ишланадиган ва реализация қилинадиган жойлар ҳамда омборхоналарда мониторинг ўтказилиши давомида аниқланади.

4-боб. Ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг ва фитосанитар дала назорати натижаларини расмийлаштириш ҳамда амалга ошириш

30. Ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг ва фитосанитар дала назорати натижалари бўйича бир кун ичида далолатнома тузилади ҳамда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирлар белгиланади.

Ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг ва фитосанитар дала назорати натижалари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа усуллар билан ҳам расмийлаштирилиши мумкин.

31. Ўсимликлар карантини мониторинги натижаларига кўра, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар ижроси юзасидан мунтазам назорат ўрнатилади.

32. Ўрнатилган карантин чекловлари Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда туман бўлимлари томонидан назоратга олинади.

Ўрнатилган карантин чекловлари юзасидан жамоатчилик назорати талаб этилган тақдирда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар жалб этилиши мумкин.

5-боб. Якунловчи қоида

33. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг юритиш ва фитосанитар дала назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг юритиш ва фитосанитар дала назоратини амалга ошириш

Босқичлар Масъуллар Тадбирлар Муддат 1-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари Ўсимликлар карантини соҳасида (ўсимликлар карантини объектлари ёки экспортга салбий таъсир этувчи зарарли организмлар ўчоқларини аниқлаш, уларнинг республика ҳудудига кириб келиш йўллари ва тарқалган ҳудудларни аниқлаш, таҳлил қилиш, баҳолаш ва тегишли чора-тадбирлар белгилаш) мониторинг юритади. Мунтазам 2-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари Мониторинг натижалари асосида Агентлик томонидан тасдиқланадиган чораклик режалар тузади. Ҳар чоракда 3-босқич Ўсимликлар карантини давлат инспектори Чораклик режалар асосида фитосанитар дала назоратини қуйидаги тартибда амалга оширади: 1) Ўзбекистон Республикаси учун ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмларни дала назоратида аниқлайди; 2) ўсимликларнинг карантинидаги бегона ўтларни ва уларнинг уруғларини аниқлайди. Чораклик режаларда белгиланган муддатларда 4-босқич Ўсимликлар карантини давлат инспектори Фитосанитар дала назорати натижалари бўйича далолатнома тузади ва амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни белгилайди. Фитосанитар дала назорати амалга оширилгандан кейин бир кун ичида 5-босқич Ўсимликлар карантини давлат инспектори Фитосанитар дала назорати натижаларига кўра аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар ижроси юзасидан назорат ўрнатади. Мунтазам

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 январдаги 32-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш ва Ўсимликлар карантини соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 29 январдаги 65-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 1-сон, 22-модда):

а) 1-илова (Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низом)да:

18-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар туширишга қадар биринчи марта (бирламчи) карантин кўригидан ўтказилади»;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

«Транспорт воситалари ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан биринчи марта (бирламчи) карантин кўригини ўтказишда унинг ташқи қисми ва муҳрланмаган бошқа карантин назоратидаги маҳсулотлар олиб кириши мумкин бўлган жойлари карантин кўригидан ўтказилади.

Карантин остидаги маҳсулотнинг карантин текшируви ўсимликлар карантини давлат инспекторлари томонидан божхона назорати ҳудудида уларни тушириш ва божхона идентификация воситасини олиб ташлаш жойида ўрнатилган тартибда карантин кўриги ёки лаборатория текшируви ўтказиш учун карантин остидаги маҳсулотдан намуна олиш орқали амалга оширилади»;

қуйидаги мазмундаги 28 1 -банд қўшилсин:

«28 1 . Карантин лаборатория текширувлари ва тегишли экспертиза ўтказиш билан боғлиқ харажатлар юридик ва жисмоний шахслар ҳисобидан қопланади»;

Низомга 2 ва 2а-иловаларнинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

0000000 — СОНЛИ ‎ТРАНСПОРТ БИРЛИГИНИ ОЧИШ ТЎҒРИСИДАГИ ДАЛОЛАТНОМА ‎(карантин остидаги импорт маҳсулотлар учун) ‎‎ ‎‎___________________________________________________________________________________________ ‎(темир йўл станцияси, аэропорт, дарё порти, автомобиль йўллари ва бошқалар) ‎‎‎________________________________________Ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияси ‎‎давлат инспектори ____________________________________________________________________________ ‎ ‎‎(Ф.И.О.)‎ ‎‎___________________________________________________________________________________________ ‎(юк номи, миқдори ва ҳажми) ‎___________________________________________________________________________________________ ‎(вагон, контейнер ва бошқаларнинг рақами) ‎ Экспорт қилаётган давлат номи:_ ________________________________________________________________ ‎Импорт қилувчи ташкилот номи ва манзили: _______________________________________________________ ‎________________________________________________ СТИР: ____________________________________ ‎Карантин рухсатномаси берилган сана: «____» _________20___ йил, №_________________________________ ‎Фитосанитария сертификати берилган сана: «____» ________20___ йил, №______________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎_____ ___________________ ‎(давлат инспектори имзоси.) ______________ ‎(вакил имзоси) ‎ «____» _________20___ йил

Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2а-ИЛОВА

0000000 — СОНЛИ ‎КАРАНТИН КЎРИГИ ДАЛОЛАТНОМАСИ _______________________________________________________ Ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияси ‎‎(республика, вилоят, туман, шаҳар) ‎ ‎ давлат инспектори ___________________________________________________________________ томонидан ‎ ‎‎(Ф.И.О.)‎ «____» ___________20___ йилда қуйидаги вакил иштирокида _________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎‎(вакил Ф.И.О.) ‎________________________________________________________________ СТИР: _____________________ ‎‎ ‎‎(корхона, ташкилот, фермер хўжалиги номи ёки фуқаро) ‎ ‎ ‎‎ ___________________________________________________________________________________________ ‎(юк номи, миқдори ва ҳажми) ‎‎Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимликлар карантини тўғрисида» ги 2018 йил 9 июлда қабул қилинган ЎРҚ-484-сон Қонунининг 29-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш ва Ўсимликлар карантини соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 29 январдаги 65-сон қарорига асосан карантин кўригидан ўтказилди. ‎‎Давлат инспекторининг таклиф ва хулосаси: ________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Транспорт бирлигини очиш далолатномаси мавжуд бўлган ҳолда, ушбу далолатнома ҳақиқий ҳисобланади ‎ ______________________________ (давлат инспектори имзоси) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ »;‎

б) 2-илова (Ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар учун карантин рухсатномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом)да:

3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар учун карантин рухсатномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Изоҳ: Примечание: Note: 1. Карантин рухсатномаси карантин остидаги маҳсулотларнинг белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилишига ёки ҳудудидан транзит тарзида олиб ўтилишига рухсат берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ва буюртмачига ҳамда тегишли ҳудудий ўсимликлар карантини давлат инспекциясига юборилади. 2. Карантин рухсатномаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудига четдан олиб кирилаётган юкларга Карантин кўриги далолатномаси расмийлаштирилгандан сўнг божхона ҳужжатларини расмийлаштиришга асос ҳисобланади. 3. Экспорт қилувчи давлатнинг фитосанитар сертификатида қуйидагилар кўрсатилиши шарт: а) зарарсизлантириш усуллари; б) ўсимликлар карантини объектларининг йўқлиги. 4. Транспорт воситаси ва карантин остидаги маҳсулотлар белгиланган жойга келтирилиши билан қуйидаги карантин тадбирлари ўтказилиши шарт: а) Давлат карантин инспектори томонидан кўрикдан ўтказилади; б) Лаборатория текшируви учун намуналар олиш; в) Лаборатория таҳлиллари натижасига кўра юкни чиқариб юбориш; г) Ўсимликлар карантини объектлари аниқланганда, юк зарарсизлантирилади, қайтарилади ёки йўқ қилинади 5. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддаси. Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш Сохталаштирувчининг ўзи ёки бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган ёки муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатлар тайёрлаши ёки расмий ҳужжатларни қалбакилаштириши ёхуд бундай ҳужжатларни сотиши, шундай мақсадларда корхона, муассаса ёки ташкилотнинг қалбаки штамплари, муҳрлари, бланкаларини тайёрлаш ёхуд сотиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. 6. Ўзбекистон Республикасининг «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ электрон ҳужжат қоғоз ҳужжатга тенглаштирилади ва у билан бир хил юридик кучга эга бўлади. 7. Рухсатномада кўрсатилган маълумотлар тўғрилигини текшириш учун мобил телефон ёрдамида QR-кодни сканер қилинг 1. Карантинное разрешение является документом удостоверяющее разрешение на ввоз или транзит подкарантинной продукции на территорию Республики Узбекистан и направляется заказчику и причастной территориальной государственной инспекции по карантину растений. 2. Карантинное разрешение при ввозе груза на территорию Республики Узбекистан является основанием для таможенного оформления груза после оформления акта карантинного досмотра. 3. В фитосанитарном сертификате страны экспортёра указать: а) методы обеззараживания б) отсутствие объектов карантина растений. 4. По прибытию к месту назначения подкарантинной продукции и транспортных средств, должны быть проведены следующие карантинные мероприятия: а) досмотр Государственными инспекторами по карантину растений; б) отбор образцов и представление в карантинную лабораторию; в) выпуск груза после получения результатов экспертизы. г) при обнаружении объектов карантина растений груз подлежит обеззараживанию, возврату или уничтожению. 5. Статья-228 Уголовного кодекса Республики Узбекистан. Изготовление, подделка официального документа, предоставляющего право или освобождающего от обязанности, в целях его использования самим подделывателем или другим лицом либо сбыт такого документа, изготовление поддельных штампов, печатей, бланков предприятий, учреждений, организаций в тех же целях либо их сбыт — наказывается штрафом от пятидесяти до ста базовых расчетных величин или обязательными общественными работами до трехсот шестидесяти часов либо исправительными работами до трех лет. 6. В соответствии с Законом Республики Узбекистан «Об электронном документообороте» электронный документ приравнивается к документу на бумажном носителе и имеет одинаковую с ним юридическую силу. 7. Отсканируйте QR-код при помощи мобильного устройства для проверки подлинности информации. 1. The Quarantine permit is a document certifying permission for the import of quarantine products into the territory of the Republic of Uzbekistan and is sent to the customer and territorial state plant quarantine inspection. 2. Quarantine permit during the importation of goods into the territory of the Republic of Uzbekistan considered as the basis for customs clearance of goods after registration of the quarantine inspection act. 3. The phytosanitary certificate of the exporting country should indicate: a) Disinfection methods b) Absence of quarantine pests 4. Upon arrival at the destination, quarantine products and transport vehicles should be subject to the following quarantine measures: a) Inspection by inspectors of the State Plant Quarantine Inspection under the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan. b) Sampling and submission to the Central Quarantine Laboratory c) Release of consignment after receiving the results of laboratory analysis. d) Upon detection of quarantine pests, the consignment is subject to disinfection, return or destruction. 5. Article 228 of the Criminal Code of the Republic of Uzbekistan. The falsification of an official document granting or exempting from a duty, for the purpose of its use by the forger or another person, or the sale of such a document, the manufacture of fake stamps, seals, letterheads of enterprises, institutions, organizations for the same purposes or their sale — shall be punishable by a fine from fifty to one hundred basic calculation units, or compulsory community service up to three hundred and sixty hours, or correctional labor up to three years. 6. In accordance with the Law of the Republic of Uzbekistan «On electronic document management», an electronic document is equivalent to a document on paper and has the same legal force. 7. QR code can be scanned using mobile device to verify the authenticity of the information.

КАРАНТИН РУХСАТНОМАСИГА ИЛОВА ПРИЛОЖЕНИЕ К КАРАНТИННОМУ РАЗРЕШЕНИЮ ATTACHMENT SHEET FOR QUARANTINE PERMIT

Қўшимча маълумотлар/Дополнительная информация/Additional information QR Code КАРАНТИН РУХСАТНОМАСИ КАРАНТИННОЕ РАЗРЕШЕНИЕ QUARANTINE PERMIT № Берилди /Выдано/ Issued Муддати:/ Срок до/ Valid until »;

в) 3-илова (Ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар учун фитосанитар сертификатини бериш тартиби тўғрисида низом)да:

номидаги «фитосанитар сертификатини» сўзлари «фитосанитария сертификатларини» сўзлари билан алмаштирилсин;

1-банддаги «фитосанитар» сўзидан кейин «реэкспорт фитосанитария ва ички фитосанитария сертификатларини» сўзлари қўшилсин;

2-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

«реэкспорт фитосанитар сертификати — республикага импорт қилингандан сўнг бошқа давлатга экспорт қилинадиган, шунингдек, республика ҳудудида сақланадиган, қисмларга бўлинадиган, бирлаштириладиган ва қайта қадоқланадиган карантин остидаги маҳсулотларнинг ўсимликлар карантини объектлари билан зарарланмаганлигини тасдиқловчи халқаро намунадаги ҳужжат;

ички фитосанитария сертификати — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юклаш, сақлаш, ташиш ва реализация қилинадиган карантин остидаги маҳсулотда ўсимликлар карантини объектлари мавжуд эмаслигини тасдиқловчи ҳужжат»;

3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Фитосанитария ва реэкспорт фитосанитария сертификатлари (кейинги ўринларда — фитосанитария сертификатлари) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини давлат инспекциялари (кейинги ўринларда — ҳудудий инспекциялар) томонидан берилади»;

2-бобнинг номидаги «Фитосанитар сертификатини» сўзлари «Фитосанитария сертификатларини» сўзлари билан алмаштирилсин;

3-бобнинг номидаги «фитосанитар сертификатини» сўзлари «фитосанитария сертификатларини» сўзлари билан алмаштирилсин;

11-бандда :

биринчи хатбошидаги «ҳужжатларни» сўзи «электрон ҳужжатларни» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «ариза» сўзи «электрон ариза» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «банк ҳужжати» сўзлари «электрон банк ҳужжати» сўзлари билан алмаштирилсин;

15-бандда :

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«40 кг гача бўлган бир дона жўнатмага (қўл юки) фитосанитария сертификатини олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш фоизи миқдорида;»;

учинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

тўртинчи — олтинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«500 кг гача юк ортилган бир транспорт бирлигига фитосанитария сертификати учун базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма фоизи миқдорида;

1000 кг гача юк ортилган бир транспорт бирлигига фитосанитария сертификати учун базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш фоизи миқдорида;

1000 кг дан ортиқ юк ортилган бир транспорт бирлигига фитосанитария сертификати олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида йиғим ундирилади»;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

«1000 кг дан ортиқ юк ортилган бир транспорт бирлигига реэкспорт фитосанитария сертификати учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида йиғим ундирилади»;

қуйидаги мазмундаги 17 1 -банд қўшилсин:

«17 1 . 500 кг дан ортиқ юк ортилган бир транспорт бирлигига ички фитосанитария сертификати учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн фоизи миқдорида йиғим ундирилади»;

18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Фитосанитария сертификати махсус рақамланган, ҳимояланган ҳолатда мазкур Низомга 3-иловага, реэкспорт фитосанитария сертификати 3а-иловага ва ички фитосанитария сертификати 3б-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштирилади»;

4-бобнинг номидаги «Фитосанитар сертификатини» сўзлари «Фитосанитария сертификатларини» сўзлари билан алмаштирилсин;

5-бобнинг номидаги «Фитосанитар сертификатининг» сўзлари «Фитосанитария сертификатларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги таҳрирдаги 3б-илова қўшилсин:

«Ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар учун фитосанитар сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3б-ИЛОВА

‎‎‎‎ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ‎ ҲУЗУРИДАГИ ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ ‎ ‎0000000 — СОНЛИ ИЧКИ ФИТОСАНИТАРИЯ СЕРТИФИКАТИ ‎ ‎ _________________________________________________________Ўсимликлар карантини давлат нспекцияси ‎Юридик ёки жисмоний шахс номи ва манзили:_____________________________________________________ ‎ ____________________________________________________ СТИР:_________________________________ ‎ Карантин остидаги маҳсулот номи ва миқдори:_____________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ ‎ Маҳсулот етиштирилган жой: __________________________________________________________________ Ушбу карантин остидаги маҳсулотлар Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги 2018 йил 9 июлдаги ЎРҚ-484-сон Қонунининг 6-моддасига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 январдаги 65-сон қарорига асосан карантин назоратидан ўтказилди ҳамда ўсимликлар карантини объектларидан холи эканлиги аниқланди. ‎ ‎‎ЗАРАРСИЗЛАНТИРИШ: ‎(фумигация қилиш) ‎‎Зарарсизлантириш далолатномаси №: ____________ Берилган санаси: __________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Қўшимча маълумотлар:________________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ ‎Давлат инспектори: ______________________ Имзоси:______________Берилган вақти: ___________________ ‎ ‎ QR Code ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ».‎

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 22 январь,

32-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2021 й., 09/21/32/0058-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 08.06.2022 й., 09/22/311/0492-сон; 26.07.2024 й., 09/24/453/0558-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

Oʻsimliklar karantini sohasida monitoring yuritish va fitosanitar dala nazoratini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

“Oʻsimliklar karantini toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuniga muvofiq, shuningdek, oʻsimliklar karantini sohasida monitoring va fitosanitar dala nazorati tizimini takomillashtirish hamda samaradorligini oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻsimliklar karantini sohasida monitoring yuritish va fitosanitar dala nazoratini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻsimliklar karantini davlat inspeksiyasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2017-yil 30-avgustdagi PQ-3249-son qarori bilan karantin ostidagi mahsulotlarning namunalari toʻlov asosida laboratoriya ekspertizasidan oʻtkazilishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻsimliklar karantini davlat inspeksiyasi:

karantin ostidagi mahsulotlarning namunalarini laboratoriya ekspertizasidan oʻtkazish uchun qilingan haqiqiy xarajatlardan kelib chiqib, xizmatlar narxlarini belgilasin va Moliya vazirligi bilan kelishilgan holda 2021-yil 1-martga qadar tasdiqlasin;

Oʻzbekiston Respublikasi hududiga qaytarib olib kirilgan (reyimport) karantin ostidagi mahsulotlar fitosanitariya sertifikati asosida karantin tekshiruvidan oʻtkazilishini taʼminlasin;

aholi, shu jumladan, tadbirkorlik subyektlari orasida muntazam ravishda oʻsimliklar karantini sohasida monitoring va fitosanitar dala nazorati tartibi bilan tanishtirish va ularni tushuntirish yuzasidan tizimli targʻibot va tashviqot ishlarini olib borsin;

manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari Sh.M. Gʻaniyev hamda Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻsimliklar karantini davlat inspeksiyasi boshligʻi I.K. Ergashev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 22-yanvardagi 32-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻsimliklar karantini sohasida monitoring yuritish va fitosanitar dala nazoratini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi hududida oʻsimliklar karantini sohasida monitoring yuritish va fitosanitar dala nazoratini amalga oshirish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi tushunchalar qoʻllaniladi:

monitoring yuritish — oʻsimliklar karantini obyektlarini aniqlash, kuzatish, tahlil qilish, baholash va ularning tarqalishini prognoz qilish;

prognoz — oʻsimliklar dunyosiga zarar yetkazuvchi zararli organizmlarni (zararkunanda, kasallik qoʻzgʻatuvchilar va begona oʻtlar) paydo boʻlishi, tarqalishi, miqdori va rivojlanishini ilmiy asoslangan holda mutaxassislar tomonidan uzoq va qisqa muddatli prognoz qilish jarayoni;

fitosanitar dala nazorati — oʻsimliklarning va oʻsimlik mahsulotining fitosanitar tozaligini taʼminlash, ularda oʻsimliklar karantini obyektlari va boshqa zararli organizmlar mavjudligini yoki mavjud emasligini aniqlash maqsadida amalga oshiriladigan jarayon;

feromon tutqich — tabiatda hasharotlarning qishlashdan chiqishini, rivojlanish bosqichining boshlanishini va fenologiyasini aniqlashda hamda ularga qarshi kurashishni toʻgʻri tashkillashtirishda foydalaniladigan vosita;

oʻsimliklar karantini obyekti — dunyoda karantin ahamiyatiga ega boʻlgan, Oʻzbekiston Respublikasi hududida mavjud boʻlmagan yoki cheklangan tarzda tarqalgan zararli organizmlar;

oʻsimliklar karantini boʻyicha davlat xizmati tizimi — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi, viloyatlar va Toshkent shahar oʻsimliklar karantini va himoyasi boshqarmalari hamda Oʻsimliklar karantini va himoyasi ilmiy-tadqiqot instituti;

3. Oʻzbekiston Respublikasi hududida oʻsimliklar karantini sohasidagi monitoring va fitosanitar dala nazorati “Oʻsimliklar karantini toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuniga , ushbu Nizomga va boshqa qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.

4. Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) oʻsimliklar karantini sohasida monitoring yuritish va fitosanitar dala nazoratini amalga oshirish doirasida oʻsimliklar karantini obyektlarini aniqlash, kuzatish, tahlil qilish, baholash va ularning tarqalishini prognoz qilishning yagona tizimini yuritadi va unga rahbarlik qilishda vakolatli davlat organi hisoblanadi.

2-bob. Oʻsimliklar karantini sohasida monitoring yuritish tartibi

5. Oʻsimliklar karantini sohasida monitoring Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi, viloyatlar va Toshkent shahar oʻsimliklar karantini va himoyasi boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — hududiy boshqarmalar) hamda Oʻsimliklar karantini va himoyasi tuman (shahar) boʻlimlari (keyingi oʻrinlarda — tuman boʻlimlari) tomonidan yuritiladi.

6. Oʻsimliklar karantini davlat inspektorlari oʻsimliklar karantini sohasida monitoringni yuritish doirasida oʻsimliklar karantini obyektlarining oʻchoqlarini aniqlash, ularning Oʻzbekiston Respublikasi hududiga kirib kelish yoʻllarini, tarqalgan hududlarni hamda bioekologik xususiyatlarga taʼsir koʻrsatishiga koʻmaklashuvchi omillarni aniqlash va baholash maqsadida yuridik va jismoniy shaxslarning hududiga moneliksiz kirish va bir kundan oshmagan holda dastlabki oʻrganishni amalga oshirish huquqiga ega.

Bunda, mazkur oʻrganish jarayonida berilgan xulosalardan kelib chiqib, kamchiliklarning bartaraf etilishini nazorat qilish yuzasidan tekshirish Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 27-iyuldagi PF-5490-son Farmonida nazarda tutilgan tartibda Agentlik tomonidan vakolatli organni faqat xabardor etish tartibida amalga oshiriladi.

7. Oʻsimliklar karantini boʻyicha davlat xizmati tomonidan oʻsimliklar karantini toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga asosan oʻsimliklar karantini sohasida monitoring:

oʻsimliklar karantini obyektlarining Oʻzbekiston Respublikasi hududiga kirib kelishiga, tarqalishiga hamda bioekologik xususiyatlariga taʼsir koʻrsatishiga koʻmaklashuvchi omillarni aniqlash va baholash;

oʻsimliklar karantini obyektlarining Oʻzbekiston Respublikasi hududiga kirib kelish yoʻllari va tarqalgan hududlari hamda oʻchoqlarini aniqlash;

fitosanitar xavfni aniqlash va tahlil qilish;

oʻsimliklar karantini obyektlarini baholash va ularning tarqalishini prognoz qilish;

oʻsimliklar karantini obyektlariga qarshi kurashish;

zararli organizmlar oʻsimliklarga iqtisodiy zarar yetkazishining oldini olish maqsadida yuritiladi.

8. Oʻsimliklar karantini obyektlari va boshqa zararli organizmlarning tarqalishi ular aniqlangan hududlarga nisbatan baholanadi.

9. Baholashda quyidagi tadbirlar amalga oshiriladi:

xoʻjalikdagi yetishtirilayotgan qishloq xoʻjaligi ekinlari turlari, koʻp yillik daraxtzorlar, yaylov, pichanzorlar, suv osti va yer usti yoʻllariga qarab yoʻnalishlarini tanlash;

baholash oʻtkazilayotgan yuridik va jismoniy shaxsning manzili, egalik shakli va ularning ixtiyoridagi mavjud qishloq xoʻjaligi ekin yerlari, koʻp yillik daraxtzorlar, yaylov, pichanzorlar, suv osti va yer usti yoʻllari hamda u yerda yetishtirilayotgan qishloq xoʻjaligi ekinlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni olish va oʻrganish;

oʻsimliklarning zararkunanda, kasallik va begona oʻtlarni aniqlash va ularga qarshi kurashish boʻyicha oʻtkazilgan tadbirlar toʻgʻrisida maʼlumotlar bilan tanishish;

baholash aniq boʻlishi uchun maʼlumotda oʻsimlik turini, miqdorini, hajmini, oʻsimliklar karantinidagi hamda boshqa zararkunanda, kasallik va begona oʻtlar mavjudligini yoki zararlanish holatini koʻrsatish.

Baholash yakunida toʻplangan maʼlumotlar tahlil qilinib, hududiy boshqarmalar va tuman boʻlimlari tomonidan karantin choralarini belgilash yoki belgilamaslik boʻyicha xulosa qilinadi.

10. Oʻsimliklar karantini obyektlarining Oʻzbekiston Respublikasi hududiga kirib kelish yoʻllari va tarqalgan hududlar hamda oʻchoqlarni aniqlashda quyidagi tadbirlar amalga oshiriladi:

oʻsimliklar karantini chegara maskanlari va qoʻriqlanadigan davlat chegaralariga 3 km radiusda feromon tutqichlar qoʻyib nazorat olib borish;

import qilingan karantin ostidagi mahsulotlarni birlamchi va ikkilamchi nazoratdan oʻtkazish;

karantin ostidagi mahsulotlarni karantin laboratoriyalarida ekspertizadan oʻtkazish;

meteostansiyalar maʼlumotlarini olish;

oʻsimliklar karantini davlat inspektorlariga biriktirilgan hududlaridagi barcha yuridik va jismoniy shaxslarning ekin maydonlarida karantin obyektlarining rivojlanishi hamda tarqalishi boʻyicha muntazam monitoring yuritish;

oʻsimliklar karantini davlat inspektorlariga biriktirilgan hududlarda har yili oʻsimliklar karantini obyektlari miqdorining oʻzgarishi hamda ushbu hududlarga mos ravishda ulardagi oʻsimliklar karantini obyektlari rivojlanishi toʻgʻrisidagi hisobotni yuritish;

avval belgilangan yoʻnalish (marshrut) boʻyicha kuzatish ishlarini olib borish.

11. Oʻzbekiston Respublikasi bilan chegaradosh davlatlar bilan chegara hududlarida, xalqaro pochtamt va aeroportlarda, temir yoʻl stansiyalarida, daryo portlarida hamda import yuk kelib tushadigan maskanlarda 3 kmgacha joylashgan tashkilotlar, shaxsiy tomorqalar va transport birliklarida oʻsimliklar karantini sohasida monitoring quyidagi tartibda yuritiladi:

yil boshidan mazkur subyektlarning roʻyxati shakllantirilib, monitoring yuritish boʻyicha yillik ish rejalar tuziladi;

nazorat davomida karantindagi va boshqa xavfli obyektlar aniqlangan taqdirda, belgilangan zararsizlantirish choralari amalga oshiriladi, aniqlanmagan taqdirda, universal feromon tutqichlardan foydalaniladi;

oʻsimliklar mavjud boʻlgan maydonlarda oʻsimliklar karantini obyektlarini aniqlash boʻyicha ekin maydonlarning konturlari kesimida monitoring yuritiladi;

oʻsimliklar karantini davlat inspektorlari olib borgan dala monitoringi toʻgʻrisida hisobotlar topshiradi;

hisobotlar asosida monitoring natijalari tahlil qilinib, hududlar zararli organizmlar miqdori kam boʻlgan yoki zararli organizmlardan xoli boʻlgan hududlarga ajratiladi.

12. Oʻsimliklar karantini sohasida monitoring ochiq va yopiq maydonlarda quyidagi tartibda yuritiladi:

dala monitoringini yuritish uchun yil boshida yillik ish rejalar tuziladi;

oʻsimliklar karantini davlat inspektorlari tomonidan tashkilotlar, shaxsiy tomorqalar, ochiq va yopiq issiqxonalar, klaster, dehqon va fermer xoʻjaliklari dalalari, oʻrmon xoʻjaligi fondi yerlarida, obodonlashtirish boshqarmasi nazoratidagi yerlarda, urugʻchilik xoʻjaliklarida, nav sinash uchastkalarida, koʻchatxonalarda, ilmiy-tekshirish muassasalarida, savdo va tayyorlov tashkilotlarida zararli organizmlarni aniqlash boʻyicha monitoring olib boriladi;

oʻsimliklar mavjud boʻlgan maydonlarda oʻsimliklar karantini obyektlarini aniqlash boʻyicha xoʻjaliklarning konturlari kesimida tahlil yuritiladi;

oʻsimliklar karantini davlat inspektorlari olib borilgan dala monitoringi toʻgʻrisida hisobotlar topshiradi;

hisobotlar asosida monitoring natijalari tahlil qilinib, hududlar fitosanitar toza va zararli organizmlar miqdori kam boʻlgan yoki zararli organizmlardan xoli boʻlgan hududlarga ajratiladi.

13. Oʻsimlik mahsulotlari qayta ishlanadigan va realizatsiya qilinadigan joylar hamda omborxonalar monitoringi quyidagi tartibda yuritiladi:

oʻsimliklar karantini sohasida monitoring yuritish uchun yil boshidan tashkilotlar roʻyxati shakllantirilib, yillik ish rejalar tuziladi;

oʻsimliklar karantini davlat inspektorlari tomonidan oʻsimlik mahsulotlari qayta ishlanadigan va realizatsiya qilinadigan joylarda oʻsimliklar karantinidagi zararli organizmlar ularning bioekologik xususiyatlaridan kelib chiqib aniqlanadi va monitoring yuritiladi, shuningdek hisobotlar topshirib boriladi;

hisobotlar asosida monitoring natijalari tahlil qilinib, oʻsimlik mahsulotlari qayta ishlanadigan va realizatsiya qilinadigan joylar fitosanitar toza va zararli organizmlar miqdori kam boʻlgan yoki zararli organizmlardan xoli boʻlgan hududlarga ajratiladi.

14. Oʻsimliklar karantini tashqi monitoringi oʻsimliklar karantini obyektlarining Oʻzbekiston Respublikasi hududiga kirib kelishiga, tarqalishiga hamda oʻsimliklar karantini obyektlariga qarshi kurashishda lozim boʻlgan tegishli chora-tadbirlarni oʻz ichiga oladi va ular quyidagilardan iborat:

oʻsimliklar karantini davlat inspektorlari tomonidan qoʻshni davlatlar bilan chegara hududlarida, xalqaro pochtamt va aeroportlarda, temir yoʻl stansiyalarida, daryo portlarida hamda import yuk kelib tushadigan maskanlarda 3 kmgacha radiusda joylashgan tashkilotlar va shaxsiy tomorqalarda, klaster, dehqon va fermer xoʻjaliklari dalalarida, oʻrmon xoʻjaligi fondi yerlarida, urugʻchilik xoʻjaliklarida, nav sinash maydonlarida, koʻchatxonalarda, savdo va tayyorlov tashkilotlari hududlarida oʻsimliklar karantini obyektlarini aniqlash boʻyicha tahliliy maʼlumotlar tayyorlash;

Oʻzbekiston Respublikasi uchun karantin ahamiyatiga ega boʻlgan zararli organizmlar roʻyxatidagi oʻsimliklar karantini obyektlari boʻyicha tahlil olib borish;

Oʻzbekiston Respublikasi va chet davlatlar hududlari fitosanitar holati toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tahlil qilish;

eksportyor davlatning fitosanitar sertifikatini tahlil qilish;

chet mamlakatlardan keltirilib, respublika hududida ekilgan koʻp yillik ekish materiallarining fitosanitar holati boʻyicha besh yilgacha kuzatuv ishlarini olib borish;

Oʻzbekiston Respublikasi hududiga import qilinayotgan karantin ostidagi mahsulotlarning fitosanitar holatini oʻsimliklar karantini davlat inspektorlari tomonidan joyiga borib oʻrganib kelganligi toʻgʻrisidagi hisobotlari asosida tahlil qilish;

import qilinayotgan karantin ostidagi mahsulotlarni Agentlik tizimidagi oʻsimliklar karantini laboratoriyalari xulosalari asosida tahlil qilish.

Agentlik tomonidan ushbu tashqi monitoring natijalari asosida Oʻzbekiston Respublikasi hududiga oʻsimliklar karantini obyektlari kirib kelishi va tarqalish yoʻllari hamda ularga qarshi kurashish chora-tadbirlari belgilab boriladi.

15. Qishloq xoʻjaligi oʻsimliklari, dorivor oʻsimliklar, daraxt va butalar yetishtirish, oʻsimliklarning yangi navlari seleksiyasi bilan shugʻullanuvchi yuridik va jismoniy shaxslar oʻsimliklar karantini obyektlarini oʻz vaqtida aniqlash maqsadida ekinlar va daraxtlarni tizimli ravishda kuzatib borishni amalga oshirishi, ular aniqlangan taqdirda esa bu haqda mahalliy davlat hokimiyati organlarini, oʻsimliklar karantini boʻyicha davlat xizmatini darhol xabardor qilishi, shuningdek aniqlangan oʻsimliklar karantini obyektlarini bartaraf etish boʻyicha choralar koʻrishi shart.

16. Ilmiy-tekshirish muassasalari tomonidan tegishli vazirlik, idora va tuman, viloyat, respublika darajasidagi boshqa tashkilotlar xodimlari bilan kelishilgan holda (prognoz guruhlari) oʻsimliklar karantinidagi zararli organizmlar, kasalliklar va begona oʻtlarning tarqalishi boʻyicha prognoz tuziladi.

Prognozni hisobga olgan holda, kelgusida bunday zararli organizmlar qay darajada tarqalishidan qatʼi nazar, ularga qarshi profilaktik ishlovlar (urugʻ va ekish materiallarini ekishdan avval dorilash, daraxtlarga va dala chekkalariga erta bahorda ishlov berish va boshqalar) berish rejalashtiriladi.

17. Oʻsimliklar karantini obyektlari aniqlangan hollarda tuman (shahar) oʻsimliklar karantini davlat inspektorining taqdimnomasiga koʻra mahalliy davlat hokimiyati organlarining qarorlari bilan fermer va dehqon xoʻjaliklarining, oʻrmon xoʻjaliklarining hamda boshqa yuridik va jismoniy shaxslarning yer uchastkalari, temir yoʻl stansiyalari, aeroportlar, daryo portlari, shaharchalar, posyolkalar, qishloqlar, ovullar, shuningdek ularga tutash hududlar oʻsimliklar karantini ostida deb eʼlon qilinadi yoki ularda zarur karantin cheklovlari oʻrnatiladi.

Tumanlar va shaharlarni oʻsimliklar karantini ostida deb eʼlon qilish yoki karantin cheklovlarini oʻrnatish tegishli oʻsimliklar karantini bosh davlat inspektorlarining taqdimnomasiga koʻra Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining qarorlari bilan amalga oshiriladi.

Qoraqalpogʻiston Respublikasining, viloyatlarning va Toshkent shahrining hududlarini oʻsimliklar karantini ostida deb eʼlon qilish yoki karantin cheklovini oʻrnatish Oʻzbekiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini bosh davlat inspektorining taqdimnomasiga koʻra Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarori bilan amalga oshiriladi.

Oʻsimliklar karantini ostida deb eʼlon qilingan hududda oʻsimliklar karantini oʻchogʻining tarqalishiga yoʻl qoʻyilmaydi, unga tutash hududlarda oʻsimliklar karantini obyektlari tarqalishining oldini olishga va ularni yoʻq qilishga qaratilgan oʻsimliklar karantiniga doir tadbirlar oʻtkaziladi.

3-bob.Fitosanitar dala nazoratini tashkil etish va amalga oshirish

18. Oʻsimliklar karantini sohasida monitoring yuritish va fitosanitar dala nazoratini amalga oshirish ushbu Nizomga ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.

19. Fitosanitar dala nazorati oʻsimliklarning va oʻsimlik mahsulotining fitosanitar tozaligini taʼminlash, ularda oʻsimliklar karantini obyektlarining mavjudligini yoki mavjud emasligini aniqlash maqsadida amalga oshiriladi.

20. Monitoring natijalari asosida choraklik rejalar tuziladi va oʻsimliklar karantini davlat inspektori tomonidan fitosanitar dala nazorati amalga oshiriladi.

21. Oʻzbekiston Respublikasi uchun oʻsimliklar karantini obyektlari va boshqa zararli organizmlarni dala nazoratida aniqlash quyidagi tartibda amalga oshiriladi:

qishloq xoʻjaligi ekinlari yetishtirilayotgan maydonlardagi tuproqda zararli organizmlarni aniqlashda zararli organizm rivojlanishidan va tuproqda uchratilishidan kelib chiqib, tuproqning turli chuqurliklaridan namunalar olinadi va dala sharoitida entomologik elak, qisqich, lupa, binokulyar va boshqa anjomlar orqali kuzatish usuli bilan nazoratdan oʻtkaziladi yoki tuproqni entomologik ekspertizadan oʻtkazish maqsadida oʻsimliklar karantini laboratoriyalariga yuboriladi;

oʻsimliklarni saqlash, realizatsiya qilish joylarida va vegetatsiya davriga qarab oʻsuv (vegetativ) nuqtasi, ildizi, poyasi, guli, mevasi hamda urugʻida zararli organizmlarni aniqlashda lupa, maxsus qaychi, pichoq, qisqich, hasharot solgich va boshqa anjomlar orqali kuzatish usuli bilan nazoratdan oʻtkaziladi;

karantin ostidagi mahsulotlarda flotatsion (dondagi zararkunandalarni aniqlash maqsadida oʻtkaziladigan usul) va boshqa usullar orqali don, dukkakli ekin va boshqalarda yashirin zararlanganlikni aniqlashda namunalarni tuzli suvga solib, natijada yuzaga qalqib chiqqan zararlangan donlarni ajratib olish va ulardan zararkunandalar turini aniqlash amalga oshiriladi;

oʻsimliklar va oʻsimlik mahsulotlarini qayta ishlaydigan korxonalarda, omborxonalarda, realizatsiya qilish joylarida, ochiq va yopiq turdagi dalalarda feromon va boshqa turdagi hasharot tutqichlardan foydalanib zararli organizmlarning oʻchoqlari aniqlanadi.

22. Oʻsimliklarning karantinidagi begona oʻtlarni va ularning urugʻlarini aniqlash quyidagicha amalga oshiriladi:

oʻsimliklar karantinidagi begona oʻtlarni morfologik belgilaridan kelib chiqib, kuzatish usuli bilan turlari aniqlanadi;

oʻsimliklar karantinidagi begona oʻtlarning urugʻlarini ajratib-kuzatish va taqqoslash usuli orqali urugʻlar qismlarga ajratilib, tekshiriladigan maxsus yuzali moslamada bir tekis yoyiladi va turli xil oʻlchamdagi elaklar, binokulyar mikroskop, lupa va boshqa anjomlar yordamida begona oʻt urugʻlari ajratib olinib, turlarga boʻlinadi;

fitosanitar dala nazorati davrida aniqlash imkoni boʻlmagan oʻsimliklar karantinidagi begona oʻtlar va ularning urugʻlarini turiga aniqlik kiritish maqsadida oʻsimliklar karantini laboratoriyalariga yuboriladi.

23. Oʻsimliklar karantini davlat inspektori oʻz faoliyatining qonuniyligi, xolisligi va qonunchilik hujjatlariga muvofiq toʻgʻri tashkil qilinishi hamda amalga oshirilishi uchun javob beradi.

24. Fitosanitar dala nazorati amalga oshirilishiga yoki uni amalga oshiruvchi oʻsimliklar karantini davlat inspektoriga har qanday shaklda taʼsir oʻtkazish, uning faoliyatiga toʻsqinlik qilish taqiqlanadi.

25. Qonuniy talablarni bajarmaganlikda, oʻsimliklar karantini davlat inspektori tomonidan xizmat majburiyatlari bajarilishiga toʻsqinlik qiluvchi aybdor shaxslar belgilangan tartibda javob beradilar.

26. Fitosanitar dala nazorati olib borilayotganda, oʻsimliklar karantini davlat inspektori quyidagi vakolatlarga ega:

a) karantin ostidagi mahsulotni yetishtirish, tayyorlash, saqlash, tashish, qayta ishlash hamda realizatsiya qilish bilan shugʻullanuvchi yuridik va jismoniy shaxslarning hududiga moneliksiz kirish;

b) karantin laboratoriya tekshiruvlari va tegishli ekspertiza oʻtkazish uchun karantin ostidagi mahsulotdan yuridik va jismoniy shaxslar yoki ularning vakillari ishtirokida namunalar olish;

v) oʻsimliklar karantini qoidalari va fitosanitariya talablarining buzilishi holatlarini uch kunlik muddatda bartaraf qilish boʻyicha yuridik va jismoniy shaxslarga nisbatan dalolatnoma rasmiylashtirish;

g) oʻsimliklar karantini qoidalari va fitosanitariya talablarini buzgan shaxslarni javobgarlikka tortish toʻgʻrisidagi materiallarni sudlarga yuborish;

d) quyidagilarni:

laboratoriya tadqiqotlari va tahlillari uchun zarur boʻlgan namuna va nusxalarni olish dalolatnomalarini;

yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan oʻsimliklar karantini boʻyicha qonunchilik hujjatlari talablariga amal qilinishi, davlat dasturlari va boshqa fitosanitar dasturlarining amalga oshirilishi boʻyicha oʻtkazilgan tekshirish natijalariga koʻra dalolatnomalar yoki maʼlumotnomalar;

oʻz vakolatlariga muvofiq maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi bayonnomalar tuzish.

Fitosanitar dala nazorati oʻtkazilganidan keyin dalolatnoma tuziladi hamda amalga oshirilishi zarur boʻlgan tadbirlar belgilanadi.

27. Karantin laboratoriya tekshiruvlari va tegishli ekspertiza oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlar yuridik va jismoniy shaxslar hisobidan qoplanadi.

28. Oʻsimliklar karantini davlat inspektori:

tekshiriladigan xoʻjalik yurituvchi subyektlarga tekshirish oʻtkazish huquqi uchun zarur boʻlgan hujjatlarni koʻrsatishga;

xoʻjalik yurituvchi subyektlarning faoliyatiga toʻsqinlik qilmaslikka;

davlat sirlari, tijorat sirlari va boshqa sirlarni oshkor qilmaslikka;

tekshirishlar natijasini dalolatnoma bilan rasmiylashtirishga, uning bir nusxasi tekshirish tamom boʻlgan kunda tekshirilgan xoʻjalik yurituvchi subyektda qoldirishga;

oʻsimliklar karantini davlat inspektorlari farqlash belgili formali kiyim-boshlarini ish faoliyati davomida mavsumiy kiyishga majburdir.

29. Oʻsimliklar karantini obyektlari fitosanitar dala nazorati vaqtida, shuningdek, oʻsimliklar mahsulotlari qayta ishlanadigan va realizatsiya qilinadigan joylar hamda omborxonalarda monitoring oʻtkazilishi davomida aniqlanadi.

4-bob. Oʻsimliklar karantini sohasida monitoring va fitosanitar dala nazorati natijalarini rasmiylashtirish hamda amalga oshirish

30. Oʻsimliklar karantini sohasida monitoring va fitosanitar dala nazorati natijalari boʻyicha bir kun ichida dalolatnoma tuziladi hamda amalga oshirilishi zarur boʻlgan tadbirlar belgilanadi.

Oʻsimliklar karantini sohasida monitoring va fitosanitar dala nazorati natijalari qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa usullar bilan ham rasmiylashtirilishi mumkin.

31. Oʻsimliklar karantini monitoringi natijalariga koʻra, aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish yuzasidan bajarilishi majburiy boʻlgan koʻrsatmalar ijrosi yuzasidan muntazam nazorat oʻrnatiladi.

32. Oʻrnatilgan karantin cheklovlari Agentlik va uning hududiy boshqarmalari hamda tuman boʻlimlari tomonidan nazoratga olinadi.

Oʻrnatilgan karantin cheklovlari yuzasidan jamoatchilik nazorati talab etilgan taqdirda, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, nodavlat notijorat tashkilotlari va fuqarolar jalb etilishi mumkin.

5-bob. Yakunlovchi qoida

33. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.

Oʻsimliklar karantini sohasida monitoring yuritish va fitosanitar dala nazoratini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Oʻsimliklar karantini sohasida monitoring yuritish va fitosanitar dala nazoratini amalga oshirish

Bosqichlar Masʼullar Tadbirlar Muddat 1-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi, viloyatlar va Toshkent shahar oʻsimliklar karantini va himoyasi boshqarmalari Oʻsimliklar karantini sohasida (oʻsimliklar karantini obyektlari yoki eksportga salbiy taʼsir etuvchi zararli organizmlar oʻchoqlarini aniqlash, ularning respublika hududiga kirib kelish yoʻllari va tarqalgan hududlarni aniqlash, tahlil qilish, baholash va tegishli chora-tadbirlar belgilash) monitoring yuritadi. Muntazam 2-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi, viloyatlar va Toshkent shahar oʻsimliklar karantini va himoyasi boshqarmalari Monitoring natijalari asosida Agentlik tomonidan tasdiqlanadigan choraklik rejalar tuzadi. Har chorakda 3-bosqich Oʻsimliklar karantini davlat inspektori Choraklik rejalar asosida fitosanitar dala nazoratini quyidagi tartibda amalga oshiradi: 1) Oʻzbekiston Respublikasi uchun oʻsimliklar karantini obyektlari va boshqa zararli organizmlarni dala nazoratida aniqlaydi; 2) oʻsimliklarning karantinidagi begona oʻtlarni va ularning urugʻlarini aniqlaydi. Choraklik rejalarda belgilangan muddatlarda 4-bosqich Oʻsimliklar karantini davlat inspektori Fitosanitar dala nazorati natijalari boʻyicha dalolatnoma tuzadi va amalga oshirilishi zarur boʻlgan tadbirlarni belgilaydi. Fitosanitar dala nazorati amalga oshirilgandan keyin bir kun ichida 5-bosqich Oʻsimliklar karantini davlat inspektori Fitosanitar dala nazorati natijalariga koʻra aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish yuzasidan bajarilishi majburiy boʻlgan koʻrsatmalar ijrosi yuzasidan nazorat oʻrnatadi. Muntazam

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 22-yanvardagi 32-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim hujjatlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi hududini oʻsimliklar karantinidagi zararli organizmlardan himoya qilish va Oʻsimliklar karantini sohasida ruxsat berish tartib-taomillaridan oʻtish tartibi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2018-yil 29-yanvardagi 65-son qarorida (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2018-y., 1-son, 22-modda):

a) 1-ilova (Oʻzbekiston Respublikasi hududini oʻsimliklar karantinidagi zararli organizmlardan himoya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom)da:

18-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirilayotgan oʻsimliklar karantini nazoratidagi mahsulotlar tushirishga qadar birinchi marta (birlamchi) karantin koʻrigidan oʻtkaziladi”;

quyidagi mazmundagi xatboshilar qoʻshilsin:

“Transport vositalari oʻsimliklar karantini davlat inspektori tomonidan birinchi marta (birlamchi) karantin koʻrigini oʻtkazishda uning tashqi qismi va muhrlanmagan boshqa karantin nazoratidagi mahsulotlar olib kirishi mumkin boʻlgan joylari karantin koʻrigidan oʻtkaziladi.

Karantin ostidagi mahsulotning karantin tekshiruvi oʻsimliklar karantini davlat inspektorlari tomonidan bojxona nazorati hududida ularni tushirish va bojxona identifikatsiya vositasini olib tashlash joyida oʻrnatilgan tartibda karantin koʻrigi yoki laboratoriya tekshiruvi oʻtkazish uchun karantin ostidagi mahsulotdan namuna olish orqali amalga oshiriladi”;

quyidagi mazmundagi 28 1 -band qoʻshilsin:

“28 1 . Karantin laboratoriya tekshiruvlari va tegishli ekspertiza oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlar yuridik va jismoniy shaxslar hisobidan qoplanadi”;

Nizomga 2 va 2a-ilovalarning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi hududini oʻsimliklar karantinidagi zararli organizmlardan himoya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

0000000 — SONLI ‎TRANSPORT BIRLIGINI OCHISH TOʻGʻRISIDAGI DALOLATNOMA ‎(karantin ostidagi import mahsulotlar uchun) ‎‎ ‎‎___________________________________________________________________________________________ ‎(temir yoʻl stansiyasi, aeroport, daryo porti, avtomobil yoʻllari va boshqalar) ‎‎‎________________________________________Oʻsimliklar karantini hududiy inspeksiyasi ‎‎davlat inspektori ____________________________________________________________________________ ‎ ‎‎(F.I.O.)‎ ‎‎___________________________________________________________________________________________ ‎(yuk nomi, miqdori va hajmi) ‎___________________________________________________________________________________________ ‎(vagon, konteyner va boshqalarning raqami) ‎ Eksport qilayotgan davlat nomi:_ ________________________________________________________________ ‎Import qiluvchi tashkilot nomi va manzili: _______________________________________________________ ‎________________________________________________ STIR: ____________________________________ ‎Karantin ruxsatnomasi berilgan sana: “____” _________20___ yil, №_________________________________ ‎Fitosanitariya sertifikati berilgan sana: “____” ________20___ yil, №______________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎_____ ___________________ ‎(davlat inspektori imzosi.) ______________ ‎(vakil imzosi) ‎ “____” _________20___ yil

Oʻzbekiston Respublikasi hududini oʻsimliklar karantinidagi zararli organizmlardan himoya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2a-ILOVA

0000000 — SONLI ‎KARANTIN KOʻRIGI DALOLATNOMASI _______________________________________________________ Oʻsimliklar karantini hududiy inspeksiyasi ‎‎(respublika, viloyat, tuman, shahar) ‎ ‎ davlat inspektori ___________________________________________________________________ tomonidan ‎ ‎‎(F.I.O.)‎ “____” ___________20___ yilda quyidagi vakil ishtirokida _________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎‎(vakil F.I.O.) ‎________________________________________________________________ STIR: _____________________ ‎‎ ‎‎(korxona, tashkilot, fermer xoʻjaligi nomi yoki fuqaro) ‎ ‎ ‎‎ ___________________________________________________________________________________________ ‎(yuk nomi, miqdori va hajmi) ‎‎Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻsimliklar karantini toʻgʻrisida” gi 2018-yil 9-iyulda qabul qilingan OʻRQ-484-son Qonunining 29-moddasiga va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi hududini oʻsimliklar karantinidagi zararli organizmlardan himoya qilish va Oʻsimliklar karantini sohasida ruxsat berish tartib-taomillaridan oʻtish tartibi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2018-yil 29-yanvardagi 65-son qaroriga asosan karantin koʻrigidan oʻtkazildi. ‎‎Davlat inspektorining taklif va xulosasi: ________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Transport birligini ochish dalolatnomasi mavjud boʻlgan holda, ushbu dalolatnoma haqiqiy hisoblanadi ‎ ______________________________ (davlat inspektori imzosi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ”;‎

b) 2-ilova (Oʻsimliklar karantini nazoratidagi mahsulotlar uchun karantin ruxsatnomasini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom)da:

3-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻsimliklar karantini nazoratidagi mahsulotlar uchun karantin ruxsatnomasini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Izoh: Primechaniye: Note: 1. Karantin ruxsatnomasi karantin ostidagi mahsulotlarning belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirilishiga yoki hududidan tranzit tarzida olib oʻtilishiga ruxsat berilganligini tasdiqlovchi hujjat va buyurtmachiga hamda tegishli hududiy oʻsimliklar karantini davlat inspeksiyasiga yuboriladi. 2. Karantin ruxsatnomasi Oʻzbekiston Respublikasi hududiga chetdan olib kirilayotgan yuklarga Karantin koʻrigi dalolatnomasi rasmiylashtirilgandan soʻng bojxona hujjatlarini rasmiylashtirishga asos hisoblanadi. 3. Eksport qiluvchi davlatning fitosanitar sertifikatida quyidagilar koʻrsatilishi shart: a) zararsizlantirish usullari; b) oʻsimliklar karantini obyektlarining yoʻqligi. 4. Transport vositasi va karantin ostidagi mahsulotlar belgilangan joyga keltirilishi bilan quyidagi karantin tadbirlari oʻtkazilishi shart: a) Davlat karantin inspektori tomonidan koʻrikdan oʻtkaziladi; b) Laboratoriya tekshiruvi uchun namunalar olish; v) Laboratoriya tahlillari natijasiga koʻra yukni chiqarib yuborish; g) Oʻsimliklar karantini obyektlari aniqlanganda, yuk zararsizlantiriladi, qaytariladi yoki yoʻq qilinadi 5. Oʻzbekiston Respublikasi Jinoyat kodeksining 228-moddasi. Hujjatlar, shtamplar, muhrlar, blankalar tayyorlash, ularni qalbakilashtirish, sotish yoki ulardan foydalanish Soxtalashtiruvchining oʻzi yoki boshqa shaxs foydalanishi maqsadida muayyan huquq beradigan yoki muayyan majburiyatdan ozod etadigan rasmiy hujjatlar tayyorlashi yoki rasmiy hujjatlarni qalbakilashtirishi yoxud bunday hujjatlarni sotishi, shunday maqsadlarda korxona, muassasa yoki tashkilotning qalbaki shtamplari, muhrlari, blankalarini tayyorlash yoxud sotish — bazaviy hisoblash miqdorining ellik baravaridan yuz baravarigacha miqdorda jarima yoki uch yuz oltmish soatgacha majburiy jamoat ishlari yoxud uch yilgacha axloq tuzatish ishlari bilan jazolanadi. 6. Oʻzbekiston Respublikasining “Elektron hujjat aylanishi toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq elektron hujjat qogʻoz hujjatga tenglashtiriladi va u bilan bir xil yuridik kuchga ega boʻladi. 7. Ruxsatnomada koʻrsatilgan maʼlumotlar toʻgʻriligini tekshirish uchun mobil telefon yordamida QR-kodni skaner qiling 1. Karantinnoye razresheniye yavlyayetsya dokumentom udostoveryayusheye razresheniye na vvoz ili tranzit podkarantinnoy produksii na territoriyu Respubliki Uzbekistan i napravlyayetsya zakazchiku i prichastnoy territorialnoy gosudarstvennoy inspeksii po karantinu rasteniy. 2. Karantinnoye razresheniye pri vvoze gruza na territoriyu Respubliki Uzbekistan yavlyayetsya osnovaniyem dlya tamojennogo oformleniya gruza posle oformleniya akta karantinnogo dosmotra. 3. V fitosanitarnom sertifikate strani eksportyora ukazat: a) metodi obezzarajivaniya b) otsutstviye obyektov karantina rasteniy. 4. Po pribitiyu k mestu naznacheniya podkarantinnoy produksii i transportnix sredstv, doljni bit provedeni sleduyushiye karantinnie meropriyatiya: a) dosmotr Gosudarstvennimi inspektorami po karantinu rasteniy; b) otbor obrazsov i predstavleniye v karantinnuyu laboratoriyu; v) vipusk gruza posle polucheniya rezultatov ekspertizi. g) pri obnarujenii obyektov karantina rasteniy gruz podlejit obezzarajivaniyu, vozvratu ili unichtojeniyu. 5. Statya-228 Ugolovnogo kodeksa Respubliki Uzbekistan. Izgotovleniye, poddelka ofitsialnogo dokumenta, predostavlyayushego pravo ili osvobojdayushego ot obyazannosti, v selyax yego ispolzovaniya samim poddelivatelem ili drugim litsom libo sbit takogo dokumenta, izgotovleniye poddelnix shtampov, pechatey, blankov predpriyatiy, uchrejdeniy, organizatsiy v tex je selyax libo ix sbit — nakazivayetsya shtrafom ot pyatidesyati do sta bazovix raschetnix velichin ili obyazatelnimi obshestvennimi rabotami do trexsot shestidesyati chasov libo ispravitelnimi rabotami do trex let. 6. V sootvetstvii s Zakonom Respubliki Uzbekistan “Ob elektronnom dokumentooborote” elektronniy dokument priravnivayetsya k dokumentu na bumajnom nositele i imeyet odinakovuyu s nim yuridicheskuyu silu. 7. Otskaniruyte QR-kod pri pomoshi mobilnogo ustroystva dlya proverki podlinnosti informatsii. 1. The Quarantine permit is a document certifying permission for the import of quarantine products into the territory of the Republic of Uzbekistan and is sent to the customer and territorial state plant quarantine inspection. 2. Quarantine permit during the importation of goods into the territory of the Republic of Uzbekistan considered as the basis for customs clearance of goods after registration of the quarantine inspection act. 3. The phytosanitary certificate of the exporting country should indicate: a) Disinfection methods b) Absence of quarantine pests 4. Upon arrival at the destination, quarantine products and transport vehicles should be subject to the following quarantine measures: a) Inspection by inspectors of the State Plant Quarantine Inspection under the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan. b) Sampling and submission to the Central Quarantine Laboratory c) Release of consignment after receiving the results of laboratory analysis. d) Upon detection of quarantine pests, the consignment is subject to disinfection, return or destruction. 5. Article 228 of the Criminal Code of the Republic of Uzbekistan. The falsification of an official document granting or exempting from a duty, for the purpose of its use by the forger or another person, or the sale of such a document, the manufacture of fake stamps, seals, letterheads of enterprises, institutions, organizations for the same purposes or their sale — shall be punishable by a fine from fifty to one hundred basic calculation units, or compulsory community service up to three hundred and sixty hours, or correctional labor up to three years. 6. In accordance with the Law of the Republic of Uzbekistan “On electronic document management”, an electronic document is equivalent to a document on paper and has the same legal force. 7. QR code can be scanned using mobile device to verify the authenticity of the information.

KARANTIN RUXSATNOMASIGA ILOVA PRILOJENIYE K KARANTINNOMU RAZRESHENIYU ATTACHMENT SHEET FOR QUARANTINE PERMIT

Qoʻshimcha maʼlumotlar/Dopolnitelnaya informatsiya/Additional information QR Code KARANTIN RUXSATNOMASI KARANTINNOYE RAZRESHENIYE QUARANTINE PERMIT № Berildi /Vidano/ Issued Muddati:/ Srok do/ Valid until ”;

v) 3-ilova (Oʻsimliklar karantini nazoratidagi mahsulotlar uchun fitosanitar sertifikatini berish tartibi toʻgʻrisida nizom)da:

nomidagi “fitosanitar sertifikatini” soʻzlari “fitosanitariya sertifikatlarini” soʻzlari bilan almashtirilsin;

1-banddagi “fitosanitar” soʻzidan keyin “reeksport fitosanitariya va ichki fitosanitariya sertifikatlarini” soʻzlari qoʻshilsin;

2-bandga quyidagi mazmundagi xatboshilar qoʻshilsin:

“reeksport fitosanitar sertifikati — respublikaga import qilingandan soʻng boshqa davlatga eksport qilinadigan, shuningdek, respublika hududida saqlanadigan, qismlarga boʻlinadigan, birlashtiriladigan va qayta qadoqlanadigan karantin ostidagi mahsulotlarning oʻsimliklar karantini obyektlari bilan zararlanmaganligini tasdiqlovchi xalqaro namunadagi hujjat;

ichki fitosanitariya sertifikati — Oʻzbekiston Respublikasi hududida yuklash, saqlash, tashish va realizatsiya qilinadigan karantin ostidagi mahsulotda oʻsimliklar karantini obyektlari mavjud emasligini tasdiqlovchi hujjat”;

3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. Fitosanitariya va reeksport fitosanitariya sertifikatlari (keyingi oʻrinlarda — fitosanitariya sertifikatlari) Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar oʻsimliklar karantini davlat inspeksiyalari (keyingi oʻrinlarda — hududiy inspeksiyalar) tomonidan beriladi”;

2-bobning nomidagi “Fitosanitar sertifikatini” soʻzlari “Fitosanitariya sertifikatlarini” soʻzlari bilan almashtirilsin;

3-bobning nomidagi “fitosanitar sertifikatini” soʻzlari “fitosanitariya sertifikatlarini” soʻzlari bilan almashtirilsin;

11-bandda :

birinchi xatboshidagi “hujjatlarni” soʻzi “elektron hujjatlarni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “ariza” soʻzi “elektron ariza” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “bank hujjati” soʻzlari “elektron bank hujjati” soʻzlari bilan almashtirilsin;

15-bandda :

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“40 kg gacha boʻlgan bir dona joʻnatmaga (qoʻl yuki) fitosanitariya sertifikatini olish uchun bazaviy hisoblash miqdorining oʻn besh foizi miqdorida;”;

uchinchi xatboshi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

toʻrtinchi — oltinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“500 kg gacha yuk ortilgan bir transport birligiga fitosanitariya sertifikati uchun bazaviy hisoblash miqdorining yigirma foizi miqdorida;

1000 kg gacha yuk ortilgan bir transport birligiga fitosanitariya sertifikati uchun bazaviy hisoblash miqdorining yigirma besh foizi miqdorida;

1000 kg dan ortiq yuk ortilgan bir transport birligiga fitosanitariya sertifikati olish uchun bazaviy hisoblash miqdorining bir barobari miqdorida yigʻim undiriladi”;

quyidagi mazmundagi xatboshi qoʻshilsin:

“1000 kg dan ortiq yuk ortilgan bir transport birligiga reeksport fitosanitariya sertifikati uchun bazaviy hisoblash miqdorining bir barobari miqdorida yigʻim undiriladi”;

quyidagi mazmundagi 17 1 -band qoʻshilsin:

“17 1 . 500 kg dan ortiq yuk ortilgan bir transport birligiga ichki fitosanitariya sertifikati uchun bazaviy hisoblash miqdorining oʻn foizi miqdorida yigʻim undiriladi”;

18-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Fitosanitariya sertifikati maxsus raqamlangan, himoyalangan holatda mazkur Nizomga 3-ilovaga, reeksport fitosanitariya sertifikati 3a-ilovaga va ichki fitosanitariya sertifikati 3b-ilovaga muvofiq shaklda rasmiylashtiriladi”;

4-bobning nomidagi “Fitosanitar sertifikatini” soʻzlari “Fitosanitariya sertifikatlarini” soʻzlari bilan almashtirilsin;

5-bobning nomidagi “Fitosanitar sertifikatining” soʻzlari “Fitosanitariya sertifikatlarining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi tahrirdagi 3b-ilova qoʻshilsin:

“Oʻsimliklar karantini nazoratidagi mahsulotlar uchun fitosanitar sertifikatini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3b-ILOVA

‎‎‎‎OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASI ‎ HUZURIDAGI OʻSIMLIKLAR KARANTINI DAVLAT INSPEKSIYASI ‎ ‎0000000 — SONLI ICHKI FITOSANITARIYA SERTIFIKATI ‎ ‎ _________________________________________________________Oʻsimliklar karantini davlat nspeksiyasi ‎Yuridik yoki jismoniy shaxs nomi va manzili:_____________________________________________________ ‎ ____________________________________________________ STIR:_________________________________ ‎ Karantin ostidagi mahsulot nomi va miqdori:_____________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ ‎ Mahsulot yetishtirilgan joy: __________________________________________________________________ Ushbu karantin ostidagi mahsulotlar Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻsimliklar karantini toʻgʻrisida”gi 2018-yil 9-iyuldagi OʻRQ-484-son Qonunining 6-moddasiga va Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 29-yanvardagi 65-son qaroriga asosan karantin nazoratidan oʻtkazildi hamda oʻsimliklar karantini obyektlaridan xoli ekanligi aniqlandi. ‎ ‎‎ZARARSIZLANTIRISH: ‎(fumigatsiya qilish) ‎‎Zararsizlantirish dalolatnomasi №: ____________ Berilgan sanasi: __________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Qoʻshimcha maʼlumotlar:________________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ ‎Davlat inspektori: ______________________ Imzosi:______________Berilgan vaqti: ___________________ ‎ ‎ QR Code ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ”.‎

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 22-yanvar,

32-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 23.01.2021-y., 09/21/32/0058-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 16.12.2021-y., 09/21/752/1166-son, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son, 08.06.2022-y., 09/22/311/0492-son; 26.07.2024-y., 09/24/453/0558-son)

lex.uz