📅 2021-yil 8-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 8-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 8 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 8 февраля 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 8 February 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
АНКЕТАСИ
МЕЗОНЛАРИ
СХЕМАСИ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни миллий даражадаги қайта йўналтириш тизимини тасдиқлаш тўғрисида
«Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
одам савдосидан жабрланган ёки жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни идентификация қилиш ва қайта йўналтиришни амалга оширувчи органлар ва ташкилотларнинг вазифаларини, идентификация қилиш, қайта йўналтириш ҳамда шахсий маълумотлар ноошкоралигини таъминлаш тартибини назарда тутувчи Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни идентификация қилиш ва қайта йўналтириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
одам савдосидан жабрланган, шу жумладан, вояга етмаган шахсларнинг ижтимоий реабилитациясини, мазкур шахслар билан якка тартибда ишлаш режасини ҳамда уларнинг мослашувига ёрдам кўрсатиш, шунингдек, одам савдосидан жабрланган шахсларни ҳимоя қилиш тартибини назарда тутувчи Одам савдосидан жабрланганларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашувини амалга ошириш ҳамда уларга ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки:
одам савдосидан жабрланганларни, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни миллий даражадаги қайта йўналтириш тизимини амалга оширувчи вазирлик ва идоралар йил якунлари бўйича декабрь ойининг 17-санасига қадар ушбу қарорнинг амалга оширилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ахборот тақдим этадилар;
ушбу қарорни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 февралдаги 60-сон қарорига 1-ИЛОВА
Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни идентификация қилиш ва қайта йўналтириш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни идентификация қилиш ва қайта йўналтириш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
дастлабки идентификация — жисмоний шахсни одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс деб тан олиш тўғрисида қарор қабул қилиш мақсадида маълумотларни олишга, ўрганишга ва баҳолашга қаратилган чора-тадбирлар;
суҳбат — одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни аниқлаш, уларга тегишли ёрдамларни кўрсатиш учун одам савдосидан жабрланган шахс сифатида эътироф этишга ҳамда уларнинг Қонунда кўрсатилган ҳуқуқларини тиклашга қаратилган суҳбат;
суҳбат ва қайта йўналтиришни олиб борувчи мутахассис — «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (кейинги ўринларда — Қонун) 10-моддасида кўрсатилган давлат органлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмаларининг махсус билим ва кўникмага эга бўлган вакили;
қайта йўналтириш — одам савдосидан жабрланган, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни тезкор, сифатли ва малакали ёрдам кўрсатилишига ҳамда ҳимояга олишга йўналтириш;
якуний идентификация — жисмоний шахсни одам савдосидан жабрланган деб тан олиш ёки тан олишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.
3. Одам савдосидан жабрланган, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни идентификация қилиш ва қайта йўналтириш фаолияти давлат органлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда амалга оширилади.
4. Одам савдосидан жабрланган, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни идентификация қилиш ва қайта йўналтиришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари давлат органларига кўмаклашади.
5. Ушбу Низом қоидалари одам савдосидан жабрланган, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан қўлланилади.
6. Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни аниқлаш ва идентификация қилиш мазкур шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, одам савдосидан жабрланганларнинг камситилишига йўл қўймаслик тамойилига асосланади.
2-боб. Идентификация ва қайта йўналтиришни амалга оширувчи органлар ва ташкилотлар ҳамда уларнинг вазифалари
7. Қуйидагилар дастлабки идентификацияни бевосита амалга оширувчи давлат органлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда — ваколатли давлат органлари) ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси;
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати;
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
8. Якуний идентификация Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича ҳудудий комиссия (кейинги ўринларда — ҳудудий комиссия) томонидан коллегиал тарзда амалга оширилади.
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўз ваколатлари доирасида:
одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги аризаларни, хабарларни ва бошқа ахборотни қабул қилади, рўйхатга олади ҳамда уларнинг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни , шунингдек, маъмурий жавобгарлик, жиноят-процессуал, жиноят-ижроия тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ва бошқа қонунларга мувофиқ кўриб чиқилишини таъминлайди;
келиб тушган мурожаатлар орқали одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни аниқлаш мақсадида уларни идентификация қилади ҳамда қайта йўналтиради;
ушлаб турилганлар, қамоққа олинганлар ва маҳкумлар орасида одам савдоси билан боғлиқ жиноятлардан жабрланган шахслар ҳақида маълумот тўплайди, таҳлил қилади ва уларни идентификация қилишни ташкил этади;
ахборот-коммуникация технологиялари ва ижтимоий медиа соҳасида одам савдоси билан боғлиқ жиноятлардан жабрланган шахслар ҳақида маълумот тўплайди, таҳлил қилади ва уларни идентификация қилишни ташкил этади;
одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсни дастлабки идентификация қилиш мақсадида пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади ва «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунда назарда тутилган ҳаракатларни амалга оширади;
одам савдоси билан боғлиқ жиноятларни фош этиш бўйича тезкор-қидирув фаолиятини, жиноят ишлари бўйича терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов ўтказишни ташкил этиш ҳамда амалга ошириш даврида одам савдосидан жабрланган, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни дастлабки идентификация қилиш ва қайта йўналтиришни амалга оширади;
одам савдоси ва у билан боғлиқ жиноятларга тўқнаш келиш хавф остида бўлган шахслар орасидан одам савдосидан жабрланган, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни аниқлаш учун идентификация қилишга йўналтирилган ижтимоий дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширади;
идентификация қилиш ва қайта йўналтириш жараёнларида қатнашаётган давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари мутахассисларининг одам савдосидан жабрланган, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсни аниқлаш ва идентификация қилиш усуллари ва мезонлари бўйича малака даражасини ошириш мақсадида ҳар йили камида бир маротаба ўқув семинар-тренинглар ташкил этади. Ўз ходимларининг малака даражасини ошириш истагини билдирган мазкур орган ва ташкилотларнинг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Малака ошириш институти ва унинг ҳудудий филиалларида ўқитиш ташкил этилади;
одам савдоси жиноятлари содир этилган хорижий давлатлар ҳудудида жойлашган Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимлари учун ҳар йили одам савдосининг муаммоси тўғрисида хабардорликни ошириш ва бошқа мамлакатда аниқланган одам савдосидан жабрланган, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсни қайта йўналтириш бўйича кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган ўқув семинар-тренингларини масофавий видео-алоқа каналлари орқали ташкил этади.
Идентификация қилиш ва қайта йўналтириш жараёнларида қатнашаётган давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари мутахассисларининг одам савдосидан жабрланган, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсни аниқлаш ва идентификация қилиш усуллари ва мезонлари бўйича малака даражасини ошириш мақсадида ҳар йили камида бир маротаба ўқув семинар-тренинглар ташкил этади;
10. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ўз ваколатлари доирасида:
одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги аризаларни, хабарларни ва бошқа ахборотни қабул қилади, рўйхатга олади ҳамда уларнинг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни , шунингдек, маъмурий жавобгарлик, жиноят-процессуал, жиноят-ижроия тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ва бошқа қонунларга мувофиқ кўриб чиқилишини таъминлайди;
келиб тушган мурожаатлар орқали одам савдосидан жабрланган, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни аниқлаш мақсадида уларни идентификация қилади ҳамда қайта йўналтиради;
одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни аниқлаш мақсадида уларни идентификация қилиш ва қайта йўналтириш фаолияти билан шуғулланувчи вазирликлар, идоралар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, ҳокимлар ва бошқа мансабдор шахслар томонидан қонунларнинг ижро этилишини назорат қилади;
одам савдосидан жабрланган, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларнинг Қонунда кўрсатилган ҳуқуқ ҳамда эркинликларини таъминлашга қаратилган ҳаракатлар ижросини назорат қилади;
тезкор-қидирув фаолиятини, терговга қадар текширувни, суриштирувни, дастлабки терговни амалга оширадиган органлар томонидан одам савдосидан жабрланган, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни идентификация қилиш ва қайта йўналтириш фаолиятида қонунларнинг ижро этилишини назорат қилиш ҳамда уларнинг одам савдосига қарши курашиш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради.
11. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ўз ваколатлари доирасида:
одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги аризаларни, хабарларни ва бошқа ахборотни қабул қилади, рўйхатга олади ҳамда уларнинг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни , шунингдек, маъмурий жавобгарлик, жиноят-процессуал, жиноят-ижроия тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ва бошқа қонунларга мувофиқ кўриб чиқилишини таъминлайди;
келиб тушган мурожаатлар орқали одам савдосидан жабрланган, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни аниқлаш мақсадида уларни идентификация қилади ҳамда қайта йўналтиради;
халқаро террорчилик ташкилотлари ва уюшган жиноий гуруҳлар томонидан амалга ошириладиган одам савдоси билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича терговга қадар текширув ҳамда дастлабки тергов ўтказиш ҳамда одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар ва одам савдосидан жабрланганлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини кесиб ўтишга уринишлар даврида одам савдосидан жабрланган, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларнинг дастлабки идентификация қилиш ва қайта йўналтиришни амалга оширади;
одам савдоси ва у билан боғлиқ жиноятларга тўқнаш келиш хавф остида бўлган шахслар орасидан одам савдосидан жабрланган, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни аниқлаш учун идентификация қилишга йўналтирилган ижтимоий дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширади.
12. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ўз ваколатлари доирасида:
одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги аризаларни, хабарларни ва бошқа ахборотни қабул қилади, рўйхатга олади ҳамда уларнинг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни , шунингдек, маъмурий жавобгарлик, жиноят-процессуал, жиноят-ижроия тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ва бошқа қонунларга мувофиқ кўриб чиқилишини таъминлайди;
келиб тушган мурожаатлар орқали одам савдосидан жабрланган, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни аниқлаш мақсадида уларни идентификация қилади ҳамда қайта йўналтиради;
вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органларида меҳнат муносабатлари, меҳнатни муҳофаза қилиш, касб ва меҳнат стандартлари, гендер тенгликка риоя этишни таъминлаш жараёнида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланганда, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни дастлабки идентификация қилишни амалга оширади;
хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида зўравонлик, мажбурий меҳнат ва камситишдан жабрланган, меҳнат ва бошқа ҳуқуқлари бузилган, оғир молиявий аҳволга тушган ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, кундалик зарур эҳтиёжлари учун маблағсиз қолган шахслар орасидан одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни дастлабки идентификация қилиш ва қайта йўналтиришини амалга оширади;
одам савдоси ва у билан боғлиқ жиноятларга тўқнаш келиш хавф остида бўлган шахслар орасидан одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни аниқлаш учун идентификация қилишга йўналтирилган ижтимоий дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширади.
13. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ўз ваколатлари доирасида:
одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги аризаларни, хабарларни ва бошқа ахборотни қабул қилади, рўйхатга олади ҳамда уларнинг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқилишини таъминлайди;
келиб тушган мурожаатлар орқали одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни аниқлаш мақсадида улар томонидан тақдим этилган маълумот ва ҳужжатларга асосан дастлабки идентификация қилишни амалга оширади ҳамда қайта йўналтиради;
чет эл ҳудудида бўлиб турган, одам савдосидан тахминий жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш давомида одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс деб топиш мақсадида улар томонидан тақдим этилган маълумот ва ҳужжатларга асосан дастлабки идентификация қилиш ва қайта йўналтиришни амалга оширади.
14. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз ваколатлари доирасида:
одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги аризаларни, хабарларни ва бошқа ахборотни қабул қилади, рўйхатга олади ҳамда уларнинг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни , шунингдек, маъмурий жавобгарлик, жиноят-процессуал, жиноят-ижроия тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ва бошқа қонунларга мувофиқ кўриб чиқилишини таъминлайди;
келиб тушган мурожаатлар орқали одам савдосидан жабрланган, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни аниқлаш мақсадида уларни идентификация қилади ҳамда қайта йўналтиради;
шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш ва уларни даволаш даврида одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни дастлабки идентификация қилиш ва қайта йўналтиришни амалга оширади.
15. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари идентификация қилиш ва қайта йўналтиришда иштирок этиш жараёнида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни дастлабки ва якуний идентификация қилиш ва қайта йўналтириш ваколатли давлат органлар томонидан амалга оширилишида иштирок этади ва кўмаклашади;
одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахслар ҳақида маълумот келиб тушганда зудлик билан ваколатли давлат органларини бу ҳақда хабардор қилади ва дастлабки, якуний идентификация қилиш ҳамда қайта йўналтиришда иштирок этади;
идентификация ва қайта йўналтириш босқичларида жамоатчилик назоратини амалга оширади;
одам савдоси ва у билан боғлиқ жиноятларга тўқнаш келиш хавф остида бўлган шахслар орасидан одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни аниқлаш учун идентификация қилишга йўналтирилган ижтимоий дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этади.
3-боб. Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни идентификация қилиш тартиби
16. Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни идентификация қилиш ва қайта йўналтириш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
17. Дастлабки идентификация қилиш жараёни ушбу фаолиятни амалга оширувчи давлат органининг махсус жиҳозланган хонасида, ҳар бир шахс билан алоҳида, хавфсиз муҳитда, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларнинг асосий эҳтиёжлари (озиқ-овқат ва сув, мос кийим, биринчи зарур тиббий ёрдам) қондирилгандан сўнг амалга оширилади.
18. Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни аниқлашнинг дастлабки босқичида шифокорлар ёки тиббиёт ходимлари уларнинг соғлиғи ҳолатини, жисмоний шикастланишлар ва касалликлар мавжудлигини қайд этишлари шарт. Агар дастлабки идентификация қилиш босқичида шифокор ёки соғлиқни сақлаш мутахассиси мавжуд бўлмаган тақдирда, дастлабки идентификация қилишни амалга оширувчи ваколатли давлат органининг мутахассиси (кейинги ўринларда — мутахассис) соғлиқ ва жисмоний шикастланишларни (агар мавжуд бўлса) танасини кўздан кечириш асосида қайд этиши керак.
19. Дастлабки идентификация қилишда мутахассис одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларга улар тушунадиган тилда ўзини таништириши ва улар билан ишлашдаги ролларини тушунтириши, шунингдек, идентификация жараёнлари ҳақида тўлиқ маълумот бериши ҳамда зарур ҳолларда психологнинг иштирокини таъминлаши шарт.
Мутахассис одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларга чуқур руҳий, ижтимоий, жисмоний ва бошқа таъсир ёки жароҳат билан боғлиқ бўлган хулқ-атвор, алоқа ва бошқа хусусиятларни ҳамда одам савдосидан жабрланган эркак ва аёлларнинг турли талаб, хоҳиш-истаги, қизиқишини ва эҳтиёжларга эга бўлишлигини инобатга олиб, камситилишга йўл қўймаслик каби ёндашувлар асосида суҳбат олиб бориши лозим.
20. Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларнинг дастлабки идентификацияси суҳбат шаклида амалга оширилади ва уни ўтказиш учун шахсдан розилик олиш талаб этилади.
21. Шахс одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс сифатида дастлабки идентификациядан ўтишга розилик берган бўлса, ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштирилади.
22. Агар шахс одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс сифатида дастлабки идентификациядан ўтишга розилик бермаган бўлса, ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштирилади ҳамда ушбу Низомда назарда тутилган ҳаракатларни амалга ошириш тўхтатилади.
23. Суҳбат ўтказиш жараёнида мутахассис одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни қуйидаги маълумотлар билан таништириши шарт:
одам савдосидан жабрланганлик ҳолатига аниқлик киритиш учун дастлабки идентификациядан ўтиш тартиби;
дастлабки идентификация жараёнида одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинган шахс сифатида тан олинса, унга ҳимоя ва Қонунда кўрсатилган ёрдам турларидан фойдаланиш ҳуқуқи;
одам савдосидан жабрланган шахслар мажбурлов ёки таҳдид остида содир этилган қилмиш учун фуқаролик, маъмурий ва жиноий жавобгарликдан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда озод қилиниши.
24. Дастлабки идентификация қуйидаги асослар мавжуд бўлганда амалга оширилиши мумкин:
одам савдоси жиноятларидан жабрланган шахслар, уларнинг яқин қариндошлари ва қонуний вакилларининг аризалари;
корхоналар, муассасалар, жамоат бирлашмалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ва мансабдор шахсларнинг хабарлари;
дастлабки идентификацияни амалга оширувчи ваколатли давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда одам савдоси билан боғлиқ жиноят содир этганлигини кўрсатувчи маълумотлар ва изларни бевосита ўзлари аниқлаши;
одам савдосидан жабрланганларнинг мурожаат қилишлари учун мўлжалланган «ишонч телефони»га келиб тушган мурожаатлар;
одам савдосидан жабрланган, одам савдосидан жабрлаган деб тахмин қилинаётган шахслар Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига бевосита мурожаат этганида, шунингдек, хорижий давлатлар ёки халқаро ташкилотларнинг тегишли ахбороти;
шахсларнинг ўз айбини бўйнига олиш ҳақидаги аризалари.
25. Ушбу Низомнинг 24-бандида кўрсатилган ҳолатлар аниқланганда, мутахассис 5 суткадан кечиктирмасдан ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ одам савдосидан жабрланган шахсларни дастлабки идентификация қилиш учун суҳбат ўтказади.
26. Суҳбат давомида етарли асослар мавжуд бўлган тақдирда, шахс одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс деб тан олинади ёки рад этилади ва ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни идентификация қилиш анкетаси тўлдирилади.
27. Дастлабки идентификация қилиш давомида мутахассис одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни қуйидаги ҳуқуқлари билан таништиради ҳамда одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс сифатида тан олинганда, уларнинг ушбу ҳуқуқлардан фойдаланиши таъминланади:
тиббий ёрдам олиш;
психологик ёрдам олиш;
ҳуқуқий маслаҳат олиш;
вақтинча яшаш жойидан (бошпанадан) фойдаланиш;
яқин қариндошлари билан алоқа ўрнатиш;
таржимон хизматларидан текин фойдаланиш.
28. Суҳбат ўтказган мутахассис қуйидагиларни расмийлаштиради:
одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахслар ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шаклда дастлабки ёрдам кўрсатиш зарурлиги ҳақида аризани тўлдириб, агар ёрдам олишни рад этса, ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шаклда ҳамда ўз ваколати доирасида аризани кўриб чиқади ёки ваколат доирасига кирмаса тегишлилиги бўйича ваколатли давлат органига юборади;
ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ дастлабки ёрдам кўрсатиш зарурлиги ҳақидаги аризани ёки ёрдам олишни рад этса, 7-иловага мувофиқ аризанинг бир нусхасини одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларга топширади.
29. Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинган шахсларни ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган вояга етмаган шахсларни аниқлаш учун мутахассис ушбу Низомга 8-иловада кўрсатилган мезонларга мувофиқ ушбу шахсларни дастлабки идентификация қилади.
30. Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни аниқлаш учун дастлабки идентификация қилишнинг қуйидаги мезонлари амалга оширилади:
ҳаракатлар, яъни шахснинг розилиги билан ёки розилигисиз амалга ошириладиган одамни олди-сотди қилиш, ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш;
таъсир ўтказиш воситаларининг қўлланилганлиги, яъни куч ишлатиш ёки куч билан таҳдид қилиш ёхуд мажбурлашнинг бошқа шаклларидан фойдаланиш, ўғирлаш, фирибгарлик, алдаш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ёки вазиятнинг қалтислигидан фойдаланиш орқали ёхуд бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун тўловлар ёки манфаатдор қилиш эвазига оғдириб олиш;
мақсад, яъни одамлардан фойдаланиш бошқа шахсларнинг фоҳишалигидан фойдаланишни ёки улардан шаҳвоний фойдаланишнинг ўзга шаклларини, мажбурий меҳнатни ёки хизматларни, қулликни ёхуд қулликка ўхшаш одатларни, эрксизлик ҳолатини ёхуд инсон аъзоларини, тўқималарини ва (ёки) ҳужайраларини ажратиб олиш ҳаракатларининг мавжудлиги.
31. Шахс одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс сифатида эътироф этилганда, мутахассис мазкур шахсни унинг ҳуқуқлари билан таништиради ва унинг розилиги билан ҳудудий комиссияга шахсни якуний идентификация қилиш масаласини кўриб чиқиш учун ҳужжатларини юборади, зарур бўлганда жисмоний ва психологик жиҳатдан тикланишида ёрдам кўрсатиш учун ихтисослаштирилган муассасага юборади.
32. Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс билан суҳбат ўтказиш жараёни мутахассис томонидан амалга оширилади.
33. Суҳбат савол-жавоб тарзида ўтказилади ва унда мутахассис савол бериш йўли билан одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахснинг идентификация анкетасини тўлдиради. Мутахассис суҳбат давомида одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахснинг руҳий ва жисмоний ҳолатини инобатга олган ҳолда, суҳбатни тўхтатиши ва уни бошқа вақтда давом эттириши мумкин.
34. Суҳбат якунида мутахассис:
одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсдан олинган маълумотларни таҳлил қилади;
одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсдан дастлабки идентификация мезонларига мувофиқ олинган маълумотлар асосида якуний идентификацияни амалга ошириш, зарур ҳужжатларни расмийлаштиради ва ушбу масалани белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича ҳудудий комиссияга киритади;
агар шахс одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс сифатида эътироф этилган бўлса, ушбу Низомга 9-иловага мувофиқ қарор қабул қилинади ҳамда унга одам савдосидан жабрланганларни қайта йўналтириш жараёнида иштирок этиш учун ариза бериш таклиф этилади;
одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсга Қонунда кўрсатилган ёрдамлар кўрсатилиши учун ариза олинади.
35. Якуний идентификация шахсни одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс деб тан олиш тўғрисидаги қарор келиб тушган пайтдан эътиборан ҳудудий комиссия томонидан «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 28-моддасида назарда тутилган муддатларда амалга оширилади.
36. Якуний идентификация маъмурий жавобгарлик, фуқаролик процессуал, жиноят-процессуал, жиноят-ижроия тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳудудий комиссиялар томонидан одам савдоси билан боғлиқ ҳолатларга ойдинлик ва аниқлик киритилгандан кейин шахсни ушбу Низомнинг 10-иловасига мувофиқ одам савдосидан жабрланган деб топиш тўғрисида қарорни қабул қилиш орқали амалга оширилади.
37. Одам савдосидан жабрланган деб тан олинган шахс ижтимоий реабилитация ва мослашув ҳуқуқига эга.
4-боб. Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни қайта йўналтириш
38. Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни қайта йўналтириш уларга зарур бўлган ёрдамни, ҳимояни ва реабилитацияни таъминлаш учун амалга оширилади.
39. Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни қайта йўналтириш уларнинг ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ ёзган аризаси асосида амалга оширилади.
40. Дастлабки идентификация натижасига кўра, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларга зарур бўлган ёрдамни кўрсатиш учун қайта йўналтириш тартиби белгиланади.
41. Қайта йўналтириш одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларнинг розилиги билан фақат қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:
одам савдосидан жабрланган шахсларни қайта йўналтириш улар учун хавф туғдирмаса;
одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни одам савдосидан жабрланганларни реабилитация қилиш, уларга ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича ихтисослаштирилган муассасаларга юбориш талаб этилса;
одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахслар уларни қайта йўналтиришни амалга оширувчи давлат органлари билан ҳамкорлик қилиш ҳуқуқидан фойдаланишдан бош тортмаса.
42. Қайта йўналтиришни амалга ошираётган ваколатли давлат органлари одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларга қуйидагилар ҳақида маълумот беради:
одам савдосидан жабрланган шахсларни ҳимоя қилиш тизими;
вақтинчалик яшаш жойидан (бошпанадан) фойдаланиш ҳуқуқи;
одам савдоси жиноятларини содир этилишини ташкил этаётган ва амалга ошираётган шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилиш ҳуқуқи;
ёрдам бериш ва ҳимоя қилиш мақсадида уларнинг розилиги билан одам савдосидан жабрланган шахсларга ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича ихтисослаштирилган муассасаларга (кейинги ўринларда — ихтисослаштирилган муассасалар) юборилиши.
43. Ихтисослаштирилган муассасаларда тез тиббий ёрдам, психологик ёрдам, ҳуқуқий маслаҳат, таржимон хизматларидан текин фойдаланиш ҳуқуқи, вақтинча яшаш жойи (бошпана) билан таъминлаш ҳамда яқин қариндошлари билан алоқа ўрнатилишига ёрдам берилади.
44. Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни қайта йўналтиришда мутахассис томонидан қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатишни ташкил этиш;
одам савдоси жиноятларини содир этишда иштирок этаётган шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш учун ваколатли органлар билан ҳамкорлик қилишни таклиф этиш;
заруратга кўра, Қонунда белгиланган тартибда соғлиқни сақлаш, бандлик ва бошқа соҳаларда ёрдам кўрсатилишига кўмаклашиш ва йўналтириш;
одам савдосидан жабрланган шахслар тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериш.
45. Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни қайта йўналтиришда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
дастлабки тиббий текширувни амалга оширилиши, уларга тиббий ёрдам кўрсатилиши ҳамда ихтисослаштирилган муассасаларга юборилишини таъминлаш;
одам савдосидан жабрланганлар тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериш.
46. Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни қайта йўналтиришда Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар томонидан қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
дастлабки идентификацияни амалга оширувчи мутахассислар берган хабар асосида хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида зўравонликка, мажбурий меҳнатга ва камситишга, меҳнат ва бошқа ҳуқуқлари бузилишига дучор этилган, шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, оғир молиявий аҳволга тушиб қолган фуқароларнинг ватанга қайтариш;
одам савдосидан жабрланган шахсларни касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш.
Бунда Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағларидан белгиланган тартибда фойдаланилиши мумкин.
47. Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни қайта йўналтиришда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
одам савдоси жиноятларини содир этишда иштирок этган шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш учун ваколат доирасида терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ҳаракатларини амалга ошириш;
одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларнинг «Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда дахлсизлигини таъминлаш;
одам савдосидан жабрланган шахсларга тиббий, психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун уларни тегишли орган ва ташкилотларга йўналтириш.
48. Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни қайта йўналтиришда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
хорижий давлатларда одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
хорижий давлатлардан одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига олиб келинишини таъминлаш;
заруратга кўра, хорижий давлатларда одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасининг Консуллик уставида назарда тутилган ҳуқуқларини таъминлаш;
одам савдоси жиноятларини содир этган шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилиш тўғрисида маълумот бериш.
49. Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни қайта йўналтиришда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар томонидан қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларга ҳуқуқий ёрдам ҳамда ўз ваколатига кирувчи бошқа масалаларда ёрдам кўрсатиш;
одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни идентификация қилиш ва қайта йўналтириш фаолиятида қатнашаётган нодавлат нотижорат ташкилотларининг қонунчилик ҳужжатлари ва таъсис ҳужжатларида ушбу фаолият билан шуғулланиш ваколати юзасидан мониторинг юритиш ҳамда қонун бузилиш ҳолатларининг олдини олиш.
50. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни қайта йўналтиришни амалга ошираётган ваколатли давлат органларига қуйидаги чора тадбирлар амалга оширилишида кўмаклашади:
ҳуқуқий, тиббий ва психологик ёрдам кўрсатиш ва жабрланганларни ихтисослаштирилган муассасаларга юбориш;
одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни Ўзбекистон Республикасига олиб келиш;
одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни касбга йўналтириш ва мослаштириш;
одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни ҳимоя қилиш тизимини тушунтириш;
одам савдосидан жабрланган шахсларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашуви бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан, одам савдосидан жабрланган шахсларга ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича ихтисослаштирилган муассасаларни ташкил этиш;
одам савдосидан жабрланган шахсларга вақтинча бошпана бериш.
5-боб. Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган вояга етмаган шахс билан ишлаш
51. Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган вояга етмаган шахсларни идентификация қилиш ва қайта йўналтириш ушбу Низомга 11-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
52. Мутахассис вояга етмаган шахсларни одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган вояга етмаган шахслар сифатида идентификация қилганда, уларнинг «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида кўрсатилган ҳуқуқлари амалга оширилиши учун Болалар масалалари бўйича комиссияни хабардор қилади.
53. Болалар масалалари бўйича комиссия одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган вояга етмаган шахсларни идентификация қилган мутахассис билан биргаликда ҳуқуқ ва қонуний манфаатларни таъминлаш учун зарур ҳолларда зудлик билан одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича ихтисослаштирилган муассасаларга қайта йўналтиради.
54. Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган вояга етмаган шахсларни идентификация қилиш ва қайта йўналтиришда қуйидагилар таъминланади:
вояга етмаган шахсларнинг уй-жойи хавфсизлиги, дахлсизлиги, хат-хабарлари сир тутилиши;
эксплуатация ва зўравонликнинг барча шаклларидан, шу жумладан, жисмоний, руҳий ва жинсий зўравонликдан, қийноқларга солишдан ёки шафқатсиз, қўпол ёхуд инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа шаклдаги муомаладан, ҳуқуқбузарликлар ва ғайриижтимоий ҳаракатлар содир этишга жалб этилишидан ҳимоя қилиниши;
таржимон, педагог ёки психолог, шу билан бирга қонуний вакилнинг иштироки.
55. Хориждаги одам савдосидан жабрланган ва одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган вояга етмаган шахслар Ўзбекистон Республикасига Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 январдаги 6-сон қарори билан тасдиқланган Хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг болаларини Ўзбекистон Республикасига қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ олиб келинади.
56. Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган вояга етмаган шахслар ота-онаси, уларнинг ўрнини босувчилар қарамоғидан маҳрум бўлган бўлса ёки ўз оиласининг қаердалигини билмаса, дастлабки идентификацияни амалга оширган мутахассис бошқа ваколатли давлат органлари билан ҳамкорликда вояга етмаган шахслар оиласини қидириш ёки уларга васийлик ёки ҳомийлик белгилаш чораларини кўради.
57. Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган вояга етмаган шахсларни дастлабки идентификация қилиш учун ушбу жараён улар билан махсус жиҳозланган хонада, қайд этишнинг техник воситаларидан фойдаланган ҳолда, ота-онаси ёки қонуний вакили, ҳомийлик ҳамда васийлик органининг вакили ва психолог иштирокида суҳбат ўтказиш орқали амалга оширилади.
58. Суҳбат вояга етмаган шахсларнинг жинси, ёши ва бошқа ўзига хос хусусиятлари инобатга олинган ҳолда амалга оширилади.
Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган вояга етмаган шахслар билан суҳбат бир хил жинсдаги мутахассис томонидан ўтказилади.
59. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган вояга етмаган шахсларни идентификация қилиш бўйича суҳбатда вояга етмаган шахслар ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг иштирок этиши таъминланади.
Вояга етмаган шахслар суҳбатда ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг иштирок этишини рад этган тақдирда, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспектори ҳамда психологнинг иштироки таъминланади.
Хориждаги одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган вояга етмаган шахслар билан суҳбат масофавий видео-алоқа каналлари орқали ўтказилади.
60. Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган вояга етмаган шахслар билан суҳбат ўтказишдан мақсад унинг ёши, фуқаролиги, ота-онаси ёки васийларининг мавжудлиги ва уларнинг қаердалиги ҳақида маълумотлар тўплашдан иборат.
61. Вояга етмаган шахслар дастлабки идентификация босқичида одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган вояга етмаган шахслар сифатида ушбу Низомга мувофиқ тан олинади.
62. Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган вояга етмаган шахслар чет эл фуқаролари бўлса, идентификацияни амалга оширувчи давлат органининг мутахассиси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигини хабардор қилади.
63. Идентификация қилиш учун ваколатли давлат органининг одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган вояга етмаган шахсларни идентификация қилиш тўғрисидаги қарор уларнинг розилигидан қатъи назар қабул қилинади.
Ўн олти ёшга тўлган вояга етмаган шахсларга нисбатан эса уларнинг ихтиёрий розилиги билан, қонуний вакилининг ва (ёки) ҳомийлик ҳамда васийлик органи вакилининг, тегишли ихтисослаштирилган муассаса вакилларининг мурожаати асосида қарор қабул қилинади.
64. Одам савдосидан жабрланган вояга етмаган шахсларга нисбатан олиб борилаётган барча ҳаракатлар «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва халқаро шартномалари талабларига мувофиқ амалга оширилади.
6-боб. Одам савдосидан жабрланган, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахслар тўғрисидаги шахсий маълумотларнинг ноошкоралигини таъминлаш тартиби
65. Қуйидагилар одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахслар тўғрисида шахсий маълумотлар ноошкоралигини таъминловчи субъектлар (кейинги ўринларда — субъектлар) ҳисобланади:
одам савдосидан жабрланган шахсларни аниқлаш, қайта йўналтириш ва уларга ижтимоий ёрдам кўрсатишда одам савдосидан жабрланган шахсларни аниқлаш ва суҳбат жараёнида иштирок этувчи ваколатли давлат органлари;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари (келишилган ҳолда);
халқаро ташкилотлар (келишилган ҳолда);
ташкилий-ҳуқуқий шаклидан ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар ихтисослаштирилган муассасалар.
66. Мутахассис суҳбат пайтидан бошлаб, одам савдосидан жабрланган, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахслар ҳақидаги шахсий маълумотларнинг махфийлигини таъминлайди.
Одам савдосидан жабрланган шахсларни аниқлашда иштирок этадиган субъектлар махфий ахборотни ҳимоя қилиш бўйича идоравий ҳужжатга эга бўлиши керак, бу эса давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатномага эга бўлган шахслар доирасини, шунингдек, ходимларнинг махфий ахборотни ошкор қилмаслик мажбуриятини белгилайди.
67. Субъектлар маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш учун одам савдосидан жабрланган, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларнинг шахсий маълумотлари билан ишлашда қуйидагиларга масъулдир:
одам савдосидан жабрланган, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни улар ҳақида маълумот тўплашнинг сабаблари ва мақсадлари ҳақида хабардор қилиш;
одам савдосидан жабрланган, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахслар ҳақида шахсий маълумотни ўзларининг ёзма ва оғзаки розилигисиз муайян мақсадлар учун узатмаслик;
одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларнинг, улар ҳақидаги маълумотлар билан танишиш имкониятини яратиш;
оммавий чиқишларда ёки оммавий ахборот воситалари билан бўладиган учрашувларда ушбу шахслар розилигисиз уларнинг шахсига доир маълумотларни ошкор қилмаслик;
одам савдосидан жабрланган, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахслар ҳақидаги маълумотларни фақат уларнинг розилиги билан ошкор этиш ва бундай ошкоралик олиб келиши мумкин бўлган хатарлар тўғрисида тушунтириш;
одам савдосидан жабрланган шахсларни тасвирлайдиган график тасвирлар ёки видеоматериаллардан фойдаланганда, уларни танитмаслик ва овозни ўзгартиришни таъминлаш.
Одам савдосидан жабрланган, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахслар ва субъектлар ушбу Низомга 12-иловага мувофиқ махфийлик тўғрисидаги келишув битимига имзо чекади.
Маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш ва уларни ошкор қилиш оқибатлари масалалари бўйича мутахассисларнинг малакасини доимий равишда ошириш таъминланади.
68. Одам савдосидан жабрланган, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларнинг шахсий маълумотлари билан ишлашда қуйидагилар тақиқланади:
ахборотни олиш ваколатига эга бўлмаган оммавий ахборот воситаларига ёки учинчи шахсларга одам савдосидан жабрланган, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахслар ҳақидаги маълумотлар билан ишлаш ва тарқатиш;
одам савдосидан жабрланганнинг шахсини аниқланиши мумкин бўлган график тасвирлар ёки видеоларни нашр этиш;
одам савдосидан жабрланган шахсларни аниқлашга имкон берадиган муайян ишнинг келиб чиқиши ёки ҳолати ҳақида маълумот бериш;
одам савдосидан жабрланган, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахслар ҳақида чоп этилган босма маълумотларни бошқалар учун фойдаланиш имконияти мавжуд бўлган жойларда қолдириш.
69. Шахсий маълумотларни қабул қилувчига ушбу маълумотларни узатишда махфийлик тартиботига риоя қилиш мажбурияти юкланади.
70. Шахсий маълумотларнинг трансчегаравий узатилишида халқаро шартномалар асосида қабул қилувчи томон одам савдосидан жабрланган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини етарли даражада ҳимоя қилишни таъминлайди.
71. Субъектлар одам савдосидан жабрланган шахслар ҳақидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали узатаётганда шахсий маълумотларни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини таъминлайди, уларнинг бузилиши ва рухсатсиз ишлатилишининг олдини олади.
72. Одам савдосидан жабрланган, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларнинг шахсий маълумотларини уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини етарли даражада ҳимоя қилишни таъминламайдиган мамлакатларга ўтказиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин:
шахсий маълумотларни узатиш учун одам савдосидан жабрланган шахсларнинг розилиги;
агар одам савдосидан жабрланган шахсларнинг ҳаётий манфаатларини ҳимоя қилиш учун маълумотларни узатиш зарур бўлса;
оммавий фойдаланилаётган маълумотлар ичида шахсий маълумотлар мавжуд бўлса.
73. Одам савдосидан жабрланган шахсларнинг шахсий маълумотларини жаҳон интернет ахборот тармоғи орқали узатишда бундай маълумотларни узатувчи субъект ахборотнинг махфийлигига риоя қилган ҳолда, уларни зарур ҳимоя воситалари билан таъминлаши шарт.
74. Одам савдосидан жабрланган, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахслар ҳақидаги маълумотлар тарқатилиши уларнинг ҳаёти ёки соғлиғига таҳдид соладиган бўлса ошкор қилинмайди.
7-боб. Якунловчи қоидалар
75. Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни идентификация қилишни ва қайта йўналтиришни молиялаштириш ҳамда моддий-техник таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
76. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
77. Дастлабки идентификациянинг нотўғри амалга оширилиши, етарли асосларсиз одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинган шахс сифатида эътироф этилиши натижасида шахсларга кўрсатилган ёрдамлар учун сарфланган бюджет маблағлари дастлабки идентификацияни амалга оширган давлат органи томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади.
Шахс қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилган ҳуқуқларга эга бўлиш мақсадида ёлғон хабар берса, қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади ва етказилган зарарни қоплаб беради.
78. Идентификация жараёнида шахс ўзига нисбатан қабул қилинган қарорлардан қониқмаса, Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссия ва Муносиб меҳнат масалалари бўйича кичик комиссия раисларига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни идентификация қилиш ва қайта йўналтириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни идентификация қилиш ва қайта йўналтириш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Одам савдосидан жабрланган жисмоний шахс ёки ушбу ҳолатдан хабардор бўлган бошқа шахслар Ваколатли органлар ва ташкилотларга мурожаат қилади ёхуд хабар беради. Зудлик билан 2-босқич Ваколатли орган ва ташкилотлар 1. Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс сифатида дастлабки идентификациядан ўтишга розилигини олади. 2. Дастлабки идентификацияни амалга оширади. 3. Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс сифатида тан олиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. 5 кун ичида 3-босқич Ваколатли орган ва ташкилотлар 1. Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс сифатида тан олинган шахснинг ҳуқуқларини тушунтиради. 2. Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсга белгиланган ёрдамларни кўрсатади, агарда чет давлатда бўлса ватанга қайтариш чораларини кўради. 3. Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилишни таклиф этади. Қарор қабул қилингандан сўнг 4-босқич Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс Ваколатли органга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилиши тўғрисида розилик беради ёки ҳамкорликни рад этади. Мурожаат қилинган кундан эътиборан 30 суткадан кам бўлмаган муддатда 5-босқич Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар Одам савдоси жиноятларини содир этишда иштирок этган шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш учун терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ҳаракатларини амалга оширади. Шахснинг розилигидан сўнг ЖПК доирасидаги муддатлар 6-босқич Ваколатли орган 1. Тўпланган ҳужжатларни яшаш жойи бўйича ҳудудий комиссияга юборади. 1. Қарор қабул қилинганидан сўнг 2. Ихтисослаштирилган муассасаларга юборади. 2. Шахснинг розилигидан сўнг 7-босқич Ҳудудий комиссия 1. Шахсни одам савдосидан жабрланган деб тан олиш бўйича якуний идентификацияни амалга оширади 2. Якуний идентификация қилиш зарур ҳолатлар ойдинлаштирилгандан ва аниқлаштирилгандан кейин коллегиал тарзда қарор қабул қилади. 3. Одам савдосидан жабрланган шахснинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашуви бўйича якка тартибдаги режани тасдиқлайди. 15 кун ичида, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, бир ойгача бўлган муддатда
Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни идентификация қилиш ва қайта йўналтириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни идентификация қилиш ва қайта йўналтириш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни идентификация қилиш ва қайта йўналтириш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Шахсни дастлабки идентификация қилиш учун суҳбат ўтказиш босқичлари
Босқич номи Амалга ошириладиган ҳаракатлар Кириш қисми 1. Суҳбат олиб бораётган мутахассис суҳбатдошига ўзини таништириш. 2. Суҳбат ўтказиш мақсадини тушунтириш (респондентнинг эҳтиёжларини аниқлаш зарурлигига урғу берган ҳолда) . Маълумотларни тўплаш ва алмашиш бўйича келишиш (ноошкоралик асосида) 1. Шахсни унинг шахси ҳақидаги маълумотлар сир тутилишидан хабардор қилиш. 2. Шахсни унга доир маълумотларни ишлатиш ва тарқатишни чегараловчи ҳуқуқлари билан таништириш. Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахснинг ҳуқуқлари билан таништириш 1. Қонунларда кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан таништириш. 2. Ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатиш имконияти ҳақида маълумотлар бериш. Шахсга доир маълумотларни тўплаш Шахс билан кейинчалик алоқа ўрнатиш усулларини белгилаш. Шахсни одам савдоси билан шуғулланувчи шахс билан алоқага чиқишдан олдинги ҳаёти тўғрисида маълумотлар тўплаш Шахсни, одам савдоси билан шуғулланувчи шахснинг таклифини қабул қилиш сабаби ва омилларини аниқлаш. Одам савдосининг тўғридан-тўғри белгилари ҳақида маълумотлар тўплаш 1. Шахсларга (ҳаракат) нисбатан улардан фойдаланиш мақсадида уларни ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш каби ҳаракатлар бўлганлигини аниқлайди ва таҳлил қилиш. 2. Шахсга (восита) куч билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатиш ёхуд мажбурлашнинг бошқа шаклларидан фойдаланиш, ўғирлаш, фирибгарлик, алдаш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ёки вазиятнинг қалтислигидан фойдаланиш орқали ёхуд бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун тўловлар ёки манфаатдор этиш эвазига оғдириб олиш каби таъсир чоралар қўлланилганлигини таҳлил қилиш. 3. Шахснинг (мақсад) фоҳишалигидан фойдаланишни ёки ундан шаҳвоний фойдаланишнинг ўзга шаклларини, мажбурий меҳнатни ёки хизматларни, қулликни ёхуд қулликка ўхшаш одатларни, эрксизлик ҳолатини ёхуд инсон аъзоларини, тўқималарини ва (ёки) ҳужайраларини ажратиб олиш каби эксплуатация қилиш мақсадини аниқлаш. Одам савдосининг бевосита белгилари ҳақида маълумотлар тўплаш (одам савдосининг тўғридан-тўғри белгилари бўлмаган тақдирда амалга оширилади) 1. Шахснинг психологик ҳолатини таҳлил қилиш. 2. Ижтимоий муаммолар ва одам савдосидан олдинги ҳолатларнинг таҳлилини амалга ошириш (яшаш манзили, муҳит ва бошқалар) . Хавфни аниқлаш 1. Шахс ва унинг яқин қариндошларининг соғлигига ва ҳаётига хавфни таҳлил қилиш (суҳбатдошда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилиш хоҳишини уйғотиш) . 2. Агарда ҳамкорлик қилиш истаги билдирилмаса, унга ёрдам бериш дастуридан чиқишини тушунтириш. Суҳбатдош (респондент)нинг шошилинч, устувор ва узоқ муддатли эҳтиёжларини аниқлаш 1. Қонунчилик ҳужжатларида одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахснинг ҳуқуқлари доирасида ёрдамга бўлган эҳтиёжини аниқлаш. 2. Узоқ муддатли эҳтиёжларини аниқлаш (идентификация қилинмаган шахсга қўлланилмайди) . Одам савдосидан жабрланганлар, шахсни қайта йўналтириш Шахсни қайта йўналтиришга берган розилигини тегишли тартибда расмийлаштириш.
Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни идентификация қилиш ва қайта йўналтириш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Шахсни дастлабки идентификация қилиш
Рўйхатга олинган санаси: _____________________ Рўйхатда ўтган коди:__ __________ Суҳбат санаси: _____________________________________________________________ Ташкилот номи: ____________________________________________________________ Суҳбатдошнинг фамилияси, исми, отасининг исми: _______________________________ Ташкилот тури: □ дипломатик ваколатхона/консуллик муассасаси □ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган (ИИВ, Прокуратура, ДХХ) □ соғлиқни сақлаш органлари □ бандлик ва меҳнат органлари □ ННТ □ халқаро ташкилот □ бошқа Юқорида кўрсатилган ташкилотга қайта йўналтирилган ташкилотнинг номи: __________ ____________________________________________________________________________ 1. Шахсий маълумотлар Фамилияси:____________________________ _________ Исми: ______________________ Жинси: □ Аёл □ Эркак Туғилган санаси: _________________ Туғилган жойи: ______________________________ Фуқаролиги: □ Ўзбекистон Республикаси □ Фуқаролиги бўлмаган шахс □ Бошқа давлат □ Бўлган давлати _______________________________________________________________ Миллати/элати: □ Ўзбек □ Бошқа _____________________________________________ Доимий рўйхатдан ўтган жойи: _________________________________________________ Бўлган жойи: ________________________________________________________________ Оилавий аҳволи: □ ёлғиз □ уйланган/турмушга чиққан □ ажрашган □ айрилган □ бирга яшовчи □ бева/бева аёл Онасининг фамилияси, исми:___________________________________________________ Отасининг фамилияси, исми:___________________________________________________ Қонуний вакил (фақат вояга етмаганлар учун): ___________________________________ Фарзандлар сони: □ Йўқ □ 1 □ 2 □ 3 □ Кўпроқ (кўрсатинг) _______________________ Фарзандларнинг фамилияси, исми ва туғилган санаси:______________________________ _____________________________________________________________________________ 2. Ижтимоий-иқтисодий аҳволи (одам савдосига дуч келишидан олдин) Таълим даражаси: □ бир ёш □ 1 — 3 ёш □ 3 — 7 ёш □ 7 — 9 ёш (бошланғич синфлар) □ 10 — 17 ёш (ўрта мактаб) □ лицей □ ўрта-махсус маълумот (коллеж) □ олий маълумот □ тугалланмаган олий маълумот □ бошқа Касб/мутахассислиги: _________________________________________________________ Агар таълим даражаси 0, саводхонлик даражасини кўрсатади (ўқиш ва ёзишни билиши?) □ Ҳа □ Йўқ Олдинги иш тажрибаси мавжудлиги: □ Ҳа □ Йўқ □ Бошқа □ Кетишидан олдин ижтимоий ҳолати қандай эди: □ талаба □ хизматчи □ ишсиз □ бошқа Ойлик/киши бошига ўртача ойлик даромад (___):_________________________________ Миграция сабаби: □ қашшоқлик □ оиладаги зўравонлик □ ишсизлик □ уй-жойи мавжуд эмаслиги □ бошқа _______________ Муқаддам судланганлиги: □ Ҳа □ Йўқ Агар бўлса, жиноят тури, суд ҳукмининг санаси ва судланиш муддатини кўрсатинг: ____________________________________________________________________________ 3. Одам савдоси жиноятининг босқичлари ва элементлари 3.1. Ёллаш Ёллаш санаси:_______________________________________________________________ Ёлланиши амалга оширилган давлат ____________________________________________ Ёлловчи билан ушбу шахс ўртасида қандай йўл билан алоқа ўрнатилган: □ шахсий алоқа □ газетага эълон □ радиога эълон □ интернет (ижтимоий тармоқлар)га эълон □ телевидениега эълон □ танишлар орқали/қўшнилар □ оила аъзолари орқали □ олиб қочиш □ бошқа __________________________________________________________________________ Мазкур шахсга борадиган давлатида ваъда қилинган иш ёки даромад тури: □ энага □ уй ишлари □ қурилиш ишлари □ қишлоқ хўжалигида ишлаш □ бошқа жисмоний меҳнат □ савдо □ рақсга тушиш □ официант(ка) □ никоҳ тузиш □ шаҳвоний-бизнес □ тиланчилик □ жиноий фаолият □ ҳарбий хизмат □ туризм □ бошқа___________________________________________________________________ Мазкур шахс қайси давлатда ишлашга рози бўлган?: _____________________________ Белгилаган мамлакатда ваъда қилинган иш ҳақи миқдори:__________________________ Мазкур шахс ёлловчига олдиндан аванс тариқасида ҳақ тўлаганми? □ Ҳа □ Йўқ Агар ҳа бўлса, қанча? ________________________________________________________ Ёлловчи ҳақидаги маълумотлар: □ Юридик шахс □ Жисмоний шахс Агар ёлловчи — юридик шахс бўлса, кўрсатинг: □ Саёҳат агентлиги □ Бандлик агентлиги □ Бошқа _________________________________ Агар ёлловчи жисмоний шахс бўлса, кўрсатинг: Ёлловчилар сони: _____________________________________________________________ Биринчи ёлловчининг жинси: □ Э □ А Биринчи ёлловчининг фуқаролиги: □ Ўзбекистон □ Бошқа давлат _____________________ □ Номаълум Миллати/элат биринчи йўлловчи: ____________________________________________ Биринчи ёлловчи билан муносабатлар тури: □ оила аъзоси □ қариндош □ севиклиси □ дўсти □ қўшниси □ таниши □ нотаниш □ номаълум □ бошқа __________________________________________________________________ Иккинчи ёлловчининг жинси: □ Э □ А Иккинчи ёлловчининг фуқаролиги: □ Ўзбекистон □ Бошқа давлат _________________________ □ Номаълум Миллати/элати Иккинчи ёлловчи: ____________________________________________ Иккинчи ёлловчи билан муносабатлар тури: □ оила аъзоси □ қариндош □ севиклиси □ дўсти □ қўшниси □ таниши □ нотаниш □ номаълум □ бошқа __________________________________________________________________ ёллаш даврида фойдаланилган бошқариш воситалари: □ алдов □ шахсни сотиб олиш, жабрланувчини бошқариш □ ўғирлаш □ жисмоний қарамликдан фойдаланиш (наркотиклар ёки психотроп моддалар) □ бошқа воситалар __________________________________________________________ ёлловчига мазкур шахс қарзини тўлаши керак эдими? □ Ҳа □ Йўқ □ Номаълум Агар ҳа бўлса, кўрсатинг: Пул миқдори: _________________ Давр: _________________ Нима учун қарз бўлган? ______________________________________________________ Мазкур шахс сотилган бўлса, пул миқдорини кўрсатинг: __________________________ 3.2. Ташиш Мазкур шахс ўз мамлакатидан бошқа жойга кўчирилганми? □ Ҳа □ Йўқ Мазкур шахс ўз мамлакатидан бошқа жойга олиб ташилганми? □ Ҳа □ Йўқ Транспорт харажатлари ким томонидан қопланган: □ мазкур шахс □ одам сотувчи/йўлловчи □ бошқа __________________________________________________________________ Саёҳат усули: □ пиёда □ машинада □ қатновчи такси □ йўловчи автобус □ поезд □ самолёт □ денгиз кемаси □ бошқа _________________________________________________________________ Мазкур шахс чегарани кесиб ўтдими? □ Ҳа □ Йўқ □ Номаълум Агар ҳа бўлса, чегарани қандай кесиб ўтганлигини кўрсатинг: □ қонуний □ ноқонуний □ номаълум Агар ноқонуний бўлса, фойдаланилган шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатинг: □ шахсий □ қалбаки □ номаълум Виза керак эдими? □ Ҳа □ Йўқ □ Номаълум Агар ҳа бўлса, қандай виза билан фойдаланилганлигини кўрсатинг: □ расмий □ қалбаки □ номаълум Шахсини тасдиқловчи ҳужжати ҳозир қаерда? □ мазкур шахсда □ йўлловчида/одам сотувчида □ ички ишлар органларида □ номаълум □ бошқа ________________________________________________________________ Мазкур шахс бошқа давлатлар орқали транзит йўллари билан юрганми? □ Ҳа □ Йўқ □ Номаълум Агар ҳа бўлса, ушбу шахс мазкур давлатлар ҳудудида бирон-бир фаолиятга жалб этилганлигини кўрсатинг? □ Ҳа □ Йўқ □ Номаълум Агар ҳа бўлса, фаолият турини кўрсатинг: □ энага □ уй меҳнати □ қурилиш ишлари □ қишлоқ хўжалиги ишлари □ бошқа жисмоний меҳнат □ савдо □ рақсга тушиш □ официант □ шаҳвоний-бизнес □ тиланчилик □ жиноий фаолият □ ҳарбий хизмат □ туризм □ бошқа
Кетиш шаҳар/мамлакат Борадиган/борган шаҳар/мамлакат Фойдаланиладиган транспорт воситаси (пиёда, автобусда, машинада самолётда, поездда ва бошқалар) кун/ой/йил Мазкур шахс бошқа жабрланганлар/мигрантлар билан саёҳат қилганми? (Ҳа/Йўқ) Мазкур шахс ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати билан саёҳат қилганми? (Ҳа/Йўқ) Мазкур шахс қалбаки ҳужжатлар билан саёҳат қилганми? (Ҳа/Йўқ) Чиқиш-кириш визаси бўлганми? (Ҳа/Йўқ)
Ташиш вақтида фойдаланилган бошқариш воситалари: □ алдов □ жисмоний зўравонлик □ руҳий зўравонлик □ олиб қочиш □ ҳужжатларни олиб қўйиш □ жисмоний қарамликдан фойдаланиш □ бошқа ___________________________________________________________________ Мазкур шахс ташувчига қарзини тўлаши керакми? □ Ҳа □ Йўқ □ Номаълум Агар ҳа бўлса, кўрсатинг: Пул миқдори_________________________________________ Давр____________________ Нима учун қарз?_____________________________________________________________ 3.3. Эксплуатация Мазкур шахс бошқа шахс томонидан фойда кўриш мақсадида эксплуатация (фаолиятга мажбурланганми) қилинганми? □ Ҳа □ Йўқ □ Номаълум Агар ҳа бўлса, кўрсатинг: эксплуатация бошланган сана: ________________________ Мамлакат/мамлакатлар эксплуатацияси_________________________________________ Одам сотувчилар сони: _______________________________________________________ Биринчи одам сотувчининг роли: ______________________________________________ Биринчи одам сотувчининг жинси: □ Э □ А Биринчи одам сотувчининг миллати: ___________________________________________ Иккинчи одам сотувчининг роли: ______________________________________________ Иккинчи одам сотувчининг жинси: □ Э □ А Иккинчи одам сотувчининг миллати: ___________________________________________ Бўлган давлатда жабрланувчининг фаолият/эксплуатация тури: □ Тижорат шаҳвоний эксплуатация □ Нотижорат шаҳвоний эксплуатация □ Раққоса сифатида эксплуатация □ Энага сифатида эксплуатация □ Уй меҳнати эксплуатацияси □ Савдо эксплуатацияси □ Қишлоқ хўжалиги эксплуатацияси □ Қурилиш эксплуатацияси □ Меҳнат ёки хизматлар эксплуатациясининг бошқа турлари_______________________ □ Қулликда ёки қулликка ўхшаш шароитлардаги эксплуатация _____________________ □ Тиланчиликка мажбурлаш □ Жиноий фаолиятда фойдаланиш □ Қуролли тўқнашувларда фойдаланиш □ Органларни ёки тўқималарни олиб қўйиш □ Суррогат она сифатида фойдаланиш □ Фарзандни эксплуатация қилиш мақсадида боқиб олиш □ Эксплуатациянинг бошқа турлари ___________________________________________ Эксплуатация босқичида фойдаланиладиган бошқарув воситаси: □ Алдов □ Жисмоний зўравонлик □ Руҳий зўравонлик □ Зўравонлик қилиш билан таҳдид қилиш □ Ҳужжатларни олиб қўйиш □ Муайян қарзини тўлагунча гаров сифатида ушлаб туриш □ Жисмоний қарамликдан фойдаланиш (наркотик ва бошқалар) □ Ҳокимиятни суиистеъмол қилиш □ Жабрланувчини назорат қилган шахснинг розилигини олиш учун тўлов ёки имтиёзларни бериш ёки олиш □ Қийноқларни қўллаш □ Зўрлаш □ Қурол қўллаш □ Махфий маълумотларни овоза қилиш билан таҳдид қилиш □ Ҳаракат эркинлигини чеклаш □ Ҳокимиятга топшириш билан таҳдид қилиш □ Манипуляция □ Бошқа___________________________________________________________________ Мазкур шахс қандайдир қарзини эксплуататорларга тўлаши керакми? □ Ҳа □ Йўқ □ Номаълум Агар ҳа бўлса, аниқлаштиринг: пул миқдори _________________ давр________________________ Нима учун қарз? ____________________________________________________________ Эксплуатация шартлари қандай эди? □ Белгиланган соатдан кўпроқ □ Танлаш имкони бўлмаган/иш танлаш чекланган бўлган □ Озиқ-овқат йўқлиги □ Сув йўқлиги □ Дам олиш кунлари йўқлиги □ Тиббий ёрдам йўқлиги □ Бошқа ___________________________________________________________________ Мазкур шахс пул олдими? □ Ҳа □ Йўқ □ Номаълум Агар ҳа бўлса, ҳар ой олган пул миқдорини кўрсатинг: ____________________________ Мазкур шахсга пул тўплашига рухсат берилганми? □ Ҳа □ Йўқ □ Номаълум Бошқа шахслар ҳам шунга ўхшаш ҳолатларга тушиб қолганми? □ Ҳа □ Йўқ □ Номаълум Агар ҳа бўлса, қанча: ________________________________________________________ Жинси қанақа? □ Ҳа □ Йўқ □ иккала жинсли Ёши тахминан нечада бўлган? □ вояга етмаган 18 ёшгача □ вояга етган, 18 ёшдан каттароқ 4. Одам савдоси вазиятидан чиқиш йўллари Одам савдоси вазиятидан чиқиш санаси: ________________________________________ Жабрланувчи қандай озод этилди? □ Эксплуататор томонидан озод этилган □ Ўзи озод бўлган □ Бошқа жисмоний шахс ёрдами билан озод этилган □ Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг аралашуви билан □ ННТ ёрдами билан □ номаълум □ Бошқа: _________________________________________________________________ 5. Илгари одам савдосидан жабрланганлик ҳолати Мазкур шахс илгари одам савдосидан жабрланган бўлганлиги ҳолати □ Ҳа □ Йўқ □ Номаълум Агар ҳа бўлса, кўрсатинг: илгари одам савдосидан жабрланган бўлган санаси:________ Илгари одам савдосидан жабрланган бўлган давлати _____________________________ Бўлиш даври/йил ___________________________________________________________ Жабрланувчи илгари одам савдосидан жабрланган бўлган вақтидаги фаолият тури/ эксплуатация: □ Тижорат шаҳвоний эксплуатация □ Нотижорат шаҳвоний эксплуатация □ Раққоса сифатида эксплуатация □ Энага сифатида эксплуатация □ Уй меҳнати эксплуатацияси □ Савдо эксплуатацияси □ Қишлоқ хўжалиги эксплуатацияси □ Қурилиш эксплуатацияси □ Меҳнат ёки хизматлар эксплуатациясининг бошқа турлари_______________________ □ Қулликда ёки қулликка ўхшаш шароитлардаги эксплуатация _____________________ □ Тиланчиликка мажбурлаш □ Жиноий фаолиятда фойдаланиш □ Қуролли тўқнашувларда фойдаланиш □ Органларни ёки тўқималарни олиб қўйиш □ Суррогат она сифатида фойдаланиш □ Фарзандни эксплуатация қилиш мақсадида боқиб олиш □ Эксплуатациянинг бошқа турлари___________________________________________ Мазкур шахс илгари ҳам одам савдосидан жабрланган деб идентификация қилинганми: □ Ҳа □ Йўқ □ Номаълум Агар ушбу шахс одам савдосидан жабрланган деб идентификация қилинган бўлса, аниқлаштиринг: Мамлакат__________________________________________________________________ Идентификацияни амалга оширган ташкилот: ___________________________________ Жабрланувчи илгари одам савдосидан жабрланган бўлганда, ёрдам кўрсатилганми: □ Ҳа □ Йўқ □ Номаълум Ҳолатнинг аниқ тафсилоти: __________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________ Якунловчи хулоса: Мазкур шахс одам савдосидан жабрланган деб ҳисобланади/ҳисобланмайди Имзо ______________ Сана_____________
Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни идентификация қилиш ва қайта йўналтириш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни идентификация қилиш ва қайта йўналтириш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни идентификация қилиш ва қайта йўналтириш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА
Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни идентификация қилиш
Асосий турлари Белгилари Белгилари учун тушунчалар I. Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни идентификация қилиш мезонлари 1. Жиноий ҳаракатлар 1.1. Ёллаш. Ёллаш аломатлари қуйидагича амалга оширилиши мумкин: 1) ёллаш мақсадида ёлғон маълумотлар тақдим этиш: жамоат жойларида (дам олиш жойлари, меҳнат ярмаркалари, хорижий таълим муассасаларида таълим дастурларини ёритиш бўйича тадбирлар, турли танловлар); бевосита қариндошлари ва танишлари томонидан; интернет тармоғида; сайёҳлик ва иш билан таъминлаш агентликлари, танишиш ва никоҳ агентликлари орқали; васийлик/ҳомийликка олиш орқали; ОАВда реклама бериш орқали ; бошқа давлат фуқаролигини олишни ваъда бериш; фирибгарлик. 2) Мажбурлаш орқали: одам савдосида гумон қилинган шахс томонидан жабрланувчига ва унинг қариндошларига нисбатан зўравонлик қўллаш орқали; ўғирлаш; никоҳга мажбурлаш; товламачилик. Ёллаш деганда, жисмоний ёки юридик шахсларни излаш, танлаш, ёллаш ва ҳар қандай ишни бажариш, иш берувчи ёки бошқа шахслар манфаатлари учун хизматлар кўрсатиш учун моддий товон пули тўлаш мақсадида одамларни ёллашдаги фаолияти тушунилади. Ёллаш келиб чиққан, транзит қилинган ёки борадиган мамлакатда амалга оширилиши мумкин. Ёллаш жисмоний шахслар томонидан ҳам (эркаклар, аёллар, турмуш қурган жуфтликлар) ва юридик шахслар томонидан (турли хил юридик ва ноқонуний бандлик агентликлари, сайёҳлик агентликлари ва бошқалар) амалга оширилиши мумкин. Ёллашда ёлғон маълумотлар қуйидагилар бўлиши мумкин: таълим олиш имкониятлари тўғрисида; ишга жойлашиш шартлари тўғрисида; таклиф қилинаётган меҳнат шартномасининг қонунийлиги тўғрисида; чет элда оила аъзолари билан учрашиш имконияти тўғрисида; яшаш шароитлари тўғрисида; бошқа давлатда иш топиш ва унда яшаш учун зарур бўлган ҳуқуқий ҳужжатларни олиш тўғрисида; таклиф қилинган ишнинг моҳияти; таклиф қилинган иш ҳақи тўғрисида. 1.2. Ташиш (транспортировка). Шахсни эксплуатация қилиш мақсадида турли транспорт воситаларидан фойдаланилган ҳолда ёки фойдаланмаган ҳолда давлат ҳудудида ёки чет элда бир жойдан икки жойга кўчириш. Ташиш/ транспортировка қуйидагича амалга оширилиши мумкин: 1) жабрланувчи шахсни мамлакат ичидаги бошқа бир турур жойга, (мамлакат ичидаги одам савдоси) ёки чет элда (трансмиллий одам савдоси); 2) транспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда (автомобиль, самолёт ва бошқалар) ёки уларсиз (бориш қийин бўлган ҳудудлар орқали пиёда юриш); 3) жиноий гуруҳлар ёки транспорт компаниялари томонидан. 1.3. Топшириш. Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсни эксплуатация қилиш мақсадида бир шахс томонидан бошқа шахсга ўтказиш. Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсни топшириш, одатда, мол-мулк билан боғлиқ бўлган пулли битим натижасида юзага келади. Собиқ эгаси уни моддий манфаат олиш учун янги эгасига нарса сифатида топширади. Пул ўтказиш нафақат белгиланган мамлакатда, балки транзит мамлакатларида ҳам амалга оширилиши мумкин. 1.4. Яшириш. Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсни давлат органлари ёки учинчи шахсларга жиноят ҳақида хабар бериш имкони бўлмаган жойларга яшириш. Одам савдосидан жабрланган шахсни яшириш унинг асосий яшаш жойидан ташқарида жойлашган бошқа бир ҳудудда амалга оширилади. Бу меҳмонхона, меҳмон уйи ёки квартира бўлиши мумкин. Одам савдосидан жабрланган шахсни одатда, бошқа шахслар, расмий ва норасмий шахслар билан алоқа қилишдан қочиш учун яширилади. Яширишни тан олиш жуда қийин, чунки у мажбурлашдан кўра уй-жой билан таъминлаш билан боғлиқ. Уй эгасининг айбдорлиги масаласи ва даражаси бу шахс нима юз бераётгани ҳақида берган маълумот миқдорига боғлиқ 1.5. Қабул қилиш. Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсни келажакда эксплуатация қилиш мақсадида бир шахс бошқа бир шахсдан қабул қилиши. Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсни қабул қилиш шунингдек, топшириш пайтида, одатда мол-мулк билан боғлиқ бўлган пулли битим натижасида юзага келади. Бундай ҳолда, янги эгасининг ҳаракатларига урғу берилади. Янги эгаси жабрланувчини аввалги эгасига молиявий фойда бериш эвазига қабул қилади. Сотиб олиш, эксплуатация мақсадида иш билан таъминлаш ёки ёллашни ўз ичига олади. 2. Жиноий таъсир этиш усуллари 2.1. Жисмоний ёки руҳий таҳдид қилиш. Шахснинг эркига қарши зўравонликни қўллаш билан таҳдид қилиш. Шахс итоатсизлик қилган тақдирда, унга ёки бошқа шахсларга нисбатан жисмоний ёки руҳий зўравонлик қўллашга ваъда беришни, шунингдек, бошқа шахсларга зўрлик ишлатилаётганини намойиш этишни ўз ичига олиши мумкин. Жисмоний ёки руҳий зўравонлик таҳдиди куч ишлатиш, яккалаш, қуролни намойиш қилиш ва бошқа таҳдидлар сифатида ҳам эътироф этилади. 2.2. Шахснинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлмаган баданига шикаст етказиш. Баданга қасддан шикаст етказиш, меҳнат қобилиятини сезиларли даражада йўқотиш ёки жисмоний азоб-уқубатларни келтириб чиқарган, аммо бунинг натижасида жабрланувчининг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмаган қасддан иш ташлаш ёки бошқа зўравонлик ҳаракатларига олиб келади. Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган калтакланган ёки бошқа зўравонлик ҳаракатлари (озиқ-овқат ва сув билан таъминланмаган, зарур тиббий ёрдам кўрсатилмаган ва ҳоказо) бу жисмоний азоб-уқубатларга ва/ёки жароҳатларга олиб келди, аммо жиддий оқибатларга олиб келмайди. Танада зўравонлик излари (чандиқлар ва бошқалар) бўлиши мумкин) соғлиққа зарар оғирлигининг суд-тиббий таърифи хулосаси ҳисобга олинади. Зўравонлик, улар устидан кўпроқ назорат қилиш учун шахсларни гиёҳванд ёки спиртли ичимликлар олишга мажбур қилиши мумкин. Зўравонлик инсонни асл шартномада акс этмаган вазифаларни бажаришга мажбур қилиш учун ҳам ишлатилиши мумкин (масалан, асосий вазифалардан ташқари мажбурий уй вазифасини бажариш учун). 2.3. Инсоннинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлмаган руҳий зўравонликдан фойдаланиш. Шахсга руҳий зўравонлик натижасида одам савдоси жабрланувчиси ўз иродасини эркин назорат қила олмайди ва одам савдогарининг топшириғига биноан ҳаракатларни амалга оширади. Руҳий зўравонлик аломатлари шикастланишдан кейинги стрессни ўз ичига олиши мумкин — фикрлаш бузилиши, тартибсизлик, хотира муаммолари ва уйқунинг бузилиши. Ҳақорат, ҳар қандай хатти-ҳаракатлар учун айбдорлик ҳиссини сингдириш, масхара қилиш, қўпол муносабат, қўрқитиш ва бошқалар руҳий зўравонлик деб ҳам тан олинади. Ўзаро муносабатларни доимий равишда суиистеъмол қилиш ва бузиш, шунингдек, одамнинг заифлигини оширишга қаратилган психологик мажбурлашнинг бир шакли ҳисобланади. Таҳдидларнинг ишончлилиги ва таъсирини жабрланувчининг индивидуал эътиқоди, ёши, маданий даражаси ва ижтимоий-иқтисодий ҳолати ҳисобга олинган ҳолда баҳолаш керак. Соғликка етказилган зарарнинг оғирлиги тўғрисида суд-тиббиёт хулосаси ҳисобга олинади. 2.4. Шахснинг ҳаёти, жисмоний ёки руҳий саломатлиги учун хавфли бўлган зўравонликдан фойдаланиш. Қасддан баданга оғир шикаст етказиш ёки ўртача оғирликдаги тан жароҳати етказиш, натижада: 1) кўриш, сўзлаш, эшитиш қобилиятини йўқотиш ёхуд бирон аъзонинг ишдан чиқиши ёки унинг фаолияти тамоман йўқолишига, руҳий ҳолатининг бузилишига ёки соғлиғининг бошқача тарзда бузилишига, умумий меҳнат қобилиятининг ўттиз уч фоизидан кам бўлмаган қисмининг доимий йўқолишига ёки ҳомиланинг тушиши ёхуд баданнинг тузалмайдиган даражада хунуклашишига; 2) узоқ муддатли соғлиқни бузилишига ёки учдан бир қисмидан кам бўлган доимий ногиронлик ҳолатига олиб келадиган ўртача оғирликдаги жисмоний шикастланиш. Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш, соғлиқнинг узоқ вақт, яъни камида йигирма бир кун, аммо тўрт ойдан кўп бўлмаган даврда ёмонлашувига ёки умумий меҳнат қобилиятининг ўн фоизидан ўттиз уч фоизигача йўқолишига сабаб бўлган қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш. Ушбу хавфли ҳаракатлар жабрланувчига етказиш вақтида ҳаёти учун хавфли бўлган ёки нормал ривожланиш жараёнида, тегишли тартибда даволанмаса жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлиши ёки ногиронлигига олиб келиши мумкин бўлган жароҳатларга киради. Соғликка етказилган зарарнинг оғирлиги тўғрисида суд-тиббиёт хулосаси ҳисобга олинади. 2.5. Қийнаш. Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс кўп маротаба ёки узоқ вақт давомида оғриқ етказиш билан боғлиқ ҳаракатлар, чимчилаш, савалаш, тўмтоқ ёки ўткир учли нарсалар билан кўплаб, аммо унча катта бўлмаган шикастлар етказиш, қиздирилган буюмлар билан одам танасига таъсир кўрсатиш ёки бошқа шунга ўхшаш қийноқлар. Қийноқлар — бу юқоридаги мақсадлар учун қасддан қийноққа солиш ёки жиддий жисмоний ёки руҳий азоб беришдир. Қийноқлар ва бошқа зўравонлик турлари ўртасидаги фарқ, берилган оғриқнинг интенсивлиги асосида белгиланади. Қийноқлар одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсдан пулни ундириш, қўрқитиш ёки баъзи ҳаракатларга мажбурлаш мақсадида унга жисмоний ёки руҳий азоб етказишни англатади. Қийноқлар оғирлаштирувчи ва қасддан қилинган, ғайриинсоний ва қадр-қимматни камситадиган муомаладир. Жисмоний ва руҳий зўравонлик уйқу, озиқ-овқат ва сувдан маҳрум қилиш, термал, кимёвий каутеризация (Мохибустион), қўрқитиш, тиббий ёрдамдан, шахсий гигиена буюмларидан ва бошқадан маҳрум қилиш билан ифодаланади. 2.6. Инсонни бўйсундириш учун ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситадиган муомаладан фойдаланиш. Ғайриинсоний муомала-ноқонуний жисмоний ёки руҳий азоб-уқубатларга олиб келиши мумкин бўлган қийноқлардан бошқа ҳар қандай муомала. Шахсни камситувчи муомала — бу одамни бошқа одамлар олдида қўпол равишда камситадиган ёки уни ўз иродаси ва виждонига зид иш тутишга мажбур қиладиган ёки жабрланувчини қўрқув, камситилиш, хавотирга соладиган, одамни камситишга ва жисмоний ҳолатини бостиришга қодир қийноқлардан бошқа ҳар қандай муомала. шунингдек, жабрланувчига бўйсуниш учун ахлоқий қаршилик. Шахсни камситувчи муомала — бу одамни бошқа одамлар олдида қўпол равишда камситадиган ёки уни ўз иродаси ва виждонига зид иш тутишга мажбур қиладиган ёхуд жабрланувчини қўрқув, камситилиш, хавотирга соладиган, шахсни камситишга ва жисмоний ҳолатини бостиришга қодир қийноқлардан бошқа ҳар қандай муомала. Ғайриинсоний ва қадр-қимматни камситадиган муомала — одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинган шахсни бўйсундириш мақсадида унга қарши қилинган ҳаракатлар мажмуаси. 2.7. Ўғирлаш Одам савдосидан жабрланган, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсни хоҳишига ёки иродасига зид равишда содир этилган хатти-ҳаракатлар, яшаш жойини ёки вақтинча яшаш жойини ўзгартириш, шунингдек, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ ҳаракатлар. Одам ўғирлаш қуйидаги кетма-кетликда учта босқични ўз ичига олади: 1) жабрланувчини қўлга олиш; 2) доимий ёки вақтинча яшаш, ишлаш, дам олиш, даволаниш ва бошқалардан кўчиб ўтиш; 3) озодликдан маҳрум қилинган шахсни иродасига қарши ёки унинг хоҳиш-иродасини ҳисобга олмасдан озодликдан маҳрум қилиш билан ушлаб туриш. Шахсни ўз хоҳиш-иродасига қарши ўғирлаш, унинг доимий ёки вақтинча яшаш жойидан кўчиб ўтиши, жойлашган жойидан бошқача жойда ушлаб туриш, гаровга олиш аломатлари билан боғлиқ бўлмаган ва қўлга олиш, алдаш ёки ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўравонлик ишлатиш билан содир этилган ёки бундай зўравонлик таҳдиди. Одам ўғирлаш одам савдоси жабрланувчисини ўз иродасига қарши қасддан қўлга олишни, ташишни ва чеклашни ўз ичига олади. 2.8. Ҳужжатларни олиб қўйиш. Одам савдосидан жабрланган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар, саёҳат ҳужжатлари (паспорт, шахсий гувоҳнома, яшаш гувоҳномаси ва бошқалар), ҳужжатларни олиб қўйиш орқали фойдаланишдан маҳрум қилиш. Одам савдосидан жабрланган, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар, масалан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан боғлиқ айрим ишларни ҳал қилиш зарурати учун турли баҳоналар остида олиб қўйилиши мумкин. Кейин ўз ҳужжатларини олган кишига бўйсуниш учун қўрқув ва масъулиятни ҳис қилиш учун шахсга қайтарилмайди. 2.9. Асоссиз қарзни тўлаш учун шахсни мажбурий ҳолатда ушлаб туриш. Одам савдосидан жабрланган, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсни ҳаракат эркинлигидан маҳрум бўлган ҳолатда, учинчи шахс томонидан қонуний ёки ноқонуний равишда белгиланган қарзни тўламагунга қадар гаровга олинади. Одам савдосидан жабрланган, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс қамоққа ташланади ёки кичик ҳудудда ҳаракат эркинлиги чекланади, ёки учинчи шахс асоссиз қарзни (қарзга қуллик) тўлаш пайтигача гаровда сақланади. Бу деярли муддатсиз давом этиши мумкин, чунки бир томондан, кўрсатилаётган ишлар ва хизматлар кам баҳоланади, бошқа томондан, озиқ-овқат ва турар жой учун тўлов шу қадар юқори нархларда ундириладики, қарзни ундириш деярли мумкин эмас. Бундай муносабатлар қонуний кўриниш бериш учун қарз билан боғлиқ шартнома асосида ўрнатилиши мумкин. Аслида, бундай муносабатлар ноқонунийдир, чунки улар ёлғонга асосланган ва шартнома шартлари адолатсиздир. Қарз, иш ҳақи аванслари ёки саёҳат харажатларини қоплаш учун қарзлардан, кунлик яшаш харажатларидан, тиббий харажатлар каби фавқулодда харажатлардан келиб чиқиши мумкин. Таъсир усуллари манипуляцияга, айниқса, саводсиз ишчиларга таъсир қилиши мумкин. Таъсир қилиш усуллари, айниқса, саводсиз ишчиларга таъсир қилиши мумкин. 2.10. Алдаш. Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганга, одам савдосидан жабрланган шахсга ҳам жисмоний, ҳам руҳий азоб ёки жиддий оғриқ туғдирадиган ҳар қандай ҳаракат қасддан содир этилади. Ёлғон, жиноят содир етиш усули сифатида, муайян ҳолатлар ёки ҳаракатлар ҳақида ёлғон маълумот беришдан иборат фаол ҳаракатлар орқали ва ҳолатларни ёки реал фактларни яшириш ёки яширишдан иборат ҳаракатсизлик орқали намоён бўлиши мумкин (масалан, қонуний иш жойи ҳақида ишга қабул қилиш пайтида ёлғон ваъдалар, жабрланувчининг ишлашга мажбур бўладиган ҳақиқий шароитларни яшириш ва бошқалар ёки ҳақ ҳақида операция давомида ёлғон ваъдалар-иш охирида ёки маълум бир календарь давридан кейин маълум бир миқдорда сўнг даромад бутун миқдорини тўлаш учун). Алдаш қуйидагиларни ўз ичига олади: иш, маблағ ёки иш берувчининг табиати ҳақида ёлғон гапириш; меҳнат шароитлари ва / ёки иш ҳақи ҳақида алдаш; меҳнат шартномаси ёки хизмат шартномасининг мазмуни ёки қонунийлиги ҳақида ёлғон гапириш; оилани бирлаштириш ҳақидаги алдов; яхшиланган уй-жой ёки яшаш шароитлари ҳақида алдаш; қонуний қолиш ҳақида алдаш ва/ёки migrant мақомини олиш; сафар шартлари ва мақсадлари ҳақида ёлғон гапириш; никоҳ ёки фарзандликка олиш ҳақидаги ёлғон ваъдалар бериш; таълим муассасаларига ўқишга кириши тўғрисида ёлғон ваъда бериш. Одам савдоси жиноятини шахсий манфаатлар йўлида ёки учинчи шахсларнинг манфаатларини кўзлаб одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганга чалғитувчи ва зарар етказиш мақсадида ёлғон ёки бузиб кўрсатилган фактлар билан амалга оширилади. Алдаш билан бир қаторда кўп ҳолларда психологик манипуляция ҳам ишлатилади — бу қасддан алдашга асосланган ишонтириш усули ҳисобланади. Бунда шахс манипулятор тасвирланган ҳолатлар ҳақиқатлигига ишонади. Мисол учун, шаҳвоний эксплуатаци қилишдан олдин шахс, шу мақсадда фойдаланилаётган ва тақдирга тан берган бошқа жабрланганлар билан бир хонада бир неча ой давомида яшашга мажбур қилинади. Секин аста шахснинг фикрида бунга кўникиш пайдо бўлиб, онгида хулқ-атворнинг янги модели шакллана бошлайди. Шу билан бирга бу давр орасида унга бошқа йўл йўқлиги эслатиб турилади. Буни оқибатида аксарият ҳолларда шахс ўзи фоҳишалик қилишга розилик билдиради ҳамда фойдаланувчига нисбатан унинг адолатли шахс деб қабул қилади ва айтилган ишдан бош тортиши фойдаланувчига ёки бошқа шахсларга зарар келтириши мумкинлигини ўйлай бошлайди. Шунингдек, айрим холларда қоидабузарликлар содир этилганлиги тўғрисида ҳолатлар уюштирилади ва фойдаланувчилар томонидан бу нарсалар тўғриланганлиги намойиш этилади ва уларнинг қарздорликларини ҳис қилишларига ундалади. Алдов оғзаки ёки ёзма бўлиши мумкин. Вояга етмаган шахсларни алдаш уларга ва/ёки уларнинг ота-оналарига (вакилларига) берилган ёлғон ваъдалар орқали амалга оширилиши мумкин. 2.11. Вазиятнинг қалтислигидан фойдаланиш. Одам савдоси билан шуғулланувчиларнинг, шахс тушиб қолган оғир вазиятлардан фойдаланиши: уларнинг хавфли ижтимоий турмуш даражаси; ёши, ҳомиладорлик, касаллик, ногиронлик, жисмоний ёки руҳий ногиронлик ёки ақли заифлик туфайли юзага келган ҳолат; ноқонуний кириш ёки транзит ёки мақсад мамлакатда қолиш билан боғлиқ уларнинг хавфли жой. Заиф вазият: жабрланувчини изоляция қилиш, уларнинг қийин иқтисодий аҳволи, оилавий муаммолар ёки ижтимоий ресурсларнинг етишмаслиги ва бошқалар. Заифликни суиистеъмол қилиш қуйидаги ҳолларда ҳам қўлланилиши мумкин: қийин оила ёки шахсий вазият; таълим етишмаслиги / тил; ахборот етишмаслиги; иш берувчи томонидан назорат / эксплуататор; ноқонуний равишда мигрант мақомини олиш. Мажбурий меҳнат ҳолатларида заифлик мезонлари қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин: маҳаллий тил кўникмаларининг йўқлиги; маҳаллий қонунларни билмаслик; муқобил тирикчилик воситаларининг йўқлиги; диний ёки этник озчилик гуруҳига мансуб; ногиронлик ёки шахсни аҳолининг кўпчилигидан ажратиб турадиган бошқа хусусиятлар. Заифлик заифликнинг ҳар қандай тури сифатида тушунилиши керак: ақлий, ҳиссий, оилавий, ижтимоий ёки иқтисодий. Бу одамни эксплуатацияни қабул қилишга мажбур қиладиган умидсиз вазиятлар мажмуасига ишора қилади, чунки улар ҳақиқий ва мақбул муқобилликка эга эмас. 2.12. Ҳокимиятни суиистеъмол қилиш. Мансабдор шахс томонидан унинг хизмат вазифалари доирасига кирувчи ҳаракатларни бажармаслиги ёхуд мансабдор шахснинг ўз ваколатидан фойдаланиб, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсга таъсир кўрсатиши ёхуд ўз ваколатидан хизмат манфаатларига хилоф равишда фойдаланиши. Жабрланувчининг кўрсатмасидан келиб чиқиб, унга қарши жиноий ҳаракатлар ўз лавозимидан учинчи шахс манфаатлари учун ёки шахсий мақсадларда фойдаланган ҳолда мансабдор шахс томонидан содир этилади. 2.13. Бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун тўловлар ёки манфаатдор этиш эвазига оғдириб олиш. Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 135-моддасида назарда тутилган ҳаракатларни содир этиб, шахсдан фойдаланиш учун шахслар ўртасида тузилган битим. Бошқа шахсни назорат қилувчи шахс-одам савдоси жараёнида ушбу кучдан фойдаланиб, жабрланувчини назорат қилувчи шахс. Бошқа шахсни назорат қилувчи шахс: ота-оналар, фарзандликка олувчилар, васийлар ва бошқалар бўлиши мумкин. 2.14. Жисмоний қарамликдан фойдаланиш. Одам савдосидан жабрланган шахс танасининг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, алкоголли ичимликлар билан ўзаро таъсири натижасида юзага келадиган жисмоний ёки руҳий боғлиқлик. Хулқ-атворда юзага келадиган ўзгаришлар ва бошқа реакциялар билан тавсифланган ҳолат ҳар доим ўзларининг ақлий таъсирини қайта ҳис қилиш ва баъзан азоб-уқубатлардан қочиш учун бундай моддаларни узоқ муддатли ёки вақти-вақти билан қабул қилиш зарурати билан боғлиқ. Одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар кўпинча жабрланувчилар учун гиёҳвандлик ёки психотроп боғлиқликни келтириб чиқаради. Бу улар учун иккита сабабга кўра фойдалидир. Стимуляторлар одам савдосидан жабрланган шахс га бир мунча вақт унутишга ёрдам беради, «яхши» кайфиятни яратади, бу эса ўз навбатида мижозларни хурсанд қилади. Бундан ташқари, одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар га тўлиқ бўйсунишга эришади ва гиёҳвандлик ёки психотроп қарамликка тушиб қолган жабрланувчини осон бошқариш имконига эга бўлади. 2.15. Ҳуқуқлари ва манфаатларига жиддий зиён етказиши мумкин бўлган маълумотларни тарқатиш таҳдиди. Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсни қўрқитиш учун махфий маълумотлардан назорат механизми сифатида фойдаланиш. (оиласига интим характердаги маълумотларни ошкор қилиш таҳдиди ва бошқалар.) Ҳуқуқлари ва манфаатларига жиддий зиён етказиши мумкин бўлган маълумотларни тарқатиш таҳдиди одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахснинг кўрсатмаси асосида олинади. 2.16. Ҳаракат эркинлигини чеклаш. Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсни эркинликдан маҳрум қилиш ёки муайян ҳудуд билан ҳаракат эркинлигини чеклаш орқали одатда, бошқа одамлар билан алоқа қилишнинг олдини олиш ёки меҳнат эксплуатациясини максимал даражада ошириш. Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс кўпинча бошқалар билан мулоқотга киришишни олдини олиш ёки ишини меҳнат эксплуатациясини максимал даражада ошириш мақсадида эркинликдан маҳрум қилинади ёки муайян ҳудуд билан ҳаракат эркинлиги чекланади. Ҳаракат эркинлигини чеклаш соқчилар томонидан ёки видеокамералардан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши мумкин. 2.17. ҲМҚОга хабар бериш билан таҳдид қилиш. Жабрланувчининг мамлакатда бўлиши ноқонунийлиги тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш хавфи остида муайян ҳаракатларни амалга оширишни талаб қилиш. Бу, одатда, муҳожирлар учун мамлакатда қолиш, уларнинг ҳолати ноқонуний бўлганда қўлланилади. Мажбурий меҳнат эксплуатацияси давомида иш ҳақининг йўқолишига; оила аъзоларини ишдан бўшатиш; меҳнат шароитларининг янада ёмонлашиши ёки имтиёзларнинг бекор қилиш каби таҳдидлар кўринишида намоён бўлиши мумкин. 3. Мақсад Мақсад (эксплуатация) — одамлардан фойдаланиш бошқа шахсларнинг фоҳишалигидан фойдаланишни ёки улардан шаҳвоний фойдаланишнинг ўзга шаклларини, мажбурий меҳнатни ёки хизматларни, қулликни ёхуд қулликка ўхшаш одатларни, эрксизлик ҳолатини ёхуд инсон аъзоларини, тўқималарини ва (ёки) ҳужайраларини ажратиб олишни англатади. 3.1. Одамлардан фоҳишаликда фойдаланишнинг ўзга шакллари Фоҳишаликдан фойдаланиш деганда , одам унинг ҳақ эвазига номуайян доирадаги жинсий шериклар билан шаҳвоний муносабатларга киришишидан муттасил фойдаланиш тушунилади. Шаҳвоний фойдаланишнинг ўзга шакллари деганда одамнинг ундан порнографик тасвирлар тайёрлаш, бузуқ ҳаракатлар содир этиш ва бошқа мақсадларга фойдаланиш учун берилиши тушунилади. Одам савдосидан жабрланган шахсни фоҳишабозлик билан шуғулланишга, порнографик материалларни ишлаб чиқариш, тарқатиш ва айланмасини амалга ошириш, уларни сотиб олиш, сотиш ёки сақлаш мақсадида тайёрланадиган порнографик томошаларда қатнашишга, бошқа турдаги жинсий эксплуатация турларида фойдаланиш ёки жинсий характердаги бошқа ҳаракатларга мажбурлаш. Эксплуатация — бу шахснинг ихтиёрига қарши бирор-бир иш ёки хизмат кўрсатишга ноқонуний мажбурлаш (мажбурлаш воситаси сифатида қўлланилувчи юридик, жисмоний ёки психологик омиллар) сабабли ушбу иш ва хизматларни бажаришни рад эта олмасликни англатади. Эксплуататор одам савдосидан жабрланганга турли таъсир ўтказиш чораларини қўллаши мумкин. Таъсир ўтказиш чоралари ўзига хос хусусиятларга эга бўлиши мумкинлигини инобатга олиш зарур, масалан: ёмон шарт-шароитлардаги иш жойига ўтказиш; келгусида яхши ишларда ишлашга йўл қўймаслик; яшаш жойи ва кундалик эҳтиёжлардан маҳрум қилиш ва бошқалар. Шаҳвоний хизматлар эксплуатацияси ҳолатида эксплуататор аниқ моддий манфаатни кўзлайди. Одатда, одам савдосидан жабрланган эксплуататорнинг доимий назорати остида бўлади ва шаҳвоний характердаги хизматларни мажбурлов остида ёки хизмат ҳаққи тўловини кутиб амалга оширади, лекин эксплуататор: умуман ҳақ тўламайди ёки жуда ҳам кам миқдорда арзимас ҳақ тўлайди; кутилаётган тўловдан асоссиз равишда сезиларли миқдорда чегириб қолади. Шаҳвоний хизматлар ёки порнографияда одам савдосидан жабрланган шахсдан мажбурий фойдаланиш эксплуататор ёки бошқа шахслар учун моддий даромад келтирувчи сердаромад фаолият саналади. 3.2. Шаҳвоний эксплуатациянинг бошқа шакллари (нотижорат шаҳвоний эксплуатация). Жиноий хатти-ҳаракатни содир этган шахснинг ёки бошқа шахсларнинг мол-мулки ҳажмига бевосита таъсир қилмайдиган фаолият бўлиб, бу ўзаро расмий никоҳ (шу жумладан, кўпхотинлиликда), шаръий никоҳ ёки бошқа шунга ўхшаш яшаш турларида намоён бўлади. Нотижорат шаҳвоний хизматлар эксплуатациясига биргаликда мажбурий яшаш ёки мажбурий никоҳ мисол бўла олади. Бу каби ҳолатлардаги муносабатларда моддий манфаатдорлик кўзланмайди. 3.3. Мажбурий меҳнат. Мажбурий меҳнат — бу шахс ўз хизматларини ихтиёрий равишда таклиф қилмаган, ҳар қандай жазо таҳдиди остида ҳар қандай шахсдан талаб қилинадиган ҳар қандай иш ёки хизматни бажаришдир. Мажбурий меҳнат қуйидаги белгиларга эга: иш ёки хизматларни алдаш, мажбурлаш, зўравонлик ёки зўравонлик таҳдиди билан таъминлаш (ёки бажариш); зўравонлик ёки зўравонлик таҳдиди остида ўта оғир (ноқулай) иш шароитлари ва кун кўриш/яшаш шароитлари; зўравонлик ёки зўравонлик таҳдидини қўллаш орқали ҳар қандай вақтда меҳнат муносабатларини тўхтатиш имкониятини чеклаш ва маҳрум қилиш. Мажбурлаш қуйидаги белгиларга эга: ишчининг заиф аҳволини суиистеъмол қилиш; ҳаракатни чеклаш; изоляция/яккалаш; жисмоний ва жинсий зўравонлик; қўрқитиш ва таҳдидлар; шахсни тасдиқловчи ҳужжат ёки шахсий буюмларни мусодара қилиш ёки ушлаб туриш; иш ҳаққининг маълум миқдорини ушлаб қолиш; қарзни қоплаш (қарздорлик гирдоби), шунингдек, мажбурий қарздорлик оқибатида юзага келган қарзларини тўлатиш мақсадида одам савдосидан жабрланган шахсни мажбуран ушлаб туриш. Мажбурий меҳнат ҳолатини иш берувчининг меҳнат қонунчилигини бузган ҳолатидан ажрата олиш керак. Мисол учун, ходимга белгиланган давлатда иш ҳаққи учун белгиланган энг кам иш ҳаққини тўлашдан бош тортиш мажбурий меҳнат белгиси эмас. Бироқ, агар иш берувчи қонун билан тақиқланган мажбурий воситалар ва усулларни қўллаган ҳолда ишчининг иш жойини тарк этишига тўсқинлик қилса, бу фактлар мажбурий меҳнатнинг белгиси ҳисобланади. Мажбурий меҳнат ихтиёрига (ўз хоҳиш-иродаси ва иродасига) қарши ва жазоланиш таҳдиди остида (мажбурлаш йўли билан) амалга ошириладиган иш деб кўриб чиқилиши зарур. Мажбурий меҳнат одам савдосидан жабрланган шахснинг хоҳиш-иродасига қарши мажбуран меҳнат қилишга ундаш бўлиб, бунда жабрланувчи бошқа ҳолатларда ўз эрки ва истагига кўра бу каби меҳнат шарт-шароитларга розилик бермаслигини, алдов (ёллаш) ва мажбурлаш орқали иш топишни англатади. Ҳаддан ташқари ноқулай иш шароитлари қуйидагиларни ўзида акс эттиради, масалан, хавфли иш (жиддий жароҳат ёки шикастланиш, шу жумладан ўлимга олиб келувчи омиллар), зарарли меҳнат шароити (касалликларга олиб келувчи, шу жумладан мавжуд касалликларни янада кучайтирадиган омиллар), ортиқча иш юкламаси (белгиланган меҳнат меъёрлардан ортиб кетувчи омиллар), белгиланган вақтдан ортиқ иш вақти (дам олиш ва овқатланиш вақтини чекланиши, бўш вақт назорати ва бошқалар), яъни меҳнатни муҳофаза қилиш ва ишлаб чиқариш хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган меҳнат шароитлари. Ҳаддан ташқари ноқулай яшаш шарт-шароитлари ёмон ҳолатдаги маиший турар жойларни (авария ҳолатидаги, қурилиши тугалланмаган ёки бошқа яроқсиз бинолар/иншоотларда яшаш, санитария шароитларига жавоб бермайдиган жойлар, яшаш жойини эркин танлашни тақиқлаш) ўз ичига олади. Ҳар қандай вақтда меҳнат муносабатларини тугатиш тўғрисида онгли равишда розилик бериш имконининг чекланганлиги ва эркин қарор қабул қилиш истаги билдирилганда, иш берувчи томонидан жазоланиш ёки ишчининг саломатлигига таъсир кўрсатувчи вазиятни юзага келтирилади. Мажбурий меҳнат шароитида шахсни ушлаб туриш учун жазо таҳдиди сифатида қуйидаги кенг қамровли воситалар қўлланилиши мумкин бўлиб, улар бирор-бир кўринишдаги меҳнат ёки хизматни бажаришга мажбурлашни ўз ичига олади: жисмоний ва психологик зўравонлик ва таҳдидлар; иш ҳаққининг кўп қисмини ушлаб қолиш, масалан, озиқ-овқат ва турар жой учун ортиқча чегирмаларни ўзлаштириб олиш; иш берувчи тегишли меҳнат ҳаққини келишилган тартибда тўлаб бермаслик мақсадида шахснинг меҳнат ёки хизматини айни вақтдаги шарт-шароитда давом эттириши учун мажбурлаш мақсадида иш ҳаққини тўлаб бермай ушлаб қолиш ёки иш ҳаққидан қисман ушлаб қолиш; ўз меҳнат ҳаққини назорат қилиш ва даромадини эркин тасарруф этиш имкониятининг чекланганлиги; оила аъзоларига таҳдид қилиш; қарзлари билан манипуляция қилиш; яккалаш, яъни изоляция (бошқалар билан алоқада бўлишнинг қисман ёки тўлиқ чекланиши, масалан, телефон алоқалари ёки бошқа алоқа воситаларига чеклов қўйилиши ёки тақиқланиши кабилар); ўз оиласи ёки дўстларидан ажратиб қўйиш ва/ёки чекланган жойлардаги одамлар билан ишлаш ёки яшашга мажбур қилиш. Яккалаш, яъни изоляция бу каби ҳолатларда шахснинг ўз хоҳиш-иродасига қарши ушлаб туришни, яъни ёпиқ муҳитда ёки иш жойда сақлаш, бошқа ишга ўтиши, яшаш жойини ўзгартириши ёки ҳаракатланишини чекланишини ўз ичига олади. Бундан ташқари, шахс доимий ёки қисман назорат остида бўлиши мумкин. 3.4. Қулликдаги эксплуатация ёки қулликка ўхшаш одатлар. Қуллик — бу шахснинг аҳволи ёки ҳолати бўлиб, мазкур шахсга нисбатан бошқа бир шахснинг унга бўлган эгалик, мулкчилик ҳуқуқи саналади. Қулликка ўхшаш шароитлар — бу шахсни муайян шарт-шароитларда сақлаш ёки ушлаб туриш, бошқа бир шахс томонидан бошқарилиши ёки шахсга нисбатан куч ишлатилиши, маълум хизматларни кўрсатиш учун алдов ёки зўравонликни қўллаш таҳдиди, шу жумладан, бирга яшашга кўндириш, биргаликдаги никоҳда яшаш учун мажбуран ушлаб туриш саналади. Қуллик — бу инсоннинг меҳнатидан фойдаланиш бўлиб, унга нисбатан мулкдорлик ҳуқуқига хос бўлган ваколатлар амалга оширилади, агар бу шахс ўз назоратидан ташқари сабабларга кўра ушбу меҳнатни (ишларни, хизматларни) бажаришдан бош торта олмаса. 3.5. Жиноий фаолиятда фойдаланиш. Жиноят содир этишга мажбурлаш. Шахсларни мажбуран уюшган жиноий гуруҳларга жалб қилиш ҳолатларида одам савдоси билан шуғулланувчининг ўзи ҳам иштирок этишади ҳамда бошқаришади. Одам савдосидан жабрланганнинг бундай жиноий гуруҳлардаги иштирок этишга жалб қилиниши баъзи жиноятларнинг хусусиятларига боғлиқ бўлиб, бунда унинг танаси жиноятни амалга оширишда муҳим ўрин тутади (ёпиқ биноларга дераза, панжара, туйнук ва бошқалар орқали кириш). 3.6. Трансплантация учун инсон аъзолари ва тўқималарини ажратиб олиш. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодексининг 133-моддасида назарда тутилган инсон аъзолари ёки тўқималарини ажратиб олиш билан боғлиқ ҳолатлар. Тиббий сабабларга кўра шошилинч жарроҳлик операцияси пайтида одам савдосидан жабрланганлар ва уларнинг яқинларининг розилигисиз органлари олинган ҳолатларга тааллуқли бўлади. Жабрланувчи пул мукофоти эвазига аъзоларидан бирини ажратиб олишга розилик бериши, лекин ушбу органни ажратиб олиш жараёнида жабрланувчидан розилик олинмаган ва огоҳлантирилмаган яна бошқа бир органни ажратиб олиш ҳолатлари ҳам бўлади. Бу ҳолат ҳақида жабрланувчи орадан бироз вақт ўтгач, саломатлиги тўсатдан ёмонлашгандан кейингина хабар топиши мумкин. 3.7. Ноқонуний бола асраб олиш мақсадида боланинг ҳуқуқларини суиистеъмол қилиш. Эксплуатацияда қўллаш мақсадида болани ноқонуний асраб олишга қаратилган ҳаракатлар. Болани ноқонуний асраб олиш, агар болани эксплуатацияда (молиявий ёки бошқа мақсад ва манфаатлар учун суиистеъмол қилиш) қўллаш мақсадида амалга оширилса, одам савдосининг ажралмас қисми бўлиши мумкин. 3.8. Инсоннинг асосий ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган фаолият билан шуғулланишга мажбурлаш. Одам савдосидан жабрланган шахс томонидан қонун билан ҳимоя қилинадиган асосий ҳуқуқлари ва эркинликларини бузилишига олиб келувчи фаолият билан шуғулланишга қаратилган ҳаракатлар. Жабрланувчига нисбатан ноқонуний таъсир ўтказиш усулларини қўллаш орқали содир этилади. II. Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган вояга етмаган шахсларни идентификация қилиш мезонлари 1. Жиноий ҳаракатлар 1.1. Ёллаш. Ёллаш белгилари қуйидагилардан таркиб топган бўлиши мумкин: 1) ёллаш мақсадида ёлғон маълумотлар бериш орқали алдов: жамоат жойлари тўғрисида маълумотлар (дам олиш жойлари, бўш иш ўринлари ярмаркалари, хорижий таълим муассасаларида таълим дастурларини ёритишга қаратилган тадбирлар, турли танлов мусобақалари кабилар); бевосита алоқадор шахслар (қариндошлар, танишлар); интернет орқали алоқалар; сайёҳлик, иш билан таъминлаш, миграция, танишув ёки никоҳни расмийлаштириш агентликлари орқали алоқалар; фарзандликка асраб олиш; оммавий ахборот воситаларида реклама жойлаштириш; чет эл фуқаролигини олиш учун ваъдалар; фирибгарлик; 2) қуйидаги усуллар ёрдамида мажбурлаш: одам савдосидан жабрланган — вояга етмаган шахс ва унинг яқинларига нисбатан зўравонлик қўллаш; ўғирлаш; никоҳга мажбурлаш; товламачилик (шантаж). Ёллаш жараёни қандай шароитларда амалга оширилганлигидан қатъи назар, ушбу илованинг 2-бандида кўрсатилган мақсадларда фойдаланиш учун болани танлов орқали жалб этиш. Ёллаш деганда, жисмоний ёки жисмоний ёки юридик шахсларни излаш, танлаш ва ёллаш бўйича моддий манфаат эвазига бирор бир кўринишдаги фаолиятни ёлловчини манфаатини кўзлаган ҳолда бажариш, хизмат кўрсатиш тушунилади. Ёллаш жараёни келиб чиқиш, транзит ёки белгиланган давлатда ҳам амалга оширилиши мумкин. Ёллаш жисмоний шахслар томонидан ҳам (эркаклар, аёллар, оилавий жуфтликлар) ва юридик шахслар томонидан (турли хил юридик ва ноқонуний бандлик агентликлари, сайёҳлик агентликлари ва бошқалар) амалга оширилиши мумкин. Ишга ёллашда ёлғон маълумотлар қуйидагилар бўлиши мумкин: таълим олиш имкониятлари; ишга жойлашиш шартлари; таклиф қилинган меҳнат шартномасининг қонунийлиги; чет элда оила аъзолари билан учрашиш имконияти; яшаш шароитлари; бошқа давлатда иш топиш ва унда яшаш учун зарур бўлган ҳуқуқий ҳужжатларни олиш; таклиф қилинган ишнинг моҳияти; таклиф қилинган иш ҳақи. 1.2 Ташиш (транспортировка). Ушбу шахсни янада кўпроқ эксплуатация қилиш мақсадида одамни турли транспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда ёки фойдаланмасдан давлат ҳудудида ёки чет элда бир жойдан иккинчи жойга кўчириш. Ташиш / транспортировка қилиш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилиши мумкин: 1) одам савдосидан жабрланган боланинг доимий яшаш жойи бўлган давлат ичидаги ҳудуддан бошқа ҳудудда (мамлакат ичкарисидаги одам савдоси) ёки чет элдаги (трансмиллий одам савдоси) одам савдоси; 2) транспорт воситаларидан фойдаланган (автомобиль, самолёт ва бошқалар) ёки улардан фойдаланмаган ҳолда (транспорт воситаларида ҳаракатланиш қийин ва/ёки муаммоли бўлган жойларда пиёда); 3) уюшган жиноий гуруҳлар каби транспорт компаниялари томонидан. 1.3. Топшириш. Болани топшириш — одам савдоси жабрланувчисига айланиш эҳтимолидаги болани бир шахс томонидан бошқа бир шахсга келгусида эксплуатацияда қўлланилиши мақсадида топшириш. Болани топшириш — одам савдосидан жабрланган болани топшириш одатда мол-мулк билан боғлиқ бўлган ўзаро келишувга кўра амалга оширилади. Аввалроқ болага эгалик қилган шахс моддий манфаат олиш мақсадида болани бошқа янги бир «хўжайин»га топширилади. Боланинг бошқа бир шахсга топширилиши нафақат белгиланган давлат ҳудудида, балки транзит давлатларда ҳам амалга оширилади. 1.4. Яшириш Одам савдоси жабрланувчиси — болани давлат органлари вакиллари ёки жиноят тўғрисида хабар беришга қодир бўлган учинчи шахслар томонидан аниқланишига йўл қўймаслик учун яширин жойларга жойлаштириш. Одам савдоси қурбонига айланган болани яшириш унинг асосий яшаш жойидан бошқа аҳоли яшаш пунктида амалга оширилади. Бу меҳмонхона, меҳмонхона уйи ёки хусусий уй-жой бўлиши мумкин. Одатда, одам савдосидан жабрланганларни бошқа шахслар билан расмий ва норасмий мулоқотдан бўлишларидан сақлашади. Яширишни аниқлаш қийин жараён ҳисобланади, чунки бу ҳолат мажбурлашдан кўра кўпроқ яшаш жойи билан таъминлашга тааллуқли бўлади. Яшаш жойи билан таъминлаган шахснинг айбдорлиги ва айбдорлик даражаси ҳолат бўйича қай даражада хабардор эканлигига боғлиқ бўлади. 1.5. Шахсни қабул қилиш. Одам савдоси жабрланувчисига айланган болани топширувчи шахсдан уни келгусида эксплуатацияда қўллаш мақсадида бошқа бир шахс томонидан қабул қилиш. Одам савдоси жабрланувчисига айланган болани қабул қилиш ҳам топшириш жараёнидаги мол-мулк бўйича ўзаро келишув каби амалга оширилади. Бу каби ҳолатлардаги асосий эътибор эгалик қилувчи янги «хўжайин»нинг ҳаракатларига қаратилади. Эгалик қилувчи янги «хўжайин» одам савдоси жабрланувчисига айланган болани аввал эгалик қилган «хўжайин»дан моддий манфаат эвазига қабул қилади. Шахсни қабул қилиш бандлигини таъминлаш ёки келгусида эксплуатацияда қўллаш мақсадини тахмин қилади. 2. Кўзланган мақсадлар 2.1. Бошқа шахсларнинг шаҳвоний хизматлари эксплуатацияси (тижорат йўлида шаҳвоний хизматлар эксплуатацияси). Одам савдосидан жабрланган болани фоҳишабозлик билан шуғулланишга, порнографик материалларни ишлаб чиқариш, тарқатиш ва айланмасини амалга ошириш, уларни сотиб олиш, сотиш ёки сақлаш мақсадида тайёрланадиган порнографик томошаларда қатнашишга, бошқа турдаги жинсий эксплуатация турларида фойдаланиш ёки жинсий характердаги бошқа ҳаракатларга мажбурлаш. Эксплуатация — бу шахснинг ихтиёрига қарши бирор-бир иш ёки хизмат кўрсатишга ноқонуний мажбурлаш (мажбурлаш воситаси сифатида қўлланилувчи юридик, жисмоний ёки психологик омиллар) сабабли ушбу иш ва хизматларни бажаришни рад эта олмасликни англатади. Эксплуататор одам савдосидан жабрланган болага турли таъсир ўтказиш чораларини қўллаши мумкин. Таъсир ўтказиш чоралари ўзига хос хусусиятларга эга бўлиши мумкинлигини инобатга олиш зарур, масалан: ёмон шарт-шароитлардаги иш жойига ўтказиш; келгусида яхши ишларда ишлашга йўл қўймаслик; яшаш жойи ва кундалик эҳтиёжлардан маҳрум қилиш ва бошқалар. Шаҳвоний хизматлар эксплуатацияси ҳолатида эксплуататор аниқ моддий манфаатни кўзлайди. Одатда одам савдосидан жабрланган бола эксплуататорнинг доимий назорати остида бўлади ва шаҳвоний характердаги хизматларни мажбурлов остида ёки хизмат ҳаққи тўловини кутиб амалга оширди, лекин эксплуататор: умуман ҳақ тўламайди ёки жуда ҳам кам миқдорда арзимас ҳақ тўлайди; кутилаётган тўловдан асоссиз равишда сезиларли миқдорда чегириб қолади. Шаҳвоний хизматлар ёки порнографияда одам савдосидан жабрланган боладан мажбурий фойдаланиш эксплуататор ёки бошқа шахслар учун моддий даромад келтирувчи сердаромад фаолият саналади. 2.2. Шаҳвоний эксплуатациянинг бошқа шакллари (нотижорат шаҳвоний эксплуатация). Жиноий хатти-ҳаракатни содир этган шахснинг ёки бошқа шахсларнинг мол-мулки ҳажмига бевосита таъсир қилмайдиган фаолият бўлиб, бу ўзаро расмий никоҳ (шу жумладан, кўпхотинлиликда), шаръий никоҳ ёки бошқа шунга ўхшаш яшаш турларида намоён бўлади. Нотижорат шаҳвоний хизматлар эксплуатациясига мажбурий биргаликда яшаш ёки мажбурий никоҳ мисл бўла олади. Бу каби ҳолатлардаги муносабатларда моддий манфаатдорлик кўзланмайди. 2.3. Мажбурий меҳнат. Мажбурий меҳнат — бу шахс ўз хизматларини ихтиёрий равишда таклиф қилмаган, ҳар қандай жазо таҳдиди остида ҳар қандай шахсдан талаб қилинадиган ҳар қандай иш ёки хизматни бажаришдир. Мажбурий меҳнат белгилари камида қуйидагиларни ўз ичига олади: иш ёки хизматларни алдаш, мажбурлаш, зўравонлик ёки зўравонлик таҳдиди билан таъминлаш (ёки бажариш); зўравонлик ёки зўравонлик таҳдиди остида ўта оғир (ноқулай) иш шароитлари ва кун кўриш/яшаш шароитлари; зўравонлик ёки зўравонлик таҳдидини қўллаш орқали ҳар қандай вақтда меҳнат муносабатларини тўхтатиш имкониятини чеклаш ва маҳрум қилиш. Мажбурлаш ва жазо белгилари қуйидагиларни ўз ичига олади: ишчининг заиф аҳволини суиистеъмол қилиш; ҳаракатни чеклаш; изоляция/яккалаш; жисмоний ва жинсий зўравонлик; қўрқитиш ва таҳдидлар; паспорт ва бошқа шахсий ҳужжатларни ёки шахсий буюмларини мусодара қилиш ёки ушлаб туриш; иш ҳаққининг маълум миқдорини ушлаб қолиш; қарзини қоплаш (қарздорлик гирдоби), шунингдек, мажбурий қарздорлик оқибатида юзага келган қарзларини тўлатиш мақсадида одам савдосидан жабрланган шахсни мажбуран ушлаб туриш. Мажбурий меҳнат ҳолатини иш берувчининг меҳнат қонунчилигини бузган ҳолатидан ажрата олиш керак. Мисол учун, ходимга белгиланган давлатда иш ҳаққи учун белгиланган энг кам иш ҳаққини тўлашдан бош тортиш мажбурий меҳнат белгиси эмас. Бироқ, агар иш берувчи қонун билан тақиқланган мажбурий воситалар ва усулларни қўллаган ҳолда ишчининг иш жойини тарк этишига тўсқинлик қилса, бу фактлар мажбурий меҳнатнинг белгиси ҳисобланади. Мажбурий меҳнат ихтиёрига (ўз хоҳиш-иродаси ва иродасига) қарши ва жазоланиш таҳдиди остида (мажбурлаш йўли билан) амалга ошириладиган иш деб кўриб чиқилиши зарур. Мажбурий меҳнат одам савдосидан жабрланганнинг хоҳиш-иродасига қарши мажбуран меҳнат қилишга ундаш бўлиб, бунда жабрланувчи бошқа ҳолатларда ўз эрки ва истагига кўра бу каби меҳнат шарт-шароитларга розилик бермаслигини, алдов (ёллаш) ва мажбурлаш орқали иш топишни англатади. Ҳаддан ташқари ноқулай иш шароитлари қуйидагиларни ўзида акс эттиради, масалан, хавфли иш (жиддий жароҳат ёки шикастланиш, шу жумладан ўлимга олиб келувчи омиллар), зарарли меҳнат шароити (касалликларга олиб келувчи, шу жумладан мавжуд касалликларни янада кучайтирадиган омиллар), ортиқча иш юкламаси (белгиланган меҳнат меъёрлардан ортиб кетувчи омиллар), белгиланган вақтдан ортиқ иш вақти (дам олиш ва овқатланиш вақтини чекланиши, бўш вақт назорати ва ҳ.к.), яъни меҳнатни муҳофаза қилиш ва ишлаб чиқариш хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган меҳнат шароитлари. Ҳаддан ташқари ноқулай яшаш шарт-шароитлари ёмон ҳолатдаги маиший турар-жойларни (авария ҳолатидаги, қурилиши тугалланмаган ёки бошқа яроқсиз бинолар/иншоотларда яшаш, санитария шароитларига жавоб бермайдиган жойлар, яшаш жойини эркин танлашни тақиқлаш) ўз ичига олади. Ҳар қандай вақтда меҳнат муносабатларини тугатиш тўғрисида онгли равишда розилик беришнинг имконининг чекланганлиги ва эркин қарор қабул қилиш истаги билдирилганда, иш берувчи томонидан жазоланиш ёки ишчининг саломатлигига таъсир кўрсатувчи вазият юзага келтирилади. Мажбурий меҳнат шароитида шахсни ушлаб туриш учун жазо таҳдиди сифатида қуйидаги кенг қамровли воситалар қўлланилиши мумкин бўлиб, улар бирор бир кўринишдаги меҳнат ёки хизматни бажаришга мажбурлашни қамраб олади: жисмоний ва психологик зўравонлик ва таҳдидлар; иш ҳаққининг кўп қисмини ушлаб қолиш, масалан, озиқ-овқат ва турар жой учун ортиқча чегирмаларни ўзлаштириб олиш; иш берувчи тегишли меҳнат ҳаққини келишилган тартибда тўлаб бермаслик мақсадида шахснинг меҳнат ёки хизматини айни вақтдаги шарт-шароитда давом эттириши учун мажбурлаш мақсадида иш ҳаққини тўлаб бермай, ушлаб қолиш ёки иш ҳаққидан қисман ушлаб қолиш; ўз меҳнат ҳаққини назорат қилиш ва даромадини эркин тасарруф етиш имкониятининг чекланганлиги; оила аъзоларига таҳдид қилиш; қарзлари билан манипуляция қилиш; яккалаш, яъни изоляция (бошқалар билан алоқада бўлишни қисман ёки тўлиқ чекланиши, масалан, телефон алоқалари ёки бошқа алоқа воситаларига чеклов қўйилиши ёки тақиқланиши кабилар); ўз оиласи ёки дўстларидан ажратиб қўйиш ва/ёки чекланган жойлардаги одамлар билан ишлаш ёки яшашга мажбур қилиш. Яккалаш, яъни изоляция бу каби ҳолатларда шахснинг ўз хоҳиш-иродасига қарши ушлаб туришни, яъни ёпиқ муҳитда ёки иш жойда сақлаш, бошқа ишга ўтиши, яшаш жойини ўзгартириши ёки ҳаракатланишини чекланишини ўз ичига олади. Бундан ташқари шахс доимий ёки қисман назорат остида бўлиши мумкин. 2.4. Қулликдаги эксплуатация ёки қулликка ўхшаш одатлар. Қуллик — бу шахснинг аҳволи ёки ҳолати бўлиб, мазкур шахсга нисбатан бошқа бир шахснинг унга бўлган эгалик, мулкчилик ҳуқуқи саналади. Қулликка ўхшаш шароитлар — бу шахсни муайян шарт-шароитларда сақлаш ёки ушлаб туриш, бошқа бир шахс томонидан бошқарилиши ёки шахсга нисбатан куч ишлатилиши, маълум хизматларни кўрсатиши учун алдов ёки зўравонликни қўллаш таҳдиди, шу жумладан бирга яшашга кўндириш, биргаликдаги никоҳда яшаш учун мажбуран ушлаб туриш саналади. Қуллик — бу инсоннинг меҳнатидан фойдаланиш бўлиб, унга нисбатан мулкдорлик ҳуқуқига хос бўлган ваколатлар амалга оширилади, агар бу шахс ўз назоратидан ташқари сабабларга кўра ушбу меҳнатни (ишларни, хизматларни) бажаришдан бош торта олмаса. 2.5. Жиноий фаолиятда фойдаланиш. Жиноят содир этишга мажбурлаш. Болаларни мажбуран уюшган жиноий гуруҳларга жалб қилиш ҳолатларида катталарнинг ўзи ҳам иштирок этади ҳамда бошқаради. Болаларнинг бундай жиноий гуруҳларда иштирок этишга жалб қилиниши баъзи жиноятларнинг хусусиятларига боғлиқ бўлиб, бунда боланинг танаси жиноятни амалга оширишда муҳим ўрин тутади (ёпиқ биноларга дераза, панжара, туйнук ва бошқалар орқали кириш). 2.6. Трансплантация учун инсон аъзолари ва тўқималарини ажратиб олиш. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодексининг 133-моддасида назарда тутилган инсон аъзолари ёки тўқималарини ажратиб олиш билан боғлиқ ҳолатлар. Тиббий сабабларга кўра шошилинч жарроҳлик операцияси пайтида болалар, одам савдосидан жабрланган болалар ва уларнинг яқинларини розилигисиз органлари олинган ҳолатларга тааллуқли бўлади. Жабрланувчи пул мукофоти эвазига аъзоларидан бирини ажратиб олишга розилик бериши, лекин ушбу органни ажратиб олиш жараёнида жабрланувчидан розилик олинмаган ва огоҳлантирилмаган яна бошқа бир органни ажратиб олиш ҳолатлари ҳам бўлади. Бу ҳолат ҳақида жабрланувчи орадан бироз вақт ўтгач, саломатлиги тўсатдан ёмонлашганидан кейингина хабар топиши мумкин. 2.7. Ноқонуний бола асраб олиш мақсадида боланинг ҳуқуқларини суиистеъмол қилиш. Эксплуатацияда қўллаш мақсадида болани ноқонуний асраб олишга қаратилган ҳаракатлар. Болани ноқонуний асраб олиш, агар болани эксплуатацияда (молиявий ёки бошқа мақсад ва манфаатлар учун суиистеъмол қилиш) қўллаш мақсадида амалга оширилса, одам савдосининг ажралмас қисми бўлиши мумкин. 2.8. Тиланчилик билан шуғулланишга мажбурлаш. Одам савдосидан жабрлаган болани тиланчилик билан шуғулланишга мажбурлаш. Ўткинчи шахсларнинг болаларга нисбатан ачиниш эҳтимолининг юқорилигидан фойдаланиш мақсадида бўлган катталар, баъзан ота-оналар болаларни тиланчилик қилишга мажбур қилишади ва садақа беришга ундовчи вазиятни юзага келтиришади. Ёш болали аёлларни тиланчилик қилишга мажбурланган ҳолатларда тўпланган барча даромадлар ёки тиланчиликдан тушган тушумларнинг аксарияти эксплуататорлар томонидан ўзлаштирилади. 2.9. Инсоннинг асосий ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган фаолият билан шуғулланишга мажбурлаш. Одам савдосидан жабрланган бола томонидан инсоннинг қонун билан ҳимояланадиган асосий ҳуқуқлари ва эркинликларини бузилишига олиб келувчи фаолият билан шуғулланишга қаратилган ҳаракатлар. Жабрланувчига нисбатан ноқонуний таъсир ўтказиш усулларини қўллаш орқали содир этилади.
Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни идентификация қилиш ва қайта йўналтириш тартиби тўғрисидаги низомга 9-ИЛОВА
Намуна « ТАСДИҚЛАЙМАН» Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ___________________ «____» _____ 20__ йил Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс сифатида эътироф этиш тўғрисида ҚАРОР __________________________________________________________________________ (ваколатли давлат органининг номи ва мутахассиснинг лавозими ва Ф.И.О) __________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________ (одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахснинг яшаш манзили, туғилган йили ва Ф.И.О.) билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар билан танишиб чиқиб ҚУЙИДАГИЛАР АНИҚЛАНДИ Жумладан, ___________________________________________________________________________ (аниқланган ҳолатнинг қисқача тавсифи) ___________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________ Юқоридагилардан келиб чиқиб, «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосан ҚАРОР ҚИЛАМАН 1. Дастлабки идентификация _____________________________________________ (туғилган йили, Ф.И.О) билан амалга оширилди ҳамда у одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс ҳисоблансин ва тан олинсин. 2. ____________________________________________________________________, (туғилган йили, Ф.И.О) одам савдосидан жабрланган сифатида тахмин қилинаётган шахсни тан олиш тўғрисидаги маълумотнома берилсин ва йиғилган материални келгусида кўриб чиқиш учун Қонунда белгиланган тартибда «Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича __________________________________________ ҳудудий комиссияга юборилсин. (ҳудудий комиссия номи) ___________________________________ (масъул орган ёки муассаса ходимининг лавозими) 20 __йил «____» _________ _____________________________ (Ф.И.О., имзо)
Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни идентификация қилиш ва қайта йўналтириш тартиби тўғрисидаги низомга 10-ИЛОВА
Намуна « ТАСДИҚЛАЙМАН» Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича Фарғона шаҳар ҳудудий комиссияси раиси, Фарғона шаҳар ҳокими _________________________________ (Ф.И.О.) 2020 йил «____» _______ Шахсни одам савдосидан жабрланган деб топиш тўғрисида ҚАРОР Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича ________________________________________________ҳудудий комиссияси томонидан, ________________________________________________________________манзилда яшовчи (Ф.И.О., туғилган йили) ___________________________________________билан боғлиқ материаллар кўриб чиқилди. Материалларни ўрганиш давомида қуйидагилар, АНИҚЛАНДИ (аниқланган ҳолатнинг қисқача тавсифи) Жумладан,__________________________________________________________________ , Юқоридагилардан келиб чиқиб, «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосан ҚАРОР ҚИЛАМАН 1. Якуний идентификация_________________________________________________________ (Ф.И.О., туғилган йили) билан амалга оширилди ҳамда у одам савдосидан жабрланган деб ҳисоблансин ва тан олинсин. 2. Одам савдосидан жабрланган деб тан олинган __________________________________га (Ф.И.О., туғилган йили) нисбатан хавфни баҳолаш, хавфсизлик режаси ва эҳтиёжлар рўйхати тасдиқлансин. 3. Одам савдосидан жабрланган шахсни тан олиш тўғрисидаги маълумотнома берилсин.
Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни идентификация қилиш ва қайта йўналтириш тартиби тўғрисидаги низомга 11-ИЛОВА
Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган вояга етмаган шахсни идентификация қилиш ва қайта йўналтириш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Одам савдосидан жабрланган вояга етмаган шахс тўғрисида хабардор бўлган шахс Ваколатли органлар ва ташкилотларга хабар беради. Зудлик билан 2-босқич Ваколатли органлар ва ташкилотлар 1. Дастлабки идентификацияни амалга оширади (розилигидан қатъи назар). 2. Вояга етмаган шахсни одам савдосидан жабрланган ҳамда одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс деб топиш тўғрисидаги қарор унинг розилигидан қатъи назар, ўн олти ёшга тўлган вояга етмаган шахсга нисбатан эса унинг ихтиёрий розилиги билан, қонуний вакилнинг ва (ёки) ҳомийлик ҳамда васийлик органи вакилининг, тегишли ихтисослаштирилган муассаса вакилларининг мурожаати асосида қабул қилинади. 3. Вояга етмаган шахснинг оиласини қидириш ёки унга васийлик ёхуд ҳомийлик белгилаш чораларини кўради. 4. Болалар масалалари бўйича комиссияга хабар беради. 5 иш кунидан кечиктирмасдан 3-босқич Болалар масалалари бўйича комиссия Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган вояга етмаган шахсни идентификация қилган ваколатли давлат органининг мутахассиси билан биргаликда ҳуқуқ ва қонуний манфаатларни таъминлаш учун ихтисослаштирилган муассасаларга қайта йўналтиради. Қарор қабул қилингандан сўнг 4-босқич Ваколатли давлат органи 1. Одам савдосидан жабрланган вояга етмаган шахс, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган вояга етмаган шахс ота-онаси, уларнинг ўрнини босувчилар қарамоғидан маҳрум бўлган ёки ўз оиласининг қаердалигини билмаса, дастлабки идентификацияни амалга оширган ваколатли давлат органнинг мутахассиси бошқа ваколатли давлат органлари билан ҳамкорликда вояга етмаган шахснинг оиласини қидириш ёки унга васийлик ёки ҳомийлик белгилаш чораларини кўради. 2. Одам савдосидан жабрланган вояга етмаган тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар беради. Дастлабки идентификация жараёнида ҳамда қарор қабул қилингандан сўнг 5-босқич Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва унинг ҳудудий бўлинмалари Вояга етмаган савдоси жиноятларини содир этишда иштирок этган шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш учун терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ҳаракатларини амалга оширади. Қонуний вакил ва (ёки) ҳомийлик ҳамда васийлик органи вакилининг, тегишли ихтисослаштирилган муассаса вакилларининг розилиги билан ЖПК доирасидаги муддатлар 6-босқич Ваколатли орган 1. Тўпланган ҳужжатларни яшаш жойи бўйича ҳудудий комиссияга юборади. 1. Қарор қабул қилингандан сўнг 2. Ихтисослаштирилган муассасаларга юборади. 2. Шахснинг розилигидан сўнг 7-босқич Ҳудудий комиссия 1. Вояга етмаган шахсни одам савдосидан жабрланган вояга етмаган шахс деб тан олиш учун якуний идентификацияни амалга оширади. 2. Якуний идентификация қилиш зарур ҳолатлар ойдинлаштирилгандан ва аниқлаштирилгандан кейин коллегиал тарзда қарор қабул қилади. 3. Одам савдосидан жабрланган вояга етмаган шахс билан якка тартибда ишлаш шахсий режасини тасдиқлайди. 15 кун ичида, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, бир ойгача бўлган муддатда
Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни идентификация қилиш ва қайта йўналтириш тартиби тўғрисидаги низомга 12-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 февралдаги 60-сон қарорига 2-ИЛОВА
Одам савдосидан жабрланган шахсларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашувини амалга ошириш ҳамда уларга ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Одам савдосидан жабрланган шахсларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашувини амалга ошириш ҳамда уларга ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ижтимоий реабилитация — одам савдосидан жабрланган шахсларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, уларни одам савдоси жиноятлари билан шуғулланувчи шахсларнинг таҳдидларидан ҳимоя қилиш, етказилган зиён ўринини қоплаш, уларни жамиятда ўз ўринини топиб кетишида ёрдам кўрсатишга қаратилган бошқа чора-тадбирлар мажмуи;
қайта мослаштириш — одам савдосидан жабрланган шахсларнинг оилаларида ва жамиятда психологик, ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-маданий муносабатларини қайта тиклаш жараёни;
масъул котиб — одам савдосидан жабрланган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш ва қайта йўналтириш бўйича Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича ҳудудий комиссиянинг масъул ваколатли ходими;
ҳимоя остидаги шахс — одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс;
ҳимояни таъминловчи субъектлар — ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилувчи органлар ва ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида жиноят ишини юритаётган, терговга қадар текширувни амалга ошираётган, суриштирув, дастлабки тергов органлари.
3. Одам савдосидан жабрланган шахсларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашувини амалга ошириш ҳамда уларга ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Одам савдосидан жабрланган шахсларнинг ижтимоий реабилитациясига ёрдам кўрсатиш тартиби
4. Идентификация қилиш жараёнларидан сўнг одам савдосидан жабрланган шахслар Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича ҳудудий комиссияга (кейинги ўринларда — ҳудудий комиссия) мурожаат қилган кундан бошлаб, ҳудудий комиссия масъул котиби одам савдосидан жабрланган шахсларни рўйхатга олиш журналига рўйхатга олади ва қуйидаги ҳаракатларни амалга оширади:
хавфни баҳолашни амалга оширади;
хавфсизлик режасини тузади (заруратга кўра);
эҳтиёжлар рўйхатини белгилайди;
одам савдосидан жабрланган шахслар билан якка тартибда ишлаш бўйича шахсий режасини тузади ҳамда унинг бажарилиши мониторингини амалга оширади;
одам савдосидан жабрланган шахслар билан якка тартибда ишлаш бўйича шахсий режасини амалга оширишда одам савдосидан жабрланган шахсларга ҳамроҳлик қилади;
одам савдосидан жабрланган шахсларни зарурат бўлганда, бошқа ташкилотлар ва муассасаларга ёрдам кўрсатиш учун юборади;
Одам савдосидан жабрланган шахсларга ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация маркази ҳамда Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларига жойлаштиради;
чет эл фуқароси бўлган одам савдосидан жабрланган шахсларни аниқлаш ва ватанига қайтариш зарурлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасини хабардор қилади.
5. Масъул котиб одам савдосидан жабрланган шахслар билан алоқа ўрнатади ва биринчи учрашувда қуйидаги маълумотларни тақдим этади:
ижтимоий реабилитация бўйича кўрсатиладиган ёрдам турлари, уни олиш шартлари ва тартиби;
одам савдосидан жабрланган шахслар ҳақидаги маълумотдан фойдаланиш ва уни сақлаб қолиш.
6. Одам савдосидан жабрланган шахсларнинг ижтимоий реабилитациясига ёрдам кўрсатиш ҳудудий комиссиялар томонидан амалга оширилади.
7. Маълумот тақдим этилганидан сўнг одам савдосидан жабрланган шахслар масъул котибга ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ ижтимоий реабилитация ёрдамига розилик билдириш учун ариза тақдим этади.
8. Масъул котиб одам савдосидан жабрланган шахслар билан ҳамкорлик қилган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмай, ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ хавфни баҳолашни амалга оширади.
9. Масъул котиб хавфни баҳолашни бошлашдан олдин одам савдосидан жабрланган шахсларга баҳолашнинг мақсади ва улардан фойдаланиш тартиби ҳамда ушбу маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар рўйхатини тушунтиради.
10. Масъул котиб одам савдосидан жабрланган шахслар билан ҳамкорлик қилган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмай, ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ хавфни баҳолашни амалга оширади.
11. Хавфни баҳолаш қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:
шахсларнинг тиббий ҳолати (жисмоний ва психологик ҳолат);
зўравонлик таҳдидининг мавжудлиги;
одам савдосидан жабрланган шахсларнинг оилавий муносабатлари;
одам савдоси билан шуғулланувчи шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш имконияти;
чет эл фуқароси бўлган одам савдосидан жабрланган шахсларни ватанига қайтариш тартиби;
одам савдосидан жабрланган вояга етмаган шахсларни болалар муассасаларига жойлаштириш зарурати.
12. Зарурат бўлганда, масъул котиб одам савдосидан жабрланган шахслар, билан биргаликда уч иш кунидан кечиктирмай, ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ хавфсизлик режасини ишлаб чиқади.
Одам савдосидан жабрланган шахсларнинг ҳаёти ва соғлигини муҳофаза қилишни таъминлаш билан боғлиқ хавфсизлик режасининг алоҳида тадбирлари «Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ ишлаб чиқилади.
13. Одам савдосидан жабрланган вояга етмаган шахсларга нисбатан хавфни баҳолашда унинг қонуний вакили ва (ёки) психолог иштирок этиши шарт. Хавфни баҳолаш вояга етмаган шахсларнинг ёши ва жинсини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
14. Хавфни баҳолаш якунлари бўйича ҳудудий комиссия масъул котиби одам савдосидан жабрланган шахслар билан биргаликда бир кун муддатда ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ эҳтиёжлар рўйхатини ишлаб чиқади.
15. Масъул котиб эҳтиёжлар рўйхатини баҳолашдан олдин одам савдосидан жабрланган шахсларга баҳолашнинг мақсади улардан фойдаланиш, ушбу маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган давлат органлари рўйхати тушунтиради.
16. Эҳтиёжлар рўйхати одам савдосидан жабрланган шахсларнинг ижтимоий, тиббий, психологик, ҳуқуқий, таълим, маиший ва бошқа эҳтиёжларини баҳолашни ўз ичига олади.
17. Одам савдосидан жабрланган вояга етмаган шахсларнинг эҳтиёжлар рўйхатини баҳолашда қонуний вакил ва (ёки) психолог иштирок этади. Эҳтиёжлар рўйхатини баҳолаш вояга етмаган шахсларнинг ёши ва жинсини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
18. Одам савдосидан жабрланган шахсларнинг эҳтиёжларини баҳолаш тугагандан сўнг масъул котиб беш иш куни ичида комиссия раисига ишлаб чиқилган ҳужжатларни мувофиқлаштириш ва тасдиқлаш учун ҳудудий комиссия аъзоларини чақириш, шунингдек, зарур ҳолларда хавфсизлик режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни таклиф қилади.
Ҳудудий комиссия қоида тариқасида, ҳужжатларни одам савдосидан жабрланган шахсларнинг иштирокисиз кўриб чиқади.
19. Масъул котиб томонидан ишлаб чиқилган ҳужжатларни муҳокама қилади, заруратга бўлганда, муайян соҳада махсус билимга эга бўлган шахсларни жалб қилади ҳамда ҳужжатларни ўзгартириш бўйича таклифлар киритади.
20. Хавфни баҳолаш, шунингдек, хавфсизлик режаси ва эҳтиёжлар рўйхати комиссия қарори билан тасдиқланади.
3-боб. Одам савдосидан жабрланган шахслар билан якка тартибда ишлаш шахсий режаси
21. Одам савдосидан жабрланган шахслар билан якка тартибда ишлаш шахсий режаси (кейинги ўринларда — шахсий режа) масъул котиб томонидан ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ хавфни баҳолаш, хавфсизлик режаси ва эҳтиёжлар рўйхати асосида ишлаб чиқилади.
22. Шахсий режада қуйидаги ёрдам турларини таъминлашга қаратилган тадбирлар назарда тутилиши мумкин:
вақтинча яшаш жойи (бошпана);
бепул таржимон билан таъминлаш;
одам савдосидан жабрланган шахсларга тушунарли бўлган тилда, уларнинг қонунчиликда мустаҳкамланган ҳуқуқларига оид маслаҳат ва маълумот бериш;
ҳужжатларни тиклаш;
тиббий, психологик, ҳуқуқий ва моддий ёрдам;
иш билан таъминлаш, таълим ва касбий тайёргарлик курсларини бепул тақдим этиш;
вояга етмаган шахсларнинг оилаларини ёки васийларини тиклаш;
одам савдосидан жабрланган шахсларнинг фарзандларини мактабгача таълим муассасаларига бепул жойлаштириш.
23. Ҳудудий комиссиялар дастлабки идентификацияни амалга оширувчи давлат органи томонидан шахсни одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахслар сифатида эътироф этиб, зарур ёрдам олиш учун қайта йўналтирганда мазкур шахсларга вақтинча бошпана, тиббий, психологик, ҳуқуқий ёрдам, таржимон хизматларидан бепул фойдаланиш ҳамда бошқа зарур ёрдамларни кўрсатади.
Агар одам савдосидан жабрланган шахслар вояга етмаган фарзандлари билан биргаликда аниқланса, улар фарзандлари билан бирга вақтинча бошпана билан таъминланади, шу билан бирга болалар ижтимоий реабилитация ва мослашиш бўйича хизматларни ҳам олишади.
24. Шахсий режада одам савдосидан жабрланган шахсларга ёрдам олиш учун қайси мутахассис ёрдами зарурлиги белгилаб берилади. Шахсий режа одам савдосидан жабрланган шахсларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда уч ойдан кам бўлмаган муддатга тузилади.
25. Шахсий режа ҳудудий комиссия раиси томонидан тасдиқлангандан сўнг одам савдосидан жабрланган шахсларга ёрдам кўрсатиш ишлари бошланади.
26. Масъул котиб шахсий режанинг сифатли ва белгиланган муддатларда бажарилишини назорат қилади, зарур ҳолларда ҳудудий комиссия раисига тақдимнома киритади.
27. Ҳудудий комиссия томонидан зарурат туғилганда, шахсий режага тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Бунда масъул котиб томонидан мазкур ўзгартиришлар комиссия аъзолари билан келишилгандан сўнг ҳудудий комиссия раиси томонидан тасдиқланади.
28. Одам савдосидан жабрланган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш чоралари қуйидаги ҳолларда тўхтатилади ёки муддатидан олдин тугатилади:
ижтимоий реабилитация мақсадларига эришилганда;
одам савдосидан жабрланган шахслар ижтимоий реабилитациядан бош тортса;
одам савдоси билан боғлиқ ҳолатлар содир этилмаганлиги ҳақида асослантирилган қарор қабул қилинса.
29. Бунда ёлғон хабар берган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади ва етказилган зарарни қоплаш чоралари кўрилади.
30. Одам савдоси билан боғлиқ ҳолатлар содир этилмаганлиги аниқланса, одам савдосидан жабрланган шахслар билан якка тартибда ишлаш шахсий режаси бекор қилинади, ижтимоий реабилитация ишлари тўхтатилади ҳамда бу ҳақда шахсий режани бажарувчи масъул шахслар ва ҳудудий комиссия аъзоларига маълумот юборилади.
4-боб. Одам савдосидан жабрланган вояга етмаган шахсларнинг ижтимоий реабилитацияси ҳамда мослашувига ёрдам кўрсатиш тартиби
31. Одам савдосидан жабрланган вояга етмаган шахсларнинг ижтимоий реабилитацияси ҳамда мослашувига ёрдам кўрсатиш ҳудудий комиссиялар ва Болалар масалалари бўйича комиссиялар томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда амалга оширилади.
32. Масъул котиб томонидан одам савдосидан жабрланган вояга етмаган шахслар билан якка тартибда ишлаш шахсий режаси ишлаб чиқилади ва ҳудудий комиссия раиси томонидан тасдиқланади.
Шахсий режада ушбу Низомнинг 22-бандида белгиланган чора-тадбирлар назарда тутилади.
33. Одам савдосидан жабрланган вояга етмаган шахсларни ҳимоя қилиш бўйича тузилган шахсий режа лойиҳасини Болалар масалалари бўйича комиссияларга белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун бир иш куни мобайнида киритилади.
5-боб. Одам савдосидан жабрланган шахсларни ҳимоя қилиш тартиби
34. Ҳимояни таъминловчи субъектларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
одам савдосидан жабрланган шахслар учун хавфни баҳолаш ва хавфсизлик режасини тасдиқлаш;
одам савдосидан жабрланган шахслар рўйхатини тасдиқлаш;
шахсий режанинг ҳимояни таъминловчи субъектларнинг ваколатига тааллуқли қисмини бажаришга кўмаклашиш;
меҳнат соҳасидаги ваколатли давлат органининг мутахассиси томонидан аниқланган муаммоларни ҳал қилишда, шахсий режанинг бажарилишини мониторинг қилиш жараёнида кўмаклашиш.
35. Ҳимояни таъминловчи субъектлар белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
хавфни баҳолаш, хавфсизлик режаси, эҳтиёжлар рўйхати ва шахсий режани аниқлаштириш ҳамда қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар киритиш;
давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият вакиллари, ваколатлари доирасида нодавлат нотижорат ва халқаро ташкилотлар (келишилган ҳолда) экспертларини шартнома асосида мутахассис сифатида жалб қилиш;
ҳимояни таъминловчи субъектлар фаолияти тартибини ўзгартириш бўйича таклифлар киритиш;
ҳимояни таъминловчи субъектлар ваколатига тааллуқли масалалар бўйича давлат органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан жабрланувчига тааллуқли материалларни талаб қилиш ва олиш.
36. Одам савдосида гумон қилинаётган шахсларни топиш мақсадида идентификация қилиш ва қайта йўналтиришни амалга оширувчи давлат органлари билан ҳамкорлик қилиш истагини билдирган одам савдосидан жабрланган шахсларга «Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ хавфсизлик чоралари таъминланади.
Одам савдосидан жабрланган деб тан олинган чет эл фуқароларига ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга унинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши ҳолатларидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиш ҳуқуқи берилади.
37. Одам савдосидан жабрланган шахсларни келиб чиқиш мамлакатига ёки ўзлари доимий яшайдиган давлатга қайтариш Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
38. Одам савдосидан жабрланган шахсларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашувини амалга ошириш ҳамда уларга ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш жараёнларини молиялаштириш ва моддий-техник жиҳатдан таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
39. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Одам савдосидан жабрланган шахсларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашувини амалга ошириш ҳамда уларга ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Одам савдосидан жабрланган шахсларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашувини амалга ошириш ҳамда уларга ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ваколатли орган ёки ҳудудий комиссия 1. Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларга ёрдам кўрсатиш зарурати бўлганда уларга ёрдам кўрсатиш ва ҳимоя қилиш бўйича ихтисослаштирилган муассасага юборади. 2. Одам савдосидан жабрланган деб тан олинган шахсларни ҳудудий комиссия томонидан ихтисослаштирилган муассасага юборилади. Шахснинг розилиги олингандан кейин 2-босқич Ҳудудий комиссия масъул котиби 1. Одам савдосидан жабрланган шахсларни рўйхатга олиш журналида қайд этади. Зудлик билан 2. Одам савдосидан жабрланган шахсларга нисбатан хавфни баҳолашни амалга оширади. Уч кун ичида 3. Одам савдосидан жабрланган шахсларнинг хавфсизлик режасини тузади (агар зарурат бўлса). Уч кун ичида 4. Одам савдосидан жабрланган шахслар билан биргаликда эҳтиёжлар рўйхатини белгилайди. Бир кун муддатда 5. Комиссия раисига ишлаб чиқилган ҳужжатларни мувофиқлаштириш ва тасдиқлаш учун тақдим этади, ҳудудий комиссия аъзоларини чақириш таклифини киритади. Беш кун ичида 3-босқич Ҳудудий комиссия 1. Одам савдосидан жабрланган шахсларга нисбатан хавфни баҳолайди, хавфсизлик режаси ва эҳтиёжлар рўйхатини ўрганиб чиқади. 2. Одам савдосидан жабрланган шахсларга нисбатан хавфни баҳолаш, хавфсизлик режаси ва эҳтиёжлар рўйхатини тасдиқлайди. 3. Одам савдосидан жабрланган шахсларга нисбатан хавфни баҳолаш, хавфсизлик режаси ва эҳтиёжлар рўйхати асосида одам савдосидан жабрланган шахслар билан якка тартибда ишлаш шахсий режасини ишлаб чиқади ва ҳудудий комиссия раисига тасдиқлаш учун юборади. Якуний идентификация жараёнида 4-босқич Ҳудудий комиссия раиси 1. Одам савдосидан жабрланган шахслар билан якка тартибда ишлаш шахсий режасини тасдиқлайди. 2. Одам савдосидан жабрланган шахслар билан якка тартибда ишлаш шахсий режасининг тегишли бандларини муддатида бажариш мақсадида масъул шахсларга етказиш учун ҳудудий комиссия масъул котибига топширади. Камида уч ой муддатга тузилади 5-босқич Ҳудудий комиссия масъул котиби 1. Одам савдосидан жабрланган шахслар билан якка тартибда ишлаш шахсий режасини масъул шахсларга етказади. Шахсий режа тасдиқланган куни 2. Одам савдосидан жабрланган шахслар билан якка тартибда ишлаш шахсий режаси сифатли ва белгиланган муддатларда бажарилишини назорат қилади. Режада белгиланган муддатларда
Одам савдосидан жабрланган шахсларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашувини амалга ошириш ҳамда уларга ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Одам савдосидан жабрланган шахсларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашувини амалга ошириш ҳамда уларга ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Хавфни баҳолаш Мутахассис Ф.И.О:_________________________________________________ Ариза берувчининг Ф.И.О:___________________________________________ Сана______________________________________________________________ Омиллар Ҳа Йўқ Билмайман Одам савдосидан жабрланган ( кейинги ўринларда ОСЖ) ҳолатининг мавжудлиги 1. Соғлиги жароҳатлар сурункали касаллик белгилари травматик стресс бузилиши ногиронлик ҳаёт учун хавфли шароитлар оғриқлар руҳий касалликлар ҳомиладорлик тана тўқимасининг бузилиши жинсий йўл билан юқадиган инфекциялар сил касаллиги ОИВ/ОИТС безгак бошқа касалликлар (тушунтириш) 2. Зўравонликка таҳдид одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар томонидан ОСЖга нисбатан ўтмишдаги таҳдидлар одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар томонидан ОСЖга ҳозирги вақтдаги таҳдидлар ОСЖнинг оила аъзоларига таҳдидлар ОСЖ ва унинг оила аъзоларига нисбатан товламачилик ОСЖни мажбурлаш ОСЖни таъқиб қилиш ОСЖнинг одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар билан ҳозирги кунда алоқаси мавжудлиги одам савдоси билан шуғулланувчи шахсларнинг ОСЖ яшаш манзилини хабардорлиги одам савдоси билан шуғулланувчи шахсларнинг ОСЖ телефон рақамини хабардорлиги одам савдоси билан боғлиқ ҳолатнинг давомийлиги: 1 ойдан 6 ойгача; 6 ойдан 1 йилгача; 1 дан 3 йилгача; 5 йилдан ортиқ. ОСЖ боришга қўрқадиган жойларнинг мавжудлиги одам савдоси билан шуғулланувчи шахсларнинг хавфлилик даражаси (шафқатсизлиги, жиноий гуруҳнинг уюшганлик даражаси, уларнинг сони, қуролга эгалиги) бошқа ҳолатлар 3. Оилавий муносабатлари одам савдоси билан шуғулланадиган шахсларнинг ОСЖ қариндошлари билан алоқаси одам савдосига алоқадор бўлган шахслар орасида яқин таниш ва қариндошларининг мавжудлиги ОСЖ оила аъзоларининг одам савдосидан жабрланганлигидан хабардорлиги ОСЖни яшаш жойида унга нисбатан хавфнинг мавжудлиги бошқа ҳолатлар 4. Жиноят иши жараёни ОСЖ бўлган мамлакатда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаати ОСЖ ўз мамлакатидаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаати ОСЖ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилмоқчилиги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чора-тадбирлар амалга оширилганлиги жиноят иши қўзғатилганлиги ҳозирда одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар қўлга олинганлиги ОСЖнинг яшаш ҳудудида одам савдоси жиноятида гумонланаётган шахсларнинг мавжудлигидан хабардорлиги ОСЖнинг ноқонуний фаолиятдаги иштироки учун жиноий жавобгарликка тортилиши хавфининг мавжудлиги бошқа ҳолатлар 5. Ватанга қайтариш ОСЖ ватанга қайтиб келганидан сўнг такроран ОСЖ бўлиш хавфи ёки бошқа турдаги зўравонликларга дучор бўлиш хавфи мавжудлиги ОСЖ ватанга қайтиб келгандан сўнг ижтимоий, шу жумладан, оғир оилавий шароити, ишсизлик ва бошқа муаммоларга дучор бўлиш хавфи мавжудлиги ОСЖ қайтиб келгандан кейин қайта мослашувига таъсир қилиши мумкин бўлган ижтимоий, маданий ёки диний омиллар мавжудлиги бошқа ҳолатлар Мутахассис изоҳи:_____________________________________________ _____________________________________________________________ _____________________________________________________________ _____________________________________________________________ _____________________________________________________________ _____________________________________________________________ _____________________________________________________________ _____________________________________________________________
Одам савдосидан жабрланган шахсларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашувини амалга ошириш ҳамда уларга ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Одам савдосидан жабрланган шахсларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашувини амалга ошириш ҳамда уларга ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Эҳтиёжлар рўйхати Мутахассис Ф.И.О:________________________________________________ Ариза берувчининг Ф.И.О:___________________________________________ Сана_____________________________________________________________ Эҳтиёж Ҳа/йўқ Ижтимоий-тиббий Тиббий ёрдам Касалхонага ётқизиш Терапевт билан маслаҳатлашиш Психотерапия маслаҳати / психиатр Психотерапия Гинеколог билан маслаҳатлашиш Невропатолог билан маслаҳатлашиш Нарколог маслаҳати Даволаш / дорилар ОИВ/ОИТС текшируви Жинсий йўл билан юқадиган инфекцияларни текшириш Спиртли ичимликларни истеъмол қилишдан ёки гиёҳвандликдан даволаш Умумий саломатлик (тушунтириш) Психологик Шахсий маслаҳат Психологик қўллаб-қувватлаш Биргаликда хатти-ҳаракатлар билан ишлаш Оила ва яқин атроф-муҳит билан алоқаларни тиклашга кўмаклашиш Жароҳатдан кейинги профилактика Ижтимоий қўллаб-қувватлаш Ҳуқуқий Шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни тиклашда кўмаклашиш Оилавий ҳуқуқ соҳасидаги маслаҳат (никоҳдан ажралиш, эр-хотиннинг мол-мулкини бўлиш ва бошқалар) Мерос ҳуқуқи соҳасидаги маслаҳат (қонун бўйича мерос, ноқонуний васият ва бошқалар устидан шикоят қилиш) Уй-жой ва коммунал низолар бўйича маслаҳат (ноқонуний кўчириш ва бошқалар) Меҳнат ҳуқуқи соҳасидаги маслаҳат (ишда тиклаш, ноқонуний ишдан бўшатиш, иш ҳақини тўламаслик ва бошқалар) Жиноий процессда адвокатни қўллаб-қувватлаш (суриштирув, тергов ҳаракатларини ўтказиш босқичида ва суд жараёнида, шу жумладан, етказилган зарарни қоплашда ёрдам бериш ва бошқалар) Маъмурий ҳуқуқ соҳасидаги маслаҳат (болаларни ҳимоя қилиш, ҳужжатларни тиклаш ва бошқалар) Маъмурий жараёнда адвокатни қўллаб-қувватлаш (болаларни ҳимоя қилиш ва бошқалар) Тадбиркорликни бошлаш бўйича маслаҳат Ижтимоий-маиший Гуманитар ёрдам (кийим-кечак, озиқ-овқат ва бошқалар) Моддий ёрдам Шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар тўловлари (жарималари) қопланишини таъминлаш Бепул таржимон билан таъминлаш Терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов жараёнларида ОСЖ транспорт харажатларини қоплаш Касбий қайта тайёрлаш Таълим олиш Ишга жойлашиш Хавфсиз яшаш жойи (бошпана) Янги уй топиш Шахсий гигиена воситалари (тиш чўткаси ва пастаси, совун, сочиқ, шампун, аёллар учун шахсий гигиена воситалари ва бошқалар) Жабрланувчи шахсларнинг болаларини парвариш қилиш воситалари (тагликлар, ҳўл рўмолча, ўзгарувчан маҳсулотлар, шунингдек, бутилкалар, болалар аралашмаси ва боланинг эҳтиёжларини қондирадиган бошқа маҳсулотлар) Чет эл фуқаролари учун ўзбек тилини ўрганиш учун бепул имконият яратиш Ички саёҳат учун тўлов Бошқа эҳтиёжлар Мутахассис изоҳи: _______________________________________________________________ _______________________________________________________________ _______________________________________________________________ _______________________________________________________________ _______________________________________________________________ _______________________________________________________________ _______________________________________________________________ _______________________________________________________________
Одам савдосидан жабрланган шахсларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашувини амалга ошириш ҳамда уларга ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Одам савдосидан жабрланган шахс билан якка тартибда ишлаш шахсий режаси Мутахассис Ф.И.О:________________________________________________ Ариза берувчининг Ф.И.О:__________________________________________ Бошланган сана____________________________________________________ Муддатнинг тугаш санаси __________________________________________ Т/р Хизмат номи ва тадбирлар Тадбирларни амалга ошириш Амалга ошириш муддати Ёрдам кўрсатувчи ташкилот Хизмат натижаси
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 8 февраль,
60-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
ANKETASI
MEZONLARI
SXEMASI
NIZOM
SXEMASI
Odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni milliy darajadagi qayta yoʻnaltirish tizimini tasdiqlash toʻgʻrisida
“Odam savdosiga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
odam savdosidan jabrlangan yoki jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni identifikatsiya qilish va qayta yoʻnaltirishni amalga oshiruvchi organlar va tashkilotlarning vazifalarini, identifikatsiya qilish, qayta yoʻnaltirish hamda shaxsiy maʼlumotlar nooshkoraligini taʼminlash tartibini nazarda tutuvchi Odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni identifikatsiya qilish va qayta yoʻnaltirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;
odam savdosidan jabrlangan, shu jumladan, voyaga yetmagan shaxslarning ijtimoiy reabilitatsiyasini, mazkur shaxslar bilan yakka tartibda ishlash rejasini hamda ularning moslashuviga yordam koʻrsatish, shuningdek, odam savdosidan jabrlangan shaxslarni himoya qilish tartibini nazarda tutuvchi Odam savdosidan jabrlanganlarning ijtimoiy reabilitatsiyasi va moslashuvini amalga oshirish hamda ularga yordam koʻrsatish va ularni himoya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Belgilansinki:
odam savdosidan jabrlanganlarni, odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni milliy darajadagi qayta yoʻnaltirish tizimini amalga oshiruvchi vazirlik va idoralar yil yakunlari boʻyicha dekabr oyining 17-sanasiga qadar ushbu qarorning amalga oshirilishi boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligiga axborot taqdim etadilar;
ushbu qarorni amalga oshirish bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari va qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan amalga oshiriladi.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tegishli vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri P.R. Bobojonov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 8-fevraldagi 60-son qaroriga 1-ILOVA
Odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni identifikatsiya qilish va qayta yoʻnaltirish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni identifikatsiya qilish va qayta yoʻnaltirish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
dastlabki identifikatsiya — jismoniy shaxsni odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxs deb tan olish toʻgʻrisida qaror qabul qilish maqsadida maʼlumotlarni olishga, oʻrganishga va baholashga qaratilgan chora-tadbirlar;
suhbat — odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni aniqlash, ularga tegishli yordamlarni koʻrsatish uchun odam savdosidan jabrlangan shaxs sifatida eʼtirof etishga hamda ularning Qonunda koʻrsatilgan huquqlarini tiklashga qaratilgan suhbat;
suhbat va qayta yoʻnaltirishni olib boruvchi mutaxassis — “Odam savdosiga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining (keyingi oʻrinlarda — Qonun) 10-moddasida koʻrsatilgan davlat organlari va ularning hududiy boʻlinmalarining maxsus bilim va koʻnikmaga ega boʻlgan vakili;
qayta yoʻnaltirish — odam savdosidan jabrlangan, odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni tezkor, sifatli va malakali yordam koʻrsatilishiga hamda himoyaga olishga yoʻnaltirish;
yakuniy identifikatsiya — jismoniy shaxsni odam savdosidan jabrlangan deb tan olish yoki tan olishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilish.
3. Odam savdosidan jabrlangan, odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni identifikatsiya qilish va qayta yoʻnaltirish faoliyati davlat organlari va ularning hududiy boʻlinmalari tomonidan fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, nodavlat notijorat tashkilotlari va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlari bilan hamkorlikda amalga oshiriladi.
4. Odam savdosidan jabrlangan, odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni identifikatsiya qilish va qayta yoʻnaltirishda fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, nodavlat notijorat tashkilotlari va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlari davlat organlariga koʻmaklashadi.
5. Ushbu Nizom qoidalari odam savdosidan jabrlangan, odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari, chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarga nisbatan qoʻllaniladi.
6. Odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni aniqlash va identifikatsiya qilish mazkur shaxslarning huquqlarini himoya qilish, odam savdosidan jabrlanganlarning kamsitilishiga yoʻl qoʻymaslik tamoyiliga asoslanadi.
2-bob. Identifikatsiya va qayta yoʻnaltirishni amalga oshiruvchi organlar va tashkilotlar hamda ularning vazifalari
7. Quyidagilar dastlabki identifikatsiyani bevosita amalga oshiruvchi davlat organlari va ularning hududiy boʻlinmalari (keyingi oʻrinlarda — vakolatli davlat organlari) hisoblanadi:
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi;
Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi;
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati;
Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi va uning tizimidagi tashkilotlar;
Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasining xorijdagi diplomatik vakolatxonalari va konsullik muassasalari;
Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi.
8. Yakuniy identifikatsiya Odam savdosiga qarshi kurashish va munosib mehnat masalalari boʻyicha hududiy komissiya (keyingi oʻrinlarda — hududiy komissiya) tomonidan kollegial tarzda amalga oshiriladi.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi oʻz vakolatlari doirasida:
odam savdosi bilan bogʻliq jinoyatlar va huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi arizalarni, xabarlarni va boshqa axborotni qabul qiladi, roʻyxatga oladi hamda ularning “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni , shuningdek, maʼmuriy javobgarlik, jinoyat-protsessual, jinoyat-ijroiya toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari va boshqa qonunlarga muvofiq koʻrib chiqilishini taʼminlaydi;
kelib tushgan murojaatlar orqali odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni aniqlash maqsadida ularni identifikatsiya qiladi hamda qayta yoʻnaltiradi;
ushlab turilganlar, qamoqqa olinganlar va mahkumlar orasida odam savdosi bilan bogʻliq jinoyatlardan jabrlangan shaxslar haqida maʼlumot toʻplaydi, tahlil qiladi va ularni identifikatsiya qilishni tashkil etadi;
axborot-kommunikatsiya texnologiyalari va ijtimoiy media sohasida odam savdosi bilan bogʻliq jinoyatlardan jabrlangan shaxslar haqida maʼlumot toʻplaydi, tahlil qiladi va ularni identifikatsiya qilishni tashkil etadi;
odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxsni dastlabki identifikatsiya qilish maqsadida pul mablagʻlari yoki boshqa mol-mulk bilan bogʻliq operatsiyalarni amalga oshiruvchi tashkilotlar bilan hamkorlik qiladi va “Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunda nazarda tutilgan harakatlarni amalga oshiradi;
odam savdosi bilan bogʻliq jinoyatlarni fosh etish boʻyicha tezkor-qidiruv faoliyatini, jinoyat ishlari boʻyicha tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv va dastlabki tergov oʻtkazishni tashkil etish hamda amalga oshirish davrida odam savdosidan jabrlangan, odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni dastlabki identifikatsiya qilish va qayta yoʻnaltirishni amalga oshiradi;
odam savdosi va u bilan bogʻliq jinoyatlarga toʻqnash kelish xavf ostida boʻlgan shaxslar orasidan odam savdosidan jabrlangan, odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni aniqlash uchun identifikatsiya qilishga yoʻnaltirilgan ijtimoiy dasturlar va loyihalarni amalga oshiradi;
identifikatsiya qilish va qayta yoʻnaltirish jarayonlarida qatnashayotgan davlat organlari va fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, nodavlat notijorat tashkilotlari va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlari mutaxassislarining odam savdosidan jabrlangan, odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxsni aniqlash va identifikatsiya qilish usullari va mezonlari boʻyicha malaka darajasini oshirish maqsadida har yili kamida bir marotaba oʻquv seminar-treninglar tashkil etadi. Oʻz xodimlarining malaka darajasini oshirish istagini bildirgan mazkur organ va tashkilotlarning taqdimnomasiga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining Malaka oshirish instituti va uning hududiy filiallarida oʻqitish tashkil etiladi;
odam savdosi jinoyatlari sodir etilgan xorijiy davlatlar hududida joylashgan Oʻzbekiston Respublikasining diplomatik vakolatxonalari va konsullik muassasalari xodimlari uchun har yili odam savdosining muammosi toʻgʻrisida xabardorlikni oshirish va boshqa mamlakatda aniqlangan odam savdosidan jabrlangan, odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxsni qayta yoʻnaltirish boʻyicha koʻnikmalarni rivojlantirishga qaratilgan oʻquv seminar-treninglarini masofaviy video-aloqa kanallari orqali tashkil etadi.
Identifikatsiya qilish va qayta yoʻnaltirish jarayonlarida qatnashayotgan davlat organlari va fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, nodavlat notijorat tashkilotlari va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlari mutaxassislarining odam savdosidan jabrlangan, odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxsni aniqlash va identifikatsiya qilish usullari va mezonlari boʻyicha malaka darajasini oshirish maqsadida har yili kamida bir marotaba oʻquv seminar-treninglar tashkil etadi;
10. Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi oʻz vakolatlari doirasida:
odam savdosi bilan bogʻliq jinoyatlar va huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi arizalarni, xabarlarni va boshqa axborotni qabul qiladi, roʻyxatga oladi hamda ularning “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni , shuningdek, maʼmuriy javobgarlik, jinoyat-protsessual, jinoyat-ijroiya toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari va boshqa qonunlarga muvofiq koʻrib chiqilishini taʼminlaydi;
kelib tushgan murojaatlar orqali odam savdosidan jabrlangan, odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni aniqlash maqsadida ularni identifikatsiya qiladi hamda qayta yoʻnaltiradi;
odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni aniqlash maqsadida ularni identifikatsiya qilish va qayta yoʻnaltirish faoliyati bilan shugʻullanuvchi vazirliklar, idoralar, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, jamoat birlashmalari, korxonalar, muassasalar, tashkilotlar, hokimlar va boshqa mansabdor shaxslar tomonidan qonunlarning ijro etilishini nazorat qiladi;
odam savdosidan jabrlangan, odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarning Qonunda koʻrsatilgan huquq hamda erkinliklarini taʼminlashga qaratilgan harakatlar ijrosini nazorat qiladi;
tezkor-qidiruv faoliyatini, tergovga qadar tekshiruvni, surishtiruvni, dastlabki tergovni amalga oshiradigan organlar tomonidan odam savdosidan jabrlangan, odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni identifikatsiya qilish va qayta yoʻnaltirish faoliyatida qonunlarning ijro etilishini nazorat qilish hamda ularning odam savdosiga qarshi kurashish borasidagi faoliyatini muvofiqlashtiradi.
11. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati oʻz vakolatlari doirasida:
odam savdosi bilan bogʻliq jinoyatlar va huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi arizalarni, xabarlarni va boshqa axborotni qabul qiladi, roʻyxatga oladi hamda ularning “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni , shuningdek, maʼmuriy javobgarlik, jinoyat-protsessual, jinoyat-ijroiya toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari va boshqa qonunlarga muvofiq koʻrib chiqilishini taʼminlaydi;
kelib tushgan murojaatlar orqali odam savdosidan jabrlangan, odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni aniqlash maqsadida ularni identifikatsiya qiladi hamda qayta yoʻnaltiradi;
xalqaro terrorchilik tashkilotlari va uyushgan jinoiy guruhlar tomonidan amalga oshiriladigan odam savdosi bilan bogʻliq jinoyat ishlari boʻyicha tergovga qadar tekshiruv hamda dastlabki tergov oʻtkazish hamda odam savdosi bilan shugʻullanuvchi shaxslar va odam savdosidan jabrlanganlar tomonidan Oʻzbekiston Respublikasining Davlat chegarasini kesib oʻtishga urinishlar davrida odam savdosidan jabrlangan, odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarning dastlabki identifikatsiya qilish va qayta yoʻnaltirishni amalga oshiradi;
odam savdosi va u bilan bogʻliq jinoyatlarga toʻqnash kelish xavf ostida boʻlgan shaxslar orasidan odam savdosidan jabrlangan, odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni aniqlash uchun identifikatsiya qilishga yoʻnaltirilgan ijtimoiy dasturlar va loyihalarni amalga oshiradi.
12. Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi oʻz vakolatlari doirasida:
odam savdosi bilan bogʻliq jinoyatlar va huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi arizalarni, xabarlarni va boshqa axborotni qabul qiladi, roʻyxatga oladi hamda ularning “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni , shuningdek, maʼmuriy javobgarlik, jinoyat-protsessual, jinoyat-ijroiya toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari va boshqa qonunlarga muvofiq koʻrib chiqilishini taʼminlaydi;
kelib tushgan murojaatlar orqali odam savdosidan jabrlangan, odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni aniqlash maqsadida ularni identifikatsiya qiladi hamda qayta yoʻnaltiradi;
vazirliklar, idoralar va xoʻjalik boshqaruvi organlarida mehnat munosabatlari, mehnatni muhofaza qilish, kasb va mehnat standartlari, gender tenglikka rioya etishni taʼminlash jarayonida qonun buzilish holatlari aniqlanganda, odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni dastlabki identifikatsiya qilishni amalga oshiradi;
xorijda mehnat faoliyatini amalga oshirish davrida zoʻravonlik, majburiy mehnat va kamsitishdan jabrlangan, mehnat va boshqa huquqlari buzilgan, ogʻir moliyaviy ahvolga tushgan va shaxsini tasdiqlovchi hujjatlarsiz, kundalik zarur ehtiyojlari uchun mablagʻsiz qolgan shaxslar orasidan odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni dastlabki identifikatsiya qilish va qayta yoʻnaltirishini amalga oshiradi;
odam savdosi va u bilan bogʻliq jinoyatlarga toʻqnash kelish xavf ostida boʻlgan shaxslar orasidan odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni aniqlash uchun identifikatsiya qilishga yoʻnaltirilgan ijtimoiy dasturlar va loyihalarni amalga oshiradi.
13. Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasining xorijdagi diplomatik vakolatxonalari va konsullik muassasalari oʻz vakolatlari doirasida:
odam savdosi bilan bogʻliq jinoyatlar va huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi arizalarni, xabarlarni va boshqa axborotni qabul qiladi, roʻyxatga oladi hamda ularning “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga muvofiq koʻrib chiqilishini taʼminlaydi;
kelib tushgan murojaatlar orqali odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni aniqlash maqsadida ular tomonidan taqdim etilgan maʼlumot va hujjatlarga asosan dastlabki identifikatsiya qilishni amalga oshiradi hamda qayta yoʻnaltiradi;
chet el hududida boʻlib turgan, odam savdosidan taxminiy jabrlangan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va Oʻzbekiston Respublikasining fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning huquqlarini himoya qilish boʻyicha faoliyatni amalga oshirish davomida odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxs deb topish maqsadida ular tomonidan taqdim etilgan maʼlumot va hujjatlarga asosan dastlabki identifikatsiya qilish va qayta yoʻnaltirishni amalga oshiradi.
14. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi oʻz vakolatlari doirasida:
odam savdosi bilan bogʻliq jinoyatlar va huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi arizalarni, xabarlarni va boshqa axborotni qabul qiladi, roʻyxatga oladi hamda ularning “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni , shuningdek, maʼmuriy javobgarlik, jinoyat-protsessual, jinoyat-ijroiya toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari va boshqa qonunlarga muvofiq koʻrib chiqilishini taʼminlaydi;
kelib tushgan murojaatlar orqali odam savdosidan jabrlangan, odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni aniqlash maqsadida ularni identifikatsiya qiladi hamda qayta yoʻnaltiradi;
shaxslarga tibbiy yordam koʻrsatish va ularni davolash davrida odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni dastlabki identifikatsiya qilish va qayta yoʻnaltirishni amalga oshiradi.
15. Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, nodavlat notijorat tashkilotlari va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlari identifikatsiya qilish va qayta yoʻnaltirishda ishtirok etish jarayonida quyidagi huquqlarga ega:
odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni dastlabki va yakuniy identifikatsiya qilish va qayta yoʻnaltirish vakolatli davlat organlar tomonidan amalga oshirilishida ishtirok etadi va koʻmaklashadi;
odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslar haqida maʼlumot kelib tushganda zudlik bilan vakolatli davlat organlarini bu haqda xabardor qiladi va dastlabki, yakuniy identifikatsiya qilish hamda qayta yoʻnaltirishda ishtirok etadi;
identifikatsiya va qayta yoʻnaltirish bosqichlarida jamoatchilik nazoratini amalga oshiradi;
odam savdosi va u bilan bogʻliq jinoyatlarga toʻqnash kelish xavf ostida boʻlgan shaxslar orasidan odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni aniqlash uchun identifikatsiya qilishga yoʻnaltirilgan ijtimoiy dasturlar va loyihalarni amalga oshirishda ishtirok etadi.
3-bob. Odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni identifikatsiya qilish tartibi
16. Odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni identifikatsiya qilish va qayta yoʻnaltirish ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.
17. Dastlabki identifikatsiya qilish jarayoni ushbu faoliyatni amalga oshiruvchi davlat organining maxsus jihozlangan xonasida, har bir shaxs bilan alohida, xavfsiz muhitda, odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarning asosiy ehtiyojlari (oziq-ovqat va suv, mos kiyim, birinchi zarur tibbiy yordam) qondirilgandan soʻng amalga oshiriladi.
18. Odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni aniqlashning dastlabki bosqichida shifokorlar yoki tibbiyot xodimlari ularning sogʻligʻi holatini, jismoniy shikastlanishlar va kasalliklar mavjudligini qayd etishlari shart. Agar dastlabki identifikatsiya qilish bosqichida shifokor yoki sogʻliqni saqlash mutaxassisi mavjud boʻlmagan taqdirda, dastlabki identifikatsiya qilishni amalga oshiruvchi vakolatli davlat organining mutaxassisi (keyingi oʻrinlarda — mutaxassis) sogʻliq va jismoniy shikastlanishlarni (agar mavjud boʻlsa) tanasini koʻzdan kechirish asosida qayd etishi kerak.
19. Dastlabki identifikatsiya qilishda mutaxassis odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarga ular tushunadigan tilda oʻzini tanishtirishi va ular bilan ishlashdagi rollarini tushuntirishi, shuningdek, identifikatsiya jarayonlari haqida toʻliq maʼlumot berishi hamda zarur hollarda psixologning ishtirokini taʼminlashi shart.
Mutaxassis odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarga chuqur ruhiy, ijtimoiy, jismoniy va boshqa taʼsir yoki jarohat bilan bogʻliq boʻlgan xulq-atvor, aloqa va boshqa xususiyatlarni hamda odam savdosidan jabrlangan erkak va ayollarning turli talab, xohish-istagi, qiziqishini va ehtiyojlarga ega boʻlishligini inobatga olib, kamsitilishga yoʻl qoʻymaslik kabi yondashuvlar asosida suhbat olib borishi lozim.
20. Odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarning dastlabki identifikatsiyasi suhbat shaklida amalga oshiriladi va uni oʻtkazish uchun shaxsdan rozilik olish talab etiladi.
21. Shaxs odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxs sifatida dastlabki identifikatsiyadan oʻtishga rozilik bergan boʻlsa, ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shaklda rasmiylashtiriladi.
22. Agar shaxs odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxs sifatida dastlabki identifikatsiyadan oʻtishga rozilik bermagan boʻlsa, ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq shaklda rasmiylashtiriladi hamda ushbu Nizomda nazarda tutilgan harakatlarni amalga oshirish toʻxtatiladi.
23. Suhbat oʻtkazish jarayonida mutaxassis odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni quyidagi maʼlumotlar bilan tanishtirishi shart:
odam savdosidan jabrlanganlik holatiga aniqlik kiritish uchun dastlabki identifikatsiyadan oʻtish tartibi;
dastlabki identifikatsiya jarayonida odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilingan shaxs sifatida tan olinsa, unga himoya va Qonunda koʻrsatilgan yordam turlaridan foydalanish huquqi;
odam savdosidan jabrlangan shaxslar majburlov yoki tahdid ostida sodir etilgan qilmish uchun fuqarolik, maʼmuriy va jinoiy javobgarlikdan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda ozod qilinishi.
24. Dastlabki identifikatsiya quyidagi asoslar mavjud boʻlganda amalga oshirilishi mumkin:
odam savdosi jinoyatlaridan jabrlangan shaxslar, ularning yaqin qarindoshlari va qonuniy vakillarining arizalari;
korxonalar, muassasalar, jamoat birlashmalari, nodavlat notijorat tashkilotlar, ommaviy axborot vositalari va mansabdor shaxslarning xabarlari;
dastlabki identifikatsiyani amalga oshiruvchi vakolatli davlat organlari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, nodavlat notijorat tashkilotlari va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlari bilan hamkorlikda odam savdosi bilan bogʻliq jinoyat sodir etganligini koʻrsatuvchi maʼlumotlar va izlarni bevosita oʻzlari aniqlashi;
odam savdosidan jabrlanganlarning murojaat qilishlari uchun moʻljallangan “ishonch telefoni”ga kelib tushgan murojaatlar;
odam savdosidan jabrlangan, odam savdosidan jabrlagan deb taxmin qilinayotgan shaxslar Oʻzbekiston Respublikasining xorijdagi diplomatik vakolatxonalari va konsullik muassasalariga bevosita murojaat etganida, shuningdek, xorijiy davlatlar yoki xalqaro tashkilotlarning tegishli axboroti;
shaxslarning oʻz aybini boʻyniga olish haqidagi arizalari.
25. Ushbu Nizomning 24-bandida koʻrsatilgan holatlar aniqlanganda, mutaxassis 5 sutkadan kechiktirmasdan ushbu Nizomga 4-ilovaga muvofiq odam savdosidan jabrlangan shaxslarni dastlabki identifikatsiya qilish uchun suhbat oʻtkazadi.
26. Suhbat davomida yetarli asoslar mavjud boʻlgan taqdirda, shaxs odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxs deb tan olinadi yoki rad etiladi va ushbu Nizomga 5-ilovaga muvofiq odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni identifikatsiya qilish anketasi toʻldiriladi.
27. Dastlabki identifikatsiya qilish davomida mutaxassis odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni quyidagi huquqlari bilan tanishtiradi hamda odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxs sifatida tan olinganda, ularning ushbu huquqlardan foydalanishi taʼminlanadi:
tibbiy yordam olish;
psixologik yordam olish;
huquqiy maslahat olish;
vaqtincha yashash joyidan (boshpanadan) foydalanish;
yaqin qarindoshlari bilan aloqa oʻrnatish;
tarjimon xizmatlaridan tekin foydalanish.
28. Suhbat oʻtkazgan mutaxassis quyidagilarni rasmiylashtiradi:
odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslar ushbu Nizomga 6-ilovaga muvofiq shaklda dastlabki yordam koʻrsatish zarurligi haqida arizani toʻldirib, agar yordam olishni rad etsa, ushbu Nizomga 7-ilovaga muvofiq shaklda hamda oʻz vakolati doirasida arizani koʻrib chiqadi yoki vakolat doirasiga kirmasa tegishliligi boʻyicha vakolatli davlat organiga yuboradi;
ushbu Nizomga 6-ilovaga muvofiq dastlabki yordam koʻrsatish zarurligi haqidagi arizani yoki yordam olishni rad etsa, 7-ilovaga muvofiq arizaning bir nusxasini odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarga topshiradi.
29. Odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilingan shaxslarni yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan voyaga yetmagan shaxslarni aniqlash uchun mutaxassis ushbu Nizomga 8-ilovada koʻrsatilgan mezonlarga muvofiq ushbu shaxslarni dastlabki identifikatsiya qiladi.
30. Odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni aniqlash uchun dastlabki identifikatsiya qilishning quyidagi mezonlari amalga oshiriladi:
harakatlar, yaʼni shaxsning roziligi bilan yoki roziligisiz amalga oshiriladigan odamni oldi-sotdi qilish, yollash, tashish, topshirish, yashirish yoki qabul qilish;
taʼsir oʻtkazish vositalarining qoʻllanilganligi, yaʼni kuch ishlatish yoki kuch bilan tahdid qilish yoxud majburlashning boshqa shakllaridan foydalanish, oʻgʻirlash, firibgarlik, aldash, hokimiyatni suiisteʼmol qilish yoki vaziyatning qaltisligidan foydalanish orqali yoxud boshqa shaxsni nazorat qiluvchi shaxsning roziligini olish uchun toʻlovlar yoki manfaatdor qilish evaziga ogʻdirib olish;
maqsad, yaʼni odamlardan foydalanish boshqa shaxslarning fohishaligidan foydalanishni yoki ulardan shahvoniy foydalanishning oʻzga shakllarini, majburiy mehnatni yoki xizmatlarni, qullikni yoxud qullikka oʻxshash odatlarni, erksizlik holatini yoxud inson aʼzolarini, toʻqimalarini va (yoki) hujayralarini ajratib olish harakatlarining mavjudligi.
31. Shaxs odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxs sifatida eʼtirof etilganda, mutaxassis mazkur shaxsni uning huquqlari bilan tanishtiradi va uning roziligi bilan hududiy komissiyaga shaxsni yakuniy identifikatsiya qilish masalasini koʻrib chiqish uchun hujjatlarini yuboradi, zarur boʻlganda jismoniy va psixologik jihatdan tiklanishida yordam koʻrsatish uchun ixtisoslashtirilgan muassasaga yuboradi.
32. Odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxs bilan suhbat oʻtkazish jarayoni mutaxassis tomonidan amalga oshiriladi.
33. Suhbat savol-javob tarzida oʻtkaziladi va unda mutaxassis savol berish yoʻli bilan odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxsning identifikatsiya anketasini toʻldiradi. Mutaxassis suhbat davomida odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxsning ruhiy va jismoniy holatini inobatga olgan holda, suhbatni toʻxtatishi va uni boshqa vaqtda davom ettirishi mumkin.
34. Suhbat yakunida mutaxassis:
odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxsdan olingan maʼlumotlarni tahlil qiladi;
odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxsdan dastlabki identifikatsiya mezonlariga muvofiq olingan maʼlumotlar asosida yakuniy identifikatsiyani amalga oshirish, zarur hujjatlarni rasmiylashtiradi va ushbu masalani belgilangan tartibda koʻrib chiqish uchun Odam savdosiga va majburiy mehnatga qarshi kurashish boʻyicha hududiy komissiyaga kiritadi;
agar shaxs odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxs sifatida eʼtirof etilgan boʻlsa, ushbu Nizomga 9-ilovaga muvofiq qaror qabul qilinadi hamda unga odam savdosidan jabrlanganlarni qayta yoʻnaltirish jarayonida ishtirok etish uchun ariza berish taklif etiladi;
odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxsga Qonunda koʻrsatilgan yordamlar koʻrsatilishi uchun ariza olinadi.
35. Yakuniy identifikatsiya shaxsni odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxs deb tan olish toʻgʻrisidagi qaror kelib tushgan paytdan eʼtiboran hududiy komissiya tomonidan “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunning 28-moddasida nazarda tutilgan muddatlarda amalga oshiriladi.
36. Yakuniy identifikatsiya maʼmuriy javobgarlik, fuqarolik protsessual, jinoyat-protsessual, jinoyat-ijroiya toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq hududiy komissiyalar tomonidan odam savdosi bilan bogʻliq holatlarga oydinlik va aniqlik kiritilgandan keyin shaxsni ushbu Nizomning 10-ilovasiga muvofiq odam savdosidan jabrlangan deb topish toʻgʻrisida qarorni qabul qilish orqali amalga oshiriladi.
37. Odam savdosidan jabrlangan deb tan olingan shaxs ijtimoiy reabilitatsiya va moslashuv huquqiga ega.
4-bob. Odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni qayta yoʻnaltirish
38. Odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni qayta yoʻnaltirish ularga zarur boʻlgan yordamni, himoyani va reabilitatsiyani taʼminlash uchun amalga oshiriladi.
39. Odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni qayta yoʻnaltirish ularning ushbu Nizomga 6-ilovaga muvofiq yozgan arizasi asosida amalga oshiriladi.
40. Dastlabki identifikatsiya natijasiga koʻra, odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarga zarur boʻlgan yordamni koʻrsatish uchun qayta yoʻnaltirish tartibi belgilanadi.
41. Qayta yoʻnaltirish odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarning roziligi bilan faqat quyidagi holatlarda amalga oshiriladi:
odam savdosidan jabrlangan shaxslarni qayta yoʻnaltirish ular uchun xavf tugʻdirmasa;
odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni odam savdosidan jabrlanganlarni reabilitatsiya qilish, ularga yordam koʻrsatish va ularni himoya qilish boʻyicha ixtisoslashtirilgan muassasalarga yuborish talab etilsa;
odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslar ularni qayta yoʻnaltirishni amalga oshiruvchi davlat organlari bilan hamkorlik qilish huquqidan foydalanishdan bosh tortmasa.
42. Qayta yoʻnaltirishni amalga oshirayotgan vakolatli davlat organlari odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarga quyidagilar haqida maʼlumot beradi:
odam savdosidan jabrlangan shaxslarni himoya qilish tizimi;
vaqtinchalik yashash joyidan (boshpanadan) foydalanish huquqi;
odam savdosi jinoyatlarini sodir etilishini tashkil etayotgan va amalga oshirayotgan shaxslarni jinoiy javobgarlikka tortish uchun huquqni muhofaza qiluvchi organlar bilan hamkorlik qilish huquqi;
yordam berish va himoya qilish maqsadida ularning roziligi bilan odam savdosidan jabrlangan shaxslarga yordam koʻrsatish va ularni himoya qilish boʻyicha ixtisoslashtirilgan muassasalarga (keyingi oʻrinlarda — ixtisoslashtirilgan muassasalar) yuborilishi.
43. Ixtisoslashtirilgan muassasalarda tez tibbiy yordam, psixologik yordam, huquqiy maslahat, tarjimon xizmatlaridan tekin foydalanish huquqi, vaqtincha yashash joyi (boshpana) bilan taʼminlash hamda yaqin qarindoshlari bilan aloqa oʻrnatilishiga yordam beriladi.
44. Odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni qayta yoʻnaltirishda mutaxassis tomonidan quyidagi chora-tadbirlar amalga oshiriladi:
ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatishni tashkil etish;
odam savdosi jinoyatlarini sodir etishda ishtirok etayotgan shaxslarni jinoiy javobgarlikka tortish uchun vakolatli organlar bilan hamkorlik qilishni taklif etish;
zaruratga koʻra, Qonunda belgilangan tartibda sogʻliqni saqlash, bandlik va boshqa sohalarda yordam koʻrsatilishiga koʻmaklashish va yoʻnaltirish;
odam savdosidan jabrlangan shaxslar toʻgʻrisida huquqni muhofaza qiluvchi organlarga xabar berish.
45. Odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni qayta yoʻnaltirishda Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi va uning hududiy boʻlinmalari tomonidan quyidagi chora-tadbirlar amalga oshiriladi:
dastlabki tibbiy tekshiruvni amalga oshirilishi, ularga tibbiy yordam koʻrsatilishi hamda ixtisoslashtirilgan muassasalarga yuborilishini taʼminlash;
odam savdosidan jabrlanganlar toʻgʻrisida huquqni muhofaza qiluvchi organlarga xabar berish.
46. Odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni qayta yoʻnaltirishda Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi va uning tizimidagi tashkilotlar tomonidan quyidagi chora-tadbirlar amalga oshiriladi:
dastlabki identifikatsiyani amalga oshiruvchi mutaxassislar bergan xabar asosida xorijda mehnat faoliyatini amalga oshirish davrida zoʻravonlikka, majburiy mehnatga va kamsitishga, mehnat va boshqa huquqlari buzilishiga duchor etilgan, shaxsini tasdiqlovchi hujjatlarsiz, ogʻir moliyaviy ahvolga tushib qolgan fuqarolarning vatanga qaytarish;
odam savdosidan jabrlangan shaxslarni kasbga yoʻnaltirish va bandligini taʼminlash.
Bunda Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi huzuridagi Xorijda mehnat faoliyatini amalga oshiruvchi fuqarolarni qoʻllab-quvvatlash hamda ularning huquq va manfaatlarini himoya qilish jamgʻarmasi mablagʻlaridan belgilangan tartibda foydalanilishi mumkin.
47. Odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni qayta yoʻnaltirishda huquqni muhofaza qiluvchi organlar va ularning hududiy boʻlinmalari tomonidan quyidagi chora-tadbirlar amalga oshiriladi:
odam savdosi jinoyatlarini sodir etishda ishtirok etgan shaxslarni jinoiy javobgarlikka tortish uchun vakolat doirasida tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv, dastlabki tergov harakatlarini amalga oshirish;
odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarning “Jabrlanuvchilarni, guvohlarni va jinoyat protsessining boshqa ishtirokchilarini himoya qilish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunida belgilangan tartibda daxlsizligini taʼminlash;
odam savdosidan jabrlangan shaxslarga tibbiy, psixologik va ijtimoiy yordam koʻrsatish uchun ularni tegishli organ va tashkilotlarga yoʻnaltirish.
48. Odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni qayta yoʻnaltirishda Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasining xorijiy davlatlardagi diplomatik vakolatxonalari va konsullik muassasalari tomonidan quyidagi chora-tadbirlar amalga oshiriladi:
xorijiy davlatlarda odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarning huquqlarini himoya qilish;
xorijiy davlatlardan odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasiga olib kelinishini taʼminlash;
zaruratga koʻra, xorijiy davlatlarda odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasining Konsullik ustavida nazarda tutilgan huquqlarini taʼminlash;
odam savdosi jinoyatlarini sodir etgan shaxslarni jinoiy javobgarlikka tortish uchun huquqni muhofaza qiluvchi organlar bilan hamkorlik qilish toʻgʻrisida maʼlumot berish.
49. Odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni qayta yoʻnaltirishda Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi va uning tizimidagi tashkilotlar tomonidan quyidagi chora-tadbirlar amalga oshiriladi:
odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarga huquqiy yordam hamda oʻz vakolatiga kiruvchi boshqa masalalarda yordam koʻrsatish;
odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlarini huquqiy himoya qilish boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshirish;
odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni identifikatsiya qilish va qayta yoʻnaltirish faoliyatida qatnashayotgan nodavlat notijorat tashkilotlarining qonunchilik hujjatlari va taʼsis hujjatlarida ushbu faoliyat bilan shugʻullanish vakolati yuzasidan monitoring yuritish hamda qonun buzilish holatlarining oldini olish.
50. Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, nodavlat notijorat tashkilotlari va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlari odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni qayta yoʻnaltirishni amalga oshirayotgan vakolatli davlat organlariga quyidagi chora tadbirlar amalga oshirilishida koʻmaklashadi:
huquqiy, tibbiy va psixologik yordam koʻrsatish va jabrlanganlarni ixtisoslashtirilgan muassasalarga yuborish;
odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni Oʻzbekiston Respublikasiga olib kelish;
odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni kasbga yoʻnaltirish va moslashtirish;
odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni himoya qilish tizimini tushuntirish;
odam savdosidan jabrlangan shaxslarning ijtimoiy reabilitatsiyasi va moslashuvi boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshirish, shu jumladan, odam savdosidan jabrlangan shaxslarga yordam koʻrsatish va ularni himoya qilish boʻyicha ixtisoslashtirilgan muassasalarni tashkil etish;
odam savdosidan jabrlangan shaxslarga vaqtincha boshpana berish.
5-bob. Odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan voyaga yetmagan shaxs bilan ishlash
51. Odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan voyaga yetmagan shaxslarni identifikatsiya qilish va qayta yoʻnaltirish ushbu Nizomga 11-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.
52. Mutaxassis voyaga yetmagan shaxslarni odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan voyaga yetmagan shaxslar sifatida identifikatsiya qilganda, ularning “Bola huquqlarining kafolatlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunida koʻrsatilgan huquqlari amalga oshirilishi uchun Bolalar masalalari boʻyicha komissiyani xabardor qiladi.
53. Bolalar masalalari boʻyicha komissiya odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan voyaga yetmagan shaxslarni identifikatsiya qilgan mutaxassis bilan birgalikda huquq va qonuniy manfaatlarni taʼminlash uchun zarur hollarda zudlik bilan odam savdosidan jabrlanganlarga yordam koʻrsatish va ularni himoya qilish boʻyicha ixtisoslashtirilgan muassasalarga qayta yoʻnaltiradi.
54. Odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan voyaga yetmagan shaxslarni identifikatsiya qilish va qayta yoʻnaltirishda quyidagilar taʼminlanadi:
voyaga yetmagan shaxslarning uy-joyi xavfsizligi, daxlsizligi, xat-xabarlari sir tutilishi;
ekspluatatsiya va zoʻravonlikning barcha shakllaridan, shu jumladan, jismoniy, ruhiy va jinsiy zoʻravonlikdan, qiynoqlarga solishdan yoki shafqatsiz, qoʻpol yoxud inson qadr-qimmatini kamsituvchi boshqa shakldagi muomaladan, huquqbuzarliklar va gʻayriijtimoiy harakatlar sodir etishga jalb etilishidan himoya qilinishi;
tarjimon, pedagog yoki psixolog, shu bilan birga qonuniy vakilning ishtiroki.
55. Xorijdagi odam savdosidan jabrlangan va odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan voyaga yetmagan shaxslar Oʻzbekiston Respublikasiga Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 7-yanvardagi 6-son qarori bilan tasdiqlangan Xorijda ota-onasi qaramogʻidan mahrum boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining bolalarini Oʻzbekiston Respublikasiga qaytarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq olib kelinadi.
56. Odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan voyaga yetmagan shaxslar ota-onasi, ularning oʻrnini bosuvchilar qaramogʻidan mahrum boʻlgan boʻlsa yoki oʻz oilasining qayerdaligini bilmasa, dastlabki identifikatsiyani amalga oshirgan mutaxassis boshqa vakolatli davlat organlari bilan hamkorlikda voyaga yetmagan shaxslar oilasini qidirish yoki ularga vasiylik yoki homiylik belgilash choralarini koʻradi.
57. Odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan voyaga yetmagan shaxslarni dastlabki identifikatsiya qilish uchun ushbu jarayon ular bilan maxsus jihozlangan xonada, qayd etishning texnik vositalaridan foydalangan holda, ota-onasi yoki qonuniy vakili, homiylik hamda vasiylik organining vakili va psixolog ishtirokida suhbat oʻtkazish orqali amalga oshiriladi.
58. Suhbat voyaga yetmagan shaxslarning jinsi, yoshi va boshqa oʻziga xos xususiyatlari inobatga olingan holda amalga oshiriladi.
Odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan voyaga yetmagan shaxslar bilan suhbat bir xil jinsdagi mutaxassis tomonidan oʻtkaziladi.
59. Oʻzbekiston Respublikasi hududida odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan voyaga yetmagan shaxslarni identifikatsiya qilish boʻyicha suhbatda voyaga yetmagan shaxslar ota-onasi yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarning ishtirok etishi taʼminlanadi.
Voyaga yetmagan shaxslar suhbatda ota-onasi yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarning ishtirok etishini rad etgan taqdirda, voyaga yetmaganlar oʻrtasida nazoratsizlik va huquqbuzarliklar profilaktikasi inspektori hamda psixologning ishtiroki taʼminlanadi.
Xorijdagi odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan voyaga yetmagan shaxslar bilan suhbat masofaviy video-aloqa kanallari orqali oʻtkaziladi.
60. Odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan voyaga yetmagan shaxslar bilan suhbat oʻtkazishdan maqsad uning yoshi, fuqaroligi, ota-onasi yoki vasiylarining mavjudligi va ularning qayerdaligi haqida maʼlumotlar toʻplashdan iborat.
61. Voyaga yetmagan shaxslar dastlabki identifikatsiya bosqichida odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan voyaga yetmagan shaxslar sifatida ushbu Nizomga muvofiq tan olinadi.
62. Odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan voyaga yetmagan shaxslar chet el fuqarolari boʻlsa, identifikatsiyani amalga oshiruvchi davlat organining mutaxassisi Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligini xabardor qiladi.
63. Identifikatsiya qilish uchun vakolatli davlat organining odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan voyaga yetmagan shaxslarni identifikatsiya qilish toʻgʻrisidagi qaror ularning roziligidan qatʼi nazar qabul qilinadi.
Oʻn olti yoshga toʻlgan voyaga yetmagan shaxslarga nisbatan esa ularning ixtiyoriy roziligi bilan, qonuniy vakilining va (yoki) homiylik hamda vasiylik organi vakilining, tegishli ixtisoslashtirilgan muassasa vakillarining murojaati asosida qaror qabul qilinadi.
64. Odam savdosidan jabrlangan voyaga yetmagan shaxslarga nisbatan olib borilayotgan barcha harakatlar “Bola huquqlarining kafolatlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni va xalqaro shartnomalari talablariga muvofiq amalga oshiriladi.
6-bob. Odam savdosidan jabrlangan, odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslar toʻgʻrisidagi shaxsiy maʼlumotlarning nooshkoraligini taʼminlash tartibi
65. Quyidagilar odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslar toʻgʻrisida shaxsiy maʼlumotlar nooshkoraligini taʼminlovchi subyektlar (keyingi oʻrinlarda — subyektlar) hisoblanadi:
odam savdosidan jabrlangan shaxslarni aniqlash, qayta yoʻnaltirish va ularga ijtimoiy yordam koʻrsatishda odam savdosidan jabrlangan shaxslarni aniqlash va suhbat jarayonida ishtirok etuvchi vakolatli davlat organlari;
fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, nodavlat notijorat tashkilotlari va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlari (kelishilgan holda);
xalqaro tashkilotlar (kelishilgan holda);
tashkiliy-huquqiy shaklidan va idoraviy boʻysunuvidan qatʼi nazar ixtisoslashtirilgan muassasalar.
66. Mutaxassis suhbat paytidan boshlab, odam savdosidan jabrlangan, odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslar haqidagi shaxsiy maʼlumotlarning maxfiyligini taʼminlaydi.
Odam savdosidan jabrlangan shaxslarni aniqlashda ishtirok etadigan subyektlar maxfiy axborotni himoya qilish boʻyicha idoraviy hujjatga ega boʻlishi kerak, bu esa davlat sirlaridan foydalanishga doir ruxsatnomaga ega boʻlgan shaxslar doirasini, shuningdek, xodimlarning maxfiy axborotni oshkor qilmaslik majburiyatini belgilaydi.
67. Subyektlar maʼlumotlarning maxfiyligini taʼminlash uchun odam savdosidan jabrlangan, odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarning shaxsiy maʼlumotlari bilan ishlashda quyidagilarga masʼuldir:
odam savdosidan jabrlangan, odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni ular haqida maʼlumot toʻplashning sabablari va maqsadlari haqida xabardor qilish;
odam savdosidan jabrlangan, odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslar haqida shaxsiy maʼlumotni oʻzlarining yozma va ogʻzaki roziligisiz muayyan maqsadlar uchun uzatmaslik;
odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarning, ular haqidagi maʼlumotlar bilan tanishish imkoniyatini yaratish;
ommaviy chiqishlarda yoki ommaviy axborot vositalari bilan boʻladigan uchrashuvlarda ushbu shaxslar roziligisiz ularning shaxsiga doir maʼlumotlarni oshkor qilmaslik;
odam savdosidan jabrlangan, odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslar haqidagi maʼlumotlarni faqat ularning roziligi bilan oshkor etish va bunday oshkoralik olib kelishi mumkin boʻlgan xatarlar toʻgʻrisida tushuntirish;
odam savdosidan jabrlangan shaxslarni tasvirlaydigan grafik tasvirlar yoki videomateriallardan foydalanganda, ularni tanitmaslik va ovozni oʻzgartirishni taʼminlash.
Odam savdosidan jabrlangan, odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslar va subyektlar ushbu Nizomga 12-ilovaga muvofiq maxfiylik toʻgʻrisidagi kelishuv bitimiga imzo chekadi.
Maʼlumotlarning maxfiyligini taʼminlash va ularni oshkor qilish oqibatlari masalalari boʻyicha mutaxassislarning malakasini doimiy ravishda oshirish taʼminlanadi.
68. Odam savdosidan jabrlangan, odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarning shaxsiy maʼlumotlari bilan ishlashda quyidagilar taqiqlanadi:
axborotni olish vakolatiga ega boʻlmagan ommaviy axborot vositalariga yoki uchinchi shaxslarga odam savdosidan jabrlangan, odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslar haqidagi maʼlumotlar bilan ishlash va tarqatish;
odam savdosidan jabrlanganning shaxsini aniqlanishi mumkin boʻlgan grafik tasvirlar yoki videolarni nashr etish;
odam savdosidan jabrlangan shaxslarni aniqlashga imkon beradigan muayyan ishning kelib chiqishi yoki holati haqida maʼlumot berish;
odam savdosidan jabrlangan, odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslar haqida chop etilgan bosma maʼlumotlarni boshqalar uchun foydalanish imkoniyati mavjud boʻlgan joylarda qoldirish.
69. Shaxsiy maʼlumotlarni qabul qiluvchiga ushbu maʼlumotlarni uzatishda maxfiylik tartibotiga rioya qilish majburiyati yuklanadi.
70. Shaxsiy maʼlumotlarning transchegaraviy uzatilishida xalqaro shartnomalar asosida qabul qiluvchi tomon odam savdosidan jabrlangan shaxslarning huquq va erkinliklarini yetarli darajada himoya qilishni taʼminlaydi.
71. Subyektlar odam savdosidan jabrlangan shaxslar haqidagi maʼlumotlarni Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali uzatayotganda shaxsiy maʼlumotlarni muhofaza qilish chora-tadbirlarini taʼminlaydi, ularning buzilishi va ruxsatsiz ishlatilishining oldini oladi.
72. Odam savdosidan jabrlangan, odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarning shaxsiy maʼlumotlarini ularning huquqlari va erkinliklarini yetarli darajada himoya qilishni taʼminlamaydigan mamlakatlarga oʻtkazish quyidagi hollarda amalga oshirilishi mumkin:
shaxsiy maʼlumotlarni uzatish uchun odam savdosidan jabrlangan shaxslarning roziligi;
agar odam savdosidan jabrlangan shaxslarning hayotiy manfaatlarini himoya qilish uchun maʼlumotlarni uzatish zarur boʻlsa;
ommaviy foydalanilayotgan maʼlumotlar ichida shaxsiy maʼlumotlar mavjud boʻlsa.
73. Odam savdosidan jabrlangan shaxslarning shaxsiy maʼlumotlarini jahon internet axborot tarmogʻi orqali uzatishda bunday maʼlumotlarni uzatuvchi subyekt axborotning maxfiyligiga rioya qilgan holda, ularni zarur himoya vositalari bilan taʼminlashi shart.
74. Odam savdosidan jabrlangan, odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslar haqidagi maʼlumotlar tarqatilishi ularning hayoti yoki sogʻligʻiga tahdid soladigan boʻlsa oshkor qilinmaydi.
7-bob. Yakunlovchi qoidalar
75. Odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni identifikatsiya qilishni va qayta yoʻnaltirishni moliyalashtirish hamda moddiy-texnik taʼminlash Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan amalga oshiriladi.
76. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
77. Dastlabki identifikatsiyaning notoʻgʻri amalga oshirilishi, yetarli asoslarsiz odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilingan shaxs sifatida eʼtirof etilishi natijasida shaxslarga koʻrsatilgan yordamlar uchun sarflangan budjet mablagʻlari dastlabki identifikatsiyani amalga oshirgan davlat organi tomonidan qonun hujjatlarida belgilangan tartibda qoplanadi.
Shaxs qonunchilik hujjatlarida koʻrsatilgan huquqlarga ega boʻlish maqsadida yolgʻon xabar bersa, qonunchilik hujjatlarida koʻrsatilgan tartibda javobgarlikka tortiladi va yetkazilgan zararni qoplab beradi.
78. Identifikatsiya jarayonida shaxs oʻziga nisbatan qabul qilingan qarorlardan qoniqmasa, Odam savdosiga qarshi kurashish masalalari boʻyicha kichik komissiya va Munosib mehnat masalalari boʻyicha kichik komissiya raislariga murojaat qilish huquqiga ega.
Odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni identifikatsiya qilish va qayta yoʻnaltirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni identifikatsiya qilish va qayta yoʻnaltirish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Odam savdosidan jabrlangan jismoniy shaxs yoki ushbu holatdan xabardor boʻlgan boshqa shaxslar Vakolatli organlar va tashkilotlarga murojaat qiladi yoxud xabar beradi. Zudlik bilan 2-bosqich Vakolatli organ va tashkilotlar 1. Odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxs sifatida dastlabki identifikatsiyadan oʻtishga roziligini oladi. 2. Dastlabki identifikatsiyani amalga oshiradi. 3. Odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxs sifatida tan olish yoki rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. 5 kun ichida 3-bosqich Vakolatli organ va tashkilotlar 1. Odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxs sifatida tan olingan shaxsning huquqlarini tushuntiradi. 2. Odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxsga belgilangan yordamlarni koʻrsatadi, agarda chet davlatda boʻlsa vatanga qaytarish choralarini koʻradi. 3. Odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxsga huquqni muhofaza qiluvchi organlar bilan hamkorlik qilishni taklif etadi. Qaror qabul qilingandan soʻng 4-bosqich Odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxs Vakolatli organga huquqni muhofaza qiluvchi organlar bilan hamkorlik qilishi toʻgʻrisida rozilik beradi yoki hamkorlikni rad etadi. Murojaat qilingan kundan eʼtiboran 30 sutkadan kam boʻlmagan muddatda 5-bosqich Huquqni muhofaza qiluvchi organlar Odam savdosi jinoyatlarini sodir etishda ishtirok etgan shaxslarni jinoiy javobgarlikka tortish uchun tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv, dastlabki tergov harakatlarini amalga oshiradi. Shaxsning roziligidan soʻng JPK doirasidagi muddatlar 6-bosqich Vakolatli organ 1. Toʻplangan hujjatlarni yashash joyi boʻyicha hududiy komissiyaga yuboradi. 1. Qaror qabul qilinganidan soʻng 2. Ixtisoslashtirilgan muassasalarga yuboradi. 2. Shaxsning roziligidan soʻng 7-bosqich Hududiy komissiya 1. Shaxsni odam savdosidan jabrlangan deb tan olish boʻyicha yakuniy identifikatsiyani amalga oshiradi 2. Yakuniy identifikatsiya qilish zarur holatlar oydinlashtirilgandan va aniqlashtirilgandan keyin kollegial tarzda qaror qabul qiladi. 3. Odam savdosidan jabrlangan shaxsning ijtimoiy reabilitatsiyasi va moslashuvi boʻyicha yakka tartibdagi rejani tasdiqlaydi. 15 kun ichida, qoʻshimcha hujjatlarni soʻrab olish talab etilganda esa, bir oygacha boʻlgan muddatda
Odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni identifikatsiya qilish va qayta yoʻnaltirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni identifikatsiya qilish va qayta yoʻnaltirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni identifikatsiya qilish va qayta yoʻnaltirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Shaxsni dastlabki identifikatsiya qilish uchun suhbat oʻtkazish bosqichlari
Bosqich nomi Amalga oshiriladigan harakatlar Kirish qismi 1. Suhbat olib borayotgan mutaxassis suhbatdoshiga oʻzini tanishtirish. 2. Suhbat oʻtkazish maqsadini tushuntirish (respondentning ehtiyojlarini aniqlash zarurligiga urgʻu bergan holda) . Maʼlumotlarni toʻplash va almashish boʻyicha kelishish (nooshkoralik asosida) 1. Shaxsni uning shaxsi haqidagi maʼlumotlar sir tutilishidan xabardor qilish. 2. Shaxsni unga doir maʼlumotlarni ishlatish va tarqatishni chegaralovchi huquqlari bilan tanishtirish. Odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxsning huquqlari bilan tanishtirish 1. Qonunlarda koʻrsatilgan huquq va majburiyatlar bilan tanishtirish. 2. Ixtisoslashtirilgan yordam koʻrsatish imkoniyati haqida maʼlumotlar berish. Shaxsga doir maʼlumotlarni toʻplash Shaxs bilan keyinchalik aloqa oʻrnatish usullarini belgilash. Shaxsni odam savdosi bilan shugʻullanuvchi shaxs bilan aloqaga chiqishdan oldingi hayoti toʻgʻrisida maʼlumotlar toʻplash Shaxsni, odam savdosi bilan shugʻullanuvchi shaxsning taklifini qabul qilish sababi va omillarini aniqlash. Odam savdosining toʻgʻridan-toʻgʻri belgilari haqida maʼlumotlar toʻplash 1. Shaxslarga (harakat) nisbatan ulardan foydalanish maqsadida ularni yollash, tashish, topshirish, yashirish yoki qabul qilish kabi harakatlar boʻlganligini aniqlaydi va tahlil qilish. 2. Shaxsga (vosita) kuch bilan tahdid qilish yoki kuch ishlatish yoxud majburlashning boshqa shakllaridan foydalanish, oʻgʻirlash, firibgarlik, aldash, hokimiyatni suiisteʼmol qilish yoki vaziyatning qaltisligidan foydalanish orqali yoxud boshqa shaxsni nazorat qiluvchi shaxsning roziligini olish uchun toʻlovlar yoki manfaatdor etish evaziga ogʻdirib olish kabi taʼsir choralar qoʻllanilganligini tahlil qilish. 3. Shaxsning (maqsad) fohishaligidan foydalanishni yoki undan shahvoniy foydalanishning oʻzga shakllarini, majburiy mehnatni yoki xizmatlarni, qullikni yoxud qullikka oʻxshash odatlarni, erksizlik holatini yoxud inson aʼzolarini, toʻqimalarini va (yoki) hujayralarini ajratib olish kabi ekspluatatsiya qilish maqsadini aniqlash. Odam savdosining bevosita belgilari haqida maʼlumotlar toʻplash (odam savdosining toʻgʻridan-toʻgʻri belgilari boʻlmagan taqdirda amalga oshiriladi) 1. Shaxsning psixologik holatini tahlil qilish. 2. Ijtimoiy muammolar va odam savdosidan oldingi holatlarning tahlilini amalga oshirish (yashash manzili, muhit va boshqalar) . Xavfni aniqlash 1. Shaxs va uning yaqin qarindoshlarining sogʻligiga va hayotiga xavfni tahlil qilish (suhbatdoshda huquqni muhofaza qiluvchi organlar bilan hamkorlik qilish xohishini uygʻotish) . 2. Agarda hamkorlik qilish istagi bildirilmasa, unga yordam berish dasturidan chiqishini tushuntirish. Suhbatdosh (respondent)ning shoshilinch, ustuvor va uzoq muddatli ehtiyojlarini aniqlash 1. Qonunchilik hujjatlarida odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxsning huquqlari doirasida yordamga boʻlgan ehtiyojini aniqlash. 2. Uzoq muddatli ehtiyojlarini aniqlash (identifikatsiya qilinmagan shaxsga qoʻllanilmaydi) . Odam savdosidan jabrlanganlar, shaxsni qayta yoʻnaltirish Shaxsni qayta yoʻnaltirishga bergan roziligini tegishli tartibda rasmiylashtirish.
Odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni identifikatsiya qilish va qayta yoʻnaltirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
Shaxsni dastlabki identifikatsiya qilish
Roʻyxatga olingan sanasi: _____________________ Roʻyxatda oʻtgan kodi:__ __________ Suhbat sanasi: _____________________________________________________________ Tashkilot nomi: ____________________________________________________________ Suhbatdoshning familiyasi, ismi, otasining ismi: _______________________________ Tashkilot turi: □ diplomatik vakolatxona/konsullik muassasasi □ huquqni muhofaza qiluvchi organ (IIV, Prokuratura, DXX) □ sogʻliqni saqlash organlari □ bandlik va mehnat organlari □ NNT □ xalqaro tashkilot □ boshqa Yuqorida koʻrsatilgan tashkilotga qayta yoʻnaltirilgan tashkilotning nomi: __________ ____________________________________________________________________________ 1. Shaxsiy maʼlumotlar Familiyasi:____________________________ _________ Ismi: ______________________ Jinsi: □ Ayol □ Erkak Tugʻilgan sanasi: _________________ Tugʻilgan joyi: ______________________________ Fuqaroligi: □ Oʻzbekiston Respublikasi □ Fuqaroligi boʻlmagan shaxs □ Boshqa davlat □ Boʻlgan davlati _______________________________________________________________ Millati/elati: □ Oʻzbek □ Boshqa _____________________________________________ Doimiy roʻyxatdan oʻtgan joyi: _________________________________________________ Boʻlgan joyi: ________________________________________________________________ Oilaviy ahvoli: □ yolgʻiz □ uylangan/turmushga chiqqan □ ajrashgan □ ayrilgan □ birga yashovchi □ beva/beva ayol Onasining familiyasi, ismi:___________________________________________________ Otasining familiyasi, ismi:___________________________________________________ Qonuniy vakil (faqat voyaga yetmaganlar uchun): ___________________________________ Farzandlar soni: □ Yoʻq □ 1 □ 2 □ 3 □ Koʻproq (koʻrsating) _______________________ Farzandlarning familiyasi, ismi va tugʻilgan sanasi:______________________________ _____________________________________________________________________________ 2. Ijtimoiy-iqtisodiy ahvoli (odam savdosiga duch kelishidan oldin) Taʼlim darajasi: □ bir yosh □ 1 — 3 yosh □ 3 — 7 yosh □ 7 — 9 yosh (boshlangʻich sinflar) □ 10 — 17 yosh (oʻrta maktab) □ litsey □ oʻrta-maxsus maʼlumot (kollej) □ oliy maʼlumot □ tugallanmagan oliy maʼlumot □ boshqa Kasb/mutaxassisligi: _________________________________________________________ Agar taʼlim darajasi 0, savodxonlik darajasini koʻrsatadi (oʻqish va yozishni bilishi?) □ Ha □ Yoʻq Oldingi ish tajribasi mavjudligi: □ Ha □ Yoʻq □ Boshqa □ Ketishidan oldin ijtimoiy holati qanday edi: □ talaba □ xizmatchi □ ishsiz □ boshqa Oylik/kishi boshiga oʻrtacha oylik daromad (___):_________________________________ Migratsiya sababi: □ qashshoqlik □ oiladagi zoʻravonlik □ ishsizlik □ uy-joyi mavjud emasligi □ boshqa _______________ Muqaddam sudlanganligi: □ Ha □ Yoʻq Agar boʻlsa, jinoyat turi, sud hukmining sanasi va sudlanish muddatini koʻrsating: ____________________________________________________________________________ 3. Odam savdosi jinoyatining bosqichlari va elementlari 3.1. Yollash Yollash sanasi:_______________________________________________________________ Yollanishi amalga oshirilgan davlat ____________________________________________ Yollovchi bilan ushbu shaxs oʻrtasida qanday yoʻl bilan aloqa oʻrnatilgan: □ shaxsiy aloqa □ gazetaga eʼlon □ radioga eʼlon □ internet (ijtimoiy tarmoqlar)ga eʼlon □ televideniyega eʼlon □ tanishlar orqali/qoʻshnilar □ oila aʼzolari orqali □ olib qochish □ boshqa __________________________________________________________________________ Mazkur shaxsga boradigan davlatida vaʼda qilingan ish yoki daromad turi: □ enaga □ uy ishlari □ qurilish ishlari □ qishloq xoʻjaligida ishlash □ boshqa jismoniy mehnat □ savdo □ raqsga tushish □ ofitsiant(ka) □ nikoh tuzish □ shahvoniy-biznes □ tilanchilik □ jinoiy faoliyat □ harbiy xizmat □ turizm □ boshqa___________________________________________________________________ Mazkur shaxs qaysi davlatda ishlashga rozi boʻlgan?: _____________________________ Belgilagan mamlakatda vaʼda qilingan ish haqi miqdori:__________________________ Mazkur shaxs yollovchiga oldindan avans tariqasida haq toʻlaganmi? □ Ha □ Yoʻq Agar ha boʻlsa, qancha? ________________________________________________________ Yollovchi haqidagi maʼlumotlar: □ Yuridik shaxs □ Jismoniy shaxs Agar yollovchi — yuridik shaxs boʻlsa, koʻrsating: □ Sayohat agentligi □ Bandlik agentligi □ Boshqa _________________________________ Agar yollovchi jismoniy shaxs boʻlsa, koʻrsating: Yollovchilar soni: _____________________________________________________________ Birinchi yollovchining jinsi: □ E □ A Birinchi yollovchining fuqaroligi: □ Oʻzbekiston □ Boshqa davlat _____________________ □ Nomaʼlum Millati/elat birinchi yoʻllovchi: ____________________________________________ Birinchi yollovchi bilan munosabatlar turi: □ oila aʼzosi □ qarindosh □ seviklisi □ doʻsti □ qoʻshnisi □ tanishi □ notanish □ nomaʼlum □ boshqa __________________________________________________________________ Ikkinchi yollovchining jinsi: □ E □ A Ikkinchi yollovchining fuqaroligi: □ Oʻzbekiston □ Boshqa davlat _________________________ □ Nomaʼlum Millati/elati Ikkinchi yollovchi: ____________________________________________ Ikkinchi yollovchi bilan munosabatlar turi: □ oila aʼzosi □ qarindosh □ seviklisi □ doʻsti □ qoʻshnisi □ tanishi □ notanish □ nomaʼlum □ boshqa __________________________________________________________________ yollash davrida foydalanilgan boshqarish vositalari: □ aldov □ shaxsni sotib olish, jabrlanuvchini boshqarish □ oʻgʻirlash □ jismoniy qaramlikdan foydalanish (narkotiklar yoki psixotrop moddalar) □ boshqa vositalar __________________________________________________________ yollovchiga mazkur shaxs qarzini toʻlashi kerak edimi? □ Ha □ Yoʻq □ Nomaʼlum Agar ha boʻlsa, koʻrsating: Pul miqdori: _________________ Davr: _________________ Nima uchun qarz boʻlgan? ______________________________________________________ Mazkur shaxs sotilgan boʻlsa, pul miqdorini koʻrsating: __________________________ 3.2. Tashish Mazkur shaxs oʻz mamlakatidan boshqa joyga koʻchirilganmi? □ Ha □ Yoʻq Mazkur shaxs oʻz mamlakatidan boshqa joyga olib tashilganmi? □ Ha □ Yoʻq Transport xarajatlari kim tomonidan qoplangan: □ mazkur shaxs □ odam sotuvchi/yoʻllovchi □ boshqa __________________________________________________________________ Sayohat usuli: □ piyoda □ mashinada □ qatnovchi taksi □ yoʻlovchi avtobus □ poyezd □ samolyot □ dengiz kemasi □ boshqa _________________________________________________________________ Mazkur shaxs chegarani kesib oʻtdimi? □ Ha □ Yoʻq □ Nomaʼlum Agar ha boʻlsa, chegarani qanday kesib oʻtganligini koʻrsating: □ qonuniy □ noqonuniy □ nomaʼlum Agar noqonuniy boʻlsa, foydalanilgan shaxsini tasdiqlovchi hujjatini koʻrsating: □ shaxsiy □ qalbaki □ nomaʼlum Viza kerak edimi? □ Ha □ Yoʻq □ Nomaʼlum Agar ha boʻlsa, qanday viza bilan foydalanilganligini koʻrsating: □ rasmiy □ qalbaki □ nomaʼlum Shaxsini tasdiqlovchi hujjati hozir qayerda? □ mazkur shaxsda □ yoʻllovchida/odam sotuvchida □ ichki ishlar organlarida □ nomaʼlum □ boshqa ________________________________________________________________ Mazkur shaxs boshqa davlatlar orqali tranzit yoʻllari bilan yurganmi? □ Ha □ Yoʻq □ Nomaʼlum Agar ha boʻlsa, ushbu shaxs mazkur davlatlar hududida biron-bir faoliyatga jalb etilganligini koʻrsating? □ Ha □ Yoʻq □ Nomaʼlum Agar ha boʻlsa, faoliyat turini koʻrsating: □ enaga □ uy mehnati □ qurilish ishlari □ qishloq xoʻjaligi ishlari □ boshqa jismoniy mehnat □ savdo □ raqsga tushish □ ofitsiant □ shahvoniy-biznes □ tilanchilik □ jinoiy faoliyat □ harbiy xizmat □ turizm □ boshqa
Ketish shahar/mamlakat Boradigan/borgan shahar/mamlakat Foydalaniladigan transport vositasi (piyoda, avtobusda, mashinada samolyotda, poyezdda va boshqalar) kun/oy/yil Mazkur shaxs boshqa jabrlanganlar/migrantlar bilan sayohat qilganmi? (Ha/Yoʻq) Mazkur shaxs oʻzining shaxsini tasdiqlovchi hujjati bilan sayohat qilganmi? (Ha/Yoʻq) Mazkur shaxs qalbaki hujjatlar bilan sayohat qilganmi? (Ha/Yoʻq) Chiqish-kirish vizasi boʻlganmi? (Ha/Yoʻq)
Tashish vaqtida foydalanilgan boshqarish vositalari: □ aldov □ jismoniy zoʻravonlik □ ruhiy zoʻravonlik □ olib qochish □ hujjatlarni olib qoʻyish □ jismoniy qaramlikdan foydalanish □ boshqa ___________________________________________________________________ Mazkur shaxs tashuvchiga qarzini toʻlashi kerakmi? □ Ha □ Yoʻq □ Nomaʼlum Agar ha boʻlsa, koʻrsating: Pul miqdori_________________________________________ Davr____________________ Nima uchun qarz?_____________________________________________________________ 3.3. Ekspluatatsiya Mazkur shaxs boshqa shaxs tomonidan foyda koʻrish maqsadida ekspluatatsiya (faoliyatga majburlanganmi) qilinganmi? □ Ha □ Yoʻq □ Nomaʼlum Agar ha boʻlsa, koʻrsating: ekspluatatsiya boshlangan sana: ________________________ Mamlakat/mamlakatlar ekspluatatsiyasi_________________________________________ Odam sotuvchilar soni: _______________________________________________________ Birinchi odam sotuvchining roli: ______________________________________________ Birinchi odam sotuvchining jinsi: □ E □ A Birinchi odam sotuvchining millati: ___________________________________________ Ikkinchi odam sotuvchining roli: ______________________________________________ Ikkinchi odam sotuvchining jinsi: □ E □ A Ikkinchi odam sotuvchining millati: ___________________________________________ Boʻlgan davlatda jabrlanuvchining faoliyat/ekspluatatsiya turi: □ Tijorat shahvoniy ekspluatatsiya □ Notijorat shahvoniy ekspluatatsiya □ Raqqosa sifatida ekspluatatsiya □ Enaga sifatida ekspluatatsiya □ Uy mehnati ekspluatatsiyasi □ Savdo ekspluatatsiyasi □ Qishloq xoʻjaligi ekspluatatsiyasi □ Qurilish ekspluatatsiyasi □ Mehnat yoki xizmatlar ekspluatatsiyasining boshqa turlari_______________________ □ Qullikda yoki qullikka oʻxshash sharoitlardagi ekspluatatsiya _____________________ □ Tilanchilikka majburlash □ Jinoiy faoliyatda foydalanish □ Qurolli toʻqnashuvlarda foydalanish □ Organlarni yoki toʻqimalarni olib qoʻyish □ Surrogat ona sifatida foydalanish □ Farzandni ekspluatatsiya qilish maqsadida boqib olish □ Ekspluatatsiyaning boshqa turlari ___________________________________________ Ekspluatatsiya bosqichida foydalaniladigan boshqaruv vositasi: □ Aldov □ Jismoniy zoʻravonlik □ Ruhiy zoʻravonlik □ Zoʻravonlik qilish bilan tahdid qilish □ Hujjatlarni olib qoʻyish □ Muayyan qarzini toʻlaguncha garov sifatida ushlab turish □ Jismoniy qaramlikdan foydalanish (narkotik va boshqalar) □ Hokimiyatni suiisteʼmol qilish □ Jabrlanuvchini nazorat qilgan shaxsning roziligini olish uchun toʻlov yoki imtiyozlarni berish yoki olish □ Qiynoqlarni qoʻllash □ Zoʻrlash □ Qurol qoʻllash □ Maxfiy maʼlumotlarni ovoza qilish bilan tahdid qilish □ Harakat erkinligini cheklash □ Hokimiyatga topshirish bilan tahdid qilish □ Manipulyatsiya □ Boshqa___________________________________________________________________ Mazkur shaxs qandaydir qarzini ekspluatatorlarga toʻlashi kerakmi? □ Ha □ Yoʻq □ Nomaʼlum Agar ha boʻlsa, aniqlashtiring: pul miqdori _________________ davr________________________ Nima uchun qarz? ____________________________________________________________ Ekspluatatsiya shartlari qanday edi? □ Belgilangan soatdan koʻproq □ Tanlash imkoni boʻlmagan/ish tanlash cheklangan boʻlgan □ Oziq-ovqat yoʻqligi □ Suv yoʻqligi □ Dam olish kunlari yoʻqligi □ Tibbiy yordam yoʻqligi □ Boshqa ___________________________________________________________________ Mazkur shaxs pul oldimi? □ Ha □ Yoʻq □ Nomaʼlum Agar ha boʻlsa, har oy olgan pul miqdorini koʻrsating: ____________________________ Mazkur shaxsga pul toʻplashiga ruxsat berilganmi? □ Ha □ Yoʻq □ Nomaʼlum Boshqa shaxslar ham shunga oʻxshash holatlarga tushib qolganmi? □ Ha □ Yoʻq □ Nomaʼlum Agar ha boʻlsa, qancha: ________________________________________________________ Jinsi qanaqa? □ Ha □ Yoʻq □ ikkala jinsli Yoshi taxminan nechada boʻlgan? □ voyaga yetmagan 18 yoshgacha □ voyaga yetgan, 18 yoshdan kattaroq 4. Odam savdosi vaziyatidan chiqish yoʻllari Odam savdosi vaziyatidan chiqish sanasi: ________________________________________ Jabrlanuvchi qanday ozod etildi? □ Ekspluatator tomonidan ozod etilgan □ Oʻzi ozod boʻlgan □ Boshqa jismoniy shaxs yordami bilan ozod etilgan □ Huquqni muhofaza qiluvchi organlarining aralashuvi bilan □ NNT yordami bilan □ nomaʼlum □ Boshqa: _________________________________________________________________ 5. Ilgari odam savdosidan jabrlanganlik holati Mazkur shaxs ilgari odam savdosidan jabrlangan boʻlganligi holati □ Ha □ Yoʻq □ Nomaʼlum Agar ha boʻlsa, koʻrsating: ilgari odam savdosidan jabrlangan boʻlgan sanasi:________ Ilgari odam savdosidan jabrlangan boʻlgan davlati _____________________________ Boʻlish davri/yil ___________________________________________________________ Jabrlanuvchi ilgari odam savdosidan jabrlangan boʻlgan vaqtidagi faoliyat turi/ ekspluatatsiya: □ Tijorat shahvoniy ekspluatatsiya □ Notijorat shahvoniy ekspluatatsiya □ Raqqosa sifatida ekspluatatsiya □ Enaga sifatida ekspluatatsiya □ Uy mehnati ekspluatatsiyasi □ Savdo ekspluatatsiyasi □ Qishloq xoʻjaligi ekspluatatsiyasi □ Qurilish ekspluatatsiyasi □ Mehnat yoki xizmatlar ekspluatatsiyasining boshqa turlari_______________________ □ Qullikda yoki qullikka oʻxshash sharoitlardagi ekspluatatsiya _____________________ □ Tilanchilikka majburlash □ Jinoiy faoliyatda foydalanish □ Qurolli toʻqnashuvlarda foydalanish □ Organlarni yoki toʻqimalarni olib qoʻyish □ Surrogat ona sifatida foydalanish □ Farzandni ekspluatatsiya qilish maqsadida boqib olish □ Ekspluatatsiyaning boshqa turlari___________________________________________ Mazkur shaxs ilgari ham odam savdosidan jabrlangan deb identifikatsiya qilinganmi: □ Ha □ Yoʻq □ Nomaʼlum Agar ushbu shaxs odam savdosidan jabrlangan deb identifikatsiya qilingan boʻlsa, aniqlashtiring: Mamlakat__________________________________________________________________ Identifikatsiyani amalga oshirgan tashkilot: ___________________________________ Jabrlanuvchi ilgari odam savdosidan jabrlangan boʻlganda, yordam koʻrsatilganmi: □ Ha □ Yoʻq □ Nomaʼlum Holatning aniq tafsiloti: __________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________ Yakunlovchi xulosa: Mazkur shaxs odam savdosidan jabrlangan deb hisoblanadi/hisoblanmaydi Imzo ______________ Sana_____________
Odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni identifikatsiya qilish va qayta yoʻnaltirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA
Odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni identifikatsiya qilish va qayta yoʻnaltirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA
Odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni identifikatsiya qilish va qayta yoʻnaltirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 8-ILOVA
Odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni identifikatsiya qilish
Asosiy turlari Belgilari Belgilari uchun tushunchalar I. Odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni identifikatsiya qilish mezonlari 1. Jinoiy harakatlar 1.1. Yollash. Yollash alomatlari quyidagicha amalga oshirilishi mumkin: 1) yollash maqsadida yolgʻon maʼlumotlar taqdim etish: jamoat joylarida (dam olish joylari, mehnat yarmarkalari, xorijiy taʼlim muassasalarida taʼlim dasturlarini yoritish boʻyicha tadbirlar, turli tanlovlar); bevosita qarindoshlari va tanishlari tomonidan; internet tarmogʻida; sayyohlik va ish bilan taʼminlash agentliklari, tanishish va nikoh agentliklari orqali; vasiylik/homiylikka olish orqali; OAVda reklama berish orqali ; boshqa davlat fuqaroligini olishni vaʼda berish; firibgarlik. 2) Majburlash orqali: odam savdosida gumon qilingan shaxs tomonidan jabrlanuvchiga va uning qarindoshlariga nisbatan zoʻravonlik qoʻllash orqali; oʻgʻirlash; nikohga majburlash; tovlamachilik. Yollash deganda, jismoniy yoki yuridik shaxslarni izlash, tanlash, yollash va har qanday ishni bajarish, ish beruvchi yoki boshqa shaxslar manfaatlari uchun xizmatlar koʻrsatish uchun moddiy tovon puli toʻlash maqsadida odamlarni yollashdagi faoliyati tushuniladi. Yollash kelib chiqqan, tranzit qilingan yoki boradigan mamlakatda amalga oshirilishi mumkin. Yollash jismoniy shaxslar tomonidan ham (erkaklar, ayollar, turmush qurgan juftliklar) va yuridik shaxslar tomonidan (turli xil yuridik va noqonuniy bandlik agentliklari, sayyohlik agentliklari va boshqalar) amalga oshirilishi mumkin. Yollashda yolgʻon maʼlumotlar quyidagilar boʻlishi mumkin: taʼlim olish imkoniyatlari toʻgʻrisida; ishga joylashish shartlari toʻgʻrisida; taklif qilinayotgan mehnat shartnomasining qonuniyligi toʻgʻrisida; chet elda oila aʼzolari bilan uchrashish imkoniyati toʻgʻrisida; yashash sharoitlari toʻgʻrisida; boshqa davlatda ish topish va unda yashash uchun zarur boʻlgan huquqiy hujjatlarni olish toʻgʻrisida; taklif qilingan ishning mohiyati; taklif qilingan ish haqi toʻgʻrisida. 1.2. Tashish (transportirovka). Shaxsni ekspluatatsiya qilish maqsadida turli transport vositalaridan foydalanilgan holda yoki foydalanmagan holda davlat hududida yoki chet elda bir joydan ikki joyga koʻchirish. Tashish/ transportirovka quyidagicha amalga oshirilishi mumkin: 1) jabrlanuvchi shaxsni mamlakat ichidagi boshqa bir turur joyga, (mamlakat ichidagi odam savdosi) yoki chet elda (transmilliy odam savdosi); 2) transport vositalaridan foydalangan holda (avtomobil, samolyot va boshqalar) yoki ularsiz (borish qiyin boʻlgan hududlar orqali piyoda yurish); 3) jinoiy guruhlar yoki transport kompaniyalari tomonidan. 1.3. Topshirish. Odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxsni ekspluatatsiya qilish maqsadida bir shaxs tomonidan boshqa shaxsga oʻtkazish. Odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxsni topshirish, odatda, mol-mulk bilan bogʻliq boʻlgan pulli bitim natijasida yuzaga keladi. Sobiq egasi uni moddiy manfaat olish uchun yangi egasiga narsa sifatida topshiradi. Pul oʻtkazish nafaqat belgilangan mamlakatda, balki tranzit mamlakatlarida ham amalga oshirilishi mumkin. 1.4. Yashirish. Odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxsni davlat organlari yoki uchinchi shaxslarga jinoyat haqida xabar berish imkoni boʻlmagan joylarga yashirish. Odam savdosidan jabrlangan shaxsni yashirish uning asosiy yashash joyidan tashqarida joylashgan boshqa bir hududda amalga oshiriladi. Bu mehmonxona, mehmon uyi yoki kvartira boʻlishi mumkin. Odam savdosidan jabrlangan shaxsni odatda, boshqa shaxslar, rasmiy va norasmiy shaxslar bilan aloqa qilishdan qochish uchun yashiriladi. Yashirishni tan olish juda qiyin, chunki u majburlashdan koʻra uy-joy bilan taʼminlash bilan bogʻliq. Uy egasining aybdorligi masalasi va darajasi bu shaxs nima yuz berayotgani haqida bergan maʼlumot miqdoriga bogʻliq 1.5. Qabul qilish. Odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxsni kelajakda ekspluatatsiya qilish maqsadida bir shaxs boshqa bir shaxsdan qabul qilishi. Odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxsni qabul qilish shuningdek, topshirish paytida, odatda mol-mulk bilan bogʻliq boʻlgan pulli bitim natijasida yuzaga keladi. Bunday holda, yangi egasining harakatlariga urgʻu beriladi. Yangi egasi jabrlanuvchini avvalgi egasiga moliyaviy foyda berish evaziga qabul qiladi. Sotib olish, ekspluatatsiya maqsadida ish bilan taʼminlash yoki yollashni oʻz ichiga oladi. 2. Jinoiy taʼsir etish usullari 2.1. Jismoniy yoki ruhiy tahdid qilish. Shaxsning erkiga qarshi zoʻravonlikni qoʻllash bilan tahdid qilish. Shaxs itoatsizlik qilgan taqdirda, unga yoki boshqa shaxslarga nisbatan jismoniy yoki ruhiy zoʻravonlik qoʻllashga vaʼda berishni, shuningdek, boshqa shaxslarga zoʻrlik ishlatilayotganini namoyish etishni oʻz ichiga olishi mumkin. Jismoniy yoki ruhiy zoʻravonlik tahdidi kuch ishlatish, yakkalash, qurolni namoyish qilish va boshqa tahdidlar sifatida ham eʼtirof etiladi. 2.2. Shaxsning hayoti va sogʻligʻi uchun xavfli boʻlmagan badaniga shikast yetkazish. Badanga qasddan shikast yetkazish, mehnat qobiliyatini sezilarli darajada yoʻqotish yoki jismoniy azob-uqubatlarni keltirib chiqargan, ammo buning natijasida jabrlanuvchining hayoti va sogʻligʻiga xavf tugʻdirmagan qasddan ish tashlash yoki boshqa zoʻravonlik harakatlariga olib keladi. Odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan kaltaklangan yoki boshqa zoʻravonlik harakatlari (oziq-ovqat va suv bilan taʼminlanmagan, zarur tibbiy yordam koʻrsatilmagan va hokazo) bu jismoniy azob-uqubatlarga va/yoki jarohatlarga olib keldi, ammo jiddiy oqibatlarga olib kelmaydi. Tanada zoʻravonlik izlari (chandiqlar va boshqalar) boʻlishi mumkin) sogʻliqqa zarar ogʻirligining sud-tibbiy taʼrifi xulosasi hisobga olinadi. Zoʻravonlik, ular ustidan koʻproq nazorat qilish uchun shaxslarni giyohvand yoki spirtli ichimliklar olishga majbur qilishi mumkin. Zoʻravonlik insonni asl shartnomada aks etmagan vazifalarni bajarishga majbur qilish uchun ham ishlatilishi mumkin (masalan, asosiy vazifalardan tashqari majburiy uy vazifasini bajarish uchun). 2.3. Insonning hayoti va sogʻligʻi uchun xavfli boʻlmagan ruhiy zoʻravonlikdan foydalanish. Shaxsga ruhiy zoʻravonlik natijasida odam savdosi jabrlanuvchisi oʻz irodasini erkin nazorat qila olmaydi va odam savdogarining topshirigʻiga binoan harakatlarni amalga oshiradi. Ruhiy zoʻravonlik alomatlari shikastlanishdan keyingi stressni oʻz ichiga olishi mumkin — fikrlash buzilishi, tartibsizlik, xotira muammolari va uyquning buzilishi. Haqorat, har qanday xatti-harakatlar uchun aybdorlik hissini singdirish, masxara qilish, qoʻpol munosabat, qoʻrqitish va boshqalar ruhiy zoʻravonlik deb ham tan olinadi. Oʻzaro munosabatlarni doimiy ravishda suiisteʼmol qilish va buzish, shuningdek, odamning zaifligini oshirishga qaratilgan psixologik majburlashning bir shakli hisoblanadi. Tahdidlarning ishonchliligi va taʼsirini jabrlanuvchining individual eʼtiqodi, yoshi, madaniy darajasi va ijtimoiy-iqtisodiy holati hisobga olingan holda baholash kerak. Sogʻlikka yetkazilgan zararning ogʻirligi toʻgʻrisida sud-tibbiyot xulosasi hisobga olinadi. 2.4. Shaxsning hayoti, jismoniy yoki ruhiy salomatligi uchun xavfli boʻlgan zoʻravonlikdan foydalanish. Qasddan badanga ogʻir shikast yetkazish yoki oʻrtacha ogʻirlikdagi tan jarohati yetkazish, natijada: 1) koʻrish, soʻzlash, eshitish qobiliyatini yoʻqotish yoxud biron aʼzoning ishdan chiqishi yoki uning faoliyati tamoman yoʻqolishiga, ruhiy holatining buzilishiga yoki sogʻligʻining boshqacha tarzda buzilishiga, umumiy mehnat qobiliyatining oʻttiz uch foizidan kam boʻlmagan qismining doimiy yoʻqolishiga yoki homilaning tushishi yoxud badanning tuzalmaydigan darajada xunuklashishiga; 2) uzoq muddatli sogʻliqni buzilishiga yoki uchdan bir qismidan kam boʻlgan doimiy nogironlik holatiga olib keladigan oʻrtacha ogʻirlikdagi jismoniy shikastlanish. Qasddan badanga oʻrtacha ogʻir shikast yetkazish, sogʻliqning uzoq vaqt, yaʼni kamida yigirma bir kun, ammo toʻrt oydan koʻp boʻlmagan davrda yomonlashuviga yoki umumiy mehnat qobiliyatining oʻn foizidan oʻttiz uch foizigacha yoʻqolishiga sabab boʻlgan qasddan badanga oʻrtacha ogʻir shikast yetkazish. Ushbu xavfli harakatlar jabrlanuvchiga yetkazish vaqtida hayoti uchun xavfli boʻlgan yoki normal rivojlanish jarayonida, tegishli tartibda davolanmasa jabrlanuvchining oʻlimiga sabab boʻlishi yoki nogironligiga olib kelishi mumkin boʻlgan jarohatlarga kiradi. Sogʻlikka yetkazilgan zararning ogʻirligi toʻgʻrisida sud-tibbiyot xulosasi hisobga olinadi. 2.5. Qiynash. Odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxs koʻp marotaba yoki uzoq vaqt davomida ogʻriq yetkazish bilan bogʻliq harakatlar, chimchilash, savalash, toʻmtoq yoki oʻtkir uchli narsalar bilan koʻplab, ammo uncha katta boʻlmagan shikastlar yetkazish, qizdirilgan buyumlar bilan odam tanasiga taʼsir koʻrsatish yoki boshqa shunga oʻxshash qiynoqlar. Qiynoqlar — bu yuqoridagi maqsadlar uchun qasddan qiynoqqa solish yoki jiddiy jismoniy yoki ruhiy azob berishdir. Qiynoqlar va boshqa zoʻravonlik turlari oʻrtasidagi farq, berilgan ogʻriqning intensivligi asosida belgilanadi. Qiynoqlar odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxsdan pulni undirish, qoʻrqitish yoki baʼzi harakatlarga majburlash maqsadida unga jismoniy yoki ruhiy azob yetkazishni anglatadi. Qiynoqlar ogʻirlashtiruvchi va qasddan qilingan, gʻayriinsoniy va qadr-qimmatni kamsitadigan muomaladir. Jismoniy va ruhiy zoʻravonlik uyqu, oziq-ovqat va suvdan mahrum qilish, termal, kimyoviy kauterizatsiya (Moxibustion), qoʻrqitish, tibbiy yordamdan, shaxsiy gigiyena buyumlaridan va boshqadan mahrum qilish bilan ifodalanadi. 2.6. Insonni boʻysundirish uchun gʻayriinsoniy yoki qadr-qimmatni kamsitadigan muomaladan foydalanish. Gʻayriinsoniy muomala-noqonuniy jismoniy yoki ruhiy azob-uqubatlarga olib kelishi mumkin boʻlgan qiynoqlardan boshqa har qanday muomala. Shaxsni kamsituvchi muomala — bu odamni boshqa odamlar oldida qoʻpol ravishda kamsitadigan yoki uni oʻz irodasi va vijdoniga zid ish tutishga majbur qiladigan yoki jabrlanuvchini qoʻrquv, kamsitilish, xavotirga soladigan, odamni kamsitishga va jismoniy holatini bostirishga qodir qiynoqlardan boshqa har qanday muomala. shuningdek, jabrlanuvchiga boʻysunish uchun axloqiy qarshilik. Shaxsni kamsituvchi muomala — bu odamni boshqa odamlar oldida qoʻpol ravishda kamsitadigan yoki uni oʻz irodasi va vijdoniga zid ish tutishga majbur qiladigan yoxud jabrlanuvchini qoʻrquv, kamsitilish, xavotirga soladigan, shaxsni kamsitishga va jismoniy holatini bostirishga qodir qiynoqlardan boshqa har qanday muomala. Gʻayriinsoniy va qadr-qimmatni kamsitadigan muomala — odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilingan shaxsni boʻysundirish maqsadida unga qarshi qilingan harakatlar majmuasi. 2.7. Oʻgʻirlash Odam savdosidan jabrlangan, odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxsni xohishiga yoki irodasiga zid ravishda sodir etilgan xatti-harakatlar, yashash joyini yoki vaqtincha yashash joyini oʻzgartirish, shuningdek, ozodlikdan mahrum qilish bilan bogʻliq harakatlar. Odam oʻgʻirlash quyidagi ketma-ketlikda uchta bosqichni oʻz ichiga oladi: 1) jabrlanuvchini qoʻlga olish; 2) doimiy yoki vaqtincha yashash, ishlash, dam olish, davolanish va boshqalardan koʻchib oʻtish; 3) ozodlikdan mahrum qilingan shaxsni irodasiga qarshi yoki uning xohish-irodasini hisobga olmasdan ozodlikdan mahrum qilish bilan ushlab turish. Shaxsni oʻz xohish-irodasiga qarshi oʻgʻirlash, uning doimiy yoki vaqtincha yashash joyidan koʻchib oʻtishi, joylashgan joyidan boshqacha joyda ushlab turish, garovga olish alomatlari bilan bogʻliq boʻlmagan va qoʻlga olish, aldash yoki hayot va sogʻliq uchun xavfli boʻlmagan zoʻravonlik ishlatish bilan sodir etilgan yoki bunday zoʻravonlik tahdidi. Odam oʻgʻirlash odam savdosi jabrlanuvchisini oʻz irodasiga qarshi qasddan qoʻlga olishni, tashishni va cheklashni oʻz ichiga oladi. 2.8. Hujjatlarni olib qoʻyish. Odam savdosidan jabrlangan shaxsning shaxsini tasdiqlovchi hujjatlar, sayohat hujjatlari (pasport, shaxsiy guvohnoma, yashash guvohnomasi va boshqalar), hujjatlarni olib qoʻyish orqali foydalanishdan mahrum qilish. Odam savdosidan jabrlangan, odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxsning shaxsini tasdiqlovchi hujjatlar, masalan, huquqni muhofaza qilish organlari bilan bogʻliq ayrim ishlarni hal qilish zarurati uchun turli bahonalar ostida olib qoʻyilishi mumkin. Keyin oʻz hujjatlarini olgan kishiga boʻysunish uchun qoʻrquv va masʼuliyatni his qilish uchun shaxsga qaytarilmaydi. 2.9. Asossiz qarzni toʻlash uchun shaxsni majburiy holatda ushlab turish. Odam savdosidan jabrlangan, odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxsni harakat erkinligidan mahrum boʻlgan holatda, uchinchi shaxs tomonidan qonuniy yoki noqonuniy ravishda belgilangan qarzni toʻlamagunga qadar garovga olinadi. Odam savdosidan jabrlangan, odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxs qamoqqa tashlanadi yoki kichik hududda harakat erkinligi cheklanadi, yoki uchinchi shaxs asossiz qarzni (qarzga qullik) toʻlash paytigacha garovda saqlanadi. Bu deyarli muddatsiz davom etishi mumkin, chunki bir tomondan, koʻrsatilayotgan ishlar va xizmatlar kam baholanadi, boshqa tomondan, oziq-ovqat va turar joy uchun toʻlov shu qadar yuqori narxlarda undiriladiki, qarzni undirish deyarli mumkin emas. Bunday munosabatlar qonuniy koʻrinish berish uchun qarz bilan bogʻliq shartnoma asosida oʻrnatilishi mumkin. Aslida, bunday munosabatlar noqonuniydir, chunki ular yolgʻonga asoslangan va shartnoma shartlari adolatsizdir. Qarz, ish haqi avanslari yoki sayohat xarajatlarini qoplash uchun qarzlardan, kunlik yashash xarajatlaridan, tibbiy xarajatlar kabi favqulodda xarajatlardan kelib chiqishi mumkin. Taʼsir usullari manipulyatsiyaga, ayniqsa, savodsiz ishchilarga taʼsir qilishi mumkin. Taʼsir qilish usullari, ayniqsa, savodsiz ishchilarga taʼsir qilishi mumkin. 2.10. Aldash. Odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotganga, odam savdosidan jabrlangan shaxsga ham jismoniy, ham ruhiy azob yoki jiddiy ogʻriq tugʻdiradigan har qanday harakat qasddan sodir etiladi. Yolgʻon, jinoyat sodir yetish usuli sifatida, muayyan holatlar yoki harakatlar haqida yolgʻon maʼlumot berishdan iborat faol harakatlar orqali va holatlarni yoki real faktlarni yashirish yoki yashirishdan iborat harakatsizlik orqali namoyon boʻlishi mumkin (masalan, qonuniy ish joyi haqida ishga qabul qilish paytida yolgʻon vaʼdalar, jabrlanuvchining ishlashga majbur boʻladigan haqiqiy sharoitlarni yashirish va boshqalar yoki haq haqida operatsiya davomida yolgʻon vaʼdalar-ish oxirida yoki maʼlum bir kalendar davridan keyin maʼlum bir miqdorda soʻng daromad butun miqdorini toʻlash uchun). Aldash quyidagilarni oʻz ichiga oladi: ish, mablagʻ yoki ish beruvchining tabiati haqida yolgʻon gapirish; mehnat sharoitlari va / yoki ish haqi haqida aldash; mehnat shartnomasi yoki xizmat shartnomasining mazmuni yoki qonuniyligi haqida yolgʻon gapirish; oilani birlashtirish haqidagi aldov; yaxshilangan uy-joy yoki yashash sharoitlari haqida aldash; qonuniy qolish haqida aldash va/yoki migrant maqomini olish; safar shartlari va maqsadlari haqida yolgʻon gapirish; nikoh yoki farzandlikka olish haqidagi yolgʻon vaʼdalar berish; taʼlim muassasalariga oʻqishga kirishi toʻgʻrisida yolgʻon vaʼda berish. Odam savdosi jinoyatini shaxsiy manfaatlar yoʻlida yoki uchinchi shaxslarning manfaatlarini koʻzlab odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotganga chalgʻituvchi va zarar yetkazish maqsadida yolgʻon yoki buzib koʻrsatilgan faktlar bilan amalga oshiriladi. Aldash bilan bir qatorda koʻp hollarda psixologik manipulyatsiya ham ishlatiladi — bu qasddan aldashga asoslangan ishontirish usuli hisoblanadi. Bunda shaxs manipulyator tasvirlangan holatlar haqiqatligiga ishonadi. Misol uchun, shahvoniy ekspluatatsi qilishdan oldin shaxs, shu maqsadda foydalanilayotgan va taqdirga tan bergan boshqa jabrlanganlar bilan bir xonada bir necha oy davomida yashashga majbur qilinadi. Sekin asta shaxsning fikrida bunga koʻnikish paydo boʻlib, ongida xulq-atvorning yangi modeli shakllana boshlaydi. Shu bilan birga bu davr orasida unga boshqa yoʻl yoʻqligi eslatib turiladi. Buni oqibatida aksariyat hollarda shaxs oʻzi fohishalik qilishga rozilik bildiradi hamda foydalanuvchiga nisbatan uning adolatli shaxs deb qabul qiladi va aytilgan ishdan bosh tortishi foydalanuvchiga yoki boshqa shaxslarga zarar keltirishi mumkinligini oʻylay boshlaydi. Shuningdek, ayrim xollarda qoidabuzarliklar sodir etilganligi toʻgʻrisida holatlar uyushtiriladi va foydalanuvchilar tomonidan bu narsalar toʻgʻrilanganligi namoyish etiladi va ularning qarzdorliklarini his qilishlariga undaladi. Aldov ogʻzaki yoki yozma boʻlishi mumkin. Voyaga yetmagan shaxslarni aldash ularga va/yoki ularning ota-onalariga (vakillariga) berilgan yolgʻon vaʼdalar orqali amalga oshirilishi mumkin. 2.11. Vaziyatning qaltisligidan foydalanish. Odam savdosi bilan shugʻullanuvchilarning, shaxs tushib qolgan ogʻir vaziyatlardan foydalanishi: ularning xavfli ijtimoiy turmush darajasi; yoshi, homiladorlik, kasallik, nogironlik, jismoniy yoki ruhiy nogironlik yoki aqli zaiflik tufayli yuzaga kelgan holat; noqonuniy kirish yoki tranzit yoki maqsad mamlakatda qolish bilan bogʻliq ularning xavfli joy. Zaif vaziyat: jabrlanuvchini izolyatsiya qilish, ularning qiyin iqtisodiy ahvoli, oilaviy muammolar yoki ijtimoiy resurslarning yetishmasligi va boshqalar. Zaiflikni suiisteʼmol qilish quyidagi hollarda ham qoʻllanilishi mumkin: qiyin oila yoki shaxsiy vaziyat; taʼlim yetishmasligi / til; axborot yetishmasligi; ish beruvchi tomonidan nazorat / ekspluatator; noqonuniy ravishda migrant maqomini olish. Majburiy mehnat holatlarida zaiflik mezonlari quyidagilarni oʻz ichiga olishi mumkin: mahalliy til koʻnikmalarining yoʻqligi; mahalliy qonunlarni bilmaslik; muqobil tirikchilik vositalarining yoʻqligi; diniy yoki etnik ozchilik guruhiga mansub; nogironlik yoki shaxsni aholining koʻpchiligidan ajratib turadigan boshqa xususiyatlar. Zaiflik zaiflikning har qanday turi sifatida tushunilishi kerak: aqliy, hissiy, oilaviy, ijtimoiy yoki iqtisodiy. Bu odamni ekspluatatsiyani qabul qilishga majbur qiladigan umidsiz vaziyatlar majmuasiga ishora qiladi, chunki ular haqiqiy va maqbul muqobillikka ega emas. 2.12. Hokimiyatni suiisteʼmol qilish. Mansabdor shaxs tomonidan uning xizmat vazifalari doirasiga kiruvchi harakatlarni bajarmasligi yoxud mansabdor shaxsning oʻz vakolatidan foydalanib, odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxsga taʼsir koʻrsatishi yoxud oʻz vakolatidan xizmat manfaatlariga xilof ravishda foydalanishi. Jabrlanuvchining koʻrsatmasidan kelib chiqib, unga qarshi jinoiy harakatlar oʻz lavozimidan uchinchi shaxs manfaatlari uchun yoki shaxsiy maqsadlarda foydalangan holda mansabdor shaxs tomonidan sodir etiladi. 2.13. Boshqa shaxsni nazorat qiluvchi shaxsning roziligini olish uchun toʻlovlar yoki manfaatdor etish evaziga ogʻdirib olish. Oʻzbekiston Respublikasi jinoyat kodeksining 135-moddasida nazarda tutilgan harakatlarni sodir etib, shaxsdan foydalanish uchun shaxslar oʻrtasida tuzilgan bitim. Boshqa shaxsni nazorat qiluvchi shaxs-odam savdosi jarayonida ushbu kuchdan foydalanib, jabrlanuvchini nazorat qiluvchi shaxs. Boshqa shaxsni nazorat qiluvchi shaxs: ota-onalar, farzandlikka oluvchilar, vasiylar va boshqalar boʻlishi mumkin. 2.14. Jismoniy qaramlikdan foydalanish. Odam savdosidan jabrlangan shaxs tanasining giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar, alkogolli ichimliklar bilan oʻzaro taʼsiri natijasida yuzaga keladigan jismoniy yoki ruhiy bogʻliqlik. Xulq-atvorda yuzaga keladigan oʻzgarishlar va boshqa reaksiyalar bilan tavsiflangan holat har doim oʻzlarining aqliy taʼsirini qayta his qilish va baʼzan azob-uqubatlardan qochish uchun bunday moddalarni uzoq muddatli yoki vaqti-vaqti bilan qabul qilish zarurati bilan bogʻliq. Odam savdosi bilan shugʻullanuvchi shaxslar koʻpincha jabrlanuvchilar uchun giyohvandlik yoki psixotrop bogʻliqlikni keltirib chiqaradi. Bu ular uchun ikkita sababga koʻra foydalidir. Stimulyatorlar odam savdosidan jabrlangan shaxs ga bir muncha vaqt unutishga yordam beradi, “yaxshi” kayfiyatni yaratadi, bu esa oʻz navbatida mijozlarni xursand qiladi. Bundan tashqari, odam savdosi bilan shugʻullanuvchi shaxslar ga toʻliq boʻysunishga erishadi va giyohvandlik yoki psixotrop qaramlikka tushib qolgan jabrlanuvchini oson boshqarish imkoniga ega boʻladi. 2.15. Huquqlari va manfaatlariga jiddiy ziyon yetkazishi mumkin boʻlgan maʼlumotlarni tarqatish tahdidi. Odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxsni qoʻrqitish uchun maxfiy maʼlumotlardan nazorat mexanizmi sifatida foydalanish. (oilasiga intim xarakterdagi maʼlumotlarni oshkor qilish tahdidi va boshqalar.) Huquqlari va manfaatlariga jiddiy ziyon yetkazishi mumkin boʻlgan maʼlumotlarni tarqatish tahdidi odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxsning koʻrsatmasi asosida olinadi. 2.16. Harakat erkinligini cheklash. Odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxsni erkinlikdan mahrum qilish yoki muayyan hudud bilan harakat erkinligini cheklash orqali odatda, boshqa odamlar bilan aloqa qilishning oldini olish yoki mehnat ekspluatatsiyasini maksimal darajada oshirish. Odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxs koʻpincha boshqalar bilan muloqotga kirishishni oldini olish yoki ishini mehnat ekspluatatsiyasini maksimal darajada oshirish maqsadida erkinlikdan mahrum qilinadi yoki muayyan hudud bilan harakat erkinligi cheklanadi. Harakat erkinligini cheklash soqchilar tomonidan yoki videokameralardan foydalangan holda amalga oshirilishi mumkin. 2.17. HMQOga xabar berish bilan tahdid qilish. Jabrlanuvchining mamlakatda boʻlishi noqonuniyligi toʻgʻrisidagi axborotni oshkor qilish xavfi ostida muayyan harakatlarni amalga oshirishni talab qilish. Bu, odatda, muhojirlar uchun mamlakatda qolish, ularning holati noqonuniy boʻlganda qoʻllaniladi. Majburiy mehnat ekspluatatsiyasi davomida ish haqining yoʻqolishiga; oila aʼzolarini ishdan boʻshatish; mehnat sharoitlarining yanada yomonlashishi yoki imtiyozlarning bekor qilish kabi tahdidlar koʻrinishida namoyon boʻlishi mumkin. 3. Maqsad Maqsad (ekspluatatsiya) — odamlardan foydalanish boshqa shaxslarning fohishaligidan foydalanishni yoki ulardan shahvoniy foydalanishning oʻzga shakllarini, majburiy mehnatni yoki xizmatlarni, qullikni yoxud qullikka oʻxshash odatlarni, erksizlik holatini yoxud inson aʼzolarini, toʻqimalarini va (yoki) hujayralarini ajratib olishni anglatadi. 3.1. Odamlardan fohishalikda foydalanishning oʻzga shakllari Fohishalikdan foydalanish deganda , odam uning haq evaziga nomuayyan doiradagi jinsiy sheriklar bilan shahvoniy munosabatlarga kirishishidan muttasil foydalanish tushuniladi. Shahvoniy foydalanishning oʻzga shakllari deganda odamning undan pornografik tasvirlar tayyorlash, buzuq harakatlar sodir etish va boshqa maqsadlarga foydalanish uchun berilishi tushuniladi. Odam savdosidan jabrlangan shaxsni fohishabozlik bilan shugʻullanishga, pornografik materiallarni ishlab chiqarish, tarqatish va aylanmasini amalga oshirish, ularni sotib olish, sotish yoki saqlash maqsadida tayyorlanadigan pornografik tomoshalarda qatnashishga, boshqa turdagi jinsiy ekspluatatsiya turlarida foydalanish yoki jinsiy xarakterdagi boshqa harakatlarga majburlash. Ekspluatatsiya — bu shaxsning ixtiyoriga qarshi biror-bir ish yoki xizmat koʻrsatishga noqonuniy majburlash (majburlash vositasi sifatida qoʻllaniluvchi yuridik, jismoniy yoki psixologik omillar) sababli ushbu ish va xizmatlarni bajarishni rad eta olmaslikni anglatadi. Ekspluatator odam savdosidan jabrlanganga turli taʼsir oʻtkazish choralarini qoʻllashi mumkin. Taʼsir oʻtkazish choralari oʻziga xos xususiyatlarga ega boʻlishi mumkinligini inobatga olish zarur, masalan: yomon shart-sharoitlardagi ish joyiga oʻtkazish; kelgusida yaxshi ishlarda ishlashga yoʻl qoʻymaslik; yashash joyi va kundalik ehtiyojlardan mahrum qilish va boshqalar. Shahvoniy xizmatlar ekspluatatsiyasi holatida ekspluatator aniq moddiy manfaatni koʻzlaydi. Odatda, odam savdosidan jabrlangan ekspluatatorning doimiy nazorati ostida boʻladi va shahvoniy xarakterdagi xizmatlarni majburlov ostida yoki xizmat haqqi toʻlovini kutib amalga oshiradi, lekin ekspluatator: umuman haq toʻlamaydi yoki juda ham kam miqdorda arzimas haq toʻlaydi; kutilayotgan toʻlovdan asossiz ravishda sezilarli miqdorda chegirib qoladi. Shahvoniy xizmatlar yoki pornografiyada odam savdosidan jabrlangan shaxsdan majburiy foydalanish ekspluatator yoki boshqa shaxslar uchun moddiy daromad keltiruvchi serdaromad faoliyat sanaladi. 3.2. Shahvoniy ekspluatatsiyaning boshqa shakllari (notijorat shahvoniy ekspluatatsiya). Jinoiy xatti-harakatni sodir etgan shaxsning yoki boshqa shaxslarning mol-mulki hajmiga bevosita taʼsir qilmaydigan faoliyat boʻlib, bu oʻzaro rasmiy nikoh (shu jumladan, koʻpxotinlilikda), sharʼiy nikoh yoki boshqa shunga oʻxshash yashash turlarida namoyon boʻladi. Notijorat shahvoniy xizmatlar ekspluatatsiyasiga birgalikda majburiy yashash yoki majburiy nikoh misol boʻla oladi. Bu kabi holatlardagi munosabatlarda moddiy manfaatdorlik koʻzlanmaydi. 3.3. Majburiy mehnat. Majburiy mehnat — bu shaxs oʻz xizmatlarini ixtiyoriy ravishda taklif qilmagan, har qanday jazo tahdidi ostida har qanday shaxsdan talab qilinadigan har qanday ish yoki xizmatni bajarishdir. Majburiy mehnat quyidagi belgilarga ega: ish yoki xizmatlarni aldash, majburlash, zoʻravonlik yoki zoʻravonlik tahdidi bilan taʼminlash (yoki bajarish); zoʻravonlik yoki zoʻravonlik tahdidi ostida oʻta ogʻir (noqulay) ish sharoitlari va kun koʻrish/yashash sharoitlari; zoʻravonlik yoki zoʻravonlik tahdidini qoʻllash orqali har qanday vaqtda mehnat munosabatlarini toʻxtatish imkoniyatini cheklash va mahrum qilish. Majburlash quyidagi belgilarga ega: ishchining zaif ahvolini suiisteʼmol qilish; harakatni cheklash; izolyatsiya/yakkalash; jismoniy va jinsiy zoʻravonlik; qoʻrqitish va tahdidlar; shaxsni tasdiqlovchi hujjat yoki shaxsiy buyumlarni musodara qilish yoki ushlab turish; ish haqqining maʼlum miqdorini ushlab qolish; qarzni qoplash (qarzdorlik girdobi), shuningdek, majburiy qarzdorlik oqibatida yuzaga kelgan qarzlarini toʻlatish maqsadida odam savdosidan jabrlangan shaxsni majburan ushlab turish. Majburiy mehnat holatini ish beruvchining mehnat qonunchiligini buzgan holatidan ajrata olish kerak. Misol uchun, xodimga belgilangan davlatda ish haqqi uchun belgilangan eng kam ish haqqini toʻlashdan bosh tortish majburiy mehnat belgisi emas. Biroq, agar ish beruvchi qonun bilan taqiqlangan majburiy vositalar va usullarni qoʻllagan holda ishchining ish joyini tark etishiga toʻsqinlik qilsa, bu faktlar majburiy mehnatning belgisi hisoblanadi. Majburiy mehnat ixtiyoriga (oʻz xohish-irodasi va irodasiga) qarshi va jazolanish tahdidi ostida (majburlash yoʻli bilan) amalga oshiriladigan ish deb koʻrib chiqilishi zarur. Majburiy mehnat odam savdosidan jabrlangan shaxsning xohish-irodasiga qarshi majburan mehnat qilishga undash boʻlib, bunda jabrlanuvchi boshqa holatlarda oʻz erki va istagiga koʻra bu kabi mehnat shart-sharoitlarga rozilik bermasligini, aldov (yollash) va majburlash orqali ish topishni anglatadi. Haddan tashqari noqulay ish sharoitlari quyidagilarni oʻzida aks ettiradi, masalan, xavfli ish (jiddiy jarohat yoki shikastlanish, shu jumladan oʻlimga olib keluvchi omillar), zararli mehnat sharoiti (kasalliklarga olib keluvchi, shu jumladan mavjud kasalliklarni yanada kuchaytiradigan omillar), ortiqcha ish yuklamasi (belgilangan mehnat meʼyorlardan ortib ketuvchi omillar), belgilangan vaqtdan ortiq ish vaqti (dam olish va ovqatlanish vaqtini cheklanishi, boʻsh vaqt nazorati va boshqalar), yaʼni mehnatni muhofaza qilish va ishlab chiqarish xavfsizligi talablariga javob bermaydigan mehnat sharoitlari. Haddan tashqari noqulay yashash shart-sharoitlari yomon holatdagi maishiy turar joylarni (avariya holatidagi, qurilishi tugallanmagan yoki boshqa yaroqsiz binolar/inshootlarda yashash, sanitariya sharoitlariga javob bermaydigan joylar, yashash joyini erkin tanlashni taqiqlash) oʻz ichiga oladi. Har qanday vaqtda mehnat munosabatlarini tugatish toʻgʻrisida ongli ravishda rozilik berish imkonining cheklanganligi va erkin qaror qabul qilish istagi bildirilganda, ish beruvchi tomonidan jazolanish yoki ishchining salomatligiga taʼsir koʻrsatuvchi vaziyatni yuzaga keltiriladi. Majburiy mehnat sharoitida shaxsni ushlab turish uchun jazo tahdidi sifatida quyidagi keng qamrovli vositalar qoʻllanilishi mumkin boʻlib, ular biror-bir koʻrinishdagi mehnat yoki xizmatni bajarishga majburlashni oʻz ichiga oladi: jismoniy va psixologik zoʻravonlik va tahdidlar; ish haqqining koʻp qismini ushlab qolish, masalan, oziq-ovqat va turar joy uchun ortiqcha chegirmalarni oʻzlashtirib olish; ish beruvchi tegishli mehnat haqqini kelishilgan tartibda toʻlab bermaslik maqsadida shaxsning mehnat yoki xizmatini ayni vaqtdagi shart-sharoitda davom ettirishi uchun majburlash maqsadida ish haqqini toʻlab bermay ushlab qolish yoki ish haqqidan qisman ushlab qolish; oʻz mehnat haqqini nazorat qilish va daromadini erkin tasarruf etish imkoniyatining cheklanganligi; oila aʼzolariga tahdid qilish; qarzlari bilan manipulyatsiya qilish; yakkalash, yaʼni izolyatsiya (boshqalar bilan aloqada boʻlishning qisman yoki toʻliq cheklanishi, masalan, telefon aloqalari yoki boshqa aloqa vositalariga cheklov qoʻyilishi yoki taqiqlanishi kabilar); oʻz oilasi yoki doʻstlaridan ajratib qoʻyish va/yoki cheklangan joylardagi odamlar bilan ishlash yoki yashashga majbur qilish. Yakkalash, yaʼni izolyatsiya bu kabi holatlarda shaxsning oʻz xohish-irodasiga qarshi ushlab turishni, yaʼni yopiq muhitda yoki ish joyda saqlash, boshqa ishga oʻtishi, yashash joyini oʻzgartirishi yoki harakatlanishini cheklanishini oʻz ichiga oladi. Bundan tashqari, shaxs doimiy yoki qisman nazorat ostida boʻlishi mumkin. 3.4. Qullikdagi ekspluatatsiya yoki qullikka oʻxshash odatlar. Qullik — bu shaxsning ahvoli yoki holati boʻlib, mazkur shaxsga nisbatan boshqa bir shaxsning unga boʻlgan egalik, mulkchilik huquqi sanaladi. Qullikka oʻxshash sharoitlar — bu shaxsni muayyan shart-sharoitlarda saqlash yoki ushlab turish, boshqa bir shaxs tomonidan boshqarilishi yoki shaxsga nisbatan kuch ishlatilishi, maʼlum xizmatlarni koʻrsatish uchun aldov yoki zoʻravonlikni qoʻllash tahdidi, shu jumladan, birga yashashga koʻndirish, birgalikdagi nikohda yashash uchun majburan ushlab turish sanaladi. Qullik — bu insonning mehnatidan foydalanish boʻlib, unga nisbatan mulkdorlik huquqiga xos boʻlgan vakolatlar amalga oshiriladi, agar bu shaxs oʻz nazoratidan tashqari sabablarga koʻra ushbu mehnatni (ishlarni, xizmatlarni) bajarishdan bosh torta olmasa. 3.5. Jinoiy faoliyatda foydalanish. Jinoyat sodir etishga majburlash. Shaxslarni majburan uyushgan jinoiy guruhlarga jalb qilish holatlarida odam savdosi bilan shugʻullanuvchining oʻzi ham ishtirok etishadi hamda boshqarishadi. Odam savdosidan jabrlanganning bunday jinoiy guruhlardagi ishtirok etishga jalb qilinishi baʼzi jinoyatlarning xususiyatlariga bogʻliq boʻlib, bunda uning tanasi jinoyatni amalga oshirishda muhim oʻrin tutadi (yopiq binolarga deraza, panjara, tuynuk va boshqalar orqali kirish). 3.6. Transplantatsiya uchun inson aʼzolari va toʻqimalarini ajratib olish. Oʻzbekiston Respublikasining Jinoyat Kodeksining 133-moddasida nazarda tutilgan inson aʼzolari yoki toʻqimalarini ajratib olish bilan bogʻliq holatlar. Tibbiy sabablarga koʻra shoshilinch jarrohlik operatsiyasi paytida odam savdosidan jabrlanganlar va ularning yaqinlarining roziligisiz organlari olingan holatlarga taalluqli boʻladi. Jabrlanuvchi pul mukofoti evaziga aʼzolaridan birini ajratib olishga rozilik berishi, lekin ushbu organni ajratib olish jarayonida jabrlanuvchidan rozilik olinmagan va ogohlantirilmagan yana boshqa bir organni ajratib olish holatlari ham boʻladi. Bu holat haqida jabrlanuvchi oradan biroz vaqt oʻtgach, salomatligi toʻsatdan yomonlashgandan keyingina xabar topishi mumkin. 3.7. Noqonuniy bola asrab olish maqsadida bolaning huquqlarini suiisteʼmol qilish. Ekspluatatsiyada qoʻllash maqsadida bolani noqonuniy asrab olishga qaratilgan harakatlar. Bolani noqonuniy asrab olish, agar bolani ekspluatatsiyada (moliyaviy yoki boshqa maqsad va manfaatlar uchun suiisteʼmol qilish) qoʻllash maqsadida amalga oshirilsa, odam savdosining ajralmas qismi boʻlishi mumkin. 3.8. Insonning asosiy huquqlari va erkinliklarini buzadigan faoliyat bilan shugʻullanishga majburlash. Odam savdosidan jabrlangan shaxs tomonidan qonun bilan himoya qilinadigan asosiy huquqlari va erkinliklarini buzilishiga olib keluvchi faoliyat bilan shugʻullanishga qaratilgan harakatlar. Jabrlanuvchiga nisbatan noqonuniy taʼsir oʻtkazish usullarini qoʻllash orqali sodir etiladi. II. Odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan voyaga yetmagan shaxslarni identifikatsiya qilish mezonlari 1. Jinoiy harakatlar 1.1. Yollash. Yollash belgilari quyidagilardan tarkib topgan boʻlishi mumkin: 1) yollash maqsadida yolgʻon maʼlumotlar berish orqali aldov: jamoat joylari toʻgʻrisida maʼlumotlar (dam olish joylari, boʻsh ish oʻrinlari yarmarkalari, xorijiy taʼlim muassasalarida taʼlim dasturlarini yoritishga qaratilgan tadbirlar, turli tanlov musobaqalari kabilar); bevosita aloqador shaxslar (qarindoshlar, tanishlar); internet orqali aloqalar; sayyohlik, ish bilan taʼminlash, migratsiya, tanishuv yoki nikohni rasmiylashtirish agentliklari orqali aloqalar; farzandlikka asrab olish; ommaviy axborot vositalarida reklama joylashtirish; chet el fuqaroligini olish uchun vaʼdalar; firibgarlik; 2) quyidagi usullar yordamida majburlash: odam savdosidan jabrlangan — voyaga yetmagan shaxs va uning yaqinlariga nisbatan zoʻravonlik qoʻllash; oʻgʻirlash; nikohga majburlash; tovlamachilik (shantaj). Yollash jarayoni qanday sharoitlarda amalga oshirilganligidan qatʼi nazar, ushbu ilovaning 2-bandida koʻrsatilgan maqsadlarda foydalanish uchun bolani tanlov orqali jalb etish. Yollash deganda, jismoniy yoki jismoniy yoki yuridik shaxslarni izlash, tanlash va yollash boʻyicha moddiy manfaat evaziga biror bir koʻrinishdagi faoliyatni yollovchini manfaatini koʻzlagan holda bajarish, xizmat koʻrsatish tushuniladi. Yollash jarayoni kelib chiqish, tranzit yoki belgilangan davlatda ham amalga oshirilishi mumkin. Yollash jismoniy shaxslar tomonidan ham (erkaklar, ayollar, oilaviy juftliklar) va yuridik shaxslar tomonidan (turli xil yuridik va noqonuniy bandlik agentliklari, sayyohlik agentliklari va boshqalar) amalga oshirilishi mumkin. Ishga yollashda yolgʻon maʼlumotlar quyidagilar boʻlishi mumkin: taʼlim olish imkoniyatlari; ishga joylashish shartlari; taklif qilingan mehnat shartnomasining qonuniyligi; chet elda oila aʼzolari bilan uchrashish imkoniyati; yashash sharoitlari; boshqa davlatda ish topish va unda yashash uchun zarur boʻlgan huquqiy hujjatlarni olish; taklif qilingan ishning mohiyati; taklif qilingan ish haqi. 1.2 Tashish (transportirovka). Ushbu shaxsni yanada koʻproq ekspluatatsiya qilish maqsadida odamni turli transport vositalaridan foydalangan holda yoki foydalanmasdan davlat hududida yoki chet elda bir joydan ikkinchi joyga koʻchirish. Tashish / transportirovka qilish quyidagi holatlarda amalga oshirilishi mumkin: 1) odam savdosidan jabrlangan bolaning doimiy yashash joyi boʻlgan davlat ichidagi hududdan boshqa hududda (mamlakat ichkarisidagi odam savdosi) yoki chet eldagi (transmilliy odam savdosi) odam savdosi; 2) transport vositalaridan foydalangan (avtomobil, samolyot va boshqalar) yoki ulardan foydalanmagan holda (transport vositalarida harakatlanish qiyin va/yoki muammoli boʻlgan joylarda piyoda); 3) uyushgan jinoiy guruhlar kabi transport kompaniyalari tomonidan. 1.3. Topshirish. Bolani topshirish — odam savdosi jabrlanuvchisiga aylanish ehtimolidagi bolani bir shaxs tomonidan boshqa bir shaxsga kelgusida ekspluatatsiyada qoʻllanilishi maqsadida topshirish. Bolani topshirish — odam savdosidan jabrlangan bolani topshirish odatda mol-mulk bilan bogʻliq boʻlgan oʻzaro kelishuvga koʻra amalga oshiriladi. Avvalroq bolaga egalik qilgan shaxs moddiy manfaat olish maqsadida bolani boshqa yangi bir “xoʻjayin”ga topshiriladi. Bolaning boshqa bir shaxsga topshirilishi nafaqat belgilangan davlat hududida, balki tranzit davlatlarda ham amalga oshiriladi. 1.4. Yashirish Odam savdosi jabrlanuvchisi — bolani davlat organlari vakillari yoki jinoyat toʻgʻrisida xabar berishga qodir boʻlgan uchinchi shaxslar tomonidan aniqlanishiga yoʻl qoʻymaslik uchun yashirin joylarga joylashtirish. Odam savdosi qurboniga aylangan bolani yashirish uning asosiy yashash joyidan boshqa aholi yashash punktida amalga oshiriladi. Bu mehmonxona, mehmonxona uyi yoki xususiy uy-joy boʻlishi mumkin. Odatda, odam savdosidan jabrlanganlarni boshqa shaxslar bilan rasmiy va norasmiy muloqotdan boʻlishlaridan saqlashadi. Yashirishni aniqlash qiyin jarayon hisoblanadi, chunki bu holat majburlashdan koʻra koʻproq yashash joyi bilan taʼminlashga taalluqli boʻladi. Yashash joyi bilan taʼminlagan shaxsning aybdorligi va aybdorlik darajasi holat boʻyicha qay darajada xabardor ekanligiga bogʻliq boʻladi. 1.5. Shaxsni qabul qilish. Odam savdosi jabrlanuvchisiga aylangan bolani topshiruvchi shaxsdan uni kelgusida ekspluatatsiyada qoʻllash maqsadida boshqa bir shaxs tomonidan qabul qilish. Odam savdosi jabrlanuvchisiga aylangan bolani qabul qilish ham topshirish jarayonidagi mol-mulk boʻyicha oʻzaro kelishuv kabi amalga oshiriladi. Bu kabi holatlardagi asosiy eʼtibor egalik qiluvchi yangi “xoʻjayin”ning harakatlariga qaratiladi. Egalik qiluvchi yangi “xoʻjayin” odam savdosi jabrlanuvchisiga aylangan bolani avval egalik qilgan “xoʻjayin”dan moddiy manfaat evaziga qabul qiladi. Shaxsni qabul qilish bandligini taʼminlash yoki kelgusida ekspluatatsiyada qoʻllash maqsadini taxmin qiladi. 2. Koʻzlangan maqsadlar 2.1. Boshqa shaxslarning shahvoniy xizmatlari ekspluatatsiyasi (tijorat yoʻlida shahvoniy xizmatlar ekspluatatsiyasi). Odam savdosidan jabrlangan bolani fohishabozlik bilan shugʻullanishga, pornografik materiallarni ishlab chiqarish, tarqatish va aylanmasini amalga oshirish, ularni sotib olish, sotish yoki saqlash maqsadida tayyorlanadigan pornografik tomoshalarda qatnashishga, boshqa turdagi jinsiy ekspluatatsiya turlarida foydalanish yoki jinsiy xarakterdagi boshqa harakatlarga majburlash. Ekspluatatsiya — bu shaxsning ixtiyoriga qarshi biror-bir ish yoki xizmat koʻrsatishga noqonuniy majburlash (majburlash vositasi sifatida qoʻllaniluvchi yuridik, jismoniy yoki psixologik omillar) sababli ushbu ish va xizmatlarni bajarishni rad eta olmaslikni anglatadi. Ekspluatator odam savdosidan jabrlangan bolaga turli taʼsir oʻtkazish choralarini qoʻllashi mumkin. Taʼsir oʻtkazish choralari oʻziga xos xususiyatlarga ega boʻlishi mumkinligini inobatga olish zarur, masalan: yomon shart-sharoitlardagi ish joyiga oʻtkazish; kelgusida yaxshi ishlarda ishlashga yoʻl qoʻymaslik; yashash joyi va kundalik ehtiyojlardan mahrum qilish va boshqalar. Shahvoniy xizmatlar ekspluatatsiyasi holatida ekspluatator aniq moddiy manfaatni koʻzlaydi. Odatda odam savdosidan jabrlangan bola ekspluatatorning doimiy nazorati ostida boʻladi va shahvoniy xarakterdagi xizmatlarni majburlov ostida yoki xizmat haqqi toʻlovini kutib amalga oshirdi, lekin ekspluatator: umuman haq toʻlamaydi yoki juda ham kam miqdorda arzimas haq toʻlaydi; kutilayotgan toʻlovdan asossiz ravishda sezilarli miqdorda chegirib qoladi. Shahvoniy xizmatlar yoki pornografiyada odam savdosidan jabrlangan boladan majburiy foydalanish ekspluatator yoki boshqa shaxslar uchun moddiy daromad keltiruvchi serdaromad faoliyat sanaladi. 2.2. Shahvoniy ekspluatatsiyaning boshqa shakllari (notijorat shahvoniy ekspluatatsiya). Jinoiy xatti-harakatni sodir etgan shaxsning yoki boshqa shaxslarning mol-mulki hajmiga bevosita taʼsir qilmaydigan faoliyat boʻlib, bu oʻzaro rasmiy nikoh (shu jumladan, koʻpxotinlilikda), sharʼiy nikoh yoki boshqa shunga oʻxshash yashash turlarida namoyon boʻladi. Notijorat shahvoniy xizmatlar ekspluatatsiyasiga majburiy birgalikda yashash yoki majburiy nikoh misl boʻla oladi. Bu kabi holatlardagi munosabatlarda moddiy manfaatdorlik koʻzlanmaydi. 2.3. Majburiy mehnat. Majburiy mehnat — bu shaxs oʻz xizmatlarini ixtiyoriy ravishda taklif qilmagan, har qanday jazo tahdidi ostida har qanday shaxsdan talab qilinadigan har qanday ish yoki xizmatni bajarishdir. Majburiy mehnat belgilari kamida quyidagilarni oʻz ichiga oladi: ish yoki xizmatlarni aldash, majburlash, zoʻravonlik yoki zoʻravonlik tahdidi bilan taʼminlash (yoki bajarish); zoʻravonlik yoki zoʻravonlik tahdidi ostida oʻta ogʻir (noqulay) ish sharoitlari va kun koʻrish/yashash sharoitlari; zoʻravonlik yoki zoʻravonlik tahdidini qoʻllash orqali har qanday vaqtda mehnat munosabatlarini toʻxtatish imkoniyatini cheklash va mahrum qilish. Majburlash va jazo belgilari quyidagilarni oʻz ichiga oladi: ishchining zaif ahvolini suiisteʼmol qilish; harakatni cheklash; izolyatsiya/yakkalash; jismoniy va jinsiy zoʻravonlik; qoʻrqitish va tahdidlar; pasport va boshqa shaxsiy hujjatlarni yoki shaxsiy buyumlarini musodara qilish yoki ushlab turish; ish haqqining maʼlum miqdorini ushlab qolish; qarzini qoplash (qarzdorlik girdobi), shuningdek, majburiy qarzdorlik oqibatida yuzaga kelgan qarzlarini toʻlatish maqsadida odam savdosidan jabrlangan shaxsni majburan ushlab turish. Majburiy mehnat holatini ish beruvchining mehnat qonunchiligini buzgan holatidan ajrata olish kerak. Misol uchun, xodimga belgilangan davlatda ish haqqi uchun belgilangan eng kam ish haqqini toʻlashdan bosh tortish majburiy mehnat belgisi emas. Biroq, agar ish beruvchi qonun bilan taqiqlangan majburiy vositalar va usullarni qoʻllagan holda ishchining ish joyini tark etishiga toʻsqinlik qilsa, bu faktlar majburiy mehnatning belgisi hisoblanadi. Majburiy mehnat ixtiyoriga (oʻz xohish-irodasi va irodasiga) qarshi va jazolanish tahdidi ostida (majburlash yoʻli bilan) amalga oshiriladigan ish deb koʻrib chiqilishi zarur. Majburiy mehnat odam savdosidan jabrlanganning xohish-irodasiga qarshi majburan mehnat qilishga undash boʻlib, bunda jabrlanuvchi boshqa holatlarda oʻz erki va istagiga koʻra bu kabi mehnat shart-sharoitlarga rozilik bermasligini, aldov (yollash) va majburlash orqali ish topishni anglatadi. Haddan tashqari noqulay ish sharoitlari quyidagilarni oʻzida aks ettiradi, masalan, xavfli ish (jiddiy jarohat yoki shikastlanish, shu jumladan oʻlimga olib keluvchi omillar), zararli mehnat sharoiti (kasalliklarga olib keluvchi, shu jumladan mavjud kasalliklarni yanada kuchaytiradigan omillar), ortiqcha ish yuklamasi (belgilangan mehnat meʼyorlardan ortib ketuvchi omillar), belgilangan vaqtdan ortiq ish vaqti (dam olish va ovqatlanish vaqtini cheklanishi, boʻsh vaqt nazorati va h.k.), yaʼni mehnatni muhofaza qilish va ishlab chiqarish xavfsizligi talablariga javob bermaydigan mehnat sharoitlari. Haddan tashqari noqulay yashash shart-sharoitlari yomon holatdagi maishiy turar-joylarni (avariya holatidagi, qurilishi tugallanmagan yoki boshqa yaroqsiz binolar/inshootlarda yashash, sanitariya sharoitlariga javob bermaydigan joylar, yashash joyini erkin tanlashni taqiqlash) oʻz ichiga oladi. Har qanday vaqtda mehnat munosabatlarini tugatish toʻgʻrisida ongli ravishda rozilik berishning imkonining cheklanganligi va erkin qaror qabul qilish istagi bildirilganda, ish beruvchi tomonidan jazolanish yoki ishchining salomatligiga taʼsir koʻrsatuvchi vaziyat yuzaga keltiriladi. Majburiy mehnat sharoitida shaxsni ushlab turish uchun jazo tahdidi sifatida quyidagi keng qamrovli vositalar qoʻllanilishi mumkin boʻlib, ular biror bir koʻrinishdagi mehnat yoki xizmatni bajarishga majburlashni qamrab oladi: jismoniy va psixologik zoʻravonlik va tahdidlar; ish haqqining koʻp qismini ushlab qolish, masalan, oziq-ovqat va turar joy uchun ortiqcha chegirmalarni oʻzlashtirib olish; ish beruvchi tegishli mehnat haqqini kelishilgan tartibda toʻlab bermaslik maqsadida shaxsning mehnat yoki xizmatini ayni vaqtdagi shart-sharoitda davom ettirishi uchun majburlash maqsadida ish haqqini toʻlab bermay, ushlab qolish yoki ish haqqidan qisman ushlab qolish; oʻz mehnat haqqini nazorat qilish va daromadini erkin tasarruf yetish imkoniyatining cheklanganligi; oila aʼzolariga tahdid qilish; qarzlari bilan manipulyatsiya qilish; yakkalash, yaʼni izolyatsiya (boshqalar bilan aloqada boʻlishni qisman yoki toʻliq cheklanishi, masalan, telefon aloqalari yoki boshqa aloqa vositalariga cheklov qoʻyilishi yoki taqiqlanishi kabilar); oʻz oilasi yoki doʻstlaridan ajratib qoʻyish va/yoki cheklangan joylardagi odamlar bilan ishlash yoki yashashga majbur qilish. Yakkalash, yaʼni izolyatsiya bu kabi holatlarda shaxsning oʻz xohish-irodasiga qarshi ushlab turishni, yaʼni yopiq muhitda yoki ish joyda saqlash, boshqa ishga oʻtishi, yashash joyini oʻzgartirishi yoki harakatlanishini cheklanishini oʻz ichiga oladi. Bundan tashqari shaxs doimiy yoki qisman nazorat ostida boʻlishi mumkin. 2.4. Qullikdagi ekspluatatsiya yoki qullikka oʻxshash odatlar. Qullik — bu shaxsning ahvoli yoki holati boʻlib, mazkur shaxsga nisbatan boshqa bir shaxsning unga boʻlgan egalik, mulkchilik huquqi sanaladi. Qullikka oʻxshash sharoitlar — bu shaxsni muayyan shart-sharoitlarda saqlash yoki ushlab turish, boshqa bir shaxs tomonidan boshqarilishi yoki shaxsga nisbatan kuch ishlatilishi, maʼlum xizmatlarni koʻrsatishi uchun aldov yoki zoʻravonlikni qoʻllash tahdidi, shu jumladan birga yashashga koʻndirish, birgalikdagi nikohda yashash uchun majburan ushlab turish sanaladi. Qullik — bu insonning mehnatidan foydalanish boʻlib, unga nisbatan mulkdorlik huquqiga xos boʻlgan vakolatlar amalga oshiriladi, agar bu shaxs oʻz nazoratidan tashqari sabablarga koʻra ushbu mehnatni (ishlarni, xizmatlarni) bajarishdan bosh torta olmasa. 2.5. Jinoiy faoliyatda foydalanish. Jinoyat sodir etishga majburlash. Bolalarni majburan uyushgan jinoiy guruhlarga jalb qilish holatlarida kattalarning oʻzi ham ishtirok etadi hamda boshqaradi. Bolalarning bunday jinoiy guruhlarda ishtirok etishga jalb qilinishi baʼzi jinoyatlarning xususiyatlariga bogʻliq boʻlib, bunda bolaning tanasi jinoyatni amalga oshirishda muhim oʻrin tutadi (yopiq binolarga deraza, panjara, tuynuk va boshqalar orqali kirish). 2.6. Transplantatsiya uchun inson aʼzolari va toʻqimalarini ajratib olish. Oʻzbekiston Respublikasining Jinoyat Kodeksining 133-moddasida nazarda tutilgan inson aʼzolari yoki toʻqimalarini ajratib olish bilan bogʻliq holatlar. Tibbiy sabablarga koʻra shoshilinch jarrohlik operatsiyasi paytida bolalar, odam savdosidan jabrlangan bolalar va ularning yaqinlarini roziligisiz organlari olingan holatlarga taalluqli boʻladi. Jabrlanuvchi pul mukofoti evaziga aʼzolaridan birini ajratib olishga rozilik berishi, lekin ushbu organni ajratib olish jarayonida jabrlanuvchidan rozilik olinmagan va ogohlantirilmagan yana boshqa bir organni ajratib olish holatlari ham boʻladi. Bu holat haqida jabrlanuvchi oradan biroz vaqt oʻtgach, salomatligi toʻsatdan yomonlashganidan keyingina xabar topishi mumkin. 2.7. Noqonuniy bola asrab olish maqsadida bolaning huquqlarini suiisteʼmol qilish. Ekspluatatsiyada qoʻllash maqsadida bolani noqonuniy asrab olishga qaratilgan harakatlar. Bolani noqonuniy asrab olish, agar bolani ekspluatatsiyada (moliyaviy yoki boshqa maqsad va manfaatlar uchun suiisteʼmol qilish) qoʻllash maqsadida amalga oshirilsa, odam savdosining ajralmas qismi boʻlishi mumkin. 2.8. Tilanchilik bilan shugʻullanishga majburlash. Odam savdosidan jabrlagan bolani tilanchilik bilan shugʻullanishga majburlash. Oʻtkinchi shaxslarning bolalarga nisbatan achinish ehtimolining yuqoriligidan foydalanish maqsadida boʻlgan kattalar, baʼzan ota-onalar bolalarni tilanchilik qilishga majbur qilishadi va sadaqa berishga undovchi vaziyatni yuzaga keltirishadi. Yosh bolali ayollarni tilanchilik qilishga majburlangan holatlarda toʻplangan barcha daromadlar yoki tilanchilikdan tushgan tushumlarning aksariyati ekspluatatorlar tomonidan oʻzlashtiriladi. 2.9. Insonning asosiy huquqlari va erkinliklarini buzadigan faoliyat bilan shugʻullanishga majburlash. Odam savdosidan jabrlangan bola tomonidan insonning qonun bilan himoyalanadigan asosiy huquqlari va erkinliklarini buzilishiga olib keluvchi faoliyat bilan shugʻullanishga qaratilgan harakatlar. Jabrlanuvchiga nisbatan noqonuniy taʼsir oʻtkazish usullarini qoʻllash orqali sodir etiladi.
Odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni identifikatsiya qilish va qayta yoʻnaltirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 9-ILOVA
Namuna “ TASDIQLAYMAN” Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vaziri ___________________ “____” _____ 20__ yil Odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxs sifatida eʼtirof etish toʻgʻrisida QAROR __________________________________________________________________________ (vakolatli davlat organining nomi va mutaxassisning lavozimi va F.I.O) __________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________ (odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxsning yashash manzili, tugʻilgan yili va F.I.O.) bilan bogʻliq boʻlgan hujjatlar bilan tanishib chiqib QUYIDAGILAR ANIQLANDI Jumladan, ___________________________________________________________________________ (aniqlangan holatning qisqacha tavsifi) ___________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________ Yuqoridagilardan kelib chiqib, “Odam savdosiga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuniga asosan QAROR QILAMAN 1. Dastlabki identifikatsiya _____________________________________________ (tugʻilgan yili, F.I.O) bilan amalga oshirildi hamda u odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxs hisoblansin va tan olinsin. 2. ____________________________________________________________________, (tugʻilgan yili, F.I.O) odam savdosidan jabrlangan sifatida taxmin qilinayotgan shaxsni tan olish toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma berilsin va yigʻilgan materialni kelgusida koʻrib chiqish uchun Qonunda belgilangan tartibda “Odam savdosiga qarshi kurashish va munosib mehnat masalalari boʻyicha __________________________________________ hududiy komissiyaga yuborilsin. (hududiy komissiya nomi) ___________________________________ (masʼul organ yoki muassasa xodimining lavozimi) 20 __yil “____” _________ _____________________________ (F.I.O., imzo)
Odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni identifikatsiya qilish va qayta yoʻnaltirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 10-ILOVA
Namuna “ TASDIQLAYMAN” Odam savdosiga qarshi kurashish va munosib mehnat masalalari boʻyicha Fargʻona shahar hududiy komissiyasi raisi, Fargʻona shahar hokimi _________________________________ (F.I.O.) 2020-yil “____” _______ Shaxsni odam savdosidan jabrlangan deb topish toʻgʻrisida QAROR Odam savdosiga qarshi kurashish va munosib mehnat masalalari boʻyicha ________________________________________________hududiy komissiyasi tomonidan, ________________________________________________________________manzilda yashovchi (F.I.O., tugʻilgan yili) ___________________________________________bilan bogʻliq materiallar koʻrib chiqildi. Materiallarni oʻrganish davomida quyidagilar, ANIQLANDI (aniqlangan holatning qisqacha tavsifi) Jumladan,__________________________________________________________________ , Yuqoridagilardan kelib chiqib, “Odam savdosiga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuniga asosan QAROR QILAMAN 1. Yakuniy identifikatsiya_________________________________________________________ (F.I.O., tugʻilgan yili) bilan amalga oshirildi hamda u odam savdosidan jabrlangan deb hisoblansin va tan olinsin. 2. Odam savdosidan jabrlangan deb tan olingan __________________________________ga (F.I.O., tugʻilgan yili) nisbatan xavfni baholash, xavfsizlik rejasi va ehtiyojlar roʻyxati tasdiqlansin. 3. Odam savdosidan jabrlangan shaxsni tan olish toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma berilsin.
Odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni identifikatsiya qilish va qayta yoʻnaltirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 11-ILOVA
Odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan voyaga yetmagan shaxsni identifikatsiya qilish va qayta yoʻnaltirish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Odam savdosidan jabrlangan voyaga yetmagan shaxs toʻgʻrisida xabardor boʻlgan shaxs Vakolatli organlar va tashkilotlarga xabar beradi. Zudlik bilan 2-bosqich Vakolatli organlar va tashkilotlar 1. Dastlabki identifikatsiyani amalga oshiradi (roziligidan qatʼi nazar). 2. Voyaga yetmagan shaxsni odam savdosidan jabrlangan hamda odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxs deb topish toʻgʻrisidagi qaror uning roziligidan qatʼi nazar, oʻn olti yoshga toʻlgan voyaga yetmagan shaxsga nisbatan esa uning ixtiyoriy roziligi bilan, qonuniy vakilning va (yoki) homiylik hamda vasiylik organi vakilining, tegishli ixtisoslashtirilgan muassasa vakillarining murojaati asosida qabul qilinadi. 3. Voyaga yetmagan shaxsning oilasini qidirish yoki unga vasiylik yoxud homiylik belgilash choralarini koʻradi. 4. Bolalar masalalari boʻyicha komissiyaga xabar beradi. 5 ish kunidan kechiktirmasdan 3-bosqich Bolalar masalalari boʻyicha komissiya Odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan voyaga yetmagan shaxsni identifikatsiya qilgan vakolatli davlat organining mutaxassisi bilan birgalikda huquq va qonuniy manfaatlarni taʼminlash uchun ixtisoslashtirilgan muassasalarga qayta yoʻnaltiradi. Qaror qabul qilingandan soʻng 4-bosqich Vakolatli davlat organi 1. Odam savdosidan jabrlangan voyaga yetmagan shaxs, odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan voyaga yetmagan shaxs ota-onasi, ularning oʻrnini bosuvchilar qaramogʻidan mahrum boʻlgan yoki oʻz oilasining qayerdaligini bilmasa, dastlabki identifikatsiyani amalga oshirgan vakolatli davlat organning mutaxassisi boshqa vakolatli davlat organlari bilan hamkorlikda voyaga yetmagan shaxsning oilasini qidirish yoki unga vasiylik yoki homiylik belgilash choralarini koʻradi. 2. Odam savdosidan jabrlangan voyaga yetmagan toʻgʻrisida huquqni muhofaza qiluvchi organlarga xabar beradi. Dastlabki identifikatsiya jarayonida hamda qaror qabul qilingandan soʻng 5-bosqich Huquqni muhofaza qiluvchi organlar va uning hududiy boʻlinmalari Voyaga yetmagan savdosi jinoyatlarini sodir etishda ishtirok etgan shaxslarni jinoiy javobgarlikka tortish uchun tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv, dastlabki tergov harakatlarini amalga oshiradi. Qonuniy vakil va (yoki) homiylik hamda vasiylik organi vakilining, tegishli ixtisoslashtirilgan muassasa vakillarining roziligi bilan JPK doirasidagi muddatlar 6-bosqich Vakolatli organ 1. Toʻplangan hujjatlarni yashash joyi boʻyicha hududiy komissiyaga yuboradi. 1. Qaror qabul qilingandan soʻng 2. Ixtisoslashtirilgan muassasalarga yuboradi. 2. Shaxsning roziligidan soʻng 7-bosqich Hududiy komissiya 1. Voyaga yetmagan shaxsni odam savdosidan jabrlangan voyaga yetmagan shaxs deb tan olish uchun yakuniy identifikatsiyani amalga oshiradi. 2. Yakuniy identifikatsiya qilish zarur holatlar oydinlashtirilgandan va aniqlashtirilgandan keyin kollegial tarzda qaror qabul qiladi. 3. Odam savdosidan jabrlangan voyaga yetmagan shaxs bilan yakka tartibda ishlash shaxsiy rejasini tasdiqlaydi. 15 kun ichida, qoʻshimcha hujjatlarni soʻrab olish talab etilganda esa, bir oygacha boʻlgan muddatda
Odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni identifikatsiya qilish va qayta yoʻnaltirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 12-ILOVA
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 8-fevraldagi 60-son qaroriga 2-ILOVA
Odam savdosidan jabrlangan shaxslarning ijtimoiy reabilitatsiyasi va moslashuvini amalga oshirish hamda ularga yordam koʻrsatish va ularni himoya qilish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Odam savdosidan jabrlangan shaxslarning ijtimoiy reabilitatsiyasi va moslashuvini amalga oshirish hamda ularga yordam koʻrsatish va ularni himoya qilish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
ijtimoiy reabilitatsiya — odam savdosidan jabrlangan shaxslarning buzilgan huquqlarini tiklash, ularni odam savdosi jinoyatlari bilan shugʻullanuvchi shaxslarning tahdidlaridan himoya qilish, yetkazilgan ziyon oʻrinini qoplash, ularni jamiyatda oʻz oʻrinini topib ketishida yordam koʻrsatishga qaratilgan boshqa chora-tadbirlar majmui;
qayta moslashtirish — odam savdosidan jabrlangan shaxslarning oilalarida va jamiyatda psixologik, ijtimoiy-iqtisodiy, ijtimoiy-madaniy munosabatlarini qayta tiklash jarayoni;
masʼul kotib — odam savdosidan jabrlangan shaxslarni ijtimoiy reabilitatsiya qilish va qayta yoʻnaltirish boʻyicha Odam savdosiga qarshi kurashish va munosib mehnat masalalari boʻyicha hududiy komissiyaning masʼul vakolatli xodimi;
himoya ostidagi shaxs — odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxs;
himoyani taʼminlovchi subyektlar — himoya qilishni taʼminlash toʻgʻrisida qaror qabul qiluvchi organlar va himoya qilishni taʼminlash toʻgʻrisida jinoyat ishini yuritayotgan, tergovga qadar tekshiruvni amalga oshirayotgan, surishtiruv, dastlabki tergov organlari.
3. Odam savdosidan jabrlangan shaxslarning ijtimoiy reabilitatsiyasi va moslashuvini amalga oshirish hamda ularga yordam koʻrsatish va ularni himoya qilish ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.
2-bob. Odam savdosidan jabrlangan shaxslarning ijtimoiy reabilitatsiyasiga yordam koʻrsatish tartibi
4. Identifikatsiya qilish jarayonlaridan soʻng odam savdosidan jabrlangan shaxslar Odam savdosiga qarshi kurashish va munosib mehnat masalalari boʻyicha hududiy komissiyaga (keyingi oʻrinlarda — hududiy komissiya) murojaat qilgan kundan boshlab, hududiy komissiya masʼul kotibi odam savdosidan jabrlangan shaxslarni roʻyxatga olish jurnaliga roʻyxatga oladi va quyidagi harakatlarni amalga oshiradi:
xavfni baholashni amalga oshiradi;
xavfsizlik rejasini tuzadi (zaruratga koʻra);
ehtiyojlar roʻyxatini belgilaydi;
odam savdosidan jabrlangan shaxslar bilan yakka tartibda ishlash boʻyicha shaxsiy rejasini tuzadi hamda uning bajarilishi monitoringini amalga oshiradi;
odam savdosidan jabrlangan shaxslar bilan yakka tartibda ishlash boʻyicha shaxsiy rejasini amalga oshirishda odam savdosidan jabrlangan shaxslarga hamrohlik qiladi;
odam savdosidan jabrlangan shaxslarni zarurat boʻlganda, boshqa tashkilotlar va muassasalarga yordam koʻrsatish uchun yuboradi;
Odam savdosidan jabrlangan shaxslarga yordam berish boʻyicha Respublika reabilitatsiya markazi hamda Voyaga yetmaganlarga ijtimoiy-huquqiy yordam koʻrsatish markazlariga joylashtiradi;
chet el fuqarosi boʻlgan odam savdosidan jabrlangan shaxslarni aniqlash va vataniga qaytarish zarurligi toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi bilan birgalikda Oʻzbekistonda akkreditatsiyadan oʻtgan xorijiy davlatning diplomatik vakolatxonasi yoki konsullik muassasasini xabardor qiladi.
5. Masʼul kotib odam savdosidan jabrlangan shaxslar bilan aloqa oʻrnatadi va birinchi uchrashuvda quyidagi maʼlumotlarni taqdim etadi:
ijtimoiy reabilitatsiya boʻyicha koʻrsatiladigan yordam turlari, uni olish shartlari va tartibi;
odam savdosidan jabrlangan shaxslar haqidagi maʼlumotdan foydalanish va uni saqlab qolish.
6. Odam savdosidan jabrlangan shaxslarning ijtimoiy reabilitatsiyasiga yordam koʻrsatish hududiy komissiyalar tomonidan amalga oshiriladi.
7. Maʼlumot taqdim etilganidan soʻng odam savdosidan jabrlangan shaxslar masʼul kotibga ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq ijtimoiy reabilitatsiya yordamiga rozilik bildirish uchun ariza taqdim etadi.
8. Masʼul kotib odam savdosidan jabrlangan shaxslar bilan hamkorlik qilgan kundan boshlab uch ish kunidan kechiktirmay, ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq xavfni baholashni amalga oshiradi.
9. Masʼul kotib xavfni baholashni boshlashdan oldin odam savdosidan jabrlangan shaxslarga baholashning maqsadi va ulardan foydalanish tartibi hamda ushbu maʼlumotlardan foydalanish huquqiga ega boʻlgan subyektlar roʻyxatini tushuntiradi.
10. Masʼul kotib odam savdosidan jabrlangan shaxslar bilan hamkorlik qilgan kundan boshlab uch ish kunidan kechiktirmay, ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq xavfni baholashni amalga oshiradi.
11. Xavfni baholash quyidagi yoʻnalishlarda amalga oshiriladi:
shaxslarning tibbiy holati (jismoniy va psixologik holat);
zoʻravonlik tahdidining mavjudligi;
odam savdosidan jabrlangan shaxslarning oilaviy munosabatlari;
odam savdosi bilan shugʻullanuvchi shaxslarni jinoiy javobgarlikka tortish imkoniyati;
chet el fuqarosi boʻlgan odam savdosidan jabrlangan shaxslarni vataniga qaytarish tartibi;
odam savdosidan jabrlangan voyaga yetmagan shaxslarni bolalar muassasalariga joylashtirish zarurati.
12. Zarurat boʻlganda, masʼul kotib odam savdosidan jabrlangan shaxslar, bilan birgalikda uch ish kunidan kechiktirmay, ushbu Nizomga 4-ilovaga muvofiq xavfsizlik rejasini ishlab chiqadi.
Odam savdosidan jabrlangan shaxslarning hayoti va sogʻligini muhofaza qilishni taʼminlash bilan bogʻliq xavfsizlik rejasining alohida tadbirlari “Jabrlanuvchilarni, guvohlarni va jinoyat protsessining boshqa ishtirokchilarini himoya qilish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni talablariga muvofiq ishlab chiqiladi.
13. Odam savdosidan jabrlangan voyaga yetmagan shaxslarga nisbatan xavfni baholashda uning qonuniy vakili va (yoki) psixolog ishtirok etishi shart. Xavfni baholash voyaga yetmagan shaxslarning yoshi va jinsini hisobga olgan holda amalga oshiriladi.
14. Xavfni baholash yakunlari boʻyicha hududiy komissiya masʼul kotibi odam savdosidan jabrlangan shaxslar bilan birgalikda bir kun muddatda ushbu Nizomga 5-ilovaga muvofiq ehtiyojlar roʻyxatini ishlab chiqadi.
15. Masʼul kotib ehtiyojlar roʻyxatini baholashdan oldin odam savdosidan jabrlangan shaxslarga baholashning maqsadi ulardan foydalanish, ushbu maʼlumotlardan foydalanish huquqiga ega boʻlgan davlat organlari roʻyxati tushuntiradi.
16. Ehtiyojlar roʻyxati odam savdosidan jabrlangan shaxslarning ijtimoiy, tibbiy, psixologik, huquqiy, taʼlim, maishiy va boshqa ehtiyojlarini baholashni oʻz ichiga oladi.
17. Odam savdosidan jabrlangan voyaga yetmagan shaxslarning ehtiyojlar roʻyxatini baholashda qonuniy vakil va (yoki) psixolog ishtirok etadi. Ehtiyojlar roʻyxatini baholash voyaga yetmagan shaxslarning yoshi va jinsini hisobga olgan holda amalga oshiriladi.
18. Odam savdosidan jabrlangan shaxslarning ehtiyojlarini baholash tugagandan soʻng masʼul kotib besh ish kuni ichida komissiya raisiga ishlab chiqilgan hujjatlarni muvofiqlashtirish va tasdiqlash uchun hududiy komissiya aʼzolarini chaqirish, shuningdek, zarur hollarda xavfsizlik rejasini ishlab chiqish va tasdiqlashni taklif qiladi.
Hududiy komissiya qoida tariqasida, hujjatlarni odam savdosidan jabrlangan shaxslarning ishtirokisiz koʻrib chiqadi.
19. Masʼul kotib tomonidan ishlab chiqilgan hujjatlarni muhokama qiladi, zaruratga boʻlganda, muayyan sohada maxsus bilimga ega boʻlgan shaxslarni jalb qiladi hamda hujjatlarni oʻzgartirish boʻyicha takliflar kiritadi.
20. Xavfni baholash, shuningdek, xavfsizlik rejasi va ehtiyojlar roʻyxati komissiya qarori bilan tasdiqlanadi.
3-bob. Odam savdosidan jabrlangan shaxslar bilan yakka tartibda ishlash shaxsiy rejasi
21. Odam savdosidan jabrlangan shaxslar bilan yakka tartibda ishlash shaxsiy rejasi (keyingi oʻrinlarda — shaxsiy reja) masʼul kotib tomonidan ushbu Nizomga 6-ilovaga muvofiq xavfni baholash, xavfsizlik rejasi va ehtiyojlar roʻyxati asosida ishlab chiqiladi.
22. Shaxsiy rejada quyidagi yordam turlarini taʼminlashga qaratilgan tadbirlar nazarda tutilishi mumkin:
vaqtincha yashash joyi (boshpana);
bepul tarjimon bilan taʼminlash;
odam savdosidan jabrlangan shaxslarga tushunarli boʻlgan tilda, ularning qonunchilikda mustahkamlangan huquqlariga oid maslahat va maʼlumot berish;
hujjatlarni tiklash;
tibbiy, psixologik, huquqiy va moddiy yordam;
ish bilan taʼminlash, taʼlim va kasbiy tayyorgarlik kurslarini bepul taqdim etish;
voyaga yetmagan shaxslarning oilalarini yoki vasiylarini tiklash;
odam savdosidan jabrlangan shaxslarning farzandlarini maktabgacha taʼlim muassasalariga bepul joylashtirish.
23. Hududiy komissiyalar dastlabki identifikatsiyani amalga oshiruvchi davlat organi tomonidan shaxsni odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslar sifatida eʼtirof etib, zarur yordam olish uchun qayta yoʻnaltirganda mazkur shaxslarga vaqtincha boshpana, tibbiy, psixologik, huquqiy yordam, tarjimon xizmatlaridan bepul foydalanish hamda boshqa zarur yordamlarni koʻrsatadi.
Agar odam savdosidan jabrlangan shaxslar voyaga yetmagan farzandlari bilan birgalikda aniqlansa, ular farzandlari bilan birga vaqtincha boshpana bilan taʼminlanadi, shu bilan birga bolalar ijtimoiy reabilitatsiya va moslashish boʻyicha xizmatlarni ham olishadi.
24. Shaxsiy rejada odam savdosidan jabrlangan shaxslarga yordam olish uchun qaysi mutaxassis yordami zarurligi belgilab beriladi. Shaxsiy reja odam savdosidan jabrlangan shaxslarning ehtiyojlarini hisobga olgan holda uch oydan kam boʻlmagan muddatga tuziladi.
25. Shaxsiy reja hududiy komissiya raisi tomonidan tasdiqlangandan soʻng odam savdosidan jabrlangan shaxslarga yordam koʻrsatish ishlari boshlanadi.
26. Masʼul kotib shaxsiy rejaning sifatli va belgilangan muddatlarda bajarilishini nazorat qiladi, zarur hollarda hududiy komissiya raisiga taqdimnoma kiritadi.
27. Hududiy komissiya tomonidan zarurat tugʻilganda, shaxsiy rejaga tegishli oʻzgartirishlar kiritilishi mumkin. Bunda masʼul kotib tomonidan mazkur oʻzgartirishlar komissiya aʼzolari bilan kelishilgandan soʻng hududiy komissiya raisi tomonidan tasdiqlanadi.
28. Odam savdosidan jabrlangan shaxslarni ijtimoiy reabilitatsiya qilish choralari quyidagi hollarda toʻxtatiladi yoki muddatidan oldin tugatiladi:
ijtimoiy reabilitatsiya maqsadlariga erishilganda;
odam savdosidan jabrlangan shaxslar ijtimoiy reabilitatsiyadan bosh tortsa;
odam savdosi bilan bogʻliq holatlar sodir etilmaganligi haqida asoslantirilgan qaror qabul qilinsa.
29. Bunda yolgʻon xabar bergan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgarlikka tortiladi va yetkazilgan zararni qoplash choralari koʻriladi.
30. Odam savdosi bilan bogʻliq holatlar sodir etilmaganligi aniqlansa, odam savdosidan jabrlangan shaxslar bilan yakka tartibda ishlash shaxsiy rejasi bekor qilinadi, ijtimoiy reabilitatsiya ishlari toʻxtatiladi hamda bu haqda shaxsiy rejani bajaruvchi masʼul shaxslar va hududiy komissiya aʼzolariga maʼlumot yuboriladi.
4-bob. Odam savdosidan jabrlangan voyaga yetmagan shaxslarning ijtimoiy reabilitatsiyasi hamda moslashuviga yordam koʻrsatish tartibi
31. Odam savdosidan jabrlangan voyaga yetmagan shaxslarning ijtimoiy reabilitatsiyasi hamda moslashuviga yordam koʻrsatish hududiy komissiyalar va Bolalar masalalari boʻyicha komissiyalar tomonidan nodavlat notijorat tashkilotlari bilan birgalikda amalga oshiriladi.
32. Masʼul kotib tomonidan odam savdosidan jabrlangan voyaga yetmagan shaxslar bilan yakka tartibda ishlash shaxsiy rejasi ishlab chiqiladi va hududiy komissiya raisi tomonidan tasdiqlanadi.
Shaxsiy rejada ushbu Nizomning 22-bandida belgilangan chora-tadbirlar nazarda tutiladi.
33. Odam savdosidan jabrlangan voyaga yetmagan shaxslarni himoya qilish boʻyicha tuzilgan shaxsiy reja loyihasini Bolalar masalalari boʻyicha komissiyalarga belgilangan tartibda koʻrib chiqish va tasdiqlash uchun bir ish kuni mobaynida kiritiladi.
5-bob. Odam savdosidan jabrlangan shaxslarni himoya qilish tartibi
34. Himoyani taʼminlovchi subyektlarning asosiy vazifalari quyidagilardan iborat:
odam savdosidan jabrlangan shaxslar uchun xavfni baholash va xavfsizlik rejasini tasdiqlash;
odam savdosidan jabrlangan shaxslar roʻyxatini tasdiqlash;
shaxsiy rejaning himoyani taʼminlovchi subyektlarning vakolatiga taalluqli qismini bajarishga koʻmaklashish;
mehnat sohasidagi vakolatli davlat organining mutaxassisi tomonidan aniqlangan muammolarni hal qilishda, shaxsiy rejaning bajarilishini monitoring qilish jarayonida koʻmaklashish.
35. Himoyani taʼminlovchi subyektlar belgilangan vazifalarni amalga oshirish uchun quyidagi huquqlarga ega:
xavfni baholash, xavfsizlik rejasi, ehtiyojlar roʻyxati va shaxsiy rejani aniqlashtirish hamda qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritish boʻyicha takliflar kiritish;
davlat boshqaruvi organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat vakillari, vakolatlari doirasida nodavlat notijorat va xalqaro tashkilotlar (kelishilgan holda) ekspertlarini shartnoma asosida mutaxassis sifatida jalb qilish;
himoyani taʼminlovchi subyektlar faoliyati tartibini oʻzgartirish boʻyicha takliflar kiritish;
himoyani taʼminlovchi subyektlar vakolatiga taalluqli masalalar boʻyicha davlat organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlaridan jabrlanuvchiga taalluqli materiallarni talab qilish va olish.
36. Odam savdosida gumon qilinayotgan shaxslarni topish maqsadida identifikatsiya qilish va qayta yoʻnaltirishni amalga oshiruvchi davlat organlari bilan hamkorlik qilish istagini bildirgan odam savdosidan jabrlangan shaxslarga “Jabrlanuvchilarni, guvohlarni va jinoyat protsessining boshqa ishtirokchilarini himoya qilish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga muvofiq xavfsizlik choralari taʼminlanadi.
Odam savdosidan jabrlangan deb tan olingan chet el fuqarolariga yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxslarga uning Oʻzbekiston Respublikasi hududiga kirishi holatlaridan qatʼi nazar, Oʻzbekiston Respublikasida vaqtincha boʻlish huquqi beriladi.
37. Odam savdosidan jabrlangan shaxslarni kelib chiqish mamlakatiga yoki oʻzlari doimiy yashaydigan davlatga qaytarish Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalariga muvofiq amalga oshiriladi.
6-bob. Yakunlovchi qoidalar
38. Odam savdosidan jabrlangan shaxslarning ijtimoiy reabilitatsiyasi va moslashuvini amalga oshirish hamda ularga yordam koʻrsatish va ularni himoya qilish jarayonlarini moliyalashtirish va moddiy-texnik jihatdan taʼminlash Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti mablagʻlari hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan amalga oshiriladi.
39. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Odam savdosidan jabrlangan shaxslarning ijtimoiy reabilitatsiyasi va moslashuvini amalga oshirish hamda ularga yordam koʻrsatish va ularni himoya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Odam savdosidan jabrlangan shaxslarning ijtimoiy reabilitatsiyasi va moslashuvini amalga oshirish hamda ularga yordam koʻrsatish va ularni himoya qilish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Vakolatli organ yoki hududiy komissiya 1. Odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarga yordam koʻrsatish zarurati boʻlganda ularga yordam koʻrsatish va himoya qilish boʻyicha ixtisoslashtirilgan muassasaga yuboradi. 2. Odam savdosidan jabrlangan deb tan olingan shaxslarni hududiy komissiya tomonidan ixtisoslashtirilgan muassasaga yuboriladi. Shaxsning roziligi olingandan keyin 2-bosqich Hududiy komissiya masʼul kotibi 1. Odam savdosidan jabrlangan shaxslarni roʻyxatga olish jurnalida qayd etadi. Zudlik bilan 2. Odam savdosidan jabrlangan shaxslarga nisbatan xavfni baholashni amalga oshiradi. Uch kun ichida 3. Odam savdosidan jabrlangan shaxslarning xavfsizlik rejasini tuzadi (agar zarurat boʻlsa). Uch kun ichida 4. Odam savdosidan jabrlangan shaxslar bilan birgalikda ehtiyojlar roʻyxatini belgilaydi. Bir kun muddatda 5. Komissiya raisiga ishlab chiqilgan hujjatlarni muvofiqlashtirish va tasdiqlash uchun taqdim etadi, hududiy komissiya aʼzolarini chaqirish taklifini kiritadi. Besh kun ichida 3-bosqich Hududiy komissiya 1. Odam savdosidan jabrlangan shaxslarga nisbatan xavfni baholaydi, xavfsizlik rejasi va ehtiyojlar roʻyxatini oʻrganib chiqadi. 2. Odam savdosidan jabrlangan shaxslarga nisbatan xavfni baholash, xavfsizlik rejasi va ehtiyojlar roʻyxatini tasdiqlaydi. 3. Odam savdosidan jabrlangan shaxslarga nisbatan xavfni baholash, xavfsizlik rejasi va ehtiyojlar roʻyxati asosida odam savdosidan jabrlangan shaxslar bilan yakka tartibda ishlash shaxsiy rejasini ishlab chiqadi va hududiy komissiya raisiga tasdiqlash uchun yuboradi. Yakuniy identifikatsiya jarayonida 4-bosqich Hududiy komissiya raisi 1. Odam savdosidan jabrlangan shaxslar bilan yakka tartibda ishlash shaxsiy rejasini tasdiqlaydi. 2. Odam savdosidan jabrlangan shaxslar bilan yakka tartibda ishlash shaxsiy rejasining tegishli bandlarini muddatida bajarish maqsadida masʼul shaxslarga yetkazish uchun hududiy komissiya masʼul kotibiga topshiradi. Kamida uch oy muddatga tuziladi 5-bosqich Hududiy komissiya masʼul kotibi 1. Odam savdosidan jabrlangan shaxslar bilan yakka tartibda ishlash shaxsiy rejasini masʼul shaxslarga yetkazadi. Shaxsiy reja tasdiqlangan kuni 2. Odam savdosidan jabrlangan shaxslar bilan yakka tartibda ishlash shaxsiy rejasi sifatli va belgilangan muddatlarda bajarilishini nazorat qiladi. Rejada belgilangan muddatlarda
Odam savdosidan jabrlangan shaxslarning ijtimoiy reabilitatsiyasi va moslashuvini amalga oshirish hamda ularga yordam koʻrsatish va ularni himoya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Odam savdosidan jabrlangan shaxslarning ijtimoiy reabilitatsiyasi va moslashuvini amalga oshirish hamda ularga yordam koʻrsatish va ularni himoya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Xavfni baholash Mutaxassis F.I.O:_________________________________________________ Ariza beruvchining F.I.O:___________________________________________ Sana______________________________________________________________ Omillar Ha Yoʻq Bilmayman Odam savdosidan jabrlangan ( keyingi oʻrinlarda OSJ) holatining mavjudligi 1. Sogʻligi jarohatlar surunkali kasallik belgilari travmatik stress buzilishi nogironlik hayot uchun xavfli sharoitlar ogʻriqlar ruhiy kasalliklar homiladorlik tana toʻqimasining buzilishi jinsiy yoʻl bilan yuqadigan infeksiyalar sil kasalligi OIV/OITS bezgak boshqa kasalliklar (tushuntirish) 2. Zoʻravonlikka tahdid odam savdosi bilan shugʻullanuvchi shaxslar tomonidan OSJga nisbatan oʻtmishdagi tahdidlar odam savdosi bilan shugʻullanuvchi shaxslar tomonidan OSJga hozirgi vaqtdagi tahdidlar OSJning oila aʼzolariga tahdidlar OSJ va uning oila aʼzolariga nisbatan tovlamachilik OSJni majburlash OSJni taʼqib qilish OSJning odam savdosi bilan shugʻullanuvchi shaxslar bilan hozirgi kunda aloqasi mavjudligi odam savdosi bilan shugʻullanuvchi shaxslarning OSJ yashash manzilini xabardorligi odam savdosi bilan shugʻullanuvchi shaxslarning OSJ telefon raqamini xabardorligi odam savdosi bilan bogʻliq holatning davomiyligi: 1 oydan 6 oygacha; 6 oydan 1 yilgacha; 1 dan 3 yilgacha; 5 yildan ortiq. OSJ borishga qoʻrqadigan joylarning mavjudligi odam savdosi bilan shugʻullanuvchi shaxslarning xavflilik darajasi (shafqatsizligi, jinoiy guruhning uyushganlik darajasi, ularning soni, qurolga egaligi) boshqa holatlar 3. Oilaviy munosabatlari odam savdosi bilan shugʻullanadigan shaxslarning OSJ qarindoshlari bilan aloqasi odam savdosiga aloqador boʻlgan shaxslar orasida yaqin tanish va qarindoshlarining mavjudligi OSJ oila aʼzolarining odam savdosidan jabrlanganligidan xabardorligi OSJni yashash joyida unga nisbatan xavfning mavjudligi boshqa holatlar 4. Jinoyat ishi jarayoni OSJ boʻlgan mamlakatda huquqni muhofaza qiluvchi organlarga murojaati OSJ oʻz mamlakatidagi huquqni muhofaza qiluvchi organlarga murojaati OSJ huquqni muhofaza qiluvchi organlarga murojaat qilmoqchiligi huquqni muhofaza qiluvchi organlar tomonidan chora-tadbirlar amalga oshirilganligi jinoyat ishi qoʻzgʻatilganligi hozirda odam savdosi bilan shugʻullanuvchi shaxslar qoʻlga olinganligi OSJning yashash hududida odam savdosi jinoyatida gumonlanayotgan shaxslarning mavjudligidan xabardorligi OSJning noqonuniy faoliyatdagi ishtiroki uchun jinoiy javobgarlikka tortilishi xavfining mavjudligi boshqa holatlar 5. Vatanga qaytarish OSJ vatanga qaytib kelganidan soʻng takroran OSJ boʻlish xavfi yoki boshqa turdagi zoʻravonliklarga duchor boʻlish xavfi mavjudligi OSJ vatanga qaytib kelgandan soʻng ijtimoiy, shu jumladan, ogʻir oilaviy sharoiti, ishsizlik va boshqa muammolarga duchor boʻlish xavfi mavjudligi OSJ qaytib kelgandan keyin qayta moslashuviga taʼsir qilishi mumkin boʻlgan ijtimoiy, madaniy yoki diniy omillar mavjudligi boshqa holatlar Mutaxassis izohi:_____________________________________________ _____________________________________________________________ _____________________________________________________________ _____________________________________________________________ _____________________________________________________________ _____________________________________________________________ _____________________________________________________________ _____________________________________________________________
Odam savdosidan jabrlangan shaxslarning ijtimoiy reabilitatsiyasi va moslashuvini amalga oshirish hamda ularga yordam koʻrsatish va ularni himoya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Odam savdosidan jabrlangan shaxslarning ijtimoiy reabilitatsiyasi va moslashuvini amalga oshirish hamda ularga yordam koʻrsatish va ularni himoya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
Ehtiyojlar roʻyxati Mutaxassis F.I.O:________________________________________________ Ariza beruvchining F.I.O:___________________________________________ Sana_____________________________________________________________ Ehtiyoj Ha/yoʻq Ijtimoiy-tibbiy Tibbiy yordam Kasalxonaga yotqizish Terapevt bilan maslahatlashish Psixoterapiya maslahati / psixiatr Psixoterapiya Ginekolog bilan maslahatlashish Nevropatolog bilan maslahatlashish Narkolog maslahati Davolash / dorilar OIV/OITS tekshiruvi Jinsiy yoʻl bilan yuqadigan infeksiyalarni tekshirish Spirtli ichimliklarni isteʼmol qilishdan yoki giyohvandlikdan davolash Umumiy salomatlik (tushuntirish) Psixologik Shaxsiy maslahat Psixologik qoʻllab-quvvatlash Birgalikda xatti-harakatlar bilan ishlash Oila va yaqin atrof-muhit bilan aloqalarni tiklashga koʻmaklashish Jarohatdan keyingi profilaktika Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash Huquqiy Shaxsni tasdiqlovchi hujjatlarni tiklashda koʻmaklashish Oilaviy huquq sohasidagi maslahat (nikohdan ajralish, er-xotinning mol-mulkini boʻlish va boshqalar) Meros huquqi sohasidagi maslahat (qonun boʻyicha meros, noqonuniy vasiyat va boshqalar ustidan shikoyat qilish) Uy-joy va kommunal nizolar boʻyicha maslahat (noqonuniy koʻchirish va boshqalar) Mehnat huquqi sohasidagi maslahat (ishda tiklash, noqonuniy ishdan boʻshatish, ish haqini toʻlamaslik va boshqalar) Jinoiy protsessda advokatni qoʻllab-quvvatlash (surishtiruv, tergov harakatlarini oʻtkazish bosqichida va sud jarayonida, shu jumladan, yetkazilgan zararni qoplashda yordam berish va boshqalar) Maʼmuriy huquq sohasidagi maslahat (bolalarni himoya qilish, hujjatlarni tiklash va boshqalar) Maʼmuriy jarayonda advokatni qoʻllab-quvvatlash (bolalarni himoya qilish va boshqalar) Tadbirkorlikni boshlash boʻyicha maslahat Ijtimoiy-maishiy Gumanitar yordam (kiyim-kechak, oziq-ovqat va boshqalar) Moddiy yordam Shaxsni tasdiqlovchi hujjatlar toʻlovlari (jarimalari) qoplanishini taʼminlash Bepul tarjimon bilan taʼminlash Tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv va dastlabki tergov jarayonlarida OSJ transport xarajatlarini qoplash Kasbiy qayta tayyorlash Taʼlim olish Ishga joylashish Xavfsiz yashash joyi (boshpana) Yangi uy topish Shaxsiy gigiyena vositalari (tish choʻtkasi va pastasi, sovun, sochiq, shampun, ayollar uchun shaxsiy gigiyena vositalari va boshqalar) Jabrlanuvchi shaxslarning bolalarini parvarish qilish vositalari (tagliklar, hoʻl roʻmolcha, oʻzgaruvchan mahsulotlar, shuningdek, butilkalar, bolalar aralashmasi va bolaning ehtiyojlarini qondiradigan boshqa mahsulotlar) Chet el fuqarolari uchun oʻzbek tilini oʻrganish uchun bepul imkoniyat yaratish Ichki sayohat uchun toʻlov Boshqa ehtiyojlar Mutaxassis izohi: _______________________________________________________________ _______________________________________________________________ _______________________________________________________________ _______________________________________________________________ _______________________________________________________________ _______________________________________________________________ _______________________________________________________________ _______________________________________________________________
Odam savdosidan jabrlangan shaxslarning ijtimoiy reabilitatsiyasi va moslashuvini amalga oshirish hamda ularga yordam koʻrsatish va ularni himoya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA
Odam savdosidan jabrlangan shaxs bilan yakka tartibda ishlash shaxsiy rejasi Mutaxassis F.I.O:________________________________________________ Ariza beruvchining F.I.O:__________________________________________ Boshlangan sana____________________________________________________ Muddatning tugash sanasi __________________________________________ T/r Xizmat nomi va tadbirlar Tadbirlarni amalga oshirish Amalga oshirish muddati Yordam koʻrsatuvchi tashkilot Xizmat natijasi
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 8-fevral,
60-son