UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 19-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 19 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 19 февраля 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 19 February 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИ

Ёғочсозлик саноати хом ашё базасини мустаҳкамлаш ва соҳани янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

Республикада ёғоч ва ёғочсозлик саноати хом ашё базасини мустаҳкамлаш, мебель саноатида ёғоч маҳсулотлари хом ашёсига бўлган эҳтиёжни қондириш, уларни импорт қилиш ҳажмини камайтириш, шунингдек, мебель ва ёғочсозлик саноатини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Мебель ва ёғочсозлик саноати уюшмаси ҳамда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг республикада ёғочсозлик соҳасининг хом ашё базасини мустаҳкамлаш, мебель саноатининг барча йўналишларини ривожлантириш ва шу орқали ёғоч импорти ҳажмини камайтириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. Ёғочсозлик саноати хом ашё базасини мустаҳкамлаш ва соҳани янада ривожлантириш чора-тадбирлари режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси:

а) 2021 йил 10 мартдан бошлаб ўрмон хўжаликлари ва кўчат етказиб берувчи бошқа тадбиркорлик субъектлари томонидан мебель саноатида ёғоч хом ашёси сифатида фойдаланиладиган павловния, ёнғоқ, чинор, шумтол, қайрағоч ҳамда бошқа дарахтлар плантацияларини ташкил этувчи барча юридик ва жисмоний шахсларга зарур кўчат экиш материаллари белгиланган тартибда шартнома асосида етказиб берилишини таъминласин;

б) Мебель ва ёғочсозлик саноати уюшмаси билан биргаликда 2021 йил 20 мартга қадар:

мебель ва ёғочсозлик саноати ташкилотларининг ёғоч хом ашёсига бўлган ўртача йиллик талабини ўрганиб чиқиб, соҳада импорт улушини камайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклиф киритсин;

мебель саноатида ёғоч хом ашёси сифатида павловния, ёнғоқ, чинор, шумтол, қайрағоч ва бошқа дарахтлар турларини ишлатиш имкониятларини хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда ҳамда ишлаб чиқарувчиларга маҳсулотни етиштириш муддати ва ҳажмларидан келиб чиқиб, таҳлиллар асосида ишлаб чиқарувчилар рўйхати, талаб этиладиган ёғоч хом ашёси ҳажми, мос равишда ажратиладиган ер майдонлари бўйича рўйхатни шакллантирсин;

в) павловния ва бошқа дарахтлар плантацияларини яратиш, ундан мебель ва ёғочсозлик саноатида ёғоч хом ашёси сифатида фойдаланиш билан боғлиқ муаммоларнинг ечимига қаратилган илмий лойиҳалар танловини эълон қилиш учун Инновацион ривожланиш вазирлигига белгиланган тартибда таклифларни тақдим этсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада тез ўсувчи ва саноатбоп павловния дарахти плантацияларини барпо қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 августдаги 520-сон қарорининг 1-бандига мувофиқ республика бўйича тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, сув танқис, ер ости сувлари 30 метрдан пастда жойлашган фойдаланилмаётган захира майдонларда ҳамда ўрмон фондининг сув танқис ёки тупроғи шўр бўлган ерларида павловния плантацияларини ташкил қилиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Мебель ва ёғочсозлик саноати уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда кластер шаклида павловния ва бошқа дарахтлар плантацияларини ташкил этиш учун мебель ва ёғочсозлик саноати ташкилотларига захирадаги ва фойдаланишдан чиққан ерлардан белгиланган тартибда камида 50 гектардан ажратиш чораларини кўрсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев ҳамда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж. Бакиров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 февралдаги 84-сон қарорига ИЛОВА

Ёғочсозлик саноати хом ашё базасини мустаҳкамлаш ва соҳани янада ривожлантириш

Т/р Чора-тадбирлар номи Ижро муддати Масъуллар 1. Ўрмон хўжаликлари ва кўчат етказиб берувчи бошқа тадбиркорлик субъектлари томонидан мебель саноатида ёғоч хом ашёси сифатида фойдаланиладиган павловния, ёнғоқ, чинор, шумтол, қайрағоч ҳамда бошқа дарахтлар плантацияларини ташкил этувчи барча юридик ва жисмоний шахсларга зарур кўчат экиш материаллари белгиланган тартибда шартнома асосида етказиб берилишини таъминлаш. 2021 йил 10 мартдан бошлаб Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 2. Мебель ва ёғочсозлик саноати ташкилотларининг ёғоч хом ашёсига бўлган ўртача йиллик талабини ўрганиб чиқиб, соҳада импорт улушини камайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклиф киритиш. 2021 йил 20 март Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Мебель ва ёғочсозлик саноати уюшмаси 3. Мебель саноатида ёғоч хом ашёси сифатида павловния, ёнғоқ, чинор, шумтол, қайрағоч ва бошқа дарахтлар турларини ишлатиш имкониятларини хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда ҳамда ишлаб чиқарувчиларга маҳсулотни етиштириш муддати ва ҳажмларидан келиб чиқиб, таҳлиллар асосида ишлаб чиқарувчилар рўйхати, талаб этиладиган ёғоч хом ашёси ҳажми, мос равишда ажратиладиган ер майдонлари бўйича рўйхатни шакллантириш. 2021 йил 20 март Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Мебель ва ёғочсозлик саноати уюшмаси 4. Павловния ва бошқа дарахтлар плантацияларини яратиш, ундан мебель ва ёғочсозлик саноатида ёғоч хом ашёси сифатида фойдаланиш билан боғлиқ муаммоларнинг ечимига қаратилган илмий лойиҳалар танловини эълон қилиш учун Инновацион ривожланиш вазирлигига белгиланган тартибда таклифларни тақдим этиш. 2021 йил 20 март Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Мебель ва ёғочсозлик саноати уюшмаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги 5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Мебель ва ёғочсозлик саноати уюшмаси билан биргаликда кластер шаклида павловния ва бошқа дарахтлар плантацияларини ташкил этиш учун мебель ва ёғочсозлик саноати ташкилотларига захирадаги ва фойдаланишдан чиққан ерлардан белгиланган тартибда камида 50 гектардан ажратиш. 2021 йил 25 март Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Мебель ва ёғочсозлик саноати уюшмаси 6. Павловния ва бошқа дарахтлар плантациялари ташкил этилган ҳудудларни хатловдан ўтказиш ва электрон хариталарга жойлаштириш. 2021 — 2024 йиллар ҳар йили декабрь «Ўздаверлойиҳа» институти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 7. Мебель саноатида ёғоч хом ашёси сифатида павловния дарахт турини ишлатиш имкониятларини илмий асосда ўрганиб чиқиш, илмий тавсиялар бериш ҳамда ишлаб чиқаришга жорий этиш. 2021 йил июнь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Мебель ва ёғочсозлик саноати уюшмаси 8. Павловния ва бошқа дарахтлар кўчатларининг мувофиқлик сертификатлари ва нав гувоҳномаларини ишлаб чиқиш ҳамда сотиш тизимини йўлга қўйиш. 2021 йил декабрь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси 9. Ёғочсозлик ва мебель саноатида ёғоч хом ашёси сифатида фойдаланиш билан боғлиқ муаммоларнинг ечимига қаратилган илмий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Лойиҳалар танлови эълон қилинган муддатларда Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Мебель ва ёғочсозлик саноати уюшмаси 10. Шакллантирилган рўйхатдан келиб чиққан ҳолда келгусида ташкил этиладиган павловния, ёнғоқ, чинор, шумтол, қайрағоч плантациялари ҳисобидан талаб этиладиган ёғоч хом ашёсини етказиб бериш. Эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Мебел ва ёғочсозлик саноати уюшмаси

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 19 февраль,

84-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2021 й., 09/21/84/0129-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2021 й., 09/21/442/0672-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

ChORA-TADBIRLARI REJASI

Yogʻochsozlik sanoati xomashyo bazasini mustahkamlash va sohani yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Respublikada yogʻoch va yogʻochsozlik sanoati xomashyo bazasini mustahkamlash, mebel sanoatida yogʻoch mahsulotlari xomashyosiga boʻlgan ehtiyojni qondirish, ularni import qilish hajmini kamaytirish, shuningdek, mebel va yogʻochsozlik sanoatini yanada rivojlantirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Mebel va yogʻochsozlik sanoati uyushmasi hamda Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasining respublikada yogʻochsozlik sohasining xomashyo bazasini mustahkamlash, mebel sanoatining barcha yoʻnalishlarini rivojlantirish va shu orqali yogʻoch importi hajmini kamaytirish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.

2. Yogʻochsozlik sanoati xomashyo bazasini mustahkamlash va sohani yanada rivojlantirish chora-tadbirlari rejasi ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi:

a) 2021-yil 10-martdan boshlab oʻrmon xoʻjaliklari va koʻchat yetkazib beruvchi boshqa tadbirkorlik subyektlari tomonidan mebel sanoatida yogʻoch xomashyosi sifatida foydalaniladigan pavlovniya, yongʻoq, chinor, shumtol, qayragʻoch hamda boshqa daraxtlar plantatsiyalarini tashkil etuvchi barcha yuridik va jismoniy shaxslarga zarur koʻchat ekish materiallari belgilangan tartibda shartnoma asosida yetkazib berilishini taʼminlasin;

b) Mebel va yogʻochsozlik sanoati uyushmasi bilan birgalikda 2021-yil 20-martga qadar:

mebel va yogʻochsozlik sanoati tashkilotlarining yogʻoch xomashyosiga boʻlgan oʻrtacha yillik talabini oʻrganib chiqib, sohada import ulushini kamaytirish boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga asoslangan taklif kiritsin;

mebel sanoatida yogʻoch xomashyosi sifatida pavlovniya, yongʻoq, chinor, shumtol, qayragʻoch va boshqa daraxtlar turlarini ishlatish imkoniyatlarini xorijiy tajribani inobatga olgan holda hamda ishlab chiqaruvchilarga mahsulotni yetishtirish muddati va hajmlaridan kelib chiqib, tahlillar asosida ishlab chiqaruvchilar roʻyxati, talab etiladigan yogʻoch xomashyosi hajmi, mos ravishda ajratiladigan yer maydonlari boʻyicha roʻyxatni shakllantirsin;

v) pavlovniya va boshqa daraxtlar plantatsiyalarini yaratish, undan mebel va yogʻochsozlik sanoatida yogʻoch xomashyosi sifatida foydalanish bilan bogʻliq muammolarning yechimiga qaratilgan ilmiy loyihalar tanlovini eʼlon qilish uchun Innovatsion rivojlanish vazirligiga belgilangan tartibda takliflarni taqdim etsin.

4. Vazirlar Mahkamasining “Respublikada tez oʻsuvchi va sanoatbop pavlovniya daraxti plantatsiyalarini barpo qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 27-avgustdagi 520-son qarorining 1-bandiga muvofiq respublika boʻyicha tuproq-iqlim sharoitidan kelib chiqib, suv tanqis, yer osti suvlari 30 metrdan pastda joylashgan foydalanilmayotgan zaxira maydonlarda hamda oʻrmon fondining suv tanqis yoki tuprogʻi shoʻr boʻlgan yerlarida pavlovniya plantatsiyalarini tashkil qilish belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari Mebel va yogʻochsozlik sanoati uyushmasi bilan birgalikda bir oy muddatda klaster shaklida pavlovniya va boshqa daraxtlar plantatsiyalarini tashkil etish uchun mebel va yogʻochsozlik sanoati tashkilotlariga zaxiradagi va foydalanishdan chiqqan yerlardan belgilangan tartibda kamida 50 gektardan ajratish choralarini koʻrsin.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari Sh.M. Gʻaniyev, Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vaziri J.A. Xodjayev hamda Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi raisi N.J. Bakirov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 19-fevraldagi 84-son qaroriga ILOVA

Yogʻochsozlik sanoati xomashyo bazasini mustahkamlash va sohani yanada rivojlantirish

T/r Chora-tadbirlar nomi Ijro muddati Masʼullar 1. Oʻrmon xoʻjaliklari va koʻchat yetkazib beruvchi boshqa tadbirkorlik subyektlari tomonidan mebel sanoatida yogʻoch xomashyosi sifatida foydalaniladigan pavlovniya, yongʻoq, chinor, shumtol, qayragʻoch hamda boshqa daraxtlar plantatsiyalarini tashkil etuvchi barcha yuridik va jismoniy shaxslarga zarur koʻchat ekish materiallari belgilangan tartibda shartnoma asosida yetkazib berilishini taʼminlash. 2021-yil 10-martdan boshlab Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oʻrmo� xoʻjaligi davlat qoʻmitasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari 2. Mebel va yogʻochsozlik sanoati tashkilotlarining yogʻoch xomashyosiga boʻlgan oʻrtacha yillik talabini oʻrganib chiqib, sohada import ulushini kamaytirish boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga asoslangan taklif kiritish. 2021-yil 20-mart Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi, Mebel va yogʻochsozlik sanoati uyushmasi 3. Mebel sanoatida yogʻoch xomashyosi sifatida pavlovniya, yongʻoq, chinor, shumtol, qayragʻoch va boshqa daraxtlar turlarini ishlatish imkoniyatlarini xorijiy tajribani inobatga olgan holda hamda ishlab chiqaruvchilarga mahsulotni yetishtirish muddati va hajmlaridan kelib chiqib, tahlillar asosida ishlab chiqaruvchilar roʻyxati, talab etiladigan yogʻoch xomashyosi hajmi, mos ravishda ajratiladigan yer maydonlari boʻyicha roʻyxatni shakllantirish. 2021-yil 20-mart Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi, Mebel va yogʻochsozlik sanoati uyushmasi 4. Pavlovniya va boshqa daraxtlar plantatsiyalarini yaratish, undan mebel va yogʻochsozlik sanoatida yogʻoch xomashyosi sifatida foydalanish bilan bogʻliq muammolarning yechimiga qaratilgan ilmiy loyihalar tanlovini eʼlon qilish uchun Innovatsion rivojlanish vazirligiga belgilangan tartibda takliflarni taqdim etish. 2021-yil 20-mart Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Mebel va yogʻochsozlik sanoati uyushmasi, Innovatsion rivojlanish vazirligi 5. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari Mebel va yogʻochsozlik sanoati uyushmasi bilan birgalikda klaster shaklida pavlovniya va boshqa daraxtlar plantatsiyalarini tashkil etish uchun mebel va yogʻochsozlik sanoati tashkilotlariga zaxiradagi va foydalanishdan chiqqan yerlardan belgilangan tartibda kamida 50 gektardan ajratish. 2021-yil 25-mart Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari, Mebel va yogʻochsozlik sanoati uyushmasi 6. Pavlovniya va boshqa daraxtlar plantatsiyalari tashkil etilgan hududlarni xatlovdan oʻtkazish va elektron xaritalarga joylashtirish. 2021 — 2024-yillar har yili dekabr “Oʻzdaverloyiha” instituti, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari 7. Mebel sanoatida yogʻoch xomashyosi sifatida pavlovniya daraxt turini ishlatish imkoniyatla�ini ilmiy asosda oʻrganib chiqish, ilmiy tavsiyalar berish hamda ishlab chiqarishga joriy etish. 2021-yil iyun Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi, Mebel va yogʻochsozlik sanoati uyushmasi 8. Pavlovniya va boshqa daraxtlar koʻchatlarining muvofiqlik sertifikatlari va nav guvohnomalarini ishlab chiqish hamda sotish tizimini yoʻlga qoʻyish. 2021-yil dekabr Qishloq xoʻjaligi vazirligi, “Oʻzstandart” agentligi, Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi 9. Yogʻochsozlik va mebel sanoatida yogʻoch xomashyosi sifatida foydalanish bilan bogʻliq muammolarning yechimiga qaratilgan ilmiy loyihalarni ishlab chiqish va amalga oshirish. Loyihalar tanlovi eʼlon qilingan muddatlarda Innovatsion rivojlanish vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi, Mebel va yogʻochsozlik sanoati uyushmasi 10. Shakllantirilgan roʻyxatdan kelib chiqqan holda kelgusida tashkil etiladigan pavlovniya, yongʻoq, chinor, shumtol, qayragʻoch plantatsiyalari hisobidan talab etiladigan yogʻoch xomashyosini yetkazib berish. Ehtiyojdan kelib chiqqan holda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi, Mebel va yogʻochsozlik sanoati uyushmasi

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 19-fevral,

84-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 20.02.2021-y., 09/21/84/0129-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 15.07.2021-y., 09/21/442/0672-son)

lex.uz