📅 2021-yil 19-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 19-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 19 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 19 февраля 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 19 February 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
Дипломатик корпус, халқаро ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг жазони ижро этиш муассасаларига ташрифини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон Фармонига мувофиқ дипломатик корпус, халқаро ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг жазони ижро этиш муассасаларига ташрифини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Дипломатик корпус, халқаро, республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар, хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакилларининг жазони ижро этиш муассасаларига ташрифни ташкил этиш тартибини, шу жумладан, ташрифни ташкил этишга рухсат бериш тартиб-таомиллари ҳамда рад этиш асосларини назарда тутувчи Дипломатик корпус, халқаро ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг жазони ижро этиш муассасаларига ташрифини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 февралдаги 85-сон қарорига ИЛОВА
Дипломатик корпус, халқаро ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг жазони ижро этиш муассасаларига ташрифини ташкил этиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом дипломатик корпус, халқаро ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг жазони ижро этиш муассасаларига (кейинги ўринларда — ЖИЭМ) ташрифини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Ўзбекистон Республикаси томонидан имзоланган халқаро шартномалар, Консуллик муносабатлари тўғрисидаги Вена Конвенцияси (1963 йил 24 апрель, Вена), Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси , Жиноят-ижроия кодекси , ушбу Низом, шунингдек, жазони ижро этиш тизими фаолиятини ташкил этиш тартибини белгиловчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ЖИЭМга дипломатик корпус, халқаро ҳамда маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар, хорижий, республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакилларини ташрифи учун асос бўлади.
3. ЖИЭМга ташрифни ташкил этиш дипломатик корпус, халқаро ҳамда маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар, хорижий, республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакилларининг ушбу Низом билан белгиланган инстанцияларга юборилган мурожаати асосида амалга оширилади.
2-боб. Республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг ЖИЭМга ташрифини ташкил этиш тартиби
4. Республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ЖИЭМга ташрифга рухсат олиш учун Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментига (кейинги ўринларда — ЖИЭД) ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қиладилар.
5. Республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ЖИЭМга ташриф учун ЖИЭДга юбориладиган мурожаат хатида ЖИЭМга кириш вақти ва мақсади, учрашувда қатнашувчи шахс (шахслар) ҳамда учрашиладиган маҳкум (маҳкумлар)нинг фамилияси, исми ва отасининг исмини кўрсатган ҳолда қуйидагиларни илова қиладилар:
ЖИЭМга кирувчи шахс (шахслар)нинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (паспорт, ID-картаси ёки бошқа ҳужжатлар) нусхаси;
Ўзбекистон Республикаси адлия органларида давлат рўйхатидан ёки қайта рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси (нодавлат нотижорат ташкилотлар учун);
оммавий ахборот воситалари вакилларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
ЖИЭМда ўтказиладиган тадбир (дастур)нинг лойиҳаси.
6. Республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг ЖИЭМга ташрифини ташкил этиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
7. ЖИЭМга киришга рухсат олиш тўғрисидаги мурожаат у тушган кундан бошлаб ўн беш кун ичида ЖИЭББ томонидан кўриб чиқилади ҳамда натижаси бўйича мурожаат қилувчига ёзма (электрон) хабар юборилади.
8. Мурожаат ижобий ҳал этилган тақдирда, ЖИЭМга кириш вақти ва соати мурожаат қилувчи билан олдиндан келишилади.
9. ЖИЭМга кириш учун рухсат олиш ҳақидаги мурожаат қуйидаги асосларга кўра ЖИЭД томонидан рад этилиши мумкин:
қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни, шунингдек, тезкор вазият кескинлашганда (маҳкумлар ва бошқа шахсларнинг ҳаётига жиддий хавф пайдо бўлганда) маҳкумлар, ходимлар, ҳарбий хизматчилар ва муассаса ҳудудидаги бошқа шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида;
олдинги ташрифлар мобайнида тартиббузарлик ҳолатлари содир этилганлиги аниқланганда;
ташриф буюрувчилар томонидан ёлғон маълумот тақдим қилинганда;
фавқулодда вазиятлар (табиий офатлар ва техноген тусдаги вазиятлар) ҳамда карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши даврида.
Мурожаат қилувчи ЖИЭББнинг ЖИЭМга кириш учун рухсатни рад этиш тўғрисидаги жавобидан норози бўлган тақдирда, юқори турувчи органга ёки суд тартибида шикоят қилишга ҳақли.
10. Республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг ЖИЭМга киришини ташкил этиш ЖИЭД ва ЖИЭМ масъул ходимлари билан ҳамкорликда амалга оширилади.
11. ЖИЭМ маъмурияти режалаштирилган ташриф ҳақида тегишли кўрсатма олганидан сўнг унинг белгиланган муддатда ўтказилишини ташкил этади.
Республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг ЖИЭМга режалаштирилган ташрифида (учрашувида) ЖИЭД масъул ходимлари ҳам иштирок этиши мумкин.
12. Республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг ЖИЭМга ташрифи белгиланган ички тартиб-қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳафтанинг иш кунларида (душанба кунидан жума кунига қадар соат 09:00 дан соат 19:00 гача амалга оширилади.
Истисно тариқасида ташриф (учрашув)лар диний расм-русумларни амалга ошириш зарурати туғилганда дам олиш кунлари (соат 09:00 дан соат 15:00 гача) ҳам ташкил этилиши мумкин.
13. Республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан маҳкумлар ўртасида бўлиб ўтадиган учрашув (ташриф)лар ЖИЭМнинг масъул ходимлари назорати остида ўтказилади.
Ташриф буюрувчилар ЖИЭМнинг ички тартиб-қоидаларини бузган ҳолларда учрашув муддатидан олдин тўхтатилади ва ташриф буюрувчилар муассаса ҳудудидан чиқариб юборилади. Бундай ҳолларда ЖИЭМ маъмурияти ЖИЭДни, ЖИЭД эса, ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигини расмий равишда хабардор қилади.
14. Маҳкумларни кино-, фото-, видеотасвирга тушириш, улардан интервью олиш уларнинг ёзма розилиги, маҳкумлар хавфсизлиги ва қўриқланишини таъминловчи объектларни тасвирга олиш эса — ЖИЭМ рухсати асосида амалга оширилади.
15. Қамоққа олинган ва озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашуви Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси ва Жиноят-ижроия кодексига асосан бериладиган учрашувлар ҳисобига киритилмайди.
16. Жазони ўтаётган маҳкумлар томонидан республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашув ёзма равишда рад қилинган ҳолларда ЖИЭМ маъмурияти бу ҳақида ЖИЭДга хабар беради.
3-боб. Дипломатик корпус, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлар ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларининг ЖИЭМга ташрифини ташкил этиш тартиби
17. ЖИЭМга ташриф буюриш учун дипломатик корпус, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлар ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига, Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган ташкилотлар эса — Адлия вазирлигига тегишли мурожаатномани юборишлари лозим.
Мурожаатда ЖИЭМга кириш вақти ва мақсади, учрашувда қатнашувчи шахс (шахслар) ва учрашадиган маҳкум (маҳкумлар)нинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилиши лозим.
18. Дипломатик корпус, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлар ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларининг жазони ижро этиш муассасаларига ташрифини ташкил этиш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
19. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ёки Адлия вазирлиги ЖИЭМга ташриф ҳақидаги мурожаатни олгач, уни беш иш кунида кўриб чиқади ҳамда белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун ЖИЭДга юборади ва унда тегишли аккредитация борлигини, зарур ҳолларда эса — ташриф ўтказилишининг мақсадга мувофиқлигини кўрсатади.
20. Хорижий давлатларнинг консуллик муассасалари мансабдор шахсларининг ўз давлатларининг фуқаролари бўлган маҳкумлар билан учрашув ўтказиш тўғрисидаги мурожаатномаси сўзсиз ижобий ҳал этилади.
21. Қамоққа олинган шахс тергов, прокуратура ёки суд идоралари ихтиёрида бўлган ҳолларда ЖИЭД томонидан мурожаат қилувчининг сўров хати тегишлича тергов, прокуратура ёхуд суд идораларига уч кун муддат ичида юборилади ҳамда бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлигига маълум қилинади.
22. ЖИЭББ мурожаат ҳақидаги сўров хатини олган кундан эътиборан беш кун мобайнида мурожаатни кўриб чиқади. Зарур ҳолларда текширув тадбирлари амалга оширилади ва ташрифнинг мақсадга мувофиқлиги ўрганилади.
Мурожаатлар ЖИЭД томонидан тегишлиги бўйича бошқа манфаатдор ташкилотларга ҳам юборилади ҳамда уларнинг фикр ва мулоҳазалари мурожаатни кўриб чиқиш якунлари бўйича қарор қабул қилишда инобатга олинади.
23. Мурожаатни кўриб чиқиш натижалари ҳақида ЖИЭД ташриф буюрувчини хабардор қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ёки Адлия вазирлигига тегишли маълумотни юборади.
ЖИЭД ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, ташриф ҳақидаги мурожаатни рад этиб, бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ёки Адлия вазирлигига ёзма (электрон) хабарнома жўнатади.
24. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ёки Адлия вазирлиги ЖИЭДнинг тегишли жавобини олганидан сўнг беш кун муддатда мурожаат муаллифига бу ҳақида маълум қилади.
25. Мурожаат қилувчи Ташқи ишлар вазирлиги ёки Адлия вазирлигидан жавоб хатини олганидан сўнг масала ижобий ҳал этилган тақдирда, муассасага ташриф санаси ва вақтини ЖИЭД билан келишади.
26. ЖИЭМ маъмурияти режалаштирилаётган ташриф тўғрисида тегишли хабар олганидан сўнг унинг белгиланган муддатларда ўтказилишини ташкил этади.
Дипломатик корпус, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлар ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларининг ЖИЭМга режалаштирилган ташрифида (учрашувида) ЖИЭД масъул ходимлари ҳам иштирок этиши мумкин.
27. Дипломатик корпус, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг ЖИЭМга ташрифи белгиланган ички тартиб-қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳафтанинг иш кунларида (душанба кунидан жума кунига қадар соат 09:00 дан соат 19:00 гача) амалга оширилади.
28. Дипломатик корпус, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан маҳкумлар ўртасида бўлиб ўтадиган учрашув (ташриф)лар ЖИЭМнинг масъул ходимлари назорати остида ўтказилади.
Ташриф буюрувчилар ЖИЭМга кириш қоидаларини, шу жумладан, ички тартиб-қоидаларни бузган тақдирда, ЖИЭМ маъмурияти томонидан учрашув муддатидан олдин тўхтатилади ва ташриф буюрувчилар муассаса ҳудудидан чиқариб юборилади ва бу ҳақида ЖИЭДга зудлик билан ахборот берилади. ЖИЭД томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ёки Адлия вазирлиги бундан хабардор қилинади.
29. Ташриф мобайнида дипломатик корпус, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлар ва хорижий оммавий ахборот воситалар вакилларининг жазони ўтаётган маҳкумлар билан учрашуви ЖИЭМнинг ички тартиб-қоидалари талабларига биноан амалга оширилади.
Суҳбат чоғида қамоқ ва ЖИЭМда қонунчиликка риоя қилиш устидан назоратни амалга оширувчи прокурор, шунингдек, маҳкум ва қамоққа олинганларга нисбатан суд-тергов жараёнини олиб бораётган идораларнинг вакиллари қатнашиши мумкин, Консуллик муносабатлари тўғрисидаги Вена Конвенциясида (1963 йил 24 апрель, Вена) белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.
Маҳкумларни кино-, фото-, видеотасвирга тушириш, улардан интервью олиш уларнинг ёзма розилиги асосида амалга оширилади.
Маҳкумларнинг хавфсизлиги ва қўриқланишини таъминловчи объектларни тасвирга тушириш ЖИЭД ёки ЖИЭМнинг олдиндан (ташрифдан олдин) олинган рухсати асосида амалга оширилиши мумкин.
30. Қамоққа олинган ва озодликдан маҳрум қилинган шахсларнинг дипломатик корпус, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлар ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашуви Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси ва Жиноят-ижроия кодекси талабларига асосан бериладиган учрашувлар ҳисобига киритилмайди.
31. Жазони ўтаётган маҳкумлар томонидан дипломатик корпус, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлар ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашув ёзма равишда рад қилинган ҳолларда ЖИЭМ маъмурияти бу ҳақида ЖИЭДга хабар беради.
4-боб. Якунловчи қоидалар
32. ЖИЭМга ташриф натижалари бўйича томонларнинг ўзаро келишувига биноан ҳамкорликда матбуот конференциялари, брифинглар ва бошқа ахборот-маърифий тадбирларни ўтказиш мумкин.
ЖИЭМга ташриф натижалари бўйича материалларни матбуотда чоп этиш Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 15 январдаги « Оммавий ахборот воситалари тўғрисида »ги ва 2002 йил 12 декабрдаги « Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида »ги қонунлари талабларига мувофиқ амалга оширилади.
33. Дипломатик корпус, халқаро ташкилотлар ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларининг ушбу Низомда назарда тутилган масалалар бўйича мурожаатлари тушган ҳолларда ЖИЭД томонидан ёзма (электрон) мурожаатларни (мурожаат қилувчининг аккредитацияси ёки рўйхатга олинганлигига қараб) бир иш кунида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ёки Адлия вазирлигига юборилади.
34. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Дипломатик корпус, халқаро ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг жазони ижро этиш муассасаларига ташрифини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Нодавлат ва нотижорат ташкилотлар, республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари вакилларининг жазони ижро этиш муассасаларига ташрифини ташкил этиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Ташриф буюрувчи 1. Республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ЖИЭМга ташрифга рухсат олиш учун Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментига (кейинги ўринларда — ЖИЭД) ёзма ёки электрон шаклда мурожаат юборади. 2. Республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ЖИЭМга ташриф учун ЖИЭДга юборадиган мурожаат хатида ЖИЭМга кириш вақти ва мақсади, учрашувда қатнашувчи шахс (шахслар) ҳамда учрашадиган маҳкум (маҳкумлар)нинг фамилияси, исми ва отасининг исмини кўрсатган ҳолда, қуйидагиларни илова қилади: ЖИЭМга кирувчи шахс (шахслар)нинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (паспорт, ID-картаси ёки бошқа ҳужжатлар) нусхаси; Ўзбекистон Республикаси адлия органларида давлат рўйхатидан ёки қайта рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси (нодавлат нотижорат ташкилотлар учун); Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси (оммавий ахборот воситалари вакиллари учун); ЖИЭМда ўтказиладиган тадбир (дастур)нинг лойиҳаси. Зарурат туғилганда 2-босқич ИИВ ЖИЭД ЖИЭМга киришга рухсат олиш тўғрисида мурожаат тушган кундан бошлаб у ЖИЭД томонидан ўн беш кун ичида кўриб чиқилади ҳамда натижаси бўйича мурожаат қилувчига ёзма (электрон) хабар юборилади. 15 кун мобайнида 3-босқич ИИВ ЖИЭД Мурожаат ижобий ҳал этилган тақдирда, ЖИЭМга кириш вақти ва соати мурожаат қилувчи билан олдиндан келишилади. Белгиланган муддатда 4-босқич ИИВ ЖИЭД ЖИЭМга кириш учун рухсат олиш ҳақидаги мурожаат қуйидаги асосларга кўра ЖИЭД томонидан рад этилиши мумкин: қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни, шунингдек, тезкор вазият кескинлашганда (маҳкумлар ва бошқа шахсларнинг ҳаётига жиддий хавф пайдо бўлганда) маҳкумлар, ходимлар, ҳарбий хизматчилар ва муассаса ҳудудидаги бошқа шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида; олдинги ташрифлар мобайнида тартиббузарлик ҳолатлари содир этилганлиги аниқланганда; ташриф буюрувчилар томонидан ёлғон маълумот тақдим қилинганда; фавқулодда вазиятлар (табиий офатлар ва техноген тусдаги вазиятлар) ҳамда карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши даврида. Ташриф давомида 5-босқич Ташриф буюрувчи Мурожаат қилувчи ЖИЭДнинг ЖИЭМга кириш учун рухсатни рад этиш тўғрисидаги жавобидан норози бўлган тақдирда, юқори турувчи органга ёки суд тартибида шикоят қилишга ҳақли. Норози бўлган вақтда 6-босқич ИИВ ЖИЭД Республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг ЖИЭМга киришини ташкил этиш ЖИЭД ва ЖИЭМ масъул ходимлари билан ҳамкорликда амалга оширилади. Ташриф давомида 7-босқич ИИВ ЖИЭД ЖИЭМ маъмурияти режалаштирилган ташриф ҳақида тегишли кўрсатма олганидан сўнг унинг белгиланган муддатда ўтказилишини ташкил этади. Республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг ЖИЭМга режалаштирилган ташрифида (учрашувида) ЖИЭД масъул ходимлари ҳам иштирок этиши мумкин. Ташриф давомида 8-босқич ИИВ ЖИЭД Республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг ЖИЭМга ташрифи белгиланган ички тартиб-қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳафтанинг иш кунларида (душанба кунидан жума кунига қадар соат 09:00 дан соат 19:00 гача амалга оширилади. Ташриф давомида 9-босқич ИИВ ЖИЭД 1. Республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан маҳкумлар ўртасида бўлиб ўтадиган учрашув (ташриф)лар ЖИЭМнинг масъул ходимлари назорати остида ўтказилади. 2. Ташриф буюрувчилар ЖИЭМнинг ички тартиб-қоидаларини бузган ҳолларда учрашув муддатидан олдин тўхтатилади ва ташриф буюрувчилар муассаса ҳудудидан чиқариб юборилади. Бундай ҳолларда ЖИЭМ маъмурияти ЖИЭДни, ЖИЭД эса ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигини расмий равишда хабардор қилади. Ташриф давомида 10-босқич ИИВ ЖИЭД Жазони ўтаётган маҳкумлар томонидан республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳам?а оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашув ёзма равишда рад қилинган ҳолларда ЖИЭМ маъмурияти бу ҳақида ЖИЭДга хабар беради. Зудлик билан
Дипломатик корпус, халқаро ҳамда маҳаллий нодавлат ва нотижорат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг жазони ижро этиш муассасаларига ташрифини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Дипломатик корпус, халқаро нодавлат ва нотижорат ташкилотлар ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларининг жазони ижро этиш муассасаларига ташрифини ташкил этиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Ташриф буюрувчи 1. ЖИЭМга ташриф буюриш учун дипломатик корпус, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлар ва хорижий оммавий ахборот воситалар вакиллари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган ташкилотлар эса тегишлигича Адлия вазирлигига тегишли мурожаатномани юборишлари лозим. 2. Мурожаатда ЖИЭМга кириш вақти ва мақсади, учрашувда қатнашувчи шахс (шахслар) ва учрашадиган маҳкум (маҳкумлар)нинг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилиши лозим. Зарурат туғилганда 2-босқич Ташқи ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ёки Адлия вазирлиги ЖИЭМга ташриф ҳақидаги мурожаатни олгач, уни беш иш кунида кўриб чиқади ҳамда белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун ЖИЭДга юборади ва унда тегишли аккредитация борлигини, зарур ҳолларда эса — ташриф амалга оширилишининг мақсадга мувофиқлигини кўрсатади. 5 кун муддатда 3-босқич ИИВ ЖИЭД 1. ЖИЭД томонидан мурожаат ҳақидаги сўров хати олингандан сўнг беш кун ичида уни кўриб чиқади, зарур ҳолларда текширув тадбирларини амалга оширади ва ташрифнинг мақсадга мувофиқлиги белгиланади. 5 кун муддатда 2. Қамоққа олинган шахс тергов, прокуратура ёки суд органлари ихтиёрида бўлган ҳолларда ЖИЭД томонидан мурожаат муаллифининг сўров хати тегишлича тергов, прокуратура ёхуд суд идораларига уч кун муддат ичида юборилади ҳамда бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлигига маълум қилинади. 3 кун муддатда 4-босқич ИИВ ЖИЭД Мурожаатни кўриб чиқиш натижалари ҳақида ЖИЭД ташриф буюрувчини хабардор қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ёки Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тегишли маълумот юборади. 5 кун муддатда 5-босқич Ташқи ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ёки Адлия вазирлиги ЖИЭДнинг тегишли жавобини олганидан сўнг мурожаат муаллифига натижа ҳақида маълум қилади. 5 кун муддатда 6-босқич Ташриф буюрувчи 1. Мурожаат қилувчи Ташқи ишлар вазирлиги ёки Адлия вазирлигидан жавоб хатини олганидан сўнг масала ижобий ҳал этилган тақдирда, муассасага ташриф санаси ва вақтини ЖИЭД билан келишади. 2. Дипломатик корпус, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг ЖИЭМга ташрифи белгиланган ички тартиб-қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳафтанинг иш кунларида (душанба кунидан жума кунига қадар соат 09:00 дан соат 19:00 гача) амалга оширилади. Белгиланган муддатда 7-босқич ИИВ ЖИЭД 1. Дипломатик корпус, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан маҳкумлар ўртасида бўлиб ўтадиган учрашув (ташриф)лар ЖИЭМнинг масъул ходимлари назорати остида ўтказилади. 2. Ташриф буюрувчилар ЖИЭМга кириш қоидаларини, шу жумладан, ички тартиб-қоидаларни бузган тақдирда, ЖИЭМ маъмурияти томонидан учрашув муддатидан олдин тўхтатилади ва ташриф буюрувчилар муассаса ҳудудидан чиқариб юборилади ва бу ҳақида ЖИЭДга, зудлик билан ахборот берилади. ЖИЭД Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ёки Адлия вазирлигини бундан хабардор қилинади. Белгиланган соатда
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 19 февраль,
85-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
SXEMASI
Diplomatik korpus, xalqaro va mahalliy nodavlat notijorat tashkilotlar hamda ommaviy axborot vositalari vakillarining jazoni ijro etish muassasalariga tashrifini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasining Jinoyat-ijroiya kodeksi va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat huquqiy siyosatini amalga oshirishda adliya organlari va muassasalari faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 19-maydagi PF-5997-son Farmoniga muvofiq diplomatik korpus, xalqaro va mahalliy nodavlat notijorat tashkilotlar hamda ommaviy axborot vositalari vakillarining jazoni ijro etish muassasalariga tashrifini tashkil etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Diplomatik korpus, xalqaro, respublika va mahalliy nodavlat notijorat tashkilotlar, xorijiy va mahalliy ommaviy axborot vositalari vakillarining jazoni ijro etish muassasalariga tashrifni tashkil etish tartibini, shu jumladan, tashrifni tashkil etishga ruxsat berish tartib-taomillari hamda rad etish asoslarini nazarda tutuvchi Diplomatik korpus, xalqaro va mahalliy nodavlat notijorat tashkilotlar hamda ommaviy axborot vositalari vakillarining jazoni ijro etish muassasalariga tashrifini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri P.R. Bobojonov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 19-fevraldagi 85-son qaroriga ILOVA
Diplomatik korpus, xalqaro va mahalliy nodavlat notijorat tashkilotlar hamda ommaviy axborot vositalari vakillarining jazoni ijro etish muassasalariga tashrifini tashkil etish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom diplomatik korpus, xalqaro va mahalliy nodavlat notijorat tashkilotlar hamda ommaviy axborot vositalari vakillarining jazoni ijro etish muassasalariga (keyingi oʻrinlarda — JIEM) tashrifini tashkil etish tartibini belgilaydi.
2. Oʻzbekiston Respublikasi tomonidan imzolangan xalqaro shartnomalar, Konsullik munosabatlari toʻgʻrisidagi Vena Konvensiyasi (1963-yil 24-aprel, Vena), Oʻzbekiston Respublikasining Jinoyat-protsessual kodeksi , Jinoyat-ijroiya kodeksi , ushbu Nizom, shuningdek, jazoni ijro etish tizimi faoliyatini tashkil etish tartibini belgilovchi boshqa normativ-huquqiy hujjatlar JIEMga diplomatik korpus, xalqaro hamda mahalliy nodavlat notijorat tashkilotlar, xorijiy, respublika va mahalliy ommaviy axborot vositalari vakillarini tashrifi uchun asos boʻladi.
3. JIEMga tashrifni tashkil etish diplomatik korpus, xalqaro hamda mahalliy nodavlat notijorat tashkilotlar, xorijiy, respublika va mahalliy ommaviy axborot vositalari vakillarining ushbu Nizom bilan belgilangan instansiyalarga yuborilgan murojaati asosida amalga oshiriladi.
2-bob. Respublika va mahalliy nodavlat notijorat tashkilotlari hamda ommaviy axborot vositalari vakillarining JIEMga tashrifini tashkil etish tartibi
4. Respublika va mahalliy nodavlat notijorat tashkilotlar hamda ommaviy axborot vositalari vakillari JIEMga tashrifga ruxsat olish uchun Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Jazoni ijro etish departamentiga (keyingi oʻrinlarda — JIED) yozma yoki elektron shaklda murojaat qiladilar.
5. Respublika va mahalliy nodavlat notijorat tashkilotlar hamda ommaviy axborot vositalari vakillari JIEMga tashrif uchun JIEDga yuboriladigan murojaat xatida JIEMga kirish vaqti va maqsadi, uchrashuvda qatnashuvchi shaxs (shaxslar) hamda uchrashiladigan mahkum (mahkumlar)ning familiyasi, ismi va otasining ismini koʻrsatgan holda quyidagilarni ilova qiladilar:
JIEMga kiruvchi shaxs (shaxslar)ning shaxsini tasdiqlovchi hujjatlar (pasport, ID-kartasi yoki boshqa hujjatlar) nusxasi;
Oʻzbekiston Respublikasi adliya organlarida davlat roʻyxatidan yoki qayta roʻyxatdan oʻtganligi haqidagi guvohnoma nusxasi (nodavlat notijorat tashkilotlar uchun);
ommaviy axborot vositalari vakillarining Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligida roʻyxatdan oʻtganligi haqidagi guvohnoma nusxasi;
JIEMda oʻtkaziladigan tadbir (dastur)ning loyihasi.
6. Respublika va mahalliy nodavlat notijorat tashkilotlar hamda ommaviy axborot vositalari vakillarining JIEMga tashrifini tashkil etish ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.
7. JIEMga kirishga ruxsat olish toʻgʻrisidagi murojaat u tushgan kundan boshlab oʻn besh kun ichida JIEBB tomonidan koʻrib chiqiladi hamda natijasi boʻyicha murojaat qiluvchiga yozma (elektron) xabar yuboriladi.
8. Murojaat ijobiy hal etilgan taqdirda, JIEMga kirish vaqti va soati murojaat qiluvchi bilan oldindan kelishiladi.
9. JIEMga kirish uchun ruxsat olish haqidagi murojaat quyidagi asoslarga koʻra JIED tomonidan rad etilishi mumkin:
qonuniylik va huquq-tartibotni, shuningdek, tezkor vaziyat keskinlashganda (mahkumlar va boshqa shaxslarning hayotiga jiddiy xavf paydo boʻlganda) mahkumlar, xodimlar, harbiy xizmatchilar va muassasa hududidagi boshqa shaxslarning xavfsizligini taʼminlash maqsadida;
oldingi tashriflar mobaynida tartibbuzarlik holatlari sodir etilganligi aniqlanganda;
tashrif buyuruvchilar tomonidan yolgʻon maʼlumot taqdim qilinganda;
favqulodda vaziyatlar (tabiiy ofatlar va texnogen tusdagi vaziyatlar) hamda karantinli va inson uchun xavfli boʻlgan boshqa yuqumli kasalliklar paydo boʻlishi hamda tarqalishi davrida.
Murojaat qiluvchi JIEBBning JIEMga kirish uchun ruxsatni rad etish toʻgʻrisidagi javobidan norozi boʻlgan taqdirda, yuqori turuvchi organga yoki sud tartibida shikoyat qilishga haqli.
10. Respublika va mahalliy nodavlat notijorat tashkilotlar hamda ommaviy axborot vositalari vakillarining JIEMga kirishini tashkil etish JIED va JIEM masʼul xodimlari bilan hamkorlikda amalga oshiriladi.
11. JIEM maʼmuriyati rejalashtirilgan tashrif haqida tegishli koʻrsatma olganidan soʻng uning belgilangan muddatda oʻtkazilishini tashkil etadi.
Respublika va mahalliy nodavlat notijorat tashkilotlar hamda ommaviy axborot vositalari vakillarining JIEMga rejalashtirilgan tashrifida (uchrashuvida) JIED masʼul xodimlari ham ishtirok etishi mumkin.
12. Respublika va mahalliy nodavlat notijorat tashkilotlar hamda ommaviy axborot vositalari vakillarining JIEMga tashrifi belgilangan ichki tartib-qoidalarga rioya qilgan holda haftaning ish kunlarida (dushanba kunidan juma kuniga qadar soat 09:00 dan soat 19:00 gacha amalga oshiriladi.
Istisno tariqasida tashrif (uchrashuv)lar diniy rasm-rusumlarni amalga oshirish zarurati tugʻilganda dam olish kunlari (soat 09:00 dan soat 15:00 gacha) ham tashkil etilishi mumkin.
13. Respublika va mahalliy nodavlat notijorat tashkilotlar hamda ommaviy axborot vositalari vakillari bilan mahkumlar oʻrtasida boʻlib oʻtadigan uchrashuv (tashrif)lar JIEMning masʼul xodimlari nazorati ostida oʻtkaziladi.
Tashrif buyuruvchilar JIEMning ichki tartib-qoidalarini buzgan hollarda uchrashuv muddatidan oldin toʻxtatiladi va tashrif buyuruvchilar muassasa hududidan chiqarib yuboriladi. Bunday hollarda JIEM maʼmuriyati JIEDni, JIED esa, oʻz navbatida Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligini rasmiy ravishda xabardor qiladi.
14. Mahkumlarni kino-, foto-, videotasvirga tushirish, ulardan intervyu olish ularning yozma roziligi, mahkumlar xavfsizligi va qoʻriqlanishini taʼminlovchi obyektlarni tasvirga olish esa — JIEM ruxsati asosida amalga oshiriladi.
15. Qamoqqa olingan va ozodlikdan mahrum etilgan shaxslarning respublika va mahalliy nodavlat notijorat tashkilotlar hamda ommaviy axborot vositalari vakillari bilan uchrashuvi Oʻzbekiston Respublikasi Jinoyat-protsessual kodeksi va Jinoyat-ijroiya kodeksiga asosan beriladigan uchrashuvlar hisobiga kiritilmaydi.
16. Jazoni oʻtayotgan mahkumlar tomonidan respublika va mahalliy nodavlat notijorat tashkilotlar hamda ommaviy axborot vositalari vakillari bilan uchrashuv yozma ravishda rad qilingan hollarda JIEM maʼmuriyati bu haqida JIEDga xabar beradi.
3-bob. Diplomatik korpus, xalqaro nodavlat notijorat tashkilotlar va xorijiy ommaviy axborot vositalari vakillarining JIEMga tashrifini tashkil etish tartibi
17. JIEMga tashrif buyurish uchun diplomatik korpus, xalqaro nodavlat notijorat tashkilotlar va xorijiy ommaviy axborot vositalari vakillari Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligiga, Adliya vazirligida roʻyxatdan oʻtgan tashkilotlar esa — Adliya vazirligiga tegishli murojaatnomani yuborishlari lozim.
Murojaatda JIEMga kirish vaqti va maqsadi, uchrashuvda qatnashuvchi shaxs (shaxslar) va uchrashadigan mahkum (mahkumlar)ning familiyasi, ismi, otasining ismi koʻrsatilishi lozim.
18. Diplomatik korpus, xalqaro nodavlat notijorat tashkilotlar va xorijiy ommaviy axborot vositalari vakillarining jazoni ijro etish muassasalariga tashrifini tashkil etish ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.
19. Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi yoki Adliya vazirligi JIEMga tashrif haqidagi murojaatni olgach, uni besh ish kunida koʻrib chiqadi hamda belgilangan tartibda koʻrib chiqish uchun JIEDga yuboradi va unda tegishli akkreditatsiya borligini, zarur hollarda esa — tashrif oʻtkazilishining maqsadga muvofiqligini koʻrsatadi.
20. Xorijiy davlatlarning konsullik muassasalari mansabdor shaxslarining oʻz davlatlarining fuqarolari boʻlgan mahkumlar bilan uchrashuv oʻtkazish toʻgʻrisidagi murojaatnomasi soʻzsiz ijobiy hal etiladi.
21. Qamoqqa olingan shaxs tergov, prokuratura yoki sud idoralari ixtiyorida boʻlgan hollarda JIED tomonidan murojaat qiluvchining soʻrov xati tegishlicha tergov, prokuratura yoxud sud idoralariga uch kun muddat ichida yuboriladi hamda bu haqida Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi va Adliya vazirligiga maʼlum qilinadi.
22. JIEBB murojaat haqidagi soʻrov xatini olgan kundan eʼtiboran besh kun mobaynida murojaatni koʻrib chiqadi. Zarur hollarda tekshiruv tadbirlari amalga oshiriladi va tashrifning maqsadga muvofiqligi oʻrganiladi.
Murojaatlar JIED tomonidan tegishligi boʻyicha boshqa manfaatdor tashkilotlarga ham yuboriladi hamda ularning fikr va mulohazalari murojaatni koʻrib chiqish yakunlari boʻyicha qaror qabul qilishda inobatga olinadi.
23. Murojaatni koʻrib chiqish natijalari haqida JIED tashrif buyuruvchini xabardor qilish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligiga yoki Adliya vazirligiga tegishli maʼlumotni yuboradi.
JIED ushbu Nizomning 9-bandida nazarda tutilgan asoslar mavjud boʻlgan taqdirda, tashrif haqidagi murojaatni rad etib, bu haqida Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi yoki Adliya vazirligiga yozma (elektron) xabarnoma joʻnatadi.
24. Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi yoki Adliya vazirligi JIEDning tegishli javobini olganidan soʻng besh kun muddatda murojaat muallifiga bu haqida maʼlum qiladi.
25. Murojaat qiluvchi Tashqi ishlar vazirligi yoki Adliya vazirligidan javob xatini olganidan soʻng masala ijobiy hal etilgan taqdirda, muassasaga tashrif sanasi va vaqtini JIED bilan kelishadi.
26. JIEM maʼmuriyati rejalashtirilayotgan tashrif toʻgʻrisida tegishli xabar olganidan soʻng uning belgilangan muddatlarda oʻtkazilishini tashkil etadi.
Diplomatik korpus, xalqaro nodavlat notijorat tashkilotlar va xorijiy ommaviy axborot vositalari vakillarining JIEMga rejalashtirilgan tashrifida (uchrashuvida) JIED masʼul xodimlari ham ishtirok etishi mumkin.
27. Diplomatik korpus, xalqaro nodavlat notijorat tashkilotlar va ommaviy axborot vositalari vakillarining JIEMga tashrifi belgilangan ichki tartib-qoidalarga rioya qilgan holda haftaning ish kunlarida (dushanba kunidan juma kuniga qadar soat 09:00 dan soat 19:00 gacha) amalga oshiriladi.
28. Diplomatik korpus, xalqaro nodavlat notijorat tashkilotlari va ommaviy axborot vositalari vakillari bilan mahkumlar oʻrtasida boʻlib oʻtadigan uchrashuv (tashrif)lar JIEMning masʼul xodimlari nazorati ostida oʻtkaziladi.
Tashrif buyuruvchilar JIEMga kirish qoidalarini, shu jumladan, ichki tartib-qoidalarni buzgan taqdirda, JIEM maʼmuriyati tomonidan uchrashuv muddatidan oldin toʻxtatiladi va tashrif buyuruvchilar muassasa hududidan chiqarib yuboriladi va bu haqida JIEDga zudlik bilan axborot beriladi. JIED tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi yoki Adliya vazirligi bundan xabardor qilinadi.
29. Tashrif mobaynida diplomatik korpus, xalqaro nodavlat notijorat tashkilotlar va xorijiy ommaviy axborot vositalar vakillarining jazoni oʻtayotgan mahkumlar bilan uchrashuvi JIEMning ichki tartib-qoidalari talablariga binoan amalga oshiriladi.
Suhbat chogʻida qamoq va JIEMda qonunchilikka rioya qilish ustidan nazoratni amalga oshiruvchi prokuror, shuningdek, mahkum va qamoqqa olinganlarga nisbatan sud-tergov jarayonini olib borayotgan idoralarning vakillari qatnashishi mumkin, Konsullik munosabatlari toʻgʻrisidagi Vena Konvensiyasida (1963-yil 24-aprel, Vena) belgilangan holatlar bundan mustasno.
Mahkumlarni kino-, foto-, videotasvirga tushirish, ulardan intervyu olish ularning yozma roziligi asosida amalga oshiriladi.
Mahkumlarning xavfsizligi va qoʻriqlanishini taʼminlovchi obyektlarni tasvirga tushirish JIED yoki JIEMning oldindan (tashrifdan oldin) olingan ruxsati asosida amalga oshirilishi mumkin.
30. Qamoqqa olingan va ozodlikdan mahrum qilingan shaxslarning diplomatik korpus, xalqaro nodavlat notijorat tashkilotlar va xorijiy ommaviy axborot vositalari vakillari bilan uchrashuvi Oʻzbekiston Respublikasi Jinoyat-protsessual kodeksi va Jinoyat-ijroiya kodeksi talablariga asosan beriladigan uchrashuvlar hisobiga kiritilmaydi.
31. Jazoni oʻtayotgan mahkumlar tomonidan diplomatik korpus, xalqaro nodavlat notijorat tashkilotlar va xorijiy ommaviy axborot vositalari vakillari bilan uchrashuv yozma ravishda rad qilingan hollarda JIEM maʼmuriyati bu haqida JIEDga xabar beradi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
32. JIEMga tashrif natijalari boʻyicha tomonlarning oʻzaro kelishuviga binoan hamkorlikda matbuot konferensiyalari, brifinglar va boshqa axborot-maʼrifiy tadbirlarni oʻtkazish mumkin.
JIEMga tashrif natijalari boʻyicha materiallarni matbuotda chop etish Oʻzbekiston Respublikasining 2007-yil 15-yanvardagi “ Ommaviy axborot vositalari toʻgʻrisida ”gi va 2002-yil 12-dekabrdagi “ Axborot erkinligi prinsiplari va kafolatlari toʻgʻrisida ”gi qonunlari talablariga muvofiq amalga oshiriladi.
33. Diplomatik korpus, xalqaro tashkilotlar va xorijiy ommaviy axborot vositalari vakillarining ushbu Nizomda nazarda tutilgan masalalar boʻyicha murojaatlari tushgan hollarda JIED tomonidan yozma (elektron) murojaatlarni (murojaat qiluvchining akkreditatsiyasi yoki roʻyxatga olinganligiga qarab) bir ish kunida Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi yoki Adliya vazirligiga yuboriladi.
34. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Diplomatik korpus, xalqaro va mahalliy nodavlat notijorat tashkilotlar hamda ommaviy axborot vositalari vakillarining jazoni ijro etish muassasalariga tashrifini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Nodavlat va notijorat tashkilotlar, respublika va mahalliy ommaviy axborot vositalari vakillari vakillarining jazoni ijro etish muassasalariga tashrifini tashkil etish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Tashrif buyuruvchi 1. Respublika va mahalliy nodavlat notijorat tashkilotlar hamda ommaviy axborot vositalari vakillari JIEMga tashrifga ruxsat olish uchun Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Jazoni ijro etish departamentiga (keyingi oʻrinlarda — JIED) yozma yoki elektron shaklda murojaat yuboradi. 2. Respublika va mahalliy nodavlat notijorat tashkilotlar hamda ommaviy axborot vositalari vakillari JIEMga tashrif uchun JIEDga yuboradigan murojaat xatida JIEMga kirish vaqti va maqsadi, uchrashuvda qatnashuvchi shaxs (shaxslar) hamda uchrashadigan mahkum (mahkumlar)ning familiyasi, ismi va otasining ismini koʻrsatgan holda, quyidagilarni ilova qiladi: JIEMga kiruvchi shaxs (shaxslar)ning shaxsini tasdiqlovchi hujjatlar (pasport, ID-kartasi yoki boshqa hujjatlar) nusxasi; Oʻzbekiston Respublikasi adliya organlarida davlat roʻyxatidan yoki qayta roʻyxatdan oʻtganligi haqidagi guvohnoma nusxasi (nodavlat notijorat tashkilotlar uchun); Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligida roʻyxatdan oʻtganligi haqidagi guvohnoma nusxasi (ommaviy axborot vositalari vakillari uchun); JIEMda oʻtkaziladigan tadbir (dastur)ning loyihasi. Zarurat tugʻilganda 2-bosqich IIV JIED JIEMga kirishga ruxsat olish toʻgʻrisida murojaat tushgan kundan boshlab u JIED tomonidan oʻn besh kun ichida koʻrib chiqiladi hamda natijasi boʻyicha murojaat qiluvchiga yozma (elektron) xabar yuboriladi. 15 kun mobaynida 3-bosqich IIV JIED Murojaat ijobiy hal etilgan taqdirda, JIEMga kirish vaqti va soati murojaat qiluvchi bilan oldindan kelishiladi. Belgilangan muddatda 4-bosqich IIV JIED JIEMga kirish uchun ruxsat olish haqidagi murojaat quyidagi asoslarga koʻra JIED tomonidan rad etilishi mumkin: qonuniylik va huquq-tartibotni, shuningdek, tezkor vaziyat keskinlashganda (mahkumlar va boshqa shaxslarning hayotiga jiddiy xavf paydo boʻlganda) mahkumlar, xodimlar, harbiy xizmatchilar va muassasa hududidagi boshqa shaxslarning xavfsizligini taʼminlash maqsadida; oldingi tashriflar mobaynida tartibbuzarlik holatlari sodir etilganligi aniqlanganda; tashrif buyuruvchilar tomonidan yolgʻon maʼlumot taqdim qilinganda; favqulodda vaziyatlar (tabiiy ofatlar va texnogen tusdagi vaziyatlar) hamda karantinli va inson uchun xavfli boʻlgan boshqa yuqumli kasalliklar paydo boʻlishi hamda tarqalishi davrida. Tashrif davomida 5-bosqich Tashrif buyuruvchi Murojaat qiluvchi JIEDning JIEMga kirish uchun ruxsatni rad etish toʻgʻrisidagi javobidan norozi boʻlgan taqdirda, yuqori turuvchi organga yoki sud tartibida shikoyat qilishga haqli. Norozi boʻlgan vaqtda 6-bosqich IIV JIED Respublika va mahalliy nodavlat notijorat tashkilotlar hamda ommaviy axborot vositalari vakillarining JIEMga kirishini tashkil etish JIED va JIEM masʼul xodimlari bilan hamkorlikda amalga oshiriladi. Tashrif davomida 7-bosqich IIV JIED JIEM maʼmuriyati rejalashtirilgan tashrif haqida tegishli koʻrsatma olganidan soʻng uning belgilangan muddatda oʻtkazilishini tashkil etadi. Respublika va mahalliy nodavlat notijorat tashkilotlar hamda ommaviy axborot vositalari vakillarining JIEMga rejalashtirilgan tashrifida (uchrashuvida) JIED masʼul xodimlari ham ishtirok etishi mumkin. Tashrif davomida 8-bosqich IIV JIED Respublika va mahalliy nodavlat notijorat tashkilotlar hamda ommaviy axborot vositalari vakillarining JIEMga tashrifi belgilangan ichki tartib-qoidalarga rioya qilgan holda haftaning ish kunlarida (dushanba kunidan juma kuniga qadar soat 09:00 dan soat 19:00 gacha amalga oshiriladi. Tashrif davomida 9-bosqich IIV JIED 1. Respublika va mahalliy nodavlat notijorat tashkilotlari hamda ommaviy axborot vositalari vakillari bilan mahkumlar oʻrtasida boʻlib oʻtadigan uchrashuv (tashrif)lar JIEMning masʼul xodimlari nazorati ostida oʻtkaziladi. 2. Tashrif buyuruvchilar JIEMning ichki tartib-qoidalarini buzgan hollarda uchrashuv muddatidan oldin toʻxtatiladi va tashrif buyuruvchilar muassasa hududidan chiqarib yuboriladi. Bunday hollarda JIEM maʼmuriyati JIEDni, JIED esa oʻz navbatida Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligini rasmiy ravishda xabardor qiladi. Tashrif davomida 10-bosqich IIV JIED Jazoni oʻtayotgan mahkumlar tomonidan respublika va mahalliy nodavlat notijorat tashkilotlar ham?a ommaviy axborot vositalari vakillari bilan uchrashuv yozma ravishda rad qilingan hollarda JIEM maʼmuriyati bu haqida JIEDga xabar beradi. Zudlik bilan
Diplomatik korpus, xalqaro hamda mahalliy nodavlat va notijorat tashkilotlar va ommaviy axborot vositalari vakillarining jazoni ijro etish muassasalariga tashrifini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Diplomatik korpus, xalqaro nodavlat va notijorat tashkilotlar va xorijiy ommaviy axborot vositalari vakillarining jazoni ijro etish muassasalariga tashrifini tashkil etish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Tashrif buyuruvchi 1. JIEMga tashrif buyurish uchun diplomatik korpus, xalqaro nodavlat notijorat tashkilotlar va xorijiy ommaviy axborot vositalar vakillari Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligiga, Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi�a roʻyxatdan oʻtgan tashkilotlar esa tegishligicha Adliya vazirligiga tegishli murojaatnomani yuborishlari lozim. 2. Murojaatda JIEMga kirish vaqti va maqsadi, uchrashuvda qatnashuvchi shaxs (shaxslar) va uchrashadigan mahkum (mahkumlar)ning familiyasi, ismi va otasining ismi koʻrsatilishi lozim. Zarurat tugʻilganda 2-bosqich Tashqi ishlar vazirligi va Adliya vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi yoki Adliya vazirligi JIEMga tashrif haqidagi murojaatni olgach, uni besh ish kunida koʻrib chiqadi hamda belgilangan tartibda koʻrib chiqish uchun JIEDga yuboradi va unda tegishli akkreditatsiya borligini, zarur hollarda esa — tashrif amalga oshirilishining maqsadga muvofiqligini koʻrsatadi. 5 kun muddatda 3-bosqich IIV JIED 1. JIED tomonidan murojaat haqidagi soʻrov xati olingandan soʻng besh kun ichida uni koʻrib chiqadi, zarur hollarda tekshiruv tadbirlarini amalga oshiradi va tashrifning maqsadga muvofiqligi belgilanadi. 5 kun muddatda 2. Qamoqqa olingan shaxs tergov, prokuratura yoki sud organlari ixtiyorida boʻlgan hollarda JIED tomonidan murojaat muallifining soʻrov xati tegishlicha tergov, prokuratura yoxud sud idoralariga uch kun muddat ichida yuboriladi hamda bu haqida Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi va Adliya vazirligiga maʼlum qilinadi. 3 kun muddatda 4-bosqich IIV JIED Murojaatni koʻrib chiqish natijalari haqida JIED tashrif buyuruvchini xabardor qilish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligiga yoki Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligiga tegishli maʼlumot yuboradi. 5 kun muddatda 5-bosqich Tashqi ishlar vazirligi va Adliya vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi yoki Adliya vazirligi JIEDning tegishli javobini olganidan soʻng murojaat muallifiga natija haqida maʼlum qiladi. 5 kun muddatda 6-bosqich Tashrif buyuruvchi 1. Murojaat qiluvchi Tashqi ishlar vazirligi yoki Adliya vazirligidan javob xatini olganidan soʻng masala ijobiy hal etilgan taqdirda, muassasaga tashrif sanasi va vaqtini JIED bilan kelishadi. 2. Diplomatik korpus, xalqaro nodavlat notijorat tashkilotlar va ommaviy axborot vositalari vakillarining JIEMga tashrifi belgilangan ichki tartib-qoidalarga rioya qilgan holda haftaning ish kunlarida (dushanba kunidan juma kuniga qadar soat 09:00 dan soat 19:00 gacha) amalga oshiriladi. Belgilangan muddatda 7-bosqich IIV JIED 1. Diplomatik korpus, xalqaro nodavlat notijorat tashkilotlar va ommaviy axborot vositalari vakillari bilan mahkumlar oʻrtasida boʻlib oʻtadigan uchrashuv (tashrif)lar JIEMning masʼul xodimlari nazorati ostida oʻtkaziladi. 2. Tashrif buyuruvchilar JIEMga kirish qoidalarini, shu jumladan, ichki tartib-qoidalarni buzgan taqdirda, JIEM maʼmuriyati tomonidan uchrashuv muddatidan oldin toʻxtatiladi va tashrif buyuruvchilar muassasa hududidan chiqarib yuboriladi va bu haqida JIEDga, zudlik bilan axborot beriladi. JIED Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi yoki Adliya vazirligini bundan xabardor qilinadi. Belgilangan soatda
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 19-fevral,
85-son