UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 23-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 23 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 23 февраля 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 23 February 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

МАБЛАҒЛАР МИҚДОРИ

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Бухоро вилоятида қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

Бухоро вилоятида қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда суғориладиган ерлардаги 22,1 минг гектар ва чўл ҳудудлардаги 55,7 минг гектар (жами 77,8 минг гектар) ерларни қайта фойдаланишга киритиш, мавжуд ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йилда Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг тизимига кирувчи ташкилотларга ажратилган бюджет маблағларидан 1-иловага мувофиқ 300,0 млрд сўм маблағни мақбуллаштириш орқали Бухоро вилоятида қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган майдонлар ва чўл ҳудудлардаги ерларни қайта фойдаланишга киритиш мақсадида амалга ошириладиган ишларга йўналтириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлигининг «Бухоросувқурилишинвест» давлат муассасасига (кейинги ўринларда — «Бухоросувқурилишинвест» давлат муассасаси) Бухоро вилоятида қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган майдонлар ва чўл ҳудудлардаги ерларни қайта фойдаланишга киритиш тадбирларини амалга ошириш вазифаси юклансин.

3. 2021-2022 йилларда Бухоро вилоятида қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган майдонлар ва чўл ҳудудлардаги ерларни қайта фойдаланишга киритиш учун амалга ошириладиган чора-тадбирлар прогноз кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган майдонлар ва чўл ҳудудлардаги ерларни қайта фойдаланишга киритиш учун белгиланган чора-тадбирлар прогноз кўрсаткичларини ўз вақтида амалга ошириш мақсадида 1-иловага мувофиқ мақбуллаштирилаётган 300,0 млрд сўм маблағни «Бухоросувқурилишинвест» давлат муассасасига белгиланган тартибда ажратиш учун Бухоро вилояти маҳаллий бюджетига ўтказилишини таъминласин.

Белгилансинки, мазкур маблағлар ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида «Бухоросувқурилишинвест» давлат муассасаси учун алоҳида очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақларида юритилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Энергетика вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ва Бухоро вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ерларни қайта фойдаланишга киритиш мақсадида қуриладиган суғориш қудуқлари ҳамда насос агрегатларидан мавжуд сув манбаларидан ва электр энергияси таъминотидан келиб чиқиб, фойдаланиш бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштирсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ерларни қайта фойдаланишга киритишда юзага келадиган муаммоларнинг ечимини топишга илмий ёндашув асосида тажрибали олим, мутахассис ва экспертларни жалб қилиш вазифаси юклансин.

7. Бухоро вилояти ҳокимлиги ва «Бухоросувқурилишинвест» давлат муассасаси:

тасдиқланган манзилли рўйхатлар, шунингдек, мазкур қарорга 2-иловага мувофиқ тасдиқланган чора-тадбирлар прогноз кўрсаткичларини бажариш мақсадида лойиҳалаштириш ва пудрат ташкилотларини қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ белгилаш ишларини ҳамда объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқиш ишлари амалга оширилишини ташкил қилсин ва назоратга олсин;

лойиҳаларни амалга ошириш доирасида зарур асбоб-ускуна, хомашё, бутловчи буюмлар ҳамда сифатли қурилиш материалларининг устувор равишда маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилинишини таъминласин.

8. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги манзилли рўйхатларда белгиланган объектларда бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари шаҳарсозлик норма ва қоидаларига риоя этилган ҳолда амалга оширилиши юзасидан давлат қурилиши назоратини ўрнатсин.

9. Бухоро вилояти ҳокимлиги:

туманлар ҳокимликларининг қарорлари асосида қайта фойдаланишга киритиладиган ер майдонларини ажратиш бўйича ташаббускор ва тегишли туман ҳокимлиги ўртасида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ижара шартномалар тузилишини;

қурилиши якунланган ирригация-мелиорация объектларини тегишлилиги бўйича улардан фойдаланувчиларга белгиланган тартибда далолатнома асосида топширилишини таъминласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига юқоридаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида тегишли ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар киритсин.

11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ушбу қарордан келиб чиқиб, маҳаллий бюджетлар параметрларига тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.

12. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев:

манфаатдор вазирликлар ва идоралар ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Бухоро вилоятида қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган майдонлар ва чўл ҳудудлардаги ерларни қайта фойдаланишга киритиш ишларини мувофиқлаштириб борсин;

ҳар чорак якуни бўйича мазкур қарорнинг ижросини жойига чиққан ҳолда танқидий ўрганиб, мавжуд муаммоларнинг ечими юзасидан тезкор чораларни кўрсин.

13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев, қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев ва Бухоро вилояти ҳокими Б.К. Зарипов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 92-сон қарорига 1-ИЛОВА

2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг тизимига кирувчи ташкилотларга ажратилган бюджет маблағларидан мақбуллаштирилаётган

Т/р Ташкилотлар номи Миқдори, млн сўм 1. Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси 2 070 2. Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармаси 855 3. Андижон насос станциялари ва энергетика бошқармаси 25 200 4. Бухоро насос станциялари ва энергетика бошқармаси 6 750 5. Жиззах насос станциялари ва энергетика бошқармаси 2 250 6. Қашқадарё насос станциялари ва энергетика бошқармаси 6 570 7. Навоий насос станциялари ва энергетика бошқармаси 6 075 8. Наманган насос станциялари ва энергетика бошқармаси 37 800 9. Самарқанд насос станциялари ва энергетика бошқармаси 6 570 10. Сирдарё насос станциялари ва энергетика бошқармаси 2 115 11. Сурхондарё насос станциялари ва энергетика бошқармаси 39 240 12. Тошкент насос станциялари ва энергетика бошқармаси 2 610 13. Фарғона насос станциялари ва энергетика бошқармаси 13 275 14. Хоразм насос станциялари ва энергетика бошқармаси 3 915 15. Аму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармаси бўйича 66 330 ш.ж. Бухоро ҳудуди 49 185 Навоий ҳудуди 17 145 16. Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси 66 000 17. Жиззах Бош насос станцияси 12 375 ш.ж. Жиззах ҳудуди 7 875 Сирдарё ҳудуди 4 050 Жами: 300 000

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 92-сон қарорига 2-ИЛОВА

2021-2022 йилларда Бухоро вилоятида қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган майдонлар ва чўл ҳудудлардаги ерларни қайта фойдаланишга киритиш учун амалга ошириладиган чора-тадбирлар

гектар Т/р Туманлар номи Жами шу жумладан: қайта фойдаланишга киритиладиган суғориладиган майдонлар ҳисобидан чўл ҳудудлардаги ерларни қайта фойдаланишга киритиш ҳисобидан 1. Бухоро 7 480 905 6 575 2. Вобкент 1 300 825 475 3. Жондор 11 200 1 710 9 490 4. Когон 6 000 1 010 4 990 5. Қоракўл 9 000 3 061 5 939 6. Қоровулбозор 4 800 250 4 550 7. Олот 7 500 2 500 5 000 8. Пешку 8 520 3 000 5 520 9. Ромитан 7 500 2 300 5 200 10. Шофиркон 10 500 3 500 7 000 11. Ғиждувон 4 000 3 000 1 000 Жами: 77 800 22 061 55 739

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 23 февраль,

92-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2021 й., 09/21/92/0140-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 09/21/573/0880-сон )

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

MABLAGʻLAR MIQDORI

PROGNOZ KOʻRSATKIChLARI

Buxoro viloyatida qishloq xoʻjaligi yerlaridan foydalanish samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Buxoro viloyatida qishloq xoʻjaligi yerlaridan foydalanish samaradorligini oshirish hamda sugʻoriladigan yerlardagi 22,1 ming gektar va choʻl hududlardagi 55,7 ming gektar (jami 77,8 ming gektar) yerlarni qayta foydalanishga kiritish, mavjud yer va suv resurslaridan samarali foydalanish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligining 2021-yilda Suv xoʻjaligi vazirligi hamda uning tizimiga kiruvchi tashkilotlarga ajratilgan budjet mablagʻlaridan 1-ilovaga muvofiq 300,0 mlrd soʻm mablagʻni maqbullashtirish orqali Buxoro viloyatida qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan sugʻoriladigan maydonlar va choʻl hududlardagi yerlarni qayta foydalanishga kiritish maqsadida amalga oshiriladigan ishlarga yoʻnaltirish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Suv xoʻjaligida kapital qurilish loyihalarini amalga oshirish agentligining “Buxorosuvqurilishinvest” davlat muassasasiga (keyingi oʻrinlarda — “Buxorosuvqurilishinvest” davlat muassasasi) Buxoro viloyatida qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan sugʻoriladigan maydonlar va choʻl hududlardagi yerlarni qayta foydalanishga kiritish tadbirlarini amalga oshirish vazifasi yuklansin.

3. 2021-2022-yillarda Buxoro viloyatida qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan sugʻoriladigan maydonlar va choʻl hududlardagi yerlarni qayta foydalanishga kiritish uchun amalga oshiriladigan chora-tadbirlar prognoz koʻrsatkichlari 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi Moliya vazirligi bilan birgalikda qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan sugʻoriladigan maydonlar va choʻl hududlardagi yerlarni qayta foydalanishga kiritish uchun belgilangan chora-tadbirlar prognoz koʻrsatkichlarini oʻz vaqtida amalga oshirish maqsadida 1-ilovaga muvofiq maqbullashtirilayotgan 300,0 mlrd soʻm mablagʻni “Buxorosuvqurilishinvest” davlat muassasasiga belgilangan tartibda ajratish uchun Buxoro viloyati mahalliy budjetiga oʻtkazilishini taʼminlasin.

Belgilansinki, mazkur mablagʻlar hisobi Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Gʻaznachiligida “Buxorosuvqurilishinvest” davlat muassasasi uchun alohida ochiladigan shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarida yuritiladi.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi Energetika vazirligi, Davlat geologiya va mineral resurslar qoʻmitasi va Buxoro viloyati hokimligi bilan birgalikda yerlarni qayta foydalanishga kiritish maqsadida quriladigan sugʻorish quduqlari hamda nasos agregatlaridan mavjud suv manbalaridan va elektr energiyasi taʼminotidan kelib chiqib, foydalanish boʻyicha tegishli hujjatlarni rasmiylashtirsin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi va Qishloq xoʻjaligi vazirligiga yerlarni qayta foydalanishga kiritishda yuzaga keladigan muammolarning yechimini topishga ilmiy yondashuv asosida tajribali olim, mutaxassis va ekspertlarni jalb qilish vazifasi yuklansin.

7. Buxoro viloyati hokimligi va “Buxorosuvqurilishinvest” davlat muassasasi:

tasdiqlangan manzilli roʻyxatlar, shuningdek, mazkur qarorga 2-ilovaga muvofiq tasdiqlangan chora-tadbirlar prognoz koʻrsatkichlarini bajarish maqsadida loyihalashtirish va pudrat tashkilotlarini qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiq belgilash ishlarini hamda obyektlarning loyiha-smeta hujjatlarini oʻz vaqtida va sifatli ishlab chiqish ishlari amalga oshirilishini tashkil qilsin va nazoratga olsin;

loyihalarni amalga oshirish doirasida zarur asbob-uskuna, xomashyo, butlovchi buyumlar hamda sifatli qurilish materiallarining ustuvor ravishda mahalliy ishlab chiqaruvchilardan xarid qilinishini taʼminlasin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi manzilli roʻyxatlarda belgilangan obyektlarda bajariladigan qurilish-montaj ishlari shaharsozlik norma va qoidalariga rioya etilgan holda amalga oshirilishi yuzasidan davlat qurilishi nazoratini oʻrnatsin.

9. Buxoro viloyati hokimligi:

tumanlar hokimliklarining qarorlari asosida qayta foydalanishga kiritiladigan yer maydonlarini ajratish boʻyicha tashabbuskor va tegishli tuman hokimligi oʻrtasida qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda ijara shartnomalar tuzilishini;

qurilishi yakunlangan irrigatsiya-melioratsiya obyektlarini tegishliligi boʻyicha ulardan foydalanuvchilarga belgilangan tartibda dalolatnoma asosida topshirilishini taʼminlasin.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Suv xoʻjaligi vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda “2021-yil uchun Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga yuqoridagi topshiriqlar ijrosini taʼminlash maqsadida tegishli oʻzgartirishlar kiritish boʻyicha takliflar kiritsin.

11. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari ushbu qarordan kelib chiqib, mahalliy budjetlar parametrlariga tegishli oʻzgartirishlar kiritilishini taʼminlasin.

12. Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari Sh.M. Gʻaniyev:

manfaatdor vazirliklar va idoralar hamda Buxoro viloyati hokimligi bilan birgalikda Buxoro viloyatida qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan sugʻoriladigan maydonlar va choʻl hududlardagi yerlarni qayta foydalanishga kiritish ishlarini muvofiqlashtirib borsin;

har chorak yakuni boʻyicha mazkur qarorning ijrosini joyiga chiqqan holda tanqidiy oʻrganib, mavjud muammolarning yechimi yuzasidan tezkor choralarni koʻrsin.

13. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari Sh.M. Gʻaniyev, Oʻzbekiston Respublikasi suv xoʻjaligi vaziri Sh.R. Xamrayev, qishloq xoʻjaligi vaziri J.A. Xodjayev va Buxoro viloyati hokimi B.K. Zaripov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 23-fevraldagi 92-son qaroriga 1-ILOVA

2021-yilda Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi hamda uning tizimiga kiruvchi tashkilotlarga ajratilgan budjet mablagʻlaridan maqbullashtirilayotgan

T/r Tashkilotlar nomi Miqdori, mln soʻm 1. Qoraqalpogʻiston nasos stansiyalari va energetika boshqarmasi 2 070 2. Beruniy nasos stansiyalari va energetika boshqarmasi 855 3. Andijon nasos stansiyalari va energetika boshqarmasi 25 200 4. Buxoro nasos stansiyalari va energetika boshqarmasi 6 750 5. Jizzax nasos stansiyalari va energetika boshqarmasi 2 250 6. Qashqadaryo nasos stansiyalari va energetika boshqarmasi 6 570 7. Navoiy nasos stansiyalari va energetika boshqarmasi 6 075 8. Namangan nasos stansiyalari va energetika boshqarmasi 37 800 9. Samarqand nasos stansiyalari va energetika boshqarmasi 6 570 10. Sirdaryo nasos stansiyalari va energetika boshqarmasi 2 115 11. Surxondaryo nasos stansiyalari va energetika boshqarmasi 39 240 12. Toshkent nasos stansiyalari va energetika boshqarmasi 2 610 13. Fargʻona nasos stansiyalari va energetika boshqarmasi 13 275 14. Xorazm nasos stansiyalari va energetika boshqarmasi 3 915 15. Amu-Buxoro mashina kanalidan foydalanish boshqarmasi boʻyicha 66 330 sh.j. Buxoro hududi 49 185 Navoiy hududi 17 145 16. Qarshi magistral kanalidan foydalanish boshqarmasi 66 000 17. Jizzax Bosh nasos stansiyasi 12 375 sh.j. Jizzax hududi 7 875 Sirdaryo hududi 4 050 Jami: 300 000

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 23-fevraldagi 92-son qaroriga 2-ILOVA

2021-2022-yillarda Buxoro viloyatida qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan sugʻoriladigan maydonlar va choʻl hududlardagi yerlarni qayta foydalanishga kiritish uchun amalga oshiriladigan chora-tadbirlar

gektar T/r Tumanlar nomi Jami shu jumladan: qayta foydalanishga kiritiladigan sugʻoriladigan maydonlar hisobidan choʻl hududlardagi yerlarni qayta foydalanishga kiritish hisobidan 1. Buxoro 7 480 905 6 575 2. Vobkent 1 300 825 475 3. Jondor 11 200 1 710 9 490 4. Kogon 6 000 1 010 4 990 5. Qorakoʻl 9 000 3 061 5 939 6. Qorovulbozor 4 800 250 4 550 7. Olot 7 500 2 500 5 000 8. Peshku 8 520 3 000 5 520 9. Romitan 7 500 2 300 5 200 10. Shofirkon 10 500 3 500 7 000 11. Gʻijduvon 4 000 3 000 1 000 Jami: 77 800 22 061 55 739

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 23-fevral,

92-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 23.02.2021-y., 09/21/92/0140-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 18.09.2021-y., 09/21/573/0880-son )

lex.uz