📅 2021-yil 23-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 23-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 23 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 23 февраля 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 23 February 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 5 майдаги ПФ-5989-сон Фармони ва «Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 16 сентябрдаги ПҚ-4453-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби;
тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоқлари ташкилотларига Жамғармадан маблағ ажратиш тартиби;
Жамғарма маблағлари бўйича даромадлар ва харажатлар сметаларини шакллантириш тартиби;
Жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисоб, ҳисобот ва назорат.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раиси И.У. Хайдаров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 93-сон қарорига ИЛОВА
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг (кейинги ўринларда — Уюшма) тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари хизмат кўрсатувчи банкда очилган тегишли ҳисобварақда жамланади.
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби
3. Жамғарма маблағлари қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган манбалар ҳисобидан шакллантирилади.
4. Жамғарманинг маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
а) тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоқлари ташкилотларида (кейинги ўринларда — соҳа ташкилоти) халқаро стандартларни жорий этиш, тайёр маҳсулотларни ташқи бозорлар талабларини ҳисобга олган ҳолда сертификатлаш бўйича тадбирларни молиялаштириш;
б) соҳа ташкилотларининг халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда иштирок этиш, миллий брендларни яратиш ва илгари суриш билан боғлиқ харажатларини қоплаш;
в) илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, жумладан, уларни хорижга ўқиш учун юбориш;
г) Уюшманинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, унинг ижро этувчи аппарати ходимларини сақлаш ва моддий рағбатлантириш;
д) Уюшманинг хорижий ваколатхоналарини сақлаш ва хорижий мутахассисларни жалб этиш харажатларини компенсация қилиш;
е) Уюшма аъзолари умумий йиғилишининг қарори билан белгиланган ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа мақсадлар.
5. Жамғармадан мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган йўналишларга маблағлар ажратиш тасдиқланган харажатлар сметаси бўйича амалга оширилади.
6. Уюшма томонидан Жамғарма маблағлари ҳисобидан соҳа ташкилотларининг илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳалар бўйича харажатларини қоплаш Уюшма таъсисчилари умумий йиғилиши билан тасдиқланадиган устувор йўналишлар асосида амалга оширилади.
3-боб. Соҳа ташкилотларига Жамғармадан маблағ ажратиш тартиби
7. Соҳа ташкилотларига Жамғармадан маблағ ажратиш мазкур Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
8. Соҳа ташкилотлари мазкур Низомнинг 4-банди «а» , «б» ва «в» кичик бандларида назарда тутилган йўналишлар бўйича харажатларни қоплаш учун Уюшмага қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
мурожаат этувчи юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк бўлинмасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, электрон почта манзили, СТИР кўрсатилган ариза варағи;
Жамғармадан маблағлар ажратиш зарурлигини тегишли ҳужжатлар (маблағлардан фойдаланиш йўналишига қараб) билан асослаш;
соҳа ташкилотларининг охирги ҳисобот даври учун, жумладан, барча иловалари билан биргаликда бухгалтерия ҳисоботининг нусхаси.
Ушбу Низомнинг 4-банди «в» кичик бандида кўрсатилган илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида маблағлар ажратиш тўғрисида ариза тақдим этилган тақдирда, қўшимча равишда лойиҳанинг бизнес-режаси тақдим этилади.
Ариза берувчи соҳа ташкилотлари мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган тадбирлар амалга оширилганини тасдиқловчи ҳужжатларни ҳам тақдим этиши шарт.
Мазкур Низомнинг 4-банди «а» , «б» ва «в» кичик бандларида назарда тутилган йўналишлар бўйича соҳа ташкилотларни харажатларининг 50 фоизи миқдоридаги қисми Жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
9. Жамғармадан маблағ ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисидаги қарор соҳа ташкилотларининг аризаси олинган кундан бошлаб 10 иш кунидан, шунингдек, илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳалар бўйича тақдим этилган ҳужжатлар 30 иш кунидан ошмайдиган муддатда қабул қилинади.
10. Соҳа ташкилотларининг Жамғармадан маблағ олиш учун тақдим этилган ва мазкур Низом талабларига мос келадиган ҳужжатлари кўриб чиқилади.
11. Уюшма Жамғарма маблағларини олиш учун соҳа ташкилотлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, агар буюртманома Жамғарманинг мақсад ва вазифаларига мос келмаса, маблағлардан мақсадсиз фойдаланиш таваккалчилиги мавжуд бўлса ва лойиҳанинг мақсадга мувофиқлиги ҳамда иқтисодий самарадорлиги етарлича асосланмаган бўлса, маблағларни ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
12. Уюшма бошқаруви томонидан Жамғармадан маблағлар ажратиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан кейин 1 иш куни ичида ариза берувчини хабардор қилади ва белгиланган маблағ соҳа ташкилотлари аризасида кўрсатилган банк ҳисобварағига 3 иш куни ичида ўтказиб берилади.
13. Ариза берувчи соҳа ташкилотлари ушбу Низомнинг 4-банди «а» , «б» ва «в» кичик бандларида кўрсатилган тадбирлар амалга оширилганидан сўнг тасдиқловчи ҳужжатларни 15 иш куни ичида Уюшмага тақдим этиши шарт.
14. Соҳа ташкилотларида ўзлаштирилмасдан қолган маблағ ҳамда ажратилган йўналишдан бошқа мақсадларга сарфланган маблағ тўлиқ ҳажмда соҳа ташкилотлари томонидан Уюшмага қайтарилади.
4-боб. Жамғарма маблағлари бўйича даромадлар ва харажатлар сметаларини тузиш, тасдиқлаш ва унга ўзгартиришлар киритиш
15. Истиқболдаги вазифаларни сифатли амалга ошириш ва маблағлардан фойдаланишнинг мақсадли ҳамда манзилли бўлишини таъминлаш учун ҳар молия йили учун Жамғарма маблағларининг даромадлар ва харажатлар сметаси (кейинги ўринларда — смета) тузилади ва тасдиқланади.
16. Смета лойиҳаси йил бошидаги Жамғарма маблағлари қолдиғи, келгуси йил мобайнида алоҳида ҳисобвараққа тушиши кутилаётган маблағлар ва истиқболдаги вазифалардан келиб чиққан ҳолда Уюшма томонидан тузилади. Сметанинг даромадлар ва харажатлар қисми баланслаштирилган бўлади.
17. Сметанинг даромадлар қисми молия йили бошига Жамғарма маблағлари қолдиғи ҳамда келгуси йилда тушиши кутилаётган маблағлар прогнози кўрсаткичларидан таркиб топади.
18. Сметанинг харажатлар қисми мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган йўналишлар бўйича тегишли ҳисоб-китоблар, шунингдек, тўқимачилик ярим тайёр маҳсулотларидан тайёр маҳсулотларгача бўлган ишлаб чиқариш қуввати билан таъминланган соҳа ташкилотлари ҳамда Уюшма уставига зид бўлмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланувчи соҳа ташкилотларининг асосли ҳисоб-китоблари билан тақдим қилинадиган Жамғарма маблағларидан фойдаланиш учун аризалар асосида шакллантирилади.
19. Келгуси йил учун мўлжалланган смета лойиҳаси жорий молия йилининг 1 декабридан кечикмасдан Уюшма аъзоларининг умумий йиғилишига кўриб чиқиш ва келишиш учун киритилади.
20. Смета лойиҳаси бўйича Уюшма аъзоларининг умумий йиғилиши томонидан таклиф ва эътирозлар билдирилган тақдирда, смета лойиҳаси қайта ишланади ва тасдиқлаш учун Уюшма бошқарувига киритилади.
Смета лойиҳаси ҳар молия йилининг 25 декабрига қадар Уюшма бошқаруви қарори билан тасдиқланади.
21. Молия йили мобайнида Уюшма аъзоларининг умумий йиғилиши билан келишган ҳолда сметага тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
22. Молия йили давомида фойдаланилмаган (ўзлаштирилмаган) Жамғарма маблағлари келгуси молия йилига ўтади.
5-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисоб, ҳисобот ва назорат
23. Жамғарма маблағлари ҳаракати ва улардан фойдаланилиши ҳисоби Уюшма томонидан алоҳида юритилади ва йиллик ҳисоботлар тузилади.
24. Жамғарма маблағларидан тўғри фойдаланилиши устидан назорат Уюшма аъзоларининг умумий йиғилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
25. Уюшма ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-кунига қадар Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисоботни Уюшма аъзоларининг умумий йиғилишига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.
6-боб. Якунловчи қоида
27. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Соҳа ташкилотларига Жамғармадан маблағ ажратиш
Босқичлар Масъул ижрочилар Тадбирлар Ижро муддати I-босқич Соҳа ташкилотлари Халқаро стандартларни жорий этиш, халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда иштирок этиш, миллий брендларни яратиш ва илгари суриш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан боғлиқ харажатларни қоплашга Жамғармадан маблағлар олиш учун зарур ҳужжатларни тақдим этиш. Зарур бўлганда II-босқич «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси бошқаруви 1. Жамғармадан маблағ олиш учун соҳа ташкилотлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни қабул қилиш, таҳлил этиш ва кўриб чиқиш. 2. Ҳужжатлар бўйича молиялаштириш (қоплаш) ёки Жамғармадан маблағлар ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш. Ҳужжатлар олинган кундан бошлаб 10 иш куни ичида, илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш 30 иш куни ичида III-босқич «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси бошқаруви Соҳа ташкилотларига қабул қилинган қарор тўғрисида хабарнома юбориш. Уюшма бошқарувининг тегишли қарори қабул қилингандан сўнг 1 иш куни ичида IV-босқич «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси бошқаруви Соҳа ташкилотлари аризасида кўрсатилган банк ҳисобварағига Жамғармадан маблағлар ўтказиш. Хабарнома олингандан сўнг 3 иш куни ичида V-босқич Соҳа ташкилотлари Соҳа ташкилотлари томонидан тадбирлар амалга оширилганини тасдиқловчи ҳужжатларни Уюшмага тақдим этиш. Тадбирлар амалга оширилгандан сўнг 15 иш куни ичида
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 23 февраль,
93-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
“Oʻztoʻqimachiliksanoat” uyushmasining toʻqimachilik va tikuv-trikotaj sohasini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va undan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Toʻqimachilik va tikuv-trikotaj sanoatini qoʻllab-quvvatlashga doir kechiktirib boʻlmaydigan chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 5-maydagi PF-5989-son Farmoni va “Yengil sanoatni yanada rivojlantirish va tayyor mahsulotlar ishlab chiqarishni ragʻbatlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 16-sentabrdagi PQ-4453-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, toʻqimachilik va tikuv-trikotaj sohasini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi “Oʻztoʻqimachiliksanoat” uyushmasining toʻqimachilik va tikuv-trikotaj sohasini rivojlantirish jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) mablagʻlarini shakllantirish va undan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi;
toʻqimachilik va tikuv-trikotaj tarmoqlari tashkilotlariga Jamgʻarmadan mablagʻ ajratish tartibi;
Jamgʻarma mablagʻlari boʻyicha daromadlar va xarajatlar smetalarini shakllantirish tartibi;
Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanish yuzasidan hisob, hisobot va nazorat.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov, Oʻzbekiston Respublikasi moliya vaziri T.A. Ishmetov, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasi raisi M.B. Azimov va “Oʻztoʻqimachiliksanoat” uyushmasi raisi I.U. Xaydarov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 23-fevraldagi 93-son qaroriga ILOVA
“Oʻztoʻqimachiliksanoat” uyushmasining toʻqimachilik va tikuv-trikotaj sohasini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va undan foydalanish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom “Oʻztoʻqimachiliksanoat” uyushmasining (keyingi oʻrinlarda — Uyushma) toʻqimachilik va tikuv-trikotaj sohasini rivojlantirish jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibini belgilaydi.
2. Jamgʻarma yuridik shaxs hisoblanmaydi va uning mablagʻlari xizmat koʻrsatuvchi bankda ochilgan tegishli hisobvaraqda jamlanadi.
2-bob. Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi
3. Jamgʻarma mablagʻlari qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan manbalar hisobidan shakllantiriladi.
4. Jamgʻarmaning mablagʻlaridan quyidagi maqsadlarda foydalaniladi:
a) toʻqimachilik va tikuv-trikotaj tarmoqlari tashkilotlarida (keyingi oʻrinlarda — soha tashkiloti) xalqaro standartlarni joriy etish, tayyor mahsulotlarni tashqi bozorlar talablarini hisobga olgan holda sertifikatlash boʻyicha tadbirlarni moliyalashtirish;
b) soha tashkilotlarining xalqaro koʻrgazmalar va yarmarkalarda ishtirok etish, milliy brendlarni yaratish va ilgari surish bilan bogʻliq xarajatlarini qoplash;
v) ilmiy-tadqiqot va innovatsion loyihalarni amalga oshirish, kadrlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish, jumladan, ularni xorijga oʻqish uchun yuborish;
g) Uyushmaning moddiy-texnik bazasini mustahkamlash, uning ijro etuvchi apparati xodimlarini saqlash va moddiy ragʻbatlantirish;
d) Uyushmaning xorijiy vakolatxonalarini saqlash va xorijiy mutaxassislarni jalb etish xarajatlarini kompensatsiya qilish;
e) Uyushma aʼzolari umumiy yigʻilishining qarori bilan belgilangan va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa maqsadlar.
5. Jamgʻarmadan mazkur Nizomning 4-bandida belgilangan yoʻnalishlarga mablagʻlar ajratish tasdiqlangan xarajatlar smetasi boʻyicha amalga oshiriladi.
6. Uyushma tomonidan Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan soha tashkilotlarining ilmiy-tadqiqot va innovatsion loyihalar boʻyicha xarajatlarini qoplash Uyushma taʼsischilari umumiy yigʻilishi bilan tasdiqlanadigan ustuvor yoʻnalishlar asosida amalga oshiriladi.
3-bob. Soha tashkilotlariga Jamgʻarmadan mablagʻ ajratish tartibi
7. Soha tashkilotlariga Jamgʻarmadan mablagʻ ajratish mazkur Nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
8. Soha tashkilotlari mazkur Nizomning 4-bandi “a” , “b” va “v” kichik bandlarida nazarda tutilgan yoʻnalishlar boʻyicha xarajatlarni qoplash uchun Uyushmaga quyidagi hujjatlarni taqdim etadilar:
murojaat etuvchi yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, joylashgan joyi (pochta manzili), bank boʻlinmasining nomi va bankdagi hisobvaragʻi, elektron pochta manzili, STIR koʻrsatilgan ariza varagʻi;
Jamgʻarmadan mablagʻlar ajratish zarurligini tegishli hujjatlar (mablagʻlardan foydalanish yoʻnalishiga qarab) bilan asoslash;
soha tashkilotlarining oxirgi hisobot davri uchun, jumladan, barcha ilovalari bilan birgalikda buxgalteriya hisobotining nusxasi.
Ushbu Nizomning 4-bandi “v” kichik bandida koʻrsatilgan ilmiy-tadqiqot va innovatsion loyihalarni amalga oshirish maqsadida mablagʻlar ajratish toʻgʻrisida ariza taqdim etilgan taqdirda, qoʻshimcha ravishda loyihaning biznes-rejasi taqdim etiladi.
Ariza beruvchi soha tashkilotlari mazkur Nizomning 4-bandida koʻrsatilgan tadbirlar amalga oshirilganini tasdiqlovchi hujjatlarni ham taqdim etishi shart.
Mazkur Nizomning 4-bandi “a” , “b” va “v” kichik bandlarida nazarda tutilgan yoʻnalishlar boʻyicha soha tashkilotlarni xarajatlarining 50 foizi miqdoridagi qismi Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan qoplab beriladi.
9. Jamgʻarmadan mablagʻ ajratish yoki ajratishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror soha tashkilotlarining arizasi olingan kundan boshlab 10 ish kunidan, shuningdek, ilmiy-tadqiqot va innovatsion loyihalar boʻyicha taqdim etilgan hujjatlar 30 ish kunidan oshmaydigan muddatda qabul qilinadi.
10. Soha tashkilotlarining Jamgʻarmadan mablagʻ olish uchun taqdim etilgan va mazkur Nizom talablariga mos keladigan hujjatlari koʻrib chiqiladi.
11. Uyushma Jamgʻarma mablagʻlarini olish uchun soha tashkilotlari tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqib, agar buyurtmanoma Jamgʻarmaning maqsad va vazifalariga mos kelmasa, mablagʻlardan maqsadsiz foydalanish tavakkalchiligi mavjud boʻlsa va loyihaning maqsadga muvofiqligi hamda iqtisodiy samaradorligi yetarlicha asoslanmagan boʻlsa, mablagʻlarni ajratishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.
12. Uyushma boshqaruvi tomonidan Jamgʻarmadan mablagʻlar ajratish toʻgʻrisida tegishli qaror qabul qilingandan keyin 1 ish kuni ichida ariza beruvchini xabardor qiladi va belgilangan mablagʻ soha tashkilotlari arizasida koʻrsatilgan bank hisobvaragʻiga 3 ish kuni ichida oʻtkazib beriladi.
13. Ariza beruvchi soha tashkilotlari ushbu Nizomning 4-bandi “a” , “b” va “v” kichik bandlarida koʻrsatilgan tadbirlar amalga oshirilganidan soʻng tasdiqlovchi hujjatlarni 15 ish kuni ichida Uyushmaga taqdim etishi shart.
14. Soha tashkilotlarida oʻzlashtirilmasdan qolgan mablagʻ hamda ajratilgan yoʻnalishdan boshqa maqsadlarga sarflangan mablagʻ toʻliq hajmda soha tashkilotlari tomonidan Uyushmaga qaytariladi.
4-bob. Jamgʻarma mablagʻlari boʻyicha daromadlar va xarajatlar smetalarini tuzish, tasdiqlash va unga oʻzgartirishlar kiritish
15. Istiqboldagi vazifalarni sifatli amalga oshirish va mablagʻlardan foydalanishning maqsadli hamda manzilli boʻlishini taʼminlash uchun har moliya yili uchun Jamgʻarma mablagʻlarining daromadlar va xarajatlar smetasi (keyingi oʻrinlarda — smeta) tuziladi va tasdiqlanadi.
16. Smeta loyihasi yil boshidagi Jamgʻarma mablagʻlari qoldigʻi, kelgusi yil mobaynida alohida hisobvaraqqa tushishi kutilayotgan mablagʻlar va istiqboldagi vazifalardan kelib chiqqan holda Uyushma tomonidan tuziladi. Smetaning daromadlar va xarajatlar qismi balanslashtirilgan boʻladi.
17. Smetaning daromadlar qismi moliya yili boshiga Jamgʻarma mablagʻlari qoldigʻi hamda kelgusi yilda tushishi kutilayotgan mablagʻlar prognozi koʻrsatkichlaridan tarkib topadi.
18. Smetaning xarajatlar qismi mazkur Nizomning 4-bandida nazarda tutilgan yoʻnalishlar boʻyicha tegishli hisob-kitoblar, shuningdek, toʻqimachilik yarim tayyor mahsulotlaridan tayyor mahsulotlargacha boʻlgan ishlab chiqarish quvvati bilan taʼminlangan soha tashkilotlari hamda Uyushma ustaviga zid boʻlmagan boshqa faoliyat turlari bilan shugʻullanuvchi soha tashkilotlarining asosli hisob-kitoblari bilan taqdim qilinadigan Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanish uchun arizalar asosida shakllantiriladi.
19. Kelgusi yil uchun moʻljallangan smeta loyihasi joriy moliya yilining 1-dekabridan kechikmasdan Uyushma aʼzolarining umumiy yigʻilishiga koʻrib chiqish va kelishish uchun kiritiladi.
20. Smeta loyihasi boʻyicha Uyushma aʼzolarining umumiy yigʻilishi tomonidan taklif va eʼtirozlar bildirilgan taqdirda, smeta loyihasi qayta ishlanadi va tasdiqlash uchun Uyushma boshqaruviga kiritiladi.
Smeta loyihasi har moliya yilining 25-dekabriga qadar Uyushma boshqaruvi qarori bilan tasdiqlanadi.
21. Moliya yili mobaynida Uyushma aʼzolarining umumiy yigʻilishi bilan kelishgan holda smetaga tegishli oʻzgartirishlar kiritilishi mumkin.
22. Moliya yili davomida foydalanilmagan (oʻzlashtirilmagan) Jamgʻarma mablagʻlari kelgusi moliya yiliga oʻtadi.
5-bob. Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanish yuzasidan hisob, hisobot va nazorat
23. Jamgʻarma mablagʻlari harakati va ulardan foydalanilishi hisobi Uyushma tomonidan alohida yuritiladi va yillik hisobotlar tuziladi.
24. Jamgʻarma mablagʻlaridan toʻgʻri foydalanilishi ustidan nazorat Uyushma aʼzolarining umumiy yigʻilishi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi tomonidan amalga oshiriladi.
25. Uyushma hisobot davridan keyingi oyning 15-kuniga qadar Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanilishi toʻgʻrisidagi hisobotni Uyushma aʼzolarining umumiy yigʻilishiga va Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligiga taqdim etadi.
6-bob. Yakunlovchi qoida
27. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
“Oʻztoʻqimachiliksanoat” uyushmasining toʻqimachilik va tikuv-trikotaj sohasini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va undan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Soha tashkilotlariga Jamgʻarmadan mablagʻ ajratish
Bosqichlar Masʼul ijrochilar Tadbirlar Ijro muddati I-bosqich Soha tashkilotlari Xalqaro standartlarni joriy etish, xalqaro koʻrgazmalar va yarmarkalarda ishtirok etish, milliy brendlarni yaratish va ilgari surish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash, ilmiy-tadqiqot va innovatsion loyihalarni amalga oshirish, kadrlarni tayyorlash va qayta tayyorlash bilan bogʻliq xarajatlarni qoplashga Jamgʻarmadan mablagʻlar olish uchun zarur hujjatlarni taqdim etish. Zarur boʻlganda II-bosqich “Oʻztoʻqimachiliksanoat” uyushmasi boshqaruvi 1. Jamgʻarmadan mablagʻ olish uchun soha tashkilotlari tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni qabul qilish, tahlil etish va koʻrib chiqish. 2. Hujjatlar boʻyicha moliyalashtirish (qoplash) yoki Jamgʻarmadan mablagʻlar ajratishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilish. Hujjatlar olingan kundan boshlab 10 ish kuni ichida, ilmiy-tadqiqot va innovatsion loyihalarni amalga oshirish 30 ish kuni ichida III-bosqich “Oʻztoʻqimachiliksanoat” uyushmasi boshqaruvi Soha tashkilotlariga qabul qilingan qaror toʻgʻrisida xabarnoma yuborish. Uyushma boshqaruvining tegishli qarori qabul qilingandan soʻng 1 ish kuni ichida IV-bosqich “Oʻztoʻqimachiliksanoat” uyushmasi boshqaruvi Soha tashkilotlari arizasida koʻrsatilgan bank hisobvaragʻiga Jamgʻarmadan mablagʻlar oʻtkazish. Xabarnoma olingandan soʻng 3 ish kuni ichida V-bosqich Soha tashkilotlari Soha tashkilotlari tomonidan tadbirlar amalga oshirilganini tasdiqlovchi hujjatlarni Uyushmaga taqdim etish. Tadbirlar amalga oshirilgandan soʻng 15 ish kuni ichida
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 23-fevral,
93-son