UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 23-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 23 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 23 февраля 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 23 February 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

РЎЙХАТИ

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида » 2020 йил 11 декабрдаги ПҚ-4919-сон ҳамда « Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-144-сон қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

2. Белгилаб қўйилсинки:

а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари:

қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сувни тежайдиган суғориш технологияларни жорий этиш бўйича туманлар (шаҳарлар) ва ҳудудий манзилли рўйхатларни шакллантириш ҳамда ўз вақтида тасдиқлаш ва уларнинг ижросини ташкил этишга;

туман ишчи гуруҳлари томонидан сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш ишларини жойларда пухта ўрганиб, субсидия ажратилиши юзасидан тегишли ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштирилишини назорат қилиб боришга;

б) Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги — пахта хом ашёси етиштиришда томчилатиб ва дискрет суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплашга ажратиладиган субсидияларни белгиланган муддатларда талабгорларнинг ҳисобварақларига ўтказиб беришга;

в) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги — донли экинлар, сабзавот экинлари ва картошка, полиз экинлари, озуқабоп, мойли ва дуккакли экинлар, доривор ўсимликлар ҳамда шоли учун жорий этилган сувни тежайдиган суғориш технологияларига сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплашга ажратиладиган субсидияларни белгиланган муддатларда талабгорларнинг ҳисобварақларига ўтказиб беришга;

д) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги — ҳар йили Давлат бюджетининг асосий параметрларини шакллантиришда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплашга ажратиладиган субсидияларни назарда тутишга ҳамда белгиланган тартибда тегишли вазирлик ва идораларга ўтказиб беришга;

е) Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда жорий этилган сувни тежайдиган технологияларидан ҳамда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби талаблари бажарилиши бўйича доимий назоратни амалга ошириш ҳамда натижаси бўйича ҳар чорак якуни билан Сув хўжалиги вазирлигига маълумот киритиб боришга масъулдир.

3. Сувни тежайдиган суғориш технологиясини жорий қилиб субсидия олган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ушбу технологияни:

иккинчи йил фойдаланмаса субсидиянинг 80 фоиз;

учинчи йил фойдаланмаса субсидиянинг 60 фоиз;

тўртинчи йил фойдаланмаса субсидиянинг 40 фоиз;

бешинчи йил фойдаланмаса субсидиянинг 20 фоиз қисмини субсидия берган вазирлик ва идорага белгиланган тартибда қайтаради.

Агар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ушбу технологияни беш йил давомида тўлиқ фойдаланса берилган субсидия унда тўлиқ қолдирилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев ҳамда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 95-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомда :

а) 5-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар техник навли узум плантацияларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш ҳамда техник навли узум плантацияларига сув чиқариш учун бурғиланган қудуқлар, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сув чиқариш учун насос станцияларини қуриш харажатларининг бир қисмини қоплашга йўналтирилади»;

б) 6-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Жамғарма ҳисобига ажратиладиган ҳар йиллик субсидиялар ҳисобидан» сўзлари «Жамғарма маблағлари ҳисобидан» сўзлари билан алмаштирилсин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 95-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 19 февралдаги 98-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 22 январдаги ПҚ-4569-сон, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4612-сон, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тузилмасига Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимини киритиш тўғрисида» 2020 йил 10 мартдаги ПҚ-4635-сон ва «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 12 майдаги ПҚ-4710-сон қарорлари) 2020 йил 26 июндаги 411-сон қарорига 1-илованинг 72-банди .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сон қарорига 2-илованинг 7-банди иккинчи хатбошиси ҳамда 4-илованинг 7-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 23 февраль,

95-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.02.2021 й., 09/21/95/0147-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 08.06.2022 й., 09/22/315/0495-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон; 03.04.2023 й., 07/23/107/0184-сон; 21.06.2023 й., 06/23/101/0412-сон; 03.08.2023 й., 07/23/257/0552-сон; 04.08.2023 й., 09/23/331/0560-сон; 28.09.2023 й., 09/23/500/0732-сон; 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон; 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон; 08.01.2024 й., 07/24/5/0010-сон; 15.01.2024 й., 09/24/26/0029-сон; 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон; 17.02.2025 й., 09/25/97/0149-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон; 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон; 30.08.2025 й., 09/25/549/0791-сон; 06.02.2026 й., 07/26/47/0115-сон; 29.04.2026 й., 09/26/206/0425-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

OʻZGARTIRISH VA QOʻSHIMCHALAR

ROʻYXATI

Qishloq xoʻjaligi ishlab chiqaruvchilarining suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy etish boʻyicha xarajatlarining bir qismini qoplash chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Qishloq xoʻjaligida suvni tejaydigan texnologiyalarni joriy etishni yanada jadal tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2020-yil 11-dekabrdagi PQ-4919-son hamda “ Qishloq xoʻjaligida suvni tejaydigan texnologiyalarni joriy etishni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2022-yil 1-martdagi PQ-144-son qarorlari ijrosini taʼminlash hamda qishloq xoʻjaligida suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy etishni davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

2. Belgilab qoʻyilsinki:

a) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va tumanlar (shaharlar) hokimliklari:

qishloq xoʻjaligi ekinlarini yetishtirishda suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarni joriy etish boʻyicha tumanlar (shaharlar) va hududiy manzilli roʻyxatlarni shakllantirish hamda oʻz vaqtida tasdiqlash va ularning ijrosini tashkil etishga;

tuman ishchi guruhlari tomonidan suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy qilish ishlarini joylarda puxta oʻrganib, subsidiya ajratilishi yuzasidan tegishli hujjatlarni oʻz vaqtida rasmiylashtirilishini nazorat qilib borishga;

b) Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi — paxta xom ashyosi yetishtirishda tomchilatib va diskret sugʻorish texnologiyalarini joriy etish boʻyicha xarajatlarning bir qismini qoplashga ajratiladigan subsidiyalarni belgilangan muddatlarda talabgorlarning hisobvaraqlariga oʻtkazib berishga;

v) Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi — donli ekinlar, sabzavot ekinlari va kartoshka, poliz ekinlari, ozuqabop, moyli va dukkakli ekinlar, dorivor oʻsimliklar hamda sholi uchun joriy etilgan suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalariga sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplashga ajratiladigan subsidiyalarni belgilangan muddatlarda talabgorlarning hisobvaraqlariga oʻtkazib berishga;

d) Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi — har yili Davlat budjetining asosiy parametrlarini shakllantirishda suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy etish boʻyicha xarajatlarning bir qismini qoplashga ajratiladigan subsidiyalarni nazarda tutishga hamda belgilangan tartibda tegishli vazirlik va idoralarga oʻtkazib berishga;

e) Suv xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Suv xoʻjaligi obyektlari xavfsizligini va suvdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi qishloq xoʻjaligi ekinlarini yetishtirishda joriy etilgan suvni tejaydigan texnologiyalaridan hamda suvdan foydalanish va suv isteʼmoli tartibi talablari bajarilishi boʻyicha doimiy nazoratni amalga oshirish hamda natijasi boʻyicha har chorak yakuni bilan Suv xoʻjaligi vazirligiga maʼlumot kiritib borishga masʼuldir.

3. Suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyasini joriy qilib subsidiya olgan qishloq xoʻjaligi ishlab chiqaruvchilari ushbu texnologiyani:

ikkinchi yil foydalanmasa subsidiyaning 80 foiz;

uchinchi yil foydalanmasa subsidiyaning 60 foiz;

toʻrtinchi yil foydalanmasa subsidiyaning 40 foiz;

beshinchi yil foydalanmasa subsidiyaning 20 foiz qismini subsidiya bergan vazirlik va idoraga belgilangan tartibda qaytaradi.

Agar qishloq xoʻjaligi ishlab chiqaruvchilari ushbu texnologiyani besh yil davomida toʻliq foydalansa berilgan subsidiya unda toʻliq qoldiriladi.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari Sh.M. Gʻaniyev, Oʻzbekiston Respublikasi suv xoʻjaligi vaziri Sh.R. Xamrayev hamda Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vaziri J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 23-fevraldagi 95-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan

3. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 30-noyabrdagi 753-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Alkogol va tamaki bozorini tartibga solish hamda vinochilikni rivojlantirish agentligining Vinochilikni rivojlantirish jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 5-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan ajratiladigan mablagʻlar texnik navli uzum plantatsiyalarida tomchilatib sugʻorish texnologiyasini joriy etish hamda texnik navli uzum plantatsiyalariga suv chiqarish uchun burgʻilangan quduqlar, daryolar, kanallar va boshqa suv havzalaridan suv chiqarish uchun nasos stansiyalarini qurish xarajatlarining bir qismini qoplashga yoʻnaltiriladi”;

b) 6-bandning birinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan Jamgʻarma hisobiga ajratiladigan har yillik subsidiyalar hisobidan” soʻzlari “Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan” soʻzlari bilan almashtirilsin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 23-fevraldagi 95-son qaroriga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligi ishlab chiqaruvchilarining suv tejovchi sugʻorish texnologiyalarini joriy etish boʻyicha xarajatlarining bir qismini qoplab berish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 19-fevraldagi 98-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining ijro etuvchi tuzilmasini takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 22-yanvardagi PQ-4569-son, “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi faoliyatini takomillashtirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 24-fevraldagi PQ-4612-son, “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining tuzilmasiga Bosh vazirning investitsiyalar va tashqi iqtisodiy aloqalar masalalari boʻyicha oʻrinbosari-investitsiyalar va tashqi savdo vaziri lavozimini kiritish toʻgʻrisida” 2020-yil 10-martdagi PQ-4635-son va “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining faoliyatini takomillashtirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 12-maydagi PQ-4710-son qarorlari) 2020-yil 26-iyundagi 411-son qaroriga 1-ilovaning 72-bandi .

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Alkogol va tamaki bozorini tartibga solish hamda vinochilikni rivojlantirish agentligi faoliyatiga oid normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2020-yil 30-noyabrdagi 753-son qaroriga 2-ilovaning 7-bandi ikkinchi xatboshisi hamda 4-ilovaning 7-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 23-fevral,

95-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 24.02.2021-y., 09/21/95/0147-son, Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son; 08.06.2022-y., 09/22/315/0495-son; 06.08.2022-y., 09/22/431/0716-son; 03.04.2023-y., 07/23/107/0184-son; 21.06.2023-y., 06/23/101/0412-son; 03.08.2023-y., 07/23/257/0552-son; 04.08.2023-y., 09/23/331/0560-son; 28.09.2023-y., 09/23/500/0732-son; 11.11.2023-y., 06/23/193/0844-son; 13.12.2023-y., 09/23/653/0931-son; 08.01.2024-y., 07/24/5/0010-son; 15.01.2024-y., 09/24/26/0029-son; 30.12.2024-y., 07/24/455/1092-son; 17.02.2025-y., 09/25/97/0149-son; 03.03.2025-y., 09/25/135/0208-son; 23.04.2025-y., 09/25/255/0376-son; 30.08.2025-y., 09/25/549/0791-son; 06.02.2026-y., 07/26/47/0115-son; 29.04.2026-y., 09/26/206/0425-son)

lex.uz