📅 2021-yil 23-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 23-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 23 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 23 февраля 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 23 February 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
МЕЗОНЛАРИ
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларни рағбатлантириш тартибини жорий этиш тўғрисида
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларни рағбатлантириш ҳамда уларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича имтиёз бериш тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қуйидагилар тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
а) 2021 йил 1 мартдан бошлаб фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларни рағбатлантириш тариқасида уларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойда компенсация пул тўловларини тўлаб бериш;
б) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқаролар фаолиятининг самарадорлигини баҳолашнинг асосий кўрсаткичлари сифатида қуйидагиларни белгилаш:
тегишли ҳудудда кўча ва кўп квартирали уйлардаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этиш;
ўзи яшаётган кўча ва кўп квартирали уйлардаги «темир дафтар», «аёллар дафтари» ва «ёшлар дафтари»га киритилган фуқаролар билан ишлаш;
ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронларга, боқувчисини йўқотган оилаларга, нотинч ва муаммоли оилаларга ёрдам кўрсатиш;
аҳолининг иссиқлик ва электр энергиясидан, табиий газдан, иссиқ ва совуқ сувдан тежамли фойдаланишларини тарғиб қилиш;
тегишли ҳудудда тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш масалаларида фуқаролар йиғини кенгашига берган таклифлари билан ўзига бириктирилган ҳудуд осойишталиги ва ободлиги учун кўмаклашиш;
аҳоли тинчлиги учун хавф туғдирувчи ҳолатларни бартараф этиш мақсадида фуқаролар йиғинига ёки мутасадди органларга хабар берганлиги натижасида тегишли ҳудудда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш;
фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) қарорлари бўйича амалга оширилган тарғибот ишлари.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларни рағбатлантириш тариқасида уларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича ҳар ойда компенсация пул тўловларини тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқаролар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқаролар фаолиятини фуқаролар йиғинининг кенгашида муҳокама қилиш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича ҳар ойда компенсация пул тўловларини тўлаш.
3. Белгилаб қўйилсинки, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларни рағбатлантириш тариқасида уларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича ҳар ойлик компенсация пул тўловлари маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари орқали тўланади.
4. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
жамоатчилик орасида мазкур қарорнинг мазмуни ва моҳияти тўғрисида тушунтириш ишларини амалга оширсин;
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ҳамда Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари А. Турсунов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 99-сон қарорига ИЛОВА
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича компенсация пул тўловларини тўлаш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларни рағбатлантириш тариқасида уларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича ҳар ойда компенсация пул тўловларини тўлаш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
фуқаролар йиғини ҳудудидаги кўча — фуқаролар йиғини кенгаши томонидан аҳоли сонига қараб белгиланадиган тегишли ҳудуд;
фуқаролар йиғини ҳудудидаги кўп квартирали уй — кўп квартирали уйга туташ ер участкасига ёхуд бундай уйдаги умумий фойдаланиладиган жойларга мустақил чиқиш йўлакларига эга бўлган икки ва ундан ортиқ квартиралар мажмуи;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқаролар — фуқаролар йиғини ҳудудидаги кўчалар ва кўп квартирали уйларнинг географик жойлашувига қараб, шу ҳудудда яшовчи аҳоли номидан фуқаролар йиғинида фаол иштирок этувчи жисмоний шахслар (кейинги ўринларда — кўчабоши ва уйбошилар).
3. Кўчабоши ва уйбошиларни рағбатлантириш тариқасида уларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича ҳар ойда компенсация пул тўловларини тўлаш қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш масалаларида кенг жамоатчиликнинг фаол иштирокини ташкил этиш;
аҳоли ўртасида мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислохотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари ва давлат дастурлари аҳамиятининг тарғибот ва ташвиқотини ташкил қилиш;
кўчабоши ва уйбошиларнинг оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаоллигини янада ошириш.
4. Кўчабоши ва уйбошилар мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида рағбатлантирилади.
2-боб. Ф уқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган кўчабоши ва уйбошиларни рағбатлантириш тартиби
5. Кўчабоши ва уйбошиларни рағбатлантириш тариқасида уларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик компенсация пул тўловлари маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари орқали амалга оширилади.
6. Кўчабоши ва уйбошилар фаолиятининг самарадорлиги қуйидаги асосий кўрсаткичлар орқали баҳоланади:
аҳолининг талабидан келиб чиқиб, ўзларига бириктирилган кўчалар ва кўп квартирали уйлар атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, жорий ва тўлиқ таъмирлаш ҳамда болалар майдончаларини ташкил этиш ва жиҳозлашга доир чора-тадбирлар режалари лойиҳаларига киритган таклифлари сони;
аҳолининг ижтимоий-иқтисодий кўмакка муҳтож қатламларини ўз вақтида аниқлаб, уларнинг яшаш турмуш тарзини яхшилаш мақсадида «темир дафтар», «аёллар дафтари» ва «ёшлар дафтари»га киритилиши, уларга моддий ёрдам кўрсатилиши ва келгусида мазкур дафтарлардан чиқарилиши бўйича фуқаролар йиғини кенгашига киритилган аниқ таклифлар сони;
ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексаларни, боқувчисини йўқотган оилаларни, нотинч ва муаммоли оилаларни, қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган камбағал оилаларни, пенсионерларни ва ногиронларни ўрганиш ва моддий қўллаб-қувватлаш, уларга ҳомийлик ёрдамларини кўрсатиш бўйича фуқаролар йиғини кенгашига киритилган таклифлар сони;
аҳолининг иссиқлик ва электр энергиясидан, табиий газдан, иссиқ ва совуқ сувдан тежамли фойдаланишларини тарғиб қилишда, шунингдек, тегишли ҳудудни намунали сақлашда шахсий ташаббус кўрсатганлиги;
ўзига бириктирилган ҳудудда тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишида намуна кўрсатганлиги ва уларни тартибга солиш масалалари бўйича фуқаролар йиғини кенгашига киритган таклифлари сони;
аҳоли тинчлиги ва хотиржамлигига хавф туғдирувчи ҳолатларни бартараф этиш мақсадида фуқаролар йиғинига ёки мутасадди органларга хабар бериши натижасида олди олинган ҳуқуқбузарликлар сони;
ўзига бириктирилган ҳудудда фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) қарорлари бўйича амалга оширилган тарғибот ишлари сони.
7. Кўчабоши ва уйбошилар фаолиятининг самарадорлиги ҳар чоракда фуқаролар йиғинининг кенгаши томонидан ушбу Низомга 2-иловада белгиланган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича компенсация пул тўловларини тўлаш баҳолаш мезонлари асосида баҳолаб борилади.
Кўчабоши ва уйбошилар фаолиятини баҳолашда уларнинг бириктирилган кўча ёки уйда камида уч ой давомида фаолият кўрсатганлиги инобатга олинади.
8. Ҳар ойлик компенсация пул тўловлари ушбу Низомга иловада назарда тутилган мезонлардан келиб чиққан ҳолда 70 баллдан юқори балл тўплаган кўчабоши ва уйбошиларга тўланади.
9. Кўчабоши ва уйбошилар фаолиятини баҳолаш натижалари ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг иккинчи санасига қадар фуқаролар йиғинининг кенгашида муҳокама қилинади ва коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича ҳар ойда компенсация пул тўловларини тўлашга тавсия этиладиган кўчабоши ва уйбошилар рўйхати йиғилиш баённомаси билан тасдиқланади.
10. Фуқаролар йиғини раиси ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг бешинчи санасига қадар рағбатлантириш тариқасида фаол кўчабоши ва уйбошиларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик компенсация пул тўловларини тўлиб бериш юзасидан Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимига таклиф киритади.
11. Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлими ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг еттинчи санасига қадар коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича ҳар ойда компенсация пул тўловларини тўлашга тавсия этилган кўчабоши ва уйбошилар рўйхатини уларга чорак давомида коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик компенсация пул тўловларини тўлаб бериш учун зарур маблағни ажратиш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимликларига юборади.
12. Туман (шаҳар) ҳокимликлари кўчабоши ва уйбошиларни рағбатлантириш мақсадида маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг ўн бешинчи санасига қадар Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимларининг махсус ҳисобварақаларига зарур маблағни ўтказиб беради.
13. Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари кўчабоши ва уйбошиларига кейинги чорак давомида ҳар ойнинг йигирманчи санасига қадар коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида компенсация пул тўловларини тўлаб беради.
14. Компенсация пул тўловлари тўлашга тавсия этилган кўчабоши ва уйбоши ушбу маҳалла ҳудудидан бошқа ҳудудга кўчиб ўтадиган бўлса, компенсация пул тўловлари учун ажратилган маблағ беш кун ичида кўчабоши ва уйбоши кўчиб ўтган тегишли туман (шаҳар)даги Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги бўлимининг махсус ҳисобварағига ўтказиб берилади.
3-боб. Компенсация пул тўловлари тўлашни муддатидан олдин тўхтатиш асослари ва тартиби
15. Компенсация пул тўловлари тўланаётган кўчабоши ва уйбоши фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этмаса, компенсация пул тўловларини тўлаш муддатидан олдин тўхтатилиши мумкин.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этмаётган кўчабоши ва уйбошиларга компенсация пул тўловларини тўлашни муддатидан олдин тўхтатиш фуқаролар йиғинининг кенгаши йиғилишида муҳокама қилинади ҳамда фуқаролар йиғининг бу ҳақдаги таклифи Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг тегишли туман (шаҳар) бўлимига тақдим этилади.
16. Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлими фуқаролар йиғинининг кўчабоши ва уйбошиларга компенсация пул тўловларини тўлашни муддатидан олдин тўхтатиш тўғрисидаги таклифи келиб тушгандан сўнг уч кун ичида компенсация пул тўловларини тўлашни муддатидан олдин тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилади.
17. Компенсация пул тўловлари тўлашга тавсия этилган кўчабоши ва уйбоши вафот этган тақдирда унга компенсация пул тўловларини тўлаш тўхтатилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
18. Кўчабоши ва уйбошиларни рағбатлантириш учун Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари масъул ҳисобланади.
19. Кўчабоши ва уйбошиларни рағбатлантириш билан боғлиқ низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
20. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича компенсация пул тўловларини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларни рағбатлантириш
Босқичлар Субъект Бажариш механизми Бажариш муддатлари 1. Кўчабоши ва уйбошилар фаолиятининг самарадорлиги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларни рағбатлантириш тариқасида уларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича ҳар ойда компенсация пул тўловларини тўлаш тартиби тўғрисида низом»нинг 6-бандида кўрсатилган асосий кўрсаткичлар орқали баҳоланади; 2. Кўчабоши ва уйбошилар фаолиятини баҳолашда уларнинг бириктирилган кўча ёки уйда камида бир чорак давомида фаолият кўрсатганлиги инобатга олинади; 3. Кўчабоши ва уйбошилар фаолиятини баҳолаш натижаларини муҳокама қилади; 4. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган кўчабоши ва уйбошилар рўйхатини мажлис баёни билан тасдиқлайди. Фуқаролар йиғини кенгаши Бир чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 2 санасига қадар 1-босқич Рағбатлантириш тариқасида фаол кўчабоши ва уйбошиларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик компенсация пул тўловларини тўлаб бериш юзасидан туман (шаҳар) Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимига таклиф киритади. Фуқаролар йиғини раиси Бир чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 5 санасига қадар 2-босқич Фаол кўчабоши ва уйбошилар рўйхатини уларга чорак давомида коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик компенсация пул тўловларини тўлаб бериш учун туман (шаҳар) ҳокимликларга юборади. Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими Бир чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 7 санасига қадар 3-босқич Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган кўчабоши ва уйбошиларни рағбатлантириш маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимларининг махсус ҳисобварағи орқали амалга оширилади. Туман (шаҳар) ҳокимликлари Бир чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 15 санасига қадар 4-босқич Кўчабоши ва уйбошиларга рағбатлантириш маблағларини тўлаш Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан банк карталари орқали тўлаб берилади. Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими Бир чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 20 санасига қадар 5-босқич
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича компенсация пул тўловларини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича компенсация пул тўловлари тўланишини баҳолаш
Т/р Фаолиятни баҳолаш мезонлари Баҳолаш баллари 1. Кўчалар ва кўп квартирали уйлар атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, жорий ва тўлиқ таъмирлаш ҳамда болалар майдончаларини ташкил этиш ва жиҳозлашга доир чора-тадбирлар режалари лойиҳаларига киритилган таклифлар 20 1.1. кўчалар ва кўп квартирали уйларнинг ободонлаштирилганлиги ҳамда кўкаламзорлаштирилганлиги 7 1.2. кўчалар ва кўп квартирали уйларнинг таъмирланганлиги 7 1.3. болалар майдончалари ташкил этилганлиги ва жиҳозланганлиги 6 2. Аҳолининг «темир дафтар», «аёллар дафтари» ва «ёшлар дафтари»га киритилиши, уларга моддий ёрдам кўрсатилиши ва келгусида мазкур дафтарлардан чиқарилиши тўғрисида фуқаролар йиғини кенгашига киритилган таклифлар 20 2.1. «темир дафтар»да қайд қилиш орқали моддий ёрдам кўрсатилган фуқаролар 7 2.2. «аёллар дафтари»да қайд қилиш орқали моддий ёрдам кўрсатилган хотин-қизлар 7 2.3. «ёшлар дафтари»да қайд қилиш орқали моддий ёрдам кўрсатилган ёшлар 6 3. Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексаларни, боқувчисини йўқотган оилаларни, нотинч ва муаммоли оилаларни, қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган камбағал оилаларни, пенсионерларни ва ногиронларни ўрганиш ва моддий қўллаб-қувватлаш, уларга ҳомийлик ёрдамларини кўрсатиш бўйича фуқаролар йиғини кенгашига киритилган таклифлар 20 3.1. моддий томондан қўллаб-қувватланган ёлғиз кексалар 4 3.2. моддий томондан қўллаб-қувватланган боқувчисини йўқотган оилалар 4 3.3. моддий томондан қўллаб-қувватланган нотинч ва муаммоли оилалар 4 3.4. моддий томондан қўллаб-қувватланган камбағал оилалар 4 3.5. моддий томондан қўллаб-қувватланган пенсионерлар ва ногиронлар 4 4. Аҳолининг иссиқлик ва электр энергиясидан, табиий газдан, иссиқ ва совуқ сувдан тежамли фойдаланишларини тарғиб қилишда, шунингдек, тегишли ҳудудни намунали сақлашда шахсий ташаббус кўрсатганлиги 10 4.1. аҳоли томонидан иссиқлик ва электр энергияси, табиий газ, иссиқ ва совуқ сувдан фойдаланиш тартибларининг бузилишига йўл қўйилмаганлиги 6 4.2. бириктирилган ҳудуднинг намунали сақланганлиги 4 5. Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш масалалари бўйича фуқаролар йиғини кенгашига киритилган таклифлар 10 5.1. ўрнатилган тартиблар асосида ўтказилган тўй-ҳашамлар 6 5.2. ўрнатилган тартиблар асосида ўтказилган оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар 4 6. Фуқаролар йиғинига ёки мутасадди органларга хабар бериш натижасида олди олинган ҳуқуқбузарликлар 10 6.1. маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг аниқланиши ва жиноятларнинг фош этилиши ҳамда нотинч оилаларда келиб чиққан низоларни бартараф этиш 4 6.2. суд қарорига кўра вояга етмаган фарзанди учун алимент пулларининг ўз вақтида тўланиши 4 6.3. ота-онасининг қарамоғисиз қолган болаларнинг аниқланиши 2 7. Фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) қарорлари бўйича амалга оширилган тарғибот ва ташвиқот ишлари 10 7.1. бириктирилган ҳудудда аҳоли орасида тарғибот ва ташвиқот тадбирларининг ўтказилганлиги 6 7.2. фуқаролар билан уйма-уй (хонадонма-хонадон) юриш орқали тарғибот ва ташвиқот ўтказилганлиги 4
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 23 февраль,
99-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
MEZONLARI
Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatida faol ishtirok etib kelayotgan fuqarolarni ragʻbatlantirish tartibini joriy etish toʻgʻrisida
Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatida faol ishtirok etib kelayotgan fuqarolarni ragʻbatlantirish hamda ularga kommunal xizmatlar uchun majburiy toʻlovlar boʻyicha imtiyoz berish tizimini joriy etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining quyidagilar toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin:
a) 2021-yil 1-martdan boshlab fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatida faol ishtirok etib kelayotgan fuqarolarni ragʻbatlantirish tariqasida ularga kommunal xizmatlar uchun majburiy toʻlovlar boʻyicha bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi miqdorida har oyda kompensatsiya pul toʻlovlarini toʻlab berish;
b) fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatida faol ishtirok etib kelayotgan fuqarolar faoliyatining samaradorligini baholashning asosiy koʻrsatkichlari sifatida quyidagilarni belgilash:
tegishli hududda koʻcha va koʻp kvartirali uylardagi obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish ishlarini tashkil etish;
oʻzi yashayotgan koʻcha va koʻp kvartirali uylardagi “temir daftar”, “ayollar daftari” va “yoshlar daftari”ga kiritilgan fuqarolar bilan ishlash;
oʻzgalar parvarishiga muhtoj yolgʻiz keksalar va nogironlarga, boquvchisini yoʻqotgan oilalarga, notinch va muammoli oilalarga yordam koʻrsatish;
aholining issiqlik va elektr energiyasidan, tabiiy gazdan, issiq va sovuq suvdan tejamli foydalanishlarini targʻib qilish;
tegishli hududda toʻy-hashamlar, oilaviy tantanalar, maʼraka va marosimlar, marhumlarning xotirasiga bagʻishlangan tadbirlar oʻtkazilishini tartibga solish masalalarida fuqarolar yigʻini kengashiga bergan takliflari bilan oʻziga biriktirilgan hudud osoyishtaligi va obodligi uchun koʻmaklashish;
aholi tinchligi uchun xavf tugʻdiruvchi holatlarni bartaraf etish maqsadida fuqarolar yigʻiniga yoki mutasaddi organlarga xabar berganligi natijasida tegishli hududda huquqbuzarliklarning oldini olish;
fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillarining yigʻilishi) qarorlari boʻyicha amalga oshirilgan targʻibot ishlari.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatida faol ishtirok etib kelayotgan fuqarolarni ragʻbatlantirish tariqasida ularga kommunal xizmatlar uchun majburiy toʻlovlar boʻyicha har oyda kompensatsiya pul toʻlovlarini toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatida faol ishtirok etib kelayotgan fuqarolar faoliyatining samaradorligini baholash;
fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatida faol ishtirok etib kelayotgan fuqarolar faoliyatini fuqarolar yigʻinining kengashida muhokama qilish;
fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatida faol ishtirok etib kelayotgan fuqarolarga kommunal xizmatlar uchun majburiy toʻlovlar boʻyicha har oyda kompensatsiya pul toʻlovlarini toʻlash.
3. Belgilab qoʻyilsinki, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatida faol ishtirok etib kelayotgan fuqarolarni ragʻbatlantirish tariqasida ularga kommunal xizmatlar uchun majburiy toʻlovlar boʻyicha har oylik kompensatsiya pul toʻlovlari mahalliy budjetlarning qoʻshimcha manbalari hisobidan Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligining tuman (shahar) boʻlimlari orqali toʻlanadi.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda:
jamoatchilik orasida mazkur qarorning mazmuni va mohiyati toʻgʻrisida tushuntirish ishlarini amalga oshirsin;
oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari hamda Oʻzbekiston Respublikasi mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vaziri oʻrinbosari A. Tursunov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 23-fevraldagi 99-son qaroriga ILOVA
Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatida faol ishtirok etib kelayotgan fuqarolarga kommunal xizmatlar uchun majburiy toʻlovlar boʻyicha kompensatsiya pul toʻlovlarini toʻlash tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatida faol ishtirok etib kelayotgan fuqarolarni ragʻbatlantirish tariqasida ularga kommunal xizmatlar uchun majburiy toʻlovlar boʻyicha har oyda kompensatsiya pul toʻlovlarini toʻlash tartibini belgilaydi.
2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
fuqarolar yigʻini hududidagi koʻcha — fuqarolar yigʻini kengashi tomonidan aholi soniga qarab belgilanadigan tegishli hudud;
fuqarolar yigʻini hududidagi koʻp kvartirali uy — koʻp kvartirali uyga tutash yer uchastkasiga yoxud bunday uydagi umumiy foydalaniladigan joylarga mustaqil chiqish yoʻlaklariga ega boʻlgan ikki va undan ortiq kvartiralar majmui;
fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatida faol ishtirok etib kelayotgan fuqarolar — fuqarolar yigʻini hududidagi koʻchalar va koʻp kvartirali uylarning geografik joylashuviga qarab, shu hududda yashovchi aholi nomidan fuqarolar yigʻinida faol ishtirok etuvchi jismoniy shaxslar (keyingi oʻrinlarda — koʻchaboshi va uyboshilar).
3. Koʻchaboshi va uyboshilarni ragʻbatlantirish tariqasida ularga kommunal xizmatlar uchun majburiy toʻlovlar boʻyicha har oyda kompensatsiya pul toʻlovlarini toʻlash quyidagi maqsadlarda amalga oshiriladi:
ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish, obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish masalalarida keng jamoatchilikning faol ishtirokini tashkil etish;
aholi oʻrtasida mamlakatimizda amalga oshirilayotgan davlat siyosatining ustuvor yoʻnalishlari, keng koʻlamli isloxotlarning mohiyati, qabul qilingan qonunchilik hujjatlari va davlat dasturlari ahamiyatining targʻibot va tashviqotini tashkil qilish;
koʻchaboshi va uyboshilarning oilalar va mahallalardagi ijtimoiy-maʼnaviy muhitni sogʻlomlashtirish, huquqbuzarliklar profilaktikasi va jinoyatchilikka qarshi kurashishdagi faolligini yanada oshirish.
4. Koʻchaboshi va uyboshilar mazkur Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida ragʻbatlantiriladi.
2-bob. F uqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatida faol ishtirok etib kelayotgan koʻchaboshi va uyboshilarni ragʻbatlantirish tartibi
5. Koʻchaboshi va uyboshilarni ragʻbatlantirish tariqasida ularga kommunal xizmatlar uchun majburiy toʻlovlar boʻyicha bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi miqdorida har oylik kompensatsiya pul toʻlovlari mahalliy budjetlarning qoʻshimcha manbalari hisobidan Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligining tuman (shahar) boʻlimlari orqali amalga oshiriladi.
6. Koʻchaboshi va uyboshilar faoliyatining samaradorligi quyidagi asosiy koʻrsatkichlar orqali baholanadi:
aholining talabidan kelib chiqib, oʻzlariga biriktirilgan koʻchalar va koʻp kvartirali uylar atrofini obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish, joriy va toʻliq taʼmirlash hamda bolalar maydonchalarini tashkil etish va jihozlashga doir chora-tadbirlar rejalari loyihalariga kiritgan takliflari soni;
aholining ijtimoiy-iqtisodiy koʻmakka muhtoj qatlamlarini oʻz vaqtida aniqlab, ularning yashash turmush tarzini yaxshilash maqsadida “temir daftar”, “ayollar daftari” va “yoshlar daftari”ga kiritilishi, ularga moddiy yordam koʻrsatilishi va kelgusida mazkur daftarlardan chiqarilishi boʻyicha fuqarolar yigʻini kengashiga kiritilgan aniq takliflar soni;
oʻzgalar parvarishiga muhtoj yolgʻiz keksalarni, boquvchisini yoʻqotgan oilalarni, notinch va muammoli oilalarni, qoʻllab-quvvatlashga muhtoj boʻlgan kambagʻal oilalarni, pensionerlarni va nogironlarni oʻrganish va moddiy qoʻllab-quvvatlash, ularga homiylik yordamlarini koʻrsatish boʻyicha fuqarolar yigʻini kengashiga kiritilgan takliflar soni;
aholining issiqlik va elektr energiyasidan, tabiiy gazdan, issiq va sovuq suvdan tejamli foydalanishlarini targʻib qilishda, shuningdek, tegishli hududni namunali saqlashda shaxsiy tashabbus koʻrsatganligi;
oʻziga biriktirilgan hududda toʻy-hashamlar, oilaviy tantanalar, maʼraka va marosimlar, marhumlarning xotirasiga bagʻishlangan tadbirlar oʻtkazilishida namuna koʻrsatganligi va ularni tartibga solish masalalari boʻyicha fuqarolar yigʻini kengashiga kiritgan takliflari soni;
aholi tinchligi va xotirjamligiga xavf tugʻdiruvchi holatlarni bartaraf etish maqsadida fuqarolar yigʻiniga yoki mutasaddi organlarga xabar berishi natijasida oldi olingan huquqbuzarliklar soni;
oʻziga biriktirilgan hududda fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillarining yigʻilishi) qarorlari boʻyicha amalga oshirilgan targʻibot ishlari soni.
7. Koʻchaboshi va uyboshilar faoliyatining samaradorligi har chorakda fuqarolar yigʻinining kengashi tomonidan ushbu Nizomga 2-ilovada belgilangan fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatida faol ishtirok etib kelayotgan fuqarolarga kommunal xizmatlar uchun majburiy toʻlovlar boʻyicha kompensatsiya pul toʻlovlarini toʻlash baholash mezonlari asosida baholab boriladi.
Koʻchaboshi va uyboshilar faoliyatini baholashda ularning biriktirilgan koʻcha yoki uyda kamida uch oy davomida faoliyat koʻrsatganligi inobatga olinadi.
8. Har oylik kompensatsiya pul toʻlovlari ushbu Nizomga ilovada nazarda tutilgan mezonlardan kelib chiqqan holda 70 balldan yuqori ball toʻplagan koʻchaboshi va uyboshilarga toʻlanadi.
9. Koʻchaboshi va uyboshilar faoliyatini baholash natijalari har chorak yakuni boʻyicha keyingi oyning ikkinchi sanasiga qadar fuqarolar yigʻinining kengashida muhokama qilinadi va kommunal xizmatlar uchun majburiy toʻlovlar boʻyicha har oyda kompensatsiya pul toʻlovlarini toʻlashga tavsiya etiladigan koʻchaboshi va uyboshilar roʻyxati yigʻilish bayonnomasi bilan tasdiqlanadi.
10. Fuqarolar yigʻini raisi har chorak yakuni boʻyicha keyingi oyning beshinchi sanasiga qadar ragʻbatlantirish tariqasida faol koʻchaboshi va uyboshilarga kommunal xizmatlar uchun majburiy toʻlovlar boʻyicha bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi miqdorida har oylik kompensatsiya pul toʻlovlarini toʻlib berish yuzasidan Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligining tuman (shahar) boʻlimiga taklif kiritadi.
11. Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligining tuman (shahar) boʻlimi har chorak yakuni boʻyicha keyingi oyning yettinchi sanasiga qadar kommunal xizmatlar uchun majburiy toʻlovlar boʻyicha har oyda kompensatsiya pul toʻlovlarini toʻlashga tavsiya etilgan koʻchaboshi va uyboshilar roʻyxatini ularga chorak davomida kommunal xizmatlar uchun majburiy toʻlovlar boʻyicha bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi miqdorida har oylik kompensatsiya pul toʻlovlarini toʻlab berish uchun zarur mablagʻni ajratish maqsadida tuman (shahar) hokimliklariga yuboradi.
12. Tuman (shahar) hokimliklari koʻchaboshi va uyboshilarni ragʻbatlantirish maqsadida mahalliy budjetlarning qoʻshimcha manbalari hisobidan har chorak yakuni boʻyicha keyingi oyning oʻn beshinchi sanasiga qadar Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligining tuman (shahar) boʻlimlarining maxsus hisobvaraqalariga zarur mablagʻni oʻtkazib beradi.
13. Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligining tuman (shahar) boʻlimlari koʻchaboshi va uyboshilariga keyingi chorak davomida har oyning yigirmanchi sanasiga qadar kommunal xizmatlar uchun majburiy toʻlovlar boʻyicha bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi miqdorida kompensatsiya pul toʻlovlarini toʻlab beradi.
14. Kompensatsiya pul toʻlovlari toʻlashga tavsiya etilgan koʻchaboshi va uyboshi ushbu mahalla hududidan boshqa hududga koʻchib oʻtadigan boʻlsa, kompensatsiya pul toʻlovlari uchun ajratilgan mablagʻ besh kun ichida koʻchaboshi va uyboshi koʻchib oʻtgan tegishli tuman (shahar)dagi Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi boʻlimining maxsus hisobvaragʻiga oʻtkazib beriladi.
3-bob. Kompensatsiya pul toʻlovlari toʻlashni muddatidan oldin toʻxtatish asoslari va tartibi
15. Kompensatsiya pul toʻlovlari toʻlanayotgan koʻchaboshi va uyboshi fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatida faol ishtirok etmasa, kompensatsiya pul toʻlovlarini toʻlash muddatidan oldin toʻxtatilishi mumkin.
Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatida faol ishtirok etmayotgan koʻchaboshi va uyboshilarga kompensatsiya pul toʻlovlarini toʻlashni muddatidan oldin toʻxtatish fuqarolar yigʻinining kengashi yigʻilishida muhokama qilinadi hamda fuqarolar yigʻining bu haqdagi taklifi Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligining tegishli tuman (shahar) boʻlimiga taqdim etiladi.
16. Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligining tuman (shahar) boʻlimi fuqarolar yigʻinining koʻchaboshi va uyboshilarga kompensatsiya pul toʻlovlarini toʻlashni muddatidan oldin toʻxtatish toʻgʻrisidagi taklifi kelib tushgandan soʻng uch kun ichida kompensatsiya pul toʻlovlarini toʻlashni muddatidan oldin toʻxtatish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.
17. Kompensatsiya pul toʻlovlari toʻlashga tavsiya etilgan koʻchaboshi va uyboshi vafot etgan taqdirda unga kompensatsiya pul toʻlovlarini toʻlash toʻxtatiladi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
18. Koʻchaboshi va uyboshilarni ragʻbatlantirish uchun Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligining tuman (shahar) boʻlimlari masʼul hisoblanadi.
19. Koʻchaboshi va uyboshilarni ragʻbatlantirish bilan bogʻliq nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
20. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.
Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatida faol ishtirok etib kelayotgan fuqarolarga kommunal xizmatlar uchun majburiy toʻlovlar boʻyicha kompensatsiya pul toʻlovlarini toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatida faol ishtirok etib kelayotgan fuqarolarni ragʻbatlantirish
Bosqichlar Subyekt Bajarish mexanizmi Bajarish muddatlari 1. Koʻchaboshi va uyboshilar faoliyatining samaradorligi “Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatida faol ishtirok etib kelayotgan fuqarolarni ragʻbatlantirish tariqasida ularga kommunal xizmatlar uchun majburiy toʻlovlar boʻyicha har oyda kompensatsiya pul toʻlovlarini toʻlash tartibi toʻgʻrisida nizom”ning 6-bandida koʻrsatilgan asosiy koʻrsatkichlar orqali baholanadi; 2. Koʻchaboshi va uyboshilar faoliyatini baholashda ularning biriktirilgan koʻch� yoki uyda kamida bir chorak davomida faoliyat koʻrsatganligi inobatga olinadi; 3. Koʻchaboshi va uyboshilar faoliyatini baholash natijalarini muhokama qiladi; 4. Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatida faol ishtirok etib kelayotgan koʻchaboshi va uyboshilar roʻyxatini majlis bayoni bilan tasdiqlaydi. Fuqarolar yigʻini kengashi Bir chorak yakuni boʻyicha k�yingi oyning 2 sanasiga qadar 1-bosqich Ragʻbatlantirish tariqasida faol koʻchaboshi va uyboshilarga kommunal xizmatlar uchun majburiy toʻlovlar boʻyicha bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi miqdorida har oylik kompensatsiya pul toʻlovlarini toʻlab berish yuzasidan tuman (shahar) Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligining tuman (shahar) boʻlimiga taklif kiritadi. Fuqarolar yigʻini raisi Bir chorak yakuni boʻyicha keyingi oyning 5 sanasiga qadar 2-bosqich Faol koʻchaboshi va uyboshilar roʻyxatini ularga chorak davomida kommunal xizmatlar uchun majburiy toʻlovlar boʻyicha bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi miqdorida har oylik kompensatsiya pul toʻlovlarini toʻlab berish uchun tuman (shahar) hokimliklarga yuboradi. Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi Bir chorak yakuni boʻyicha keyingi oyning 7 sanasiga qadar 3-bosqich Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatida faol ishtirok etib kelayotgan koʻchaboshi va uyboshilarni ragʻbatlantirish mahalliy budjetlarning qoʻshimcha manbalari hisobidan Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligining tuman (shahar) boʻlimlarining maxsus hisobvaragʻi orqali amalga oshiriladi. Tuman (shahar) hokimliklari Bir chorak yakuni boʻyicha keyingi oyning 15 sanasiga qadar 4-bosqich Koʻchaboshi va uyboshilarga ragʻbatlantirish mablagʻlarini toʻlash Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligining tuman (shahar) boʻlimlari tomonidan bank kartalari orqali toʻlab beriladi. Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi Bir chorak yakuni boʻyicha keyingi oyning 20 sanasiga qadar 5-bosqich
Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatida faol ishtirok etib kelayotgan fuqarolarga kommunal xizmatlar uchun majburiy toʻlovlar boʻyicha kompensatsiya pul toʻlovlarini toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatida faol ishtirok etib kelayotgan fuqarolarga kommunal xizmatlar uchun majburiy toʻlovlar boʻyicha kompensatsiya pul toʻlovlari toʻlanishini baholash
T/r Faoliyatni baholash mezonlari Baholash ballari 1. Koʻchalar va koʻp kvartirali uylar atrofini obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish, joriy va toʻliq taʼmirlash hamda bolalar maydonchalarini tashkil etish va jihozlashga doir chora-tadbirlar rejalari loyihalariga kiritilgan takliflar 20 1.1. koʻchalar va koʻp kvartirali uylarning obodonlashtirilganligi hamda koʻkalamzorlashtirilganligi 7 1.2. koʻchalar va koʻp kvartirali uylarning taʼmirlanganligi 7 1.3. bolalar maydonchalari tashkil etilganligi va jihozlanganligi 6 2. Aholining “temir daftar”, “ayollar daftari” va “yoshlar daftari”ga kiritilishi, ularga moddiy yordam koʻrsatilishi va kelgusida mazkur daftarlardan chiqarilishi toʻgʻrisida fuqarolar yigʻini kengashiga kiritilgan takliflar 20 2.1. “temir daftar”da qayd qilish orqali moddiy yordam koʻrsatilgan fuqarolar 7 2.2. “ayollar daftari”da qayd qilish orqali moddiy yordam koʻrsatilgan xotin-qizlar 7 2.3. “yoshlar daftari”da qayd qilish orqali moddiy yordam koʻrsatilgan yoshlar 6 3. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj yolgʻiz keksalarni, boquvchisini yoʻqotgan oilalarni, notinch va muammoli oilalarni, qoʻllab-quvvatlashga muhtoj boʻlgan kambagʻal oilalarni, pensionerlarni va nogironlarni oʻrganish va moddiy qoʻllab-quvvatlash, ularga homiylik yordamlarini koʻrsatish boʻyicha fuqarolar yigʻini kengashiga kiritilgan takliflar 20 3.1. moddiy tomondan qoʻllab-quvvatlangan yolgʻiz keksalar 4 3.2. moddiy tomondan qoʻllab-quvvatlangan boquvchisini yoʻqotgan oilalar 4 3.3. moddiy tomondan qoʻllab-quvvatlangan notinch va muammoli oilalar 4 3.4. moddiy tomondan qoʻllab-quvvatlangan kambagʻal oilalar 4 3.5. moddiy tomondan qoʻllab-quvvatlangan pensionerlar va nogironlar 4 4. Aholining issiqlik va elektr energiyasidan, tabiiy gazdan, issiq va sovuq suvdan tejamli foydalanishlarini targʻib qilishda, shuningdek, tegishli hududni namunali saqlashda shaxsiy tashabbus koʻrsatganligi 10 4.1. aholi tomonidan issiqlik va elektr energiyasi, tabiiy gaz, issiq va sovuq suvdan foydalanish tartiblarining buzilishiga yoʻl qoʻyilmaganligi 6 4.2. biriktirilgan hududning namunali saqlanganligi 4 5. Toʻy-hashamlar, oilaviy tantanalar, maʼraka va marosimlar, marhumlarning xotirasiga bagʻishlangan tadbirlar oʻtkazilishini tartibga solish masalalari boʻyicha fuqarolar yigʻini kengashiga kiritilgan takliflar 10 5.1. oʻrnatilgan tartiblar asosida oʻtkazilgan toʻy-hashamlar 6 5.2. oʻrnatilgan tartiblar asosida oʻtkazilgan oilaviy tantanalar, maʼraka va marosimlar, marhumlarning xotirasiga bagʻishlangan tadbirlar 4 6. Fuqarolar yigʻiniga yoki mutasaddi organlarga xabar berish natijasida oldi olingan huquqbuzarliklar 10 6.1. maʼmuriy huquqbuzarliklarning aniqlanishi va jinoyatlarning fosh etilishi hamda notinch oilalarda kelib chiqqan nizolarni bartaraf etish 4 6.2. sud qaroriga koʻra voyaga yetmagan farzandi uchun aliment pullarining oʻz vaqtida toʻlanishi 4 6.3. ota-onasining qaramogʻisiz qolgan bolalarning aniqlanishi 2 7. Fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillarining yigʻilishi) qarorlari boʻyicha amalga oshirilgan targʻibot va tashviqot ishlari 10 7.1. biriktirilgan hududda aholi orasida targʻibot va tashviqot tadbirlarining oʻtkazilganligi 6 7.2. fuqarolar bilan uyma-uy (xonadonma-xonadon) yurish orqali targʻibot va tashviqot oʻtkazilganligi 4
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 23-fevral,
99-son