📅 2021-yil 26-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 26-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 26 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 26 февраля 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 26 February 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
МEЗОНЛАРИ
Касбий таълим ташкилотларининг бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Касбий таълим тизимида ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 23 октябрдаги ПҚ-316-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, касбий таълим ташкилотларининг бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини замонавий таълим стандартлари талабларидан келиб чиққан ҳолда янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг идоравий бўйсунувидан қатъи назар, профессионал таълим муассасаларининг бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи янги тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:
«Ҳаёт давомида таълим олиш» тамойили асосида бошқарув ҳамда педагог кадрларнинг узлуксиз малакасини ошириш;
таълимнинг мақсади, вазифалари, мазмунидан келиб чиққан ҳолда ўқув жараёнини ташкил қилиш, бошқарув ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва узлуксиз малакасини ошириш учун таълим дастурларини инновацион ёндашувлар асосида доимий янгилаб бориш;
ишлаб чиқариш таълими усталари учун уларнинг касбий эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган малака ошириш шаклларини мустақил танлаш ва ўзлаштириш имкониятини яратиш.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Касбий таълим ташкилотларининг бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
касбий таълим ташкилотларининг бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва узлуксиз малакасини ошириш жараёнини ташкил этиш ва унинг босқичлари;
қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг мақсад ва вазифалари;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёни иштирокчиларининг вазифалари.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
а) бир ой муддатда Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг (кейинги ўринларда — Институт) янгиланган тузилмаси ва уставини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин;
б) уч ой муддатда:
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда профессионал таълим муассасаларининг бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга қўйиладиган давлат таълим талабларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Институтнинг юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳудудий қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультетларини ташкил этсин ва улар фаолият юритадиган олий ва профессионал таълим муассасаларини белгиласин;
Институт ҳамда унинг ҳудудий факультетларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чораларини кўрсин;
Институт тизимидаги босмахонани таъмирлаш ва фаолиятини йўлга қўйиш учун Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан зарур маблағлар ажратсин.
4. Белгилаб қўйилсинки:
мазкур қарорда назарда тутилган харажатларни молиялаштириш 2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2022 йилдан бошлаб — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади;
Институтга 2 та, шу жумладан, 1 та бириктирилган ва 1 та навбатчи енгил автотранспорт воситаларини сақлаш учун лимит ажратилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Ҳ. Тошкулов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 февралдаги 106-сон қарорига ИЛОВА
Касбий таълим ташкилотларининг бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом касбий таълим ташкилотларининг бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Нодавлат касбий таълим ташкилотлари бошқарув ва педагог кадрлари мазкур Низом асосида ихтиёрий равишда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтиши мумкин.
Бунда курсларни ташкил этиш ва ўқитиш билан боғлиқ харажатлар қайта тайёрлаш ва малака ошириш ташкилотлари билан тузилган шартнома асосида тингловчи ёки буюртмачи томонидан қопланади.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
анъанавий малака ошириш — ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим дастурлари бўйича бевосита қайта тайёрлаш ва малака ошириш ташкилотларида ташкил этиладиган ўқитиш шакли;
аралаш малака ошириш — қайта тайёрлаш ва малака ошириш ташкилотларида 2+2 схемаси (2 ҳафта анъанавий, 2 ҳафта масофавий) ёки 3+1 схемаси (3 ҳафта анъанавий, 1 ҳафта масофавий) асосида ташкил этиладиган малака ошириш шакли;
аралаш қайта тайёрлаш — қайта тайёрлаш ва малака ошириш ташкилотларида 3+1 схемаси (3 ой масофавий, 1 ой анъанавий) асосида ташкил этиладиган қайта тайёрлаш шакли;
бошқарув кадрлари — касбий таълим ташкилотининг раҳбарияти, таркибий бўлинма (ўқувчилар турар жойи, техник-фойдаланиш ва хўжалик бўлими бундан мустасно) бошлиқлари ва ходимлари;
буюртмачи — Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик), тизимида касбий таълим ташкилотлари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар ҳамда нодавлат касбий таълим ташкилотлари;
малака ошириш курси — касбий билим, кўникма ва компетенцияларни чуқурлаштириш ҳамда янгилаб боришга қаратилган ўқув жараёни;
масофавий малака ошириш — ўқув режа ва дастурларига мувофиқ, тингловчилар томонидан зарур билим, кўникма ва малакаларни рақамли технологиялар ҳамда ахборот-коммуникация воситалари орқали масофадан туриб ўзлаштириш шакли;
мустақил малака ошириш — таълим даражаси ва сифатига қўйиладиган давлат таълим талабларига мувофиқ янги билимлар, малака ва кўникмаларни бошқарув ва педагог кадрлар томонидан мустақил ўзлаштириш, ўзини ўзи касбий ривожлантириш шакли;
муқобил малака ошириш — бошқарув ва педагог кадрларнинг индивидуал касбий маҳорат натижаларини тасдиқлашга асосланган ҳамда амалдаги бевосита малака ошириш шаклларига тенглаштирилган малака ошириш шакли;
педагог кадрлар — касбий таълим ташкилотларида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи ҳамда тегишли маълумотга, касбий тайёргарликка ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлган умумтаълим ва махсус фан ўқитувчилари ҳамда ишлаб чиқариш таълими усталари;
тингловчи — қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсларига белгиланган тартибда қабул қилинган шахслар;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш ташкилотлари — касбий таълим ташкилотларининг бошқарув ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш режаси ҳамда таълим дастурлари асосида фаолият юритадиган, Агентлик ҳузуридаги Касбий таълимни ривожлантириш институти (кейинги ўринларда — Институт), олий таълим ташкилотлари ҳузуридаги малака ошириш марказлари, илғор касбий маҳорат техникумлари, белгиланган тартибда тегишли соҳа бўйича малака ошириш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга ташкилотлар;
қайта тайёрлаш курси — таянч мутахассисликлар ва касбларга мувофиқ бўлган йўналишлар бўйича фаолиятни амалга ошириш учун қўшимча педагогик ва касбий билим, малака ва кўникмаларнинг зарур ҳажмини эгаллашга қаратилган ўқув жараёни;
электрон портфолио — бошқарув ва педагог кадрларнинг касбий фаолияти ютуқлари, компетенциялари ва тажрибаларини рақамли муҳитда жамлаб, тизимли тарзда тақдим этувчи электрон ҳужжатлар тўплами;
якуний аттестация — курс якунлари бўйича таълим дастурига киритилган фан (модуль)лар кесимида тингловчиларнинг назарий билим ва амалий кўникмаларни ўзлаштириш даражасини баҳолаш жараёни.
3. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув режасига мувофиқ Институт ҳамда факультетлардаги амалиёт машғулотлари тегишли ташкилотларда ўтказилиши мумкин.
4. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасаларида қайта тайёрлаш ва малака ошириш аттестация комиссияси (кейинги ўринларда — Аттестация комиссияси) 3 — 5 кишидан иборат таркибда тузилади. Қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг якуний аттестациясини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Агентлик томонидан тасдиқланади.
6. Институт профессор-ўқитувчилари етакчи таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига, жумладан, хорижий давлатлардаги малака ошириш курслари ва стажировкаларга жалб этилади.
7. Институт профессор-ўқитувчиларига нисбатан олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари татбиқ этилади. Бунда, бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган тингловчилар нисбатининг чекланган нормативлари олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларидан 25 фоиз паст этиб белгиланади.
2-боб. Қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг мақсад ва вазифалари
8. Қайта тайёрлаш фаолиятининг мақсади — педагогик маълумотга эга бўлмаган кадрлар таянч мутахассисликлар ёки касбларга мувофиқ бўлган йўналишлар бўйича фаолиятни амалга оширишга қўшимча касбий билим, кўникма ва малакаларнинг зарур ҳажмини эгаллашига эришиш.
9. Педагогик маълумотга эга бўлмаган кадрларнинг ўқув-тарбия жараёнида талаб этиладиган сифатини таъминлайдиган даражадаги педагогик фаолиятни олиб боришга зарур ва етарли тайёргарликни таъминлаш қайта тайёрлаш фаолиятининг вазифаси ҳисобланади.
10. Малака ошириш фаолиятининг мақсади — касбий билим, кўникма ва малакаларнинг чуқурлаштирилиши ҳамда янгилаб борилишини таъминлаш, кадрларнинг тоифаси, даражаси, разряди ва лавозими ошишига хизмат қиладиган зарур ҳажмини эгаллашини таъминлаш.
11. Малака оширишнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
касбий таълим ташкилотлари бошқарув ҳамда педагог кадрларининг касбий билим, кўникма ва малакаларини узлуксиз янгилаб бориш механизмларини жорий этиш, замонавий талабларга мувофиқ профессионал таълим сифатини таъминлаш учун зарур даражада касбий тайёргарликни амалга ошириш;
касбий таълим ташкилотларининг бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимида ягона ўқув-услубий базани ишлаб чиқиш, ўқув жараёнини сифатли ташкил этишга қаратилган методик раҳбарлик ва таълим сифати бўйича ички назоратни амалга ошириш;
малака оширишнинг тўғридан-тўғри ва билвосита шаклларини амалиётга жорий этиш ва мунтазам мониторингини олиб бориш;
кадрларнинг мустақил иш натижалари, ўз устида ишлаш, турли танловларда иштирок этиш ва бошқа касбий фаолиятида эришган ютуқларига оид маълумотларни ўзида жам этган электрон портфолио тизимини жорий этиш;
малака ошириш жараёнларини ташкил этишда Интернет ахборот тармоғи, мультимедиа тизимлари, масофадан ўқитиш усулларидан, вебинар технологиялари имкониятларидан унумли фойдаланиш, ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларни эгаллаш ва уларни ўқув жараёнига татбиқ этиш кўникмаларини шакллантириш;
илғор хорижий тажрибалар асосида таълим дастурларини доимий янгилаб бориш ҳамда таълим жараёнига жорий этиш;
касбий билим, кўникма ва малакани узлуксиз янгилаб бориш механизмларини жорий этиш, замонавий талабларга мувофиқ профессионал таълим сифатини таъминлашга қаратилган касбий тайёргарликни амалга ошириш;
илмий-педагогик салоҳиятдан келиб чиқиб, малака оширишнинг касбий эҳтиёжларни қаноатлантиришга йўналтирилган шаклларини мустақил танлаш ва ўзлаштириш;
таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш орқали бошқарув ҳамда педагог кадрларнинг тайёргарлиги сифатига қўйиладиган малакавий талабларни такомиллаштириш.
3-боб. Қайта тайёрлаш жараёнини ташкил этиш
12. Қайта тайёрлаш бўйича таълим дастурлари мазмунига қўйиладиган асосий талаблар Вазирлик томонидан тасдиқланадиган давлат таълим талабларида белгиланади.
13. Ўқув юкламасининг умумий ҳажми давлат таълим талабларидан келиб чиққан ҳолда фанлар блоклари бўйича тақсимланади.
14. Қайта тайёрлаш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
асосий ишдан ажралган ҳолда ўқиш;
масофавий ўқитиш услубларини қўллаш орқали асосий ишдан қисман ажралган ҳолда ўқиш (уйғунлаштирилган услуб).
15. Касбий таълим ташкилотлари ходимларини педагогик қайта тайёрлаш Институт базасида амалга оширилади.
16. Қайта тайёрлашнинг давомийлиги камида 16 ҳафта (576 соат) этиб белгиланади. Ўқув юкламасининг энг кўп ҳажми ҳар ҳафтада 36 (54 академик) соатни, аудитория машғулотларининг энг кўп ҳажми ҳар ҳафтада 24 (36 академик) соатни ташкил қилади.
17. Қайта тайёрлаш доирасида ўқув гуруҳлари, қоидага кўра, 25 нафаргача тингловчидан иборат этиб шакллантирилади.
4-боб. Малака ошириш жараёнини ташкил этиш
18. Касбий таълим ташкилотлари бошқарув ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини оширишда қуйидаги шакллардан фойдаланилади:
анъанавий;
аралаш;
масофавий;
мустақил;
муқобил.
19. Малака ошириш шакллари қуйидагича амалга оширилади:
а) анъанавий малака ошириш:
тингловчилар қайта тайёрлаш ва малака ошириш ташкилотларида ташкил этиладиган ўқув машғулотларида ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда, реал вақт режимида бевосита иштирок этади;
ўқув машғулотлари маъруза, амалий машғулот, семинар, тренинг, тажриба алмашиш, кўчма амалиёт ҳамда амалиётга йўналтирилган бошқа шаклларда ўтказилади;
б) аралаш малака ошириш:
ўқув машғулотлари онлайн ва оффлайн шаклларда, рақамли таълим платформалари ва анъанавий аудитория машғулотлари уйғунлигида ташкил этилади ҳамда назарий модуллар асосан масофавий шаклда, амалий машғулотлар ва компетенцияларни баҳолаш босқичлари офлайн шаклда амалга оширилади;
в) масофавий малака ошириш ўқув режа ва дастурларига мувофиқ, тингловчилар томонидан зарур билим, малака ва кўникмаларни рақамли технологиялар воситалари орқали масофадан ўзлаштиришни назарда тутади;
г) мустақил малака ошириш:
бошқарув ва педагог кадрларнинг сўнгги уч йил давомида амалга оширган касбий фаолияти ва эришилган натижалари асосида қуйидаги шакллар орқали амалга оширилади:
очиқ дарсларни ташкил этиш;
маҳорат дарсларини ташкил этиш;
касбий таълим учун таълим контентларини ишлаб чиқиш;
республика ишчи гуруҳларида иштирок этиш;
ўз фани бўйича ўқувчиларни фан олимпиадалари ёки касбий танловларга тайёрлаш;
семинар-машғулотлар ўтиш;
илмий мақолалар чоп этиш;
мутахассислиги бўйича танловларда иштирок этиш;
мустақил касбий ривожланиш;
ўқув адабиётларини ҳаммуаллифликда (дарслик, ўқув қўлланма, методик қўлланма) нашр этиш;
тизим аълочиси кўкрак нишонини олиш.
19 1 . Уч ёшга тўлмаган ёш боласи бўлган аёллар, ёшга доир пенсия ёшидаги ёки ногиронлиги бўлган бошқарув ва педагог кадрларга уларнинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш ташкилотлари раҳбарларига ёзма мурожаатига мувофиқ, аралаш ёки масофавий шаклда малака оширишга рухсат этилади.
20. Муқобил малака ошириш бошқарув ва педагог кадрларнинг сўнгги уч йил давомидаги касбий фаолият самарадорлиги асосида, қуйидаги шакллар орқали амалга оширилади:
ўз фани бўйича якка муаллиф сифатида дарслик ёки ўқув қўлланмани нашрдан чиқариш;
ўз фани бўйича фан олимпиадалари ёки касбий танловларнинг халқаро ва республика босқичи совриндор (1 — 3-ўрин эгалари)ларини тайёрлаш;
мутахассислиги бўйича танловларнинг халқаро ва республика босқичи совриндор (1 — 3-ўрин эгаллаш)и бўлиш;
докторлик (PhD, DSc) диссертациясини ҳимоя қилиш ёки илмий унвон олиш;
илмий даража (PhD ёки DSc) олган мутахассиснинг илмий-тадқиқот олиб бориш ва белгиланган тартибда диссертация ишини тайёрлаб, ҳимояга тақдим этиш даврида илмий раҳбари бўлиш;
якка муаллиф сифатида расмий рўйхатдан ўтказилган патент гувоҳномасига эга бўлиш.
21. Малака ошириш шакллари бўйича сўнгги уч йилдаги маълумотлар электрон портфолио тизимига бошқарув ходими ва педагогнинг шахсан ўзи томонидан киритилади ҳамда улар давлат таълим талабларида белгиланган кўрсаткичлар асосида ягона электрон тизим орқали қайд этиб борилади.
Малака ошириш шакллари бўйича бошқарув ва педагог кадрларнинг фаолиятини баҳолаш мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган мезонларга мувофиқ амалга оширилади.
22. Касбий таълим ташкилотларининг ҳар бир бошқарув ва педагог кадри мустақил малака ошириш шаклларига ажратилган 100 баллик тизим доирасида:
а) камида 20 балл тўплаган тақдирда, қуйидаги босқичлардан бири бўйича:
биринчи босқич (20 — 85 балл) — бошқарув ва педагог кадрлар таълим дастурлари асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан касбий таълим ташкилотининг йиллик малака ошириш режаси доирасида малака ошириш таълим муассасаларида бевосита ўқиш имкониятига эга бўлади;
иккинчи босқич (86 — 100 балл) — бошқарув ва педагог кадрлар тўғридан-тўғри онлайн тест синовларини топширишга тавсия этилади. Тест синовларини муваффақиятли топширган бошқарув ва педагог кадрларга битирув малакавий ишини ҳимоя қилишга рухсат берилади. Тест синовларида етарли балл тўпламаганлар малака ошириш таълим муассасаларида бевосита ўқишга тавсия этилади;
б) 20 баллдан кам балл тўплаган бошқарув ва педагог кадрлар бир йил ичида ўз ҳисобидан қисқа муддатли (72 соат) ўқув курсини ўтагандан кейин бепул малака оширишга қўйилади ёки ўз ҳисобидан (144 соат) малака оширади.
22 1 . Бошқарув ва педагог кадрлар учун малака ошириш курсининг давомийлиги диагностика натижалари ва компетенциялар мураккаблигидан келиб чиқиб, Агентлик томонидан тасдиқланган ўқув режаси асосида ишлаб чиқилган 144 соат ҳажмдаги ўқув дастурлари бўйича амалга оширилади.
Малака ошириш курслари ўқув дастурига мувофиқ ташкил этилиб, тингловчиларни якуний аттестациядан ўтказиш билан якунланади.
Малака оширишнинг бир ҳафталик аудитория ўқув юкламасининг энг юқори ҳажми 36 соатни ташкил этади.
23. Назорат турлари бўйича синовлардан белгиланган ўтиш балл-баҳосини тўплай олмаган бошқарув ва педагог кадрлар бир йил муддат мобайнида такроран малака оширишдан ўтишлари мумкин. Малака ошириш учун белгиланган муддатларда сертификатга эга бўлмаган кадрлар билан меҳнат қонунчилигига мувофиқ тузилган шартномаси бекор қилинади.
24. Қуйидаги ҳолларда малака оширишни ўтаётган тингловчи малака оширишдан четлаштирилади:
ўз хоҳишига биноан;
ўқув интизомини ва малака ошириш ички тартиб-қоидаларини мунтазам бузганлиги учун;
ўқув машғулотларини узрли сабабларсиз 18 академик соатдан ортиқ қолдирганлиги сабабли;
таълим дастурларини ўзлаштирмаганлиги учун;
саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);
суд ҳукми асосида озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;
вафот этганлиги сабабли.
Ушбу бандда кўрсатилган сабабларга кўра тингловчилар сафидан четлатилган ҳамда касбий таълим ташкилотида фаолиятини давом эттираётган бошқарув ва педагог кадрлар бир йил муддат ичида ўз ҳисобидан малака оширишлари шарт.
24 1 . Малака ошириш курси тингловчилари ўқиш мобайнида узрли сабабларга (вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги, давлат ёки жамоат вазифаларини бажаргани, республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этгани, вақтинча хорижий мамлакатда сафарда бўлгани, яқин қариндошининг вафот этгани) кўра курсни давом эттира олмаган тақдирда, навбатдаги малака ошириш курсларида ўқишга рухсат берилади.
25. Муқобил малака оширишнинг ихтиёрий бирини амалга оширган бошқарув ва педагог кадрларга малака оширганлик тўғрисидаги сертификат берилади.
26. Касбий таълим ташкилотлари бошқарув ва педагог кадрлари, идоравий мансублигидан қатъи назар, ҳар уч йилда камида бир маротаба малакасини оширишлари шарт.
Малака ошириш ва унинг ресурс таъминоти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари молиялаштириш асосида, малака оширишнинг тегишли йўналишлар бўйича малака талаблари, ўқув режалари ва дастурларини тингловчиларнинг сифатли ўқитиш учун зарур моддий-техника базаси, педагоглар таркиби мавжудлиги ҳисобга олинган ҳолда, ташкил этилади.
Малака ошириш курслари тингловчилари (такрорий ўқитишдан ташқари) бепул асосда ўқитилади.
28. Малака ошириш ўқув жараёнини ташкил этиш, тингловчиларни аттестациядан ўтказиш, малака оширишда етарли натижа кўрсаткичларига эришмаган тингловчилар билан ишлаш ҳамда тингловчилар контингентини шакллантириш тартиби давлат таълим талабларида белгиланади.
Олий таълим муассасасида ўқишни тугатган йилида касбий таълим ташкилотларига педагог лавозимига қабул қилинган шахслар малака оширишга педагогик фаолиятининг учинчи йилида жалб қилинади.
29. Малака оширишдан ўтадиган тингловчилар (тингловчилар сафидан чиқарилган ёки ўз ҳисобидан малака оширишга келганлар бундан мустасно)нинг малака ошириш даврида асосий иш жойи бўйича эгаллаган лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи сақланади ва хизмат сафари билан боғлиқ харажатлар белгиланган тартибда асосий иш жойидан қоплаб берилади.
Бунда турар жой учун тўлов фақатгина таълим ташкилотларининг турар жойлари учун тўлаб берилади.
30. Ўқув машғулотлари учун икки академик ўқув соати давомийлиги узлуксиз 80 дақиқани, машғулотлар оралиғидаги танаффус камида 10 дақиқани ташкил этади.
31. Малака ошириш курсларидаги ўқув жараёни касбий таълим ташкилотларидан тақдим этилган йиллик буюртмалар бўйича гуруҳларнинг тўлдирилишига боғлиқ ҳолда тингловчилар сони 15 нафардан кам бўлмаган академик гуруҳларда ташкил этилади.
Тингловчилар контингенти етарли бўлмаган йўналишларда ўқув жараёнини ташкиллаштиришда бир гуруҳдаги тингловчилар сони, истисно тариқасида, 15 нафаргача белгиланиши мумкин.
32. Малака ошириш муассасаларида буюртма асосида қисқа муддатли мақсадли малака ошириш дастурлари ташкил этилиши мумкин.
Қисқа муддатли мақсадли малака ошириш ўқув дастурлари Институт томонидан тасдиқланади.
5-боб. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёни иштирокчилари вазифалари
33. Қайта тайёрлаш ва узлуксиз малака оширишнинг вертикал тизимига қуйидагилар киради:
Агентлик;
Қорақалпоғистон Республикаси Касбий таълим агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри касбий таълим бошқармалари (кейинги ўринларда — Ҳудудий бошқармалар);
Касбий таълимни ривожлантириш институти (кейинги ўринларда — Институт);
қайта тайёрлаш ва малака ошириш ташкилотлари;
касбий таълим ташкилотлари.
Агентлик:
қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимини мувофиқлаштиради;
малака оширишда таълим жараёнини такомиллаштириш механизмлари ва услубларини белгилайди, тегишли ҳужжатларни (масофадан ўқитиш таълим усул-шаклларини ташкил этиш ва ўтказиш, тингловчиларнинг малакавий ишни тайёрлаш ва ҳимояга тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда қайта тайёрлаш ва малака ошириш ташкилотлари педагог кадрларининг меҳнатига ҳақ тўлаш меъёрларини) тасдиқлайди;
малака ошириш йўналишларининг касб стандартлари ва малака талабларига мутаносиблигини таъминлайди;
малака ошириш курслари тингловчилари контингентини белгилайди;
касбий таълим ташкилотлари бошқарув ва педагог кадрларининг талаб қилинадиган малакасини таъминлаш бўйича мақсадли топшириқлар беради ва уларнинг фаолияти натижаларини белгиловчи мезонлар (портфолио)га ўзгартириш ва қўшимчалар киритади;
ҳар йили 1 декабрга қадар навбатдаги календарь йили учун бошқарув ва педагог кадрларининг узлуксиз малака ошириши бўйича давлат буюртмасини тасдиқлайди ҳамда унинг ижросини назорат қилади;
ҳар йили 25 декабрга қадар кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг намунавий ўқув режа ва ўқув дастурларини тасдиқлайди;
бошқарув ва педагог кадрларининг хорижий таълим ва илмий ташкилотларга малака ошириш ва стажировкаларга юборилишини ташкил этади.
34. Институт:
қайта тайёрлаш ва малака ошириш ташкилотлари учун бош муассаса ҳисобланади ҳамда уларнинг ўқув ва методик фаолиятига раҳбарлик қилади;
ҳар йили 1 ноябрга қадар касбий таълим ташкилотларининг навбатдаги календарь йилида малакаси оширилиши режалаштирилган бошқарув ва педагог кадрларини касбий компетенцияларини диагностик баҳолаш учун тестларни ишлаб чиқади ва Институтнинг my.moqt.uz рақамли платформаси (кейинги ўринларда — рақамли платформа)га жойлаштиради;
ҳар йили 15 декабрга қадар кадрларни қайта тайёрлаш ва узлуксиз малака ошириш курсларининг намунавий ўқув режа ва ўқув дастурларини илғор хорижий тажрибалар асосида ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Агентликка киритади;
узлуксиз малака оширишнинг анъанавий, аралаш, масофавий, мустақил ва муқобил шаклларини амалиётга жорий этади;
буюртма асосида узлуксиз малака ошириш курсларини ташкил қилади;
эҳтиёждан келиб чиқиб, қайта тайёрлаш курсларини ташкил қилади;
қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги маълумотларни рақамли платформага жойлаштиради;
қайта тайёрлаш ва узлуксиз малака ошириш жараёнларининг сифатли ташкил этилишини таъминлайди;
қайта тайёрлаш ва узлуксиз малака оширишнинг рақамли платформасини юритади ва унинг фаолиятини такомиллаштириб боради;
тингловчиларга рақамли платформадан фойдаланиш имкониятини яратади;
малака ошириш жараёнларида тингловчиларнинг рақамли платформадан фойдаланишини назорат қилади;
якуний аттестация комиссияси таркибини шакллантиради, унинг фаолият муддатини белгилайди ва тасдиқлайди;
курс якуни бўйича якуний аттестацияни ўтказади;
якуний аттестациядан муваффақиятли ўтган тингловчиларга электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган, электрон шаклдаги давлат намунасидаги ҳужжат (сертификат ёки диплом) беради;
тингловчиларнинг якуний аттестация натижаларини рақамли платформага киритади;
ҳар йили малака ошириш жараёнида энг яхши натижа кўрсатган педагог кадрлар орасидан малакасини ошириш учун хорижга юбориладиган номзодларни саралайди ва Агентликка тавсия этади.
34 1 . Қайта тайёрлаш ва малака ошириш ташкилотлари:
буюртмага мувофиқ, тасдиқланган намунавий ўқув режа ва дастурлари асосида узлуксиз малака ошириш курсларини ташкил қилади;
узлуксиз малака оширишнинг анъанавий, аралаш, масофавий, мустақил ва муқобил шаклларини амалиётга жорий этади;
малака ошириш жараёнларида тингловчиларнинг рақамли платформадан фойдаланишини назорат қилади;
педагог кадрларнинг узлуксиз малака ошириш жараёнларининг сифатли ташкил этилишини таъминлайди;
якуний аттестация комиссияси таркибини шакллантиради, унинг фаолият муддатини белгилайди ва тасдиқлайди;
курс якуни бўйича якуний аттестацияни ўтказади;
якуний аттестациядан муваффақиятли ўтган тингловчиларга электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган, электрон шаклдаги давлат намунасидаги ҳужжат (сертификат) беради;
тингловчиларнинг якуний аттестация натижаларини рақамли платформага киритади;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш ташкилотида тингловчилар турар жойи мавжуд бўлганда, тингловчиларни бепул турар жой билан таъминлайди (ўз ҳисобидан малака оширишга келганлар бундан мустасно);
педагог кадрлар учун узлуксиз малака ошириш курсларининг намунавий ўқув режа ва дастурларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Институтга таклифлар киритади.
35. Малака оширишда вазирлик ва идоралар, касбий таълим ташкилотлари ва ишлаб чиқариш ташкилотлари:
малака ошириш дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
амалий машғулотлар ва амалиётлар тўлақонли ташкил қилиниши учун зарур бўлган хомашё ва материалларини ажратади;
малака ошириш натижаларини баҳолайди;
малака ошириш сифатига, тингловчилар билим ва кўникмаларининг тўғри баҳоланишини ташкил этиш юзасидан таклифлар беради.
36. Ҳудудий бошқармалар:
ҳар йили 10 ноябрга қадар навбатдаги календарь йили учун касбий таълим ташкилотларининг бошқарув ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш бўйича эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда (йўналишлар кесимида), ҳудуд бўйича буюртмани шакллантиради ва Агентликка тасдиқлаш учун киритади;
ҳар йили 25 ноябрга қадар касбий таълим ташкилотларининг навбатдаги календарь йилида малакаси оширилиши режалаштирилган бошқарув ва педагог кадрларини касбий компетенцияларини тест синовлари орқали диагностик баҳолашни ташкил этади;
Агентлик томонидан тасдиқланган буюртма асосида бошқарув ва педагог кадрларининг узлуксиз малака ошириш курсларига ўз вақтида жалб қилинишини таъминлайди;
бошқарув ва педагог кадрлари тўғрисидаги маълумотларни малака ошириш шакллари бўйича рақамли платформага киритилишини мувофиқлаштиради;
бошқарув ва педагог кадрларнинг малака ошириш натижаларини мониторинг қилади ҳамда уларнинг ҳар уч йилда камида бир маротаба малака ошириш курсларига жалб этилишини мувофиқлаштиради;
узлуксиз малака ошириш курсларининг намунавий ўқув режа ва ўқув дастурлари, ўқув-методик ва бошқа ҳужжатларини тайёрлаш, ўқув курсларининг давомийлиги ҳамда уларни ташкил этиш шакллари бўйича Институтга таклифлар киритади.
37. Касбий таълим ташкилотлари:
ҳар йили 1 ноябрга қадар бошқарув ва педагог кадрларини узлуксиз малака ошириш курсларига бўлган эҳтиёжни шакллантиради ва таълим ташкилоти буюртмасини ҳудудий бошқармага киритади;
бошқарув ва педагог кадрларининг касбий фаолият натижаларининг рақамли платформага тўғри ва ўз вақтида киритилишини таъминлайди;
навбатдаги календарь йилида малакаси оширилиши режалаштирилган бошқарув ва педагог кадрларини касбий компетенцияларини диагностик баҳолаш учун тест синовларида иштирок этишини таъминлайди;
бошқарув ва педагог кадрларининг узлуксиз малака ошириш курслари натижаларини таҳлил қилади ҳамда уларнинг ҳар уч йилда камида бир маротаба малака ошириш курсларига жалб этилишини таъминлайди.
38. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасаларида дарс берадиган педагоглар Вазирлик томонидан Институтда қисқа муддатли малака ошириш курсларидан ўтадилар.
Машғулотлар ўтказиш учун олий ва касбий таълим ташкилотининг етакчи педагог кадрлари, докторлик диссертацияларини ҳимоя қилиш бўйича илмий кенгаш аъзолари, шунингдек, шартнома асосида бошқа олий таълим муассасаларини юқори малакали педагог кадрлари, хорижий мутахассислар, ўқув-методика йўналиши ходимлари ва амалиётчи мутахассислар жалб этилиши мумкин.
39. Қайта тайёрлаш ёки малака оширишдан четлатилган тингловчи тўғрисида қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасаси томонидан буюртмачига тегишли билдирувнома юборилади.
6-боб. Якунловчи қоида
40. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Касбий таълим ташкилотларининг бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Малака ошириш шакллари бўйича бошқарув ва педагог кадрларининг фаолиятини баҳолаш
Т/р Баҳолаш мезони Кўрсаткичлар Балл I. Мустақил малака ошириш 1. Очиқ дарсларни ташкил этганлиги «Кўрсаткичлар»нинг ҳар бири учун алоҳида балл ҳисобланади. Жами тўплаш мумкин бўлган миқдор 9 баллни ташкил этади. Асословчи ҳужжатлар: рақамли платформага касбий таълим ташкилотининг очиқ дарсларни ташкил этиш бўйича буйруқлари ҳамда ўтказилганлиги бўйича баённомалари нусхалари киритилади. Ҳар ўқув йилида 1 та дарс учун 3 2. Маҳорат дарсларини ташкил этганлиги «Кўрсаткичлар»нинг ҳар бири учун алоҳида балл ҳисобланади. Жами тўплаш мумкин бўлган миқдор 15 баллни ташкил этади. Асословчи ҳужжатлар: рақамли платформага касбий таълим ташкилотининг маҳорат дарсларини ташкил этиш бўйича буйруқлари ҳамда ўтказилганлиги бўйича баённомалари нусхалари киритилади. Ҳар ўқув йилида 1 та дарс учун 5 3. Касбий таълим учун таълим контентларини ишлаб чиққанлиги «Кўрсаткичлар»нинг ҳар бири учун алоҳида балл ҳисобланади. Жами тўплаш мумкин бўлган миқдор 10 баллни ташкил этади. Асословчи ҳужжатлар: рақамли платформага Касбий таълимни ривожлантириш институти томонидан берилган ҳужжат (сертификат, маълумотнома ва бошқа) нусхаси юкланади. Рақамли таълим ресурси учун 5 Фанлар (модуль)ни ўқитиш материаллари тўпламлари учун 5 4. Республика ишчи гуруҳларида иштирок этганлиги «Кўрсаткичлар» бўйича жами тўплаш мумкин бўлган миқдор 6 баллни ташкил этади. Асословчи ҳужжатлар: рақамли платформага тегишли ташкилот томонидан ишчи гуруҳга жалб этилганлик тўғрисидаги ҳужжат (буйруқ, рўйхат ва бошқа) нусхаси юкланади. Касбий таълим тизимида стратегия ва стандартларни ишлаб чиқиш, инновацион метод ва амалиётларни таҳлил қилиш, касбий таълим ташкилотлари фаолиятини ўрганиш учун ишчи гуруҳ таркибига жалб этилганлиги учун 6 5. Ўз фани бўйича ўқувчиларни фан олимпиадалари ёки касбий танловларга тайёрлагани «Кўрсаткичлар»нинг ҳар бири учун алоҳида балл ҳисобланади. Жами тўплаш мумкин бўлган миқдор 10 баллни ташкил этади. Асословчи ҳужжатлар: рақамли платформага ўқувчиларни фан олимпиадалари ёки касбий танловларга тайёрлаш учун устоз этиб тайинлангани тўғрисида касбий таълим ташкилотининг буйруғи ҳамда ўқувчиларнинг совринли ўринни эгаллаганлигини тасдиқловчи тегишли ташкилот томонидан берилган ҳужжат (сертификат, гувоҳнома ва бошқа) нусхаси юкланади. Ўқувчиларнинг ҳудуд босқичидаги совринли (1, 2, 3-ўрин) ўрини учун 8 Ўқувчиларнинг ҳудуд босқичида иштироки учун 2 6. Семинар-машғулотлар ўтказганлиги «Кўрсаткичлар»нинг ҳар бири учун алоҳида балл ҳисобланади. Жами тўплаш мумкин бўлган миқдор 10 баллни ташкил этади. Асословчи ҳужжатлар: рақамли платформага тегишли ташкилот томонидан тасдиқланган ҳужжат (буйруқ, рўйхат ва бошқа) нусхаси юкланади. Республика миқёсида ўтказганлиги учун 6 Ҳудуд миқёсида ўтказганлиги учун 3 Туман миқёсида ўтказганлиги учун 1 7. Илмий мақолалар чоп этганлиги «Кўрсаткичлар»нинг ҳар бири учун алоҳида балл ҳисобланади. Жами тўплаш мумкин бўлган миқдор 10 баллни ташкил этади. Асословчи ҳужжатлар: рақамли платформага илмий конференция тўпламларида чоп этган тезиси ёки илмий журналларда нашр қилинган мақолалари (тезис ёки мақола файли) нусхаси юкланади. Scopus ва Web of Science маълумотлар базаларида индексация қилинган журналларда мақола чоп этган бўлса 7 Маҳаллий ва халқаро журналларда мақола чоп этган бўлса 3 8. Мутахассислиги бўйича танловларда иштирок этганлиги «Кўрсаткичлар»нинг ҳар бири учун алоҳида балл ҳисобланади. Жами тўплаш мумкин бўлган миқдор 10 баллни ташкил этади. Асословчи ҳужжатлар: рақамли платформага тегишли ташкилот томонидан совринли ўринни эгаллагани тасдиқловчи ҳужжат (сертификат, гувоҳнома ва бошқа), иштирокини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаси юкланади. Ҳудудий босқичдаги совринли 1 — 3-ўринларни эгаллаганлиги учун 8 Ҳудудий босқичдаги иштироки учун 2 9. Мустақил касбий ривожланиш «Кўрсаткичлар»нинг ҳар бири учун алоҳида балл ҳисобланади. Жами тўплаш мумкин бўлган миқдор 8 баллни ташкил этади. Асословчи ҳужжатлар: рақамли платформага ўқув курсининг сертификати нусхаси юкланади. 72 соатдан кам бўлмаган 5 36 соатдан кам бўлмаган 3 10. Ўқув адабиётларини ҳаммуаллифликда (дарслик, ўқув қўлланма, методик қўлланма) нашр этганлиги «Кўрсаткичлар»нинг ҳар бири учун алоҳида балл ҳисобланади. Жами тўплаш мумкин бўлган миқдор 10 баллни ташкил этади. Асословчи ҳужжатлар: рақамли платформага ҳаммуаллифликда дарслик, ўқув қўлланма, методик қўлланма (чоп этгани) учун берилган гувоҳноманинг нусхаси юкланади. Дарслик 5 Ўқув қўлланма 3 Методик қўлланма 2 11. Тизим аълочиси кўкрак нишонини олганлиги «Кўрсаткичлар» бўйича жами тўплаш мумкин бўлган миқдор 2 баллни ташкил этади. Асословчи ҳужжатлар: рақамли платформага электрон платформага таълим аълочиси кўкрак нишони гувоҳномасининг нусхаси юкланади. Тегишли вазирлик ва идоралар томонидан берилган кўкрак нишонлари мавжуд бўлса 2 II. Муқобил малака ошириш 12. Якка муаллиф сифатида дарслик ёки ўқув қўлланмани нашрдан чиқарганлиги учун Асословчи ҳужжатлар: рақамли платформага якка муаллифликда дарслик ёки ўқув қўлланма (чоп этгани) учун берилган гувоҳноманинг нусхаси юкланади. 13. Ўз фани бўйича фан олимпиадалари ёки касбий танловларга тайёрлаган ўқувчиларининг халқаро ва республика босқичидаги совринли 1 — 3-ўринларни эгаллаганлиги учун Асословчи ҳужжатлар: рақамли платформага ўқувчиларни фан олимпиадалари ёки касбий танловларга тайёрлаш учун устоз этиб тайинлангани тўғрисида касбий таълим ташкилотининг буйруғи ҳамда ўқувчиларнинг совринли ўринни эгаллаганлигини тасдиқловчи тегишли ташкилот томонидан берилган ҳужжат (сертификат, гувоҳнома ва бошқалар) нусхаси юкланади. 14. Мутахассислиги бўйича танловларнинг халқаро ва республика босқичидаги совринли 1 — 3-ўринларни эгаллаганлиги учун Асословчи ҳужжатлар: рақамли платформага тегишли ташкилот томонидан совринли ўринни эгаллаганини тасдиқловчи ҳужжат (сертификат, гувоҳнома ва бошқа) нусхаси юкланади. 15. Докторлик (PhD, DSc) диссертациясини ҳимоя қилганлиги ва илмий унвон олганлиги учун Асословчи ҳужжатлар: рақамли платформага Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан берилган ҳужжат нусхаси юкланади. 16. Илмий даража (PhD ёки DSc) олган мутахассиснинг илмий-тадқиқот олиб бориш ва белгиланган тартибда диссертация ишини тайёрлаб, ҳимояга тақдим этиш даврида илмий раҳбар бўлгани учун Асословчи ҳужжатлар: рақамли платформага диссертантнинг тасдиқланган автореферати нусхаси юкланади. 17. Якка муаллиф сифатида расмий рўйхатдан ўтказилган патент гувоҳномасига эга бўлганлиги учун Асословчи ҳужжатлар: рақамли платформага патент гувоҳномаси нусхаси юкланади.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 26 февраль,
106-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
MEZONLARI
Kasbiy taʼlim tashkilotlarining boshqaruv hamda pedagog kadrlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Kasbiy taʼlim tizimida islohotlarni amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 23-oktabrdagi PQ-316-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, kasbiy taʼlim tashkilotlarining boshqaruv hamda pedagog kadrlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tizimini zamonaviy taʼlim standartlari talablaridan kelib chiqqan holda yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi hamda Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining idoraviy boʻysunuvidan qatʼi nazar, professional taʼlim muassasalarining boshqaruv hamda pedagog kadrlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirishning quyidagilarni nazarda tutuvchi yangi tizimini joriy etish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin:
“Hayot davomida taʼlim olish” tamoyili asosida boshqaruv hamda pedagog kadrlarning uzluksiz malakasini oshirish;
taʼlimning maqsadi, vazifalari, mazmunidan kelib chiqqan holda oʻquv jarayonini tashkil qilish, boshqaruv va pedagog kadrlarni qayta tayyorlash va uzluksiz malakasini oshirish uchun taʼlim dasturlarini innovatsion yondashuvlar asosida doimiy yangilab borish;
ishlab chiqarish taʼlimi ustalari uchun ularning kasbiy ehtiyojlarini qondirishga yoʻnaltirilgan malaka oshirish shakllarini mustaqil tanlash va oʻzlashtirish imkoniyatini yaratish.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Kasbiy taʼlim tashkilotlarining boshqaruv hamda pedagog kadrlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish jarayonini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
kasbiy taʼlim tashkilotlarining boshqaruv hamda pedagog kadrlarini qayta tayyorlash va uzluksiz malakasini oshirish jarayonini tashkil etish va uning bosqichlari;
qayta tayyorlash va malaka oshirishning maqsad va vazifalari;
qayta tayyorlash va malaka oshirish jarayoni ishtirokchilarining vazifalari.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi:
a) bir oy muddatda Pedagogik innovatsiyalar, kasb-hunar taʼlimi boshqaruv hamda pedagog kadrlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish institutining (keyingi oʻrinlarda — Institut) yangilangan tuzilmasi va ustavini ishlab chiqsin hamda tasdiqlasin;
b) uch oy muddatda:
manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda professional taʼlim muassasalarining boshqaruv hamda pedagog kadrlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirishga qoʻyiladigan davlat taʼlim talablarini ishlab chiqsin va tasdiqlasin;
Institutning yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan hududiy qayta tayyorlash va malaka oshirish fakultetlarini tashkil etsin va ular faoliyat yuritadigan oliy va professional taʼlim muassasalarini belgilasin;
Institut hamda uning hududiy fakultetlarining moddiy-texnika bazasini mustahkamlash choralarini koʻrsin;
Institut tizimidagi bosmaxonani taʼmirlash va faoliyatini yoʻlga qoʻyish uchun Oliy taʼlim muassasalarini rivojlantirish jamgʻarmasi hisobidan zarur mablagʻlar ajratsin.
4. Belgilab qoʻyilsinki:
mazkur qarorda nazarda tutilgan xarajatlarni moliyalashtirish 2021-yilda Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchi sifatida Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligiga ajratilgan mablagʻlar doirasida amalga oshiriladi, 2022-yildan boshlab — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarida nazarda tutiladi;
Institutga 2 ta, shu jumladan, 1 ta biriktirilgan va 1 ta navbatchi yengil avtotransport vositalarini saqlash uchun limit ajratiladi.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayev hamda Oʻzbekiston Respublikasi oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri A.H. Toshkulov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 26-fevraldagi 106-son qaroriga ILOVA
Kasbiy taʼlim tashkilotlarining boshqaruv hamda pedagog kadrlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish jarayonini tashkil etish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom kasbiy taʼlim tashkilotlarining boshqaruv hamda pedagog kadrlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish jarayonini tashkil etish tartibini belgilaydi.
Nodavlat kasbiy taʼlim tashkilotlari boshqaruv va pedagog kadrlari mazkur Nizom asosida ixtiyoriy ravishda qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslaridan oʻtishi mumkin.
Bunda kurslarni tashkil etish va oʻqitish bilan bogʻliq xarajatlar qayta tayyorlash va malaka oshirish tashkilotlari bilan tuzilgan shartnoma asosida tinglovchi yoki buyurtmachi tomonidan qoplanadi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
anʼanaviy malaka oshirish — ishlab chiqarishdan ajralgan holda taʼlim dasturlari boʻyicha bevosita qayta tayyorlash va malaka oshirish tashkilotlarida tashkil etiladigan oʻqitish shakli;
aralash malaka oshirish — qayta tayyorlash va malaka oshirish tashkilotlarida 2+2 sxemasi (2 hafta anʼanaviy, 2 hafta masofaviy) yoki 3+1 sxemasi (3 hafta anʼanaviy, 1 hafta masofaviy) asosida tashkil etiladigan malaka oshirish shakli;
aralash qayta tayyorlash — qayta tayyorlash va malaka oshirish tashkilotlarida 3+1 sxemasi (3 oy masofaviy, 1 oy anʼanaviy) asosida tashkil etiladigan qayta tayyorlash shakli;
boshqaruv kadrlari — kasbiy taʼlim tashkilotining rahbariyati, tarkibiy boʻlinma (oʻquvchilar turar joyi, texnik-foydalanish va xoʻjalik boʻlimi bundan mustasno) boshliqlari va xodimlari;
buyurtmachi — Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Kasbiy taʼlim agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik), tizimida kasbiy taʼlim tashkilotlari mavjud boʻlgan vazirlik va idoralar hamda nodavlat kasbiy taʼlim tashkilotlari;
malaka oshirish kursi — kasbiy bilim, koʻnikma va kompetensiyalarni chuqurlashtirish hamda yangilab borishga qaratilgan oʻquv jarayoni;
masofaviy malaka oshirish — oʻquv reja va dasturlariga muvofiq, tinglovchilar tomonidan zarur bilim, koʻnikma va malakalarni raqamli texnologiyalar hamda axborot-kommunikatsiya vositalari orqali masofadan turib oʻzlashtirish shakli;
mustaqil malaka oshirish — taʼlim darajasi va sifatiga qoʻyiladigan davlat taʼlim talablariga muvofiq yangi bilimlar, malaka va koʻnikmalarni boshqaruv va pedagog kadrlar tomonidan mustaqil oʻzlashtirish, oʻzini oʻzi kasbiy rivojlantirish shakli;
muqobil malaka oshirish — boshqaruv va pedagog kadrlarning individual kasbiy mahorat natijalarini tasdiqlashga asoslangan hamda amaldagi bevosita malaka oshirish shakllariga tenglashtirilgan malaka oshirish shakli;
pedagog kadrlar — kasbiy taʼlim tashkilotlarida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida taʼlim va tarbiya sohasida kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi hamda tegishli maʼlumotga, kasbiy tayyorgarlikka va maʼnaviy-axloqiy fazilatlarga ega boʻlgan umumtaʼlim va maxsus fan oʻqituvchilari hamda ishlab chiqarish taʼlimi ustalari;
tinglovchi — qayta tayyorlash yoki malaka oshirish kurslariga belgilangan tartibda qabul qilingan shaxslar;
qayta tayyorlash va malaka oshirish tashkilotlari — kasbiy taʼlim tashkilotlarining boshqaruv va pedagog kadrlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish rejasi hamda taʼlim dasturlari asosida faoliyat yuritadigan, Agentlik huzuridagi Kasbiy taʼlimni rivojlantirish instituti (keyingi oʻrinlarda — Institut), oliy taʼlim tashkilotlari huzuridagi malaka oshirish markazlari, ilgʻor kasbiy mahorat texnikumlari, belgilangan tartibda tegishli soha boʻyicha malaka oshirish faoliyati bilan shugʻullanish huquqiga ega tashkilotlar;
qayta tayyorlash kursi — tayanch mutaxassisliklar va kasblarga muvofiq boʻlgan yoʻnalishlar boʻyicha faoliyatni amalga oshirish uchun qoʻshimcha pedagogik va kasbiy bilim, malaka va koʻnikmalarning zarur hajmini egallashga qaratilgan oʻquv jarayoni;
elektron portfolio — boshqaruv va pedagog kadrlarning kasbiy faoliyati yutuqlari, kompetensiyalari va tajribalarini raqamli muhitda jamlab, tizimli tarzda taqdim etuvchi elektron hujjatlar toʻplami;
yakuniy attestatsiya — kurs yakunlari boʻyicha taʼlim dasturiga kiritilgan fan (modul)lar kesimida tinglovchilarning nazariy bilim va amaliy koʻnikmalarni oʻzlashtirish darajasini baholash jarayoni.
3. Qayta tayyorlash va malaka oshirish oʻquv rejasiga muvofiq Institut hamda fakultetlardagi amaliyot mashgʻulotlari tegishli tashkilotlarda oʻtkazilishi mumkin.
4. Qayta tayyorlash va malaka oshirish muassasalarida qayta tayyorlash va malaka oshirish attestatsiya komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — Attestatsiya komissiyasi) 3 — 5 kishidan iborat tarkibda tuziladi. Qayta tayyorlash va malaka oshirishning yakuniy attestatsiyasini tashkil etish tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Agentlik tomonidan tasdiqlanadi.
6. Institut professor-oʻqituvchilari yetakchi taʼlim va ilmiy-tadqiqot muassasalariga, jumladan, xorijiy davlatlardagi malaka oshirish kurslari va stajirovkalarga jalb etiladi.
7. Institut professor-oʻqituvchilariga nisbatan oliy taʼlim muassasalarining professor-oʻqituvchilari uchun belgilangan mehnatga haq toʻlash miqdorlari va shartlari tatbiq etiladi. Bunda, bir nafar oʻqituvchi hisobiga toʻgʻri keladigan tinglovchilar nisbatining cheklangan normativlari oliy taʼlim muassasalari uchun belgilangan normativlaridan 25 foiz past etib belgilanadi.
2-bob. Qayta tayyorlash va malaka oshirishning maqsad va vazifalari
8. Qayta tayyorlash faoliyatining maqsadi — pedagogik maʼlumotga ega boʻlmagan kadrlar tayanch mutaxassisliklar yoki kasblarga muvofiq boʻlgan yoʻnalishlar boʻyicha faoliyatni amalga oshirishga qoʻshimcha kasbiy bilim, koʻnikma va malakalarning zarur hajmini egallashiga erishish.
9. Pedagogik maʼlumotga ega boʻlmagan kadrlarning oʻquv-tarbiya jarayonida talab etiladigan sifatini taʼminlaydigan darajadagi pedagogik faoliyatni olib borishga zarur va yetarli tayyorgarlikni taʼminlash qayta tayyorlash faoliyatining vazifasi hisoblanadi.
10. Malaka oshirish faoliyatining maqsadi — kasbiy bilim, koʻnikma va malakalarning chuqurlashtirilishi hamda yangilab borilishini taʼminlash, kadrlarning toifasi, darajasi, razryadi va lavozimi oshishiga xizmat qiladigan zarur hajmini egallashini taʼminlash.
11. Malaka oshirishning vazifalari quyidagilardan iborat:
kasbiy taʼlim tashkilotlari boshqaruv hamda pedagog kadrlarining kasbiy bilim, koʻnikma va malakalarini uzluksiz yangilab borish mexanizmlarini joriy etish, zamonaviy talablarga muvofiq professional taʼlim sifatini taʼminlash uchun zarur darajada kasbiy tayyorgarlikni amalga oshirish;
kasbiy taʼlim tashkilotlarining boshqaruv hamda pedagog kadrlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish tizimida yagona oʻquv-uslubiy bazani ishlab chiqish, oʻquv jarayonini sifatli tashkil etishga qaratilgan metodik rahbarlik va taʼlim sifati boʻyicha ichki nazoratni amalga oshirish;
malaka oshirishning toʻgʻridan-toʻgʻri va bilvosita shakllarini amaliyotga joriy etish va muntazam monitoringini olib borish;
kadrlarning mustaqil ish natijalari, oʻz ustida ishlash, turli tanlovlarda ishtirok etish va boshqa kasbiy faoliyatida erishgan yutuqlariga oid maʼlumotlarni oʻzida jam etgan elektron portfolio tizimini joriy etish;
malaka oshirish jarayonlarini tashkil etishda Internet axborot tarmogʻi, multimedia tizimlari, masofadan oʻqitish usullaridan, vebinar texnologiyalari imkoniyatlaridan unumli foydalanish, axborot-kommunikatsiya va innovatsion texnologiyalarni egallash va ularni oʻquv jarayoniga tatbiq etish koʻnikmalarini shakllantirish;
ilgʻor xorijiy tajribalar asosida taʼlim dasturlarini doimiy yangilab borish hamda taʼlim jarayoniga joriy etish;
kasbiy bilim, koʻnikma va malakani uzluksiz yangilab borish mexanizmlarini joriy etish, zamonaviy talablarga muvofiq professional taʼlim sifatini taʼminlashga qaratilgan kasbiy tayyorgarlikni amalga oshirish;
ilmiy-pedagogik salohiyatdan kelib chiqib, malaka oshirishning kasbiy ehtiyojlarni qanoatlantirishga yoʻnaltirilgan shakllarini mustaqil tanlash va oʻzlashtirish;
taʼlim, fan va ishlab chiqarish integratsiyasini taʼminlash orqali boshqaruv hamda pedagog kadrlarning tayyorgarligi sifatiga qoʻyiladigan malakaviy talablarni takomillashtirish.
3-bob. Qayta tayyorlash jarayonini tashkil etish
12. Qayta tayyorlash boʻyicha taʼlim dasturlari mazmuniga qoʻyiladigan asosiy talablar Vazirlik tomonidan tasdiqlanadigan davlat taʼlim talablarida belgilanadi.
13. Oʻquv yuklamasining umumiy hajmi davlat taʼlim talablaridan kelib chiqqan holda fanlar bloklari boʻyicha taqsimlanadi.
14. Qayta tayyorlash quyidagi shakllarda amalga oshiriladi:
asosiy ishdan ajralgan holda oʻqish;
masofaviy oʻqitish uslublarini qoʻllash orqali asosiy ishdan qisman ajralgan holda oʻqish (uygʻunlashtirilgan uslub).
15. Kasbiy taʼlim tashkilotlari xodimlarini pedagogik qayta tayyorlash Institut bazasida amalga oshiriladi.
16. Qayta tayyorlashning davomiyligi kamida 16 hafta (576 soat) etib belgilanadi. Oʻquv yuklamasining eng koʻp hajmi har haftada 36 (54 akademik) soatni, auditoriya mashgʻulotlarining eng koʻp hajmi har haftada 24 (36 akademik) soatni tashkil qiladi.
17. Qayta tayyorlash doirasida oʻquv guruhlari, qoidaga koʻra, 25 nafargacha tinglovchidan iborat etib shakllantiriladi.
4-bob. Malaka oshirish jarayonini tashkil etish
18. Kasbiy taʼlim tashkilotlari boshqaruv va pedagog kadrlarining uzluksiz malakasini oshirishda quyidagi shakllardan foydalaniladi:
anʼanaviy;
aralash;
masofaviy;
mustaqil;
muqobil.
19. Malaka oshirish shakllari quyidagicha amalga oshiriladi:
a) anʼanaviy malaka oshirish:
tinglovchilar qayta tayyorlash va malaka oshirish tashkilotlarida tashkil etiladigan oʻquv mashgʻulotlarida ishlab chiqarishdan ajralgan holda, real vaqt rejimida bevosita ishtirok etadi;
oʻquv mashgʻulotlari maʼruza, amaliy mashgʻulot, seminar, trening, tajriba almashish, koʻchma amaliyot hamda amaliyotga yoʻnaltirilgan boshqa shakllarda oʻtkaziladi;
b) aralash malaka oshirish:
oʻquv mashgʻulotlari onlayn va offlayn shakllarda, raqamli taʼlim platformalari va anʼanaviy auditoriya mashgʻulotlari uygʻunligida tashkil etiladi hamda nazariy modullar asosan masofaviy shaklda, amaliy mashgʻulotlar va kompetensiyalarni baholash bosqichlari oflayn shaklda amalga oshiriladi;
v) masofaviy malaka oshirish oʻquv reja va dasturlariga muvofiq, tinglovchilar tomonidan zarur bilim, malaka va koʻnikmalarni raqamli texnologiyalar vositalari orqali masofadan oʻzlashtirishni nazarda tutadi;
g) mustaqil malaka oshirish:
boshqaruv va pedagog kadrlarning soʻnggi uch yil davomida amalga oshirgan kasbiy faoliyati va erishilgan natijalari asosida quyidagi shakllar orqali amalga oshiriladi:
ochiq darslarni tashkil etish;
mahorat darslarini tashkil etish;
kasbiy taʼlim uchun taʼlim kontentlarini ishlab chiqish;
respublika ishchi guruhlarida ishtirok etish;
oʻz fani boʻyicha oʻquvchilarni fan olimpiadalari yoki kasbiy tanlovlarga tayyorlash;
seminar-mashgʻulotlar oʻtish;
ilmiy maqolalar chop etish;
mutaxassisligi boʻyicha tanlovlarda ishtirok etish;
mustaqil kasbiy rivojlanish;
oʻquv adabiyotlarini hammualliflikda (darslik, oʻquv qoʻllanma, metodik qoʻllanma) nashr etish;
tizim aʼlochisi koʻkrak nishonini olish.
19 1 . Uch yoshga toʻlmagan yosh bolasi boʻlgan ayollar, yoshga doir pensiya yoshidagi yoki nogironligi boʻlgan boshqaruv va pedagog kadrlarga ularning qayta tayyorlash va malaka oshirish tashkilotlari rahbarlariga yozma murojaatiga muvofiq, aralash yoki masofaviy shaklda malaka oshirishga ruxsat etiladi.
20. Muqobil malaka oshirish boshqaruv va pedagog kadrlarning soʻnggi uch yil davomidagi kasbiy faoliyat samaradorligi asosida, quyidagi shakllar orqali amalga oshiriladi:
oʻz fani boʻyicha yakka muallif sifatida darslik yoki oʻquv qoʻllanmani nashrdan chiqarish;
oʻz fani boʻyicha fan olimpiadalari yoki kasbiy tanlovlarning xalqaro va respublika bosqichi sovrindor (1 — 3-oʻrin egalari)larini tayyorlash;
mutaxassisligi boʻyicha tanlovlarning xalqaro va respublika bosqichi sovrindor (1 — 3-oʻrin egallash)i boʻlish;
doktorlik (PhD, DSc) dissertatsiyasini himoya qilish yoki ilmiy unvon olish;
ilmiy daraja (PhD yoki DSc) olgan mutaxassisning ilmiy-tadqiqot olib borish va belgilangan tartibda dissertatsiya ishini tayyorlab, himoyaga taqdim etish davrida ilmiy rahbari boʻlish;
yakka muallif sifatida rasmiy roʻyxatdan oʻtkazilgan patent guvohnomasiga ega boʻlish.
21. Malaka oshirish shakllari boʻyicha soʻnggi uch yildagi maʼlumotlar elektron portfolio tizimiga boshqaruv xodimi va pedagogning shaxsan oʻzi tomonidan kiritiladi hamda ular davlat taʼlim talablarida belgilangan koʻrsatkichlar asosida yagona elektron tizim orqali qayd etib boriladi.
Malaka oshirish shakllari boʻyicha boshqaruv va pedagog kadrlarning faoliyatini baholash mazkur Nizomning 1-ilovasida keltirilgan mezonlarga muvofiq amalga oshiriladi.
22. Kasbiy taʼlim tashkilotlarining har bir boshqaruv va pedagog kadri mustaqil malaka oshirish shakllariga ajratilgan 100 ballik tizim doirasida:
a) kamida 20 ball toʻplagan taqdirda, quyidagi bosqichlardan biri boʻyicha:
birinchi bosqich (20 — 85 ball) — boshqaruv va pedagog kadrlar taʼlim dasturlari asosida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti hisobidan kasbiy taʼlim tashkilotining yillik malaka oshirish rejasi doirasida malaka oshirish taʼlim muassasalarida bevosita oʻqish imkoniyatiga ega boʻladi;
ikkinchi bosqich (86 — 100 ball) — boshqaruv va pedagog kadrlar toʻgʻridan-toʻgʻri onlayn test sinovlarini topshirishga tavsiya etiladi. Test sinovlarini muvaffaqiyatli topshirgan boshqaruv va pedagog kadrlarga bitiruv malakaviy ishini himoya qilishga ruxsat beriladi. Test sinovlarida yetarli ball toʻplamaganlar malaka oshirish taʼlim muassasalarida bevosita oʻqishga tavsiya etiladi;
b) 20 balldan kam ball toʻplagan boshqaruv va pedagog kadrlar bir yil ichida oʻz hisobidan qisqa muddatli (72 soat) oʻquv kursini oʻtagandan keyin bepul malaka oshirishga qoʻyiladi yoki oʻz hisobidan (144 soat) malaka oshiradi.
22 1 . Boshqaruv va pedagog kadrlar uchun malaka oshirish kursining davomiyligi diagnostika natijalari va kompetensiyalar murakkabligidan kelib chiqib, Agentlik tomonidan tasdiqlangan oʻquv rejasi asosida ishlab chiqilgan 144 soat hajmdagi oʻquv dasturlari boʻyicha amalga oshiriladi.
Malaka oshirish kurslari oʻquv dasturiga muvofiq tashkil etilib, tinglovchilarni yakuniy attestatsiyadan oʻtkazish bilan yakunlanadi.
Malaka oshirishning bir haftalik auditoriya oʻquv yuklamasining eng yuqori hajmi 36 soatni tashkil etadi.
23. Nazorat turlari boʻyicha sinovlardan belgilangan oʻtish ball-bahosini toʻplay olmagan boshqaruv va pedagog kadrlar bir yil muddat mobaynida takroran malaka oshirishdan oʻtishlari mumkin. Malaka oshirish uchun belgilangan muddatlarda sertifikatga ega boʻlmagan kadrlar bilan mehnat qonunchiligiga muvofiq tuzilgan shartnomasi bekor qilinadi.
24. Quyidagi hollarda malaka oshirishni oʻtayotgan tinglovchi malaka oshirishdan chetlashtiriladi:
oʻz xohishiga binoan;
oʻquv intizomini va malaka oshirish ichki tartib-qoidalarini muntazam buzganligi uchun;
oʻquv mashgʻulotlarini uzrli sabablarsiz 18 akademik soatdan ortiq qoldirganligi sababli;
taʼlim dasturlarini oʻzlashtirmaganligi uchun;
salomatligi tufayli (tibbiy komissiya maʼlumotnomasi asosida);
sud hukmi asosida ozodlikdan mahrum etilganligi munosabati bilan;
vafot etganligi sababli.
Ushbu bandda koʻrsatilgan sabablarga koʻra tinglovchilar safidan chetlatilgan hamda kasbiy taʼlim tashkilotida faoliyatini davom ettirayotgan boshqaruv va pedagog kadrlar bir yil muddat ichida oʻz hisobidan malaka oshirishlari shart.
24 1 . Malaka oshirish kursi tinglovchilari oʻqish mobaynida uzrli sabablarga (vaqtincha mehnatga qobiliyatsizligi, davlat yoki jamoat vazifalarini bajargani, respublika va xalqaro musobaqalarda ishtirok etgani, vaqtincha xorijiy mamlakatda safarda boʻlgani, yaqin qarindoshining vafot etgani) koʻra kursni davom ettira olmagan taqdirda, navbatdagi malaka oshirish kurslarida oʻqishga ruxsat beriladi.
25. Muqobil malaka oshirishning ixtiyoriy birini amalga oshirgan boshqaruv va pedagog kadrlarga malaka oshirganlik toʻgʻrisidagi sertifikat beriladi.
26. Kasbiy taʼlim tashkilotlari boshqaruv va pedagog kadrlari, idoraviy mansubligidan qatʼi nazar, har uch yilda kamida bir marotaba malakasini oshirishlari shart.
Malaka oshirish va uning resurs taʼminoti Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti va budjetdan tashqari moliyalashtirish asosida, malaka oshirishning tegishli yoʻnalishlar boʻyicha malaka talablari, oʻquv rejalari va dasturlarini tinglovchilarning sifatli oʻqitish uchun zarur moddiy-texnika bazasi, pedagoglar tarkibi mavjudligi hisobga olingan holda, tashkil etiladi.
Malaka oshirish kurslari tinglovchilari (takroriy oʻqitishdan tashqari) bepul asosda oʻqitiladi.
28. Malaka oshirish oʻquv jarayonini tashkil etish, tinglovchilarni attestatsiyadan oʻtkazish, malaka oshirishda yetarli natija koʻrsatkichlariga erishmagan tinglovchilar bilan ishlash hamda tinglovchilar kontingentini shakllantirish tartibi davlat taʼlim talablarida belgilanadi.
Oliy taʼlim muassasasida oʻqishni tugatgan yilida kasbiy taʼlim tashkilotlariga pedagog lavozimiga qabul qilingan shaxslar malaka oshirishga pedagogik faoliyatining uchinchi yilida jalb qilinadi.
29. Malaka oshirishdan oʻtadigan tinglovchilar (tinglovchilar safidan chiqarilgan yoki oʻz hisobidan malaka oshirishga kelganlar bundan mustasno)ning malaka oshirish davrida asosiy ish joyi boʻyicha egallagan lavozimi va oʻrtacha oylik ish haqi saqlanadi va xizmat safari bilan bogʻliq xarajatlar belgilangan tartibda asosiy ish joyidan qoplab beriladi.
Bunda turar joy uchun toʻlov faqatgina taʼlim tashkilotlarining turar joylari uchun toʻlab beriladi.
30. Oʻquv mashgʻulotlari uchun ikki akademik oʻquv soati davomiyligi uzluksiz 80 daqiqani, mashgʻulotlar oraligʻidagi tanaffus kamida 10 daqiqani tashkil etadi.
31. Malaka oshirish kurslaridagi oʻquv jarayoni kasbiy taʼlim tashkilotlaridan taqdim etilgan yillik buyurtmalar boʻyicha guruhlarning toʻldirilishiga bogʻliq holda tinglovchilar soni 15 nafardan kam boʻlmagan akademik guruhlarda tashkil etiladi.
Tinglovchilar kontingenti yetarli boʻlmagan yoʻnalishlarda oʻquv jarayonini tashkillashtirishda bir guruhdagi tinglovchilar soni, istisno tariqasida, 15 nafargacha belgilanishi mumkin.
32. Malaka oshirish muassasalarida buyurtma asosida qisqa muddatli maqsadli malaka oshirish dasturlari tashkil etilishi mumkin.
Qisqa muddatli maqsadli malaka oshirish oʻquv dasturlari Institut tomonidan tasdiqlanadi.
5-bob. Qayta tayyorlash va malaka oshirish jarayoni ishtirokchilari vazifalari
33. Qayta tayyorlash va uzluksiz malaka oshirishning vertikal tizimiga quyidagilar kiradi:
Agentlik;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Kasbiy taʼlim agentligi, viloyatlar va Toshkent shahri kasbiy taʼlim boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — Hududiy boshqarmalar);
Kasbiy taʼlimni rivojlantirish instituti (keyingi oʻrinlarda — Institut);
qayta tayyorlash va malaka oshirish tashkilotlari;
kasbiy taʼlim tashkilotlari.
Agentlik:
qayta tayyorlash va malaka oshirish tizimini muvofiqlashtiradi;
malaka oshirishda taʼlim jarayonini takomillashtirish mexanizmlari va uslublarini belgilaydi, tegishli hujjatlarni (masofadan oʻqitish taʼlim usul-shakllarini tashkil etish va oʻtkazish, tinglovchilarning malakaviy ishni tayyorlash va himoyaga taqdim etish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan birgalikda qayta tayyorlash va malaka oshirish tashkilotlari pedagog kadrlarining mehnatiga haq toʻlash meʼyorlarini) tasdiqlaydi;
malaka oshirish yoʻnalishlarining kasb standartlari va malaka talablariga mutanosibligini taʼminlaydi;
malaka oshirish kurslari tinglovchilari kontingentini belgilaydi;
kasbiy taʼlim tashkilotlari boshqaruv va pedagog kadrlarining talab qilinadigan malakasini taʼminlash boʻyicha maqsadli topshiriqlar beradi va ularning faoliyati natijalarini belgilovchi mezonlar (portfolio)ga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritadi;
har yili 1-dekabrga qadar navbatdagi kalendar yili uchun boshqaruv va pedagog kadrlarining uzluksiz malaka oshirishi boʻyicha davlat buyurtmasini tasdiqlaydi hamda uning ijrosini nazorat qiladi;
har yili 25-dekabrga qadar kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish kurslarining namunaviy oʻquv reja va oʻquv dasturlarini tasdiqlaydi;
boshqaruv va pedagog kadrlarining xorijiy taʼlim va ilmiy tashkilotlarga malaka oshirish va stajirovkalarga yuborilishini tashkil etadi.
34. Institut:
qayta tayyorlash va malaka oshirish tashkilotlari uchun bosh muassasa hisoblanadi hamda ularning oʻquv va metodik faoliyatiga rahbarlik qiladi;
har yili 1-noyabrga qadar kasbiy taʼlim tashkilotlarining navbatdagi kalendar yilida malakasi oshirilishi rejalashtirilgan boshqaruv va pedagog kadrlarini kasbiy kompetensiyalarini diagnostik baholash uchun testlarni ishlab chiqadi va Institutning my.moqt.uz raqamli platformasi (keyingi oʻrinlarda — raqamli platforma)ga joylashtiradi;
har yili 15-dekabrga qadar kadrlarni qayta tayyorlash va uzluksiz malaka oshirish kurslarining namunaviy oʻquv reja va oʻquv dasturlarini ilgʻor xorijiy tajribalar asosida ishlab chiqadi va tasdiqlash uchun belgilangan tartibda Agentlikka kiritadi;
uzluksiz malaka oshirishning anʼanaviy, aralash, masofaviy, mustaqil va muqobil shakllarini amaliyotga joriy etadi;
buyurtma asosida uzluksiz malaka oshirish kurslarini tashkil qiladi;
ehtiyojdan kelib chiqib, qayta tayyorlash kurslarini tashkil qiladi;
qayta tayyorlash kurslari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni raqamli platformaga joylashtiradi;
qayta tayyorlash va uzluksiz malaka oshirish jarayonlarining sifatli tashkil etilishini taʼminlaydi;
qayta tayyorlash va uzluksiz malaka oshirishning raqamli platformasini yuritadi va uning faoliyatini takomillashtirib boradi;
tinglovchilarga raqamli platformadan foydalanish imkoniyatini yaratadi;
malaka oshirish jarayonlarida tinglovchilarning raqamli platformadan foydalanishini nazorat qiladi;
yakuniy attestatsiya komissiyasi tarkibini shakllantiradi, uning faoliyat muddatini belgilaydi va tasdiqlaydi;
kurs yakuni boʻyicha yakuniy attestatsiyani oʻtkazadi;
yakuniy attestatsiyadan muvaffaqiyatli oʻtgan tinglovchilarga elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan va QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan, elektron shakldagi davlat namunasidagi hujjat (sertifikat yoki diplom) beradi;
tinglovchilarning yakuniy attestatsiya natijalarini raqamli platformaga kiritadi;
har yili malaka oshirish jarayonida eng yaxshi natija koʻrsatgan pedagog kadrlar orasidan malakasini oshirish uchun xorijga yuboriladigan nomzodlarni saralaydi va Agentlikka tavsiya etadi.
34 1 . Qayta tayyorlash va malaka oshirish tashkilotlari:
buyurtmaga muvofiq, tasdiqlangan namunaviy oʻquv reja va dasturlari asosida uzluksiz malaka oshirish kurslarini tashkil qiladi;
uzluksiz malaka oshirishning anʼanaviy, aralash, masofaviy, mustaqil va muqobil shakllarini amaliyotga joriy etadi;
malaka oshirish jarayonlarida tinglovchilarning raqamli platformadan foydalanishini nazorat qiladi;
pedagog kadrlarning uzluksiz malaka oshirish jarayonlarining sifatli tashkil etilishini taʼminlaydi;
yakuniy attestatsiya komissiyasi tarkibini shakllantiradi, uning faoliyat muddatini belgilaydi va tasdiqlaydi;
kurs yakuni boʻyicha yakuniy attestatsiyani oʻtkazadi;
yakuniy attestatsiyadan muvaffaqiyatli oʻtgan tinglovchilarga elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan va QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan, elektron shakldagi davlat namunasidagi hujjat (sertifikat) beradi;
tinglovchilarning yakuniy attestatsiya natijalarini raqamli platformaga kiritadi;
qayta tayyorlash va malaka oshirish tashkilotida tinglovchilar turar joyi mavjud boʻlganda, tinglovchilarni bepul turar joy bilan taʼminlaydi (oʻz hisobidan malaka oshirishga kelganlar bundan mustasno);
pedagog kadrlar uchun uzluksiz malaka oshirish kurslarining namunaviy oʻquv reja va dasturlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish boʻyicha Institutga takliflar kiritadi.
35. Malaka oshirishda vazirlik va idoralar, kasbiy taʼlim tashkilotlari va ishlab chiqarish tashkilotlari:
malaka oshirish dasturlarini ishlab chiqishda ishtirok etadi;
amaliy mashgʻulotlar va amaliyotlar toʻlaqonli tashkil qilinishi uchun zarur boʻlgan xomashyo va materiallarini ajratadi;
malaka oshirish natijalarini baholaydi;
malaka oshirish sifatiga, tinglovchilar bilim va koʻnikmalarining toʻgʻri baholanishini tashkil etish yuzasidan takliflar beradi.
36. Hududiy boshqarmalar:
har yili 10-noyabrga qadar navbatdagi kalendar yili uchun kasbiy taʼlim tashkilotlarining boshqaruv va pedagog kadrlarining uzluksiz malakasini oshirish boʻyicha ehtiyojlaridan kelib chiqqan holda (yoʻnalishlar kesimida), hudud boʻyicha buyurtmani shakllantiradi va Agentlikka tasdiqlash uchun kiritadi;
har yili 25-noyabrga qadar kasbiy taʼlim tashkilotlarining navbatdagi kalendar yilida malakasi oshirilishi rejalashtirilgan boshqaruv va pedagog kadrlarini kasbiy kompetensiyalarini test sinovlari orqali diagnostik baholashni tashkil etadi;
Agentlik tomonidan tasdiqlangan buyurtma asosida boshqaruv va pedagog kadrlarining uzluksiz malaka oshirish kurslariga oʻz vaqtida jalb qilinishini taʼminlaydi;
boshqaruv va pedagog kadrlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni malaka oshirish shakllari boʻyicha raqamli platformaga kiritilishini muvofiqlashtiradi;
boshqaruv va pedagog kadrlarning malaka oshirish natijalarini monitoring qiladi hamda ularning har uch yilda kamida bir marotaba malaka oshirish kurslariga jalb etilishini muvofiqlashtiradi;
uzluksiz malaka oshirish kurslarining namunaviy oʻquv reja va oʻquv dasturlari, oʻquv-metodik va boshqa hujjatlarini tayyorlash, oʻquv kurslarining davomiyligi hamda ularni tashkil etish shakllari boʻyicha Institutga takliflar kiritadi.
37. Kasbiy taʼlim tashkilotlari:
har yili 1-noyabrga qadar boshqaruv va pedagog kadrlarini uzluksiz malaka oshirish kurslariga boʻlgan ehtiyojni shakllantiradi va taʼlim tashkiloti buyurtmasini hududiy boshqarmaga kiritadi;
boshqaruv va pedagog kadrlarining kasbiy faoliyat natijalarining raqamli platformaga toʻgʻri va oʻz vaqtida kiritilishini taʼminlaydi;
navbatdagi kalendar yilida malakasi oshirilishi rejalashtirilgan boshqaruv va pedagog kadrlarini kasbiy kompetensiyalarini diagnostik baholash uchun test sinovlarida ishtirok etishini taʼminlaydi;
boshqaruv va pedagog kadrlarining uzluksiz malaka oshirish kurslari natijalarini tahlil qiladi hamda ularning har uch yilda kamida bir marotaba malaka oshirish kurslariga jalb etilishini taʼminlaydi.
38. Qayta tayyorlash va malaka oshirish muassasalarida dars beradigan pedagoglar Vazirlik tomonidan Institutda qisqa muddatli malaka oshirish kurslaridan oʻtadilar.
Mashgʻulotlar oʻtkazish uchun oliy va kasbiy taʼlim tashkilotining yetakchi pedagog kadrlari, doktorlik dissertatsiyalarini himoya qilish boʻyicha ilmiy kengash aʼzolari, shuningdek, shartnoma asosida boshqa oliy taʼlim muassasalarini yuqori malakali pedagog kadrlari, xorijiy mutaxassislar, oʻquv-metodika yoʻnalishi xodimlari va amaliyotchi mutaxassislar jalb etilishi mumkin.
39. Qayta tayyorlash yoki malaka oshirishdan chetlatilgan tinglovchi toʻgʻrisida qayta tayyorlash va malaka oshirish muassasasi tomonidan buyurtmachiga tegishli bildiruvnoma yuboriladi.
6-bob. Yakunlovchi qoida
40. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
Kasbiy taʼlim tashkilotlarining boshqaruv hamda pedagog kadrlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish jarayonini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Malaka oshirish shakllari boʻyicha boshqaruv va pedagog kadrlarining faoliyatini baholash
T/r Baholash mezoni Koʻrsatkichlar Ball I. Mustaqil malaka oshirish 1. Ochiq darslarni tashkil etganligi “Koʻrsatkichlar”ning har biri uchun alohida ball hisoblanadi. Jami toʻplash mumkin boʻlgan miqdor 9 ballni tashkil etadi. Asoslovchi hujjatlar: raqamli platformaga kasbiy taʼlim tashkilotining ochiq darslarni tashkil etish boʻyicha buyruqlari hamda oʻtkazilganligi boʻyicha bayonnomalari nusxalari kiritiladi. Har oʻquv yilida 1 ta dars uchun 3 2. Mahorat darslarini tashkil etganligi “Koʻrsatkichlar”ning har biri uchun alohida ball hisoblanadi. Jami toʻplash mumkin boʻlgan miqdor 15 ballni tashkil etadi. Asoslovchi hujjatlar: raqamli platformaga kasbiy taʼlim tashkilotining mahorat darslarini tashkil etish boʻyicha buyruqlari hamda oʻtkazilganligi boʻyicha bayonnomalari nusxalari kiritiladi. Har oʻquv yilida 1 ta dars uchun 5 3. Kasbiy taʼlim uchun taʼlim kontentlarini ishlab chiqqanligi “Koʻrsatkichlar”ning har biri uchun alohida ball hisoblanadi. Jami toʻplash mumkin boʻlgan miqdor 10 ballni tashkil etadi. Asoslovchi hujjatlar: raqamli platformaga Kasbiy taʼlimni rivojlantirish instituti tomonidan berilgan hujjat (sertifikat, maʼlumotnoma va boshqa) nusxasi yuklanadi. Raqamli taʼlim resursi uchun 5 Fanlar (modul)ni oʻqitish materiallari toʻplamlari uchun 5 4. Respublika ishchi guruhlarida ishtirok etganligi “Koʻrsatkichlar” boʻyicha jami toʻplash mumkin boʻlgan miqdor 6 ballni tashkil etadi. Asoslovchi hujjatlar: raqamli platformaga tegishli tashkilot tomonidan ishchi guruhga jalb etilganlik toʻgʻrisidagi hujjat (buyruq, roʻyxat va boshqa) nusxasi yuklanadi. Kasbiy taʼlim tizimida strategiya va standartlarni ishlab chiqish, innovatsion metod va amaliyotlarni tahlil qilish, kasbiy taʼlim tashkilotlari faoliyatini oʻrganish uchun ishchi guruh tarkibiga jalb etilganligi uchun 6 5. Oʻz fani boʻyicha oʻquvchilarni fan olimpiadalari yoki kasbiy tanlovlarga tayyorlagani “Koʻrsatkichlar”ning har biri uchun alohida ball hisoblanadi. Jami toʻplash mumkin boʻlgan miqdor 10 ballni tashkil etadi. Asoslovchi hujjatlar: raqamli platformaga oʻquvchilarni fan olimpiadalari yoki kasbiy tanlovlarga tayyorlash uchun ustoz etib tayinlangani toʻgʻrisida kasbiy taʼlim tashkilotining buyrugʻi hamda oʻquvchilarning sovrinli oʻrinni egallaganligini tasdiqlovchi tegishli tashkilot tomonidan berilgan hujjat (sertifikat, guvohnoma va boshqa) nusxasi yuklanadi. Oʻquvchilarning hudud bosqichidagi sovrinli (1, 2, 3-oʻrin) oʻrini uchun 8 Oʻquvchilarning hudud bosqichida ishtiroki uchun 2 6. Seminar-mashgʻulotlar oʻtkazganligi “Koʻrsatkichlar”ning har biri uchun alohida ball hisoblanadi. Jami toʻplash mumkin boʻlgan miqdor 10 ballni tashkil etadi. Asoslovchi hujjatlar: raqamli platformaga tegishli tashkilot tomonidan tasdiqlangan hujjat (buyruq, roʻyxat va boshqa) nusxasi yuklanadi. Respublika miqyosida oʻtkazganligi uchun 6 Hudud miqyosida oʻtkazganligi uchun 3 Tuman miqyosida oʻtkazganligi uchun 1 7. Ilmiy maqolalar chop etganligi “Koʻrsatkichlar”ning har biri uchun alohida ball hisoblanadi. Jami toʻplash mumkin boʻlgan miqdor 10 ballni tashkil etadi. Asoslovchi hujjatlar: raqamli platformaga ilmiy konferensiya toʻplamlarida chop etgan tezisi yoki ilmiy jurnallarda nashr qilingan maqolalari (tezis yoki maqola fayli) nusxasi yuklanadi. Scopus va Web of Science maʼlumotlar bazalarida indeksatsiya qilingan jurnallarda maqola chop etgan boʻlsa 7 Mahalliy va xalqaro jurnallarda maqola chop etgan boʻlsa 3 8. Mutaxassisligi boʻyicha tanlovlarda ishtirok etganligi “Koʻrsatkichlar”ning har biri uchun alohida ball hisoblanadi. Jami toʻplash mumkin boʻlgan miqdor 10 ballni tashkil etadi. Asoslovchi hujjatlar: raqamli platformaga tegishli tashkilot tomonidan sovrinli oʻrinni egallagani tasdiqlovchi hujjat (sertifikat, guvohnoma va boshqa), ishtirokini tasdiqlovchi hujjatlarning nusxasi yuklanadi. Hududiy bosqichdagi sovrinli 1 — 3-oʻrinlarni egallaganligi uchun 8 Hududiy bosqichdagi ishtiroki uchun 2 9. Mustaqil kasbiy rivojlanish “Koʻrsatkichlar”ning har biri uchun alohida ball hisoblanadi. Jami toʻplash mumkin boʻlgan miqdor 8 ballni tashkil etadi. Asoslovchi hujjatlar: raqamli platformaga oʻquv kursining sertifikati nusxasi yuklanadi. 72 soatdan kam boʻlmagan 5 36 soatdan kam boʻlmagan 3 10. Oʻquv adabiyotlarini hammualliflikda (darslik, oʻquv qoʻllanma, metodik qoʻllanma) nashr etganligi “Koʻrsatkichlar”ning har biri uchun alohida ball hisoblanadi. Jami toʻplash mumkin boʻlgan miqdor 10 ballni tashkil etadi. Asoslovchi hujjatlar: raqamli platformaga hammualliflikda darslik, oʻquv qoʻllanma, metodik qoʻllanma (chop etgani) uchun berilgan guvohnomaning nusxasi yuklanadi. Darslik 5 Oʻquv qoʻllanma 3 Metodik qoʻllanma 2 11. Tizim aʼlochisi koʻkrak nishonini olganligi “Koʻrsatkichlar” boʻyicha jami toʻplash mumkin boʻlgan miqdor 2 ballni tashkil etadi. Asoslovchi hujjatlar: raqamli platformaga elektron platformaga taʼlim aʼlochisi koʻkrak nishoni guvohnomasining nusxasi yuklanadi. Tegishli vazirlik va idoralar tomonidan berilgan koʻkrak nishonlari mavjud boʻlsa 2 II. Muqobil malaka oshirish 12. Yakka muallif sifatida darslik yoki oʻquv qoʻllanmani nashrdan chiqarganligi uchun Asoslovchi hujjatlar: raqamli platformaga yakka mualliflikda darslik yoki oʻquv qoʻllanma (chop etgani) uchun berilgan guvohnomaning nusxasi yuklanadi. 13. Oʻz fani boʻyicha fan olimpiadalari yoki kasbiy tanlovlarga tayyorlagan oʻquvchilarining xalqaro va respublika bosqichidagi sovrinli 1 — 3-oʻrinlarni egallaganligi uchun Asoslovchi hujjatlar: raqamli platformaga oʻquvchilarni fan olimpiadalari yoki kasbiy tanlovlarga tayyorlash uchun ustoz etib tayinlangani toʻgʻrisida kasbiy taʼlim tashkilotining buyrugʻi hamda oʻquvchilarning sovrinli oʻrinni egallaganligini tasdiqlovchi tegishli tashkilot tomonidan berilgan hujjat (sertifikat, guvohnoma va boshqalar) nusxasi yuklanadi. 14. Mutaxassisligi boʻyicha tanlovlarning xalqaro va respublika bosqichidagi sovrinli 1 — 3-oʻrinlarni egallaganligi uchun Asoslovchi hujjatlar: raqamli platformaga tegishli tashkilot tomonidan sovrinli oʻrinni egallaganini tasdiqlovchi hujjat (sertifikat, guvohnoma va boshqa) nusxasi yuklanadi. 15. Doktorlik (PhD, DSc) dissertatsiyasini himoya qilganligi va ilmiy unvon olganligi uchun Asoslovchi hujjatlar: raqamli platformaga Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi tomonidan berilgan hujjat nusxasi yuklanadi. 16. Ilmiy daraja (PhD yoki DSc) olgan mutaxassisning ilmiy-tadqiqot olib borish va belgilangan tartibda dissertatsiya ishini tayyorlab, himoyaga taqdim etish davrida ilmiy rahbar boʻlgani uchun Asoslovchi hujjatlar: raqamli platformaga dissertantning tasdiqlangan avtoreferati nusxasi yuklanadi. 17. Yakka muallif sifatida rasmiy roʻyxatdan oʻtkazilgan patent guvohnomasiga ega boʻlganligi uchun Asoslovchi hujjatlar: raqamli platformaga patent guvohnomasi nusxasi yuklanadi.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 26-fevral,
106-son