UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 26-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 26 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 26 февраля 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 26 February 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ТАРКИБИ

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида

Бозор иқтисодиёти тамойилларига, халқаро норма ва стандартларга мувофиқ техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштириш, мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва бозор иқтисодиётини ривожлантиришда замонавий ҳуқуқий асосларни шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида ўз ваколатлари доирасида фаолиятни амалга оширувчи давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ялпи хатловдан ўтказиш ва тизимлаштириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

2. Қуйидагилар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштиришнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:

ортиқча бюрократик тартиб-таомилларни бартараф этиш, энг аввало, тадбиркорлик фаолиятига нисбатан тартибга солиш юкини камайтириш, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни мақбуллаштириш;

эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотларга уйғунлаштириш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш билан боғлиқ муаммоларини таҳлил қилиб бориш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш орқали техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни такомиллаштириш;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни халқаро норма ва стандартларга мувофиқлаштириш;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси учун устувор бўлган халқаро рейтинг ва индекслардаги мамлакатнинг ўрнига таъсири нуқтаи назаридан ўрганиш.

3. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштириш бўйича идоралараро комиссия (кейинги ўринларда — Идоралараро комиссия) иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.

4. Қуйидагилар Идоралараро комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Идоралараро комиссия таркибига кирувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ўзаро келишилган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш;

Лойиҳа офисини ташкил этиш, унинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва унга методик ёрдам кўрсатиш;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштириш, таҳлил қилиш, қайта кўриб чиқиш ва заруратга қараб янгилаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органларининг маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигига доир мажбурий талабларни белгилаш, қўллаш ва бажариш билан боғлиқ фаолиятига кўмаклашиш;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги муаммоларни комплекс таҳлил қилиш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасига, ваколатли давлат органлари ва ташкилотларига таклифлар киритиш;

маҳаллий, хорижий ҳамда халқаро эксперт ва мутахассислар иштирокида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида маҳорат дарслари, тренинглар ва малака ошириш курслари, шунингдек, илмий-амалий конференциялар ва семинарлар ўтказиш.

5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Идоралараро комиссия ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Лойиҳа офисини (кейинги ўринларда — Лойиҳа офиси) ташкил этиш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.

6. Белгилансинки:

Лойиҳа офиси Идоралараро комиссиянинг ишчи органи вазифасини бажаради;

халқаро молия институтлари ҳамда бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак маблағлари ва грантлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Монополияга қарши курашиш қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Лойиҳа офиси фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади;

Лойиҳа офисининг раҳбари ва бошқарув ходимлари Идоралараро комиссия раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади;

Лойиҳа офиси ходимларини танлаш Идоралараро комиссия томонидан белгиланадиган шартларга мувофиқ танлов ўтказиш орқали амалга оширилади;

Лойиҳа офиси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Идоралараро комиссия раиси билан тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади.

Лойиҳа офисининг молиявий барқарорлигига эришилгунга қадар, лекин уч йилдан кўп бўлмаган муддатда уни сақлаш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Монополияга қарши курашиш қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

7. Идоралараро комиссия:

бир ой муддатда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштиришни, хорижий эксперт ва мутахассислар билан вебинарлар, ваколатли органлар ва ташкилотларнинг вакиллари билан учрашувлар ўтказишни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастурини, шунингдек, Лойиҳа офисининг иш режасини тасдиқласин;

2022 йил 1 январга қадар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштириш, шу жумладан, мақбуллаштириш, халқаро норма ва стандартлар билан уйғунлаштириш, замонавий талаблар асосида мувофиқлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

8. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида ўз ваколатлари доирасида фаолиятни амалга оширувчи давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари Лойиҳа офисига техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар давлат фонди ҳамда бошқа ахборот ресурсларидан беғараз фойдаланишини таъминлайди;

Лойиҳа офиси техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатларни ислоҳ қилиш бўйича илгари тузилган ишчи гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштиради, шунингдек, бу бўйича коллегиал органлар фаолиятини методик таъминлайди;

вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар Лойиҳа офисининг сўровига мувофиқ техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этадилар, бунда маълумотларнинг асосланганлиги, ишончлилиги ва белгиланган муддатда тақдим этилиши учун маълумотни киритаётган идораларнинг биринчи раҳбарларига шахсий жавобгарлик юкланади;

Лойиҳа офиси тадбиркорлик фаолиятига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатадиган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни бекор қилиш, уларга тегишли ўзгартиришлар киритиш ёки халқаро норма ва стандартларни имплементация қилиш бўйича асослантирилган таклифларни Идоралараро комиссияда кўриб чиқиш учун киритади;

Лойиҳа офиси ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органларининг фаолиятига аралашмаган ҳолда амалга оширади.

9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Лойиҳа офисининг текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилишини таъминласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Лойиҳа офисининг зарур алоқа воситалари, шу жумладан, кенг полосали Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланишини белгиланган тартибда таъминласин.

11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда Лойиҳа офисининг фаолиятини ташкил этиш ва молиялаштириш учун халқаро молия институтлари ҳамда бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак маблағлари ва грантлари жалб этилишини таъминласин.

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 феврал даги 110-сон қарорига ИЛОВА

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштириш бўйича идоралараро комиссия

1. Р. Давлетов — Ўзбекистон Республикаси адлия вазири, идоралараро комиссия раиси 2. Д. Саттаров — Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори 3. Б. Закиров — Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири 4. А. Хаджибаев — Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири 5. А. Максудов — Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси 6. Б. Гулямов — Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси 7. Б. Норқобилов — Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси 8. Лавозими бўйича — Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бош директори 9. Н. Шарипов — Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси 10. Б. Абдиназаров — Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари 11. А. Икрамов — Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси (келишув асосида) 12. Лавозими бўйича — Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштириш бўйича Лойиҳа офиси раҳбари — идоралараро комиссия котиби

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 26 февраль,

110-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.02.2021 й., 09/21/110/0166-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

TARKIBI

Texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarni tizimlashtirishga doir tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida

Bozor iqtisodiyoti tamoyillariga, xalqaro norma va standartlarga muvofiq texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarni tizimlashtirish, mamlakatimizda iqtisodiy islohotlarni yanada chuqurlashtirish va bozor iqtisodiyotini rivojlantirishda zamonaviy huquqiy asoslarni shakllantirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, Oʻzbekiston standartlashtirish, metrologiya va sertifikatlashtirish agentligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Qurilish vazirligi, Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi hamda texnik jihatdan tartibga solish sohasida oʻz vakolatlari doirasida faoliyatni amalga oshiruvchi davlat boshqaruvi organlari va xoʻjalik birlashmalarining texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarni yalpi xatlovdan oʻtkazish va tizimlashtirish toʻgʻrisidagi takliflari maʼqullansin.

2. Quyidagilar texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarni tizimlashtirishning ustuvor yoʻnalishlari etib belgilansin:

ortiqcha byurokratik tartib-taomillarni bartaraf etish, eng avvalo, tadbirkorlik faoliyatiga nisbatan tartibga solish yukini kamaytirish, texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarni maqbullashtirish;

eskirgan va oʻz ahamiyatini yoʻqotgan texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarni qayta koʻrib chiqish va bugungi kunda amalga oshirilayotgan islohotlarga uygʻunlashtirish;

jismoniy va yuridik shaxslarning texnik jihatdan tartibga solish bilan bogʻliq muammolarini tahlil qilib borish, aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish orqali texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarni takomillashtirish;

texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarni xalqaro norma va standartlarga muvofiqlashtirish;

texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarni Oʻzbekiston Respublikasi uchun ustuvor boʻlgan xalqaro reyting va indekslardagi mamlakatning oʻrniga taʼsiri nuqtai nazaridan oʻrganish.

3. Texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarni tizimlashtirish boʻyicha idoralararo komissiya (keyingi oʻrinlarda — Idoralararo komissiya) ilovaga muvofiq tarkibda tashkil etilsin.

4. Quyidagilar Idoralararo komissiyaning asosiy vazifalari etib belgilansin:

Idoralararo komissiya tarkibiga kiruvchi davlat organlari va boshqa tashkilotlarning oʻzaro kelishilgan holda faoliyat yuritishini taʼminlash;

Loyiha ofisini tashkil etish, uning faoliyatini muvofiqlashtirish va unga metodik yordam koʻrsatish;

texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarni tizimlashtirish, tahlil qilish, qayta koʻrib chiqish va zaruratga qarab yangilash uchun qulay shart-sharoitlar yaratish;

texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi vakolatli davlat organlarining mahsulotlar, ishlar va xizmatlar xavfsizligiga doir majburiy talablarni belgilash, qoʻllash va bajarish bilan bogʻliq faoliyatiga koʻmaklashish;

texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi muammolarni kompleks tahlil qilish, shuningdek, Vazirlar Mahkamasiga, vakolatli davlat organlari va tashkilotlariga takliflar kiritish;

mahalliy, xorijiy hamda xalqaro ekspert va mutaxassislar ishtirokida texnik jihatdan tartibga solish sohasida mahorat darslari, treninglar va malaka oshirish kurslari, shuningdek, ilmiy-amaliy konferensiyalar va seminarlar oʻtkazish.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi va Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasining Idoralararo komissiya huzurida yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan Loyiha ofisini (keyingi oʻrinlarda — Loyiha ofisi) tashkil etish haqidagi taklifi maʼqullansin.

6. Belgilansinki:

Loyiha ofisi Idoralararo komissiyaning ishchi organi vazifasini bajaradi;

xalqaro moliya institutlari hamda boshqa xorijiy donorlarning texnik koʻmak mablagʻlari va grantlari, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi va Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasining budjetdan tashqari mablagʻlari hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Loyiha ofisi faoliyatini moliyalashtirish manbalari hisoblanadi;

Loyiha ofisining rahbari va boshqaruv xodimlari Idoralararo komissiya raisi tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod qilinadi;

Loyiha ofisi xodimlarini tanlash Idoralararo komissiya tomonidan belgilanadigan shartlarga muvofiq tanlov oʻtkazish orqali amalga oshiriladi;

Loyiha ofisi xodimlari mehnatiga haq toʻlash Idoralararo komissiya raisi bilan tuziladigan shartnoma asosida amalga oshiriladi.

Loyiha ofisining moliyaviy barqarorligiga erishilgunga qadar, lekin uch yildan koʻp boʻlmagan muddatda uni saqlash Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi va Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobiga amalga oshiriladi.

7. Idoralararo komissiya:

bir oy muddatda texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarni tizimlashtirishni, xorijiy ekspert va mutaxassislar bilan vebinarlar, vakolatli organlar va tashkilotlarning vakillari bilan uchrashuvlar oʻtkazishni nazarda tutuvchi chora-tadbirlar dasturini, shuningdek, Loyiha ofisining ish rejasini tasdiqlasin;

2022-yil 1-yanvarga qadar texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarni tizimlashtirish, shu jumladan, maqbullashtirish, xalqaro norma va standartlar bilan uygʻunlashtirish, zamonaviy talablar asosida muvofiqlashtirish boʻyicha takliflar ishlab chiqsin hamda belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

8. Belgilab qoʻyilsinki:

Oʻzbekiston standartlashtirish, metrologiya va sertifikatlashtirish agentligi, Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Qurilish vazirligi, Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi hamda texnik jihatdan tartibga solish sohasida oʻz vakolatlari doirasida faoliyatni amalga oshiruvchi davlat boshqaruvi organlari va xoʻjalik birlashmalari Loyiha ofisiga texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar davlat fondi hamda boshqa axborot resurslaridan begʻaraz foydalanishini taʼminlaydi;

Loyiha ofisi texnik jihatdan tartibga solishga doir normativ hujjatlarni isloh qilish boʻyicha ilgari tuzilgan ishchi guruhlar faoliyatini muvofiqlashtiradi, shuningdek, bu boʻyicha kollegial organlar faoliyatini metodik taʼminlaydi;

vazirliklar, idoralar va boshqa tashkilotlar Loyiha ofisining soʻroviga muvofiq texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni taqdim etadilar, bunda maʼlumotlarning asoslanganligi, ishonchliligi va belgilangan muddatda taqdim etilishi uchun maʼlumotni kiritayotgan idoralarning birinchi rahbarlariga shaxsiy javobgarlik yuklanadi;

Loyiha ofisi tadbirkorlik faoliyatiga toʻgʻridan toʻgʻri taʼsir koʻrsatadigan texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarni bekor qilish, ularga tegishli oʻzgartirishlar kiritish yoki xalqaro norma va standartlarni implementatsiya qilish boʻyicha asoslantirilgan takliflarni Idoralararo komissiyada koʻrib chiqish uchun kiritadi;

Loyiha ofisi oʻziga yuklatilgan vazifalar va funksiyalarni texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi vakolatli davlat organlarining faoliyatiga aralashmagan holda amalga oshiradi.

9. Toshkent shahar hokimligi, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi Adliya vazirligi bilan birgalikda ikki hafta muddatda Loyiha ofisining tekin foydalanish huquqi asosida joylashtirilishini taʼminlasin.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Loyiha ofisining zarur aloqa vositalari, shu jumladan, keng polosali Internet jahon axborot tarmogʻiga ulanishini belgilangan tartibda taʼminlasin.

11. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi va Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi bilan birgalikda ikki oy muddatda Loyiha ofisining faoliyatini tashkil etish va moliyalashtirish uchun xalqaro moliya institutlari hamda boshqa xorijiy donorlarning texnik koʻmak mablagʻlari va grantlari jalb etilishini taʼminlasin.

12. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasining adliya vaziri R.K. Davletov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 26-fevral dagi 110-son qaroriga ILOVA

Texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarni tizimlashtirish boʻyicha idoralararo komissiya

1. R. Davletov — Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri, idoralararo komissiya raisi 2. D. Sattarov — Oʻzbekiston standartlashtirish, metrologiya va sertifikatlashtirish agentligi bosh direktori 3. B. Zakirov — Oʻzbekiston Respublikasi qurilish vaziri 4. A. Xadjibayev — Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vaziri 5. A. Maksudov — Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi raisi 6. B. Gulyamov — Oʻzbekiston Respublikasi Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi raisi 7. B. Norqobilov — Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi raisi 8. Lavozimi boʻyicha — Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi bosh direktori 9. N. Sharipov — Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi raisi 10. B. Abdinazarov — Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri oʻrinbosari 11. A. Ikramov — Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi raisi (kelishuv asosida) 12. Lavozimi boʻyicha — Texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarni tizimlashtirish boʻyicha Loyiha ofisi rahbari — idoralararo komissiya kotibi

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 26-fevral,

110-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 27.02.2021-y., 09/21/110/0166-son, Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 16.12.2021-y., 09/21/752/1166-son)

lex.uz