UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 2-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 2 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 2 марта 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 2 March 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

НАМУНАВИЙ ХАВФЛАР ТАСНИФИ *

Монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 6 июлдаги ПФ-6019-сон Фармонининг ижросини таъминлаш, шунингдек, рақобат тўғрисидаги қонун талабларининг бузилиш хавфининг олдини олиш ва бизнес юритишнинг корпоратив стандартларини жорий этишга оид самарали тизимни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 6 июлдаги ПФ-6019-сон Фармонига (кейинги ўринларда — Фармон) мувофиқ фаолиятнинг рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини таъминлаш, уларнинг бузилиш хатарларини аниқлаш ва мазкур хатарларнинг олдини олиш бўйича ички ташкилий тартиб-таомиллар тизими (монополияга қарши комплаенс):

республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шу жумладан, фаолиятнинг айрим турларини лицензиялашни, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар беришни амалга оширувчи, махсус электрон тизим орқали хабарномаларни қабул қилувчи, рўйхатдан ёки аккредитациядан ўтказиш ваколатлари берилган давлат муассасалари, шунингдек, давлат мақсадли жамғармаларида (кейинги ўринларда — республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар);

товар ёки молия бозорида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда;

охирги уч йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушумнинг ўртача йиллик миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг бараваридан ошадиган ҳамда устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи давлатга тегишли бўлган юридик шахсларда;

охирги уч йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушумнинг ўртача йиллик миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг бараваридан ошадиган ҳамда устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши 50 фоизни ва ундан ортиқни ташкил этадиган юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахсларда;

юридик шахсларнинг бирлашмаларида жорий этилиши маълумот учун қабул қилинсин.

2. Белгилансинки:

а) монополияга қарши комплаенс тизими фаолиятнинг рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини таъминлаш, уларнинг бузилиши хатарларини аниқлаш ва мазкур хатарларнинг олдини олиш бўйича ички ташкилий тартиб-таомиллар тизимини ўз ичига олади;

б) қуйидагилар монополияга қарши комплаенс тизимининг асосий вазифалари ҳисобланади:

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар ва юридик шахслар бирлашмалари фаолиятининг рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлигини таъминлаш ҳамда мониторинг қилиш;

рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилиш хатарларини бошқариш;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда юридик шахслар бирлашмалари томонидан рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилишларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш;

инсофли рақобатни шакллантириш ва тартибга солиш.

3. Қуйидагилар:

рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига ички мувофиқликни таъминлашни назарда тутувчи Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда юридик шахслар бирлашмаларида монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш ва унинг ишлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 мартдаги 114-сон қарорига 1-ИЛОВА

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар, юридик шахсларнинг бирлашмаларида монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш ва унинг ишлаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом қуйидагиларда монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш, унинг фаолият юритиш ва мониторинг қилиш тартибини белгилайди:

республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шу жумладан, фаолиятнинг айрим турларини лицензиялашни, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар беришни амалга оширувчи, махсус электрон тизим орқали хабарномаларни қабул қилувчи, рўйхатдан ёки аккредитациядан ўтказиш ваколатлари берилган давлат муассасалари, шунингдек, давлат мақсадли жамғармаларида (кейинги ўринларда — республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар);

товар ёки молия бозорида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда;

охирги уч йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушумининг ўртача йиллик миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг бараваридан ошадиган ҳамда устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи давлатга тегишли бўлган юридик шахсларда;

охирги уч йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушумининг ўртача йиллик миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг бараваридан ошадиган ҳамда устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши 50 фоизни ва ундан ортиқни ташкил этадиган юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахсларда;

юридик шахсларнинг бирлашмаларида.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

монополияга қарши курашиш органи — Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари;

монополияга қарши комплаенс — фаолиятнинг рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлигини таъминлаш, уларнинг бузилиши хатарларини аниқлаш ва мазкур хатарларнинг олдини олиш бўйича ички ташкилий тартиб-таомиллар тизими;

монополияга қарши комплаенс тўғрисидаги ҳисобот — давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига амал қилинишини ташкил этиш ҳақидаги ахборотни ўз ичига оладиган ҳужжат;

масъул шахс (бўлинма) — республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, юридик шахслар бирлашмаси раҳбарига, хўжалик юритувчи субъектлар, ижро этувчи органга ёки кузатув кенгашига бевосита бўйсунадиган ва монополияга қарши комплаенс тизимини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва унинг тегишли мониторингини, шунингдек, ишлашини таъминлаш учун масъул бўлган алоҳида таркибий бўлинма ёки шахс;

савдолар — товар ва хизматларни харид қилиш ва сотиш билан боғлиқ бўлган таомиллар, шу жумладан, электрон савдо таомиллари;

хўжалик юритувчи субъектлар — товар ёки молия бозорида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар, охирги уч йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушумнинг ўртача йиллик миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг бараваридан ошадиган ҳамда устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи давлатга тегишли бўлган юридик шахслар, охирги уч йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушумнинг ўртача йиллик миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг бараваридан ошадиган ҳамда устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши 50 фоизни ва ундан ортиқни ташкил этадиган юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар.

3. Мазкур Низом қуйидагилар учун татбиқ этилади:

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар;

хўжалик юритувчи субъектлар;

юридик шахсларнинг бирлашмалари.

4. Қуйидагилар монополияга қарши комплаенс тизимининг асосий вазифалари ҳисобланади:

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда юридик шахслар бирлашмалари фаолиятининг рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлигини таъминлаш ҳамда мониторинг қилиш;

рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилиши хатарларини бошқариш;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда юридик шахслар бирлашмалари томонидан рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилишларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш;

инсофли рақобатни шакллантириш ва тартибга солиш.

2-боб. Монополияга қарши комплаенс тизимини ташкил этиш

5. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда, хўжалик юритувчи субъектлар ва юридик шахслар бирлашмаларида монополияга қарши комплаенсни жорий этиш, унинг ишлашини таъминлаш ҳамда мониторинг қилиш мақсадида ташкилий тузилма, штатдаги ходимлари сони ва фаолият хусусиятига мувофиқ масъул шахс (бўлинма) тайинланади.

Хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш, унинг фаолият юритишини таъминлаш ва мониторинг қилиш ички аудит хизматига юкланиши мумкин.

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда, хўжалик юритувчи субъектлар юридик шахслар бирлашмаларида монополияга қарши комплаенс тизимини ташкил этиш ва унинг ишлаш самарадорлигини баҳолаш республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда раҳбар томонидан ва хўжалик юритувчи субъектларда ижро этувчи орган ёки кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.

6. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда, хўжалик юритувчи субъектларда ва юридик шахслар бирлашмаларида монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш, унинг ишлашини таъминлаш ҳамда мониторинг қилиш масъул шахс (бўлинма) томонидан амалга оширилади.

7. Масъул шахс (бўлинма) қуйидагиларни амалга оширади:

рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилишини мониторинг қилади;

фаолиятга тегишли материалларни таҳлил қилади (шу жумладан, рақобатни ва (ёки) истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини чеклайдиган нормаларни аниқлашга қаратилган ички ҳужжатларни хатловдан ўтказади), аниқланган камчиликларни бартараф этишга йўналтирилган чораларни ишлаб чиқади;

рақобат чекловларини келтириб чиқариши мумкин бўлган омилларни аниқлайди ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

монополияга қарши комплаенс тизимининг фаолият юритиши билан боғлиқ масалалар бўйича бошқа тузилмавий бўлинмалар билан ўзаро алоқаларни мувофиқлаштиради;

рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилиш билан боғлиқ ички ўрганиш ишларини ташкил этади;

монополияга қарши курашиш органи билан рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилиши бўйича ўзаро ахборот алмашади;

рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хатарларини камайтириш мақсадида бир йилга мўлжалланган «йўл харитаси»ни ишлаб чиқади ва амалга оширилишини таъминлайди;

монополияга қарши комплаенс тизимини ташкил этиш бўйича ички низом ишлаб чиқади ҳамда унинг белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминлайди;

рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ўзгаришларни мониторинг қилади, шунингдек, идоравий ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклифлар киритади;

рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хатарларини аниқлайди, хатарлар билан боғлиқ ҳолатлар ҳисобини юритади ва юзага келиш эҳтимолини белгилайди;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда, хўжалик юритувчи субъектлар ва юридик шахслар бирлашмалари фаолиятида рақобат чекловларини келтириб чиқариши мумкин бўлган манфаатлар тўқнашувини аниқлайди, бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда, хўжалик юритувчи субъектлар ва юридик шахслар бирлашмаларининг ходимларига рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига амал қилиш билан боғлиқ масалалар бўйича маслаҳатлар беради;

монополияга қарши комплаенс масалалари бўйича мунтазам равишда тренинглар ўтказади;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда, хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда юридик шахслар бирлашмалари томонидан қабул қилинадиган ҳужжатларнинг лойиҳаларини ўрганади ва рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилишини келтириб чиқариши мумкин бўлган нормалар аниқланган тақдирда, бу ҳақда раҳбарни хабардор қилади;

давлат бошқаруви органларининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳудудий органлари ўзларининг ҳудудий бўлинмаларида монополияга қарши комплаенс тизимининг жорий этилиши ва самарали фаолият кўрсатишини ташкил этади;

ҳар йили биринчи февралга қадар монополияга қарши комплаенс ҳақидаги ҳисоботни республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар ва юридик шахслар бирлашмаларининг раҳбариятига тасдиқлаш учун тақдим этади.

8. Масъул шахснинг (бўлинманинг масъул ходимларининг) лавозимга тайинланиши ва лавозимдан озод этилиши:

республика ижро этувчи ҳокимият органида — раҳбар томонидан;

республика ижро этувчи ҳокимият органларининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят ҳудудий органларида — мазкур органларининг раҳбарлари томонидан;

маҳаллий давлат ҳокимият органларида — вилоят, туман (шаҳар) маҳаллий давлат ҳокимият органи раҳбари томонидан;

юридик шахслар бирлашмаларида — раҳбар томонидан;

хўжалик юритувчи субъектда — ижро этувчи орган томонидан кузатув кенгаши (агар мавжуд бўлса) билан келишилган ҳолда, монополияга қарши органни хабардор қилган ҳолда амалга оширилади.

Бунда монополияга қарши органни хабардор қилиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

республика ижро этувчи ҳокимият органи — Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасини;

республика ижро этувчи ҳокимият органларининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳудудий органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар — Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг тегишли ҳудудий бошқармаларига хабарнома юборади.

Масъул шахс (бўлинма) республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда, юридик шахслар бирлашмаларида раҳбарга, хўжалик юритувчи субъектда ижро этувчи органга ёки кузатув кенгашига (агар мавжуд бўлса) бўйсунади ва ҳисобдор бўлади.

9. Масъул шахс (бўлинманинг масъул ходимлари) лавозимига номзод қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

иқтисодиёт, бошқарув тизими (менежмент), ҳуқуқ ёхуд республика ижро этувчи ҳокимият органи ёки хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг асосий йўналишларидан бири бўйича олий маълумотга эга бўлиши;

устувор равишда комплаенс, хатарларни бошқариш, ички аудит ёхуд давлат органи ёки хўжалик юритувчи субъект фаолиятини юридик таъминлаш йўналишлари бўйича камида бир йиллик иш тажрибасининг мавжудлиги.

10. Монополияга қарши курашиш органи:

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда, хўжалик юритувчи субъектлар ва юридик шахслар бирлашмаларида монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш ва фаолиятини юритишда ҳамда рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хатарларини камайтириш бўйича бир йилга мўлжалланган «йўл харитаси»нинг ишлаб чиқилишида кўмаклашади;

рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хатарларини камайтириш бўйича «йўл харитаси»ни амалга ошириш натижаларини ўрганади;

монополияга қарши комплаенс тизимининг асосий самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилиш натижаларини баҳолайди;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар ва юридик шахслар бирлашмалари томонидан тақдим этилган монополияга қарши комплаенс ҳақидаги ҳисоботни ўрганади ҳамда камчиликлар ва қонунбузарликлар аниқланган тақдирда, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар юридик шахслар бирлашмаларига тегишли огоҳлантиришлар беради;

консалтинг компанияларни жалб этган ҳолда монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш бўйича семинарлар, конференциялар ва амалий тренингларни ташкил қилади;

монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш ва унинг ишлашини таъминлаш ҳамда мониторинг қилиш, рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хатарларини аниқлаш ва баҳолаш, монополияга қарши комплаенс тизими самарадорлигининг асосий кўрсаткичлари ва уни баҳолаш тартиби ҳамда бошқа чора-тадбирларни назарда тутувчи намунавий низомни ишлаб чиқиб тасдиқлайди, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар ва юридик шахслар бирлашмаларига етказади ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида жойлаштиради.

3-боб. Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилишини аниқлаш

11. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар ва юридик шахслар бирлашмаларида рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хатарларини аниқлаш мақсадида масъул шахс (бўлинма) томонидан қуйидагилар амалга оширилади:

рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилишига ёки бозорда рақобатни чеклашга олиб келадиган нормалар ва қоидаларни аниқлаш мақсадида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш;

жорий этиладиган янги чекловлар, рухсат бериш тартиб-таомилларининг янги турлари, лицензияларни, шунингдек, рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни ёки лицензияларни олиш учун қўшимча талаблар ёки шартларни ҳамда техник тартибга солиш талабларининг жорий этилишини ўрганиш;

энг яхши таклифларни танлаш, тендер, аукцион, биржа ва бошқа савдоларга қўйиладиган монополияга қарши талабларга амал қилинишини таҳлил қилиш;

давлат харидларининг рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини ўрганиш;

аниқланган рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш ҳолатларини таҳлил қилиш;

рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини қўллаш амалиётини мониторинг ва таҳлил қилиш;

рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хатарларини камайтириш бўйича ишлаб чиқилган ва амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини мунтазам равишда баҳолаш;

хўжалик юритувчи субъект томонидан ўзининг устун ҳолатини суиистеъмол қилишга, монопол юқори ёки монопол паст нархларни ўрнатишга, контрагентларга манфаатсиз ва чекловчи шартнома шартларини мажбуран қабул қилдиришга, тил бириктиришлар, келишувлар ва келишилган ҳаракатларни аниқлаш, бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг товар бозорига киришига тўсиқлар яратишга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларни ўрганиш;

хўжалик юритувчи субъектнинг рақобат тартиб-таомилларини, шу жумладан, энг яхши таклифларни танлашда, тендерларда, аукционларда, биржаларда ва бошқа савдоларни ўтказиш ва уларда қатнашиш бўйича талабларга амал қилишини ўрганиш;

вужудга келиш эҳтимоли бўлган монополияга қарши хатарларни таҳлил қилиш ва уларнинг рўйхатини комплаенс-хатарлар харитаси кўринишида тузиш;

рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хатарларини камайтириш бўйича ишлаб чиқилган ва амалга оширилаётган тадбирларнинг самарадорлигини мунтазам равишда баҳолаш.

республика ижро этувчи органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар ва юридик шахслар бирлашмалари фаолиятининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, монополияга қарши комплаенс тизимининг самарали ишлашига қаратилган бошқа чора-тадбирлар ҳам амалга оширилади.

12. Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш бўйича аниқланадиган хатарлар масъул шахс (бўлинма) томонидан мазкур низомга иловага мувофиқ даражалар бўйича тақсимланади.

13. Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хатарлари бўйича ўтказилган баҳолаш ишлари асосида масъул шахс (бўлинма) томонидан хатарлар тавсифи тузилади, унга хатарларнинг пайдо бўлиш сабаблари ва шартларини баҳолаш ишлари ҳам киритилади.

14. Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хатарларини таҳлил қилиш, аниқлаш ва баҳолаш тўғрисидаги ахборот монополияга қарши комплаенс ҳақидаги ҳисоботга киритилади.

4-боб. Монополияга қарши комплаенс тизимининг ишлаш самарадорлигини баҳолаш

15. Масъул шахс республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда, хўжалик юритувчи субъектларда ва юридик шахслар бирлашмаларида монополияга қарши комплаенс тизимининг самарадорлигини баҳолаш учун асосий кўрсаткичлар белгиланади.

16. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда, хўжалик юритувчи субъектлар ва юридик шахслар бирлашмаларида монополияга қарши комплаенс тизимининг самарадорлигини баҳолаш бўйича асосий кўрсаткичларни ҳисоблаш методикаси монополияга қарши орган томонидан ишлаб чиқилади.

17. Масъул шахс (бўлим) республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда, хўжалик юритувчи субъектларда ва юридик шахслар бирлашмаларида монополияга қарши комплаенс тизимининг эришилган асосий самарадорлик кўрсаткичларини баҳолайди (йилда камида бир марта).

18. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда, хўжалик юритувчи субъектларда ва юридик шахслар бирлашмаларида монополияга қарши комплаенс тизимининг самарадорлигини баҳолаш бўйича асосий кўрсаткичларга эришилгани тўғрисидаги ахборот монополияга қарши комплаенс ҳақидаги ҳисоботга киритилади.

5-боб. Монополияга қарши комплаенс ҳақидаги ҳисобот

19. Монополияга қарши комплаенс ҳақидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига қамраб олади:

рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хатарлари бўйича ўтказилган баҳолаш ишларининг натижалари ҳамда камайтириш бўйича чора-тадбирларнинг бажарилиши;

монополияга қарши комплаенс тизимининг асосий самарадорлик кўрсаткичларига эришилгани ҳақидаги ахборот.

20. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар ва юридик шахслар бирлашмалари томонидан тасдиқланган монополияга қарши комплаенс бўйича ҳисобот ўзларининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади ва уч иш куни ичида монополияга қарши органга юборилади.

6-боб. Якунловчи қоидалар

21. Мазкур низомни қўллаш билан боғлиқ низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

22. Мазкур низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 мартдаги 114-сон қарорига 2-ИЛОВА

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш бўйича

Т/р Чора-тадбир номи Амалга ошириш механизми Бажариш муддати Масъул ижрочилар I. Монополияга қарши комплаенс маданияти ва сиёсатини жорий қилиш 1. Монополияга қарши комплаенс фаолиятини ташкил этиш. Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 6 июлдаги ПФ-6019-сон Фармонга 5-илова билан тасдиқланган рўйхатга киритилган давлат иштирокидаги корхоналар, табиий монополия субъектлари, товар ёки молия бозорида устун мавқега эга хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек охирги уч йилда товар сотишдан олинган жами тушумининг ўртача йиллик миқдори 30 миллиард сўмдан ошадиган корпоратив буюртмачиларда (кейинги ўринларда — хўжалик юритувчи субъектлар) монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш. 2021 — 2024 йй. Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, «Uzbekistan Airways» АЖ, «Кварц» АЖ, «Асака» акциядорлик тижорат банки, «UzAuto motors» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Навоийазот» АЖ, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Қизилқумцемент» АЖ, хўжалик юритувчи субъектлари, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги 2. Хавфларни баҳолаш тартибини ташкил этиш. Хавфларни баҳолаш тартиб қоидалари бўйича ички низомлар ва (ёки) кўрсатмаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2021 йил апрель Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, «Uzbekistan Airways» АЖ, «Кварц» АЖ, «Асака» акциядорлик тижорат банки, «UzAuto motors» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Навоийазот» АЖ, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Қизилқумцемент» АЖ, хўжалик юритувчи субъектлари, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги 3. Жамиятда рақобат маданияти ва рақобатга қарши ҳар қандай хатти-ҳаракатларга нисбатан муросасизликни шакллантириш. 1. М онополияга қарши комплаенс тизимини жорий қилиш бўйича семинарлар, конференциялар ва амалий тренинглар ўтказиш. 2021 йил апрель-май Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги 2. Монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш ва унинг ижросини мониторинг қилиш, рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хавфларини аниқлаш, монополияга қарши комплаенс тизимини ишлаш самарадорлигининг асосий кўрсаткичлари ва уни баҳолаш тартибини назарда тутувчи намунавий низомни ишлаб чиқиш. 2021 йил апрель 3. Монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилган Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда илғор хорижий тажрибага асосан монополияга қарши комплаенснинг ишлаш самарадорлигини баҳолаш бўйича асосий кўрсаткичларни ҳисоблаш методикасини ишлаб чиқиш. 2022 йил 1 январга қадар 4. Кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнларига монополияга қарши комплаенс тизимни жорий этиш соҳасидаги Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Жаҳон банки ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотлари ва бошқа халқаро институтларнинг техник кўмагидан фойдаланган ҳолда халқаро экспертлар ва профессор-ўқитувчиларни жалб қилиш. Доимий II. Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига зид хатти-ҳаракатлар хавфларини баҳолаш 4. Барча фаолият турлари бўйича монополияга қарши хавфларни баҳолаш ва комплаенс хавфларини минималлаштириш. Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш хавфининг олдини олиш йиллик ҳаракатлар режасини («йўл харитаси») ишлаб чиқиш. Ҳар йили декабрь ойи Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, «Uzbekistan Airways» АЖ, «Кварц» АЖ, «Асака» акциядорлик тижорат банки, «UzAuto motors» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Навоийазот» АЖ, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Қизилқумцемент» АЖ, хўжалик юритувчи субъектлари, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги 5. Йўл харитасида белгиланган бандларнинг бажарилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш. 1. Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш хавфининг олдини олиш йиллик ҳаракатлар режасини («йўл харитаси») ишлаб чиқиш ва унинг бажарилиши бўйича доимий равишда мониторинг ишларини олиб бориш. 2. Рақобат ҳуқуқини қўллаш амалиёти тўғрисида доимий равишда маълумот тўплаш ва натижаларга кўра уларда рақобат ҳуқуқини қўллаш амалиётидаги ўзгаришлар ва асосий жиҳатлар бўйича таҳлилий ҳисобот тайёрлаш. 3. Рақобат қонунчилик ҳужжатлари нормаларини қўллаш амалиётидаги натижаларни муҳокама қилиш ва учрашувларини ўтказиш. Доимий Монополияга қарши курашиш қўмитаси III. Монополияга қарши комплаенсни жорий этиш самарадорлигини баҳолаш 6. Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш. Монополияга қарши комплаенс фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш учун асосий кўрсаткичларни ҳисоблаш методикасини ишлаб чиқиш. 2021 йил апрель Монополияга қарши курашиш қўмитаси 7. Монополияга қарши комплаенснинг самарадорлигини мониторинг қилиш. 1. Монополияга қарши комплаенс бўйича ҳисобот тайёрлаш: Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда рақобат тўғрисидаги қонун бузилиши хавфини баҳолаш натижалари тўғрисида; рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши хавфини камайтириш юзасидан кўрилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши тўғрисида; монополияга қарши комплаенснинг асосий кўрсаткичларига эришиш тўғрисида; монополияга қарши комплаенс фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш учун асосий кўрсаткичларни ҳисоблаш тўғрисида. Ҳар йили 15 декабрга қадар Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, «Uzbekistan Airways» АЖ, «Кварц» АЖ, «Асака» акциядорлик тижорат банки, «UzAuto motors» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Навоийазот» АЖ, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Қизилқумцемент» АЖ, хўжалик юритувчи субъектлари, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги 2. Монополияга қарши комплаенс тўғрисидаги ҳисоботни расмий веб-сайтга жойлаштириш ва монополияга қарши органга юбориш. Ҳар йили 25 декабрга қадар 8. Монополияга қарши комплаенсни амалга ошириш натижаларини баҳолаш. 1. Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши хавфини камайтириш бўйича ҳаракатлар харитаси (йўл харитасини) амалга ошириш натижаларини ўрганиш. 2. Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши хавфини баҳолаш натижаларини таҳлил қилиш орқали тавсиялар ишлаб чиқиш. 3. Монополияга қарши комплаенс кўрсаткичларининг бажарилиши ҳақидаги натижаларни баҳолаш. Ҳар йили, январь-февраль Монополияга қарши курашиш қўмитаси

Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш ва унинг ишлаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш даражаси бўйича

Эҳтимолликни баҳолаш (юз бериш эҳтимоллари) Оқибатлар даражаси Паст Ўртача Юқори Юқори эҳтимоллик Ўртача эҳтимоллик Паст эҳтимоллик

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 2 март,

114-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.03.2021 й., 09/21/114/0175-сон; 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон; 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

“YOʻL XARITASI”

NAMUNAVIY XAVFLAR TASNIFI *

Monopoliyaga qarshi komplayens tizimini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Raqobat muhitini yanada rivojlantirish va iqtisodiyotdagi davlat ishtirokini qisqartirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 6-iyuldagi PF-6019-son Farmonining ijrosini taʼminlash, shuningdek, raqobat toʻgʻrisidagi qonun talablarining buzilish xavfining oldini olish va biznes yuritishning korporativ standartlarini joriy etishga oid samarali tizimni tashkil etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasining “Raqobat toʻgʻrisida”gi Qonuni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Raqobat muhitini yanada rivojlantirish va iqtisodiyotdagi davlat ishtirokini qisqartirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 6-iyuldagi PF-6019-son Farmoniga (keyingi oʻrinlarda — Farmon) muvofiq faoliyatning raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiqligini taʼminlash, ularning buzilish xatarlarini aniqlash va mazkur xatarlarning oldini olish boʻyicha ichki tashkiliy tartib-taomillar tizimi (monopoliyaga qarshi komplayens):

respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari, shu jumladan, faoliyatning ayrim turlarini litsenziyalashni, ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatlar berishni amalga oshiruvchi, maxsus elektron tizim orqali xabarnomalarni qabul qiluvchi, roʻyxatdan yoki akkreditatsiyadan oʻtkazish vakolatlari berilgan davlat muassasalari, shuningdek, davlat maqsadli jamgʻarmalarida (keyingi oʻrinlarda — respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlar);

tovar yoki moliya bozorida ustun mavqega ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyektlarda;

oxirgi uch yilda tovarlarni realizatsiya qilishdan olingan tushumning oʻrtacha yillik miqdori bazaviy hisoblash miqdorining yuz ming baravaridan oshadigan hamda ustav fondining (ustav kapitalining) 50 foizi va undan ortigʻi davlatga tegishli boʻlgan yuridik shaxslarda;

oxirgi uch yilda tovarlarni realizatsiya qilishdan olingan tushumning oʻrtacha yillik miqdori bazaviy hisoblash miqdorining yuz ming baravaridan oshadigan hamda ustav fondining (ustav kapitalining) 50 foizi va undan ortigʻi ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) davlat ulushi 50 foizni va undan ortiqni tashkil etadigan yuridik shaxsga tegishli boʻlgan yuridik shaxslarda;

yuridik shaxslarning birlashmalarida joriy etilishi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Belgilansinki:

a) monopoliyaga qarshi komplayens tizimi faoliyatning raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga muvofiqligini taʼminlash, ularning buzilishi xatarlarini aniqlash va mazkur xatarlarning oldini olish boʻyicha ichki tashkiliy tartib-taomillar tizimini oʻz ichiga oladi;

b) quyidagilar monopoliyaga qarshi komplayens tizimining asosiy vazifalari hisoblanadi:

respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlar, xoʻjalik yurituvchi subyektlar va yuridik shaxslar birlashmalari faoliyatining raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik talablariga muvofiqligini taʼminlash hamda monitoring qilish;

raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik talablarining buzilish xatarlarini boshqarish;

respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlar, xoʻjalik yurituvchi subyektlar hamda yuridik shaxslar birlashmalari tomonidan raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik talablarining buzilishlarini aniqlash va ularning oldini olish;

insofli raqobatni shakllantirish va tartibga solish.

3. Quyidagilar:

raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablariga ichki muvofiqlikni taʼminlashni nazarda tutuvchi Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlar, xoʻjalik yurituvchi subyektlar hamda yuridik shaxslar birlashmalarida monopoliyaga qarshi komplayens tizimini joriy etish va uning ishlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlar hamda xoʻjalik yurituvchi subyektlarda monopoliyaga qarshi komplayens tizimini joriy etish boʻyicha “yoʻl xaritasi” 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 2-martdagi 114-son qaroriga 1-ILOVA

Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlar, xoʻjalik yurituvchi subyektlar, yuridik shaxslarning birlashmalarida monopoliyaga qarshi komplayens tizimini joriy etish va uning ishlash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom quyidagilarda monopoliyaga qarshi komplayens tizimini joriy etish, uning faoliyat yuritish va monitoring qilish tartibini belgilaydi:

respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari, shu jumladan, faoliyatning ayrim turlarini litsenziyalashni, ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatlar berishni amalga oshiruvchi, maxsus elektron tizim orqali xabarnomalarni qabul qiluvchi, roʻyxatdan yoki akkreditatsiyadan oʻtkazish vakolatlari berilgan davlat muassasalari, shuningdek, davlat maqsadli jamgʻarmalarida (keyingi oʻrinlarda — respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlar);

tovar yoki moliya bozorida ustun mavqega ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyektlarda;

oxirgi uch yilda tovarlarni realizatsiya qilishdan olingan tushumining oʻrtacha yillik miqdori bazaviy hisoblash miqdorining yuz ming baravaridan oshadigan hamda ustav fondining (ustav kapitalining) 50 foizi va undan ortigʻi davlatga tegishli boʻlgan yuridik shaxslarda;

oxirgi uch yilda tovarlarni realizatsiya qilishdan olingan tushumining oʻrtacha yillik miqdori bazaviy hisoblash miqdorining yuz ming baravaridan oshadigan hamda ustav fondining (ustav kapitalining) 50 foizi va undan ortigʻi ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) davlat ulushi 50 foizni va undan ortiqni tashkil etadigan yuridik shaxsga tegishli boʻlgan yuridik shaxslarda;

yuridik shaxslarning birlashmalarida.

2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

monopoliyaga qarshi kurashish organi — Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi va uning hududiy boshqarmalari;

monopoliyaga qarshi komplayens — faoliyatning raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik talablariga muvofiqligini taʼminlash, ularning buzilishi xatarlarini aniqlash va mazkur xatarlarning oldini olish boʻyicha ichki tashkiliy tartib-taomillar tizimi;

monopoliyaga qarshi komplayens toʻgʻrisidagi hisobot — davlat boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik yurituvchi subyektlarda raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga amal qilinishini tashkil etish haqidagi axborotni oʻz ichiga oladigan hujjat;

masʼul shaxs (boʻlinma) — respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlar, yuridik shaxslar birlashmasi rahbariga, xoʻjalik yurituvchi subyektlar, ijro etuvchi organga yoki kuzatuv kengashiga bevosita boʻysunadigan va monopoliyaga qarshi komplayens tizimini ishlab chiqish, joriy etish va uning tegishli monitoringini, shuningdek, ishlashini taʼminlash uchun masʼul boʻlgan alohida tarkibiy boʻlinma yoki shaxs;

savdolar — tovar va xizmatlarni xarid qilish va sotish bilan bogʻliq boʻlgan taomillar, shu jumladan, elektron savdo taomillari;

xoʻjalik yurituvchi subyektlar — tovar yoki moliya bozorida ustun mavqega ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyektlar, oxirgi uch yilda tovarlarni realizatsiya qilishdan olingan tushumning oʻrtacha yillik miqdori bazaviy hisoblash miqdorining yuz ming baravaridan oshadigan hamda ustav fondining (ustav kapitalining) 50 foizi va undan ortigʻi davlatga tegishli boʻlgan yuridik shaxslar, oxirgi uch yilda tovarlarni realizatsiya qilishdan olingan tushumning oʻrtacha yillik miqdori bazaviy hisoblash miqdorining yuz ming baravaridan oshadigan hamda ustav fondining (ustav kapitalining) 50 foizi va undan ortigʻi ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) davlat ulushi 50 foizni va undan ortiqni tashkil etadigan yuridik shaxsga tegishli boʻlgan yuridik shaxslar.

3. Mazkur Nizom quyidagilar uchun tatbiq etiladi:

respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlar;

xoʻjalik yurituvchi subyektlar;

yuridik shaxslarning birlashmalari.

4. Quyidagilar monopoliyaga qarshi komplayens tizimining asosiy vazifalari hisoblanadi:

respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlar, xoʻjalik yurituvchi subyektlar hamda yuridik shaxslar birlashmalari faoliyatining raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik talablariga muvofiqligini taʼminlash hamda monitoring qilish;

raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik talablarining buzilishi xatarlarini boshqarish;

respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlar, xoʻjalik yurituvchi subyektlar hamda yuridik shaxslar birlashmalari tomonidan raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik talablarining buzilishlarini aniqlash va ularning oldini olish;

insofli raqobatni shakllantirish va tartibga solish.

2-bob. Monopoliyaga qarshi komplayens tizimini tashkil etish

5. Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlarda, xoʻjalik yurituvchi subyektlar va yuridik shaxslar birlashmalarida monopoliyaga qarshi komplayensni joriy etish, uning ishlashini taʼminlash hamda monitoring qilish maqsadida tashkiliy tuzilma, shtatdagi xodimlari soni va faoliyat xususiyatiga muvofiq masʼul shaxs (boʻlinma) tayinlanadi.

Xoʻjalik yurituvchi subyektlarda monopoliyaga qarshi komplayens tizimini joriy etish, uning faoliyat yuritishini taʼminlash va monitoring qilish ichki audit xizmatiga yuklanishi mumkin.

Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlarda, xoʻjalik yurituvchi subyektlar yuridik shaxslar birlashmalarida monopoliyaga qarshi komplayens tizimini tashkil etish va uning ishlash samaradorligini baholash respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlarda rahbar tomonidan va xoʻjalik yurituvchi subyektlarda ijro etuvchi organ yoki kuzatuv kengashi tomonidan amalga oshiriladi.

6. Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlarda, xoʻjalik yurituvchi subyektlarda va yuridik shaxslar birlashmalarida monopoliyaga qarshi komplayens tizimini joriy etish, uning ishlashini taʼminlash hamda monitoring qilish masʼul shaxs (boʻlinma) tomonidan amalga oshiriladi.

7. Masʼul shaxs (boʻlinma) quyidagilarni amalga oshiradi:

raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablari buzilishini monitoring qiladi;

faoliyatga tegishli materiallarni tahlil qiladi (shu jumladan, raqobatni va (yoki) isteʼmolchilarning huquq va manfaatlarini cheklaydigan normalarni aniqlashga qaratilgan ichki hujjatlarni xatlovdan oʻtkazadi), aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etishga yoʻnaltirilgan choralarni ishlab chiqadi;

raqobat cheklovlarini keltirib chiqarishi mumkin boʻlgan omillarni aniqlaydi va ularni bartaraf etish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi;

monopoliyaga qarshi komplayens tizimining faoliyat yuritishi bilan bogʻliq masalalar boʻyicha boshqa tuzilmaviy boʻlinmalar bilan oʻzaro aloqalarni muvofiqlashtiradi;

raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablari buzilish bilan bogʻliq ichki oʻrganish ishlarini tashkil etadi;

monopoliyaga qarshi kurashish organi bilan raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablari buzilishi boʻyicha oʻzaro axborot almashadi;

raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablarining buzilish xatarlarini kamaytirish maqsadida bir yilga moʻljallangan “yoʻl xaritasi”ni ishlab chiqadi va amalga oshirilishini taʼminlaydi;

monopoliyaga qarshi komplayens tizimini tashkil etish boʻyicha ichki nizom ishlab chiqadi hamda uning belgilangan tartibda tasdiqlanishini taʼminlaydi;

raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari oʻzgarishlarni monitoring qiladi, shuningdek, idoraviy hujjatlarga tegishli oʻzgartirishlar kiritish yuzasidan takliflar kiritadi;

raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablarining buzilish xatarlarini aniqlaydi, xatarlar bilan bogʻliq holatlar hisobini yuritadi va yuzaga kelish ehtimolini belgilaydi;

respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlarda, xoʻjalik yurituvchi subyektlar va yuridik shaxslar birlashmalari faoliyatida raqobat cheklovlarini keltirib chiqarishi mumkin boʻlgan manfaatlar toʻqnashuvini aniqlaydi, bartaraf etish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi;

respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlarda, xoʻjalik yurituvchi subyektlar va yuridik shaxslar birlashmalarining xodimlariga raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablariga amal qilish bilan bogʻliq masalalar boʻyicha maslahatlar beradi;

monopoliyaga qarshi komplayens masalalari boʻyicha muntazam ravishda treninglar oʻtkazadi;

respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlarda, xoʻjalik yurituvchi subyektlar hamda yuridik shaxslar birlashmalari tomonidan qabul qilinadigan hujjatlarning loyihalarini oʻrganadi va raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablarining buzilishini keltirib chiqarishi mumkin boʻlgan normalar aniqlangan taqdirda, bu haqda rahbarni xabardor qiladi;

davlat boshqaruvi organlarining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahar va viloyatlar hududiy organlari oʻzlarining hududiy boʻlinmalarida monopoliyaga qarshi komplayens tizimining joriy etilishi va samarali faoliyat koʻrsatishini tashkil etadi;

har yili birinchi fevralga qadar monopoliyaga qarshi komplayens haqidagi hisobotni respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlar, xoʻjalik yurituvchi subyektlar va yuridik shaxslar birlashmalarining rahbariyatiga tasdiqlash uchun taqdim etadi.

8. Masʼul shaxsning (boʻlinmaning masʼul xodimlarining) lavozimga tayinlanishi va lavozimdan ozod etilishi:

respublika ijro etuvchi hokimiyat organida — rahbar tomonidan;

respublika ijro etuvchi hokimiyat organlarining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahar va viloyat hududiy organlarida — mazkur organlarining rahbarlari tomonidan;

mahalliy davlat hokimiyat organlarida — viloyat, tuman (shahar) mahalliy davlat hokimiyat organi rahbari tomonidan;

yuridik shaxslar birlashmalarida — rahbar tomonidan;

xoʻjalik yurituvchi subyektda — ijro etuvchi organ tomonidan kuzatuv kengashi (agar mavjud boʻlsa) bilan kelishilgan holda, monopoliyaga qarshi organni xabardor qilgan holda amalga oshiriladi.

Bunda monopoliyaga qarshi organni xabardor qilish quyidagi tartibda amalga oshiriladi:

respublika ijro etuvchi hokimiyat organi — Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasini;

respublika ijro etuvchi hokimiyat organlarining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahar va viloyatlar hududiy organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik yurituvchi subyektlar — Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasining tegishli hududiy boshqarmalariga xabarnoma yuboradi.

Masʼul shaxs (boʻlinma) respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlarda, yuridik shaxslar birlashmalarida rahbarga, xoʻjalik yurituvchi subyektda ijro etuvchi organga yoki kuzatuv kengashiga (agar mavjud boʻlsa) boʻysunadi va hisobdor boʻladi.

9. Masʼul shaxs (boʻlinmaning masʼul xodimlari) lavozimiga nomzod quyidagi talablarga javob berishi lozim:

iqtisodiyot, boshqaruv tizimi (menejment), huquq yoxud respublika ijro etuvchi hokimiyat organi yoki xoʻjalik yurituvchi subyekt faoliyatining asosiy yoʻnalishlaridan biri boʻyicha oliy maʼlumotga ega boʻlishi;

ustuvor ravishda komplayens, xatarlarni boshqarish, ichki audit yoxud davlat organi yoki xoʻjalik yurituvchi subyekt faoliyatini yuridik taʼminlash yoʻnalishlari boʻyicha kamida bir yillik ish tajribasining mavjudligi.

10. Monopoliyaga qarshi kurashish organi:

respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlarda, xoʻjalik yurituvchi subyektlar va yuridik shaxslar birlashmalarida monopoliyaga qarshi komplayens tizimini joriy etish va faoliyatini yuritishda hamda raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablarining buzilish xatarlarini kamaytirish boʻyicha bir yilga moʻljallangan “yoʻl xaritasi”ning ishlab chiqilishida koʻmaklashadi;

raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablarining buzilish xatarlarini kamaytirish boʻyicha “yoʻl xaritasi”ni amalga oshirish natijalarini oʻrganadi;

monopoliyaga qarshi komplayens tizimining asosiy samaradorlik koʻrsatkichlarining bajarilish natijalarini baholaydi;

respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlar, xoʻjalik yurituvchi subyektlar va yuridik shaxslar birlashmalari tomonidan taqdim etilgan monopoliyaga qarshi komplayens haqidagi hisobotni oʻrganadi hamda kamchiliklar va qonunbuzarliklar aniqlangan taqdirda, respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlar, xoʻjalik yurituvchi subyektlar yuridik shaxslar birlashmalariga tegishli ogohlantirishlar beradi;

konsalting kompaniyalarni jalb etgan holda monopoliyaga qarshi komplayens tizimini joriy etish boʻyicha seminarlar, konferensiyalar va amaliy treninglarni tashkil qiladi;

monopoliyaga qarshi komplayens tizimini joriy etish va uning ishlashini taʼminlash hamda monitoring qilish, raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablarining buzilish xatarlarini aniqlash va baholash, monopoliyaga qarshi komplayens tizimi samaradorligining asosiy koʻrsatkichlari va uni baholash tartibi hamda boshqa chora-tadbirlarni nazarda tutuvchi namunaviy nizomni ishlab chiqib tasdiqlaydi, respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlar, xoʻjalik yurituvchi subyektlar va yuridik shaxslar birlashmalariga yetkazadi hamda Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytida joylashtiradi.

3-bob. Raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablarining buzilishini aniqlash

11. Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlar, xoʻjalik yurituvchi subyektlar va yuridik shaxslar birlashmalarida raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablarining buzilish xatarlarini aniqlash maqsadida masʼul shaxs (boʻlinma) tomonidan quyidagilar amalga oshiriladi:

raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablarining buzilishiga yoki bozorda raqobatni cheklashga olib keladigan normalar va qoidalarni aniqlash maqsadida normativ-huquqiy hujjatlarni oʻrganish;

joriy etiladigan yangi cheklovlar, ruxsat berish tartib-taomillarining yangi turlari, litsenziyalarni, shuningdek, ruxsat berish xususiyatiga ega hujjatlarni yoki litsenziyalarni olish uchun qoʻshimcha talablar yoki shartlarni hamda texnik tartibga solish talablarining joriy etilishini oʻrganish;

eng yaxshi takliflarni tanlash, tender, auksion, birja va boshqa savdolarga qoʻyiladigan monopoliyaga qarshi talablarga amal qilinishini tahlil qilish;

davlat xaridlarining raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiqligini oʻrganish;

aniqlangan raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablarini buzish holatlarini tahlil qilish;

raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarini qoʻllash amaliyotini monitoring va tahlil qilish;

raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablarining buzilish xatarlarini kamaytirish boʻyicha ishlab chiqilgan va amalga oshirilayotgan chora-tadbirlar samaradorligini muntazam ravishda baholash;

xoʻjalik yurituvchi subyekt tomonidan oʻzining ustun holatini suiisteʼmol qilishga, monopol yuqori yoki monopol past narxlarni oʻrnatishga, kontragentlarga manfaatsiz va cheklovchi shartnoma shartlarini majburan qabul qildirishga, til biriktirishlar, kelishuvlar va kelishilgan harakatlarni aniqlash, boshqa xoʻjalik yurituvchi subyektlarning tovar bozoriga kirishiga toʻsiqlar yaratishga olib keladigan yoki olib kelishi mumkin boʻlgan harakatlarni oʻrganish;

xoʻjalik yurituvchi subyektning raqobat tartib-taomillarini, shu jumladan, eng yaxshi takliflarni tanlashda, tenderlarda, auksionlarda, birjalarda va boshqa savdolarni oʻtkazish va ularda qatnashish boʻyicha talablarga amal qilishini oʻrganish;

vujudga kelish ehtimoli boʻlgan monopoliyaga qarshi xatarlarni tahlil qilish va ularning roʻyxatini komplayens-xatarlar xaritasi koʻrinishida tuzish;

raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablarining buzilish xatarlarini kamaytirish boʻyicha ishlab chiqilgan va amalga oshirilayotgan tadbirlarning samaradorligini muntazam ravishda baholash.

respublika ijro etuvchi organlari va boshqa tashkilotlar, xoʻjalik yurituvchi subyektlar va yuridik shaxslar birlashmalari faoliyatining xususiyatidan kelib chiqqan holda, monopoliyaga qarshi komplayens tizimining samarali ishlashiga qaratilgan boshqa chora-tadbirlar ham amalga oshiriladi.

12. Raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablarining buzilish boʻyicha aniqlanadigan xatarlar masʼul shaxs (boʻlinma) tomonidan mazkur nizomga ilovaga muvofiq darajalar boʻyicha taqsimlanadi.

13. Raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablarining buzilish xatarlari boʻyicha oʻtkazilgan baholash ishlari asosida masʼul shaxs (boʻlinma) tomonidan xatarlar tavsifi tuziladi, unga xatarlarning paydo boʻlish sabablari va shartlarini baholash ishlari ham kiritiladi.

14. Raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablarining buzilish xatarlarini tahlil qilish, aniqlash va baholash toʻgʻrisidagi axborot monopoliyaga qarshi komplayens haqidagi hisobotga kiritiladi.

4-bob. Monopoliyaga qarshi komplayens tizimining ishlash samaradorligini baholash

15. Masʼul shaxs respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlarda, xoʻjalik yurituvchi subyektlarda va yuridik shaxslar birlashmalarida monopoliyaga qarshi komplayens tizimining samaradorligini baholash uchun asosiy koʻrsatkichlar belgilanadi.

16. Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlarda, xoʻjalik yurituvchi subyektlar va yuridik shaxslar birlashmalarida monopoliyaga qarshi komplayens tizimining samaradorligini baholash boʻyicha asosiy koʻrsatkichlarni hisoblash metodikasi monopoliyaga qarshi organ tomonidan ishlab chiqiladi.

17. Masʼul shaxs (boʻlim) respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlarda, xoʻjalik yurituvchi subyektlarda va yuridik shaxslar birlashmalarida monopoliyaga qarshi komplayens tizimining erishilgan asosiy samaradorlik koʻrsatkichlarini baholaydi (yilda kamida bir marta).

18. Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlarda, xoʻjalik yurituvchi subyektlarda va yuridik shaxslar birlashmalarida monopoliyaga qarshi komplayens tizimining samaradorligini baholash boʻyicha asosiy koʻrsatkichlarga erishilgani toʻgʻrisidagi axborot monopoliyaga qarshi komplayens haqidagi hisobotga kiritiladi.

5-bob. Monopoliyaga qarshi komplayens haqidagi hisobot

19. Monopoliyaga qarshi komplayens haqidagi hisobot quyidagilarni oʻz ichiga qamrab oladi:

raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablarining buzilish xatarlari boʻyicha oʻtkazilgan baholash ishlarining natijalari hamda kamaytirish boʻyicha chora-tadbirlarning bajarilishi;

monopoliyaga qarshi komplayens tizimining asosiy samaradorlik koʻrsatkichlariga erishilgani haqidagi axborot.

20. Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlar, xoʻjalik yurituvchi subyektlar va yuridik shaxslar birlashmalari tomonidan tasdiqlangan monopoliyaga qarshi komplayens boʻyicha hisobot oʻzlarining rasmiy veb-saytida joylashtiriladi va uch ish kuni ichida monopoliyaga qarshi organga yuboriladi.

6-bob. Yakunlovchi qoidalar

21. Mazkur nizomni qoʻllash bilan bogʻliq nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.

22. Mazkur nizom talablarini buzishda aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 2-martdagi 114-son qaroriga 2-ILOVA

Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlar, xoʻjalik yurituvchi subyektlarda monopoliyaga qarshi komplayens tizimini joriy etish boʻyicha

T/r Chora-tadbir nomi Amalga oshirish mexanizmi Bajarish muddati Masʼul ijrochilar I. Monopoliyaga qarshi komplayens madaniyati va siyosatini joriy qilish 1. Monopoliyaga qarshi komplayens faoliyatini tashkil etish. Davlat boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Raqobat muhitini yanada rivojlantirish va iqtisodiyotdagi davlat ishtirokini qisqartirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 6-iyuldagi PF-6019-son Farmonga 5-ilova bilan tasdiqlangan roʻyxatga kiritilgan davlat ishtirokidagi korxonalar, tabiiy monopoliya subyektlari, tovar yoki moliya bozorida ustun mavqega ega xoʻjalik yurituvchi subyektlar, shuningdek oxirgi uch yilda tovar sotishdan olingan jami tushumining oʻrtacha yillik miqdori 30 milliard soʻmdan oshadigan korporativ buyurtmachilarda (keyingi oʻrinlarda — xoʻjalik yurituvchi subyektlar) monopoliyaga qarshi komplayens tizimini joriy etish. 2021 — 2024 yy. Davlat boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, “Uzbekistan Airways” AJ, “Kvars” AJ, “Asaka” aksiyadorlik tijorat banki, “UzAuto motors” AJ, “Oʻztransgaz” AJ, “Navoiyazot” AJ, “Issiqlik elektr stansiyalari” AJ, “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ, “Qizilqumsement” AJ, xoʻjalik yurituvchi subyektlari, Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi, Davlat aktivlarini boshqarish agentligi 2. Xavflarni baholash tartibini tashkil etish. Xavflarni baholash tartib qoidalari boʻyicha ichki nizomlar va (yoki) koʻrsatmalarni ishlab chiqish va tasdiqlash. 2021-yil aprel Davlat boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, “Uzbekistan Airways” AJ, “Kvars” AJ, “Asaka” aksiyadorlik tijorat banki, “UzAuto motors” AJ, “Oʻztransgaz” AJ, “Navoiyazot” AJ, “Issiqlik elektr stansiyalari” AJ, “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ, “Qizilqumsement” AJ, xoʻjalik yurituvchi subyektlari, Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi, Davlat aktivlarini boshqarish agentligi 3. Jamiyatda raqobat madaniyati va raqobatga qarshi har qanday xatti-harakatlarga nisbatan murosasizlikni shakllantirish. 1. M onopoliyaga qarshi komplayens tizimini joriy qilish boʻyicha seminarlar, konferensiyalar va amaliy treninglar oʻtkazish. 2021-yil aprel-may Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi, Davlat aktivlarini boshqarish agentligi 2. Monopoliyaga qarshi komplayens tizimini joriy etish va uning ijrosini monitoring qilish, raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablarining buzilish xavflarini aniqlash, monopoliyaga qarshi komplayens tizimini ishlash samaradorligining asosiy koʻrsatkichlari va uni baholash tartibini nazarda tutuvchi namunaviy nizomni ishlab chiqish. 2021-yil aprel 3. Monopoliyaga qarshi komplayens tizimi joriy etilgan Davlat boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik yurituvchi subyektlarda ilgʻor xorijiy tajribaga asosan monopoliyaga qarshi komplayensning ishlash samaradorligini baholash boʻyicha asosiy koʻrsatkichlarni hisoblash metodikasini ishlab chiqish. 2022-yil 1-yanvarga qadar 4. Kadrlarni tayyorlash va malakasini oshirish jarayonlariga monopoliyaga qarshi komplayens tizimni joriy etish sohasidagi Yevropa tiklanish va taraqqiyot banki, Jahon banki hamda Yevropada xavfsizlik va hamkorlik tashkilotlari va boshqa xalqaro institutlarning texnik koʻmagidan foydalangan holda xalqaro ekspertlar va professor-oʻqituvchilarni jalb qilish. Doimiy II. Raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga zid xatti-harakatlar xavflarini baholash 4. Barcha faoliyat turlari boʻyicha monopoliyaga qarshi xavflarni baholash va komplayens xavflarini minimallashtirish. Raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablarini buzish xavfining oldini olish yillik harakatlar rejasini (“yoʻl xaritasi”) ishlab chiqish. Har yili dekabr oyi Davlat boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, “Uzbekistan Airways” AJ, “Kvars” AJ, “Asaka” aksiyadorlik tijorat banki, “UzAuto motors” AJ, “Oʻztransgaz” AJ, “Navoiyazot” AJ, “Issiqlik elektr stansiyalari” AJ, “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ, “Qizilqumsement” AJ, xoʻjalik yurituvchi subyektlari, Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi, Davlat aktivlarini boshqarish agentligi 5. Yoʻl xaritasida belgilangan bandlarning bajarilishi yuzasidan monitoringni amalga oshirish. 1. Raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablarini buzish xavfining oldini olish yillik harakatlar rejasini (“yoʻl xaritasi”) ishlab chiqish va uning bajarilishi boʻyicha doimiy ravishda monitoring ishlarini olib borish. 2. Raqobat huquqini qoʻllash amaliyoti toʻgʻrisida doimiy ravishda maʼlumot toʻplash va natijalarga koʻra ularda raqobat huquqini qoʻllash amaliyotidagi oʻzgarishlar va asosiy jihatlar boʻyicha tahliliy hisobot tayyorlash. 3. Raqobat qonunchilik hujjatlari normalarini qoʻllash amaliyotidagi natijalarni muhokama qilish va uchrashuvlarini oʻtkazish. Doimiy Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi III. Monopoliyaga qarshi komplayensni joriy etish samaradorligini baholash 6. Davlat boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik yurituvchi subyektlarda monopoliyaga qarshi komplayens faoliyatining samaradorligini baholash. Monopoliyaga qarshi komplayens faoliyatining samaradorligini baholash uchun asosiy koʻrsatkichlarni hisoblash metodikasini ishlab chiqish. 2021-yil aprel Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi 7. Monopoliyaga qarshi komplayensning samaradorligini monitoring qilish. 1. Monopoliyaga qarshi komplayens boʻyicha hisobot tayyorlash: Davlat boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik yurituvchi subyektlarda raqobat toʻgʻrisidagi qonun buzilishi xavfini baholash natijalari toʻgʻrisida; raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari buzilishi xavfini kamaytirish yuzasidan koʻrilgan chora-tadbirlarning amalga oshirilishi toʻgʻrisida; monopoliyaga qarshi komplayensning asosiy koʻrsatkichlariga erishish toʻgʻrisida; monopoliyaga qarshi komplayens faoliyatining samaradorligini baholash uchun asosiy koʻrsatkichlarni hisoblash toʻgʻrisida. Har yili 15-dekabrga qadar Davlat boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, “Uzbekistan Airways” AJ, “Kvars” AJ, “Asaka” aksiyadorlik tijorat banki, “UzAuto motors” AJ, “Oʻztransgaz” AJ, “Navoiyazot” AJ, “Issiqlik elektr stansiyalari” AJ, “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ, “Qizilqumsement” AJ, xoʻjalik yurituvchi subyektlari, Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi, Davlat aktivlarini boshqarish agentligi 2. Monopoliyaga qarshi komplayens toʻgʻrisidagi hisobotni rasmiy veb-saytga joylashtirish va monopoliyaga qarshi organga yuborish. Har yili 25-dekabrga qadar 8. Monopoliyaga qarshi komplayensni amalga oshirish natijalarini baholash. 1. Raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari buzilishi xavfini kamaytirish boʻyicha harakatlar xaritasi (yoʻl xaritasini) amalga oshirish natijalarini oʻrganish. 2. Raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari buzilishi xavfini baholash natijalarini tahlil qilish orqali tavsiyalar ishlab chiqish. 3. Monopoliyaga qarshi komplayens koʻrsatkichlarining bajarilishi haqidagi natijalarni baholash. Har yili, yanvar-fevral Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi

Davlat boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik yurituvchi subyektlarda monopoliyaga qarshi komplayens tizimini joriy etish va uning ishlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablarining buzilish darajasi boʻyicha

Ehtimollikni baholash (yuz berish ehtimollari) Oqibatlar darajasi Past Oʻrtacha Yuqori Yuqori ehtimollik Oʻrtacha ehtimollik Past ehtimollik

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 2-mart,

114-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 03.03.2021-y., 09/21/114/0175-son; 11.07.2024-y., 09/24/405/0495-son; 10.11.2025-y., 09/25/709/1027-son)

lex.uz