UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 3-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 3 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 3 марта 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 3 March 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ТУЗИЛМАСИ

РЎЙХАТИ

Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги Абу Муин Насафий мажмуасини бошқариш ва ободонлаштириш дирекциясини ташкил этиш тўғрисида

Абу Муин Насафий илмий меросини ўрганиш ва кенг тарғиб этиш, Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги Абу Муин Насафий мажмуасидаги майдонлар, кўчалар, фавворалар ва бошқа ташқи объектларни ободонлаштириш ишларини ташкил этиш ҳамда бошқаришни янада такомиллаштириш, шунингдек, игнабаргли ва манзарали ўсимликлар қимматли турларининг ҳамда бутун мажмуанинг намунали тарзда сақланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг:

Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги таркибида давлат муассасаси шаклида юридик шахс мақомидаги Абу Муин Насафий мажмуасини бошқариш ва ободонлаштириш дирекциясини (кейинги ўринларда — Дирекция) ташкил этиш;

Қарши тумани «Қовчин» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Абу Муин Насафий мажмуасида (кейинги ўринларда — Мажмуа) жойлашган бино ва иншоотларни Дирекцияга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида текин бериш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги Ақида илми мактаби Мажмуа биносида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда мазкур қарорнинг 1-банди учинчи хатбошида кўрсатилган бино ва иншоотларни тегишли ҳудуди билан бирга топшириш, Дирекция эса қабул қилиб олиш чораларини кўрсин.

2. Қуйидагилар Дирекциянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ислом илм-фани, хусусан, ақида илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган Абу Муин Насафий илмий меросини ўрганиш ва кенг тарғиб этиш;

буюк алломаларимиз ҳаёти ва илмий мероси ҳақида халқчил ва оммабоп рисолалар нашр этиш;

Мажмуадаги майдонлар, кўчалар, парклар, фавворалар ҳамда бошқа ташқи ободонлаштириш объектларини шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидаларига мувофиқ сақлаш ва улардан фойдаланиш ишларини ўз вақтида ва сифатли ташкил этиш;

кўкаламзорлаштириш объектларини сақлаш ва улардан фойдаланиш, дарахтларни, буталарни, гулларни парвариш қилиш ва кўкаламзорлаштирилган майдончаларни таъмирлаш бўйича зарур ташкилий-агротехника ишларини амалга ошириш;

мукаммал ва жорий таъмирлашга доир пудрат шартномалари тузиш ҳамда сунъий суғориш тизимлари, насос станциялари, қудуқлар, йўл ва йўлкалар қаттиқ қопламаларининг соз ҳолатда бўлишини таъминлаш;

архитектура иншоотларидан фойдаланиш, уларни жорий ва мукаммал таъмирлаш ишларини ташкил этиш, шунингдек, соз ҳолатда сақлаш;

игнабаргли ва манзарали ўсимликларнинг қимматли турларини сақлаш, уларни парваришлаш, жойлаштириш ҳамда сақлаб қолиш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш, яшил майсаларни сақлаш, уларнинг зараркунандаларига ва касалликларига қарши курашишга доир комплекс агротехника тадбирларини, хизмат кўрсатиладиган ҳудудни янада кўкаламзорлаштириш ва обод қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

замонавий асбоб-ускуналар ва технологияларни жорий этган ҳолда ташқи ёритиш тармоқларини, сунъий суғориш ва фавворалар тизимларини сақлаш ва улардан фойдаланиш.

3. Қуйидагилар:

Абу Муин Насафий мажмуасини бошқариш ва ободонлаштириш дирекциясининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

2021 йилда Абу Муин Насафий мажмуасини бошқариш ва ободонлаштириш дирекциясини таъминлаш учун зарур махсус автотранспорт воситалари ва асбоб-ускуналар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги бир ой муддатда:

Дирекция уставини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

Дирекциянинг штатлар жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, штатларини малакали мутахассислар билан тўлдириш ҳамда унинг самарали фаолият олиб боришини таъминлаш билан боғлиқ бошқа зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.

5. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги:

Мажмуа ҳудудида жойлашган игнабаргли ва манзарали ўсимликлар қимматли турларини, кўчаларни ёритиш объектлари, фаввораларни ва бошқа ободонлаштириш объектларини хатловдан ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — ишчи гуруҳ) таркибини тасдиқласин;

ободонлаштириш объектларини белгиланган тартибда оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Дирекция ихтиёрига берсин;

Дирекцияни малакали муҳандис-техник ва ишлаб чиқариш ходимлари билан таъминласин;

Дирекцияга зарур маъмурий ва ишлаб чиқариш бинолари ажратиш ва жойлаштириш чораларини кўрсин;

ободонлаштириш ишларини шаҳарсозлик норма ва қоидалари, санитария нормалари ва қоидаларига қатъий риоя этган, шунингдек, Мажмуа ва унинг ташқи қиёфасига замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда, ташкил этсин ва амалга оширсин;

Мажмуани ободонлаштириш бўйича амалга ошириладиган ишларга ажратиладиган бюджет маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланилиши юзасидан доимий мониторинг олиб борсин.

6. Қуйидагилар Дирекцияни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши қарори билан ҳар йили тасдиқланадиган маҳаллий бюджет параметрларида ободонлаштириш учун назарда тутиладиган маблағлар доирасида ободонлаштириш объектларини сақлаш ва улардан фойдаланишга мақсадли йўналтириладиган маблағлар;

Дирекциянинг асосий фаолиятидан тушадиган маблағлар, шу жумладан, тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар;

Дирекцияга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилган бино ва иншоотларни белгиланган тартибда ижарага беришдан олинадиган даромадлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

7. Белгилаб қўйилсинки:

Дирекция директори Маданий мерос агентлиги директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

Дирекция ходимларига Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 1 апрелдаги 91-сон қарори билан тасдиқланган Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби татбиқ этилади;

Дирекция Мажмуага оператив бошқарув ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.

8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилсин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдуҳакимов ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокими З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 мартдаги 117-сон қарорига 1-ИЛОВА

Абу Муин Насафий мажмуасини бошқариш ва ободонлаштириш дирекциясининг

Директор Директор ўринбосари — бош муҳандис Директор ўринбосари — бош агроном Илмий-маърифий бўлим 4 Махсус автотранспорт, ёрдамчи механизмлар ва асбоб-ускуналардан фойдаланиш участкаси муҳандиси Кўкаламзорлаштириш ва ирригация участкаси агрономи Иқтисодий таҳлил бўлими иқтисодчиси Кадрлар бўйича инспектор Ободонлаштириш объектларини санитария жиҳатидан тозалаш участкаси муҳандиси Юрисконсульт Техника хавфсизлиги бўйича муҳандис

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 мартдаги 117-сон қарорига 2-ИЛОВА

2021 йилда Абу Муин Насафий мажмуасини бошқариш ва ободонлаштириш дирекциясини таъминлаш учун зарур махсус автотранспорт воситалари ва асбоб-ускуналар

Т/р Техниканинг номи Талаб этиладиган техника сони (та) Сотиб олиш учун зарур бўлган маблағлар (млн сўм) 1. Тиркамали трактор 1 120,0 2. Тиркамали минитрактор 1 135,0 3. Суғориш-ювиш машинаси 1 389,0 4. «Исузу» телескопик минораси 1 850,0 5. «Исузу» самосвали 1 685,0 6. Автокран (22 метр) 1 1373,0 7. WA N дамаси 1 75,0 8. Компрессор 1 3,0 9. Пайвандлаш агрегати 1 2,5 10. Карчер 1 4,0 11. Майса ўриш машинаси 2 20,0 Жами: 12 3 656,5

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 мартдаги 117-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги 846-сон қарори билан тасдиқланган Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатининг «Қашқадарё вилояти» бўлими 185-бандининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ» устунидаги «Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида «Вақф» хайрия жамоат фондига текин фойдаланиш шартномаси асосида бириктирилган» сўзлари «Абу Муин Насафий мажмуасини бошқариш ва ободонлаштириш дирекциясига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида» сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 августдаги 708-ф-сон фармойиши билан тасдиқланган «Вақф» хайрия жамоат фондига текин фойдаланиш шартномаси асосида бириктириш бўйича муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳлар рўйхатидаги 48-позиция чиқариб ташлансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 3 март,

117-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.03.2021 й., 09/21/117/0181-сон, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

TUZILMASI

ROʻYXATI

Qashqadaryo viloyati Qarshi tumanidagi Abu Muin Nasafiy majmuasini boshqarish va obodonlashtirish direksiyasini tashkil etish toʻgʻrisida

Abu Muin Nasafiy ilmiy merosini oʻrganish va keng targʻib etish, Qashqadaryo viloyati Qarshi tumanidagi Abu Muin Nasafiy majmuasidagi maydonlar, koʻchalar, favvoralar va boshqa tashqi obyektlarni obodonlashtirish ishlarini tashkil etish hamda boshqarishni yanada takomillashtirish, shuningdek, ignabargli va manzarali oʻsimliklar qimmatli turlarining hamda butun majmuaning namunali tarzda saqlanishini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Qashqadaryo viloyati hokimligi va Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligining:

Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligi tarkibida davlat muassasasi shaklida yuridik shaxs maqomidagi Abu Muin Nasafiy majmuasini boshqarish va obodonlashtirish direksiyasini (keyingi oʻrinlarda — Direksiya) tashkil etish;

Qarshi tumani “Qovchin” mahalla fuqarolar yigʻini hududidagi Abu Muin Nasafiy majmuasida (keyingi oʻrinlarda — Majmua) joylashgan bino va inshootlarni Direksiyaga operativ boshqaruv huquqi asosida tekin berish toʻgʻrisidagi takliflari maʼqullansin.

Oʻzbekiston musulmonlari idorasining Qashqadaryo viloyatidagi Aqida ilmi maktabi Majmua binosida tekin foydalanish huquqi asosida joylashtirilsin.

Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi va Qashqadaryo viloyati hokimligi bir oy muddatda mazkur qarorning 1-bandi uchinchi xatboshida koʻrsatilgan bino va inshootlarni tegishli hududi bilan birga topshirish, Direksiya esa qabul qilib olish choralarini koʻrsin.

2. Quyidagilar Direksiyaning asosiy vazifalari etib belgilansin:

islom ilm-fani, xususan, aqida ilmi rivojiga beqiyos hissa qoʻshgan Abu Muin Nasafiy ilmiy merosini oʻrganish va keng targʻib etish;

buyuk allomalarimiz hayoti va ilmiy merosi haqida xalqchil va ommabop risolalar nashr etish;

Majmuadagi maydonlar, koʻchalar, parklar, favvoralar hamda boshqa tashqi obodonlashtirish obyektlarini shaharsozlik normalari va qoidalari, sanitariya qoidalariga muvofiq saqlash va ulardan foydalanish ishlarini oʻz vaqtida va sifatli tashkil etish;

koʻkalamzorlashtirish obyektlarini saqlash va ulardan foydalanish, daraxtlarni, butalarni, gullarni parvarish qilish va koʻkalamzorlashtirilgan maydonchalarni taʼmirlash boʻyicha zarur tashkiliy-agrotexnika ishlarini amalga oshirish;

mukammal va joriy taʼmirlashga doir pudrat shartnomalari tuzish hamda sunʼiy sugʻorish tizimlari, nasos stansiyalari, quduqlar, yoʻl va yoʻlkalar qattiq qoplamalarining soz holatda boʻlishini taʼminlash;

arxitektura inshootlaridan foydalanish, ularni joriy va mukammal taʼmirlash ishlarini tashkil etish, shuningdek, soz holatda saqlash;

ignabargli va manzarali oʻsimliklarning qimmatli turlarini saqlash, ularni parvarishlash, joylashtirish hamda saqlab qolish ishlarining oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini tashkil etish, yashil maysalarni saqlash, ularning zararkunandalariga va kasalliklariga qarshi kurashishga doir kompleks agrotexnika tadbirlarini, xizmat koʻrsatiladigan hududni yanada koʻkalamzorlashtirish va obod qilish chora-tadbirlarini amalga oshirish;

zamonaviy asbob-uskunalar va texnologiyalarni joriy etgan holda tashqi yoritish tarmoqlarini, sunʼiy sugʻorish va favvoralar tizimlarini saqlash va ulardan foydalanish.

3. Quyidagilar:

Abu Muin Nasafiy majmuasini boshqarish va obodonlashtirish direksiyasining tuzilmasi 1-ilovaga muvofiq;

2021-yilda Abu Muin Nasafiy majmuasini boshqarish va obodonlashtirish direksiyasini taʼminlash uchun zarur maxsus avtotransport vositalari va asbob-uskunalar roʻyxati 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi bir oy muddatda:

Direksiya ustavini ishlab chiqsin va belgilangan tartibda tasdiqlasin;

Direksiyaning shtatlar jadvalini ishlab chiqish va tasdiqlash, shtatlarini malakali mutaxassislar bilan toʻldirish hamda uning samarali faoliyat olib borishini taʼminlash bilan bogʻliq boshqa zarur chora-tadbirlarni amalga oshirsin.

5. Qashqadaryo viloyati hokimligi:

Majmua hududida joylashgan ignabargli va manzarali oʻsimliklar qimmatli turlarini, koʻchalarni yoritish obyektlari, favvoralarni va boshqa obodonlashtirish obyektlarini xatlovdan oʻtkazish boʻyicha ishchi guruh (keyingi oʻrinlarda — ishchi guruh) tarkibini tasdiqlasin;

obodonlashtirish obyektlarini belgilangan tartibda operativ boshqaruv huquqi asosida Direksiya ixtiyoriga bersin;

Direksiyani malakali muhandis-texnik va ishlab chiqarish xodimlari bilan taʼminlasin;

Direksiyaga zarur maʼmuriy va ishlab chiqarish binolari ajratish va joylashtirish choralarini koʻrsin;

obodonlashtirish ishlarini shaharsozlik norma va qoidalari, sanitariya normalari va qoidalariga qatʼiy rioya etgan, shuningdek, Majmua va uning tashqi qiyofasiga zamonaviy talablarni hisobga olgan holda, tashkil etsin va amalga oshirsin;

Majmuani obodonlashtirish boʻyicha amalga oshiriladigan ishlarga ajratiladigan budjet mablagʻlaridan samarali va maqsadli foydalanilishi yuzasidan doimiy monitoring olib borsin.

6. Quyidagilar Direksiyani moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:

Xalq deputatlari Qashqadaryo viloyat Kengashi qarori bilan har yili tasdiqlanadigan mahalliy budjet parametrlarida obodonlashtirish uchun nazarda tutiladigan mablagʻlar doirasida obodonlashtirish obyektlarini saqlash va ulardan foydalanishga maqsadli yoʻnaltiriladigan mablagʻlar;

Direksiyaning asosiy faoliyatidan tushadigan mablagʻlar, shu jumladan, tadbirkorlik faoliyatidan olingan daromadlar;

Direksiyaga operativ boshqaruv huquqi asosida berilgan bino va inshootlarni belgilangan tartibda ijaraga berishdan olinadigan daromadlar;

jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;

qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.

7. Belgilab qoʻyilsinki:

Direksiya direktori Madaniy meros agentligi direktori tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod etiladi;

Direksiya xodimlariga Vazirlar Mahkamasining 2009-yil 1-apreldagi 91-son qarori bilan tasdiqlangan Shahar va tuman obodonlashtirish boshqarmalari xodimlari mehnatiga haq toʻlash va ularni moddiy ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda nazarda tutilgan mehnatga haq toʻlash va moddiy ragʻbatlantirish tartibi tatbiq etiladi;

Direksiya Majmuaga operativ boshqaruv huquqi asosida joylashtiriladi.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim hujjatlariga oʻzgartirishlar kiritilsin.

9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayev, Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi raisi A.A. Abduhakimov hamda Qashqadaryo viloyati hokimi Z.T. Mirzayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 3 martdagi 117-son qaroriga 1-ILOVA

Abu Muin Nasafiy majmuasini boshqarish va obodonlashtirish direksiyasining

Direktor Direktor oʻrinbosari — bosh muhandis Direktor oʻrinbosari — bosh agronom Ilmiy-maʼrifiy boʻlim 4 Maxsus avtotransport, yordamchi mexanizmlar va asbob-uskunalardan foydalanish uchastkasi muhandisi Koʻkalamzorlashtirish va irrigatsiya uchastkasi agronomi Iqtisodiy tahlil boʻlimi iqtisodchisi Kadrlar boʻyicha inspektor Obodonlashtirish obyektlarini sanitariya jihatidan tozalash uchastkasi muhandisi Yuriskonsult Texnika xavfsizligi boʻyicha muhandis

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 3-martdagi 117-son qaroriga 2-ILOVA

2021-yilda Abu Muin Nasafiy majmuasini boshqarish va obodonlashtirish direksiyasini taʼminlash uchun zarur maxsus avtotransport vositalari va asbob-uskunalar

T/r Texnikaning nomi Talab etiladigan texnika soni (ta) Sotib olish uchun zarur boʻlgan mablagʻlar (mln soʻm) 1. Tirkamali traktor 1 120,0 2. Tirkamali minitraktor 1 135,0 3. Sugʻorish-yuvish mashinasi 1 389,0 4. “Isuzu” teleskopik minorasi 1 850,0 5. “Isuzu” samosvali 1 685,0 6. Avtokran (22 metr) 1 1373,0 7. WA N damasi 1 75,0 8. Kompressor 1 3,0 9. Payvandlash agregati 1 2,5 10. Karcher 1 4,0 11. Maysa oʻrish mashinasi 2 20,0 Jami: 12 3 656,5

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 3-martdagi 117-son qaroriga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim hujjatlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 4-oktabrdagi 846-son qarori bilan tasdiqlangan Moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlari milliy roʻyxatining “Qashqadaryo viloyati” boʻlimi 185-bandining “Koʻchmas mulkka boʻlgan huquq” ustunidagi “Qashqadaryo viloyati madaniy meros boshqarmasi operativ boshqaruv huquqi asosida “Vaqf” xayriya jamoat fondiga tekin foydalanish shartnomasi asosida biriktirilgan” soʻzlari “Abu Muin Nasafiy majmuasini boshqarish va obodonlashtirish direksiyasiga operativ boshqaruv huquqi asosida” soʻzlari bilan almashtirilsin.

2. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 28-avgustdagi 708-f-son farmoyishi bilan tasdiqlangan “Vaqf” xayriya jamoat fondiga tekin foydalanish shartnomasi asosida biriktirish boʻyicha muqaddas qadamjo va ziyoratgohlar roʻyxatidagi 48-pozitsiya chiqarib tashlansin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 3-mart,

117-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 04.03.2021-y., 09/21/117/0181-son, 23.04.2022-y., 09/22/209/0341-son; 16.12.2025-y., 09/25/791/1167-son)

lex.uz