UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 4-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 4 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 4 марта 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 4 March 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

МИҚДОРЛАРИ

СХЕМАСИ

Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари берилган шахсларга бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлашга маблағлар ажратиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари берилган шахсларга бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлашга маблағлар ажратиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

бир йўла тўланадиган пул мукофотлари миқдорини ҳисоблаш тартиби;

бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлаш тартиби;

бир йўла тўланадиган пул мукофотларини молиялаштириш тартиби.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир йўла тўланадиган пул мукофотлари учун зарур маблағларнинг Тошкент шаҳар ҳокимлиги молия бош бошқармаси томонидан АТ «Халқ банк»ининг тегишли бўлими (филиали)га ўз вақтида ўтказилиши учун масъул этиб белгилансин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 мартдаги 120-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари берилган шахсларга бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлашга маблағлар ажратиш ва тўлаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси орден ва медаллари билан мукофотланган ҳамда Зулфия номидаги ва «Мард ўғлон» давлат мукофотлари (кейинги ўринларда — давлат мукофотлари) берилган шахсларга бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлашга маблағлар ажратиш ва тўлаш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низом давлат мукофотлари, гувоҳнома ва диплом тайёрлаш харажатларини молиялаштириш тартибига нисбатан татбиқ этилмайди.

2-боб. Бир йўла тўланадиган пул мукофотлари миқдорини ҳисоблаш тартиби

3. Бир йўла тўланадиган пул мукофотларининг миқдори ушбу Низомга 1-иловада келтирилган миқдорларга мувофиқ аниқланади.

4. Бир йўла тўланадиган пул мукофотининг миқдори тақдирлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, қарори ёки Олий Мажлис палаталарининг қарори (кейинги ўринларда — тақдирлаш тўғрисидаги қарор) қонуний кучга кирган пайтда амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланади.

5. Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бирликлари, давлат бошқаруви органлари, ҳарбий бўлинмалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, ижодий жамоалар ҳамда бошқа юридик шахслар, шунингдек чет эл юридик шахслари давлат мукофотлари билан тақдирланганда бир йўла тўланадиган пул мукофоти тўланмайди.

6. «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланган шахслар иш ҳақи ёки пенсиясига қўшимча равишда қуйидаги маблағлар ҳисобидан ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорида устама ҳақ оладилар:

ишловчилар (ушбу банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиси мустасно) иш ҳақига қўшимча равишда иш берувчи маблағлари ҳисобидан;

давлат бюджети ҳисобидан пенсия олувчи пенсионерларга пенсия тайинланган ташкилот орқали Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг пенсионерлари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан.

3-боб. Бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлаш тартиби

7. Бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлаш ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

8. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Молия бош бошқармаси тақдирлаш тўғрисидаги қарор нусхасини олгандан сўнг беш иш куни давомида зарур маблағларни ҳисоблаб, олувчининг номи ёзилган ҳисоб-китоб чекларини расмийлаштириб бериш юклатилган АТ «Халқ банки»нинг тегишли туман бўлимига (филиалига) (кейинги ўринларда — масъул банк бўлими) ўтказади.

9. Масъул банк бўлими тақдирлаш тўғрисидаги қарор нусхасини олгандан сўнг етти иш куни давомида олувчининг номи ёзилган ҳисоб-китоб чекларини расмийлаштиради.

Банк бўлими томонидан олувчининг номига ёзиб берилган ҳисоб-китоб чеклари уларни давлат мукофотлари берилган шахсларга топширишни ташкиллаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича комиссияга юборади.

10. Бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлаш олувчининг номи ёзилган ҳисоб-китоб чекларига асосан АТ «Халқ банки»нинг барча филиаллари томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Бунда, бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлаш банкнинг бошқа бўлими томонидан амалга оширилганда, унинг харажатлари тўланган ҳисоб-китоб чеклари ва реестрлари асосида масъул банк бўлими томонидан қопланади.

11. Шахс вафот этгандан кейин мукофотланган тақдирда бир йўла тўланадиган пул мукофоти мукофотланган шахснинг яқин қариндошларидан бирига тўланади.

Агар мукофотланган шахснинг яқин қариндошлари йўқ бўлса, бир йўла тўланадиган пул мукофоти тўланмайди ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига қайтарилади.

4-боб. Бир йўла тўланадиган пул мукофотларини молиялаштириш тартиби

12. Бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлаш билан боғлиқ харажатлар Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Молия вазирлиги томонидан бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлаш билан боғлиқ харажатлар тегишли йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тасдиқлаш пайтида режалаштирилади ва тақдирлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинишига қараб йил давомида аниқлаштириб борилади ҳамда аниқ мақсадли ҳисобланади.

13. Бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлаш билан боғлиқ харажатлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги Молия бош бошқармаси томонидан амалга оширилади ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг тегишли харажатлар таснифида акс эттирилади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

14. Бир йўла тўланадиган пул мукофотлари учун ажратилган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат Давлат молиявий назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.

15. Ушбу Низом қоидаларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари берилган шахсларга бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлашга маблағлар ажратиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Бир йўла тўланадиган пул мукофотларининг

Т/р Давлат мукофоти номи Бир йўла тўланадиган пул мукофоти миқдори (базавий ҳисоблаш миқдорининг баравари) 1. «Мустақиллик» ордени 75 2. «Амир Темур» ордени 70 3. «Жалолиддин Мангуберди» ордени 65 4. «Буюк хизматлари учун» ордени 60 5. «Эл-юрт ҳурмати» ордени 50 6. «Фидокорона хизматлари учун» ордени 45 7. «Меҳнат шуҳрати» ордени 40 8. «Фахрий мураббий» ордени 40 9. 1-даражали «Соғлом авлод учун» ордени 40 10. 2-даражали «Соғлом авлод учун» ордени 25 11. 1-даражали «Шон-шараф» ордени 40 12. 2-даражали «Шон-шараф» ордени 20 13. «Дўстлик» ордени 30 14. «Олий Даражали Дўстлик» ордени 200 15. «Мардлик» ордени 15 16. 1-даражали «Саломатлик» ордени 30 17. 2-даражали «Саломатлик» ордени 25 18. «Содиқ хизматлари учун» медали 10 19. «Келажак бунёдкори» медали 10 20. «Жасорат» медали 10 21. «Соғлом турмуш» медали 10 22. «Шуҳрат» медали 5 23. Зулфия номидаги Давлат мукофоти 50 24. «Мард ўғлон» Давлат мукофоти 50

Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари берилган шахсларга бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлашга маблағлар ажратиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлаш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Ижро муддати 1-босқич Тошкент шаҳар ҳокимлиги Молия бош бошқармаси Бир йўла тўланадиган пул мукофотини ҳисоблаб, олувчининг номи ёзилган ҳисоб-китоб чекларини расмийлаштириб бериш юклатилган АТ «Халқ банки»нинг тегишли туман бўлимига (филиалига) (кейинги ўринларда — масъул банк бўлими) ўтказади. Тақдирлаш тўғрисидаги қарор нусхасини олгандан сўнг беш иш куни давомида 2-босқич Масъул банк бўлими Бир йўла тўланадиган пул мукофотини олувчининг номи ёзилган ҳисоб-китоб чекларини расмийлаштиради ҳамда уларни давлат мукофотлари берилган шахсларга топширишни ташкиллаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича комиссияга юборади. Тақдирлаш тўғрисидаги қарор нусхасини олгандан сўнг етти иш куни давомида 3-босқич АТ «Халқ банки»нинг барча филиаллари Бир йўла тўланадиган пул мукофотини олувчининг номи ёзилган ҳисоб-китоб чекларига асосан бир йўла тўланадиган пул мукофоти тўловини амалга оширади. Мурожаат этилган вақтнинг ўзида

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 4 март,

120-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.03.2021 й., 09/21/120/0183-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон; 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

MIQDORLARI

SXEMASI

Oʻzbekiston Respublikasi davlat mukofotlari berilgan shaxslarga bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofotlarini toʻlashga mablagʻlar ajratish va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi “Davlat mukofotlari toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat huquqiy siyosatini amalga oshirishda adliya organlari va muassasalari faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 19-maydagi PF-5997-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Oʻzbekiston Respublikasi davlat mukofotlari berilgan shaxslarga bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofotlarini toʻlashga mablagʻlar ajratish va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofotlari miqdorini hisoblash tartibi;

bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofotlarini toʻlash tartibi;

bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofotlarini moliyalashtirish tartibi.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofotlari uchun zarur mablagʻlarning Toshkent shahar hokimligi moliya bosh boshqarmasi tomonidan AT “Xalq bank”ining tegishli boʻlimi (filiali)ga oʻz vaqtida oʻtkazilishi uchun masʼul etib belgilansin.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov va Oʻzbekiston Respublikasi moliya vaziri T.A. Ishmetov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 4-martdagi 120-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi davlat mukofotlari berilgan shaxslarga bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofotlarini toʻlashga mablagʻlar ajratish va toʻlash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi orden va medallari bilan mukofotlangan hamda Zulfiya nomidagi va “Mard oʻgʻlon” davlat mukofotlari (keyingi oʻrinlarda — davlat mukofotlari) berilgan shaxslarga bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofotlarini toʻlashga mablagʻlar ajratish va toʻlash tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizom davlat mukofotlari, guvohnoma va diplom tayyorlash xarajatlarini moliyalashtirish tartibiga nisbatan tatbiq etilmaydi.

2-bob. Bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofotlari miqdorini hisoblash tartibi

3. Bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofotlarining miqdori ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan miqdorlarga muvofiq aniqlanadi.

4. Bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofotining miqdori taqdirlash toʻgʻrisidagi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Farmoni, qarori yoki Oliy Majlis palatalarining qarori (keyingi oʻrinlarda — taqdirlash toʻgʻrisidagi qaror) qonuniy kuchga kirgan paytda amalda boʻlgan bazaviy hisoblash miqdoridan kelib chiqib hisoblanadi.

5. Oʻzbekiston Respublikasining maʼmuriy-hududiy birliklari, davlat boshqaruvi organlari, harbiy boʻlinmalar, nodavlat notijorat tashkilotlari, ijodiy jamoalar hamda boshqa yuridik shaxslar, shuningdek chet el yuridik shaxslari davlat mukofotlari bilan taqdirlanganda bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofoti toʻlanmaydi.

6. “Oʻzbekiston Qahramoni” unvoni bilan taqdirlangan shaxslar ish haqi yoki pensiyasiga qoʻshimcha ravishda quyidagi mablagʻlar hisobidan har oyda bazaviy hisoblash miqdorida ustama haq oladilar:

ishlovchilar (ushbu bandning uchinchi va toʻrtinchi xatboshisi mustasno) ish haqiga qoʻshimcha ravishda ish beruvchi mablagʻlari hisobidan;

davlat budjeti hisobidan pensiya oluvchi pensionerlarga pensiya tayinlangan tashkilot orqali Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan;

Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasining pensionerlari Pensiya jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan.

3-bob. Bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofotlarini toʻlash tartibi

7. Bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofotlarini toʻlash ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

8. Toshkent shahar hokimligi Moliya bosh boshqarmasi taqdirlash toʻgʻrisidagi qaror nusxasini olgandan soʻng besh ish kuni davomida zarur mablagʻlarni hisoblab, oluvchining nomi yozilgan hisob-kitob cheklarini rasmiylashtirib berish yuklatilgan AT “Xalq banki”ning tegishli tuman boʻlimiga (filialiga) (keyingi oʻrinlarda — masʼul bank boʻlimi) oʻtkazadi.

9. Masʼul bank boʻlimi taqdirlash toʻgʻrisidagi qaror nusxasini olgandan soʻng yetti ish kuni davomida oluvchining nomi yozilgan hisob-kitob cheklarini rasmiylashtiradi.

Bank boʻlimi tomonidan oluvchining nomiga yozib berilgan hisob-kitob cheklari ularni davlat mukofotlari berilgan shaxslarga topshirishni tashkillashtirish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat mukofotlari va geraldika boʻyicha komissiyaga yuboradi.

10. Bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofotlarini toʻlash oluvchining nomi yozilgan hisob-kitob cheklariga asosan AT “Xalq banki”ning barcha filiallari tomonidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

Bunda, bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofotlarini toʻlash bankning boshqa boʻlimi tomonidan amalga oshirilganda, uning xarajatlari toʻlangan hisob-kitob cheklari va reyestrlari asosida masʼul bank boʻlimi tomonidan qoplanadi.

11. Shaxs vafot etgandan keyin mukofotlangan taqdirda bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofoti mukofotlangan shaxsning yaqin qarindoshlaridan biriga toʻlanadi.

Agar mukofotlangan shaxsning yaqin qarindoshlari yoʻq boʻlsa, bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofoti toʻlanmaydi va Toshkent shahar mahalliy budjetiga qaytariladi.

4-bob. Bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofotlarini moliyalashtirish tartibi

12. Bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofotlarini toʻlash bilan bogʻliq xarajatlar Toshkent shahar mahalliy budjeti mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.

Moliya vazirligi tomonidan bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofotlarini toʻlash bilan bogʻliq xarajatlar tegishli yil uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetini tasdiqlash paytida rejalashtiriladi va taqdirlash toʻgʻrisidagi qaror qabul qilinishiga qarab yil davomida aniqlashtirib boriladi hamda aniq maqsadli hisoblanadi.

13. Bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofotlarini toʻlash bilan bogʻliq xarajatlar Toshkent shahar hokimligi Moliya bosh boshqarmasi tomonidan amalga oshiriladi va Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetining tegishli xarajatlar tasnifida aks ettiriladi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

14. Bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofotlari uchun ajratilgan budjet mablagʻlaridan maqsadli foydalanilishi ustidan nazorat Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi va uning hududiy boshqarmalari tomonidan amalga oshiriladi.

15. Ushbu Nizom qoidalarini buzganlikda aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladilar.

Oʻzbekiston Respublikasi davlat mukofotlari berilgan shaxslarga bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofotlarini toʻlashga mablagʻlar ajratish va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofotlarining

T/r Davlat mukofoti nomi Bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofoti miqdori (bazaviy hisoblash miqdorining baravari) 1. “Mustaqillik” ordeni 75 2. “Amir Temur” ordeni 70 3. “Jaloliddin Manguberdi” ordeni 65 4. “Buyuk xizmatlari uchun” ordeni 60 5. “El-yurt hurmati” ordeni 50 6. “Fidokorona xizmatlari uchun” ordeni 45 7. “Mehnat shuhrati” ordeni 40 8. “Faxriy murabbiy” ordeni 40 9. 1-darajali “Sogʻlom avlod uchun” ordeni 40 10. 2-darajali “Sogʻlom avlod uchun” ordeni 25 11. 1-darajali “Shon-sharaf” ordeni 40 12. 2-darajali “Shon-sharaf” ordeni 20 13. “Doʻstlik” ordeni 30 14. “Oliy Darajali Doʻstlik” ordeni 200 15. “Mardlik” ordeni 15 16. 1-darajali “Salomatlik” ordeni 30 17. 2-darajali “Salomatlik” ordeni 25 18. “Sodiq xizmatlari uchun” medali 10 19. “Kelajak bunyodkori” medali 10 20. “Jasorat” medali 10 21. “Sogʻlom turmush” medali 10 22. “Shuhrat” medali 5 23. Zulfiya nomidagi Davlat mukofoti 50 24. “Mard oʻgʻlon” Davlat mukofoti 50

Oʻzbekiston Respublikasi davlat mukofotlari berilgan shaxslarga bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofotlarini toʻlashga mablagʻlar ajratish va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofotlarini toʻlash

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Ijro muddati 1-bosqich Toshkent shahar hokimligi Moliya bosh boshqarmasi Bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofotini hisoblab, oluvchining nomi yozilgan hisob-kitob cheklarini rasmiylashtirib berish yuklatilgan AT “Xalq banki”ning tegishli tuman boʻlimiga (filialiga) (keyingi oʻrinlarda — masʼul bank boʻlimi) oʻtkazadi. Taqdirlash toʻgʻrisidagi qaror nusxasini olgandan soʻng besh ish kuni davomida 2-bosqich Masʼul bank boʻlimi Bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofotini oluvchining nomi yozilgan hisob-kitob cheklarini rasmiylashtiradi hamda ularni davlat mukofotlari berilgan shaxslarga topshirishni tashkillashtirish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat mukofotlari va geraldika boʻyicha komissiyaga yuboradi. Taqdirlash toʻgʻrisidagi qaror nusxasini olgandan soʻng yetti ish kuni davomida 3-bosqich AT “Xalq banki”ning barcha filiallari Bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofotini oluvchining nomi yozilgan hisob-kitob cheklariga asosan bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofoti toʻlovini amalga oshiradi. Murojaat etilgan vaqtning oʻzida

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 4-mart,

120-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 05.03.2021-y., 09/21/120/0183-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son; 06.08.2022-y., 09/22/431/0716-son; 30.10.2024-y., 09/24/714/0865-son; 03.03.2025-y., 09/25/135/0208-son)

lex.uz