📅 2021-yil 5-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 5-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 5 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 5 марта 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 5 March 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЎЙХАТИ
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 4 августдаги ПҚ-4797-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2021 йил 1 апрелга қадар ҳар бир маҳалланинг ID идентификация рақами ва ҳудудий чегараси кўрсатилган ягона электрон маълумотлар базасини ишлаб чиқиб, жорий этсин ва унинг «Ягона реестр» АТга интеграция қилинишини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:
а) 2021 йил 1 апрелга қадар:
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги, тизимида умумтаълим ташкилотлари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар билан биргаликда давлат ва нодавлат умумтаълим ташкилотларида ўқувчилар бўйича тегишли маълумотларни ўз ичига оладиган ягона электрон маълумотлар базасини ишлаб чиқиб, жорий этсин ва унинг «Ягона реестр» АТ билан интеграция қилинишини таъминласин;
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази билан биргаликда ушбу ягона электрон маълумотлар базасининг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (кейинги ўринларда — ЖШШИР) маълумотлар базаси билан боғланишини тўлиқ якунласин;
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ота-оналар ҳамда васийликка ва ҳомийликка олинган болалар ва оилага тарбияга берилган (патронат) болалар бўйича электрон маълумотлар базасини ишлаб чиқиб, жорий этсин;
б) 2021 йил 1 апрелдан:
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига васийликка ва ҳомийликка олинган болалар тўғрисидаги маълумотларни идоралараро электрон маълумотлар алмашинуви орқали тақдим этишни таъминласин;
давлат ва нодавлат умумтаълим ташкилотларига ўқувчини ўқишга қабул қилишдан бошлаб битиргунга қадар (ўқишга қабул қилиш, синфдан синфга ўтказиш, ўқишни кўчириш, ўқишни тугатиш ва бошқалар) тегишли буйруқлар ва бошқа ҳужжатлар фақат ягона электрон маълумотлар базасида шакллантирилишини ва расмийлаштирилишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаментига 2021 йил 1 апрелдан бошлаб ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ота-оналар ва уларнинг болалари тўғрисидаги маълумотлар Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига идоралараро электрон маълумотлар алмашинуви орқали тақдим этилишини йўлга қўйиш тавсия этилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги 2021 йил 1 апрелга қадар:
тизимида мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар билан биргаликда давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчилар бўйича тегишли маълумотларни ўз ичига оладиган ягона электрон ахборот тизимини ишлаб чиқиб, жорий этсин ҳамда унинг «Ягона реестр» АТ билан интеграция қилинишини таъминласин;
ушбу тизимга давлат, нодавлат ва давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган мактабгача таълим ташкилотлари томонидан маълумотлар доимий равишда киритиб борилишини таъминласин;
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда ушбу ягона электрон ахборот тизимини ЖШШИР маълумотлар базаси билан боғланишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида олий таълим ташкилотлари, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар, академик лицейлар мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
2021 йил 1 апрелга қадар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасидаги давлат, нодавлат ва хорижий олий таълим ташкилотлари, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар, академик лицейларнинг талаба (ўқувчи)лари тўғрисида ҳамда уларнинг ўқиш жараёнига тегишли бошқа маълумотларни ўз ичига оладиган ягона электрон маълумотлар базасининг шакллантирилишини якунласин ва «Ягона реестр» АТ билан интеграция қилинишини таъминласин;
2021 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикасидаги давлат, нодавлат ва хорижий олий таълим ташкилотлари, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар, академик лицейларнинг талаба (ўқувчи)ларини ўқишга қабул қилишдан бошлаб таълим ташкилотини битиргунига қадар (ўқишга қабул қилиш, ўқишни кўчириш, академик таътил бериш, талабалар сафидан чиқариш ва бошқалар) ушбу таълим ташкилотларининг тегишли буйруқлари ва бошқа ҳужжатлари фақат ягона электрон маълумотлар базасида шакллантирилишини ва расмийлаштирилишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги 2021 йил 1 апрелга қадар ўз ахборот тизимларининг ўзаро интеграциясини таъминласин.
8. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 апрелга қадар барча жисмоний шахсларга ЖШШИР бириктирилишини ҳамда ушбу маълумотларнинг Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг маълумотлар базаси билан интеграция қилинишини тўлиқ якунласин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 2021 йил 1 апрелга қадар жисмоний шахсларнинг автотранспорт воситаларини созлиги ёки носозлиги бўйича электрон маълумотлар базасини ишлаб чиқиб, жорий этсин ва «Ягона реестр» АТ ахборот тизими билан маълумотлар алмашинувини йўлга қўйсин.
11. Қуйидагилар:
а) «Ягона реестр» АТ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси қўшма иш режаси асосида ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси томонидан берилган грантлар ҳамда Жаҳон банкининг кредитлари, шунингдек, уларнинг техник ва эксперт жиҳатидан қўллаб-қувватлаши ҳисобидан ишлаб чиқилиши ва жорий этилиши;
б) «Ягона реестр» АТни ишлаб чиқиш учун ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси томонидан «Development Pathways» ихтисослаштирилган халқаро компания билан шартнома тузилганлиги;
в) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 30 июлдаги ПФ-6038-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йил сентябрь — декабрь ва 2021 йил январь ойларида меҳнатга лаёқатли ишсиз аъзоси мавжуд бўлганлиги сабабли ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш бўйича рад этилган мурожаатлар аввал тақдим этилган аризалар асосида оила аъзосини томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритиш ва бошқа иш билан банд бўлганлигини автоматик равишда белгилаш орқали қайта кўриб чиқилиб, уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинланганлиги, шунингдек, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа олишга тақдим этилган аризалар 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа тайинлашга ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг:
«Ягона реестр» АТни «Development Pathways» ихтисослаштирилган халқаро компаниядан 2021 йилнинг якунига қадар босқичма-босқич беғараз қабул қилиб олиш, кейинчалик унинг техник жиҳатдан фаолиятини таъминлаш ва доимий такомиллаштириб бориш ишлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Ахборот-ҳисоблаш маркази томонидан амалга оширилиши;
«Ягона реестр» АТ имкониятларини методик жиҳатдан доимий равишда такомиллаштириб бориш ишлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси) томонидан амалга оширилиши тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Белгилансинки, «Ягона реестр» АТ Пенсия жамғармаси фойдаланувчиси ҳисобланади.
13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам олувчи оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини «Ягона реестр» АТ орқали мунтазам равишда таҳлил қилсин, зарур ҳолларда, оилаларни кам таъминланган деб эътироф этиш мезонларини қайта кўриб чиқиш ва уларга ўзгартириш киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб борсин;
ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам олувчи оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати бўйича ҳудудлар ва туман (шаҳар)лар кесимидаги таҳлиллар асосида ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам учун ажратиладиган бюджет маблағларини ҳудудлар ва туман (шаҳар) маҳаллий бюджетлари кесимида режалаштириш механизмини такомиллаштирсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари 2021 йил 1 апрелдан эътиборан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 мартдаги 122-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарори .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 22 февралдаги ПФ-4782-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2498-сон қарори)» 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарорига 1-илованинг 45-банди .
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 13 апрелдаги 308-сон қарорининг 3-банди иккинчи ва учинчи хатбошилари , шунингдек, қарорга 1 ва 2-иловалар .
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 15 июлдаги 588-сон қарори .
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 120-банди .
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сон Фармони)» 2020 йил 20 майдаги 307-сон қарорига илованинг 1-банди .
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сон қарорига 4-илованинг 15-банди ва 74-бандининг «а» кичик банди .
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони)» 2020 йил 20 июндаги 396-сон қарорига илованинг 3-банди .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 5 март,
122-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
ROʻYXATI
Aholini ijtimoiy himoya qilish tizimini yanada takomillashtirish hamda sohaga zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini keng joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Aholiga davlat ijtimoiy xizmatlari va yordam taqdim etish tartib-taomillarini avtomatlashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 4-avgustdagi PQ-4797-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek aholini ijtimoiy himoya qilish tizimini yanada takomillashtirish hamda sohaga zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini keng joriy etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
2. Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi hamda boshqa manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda 2021-yil 1-aprelga qadar har bir mahallaning ID identifikatsiya raqami va hududiy chegarasi koʻrsatilgan yagona elektron maʼlumotlar bazasini ishlab chiqib, joriy etsin va uning “Yagona reyestr” ATga integratsiya qilinishini taʼminlasin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi:
a) 2021-yil 1-aprelga qadar:
Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarni rivojlantirish agentligi, tizimida umumtaʼlim tashkilotlari mavjud boʻlgan vazirlik va idoralar bilan birgalikda davlat va nodavlat umumtaʼlim tashkilotlarida oʻquvchilar boʻyicha tegishli maʼlumotlarni oʻz ichiga oladigan yagona elektron maʼlumotlar bazasini ishlab chiqib, joriy etsin va uning “Yagona reyestr” AT bilan integratsiya qilinishini taʼminlasin;
Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat personallashtirish markazi bilan birgalikda ushbu yagona elektron maʼlumotlar bazasining jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (keyingi oʻrinlarda — JSHSHIR) maʼlumotlar bazasi bilan bogʻlanishini toʻliq yakunlasin;
Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi bilan birgalikda ota-onalik huquqidan mahrum etilgan ota-onalar hamda vasiylikka va homiylikka olingan bolalar va oilaga tarbiyaga berilgan (patronat) bolalar boʻyicha elektron maʼlumotlar bazasini ishlab chiqib, joriy etsin;
b) 2021-yil 1-apreldan:
Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligining “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimiga vasiylikka va homiylikka olingan bolalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni idoralararo elektron maʼlumotlar almashinuvi orqali taqdim etishni taʼminlasin;
davlat va nodavlat umumtaʼlim tashkilotlariga oʻquvchini oʻqishga qabul qilishdan boshlab bitirgunga qadar (oʻqishga qabul qilish, sinfdan sinfga oʻtkazish, oʻqishni koʻchirish, oʻqishni tugatish va boshqalar) tegishli buyruqlar va boshqa hujjatlar faqat yagona elektron maʼlumotlar bazasida shakllantirilishini va rasmiylashtirilishini taʼminlasin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy sudi huzuridagi Sudlar faoliyatini taʼminlash departamentiga 2021-yil 1-apreldan boshlab ota-onalik huquqidan mahrum etilgan ota-onalar va ularning bolalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligining “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimiga idoralararo elektron maʼlumotlar almashinuvi orqali taqdim etilishini yoʻlga qoʻyish tavsiya etilsin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi 2021-yil 1-aprelga qadar:
tizimida maktabgacha taʼlim tashkilotlari mavjud boʻlgan vazirlik va idoralar bilan birgalikda davlat va nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarida tarbiyalanuvchilar boʻyicha tegishli maʼlumotlarni oʻz ichiga oladigan yagona elektron axborot tizimini ishlab chiqib, joriy etsin hamda uning “Yagona reyestr” AT bilan integratsiya qilinishini taʼminlasin;
ushbu tizimga davlat, nodavlat va davlat-xususiy sheriklik asosida tashkil etilgan maktabgacha taʼlim tashkilotlari tomonidan maʼlumotlar doimiy ravishda kiritib borilishini taʼminlasin;
Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat personallashtirish markazi va Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi bilan birgalikda ushbu yagona elektron axborot tizimini JSHSHIR maʼlumotlar bazasi bilan bogʻlanishini taʼminlasin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi tizimida oliy taʼlim tashkilotlari, kasb-hunar maktablari, kollejlar, texnikumlar, akademik litseylar mavjud boʻlgan vazirlik va idoralar bilan birgalikda:
2021-yil 1-aprelga qadar belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasidagi davlat, nodavlat va xorijiy oliy taʼlim tashkilotlari, kasb-hunar maktablari, kollejlar, texnikumlar, akademik litseylarning talaba (oʻquvchi)lari toʻgʻrisida hamda ularning oʻqish jarayoniga tegishli boshqa maʼlumotlarni oʻz ichiga oladigan yagona elektron maʼlumotlar bazasining shakllantirilishini yakunlasin va “Yagona reyestr” AT bilan integratsiya qilinishini taʼminlasin;
2021-yil 1-apreldan boshlab Oʻzbekiston Respublikasidagi davlat, nodavlat va xorijiy oliy taʼlim tashkilotlari, kasb-hunar maktablari, kollejlar, texnikumlar, akademik litseylarning talaba (oʻquvchi)larini oʻqishga qabul qilishdan boshlab taʼlim tashkilotini bitirguniga qadar (oʻqishga qabul qilish, oʻqishni koʻchirish, akademik taʼtil berish, talabalar safidan chiqarish va boshqalar) ushbu taʼlim tashkilotlarining tegishli buyruqlari va boshqa hujjatlari faqat yagona elektron maʼlumotlar bazasida shakllantirilishini va rasmiylashtirilishini taʼminlasin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Maktabgacha taʼlim vazirligi, Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarni rivojlantirish agentligi 2021-yil 1-aprelga qadar oʻz axborot tizimlarining oʻzaro integratsiyasini taʼminlasin.
8. Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat personallashtirish markazi Ichki ishlar vazirligi bilan birgalikda 2021-yil 1-aprelga qadar barcha jismoniy shaxslarga JSHSHIR biriktirilishini hamda ushbu maʼlumotlarning Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligining maʼlumotlar bazasi bilan integratsiya qilinishini toʻliq yakunlasin.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi 2021-yil 1-aprelga qadar jismoniy shaxslarning avtotransport vositalarini sozligi yoki nosozligi boʻyicha elektron maʼlumotlar bazasini ishlab chiqib, joriy etsin va “Yagona reyestr” AT axborot tizimi bilan maʼlumotlar almashinuvini yoʻlga qoʻysin.
11. Quyidagilar:
a) “Yagona reyestr” AT Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi va YUNISEFning Oʻzbekistondagi Vakolatxonasi qoʻshma ish rejasi asosida YUNISEFning Oʻzbekistondagi Vakolatxonasi tomonidan berilgan grantlar hamda Jahon bankining kreditlari, shuningdek, ularning texnik va ekspert jihatidan qoʻllab-quvvatlashi hisobidan ishlab chiqilishi va joriy etilishi;
b) “Yagona reyestr” ATni ishlab chiqish uchun YUNISEFning Oʻzbekistondagi Vakolatxonasi tomonidan “Development Pathways” ixtisoslashtirilgan xalqaro kompaniya bilan shartnoma tuzilganligi;
v) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Koronavirus pandemiyasi davrida ijtimoiy himoyaga va yordamga muhtoj aholi qatlamlarini moddiy qoʻllab-quvvatlashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 30-iyuldagi PF-6038-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida 2020-yil sentabr — dekabr va 2021-yil yanvar oylarida mehnatga layoqatli ishsiz aʼzosi mavjud boʻlganligi sababli ijtimoiy nafaqa va moddiy yordam tayinlash boʻyicha rad etilgan murojaatlar avval taqdim etilgan arizalar asosida oila aʼzosini tomorqa yer va/yoki dehqon xoʻjaligini yuritish va boshqa ish bilan band boʻlganligini avtomatik ravishda belgilash orqali qayta koʻrib chiqilib, ularga ijtimoiy nafaqa va moddiy yordam tayinlanganligi, shuningdek, bola ikki yoshga toʻlgunga qadar bola parvarishi boʻyicha nafaqa olishga taqdim etilgan arizalar 14 yoshgacha bolalari boʻlgan oilalarga nafaqa tayinlashga oʻtkazilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
12. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligining:
“Yagona reyestr” ATni “Development Pathways” ixtisoslashtirilgan xalqaro kompaniyadan 2021-yilning yakuniga qadar bosqichma-bosqich begʻaraz qabul qilib olish, keyinchalik uning texnik jihatdan faoliyatini taʼminlash va doimiy takomillashtirib borish ishlari Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi Axborot-hisoblash markazi tomonidan amalga oshirilishi;
“Yagona reyestr” AT imkoniyatlarini metodik jihatdan doimiy ravishda takomillashtirib borish ishlari Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi va Moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Pensiya jamgʻarmasi) tomonidan amalga oshirilishi toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.
Belgilansinki, “Yagona reyestr” AT Pensiya jamgʻarmasi foydalanuvchisi hisoblanadi.
13. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi:
Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi bilan birgalikda ijtimoiy nafaqalar va moddiy yordam oluvchi oilalarning ijtimoiy-iqtisodiy holatini “Yagona reyestr” AT orqali muntazam ravishda tahlil qilsin, zarur hollarda, oilalarni kam taʼminlangan deb eʼtirof etish mezonlarini qayta koʻrib chiqish va ularga oʻzgartirish kiritish toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritib borsin;
ijtimoiy nafaqalar va moddiy yordam oluvchi oilalarning ijtimoiy-iqtisodiy holati boʻyicha hududlar va tuman (shahar)lar kesimidagi tahlillar asosida ijtimoiy nafaqalar va moddiy yordam uchun ajratiladigan budjet mablagʻlarini hududlar va tuman (shahar) mahalliy budjetlari kesimida rejalashtirish mexanizmini takomillashtirsin.
15. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari 2021-yil 1-apreldan eʼtiboran oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
16. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Oʻzbekiston Respublikasi moliya vaziri T.A. Ishmetov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 5-martdagi 122-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan ayrim qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Kam taʼminlangan oilalarga ijtimoiy nafaqalar va moddiy yordam tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2013-yil 15-fevraldagi 44-son qarori .
2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Aholining hojatmand qatlamlarini ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash hamda tibbiy-ijtimoiy yordam koʻrsatish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2016-yil 22-fevraldagi PF-4782-son Farmoni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Mehnat vazirligi faoliyatini tashkil etishni takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2016-yil 24-fevraldagi PQ-2498-son qarori)” 2017-yil 13-martdagi 130-son qaroriga 1-ilovaning 45-bandi .
3. Vazirlar Mahkamasining “Aholini ijtimoiy muhofaza qilish tizimini idoralararo elektron oʻzaro hamkorlikni qoʻllagan holda takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 13-apreldagi 308-son qarorining 3-bandi ikkinchi va uchinchi xatboshilari , shuningdek, qarorga 1 va 2-ilovalar .
4. Vazirlar Mahkamasining “Vazirlar Mahkamasining “Kam taʼminlangan oilalarga ijtimoiy nafaqalar va moddiy yordam tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2013-yil 15-fevraldagi 44-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 15-iyuldagi 588-son qarori .
5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mehnatga haq toʻlash, pensiyalar va boshqa toʻlovlar miqdorlarini aniqlash tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2019-yil 21-maydagi PF-5723-son Farmoni)” 2019-yil 28-dekabrdagi 1046-son qaroriga ilovaning 120-bandi .
6. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Koronavirus pandemiyasi davrida aholi, iqtisodiyot tarmoqlari va tadbirkorlik subyektlarini qoʻllab-quvvatlashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 3-apreldagi PF-5978-son Farmoni)” 2020-yil 20-maydagi 307-son qaroriga ilovaning 1-bandi .
7. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni roʻyxatga olish tartibini soddalashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 28-sentabrdagi 593-son qaroriga 4-ilovaning 15-bandi va 74-bandining “a” kichik bandi .
8. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha Harakatlar strategiyasini “Ilm, maʼrifat va raqamli iqtisodiyotni rivojlantirish yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida” 2020-yil 2-martdagi PF-5953-son Farmoni)” 2020-yil 20-iyundagi 396-son qaroriga ilovaning 3-bandi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 5-mart,
122-son