UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 3-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 3 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 3 марта 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 3 March 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ДАСТУРИ

МИЛЛИЙ РЕЖА

ЧЕГАРАСИ

ЧЕГАРАСИ

ЧЕГАРАСИ

ЧЕГАРАСИ

ЧЕГАРАСИ

ЧЕГАРАСИ

ЧЕГАРАСИ

Моддий маданий мерос объектлари ва ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар муҳофазасини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурига ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 26 майдаги ПҚ-4730-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрда Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилишни кучайтириш мақсадида сўнгги йилларда қонунчилик ҳужжатлари билан, жумладан, қуйидагилар белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳамда давлат муҳофазасига олинган моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш бўйича тегишлича маъмурий ва жиноий жавобгарлик кучайтирилди;

давлат муҳофазасига олинган моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг қўриқланадиган теграларида, алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларда, шу жумладан, ўзининг тарихий-маданий қимматига кўра Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда ва уларнинг қўриқланадиган теграларида моддий маданий мерос объектлари ҳисобланмаган бинолар, иншоотлар ҳамда бошқа объектларни белгиланган тартибда рухсатнома олмасдан қуриш ёки бузиш бўйича маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланди;

моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузишга оид маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ва унинг ҳудудий бошқармалари мансабдор шахслари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш ҳамда қонунда белгиланган тартибда судга юбориш амалиёти йўлга қўйилди;

Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни кўзлаб судларга давлат божи тўламасдан аризалар ва даъволар билан мурожаат қилиш жорий қилинди;

Агентлик давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига моддий маданий мерос объектлари соҳасида аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритиши ҳуқуқига эга бўлди;

Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий этиб белгиланди;

моддий маданий мерос объектларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва аҳоли пунктларининг бош режалари Агентлик билан мажбурий тартибда келишилиши жорий қилинди;

ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига тарихий-маданий қийматига кўра киритилган республикадаги ҳудудлар алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудлар ҳисобланиши ҳамда уларда режалаштирилган қурилиш ва ободонлаштириш ишларининг лойиҳалари Агентлик ҳамда ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси маркази билан мажбурий тартибда келишилган ҳолда амалга оширилиши белгиланди;

Агентлик томонидан моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятга лицензия ва рухсатнома бериш, шунингдек, лицензия ва рухсатнома шартларига риоя қилинишини назорат қилиш жорий қилинди;

моддий маданий мерос объектлари соҳасидаги маҳаллий ва хорижий мутахассисларни фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида жалб қилиш ҳамда улар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорини Маданий мерос жамғармаси маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари ҳисобидан Агентлик директори томонидан белгилаш ҳуқуқи берилди;

Агентлик моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларидан фойдаланишдан олинган даромадлар ва уларнинг сарфланишига оид маълумотларни тегишли субъектлардан сўраб олиш ҳамда уларга ушбу маблағлардан самарали фойдаланиш бўйича кўрсатма бериш ҳуқуқига эга бўлди;

моддий маданий мерос кўчмас мулк объектига етказилган моддий зарар миқдорини ҳисоблаш, улардан фойдаланиш шартлари ва тартиби ҳамда уларга риоя қилишини таъминлаш тартиблари жорий этилди;

моддий маданий мерос объектлари муҳофаза қилиниши, асралиши ва улардан фойдаланилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш, моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг қўриқланадиган теграларини белгилаш ва уларни сақлаш тартиби тасдиқланди;

моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузганлиги ҳамда моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказганлиги учун тўланадиган жарималар, шунингдек, давлат мулки ҳисобланган моддий маданий мерос объектларига етказилган зарарни қоплаш бўйича маблағлар Маданий мерос жамғармасига йўналтирилиши белгиланди.

2. Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари қонунчилик ҳужжатлари билан уларга берилган ҳуқуқлар ва ваколатлардан етарли фойдаланмаётгани, мажбурият ва функцияларни тўлиқ амалга оширмаётгани ҳамда соҳада давлат назоратини тизимли ва таъсирчан йўлга қўймаётгани кўрсатиб ўтилсин.

4. Қуйидагилар:

2021-2022 йилларда моддий маданий мерос объектларини аниқлаш, ҳисобини юритиш, муҳофаза қилиш, асраш, илмий тадқиқ этиш, оммалаштириш ва улардан оқилона фойдаланиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури 4-иловага мувофиқ;

2021 — 2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси томонидан ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий мероси рўйхати, Инсоният номоддий маданий меросининг репрезентатив рўйхати, Жаҳон хотираси рўйхатига маданий ва табиий меросларни киритишни илгари суриш бўйича миллий режа 5-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари ҳамда уларга тўлов тури ва миқдорлари 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Фанлар академияси, Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари ҳокимликларининг таклифларига мувофиқ «Бухоро», «Самарқанд», «Ичан қалъа», «Сармишсой», «Шаҳрисабз», «Термиз» ва «Қўқон» давлат музей-қўриқхоналари қўриқланадиган теграларининг чегаралари тегишлича 8 — 14-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги давлат музей-қўриқхоналари қўриқланадиган теграларининг чегараларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарурати пайдо бўлган тақдирда, Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда асосланган таклиф киритиб борсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги Қурилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Фанлар академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2022 йил 1 март кунига қадар маҳаллий бюджет маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан:

тарихий, илмий, бадиий ёки ўзгача маданий қимматга эга бўлган кўчмас мулк объектларини ҳар бирининг жойига борган ҳолда аниқлаш, янги объект бўйича тарихий-маданий экспертиза ўтказиш ва уларни давлат муҳофазасига олиш чораларини кўрсин;

барча моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини қайта тарихий-маданий экспертизадан ўтказсин ҳамда Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини қайта шакллантирсин ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

7. Белгилансинки:

а) давлат музей-қўриқхоналари қўриқланадиган теграларидаги ерлар ушбу теграларда жойлашган ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар ихтиёрида қолади;

б) моддий маданий мерос объектларига эгалик қилувчи ва улардан фойдаланувчи давлат органлари ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахслар:

моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини илмий ва илмий-техник тадқиқ этиш қўллаб-қувватланишини;

моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари қўриқланадиган теграларининг лойиҳалари ишлаб чиқилишини;

моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асраш бўйича ишларни тегишли рухсатнома ва лицензия асосида ўтказилишини;

алоҳида тартибга солиниши лозим бўлган ва моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини муҳофаза қилиш билан боғлиқ шаҳарсозлик фаолияти объектларининг чегаралари ишлаб чиқилишини;

моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларида муҳофаза белгилари ўрнатилишини таъминлашлари ҳамда объектни муҳофаза қилишга оид бошқа чора-тадбирларни белгиланган тартибда амалга оширишлари шарт;

в) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларида асрашга доир ишларни амалга ошириш бўйича давлат харидлари ўтказилганда харид комиссияси таркибига Агентлик ва ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси котибиятининг вакиллари киритилади;

г) ушбу қарорнинг бажарилиши:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги ПҚ-4730-сон қарори билан тузилган Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш мажлисларида;

ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси мажлисларида муҳокама қилиб борилади.

8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 15-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси раиси А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 мартдаги 119-сон қарорига 4-ИЛОВА

2021-2022 йилларда моддий маданий мерос объектларини аниқлаш, ҳисобини юритиш, муҳофаза қилиш, асраш, илмий тадқиқ этиш, оммалаштириш ва улардан оқилона фойдаланиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари

Т/р Тадбирлар номи Бажариш муддатлари Молиялаштириш манбалари Масъуллар I. Моддий маданий мерос объектларини аниқлаш ва ҳисобини юритиш 1. Маданий мерос объектлари электрон порталини яратиш. Электрон портални давлат электрон хизматлари билан интеграция қилиш. Электрон порталга маданий мерос объектлари ҳақида маълумот ва материалларни жойлаштириш, келгусида тизимли равишда янгилаб бориш. Электрон портални жамоатчилик учун очиқ ахборот манбаига айлантириш ва самарали фаолият олиб боришини таъминлаш. 2021 йил июнь Маданий мерос жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма), маданий мерос соҳасига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар Маданият вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Кадастр агентлиги, Фанлар академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар 2. Малакали мутахассислардан иборат махсус ишчи гуруҳларни ташкил этган ҳолда: тарихий, илмий, бадиий ёки ўзгача маданий қимматга эга бўлган кўчмас мулк объектларини ҳар бирининг жойига борган ҳолда аниқлаш; ҳар бир янги объект бўйича тарихий-маданий экспертиза ўтказиш ва уни белгиланган тартибда кўриб чиқиш. 2021-2022 йиллар Жамғарма, маҳаллий бюджет маблағлари Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги 3. Барча моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларини қайта тарихий-маданий экспертизадан ўтказиш ва уни белгиланган тартибда кўриб чиқиш. 2021-2022 йиллар Маҳаллий бюджет маблағлари Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Фанлар академияси 4. Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларининг миллий рўйхатини қайта шакллантириш. 2022 йил май Маҳаллий бюджет маблағлари Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Фанлар академияси 5. Миллий рўйхат лойиҳасини тегишли равишда 6 ой мобайнида қуйидаги шаклларда: ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинлари кенгашларида фаол фуқаролар ва моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш бўйича жамоатчи инспекторлар иштирокида; маҳаллий даврий нашрларда эълон қилиш орқали кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида; оммавий ахборот воситалари, Маданият вазирлиги, Маданий мерос департаменти ва маҳаллий ҳокимликларнинг расмий сайтларида эълон қилиш орқали; илмий анжуманлар, давра суҳбатлари ташкил этиш орқали олимлар ва мутахассислар иштирокида муҳокама қилиш. 2022 йил октябрь — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси 6. Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2022 йил декабрь — Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 7. Моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг техник ҳолати мониторингини амалга ошириш 2022 йил сентябрь Жамғарма, маҳаллий бюджет маблағлари Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 8. Моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг тоифасини белгилаш. 2022 йил январь Жамғарма, маҳаллий бюджет маблағлари Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Фанлар академияси 9. Моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг қўриқланадиган теграларини босқичма-босқич белгилаш 2021-2022 йиллар Маҳаллий бюджет маблағлари Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 10. Моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг маҳалла, туман ва шаҳарлар бўйича жойлашуви харитасини яратиш. 2021-2022 йиллар Маҳаллий бюджет маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият вазирлиги, Кадастр агентлиги 11. Моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг алоҳида муҳим тарихий-маданий қисмлари ва бадиий безаклари сақланишини экспертизадан ўтказиш, уларни тўлиқ фотофиксация ва идентификациялаш. Уларни ягона махсус электрон ахборот базасига жойлаштириш. 2021-2022 йиллар Маҳаллий бюджет маблағлари Маданият вазирлиги, Фанлар академияси II. Маданий мерос объектларининг давлат томонидан муҳофаза қилинишини таъминлаш 12. Моддий маданий меросни асраш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш. Доимо — Маданият вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ёшлар агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятларва Тошкент шаҳар ҳокимликлари. 13. Давлат назоратини амалга ошириш ваколатига эга бўлган мансабдор шахслари лавозимларининг рўйхатини тасдиқлаш. 2021 йил июль — Маданият вазирлиги 14. Давлат назоратини хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш шаклида ўтказиш учун давлат назоратини амалга ошириш ваколатига эга бўлган мансабдорни: шахсларни хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш ҳуқуқини берувчи аттестациядан ўтказиш; текширишларни ўтказишга рухсат берувчи махсус гувоҳномалар бериш. 2021 йил август — Маданият вазирлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар 15. Моддий маданий меросни асраш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш чораклик режаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Ушбу режани Маданият вазирлиги, Маданий мерос департаменти, маҳаллий ҳокимликларнинг расмий веб сайтларида эълон қилиб бориш. Доимо — Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирликлар ва идоралар 16. Давлат назоратини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва оммавий ахборот воситалари билан яқин ҳамкорлик тизимини йўлга қўйиш. 2021 йил ноябрь Жамғарма маблағлари Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирликлар ва идоралар 17. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши ҳолатларини аниқлаш ва тўхтатиш юзасидан тезкор назорат тадбирларини амалга ошириш. Доимо — Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирликлар ва идоралар 18. Давлат назорати натижаларига қонуний баҳо бериш жараёни тўлиқ якунланишини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, суд органлари ва мажбурий ижро бюролари билан муҳокама қилиш. Ҳар чоракда — Маданият вазирлиги, Олий суд (келишувга мувофиқ) , Бош прокуратура (келишувга мувофиқ) , Ички ишлар вазирлиги 19. Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига маҳаллий давлат органлари раҳбарларининг моддий маданий меросни асраш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича ҳисоботларини кўриб чиқишни тавсия этиш. Доимо — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият вазирлиги 20. Моддий маданий мерос объектларида олиб борилаётган таъмирлаш-тиклаш ва реставрация ишларини олимларни жалб қилган ҳолда назорат қилиш. Доимо — Маданият вазирлиги 21. Қуйидагиларни: моддий маданий мерос объектлари техник ҳолатининг мониторинги натижаларини; тарихий, илмий, бадиий ёки ўзгача маданий қимматга эга бўлган кўчмас мулк объектларини аниқлаш бўйича натижаларни; барча моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини қайта тарихий-маданий экспертиза қилиш натижаларини кўриб чиқиш учун Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига тавсия этиш. Ҳар ярим йилда — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият вазирлиги III. Маданий мерос объектларини асраш чора-тадбирлари 22. Давлат ва маҳаллий бюджетдан маданий мерос объектларини реставрация, таъмирлаш-тиклаш ва консервация қилиш ишлари учун маблағ ажратиш ҳамда таклиф лойиҳаларини ишлаб чиқиш. 2021-2022 йиллар — Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 23. Ўзбекистон Республикаси маданий мерос соҳасига оид стратегия лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2022 йил — Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирликлар ва идоралар 24. Ҳалокатли аҳволга келиб қолган археология ёдгорликларини аниқлаш ва уларда зудлик билан илмий тадқиқот ўтказиш. 2021-2022 йиллар Маданий мерос соҳасига ажратилган Давлат бюджети маблағлари Маданият вазирлиги, Фанлар академияси 25. Археология мероси объектларида жойлашган дафн этиш жойлари учун бошқа ер участкалари ажратиш. 2021-2022 йиллар — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Кадастр агентлиги 26. Олий таълим муассасаларининг тарих ва археология таълим йўналишларида таҳсил олаётган талабалар учун малакавий археологик амалиёт ўташ тизимини жорий этиш. Доимо Ижрочилар маблағлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Маданият вазирлиги 27. Моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ишларини ҳамда давлат кадастрлари ягона тизимига тегишли ахборотларни киритишни якунлаш ва янгилаб бориш. 2021 йил сентябрь Маҳаллий бюджет маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият вазирлиги 28. Моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг муҳофаза белгиларини ўрнатиш ишларини тўлиқ якунлаш. 2021 йил сентябрь Маҳаллий бюджет маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият вазирлиги 29. Моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларидан фойдаланиш ҳисобига олинган маблағлар ҳисобини юритиш ва ушбу маблағларни мақсадли сарфлашни назорат қилиш ягона электрон тизимини яратиш. 2021 йил ноябрь Маданият вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари, Жамғарма маблағлари Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирликлар ва идоралар 30. Моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларини аниқлаш ва уларни хатловдан ўтказиш, теграларини белгилаш, тарихий-маданий экспертизадан ўтказиш, махсус ишлар учун малакали мутахассислар, экспертлар рўйхатини шакллантириш, улар билан фуқаролик меҳнат шартномаларини тузиш. 2021-2022 йиллар Маҳаллий бюджет, жамғарма маблағлари М?даният вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари IV. Алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларни ҳимоя қилиш 31. Алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудлар, шу жумладан, ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган объектлар ҳолати бўйича: ҳар ойда умумий мониторинг олиб бориш; ҳар чоракда яхлит ва тўлиқ давлат назорати шаклида белгиланган тартибда текшириш; мониторинг ва давлат назорати натижаларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш. Доимо — Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирликлар ва идоралар 32. Алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудлар паспортини тузиш. 2021 йил декабрь Маҳаллий бюджет, баланс сақловчилар маблағлари Тегишли вилоят ҳокимликлари, Маданият вазирлиги 33. Алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларни, шу жумладан ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган объектларни бошқариш режаларини ишлаб чиқиш. 2021 — 2023 йиллар маҳаллий бюджет Тегишли вилоят ҳокимликлари, Маданият вазирлиги 34. ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси объектларини самарали муҳофаза қилиш мақсадида илғор мамлакатлар тажрибасини ўрганиш мақсадида ҳамкорликни йўлга қўйиш. Доимо Жамғарма, Маданий мерос соҳасига ажратилган Давлат бюджети маблағлари Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари. 35. ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси объектларининг самарали сақланишини ташкил этиш мақсадида доимий илмий-тадқиқотлар олиб бориш. доимий Жамғарма маблағлари Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 36. ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси объектларини сақлаш ҳолатини доимий назорат қилиш учун замонавий асбоб-ускуналар билан таъминлаш. 2021 — 2023 йиллар Грант маблағлари, Жамғарма маблағлари Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари V. Моддий маданий меросни асраш ва ундан оқилона фойдаланишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролар иштирокини қўллаб-қувватлаш 37. Оммавий ахборот воситалари, журналистлар, блогерлар ва бошқа фаол фуқаролар иштирокида: ҳар чоракда матбуот анжумани ўтказиш; ҳар олти ойда инфо-тур ташкил этиш; ҳар ойда Маданий мерос департаменти фаолияти ҳақида батафсил ҳисобот эълон қилиш. Доимо — Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирликлар ва идоралар 38. Маданий ме?осни ҳимоя қилиш ва тарғиб қилишдаги фаоллиги учун оммавий ахборот воситалари ва блогерлар ўртасида: камида 3 та номинация бўйича республика очиқ танловини ташкил этиш; танловни йилда камида 2 март ўтказиш; ҳар бир номинация бўйича 1 та биринчи, 2 та иккинчи ва 3 та учинчи ўрин олганларни муносиб тақдирлаш; танловни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, танловда қатнашишни кенг тарғиб қилиш. Ҳар 6 ойда Жамғарма маблағлари Маданият вазирлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар 39. Маданий мерос соҳасида фаолият олиб борадиган нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларга грант ва ижтимоий буюртмалар бериш. Доимо Жамғарма маблағлари Маданият вазирлиги 40. Ёшларнинг онгида маданий меросимизга бўлган ҳурмат туйғусини кучайтириш мақсадида таълим муассасаларида тарғибот ишларини олиб бориш. 2021-2022 йиллар Ижрочилар маблағлари Халқ таълим вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги 41. 18 апрель — Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш халқаро куни арафасида: турли тадбирлар ва республика кўрик-танловларини ўтказиш ҳамда ғолибларни муносиб тақдирлаш; ҳар бир туман (шаҳар)да камида 50 нафар маданий меросни ҳимоя қилиш бўйича фаол фуқароларни тақдирлаш. ҳар йили апрель ойида Жамғарма, маҳаллий бюджет маблағлари Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 42. Моддий маданий мерос объектлари тўғрисида оммабоп фильмлар яратиш. 2021-2022 йиллар «Ўзбеккино» Миллий агентлигига ажратилган Давлат бюджети маблағлари «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Маданият вазирлиги, Фанлар академияси 43. Моддий маданий мерос объектларининг 3D моделли реконструкциялари ва рақамли ахборот базасини яратиш. 2021-2022 йиллар Грант маблағлари, жамғарма Маданият вазирлиги, Фанлар академияси 44. Моддий маданий мерос объектларининг каталогини яратиш. 2021-2022 йиллар Жамғарма, маҳаллий бюджет маблағлари Маданият вазирлиги, Фанлар академияси 45. Оммавий ахборот воситаларида маданий мерос ҳақида доимий равишда туркум материаллар бериб бориш. Доимо — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси 46. Маданий мерос департаменти билан телеканаллар ҳамкорлигини кенгайтириш, ҳар ярим йиллик учун биргаликда Медиа режа қабул қилиш ва уни амалга ошириб бориш. Доимо — Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси 47. Йўқолиб кетиш хавфи остидаги моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари рўйхати ва уларни сақлаб қолиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақидаги ахборотларни ҳар йили декабрь ойида Маданият вазирлиги расмий веб-сайтида эълон қилиб бориш. Ҳар йили декабрь ойида — Маданият вазирлиги 48. Ҳар йили таъмирлаш-тиклаш, консервация ва реставрация қилинадиган моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг рўйхатини ҳар йили декабрь ойида Маданият вазирлиги расмий веб-сайтида эълон қилиб бориш. Доимий — Маданият вазирлиги 49. Археология объектларида илмий тадқиқотлар ўтказиш режалаштирилган объектларни ва ушбу объектларда илмий тадқиқот олиб бориш учун рухсатнома олган археологларнинг рўйхатини эълон қилиб бориш. Доимо — Маданият вазирлиги VI. Маданий мерос департаменти ва унинг ҳудудий бошқармаларининг моддий-техник базасини яхшилаш 50. Маданий мерос объектларни муҳофаза қилиш ва соҳада давлат назоратини амалга оширишда фойдаланиш учун: масофадан туриб назорат қилиш ва ўрганиш мақсадида учувчисиз учиш аппаратлари — 16 та; 3D моделини яратиш учун FARO Laser Scanner Focus S70 ускунаси; археология объектларини ўрганиш ва чегараларини белгилаш мақсадида (георадары) IDS ускунаси; GPS priemnik (Glonass) — 15 та; оптик лазерли дальномер (120 m) — 15 та. 2021-2022 йиллар Жамғарма ва маҳаллий бюджет маблағлари, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган манбалар Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 51. Маданий мерос департаменти ва унинг ҳудудий бошқармаларини қуйидагилар билан таъминлаш: транспорт воситаси — 15 та; видео конференс учун телевизор (50 дюйм) ҳамда видео камера — 15 та; ходимлар учун офис креслолар ва столлар жамланмаси — (2 тумбали) 66 та; 30 кишига мўлжалланган мажлислар зали учун стол-стул — 15 та; юмшоқ мебель стуллари — 226 та; ҳужжатлар учун офис шкафлари — 50 та; пўлат сандиқ — 30 та; замонавий компьютер жамланмаси — 70 та; махсус планшетлар — 30 та; махсус фотоаппарат — 16 та; А3 форматли принтер ва сканер (3х1) — 15 та. 2021-2022 йиллар Жамғарма ва маҳаллий бюджет маблағлари, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган манбалар Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари VII. Маданий мерос департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари малакасини ошириш 52. ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси объектларини муҳофаза қилиш ва сақлаш мақсадида биргаликда Маданий мерос департаменти ва ҳудудий бошқармалар ходимларининг чет элларда семинар-тренингларда қатнашишини йўлга қўйиш. Доимо Жамғарма маблағлари, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган манбалар Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги 53. Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва сақлашга доир халқаро конференцияларда Маданий мерос департаменти ва унинг ҳудудий бошқарма ходимларини қатнашишини таъминлаш. Доимо Жамғарма маблағлари, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган манбалар Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги 54. Тажриба алмашиш ва малака ошириш мақсадида Маданий мерос департаменти ва ҳудудий бошқарма ходимларини чет эллардаги шу соҳа бўйича фаолият кўрсатувчи ташкилотларга юбориш. Ҳар йили режа бўйича Жамғарма маблағлари, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган манбалар Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги 55. Моддий маданий мерос муаммоларини ўрганиш, натижаларини таҳлил қилиш ҳамда хорижий давлатларнинг тажрибасини ўрганиш. 2021 — 2025 йиллар Жамғарма маблағлари, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган манбалар Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 56. Маданий мерос соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг малакасини ошириш бўйича 36 соатдан кам бўлмаган семинар ўқув курсларини ташкил қилиш. Ҳар йили режа бўйича Жамғарма маблағлари, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган манбалар Маданият вазирлиги 57. Маданий мерос соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш, тренинглар ўтказиш ва уларга чет тилларини чуқур ўргатиш Ҳар йили режа бўйича Жамғарма маблағлари, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган манбалар Маданият вазирлиги 58. Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, давлат назоратини амалга ошириш ва таъмирлаш-тиклаш, консервация ва реставрация қилиш бўйича ҳар 6 ойда камида 3 та хорижий давлатнинг тажрибасини ўрганиш ва уни амалиётда жорий қилиш. Доимо — Маданият вазирлиги 59. Маданий мерос объектларини реставрация қилишда Эрон ва Туркия давлатлари билан ҳамкорликни, жумладан, уларнинг тажрибали уста-реставраторларини Ўзбекистонга олиб келиб ва маҳаллий усталарни хорижий мамлакатларга олиб бориш орқали уларнинг малакасини ошириш тизимини йўлга қўйиш. Доимо Жамғарма маблағлари, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган манбалар Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги 60. Маданий мерос объектларини реставрация-тиклаш ишларининг ўзига хос жиҳатларини инобатга олиб, хорижий илғор тажрибани ўрганиш асосида ихтисослашган пудрат ташкилотларини аниқлаш ва буюртмачини белгилаш масаласи бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. 2021 йил май — Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Савдо-саноат палатаси 61. Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларида асрашга доир ишлар, шу жумладан, консервация ва реставрация қилиш, таъмирлаш-тиклаш ишларини ўзига хослигини инобатга олиб, Маданий мерос департаментининг Илмий-эксперт кенгаши қаро?и билан Маданий мерос илмий-тадқиқот институти тўғридан-тўғри шартномалар тузишга ҳамда ҳақ тўланишига рухсат бериш. 2021-2022 йиллар Республика бюджетидан маданий мерос соҳасига ажратилган маблағлар доирасида Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги 62. Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган объектлар сақланиши ҳолати ҳақида ЮНЕСКОга тақдим этиш учун тегишли ҳисобот ва ҳужжатларни тайёрлаш бўйича халқаро, хорижий ташкилотлар ва экспертлар билан ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия билан келишган ҳолда тўғридан-тўғри шартномалар тузишга ҳамда ҳақ тўланишига рухсат бериш. 2021-2022 йиллар Республика бюджетидан маданий мерос соҳасига ажратилган маблағлар, Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дирекцияси маблағлари, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган манбалар Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дирекцияси, Ташқи ишлар вазирлиги 63. Ўзбекистонда маданий мерос масалалари бўйича ЮНЕСКО билан ҳамкорликда Халқаро маслаҳат қўмитасини ташкил этиш ва фаолиятини қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатларни, шу жумладан, бу борада ЮНЕСКОга тўловларни 2021 йилга Маданият вазирлигига республика бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан қоплаш. 2021 йил Маданият вазирлигига республика бюджетидан ажратилган маблағлар Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 мартдаги 119-сон қарорига 5-ИЛОВА

2021 — 2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси томонидан ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий мероси рўйхати, Инсоният номоддий маданий меросининг репрезентатив рўйхати, Жаҳон хотираси рўйхатига маданий ва табиий меросларни киритишга илгари суриш бўйича

Умумжаҳон мероси рўйхати бўйича 1. Буюк ипак йўли: Зарафшон йўналиши: Кофир қалъа (Самарқанд вилояти) Дабусия қадимий шаҳри (Самарқанд вилояти) Жартепа (Самарқанд вилояти) Сулаймонтепа(Самарқанд вилояти) Работи Малик (карвон сарой, сардоба) (Навоий вилояти) Мир Саид Баҳром мақбараси (Навоий вилояти) Қосим Шайх мажмуаси (Навоий вилояти) Деггароний масжиди (Навоий вилояти) Варахша ёдгорлиги (Бухоро вилояти) Варданзе ёдгорлиги (Бухоро вилояти) Вобкент минораси (Бухоро вилояти) Чашмаи Аюб мажмуаси (Бухоро вилояти) Чор Бакр мажмуаси (Бухоро вилояти) Баҳоуддин Нақшбандий мажмуаси (Бухоро вилояти) Пойкент қадимий шаҳри (Бухоро вилояти) 2. Буюк ипак йўли: Фарғона — Сирдарё йўналиши: Мингтепа археология ёдгорлиги (Андижон вилояти) Қаровултепа (Андижон вилояти) Жингиртепа (Андижон вилояти) Биловур (Андижон вилояти) Қува шаҳристони (Фарғона вилояти) Зиндонтепа археология ёдгорлиги (Фарғона вилояти) Зангиштепа археология ёдгорлиги (Фарғона вилояти) Сариқўрғон археология ёдгорлиги (Фарғона вилояти) Мўйи муборак (Фарғона вилояти) Биби Бувайда мақбараси мажмуаси (Фарғона вилояти) Пошшо Пирим мақбараси мажмуаси (Фарғона вилояти) Хўжа Магиз мақбараси мажмуаси (Фарғона вилояти) Ахсикент археология ёдгорлиги (Наманган вилояти) Қадимги Поп (Наманган вилояти) Муғтепа (Наманган вилояти) Қирқ хужра (Наманган вилояти) Қанқа археология ёдгорлиги (Тошкент вилояти) Шоҳрухия археология ёдгорлиги (Тошкент вилояти) Юнусобод Оқтепаси ( Тошкент шаҳри ) Чилонзор Оқтепаси ( Тошкент шаҳри ) Мингўрик археология ёдгорлиги ( Тошкент шаҳри ) Шоштепа археология ёдгорлиги ( Тошкент шаҳри ) Ҳазрати Имом мажмуаси (Тошкент шаҳри) Кўкалдош мадрасаси (Тошкент шаҳри) Зайниддин бобо мажмуаси (Тошкент шаҳри) Шайх Хованди Тоҳур мажмуаси (Тошкент шаҳри) Зангиота мажмуаси (Тошкент вилояти) Қайнар сардобаси (Тошкент вилояти) Корхона (Тошкент вилояти) 3. Хонбанди (Жиззах вилояти) 4. Араб ота мақбараси (Самарқанд вилояти) 5. Қўқон тарихий ёдгорликлари (Фарғона вилояти): Қадимий Тепақўрғон Худоёрхон ўрдаси Норбўтабек мадрасаси Ҳазрати Миён мадрасаси Модарихон мақбараси Жоме масжиди Дахмаи шаҳон мадрасаси Дастурхончи мадрасаси Хўжабек мадрасаси Хуржун мадрасаси Чалпак мадрасаси 6. Жоме масжиди архитектура мажмуаси (Андижон вилояти) 7. Сийпантош қоятош расмлари — петроглифлар (Қашқадарё вилояти) 8. Қадимги Термиз (Сурхондарё вилояти): Қоратепа буддавийлик ибодатхонаси Фаёзтепа буддавийлик ибодатхонаси Зўрмўла Буддавийлик иншооти Қирққиз мажмуаси Ҳаким ат-Термизий мақбараси Султон Саодат мажмуаси Кокилдор ота хонақоси Жарқўрғон минораси Кампиртепа қалъаси 9. Оқ Остонабобо мақбараси (Сурхондарё вилояти) 10. Зараутсой қоятош расмлари (петроглифлар) — маданий ва табиий мерос (Сурхондарё вилояти) 11. Кармана қўрғони (Навоий вилояти) 12. Сармишсиой қоятош расмлари (Навоий вилояти) 13. Шайх Мухтор Вали мажмуаси (Хоразм вилояти) 14. Хазорасп тарихий шаҳри (Хоразм вилояти) 15. Қадимги Хоразм ёдгорликлари (Қорақалпоғистон Республикаси): Ангка қалъа археология ёдгорлиги; Катта Гулдурсун қалъа археология ёдгорлиги; Қўйқирилган қалъа археология ёдгорлиги; Қўрғошин қалъа археология ёдгорлиги; Тупроқ қалъа археология ёдгорлиги; Жонбос қалъа археология ёдгорлиги; Аёз қалъа археология ёдгорлиги Қирқ қиз қалъа 16. Зомин тоғлари — табиий мерос (Жиззах вилояти) 17. Шоҳимардон — табиий мерос (Фарғона вилояти) 18. Ҳисор тоғлари — Ҳисор қўриқхонаси (Қашқадарё вилояти) 19. Қуйи Амударё биосфераси — табиий мерос (ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон биосфера резерватлари тармоғи рўйхатига) 20. Бойсун (Сурхондарё вилояти) Инсоният номоддий маданий меросининг репрезентатив рўйхати бўйича 1. Бахшичилик санъати (Қорақалпоғистон, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм) 2. Ўзбекистон кулолчилик мактаблари (Риштон, Тошкент ва Бухоро) 3. Ўзбекистон дўппидўзлик мактаблари (Андижон, Марғилон, Қўқон, Чуст, Бухоро, Самарқанд, Бойсун) 4. Ўзбекистон кандакорлик мактаблари (Марғилон, Тошкент, Бухоро, Самарқанд) 5. Ўзбекистон гиламчилик марказлари (Марғилон, Самарқанд, Хоразм, Қашқадарё, Бойсун) Жаҳон хотираси дастурининг халқаро рўйхати бўйича 1. «Шарҳ ал-мулаххас фи ал-ҳайъа» («Астрономияга қисқача шарҳ») Хоразмлик аллома, астроном Маҳмуд ибн Муҳаммад ибн Умар ал-Чағминий ал-Хоразмий 2. Бухоро амирлиги Қушбегиси маҳкамасининг ҳужжатлари 3. Вақф ҳужжатлари коллекцияси 4. Биринчи ўзбек кинооператори ва киносанъатининг асосчиси Худойберган Девонов кинофото ҳужжатлари 5. Иккинчи Жаҳон уруши йилларида Ўзбекистонга эвакуация қилишга оид ҳужжатлар

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 мартдаги 119-сон қарорига 7-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари ҳамда уларга тўлов тури ва миқдорлари

Т/р Давлат хизматлари номи Давлат хизматлари кўрсатилаётган ариза берувчилар тоифалари Давлат хизматлари кўрсатиш натижаси Тўлов тури ва миқдори 1. Моддий маданий мерос объектини давлат кадастрига белгиланган тартибда киритиш. Жисмоний ва юридик шахслар Паспорт Пуллик. Базавий ҳисоблаш миқдорининг (кейинги ўринларда — БҲМ) 50 фоизи 2. Моддий маданий мерос объектини давлат кадастридан белгиланган тартибда чиқариш. Жисмоний ва юридик шахслар Қарор Пуллик. БҲМнинг 50 фоизи 3. Моддий маданий мерос объектларини тарихий-маданий экспертизадан ўтказиш. Жисмоний ва юридик шахслар Экспертиза хулосаси Пуллик. Республика тоифасидаги объектлар учун — БҲМнинг 7 баравари. Маҳаллий тоифадаги объектлар учун — БҲМнинг 4 баравари. 4. Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир ишлар учун рухсатнома бериш. Жисмоний ва юридик шахслар Рухсатнома Пуллик. республика тоифасидаги объектлар учун — БҲМнинг 10 баравари, маҳаллий тоифадаги объектлар учун — БҲМнинг 5 баравари. 5. Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни амалга ошириш учун лицензия бериш. Юридик шахслар Лицензия Пуллик. I тоифадаги лицензия учун — БҲМнинг 20 баравари, II тоифадаги лицензия учун — 40 баравари. 6. Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир ишларни лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича экспертизадан ўтказиш. Жисмоний ва юридик шахслар Экспертиза хулосаси Пуллик. Лойиҳа-смета ҳужжатидаги миқдорнинг 1 фоизи 7. Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир ишлар бўйича илмий-техник назорат қилиш. Юридик шахслар Маълумот Пуллик. Лойиҳа-смета ҳужжатидаги миқдорнинг 3 фоизи 8. Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари соҳасида реставратор-усталарга малака сертификати бериш. Жисмоний ва юридик шахслар Сертификат Пуллик. Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари 9. Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари ва уларнинг қўриқланадиган теграларида ер қазиш, ер тузиш, қурилиш, мелиорация ва бошқа хўжалик ишларини ўтказишга оид лойиҳаларни кўриб чиқиш. Жисмоний ва юридик шахслар Хулоса Пуллик. Республика тоифасидаги объектлар учун — БҲМнинг 10 баравари. Маҳаллий тоифадаги объектлар учун — БҲМнинг 5 баравари 10. Аҳоли пунктлари бош режаларининг лойиҳаларини кўриб чиқиш ва уларга хулоса бериш. Юридик шахслар Хулоса Пуллик. БҲМнинг 5 баравари 11. Алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларда, шу жумладан, Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда бино ва иншоотларни қуриш ёки уларни бузиш бўйича лойиҳаларни кўриб чиқиш. Жисмоний ва юридик шахслар Хулоса Пуллик. Юридик шахслар учун — БҲМнинг 20 баравари. Жисмоний шахслар учун — БҲМнинг 1 баравари 12. Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда бино ва иншоотларни қуриш ёки уларни бузиш бўйича лойиҳаларни Меросга бўлган таъсирини баҳолаш ҳисоботларини кўриб чиқиш. Жисмоний ва юридик шахслар Хулоса Пуллик. БҲМнинг 10 баравари 13. Тарихий-маданий ҳудуднинг паспортини тасдиқлаш. Юридик шахслар Қарор Пуллик. БҲМнинг 10 баравари 14. Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектидан фойдаланиш бўйича хулоса бериш. Жисмоний ва юридик шахслар Хулоса Бепул 15. Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектини текин фойдаланиш учун бириктириш бўйича хулоса бериш Жисмоний ва юридик шахслар Хулоса Бепул 16. Ушлаб қолинган ёки мусодара қилинган маданий бойликларни тегишли давлат органларидан қабул қилиб олиш, уларни экспертизадан ўтказиш. Юридик шахс Экспертиза хулосаси Бепул 17. Маданий бойликларни реализация қилиш фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бериш. Юридик шахс Рухсатнома Пуллик. БҲМнинг 50 фоизи 18. Олиб чиқилаётган ва олиб кирилаётган маданий бойликларни ҳисобга олиш ва олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар бериш. Жисмоний ва юридик шахслар Сертификат Пуллик. Белгиланган тартибда БҲМнинг 2 фоизидан 100 фоизигача 19. Археология ашёсини Давлат каталогига киритиш. Юридик шахс Гувоҳнома Бепул 20. Археология ашёсини Давлат каталогидан чиқариш. Юридик шахс Буйруқ Бепул 21. Археология ашёси Давлат каталогига кирган ёки кирмаганлиги ҳақида маълумот бериш. Жисмоний ва юридик шахслар Маълумот Бепул 22. Миллий музей фонди Давлат каталоги таркибига музей ашёлари ва музей коллекцияларини белгиланган тартибда киритиш. Жисмоний ва юридик шахслар Гувоҳнома Бепул 23. Миллий музей фонди Давлат каталоги таркибидан музей ашёлари ва музей коллекцияларини белгиланган тартибда чиқариш. Жисмоний ва юридик шахслар Гувоҳнома Пуллик. БҲМнинг 50 фоизи 24. Миллий музей фонди Давлат каталоги таркибига музей ашёлари кирган ёки кирмаганлиги ҳақида маълумот бериш. Жисмоний ва юридик шахслар Гувоҳнома Бепул 25. Миллий музей фондининг Давлат каталогида музей ашёлари ва музей коллекцияларининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гуво?нома бериш. Жисмоний шахс Гувоҳнома Пуллик. БҲМнинг 50 фоизи

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 мартдаги 119-сон қарорига 8-ИЛОВА

«Бухоро» давлат музей-қўриқхоналари қўриқланадиган теграларининг

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 мартдаги 119-сон қарорига 9-ИЛОВА

«Самарқанд» давлат музей-қўриқхоналари қўриқланадиган теграларининг

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 мартдаги 119-сон қарорига 10-ИЛОВА

«Ичан қалъа» давлат музей-қўриқхоналари қўриқланадиган теграларининг

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 мартдаги 119-сон қарорига 11-ИЛОВА

«Сармишсой» давлат музей-қўриқхоналари қўриқланадиган теграларининг

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 мартдаги 119-сон қарорига 12-ИЛОВА

«Шаҳрисабз» давлат музей-қўриқхоналари қўриқланадиган теграларининг

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 мартдаги 119-сон қарорига 13-ИЛОВА

«Термиз» давлат музей-қўриқхоналари қўриқланадиган теграларининг

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 мартдаги 119-сон қарорига 14-ИЛОВА

«Қўқон» давлат музей-қўриқхоналари қўриқланадиган теграларининг

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 мартдаги 119-сон қарорига 15-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги маданий мерос департаменти фаолиятини ташкил этиш ҳамда моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишга оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 30 мартдаги 265-сон қарорида :

2-банд ҳамда 1 — 3 иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

4-бандда :

«а» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«а) Қуйидагилар Департамент ва унинг ҳудудий бошқармалари фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

2021 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаментининг Маданий мерос жамғармаси;

ўз даромадлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;»;

«б» кичик банддаги «ходимларига» сўзидан кейин «Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан» сўзлари қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги «в» кичик банд қўшилсин:

«в) Департамент ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларига Жамғарма маблағлари ҳисобидан:

кўп йиллик меҳнати учун рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда, лавозим маошига белгиланган коэффициентларда қуйидаги ҳажмларда ҳар ойда қўшимча пул тўлаш: 2 йилдан 5 йилгача — 0,1; 5 йилдан 10 йилгача — 0,2; 10 йилдан 15 йилгача — 0,3; 15 йилдан ортиқ — 0,4;

ходимлар фаолиятининг натижадорлигига кўра иш берувчининг алоҳида буйруғи билан белгиланадиган, лавозим маошининг (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда) 200 фоизигача бўлган миқдорда ҳар ойлик шахсий устама;

фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга шахслар учун — лавозим маошининг 30 фоизигача, фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига эга шахслар учун — лавозим маошининг 60 фоизигача қўшимча тўловлар;

ҳар ойлик йўлкира учун харажатларни қоплаш бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридаги тўловлар, хизмат автотранспорти бириктирилган ходимлардан ташқари;

ҳар ойлик озиқ-овқат учун харажатларни қоплаш бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдоридаги тўловларни белгилаши мумкин».

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти тўғрисидаги низомда :

9-банднинг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

10-бандга қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбошиси қўшилсин:

«маданий бойликларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилиши ва унинг ҳудудига олиб кирилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш, шу жумладан маданий бойликларни экспертизадан ўтказиш ва сертификатлар бериш».

11-бандда :

«ж» кичик бандга қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

«реставраторларни янги технологияларини жорий қилиш ҳамда анъанавий меъморчилик асослари бўйича малакасини ошириш учун ўқув курсларини ташкил этади;»

учинчи — олтинчи хатбошлари тегишли равишда тўртинчи — еттинчи хатбошлари ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги «й» кичик банд қўшилсин:

«й) маданий бойликларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилиши ва унинг ҳудудига олиб кирилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш, шу жумладан, маданий бойликларни экспертизадан ўтказиш ва сертификатлар бериш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган тартибда маданий бойликлар сирасига кирувчи ашёларнинг тоифасини аниқлайди;

маданий бойликларнинг олиб чиқилиши, вақтинча олиб чиқилиши мумкинлиги тўғрисида қарорлар қабул қилади;

олиб чиқилаётган ва олиб кирилаётган, шунингдек, вақтинча олиб чиқилаётган ва вақтинча олиб кирилаётган маданий бойликларни рўйхатга олади;

олиб чиқилади, вақтинча олиб чиқилади деб эълон қилинган, шунингдек, вақтинча олиб чиқилганидан кейин қайтариб олиб келинган маданий бойликларни бадиий экспертизадан ўтказишни таъминлайди;

маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва вақтинча олиб чиқилиши ҳуқуқини берувчи сертификатларни расмийлаштиради;

ушлаб қолинган ёки мусодара қилинган маданий бойликларни тегишли давлат органларидан қабул қилиб олади, уларни бадиий экспертизадан ўтказади ҳамда улардан фойдаланиш тартибини белгилайди;»;

13-банднинг учинчи хатбошисига «фойдаланиш» сўзидан кейин «, маданий бойликларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилиши ва унинг ҳудудига олиб кирилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш, шу жумладан, маданий бойликларни экспертизадан ўтказиш ва сертификатлар бериш» сўзлари қўшилсин;

14-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Бош меъмор ва бош инспектор» сўзлари «Бош меъмор, бош инспектор ва Бадиий экспертиза бошқармаси бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин.

16-бандга қуйидаги таҳрирдаги иккинчи ва учинчи хатбошлар қўшилсин:

«Ҳудудий бошқармалар таркибидаги бадиий экспертиза бўлимлари бошлиқлари Бадиий экспертиза бошқармасининг бошлиғи тақдимномасига асосан Департамент бошлиғи томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Ҳудудий бошқармалар ходимлари Департамент билан келишган ҳолда ҳудудий бошқармалар бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этади.»;

18-бандга «фойдаланиш» сўзидан кейин «, маданий бойликларни бадиий экспертизадан ўтказиш» сўзлари қўшилсин;

19-бандда :

йигирма учинчи хатбошига «фойдаланиш» сўзидан кейин «, маданий бойликларни бадиий экспертизадан ўтказиш» сўзлари қўшилсин;

йигирма бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг буйруғи асосида Департамент ва унинг ҳудудий бошқармалари, Маданият вазирлигининг ҳудудий бошқармалари балансида бўлган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларининг қўриқланилишини таъминлаш учун қаровуллар штатларини киритиш»;

20-бандда :

ўнинчи хатбошига «таркибий» сўзидан кейин «бошқарма ва» сўзлари қўшилсин;

ўн биринчи хатбошига «муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш» сўзларидан кейин «,маданий бойликларнинг бадиий экспертизаси бўйича,» сўзлари қўшилсин.

қуйидаги мазмундаги 20 1 -банд қўшилсин:

«Белгилансинки, соҳа йўналишлари бўйича:

а) Департамент бошлиғининг ўринбосари — Бош меъморнинг асосий вазифалари:

тарихий-маданий ва лойиҳа-смета ҳужжатларининг экспертизасини, моддий маданий мерос объектларининг тарихий-маданий қиммати ва ноёблигига асрашга доир ишларни путур етказмаган ҳолда амалга оширилиши бўйича узлуксиз илмий-техник назоратни олиб бориш;

алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ва жаҳон маданий мероси объектлари жумласига киритилган ҳудудларда шаҳарсозлик ва бошқа хўжалик фаолияти уларнинг тарихий-маданий муҳити, табиий ландшафти ва ўзига хослигини сақлаб қолган ҳолда олиб борилишини мувофиқлаштириш;

олимлар, халқ усталари, реставраторлар, экспертлар билан яқин ҳамкорлик қилиш, таъмиршуносликдаги ўзига хос услуб, анъана ва мактабларни ривожлантиришни, жамоатчилик назорати амалга оширилишини қўллаб-қувватлаш;

б) Департамент бошлиғининг ўринбосари — Бош инспектор асосий вазифалари:

моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастрини юритиш, тарихий, илмий, бадиий ёки ўзгача маданий қимматга эга бўлган объектларни аниқлаш, уларни ҳужжатлаштириш ва давлат ҳисобига олиш, моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари тоифалари ва қўриқланадиган теграларини белгилаш, шунингдек, улардан оқилона фойдаланилишини таъминлаш;

археология ашёлари давлат каталогини юритиш, археология тадқиқотларини амалга ошириш тартиби ва шартларига риоя қилиниши, археология ашёларининг ўз вақтида ҳисобга олиниши ва давлатга топширилишини назорат қилиш ҳамда уларни фан, маданият ва таълим муассасаларига бириктириш, шунингдек, археология тадқиқотлари бўйича илмий ҳисоботларни қабул қилиш, экспертизадан ўтказиш ва архивини йиғиш, археология ёдгорлигини концервациялаш ҳамда музейлаштириш;

моддий маданий мерос объектларини кенг тарғиб этиш ва оммалаштириш, соҳага давлат-хусусий шериклик механизмларини, инновацион ва илғор ахборот-коммуникация технологияларини самарали татбиқ этиш, электрон хизматларни ривожлантириш;

юридик ва жисмоний шахслар томонидан моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;

миллий музей фондининг давлат каталогини юритиш, музей ашёлари ва коллекцияларини музей фонди тасарруфидан чиқариш ёки бошқа музей фондига ўтказиш, маданий бойликларни реализация қилиш учун рухсатномалар бериш, шунингдек, давлат томонидан муҳофаза рўйхатлари ва реестрларига киритилган маданий бойликлар, жумладан, музей ашёлари ва коллекциялари, қадимий ёзма манбаларнинг бут сақланишини ва ҳисоби юритилишини текшириш.

г) Департамент бошлиғининг ўринбосари — Бадиий экспертиза бошқармаси бошлиғининг асосий вазифалари маданий бойликларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилиши ва унинг ҳудудига олиб кирилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш, шу жумладан, маданий бойликларни экспертизадан ўтказиш ва сертификатлар беришдан иборат»;

24-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«24. Қуйидагилар департамент ва унинг ҳудудий бошқармалари фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаментининг Маданий мерос жамғармаси;

ўз даромадлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;».

25-банднинг иккинчи хатбошисидан кейин қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

«маданий бойликларни бадиий экспертизадан ўтказганлик учун ундириладиган махсус йиғим маблағлари;».

30-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«30. Департамент ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларига Жамғарма маблағлари ҳисобидан:

кўп йиллик меҳнати учун рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда, лавозим маошига белгиланган коэффициентларда қуйидаги ҳажмларда ҳар ойда қўшимча пул тўлаш: 2 йилдан 5 йилгача — 0,1; 5 йилдан 10 йилгача — 0,2; 10 йилдан 15 йилгача — 0,3; 15 йилдан ортиқ — 0,4;

ходимлар фаолиятининг натижадорлигига кўра иш берувчининг алоҳида буйруғи билан белгиланадиган, лавозим маошидан (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда) 200 фоизгача бўлган миқдорда ҳар ойлик шахсий устама;

фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга шахслар учун — лавозим маошининг 30 фоизигача, фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига эга шахслар учун — лавозим маошининг 60 фоизигача қўшимча ҳақ тўловлар;

ҳар ойлик йўлкира учун харажатларни қоплаш бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўловлар, хизмат автотранспорти бириктирилган ходимлардан ташқари;

ҳар ойлик озиқ-овқат учун харажатларни қоплаш бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида тўловларини белгилаши мумкин»;

32-банднинг «а» кичик банддаги «17,6» ва «1,76» рақамлари тегишлича «100» ва «2» рақамлари билан алмаштирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаментининг Илмий-эксперт кенгаши тўғрисидаги низомда :

5-банднинг иккинчи хатбошидаги «Асрашга доир ишларни режалаштириш ва илмий-техник назорат қилиш, рухсатнома бериш ва экспертиза бўлими» сўзлари «Маданий меросни асраш ва алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудудларни ҳимоя қилиш бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

6-банддаги «1,06» рақами «2,5» рақами билан алмаштирилсин.

в) Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш бўйича жамоатчи инспекторлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомда :

2-бандга «тасдиқланади.» сўзидан кейин «Фаолиятини намунали ташкил этган Жамоатчи инспекторлар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаментининг (кейинги ўринларда — Департамент) Илмий-эксперт кенгаши қарори билан Бош жамоатчи инспектор деб эътироф этилиши мумкин ҳамда улар фаолияти ушбу Низомга мувофиқ ташкил этилади» сўзлари қўшилсин.

5-бандга қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:

«Бош жамоатчи инспектор мамлакатдаги барча маданий мерос объектлари бўйича жамоат назоратини амалга ошириши мумкин».

9-банддаги «бир» сўзи «уч» сўзи билан алмаштирилсин;

12-банддаги «56 ва 57-бандларида» сўзлари «10 ва 11-бандларида» сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Лойиҳалаш ва қурилиш соҳасидаги мутахассислар малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 31 майдаги 451-сон қарорида :

2-банднинг иккинчи хатбошисидан кейин қуйидаги таҳрирдаги учинчи хатбоши қўшилсин:

«Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини реставрация қилиш ва таъмирлаш-тиклаш соҳасида фаолият олиб борадиган ташкилотлар бундан мустасно.»

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Сармишсой», «Шаҳрисабз», «Термиз» ва «Қўқон» давлат музей-қўриқхоналари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 30 майдаги 443-сон қарорининг 3-банди ва қарорга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 4 октябрдаги 846-сон қарори билан тасдиқланган Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатининг :

а) «Қорақалпоғистон Республикаси» бўлими 1 — 288-позицияларининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ» устунидаги «маданий мерос бошқармаси» сўзлари «Маданият вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) «Андижон вилояти» бўлими 1 — 9, 11, 13 — 16, 18, 28, 30 — 33, 36, 39, 43 — 60, 63 — 89, 91 — 111, 113-114, 116-117, 120 — 156, 158 — 222, 224 — 269, 271 — 381, 384 — 412 ва 414 — 422-позицияларининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ» устунидаги «маданий мерос» сўзлари «маданият» сўзи билан алмаштирилсин;

в) «Бухоро вилояти» бўлимида :

1 — 61, 63 — 71, 73 — 86, 88 — 106, 108 — 112, 114 — 123, 125 — 132, 137 — 151, 154 — 159, 170-171, 173 — 179, 206 — 214, 239, 267, 269, 273, 301, 303, 320 — 388, 395 — 400, 409 — 450, 453 — 467, 469, 471, 489 — 531, 533 — 572, 574 — 592, 594 — 613, 615 — 625, 627, 629 — 813, 815 — 826 ва 829-позицияларининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ» устунидаги «маданий мерос» сўзлари «маданият» сўзи билан алмаштирилсин;

72, 87, 107, 152-153, 160 — 169, 172, 198 — 205, 319 ва 532-позицияларининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ» устунидаги «Бухоро вилояти маданий мерос бошқармаси» сўзлари «Бухоро» давлат музей-қўриқхонаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) Жиззах вилояти бўлими 1 — 427-позицияларининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ» устунидаги «маданий мерос» сўзлари «маданият» сўзи билан алмаштирилсин;

д) «Қашқадарё вилояти» бўлимида :

1 — 33, 35 — 789, 791 — 814, 816, 821, 834 — 839, 841 — 883, 885 — 1173, 1175 — 1391 ва 1393 — 1468-позицияларининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ» устунидаги «маданий мерос» сўзлари «маданият» сўзи билан алмаштирилсин;

790, 815, 817 — 820, 822 — 824, 827-828, 830, 884, 1174 ва 1392-позицияларининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ» устунидаги «Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси» сўзлари «Шаҳрисабз» давлат музей-қўриқхонаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

825-826, 829, 831 — 833 ва 840-позицияларининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ» устунидаги «Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Шаҳрисабз давлат музей қўриқхонасига текин фойдаланиш шартномаси асосида бириктирилган» сўзлари «Шаҳрисабз» давлат музей-қўриқхонаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида» сўзлари билан алмаштирилсин;

е) «Навоий вилояти» бўлимида :

1 — 39, 44 — 50, 52 — 85, 88 — 223 ва 225 — 437-позицияларининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ» устунидаги «маданий мерос» сўзлари «маданият» сўзи билан алмаштирилсин;

41 — 43, 87 ва 224-позицияларининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ» устунидаги «Навоий вилояти маданий мерос бошқармаси» сўзлари «Навоий вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи» сўзлари билан алмаштирилсин;

51 ва 86-позицияларининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ» устунидаги «Навоий вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида. Навоий вилояти тарихи ва давлат музейига текин фойдаланиш шартномаси асосида бириктирилган.» сўзлари «Навоий вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи оператив бошқарув ҳуқуқи асосида» сўзлари билан алмаштирилсин;

ж) «Наманган вилояти» бўлими 1 — 33 ва 35 — 274-позицияларининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ» устунидаги «маданий мерос» сўзлари «маданият» сўзи билан алмаштирилсин;

з) «Самарқанд вилояти» бўлимида :

2 — 15, 17, 19, 28, 36, 39, 78, 132, 143, 461, 463, 484 — 502, 505, 509 — 548, 554 — 615, 647 — 681, 683-684, 686 — 688, 697 — 750, 754 — 799, 804 — 851, 856 — 962, 968 — 1112, 1117 — 1208, 1214 — 1245, 1255 — 1357 ва 1394 — 1607-позицияларининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ» устунидаги «маданий мерос» сўзлари «маданият» сўзлари билан алмаштирилсин;

1, 16, 18, 20 — 27, 31 — 35, 49 ва 854 — 855-позицияларининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ» устунидаги «Самарқанд вилояти маданий мерос бошқармаси» сўзлари «Самарқанд» давлат музей-қўриқхонаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

29, 30, 142, 634, 693 ва 1359-позицияларининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ» устунидаги «Давлат мулки.» сўзлари «Давлат мулки. «Самарқанд» давлат музей-қўриқхонаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида» сўзлари билан алмаштирилсин;

88-позициясининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ» устунидаги «Хусусий мулк.» сўзлари «Давлат мулки. «Самарқанд» давлат музей-қўриқхонаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида» сўзлари билан алмаштирилсин;

и) «Сурхондарё вилояти» бўлимида :

1 — 25, 27 — 48, 51 — 65, 67 — 88, 90 — 166, 169 — 199, 201-202, 204 — 270, 272 — 275, 277 — 280, 282 — 316, 318 — 368, 370 — 385, 387 — 413, 416, 418 — 422, 424 — 440, 442, 444 — 459, 461 — 496, 498 — 554, 557 ва 559 — 561-позицияларининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ» устунидаги «маданий мерос» сўзлари «маданият» сўзи билан алмаштирилсин;

26, 49 — 50, 66, 167-168, 200, 271, 281, 386, 415, 441, 443 ва 558-позицияларининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ» устунидаги «Сурхондарё вилояти маданий мерос бошқармаси» сўзлари «Термиз» давлат музей-қўриқхонаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

203, 276, 369, 423, 460 ва 497-позицияларининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ» устунидаги «Сурхондарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Сурхондарё вилоят давлат тарихи ва маданият музейига текин фойдаланиш шартномаси асосида» сўзлари «Термиз» давлат музей-қўриқхонаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида» сўзлари билан алмаштирилсин;

414-позициясининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ» устунидаги «Давлат мулки.» сўзлари «Давлат мулки. «Термиз» давлат музей-қўриқхонаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида» сўзлари билан алмаштирилсин;

й) «Сирдарё вилояти» бўлимида :

1 — 5, 10 — 38, 40 — 50, 63, 65 — 71 ва 74 — 78-позицияларининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ» устунидаги «маданий мерос» сўзлари «маданият» сўзи билан алмаштирилсин;

40-позиция чиқариб ташлансин;

к) «Тошкент вилояти» бўлими 1 — 536 ва 539 — 828-позицияларининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ» устунидаги «маданий мерос» сўзлари «маданият» сўзи билан алмаштирилсин;

л) «Фарғона вилояти» бўлимида :

1, 5 — 9, 12, 15, 17, 18, 20 — 44, 46 — 51, 53 — 56, 58 — 66, 70, 76, 79, 81, 83, 85, 88 — 97, 99 — 107, 109 — 112, 114, 117 — 119, 122 — 127, 131 — 149, 151, 153 — 164, 168 — 256, 258 — 259, 261 — 266, 268 — 282, 284 — 245, 247 — 248, 350 — 363, 365, 368 — 369 ва 371 — 376-позицияларининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ» устунидаги «маданий мерос» сўзлари «маданият» сўзи билан алмаштирилсин;

78, 80, 82, 84, 87, 115, 116, 130, 364 ва 370-позицияларининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ» устунидаги «Фарғона вилояти маданий мерос бошқармаси» сўзлари «Қўқон» давлат музей-қўриқхонаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

68, 69, 71 — 75, 77 ва 98-позицияларининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ» устунидаги «Фарғона вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Қўқон давлат музей қўриқхонасига текин фойдаланиш шартномаси асосида бириктирилган» сўзлари «Қўқон» давлат музей-қўриқхонаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида» сўзлари билан алмаштирилсин;

2-позициясининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ» устунидаги «Давлат мулки. Фарғона вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида» сўзлари «АТ «Алоқабанк» Фарғона филиали оператив бошқарув ҳуқуқи асосида» сўзлари билан алмаштирилсин;

4-позициясининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ» устунидаги «Фарғона вилояти маданий мерос бошқармаси» сўзлари «Давлат мулки. Фарғона вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида. Тошкент шаҳридаги Рим-католик марказига текин фойдаланиш шартномаси асосида бириктирилган» сўзлари билан алмаштирилсин;

м) «Хоразм вилояти» бўлимида :

1 — 3, 5 — 6, 9 — 118, 131, 154, 156, 158, 159, 164 — 167, 170-171, 176 — 179, 181, 183-184, 187 — 189, 192 — 198, 201-202, 204-205, 209 — 213 ва 215 — 259-позицияларининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ» устунидаги «Маданий мерос» сўзлари «маданият» сўзи билан алмаштирилсин;

119 — 121, 124 — 130, 132, 136, 138, 140 — 145, 147 — 151, 153, 155, 161, 169, 172, 174, 175, 180, 182, 185, 190, 191, 199, 200, 203, 206 — 208 ва 214-позицияларининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ» устунидаги «Хоразм вилояти Маданий мерос бошқармаси» сўзлари «Ичан-қалъа» давлат музей-қўриқхонаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

123, 133 — 135, 137, 139, 146, 152, 157, 162-163, 168, 173 ва 186-позицияларининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ» устунидаги «Хоразм вилояти Маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида. «Ичан қалъа музей қўриқхонаси» сўзлари «Ичан-қалъа» давлат музей-қўриқхонаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида» сўзлари билан алмаштирилсин;

н) «Тошкент шаҳар» бўлимида :

1 — 4, 49, 94 — 96, 99 — 117, 119 — 123, 152, 157, 167 — 199, 205 — 209, 217 — 219, 222 — 227, 229 — 231, 234-235, 245, 262 — 265, 273-274 ва 337-позицияларининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ» устунидаги «маданий мерос» сўзлари «маданият бош» сўзлари билан алмаштирилсин;

163-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 163 1 -позиция қўшилсин:

163 1 . Авлиё Георгий черкови 1885 йил Камолон маҳалласи, «Қозиробод» кўчаси Давлат мулки. Тошкент шаҳар Маданият бош бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида

332-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 332 1 ва 332 2 -позициялар қўшилсин:

332 1 . 2 қаватли турар жой биноси 1936 йил Бобур кўчаси, 7-уй Хусусий мулк 332 2 . Яккасарой тумани ҳокимлиги биноси (Олдинги Пойабзалчилар маданият саройи) 1930 йил Бобур кўчаси, 4-уй Давлат мулки. Яккасарой тумани ҳокимлиги оператив бошқарув ҳуқуқи асосида

о) Изоҳдаги «8 208» ва «2 250» рақамлар тегишлича «8 210» ва «2 252» рақамлари билан алмаштирилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 3 март,

119-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.03.2021 й., 09/21/119/0190-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 08.04.2022 й., 09/22/166/0284-сон; 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон; 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон; 21.05.2024 й., 09/24/295/0358-сон ; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

DASTURI

MILLIY REJA

CHEGARASI

CHEGARASI

CHEGARASI

CHEGARASI

CHEGARASI

CHEGARASI

CHEGARASI

Moddiy madaniy meros obyektlari va YUNESKOning Umumjahon merosi roʻyxatiga kiritilgan hududlar muhofazasini kuchaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 2-martdagi PF-5953-son Farmoni bilan tasdiqlangan 2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha Harakatlar strategiyasini “Ilm, maʼrifat va raqamli iqtisodiyotni rivojlantirish yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturiga hamda “Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi faoliyatini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 26-maydagi PQ-4730-son qaroriga muvofiq, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 29-dekabrda Oliy Majlisga Murojaatnomasida belgilangan vazifalarni amalga oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Moddiy madaniy meros obyektlarini muhofaza qilishni kuchaytirish maqsadida soʻnggi yillarda qonunchilik hujjatlari bilan, jumladan, quyidagilar belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin:

moddiy madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish va ulardan foydalanish qoidalarini buzish hamda davlat muhofazasiga olingan moddiy madaniy meros obyektlarini nobud qilish, buzish yoki ularga shikast yetkazish boʻyicha tegishlicha maʼmuriy va jinoiy javobgarlik kuchaytirildi;

davlat muhofazasiga olingan moddiy madaniy meros koʻchmas mulk obyektlarining qoʻriqlanadigan tegralarida, alohida muhofaza qilinadigan tarixiy-madaniy hududlarda, shu jumladan, oʻzining tarixiy-madaniy qimmatiga koʻra Umumjahon merosi roʻyxatiga kiritilgan hududlarda va ularning qoʻriqlanadigan tegralarida moddiy madaniy meros obyektlari hisoblanmagan binolar, inshootlar hamda boshqa obyektlarni belgilangan tartibda ruxsatnoma olmasdan qurish yoki buzish boʻyicha maʼmuriy va jinoiy javobgarlik belgilandi;

moddiy madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish va ulardan foydalanish qoidalarini buzishga oid maʼmuriy huquqbuzarliklar boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) va uning hududiy boshqarmalari mansabdor shaxslari tomonidan maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisida bayonnoma tuzish hamda qonunda belgilangan tartibda sudga yuborish amaliyoti yoʻlga qoʻyildi;

Agentlik va uning hududiy boshqarmalari tomonidan moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarini muhofaza qilish va ulardan oqilona foydalanishni koʻzlab sudlarga davlat boji toʻlamasdan arizalar va daʼvolar bilan murojaat qilish joriy qilindi;

Agentlik davlat organlari va boshqa tashkilotlar rahbarlariga moddiy madaniy meros obyektlari sohasida aniqlangan qonun buzilishi holatlarini, ularga imkon beruvchi sabablar va shart-sharoitlarni bartaraf etish toʻgʻrisida koʻrib chiqilishi majburiy boʻlgan taqdimnoma kiritishi huquqiga ega boʻldi;

Agentlikning oʻz vakolatlari doirasida qabul qilgan qarorlari davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, boshqa tashkilotlar va ularning mansabdor shaxslari, shuningdek, fuqarolar tomonidan bajarilishi majburiy etib belgilandi;

moddiy madaniy meros obyektlariga oid normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari va aholi punktlarining bosh rejalari Agentlik bilan majburiy tartibda kelishilishi joriy qilindi;

YUNESKOning Umumjahon merosi roʻyxatiga tarixiy-madaniy qiymatiga koʻra kiritilgan respublikadagi hududlar alohida muhofaza qilinadigan tarixiy-madaniy hududlar hisoblanishi hamda ularda rejalashtirilgan qurilish va obodonlashtirish ishlarining loyihalari Agentlik hamda YUNESKOning Umumjahon merosi markazi bilan majburiy tartibda kelishilgan holda amalga oshirilishi belgilandi;

Agentlik tomonidan moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarini asrashga doir faoliyatga litsenziya va ruxsatnoma berish, shuningdek, litsenziya va ruxsatnoma shartlariga rioya qilinishini nazorat qilish joriy qilindi;

moddiy madaniy meros obyektlari sohasidagi mahalliy va xorijiy mutaxassislarni fuqarolik-huquqiy tusdagi shartnoma asosida jalb qilish hamda ular mehnatiga haq toʻlash miqdorini Madaniy meros jamgʻarmasi mablagʻlari va qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar mablagʻlari hisobidan Agentlik direktori tomonidan belgilash huquqi berildi;

Agentlik moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlaridan foydalanishdan olingan daromadlar va ularning sarflanishiga oid maʼlumotlarni tegishli subyektlardan soʻrab olish hamda ularga ushbu mablagʻlardan samarali foydalanish boʻyicha koʻrsatma berish huquqiga ega boʻldi;

moddiy madaniy meros koʻchmas mulk obyektiga yetkazilgan moddiy zarar miqdorini hisoblash, ulardan foydalanish shartlari va tartibi hamda ularga rioya qilishini taʼminlash tartiblari joriy etildi;

moddiy madaniy meros obyektlari muhofaza qilinishi, asralishi va ulardan foydalanilishi ustidan davlat nazoratini amalga oshirish, moddiy madaniy meros koʻchmas mulk obyektlarining qoʻriqlanadigan tegralarini belgilash va ularni saqlash tartibi tasdiqlandi;

moddiy madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish va ulardan foydalanish qoidalarini buzganligi hamda moddiy madaniy meros obyektlarini nobud qilish, buzish yoki ularga shikast yetkazganligi uchun toʻlanadigan jarimalar, shuningdek, davlat mulki hisoblangan moddiy madaniy meros obyektlariga yetkazilgan zararni qoplash boʻyicha mablagʻlar Madaniy meros jamgʻarmasiga yoʻnaltirilishi belgilandi.

2. Agentlik va uning hududiy boshqarmalari qonunchilik hujjatlari bilan ularga berilgan huquqlar va vakolatlardan yetarli foydalanmayotgani, majburiyat va funksiyalarni toʻliq amalga oshirmayotgani hamda sohada davlat nazoratini tizimli va taʼsirchan yoʻlga qoʻymayotgani koʻrsatib oʻtilsin.

4. Quyidagilar:

2021-2022-yillarda moddiy madaniy meros obyektlarini aniqlash, hisobini yuritish, muhofaza qilish, asrash, ilmiy tadqiq etish, ommalashtirish va ulardan oqilona foydalanish hamda Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va madaniy meros vazirligi huzuridagi Madaniy meros agentligi faoliyatini takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi 4-ilovaga muvofiq;

2021 — 2030-yillarda Oʻzbekiston Respublikasi tomonidan YUNESKOning Umumjahon madaniy merosi roʻyxati, Insoniyat nomoddiy madaniy merosining reprezentativ roʻyxati, Jahon xotirasi roʻyxatiga madaniy va tabiiy meroslarni kiritishni ilgari surish boʻyicha milliy reja 5-ilovaga muvofiq;

Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligi tomonidan koʻrsatiladigan davlat xizmatlari hamda ularga toʻlov turi va miqdorlari 7-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va madaniy meros vazirligi, Qurilish vazirligi, Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi, Fanlar akademiyasi, Buxoro, Samarqand, Xorazm, Navoiy, Qashqadaryo, Surxondaryo va Fargʻona viloyatlari hokimliklarining takliflariga muvofiq “Buxoro”, “Samarqand”, “Ichan qalʼa”, “Sarmishsoy”, “Shahrisabz”, “Termiz” va “Qoʻqon” davlat muzey-qoʻriqxonalari qoʻriqlanadigan tegralarining chegaralari tegishlicha 8 — 14-ilovalarga muvofiq tasdiqlansin.

Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligi davlat muzey-qoʻriqxonalari qoʻriqlanadigan tegralarining chegaralariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish zarurati paydo boʻlgan taqdirda, Vazirlar Mahkamasiga belgilangan tartibda asoslangan taklif kiritib borsin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va madaniy meros vazirligi huzuridagi Madaniy meros agentligi Qurilish vazirligi, Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi, Fanlar akademiyasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bilan birgalikda 2022-yil 1-mart kuniga qadar mahalliy budjet mablagʻlari va qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan:

tarixiy, ilmiy, badiiy yoki oʻzgacha madaniy qimmatga ega boʻlgan koʻchmas mulk obyektlarini har birining joyiga borgan holda aniqlash, yangi obyekt boʻyicha tarixiy-madaniy ekspertiza oʻtkazish va ularni davlat muhofazasiga olish choralarini koʻrsin;

barcha moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarini qayta tarixiy-madaniy ekspertizadan oʻtkazsin hamda Moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlari milliy roʻyxatini qayta shakllantirsin va tasdiqlash uchun belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

7. Belgilansinki:

a) davlat muzey-qoʻriqxonalari qoʻriqlanadigan tegralaridagi yerlar ushbu tegralarda joylashgan yer egalari, yerdan foydalanuvchilar va ijarachilar ixtiyorida qoladi;

b) moddiy madaniy meros obyektlariga egalik qiluvchi va ulardan foydalanuvchi davlat organlari hamda boshqa yuridik va jismoniy shaxslar:

moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarini ilmiy va ilmiy-texnik tadqiq etish qoʻllab-quvvatlanishini;

moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlari qoʻriqlanadigan tegralarining loyihalari ishlab chiqilishini;

moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarini asrash boʻyicha ishlarni tegishli ruxsatnoma va litsenziya asosida oʻtkazilishini;

alohida tartibga solinishi lozim boʻlgan va moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarini muhofaza qilish bilan bogʻliq shaharsozlik faoliyati obyektlarining chegaralari ishlab chiqilishini;

moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarida muhofaza belgilari oʻrnatilishini taʼminlashlari hamda obyektni muhofaza qilishga oid boshqa chora-tadbirlarni belgilangan tartibda amalga oshirishlari shart;

v) Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarida asrashga doir ishlarni amalga oshirish boʻyicha davlat xaridlari oʻtkazilganda xarid komissiyasi tarkibiga Agentlik va YUNESKO ishlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Milliy komissiyasi kotibiyatining vakillari kiritiladi;

g) ushbu qarorning bajarilishi:

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 26-maydagi PQ-4730-son qarori bilan tuzilgan Oʻzbekiston Respublikasida milliy madaniyatni yanada rivojlantirish konsepsiyasini amalga oshirish boʻyicha muvofiqlashtiruvchi kengash majlislarida;

YUNESKO ishlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Milliy komissiyasi majlislarida muhokama qilib boriladi.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 15-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayev hamda Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari, YUNESKO ishlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Milliy komissiyasi raisi A.A. Abduxakimov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 3-martdagi 119-son qaroriga 4-ILOVA

2021-2022-yillarda moddiy madaniy meros obyektlarini aniqlash, hisobini yuritish, muhofaza qilish, asrash, ilmiy tadqiq etish, ommalashtirish va ulardan oqilona foydalanish hamda Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va madaniy meros vazirligi huzuridagi Madaniy meros agentligi faoliyatini takomillashtirish chora-tadbirlari

T/r Tadbirlar nomi Bajarish muddatlari Moliyalashtirish manbalari Masʼullar I. Moddiy madaniy meros obyektlarini aniqlash va hisobini yuritish 1. Madaniy meros obyektlari elektron portalini yaratish. Elektron portalni davlat elektron xizmatlari bilan integratsiya qilish. Elektron portalga madaniy meros obyektlari haqida maʼlumot va materiallarni joylashtirish, kelgusida tizimli ravishda yangilab borish. Elektron portalni jamoatchilik uchun ochiq axborot manbaiga aylantirish va samarali faoliyat olib borishini taʼminlash. 2021-yil iyun Madaniy meros jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma), madaniy meros sohasiga Davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlar Madaniyat vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Kadastr agentligi, Fanlar akademiyasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari, manfaatdor vazirliklar va idoralar 2. Malakali mutaxassislardan iborat maxsus ishchi guruhlarni tashkil etgan holda: tarixiy, ilmiy, badiiy yoki oʻzgacha madaniy qimmatga ega boʻlgan koʻchmas mulk obyektlarini har birining joyiga borgan holda aniqlash; har bir yangi obyekt boʻyicha tarixiy-madaniy ekspertiza oʻtkazish va uni belgilangan tartibda koʻrib chiqish. 2021-2022 yillar Jamgʻarma, mahalliy budjet mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi 3. Barcha moddiy madaniy meros koʻchmas mulk obyektlarini qayta tarixiy-madaniy ekspertizadan oʻtkazish va uni belgilangan tartibda koʻrib chiqish. 2021-2022 yillar Mahalliy budjet mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Fanlar akademiyasi 4. Moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarining milliy roʻyxatini qayta shakllantirish. 2022-yil may Mahalliy budjet mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Fanlar akademiyasi 5. Milliy roʻyxat loyihasini tegishli ravishda 6 oy mobaynida quyidagi shakllarda: har bir mahalla fuqarolar yigʻinlari kengashlarida faol fuqarolar va moddiy madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish boʻyicha jamoatchi inspektorlar ishtirokida; mahalliy davriy nashrlarda eʼlon qilish orqali keng jamoatchilik vakillari ishtirokida; ommaviy axborot vositalari, Madaniyat vazirligi, Madaniy meros departamenti va mahalliy hokimliklarning rasmiy saytlarida eʼlon qilish orqali; ilmiy anjumanlar, davra suhbatlari tashkil etish orqali olimlar va mutaxassislar ishtirokida muhokama qilish. 2022-yil oktabr — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi 6. Moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlari milliy roʻyxatini belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2022-yil dekabr — Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 7. Moddiy madaniy meros koʻchmas mulk obyektlarining texnik holati monitoringini amalga oshirish 2022-yil sentabr Jamgʻarma, mahalliy budjet mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 8. Moddiy madaniy meros koʻchmas mulk obyektlarining toifasini belgilash. 2022-yil yanvar Jamgʻarma, mahalliy budjet mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Fanlar akademiyasi 9. Moddiy madaniy meros koʻchmas mulk obyektlarining qoʻriqlanadigan tegralarini bosqichma-bosqich belgilash 2021-2022 yillar Mahalliy budjet mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Fanlar akademiyasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 10. Moddiy madaniy meros koʻchmas mulk obyektlarining mahalla, tuman va shaharlar boʻyicha joylashuvi xaritasini yaratish. 2021-2022 yillar Mahalliy budjet mablagʻlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Madaniyat vazirligi, Kadastr agentligi 11. Moddiy madaniy meros koʻchmas mulk obyektlarining alohida muhim tarixiy-madaniy qismlari va badiiy bezaklari saqlanishini ekspertizadan oʻtkazish, ularni toʻliq fotofiksatsiya va identifikatsiyalash. Ularni yagona maxsus elektron axborot bazasiga joylashtirish. 2021-2022 yillar Mahalliy budjet mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Fanlar akademiyasi II. Madaniy meros obyektlarining davlat tomonidan muhofaza qilinishini taʼminlash 12. Moddiy madaniy merosni asrash va undan oqilona foydalanish boʻyicha davlat nazoratini amalga oshirish. Doimo — Madaniyat vazirligi, Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Yoshlar agentligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlarva Toshkent shahar hokimliklari. 13. Davlat nazoratini amalga oshirish vakolatiga ega boʻlgan mansabdor shaxslari lavozimlarining roʻyxatini tasdiqlash. 2021-yil iyul — Madaniyat vazirligi 14. Davlat nazoratini xoʻjalik yurituvchi subyektlar faoliyatini tekshirish shaklida oʻtkazish uchun davlat nazoratini amalga oshirish vakolatiga ega boʻlgan mansabdorni: shaxslarni xoʻjalik yurituvchi subyektlar faoliyatini tekshirish huquqini beruvchi attestatsiyadan oʻtkazish; tekshirishlarni oʻtkazishga ruxsat beruvchi maxsus guvohnomalar berish. 2021-yil avgust — Madaniyat vazirligi, tegishli vazirliklar va idoralar 15. Moddiy madaniy merosni asrash va undan oqilona foydalanish boʻyicha davlat nazoratini amalga oshirish choraklik rejalarni ishlab chiqish va tasdiqlash. Ushbu rejani Madaniyat vazirligi, Madaniy meros departamenti, mahalliy hokimliklarning rasmiy veb saytlarida eʼlon qilib borish. Doimo — Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, tegishli vazirliklar va idoralar 16. Davlat nazoratini amalga oshirishda nodavlat notijorat tashkilotlar, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari va ommaviy axborot vositalari bilan yaqin hamkorlik tizimini yoʻlga qoʻyish. 2021-yil noyabr Jamgʻarma mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, tegishli vazirliklar va idoralar 17. Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan moddiy madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish va ulardan foydalanish toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablarining buzilishi holatlarini aniqlash va toʻxtatish yuzasidan tezkor nazorat tadbirlarini amalga oshirish. Doimo — Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, tegishli vazirliklar va idoralar 18. Davlat nazorati natijalariga qonuniy baho berish jarayoni toʻliq yakunlanishini huquqni muhofaza qiluvchi organlar, sud organlari va majburiy ijro byurolari bilan muhokama qilish. Har chorakda — Madaniyat vazirligi, Oliy sud (kelishuvga muvofiq) , Bosh prokuratura (kelishuvga muvofiq) , Ichki ishlar vazirligi 19. Xalq deputatlari mahalliy kengashlariga mahalliy davlat organlari rahbarlarining moddiy madaniy merosni asrash va undan oqilona foydalanish boʻyicha hisobotlarini koʻrib chiqishni tavsiya etish. Doimo — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Madaniyat vazirligi 20. Moddiy madaniy meros obyektlarida olib borilayotgan taʼmirlash-tiklash va restavratsiya ishlarini olimlarni jalb qilgan holda nazorat qilish. Doimo — Madaniyat vazirligi 21. Quyidagilarni: moddiy madaniy meros obyektlari texnik holatining monitoringi natijalarini; tarixiy, ilmiy, badiiy yoki oʻzgacha madaniy qimmatga ega boʻlgan koʻchmas mulk obyektlarini aniqlash boʻyicha natijalarni; barcha moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarini qayta tarixiy-madaniy ekspertiza qilish natijalarini koʻrib chiqish uchun Xalq deputatlari mahalliy kengashlariga tavsiya etish. Har yarim yilda — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Madaniyat vazirligi III. Madaniy meros obyektlarini asrash chora-tadbirlari 22. Davlat va mahalliy budjetdan madaniy meros obyektlarini restavratsiya, taʼmirlash-tiklash va konservatsiya qilish ishlari uchun mablagʻ ajratish hamda taklif loyihalarini ishlab chiqish. 2021-2022 yillar — Madaniyat vazirligi, Moliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 23. Oʻzbekiston Respublikasi madaniy meros sohasiga oid strategiya loyihasini ishlab chiqish va Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2022-yil — Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, tegishli vazirliklar va idoralar 24. Halokatli ahvolga kelib qolgan arxeologiya yodgorliklarini aniqlash va ularda zudlik bilan ilmiy tadqiqot oʻtkazish. 2021-2022 yillar Madaniy meros sohasiga ajratilgan Davlat budjeti mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Fanlar akademiyasi 25. Arxeologiya merosi obyektlarida joylashgan dafn etish joylari uchun boshqa yer uchastkalari ajratish. 2021-2022 yillar — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Madaniyat vazirligi, Fanlar akademiyasi, Kadastr agentligi 26. Oliy taʼlim muassasalarining tarix va arxeologiya taʼlim yoʻnalishlarida tahsil olayotgan talabalar uchun malakaviy arxeologik amaliyot oʻtash tizimini joriy etish. Doimo Ijrochilar mablagʻlari Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Fanlar akademiyasi, Madaniyat vazirligi 27. Moddiy madaniy meros obyektlarining davlat kadastr hujjatlarini rasmiylashtirish ishlarini hamda davlat kadastrlari yagona tizimiga tegishli axborotlarni kiritishni yakunlash va yangilab borish. 2021-yil sentabr Mahalliy budjet mablagʻlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Madaniyat vazirligi 28. Moddiy madaniy meros koʻchmas mulk obyektlarining muhofaza belgilarini oʻrnatish ishlarini toʻliq yakunlash. 2021-yil sentabr Mahalliy budjet mablagʻlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Madaniyat vazirligi 29. Moddiy madaniy meros koʻchmas mulk obyektlaridan foydalanish hisobiga olingan mablagʻlar hisobini yuritish va ushbu mablagʻlarni maqsadli sarflashni nazorat qilish yagona elektron tizimini yaratish. 2021-yil noyabr Madaniyat vazirligiga ajratilgan budjet mablagʻlari, Jamgʻarma mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, tegishli vazirliklar va idoralar 30. Moddiy madaniy meros koʻchmas mulk obyektlarini aniqlash va ularni xatlovdan oʻtkazish, tegralarini belgilash, tarixiy-madaniy ekspertizadan oʻtkazish, maxsus ishlar uchun malakali mutaxassislar, ekspertlar roʻyxatini shakllantirish, ular bilan fuqarolik mehnat shartnomalarini tuzish. 2021-2022 yillar Mahalliy budjet, jamgʻarma mablagʻlari M?daniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari IV. Alohida muhofaza qilinadigan tarixiy-madaniy hududlarni himoya qilish 31. Alohida muhofaza qilinadigan tarixiy-madaniy hududlar, shu jumladan, YUNESKOning Umumjahon merosi roʻyxatiga kiritilgan obyektlar holati boʻyicha: har oyda umumiy monitoring olib borish; har chorakda yaxlit va toʻliq davlat nazorati shaklida belgilangan tartibda tekshirish; monitoring va davlat nazorati natijalarini belgilangan tartibda koʻrib chiqish. Doimo — Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, tegishli vazirliklar va idoralar 32. Alohida muhofaza qilinadigan tarixiy-madaniy hududlar pasportini tuzish. 2021-yil dekabr Mahalliy budjet, balans saqlovchilar mablagʻlari Tegishli viloyat hokimliklari, Madaniyat vazirligi 33. Alohida muhofaza qilinadigan tarixiy-madaniy hududlarni, shu jumladan YUNESKOning Umumjahon merosi roʻyxatiga kiritilgan obyektlarni boshqarish rejalarini ishlab chiqish. 2021 — 2023-yillar mahalliy budjet Tegishli viloyat hokimliklari, Madaniyat vazirligi 34. YUNESKO Umumjahon merosi obyektlarini samarali muhofaza qilish maqsadida ilgʻor mamlakatlar tajribasini oʻrganish maqsadida hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. Doimo Jamgʻarma, Madaniy meros sohasiga ajratilgan Davlat budjeti mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari. 35. YUNESKO Umumjahon merosi obyektlarining samarali saqlanishini tashkil etish maqsadida doimiy ilmiy-tadqiqotlar olib borish. doimiy Jamgʻarma mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 36. YUNESKO Umumjahon merosi obyektlarini saqlash holatini doimiy nazorat qilish uchun zamonaviy asbob-uskunalar bilan taʼminlash. 2021 — 2023-yillar Grant mablagʻlari, Jamgʻarma mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari V. Moddiy madaniy merosni asrash va undan oqilona foydalanishda fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, nodavlat notijorat tashkilotlar, ommaviy axborot vositalari va fuqarolar ishtirokini qoʻllab-quvvatlash 37. Ommaviy axborot vositalari, jurnalistlar, blogerlar va boshqa faol fuqarolar ishtirokida: har chorakda matbuot anjumani oʻtkazish; har olti oyda info-tur tashkil etish; har oyda Madaniy meros departamenti faoliyati haqida batafsil hisobot eʼlon qilish. Doimo — Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, tegishli vazirliklar va idoralar 38. Madaniy me?osni himoya qilish va targʻib qilishdagi faolligi uchun ommaviy axborot vositalari va blogerlar oʻrtasida: kamida 3 ta nominatsiya boʻyicha respublika ochiq tanlovini tashkil etish; tanlovni yilda kamida 2-mart oʻtkazish; har bir nominatsiya boʻyicha 1 ta birinchi, 2 ta ikkinchi va 3 ta uchinchi oʻrin olganlarni munosib taqdirlash; tanlovni tashkil etish va oʻtkazish tartibini ishlab chiqish va tasdiqlash, tanlovda qatnashishni keng targʻib qilish. Har 6 oyda Jamgʻarma mablagʻlari Madaniyat vazirligi, tegishli vazirliklar va idoralar 39. Madaniy meros sohasida faoliyat olib boradigan nodavlat notijorat tashkilotlar faoliyatini qoʻllab-quvvatlash, ularga grant va ijtimoiy buyurtmalar berish. Doimo Jamgʻarma mablagʻlari Madaniyat vazirligi 40. Yoshlarning ongida madaniy merosimizga boʻlgan hurmat tuygʻusini kuchaytirish maqsadida taʼlim muassasalarida targʻibot ishlarini olib borish. 2021-2022 yillar Ijrochilar mablagʻlari Xalq taʼlim vazirligi, Maktabgacha taʼlim vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Madaniyat vazirligi 41. 18-aprel — Yodgorliklarni va tarixiy joylarni asrash xalqaro kuni arafasida: turli tadbirlar va respublika koʻrik-tanlovlarini oʻtkazish hamda gʻoliblarni munosib taqdirlash; har bir tuman (shahar)da kamida 50 nafar madaniy merosni himoya qilish boʻyicha faol fuqarolarni taqdirlash. har yili aprel oyida Jamgʻarma, mahalliy budjet mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 42. Moddiy madaniy meros obyektlari toʻgʻrisida ommabop filmlar yaratish. 2021-2022 yillar “Oʻzbekkino” Milliy agentligiga ajratilgan Davlat budjeti mablagʻlari “Oʻzbekkino” Milliy agentligi, Madaniyat vazirligi, Fanlar akademiyasi 43. Moddiy madaniy meros obyektlarining 3D modelli rekonstruksiyalari va raqamli axborot bazasini yaratish. 2021-2022 yillar Grant mablagʻlari, jamgʻarma Madaniyat vazirligi, Fanlar akademiyasi 44. Moddiy madaniy meros obyektlarining katalogini yaratish. 2021-2022 yillar Jamgʻarma, mahalliy budjet mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Fanlar akademiyasi 45. Ommaviy axborot vositalarida madaniy meros haqida doimiy ravishda turkum materiallar berib borish. Doimo — Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi 46. Madaniy meros departamenti bilan telekanallar hamkorligini kengaytirish, har yarim yillik uchun birgalikda Media reja qabul qilish va uni amalga oshirib borish. Doimo — Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi 47. Yoʻqolib ketish xavfi ostidagi moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlari roʻyxati va ularni saqlab qolish boʻyicha koʻrilayotgan chora-tadbirlar haqidagi axborotlarni har yili dekabr oyida Madaniyat vazirligi rasmiy veb-saytida eʼlon qilib borish. Har yili dekabr oyida — Madaniyat vazirligi 48. Har yili taʼmirlash-tiklash, konservatsiya va restavratsiya qilinadigan moddiy madaniy meros koʻchmas mulk obyektlarining roʻyxatini har yili dekabr oyida Madaniyat vazirligi rasmiy veb-saytida eʼlon qilib borish. Doimiy — Madaniyat vazirligi 49. Arxeologiya obyektlarida ilmiy tadqiqotlar oʻtkazish rejalashtirilgan obyektlarni va ushbu obyektlarda ilmiy tadqiqot olib borish uchun ruxsatnoma olgan arxeologlarning roʻyxatini eʼlon qilib borish. Doimo — Madaniyat vazirligi VI. Madaniy meros departamenti va uning hududiy boshqarmalarining moddiy-texnik bazasini yaxshilash 50. Madaniy meros obyektlarni muhofaza qilish va sohada davlat nazoratini amalga oshirishda foydalanish uchun: masofadan turib nazorat qilish va oʻrganish maqsadida uchuvchisiz uchish apparatlari — 16 ta; 3D modelini yaratish uchun FARO Laser Scanner Focus S70 uskunasi; arxeologiya obyektlarini oʻrganish va chegaralarini belgilash maqsadida (georadari) IDS uskunasi; GPS priemnik (Glonass) — 15 ta; optik lazerli dalnomer (120 m) — 15 ta. 2021-2022-yillar Jamgʻarma va mahalliy budjet mablagʻlari, qonun hujjatlari bilan taqiqlanmagan manbalar Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 51. Madaniy meros departamenti va uning hududiy boshqarmalarini quyidagilar bilan taʼminlash: transport vositasi — 15 ta; video konferens uchun televizor (50 duym) hamda video kamera — 15 ta; xodimlar uchun ofis kreslolar va stollar jamlanmasi — (2 tumbali) 66 ta; 30 kishiga moʻljallangan majlislar zali uchun stol-stul — 15 ta; yumshoq mebel stullari — 226 ta; hujjatlar uchun ofis shkaflari — 50 ta; poʻlat sandiq — 30 ta; zamonaviy kompyuter jamlanmasi — 70 ta; maxsus planshetlar — 30 ta; maxsus fotoapparat — 16 ta; A3 formatli printer va skaner (3x1) — 15 ta. 2021-2022-yillar Jamgʻarma va mahalliy budjet mablagʻlari, qonun hujjatlari bilan taqiqlanmagan manbalar Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari VII. Madaniy meros departamenti va uning hududiy boshqarmalari xodimlari malakasini oshirish 52. YUNESKO Umumjahon merosi obyektlarini muhofaza qilish va saqlash maqsadida birgalikda Madaniy meros departamenti va hududiy boshqarmalar xodimlarining chet ellarda seminar-treninglarda qatnashishini yoʻlga qoʻyish. Doimo Jamgʻarma mablagʻlari, qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan manbalar Madaniyat vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi 53. Madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish va saqlashga doir xalqaro konferensiyalarda Madaniy meros departamenti va uning hududiy boshqarma xodimlarini qatnashishini taʼminlash. Doimo Jamgʻarma mablagʻlari, qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan manbalar Madaniyat vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi 54. Tajriba almashish va malaka oshirish maqsadida Madaniy meros departamenti va hududiy boshqarma xodimlarini chet ellardagi shu soha boʻyicha faoliyat koʻrsatuvchi tashkilotlarga yuborish. Har yili reja boʻyicha Jamgʻarma mablagʻlari, qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan manbalar Madaniyat vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi 55. Moddiy madaniy meros muammolarini oʻrganish, natijalarini tahlil qilish hamda xorijiy davlatlarning tajribasini oʻrganish. 2021 — 2025-yillar Jamgʻarma mablagʻlari, qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan manbalar Madaniyat vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi 56. Madaniy meros sohasida faoliyat koʻrsatayotgan xodimlarning malakasini oshirish boʻyicha 36 soatdan kam boʻlmagan seminar oʻquv kurslarini tashkil qilish. Har yili reja boʻyicha Jamgʻarma mablagʻlari, qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan manbalar Madaniyat vazirligi 57. Madaniy meros sohasida faoliyat koʻrsatayotgan xodimlar oʻrtasida oʻzaro tajriba almashish, treninglar oʻtkazish va ularga chet tillarini chuqur oʻrgatish Har yili reja boʻyicha Jamgʻarma mablagʻlari, qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan manbalar Madaniyat vazirligi 58. Madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish, davlat nazoratini amalga oshirish va taʼmirlash-tiklash, konservatsiya va restavratsiya qilish boʻyicha har 6 oyda kamida 3 ta xorijiy davlatning tajribasini oʻrganish va uni amaliyotda joriy qilish. Doimo — Madaniyat vazirligi 59. Madaniy meros obyektlarini restavratsiya qilishda Eron va Turkiya davlatlari bilan hamkorlikni, jumladan, ularning tajribali usta-restavratorlarini Oʻzbekistonga olib kelib va mahalliy ustalarni xorijiy mamlakatlarga olib borish orqali ularning malakasini oshirish tizimini yoʻlga qoʻyish. Doimo Jamgʻarma mablagʻlari, qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan manbalar Madaniyat vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi 60. Madaniy meros obyektlarini restavratsiya-tiklash ishlarining oʻziga xos jihatlarini inobatga olib, xorijiy ilgʻor tajribani oʻrganish asosida ixtisoslashgan pudrat tashkilotlarini aniqlash va buyurtmachini belgilash masalasi boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritish. 2021-yil may — Madaniyat vazirligi, Moliya vazirligi, Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi, Savdo-sanoat palatasi 61. Moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarida asrashga doir ishlar, shu jumladan, konservatsiya va restavratsiya qilish, taʼmirlash-tiklash ishlarini oʻziga xosligini inobatga olib, Madaniy meros departamentining Ilmiy-ekspert kengashi qaro?i bilan Madaniy meros ilmiy-tadqiqot instituti toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar tuzishga hamda haq toʻlanishiga ruxsat berish. 2021-2022 yillar Respublika budjetidan madaniy meros sohasiga ajratilgan mablagʻlar doirasida Madaniyat vazirligi, Moliya vazirligi 62. Umumjahon merosi roʻyxatiga kiritilgan obyektlar saqlanishi holati haqida YUNESKOga taqdim etish uchun tegishli hisobot va hujjatlarni tayyorlash boʻyicha xalqaro, xorijiy tashkilotlar va ekspertlar bilan YUNESKO ishlari boʻyicha milliy komissiya bilan kelishgan holda toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar tuzishga hamda haq toʻlanishiga ruxsat berish. 2021-2022 yillar Respublika budjetidan madaniy meros sohasiga ajratilgan mablagʻlar, Alohida muhim ijtimoiy, madaniy va tarixiy ahamiyatga ega boʻlgan obyektlarni qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash direksiyasi mablagʻlari, qonun hujjatlari bilan taqiqlanmagan manbalar Madaniyat vazirligi, Moliya vazirligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Alohida muhim ijtimoiy, madaniy va tarixiy ahamiyatga ega boʻlgan obyektlarni qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash direksiyasi, Tashqi ishlar vazirligi 63. Oʻzbekistonda madaniy meros masalalari boʻyicha YUNESKO bilan hamkorlikda Xalqaro maslahat qoʻmitasini tashkil etish va faoliyatini qoʻllab-quvvatlash bilan bogʻliq xarajatlarni, shu jumladan, bu borada YUNESKOga toʻlovlarni 2021-yilga Madaniyat vazirligiga respublika budjetidan ajratilgan mablagʻlar hisobidan qoplash. 2021-yil Madaniyat vazirligiga respublika budjetidan ajratilgan mablagʻlar Madaniyat vazirligi, Moliya vazirligi

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 3-martdagi 119-son qaroriga 5-ILOVA

2021 — 2030-yillarda Oʻzbekiston Respublikasi tomonidan YUNESKOning Umumjahon madaniy merosi roʻyxati, Insoniyat nomoddiy madaniy merosining reprezentativ roʻyxati, Jahon xotirasi roʻyxatiga madaniy va tabiiy meroslarni kiritishga ilgari surish boʻyicha

Umumjahon merosi roʻyxati boʻyicha 1. Buyuk ipak yoʻli: Zarafshon yoʻnalishi: Kofir qalʼa (Samarqand viloyati) Dabusiya qadimiy shahri (Samarqand viloyati) Jartepa (Samarqand viloyati) Sulaymontepa(Samarqand viloyati) Raboti Malik (karvon saroy, sardoba) (Navoiy viloyati) Mir Said Bahrom maqbarasi (Navoiy viloyati) Qosim Shayx majmuasi (Navoiy viloyati) Deggaroniy masjidi (Navoiy viloyati) Varaxsha yodgorligi (Buxoro viloyati) Vardanze yodgorligi (Buxoro viloyati) Vobkent minorasi (Buxoro viloyati) Chashmai Ayub majmuasi (Buxoro viloyati) Chor Bakr majmuasi (Buxoro viloyati) Bahouddin Naqshbandiy majmuasi (Buxoro viloyati) Poykent qadimiy shahri (Buxoro viloyati) 2. Buyuk ipak yoʻli: Fargʻona — Sirdaryo yoʻnalishi: Mingtepa arxeologiya yodgorligi (Andijon viloyati) Qarovultepa (Andijon viloyati) Jingirtepa (Andijon viloyati) Bilovur (Andijon viloyati) Quva shahristoni (Fargʻona viloyati) Zindontepa arxeologiya yodgorligi (Fargʻona viloyati) Zangishtepa arxeologiya yodgorligi (Fargʻona viloyati) Sariqoʻrgʻon arxeologiya yodgorligi (Fargʻona viloyati) Moʻyi muborak (Fargʻona viloyati) Bibi Buvayda maqbarasi majmuasi (Fargʻona viloyati) Poshsho Pirim maqbarasi majmuasi (Fargʻona viloyati) Xoʻja Magiz maqbarasi majmuasi (Fargʻona viloyati) Axsikent arxeologiya yodgorligi (Namangan viloyati) Qadimgi Pop (Namangan viloyati) Mugʻtepa (Namangan viloyati) Qirq xujra (Namangan viloyati) Qanqa arxeologiya yodgorligi (Toshkent viloyati) Shohruxiya arxeologiya yodgorligi (Toshkent viloyati) Yunusobod Oqtepasi ( Toshkent shahri ) Chilonzor Oqtepasi ( Toshkent shahri ) Mingoʻrik arxeologiya yodgorligi ( Toshkent shahri ) Shoshtepa arxeologiya yodgorligi ( Toshkent shahri ) Hazrati Imom majmuasi (Toshkent shahri) Koʻkaldosh madrasasi (Toshkent shahri) Zayniddin bobo majmuasi (Toshkent shahri) Shayx Xovandi Tohur majmuasi (Toshkent shahri) Zangiota majmuasi (Toshkent viloyati) Qaynar sardobasi (Toshkent viloyati) Korxona (Toshkent viloyati) 3. Xonbandi (Jizzax viloyati) 4. Arab ota maqbarasi (Samarqand viloyati) 5. Qoʻqon tarixiy yodgorliklari (Fargʻona viloyati): Qadimiy Tepaqoʻrgʻon Xudoyorxon oʻrdasi Norboʻtabek madrasasi Hazrati Miyon madrasasi Modarixon maqbarasi Jome masjidi Daxmai shahon madrasasi Dasturxonchi madrasasi Xoʻjabek madrasasi Xurjun madrasasi Chalpak madrasasi 6. Jome masjidi arxitektura majmuasi (Andijon viloyati) 7. Siypantosh qoyatosh rasmlari — petrogliflar (Qashqadaryo viloyati) 8. Qadimgi Termiz (Surxondaryo viloyati): Qoratepa buddaviylik ibodatxonasi Fayoztepa buddaviylik ibodatxonasi Zoʻrmoʻla Buddaviylik inshooti Qirqqiz majmuasi Hakim at-Termiziy maqbarasi Sulton Saodat majmuasi Kokildor ota xonaqosi Jarqoʻrgʻon minorasi Kampirtepa qalʼasi 9. Oq Ostonabobo maqbarasi (Surxondaryo viloyati) 10. Zarautsoy qoyatosh rasmlari (petrogliflar) — madaniy va tabiiy meros (Surxondaryo viloyati) 11. Karmana qoʻrgʻoni (Navoiy viloyati) 12. Sarmishsioy qoyatosh rasmlari (Navoiy viloyati) 13. Shayx Muxtor Vali majmuasi (Xorazm viloyati) 14. Xazorasp tarixiy shahri (Xorazm viloyati) 15. Qadimgi Xorazm yodgorliklari (Qoraqalpogʻiston Respublikasi): Angka qalʼa arxeologiya yodgorligi; Katta Guldursun qalʼa arxeologiya yodgorligi; Qoʻyqirilgan qalʼa arxeologiya yodgorligi; Qoʻrgʻoshin qalʼa arxeologiya yodgorligi; Tuproq qalʼa arxeologiya yodgorligi; Jonbos qalʼa arxeologiya yodgorligi; Ayoz qalʼa arxeologiya yodgorligi Qirq qiz qalʼa 16. Zomin togʻlari — tabiiy meros (Jizzax viloyati) 17. Shohimardon — tabiiy meros (Fargʻona viloyati) 18. Hisor togʻlari — Hisor qoʻriqxonasi (Qashqadaryo viloyati) 19. Quyi Amudaryo biosferasi — tabiiy meros (YUNESKOning Umumjahon biosfera rezervatlari tarmogʻi roʻyxatiga) 20. Boysun (Surxondaryo viloyati) Insoniyat nomoddiy madaniy merosining reprezentativ roʻyxati boʻyicha 1. Baxshichilik sanʼati (Qoraqalpogʻiston, Qashqadaryo, Surxondaryo, Xorazm) 2. Oʻzbekiston kulolchilik maktablari (Rishton, Toshkent va Buxoro) 3. Oʻzbekiston doʻppidoʻzlik maktablari (Andijon, Margʻilon, Qoʻqon, Chust, Buxoro, Samarqand, Boysun) 4. Oʻzbekiston kandakorlik maktablari (Margʻilon, Toshkent, Buxoro, Samarqand) 5. Oʻzbekiston gilamchilik markazlari (Margʻilon, Samarqand, Xorazm, Qashqadaryo, Boysun) Jahon xotirasi dasturining xalqaro roʻyxati boʻyicha 1. “Sharh al-mulaxxas fi al-hayʼa” (“Astronomiyaga qisqacha sharh”) Xorazmlik alloma, astronom Mahmud ibn Muhammad ibn Umar al-Chagʻminiy al-Xorazmiy 2. Buxoro amirligi Qushbegisi mahkamasining hujjatlari 3. Vaqf hujjatlari kolleksiyasi 4. Birinchi oʻzbek kinooperatori va kinosanʼatining asoschisi Xudoybergan Devonov kinofoto hujjatlari 5. Ikkinchi Jahon urushi yillarida Oʻzbekistonga evakuatsiya qilishga oid hujjatlar

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 3-martdagi 119-son qaroriga 7-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligi tomonidan koʻrsatiladigan davlat xizmatlari hamda ularga toʻlov turi va miqdorlari

T/r Davlat xizmatlari nomi Davlat xizmatlari koʻrsatilayotgan ariza beruvchilar toifalari Davlat xizmatlari koʻrsatish natijasi Toʻlov turi va miqdori 1. Moddiy madaniy meros obyektini davlat kadastriga belgilangan tartibda kiritish. Jismoniy va yuridik shaxslar Pasport Pullik. Bazaviy hisoblash miqdorining (keyingi oʻrinlarda — BHM) 50 foizi 2. Moddiy madaniy meros obyektini davlat kadastridan belgilangan tartibda chiqarish. Jismoniy va yuridik shaxslar Qaror Pullik. BHMning 50 foizi 3. Moddiy madaniy meros obyektlarini tarixiy-madaniy ekspertizadan oʻtkazish. Jismoniy va yuridik shaxslar Ekspertiza xulosasi Pullik. Respublika toifasidagi obyektlar uchun — BHMning 7 baravari. Mahalliy toifadagi obyektlar uchun — BHMning 4 baravari. 4. Moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarini asrashga doir ishlar uchun ruxsatnoma berish. Jismoniy va yuridik shaxslar Ruxsatnoma Pullik. respublika toifasidagi obyektlar uchun — BHMning 10 baravari, mahalliy toifadagi obyektlar uchun — BHMning 5 baravari. 5. Moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarini asrashga doir faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziya berish. Yuridik shaxslar Litsenziya Pullik. I toifadagi litsenziya uchun — BHMning 20 baravari, II toifadagi litsenziya uchun — 40 baravari. 6. Moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarini asrashga doir ishlarni loyiha-smeta hujjatlari boʻyicha ekspertizadan oʻtkazish. Jismoniy va yuridik shaxslar Ekspertiza xulosasi Pullik. Loyiha-smeta hujjatidagi miqdorning 1 foizi 7. Moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarini asrashga doir ishlar boʻyicha ilmiy-texnik nazorat qilish. Yuridik shaxslar Maʼlumot Pullik. Loyiha-smeta hujjatidagi miqdorning 3 foizi 8. Moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlari sohasida restavrator-ustalarga malaka sertifikati berish. Jismoniy va yuridik shaxslar Sertifikat Pullik. Bazaviy hisoblash miqdorining 10 barobari 9. Moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlari va ularning qoʻriqlanadigan tegralarida yer qazish, yer tuzish, qurilish, melioratsiya va boshqa xoʻjalik ishlarini oʻtkazishga oid loyihalarni koʻrib chiqish. Jismoniy va yuridik shaxslar Xulosa Pullik. Respublika toifasidagi obyektlar uchun — BHMning 10 baravari. Mahalliy toifadagi obyektlar uchun — BHMning 5 baravari 10. Aholi punktlari bosh rejalarining loyihalarini koʻrib chiqish va ularga xulosa berish. Yuridik shaxslar Xulosa Pullik. BHMning 5 baravari 11. Alohida muhofaza qilinadigan tarixiy-madaniy hududlarda, shu jumladan, Umumjahon merosi roʻyxatiga kiritilgan hududlarda bino va inshootlarni qurish yoki ularni buzish boʻyicha loyihalarni koʻrib chiqish. Jismoniy va yuridik shaxslar Xulosa Pullik. Yuridik shaxslar uchun — BHMning 20 baravari. Jismoniy shaxslar uchun — BHMning 1 baravari 12. Umumjahon merosi roʻyxatiga kiritilgan hududlarda bino va inshootlarni qurish yoki ularni buzish boʻyicha loyihalarni Merosga boʻlgan taʼsirini baholash hisobotlarini koʻrib chiqish. Jismoniy va yuridik shaxslar Xulosa Pullik. BHMning 10 baravari 13. Tarixiy-madaniy hududning pasportini tasdiqlash. Yuridik shaxslar Qaror Pullik. BHMning 10 baravari 14. Moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektidan foydalanish boʻyicha xulosa berish. Jismoniy va yuridik shaxslar Xulosa Bepul 15. Moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektini tekin foydalanish uchun biriktirish boʻyicha xulosa berish Jismoniy va yuridik shaxslar Xulosa Bepul 16. Ushlab qolingan yoki musodara qilingan madaniy boyliklarni tegishli davlat organlaridan qabul qilib olish, ularni ekspertizadan oʻtkazish. Yuridik shaxs Ekspertiza xulosasi Bepul 17. Madaniy boyliklarni realizatsiya qilish faoliyatini amalga oshirish uchun ruxsatnoma berish. Yuridik shaxs Ruxsatnoma Pullik. BHMning 50 foizi 18. Olib chiqilayotgan va olib kirilayotgan madaniy boyliklarni hisobga olish va olib chiqish huquqini beruvchi sertifikatlar berish. Jismoniy va yuridik shaxslar Sertifikat Pullik. Belgilangan tartibda BHMning 2 foizidan 100 foizigacha 19. Arxeologiya ashyosini Davlat katalogiga kiritish. Yuridik shaxs Guvohnoma Bepul 20. Arxeologiya ashyosini Davlat katalogidan chiqarish. Yuridik shaxs Buyruq Bepul 21. Arxeologiya ashyosi Davlat katalogiga kirgan yoki kirmaganligi haqida maʼlumot berish. Jismoniy va yuridik shaxslar Maʼlumot Bepul 22. Milliy muzey fondi Davlat katalogi tarkibiga muzey ashyolari va muzey kolleksiyalarini belgilangan tartibda kiritish. Jismoniy va yuridik shaxslar Guvohnoma Bepul 23. Milliy muzey fondi Davlat katalogi tarkibidan muzey ashyolari va muzey kolleksiyalarini belgilangan tartibda chiqarish. Jismoniy va yuridik shaxslar Guvohnoma Pullik. BHMning 50 foizi 24. Milliy muzey fondi Davlat katalogi tarkibiga muzey ashyolari kirgan yoki kirmaganligi haqida maʼlumot berish. Jismoniy va yuridik shaxslar Guvohnoma Bepul 25. Milliy muzey fondining Davlat katalogida muzey ashyolari va muzey kolleksiyalarining roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida guvo?noma berish. Jismoniy shaxs Guvohnoma Pullik. BHMning 50 foizi

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 3-martdagi 119-son qaroriga 8-ILOVA

“Buxoro” davlat muzey-qoʻriqxonalari qoʻriqlanadigan tegralarining

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 3-martdagi 119-son qaroriga 9-ILOVA

“Samarqand” davlat muzey-qoʻriqxonalari qoʻriqlanadigan tegralarining

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 3-martdagi 119-son qaroriga 10-ILOVA

“Ichan qalʼa” davlat muzey-qoʻriqxonalari qoʻriqlanadigan tegralarining

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 3-martdagi 119-son qaroriga 11-ILOVA

“Sarmishsoy” davlat muzey-qoʻriqxonalari qoʻriqlanadigan tegralarining

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 3-martdagi 119-son qaroriga 12-ILOVA

“Shahrisabz” davlat muzey-qoʻriqxonalari qoʻriqlanadigan tegralarining

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 3-martdagi 119-son qaroriga 13-ILOVA

“Termiz” davlat muzey-qoʻriqxonalari qoʻriqlanadigan tegralarining

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 3-martdagi 119-son qaroriga 14-ILOVA

“Qoʻqon” davlat muzey-qoʻriqxonalari qoʻriqlanadigan tegralarining

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 3-martdagi 119-son qaroriga 15-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi huzuridagi madaniy meros departamenti faoliyatini tashkil etish hamda moddiy madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish va ulardan foydalanishga oid ayrim normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2019-yil 30-martdagi 265-son qarorida :

2-band hamda 1 — 3 ilovalar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

4-bandda :

“a” kichik band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“a) Quyidagilar Departament va uning hududiy boshqarmalari faoliyatini moliyalashtirish manbalari hisoblanadi:

2021-yil 1-yanvardan boshlab Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari;

Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi huzuridagi Madaniy meros departamentining Madaniy meros jamgʻarmasi;

oʻz daromadlari;

jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;

qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar;”;

“b” kichik banddagi “xodimlariga” soʻzidan keyin “Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan” soʻzlari qoʻshilsin;

quyidagi mazmundagi “v” kichik band qoʻshilsin:

“v) Departament va uning hududiy boshqarmalari xodimlariga Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan:

koʻp yillik mehnati uchun ragʻbatlantirish koeffitsiyentini hisobga olgan holda, lavozim maoshiga belgilangan koeffitsiyentlarda quyidagi hajmlarda har oyda qoʻshimcha pul toʻlash: 2 yildan 5 yilgacha — 0,1; 5 yildan 10 yilgacha — 0,2; 10 yildan 15 yilgacha — 0,3; 15 yildan ortiq — 0,4;

xodimlar faoliyatining natijadorligiga koʻra ish beruvchining alohida buyrugʻi bilan belgilanadigan, lavozim maoshining (ragʻbatlantirish koeffitsiyentini hisobga olgan holda) 200 foizigacha boʻlgan miqdorda har oylik shaxsiy ustama;

fan nomzodi yoki falsafa doktori (PhD) ilmiy darajasiga ega shaxslar uchun — lavozim maoshining 30 foizigacha, fan doktori (Doctor of Science) ilmiy darajasiga ega shaxslar uchun — lavozim maoshining 60 foizigacha qoʻshimcha toʻlovlar;

har oylik yoʻlkira uchun xarajatlarni qoplash boʻyicha bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdoridagi toʻlovlar, xizmat avtotransporti biriktirilgan xodimlardan tashqari;

har oylik oziq-ovqat uchun xarajatlarni qoplash boʻyicha bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravari miqdoridagi toʻlovlarni belgilashi mumkin”.

Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi huzuridagi Madaniy meros departamenti toʻgʻrisidagi nizomda :

9-bandning toʻrtinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;

10-bandga quyidagi mazmundagi oʻn birinchi xatboshisi qoʻshilsin:

“madaniy boyliklarning Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqilishi va uning hududiga olib kirilishi ustidan davlat nazoratini amalga oshirish, shu jumladan madaniy boyliklarni ekspertizadan oʻtkazish va sertifikatlar berish”.

11-bandda :

“j” kichik bandga quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi qoʻshilsin:

“restavratorlarni yangi texnologiyalarini joriy qilish hamda anʼanaviy meʼmorchilik asoslari boʻyicha malakasini oshirish uchun oʻquv kurslarini tashkil etadi;”

uchinchi — oltinchi xatboshlari tegishli ravishda toʻrtinchi — yettinchi xatboshlari hisoblansin;

quyidagi mazmundagi “y” kichik band qoʻshilsin:

“y) madaniy boyliklarning Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqilishi va uning hududiga olib kirilishi ustidan davlat nazoratini amalga oshirish, shu jumladan, madaniy boyliklarni ekspertizadan oʻtkazish va sertifikatlar berish sohasida:

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlangan tartibda madaniy boyliklar sirasiga kiruvchi ashyolarning toifasini aniqlaydi;

madaniy boyliklarning olib chiqilishi, vaqtincha olib chiqilishi mumkinligi toʻgʻrisida qarorlar qabul qiladi;

olib chiqilayotgan va olib kirilayotgan, shuningdek, vaqtincha olib chiqilayotgan va vaqtincha olib kirilayotgan madaniy boyliklarni roʻyxatga oladi;

olib chiqiladi, vaqtincha olib chiqiladi deb eʼlon qilingan, shuningdek, vaqtincha olib chiqilganidan keyin qaytarib olib kelingan madaniy boyliklarni badiiy ekspertizadan oʻtkazishni taʼminlaydi;

madaniy boyliklarning olib chiqilishi va vaqtincha olib chiqilishi huquqini beruvchi sertifikatlarni rasmiylashtiradi;

ushlab qolingan yoki musodara qilingan madaniy boyliklarni tegishli davlat organlaridan qabul qilib oladi, ularni badiiy ekspertizadan oʻtkazadi hamda ulardan foydalanish tartibini belgilaydi;”;

13-bandning uchinchi xatboshisiga “foydalanish” soʻzidan keyin “, madaniy boyliklarning Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqilishi va uning hududiga olib kirilishi ustidan davlat nazoratini amalga oshirish, shu jumladan, madaniy boyliklarni ekspertizadan oʻtkazish va sertifikatlar berish” soʻzlari qoʻshilsin;

14-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Bosh meʼmor va bosh inspektor” soʻzlari “Bosh meʼmor, bosh inspektor va Badiiy ekspertiza boshqarmasi boshligʻi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

16-bandga quyidagi tahrirdagi ikkinchi va uchinchi xatboshlar qoʻshilsin:

“Hududiy boshqarmalar tarkibidagi badiiy ekspertiza boʻlimlari boshliqlari Badiiy ekspertiza boshqarmasining boshligʻi taqdimnomasiga asosan Departament boshligʻi tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimidan ozod etiladi.

Hududiy boshqarmalar xodimlari Departament bilan kelishgan holda hududiy boshqarmalar boshliqlari tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimidan ozod etadi.”;

18-bandga “foydalanish” soʻzidan keyin “, madaniy boyliklarni badiiy ekspertizadan oʻtkazish” soʻzlari qoʻshilsin;

19-bandda :

yigirma uchinchi xatboshiga “foydalanish” soʻzidan keyin “, madaniy boyliklarni badiiy ekspertizadan oʻtkazish” soʻzlari qoʻshilsin;

yigirma beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“zarurat boʻlganda, Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vazirining buyrugʻi asosida Departament va uning hududiy boshqarmalari, Madaniyat vazirligining hududiy boshqarmalari balansida boʻlgan moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarining qoʻriqlanilishini taʼminlash uchun qarovullar shtatlarini kiritish”;

20-bandda :

oʻninchi xatboshiga “tarkibiy” soʻzidan keyin “boshqarma va” soʻzlari qoʻshilsin;

oʻn birinchi xatboshiga “muhofaza qilish va ulardan foydalanish” soʻzlaridan keyin “,madaniy boyliklarning badiiy ekspertizasi boʻyicha,” soʻzlari qoʻshilsin.

quyidagi mazmundagi 20 1 -band qoʻshilsin:

“Belgilansinki, soha yoʻnalishlari boʻyicha:

a) Departament boshligʻining oʻrinbosari — Bosh meʼmorning asosiy vazifalari:

tarixiy-madaniy va loyiha-smeta hujjatlarining ekspertizasini, moddiy madaniy meros obyektlarining tarixiy-madaniy qimmati va noyobligiga asrashga doir ishlarni putur yetkazmagan holda amalga oshirilishi boʻyicha uzluksiz ilmiy-texnik nazoratni olib borish;

alohida muhofaza qilinadigan tarixiy-madaniy va jahon madaniy merosi obyektlari jumlasiga kiritilgan hududlarda shaharsozlik va boshqa xoʻjalik faoliyati ularning tarixiy-madaniy muhiti, tabiiy landshafti va oʻziga xosligini saqlab qolgan holda olib borilishini muvofiqlashtirish;

olimlar, xalq ustalari, restavratorlar, ekspertlar bilan yaqin hamkorlik qilish, taʼmirshunoslikdagi oʻziga xos uslub, anʼana va maktablarni rivojlantirishni, jamoatchilik nazorati amalga oshirilishini qoʻllab-quvvatlash;

b) Departament boshligʻining oʻrinbosari — Bosh inspektor asosiy vazifalari:

moddiy madaniy meros obyektlarining davlat kadastrini yuritish, tarixiy, ilmiy, badiiy yoki oʻzgacha madaniy qimmatga ega boʻlgan obyektlarni aniqlash, ularni hujjatlashtirish va davlat hisobiga olish, moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlari toifalari va qoʻriqlanadigan tegralarini belgilash, shuningdek, ulardan oqilona foydalanilishini taʼminlash;

arxeologiya ashyolari davlat katalogini yuritish, arxeologiya tadqiqotlarini amalga oshirish tartibi va shartlariga rioya qilinishi, arxeologiya ashyolarining oʻz vaqtida hisobga olinishi va davlatga topshirilishini nazorat qilish hamda ularni fan, madaniyat va taʼlim muassasalariga biriktirish, shuningdek, arxeologiya tadqiqotlari boʻyicha ilmiy hisobotlarni qabul qilish, ekspertizadan oʻtkazish va arxivini yigʻish, arxeologiya yodgorligini konservatsiyalash hamda muzeylashtirish;

moddiy madaniy meros obyektlarini keng targʻib etish va ommalashtirish, sohaga davlat-xususiy sheriklik mexanizmlarini, innovatsion va ilgʻor axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini samarali tatbiq etish, elektron xizmatlarni rivojlantirish;

yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan moddiy madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish va ulardan foydalanish toʻgʻrisidagi qonun hujjatlariga rioya etilishi ustidan davlat nazoratini amalga oshirish;

milliy muzey fondining davlat katalogini yuritish, muzey ashyolari va kolleksiyalarini muzey fondi tasarrufidan chiqarish yoki boshqa muzey fondiga oʻtkazish, madaniy boyliklarni realizatsiya qilish uchun ruxsatnomalar berish, shuningdek, davlat tomonidan muhofaza roʻyxatlari va reyestrlariga kiritilgan madaniy boyliklar, jumladan, muzey ashyolari va kolleksiyalari, qadimiy yozma manbalarning but saqlanishini va hisobi yuritilishini tekshirish.

g) Departament boshligʻining oʻrinbosari — Badiiy ekspertiza boshqarmasi boshligʻining asosiy vazifalari madaniy boyliklarning Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqilishi va uning hududiga olib kirilishi ustidan davlat nazoratini amalga oshirish, shu jumladan, madaniy boyliklarni ekspertizadan oʻtkazish va sertifikatlar berishdan iborat”;

24-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“24. Quyidagilar departament va uning hududiy boshqarmalari faoliyatini moliyalashtirish manbalari hisoblanadi:

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari;

Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi huzuridagi Madaniy meros departamentining Madaniy meros jamgʻarmasi;

oʻz daromadlari;

jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;

qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar;”.

25-bandning ikkinchi xatboshisidan keyin quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi qoʻshilsin:

“madaniy boyliklarni badiiy ekspertizadan oʻtkazganlik uchun undiriladigan maxsus yigʻim mablagʻlari;”.

30-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“30. Departament va uning hududiy boshqarmalari xodimlariga Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan:

koʻp yillik mehnati uchun ragʻbatlantirish koeffitsiyentini hisobga olgan holda, lavozim maoshiga belgilangan koeffitsiyentlarda quyidagi hajmlarda har oyda qoʻshimcha pul toʻlash: 2 yildan 5 yilgacha — 0,1; 5 yildan 10 yilgacha — 0,2; 10 yildan 15 yilgacha — 0,3; 15 yildan ortiq — 0,4;

xodimlar faoliyatining natijadorligiga koʻra ish beruvchining alohida buyrugʻi bilan belgilanadigan, lavozim maoshidan (ragʻbatlantirish koeffitsiyentini hisobga olgan holda) 200 foizgacha boʻlgan miqdorda har oylik shaxsiy ustama;

fan nomzodi yoki falsafa doktori (PhD) ilmiy darajasiga ega shaxslar uchun — lavozim maoshining 30 foizigacha, fan doktori (Doctor of Science) ilmiy darajasiga ega shaxslar uchun — lavozim maoshining 60 foizigacha qoʻshimcha haq toʻlovlar;

har oylik yoʻlkira uchun xarajatlarni qoplash boʻyicha bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida toʻlovlar, xizmat avtotransporti biriktirilgan xodimlardan tashqari;

har oylik oziq-ovqat uchun xarajatlarni qoplash boʻyicha bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravari miqdorida toʻlovlarini belgilashi mumkin”;

32-bandning “a” kichik banddagi “17,6” va “1,76” raqamlari tegishlicha “100” va “2” raqamlari bilan almashtirilsin.

Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi huzuridagi Madaniy meros departamentining Ilmiy-ekspert kengashi toʻgʻrisidagi nizomda :

5-bandning ikkinchi xatboshidagi “Asrashga doir ishlarni rejalashtirish va ilmiy-texnik nazorat qilish, ruxsatnoma berish va ekspertiza boʻlimi” soʻzlari “Madaniy merosni asrash va alohida muhofaza qilinadigan hududlarni himoya qilish boshqarmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

6-banddagi “1,06” raqami “2,5” raqami bilan almashtirilsin.

v) Moddiy madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish boʻyicha jamoatchi inspektorlar faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisidagi nizomda :

2-bandga “tasdiqlanadi.” soʻzidan keyin “Faoliyatini namunali tashkil etgan Jamoatchi inspektorlar Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi huzuridagi Madaniy meros departamentining (keyingi oʻrinlarda — Departament) Ilmiy-ekspert kengashi qarori bilan Bosh jamoatchi inspektor deb eʼtirof etilishi mumkin hamda ular faoliyati ushbu Nizomga muvofiq tashkil etiladi” soʻzlari qoʻshilsin.

5-bandga quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi qoʻshilsin:

“Bosh jamoatchi inspektor mamlakatdagi barcha madaniy meros obyektlari boʻyicha jamoat nazoratini amalga oshirishi mumkin”.

9-banddagi “bir” soʻzi “uch” soʻzi bilan almashtirilsin;

12-banddagi “56 va 57-bandlarida” soʻzlari “10 va 11-bandlarida” soʻzlari bilan almashtirilsin.

2. Vazirlar Mahkamasining “Loyihalash va qurilish sohasidagi mutaxassislar malakasini oshirish tizimini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida” 2019-yil 31-maydagi 451-son qarorida :

2-bandning ikkinchi xatboshisidan keyin quyidagi tahrirdagi uchinchi xatboshi qoʻshilsin:

“Moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarini restavratsiya qilish va taʼmirlash-tiklash sohasida faoliyat olib boradigan tashkilotlar bundan mustasno.”

3. Vazirlar Mahkamasining “Sarmishsoy”, “Shahrisabz”, “Termiz” va “Qoʻqon” davlat muzey-qoʻriqxonalari faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2019-yil 30-maydagi 443-son qarorining 3-bandi va qarorga 1-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

4. Vazirlar Mahkamasining “Moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlari milliy roʻyxatini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2019-yil 4-oktabrdagi 846-son qarori bilan tasdiqlangan Moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlari milliy roʻyxatining :

a) “Qoraqalpogʻiston Respublikasi” boʻlimi 1 — 288-pozitsiyalarining “Koʻchmas mulkka boʻlgan huquq” ustunidagi “madaniy meros boshqarmasi” soʻzlari “Madaniyat vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) “Andijon viloyati” boʻlimi 1 — 9, 11, 13 — 16, 18, 28, 30 — 33, 36, 39, 43 — 60, 63 — 89, 91 — 111, 113-114, 116-117, 120 — 156, 158 — 222, 224 — 269, 271 — 381, 384 — 412 va 414 — 422-pozitsiyalarining “Koʻchmas mulkka boʻlgan huquq” ustunidagi “madaniy meros” soʻzlari “madaniyat” soʻzi bilan almashtirilsin;

v) “Buxoro viloyati” boʻlimida :

1 — 61, 63 — 71, 73 — 86, 88 — 106, 108 — 112, 114 — 123, 125 — 132, 137 — 151, 154 — 159, 170-171, 173 — 179, 206 — 214, 239, 267, 269, 273, 301, 303, 320 — 388, 395 — 400, 409 — 450, 453 — 467, 469, 471, 489 — 531, 533 — 572, 574 — 592, 594 — 613, 615 — 625, 627, 629 — 813, 815 — 826 va 829-pozitsiyalarining “Koʻchmas mulkka boʻlgan huquq” ustunidagi “madaniy meros” soʻzlari “madaniyat” soʻzi bilan almashtirilsin;

72, 87, 107, 152-153, 160 — 169, 172, 198 — 205, 319 va 532-pozitsiyalarining “Koʻchmas mulkka boʻlgan huquq” ustunidagi “Buxoro viloyati madaniy meros boshqarmasi” soʻzlari “Buxoro” davlat muzey-qoʻriqxonasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) Jizzax viloyati boʻlimi 1 — 427-pozitsiyalarining “Koʻchmas mulkka boʻlgan huquq” ustunidagi “madaniy meros” soʻzlari “madaniyat” soʻzi bilan almashtirilsin;

d) “Qashqadaryo viloyati” boʻlimida :

1 — 33, 35 — 789, 791 — 814, 816, 821, 834 — 839, 841 — 883, 885 — 1173, 1175 — 1391 va 1393 — 1468-pozitsiyalarining “Koʻchmas mulkka boʻlgan huquq” ustunidagi “madaniy meros” soʻzlari “madaniyat” soʻzi bilan almashtirilsin;

790, 815, 817 — 820, 822 — 824, 827-828, 830, 884, 1174 va 1392-pozitsiyalarining “Koʻchmas mulkka boʻlgan huquq” ustunidagi “Qashqadaryo viloyati madaniy meros boshqarmasi” soʻzlari “Shahrisabz” davlat muzey-qoʻriqxonasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

825-826, 829, 831 — 833 va 840-pozitsiyalarining “Koʻchmas mulkka boʻlgan huquq” ustunidagi “Qashqadaryo viloyati madaniy meros boshqarmasi operativ boshqaruv huquqi asosida Shahrisabz davlat muzey qoʻriqxonasiga tekin foydalanish shartnomasi asosida biriktirilgan” soʻzlari “Shahrisabz” davlat muzey-qoʻriqxonasi operativ boshqaruv huquqi asosida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

e) “Navoiy viloyati” boʻlimida :

1 — 39, 44 — 50, 52 — 85, 88 — 223 va 225 — 437-pozitsiyalarining “Koʻchmas mulkka boʻlgan huquq” ustunidagi “madaniy meros” soʻzlari “madaniyat” soʻzi bilan almashtirilsin;

41 — 43, 87 va 224-pozitsiyalarining “Koʻchmas mulkka boʻlgan huquq” ustunidagi “Navoiy viloyati madaniy meros boshqarmasi” soʻzlari “Navoiy viloyat tarixi va madaniyati davlat muzeyi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

51 va 86-pozitsiyalarining “Koʻchmas mulkka boʻlgan huquq” ustunidagi “Navoiy viloyati madaniy meros boshqarmasi operativ boshqaruv huquqi asosida. Navoiy viloyati tarixi va davlat muzeyiga tekin foydalanish shartnomasi asosida biriktirilgan.” soʻzlari “Navoiy viloyat tarixi va madaniyati davlat muzeyi operativ boshqaruv huquqi asosida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

j) “Namangan viloyati” boʻlimi 1 — 33 va 35 — 274-pozitsiyalarining “Koʻchmas mulkka boʻlgan huquq” ustunidagi “madaniy meros” soʻzlari “madaniyat” soʻzi bilan almashtirilsin;

z) “Samarqand viloyati” boʻlimida :

2 — 15, 17, 19, 28, 36, 39, 78, 132, 143, 461, 463, 484 — 502, 505, 509 — 548, 554 — 615, 647 — 681, 683-684, 686 — 688, 697 — 750, 754 — 799, 804 — 851, 856 — 962, 968 — 1112, 1117 — 1208, 1214 — 1245, 1255 — 1357 va 1394 — 1607-pozitsiyalarining “Koʻchmas mulkka boʻlgan huquq” ustunidagi “madaniy meros” soʻzlari “madaniyat” soʻzlari bilan almashtirilsin;

1, 16, 18, 20 — 27, 31 — 35, 49 va 854 — 855-pozitsiyalarining “Koʻchmas mulkka boʻlgan huquq” ustunidagi “Samarqand viloyati madaniy meros boshqarmasi” soʻzlari “Samarqand” davlat muzey-qoʻriqxonasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

29, 30, 142, 634, 693 va 1359-pozitsiyalarining “Koʻchmas mulkka boʻlgan huquq” ustunidagi “Davlat mulki.” soʻzlari “Davlat mulki. “Samarqand” davlat muzey-qoʻriqxonasi operativ boshqaruv huquqi asosida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

88-pozitsiyasining “Koʻchmas mulkka boʻlgan huquq” ustunidagi “Xususiy mulk.” soʻzlari “Davlat mulki. “Samarqand” davlat muzey-qoʻriqxonasi operativ boshqaruv huquqi asosida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

i) “Surxondaryo viloyati” boʻlimida :

1 — 25, 27 — 48, 51 — 65, 67 — 88, 90 — 166, 169 — 199, 201-202, 204 — 270, 272 — 275, 277 — 280, 282 — 316, 318 — 368, 370 — 385, 387 — 413, 416, 418 — 422, 424 — 440, 442, 444 — 459, 461 — 496, 498 — 554, 557 va 559 — 561-pozitsiyalarining “Koʻchmas mulkka boʻlgan huquq” ustunidagi “madaniy meros” soʻzlari “madaniyat” soʻzi bilan almashtirilsin;

26, 49 — 50, 66, 167-168, 200, 271, 281, 386, 415, 441, 443 va 558-pozitsiyalarining “Koʻchmas mulkka boʻlgan huquq” ustunidagi “Surxondaryo viloyati madaniy meros boshqarmasi” soʻzlari “Termiz” davlat muzey-qoʻriqxonasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

203, 276, 369, 423, 460 va 497-pozitsiyalarining “Koʻchmas mulkka boʻlgan huquq” ustunidagi “Surxondaryo viloyati madaniy meros boshqarmasi operativ boshqaruv huquqi asosida Surxondaryo viloyat davlat tarixi va madaniyat muzeyiga tekin foydalanish shartnomasi asosida” soʻzlari “Termiz” davlat muzey-qoʻriqxonasi operativ boshqaruv huquqi asosida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

414-pozitsiyasining “Koʻchmas mulkka boʻlgan huquq” ustunidagi “Davlat mulki.” soʻzlari “Davlat mulki. “Termiz” davlat muzey-qoʻriqxonasi operativ boshqaruv huquqi asosida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

y) “Sirdaryo viloyati” boʻlimida :

1 — 5, 10 — 38, 40 — 50, 63, 65 — 71 va 74 — 78-pozitsiyalarining “Koʻchmas mulkka boʻlgan huquq” ustunidagi “madaniy meros” soʻzlari “madaniyat” soʻzi bilan almashtirilsin;

40-pozitsiya chiqarib tashlansin;

k) “Toshkent viloyati” boʻlimi 1 — 536 va 539 — 828-pozitsiyalarining “Koʻchmas mulkka boʻlgan huquq” ustunidagi “madaniy meros” soʻzlari “madaniyat” soʻzi bilan almashtirilsin;

l) “Fargʻona viloyati” boʻlimida :

1, 5 — 9, 12, 15, 17, 18, 20 — 44, 46 — 51, 53 — 56, 58 — 66, 70, 76, 79, 81, 83, 85, 88 — 97, 99 — 107, 109 — 112, 114, 117 — 119, 122 — 127, 131 — 149, 151, 153 — 164, 168 — 256, 258 — 259, 261 — 266, 268 — 282, 284 — 245, 247 — 248, 350 — 363, 365, 368 — 369 va 371 — 376-pozitsiyalarining “Koʻchmas mulkka boʻlgan huquq” ustunidagi “madaniy meros” soʻzlari “madaniyat” soʻzi bilan almashtirilsin;

78, 80, 82, 84, 87, 115, 116, 130, 364 va 370-pozitsiyalarining “Koʻchmas mulkka boʻlgan huquq” ustunidagi “Fargʻona viloyati madaniy meros boshqarmasi” soʻzlari “Qoʻqon” davlat muzey-qoʻriqxonasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

68, 69, 71 — 75, 77 va 98-pozitsiyalarining “Koʻchmas mulkka boʻlgan huquq” ustunidagi “Fargʻona viloyati madaniy meros boshqarmasi operativ boshqaruv huquqi asosida Qoʻqon davlat muzey qoʻriqxonasiga tekin foydalanish shartnomasi asosida biriktirilgan” soʻzlari “Qoʻqon” davlat muzey-qoʻriqxonasi operativ boshqaruv huquqi asosida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

2-pozitsiyasining “Koʻchmas mulkka boʻlgan huquq” ustunidagi “Davlat mulki. Fargʻona viloyati madaniy meros boshqarmasi operativ boshqaruv huquqi asosida” soʻzlari “AT “Aloqabank” Fargʻona filiali operativ boshqaruv huquqi asosida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

4-pozitsiyasining “Koʻchmas mulkka boʻlgan huquq” ustunidagi “Fargʻona viloyati madaniy meros boshqarmasi” soʻzlari “Davlat mulki. Fargʻona viloyati madaniy meros boshqarmasi operativ boshqaruv huquqi asosida. Toshkent shahridagi Rim-katolik markaziga tekin foydalanish shartnomasi asosida biriktirilgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

m) “Xorazm viloyati” boʻlimida :

1 — 3, 5 — 6, 9 — 118, 131, 154, 156, 158, 159, 164 — 167, 170-171, 176 — 179, 181, 183-184, 187 — 189, 192 — 198, 201-202, 204-205, 209 — 213 va 215 — 259-pozitsiyalarining “Koʻchmas mulkka boʻlgan huquq” ustunidagi “Madaniy meros” soʻzlari “madaniyat” soʻzi bilan almashtirilsin;

119 — 121, 124 — 130, 132, 136, 138, 140 — 145, 147 — 151, 153, 155, 161, 169, 172, 174, 175, 180, 182, 185, 190, 191, 199, 200, 203, 206 — 208 va 214-pozitsiyalarining “Koʻchmas mulkka boʻlgan huquq” ustunidagi “Xorazm viloyati Madaniy meros boshqarmasi” soʻzlari “Ichan-qalʼa” davlat muzey-qoʻriqxonasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

123, 133 — 135, 137, 139, 146, 152, 157, 162-163, 168, 173 va 186-pozitsiyalarining “Koʻchmas mulkka boʻlgan huquq” ustunidagi “Xorazm viloyati Madaniy meros boshqarmasi operativ boshqaruv huquqi asosida. “Ichan qalʼa muzey qoʻriqxonasi” soʻzlari “Ichan-qalʼa” davlat muzey-qoʻriqxonasi operativ boshqaruv huquqi asosida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

n) “Toshkent shahar” boʻlimida :

1 — 4, 49, 94 — 96, 99 — 117, 119 — 123, 152, 157, 167 — 199, 205 — 209, 217 — 219, 222 — 227, 229 — 231, 234-235, 245, 262 — 265, 273-274 va 337-pozitsiyalarining “Koʻchmas mulkka boʻlgan huquq” ustunidagi “madaniy meros” soʻzlari “madaniyat bosh” soʻzlari bilan almashtirilsin;

163-pozitsiyadan keyin quyidagi mazmundagi 163 1 -pozitsiya qoʻshilsin:

163 1 . Avliyo Georgiy cherkovi 1885-yil Kamolon mahallasi, “Qozirobod” koʻchasi Davlat mulki. Toshkent shahar Madaniyat bosh boshqarmasi operativ boshqaruv huquqi asosida

332-pozitsiyadan keyin quyidagi mazmundagi 332 1 va 332 2 -pozitsiyalar qoʻshilsin:

332 1 . 2 qavatli turar joy binosi 1936-yil Bobur koʻchasi, 7-uy Xususiy mulk 332 2 . Yakkasaroy tumani hokimligi binosi (Oldingi Poyabzalchilar madaniyat saroyi) 1930-yil Bobur koʻchasi, 4-uy Davlat mulki. Yakkasaroy tumani hokimligi operativ boshqaruv huquqi asosida

o) Izohdagi “8 208” va “2 250” raqamlar tegishlicha “8 210” va “2 252” raqamlari bilan almashtirilsin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 3-mart,

119-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 04.03.2021-y., 09/21/119/0190-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son; 08.04.2022-y., 09/22/166/0284-son; 23.04.2022-y., 09/22/209/0341-son; 10.08.2022-y., 09/22/438/0726-son; 21.05.2024-y., 09/24/295/0358-son ; 16.12.2025-y., 09/25/791/1167-son)

lex.uz