📅 2021-yil 9-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 9-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 9 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 9 марта 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 9 March 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
РЎЙХАТИ
Озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида
«Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларини, Озон қатламини муҳофаза қилиш бўйича Вена конвенцияси мажбуриятларини бажариш, шунингдек, озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш чора-тадбирларини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасида:
Вена Конвенцияси бўйича Монреаль протоколининг мажбуриятларини бажариш юзасидан 2005 — 2019 йиллар даврида озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланиш миқдори 884 тоннадан 33 тоннагача камайтирилганлиги;
Монреаль протоколининг А, В ва Е рўйхатларида, шунингдек, С рўйхати II ва III гуруҳларида кўрсатилган моддаларни импорт қилиш тақиқланганлиги;
озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича Глобал экологик жамғарма, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф муҳит ва Тараққиёт дастурлари кўмагида ҳамда маҳаллий ташкилотлар маблағлари ҳисобидан 2000 — 2018 йиллар давомида республикада 9,9 млн АҚШ долларига тенг бўлган 6 та лойиҳа амалга оширилганлиги;
2019 — 2024 йилларда самарали технологияларни жорий этиш орқали озон қатламини бузувчи моддаларни бутунлай истеъмолдан чиқариш бўйича 8,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган лойиҳа амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатишнинг асосий мақсадлари ва стратегик йўналишлари, чора-тадбирлари амалга оширилиши назарда тутилган Озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича миллий дастур (кейинги ўринларда — Миллий дастур) 1-иловага мувофиқ;
Миллий дастурни бажаришда давлат органлари томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар, озон қатламини емириш хусусиятига эга бўлмаган самарали технологияларни амалиётга жорий этиш бўйича лойиҳаларни, шунингдек, тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш тадбирларидан иборат Озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича миллий дастурни амалга оширишнинг «йўл харитаси» (кейинги ўринларда — «Йўл харитаси») 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси:
Миллий дастурни амалга ошириш билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштириш;
озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича мажбуриятларни бажариш;
озон қатламини бузувчи моддалар ва таркибида ушбу моддалар мавжуд бўлган маҳсулотларнинг импорти ва экспортига рухсатномаларни электрон ариза тақдим этилгандан сўнг «Ягона дарча» божхона ахборот тизими, Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали бериш;
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда озон қатламини бузувчи моддалар ва таркибида ушбу моддалар мавжуд бўлган маҳсулотларнинг импорти ва экспорти назоратини олиб бориш, шунингдек, маҳсулотлар миқдорини ҳисобга олиш ҳамда уларнинг маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилиши учун масъул орган этиб белгилансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 январдаги 17-сон қарори билан тасдиқланган Таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган, Ўзбекистон Республикасига импорт ва Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилиш рухсатномалар бўйича амалга ошириладиган маҳсулотлар турлари рўйхатига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда оммавий ахборот воситалари орқали Миллий дастур ва «Йўл харитаси»нинг мақсад ва вазифалари ҳамда уларнинг амалга оширилиши юзасидан чиқишлар ташкил этилишини таъминласин.
7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси А.И. Максудов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 мартдаги 126-сон қарорига 1-ИЛОВА
Озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича миллий дастур
1-боб. Кириш
Ўзбекистон Республикаси 1993 йилдан буён Озон қатламини муҳофаза қилиш тўғрисидаги Вена конвенцияси (1985 йил) (кейинги ўринларда — Вена конвенцияси) ва Озон қатламини бузувчи моддалар бўйича Монреаль протоколи (1987 йил) (кейинги ўринларда — Монреаль протоколи) томони ҳисобланади. Сўнгги вақтларда Монреаль протоколига киритилган бешта тузатишлардан Ўзбекистон тўрттасига (Лондон, 1990 йил), (Копенгаген, 1992 йил), (Монреаль, 1997 йил), (Пекин, 1999 йил) қўшилган ва ушбу халқаро шартномалар асосида озон қатламини емирувчи моддалар истеъмоли талабларини тўлиқ бажариб келмоқда.
Озон қатламини бузувчи моддалардан (кейинги ўринларда — ОБМ) фойдаланишни тўхтатиш бўйича биринчи миллий дастур Вазирлар Маҳкамасининг «Озон қатламини ҳимоя қилиш соҳасидаги шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажариш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 24 январдаги 20-сон қарори билан тасдиқланган.
Дастур доирасида ОБМдан фойдаланишни тўхтатиш бўйича Глобал экологик жамғарма (кейинги ўринларда — ГЭЖ), Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф муҳит дастури, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури (кейинги ўринларда — БМТ ТД) кўмагида ҳамда маҳаллий ташкилотлар маблағлари ҳисобидан 2000-2018 йиллар давомида республикада 9,9 млн АҚШ долларига тенг бўлган 6 та лойиҳа амалга оширилди.
2019 — 2024 йилларда самарали технологияларни жорий этиш орқали гидрохлорфторуглеродни (кейинги ўринларда — ГХФУ) бутунлай истеъмолдан чиқариш бўйича Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Давлат экология қўмитаси), БМТ ТД ва ГЭЖ томонидан 8,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган қўшма лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган.
Янги таҳрирда қабул қилинаётган Озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича миллий дастур (кейинги ўринларда — Миллий дастур) Ўзбекистон Республикаси томонидан Монреаль протоколи ҳамда ушбу протоколга киритилган Лондон, Копенгаген, Монреаль ва Пекин тузатишлари доирасида қабул қилинган барча мажбуриятларнинг бажарилишини қамраб олади.
Хусусан, Миллий дастурда маҳаллий ресурслардан фойдаланган ҳолда, ОБМ ўрнини босувчи воситалардан фойдаланишга ўтиш соҳасида истиқболли илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини амалга татбиқ қилиш, ОБМ ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларнинг импорти ва экспорти бўйича маълумотлар базасини шакллантириш, божхона ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг маҳсулотлар импорти ва экспортини назорат қилиш бўйича билимини ва малакасини ошириш, ГХФУдан қайта фойдаланиш тизимини мустаҳкамлаш ва уларнинг технологияларини алмаштириш соҳасида ишлаб чиқиладиган лойиҳалар натижадорлигини кенг омма эътиборига намойиш қилиш назарда тутилган.
Миллий дастур ўтган давр мобайнида халқ хўжалигининг турли тармоқларида ОБМдан фойдаланиш, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан улардан фойдаланишни қисқартириш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилган.
Шунингдек, Миллий дастур ташкилий ва стратегик чора-тадбирлар, ОБМдан фойдаланишни тўхтатиш бўйича Ўзбекистон Республикаси томонидан қабул қилинган халқаро мажбуриятларнинг бажарилишини норматив тартибга солиш ва озон қатламига салбий таъсир этмайдиган «тоза» технологияларга босқичма-босқич ўтиш билан боғлиқ масалаларни ўз ичига олган.
2-боб. Озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш ҳаракатларининг асосий йўналишлари
2.1. Ҳаракатларнинг асосий мақсадлари ва стратегик йўналишлари
Миллий дастур Ўзбекистон Республикаси томонидан Вена конвенцияси ва Монреаль протоколи ҳамда унга киритилган ва Ўзбекистон ратификация қилган тузатишлардаги мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш, шунингдек, техник ва молиявий ёрдам кўрсатиш бўйича ГЭЖ талабларига мувофиқ халқаро ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган.
Миллий дастур озон қатламининг емирилишини тўхтатишдан атроф муҳитнинг яхшиланишини, озонга зарар етказмайдиган технологияларга ўтишнинг иқтисодий фойдаларини ҳисобга олади. У ҳар бир гуруҳ учун ОБМни истеъмолдан чиқариш жадвалининг стратегик йўналишини белгилайди.
Монреаль протоколи билан юкланган мажбуриятларни бажаришда:
Монреаль протоколида белгиланган ОБМни хавфсиз бўлган моддаларга алмаштириш бўйича талабларни ўз муддатида бажариш;
Ўзбекистон Республикасига импорт қилиниши тақиқланган ОБМнинг республикага олиб кирилишини тақиқлаш;
ОБМ фойдаланадиган ёки ишлаш жараёни улар билан боғлиқ бўлган ҳавони совитиш ускуналарини тақиқлаш;
ОБМни республикага олиб кириш квоталарига риоя қилиш;
ГЭЖ ва бошқа халқаро донор ташкилотлар ёрдамида озон учун хавфсиз моддалардан фойдаланадиган технологияларни ишлаб чиқарадиган ва жорий этадиган ташкилотлар, компаниялар ва шахсларга ҳар томонлама кўмаклашиш;
ОБМ ўрнини босувчи ишларнинг бажарилиши тўғрисида қарор қабул қилувчи шахслар ва аҳоли хабардорлигини таъминлаш;
маҳаллий ресурслардан фойдаланган ҳолда совитиш ускуналари ва таркибида ОБМ бўлмаган маҳсулотлар ҳамда технологияларни ишлаб чиқариш соҳасида илмий тадқиқотларни янада ривожлантириш;
Ўзбекистонда озон қатламини емириш салоҳияти бўлмаган энергия жиҳатидан самарали технологияларни жорий этиш орқали ГХФУни бутунлай истеъмолдан чиқариш каби стратегик йўналишларга амал қилиш зарур.
2.2. Ҳаракатларни амалга ошириш учун кейинги қадамлар
ОБМдан фойдаланишни тўхтатиш, шунингдек, уларнинг ўрнини босувчи моддаларни жорий этишни рағбатлантириш ёки уларни қайта ишлатиш бўйича:
экспорт/импорт соҳасида, шунингдек, рухсатнома бериш ва квота тизимида ишлашни давом эттириш, ОБМ билан ишловчи ускуналарнинг олиб кирилиши билан боғлиқ тақиқларга қатъий риоя этиш;
юқори даражада глобал исишга олиб келадиган гидрофторуглерод истеъмолидан паст ёки нолга тенг бўлган моддаларга босқичма-босқич ўтиш чораларини кўриш;
солиқ сиёсати чоралари билан биргаликда рағбатлантирувчи чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш;
ушбу ишларга оммавий ахборот воситаларини кенг жалб қилиш орқали озон қатламини муҳофаза қилишнинг муҳимлиги ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиш;
қарор қабул қиладиган шахсларнинг салоҳиятини, ОБМ ва уларнинг ўрнини босувчи моддалар соҳасида фаолият юритадиган мутахассисларнинг малакасини ошириш;
совитиш ускуналарини ишлаб чиқарадиган ва улардан фойдаланадиган, шунингдек, эритувчилар билан ишлайдиган йирик корхоналарда ОБМ билан боғлиқ ишлаб чиқариш босқичларини халқаро ҳамжамият ва маҳаллий сармоядорлар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари орқали амалга ошириш лозим.
Ўзбекистон Республикасида биринчи Миллий дастур доирасида 3 та ОБМдан (ХФУ-12, тетрахлорметан, 1.1.1-трихлорэтан) фойдаланиш тўхтатилди.
Ушбу Миллий дастур доирасида республикада ОБМни истеъмолдан тўлиқ чиқариш, маҳаллий ресурслардан фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда глобал исишга таъсири паст даражада бўлган ва озон қатламини емириш хусусиятига эга бўлмаган технологияларни жорий этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Монреаль протоколи Кигали тузатишига қўшилишининг мақсадга мувофиқлигини ўрганиш назарда тутилмоқда.
3-боб. ОБМдан фойдаланишни тўхтатиш юзасидан Миллий дастурни амалга ошириш бўйича устувор чора-тадбирлар
3.1. Стратегик йўналишни амалга оширишда Вазирлар Маҳкамасининг, тегишли вазирликлар ва идораларнинг роли
Вазирлар Маҳкамаси ОБМ истеъмолини тартибга солиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишни, шунингдек, Вена конвенцияси ва Монреаль протоколи доирасида Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилишининг тизимли назорат қилинилишини таъминлайди.
Давлат экология қўмитаси ОБМдан фойдаланишни тўхтатиш бўйича қабул қилинган мажбуриятларни бажариш учун масъул ҳисобланади.
Бундан ташқари, Давлат экология қўмитаси тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан Миллий дастур ва «йўл харитаси»да белгиланган тадбирлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш, шунингдек, республика ҳудудига ОБМ ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни олиб кириш тартиби ҳамда республика ҳудудидан ОБМ ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни олиб чиқиш доирасида рухсатномалар берилишини таъминлайди.
Шу билан бир қаторда, Давлат экология қўмитаси ОБМни истеъмол қилиш, улардан фойдаланиш мониторингини олиб бориш, амалга оширилаётган лойиҳаларни бошқариш, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф муҳит дастурининг Озон Котибияти ва ГЭЖ ҳисоботларини тайёрлаш ишларини амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ОБМ ёки уларнинг ўрнини босувчи моддалардан фойдаланган ҳолда техник қайта жиҳозлаш, янги техника ва технологияларни жорий қилиш лойиҳаларини техник баҳолашни таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Давлат экология қўмитаси билан биргаликда ОБМ ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларнинг импорти ва экспорти назоратини олиб боради, шунингдек, уларни ҳисобга олиш ва ОБМ миқдори бўйича маълумотлар базаси яратилишига кўмаклашади.
3.2. Ҳаракатларнинг истиқболли йўналишлари.
Ўзбекистон Республикасида Вазирлар Маҳкамасининг «Озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг Ўзбекистон Республикасига импортини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17-сон қарори билан Монреаль протоколининг А, В ва Е рўйхатларида, шунингдек, С рўйхатининг II ва III гуруҳларида кўрсатилган моддаларни импорт қилиш тақиқланган.
Миллий дастур доирасида ОБМни ва уларнинг таркибидаги маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишни тўхтатиш назарда тутилмоқда.
Маълумки, Монреаль протоколи томонларига ОБМни босқичма-босқич истеъмолдан чиқариш ва бошқа турдаги совитгичларга ўтиш учун молиявий ресурслар кўринишида техник ёрдам кўрсатилади.
Бундан ташқари, республикада муқобил ва табиий совитиш агентларида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш билан биргаликда қўшимча иш ўринларини яратиш имконияти пайдо бўлади. Бу, ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси томонидан Монреаль протоколи доирасидаги мажбуриятларга тўлиқ риоя этилиши имконини беради.
3.3. Озон қатламини емирувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича миллий дастурни амалга ошириш юзасидан ташкилий чора-тадбирлар
ОБМдан фойдаланишни тўхтатиш, озон қатлами учун хавфсиз бўлган муқобил моддалардан фойдаланишга ўтиш бўйича чора-тадбирлар ушбу Миллий дастурнинг стратегик йўналиши бўлиб, у дастурни амалга оширишнинг «йўл харитаси»да акс эттирилган.
Озон қатламини бузувчи моддалар ва таркибида ушбу моддалар мавжуд бўлган маҳсулотларнинг импорти ва экспортига рухсатномалар электрон ариза тақдим этилганидан сўнг «Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали берилади.
Миллий дастурни амалга ошириш учун:
ижрочилар, ижро муддатлари ва молиялаштириш манбалари, шунингдек, кутилаётган самаралар аниқ кўрсатилган механизмларни белгилаган ҳолда чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
«Йўл харитаси»даги тадбирларни бажаришда иштирок этувчи тегишли вазирликлар ва идораларнинг аниқ вазифа ва функцияларини белгилаш;
вазирликлар ва идоралар ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг Миллий дастур ижроси бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
Миллий дастур ижроси тўғрисида мониторинг ва таҳлил ишларини амалга ошириш;
Миллий дастурнинг вазифалари ва мақсадларини амалга ошириш жараёнларида жамоат ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда аҳолининг кенг қатлами иштирокини таъминлаш;
Миллий дастур ижроси бўйича оммавий ахборот воситалари орқали тизимли чиқишлар ташкил этиш зарур.
Миллий дастурни амалга ошириш натижасида:
ОБМ ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни республика ҳудудига олиб кириш ва унинг ҳудудидан олиб чиқиш бўйича қатъий назорат таъминланади;
жаҳон тажрибасини ўрганган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг Монреаль протоколи Кигали тузатишига қўшилишининг мақсадга мувофиқлиги ўрганилади;
маҳаллий ресурслардан фойдаланган ҳолда, республикада ОБМ ўрнини босувчи моддалар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади;
ОБМ ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларнинг импорти ва экспорти бўйича маълумотлар базаси шакллантирилади;
ОБМни қайта ишлаш бўйича 6 та янги марказ ташкил қилинади ва 6 та мавжуд марказлар қўшимча асбоб-ускуналар билан таъминланади;
совитиш ускуналари ишлаб чиқарадиган 100 та корхона учун зарур эҳтиёт қисмлар сотиб олинади;
озон қатламини емириш хусусиятига эга бўлмаган ва глобал исишга таъсири паст даражада бўлган ускуналарни ўрнатиш, ишлатиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш соҳасида мутахассислар тайёрланади;
совитиш ускуналарини ишлаб чиқариш соҳаси учун мутахассисларни тайёрлаш учун 3 та марказ ташкил этилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 мартдаги 126-сон қарорига 2-ИЛОВА
Озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича миллий дастурни амалга оширишнинг
Т/р Тадбирлар Амалга ошириш механизми Ижро муддати Молиялаштириш манбалари Масъул ижрочилар I. Давлат органлари томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар 1. Миллий дастур ва «Йўл харитаси»ни амалга ошириш ва уларнинг ижроси этилиши мониторингини олиб бориш билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштиришни таъминлаш. 1. Озон қатламига хавф туғдирмайдиган технологияларни ишлаб чиқарадиган ва татбиқ қиладиган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, компаниялар ва жисмоний шахсларни қўллаб-қувватлаш. Доимий равишда Маблағ талаб этилмайди Давлат экология қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги , Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги 2. Озон қатламини бузувчи моддаларни (ОБМ) истеъмолдан чиқариш назоратини кучайтириш мақсадида қонунчилик базасини ривожлантириш. 3. ОБМни истеъмолдан чиқариш жараёнини таъминлашда корхоналар ва ташкилотларни рағбатлантириш тартибини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. Талаб ва таклифларга мувофиқ 2021 йил май 4. ОБМни ишлаб чиқариш ва истеъмолдан чиқариш жараёнларининг салбий оқибатларини камайтириш орқали амалга оширилишини таъминлаш чораларини кўриш. Дастур доирасида 2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасига (ТИФ ТН) мувофиқ озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни республикага олиб кириш ва республикадан олиб чиқиш устидан қатъий назорат олиб бориш. 1. ОБМ ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларнинг импорти ва экспорти юзасидан тадбиркорлар мурожаатларига ўз вақтида жавоб берилишини таъминлаш . 2. ОБМ ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни республика ҳудудига олиб кириш ва унинг ҳудудидан олиб чиқиш бўйича қатъий назоратни таъминлаш . Доимий равишда Маблағ талаб этилмайди Д авлат экология қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси 3. Ўзбекистон Республикасининг Монреаль протоколи Кигали тузатишига қўшилишининг мақсадга мувофиқлигини ўрганиш. 1. Ўзбекистон Республикасининг Кигали тузатишига қўшилишининг мақсадга мувофиқлиги масаласида ж аҳон тажрибасини ўрганиш . 2021 йил апрель Маблағ талаб этилмайди Давлат экология қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси 2. Ўрганиш материалларини таҳлил қилиш ва улар асосида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. 2020 йил май 4. Совитиш ускуналари соҳасида ассоциация ташкил қилишнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиш. 1. Совитиш ускуналари соҳасида ассоциация ташкил қилишнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиш мақсадида илғор мамлакатлар тажрибасини ўрганиш. 2. Ассоциация ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. 2021 йил август Маблағ талаб этилмайди Давлат экология қўмитаси II. ОБМ ўрнини босувчи воситалардан фойдаланишга ўтиш учун рағбатлантириш чоралари 5. Маҳаллий ресурслардан фойдаланган ҳолда ОБМ ўрнини босувчи воситалардан фойдаланишга ўтиш соҳасида истиқболли илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини амалга татбиқ қилиш. 1. ОБМ ўрнини босувчи воситалардан фойдаланишга ўтиш бўйича ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганиш. 2. Маҳаллий ресурслардан фойдаланган ҳолда республикада ОБМ ўрнини босувчи моддалар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш. 2021 йил ноябрь Маблағ талаб этилмайди Давлат экология қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги , Давлат божхона қўмитаси III. ОБМни истеъмолдан чиқариш бўйича миллий дастурнинг амалга оширилиши мониторингини олиб бориш тизимини яратиш 6. ОБМ ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларнинг импорти ва экспорти бўйича мониторинг олиб борилишини таъминлаш. 1. ОБМ ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларнинг импорти ва экспорти бўйича маълумотлар базаси шакллантирилишини такомиллаштириш. 2. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Атроф муҳит дастурининг Озон Котибиятига ОБМ ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларнинг импорти ва экспорти бўйича ҳисоботларни тақдим этиб бориш. Ҳар йили Маблағ талаб этилмайди Давлат экология қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси 7. ОБМни истеъмолдан чиқариш бўйича миллий дастур доирасида назарда тутилган чора-тадбирлар бажарилишининг тизимли мониторингини олиб бориш. 1. Маълумотларни тўплаш, тегишли маълумотларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш. 2. Умумлаштирилган маълумотларни ягона маълумотлар базасига киритиб бориш. Доимий равишда Маблағ талаб этилмайди Давлат экология қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги IV. Ўзбекистонда глобал исишга таъсири паст даражада бўлган ва озон қатламини емириш хусусиятига эга бўлмаган самарали технологияларни жорий этиш орқали ГХФУни бутунлай истеъмолдан чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш 8. Миллий қонунчиликни амалга ошириш, божхона ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг маҳсулотлар импорти ва экспортини назорат қилиш бўйича билимини ва малакасини оширишга кўмаклашиш. 1. Халқаро тажрибани ўрганиш ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш. 2021 йил май Глобал экологик жамғарма ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури (0,3 млн АҚШ доллари), корхоналар маблағлари (0,887 млн АҚШ доллари) Давлат экология қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси 2. Давлат экология қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси ходимларининг институционал салоҳиятини оширишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш. 2021 — 2024 йиллар давомида 3. ГФУ ва бошқа муқобил совитгичлардан фойдаланиш бўйича Кигали тузатишига қўшилиш масаласини асослаш ва кўриб чиқиш. 2021 йил май 4. Давлат божхона қўмитаси марказий лабораториясининг газ хроматографларини калибровка қилиш, шунингдек, улар учун зарур ускуналарни сотиб олиш. 2021 — 2024 йиллар давомида 5. « Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали рухсатнома ҳужжатларини олишга ариза бериш ва аризага асосан рухсатнома ҳужжатларини расмийлаш-тириш жараёнлари юзасидан тренинг ташкил этиш . 2021 — 2024 йиллар давомида 9. ГХФУдан қайта фойдаланиш тизимини мустаҳкамлаш ва уларнинг технологияларини алмаштириш соҳасида ишлаб чиқиладиган лойиҳалар натижадорлиги кенг омма эътиборига намойиш қилинишини таъминлаш. 1. ОБМни қайта ишлаш бўйича 6 та янги марказ ташкил қилиш ва 6 та мавжуд марказни қўшимча асбоб-ускуналар билан таъминлаш. 2. Совитиш ускуналари ишлаб чиқарадиган 100 та корхона учун зарур эҳтиёт қисмларни сотиб олиш. 3. ОБМни қайта ишлаш марказларининг барқарорлигини таъминлаш учун бизнес режа ишлаб чиқишда кўмаклашиш. 4. Озон қатламини емириш хусусиятига эга бўлмаган ва глобал исишга таъсири паст даражада бўлган ускуналарни ўрнатиш, ишлатиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш соҳасида мутахассисларнинг билимларини ошириш. 5. Давлат экология қўмитаси, Бандлик ва м еҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси томонидан совитиш ускуналарини ишлаб чиқариш соҳаси учун мутахассисларни тайёрлаш учун 3 та марказ ташкил этиш. 6. Иқтисодий ўтиш давридаги мамлакатлардаги озон офислари билан тармоқ алмашинувини таъминлаш ва тажриба алмашиш. 7. Озон қатламини емириш хусусиятига эга бўлмаган ва глобал исишга таъсири паст даражада бўлган технологияларни амалиётга татбиқ қилишда кўмаклашиш. 8. ОБМ истеъмолини қайд этувчи www.report.o3.uz онлайн тизимини қўллаб-қувватлаш ва ташкилотлардан маълумот йиғишда ва мониторинг олиб боришда ёрдамлашиш. 2020 — 2024 йиллар давомида Глобал экологик жамғарма ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури (1,25 млн АҚШ доллари), корхоналар маблағлари (1,0 млн АҚШ доллари), хусусий сектор (4,2 млн АҚШ доллари) Давлат экология қўмитаси, Бандлик ва м еҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси 10. Маълумот алмашиш ва манфаатдор томонлар ўртасида хабардорликни ошириш. 1. Соҳага оид турли тадбирларни (семинарлар, давра суҳбатлари ва учрашувлар) ташкил этиш ва ўтказиш, ахборот тарқатма материалларни ишлаб чиқиш. 2. «Халқаро Озон қатламини муҳофаза қилиш куни»га бағишланган тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этиш. 3. Саноат ва молия ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш, шунингдек, ресурсларни сафарбар қилиш учун совитиш ускуналари ишлаб чиқариш соҳасида хабардорликни ошириш бўйича тадбирлар ўтказиш. 2020 — 2024 йиллар давомида Глобал экологик жамғарма ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури (0,32 млн АҚШ доллари), хусусий сектор (0,5 млн АҚШ доллари) Давлат экология қўмитаси 11. Совитиш ускуналари ва ҳавони кондиционерлаш ускуналарини ишлаб чиқариш ва уларга хизмат кўрсатиш соҳасига хотин-қизларни жалб қилиш. 1. Хотин-қизларни мазкур соҳага босқичма-босқич жалб қилишни назарда тутувчи амалий чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш. 2021 йил июнь Глобал экологик жамғарма ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури (0,05 млн АҚШ доллари), корхоналар маблағлари Давлат экология қўмитаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Савдо-саноат палатаси 2. Дастурда назарда тутилган тадбирларни амалга оширишни таъминлаш. 2021 — 2025 йиллар давомида V. ОБМларнинг зарари тўғрисида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш 12. ОБМдан фойдаланишдан босқичма-босқич воз кечиш, уларни озон қатламига зарарсиз ва глобал исиш салоҳияти паст бўлган моддалар билан алмаштириш чораларини кўришнинг мақсадлари, амалий аҳамияти ҳамда белгиланган муддатларда амалга оширилиши юзасидан тадбиркорлик субъектлари ўртасида кенг тарғибот ва ташвиқот ишларини ташкил этиш. 1. ОБМ ва глобал исиш салоҳияти юқори бўлган моддалардан фойдаланувчиларни аниқлаш бўйича хатловни босқичма-босқич амалга ошириш. 2. Хатлов натижасига кўра аниқланган фойдаланувчиларнинг молиявий кўмаги асосида уларнинг масъул ходимлари учун соҳага тааллуқли семинарлар, ўқув курслари ва давра суҳбатларини ташкил этиш юзасидан ҳар йилги режаларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш. 3. Олиб борилаётган ишлар натижадорлигини телерадиоканаллар ва бошқа оммавий ахборот воситалари орқали кенг омма эътиборига ҳавола этиш. Ҳар йили Тадбиркорлик субъектлари маблағлари Давлат экология қўмитаси, Инновацион ривожлантириш вазирлиги, Савдо- саноат палатаси, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси 13. Озон қатламини муҳофаза қилиш соҳасида аҳолининг хабардорлигини ошириш. 1. Атроф муҳит ҳолати ва табиий ресурслардан фойдаланиш бўйича миллий маърузаларда озон қатламини муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумотларни мунтазам бериб бориш. 2. ОБМдан фойдаланиш ва уларни озон қатлами учун хавфсиз бўлган турларига алмаштириш бўйича олиб борилаётган тадбирлар ҳақида чиқишлар ташкил этиш. Алоҳида белгиланган режа асосида Маблағ талаб этилмайди Давлат экология қўмитаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 мартдаги 126-сон қарорига 3-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 январдаги 17-сон қарори билан тасдиқланган Таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган, Ўзбекистон Республикасига импорт ва Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилиш рухсатномалар бўйича амалга ошириладиган маҳсулотлар турлари рўйхатига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
1. 1.1.-позиция қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
« 1.1. Совутгичлар, музлатгичлар ва улар учун мўлжалланган насос ҳамда компрессорлар 8414 30, 8414 80 750 0, 8418 10-8418 29 000 0, 8418 50 110 0-8418 50 190 0, 8418 61 00, 8418 69 000 9, 8476 21 000 0, 8476 81 000 0 » ;
2. 1.2.-позиция қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
« 1.2. Музлатгичлар, музлатиш камералари, буғлатгич ва конденсаторлар (маиший совутгичларга мўлжалланган буғлатгич ва конденсаторлардан бошқалари) 8418 30, 8418 40, 8418 61 00, 8418 69 000 9, 8418 99 100 0 » .
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 мартдаги 126-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган баъзи қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Озон қатламини ҳимоя қилиш соҳасидаги шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажариш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 24 январдаги 20-сон қарори .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳукумат комиссияларини тузиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартиришлар, қўшимчалар киритиш ва ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида» 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сон қарорига 1-илованинг 33-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2000 йил, 9-сон, 60-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарорига 1-илованинг 20-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2005 йил, 34-36-сон, 264-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 13 апрелдаги ПФ-5012-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 13 апрелдаги ПҚ-2887-сон қарори)» 2017 йил 14 июлдаги 499-сон қарорига илованинг 12-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 йил, 29-сон, 693-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2915-сон қарори)» 2017 йил 17 ноябрдаги 915-сон қарорига 1-илованинг 5-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 йил, 46-сон, 1134-модда).
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг Ўзбекистон Республикасига импортини ва Ўзбекистон Республикасидан экспортини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 9 январдаги 17-сон қарорига 7-илованинг 1-банди .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 9 март,
126-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
“YOʻL XARITASI”
ROʻYXATI
Ozon qatlamini buzuvchi moddalardan foydalanishni toʻxtatish boʻyicha milliy dasturni tasdiqlash toʻgʻrisida
“Atmosfera havosini muhofaza qilish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni talablarini, Ozon qatlamini muhofaza qilish boʻyicha Vena konvensiyasi majburiyatlarini bajarish, shuningdek, ozon qatlamini buzuvchi moddalardan foydalanishni toʻxtatish chora-tadbirlarini amalga oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasida:
Vena Konvensiyasi boʻyicha Monreal protokolining majburiyatlarini bajarish yuzasidan 2005 — 2019-yillar davrida ozon qatlamini buzuvchi moddalardan foydalanish miqdori 884 tonnadan 33 tonnagacha kamaytirilganligi;
Monreal protokolining A, V va E roʻyxatlarida, shuningdek, S roʻyxati II va III guruhlarida koʻrsatilgan moddalarni import qilish taqiqlanganligi;
ozon qatlamini buzuvchi moddalardan foydalanishni toʻxtatish boʻyicha Global ekologik jamgʻarma, Birlashgan Millatlar Tashkilotining Atrof muhit va Taraqqiyot dasturlari koʻmagida hamda mahalliy tashkilotlar mablagʻlari hisobidan 2000 — 2018-yillar davomida respublikada 9,9 mln AQSh dollariga teng boʻlgan 6 ta loyiha amalga oshirilganligi;
2019 — 2024-yillarda samarali texnologiyalarni joriy etish orqali ozon qatlamini buzuvchi moddalarni butunlay isteʼmoldan chiqarish boʻyicha 8,6 mln AQSh dollariga teng boʻlgan loyiha amalga oshirilishi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilar:
ozon qatlamini buzuvchi moddalardan foydalanishni toʻxtatishning asosiy maqsadlari va strategik yoʻnalishlari, chora-tadbirlari amalga oshirilishi nazarda tutilgan Ozon qatlamini buzuvchi moddalardan foydalanishni toʻxtatish boʻyicha milliy dastur (keyingi oʻrinlarda — Milliy dastur) 1-ilovaga muvofiq;
Milliy dasturni bajarishda davlat organlari tomonidan amalga oshiriladigan chora-tadbirlar, ozon qatlamini yemirish xususiyatiga ega boʻlmagan samarali texnologiyalarni amaliyotga joriy etish boʻyicha loyihalarni, shuningdek, targʻibot-tashviqot ishlarini amalga oshirish tadbirlaridan iborat Ozon qatlamini buzuvchi moddalardan foydalanishni toʻxtatish boʻyicha milliy dasturni amalga oshirishning “yoʻl xaritasi” (keyingi oʻrinlarda — “Yoʻl xaritasi”) 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi:
Milliy dasturni amalga oshirish bilan bogʻliq ishlarni muvofiqlashtirish;
ozon qatlamini buzuvchi moddalardan foydalanishni toʻxtatish boʻyicha majburiyatlarni bajarish;
ozon qatlamini buzuvchi moddalar va tarkibida ushbu moddalar mavjud boʻlgan mahsulotlarning importi va eksportiga ruxsatnomalarni elektron ariza taqdim etilgandan soʻng “Yagona darcha” bojxona axborot tizimi, Davlat xizmatlari markazlari va Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali berish;
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasi bilan birgalikda ozon qatlamini buzuvchi moddalar va tarkibida ushbu moddalar mavjud boʻlgan mahsulotlarning importi va eksporti nazoratini olib borish, shuningdek, mahsulotlar miqdorini hisobga olish hamda ularning maʼlumotlar bazasi shakllantirilishi va yuritilishi uchun masʼul organ etib belgilansin.
4. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 9-yanvardagi 17-son qarori bilan tasdiqlangan Tarkibida ozonni buzuvchi moddalar boʻlgan, Oʻzbekiston Respublikasiga import va Oʻzbekiston Respublikasidan eksport qilish ruxsatnomalar boʻyicha amalga oshiriladigan mahsulotlar turlari roʻyxatiga 3-ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 4-ilovaga muvofiq baʼzi qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi va Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi bilan birgalikda ommaviy axborot vositalari orqali Milliy dastur va “Yoʻl xaritasi”ning maqsad va vazifalari hamda ularning amalga oshirilishi yuzasidan chiqishlar tashkil etilishini taʼminlasin.
7. Ushbu qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.
8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari A.J. Ramatov va Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi raisi A.I. Maksudov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 9-martdagi 126-son qaroriga 1-ILOVA
Ozon qatlamini buzuvchi moddalardan foydalanishni toʻxtatish boʻyicha milliy dastur
1-bob. Kirish
Oʻzbekiston Respublikasi 1993-yildan buyon Ozon qatlamini muhofaza qilish toʻgʻrisidagi Vena konvensiyasi (1985-yil) (keyingi oʻrinlarda — Vena konvensiyasi) va Ozon qatlamini buzuvchi moddalar boʻyicha Monreal protokoli (1987-yil) (keyingi oʻrinlarda — Monreal protokoli) tomoni hisoblanadi. Soʻnggi vaqtlarda Monreal protokoliga kiritilgan beshta tuzatishlardan Oʻzbekiston toʻrttasiga (London, 1990-yil), (Kopengagen, 1992-yil), (Monreal, 1997-yil), (Pekin, 1999-yil) qoʻshilgan va ushbu xalqaro shartnomalar asosida ozon qatlamini yemiruvchi moddalar isteʼmoli talablarini toʻliq bajarib kelmoqda.
Ozon qatlamini buzuvchi moddalardan (keyingi oʻrinlarda — OBM) foydalanishni toʻxtatish boʻyicha birinchi milliy dastur Vazirlar Mahkamasining “Ozon qatlamini himoya qilish sohasidagi shartnomalar boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro majburiyatlarini bajarish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2000-yil 24-yanvardagi 20-son qarori bilan tasdiqlangan.
Dastur doirasida OBMdan foydalanishni toʻxtatish boʻyicha Global ekologik jamgʻarma (keyingi oʻrinlarda — GEJ), Birlashgan Millatlar Tashkilotining Atrof muhit dasturi, Birlashgan Millatlar Tashkilotining Taraqqiyot dasturi (keyingi oʻrinlarda — BMT TD) koʻmagida hamda mahalliy tashkilotlar mablagʻlari hisobidan 2000-2018-yillar davomida respublikada 9,9 mln AQSh dollariga teng boʻlgan 6 ta loyiha amalga oshirildi.
2019 — 2024-yillarda samarali texnologiyalarni joriy etish orqali gidroxlorftoruglerodni (keyingi oʻrinlarda — GXFU) butunlay isteʼmoldan chiqarish boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Davlat ekologiya qoʻmitasi), BMT TD va GEJ tomonidan 8,6 mln AQSh dollariga teng boʻlgan qoʻshma loyiha amalga oshirilishi rejalashtirilgan.
Yangi tahrirda qabul qilinayotgan Ozon qatlamini buzuvchi moddalardan foydalanishni toʻxtatish boʻyicha milliy dastur (keyingi oʻrinlarda — Milliy dastur) Oʻzbekiston Respublikasi tomonidan Monreal protokoli hamda ushbu protokolga kiritilgan London, Kopengagen, Monreal va Pekin tuzatishlari doirasida qabul qilingan barcha majburiyatlarning bajarilishini qamrab oladi.
Xususan, Milliy dasturda mahalliy resurslardan foydalangan holda, OBM oʻrnini bosuvchi vositalardan foydalanishga oʻtish sohasida istiqbolli ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlanmalarini amalga tatbiq qilish, OBM va tarkibida ular mavjud boʻlgan mahsulotlarning importi va eksporti boʻyicha maʼlumotlar bazasini shakllantirish, bojxona va huquqni muhofaza qilish organlari xodimlarining mahsulotlar importi va eksportini nazorat qilish boʻyicha bilimini va malakasini oshirish, GXFUdan qayta foydalanish tizimini mustahkamlash va ularning texnologiyalarini almashtirish sohasida ishlab chiqiladigan loyihalar natijadorligini keng omma eʼtiboriga namoyish qilish nazarda tutilgan.
Milliy dastur oʻtgan davr mobaynida xalq xoʻjaligining turli tarmoqlarida OBMdan foydalanish, davlat organlari va tashkilotlari tomonidan ulardan foydalanishni qisqartirish boʻyicha amalga oshirilgan chora-tadbirlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tahlil qilish asosida ishlab chiqilgan.
Shuningdek, Milliy dastur tashkiliy va strategik chora-tadbirlar, OBMdan foydalanishni toʻxtatish boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi tomonidan qabul qilingan xalqaro majburiyatlarning bajarilishini normativ tartibga solish va ozon qatlamiga salbiy taʼsir etmaydigan “toza” texnologiyalarga bosqichma-bosqich oʻtish bilan bogʻliq masalalarni oʻz ichiga olgan.
2-bob. Ozon qatlamini buzuvchi moddalardan foydalanishni toʻxtatish harakatlarining asosiy yoʻnalishlari
2.1. Harakatlarning asosiy maqsadlari va strategik yoʻnalishlari
Milliy dastur Oʻzbekiston Respublikasi tomonidan Vena konvensiyasi va Monreal protokoli hamda unga kiritilgan va Oʻzbekiston ratifikatsiya qilgan tuzatishlardagi majburiyatlarning bajarilishini taʼminlash, shuningdek, texnik va moliyaviy yordam koʻrsatish boʻyicha GEJ talablariga muvofiq xalqaro hamkorlikni chuqurlashtirishga qaratilgan.
Milliy dastur ozon qatlamining yemirilishini toʻxtatishdan atrof muhitning yaxshilanishini, ozonga zarar yetkazmaydigan texnologiyalarga oʻtishning iqtisodiy foydalarini hisobga oladi. U har bir guruh uchun OBMni isteʼmoldan chiqarish jadvalining strategik yoʻnalishini belgilaydi.
Monreal protokoli bilan yuklangan majburiyatlarni bajarishda:
Monreal protokolida belgilangan OBMni xavfsiz boʻlgan moddalarga almashtirish boʻyicha talablarni oʻz muddatida bajarish;
Oʻzbekiston Respublikasiga import qilinishi taqiqlangan OBMning respublikaga olib kirilishini taqiqlash;
OBM foydalanadigan yoki ishlash jarayoni ular bilan bogʻliq boʻlgan havoni sovitish uskunalarini taqiqlash;
OBMni respublikaga olib kirish kvotalariga rioya qilish;
GEJ va boshqa xalqaro donor tashkilotlar yordamida ozon uchun xavfsiz moddalardan foydalanadigan texnologiyalarni ishlab chiqaradigan va joriy etadigan tashkilotlar, kompaniyalar va shaxslarga har tomonlama koʻmaklashish;
OBM oʻrnini bosuvchi ishlarning bajarilishi toʻgʻrisida qaror qabul qiluvchi shaxslar va aholi xabardorligini taʼminlash;
mahalliy resurslardan foydalangan holda sovitish uskunalari va tarkibida OBM boʻlmagan mahsulotlar hamda texnologiyalarni ishlab chiqarish sohasida ilmiy tadqiqotlarni yanada rivojlantirish;
Oʻzbekistonda ozon qatlamini yemirish salohiyati boʻlmagan energiya jihatidan samarali texnologiyalarni joriy etish orqali GXFUni butunlay isteʼmoldan chiqarish kabi strategik yoʻnalishlarga amal qilish zarur.
2.2. Harakatlarni amalga oshirish uchun keyingi qadamlar
OBMdan foydalanishni toʻxtatish, shuningdek, ularning oʻrnini bosuvchi moddalarni joriy etishni ragʻbatlantirish yoki ularni qayta ishlatish boʻyicha:
eksport/import sohasida, shuningdek, ruxsatnoma berish va kvota tizimida ishlashni davom ettirish, OBM bilan ishlovchi uskunalarning olib kirilishi bilan bogʻliq taqiqlarga qatʼiy rioya etish;
yuqori darajada global isishga olib keladigan gidroftoruglerod isteʼmolidan past yoki nolga teng boʻlgan moddalarga bosqichma-bosqich oʻtish choralarini koʻrish;
soliq siyosati choralari bilan birgalikda ragʻbatlantiruvchi chora-tadbirlar tizimini ishlab chiqish;
ushbu ishlarga ommaviy axborot vositalarini keng jalb qilish orqali ozon qatlamini muhofaza qilishning muhimligi haqida jamoatchilikni xabardor qilish;
qaror qabul qiladigan shaxslarning salohiyatini, OBM va ularning oʻrnini bosuvchi moddalar sohasida faoliyat yuritadigan mutaxassislarning malakasini oshirish;
sovitish uskunalarini ishlab chiqaradigan va ulardan foydalanadigan, shuningdek, erituvchilar bilan ishlaydigan yirik korxonalarda OBM bilan bogʻliq ishlab chiqarish bosqichlarini xalqaro hamjamiyat va mahalliy sarmoyadorlar ishtirokidagi investitsiya loyihalari orqali amalga oshirish lozim.
Oʻzbekiston Respublikasida birinchi Milliy dastur doirasida 3 ta OBMdan (XFU-12, tetraxlormetan, 1.1.1-trixloretan) foydalanish toʻxtatildi.
Ushbu Milliy dastur doirasida respublikada OBMni isteʼmoldan toʻliq chiqarish, mahalliy resurslardan foydalanishni hisobga olgan holda global isishga taʼsiri past darajada boʻlgan va ozon qatlamini yemirish xususiyatiga ega boʻlmagan texnologiyalarni joriy etish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasining Monreal protokoli Kigali tuzatishiga qoʻshilishining maqsadga muvofiqligini oʻrganish nazarda tutilmoqda.
3-bob. OBMdan foydalanishni toʻxtatish yuzasidan Milliy dasturni amalga oshirish boʻyicha ustuvor chora-tadbirlar
3.1. Strategik yoʻnalishni amalga oshirishda Vazirlar Mahkamasining, tegishli vazirliklar va idoralarning roli
Vazirlar Mahkamasi OBM isteʼmolini tartibga solish sohasida yagona davlat siyosatini amalga oshirishni, shuningdek, Vena konvensiyasi va Monreal protokoli doirasida Oʻzbekiston Respublikasining majburiyatlari bajarilishining tizimli nazorat qilinilishini taʼminlaydi.
Davlat ekologiya qoʻmitasi OBMdan foydalanishni toʻxtatish boʻyicha qabul qilingan majburiyatlarni bajarish uchun masʼul hisoblanadi.
Bundan tashqari, Davlat ekologiya qoʻmitasi tegishli vazirliklar va idoralar tomonidan Milliy dastur va “yoʻl xaritasi”da belgilangan tadbirlar amalga oshirilishini muvofiqlashtirish, shuningdek, respublika hududiga OBM va tarkibida ular mavjud boʻlgan mahsulotlarni olib kirish tartibi hamda respublika hududidan OBM va tarkibida ular mavjud boʻlgan mahsulotlarni olib chiqish doirasida ruxsatnomalar berilishini taʼminlaydi.
Shu bilan bir qatorda, Davlat ekologiya qoʻmitasi OBMni isteʼmol qilish, ulardan foydalanish monitoringini olib borish, amalga oshirilayotgan loyihalarni boshqarish, Birlashgan Millatlar Tashkilotining Atrof muhit dasturining Ozon Kotibiyati va GEJ hisobotlarini tayyorlash ishlarini amalga oshiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi OBM yoki ularning oʻrnini bosuvchi moddalardan foydalangan holda texnik qayta jihozlash, yangi texnika va texnologiyalarni joriy qilish loyihalarini texnik baholashni taʼminlaydi.
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasi Davlat ekologiya qoʻmitasi bilan birgalikda OBM va tarkibida ular mavjud boʻlgan mahsulotlarning importi va eksporti nazoratini olib boradi, shuningdek, ularni hisobga olish va OBM miqdori boʻyicha maʼlumotlar bazasi yaratilishiga koʻmaklashadi.
3.2. Harakatlarning istiqbolli yoʻnalishlari.
Oʻzbekiston Respublikasida Vazirlar Mahkamasining “Ozonni buzuvchi moddalar va tarkibida ular boʻlgan mahsulotlarning Oʻzbekiston Respublikasiga importini tartibga solishni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 17-son qarori bilan Monreal protokolining A, V va E roʻyxatlarida, shuningdek, S roʻyxatining II va III guruhlarida koʻrsatilgan moddalarni import qilish taqiqlangan.
Milliy dastur doirasida OBMni va ularning tarkibidagi mahsulotlarni Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirish va Oʻzbekiston Respublikasidan olib chiqishni toʻxtatish nazarda tutilmoqda.
Maʼlumki, Monreal protokoli tomonlariga OBMni bosqichma-bosqich isteʼmoldan chiqarish va boshqa turdagi sovitgichlarga oʻtish uchun moliyaviy resurslar koʻrinishida texnik yordam koʻrsatiladi.
Bundan tashqari, respublikada muqobil va tabiiy sovitish agentlarida ishlab chiqarishni yoʻlga qoʻyish bilan birgalikda qoʻshimcha ish oʻrinlarini yaratish imkoniyati paydo boʻladi. Bu, oʻz navbatida, Oʻzbekiston Respublikasi tomonidan Monreal protokoli doirasidagi majburiyatlarga toʻliq rioya etilishi imkonini beradi.
3.3. Ozon qatlamini yemiruvchi moddalardan foydalanishni toʻxtatish boʻyicha milliy dasturni amalga oshirish yuzasidan tashkiliy chora-tadbirlar
OBMdan foydalanishni toʻxtatish, ozon qatlami uchun xavfsiz boʻlgan muqobil moddalardan foydalanishga oʻtish boʻyicha chora-tadbirlar ushbu Milliy dasturning strategik yoʻnalishi boʻlib, u dasturni amalga oshirishning “yoʻl xaritasi”da aks ettirilgan.
Ozon qatlamini buzuvchi moddalar va tarkibida ushbu moddalar mavjud boʻlgan mahsulotlarning importi va eksportiga ruxsatnomalar elektron ariza taqdim etilganidan soʻng “Yagona darcha” bojxona axborot tizimi orqali beriladi.
Milliy dasturni amalga oshirish uchun:
ijrochilar, ijro muddatlari va moliyalashtirish manbalari, shuningdek, kutilayotgan samaralar aniq koʻrsatilgan mexanizmlarni belgilagan holda chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqish va amalga oshirish;
“Yoʻl xaritasi”dagi tadbirlarni bajarishda ishtirok etuvchi tegishli vazirliklar va idoralarning aniq vazifa va funksiyalarini belgilash;
vazirliklar va idoralar hamda xoʻjalik yurituvchi subyektlarning Milliy dastur ijrosi boʻyicha faoliyatini muvofiqlashtirish;
Milliy dastur ijrosi toʻgʻrisida monitoring va tahlil ishlarini amalga oshirish;
Milliy dasturning vazifalari va maqsadlarini amalga oshirish jarayonlarida jamoat tashkilotlari, nodavlat notijorat tashkilotlari vakillari hamda aholining keng qatlami ishtirokini taʼminlash;
Milliy dastur ijrosi boʻyicha ommaviy axborot vositalari orqali tizimli chiqishlar tashkil etish zarur.
Milliy dasturni amalga oshirish natijasida:
OBM va tarkibida ular mavjud boʻlgan mahsulotlarni respublika hududiga olib kirish va uning hududidan olib chiqish boʻyicha qatʼiy nazorat taʼminlanadi;
jahon tajribasini oʻrgangan holda, Oʻzbekiston Respublikasining Monreal protokoli Kigali tuzatishiga qoʻshilishining maqsadga muvofiqligi oʻrganiladi;
mahalliy resurslardan foydalangan holda, respublikada OBM oʻrnini bosuvchi moddalar ishlab chiqarishni tashkil etish boʻyicha takliflar ishlab chiqiladi;
OBM va tarkibida ular mavjud boʻlgan mahsulotlarning importi va eksporti boʻyicha maʼlumotlar bazasi shakllantiriladi;
OBMni qayta ishlash boʻyicha 6 ta yangi markaz tashkil qilinadi va 6 ta mavjud markazlar qoʻshimcha asbob-uskunalar bilan taʼminlanadi;
sovitish uskunalari ishlab chiqaradigan 100 ta korxona uchun zarur ehtiyot qismlar sotib olinadi;
ozon qatlamini yemirish xususiyatiga ega boʻlmagan va global isishga taʼsiri past darajada boʻlgan uskunalarni oʻrnatish, ishlatish va ularga texnik xizmat koʻrsatish sohasida mutaxassislar tayyorlanadi;
sovitish uskunalarini ishlab chiqarish sohasi uchun mutaxassislarni tayyorlash uchun 3 ta markaz tashkil etiladi.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 9-martdagi 126-son qaroriga 2-ILOVA
Ozon qatlamini buzuvchi moddalardan foydalanishni toʻxtatish boʻyicha milliy dasturni amalga oshirishning
T/r Tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Moliyalashtirish manbalari Masʼul ijrochilar I. Davlat organlari tomonidan amalga oshiriladigan chora-tadbirlar 1. Milliy dastur va “Yoʻl xaritasi”ni amalga oshirish va ularning ijrosi etilishi monitoringini olib borish bilan bogʻliq ishlarni muvofiqlashtirishni taʼminlash. 1. Ozon qatlamiga xavf tugʻdirmaydigan texnologiyalarni ishlab chiqaradigan va tatbiq qiladigan korxonalar, muassasalar, tashkilotlar, kompaniyalar va jismoniy shaxslarni qoʻllab-quvvatlash. Doimiy ravishda Mablagʻ talab etilmaydi Davlat ekologiya qoʻmitasi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi , Davlat bojxona qoʻmitasi, Davlat soliq qoʻmitasi, Innovatsion rivojlanish vazirligi 2. Ozon qatlamini buzuvchi moddalarni (OBM) isteʼmoldan chiqarish nazoratini kuchaytirish maqsadida qonunchilik bazasini rivojlantirish. 3. OBMni isteʼmoldan chiqarish jarayonini taʼminlashda korxonalar va tashkilotlarni ragʻbatlantirish tartibini ishlab chiqish va joriy etish. Talab va takliflarga muvofiq 2021-yil may 4. OBMni ishlab chiqarish va isteʼmoldan chiqarish jarayonlarining salbiy oqibatlarini kamaytirish orqali amalga oshirilishini taʼminlash choralarini koʻrish. Dastur doirasida 2. Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi iqtisodiy faoliyat tovar nomenklaturasiga (TIF TN) muvofiq ozonni buzuvchi moddalar va tarkibida ular mavjud boʻlgan mahsulotlarni respublikaga olib kirish va respublikadan olib chiqish ustidan qatʼiy nazorat olib borish. 1. OBM va tarkibida ular mavjud boʻlgan mahsulotlarning importi va eksporti yuzasidan tadbirkorlar murojaatlariga oʻz vaqtida javob berilishini taʼminlash . 2. OBM va tarkibida ular mavjud boʻlgan mahsulotlarni respublika hududiga olib kirish va uning hududidan olib chiqish boʻyicha qatʼiy nazoratni taʼminlash . Doimiy ravishda Mablagʻ talab etilmaydi D avlat ekologiya qoʻmitasi, Davlat bojxona qoʻmitasi 3. Oʻzbekiston Respublikasining Monreal protokoli Kigali tuzatishiga qoʻshilishining maqsadga muvofiqligini oʻrganish. 1. Oʻzbekiston Respublikasining Kigali tuzatishiga qoʻshilishining maqsadga muvofiqligi masalasida j ahon tajribasini oʻrganish . 2021-yil aprel Mablagʻ talab etilmaydi Davlat ekologiya qoʻmitasi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Davlat bojxona qoʻmitasi 2. Oʻrganish materiallarini tahlil qilish va ular asosida Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritish. 2020-yil may 4. Sovitish uskunalari sohasida assotsiatsiya tashkil qilishning maqsadga muvofiqligini oʻrganish. 1. Sovitish uskunalari sohasida assotsiatsiya tashkil qilishning maqsadga muvofiqligini oʻrganish maqsadida ilgʻor mamlakatlar tajribasini oʻrganish. 2. Assotsiatsiya tashkil etish yuzasidan Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritish. 2021-yil avgust Mablagʻ talab etilmaydi Davlat ekologiya qoʻmitasi II. OBM oʻrnini bosuvchi vositalardan foydalanishga oʻtish uchun ragʻbatlantirish choralari 5. Mahalliy resurslardan foydalangan holda OBM oʻrnini bosuvchi vositalardan foydalanishga oʻtish sohasida istiqbolli ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlanmalarini amalga tatbiq qilish. 1. OBM oʻrnini bosuvchi vositalardan foydalanishga oʻtish boʻyicha rivojlangan mamlakatlar tajribasini oʻrganish. 2. Mahalliy resurslardan foydalangan holda respublikada OBM oʻrnini bosuvchi moddalar ishlab chiqarishni tashkil etish boʻyicha takliflar ishlab chiqish va Vazirlar Mahkamasiga taqdim etish. 2021-yil noyabr Mablagʻ talab etilmaydi Davlat ekologiya qoʻmitasi, Innovatsion rivojlanish vazirligi , Davlat bojxona qoʻmitasi III. OBMni isteʼmoldan chiqarish boʻyicha milliy dasturning amalga oshirilishi monitoringini olib borish tizimini yaratish 6. OBM va tarkibida ular mavjud boʻlgan mahsulotlarning importi va eksporti boʻyicha monitoring olib borilishini taʼminlash. 1. OBM va tarkibida ular mavjud boʻlgan mahsulotlarning importi va eksporti boʻyicha maʼlumotlar bazasi shakllantirilishini takomillashtirish. 2. Birlashgan Millatlar Tashkiloti Atrof muhit dasturining Ozon Kotibiyatiga OBM va tarkibida ular mavjud boʻlgan mahsulotlarning importi va eksporti boʻyicha hisobotlarni taqdim etib borish. Har yili Mablagʻ talab etilmaydi Davlat ekologiya qoʻmitasi, Davlat bojxona qoʻmitasi 7. OBMni isteʼmoldan chiqarish boʻyicha milliy dastur doirasida nazarda tutilgan chora-tadbirlar bajarilishining tizimli monitoringini olib borish. 1. Maʼlumotlarni toʻplash, tegishli maʼlumotlarni tahlil qilish va umumlashtirish. 2. Umumlashtirilgan maʼlumotlarni yagona maʼlumotlar bazasiga kiritib borish. Doimiy ravishda Mablagʻ talab etilmaydi Davlat ekologiya qoʻmitasi, Davlat bojxona qoʻmitasi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi IV. Oʻzbekistonda global isishga taʼsiri past darajada boʻlgan va ozon qatlamini yemirish xususiyatiga ega boʻlmagan samarali texnologiyalarni joriy etish orqali GXFUni butunlay isteʼmoldan chiqarish boʻyicha qoʻshma loyihalarni amalga oshirish 8. Milliy qonunchilikni amalga oshirish, bojxona va huquqni muhofaza qilish organlari xodimlarining mahsulotlar importi va eksportini nazorat qilish boʻyicha bilimini va malakasini oshirishga koʻmaklashish. 1. Xalqaro tajribani oʻrganish va qonunchilikni takomillashtirish boʻyicha takliflar tayyorlash. 2021-yil may Global ekologik jamgʻarma va Birlashgan Millatlar Tashkiloti Taraqqiyot dasturi (0,3 mln AQSh dollari), korxonalar mablagʻlari (0,887 mln AQSh dollari) Davlat ekologiya qoʻmitasi, Davlat bojxona qoʻmitasi 2. Davlat ekologiya qoʻmitasi va Davlat bojxona qoʻmitasi xodimlarining institutsional salohiyatini oshirishga qaratilgan tadbirlarni tashkil etish va oʻtkazish. 2021 — 2024-yillar davomida 3. GFU va boshqa muqobil sovitgichlardan foydalanish boʻyicha Kigali tuzatishiga qoʻshilish masalasini asoslash va koʻrib chiqish. 2021-yil may 4. Davlat bojxona qoʻmitasi markaziy laboratoriyasining gaz xromatograflarini kalibrovka qilish, shuningdek, ular uchun zarur uskunalarni sotib olish. 2021 — 2024-yillar davomida 5. “ Yagona darcha” bojxona axborot tizimi orqali ruxsatnoma hujjatlarini olishga ariza berish va arizaga asosan ruxsatnoma hujjatlarini rasmiylash-tirish jarayonlari yuzasidan trening tashkil etish . 2021 — 2024-yillar davomida 9. GXFUdan qayta foydalanish tizimini mustahkamlash va ularning texnologiyalarini almashtirish sohasida ishlab chiqiladigan loyihalar natijadorligi keng omma eʼtiboriga namoyish qilinishini taʼminlash. 1. OBMni qayta ishlash boʻyicha 6 ta yangi markaz tashkil qilish va 6 ta mavjud markazni qoʻshimcha asbob-uskunalar bilan taʼminlash. 2. Sovitish uskunalari ishlab chiqaradigan 100 ta korxona uchun zarur ehtiyot qismlarni sotib olish. 3. OBMni qayta ishlash markazlarining barqarorligini taʼminlash uchun biznes reja ishlab chiqishda koʻmaklashish. 4. Ozon qatlamini yemirish xususiyatiga ega boʻlmagan va global isishga taʼsiri past darajada boʻlgan uskunalarni oʻrnatish, ishlatish va ularga texnik xizmat koʻrsatish sohasida mutaxassislarning bilimlarini oshirish. 5. Davlat ekologiya qoʻmitasi, Bandlik va m ehnat munosabatlari vazirligi, Davlat bojxona qoʻmitasi tomonidan sovitish uskunalarini ishlab chiqarish sohasi uchun mutaxassislarni tayyorlash uchun 3 ta markaz tashkil etish. 6. Iqtisodiy oʻtish davridagi mamlakatlardagi ozon ofislari bilan tarmoq almashinuvini taʼminlash va tajriba almashish. 7. Ozon qatlamini yemirish xususiyatiga ega boʻlmagan va global isishga taʼsiri past darajada boʻlgan texnologiyalarni amaliyotga tatbiq qilishda koʻmaklashish. 8. OBM isteʼmolini qayd etuvchi www.report.o3.uz onlayn tizimini qoʻllab-quvvatlash va tashkilotlardan maʼlumot yigʻishda va monitoring olib borishda yordamlashish. 2020 — 2024-yillar davomida Global ekologik jamgʻarma va Birlashgan Millatlar Tashkiloti Taraqqiyot dasturi (1,25 mln AQSh dollari), korxonalar mablagʻlari (1,0 mln AQSh dollari), xususiy sektor (4,2 mln AQSh dollari) Davlat ekologiya qoʻmitasi, Bandlik va m ehnat munosabatlari vazirligi, Davlat bojxona qoʻmitasi 10. Maʼlumot almashish va manfaatdor tomonlar oʻrtasida xabardorlikni oshirish. 1. Sohaga oid turli tadbirlarni (seminarlar, davra suhbatlari va uchrashuvlar) tashkil etish va oʻtkazish, axborot tarqatma materiallarni ishlab chiqish. 2. “Xalqaro Ozon qatlamini muhofaza qilish kuni”ga bagʻishlangan tadbirlarni tashkil etish va oʻtkazishda ishtirok etish. 3. Sanoat va moliya tashkilotlari oʻrtasida hamkorlik oʻrnatish, shuningdek, resurslarni safarbar qilish uchun sovitish uskunalari ishlab chiqarish sohasida xabardorlikni oshirish boʻyicha tadbirlar oʻtkazish. 2020 — 2024-yillar davomida Global ekologik jamgʻarma va Birlashgan Millatlar Tashkiloti Taraqqiyot dasturi (0,32 mln AQSh dollari), xususiy sektor (0,5 mln AQSh dollari) Davlat ekologiya qoʻmitasi 11. Sovitish uskunalari va havoni konditsionerlash uskunalarini ishlab chiqarish va ularga xizmat koʻrsatish sohasiga xotin-qizlarni jalb qilish. 1. Xotin-qizlarni mazkur sohaga bosqichma-bosqich jalb qilishni nazarda tutuvchi amaliy chora-tadbirlar dasturini ishlab chiqish va belgilangan tartibda tasdiqlash. 2021-yil iyun Global ekologik jamgʻarma va Birlashgan Millatlar Tashkiloti Taraqqiyot dasturi (0,05 mln AQSh dollari), korxonalar mablagʻlari Davlat ekologiya qoʻmitasi, Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Savdo-sanoat palatasi 2. Dasturda nazarda tutilgan tadbirlarni amalga oshirishni taʼminlash. 2021 — 2025-yillar davomida V. OBMlarning zarari toʻgʻrisida targʻibot-tashviqot ishlarini amalga oshirish 12. OBMdan foydalanishdan bosqichma-bosqich voz kechish, ularni ozon qatlamiga zararsiz va global isish salohiyati past boʻlgan moddalar bilan almashtirish choralarini koʻrishning maqsadlari, amaliy ahamiyati hamda belgilangan muddatlarda amalga oshirilishi yuzasidan tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida keng targʻibot va tashviqot ishlarini tashkil etish. 1. OBM va global isish salohiyati yuqori boʻlgan moddalardan foydalanuvchilarni aniqlash boʻyicha xatlovni bosqichma-bosqich amalga oshirish. 2. Xatlov natijasiga koʻra aniqlangan foydalanuvchilarning moliyaviy koʻmagi asosida ularning masʼul xodimlari uchun sohaga taalluqli seminarlar, oʻquv kurslari va davra suhbatlarini tashkil etish yuzasidan har yilgi rejalarni ishlab chiqish va ularni amalga oshirish. 3. Olib borilayotgan ishlar natijadorligini teleradiokanallar va boshqa ommaviy axborot vositalari orqali keng omma eʼtiboriga havola etish. Har yili Tadbirkorlik subyektlari mablagʻlari Davlat ekologiya qoʻmitasi, Innovatsion rivojlantirish vazirligi, Savdo- sanoat palatasi, “Oʻzeltexsanoat” uyushmasi 13. Ozon qatlamini muhofaza qilish sohasida aholining xabardorligini oshirish. 1. Atrof muhit holati va tabiiy resurslardan foydalanish boʻyicha milliy maʼruzalarda ozon qatlamini muhofaza qilish boʻyicha amalga oshirilayotgan ishlar xususida maʼlumotlarni muntazam berib borish. 2. OBMdan foydalanish va ularni ozon qatlami uchun xavfsiz boʻlgan turlariga almashtirish boʻyicha olib borilayotgan tadbirlar haqida chiqishlar tashkil etish. Alohida belgilangan reja asosida Mablagʻ talab etilmaydi Davlat ekologiya qoʻmitasi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 9-martdagi 126-son qaroriga 3-ILOVA
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 9-yanvardagi 17-son qarori bilan tasdiqlangan Tarkibida ozonni buzuvchi moddalar boʻlgan, Oʻzbekiston Respublikasiga import va Oʻzbekiston Respublikasidan eksport qilish ruxsatnomalar boʻyicha amalga oshiriladigan mahsulotlar turlari roʻyxatiga oʻzgartirishlar kiritish haqida
1. 1.1.-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“ 1.1. Sovutgichlar, muzlatgichlar va ular uchun moʻljallangan nasos hamda kompressorlar 8414 30, 8414 80 750 0, 8418 10-8418 29 000 0, 8418 50 110 0-8418 50 190 0, 8418 61 00, 8418 69 000 9, 8476 21 000 0, 8476 81 000 0 ” ;
2. 1.2.-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“ 1.2. Muzlatgichlar, muzlatish kameralari, bugʻlatgich va kondensatorlar (maishiy sovutgichlarga moʻljallangan bugʻlatgich va kondensatorlardan boshqalari) 8418 30, 8418 40, 8418 61 00, 8418 69 000 9, 8418 99 100 0 ” .
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 9-martdagi 126-son qaroriga 4-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan baʼzi qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Ozon qatlamini himoya qilish sohasidagi shartnomalar boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro majburiyatlarini bajarish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2000-yil 24-yanvardagi 20-son qarori .
2. Vazirlar Mahkamasining “Hukumat komissiyalarini tuzish masalalari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar, qoʻshimchalar kiritish va oʻz kuchini yoʻqotgan deb topish toʻgʻrisida” 2000-yil 19-sentabrdagi 359-son qaroriga 1-ilovaning 33-bandi (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2000-yil, 9-son, 60-modda).
3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish va baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2005-yil 8-sentabrdagi 206-son qaroriga 1-ilovaning 20-bandi (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2005-yil, 34-36-son, 264-modda).
4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tashqi savdo sohasida boshqaruv tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 13-apreldagi PF-5012-son Farmoni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi savdo vazirligi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 13-apreldagi PQ-2887-son qarori)” 2017-yil 14-iyuldagi 499-son qaroriga ilovaning 12-bandi (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2017-yil, 29-son, 693-modda).
5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish sohasida davlat boshqaruvi tizimini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2017-yil 21-apreldagi PF-5024-son Farmoni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi faoliyatini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 21-apreldagi PQ-2915-son qarori)” 2017-yil 17-noyabrdagi 915-son qaroriga 1-ilovaning 5-bandi (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2017-yil, 46-son, 1134-modda).
6. Vazirlar Mahkamasining “Ozonni buzuvchi moddalar va tarkibida ular boʻlgan mahsulotlarning Oʻzbekiston Respublikasiga importini va Oʻzbekiston Respublikasidan eksportini tartibga solishni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 9-yanvardagi 17-son qaroriga 7-ilovaning 1-bandi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 9-mart,
126-son