UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 10-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 10 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 10 марта 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 10 March 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

фармойиши

ТАРКИБИ

«Наврўз» умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, ҳудудларнинг эпидемиологик осойишталигини сақлаш, соғлом турмуш тарзи ва санитария-гигиеник маданиятни тарғиб қилган ҳолда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида:

1. Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоатчилик вакилларининг 2021 йил 13 март куни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида «Обод ва кўркам маҳаллам» ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. 2021 йил 13 март куни «Обод ва кўркам маҳаллам» ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашарини (кейинги ўринларда — умумхалқ ҳашари) ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ишчи гуруҳ (А. Раматов), Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари умумхалқ ҳашарини ўтказиш доирасида қуйидаги тадбирларни амалга оширишни назарда тутсинлар:

маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли бинолар ва ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонларни ҳамда болалар майдончаларини тартибга келтириш;

«Маҳалламга 30 туп дарахт менинг туҳфам» шиори остида барча турар жой мавзелари ва маҳаллаларда гул кўчатлари, мевали ва манзарали дарахтлар экиш, дарахтларни оқлаш ва буташ;

ижтимоий ҳимояга муҳтож кексалар, пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз қариялар, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашиш;

жойларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ўтказилиши жараёнида тўпланган чиқиндиларнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа мутасадди идоралар томонидан алоҳида белгиланган жойларга олиб чиқилишини таъминлаш;

ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш қатнашчиларини зарур техника воситалари ва анжомлар билан таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 10 майдаги 349-сон қарорига мувофиқ умумхалқ ҳашарини тегишли ташкилотлар ҳудудига меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда ўтказиш;

умумхалқ ҳашари доирасида бўлмаган бошқа турдаги жамоат ишлари, шу жумладан, қурилиш-таъмирлаш ва қишлоқ хўжалиги ишларига мажбурий жалб этишга қатъий йўл қўйилмаган ҳолда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, иш ўринларини тартибга келтириш ишларини амалга ошириш;

автомобиль йўллари, ҳаракатланиш тиғиз бўлган кўчалар, сув объектлари, қирғоқбўйи ҳудудлар ва зоналар, қурилиш майдонлари, бино ва иншоотлар томлари, хавфли ишлаб чиқариш объектлари, шунингдек, инсонларнинг ҳаёти ёки соғлиғига хавф туғилиши юзага келиши мумкин бўлган бошқа жойларда ихтиёрий ташаббус билан ҳашарлар ва бошқа ишларни ўтказиш тақиқланганлигини қатъий назоратга олиш;

ушбу тарғибот-ташвиқот тадбирларида жойларда иш берувчилар томонидан ҳашарда кўзда тутилган ишлар учун ишчиларни мажбурий тарзда жалб этишга мутлақо йўл қўймаслик, шундай ҳолатларга йўл қўйган мутасаддиларга жазо чораларини қўллаш.

4. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Академик Ф.Н. Русанов номидаги Тошкент Ботаника боғи, Академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда белгиланган миқдордаги кўчатлар ҳамда қаламчаларни олиш истагини билдирган республика бўйича ҳудудлардаги барча хўжалик бирлашмалари ва ташкилотларга шартнома асосида ва қонунчиликда белгиланган тартибда пул ўтказиш йўли билан ташкилотларнинг ушбу тадбирлар учун назарда тутилган маблағлари ҳисобидан етказиб берилишини таъминласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига «Обод ва кўркам маҳаллам» ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш тадбирига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уй-жой мулкдорлари ширкатлари, шунингдек, республиканинг барча аҳолиси, айниқса, ёшларни жалб этишда ихтиёрийлик таъминлансин.

6. Умумхалқ ҳашарини ўтказиш муносабати билан вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларнинг ихтиёрий маблағлари Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг республика бошқаруви ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлими, туман ва шаҳар бўлинмалари бошқарувларининг банкдаги ҳисобварақларига ўз ташаббусига кўра ўтказилиши тавсия этилсин.

7. Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди умумхалқ ҳашаридан тушган маблағларнинг кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга, ижтимоий ҳимояга муҳтож кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва ёлғиз қарияларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, «Нуроний» жамғармаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги «Обод ва хавфсиз маҳалла» жамғармаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тегишли йўналишлар бўйича харажатларини қоплаш ва ходимларини бир марта моддий рағбатлантириш, ички туризм ҳамда аҳолига қўшимча иш ўринларини яратиш бўйича тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш каби тадбирларга сарфланишини назарда тутсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги умумхалқ ҳашари кунлари санитария-эпидемиологик талабларга риоя этган ҳолда, жамоат тартибини сақлаш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўрсин ҳамда техник жиҳатдан соз бўлган техника воситаларидан фойдаланишни назоратга олсин.

9. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига умумхалқ ҳашарини кенг ёритиш тавсия этилсин.

10. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 мартдаги 96-Ф-сон фармойишига ИЛОВА

2021 йил 13 март куни «Обод ва кўркам маҳаллам» ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ

1. А.Ж. Раматов — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари 2. Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари 3. Р.Т. Маматов — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари 4. А.М. Хаджибаев — соғлиқни сақлаш вазири 5. Б.Қ. Юсупалиев — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи 6. Ш.С. Хидоятов — уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири 7. О.Р. Исаков — молия вазири ўринбосари 8. А.И. Икрамов — ички ишлар вазири ўринбосари 9. С. Турдиев — Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси раиси 10. С.Ғ. Ашуров — Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари 11. Б.Х. Махмадалиев — Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари 12. Д.А. Усманов — Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раиси

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 10 март,

96-Ф-сон

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

farmoyishi

TARKIBI

“Navroʻz” umumxalq bayramini munosib nishonlashga tayyorgarlik koʻrish, hududlarning epidemiologik osoyishtaligini saqlash, sogʻlom turmush tarzi va sanitariya-gigiyenik madaniyatni targʻib qilgan holda aholining ijtimoiy himoyaga muhtoj qatlamlarini qoʻllab-quvvatlash, shuningdek mahallalar, aholi turar joylarini obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish maqsadida:

1. Oʻzbekiston “Mahalla” xayriya jamoat fondi, Oʻzbekiston faxriylarining ijtimoiy faoliyatini qoʻllab-quvvatlash “Nuroniy” jamgʻarmasi, Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi, mahalliy davlat hokimiyati organlari, jamoatchilik vakillarining 2021-yil 13-mart kuni mamlakatimizning barcha hududlarida “Obod va koʻrkam mahallam” obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish umumxalq xayriya hasharini oʻtkazish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.

2. 2021-yil 13-mart kuni “Obod va koʻrkam mahallam” obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish umumxalq xayriya hasharini (keyingi oʻrinlarda — umumxalq hashari) oʻtkazish boʻyicha ishchi guruh tarkibi ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Ishchi guruh (A. Ramatov), Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Oʻzbekiston “Mahalla” xayriya jamoat fondi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi xizmati, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari umumxalq hasharini oʻtkazish doirasida quyidagi tadbirlarni amalga oshirishni nazarda tutsinlar:

mahallalar, aholi punktlari, koʻp qavatli binolar va hovlilar atrofi, guzarlar, xiyobonlar, ziyoratgohlar, qabristonlarni hamda bolalar maydonchalarini tartibga keltirish;

“Mahallamga 30 tup daraxt mening tuhfam” shiori ostida barcha turar joy mavzelari va mahallalarda gul koʻchatlari, mevali va manzarali daraxtlar ekish, daraxtlarni oqlash va butash;

ijtimoiy himoyaga muhtoj keksalar, pensionyerlar va nogironligi boʻlgan shaxslar, yolgʻiz qariyalar, kam taʼminlangan, boquvchisini yoʻqotgan oilalarning uy-joy sharoitlarini yaxshilashga koʻmaklashish;

joylarda obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish ishlari oʻtkazilishi jarayonida toʻplangan chiqindilarning mahalliy davlat hokimiyati organlari va boshqa mutasaddi idoralar tomonidan alohida belgilangan joylarga olib chiqilishini taʼminlash;

obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish qatnashchilarini zarur texnika vositalari va anjomlar bilan taʼminlash;

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida majburiy mehnatga barham berishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 10-maydagi 349-son qaroriga muvofiq umumxalq hasharini tegishli tashkilotlar hududiga mehnat muhofazasi va texnika xavfsizligi qoidalariga qatʼiy rioya etilgan holda oʻtkazish;

umumxalq hashari doirasida boʻlmagan boshqa turdagi jamoat ishlari, shu jumladan, qurilish-taʼmirlash va qishloq xoʻjaligi ishlariga majburiy jalb etishga qatʼiy yoʻl qoʻyilmagan holda obodonlashtirish, koʻkalamzorlashtirish, ish oʻrinlarini tartibga keltirish ishlarini amalga oshirish;

avtomobil yoʻllari, harakatlanish tigʻiz boʻlgan koʻchalar, suv obyektlari, qirgʻoqboʻyi hududlar va zonalar, qurilish maydonlari, bino va inshootlar tomlari, xavfli ishlab chiqarish obyektlari, shuningdek, insonlarning hayoti yoki sogʻligʻiga xavf tugʻilishi yuzaga kelishi mumkin boʻlgan boshqa joylarda ixtiyoriy tashabbus bilan hasharlar va boshqa ishlarni oʻtkazish taqiqlanganligini qatʼiy nazoratga olish;

ushbu targʻibot-tashviqot tadbirlarida joylarda ish beruvchilar tomonidan hasharda koʻzda tutilgan ishlar uchun ishchilarni majburiy tarzda jalb etishga mutlaqo yoʻl qoʻymaslik, shunday holatlarga yoʻl qoʻygan mutasaddilarga jazo choralarini qoʻllash.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi Akademik F.N. Rusanov nomidagi Toshkent Botanika bogʻi, Akademik M. Mirzayev nomidagi Bogʻdorchilik, uzumchilik va vinochilik ilmiy-tadqiqot instituti, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bilan birgalikda belgilangan miqdordagi koʻchatlar hamda qalamchalarni olish istagini bildirgan respublika boʻyicha hududlardagi barcha xoʻjalik birlashmalari va tashkilotlarga shartnoma asosida va qonunchilikda belgilangan tartibda pul oʻtkazish yoʻli bilan tashkilotlarning ushbu tadbirlar uchun nazarda tutilgan mablagʻlari hisobidan yetkazib berilishini taʼminlasin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Oʻzbekiston “Mahalla” xayriya jamoat fondi, Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi va mahalliy davlat hokimiyati organlariga “Obod va koʻrkam mahallam” obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish umumxalq xayriya hasharini oʻtkazish tadbiriga fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, uy-joy mulkdorlari shirkatlari, shuningdek, respublikaning barcha aholisi, ayniqsa, yoshlarni jalb etishda ixtiyoriylik taʼminlansin.

6. Umumxalq hasharini oʻtkazish munosabati bilan vazirliklar, idoralar va boshqa tashkilotlarda mehnat qilayotgan xodimlarning ixtiyoriy mablagʻlari Oʻzbekiston “Mahalla” xayriya jamoat fondining respublika boshqaruvi hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boʻlimi, tuman va shahar boʻlinmalari boshqaruvlarining bankdagi hisobvaraqlariga oʻz tashabbusiga koʻra oʻtkazilishi tavsiya etilsin.

7. Oʻzbekiston “Mahalla” xayriya jamoat fondi umumxalq hasharidan tushgan mablagʻlarning kam taʼminlangan, boquvchisini yoʻqotgan oilalarga, ijtimoiy himoyaga muhtoj keksalar, nogironligi boʻlgan shaxslar va yolgʻiz qariyalarga moddiy va maʼnaviy yordam koʻrsatish, “Nuroniy” jamgʻarmasi, Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi huzuridagi “Obod va xavfsiz mahalla” jamgʻarmasi faoliyatini qoʻllab-quvvatlash, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari moddiy-texnik bazasini mustahkamlash, tegishli yoʻnalishlar boʻyicha xarajatlarini qoplash va xodimlarini bir marta moddiy ragʻbatlantirish, ichki turizm hamda aholiga qoʻshimcha ish oʻrinlarini yaratish boʻyicha tadbirkorlik faoliyatini yoʻlga qoʻyish kabi tadbirlarga sarflanishini nazarda tutsin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi umumxalq hashari kunlari sanitariya-epidemiologik talablarga rioya etgan holda, jamoat tartibini saqlash va yoʻl harakati xavfsizligini taʼminlash choralarini koʻrsin hamda texnik jihatdan soz boʻlgan texnika vositalaridan foydalanishni nazoratga olsin.

9. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi va boshqa ommaviy axborot vositalariga umumxalq hasharini keng yoritish tavsiya etilsin.

10. Mazkur farmoyishning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari A.J. Ramatov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 10-martdagi 96-F-son farmoyishiga ILOVA

2021-yil 13-mart kuni “Obod va koʻrkam mahallam” obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish umumxalq xayriya hasharini oʻtkazish boʻyicha ishchi guruh

1. A.J. Ramatov — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari, ishchi guruh rahbari 2. Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari 3. R.T. Mamatov — mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vaziri, ishchi guruh rahbari oʻrinbosari 4. A.M. Xadjibayev — sogʻliqni saqlash vaziri 5. B.Q. Yusupaliyev — Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi xizmati boshligʻi 6. Sh.S. Xidoyatov — uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vaziri 7. O.R. Isakov — moliya vaziri oʻrinbosari 8. A.I. Ikramov — ichki ishlar vaziri oʻrinbosari 9. S. Turdiyev — Oʻzbekiston faxriylarining ijtimoiy faoliyatini qoʻllab-quvvatlash “Nuroniy” jamgʻarmasi raisi 10. S.Gʻ. Ashurov — Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi direktorining birinchi oʻrinbosari 11. B.X. Maxmadaliyev — Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi raisi oʻrinbosari 12. D.A. Usmanov — Oʻzbekiston “Mahalla” xayriya jamoat fondi respublika boshqaruvi raisi

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 10-mart,

96-F-son

lex.uz